Alisher Navoiy. Navodir un-nihoya  ( 47613 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


AbdulAziz  05 Aprel 2010, 14:07:58

Alisher Navoiy. Navodir un-nihoya



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 2,57 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Habib  14 Fevral 2011, 15:50:49

Алишер НАВОИЙ

НАВОДИР УН-НИҲОЯ


ҒАЗАЛЛАР

1

Зиҳи зуҳури жамолинг қуёш киби пайдо,
Юзунг қуёшиға зарроти кавн ўлуб шайдо.

Юзунг зиёсидин ар субҳ айни ичра баёз,
Сочинг қаросидин ар шом бошида савдо.

Зуҳури ҳуснунг учун айлабон мазоҳирни,
Бу кўзгуларда ани жилвагар қилиб амдо.

Чу жилва айлади ул ҳусн айлабон ошиқ,
Салойн ишқин этиб офариниш ичра сало.

Бири қабул эта олмай они магарким, мен
Қилиб отимни зулуму жаҳул  бирла  адо.

Демайки мен ўзи маъшуқ ўлуб, ўзи ошиқ,
Ки тиғи ғайрат ўлуб анга нақш ғайри зудо.

Навоий ўлмади тавҳид гуфтугў била фаҳм,
Магарки айлагасен тилни қатъу жонни фидо.

2

Илоҳо, амрингга маъмур етти торами аъло,
Не етти торами аъло, тўқуз сипеҳри муалло.

Жамил зикрлик ўлғон жамолинг этти таманно,
Вусул фикрлик элга висолинг, ўлди тавалло.

Хаёл бикрларин жилвагарлик этгали ҳар ён
Сен айладинг ҳулли дурри назм бирла муҳалло.

Ибодатингға янги ой бўлуб ҳам ўлди мусалли,
Сипеҳр атласидин солибон ҳавоға мусалло.

Чу сандин ўлди қуёш панжаси аро олтун,
Сочарға доғи сен эттинг анга карам яди туло.

Демакка зикринг эрур, хонақоҳ ичинда ҳаё-хуй,
Салойи ишқинг ила аҳл дайр ичра алоло.

Навоий, аҳли жунун зумрасиға кирди илоҳи,
Чу айладинг ани Мажнун, ўзунгни қил анга Лайло.

3

Зиҳи эл ниҳони санга ошкоро,
Ниҳон дардима ошкоро эт мадоро.

Не дардингни кўнглумда асрарға тоқат,
Не сиррингни оғзимға олмоққа, ёро.

Хаёлингда савдо пишурганда айлаб,
Димоғимни ошуфта ул мушксоро.

Фироқинг аро жон талошурда, ё ғайб,
Ҳам ул ғам тоғидин бошим узра хоро.

Тараҳҳум, тараҳҳум, тараҳҳум, тараҳҳум,
Буто, чобуко, маҳвашо, гулъузоро.

Қаронғудурур олам оҳим сайлидин,
Қуёш янглиғ оч ораз олам аро.

Навоийға жон ошкору ниҳонсен,
Зиҳи эл ниҳони санга ошкоро.

4

Зиҳи буроқинг изи ҳажру сайр барқ осо,
Бу барқ сайри била пўяси фалак фарсо.

Бурун кадам бу макондин чу ломакон қўйди,
Не навъ дейким анинг коми эрди гардунсо.

Висол субҳидин йўқ уруж ақшомиким,
Сабоҳдек эди ул барқ нури бирла масо.

Қўлин бу барқ ёрутти, дамин бу ел очди,
Агар сипеҳр уза Мусо эдию гар Исо.

Чу қолди сайрида руҳул амин, не тонг ул ҳам
Рижол хилвати даврида ул сифатки нисо.

Навоий асру узулмиш, боқиб иноят ила
Анинг бузуғлуғини бир кўз учи бирла ясо.

5

Бедилинг хайли русули сенсен аларға дилрабо,
Ё набий руҳий фидока аҳлан ва саҳлан марҳабо

Гоҳи давлатлиғ бошингдин кетмайин чатри саҳоб
Гаҳ фалакрав маркабингға етмайин пайки сабо.

Шоми васлинг топмағанға субҳи содуқ ҳар саҳа
Панжаи хуршид ила пироҳанин айлар қабо.

Туфроқ ўлмишмен қўяй деб остонбўсунгға юз,
Ҳолима раҳм айлабон қилма бу ранжимни ҳабо.

Шери гардун ул кишига бўйни боғлиғ бўлғай ит
Ким, эшнгинг итларин топқай ўзига ақрабо.

Бўлмағай эрди муяссар «Хамса», яъни панж ганж
Қилмаса эрди мадад ҳолимға беш олий або.

Эй Навоий, чораи дардингни қилғай, улки бор
Ҳам расулу, ҳам амин, ҳам мустафо, ҳам мужтабо.

6

Чу дарду балони жаҳонға урди сало,
Нахустроқ мени бехонумонға урди сало.

Мен олдим ўн улушидин тўқуз ёрим улушин,
Яримки қолди ани инсу жонға урди сало.

Анинг доғи яримин олди офариниш эли,
Яримини яна бу нотавонға урди сало.

Бу нотавон ани ҳам жон била қабул этти,
Чу қочтилар ани ҳам ҳар қаёнға урди сало.

Кўнгул чу дарду бало толиби дурур гардун,
Агар етишти минг офат ҳам онға урди сало.

Фиғонки, элга тутуб бода соқийи даврон,
Чу давр етти манга, барча қонға урди сало.

Навоиё, сенга ҳар яхшилиқки мумкиндур,
Кн ёр меҳнат ўтин мен ёмонға урди сало.

7

Ҳар жафо қилсанг тўзармен, қилмасанг доғи вафо
Ўзгаларга не вафо қилсанг тўзармен, не жафо. 

Элга ваъда гар вафо қилдинг, жафо мен хастаға,
Элни билман, қил менга ҳар ваъдаким қилдинг вафо.

Ваъдалар қатлимғаким қилдинг танимдин кетти заъф,
Гўйи алфозинг эди дардимға оёти шифо.

Оразинг хуршидидин тушмиш қадингнинг сояси,
Еки ерга судралиб мушкин сочинг қолмиш қафо.

Хурдадонлар  айламаслар фаҳм оғзинг рамзини,
Не учунким бордурур ул нуқтада беҳад хафо.

Тийраликдур ҳар иши софий фано жомию бас,
Айюҳа-с-соқий лано даъ мо кадир хуз мо сафо.

Эй Навоий, жонинг олғумдур деса қайғурмағил,
Жонға миннат тут мунунг бирла гар этсанг иктифо.

8

Маҳвашо, сарвқадо, лоларуҳо, сиймтано,
Чораким қолмади сабрим ғами ҳажрингда яно.

Ахтари саъд сенингдекки туғубтур гўйё
Ким, қуёш эрди атою тўлун ой эрди оно.

Гар фалак сайридур айлар сени истаб таку дав,
Вар малак зикрин эшитсанг сенга дер мадҳу сано.

Уйла ишқинг майи лабташнасименким, ичмон
Оз дебон бодам учун бўлса фалак жоми ино.

Ишқ меҳнатлари таркини буюрманг менгаким,
Мужиби сиҳҳату қувватдурур ул ранжу ано.

Хонақаҳ ичра эрур шайх ўзин кўрсатмак,
Эй хушо, муғбачалар жилвасию дайри фано.

Жуз  Навоий бориға жоми каромот тутунг,
Айюҳа-с-соқийи мин каъси фано айла лано.

Лаб уза хатти наботи ҳусну нахли қадди,
Гулбуне анбата оллоҳ наботан ҳасано.

9

Ёр жавлонгаҳидин келди сабо,
Пайкарим туфроғини қилди ҳабо.

Юз саманди аёғиға қўярим,
Мисли каҳ баргидурур каҳрабо.

Буки кўксумни ғаминг қилди шигоф,
Хилъатим кўнглагини қилди қабо.

Бўлди бағрим ёраси уйла афин,
Ки шамимидин зрур бийми вабо.

Бошима ёғса қилич ишқингда.
Бўлмасун бошим агар қилсам ибо.

Ваҳки, жоним била ўйнар ул тифл,
Шўхлуқ лозимаси келди еабо.

Неча пашминаға урдумки, эрур –
Эй Навоий, панаҳим олий або.

10

Эй жамолинг жилваси миръоти инсу жон аро,
Лек ўлуб ул жилва комил мазҳари инсон аро.

Топмаған бўлса лабингнинг шарбатидин чошни,
Бас бу не жонбахшлиқдур чашмаи ҳайвон аро.

Нега олам ўртади ҳуснунг ўтиднн ламъаи,
Тушмаган бўлса жамоли Юсуфи Канъон аро.

Тушмаган бўлса қуёшингдин қўлиға партави,
Бас не байзо эрди жайби Мусаи Имрон аро.

Эсмайин лутфунг риёзидин чаман сори насим,
Гулга булбул қайда вола бўлди бу бўстон аро.

Файз агар олмас вужудунг гулситони атридин,
Шаммаи нақши вужуд имкон эмас имкон аро.

Тортибон солғил Навоийни карам дарёсиға
Ким, бўлубтур ғарқа баҳри бодаи исён аро.

11

Ёраб, ўлғон чоғда жоним жисми вайрондин жудо,
Ул бўлуб мундин жудо, сен бўлмағил ондин жудо.

Чун жудо бўлсам мени ғамнок йўқу боридин,
Не ғамим сен бўлмасанг мен зори ҳайрондин жудо.

Нақди жон чиққанда имон гавҳарин кўнглумга сол,
Айлагил жондин жудо, лек этма имондин жудо.

Хонумондин ойириб қилғанда туфроқ ичра ҳибс,
Қилма лутфунг мен алохону аломондин жудо.

Ҳашр ғавғоси аро осийлиғимға раҳм қил,
Лутф ила илгим тутуб қил аҳли исёндин жудо.

Гарчи ўлдум кофири ишқ аҳли ислом ичра қот,
Ул замонким бўлғуси кофир мусулмондин жудо.

Элга махлас истасанг етти томуғни айла кул,
Анлабон бир шўъла бу оҳи дурахшондин жудо.

Жаннат истаб айлаганларни ибодат қилмағил,
Қавсару, тўбию қасру, ҳуру, ризвондин жудо.

Барчадин айру Навоийға қилиб васлинг насиб,
Қилмағил, ёраб, они  мундин,  мунн ондин жудо.

12

Гул узра хатти мушкин бирла то қилдинг рақам пайдо,
Менга жон сафҳасида бўлди юз хатти алам пайдо.

Тугонлар кўнглум ичра лаззати дардингни билдурди,
Танааъум даст бермас кимсага бўлмай дирам пандо.

Шафақгун юз ҳилоли қош ила то жилвагар бўлдунг,
Кўзумда бўлди қон зоҳир, қадимда бўлди хам пайдо.

Самад қилғач зуҳур  ул навъким асном ўлур маъдум,
Бўлур бутлар бари мабҳут бўлғач ул санам пайдо.

Чу айлар жилваи ҳусн ул пари ушшоқ аро нетгай,
Юзин ёшурмаса бўлған замон мен телба ҳам пайдо.

Не муҳлик водий эрмиш ишқ даштиким, киши анда,
Қадам урған дам – ўқ кўзга бўлур мулки адам пайдо.

Қўюнг, йиғлайки, кўнглумнинг ғубори пастроқ бўлсун,
Ки манъи гард этар ногаҳ ҳавода бўлса нам пайдо.

Оқизғил бода селобидин, эй соқийки, ҳижрондин
Кўнгул даштида бўлмиш корвони дарду ғам пайдо.

Навоийни чу сўрдунг, эй пари, бир дам таваққуф қил
Ким, ул мажнун бўлур саҳро юзидин дам-бадам пайло.

13

Кўзумдин ашк тугандию бўлди қон пайдо,
Бағирдин анда бўлур поралар нишон пайдо.

Жунунум ўлса дамо-дам таажжуб этмангкнм,
Кўзумга ул пари ўлур замон-замон пайдо.

Нужуми ҳусндурур хўбларда ул соат,
Ки бўлса ул юзи хуршид ногаҳон пайдо.

Мунажжим ахтари бахтимнн қўйки, оҳимдин
Букун эрур не нужуму не осмон пайдо.

Не заъфдурурки, сўрар элга фаҳм ўлур нола,
Валек кўзга эмастур бу нотавон пайдо.

Не йўл экин буки ҳар неча корвон бордн,
Бирисидин не асар бўлди, не нишон пайдо.

Навоий ўлди анинг даргаҳида андоқким,
Ки туфроқ ичра эмастур ул остон пайдо.

14

Гулбарг уза қилмишсен то сабзаи тар пайдо,
Кун кўзгусида гўё ранг этти асар пайдо.

Лаълинг ғамидин суда гул ёфроғи келгандек,
Ашкимда бўлур ҳар дам парканди жигар пайдо.

Жисмимдин оқиб қони пайкони аён бўлди,
Шоҳ узра бўлур доим гул кетса самар пайдо.

Жон риштасидек эрмас кўзларга белинг маръийи,
Чобуклук учун қилдинг боғларға камар пайдо.

Ул зулф саводида ўлдум юзинн кўрмай,
Ваҳким, йўқ эди муҳлик шомимға саҳар пайдо.

Даврон ғамидин кўнглум мақбуз эрур, эй соқий,
Басти учун этгайсен ҳум бода магар пайдо.

Килкида Навоийнинг жон ширасн музмардур,
Ҳар найда қачон бўлсун бу навъ шакар пайдо.

15

Тушта кўрдум ёрни хандон рақибин ўтруда,
Рашкдин ҳар лаҳза тиш қирчилдатурмен уйқуда.

Ул юзи васли аро ёдимға келса фурқати,
Телбалар янглиғ тўкармен ашк айни кулгуда.

Кўзгу жаннат равзанидурким, тамошо этгали,
Ҳур келмиш гўйиё, аксинг эмастур кўзгуда.

Юлдуз итгандек қуёш ёғдусиға итти қуёш,
Оразинг хуршиди чун қилди тулуъ ул ёғдуда.

Соқиё, бир журъа тут, шоядки юзлангай нишот,
Неча бўлғай ҳажридин озурда кўнглум қайғуда.

Ўзлугумни ашк элтиб ўздин андоқ ётмен
Ким, ўзумни тонимон аксимни ҳам кўрсам суда.

Чун Навоий ёр сори юзланур, қайғу қолур,
Соя қолғандек кейин хуршид бўлғач ўтруда.

16

Хилъатин айлабтур ул шўхи сийминбар қаро,
Тун саводи бирла келгандек маҳи анвар қаро.

Ул пари ҳиндусимен мен телбаким, урён таним
Тифллар тошидин ийнак бўлди сартосар қаро.

Ашкдин инди қаро су кўзларимдин ҳажрида,
Тонг йўқ идборим чу бўлмишдур менга ахтар қаро.

Кош ўюб ёқсанг қаро бўлған кўзуннинг мардумин,
Холи майгунунгни қилғунча қўюб анбар қаро.

Ишқ рафъ ўлғач кўнгулга йўқтурур жуз тийралик,
Ул снфатким, шўъласи ўчгач бўлур ахгар қаро.

Ғайрдин қилғил замиринг сафҳасин пок, эй фақир,
Тобакай қилмоқ фирибу макр ила дафтар қаро.

Дуди оҳидин қаро эрмас Навоий кулбаси
Ким, қилибтур хонумонин бир пари пайкар қаро.

17

Тифллар тошики жисмим қилди сартосар қаро,
Бўлди савдоға саводи аъзам андин ҳар қаро.

Ёшдин англа юзум гар сиймгундур, гар қизил,
Тошдин билгил танимни гар кўк ўлмиш, гар қаро.

Дема  кўнглунг лавҳиға ёзғил хирад ойиниким,
Баски қўйдум доғи ишқ, ул сафҳадур аксар қаро.

Панжаи хуршидини гўё қаро этмиш кусуф,
То қилибтур илгин ул ҳури пари пайкар қаро.

Дуди оҳимдин демайким, зор жисмим  сўзидин,
Кўрки бўлмиш ўт тушуб куйган киби бистар қаро.

Умри йўқ жуз тийралик исёндаким, ҳайвон суйи,
Истамакдин рўзгорин топти Искандар қаро.

Чун Навоий ишқ аро комиллиғин сабт эттилар,
Бўлди баским аҳли ишқ от ёздилар маҳзар қаро.

18

Хўбларда меҳр йўқ, чун меҳр йўқ ул моҳда,
Хайли тобиъдур қаю хилъатки бўлғай шоҳда.

Ҳеч ким йўқтурки ёр оллида йўқтур мансаби,
Бизга бемансаблиғ ўлмиш мансаб ул даргоҳда.

Шоми ҳижрон чарху нахс ахтарларидиндур нишон,
Тийра кўнглум ҳар шарар кўргузса дуди оҳда.

Кўнглунг истар бўлса юз минг жонни этгаймен нисор,
Гар  бу дилхоҳ итганин  фаҳм этсам ул дилхоҳда.

Мужиби андуҳдур афғоним, нишот этманг тамаъ,
Жонфизолиғ ким кўрубтур нолаи жонкоҳда.

Билки, йўқтур кўнглида ишқу муҳаббатдин асар,
Кимки даврон ичра бўлса кўнгли молу жоҳда.

Шамъ тавфиқ ўлмайин равшан қачон йўл топқамен.
Ким эрур кўп зулмати ҳижрон мени гумроҳда.

Бор умидимким, етишгай оқибат огоҳлиғ,
Гар ерим бўлса гаҳи бир хотири огоҳда.

Эй Навоий, элга мен худ қилмадим ишқимни фош,
Турфа кўрким ҳар тараф бу сўз эмиш афвоҳда.

19

Телба кўнглум ёраси ҳадсиз тани урён аро,
Уйладурким, ер тутар девонаи вайрон аро.

Буки лаълинг нуқтаси ҳар дам ўлукни тиргузур,
Кирди руҳуллоҳ магар ул чашмаи ҳайвон аро.

Айн ёзилған кибидур лаъл аро қилсанг назар,
Кўзки ҳайратдин тикибмен ул лаби хандон аро.

Қатра су ичра дегайким барги гулнинг  аксидур,
Қатра қоним рангини ким кўрса ул пайкон аро.

Қоматинг ёдида кўнглум ичра ҳар кесган алиф,
Рост бўлмиш ул алифдекким ёзилған жон аро.

Жон фидонг ўлсун ҳабибимким, ҳамоно бор эди,
Қасди маҳлуқот аро инсону сен инсон аро.

Эй Навоий, истасангким ўлмагай эл дардидин,
Дарди ҳолингни дема назм айлабон афғон аро.

20

Кирса ул гул хирмани ағёр ила гулзор аро,
Мен ҳамоно толпинурмен хирман этган хор аро,

Жонни англабмен балолар ичра ўлсам, не ажаб,
Ул замонеким кўрармен ёрни ағёр аро.

Ложуварди вўсма бирла зеб берган қошларинг
Жилвагар бўлған ики товус эрур гулзор аро.

Зулфида сарриштаи имон бадалдур куфр ила,
Не тафовут тушса Марьям риштаси зуннор аро.

Заъфлиғ жисмимда билгурган туганлар ҳайъатин
Англа ёндошқан тугонларнинг шабиҳи тор  аро.

Тушти ел  кайфиятидин сувға  гул  яфроғлари,
Йўқса майдин гуллар ўлди зоҳир ул рухсор аро.

Масжид ичраким мени таҳқир қилдинг, эй фақиҳ,
Кўргасен жоҳимни кирсанг кулбаи хаммор аро.

Май хубоби гунбадин базм ичра ул дам доир эт,
Ким шафақ май зоҳир этгай гунбади даввор аро.

Эй Навоий, элга билгил бенаволиғ боиси
Ҳар навоким, зоҳир айларсен фиғони зор аро.

21

Соҳиредур ул кўз аммо ҳоли ҳннду остида,
Нуктадур ораз уза йўқ эрса жоду остида.

Соиъдин кўрдик занахдон остида фикрат чоғи,
Кимки кўрмайдур  билурин даста кўзгу остида.

Шоҳлар тожиға лойиқ тугмадур гар берса даст,
Гўйиким кўргузди ул чобук узангу остида.

Ичса май жисми сафосидин кўрунур, то борур
Лаъл агар тушса кўрунгандек сузук су остида.

Оташин гулнинг ниҳолисен унут, эй андалиб,
Кулдин ўзга гулхани бистар солурму остида.

Жоми  минони  иликдин  қўймаким,  бу шевасиз
Кимса хушҳол бўлмади бу тоқи мину остида.

Эй Навоий, қайғу тоғин май била дафъ айлаким,
Яхшироқ тоғ остида қолмоқки, қайғу остида.

22

Соқиё, нақди ҳаётим жавҳаридур жом аро,
Қим, эрур жом ичра май, аксинг майн гулфом аро.

Ложуварди чарх жомиға шафақдин қуйди май,
Қуй шафақгун бодасин ҳам ложуварди жом аро.

Маст ўлуб бир дам шабоб айёмини тут муғтанам,
Ким йигитлик дам-бадам ўтмактадур айём аро.

Бир замон айрилма аҳбоби неку фаржомидин,
Ким  эрур  охир  жудолиғ даҳри  бадфаржом  аро.

Бўлмаса ашрофи софий, нўш базми хуштурур,
Мастлиғ дайр ичра ҳам арзол дурд ошом аро.

Чун қатиқ ҳангомадур риҳлат ичармен туну кун,
Ким ўзумнн айлагаймен бехуд ул хангом аро.

Даҳр нўши комиға бўлма Навоий ғарраким,
Тегмасун нокомлиғнинг неши андин ком аро.

23

Демаки кирди ўқи қатл вақти қоним  аро
Ким, ул алиф киби кирди ўларда жоним аро.

Улуб эдим ғами ҳажрингда ўлмаған бўлса,
 Лабинг тахайюли жони жисми нотавоним аро

Гар  айласам  ватан ул  кўй  аро мени қовманг.
Ки ишқи шўъласи ўт солди хонумоним аро.

Кўзу кўнгул  қурумиш, не тўкай  аёғингға,
Ки қолмамиш дуру лаъл ушбу баҳру коним аро.

Ажаб йўқ оқса эриб мағзи устихонимким,
Ўтун сўнгаклар эрур шўълаи ниҳоним аро.

Сабуҳи истаю етгач саҳар очилди  эшик,
Бу фатҳ дайрда ўтмас эди гумоним аро.

Навоий, истама жуз йиғламоқ унумдинким,
Нишот замзамаси йўқтурур фиғоним  аро.

24

Доғларким ўртадим ул ой ғами озорида,
Дуди ҳар  бирнинг эрур доғи  фалак рухсорида.

Заъфим ичра  қасри томиға таянғондекдурур.
Ҳар сомон кўрсанг ёпушқан кўйининг деворида.

Бир мусулмонға эрур дин қасди этгандин ҳисоб,
Ҳар тугунким кўрсанг ул кофир сочи зуннорида.

Гулшаи ичра кўп бинафшангдин дема, эй боғбон,
Нил ила кўр холлар ҳар ён юзи гулзорида.

Қўйди гулгун муҳрлар жон риштасида қон ила,
Ваҳки, солур муҳри, ё гулму экин дасторида.

Танға жон кирган киби жононни еткур, эй табиб,
Эмдиким жондин рамақ зоҳир эмас беморида.

Ваҳки, бир қотилға ошиқменки, жоннинг бийми бор,
Ишқининг жон ичра ҳам иҳфоси ҳам изҳорида.

Топмасанг давр аҳлида меҳру вафо, айб этмаким,
Бутмамиш  бу мева  даврон боғининг  ашжорида.

Эй Навоий, ақлу дин яғмо қилур даврон мени,
Чиқ равон бу базмдин филжумла ҳушунг борида.

25

Миръоти ҳуснунг тийрадур бу оҳи дард олуд аро,
Равшанлиғи мумкин эмас  чун шамъ қолди дуд аро.

Бутганга ўхшар дегасен ҳар ён қизил тол узра барг,
Ҳар соридин пайконларинг бу жисми хун олуд аро.

Шоми ғам оҳим дудидур, ул дуд аро ҳар ён шарар,
Билгил, нуҳусат анжуми бу шоми қир андуд аро.

Ҳўй қатрасида ғарқ эрур холинг саводи, ваҳ, нетай,
Бир тийра кавкаб фитнаси юз ахтари масъуд аро.

Очтинг чу зулф ул икки кўз ҳар ён ҳаданг отмоқ не тонг,
Ким қолмиш икки турки Чин ҳиндуйи номаъдуд аро.

Ул кўй қасди этмишам, эй воиз, они манъ этиб,
Ҳар дам дема жаннат сўзин, сўз солмағил мақсуд аро.

Қочса Навоий шайхдин пири муғон сори, не айб,
Ким  бор тафовутлар  басе мақбул ила мардуд аро.

26

Жонда қўйдум чирмағон мактубини ҳижрон аро,
Билмон ул мактубдур ёхуд алифдур жон аро.

Риштаи олнйки, чирмаб эрди очиб асрадим,
Хунфишон кўз рагларидек дийдаи гирён аро.

Нотавон жисмим кўрунди заъфдин ул риштадек,
Баскн булғондим икки кўзумдин оққан қон аро.

Нома эрмас эрдиким,  бор эрди ул ҳирзул  амон,
Ким ғамим айш этти етгач кулбаи эҳзон аро.

Гарчи жонондин азиз эрмас эрур жондин азнз
Ким, васила бўлди маҳзун жон била жонон аро.

Руқъаи эҳсондин, эй мунъим, гадо комини бер,
Ким бу янглиғ ганж топмас кимса бу вайрон аро.

Эй Навоий,  номаи  мақсуд етти, хушдил ўл,
Ким хати озодлиқ, будур ғами ҳижрон аро.

27

Саводи холи анинг лаъли руҳпарвар аро,
Магаркн мурча нисфи узулди шаккар аро.

Кўнгулда нуқтаи холинг хаёли туш-туштин,
Еғин асарларидур нуқта-нуқта ахгар аро.

Юзунгда қатраи хўй касрати аросида хол,
Бириси мунҳасиф ўлмиш бу хайли ахтар аро.

Кеча не навъ юмай кирпикинг хаёлида кўз,
Менгаки игна бутар тонгға тегру бистар аро.

Бу ўтки мендадурур, дўзах ичра қочқай халқ,
Киюрсалар мени ошуб бирла махшар аро.

Қадаҳ кетурки, фалак жавридин омон харзи,
Замона ёзмади жуз даври жому соғар аро.

Навоий, айла макон чарх гулшанин, яънн
Ки чуғз бўлма бу вайронаи муҳаққар аро.

28

Килк эрур жисмимки, тил бўлмиш демактин лол анга,
Ичда печу тоблиғ ноламни англа нол анга.

Сунъи килкидин ёзилди гўйи ул гўйи зақан,
Нуқталар янглиғ занахдонингға икки хол анга

Кокулунг элга жаҳонни тийра қилған дуд эрур,
Хар сари зулфунг икки ёнида тушган дол анга.

Кўйида  овора  кўнглум  хаста  эрмиш, эй  рафиқ,
Лутф этиб маълум қилсангким, не бўлмиш хол анга.

Эй мусаввир, топмасанг Мажнуну Лайли чеҳрасин,
Дилбаримни бил мунга ўхшаш, мени имсол анга.

Соқиё, кўнглумни даврон  қилди кўптин-кўп малул,
Бўлғали фориғ керак бир жоми моло-мол анга.

Эй Навоий, кимки қилди ҳажр бедодин қабул,
Раҳбари сарманзили васл ўлди бу иқбол анга.

29

Ул пари пайкарки ҳайрон бўлмиш инсу жон анга,
Кимки ҳайрони эмас, мен телбамен ҳайрон анга.

Не  ажаб  парвонадек куйсам  юзи  шамъиғаким,
Кўп бўлубмен васл умиди бирла саргардон анга.

Тойири ҳажринг бузуғ кўнглумниким қилмиш ватан,
Чуғздекдурким, нишиман келди бу вайрон анга.

Ҳажрида таҳ-таҳ кўнгул қон боғлағандиндур нишон,.
Номаи шавқумки кўздин томди тим-тим қон анга.

Тийри борони ғаминг кўнглумгаким ёғди, эрур
Ҳар тарафдин барқи офат ламъаи пайкон анга.

Оташин гул чунки булбул куйдурур юз важҳ ила,
Не осиғ фарёду афғон бирла минг достон анга.

Эй Навоий, кўнглума амр этма тарки ишқким,
Ул самандардур, эмас ўт фурқати имкон анга.

30

Эй кўнгул, телбарадинг эмди не тадбир сенга,
Ул пари зулфини гар қилмаса занжир сенга.

Юз бало келса чек эмди чу бу иш манъи учун,
Нечаким панд дедим қилмади таъсир сенга.

Ихтиёре сенга ҳам йўқ эди, не ёзғурайин,
Буйла чун ёзған эмиш хомаи тақдир сенга.

Сен чу ишқ ўтиға куйдунг, менга эмди не осиғ,
Айламак махлас учун хийлаю тазвир сенга.

Мени куйдурдунг эса сен доғи куйдунг, нетайин,
Эмди юклаб бу иш ойинида тақсир сенга.

Биҳл эт сен доғи мен хастани чунким деб эдим,
Ҳар неким келди сенинг олингга бир-бир сенга.

Бузди кўнглунг уйини хона барондози фироқ,
Эй Навоий, не оснғ панд ила таъмир сенга.

31

Баҳона қатлимадур ишқдин фасона сенга,
Қилурға қатл не ҳожатдурур баҳона сенга.

Ўқи ўтунлари ичра сен ўтсен, эй кўнгул,
Бошоғлари учидин ҳар тараф забона сенга.

Қуруқ таним ўқ авжидин кўрунмас, эй чобук,
Яқин кетур керак ўлса сўнгак нишона сенга.

Ихота  айладинг, эй баҳри ашк, ер курасин,
Ажаб эмастур агар йўқтурур гарона сенга.

Дам урма муғбачалар ишвасидин, эй зоҳид,
Вужуд нақшин оқизмай майи муғона сенга.

Замона таркини ком айлабон халос ўлғил,
Десангки солмаса нокомлиқ замона сенга.

Навоиё ғами чун жону кўнгул олди, не суд,
Суруди дилкаш ила жонфизо тарона сенга.

32

Ҳажрдин ҳар нечаким бўлди кўнгул зор менга,
Ҳеч раҳм этмади ул шўхи жафокор менга.

Ғунчадекдурки очарлар куч ила баргларин,
Бўлғали ҳажрида қонлиғ кўнгул афгор менга.

Оташин лаълдек ахгар тўкадурлар ҳар дам,
Басе ҳажрида икки дийдаи хунбор менга.

Зулфидин шиддати куфрум эрур ул хадғачаким,
Субҳа торича эрур риштаи зуннор менга.

Яхшироқ равза саводидин агар даст берур,
Ул қуёш кўйида бир сояйи девор  менга.

Чунки бу қуббаи хазро аро жуз ҳодиса йўқ,
Эй  кўнгул,  авло эрур кулбаи  хаммор менга.

Эй Навоий, не маю, мутрибу, не ҳусну, не ишқ,
Хонақаҳ тарки эрур англаки ночор менга.

33

Буким қолибдур ул ой ҳажрида ҳаёт менга,
Ҳаёт қолмамиш азбаски бор уёт менга.

Улусни ўлтурур ул шўх илтифот айлаб,
Ўлармен ушбуки ҳеч этмас илтифот менга.

Мени худ айлади қатл, ушбудур васиятким,
Кўнгулни ҳам карам айлаб етурса бот менга.

Қуш ўлмишам ёғибон ҳажр ўти вале не осиғ,
Ки бўлмас ул тараф учмоққа бу қанот менга.

Туганмагай ёзилиб меҳнатим агар бўлса,
Фироқ шоми қарою фалак давот менга.

Чу ёр айлар эмиш барча ерда жилваи ҳусн,
Тенг ўлди Каъба била дайри сўманот менга.

Навоиё, чу эмас нася нақд бирлан тенг,
Беҳишт воизи пургўғаву Ҳирот менга.

34

Чоғирға тушгали йўқтур қарору хоб менга,
Чу ўтқа туштум эмас айб изтироб менга.

Ҳамиша масти хароб ул сифат юрурменким,
Кўруб таҳайюр этар олами хароб менга.

Боқиб табассум этар пири дайру муғбача ҳам,
Бу дайр аро кулар алқисса шайху шоб менга.

Чу маст эдим менга таъсир қилмади гарчи,
Малул бўлдилар этмакдин ихтисоб менга.

Дуойи субҳ била бода таркин истармен,
Тилар сабуҳи хумор истабон азоб менга.

Неча харобот ичра аёғ ёланг, ёқо чок,
Ичарга дурди қадаҳ ҳар тараф шитоб менга.

Ичурса жоми ҳидоят наво тузуб жоми,
Навоий анда магар бўлғай ижтиноб менга.

35

Ул малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан менга,
Уйладурким, жондин айру юз яролиғ тан менга.

Меҳр ила маҳ партавидин кўзни равшан қилмадим,
Бўлғали меҳри руҳунг моҳияти равшан менга.

Бўлди равзан-равзан ул қотил хадангидин кўнгул,
Жон қуши чиқмоққа бир йўл англа ҳар равзан менга.

Мен ўлармен ғамдину йиғлаб куюб бошимда шамъ,
Дудидин чирмаб қаро ҳар тун тутар шеван менга.

Раҳм этиб ҳолимға душман дўст бўлмоқ, ваҳ, не суд,
Дўст чун раҳм айламай бўлмишдурур душман менга.

Ғам туни зулмида хандон бўлмади ҳолимға субҳ,
Субҳидек не тонгки бўлғай чоки пироҳан менга.

Эй Навоий, ишқ мушкил деб нечук таркин тутай,
Элга бу иш гар ҳунар бўлса, бўлубтур фан менга.

36

Нечаким куяр ишқ аро жон менга,
Эмас таркини қилмоқ имкон менга.

Агар бўлса юз жон фидо қилғамен,
Насиб ўлғудек бўлса жонон менга.

Неча бўлса ағёр ҳамсуҳбати,
Эрур базмини кўрмак армон менга.

Агар рашкдин саъб бўлса ҳаёт,
Худ ул дам эрур ўлмак осон менга.

Қилибдур гули оташин ғунчаси,
Кўнгулни ўкуш сўзи ҳижрон менга.

Не ком олғамен, соқиё бодадин,
Ки даврон тутар дам-бадам қон менга.

Навоий, кетиб хилват эт уйниким,
Бўлур бу кеча ёр меҳмон менга.

37

Давр эл соғарини қилди майи ноб тўла,
Жуз менинг эски сафолимни ки хуноб тўла.

Жоми майдек тўла қон бўлди ичим бермай даст,
Ёр базми аро бир жоми майи ноб тўла.

Ваҳки, ҳар кирпиги бир ништар эрур заҳролуд,
Гарчи  бор  ул ики наргисда шакархоб тўла.

Жолалар туштиму гул барги уза, ёхуд эрур
Ҳуққаи лаълинг ичинда дури сероб тўла.

Оразинг аксидурур кўздаги ёш эвруладур,
Боғи жаннат гулидин бўлди бу гирдоб тўла.

Мену муғ дайри аро муғбача қошида ғулу,
Сену зуҳд аҳли била масжиду меҳроб тўла.

Эн Навоий, неча оз-озғина май мадрасада,
Дайр аро кирки, ичар шайх тўла шоб тўла.

38

Ишқ айлади юз оқилу фарзонани расво,
Не айб агар қилди бу девонани расво.

Расволиғ ўтиға ўзини ўртади баским,   
Шамъ этти шабистон аро парвонани расво.

Оламда не расволиғ экин ушбуки ҳаргиз,   
Ишқ айламагай мен турубон ёнани расво.

Бегонапараст ўлма соғиндурдум ўзумни.
Ўз турғанида айлама бегонани расво.

Зоҳид мени расво деди, лекин ўзи қилди,
Май тўқтамайин кўнглига майхонани расво.

Афсона дема соқию қил марҳамат айлаб,
Бир май била бу ишқда афсонани расво.

Расво эса ишқ ичра Навоий ажаб эрмас,
Ишқ айлади юз оқилу фарзонани расво.

39

Кўзунгга тани нотавоним фидо,
Равонбахш лаълингға жоним фидо.

Лабинг ранги олинда қоним сабил,
Қадинг жилвасига равоним фидо.

Белу оғзинг олдик тану жонниким,
Ан (га) ошкору ниҳоним фидо.

Бағир лаъли, кўз дурри оллингда сарф,
Демайким сенга баҳру коним фидо.

Жунун бирла ақлим ғаминг садқаси,
Ки оллингда яхши-ёмоним фидо.

Фано даштида қони оворалиғ
Қим, ул сайрға хонумоним фидо.

Навоийдин олдинг кўнгил, жонни ҳам
Сенга бўлсун, эй дилситоним, фидо.

40

Ул ой бу хаста била ёрму экин оё?
Замири ичра ғамим борму экин оё?

Бу ким фироқи ўзумдин хабарсиз этти мени,
Ўзи бирорта хабардорму экин оё?

Кўзум тобониғаким шоми васл суртармен,
Уюбму эркину, бедорму экин оё?

Мен ул тараф бора олмон, кўнгул кела олмас,
Менингдек ул доғи беморму экин оё?

Каманди зулфики очилғач учти имоним,
Расанму риштаи зуннорму  экин оё?

Бу хирқа бодаға раҳн ўлди бўлмишам саргум,
Гаровга навбати дасторму экин оё?

Навоий ўзлукидин кечти, доғи қўйди қадам,
Бу йўлда эмди сабукборму экин оё?

41

Дарди ҳажримға ул ики лаъли хандондур даво,
Ким ўлар Исо дамию обиҳайвондур даво.

Не даво Исо дамин фаҳм айла, не ҳайвон суйин,
Ҳажр жоннн олған элга васли жонондур даво.

Ишқ аро заъфим давоси шарбат эрмас, эй ҳаким,
Шарбати васл этмайин ҳосил не имкондур даво.

Ҳажр аро дардим давосин ёр мушкил деб эмиш,
Раҳм агар қилса анинг оллида осондур даво.

Дарддин ғамгин кўнгулда хона қилмиш юз мавод,
Эй қаро кўз, дафъиға бир неши мужгондур даво.

Зулфи зуннориға боғланған узорин очти ёр,
Зулмати куфр ичра элга нури имондур даво.

Гар менинг бедиллиғим дарди давосин истасанг,
Эй Навоий, бу маразға кўнглум олғандур даво.

42

Фиғонки, ҳажрдин англаб укуш алам бизга, 
Тараҳҳум этмади ул меҳри иўқ санам бизга.

Фидойи жону кўнгул айладук, валек вафо
Қилиб улусқа, раво кўрди дарду ғам бизга.

Ғамидин ўлдуку ул Исо дам айламади, 
Иёдат айлагали ранжа бир қадам бизга.

Битиди ҳар,сари ушшоқиға вафо таскин,
Магар ушолди етишган замон қалам бизга.

Май эл била ичибон бизни хоки роҳ айлаб,
Фиғонки, тўкмади дурди пиёла ҳам бизга.

Фано майини агар пири дайрдин топсақ,
Синуқ сафоле, кўп ортуқки жоми Жом бизга.

Навоий усрук эса субҳу шом, тонгламаким,   
Азалда килки қазо чекти бу рақам бизга.

43

Кимса ҳаргиз кўрмади чун аҳли даврондин вафо,
Улки даврон офатидур не тамаъ андин вафо.

Жониму умрумдур ул ой бевафо бўлса не тонг, 
Қайда кўрмиш кимса ҳаргиз умр ила жондин вафо

Гар вафо қилсанг эрур андинки, бордурсен пари,
Йўқса ким оламда кўрмиш навъи инсондин вафо.

Ваҳки, даврон аҳлидин жуз бевафолиғ кўрмади,
Ҳар нечаким кўрдилар мен зори ҳайрондин вафо.

Чун вафо гулбарги даврон боғида очилмади,
Бежиҳатдур кимки истар бу гулистондин вафо.

Кимса кўнглин кимсадин истаб вафо олдурмасун
Ким, менга худ етмади ул кўнглум олғандин вафо.

Эй Навоий, гар вафосиз чиқти ул султони ҳусн,
Топтинг элдинким, тиларсен эмди султондин вафо.

44

Ўтга солғил сарвини ул қадди мавзун бўлмаса,
Елга бергил гулни ул рухсори гулгун бўлмаса.

Сарсари оҳим эсар ғам шоми ҳижрон тоғиға
Яхшидур тонг отқуча бу тоғи ҳомун бўлмаса.

Телбаликдин, ваҳки,ҳар дам дардим афзундур, агар
Ул пари ишқида ҳар дам дардим афзун бўлмаса.

Гар кўнгул қатл истабон, сен ваъда қилдинг, тонгла  деб,
Ушбу дам ўлтур, бу эҳсон бирла мамнун бўлмаса.   

Ҳирқа жинсин раҳн учун, эй шайх, олмас пири дайр,
Бода бермас токи ўзлук жинси марҳум бўлмаса.

Фоний ўл васл истар ўлсанг, бенаволиғдин не ғам,
Бўлмасун ҳаргиз матои дунёйи дун бўлмаса.

Эй Навоий, тонма гар дер ул пари мажнун сени,
Ошиқ ўлғайму париға улки мажнун бўлмаса.

45

Даҳр боғи аро кўп истамагил айшу тараб,
Ким гули шўълаи ғам, ғунчасидур хори тааб.

Сунбули ришталарин риштаи мақсуд дема,
Ким кўнгул қушлари домиға эрур барча сабаб.

Ариғи ичра ушоқ тоши агар инжу эрур,
Тойири умрунг учун донау су топти лақаб.

Англа зийрак қуш аниким кўрубон мундоқ дом,
Бўлмағай теграсида обхўру дона талаб.

Дона еб, ҳосил этиб, фазла нажас анламагай
Боғ саҳнини риоят қилибон шарт адаб.

Ё бўлуб домға маҳкам топа олмай махлас,
Урунуб, талпинибон айламагай шўру шағаб.

Чун Навоий кўзи боғлиқ қуш эрур олам аро,
Бу чамандин анга учмоғни насиб эт, ё раб.

46

Ёр оғнз очмасқа дардим сўрғали топтим сабаб,
Кўп чучукликтин ёпишмишлар магар ул икки лаб.

Чайқалиб гўё тушар ҳайвон зилоли узра мавж,
Изтироб ичра юзунгга солса чин ногаҳ ғазаб.

Кўҳи дард ичра мени Фарҳод агар қилдинг хитоб,
Чун сени дермен чучук жоним эрур Ширин лақаб.

Буки кўнглумни итинг тишларда оғзин қочурур,
Ё ўти, ёхуд анинг исланғани эркин сабаб.

Ишқ комил элни ё Фарҳод, ё Мажнун қилур,
Гар эрур маъшуқи ёхуд армани, ёхуд араб.

Эйки, фақр ичра қадам қўйдунг талаб водисиға,
Бўлмаса толиб санга  матлуб,  суд этмас талаб.

Шаҳ харимида неча топсанг Навоий эҳтиром,
Билгил ўз ҳаддингнию беҳад риоят қил адаб.

47

Шаҳд ила ошифта гул баргидурур ул икки лаб,
Ҳар сўз андинким чиқар ширин эса йўқтур ажаб.

Жоним ичра кирпиги неши тешук қилған киби,
Билгурур оғзи табассум айлагач ул икки лаб.

Ишқини жон риштаси бирла муқайяд айладим,
Эй хирад, кетким, сени қайд этгали йўқтур сабаб
.
Хоксорин ул қуёш юзлук пари мажнун демиш,
Тангри бизга осмондин нозил этти бу лақаб.

Кўйида мақбул улус ҳажрида  билмас куймагим,
Дўзах аҳлидин не огаҳ равзада аҳли тараб.

Топти Лайли ноқаси Мажнун фиғонидин ҳаде,
Мумкин эрмас пўядин таскини онинг, эй араб.

Дайр аро ҳар ён йиқилма важд этиб, эй шайхким,
Пири дайр оллида мустаҳсан эмас ҳар  беадаб.

Кўп ачиғланма агар бўлсанг улустин талх ком,
Улча қисмингдур қазодин кимга айларсан ғазаб.

Эй Навоий, олма ёр оллида юз туфроғдин
Ким, бу шаръ ичра муҳаббат саждасидур мустажаб.

48

Эй фироқннгдин менга ғам рўзию меҳнат насиб,
Оҳким, ҳажрингда ўз шаҳримда  бўлмишмен ғариб,

То ғариб эрдим насибим ғам емак эрдию бас,
Шаҳрим ичра доғи ғам бўлса насибим, ё насиб.

Ғурбат ичра  йиғлар эрдим истабон  ёру диёр,
Чунки топтим истамак ғурбат эрур беҳад ғариб.

Ўз диёримда бузуғ кўнглум не янглиғ тўқтасун,
Ким эрур бегона ҳам аҳбоб мендин ҳам ҳабиб.

Ким рақибим бўлса баским ёр айлар илтифот,
Олам аҳлин соғинурменким менга бўлмиш рақиб.

Даҳр  аро, эй  ким, дединг айлаб вафо  кўрдум жафо,
Ким вафо аҳлидурур бу сўз анга бордур ғариб.

Эй Навоий, ёр васлин топмасанг йўқтур ажаб,
Нўш йўқ лекин кўрар юз неш гулдин, андалиб.

49

Нечаким кўнглумда бор ул дилрабонинг ёди кўб,
Бор анинг ёд этмаги озроқ, вале бедоди кўб.

Топмағай наҳли қадингдек бир ниҳоли хуш хиром,
Гарчи бўлғай боғбоннинг сарв ила шамшоди кўб.

Телба кўнглумдин эмон розики, ҳар тун кўйида
Итларининг оғритур бошин анннг фарёди кўб.

Лайлию Ширинвашимнинг ишқи дашту тоғда,
Менча бир йўқ, гарчи бор Мажнун ила Фарҳоди кўб.

Хўблар водийсида топилмас эл кўнгли қуши,
Не учунким бордурур бу бешанинг сайёди кўб.

Кирпигингга қатл таълимин ажал бермиш, валек
Ўзидин устодроқ этмиш анинг устоди кўб.

Шайх ила  аҳли риёу дайри пири бирла ринд
Ким, фано ичра керактур пирнинг иршоди кўб.

Умр қасрин неча кун тутғил ғаниматким, дариғ,
Хуш бинодур – пойдор эрмас вале бунёди кўб.

Давр, аёғидур иложи, кимки даврон аҳлининг
Жавридин озурда бўлмиш хотири ношоди кўб.

Тарқанг, эн ушшоқким, сайд этти бизни муғбача,
Дайр аро сиз ҳам киринг, куфр аҳлининг авлоди кўб.

Тифллар ўйнар Навоий бирла Мажнун деб магар,
Тифл эканда ул доғи бу қавм ила ўйноди кўб.

50

Субҳи давлат юзунг, эй тавсани гардун, сенга ашҳаб,
Бошинг устидаги дур ўйлаки тонг бошида кавкаб.

Поймол этган учун маркаби жавлонда бошимни,
Узр учун қилдим анинг наълини юз бирла музаҳҳаб.

Меҳр таркин қилибон паст фалак рахшидин ўтти,
Оллоҳ-оллоҳ, бу не рокибдур, ваҳ-ваҳ, бу не маркаб.

Не қатиғ ҳолки  ҳажринг кечаси тинғали  қўймас,
Ер элин ашк ила андуҳ, кўк элин наъраю ё раб.

Айтти меҳмонлиғ учун, эмди бўлур қўйса қадамким,
Кўнгул уй қилди муҳайёю бағир  тўъма  мураттаб.

Ҳар киши бўлди қулунг ул кишидур олам аро шаҳ,
Қулларинг қурбини ким топса эрур шаҳға муқарраб.

Юзи мадҳида керак сафҳа вале лавҳаи хуршид,
Сочи васфини ёзар вақтда тун дуди мураккаб.

Ёр чун барча замон нозир эрур ҳолингга, бўлғил
Борн ҳолатда машоҳид, бори эл бирла муваддаб.

Телбараб кўнгли Навоийнинг агар арбада айлар,
Дафъиға силсилаи зулф ила басдур чаҳи ғабғаб.

51

Сочинг қаронғу тун, эй сарвқади ширин лаб,
Юзунг тун ўртасида жилва айлаган кавкаб.

Юзунгда лаб су аро ўт эрур, бу асру ғариб,
Лабингда хўй ўт аро су эрур, бу асру ажаб.

Ғамингда ё рабу ё рабни кўкка еткурдум,
Қабул қурибини топқайму, ё раб, ул ё раб.

Хаёли хаста кўнгул ичрау манга қайғу,
Ки бу латифу йўқ ул уйда ғайри ранжу тааб.

Есун итинг жигаримни узуб-узуб, негаким,
Кесиб-кесиб қошиға ташламоғлиғ эрмас адаб.

Не келса чархдин, ич бодаким, тафовути йўқ,
Агар иноят этарсен, анга йўқ эрса ғазаб.

Навоий, ўлмаки матлубунг ўлмаса толиб
Сенинг ичингга недин солди мунча дарди талаб.

52

Кимса ёри бирла хуштур ғам дейишиб мунграшиб,
Етса гоҳи чирмашиб, ўлтурса гоҳи ёндашиб.

Зулфи эл кўнглин паришон айламакка жамъ ўлуб,
Турфароқ  буким, кўнгулларни  йиғарға  торқашиб.

Мумкин эрмас тортмоқ пайконларинким, жисм аро
Ҳар бири маскан тутубтурлар сўнгакка ўрнашиб.

Чиқти зулфин солғач ул чоҳи занаҳдондин кўнгул,
Анкабут ул навъким, ториға чиққай ёрмашиб.

Ҳажр хайли кўнглум ичра мўрдек айлаб ҳужум,
Гарчи васл уммидн етганда чибиндек бутрашиб.

Куйдуму ул зулфи тори риштаи жисмимдадур,
Шамъ торидекки кўп бўлғанда турмиш чирмашиб.

Соқиё, қилсанг ҳимоят ғолиб ўлғум бўйлаким,
Ғам била кўнглум талошурлар иковлон қормашиб.

Қил ҳавола  дурдкашлар жониби, эй  майфуруш,
Май чу ҳар соат тўкулгай жўш уруб, кўпдин тошиб.

Ошуруб ҳаддин Навоий ҳам ниёзу ажзини,
Ёр истиғноу нози ҳар неча ҳаддин ошиб.

53

Бўлмайин ҳусн кўнгул топмади ишқ ичра тараб,
Анга ҳақдин талаби ҳусндурур  ҳусн талаб.

Даҳр бўстонида бир ҳусн гули очилмас,
Булбули ишқ агар бўлса навосиз не ажаб.

Оташин юзга етиб қайда кўнгул ўртангай,
Бўлмаса зулфи каманди анга бу ишта сабаб.

Талхлиқ бирла берурму киши ширин жонин,
Ноз ила талхи хадис айламаса ширин лаб:

Бир  қуёш машъалидин жонима ур ишқ ўти,
Иўқ эса шамъи ҳаётимни ўчургил, ё раб.

Соқиё, ишқ ўти гар йўқ май ўтин равшан қил
Ки, кул ўлсун нафаси хору хасу ранжу тааб.

Кўргач-ўқ ахтари ҳусн ўлса Навоий тонг йўқ
Ким, ўтуб умр, тулуъ этти, бу фарруҳ кавқаб.

54

Қачон мақтабқа ул моҳи муаддаб.
Борур, ўздин борурлар аҳли мактаб.

Бўлур лавҳи забаржад аҳли ҳайрон,
Чу олур илгига лавҳи музаҳҳаб.

Дегач абжад бошиға эврулурлар
Қамар бирла қуёш, яъни жаду аб.

Нечукким, мактаб атфоли хуруши,
Ғамидин халқ аро фарёду ёраб.

Муаллим қуллуғиға хат берурмен,
Гар озод ўлса ул сарви шакарлаб.

Дабистони фанода шурб дарсин,
Равон қилмай эмассен аҳли машраб.

Навоий ашкидин то шоми анжум,
Тўкар, чиққайму деб ул саъд кавкаб.

55

Ўртанурмен, кўнглига андин асар бўлғайму деб,
Бўлса таъсир, анга ҳолимдин  асар бўлғайму деб.

Телмурурмен  мунграйиб ул бевафоға муттасил,
Бир ҳам андин дарди ҳолимға назар бўлғайму деб.

Ўртанур, эй воиз, оҳимнинг шароридин сипеҳр,
Не сўрай, дўзахқа мундоқ бир шарар бўлғайму деб.

Сурса майдон ичра ҳар чобук югурмоқдур ишим,
Кейнича ул чобуки заррин камар бўлғайму деб.

Телбалик кўрким, қучармен боғ аро ҳар сарвни,
Бириси ул сарви қадди сиймбар бўлғайму деб.

Даҳр бўстони аро сўр боғбондин, эй рафиқ,
Жуз балийят меҳри наҳлиға самар бўлғайму деб.

Эй Навоий, нечаким қилдим гадолиғ, сўрмади,
Е раб, ул Мажнуни зори дарбадар бўлғайму деб.

56

Ўртаса ишқ мени сўрма сабаб,
Куйса хошок ёлиндин не ажаб.

Чоклик жон қолур ўту су аро,
Чун май олуда бўлур ул ики лаб.

Аёғин туфроғин ўпсам басдур,
Бор аёғингни десам тарки адаб.

Уйла дарду ғамингга ўргандим
Ким, унут бўлди менга айшу тараб.

Зулфида зор кўнгул ранжи не тонг,
Хастаға кўпрак ўлур кеча тааб.

Биз киму васл муроди, ҳайҳот!
Дарди ноёфт эрур бизга талаб.

Жон топиб зор Навоий қўпқай
Туфроғи устига сурсанг маркаб.

57

Ёр гулгун тўн енгинму юзга айлабтур ҳижоб,
Ё ёшурмиштур қуёш рухсорини гулгун саҳоб.

Йўқки ишқ аҳлиға оламни қаронғу қилғали,
Ул шафақдин ёпти хуршид узра гулфоми ниқоб.

То қизил тўн ичра бўлди жилвагар моҳим менинг,
Меҳр этар ҳар тун шафақ хуноби ичра изтироб.

Қон ёшим аксиму ол этмиш фалак миръотини
Қим, бўлубтур лаълигун атласда сойир офтоб.

Тўн кийиб гулранг оламни гулистон айладинг,
Бизга қисм айлаб хазони ҳажр аро хори азоб.

Соқийи гулчеҳра, гулгун бода беандоза тут
Ким, бу гулшан ичрадур хори малолат беҳисоб.

Икки оламда Навоий  сурхрўлуқ истасанг,
Ҳам набий, ҳам олий хуббиға дуруст эт интисоб.

58

Раҳм этар кофир кўзунг ул зулф юзда чирмалиб,
Гўйиё бўлмиш мусулмон ўтға зуннорин солиб.

Ҳирмани сабримни қўзғаб кўз-ёшимни сочти ҳажр,
Ўйлаким ҳар ён сочилғай дона хирман қўзғолиб.

Зулфунгга мажнун кўнгул боғланди хотир жамъ қил,
Телба қайда борғуси, занжири ерга судралиб.

Қатл чун қилди кўнгулни бу кафан тикмак экан,
Ўқларингким қолдилар жон пардасиға тевралиб.

Гар ўюб олдинг кўзумни, сендин олмоқ истамон,
Ҳусн агар будур киши бўлмас кўзин сендин олиб.

Қоматинг борди назардин айлабон кўнглумни реш,
Рост ул ўқдекки ўткай, лек захм андин қолиб.

Соқиё, ҳажр ўлтурур, май тутқил анда заҳр эзиб,
Мутрибо, ҳолимға йиғла навҳа оҳанги чалиб.

Қадди шавқидин ҳаво қилмоқ тилар кўнглум қуши,
Неча тан зиндонида маҳбус қолғай қийналиб.

Эй Навоий, ғам туни эрмас шафақким, чархни
Қилди гулгун қон ёшинг дарёси ҳар дам чайқалиб.

59

Топмиш ул юз қатра-қатра хайдин ўзга обу тоб,
Қайда, ваҳ-ваҳ, мунча кавкаб зоҳир айлар офтоб.

Чиқма тўққуз парда кейнидинки, олам куймасун,
Олсанг олти-ётти бурқаъ, қўйғил икки-уч ниқоб.

Бир дам ул юз нақши гирён кўз аро топмас қарор,
Су  аро хуршид аксидекки  қилғай  изтироб.

То кўнгул девона бўлди ул пари лаълин кўруб,
Хифз учун қайдиға қилдим  риштаи жондин таноб.

Дарди ишқимдин савол этти ул ой, фарёдким,
Юз жавобим бору йўқ ҳушум демакка бир жавоб.

Бу чаманда ғунча эрмас, англа булбул кўнгликим,
Шишлади ишқ айламакка оташин гулдин кабоб.

Эй Навоий, гар десангким ғусса барбод этмагай,
Бош  кўтарма  бодадин зинҳор  андоқким хубоб.

60

Ажаб йўқ ўлса қаро зулф оразингга ниқоб,
Қуёшқа тонгмудурур бўлса шоми тийра ҳижоб.

Кўзумга ўт чоқилиб, кожи ғамдин ашким оқар,
Қачонки соиқа тушгач, тўкар ёғинни саҳоб.

Магарки масжид экандурки, бўлди майхона,
Юзунгки икки қошингдин тўридадур меҳроб.

Сочинг хаёли кўзум баҳри ичрадур, ё ишқ,
Кўнгул сиёсатин истаб, су ичра солди таноб.

Юзунгки айни ҳароратдин ўлди ғарқи арақ,
Дей они чашмаи хуршид, ё гули сероб.

Хумор ғолибу майхона эшиги боғлиғ,
Тараҳҳум айла менга, ё муфаттиҳил абвоб.

Навоиё, келибон пири дайр очса эшик,
Кўтарма бош оёғидин, бошинг гар ўлди туроб.

61

Паридек улки эрур шўхлар аро маҳжуб,
Ҳижобсизу мен, улдур бу телбага матлуб.

Ҳаёси бирла ҳижобида гарчи воламен вола,
Қилибдурур мени оллинда ноладин маҳжуб.

Муҳаббат аҳлиға ноз этгучидин эрмиш саъб,
Тариқи ҳилму адаб зоҳир этгучи  маҳбуб.

Чу ишқ ғолиб эрур эҳтиёж эмас Лайло,
Қилурға ишваки Мажнунни айлагай мағлуб.

Кишики даъвийи ишқ ичра ўздин олди ҳисоб,
Бу муддаода агар ўлмагай эмас маҳсуб.

Фано йўлинда сабукбор истасанг ўзни,
Ўзунгдин айла бурун ўзлукунг юкин маслуб.

Навоий, асру муаддабдур ул маҳи мактаб,
Адаб тариқи била ёзғасен анга мактуб.

62

Гулруҳи раъно қадим чун боғ тавф айлар бориб,
Инфиолидин гули раъно қизориб сорғариб.

Юз шигоф эттинг таним йўқ эрди кўнглумдин нишон,
Уйлаким ўт топмағайлар кулни ҳар ён  ахтариб.

Совуғ оҳимдин ёруғлуқ оз вале кўп тийралик,
Қишда ул янглиғки тун  бўлғай узун кун қисқариб.

Заъф вақти кўйидин чиқмоқ тахайюл айласам,
Икки қатла ҳар қадамда тинмоқ истармен хориб.

Тутмадим бўғзум сабудек бода тарки айлабон,
Май тилармен пири дайр оллида балким ёлбориб.

Соқиё, лабташнамен, андоқки кўк жоми тўла
Бода тутсанг сарнигун айлармен они сипқориб.

Эй ажал, ҳижрон аро олдинг Навоий жонини,
Лутф қилдинг жонни андин, они жондин қутқориб.

63

Оғзининг сирри менга маълум агар эрмас не айб,
Ҳеч кимга зарраи чун  бермамиш ҳақ илми ғайб.

Ошиқу шайдолиғимни манъ этар  зоҳид, кўрунг
Ким, ҳунар ҳам бор эмиш нодон киши оллинда айб.

Ёшурун қолғайму кўксум жайбидек чок ўлғани,
Хосаким ҳажр илгидин кўксум киби чок эрди жайб.

Кўзларинг бирла лабинг мундоқки урди дин йўлин,
Не балолардин Билол ўтгай, не Саҳбодин Суҳайб.

Зарраға садяк эса оғзинг менга йўқ ҳеч шак,
Чеҳранг ўлғандек қуёшнинг даҳ сади йўқ ҳеч райб.

Пирсиз кезма бу водий ичраким топмас калим,
Тийра шомин равшан амр этмай анга хизмат Шуайб.

Эй Навоий, сендек этган зойиъ айёми шабоб,
Суди йўқ анжум киби ашки надомат шоми шайб.

64

Куйсалар Фарҳоду Мажнун ишқдин афсона деб,
Зоҳир этмаслар менга ул нуктани девона деб.

Ишқ ичинда мунгларим деб, эйки, йиғлаттинг мени,
Жон фидонг айлай, яна бир лаҳза йиғлат, ёна деб.

Бир йўли ишқ аҳли орименки, қўймаслар мени
Жамъ аро бир йўли ақлу хушдин бегона деб.

Сўнгғи уйқу шиддатин нақл этма, ровий, зинҳор,
Келтирур бўлсанг анга уйқу кеча афсона деб.

Мен ҳам ул менким қовар мажнун деб эмди тифллар,
Ким, тилар эрди улуғлар оқилу фарзона деб.

Тушти зулфи домиға кўнглум қуши майл айлагач,
 Ул тараф рухсори кўзгусин су, холин дона деб.

Тонгла барча  яхшилар  бўлғуси  кавсар  даврида,
Мен  ёмонни  маҳрум этманг сокини майхона деб.

Найлаб ул товуси пайкарни тилай кулбамғаким
Чуғз қўнмас дам-бадам емрулгудек вайрона деб.

Шоҳлиғдин ор этар чунким Навоий кирса маст,
Дайр кўйига суруду нағмайи мастона деб.

65

Икки рухсоринг эрур ҳўбу  хатинг  ҳам марғуб,
Хўблардин неки, бош урса эрур бешак хўб.

Токи севдум сени жаврунгни доғи севмишмен,
Ҳар не маҳбуб қилур, бордурур ул ҳам  маҳбуб.

Риштаи жон била номанг бошини чирмар эдим,
Ул шарар тори била куймаса эрди мактуб.

Хаста днлларға не жон олғучи юздур улким,
Қолибин қилди тиҳи кўргач ани аҳли қулуб.

То лабинг, волаҳи бўлдум  тиламон оби ҳаёт,
Суни найлар кишиким бодаға бўлғай мағлуб.

Аҳли ишқ ичра менга ёқма вараъ туҳматини,
Зоҳидо, қилма ҳунар аҳлиға бизни маъюб.

Истасанг мулки бақо салб қил ўзлукни бурун,
Ким, сулук ичра фано аҳлиға будур услуб.

Эй Навоий, тиласа шоҳ мушавваш рақаминг,
Ҳар не матлуб анга  бизга ҳам улдур матлуб.

66

Ҳақ ўзин қилди муҳиб сен ойни маҳбуб, эй ҳабиб,
Ул муҳибқа сен киби маҳбуб эрур хўб, эй ҳабиб.

Роғиб ўлдунг ул муҳиб васлиға чун шоми уруж,
Топтинг улким хотирингға эрди марғуб, эй  ҳабиб.

Бир сари мў олам аҳли бўғзидин парвойи йўқ,
Айлаган ўзни сенинг ҳуснунгға мансуб, эй ҳабиб.

Бўлсалар аҳли муҳаббат ҳар кишининг толиби,
Бизга сендурсен ики оламда матлуб, эй ҳабиб.

Ҳар киши аҳбобинг ичракнм ўзин айлар ҳисоб,
Бермайин жон ул муҳаббат қайда маҳсуб, эй ҳабиб.

Чун шафоат дафтари сендин тутармен кўз не ғам,
Ҳар қўлумға берсалар маҳшарда мактуб, эй ҳабиб.

Чун  муҳаббат  аҳлиға тоат ҳунардур,  раҳм қил,
Ким Навоий, келди ул хайл ичра маъюб, эй ҳабиб.

67

Чобуким рахш уза ҳижрон йўлида кўя қилиб,
Мен анинг кейнича гоҳи югуруб; гаҳ йиқилиб.

Йиқилиб ёна қўпуб, чунки уруб йўлға қадам,
Ваҳки, юз ништари ҳижрон аёғимға тикилиб.

Тобоним дарду бало хораларидин ўюлуб,
Юрагим ранжу ано хораларидин тешилиб.

Турфа кўргилки инон тортмай ул шўх даме,
Сўнгича буйла қотиқлиқ била ҳолимни билиб.

Ишқ дардиға жуз ўлмак йўқ эмиш ҳеч илож,
Бош қўюб оллиға онингки бу маънни билиб.

Истарам ўзни харобот ичида лояъқил,
Хуш чун боиси ранж ўлди нетармен осилиб.

Гар Навоийға ёғин ашк эдию раъд фиғон,
Ҳажр чун кож урубон кўзларига ўт чоқилиб.

68

Тун оқшом келди кулбам сари ул гулруҳ шитоб айлаб,
Хироми суръатидин гул уза хўйдин гулоб айлаб.

Қилиб мужгонни шабрўлар киби жон қасдиға ханжар,
 Белига зулфи анбарборидин мушкин таноб айлаб.

Қуёшдек чеҳра бирла тийра кулбам айлагач равшан,
Менга титратма тушти зарра янглиғ изтироб айлаб.

Кулуб ўлтирдию илгим чекиб ёнинда ер берди,
Такаллум бошлади ҳар лафзини дурри хушоб айлаб.

Ки:  эй зори жафокаш ошиқим  менсиз нечуктурсен, –
Мен ўлдум лолу айта олмайин майли жавоб айлаб.

Чиқарди шишайи май доғи бир соғар тўла қуйди,
Ичиб тутти менга юз навъ ноз осо итоб айлаб.

«Ки эй Мажнун, пари кўрдунг магарким тарки хуш эттинг,
Такаллум қил  бу соғарни ичиб рафъи ҳижоб айлаб».

Ичиб,  фарёд этиб туштум  аёғиға  бориб ўздин,
Мени йўқ бодаким, лутфи анинг масти хароб айлаб.

Аниким элтгай васл уйқуси ишрат туни мундоқ,
Навоийдек нетар то субҳи маҳшар тарки хоб айлаб.

69

Тиғ ила хоки танимни ҳар тараф ёрдинг келиб,
Нақди жон олмоққа бу туфроғни ахтординг келиб.

Келдингу кўнглумни юз чок этмагунча  бормадинг,
Баъд умре, эй ситамгар, яхшилар бординг келиб.

Жон санга қурбонки, олиб жон кўнгул афғонидин,
Ҳам ўзунгни, ҳам мени, ҳам элни қутқординг келиб.

Қатли бас эрди, таним ул кўйдин судратмагинг
Ортуғ эрди, эй жафожў, ҳаддин ўткординг келиб.

Эй кўнгул, оздур сенга бу ҳамки ул ой кўйидин
Манълар қилдим вале юз қатла ёлбординг келиб.

Соқиё, еткурмиш эрди жонни оғзимға хумор,
Жон фидонг ўлсунки бир май бирла қайтординг келиб.

Зуҳд этиб эрди Навоийни хароб, эй муғбача,
Тенгри ёрингким,  фано дайриға бошқординг  келиб.

70

Гул чоғи ҳар гулга бир булбул тараннум кўргузуб,
Тоза қонлиғ доғ ила кўнглум қуши афғон тузуб.

Бўлди бир гул ҳажридин жисмим очилғон гулбуни,
Жузви-жузвин балки тишлаб-тишлаб олмишмен узуб.

Ҳажринг оҳи ҳам кўнгулни буздию ҳам қўзғади,
Ел анингдекким совурғай ғунча ажзосин бузуб.

Заъфдин бу ким йиқилмишмен, қилармен пойибус,
Сарвдек оллимда  қаддингнинг хаёлин турғузуб.

Мултафит булбулға сен, эй гул, тиканга ёндошиб,
Ваҳ, неча ўлтургасен ҳар лаҳза они тиргузуб.

Дайри пири илгидин май дурди истармен валек,
Рози эрмон ичкамен зоҳид ридосидин сузуб.

Эй Навоий, умр ўтар елдек, ўзингни шод тут,
Елга етмак мумкин эрмастур чу суръат кўргузу.

71

Дам-бадам жоми тараб ғайр ила ул моҳ чекиб,
Мен йироқтин боқибон қон ютубу оҳ чекиб.

Не ғамим ит киби ўлмактин агар элтур эса,
Бўйнума ип солибон кўйига ул моҳ чекиб.

Ғаразим буки  унуттурмоғамен  ўзни анга,
Қўйида кезмаким афғон гаҳу бегоҳ чекиб.

Кўнглума ҳажр агар дард ўқи ёғдурса не ғам,
Гар чиқорур эса пайконини дилхоҳ чекиб.

Мен адам йўлиға борман, мени лекин элтур.
Оғзи шавқида кўнгул ўзига ҳамроҳ чекиб.

Майи асфарки тўкилмиш қуюбон юз очсам,
Каҳрабони кўрунгуз жилва қилур коҳ чекиб.

Журъасин берса Навоийға эрур ўлгуча бас,
Базми айш ичра тараб соғарин ул шох чекиб.

72

Чун  бағир захмлари  бутмади пайванд қилиб,
Итларинг оллиға ташлай неча парканд қилиб.

Кўнглум очилмади ҳаргуз ғами ишқ ичра магар
Очқасен бир ани ғунчангда шакарханд қилиб.

Ишқида мен киби Мажнун ясадн килки қазо,
Лайли ашколини дилдорима монанд қилиб.

Холи шавқи биладур танда кўнгул қўймишмен,
Мўрни дона хаёли била хурсанд қилиб.

Элга ошиқлнғим изҳор эта олмон, ваҳким,
 Қўйди оламда мени ишқи забони банд қилиб.

Соқиё, бода кетургилки агар давр будур,
Носиҳи шаҳри нетар бизни хирадманд қилиб.

Ич, Навоийки, бу тун раз қизини бермак эмиш,
Пир майхонасини ўзига фарзанд қилиб.

73

Чун кулар ёни сўкилган жисми зоримнн кўруб,
Йиғлағайму ёни емрулган мазоримни  кўруб.

Уйла ғам даштида туфроғ ўлмишамким, ул тараф
Келмагай Фарҳод ила Мажнун ғуборимни кўруб.

Ҳажр ўти то ўртади кўнглумни ақлу, хушу, сабр
Иттилар ҳар ён  қарорғон рўзгоримни  кўруб.

Ғурбат ичра мен  ўлар  ҳолатда деманг зинҳор,
Келса ногаҳон биров ёру диёримни кўруб.

Уйла  мажруҳ ўлмишамким қилмадилар  тўъма ҳам,
Айлаб итларга асар жисми фигоримни кўруб.

Соқиё, икки лаболаб жом ила тиргуз мени,
Даҳр эли андуҳидин муҳлик ҳуморимни кўруб.

Эй Навоий, даҳр бўстонига мойил бўлма кўп,
Ғам хазониға бадал бўлғон баҳоримни кўруб.

74

Ул пари кўнглум қушин сайд этти зулфин дом этиб,
Юзи бирла холи суву донасидин ром этиб.

Солди ўт кўнглумгаю ором тутти ғайр ила,
Шўъла янглиғ сўзлуқ кўнглумни беором этиб.

Кофириким диним олди доғи кирди қаср аро,
Қалъаи Хайбарға кирди ғорати ислом этиб.

Базм аро мен ўлсам ул жон топса тонг йўқким, менга
Тутти заҳри ҳажр, ўзи нўши тараб ошом этиб.

Эй кабутар, чун дамим ўртар малак болу парин,
Сендин ўлмас ишқим ўтин ёрға пайғом этиб.

Ул қуёш ҳажринда, эй соқий, шафақгун май менга
Тут лаболаб лек даври чарх зарфин жом этиб.

Яхши от бадномлиғ бирла чиқарғил ўлгуча,
Эй Навоий, ўзни яхши от била бадном этиб.

75

Ун чекармен ишқ аро бир наргиси жоду кўруб,
Боғлаған итдекки фарёд айлагай оҳу кўруб.

Ваҳ, нетиб машшотани оллида кўргайменки, мен
Аксидин ғайрат қилурмен илгида кўзгу кўруб.

Оразу холинг хаёл этгач етишти новакинг,
Қилди ул қуш майл гўё дона бирла су кўруб.

Чекти бош хаттинг лабу холинг қошида, ваҳ, не тонг,
Гар мулойим бўлса тўти шаккару ҳинду кўруб.

Лаблари хандон бўлур кўргач кўзумда йиғламоқ,
Кўзларим йиғлар лаби жон бахшида кулгу кўруб.

Носиҳо, не навъ май жомини оғзимдин олай
Ким, ичармен майда соқий оразин ўтру кўруб.

Гар Навоий муфрит афғон этса, жоно, қилма айб,
Сен ҳалок этган кўнгул сўнгида йиғлар ўкуруб.

76

Не махласим бор анинг ишқидин канора қилиб,
Не тўймоғим бор анинг ҳусниға наззора қилиб.

Ўчарга ишқинг ўти чора  қил дединг, эй шайх,
Бўлурму қисматим ўлған балоға чора қилиб.

Бошимда тиғи яросин неча дебон сўрманг,
Қиши бўлурму бошининг тукин шумора  қилиб.

Кўнгулки, итти қилиб тийра хонумонимни,
Қовай агар яна келса юзини қора қилиб.

Кўнгулни пора қилиб улки тикти кўксумни,
Ёқамни тикмак эрур кўкракимни ёра қилиб.

Дедимки майкададин хонақаҳ йўли тутайин,
Нетайки ул сари йўл бермас истихора қилиб.

Навоий этти ниҳон ишқин, эй фиғон била ашк,
Анинг бу айбини найларсиз ошкора қилиб.

77

Борди кўнглум ҳуши ишқинг ўтидин ахгар топиб,
Бир гадо янглиғки ўлгай қиймати гавҳар топиб.

Сабзаи хаттинг эрур ширин лабинг атрофида,
Ҳайли тўтиким хужум  айлаб турур шакар топиб.

Ул пари учти кўзумдин кўнглум айлар орзу
Ким, анинг сари ҳаво қилғай ўқидин пар топиб.

Бошима қуш ошёнидур доғи остимда тоғ,
Шоҳмен ишқ ичра мундоғ тахт ила афсар топиб.

Ишқ саҳроси  аро оқил этурганлар  мени,
Бўлдилар  навмид бир девонаи абтар топиб.

Ёрни гарчи талаб қилмоқ била топмас киши,
Ҳам талаб айлаб валекин они толиб гар топиб.

Шояд ул майхора  бош  кулбангга суққай  бир  кеча,
Эй Навоий, мунтазир бўл, бодау соғар топиб.

78

Ул ой қасдима тиғи паррон чекиб,
Мен оллида шукронаға жон чекиб.

Масиҳим чу фарёдима етмади,
Неча ўлтурай ўзни  афғон чекиб.

Ҳамоно ёмон кўзга майл айладинг,
Алиф нил ила юзга ҳар ён чекиб.

Лабинг нўш дорусидин не осиғ,
Мен ўлдум чу хуноби ҳижрон чекиб.

Кетур, соқиё, давр аёғин тўла,
Ки жон қолмади ранжи даврон чекиб.

Агар васли боқий керак, истагил
Фано кўйнга раҳти хирмон чекиб.

Навоий бериб жон ўқи шавқидин,
Анинг захмидин ёр пайкон чекиб.

79

Аввал  иста  манзили  амну ҳарифи  сода  топ,
Чунки бу икки муяссар бўлди нуқлу бода топ.

Иктифо қилма  буларға  истар  эрсанг лахзаи,
Нукта сурмак, бир ҳарифи фонийи озода топ.

Ким кўнгул сайд этса лўли бўлсаким тут муғтанам,
Айтмон арлот ё барлосдин мирзода топ.

Эй пари рух, ишқ келмас тахт ила тож аҳлидин,
Истасанг ошиқ, менингдек бедили афтода топ.

Неча ишқ аҳлини айлаб имтиҳон рад қилғасен,
Ҳар жафо истарга кўнглум истаю омода топ.

Эй кўнгул, гар шайх ишқинг манъ қилди, йўқ ажаб,
Олам ичра боре аввал бир анингдек лода топ.

Эй Навоий, умрунг ўтти неча бут зикрин демак,
Гўшае тут эмди бир тасбеҳ ила сажжода топ.

80

Зулфу юзу сунбулунгни гул уза тарқатма кўп,
Даҳр боғида гулу сунбул исин бутратма кўп.

Кўзларингким масти хоб олуд эрур кўп овлама,
Ҳар сари уйқуға борған фитнани уйғотма кўп.

Зулфиға, эй мушк, истарсен қоримчи бандалиқ,
Йўқ ҳадинг кечкнл бу савдодин, ўзунгни сотма кўп.

Ўйнай-ўйнай ўлтурур бир-бир улусни кўзларинг,
Шўхи қотилларни жонлар қасдиға ўйнатма кўп.

Тийрадур Мажнунки мендек дебсен они, эй хирад,
Ақлу хуш аҳлини бир девонаға ўхшатма кўп.

Эйки, мужгондин ясол туздунг кўнгуллар қасдиға,
Кўз юмуб очқунча ушбу хайлни қўзғотма кўп.

Эл била ҳар дам қадаҳ янглиғ кулуб, эй муғбача,
Қон ёшим сочиб суроҳидек мени йиғлатма кўп.

Сафҳаи хотирда, эй ориф, керактур ёру бас,
Софийи ваҳдатқа хошоки хавотир қотма кўп.

Чун Навоий қисмати жоми май ўлмиш, эй фақиҳ,
Сарзаниш айлаб анга санги маломат отма кўп.

81

Жаҳон аруси била суҳбат айлама рағбат,
Нединки, рағбат ила тутмас эл била суҳбат.

Ки бўлса роғиби суҳбат ани севар элдин,
 Юз илда етмас мингдин бирига ҳам навбат.

Ажаб фусунгар эрурким чу қилди сайд сени,
Қарин соғиндингу ул худ қилибдурур ғийбат.

Қуёш нигинининг остида заҳридин хал этар,
Кишига  меҳр била ким эзиб берур шарбат.

Талоқ бер ониким даҳр аро мусофирсен,
Ғариб бир элга эмас уйланур ери ғурбат.

Агар икингиз  аросинда  воқеъ ўлмас буъд,
Яқинки мақсад аслиға топмоғунг қурбат.

Навоий, уйла фано бўл висол учунки, сенга
Чаҳ жойи ўзгаки, ўзлукка қолмағай ннсбат.

82

Қайди зулфини чу ёр айлади занжири иродат,
Тушти ҳар халқасидин бўйнума бир тавқи саодат.

Хасталиқ давлатидин сурғали келдинг бошим узра,
Заъф учун бон берурам гар сен эсанг аҳли иёдат.

Чобукум рахшини майдонға яна сурди чоқиндек,
Шахсувори  фалак урган келиб ойини жалодат.

Кирпигинг ўқи шаҳид этти мени, гар тонар ўлсанг
Ики хунхор кўзунг бас менга исботи шаҳодат.

Ҳар замон ул санам оллида бу ким сажда  қилурмен,
Қайда зоҳидға берур даст бу шойиста ибодат.

Истасанг қилмағасен жонингга меҳнатни зиёдат,
Бўлғил ўз қисминга хурсанду тамаъ қилма зиёдат.

Журмсиз ёр агар ўлтурса, Навоий, фараҳ этким,
Ҳусни хайлиға будур шевану ишқ аҳлиға одат.

83

Шўх ики ғизолингни ноз уйқусидин уйғот,
То уйқулари кетсун гулзор ичида ўйнот.

Тишлабки сочинг ўрдунг, очқанда паришон қил,
Офоқ саводинда жон ройиҳасин бутрот.

Кулбамга хўй афшон кел зулфунг қилиб ошифта,
Анжум  сипаҳин йиғдур,  офоқ улусин  қўзғот.

Ораз қуёшин очиб ашки қуруған кўзни
Кўп ҳажрида йиғлаттинг, бир васлида ҳам йиғлат.

Бир оҳ ила кул бўлдум эй чарх тилаб топиб,
Фарҳод ила Мажнунға ошиқлиқ ишин ўргот.

Хоро тубига ётқунг, йўқ суд агар юз йнл
Кўк атласи устида жисмингни ётиб ағнот.

Базм ичра Навоий кўп йиғлар эса, эй соқий,
Хуш элтгучи дору жомға  анинг чайқот.

84

Лаъл эмас ширин лабингким жон топар андин ҳаёт,
Ким сўруб билдим ул эрмиш лаългун қилған набот.

Лек ул янглиғ наботеким қўяр чоғда ани
Шираси жон шираси эрмиш суйи оби ҳаёт.

Оқса рухсорида хай тонг йўқ кўнгул тўқтатмасам,
Тоғ бўлса топмас ул сайл ичра имкони сабот.

Ҳажр дудидин қаро бўлған кўнгул ичра ўқунг,
Шарҳи ҳолим ёзғали бўлмиш қалам бирла давот.

Хўблар хайли аро ҳар сори тутмиш рустаҳез,
Гўйиё майдон ичига чобуким секретти от.

Боқма, эй зоҳид, ҳақорат бирла ашё сариким,
Бўлмаған онинг сифоти мазҳари йўқ ҳеч зот.

Эй Навоий, кўргали они учар ҳар дам кўзум,
Лек не суд учмоқ ул қушким анга йўқтур қанот.

85

Бошим чу гарду кўзум кўр сенсиз ўлмади бот,
Қошингда  бош кўтариб кўз очарға қўймас уёт.

Эрур  малойикайи раҳмат ўқларинг жонға,
Малак танида ажаб йўқ агар уч ўлса қанот.

Хизр суйики эрур зулмат ичра тенгму бўлур,
Лабинг билаки қуёштин чиқарди оби ҳаёт.

Чиқиб ишқи аро буким ўлмадинг, эй Хизр,
Ичиб ҳаёт суйи зойиъ айладинг авқот.

Қуёшқа кимки юзунг борида қилур сажда,
Парастиш айламак англа илоҳ оллида лот.

Кириб қуёш киби қўйма вужуд ғайрға ҳеч,
Қи кўнглум ичра хавотирдур уйлаким заррот.

Навоий ўлди ўқунг хасратидин, эй чобук,
Иноят айла бир ўқ секретиб, анинг сари от.

86

Тийраю афсурда биз, эй ишқ тарқатғон булут,
Бир бало барқи била ҳам ўрта бизни, ҳам ёрут.

Кўз неча бўлғай қуруқ зуҳд ашкидин ул завқ ила,
Шўъла тортиб, эй бало, оҳи ўти они қурут.

То қачон қилғай кўнгулни маъсият дуди қаро,
Бир чароғи ҳусн ила, эй ишқ, ул уйни ёрут.

Айлабон барбод зуҳду илмни, эй пири дайр,
Тифли раҳдек эмди бизга ишқ алифбосин ўқут.

Ҳусн этибтур, эй мусаввир, тортибон бир турфа шакл,
Қайғулуғ кўнглумни ул сурат била гоҳи овут.

Ҳосили умр, эй кўнгул, чун ишқ эмиш ўрган ани,
Ўзга умрунгда неким ҳосил қилибтурсан унут.

Эй Навоий, берса бир лўливаше савдоси даст,
Зинҳор икки жаҳон сармояси таркини тут.

87

Қилди душман раҳм баским, қилди жавр изҳор дўст,
Эй кўнгул, душман топ эмди, тутмағил зинҳор дўст.

Ҳар замон душманларим озурдадур, эй дўстлар,
Баски ҳар дам еткурур мен зорға озор дўст.

Душман ар жонимни ҳам афгор этар қилдим биҳил,
Жавр тиғидин чу кўнглум айламиш афгор дўст.

Кеча душманларғаким  ноламдин  уйқу келмади,
Ранжамен мундин доғиким, бўлмади бедор дўст.

Мен ўлар ҳолатда, душманлар кўрунур дўстваш,
Невчун  ўлмайким,  келур  бошимға душманвор  дўст.

Кулса душман айб эмаским, кўрмадим оз ҳам вафо,
Гарчи қозғондим қилиб жоним фидо бисёр дўст.

Чархнинг меҳрига мағрур ўлмагилким ғадри бор,
Ҳаргиз ўлмас кимсага ул душмани ғаддор дўст.

Соқиё, қил дўстлуқ тут бодаким, йўқтур ғами,
Бўлса олам душмани ҳар кимга  мендек бор дўст.

Итларинг ғавғо қилур гўё Навоий ўлдиким,
Боши  узра  жам  ўлуб  афғон  қилурлар ёр-дўст.

88

Тутти кўк фирузагун жомини шингарфи булут,
Соқиё, нилуфари жом ичра гулгун бода тут.

Чарх даври чун малолат боисидур, неча кун
Чархдек жому шафақгун май била ўзни овут.

Топса кундуз кун шиоийдин замиринг тийралик,
Кеча бори май қуёшидин замирингни ёрут.

Чун унутқунгдур сен элни, эл сени бори чекиб,
Айш жомин бу унутмоғларни бир соат унут.

Носиҳо, чун умр ўтар қўйким, бўлай ишрат била,
Айш таркиким буюрдунг ўктадур бу навъ ўгут,

Гар зилоли васли, эй солик, қилурсен орзу,
Хотирингни орзулар ўтидин аввал совут.

Эй Навоий, чиқти чун рангин булут, рангин май ич
Ким, сен ўлмай қилғуси кўп жилва бу рангин булут.

89

Бодаю ишқинг кўруб топти бузуғ кўнглум шикаст,
Сайл етмасдин бурун вайроним ўлди ерга паст.

Гоҳи ғалтондур, гаҳи уйқудадур усрук кўзунг,
Йўқ таажжуб гоҳи ғалтон бўлса гоҳ уйқуда маст.

Ул санамға сажда қилсам, зоҳиди худбин, не айб,
Бутпараст ўлмоқ кўп ортуғроқки, бўлмоқ худпараст.

Соқий илгин бердиким, ўптум доғи ичтим қадаҳ,
Найласун ичмай қадаҳ ҳар кимга мундоқ берса даст.

Кўксума наълу алиф тархи иморат шаклидур,
Ташқари ҳам етти ишқинг мулкига девор баст.

Зоҳид айтурким, май ичма, ваҳ, анинг ҳукми била
Соғ ўла олғайму масти бодайи жоми аласт.

Эй Навоий, ишқ ила кўнглум хаёл этти масоф,
Рўбарў бўлғач менинг қалбим сари тушти шикаст.

90

Яна солди ҳажр ҳам, тан ҳам, кўнгул ҳам жонға ўт,
Солди ўт ҳижрон менга, ё рабки, сол ҳижронға ўт.

Айтқай киймиш жунун мулки шаҳи заркаш либос,
Кўрган эл бу навъким, тушмиш мени урёнға ўт.

Гўйиё бўлмиш қуюн ғам даштида эсган самум,
Йўқса тушти мен киби Мажнуни саргардонға ўт.

Манзилинг эрди кўзу кўнглум, вале сен борғали,
Муни су қилди харобу тушти ул вайронға ўт.

Мен доғи куймай қутулмон, эй кўнгул, мумкин эмас,
Буйлаким солди дамим ғам даштида ҳар ёнға ўт.

Не учун ашжордин йиғмиш ўтун, эй боғбон,
Оташин гулдин агар урмас фалак бўстонға ўт.

Дуди оҳим дош дудидекму равзандин чиқар,
Ё солибтур фурқатинг бу кулбаи аҳзонға ўт.

Гар менга ўт солди даврон ҳажридин бас, айб эмас,
Мен дағи солсам дамо-дам оҳ ила давронға ўт.

Эй Навоий, тан қолиб жонимни олиб борди ёр,
Солди ул борғанға ўт, ҳажри вале қолғонға ўт.

91

Оҳким, олди қариған чоғда кўнглум бир йигит
Ким, агар жон берсам истиғнодин ўлмас мултафит.

Қасдима ул новак айлаб тезу мен судраб асо,
Кўйида ҳар ён ешилган ўйлаким ғанжилиқ ит.

Мен киму ислом ким, сажжода бирла хирқани
Айлади ул бутнинг атфол хаёли титу пит.

Ашк ҳажринда кўзум оқ этти андоқким момуқ,
Жолаи ашк ул момуғдин ёғди андоқким чигит.

Бир насиҳат  бордурур, лекин  қулоғингға  дегум,
Юз яқин тут бу қаридин, эй йигит, бир панд эшит.

Қад чу хам бўлди эмас ҳеч иш муносиб ҳарзагў,
Сажда ўрнин оҳ ила хошок ила хасдин арит.

Эй Навоий, чун сени куйдурди чарх эмди, не суд,
Оҳ ўтидин сен ани хоҳи қизит, хоҳи эрит.

92

Жон фараҳ топти лабинг жавҳари бўлғач анга қут,
Оллоҳ-оллоҳ,  не муфарриҳ бўлур  эрмиш ёқут.

Нола  манъин қиласен, хотами лаъл оғзима  қуй,
Бу нигин нақши била қўйғил анга муҳри сукут.

Майи лаълинг не ажаб бодаки кайфийятидин,
Руҳи лояқилу андин хирад ўлмиш мабҳут.

Ханжаринг тиғида юз кўрдуму ашким ёғди,
Ёмғур эрмас ажаб ўлғанда қамар манзили ҳут.

Ҳусн мулки уза оё не пари эркинсен,
Ки бўлур садка сенга чарх уза хайли малакут.

Ўзлуки, боқию зоҳид урадур лофи вусул,
Фоний ўлмай киши топқайму бу даъвийға субут.

Жон ҳалок ўлди Навоийғаю тан зору наҳиф,
Ул ўлукка  ясамиш ушбу сўнгактин тобут.

93

Эй сабо, ҳолим бориб сарви хиромонимға айт,
Йиғларимнинг шиддатин гулбарги хандонимға  айт.

Буки онинг аҳду паймонида мен ўлсам доғи,
Яхши фурсат топсанг ул бадаҳду паймонимға айт.

Буки онинг зулфи зуннорида диним ҳосили,
Куфр  ила  бўлмиш мубаддал, номусулмонимға айт.

Буки қилмишмен жаҳону жонни онинг садқаси,
Юз туман жону жаҳондин яхши жононимға айт.

Буки юз жон садқаси қилсам пушаймон бўлмағум,
Васлиға бир ваъда қилғандин пушаймонимға айт.

Буки юз минг фитна кўзлук бўлса пайдо онсизин,
Қилмағум наззора онсиз кўзи фаттонимға айт.

Буки чок айлаб яқо усрук чиқар эл қасдиға,
Мен ўлуб, эл жон топар бебок нодонимға айт.

Даҳр боғи гуллари ҳусни вафосиз эрканин
Юзи гул, жисми суман, кўйи гулистонимға айт.

Эй Навоий, ҳеч гулшаннинг сешшгдек хуш наво-
Булбули йўқ эрканин шоҳи суҳандонимға айт.

94

Танимға берди жон ул наҳли қомат,
Дема қомат ани дегил қиёмат.

Вафоға майл қилмас нахли қаддинг,
Ки топмиш жавр аро кўп истиқомат.

Юз очма гарчи тутқай кўрса маъзур,
Мени ишқингда арбоби маломат.

Не ғам гар юз менингдек бўлса, ё раб,
Ки бўлсун ул масиҳодам саломат.

Абад умрича бор оллида ўлмак,
Буюрма, эй насиҳатгў, надомат.

Недур, эй шайх, ушатмоқ соғаримни,
Бутун қил бор эсанг аҳли каромат.

Навоийни дединг қўюмдин ўтма,
Саломат бўл десанг айлай иқомат.

95

Ғаминг қаттиғлиғин қилсам ҳикоят,
Эшитса тош анга айлар сироят.

Кўнгул ғам жомидин чиқмоққа бўлди
Бошоғлиғ новакинг шамъи ҳидоят.

Не навъ оллингда шавқумни қилай шарҳ,
Ки хуснунгдек анга йўқтур ниҳоят.

Хаёлинг кўнглум ичра музтарибдур
Ким, ул вайрона  иссиғдур  бағоят.

Кўзунг қонимни ичмакка не хаддим,
Эрур они итинг ичса кифоят.

Дема бир йўлдурур ишқ ичра, эй шайх,
Ки мунда мухталиф келди ривоят.

Навоий қонин ул кўз бирла тўктунг,
Тирик бўлким, будур айни иноят.

96

Чун қўюб кетгунг жаҳон мулкин, мусаҳҳар бўлди, тут,
Чун ётиб ўлгунг фалак тахти муяссар бўлди, тут.

Бир овуч су топмайин ўлмак керак чун ташна лаб,
Баҳр ила бар фатҳида ўзни Скандар бўлди, тут.

Чун хумоға тўъмадур охир бошингда ҳар сўнгак,
Ул хумо бошингға беш кун соя густар бўлди, тут.

Афсарингни шоми туфроққа урар чун даври чарх,
Субҳ заррин тожини бошингға афсар бўлди, тут.

Не Фаридундин асар чун қолди, не Жамшиддин,
Хашматинг Жамшиду Афридунға ҳамбар бўлди, тут.

Ул кул айлаб рўзгоринг тийра, ўртар бу шарар,
Бас мутиъйи ҳукму ройинг чарху ахтар бўлди тут.

Ул бағир қони, бу кўз ёшидурур чун оқибат,
Дурру лаълинг кон ила дарёға мунжар бўлди, тут.

Чун лакадкўби қазо паст этгуси тавсанлиғинг,
Тавсани гардун рикобингда таковар бўлди, тут.

Эй Навоий, ич фано жомин, йўқ эрса тенгдурур,
Даври дун ройинг била гар бўлмади, гар бўлди, тут.

97

Соқиё, ҳижрон тунидур бода тут,
 Ул қуёш бирла бу шомимни ёрут.

Ҳажридин асру малолатдур менга,
Май била бир лаҳза кўнглумни овут.

Жоми даври  ламъасин  барқ  айлаким,
Чиқти мағриб ёғидин мушкин булут.

Ғам туни ҳам тийра, ҳам поёни йўқ,
Оҳ ўтин чек, субҳнинг шамъин ёрут.

Ул қуёш ҳажрида андоқким шафақ,
Чарх тиғи зулмидин хуноба ют.

Олам аҳлидин етишмас ғайри захм,
Эй жароҳатлиғ кўнгул, бу сўзга бут.

Бўлди фурқатдин Навоий тийра рўз,
Соқиё, ҳижрон тунидур бода тут.

98

Бир мақоми амни топ, анда бурун ором тут,
Сўнгра туз базму дилоромингға ҳар дам жом тут.

Гарчи кундуз меҳр тобидин ёруғроқдур жаҳон,
Буйла жоми айшни, албатта, лекин шом тут.

Ёр гулруҳ лаъли серобию соғар қонидин
Ҳам майи гулранг нўш эт, ҳам майи гулфом тут.

Бир нафас мутриб суруди дилкашедин баҳра топ,
Бир замон соқий ақиқи беғашидин ком тут.


Бўлма бот усрук, ғанимат тут бу янглиғ кечани,
Жоми май тут, аввалидин то саҳар ҳангом тут.

Бўлса бўлғай элга бу давлат муяссар, эй кўнгул,
Бизга лекин даст бермакни хаёли хом тут.

Гар Навоий волаҳингдур қовмағил, эй  муғбача,
Они бу ҳам дайр аро бир ринд дурд ошом тут.

99

Заъф  кўргилким танимни элтибон  айларга  қут,
Мўр судрар тори бирла руст боғлаб анкабут.

Дардим айтурда демассен юз сўзумга бир жавоб,
Гўйиё холи лаб ўлди оғзингга муҳри сукут.

Ошиқ ўлтургум десанг юз қатла бу маъно менга,
Ишқнинг дорул-қасоси ичра топмиштур субут.

Ул кўзу лаб ўлтуруб тиргузсалар не айбким,
Бирни қотил, бирни жонбахш этти ҳаййи лоямут.

Ханжари тиғида кўргач оразин, оқизди қон,
Сайл оққандек қуёшнинг манзили бўлғанда ҳут.

Хоксор улким бурутин елга берди золи чарх,
Ул кишиларники кўп кўргуздилар боди бурут.

Эй Навоий, айлади лўливаше кўнглумни қайд,
Халқни атрок асир этти, вале бизни жубут.

100

Ваҳки, лаълинг қилдн бағрим таҳ-батаҳ қон оқибат,
Қатра-қатра кўздин ул қон бўлди ғалтон оқибат.

Бордингу оғзимға қўйдунг муҳр, афғон чекма деб,
Бу ишингнинг муҳри бўлди доғи ҳижрон оқибат.

Фурқатинг тиғи бузуғ кўнглумни йиқти, оҳким,
Сайли офат бирла емрулди бу вайрон оқибат.

Кўнглума қошинг хаёли бўлди танвин «нун»идек,
Уйла «нун»га нуқта бўлди доғи пинҳон оқибат.

Ўлмиш эрдим ғам туни, лаълинг хаёли берди жон,
Зулматида бўлди  пайдо  оби ҳайвон  оқибат.

Соқиё, жом айла доирким, ғаниматдур ҳаёт,
Тутқусидур чун ажал косини даврон оқибат.

Эй Навоий, ёр васли гарчи бас душвор эди,
Фони ўлғач буйла душвор ўлди осон оқибат.

Qayd etilgan


Habib  14 Fevral 2011, 15:51:08

101

Ғам юкидин чангдек қаддим хам эттинг оқибат.
Риштаи жон ноласин зеру бам эттинг оқибат.

Яхши эрди сафҳаи афлок дардим ёзғали,
Баҳри ашким мавжидин борин нам эттинг оқибат.

Ўткариб тўққуз фалак бошидин оҳим дудини,
Ул муваллидларға они пуржам эттинг оқибат.

Ғурбату, ишқу, балойи ҳажру, заъфу хасталиғ
Етмас эрдиким, мени мажнун ҳам эттинг оқибат.

Оҳ гардун, ашк анжум, нола раъду пўя барқ,
Хилқатимдин бир ажойиб олам эттинг оқибат.

Бу кўҳан дайр ичра жон бўлсун фидонг, эй муғбача,
Ким жаҳондин бизни масту беғам эттинг оқибат.

Эй Навоий, ишқ аро васл истадук, кулдунг басе,
Бизни ушбу муддаода мулзам эттинг оқибат.

102

Ҳабиб ғайр ила май ичти, эй кўнгул, қон ют;
Эл ичса васл майин боқу заҳри ҳижрон ют.

Чу ҳажр муҳлик эрур, бода эрмас анга илож,
Тутайки жоми ман ўрннға шираи жон, ют.

Менгаки дўст керак, эй Хизр, ютармен қон,
Сенгаки умрдурур ком, оби ҳайвон ют.

Ўқидин, эй кўнгул, ич шарбат ўрниға хуноб,
Ушоқ муз ўрниға ул шарбат ичра пайкон ют.

Висол нўшини то мумкин ўлғай истар эсанг,
Фироқ заҳрини бас улча бўлғай имкон ют.

Ичингда сирри ҳақиқатни ёшурай дер эсанг,
Улустин ул гуҳари бебаҳони пинҳон ют.

Навоий, айла анинг ишқи таркини, йўқ эса,
Чу ғайр ила май ичар боқу дам-бадам қон ют.

103

Эй кўнгул, дедимки, айлаб азм жононимға ет,
Демадимким, турғилу афғон била жонимға ет.

Бошинг ол кет, лек чун ҳам бекасу ҳам хастамен,
Ҳолатим сўрмоқға гоҳи байтул аҳзонимға ет.

Чунки кўрдингким, ўлубмен тутма мотам қайт бот,
Ул дами жонбахшу лаъли обиҳайвонимға ет.

Ўлганимни  арз  этиб йиғлаб дегилким, эй Масиҳ,.
Айлабон  лутф ул қатили тиғи  ҳижронимға  ет.

Қелмак ўлса итлари жисмим туганмастин бурун,
Бошлабон ул қотили кофирни вайронимға ет.

Етгач ўқ чун тиргузур қўпсам бўлай деб садқаси,
Зинҳор ул дам мадад айлар учун ёнимға ет.

Деб эдинг етгум Навоийға қотиғроқ тушса иш,
Ушбу дамким, ҳажр қасд айлабтурур, қонимға ет.

104

Эй насими субҳ, аҳволим дилоромимға айт,
Зулфи сунбул, юзи гул, сарви гуландомимға

Буки лаъли ҳасратидин қон ютармен дам-бадам,
Базми анш ичра лабо-лаб бода ошомимға айт.

Ком талху, бода заҳру, ашк рангин бўлғанин
Лаъли ширин, лафзи рангин, шўхи худкомимға айт.

Шоми ҳижрон рўзгоринг тийра невчун қилди, деб
Сўрмағил мендин бу сўзни, субҳи йўқ шомимға айт.

Ул пари ишқида нангу номким тарк айладим,
Кўнгул  отлиғ ҳажр  водийсинда  бадномимға  айт.

Эй кароматгўй, ишим оғози худ исён эди,
Шамъи раҳмат партави етгайму анжомимға айт.

Йўқ Навоий бедил ороми ғам ичра, эй рафиқ,
Ҳолини зинҳорким кўрсанг дилоромимға айт.

105

Етилмиш, оллоҳ-оллоҳ, не қомат ул қомат,
Ки олам аҳлиға солди қиёмат ул қомат.

Қунқарғай асрамайин боғбон ниҳолларин,
Чаманда  сарвдек этса  иқомат ул  қомат.

Чу жилва қилди, вафо сари ҳеч қилмади майл,
Жафода топқан учун истиқомат ул қомат.

Хиром вақти халойиққа фитна ёғдурди,
Ки барча фитнадин ўлсун саломат ул қомат.

Бошимға еттию ўлган таним равон топти,
Бу ишни рости этти каромат ул қомат.

Чу ноз жилвасини сарвдек қилур билингиз,
Ки қатл этардин эрур бенадомат ул қомат.

Навоий, эмди ўзунгдин илик ювким, ўлгунг,
Ки зоҳир айлади шақи қиёмат ул қомат.

106

Ишқи солди хонумоним ичра ўт,
Лаъли оташноки жоним ичра ўт.

Нега етган ерда ўртар халқни,
Бўлмаса оҳу фиғоним ичра ўт.

Кўнглим эрмас тандаким ҳажринг аро,
Тушди жисми нотавоним ичра ўт.

Ўқларингнинг  касратидин  чектим  оҳ,
Тушти андин найситоним ичра ўт.

Ҳажрдин куйди сўнгаклар, ваҳки, ишқ
Солди хошоки ниҳоним ичра ўт.

Соқиё майдин су урким, урди давр
Жони беному нишоним ичра ўт.

Эй Навоий, чун чақилди барқи ишқ,
Тушди андин хонумоним ичра ўт.

107

Замона эрур чун маҳалли ҳаводис,
Замоне керак бўлмасанг анда мокис.

Амал қасрини айлама анда иҳдос,
Ки ҳар лаҳза бўлғай ўкуш фитна ҳодис.

Чиқарға бу вайронадин чора йўқтур,
Гар Одам ва гар Нуҳу, гар Сому Ёфас.

Бўлур тийра кўзгунг, тўлар заҳри жоминг
Тутайким, бўл  Скандару Жамға  солис.

Жаҳон шуғли сори талаб қилма  мужиб,
Анинг таркини тутқали иста боис.

Фано хонақоҳи аро сомит ўлғил,
Йўқ улким бақо даргоҳида боҳис.

Навоий, амал хирқаси ичра ўт сол,
Ки бўлмоқ керакмас бу мазраъда ҳорис.

108

Қўнгулда зулм била қилма юз бино иҳдос,
Чу қилдинг, ушбу етар  қилмағил яно ихдос.

Жафо биносини бузғил, нединки, мухдис эрур,
Хилоф шаръи вафо қилдинг ул бино ихдос.

Гар элга қаср тараб тузди ишқ меъмори,
Нетайки қилди менга кулбаи ано ихдос.

Фиғонки, ул бути бино басе жафо тарҳин
Кўнгулда қилди ҳануз, ўлмай ошно ихдос.

Мени чу бузди, не осиғки халқ учун қилғай
Висол ганжи учун махзани ғино ихдос.

Чу ёр васли тиларсен, вужуд уйини бузуб,
Кўнгул харимида қил хилвати фано ихдос.

Навоиё, дема ихдос қилғил ўзлук уйин,
Мен айтган ўлсам ани, тавба раббано ихдос.

409

Менинг мажнунлуғумға ишқу савдо гар эрур боис,
Валекин бу икига бир пари пайкар эрур боис.

Дема боис недурким толпинурсен ҳар кеча то субҳ,
Тикилган  кирпйкингдин жонға юз ништар эрур боис.

Кўнгулда оташин лаълинг ғами айб- этма куйсамким,
Туташмаққа танйм хошоки ул ахгар эрур боис.

Ўқунгдин пар чиқардим кўюнгга қилсам ҳаво тонг йўқ,
Ки учмоқ майли қилмоққа бу болу пар эрур  боис.

Фироқинг биймидин юз қатла жон бергай эдим, лекин
Ҳаётимға умиди  ваели жонпарвар эрур  боис.

Чу мендин юз уюрдунг, тонг эмас бошингға эврулсам,
Бу саргардонлиғимға гардиши ахтар эрур боис.

Агар раҳн ўлди тасбиҳу ридо майхонада, эй шайх,
Ичарга дайри пири илгидин соғар эрур боис.

Фано баҳриға чўммоқдин ғараз толибға васл ўлди,
Ки ғаввос ўлмакига ғарқ ўлуб гавҳар эрур боис.

Навоий жисмининг заъфиға боис бўлди бедиллиқ,
Вале бедиллиғин сўрсанг, анга дилбар эрур боис.

110

Ваъдаи васлидин этса ул сўзи ширин ҳадис,   
Гарчи ёлғон айтур, ани соғинурмен чин ҳадис.

Истасам васлини дер ғам тоғи қаз тирноғ ила,
Буйла ҳаргиз қилмади Фарҳод ила Ширин ҳадис.

Чунки ҳар бир нукта дерсён сочйлур ёқутў лаъл,
 Оллоҳ-оллоҳ, ким деб эркин бу сифат рангин ҳадис.

Базми айшида ҳадисимни деманг, эй дўстлар,   
Ким эрур ғам мужиби неким қилўр ғамгин ҳадис.

Гар такаллумдин ўлукни тиргузурлар хўблар,
Барчасиға маҳвашим гўё қилур талқин ҳадис.

Ишқ сиррин шарҳ қилмоқтин чу қосирдур баён,
Бас керак ошиқ демакни қилмаса ойин ҳадис.

Дарси ишқингни Навоий уйла дер ушшоқ аро
Ким, дегай илм аҳлиға Сайид Жамолиддин ҳадис.

111

Зиҳи бошинг уза ва ш-шамс зеваридин тож,
Сочинг саводида тафсири лайлатул-меърож.

Нужум гавҳаридин тожи жоҳингга тарсиъ,
Сипеҳр атласидин тахти рифъатингға давож.

Саҳар яшил аламидин ливонг уза шафаққа
Малак қолин ҳашридин сипосингга афвож.

Биҳишт сори киши тийра гўрдин бормай,
Шафоатинг  алифи тутмайин йўлиға  сирож.

Ҳидоятинг қўлидин шарбати шифо топибон,
Аники иллати куфр айлабон заиф мизож,

Салоти хамсани адёнға айладинг носиҳ
Бу панжа бирла милалнинг юзига урдунг кож.

Навоий ўлди чу мухтожинг айла раҳм ангаким,
Ғаний карим эса ибромға эмас муҳтож.

112

Эй гадойинг оллида муҳтож аҳли тахту тож,
Аҳли тож оллида  андоқким гадоға  ихтиёж.

Ким гадойингдур бош индурмас доғи тортар оёғ,
Чарх аъло бўлса тахту меҳри анвор бўлса тож.

Лаъли серобинг берибтур оташин рангин била,
Офати жоним учун ўт бирла суға имтизож.

Дарди ҳажримға буюрди сабр дарди йўқ табиб,
Заҳри қотил  бирла  муҳлик ранжима  айлар илож.

Ой юзунг бирла талошти, буки кўктур орази,
Панжаси бирла қуёш гўё юзунгга урди кож.

Эйки,  бердинг  ишқ султониға кўнглунг кишваринг,
Англағилким, жону ақлу дин эрур аввал хирож.

Хўблар  ўргансалар  тонг  йўқ  Навоий  назмини,
Ким аларнинг ҳусни онинг ишқидин топмиш ривож.

113

Чарх изинг гардига қилди кавкаби сайёр харж.
Жавҳар олмоққа ғани қилған киби динор харж.

Сойиру собит нисоринг қилса тонг йўқким бўлур,
Қечқурун шоҳ ўлса меҳмон кимсага бисёр харж.

Нақди раҳмат ҳажринг этса ҳақ не тонг, улким топар
Сен киби маҳбуби васлин айлагай ночор харж.

Фош этиб нақди шафоат қилдинг умматни халос,
Айлагандек нақдини топқан  қизиғ бозор харж.

Баҳри раҳматдинки, топтинг халқ уза бир қатра бас,
Гарчи тенг авлодур этмак дахл ила изҳор харж.

Мағфират танжи сенга тамлик эрур мониъ эмас
Айласанг исёни кўп умматқа ҳар миқдор харж.

Сен киму наътинг демак, тил асрағил ҳар нуктадин,
 Эй Навоий, маърифатни қилма ҳар не бор харж.

114

Майи лаълингға гўёким ҳаёти жон эрур мамзуж,
Гар ул эрмас зулоли чашмаи ҳайвон эрур мамзуж.

Агар бағрим судур ўлмай нетайким анда ғамзангдин
Су берган заҳр бирла қатраи пайкон эрур мамзуж.

Лабингдин барча ҳижрон ваъдасидур, кўрмадук нўше,
Ки заҳр ул нўшдин токим эрур, имкон эрур мамзуж.

Кўрунг ғам  базмида хунобалар ютмоқки, жонимға
Бағирдин келгану кўздин тўкилган қон эрур мамзуж.

Висол ичра майи айш ўлса қисминг бўлма кўп эмин,
Ки жоми васл ила хунобаи ҳижрон эрур мамзуж.

Шафақгун май ҳилоли жом агар кўрсанг ҳарис ўлма,
Ки софи хирси бирла дурди май хирмон эрур мамзуж.

Навоий ашкига дерсен не янглиғ мазж топмиш қоқ,
Бағир чок ўлса ул қон бу суға осон эрур мамзуж.

115

Наргис ул кўздин эмас, эй, боғбон, боқиб кўз оч,
Не учунқим ул пари қиймоч эрур, бу бир талоч,

Айлади ошифта савдои димоғим рагларин,
Тонг елидин андаким, бутрашти ул ошифта соч.

Зулфи эгнига етар гар сочи ерга судралур,
Тенгдурур қайдим учун гар бир- қариш, гар юз қулоч.

Куйди жисму йиғлабон кўнглумда хаттинг шавқидур,
Гарчи мумкин йўқ кўкарган су била куйган йиғоч.

Ишқ оламсўз келди, қўй фусунунг, эй хирад,
Етти чун ер-кўкни йиртиб арслон, эй тулку, қоч.

Сарвинозим гул чоғи гулшанға кирди, эй насим,
Ҳам ани еллию ҳам гул япроғин бошиға.соч.

Қўйки ул юз хониға наззора айлай тўйғуча
Ким, кўзум бўлмиш бу қахти ҳусни айёмида оч.   

Дўст зикру фикрини қилғил ғизоким яхшироқ
Ҳуш ила туфроғким ғафлат била қанди кулоч,

Эй Навоий, кўнглунгга-етмас риёзатсиз сафо,
Кулба равшан истасанг ҳасрат суйидин рўза оч.

116

Қўнглумга айла лаъли шакарханд ила илож,   
Қилған киби заифқа гулқанд ила илож.

Қўп ишқ таркидин дема сўз, қўйғил, эй табиб,
Муҳлик маразға қилмади эл панд ила илож.

Онсиз ўлармен, оллима ҳурў пари не суд,   
Топмас анинг ғами анга монанд ила илож.

Қайд эт кўнгулга-силсилаи зулфин, эй ҳаким,   
Ким телбага муносиб эрур банд ила илож.

Ул кўйдин ити чун мени қовмоқ истади,
Бағримни айладим неча парканд ила илож.

Даврон жафоси дафъиға Мажнуну маст бўл,
Ким йўқ ишига ройи хирадманд ила илож.

Мухлик эмиш фироқ, Навоий, магар  сипеҳр
Қилғай бу қатъ дардини пайванд ила илож.

117

Гириҳ-гириҳ чу тугарсен етар аёғингга соч,
Гириҳларин чу очарсен тушар  қулоч-қулоч.

Кўнгулни қийди  анинг ғамзасию қилмади раҳм,
Қиё-қиё боқибон ул икки кўзи қиймоч.

Чаманда кеча ётиб маст оразин ёпмиш,
Кўп эмди тонг ели, ул гулни лутф бирлан оч.

Қадинг чаманда кўруб боғбон агар сарвин
Кўзига илса ҳамоно керактур анга йиғоч.

Жунунға тушти санубар қадингдин уйлаки су,
Бўлуб аёғиға занжир узолди бошида соч.

Сипеҳр наъли кўруб кўксум уза меҳроби,
Бало ўқиға ҳамоноки айлади омоч.

Навоиё, дер эсанг кўрмайин вафосизлиқ,
Таваққуф этма, замон аҳлидин, вафо киби қоч.

118

Қўйди юз шоми ажал зулфин паришон айлагач,
Умр хуршиди уёқти чеҳра пинҳон айлагач.

Сурди кўнглумни бузуб хоки таним узра саманд,
Елга берди туфроғин бу уйни вайрон айлагач.

Лаъли ҳажри қилди қон бағримни ғамдин лахт-лахт,
Қатра-қатра  тўкти кўзлар  йўлидин  қон  айлагач.

Оҳким,  бахтим  оғир  уйқусидин уйғонмади,
Гарчи юз минг фитна уйғонди мен афғон айлагач.

Ошиқ этгач шуҳраи  шаҳр  этти ул  кофир  мени,
Шаҳр кездурган киби кофир мусулмон айлагач.

Қилмайин сархуш ҳануз, эй муғбача, қўймоқ не суд,
Оллима зуннорни дайр ичра  меҳмон айлагач.

Чекма, эй булбул, Навоийдек фиғонким, ёнмасун,
Сайр учун ул сарви гулрух азми бўстон айлагач.

119

Етишса ишқ аро юз меҳнату бало қадаҳ ич,
Нафас-нафас қуюбон май тўло-тўло қадаҳ ич.

Мукаддар ўлса замиринг замона меҳнатидин,
Агар десанг берай ул кўзгуга жило қадаҳ ич.

Нишот базмида соқийи маҳваши сархуш.
Бош урса, доғи оёқ тутса қўл соло, қадаҳ ич.

Жаҳон ишида боқиб халқ ибтилосиға,
Алардек истамасанг ўзни мубтало, қадаҳ ич.

Десанг халоу малода  бўлай нишот била,
Агарчи мало қадаҳ ичгил вагар хало, қадаҳ ич.

Риё ичинда неким ҳосил эттинг, эй зоҳид,
Десанг халос ўлай, эт раҳну ҳосило, қадаҳ ич.

Сенгаки дайр элининг шоҳисен, Навоий, агар
Йўлуқса дайрда махмур уруб сало, қадаҳ ич.

120

Кўруб дардим тараҳҳум қилмадинг ҳеч,
Тўкуб ашким, табассум қилмадинг ҳеч.

Фироқинг ўти ичра неча йиғлаб
Фиғон чектим, тараҳҳум қилмадинг ҳеч.

Жаҳонға оҳу ашким солди ошуб,
Бу тўфондин таваҳҳум қилмадинг ҳеч.

Сўзунг шавқидин эрдим  хаста умре,
Сўрарға бир такаллум қилмадинг ҳеч.

Мусаллам ишқ, эй кўнглум, сенгаким,
Кўруб зулмин тазаллум қилмадинг ҳеч.

Муҳаббат аҳли қисмин невчун, эй чарх,
Қилиб меҳнат, танаъум қилмадинг ҳеч.

Навоий сори, эй даври мухолиф,
Наво савтин тараннум қилмадинг ҳеч.

121

Бу чаманким, тўкулур шом гул очилса сабоҳ,
Бодасиз шому сабоҳ ўлмоқ эмас бизга салоҳ.

Давр айёмиға йўқ чунки вафо, эй соқий,
Сен вафо айлаю бас айлама даври ақдоҳ.

Бегарон раъфат эрур даҳрда элга офат,
Роҳати беҳад агар истар эсанг топқил ро.

Қилмағил  қасди киши қонию  нақдиға валек,
Айш нақдини қадаҳ қони била англа мубоҳ.

Хасмкуш келди фалак золи бил, эй шайху, менга
Раз қизи борида ул колмани қилма никоҳ.

Пири хаммор эшиги боғлиғ эрур, мен махмур,
Раҳм этиб оч бу эшикни юзума, ё фаттоҳ.

Эй Навоий, тиласанг ғам тенгизига соҳил,
Қиштийи бода бурун топқилу бўлғил маллоҳ.

122

Субҳ дайр ичра муғанний уйла тузди шадди руҳ
Ким, унидин бўлди руҳиллоҳға оҳанги сабуҳ.

Тоза бўлди руҳлар ул навъ шадди руҳдин
Қим, лисони ҳоли руҳуллоҳға қилди тоза руҳ.

Йўқки ёлғуз шайдидин тушти қулуб ичра кушод,
Ҳар гирифти доғи арвоҳ ичра солди юз футуҳ.

Дайр пири онча тутти элга жоми файзбахш,
Ким қадаҳ буйла ушатқай тавба бўлса юз насуҳ.

Руҳи қудсий эрди алфози зуҳур этгунча фажр,
Ваҳй, юҳо эрди анфоси тулуъ этгунча юҳ.

Йўқки май киштиси ғам тўфонидин айлар халос,
Ки топор андин, киши бир қатра ичса умри Нуҳ.

Сирри ваҳдат нукта(си)дур бас дақиқ, эй порсо,
Май қуёши ламъаси бирла  магар топқай вузуҳ.

Эй мударрис, ишқ сирри дафтари бир нуктадур,
Гарчи мингдин бир дейилмайдур ёзиб юз минг шуруҳ.

Васлсиз бўлмас, Навоий, кўзу кўнглига илож,
Ким журуҳ узра журуҳ ўлмиш, қуруҳ узра қуруҳ.

123

Жонима еткурди ул лаъли  равон  осо  фараҳ,
Элга еткурган масаллик лаълигун саҳбо фараҳ.

Лаъли ёқути муварриҳдур магар бил ҳосият
Ким, хаёлидин менга йўқтур насиб илло фараҳ.

Қон ёшимдин демангиз сўзким мукаддар бўлмасун,
Бодадин топқан замон ул шўхи маҳсиймо фараҳ.

Лаъли ҳижронида, эй соқий, яна  май тутмаким,
Тортсам кавсар майи етмас менга асло фараҳ.

Боиси ғамдур лаби ҳажрида лаъли обдор,
Май дебон рангин су ичган айламас пайдо фараҳ.

Гар фараҳ истар  эсанг майхона  азми  айлаким,
Андин ўзга ердин олмиш гунбади хазро фараҳ.

Эй Навоий, дайр пири тутса май ложуръа ич,
Фикр қилмаким сенга етгай малолат, ё фараҳ.

124

Бўлса бўлғай сарвқадлар ичра бир гулрў малиҳ,
Сарвигулрўюм менинг лекин эрур асру малиҳ.

Хол эрурму йўқса туз солған сиёҳи нуқтаси,
Ким, эрур  васф айлагандин ортуқ ул ҳинду малиҳ.

Лабларинг кулгач тўкар туз бирла шаккар танг-танг,
Олло-оллоҳ, бўлур эрмиш кулгу ҳам мунча малиҳ.

Кўп малоҳат бобида Шириндин айтур кўҳкан,
Сабзи ширинимча ал бор эрди эркинму малиҳ.

Эйки Юсуф бирла сўрмишсен ҳабибим ҳуснидин,
Ул сабиҳ ўлди латофат ичра аммо бу малиҳ.

Оразинг кўргач  кўзум  шўроба тўккач англадим
Қим, эрур сенсен малоҳат аҳлидин айру малиҳ.

Эй  Навоий,  аччиғ-аччиғ  йиғларимни  қилма  айб
Қим,  эрур  кўнглумни олған  кофири  бадхў  малиҳ.

125

Фано тариқида ҳар кимки ҳосил этти русух,
Риёю зуҳд анинг оллида эрур мансух.

Не навъ ўзлуки мансух бўлмағай қошида,
Бировки дўст шуҳудиға ҳосил этса русух.

Чу ишқсиз эди зуҳд аҳли келди ноболиғ,
Эрурлар атфол эл гарчи дерлар они шуюл.

Демакта воқеа ёлғону чин тахайюл этиб,
Қиши эканларин андоқки ёд қилса мусух.

Жаҳон хоки эрур бир кесак, вале нопок
Этак еткурмамак авло мулаввас ўлса кулух.

Арит сиришк била зоҳирингда бор эса чирк,
Юв тавба суйи била бўлса ботининг аро шух.

Навоий, аҳли фано иста, қўй риё аҳлин,
Ки найшакар борида туҳфа қилмади киши лух.

126

Фироқ ўтики бало оғзидур анга манфах,
Мисоли дўзаху жаннатдурур улу дўзах.

Не тонг ёшунса кеча зулфида қуёш гўйи,
Агар бу навъ эса чавгони зулфу гўйи занах.

Эрур кирарга кўнгул хайли ул тараф бир-бир,
Тароғ сочингда йўллар ясабтур рах-рах.

Қуёш ҳамоно кўк атласин либос этмиш,
Ваё кийибдур ул ой нилгун насиж ила нах.

Гаҳики кўргузасен заҳри чашм, тонг эрмас,
Бўлур чу донаси бодомнинг бирорта талх.

Юз очса ақлим эли тўлғануриндинким, бор
Чинор панжаси шал, офтоб панжаси шах.

Навоий оҳини зоҳид кам этмади сўз ила,
Нединки дуд ўлур афзун қотилса ўт била ях.

127

Хатинг сипоҳи чу чиқти нечукки мўру малах,
Демаки қочмасун арбоби ишқ урма занах.

Қуруди мазраъи шавқум чу зоҳир эттинг хат
Ки, дона офатидур мазраъ ичра мўру малах,

Юзунг ўтики бор эрди кўзумга равза гули,
Тутун киби хатинг ул ўтни айлади дўзах.

Ниқоб аро юзунг эрди ғилоф аро кўзгу,
Не хатдурурки они қилдингиз ичиндаги нах.

Хатики хат-хат осилмишдур эмди ул рахдин,
Не рух дейин юзиниким, бўлубтур ул рах-рах.

Тасаввур этмаки эл ўпмак орзу қилғай,
Магарки мўчина оғзи лабингдин олғай мах.

Жамол зоҳир учун, эй Навоий, ўлдунг зор,
Чу ёпти оразини хат, уялдинг эркин, вах.

128

Хужаста тонгки очиб ул бути гулрух,
Баҳор ҳусни киби субҳум айлади фаррух.

Сенга мушобаҳати бўлғай эрди, бўлса эди
Бу гулшан ичра парий сарви қомату гулрух.

Сўз айтса ҳам ўлибу ҳам тирилмаким, не ажаб,
Ким ўлса талх такаллум эрур, шакар посух,

Сочинг қаросида юз минг тубуту тотор,
Қадинг ҳавосида минг сарви Ўжжау Халлух.

Ичимда лаълинг эрур уйлаким бадан аро жон,
Ўқунгда жоним эрур уйлаким сўнгак аро мух.

Чу файз эрур мутафовит топилмағай маъруф,
Агарчи карх киби келди сурат ичра карух.

Кўруб юзунгни Навоийға ҳуш кетса не тонг,
Қи мот ўлур бори шаҳлар қачон сен очсанг рух.

129

Садқанг бўлубон урмоқ бу гунбази ахзар чарх,
Қасрингға давр урғандек бир сабзи кабутар чарх.

Сен шамъ вале гардун фонуси хаёл эрди,
Урғанда малак хайли тегрангда саросар чарх.

Чун юқори майл этти нуру азминг бўлди,
Ҳам нурда чарх ахтар, ҳам азмда ахтар чарх.

Шамъингға лаган бўлғач афлок малойикдин,
Парвоналар  урдилар тегрангда  мукаррар чарх.

Кўк ҳулласидин ёйиб атлас йўлунгга анжум,
Анжум дуридин сочиб бошинг уза гавҳар чарх.

Йўлунг изидин ўзни равшан қилибон кавкаб,
Рахшинг нуридин кўзни ҳар дам қилиб анвар чарх.

Қўюнгда Навоийға чарх урмоқ агар етса,
Бир доираи мақсуд ўлғуси анга ҳар чарх.

130

Мени ҳавосида девона айлади ул шўх,
Жунуну ишқ ила фасона айлади ул шўх.

Пари киби чиқибон хушу ақл ғорат этиб,
Ниҳон бўлуб, мени девона айлади ул шўх.

Ушатти шишау жому қадаҳни базм ичра,
Ўюн тариқини тифлона айлади ул шўх.

Қулоқ солингки харобот ичра ғавғодур,
Магар  азимати  майхона  айлади ул шўх.

Қадаҳқа хирқам этиб рахн, ваҳки,  субҳамни
Қимор ўйнағали дона айлади ул шўх.

Чу олди ўйнағали нақди ҳушу сабримни,
Яна топилмадилар то не айлади ул шўх.

Қилиб Навоийи оворани жалойи ватан,
Балою дардға ҳамхона айлади ул шўх.

131

Сочингки ювур чоғида  борди бир тараф ҳар шох,
Су ичра сунбули тардур анга мукаррар шох.

Демай сунбули тарким суда эрур акси,
Ки суда сунбули тар кўргузар муанбар шох.

Магарки сунбулунгга чирмашур тахайюли бор,
Қи  зоҳир  этти  тароғ  сандали  саросар  шох.

Чаманда қилғуси гулгашт гўйиё ул сарв,
 Қи очти соя учун ҳар тараф санубар шох.

Яшил енгинки сариғ дикладин кўрунди не тонг,
Хазон дарахти бўлур ҳам бирорта ахзар шох.

Карам қил, эл панаҳинг ичра кирса ким, хуштур
Чаманда мева доғи берса соя густар шох.

Навоий, англа яқинким ҳаёт риштасидур,
Қўлунгға кирса анинг иқди зулфидин ҳар шох.

132

Эй жамолинг меҳридин равшан азалдин то абад,
Зарра янглиғ ул ёруғлуқ ичра саргардон хирад.

Кунҳи зотингдин хирад гар бўлса аъмо не ажаб,
Зарраға юз минг қуёш моҳиятин билмак не хад.

Ҳам хирад нури топиб ҳуснунг қуёшидин димоғ,
Ҳам вараъ зўри олиб зикринг ғизосидин жасад.

Сенга толиб кимки азми Каъба айлар йўқса дайр,
Сен муроди кимки зикр ичра санам дер ё самад.

Халқ радди не зиён топқанға лутфунгдин қабул,
Эл қабулидин не суд оники қаҳринг қилса рад.

Бўлмағай мумкин залолат чоҳидин чиқмоқ киши,
Лутфунг илги риштаи тавфиқ ила қилмай мадад.

Қувватингнинг ожизи гар пили тан, гар шери зўр,
Санъатингнинг шўъбаси гар гулжабин, гар сарвқад.

Ҳам муножот аҳлининг кўнглида бийминг беҳисоб,
Ҳам харобат  аҳли жонинда  умидинг  беадад.

Журму исён чоҳидин чиқмоқ Навоий илтимос
Сендин  айлар, негаким,  йўқтур  сенга  куфван  аҳад.

133

Чу солик айлар эса азми водийи тавҳид,
Керакки минса  бу сайр ичра маркаби тажрид.

Бу  маркабу, бу  сафар кимсага муяссар  эмас,
Ки ҳосил айламагай олам аҳлидин тафрид.

Бу ҳамки ўзни киши бору йўқдин этгай фард,
Эмастур ўзлукидин мумкин ўлмайин таъид.

Чу дўст  лутфиға барча бўлди  вобаста,
Недин керак кишига васл баъдидин тардид.

Азалда чун не насиб этти ўзга бўлмади ул,
Саъидни не шақи қилди не шақини саъид.

Кетур қадаҳки, даме ўзни хуш тутай, эй муғ,
Тўла қуярда эмас ҳожат айламак таъкид.

Навоий истамас ўзни даме бу дайр аро соғ,
Ҳамиша кифтиға анинг беринг таждид.

134

Ситам эрмас эдиким, айладинг кўнглумни юз парканд,
Ситам будурки тикмак бирла истарсен анга пайванд.

Ҳам ип кул бўлғаю ҳам игна су бўлғай тикар бўлсанг
Нединким,  бор  алардин ахгари сўзанда  ҳар  парканд.

Жамолингға қуёш ўхшар ва лекин онча кўп ҳам йўқ,
Анга бўлғанча ой монанд ул бўлғай сенга монанд.

Пари рўюмдин айру, эй ҳаким, оч қайду бандимни,
Ки мен дев ўлмишам, девона эрмонкнм солурсен банд.

Ҳабибим истаю гулшан аро ҳар дам гул ислармен,
Мени Юсуфдин  агфу қилди қонлиғ кўнглаги хурсанд.

Кўзумнинг мардуми одамдурур гўё қаро бўлған
Бу ёшларким бўлур зоянда андин барчаси фарзанд.

Лабинг нўши закотин ҳожат аҳлиға берур бўлсанг
Ўлубмен ҳасратидин жонға йўқ ўлганча ҳожатманд.

Дединг гулқанд, эй тарсо, ҳакими англабон заъфим,
Вале дафъ ўлди қилғач муғбача дайр ичра шакарханд.

Алам етгач Навоий, даҳрдин май бил анинг дафъи.
Қабул этган кишига басдурур оламда бу бир панд.

135

Гар кўнгулни айласа ул қотили хунхора сайд,
Қатл учун қони тўкулмай найлагай бечора сайд.

Эй кўнгул, ул шўх захм урса давоға қилма саъй,
Расм бўлмас истамак  марҳам чу топти ёра сайд.

Зулф  аро  сайд айламак истар  кўнгулларни  кўзунг,
Шаб шикор ул навъиким қилғай келибон қора сайд.

Қатл  қилмай  кести тўш-тўштин кўнгулни шўхлар,
Бисмил ўлмасдин бурунроқ бўлди пора-пора сайд.

Билгай ул кофир анга телмурмагимни билсаким
Не тазаллум бирла қотилни қилур наззора сайд.

Муршиди  жозиб тилаб топмай  гум ўлди, войким,
Бўлди бу саҳрода сайёд истаю овора сайд.

Телба қушдектур Навоий кўнгли савдо даштида,
Они то сен айламишсен, эй пари рухсора, сайд.

136

Мендин эл ҳар сўз деса бовар қилур ул сарв қад,
Йўқ менга сўз дерга ҳад, ҳар не десам ҳам барча рад.

Чун деса мақбуллар кўп нукта мен мардудмен,
Менки қавлум барча рад, сўз дерга топқайменму ҳад.

Бевафо аҳбобдин бир ҳам менга бўлмай мумид,
Турфа кўрким  барча  айлаб муддаи сори  мадад.

Турфароқ будурки улким, жон анга қилдим фидо,
Бовар айлаб ҳолима ҳар неки деб ахли ҳасад.

Даҳр элидин гўша тутмоқ бўлди авло уйлаким,
Тутмағай ул қавм отин тутса киши умри абад,

Соқиё, беҳуш дору эз, доғи тут бодаким,
Андин ўлсун ҳуши нобуд, уйлаким зойил хирад.

Риндлар сархайлимендурмен, букун дайр  аҳлиға,
Майкада туфроғидин маснад менга басдур санад.

Ишқ водийсинда мақсад ичрадур аввал қадам,
Ўзлукунг кўҳи балоси бўлмаса оллингга сад.

Эй Навоий, қил фано ҳосилки истар чоғда дўст,
Белга руст айлаб этак тебрарга бўлғайсен муад.

137

Қайда қилгай соядек мен телбаи хокини банд,
Ким қуёш бўйниға солмиш сунбулунг мушкин каманд.

Қатлим эрмаслар ғаму дардинг вале таҳқирдин
Мур қатлин аждаҳокушлар қачон айлар писанд.

Лаълидин чоқилмас ўт балким шарарлар  айрилур,
Ҳар тараф мандон  ароким ўт киби сурсанг саманд.

Тонг йўқ оҳим ул қуёшнинг бурқаъин рафъ этмаса,
Ким булутқа дуд етмас ҳар неча чиқсун баланд.

Ғўтаму урмиш кўзумнинг мардуми қон ёш аро,
Ё ёшурмиш ул  қаро кўз  оразин  гулгун паранд.

Истагунча, эй кўнгул, ҳар дам даво дард истагил,
Ким даво топмоқ эмастур мумкин ўлмай дардманд.

Бўлғали хуноб ҳижрондин Навоий талхи ком
Гоҳи йиғлар аччиғ-аччиғ, гоҳи айлар заҳриханд.

138

Эй юзунг шамъию зулфунг дудидин тарки хирад,
Кўнглума субҳи азалдин қисми то шоми абад.

Дема то жонинг жасадда бўлғуси қилғум жафо,
Қайда жон қолмиш менга чун заъфдин йўқтур жасад.

Мену кўюнг қайдаким, девона, балким девмен
Ким, малак хайлиға йўқ густоҳ анинг тавфиға ҳад.

Гар бори ишқ аҳлин ўз кўнглунг учун қилдинг қабул,
Мен неча мардуд эсам тенгри учунким, қилма рад.

Хасталиғ  кўрким, бўлур  ҳар  дам  ҳаётим мунқатеъ,
Гар нафасқа дам-бадам чиқмоққа жон қилмас мадад,

Истасанг олам эли мақсуди бўлмоқ зинҳор,
Ема юз оламча элга тангри бергандин ҳасад.

Эй Навоий, касби ойини фано қил уйлаким,
Умрнинг миъоди етганда керак бўлсанг муад.

139

Бўлди кўнглум шод топқач тиғидин кўксум кушод,
Йўқ ажаб ҳар кимга ким етгач кушоди бўлса шод.

Хаттинг эл  кўнглини  кўпрак олди  гўё хат эмас
Юз уза қилдинг кўнгул олмоғлиғ афсунун савод.

Ул пари ишқида мен девона эрмон девмен,
Ишқ водисинда ҳар оҳим эрур бир девбод.

Дема  қочтим  жавридинким  баски тош ёғдурди ҳажр,
Гард ўлуб барбод бўлди бу тани хоки ниҳод.

Номурод ўлсам не тонгким ихтиёр этганда ишқ,
Улки  аввал таркин' эттим эрмас эрди  жуз  мурод.

Ёрдин гар истасангким кўрмагайсен ғайри васл
Ғайри васлин мутлақо ёд айламакнн қилма ёд.

Эй Навоий, мўътақидмен қайда кўрсам пок юз,
Юз кишида йўқ экан бир сен киби пок эътиқод.

140

Буки ҳар ёндин кўкартибдур юзумнн кожи дард,
Жисм ўти тоқини олтун узра  қилдим ложувард.

Май  юзунгда  гуллар очти  қилма  фарёдимни манъ,
Булбул афғони не тонг гулшанда чун очилди вард.

Бул  ажаблиқлардурур ишқ ичраким, зоҳир  қилур
Меҳрдек ўтлуқ кўнгулдин дай елидек оҳи сард.

Ғам тоши ҳоки танимдин ҳар сари элтур ғубор,
Бошима туфроқ совурмоқтин эмас теграмда гард.

Ул қуёш зулфи ҳамидин чиқса оҳим тўлғониб,
Бир қуюн  бил ониким, даври эрур гардун навард.

Эйки, истарсен ўзунгни фард ул ой ишқида,
Аввал онинг ғайри ёдидин ўзунгни айла фард.

Эй Навоий, дардлиғ назмингни дард аҳлн билур,
Дардсиз доғи бўлур они ўқуғач аҳли дард.

141

Ёр васлидин узуб эрдим мени шайдо умид,
Шоҳ лутфи қўймади шайдо кўнгулни ноумид.

Ўртар зрди ҳажри навмид эрканимда, войким,
Шавқ ўти кул қилғудектур бўлғали пайдо умид.

Бир назардин гар бўлур жоним гаҳи осуда бас,
Мундин ортуқ васлидин йўқтур менга қатъо умид.

Ҳайрат  айларлар  менинг ҳолим кўруб  аҳли жунун,
Ақлдин, ваҳ, қайда тутғаймен мени расво умид.

Йўқ ажаб, гар одамилиқдин чиқиб девонамен,
Чун менга бор ул пари пайкар малаксиймо умид.

Ҳажр навмид эрканимда ортар уммидимда шавқ,
Ваҳки, ё навмидлиғ айлар ҳалоким, ё умид.

Ҳам жафо, ҳам жавр умидим бордур, ҳам лутфу меҳр,
Ҳар жиҳатдин  йўқтурур  анд(ин) менга  илло умид.

Ҳажр дардиға даво беҳудлуғ эрмиш, соқиё,
Бу бало ичра тутармен  соғари саҳбо умид.

Эй Навоий, ғарқи баҳри раҳмат ўлсам, не ажаб,
Менки кўз дарёсидин туттум дури якто умид.

142

Йўқ менга юз йилда ул маҳвашқа бир сўз дерга ҳад,
Бўлса бир сўз дерга ҳад, ул ҳам бўлур юз қатла рад.

Меҳри худ йўқ лек амдо зоҳир айлар илтифот
Ким, халойиқ жонима қасд айлагайлар еб ҳасад.

Турфароқ буким қилиб оламни жоним душмани,
Дўстлуқ изҳори ҳар мажлисда айлар беадад.

Шак эмаским, бўлғусидур ёрлар  беэътимод,
Ҳар қачон ёр оллида ағёр бўлса муътамад.

Умр янглиғ бевафодур халқ гўё, эй Хизр,
Чекти Зулқарнайн Яъжужи вафо оллиға сад.

Эй хуш улким, гўша тутқай, уйлаким топилмағай
Ахтариб давронни давр аҳли азалдин то абад.

Соқиё, абнойи даврон жаврининг поёни йўқ,
Уйла соғар тутки, зойил айлагай хушу хирад.

То бўлай ул навъ лояқилки, келмай ҳолима,
Қилса юз Фарҳод ила Мажнун насиҳатдин мадад.

Эй Навоий, олам аҳли жавр этарда тенгдурур,
Хоҳи шоҳи чарҳи қадру хоҳи моҳи сарви қад.

143

Ваҳки, ҳам хушумни  афзун қилмади афсуну панд,
Ҳам жунунимни кам айлай олмади занжиру банд.

Билки сендиндур бари дардимни фикринг ҳолима,
Дардманд эл ҳолин ул билгайки бўлғай дардманд.

Захмларким солди заҳр олуд тиғинг жисмима,
Оғзин очиб ҳар бири ҳолимға айлар заҳриханд.

Бўйнунгга мушкин ипакдин, эйки, тумор осмасанг,
Қайда ҳолим билгасен чун бўйнума тақдинг каманд.

То кўнгул холинг хаёлидин бошингға уйрулур,
Йўқ сенга ҳожат ёмон кўз дафъиға ўту сипанд.

Чун фалак тоқидек охир бўлғусидур сарнигун,
Рифъатинг тоқин, не суд, этмак фалакча сарбаланд.

Эй Навоий, оби ҳайвондек лабидин уз умид
Ким, сочинг зулмотидин ёпти анга мушкин паранд.

144

Ваҳки,ҳар соат бўлурмен васлидин етгач навид,
Ёрдин уммидвор, аммо ўзумдин ноумид.

Деди меҳмонинг бўлуб, юз жавр ила айлай ҳалок,
Ваҳки, бор ул шўхнинг ҳар ваъдасида юз ваид.

Қатлим эттинг, айласунлар элтибон кўюнгда дафн
Ким, борур жаннатқа зулмунг тиғидин бўлған шаҳид.

Тикти кўксум чокину тиғин танимда қилди гум,
Эл эшикни қуфл этиб туфроққа кўмгандек калид.

Истарам кўюнг итининг панжасин  не ишгаким,
Онча осойиш димоғимға етурмас мушкбид.

Дўст чун жон ичрадур қўй «нахну ақраб» ишқини,
Тут бўюн баским, яқинроқ келди «мин ҳаблил варид».

Эй Навоий, шаҳ хаёлин асра кўз мулки аро
Ким, эрур ҳам Боғизоғон анда, ҳам Боғисапид.

145

Нолонмен очар бўлса юз ул ҳури паризод,
Булбулға не тонг гул очилур фаслда фарёд.

Гулгун тўн аро қоматиму жилвагар ўлди,
Гул баргидаму бўлди ниҳон савсани озод.

Ашким суйининг мавжини кўнглунгга кечурким,
Жавҳар била хушроқ кўрунур эл аро пўлод.

Кўнглум зақанинг ичра кўруб ёйдинг анга зулф,
Чоҳ узра кабутарға ёяр домини сайёд.

Булбулни ғаминг қўзғаса шод ўлмағил, эй гул,
Ким ўт ҳам ўчар кулни фалак айласа барбод.

Ғамзанг мени бир тиғ била айламади қатл,
Бу феъл қилур кимга ғазаб айласа жаллод.

Кўнглинг Навоийни ўқунг касрати бузди,
Бу кулба ёғин касратидин қолмади обод.

146

Чекар ун кўнглум урсанг тиғи бедод,
Не тонг су қуйғач этмак шўъла фарёд.

Кўнгул сенсиз топар ғам шодлиғдин,
Ғаминг етгач вале айлар ани шод.

Не тонг мажнунлуғумким, жилва айлар
Кўзумга лаҳза-лаҳза бир паризод.

Кўнгулни, соқиё, майдин қилиб хуш,
Бузуғни сайл ила айларсен обод.

Мени шод айлагил бир журъа бирла
Ки, ғамдин жонға етти жони ношод.

Санам оллида майдин бош кўтармон,
Ки қилди дайр пири мундоқ иршод.

Сенинг ёдинг била ўлди Навоий,
Тирик бўл, гарчи ани қилмадинг ёд.

147

Кўнгул ҳароратин англатти оҳи дардолуд,
Уй ичра ўт эканин элга зоҳир айлар дуд.

Вужудум этти адам оқибат бу ҳайратким,
Адамдек оғзи  аро сўз  не навъ топти  вужуд.

Кўзунг шамойилини наргис ар кўра олмас,
Сенга не фикр, кўзи чиқсун улки бўлди ҳасуд.

Даме ҳарам нафаси дайр қасди айлармен,
Не ерда юз қўяр ўлсам юзунгдурур мақсуд.

Кўнгулни ёрға боғлаю рафъ қил ағёр,
Ки  бордур улки анинг  ғайридур саробу  намуд.

Малул ўлубмен ўзумдин, фано майи тутким,
Ки рангу атри вужудумни айлагай нобуд.

Вагар сумурса Навоийға етгай андоқ сукр,
Ки фарқ топмағай  оллида  шоҳиду машҳуд.

148

Қадинг деб сарвни жон бўлса хурсанд,
Ажаб ёлғондур аммо рост  монанд.

Шакар чун қилди ширинликни даъво,
Эшитгач лабларинг қилди шакарханд.

Кўнгул жонимға етмиш эрди, юз шукр,
Ки қилди итларинг парканд-парканд.

Ити бағрим егандин ўлса, айланг
Кесиб бағрин кесук бағримға пайванд.

Бу навъ ар зулфи савдоси олур хуш,
Эрур саъб, эй ҳаким, ўлмоқ хирадманд.

Талаб даштида аввал фони ўлғил,
Қи йўқ бу йўлда ўзлукдин оғир банд.

Навоийға яна кўп панд берма,
Кел, эй носиҳ, эшит сен доғи бир панд.

149

Тўш-тўшумдин душману йўқ дўстдин қатъо умид,
Қилма, ё раб, дўстдин душман менингдек ноумид.

Ушбу муҳлик варта ичра гарчи элдин қолмамиш
Ҳеч умидим, қатъи қилмоқ дўстдин аммо умид.

Уйла гирдоби бало ичра тушубтурменки, бор
Неча дерсен бийм, аммо йўқтурур  пайдо умид.

Жон фидо қилдим мени, навмид қилди васлидин
Лаълидин жон истар элга йўқтурур илло умид,

Соқиё,  муҳлик ғамимға  шодлиқ имкони йўқ,
Не тутай сендин яна жоми нишотафзо умид.

Ёру васлидин вафо кўз тутмасам, не айбким,
Умру давлатдин вафо тутмайдурур доно умид.

Не висолу не умиди васл, ваҳ, ўлмай нетай,
Эй Навоий, кошки ё васл бўлса, ё умид.

150

Гарчи ёр этмади ҳаргиз меки ношодни ёд,
Лек анинг ёди бнла ҳар дам эрур кўнглум  шод.

Зулфидин сўрди кўнгулларни кўзи арбадаси,
Домдин кўрмади эл сайдни қовмоқ сайёд.

Қоматинг бандасидур сарв вале хидмат аро
Кўрубон ростлиғин они қилибсен озод.

Қатлима чиқти этак белга уруб, тиғ чекиб,
Қон тегардин аяб эркин этагин ул жаллод.

Чунки Ширин кўзи беҳад қародур, бас неча мил
Тошни сурма недин айлади оё Фарҳод.

Ўзгаларга ичур, эй соқийи даврон, майи васл
Ким, менга заҳри фироқ ичмак ўлубтур мўътод.

Мунча фарёд Навоийдин эмас, ҳажр туни
Ким қилур ҳар кеча фарёдидин эл ҳам фарёд.

151

Унутмағилки то ҳажр этти бедод,
Мени бир нома бирла қилмадинг ёд.

Кўнгул ёд этмасингдин бўлса ғамгин,
Вале руҳум эрур ёдинг била шод.

Бузуғ жисмим уйин йиқти фироқинг,
Бу уйда кўп бузуғлуқ қилди бунёд.

Қул ўлди сарв то гулгашт этарга,
Қадинг базми тарабдин қўпти озод.

Мени гаҳ дашту гаҳ тоғ узра кўрган
Тирилмиш, соғинур Мажнуну Фарҳод.

Кўнгулни май била маъмур қилким,
Хумори давр оки қўймас озод.

Навоий телба бўлған чоғда кўрди,
Пари бирла ани соғинди ҳамзод.

152

Йўлида жон бердим, ўтти кўрмайин жонон, не суд,
Кўрса ҳам кўрмасга солиб зойиъ ўлди жон не суд.

Суд кўз туттум қарарған кўзга ул юз меҳридин
Англағач меҳри жамолин айлади пинҳон, не суд.

Бир табассумға лабидин жонни бердим суд учун,
Жоним олиб лаъли онинг бўлмади хандон, не суд.

Зулфи савдосиға нақди умр бердим, оҳким,
Етмади жонимға бу савдода жуз нуқсон, не суд.

Ўқларидин чунки ҳар пайкон кўнгулга суд эди.
Ҳар неким етти етишгач, ўттилар паррон, не суд.

Фоний ўл, айлаб жаҳон суду зиёнин таркким,
Не зиёндур мўътабар оламда, эй нодон, не суд.

Эй Навоий, дема жон бер васлидин суд истасанг,
Юз туман жон берса чунким васл эмас имкон, не суд.

153

Эй сочинг занжирининг савдосиға  мажнун хирад,
Дам-бадам кўпрак паридек ҳуснунгга мафтун хирад.

Ақлим учти айладим то касб ишқинг илмини,
Гарчи элга илм касбидин бўлур афзун хирад.

Эй ҳакам, этма жунунум айбким, кўргач ани
Тўқтата олмас димоғи ичра Афлотун хирад.

Эй хирадманд, англамассен ҳолатин ушшоқнинг,
Не учунким ишқ таврида эрур Мажнун хирад.

Оҳким, етгач анинг ишқи тамомин қилди маҳв,
Гарчи қилди панд ила кўнглумга юз афсун хирад.

Гармрў ошиққа мардуд ўлса, носиҳ, қилма айб
Қим, келибдур аҳли ишқ оллида доим дун хирад.

Эй Навоий, ишқ аёғининг нисори айлаким,
Сочса ҳар соат насиҳатдин дури макнун хирад.

154

Уйла ҳижрон тошлари ёғдурди чархи тез гард
Ким, сипеҳр авжиғача холи танимдин чиқти гард.

Ёр ила аҳбоб мендин айрию мен барчадин,
Йўқ ажаб гар барчанинг дардича менда бўлса дард.

Ҳажр тошидин кўкарди пайкарим, ёхуд бу ранг
Айлади урён танимни, баски чектим оҳ сард.

Қаҳкашондек чекма заъф анжум сипоҳин шоми ҳажр,
Мен ўлубмен, эй фалак, ҳожат эмас қилмоқ набард.

Ашку оҳимдин натижа  бўлди қонлиғ тоза доғ,
Гўйи ул суву ҳаводин очилур бу навъ вард.

Эй кўнгул, гар худ хазон фасли эмас ҳижрон куни,
Нега боғ аҳлиғадур титратмаю рухсори зард.

Халқининг қайди Навоийни паришон айламиш, 
Кимки жамъият тилар, қилмоқ керактур ўзни фард.

155

Қазо не ҳукмки айлар жаҳонға дур нофиз,
Жаҳону бас демаким, инсу жонғадур нофиз.

Жаҳон аро бани одам нетиб халос ўлғай,
Ким ул малойикаи осмонғадур нофиз.

Нифози  ҳукм  шаҳи комрондин элга бўлур,
Не ҳукм ул етса шаҳи комронғадур нофиз.

Агар ёмону вагар яхши кимса йўқ озод,
Нединки буйруғи яхши-ёмонғадур нофиз.

Бузуғ жаҳонға анинг ҳукми нофиз ўлғандек,
Ҳабиб ҳукми мени нотавонғадур нофиз.

Бўюн қўюбмен  агар тиғи қатл сургунгдур,
Ки буйруғунг мени беҳонумонғадур нофиз.

Навоий  айласа ҳар ён  азимат андин эрур,
Ки амри дилбарининг ҳар қаёнғадур нофиз.

156

Кўнглум эрур ул ғунчаи сероб ила мултаз,
Ул навъки маст ўлса майи ноб ила мултаз.

Лаззат топар ул шўх чучук жоним олурднн,
Атфолдек ўлған киби жуллоб ила мултаз.

Рангин лабинг озурда кўнгул комидур арчи,
Бемор эмас шарбати унноб ила мултаз.

Кўнглум юзу лаълингдин ўзин истади беҳуш,
Ким субҳ бўлур халқ шакар хоб ила мултаз.

Сен базми нишот ичра майи ноб ич, эй шўх,
Ким бизни фироқ айлади хуноб ила мултаз.

Соқий қадаҳи тутқилу, эй турфа муғанний
Базм аҳлини қил бир неча мизроб ила мултаз.

Кўп равза била ҳурни кўргузма, юз очқил
Ким, хаста Навоий эмас асбоб ила   мултаз.

157

Зиҳи  мазоҳир  аро меҳри оразингдин  нур,
Қуёштин уйлаки зарроти хайли ичра зуҳур.

Вужудунг айлади кавну макон вужудин фош,
Ҳамул сифатки қуёш қилди заррани машҳур.

Хирад гар аъмо эса гуноҳ зотинг ичра не тонг,
Қуёшни кўрмаса хуффош бордурур маъзур.

Сенинг жамолингга гул кўзгусида булбул маст,
Сенинг зуҳурунг ила гул жамолиға мағрур.

Йўқ эрса ғунчаи хаттинг нечуккн парда арус,
Арусн парданишин янглиғ ўлмағай мастур.

Сени тилаб туну кун баски айлабон таку пўй,
Нафасларини ола олмайин сабоу дабур.

Боқиб сужуд аро қошингға габр агар мўмин,
Тилаб қадаҳ аро аксингни маст агар махмур.

Май ичра аксинг уйла соф чашнға айшу нашот,
Қадаҳда нашъанг ила дурдкашға завқу сурур.

Чу сенсиз ўлди ҳарам ичра порсо, не осиғ,
Навоий ўлса сенинг бирла дайр аро, не қусур,

158

Сариғ коғазмудурким сўзи  ҳажрим айладим таҳрир,
Ва ёхуд шўъла тушти сафҳаға ул сўз этиб тақрир.

Магар ҳуро сочин қилди қалам кун, сафҳасин коғаз,
Қилурда сунъи наққоши нигорим сувратин тасвир.

Боқиб дермен шикоят айлайин, кўргач ани қолмас
Кўзумга тоби наззора, тилимга қуввати тақсир.

Мени ҳажр офатидин қутқару қатлимға таъжил эт,
Нединким бийми офат келди ишта айламак таъхир.

Дединг васл ичра таъхир этмайин ишқим қабул этсанг,
Чу бўлдунг, ошиқ эттинг ҳажр асири қилмадинг тақсир.

Жунун хатти муҳити ичра марказ бўлмоғим не суд,
Ки бу хат бирла бўлмас ул парини айламак тасҳир.

Сочинг куфри худ имонимни олди, ваҳ, не айш ўлғай,
Гар ул зуннорни бўйнумға боғлаб қилсалар такфир.

Мени гар муғбача дайри фано ичра асир этти,
Бу тақдир эрса, эй шайхи ҳарам, не қилғамен тадбир.

Навоийға не мумкин васлким, ҳар тун бу фикр ичра
Не тадбир этса охир ишқдин бори топар тағйир.

159

Тийра шомим ичраким барқи балолар чоқилур,
Ҳар нафас ишқ аждаҳоси оғзидин ўт сочилур.

Ҳажр даштин, ваҳ, нетиб қатъ айлайин ким, ҳар тикон
Бош чиқорур орқасидин чун кафимға сончилур.

Ишқ аро банд этмагим не суд, эй аҳбобким,
Ҳар фиғонда банди-бандим бир-биридин айрилур.

Чун  иложнм  сўрғали ҳолим  сўрарсен, эй табиб,
Бу ҳикоятни бировдин сўрки ўз ҳолин билур.

Тоғу водий ичра андоғ саъб ҳолим борким,
Кўрса гар Фарҳод, агар Мажнунки юз ҳайрат қилур.

Не қародур шоми ҳажримким ёрумас шаммаи,
Мунча ўтким чархи тоқида дамимдин ёқилур.

Номадин  мумкин  эмас ул шўх ҳолим  англамоқ,
Уртанур коғаз фироқим шархи чунким ёзилур.

Соқиё, қисса узатмай эмди тутқил бодаким,
Достони ҳажр қисқармас нечаким айтилур.

Эй Навоий, азми дайр этгил тилар эрсанг фароғ
Ким, бу янглиғ гавҳар андоқ кон ичинда топилур.

160

Кечаким зулфунг хаёли кўнглум ичра айланур,
Тонгға тегру заъфлиқ жисмим йилондек тўлғанур.

Даргаҳингда бир заиф ит бирла мен ҳар кечаким,
Гаҳ танин бошим, гаҳи боши танимни ёстанур.

Эй пари, мажнун кўнгул сўзидин ўзни асраким,
Барқи оҳидин малойикнинг қаноти чурганур.

Мен киму уйқуки ҳижрон шоми оҳим суридин,
Деса бўлғай сўнгғи уйқу элтган эл уйғанур.

Гар забун бўлсам ажаб эрмаски тушса ишқ аро,
Аждаҳолар хоксор ўлмоқ тариқин ўрганур.

Оташин рухсор ила куйдурма асру элниким,
Шамъ юз парвонани ўртар, ўзи ҳам ўртанур.

Сарвқадлар жилваси, тонг йўқ, Навоий оҳидин
Доимо  ашжор ел   тахрики бирла  тебранур.

161

Васлидин чун мултафит кўпрак бўлур фурқатда ёр,
Тарки васл айлаб қилинг, аҳбоб, фурқат ихтиёр.

Дема кўнглунг бўлдиму тарк айламоқ ёру ватан,
Не кўнгулни тарк қилмоқ, не ватан, ваҳ, қайси ёр.

Сўзу ёру ёрдин сўрмангки, ҳижрон даштида
Қолғалн беқас унут бўлмиш менга ёру диёр.

Топмадим бир нечаким меҳру вафо туфроғида
Дона сочтим ашкдин киприк била айлаб шиёр.

Сиймгун ашк эмас олтундек юз узра, не осиғ,
Жисм ҳижрон кўрасида бўлмайин соҳиб иёр.

Кимки олам аҳли бирла ошнолиғ қилмади,
Они де фарҳунда бахту они билгил бахтиёр.

Ҳолини найлаб ниҳон  тутсун Навоий хастаким,
Тийса ашкин оҳ урар, йиғлар агар оҳин тиёр.

162

Заъфлиқ жисмим қачон нозик танингга чирманур,
Зулфунг икки тори гўё бир-бирига тўлғанур.

Қоматингға сарв тақлид айлабон солди шикаст,
Бу сазодур гар гияҳ сарви сиҳиға' ўтканур.

Зулфунгга ҳамсарлиқ этмак ўзда топмас нечаким,
Сунбули мушкин қуюндек ўз-ўзига  айланур.

Воқиф эркин ишқ ўтининг сўзидин ҳусн аҳликим,
Шамъ агар парвонани ўртар, ўзи ҳам ўртанур.

Ўйнамоқ бирла  солур давронға  рахши қўзғолон,
Ҳар қачонким базмдин ул шўх усрук отланур.

Бу чаманда тортибон булбул тонг отқунча фиғон,
Ишқ дарсин гўйиё гул дафтаридин ўрганур.

Дема сарғорди Навоийнинг юзиким ишқ аро,
Буйла олтунни қилурға поймолинг қазғанур.

163

То бузуғ кўнглум аро зулфунг хаёли айланур,
Аждаҳойидурки бир вайрона ичра тўлғанур.

Аҳли дард оҳу фиғонидур, эмас кўсу нафир,
Сайр учун ул хўблар шоҳи қачонким отланур.

Гар танимда доғлардур, ваҳ, не тонг бошида доғ
Нотавониким, ичи ҳижрон ўтидин ўртанур.

Ҳар шарарким ўтлуғ оҳимдин борур гардун сари,
Аҳли ишқ арвоҳи ўртанмакни андин ўрганур. .

Равшан этмас базмни ҳусн аҳли сендекким, этар
Даҳр ёрутмоғни гар анжум қуёшқа ўтканур.

Чун бу гулшан бевафодур, жом давриға тўкар
Неча пора сиймким умрида наргис қозғанур.

Андоғ уйқуға Навоий борди ҳижрон шомиким,
Яхшидур гар ҳашри ғавғосида доғи уйғонур.

164

Эй кўнгул, душманлар  анча  макр ила  фан  қилдилар
Ким, вафолиғ дўстни жонимға душман қилдилар.

Дуд бошимға чиқар, гўёки ҳижрон тошидин
Ёғдуруб ҳар ён бу гунбад узра равзан қилдилар.

Бошима жўлида соч эрмаски зоғ айлаб ғулув,
Захмлардин тўъма истарға нашиман қилдилар.

Ҳажри шомидин осиб гардун қаро киз бўйниға,
Субҳ чок айлаб яқо, ҳолимға шеван қилдилар.

Учмиш эрди ишқ ўти хасдек таннмдин дарду шавқ,
Куйдуруб гўё бу тутруқ бирла равшан қилдилар.

Бода тутким, ҳикмат аҳли чарх бемеҳр эрканин
Жом даври хатлари бирла мубархан қилдилар.

Эй Навоий, Каъба тут, ё дайрким, аҳли жаҳон
Журму ғамдин бу икки манзилни маъман қилдилар.

165

Тўрт ранги мухталифдин ҳуллаким жонон кияр,
Тўрт унсур кисватидур гўйиёким жон кияр.

Ўзбеки гулнори тўндин куйдум, аммо ўлтурур
Лемуйи терлик анинг остидаким жонон кияр.

Икки ёнимни шигоф айлабтурур бу рашкким,
Икки ёнидин шигофин боғламай қаптон кияр.

Гул била савсан катон янглиғ бўлур маҳтоб аро,
Кўнглаки гулгун била чун савсани каттон кияр.

Ораз узра шўхлуғдинму ёяр синжобини,
Йўқса синжоби булуттурким маҳи тобон кияр.

Ҳар чубулған торидур сарриштаи иззу шараф,
Эски шоликим, фано кўйида бир урён кияр.

Гар Навоий жандасин шоҳ олди, тонг йўқ, чунки ишқ
Поку беғашдур, гадонинг кисватин султон кияр.

166

Кимки онинг бир малак сиймо париваш ёри бор,
Одами эрса пари бирла малакдин ори бор.

Кеча улким чирманур бир гул била не тонг агар,
Ғунчадек ҳар субҳ ўлуб хандоннишот изҳори бор.

Йўқ ажаб булбулға гул шавқидин ўлмоқ зорким,
Пардин ўқ жисмиға санчилған ададсиз хори бор.

Белингу лаълинг хаёлоти била кўнглум эрур
Анкабутеким, анинг жон риштасидин тори  бор.

Сунбули зулфи агар ошифтадур айб этмаким,
Гул юзунда ётқон икки нозанин бемори бор.

Айлаб ўзни масту беҳуд чиқмасун майхонадин,
Кимки мендек давр элидин кўнглида озори бор.

Эй Навоий, ёр узар бўлса муҳаббат риштасин,
Келмас ўлса ул анинг сори, сен онинг сори бор.

167

Холу хаттидинки ҳар бирнинг бир ўзга ҳоли бор,
Хат юзинда нуқтадек мушкин хат узра холи бор.

Чарх уза заррин ғизол ўлди шафақдин жилвагар,
Ё менинг мушкин ғизолимнинг ҳарири оли бор.

Хажри ашким ичраким топмас зарар кўз мардуми,
Гўйиё кирпик найистонидин онинг соли бор.

Гарчи ҳинду бўлса маскан айлагай хуршид уза,
Холдек улким жамолингдин ҳумоюн холи бор.

Не учун ўлмайки, эл қатлиға айлаб эҳтимом,
Қотилимнинг чун менга навбат етар иҳмоли бор.

Кон ила дарё матоин найласун ул кимсаким,
Дайр аро лаъли равондин жоми моло-моли бор.

Ўзни маст истар харобот ичра важду ҳол ила,
Гар Навоийнинг бу дам дарс ичра қилу қоли бор.

168

Икки гул вақти доғи икки қуёш давронидур,
Ким кўнгулда ул ики ораз ғами ҳижронидур.

То латофатдин лабинг шавқи тушубтур жон аро
Гўйиёким, ул мунға тандур, бу онинг жонидур.

Қўзда ҳар сари қизил раглар демакнм, мардумин
Ғамзанг урди захмлар ҳар ён югурган қонидур.

Мултафит бўл ҳолатим шарҳиғаким, бу достон
Шаҳр аро ҳар кўйининг бошида эл достонидур.

Ҳар қуюн ғам дашти ичра кўрса Лайли соғинур
Қим, хасу туфроғ аро Мажнуни саргардонидур.

Улки то мумкиндурур кўрмиш фалакдин эътибор,
Бас мазаллат ҳам керак кўз тутса то имконидур.

Асрангиз ўзни Навоий шўълаи афғонидин
Қим,  бу оқшом  фурқати ошубининг туғёнидур.

169

Қофиреким сен киби рухсори оташноки бор,
Ут солурдин кишвари ислом аро не боки бор.

Ишқ ўти кўнглум ёрутмоқ истаса йўқтур ажаб
Қим, чурук бўлған сўнгаклардин қуруқ хошоки бор.

Қўнглаким чокин тикарга майл қилдинг, эй рафиқ,
Билмадинг гўёки кўнглак ичра кўксум чоки бор.

Эйки дерсен пок ҳуснумдек жаҳон аҳлида йўқ,
Мен киби ишқ аҳлининг ҳам қайда ишқи поки бор.

Қатра-қатра ашку дафъа-дафъа оҳим дудидин
Ишқ мулкининг ажойиб анжуму афлоки бор. 
   
Сол янги ой заврақиға атласинг, эй чархким,
Оҳдин бу шом ашким баҳрининг кўлоки бор.

Эй Навоий, қўйма  бошим шўхлар гўй этгали
Ким, ани осмоққа бўлсун чобукум фитроки бор.

170

Ичгали гулранг май наргис масаллик жоми бор,
Савсани тўн бирла улким сарвдек андоми бор.

Гулшан ичра сарви раънодек қилиб ҳар ён хиром,
Мавзуъи дилкаш аро май ичгали ороми бор.

Бодаи софий чекиб аҳбоб ила ғофил валек
Ким, фироқин доғи бир маҳруми хун ошоми бор.

Бу жафо аҳли вафони қилди майдек талхи ком
Ким, қошида кирса ҳар ноаҳл майдин коми бор.

Мен ютуб хуноба йиллар, эл чекарлар жоми айш,
Чора йўқ улким азалдин бахти нофаржоми бор.

Чун вафо аҳлиға даврон тутмади жоми мурод,
Ким мурод андин тамаъ айлар хаёли хоми бор.

Эй Навоий, гар фано дайри сари қилсанг гузар,
Дайри пирининг ёмон-яхшиға лутфи оми бор.

171

Сарвдин гул бутмаса, қад узра рухсори недур?!
Жон агар ширин деса, лаъли шакар  бори недур?!

Номаи ҳажрим кабутар парларин гар ўртамас,
Ул қаро хатлар қаноти узра ҳар сори недур?!

Оразу зулфунгда кўнглум кофири ишқ ўлмаса,
Бас анинг бир сари бут, бир сари зуннори недур?!

Риштаи зулфиға боғлиғдур  кўнгул, ул шўхнинг
Тифл қуш судрар киби ҳар сори рафтори недур?!

Ишқ даштида кўрунган ерга тушмиш эрди ўт,
Билдим анда ўтдур, андин билмадим нори недур?!

Сабзи хатлар васли ҳоло  муғтанамдур, эй кўнгул,
Ким билурким, иқтизойи чархи зангори недур?!

Гар итинг дебтур Навоий қилмади меҳмонлиғим,
Кеча тишлаб-тишлаб олғай жисми афгори недур?!

172

Ҳар гадоеким жаҳонда бир мувофиқ ёри бор,
Хизр умрию Скандар ҳашматидин ори бор.

Кимки ул бир кўнгли севган нахли қаддин бар еди,
 Оллоҳ-оллоҳ, умридин не бахти бархурдори бор.

Билса кўнглум ҳолатин шоядки-келгай сўрғали,
Улки кўнгли ичра бир бадхўйидин озори бор.

Кўзларидин кеча тонг отқунча уйқум йўқ турур,
Кеча найлар анда уйқуким, ики бемори бор.

Шўълалиқ юз пора кўнглум хайли мужгонинг аро
Оташин гулдурки, атрофида ҳадсиз хори бор.

Истасанг даврон жафосидин қутулмоқ, эй кўнгул,
Хонақаҳ таркин қилиб майхона кўйи сори бор.

Субҳ янглиғ топмасанг дайр ичра май олмоққа важҳ,
Раҳн учун бўлсун Навоий хирқау дастори бор.

173

Ҳар кишиким бир сўз ул бадмеҳрдин таҳрири бор,
Ҳолатимнинг токим ул тақрир этар тағйири бор.

Муҳтариз бўл шўълаи оҳимдин, эй гул хирмани,
Ким, чақин хирманға тушганнинг ажаб таъсири бор.

Кўнглума йўқ чора ўртанмакдин ўзга ишқ аро,
Ғайри куймак мўрнинг ўт ичра не тадбири бор.

Ҳиндуи зулфиким ул юз тахти фармонидадур,
Жодуйидурким анга гўё пари тасхири бор.

Сабзаи хаттинг эрур ҳар сари зулфунг торидин,
Хатти зангорики мушки ноб ила таҳрири бор.

Фақр дашти не қатиғ йўлдурки, солик бир неча
Қилса диққат бирла ҳақ амрин адо тақсири бор.

Гар Навоий жон бериб, ул зулфнинг бир торини
Олса айб этмангки, бу савдо аро тавфирн бор.

174

Қайси бир кўкнинг юзунгдек меҳри олам тоби бор?
Қайси  гулшаннинг жамолингдек гули  сероби  бор?

Зулфидин, эй захмлиғ кўнглим, қутулғунг йўқ туруг
Ким, сенннг ҳар ҳалқаи зулфунгда бир қуллоби бор,

Зулфу юзидин дам урманг, туи била кун чашмаси
Ким, бу сунбул бирла гулнинг ўзга обу тоби бор.

Не учун ҳар дам сариғроғдур юзумнинг олтуни,
Бовужудеким юзумда  ашкдин симоби бор!

Сажда гар айлар малак, не тонгким ул ой қасрининг
Кунгири шаклидин атрофида кўп меҳроби бор.

Давлати зоҳирки  маҳбуб  айладинг, тарк айлаким,
Қайдингга зулфини «дол»у «лом»идин асбоби бор.

Юзу лаълингдин Навоий беҳуд ўлса сўрмағил,
Бир итингдурким, саҳар вақтида шаккар хоби бор.

175

Хаста кўнглумнингки зулфунг шомида ороми бор,
Бўлса беором, тонг эрмаски муҳлик шоми  бор.

Рўзгори мендек ўлса тийра субҳ эрмас ажаб,
Бир қуёш ҳижронидин улким қаронғу шоми бор.

Ул пари тонг йўқ малойик қушларин сайд айламак,
Ел ҳавоға буйлаким ошифта қилган доми бор.

Қадду андомим ушалди жилвасидин, дўстлар,
Ваҳ, не дилкаш қомату не дилфириб  андоми бор.

Ҳар  кишиким ному  бенанг ўлса  кирсун дайр аро,
Хонақаҳ тутсун ғанимат улки нангу номи бор.

Оғзиға илмас таҳуро шарбатин, эй муғбача,
Ҳар кишиким бодаи лаъли лабингдин коми бор.

Телба деб  қовма  яланг  кўрсанг  Навоий  жисмини,
Не учунким Каъбаи кўюнг сари иҳроми бор.

176

Буким кўнгулнинг ул ойсиз не саъб ҳолати бор,
Ул англағайки биров ҳажридин малолати бор.

Қуйики тушмиш анинг зулми тиғидин бошим,
Ҳануз тиғи юзидин магар хижолати бор.

Қулоқ дурию юзи ики ахтар этти қирон
Ки, олам ичра басе фитнаға далолати бор.

Сабо дебон хабар ул гулдин элни тиргузди,
Масиҳча деса  бўлғай анинг рисолати бор.

Кўнгулни зулм ила буздинг, бале бўлур маъмур
Шаҳеки мулкида эҳсон ила адолати бор.

Қадаҳ қуёши била равшан айла хотирни,
Чу англасангки фалак зулмидин залолати бор.

Навоий истамас эл ишқинг, англағай буким
Ўз-ўзи бирла жунун аҳлидин мақолати бор.

177

Куфрдин зуннорлар гар турраси тобинда бор,
Кирпикидин доғи сафлар қоши меҳробинда бор.

Бир гажакдур тортибон жам этгали эл кўнглини,
Қайси  пурҳамким,  паришон зулфи  қуллобинда бор.

Терда ул юз тобидин лол ўлса, тонг йўқ, боғбон,
Қайда мундоқ ўт анинг гулбарги серобинда бор.

Дема лаъли ўлтуруб тиргузмас элни, эй Масиҳ,
Ким бу кайфият ҳам анинг бодайи нобинда бор.

Нечаким жонбахшлиғ лаълинг шакархандидадур,
Онча жон олмоғ доғи ул кўз шакархобинда бор.

Ишқ мулкида тиларсен нақди жон зулм айлабон,
Соғинурсенким магар ул ишқ арбобинда бор.

Эй Навоий, гар лисони ҳол эшитмайсен, эшит
Ким, ажаб ҳолат бизнинг созанда мизробинда бор.

178

Рангсиз холинг жамолинг хонида, эй сиймбар,
Бир адасдурким, ёпишмиш бир адас чоғлиғ шакар.

Кўргач оҳимни, ғазабдинму қизарди ул узор,
Йўқса ул ҳумрат бу ўтнинг тобидин бўлди асир.

Новакинг жисмимға соғинғач етишди юз бало,
Шоҳ уза пайванд қилғач мунчаким топмиш самар.

Мен ул ойға маҳв қолған тан аро пайконларинг
Чеккан эрмиш халқу ҳайратдин менга бўлмай хабар.

Икки гавҳардур қулоғингда ваё қилмиш сипеҳр,
Ойнинг атрофида  икки  саъд кавкаб жилвагар.

Чарх  зулмидин  не тонг  суқум  сабуҳий  вақтиким
Субҳ ҳам бу гуссадин йиртар яқосин ҳар саҳар.

Эй Навоий, ҳажр ўтлуғ  дашти ичра англадим,
Ониким дерлар саҳардин қитъаий эрмиш сафар.

179

Ошкоро юз тугон гарчи тани зоримда бор,
Онча юз доғи ниҳони жони беморимда бор.

Истадинг кўнглумни айлай деб иложин, эй табиб,
Менда йўқ улким тиларсен лек дилдоримда бор.

Новаки ғамзангға пайкон  истасанг, эй қоши  ё,
Келки, андин бениҳоят жисми афгоримда бор.

Юз бўғун эрмас сўнгактин риштаи жисмим аро,
Иқди зулфунгдин тугунлардурки бу торимда бор.

Жаврларким, қилди ул кофир унутмайдур кўнгул
Ким,  ҳисобидин  гириҳлардурки зунноримда бор.

Ҳирқау сажжодани май раҳни қилсам не ажаб
Ким, асар махмурлиқдин шўх хумморимда бор.

Гар Навоийни қилиб рад, назмин истар шукрким,
Менда гар йўқтур қабул, ошифта гуфторимда бор.

180

Гул юзунг ҳажринда чиқса ўтлуқ оҳим гоҳлар,
Кўкта гулнори булутлардек кезар ул оҳлар.

Ул бути заррин камар ишқида то бел боғладим,
Заъф аро мендин қамишлардур нишон бал коҳлар.

Ул юз оллида қуёш юзлуклар ўлмиш ҳусн аро,
Уйлаким, бўлгай қуёш бўлғанда толеъ моҳлар.

Нола тортармен қачон отланса ул султони ҳусн,
Йўқ ажаб чекмак нафир ўлғанда рокиб шоҳлар.

Кўйи сари борди кўнглум балки оҳу ашк ҳам,
Ваҳки, мен қолиб, азимат қилдилар  ҳамроҳлар.

Истасанг уйғонмоқ ул бедорлар ҳамсуҳбати,
Ким, бу ғафлатларни дафъ этгай магар огоҳлар,

Эй Навоий, пора-пора бўлса кўнглунг, яхшидур
Ким, тараддудсиз олишқайлар ани дилхоҳлар.

181

Кўк бинафшазорини анжум чу наргисзор этар,
Наргисинг бирла бинафшанг ҳажри кўнглум зор этар.

Чун Зуҳал толеъ бўлур холинг хаёли фитнадин
Жоним ичра юз минг ошуби бало изҳор этар.

Жилва қилғач Муштари кўзни узоринг ёдидин
Юз саодат ахтаридин ҳар замон дурбор этар.

Чун чиқар Баҳроми қотил кўзларинг андишаси,
Хаста жонимни қатили ханжари озор этар.

Меҳрдин топмай нишоне сенда ҳам, гардунда ҳам
Бу мусибат кўзума ёруғ жаҳонни тор этар.

Зуҳра ҳолимға сурудин навҳаға айлаб бадал,
Чангининг сочиқ топиб дурри сиришк изҳор этар.

Ўлмагим англаб Уторуд ҳолима деб марсия,
Шарҳи дардим назмидин ҳар лаҳза юз тумор этар.

Ой ҳалокимга тутуб мотам, кийиб тундин қаро,
Орази сайли била аҳли азо кирдор этар.

Тийра айлаб бениҳоят кеча умрум шамъини ,
Васл субҳи ҳасрати ранжим юз ул миқдор этар.

Ростлиғ улдурки билгач ул қуёш раҳм айлагай,
Улча аҳволимға ҳар тун чархи кажрафтор этар.

Эй  Навоий,  ишқ дардидин шикоят  қилмаким,
Жонингга жавру жафосин ҳар нечаким бор этар.

182

Икки зулфунг хаста кўнглумга қоронғу кечалар,
Заъфдин беҳудлуғум уйқу анга бу кечалар.

То гирифтор ўлди зулфунг домиға кўнглум қуши,
Тўлғониб жисмим кўзумднн учмиш уйқу кечалар.

Қайда бўлсун уйқуким оқизмиш уйқу хайлини
Тинмайин афғон сиришким сайлидин су кечалар.

Ҳар не навъ ўлса ўтар кундуз иши, лекин бўлур
Ҳажри дардидин хароб аҳволим асру кечалар.

Тийра шомим шиддатин кўргилки, чарху субҳдин
Ҳолима гаҳ йиғлағудур, гоҳи кулгу кечалар.

Субҳдек соф истасанг кўнглунгни андин, чархдек
Тийралик чиркини сиймин ашк ила юв кечалар.

Эй Навоий, чарх янглиғ истар эрсанг субҳи васл,
Тонгғача ашк ахтарин тўкмай бўлурму кечалар.

183

Не ажаб, ҳар ён мени Мажнун бошида ёралар,
Баски ёғди устига атфол элидин хоралар.

Оразинг атрофида гулдур кўрунган, эй пари,
Ё қамар даврида саф тортиб дурур сайёралар.

Ҳар қуюн гўёки бир саргашта ошиқ гардидур,
Баски туфроғ ўлди ишқинг даштида" оворалар.

Англаким, аҳбобини кулбамда меҳмон этмишам,
Итлари оғзида гар кўрсанг бағирдан поралар.

Анда Мажнунмен, бу ён Лайли сен этгач ижтимоъ,
Бир тараф девоналар, бир ён пари рухсоралар.

Хонақаҳ вақфи суйин ичмаслар, эй шайх, англағил
Гар хумор ўлса фано дайридағи майхоралар.

Эй Навоий, ишқ аро ўлмактин ўзга чора йўқ,
Бас ғалат бўлғай демак ушшоқни бечоралар.

184

Хатту юзунг ҳажрида кўзким булут монандидур,
Чашмаи сабз ул бири, бу бир гулистон бандидур.

Қилди юз парканд ҳажринг тиғидин бағримни ишқ,
Итларингнинг ҳар бири оғзида бир паркандидур.

Жавр қилсанг қил мени бор эшикдин сурмагил
Ким, кўнгулга васл ҳад йўқ меҳнатинг хурсандидур.

Ишқ ила пайконлари ичра балокаш кўнглума
Иўқ тафовутким шарарлар шўъланинг фарзандидур.

Ўқларингга юқти бағрим қониму, эй қоши ё,
Йўқса анда зеб учун ҳар ён бақам пайвандидур.

Чархким, ҳар субҳ эл қатлиға айлар заҳрханд,
Бу анинг ширин табассум  бирла шаккархандидур.

Эй Навоий, демаким кўнглунгга қилмиш қасди жон
Ким, менинг кўнглум анннг жон бирла ҳожатмандидур.

185

Осилмамиш қулоғингдин юз узра гавҳарлар,
Ки айрилибдур ул ўт шуъласидин ахгарлар.

Итинг оёғини ўпмакка наълу мих эрмас,
Сипеҳр рахшидин инмиш ҳилолу ахтарлар.

Юзунгда хўй эмас, оби ҳаёт қатрасидин
Қуёш жамолиға  сунъи  илки  тақти зеварлар.

Бошоғларинг учи эрмаски, чиқти жисмимдин
Чиқармишам учубон етгали сенга  парлар.

Узор сафҳасида хўблар хати демаким,
Туз этти ишқ мени ўлтурурға махзарлар.

Баҳор фаслида махмур бўлма, даштқа чиқ,
Ки лола тутти басе лаъли ранг соғарлар.

Навоий олдурубон кўнглини агар топмас,
Бировдурурки қулидур жаҳонда дилбарлар.

186

Бошимға кўйида ҳар дам ғулув қилур итлар,
Гар ўлмасам бу ғулувни ноғулув қилур итлар.

Магарки ғурбат аро зор ўлмагимдиндур,
Фиғонки, бир-бирига рў-барў қилур итлар.

Осиб бўюнлариға киз азо учун жулдин,
Тонг отқуча бошима навҳаму қилур итлар.

Тутарға мотамим, аё, йиғилдилар ёхуд
Қилурға тўъма танам орзу қилур итлар.

Куюб димоғлари ғингшибон қочар ҳар ён,
Емакка жисмим этин чунки бў қилур итлар.

Фано нўли кийикин  айла сайд шер эрсанг
Ки даҳр жийфасини жустужў қилур итлар.

Навоий узра ҳужум айласа рақибларинг
Не тонг, гадоға ҳамиша ғулув қилур итлар.

187

Кеча бадмаст ўлғанимдин инфиъолим бордур,
Майни эмди оғзима олмас хаёлим бордур.

Улки дер май ич, уятдин билмагай ўз ҳолини,
Билса ким базм аҳли оллинда не ҳолим бордур.

Демаким май дафъ этар гар етса ҳар дам юз малол,
Ким ичардин они ҳар дам юз малолим бордур.

Ёр тавбам билса гарчи май берур, бермай мажол,
Ёлбориб узр айтқумдур то мажолим бордур.

Риндлар тавбамни синдурмоққа бу тақриб эмас,
Бода нафъидинки ҳар дам қилу қолим бордур.

Зуҳду истиғному яхши, йўқса исёну ниёз?
Шаҳр шайхидин бу янглиғ бир саволим бордур.

Эй Навоий, мен худ эттим тавба, лекин нетгамен
Ким, ажаб майхораи беэътидолим бордур.

188

Қатлима тиғ ўлғаликим чарх иши озордур, 
Мавжи ашким аксидин пўлод жавҳардордур.

Кўк тегирмон тоши айландурмоқ истар бошима,
Дема ою кун бошим узра буким сайёрдур.

Ишқ даштида қуюн эрмаски, мен девонаға
Дашт аро саргашталик хаттин сизар паргордур.

Дард тоғида чақинлар демади ўтлуқ каманд
Ким, солурда бўйнума чарх илгидин такрордур.

Раҳм қнл гардунки, бир дилхастамен, мақдур эмас
Чекмаги гар меҳнату бедоди бу миқдордур.

Мунча дарду ғуссадин махлас топар ер истасанг,
Эй  Навоий,  билки ул  ер  кулбаи хаммордур.

Эй хушо, хумхонаким, қилғаннинг анда тарки хуш
Кўк хумидин ҳар неким келгай фароғи бордур.

189

Товушким уй тошидин келса дермен бағри тошимдур,
Эшикдин соя киргач, соғинурменким қуёшимдур.

Ичида тоғнинг қон, тошида юз минг бало тоши,
Анинг тошу ичи мутлақ дегайсен ичу тошимдур.

Сиришкимни жигар парголаси бил доғи кўз нури,
Кўнгул сиррини, ваҳким, зоҳир этган ушбу ёшимдур.

Демай паст ўлди афғоним елидин нахли айшимким,
Бу нахлим арраси муҳлик фиғон ичра харошимдур.

Эмастур гарду гўй ул шўх майдонида гўёким,
Бири  фарсуда  жисмимдур,  бири  саргашта бошимдур,

Урармен ерга  бошимни ғамингдин жон талошурда,
Фироқинг хайли бирла ул урушум, бу талошимдур.

Ёмон ҳолимға ҳайрат қилманг, эй Фарҳод ила Мажнун,
Букун снз меҳмонсизким, тараб бирла маошимдур.

Фалак қасри била кун муттакосидин деманг сўзким,
Фано дайри  маконим,  фақр туфроғи  фирошимдур.

Дедимким тушта меҳроб ичра кўрдум кофири масти,
Деди кўргил, Навоий, кўз очибким, кўзу қошимдур.

190

Кимки олам боғида бир сарвигулрухсори бор,
Боғ сайридин фароғи, сарву гулдин ори бор.

Гул била майни нетар девонаеким, кўнглида
Бир  париваш лаълидин май, ҳуснидин гулзори бор.

Гул насиму атридин мумкин эмас топмоқ илож,
Кимки бир гулчеҳра хори ҳажридин озори  бор.

Жон етиб оғзима ўлгум, бир нафас тангри учун,
Эй Масиҳим, кел бери, эй муддаи, сен нори бор.

Кўзларига хори меҳнатдур гул улким, гул чоғи
Гулжабинлар кўзлари янглиғ ики бемори бор.

Дема булбул зулмиға гул боғламиш бел, гўйиё
Чарх зулмидин анинг ҳам боғлаган зуннори бор.

Қолди хуррамлиқ фалакдин ташқари, кўр, эй кўнгул,
Ким қазо наққошининг не гардиши паргори бор.

Фақр йўлинда оғирроқ юк эрур вобасталиқ,
Эй кўнгул, тарки тааллуқ айлабон ул сори бор.

Эй Навоий, ўзни мақбул истасанг, туфроқ бўл
Ким, эрур мардуд улким бошида пиндори бор.

191

Суда  юзунгму акси ё чашма аро париймудур,
Чашмаи меҳр ичинда ё ламъайи муштариймудур.

Кўйи беҳишти жовидон ўзи беҳишт ичинда ҳур,
Қомату лаълин англамон тўбию кавсаримудур.

Жисмим аро янги тугон ҳар сориму кўрунди ё,
Ҳар бири ишқи авжининг мухтариқ ахтаримудур.

Уйга ҳануз кирмайин динима тушти юз ҳалал,
Буки келур кўр, эй кўнгул, ул бути озариймудур.

Куйган ичимда бодадин ишқ ўти бўлди шўълазан,
Поралари бағирнинг ул шўъланинг ахгаримудур.

Жоми жаҳоннамойини васф кўп эттинг, эй рафиқ,
Меҳри мунири жоми ё майкада соғаримудур.

Эйки Навоий улфате равзада йўқтурур дединг,
Асру таажжуб айлама ҳар ғинае Ҳиримудур.

192

Туррангки тоби юзда ўтумға василадур,
Ул шамъ шўъласи аро мушкин фатиладур.

Олса кўзунг ҳиял била кўнглумни, айб эмас,
Бор ул фусунгареки иши макру ҳийладур.

Ашҳабларингки риштаға тортилди даҳр аро,
Солмоққа ситез ажойиб тавиладур.

Лайли қабиласи ўти қайдин кўрунса шом,
Мажнунни куйдурур, бу не ўтлуқ қабиладур.   

Кирсанг фано тариқиға девонавор кир,
Ул важҳдинки, ақл бу  йўлда ақиладур.

Эйким жаҳон салитасини айладинг никоҳ,
Билгилки, хасмкушдур, агарчи жамиладур.

Лаълингға жонин этса Навоий фидо не бок,
Андин олурға ком бу ишлар василадур.

193

Қайси тўби жилваси сарви хиромонингча бор,
Қайси кавсарнинг знлоли обиҳайвонингча бор.

Ғунчада гулбаргдек тил, жоладек тиш доғи йўқ,
Деса бўлғайму ониким лаъли хандонингча бор.

Қайда сунбулдин насим эсгач кирар жисм ичра рух
Ким, дегайсен ониким зулфи паришонингча бор.

Айламас кўз мардуми ҳар кўз қуёш ичра ватан,
Ани дей олмонки хоки анбарафшонингча бор.

Новак очмас гар тўшар жон риштаси ичра гириҳ,
Демак они бўлмағайким нўги мужгонннгча бор.

Демаким, кўнглунгга қўйғум зулм ила доғи ажал,
Сен гумон қилма аниким, доғи ҳижронингча бор.

Эй кўнгул, қонингни истарсен тобониға хино,
Кўзларим хуноби ранги ҳам сенинг қонингча бор.

Урма ҳиммат лофини олингда бу тоқи сипеҳр,
Фақр  кўйида  агар  ўз ганжи вайронингча  бор.

Эй Навоий, истасанг давр аҳли зулмидин халос,
Ур фано даштида гому бора олғонингча бор.   

194

Яна сенсиз оҳим ўти шўълазандур,
Ки гардунға ҳар учқун оташфикандур.

Қириб кулбам ичра кулу шўъла кўрсанг,
Бу сўзон кўнгул ул бир озрдатандур.

Дема лолау хулла ичра уюбмен,
Ки ишқинг шаҳидиға қонлиғ кафандур.

Итинг ўлса жисмиға жонимни солғил
Ким, ул жисмға бу муносиб бадандур.

Қаён бўлса  кўнглум уйин дардинг истар,
Нединким мусофирға майли ватандур.

Фалак шўхидин меҳр кўз тутма невчун
Ки жавр анга шева, жафо анга фандур.

Навоий хазин бўлса боғ ичра тонг йўқ
Ки сенсиз бу маҳзунға байтул хазандур.

195

То турраси торида ҳар сори тугунлардур,
Заъф ичра сўнгаклардин жисмимда бўғунлардур.

Дарёу булут эрмас ким, ох ила ашкимдин
Ҳам ер юзида кўллар, ҳам кўкта тутунлардур.

Шак иўқки ёрутқайсен  кулбамдағи зулматни,
Ҳажрингда менга, эй он, билсангки не тунлардур.

Овораю саргардон ишқ аҳлиға боқ ҳар ён
Ким, водийи дард ичра не навъ қуюнлардур.

Бўрк ўрннда бош элтур, нақд ўрнида олур жон,
Атфоли ғаминг ичра бас турфа ўюнлардур.

Жисмимда тугонларни айб айлама, эй зоҳид,
Ки сабр илнги тиккан хирқамда юрунлардур.

Ичганда Навоий май дайр аҳлига суд ўлмиш,
Солғил қулоқ, эй носиҳ, ул ёнки не унлардур.

196

Кўз қонидин дема этагим лолавордур
Ким, кўҳи дардинг этаги лолазордур.

Ҳар лоласи бир ахгар эрур лек синасўз,
Қай кўҳи дард аро бу сифат лола бордур.

Бир гул юзи фироқида хуноби ашк ила
Юз заъфар ани ичра кўзум лолакордур.

Эл поймол этарлар узуб дашту тоғ аро,
Баским юзунг гули қошида лола хордур.

Қон ичра ғарқу бағрим аро доғу дашт уза,
Бекаслигим чоғида менга лола ёрдур.

Соқий, кетур сабуҳн аро лолагун қадаҳ,
Хосса бу дамки субҳ ели лолабордур.

Теграмда оҳ ўтидин эрур, эй Навоий, ўт
Кўз қонидин дема этагим лолавордур.

197

Ҳарорат жонима ул оташин лаъл ахгариндиндур,
Анга таскин ҳам ул юз равзасининг кавсариндиндур.

Сочингнинг тийра шомидин юзунг субҳиға йўл топмоқ,
Баногўшунгдағи дурри шаб афрўз ахтариндиндур.

Таҳуро бодаси дерлар ё эрур жонбахшу рух афзо,
Магарким, чошни ул майға лаълинг соғариндиндур.

Шабистон субҳи давлатдин ёруғроқ бўлса тонг эрмас
Ки партав анда ул рухсори шамъи анвариндиндур.

Юзунг очқач шамими лутф олам ичра бутраттинг,
Магар бу атр ул ўт узра холинг анбариндиндур.

Баҳор айёмини беш кун ғанимат англа, эй булбул,
Ки мунча сўзу тобинг оташин гул мижмариндиндур.

Навоий, қилмағил бас зулм бирла дурфишонлиғким
Маоний бикриға зевар ҳадисинг гавҳариндиндур.

198

Бу тийраи қотилки, оти ҳажр тунидур,
Оҳим тутуни демаки, доғим тутунидур.

Жисм ичра юзунг ҳажрида минг дард хаданги
Гўё кўнгул оташкадасининг ўтунидур.

Сўнгакдин эмас риштаи жисмимда  бўғунлар,
Ул торда ранжим ададининг тугунидур.

Ул шўх симоъ ичра учурмоққа кўнгулдин
Хушу хираду сабрни офат қуюнидур.

Уйқу кетирур су ўти, лек уйқуни олған
Элнинг кўзидин сайли сиришкимнинг унидур.

Ўйнай-ўйнай тўкса ул ой қоним, эмас тонг
Ким барча булар чархи мулоиб ўюнидур.

Юз пора бошимни ити рад қилди Навоий,
Билмаски сўнгакларда баридин бутунидур.

199

Қилғали азми сафар улким менга дилхоҳдур,
Огаҳ ўз ҳолимдин эрмасмен, худо огоҳдур.

Мен чу ҳажридин чекиб юз меҳнат ўлдум, ваҳ, не суд,
Буки шайдо кўнглуму жоним анга ҳамроҳдур.

Эй насими васл, эсиб жисмимни жонон сари элт
Ким, фироқи заъфидин андоқки барги коҳдур.

Деманг ул ой узра солмиш соя бир мушкин булут,
Гўйиё мен тортқон ҳажрида дуди оҳдур.

Ҳар нафас урду сари руҳум қуши айлар ҳаво
Ким, олиб кетган кўнгулни бир маҳи хиргоҳдур.

Англағил аҳбоб қадринким булар бўлмай не наф,
Гар сенга афлок авжи узра тахти жоҳдур.

Эй Навоий, бежиҳат ёр этса ҳижрон ихтиёр,
Сўз демак бўлмас нединким, сен гадо, ул шоҳдур.

200

Ложуварди қошинг узра зарварақ тобонмудур,
Ё магар кўк тоқи узра анжуми рахшонмудур.

Зулфиму оҳим елидин совурур оламға мушк,
Е сабо таҳрикидин сунбул абир афшонмудур.

Хўй чакон оразмудур, ё ҳусни банди зулф аро
Юз асир ўлған кўнгуллар ҳолиға гирёнмудур.

Зарварақдин шўълалардур ҳар тараф рухсориға,
Е ул ўтлуқ юзда ҳар ён бир кўнгул сўзонмудур.

Ҳажри золим шоми кавкабдинму гирёндур менга,
Ё анинг субҳи ғариб аҳволима хандонмудур.

Эйки майли жаннат этмассен менинг кўнглум киби
Нотавон кўнглунг биров кўйида саргардонмудур.

Бўлди қадди ё Навоийнинг юзи чун зарварақ,
Ложуварди қошинг узра зарварақ тобонмудур.

Qayd etilgan


Habib  14 Fevral 2011, 15:51:26

201

Икки кўзумки, дарду бало жўйборидур,
Оҳим бухори устида абри баҳоридур.

Ушшоқ тийра ахтари ҳар ён шафақ аро
Гўё сипеҳр сабзасининг лолазоридур.

Билмай дединг узулмиш экин субҳаи ақиқ,
Лаълннг  ғамида  қон  киби  ашким  қаторидур.

Ғам гулшанида қаддим эрур ул йиғочким,
Пайкону бори ҳажринг анинг баргу боридур.

Ҳар кимки Юсуфум ғамидин ўлди дашт аро
Ҳар тун магар бўри кўзи шамъи мазоридур.

Бу дашт туфроғин дема мушкинки, ҳар овуч
Бир мушкбў ғаззолаи тан хокисоридур.

Бергил тутуб пиёла Навоийға, руҳким,
Жонин  етурган оғзига лаълинг хуморидур.

202

Жонға йўқ кўнглумдину кўнглумда йўқ жондин хабар,
Менга не ўздин хабар, не мундину ондин хабар.

Уйла масти ноздур ул шўхким билмас ўзин,
Не ажаб, гар йўқ анга мен зори ҳайрондин хабар.

Воизо, дўзаҳ ўти доғин ўгарсен, англадим
Ким, сенга йўқтур ҳамоно доғи ҳижрондин хабар.

Гарчи қосид нутқи жонафзо эди, лекин менн
Қилди жондин бехабар, гар берди жонондин хабар.

Уйла маҳвунг бўлған эрмишменки бўлмайтур менга
Захм аро пайконларингни тортиб олғандин хабар.

Соқиё, давр аҳли жаври саъб эрур, маст эт мени
Ул сифатким, бўлмағай ўлгунча даврондин хабар.

Эй Навоий, шоҳ лутфидин кўнгулни жамъ тут,   
Гар паришон келса бок эрмас Хуросондин хабар.

203

Қуёш юзида хатинг сабзасиға маскандур,
Бу важдиндур агар ранги сабз равшандур.

Кўнгулда анча ўқунгдин ўкулди пайконким,
Башоқ била  бу бало мазрайида хирмандур.

Қилиб итобки, душманларимға бўлдунг дўст,
Аларки дўстларим эрди; эмди душмандур.

Узун фироқ туни барқдин нетиб куймай,
Ки аждаҳо хасим устига шўъла афгандур.

Кўнгул не навъ бало тошидин омон топқай,
Фигор жисмим уйи равзан узра равзандур.

Кўнгулни раз қизининг суҳбати била соф эт,
Ки даҳр золи ажаб ҳийласозу пурфандур.

Навоий ўлдн  парирўйлар ҳавосидаким,
Дедук хирадлиғ, ул асру телба эркандур.

204

Шиканж туррасидинким гириҳ ёзилмайдур,
Бинафшаедурур, аммо ҳануз очилмайдур.

Кўзунг жафо аро андоқки бор билмас ўзин,
Ғариб усрук эрурким ўзини билмайдур.

Чу ҳур ҳуснун этар васф ҳозини жаннат,
Сенннг жамолингга гўё назора қилмайдур.

Дамим баҳори булутида дард кожиндин
Кўзумга ҳеч нафас йўқки, ўт чақилмайдур.

Эрур мулк аро ишқим сўзи, тутунг маъзур,
Ки бу фасона ҳануз эл аро ёйилмайдур.

Такаббур айлама, деҳқон, деким, бу гулшанда
Қачон гуле очилибдурки, ул сочилмайдур.

Ўлар Навоийи бедилки, халқнинг кўнгли
Топилди, лек анинг овораси топилмайдур.

205

Биров ғами яна кўнглумга қўзғолон соладур,
Биров демайки, бу ошубни фалон соладур.

Неча яқин бўладур ул оғиз йўқи, лекин
Такаллуми яна кўнглум аро гумон соладур.

Таажжуб  айламангиз дафъа-дафъа фарёдим
Ки, шавқи кўнглума ёдин замон-замон соладур.

Рафиқлар, билингизким, мусофирим ёди
Бошимға ҳар нафас тарки хону мон соладур.

Десам шикиб била ўзни забт айлай, ишқ
Яна  бу шўълани кўнглумга  ногаҳон соладур.

Не навъ булбули зор этмасун фиғонки, сипеҳр
Бу гулшан ичра баҳор ўлмайин хазон соладур.

Навоий ўлса кўҳан пиру куйса айб этманг
Ки, мундоқ ўт анга бир шўхи навжувон соладур.

206

Қасринннг ҳар кунгури узра бало тошимудур,
Йўқса ботил ишқ даъво қилған эл бошимудур.

Ғам туни билман шафақдур, ё фалак миръотида
Акс кўргузган кўзумнинг лаълигун ёшимудур.
 
Кофирему қатл айлар Каъба тоқи ичра маст,
Йўқса ул хунрезнинг усрук кўзу қошимудур.

Бир ҳумоюн қуш кеча садқанг бўлур, эй муғбача,
Қоф анқосимудур, ё дайр хуффошимудур.

Боғбонким, сарв узра айламиш пайванд гул,
Сарв бўйлуқ гулрухумдур, йўқса бўйдошимудур.

Илгида жому кўрар май ичра олам ҳолини;
Ёраб, ул Жамшид ё майхона қаллошимудур.

Тонглағи кавсаручун дерсен бугун май ичмагил,
Тек тур, эй зоҳид Навоий сен киби ношиймудур.

207

Шамъ ул ой ҳажрида ҳар тун куймаким огоҳидур,
Дуди эрмаским,  менинг ҳолимға ўтлуғ оҳидур.

Чиқти жон рози эмон кўюнгга борғай, негаким,
Ҳар қаён азм этса дарду ғам анинг ҳамроҳидур.

Гар самандинг гардидин қолмон, не тонгким, бордур ул
Каҳрабони ким бу хасдек жисми барги коҳидур.

Бир маҳи хиргаҳнишин кўнглумни олмиш, эй рафиқ,
Йўқ ажаб гар хаста кўнглум ноласи хиргоҳидур.

Ер кўнгли истамиш кўнглумга сурмак тиғи кин,
Ҳар  не дилхоҳи анинг  мен телбанинг дилхоҳидур.

Мисри иззат истаған зиндони ғамдин қочмаким,
Моҳи Канъон тахтиға боис мазаллат жоҳидур.

Эй Навоий, мен худ асрабмен ғами ишқин ниҳон,
Айлаган зоҳир кўнгулнинг нолаи жонкоҳидур.

208

Ул ўтлуғ чеҳраға зарбафт хилъат не ярошибдур,
Магар хилъатқа ул юз ламъасидин ўт тутошибдур.

Фалакнинг боргоҳиға кумоч ўлмиш қуёш журми,
Анга оҳим сутундек дуди мундоқким улошибдур.

Малойик қушлари ғам шоми қўзғалмоқ тонг эрмаским,
Етибдур кўкка юз оҳим хаданги, балки ошибдур.

Бало дашти аро юз минг ўлуктур, анда қотил ишқ,
Хирад мағлуб хайли бирла гўёким савошибдур.

Лабингдин жон топай деб кўп талашди ҳажр аро кўнглум,
Ўлар  ҳолатда  ул  бемордекким жон талошибдур.

Қадаҳқа бода тарёкини қуй тошқунча, эй соқий,
Ки ғам заҳри била жомим тўлубтур, балки тошибдур.

Навоий гар лаби ёди била қон ютти, жон тутти,
Табибо, билки, бу шарбат анга беҳад ярошибдур.

209

Лаъли шавқидин кўзу кўнглумда ашку оҳдур,
Ё зулоли Хизр ила анфоси руҳуллоҳдур.

Кўп шарарлиқ дуди оҳим бирла чиққан жонға боқ,
Ким минг ўтлуқ карвонға бир гадо ҳамроҳдур.

Баски бошни ерга урған ун била уйғондилар
Саргузаштимдин кеча ҳамсоялар огоҳдур.

Ул зақанда бўлса ҳар бир қатра хўй кавкаб, не тенг
Ким яшиннинг чашмаси ёнинда бўлган чоҳдур.

Дўстлар, мумкин эмас бўлмоқ муяссар васликим,
Мен анга дилхоҳ эмон, улким менга дилхоҳдур.

То  тириктур  шаҳға  кўпрактур  гадодин дарди сар
Чун ўлум вақти етар – тенгдур гадо, гар шоҳдур.

Дайр пири оллида қилсам гадолиғ айб эмас,
Эй Навоий, билки файз аҳлиға шайъаллоҳдур.

210

Дуд янглиғ дема кўнглум оҳи дард олудидур
Ким,  кўнгул узра тугон  қўйғон фатилим дудидур.

Абри хасрат ёмғирию тийри борони фано,   
Кисвати мавту ҳалоким турфа тору пудидур.

Дарди нақшин қилди ҳар доғим уза султони ишқ,
Ул дирамларнинг бу гўё суккаи беҳбудидур.

Ишқ савдосида жонимға зиёндур демаким,
Ҳар киши мундоқ зиён ишқ ичра қилса судидур.

Хўблар кўйида истиғно елидин ҳар ғубор
Ким, қўпар бир нотавоннинг жисми ғам фарсудидур.

Жавҳари жоним олиб тут журъаи, эй муғбача.
Ким бу нақд аҳли фанонинг будию нобудидур.

То Навоий бўлса муғ дайрида масту жома чок,
Ким тирикликдин бу султонлиғ анинг мақсудидур.

211

Ул қуёштин анру ўртанган ичимда қайғудур,
Кўнгул ичра су киби қон, кўз аро қондек судур.

Тишларингни соғиниб кўп йиғларимдин кўз ёшим,
Бир-бири кейнича андоқким терилган инжудур.

Кўз ёшим ичра ёруқ кўнглум қаронғу бўлғали,
Тонг эмас невчунким ул ёшларға тушган кўзгудур.

Ул тугонким телбараб итган кўнгулга ўртадим,
Қай сари борса ул ойнинг қуллуғиға билгудур.

Кўзума келмас учун келганда ул юз оллима,
Неча  яхши  англамас кўзким  қуёшқа  ўтрудур.

Қайғу ўлтурди мени тутқил, аёқчи, тустуғон
Ким, чоғир қайғуни ўлтурмакка аччиғ оғудур.

Деб эдинг олғум Навоий кўнглин, олғач ўртадинг,
Яхшилар олмоқ ёмонлар кўнглини мундоқмудур.

212

Чиқмаса жонон ғаму андуҳдин жоним чиқар,
Завқдин ул дам кирар жонимки жононим чиқар.

Мақдамидин боғ ўлур ҳам дашту ҳам кўй андаким,
Жилва айлаб боғдин сарви хиромоним чиқар.

Титрангиз, эй аҳли дин, исломингиз бошиғаким,
Ғорати дин этгали ул номусулмоним чиқар.

Кўзда эрмас фурқатидин ашки гулгун қатраси
Балки кўздин ҳам бағир захми киби қоним чиқар.

Захм аро қолған бошоқ жонимға етмиш, эй рафиқ,
Раҳм этиб, тенгри учун чек доғи пайконим чиқар.

Чарх агар афғону фарёдимға етмас айб эмас,
Ким анинг бедодидин фарёду афғоним чиқар.

Соқиё, ол бир қадаҳ бирла Навоий кўнглини,
Ким бугун дерларки сархуш кўнгул олғоним чиқар.

213

Кўзда су, кўнгул  аро ўт, не кўрарсен охир,
Яна аҳволин аларнинг не сўрарсен охир.

Риштаи васл ила бир захмини тик, раҳм айлаб,
Ҳажр тиғи неча бағримға урарсен охир.

Ул ой ошифталарин айлар эмиш дилжўлуқ
Мунда, эй шифта кўнглум, не тузарсен охир.

Тушта ҳажрини кўруб мен сенга шарҳин айтай,
Эй ҳаким, они агар акси юрарсен охир.

Тийри боронки отар шарҳи муқаввас басдур,
Неча қош ёсини қасдимға қурарсен охир.

Мазраи даҳр аро соч, лутф ила эҳсон тухми
Ҳар не эксанг они-ўқ чунки ўрарсен охир.

Гар  Навоийға  даводур  унунг,  эй  ёр  ити,
Ҳординг эркинки, тонг отқунча ҳурарсен охир.

214

Фурқат ичра шарбати лаълинг висоли кам бўлур,
Гарчи дерлар талх дарёда чучук су кам бўлур.

Зулфу рухсоринг ғами, не тонг бузуғ кўнглум аро,
Аждаҳо гар бўлса вайрон ичра маҳзан ҳам  бўлур.

Кўксума отсанг бир ўқ от, ёна бир ёнинда ким,
Ул доғи кўнглумни шод айлар, бу ҳам маҳкам бўлур.

Ул пари ишқин малойикдин ёшурсам, не ажаб,
Дарди йўқлар дард аҳлиға қачон маҳрам бўлур.

Оҳу ашкимдин шикоят кўп қилур ҳамсояким
Дуди равзандин кирар уйнинг биноси нам бўлур.

Гар эгилса қоматим йўқлуғ юкидин, қилма айб,
Ким сипеҳр узра бу оғир юкин қўйсанг хам бўлур.

Олам аҳлидинким ул ойни Навоий танлади,
Билмадиким ишқидин овораи олам бўлур.

215

Музтариб кўнглум аро ул юз хаёли айланур,
Мавжлиғ суда қуёш акси нечукким чайқалур.

То узори жилвагардур, жилва айлар зулфи ҳам,
Меҳр то айлар таҳаррук, соя доғи тебранур.

То улусқа ишқи ўт солди, ажаб йўқ куймагим,
Бешага чун тушти ҳар ён шуъла хас ҳам ўртанур.

Эгма қад бирла мени саргаштадурмен мунтазир,
Токи чавгон азмиға билдимки ул шўх отланур.

Шўхлуғ расмин  анга тақлид этарлар хўблар,
Секримакта уйлаким учқун чақинға ўтканур.

Айлай олмас оразингдин ўзга ён кўнглум ҳаво,
Қуш ўзин машъалға чун урди қаноти чурканур.

Соқиё, бер майки, ғам шоми хумори ҳажрдин,
Бир паришон туш кўруб бу хаста ҳар дам сесканур.

Кимки жон айлар фидо қозғона даҳр аҳлиға дўст,
Англағил, эй дўстким, ул душмани жон қозғонур.

Эй хуш улким, бошининг остидадур дилбар қўли,
Ким Навоий кечалар бори ўз илгин ёстанур.

216

Нетиб туз этай қадким, жисмимда шиканлардур,
Найлаб туз урай дамким, бағримда тиканлардур.

Тирноғ ила хатларким, рухсорим уза чектим,
Юз боғида гуллардин ҳар сори чаманлардур.

Юз ёптию жон олди, очқанда равон олди,
Ўлтургали ошиқни билмон бу не фанлардур.

Зулфунгда тугун эрмас, кўюнгда ғубор эрмас,
Афтода кўнгуллардур, фарсуда баданлардур.

Юз аҳд ила маҳвашлар кўнглумни олиб эмди,
Қатл айладилар асру бад аҳд эканлардур.

Майхонада ҳар сори бир мастки бош қўймиш,
Кирпиглари гўёким жонларға ватанлардур.

Жисмида Навоийнинг юз момуғ ила марҳам,
Бир неча ўқунг захми бир неча тугонлардур.

217

Юзунгдек қамар йўқтур, қадингдек шажар йўқтур,
Шажар бўлса ҳам анда лабингдек самар йўқтур.

Кўзум ашкинннг рўди оқар тунду тез андоқ
Ки, гар уйқу кўз сари келур ҳамгузар йўқтур.

Отин тутсалар ногаҳ кетар уйла ҳушумким,
Бадан ичра руҳумдин дегайсен асар йўқтур.

Кўнгул сўрғали келдинг, рафиқо, вале билким,
Ул оворадин сендек менга ҳам хабар йўқтур.

Йўлунгға нисор ашким агар оз эрур, гар кўп,
Итингга ғизо кўнглум агар бор, агар йўқтур.

Бу гулшанда, эй деҳқон, неча озимун этдим,
Вафо наҳли экканга  баҳри ғуссабар йўқтур.

Навоий фироқингдин анингдек заиф ўлди.
Ки, ўрнида эл боқса дегайлар магар йўқтур.

218

Кўзунг сарфитнаи олам тушубтур,
Қошингдек бир янги ой кам тушубтур.

Сепибсанму гулоб ул юзга ёхуд,
Гули сурхий уза шабнам тушубтур.

Кўнгуллар захмидин солиб чекарга
Магар қошинг учиға хам тушубтур.

Лабинг ҳажринда бағримдин борур қон,
Магар ул захмдин марҳам тушубтур.

Эмас елдинки сайри боғ этарда
Аёғингға суман гул ҳам тушубтур.

Итинг синған сафолида май ичсам
Не тонг, илгимга жоми Жам тушубтур.

Навоийни қовуб истар рақибин,
Гадо маҳрумда, ит маҳрам тушубтур.

219

Яна ҳамдамим шўълаи ғам бўлубтур,
Ғамим шўъласи жонға ҳамдам бўлубтур.

Кўнгул пардаси устида доғи ишқинг
Бу туғро уза нақши хотам бўлубтур.

Қилиб хоки кўюнгни балчиғ сиришким,
Туташғон ёланг танға марҳам бўлубтур.

Нетиб куймайинким, ғаминг ков-кови
Етибдур, кўнгул ўти барҳам бўлубтур.

Тўлубтур кўнгул ишқинг ўқидин андоқ
Ки, кўп ўқ доғи ўққа маҳкам бўлибтур.

Тутуб бир қадаҳ англат эй дайри пири,   
Ки, бу коргаҳ сирри мубҳам бўлубтур.

Навоийға раҳм айлагил, эй париваш
Ким, ул телба расвойи олам бўлубтур.

220

Зулфунг устида гажак қуллоблар тақлидидур,
Йўқса килки сунъидин ул тийранинг ташдидидур.

Истадим чун васли зулфу қаддидин кўргуздилар,
Жилва такрори магар ул зулфининг таъкидидур.

Ул пари ишқида найлаб қилғамен тарки жунун,
Ким, бу ишда бўйнума тушган жунун таъвизидур.

Ишқ аро Фарҳоду Мажнун қатлини қилмоқ баён,
Ёрдин гўё мени қатл айламак таҳдидидур.

Куфри зулфи ичра ҳар соат русухум уйлаким,
Дам-бадам аҳли яқин имонининг таждидидур.

Ул қуёш васлин тиларсен, бўл мужаррад, негаким
Кўкка руҳуллоҳни еткурган анинг тажридидур.

Истасанг жон, ё кўнгул қилсам тараддуд, қилма айб
Ким, Навоийда аларни танламоқ тардидидур.

221

Қачонким май ичарға боданўшим изтироб айлар,
Бурунроқким ўзин маст айлагай, бизни хароб айлар.

Гули рухсорини хўй шабнами айлаб тару тоза,
Латофатда қуёшнинг чашмасин беобу тоб айлар.

Мени мажнун қаён гом урмағим ғам даштида сўрманг,
Қуюнни кимса англармуки, қай жонни шитоб айлар.

Тилиб бағримни ишқинг тиғи ҳажринг ўқиға тевраб,
Ғаминг базми учун кўнглум уйи ичра кабоб айлар.

Ҳар оҳим дудиким, кўк сари азм айлар, ани ишқинг
Бало селоби келтурмак учун мушкин саҳоб айлар,

Дегил умрум қуёши ҳажр шомида бўлур ғорат,
Қачонким оразинг хуршиди зулфунгдин ниқоб айлар.

Мазоҳирдин жамолинг меҳри гар зоҳирдурур, тонг йўқ,
Қачон  зарроти  хайли  манъи  нури  офтоб  айлар.

Қулимен дайри  пиринингки, пинҳон ишқим  англабтур,
Агарчи муғбача ҳамдамлиғидин ижтиноб айлар.

Навоий хонақаҳ дўзахча бордур, шайх анга молик,
Не тонг гар андоғи элга насиҳатдин азоб айлар.

222

Ҳар  гаҳки қадаҳ нўшум майли  майи ноб айлар,
Мужгон ўқиға  шишлаб, бағримни  кабоб айлар.

Ҳажрим туни  бедодин англар кишиким, ҳар тун
То субҳ биров ёди жониға азоб айлар.

Кеч келмагидин ўлсам жононнинг эмас тонгким,
Ул умр даранг айлар, бу умр шитоб айлар.

Бетоб кўнгуллардин қон оқса ажаб эрмас,
Машшота анинг зулфин бу навъки тоб айлар.

Хўй қатралари юздин лаълингға бўлуб мойил,
Жоним учун ул майға мамзужи гулоб айлар.
   
Бу дайрда айб этма, гар масти хароб ўлсам
Ким, ҳар не иморатдур даҳр они хароб айлар.

Маст айла Навоийни англай дер эсанг комин,
Васлинг тамаъин ҳушёр айларга ҳижоб айлар.

223

Эй сабо, шарҳ айла аввал дилситонимдин хабар,
Сўнгра дегил кўнгул отлиғ нотавонимдин хабар.

Чун менга бердинг хабар, лутф айлаб ул ён доғи элт
Хотири мажруҳ ила озурда жонимдин, хабар.

Гар булар кўнглига таъсир айламасдек бўлса, айт
Ер юзин ғарқ айлаган ашки равонимдин хабар.

Вар  мунга  ҳам  қилмаса парво, дегил  афлок элин
Кеча-кундуз жонға еткурган фиғонимдин хабар.

Қилса истиғно керакким, айлагай албатта раҳм,
Гар десанг жоним аро доғи ниҳонимдин хабар.

Айтким, тутқил хабар мендин, йўқ эрса топмағунг
Олам  ичра  истабон  ному нишонимдин  хабар.

Арз қил тадриж илаким, шодлиғдин ўлмайин,
Эй  Навоий,  келса ногаҳ дилситонимдин  хабар.

224

Қосидеким еткурур кўнглумга жонондин хабар,
Уйладурким, бергай ўлган жисмға жондин хабар.

Дема  ишқимдин хабарсизму экансенким, менга
Бор эди ўлмактин, аммо йўқ эди андин хабар.

Не ажаб очнлса кўр ўлған кўзум Яъқубдек
Ким, насими субҳ бермай моҳи Канъондин хабар.

Шодмен гўё фироқ айёми бўлди муртафиъ
Ким, ҳабибим келмагига етти ҳар ёндин хабар.

Оҳу ашкимдин хабарсиз бўлманг, эй олам эли,
Ким берурлар ул бири сарсар, бу тўфондин хабар.

Соқиё, қуй давр аёғнн уйлаким нўш айласам,
То қиёмат топмағоймен аҳли даврондин хабар.

Эй Навоий, тонг йўқ ўлсамким, ўтибтур неча кун
Ким, менга йўқ не кўнгул, не кўнглум олғондин хабар.

225

Куйди бағирки қолмади ашкда қонидин асар,
Қон демайинки, кўзда ҳам ашки равонидин асар.

Хуш асари нўқ эрди гар элга кўнгул фиғонидин,
Оҳки, қолмамиш анинг эмди фиғонидин асар.

Бошиға, эй Масиҳ, ет хастангнингки, қолмамиш
Жонда ҳаётидин рамақ, жисмда жонидин асар,

Юз қуёш ўлса кетмагай ер юзидин қаронғулуқ,
Кирса жаҳон аро кўнгул ҳажр замонидин асар.

Бўлғай улус аро ул ўт бирла қиёмат ошкор,
Бўлса бу  жони  зорнинг оҳи ниҳонидин асар.

Кам  бўл  агар  висолнинг толибисенки, топмади
Кимки фано йўлиндадур ному нишонидин асар.

Борди, Навоиё, анинг кўйига зорлиқ кўнгул,
Кўргил агар инонмасанг йўл уза қонидин асар.

226

Ҳажр аро қолмишмен, эй соқий, лаболаб жом бер,
Дам-бадам шўъламға су қуймоқ била ором бер.

Ер юзи гул фурқати ашкимни гулгун айламиш,
Соғари гулранг ичинда бодаи гулфом бер.

Эй саломат аҳли, ўт майхонадин, ё мен киби
Майға сажжоданг гарав қўй, тарки нангу ном бер.

Дайрдин сархуш чиқиб юз ноз ила, эй муғбача,
Аҳли тақво ичра ўт сол, молиши ислом бер.

Торттим йиллар хумори ҳажр аро нокомлиқ,
Раҳм этиб бир қатла лаълинг бодасидин ком бер.

Телбаликда қилмадим не арз қилдим, эй расул,
Тангри ҳаққи оллида айтурда сен андом бер.

Эй Навоий, сен гадоға уйла сийм андомдин
Васлининг имкони йўқ, тарки хаёли хом бер.

227

Зулфунг очилиб орази дилжў била ўйнар,
Ҳинду бачае шўхдурур су била ўйнар.

Ул шўх кўнгул лавҳин этиб тийра нафасдин,
Бир тифлдур, алқиссаки кўзгу била ўйнар.

Ўйнай-ўйнай, боғлади уйқумни фусундин,
То ғамзаси ул наргиси жоду била ўйнар.

Тонг йўқки кўнгул бўлса кўзунг бирла мулоиб,
Мажнунға ажаб йўқ агар оҳу била ўйнар.

Бир лўлийи бозигар эрур чанбар ичинда,
Холингким ўшул ҳалқаи гесу била ўйнар.

Зоҳид била нафс этса тамасхур, не ажабким,
Ит сайд қилур вақтида тулку била ўйнар.

Муғ дайрида маст ўлса Навоийни кўрунгким,
Бир олма киби гунбади мену била ўйнар.

228

Бизга жаҳон боғидин ул сарви гуландом етар,
Ул чу етар сояйи сарву майи гулфом етар.

Базм бу навъ ўлди эса сарв ҳадисин демаким,
Ғунча била наргисидин шаккару бодом етар.

Дин улуси қатли учун куфр эли ҳожат эмас,
Эй фалак, иш гар будур, ул офати ислом етар.

Ҳар нафас, эй ишқ, анинг дарди ўтин кўнглума ёқ,
Бўлса бу марҳам чу онинг ранжиға ором етар.

Нўши висолинг била аҳбобни қил ком раво
Ким, менга дардинг майи хунобасидин ком етар.

Тоғ киби торт қаноат этаги ичра аёғ,
Даври фалакднн сенга бир қурс агар шом етар.

Ўтти кўп айёму Навоийға ишинг фитна эди,
Мунча-ўқ ўлғай ситам, зй фитнаи айём етар.

229

Ҳуш чун май базми ичра дилситонимдин кетар,
Тоби жисмимдин ҳаёт озурда жонимдин кетар.

Базмдин усрук чиқибким, отланур олифтавор,
Ҳуш бошимдин, хирад ваҳму гумонимдин кетар.

Тунд маркаб узра  жисми  ҳар тарафким  бўлса хам
Тенг бўлуб ҳам тоби жисми нотавонимдин кетар.

Мастлиғдин ҳар кишига чопса маркаб хўйфишон
Ғайратидин ашк жисми хунфишонимдин кетар.

Уйга етгунча етар юз қатла жоним оғзима,
Чун уюр ранжу алам руҳи равонимдин кетар.

Саъб иш эрмиш ишқ, ёраб, ё менинг жонимни ол,
Йўқса бу бебоклик номеҳрибонимдин кетар.

Эй Навоий, жонима  еттим кўнгул афғонидин,
Ёним этгил чоку ул Мажнунни ёнимдин кетар.

230

Тилаб юзунгни кўнгул ҳажрдин фароғ истар,
Қаронғу тунда нечукким киши чароғ истар.

Биҳишт борида дўзах сари қилур оҳанг,
Ҳабиб кўйи туруб улки гашти боғ истар.

Салоҳ кўнглакини йиртиб оҳ ўтин ёрутуб,
Кўнгул фироқим аро кўксум узра доғ истар.

Сочингни ислабон ошифтамен зиҳи савдо,
Бировки мушкдин осойиши димоғ истар.

Ҳаёт бодасидин нашъаи доғи хайф анга,
Ки лабларинг майи даврида ўзни соғ истар.

Бу нақди жаннат ародур бировки, дайр ичра
Май ичса муғбачалар илгидин аёғ истар.

Қўюнг Навоийи бедилни қилса кўйига азм,
Ки кўнгли итмиш анинг – айламак сўроғ истар.

231

Боғ атри чу насими гулу шамшод берур,
Ёрнинг гул юзу шамшод қадин ёд берур.

Борса Парвез бари ҳашмати елга не ажаб,
Жони Ширинни чекиб оҳки Фарҳод берур.

Жилва  қилди  қадингу наргису гул  бўлди тонуқ,
Анга қуллуқ хатиким савсани озод берур.

Кўрмон бўлса юзунг мусҳафини тифли чаман,
Нега гул дафтари авроқини барбод берур.

Эй ажал, сун бўюн ул ғамзағаким бош чекмас,
Ҳар не таълимки шогирдға устод берур.

Қилма бедод бурунроқки кетургайлар юз
Ангаким, зулмкаш эл чекса фиғону дод берур.

Тиғи девона Навоийни не ғам қатл этса,
Чун анга жон яна ул ҳури паризод берур.

232

Қаю тарафки қуёш янглиғ ул нигор  борур,
Сўнгича соя масаллик бу хоксор борур.

Дема нужумки кўк терлар оҳим ўтидин,
Ки шоми ғам анга кўп шўълау шарор борур.

Куларда риштаи дурдек тишинг кўруб, ашким
Тизилган инжу масаллик тузуб қатор борур.

Фиғонни забт қилурман валек ул қотил
Чу жилва айлади, илгимдин ихтиёр борур.

Ичимда юз бошоғ, эй гул, не айб ингрансам,
Алам топар тобониға анингки, хор борур.

Бу гулистон аро булбулға раҳм қил, эй гул,
Ки ҳай, дегунча ҳазон юзланиб, баҳор борур.

Навоий ўлса едик кўйи итлари сўнгакин,
Рақиб қилма гумонким десангки ёр борур.

233

Хатти то бош чекти кўнглин май била хушҳол этар,
Ҳуснихат истаб юз авроқин ҳамоно ол этар.

Лекин ул ўтни оёғ бирла ўчургандек босиб,
Хаттининг хайли юзининг шўъласин поймол этар.

Пар чиқарди ул пари юзига йўқким, эгнига,
Ваҳ, не пардур буки андин элни фориғбол этар.

Хат эмаским, қилди ҳусни кишварин зеру забар
Ким, бу янглиғ юзни машқ авроқидин тимсол этар.

Ҳуснихатдин сабзипўш ўлмоққа норози эдим,
Кўр не ҳол ўлғайки, ул кисватни эмди шол этар.

Ҳусни зоҳирдин не ҳосил, эй хуш улким, ҳар нафас
Шоҳиди маъни юзидин ўзни фаррух фол этар.

То саводи хаттини кўрмиш Навоий заъфдин,
Жисмини килк анда меҳнат ўқларидин нол этар.

234

Оҳим ғамингда гунбади ахзарни куйдурур,
Ҳар учқуни фалакда бир ахтарни куйдурур.

Оташкада ўтида самандар топар ҳаёт,
Кўнглум ўти валек самандарни куйдурур.

То қоматингға не учун ўхшатти боғбон, 
Оҳим самуми сарви санубарни куйдурур.

Бир ўтдурур танимдаки, анинг ҳарорати
Кўнглакни кул қилур, доғи бистарни куйдурур.

Дерларки оғиз ўт деса куймас вале бу оҳ
Чун сабт бўлса хомау дафтарни куйдурур.

Лаълинг хаёли кўнглума ўт солди, ваҳ, кўрунг
Не тез эрур бу бодаки соғарни куйдурур.

Соқий ғам ичра ўлди, Навоий, пиёла тут,
Ким ғуссалардин ушбу ўт аксарни куйдурур.

235

Кўнглум ўтин зоҳир этсам барча олам ўртанур,
Шўъласин гар тортсам тўққуз фалак ҳам ўртанур.

Момуғ узра босибон кофури қўйманг доғима
Ким момуғ доғи туташур, ҳам бу марҳам ўртанур.

Гар ғаминг сўзокидин кўнглум куяр, эрмас ажаб,
Ҳар кўнгул ичраки тушти шўълаи ғам ўртанур.

Айб эмас ҳар лаҳза оҳим шўъла чексаким, кўнгул
Бир юзи ўтлуқ фироқи ичра ҳар дам ўртанур.

Ишқинг ўти учқунидин жисмим андоқ куйдиким,
Барқ хошак узра тушса бу сифат кам ўртанур.

Қайнабон кўз чашмасидин ашк жисмим ўртади,
Етса жўшон су қаю узв узра маҳкам ўртанур.

Эй Навоий, кўнглум ўти узра су қуй бодадин
Ким, кўнгул ул ўтқа етмас бўлса бу нам ўртанур.

236

Кеча ҳар кавкаб кўрунгач, ёдима ойим келур,
Ой чу толеъ бўлди меҳри олам оройим келур.

Зуҳду тақво бутрашингким, бу кеча май ичгали
Байтул ахзонимға шўхи бодапоймойим келур.

Бу сариғ юзунгни кўрмаски қилғай кўнгли раҳм,
Баски юзга қонлиғ ашки чеҳра олойим келур.

Ваҳ, не ҳижрондур буким, айлай десам зикри висол
Дам-бадам оғзимға оҳи меҳнат афзойим келур.

Шайх ибриқу, ридосин чун кўрармен, ёдима
Дайр аро паймона бирла бодаполойим келур.

Озими дашти фано бўлдум келур Мажнун доғи
Гар қадам тез урмон андиндурки, ҳампойим келур.

Кўзлару жону кўнгулда манзил эт ороста,
Эй Навоийким, букун маҳбуби худройим  келур.

237

Кундуз ул хуршиди рахшондин кўзумда ёш эрур,
Кеча ҳолим зулфи савдоси била чирмош эрур.

Олмағандин  нақди  бирла  йиқмаған  меҳроб йўқ,
Эй мусулмонлар, не кофир кўз, муфаттин қош эрур.

Чок кўксумдин ичимга солиб ул ой кўнглидек
Асрарамким, ҳам ул-ўқ бошимға етган тош эрур.

Раҳм эмас бераҳмлиқдур сурмасанг бошимға рахш
Ким, бу кўп қатла анинг помоли бўлған бош эрур.

Ишқ сиррин неча кўнглум ичра пннҳон асрасам,
Ҳам кўнгул ўти забона чеккач элга фош эрур.

Қайси гул базмики суға, нўқса елга бормади,
Бу чаманда то булут саққо, сабо фаррош эрур.

Масжид ичра истасанг зуҳду риё аҳли аро
Ким, Навоий дайр ичинда дохили авбош эрур.

238

Жунун салосилидин бўлди жисми зори ҳақир,
Сўнгак халолки бўйниға тақтилар занжир.

Фиғони зорима раҳм этти турфа ишдурким,
Парини айлади мажнун фусун била тасхир.

Не тонг кетурса менга ишқ ҳар дам ўзгача ҳол
Ки, шўъла васфи аро дам-бадам эрур тағйир.

Хатинг саводи аро ожиз ўлди аҳли қалам,
Ки ёзди килки қазо бирла котиби тақдир.

Гар этса жонни тамаъ улдурур ҳаёти абад,
Қабул қилмаса ўлмактин ўзга йўқ тадбир.

Сен ўзлукунг бутин аввал ушатқил, эй зоҳид,
Ҳамиша дайри фано аҳлин этгучи такфир.

Навоий андоқ эмиш мастким, хабар йўқ анга,
Ки мухтасиб ани кўй ичра айламиш таъзир.

239

Хўблар тиғи етишмасдин бурун бу зор ўлар,
Чин эмишким, бўлса кўп қассоб, қўй мурдор ўлар.

Демаким ҳар дам кўзидин юз киши бемор ўлур,
Кирпикидин кўз юмуб-очқунча минг бемор ўлар.

Ўлмакимдин қилма ҳайрат, эйки чектинг тиғи кин,
Қотил ар сенсен, менингдек нотавон бисёр ўлар.

Дардидин ўлмон танимда чексалар пайконини,
Жонни ҳар кимнинг танидин чексалар ночор ўлар.

Кўнглума бир тиғ ила ўлмакни осон айлаким,
Фурқатингдин ул заифи нотавон душвор ўлар.

Ишқ базми бодаси гар бўлса мундоқ руҳбахш,
Қони ўз бўйниғаким, бу давр аро хушёр ўлар.

Бенаволар оллида умри  абаддин  яхшироқ
Ҳар кишиким фақр йўлинда Навоийвор ўлар.

240

Гулни найлай, хотир ул рухсори гулгун соридур,
Қўй гулафшонни, кўнгул боғи ҳумоюн соридур.

Чекти қатлим тиғини гардуну мен ҳам оҳ ўтин,
Оҳким, қатлимға оҳим доғи гардун соридур.

Кўзларинг девона кўнглум жонибин тутти, не тонг
Ишқ даштида кийиклар хайли Мажнун соридур.

Номасин кўргач недин кўзу кўнгулга бўлди рашк
Ким, агар ул бўлса хат сори, бу мазмун соридур.

Эл қадинг зикрин қилурда оқса ёшим тонг эмас,
Тифли софий табъи майли сўзу мавзун соридур.

Подшоҳеким, қаноат махзанин истар, эрур
Бир гадодекким, хаёли ганжи Қорун соридур.

Эй Навоий, иста маъни оламинким, келди дун
Ҳар  кишиким,  майли  ушбу олами  дун  соридур.

241

Чун мени мажнун бошин атфол тоши синдурур,
Оҳ ўти жўлида сочимдин анга кийз куйдурур.

Аҳли диллар чеҳра очти, ёр очманг дийда ким,
Ҳар киши ул юзга кўз олдурди, кўнглин олдидур.

Кўргач ул юзни бошимға урди юз тиғи бало,
Кўрки, чиққур кўз бошимға не балолар келтирур.

Кўзда  асрабмен  бағир қонин, тилар бўлсанг хино,
Суртсам кўзни аёғингға ҳамул дам билгурур.

Бул ажаблиқлар жунунум ичра кўрким, халқни
Ишқ бир дам йиғлатур ҳолимға, бир дам кулдурур.

Навбаҳори ҳусн деб топма фириб, эй шўхким,
Чарх даври навбаҳор ўтмай хазонин еткурур.

Эй Навоий, ҳажр андуҳида маст ўл зинҳор
Ким, кўнгулдин ғамни бир дам зойил этган майдурур.

242

Белу оғзини кўрар кўрмаста чун пинҳон эрур,
Бас муни қучмоқ, ани ўпмак қачон имкон эрур.

Мен доғи белину оғзинки кўрдум-кўрмадум,
Йўқ таманноларни топқан-топмаған яксон эрур.

Бевафолар қадду мужгонини кўп қилманг хаёл
Ким, бири туз ўқдурур, бу бир итик пайкон эрур.

Ишвагарлар лаблари қайдиға жондин кечмангиз,
Негаким ўз қасди жони қилған эл нодон эрур.

Туну кун деб истаманг ҳар лаҳза зулфу юзларин,
Ким бу бир дуди бало, ул шўълаи ҳижрон эрур.

Нўш эмастур даҳр базмида керакким, нешдур,
Май демаким, соғари даврон ичинда қон эрур.

Эй Навоий, бу ғариб ишларки таклиф айладинг,
Бизгадур бисёр мушкил гар сенга осон эрур.

243

Кўнглума ҳажрингда жаннат гулшани зиндон эрур,
Кўзума сенсиз гулистон боғи хор афшон эрур.

Дафъа-дафъа гул сочилмайдур гулафшон боғида
Ким, менинг гулгун ёшимдин қатра-қатра қон эрур.

Баҳру тоғ этманг гумонким, ул бири кўзумга ёш,
Бу бири кўнглумга дарду меҳнати ҳижрон эрур.

Дема бир дамда булут кўкни не навъ айлар ниҳон
Ким, бу мушкил дуди оҳим оллида осон эрур.

Буки ҳар ён чоқилур барқу ғирев айлар булут,
Кўнглума ул шўъла оҳу бу бири афғон эрур.

Йўқки турмас бир замон ёмғурки бир ой ҳажридин
Ашкбор икки кўзум селобидин тўфон эрур.

Ақлингиз бор эрса қилманг ёр ҳажрин ихтиёр,
Ким бу ишни улки қилди, мен киби нодон эрур.

Ким майи васл ичтиким ҳижрон хуморин чекмади,
Хорсиз гул даҳр боғи ичра не имкон эрур.

Дўстлар, қилманг, Навоийға насиҳатким, букун
Ҳажр дардидин бағоят бесару сомон эрур.

244

Дилбаро, сендин бу ғамким менда бордур, кимда бор?
Фурқатингдин бу аламким менда бордур, кимда бор?

Мазраи  айшим  кўкармайдур  самуми оҳдин,
Йўқса ёшдин мунча намким менда бордур, кимда бор?

Қалби рўй андуд ила саъй этса васлин, эй кўнгул,
Доғдин мунча дирамким менда бордур, кимда бор?

Бор экин вобастаи тавфиқ, йўқса, эй рафиқ,
Бу қадар шавқи ҳарамким менда бордур, кимда бор?

Қўйма миннатким, юзумдек пок юз ҳеч кимда йўқ,
Буйла ишқи пок ҳамким менда бордур, кимда бор?

Бахт ул ой қасриға қўнмас, йўқса дуди оҳдин
Бу каманди хам-бахамким менда бордур, кимда бор?

Эй Навоий, гарчи журмум кўптурур, лекин бу навъ
Хусрави соҳибкарамким менда бордур, кимда бор?

245

Ул саводи хатмудур ё сабзаи жаннатмудур,
Ё қуёш узра ёзилган ояти раҳматмудур?!

Буки сенсиз куйдурур жонимни, билмон яхшиким,
Юз томуғнинг ўтиму, ё шуълаи фурқатмудур?!

Эйки дерсен лабларимдин ҳожатинг недур дегил,
Мен сувсиз, ул чашмаи ҳайвон демак ҳожатмудур?!

Демаким, не эркин ул ойнинг қуёшқа нисбати,
Бир-бирига иккисин ўхшатқуча нисбатмудур?!

Қаддини кўргач ҳам ўлдум, ҳам тирилдим оллида,
Рост гар дерсен қиёмат де анинг қоматмудур?!

Даъвии ҳиммат қилиб улким тилар оламда жоҳ,
Қилмоқ олуда нажосатқа ўзин ҳимматмудур?!

Гар Навоий меҳнати ҳижронда ўлди, айб эмас,
Юз туман муҳлик бало дегил ани меҳнатмудур?!

246

Яна сенсизин мунисим ғам бўлубтур,
Кўзумга юрак қони ҳамдам бўлубтур.

Қарориб кўзум дам-бадам зор йиғлар,
Анга шоми ҳажрингда мотам бўлубтур.

Ярамдин чекарга ўқин саъй қилманг
Ки, пайкон сўнгак ичра маҳкам бўлубтур.

Ичимдин нечук тортқайлар ўқинким,
Кўнгул қўймасу жон мадад ҳам бўлубтур.

Кўнгулга ёқар кирпикингнинг хаёли
Менинг захмима неш марҳам бўлубтур.

Ғуборин тилаб йиғларга ҳар дам, эй кўз,
Ки ашкингдин-ўқ ер юзи нам бўлубтур.

Бу гулшан аро барг тўтилариға
Хазон тифли бас боиси рам бўлибтур.

Вафо шахсининг фарқини  чарх тиғи
Ики бўлди, ваҳким, бири кам бўлибтур.

Эмас ғам юкидинки, қошингни кўргач
Навоий сужуд этгали ҳам бўлубтур.

247

Бағримни тиғи ҳажр ила пора қилдилар,
То ёр кўйидин мени овора қилдилар.

Бутгудек эрди васл ила то кўнглум жароҳати,
Ҳижрон қиличи бирла яна ёра  қилдилар.

Мазмуни ўлмагу оти ҳижрон ғами деган
Юз минг жафони жонима якпора қилдилар.

Турған ёшим оқиздилар ул он фироқида,
Собитларимни кавкаби  сайёра қилдилар.

Воиз уни суруд эрур ишғоли айшиға
Қисмат кўйинда оники майхора қилдилар.

Май тутки, жом даврида-ўқ топтилар илож
Жамъики чарх даврини наззора қилдилар.

Ё раб, не дей аларники, мискин Навоийни
Беҳушу, ақлу, бедилу бечора қилдилар.

248

Фиғонки, ёр вафо аҳлиға ситам қиладур,
Ниёзу ажз гуноҳиға муттаҳам қиладур.

Наими васлиға хўй айлаган кўнгулларни
Асири ҳажр этибон мубталойи ғам қиладур.

Рақиб беҳуда тақрири бирла юз тақсир,
Заиф ғамзадалар отиға рақам қиладур.

Не ҳукм қилса вафо хайли журмида ғам эмас,
Бу зулм эрурки жафо аҳлини ҳакам қиладур.

Муҳаббат аҳлини, во ҳасрато куюб ўртаб,
Аларнинг оҳи ўтидин ҳарос кам қиладур.

Чу гул вафосиз эрур неча асраса, ваҳким,
Кўнгул қуши гулистондин эмди рам қиладур.

Замона ўқ киби тузларни синдуруб ёдек,
Аларки эгридурур шаҳға муҳтарам қиладур.

Навоий ўлгай эди бўлмаса умиди висол,
Бу қасдларки, анга ҳажр дам-бадам қиладур.

249

Эй жалолу раҳматингдин гар залилу гар муаззаз,
Сабҳаи кавнайн ўлуб отинг тирозидин мутарраз.

Юз бу оламча яратмоқ қудратинг оллида жоиз,
Садъякин ижод қилмоқ ўзгаларга йўқ мужавваз.

Мунча хилъат маҳзани инъому ташрифингдин ўлди,
Чарху тоғу баҳрға атлас вагар хорову гар хаз.

Санъатинг саббоғидин кўк золи кийган хуллаи мовий,
Хошия бўлған шафақдин зиллиға ранги гул газ.

Офаринишни ихота айлабон андоқ вужудунг.
Ким, муҳит ул доира кўк нуқтадекким бўлса марказ.

Боғбонга чун ғино айлаб насиб эҳсонинг илги,
Хўша-хўшаки зумуррад, гоҳ лаълиноб осиб раз.

Нафс хор этмиш Навоийни, азиз эт фақр  бирла,
Эй жалолу раҳматингдин гар залилу гар муаззаз.

250

Сарв янглиғ жилва қилсанг ноз ила, эй сарвиноз,
Жонлар этгайлар аёғингға фидо аҳли ниёз.

Танда ҳар наъл ичра бир тил шакли зоҳир айладим,
Дайр учун жисмим ғами ишқингға юз тил бирла роз.

Нури рухсоринг кўнгулни қилди су, ваҳ, кўрмадук
Шамъ тоби уйлаким андин лаган топқай гудоз.

Ул санамким,  қасри атрофида эл бош қўйдилар,
Қаъбадекдурким, қилурлар барча соридин намоз.

Ё сипанд эт юз ўтиға кўзларимнинг мардумин,
Ё юзунгни ёпиб айла эл кўзидин ихтироз.

Ишқ агар комилдурур маъшуқин маҳкум этар,
Бўлмайин маҳмуд бўлмоқ истама ёринг аёз.

Гар Навоий йиғласа ишқинг мижозидур деманг
Ким, назар пок айлагач, айни ҳақиқатдур мажоз.

251

Шаҳсуворим тавсани айларму оё пўя тез,
Ё қуёш тарки фалак рахшин қилибдур гармхез.

Ул шиҳоб эрмаски, майдони аро гўй урғали
Саъди кавкаблар тушар ерга қилиб кўктин гурез.

Гардлиғ чавгон ҳамида ахтар ўлғай уйлаким,
Гўйи ғабғаб даврида чавгони зулфи мушкбез.

Маркаби тер қатраси бирлаки ҳар ён сочилур,
Бир саҳоби дурфишондур ер юзига қатра рез.

Гўйи чавгон зарбидин тутмоқ била ҳар дам ҳаво,
Эрурким бийм шишаи гардунни қилғай рез-рез.

Соқиё, май берки бу майдон аро гўй урди ул
Ким, фалак чавгони бирла қилмади ҳар дам ситез.

Гўй учун инди кавокиб гардидин ер тутти авж,
Эй Навоий, воқиф ўл, гўёки бўлди рустахез.

252

Чу нома чирмадим ёзиб юзунг васфида шавқ ангез,
Дамимдин ўт тушуб бир бошиға қилди они гулрез.

Ўтум гар лаҳза-лаҳза тездур эрмас ажабким, бор
Самандинг тез аёғидинки секрир шўъла андин тез.

Оч ул гулранг оразники, андоқ ҳеч сувратда
Қазо наққоши не чеҳра кушой ўлмиш, не ранг омез.

Чиқиб сархуш, чопиб абраш, кирар майдонға ул маҳваш,
Ажаб эрмас агар тушса бори оламға рустохез.

Малак хайли бўлур девона кўргач ул паривашни,
Мени мажнунға шайхи бехирад талқин қилур парҳез.

Эрур мазлуму золим қатли ишқ оллида кўп осон,
Агар Фарҳод ўлди, қатл топмай қолдиму Парвез.

Агар жон пардаси кирпикларингдин бўлди парвезан,
Бу ҳам хуштурки рухсоринг хаёлидин эрур гулбез.

Мени хилватдин, эй зуҳд аҳли, муғ дайри сори бошланг,
Ки беҳад хуш ҳаводур кўп терилган гунбаду дахлез.

Навоий хонақаҳдин дайр сари борса айб этманг
Ким, ул асру кудурат зоридур, бу бас нишотангез.

253

Бас эттим ашкфишонлиғ чу зоҳир эттинг юз,
Нечукки меҳр кўрунгач ниҳон бўлур юлдуз.

Жафоға қўптунгу тушти аёғингға зулф,
Нечукки соя замонеки меҳр турғай туз.

Муғанниё, неча оҳанги ҳажр, ваҳ, бер, ҳам
Висол торини беркит, фироқ риштасин уз.

Ғариб тийрадур базми айш, эй соқий,
Қадаҳ қуёшин олиб, бода ламъасин кўргуз

Фалакни соғар этиб тут вале бу шарт била,
Қи томса тўққузу, оқса  ичур  менга   ўттуз.

Ҳариф бўлмаса зинҳор майға сунма илик,
Ки заҳрдур кишиким бодани ичар ёлғуз.

Навоий атласи гардундин этса майи поло,
Чу дайр дурдикашимен деманг бодани суз.

254

Сарвқадлар агар биру гар юз,
Юздин эрмас бири бизинг била туз.

Ғаразим ул санамға сажда дурур,
Ер ўпай деб қошида қўйсам юз.

Юзидин зулфиға кўнгул бормас,
Кимса шабравлиғ айламас кундуз.

Не биров бўлса ҳамраҳинг тоқат,
Не таҳаммулки киргасен ёлғуз.

Ҳар кўзум ул қуёш фироқи туни
Бир фалакча аён қилур юлдуз.

Бормен, эй пири дайр, бас махмур
Карам айла, каромате кўргуз.

Қади ҳажрида тортсам нола,
«Рост» оҳангки, эй Навоий, туз.

255

Қилур пайконларинг кўнглум ўтин тез,
Агарчи қатра бўлмас шўъла ангез.

Танимға ул баҳори ҳусндин ўт
Тушуб, ҳар дам урармен барқдек хез.

Эрур гулбарги узра оби ҳайвон,
Лабинг ул дамки бўлғай бода омез.

Деманг лаъли майидин ижтиноб эт,
Не суд этгай менга ўлгунча парҳез.

Осиғ йўқ жони ширин берса Фарҳод
Чу Ширин лаълидин ком олди Парвез.

Вафосиздур баҳори умри, соқий,
Майи гулранг узра айла гулрез.

Ул ой васлин тилар бўлсанг, Навоий,
Ҳам ул шаб зиндадору ҳам саҳархез.

256

Кўрунур оташин лаълинг дилафрўз,
Магар оллингда чектим оҳи жон сўз.

Топилмас нур аро оламда хуршид,
Кўрунгач ул жамоли олам афрўз.

Висол  айёми тонг йўқ очса рухсор,
Ки доим очилур гул бўлса наврўз.

Қуёш остида гардун сабзи ҳинги
Кўрунмас маҳвашим чун минса кўк бўз.

Кўнгулга ғам тошидин берма рамким,
Ҳануз ул сайд эрур мурғи нав омуз.

Кўп оттинг новаку, дилдўз, ваҳм эт,
Навоий ҳам чекардин оҳи дилдўз,

257

Не айб жон менга беҳол бўлса жононсиз,
Не ҳоли бўлғай ўлук жисми зорнинг жонсиз.

Тўққуз фалакдин ўтар гарчи новаки оҳим,
Қилурмен они ул ойға чекарда пайконсиз.

Кўнгул аро бири ўтмай бири етар ғами ишқ,
Бу уйда бир нафас эрмон азиз меҳмонсиз.

Жаҳонни тутти висолида шодлиғ ашким,
Баҳор сайли кам ўлмиш жаҳонда туғёнсиз.

Ичимда кирпики, гар нола айласам тонг йўқ
Кўнгулга неш тикилса бўлурму афғонсиз.

Менга қадаҳни дамодам етургил, эй соқий,
Ки ғам ҳалок қилур бор эсам даме онсиз.

Навоий ўлса деманг, хўбларки, кимдин эди,
Сиз эттингиз юрагин чоку бағрини қонсиз.

258

Қуш кетурди номангу кўнглумни қилди шўълахез,
Айлади гўё қанотининг ели бу ўтни тез.

Зор тандин минг тугон солмиш қаро ўлсам не тонг
Гулшани умрумға бу янглиғки бўлмиш баргрез.

Ҳар сари ҳажрингки совурди кулумни, йўқ турур
Ишқ ила дард аҳлиға мундоқ насими мушкбез.

Эйки дерсен чиқмамиш ул масти кофир қатл учун,
Бас недин ислом аро бу навъ тутмиш рустахез.

Гар саломат истасанг неким етар таслим бўл,
Ким ситез аҳлиғадур  андин етар кўпрак ситез.

Истама мендин дамодам бода ичмак, эй рафиқ,
Қим нишотим соғарин ғам тоши этмиш рез-рез.

Эй Навоий, чун заруратдур бу мискиндин раҳил,
Хоҳи тутқил гўшаи, хоҳи жаҳон мулкини кез,

259

Онсиз ўлмоқ эрур ўлмоқ жонсиз,
Бўлайин жонсизу бўлмай онсиз.

Қоши бу чок кўнгулдин айру
Не олмиш ёйи эрур қурбонсиз.

Оҳким, дард юзидин чиқмас,
Ўқ эмас бўлса эрур пайконсиз.

Ишқ дарёсиға, эйким, кирдинг,
Билки, бу баҳр эрур поёнсиз.

Ёрсиз кўнглум эрур ошифта,
Мулк ошуб топар султонсиз.

Суву ўт ичрасиз, эй кўзу кўнгул,
То ул ой оразиға ҳайронсиз.

Гар Навоий чекар ун ҳажр куни,
Йўқ ажаб тун эмас ит афғонсиз.

260

Эй шикибу сабр бир кун худ менга ёр эрдингиз,
Ёрлиғ ҳам бўлмаса теграмда худ бор эрдингиз.

Келса эрди ҳар бало оллимға асраб қўймайин,
Оҳу афғон қилғали мендин хабардор эрдингиз.

То асири ишқ бўлдум, қочтингиз ул навъким
Бизга то бор эрдингиз гўёки ағёр эрдингиз.

Пандингиздин эмди эрмасмен малул, эй дўстлар,
Доимо мен хастаға мундоқ ситамкор эрдингиз.

Деманг, эй жону кўнгулким хорбиз ёр оллида
Гар эрур ул ёр то бор эрдингиз хор эрдингиз.

Эй харобот аҳли, демангким недин ғамнокбиз,
Маст эдингким ғам эди ҳар гаҳки ҳушёр эрдингиз.

Бир йўли қовманг Навоий  кўнглини, эй шўхлар,
Ким гаҳи ул бенавонинг кўнглин асрор эрдингиз.

261

Нозанинлар  бенаволарға тараҳҳум  айлангиз,
Лутф агар йўқтур, ғазаб бирла такаллум айлангиз.

Гаҳ бийик, гаҳ паст гирён кўрсаигиз ушшоқни,
Фош кулманг, сиз ниҳон бори табассум айлангиз.

Ҳажри зулмидин қатиғ ҳолимни, эй жону кўнгул,
Билдингиз ёр оллида бориб тазаллум айлангиз.

Эй балоу дард ўтлар худ солибсиз жонима,
Лек сиз ҳам гаҳ-гаҳ ул ўтдин таваҳҳум айлангиз.

Қон агар ютсам қарориб ахтарим, эй хатту хол,
Сиз майи лаъли билан бори танаъум айлангиз.

Биз фано туфроғи бўлдуқ дайр аро, эй аҳли зуҳд,
Хонақаҳ саҳнида сиз баҳси тақаддум айлангиз.

Эй муғаннийлар, Навоий маст эди, кеч уйғонур,
Они уйғатмоққа бир дилкаш тараннум айлангиз.

262

Рози эрмасмен кўнгул чокини пайванд этсангиз,   
Қолғонин ҳам кошки парканд-парканд этсангиз.

Итлари оллинда солибким мени ул кўйдин,   
Қовмоқ истарлар, даме машғулу хурсанд этсангиз,
 
Қайд этарда ул пари кўйида мен девонанн
Итлари занжири, бирла кошки банд этсангиз.

Сўрмоғимга келса Мажнун нетти, эй аҳли жунун,
Ваъзу панд айтиб мени бир дам хирадманд этсангиз.

Телба итни демангиз мендек нединким, ор этар
Ақлу хуш аҳлини бир Мажнунға монанд этсангиз.

Эйки, дебсиз пандингиздин бодани тарк этгамен,
Тарк этан аввал мени шоистаи панд этсангиз.

Гар аччиғ йиғлар Навоий дафъиға, эй шўхлар,
Нетти оллинда туруб бир дам шакарханд этсангиз.

263

Дўстлар, аҳли замондин меҳр умиди тутмангиз,
Меҳри гардун бўлсалар кўз нуридин ёрутмангиз.

Гар шоҳ ўлсун, гар гадоким, солмангиз юзига кўз,
Ёдини балким кўнгул атрофида ёвутмангиз.

Зулм ила юз чок қилғон танға гар марҳам ёқиб
Буткарурбиз десалар ул захмларни бутмангиз.

Эл жафосининг малоли қилса ҳар дам қасди жон,
Кўнглунгизни ғайрибекаслик била овутмангиз.

Ўксуди эл майли мендин бир йўли, эй дарду ғам,
Гаҳ-гаҳи сиз бори бошимдин қадам ўксутмангиз.

Ҳажр ўтин жонимға ёқтим, кўрсангиз усрук мени,
Эмди, эй панд аҳли, дўзах ўтидин қўрқутмангиз.

Чун Навоий дашт тутти, эмдн зинҳор, эй вуҳуш,
Ким башар жинснни ул Мажнун сари ёвутмангиз.

264

Мени бир нома бирла дилбарим ёд этмади ҳаргиз,
Қулин қайғудин ул хат бирла озод этмади ҳаргиз.

Сиришким сайли йиқмай қўймади худ сабр бунёдин,
Бузуғ кўнглумда тарҳи васл бунёд этмади ҳаргиз.

Балолар тоғини ҳажринда тирноғим  била қаздим,
Мен этган ишни ошиқлиқда Фарҳод этмади ҳаргиз.

Чу нақди сабр торож айладинг, кўнглумга ўт солдинг,
Бу навъ ўз кишвариға шоҳ бедод этмади ҳаргиз.

Фироқ айёмида кўп нафъ еткурди бу ким кўнглум
Ўзин ул шўхнинг васлиға мўътод этмади ҳаргиз.

Не тонг девона кўнглум итларингга таън қилмоқким,
Ебон юз дарду меҳнат тоши, фарёд этмади ҳаргиз.

Эрур ишқ оллида жоним фидо қилсам ҳануз озким,
Ул ойдин ўзгани қатлимға жаллод этмади ҳаргиз.

Не тонг, эй муғбача, ишқингда маст ўлсамки, пири дайр
Бу икки ишдин ўзга бизга иршод этмади ҳаргиз.

Агар бузди Навоий кўнглини ул бевафо тонг йўқ,
Вафо аҳли уйин чун ишқ обод этмади ҳаргиз.

265

Кўнглум олди ёр чун юзига боқиб турди кўз,
Ваҳки, олдурди кўнгул ҳар кимса ким олдурди кўз.

Боққоч ул қотилға солди бошима тиғ узра тиғ,
Оллоҳ-оллоҳ, не балолар бошима келтурди кўз.

Ҳажр  шоми  кўз  ёшим  бошимдин ошти уйлаким,
Су йўлин ҳар сари айлаб, рахналар билгурди кўз.

Оҳ ўтидин айлади зоҳир кўнгул барқи бало,
Нечаким кўнглумга офат ёмғури ёғдурди кўз.

Қўҳи дард ўлдим мену теграмда хушу сабр элин
Ёғдуруб ёшимни сайли ашк бирла сурди кўз.

Ҳажр кожидин кўзумга ҳар замон ўт чоқилур,
Бу чақинларға таним хошокини куйдурди кўз.

Оҳ ўтидин бори қутқарди букин, ашки аро,
Сув кишиси янглиғ ўз мардумларин ёшурди кўз.

Наҳс юлдуздек кўзи чун тушти, барҳам бўлди базм,
Мухтасиб майхона аҳли айшиға еткурди кўз.

Эй Навоий, истама мендин кўнгулким, ёғдуруб
Жолаи ашкин, кўнгулнинг шишасин синдурди кўз.

266

Дўстлар, олам элига ёру ҳамдам бўлмангиз.
Ёр ила ҳамдам демайким, ошно ҳам бўлмангиз.

Ошнолиғ айлабон ўз жонингизға ҳар замон,
Боиси юз минг жафоу меҳнату ғам бўлмангиз.

Еб паривашлар фирибин сўнгра топмай илтифот.
Мен киби девонау расвойи олам бўлмангиз!

Эй висол аҳли, ул ойнинг дарду ҳажридин мени
Кўп кўруб ғамнок сиз ҳам асру ҳуррам бўлмангиз.

Васлу айш обод қилсун халқни, эй дарду ғам,
Сиз бузуғ кўнглумдин ўзга ерга маҳрам бўлмангиз.

Эй харобот аҳли, йўқ инсонда имкони вафо,
Мастлиғдин дев ўлунг зинҳору одам бўлмангиз.

Гар Навоий ҳажр аро бўлди залил, эй аҳли васл,
Эмди навбат сизгадур, мунча муаззам бўлмангиз.

267

Менга ул кўзи қаро деди чучук чиндин сўз,
Не ажаб ани қаро кўз десаму ширин сўз.

Лаби юз ваъдани андоқ манга ёлғон қилди.
Ки дей олмас киши юз йилда бир андоқ чин сўз.

Ҳажринг афсонасидин сўз дер эсам ҳажр туни
Топмағай тонгғача тун йил эса таскин сўз.

Белию лаъли лаби сўзида лол ўлди хирад
Ким, эрур бири дақиқу бири бас рангин сўз,

Ҳар фасоҳатки лабинг қилди Масиҳо эшитиб,
Жон топиб келмади оғзи аро жуз таҳсин сўз.

Ҳусни васфида сўзум тутти бари оламни,
Муршиди ишқ менга айлагали талқин сўз.

Базми айш ичра Навоий не ажаб урмаса дам,
Айта олмас чу нишот аҳли аро ғамгин сўз.

268

Бўлди шому жонға ул ой ҳажридин қайғу ҳануз,
Етти субҳу кўзларимга кирмамиш уйқу ҳануз,

Оби ҳайвонинг ғамидин токи заъфим бўлди саъб,
Бермамиш бир қатра бўғзум ичра, жоно, су ҳануз.

Жавр ўқин оттинг вале бийм эрди ҳижрон тиғидин,
Етти ул ҳам бошима, кўнглумдин ўтмай бу ҳануз.

Новакинг умридурур кўнглумда хандон бўлғали,
Бор анинг муфрит жунунидин мунга кулгу ҳануз.

Сеҳр ила ул кўз қилиб зулфунг камандин аждаҳо,
Бузди олам хилқатину бас айламас жоду ҳануз.

Шоҳиди мақсуд акси кўнглума тушмас деманг,
Ғайри нақшиднн магар пок эрмас ул кўзгу ҳануз.

Деди бўл фоний висолим истасанг, бўлдим фано,
Эй Навоий, сўрки мундин ортуғ истарму ҳануз.

269

Чун қўярмен ул жаҳон оройиши базмиға юз,
Айш базмин, соқиё, Боғижаҳонорода туз.

Сарвда йўқ гул киби рухсору гулда кўзу қош,
Ҳусн аро эй гулъузор сарв қадсен сен тўкуз.

Тиғ агар чексанг сурар эрнинг доғи тиғини, бор
Ёлғуз эрмас илтимоси қатл агар чексам бўғуз.

Телбадур нокас рақибинг, қатл эрур вожиб анга,
Мундин ўзга йўқ иложи итким бўлғай қутуз.

Май учун, зуҳдум ридосин ол гарав, эй пири дайр,
Дема найлай, чун харобот аҳли ичса бода суз.

Чун ети қат ерга киргунг оқнбат холо, не суд,
Гар сипеҳр ажносидин оллингға тортарлар тўқуз.

Ваҳки, то бир кўрди ўл юзни Навоий, эй рафиқ,
Сабри юздин бирга келди, шавқи бўлди бирга юз.

270

Эй муғанний, чун ниҳон розим билурсен соз туз,
Тортибон мунглуғ наво созинг била овоз туз.

Навҳа оҳанги тузуб оғоз қил маҳзун суруд,
Ул суруд ичра ҳазин кўнглумга маҳфий роз туз.

Тузма оғоз айлабон Фарҳоду Мажнун қиссасин,
Десанг эл куйсун менинг дардим қилиб оғоз туз.

Истасангким нағманг ичра кўп халойиқ ўлмагай,
Ул иковдин кўп вале мендин тарона оз туз.

Гар менинг ҳолим десанг туз барча достони ниёз,
Дилбаримдин нағма соз этсанг суруди ноз туз.

Чун бу гулшанда нишиман қилғали қўймас хазон,
Гул фироқи савтин, эй булбул, қилиб парвоз туз.

Базм аро ўртар Навоийни ниҳон мунглуғ суруд,
Эй муғанний, чун ниҳон розим билурсен соз туз.

271

Сенга хўйдин тоза бўлмиш обиҳайвон бирла юз,
Ҳажридин оғушта бизлар ашки ғалтон бирла юз.

Шамъи васл эйким кўзунг ёрутти шод ўлким, менинг
Рўзғоримға қарорди дарди ҳижрон бирла юз.

Бир сариғ коғаздурур тим-тим қизил бўлған манга,
Қатра-қатра ашкдин нақш айлаган қон бирла юз.

Суртарим туфроққа юз ҳижронда зое бўлмағай,
Суртар ўлсақ васл аро бир-бирга жонон бирла юз.

Эй ажал, қўйким қўяй юз ёрнинг кўйигаким,
Қўйғудекдурмен адам кўйига армон бирла юз.

Хонақаҳ аҳли нифоқидин қутулмоқ истабон
Қўймишам анинг фано дайриға афғон бирла юз.

Эй Навоий, ул қуёш ёдида андоқким шафақ,
Бизга  рангин айла жоми чархи гардон  бирла юз.

272

Ул пари кўйида мен девонани банд айлангиз,
Банд-бандим зулфи занжириға пайванд айлангиз.

Халқ тарки ишқи  айларга  мени дилхастани
Ўлтуруб, олам элига  мужиби  панд айлангиз.

Телба кўнглум  топсангиз, эй ёр  кўйи итлари,
Туш-тушидин  тишлабон  парканд-парканд айлангиз.

Бодаи ишқ асру маст этмиш мени, эй дўстлар.
Жомима афюн эзиб бир дам хирадманд айлангиз.

Йиғласам  аччиғ малул ўлмоқ недур, эй  хўблар,
Ҳазл учун гоҳи боқиб сиз ҳам шакарханд айлангиз.

Ишқ баҳрида дури васл истасанг, эй аҳли дард,
Кўнглунгуз ул нақд ёди бирла хурсанд айлангиз.

Қилсангиз тасвир Лайли ҳуснин ул ойдек сизинг,
Лек Мажнунни Навоий бирла монанд айлангиз.

273

Ёпилмас гар манга қонлиғ судин кўз,
Санга лекин очилмас уйқудин кўз.

Юзунг лавҳида важҳуллоҳ аёндур,
Не тонг гар олмасам ул кўзгудин кўз.

Боқа олмон юзунг оллимға келса,
Қамашур меҳр кўзга ўтрудин кўз.

Кўзунг эл қони тўккандин ҳасад еб,
Не қонларким тўкар ул қайғудин кўз.

Эмассен ҳолима гирёну хандон
Ки, ёшармиш сенга кўп кулгудин кўз.

Қадаҳ чарҳида май меҳрини соҳий,
Солиб ёрут менга ул ёғдудин кўз.

Навоий маст кўнглин ашк оқизди,
Гум этти охир анинг беҳудин кўз.

274

Ишқ юки айлади торами аълони кўж,
Не ажаб ар айласа мен киби шайдони кўж.

Тори сиришким чекиб дард қадим қилди хам,
Уйлаким эл чиллани тортиб этар ёни кўж.

Ўлмадим онсиз уёт бошим этибдур қуйи,
Заъф гумон этмаким қилди бу расвони кўж.

Ғам юкидин заъфлиқ  шахсим эгилса не  тонг
Ким, бу юк этмиш басе жисми тавонони кўж.

Захмима кирганда  дард доли  киби  бўлди  хам
Кимки эрур нақби рав чарх қилур они кўж.

Эгма қаддимға боқиб раҳм қил, эй сарв ким,
Давр басе айлади қомати раънони кўж.

Қилди Навоий унин эгри киби тори ҳажр,
Айлагали ноладин чангдек аъзони кўж.

275

Жуд эмас кўп базл учун кўп мол қилмоғлиғ ҳавас.
Ким эрур кўпдин-кўп оздин-оз они бил жуду бас.

Разл тақдим этса йўқ аҳли сафоға ҳеч бок,
Суға не нуқсон гар онинг устида ер тутса хас.

Ёр исидур ком келтурсун сабо ёхуд шамол,
Дўст таҳририға ровий хоҳ Бузар, хоҳ Анас.

Тожварлар оқ уйида сокин ўлса аҳли ишқ,
Уйладурким, булбули ҳудҳудға бўлғай бир қафас.

Корвони дард ила қатъ эт муҳаббат даштиин
Ким нидойи муждаи васл айлар анда ҳар жарас.

Сурма ул шабҳез аёғи гардин итким кечалар,
Итча йўқ кўйида гар худ Шаҳна бўлсун, гар Асас.

Ғам туни бўлса не тонг давлат куни бирла бадал,
Субҳдек аҳли сафо бирла гар урсанг бир нафас.

Дайр пири журъасин гар тутса бизга муғбача,
Нақд жондин ўзга ўтрусида йўқдур дастрас.
 
Эй Навоий, ишқ сиррин ким ҳавас қилса, дема
Ким эшитмакка бу сўз лойиқ эмас ҳар булҳавас.

276

Боғ аро не сарв этармен орзу не гул ҳавас,
Даҳр боғида манга ул сарви гулрухсор бас.

Ул кечаким ёр ила ёрутқамен шамъи висол,
Зинҳор, эй субҳ, агар бўлсанг Масиҳ урма нафас.

Куйди ҳам тан, ҳам сўнгаклар тушгач ул юз ламъаси,
Барқ ўтиға найлагай бир тор ила бир неча хас.

Нахли қаддинг уйла олийдурки, термак мевасин
Бўлса доғи дастрас мумкин эмастур дастрас.

Онча  тийғи  ишқ чокидур таним  атрофида
Ким, ани кўнглум қушиға дард айлабтур қафас.

Ул маҳи маҳмил нишин ҳавдажда, кўнглум ташқари,
Не ажаб гар тинмай оқған чекса андоқким жарас.

Эй Навоий, илтимос этма санамлардин висол,
Гар десанг кўп куймайин биздин эшит бу мултамас,

277

Жонға лаълинг майи жомидур мултамас,
Не Хизр суйи, не жоми Жамдир ҳавас.

Қотилим тиғи кўзгуси занг ўлмасун,
Эй Масиҳ, ўлганим кўрсанг асра нафас.

Кўз тутарменки, бу су йўли беркигай,
Кўйидин ел учурса неким хору хас.

Кўнглум ул хол асири чу бўлмиш, эрур
Анкабутеки, санд этмиш они магас.

Не шараф отингга бўлғали поймол,
Не отинг пойибўсиғадур дастрас.

Кеч топардин талаб аҳли мақсадға йўл,
Гўйиё тинмайин нола айлар жарас.

Эй Навоий, танинг ичра жон йўқса дўст,   
Ким кўрубтур икки булбулу бир қафас.

278

Кўйи тоши бошима ҳайф айласам уйқу ҳавас,
Ит уюр бўлса аёғ, илги бошин қўймоққа бас.

Чун дедим, зулфунг камандин бўйнума солғнл, деди:
Итга бўлмас Каъба қандили танобидин марас.

Оҳ ўти ўртарга жисмимни не монеъ кўз ёшим,
Барқ урғач ўртанур гар бўлса дарё узра хас.

Чоклар бўлған таним қон лаълию кўз дурридин
Булбули руҳумғадур, гавҳарлар ўткарган қафас.

Йўқса муфрит заъф аро оғзимға ул юз кўзгусин
Урмағаймен тийра бўлмоқ ваҳмидин ўлсам нафас.

Дард аро ўлсанг даво аҳли замондин истама
Ким, топилмас даҳр аро бечораларға чора рас.

Илтимос этсам лабингдин жон топар деб қилма айб
Ким Навоийға будур ўлгунча, эй жон, мултамасг.

279

Кўнгул ҳар тун фароғ истаб бало тошини ёстанмас,
Агар ҳар дам неча қатла ул ой кўйини айланмас.

Вале бу турфадурким, гар фиғони чархдин ўтсун,
Ул ой ноз уйқусидин чиқмағунча меҳр уйғонмас.

Кўнгулга лофи ишқингдин неча бердинг ўлум хавфи,
Бу янглиғ ваъда бирла гар сўрарсан эмди ҳам тонмас.

Лаби лаълинг хаёли ҳажр аро бағримни қон қилди,
Жиҳат будур ҳамоно қон ютардин гар кўнгул қонмас,

Ажал тиғи не бўлғай элни майдон ичра қатл этса,
Гар эл  ғавғосидин чобуксуворим  эмди отланмас.

Насими лоларўюм маҳмилиға майл қилмаским,
Қуюндек рашкдин хоки таним юз қатла тўлғонмас.

Анингдек телба кўнглум ул пари кўйига юзланмиш,
Ки гар занжирлар бирла чекарлар халқким ёнмас.

Ўтуб ишқ ичра умрум, зоҳидо, қўй зуҳд иршодин,
Киши мундоқ улуқ санъатни улғайғанда ўрганмас.

Гадолар силкидин кўйи харобот ичра хориждур,
Бировким илкига тушса қуруғ нон бодаға монмас.

Ҳужум этти жаҳон меҳнатлари, тут бода, соқийким,
Қадаҳ чекмай киши бу хайлнинг дафъиға қотланмас.

Муҳаббат ўти эл бирлаки ёқтинг, ўртанур жонн,
Навоий, йўқса ҳижронинг ўтидин онча ўртанмас.

280

Менга бир сарви гулруҳ бўлди мунис,
Ки ҳайрондур кўзи оллинда наргис.

Чу ғам базхмида майдек ҳон ютармен,
Эрур лаълинг ҳадиси нуқли мажлис.

Кўзу, қошу, юзу, зулфу, қадингдин
Мени беҳудға барбод ўлди беш ҳис.

Фалак тоқидек этти қоматим хам,
Қошинг меҳробини тузган муҳандис.

Дақойиқ ишқ илмн ичра кўпдур,
Ки тафҳимида ожиздур мударрис.

Асарсиздир кўнгулда шўълаи ризқ,
Бўлур чун қалб рўкаш айлаган мис.

Навоий эрдию жон нақди олдинг,
Тирик мумкин эмас бу навъ муфлис.

281

Бизга даврон боғидин бир сарви гулруҳсор бас,
Гоҳи андин жилва гоҳи давлати дийдор бас.

Хилъатин захмимға боғларға не хадким, истасам,
Қилса лутф андин муни тикмак учун бир тор бас.

Мен киму зулфунг таманноси, агар куфр истасам,
Итларинг бўйни танобидин менга зуннор бас.

Ҳажр ўтидин синди кўнглум, истамон қасринг паноҳ,
Соя бир кўнгли бузулғанға синуқ девор бас.

Кўзда  бир уйқуни кўрсам, уйқуда кўрсам сени,
То ажал уйқуси ушбу давлати бедор бас.

Воизо, мен осий эрмон, ҳуру жаннат лойиқи,
Муғбача, соқий, мақомим кулбаи ҳаммор бас.

Ўзлугунгдин ўзни салб этсанг эваз бир комдур,
Эй Навоий, қилмағил,  бу шевани зинҳор  бас.

282

Гулгун май ичиб сунбули чун гулга ёпилмас,
Ул гулшан аро бизга не гулларки очилмас.

Гулзори жамолидаки пайдо эмас оғзи,
Ул навъ гул очилдики, бир ғунча топилмас.

Анфоси Масиҳо киби ул нутқи насими,
Эсмас бириким жон иси оламға ёпилмас.

Эй пири хирад кўнглума кўп қилма насиҳат,
Невчунки жунун  аҳлиға ақл  аҳли қотилмас.

Лаълинг майи то ичти кўнгул ҳолини сўрма,
Ким мастдур андин бириким ўзини билмас.

Ҳушёр ани билгил, бу фано дайрида, эй шайх,
Ким тўлғуча паймонаси бир лаҳза айилмас.

Кўйи сари бир кечаки азм этса Навоий,
Ой шамъин ўчур чархким, ул йўлни ёнгилмас.

283

Жонға лаълингдин бир ўпмакдур қиёса илтимос,
Лаълинга ҳам жонни куйдурмак илоҳазал қиёс.

Кўнглума зарбафт хилъат шўъласидурким, эрур
Тош аро бўлмоқ ниҳон Фарҳодға хоро либос.

Деди кўнглум кеча тонг йўқ пос агар тутса кўзум,
Ваҳки уйқу йўқтурур тундин ўтубдур неча пос.

Ўт сочар ишқинг кўнгул бўлса харосон йўқ ажаб,
Аждаҳодин тонг эмастур мўрға бўлмоқ ҳарос.

Кўнглум ичра мазраъи сабрим урулмай қолмағай,
Ҳар сўнгак ёнимда чун қатъиға онинг келди дос.

Хидмат эттим хонақаҳ шайхиға қадрим билмади,
Дайри пири бандасименким, эрур бас ҳақшунос.

Эй Навоий, кисвати фақру фано эгнига сол,
Йўқса хирқанг тенгдурур гар атлас ўлсун, гар палос.

284

Тонг эмас гар чин юзинда қаҳрдин мавжуд эмас,
Кўзгунинг чунким кўрунмак жавҳари маъҳуд эмас.

Дашт аро оҳим сари этган мусофир юзланиб,
Фаҳм қилмайким эрур оҳим бухори дуд эмас.

Кўксум очтим ҳар тараф қилди гумон ул тифлким,
Лолалар  бирла безабмен, доғи хун олуд эмас.

Ишқ бозорида савдо аҳлиға жуз нақди васл,
Ҳар нафас бир ганж агар учрар зиёндур, суд эмас.

Васли ичра демаким ушшоқини рад қилди ёр,
Ҳеч ким мендекки ҳижронидамен, мардуд эмас.

Майда аксингдур, кўз ондин олмасам, соқий, не тонг,
Токи дийдор ўлса мандин мастлиғ мақсуд эмас.

Зарби ишқидин музайяндур юзумнинг олтуни.
Эй Навоий, демагилким суккаи беҳбуд эмас.

285

Гар менингдур ёр лўли бўлса, шоҳ этмон ҳавас,
Найлай ул шаҳники ҳар лўлиға бўлғай ҳамнафас.

Шиква қилмон гар жафодин бошима ёғдурса тош,
Тоқатим йўқ элга қилса барги гул урмоқ ҳавас.

Ёрдин ҳар неча бедод ўлса айлармен қабул,
Лек бўлса ғайр бирла мултафит, мақбул эмас.

Жонни  қўймасмен  чибиндек  лаъли  узра рашкдин,
Ул шакар узра чибин қилсам таҳайюл хол бас.

Бу балони кўрмасун ошиқки, қилғай илтимос,
Васлин онингким, биров  бўлғай анга  ҳам мултамас.

Ўз нигори маҳмилидин қилмасун деб кўз хато,
Ишқ дашти аҳлиға ҳар дам нидо айлар жарас.

Эй Навоий, ишқ атворида будур зулмким,
Гул мақоми базм ўлуб, булбул ери бўлғай қафас.

286

Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,
Чу улким, баҳрайи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки қатлим, ё ҳаётимға
Аён ул заҳри чашм айлаб, ниҳон бу нўшханд этмас.

Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин
Ичим ул чок-чок этмас, таним бу банд-банд этмас.

Керак ўз чобуки қотилваши мажнуншиоримким,
Бузуғ кўнглумдин ўзга ерда жавлони саманд этмас.

Кўнгул уз чархи золидин фирибин емаким, охир
Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.

Ул ой ўтлуғ юзин очса Навоий тегмасун, деб кўз
Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.

287

Йўқ тамаъ ағёрдин гар душман эрмас ёр бас,
Ёрдин нўш истамон, неш урмаса ағёр бас.

Васли  боғидин демангким  муддаи гул термасун,
Терса терсун, урмаса бағримға юз минг хор бас.

Кимга қилдим бир вафоким, кўрмадим юз минг жафо,
Эй кўнгул, гар худ ҳавасдур ишқ бу миқдор бас.

Бўлмаса оғзида май, ёхуд кўз ул гулдин қизил,
Оҳи оташноки бирла дийдаи хунбор бас.

Қасдима чекма ҳилолинг тиғини кўп, эй сипеҳр
Ким, ул ойнинг тиғ зулмидин бағир афгори бас.

Даҳр бўстонида гулгун хона қилсанг орзу,
Бодаи гулранг қуйған кулбаи хаммор бас.

Эй Навоий, сўзда маъни йўқтурур, маънида сўз,
Дурри маъни истар ўлсанг айлагил гуфтор бас.

288

Ишқ аро эйким, фироқ ўтиға куйдунг, ғам эмас,
Шукр қил ёринг агар ағёр ила ҳамдам эмас.

Эй кўнгул, гар сен харими васлидин маҳрумсен,
Жонға миннат қўй, агар худ муддаи маҳрам эмас.

Ўқунгуз Фарҳоду Мажнун достонин завқ учун
Ким, менинг қиссам киби муҳлик муҳайян ҳам эмас.

Ғурбату бекаслигим дардин не билгайкимки, ул
Мен киби саргаштау овораи олам эмас.

Меҳри ҳар дам, войким, кўнглумда маҳкамрак бўлур,
Гарчи ул номеҳрибон ўз аҳдида маҳкам эмас.

Англамоқ рамзе гар истарсен бу дайр авзоидин
Бода ичким, дайр пири оллида мубҳам эмас.

Эй Навоий, халқдин ранжинг кўп эрса ғам ема,
Фақрнинг мунъимлиғи сарби Маридин кам эмас.

289

Зулфидур кўнглимда ҳар дам, оҳ чекмак суд эмас,
Ким ҳавоға мушку анбар гарди бутрар, дуд эмас.

Ҳусни васфин сўрмаким, ишқим киби поёни йўқ,
Меҳридин не дейким, ул сабрим киби мавжуд эмас.

Юз вафо аҳд айласанг йўқтур вафойи аҳди шайх
Ким, сенинг аҳдингға ойини вафо маъҳуд эмас.

Лабларинг ҳажринда жоним  қасдиға  кўз даврида
Нишлардур лаългун, мужгони хун олуд эмас.

Доғи ишқин кўнглума қўйдум, қаноат қилмади,
Қалби сойилдекки, олиб бир дирам хушнуд эмас.

Англағил нобудини юз қатла хушроқ будидин,
Соликеким фақр аро буди анинг нобуд эмас.

Шайх агар ёпти Навоийға эшик, расво дебон,
Шукр эрурким,  афву раҳмат эшиги масдуд эмас.

290

Чок этиб  кўнглумни  очилсун демак осон эмас,
Ғунчани эмдо очиб гул айламак имкон эмас.

Дема зоҳидким недин ҳайронсен ул рухсориға,
Олам ичра бир киши топким, анга ҳайрон эмас.

Қатра  сувлардур  кўнгул ўтиға таскин  бергали
Қим, ул ой ёғдурди қоши қавсидин пайкон эмас.

Ҳажри даштида қуюндекмен, вале ул мен киби
Хоксору бодапаймо доғи саргардон эмас.

Гарчи ҳуснунг кўзгудин кирди темур қўрғон аро,
Меҳрдек ойинагун афлокдин пинҳон эмас.

Гул вафосизлиғларидин шарҳ этар мннг достон,
Эл гумон қилған киби булбулда минг достон эмас.

Эй Навоий, ул паридин одамийлиқ кўрмасанг
Айб эмас, ул ҳурдур ёҳуд малак, инсон эмас.

291

Кўнглум ичра дарду ғам аввалғиларға ўхшамас,
Ким ул ойнинг ҳажри ҳам аввалғиларға ўхшамас.

Не ситамким қилса раҳми маҳфий эрмас зимнида,
Эмди қилса ҳар ситам, аввалғиларға ўхшамас.

Демангиз Ширину Лайли онча бор ҳусн ичраким,
Хўблуқда ул санам аввалғиларға ўхшамас.

Жавридин эрди аламлар эмди тутмиш ўзга ёр,
Ўлмишамким, бу алам аввалғиларға ўхшамас.

Ишқ аро Фарҳод ила Мажнунға ўхшатманг менн,
Ким  бу савдойи дижам  аввалғиларға ўхшамас.

Кўйининг эҳромидин кўнглумни манъ этманг яна,
Ким анга азми  ҳарам аввалғиларға  ўхшамас.

Эй Навоий, қилма Жамшиду Фаридун васфиким,
Шоҳ Ғозийға карам аввалғиларға ўхшамас.

292

Ҳар неча куйсам ул ой меҳримни пайдо айламас,
Айласа ҳам ўлсам они ошкоро айламас.

Ишвасидин илтифот аҳволима зоҳир бўлур,
Зорлуғ кўргузсам андоғ ишва қатъо айламас.

Жонға бир ўлмакчадур ҳар кимга парво қилмоғи,
Яна юз ўлмакчаким қатлимға парво айламас.

Шўхлуғлар бирла сабрим хирманиға ўт солур,
Ҳусн ила ёлғуз мени бедилни шайдо айламас.

Қайда юзлансам жунун ҳангомасидур халқ аро,
Ул чу етти кўз учи бирла тамошо айламас.

Айламас то ҳусн бир сендекни олам офати,
Ишқ бир мендикни ҳам оламда расво айламас.

Мен аёғи туфроғиға нақди жон айлай нисор,
Не ишимдурким, қабул айлар ани, ё айламас.

Нақди исломим олиб, бир журъа тут, эй муғбача,
Бўл равонким ҳеч кофир бўйла савдо айламас.

Муддатидурким, Навоийдур аёғинг туфроғи,
Пойибўсунг гар топар ортуғ таманно айламас.

293

Лабингдин айру бағир лахт-лахт қонму эмас,
Бу қон назар йўлидин дам-бадам равонму эмас.

Юзунгни пардада десам ниҳон тонгирғамағил,
Мениму қилмади Мажнун ўзи ниҳонму эмас.

Жаҳону жон ҳазар этса не айб ғамзангдин,
Балойи жонму эмас, офати жаҳонму эмас.

Кўнгулга кўюнг аро раҳм невчун айламадинг,
Ғариби телбаму ё зори нотавонму эмас.

Не айб лаъли лабинг ҳасратида жон берсам,
Ҳаёт чашмаси  ё умри  жовидонму эмас.

Қадаҳни яхши тўла айламайсен, эй соқий,
Хумор меҳнатидин ҳолатим ёмонму эмас.

Қадам Навоийи маҳзун бошиға қўймас ёр,
Ғубори раҳму эмас, ҳоки остонму эмас.

294

Гулшани иқболи хори  меҳнатиға  арзимас,
Бодаи гулгун хумори накбатиға арзимас.

Лоларуҳлар васлида юз йил киши қилса нашот,
Бир замонлиғ билки доғи фурқатиға арзимас.

Баҳру кон нақдин агар йиғдинг, вале етгач ажал
Барчани солиб кетарнинг шиддатиға арзимас.

Ҳар неча терсанг йигитликнинг баҳори гулларин
Бир хазони шайби оҳи хасратиға арзимас.

Тахти иззат узра насб этса  бировни даври чарх,
Азли  кўйининг ғубори зиллатиға арзимас.

Ҳар неча давлат саҳоби сочса гавҳар бошингга,
Англаким, бир қатла барқи офатиға  арзимас.

Ҳирқам олиб раҳн дурди дард бер, эй майфуруш,
Гар харобот аҳли софий ишратиға арзимас.

Ҳар замон ёре кетар, жонимни олғил, эй ажал,
Ким ҳаёт аҳбоби дарди фурқатиға арзимас.

Кимса бирла тутмағил улфат, Навоий, нега ким,
Айрилурда менга бўлган ҳолатиға арзимас.

295

Қилдинг офат барқидин жонимға ўт ёқмоқ ҳавас.
Тифл ўт ёқмоқ учун қилғандек ўт чақмоқ ҳавас.

Телба кўнглум шўълаи ишқингни истар жон аро,
Уйлаким аҳли жунун айларлар ўт ёқмоқ ҳавас.

Ё мизожинг тунд экандин, ё рақибинг ваҳмидин
Боқа олмон, неча кўз айлар санга боқмоқ ҳавас.

Ишқ журмин бўйнума туттум вале бу журм учун
Қилмадинг зулфунг танобин бўйнума тақмоқ ҳавас.

Сайли ашким истарам кўрсанг вале кўюнг сари,
Истамон вайрон қилур андишадин оқмоқ ҳавас.

Базми ҳиммат ичра май ичсам қилурмен ҳазл учун,
Чархнинг фарқи уза рад илгини қоқмоқ ҳавас.

Неча ўт ёқмоқ ҳавас қилғунг Навоий захмиға
Анда бир қилса бўлур марҳам доғи ёқмоқ ҳавас.

296

Ҳўблар минг бўлсалар, мен хастаға бир ёр бас,
Анда меҳр атворининг мннгдин бири гар бор бас.

Антмонким ҳар вафо қилсам жафое қилмасун,
Ҳар вафоға минг жафо, гар айламас изҳор бас.

Ҳар вафоға минг жафо ҳам қилса қилсун мунчаким,
Ёр анга маҳруму маҳрам бўлмаса ағёр бас.

Эй висол аҳли, сизу иззат ҳаримиким, манга
Ҳажр кўйи итлари оллида бўлмоқ хор бас.

Мен киму нўши лабингдин истамак оби ҳаёт,
Айласа ғамзанг синони қатл бу миқдор  бас.

Эй кўнгул, ғамгин эсанг куп қуйса соқий оғзингга
Зарфини сибқармағунча қилмағил зинҳор бас.

Юз бало келса бошингға сабр қилғил, эй кўнгул,
Ё халойиқ ихтилотин қил Навоийвор бас.

297

Олам ичра менга ул ҳури малаксиймо бас,
Ул қачон бўлса муяссар қадаҳи саҳбо бас.

Гар  шабистон  ичида ҳожат эса  шамъ ила  нуқл,
Ҳам ўшул моҳжабину лаби шаккархо бас.

Нақди жон берсаму лаъли лабидин қут олсам,
Умр бозорида мен хастаға бу савдо бас.

Кимга бу даст берибдурки сенга, бергай даст,
Айла бу фикри маҳолотни, эй шайдо, бас.

Гар будур ҳодисаи давр харобот ичра,
Хирқаи чоки била дурди қадаҳ поло бас.

Ҳашмат аҳли хазу хорода ёшунсунки, менга
Нотавон жисми фано гардида нопайдо бас.

Эй Навоий, етаринг ёрға эрмас мумкин,
Қилмасанг кўнглунг аро ғайри хаёлин то бас.

298

Ғамзангға киши наззора қилмас,
Ким бағрини пора-пора қилмас.

Дардимға агарчи йўқ шумора,
Ишқинг муни ҳам шумора қилмас.

Бечора мени денгиз ғам ичра
Ким, ёр ғамиға чора қилмас.

Қилғанни жаҳонға оҳу ашким
Чарх айламасу ситора қилмас.

Иш қилди кўнгўлга дарди ҳажринг
Қим, шишага санги хора қилмас.

Топмас киши даҳр базмида ком
Ким, мажмаъидин канора қилмас.

Хилват аро киргали Навоий,
Жуз махласин истихора қилмас.

299

Қилмон ул бебок кесган наълни ўпмак ҳавас,
Ким саманди наълини ўпмак муяссар бўлса бас.

Олам аҳлиға етар фарёду оҳим ҳар кеча,
Войким, йўқтур манга оламда бир фарёдрас.

Уйла куйди ҳажр  аро жисмимки йўқ андин асар,
Қайда топилсун асар чун нўш дўзах ичра хас.

Кўп собуҳ этсам не тонгким, софу содиқ хайлидин
Бодадек бир ҳамдамим йўқ, субҳдек бир ҳамнафас.

Жамъ этар овораларни чоклик кўнглум уни,
Йўлдин озғанларни ул янглиғки афғони жарас.

Гулшани васл истаган кўнглум қушиға тордур,
Чарх юз минг равзани бирла агар бўлса қафас.

Берса ул гулдин хабар хоҳи сабо, хоҳи шамол,
Деса пайғамбар хадисин хоҳ Бузар, хоҳи Анас.

Ҳирқа улдурким, кеча кирсанг чубулған ториға,
Боғлаған ўзни агар ҳуд Шаҳна бўлсун, гар Асас.

Эй Навоий, олам ичра  бенаволиғ кўрмади,
Улки ҳаргиз қилмади олам элин кўрмак ҳавас.

300

Бизга ул маҳваш тилию кўнгли бирла ёр эмас,
Кўнгли ичра ҳар неким, анинг тилида бор эмас.

Тилга келган кўнглум ўтинким, менга ул бағри тош
Тил била ғам ер, кўнгул бирла вале ғамхор эмас.

Қўнгли ўзгадур, тили ўзга, не чора қилғамен,
Кўнгли юз фикру тили бирла бири изҳор эмас.

Не тилим, не кўнглум аҳволин билур ул шўхким,
Кўнгли ғам неши, тили оҳ ўтидин афгор эмас.

Ёр улдурким, тилию кўнгли онинг бўлса бир,
Ким тили ўзгаю кўнгли ўзгадур ул ёр эмас.

Кимки кўнглин истамас ғамгин тилини асрадик,
Ким тилин тийған кишининг кўнглида озор эмас.

Демаким дардингни шарх эт, ё кўнгул, ё тил била,
Кўнглум эрмастурму беҳуд, ё тилим инкор эмас.

Қайси тил бирла дейин, кўнглум тилайдур хонақаҳ,
Ким тилу кўнглум аро жуз кулбаи хаммор эмас.

Шоҳ мадҳида Навоий кўнгли ганжу тил калид,
Йўқса кўнглию тилида нуктаю гуфтор эмас.

Qayd etilgan


Habib  14 Fevral 2011, 15:51:39

301

Нигорим дардима наззора қилмас,
Назора қилса, доғи чора қилмас.

Тилаб оғзин эмас ҳар дамки, кўнглум
Ўзини ғунчадек юз пора қилмас.

Мени ғам дашти ичра ишқ итурди,
Узин эл куч била овора қилмас.

Кўнгулни айлагандек захм ғамзанг
Пичоқ, балким қилич ҳам ёра қилмас.

Мени девона то қилмиш кўнгулга
Неларким ул пари рухсора қилмас.

Не ерсен даҳр золининг фирибин,
Вафо чун элга ул маккора қилмас.

Навоийдек юзунгга ким солур кўз,
Ки зулфунг рўзгорин қора қилмас.

302

Биров анинг лаби жонбахшидин нишон бермас,
Ки ҳар кишики қилур истимоъи жон бермас.

Адам тариқиға туштум тилаб анинг оғзин,
Сўруб киши менга ул роздин нишон бермас.

Абад ҳаёти киби васлиға етгунча
Фироқ маҳлакаси ичра умр омон бермас.

Лабингдин ўлди таним риштау табиби хирад
Иложин этгали шарбат бағир қон бермас.

Ғанимат англа кўзу кўнглум ашк ила қонин,
Ки мунча инжую лаъли элга баҳру кон бермас.

Замона қилди мениғгоҳ масту гоҳ махмур
Ки, бир замон май агар берса, бир замон бермас.

Навоиё, ғами жоним олурда саъй этти
Соғиндиким, тилагач ушбу нотавон бермас.

303

Даҳрдин  меҳру  вафо  қилма  ҳавас,
Элидин ғайри жафо қилма ҳавас.

Етса ҳар дам сенга юз муҳлик дард
Улсанг ўл, лек даво қилма ҳавас.

Эй кўнгул, васл ҳавас қилдинг ўл
Зорлиғлар била ё қилма ҳавас.

Айлаган ишқ ҳавас куч бирла
Юз туман дарду бало қилма ҳавас.

Кўйи туфроғи эрур мушки хито,
Истаган они хато қилма ҳавас.

Ишқ даштини десанг қатъ қилай
Зоди раҳ ғайри фано қилма ҳавас.

Бенаволиғда, Навоий, ўлсанг
Базми васл ичра наво қилма ҳавас.

304

Зиҳи отинг била малойик ичра хуруш,
Фалак сенга янги ой бирла наъли ҳалқа багўш.

Гаҳики фикрати зотингни ақли кулл айлаб,
Бурунғи жомда ҳайрат ани қилиб беҳуш.

Сипеҳр жомида қаҳринг ҳароратидин заҳр,
Қуёш замирида меҳринг ҳароратидин жўш.

Ҳам  этти  нофаи  заъфунг  қамарни  мушки давож,
Ҳам этти гулшани лутфунг шафақни гулгун пўш.

Не қаҳринг ўтидин эмин фақиқи сойими даҳр,
Не раҳматингдин навмид риндийи дурди нўш.

Навойи ҳамдингга булбул тили бўлуб гўё,
Валек ҳайрату васфингда ғунча оғзи хамуш.

Навоий ўзни сотар қуллуғунг била, юз шукр
Ки худфуруш эмастур, йўқ эрса зуҳдфуруш.

305

Қўймади шоми хуморим тийраликдин ақлу хуш,
Май қуёшин куп сипеҳридин чиқар, эй майфуруш.

Истамон худхуш лекин йўқки хуш олған хумор,
Май тўла тутғилки, айлай мастлиғдин тарки хуш.

Жом нўшо-нўш хуштур ул сифатким, дайр аро
Бода олиб муғбача нўш айлабон қилдурса нўш.

Ун чекиб май тут дер эрсам дайри тоқиға садо,
Демаким ҳам ушбу маънини нидо айлар суруш.

Арбадамдин  гар  ториқтинг,  соқиё, тут  бодаким,
Бўлмағумдур бўлмағунча масти лояқил хамуш.

Мухтасиб таъзир этар вақти танам қилди яланг,
Дайр пирининг қулидурменким, улдур айбпўш.

Гар Навоий бир аёғ гоҳи ичар ғам дафъиға,
Зоҳид  андин ўзни ғамгин тутса  ичинг эмди қўш.

306

Шомким тун пардасидин истади ихфо қуёш,
Парда олиб юздин ул ой айлади ифшо қуёш.

Йўқки чун кирди шабистон ичра зулфи шомидин,
Орази чун бўлди пайдо, бўлди нопайдо қуёш.

Базм чун тузди жамоли ламъасидин йўқки шамъ,
Балки зоҳир  айлади бир соғари саҳбо қуёш.

Субҳға тегру юзидин равшан эрди базму айш,
Уйлаким эл хотириға келмади асло қуёш.

Ламъаи рухсоридин қасринда ҳар айвон аро,
Зарварақдин шамсалар эрдиму билмон ё қуёш?!

Маст ўлуб оразни чун майдон аро қилди ниҳон,
Сарғариб титраб чиқарди пардадин сиймо қуёш.

Оҳким, бир рубъи маскундин чиқиб кўп бўлғуси
Жилвагар тўртунчи торамдин масиҳосо қуёш.

Қилма, эй ғаввос, кўп ишқ аҳлининг ашкини манъ
Ким, сену ғалтон гуҳар андишаси ушшоқу ёш.

Бил, Навоийким, тафовутдур қуёшдин ойғача
Айласанг наззора ул ой оразидин то қуёш.

307

Хусн боғи ичра қаддинг сарв бўлмоғлиққа туш,
Ҳар ҳаво қилған кўнгул ул қад сари сарв узра қуш.

Умрлар гум бўлған оворанг етишмиш оллинга,
Марҳабосиға илик сун, дей худ олмасмен қучуш.

Кўксума ғам тоғида ишқинг бало мисморини
Беркитурда айлади Фарҳод метинин чўкуш.

Лаъли шаҳднға ҳаво қилғанда, эй жоним қуши,
Гар десангким, топмайин махлас, чибин янглнғ ёпуш.

Кўйидин бизни чиқармоққа, рақибо, йиғма хайл,
Ҳусни қавмоққа насими бас, эмас ҳожат уруш.

Ишрат этким, чарх оллинда тафовут йўқтурур,
Хоҳ базм ичра симоъ эт, хоҳи кунж ичра тумуш.

Дема ҳажримдин Навоий ғамсиз эрмас бир замон,
Истасанг ким ғамдин айрилған, анннг бирла қовуш.

308

Ул париваш одамивашлиғлар айлаб қилди хаш,
Ҳар сари ким, бир малакваш бор эдн девонаваш.

Айтмон жом оғзинга етгач, менннг оғзимға қуй,
Умри жовид истасам басдурки, бўлсам журъа хаш.

Лаъли ҳижронида кўнглум беҳуд ўлса айби йўқ,
Ким жароҳатдин чу қон айрилса тонг йўқ бўлса ғаш.

Ёр чун жонимда маҳфийдур, тавофут йўқтурур,
Жилва қилса зоҳиран гар минг йиғоч, гар бир араш.

Чун малоҳат жон олур ҳусн ичра они истагил,
Хоҳи дилбар кишвари бўлсун Хўтан хоҳи Хабаш,

Соқийи даврон чу охир тўлдурур паймонамиз,
Эмдидин варзишқа ўзни айлали паймонакаш.

Эй Навоий, муҳтасиб дайр ичра кирди, бермасанг
Раҳну май полоға бас лойиқдур ул дастору фаш.

309

Ёрким, ёғлиғ била кўксум яросин боғламиш,
Анда ўт тушмиш кўнгулдин қон тарашшуҳ қилмамиш.

Букн пора-порадур куйган бағир бирла кўнгул,
Итлари оллида ул кофир ҳамоно тўғрамиш.

Риштаи зулфунгдаким, тутмиш гириҳлар беҳисоб,
Гўйиё қатл айлаган элнинг ҳисобин асрамиш.

Бир киши савдойи ўлмай қолмағай бу навъ ким,
Олам ичра сунбули зулфунг насими бутрамиш.

Бошима тиғ урди кўксум чоку бағрим қилди захм,
Масти бебоким дедим қаҳр этмиш ул хоҳ ўйнамиш.

Ҳарсари бир захмлиғ узвум узулган топмиш эл,
Нотавон жисмимниким, кўйида итлар судрамиш.

Олам аҳли ичра билдик муғтанам ҳар кимсаким,
Ҳар вафоға минг жафо айлар кишига учрамиш.

Қўзғама булбулни кўп, эй гулки, даврон боғида
Қолмамиш қўзғалмайин улким, бировни қўзғамиш.

Изтиробидин Навоий кўнгли бир дам тўқтамас,
Сенсизин соғинмаким ғурбатда кўнгли тўқтамиш.

310

Меҳр эмас, гардун юзунг ҳижронидин доғ ўртамиш,
Ой эмас, марҳам учун момуқ мудаввар айламиш.

Кўнглум андоқ чок-чок ўлмишки, гўё тўъма деб,
Ҳажр тиғи итларингга бир-бир они тўғрамиш.

Бисмил этмиш зор кўнглум сайдини қилғач шикор,
Ул шикорафган хазин кўнглум бу янглиғ овламиш.

Лола рўюм асрамай кўнглумни гар азм айлади,
Ёдгор  андин тугонлар чок кўнглум  асрамиш.

Ер юзин тутқан баҳор айёми эрмас, лолазор
Ким, юзунг ҳижронидин гирён кўзум қон йиғламиш.

Дема соқий илкидин софийму хуштур, йўқса дурд,
Ҳар не андин келди ул хуштурким, они толғамиш.

Гар Навоий ёридек йўқ олам ичра, не ажаб
Ким, кезиб оламни маҳвашлардин они танламиш.

311

Ишқ ичинда жуз ўлум мушкилки бўлғай бизга иш,
Ким бўлубтур жон била ғамзанг аро бориш-келиш.

Қон оқар ҳар ён танимдинким, фироқ андуҳида
Қўймадим узмай таабдин ҳар қаён урғанда тиш.

Кўйида машъал юрутгандек кўрунди тонгғача,
Ул худ ўтлуғ зор саргардон менинг кўнглум эмиш.

Кеча ой даврида икки саъди кавкаб кўрмаган,
Кўр юзу икки қулоғи дурларин кийганда киш.

Заъфлиқ саргашта жисмимдин ажаб йўқ чиқса ўт,
Чунки ўт зоҳир қилур кўп давр тобқондин қамиш.

Даҳр иссиғ-совуғидин гар фароғат истасанг,
Оби оташ рангини қўйма иликдин ёзу қиш.

Эй Навоий, чобукунгнинг истасанг побўсини
Бўйнунгга ип тақмоқ уммеди била итдек ириш.

312

Зулфиға ҳар ён гириҳ тушган эрур бас турфа иш,
Неча ерда телба кўнглум қасдиға бел боғламиш.

Равшан айлар шўъла устидин кўрунган дудни,
Маҳвашим энгнида олтойи била бошида киш.

Ёр жоним қасдиға ҳар дамки тишлар лаълини,
Маҳкам айларман фиғон қилмай дебон оғзимға тиш.

Зор жисмимға не тонг саргашталиктин тушса ўт,
Ўт аён айлар иликда давр кўп топқон қамиш.

Лаълидин жон олғали бординг келибсан жон бериб,
Эй кўнгул, мардона бординг, ул боришқа бу келшд.

Ғурраи ҳусн ўлдунг, эй гул, билмадинг бу боғ аро
Ҳар баҳори келса андин сўнг хазони бор эмиш.

Қон иси келди Навоий назмидин, эрмас ажаб
Ким, бағир қони била кўнглида топмиш парвариш.

313

Кўнглума келмас хазони боғ аро норанж хаш
Ким, хазони ҳажр аро бўлди юзум норанжваш.

Чеҳраи норанжу мен норанж янглиғ талх ком,
Қайда келгай кимсага бу хол аро норанж хаш.

Шўхи норанжи либоси ҳажри кўнглум ўртади,
Шарбати норанж эта  олмас  менга  манъи  аташ.

Бўлмаса олтун пиёла бўлмасун кел, эй рафиқ.
Жом этиб норанж нисфидин  бўлоли журъакаш.

Ул пари ишқида иттим бўлди Мажнунлуққа фош
Андин ортуқким, бурун мундин менга эрди адаш.

Шайх дасторин чу май важҳи йўқ эрди бермадим,
Майға марҳун қилғали ул яхши май сузмакка фаш.

Эй Навоий, найлай эл тархон била барлосини
Ким, берур кўнглумга холо молиш ул шўхи малаш.

314

Сабзаи хат оразинг боғини хазро айламиш,
Гулшани рухсоринг ўзга ранг пайдо айламиш.

Ҳар дам ўлмиш хатту лаълингдин юз онча ошкор,
Ҳар не ишким умрида Хизру Масиҳо айламиш.

Ваҳ, не шайдоваш йигитдурким чиқиб олифтавор,
Юз туман олифтани ишқида шайдо айламиш.

Қоматим ё, юз уза ашкимдин этмиш новлар,
Улки анинг кирпигин новак, қошин ё айламиш.

Не тамошодурки юз минг халқ ўлмиш, ҳар қачон
Ким они эл, йўқса, ул элнн тамошо айламиш.

Бўлмамиш пайдо менингдек зору сендек раҳмсиз,
Тенгри то меҳру муҳаббат раҳми пайдо айламиш.

Эй саломат аҳли, бутрангким мени бир муғбача
Дайрдин усрук чиқиб бу навъ расво айламиш.

Фард бўлким ул киши дунёда бўлмиш аҳли тарк,
Ким фоно йўлида тарки аҳли дунё айламиш.

Қўп Навоийнинг мусаллоу ридосин сўрмаким,
Бирни раҳна бода, бирни бодаполо айламиш.

315

Оразин кўрдум ниҳон, ашк айлади, сирримни фош,
Ёшурун қолмас ўғурлуқ уй ароким бўлса ёш.

Зулфи саркашлик қилур ҳар нечаким, ул чекса қад,
Соя гарчи қисқарур доим бийик бўлғач қуёш.

Ҳар сари мў ул пари ҳижронида бир ёрадур,
Баски атфоли жунун бошим уза ёғдурди тош.

Айлагил нолам харошидин ҳазар, эй сиймбар,
Ким бу суҳон бирла ногаҳ топмағай сийминг харош.

Қаъбадур кўнглум уйи, айланг тавоф, эй дарду ишқ,
Анда меҳроб ўрниға ер тутқали ул эгма қош.

Даҳр боғи ичра чун бир гулга йўқ бўйи вафо,
Қилмағай эрди ҳаво кўнглум қуши ул гулга кош.

Эй Навоий, дайр аро тутса аёғ ул муғбача,
Нўш этиб олма аёғидин анинг ўлгунча бош.

316

Ҳусн девони уза матлаъдур ул пайваста қош,
Котиби тақдир анинг мисраларин ёзған тутош.

Жолаи офат киби ул ой баҳори ҳуснида
Чархи анжум жавҳаридин ёғдурур бошимға тош.

Ўтлуқ оҳимдин бўғуз оғзимғача мажруҳ эрур,
Айб қилма, эй кўнгул, ноламда фаҳм ўлса харош.

То сиришким қонға эврулди даме тинмай оқар,
Музтариб бўлмоқ ажаб йўқ бўлса хун олуда ёш.

Ёшурун эрди ғамим муфрит қадаҳ ўтган кеча,
Йиғлатиб беихтиёр этган эмиш эл ичра фош.

Хилват этган ихтиёр илгида бир ибриқи май,
Тонг эмас гар қилса бир бодом ила ҳар кун маош.

Эй Навоий, келди ёру борди кўнглунгни олиб,
Яна бир қатла келиб жонингни доғи олса кош.

317

Донаи холи лабинг кўнглум қушин ром айламиш,
Ким ани тутқанда жоним риштасин дом айламиш.

Анбарин хаттингғаким, андин келур бўйи вафо,
Жон фидо гарчи умидим субҳини шом айламиш.

Лабларингдин рухпарвар нутқ зоҳирдур, магар
Руҳ қудси обиҳайвон ичра ором айламиш.

Ҳумрат этмиш ошкор ул усруку хунхора кўз,
Қон ила мамзуж май гўёки ошом айламиш.

Сарву гулга боғ аро дерменки, жон айлай фидо,
Токи жоним қасди бир сарви гуландом айламиш.

Чиқти, ваҳ, усрук яна ул кофири бебокким,
Ҳар қачон чиққанда қатли аҳли ислом айламиш.

Дайрни қилмиш кўзумга гулистон, эн муғбача,
Ул майи гулгунки, рухсорингни гулфом айламиш.

Ком вақти таркидунё айлаган топмиш ҳаёт,
Йўқса етганда ажал худкому ноком айламиш.

Қани расвое Навоийдек, агарчи они ишқ
Некном элдиндурур деб они бадном айламиш.

318

Лабинг бу хастаға невчун такаллум этмади иш,
Ки бир сўкунч бирла ҳосил этса юз олқиш.

Отар ҳамиша қош ёси бирла ғамза ўқин,
Агарчи бўлмас ўқ отмоқ, йўқ эрса ёда кериш.

Бошоқларингму экин бағрим ичра ёқилди,
Итинг чу тўъма учун анда маҳкам айлади тиш.

Тариқи ишқ аро комилдурур кўнгул, не ажаб,
Камол топмоқ этиб ишни ишқ ила варзиш.

Заиф жисмимни то тиғи ёрди – нолонмен,
Нечаки чиқмас уни, чунки чок бўлди қамиш.

Чекар гул оллида булбул фиғон магар билди
Ки ўтса васл баҳори хазони фурқат эмиш.

Навоий, асра ниҳон иш нуктасин зинҳор,
Ки ишқ пири менга ёшурун нулта демиш.

319

Ёзуқсиз, журмсиз бедод этар фош,
Менга ул сурмасиз кўз, ўсмасиз қош.

Фиғонким, бу тараф боқмай ўтарсен,
Нечаким кўзларим юммай, тўкар ёш.

Сиришким сайли ҳар ён уйла сурди,
Ки топмон кўксума урмоқ учун тош.

Иликинг ўпгали очмиш оғизлар,
Қиличингдин саросар захмлиқ бош.

Ҳамоно қолмас ўз рангида холи
Сизарда сувратингни кўрса наққош.

Баҳодур нақди дин, эй дайр пири,
Қарам қил, майки бор, биз асру қаллош.

Демиш, келсам Навоий қатли айлай,
Қелиб не кўнгли истар, айлагай кош.

320

Ул гулеким, базмида зоғу заған қилғай хуруш,
Авло улким, булбул учқай учмаса бўлғай хамуш.

Гар Сулаймон мажмаида бўлмағай жуз Аҳраман
Кимга ул мажмаъ аро, ёраб, нидо қилғай суруш.

Ёрға ағёр хайли бўлди матбуъ, эй кўнгул,
Эмди ғам ҳамхонасида яъс жомин айла нўш.

Шоҳ базмидур доғи маҳкумлуғ, ваҳ, дайр аро
Ҳоким айлар бир қадаҳ бирла гадони майфуруш.

Хушманд эл сари бу дайр ичра боқмас муғбача,
Бир қадаҳ лутф этса пири дайр, этармен тарки хуш.

Сахткуш элга дема охир фалакдур сахтгир,
Арзимасдур анча ҳеч иш худ бўлурға сахткуш.

Икки дунёдин агар кечса Навоий, айб эмас
Ҳар қачонким, ул бути хуммор алидин ичса қўш.

321

Суроҳи то майи лаълинг висоли орзу қилмиш,
Ани бу мастлиғ девонаи жўлидамў қилмиш.

Чибинлар шаккари лаълингда йўқ, жон қушларидурким,
Су ичмакликка ҳайвон чашмаси узра ғулу қилмиш.

Адамдур ул оғизким, хурдабини ақл топмайдур,
Вужудин гарчи ул қатлим ишида гуфту-гў қилмиш.

Ғаминг жон пардасин чок айласа гардун на ёғлиғким,
Лабинг ориттинг онинг риштаси бирла руфу қилмиш.

Кўнгулким ташнаи лаъли лабингдур, ваҳки, суд этмас
Анга гарчи висолинг ваъдаси бағримни су қилмиш.

Лаби етган қадаҳ тарёқидин еткургил, эй соқий.
Ки ҳажр аччиғлиғи жомим аро майни оғу қилмиш.

Висолинг нўши бирла ўзгаларга қути жон бўлким,
Навоий жони муҳлик ҳажр неши бирла хў қилмиш.

322

Не хам қошлардурурким, ҳасрати қаддимни ё қилмиш,
Не киприклар ўқиким, рўзгоримни қаро қилмиш.

Не печу тоби хадсиз доми зулф эркинки, очилғач,
Демай кўнглум қушиким, уйла юзни мубтало қилмиш.

Не кўзлардурки, олмиш кўз юмуб очқунча кўнглумни,
Қилиб бир гўшада бемор қисми юз бало қилмиш.

Не ораз лоласидурким, кўнгулни қон этиб дарди,
Тугон қўймоқ била дафъиға ул қоннинг даво қилмиш.

Не нозик хўй эрурким, айламиш ўтруда юз дашном,
Гадоиким анинг зулфу кўзу қаддин дуо қилмиш.

Бировким жаннату дўзах сўзин шарҳ айламиш гўё,
Киноят важҳи бирла васлу ҳижронни адо қилмиш.

Ажаб кўр ишқ ароким, мўр этарга аждаҳоларни
Фусундин мўрихатлар қайди зулфин аждаҳо қилмиш.

Қазодиндур менга ишқ ўйнамоқ, эй носиҳи нодон,
Кўрубсенму киши ҳаргизки, тағйири қазо қилмиш.

Навоийдек халосим йўқ эди ул ғамза куфридин,
Хусусан зулфи зуннори доғи бўйнумға тоқилмиш.

323

Хилъатинму қилмиш ул гулрўйи сийминбар бинафш,
Ё бинафша айламиш гулшанни сар-тосар бинафш.

Арғувонгун юз бинафша ранги хат жоним олур,
Хилъати бўлсун анинг гар арғувони гар бинафш.

Йўқким, ул санчар бинафша дастасин дасториға,
Эгнида хилъатларин доғи қилур аксар бинафш.

Савсани бўркунг ёпар кечкангни, эй миръоти ҳусн,
Кўзгу янглиғким ўчасен қилди оҳангар бинафш.

Хайли руҳони ҳамоноким бинафш айлар либос,
Ким харирин айлар ул хури пари пайкар бинафш.

Бурқаъ олғач кийди мовий хилъат узра савсани,
Меҳридин қилған киби мовийни нилуфар бинафш.

Не бинафшадур не нопармон гули не савсани
Тўниким, ул кийгали лойиқ эмастур ҳар бинафш.

Гул киби жисмингга, эй соқий, бинафш ойин тўнинг
Уйладурким, бодаи гулранг учун соғар бинафш.

Гар Навоий, аҳли мабҳут ўлса қилманг айбким,
Хошия зарбафт этиб, диклай кияр дилбар бинафш.

324

Шабистонимда жом ичра юзунг акси чароғ ўлмиш,
Чароғимға валекин жом зарфу бода ёғ ўлмиш.

Дирам узра дирам тугган киби пинҳон хирад аҳли,
Гириҳлик кўнглум ичра ишқдин доғ узра доғ ўлмиш.

Илож айлай десанг, қўй ислайнн себи занахдонинг,
Менгаким сунбулунг савдосидин заъфи димоғ ўлмиш.

Кўзунг наргис, узоринг гул, қадинг сарву сочинг сунбул,
Бузуғ кўнглум хаёлидин буларнинг турфа боғ ўлмиш.

Не қилсанг эмди қил кўнглумгаким, торожи ишқингдин
Шикибу илму, ақлу, зуҳду тақводин фароғ ўлмиш.

Ажаб Фарҳод эрур Ширин лабннг шавқида кўнглумким,
Анга пайконларинг метину ишқинг Қофи тоғ ўлмиш.

Тўла қуй жоми гардунвашқа май, эй соқийи маҳваш,
Ки ғам ҳайлини ғарқ айлар тенгиз бу навъ аёғ ўлмиш.

Май ичким, дарду ғам бир лаҳза соғ ўлмоққа қўймайдур,
Аниким, бу кўҳан майхонада бир лаҳза соғ ўлмиш.

Навоий тийра шомин кавкаби ашки қилур равшан,
Бу юлдузлар анга гўёки дурри шабчароғ ўлмиш.

325

Латофатда юзунг ҳам гул эмиш, ҳам гулистон эрмиш,
Ҳаловатда лабинг ҳам жону ҳам ороми жон эрмиш.

Бу маънидинки доим чун ниҳондур ул пари кўздин,
Иши- жону кўнгулга ўртамак доғи ниҳон эрмиш.

Ити бағримни ер чоғда аёғи қонға булғанди,
Кўзум боғида гул онинг тобонидин нишон эрмиш.

Шарарлар бирла оҳим дудини саҳройи ишқ ичра
Киши кўрса гумон қилғай минг ўтлуғ корвон эрмиш.

Чаманда ҳар сари қилдим гули раъно гумон ул худ
Сарнғ гул жомида гулгун сиришким бирла қон эрмиш

Соғиндим кўйида ҳар кеча итлар ноласи лекин
Нечукким, телба ит ушшоқ кўнглидин фиғон эрмнш.

Тўкуб май муҳтасиб, мен йиғладим, лекин ул усрукк
Су келтурмак ҳамону кўза синдурмоқ ҳамон эрмиш.

Фано дайрики гардун ҳаснидин маҳкамдурур билдим
Ки, гардун зулмидин фақр аҳлиға дориламон эрмиш.

Навоийни дедим ишқ ичра сомони топиб эркин
Вале кўрдум ҳамон девонайи бехонумон эрмиш.

326

Қилғали кийган либосин ул бути зебо бинафш,
Ваҳки, ёқмас хотиримға ҳеч ранг илло бинафш.

Сарви раъно ҳулламу киймиш бинафша баргидин,
Ё либосин айламиш ул чобуки раъно бннафш.

Хуштурур гар хилъатинг бўлса қаро, ё савсани
Ким, қуёш мушкин булутдин хуш кўрунур, ё бинафш.

Эзди жаннат гулларидин ранги наққоши қазо,
Сен киярдек чунки бўлмас даҳр аро пайдо бинафш.

То бинафш этмнш тўнин ул гул, борурмен ҳушдин,
Боғ аро ҳар гулниким кўрсам мени шайдо бинафш.

Бул бинафшазор аро тушган киби ул шўхнинг
Кўнглаги воло бинафшу тўни ҳам кимхо бинафш.

Сабзада савсан ярашқандек мулойимдур басе,
Шўх сабзорангларнинг рангига дебо бинафш.

Жуз бинафша боғ аро гул экмагил, эй боғбон,
Ким либоси рангини истар бизинг мирзо бинафш.

Буйлаким соқий тўнин қилмшн бинафш, эрмас ажаб
Аксидин бўлса биллурин соғари саҳбо бинафш.

Чарх рангомез эрур кўрма тафовут зинҳор,
Рангларким кўргузур кўку яшилдин ё бинафш.

Эй Навоий, ул бинафшапўш гулнинг васфида
Бўлмасун ҳар не ёзарсен коғазе илло бинафш.

327

Дедим ул пайконни лаъл этган юрак қони эмиш,
Ғунчанг армонида ул худ лаъли пайкони эмиш.

Пардаи жон ичра тим-тим қон саросар лоладек,
Фурқатингднн тоза-тоза доғи пинҳони эмиш.

Лабларинг тузлуқ такаллум бирла фаҳм эттим сўруб
Лаълидин хони жамолининг намакдони эмиш.

Бир жазаъ солмиш малойик хайли ичра рустахез,
Эмдиким фаҳм  айламишлар кўнглум  афғони эмиш.

Ғам туни дедим булутнинг пардасидин чиқти ой,
Зулфдин чиққан жамолинг меҳри раҳшони эмиш.

Давр аёғин, соқиё, қўйма йигит жонинг учун
Ким,  йигитлик рўзгори айши  даврони  эмиш.

Эй Навоий, чок бўлған кўнглунгга қилдим назар,
Ёр боқий, анда боқий ўзгалар фоний эмиш.

328

Неча оҳ урсам ўлур кўздин бағир хуноби фош,
Истамак бу эрса кўзда не ажаб ул навъ ёш.

Эй пари, атфол тоши дема бу мажнунғаким,
Чарх зулми ёғдурур бошим уза ҳар лаҳза тош.

Суда андоқким қуёш акси тушар, гўё эрур
Обгун чарх ичра ул рухсорнинг акси қуёш.

Гар кабутардек эмас тутмоқ учун кўнглум қушин,
Не учун очмиш қулочин ҳар тараф ул икки қош.

Тунд эрур ул бутки қўймишмен бошимни оллиға,
Қиблаға бош индурурга менда йўқтур икки бош.

Бўлма кун қурсин тилаб афлокдек саргаштаким,
Бир фатири хом ила осон ўтар ҳар кун маош.

Олғали кўнглин Навоийнинг талошур хўблар,
Шоҳлар андоқки, мулк устида қилғайлар талош.

329

Менга эмди сарв ила гул муддаоси қолмамиш,
Сарв бўйлуғ гулжабинларнинг ҳавоси қолмамиш.

Уйла тутмиш меҳнату ғам хайли кўнглум кишварин,
Ким нишот анда сиғинғунча физоси қолмамиш.

Мен балият ичрамен, эл шод гўё чархнинг
Эмди дард аҳлиға еткунча балоси қолмамиш.

Ёрким қилмас жафоу жавр эрмас, раҳмдин
Ким, менга кўргузмаган жавру жафоси қолмамиш.

Баски ҳар торин  бало атфоли уздилар чекиб,
Ваҳки, урён жисм уза меҳнат палоси қолмамиш.

Гул чоғи боғингға ким, йўл бермадинг, эй боғбон,
Чинмудур дай бўлғали, дерлар сафоси қолмамиш.

Эй Навоий, гар вафоси қолмамиш онинг сенга,
Ғам емаким, анга ҳуснининг вафоси қолмамиш.

330

Оразинг ҳижронида келмас менга гулзор хуш,
Гўлсиз андоқким эмас гулбунда юз мннг хор хуш.

Хастадур кўнглум кўзунгдин уйла ким, мумкин эмас,
Лабларингдин шарбат олмай бўлғай ул бемор хуш.

Кўйида вайронаи топиб йиқилдимким, эрур
Қасри жаннатдин менга ул сояйи девор хуш.

Кўйидин манъ айлар эрдим чун ўлармен, эй кўнгул,
Эмди бердим рухсатинг, ҳар қайда борсанг бор хуш.

Ҳар киши мақсадға бир сарришта айлар, эй фақиҳ,
Субҳа гар хушдур санга, бордур манга зуннор хуш.

Хирқау зуҳду риё аҳлиға хуштур хонақаҳ,
Лек анинг раҳниға келди кулбаи хаммор хуш.

Эй Навоий, май била хуш тут ўзунгниким, эмас
Бу фано дайри аро бўлмоқ даме ҳушёр хуш.

331

Ҳуши йўқ кўнглум жунун даштида бир шайдо эмиш,
Ким анинг қошида Мажнун асру кўп доно эмиш.

Тутти сориғ лолалар рухсори ашким бирла ранг,
Дема, эй раънойи гулрухким, гули раъно эмиш.

Ҳар бир оҳим дудининг ҳадду саводин кўрган эл
Зулфи ҳажридин соғингайларки бир ялдо эмиш.

Телба кўнглум ҳолини билмак таманно айладим,
Йиллар эрмишким жунун даштида нопайдо эмиш.

Дедим, ислай анбарин зулфунгни, ол бошим эваз,
Дедиким, сен телба бошида ажаб савдо эмиш.

Эй ғаний, ушшоқдин мустағний ўлдунг, билмадинг
Ким, фано аҳлиға султонлиғдин истиғно эмиш.

Англамас эрдим Навоий ҳолин ул ой кўйида,
Ҳар кеча то субҳ иши фарёду вовайло эмиш.

332

Майки лаълидин томизди ул нигори боданўш,
Гўйиё жон топқанидин тушти туфроғ ичра жўш.

Ишва бирла бетаҳаммул қилмаса ул муғбача,
Не учун дайр аҳлидин бир лаҳза кам бўлмас хуруш.

Раз қизи бебокликдин қилса урён халқни,
Дайр пири зайли эҳсон бирла келди пардапўш.

Лаъли майнинг жавҳари руҳ ўлди чун ҳар қатраси
Гўйи иъжози Масиҳо зоҳир айлар майфуруш.

Мастлиғдин элга юз сўздин вале мен сўз десам,
Кўз юмуб ҳам мастлиғ бирла ўзин айлар хамуш.

Турмади  шайхи  риёйи чун  етишти пири  дайр,
Қочмайин иблис нетсун чун нузул этти Суруш.

Эй Навоий, демаким жону, кўнгулни найлайин,
Иккисин айлай фидо чун бода нўшум тутти қўш.

333

Мени ишқ ичра деган оқилу фарзона эмиш,
Дегай улким, сўзин эшитсаки, девона эмиш.

Ёпса юз ҳар кеча кўнглум қушидин тонг йўқким,
Малак ул шамъи жаҳонтобиға парвона эмиш.

Қасри ул ҳусн шоҳининг эмиш андоқ олнй
Ким, фалак кунгураси қасриға дандона эмиш.

Кўзларим андин эмиш қону рамад айнидаким,
Дурд ҳамкоса мунга, ҳажр анга ҳамхона эмиш.

Захми кўп танда жунунлуқ кўнгул оромидин,
Телбалар маскани фаҳм ўлдики, вайрона эмиш.

Жаннату кавсар умиди била ўлдунг, эй шайх,
Билки, нақд ушбу фано дайрида майхона эмиш.

Зуҳд ила, эйки Навоийни ўкарсен кўрдук,
Иши усруклук эмиш, ҳамдами паймона эмиш.

334

Тузмагай эрди қазо бу жисми вайронимни кош,
Чунки тузди, солмағай эрди анга жонимни кош.

Тан уйиға жонни солғач қилмағай эрди муқим,
Ул уй ичра кўнгул отлуғ зори ҳайронимни кош.

Бўлди чун жону кўнгул бори назар шамъи била,
Қилмағай эрди мунаввар чашми гирёнимни кош,

Чун адам саҳросидин келдим вужуд айвониға,
Бузғай эрди марг селоби ул айвонимни кош.

Чун тузалди ишқ уйи қовғай эди андин равон,
Йўқ кўнгул девонайи расвойи нодонимни кош.

Чун ани ҳам қовмади кўр этса эрди тиғ ила
Кўз деган қон ёш ила олуда домонимни кош.

Чун бу доғи бўлмади, қилмаса эрди жонима
Мунча зебоу малиҳу шўхи жононимни кош.

Чун бу янглиғ бўлди жоно қўйса эрди марҳами,
Гаҳ-гаҳи кўргач кўнгулда доғи ҳижронимни кош.

Ишқ ичинда чора ўлмактур Навоий дема ҳақ,
Рўзи этгай лаъли жонбахш оби ҳайвонимни кош.

335

Лаъли ишқ аҳлидин онча ғорати жон айламиш
Ким, ўлукка жон берур ойинин осон айламиш.

Кўйида атфоли  ушшоқ ўлтурур  бедор  ила
Шаҳ магар шаҳр ичра ит қатлиға фармон айламиш.

Субҳ айшим истамиш ғам шомиға бўлмоқ бадал,
Йўқса невчун юз уза зулфин паришон айламиш.

Ёраб, ул тунни ёрутма меҳр бирла то абад,
Ким, ғариби меҳрибон ёрини меҳмон айламиш.

Аҳли даврон кўнглум ошубин нетиб манъ айлагай
Ким, ани ошуфта бир ошуби даврон айламиш.

Гул киби соч хурдаким ел йиртибон торож этар,
Ғунчакнм ўз нақдини оғзида пинҳон айламиш.

Эй Навоий, демаким бағрим эритмиш ишқ ўти
Ким, они ҳижрон кунининг андуҳи қон айламиш.

336

Ошиқ ўлдум билмадим, ёр ўзгаларга ёр эмиш,
Оллоҳ-оллоҳ, ишқ аро мундоғ балолар бор эмиш.

Қаддиға эл майли бўлғандин кўнгул озурдадур,
Ул алифдин зорларнинг ҳосили озор эмиш.

Элга новак урди, мен ўлдум, эрур бас турфаким,
Жоним этган реш эл бағриға кирган хор эмиш.

Риштаким муҳлик ярам оғзини тикти англадим,
Ким кафан жинси қироғидин сувурған тор эмиш.

Қўйи деворидин оғриғ танға тушкан соядек
Сели ғамдин эмди соя ўрниға девор эмиш.

Жонга таҳвиф айладим тиғи ҳалокидин анинг,
Билмадим бу ишдин ул ўлгунча миннатдор эмиш.

Эй Навоий, хўбларни кўрма осонлиғ била,
Ким, бировким солди кўз узмак кўнгул душвор эмиш.

337

Жавза кўйидин доғи ул чеҳра жамил эрмиш,
Ялдо тунидин доғи ул зулф тавил эрмиш.

Ҳар қатра кўнгул қони жон берди ўлук танға,
Хосиятини сўрдуқ лаълингға қатил эрмиш.

Гулзор аро нилуфар очилди гумон эттим,
Хол ўрниға ул юзда бир нуқтаи нил эрмиш.

Ҳижрон тунн дафъ ўлғач билдимки, юз очибсен,
Ҳуршид вужудиға тонг нури далил эрмиш.

Овора кўнгул истаб жон тандин олур ишқинг
Ул телбагаким итмиш гўё бу кафил эрмиш.

Ойини қаноат тут иззат тилар эрсангким,
Эрмиш тамаъ аҳлидин ҳар кимки залил эрмиш.

Кўнглини Навоийнинг олсанг назар айлаб кўр
Ким, дард ила доғ ичра ҳоли не қабил эрмиш.

338

Бизинг шайдо кўнгул бечора бўлмиш,
Маломат даштида овора бўлмиш.

Анга баским ёғар тош устида тош,
Танида ёра узра ёра бўлмиш.

Урардин дам-бадам хороға бошин,
Сўнгаклар анда пора-пора бўлмиш.

Бало тоғи аро ётқанда бемор
Хазу синжоби хору хора бўлмиш.

Қаро қилди нечукким рўзгорим,
Онинг ҳам хонумони қора бўлмиш.

Қадаҳ хуршиди қониким, ғамидин
Сиришким кавкаби сайёра бўлмиш.

Навоий чорадин кўп дема сўзким,
Ғамингға чорасизлиқ чора бўлмиш.

339

Ҳар кун ақшомға ҳажрингда менга зорлиғ иш,
Кеча тонг отғуча андуҳ ила бедодлиғ иш.

Иш вафо қилмоқ эрур гар қила олсангки, эмас
Эй вафосиз, бу жаҳон ичра жафокорлиғ иш.

Ишқ аро қоч^ма кўнгул хору забунлуғдинким,
Ошиқ ўлғанға забунлуғ бўлуру хорлиғ иш.

Лутфу дилжўлиғ эрур хўб паривашларға,
Эй пари, билки, эмас жавру дилозорлиғ иш.

Тақви аҳлиға билинса эди чарх авзои,
Айлагайлар эди бу дайрда хамморлиғ иш.

Олам аҳли, билингизким, иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлунг бир-бирннгизга ким, эрур ёрлиғ иш.

Хаста кўнглини Навоийнинг олиб асраки, бор
Сенга дилдорлиғ иш, бизга дилафкорлиғ иш.

340

Дўстлар, кўнглумни васл уммиди беҳол айламиш,
Орзу хайли ҳазин жонимни помол айламиш.

Шоҳ лутфи узрини қўлмоқ эмас мумкинки, шавқ
Ҳушум этмиш зоилу нутқумни ҳам лол айламиш.

Май муносибдур баҳори васл аро кўз ёшининг
Кисватин қондин хазони ҳажрким ол айламиш.

Зулфи ичра бўлғамен пур печу хамлиғ тордек,
Заъфлиқ жисмимниким ҳижрон юки дол айламшш

Ҳар замон ул ён қилур кўнглум ҳавоким, қуш киби
Ҳажр ўқи пайконларин ҳар ён парубол айламиш.

Неча кунлук ҳажри тўфон айлабон ашким суйин
Мени ул дарёда киштибонға тимсол айламиш.

Ҳажрида онсиз тирикликдин уятлиғмен валек
Менда йўқ тақсир ажал бу ишда эҳмол айламиш.

Ул икки лаб ҳажрида майким иложиға ҳаким
Лаъл ила ёқутни маҳлулу сайёл айламиш.

Эй Навоий, ҳажр мушкил бўлса ғам йўқтурки, ҳақ
Шоҳ лутфин буйла мушкулларга ҳаллол айламиш.

341

Бировки дайр сори зоҳир айлади ихлос,
Бурунғи нафъи буким хонақаҳдин ўлди халос.

Халос истасанг андин аён қил ихлосинг,
Ки  йўқ  кишига  халос этмайин аён ихлос.

Авом зоҳиридек қилмағанға зоҳирини,
Муяссар ўлмади ботин иши нечукки ҳавос.

Бировга хос иноят бу йўлда ом ўлди,
Ки ом суврати бирла ўзини айлади хос.

Самоъ важд айла гар бўлмаса муассир эмас,
Ки кулгу боисидур қилса пил ўзин раққос.

Бақо дурин тилабон терга ғарқлиғ не осиғ,
Бу дур топарға фано баҳри ичра бўл ғаввос.

Навоий, айласа қатлинг ҳабиб сен яна ўл,
Ки ишқ тиғи шаҳидиға буйла келди қасос.

342

Ҳусн оятики келди юзунг қиссасида нас,
Тонг йўқ десамки шояндадур ахсан-ул кисас.

Мусҳафни ўртадим дединг ўтлуғ узор ила,
Кўнглум қабул қилди каломинг нечукки нас.

Кўнглум қушини тиғи ғаминг қилди чок-чок,
Билмон кўнгулни қушмудурур эмди, ё қафас.

Лаълинг нигини шарҳидадур гўйиё, фусус,
Ҳар жузвида нишонаи вақф айлади бу фас.

Ўлдумки қатлингга нега ушшоқ бўлди хос,
Тиргузди буки яна мени айладинг аҳас.

Нақди ишқи аро чу азимат тилар кўнгул,
Аввал керакки, бир тараф этсанг бори рухас.

343

Май мени қилди риёйи порсолиғдин халос,
Порсолиқ йўқки, ужбу худнамолиқдин халос.

Хонақаҳ аҳли йўлуқса, мастлиғдин танимон,
Шукрким, бўлдум аларға ошнолиғдин халос.

Ишқ хилват кунжидин чекти мени майхонаға,
Қилди зиндон гўшасида мубталолиқдин халос.

Дайр  пири журъасин топмайки, улдур шоҳлиқ,
Дайр аро гар орзу қилсам гадолиқдин халос.

Эй жафогар, бир вафо қилким, иковлон бўлғабиз,
Мен жафо чекмакдину сен бевафолиқдин халос.

Соқиё, ҳажру хумор ичра етибмен жонима,
Бир қадаҳ бирла мени қил бу оролиқдин халос.

Эй Навоий, не наво истаб сени дилдору сен
Гар наво истарсен ўлма бенаволиқдин халос.

344

Катл учун элга чу таъмим ила бердинг танқис,
Ўлгум эрди мени гар қилмасанг эрди тахсис.

Хирси ул шўхнинг эл қатлиға бордур онча,
Ки ажал ҳожат эмас айламак они тахрис.

Ҳажрдин ишқ ўтида топмади кўнглум махлас,
Гарчи ўт бирла бўлур қалбға бермак тахлис.

Ёр ҳажриға даво гулдин эмаским, бермас
Кимсага Юсуф иси қон аро ҳар пора қамис.

Неча билсамки харис ўлди жаҳонда маҳрум,
Бўлмамоқ мумкин эмас ёр висолиға ҳарис.

Қил фано дарси аро ўзни мулаххаски, эмас
Суд кашфида бу маънининг ўқумоқ «Талхис»

Ёрдин айру Навоий ўзига истар ўлум,
Эй ажал, жонинг учун берма анга кўп танқис.

345

Қила олғанча риё аҳлидин этгил эъроз,
Яхшироқ сидқ ила осийки риёлиқ муртоз.

Мужрими содиқ эрур узр била қобили файз,
Мўъжиби зиндиқа бўлмас мутажалли файёз.

Узлукунг салбидин ихлос замимингни кетар
Ким, кетар мусхал ила неча мухолиф имроз.

Бош оқарди, кўз оқардию оқармас кўнглунг,
Тийрасен ҳар неча ким тутти саводингни баёз.

Чек риёзат вале иш ўрнида тутма аниким,
Бу риёзатдурур улким эвази келди риёз.

Барча иш вақтида ҳақ бўлса керактур ғаразннг,
Бу ғараздин чу бўлур дафъ керакмас эъзоз.

Икки бармоқки тутар сиймни миқроз киби,
Фақр торин доғи қатъ этгучидур ул миқроз.

Ҳар не оллингға келур, ҳақдин эрур чун ориз,
Бас таҳаммул қилибон айлама ҳар дам аъроз.

Жаҳл айбини Навоий нетибон яшурғай,
Эл кўзи очуқ эрур, гар ўзи этгай эғмоз.

346

Истасам бўсе лабидин жон тилар жонон эваз,
Кўнгли бирла деса жонон оздурур юз жон эваз.

Лаълин оғзимға ола олмон аёғи ўпмагин,
Топса этмон макс агар жон истаса жонон эваз.

Пойбўси ҳам эмас ҳаддим аёғи туфроғнн
Гар муяссар бўлса жон бермак бўлур осон эваз.

Итларининг хоки пойин ўпгали ҳам розимен,
Гар тилар олдик қарору ҳушу хонумон эваз.

Васли гар бўлса муяссар, юз туман жону жаҳон
Гар берилса ўтруда бўлмоқ эмас имкон эваз.

Соқиё, тут лаълигун май баҳридин заврақ била
Ким эрур бир журъасиға нақду баҳру кон эваз.

Эй Навоий, йшқ таркин айлагил, невчунки мен,
Васл учун жон бердиму бўлди менга ҳижрон эваз.

347

Оразингдур офтоби олам ородин ғараз,
Жон физо нутқингдур  анфоси Масиҳодин ғараз.

Очмағаймен кўз мени девона ҳуснунг бўлмаса,
Ҳар пари пайкар жамолиға тамошодин ғараз.

Ўқ тикилсун кўзларимга бўлмаса ўқдек қадинг,
Боғ аро ҳар дам ҳавойи сарви раънодин ғараз.

Шоми ҳажрим зулфи мушкинингдин ўлсун тийрароқ,
Гар эмас кўнглумга зулфунг мушксородин ғараз.

Жон бериб лаълимни истардим ғараз недур дема,
Ким басе зоҳирдурур, жоно, бу савдодин ғараз.

Дарду меҳнат чекмагимдин қасдим анинг кўйидур,
Каъбадур соликка қатъи кўҳу саҳродин ғараз.

Эй Навоий, ёрнинг меҳру вафосин истама,
Қилмаған бўлса кўнгулга зулму бедодинг ғараз.

348

Эй, тилаб лаълинг майидин руҳума осор файз,
Ламъасидин касб этиб кўнглум уйи анвор файз.

Оллоҳ-оллоҳ, не лабу нутқу равон осо экин
Ким, Масиҳо бирла Хизр андин қилур изҳор файз.

Файзларким етти ишқингдин менга, офоқни
Ғарқа айлар файз баҳри, истасам асрор файз.

Бу жазо мункирга  бас эрмасмуким, фойиз деди,
Қобили файз эрмас улким, айлагай инкор файз.

Кир ҳаробот ичраким, ҳар журъасидин еткурур
Файзни юз шайхча базм аҳлиға хуммор файз.

Дайр пиридин етар юз файз дер йўқ шайхдин
Ким, мунга етмиш яқин файзу анга пиндор файз.

Эй, Навоий, муғтанамдур пири дайру муғбача
Ким, биридин етмаса, етар биридин бор файз.

349

Гар будур қомати раъно била зебо ораз,
Сарв бўй чекмасу очмас гули раъно ораз.

Ойға гулгуна магар суртти машшотаи чарх,
Ё санга майдин эрур гул киби ҳамро ораз.

Оразим сабзаға ҳар гулшан аро суртармен,
Сенга то сабзаи тар айлади пайдо ораз.

Тоқатим йўқ икки ўт бирла мени ўртагани
Оташин лаъл менга айла аён, ё ораз.

Парда ёпқилки, хатинг айлади беҳол мени,
Менким ўлдум қила олмоққа тамошо ораз.

Оразимни бир аёқ бирла қизорт, эй соқий,
Неча суртай аёғингға мени расво ораз.

Эй Навоий, тиласанг давлати боқий топмоқ,
Олмағнл дайри фано йўлидин асло ораз.

350

Десангки фақр тариқини айлайин мазбут,
Керакки зуҳд риё бирла қилмасанг махлут.

Бу йўлда шарт фанодур агар қадам қўйсанг,
Керак бажой кетурсанг неким эрур машрут.

Кишики  зоҳири  ошифтадур, замириға  боқ,
Басоки маъни эрур поку лафз номарбут.

Кўнгул  саҳифасидин рафъ қил хавотирни,
Ки сафҳа зойиъ ўлур чун ҳасин қилур манқут.

Десанг ўзумдин этай ғайр сувратин исқот,
Ўзунгдин айла бурун ўзлугунгни-ўқ масқут.

Фано риёзатида қаддин айлаган чавгон,
Қошинда гўйча йўқтур бу гунбади махрут.

Навоиё, дер эсанг тонгла бўлмайин мақбуз,
Бу кун жаҳон элига ўзни айлагил мабсут.

351

Қилди ботил меҳрдин ҳар неча қилди ёр шарт,
Шарт кўп буздн нединким, айлади бисёр шарт.

Шарт меҳр айлар букун андоқ унутур тонглаким,
Ҳаргиз этмайдур дегайсен ул пари рухсор шарт.

Кўйида ким пойбўси бирла иззат истаса,
Бордур анда айламак туфроғдек ўзни хор шарт.

Айлади шарти вафо лекин қачон бор эътибор,
Мастлиғда ҳар не қилса кофири хунхор шарт.

Ишқ таркида қилиб кўп шарт буздунг, эй кўнгул,
Ишки қилмоқ мумкин эрмас қилмағил зинҳор шарт.

Дайр пири хидматиға, эйки, белни боғладинг,
Билким ушбу боғламоқта бор эди зуннор шарт.

То тирикмен, тарки ишқ этмай дебон шарт айладим,
Шарт қилған айладик бори Навоийвор шарт.

352

Рухсор ила лабингдин этар кўнглум инбисот
Ким, гул чоғию бода эрур мужиби нишот.

Эй ой, сипеҳр арсасида ҳусн сотма кўп,
Шоҳим руҳин унутмаки ҳоли эмас бисот.

Қилманг наззора оғзиға кўпким, топилмағай
Хуршид ичинда  заррани  кўп  айлаб эҳтиёт.

Ул шўх неча ғайр била бўлса мухталит,
Мен ғайри бирла мумкин эмас қилмоқ  ихтилот.

Шаҳлар демаки  қуллуғума  бўлди  мунхират,
Гар қулларингнинг ўртасида топсам инхирот.

Қўйма кўнгулнн даҳрнинг эски работиға,
Сойирға чун маҳалли иқомат эмас работ.

Ошифта бўлса назм Навоийға, эй пари,
Девоналар сўзида тамаъ қилма иртибот.

353

Холларинг нуқтасидин тобти зеб ул турфа хат,
Гарчи хат узра бўлур бир нуқтау бўлмас нуқат.

Юз уза хаттин наззора айлагил, гар кўрмадинг,
Эй кўнгул, кун сафҳасида тун саводи бирла хат.

Ҳажр шоми ойни рухсоринг соғинсам қилма анб,
Ким басар ҳисси қаронғу кечада қилди ғалат.

Сарв чун асру бийик, савсан бағоят паст эди,
Қоматинг хайрул-умур ойинидин тобти васат.

Сайли ашким рўди икки бўлди олам мулкини,
Гўйиё олам эрур Бағдоду ашким сайли шат.

Тавсани ҳиммат била қатъ айлагил дашти фано,
Йўқса бу йўлда бўлур юз тавсани гардун сақат.

Эй Навоий, май бати қонин оқиз базм ичраким,
Гар кабоб ўлмас ва лекин элни маст айлар бу бат.

354

Юзунг ойидаким, бош чекти ҳар ёндин муанбар хат,
Гул узра мушкдин килки қазо қилмиш муҳаррар хат.

Жамолинг сафҳасида икки қошинг матлаедурким,
Ёзибдур котиби сунъ они ҳусн аҳли учун сархат.

Гули рухсоринга кўп зеб берди сабзаи хаттинг,
Бағоят хушнамо эрмиш қизил коғазда ахзар хат.

Юзунгнинг теграсида хатмудур ё сунъ паргори,
Қуёшнинг давриға таҳрир учун чекти муқаррар хат.

Хатинг васфида ҳар неким савод этмиш кўнгул андин,
Эрур бир анбарин занжири савдо аҳлиға ҳар хат.

Кўрунур гул киби оразда мушкин хат басе дилкаш,
Варақ гар хўб эмастур хўб эмас ёзмоқ муяссар хат.

Юзунгнинг доғи бирла анжумунгдин не осиғ, эн ой,
Қуёшдек олам узра хуштурур гар хол эрур, гар хат.

Мени махмурлуқ ранжидин озод этсанг, эй соқий,
Ёзарман гарчи илгим титрамакдин келса абтар хат.

Навоий, берма пандим хоса хат бош чекти ул юздин,
Чиқа олмон хатидин ҳар нечукким, чекса дилбар хат.

355

Қилса бўлмас оҳу афғондин мени шайдони забт,
Уйлаким жавру жафодин ул бути зебони забт.

Ҳар дам эл қонин тўкар усрук чиқиб, бедод этиб
Кимдурурким, қилғай ул шўхи қадаҳ паймони забт.

Шўхлуқдин зулм қилмоққа эрур беихтиёр,
Мумкин эрмас қилмоқ ул ҳури малак сиймони забт.

Зулфи занжириға аҳли ишқ кўнглин тортибон,
Яхши қилдинг бир сурук девонаи расвони забт.

Телба  кўнглум даштини  қилса масоҳат айби  йўқ,
Оқил  ар  Мажнундурур  қилғай  магар саҳрони забт.

Ғунчалар очилса, ўлганлар тирилса не ажаб
Айлай олмас кулгудин чун лаъли руҳафзони забт.

Забт айлай олмас аҳли ишқ кўнгли кишварин
Хусравиким, айлай олғай сарбасар дунёни забт.

Ашк мавжин манъ этарсиз менда ҳам йўқ ихтиёр
Ким, қилибтур хоса чайғалған замон дарёни забт.

Давр эли зулмин хаёл этмак била бўлдум ҳалок,
Тинди улким, қилди бир васвос ила савдони забт.

Дайр пири бандасидурменки, нофиз ҳукм ила
Айламиш юз минг жуҳуду габр ила тарсони забт.

Эй Навоий, сен доғи девонасен, кўнглунг доғи,
Гар сени забт этсалар, ким айлай олған они забт.

356

Не нутқи дилкаш эрур, ваҳ, не дилрабо алфоз,
Масиҳ нутқида йўқ бўйла жонфизо алфоз.

Эрур хужаста сўзунг файз мавжининг тенгизи,
Тенгизда ҳар сариғи дурри бебаҳо алфоз.

Сўзунгда пири хирад топмайин ғалат аҳком,
Тилингга саҳв ила ҳам ўтмайин хато алфоз.

Санга надим ўлубон Жабраил ким кетуруб,
Бир ошно қошидин барча ошно алфоз.

Сипеҳр жавфида дарё вужудинг ичра сўзунг,
Бу баҳр ичинда бу жавоҳир сўзунг аро алфоз.

Сўзунгда лафзинг эшитгач араб фасиҳлари,
Бириси қилмади сўз дерга ибтидо алфоз.

Навоий айлади наътингни, вирд бўлса не тонг,
Анга каломи равонбахшу мунтаҳо алфоз.

357

Лабингдин бўлди бу маҳжур маҳзуз,
Анингдекким,  шакардин  мўр  маҳзуз.

Сўзунгдин топса хат кўнглум ажаб йўқ,
Ки шарбатдин бўлур ранжур маҳзуз.

Эмас баҳринг куюк кўнглум иложи,
Ки бўлмас шўъладин маҳрур маҳзуз.

Сочингдин оразинг кўргузки, айлар
Қаронғу тунда айлар нур маҳзуз.

Лабингға жон фидоким, қилди жоннн
Бу ақшом асру номакдур маҳзуз.

Хумор ўлтурди, соқий, тут қадаҳким,
Май ўлмай бўлмади маҳмур маҳзуз.

Навоий кўнглини буздунг, қил эмди,
Этиб васлинг била маъмур маҳзуз.

358

Меҳр ила гар келди чарх айвони рифъатдин манеъ
Жом қўйған дайр тоқин англағил андин рафеъ.

Дайр жаннатдур, гар анда жилвагар ҳар муғбача,
Шакл зоҳир айлар анда ҳуру ғилмондин бадеъ.

Соқиё, чун давр аро солдинг ҳилоли жомни,
Билким, ул сайр ичра бор ўзга кавокибдин сареъ.

Гар чиқиб масжиддин ўлдум бут қошида ғам емон,
Шояд ул журмумға ушбу тоатим бўлғай шафеъ.

Менки дайр ўлди менга тақвию тоат буқъаси,
Ўлганимда куфри гўристонин айлаб мен бақеъ.

Бўлди соқийнинг гули рухсори гул-гул  бодадин,
Тут ғаниматким,  йигитлик  фаслидур  фасли  рабеъ.

Хонақаҳдинким,  Навоийдек  борур  майхонаға,
Анда-ўқ қўйдик риёу ужбдек феъли шанеъ.

359

Иззат тамаъ ким айласа тарк этмайин тамаъ,
Ул ҳорлиққа мужиб эрур, азза ман қанаъ.

Туҳми тамаъ ки хорлиқ ўлмиш анинг бари,
Сен буйла хор тухмин экиб қилмагил тамаъ.

Нафсинг ҳалокин истау топсанг ани ҳалок,
Зинҳор мотам аҳли киби қилмағил жазаъ.

Невчунки то тирикдудур ул золими лаин,
Кўнглунггадур ҳалокату жонингғадур важаъ.

Руҳунгға сиҳҳат ўлса малойик ўлур сипоҳ,
Нафсингға қувват ўлса, шаётин бўлур табаъ.

Тарк этма узру ажзға кўнглунгни солса фисқ,
Қўйғил риёю ужбға гар бош чекар вараъ.

Жоҳ аҳли, фақр ичра Навоийға иқтидо,
Айлангки, бу тариқа анга келди мухтараъ.

360

Қизил кўнглак енгин оразға ёпсанг важҳи йўқ воқеъ,
Қуёш олинда кўрмайдур киши гулгун булут монеъ.

Юзидек мумкин эрмас, эй мусаввир, чекма заҳматким,
Қуёш журмин қўшуб ҳал айласанг ранг ўлғуси зойеъ.

Лаби ҳам ўртади жоним, ҳам аччиғ сўз деди, яъни,
Чучуклуктин иситқанға ачиғ шарбат эрур нофеъ.

Юзин очса неча қилсам назар оғзини кўрмасмен,
Назарға гарчи келмас зарра хуршид ўлмайин толеъ.

Жамол очқан сайи мажнунлуғум ошса ажаб эрмас,
Парининг жилваси савдоға ҳаргиз бўлмади дофеъ.

Лабинг жонимға қилса майл, дардинг хаста кўнглумга,
Тонг эрмастур нединким, айлар ашё аслиға рожеъ.

Кўзунг фикри била тан хилватида нотавон кўнглум,
Риёзат айнидиндур кунда бир бодом ила қонеъ.

Фано йўлиға ўзлуктин шуруъ этганга тор ўлди,
Гар ўлса ҳодийи тавфиқ очуқдур беҳад ул шореъ.

Навоий дайр аро гар бутпарасту маст эса тонг йўқ,
Не қилса пири дайр, ул ҳам қилур чунким эрур тобеъ.

361

Қилди уқор ўтоғасин ул қотили шижоъ,
Хуршид оразиға ҳамоно хати шиоъ.

Ул  минмайин ҳануз таковарға, войким,
Мендин қарору сабру кўнгул қилдилар видоъ.

Майдонға чопти тавсанин ул навъким дегил,
Ким чарх шахсувори била қилғуси низоъ.

Юз фитна солди ғайри муқаррарки, айламиш
Бедоду зулм таврида юз навъ ихтироъ.

Жонни дедим отти оёғиға нисор этай,
Лек эрмас эрди кўзга кўрунгунча бу матоъ.

Саркашлик этма шўъладек ўртарга элниким,
Асру бот инҳитот топар андоқ иртифоъ.

Боштин, Навоиё, чиқор ўзлук хаёлини,
Гар сарзаниш била дер эсанг кўрмайин судоъ.

362

Лабларингдин ҳар нафас жонни тилармен мунтафиъ,
Мунқатиъ бўлмай нафас бўлмас умидим мунқатиъ.

Кўз юмуб очқунча, ваҳ, юз қатл қилмоқ йўқ эди,
Бўйла санъатларға маҳвашларда сенсен  мухтариъ.

Кўктадур оҳим қуруғ тандин этиб ўтлуқ кўнгул,
Шўъла-дафъ ўлмай, ўтундин дуд бўлмас муртафиъ.

Ишқу дарду шавқ кўнглум ичрадурлар, оҳким,
То не қилғайлар бўлуб мундоқ балолар мужтамиъ.

Ишқ эли ғавғосидин дардим десам  мафҳум эмас,
Хоссаким улким анга дермен худ ўлмас мустамиъ.

Истасанг дайри фано сириға топмоқ иттилоъ,
Мастлиғдин бўлмағил даврон ишига мутталиъ.

Эй Навоий, қил фано илмини яхши касбким,
Айлагайсен дафъ, агар тақво буюрса мубтадиъ.

363

Кўруб оразинг йиғласам йўқ бадиъ,
Келур сайл бўлғанда фасли рабиъ.

Неча ишқ аро бор эсам тангдил,
Эрур ул уй икки жаҳондин васиъ.

Гумон қилма ишқ элини хоксор,
Ки ҳимматларидур фалакдин рафиъ.

Дамим ўти кўкка чиқар ўйла тез,
Ки барқ инмагай ерга андоқ сариъ.

Юзунг оллида гул хадисни демон,
Хуш эрмас латиф элга лафзи шаниъ.

Агар зуҳд эди журмум, эй пнри дайр,
Не ғам бўлса журмумға лутфунг шафиъ.

Навоий, агар ёр эрур базлагўй,
Бадиъ элдин эрмас бадойиъ бадиъ.

364

Ҳажр ўтидин шом агар мендек эмас беҳоб шамъ,
Риштаи жониға невчун солди печу тоб шамъ.

Бир қуёш ҳажрида гар куймас, недин бас мен киби
Қавкаби ашкин тўкар андоқки дурри ноб шамъ.

Маҳвашимдек демаким бўлмиш либоси лаългун,
Мен киби қон ёшдин ўлди ғарқаи хуноб шамъ.

Кечаики тийра кулбамни ёрутғай ул қуёш,
Тонг эмас анжумдек ўлса ул кеча ноёб шамъ.

Ғам туни ул ой хаёлидин бузуғ кўнглум ёрур,
Гўшаи вайронға басдур партави маҳтоб шамъ.

Тийра  шоминг файз нуридин десангким ёруғай,
Тутқил ул янглиғки тутмиш гўшаи меҳроб шамъ.

Эй Навоий, ул қуёш қўйғач шабистонимға юз,
Рашкдин сиймоб ашкидек бўлуб сиймоб шамъ.

365

Ул қуёштин топти бу оқшом бизинг кошона шамъ,
Қилмасун бу уйни дудидин қаронқу ёна шамъ.

Банд аёғида лагандин, бошида соч дудидин,
Ул пари ҳажринда мендекдур магар девона шамъ.

Иўл шабистон ичра топмас ҳар кеча келтурмаса,
Ул қуёш девони ҳуснидин неча парвона шамъ.

Иста гоҳи бизни доғи, эй маҳи хиргаҳнишин
Ким, бўлур фонус аро парвонаға ҳамхона шамъ.

Нола қилмас тил чекиб ким уйқу истаб, ёрға
Саргузаштидин кеча дер гўйиё афсона шамъ.

Нетти бир тун ёруса сендин йиқилған кулбамиз,
Чун топар ой партавидин доимо вайрона шамъ.

Тонг эмастур ҳар бири гар бўлса дурри шаб чароғ,
Оразинг ҳажрида тўкса ашкидин ҳар дона шамъ.

Бу шабистон ичра келди фарқиға тиғ узра тиғ,
Боши узра чунки қўйди тожи зар шоҳона шамъ.

Эй Навоий, ўртагил жону кўнгул парвонасин
Ким, бу оқшом оразидин айлади жонона шамъ.

366

Торттим ранжи хумор  айлаб майи аҳмар тамаъ,
Ул кишидекким қозар тоғ айлабон гавҳар тамаъ.

Лола жоми дурдидек ҳам даст берса яхшидур,
Даврдин гар айлай олмон лолагун соғар тамаъ.

Соқиё, жоми лабингдин эл тамаъ қилғанда нўш,
Бизга ғамзангдин эрур бир жон ситон наштар тамаъ.

Қатлима андин қила олмон тамаъ, бер заҳри чашм,
Мен киму лаъли лабидин айламак шаккар тамаъ.

Десангизким бўлмағайсиз мен киби девонаваш,
Одамилар ичра қилманг бир пари пайкар тамаъ.

Пийр дайр оллида қўйдум нақд жон, эй муғбача
Ким манга бор эрди сендин лаъли жонпарвар тамаъ.

Истадим васлу вафо деди, Навоий қилмағил
Бу тамаъ, қил гар қилурсен мундин ўзга ҳар тамаъ.

367

Истамассен хотири ушшоқ ҳайронингни жамъ,
Нўқса невчун қилмадинг зулфи паришонингни жамъ.

Ишқинг ўтиға кўнгул ичра дедим таскин берай,
Буки қилдим зори жисмим ичра пайконингни жамъ.

Асрамоққа ер икки кўздин муносиб топмадим,
Оритиб кўздинки қилдим гарди майдонингни жамъ.

Яхши бординг, эй кўнгул, қилсанг худ эттинг таънидин
Итларингга  берсалар  кош айлабон  қонингни жамъ.

Гар табассум вақтида кўрсанг лабин, эй боғбон,
Елга бергайсен қилиб гулбарги хандонингни жамъ.

Ул пари мажнунлариға садъяк ўлғай, эй қуёш,
Чунки қилсанг зарраи беҳадду поёнингни жамъ.

Эй Навоий, назминг эл кўнглин паришон айлади,
Қилдинг эл кўнгли учун гўёки девонингни жамъ.

368

Зиҳи буроқинг изидин қамар узорида доғ,
Муайян икки қароғингға сурмани мазоғ.

Чу ёрутуб юзунг оли фалак шабистонин,
Уётидин учуруб ҳар тараф нужум чароғ.

Шамъким сочибон зулф анбарафшонинг,
Бўлуб савомиъ қудси элига атри димоғ.

Ўтуб чу қадду узоринг сипеҳри аҳзардин,
Бу навъ сарв ила гул топмайин яна ул боғ.

Улусқа зулмати куфр ичра изтироб эрди,
Юзунг қуёш фуруғидин ўлди мунча фароғ.

Китобинг ўзга кутубларки бордурур аблағ,
Балоғатингға муносиб ҳақ айламиш иблоғ.

Бу баски айни иноят била кўзунг тушса,
Тамуғ ўтиға Навоийни судраб элтур чоғ.

369

Гарчи йўқтур лолазори ашкима пайдо қароғ,
Дудаи оҳим била қўймоқ бўлур бориға доғ.

Гуллар ўлмиш оташин то ўтлуғ оҳим тортибон,
Айламишмен оразинг ҳижронидин гулгашт боғ.

Зулф аро ул ораз узра зарварақ ҳар ён эрур,
Шом андоқким ёқилғай сувда ҳар жониб чароғ.

Ошиқ ўлдум ул малаксиймо пари рухсориға,
Уйлаким ўт шўъласидин элга гарм ўлғай димоғ.

Ғамдурур кўнглумда ул ширин санамни кўргали,
Тоғ аро Фарҳод ўлур, ким кўрди Фарҳод ичра тоғ.

Давр ранжидин десангким лаҳзаи соғ ўлғасен,
Давр аёғи ичмагидин бўлмағил бир лаҳза соғ.

Эн Навоий, чун кўнгул бир дам очилмас бодасиз,
Истасанг ул ўтни равшан дам-бадам қуйгил бу ёғ.

370

Оҳ ўти бирла юзунг ҳажрида қилсам гашти боғ,
Лола янглиғ ўртагай ҳар бир шарар гулларга доғ.

Кўргач ул оразни йиғлармен тушуб мағзимға жўш,
Уйлаким, гулдин яшарғай кўз қизиғ бўлгач димоғ.

Юзгаким  санчиб бинафша  истадинг ҳуснунгға зеб,
Гўйи ул гугурт бирла равшан айларсен чароғ.

Доғу қонлиғ чок-чок ўлған кўнгулдадур ғаминг,
Лола тоғ узра бўлур, ким лола узра кўрди тоғ.

Икки гавҳарким баногушунгдадур анжум киби,
Ҳусн аро ойдек юзунг оллида тутмишлар қулоғ.

Бодадин бир дам фароғат истама, гар истасанг
Давр аҳли меҳнатидин топқасен бир дам фароғ.

Ёр аёғин сувға чун солди кўзум тўлди сиришк,
Эй Навоий, буйла болиққа керак мундоқ булоғ.

371

Заиф жисмим аро бир-бирининг устига доғ,
Қуруғ йиғоч узадур ёфроғ устида ёфроғ.
   
Эвурса ҳар сари тонг йўқ юзнни оҳимдин,
Ки чайқалур ел агар асру тунд бўлса чароғ.

Чаманға ғамзада кўнглумни чекма, эй булбул,
Ки келди чуғзға вайрона кунжи гўшаи боғ.

Ёрам фатиласи захмимни куйдирур ҳар дам,
Магарки қон анга хосият ичра бўлмиш ёғ.

Керакки қўймаса бир дам пиёлани қўлидин,
Замони ул ки тилар бу замона ичра фароғ.

Етишти бурниға офатки тутти бурнини эл,
Ёруғлуғи била чун шамъ бўлди кунда димоғ.

Хаёлинг этти Навоий бошида манзилгаҳ,
Нединкн бир тепада жори эрди икки булоғ.

372

Баски қўйдунг кўксума кўнглумни олған чоғ доғ,
Жисмим ўлмиш хирқам ул янглиғки майдин доғ-доғ.

Демаким не доғдур кўнглумдаким, ўтлуғ кўзунг,
Қўйди анда кўргузуб юз лоба бирла лоғ доғ.

Доғлар қўйдум чу масту ошиқ ўлдум нечаким,
Ўзни асраб қўймас эрди бор эканда соғ доғ.

Арғувони тўн била то жилва қилдинг, ваҳки, бор
Хасратингдин арғувони шоҳиға яфроғ доғ.

Солғали ўт бағриму кўнглумга ҳажринг,  бор ишим.
Тортмоқ кўнглумдин оҳу бағрима қўймоғ доғ.

Гўйиё Фарҳоддек ҳамроз учун барқ ўтидин,
Лола эрмас бағриға ҳар сари қўймиш тоғ доғ.

Эй Навоий, тўкма ўтлуғ кўнглунг узра ашкким,
Ўртанур кўкрак куяр ҳолатда қўйсанг ёғ доғ.

373

Заҳри ҳижронинг чу айшим жомини қилди ачиғ,
Нўши васлинг элга етганда менга йўқтур исиғ.

Тош ёғдурғандин атфол ўлмадим, ўлтурди ҳажр
Ким суубатда булар андоғ эмас эрди қотиғ.

Ашк аро ўлдум, йиғиштур эмди зулфунг шастини
Ким су узра келгуси дарё аро ўлган балиғ.

Қатра-қатра қон ёшимдин чеҳрам ўлмиш уйлаким,
Тим-тим этгайлар қизил коғазниким, бўлғай сариғ.

Юзда ҳажрингдинки тирноғ ўрни хатлар эрди қон,
Бир-бирига ашкдин су очибон қилдим ариғ.

Олғали дунё арусин, эйки сочтинг нақди жисм,
Умр сотиб марг олмоғ анга бу сотиғ-олиғ.

Истарам лаълиға қилғаймен чучук жоним фидо,
Эй Навоий, анга дермен келмагай ногаҳ ачиғ.

374

Ончаким ул ғамза сурди кўргузуб бедод тиғ,
Сурмас элга қатли ом ўлғанда юз жаллод тиғ.

Шўълалиқ кўнглум аро кўр ханжари ишқингни ким,
Бўйла оташкорлиқ қилмайдурур ҳаддод тиғ.

Қатл этиб кунд ўлмади, ваҳ, не итикдур тийғи ишқ,
Ким анинг қошида нарм оҳанча йўқ пўлод тиғ.

Мен мену кўҳи ғамимким тоғ тийғи басдурур,
Ғам сипоҳи ҳарбиға истар эса Фарҳод тиғ.

Тиғи ишқинг олам аҳлин ўлтуруб кунд ўлмади,
Ҳеч қотил олам ичра бўйла бермас ёд тиғ.

Тийғи ғамзангға ажал суйи магар бермиш қазо,
Ким ясай олмас итик ул навъ ҳеч устод тиғ.

Шасти зулфунг бирла баҳри ашк аро тутқоч мени,
Кесма бошимким, балиққа сурмади сайёд тиғ.

Йўқ бу гулшан ичра имкони фароғат бўйлаким,
Баргидин ҳар ён чекибдур савсани озод тиғ.

Эй Навоий, бўғзунга ҳайвон суйидин яхшироқ
Гар сурар қатл этгали ул сарв ҳуризод тиғ.

375

Кўзунгки куфр ила юз динға солди вайронлиғ,
Худой учун тий они, йўқмудур мусулмонлиғ.

Қадингки жилва уза жилва кўргузур ҳар дам,
Ажаб эмас анга ҳайронлиғ уза ҳайронлиғ.

Лабингни сўрсам эмас тонгки тўкти қонимни,
Сўрарлар оники бўлғай биров била қонлиғ.

Демишсен ўлтурайин ишқ аҳлин айлаб жамъ,
Магар билибсен алар ичра кўп паришонлиғ.

Не ҳукм айлар эсанг ҳусн мулкидаким,
Сенга мусаллам эрур хўбларға султонлнғ.

Жунунни тарк этибон оқил ўл деди зоҳид,
Бўлур эмиш бани одамға мунча нодонлиғ.

Дединг, Навоий агар васл топса ўлтурайин,
Фироқинг ичра гумон айладинг ани жонлиғ.

376

Парини ким деса ул меҳри ховари янглиғ,
Эрур нечукки, дегайлар девни пари янглиғ.

Бошимки ҳажр йўлида фалакдек айланди,
Кўзум ёши эрур ул чархи ахтари янглиғ.

Фироқ шўъласида пора-пора бағрим эрур,
Демай кабобки ул ўтнинг ахсари янглиғ.

Кўзунг фусунгар, анинг ўти оташин лаълинг,
Лабингда хол итиг ўт узра анбари янглиғ.

Жунун элн шаҳимен, тоғ авжи тахтимдек,
Қуш ошиёнлари бошимнинг афсари янглиғ.

Ғанимат англа вафо булбулунгға, эй гулким,
Хазон ели етишур ҳажри сарсари янглиғ.

Навоий, ўзга шаҳу ўзга кишвар этма ҳавас,
Ки топмағунг шаҳи Ғозий била Ҳирий янглиғ.

377

Тоғ ошиқлиқ юкидин хам бўлурға йўқ хилоф,
Кўрки не навъ ўлди хам чун қолди ишқ оллинда Қоф.

Ишқ дашти мўридин айлар хазимат аждаҳо,
Аждаҳо бирла нечукким, мўр эта олмас масоф.

Ёр тутар қотиғ кўнгулга ишқ ўтининг учқуни,
Барқ тийғи тоғини ул навъ ким айлар  шигоф.

Улки дўзах ўтидин ишқ аҳлини тахвиф этар,
Ишқ ўтин чун кўрмамиш тутмоқ бўлур ани маоф.

Ишқ тийғиким, кўрунмай санчилур эл жониға,
Хўблар мужгонидин гўё анга келди ғилоф.

Эйки ошиқсен бировга келса ҳар дам юз бало,
Шукрдин ўзга не сўзким айтсанг бордур газоф.

Эй Навоий, бермайин жон ишқдин дам урмаким,
Ҳар неким дер ўлмайин ошиққадур ул барча лоф.

378

Ғамзадин кўп тийғ урдунг айлабон кўксум шигоф,
Панжа янглиғ тийғ учун гўёки қилдинг бир ғилоф.

Не ажаб тийғинг бало рухсориға миръот эса
Ким, кўрунур сувда юз акси қачонким бўлди соф.

Ваҳ, не қотиллардурур саф-саф итик мужгониким,
Ҳар юмуб очқунча кўз зоҳир қилурлар бир масоф.

Ошиқу Мажнунлуғум журмиға ўлтурдунг мени,
Гарчи бор эл оллида Мажнун била ошиқ маоф.

Ишқ водисинки осон деб эмишсен, эй кўнгул,
Сен азимат қилки, мен ажзимға қилдим эътироф.

Улмайин ишқ ичра ким лоф урса бозар қилмағил,
Гар десаки тарки лоф эттим эрур ул доғи лоф.

Эй Навоий, зулфу қаддин гар демишсен мушк бид,
Ёр авф этсунки, айтибсен хато бирла хилоф.

379

Оразинг хуршиди келди ахтари буржи шараф,
Даврида хат шоми мушк осо юз урмиш ҳар тараф.

Доғима отқан ўқунг гар тегмаса жисмимдадур,
Ўқни банд айларгадур туфроқ уза қўйған ҳадаф.

Улки юб кетмас қўлидин баски ноҳақ тўкти қон,
Ваҳ, не ҳожатким хино бирла яна ранг этса каф.

Гар ота Юсуф, она бўлса Зулайхо филмасал,
Мумкин эрмас ким ҳабибим сен киби келмак халаф.

Кимдур, эй гулрух маъни ҳусни савтунг жанбида,
Янги ой бирла қуёш жирмидин ўлса чангу даф.

Эй фано кўйига озим чун таваккул бўлди рост,
Ҳар неча бу йўл махуф ўлса қадам ур ло тахаф.

Гар талаф бўлди Навоий умри ишқ ичра не ғам,
Шукр  боре бўлмади  зуҳду риё ичра талаф.

380

Бода хуштур гар ҳарифим бўлса бир ёри зариф,
Май ҳарифн гар зариф эрмас анга эрмас ҳариф.

Ул сифат зотинг тенг латофат айнидин жонбахшдур
Ким, ҳамоно они мазҳар қилди исми-л-латиф.

Заъфдин гар дарди ишқингдин  шикоят айладим,
Ишқ шаръи ичра эрмас мўътабар қулли заиф.

Хоки пойингни малойик қилдилар тожи шараф,
Оллоҳ-оллоҳ, ким кўрубтур сен киби зоти шариф.

Заъфим андоқдурки, дам урсам эрур бими ҳалок,
Не учунким ул тахаррукдур менга беҳад аниф.

Давр ранжидин тилармен майға тушмак уйлаким,
Майға тушган қил киби ғарқ ўлса бу жисми наҳиф.

Эй Навоий, қилғали табъ аҳли жинси шеър назм,
Назминг ўлди барчасиға қофия, балким  радиф.

381

Новакинг токим эрур куйган кўнгулга мўътакиф,
Ўртаган ё  сабт  қилған  доғ  аро  ўлмиш алиф.

Ёшурун кофур кўзунгдин қасд айлар, ваҳ, не суд,
Хийла айлаб шева меҳроб ичра бўлмоқ мўътакиф.

Деб эмишсен ўлтурай ким деса ошиқмен сенга,
Тийғ сургилким мен ўз журмумға бўлдум мўътариф.

Эгри боқмоқ бирла ул кўз қатл этар ушшоқни,
Гўйиё  беморлиғ этмиш  мизожин  мунҳариф.

Ёр васлин истаган қилсун ибодат демаким,
Мунда бир мақсуд эрур лекин ривоят мухталиф.

Шайх айтур пир каромотини ҳар дам ўзга навъ,
Гўйиё найсон бўлур ғолиб киши бўлса ҳариф.

Маркабу ишқу фано мендек, Навоий, зинҳор
Қил инон азмини сен майхона сари мунъатиф.

382

Қотил кўзунг атрофида мужгон чекибдур уйла саф
Ким, қатл этар ҳангомада қилғай ҳужум эл ҳар тараф.

Ой, кун ота бирла она фарзанди сен бўлсанг не тонг,
Ким сен саминдурсен валек ул икки андоқким садаф.

Ғам зулматида истаю лаъли лабинг ўлдум валек
Ҳайвон суйи топсам не ғам гар бўлса ҳам умрум талаф.

Васлингға муҳлик ҳажридин дедим мушарраф бўлғамен,
Лекин сенинг ишқинг аро ўлсам эрур ул ҳам шараф.

Жон нақдини овучлабон келмиш эдим  васлинг тилай,
Муҳлик фироқ ул нақдни олди уруб илгимга каф.

Гар бесабрлиқ айнидин наргис кўзунгдин лоф урар,
Аҳли назар англарким ул ҳам кўр эрур, ҳам бадалаф.

Эй мутриби зуҳра жабин, бу нағмаким чектинг ҳазин,
Камдур жаложил гар нужум ўлса сенга хуршид даф.

Бўлмас ниқоб очсанг дағи чун ҳалл сирри лав кашаф,
Толибға авло айламак таҳсил ганжи манъараф.

Ул новак афкан қилмаса кўксин Навоийнинг нишон,
Тонг йўқ чу айлабтур анга хуршидни гардун ҳадаф.

383

Чок кўнглумнн олиб дардини қилдинг тазъиф,
Мени бедилға ани бермас эсанг қил тансиф.

Куфри зулфини қўюб ким деса, исломға  кир,
Бордур ислом элини куфрға қилмоқ таклиф.

Юзунг оллида қуёш васфини қилмолиғ эрур,
Шамъ нурини қуёш оллида  қилмоқ таъриф.

Ҳусн синфида юзунг васфида мингдин бир эмас,
Ошиқинг юз минг эса ҳар бирига минг тазъиф.

Дарду ранжинг  била  борини  қилибмен  мамлу,
Ўқларинг захмики, кўнглум аро солмиш тажвиф.

Ҳажр ўти ичра  менга  ишқ берибтур  варзиш,
Воизо, дўзах ўтидин яна қилма тахвиф.

Неча масжидда Навоийни тиларсен, эй шайх,
Тиласанг ани, кетур майкада сари ташриф.

384

Базм аро гар йўқ май била даф,
Ҳам ёмон эрмас ун била каф.

Соқийи гулрух, бода кетур
Ким, менга ҳаддин ошти шааф.

Давр ила дайрда май чекали,
Чекмак неча масжид аро саф.

Бодаға берсам жон нақди,
Бўлмоқ учундур нақди талаф.

Кел бериким йўқ сенга вубол,
Лекин эрур кўп бизга шараф.

Шайх риёйи фоний эмас,
Ул тараф ўлсун, ё бу тараф.

Ўқунг учун хаста Навоий
Кўзи қаросин қилди ҳадаф.

385

Тонг йўқ урмоқ юз бу саргардони маҳзун ҳар тараф,
Не ажаб урса қуюндек пўя Мажнун ҳар тараф.

Кўзларим боғи гулистон бўлмйш ул юз шавқидин,
Барги гуллардур сочилган ашки гулгун ҳар тараф.

Дашт аро Мажнунмен аммо тоғ аро Фарҳод эдим,
Тоғлар дардим юкидин бўлди ҳомун ҳар тараф.

Ақлу ҳушум кишвари, гар бўлса вайрои, йўқ ажаб,
Кўз ёшимдин ким оқар андоқки Жайхун ҳар тараф.

Ҳажр шоми анжум эрмастурки оҳим ўтидин,
Қатра терлардурки зоҳир қилди гардун ҳар тараф.

Эй хушо, муғ дайриким дин  нақди торож эткали,
Зоҳир этгай жилва бир тарсои мавзун ҳар тараф.

Кўйига топмас Навоий йўл рақиби таънидин,
Гўйиё ул ит ҳурубдур айлаб афсун ҳар тараф.

386

Гар танимда зоҳир ўлмиш доғи ҳижрон ҳар тараф,
Жонда худ юз анча бордур доғи пинҳон ҳар тараф.

Ишқ саҳросида менмен сойир андоқким қуюн,
Дема саргардон кезар Мажнуни ҳайрон ҳар тараф.

Кўйига пинҳон бориб жисмим не янглиғ ёшурай
Ким, қаён борсам яралардин борур қон ҳар тараф.

Кўнглум ичра тушти бир хори хасак, яъни кўнгул,
Токи андин чиққали бир нўги пайкон ҳар тараф.

Ҳиндуидур бул ажаб нози магар юз даврида,
Ҳинд эли аҳли тамошо хайли мужгон ҳар тараф.

Тоза бўлсун ул баҳори ҳуснким, онсиз кўзум
Дурфишон ўлмиш нечукким, абри найсон ҳар тараф.

Ҳар тараф олам аро юз фитна тушти, раҳм этиб,
Тавсанингни солмағил қилғанда жавлон ҳар тараф.

Дайр ичинда нетти тиргузсанг мени, эй муғбача,
Жоми даврунгдин томар чун обиҳайвон ҳар тараф.

Чун Навоийдек ҳавойи бўлдум ул ой ҳажридин,
Не ажаб елдек юз урсам тортиб афғон ҳар тараф.

387

Жоним ичра заъфдур юзлангали жонимға заъф,
Бўлмасун жононима заъф ўлса, ўлсун жонға заъф.

Оразида тобу йўқ оғзида кулгу, гўйиё
Меҳри тобидин эрур ул ғунчаи хандонға заъф.

Эврурулда бошида заъф айладнм гўё асар,
Қилди онинг заъфидин бу зори саргардонға заъф.

Ҳайратим заъфиға мундоқ айламиш беҳуд мени,
Заъфиға ҳайрон қолиб бўлмиш мени ҳайронға заъф.

Бистари гулгун уза ул навъ узалмиш заъфдин,
Ким узори узра бўлса наргиси фаттонға заъф.

Соқиё, бир журъа бирла қувватимға боис ўл,
Ким басе ғолибдурур бу хастаи ҳижронға заъф.

Эй Навоий, ёр заъфи бузди кўнглум уйлаким,
Мамлакат бўлғай хароб ўлған замон султонға заъф.

388

Жаҳон золи ҳам макр этар, ҳам нифоқ,
Ани тўрт мазҳабда қил уч талоқ.

Нечук дейки рухсоридин олма кўз
Ки, мен айтмонким анинг сари боқ.

Санинг сўнгунгга ёймиш оқ сочини,
Эмасдур юзи меҳр юзидин оқ.

Қоши узра қавси қузаҳ вўсмаси
Вафо рангидин келди, албатта, тоқ.

Десанг қолғай обод диннинг уйи,
Бу бедин била бўлмағил ҳамвисоқ.

Тажарруд тариқини бил муғтанам,
Тақайюд ғалвасидин ўлғил йироқ.

Навоий, ўзунгни қил ул навъ фард,
Ки ўзлукнн ҳам сол ўзунгдин қироқ.

389

Сипеҳр боғин нужум варди қилди ул навъким ҳаварнақ,
Юзидин ул шамъ анжуман ичра солди юз минг сафого равнақ.

Қамар  масаллик шабистонимизни  андоқ ёрутти гўё,
Ки чарх боғи қуёштин андоқ мунаввар ўлмайдур эрди мутлақ.

Узори меҳриға турраи шомини ҳар тарафдин қилиб мутарро,
Бу турфаким меҳр чашмасидин зақан ҳубобнн осиб муаллақ.

Хиром вақтида суръатидин юзики терлаб бўлуб биайниҳ,
Гул узра шабнам, йўқ эрса хуршид уза сочилған сиғор зибақ.

Тилида ўн лоба бўлса музмар юз ҳусну лутф мудғам,
Жўзида юз ғамза бўлса мамлу, қадиға минг нозу жилва мулсақ,

Ўнг илигида бир сафина, лекин бу хаста ашъоридин муҳалло,
Сўнг илгида шиша ичра май, лек лаълидек мураввақ.

Бу мушкул ила кирди кулбам ичра ёнимға келдию тутти маскан,
Ҳасад ўтидин яқин эдиким эриб тўкулгай сипеҳри азрақ.

Не хуш қолди менга, не тоқат, не сабр қолди менга, не ором,
Чу кўрди ўлгум, кулуб тўла қилди бода дарёси ичра заврақ.

Ичиб менга доғи тутти чун беҳуд эрдим оғзимға қуйди ани,
Ўлуб эсам ҳам тирилсам ул дам яқин жоним эрур менинг ҳақ.

Менгаки ишқ ичра буйла ком ўлса таркин этмак эрурму мумкин,
Нечукки таклиф қилсалар лода шайх бирла фақиҳи аҳмақ.

Навоиё, ишқ таркин этма, қадаҳни ҳам қўйма иликдин,
Ки даҳр муҳитида мундин ўзга эрур не қилсанг хатойи мутлақ.

390

Мени айлабтурур бир қотили паймоншикан ошиқ,
Ки тиғи зулмидин ўлмиш менингдек юз туман ошиқ.

Сўрарким, ошиқим сенму, муқир бўлсам ҳалок айлар,
Эрур бу турфаким ёлғон дей олмонким, эман ошиқ.

Агар ишқ этги вайрон хонумоним пок эмас невчун,
Ки  чун  озим  фано  кўйигадур,  найлар  ватан  ошиқ.

Гар ўлсанг ишқ тоғи тиғи захмидин яланг ғам йўқ,
Ки бас ҳам лолалардин айласа қонлиғ кафан ошиқ.

Қазиб ғам тоғи тош остида ўлмак не эди мендек,
Гар эрмас эрди  бир  ширин санамға кўҳикан ошиқ.

Висол  имкон эмас то  бўлса ўзлуктин сари мўе,
Бас ўлғай фарзким қилғай фано таврини фан ошиқ.

Навоий, шодсенким, ўлтурур ушшоқин, аммо кўр,
Ки сендекларни дерму боре ул сиймин бадан ошиқ.

391

Бир қатла бўлса эрди ул гулъузор ошиқ,
Бўлғайму эрди мунча оллинда хор ошиқ.

Ишқ ичра куйса эрди бир тун, қилур эди раҳм
Ғам шоми оҳ ўтидин чеккач шарор ошиқ.

Хоро аёғин афгор этмай не фикри бўлғай,
Гар қилса хора бирла кўксин фигор ошиқ.

Жонни фидоси қилсам таън этмангизки, бордур
Ёр оллида ўларга беихтиёр ошиқ.

Шамъи жамолин очқач ўртанмагим не тонгким,
Куймак аро керактур парвонавор ошиқ.

Ишқ ичра ихтиёринг гар йўқ, бу мўътабардур,
Бўлса керак фанодин беэътибор ошиқ.

Ошиқ эсанг, Навоий, кўп заъфдин ториқма,
Не бўлғусидур ўлмай зору низор  ошиқ.

392

Ашкдин жисмим биносин  қўймади обод ишқ,
Оҳдин берди вужудум туфроғин барбод ишқ.

Ҳажр аро ғурбат яна беморлиқ бирла жунун
Қилди жоним қисмати бу навъ юз бедод ишқ.

Шўъласидин тушти ўт оламға ул юз ҳажрида
Ҳар қачон кўнглумни қилди ўртамак бунёд ишқ.

Ҳажру дарду сабрсизлиқ келдилар қотил бари,
Лек бу фан ичра бордур барчаға устод ишқ.

Юз  фасонам бор  ани кўрган замон арз этгали
Жилва қилғач, войким, бермас бири ҳам ёд ишқ.

Қатлини ишқ аҳли топмас жон бериб, то айлади
Ғамза  тиғи  бирла маҳвашлар  кўзин  жаллод ишқ.

Сендин ўрганган киби Лайлоу Ширин зулму кин,
Мендин ўрганмак керак Мажнун била Фарҳод ишқ.

Васл таҳсили учун, эй шайх, тақво қилма амр
Ким, фано ойинин айлабтур менга иршод ишқ!

Эй Навоий, оқибат кўйида сен бўл шоду хуш
Ким, мени дарду балоға айламиш мўътод ишқ.

393

Сенга не ғам мен киби мажнуни шайдодин йироқ,
Иш менгадур сен париваш ҳурисиймодин йироқ.

Ҳажр даштида  қуюндек ҳар тараф саргаштамен,
То тушубмен ул хиромон сарви раънодин йироқ.

Ой жамолин истамонким, кўргамен олам аро,
Бир дам ўлсам ул жамоли оламородин йироқ.

Дегасен шоми ажал умрум қуёшин ёширур,
Гар замоне бўлсам ул зулфи сумансодин йироқ.

Гар мени расво ўлармен сенсиз, эй ороми руҳ,
Ҳам йироқ эрмас агар бўлсанг бу расводин йироқ.

Қилма кўп, эй шайх, айбим хонақаҳға етмасам,
Ким харобот аҳли хушроқ аҳли тақводин йироқ.

То йироқ тушмиш Навоий ёр агар ёд этмади,
Қилма кўнглидин мунунг, ёраб, анинг ёдин йироқ.

394

Чеҳра гулгун сафҳасиға қилдинг афшон зарварақ,
Ё магар рахшон кавокиб зоҳир айлабтур шафақ.

Гар варақ зийнат топар хатдин вале хат ёзмайин,
Турфа суврат бирла олам офатидур ул варақ.

Гулшан  ичра  қисмат эттинг лаълидин жон шираси,
Сифра гар гул очса, гул яфроғларидиндур табақ.

Хайдин ар бўлмиш жамолинг шамъи равшанроқ не тонг,
Чун тушар ўт ичра айлар шўълани афзун арақ.

Ишқ абвобин ёзарға яхши жисмим хомаси,
Хосаким тиғи фироқинг айлади бошимни шақ.

Ишқ дарсин  гармрўлар  билди  йўқ  афсурдалар
Ким, киши то ўртамас ўзлукни билмас бу сабақ.

Булбулу гулдек Навоий бирла дийдори неким,
Ул ики мафҳумға йўқ бу иккидек мо садақ.

395

То мени меҳнат тунига мубтало қилди фироқ,
Рўзгоримни саводидин қаро қилди фироқ.

Қон ёшим оқмоғлиғ эрди дард ила ғам ҳожати,
Ҳожатин ўз қавму хайлини раво қилди фироқ.

Оқибат то найлагай бори кўнгулга дардни,
Кўп суъубат бирла холо ибтидо қилди фироқ.

Жону кўнглум бир-бири йиғларлар ўз аҳволиға,
Гўйиё кўксум уйин мотамсаро қилди фироқ.

Васлиға шукр этмаган бўлсам махалли таън эмас,
Чун юз ончаким керак эрди сазо қилди фироқ.

Давр кўрким, улки ичти бир қадаҳ нўши висол,
Сўнгғи қатла заҳр ила жомин тўла қилди фироқ.

Ҳар дам онсиз юз ўлум эрди, Навоий жониға,
Бир ўлум бирла бу дардиға даво қилди фироқ.

396

Ҳажр аро захминг киби бўлмас менга кам иштиёқ,
Балки ҳуснунгдин бўлур афзун дамодам иштиёқ.

Иштиёқим  баҳридин оламға томса  қатраи,
Жонға етгайлар чекардин аҳли олам иштиёқ.

Гарчи бўлдум дард тоғи, лек қаддим заъфдин
Айлади остиға қолған қофдек хам иштиёқ.

Ҳажрдин ёлғуз эмас куймаклигим ким онсизин,
Ўртаган жонимни ҳам ҳижрон эрур, ҳам иштиёқ.

Иштиёқим фурқатиға чора қилғил, эй рафиқ,
Ким хароб айлабтурур ҳолимни маҳкам иштиёқ.

Дилраболар оташин лаълидадур андоқки ўт,
Фурқат аҳлининг қатиғ жонида мубҳам иштиёқ.

Оҳ дудидин қаро эрмас Навоий қисвати
Ким, анинг оллиға солмиш буйла мотам иштиёқ.

397

Солса партав том уза чиққанда рухсори очуқ,
Бир қуёштур тушса ҳар уй ичра тунглукдин ёруқ.

Совуғ оҳиким чекармен гар ўлур оқмоқда ашк,
Чашмаларда су бўлур иссиғ, ҳаво бўлгач совуқ.

Тенгри оллида тонуғ ўткар демаким, кимсани
Менча севмассен бу ишга худ эрур тенгри тонуқ.

Лабларингниким учуқ тутмиш ҳамул ҳайъат била,
Оғзинг андоқ ғунчадурким тушмамиш андин чобуқ.

Доғи ўртарга чапоним ичу тоши қолмади,
Боғладим марҳам чапондин қолди гар эски момуқ.

Гар ёзуқсиз ўлтурурсен ғам ёмон, лекин ғамим
Мунчадурким бўлмағай ногаҳ сенга андин ёзуқ.

Ёри дилхоҳинг чу топтинг, тенгдурур васлу фироқ,
Ҳақ ризосин чунки қазғондинг не учмоқ не томуқ.

Соқиё,  май  тутғали  қўпмоқ басе таклиф  эрур,
Қўй такаллуфнию  қўп,  лекин менга  ўлтур  ёвуқ.

Заъфи кўплукдин Навоийнинг кам ўлмас ноласи,
Не мунофидур фиғон булбулға бўлмоғлиқ оруқ.

398

Эй каломи жонфизоинг лаъли жондин яхшироқ,
Лаъли жонбахшинг ҳаёти жовидондин яхшироқ.

Гарчи ҳажрингдин ёмон ҳолатдамен, лекин менга
Кимки андин яхшироқ йўқ, сенсен андин яхшироқ.

Халқ тарки ишқинг айларга бировни қатл учун
Гар тиларсен, топмағунг мен нотавондин яхшироқ.

Ишқ саҳросида ёд этманг ватандин, эй хирад,
Қим бу навъ оворалиқ юз хонумондин яхшироқ.

Истасанг, эй ишқ, Мажнун ўрниға саргаштае
Билки, топқунг йўқ бу расвойи жаҳондин яхшироқ.

Дайр аро яхши-ёмон оллида бош қўйсам не тонг,
Қимки йўқ андин ёмонроқ, мен ёмондин яхшироқ.

Эй Навоий, хурдаи назмингға ислоҳ истасанг,
Кимса қилмас они шоҳи хурдадондин яхшироқ.

399

Ашкдин бўлди қарорған кулбайи вайроним оқ,
Кулбаи вайрон демаким дийдаи гирёним оқ.

Ишқ ўтининг дудидин ҳинду бўлубмен ёрға,
Ашк юғандин нечук бўлғай тани урёним оқ.

Баски кўз боғиға берди оразинг ҳижрони су,
Ҳар сари гуллар очибдур бу ики бўстоним оқ.

Сабий тифли мактабимен, ўргана олмон сабақ,
Йиғламоқтнн чун бўлур лавҳи дабиристоним оқ.

Ваҳ, не кун бўлғайки ногаҳ ул қуёш айлаб тулуъ,
Юзидин бўлғай- қарорған ҳужрау айвоним оқ.

Шоми ҳажрим этса, тонг йўқ, ногаҳон гар субҳидек,
Жилвагар бўлса либосин айлабон жононим оқ.

Чун оқиздинг зори жисмимни баҳори сайлидек,
Ёр кўйи жониби, эй ашк, бўлған қоним оқ.

Рўзгорим дайр аро қилди қаро чун муғбача,
Қолмаған бўлса тонг эрмас чеҳраи имоним оқ.

Эй Навоий, халқни баским ўқурда йиғлатур,
Ашк сайлидин бўлур борған сари девоним оқ.

400

Мушкил иштур уйда бир ғойибни ҳар дам йўқламоқ,
Лек муҳлик йўқлағандин сўнгра истаб топмамоқ.

Кимга ким юзланса бу шиддат, не тонг олам юзин
Оҳу ашки сарсару тўфони бирла қўзғамоқ.

Телба итдек ҳажр сўзидин келурмен ўт сочиб,
Офият аҳлиға авлодур йўлумдин тарқамоқ.

Не жунундур ул қуёштин айру ҳижрон даштида
Гоҳ қўрқуб соядин қочмоқ, гаҳ они қувламоқ.

Тоғ этагинда гар ағнармен жунун ифротидин,
Истарам ул пардани урён танимға чирмамоқ.

Турфадур тоғ авжида ҳар лаҳза кулмак барқдин,
Чун бўлур муфрит менинг бирла булутқа йиғламоқ.

Мен чу кечтим ишқ аро боштин, маломат қилмангиз,
Ким ажабтур бошсиз элнинг қулоғин тўлғамоқ.

Сўзни англа, соқиё, маст эт мени ул навъким,
Бўлмағай мумкин менга давр аҳли сўзин англамоқ.

Сенда ноз ўлди, Навоийда ннёз, эрмас ажаб,
Ким сен они қарғаған сайи, сени ул алқамоқ.

Qayd etilgan


Habib  14 Fevral 2011, 15:51:55

401

Ул  париваш муддаийға  меҳрибондур, бизга  йўқ,
Филмасал оллида анинг итга сондур бизга йўқ.

Кўйида  итларга  маскандур  вале қовлар  мени,
Ваҳки, ҳамдамларға анда хонумондур, бизга йўқ.

Элни ҳар дам ўлтурур, бизни бу ғам ўлтурдиким,
Лутфи онинг ўзгаларга ҳар замондур, бизга йўқ.

Тонг эмас гар оҳ хоки танни барбод айласа,
Гардға чун остонида  макондур, бизга йўқ.

Итлари меҳмон бўлурға йўқ ҳадим, не навъ дей,
Ким ул ой махсусларға меҳмондур, бизга  йўқ.

Ҳай, дегунча чун ўтар ҳам айшу ҳам ғам, бас не ғам,
Гар фалакдин элга айши бегарондур, бизга йўқ.

Қисмат ар дилхоҳ ила эрмас, Навоий, шукрким,
Элга бу иш мужиби оҳу фиғондур, бизга йўқ.

402

Демангиз аҳбобким қилмасмусен бас йиғламоқ,
Ким менга тенгри насиб этмиш туганмас йиғламоқ.

Асран олмай ўзни  ашким тутти дашту тоғни,
Нечаким  Фарҳоду Мажнун дедилар  бас йиғламоқ.

Масту ушшоқмен доғи кўнглумда айрилған киши,
Эй мусулмонлар, не тонг мен зори бекас йиғламоқ.

Тонг эмас жисмим оқизғунча кўзум гар тўкти ашк,
Не ажаб абри баҳори оққуча хас йиғламоқ.

Тийра ҳажринг шомида гар жон талашмоқ, тонгғача,
Бошима шамъу суроҳи недурур бас йиғламоқ.

Даҳр  боғидин вафосизлиғ агар фаҳм этмади,
Нега шабнам ашкидин фан қилди наргис йиғламоқ.

Эй Навоий, тоқини  мен доғи  ашкимдин йиқай,
Чун менга қисм этти бу чархи муқарнас йиғламоқ.

403

Кўнглум бўлур ғаминг туни ҳар лаҳза қайғулуқ,
Чун шом бўлди ҳар нафас ортар қаронғулуқ.

Ул кўзки олам аҳлидин олмиштур уйқуни,
Бахтим киби не айб агар бўлса уйқулуқ.

Сабру қарору ҳушни олмоғлиғинг недур,
Эй жонлар офати, сенга жонимдур олғулуқ.

Дашти фироқ ичра тирик йўқ чу ваҳшу тайр,
Гўё ели самуму гиёҳидур оғулуқ.

Муғ дайри азмидин мени манъ этма, эй рафиқ,
Бу йўл эрур чу аҳли маломатқа борғулуқ.

Андин фалакни илмас экин кўзга пири дайр,
Ким бу эрур ҳақиру жаноби анинг улуқ.

То ғамдадур Навоий анга даҳр тийрадур,
Шод англамас улусни биров бўлса қайғулуқ.

404

Биров жисмиға отса ул сиймтан ўқ,
Менинг жонимға санчилур юз туман ўқ.

Будур турфаким, бўйла ҳолимни англаб,
Менга этмас ул шўхи новакфикан ўқ.

Бошоқдин ёғар обиҳайвон улусқа,
Чу ёғдурса ул қотили сафшикан ўқ.

Кўп ўқ отмаким, гул юзунг фурқатида
Эрур  хаста кўнглумда ҳар бир тикан ўқ.

Қошингдин тушибмен йироқ, ёдин ўқдек,
Менга заъфдин бўлди гўё бадан ўқ.

Қадаҳ қолғанин истаким чарх ўқидек
Бас ёғдирур чархи бедод фан ўқ.

Навоию гулшанки бир гулдин айру,
Манга басдурур кунжи байтул хазан-ўқ.

405

Кимки васли ичра ёқсанг шамъ улфат, эй рафиқ,
Кўз тут ул шамъ ўтидин-ўқ доғи фурқат, эй рафиқ.

Васл софи мумкин эрмас, чунки бедарди фироқ
Зинҳор ул бода сори қилма рағбат, эй рафиқ.

Васл нўқким ишқ лафзин тилга мазкур этмагил,
Ҳар нафас кўрмай десанг юз навъ шиддат, эй рафиқ.

Куйма ҳар не меҳр ўтиға, гар десанг ҳар дам сени
Қилмағай кул шўълаи андуҳу ғайрат, эй рафиқ.

Шўх чобуклар ғубори тавсаниға солма кўз,
Юзда  истар  бўлмасанг гарди мазаллат, эй  рафиқ.

Боқма  гулдек юз уза хўй  шабнаминким,  бузмасун
Ақл ила сабринг биносин сели офат, эй рафиқ.

Гар солиб юз мннг балоға мендек ўзни бўлмаса
Ишқсиз бир дам сенга ҳам сабру тоқат, эй рафиқ.

Токи мумкиндур кезиб бир меҳрибон ёр истасанг,
Бағри тошларни севарга қилма  журъат, эй рафиқ.

Гар Навоийдек бошингға тушса бир қотил ғами,
Анда доғи кўргасен не бўлса қисмат, эй рафиқ.

406

Санойи зотинг ичра топиб ажз аҳли идрок,
Гаҳи ло туҳсий антиб замоне мо арафнок.

Не янглиг аҳли идрокки чун гардунға сурди,
Кўзига сурма қилди ғуборин хайли афлок.

Зилоли сунъунг ичра сипеҳру садра шохи,
Тенгизда ул ҳубоби, бу ҳам андоқки хошок.

Камоли қудратингдин хирад ул навъ бўлуб лол,
Ки ҳайратдин ҳамиша қилиб исбаъни мисвок.

Фироқинг сўги ичра кеча кўздин сочибон ашк,
Висолинг ҳасратидин яқосин субҳ этиб чок.

Ёримчуқ пашша неши била ожиз қилурсен,
Нечаким тил янглиғ қавидур хасми бебок.

Чу туздунг ҳуси боғин узору қадни қилдинг
Бирин гулбарги раъно, бирисин сарви чолок.

Висолинг кўзгусига жило бердинг кулидин,
Анингким ишқ ўтидин вужудин ўртадинг пок.

Навоий ҳамдинг  айтур,  ажаб йўқ гар тилига
Иноят лужжасидин кетурсанг гавҳари пок.

407

Қолибмен заъфдин баским, ул ой отти менга новак,
Тери бирла сўнгак, лекин сўнгак ўқлар тери кўнглак.

Чидармен ҳар неча захм урса ул қотил, вале бўлмас
Чидамоқ гар  бирин  ўз узвида қилса  биров ўлчак.

Малойик доми зулфидин қутулмас, ваҳ, қутулғайму
Хазин кўнглум қушиға айласа ул ҳалқадин илмак.

Ҳабибим ҳусни васфин уйла муҳлик англаким, бўлғай
Қошида қиссаи Юсуф бир уйқу келтурур чўпчак.

Мен ўлдум ноладин, ноз уйқусидин ёр очмас кўз,
Не суд андинки ҳижрон шоми бўлғай кўзларим сергак.

Қаро қайғу мени элтиб қаро зулфунг учун ҳар тун,
Қаро бошни тутуб овуч қаро ерга кириб тирсак.

Ема ғам телба кўнглум ранжидин муҳлик жафонг ичра
Ки, мен ўлгай эдим ўлса киши чекмак била эмгак.

Агар ҳусн ўлса қотил, зор не дарвешу не султон,
Вагар ишқ ўлса комил, ёр не ҳиндуву не ўзбак.

Эрур аҳбоб ишқининг қусури ҳусни нуҳсидин,
Жамолу ноз то кўпрак, ниёзу шавқи ҳам кўпрак.

Десанг огаҳ бўлай, майдин ўзунгни ҳеч билмас қил,
Қи ғафлатдур фано таврида ўзни бир нима билмак.

Навоий ул юзу лаб шавқидин ногаҳ наво чекса,
Дам урмас булбулу тўтики, будур кажжа, ул билтак.

408

Ҳажрким ҳар дам мени беваҳму бок айлар ҳалок,
Гар мунга розидур ул хунрез бебоким не бок.

Қадди шавқидин дедим кўксумга тортай бир алиф,
Ишқ тийғи тез эди кўксум саросар бўлди чок.

Тийри  борони фироқингдин  танимни истамон,
Ким кўзунгга учрағайким бўлмиш асру саҳмнок.

Ҳусн миръоти очар куйган кўнгул хокистари,
Нечаким ул бўлса нури поку бу бир тийра хок.

Ишқ ўти таъсир этар эл неча ноҳамвор эса,
Барқ сайриға не ғам ер гар бийикдур, гар мағок.

Пок ҳуснунг қадрин усрук кўнглум англари учун
Ким бало соқийларидин ишқ жомин ичти пок.

Дема, ким эркин Навоий хаста кўнглига талаб,
Эй кўнгул, захмиға марҳам айни матлуби сивок.

409

Тиғи ишқингдин кўнгул ҳар ён оғиздек бўлди чок,
Бу оғизлардин не тонг чексам фиғони дарднок.

Шарбати ҳижрон била қатл айладинг аҳбобни,
Кимса ҳаргиз дўстларни заҳр ила қилмас ҳалок.

Жон қуши ўртанмасун деб ёпма ўтлуғ чеҳраким,
Шамъ ўти кўргач куярдин айламас парвона бок.

Меҳрдек ёр эврулур бошиға ҳар саргаштаким,
Заррадек қилса ҳавойи ишқи ичра ўзни пок.

Оразингдин йўқ ажаб тушса кўнгул захмиға ўт,
Меҳрдин кўпрак бўлур маҳрур ҳар ерким мағок.

Истасанг етгач фано ели сенга бўлғай уруж,
Фақр кўйнда бурун қилмоқ керак сен ўзни чок.

Эй Навоий, ёр агар кўнглумга кирмак истади,
Захмима марҳамча бордур қилгани кўксумни чок.

410

Ёр бўлмиш ўртада ҳижрон тариқин солғудек,
Ақлу, ҳушу, жону, кўнглум хайли ҳам қўзғолғудек.

Ёр бориб ақлу, хушу, жону, кўнглум қўзғаса,
Тан етиб кўз бул ажаб ҳолимға боқиб қолғудек.

Бошни ҳолоким эрур фурсат солойин оллида,
Тундлуғдин гарчи эрмас они ердин олғудек.

Соқиё, май тут, муғанний, навҳа оҳангини чал,
Ким сипоҳи умрум ўлмиш кавси риҳлат чолғудек.

Ҳажр аро, эй Ҳизри фаррух пай, қўлум тутким эрур
Пўя урмоғдин бу водий ичра бағрим толғудек.

Ҳулла гулбаргидин эттинг,  пардаи жонимдин эт,
Бўлса онинг устида нозик танинг товшолғудек.

Эй кўнгул, нақди ҳаётинг қил фано йўлида сарф,
Ҳайф эрур, гар бўлса умри Нуҳ учун сайғолғудек.

Бир замондур умри азми дашт этиб осуда бўл,
Бўлсанг абнойи замон бедодидин қийнолғудек.

Эй Навоий, заврақи жисминг не тонг бўлса ғариқ,
Баҳри ашк ўлмиш чу ҳар дам оҳдин чайқолғудек.

411

Оғзиким сўзда Масиҳодек  қилур элни тирик,
Бас улуқ сўзлукдурур гарчи эрур асру кичик.

Қадди қўпқач сарв агар тушса аёғин ўпгали,
Йўқ ажабким, паст ўлур соя қуёш бўлғач бийик.

Ҳам ўшул туфроғдин сочиб қурутунг номани,
Ёзсангиз ул ойға жисмим туфроғ ўлғандин битик.

Тиғи захмин  боғласа  аҳбоб ғам  йўқ, эй  кўнгул,
Бир эшик боғланса ишқ ичра, очилғай юз эшик.

Ҳажр тошин бошима, меҳнат балосин жисмима
Қанда билгай ишқ анга кўргузмаган қотиғ ирик.

Учқил, эй булбул, бу гулшандин нединким, ҳар неча
Гул вафода кунд эрур, жавр ичрадур хори итик.

Гар Навоий қатлиға келмайдур ул усрук, нега
Бас этак санчиб, қилич тортиб, шимолибдур илик.

412

Буки кўксум чоки тиккан игнадин бўлди тўшук,
Кўнглаким чокидек ўлмиштур вале андин чурук.

Жонфизо лаълинг бало қотил кўзунг ҳижронида
Уйла ҳолим борким, билмон тирикмен ё ўлук.

Хотами лаълинг агар оғзима етгач, тишлагум
Муҳр этарда мум ёпушқан киби босқач узук.

Фурқатингдин  лоладекдур  чок-чок ўлған кўнгул,
Негаким ҳам қон аро бўлмиш бўёғлиғ, ҳам куюк.

Оташин лаълинг агар жонимни ўртар, тонг эмас
Ким, эрур асру исиғ, неким эрур асру чучук.

Дема дашти ишқ аро мискинки ишқ аҳли қани,
Итти бу поёни йўқ саҳрода ҳар ён бир сурук.

Эй Навоий, фақр йўлинда бурун ўзлукни сол
Ким, бу йўлда пўяға монеъдур ул ортуқси юк.

413

Эй тани хоки хадангингга нишон бўлғон кесак,
Ҳам бу маъниға қуруқ бошим кесак узра сўнгак.

Бир ёқони қўймадинг қилмай этакка тегру чок,
Рахш то сурдунг ёқангни синдируб, санчиб этак.

Зоҳир айларсен яди байзо қилурда элни қатл,
Тиғ урарда енг шимолиб ким аён этсанг билак.

Гул била номардум эл андоқки узгай ғунчани,
Йиғиб итинг юз пора бағримни, жамъ қилдинг юрак.

Риштаи жон янглиғ асрай тушса илгимга дами,
Ким хилол ўрниға ширин лаълингга етгай ипак.

Ҳажр шоми дарду ғамни бошима ёғдурғали
Бўлди анжум бирла чархи чанбари гўё элак.

Ул пари ишқида чун ўлди Навоий, англангиз
Ким, мужанниндур иси қабриға бутса ҳар чечак.

414

Хони васлннгдин  агар бўлмас муяссар  бар  емак,
Ҳам ғаниматдур талашмоқ итларинг бирла сўнгак.

Не либоси офият кинмак мени Мажнунға ким,
Англамон гар бўйнума тушса яқо янглнғ этак.

Ишқ нақди киссасининг ҳавзиға бодома муҳр,
Гар тилар бўлсанг муносибдур бу чок ўлған юрак.

Зулфдур ёхуд узори ўтиға чирмашти дуд,
Ё биногўшиға тўш, бўркига санчибтур гажак.

Суртгандек кўзини сарпанжаси нақшиға ел,
Кўз ёрутсам илгидин панжамда бўлса ул билак.

Ишқ агар бўлса ҳавойи нафсдин пок, эй кўнгул,
Йўқ тафовут дилбаринг гар бека бўлсун, гар мнрак.

Қоши меҳробида васлин истаб айлармен дуо,
Эй Навоий, тонг йўқ андоқ, қиблада мундоқ тилак.

415

То елак савсани айлабсену гулгун терлик,
Ўзидин савсану гул тер аро юбтурлар илик.

Солди бошиға улуқ фитналар эл қатли учун,
Гарчи шўхона сипечин кўрунур асру кичик.

Лимуи бўркинг эрур шўълаки, синдурдунг учин,
Куйдирур халқни ул шўъла агар бўлса бийик.

Қон қилиб риштаи жонларники, қилдинг так банд,
Боғладинг белни магар қўймағали элни тирик.

Сен бу ошубу қиёмат била айлаб жилва,
Мен нетай, айламайин телбалигу шефталик.

Гарчи Каъба эшигин топмади мингдин бир очуқ,
Кир фано йўлиғаким, анда, ёпуқ бўлмас эшик.

Оқса наъш ичра, Навоий, ёрасининг қони,
Чекиб, эй ишқ, кафан торин онинг захмини тик.

416

Суд қилмас этагингни илигимдин чекмак,
Ким қиёматқа дегинча бу иликдур, ул этак.

Қонима қўл шимолу тиғини чекмаки, қилур
Қатл пўлод қиличдин бурун ул сийм билак.

Қайд қилмангки жунун силсиласи қайдидамен
Ким, кеса олмас ани қилсалар олмос эгак.

Тиргузурда нафасинг юзни қочирмоқ не эди,
Майл қилмас худ ўлук кимсадин олмоққа мучак.

Ишқдин махласима айлабон аҳбоб дуо,
Мустажоб ўлмаси онинг мени маҳзунға тилак.

Жанда бирла киши эмас агар бўлса фано,
Тенгдурур хоҳ палос ўлса тўнунг, хоҳ ипак.

Кўйида ўлди Навоий бу сифатким бор эди,
Такя хорову ҳасири ёни остида тўшак.

417

Ошиқ ўлдум панд берманг, чорам асбобин тузунг,
Ишқ зор этганга зулм этманг, тараҳҳум кўргузунг.

Эйки дерсиз ишқ аро сабринг уйин обод қил,
Мундоқ этгунча ҳаётим қасри бунёдин тузунг.

Сарвинозим гар борур кўз боғидин, қилмон қабул,
Гар анинг ўрнида тўби наҳлини ўлтурғузунг.

Онсизин, эй дўстлар, не заҳру не обиҳаёт,
Ким мусовидур менга гар ўлтурунг, гар тиргузунг.

Гар ажал турғузмади жисмимни ул ой кўйида,
Дўстлар, наъшимни бори анда бир дам турғузунг.

Дурд келтурдунг дебон ёзғурмангуз, эй аҳли ишқ,
Бок йўқ зуҳдум ридоси кунжига солиб сузунг.

Чун Навоий кўнглини қилди гнриҳ бир тори зулф,
Дўстлар, сарриштаи уммидини андин узунг.

418

Ўт урди жонима чун очти лаъли оташнок,
Ҳаёт чашмасидин, ваҳки, жоним ўлди ҳалок.

Заиф жисмим ўтидин жаҳонни куйдурдунг,
Улуғ ўт урмоғ учун ўртадинг бурун хошок.

Дединг кўнгул ўти дудин чиқарма оҳ била,
Агар чин эрур сўзум, нега кўксум этдинг чок.

Наззора ҳойилидур дуди оҳу қатраи ашк,
Фиғонки, мониъи комимдур анжуму афлок.

Кўнгул шигофи дема, анда сабр дафни учун
Ки ҳажр қотили ўлтурди, қозди ишқ мағок.

Чу маст ўлдум эса май била ювунгиз баданим,
Тонгинг ушалған наъшим белига риштаи ток.

Навоий истаса лўливаше ажаб эрмас,
Бу важҳ илаки вафо тарки эттилар атрок.

419

Лабинг хаёлидаким,  чок  эрур  менга  кўнглак,
Тикар эдим ани жон риштасидин ўлса ипак.

Итингга озроқ эса тўъма пора-пора бағир,
Узуб солай яна бир луқма ўрни тўлатса юрак.

Хатинг ғамидин ушалған қалам киби баданим,
Ичинда нол киби ҳар тараф заиф сўнгак.

Бинафша яфроғидин чу либос этибдур гул,
Йўқ эрса гул киби жисмингдадур бинафш елак.

Юзунгга обила захмидин ўзга ҳолатдур,
Нечукки боғ топар зеб чун очилди чечак.

Либос зийнатию ишқ лофи келди йироқ,
Ки куймас ар неча парвонадек учар кўпалак.

Навоий айлай олурму ниҳон бағри тугонин,
Ки лола янглиғ очар пора-пора қонлиғ этак.

420

Гулшан ичра йўқтур оромим, дилоромим керак,
Сарву гулни найлайин сарви гуландомим керак.

Гар парилар қуш киби рам қилсалар мен телбадин,
Ғам йўқ ул шўхи пари пайкар менинг ромим керак.

Офият кўйида маҳвашларға йўқтур нисбатим,
Ул муқомир шева шўхи бода ошомим керак.

Каъбада ноком ила дин аҳлида йўқ жуз нифоқ,
Дайр ичинда кофири бебоки худ комим керак.

Гул била сунбул керакмастур менга, эй боғбон,
Зулфи сунбул атрилиғ рухсори гулфомим керак.

Эй харобот аҳли, расво кўнглум этмиш бир тараф,
Келмишам топиб сўроғ ул ринди бадномим  керак.

Эй Навоий, хонақаҳда топмадим жуз тафриқа,
Хум киби майхонанинг кунжида оромим керак.

421

Кимга бир мажлисда оҳу дард ила сўзе керак,
Мундоқ ўт ёқмоққа аввал мажлис афрўзе керак.

Мажлис афрўзи агар ҳам бўлса мажлис аҳлининг
Бағрини куйдургали оҳи жигар сўзе керак.

Субҳн васлинг ичра тиргуз хайли ушшоқингниким,
Шоми ҳажр ўлтургали мендек сияҳ рўзе керак.

Кўюнгга ҳар кун бориб ҳар дам кўрай дермен сени,
Менга ҳар кун байраму ҳар лаҳза наврўзе керак.

Яхши асра ғам туни оҳим ўқин, эй чархким,
Сен иваз этмоққа ҳам чун тири дилдўзе керак.

Бир Хизири ҳамнишин берма иликдин негаким,
Дашти хирмон қатъида охир қуловузе керак.

Ишқ таълимин Навоийдин олурлар аҳли дард,
Уйла дарс аҳлиға мундоқ донишомузе керак.

422

Қочинг ул кўздин ангаким, ул лаби хандон керак,
Эҳтироз этгай балодин гар  кишига жон керак.

Захмлиқ кўнглумни айлар чок-чок ул қоши ё,
Ахтарур гўёки ғойиб айлаган пайкон керак.

Чарх кажрав узра сурма барқ рафторингни ким,
Ростлар кўнглн фазосидин анга майдон керак.

Ул пари ишқида эрмасдур малойик маҳрамим,
Кимки ишқи пок эрур сирри анинг пинҳон керак.

Заъфдин чиқмас дамим нетиб оғирлай итларин,
Ким қавларға узри мардумлуғ бағирдин қон керак.

Дайри пири хонақаҳ кунжига, эй шайх, истама
Ким, анинг базмиға гардун тоқидек айвон керак.

Эй Навоий, ул пари ўлтурса ҳам оздур сени,
Кимки инсондур, анинг маҳбуби ҳам инсон керак.

423

Хастадур жоним менинг, то борди жононим менинг,
Бўлмасун тар борса жононим менинг жоним менинг.

Гул тўкилмиш суға, бормиш сарв ўзидин гўйиё,
Чеҳра очмиш боғ аро сарви хиромоним менинг.

Дафъа-дафъа қон аро жисмимдадур  бир-бир тугон,
Лолалар остидадур ҳар доғи пинҳоним менинг.

Тилга олмиш телба кўнглумни яна хайли рақиб,
Қолмиш итлар оғзида Мажнуни урёним менинг.

Мен анга ҳайрону эл минг захм урса бехабар,
Бехабар захм урғучилар доғи ҳайроним менинг.

Халқдин пинҳон мени маст айла шояд, эй рафиқ,
Сокин ўлғай шаммае бу дарди пинҳоним менннг.

Эй Навоий, бўлмаса бир пири комил ҳиммати,
Ул йигит бедодидин махлас йўқ имконим менинг.

424

Ичмадинг май, то бурунроқ бизни расво қилмадинг,
Чунки расво қилдинг, андин сўнгра парво қилмадинг.

Майни заҳри ҳажри соғиндинг магарким, тотқали
Бир фидойи мен кибидур анда пайдо қилмадинг.

Май ичардин қасдинг эрмиш бизни расво айламак,
Айш фикрин мундин ўзга ишга гўё қилмадинг.

Шаҳр бадноми мени айлаб, ўзунг ишрат аро,
Ваҳки, бу бадномни бир ёди қатъо қилмадинг.

Шоҳ базми ичра чун лойиқ эмас эрмиш гадо,
Эй хирад, невчун бурунроқ бизга имо қилмадинг.

Эй кўнгул, раҳмат сенгаким ҳар неча кўрдунг жафо,
Олам аҳлидин вафо ҳаргиз таманно қилмадинг.

Эй Навоий, шукрким, гарчи сени шаҳр ичра ёр
Шуҳра қилди, сен анинг сирринн ифшо қилмадинг.

425

Неча бўлғай захмлиқ кўнглумни маҳзун айламак,
Захми қонидин кўзум ёшин жигаргун айламак.

Неча лаълинг ҳажридин қонлиғ қадаҳ ичган сайи,
Соғаримни ашк хунобидин афзун айламак.

Неча пинҳон айлабон оразин андоқким пари,
Бизни расвойи жаҳон андоқки, мажнун айламак.

Неча бир ой ишқидин, эй дард, мен саргаштани
Кеча-кундуз беқарор андоқки гардун айламак.

Берди муҳлик дард ишқу қўйди миннат жонима,
Мунча бўлғай жуд ила муфлисни Қорун айламак.

Кимки дунё аҳли дунлардин тилар бўлғай халос,
Шарт эрур аввал видои дунёи дун айламак.

Эй Навоий, чун ғубори баҳр ўлтурмас не суд,
Бир кўзунгни Дажла қилмоқ, бирин Жайҳун айламак.

426

Айтмонким лаъли жонбахшинг эрур жондин чучук
Ким, эрур ҳар неки йўқ ондин чучук, ондин чучук.

Нечаким бўлсун чучук ширин такаллум сўзлари,
Лекин эрмас ул каломи шаккар афшондин чучук.

Нўши лаълингдин менга чун заҳри ҳажр ўлди насиб,
Не осиғ гар бўлса ортуғроқ имкондин чучук.

Не ўқунг беҳад чучукдур жонға гўё чиқмамиш,
Бир қамиш мундоқ шакар бутган найистондин чучук.

Новакинг узра бошоқ гўё эрур ҳабби набот
Ким, кўнгул коми бўлур ул шакли пайкондин чучук.

Соқиё, жомимда эзгил заҳрким, ҳар неча ул
Бўлса аччиғ, бўлғусидур заҳри ҳижрондин чучук.

Эй Навоий, жонфизо назминг басе васфида бор
Шираи жондин эзилган обиҳайвондин чучук.

427

Не осиғ оҳим ўти равшан зулолинг кунидек,
Тийра дудн чун мени ўлтурди ҳажринг тунидек.

Гарчи бўлса ҳар шарар дўзах ўтидин мисли барқ,
Мумкин эрмас кўнглум оташгоҳининг учқунидек,

Эйки, зарҳал қилмоқ истарсен саманди наълнни,
Топмағунгдур  анга  суртарга юзум олтунидек.

Ҳублар лутф айлаб ул қатлимға гарчи ҳукм этар,
Ҳеч ун келмас қулоғимға ул ойнинг унидек.

Ваҳ, не бўлғай етса юзу хаттинга гирён кўзум,
Ашким ўлса ул гулу бу сабзанинг шудрунидек.

Бил вафо расмин ғанимат, эй гул, андин бурнаким,
Дай сипоҳи етгай оҳу кўз ёшим чопқунидек.

Васли кўйидин Навоий кўнгли озди, эй рафиқ,
Кўрмадук ҳаргиз ул аҳли ишқнинг озғунидек.

428

Тили гавҳаркашдурур ҳар ён саҳоби пилранг,
Бошида чангак ҳилолу ёнида хуршиди занг.

Асру изҳори тажаммул қилди султони баҳор
Ким, бу янглиғ пил юз минг жилва айлар бедаранг.

Айлади найсон зулоли ер юзин ойинагун,
Анжуму кўк аксидур  анда раёҳину ўланг.

Дафъа-дафъа бир-бири узра булут офоқ уза
Гўйиёким тожире терди рухутин танг-танг.

Чанг уни бирла май ич кўргузди чун қавси қузах,
Давр ила андоми чангу лавн аро автори чанг.

Буйла мавсумда керактур айши базмин тузгали
Ҳам зуммурадранг ер, ҳам бодаи ёқутранг.

Бу бори бир ёну ул бир ёнки ичмак боиси
Соқийи бўлғай бу давр ичра бағоят шўху шанг.

Ҳам йигитлик, ҳам баҳор айёмини тут муғтанам,
Бодаю соқий учун қилмоққа тарки ному нанг.

Эй Навоий, дам бу дамдур, тут ғанимат, бода ич.
Ўзга бир дамға етар етмасга чун воқиф эманг.

429

Айлади муғбача дайр ичра мени масти маланг,
Ушатай соғари номус била шишаи нанг.

Эй хуш улким, қилибон зуҳд тўнидин урён,
Дайр аро тифллар ўйнатса мени масти яланг.

Айш базмиға етиб бормағамен, чунки мени
Тортадур ул сари юз тор  била нағмаи чанг.

Менга, зоҳид, яна май таркини қил деб таклиф
Қилмағайсен, кўзунга учраса ул соқийи шанг.

Соф май ламъасию соқийи маҳваш ҳусни
Тийра зоҳидға асар қилмадиким, бор эди данг.

Ишқи бебок уза ким зуҳд хаёлин қилса
Эрур андоқки, егай бодаи ноб устида банг.

Майкада аҳлиға юз тоқу тараб, эй сўфи,
Хонақаҳда бўла олғайму Навоийға даранг.

430

Ул сариғ тўнлуғ эрур турғанда таъзимға тик,
Шўълаким хошокни куйдургали бўлғай бийик.

Кўнглума санчарға, эй гул, қилма мужтонингни тез
Ким, тиканнинг игнасин ҳожат эмас қилмоқ итик.

Қилмади ҳолимға ғамзанг бирла лаълинг илтифот,
Бор анингдек ҳолатимким, не ўлукмен, не тирик.

Кўз саводидин қаро жон сафҳасин қилдим варақ,
Бу икининг рашкидиндур, гар сенга ёзмон битик.

Хол экинму ул кўз остида, йўқ эрса нофадин
Мушк тар бўлғач гул узра қатра томизди кийик.

Ҳажр тоши бирла меҳнат шомини қилдим қабул,
Эй кўнгул, ишқ ичра бўлмас кўрмайин қоттиқ ирик,

Хонақаҳни боғладинг, эй шайху, қилдим азми дайр,
Юз эшик очилди, гар боғланди эрса бир эшик.

Уйла фони бўлки домангиринг имкон бўлмағай
Ким, этак мавжуд агар йўқтур, нени тутқай илик.

Эй Навоий, чун паривашларға мумкин йўқ вафо,
Қилма мундин нари, гар бор эса ақлинг телбалик.

431

Хароб қилмади онча мени майи гулранг,
Ки қилди орази гулранг бирла соқийи шанг.

Не соқий улки, анинг ишвасиға боқса бўлур,
Хавос лолу хирад масху руҳ нотиқа данг.

Халоки неши анинг ғамзасиға йўқ ҳампо,
Ҳаёт жавҳари лаъли лабиға йўқ ҳамсанг.

Қиё-қиё боқиши еткуруб бағирға қилич,
Қаро-қаро мижаси еткуруб кўнгулга хаданг.

Саводи аъзами куфр ила зулфи зуннори
Ки, топилиб шикану ҳалқасида чину фаранг.

Бу навъ муғбача май тутса дайр аро кишига,
Киши эмае гар анга қолса донишу фарҳанг.

Навоий ўлди чу бу соқий илкидин сархуш,
Не айб дайрға масжиддин айласа оҳанг.

432

Ишқ келтурса ишим дайри фано азмида ўнг,
Хонақаҳ кунжи ҳавас айламайин  андин сўнг.

Ростлар маъманидур дайр, туз ур ул сари гом,
Қимкн ул эгри қадам урди иши келмади ўнг.

Ҳиммат аҳли била ҳар тийраға тегмас парвоз,
Насри тойир била не навъ ҳаво қилғай қўнг.

Боркашларга фано маъни қачон қилғай жоҳ?
Теванинг кўнгли кичикдур, гар эрур пайкари чўн

Оҳу ашкидин эрур ўту су ичра ошиқ,
Зоҳидо, не ғам анга, гар қизиғ ўлғил, гар тўнг.

Зўру бозу кишига даҳр чу қўймас жовид,
Саъй этиб қўлда бировни чу етар эмди қўлунг.

Гармин иста Навоийки киши тоат этиб,
Нома маълум эмас сўл қўлидин ё ўнг.

433

Чун латофат кўзгуси бўлмиш сафо ичра ул энг,
Ё раб, оҳим дуди зоҳир қилмасун ул энгда менг.

Илгим ўтин дафъ этар менг суйи, баским элтурам
Оҳ маъниға илик ё ашкнинг дафъиға енг.

Қоматинг бирла латофатда ўзин тенг тутса сарв,
Бордур ул янглиғки, бўлғай сарв бирла соя тенг.

Мен бало чоҳидаю Мажнун фароғат даштида,
Лофи ишқ урса ажаб йўқким, топибтур ерни кенг.

Судрабон элтур қазо илги мени майхонаға,
Маст бўлмай чора борму, эй насиҳат аҳли, денг.

Турктоз айлаб кўнгул олдинг ажалдин бурна жон,
Ҳисса ойирма анга невчунки эрмас эрди ченг.

Эй Навоий, гар кўнгул кетти малолат кўрма кўп,
Сен чу бедилликга қойилсен бўлур ул телба тенг.

434

Ул пари бу телба бирла ошно бўлса не тонг,
Нотавон Мажнунға Лайлидин вафо бўлса не тонг.

Лаъли ҳажридин дамодам хаста кўнглум қон ютар,
Ул маразға буйла шарбат, ё ғизо бўлса не тонг.

Дема қотилдур лаби қилма ўзунгга қасди жон,
Бўйла қотил оллида жоним фидо бўлса не тонг.

Чархдек кўп бўлди оҳим дудиға боис рақиб,
Юзи онинг рўзгоримдек қаро бўлса не тонг.

Зулфи зулмат шомию давлат тонгидур орази,
Тийра ҳажрим шомидин зулмат зудо бўлса не тонг.

Қасди дину ғорат имонимни этмиш муғбача,
Эй мусулмонлар, ерим дайри фано бўлса не тонг.

Барча зийрак қушқа чун ул зулф доми келди қайд,
Эй Навоий, анда кўнглум мубтало бўлса не тонг.

435

Субҳи иқболу саодат келди ул фархуида энг,
Тонг бошида муҳтариқ кавкаб киби энг узра менг.

Сарвким тенг тутмас ўз қадди била бир нахлни,
Эътидол ичра эмастур нахли қаддинг бирла тенг.

То мени саргашта жисмим даштдин ҳар ён қуюн,
Пўя айлар тинмайин невчунки топмиш ерни кенг.

Кўнглак ўрниға елак кийдинг ҳамоно, эй қуёш,
Ким яди байзоға мониъ бўлмағай ҳар сари енг.

Ғорати ислому дин ёлғуз қилурсен гўйиё,
Буйла яғмоларда йўқ ҳожатки бўлғай кимса хенг.

Бода истаб зуҳд тарки айладим, олғаймусиз,
Хирқау сажжода раҳн этсам харобот аҳли, денг.

Доғу қон бирла Навоий кўнгли бўлди лолаким,
Бу тақозо айлар ул мушкин менгу гулранг энг.

436

Ҳажри тоби ичра ким кўрди бу жисми зордек,
Ким топибтур барқ шакли ўтқа тушган тордек.

Эй кабутар, тавқ пайдо айлагунг қумри киби,
Сўзлуғ номамни оссам бўйнунгга тумордек.

Бўлди юз минг пора жисмимда сўнгак, қон қолмади,
Молиши ҳажрингдин ўлмишмен сиқилған нордек.

Эй кўнгул, дайр ичра ул кофирни севдунг, билки йўқ
Риштаи ўзни анга боғлар учун зуннордек.

Ёр агар ҳампою по баржо эса бу даврида,
Бошиға ҳар лаҳза эврулмак бўлур паргордек.

Ҳар сўнгак ёнимда бўлмиш бир тешук ғам базмида
Ҳар бирига ўзга янглиғ нола мусиқордек.

Бода ичмакка мақоме истар эрсанг, эй рафиқ,
Манзиле бу ишга бўлмас кулбаи хаммордек.

Ҳар дам ул ой ҳажрида оворалиғ истар кўнгул,
Эй Навоий, қўй они ҳар қайда борса бордек.

437

Қуюндек васли даштидин гар, эй Лайли, мени сурдунг,
Дегач, саргашта Мажнунум, бошимни кўкка еткурдунг.

Сотарлар дашт уза мен телбани ким тутса ҳинду деб,
Танимни  ҳажри дуду шўъласиға  баски  куйдурдунг.

Тегиб туфроққа андин секриган тошлар ҳалок этти,
Неча бошимға қалқон туттунг ар ғам тоши ёғдурдунг.

Хазин кўнглум қушининг парлари чурканди ул кунким,
Бузуғ тан ошиёнин шўълаи ҳажрингға куйдурдунг.

Нетиб наҳли умидимдин гули васл орзу айлай,
Ки ҳажринг илгидин қутқардинг они йўқки синдурдунг.

Бошимға келди ғам тиғи, бало тоши ажал захми,
Кўр, эй ҳижрони золимким, нелар бошимға келтурдунг.

Яса эй дайри пири, бодаким, келгум кафоратқа,
Эшиттимким, мени айлабтурур деб, тавба ёзғурдунг.

Бу гулшан гулларининг чун вафоси йўқтур, эй булбул,
Не очилғай тутайким, сен фиғонинг кўктин ошурдунг.

Навоий, йўл йироқ, мақсуд нопайдо, қадам урғил
Ки қолдинг корвондин, гар етарға бир нафас турдунг.

438

Зиҳи қути ҳаётим ҳажри муҳлик дардида ёдинг,
Агар лутфунгға лойиқ бўлмасам йўқтурму бедодинг.

Менга лаззат сенинг зикринг, менга қувват сенинг фикринг,
Менга ишрат сенинг васлинг, менга тоат сенинг ёдинг.

Агар хуршиди рахшон орзу этсам гули рўюнг,
Вагар тўбин ризвон майли этсам сарви озодинг.

Бағир қонин лаболаб айлаган ошом ики лаълинг, 
Кўнгул сайдин дамодам бисмил этган икки сайёдинг.

Улусни тиргузур қатл  айламактин обиҳайвонинг
Ва лекин ўлтурур қатл айламастин бизни жаллодинг,

Муҳиқдур, эй кўнгул, бу ким ул ой фарёдинга етмас
Ки ёлқибдур нединким, етти кўп ул ойға фарёдинг.

Демон девона балким, дев ўлубмен ул пари рухдин,
Не тонг, эй шайх, этсам акс таҳайюл барча иршодинг.

Улусқа софии ишрат тутуб, эй соқийи даврон,
Ҳамоно заҳри меҳнатни менинг жомимға асродинг, 

Навоий, Каъбаи мақсуди сари гар қадам қўйсанг,
Тажарруд басдурур ҳамроҳингу бетўшалиғ зодинг.

439

Жон олурда жисми зор эрканни билмасму эдинг?
Қон тўкарга жон фигор эрканни билмасму эдинг?

Нола журми  бирлаким, жонимни олдинг, нолишим,
Сенсизин беихтиёр эрканни билмасму эдинг?

Қилдинг эл меҳрни санад қатлимға, йўқса жон аро
Сирри ишқинг устивор эрканни билмасму эдинг?

Туҳмати бемеҳрлиғ қилдингки билгач ўлганин,
Йўқса меҳринг жонға бор эрканни билмасму эдинг?

Васлингга еткурмаган зулм эрди, ваҳ, йўқса кўнгул
Фурқатингдин беқарор эрканин билмасму эдинг?

Ошиқ ўлдунг, эй кўнгул, қилма фиғон бедодидин,
Ишқ аро юз мунча бор эрканни билмасму эдинг?

Эй Навоий, гар кўнгул ишқингни топди тонг эмас,
Нуктаси девонавор эрканни билмасму эдинг?!

440

Боғ ичра чу гарм бўлди бозоринг,
Юз важҳ ила бўлди гул харидоринг.

То гул чу хаёл қилди биғингни,
Ғайрат анга ўт урди рухсоринг,

Қаддинг била сарв қилса саркашлик,
Тушгай қуйи боши кўрса рафторинг.

Зулфунгким эрур тугун-тугун гўё,
Эл бўлди бир-бир гирифторинг.

Наргис киби сарғариб азо тутқон
Кўптур қаро кўзлар ичра беморинг.

Қил бору йўқунг фидоси, эй кўнглум,
Гарчи тенг эрур анга йўқунг-боринг.

Дедннг сени ўлтурай, худ ўлтурди,
Йўқ бийми ҳалок лутфи гуфторинг.

Эй муғбача, куфр тарки журмумға,
Бўйнумға тақарға яхши зунноринг.

Гар қайтмаса Навоий ўлтурким,
Дайр эшиги чор чўпидур доринг.

441

Хизр хаттинг сабзаси, ҳайвон суи нўши лабинг,
Ул су мавжидин бўлуб бир даври тавқи ғабғабинг.

Ё жамолинг чашмаи хуршиду ҳар ён бир ҳубоб,
Ҳар қулоғинг дурри, яъни икки рахшон кавкабинг.

Рокиби не важҳдин хуршид эрур наъли ҳилол,
Гар эмастур тавсани гардун сабукрав маркабинг.

Эй кўнгул, билким чекарлар гоҳ, ёрабки, фиғон,
То малак хайлини ёлқитти фиғону ёрабинг.

То дабистон майли қилдинг халқ ўлди гўииё,
Қабр лавҳиға қилур ашъор лавҳи мактабинг.

Қайт, эй сўфики, пири дайр дурди жомиға
Бўлмағунг шориб, агар софи эмастур машрабинг.

Эй Навоий, борди кўнглунг, танни ҳам кўйига сол
Ким, итига қалбинг ар  бўлса етишгай қолабинг.

442

Танға тошу қўлға тиш захмики солди телбалик,
Фош қилди элга кўнглаксиз бадан, енгсиз илик.

Гаҳ жунундин банду гоҳи банд ила сўҳон анга,
Бор эмиш савдою ишқ ичра басе қаттиқ ирик.

Ҳар эшикдин азм қилсам куйига боғлиғдурур,
Бошиму ул остондур то очилғай бир эшик.

Рокиб ўлғоч қилди шабрангини ҳар ён жилвагар,
Соя гарчи кўп зуҳур этмас қуёш бўлғач бийик.

Дарди ҳажримни не билгай чун юр ашким сафҳани,
Ул мусофир сори гоҳиким рақам қилсам битик.

Лолагун майдин қизармиш кўзларинг ул навъким,
Лолазор устида ҳар ён ағнамиш бўлғай кийик.

Соқиё, маҳзунмен асру қилмағил гардунни зарф
Ким, бўлур кечрак нишот ўлған замон соғар кичик.

Олам аҳлиға ўлумдин чора чун имкони йўқ,
Ўлма олам фикридин бир лаҳзаким борсен тирик.

Эй Навоий, ул Масиҳодам қуёш чун урди захм,
Они Исо игнасию меҳри тори бирла тик.

443

Раҳм этиб, эй дўстлар, мажруҳ кўнглумни ёринг,
Қўл яланг айлаб солиб ҳар ён ичимни охторинг.

Учраса юзи қаро кўнглум тутуб, тортиб, узуб
Ўтқа солиб ўртабон жонимни андин қутқоринг.

Кетган эрса, чоклик кўксум тикиб, воқиф бўлуб,
Келса бу жониб синонлар бирла санчиб қойторинг.

Чун ўлармен, ёрни истанг, бошимға келмаса,
Бош яланг айлаб қўюб туфроғ уза юз ёлборинг.

Келса айтурда ошиқмонгким фараҳдин ўлмайин,
Нуктадонлиғ бирла ул сўзни қошимда ўткоринг.

Бошима етса чу ўлгумдур неча фарёд этиб,
Бир нафас тенгри учун ҳар қайсингиз бир ён боринг.

Гар муяссар бўлмаса бу иш, Навоий хастани
Қўлдабон ё судрабон майхона  сари бошқоринг.

444

Қайси  андуҳ ўтиким куйган танимға урмадинг,
Не бало тошики синган бошима ёғдурмадинг.

Не ёмон умр эрдиким, қилдинг чу заъфим сўрғали
Айлагунча жон нисори мақдаминг ҳам турмадинг.

Жон киби келдинг ва лекин изтиробидин кўнгул
Ўлтурушқунча доғи бошим уза ўлтурмадинг.

Ҳар сари мўюм забони ҳол ила ёлбордилар,
Мў-бамў англаб ўзунгни бизга ҳам келтурмадинг.

Чунки чектинг, чиқти жоним не иёдат эрди бу,
Қатлим эттинг, хаста жисмимға даво еткурмадинг.

Боғ аро, эй сарв, ҳам сарсабзсен ҳам сарфароз
Ким, нечукким настарин бир хасқа бош индурмадинг.

Эй Навоий, қилмадинг холи кўнгулни ғуссадин,
То қадаҳни уйлаким, кўнглунг тилар тўлдурмадинг.   

445

Не хаёл эди янаким кўнгул қуши сайдини ҳавас айладинг,
Баданимға ҳар саридин хаданг урубон анга қафас айладинг.

Кўнгул ичра шўълаи ишқким етадур фалакка забонаси,
Танаму сўнгакларим ул ўтунгни ёқарға хору хас айладинг.

Кўз ичиндаким тўла қон эди, оғиз ичра доғи тутундек оҳ.
Они дам-бадам қилибон фузун муни ҳам нафас-нафас айладинг.

Етиб эрдим ўлгали ким тирилдим онинг жафоси хадисидин,
Нега уйқудин бурун ул фасонани, эй рафиқ, бас айладинг.

Манга ишқ аро ўлум эди чораи ҳажрда, ваҳ, бу не ранжким,
Ани даф этарга фироқу дарду ғамин чорарас айладинг.

Чу кам ўлди чоку хазин кўнгул ғами ҳажри даштида, эй фалак,
Йўл озарға аҳли саломат ул кўнгул уйини жарас айладинг.

Чу фироқ шиддати, эй кўнгул, ғами ишқ лозимаси эмиш,
Не етишса чеку чу ўзунг бурун бу балони мултамас айладинг.

Чу замона аҳли аро вафо тиладинг чек эмди, Навоиё,
Аламу бало не учунки эл аро йўқ нима ҳавас айладинг.

446

Ҳажрдин кўзумга оламни қаронғу айладинг,
Умрдин кўз юмғаним ул тунда уйқу айладинг.

Жону кўнглум  муддате саргаштадур  кўюнг  аро,
Бошларин  айландурурға  буйла жоду айладинг.

Ҳолима қолур таажжубдин эл оғзи очилиб,
Йўқса аҳволим жаҳон аҳлиға кулгу айладинг.

Ашк сиймобимудур ҳажрингда, ё кўз оқини
Ҳал қилиб кўздин равон ул навъким су айладинг.

Қолди маҳмизингдин ой юзинда, эй чобук,  нишон,
Гўйиё жавлон куни они тепингу айладинг.

Шоҳид давронға гўё, эй тараб машшотаси,
Бодани гулгунау соғарни кўзгу айладинг.

Эйки, айтурсан замон аҳлиға йўқ эрмиш вафо,
Они маълум, эй Навоий, бу замонму айладинг.

447

Сарвға раъно хироминг бирла бедод айладинг
Ким, қадингнинг қуллуғидин они озод айладинг.

Гул доғи хуснунгға хўша чин эрур юз важҳ ила,
Кўрмайин юз ҳирманин бир дамда барбод айладинг.
 
Қўйма миннат бизга ғамгин айлабон ишқ аҳлини,
Бизни ҳам шод этмадинг, гар элни ношод айладинг.

Айладинг кўнглум иморат партави рухсор ила,
Каъбани бутхона қилмоғлиққа обод айладинг.

Айтмонким умр ўтуб соғинмадинг лекин мени,
Қатл этарда чун керак бўлди киши, ёд айладинг.

Телбалик ўлтурса ҳам бўйнунгға қонинг, эй кўнгул,
Бор экач одам нега майли паризод айладинг.

Йиғламоқтин кўр бўл, эй кўз, фироқ айёмида,
Невчун ўзни хўблар ҳусниға мўътод айладинг.

Бенасиб эрдинг фано ойинидин, эй шайхким,
Дўст васлин тоату тақвоға иснод айладинг.

Эй Навоий, ўлдунг армон бирлаким, фарёдингга
Етмади ул нўши лаб ҳар неча фарёд айладинг.

448

Ё қошингға қатл учун зийнат фаровон айладинг,
Ким ҳам эттинг ложуварди ҳам зарафшон айладинг.

Буйла ики ёй учун соз айлабон кирпикдин ўқ,
Ғамзалар нишидин ул ўқларға пайкон айладинг.

Нақди жисмим ғунчадек оғзннгда қилғандек ниҳон,
Ҳурдаи ишқингни кўнглум ичра пинҳон  айладинг.

Оллоҳ-оллоҳ, то не фикр эттингки лаълу ғамзадин
Бирни жонбахшу бирини офати жон айладинг.

Гул тўкулди, сарв елдин ҳам таҳаррук қилмади,
Боғ аро то юз очиб қадни хиромон айладинг.

Не ажаб, эй гул, ичинг қон этса гардун лахт-лахт,
Баски булбул кўнглини ғунчанг киби қон айладинг.

Эй Навоий, ёр агар қовдурди андин, англаким,
Кўйида ўтган кеча ҳаддин кўп афғон айладинг.

449

Ёраб, ул ойники, эл кўнглига марғуб айладинг,
Гарчи ишқингдин хароб эттинг мени хўб айладинг.

Шоҳ эсам ишқ аҳлиға тонг йўқким, эй гардун, мен
Ул жамол аҳли шаҳи ишқиға мансуб айладинг.

Не ажаб боштин аёғим дард бўлса, эй қазо,
Ким нигоримни қадам то фарқ маҳбуб айладинг.

Телбараб эрмишсен, эй роқим, ҳам ул кундин бери.
Қим жунунимни паризодимға  мактуб айладинг.

Туҳмати зуҳд айлабон, эй шайх, козиб не учун,
Бегунаҳ бизни харобот ичра маъюб айладинг.

Жон бериб бўлсам ажаб йўқ толибинг, эй ишқким.
Ҳар не матлубидур онинг бизга матлуб айладинг.

Эй Навоий, ўзни солдинг итлари хайли аро,
Итни гўё одами хайлида махсуб айладинг.

450

Нил тортиб оразинг оройишин фан айладинг,
Шўълаи гугурд бирла шамъ равшан айладинг.

Сарвдин зоҳир йўқ эрди жуз ниёз, эй сарвноз,
То хиромон жилва бирла азми гулшан айладинг.

Ҳазл бирла дўстлуқ изҳори айлаб, оҳким,
Жумлаи олам элин жонимға душман айладинг.

Дуд солмиш бошима ҳажр, эй бало шоми, магар
Жисм уйининг гунбади устини равзан айладинг.

Жуз шарарни дона ҳосил айлагаймен, чунки сен
Мазраи жоним аро ўт бирла хирман айладинг.

Чун қадаҳ бердинг лаби хандон ила,эи муғбача,
Жонға лаъли оташинни шўъла афкан айладинг.

Эй Навоий, ҳирқа зайлидин ариттинг дурди хум,
Бизни бу дайри фанода пок доман айладинг.

451

Тийра қилмиш тун киби офоқни оҳим менинг,
То эшиттимким қилур шабгардлик моҳим менинг.

Тун либосидек қаро пашминадурму сайрида,
Ё тутубтур ул жафогар шўхни оҳим менинг.

Учрамас ҳар кўй бошинда турубу йўл асрасам,
Равшан эрмас, ваҳки, шамъи бахти гумроҳим менинг.

Ё қочар мендин халойиқ таниғай деб ногаҳон,
Ёритур чун тутти ҳар дам оҳи ногоҳим менинг.

Хидматида нега йўл топмон экин мен тийра рўз,
Шоми мулкин чун мусаххар айлади шоҳим менинг.

Мен доғи аҳбобдек мақбул эрдим, оҳким,
Жоҳи идбор ўлди ул иқбол ила жоҳим менинг.

Элга ҳар лутфи Навоий жониға бир доғ эрур,
Неча қўйғай бағрима доғ ул юзи моҳим менинг.

452

Айрил, эй заъф, эмди  моҳи нотавонимдин менинг,
Кам қил андуҳ ўтини озурда жонимдин менинг.

Чок кўксумдек тикинг оғзимни ҳам ким кечалар
Ҳар замон сесканмагай бехуд фиғонимдин менинг.

Садқа вожиб бўлса, эй кўзу кўнгул, айланг нисор
Дур била лаъл оллиға бу баҳру конимдин менинг.

Эй фалак, жилванг учун айлай равонимни фидо,
Жилвагарлик олмағил сарви равонимдин менинг.

Жисм аро ҳар дам ҳарорат фаҳм қилсанг, эй қуёш,
Ғофил ўлма жондағи сўзи ниҳонимдин менинг.

Соқиё, гар лаълигун май тутса бўлмас ёрға,
Итларин сероб қилғил бори қонимдин менинг.

Хурдаи жоним нисоринг, эй Навоий, гар десанг
Сиҳҳат ойнн нукта шоҳи хурдадонимдин менинг.

453

Неча ул кўй итларига етгай озорим менинг,
Кош итлар тўъмаси бўлғай тани зорим менинг.

Неча ул базм  аҳлиға бўлғай фиғонимдин малол,
Кош алар қурбони бўлғай жони беморим менинг.

Неча нозук кўнгли келгай ёрнинг мендин батанг,
Ким фидо кўнглига жону жисми афгорим менинг.

Неча ашким йиққай эл сабри биносин кўйида,
Ким ўюлғай кошки бу чашми хунборим менинг.

Йўқу бор элдур жунунум шайнидин озурда дил,
Умр агар будур йўқум кўп, яхши кам, борим менинг.

Эй фано тиғи, вужудим нақшин андоқ айла ҳак,
Ким замон авроқидин маҳв ўлсун авторим менинг

Соқиё, тутма Навоийға яна ишрат майи,
Ким зрур бадмаст ул мажнуни хамморим менинг.

454

Қилса кўнглум чок тиғи заҳрипарварди анинг,
Қўймангиз  марҳамки, ўлтурсун  мени дарди  анинг.

Кўйи туфроғи аро ўлдум, дам урма, эй Масиҳ,
Ким ҳаёт истаб юзумдин ўчмасун гарди анинг.

Гул юзунгдин айру боғидур кўнгулким, очилур
Ҳажр ўти учқунларидин оташин дуди анинг.

Оҳим андоқ дудки, лаълинг шавқидин ҳар қатра қон
Тўкса кўз ёқутдек боғландурур барди анинг.

Буйлаким солди самандин пўяға, ваҳ, не ажаб,
Олам ичра солса ўт барқи жаҳон гарди аиинг.

Сотма, эй гул, ноз кўп, боққил хазон боғиғаким,
Бор эмиш гул ранги бир кун чеҳраи зарди анинг.

Бер Навоий комини, ё жонин ол, эи умрким,
Зулмини элга  фиғони ҳаддин ўткарди  анинг.

455

Кўнгулки ҳажр туни қўймади қарорин анинг,
Мунунг ҳам оҳи қаро этти рўзгорин анинг.

Висол гулшани бирла кўп ўлмағил машъуф,
Ҳазони ҳажр чу барбод этар баҳорнн анинг.

Тутуб нишоту тараб чанги зулфин этма сурур,
Ки бир-бир узгуси ғам чанг тор-торин анниг.

Қадаҳ нашоти учун давр ичинда қон ютқан,
Чекарга  билки  кира  айламас хуморин анинг.

Сипеҳр ком ила эврулмаса ҳазин бўлма,
Кншига бермади чунким ҳақ ихтиёрин анинг.

Агар бақони абад истасанг, фано йўли тут,
Ёрут кўзунгни қилиб тўтиё ғуборин анинг.

Навоий, ул киши топти фароғ оламдин,
Ки ҳиммати кўзи тенг кўрди йўқу борин анинг.

456

Не ажаб сарви сиҳига ннмаса бошннг сенинг,
Ким эмастур қадду раънолиқда бўйдошинг сенинг,

Гар ниҳони фитна таълим айламас, бас не учун
Бошини чекмиш баногўшиғача қошинг сенинг.

Сангборини ғамингднн бош не янглиғ ёшурай,
Ким саодат гавҳаридур бошима бошинг сенинг.

Оби ҳайвон бирла гўё қилди лаъли ранги хал,
Суврат ичра чу лабингға етти наққошинг сенинг.

Ўта олмас хонақаҳ қудси эли, эй муғбача,
Дайр эшикинда чу тузгай базми авбошинг сенннг.

Дема, эй носнҳки, қилмассен сўзум бирла амал,
Хотиримда қайда қолмиш мунча қилмошинг сенинг.

Эй Навоий, бўлди қонлиғ душманингкнм, ёшурур
Ёрдин сариғ юзунг рангини қон ёшинг сенинг.

457

Қилмади васлингда бедод узра бедодинг сенинг,
Улча қилди фурқатингда дам-бадам ёдинг сенинг.

Қайси соҳирким дедиким, соҳире шогирдимен,
Деди ғамзангким эрур шогирдим устодинг сенинг.

Англа Ширинким, не сен маъшуқлуққа ончасен,
Не бор эрди менча ошиқлиғда Фарҳодинг сенинг.

Соя эрмас, боғбонким, гулрухум қаддин кўруб,
Озибон ҳуши йиқилмиш сарви озодинг сенинг.

Уйқуға итлар уни гар монеъ эрди, эй кўнгул,
Эмди қўймас уйқуға итларни фарёдинг сенинг.

Чун фано матлуб эрур соликка бил, эй шайхким,
Куфр эрур зуҳди риёйи сори иршодинг сенинг.

Эй Навоий, меҳнату ғамдин қочар бўлсанг, керак,
Бўлса майлиқ тўнгсуйи қурси газак зодинг сенинг.

458

Ёр келса, дўстлар, оҳанги рафтор айламанг,
Инфиолимдин нафасурмоқни душвор айламанг,

Ёлғуз уйда қайда, ёро, боқмоғим рухсориға,
Ҳолатим тағйиридин сирримни изҳор айламанг.

Токи кўнглум изтниробию таним титратмаси,
Сокин эрмас нукта айтурға, мени ёр айламанг.

Соате чунким ўтуб бу навъи  келсам ҳолима,
Сўз аро ошиқлиқ алфозини такрор айламанг.

Чунки бўлса мултафитким, ер ўпуб ўлгумдурур.
Ҳар жафо қилсам ўзумга манъ зинҳор айламанг.

Эмдиким ўлдум, таним ёр итларига ташлангиз,
Лек ағёрин бу маънидин хабардор айламанг.

Қайси ошиқким Навоийдекдурур, эй аҳли зуҳд,
Ишқ манъин айлабон кўнглига озор айламанг.

459

Шоми ҳажрин кўрдунг, аммо зулм таркин тутмадинг,
Ваъдаи шамъи висол эттинг вале ёрутмадинг.

Гавҳари васлинг илик бергай деб ашким бўлди баҳр,
Чункн ул дарё аро ғарқ ўлдум, илгим тутмадинг.

Васл нўшидин кўнгулни қилмадинг бир лаҳза хуш,
Ҳажр захми биймидин юз қатла то қўрқутмадинг.

Оташин гул ғунчасидек ўртадинг кўнглумни, лек
Очибон  они  насими васлидин совутмадинг.

Донайи ашкимгаким ром ўлди ҳижрон қушлари,
Эй кўнгул, бир кун фиғонимдин бирин ўркутмадинг.

Хаста кўнглумким ғаму хуноба қилдинг, қисмати
Бу ғизою шарбат ул бемордин ўксутмадинг.

Бодаи васлин ғанимат тут, Навоий, зинҳор,
Ким не қонларким, бу гулгун суни истаб ютмадинг.

460

Яна ишқ ўтин хаста жонимға урдунг,
Бало барқини хонумонимға урдунг.

Фано шўъласин зор кўнглумга солдинг,
Шарорин тани нотавонимға урдунг.

Қизил ҳошия диклайингда эмаским,
Этак қатл этар чоғда қонимға урдунг.

Фатила эди анда пайкони марҳам,   
Қаю ўқки захми ниҳонимға урдунг.

Яна ёнима етти филҳоли роҳат,
Агар тиғи бедод ёнимға урдунг.

Ушалсун дебон нахли уммидим, эй ашк,
Ажаб жолалар бўстонимға урдунг.

Кўруб бошта захмим деди, эй Навоий,
Магар ғам  туни остонимға урдунг.

461

Эй кўзу кўнглум, сиришку оҳдин тўфон қилинг,
Жону жисмимнинг йиқилғур кулбасин вайрон қилинг.

Қилса бу иш кўзу кўнглум сиз доғи, эй дарду ишқ,
Кўзни кўр айлаб, кўнгулга қатл ўқин паррон қилинг.

Ҳар баҳона бирла ким бўлса ҳаётим қасрининг
Тоқу айвонин бузуб, туфроғ ила яксон қилинг.

Яъни айлаб мунча бедоду жафолар шаммайи
Ҳажр дарди шиддатин мен хастаға осон қилинг.

Зинҳор аҳбоби ошиқ бўлмангиз, гар саҳв этиб
Бўлмоқ истарсиз, бурун андишайи ҳижрон қилинг.

Дермен, эй афлок, тортай ҳажрдин бир тийра оҳ,
Ёр тубига ой ила кун кўзгусин пинҳон қилинг.

Ҳажрдин кўнгли тўла келмиш Навоий раҳм этиб,
Эй харобот аҳли, бир мамлу қадаҳ эҳсон қилинг.

462

Оразинг гулдур, гул узра сабзаи тар кокулунг,
Олло-оллоҳ, гул юзунг қилмиш муанбар кокулунг.

Қоматингдур шамъу рухсорингдур онинг шўъласи,
Шўъланинг дудидур, эй шамъи ситамгар, кокулунг.

Очқонингда нега ҳар тори ародур юз гириҳ,
Гар кўнгуллар банд қилмайдур саросар кокулунг.

Не ажаб ҳусн аҳлининг султони бўлса хосаким,
Мушкдин қўйди қуёш бошиға афсар кокулунг.

Сунбуледурким саросар чирмашибтур сарв ила
Нахли қаддинг бирлаким, бўлмиш баробар кокулунг.

Истасангким бўлмағай ошифтаю дарҳам дегил,
Қилмасун бизни паришон ҳолу абтар кокулунг.

Гар Навоийға димоғ ошифта бўлса тонг эмас,
Чун сепар ҳар дам юзунг ўтиға  анбар кокулунг.

463

Май била майхонанинг хиштин тош узра ҳал қилинг,
Чун хуморидин судоъ ўлса они сандал қилинг.

Ҳар не бўлса суда бўлғон хиштин таъзим учун,
Ип тақиб ҳар жонибидин бўйнума ҳайкал қилинг.

Эй харобот аҳли, соқий орази акси учун
Соф қилмоғлиғ била май кўзгусин сайқал қилинг.

Муғбача оллинда чун бўлди сужуд этмак ишим,
Майға марҳун қилсангиз сажжодани аввал қилинг.

Саҳл эрур жон нақдини соқий учун қилмоқ нисор,
Лек бир паймона тўлдирмоқ била асҳал қилинг.

Масту мажнун чиқмишам майхонадин, эй шўхлар,
Комингиз гар ҳазл эса ийнак мени маҳзал қилинг.

Кўйидин қовланг ҳавосу ақлни, эй дарду ишқ,
Анда саргардон Навоийни вале анкал қилинг.

464

Ишқ ўтидин қисматим дарду балому қилмадинг,
Дуди бирла хонумонимни қарому қилмадинг.

Куймагимга барқи офат қилмадингму оҳни,
Ўлмагимга ашкни сели балому қилмадинг.

Зулм тиғидин танимни қилмадингму банд-банд,
Фурқатимдин банд-бандимни жудому қилмадинг.

Дема, эй кўзким, не қилдим гар сени кўр истасам,
Бир боқиб юз минг балоға мубталому қилмадинг.

Эй кўнгул, ҳолимни қилдинг арзу афзун қилди зулм,
Қилмадингму ё билиб яхши адому қилмадинг.

Шиква қилсақ сендин, эй гардун, раво эрмас дема,
Бизни беком айлаб эл комин равому қилмадинг.

Ҳажри ишқ ичра, Навоий, ошнолиғ топмадинг,
То бу бир кўзни Арас, ул бирни Аму қилмадинг.

465

Бир ўт эсаки манга журмсиз вафони кам эттинг,
Юз ўтдур улки жиҳатсиз улусни муҳтарам эттинг.

Бошимға тийғ урубон нақди дард кўнглума солдинг,
Вафо тариқида тақсир қилмадинг, карам эттинг,

Юзумни нақш этибон ашк тийра қонидин, эй ишқ,
Тошимда қонлиғ ичим шарҳини рақам эттинг.

Фасонаи ғаму меҳнат буюрдунг айламак азбар,
Қаноат этмай улусқа мени фасона ҳам эттинг.

Кўнгулда ишқим ўти чун фалакка тортти шўъла,
Бало ливоси бошиға бу шўъладин алам эттинг.

Дедингки фақр йўлинда топилди мақсади асли,
Вужуди нақшини жон лавҳидин магар адам эттинг.

Магарки ёр сени истар, эй шикаста Навоий,
Ки нақди жонни қилиб туҳфа фарқдин қадам эттинг.

466

Дуди оҳимнинг қуюндек печ ила тобнн кўрунг,
Тийра ҳажрим оқшомининг баҳри гирдобин кўрунг.

Қушким ул ойдин кетурмиш нома, ҳар тирноғидин
Чоклар бўлған кўнгул элтурға қуллобин кўрунг.

Ҳиндуйи соҳирдурур даври занахдоннда хол,
Тавқи ғабғаб шаклидин бир акси меҳробнн кўрунг.

Ишқ ўти туғёнидин жонимки бўлмиш ташналаб,
Дафъиға  ул  ойнинг икки  лаъли серобин  кўрунг.

Олмаған бўлса чучук жоним лаби бирла кўзи,
Ҳам шакархандиға боқинг, ҳам шакар хобин кўрунг.

Солики маҳрумким матлубидин тўлмиш жаҳон,
Оллоҳ-оллоҳ, жонин ўртар дарди ноёбин кўрунг.

Ёр кўйин истай ўзлуктин, Навоий бўлди фард,
Каъба эҳромиға истеъдоду асбобин кўрунг.

467

Саманди ноз уза ул кофири балоға боқинг,
Пари бошида малак паридин ўтоға боқинг.

Нечукки қавси қузах даври меҳр акси эрур,
Топиб ҳам эгнига айланғон икки ёға боқинг.

Судоғи жонибиким илгига синон тутмиш,
Юз ўқ йилонию бир қотил аждаҳоға боқинг.

Агар бу ўқу синон урмоғин инонмасангиз,
Очиб танимни ададдин фузун яроға боқинг.

Бу шакл бирла жаҳон бузмоғи яқин гар эмас,
Улусда ҳар тараф ошубу ибтилоға боқинг.

Бу боғ гулларини ерга сочмайин қўймас
Хазон елини қўюнг, чархи бевафоға боқинг.

Навоий ўлди жамол аҳлидин наво топмай,
Не бўлди бир назар, ул зори бенавоға боқинг.

468

Ваҳки, ўтлуқ чеҳра очиб хонумоним ўртадинг,
Оташин лаълингдин айтиб нукта жоним ўртадинг.

Дема не қилдим, не қилдим нотавон кўнглунг олиб,
Ўртадинг, эй қотили номеҳрибоним, ўртадинг.

Ўт аро қил тўлғониб куйгандек ул юз шавқидин,
Неча ким тоб урди, жисми нотавоним ўртадинг.

Кўкта зоҳирдур шафақдин шўъла, анжумдин шарар,
Ким ани, эй шўълалиқ, оҳу фиғоним ўртадинг.

Бисмил этгач сайдни андоқки айларлар кабоб,
Захм этиб кўнглумни чунким оқти қоним, ўртадинг.

Урғали, эй ишқи золим, барқи офат жонима
Ҳар не ўзлуктинки бор эрди гумоним, ўртадинг.

Эй Навоий, то белу оғзи хаёли айладинг,
Бору йўқ, яъники пайдою ниҳоним ўртадинг.

469

Оташин рухсора очиб хонумоним ўртадинг,
Хонумоним худ не бўлғай жисму жоним ўртадинг.

Дема не қилдим, не қилдим жону кўнглунгни олиб,
Ўртадинг, эй қотили номеҳрибоним, ўртадинг.

Дилраболиқ бирла чун ёқтинг жамолин шўъласин,
Хаста кўнглум олғач-ўқ, эй дилистоним, ўртадинг.

Тўлғаниб куйсам ажаб йўқ ўтқа тушган шўъладек
Чун фироқ ўтида жисми нотавоним ўртадинг.

Ўтқа солдинг сабру, ақлу, жону, кўнглум барчасин
Йўқу борим куйдуруб яхши ёмоним ўртадинг.

Соғаринг ўти жаҳону жондин ортуқ, соқиё
Лекин ул ўт бирла-ўқ жону жаҳоним ўртадинг.

То Навоийдек белу оғзинг хаёли бирла мен
Ушбу йўқ савдода пайдою ниҳоним ўртадинг.

470

Зиҳи ниҳоятинг охир келиб абад, аввал,
Вале хабар бера олмай бидоятингға азал.

Не қудратинг хайлиға қилиб тазалзул паст,
Не ҳикматинг қуёшиға бериб завол ҳалал.

Бўлуб сифотингга мазҳар жамиъ махлуқот,
Алар муфассалу инсонни айладинг мужмал.

Жамол зевари қош айладинг, магар урдунг
Бу икки мусқил ила кўзгуга сайқал.

Фироқ шомини ошиққа айладинг тийра,
Агарчи анжумидин ёқтинг анда кўп  машъал.

Баҳор мошитаси саъйи бирла кийиндурдунг
Чаман аруси юз қаддиға ҳалли хулал.

Сипеҳр сафҳасин анжумидин айлабон афшон,
Бу сафҳа устига чектинг сен шаҳобдин жадвал.

Ёзарға матлаъи субҳ узра юздин туғро,
Қуёш тиллосидин омода  айладинг  зарҳал.

Навоий айлади ҳамдингға номалар ирсол,
Ани рад айламагил ҳаққи Аҳмади Мурсал.

471

Ёр ҳижронида сарвақтимға еттинг, эй ажал,
Жон фидонг этсам ҳануздурки, келдинг дар маҳал.

Жон талашмоғлиққа қўйма лаъли ҳажридин мени,
Чун эрур таъхир аро офат кўп, қилма жадал.

Жонни бот олмоқ сенга мушкул эса жон чекма кўп,
Қўйки бу мушкулни бот айлар анинг ҳижрони ҳал.

Ҳажрдин ўлмай висоли нўшидии топсам умид,
Айлагумдур саъй ўлмактин тирилмак филмасал.

Ҳажр бемориға қотил заҳр эрур ҳайвон суйи,
Эй Масиҳ, асра нафас бу нуктада қилма жадал.

Сўнгғи кундин халқ тарсон, мен бурун кундин ваҳим,
Элга ғам шоми абад келди менга субҳи азал.

Ич, Навоий, ғусса тахлилиға гулгун бодаким,
Бир пнёла лаъли маҳлул ўлмади ондин бадал.

472

Яна фироқида ҳар кун менга эрур бир йил,
Валек ҳар кечасин неча кундин ортуқ бил.

Десангким, ўлтурайин, эй фироқ, жисмимни
Чу заъфдин топа олмонг ўлук тасаввур қил.

Мен ўлдум, эй кўнгул, ул дилрабодин айрилма,
Гар андин ўзга севар жонинг ўлсаким, айрил.

Таним агарчи ғаминг тиғи этти юз пора,
Бу шукр адосида ҳар бирни истарам бир тил.

Ғамингда лола киби чок кўнглаким бўлмиш
Фироқ дудию кўз қонидин қарою қизил.

Чу топмағунг бу чаман ғунчаю гулида вафо
Тўкулма ғунча киби, лек гул масаллик очил.

Навоиё, нега афлок муртафиъ бўлмиш,
Агар ғамимдин эмас, вазн каффасида енгил?!

473

Гар лабинг оллида даъви қилмади изҳор лаъл,
Бўйни невчун боғланиб осилди мужримвор лаъл.

Гўйиё тўти хатинг бирла лабингдин сўрди нутқ,
Ким либос ўлди зумуррадгун анга минқор лаъл.

Йўқ лабинг янглиғ бири гўё не гўё руҳ бахш,
Кўрмишам бориб бадахшон мулкида бисёр лаъл.

Лаъл оллида анингдекким эрур беқадр тош,
Бўлмиш ул янглиғ лабинг оллида бемиқдор лаъл.

Лаъли жонбахшинг такаллум вақти бир-бир сочти дур,
Оллоҳ-оллоҳ, ким кўрубтур бўйла гавҳарбор лаъл.

Кўзларимдур баҳру кон меҳмоним ўлсанг бир кеча,
Ҳам дур этгайлар фидо оллингда, ҳам исор лаъл.

Бир қадаҳ май бирла бўлди сурхрў аҳли хумор,
Кўп аро гўёки маҳлул айламиш ҳаммор лаъл.

Лаългун май бошида бўлмас кишининг, эй ҳариф,
Нафъи кўпроқким тикилгай тожида шаҳвор лаъл.

Гар Навоийнинг сўзи ширину рангиндур не тонг,
Ким эрур кўнглида доим ул шакаргуфтор лаъл.

474

Ул зақанни упау гулгунадин наззора қил,
Ким эрур бир олмаким ранги эрур оқу қизил.

Ожиз ўлғай зулфининг савдолари тақриридин,
Гар қуруғ жисмим тароғ янглиғ саросар чекса тил.

Неча ўзни ёшуруб чин юзга солмоқ ғунчадек,
Тангдилларга боқиб хандон бўлуб бир ҳам очил.

Сочида шабнам бурунчак, эй кўнгул, эрмас ажаб,
Сунбул узра гар тушар шабнам таажжуб қилмағил.

То кийиб санжоби тўн, гулгун ўтук қилдинг хиром,
Йўқ сенингдек кабки раъно ҳусни саҳросида бил.

Раз қизи ҳамдамлиғидин ою йил маст ўлмоғинг
Неча бўлғай, ўтти умр, ар бўлмаган бўлсанг ойил.

Кўрмаган бўлсанг, Навоий, сарв уза гул, қил назар,
Ким ул ой гулгуна суртуб хилъатин қилмиш яшил.

475

Бу не қомат, не рафтору не шаклу не шамойил,
Ким этар ақлни мадҳушу доғи ҳушни зойил.

Юзи куйдурмагима ўт, сочи йиғлатмоғима дуд,
Кўзи тарожима саъе, қоши хунрезима мойил.

Жонфизо ҳусни ниқоб ичра доғи эл талашиб жон,
Қолмағай эрди тирик бир киши ул бўлмаса ҳойил.

Тиғи эгнимга тушурмакни ҳамойил тилай олмон,
Қайда ул бахтики бўлғай қўли бўйнумға ҳамойил.

Эй ҳабиб, этма Масиҳ оллида изҳори фасоҳат,
Чун эрур дам ура олмасқа лабинг оллида қойил.

Ақлу хушу, кўнгулу жонни анинг йўлида қўйдум,
Топмадим васли муҳайё қилибон мунча васойил.

Чунки ушшоқ уни ёқмас эмиш ул гул қулоғиға,
Эй Навоий, неча булбул киби бу наъраи ҳойил.

476

Хилъатин то айламиш жонон қизил, сориғ, яшил,
Шўълаи оҳим чиқар ҳар ён қизил, сориғ, яшил.

Гулшан эттим ишқ саҳросин самуми оҳ ила
Ким, эсар ул дашт аро ҳар ён қизил, сориғ, яшил.

Шишадек кўнглумдадур гулзори ҳуснунг ёдидин,
Тобдоннинг аксидек алвон қизил, сориғ, яшил.

Оразу хилъат била хаттинг хаёлидин эрур
Қўзларимнинг оллида даврон қизил, сориғ, яшил.

Лаългун май тутқил олтун жом бирла, сабзада
Ким  булардин яхши йўқ имкон қизил, сориғ, яшил.

Фақр аро беранглик душвордур беҳад валек
Хирқада  тикмак эрур  осон  қизил,  сориғ, яшил.

Эй Навоий, олтуну шингарфу зангор истама,
Бўлди назминг рангидин девон қизил, сориғ, яшил.

477

Уйла тўлмиш гул юзунг ёди била қонлиғ кўнгул,
Ким тушар ҳар қатра қон ўрниға андин барги гул.

Дема кўнглунг борким жисм ичра ҳажринг тиғидин
Поралар хуноб аро билман бағирдур, ё кўнгул.

Сарвдек бўлса бу гулшанда ота, гулдек она,
Мумкин эрмас туғмоғи сен сарви гулрухдек ўғул.

Куйдиму кул бўлдум, аммо жонда лаълинг шавқидин
Андоғ ахгар ҳифзиға беҳад муносибдур бу кул.

Лаълинг оллида санамлар лаъл ранг этган бўлур,
Ким ичар хуний суйин бўлған замон гулранг мул.

Қисмни ортуқ тилаб хор этма ўзни, эй азиз,
Ким қаноатдиндурур иззат тамаъдин барча дил.

Дайр пири бирла май ичсанг, Навоий, асра дам
Бўлса фаҳм ибриқ унидин гарчи қулқул лояқул.

478

Қилса жонон оллида жоним туфайл ўлмоққа майл,
Кош юз жон бўлсаким ҳар дам бирин қилсам туфайл

Истаса куйган кўнгул ўтлуқ юзунгни қилма айб,
Ихтиёри йўқтур айларда самандар ўтқа майл.

Йўл қилур жисмимда ўт элтур сўнгакларни узуб,
Ер қазиб хошок оқизғандек қаён юзланса сайл.

Қатраи саҳбо сухайлидин лабинг майгун эмас
Ким, ақиқидур лабинг, ранг олур андин юз суҳайл.

Бир мулоиб ҳинду ўлмиш ҳар кўзунгнунг мардуми
Кирпикинг ҳинд аҳлидин ҳангома тузган икки хайл.

Такя қилма тоату тақвоғаким, нафъ айламас
Фазлдин етмай башорат Бишр бўлғил, гар Фузайл.

Шоми ҳажр эрмас шафақ билким Навоий ғуссадин
Йиғлади қон ончаким гардунға рангин бўлди зайл.

479

Қошларингдинким эрур қонлиғ кўнгул ичра хаёл,
Ул қизил коғазда нундур, бу шафақ ичра ҳилол.

Тутмайин кўзумда таскин қадди васлин истамон,
Қайда пайванд этсалар тутқай ўзи, тутмай ниҳол.

Сарвнинг йўқ сен киби бошида дастор узра чин,
Наргис узра нуқта монанди кўзунг устида хол.

Заъфлиқ жисмимдадур ҳар ён бўғунларда гириҳ,
Нол ториға эрур гарчи тугун тугмак маҳол.

Лолагун май тобидин ул ой қизармиш гўйиё
Шўхлуқтин лолазор устида ағнабтур ғизол.

Давр элида гар вафо йўқ, сен вафо қилғил валек
Кимни ҳушхол этсанг андин тут ўзунгга юз малол.

То Навоий зулфи янглиғ пойбўсин истади,
Гаҳ паришон ҳол эрур ул зулфдин, гаҳ поймол.

480

Дўстлар, ул нахли қад ҳажринда чун бўлдум қатил,
Сарв экинг гар қўймоқ истарсиз мазорим узра мил.

Кўҳи ҳажр эгнимда истармен ани суръат билан,
Шавқдин хасдек танимға эрмас андоқ юк сақил.

Заъф аро гар сунбули зулфунг дедим тонг йўқки, бор
Хастаға жавзо туни ялдо туни янглиғ тавил.

Рашкдин бир-бирга қиймас меҳрини жону кўнгул,
Рост андоқким ҳасуд эл молиға бўлғай бахил.

Буки ҳижрон тиғидин кўнглумни юз чок айладинг,
Юз далилим бор, агар ҳар чок бўлса бир далил.

Дайр жаннат ҳури айндур хўблиғдин муғбача
Май зилоли бирла кўп айнан тусаммо салсабил.

Гар юзунг истаб Навоий кўзларингга хордур,
Не ажабдин аҳли куффор оллида бўлмоқ залил.

481

Эй кўнгул, ул оташин оразға кўп ўрганмагил,
Ногаҳ айрилса фироқи ўтиға ўртанмагил.

Тут ўзунгга фарду бекаслик балою шиддатин,
То бировга ўрганиб айру тушуб эмганмагил.

Лозими ишқ ўлди ҳижрон, бўлмо ошиқ кимсага,
Эмдиким бўлдунг таҳаммул айлабон кунгранмагил.

Гул чоғи гулбонг чекмак иштур, эй булбул, сенга,
Ою йил фарёд қилмоғни менга ўтканмагил.

Кўз юмуб очқунча сол уйғонмас уйқуға мени,
Нолишимдин ҳажр шоми ҳар замон сесканмагил.

Истасанг ул муғбача бошингға еткургай қадам,
Дайр пири йўлидин туфроғдек тебранмагил.

Эй Навоий, ёр агар дерким ўзунгни ўтқа сол,
Тан яланг айларга куйма, жон учун куйманмагил.

482

Демонким мени ёд этиб шод қил,
Бошингдин уюр доғи озод қил.

Санавбар сенга бандадур сарвдек,
Унутқанларингни бирар ёд қил.

Вафо йўқтур ул шўхда, эй кўнгул,
Ўзунгни жафосиға мўътод қил.

Қилур жонима ҳажр қасд, эй кўнгул,
Бу ишда анга сен ҳам имдод қил.

Менга ишқ аро ўлмак ойин эрур,
Рақибо, яна санъат иршод қил.

Паришонмен, эй оҳ, афлокдин
Бу абтар варақларни барбод қил.

Чу буздунг кўнгул кишварин зулм ила,
Сиришким суйи бирла обод қил.

Фалак давридин ранжамен, соқиё,
Кел эмди қадаҳ даври бунёд қил.

Гар ул шўх фарёдингга етмаса
Навоий, шаҳ оллинда фарёд қил.

483

Азм ўлса хаёлингға кўнгулдур анга маҳмил,
Осойиш агар истаса кўз чашмаси манзил.

Эй ишқ, нетиб ул қаро кўзни кўрайинким,
Кўзнинг қаросин ҳажрида ашк айлади зойил.

То бўлди сенинг ҳуснунгга ошиқ уза ошиқ
Иш бўлди менинг кўнглума мушкил уза мушкил.

Ул кўз олур эл жонин ўғурлуқ била, ваҳким,
Боқмас бу тараф тутсам ўзумни неча ғофил.

Ёди била беҳушлуғум дафиъни қилмас
Деворидин ул кўйининг ар бўлмаса каҳгил.

Эй муғбача, ошиқмену дурдикаш этиб раҳм
Не юзунгга, не жомға қил пардани ҳойил.

Ўзлукни фано отиға куйдурди Навоий,
Ким савмаадин хориж эрур, дайрға дохил.

484

Ул шайхки минбар уза афсунға берур тул.
Шайтондур ўзи, мажлисининг аҳли сурук ғул.

Ғафлатдин агар ваъз ила уйғотсалар элни
Ул айлар уютмоқ учун афсонаға машғул.

Боштин аёғи минбарининг пояу достон
Ҳам ўзию ҳам маърифати жоҳилу мажҳул.

Кўрмай хирад асҳобида бир фардни оқил,
Топмай киши афсунида бир нуктайи маъқул.

Ҳар неки хадис этти қўюб барчаси мавзуъ
Нақлеки машойихдин этиб, бориси маҳбул.

Юз пора қилиб минбари ўт ёққали авло,
Бу шарт илаким, бўлса ул ўтда ўзи мақтул.

Иблис сифат эл сари майл этма Навоий,
То бўлмағасен зарқу риё қайдида мағлул.

485

Икки кўз манзилинг, эй моҳи маҳмил,
Кўнгулга азм қил манзил-баманзил.

Кўзунг қотилдур аммо заҳр чашминг,
Эрур ўлтурмагимга заҳри қотил.

Эшикингда ёзармен оҳлар, лек,
Бўлур ҳар оҳ чексам борча зойил.

Мени Мажнун деди Лайливашим, вой,
Ки бу девонани соғинди оқил.

Кўзунг чун нимхоб эрди, нетонг, гар
Кўнгул сайдини қилди ним бисмил.

Эрур бир ҳол бирла мабдаи файз,
Сенга гар етмас ўзни айла қобил.

Навоий, ўзлукунг рафъ этким ул гард
Эрур мақсуд рухсориға ҳойил.

486

Ул қуёш оғзи уза мушкин хол,
Зарранинг нуқтасидин келди мисол.

Гар равондур не тонг ул қадки эрур,
Руҳ сарчашмасида тоза ниҳол.

Рахш ҳар ёнки сурар ул чобук
Югурур теграсида пайки хаёл.

Чобукумнинг отининг наъли эмас
Тушти шабранги аёғиға ҳилол.

Ғунча оғзики такаллум қилмас
Ул оғиз ғунчаси қилмиш ани лол.

Ҳажрнинг чораси беҳудлуғ эмиш,
Соқиё, жом кетур моло-мол.

То Навоийдек ўлай ани ичиб,
Масту мажнун сифату шефта ҳол.

487

Гулшанингдин елдек, эй зебо ниҳол,
Мен ёмон бордим, вале сен яхши қол.

Менмену бекаслигу айёми ҳажр
Сен бўлу аҳбобу даврони висол.

Сўрма ҳолимни сабодин гаҳ-гаҳи,
Кўнглунга ўлтурмасун гарди малол.

Гар бузуғ кўнглумни мардуд айладинг,
Бок эмастур ўзгаларнинг кўнглин ол.

Сиғмайин кўюнгда гар қовдунг мени,
Осру кенг саҳродурур дашти хаёл.

Олам аҳлида вафо мавжуд эмас,
Ҳар неким йўқтур, эрур топмоқ маҳол.

Эй Навоий, хуштурур озодалиқ,
Қайд аро хушлуққа йўқтур эҳтимол.

488

Ёқинг ўт бергали, эй ишқ, ҳаётимға ҳалал,
Доғи ҳажр ўртагуча ўртаса то доғи ажал.

Деб эмишсен, эй фироқимдағи ушшоқ ичра
Нечасин айлагум охир, мени бори аввал.

Номаи ҳажрим аро сафҳаи тақвим киби
Ашк қони била ҳар сори чекилмиш жадвал.

Барқи тиғинки вужудим хасини куйдурди,
Дудидин тийра гар ўлса, кулидин бир сайқал.

Бошима  шўълаи ҳижрон туташибдур  не осиғ,
Ким ёрутмас қаро ҳажрим кечасин бу машъал.

Зоҳидо, бода гунаҳ бўлсаю лекин не гунаҳ,
Бизга бу ишни насиб этти чу қассоми азал.

Ишқдин кўп гила назм этти Навоий билмон,
Найлагай турфа ғизолиға етишса бу ғазал.

489

Ул  пари  чеҳра  чу кўргузса  жамол  мақбул,
Кўрган эрмастурур ўз ақлиға қолған маъқул.

Суртулуб юзга агар етса димоғимға иси
Мени ул зулфи таноби била қилғил мақтул.

Истасанг даҳр аро минг телба кўнгул саргардон,
Ҳалқа-ҳалқа расани зулфидин очғил марғул.

Хотирим икки жаҳон шуғлидин ўлмиш фориғ,
Дўст ёди била кўнглум ўлубтур машғул.

Бодаи лаъли лабинг қонима берди таҳлил,
Қатл эмиш ҳосияти лаълики бўлғай маҳлул.

Ваҳки, мақсудни маълум этайин деб умре,
Бир сари мў эмастурки, эмастур мажҳул.

Гар Навоий деса бут васфини такфир этманг,
Дайр пиридин эрур буйла ривоят манқул.

490

Белинг солур димоғимға таҳайюл,
Берур зулфунг хадисимға тасалсул.

Буюрса гарчи ишқинг таркини ақл,
Ул ишнb мен қила олмон тааққул.

Юзунг ҳажрида кўнглум музтарибдур,
Не навъ этгай балиғ сусиз таҳаммул.

Не тонг сенсиз ютуб қон, ғам емаским
Керак ул бодаға мундоқ танаққул.

Қадинг титратти ҳоки пайкаримни
Қиёмат ерга солғандек тазалзул.

Эмас монеъ фано йўлиға фоқа,
Керак раҳравға зодираҳ таваккул.

Навоий булбулу ёри гул ўлғай,
Агар юз поя қилғайлар таназзул.

491

Юзига англамадимким ниқоб эрур ҳойил,
Қуёш жамолbға ёхуд саҳоб эрур ҳойил.

Узори устида кокилму бўлди ошифта,
Йўқ эрса гул юзига мушки ноб эрур ҳойил.

Oқунг кўрунмас эса пора-пора кўнглум аро,
Не тонгки сих қуярга кабоб эрур ҳойил.

Бузуғ кўнгул аро ул ганжb ҳусндур, юз шукр,
Ки эл кўзидин анга бир хароб эрур ҳойил.

Фиғонки, турфа муғанний уни била хушмен,
Вале нетайки, юзига китоб эрур ҳойил.

Кўрарсен они гар ўзлук ҳижобин этсанг рафъ
Агарчи кўргали юз  минг ҳижоб эрур ҳойил.

Навоий, айлама кўрмак хаёл ул гулни,
Ки баргднн юзига беҳисоб эрур ҳойил.

492

Юзини кўрди, бадан чокидин хароб кўнгул
Узулди, баски аён қилди изтироб кўнгул.

Чу бўлди жилвагар ул ганжи ҳусн ҳасратидин
Хароблиқ қиладур ҳар замон хароб кўнгул.

Магар шиканжаи зулфунгға қолдиким, урди
Ўзига ғунча киби мунча печу тоб кўнгул.

Балодурур ғами ишқинг сенинг вале, юз вой,
Ким ул балодин эта олмас ижтиноб кўнгул.

Шарора оҳ масаллик вале ул ой ҳавосида кўр,
Ки пора-пора қилур кўк сари шитоб кўнгул.

Риоят айла судек соф халқ кўнглиниким,
Синар нафас била ул навъким ҳубоб кўнгул.

Навоий онча лабингдин дедики, бўлди анга
Тешмаги била қон ичра лаъли ноб кўнгул.

493

Эй мусаввир, дилбаримға сурате монанд қил,
Кўрмагидин хотиримни гаҳ-гаҳи хурсанд қил.

Ул харир узраки тарх этгунгдур ул тимсолни,
Сиғмаса зайлиға жоним пардасин пайванд қил.

Бўлмасун бу тўъмадин маҳрум ул кўй итлари,
Эй ажал, тақсим учун жонимни юз парканд қил.

Ул париваш чиқти усрук секретиб кўнглакча, вой,
Носиҳо, девона бўлдум эмди тарки панд қил.

Лаъли шириндинки қилдинг айшни жонимға талх,
Неча аччиғ сўз демак, бир қатла шакарханд қил.

Жоми Жамнинг роҳи Афридун йилони заҳри бил,
Эй кўнгул, ўзни сафоли фақр ила хурсанд қил.

Ҳожати будур Навоийнинг, худоёким, ани
Муғбача ҳусниға муғ дайрида ҳожатманд қил.

494

Йўқтурур оламда аҳли ишқдек бечора эл,
Ҳажр зулми бирла хонумонидин овора эл.

Ишқ селоби, жафоси бирла ҳижрон тиғидин
Хотири вайрон жамоат, кўнгли юз минг пора эл.

Чиқсанг уйдин телба бўлмоқ олам аҳли не ажаб,
Кўрмамиш ҳаргиз чу сендек бир пари рухсора эл.

Англаким овора бўлганлардур ул ой ишқидин
Ҳажр саҳросида куйсанг тоғу водий ора эл.

Чун қазо тағйир топмас коми озлиғдин гила,
Маҳз ноҳамворлиқдур  айламак ҳамвор эл.

Эй Навоий, фитна ёғдурса ул ой ишқ аҳлиға,
Осмондин ҳар неким келса не қилғай чора эл?

495

Дамо-дам оташин лаълиға олур  бода жононим,
Бу янглиғ ўтлар ичра найласун ўртанмайин жоним.

Эмас, ой, кун икки поғундасин кўк золи беркитмиш,
Қулоққа баски ҳажрингда ани ёлқитти афғоним.

Танимда доғларни айладим  кўнглак била пинҳон,
Қонаб кўнглакда фош этти ўзин ҳар доғи пинҳоним.

Кўзумда боғланиб қон ёш не тонг гар очқали қўймас,
Чу ул қонимни тўкти оқибат тутти они қоним.

Бузуғ кўнглум аро мундоғки пайконингни ёғдурдунг,
Не тонг мундоғ ёғиндин ер билан тенг бўлса вайроним.

Ҳижолатдин қизармиш, гул таҳаррук сарвдин кетмиш,
Магар боғ ичрадур гулчеҳралик сарви хиромоним.

Тасаввур  бирла  гаҳ мақбулмен оллида гаҳ мардуд,
Қаю оқшомки султони хаёлинг бўлса меҳмоним.

Вужуд иқлимидин овора гар бўлдум умид ул ким
Фано дашти ғуборидин ясалғай жисми урёним.

Навоий, демангким тарки ишқ эт, то эрур мумкин
Ки мен ошиқмену девона мундоқ иш не имконим.

496

Саҳар кўрдум юзин оқшомғача куйди ҳазин жоним,
Бу эрди субҳи васлим то не бўлғай шоми ҳижроним.

Қуёш кулбамга ингандин менга юз қатла хушроқдур,
Қаро шомимни равшан айлаган шамъи шабистоним.

Не янглиғ ёшурай ҳижрон ғаминким, фош этар ҳар дам,
Оғиздин шўълалиқ оҳим, назардин ашксиз қоним.

Ажабдур тоири васл истамак кулбамға қўнмоқким,
Яқиндур насри воқеъни учурғай кўкдин афғоним.

Қадинг наҳли хаёли кўздадур, эй навбаҳори ҳусн,
Маъозаллоҳ агар они қўнғарғай сайли мужгоним.

Дедим сўзон кўнгулдин чекмагил бир дам хадангингни,
Дедимким қолса бир дам су бўлур ул ўтда пайконим.

Балият тоши ёғдурған киби вайронима гардун,
Мазаллат гарди ҳар дам ёғдурур бошимға вайроним.

Қадаҳ даврин эвур, эй дайри пири, токи мумкиндур,
Ки даврон ранжини тортарға эмди йўқтур имконим.

Дема жоми фано ичра эзилмишдур ажал заҳри,
Навоий, жон бериб ул жомни чекмакдур армоним.

497

Нома ёздим ёр учун, лекин жавобе топмадим,
Жисмима ул номадек жуз печу тобе топмадим.

Ҳар кишига жон бериб қилдим тамаъ меҳру вафо,
Бу гунаҳ подоши жуз нозу итобе топмадим.

Дарди келди қасдима, итмйш эдн вайрон кўнгул,
Қўйгали бу ганжни, ваҳким, харобе топмадим.

Чирмадим жон риштасин новакларингға пай киби,
 Уйла қушлар қасдина мундоқ танобе топмадим.

Чун хаёлинг кўзда меҳмон ўлди май қон ёш ўлуб,
Боғлағаи кирпикда қонлардек кабобе топмадим.

Нечаким матлуби рухсорин дедим айлай назар,
Узлугумдин ўзга ул юзга ҳижобе топмадим.

Эй Навоий, ҳажр аро қил ишқ бирла машварат
Ким, мен истаб ақлдин ройи савобе топмадим.

498

Баҳору боғ сайриднн не гулдур не сарв комим,
Будур комимки, шояд учрағай сарви гуландомим.

Ўқунг кўп захмдин дом ўлди жисмим захмлар эрмас
Чиқарға жон қуши йўллар ясабдур ҳар тараф домим.

Жамолинг кўзгуси чун элга рўбарў бўлур ҳар дам,
Не тонг гар кўзгу аксидек замони йўқтур оромим.

Хушо Мажнунки, маънуси эди бошиға қўнған қуш,
Жунун тоши ёғардин бошима ул ҳам эмас ромим.

Мангаким ҳажр заъфидин нафас маълум эмас келмак,
Не имкон бас етишмак ул Масиҳодамға пайғомим.

Фироқим кечаси бас муҳлик ўлмиш гар саҳар бўлмас,
Нафас урмоққа гўё субҳни қўймас қаро шомим. 

Анингдек ташнамен, эй муғбачаким, қўш тутар бўлсанг,
Фалакнинг ҳуққасин бўл икки, то бўлсун ики жомим.

Баҳо бу бенаводин гар қабул айлар эсанг, бордур
Бирига жавҳари жоним, бирига нақди исломим.

Ҳаром эттим, Навоий, дунёю уқбо таманносин,
Нединким Қаъбаи кўйи сари боғлади эҳромим.

499

Суда кўрмак юзунг душвор эди, эй ҳусн оромим,
Хусусанким анга таҳрик бергай сарсари оҳим.

Не янглиғ ул қуёш кўйига ёлғуз азм қилғаймен,
Ки бўлмоқ истамон ул ён борурға соя ҳамроҳим.

Кўнгулни истадиии ул, они кўнглум истади, юз шукр,
Ки ҳоло даст бермиш ҳар неким бор эрди дилхоҳим.

Бировни кўз кўруб кўнглум асир ўлғанни ёшурсам,
Гаҳ ашким имтидоди фош этар, гаҳ оҳи ногоҳим.

Гар ўлса итлари ҳамкосаси, аҳбоб, таън этманг,
Алар икроҳи гар йўқтур, менинг худ қайда икроҳим.

Неча доғ истарам кўнглум аро тангри учун ўрта
Ки, сойилмен бу икки-уч дирамдур шайилиллоҳим.

Мавокиб гарди ул ёнднн, бу ёндин халқ наззора,
Магар йўлинда  мен ўлган тамошоға  келур шоҳим.

Ажаб йўқ пирларнинг нуқтасидин бўлмоғим огаҳ,
Фано йўли сулуки ичра бўлса пири огоҳим.

Танимни, эй Навоий, ҳар тараф кўйида оҳ элтур,
Тилаб ул хирмани гулни учар ҳар ён пари коҳим.

500

Тоқибон жон риштасин руқъангни тумор айладим,
Захмлиқ кўксумга андин дафъи озор айладим.

Кўнглаким ёпишти қонлиғ танға андоқким бори,
Баски тошлар захмидин жисмимни афгор айладим.

Оразинг ҳажринда қонлиғ кўнглум ўлди лоладек,
Доғидин савдойи ишқингни намудор айладим.

Жонинг олғум деб эдинг мухликдур андуҳи фироқ,
Қолмасун кўнглунг сенинг аввал, хабардор айладим.

Хирқау дафтарни келтур, майға раҳм эт, эй рафиқ,
Хонақаҳдин мен чу азми кўйи хаммор айладим.

Давлати фақру фано вобастаи тавфиқ эмиш,
Бўлмади ҳар неча жидду жаҳд изҳор айладим.

Эй Навоий, фақр йўлинда ура олдим қадам,
То солиб ўзлук юкин ўзни сабукбор айладим.

Qayd etilgan


Habib  14 Fevral 2011, 15:52:14

501

Хилвате топиб сенн жисмим аро жон айласам,
Балки жон хилват саройи ичра пинҳон айласам.

Хилват элдин ёшурун, хилват аро тан ёшурун,
Танда жон янглиғ сени жон ичра пинҳон айласам.

Анда ҳам жон пардасин ҳар сори осиб сатр учун,
Васлинг ихфосин нечаким бўлғай имкон айласам.

Чун бу хилват ичра не ўзлук эрур маҳрам, не мен,
Ҳар не номаҳрамдурур ўздин паришон айласам.

Дафъ ўлуб ағёр, топсам ёр ул хилват аро,
Безабонлиг бирла шарҳи дарди ҳижрон айласам.

Умри боқий топқамен бир лаҳза ушбу жон аро
Ўзни беҳуд, кўзни рухсорингға ҳайрон айласам.

Эй Навоий, дема иқрор айла ишқи таркини,
Ким инонғай, гар ўзумга буйла бўҳтон айласам.

502

Жафо ҳам қилмадинг ҳар неча кўз ҳуснунгға олдурдум,
Қиё ҳам боқмадинг ҳар нечаким оллингда телмурдум.

Васият  қилди  қабри бошида Фарҳод  ила  Мажнун,
Жунун саҳросида ул тошларким кўксума урдум.

Яролар анжум ўлди қон шафақ ул ой фироқида,
Хаданги оҳким ўтган кеча гардунға ёғдурдум.

Фироқим шоми андин тийрадурким, дуди анжумнн
Қаро қилмиш туганлардинки ҳижронингда куйдурдум.

Лабинг ёди чекиб жон риштасин солди яна танға,
Кўзунг бедодидин жонни неча азмиға еткурдум.

Жунунум шўъласин афзунроқ этти, ул пари отқан
Не ўқким ҳажри туғёни аро кўксумда синдурдум.

Ажал бедодидин хоки таним юз шукрким тинди,
Ки ҳижрон ўртаган жонимни жононимға топшурдум.

Қазоға, рози ўлким ғусса вақти қилмади суде,
Неча кавкабни мужрим қилдиму гардунни ёзғурдум. 

Хуморимдин садову сарзаниш зуҳд аҳлидин ҳар дам,
Чиқиб майхонадин мунча  бало бошимға келтурдум.

Ҳаволам қилса пири дайр бут, ё муғбача зуннор,
Не чора чун қўюб масжид фано дайриға юз урдум.

Навоийдек ёруғлуқ ул замон топтимки, ўзлукни
Фано ўтиға ўртаб,  кулни  доғи  кўкка  совурдум.

503

Жунундин уйла туфроғ ўлди жисми ранжпарвардим,
Ки ҳар тош урсалар атфол жисмимға чиқар гардим.

Неча ҳажринда  ўлгум оҳу ашкимдин  солиб  тўфон
Вале қўйманг кўрага келса сарви нозпарвардим.

Йўлида баски қўйдум чеҳра, санчилған хасу хошок,
Сомонлар билки чекмиш қаҳрабодек чеҳраи зардим.

Паё-пай не экин абри баҳоридин чақин тўкмак,
Булут ичра бир учқун солди гўё шўълаи дардим.

Қуюндек гар талаб даштида йўқ мен етмаган водий,
Не ғам саргашталикдин учраса моҳи жаҳонгардим.

Вафо  бўстонин ашким  бирла сероб айладим, умри
Эрур ғам новаки сарвим, бағир парголаси вардим.

Муҳиқдур, эй Навоий, ул пари мендин малул ўлмоқ,
Нединким кўйида девоналиғни ҳаддин ўткардим.

504

Неча ҳижрондин бузуғ кўнглумда бўлғай дам-бадам,
Ғам уза ғам, дард уза дарду, алам узра алам.

Ёр ҳижрони ватан таркию ғурбат шиддати,
Чарх бедодию даврон меҳнати, эл жаври ҳам.

Сабр озидин азоб, андуҳ кўпидин изтироб,
Ашкдин сайли бало, оҳ ўтидин ҳар дам алам.

Субҳу шом эмгак кўпидин кўнглума юз минг бало,
Шом то субҳ уйқу йўқдин жонима  юз минг ситам.

Барча бир сари менгаю ёр заъфи бир сари,
Қош анга сиҳҳат бўлуб, бўлғай менга юз мунча ғам.

Садқа айларга анга лойиқ менга йўқ туҳфаи
Хаста жоним нақди бордур элт, эй пайки ҳарам.

Эй Навоий, шарҳи ҳолимни дедим ирсол этай,
Сўзидин ҳам сафҳаға ўт тушти, ҳам куйди қалам.

505

Бўлди равзан-равзан ул қотил ҳадангидин таним,
Ғусса чархи бу таним, дард анжуми ул равзаним.

Айламиш зулфунг хаёли рўзгоримни қаро,
Оҳ дудидин қорормайдур  мақому  масканим.

Ҳар тараф ул навъ ёпушмиш яролар қонидин,
Ким қуруғ жисмим уза бўлмиш тери пироҳаним.

Дема жон бермак фанин ўрган доғи васлини топ,
Сен висолинг фикрин этгилким, эрур ул худ фаним.

Қотиғ аҳволимға йиғлайдурған элни дема дўст,
Дўстлар ўлмиш, ўлум ҳолиға етмиш душманим.

Дайр эшигинда таним дафн айласанг, эй муғбача,
Бода лойидин гаҳи топқай иморат мадфаним.

Дашт аро сурди Навоий жону кўнглум сайдини
Ким, букун ов азми қилмиш қотили сайд афканим.

506

Ишқ ўтидин танда андоқ саъб ўлубтур куймагим,
Қим шарарлар торидин гўё тўқулмиш кўнглагим.

Бағриму кўнглум итингга тўъмалиқ душвор эди,
Шукрким чок ўлди ишқинг тиғи бирла кўкрагим.

Заъфдин кўюнгга бордим сурганиб атфолдек,
Раҳм қилғилким, бу йўлда хаддин ошти эмгагим.

Дема уйқусиз кўзунг ҳажрим туни очилмади,
Не қила олғай ажал уйқуси бирла сергагим.

Бир қадам вайронима қўйким, ғамингдин туну кун
Юзга илгимдур сутун, туфроққа ботиб тирсагим.

Дард кўрким дев сийратлар биладур ул пари,
Гарчи бор андин малак ҳайлиға доғи тиргагим.

Эй Навоий, ҳажридин йиллар куюб, ул бевафо
Демадиким, найлар ул ушшоқ ичинда эртагим.

507

Қайғудин кўнглум ториқмиштур, кўнгулдин қайғу ҳам,
Жониға етмиш бу ғамгиндин улу андин бу ҳам.

Фурқатингдин не тирикмен, не ўлук, ваҳ, не ажаб,
Элга ҳолимдин гаҳ ўлса йиғламоқ, гаҳ кулгу ҳам.

Ваҳки, эмди тушга ҳам кирмас висолинг негаким,
Кўздин андоқким ўчар васлинг ўчубтур уйқу ҳам.

Уйла оҳимдин жаҳондур тийраким, заъфим чоғи
Оғзима қўймоққа топилмас ёруқ бир кўзгу ҳам.

Лаълдур қон йўқ кўзимда, не учунким боғламиш
Совуғ оҳим шиддатидин анда қон, балким су ҳам.

Интиҳоси ишқнинг ҳижрон эмиш, эй аҳли ишқ,
Васли даврони аро мағрур бўлманг асру ҳам.

Эй Навоий, мен киму ул ой висоли базми, лек
Басдур ул давлатки, ўлтурсам йироқтин ўтру ҳам.

508

Чархдин гар ҳар дам эрмас бир азоға куймагим,
Нега тиккан сойи чок ўлмоқ керактур кўнглагим.

Саҳл эрур кўнглакки ҳижрон ўқию ғам тиғидин,
Тикмагу чок айламакка мубталодур кўкрагим.

Ҳар замон кўздин ёшим эмгаклаган бир ёшдек,
Майл этар туфроққа, ваҳ, ўлтургуси бу эмгагим.

Бежигар бўлсам бало тортарға эмди, ваҳ, не тонг,
Борди кўздин чун бағир  парголасидин кўпрагим.

Ҳар тонг эрта чекса гардун субҳ тиғин қатлима,
Тонг эмаским бордур ул душманлар ичра эртагим.

Айшу роҳат қушларин сайд айлай олмон, гарчи бор
Кўз ёшидин донаю жон риштасидин илмагим.

Эй Навоий, буки гардун эврулур фонусдек,
Кўнглига кор этти гўё шамъ янглиғ куймагим.

509

Васлинг истаб ўқдек этгай эрди суръат пайкарим,
Найлайинким, ҳажр  ўқи  пайконларидур  лангарим.

Оташин лаълинг ғамидин ўртаниб қон йиғласам,
Гоҳ қондин, гоҳи ўтдин лаългундур пайкарим.

Кўзу мужгонингдин айру уйқу йўқ мен хастаға
Ким, момуғ янглиғ тикан бирла тўладур бистарим.

Эй ниҳоли ноз оҳимдин ҳазар қилким, букун
Кўп кўҳан пайкар шажарни йиққудекдур сарсарим.

Ул қуёш аксин май ичра кўргали ошифтамен,
Не ажаб ошифталиқким, суға тушмиш ахтарим.

Мен озибмен йўлдину бас тийрадур ҳижрон туни,
Толе ўл, эй кавкаби иқболу бўлғил ёварим.

Эй Навоий, не ажаб, гар назмим элни йиғлатур,
Ким ёзилмиш ҳажр ўтининг дудасидин дафтарим.

510

Менки, даврон зулмидур кўнглимга, балким жонға ҳам
Найлай олғаймен ангаким зулм этар давронға ҳам.

Кўр ғамим афзунлуғин ҳар дамки, ашким хайлининг
Қатраси баҳр ўлди эмди айланибтур қайғу ҳам.

Ёпмангиз Фарҳод ила Мажнунниким меҳнат тўзи
Сатр учун басдур менга ҳам, ул икки урёнға ҳам.

То топибмен ишқ ўти бирла тиғинг заҳрини
Исо анфосиға боқмон, чашмайи ҳайвонға ҳам.

Гоҳ кўнглум ғунчасин истар, гаҳи пайконини
Ким, кўнгул борур муносиб ғунчаға, пайконға ҳам.

Нилуфар нақш айлаб айвонингға  мағрур ўлмаким,
Йўқ вафо нақши чу бу нилуфари айвонға ҳам.

Муддаийлар чун Навоий ишқин англаб, жониға,
Қасд қилғанлар эмиш бори денгиз жононға ҳам.

511

Фурқати заъфида қон ёш ичра ётмиш пайкарим,
Гулузоримдек қизил атласдин ўлмиш бистарим.

Юз бало ашким аритти, ёр шод ўлса не тонг,
Ким тулуъ этти саодат матлаъидин ахтарим.

Оташин лаълинг ғами қонлиғ танамға солди ўт,
Учқунум гулбарг ўлуб, лаъл ўлғусидур ахгарим.

Оҳ шояд кўйи сори элтгай деб шодмен,
Гарчи гард ўлди йўлинда жисми меҳнатпарварим.

Уйла ҳижрон бирла хўй эттимки гар дерлар биров
Ёри бирла васл топмишдур, эмасдур боварим.

Итларинг синған сафоли ичра бўлдум дурдкаш,
Бўлмасун ҳаргиз тиҳи ул бодадин бу соғарим.

Эй Навоий, ҳажр ўқидин пар чиқармоқ не осиғ,
Чун парирўюмға етмакка ярамас бу парим.

512

Етгач ул қотил, эрур бўғзумда икки бармоғим,
Тиғи ўрнин кўргузуб, сургил дебон ёлбормоғим.

Васли жомининг агар муфрит эмас кайфияти,   
Бас қачон келгач, менинг недур ўзумдин бормоғим.

Ҳажр тирноғи била кўнглумниким қилдим фигор,
Бўлмасун ғайринг демакдиндур бу навъ ахтармоғим.

Баски шавқунг ғолиб ўлмиш телбалардек, эй пари,
Йўқтурур тун-кун хаёлинг бирла сўзлаб хормоғим.

Ҳажр аро йўқким висол, истаб ўлум, истаб эрур
Фурқатингдин ўзни бир тадбир ила қутқармоғим.

Соқиё, таклиф ила ич дема, тўлдур, доғи кўр,
Ким аёғнинг нақшини элтур қариб сипқармоғим.

Эй Навоий, тортайин дермен кўнгулдин интиқом,
Йўқса юз ғамин анга ҳар дам недур бошқармоғим.

513

Сендин айру то асири дарди ҳижрон қолмишам,
Буки ўлмай қолмишам, ҳолимға ҳайрон қолмишам.

Хонумонимни ғаминг торожи барбод айлади,
Хонумон бориб алоҳону аломон қолмишам.

Ишқ даштининг самуми ҳулласин айлай паноҳ,
Ҳайли ғам яғмосидин мундоқки урён қолмишам.

Дарду ғамдин ёшуна олмон камоли заъфдин,
Хурдабинларнинг кўзидин гарчи пинҳон қолмишам.

Даштдин Фарҳоду Мажнунни йиғиб мушфиқлари,
Мен ғариб ул навъким ғули биёбон қолмишам.

Васли даври жомидин аҳбоб сармаст ўлдилар,
Дайр аро тик бир мен-ўқ махмури даврон қолмишам.

Эй Навоий, учти булбуллар хазонда боғдин,
Мен қанотсиз қуш масаллик айлаб афғон қолмишам.

514

Ёр тиғи қатл уруб, мен ҳажри майли қилмадим,
Кўнглум олиб қовди, мен кўнглум била айрилмадим.

Зулм ила овора айлар чоғда ўлтургил дебон
Не тазаллумларки ул қотил қошинда қилмадим.

Кўнглум олурда умиди меҳр ила зор айлади,
Дилраболар зор этиб, бемеҳр ўлурни билмадим.

Ошиқ ўлманг дермен, эй аҳбоб, панд айланг қабул,
Мен нелар кўрдум чу эл пандин кўзумга илмадим.

Лаҳза-лаҳза ҳажр ўти чекти алам узра алам,
Ўттиму бир лаҳзаким ул шўълаға ёқилмадим.

Ҳажрдин бор эрса ранжинг туну кун бўл мастким,
То менга бу нукта кашф ўлди яна ойилмадим.

Оғзи ҳажридин  Навоийдек  адам  саҳросида
Иттим андоқким, ўзум ҳам истабон топилмадим.

515

Эмас жунундин агар тоғларда бўлса қарорим
Ки,  қолди  баҳри  сиришким  тубида мулку диёрим.

Жамолинг ойнасин хат чу тийра айлади, ўлдум,
Не айб қилса қуёш кўзгусини тийра ғуборим.

Чу итларинг ялади қонларимни захмларидин,
Ғариб марҳам эди буки топти жисми фигорим.

Сиришк қони чу нақш айлади нигор етишти,
Биҳишт қилди бузуғ манзилимни нақшу нигорим.

Ҳалоким ул қаду юздин чу бўлди, туфроғим узра
Бўлур чу сарв уза гул экилса шамъи мазорим.

Қадаҳ олиб лаби жонбахшинга қуй оғзима, соқин,
Ки жонни айлагудекдур ҳалок ранжи хумморим.

Навоиё, су агар қилса тошни, не осиғдур,
Нигор кўнглига қилмас асар чу нолайи зорим.

516

Қайси тақвий хирманин ишқ ўтидин куйдурмадим,
Қайси тавба нахлини нафс илгидин синдурмадим.

Турмай оқса кўздин ашким не ажабким, тавбадин
Гарчи кўп сўз дедим, аммо бир сўзумга турмадим.

Хўблар ишқида кўз бирла кўнгул бедодидин
Не балиятларки, мунглуғ бошима келтурмадим.

Жом барқидинму зуҳдум хирманин кул қилмадим,
Бода сайлидинму ақлим қасрини индурмадим.

Лоларуҳлардинму ҳар дам қилмадим ашкимни қон,
Сарвқадлардинму гардунға фиғон еткурмадим.

Дайр пири илгидинким, боғладим зуннорни,
Муғбача оллида мусҳафни магар куйдурмадим.

Қайси шўхи бодапаймо базмидин сургач мени
Нангсизликдин йироғроқдин туруб телмурмадим.

Масти лояъқил яқо йиртуқ, аёғу бош яланг,
Йиғламоқдин кимни ўз аҳволима кулдурмадим.

Ёраб, ўз тавбамға йўқтур эътимоде, сен магар
Тавба бергайсенки, мен айтиб бажо келтурмадим.

Бермадинг тавфиқ, йўқса не учун ҳар қатлаким,
Тавба синдурдум, ўзумни ғуссадин ўлтурмадим.

Эй Навоий, истасанг тинмоқ, ишинг тангрига сол
Йўқса мен саъй айлабон сендин кўнгул тиндурмадим.

517

Итингки борди қилиб тўъма бағриму юрагим,
Оқарғусидур  анинг интизоридин сўнгагим.

Фироқ ўти юрагимни су айлаб оқизди,
Чекарга ҳажр ғами эмди йўқтурур юрагим.

Этак-этак гуҳар оллингда сочсам эрмас айб,
Ки кўз хазонасидин дам-бадам тўлар этагим.

Майим фироқ аро хуноби ғамдурур, май эмас
Хаёл бирла лабинг қанди чун эрур газагим.

Тикан нишониму гулдек кафингдадур ёхуд
Етишгач анда кўзум қолди ёпушуб нинагим.

Сипеҳр зулмиға йўқ чора зулмдин ўзга,
Бу ишда ақлдин эрмас таҳаммул айламагим.

Висолин истадим, очти саҳар яди байзо.
Навоиё, ажаб ар мустажоб эрур тилагим.

518

Фироқ ўтидин анингдек қизибдурур баданим
Ким, они сокин этар жонда ўртаган туганим.

Ғамингда уйла ўлуклар ҳисоби бўлмишмен, .
Ки ҳужра мадфану идбор гардидур кафаним.

Сиришк баҳри аро уйла хўй қилмишмен,
Ки су кишисидек ўлмиш тенгиз аро ватаним.

Фаришталиқ тиламен, истарам итинг бўлсам,
Агар бўлур эса зулфунг камандидин расаним.

Агарчи юз тугон ул ғамза тегди бағримға,
Юз очсанг очқуси юз гул бағирда ҳар туганим.

Хуш улки, йиғлар эдим зор-зор дайрда  маст,
Санам ғамидин ўлуб чок-чок пираҳаним.

Навоиё, қани ул файз, хонақаҳ ичра
Азимат этки, эрур хушроқ анда-ўқ эканим.

519

Онча йиғлатти жафодин дўстдур деб севганим,
Ким кулар аҳволима ҳар қайда кўрса душманим.

Дўстким қилған мени бедоди душман кулгуси,
Буйла душман комлиқдин яхшироқдур ўлганим.

Дўст душмандин менга кўпрак чу еткургай жафо,
Не ажаб гар эмди душмандўстлуғ бўлғай фаним.

Урса душман захм эрур марҳам, таваққуъ дўстдин,
Иккиси захм урса тонг йўқ чок-чок ўлмоқ таним.

Таъна бирла бузма, эй душман, кўнгул уйин доғи,
Ушбу баским дўст зулмидин бузулмиш масканим.

Дўстға жон бердиму душмандур эмди ваҳ, не тонг,
Ўртаса ҳам дўст, ҳам душманни оҳу шеваним.

Эй Навоий, дўст худ йўқ, ваҳ, не ҳолатдурки, бор
Бошим узра душман икки дийдайи тардоманим.

520

Фироқ тиғи ҳалокидин онча эмгандим,
Ки етса доғи ажал ўлмагимга ўргандим.

Ерим гар ўлса томуқ, кўп кўрунмагай муҳриқ,
Фироқ шўъласиға мунчаким мен ўртандим.

Ҳалок даштида итган кўнгул топилмади ҳеч,
Қуюн киби неча ким ҳар ёнға айландим.

Ўқурда руқъайи ҳажрин узулди тори ҳаёт,
Нединки тордек азбас ўзумга тўлғондим.

Эмас бошимдин аёқ оҳ дуди бирла қаро,
Фироқ дашти самумида буйла чургондим.

Демангки хум киби дайр ичра сокин ўлким, мек
Суруд унига магар ҳол этарда тебрандим.

Навоиё, ўтубон умр ғафлат ичра, дариғ,
Ки сўнгғи уйқуға кўз майл этарда уйғондим.

521

Ҳажри мундоқки узар бир-биридин пайвандим,
Кўргай эл ҳар итининг оғзида бир паркандим.

Тори умрум ажал илгидин узулса ғам эмас,
Тори зулфунгға агар маҳкам эрур пайвандим.

Носиҳо, ошиқу девонамену масти хароб,
Сенга не от қўяр эл буки дегайсен пандим.

Қоматинг ҳожат эрур элга  раво қил ани ким,
Навмид ўлмасун оллингда  бу ҳожатмандим.

Кўзга десам неча ёшингни назардин солдинг,
Дерки ғаммоздурур гарчи эрур фарзандим.

Соқиё, ўт киби ёдинг била кулбамни ёрут,
Ким хумор ичра ул ўт ҳасратидин ўртандим.

Айлай олмон сафари дашти бало ўзлук ила,
Эй Навоий, негаким асру оғирдур бандим.

522

Ҳар киши ёр оллида дер чинни ҳам, ёлғонни ҳам,
Ваҳким, ул бовар қилур воқени ҳам, бўҳтонни ҳам.

Жонға еттим, муҳталиб асҳобидин, ул дилрабо
Уйлаким кўнглумни олди, кош олса жонни ҳам.

Муддаийлар буйла ҳамроз ўлсалар ёр оллида,
Ўзга тутмоқ фарздур ўлмакин, бал ҳижронни ҳам.

Сўз дей олурлар гаҳу бегаҳ, маҳаллу бемаҳал,
Бас маҳалдур тарк қилсам мулку хонумонни ҳам.

Чунки бағрим қонини кўз йўлидин оқиздилар,
Дам-бадамдурким, сувабтурлар саросар қонни ҳам.

Эй кўнгул, даҳр аҳлиға йўқ ваъдаю паймон дуруст,
Неча куйгунг сен доғи уз ваъдаву паймонни ҳам.

Ҳошалиллоҳким, Навоий айлагай тарки вафо,
Бевафо кофирлар олса жонни ҳам имонни ҳам.

523

Нўши лабини ҳар неча сўрдум ўсонмадим,
Ичмак била ҳаёт зилолини қонмадим.

Зоҳид дедики, раҳн этибон хирқа дайр аро,
Қилмишсен анда бутқа доғи сажда, тонмадим.

Муғ пири май бериб, тилади жонни муғбача,
Ҳар неки дедилар .қилуридин тожонмадим.

Сархайл эдим бу кеча харобот аҳлиға
Ул салтанатни лек ўзумга инонмадим.

Ақл этти манъ муғбачаву дайрдин басе,
Кўп ўкди ҳуру равзани лекин бегонмадим.

Шукр, эй кўнгулки, бўлмадим афлок жавридин,
Ошифта холу жоми майға дағи қувонмадим.

Азм эттим, эй Навоий, ул ой сари бу кеча,
Маҳвашлар очти шўълайи рухсору ёнмадим.

524

Ўтуб санамлар аро ҳар бирига кўз солдим,
Сенинг жамолингга етгач кўзум боқиб қолдим.

Не тиғ солмоқ эрур чун юзунгга кўз солғач
Бошимни доғи бурунроқ аёғингга солдим.

Не ўтдурур буки етмас экач эриб оқти,
Урарға кўксума ердин не тошниким олдим.

Сариғ узору қуруқ жисмима фироқ ели
Етиб сомонни совурған мисоли қўзғолдим.

Қадам яна талабингда бошимдин итгумдур,
Нединки пўя урардин қадам била толдим.

Не бўлди қофила солор ўзлукум юкидин
Холос қилсаки, бу йўлда асру товшолдим.

Навоиё,  дема  жисмингда мунча захм  недур,
Фироқ чанги қитолида бўйла тўғролдим.

525

Зиҳи биҳишти жамолинг келиб менинг чаманим,
Хату юзунг бу беҳишт ичра сабзаю саманим.

Хатинг вафосида ўлдум, не тонгки ҳашр куни
Вафо хати била нақш ўлса сарбасар кафаним.

Не навъ мўр киби судрай ўзни кўюнг аро,
Ки мўр судрагудек бўлди заъфдин баданим.

Ғаминг нечукки кўнгул кунжини ватан қилмиш,
Ғамингда гўшаи  вайронаидурур  ватаним.

Гар ўлмасам итинг ул зулф тобидин недурур,
Ёр узра судраладурған бўюндағи расаним.

Қадаҳқа садқа бўлуб бода шамъидин куйсам,
Эмас ғарнбки  парвонамен,  эрур  бу фаним.

Навоиё, менга васли маҳол эрур, басдур,
Муяссар ўлса йироқтин наззора айлаганим.

526

Эй ҳуш улким офият кунжи менга эрди мақом,
Сураи ваш-шамсу валлайл эрди вирди субҳу шом.

Субҳ андин хилватимда нафҳайи рухул қудс,
Шом мундин кунжи фақрим равзаси доруссалом.

Сайди субҳам донаси бирла малойик қушлари
Анда қўймай риштаи зуҳди риёи бирла дом.

Не бировнинг қомати раъносидин нолам бийик,
Не кишининг ғамзаи жодусидин уйқум ҳаром.

Не ичимда лоларухлар ишқидин қонлиғ тугон,
Не бошимда сиймбарлар васлидин савдойи хом.

Ҳам кўнгулдин нозанинлар талъати бўлған унут,
Ҳам назардин маҳжабинлар суврати борған тамом.

Шоҳ базмида кўзумга жилва қилди офати,
Мен ўзумдин бордим, ул билмон қаён қилди хиром.

Тушмиш ўт жонимға ул дамдин бери ул навъким,
Жон бериб ўлмакни топмон айлабон юз иҳтимом.

Ҳуш кетти, ақл итти, қолмади жону кўнгул,
Ишқ чекти зуҳд ила тақволаримга интиқом.

Ёр ғойиб, халқ ғофил, дард муҳлик найлайин,
Додима ким етгай илло шоҳи гардун ихтишом.

Эй Навоий, шоҳдин дардинг иложи бўлмаса,
Бош олиб кетгил уруб оворалиғ даштиға гом.

527

Йўқ дема гар оғзингни дедим нуқтайи мавҳум,
Ким  онча доғи  бўлмади ақл оллида маълум.

Рухсоринг уза хатму экин ё қалами сунъ
Кун сафҳасиға тун рақамин айлади марқум.

Жонимға кўзунг зулми эмас зулм будур зулм,
Ким мен туратурғач тилагайсен яна мазлум.

Тонг йўқ агар ул юз ёрутур тира уюмни,
Меҳр ўлди чу мавжуд қилур сояни маъдум.

Ҳуш аҳли сени билмасу мен телба билурмен
Ким, келди пари шеваси девонаға маълум.

Ман важҳи бер, эй шайх, менга чун дираминг бор
Ким, бухл эрур барча малул оллида мазмум.

Лаълинг майи ёдидин эрур маст Навоий,
Йўқдурур андоқ яна бир фосиҳи маҳрум.

528

Куяр ҳажрингда жисми нотавоним,
Не жисми нотавонким, хаста жоним.

Гар ўлтурсанг мени қил тиғ ила қатл,
Ки бўлсук кўюнга оғишта қоним.

Фироқинг сўзидин бир шўъла ўтмеи
Уни ул шўъланинг сўзон фиғоним!

Мени қовма эшикдин чун итингмен,
Ажаб йўқким, эрур кўюнг маконим.

Ёриб кўксум сени жонимға тортай,
Тараҳҳум қил кўруб доғи ниҳоним.

Амон бермас эди даврон жафоси,
Харобот ўлмаса дорил амоним.

Анинг кўйида қабрим қил, Навоий,
Дер эрсангким, етишсун ерга ёним.

529

Ул қуёш васлида ўзни рашкдин гум айларам,
Соядин ёнимда тебрангач таваҳҳум айларам.

Ул пари кўнглумдадурким, сўзлашурмен демаким,
Телбаликдин ўз-ўзум бирла такаллум айларам.

Шоми ҳажрим тонгсиз ўлмиш, не ажаб гар ажздин
Шомдек йиғламсиниб, тонгдек табассум айларам.

Қатли ҳукми айласанг ўлтуртубон ушшоқни,
Ишқ аро чунким мен акмалмен тақаддум айларам.

Элга раҳм этмон уқубатлар била қатл айласанг.
Ўз-ўзумга  маҳзи хирмондин тараҳҳум  айларам.

Поклик зоти гар эрмастур сулук ичра, не суд,
Баҳру барда гар таҳорат, гар таяммум айларам.

Эй Навоий, то муқаррар қилдйм оҳанги Ҳижоз,
Гар Ироқу гар Ажам сори тараннум айларам.

530

Не куи келғайки, келгай нозаниним,
Не хуш, бўлғайки, бўлғай ҳамнишиним.

Саодат хатлари қилмиш ҳувайдо,
Итинг чангига суртилган жабиним.

Эрур ул шўх отқан каж гуруҳа
Кўнгул ганжи аро дурри саминим.

Недин ул кўз чекар ўқ гўшалардин,
Гар ўлтурмакка қилмайдур каминим.

Тегурма оташин лаълингға бода
Ким, ул ўтдин куяр жони ғаминим.

Кетур, эй муғбача, жоми муғона,
Эрур олсанг, баҳоси нақди диним.

Навоий, не осиғ, жононға етмас
Наволарким, чекар жони хазиним.

531

Не тонг гар муҳлик ўлса дуди оҳим имтидоди ҳам,
Ки бир ҳижрон тунича бор анинг қадди саводи ҳам.

Лаби  бирла  менги васфин ёзай десам муносибдур,
Варақ жон сафҳаси доғим қаросидин мидоди ҳам.

Агар бир дам унутсам они ҳақдин истарам ўлмак,
Агарчи ўлтурур ҳар дам  мени бедилни ёди ҳам.

Тутулмиш зулфунга лекин юз очсанг очилур кўнглум,
Сенинг илгингдадур ул телбанинг банди кушоди ҳам.

Ҳаётим нахлини ҳажрингда ашким сайли чун йиқти,
Мадад қилди нигун айларда оҳим тунди-боди ҳам.

Уқубатлар била ҳажрида ўлтурсанг мени, эй ишқ,
Жаҳон аҳли аро ибрат учун еткур муноди ҳам.

Керакмас ғарра бўлмоқ шоҳиди давлат бош индурса
Ки, барҳамлиқ эрур онинг саломи хайрбоди ҳам.

Мени зуҳди риёйи сори тарғиб эттинг, эй зоҳид,
Салоҳи бор эса, зоҳирдурур онинг фасоди ҳам.

Навоий эгнига қуйдунг сабу, ичмакка дайр аҳли
Бу эрди умрлар, эй муғбача, онинг  муроди ҳам.

532

Чу бердим жонни қилма зулм расму қатл ойин ҳам,
Қатилинг бўлдум урма новаки ғам^ ханжари кин ҳам.

Лабинг шавқида бир девонаи банди наботи Миср,
Сочинг савдосида  бир пўстпўши нофаи Чин ҳам.

Юзунг васфин деб ўтган тун дури ашким тўкар эрдим,
Тутуб боғ кейнин ой кирди қаро туфроққа Парвин ҳам.

Лабинг ҳушум олиб қон ёш юзумга тўкса айб эрмас,
Мукаййиф лаъли майдин маст ўлур эл, чеҳра рангин ҳам.

Чу сен сархуш чиқиб, кўнглакча рахшингға бериб жавлон,
Бўлуб  шайдо кўнгул  беҳол, ақл  маслаҳатбин ҳам.

Кўнгул сўзин қиличинг қилди гум не айб оҳ урсам,
Су урғач ўтқа ортар дуд топса шўъла таскин ҳам.

Жамолингға ниҳоят йўқлуғи ишқим кибидурким,
Эмас мумкин демак миқдорин этмак, балки тахмин ҳам.

Неча насрин баргу гулрух эсанг қилғил вафо майли,
Ки гул ҳам бевафолиғ кўрди бу гулшанда, насрин ҳам.

Навоий маст бутқа сажда қилса не ажаб, эй шайх,
Ки чун дайр ичра кирди ақли учти бошидин дин ҳам.

533

Тутқали ширин лабин шоҳи шакардур бармоғим,
Баски сўрмоқдин они  айрилғудектур тирноғим.

Истарам кўр айлагай наззора аҳлин рашкдин,
Гар сабо таҳрикидин кўйига борса туфроғим.

Васли байъиға тўкуб эл сийму мен ёрдим юрак,
Қомима мушкилки етгаймен бу бўлса ёрмоғим.

Барқ эмаским, ўт чақармен даҳрни куйдургали,
Тоғ ила бўлмиш янги ой чунки тошу чақмоғим.

Ишқ аро Фарҳод ила Мажнун шеригимдур, валек
Дарду ғам чекмакта менча йўқ бу икки ўртоғим.

Дема махмур ўлсанг ўзни солмағил, эй муғбача,
Истарам бўлғай фано дайрида ўзин солмоғим.

Эй Навоий, дема умрунг ўтти, ишқу майдин ўт,
То тирикмен эрмас ушбу икки иш айлар чоғим.

534

Эй пари, раҳм этки кўнглум зор эрур, бечора ҳам,
Ишқу савдо даштида Мажнун эрур, овора ҳам.

Тандағи пайконлару ашким ёрутмас уйниким,
Дуди оҳимдин қорормиш собиту сайёра ҳам.

Захми кўп бағримни тикмак мумкин эрмас, эй рафиқ,
Ким эрур юз пораю мажруҳ эрур ҳар пора ҳам.

Васли иқболию мен ҳайҳотким, рухсорини
Тоқатим йўқтур йироқтин қилғали наззора ҳам.

Уйла су қилди бало кўхсорини оҳим ўти,
Ким олиб кўксумга урғунча топилмас хора ҳам.

Чарх макру фитнасидин ғофил ўлманг зинҳор,
Чунки бу шоҳид басе фаттон эрур маккора ҳам.

Телбараб иттим Навоийдек жунун саҳросида,
Қилмади ёдимни ҳаргиз  бир  пари рухсора ҳам.

535

Яна ишқ аро мен асиру ҳазин ҳам,
Бориб ҳажр торожиға ақлу дин ҳам.

Бадан дардидин ранжаву хаста доғи,
Кўнгул ҳажридин зору андуҳкин ҳам.

Юзунгдин чаманда сув бориб ўзидин,
Қизармиш уётдин гули оташин ҳам.

Ғаминг тошидин  йўқки захм ўлди  бошим,
Йўлунг туфроғидин ёпилмиш жабин ҳам.

Кўзунг Чин ғизолию остида холинг
Анинг нофасидин топиб  мушки чин  ҳам.

Бўлуб сожид ул бутқа ширк аҳли йўқ, йўқ,
Демон ширк аҳлики аҳли яқин ҳам.

Навоий жаҳондин не нафъ олса бўлғай,
Ки зиндон эрур марг айлаб камин ҳам.

536

Ҳажр ароким, ўзни май бирла фасона айларам,
Йиғламоққа  бода  ичмакни  баҳона  айларам.

Лаългун ҳар майки ичтим ул майи лаб ҳажридин,
Кўздин ашки лаългун янглиғ равона айларам.

То ичармен май қадаҳдек йиғларам беҳуд бўлуб,
Топмасам бир дам фиғоне беҳудона анларам.

Заврақи май бўлмаса, билким, ўлармен, эй рафиқ,
Ғусса баҳридин анинг бирла гарона айларам.

То тўла қуйсун дебон соқий менга етгач қадаҳ,
Ташқи даври хаттини онинг нишона айларам.

Соқиё, тут бодаким, кўпрак мени мабҳут этар
Нечаким андишаи бу корхона айларам.

Не осиғ чун ёр кўнгли айламас бу ён кашиш,
Эй Навоий, нечаким дилкаш тарона айларам.

537

Ёғлиғинг илгимда,  ашкимни  равона  айларам,
Кўзга суртуб, ашк аритмоғни баҳона айларам.

Ул кўзумга чун етиб таскин топиб гирёнлиғи,
Кўздин  олғач  яна  ашкимни равона  айларам.

Яна етгач кўзга ашким  турса  олурмен ани,
Яна борса чораси бу навъ ёна айларам.

Кўзда кирпикларни тиллар айлабон ҳар ториға
Заъф ҳолим кўз тили бирла фасона айларам.

Балки ҳар ториға жоним риштасин чирмаштуруб,
Жонима касби ҳаёти жовидона айларам.

Бир қадаҳ қуйсангки, тутса муғбача, эй пири дайр,
Нақди дин сармояйи жоми муғона айларам.

Эй Навоий, токи бўлмишмен фано дайрида маст,
Ақлу дин ташвишидин фориғ тарона айларам.

538

Ҳирқайи зуҳд ўртамак кўнглум шиори айладим,
Субҳа торин уздуму гугурд тори айладим.

Чун туташти ўт, бир овуч донасин тасбеҳнинг
Устига сочмоқ била ул ўт шарори айладим.

Дафтару сажжодаю  наълайнини  ҳам  дам-бадам
Ташламоқ бирла равон ул шўъла сори айладим.

Зуҳду тақво балки чун ўзлук нишони қолмади,
Расми сайр  айлаб фано дайри гузори айладим.

Ичмайин бир журъа андоқ жилва қилди муғбача
Ким, қошида сажда қилмоқ ихтиёри айладим.

Мунча давлат касбиким айлаб экин олам аро
Ким, фано иқболидин мен хаста бори айладим.

Эй Навоий, менда бир жон нақди қолмиш эрди бас,
Шукр, они ҳам маю мутриб нисори айладим.

539

Кўнглум ичра ишқ ўти ёқмоқни ангез айладим,
Куйдуруб ўзлукни онинг шўъласин тез айладим.

Ул нари ишқида куйдурдум малойикдин қанот,
Дуди оҳимники ҳар дам оташангез айладим.

Қадду рухсори учун оҳим ўтининг шўъласин,
Шоми ғам гоҳи ҳавойи, гоҳи гулрез айладим.

Гулбуни қаддиға эл кўнгли осилмиш ғунчадек,
Мундин ул нахли бало васфин диловез айладим.

Остонингға бош урмоқтин агар топтим садо,
Ашку ул туфроғдин они сандаломез айладнм.

Соқиё, ман тутки, ул айёмнинг ғадрин қувлай
Ким, қадаҳдин зуҳд ранжи бирла парҳез айладим.

Эй Навоий, бир париваш туркнинг мажнунимен,
Йўқ ажаб ҳар қайда рахшин сурди мен хез айладим.

540

Сенсиз ашким ёмғури сайлини тўфон айладим,
Ким анинг туғёнидин оламни вайрон айладим.

Буйла тўфонға кўзумни абр этиб наърамни раъд,
Оҳ ўти учқунларин барқи дурахшон айладим.

Йўқки кўнглум шўъласидин даҳр аро солдим бир ўт
Ким, томуғни эл кўзига боғи ризвон айладим.

Мунча, бал юз мунча ҳам эрмас экин мингдин бири,
Улча мен ул ойдин айру шоми ҳижрон айладим.

Саъб эрур ҳажр ўлманг, эй аҳбоб ошиқ зинҳор
Ким, бу иш таҳқиқини мен улча имкон айладим.

Севганим бу аҳд аро майдур, қани паймонае
Ким, киши севмакдин эмди аҳду паймон айладим.

Эй Навоий, ишқ таркинким дедим, маъзур тут
Ким, муҳиқдурмен бу ишда гарчи туғён айладим.

541

Содаваш ёрим  бағоят пурфан эрмиш англадим,
Ошкоро дўст, пинҳон душман эрмиш англадим.

Мен муқайяд ҳажр зиндондаю аҳбоб ила
Ҳар кун ул гулрухқа азми гулшан эрмиш, англадим.

Мен бу ҳижрон тунида зор ўлдиму бўлмас саҳар,
Шамъ ҳар оҳим  ўтидин  равшан эрмиш англадим.

Дам-бадам оҳим ўтиким чиқти кўнглум захмидин,
Ўқидин бу кулба равзан-раззан эрмиш, англадим.

Лаълидин эл жон тилаб мен жон бериб мардудмен,
Хотириға қайси иш мустаҳсан эрмиш, англадим.

Бу чаманда кўнглакин гул чок айлардин иши,
Булбул аҳволиға ҳар кун шеван эрмиш англадим.

Эй Навоий, буки, кўнглунгни биров сайд айламиш,
Ғам ема ул чобуки сайдафкан эрмиш, англадим.

542

Ҳуснунга ҳайратдин ўлди барча бесомонлиғим,
Мен киму сомон чу ортар ҳар нафас ҳайронлиғим.

Кўйида тун-кун кезай дермен ниҳон қолмас валек.
Оҳ ўтию ашк қони рангидин пинҳонлиғим.

Ғайр хошокин агар совурмас эрсам, бас недур,
Кўйи даврида қуюндек мунча саргардонлиғим.

Ул этак қоним била кўргузди гулгун ҳошия,
Не ажаб тутсам ани бу дам чу улдур қонлиғим.

Тифллар тоши теримни элтибон қолди сўнгак,
Ул пари савдосида бордур ажаб урёнлиғим.

Дину дунё нақдини сочтим, чу кирдим дайр аро,
Бу эди аввал қадаҳ ичганда ўт афшонлиғим.

Деди зоҳид ул паридин ҳур умиди бирла кеч,
Эй Навоий, бўлмағай бу ҳадғача нодонлиғим.

543

Жонима доғе қўюбтур лаълинг узра холким,
Кўнглума ўт тушмиш андин юзга бурқаъ солким.

Тушмай эл кўнглида ҳам ўтки онинг рашкидин
Бийм эрур, бўлғоймен андоқ музтару беҳолким.

Ашк сайли айлагай овора кўюнгдин мени,
Бу сифат оворалиғдин  айла фориғболким.

Гарчи Мажнунмен сенинг кўюнгни-ўқ айлаб ватан,
Анда-ўқ бўлсам бўлай бозичаи атфолким.

Ёғса урён жисмима тош анда айлармен қабул,
Ўзга ерда гар ёғар гул айларам ихмолким.

Анда ёққан тош эрур жаннат гулидин яхшироқ,
Бу жиҳатдин анда бўлмоқ истарам помолким.

Қатл қилғайсен мени бир кун вале айтур кўнгул,
Эй Навоий, кеч бу сўздин сен ким, ул қаттол ким?!

544

Ер маълум айлади ошиқлиғу шайдолиғим,
Ваҳ, не зоҳир бўлди расволиғ уза расволиғим.

Ул паридин айру бас девоналиғдин девмен,
Заъфу қавмоғдин эмас кўйида нопайдолиғим.

Туфроғ ўлдум ул қуёш ҳажриндаю суд этмади,
Чархи сойирдек ани истай жаҳон паймолиғим.

Гарчи тушти шамъдек бошимда ўт бўйнумға тиғ,
Бўлмади кам шоми ҳижронингда побаржолиғим.

Ҳусн аро чун уйла фард ўлдунгки йўқ ҳамто сенга,
Ишқинг ичра хуш келур халқ аҳлидин танҳолиғим.

Соқиё, май берки, бу дайри кўхан авзоида
Бўлди ўз нодонлиғимни  англамоқ донолиғим.

Эй Навоий, кўп ниҳон туттум ва лекин оқибат
Ёр  маълум  айлади ошиқлиғу шайдолиғим.

545

То ўюлди ханжари ҳажринг била гирён кўзум,
Ул танур ўлдики, зоҳир айлади тўфон кўзум.

Вола ул сувратқа, жоно, то бўлубтурмен, эрур
Суврати бежон кўзидек ул тараф ҳайрон кўзум.

Дедим этгил оразннг бирла кўзунг васфин, деди:
Оразим даври қамар, сарфитнаи даврон кўзум.

Ашкидин юз сори чун зоҳир қилур дурри самин,
Гўйиё кўз мардуми ғаввос эрур, уммон кўзум.

Бўлди бир гулгун бўялған шамънинг хам шўъласи,
Қилғали рангин сиришкидин танимни қон кўзум.

Чун керактур пок кўз манзури бўлмоқ пок юз,
То юзунг бор, ўзга юз кўрмак эмас имкон кўзум.

Эй Навоий, йўқ ҳадим ул шўхни кўрмакка, лек
Ҳар қаён азм этса, асрар ғайрдин пинҳон кўзум.

546

Нега қон ёшим оқизди дилситоним билмадим,
Не гуноҳ айлаб эдимким тўкти қоним билмадим.

Демадинг ғамдин кўзумга кеча уйқу келмади,
Маст эдим буким бийик бўлмиш фиғоним билмадим

Теманг кўнглунг қаниким, ҳажрдин беҳуш эдим
Қай сари борғанни ул бехонумоним билмадим.

Васлдин сўз деб бу янглиғ таънига хуш келмасин
Билмадим, эй қотили номеҳрибоним билмадим.

Истадим сўзин лабинг тишлаб мени қилдинг ҳалок,
...        қилмагингни қасди жоннм билмадим.

Ўзлукумдин ранжа эрдим ичкали жоми фано,
Беҳуд ўлдум уйлаким ному нишоним билмадим.

Эй Навоий, ошиқ ўлғанда дедим қолғай ниҳон,
Бўйлаким оламни тутқай достоним билмадим.

547

Ул қуёш юзлукни ҳар тун ёд қилмоқдур ишим,
Ўз-ўзумга то саҳар бедод қилмоқдур ишим.

Баски фарёд айламакдин ҳар дам ўздин борибон,
Ҳолима келгач яна фарёд қилмоқдур ишим.

Телбалардек ҳар дам айтиб ул пари афсонасин,
Топмайин мақтаъ яна бунёд қилмоқдур ишим.

Ашк этиб сабрим уйин вайрону ҳар дам оҳ ила,
Ул бузуғнинг туфроғин барбод қилмоқдур ишим.

Нахли қаддин чун хаёл айлаб қўюб туфроққа бош,
Саждаи ул сарви хуризод қилмоқдур ишим.

Ҳажру шавқу чарх муҳлик зулми ичра ҳар нафас
Ўзни юз бедод ила мўътод қилмоқдур ишим.

Ғамдин ўлмасликка  боисдур  муҳол  андишаким,
Васл умиди бирла ўзни шод қилмоқдур ишим.

Ваҳки, ер тутмас неча ҳар лаҳза шайдо кўнглума
Сабру тоқат шевасин иршод қилмоқдур ишим.

Йиғласам таскин топар кўнглум, Навоий, войким,
Ул бузуғни сайл ила обод қилмоқдур ишим.

548

Юзунг ғамидин  эрур  абри  навбаҳор кўзум,
Не айб ер юзини қилса лолазор кўзум.

Саводу қони била бир ғариб лола эрур,
Ки  лолазор басе қилди ошкор кўзум.

Не қони лола эрур, не саводи доғи анинг
Ки,  қўйди ҳажр ўтидин доғи интизор  кўзум.

Агарчи қилди мени хору зор кўнглуму бас,
Валек айлади кўнглумни хору зор кўзум.

Не кону баҳр экинким, лабу тишинг ғамидин
Гулу суманға қилур лаълу дур нисор кўзум.

Буким қорорди чу тар доман эрдию ғаммоз
Фироқ шомидадур тийра рўзгор кўзум.

Навоий айла назар таркини деманг, чунким
Мен ихтиёр этибон, қилмас ихтиёр кўзум.

549

Қон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр нстадим,
Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.

Кимгаким жоним фидо айлаб соғиндим, ёр эрур,
Эрмас эрди ёрлиғда чун вафодор истадим.

Билмадим олам элида йўқтурур мутлақ вафо,
Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб бор истадим.

Улки топилмас башар жинсида, ваҳ, ғафлат кўрунг,
Ким пари хайлида мен девонаи зор истадим.

Сирри ишқимни кўнгул кўз бирла фош этмак не тонг,
Қалбу тардоманни чун мен соҳиб асрор истадим.

Шайх бирла хонақаҳдин чун ёруғлуқ топмадим,
Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.

Эй Навоий, чун рафиқе топмадим бу ғуссадин,
Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим.

550

Жавҳари пайконларингнинг маҳзани жон истадим,
Жондин ортуқ туҳфани жон ичра пинҳон истадим.

Тарки ишқ иршод қилдим кўнглума, қатл  айладинг
Бу эди журмумки, кофирни мусулмон истадим.

Эй сабо, девона кўнглумдин хабар топқилки, мен
Топмадим, чун ул пари кўйида ҳар ён истадим.

Зулм аро қошинг кўрунгач бўлмади зоҳир ҳилол,
Шоми ийд они сипеҳр узра фаровон истадим.

Васл аро аҳбоб ила ул золим онча қўйди доғ
Ким, ул ўтқа тўзмагандин доғи ҳижрон истадим.

Хонақаҳ аҳли азобидин май эттим орзу,
Зоҳидо, ўлдум деганда оби ҳайвон истадим.

Эй Навоий, ишқ аро ўлсанг доғи васл истама,
Ким муяссар бўлмади мен улча имкон истадим.

551

Сочинг саводиға ҳаргиз назора айламадим,
Ки дуди оҳ ила оламни қора айламадим.

Йўлунгда кимса бошни кўрмадимки, ғайратдин
Бошини ерга уруб пора-пора айламадим.

Бағирни чоклар этгандин айлама инкор,
Мен они тиғ ила худ мунча ёра айламадим.

Менга ғаминг аро бечоралиғдурур чора,
Не ғам агар мени бечора чора айламадим.

Яранг ҳисобини касратдин англамон, эй ишқ,
Санаб туганмади йўқким шумора айламадим.

Таваккул айлаю кир ишқ кўйига, эй шайх,
Ки мен қилурда бу азм истихора айламадим.

Навоий оҳини ифшои ишқ учун ёзғур,
Ки кўнглунг ўтини мен ошкора айламадим.

552

Лоларўюм бордию ишқин ниҳони асрадим,
Кўзда қон, кўнгул аро доғин ниҳони асрадим.

Айлади бир оҳ дуди бирла элга ошкор,
Ишқи ўтин неча кўнглумда ниҳони  асрадим.

Ҳар замон кўнглум ҳалок ўлса не ғам, чун жон аро.
Лаблари шавқидин оби зиндагоний асрадим.

Зойил эрмас ишқ бир  соат кўнгулдин,  войким,
Они жонимға балойи жовидони асрадим.

Бўлса меҳмоним ити, кўнглумни қилса тўъма ҳам,
Айб эмас невчунки мундоқ кунга они асрадим.

Нақди жонимни бериб май келтурунг, эй дўстлар,
Ким ани ичмак учун бир дўстгони асрадим.

Хонумоним гар қаро бўлди, Навоий, не ажаб,
Мен чу бир тун ул кўзи, қоши қарони асрадим.

553

Не учун тарки муҳаббат қилди моҳим билмадим,
Бу ғазабким айлади моҳим, гуноҳим билмадим.

Ошиқ ўлдум, ёрдин топқай дебон кўнглум висол,
Ҳажр бу янглиғ бўлурни кийнахоҳим билмадим.

Ёр кўйи ичра итти зор жисмим оҳдин,
Қайда тушганни бу елдин барги коҳим билмадим.

Ишқ бўстониға кирганда ҳавойи қуш киби,
Сунбули зулфи бўлурни доми роҳим билмади.

Ақлу хушу сабрим итти кўргач ул кирпик сафин
Бир-бир ўлмоғни қаро кўргач, сипоҳим билмадим.

Қирмагунча дайр аро тинч ўлмадим, тут бодаким,
Ғуссадии бу қалъа эрканнн паноҳим билмадим.

Эй Навоий, буйла қилған рўзгоримни қаро
Ҳажр шоми эрди ёхуд дуди оҳим, билмадим.

554

Кўнгулни бағир қонидин лола қилдим,
Қўюб доғ паргола-паргола қилдим.

Совуғ оҳдин қатра пайконларингни
Юрак ғунчаси жавфида жола қилдим.

Кўзумда ҳар дам ул ой ўзни тутти,
Саводин анинг давриға ҳола қилдим.

Не қовмоғки уйғонмади, гарчи туз,
Тонг отқунча мен ит киби нола қилдим.

Кўруб обиҳайвон юзинда хубобни,
Тасаввур лабинг узра табхола қилдим.

Фалак золининг макридин бўлдум эмин,
Нединким талоқи бу муҳтола қилдим.

Навоий, сариғ юзида доғи идбор
Чу кўрдум, гумон сориғ лола қилдим.

555

Лабинг ҳаёт суйидин зилол эмиш билдим,
Зилол нуқтаси устида хол эмиш билдим.

Учуқ лабингда эмас, реза инжу лаъл узра,
Ки барги гул уза бир қатра бол эмиш, билдим.

Қадимки хам бўлуб оғзинг хаёлидин итти,
Адам ичинда ҳамоноки, дол эмиш, билдим.

Қошингда холнинг овозасин эшитмиш эдим,
Бу Қаъба тоқию ул пур ҳилол эмиш, билдим.

Юзунгни билмас эдим зулф аро чу қилди тулуъ,
Ғариб ахтари фархунда фол эмиш, билдим.

Дани тажаммулу озоданинг фалокатидин
Замон табиати беъэтидол эмиш, билдим.

Фироқ шомида сўрдум Навоий аҳволин,
Сочинг хаёлида ошифта ҳол эмиш, билдим.

556

Не ул қулоққа етар арзи ҳол адо қилсам,
Не ул кўнгулга ёқар нақди жон фидо қилсам.

Кўнгул шигофиға ул кўй туфроғи қаниким,
Бу хушк дору ила захмима даво қилсам.

Керак қуёш дирами танга бўлса баёна,
Чу Юсуфумни ики даҳрға баҳо қилсам.

Фиғонки ишқ чекар боғлаб они бўйнумға,
Нечукки зуҳду вараъ пардасин ридо қилсам.

Кўзумга даҳрни ҳар лаҳза тийрароқ айлар,
Саводи холингга ҳар неча кўз қаро қилсам.

Ишим чу савмаа шайхи била тузалмади, кош,
Ки эмди майкада пириға илтижо қилсам.

Навоиё, чу сабо ҳамнафасдур, ул гулга
Не бўлди сарсари оҳимни гар сабо қилсам.

557

Чун ўлармен бир нафас ул дилрабони кўрмасам,
Не ҳаёт имкони бўлғай бир дам они кўрмасам.

Кўнглум ичра топилур ғам новакидин юз нишон,
Ўқидин ҳар кун танимда юз нишони кўрмасам.

Кўнгул итти кўзни доғи истарам ашк этса кўр
Ким, тилармен ҳаргиз ул юзи қарони кўрмасам.

Соғинурмен куфри зулфи можаросидин басе
Гар даме ул шўхи кофир можарони кўрмасам.

Ким вафо гулчеҳралардин кўрдиким, мен кўргамен,
Бўлмас ушбу айб ила ул бевафони кўрмасам.

Ҳар бири юз миннат айларлар эрур бу ҳам жафо,
Олам аҳлидин не кун ким юз жафони кўрмасам.

Эй Навоий, не балодурким, ўлармен қайғудин,
Гар даме оллимда ул шўхи балони кўрмасам.

558

Эй кўнгул, айлама даҳр эски работин маскан,
Ким работ ўлмади ҳаргиз сафар аҳлиға ватан.

Навсафарсен сену мақсад йироқу маркаб ланг,
Йўл махуф, айлама зинҳор аро ерда маскан.

Йўл билур қофиладин тушмак айруким эрур,
Бу биёбон аро ҳам ғул кўпу ҳам раҳзан.

Йўл эрур жодайи шаръ доғи тўшаю су,
Сенга ойини убудият, анга фарзу сунан.

Йўл билур қофила ул хайлки, дилбар васлин
Тилабон қолди бари ўзига йўл қатъини фан.

Ишқ водийси ажаб водий эрурким, ҳар мўр
Анда шер афкану ҳар пашша эрур пил афкан.

Эй хуш ул раҳрав гармки бу йўл қатъин
Барқи хотифдек этар даҳрни айлаб равшан.

Соқиё, ўзлук ила мушкул эрур қатъи анинг,
Дермен ўздин борайин жомима куй дурди дан.

Ғайр нақшидин этиб лавҳи замирин софий,
Ёр қолғай доғи ул балки бири сирру алан.

Эй Навоий, тиласанг фақр йўлини қатъий,
Урма ул сари қадам фонийи махз ўлмас экан.

559

Висолингдин кўнгул навмид эса дардинг чекарму чун,
Ки андин доғи кўп навмидроқдур чун мисолингдин.

Икки зулфунг кўнгул доми, не янглиғ асрай ул қушни,
Ани тутмоққа жидд маълум ўлур чун «жим»у «дол»ингдин.

Нечукким бўлса «дил» лафзиға нуқта «зул» бўлур ҳосил,
Мазаллат икки айрилғон кўнгулга етти холингдин.

Латофат суйи ул юз «жим» ила «лом» икки ёндин зулф,
Бу сўзни фаҳм айлар баҳравар бўлған жамолингдин.

Тамаъ элдин вафо қилған судин ўт истадинг чанқоқ,
Агар топсанг доғи куйгунг бу савдойи маҳолингдин.

Дуруст меҳри зарифида тўла ҳайвон суйи ичмак,
Эмас ичганча дурд, эй муғбача, синғон сафолингдин.

Навоий, гар бошинг гўй этса ул чобук ёмон эрмас,
Ёмон будурки, эрмас воқиф ул саргашта ҳолингдин.

560

Юзунг кўргач илик кўксумга урмон ишқ тобидин, 
Ки кўнглумга қўярмен, секрир онинг изтиробидин.

Чиқибдур чун тишинг ҳажринда оҳим абри найсондек,
Не дерлар ёғса жола ўрниға анинг саҳобидин.

Кўнгулдин поралар маълум ўлурким истар ул ойни,
Дамим ўти шарорининг фалак сори шитобидин.

Ҳавойи ишқдурким, бузғай уйларни ҳубоб осо,
Бузулғачким ҳаво чиқса кўзум баҳри ҳубобидин.

Саводи ҳажр шомича тўкулгай мушк ҳар сари,
Паришон айласа эл тоб очиб зулфунг танобидин.

Ўтугин то рикоб ўпти анинг рашкидин истармен,
Ки тишлаб-тишлаб ўтук наълидек узсам рикобидин.

Ажаб йўқ тотса ҳар ит телбараб оғзидин ўт сочқай,
Жунун кўйида тушган шўълалиқ бағрим кабобидин.

Садодин обиҳайвон қатраси секрирму ҳар сори,
Ваё сўз дер замон дур сочилурму лаъли нобидин?

Десанг хуморидин ҳажринг халос ўлғаймен, эй соқий,
Магар оғзимға қуйғайсен лаби лаълинг шаробидин.

Не мозидур, не мустақбал, арода сенсену бу дам,
Не шод ўлмоқтурур ҳар дам узун умрунг ҳисобидин.

Десанг дўзах азобин чек, Навоий тортсун минг йил,
Халос этсанг ани бориб дами ҳижрон азобидин.

561

Оҳу вовайлоки, олам аҳлининг бадҳолимен,
Ҳар нафас бир дарду меҳнат хайлининг помолимен.

Кўздин оққан тийра қоним зори жисмимни бўяб,
Ким қурубтур хома янглиғдур мен онинг нолимен.

Токи кўнглум иттию фориғ бўлубмен дарддин,
Ишқ аро кўнглин итурган халқ фориғ болимен.

Баски бедодинг юкин тортиб қадим бўлмиш нигун,
Гўё ул бедоднинг остида қолған долимен.

Руҳи Мажнуннинг магар жисмим аро қолмиш ҳулул,
Буйлаким заъфу жунун бирла онинг тимсолимен.

Ишқ аро васл истамай қонимни то қилдим ҳалол,
Ҳар неким ишқ аҳлиға мушкулдурур ҳаллолимен.

Ёр ила ушшоқу мен маҳжур ҳолим сўрмаким,
Эй Навоий, бу жамоатнинг ғариб аҳволимен.

562

Вафо йўлинда, эйким, топмадинг истаб асар мендин,
Дегайсен билганинг ул бевафо сўрса хабар мендин.

Танимда қаддингу лаълинг фироқи тийри боронин
Киши кўрса, гумон қилғайки бутмиш найшакар мендин.

Жигаргун бўлди қасринг тоши лаълинг ҳажрида баским,
Сиришк ўрниға ҳажр оқизди қон бўлғон жигар мендин.

Анингдек солди ишқинг шўъла жоним ичраким шаксиз,
Малойик ошиқ ўлғай кўкка тушса бир шарар мендин.

Бўлубмен ул париваш фурқатидин телба ит янглиғ,
Қаён юзлансам, эй аҳли салоҳ, айланг ҳазар мендин.

Қилинг Фарҳоду Мажнун ишқи ўтин шарҳ, эй ровий,
Бўлуб гарми такаллум ғофил ўлмишсен магар мендин.

Не тонг симоб янглиғ оқса кўздин сиймгун ашким,
Ки симоб айламиш хушу хирад бир сиймбар мендин.

Амал сарриштасин қилма, мутаввал келганин хуш кўр,
Тутунг аҳбоби ёд ушбу каломи мухтасар мендин.

Жаҳону жонни тарк айлаб анинг кўйига азм эттим,
Навоий, бас муносиб эрди бу янглиғ сафар мендин. 

563

Юз ўтида юз қатра су не тонг хўйи ғалтонидин,
Кўнглум ўтида йўқмудур юз қатра су пайконидин.

Қилғанда рахшин гарм пўй ул шахсувори тунд хўй,
Қилғай дебон оллинда гўй олмон бошим майдонидин.

Бу дарду ғамдин лолмен, майдон аро помолмен
Ким, киргач-ўқ беҳолмен ул ишвагар жавлонидин.

Бошим сари наззора қил, эй чарху, идборингни бил,
Доғи саодат англағил ҳар захм анинг чавгонидин.

Майдонға ул чобук суруб, бошимға чавгон еткуруб,
Саргашта жоним куйдуруб эл пўяси ҳар ёнидин.

Кўк мазраидин хўшае касб айласанг, қил тўшае,
Ком истабон тут гўшае кўйи фалак давронидин.

Гардун чекиб тиғи ниҳон юз жавр бирла тўкти қон,
Охир Навоий топти жон топқач вафо жононидин.

564

Кўйида итлар мени гоҳ тирнабон, гоҳ тишлабон,
Заъфдин  ўлганда бир-бирдин узарлар  судрабон.

Мен киму қилмоқ ҳавас анинг қўлидин муттако,
Кўйида бас ётсам илгимни бошимға ёстабон.

Не жунундур, ваҳ,  буким йиртуқ яқони чок этиб,
Ашким оққанда кулуб турған замони йиғлабон.

Элни ғофил айлабон ўзни солурмен кўйида,
Ҳар тарафдин урсалар тош ит масаллик қавлабон,

Тифли мактабдек қочиб ёна борур ул ой сари,
Телба кўнглумни неча топиб кетурсам алдабон.

Умр ўтуб бир учрабон ҳолимни сўрса, вой ким,
Айта олмасмен жавоб ошифта кўнглум тўқсабон.

Ҳазл этар кўнглум била ул шўх, кўнглум тортар оҳ,
Тифлдекким, дуд этар ўт бирла ҳар дам ўйнабон.

Ақл учуб беҳудлуғ айлармен йўлуқсанг ногаҳон
Кимсадекким, телбалик қилғай париға учрабон.

Соқиё, муҳлик хуморим узриға солма қулоқ,
Бир қадаҳни оғзима қуйғил қулоғим тўлғабон.

Умр торин чун кесар даврон жафо тиғи била,
Жазм билгилким, анга бўлмас кўнгулни боғлабон.

Эй Навоий, чун замон аҳлиға асло йўқ вафо,
Топмағунг ҳаргиз вафо аҳли аларни танлабон.

565

Ақлу жону кўнглум ул ой фурқати озоридин,
Бари бир-бирдин малул ўлмишлару мен боридин.

Шоми ҳажрим тору бепоёнлиғин англай десанг,
Фаҳм ўлур ялдо туни янглиғ сочинг ҳар торидин.

Бордур андоғким бузуғ кўнглумда ҳар ён қону доғ,
Лолаларким, чиқти вайрон масканим деворидин.

Ул пари кўнглум қуши қонин оқизған фаҳм ўлур,
Очсалар бўйнумдағи дафъи жунун туморидин.

Ғунчаи васлим очар шамъи фироқим сўндурур,
Ҳар насимеким келур гулрух баҳорим соридин.

Даҳр боғи лола бирла сабзасидин кечки, йўқ
Ғайри қону заҳр бу шингарф ила зангоридин.

Эй Навоий, нуктаи айш англасанг майхонада,
Бош кўтарма май тағори давраи паргоридин.

566

Гар мени ёд этмас ул ой зулм ила бедодидин,
Шукрким, ғофил эмасмен бир дам анинг ёдидин.

Лутф ила гар ёд этар, ё зулм ила бедод этар,
Мен ризосин истарам ёдидину бедодидин.

Кеча айш аҳли муғанний ёдидин хушҳол эмас,
Ончаким сен тонгға тегру итлари фарёдидин.

Хотирим синмоқ тилар, кўнглум тилармен мен доғи,
Ҳар не бу шишамга келгай хуштур ул пўлодидин.

Сабр тошидин кўнгулда кўп бино тарҳ айладим,
Кўз ёшим сайли қунқорди барчани бунёдидин.

Дайр пири деди майдин бош кўтарма, эй рафиқ,
Солик улдур чекмагай бошини пир иршодидин.

Сўрма, эй ҳамдам, Навоийнинг ғаминким, оламе
Ғам била тўлғай дам урса хотири ношодидин.

567

Қилди айшим субҳини ул шўх лаъли тийра, тун,
Тифл ўйнаб ўт ўчиргандин сўнг ўлғандек тутун.

Бошин айландурғай элнинг қилсалар наззораси,
Қўпса мен саргаштанинг туфроғидин ногаҳ қуюн.

Зулф аро солди гириҳ узра гириҳ, ўлмай нетай
Ким, ҳаётим ториға тушти тугун узра тугун.

Ҳажри жисмимда сўнгакларни ушотиб куйдурур,
Яъни ўт кўпрак ёнар ботроқ ушатилса ўтун.

Нахли қаддинг кийди сориғ хулла андин сўнг яшил,
Норбандекки, хазон кийган кўкармастин бурун.

Соқиё, тонгла хумор ўлтурмаги имкони бор,
Руҳ топмоқ роҳдин бори ғаниматдур букун.

Дема кўнглунг мазраида ишқ тухмин эк ниҳон,
Эмдиким хирманға ўт тушти қолурму яшурун.

Ҳар юрунда бир дирам тикмиш мураққаъ аҳли зуҳд,
Ҳар тугун узра менинг ҳирқамға тушмиш бир юрун.

Эй Навоий, зулфининг таърифида туштунг магар
Ким, сўзунгнинг тори ҳам бўлди паришон, ҳам узун.

568

Менки ҳар соат чекармен юз жафо ағёрдин,
Не ажаб гар юз бало ҳар лаҳза кўрсам ёрдин.

Кимки ёр истар не тонг ағёрдин кўрмак ситам,
Гулбун ичра гул терар эл нишлар ер хордин.

Кимки юз минг зорлиғлар тортибон топмиш висол,
Туфроқ ул оллида мен ҳижронда ўлган зордин.

Ошиқи содиқ вафо  бирла жафони толғамас,
Хуш келур кўнглига ҳар не ким келур дилдордин.

Чарх даврин уйла паргор урди меъмори қазо
Ким, қадам чиқмоқ эмас мумкин хати паргордин.

Гар десанг махмурлуқ дардисаридин ўлмайин,
То тириксен бош чиқарма кулбаи хаммордин.

Эй Навоий, гар тиларсен ёр васлин топқасен,
Кеч икки оламдину қўл торт йўқу бордин.

569

Жўзгу ҳар дам судур ул рухсори олам сўздин,
Муз анингдекким, эрур меҳри жаҳон афрўздин.

Юз очиб билдурди қад бирла сочи тенг эрканин,
Зоҳир ўлғондек туну кун тенглиги наврўздин.

Истасангким тиккасен юз пора кўнглум чокини,
Яхшироқ ҳеч игна йўқ ул новаки дилдўздин.

Ишқ гард этган танимдин ҳажр ўти учқунлари
Тиғи ҳар ён ламъа кўргузган кибидур юздин.

Овладинг кўнглум чу соид кўргузуб қовмоқ недур,
Жавр ила кетмак чу келмас сайд даст омуздин.

Соқиё даврон ғамидин ранжамен, кўнглум аро
Паст қил андуҳ ўтин жоми нишот андўздин.

Кеч, Навоий, жону кўнгулдинки йўқтур ишқ аро
Чораи оҳ жонгузору нолаи дилсўздин.

570

Қатра терлардин юзинда дур нишонинму дейин?
Ё такаллум вақти лаъли дурфишонинму дейин?

Оғзидин жисмим адам бўлмоғлиғинму шарҳ этай,
Ғунча янглиғ таҳ-батаҳ кўнглумда қонинму дейин?

Тан фироқинму десун жон иштиёқинму десун,
Мен хаёли тан гудозин жонситонинму дейин?

Эйки дерсен нуктаи ишқу жунун аҳлидин айт,
Ўз фасонам, йўқса мажнун достонинму дейин?

Соқиё, кўнглумда май ҳирсин кўруб сўрдунг сабаб,
Ҳажри дардин ё хумори бегаронинму дейин?

Чархдин қилсам шикоят сўрманг, эй халқи замон,
Халқининг жавринму, ошуби замонинму дейин?

Қолғали шоми фироқ ичра, Навоий, шамъдек
Куймагинму айтайин, ашки равонинму дейин?

571

Ё раб, улким васл шоми ком олур зебосидин,
Тийра қилма айши кўзгусини субҳ анфосидин.

Эл майи лаълин нетай мамзуж эса оби ҳаёт
Ким, менинг жомим эрур мамлу фироқ олмосидин.

Ул пари ишқи агарчи айлади мажнун мени,
Шукр эрур борики қутқарғай хирад васвосидин.

Қоши меҳри тухмини кўнглумда эктим кўр нишон,
Ҳар сўнгак ёнимда урмоққа муҳаббат досидин.

Урмағайсен посбонлиғ лофи кўк қўрғонида
Воқиф ўлсанг, эй Зуҳал, ҳажрим туни бир посидин.

Қилмағил бу коргаҳ васфиға фикру бода ич
Ким, хирад идроки ожиздур анинг иҳсосидин.

Эй Навоий, пири соқийвашқа андоқмен хароб,
Ким унутмишмен жаҳон тархон ила барлосидин.

572

Меҳр эмас машъал ёрутқан қалъаи афлокдин,
Ким фалакка солдинг ўт рухсори оташнокдин.

Ишқдин куйди танимда ҳар чурук бўлған сўнгак,
Ким кўруптур мундоқ авж олмоқ чақин хошокдин.

Бас муносибдур тикар ҳолатда кўксум чокини,
Ип сувурмоқ кўнглаким жайбиға қилған чокдин.

Саргаронмен ишқдин чопсанг бошимни  боғла берк
Ким, чопарда рахш узулуб қолмағай фитрокдин.

Гар ғазаб вақти қўлиға туштуму тиғи ёланг,
Бок эмас олманг мени ул қотили бебокдин.

Маст агар майхонада ўлдум мени, эй дўстлар,
Май била юб, боғлангиз наъшим белини токдин.

Дема поко пок кеч мендин, Навоий, негаким,
Покликдин бўлмағай кечмак сенингдек покдин.

573

Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин,
Кўнглума ҳар бирининг дарди балосннму дейин?!

Кўзи қаҳринму дейин, кирпики заҳринму дейин,
Бу кудурат ичра рухсори сафосинму дейин?!

Ишқи дардинму дейин, ҳажри набардинму дейин,
Бу қатиқ дард аро васлининг давосинму дейин?!

Зулфи доминму дейин, лаъли каломинму дейин,
Бирининг қаддин, яна  бирининг адосинму дейин?!

Турфа холинму дейин, қадди ниҳолинму дейин,
Мовий кўнглак узра гулранги қабосинму дейин?!

Чарх ранжинму дейин, даҳр шиканжинму дейин,
Жонима ҳар бирининг жавру жафосинму дейин?!

Эй Навоий, дема қошу кўзининг васфини, айт
Қоши ёсинму дейин, кўзи қаросинму дейин?!

574

Эй мусулмонлар, фиғон ул кофири худкомдин
Ким, чиқарди кўкка афғон кишвари исломдин.

Лаъли рухафзосидин бир бўса пайғом айлади,
Гарчи ёлғон эрди, мен жон топтим ул пайғомдин.

Зулфу рухсорингдин айру гарчи йўқ шомимға субҳ,
Шамъдек ҳар кеча то субҳ ўртанурмен шомдин.

Зулфидин кўнглумки махлас топти бор ул телбаким,
Банддин қочмиш ваё қушким қутулмиш домдин.

Фурқат айёмидаким ёд этмас ул маҳваш мени,
Васли топсам мен доғи ёд этмай ул айёмдин.

Жоми майда бўлди чун ул бут жамоли жилвагар,
Қофири ишқ ўлғамен гар бош кўтарсам жомдин.

Дайр  аро, эйким, Навоийдин тиларсен ному нанг,
Билки ул бу ерга қочиб келди нангу номдин.

575

Дема  гулгундур  либосим  ашкининг, хунобидин,
Шўъладурким, ўртанурмен ҳажр ўтининг тобидин.

Ўтда қил янглиғ танимнинг ҳажр ўтидин тобини
Билмасанг, фаҳм эт гул узра сунбулунг қуллобидин.

Қалб эрур кўнглумки боғлабтур сочинг зуннорини,
Турфа буким бир нафас чиқмас қошинг меҳробидин.

Хаста кўнглум гар лабинг уннобини истар, не тонг,
Нега айрилғай жиҳатсиз хаста ўз уннобидин.

Оразингнинг мусҳафи тафсири бас душвор эди,
Равшан ўлди холу хаттинг нуқтаю эъробидин.

Сокин ўлдум дайр аро, то бода ичган муғбача,
Жонима. ўт солди оташнок лаъли нобидин.

Шоми ҳижроним висол аҳлиға беҳад қисқадур,
Они сўрдиклар Навоий дийдаи бехобидин.

576

Ўлтурур кўйида ишқ аҳлин алолоси учун,
Шоҳ қатл этган киби итларни ғавғоси учун.

Тийра зулфидин кўнгул рухсорин айлар орзу,
Гўйиё равшан су истар дафъи савдоси учун.

Чун бўлур ҳар тун шабистон ичра шамъи анжуман,
Хайли анжум эврулур ул ой тамошоси учун.

Қаддида гулгун либос эрмаски, устоди азал,
Барги гулдин хулла қилмиш сарви раъноси учун.

Зулфи занжириға хаддим йўқ, ити занжири ҳам.
Яхшидур қайд этса бу мажнуни шайдоси учун.

То тириктурсен қадаҳ даврин ғанимат тутки, чарх
Эврулур тегрангда нақди умр яғмоси учун.

Эй Навоий, тарки дунё айла иззат истасанг
Ким, мазаллат келди саъй онинг таманноси учун.

577

Эй мусулмонлар, фиғон ишқи бало ангездин,
Оҳу вовайло балолиғ фурқати хунрездин.

Қайда фарёдим эшитгай улки гўйи кам эмас,
Халқ афғони била ғавғойи рустохездин.

Гул юзида хўй тушуб лаълиға кўнглум қилди заъф,
Бўйлаким заъф  айламиш қанди гулоб омездин.

Кўнглум ичра гулситони ҳуснидур, эй боғбон,
Келки, оҳим фарқи йўқтур нафҳаи гулбездин.

Аҳли дин қасдиға мундоқ чиқса маст ул муғбача,
Соқиё, май берки кечтим тақвою парҳездин.

Ишқ ўти мазлумкушдур билмас они аҳли зулм,
Англағил бу нуктани Фарҳод ила Парвездин.

Эй Навоий, итларин кўрмакка борсанг бағринг уз
Ким, гурезинг йўқтурур бу навъ дастомездин.

578

Бир паривашким кўнгул девонадур савдосидин,
Гар эрур бандангки, озод ўлмон истиғносидин.

Ошиқ ўлса шоҳу маъшуқи гадо билким, чекар
Ишқ ғавғоси ани хайлу сипаҳ ғавғосидин.

Ошиқ ўлғон аждаҳо бўлса забун бўлмоқ керак,
Жавр тортиб ишқ кўйи мўрининг ийзосидин.

Не ҳавойидур ҳавойи ишқким, ҳар пашшаси
Тўъма айлар ақлу тақво қофининг анқосидин.

Ишқ аро шоҳу гадо тенгдур, гадо балким фузун,
Гар гадолиғ айлар ўлса ишқнинг яғмосидин.

Кимки раънолиқ била ошиқ бўлуб истар висол,
Тортингиз отиға хат ишқ аҳлининг асмосидин.

Ишқ атвори Навоийға мусалламдурким, ул
Юз бало чекти доғи ўлди анинг ихфосидин.

579

Васл этти ваъда ёр лаби жонфизосидин,
Гўё бу сўзни этти жоним аросидин.

Гар кўрмадинг шафақ уза хуршид, эй кўнгул,
Ихсос қил ани юзу гулгун қабосидин.

Мунглуғ кўнгулнинг оҳидин этмас рақиб ваҳм,
Йўқ итга бок ишқ гадойи асосидин.

Ишқ ичра ўлдум, оҳки, қутқармади мени
Давр офати ул офати даврон жафосидин.

Оламни ҳажр зулмати тутқай совурса ел,
Куйган фатилани янги доғим қаросидин.

Чархи данида бодаи ғам тўлмиш, эй рафиқ,
Жуз ҳажр заҳри қилма тамаъ давр косидин.

Сабт ўлмаса  Навоий оти назми зайлида,
Фаҳм айлар аҳли дард каломи адосидин.

580

Буки ваҳшу тайр уютмаслар, ғамим бедодидин,
Кеча ит афғонидин бил, субҳ қуш фарёдидин.

Чиқса тубидин қуёш кўргузмагай бу лутфким,
Англадим юз жилва қилған қоматинг шамшодидин.

Гарчи ҳар дамким соғинсам шавқидин жоним чиқар,
Истамон жонимни бир дам ғофил онинг ёдидин.

Ғам саҳобидин ёғар Мажнунға меҳнат ёғини,
Дуди оҳи чиқти гўё хотири ношодидин.

Деб эдинг ҳажримдин ўлсанг тиргузай бир тиғ ила,
Орзу ўлтурди, ваҳ, ўткармагил мийодидин.

Ростлиғ озодалар ойинидур фаҳм айлагил,
Бу чаманнинг сарв бирла савсани озодидин.

Шайх агар масжидқа, мен майхонаға борсам не тонг,
Эй Навоий, ҳар кишига чора йўқ мўътодидин.

581

Дамеки ишқ ўтида қолмағай асар мендин,
Намуна бўлғуси учмакта ҳар шарар мендин.

Паривашим ғамидин телба итдек ўлмишмен,
Саломат аҳли, букун айлангиз ҳазар мендин.

Анингдек ашк ила оҳим солибдурур тўфон,
Ки бордурур еру кўк вазъиға хатар мендин.

Анингдек ўлди фано ишқ аро вужудумким,
Адам диёриға ҳам топмағунг хабар мендин.

Анга етарга бошоқ сақли манъ этар гарчи,
Хаданги касратидин чиқти болу пар мендин.

Тааюнот ичида ишқ бир ҳақиқат эрур,
Гар ўлса булбулу парвонадин вагар мендин.

Навоий, айлама тун кун нишоту таълим ол,
Шабона оҳ била нолаи саҳар мендин.

582

Шаҳру кишвардин илик юб, хонумондин кечгамен,
Хонумондин ким десун икки жаҳондин кечгамен.

Ҳар замон бошимға юз тиғи ҳалок айлаб қабул,
Умрдин тортиб этак, биллаҳки жондин кечгамен.

Шаҳру кишвар, хонумон, икки жаҳону умру жон
Худ не бўлған, мунча юз ком ўлса ондин кечгамен.

Гар Скандар мулки бирла Ҳизр умри берсалар,
Уйла мулку буйла умри жовидондин кечгамен.

Мумкин эрмастур валек, эй меҳрибонларким, даме
Қилса юз бедод ул номеҳрибондин кечгамен.

Воизо, айлаб енгиллик, нечаким кавсар майин
Мақтасанг хошоки мен ратли гарондин кечгамен.

Эй Навоий, қон ёшим баҳр ўлди бу дам истасам
Ким, етай ўз қотилимға, эмди жондин кечгамен.

583

Себки даври оразим ранги биров ҳижронидин,
Олмадек бўлмиш қизил бир ёни ашким қонидин.

Новаки қонлиғ кўнгулдин, эйки, дерсен ўтмамиш,
Айлагил бори назарким, қон томар пайконидин.

Мен киби Мажнунни ҳам босмиш мазаллат гардиким,
Фаҳм бўлмас захм ила доғи тани урёнидин.

Гўй урардин йўқки ул чобук қилур бир бошин гўй,
Буки бир ғавғо чиқар ҳар дам анинг майдонидин.

Хўблуғ даврида ёд этгил гаҳи ушшоқни
Ким, басе ёд айлагунгдур хўблуғ давронидин.

Айш базмин, эй кўнгул, майхона айвониға чек,
Ким бало тоши ёғур ҳар дам сипеҳр айвонидин.

Кўйида итлар фиғони андин эркин бир кеча
Ким, уюмаслар Навоий нолаю афғонидин.

584

Қадни ул хуршид аёғинда агар дол этгамен,
Жилвасиға зулф янглиғ ўзни помол этгамен.

Холдек юзум қаро гар тўйғамен наззорадин,
Гар кўзумнинг мардумин рухсориға хол этгамен.

Ул пари пайкарга фориғ бол етмак истабон,
Туну кун тенгридин истидъои пару бол этгамен.

Ҳар кеча ҳолим хароб ўлғанда ёлғон туш била
Ваъдаи васл айлаб ондин ўзни хушҳол этгамен.

Гар десамким кўйи туфроғин элай, кўз халқасин
Минг тўшуклук пардаи жон бирла ғирбол этгамен.

Бодаи бўғзумға қуйғайсен йиқиб, эй муғбача,
Гар ичарда тавба узри бирла ихмол этгамен.

Риштаи жисминг сомон сориғ юзунгдин чирмайин,
Эй Навоий, номаким ул ойға ирсол этгамен.

585

Ёр ила  ағёр озоридин андоқ зормен,
Ким тани зорим киби боштин оёқ озормен.

Ёр зулми тиғидин кўнглум киби мажруҳмен,
Эл жафоси тошидин бағрим киби афгормен.

Ёр ҳолим англамоқ уммидидин навмидмен,
Халқнинг юз меҳнату бегоридин нокормен.

Ғам емак бўлмиш ишим, йўқтур вале ғам ер кишим,
Турфа ишким гарчи беғамхормен ғамхормен.

Жон талошурмен не дардим билгирур, не сиҳҳатим,
Не ўлукмен, не тирик, не соғу не бемормен.

Гар бошим олиб жаҳондин чиқсам эрмастур ажаб,
Ким малул аҳли жаҳондин улча дерсен бормен.

Эй Навоий, умр агар будур, ажал раҳм айлабон,
Келса жоним олғали жон бирла миннатдормен.

586

Ғам туни лаълинг сўрар ҳажр дарсин зор учун,
Чун ажал етти Масиҳо заҳр эзар бемор учун.

Кўзки учқан чоғда устиға ёпиштурдум сомон,
Номабар қуштурки сориғ руқъа элтур ёр учун.

Оразинг шавқидаким ашким тўкар кўз мардуми,
Боғбон янглиғдурурким, су очар гулзор учун.

Кўйи туфроғин менинг дийдамға сол, эй тонг ели,
Ким эрур ул сурма лойиқ дийдаи бедор учун.

Чун йиқилди заъфдин жисмим уйи найлай асо –
Айлагайму сарви пуштибон йиқуғ девор учун.

Умри нақдидин иморат айланг, эй дайр аҳликим,
Вақфи жон мулкин  қилибмен кулбаи хаммор учун.

Гар Навоий ҳажр даштидин ўта олмас, не тонг,
Йўл юрий олмас кафи ғам тошидин афгор учун.

587

Ҳар тарафким борур ағёр ила жонон талошурмен,
Чун ажал қасд этар ўлтурмакима жон талошурмен.

Ҳажр тиғ урса талашимни ўлум ҳавфи соғинма,
Ким шаҳидинг бўлойин деб мени ҳайрон талошурмен.

Бошоқ устида талашқон киби мазраъда гадолар,
Дашти ишқинг аро ушшоқ ила пайкон талошурмен

Эй пари чун кийик ўхшар ики кўзунгга биайниҳ,
Бу жиҳатдин мени девона биёбон талошурмен.

Гарчи ағёрдин олмоғлиғ эмастур сени мумкин,
Турмоғумдур боқибон, ончаки имкон талошурмен.

Очиғим келгали кавсарни оччиғ бодаға таржиҳ,
Хирад аҳли чу қилурлар мени нодон, талошурмен.

Қўл солиб ҳажр ўтида ул киши янглиғки су ургай,
Эй Навоий, чу ошар шуълаи ҳижрон талошурмен.

588

Билгасен чекмас киши дарду бало андоқки мен,
Гар бировга мубтало бўлсанг, сенга андоқки мен.

Ишқ дардиға давоким васл дебсен, эй ҳаким,
Бу балоға  кимса  эрмас мубтало  андоқки мен.

Уйлаким йўқ сен киби ҳусн аҳли ичра бир пари,
Йўқтурур бир телба аҳли ишқ аро андоқки мен.

Эйки қўймассен танимни тўъма қилғай итларинг,
Итларингга жонни ким қилди фидо андоқки мен.

Гарчи ўлтурдунг жафо бирла мени, лекин тилаб
Топмағунгдур анда бир аҳли вафо андоқки мен.

Йўқтурур даврон жафосидин қутулмоқ, эй рафиқ,
Тутмасанг майхонанинг кунжини то андоқки мен.

Гар берур ҳусни закотин, эй Навоий, йўқтурур
Хастаи зори ғариби бенаво андоқки мен.

589

Бенавомен айру хайлу ҳамдаму ҳамроздин,
Заъфлиғ ул тор янглиғким узулгай создин.

Қолдиму ноз уйқусинда туну кун кофир кўзунг,
Ё очилмас нотавонлар сори айни ноздин.

Сўз демай жонбахш лаълингким ўлукни тиргизур,
Кўрса рухуллаҳ ани дам урмағай эъжоздин.

Ҳеч жониб кўйидин кўнглум қила олмас ҳаво,
Уйла қуш янглиғки қолмиш бўлғай ул парвоздин.

Новакандоз ўлғали кофир кўзунг, эй қоши ё,
Кимсага жон қолмағай фаҳм айладим андоздин.

То сиришким қилди сиррим фош кўздин солмишам,
Эҳтироз, эй дўстлар, вожибдурур ғаммоздин.

Чарх ўртангай қуёш ўтиға кўрганни десам,
Ул қуёш бедодию чархи жафо пардоздин.

Қўрқутуб элни томуғ лекин мени қисми азал,
Элга ваҳм анжомдин, лекин менга оғоздин.

Даҳр аро не кўпга чун топқунг бақо, не озға,
Эй Навоий, озу кўп сўр дема кўпу оздин.

590

Туфроғимдин аҳли ишқ этса тануре шодмен,
Ким ичимда ўти то ёнмоқ била мўътодмен.

Одамилиғдин мени шод истаманг, эй хўблар,
Ким мени мажнун пари ҳижронидин ношодмен.

Ишқ аро қоздим бало тоғини тирноғим била,
Уйла соғинмангки Ширин ошиқи Фарҳодмен,

Шоми васл ул кўй аро, эй сарсари ҳажр, олмаким
Уйла туфроғменки субҳ анфосидин барбодмен.

Зулму бедодингдин элга оҳу афғон солмаким,
Зулм агар сен айлагунг мен қотили бедодмен.

Гар бериб қуллуққа хат бир соғар ичтим дайр аро,
Қилмангиз айбимки олам фикридин озодмен.

Эй Навоий, ишқ аро гардунға сунмасмен бўюн,
Лекин ул хуршид гар тиғ урса ҳам мунқодмен.

591

Оразинг нақшин кўзум лавҳида тасвир этгамен,
Бўлмаса тақдир ани кўрмак не тадбир этгамен.

Эй қаро кўз, бўлмас ул юз шавқидин юздин бири,
Кўз қаросидин агар юз нома таҳрир этгамен.

Ёшурун қолғайму ишқим буйлаким, ул шўхдин,
Чиқса ҳар сўз бехабар юз қатла тақрир этгамен.

Не жунундур буки ҳар тун ул париваш васлиға
Юз хаёл айлаб яна бориға тағйир этгамен.

Эйки дерсен васл коминг бўлса қилғил жон фидо,
Ул муяссар гар бўлур мен худ не тақсир этгамен.

Ишқ азалдиндур насибим, носиҳо, манъ этмагил,
Манъ қилсанг ҳам нетиб мен манъи тақдир этгамен.

Эй Навоий, нақди жон бергил дединг савдосиға,
Буйла савдо гар муяссар бўлса тавфир этгамен.

592

Ишқ даштин ҳеч ғурбаткаш мусофир кўрмасун,
Мен ғариб ул дашт аро кўрганни кофир кўрмасун.

Ёрмангиз Фарҳоду Мажнун оллида кўксумниким,
Ботинимнинг дарду доғин аҳли зоҳир кўрмасун.

Даҳрни қил тийра, ёрабким, анинг рухсорини
Ҳар не кўз мумкин эса бўлмоққа нозир кўрмасун,

Ҳар боқишда қатли ом айлар кўзунгким, даҳр эли
Ҳеч кимни сен киби бу фанда моҳир кўрмасун.

Воизо, кўп васф қилдинг соҳиренинг сеҳрини,
Ҳозир ўлғилким, сени ул кўзи соҳир кўрмасун.

Қимки ошиқлик асиридур тахайюл бирла ҳам
Ишқ кўйида ўзин осуда хотир кўрмасун.

Ким Навоийдек фано водийсида истар ҳузур,
Кечсун ўздин балки худ ўзлукни ҳозир кўрмасун.

593

Ёраб, англабму экин ул ойки онинг зоримен,
Кечалар савдосидин андоқки зулфи торимен.

Сиҳҳатим бўлса топибмен лаъли ёдидин шифо,
Нотавон  ҳам  бўлсам  онинг кўзлари беморимен.

Йўқтурур хаддим демакка ёримен ёхуд ити,
Итларига ҳар киши ёр ул кишининг ёримен.

Хўблар ушшоқиға жон берсалар ул қилса қатл,
Ҳар сори юзланса ишқ аҳли мен онинг соримен.

Истаса эл жонини билмон берур бермасларин,
Бўлса юз жоним анга борин берурмен боримен.

Жилва айлаб маст то кўнглумни олди муғбача,
Дайри пири итлари силкида хизматкоримен.

Ҳажрдин то нотавон жонимни қутқарди ажал,
Эй Навоий, англаким жон бирла миннатдоримен.

594

Тушта лаълин кўрдум уйғонмай дебон қайғудамен,
Урма дам, эй субҳким, бир дам чучук уйқудамен.

Кўзгуда то кўрдум они қилмағил аксим гумон
Ким, кириб қилмоққа васлин жустижў кўзгудамен.

Ногаҳ ул қотил нишон айлаб бир ўқ отқайму деб,
Кўйига йиллар сўнгакдек жисм ила ўтрудамен.

Ишқ  баҳрининг  наҳанги  деса бўлғай  буйлаким,
Ашк дарёсин чекиб гардунға мен ул судамен.

Ҳолима кулмакка ҳар захмим бир очилған оғиз,
Турфаким мен ҳам алар кулгусидин кулгудамен.

Ҳар балият ўқиким чархи муқаввасдин келур,
Гўйиё менменки олам аҳлидин қобудамен.

Эй Навоий, ул пари ишқиға маҳрам йўқидин,
Телбалар  янглиғ ўз-ўзум  бирла гуфту гўдамен.

595

Улча кўнглум кўрди ожизмен ани изҳоридин,
Ул қуёш рафторидин ё чарх кажрафторидин.

Сарсари ҳижрон эсар, ваҳким, сочинг савдосида,
Нотавон кўнглун осилғандектурур бир торидин.

Тўкти захмимдин бағир қонимни ҳижрон нолиши,
Уйлаким сиқмоқ била эл су оқизғай норидин.

Рост ул янглиғки сурган ердин урғай сабза бош,
Чиқти пайконинг учи ҳар ён тани афгоридин.

Менда бийми ҳажр дерлар найлали, чоранг дегил,
Халқ сўрғандек васият нақл этар беморидин.

Кофири масти йўлум урмишки дайр ўлмиш ерим,
Дайр аро ҳам балки чиқмон кулбаи хамморидин.

Чун мен ўлдум кофири ишқ, эй мусулмонлар, денгиз
Ким не чорам бўлғай эмди бут била зунноридин.

Шайх имонин менинг куфрум била тенг тутмасун,
Ким яқиндур куфрдин ҳам кечгамен бу оридин.

Эй Навоий, билки бўлмас чеҳраи мақсудини
Пардадин кўрмак, хусусан пардаи пиндоридин.

596

Базм ичинда андоқ ул маҳваш хаёли бирламен,
Ким хаёл андоқ қилурменким висоли бирламен.

Сўзлашурда ўз-ўзум бирла жунун аҳли киби,
Ул париваш белу оғзи қилу қоли бирламен.

Гаҳ кулуб гоҳики йиғлармен хаёл айлаб они,
Васли уммидию ҳижрони малоли бирла мен.

Демагил майдин юзум рангин, қулоғимдур қизиқ,
Ким, бу янглиғ ҳажр кожу гўшимоли бирламен.

Оғзию зулфи ғаминдинким эрур ноламда «мад»,
Буйла «мад» тортарда анинг бийму «дол»и бирламен.

Соқиё, бир жоми май бирла мени девона қил,
Ким мушавваш ақл савдоси маҳоли бирламен.

Эй Навоий ақл сори эмди бўлма раҳнамун
Ким, бўлуб девона ишқи лоуболи бирла мен.

597

Юз жафо тонг йўқки ул номеҳрибондин кўргамен
Ким, вафо кўрмиш бировдинким мен ондин кўргамен.

Кимса абнойи замондин кўрмади ҳаргиз вафо,
Ким мен ул хунрезу ошуби замондин кўргамен.

Қўйки итдек телба кўнглум неча меҳнат, эй рафиқ,
Ҳар дам ул овораи беҳонумондин кўргамен.

Ўзгалар арзин нетайким жонима ором эрур,
Жавру бедодиким ул ороми жондин кўргамен.

Нозанинлар жилвагоҳи ичра ҳар ён телмурур,
Кўзларимким ул суманбарни қаёндин кўргамен.

Еру кўкни ашку оҳим сайли дуди қилди гум,
Неча ранжу меҳнат ул икки ёмондин кўргамен.

Дема ул ой оразин кўрсанг урар бошингға тиғ,
Ҳар бало келса бошимға осмондин кўргамен.

Хирқаю сажжодани қилсам фано дайрида раҳн,
Икки олам судини мундоқ зиёндин кўргамен.

Эй Навоий, сўрмағилким қилмоғумдур ошкор,
Юз ниҳони дарду меҳнатким фалондин кўргамен.

598

Икки гул бир кеча кўнглумни гулистон айлабон.
Олдилар жонимни бедод улча имкон айлабон.

Бири бўркин синдуруб, жонлар сафин синдурғали
Ақлу дин мулкин сафи мужгони вайрон айлабон.

Бири бир неча ҳилолин эгри боғлаб ноз ила,
Анжуму афлокни ҳусниға ҳайрон айлабон.

Бири хатти сабзасидин гулга айлаб ҳошия,
Базмни ул сабзаю гул боғи ризвон айлабон.

Бири олам аҳлининг кўнгли қушин сайд этгали
Сунбули домини гул узра паришон айлабон.

Бири қошу кирпигидек ўқ била ё илгида,
Лек ул ё бирла ўқ жонларни қурбон айлабон.

Бири вўсма бирла сурма рангидин кўк тоқини
Офат ангизу қаро наргисни фаттон айлабон.

Бири боғлаб баргни тўн узра миноранг қўр,
Нахли қаддин ғайрати сарви хиромон айлабон.

Бири гулгун тўнға сариғ остардин зеб этиб,
Сарви раъносин гули раънода пинҳон айлабон.

Мастлиғдин  ул  қилиб  илгида доғин  ошкор,
Шўхлуғдин жонға бу юз доғи хирмон айлабон.

Зулм ила ул ўлтуруб, бу лутфи бирла тиргузуб,
Гар бу қилса зулм ул ҳам лутфу эҳсон айлабон.

Мен агар боқсам бу ён тиғ уруб онинг ишваси,
Боқсам ул ён ғамзадин бу тийри борон айлабон.

Эй Навоий, бу фасонанг ё туш эрмиш, ё хаёл,
Неча лоф урмоқ ўзунгга мунча  бўҳтон  айлабон.

599

Ул ой фироқ ила қисмим ғам этса найлагамен,
Висоли ғайр ичин хуррам этса найлагамен.

Менгаки тори вафо суст айлади ул дам,
Рақиб бирла ани маҳкам этса найлагамен.

Хазину ошиқу зор этти, найладим ожиз,
Ки ишқ тиғи қатили ҳам этса найлагамен.

Меники ҳамдам эдим қовди, найлай, ул дамким,
Рақибни ўзига ҳамдам этса найлагамен.

Чу маҳрами мен эдим, қилди зулм ила маҳрум,
Висоли маҳрамини маҳрам этса найлагамен.

Сипеҳр меҳрин агар мендин этти кам не илож,
Тахайюл илаки мундин кам этса найлагамен.

Демангки, этса ижозат борурға кўйидин,
Дебон замини сияҳ мулзам этса найлагамен.

600

Телба кўнглум жавридин андоқ паришон ҳолмен,
Ким анинг бедодининг шарҳин демактин лолмен.

Ғам сипоҳи чун ҳужум айлар анинг тўш-тўшидин,
Ҳолиға раҳм айлабон ғам хайлиға помолмен.

Гоҳи мажнунвашлиғи бирла бўлурмен музтариб,
Гоҳи беҳол ўлмоғидин заъф аро беҳолмен.

Заъф ҳолинға неча раҳм айлагаймен, эй кўнгул,
Сен доғи раҳм этки мен ҳам бас заиф аҳволмен.

Кош итсанг уйлаким ному нишонинг топмасам,
То десам ишқ андуҳидин эмди фориғболмен.

Ишқ аро гоҳи бўлурмен зор мўюнгдин, чу мўй
Фурқат ичра гоҳи нолангдин нечукким нолмен.

Эй Навоий, неча дермен ишқ таркин айлайин,
Чун иш ишга етти айлармен яна иҳмолмен.

Qayd etilgan


Habib  14 Fevral 2011, 15:52:26

601

Жилваи қаддинг кўруб сарви равондин ким десун,
Жавҳари лаълинг боринда нақди жондин ким десун.

Дўст кўйинда чу манзил тутилар аҳли висол,
Мен киби овораи бехонумондин ким десун.

Кўп дема воизки, ул қадду лабу юз оллида
Тўбию кавсар била ҳури жинондин ким десун.

Оғзи васфида дейилган хурдадонлар, эй кўнгул,
Сен киби маъдум беному нишондин ким десун.

Бордурур они юзунгдаким, қуёшда онча йўқ,
Сен боринда ким қуёш ким бўлғай андин ким десун.

Ёрға ҳолин демакка  онча яхши ёри бор,
Эй кўнгулким, яхши боқсанг мен ёмендин ким десун.

Шайх сўз мақсуд аҳли касбида кўп сўрди лек,
Чора анда жуз фано йўқ ҳар қаёндин ким десун.

Гаҳ замондин шиква, гаҳ аҳли замон жаврин дема,
Бода ич аҳли замон бирла замондин ким десун.

Гар Навоий деса ул юз гулшанидин йўқ ажаб,
Демайин булбул ҳикоят гулситондин ким, десун.

602

Кўруб зулфунг аро ўтлуқ кўнгуллардин асар ҳар ён,
Туну анжум дема, билгил тутун ичра шарар ҳар ён.

Ғараз бу улки ишқингдин ғалатқа солғамен элни,
Бу ким истаб суманбарларни солурмен назар ҳар ён.

Пари рухсоралар тоши мени девона давринда
Сочилғандекдурур нахли малолатдин самар ҳар ён.

Дема кўюмдин эл кетсунки банд этмиш чибин янглиғ,
Улусни сўзда лаълинг нўшидин оққан шакар ҳар ён.

Улус қонини туфроққа тўкарга сўрма, кўз солким,
Ўлар қон бирла туфроғ ичра бир хунин жигар ҳар ён.

Бузуқ қабримни кўрган ўқчи дўкониға ўхшатқай,
Фироқинг ўқидин анда кўруб пайкону пар ҳар ён.

Ул ой ҳусниға ишқингни ёшурғил дема, эй носиҳ,
Ки тутмиш олам аҳли ичра шуҳрат бу хабар ҳар ён.

Маю маъшуқ учун пўямға кулманг, эй салоҳ ахли,
Югурмай нетгамен етса қазо бирла қадар ҳар ён.

Сени истарда мумкин йўқ, Навоий, мултафит бўлмоқ,
Нечаким жилва қилса ноз ила бир сиймбар ҳар ён.

603

Ҳажр  шомиднн  қаронғуроқ тун ўлғайму  экин,
Ёраб, ул тундин халос ўлған кун ўлғайму экин?

Барқ янглиғ олам ўртар ламъаи шоми фироқ,
Дўзахи ҳижрон чиқарғон учқун ўлғайму экин?

Кўйида итлар изи рухсорға бўлди баҳо,
Андин оё қийматироқ олтун ўлғайму экин?

Субҳи фурқат бир бало дарёси бузди даҳрни,
Шоми ҳижронимда ёққан шудрун ўлғайму экин?

Гул масаллик тоза қонлиғ доғлар бирла таним,
Дард боғида очилған гулбун ўлғанму экин?

Тийри борони фироқ аҳбоб жонидин ўтар,
Ҳеч ёмғур мундин оё ўткун ўлғайму экин?

Боғ аро гулларга ўт солди Навоий ноласи,
Бенаво булбулға, ваҳ, мундоқ ун ўлғайму экин?

604

Зарварақтин  ё киби  қошингда  зеварму экин?
Ё магар мушкин ҳилол устида ахтарму экин?

Ел учурған парниён ҳар ён бурунчак азмидин
Ул пари учмоққа эгни устида парму экин?

Титрагуч  гавҳарлари  эркин  бошингда ё магар,
Ой  бошинда  ҳайъати  парвин  мусавварму экин?

Кўзгу ичра оразинг аксиму эркин жилвагар,
Ё зилол ичра кўрунган меҳри анварму экин?

Сочбоғинг ўрғанмудур сиймин танинг давриға  печ,
Йўқса ҳуснунг кунжиға чирмашған аждарму экин?

Бу чаман гулбунларида  хор экинму ё магар,
Зор булбул жошшинг қасдиға ништарму экин?

Эй Навоий, мен худ ул он васлидин маҳруммен,
Билмон ўзгаларга бу давлат муяссарму экин?

605

Бу кеча ҳажр куни шоми қийргуниму эркин?
Йўқ эрса саъби ғамим дўзахи тутуниму эркин?

Чу шайх руқъасиға руқъа тикти жисми туташти,
Самум хулласидек кўнглагим йўруниму эркин?

Фироқ даштидин итган кўнгул елиб чиқа олмас,
Анинг бу доди аро ғул раҳнамуниму эркин?

Кўзум уйиники сайли сиришк бузди, йиқилмас,
Қадинг хаёли бу вайронанинг сутуниму эркин?

Бу ўтки телба кўнгулни пари хаёлиға солмиш,
Юзунг шуойи дея шўълаи жунуниму эркин?

Бировки касби фано қилдн, кўкка қўйди қадамни
Буму забун анга ё ул мунунг забуниму эркин?

Навоий, озди эсидин чу кетти жисмиға кўп наъл,
Талаб  йўлининг  алар  наълбозгуниму эркин?

606

Гарчи ул маҳваш жафо айлар тааммул қилмаиин,
Чунки ошиқмен недур чорам тахаммул қилмайин.

Ҳажр  биймин  англабон айлар кўнгул васлтда макс,
Қатл учун элтурда эл бормас тааллул қилмайин.

Оғзин англарда белнн кўнглумда айлармен хаёл,
Хурдадон бўлмас кишт нозик тахайюл қилмайин

Ишқ сиррин гар баён айлай десам, эй пири ақл,
Эътироз этма хадисимни тааққул қилмайин.

Ваҳ, неча қон ютқаменкин, соқийи даврон менга
Чун етар ҳар давр аро ўлмас тағофул қилмайин.

Фоний ўл фақр истар эрсангким, эрур мақсуд маҳол,
Йўлға чун қўйғай қадам раҳрав таваккул қилмайин.

Эй Навоий, шарт қилдимким, агар бўлсам халос
Ишқидин, ўзга бу иш зикрини билкул қилмайин.

607

Чок-чок эттинг кўнгул комини ҳосил қилмайин,
Кескулаттинг нотавон сайдингни бисмил қилмайин.

Ҳажр ўтининг манзили бўлмоқ кўнгул не судким,
Етгач ўқ ўтти хадангинг анда манзил қилмайин.

Тушмасун ҳар кўз юзунгга, элга ҳам ўт тушмасун,
Чиқма уйдин парда ўтлуқ юзга ҳойил қилмайин.

Гарчи ҳажри рўзгорим тийра қилмиш, эй сипеҳр,
Маҳфилим ёрутма они шамъи маҳфил қилмайин.

Ул пари мажнунидур кўнглумни зинҳор, эй ҳаким,
Банд қилма зулфи қайдидин салосил қилмайин.

Даҳр иши олудалуқдур, эй хушо, ул покрў
Ким, ўтар бу жийфаға кўнглини мойил қилмайин.

Эй Навоий, шарт қилдимким, қутулсам ҳажридин,
Неча кўнглум десаким, ишқ орзу қил, қилмайин,

608

Гар десам кўз бирла рухсорин тамошо қилмайин,
Васлини найлаб кўнгул бирла таманно қилмайин.

Гавҳари ишқиға кўнглумни нетиб қилмай ҳадаф,
Мунча баским кўзни ифшосиға дарё қилмайин.

Оҳ ўтию ашк сайлидин бўлур ер-кўк тўла,
Неча дермен ишқ асрорин ҳувайдо қилмайин.

Ўт тушуб кўнглумдаю кўксумда равзан захмидин,
Дудининг онинг не янглиғ ошкоро қилмайин.

Ул пари ҳар жилвасидин ақли кулл шайдо бўлур,
Телбаликдиндур десам кўнглумни шайдо қилмайин.

Қилмағил, эй шайх, усруклар унидин шикваким,
Маст ўлуб майхонада қилмас алоло қилмайин.

Соқиё, андоқ тўла тут бодаким, беҳуд бўлай,
Токи давр ошубиға бир лаҳза парво қилмайин.

Эй Навоий, олам оро ҳуснини чун очти ёр,
Бўлмас эмди ўзни олам ичра расво қилмайин.

609

Ўртама  кўнглумни комин ҳосил этмасдин  бурун,
Қушни  ким бирён этибдур  бисмил этмасдин бурун.

Жисм аро ишқинг ватан қилмай ҳануз олди кўнгул,
Ўт ёқар ер топти уйни манзил этмасдин бурун.

Ошиқ ўлдум жоним осонлиқ била ол, эй  ажал,
Ишқ дарди жонға ишни мушкил этмасдин бурун.

Эй кўнгул, ёр очти юз ҳижронда ўлмак саъб эрур,
Жон фидо қил юзга бурқаъ ҳойил этмасдин бурун.

Пандлар берди хирад кўнглумга юз шукр, эй пари,
Телба қилдинг носиҳ они оқил этмасдин бурун.

Фоний ўлсун ким бақойи жовидон истар ани,
Фоний ўлғанларға даврон дохил этмасдин бурун.

Эй Навоий, ғайри нақшидин арит кўнглунгниким,
Файз мумкин эрмас ўзни қобил этмасдин бурун.

610

Ошиқ ўлдум неча жавр аҳли замондин тортайин,
Улки ошуби замондур бори ондин тортайин.

Ёр ила ағёр зулми ҳаддин ўтти, ваҳ, неча
Васл учун жавру жафо яхши-ёмондин тортайин.

Ҳажр гирдобидурур кўнглум каманди, васл бер
Ким, солиб ани бу ҳажри бегарондин тортайин.

Сен танаъум гулбунидин уз фароғат ғунчаси,
Мен бало пайкони жисми нотавондин тортайин.

Борғали кўйида эгнимдин чиқар гўё қанот,
Жавридин десам аёқ ул остондин тортайин.

Меҳмоним бўлсанг оллингда ҳаводис туҳфаси
Неш тандин ўқ, кўнгулдин нола жондин тортайин.

Эй Навоий, неча қилғайлар этакдек поймол,
Мен доғи эмди этак аҳли жаҳондин тортайин.

611

Қил бу ён жавлонки жонни хоксоринг айлайин,
Бошингга эврулгали қўпқон ғуборинг айлайин.

Бу баҳона бирла чунким жонни садқанг айладим,
Ақлу хушу сабру нақдин ҳам нисоринг айлайин.

Юз агар очсанг назарнинг қушларин сайдинг қилай,
Ўқ агар отсанг кўнгул сайдин  шикоринг  айлайин.

Қочиб эл наззорасидин гар кирарсен аксдек,
Кўзгудек кўнглумни темурдин ҳисоринг айланин.

Сен лабингдин жон бериб васлингдин элнинг кўнглин ол,
Мен хазин жону кўнгулни хору зоринг айлайин.

Хонақаҳда, эйки ўзлук жомидин махмурсен,
Кир фано дайригаким дафъи хуморинг айлайин.

Тўлса паймонанг Навоий дайр аро май бирла юб,
Бошининг хум кирпичин хишти мазоринг айлайин.

612

Ёрумас шамъи  висолинг риштайи жон ўртабон,
Фурқатинг дарди кам ўлмас доғи ҳижрон ўртабон.

Кўнглума ўт, бошима солдинг қилич, аммо не суд,
Ошкоро урмоғинг су элни пинҳон ўртабон.

Барқ кулмак бирла куйдурган киби жисмим хасин,
Оҳким, кул қилди ул гулбарги хандон ўртабон,

Ўқларин ўртаб танимда тўкти кўнглум  қонини,
Турфа сайди айлади бисмил найистон ўртабон.

Соқиё, сол оташин  лаълинг била бир ўт менга,
Ким кўнгулга шўъла солсун жонни осон ўртабон.

Хайли ишқинг ҳар сўнгакни танда бир ён ўртади,
Корвон ёққандек ўт, хасларни ҳар ён ўртабон.

То Навоийдек бўлай озод ўзлук мулкида,
Ҳар нениким ўртамаклик бўлғай имкон ўртабон.

613

Чеҳра ёптинг хаста жонимни анга зор айлабон,
Зулф йиғдинг телба кўнглумни гирифтор айлабон.

Гар муродинг қатл эса жон топшурғай олғил равон,
Раҳм этиб ўлтурма йиллар ҳажрингга зор айлабон.

Дема жавридин агар ул қочса кимга жавр этай,
Ким қочарға азм қилғумдур хабардор айлабон.

Сўзки лаълингдин эшитсам уйлаким оби ҳаёт
Қонмон, эй жон, то тирикмен ани такрор айлабон.

Дема Мажнун ул пари ҳажрида менмен дашт уза,
Нола чеккан тош ила кўксумни афгор айлабон.

Фақр кўйида гадолиғ гарчи фахримдур валек,
Салтанат арз этсалар майл айламон ор айлабон.

Кўйи азмида Навоийға наво етса не тонг,
Ким қилур булбул наво оҳанги гулзор айлабон.

614

Эл ғамимдин куймасун деб нолайи зор айламон,
Дарду ҳолимдин мингидин бирни изҳор айламон.

Йўқса йўқтур ҳеч соатким фиғони зор ила
Юз тумон минг бағри тошнинг кўнглини зор айламон.

Турфа бу ким тортибон юз мунча дўзах шўъласи,
Ёр кўнглин бу ҳароратдин хабардор айламон.

Турфароқ буким фиғонимдин уюмай даҳр эли,
Уйқулуқ бахтим кўзин ҳар лаҳза бедор айламон.

Ишқ аро мен ўзга, Фарҳод ўзгадур, эй дўстлар,
Тешаи ғам  бирла мен тоғ бағрин  афгор айламон.

Соқиё, андоқ сабуҳ истар кўнгулким, берса даст
То қиёмат субҳи андин ўзни ҳушёр айламон.

Эй Навоий, судраб элтур бода бирла муғбача,
Ихтиёрим бирла азми кўйи хаммор айламон.

615

Шоми ҳижрон зулматида оби ҳайвон истамон,
Не учунким сенсиз, эй умрум хуши, жон истамон.

Чун тилар кўнглум самандингнинг изидин топса наъл,
Ғайри кўнглум соҳати рахшингға жавлон истамон.

Чун ўқунгдин бир бошоқдур қатра су, эй қоши ё,
Сендин ўтлуқ кўнглума жуз тийри борон истамон.

Истасам лаълинг майин ҳар дам берур хуноб чарх.
Мен худ ўз комим била май ўрниға қон истамон.

Ул париваш тифли тоши танда дермен тутса ер,
Йўқса кўп девоналиғдин ўзни урён истамон.

Ёр кўнглум бузмоқ истар, мен ҳам истармен бузуқ,
Эл ёшурсун ганж деб бу уйни вайрон истамон.

Эй Навоий, кўргач эл ҳайронлиғин ўлсам не тонг,
Менки ғайратдин анга дўзахни ҳайрон истамон.

616

Жонға ҳар дам ишқидин юз минг бало кам истамон,
Ўзгага минг йил ўтуб юздин бирин ҳам истамон.

Ёр чун истарки ғамнок ўлғамен ҳижронидин,
Не ажаб гар васлидин кўнглумни хуррам истамон.

Тиғи ишқинг захмидин жоним бир осойиштадур,
Ким агар юз қатла ўлсам доғи марҳам истамон.

Дев сийратлар била кўрсам не ҳол ўлғай менга,
Ул париға чун малак ҳайлини ҳамдам истамон.

Не тахаммул гар юзунгга тушса номаҳрам кўзи,
Ўз кўзумни айни иззатдин чу маҳрам истамон.

Онча эл жаврин кўрубменким тилармен фардлиғ,
Бўлса ёри ҳам вафолиғ жинси одам истамон.

Эй Навоий, ишқ агар оламға расво айламас,
Мен худ ўзни куч била расвойи олам истамон.

617

Неча ашкимдин менга, эй ишқ, бедод этгасен,
Оҳдин жисмим хасин ҳар лаҳза барбод этгасен.

Элга дилбар илтифотидин мени айлаб ғамин,
Элни бўлғандин менга номултафит шод этгасен.

Менким ўлдум ғамда жон бермак менга таълим этиб,
Улки қотилдур анга ўлмакни иршод этгасен.

Эй кўнгул, бергайсен элга сур нафҳидин хабар,
Айлаб оҳингдин қиёмат чунки фарёд этгасен.

Ҳар замон ишқинг чу юз минг қатлға қониъ эмас,
Фурқатингдин йўқтурур ҳожатки имдод этгасен.

Ишқдинким жонима юз гул очилмиш, эй ҳаким,
Жаҳл эрур гар номия руҳиға иснод этгасен.

Уйла маҳв ўлмиш, Навоий, хотирингдин, эй пари,
Ким унутуб шояд ул девонани ёд этгасен.

618

Йўқ дамеким ул қуёш ёдида фарёд айламон,
Айламон фарёдким гардунни барбод айламон.

Нола қилмонким халойиқ кўнглини қилмон хазин,
Навҳа чекмон ғам ароким элни ношод айламон.

Оразу қадди хаёли бас менга, эй боғбон,
Гул сари қилмон тамошо майли шамшод айламон.

Қўйма юз ҳуру пари васфиға, эй ровийки, мен
Қиблаи жон ғайри ул ҳури паризод айламон.

Айламон маъмур ақлу сабр  ила кўнглум уйин,
Чун мени бузди, мен ул вайронни обод айламон.

Ҳар неча қилдим вафо кўргуздилар жавр, эй кўнгул,
Айб қилма  гар замон  абносидин ёд айламон.

Эй Навоий, тарки ишқ этким, қутулсам мен доғи,
Кимсага  кўнглумни  мундин нари  мўътод айламон.

619

Кўргузур  ағёр юз туҳмат ниҳони найлайин,
Ёрким сўрмай инонур, бу балони найлайин?

Юз жафо элдин чекиб, ваҳким, жафогарликка от
Эл аро пайдо қилибмен, бу жафони найлайин?

Кимки дарди бўлса ёр айлар даво, мен ёрсиз
Дард аро ўлдум, бу дарди бедавони найлайин?

Дам-бадам қонимға тонуғлуқ берур кўз, эй кўнгул,
Билмон ул тардомани юзи қарони найлайин?

Юз вафо айлаб халойиққа, кўрубмен минг жафо,
Айламай холиққа эмди илтижони найлайин?

Қилмангиз дайри фаноға кирмагимни айбким,
Чекмайин жоми фано дарду анони найлайин?

Эй Навоий, чун ватанда бир даме хуш урмоғим
Мумкин эрмас, ихтиёр этмай жалони найлайин?

620

Ёр ҳолидин менга, ваҳким, хабар йўқтур букун,
Бу жиҳатдин ақлу хушумдин асар йўқтур букун.

Субҳ селоби сиришким оқти кўп, эй дўстлар,
Банд учун келмангки ул судин гузар йўқтур букун.

Кечаким бағрим бўлуб қон оқти кўздин ғам эмас,
Ғам будурким итларингга моҳазар йўқтур букун.

Мен букун ўлгач, анинг кўйига тўлди халқким,
Ашку оҳим сайлу барқидин зарар йўқтур букун.

Ваъдаи васлингни тонгла демагилким, умрға
Эътимодим ҳажр шоми то саҳар йўқтур букун.

Ичмагум, эй дайри пири, жоми май ул мағбача
Май  тутарға  базми  айш  ичра агар  йўқтур  букун.

Ўзлукин чун солди ўтган кун Навоий бошдин,
Бу жиҳатдиндур анга гар дардисар йўқтур букун.

621

Лабларинг шарбатини чашмаи ҳайвонму дейин?
Демасам чашмаи ҳайвон, не дейин, жонму дейин?

Туну кунумким ёруғ ул юздин эрур, ваҳким, ани
Моҳи анварму дейин, меҳри дурахшонму дейин?

Кулубон жилва қилур  чоғда қаду оғзин  анинг
Сарви раъному дейин,  ғунчаи хандонму дейин?

Ғамзаи қотил ила кофири хунрез кўзин
Душмани жонму атай, офати имонму дейин?

Ишқ дардини десам саъб мени айб этманг,
Ишки минг мушкил эрур зимнида осонму дейин?

Ақл агар ишқ ўтидин қочса нечук манъ қилай,
Шўъладин саъй қилиб чиқса биров ёнму дейин?

Ичмаким зоҳид агар билди, Навоий, найлай,
Сўрса сўз уйла киши оллида ёлғонму дейин?

622

Кўз била қошинг аро ул холи мушкинобдин,
Нуқта кофир узра тушмиш ё қуйи меҳробдин.

Ул оғиз оллидаким ҳар лаълидур оби ҳаёт,
Номуносибдур демак сўз ғунчаи серобдин.

Уйлаким зулфунг ғамин оламға тарқатмиш насим,
Не ажаб судралса юз жон бўйни ҳар қуллобдин.

Нуқтаи мавҳум эрур оғзинг, нетиб ком истайин,
Ким таматтуъ касб қилди жавҳари ноёбдин.

Ҳажр тобу печидин қисқарди умрум риштаси,
Тор ул янглиқки бўлғай қисқа печу тобдин.

Олам асбобидин ўт гар истасанг кўнглумни жамъ,
Ким паришонлиғдин ўзга етмас ул асбобдин.

Эй Навоий, ёр кўйида қаро туфроғ аро
Қолибон ортуқ кўрармен  бистари синжобдин.

623

Неча ул чеҳрани кўз лавҳида тасвир этайин,
Ани кўрмакка бу суврат била тадбир этайин.

Неча тун тонгғача  кўрмакка қуёшдек юзини
Юз таҳайюл қилибон бориға тафсир этайин.

Неча йўқ ерда хаёлингни тааққул қилибон,
Фурқатинг шарҳи ғамин оллида тақрир этайин.

Неча хад ёзғали йўқ ерда сенга ҳолимни
Номалар килки таҳайюл била таҳрир этайин.

Май бер, эй бараҳман, ар муғбача ишқию кўнгул
Бўлса бадмасти фироқи била таъзир этайин.

Эй Навоий, дема жон бергилу илгин ўпгил,
Мундоқ иқбол илик берса не тақсир этайин.

624

Неча ғамим ўтин аҳли жаҳонға еткурайин,
Шарору дудин анинг осмонға еткурайин.

Қадам бошимдин этиб кўйи азми қилдимким,
Бу макр ила ани ул остонға еткурайин.

Лабингға май била оби ҳаёт етгандек,
Анинг хаёлини мен доғи жонға еткурайин.

Кўнгул чу кўйида кам бўлди, не кўнгул бирла
Ўзумни ком тилаб гулистонға еткурайин.

Кўнгулни истаю вайрон баданни элтурмен
Ки, хонумонини бехонумонға еткурайин.

Жаҳонда фитнадур, айлаб сўроғ майхона,
Ўзумни саъй ила дорул амонға еткурайин.

Навоий оҳи сенга заъфдин чу етмас, кел
Ки, васлидин мадад ул нотавонға еткурайин.

625

Ишқ аро мен киби йўқ бесару сомон бўлған,
Хонумон  бузған  алохону аломон  бўлған.

Оҳ дуди била ишқ ўтини зоҳир қилған,
Лек ул дуд аро ахгар киби пинҳон бўлған.

Тийри борони балои ишқ анга ёғдурған,
Танида ҳар сари мўй ўрниға пайкон бўлған.

Сарсари оҳи била нахли умиди синған,
Сайли ашки била сабри уйи вайрон бўлған.

Пора-пора жигари ҳажр ўтидин ўртанган,
Қатра-қатра юраги ҳажр ўқидин қон бўлған.

Ишқ дарёси ани одами оби этган,
Ҳажр саҳроси аро ғули биёбон бўлған.

Тонг йўқ ўлдум эса ишқ ичра жаҳон расвоси,
Кимдурур ошиқ ўлуб оқили даврон бўлған.

Соқиё, бодаки, ё васли керактур, ё май,
Махлас истар эса побастаи ҳижрон бўлған.

Мезбонлиғда Навоий не ажаб жон берса
Ким, ўлук тиргузур эрмиш анга меҳмон бўлған.

626

Ишқ ичра қани мен киби зеру забар ўлған,
Ҳар кимки йўқ андин батар ўлған, батар ўлған.

Чун дилбари кирпиклар ўқи эл сари отқан,
Аъзоси аро ҳар сари мў ништар ўлған.

Менмен лаби жонбахшинг учун лаъл масаллик
Бағри тешилиб ғарқаи хуни жигар ўлған.

Деҳқон деки, мендек яна даврон чаманида
Ким кўрди вафо нахлиға ҳижрони самар ўлған.

Жисми шарар айрилмоғ ила билки туганди,
Кўнглида муҳаббат шараридин асар ўлған.

Маст улки жаҳон меҳнатидин топти фароғат,
Давронға келиб кетганидин бехабар ўлған.

Фақр ичра не тонг ўзлукидин кечса Навоий,
Фард ўлди фано шевасидин баҳравар ўлған.

627

Қоматингдек боғи ҳусн ичра йўқ сарви равон,
Оразингдек худ қани сарв узра арғувон.

Сийми соид кўргузуб кўнглум олди ул қуёш,
Кучлук анинг панжаси, мен бағоят нотавон.

Ғам юкидин мен киби қади хам бўлмоқ не тонг,
Ҳар қариким дилбари бўлғай анинг навжувон.

То қароқчи кўзларинг дин йўлини урдилар,
Зуҳду тақво мулкидин келмади бир корвон.

Нақди жон истаса мени қийнаса кофир кўзунг,
Нетгамен ҳар ёнким ул турк мастидур авон.

Даҳр элидин зинҳорким вафо қилма тамаъ
Ким, тамаъдин кимсага юзланур доим ҳавон.

Эй  Навоий, гўйиё келгусидур ёрким,
Ўтрусиға кўз ёшинг турмайин бўлди равон.

628

Ой юзунг устида кўз андоқки, ораз узра айн,
Нун била икки қошинг ичра тафовут бину байн.

Мен киму тақво мусулмонларки, ҳар соат солур,
Кўнглума ул икки кофир кўз хаёли шўру шайн.

Анжум истар чарх тосида тугунлар ишқдин,
То кўрубтур ул мақомирваш қўлида каъбатайн.

Йирттинг умрум сижжилин тиғ ила бошим чопиб,
Қолмади бўйнумда ҳижрон ўлтуруб бори бу дайн.

Деди оғзимдур сенинг умрунг, висолин истагил,
Умр агар будур висолин топқамен ал умрат айн.

Соқиё, кўп ваъда қилдинг роҳ ила роҳат етур,
Йўқса қил маъюским, аляъсу иҳдар-роҳатайн.

Эй Навоий, нега маъюс ўлғай улким, шоҳдур,
Хисрави Ғозий муиззи мулку дин Султон Ҳусайн.

629

Ёрутмас қуёш тийра шомим қаросин,
Ки бу шом этар тийра анинг зиёсин.

Очар шоҳ ўзи банд қилғанни, лекин
Халос айлай олмас биров мубталосин.

Гар Айюб сабр этти турлук балода
Валек кўрмади ҳажр шоми балоснн.

Булут бўлди оҳимки, ул ойни ёпқай,
Улустин қилиб тичра ишқн ҳавосин.

Дирам ўрниға  берса  анжумнн тошлар,
Агар имтиҳон қилсанг, ул он гадосин.

Қани раъий мундин савоб, эй кўнгулким,
Киши қойил ўлса, билиб ўз хатосин.

Навоий эрур булбулунг, лекин ул гул
Унуттурди ҳажринг хазони навосин.

630

Мусаввиреки қилур гўйи гардининг рақамин,
Қўюнгки кўзга чекай сурма милидек қаламин.

Йилон таҳаррукин ар қуш тутарда кўрмайсен,
Кўнгул олур чоғи кўр банди зулфи печу хамин.

Ниҳон тан ичра тугонлардин ўлди мунглуғ жон,
Гадоки тарбия қилғай либос аро дирамин.

Кўнгулки ғам сипаҳин кўрди чекти шўълаи оҳ,
Биров кибики тикар мўр хайлиға аламин.

Хиромин  асру севармен, вале кўзум ичра
Аёғ чу қўйди тилармен кўтармагай қадамин.

Хумор муҳлик эди дайр пири тутти қадаҳ,
Унутмағунг агар ўлса доғи анинг карамин.

Навоиё адам истар фалак вужудунгни,
Тенг англасин доғи анинг вужуд ила адамин.

631

Нетиб тамаъ қилайин бўйнума сочинг расанин,
Ким ул қуёш юзига солди чин ила шиканин.

Бузуғ кўнгул аро ишқинг чу кирди, қочти хирад,
Бу аждаҳони кўруб бум қўйди ўз ватанин.

Тирилди хатту юзунгдин кўнгул, магар эктинг
Хизр суйи била бу боғ сабзаю саманин.

Қатили ишқинг агар кирса равза тавфиға,
Кетурса ҳулла ола олмағай анинг кафанин.

Кўнгулда хор ғамидур ўлармен, эй Марям,
Масиҳ игнаси бирла чекай десанг тиканин.

Жаҳонда раз қизининг лаълидин оғиз олма,
Десангки,  кўрмагамен  золи  чарх  макру  фанин.

Навоий усрук агар дайр ичинда ўртади доғ,
Магарки сузгуч ила кимса боғлағай туганин.

632

Хатинг ким меҳр уза чекти саводин,
Хамоно мушкдин қилмиш мидодин.

Сочингда чун гириҳдин ўзга йўқтур,
Не навъ андин тила, кўнглум кушодин.

Ажалдин йўқ малолим мундин ўзга
Ки, қобил қўймағай қилмоққа ёдин.

Бўлур  кўнглум уйидин хайр барбод,
Қачонким фикр қилсам хайр бодин.

Муроди гар эмас дилбар муроди,
Илоҳий бермагил ошиқ муродин.

Салоҳин гар кўрар зуҳд ичра зоҳид,
Риёю ужбдин кўрмас фасодин.

Навоий топмаса юз қатла ўлгай
Исинг бир қатла ҳар соат сабодин.

633

Ишқинг ўтиға қуруқ жисмим ўтун,
Кўнгул аҳгардур анга, оҳ тутун.

Тиғ ила ёрдиму кўксунгни деманг
Айламас тиғ ила худ ани бутун.

Рўзгорим қарориб зулфунгдек,
Тори умрумға тугун узра тугун.

Васл аро дебсен олурмен жонин,
Ҳажринг олмай дурур англа бурун.

Ваъдаи васлин этар тонгла нетай,
Интизори мени ўлтурса бугун.

Бода зарфи бошиға етмоқ учун,
Соқиё, қолмади хирқамда юрун.

Ўйнаб ўлтурди Навоийни, кўрунг,
Чини не эркин, агар будур ўюн.

634

Етишти байраму дафъ  этти рўза қайғусин,
Ҳилол  мусқили  ёрутти бода  кўзгусин.

Сипеҳр жоми ҳилолиға жилва берди магар,
Ки  бода забт эта  олмас  нишот  кўзгусин.

Магарки қилди шабистонға азм шоҳиди ийд,
Ки тўкти чарх аёғиға ахтар инжусин.

Далил роҳи шафақ рангу жоми менойи,
Шафақ майини кўру чарх жоми менусин.

Фароғате тилар эрсанг, кўп оғзи хиштин ол,
Ушат бу хишт била зухд нангу номусин.

Саҳарки халқ Мусаллоға юз қўяр, хуш тут,
Борурға дайри фано сари тонг қоронғусин.

Навоий, ич қадаҳу фони ўлки, топти бақо
Биравки, топмадилар эл сўроғи билгусин.

635

Юз ўтида юз қатра су не тонг йўқ хайи ғалтонидин
Кўнглум ўтида йўқмудур юз қатра су пайконидин.

Қилғанда рахшин гарм пўй ул шаҳсувори тунд хўй,
Қилғай дебон олингда гўй олмон бошим майдонидин.

Бу дарду ғамдин лолмен, майдон аро помолмен,
Ким  кўргач-ўқ  беҳолмен ул  ишвагар жавлонидин.

Бошим сари наззора қил, эй чарх, идборингни бил,
Доғи саодат англағил ҳар захм онинг чавгонидин.

Майдонға  ул  чобук суруб  бошимға чавгон еткуруб,
Саргашта жоним куйдуруб эл пўяси ҳар ёнидин.

Кўк мазраидин хўшае касб айласанг қил тўшае,
Ком истабон тут гўшае кўйи фалак давронидин.

Гардун чекиб тиғин ниҳон, юз жавр бирла тўкти қон,
Охир Навоий топти жон топқач вафо жононидин.

636

Тирик қолсам гар ўзни базми васлинг ичра солғаймен,
Фироқинг шиддатин де олмасам худ йиғлай олғаймен.

Қабо бир қатла васли хилватида мени, эй гардун,
Неча ҳижрони зиндонида ул ойнинг қоболғаймен.

Жунун тоши бошингға ёғди деб таън этма, эй носиҳ,
Тасаввур қилмаким  бу сарзанишлардин уёлғаймен.

Нигоринг гар борур, бот келгусидур, ема ғам дерсиз,
Ҳамоно соғинурсизким, мен ул келгунча қолғаймен.

Мени даврон бузубтур, сиз ясай олмайсиз, эй аҳбоб,
Менга не журм азалдин чун бузуқ мундоқ ясалғаймен.

Агар аҳбоб теъдодин қилурсиз, бўлмоғум сонда,
Менга бас бу шарафким, итлари ичра саналғаймен.

Сабуҳи васл аро тут бир қадаҳ, эй соқийи даврон,
Неча ҳижрон туни махмурлиқ бирла қийналғаймен.

Ўлармен ё етармен мақсадимға, ёнмоқ имкон йўқ,
Бадан заъфи била йўл шиддатидин гарчи толғаймен.

Кўнгул уздум, Навоий, кўйи тавфидин, не тонг, эмди
Эришса итлари ул кўй аро кўнглумни солғаймен.

637

Тариқи ишқ аро элни фард қилса биров,
Ҳариф эмас анга ер, кўк неча эрурлар иков.

Кўнгулдин айла маволид майлин кам ким,
Бўлурға фард мавонеъдурурлар ушбу учов.

Десанг фалакка чиқай, фоний ўл аносирдин,
Нединки руҳунггадур чормих бу тўртов.

Ҳавоси хамс ила мақсуд бўлмади мудрик,
Кўнгулни топ икки-уч узв беш эмас бу бешов.

Фанойи маҳз этар ситтайи зарурия,
Нединки йўққа зарурат эмас бу навъ олтов.

Хилофи шаръ агар етти кўкка чиққунгдур,
Яқинки етти томуғдин батардур ул еттов.

Навоиё, сакиз учмоғ хавосидин кеч ким,
Булар мавониъ эрур ёр истар ўлса биров.

638

Фалакдин гар сенга ҳар лаҳза юз қайғу келур ўтру,
Агар ҳар қайғудин сўнг бир севунмак бор, эмас қайғу.

Вагар ҳар тийраликка бир ёруғлуқни инонмассен,
Йиғи кўр чархдин, ҳар шом доғи субҳидам кулгу.

Камол истар эсанг сидқ аҳлидин қилма кўнгул тийра,
Мукаддар айламас хуршид субҳ анфосидин кўзгу.

Сафо аҳлиға гулруҳлар хаёлидин тағайюр йўқ,
Қачон гул акси тушмаклик била гулранг бўлғай су.

Фано нақди жаҳонингға чу эрмас бир замон маълум,
Дирам нақдиға умрунг ҳар замон сарф этмагил асру.

Жунун занжирида ошиқ ёнида хийлагар зоҳид,
Киши кўрса тасаввур айлагай шер оллида тулку.

Кўнгул миръоти ичра жилвагардур ёру сен ғофил,
Ториқма ҳажрдин кўпким, эмассен ёрдин айру.

Фанонинг ҳам фаносин истагил васл эрса комингким,
Бу йўлда восил ўлмоқнинг тариқи ушбудур ушбу.

Кетур бир бода, эй соқийки, ичсам қолмағай боқи,
Фанодин, бал бақодин ҳам замирим лавҳида белгу.

Навоий дайр аро маст ўлса шоҳдин паноҳ, андин
Ўтарда тутқуси, албатта, бир соғар чиқиб ўтру.

639

Қаён қилса ҳаво ул турфа қуш уйқу олур қайғу,
Вагар кулбамда бир тун қўнса худ кўздин учар уйқу.

Фироқинг шомида субҳи висолинг ёдима киргач,
Келур ҳар лаҳза тинмай йиғламоқ ичра менга кулгу.

Қуёшим сарвдек қад бирлаким ҳар ён қилур жилва
Аёғи остида, ваҳ, соядур ё сунбули гесу.

Янги жон топқамен бўлса лабинг оби ҳаётидин,
Ўларда оғзима чун томизурлар пахта бирла су.

Лабингнинг холидин жон истадим, ул олди жонимни,
Гунаҳ мендиндур, андин йўқ чу ишни акс этар ҳинду.

Қул ўлдум холу зулфу қаддингга гар жаврдин қочсам;
Эрур кўксумда ҳар ён доғ ила наълу алиф белгу.

Қадаҳ миръоти руҳ эй соқийу махмурлуқ ранжи,
Мени ўлтурди, бовар қилмасанг қўй оғзима кўзгу.

Чу даврон бевафодур, неча соҳиби жоҳ эсанг, эй шаҳ,
Гадолар хотирин асраю мағрур ўлмағил асру.

Ичар эрмиш ул ой ушшоқ ёди бирла соғарлар,
Сени ул эл туфайли, эй Навоий, ёд қилғайму.

640

Ўт ёлиндек сен қачон чопсанг саманди барқрав,
Бир аламдур ўтқа бошинг устида гулгун ялов.

Тортибон тиғи жафо бағримни юз чок айлади,
Борди улким дер эдилар эл мени бағри бутов.

Хуллаи кофиргун ул хилъати хазро уза
Сабзаи жаннатқа гўё тушти раҳматдин қиров.

Эл инони ихтиёри чиқти яксар илгидин,
Пўяда ҳар сари ул чобукки қайтарди жилов.

Хўблар ичра биров кўнглумни олмишким, ани
Мендин ўзга кимса бирла қилмағил, ёраб, иков.

Тийралар лутф айлабон тутмас сафо аҳли ерин,
Ёруған бирла учи шамъ ўрнини тутмас косов.

Гар Навоий килкидек эл килки шаккаррез эмас,
Айб қилманг бирдек ўлмиш найшакар бирла ғаров.

641

Юзунгга шифтаи қошлар бўлмаса ошиқ нағу,
Бўлдилар ҳар қайси бир девонаи жўлида мў.

Бўлмаса девона, бас не важҳдин занжир этиб,
Келтурубдурсен аёғи сари зулфи мушкбў,

Ул арақнок оташин рухсоринга майл эттилар,
Телбалар мойил бўлурлар кўрсалар ўт бирла су.

Телба эрмас балки икки ҳиндуи соҳирдурур,
Бош қўшуб  афсун учун гўё қилурлар гўфтугў.

Ё тамошо қилғали, ё сеҳри таълим олғали
Зулфининг ҳиндулари ҳар сари қилмишлар ғулу.

Шўхларнинг қошлариға, эй кўнгул, майл этмаким,
Офият кўйига ҳожиблардур икки рўбарў.

Қошиға тушган гириҳлар бирла кўнглунг боғламиш,
Эй Навоий, ишқини тарк айладим деб бўлдиму?!

642

Ёрдин айру май ичмак қиндурур, балким оғу,
Хоҳ оғизда талх су, хоҳи бурунда шўр су.

Деб эдинг, эй ҳажр, ёринг келмаса жон бергасен,
Чиқти жоним бирга, ваҳ, бу иккидин вақт ўлдиму.

Истасам ҳуснунг закотин гар бўлур монеъ рақиб,
Не ажаб чун ит бўлур доим гадо бирла аду.

Невчун оғзингға етар деб жоми гулгун дам-бадам,
Хаста кўнглум ғунчадек қон боғланибдур тў-батў,

Мен гадо ўлдум кўйида кўнглум ўти дудидур,
Зоғдин қилманг гумон қонлиғ таним узра ғулу.

Зоҳиди худбинға хирқам зайли тегди, эй рафиқ,
Олиб эгнимдин фано дайри аро май бирла юв.

Эй Навоий, кўргач ул қотилни қўйдунг ерга бош,
Буйла бош қўйгач нафас ташвишидин фориғ ую.

643

Кўнглуму бағримни ғамзанг тиғи айлар ков-ков,
Йўқ ажаб гар қон оқар икки кўзумдин икки нов.

Хайли хаттинг чаркаси юз даври узра гўйиё,
Ким ики мушкин ғизолинг сайд этарга бўлди ов.

Ишқинг ўти шўъласин муфрит тилар мажнун кўнгул,
Уйлаким доим тилар девоналар қилмоқ олов.

Ишқи ўзлукни чу бошимдин чиқарди, урди тиғ,
Ани боштин сов этиб, бошни танимдин қилди сов.

Зоҳидо, ишқингни ёшур дерсен андин сўнграким,
Ҳолима ташниъ ила солдинг бори оламға чов.

Қайда мумкиндур алифдек чиқмоқ элдин хоссаким,
Кавн аро олти жиҳатдин қолмишам андоқки «вов».

Эй Навоий, тиғ тортиб, чобукум жавлон қилиб,
Бошима етгач дедим: Тарк эт урушни! Деди: – Ҳов!

644

Рўзада лабташналиқдин қилди заъф ул моҳрў,
Жон  берурмен лаълиға то бўлғуси жонимда су.

Лаълиға су орзу бўлмиш сусизлиқ тобидин,
Ким кўрубтур чашман ҳайвон су қилмоқ орзу.

Истарам ул гулни серобу бу ким беоб эрур,
Хаста кўнглум ғунчадек қон боғланибтур тў-батў.

Мен солай оҳим била оламда зулмат, эй Хизр,
Сен су кейнича югур чашманг сари олиб сабу.

Заъфдин ҳар дам қуёшим хушидин ғойиб бўлур,
Қўз солинг тенгри учун хуршид ғойиб бўлдимў?

Ташналиқдин зоҳиди хушк ўлди ул ой рўзадор,
Гарчи зуҳд аҳлин харобот ичра қилди кў-бакў.

Эй Навоий, ҳар дам ул он заъфдин беҳол эрур,
Ҳеч билмонким, не қилғаймен, ажаб ҳол ўлди бу?!

645

Эй сабо, овора кўнглум истаю ҳар ён бору,
Водию тоғу биёбонларни бир-бир  ахтару.

Топа кўр ани, чу топсанг ҳар қаён озим эса,
Бошиға эврул қуюндек доғи алдаб қайтару.

Саъй этиб  келтур  менинг сарию гар худ келмаса,
Оллида  бедиллигимнинг достонин ўткару.

Айтқилким, сен худ эттинг жон доғи чиқмоққадур,
Бошима еткуру гар худ келмас ўлса ёлбору.

Ола кел, ваҳ, бўлса Мажнун шеваю беихтиёр,
Қўймайин ўз ихтиёриға бу сори бошқару.

Келтуруб чок айлабон кўксум они ўрнига сол,
Мени бедиллик балою меҳнатидин қутқару.

Ушбу янглиғ истагил доим Навоий кўнглини
Ким, гар андин етмаса ҳақдин сенга етгай қару.

646

Сипеҳри ойинагун гар дамимдин эрди қоронғу,
Асар  йўқ эмди дамимдин  қўюулса  оғзима  кўзгу.

Фироқи базмида эрмас суроҳи оғзида ғулғул,
Ки қилди қаҳ-қаҳа бирла ғариб ҳолима кулгу.

Сипеҳр баҳриға боқсанг юзунгга аксдурур меҳр.
Кўрунур икки қуёш чун бўлур қуёшқа су ўтру.

Юзунгда қатраи хўй хол нуқтасинму ёшурди,
Ва ё чўмуб нафас асрар ҳаёт суйида ҳинду?

Нетиб ҳабиб висолин тамаъ қилай мени шайдо,
Ки телба беадабу тунд хўй эрур пари асру.

Ёруғ гар ўлмади шамъи муродинг этма кўп сўз,
Киши қазо била бўлмас урушмоқ, айлама ёрғу.

Навоий, истар эсанг ёр лаъли комини, жон бер,
Ўзунг де элга тирилмаклик ўлмагунча бўлурму?

647

Не ажаб гар қилмасам гул рангу бўйин орзу
Ким, эрур андин димоғим ичра ўт, кўзумда су.

Сарвни ҳам истамонким кўзга андин ўқдурур,
Кимса бир ўқни кўзига қанда қилғай орзу.

Гулжабинлик сарвқад моҳим керак, йўқ сарву гул,
Ул юзу қадсиз менга не ул керакликдур, не бу.

Қомату рухсори комимдур, йўқ эрса боғ аро
Ҳар тараф кўп саф тузатгай сарву гул қилғай ғулу.

Сарв қадди  бирла гул рухсорини кўп истадим,
Ул қаду юздин йироқ кўнглунгга таскин бўлдиму.

Азми дайр этсанг қилиб ғусли тариқат ком кўй,
Лек аввал дин ила исломдин илгингни юв.

Эй Навоий, даҳр бўстонида кўптур лавну атр,
Лек йўқ меҳру вафодин анда мутлақ рангу бў.

648

Хатинг эрмас гул узра, сабзаи боғи эрамдур бу,
Не сабзагун юзида тун саводидин рақамдур бу.

Гар оҳим шўъласи ўтти қуёшдин тонг йўқ, эй маҳваш,
Сен аҳли ҳусн аро шаҳлиғ учун чеккан аламдур бу.

Латофат суйидин бўлмиш занахдонинг чоҳи гўё,
Тарашшуҳ айлаган кун чашмасидин барча намдур бу.

Жафо доғин қўюбким жоним олдинг, асрасам тонг йўқ,
Ниҳон кўксум ароким жон бериб топқан дирамдур бу.

Иложимдин бўлуб ожиз дедилар ҳикмат аҳликим,
Ғарибу хаста йўқким ошиқу девона ҳамдур бу.

Бутеким, куч била чекти бошимни саждаға эмди,
Вафодин бош чекар, кўргулки не саркаш санамдур бу.

Олиб дин нақди пири дайрким, қилди мени сархуш,
Кўрунг, охир не камлик ўтрусида не карамдур бу.

Қадаҳ даврини хуш тут, чарх жаврин боқма, эй соқий,
Ки ул тутқач вужуд албатта билким, калъадамдур бу.

Навоий, ғофил ўлма ул санамнинг қасрин  айлансанг,
Самад зикрини мазкур айлаким тавфи харамдур бу.

649

Йиғламоқ кам қилмади бу дийдаи гирёнда су,
Икки ориғ айрилиб не ўксугай уммонда су.

Етмай эл оғзиға лаъли обдоринг жон берур,
Бу латофат бирла  йўқтур чашмаи ҳайвонда су.

Не ажаб кўргач юзунг кўп оқса ёшимким, бўлур
Чашмалар ичра баҳор айёмида туғёнда су.

Ҳар кўзумдин гоҳи су, гаҳ қон оқар кўюнг аро,
Тўрт ариқ оққан масаллик равзаи ризвонда су.

Бузғудектур чарх уйин ашким ҳамоно йўқ ишим,
Нисфича оламни вайрон айлаган тўфонда су.

Жонға шириндур ўқунг, ваҳ, найшакардурму, найи,
Ё магар жон ширасидин бўлди ул пайконда су.

Эйки дерсен лаъли серобимға кўп лабташнасен,
Мундин ўзга йўқ ишим то бўлғусидур жонда су.

Соқиё, махмурлуқ оғзим қурутмиш, раҳм этиб,
Бода гар йўқтур солиб бер соғари давронда су.

Шодлиғ хайли Навоий кўнглига тушмай ўтунг
Ким, бу манзилнинг ўти кўптур вале йўқ анда су.

650

Оҳу ашкимдин шикоят айламиш ул тунд хў,
Не дей олғайменки бир оғзида ўтдур, бирда су.

Жонфизо васлин қилурмен, ком муҳлик ҳажр аро
Жон берур ул айлаганда умри жовид орзу.

Муддаийларнинг ҳужуми бул ажаб ҳолимдадур,
Ногаҳон кирган киби кўргач ғариб итлар ғулу.

Мену кунлар  юз  балосин ком ила юз айш сур,
Мену тунлар уйқусизлиқ ноз ила сен хуш ую.

Соқиё, чини идиш бирла такаллуф қилмаким,
Бетакаллуфларға хушроқтур суроҳидин сабу.

Ҳуру жаннатдин муродим давлати дийдор эрур,
Ёрсиз боғу канизи беш эмастур улу-бу.

Ишқ даштида фанодин нари эрмиш юз хатар,
Эй Навоий, ёр ишқида бериб жон бўлдиму?

651

Сайли ашким бирла тутмиш жумлаи оламни су,
Жумлан олам неки бу обгун торамни су.

Айлагандек мардуми оби бурун кўз мардумин,
Эмди ул навъ айламиш хайли бани одамни су.

Ҳажри ашким еткурур ҳар дам қуёшқа бир ҳаёт,
Уйлаким, еткурди Кайхусравға жоми Жамни су.

Захмим ичра қолди пайконинг, не янглиғ бутгай ул,
Чунки қўймас ёраға ёпушқали марҳамни су.

Истангиз кўнглумниким, саҳрода ашким сайлидин,
Қанда солди эркин ул бемор девонимни су.

Дарддин ғамгинмен, эй соқий, қадаҳ сайлини қуй,
Бўғзума то элтгай кўнглум уйидин ғамни су.

Эй Навоий, буйла назм эттинг бу дурри обдор
Ким ажаб йўқ, рашҳасидин гар тутар оламни су.

652

Кўп қочар ёр они кўп қилсам мени зор орзу,
Анда бисёр ижтинобу менда бисёр орзу.

Куфри зулфи орзусидин берурмен нақди дин,
Ким кўрубтур, эй мусулмонлар, бу миқдор орзу?!

То кўзунг айни таносидин менга қилғай назар,
Кечаю кундуз қилурмен ўзни бемор орзу.

Чун эрур ҳар тори зулфунг риштаи жон, бас не тонг,
Жон қушин ул дом аро қилсам гирифтор орзу.

Жаннат ўлса масканим кўюнг тилармен уйлаким,
Дўзах аҳли айлаган жаннатқа изҳор орзу.

Боғ тавфидин ғараз андоқки, бўлғай сарву гул,
Бизга кўюнг ичра бор ул қадду рухсор орзу.

Соқиё, айлар хуморим қасди жон қилсам не айб,
Хаста жонимни муқими кўйи хаммор орзу.

Кундаи дўзахдурур бу равзада ҳар барги шох,
Айларам савсан киби ўзни сабукбор орзу.

Андин ўлдум озими дайри фано, эй муғбача,
Ким қилибмен ҳалқаи зулфунгни зуннор орзу.

Зоҳидо, боштин аёғинг зарқ эрур қўй пандким,
Бесаруполарға бўлмас кафшу дастор орзу.

Орзу айлар Навоий кўюнг ичра оразинг,
Зор булбул айлагандек боғу гулзор орзу.

653

Кофургун либос аро ул сарвиноз экинму?
Ё шоми ҳажр дафиъға шамъи тироз экинму?

Қатл айларида даҳр эли бош қўйдиларму эркин,
Ё Қиблаи жамолиға эл саждасоз экинму?

Елму ниҳолларни чаманда хам этти, ё худ,
Ул сарвиноз оллида аҳли ниёз экинму?

Кўз баҳру кони бўлди нисор анга нақди жон ҳам,
Бу ким тараҳҳум этмади билмон бу оз экинму?

Яғмо солурға ҳар тараф отланди ул ситамгар
Кўнглум вилояти сари бу турктоз экинму?

Ушшоқ ишқ бодиясин қатъи этарда оё,
Маъшуқ кўйи қасдлари ё ҳижоз экинму?

Кўнглунг, Навоиё, сочидин кеч етар юзнга
Ақшом қаронғу йўлда нишибу фароз экинму?

654

Гул сочар ел боғ аро сарви равоним келдиму?
Жон иси гулдин келур ороми жоним келдиму?

Беҳуд эрдим айтгали кўнглум, чу келдим ҳолима,
Айтинг ул овораи бехонумоним келдиму?

Қолмиш эрди хаста жон кирганда мен майхонаға,
Англамонким, ул заифи нотавоним  келдиму?

Демангизким келди маҳвашлар сени ўлтургали,
Муни денгким қотили номеҳрибоним келдиму?

Ҳажрдин ўлдум демангким бошингга келмиш
Масиҳ, Айтинг ул осойиши руҳи равоним келдиму?

Кўюнга ушшоқ келгандин хабар туттунг, валек,
Демадинг ул зори беному нишоним келдиму?

Зуҳд кўйига кўнгул бирла демангким келмадинг,
Эй Навоий, неча айтиб ул ёмоним келдиму?

655

Лаълини десам чашмаи ҳайвон эрур ушбу,
Дер нуктаи жон беруриким жон эрур ушбу.

Жисмимни ажал деди жунун даштида гўё,
Саҳройи қиёмат доғи урён эрур ушбу.

Билмангки эрур ғунчаи нобинг кўнгул ичра,
Ё ҳажр ўқидин қон  аро пайкон эрур ушбу.

Ғам дашти аро оҳ самуминки ёйибмен,
Ким кўрса дегай шўълаи ҳижрон эрур ушбу.

Кўз ҳайратини тонглама улким сени кўрмиш,
Ё ҳуснунгга, ё ҳолима ҳайрон эрур ушбу.

Ғам шоми эрур тийра гар ичсам майи равшан,
Айб этма менга шамъи шабистон эрур ушбу.

Ишқимни Навоий қиладур тарк демишсен,
Жон таркини ҳам қилса не имкон эрур ушбу.

656

Олди чун илгига ул ҳури суманбар кўзгу,
Аксидин қилди равон руҳи мусаввар кўзгу.

Жавҳари ҳуснин агар кўнглида қплмайдур нақш,
Не учун топти жавоҳир била зевар кўзгу.

Уйлаким ою қуёш оллиға келиб бўлди мунир,
Рўбаруюнгда қилур ўзни мунаввар кўзгу.

Оразинг ойинаси  ҳажрида  кўксум  бўлмиш,
Ҳар тараф эски туган бирла саросар кўзгу.

Ой сари боқмаю хуршидни миръот этким,
Кўргузур эгри эмас бўлса мудаввар кўзгу.

Тиласанг файз кўнгул ила хавотирдин пок,
Айламас акси қабул ўлса мудаввар кўзгу.

Майда соқий юзи, соқий юзида май кўрдум,
Эй Навоий, бу сафо қайда топар ҳар кўзгу.

657

То тушта юзин кўрдум бўлмиш меига ком уйқу,
Лекин ғамидин бўлмиш кўнглумга ҳаром уйқу.

Кўнглум не учун етгач зулфунгға бўлур беҳуд,
Маъҳуд эмас элга чун аввали шом уйёқу.

Эл кўзларидин ул кўз уйқуни тамом олмиш,
Бу ишдин экин охирким, бўлди тамом уйқу.

Чун сайли сиришкимдин кўзнинг қароси бормиш,
Не навъ тута олғай ул ерда мақом уйқу.

Ё тушта кўран они, ё ғайрини кўрмай деб,
Кўз очмайин истармен ҳажринда мудом уйқу.

Бу марҳалада солик кўз юмса қолур йўлдин,
Йўл аҳли қачон айлар айларда хиром уйқу.

Уйқуси Навоийнинг гар ўчти ажаб эрмас,
То дона сиришк ўлғай бўлмас анга ром уйқу.

658

Юзунг баёзида ул холи мушксо ҳинду,
Ғариб тушти Хўтан кишвари аро ҳинду.

Не хол эрурки кўнгулни рабуда айлаб олур,
Киши  бу навъ қачон кўрди дилрабо ҳинду.

Қаро кўзунгки вафо айнидин менга боқмас,
Ажаб эмастур агар бўлса бевафо ҳинду.

Тутуб қуёш уза маскан солур жаҳонға бало,
Юз узра холинг эрур воқеан бало ҳинду.

Кўнглумни олса  малоҳат  била тафовути  йўқ
Хитой ўлсуну ё армани ва ё ҳинду.

Тенг ўлди булбулу зоғ ушбу боғ аро, яъни
Фасоҳат ичраю качча юзи қаро ҳинду.
 
Навоий этти ўзин уйла турк ҳиндуси,
Ки аҳли Чнну Хито бўлдилар анга ҳинду.

659

Тиғ тортиб чу келур қатлима жонон ўтру,
Ҳар дам оғзимға етар чиқмоқ учун жон ўтру.

Кўнглума келса хаёлинг чиқар ўтрусиға жон,
Эл чиқар уйга кирар вақтда меҳмон ўтру.

Истамон васли қачон кўйига озим бўлсам,
Келмас оллимға бажуз новаки ҳижрон ўтру.

Ул қуёш ҳажрида отсам кечалар новаки оҳ,
Ҳоладин чарх тутар дафъига қалқон ўтру.

Дашти девонасиға мен қилурам истиқбол,
Чиқса Мажнунға не тонг ғули биёбон ўтру.

Майда соқий юзн чун жилвагар ўлмиш не ажаб,
Тутсам ул кўзгуни оллимға фаровон ўтру.

Келадур эрди ҳабибим, мени кўргач, ёнди,
Эй Навоий, нега чиқтим мени нодон ўтру.

660

Каманди зулфунг аро солма печу тоб асру,
Кўнгул шиканжасиға эшмагил таноб асру.

Биҳишти васл аро қўйким даме танаъум этай
Ки, ҳажр дўзахида чекмишам азоб асру.

Куюк бағир уза шўроба тўкма кўп, эй кўз,
Ки қочмағай ити шўр ўлса бу кабоб асру.

Рақибларға тутуб жоми айшу мен мардуд,
Аларни масту мени айладинг хароб асру.

Аёқ сол икки кўзум ҳалқасиға, эй чобук,
Ки ўпмасун аёғинг ул ики рикоб асру.

Висол чеҳрасидин парда оч бўлуб фони
Ки, ўзлукунг юзи ўлмиш анга ҳижоб асру.

Навоий ўлгуси азм истасанг, эй сарв,
Тилаб ҳалокин анинг қилмағил шитоб асру.

661

Агар ошиқ этса висол орзу,
Аён этмиш ўлғай маҳол орзу.

Анга баски қилғай агар берса даст,
Йироқтин кўрарға жамол орзу.

Кўруб оғзим истармен ул чеҳрани
Сувсиз айлагандек зилол орзу.

Сувға, йўқса кўзгуга солғил назар,
Ки этсанг ўзунгга мисол орзу.

Ҳам ошифта, ҳам тийрадур бўлғали
Замиримға ул зулфу хол орзу.

Қуёшдек манозил тай этмак керак,
Не раҳки қилғали камол орзу.

Навоий тилар ийд шоми қошинг,
Улус айлагандек ҳилол орзу.

662

Сочинг ранги анбармудур мушки чинму,
Лабинг таъми шакармудур ангабинму?

Сочинг бўлмади куфр элигаму зуннор,
Бўюн тавқиға қўймади аҳли динму?

Куярга кўнгул лаълинг эрмасму ўтлуқ,
Гулунгни  қадаҳ қилмамиш оташинму?

Кўнгул ганжига қуфл эмасму бошоғинг,
Янги доғ эмас анда нақши нигинму?

Дединг масту ошиқни қатл айламишмен,
Дегил қолди бир шайхи хилватнишинму?

Мени боғ гулгаштиға чекма деҳқон,
Вафолиғ, дегил, гулмудур ё саминму?

Навоийнинг кўнглига кор қилмас,
Фиғон тортма йўқса оҳи хазинму?

663

Нашъа етмас бода гулгун базмгоҳ гулзор эса,
Гар кўнгул ичра бировнинг хори хори бор эса.

Базм аро гар ҳозиру гар ғойиб ўлсун бок эмас,
Тенгри ёри қайда бў'лса ёр бизга ёр эса.

Васл нўшидин агар уммиди марҳамдур, не ғам,
Ҳажр нишидин бағир чоку кўнгул афгор эса.

Ҳам кеча ҳожат эмастур шамъу ҳам кундуз қуёш,
Мунисим гар субҳу шом ул сарви гулрухсор эса.

Нақди имонимни ул кофир чу торож айлади,
Не ажаб, оллинда бут, бўйнумда ҳам зуннор эса.

Кечалар ҳар кўчада итдек югурса тоиг эмас,
Кимки онинг дилбари бир шабрави айёр эса.

Эй харобот аҳли биздин журъаи тутманг дариғ
Ким, эрур май раҳни гар худ жуббау дастор эса.

Тут қадаҳ даврини хушким йўқ бажуз саргашталик,
Даҳр даврида бу тўққуз гунбади даввор эса.

Эй Навоий, май била дафъ айла ул ой ҳажридин,
Хаста жисминг зор эса, кўнглунгда юз озор эса.

664

Юзин кўр, қилмағил мужгону хатту холидин нола,
Ки бўлмас хорсиз гул, дудсиз ўт, доғсиз лола.

Чу мен дур тишларинг ҳажридин ўлдум, нё осиғ, гар чарх
Нужуми ашкини ёғдурса бошимға уйлаким жола.

Эмас бир-бир сиришким қониким, кўз мардуми солур
Итинг оллида бағримдин узуб паргола-паргола.

Лабинг оби ҳаётин Хизри хаттинг нўш этар соат,
Ҳубоб ўлмиш ушоқ бир-икки они дема табхола.

Юзунгдур уйла даври чатр аро эй хўблар шоҳи,
Ки бўлмасдур қамар даврида ҳаргиз уйла бир хола.

Юзига, эй фалак, не зеб бер, не васф қилғилким,
Қуёш ҳусниға не машшота ҳожатдур, не даллола.

Пиёла бирла май оғзимға кўпдин қуйма, эй соқий,
Ким ул жавҳарға гўёким муносиб кайл эрур кола.

Басе муштоқинг эрдук дайр аро кеч келдинг, эй мутриб,
Ки созинг таркидин бизга янги ой бўлди ҳар тола.

Бу базм аҳлиға билким оқибат жуз бенаволиқ йўқ,
Навоий хоҳи лаҳни айш туз, хоҳ айлагил нола.

665

Чиқти пайконинг кўнгулдин оҳи дуд олуд ила,
Шўъла ўтдин айрилиб андоқки чиққай дуд ила.

Юз қўюб туфроққа гард олуд этар юз аҳли дин,
Ҳар қаён юз қўйсанг ул рухсори гард олуд ила.

Зулфи савдоси мени суду зиёндин қилди фард,
Мену ул савдо ишим йўқтур зиёну суд ила.

Айш равшан субҳи васл аҳлиға бўлсун, чункн мен
Меҳнат ичра ўрганибмен шоми қийр андуд ила.

Ғусса гардидин етар эл жониға фарсудалиғ,
Ҳар қаён майл айласам бу жисми ғам фарсуд ила.

Буд ила нобуд чун хузну тарабға арзимас,
Шод бўлма бу ила, ғам ема ҳам нобуд ила.

Майға оҳанг эт, Навоийким, навое ҳар замон
Айш таҳрисин аён айлар лисони уд ила.

666

Юсуф эрмас чун малоҳатда жамолинг шабиҳ,
Ҳуснунгга ани малиҳ ўлмағай этсам ташбиҳ.

Одам асрорининг ижмолини қилди тафсил,
Мундин эркинки дединг алваладу сирри абиҳ.

Чун берур боғ гулу шўра тикон, сен очибон
Лутфдин гул нечаким хори жафо урса сафиҳ.

Восил ўлди нафасинг руҳини англаб ориф,
Шарҳ тузди чу анинг зоҳирини билди фақиҳ.

Андаким, сен чекибон иззу назоҳат этагин,
Йўқ жанобингда малойикка маҳалли танзиҳ.

Ҳам қамар шаққин ишорат била айлаб зоҳир,
Ҳам шажар машйин иродат била айлаб танбиҳ.

Кимки сендин эвуруб чеҳра қаро топиб важҳ
Ким, ҳадисингға қилиб таъи дебон бетавжиҳ.

Ой тулуъ этса бўлур меҳри жамолинг зоҳир
Ким, бўлур фаҳми жамил оллиға ким келди кариҳ.

Гар Навоий сари маҳшарда назар айламасанг,
Сақару нордек ўлғай анга хуллу мофиҳ.

667

Бу навъ ўлди жамолинг мусҳафининг сирридин огаҳ,
Ки фиҳрастида келди икки қошинг икки бисмиллаҳ.

Жамолинг буки мусҳафдур хадисинг ҳақ каломи ҳам,
Дей олур мусҳафи нотиқ сени ҳамким эрур огаҳ.

Хадиси пок нутқи жонфизоингдин топиб Исо,
Ки анфоси қилиб ибро агар абрас агар акмаҳ.

Гар ўлса тахти жоҳинг аршу фарш узра русул хайли,
Тонг эрмаским алар бори мулозим келдилар, сен шаҳ.

Ҳазизи арз агар бўлди маконинг фақр эди боис,
Агарчи ломакон авжи эди рахшингға жавлонгаҳ.

Расулдин ҳеч раҳрав ҳамраҳинг бўлмоқ эмас мумкин.
Малойикдин чу сайрингда не раҳрав келди, не ҳамраҳ.

Қошингға қоба қавсайн оятидин йўқ нима аляқ,
Сочингға йўқ саводи лайлатул меърождин ашбаҳ,

Занаҳдон чоҳию гесу каманди гар  бу янглиғдур,
Бўлур васфиға берсам тул Юсуф қиссаси кўтаҳ.

Сенинг ишқинг Навоийға икки олам аро басдур,
Ҳабибуллоҳға ошиқлиқ анга гарчи ҳад эрмас, ваҳ.

668

Чаманда сарв ё гул сабодин тебранур  ногаҳ,
Соғиниб сарви гулрўюм келур афғон чекармен, ваҳ.

Бошимни олмағаймен саждаи шукр айлаю ердин,
Агар сарви хиромониға бўлсам соядек ҳамраҳ.

Ўзум ҳам эрмон ўз ҳолимдин огаҳ то ани кўрдум,
Йўқ улким эрмас аҳволимдин ул номеҳрибон огаҳ.

Юз олмон сарв бирла гул аёғидинки, ваҳ, йўқтур
Анинг қадду юзига боғ аро бу иккидин ашбаҳ.

Занахдонингда хўй эрмаски оби зиндагонидур,
Ки ҳайвон чашмасининг остида воқедурур ул чаҳ.

Юзунг васфини юз таҳ сафҳаға ёзсам тамом ўлмас,
Ки бўлғай сафҳайи хуршидча ул сафҳадин бир таҳ.

Жунунум манъ қилдинг ул пари ишқида, эй зоҳид,
Киши девона бўлса яхшироқ юз қатлаким, аблаҳ.

Тажаммул рахтидин, эй шаҳ, гадоға қилма истиғно,
Чу боғлар рахт бу дайри фанодин гар гадо, гар шаҳ.

Навоий кўп дема ғам хайлидин майхона маъмандур,
Азимат қилсанг ул доруламонға фи амонуллаҳ.

669

Ингали ғам хайли кўктин зинадур қилсанг нигоҳ,
Ҳажр ўтидин тортсам тобу шиканлиқ дуди оҳ.

Зулфининг ҳар ҳалқасида бир шикандур уйлаким,
Ҳибс занжирида ҳар тавқ ичра бир аҳли гуноҳ.

Буки оҳим тийри борони борур гардун сари,
Ғам сипоҳи ингали кўнглумга улдур шоҳироҳ.

Тиғ сурмай нетсун ул қотилки, хунбор икки кўз
Қонима дорилқасоси ишқ аро бўлди гувоҳ.

Буки урдунг бошима ҳар тук ҳисоби тиғи жавр,
Бўлса бўлмас ҳар сари мў бўлса бир тил иззу жоҳ.

Дайр аро жон бер Масиҳи дам била, эй муғбача,
Ким хумор ўлтургудек ҳолимни айлабтур табоҳ.

Кирпикидин қочти юз сори, Навоий, тонг эмас,
Хордин гар қилса гул қолқонини булбул паноҳ.

670

Сен қаро пар бошинг узра кўргузуб, мен дуди оҳ,
Бу менинг ўтумдин, ул саркашлигингдиндур гувоҳ.

Хўблар анжум, сен ул хайл ичра меҳри анжуман,
Меҳрни султон десам йўқ анбу анжумни сипоҳ.

Эгма қад бирла тутуб кўксум шигофин келмишам,
Ханжари ишқинг била дардинг юкига узрихоҳ.

Улгум эрди гаҳ-гаҳи ёдингдин ўлсам эрди маҳв,
Эмди жон айлаб фидо ёдингға кирмон гоҳ-гоҳ.

Баски бошимға ёғар атфол тоши, эй пари,
Қилғали қасдим жунун хайли ул ўқдур шоҳроҳ.

Хонақаҳда ўзлук ишғоли етибдур жонима,
Йўқ ажаб гар истасам дайри фано сори паноҳ.

Дайр пири соқию май бирла тиргузди мени,
Ҳуру кавсар ҳасратидин ўлди шайхи хонақоҳ.

Бўйнума зуннор боғлаб келмишам, эй муғбача,
Гар риёйи саждадин бўйнумда бор эрди гуноҳ.

Эй Навоий, ҳасрат оҳи бирла ўлдум ҳажр аро,
Ёр васли етмаса фарёдима во ҳасратоҳ.

671

Яна  шўълалиқ кўнгулни ғаминг этти пора-пора,
Буки бутрашур эрур поралари эмас шарора.

Улус ичра оразингдин назар анча асрадимким,
Ола олмағум кўз ўлгунча, гар айласам назора.

Бадалу сафар эмиш чораси ишқнинг демишлар,
Бадалинг йўқу сафардин ғамим ортадур, на чора.

Мени телба бирла Фарҳод орасида фарқ кўптур,
Анга хора қазмоқ иш, ваҳки, ёғиб бошимға хора.

Дема бўлғай ўқларингдин танинг ичра неча пайкон,
Қатаротини ёғнннинг ким этибдурур шумора.

Бу чаман аро гаҳи овла ҳазар кўнглин, эй гул,
Ки етишгуси хазон чопқуни уйлаким хазора.

Буки  дайрдин  Навоийни ҳарамға  шайх истар,
Нетайинки йўл кўрунмас неча қилсам истихора.

672

Гулгун енг ичра илгин ул мушкбу ғазола,
Ё ранг қилди мушкин, ё қўлға тутти лола.

Ошифта сочин ул гул йиғдию тишлаб ўрди,
Гарчи қилур паришон сунбулға етса жола.

Санчилмамиш гажакким жону кўнгул чекарга,
Ойирди икки қўллаб ул анбарин кулола.

Юз даврида қирондур, ё анжум инжусидин
Гардун териб мудаввар қилди қамарға ҳола.

Ёғлиғ алингда таҳ-таҳ ким нақши хат ёзилмиш,
Жавру жафо фанида ёздинг магар рисола.

Раззоқи ҳақни англа ҳар вақт, ҳар маконда,
Ҳар кимга рўзи ўлса ҳар хонда, ҳар навола.

Фарёдинга ул ой чун етмайдурур, Навоий,
Недур фалакка ҳар дам еткурмак оҳу нола.

673

Менмудурмен кўз ёшим рангин бағир қони била,
Лек бағрим қон бировнинг тиғи ҳижрони била.

Лаъли ёдидинки, кўнглум, музтарибдур, эй рафиқ,
Панд анга кўп бермаким, дармондадур жони била.

Су ўғурлаб бўлса кўнглум захми муҳлик не ажаб,
Ким су келтурди ўқунг захм ичра пайкони била.

Хатти кўнглумда сўнгак янглиғ танимни чирмаған,
Муҳрлуғ бир нома янглиғ доғи пинҳони била.

Дардким кўнглумни бузди, чиқмас андин яхшидур,
Чуғз янглиғким эрур хурсанд вайрони била.

Чун бу гулшанға вафо йўқ, эй кўнгул, зинҳорким,
Кўп қувонма сунбулу сарву хиромони била.

Эй Навоий, гар муродинг давлати боқий эрур,
Унс тутмоқ бир тараф қил олами фоний била.

674

Кўнглаким қон ила ҳар доғки бўлмиш тоза,
Тоза била қонидин эрур андоза.

Ҳажрдин куймиш эдим, яна дединг ҳажр сўзин,
Эски доғимни янги доғ ила қилдинг тоза.

Дерки, ишқингни яшур, ваҳ, нетибон яшурайин,
Эмдиким тутти бори даҳрни бу овоза.

Лаъли авсофини гул  барглари узра ёзай,
Айлайин ҳифзиға жон риштасидин шероза.

Зеб учун юзунга гул барги эмастур ҳожат,
Ҳожат ул навъки гул баргига эрмас ғоза.

Оқибат қабр эшиксиз уйига чун киргунг,
Эмди гар ё сенга не суд очуқ дарвоза.

Ул пари сувратини чекса Навоий не ажаб,
Қалама топса малойик юнгидин парғоза.

675

Оразинг холи недин қилди мени девона,
Қушни санд этмади чун суда кўрунган дона.

Кириб оқ уйи аро жон қушларини куйдурдунг,
Гарчи фонусда шамъ ўртамади парвона.

Тийри борони ғаминг бузди кўнгул масканини,
Бизнинг уй бўлди ёғин хасратидин вайрона.

Ҳажр заъфидин ўлубмен танимасдек, не ажаб,
Ошнолар менга бўлдилар эса бегона.

Бузди  ул шўхи  қадаҳнўш  салоҳим  уйини,
Менга мундин нари бас манзил эрур майхона.

Соқиё, тўлғунча паймона ерим майкададур,
Мени маст этгали кўп яхшидурур паймона.

Журм эса ёр бошим уза етиб ўлмаганим,
Эй Навоий, мени ўлтурмак эрур журмона.

676

То қулоғингға зириҳ солдингу қошингға гириҳ,
Хаста кўнглумдадур юз гириҳ андоқки зириҳ.

Кўнглума ғунча киби тушти тугун узра тугун,
Кўргали сунбули зулфунгда гириҳ узра гириҳ.

Не назоҳатдурур ул гулшани рухсордаким,
Равзаи хулд анинг шабнамидин бўлди назиҳ.

Бўлса қошу кўзидин зулфи саромад, не ажаб,
Ким кўнгул қайди учун иккисидин келди фириҳ.

Анга ғам тиғи бу боғ ичра ҳаром ўлдиким,
Кийди пашмина сариғ юз била андоқким беҳ.

Қоши ёсиға дедим чилла керак риштаи жон,
Бу сўзумга не ажаб бор эса ҳар гўшада зиҳ.

Хонақоҳ ичра Навоийға етар кўп макруҳ,
Дайрдин ул сари бермоққа ҳам эрди кариҳ.

677

Зулфи янглиғ пайкаримни чекти печу хам била,
Ул сифатким тортқай аждар бировни дам била.

Нола чекмакдин чу қилдинг манъ, эй лаълинг нигин,
Бир йўли оғзимни қилғил муҳр ул хотам била.

Марҳами васлин кўнгул чокидин олма, эй рафиқ,
Ким чиқар жоним доғи айрилмай ул марҳам била.

То ғаминг водийсида  овора  бўлдум, оҳким,
Ўзни ҳаргиз топмадим бир хотири хуррам била.

Рашкдин ишқинг тилармен жону кўнглумдин ниҳон,
Бўлмас эл сиррин дейишмак икки номаҳрам била.

Беталаб йўқ васлидин толиб вале маҳжурмен,
Қолмишам дармонда ушбу нуктаи мубҳам била.

Эй Навоий, халқдин тут гўшаким, мен тинмадим,
Токи бўлдум ошно хайли бани одам била.

678

Истарам етсам қуюндек гулъузорим қошиға,
Оллида туфроғ ўлуб эврулсам анинг бошиға.

Хора узра лола бутгандек эрур ҳар ерда қон,
Боқсалар жисмимға отқан ҳар маломат тошиға.

Кўзларимдин ёш оқизғай балки қон беихтиёр,
Ҳар кишиким солса кўз гирён кўзум қон ёшиға.

Ишқ дашти зоғининг минқоридур ёқутранг,
Гўйиё тушгандурур лаълинг ҳалоки лошиға.

Кўзларим қилсун садаф, кирпикларим этсун қалам,
Бўлса дур бойисти зебо сувратинг наққошиға.

Кўп тажаммул сотмағил, эй чархким, ҳар кавкабинг
Бир дирамча йўқтурур дайри фано қаллошиға.

Ҳар гуҳарким васфида сочти Навоий назмидин,
Ул пари девона деб бир тош отар подошиға.

679

Мен нетиб ишқида оқил қолаю фарзона
Ким, паривашлар эрур ҳасратидин девона.

Чоклик кўксум аро телба кўнгул турмас ҳеч,
Гарчи Мажнунға ватан лойиқ эрур вайрона.

Шамъ гирдида  магар сояси рашкидин эрур,
Айланиб буки қанотин уюрур  парвона.

Ошно айламак ул ойни не мумкинки, сипеҳр
Меҳри ойинидин айлабтур ани бегона.

Достонимни деманг ёрға невчунки гаҳе
Йиғлатур, гарчи гаҳи кулдурур ул афсона.

Ғарқи май бўлсам анингдек бу фано дайри аро,
Ки ҳубоб уйидин-ўқ бўлса менга майхона.

Бир қадаҳ бирла Навоийни бу дам тиргузсанг
Нетти, эй  муғбача, тўлғунча  анга  паймона.

680

Бут оллиға чу сажда айлагум ичиб бода,
Дирам йўқ эрса, гаров хирқа бирла сажжода.

Учурди ақлим ўтин, балки йиқти диним уйин,
Не  англадимки, не сайли бало эмиш бода.

Агарчи дайрда усрук йиқилдим, аммо шукр,
Ки бори муғбача кўйида бўлдум афтода.

Етишмагай майи ваҳдат фуруғи бўлмағунча,
Замир шишаси соқий узоридек сода.

Чу зуҳд келди риёю йўқ одамида вафо,
Не бўлди тутса менга бода бир паризода.

Қилур муболаға кўп ишқу бода таркида шайх,
Мени ҳам истар ўзи янглиғ айлагай лода.

Навоий, ўлғил икки кун майлидин озод,
Ки дўст ғайриға бўлмас муқайяд озода.

681

Бир кичик ёшлиғ нигоре топмишам нозуккина,
Секретурга тавсанин майдон аро чобуккина.

Гаҳ вафо, гаҳ нозу гаҳ афсун била ўзгинасин
Кўргузур ҳар лаҳза дилбарлиғда бир турлуккина.

Жавр ила таҳдиди бедилларға бори чинғина,
Меҳр ила ҳар ваъдаким қилса бори ўтруккина.

Асру ёлғон ваъдасидин куймиш эрди жонғинам,
Онгдибон бир кеча тушти илгима усруккина.

Истадим бўйнун қучуб, юзгинасидин ўпгамен,
Изтироб айлаб талашди, бор эмиш кучлуккина.

Юз ўпарга қўймади, илгин дедим борин ўпай,
Ташлади юмруққина, қилди кўзумни кўккина.

Ҳар не дединг бор эди ёлғонгина бошдин оёқ,
Эй Навоий, мунча ёлғон дегучи ўл шуккина.

682

Узди мендин дўстлуғ ул шўхи сийминтан яна,
Ончаким мумкиндур этгил айш, эй душман, яна.

Мазраи жисмимдин эрмастур қарорғон тоза доғ,
Токи куймиш барқи ишқингдин қаю хирмон яна.

Ишқим эрди ёшурун фош этти гирён кўзларим,
Қилдилар ғаммозлиғ бу икки тардоман яна.

Шамъ янглиғ ўт тутошиб бошима ҳижрон туни,
Яшурун ҳолимни элга айлади равшан яна.

Қочтилар аҳли жунун ҳар ёндин андоқким шарар,
Баски тўлди ўтлуғ оҳим дудидин гулхан яна.

Даҳр раъноси фану макри била топсанг фириб,
То не макр этгай аён бу даллаи пурфан яна.

Эй Навоий, чун замон зулмиға суд этмас жазаъ,
Касб қил бу шеваниким, қилма бу шеван яна.

683

Дайр ичра яна кирдим бир журъа учун, ваҳ,
Ул бут менга миннат қўяр алминнату лиллаҳ.

Масжидқа яна кирмасу юз Қиблаға қўймас,
Ҳар кимки бўлур дайр ила бут сирридин огаҳ.

Бут шоҳид эрур дайр доғи дайри фанодур,
Куфр аҳли эрур сиррини чун билмади гумраҳ.

Дермен нечаким тонгла чиқай дайрдин аммо,
Лояқил этар муғбача май бирла саҳаргаҳ.

Соқийға ваё аксиға май ичра боқармен,
Андин мунга, мундин анга чун топмадим ашбаҳ.

Дайр  ичра бугун кавсару ҳур ўлди насибим,
Тонглаға менга ваъда берур воизи аблаҳ.

Ҳақ сиррини ҳар кимга баён этма Навоий,
Таън айламагай билмас улус англаса ногаҳ.

684

Сипеҳр сақфиға олтун сутун бўлур, эй моҳ,
Дамики чархқа чексам ғамингда  шўълаи оҳ.

Дедимки:– Ўлтурасен ишқ аро недур гуноҳим,
Дедики:–Ишқдин ортиқ яна  бўлурму гуноҳ.

Демаки тоза тугонлар гувоҳи ишқинг эрур,
Юзи қаролиғи ёлғон бўлурдин ўлди гувоҳ.

Кўзума кирди хаёлинг сиришк касратидин,
Қачон ёғинда қилибдур киши булутни паноҳ.

Чу куйди ғайр хаёли, кўнгулга тушти хаттинг,
Ки сабза хуш кўкорур дашт аро, чу куйса гиёҳ,

Фано йўлидин агар ёнса раҳрав не ажаб,
Ки йўл махуфдуру анда йўқдурур ҳамроҳ.

Навоий ар деди, жуз ҳақ вужуди йўқ, эй шайх,
Не ёзғурасен они ла илаҳа иллаллоҳ.

685

Халқ меҳриға яна, ёраб, мени зор айлама,
Айласанг ҳам, меҳри йўқларға гирифтор айлама.

Меҳрибонларға доғи учратсанг элнинг меҳрини,
Ногаҳон хотирлари ичра падидор айлама.

Эй пари, қатлимға майл этсанг фидо жоним, валек
Ўзга сари хотирингнинг майлин изҳор айлама.

Лаълидин ким қилса бир жонбахш сўз нақл, эй уўнгул,
Оллида жон жавҳаридин ўзга исор айлама.

Тушта васли бўлса гар худ, барча сўнгги уйқудур,
Эй Хизр, ҳайвон суйи ичмакка бедор айлама.

Халқаи куфр ичра чун қўйдум қадам, эй пири дайр,
Муғбача зулфи хамидин ўзга зуннор айлама.

Эй Навоий, дам-бадам афгор кўнглунг соғиниб
Инг-инг овуну эл кўнглини афгор айлама.

686

Сарву гул ҳусн ичра йўқ ул сарви гул рухсорча,
Уйлаким, қумрию булбул нолада мен зорча.

Ул баҳори ҳусн учун ҳар сайли рангинким, булут
Зоҳир этти йўқ эди бу дийдаи хунборча.

Гарчи даврон хоридин гул яфроғидур юз тўшук,
Ҳажр нешидин эмиш бу хотири афгорча.

Зулфинннг ҳар тори бир мўминни чун кофир қилур,
Деса бўлғай они дин аҳлиға минг зуннорча.

Кўйини ул ҳурнинг селоби ашким касрати,
Айламиш жаннот тажри тахта ҳал – анҳорча.

Абри раҳмат сояйи сиҳҳат бошимға солмағай,
Ул қуёш кўйи диёринда бузуғ деворча.

Бу кўҳан дайр ичра бир дам қилғали дафъи хумор,
Амни манзил топса бўлмас кулбаи хамморча.

Олам аҳлиға вафо айлаб жафо кўрган эрур,
Юз туман минг зор эмас, аммо бири мен зорча.

Чун Навоий кўнглини  синдурдунг, эмди бутмаги
Мумкин эрмас, итти чун ҳар ён тушуб бир ёрча.

687

Хатинг саводиға сунъ илки йўнди чун хома,
Ҳам ул рақам қилди мени сияҳ нома.

Йиғилди, ваҳки, хатинг хайли даврасидаю бас,
Неча қизитти жамолинг қуёши ҳангома.

Кўзунг хаёли кўнгул маҳзанин тасарруф этиб,
Магарки хифзи учун бости муҳри бодома.

Кўнгул харобасида солди тархи меҳринг ишқ,
Ки уй маволиғ ўлур чун бўлур даво шома.

Менинг киби кечар эл кўнглига майдин ноком,
Бировки, сендек эрур ёри масту худ кома.

Маол илмида мендин ҳам эрди жоҳилроқ,
Қаюки тутти ўзин олам ичра аллома.

Навоий ўлса керак пири дайр базмида хос,
Не деса десун ани ваъз ичиндаги ома.

688

Кўнгулни қилди минг қотилча ёра,
Жафо тиғидин ул шўхи хазора.

Саманди ўт чақилғандек чу секрир,
Ул ўтдин секретур наъли шарора.

Итингга тўъмалиққа бўлди осон,
Буким бағримни қилди пора-пора.

Кўрунгач кўзга ул юз хаста бўлдум,
Ўлармен яхши гар қилсам назора.

Не истар  чора дарди  ишқ учун эл,
Чу йўқ бечоралиққа ўзга чора.

Кўнгул олам уйига боғлама кўп
Ки, байтидур сенга ул истиора.

Фано йўли Навоий бас қатиғдур,
Магар осонроқ ўлғай бора-бора.

689

Ўтға солғил сарвни ул қадди мавзун бўлмаса,
Елга бергил гулни ул рухсори гулгун бўлмаса.

Сарсари оҳим эсар ғам шоми ҳижрон тоғиға,
Яхшидур тонг отқуча ул тоғи Ҳомун бўлмаса.

Телбаликдин, наҳки, ҳар дам дардим афзундур, агар
Ул пари ишқида ҳар дам дардим афзун бўлмаса.

Гар кўнгул қатл истади сен ваъда қилдинг тонгла деб,
Ушбу дам ўлтур бу эҳсон бирла мамнун бўлмаса.

Хирқа жинсин раҳн учун, эй шайх, олмас пири дайр,
Бода бермас токи ўзлук жинси мархун бўлмаса.

Фони ўл, васл истар эрсанг бенаволиғдин не ғам,
Бўлмасун ҳаргиз матойи дуняи дун бўлмаса.

Эй Навоий, тонма гар дер ул пари мажнун сени,
Ошиқ ўлғайму париға улки мажнун бўлмаса.

690

Бўлур шом ул маҳи нахшаб равона,
Каманди зулфин очиб шабравона.

Қаро тун азм этарким кўрмагай эл,
Жамолидин вале ёрур замона.

Мени манъ этмиш ўз ҳамроҳлиғидин
Менга, ваҳким, ажаб иш тушти ёна.

Ҳаётим эмди худ мумкин эмастур,
Ки ўлмакка тилар эрдим баҳона.

Кўз очқаймен магар маҳшар сабоҳи
Ки, ичмишмен ажаб шоми шабона.

Бу гулшан гуллари чун бевафодур,
Алардин чекма, эй булбул, тарона.

Навоий ўлса ёдин қилмағилким,
Ўлар эл ҳам десанг андин фасона.

691

Ёр ишқим англамай лаъли сусабтур қонима,
Токи маълум этса келгай не балолар жонима.

Очмай ўтлуқ чеҳра чунким ўртади кўнглум уйин,
Очса не ўтларки тушгай кулбайи эхзонима.

Уйқуда ул кўз менга юз фитна бедод айламиш,
Ноз ила уйғонса нетгай англа, хонумонима.

Ичмайин май бузди кўнглумни, гар ичса, тутса ҳам,
Кўр, не офат сайли юзлангай йиқуғ вайронима.

Маст ўлуб зуннори зулф очса муҳиқдурлар, агар
Ақлу зуҳду илм мотам тутсалар имонима.

Носиҳо, чун ошиқ ўлдуқ англаким, мундин нари
Танимасбиз биз сени, сен доғи бизни тонима.

Гар Навоийдек бўлуб ошиқ ўлармен, панд деб
Жонима қилманг азоб, айтинг ани жононима.

692

Дайр аро то айладинг кўнглумни зор, эй муғбача,
Куфр ила зуннор қилдим ихтиёр, эй муғбача.

Дема чун дайр ичра кирдинг бут қошиға сажда қил,
Сен борингда бутға худ не эътибор, эй муғбача.

Дайр пирининг муридимен, сенинг ҳам ошиқинг,
Йўқса дин аҳлиға дайр ичра не бор, эй муғбача.

Аҳли ислом ичра ногаҳ чиқма сархуш дайрдин,
Юз халал дин ичра қилма ошкор, эй муғбача.

Кеча шамъу май била қошингға келгумдур дединг,
Субҳ бўлди неча тортай интизор, эй муғбача.

Ҳашр субҳиғача маст ўлғум, гар этсам бир саҳар,
Бодайи лаълинг била дафъи хумор, эй муғбача.

Маст агар ўлсам асоға боғлабон зуннорни
Қил алам, кўюнг аро айлаб мазор, эй муғбача.

Дайр пири савлати манъ этмаса ҳар дам кўруб,
Бошингга эврулгамен девонавор, эй муғбача.

Асру ғамгиндур Навоий май тила, эй пийри дайр,
Бўл анга соқийлиқ айлаб ғамгузор, эй муғбача.

693

Рангсиз холинг эрур ул талъати дилжў уза,
Занг ул янглиғки кўргузгай асар кўзгу уза.

Нашъа ёқути муфарраҳдин гар эрмас дам-бадам,
Дуржи лаълингда недин кулгу эрур кулгу уза.

Хозини ҳикмат магарким хол бирла қўйди муҳр,
Лаълдин чун солди қуфл ул ҳуққалиқ инжу уза.

Қоши ёсин қурғали эл қасдиға бўлмиш кериш,
Фитналиғ ким чин тушар ул наргиси жоду уза.

Анбарин зулфунг малойик шаҳпаридин соядур
Ким, аён бўлдитажалли ақшоми ёғду уза.

Соқиё, ишрат суйин бунёд ила соғарға қуй,
Не учунким, даҳр бунёдин кўрармен су уза.

Кўйи туфроғида қон ютса Навоий яхшироқ,
Бодаи кавсар чекардин равзаи мену уза.

694

Эй сабо, ҳолимни арз эт гулрухи таннозима,
Эгма қаддимнинг саломин  айт сарвинозима.

Айт кўпдин-кўпу оздин оз шикибим шарҳини,
Дарду сабрим нақди садқанг боқма кўпу озима.

Чунки ўлгум ёшурун ишқим аён қил шамъаи
Воқиф этма лек ишқ аҳлин бу махфий розима.

Новак андозимки элни йиқти  кўп андозадин,
Ваҳки, эмди тортмиш новак менинг андозима.

Ул кабутарға фидо жонимки, шавқум номасин
Қилса таслим элтибон шўхи кабутарбозима.

Чангдек ғам базмида қаддим хам ўлди, эй рафиқ,
Ашк ҳар торидин ортар нолаи бу созима.

Эй, Навоий, ишқ аро қочма балодин зинҳор,
Чунки ошиққа балокашлик келибтур лозима.

695

Ёр акси чунки айлар жилва май кўзгусида,
Май ичарменким юзи бўлғай юзум ўтрусида.

Эй сабоҳат бирлаким кулдунг, менга меҳр ўлди фаҳм,
Меҳр фаҳм ўлмоқ тонг эрмас субҳнинг кулгусида.

Уйлаким, хайли хубоб ичра тушар хас бормен,
Ашк аро саргашта ул султони ҳусн ўрдусида.

Урди олам  бузғали  бир-бирга  кирпик сафларин,
Фитналар бедор қилмоқ кўр ул ой уйқусида.

Не хато қилғай кўнгулларга кўзунг, мужгон ўқин,
Ҳар  қаён  чун  боқса  сайдидур анинг қобусида.

Навбаҳори даҳриға қўйманг кўнгулким, йўқ вафо
Не гули бўстонида, не лолаи худрўсида.

Шоҳлар  побўсинг этгандин, Навоий, яхшироқ
Ким, бошингни хокироҳ этсанг анинг побўсида.

696

Мен  ўлар  ҳолатдаю  кўйида  итлар қошима
Жамъ ўлур  аҳбобдек афғон қилурлар  бошима.

Чарҳ кўзгусин шафақгун топқай анинг аксидин,
Ул юзу лаб ҳажридин боққан киши қон ёшима.

Ўлмишам лаъли майи шавқида май солинг мудом,
Йўндуруб ҳар ён қадаҳлар қабр қилған тошима.

Кўйига қўйгач қадам бошимға урди тиғи зулм,
Сарфароз этти бу хизмат айлаган подошима.

Топмағай шояд сабуҳ айларга май, эй тонг ели,
Элт жоним нақдини майхораи қаллошима.

Шаммаи фош айла саргардонлиғимдин, эй қуюн,
Учрасанг дашт узра Мажнун исмлик қардошима.

Дур сочар кўздин Навоий лек ул йўқтурки, бор
Бир кеча сўнғай оёғин дийдаи дурпошима.

697

Кўзларимда ишқдин су эрди уйқу ўрнида,
Турфа кўрким ҳажридин қон бўлди ул су ўрнида.

Кимгаким кирпик ўқин ёғдурса ул гул, рашкдин
Жисмим ичра бир тикандур ҳар саримў ўрнида.

Ғайр нақшидин қилиб сиз пок кўнглум сафҳасин,
Тут ул ой оллида, эй машшота, кўзгу ўрнида.

Шахсуворимнинг аёғин ўпкали розидурур,
Ой била кун ҳар бириси бир тепингу ўрнида.

Изтироб этса қошинг кўргач не тонг шайдо кўнгул,
Телбаким кўрди янги ой ўлтурурму ўрнида.

Даҳри бўстони аро барқу булутдин англаким,
Йиғламоқ, юз қатладур, бир қатла кулгу ўрнида.

Эй Навоий, дерсен  ул  қоматни  кўнглунгдин чиқар,
Не ниҳол ўлтуртайин ул сарви дилжў ўрнида.

698

Бас ёмон ҳоли тушубтур, ёрлар, мен зорға,
Ким ёмон ҳолимни зоҳир айлай олмон ёрға.

Эйки дебсен ер юзини лолазор этмиш баҳор,
Гўйиё кўз солмадинг бу дийдаи хунборға.

Тошларингдин яхшироқ бўлмоқ танимда доғлар,
Суккаи беҳбуд узғондекдурур динорға.

Субҳ васлим демасанг қилған ниҳон шоми фироқ,
Нега ёптинг зулф шабгун зулфидек рухсорға.

Жонфизо қилмиш юзунг бўстонини ҳар сори хўй,
Бу гул очқай берсалар ҳайвон суйи гулзорға.

Қатли майли қилмасанг невчун яна миндинг саманд,
Белга руст айлаб этак, гул санчибон дасторға.

Эй насиҳатгў, кўзумни тийра айлабтур хумор,
Раҳм  этиб қил  раҳнамунлуқ кулбаи хамморға.

Жоми май тутқилки, тарихи биносин топмадим,
Нечаким солдим назар бу тоқи минокорға.

Дайрдин гар бўлмасун ғойиб дер эрсанг муғбача,
Эй Навоий, боғла зуннори учин зуннорға.

699

Уйқуни оҳим ели кўздин учурди бу кеча,
Ақлу ҳис ажзою авроқин совурди бу кеча.

Ҳажрдин туфроқ бўлдум, гўйиё ашким суйи
Бошима чархи кўхан тоқин юмурди бу кеча.

Зулм тоши ёғдуруб, ҳижрон қиличи индуруб,
Не балолар ишқ бошимға кетурди бу кеча.

Анжум эрмас чарх зулмин ҳолима англаб қазо,
Тийра рухсориға минг қатла тукурди бу кеча.

Захми кўпдин мен ўлум ҳолида, ўлган соғиниб
Ит ялаб қоним, сўнгакларни кўмурди бу кеча.

Субҳ толеъ бўлмади, гарчи ул ойдин айру ҳажр
Бошнма  минг қатла гардунни эвурди  бу кеча.

Чарх мен саргашта ёшидин хижил бўлдики, кўп
Анжуми ашким шаҳоб осо югурди бу кеча.

Тийра андиндурким, эй кун, шамъин оҳим сарсари
Чарх фонуси аро бир-бир ўчурди бу кеча.

Эй Навоий, ўлмагим англаб ул ойнинг кўйида,
Итлари бир дам уюб, бир лаҳза ҳурди бу кеча.

700

Ҳар гулки очибдур май ул орази дилжўда,
Гулларму экин суда гул аксиму кўзгуда.

Кўзгуда юзунг акси гар яхши назар қилсанг,
Бор уйла биайниҳким кун акси тушар суда.

Ноз уйқусида ул кўз ошуби жаҳон ичра,
Уйғонса кўзунг нетгай олам бузуб уйқуда.

Оллимға юзунг келгач ҳусн аҳлини кўрмасмен,
Кўз англамас ашъёни бўлғач қуёш ўтруда.

Гар шаҳрни тарк айлаб саҳроға қўюбмен юз,
Маъзури эрурменким, моҳим эрур ўрдуда.

Олам иши сартосар ғам ерга кира қилмас,
Соқий, тутубон жоме қўйма мени қайғуда.

Васл истасанг ўл фони андоқки Навоийким,
Ҳар ишки мунунг ғайри бордур, бари беҳуда.

Qayd etilgan


Habib  14 Fevral 2011, 15:52:52

701

Тийралик хаттинг саводидин лаби хандон уза,
Хизр солди соя гўё чашмаи ҳайвон уза.

То хазин кўнглумни лаълинг ҳайрати қон айламиш,
Анда холинг нақши ўлтурған чибиндур қон уза.

Жону кўнглум ноласидин икки ҳақгў қуш киби,
Кеча ул ой кўйида афғон эрур афғон уза.

Тоири меҳнат бузуғ кўнглумда қўймиш ошён,
Чуғз андоқким нишиман айлагай вайрон уза.

Эй мусулмонлар, етинг фарёдимаким, кофире
Жону кўнглум олди, эмди сўз борур имон уза.

Чарх тоқидин топар кун шамсаси ҳар кун завол,
Зарварақдин шамса чекмак не осиғ айвон уза.

Эй Навоий, то деди дардим юкин кўнглунгга қўй,
Кўнглум узра қўйдум ул юкнию миннат жон уза.

702

Эйки юз минг доғ қўйдунг жисми ғампарвардима,
Билки, бўлмиш ҳар бири охир даво бир дардима.

Ҳажр аро ҳолим гаҳи беҳушлуғ, гаҳ ғам емак,
Ишқинг иқболида қил наззора хобу хўрдима.

Тоза қонлиғ доғ иси кўнглум аро муҳликдурур,
Атри руҳафзо кўрунг ғам боғи ичра вардима.

Уйла хоки жисм ила кетмак тилармен даҳрдин
Ким, ажал ҳам етмагай суръатлар айлаб гардима.

Совуғ оҳим ҳасрати ишқ аҳли кўнглин ўртади,
Турфа иштур эл ичин куйдурмак оҳи сардима.

Даҳр боғининг хазони яфроғидур қон ёшим,
Обкаш янглиғки хатлар чекти рўйи зардима.

Ел кетургач кўйи туфроғини топтим шоҳлиғ,
Эй Навоий, қил тамошо ганж бодовардима.

703

Новакингнинг тусидин эрмас нишоне бўйниға
Ким, эрур қатл айлаган аҳбоб қони бўйниға.

Бегуноҳ ишқ аҳлиға тиғи жафо сургум десанг,
Билки мендин ўзга тутмас кимса они бўйниға.

Ҳажрдин гар юз қилич бўйнумға урдунг, эй сипеҳр,
Сарбасар қилдим қўлум етган замоне бўйниға.

Қотилимни кимса билмай, захм еб ўлдум валек,
Мен билурменким, эрур қоним фалоне бўйниға.

Тавқ бил жаннат қуши бўйниға то мушкин ипак
Тушти, таъвиз этгали хирзи ямони бўйниға.

Майға эгнимдинки сажжодам гаравдур қилди манъ,
Гўйиё зоҳид кўра олмас ридони бўйниға.

Гар Навоий ўлса, ул кофир диёриға чекинг
Боғлабон судрарда зуннори фанони бўйниға.

704

Ваҳки, умрум борча зоеъ бўлди эл коми била,
Бодаи ноб ўрнида хуноба ошоми била.

Кимса минг йил комронлиқ қилса билким, арзимас,
Даҳр аро бир лаҳза бўлмоққа биров коми била.

Қушқа юнг маскан аро хушроқдурур озодлик,
Бўлғанидин банд аро сайёд ипак доми била.

Заҳрни ўз коми бирла ичса андин яхшиким,
Ичса ҳайвон шарбатин нокомлиқ жоми била.

Юз дилором айлагандин равза ҳибси яхшироқ,
Бўлмоқ ўз вайрони ичра кўнгли ороми била.

Эй кўнгул, эл субҳи айши сари боқма хўй қил,
Фардлиғ вайронида меҳнат қаро шоми била.

Бўлмоқ итлар мунъими тан тўъма айлаб яхшироқ,
Танни қилғунча самин нокаслар инъоми била.

Жоҳу маркаб бирла, эйким, бормадинг мақсад йўлин,
Қатъ ўлур бетушалиғ зоди фано коми била.

Эй Навоий, хузн ила ўткар қарилиқ меҳнатин,
Чун йигитлик борди айшу ишрат айёми ила.

705

Менки ғам даштида иттим оҳи дард олуд ила,
Истаган топқай кеча ўт бирла кундуз дуд ила.

Инфиолингдин қуёш кирди қаро туфроғ аро,
Қилғанингда жилва ул рухсори гард олуд ила.

Ул оғиз маъдуму менда ўпмаки савдосидур,
Суд агар истаб турур сармояйи нобуд ила.

Не итинг бўлмоққа толиъ, не итингга тўъма ҳам,
Тушгали кўюнг аро бу жисми ғам фарсуд ила.

Ғам туни қилмиш қаро босқан киби музтар мени,
Буйлаким, нокормен бу бахти қирандуд ила.

Уйла маҳвунгменки келмас хотиримға ҳажру васл,
Сен муродимсен, ишим йўқтур зиёну суд ила.

Эй Навоий, асру мақбул эл била хўй этти ёр,
Хушлуғи гар йўқтурур, не айб сен мардуд ила.

706

Буду нобудум агар тенг бўлди жонон оллида,
Зарра йўқу бори тенгдур меҳри раҳшон оллида.

Кўзларимнинг чашмаси оллида уммон ҳажр аро,
Кўр, биайниҳ уйладурким чашма уммон оллида.

Васл ичинда дўзах ўти бирла қўйған тоза доғ,
Оташин гулдек гумон қил доғи ҳижрон оллида.

Эй мусулмонлар, не ҳолаттурки, ишқ этмиш асир,
Юз мусулмон хайлини бир номусулмон оллида.

Улки мажнун дейдилар, чиндурки, ҳар дам кўргузур,
Чок бўлған кўнглакин бу жисми урён оллида.

Фақр ила шод улки ҳар ким бўлса аҳли маърифат,
Даҳр туфроғ бирла тенг бўлмоқ не имкон оллида.

Эй Навоий, жон сабо оллида қилғаймен нисор,
Бу гадо ҳолин деса ётганда султон оллида.

707

Қаю қушким қўнар бу пайкари мажнун мисол узра,
Эрур тан заъфидин қушдекки йўнғайлар хилол узра.

Бало тоши хам ўлған қаддим устидин йироқ кетмас,
Биайниҳ нуқта янглиғким тушар ёзғанда дол узра.

Агар майгунлуғидин ранг айлар бўлса машшота,
Кўзумнинг мардумин ёққил уюуб ул турфа хол узра.

Қошингнинг тоқи устинда эмастур анбарин холинг,
Зуҳал гўё очибтур оразин мушкин ҳилол узра.

Не тонг нозуклуғидин гар қурайши бўрк оғир келди,
Ҳам айлар чун қиров кўпрак ёғар нозук ниҳол узра.

Саводи хати била ҳам оразинг хуршиди равшандур,
Сафода не тафовут соя тушгандин зилол узра.

Белингга то сочинг чирмашти, рашкидин анинг ҳар тун
Димоғимда тонг отқунча хаёл ўлмиш хаёл узра.

Кўзумни истасанг равшан қадаҳни ёпма, эй соқий,
Керакмастур саҳоб ул ахтари фархунда фол узра.

Навоий, ёр лаълида учуқдур, йўқса ёпушти
Чибиннинг парридин қолмиш қўнған чоғида бол узра.

708

Солиб қон онча қўйдунг доғ бу жисми фигор ичра,
Ки онча доғ ила қон бўлмағай бир лолазор ичра.

Қушеким, тушса оҳим гирдибодидин чиқа олмас,
Биров янглиғки, қолғай эшики боғлиқ минор ичра.

Ики рухсори икки зулфи ётқандин ниҳон бўлмас,
Нечукким шўъла дуд ичра, қуёш ёхуд ғубор ичра.

Юзунг шавқида ашким кўзлар ичра жола боғлатмиш,
Ёғин ул навъким дур боғлағай абри баҳор ичра.

Қолибтур  анбарин зулфунг ичинда боғланиб кўнглум,
Кийикдин қатра қон қолған киби мушки татор ичра.

Қизиқ кўнглумдаги пайконлари дардин не фаҳм этгай,
Анга ким қатралар хўйдиндурур ўтлуғ узор ичра.

Чу ўлгум хасратидин шояд ўтган чоғда кўргаймен,
Мени судранг гадолар кўйида бир раҳгузор ичра.

Гар ул шоҳ базмидин бир журъа май топмон ажаб эрмас,
Ки май шўхи кирибдур ширадин маҳкам ҳисор ичра.

Мениким айламиш ул муғбача ишқи майи махмур,
Магар ҳам дайр пири чора қилғай бу хумор ичра.

Вафо айларда элга рўзгоринг айлама зоеъ,
Ки улким сен тиларсен йўқтур аҳли рўзгор -ичра.

Навоий гар фалак даври сенга еткурмас ул ойни,
Не чора чун сипеҳр эрмас кишига ихтиёр ичра.

709

Суврати девордек ҳайронмен ул рухсорға,
Йўқса ғамзанг ўқлари тегмиш мени деворға.

Зор жисмимда бўғунлар меҳнатимнинг сонидур,
Ким ғаминг ҳар бирга тугди бир тугун бу торға.

Тори зулфунг ичраким ашким тўкар кофир кўзунг,
Муҳраи тасбиҳ тортар риштаи зуннорға.

Бир-икки кун зори кўнглумдин фироқингни кетар,
Заҳрким бермиш бу кунлуғ танглалиғ беҳорға.

Захми кўплукдин кўнгул сиррини фаҳм этмак бўлур
Ким, тааммул бирла боқса бу тани беморға.

Гар десанг саргашталик кўрмай йўлунгни туз юру,
Гар инонмайсен, назар қил чархи кажрафторға.

Эй Навоий, гар десанг ҳижрон хуморинг дафъ этай,
Жаҳд этиб солғил ўзунгни кулбаи хамморға.

710

Кўйида тоше тилармен қўйғали бош остиға,
Ногаҳ ўлсам қўйсалар бошимни ул тош остиға.

Кундузи хуршид олтун хиштидин ўтгай бошим,
Остонинг хиштини қўйған кеча бош остиға.

Гўшадин тушмиш пулак чекканда мушкин ёй аро,
Анбарин холин саводи ул қаро қош остиға.

Су кишисидур биайниҳ кўзларимнинг мардуми,
Йиғларимдин қолғалн дарё киби ёш остиға.

Ҳажр аро байтулхазанда қилмангиз ашкимни манъ,
Емрулуб вайрона кулбам, қолғамен кош остиға.

Соф этинг май дурди сажжодамдаким, бордур ҳақир
Олиб эгним устидин солмоққа авбош остиға.

Эй Навоий кўк қизиб бўлмиш қизил, эрмас шафақ,
Шўъла ўтлардинки, оҳинг айлади фош остиға.

711

Ҳажр ўти доғи била кўнглумни, эй жон, ўртама,
Дўзах ўти бирла куйдур, доғи ҳижрон ўртама.

Ўртабон ҳар кимни ўт жонимға солма рашкдин,
Халқни пайдо, мени маҳзунни пинҳон ўртама.

Ламаъи рухсор ила дин кишвариға солма ўт,
Мунча ислом аҳлини, эй номусулмон, ўртама.

Оҳим ўти учқунин гардунға тортиб, эй пари,
Ул чақинлардин малак хайлини ҳар ён ўртама.

Гар қўлум, гар жисму жоним ўртадинг қилдим биҳил,
Ўз қўлунг, эй жисму жоним садқанг, осон ўртама.

Чунки сен ҳам қолмағунг ўртанмай, эй шамъи тироз,
Ораз ўти бирла парвонангни паррон ўртама.

Чун Навоий васлидин кечти, ани ҳажр ўтида
Ўртамай деб айлаб эрдинг аҳду паймон, ўртама.

712

Ҳаргиз эрмас меҳри ул ҳусни жаҳон оройича,
Меҳр  анинг оллида  меҳр  оллида  бўлғай ойча.

Бир-бири узра неча ё кўргузур қавси кузаҳ,
Бошқа-бошқа эрмас ул икки муанбар ёйича.

Оғзима етгач шакар су бўлди не навъ, эй кўнгул,
Бас бўла олғай шакар ул лаъли шаккархойча.

Гар муфарраҳ бўлса ёқути лабинг жонбахш эрур,
Ул бўла олғайму бу ёқути рухафзойча.

Лайлию Ширин ситам айларда ўз ушшоқиға,
Ҳаргиз эрмас эрдилар сен шўхи бепарвойча.

Гар фароғат мулки истарсен май ич ким, бўлмади
Ғамсиз ўлмоқлиқда шаҳ ринди қадаҳ паймойча.

Ўкма булбулниким, ул гул ҳажрида ҳар кечалик
Ноласи эрмас Навоий тортқан бир войча.

713

Тикмагаймен тиғи захмин ўлсам ул озор ила,
Бўлса Исо игнаси Марям игирган тор ила.

Доғлар шакли киши кўксумда кўрса фаҳм этар,
Ким балони анда тикмишлар магар мисмор ила.

Кўк равоқида қуёш васфини қилманг, чунки мен
Кўйида хурсанд ўлубмен сояйи девор ила.

Юзу зулфи ишқида кофир, мўмин ё аҳли дин
Бўйлаким, мусҳаф хамойил қилмишам зуннор ила.

Сабзаи хат ёрутубдур оразинг миръоти, оҳ,
Кўзгуга бу навъким бермиш жило зангор ила.

Соғинурлар қон ила бўлмиш мунаққаш кисватим,
Ҳар ён этсам азм бу урён тани афгор ила.

Давр  аёғин, соқиё, хуш тут дамеким, йўқ турур
Хушлуғум давр аҳли балким гунбази даввор ила.

Бору йўқнинг меҳнатин чекмас, бу давлат басдурур,
Ҳар киши оламда қониъ бўлса йўқу бор ила.

Кўкка етгай боши қўйған лаҳза шоҳ оллида бош,
Гар Навоий ичса май шоҳи фалак миқдор ила.

714

Ваъда айлаб васл жисми нотавоним ўртама,
Келмагунгдур, интизор ўтиға жоним ўртама.

Ишқ ўтининг ўртари басдур яна жоним аро
Доғи ҳижрон, ҳар даме номеҳрибоним ўртама.

Жонни олдинг, солма охир нотавон жисмимға ўт.
Нақд учун яғмоға борди хонумоним ўртама.

Новакингнинг касратидин ким найистондур кўнгул,
Ўт олиб  кирма  қошимға, найситоним ўртама.

Жонима ўт солди ишқинг, бал жаҳоним ўртади,
Раҳм этиб мундин нари жону жаҳоним ўртама.

Ҳар нафас куйдурма ўт бирла, эй гардун, мени,
Куйдурурга ҳар дам айлаб имтиҳоним ўртама.

Қилма нисбат хўблар сори Навоийдек мени,
Туҳмат айлаб ҳар замон, эй бадгумоним, ўртама.

715

Ваҳки, келтурдунг фироқингдин балолар бошима,
Ул балолардинки қочтим келди олар бошима.

Захм агар бўлса бошимнинг ҳар туки сани не тонг,
Мунча тошким ёғдурурлар дилраболар бошима.

Сарв қадларнинг таманноси бошимдин чиқмағай,
Қаҳр этиб, эй шайх, снндурсанг асолар бошима.

Кўрмайин кўзлар қачон келди бошимға юз бало,
Кўп бало келтурди бу юзи қаролар бошима.

Ишқ аро гаҳ-гаҳки эл пандиға бош индурмадим,
Келди турлук-турлук андин можаролар бошима.

Муддаолар бошима тушгунча, ҳар дам ақлдин
Келса хушроқ ишқ тиғидин яролар бошима.

Кўйида ўлди Навоий, қочти андин итлари,
Йўқ эди ўлганда ёру ошнолар бошима.

716

Ғунча гул ичра гаҳи пайдо бўлур гулзорда,
Бўлмади ҳаргиз аён аксинг сенинг рухсорда.

Заъфдин кулбамда қўймоқ истасам айлар мадад,
Анкабути ришта осқан бўлса ҳар деворда.

Ким жунунумға ёзар таъвиз ийнак ашку юз,
Гар керак шингарф бирла заъфарон туморда.

Сайли ашкимдин демаким мулк эмас мардумнишин,
Балки мардум қолмади бу диндаи хунборда.

Дарди туфроғиға бутмиш, сабза дер кўрган киши,
Занглик юз нўги пайкон бу тани нокорда.

Бир-бирисин англа бир кофир жафосидин ҳисоб,
Бу гириҳларким тугубмен риштаи зуннорда.

Синса ибриқи вузу андин менга бас бир сафол,
Май гадолиғ айламакка кулбаи хамморда.

Чарх айвони мунаққашдур, вале наққоши сунъ
Чекмади нақши вафо бу тоқи минокорда.

Эй Навоий, ер юзин ағёр тутса ғам ема,
Бир сари мў гар сенинг фикринг бор эрса ёрда.

717

Киши висол туни ёри бирла ётқунча,
Жамоли шамъиға қилсун назар тонг отқунча.

Муяссар ўлмади жон бермаку лабин ўпмак,
Нединки қолмади жоним ани унотқунча.

Мени йўқ этган эрур ҳажри санги борони,
Нединки, ёғди таним тош ичига ботқунча.

Малолдин мени бир журъа бирла сотқун ол,
Хурушу арбада айлаб жаҳонға сотқунча.

Кўнгул жароҳатиға ёқ висол марҳамини,
Фироқ хораси бирла бошим ушотқунча.

Салоҳ тўнини чок этса яхшироқ, эй шайх,
Риё юруни била хирқани ямотқунча.

Навоий, аҳли фано дайри ҳалқасин хуш тут,
Ўзунгни зухди-риё мажмаъиға қотқунча.

718

Ёрдин яхши эмас айламаги ёр гила,
Йўқса ул ёрдин эрди менга бисёр гила.

Буки ағёрға мендин гила изҳор этти,
Ҳар неча айласам изҳор яна бор гила.

Кўрубон ғайрға лутфунгни агар дам урмон,
Дема йўқтур гилалик айламон изҳор гила.

Кўп жафосидин агар ўлсам эрур турфа буким,
Яна мендин қилур ул шўхи жафокор гила.

Хирқа куйдурди хумор ўтида қилма, эй шайх,
Ани қилсам гарови кулбаи хаммор гила.

Чун азал қисматидин ҳеч нима хориж эмас,
Айламас фоқасидин воқифи асрор гила.

Эй Навоий, десанг ойини ризо ҳосил этай,
Ёрдин ҳар не келур айлама зинҳор гила.

719

Заъфда ингранмоғим элнинг фиғони зорича,
Ҳар дамим ишқ аҳлининг бир оҳи оташ борича.

Меҳри рухсорида не қошдур, не кўз, не хат, не хол,
Ваҳ, десам бўлғанму они маҳвашим рухсорича.

Нуқтаи мавҳумни юз қисми фараз этсанг, бири
Деса бўлмас бор анинг йўқ оғзининг миқдорича.

Гул юзунгдин қатра тер ҳар ерга томса, ул судин
Чарх ул ерни ясай олур Эрам гулзорича.

Дайр кўйи сокини менким, бу зангори сипеҳр,
Рифъат ичра эрмас онинг кулбаи хамморича.

Бўлди муғ дайрида хирқамнинг чубулған иплари,
Ҳар бири куфр аҳлиға бир барҳаман зуннорича.

Дайр пири не ажаб гардунни соғар айламак,
Ваъда чун қилмишки бергай бода майлим борича.

Фақр атворида ё чиқмоқ керак офоқдин,
Ё керак турланмак офоқ аҳлининг атворича.

Эй Навоий, айладим ҳар кўй аро сайру сулук,
Келмади оллимда ишқ ойинининг душворича.

720

Ул яшил тўнлуқ париваш лаълишаккар бор ила,
Руҳ тўтисин қилибдур мунфаил гуфтор ила.

Гарчи ахзар тўн била боғи латофат сардидур,
Лек ҳайрон айламиш юз сарвини рафтор ила.

Гар сўкулди ул этак кирпик била тиксам бўлур
Ким, эрур гул хилъатин тикмак муносиб хор ила.

Англа ахзар шамъу сориғ бўрки онинг шўъласи,
Тийра кулбамни ёрутса кошки рухсор ила.

Нахли қаддурму яшил тўн ичра ёхуд нахли мум,
Боғлаған сунъ илки юз минг санъату ҳанжор ила.

Соқиё, жоми зумуррадгун аро қуй лаъли май
Ким, эрур шингарф беҳад хушнамо зангор ила,

То бўлай лаълу зумуррад орзусидин халос,
Тортибон они Навоийдек навойи зор ила.

721

Қошининг ёйи чекилмиш зулфи чавгониғача,
Зулфи чавгони доғи кўйи занахдониғача.

Демангиз мушкин булутким бўлди кўк тоқи қаро,
Баски оҳим дуди борди чархи айвониғача.

Ичгали сўзон кўнгул қонин ўқунг очти оғиз,
Ўт тушуб су форидин кул бўлди пайкониғача.

Кўп яшурдум ҳолим, охир чок этиб кўксумни ишқ,
Ошкор этти кўнгулнинг доғи пинҳониғача.

Бўлмасун дарде итинггаким, бағирни ташлағач,
Еди ҳар ёндин узуб ердин ялаб қониғача.

Тушти гўё булбул афғони муассир гулгаким,
Чок-чок этти гирибонини домониғача.

Бўлғанингдин меҳмон ўлса Навоий не ажаб,
Чекти чунким оллинга бору йўқин жониғача.

722

Не ажаб ушшоқ аро бўлсам мени зор ўзгача
Ким, эрур маъшуқлардин ул ситамкор ўзгача.

Бошима аҳбоб бўлмиш жамъ, яъни итларинг
Гўйиёким заъфдин бўлмиш бу бемор ўзгача.

Даҳр аро ошубдурким, чиқмиш ул бебок маст,
Эгнида тўн ўзга, бошида дастор ўзгача.

Ўзгача  бўлди ўтум  пайконларингдин уйлаким,
Қатра терлардиндур ул гулранг рухсор ўзгача.

Ҳолим ўлмиш ўзгача ҳар дамким ул ой кўргузур
Лабда гуфтрр ўзгача, қоматда рафтор ўзгача.

Қил риоят, соқиёким, базмида бир дам бўлай
Ким, менгадар дам бўлур ҳоли падидор ўзгача.

Жондин ойирмоқ эмас мумкин анинг зулфиниким,
Чирмашибтур риштаи жонимға ҳар тор ўзгача.

Олам аҳли ичра одам демак ўлмас ониким,
Жоҳ ила бўлғай анга қонуни атвор ўзгача.

Эй Навоий, даҳри гулзоридин ўтким, ҳар гули
Кўргузур юз хору ҳар хорида озор ўзгача.

723

Тонгға солма ваъдаи васлингни бори бу кеча,
Ким мени ўлтургуси тонг интизори бу кеча.

Чун яшурди ул қуёш ўтлуқ жамолин, ваҳ, кўрунг
Ким, ўтар гардундин оҳимнинг шарори бу кеча.

Чарх уза ҳар ён шаҳоб эрмаски, кўкнинг ҳолима 
Ёш тўкар ҳар лаҳза чашми ашкбори бу кеча.

Субҳ агар урмас нафас ўлгумдурур, ё ул, Масиҳ
Бир нафас келмас мени дилхаста сори бу кеча.

Базмида англадинг, эй шамъу қадаҳ йиғлаб, куюб,
Буки ўлтурди мени ҳажр изтироби бу кеча.

Соқиё, васлинг шафақгун жомидин тиргуз мени
Ким, қилибдур қасди жон ҳажринг хумори бу кеча.

Эй Навоий, сен агар кундузга етсанг не ғам, ул
Ким ғамидин қолмади жон бизга бори бу кеча.

724

Ҳар ойки ғайрима зарра меҳри фош ўлса,
Онинг сари боқа олмон агар қуёш ўлса.

Кўзумда ашкдек ул тифл парвариш топмиш,
Назар ҳаққини керак билса неча ёш ўлса.

Висол умидига ўзни яқин солур ошиқ,
Фироқдин неча жонидадур ёш ўлса.

Не тонг фиғони бағирдин харошлиқ чиқмоқ,
Бировки бағрида ғам чангидин харош ўлса.

Баҳорим ўлди чу гулчеҳра шўхлар, не ажаб,
Ёғар нима бошима жолавор тош ўлса.

Хуш улки тоғ этагин тутса халқдин қочибон
Узалса остида хоро анга фаррош ўлса.

Деманг Навоий агар ёринг ўлса қатлинг этар,
Неким муродидурур уйла қилса, кош ўлса.

725

Баски қон боғлади аламлар юзланиб ҳар доғима,
Заъф ифроти яқинлашурди борур чоғима.

Базм аро ёдим била туфроққа гоҳи май тўкунг,
Ким эрур ул ҳам яқинким тўккасиз туфроғима.

Бу мараз ҳижрондин ўлмиш берма шарбат, эй табиб,
Ким, зулоли Хизр етса заҳр ўлур қурсоғима.

Жисм заъфидин тери қолмиш сўнгак узра яна,
Ҳажр ўқи паррон ўтар чун етса бу ярғоғима.

Белга мен зуннор боғлабмен вале хайли ажал,
Ваҳки, судрарлар иликлар биркитиб белбоғима.

Маърифат боғида ул  қушменки ҳайрат айлагай,
Тоири қудс айласа бир дам нишиман боғима.

Эй Навоий, дард тоғинда соғинғай лолазор,
Боққан эл ҳам тоза қонлиғ ҳам қаролиғ доғима.

726

Гули рухсоринг аро бўлғали пинҳон ғунча,
Рашкдин боғда пинҳон ютадур қон ғунча.

Ғунчаи сероб бўлур лек оғизу лаълингдин,
Ошкор айлади сарчашмаи ҳайвон ғунча.

Топмай оғзингни овутмоқ тиласам гулшан аро,
Санчилур кўнглума ул навъики пайкон ғунча.

Кўз ёшимдин агар оғзингда эрур кулгу, не тонг,
Чун бўлур неча булут йиғласа ҳандон ғунча.

Гул юзунг васли била кўнглум очилмас, гарчи
Дард боғида ани айлади ҳижрон ғунча.

Очмади жуз гул дард ончаки бедили булбул,
Қилди кўксида кўнгул ўрнида пинҳон ғунча.

Дўстлар, васл ўтин истарга Навоий бормиш,
Фош қилманг бу ҳадисини анинг ёнғунча.

727

Сунбули шомида юз айлади гулрез яна,
Бўлди ҳар учқунидин шавқум ўти тез яна.

Гулнинг атрофида юз ғунча дегил зоҳир этар,
Оразинг даврида ул зулфи диловез яна.

Оташин лаълу юзи шамъин очар тонг йўқ агар,
Кулса хошоку хаси тавбаи пархез яна.

Не тароватдурур ул юздаки хўйдин, қилмиш
Гулни шабнамзада, шабнамни гуломез яна.

Майни ҳижронда укар халқу лекин онсиз
Зор кўнглумга эрур бода ғамангез яна.

Англаған ишқ аро Фарҳод иши Ширинлиғини,
Ўлса ҳам айламагай ҳашмати Парвез яна.

Эй Навоий, келур ул ҳусн баҳори бу тараф,
Барқи оҳингни букун қилма сабукхез яна.

728

Чоклиғ кўнглум нишони ғунчаи хандонида,
Мунда тоза доғ янглиғ холи онинг ёнида.

Йуқтурур итларга сон кўйида, ваҳ, кўргил мени
Ким, ул ой кўйида мен, ваҳ, йўқмен итлар сонида.

Қон бўлуб бағрим оқар кўздин, тиласанг топилур
Лола ичра сабзадек пайкон сиришким қонида.

Уйладур раъно ғазолим ложуварди тоқ аро
Ким, эмас андоқ ғазоли зар сипеҳр айвонида.

Асру нофармондур ул гулкимлибосидур бинафш,
Гарчи гулрухлар эрур бори анинг фармонида.

Ҳажрида барча азоб оятлари шонимдадур,
Барча раҳмат оятидек нозил онинг шонида.

Давр аёғидин вафо аҳлин унутма, соқиё,
Ким вафо йўқ жуз унутмоқлиғ фалак давронида.

Дониш  аҳли  каффасида  келтирур  нодонни чарх,
Фикри йўқким рост келмас бу хирад мезонида.

Гар Навоий булбуле эрди хуш илҳон кўрки, ҳажр
Навҳа ранги кўргузур ҳар дам онинг илҳонида.

729

Даҳр элидин нафъ агар йўқтур, зарар ҳам бўлмаса,
Марҳам ар йўҳтур кўнгулга, ништар ҳам бўлмаса.

Олам аҳли базмидин гар йўқ жигаргун соғаре,
Кошки юз минг қадаҳ хуни жигар ҳам бўлмаса.

Маҳвашеким бўлмағай васлидин уммиди ҳаёт,
Хуштурур гар жонға ҳажридин хатар ҳам бўлмаса.

Бедилеким, бехабар тушгаи  биров ҳижронидин,
Не балодур гаҳ-гаҳи андин хабар ҳам бўлмаса.

Соқиё, нетгай мени ул навъ қилсанг мастким,
Ақлу хушумдин нишон, балким асар ҳам бўлмаса,

Ким тузай мастона  Шоҳи Ғозий авсофида савт, 
Бу кўнгул гар бўлса ўз ҳолида, гар ҳам бўлмаса.

Эй Навоий, сен чекарсен оҳ, лекин яхшидур
Ул парининг зулфи бу ел бирла дарҳам бўлмаса.

730

Ул жигар парголаси ашким жигаргун қилдило,
Шод этай деб нотавон кўнглумни махзун қилдило,

Ваъда айлаб жилвасин боғ ичра андоқким пари,
Дашт уза овора қилмоқлиққа Мажнун қилдило.

Деди васлим бирла кўпдин-кўп ғамингни кам қилай,
Ани кундин-кунга ўксутмакдин афзун қилдило.

Қутқарай деб чарх жавридин мени саргаштани,
Анжуми пайкон била жисмимни гардун қилдило.

Зулфиға ваҳший кўнгул сайдин гирифтор этгали,
Йўқ оғиздин  бор эканча ҳадди афсун қилдило.

Муфлис эрдим май қилиб синған сафолим жоми Жам.
Хотирим вайронасин худ ганжи Қорун қилдило.

Ким Навоийдин халос истар, эрур ғофил басе,
Ҳирқаю сажжодасин ул майға марҳун қилдило.

731

Лабинг фикри бағримни қон қилдило,
Чу қон қилди кўздин равон қилдило.   

Юзумни демайким бори ер юзин   
Ҳамул қон ичинда ниҳон қилдило.

Деди кўнглунг эттим нишон васл учун,
Фироқи ўқиға нишон қилдило.

Кўнгулким бузулди тилаб ганжи васл,
Ани чуғзи ҳажр ошиён қилдило.

Кўнгул бирла кўз сиррини, эй рафиқ,
Яна оҳу ашким аён қилдило.

Вафо аҳлини чарх беком этиб,
Жафо хайлини комрон қилдило.

Навоийға гар тавба яхши эди,
Яна таркини ул ёмон қилдило.

732

Зиҳи тажаллийи ҳуснунг келиб жаҳон орой,
Жамиллар сенга ойинайи жамол намой.

Жамол бирла жалолиятингдин ўлди бу навъ,
Саҳар узори уза шоми зулфи анбарсой.

Бу тийра даҳрни гар ошиқ этмасанг бўлмас,
Аруси меҳри фалак манзарида жилва намой.

Басити олам аро гар сен ўлмасанг босит,
Кўнгулга қайда бўлур Зуҳра лахни басти физой.

Чаман аройиши зебиға бўлди сунъунгднн,
Зилол ойинадору насим нофакушой.

Сенинг хаёлинг ила хонақаҳда ҳой ила ҳўй,
Сенинг висолинг учун дайр ичинда нолаю вой.

Навоий ўлди гули ҳамду шукрунгга  булбул,
Они бу боғ аро лутф айлаб айла нағмасарой. 

733

Гар яна бир қатла ўз васлингга еткурсанг мени,
Истасам ҳажринг биҳилдурмен, гар ўлтурсанг мени.

Ул эшикдин киргум уй тошини итдек айланиб,
Бу эшикдин тош ила юз қатла гар сурсанг мени.

Қолғуси  бир доғ кўюнгда кулумдин ёдгор,
Ёзғуруб ҳижрон гуноҳи бирла куйдурсанг мени.

Орзудур остонинг туфроғиға ўлмаким,
Тоза жон топқум гар ул туфроққа топшурсанг мени.

Гарчи журмум кўп, хушо, ул журмким таҳқиқ учун,
Сўрғалн гаҳ-гоҳи ўз қошингға келтурсанг мени.

Тарки жон эттим бошим бўлғусию ул остон,
Сен билурсен лутф қилсанг йўқса ёзғурсанг мени.

Каъбаи кўйида юз қўйдум, бу йўлдин ёнмағум,
Эй Навоий, ҳар нечаким йўлдин озғурсанг мени.

734

Топмадим аҳли замон ичра бир андоқ ҳамдаме,
Ким замон осибидин  бир-бирга  айтишсақ ғаме.

Кимки даврон соғаридин дам-бадам хуноб ичар,
Ғам йўқ ар ҳар дам ғамин айтурға топса ҳамдаме.

Чарх узукнинг ҳалқасидур, лек ҳар кавкаб анга
Қатл учун остида қолғон заҳри пинҳон хотаме.

Йўқ фароғат даҳр ароким шомдин сочин ёйиб,
Ёғдуруб ашкин тутар ҳолингға ҳар тун мотаме.

Гар будур олам, кишига мумкин эрмас анда ком,
Ҳақ магарким ком учун боштин яратқай оламе.

Йўқ вафо жинси бани одамда бўл навмидким,
Сен вафо кўрмак учун халқ ўлғуси йўқ одаме.

Нукта нозик бўлди асру, бўлғай эрди кошки,
Шаммаи бу рамздин зоҳир қилурға маҳраме.

Дарду захм ўлмиш ичу тошим, қадаҳ қуй оғзима,
Соқиё, кўксумга лойидин доғи ёқ марҳаме.

Давр аро суҳбат бу янглиғдур, Навоий, тонг эмас,
Нолаю фарёди бирла гар тузар зеру баме.

735

Боғдин келди насиму гул исин келтурмади,
Не тиканларким бу ғам кўнглум аро санчилмади.

Лаъли ёдидинки ютқум дам-бадам ҳасрат суйин, 
Оллоҳ-оллоҳ,  қайси қонларким  бу ғам  юттурмади.

Шоми ҳажрим тийрадур, андоқки кундуз ҳам бўлуб,
Ҳар нечаким эҳтиёт эттим қуёш билгурмади.

Ҳажри зулмидин дедим айлай ажалға дарди дил,
Оқибат жонимға  раҳм айлаб  анга еткурмади.

Васл аро кўп истади жонимки андин тинғамен,
Ҳажр то жонимни тандин олмади тиндурмади.

Қайси гул бедоди бир булбул парин совурдиким,
Чарх зулми ҳам анинг ёфроғларин совурмади.

Эй Навоий, бевафодур хўблар, бўлди халос
Улки, баъзиға кўнгул, баъзиға кўз олдурмади.

736

Не май хуштур менга, не гул керакликдур, не гулзори,
Керак майдин гул очқан ёрнинг гулзори рухсори.

Не жонимға керак ҳайвон суйи балким хироми ҳам,
Керак чун ул ҳаётим гулшанининг сарви рафтори.

Жунун туморима зангору шингарф айлама зойиъ,
Ки дафъ айлар ани ул лаълу хати шингарфу зангори.

Менинг худ рўзгорим тийра бўлди шоми ҳижрондин,
Қилинг субҳи зисоли шукрин, эй ишқ аҳли, сиз бори.

Не суд этган  аёғимдин тикан чекмаклик, эй  мушфиқ,
Ки тошлар бирла кўксумга қоқилмиш ҳажри мисмори.

Ниҳони  юз  ярам  бор  ҳажр  тиғидинки  шарҳ этсам,
Қилур озурда бир олам элин ҳар бирнинг озори.

Басе саргаштамен гардундин, эй соқий,  қадаҳ бергил,
Шафақгун май тўла айлаб менга гардун намудори.

Ки даврон жавридин илгимга олиб сипқорай андоқ,
Ким анжум қатраси ҳам қолмағай кўз тушса ҳар сори.

Анингдек мастлиғ уйқусидин очқай Навоий кўз,
Сабоҳи ҳашр ул ҳам ёвар ўлса бахти бедори.

737

Не бир субҳ ул қуёш базми аро ичтим тўла жоме,
Не ёттим маст рухсорим  аёғиға қўюб шоме.

Не бир қуш ҳаргиз ул гулшан сари еткурди пайғомим,
Не бир ел ҳаргиз ул гулдин менга еткурди пайғоме.

Ўқунгдин минг  тўшуклук кўнглак  ичра талпинур жисмим,
Ҳам ул қуш мисликим они муқайяд айлагай доме.

Нечукким тутмадинг, эй умр, вайроним аро ором,
Ғамингдин тутмади жон ҳам  бузуғ жисмимда  ороме.

Ҳамул кундин сариғ чеҳрамда гулгун ашк дур, эй шайх,
Қи бир зарбафт гулфоме кийиб чиқти гуландоме.

Югурдунг Каъбаи мақсад тилаб кўп лек етмайсен,
Чиқарсанг ўзлукунгнинг дайридин ўзни эрур коме.

Навоий, тонгла  ҳуру софий кавсардин ортуқдур,
Букун  ул  муғбача  ишқида бўлсанг дарди  ошоме.

738

Не ажаб гирён кўзум гар бўлмас уйқу манзили,
Ким етишмас баҳрнинг бир-бирга  икки соҳили.

Эйки кўрдунг жонима фурқат куни юз минг бало,
Билки эрмастур булар ҳажрим кунининг дохили.

Деманг ул оразда  бурқаъдурки ёхуд йўқтурур,
Ё эмастур ғояти равшанлиғидин ҳойили.

Дафн этар чоғда ичимдин чекмангиз пайконларин
Ким, бу жавҳарлардурур нақди ҳаётим ҳосили.

Ҳар тараф чун тиғ чекти рашкдин бўлдум ҳалок,
Элга жон берди ва лекин бўлди жоним қотили.

Ишқ майли чунки ҳижрон сори эрмиш, эй хуш, ул
Ким бурундин бўлмади кўнгли бировнинг мойили.

Гар жунун аҳли аро айтур Навоий дарси ишқ,
Не  ажабким  улдурур  девоналарнинг оқили.

739

Неча кўйидин чиқарға йўл сари боқиб турай,
Чиқса эл  яқин талошиб,  мен  йироқтин телмурай.

Неча ул шўхи бало юз ишва айлаб ҳар тараф,.
Мен йироқтин бошима туфроғларини совурай.

Неча эл рахши совурған гард ила кўз ёрутуб,
Мен йироқтин бошим суфроғларини совурай.

Неча ул юз ўтидин эл равшан айлаб шамъи васл,
Жон қушин ул ўтқа мен парвона янглиғ куйдурай.

Неча базми айш аро ҳар ким бўлуб ҳамдам анга,
Мен ютуб қон кулбаи ҳижронда ҳар дам оҳ урай.

Васл жомидин хумори ҳажр чун дафъ ўлмади,
Ўзни ўлмастин бурун майхона сори еткурай.

Эй Навоий, гар менга топшурса шўхи майфуруш,
Лаъли май ютқач майи лаълин эваз жон топшурай.

740

Бошимға кош гоҳи етса рахшин секретиб моҳи,
Су берсам кўзларимга хўйфишон рухсоридин гоҳе.

Малоҳат авжи бирла ҳусни бўстонида йўқ равнақ,
Қани бу боғ аро сарви, қани ул авж уза моҳе.

Дема охирки йўқтур ишқ савдосида бир бедил,
Ани кўргилки борму ҳусн бозорида дилхоҳе.

Не тонг афсурда дил бўлсамки то ҳусн ўти ўчмишдур,
Кўнгулдин доғи ҳаргиз чиқмамиш бир шўълалиқ оҳе.

Не бўлғайким баҳори ҳусн аро очилса бир гулким,
Тушуб бир барқи ишқ ўртансам андоқким, паригоҳе.

Кириб ишқу муҳаббат даштиға, эйким яна ёндинг,
Муҳиқдурсен нединким топмадинг бу йўлда ҳамроҳе.

Навоий, бор эсанг огаҳ саломат мулки ҳам хуштур,
Валекин раҳбаринг бўлса йўли қатьида огоҳе.

741

Ногаҳ ўлдум бир кўзи соҳир гирифтори, нетай,
Ким агар сеҳр айласам боқмас менинг сори, нетай.

Мен чу ўлдум кирпикининг заҳрлиқ пайконидин,
Гар ўлукни тиргизур лаъли шакар бори, нетай.

Тийра зулфи субҳ айшимни чу қилди шоми ғам,
Ўзгаларга шамъи мажлис бўлса рухсори, нетай.

Мумкин эрмас чун назар оллида кўрмак сувратин,
Сафҳаи хотирда нақш этмай намудори, нетай.

Эйки дерсен зулфи чун тўлғонди урма тобу печ,
Ҳар сари мўюмға боғлиғ бўлса бир тори, нетай.

Май била ғам рангига берсам жило айб этмангиз,
Буйла бўлса иқтизойи чархи зангори нетай.

Дайрдин қоч дер, Навоий, жилва қилғач муғбача,
Бўйнума гар маҳкам ўлған бўлса зуннори, нетай.

742

Чеҳра кўрсатгилки  жон  бермак тариқин  кўрсатай,
Ишқ атворини даъво қилған элга ўргатай.

Кўрсатиб  юзким  дединг  қилма кўнгулни музтариб,
Гарчи хўб истарсен анча турким, они тўқтатай.

Бахтим уйғонмас бу нафхи сурдек фарёд ила,
Менки марг уйқуси босқанларни дермен уйғотай.

Меҳр ила васлинг куни бир субҳдек кулдур мени,
Неча ҳажринг тунлари кўзни фалакдек йиғлатай.

Риштаи ашким керишдур эгма қаддим ёсиға,
Оҳ ўқин ғам шоми бахтим кавкаби чиққач отай.

Кўнглума ҳолинг хаёли кирса мардумлиқ қилиб,
Кўз уйида они мардумлар ичинда асратай.

Келки ғамзанг игнасига тоқибон жон риштасин,
Кўнглаким  чоки бикин  кўксум шикофин тевратан.

Бир қадаҳ май бирла тиргузгил мени, эй муғбача,
Дайр эшигинда неча махмур ўлук янглиғ ётай.

Эй Навоий, шарбати лаъли эрур жонбахш, лек
Заъфдин ўлсам не ҳадким дегамен андин тотай.

743

Ул  пари савдоси мен саргаштадин  айрилмади,
То мени девонаю расвойи олам қилмади.

Йўқ кўнгулда ҳар сари мўюмда бир афғон эрур,
Ким  жафоси  неши ёлғуз  кўнглума  сончилмади.

Дедим ўлтур эмдиким ишқим ниҳондур, оҳким,
Қилмади қатлим бу иш оламға то ёйилмади.

Хаста ушшоқиға раҳм этти менга йўқ, кўйига
Заъфдин ул хайл аро бор эрканимни  билмади.

Тиғи то етти  кўнгулни чок қилди турфаким,
Етмайин ул навъ су бу ғунчаға очилмади.

Қолди айтилмай ниҳони ишқ сирри нечаким,
Қолмади бир сўзки бу маъни аро айтилмади.

Неча қон ютқай Навоий, бода тут, эй муғбача,
Ким хумори ҳажри ул майни ичиб ёзилмади.

744

Ёр тандин жоним айрулғунча зулмин қилмоғи,
Эрмас анча саъбким мендин ўзи айрилмоғи. 

Гар тутулмоқ истамас кўнглум  қушин  бас негадур,
Донои хол узра зулфи домининг очилмоғи.

Боғлайин дермен кўнгул тоатқа қўймас найлайнн,
Ҳар нафас кўнглумга ул бут ғамзаси санчилмоғи.

Кирпикинг ёнмиш кўнгуллар илғали қуллобдек,
Буйладур ул шўхнинг кўнглумни кўзга илмоғи.

Васлидин, ваҳ, не сўз айтайким эмас мумкин валек,
Холи изғиши ҳам эрмас ҳар замон отилмоғи.

Ҳар кишиким дайр ичинда ғойиб этти нақдини,
Эй мусулмонлар, анинг мумкин эмас топилмоғи.

Чок этиб кўксин Навоийнинг кўруб кўнглида ўт,
Деди беважҳ эрмас эрмиш мунча афғон қилмоғи.

745

Ҳалқаи зулфунг кўнгул чекмасму эрди, эй пари,
Ким гажакдин санчтинг қуллоблар ҳам ҳар сари.

Тобу печ эрмас гажакдаким, ажаб йўқ печу тоб,
Чун юзининг ўтиға тушмиш парининг бир пари.

Ўтда бир нохуш берур ис, ваҳ, муаттар айламиш,
Ўтқа  тушган  парға монанд икки  зулфунг анбари.

Гўйиё эрмас гажакларда  бу янглиғ тобким,
Чеҳранг ўти тобидин қайтардилар юз ҳар сари.

Чашмаи хуршид ул юз ёнида қуллоби зулф,
Солдилар  гўё гажак ул чашманинг ўрдаклари.

Ўғридур ул зулф воқиф бўлки, беҳад бийми бор
Ҳалқаи қуллобиға тушса қулоғинг гавҳари.

Гар Навоий телба бўлса йўқ ажаб бу навъким,
Зулфининг занжирини қилди паришон ул пари.

746

Истадим ёрики кўнглум дам-бадам шод айлагай,
Билмадим жонимға  бедод узра бедод айлагай.

Лаъли анфосидин  очилғай  ҳаётим  ғунчаси,
Йўқки умрум ҳирманин бир дамда барбод айлагай.

Васл ила йиққай кўнгулдин дарду ғам бунёдини,
Йўқки ҳар дам ўзга ҳижрон тархи бунёд айлагай.

Шамъи рухсори ёрутқай тийра  кўнглум кулбасин,
Йўқки зулфи дуди они меҳнат обод айлагай.

Риштаи жонимдин очқай нўги мужгони гириҳ,
Ҳар бирин қатлимға йўқким неши пўлод айлагай.

Ҳеч гулга бўлмасун мойил бировким, сарвдек
Десаким ўзни хазон давридин озод айлагай.

Кўп Навоий ноласин манъ айламанг ким, токи ул
Ёрини ёд айлагай, албатта фарёд айлагай.

747

Ваҳки, диним кишварин торож қилди кофире,
Куфр элига ҳомию дин аҳлиға яғмогаре.

Чобуки  раъно қади, нўшин  лаби  хоро вале,
Маҳваше, ширин узоре, гулрухе сийминбаре.

Жон  берурда  лаълидин  Исо сифат жононае,
Кўнгул олурда юзидин Юсуф ойин дилбаре.

Зулфи  кўзларни  қаро  қилмоққа  шоми фурқати,
Шоми Фурқат дафъиға рухсори меҳри анвари.

Ҳам гулистон сайри ичра сарв қоматлиғ гуле,
Ҳам шабистон базми ихёсида шамъи ховаре.

Оллоҳ-оллоҳ, буйла офатнинг гирифтори  бўлуб,
Найлагай бир мен киби зори заифи абтаре.

Не қарору, не сабру, не тобу тавон, не тоқате,
Не кўнгул, не жону, не руҳу равон, не пайкари.

Соқиё, дилдорим ул янглиғ, мени мискин бу навъ,
Раҳм этиб тутқил  менга  айлаб  лаболаб соғари.

То бўлуб беҳуд Навоийдек қилай девоналиқ,
Ким тараҳҳум қилмаса қилғай тамошо ул пари.

748

Юзи давринда қиронму зоҳир этмиш ул пари,
Ё қуёш бирла қирон айлабтурур юз муштари.

Йўқса анжум ҳалқа урдилар тамошо қилғали,
Жилваи  ҳусн айлаганда  офтоби ховари.

Бу баҳона бирла рафториға етгайменму деб,
Риштаи жоним аро тортилди ашким гавҳари.

Гул уза шабнам эмас ул юзда дур монандиким,
Инфиолидин ботибдур терга гул барги тари.

Жолаларнинг лолазор  ичра йўқ онча зебиким,
Лолагун рухсоринг атрофинда дурлар зевари.

Дур била фахр этмаким, ул беш эмас бир қатра су,
Панд дурриға қулоқ сол, эй санамлар сарвари.

Юзи васфида Навоий доғи айлабтур қирон,
Назм силкига чекилмиш дурри маъни ҳар сари.

749

Эй сабо, кўздин учур Мозандароннинг вардини,
Ким қилибмен сурма Марви Шоҳжаҳоннинг гардини.

Улки аҳбобин қилур парварда айшу ноз ила,
Ғам эмас ёд айласа гоҳи бу ғампарвардини.

Чекма заҳмат, эй табиб, эрмас чу мумкин айламак,
Шарбати васл ўлмағунча дафъи фурқат дардини.

Англағай дўзахда  бор  иссиғ-совуғ  бирла азоб,
Ҳажр аро ким кўрса ўтлуғ кўнглум оҳи сардини.

Анжуми ашкин тўкар тонг отқуча мендек сипеҳр,
Йўқламиш ул ҳам магар бир меҳри олам гардини.

Эй кўнгул, васл истасанг беҳуд бўлуб кўп ғам ема,
Ком топилмас кимса қилмай тарк хобу хўрдини.

Ёр  агар ҳижрон аро солди Навоийни йироқ,
Бок эмастур васл ила гар қилса боз овардини.

750

Бўлса кўюнг туфроғи заъф ичра жисмим бистари,
Сўзи жисмимдин анинг ранги  бўлур хокистари.

Уйладур заъфимки одам қилмағай эрди гумон,
Гар йўлуқса эрди Мажнунға вужудум пайкари.

Дема ашким жоласин ғам шоми дурри шаб чароғ,
Ким эрур айни малолатдин нуҳусат ахтари.

Дашт аро эл англамас девонадурмен, йўқса дев,
Уйлаким билмон сениким одамисен ё пари.

Оразинг узра эрур хўй касрати дарёйи лутф,
Нилдин холинг латофат баҳрининг нилуфари.

Гулшани  давронға  мойил  бўлма зийрак  қуш эсанг
Ким, тикан тори қилур ҳар тоза гулбарги тари.

Сабзаи хаттинг хаёли бирла савдо даштидин
Гар Навоий чиқса тонг йўқ, Хизр эрди раҳбари.

751

Ул қуёш оқ уйдаю мен музтарибмен ҳар сари,
Уйлаким фонусдин парвона қолғай ташқари.

Садқаси бўлмоқ эрур мақсуд мен саргаштаға,
Оқ уйи давриға буким айланурмен ҳар сари.

Ичкари ул гул, тувурлуғни кўтармаслар нетай,
Эй сабо фарроши, бир лутф айлабон ул ён дари.

Парда кетгач мен заифи зорға осон эрур,
Йўлларидин чиғнинг солмоқ ўзумни ичкари.

Оқ уй ичра ҳар недур зоҳирдур ул юз тобидин,
Шамъ бўлса уйда ташқардин бўлур зоҳир бари.

Гар фалак хиргоҳи бўлса пеши хонанг не осиғ,
Умр хайли чунки кундин-кунга келмас илгари.

Эй Навоий, ул маҳи хиргаҳнишин ҳифзи учун
Кўзанак эрмаски, ҳар сори тикилмиш кўзлари.

752

Не деб айлай жонни зулфи мушки бўюнг садқаси,
Бўлса минг жон оздурур ҳар тори мўюнг садқаси.

Нақш этиб кўнглумга жаннат эврулурмен кўюнга,
Айларам бу навъ ила жаннатни кўюнг садқаси.

Елга ҳамроҳ оташин гул майл этар базмингғаким,
Бўлғай ушбу важҳ бирла рангу бўюнг садқаси.

Пардаи жоним либосинг бўлмоқ истар, бўлмағай,
Ғунчадек гулгун ҳарири тў-батўюнг садқаси.

Овладинг кўнглум сўруб истаб бу не лутф эрди, ваҳ,
Ким бу саргардон киби юз жўсту жўюнг садқаси.

Қаҳр ила жонимни олса муғбача, эй пири дайр,
Бок эмас юз жон бу тифли тунд хўюнг садқаси.

Қадду рафторинг Навоий кўргали бўлмоқ тилар,
Кўнгли рафторинг фидоси, жони бўюнг садқаси.

753

Хаста жоним риштаси  кўрганда ҳажр озорини,
Гар узулди, қил анга пайванд зулфунг торини.

Дема оғзин ғунча, қаддин сарвким, эл кўрмамиш
Сарвнинг рафторини, ё ғунчанинг гуфторини.

Гулда холу меҳрда хат йўқ, не янглиғ ўхшатай
Меҳру гулга хол ила хатлиғ икки рухсорини.

Ёғмади ҳаргиз чу шабнам инжуси гул баргидин,
Анга ташбеҳ этса  бўлмас лаъли шаккарборини.

Не қилурдин қасди сунбулни этар жон  қасди дом,
Айламон монанд аларға зулфининг зуннорини.

Чархи қасринда қуёш узра кўнгул майл айламас,
Ким ғанимат тутмиш онинг сояйи деворини.

Сайрдин пайконлари то кўнглума топмиш сабот,
Кўзга илмасмен фалакнинг собиту сайёрини.

Даври сирри пардасин  гар  очмамишсен, соқиё,
Бода тутким дей сенга бу парданинг асрорини.

Эй Навоий, дахл қилма гар тилар эрсанг наво,
Ҳар неча хориж наво кўрсанг сипеҳр адворини.

754

Қон айладинг кўнгулни ниҳони,
Кўргул икки кўзумда нишони.

Тушти фиғонға кўнглум ул ойдин,
Тонг йўқ етишса кўкка фиғони.

Ҳажринг тунига, тушгали кўнглум
Бўлмиш кўзига тийра жаҳони.

Ҳайрат гули ҳам ул дам очилғай,
Бағримнинг томса кўйида қони.

Ҳар кимсага не туҳмат этайким,
Итган кўнгулни олди фалони.

Айларда ишқинг шарҳини таҳрир
Сиғмас қалам тилига баёни.

Хусрав, Навоиё, сени кўрса,
Шаҳни дегай малики шаҳи соний.

755

Ваҳки,  ҳажринг ўти  жисми  нотавоним ўртади,
Нотавон жисмимга тушган шўъла жоним ўртади.

Қўзғабон кўнглум алохону аломон айлади,
Не алохону аломон, хонумоним ўртади.

Барқи ишқинг чунки тушти жисму жоним бўлди кул,
Турфа ўт эрдики пайдою ниҳоним ўртади.

Дема ишқим найладиким, рўзгоримдур қаро,
Ўртади, эй қотили номеҳрибоним, ўртади.

Лаъли маҳлул айлагандек ўт ёқиб хошок ила
Ҳажри жоннм куйдуруб, жисмимда  қоним ўртади.

Бўлмаса  ному нишоним  айб қилмангким,  фироқ
Рўзгор авроқидин ному нишоним ўртади.

Шоми ҳажримда шафақ кўрсанг, Навоий, бил яқин
Ким фалакни шўълаи оҳу фиғоним ўртади.

756

Борғил, эй ҳамдам, ҳар ёни,
Кўнглум итмиш, топқил они.

Ҳолин сўрғил, ул ҳам сўрса,
Деким, сенсиз йўқтур жони.

Истидъо айлаб ёндурғил,
Келмас бўлса, де пинҳони.

Ким ул дилбар қилмиш ваъда
Бу тун бўлмоққа меҳмони.

Чин деб келса ани эмди,
Айлай кўксумда зиндони.

Соқий, бизни ғамдин қутқар,
Келтургил роҳи райҳони.

Ул ойсиз ун чекса Навоий,
Ўтгай гардундин афғони.

757

Мени ўлтургай эди муғбачаларнинг алами,
Дайр пирининг агар  бўлмаса эрди карами.

Ўзининг бору йўқидин не шикоят қилайин,
Тенгдурур чун менинг оллимда вужуду адами.

Чарх наққоши суроҳини мунаққаш қилса,
Шиша оғзи қилидин келди муносиб қалами.

Шайхнинг, уйла ки ошиққа момуғ остида доғ,
Тевурук руқъалар остида тикилмиш дирами.

Улки бошимни хиром ичра қилибдур помол,
Ҳар қаён борса, менинг бошиму онинг қадами.

Осмон бўлмади чун ишқ юкига ҳомил,
Таҳ-батаҳ бир-бири қаддида недин бўлди хами.

Ҳар дам, эй аҳли замон, майли ситам қилмангким,
Ҳар нечаким деса бас бизга замоннинг ситами.

Басдур ўтлуғ кафаним зору қуруғ жисмим уза,
Хашр аро қай сори ишқ аҳли юз урса алами.

Гар Навоий нафас урмас туганиб захмида қон,
Гўйиё ўлдики, чиқмас яна ул хаста дами.

758

Кўнгулки этгали андин топилмади хабаре,
Топилса ҳам анга мендин топилмағай асаре.

Қадингки нахли  балодур,  ситам  ёғар  андин,
Не бўлғуси самари бўлса ул сифат шажаре.

Не шоми фурқат экин, ваҳки, умр ўтуб анда
Тулуъ қилмади хуршид васлидин саҳаре.

Гузарда кўрмак учун заъфдин йиқилмишмен,
Гадойи хастадек ул кўй аро тутуб гузаре.

Итингки бор анга ушшоқ бағридин тўъма,
Қилай деганга ани меҳмон керак жигаре.

Оқар, қадаҳқа, томар ерга боданг, эй соқий,
Ҳумор аҳлиға етмасму ҳеч оқар – томари.

Фироқ ўтида, эйки Навоийни куйдурасен,
Чу ишқинг айлади хасча анга не бас шараре.

759

Сиёсат этти сочинг мушк чун хато қилди,
Ки барча жисми қарориб терига тортилди.

Қадингға қуллуғи аҳдини найшакар бузмиш,
Ки бўйла бир-биридин банд-банди айрилди.

Бошинда тожи зар ўлди оёғи остида натъ,
Чу шамъи хизматинг айларда поясин билди.

Магарки кўз юмуб очқунча ноз ўқин оттинг,
Ки, бир ажаб тикони  бағрим  ичра санчилди.

Кўзи хаданги  бало ёгдурурни фаҳм эттим
Ки, рахши наълидин ўтлар кўзумга чоқилди.

Қадаҳ кетургилу дам урма даҳр сирридин,
Ки мубҳам ўлди бу сўз ҳар неча ким  айтилди.

Жигар кабобға майл этмаган эса ул маст,
Навоиё, нега бағрингни ҳар тараф тилди.

760

Неча даврон аҳлининг бедодидин шиддат чекай,
Соқиё, май тутки бер ҳам соғари ишрат, чекай.

Бир нишот афзо майи гулранг ҳам қуй бўғзума,
Давр жомидин  неча  хунобаи  меҳнат  чекай?!

Неча эл бирла жигаргун бода нўш айлаб ҳабиб,
Бағрима тиш беркитиб, мен ништари хасрат чекай.

Эйки,  коминг ўзгалардин васлу мендин  ҳажрдур,
Сен висол айёмини хуш тутки мен фурқат чекай.

Гарчи элдин жон олиб еткурмадинг навбат менга,
Қўйки жонни оллинга мен доғи бир навбат чекай.

Ҳам ҳабибим хоки роҳимен гар андоқким Масиҳ,
Наййири аъзам бошиға сояйи рифъат чекай. 

Бир анга чун ўхшамас, не суд, агар жон лавҳида,
Ҳар замон қилки тахайюл бирла юз суврат чекай.

Туфроқ ўлмоқ авло аввалдин чу гардун оқибат
Тенг қилур туфроғ ила чун чарх уза робит чекай.

Оташин  рухсораи куйдурди булбулдек  мени,
Эй Навоий, келки, мен ҳам нолайи хирқат чекай.

761

Мухандисе топаю эгнима қанот ясатай,
Учуб ҳавосида қушлар аро ўзумни қотай.

Муяссар ўлмаса бу, тўрт аёғланиб кечалар
Танимни итдек этиб итлари сари узатай.

Йўқ эрса  ўтганида  кўргамен дебон  юзини,
Гадойи хаста киби кўйи туфроғинда ётай.

Муҳол эрур бу таманно висоли ким, мен ким,
Неча эл ичра бу савдо била ўзумни сотай.

Танимға  ишқида  бердим шикаст, яъни ул ўт
Ёрурға ушбу қуруғ ҳемадин дедим ушатай.

Чу фақр кўйида васлимға ҳеч ўлтурмас,
Қачонға хирқам уза зарқи руқъасин яматай.

Навоий уйла улус хониға эрур ошиқ,
Ки турк қуллари Жўжидур онингу Чиғатой.

762

Ит киби неча самандинг сўнгича пўя урай,
Ногаҳ ўтсанг боқибон сен яна ўтгунча турай.

Чунки еттинг кўруб ул чеҳрани беҳол бўлуб,
Ўзга келгач яна ул рахши сўнгинча югурай.

Тўрт оёғланиб итинг хайли аро мени мажнун,
Гар кесак отсанг ўпай, гар сўнгак отсанг кўмурай.

Уйқунга монъи агар бўлмаса ул кўй ичра,
Югуруб итлар ила кеча тонг отқунча ҳурай.

Субҳдам ким уюр итлар, менга чун йўқ уйқу,
Посини меҳр  ила олам ёруғунча етурай.

Ишқ кўйида агар шери жаёндур, итдур,
Тонг йўқ ар фахру мубоҳот ила бу нукта сурай.

Нетти итликка Навоий киби қобил эрсам,
Элга кўз йўқмудурур агарчи ани мен ёшурай.

763

Неча мен меҳнат чекиб, ул ой танаъум айлагай,
Ошкоро йиғласам, пинҳон табассум айлагай.

Жавридин ул навъ хушменким, ўлум холи бўлуб,
Ваҳ, этарменким кўруб ногаҳ тараҳҳум айлагай.

Нукта сургач лаъли ўлганлар топар умри абад,
Умрида Исо қачон мундоқ такаллум айлагай.

Тиғи зулми тегмагай деб айласа эл кўнгли ваҳм,
Тегмасун  ғайриға  деб  кўнглум таваҳҳум  айлагай.

Дема зулмум кўп етиб кўнглунг тазаллум айламиш,
Ким агар оз етса шоядким тазаллум айлагай.

Эй кўнгул, бир лаҳза ҳижрон шиддатиға арзимас,
Гар висол ичра киши юз йил танаъум айлагай.

Ёр базмиға чу йўл топмас Навоий, не осиғ,
Дил харош афғону гар дилкаш тараннум айлагай.

764

Бу шахсуворки гўй ўйнамоқда ичмиш май,
Саман дурса  бу ён  бошим оллида  ўйнай.

Магарки рахши аёғиндадур сабо мудғам,
Ки чопса олам-олам масофат айлар тай.

Дамодам урсам илик рашкдин бошимға, не тонг,
Тегар чу гўйға чавгони боши пайдарпай.

Чек эмди лутф ила сарсарвашинг инонинким,
Қилибдур ойинагун ер юзини сарсардай.

Бу фасл аро хуш эрур оқ уй ичра бода ўти,
Бу ўт ёрурға муғанний оғзиға олмоқ най.

Нимаки айласа бўлғай анга шай итлоқи,
Кўзунгга олма нединким жаҳон эрур лошай.

Навоий,  айласа лайливашинг азимати дашт,
Муносиб ўлди нужум ўрдаси улусиға ҳай.

765

Хунфишон кўзни юбон оқ этти ашким касрати,
Гарчи  кетмас лоланинг судин  саводу хумрати.

Шуша олтунлар эрур дурри висолингға баҳо,
Коҳи  аъзам узра  эскирган алифлар  ҳайъати.

Тушта васлин кўргали, ваҳким, ажал уйқусиға
Бордиму кўнглум аро қолди ул уйқу ҳасрати.

Гарчи  оллиндин  ўтарсен  ҳар замон  майдонда,  вой,
Ким эрур мониъ юзунг кўрмакка рахшинг суръати.

Тиғи зулмунгдин эмастур захмлар кўнглумдаким,
Чоклар  қилди  бу уйни ҳажр ўтининг шиддати.

Бўйла,  ҳоким  жоҳилу маҳкум  эрур  олам анга,
То ҳакими сунъининг не эрди эркин ҳикмати.

Эй Навоий, кўзга кўнглумдин адувроқменки, бор
Менга кўнглум меҳнати, кўнглумга кўзнинг офати.

766

Насли одам бўлмамиш  ҳаргиз муҳаббат  мазҳари,
Ул нимаким билмагай одам, қачон билсун пари.

Хўблар ҳуснин қазо машшотаси кўп қилди зеб,
Анда юз мииг хайфким йўқтур вафонинг зевари.

Мен  киби айлаб вафо  кўрган  жафо топилмағай,
Ахтарилса сарбасар аҳли муҳаббат дафтари.

Эй кўнгул, жинси башардин сен вафо кўз тутмаким,
Йўқтурур бу хайл  зотида муҳаббат жавҳари.

Эйки дерсен меҳри шамъи бирла кулбангни ёрут,
Ҳам магар они ёрутқай шамъи меҳри ховари.

Ғуссадинким жон олиб парво ҳам этмас муғбача,
Беҳуд ўлмоқ истаб ўлдум дайри пири чокари.

Эй Навоий, гар десанг кўрмай жафо, бўлмоқ керак
Хўблардин, балки мутлақ насли одамдин  бари.

767

Кўз била кўнглумга бўлмиш гўйиё васлинг чоғи,
Ким кўзумнинг учмоғи тез ўлди кўнглум солмоғи.

Дема кўнглунг мулки қай чоғдин бу навъ ўлмиш хароб,
То бу кишвар аҳлиға тушти қироқинг булғоғи.

Эй кўнгул  қилма  аёғи туфроғи ҳаққи қасам,
Ким кўзумнинг ҳаққидур анинг аёғи туфроғи.

Ғам туни кўнглум харошиға гар истарсен далил,
Ийнак-ийнак чарх таҳрикида анжум тирноғи.

Қатли ҳангоми шаҳидингким кўтарди бармоғин,
Гўё анинг оти мундиндур шаҳодат бармоғи.

Даҳр гулзориға, эй  кўнглум қуши,  майл этмаким,
Анда булбул қонидин рангин эрур гул яфроғи.

Ҳажр аро қўйди дирамдек доғлар кўксин ёриб,
Васли мумкиндур Навоийнинг чу кўптур ёрмоғи.

768

Ишқ орзусини қилур ул навжувон сари,
Ўтқа солур ўзин яна бу нотавон қари.   

Арз этсаларки ёр керак ё икки жаҳон,
Ёр айтқумдурур бери, икки жаҳон нари.

Ул ой эшитмаса не дегаймен, вале ўтар
Афлок тоқининг ҳамидин бу фиғон нари.

Усрук йўл озиқиб доримоқ ҳар тараф не суд,
Бир ой рамида сайд не бўлғай бу ён дари.

Бу хокисорин не сипеҳр этти қадардин,
Анжум киби этикнинг аёғи нишонлари.

Дерсенки, ёр  акси сенга тушгай, эй кўнгул,
Аввал ғубори ғайрдин ойина сон ори.

Ул шўх юзу ашкингга боқмас Навоиё,
Ҳар неча заъфарон юзунга арғувон тари.

769

Интизорида ул ойнинг кўзки солдим ҳар сори,
Кўз юмуб очқунча ўтти кўз ёшим андин нари.

Ёлиниб ул кўй ити бирла борурмен кўйига,
Ваҳки, ул кўй ичра бормен мен кейин, ит илгари.

Дарду ғам турмиш ясовулдек кўнгул чоки аро,
Қўймамоққа келса ҳушу сабри хайли ичкари.

Кўрмасанг ким ўтни су тез айлагай, бир-бир турур
Кўнглум ичра қатра-қатра су киби пайконлари.

Лаб аро оғзинг чучук тил бирла гўё англасам,
Шаҳдлиқ ниши била гул баргини тешмиш ари.

Зоҳидо, ҳар лаҳза ўлмак хонақаҳ фикридаким,
То тирикмен чиқмағум дайри фанодин мен  бари.

Эй Навоий, дема ҳар дамким қадаҳни қуй тўла,
Майни охир қуйса худ бўлмас қадаҳдин ташқари.

770

Бўлмасам ошиқ фиғоним зор бўлғайму эди,
Куймасам  пинҳон  ичим  афгор  бўлғайму эди?

Зулфунга  вобастау кўзунгга вола бўлмасам,
Жон паришону кўнгул бемор бўлғайму эди?

Бўлмаса  кофир  кўзунг ошифтаси шайдо кўнгул,
Риштаи зулфунг анга зуннор бўлғайму эди?

Истабон  васлинг гулистонин  ҳавойи  бўлмасам,
Абри найсондек кўзум дурбор  бўлғайму эди?

Бўлса эрди, эй пари, ишқинг аро кўнглумда хуш,
Гуфту гўюм мунча мажнунвор бўлғайму эди?

Билса эрди ишқида сирримни, ҳар бир лафзида
Ёрдин юз эътироз изҳор бўлғайму эди?

Ғунча кулгусига, эй булбул, кўнгул гар бермасанг,
Бағринга ҳар гул сайи юз хор бўлғайму эди?

Эй Навоий, қилсанг эрди офият кунжин ватан
Мунча мунглуғ жонингга озор бўлғайму эди?

771

Жонға чун дермен, не эрди ўлмагим кайфияти,
Дерки,  боис  бўлди жисм  ичра  маразнинг шиддати.

Жисмдин сўрсамки, бу заъфингға не бўлди сабаб,
Дер, анга бўлди сабаб ўтлуқ бағирнинг хирқати.

Чун бағирдин сўрсам айтур, андоқ ўт тушти менга
Ким, кўнгулга шўъла  солди ишқ барқи офати.

Кўнглума қилсам ғазаб айтурки, кўздиндур гуноҳ,
Кўрмайин  ул тушмади  бизга  бу  ишнинг туҳмати.

Кўзга чун дерменки, эй тардомани юзи қаро,
Сендин ўлмиш телба кўнглумнинг балоу ваҳшати.

Йиғлаб айтур кўзки, йўқ эрди менга ҳам ихтиёр
Ким, кўрунди ногаҳон ул шўхи маҳваш талъати.

Эй Навоий, барча ўз узрин деди, ўлгунча куй
Ким, сенга  ишқ ўти-ўқ эрмиш  азалнинг  қисмати.

772

Сўз вафодин демаким, ул эрмас аҳли ҳусн иши,
Жавр кам қилким вафо сендин тамаъ тутмас киши.

Ишқ аро таскин таваққуъ тутма кўнглум сўзиға
Ким ҳарорат дафъини қилмоқ эмастур ўт иши.

Чекти саф кирпикларинг кўнглум сипоҳи оллиға,
Синдурур юз қалбни лекин аларнинг санчиши.

Совуғ оҳ ўтлуқ кўнгулдинким чекармен турфа,  кўр
Ким ҳавойи ишқнинг  мамзуж эмиш ёзу қиши.

Термагайсен жолани гул барги ичра, эй саҳоб,
Зоҳир ўлса ёр лаъли дуржидин дурдек тиши.

Нури ботин ичра, эй солик, тилар эрсанг камол,
Қил қуёш янглиғ манозил қатъи қилмоқ варзиши.

Чекти оллингға Навоий ақл ила ҳушу кўнгул,
Турки, чексун жисм аро гар хаста жондур қолмиши.

773

Не ишқ эдики, адам айлади вужудумни,
Чу урди соиқа гардунға чекти дудумни.

Не нукта буду набудумдин айтайинким, ул
Набуд қилди фано ўти бирла будумни.

Агар шигоф эса кўксум яқо киби, не ажаб
Ки, ҳажр бир-биридин  узди  тору пудумни.

Бу йўлда суду зиёндин такаллум этмангким,
Тугатти ишқида суд ар зиёну судумни.

Чу ишқ куфри аро белга боғладим зуннор,
Бут оллида яна айб айламанг сужудумни.

Юзунг мушоҳадаси қилмиш уйла мустағрақ,
Ки ҳажр салб қила олмас ул шуҳудумни.

Навоий, ўздин  асар топман ўлғали ошиқ,
Не ишқ эдики адам айлади вужудумни.

774

Гулшани кўюнгдин айру боғи ризвонни нетай,
Бошима гар гул сочар сенсиз гулафшонни нетай.

Нахли қаддинг чун эмас гирён кўзумга жилвагар,
Жўйбор атрофида сарви хиромонни нетай?

Ул итингга бўлмаса тўъма бу оллингда фидо,
Заъфлиғ  пайкарни  найлай, нотавон  жонни  нетай?

Лаълигун ашким лаби ҳижронида айб этмангиз,
Кўз йўлидин тўкмайин бағримдағи қонни нетай?

Зулмати ҳажрида чашманг васфин этма, эй Хизр,
Менки умрумдин тўюбмен, оби ҳайвонни нетай?

Доғима марҳамни кўп таклиф қилма, эй рафиқ,
Туттум ул доғим ўнгарди, доғи ҳижронни нетай?

Ёрдин  айру бузуғ кўнглумга  қилдим хайрибод,
Эй Навоий, уйла ганж ўлмай бу вайронни нетай?

775

Турфа гулзор айламиш май гуллари рухсорини,
Турфароқ буким  ариқ сероб этар  гулзорини.

Эй кўнгул, ҳар ториға юз жон муқайяддур буким,
Юз гириҳ бирла кўрурсен зулфининг ҳар торини!

Ёқмангиз захмимға марҳамким, ўлармен қилса кам
Чоклик бағримдин ул ой тиғининг озорини.

Боғлағайлар атридин дин аҳли кофирлиққа бел,
Ел паришон этса ногаҳ зулфининг зуннорини.

Бумини зоғ этгай оҳим дуди қилса ошён,
Дашт ичинда мен бўлур вайронанинг деворини.

Фош этар кўнглум шарори тийра оҳим дуди ҳам,
Неча дермен қилмайин ишқим ўти изҳорини.

Ғам ҳужумидин не ғам азми харобот айлаким,
Қўймайин бир жом ила ул хайлнинг осорини.

Сойир айларда қадаҳ топсанг сабот, эй муғбача,
Айлайин  барҳам фалакнинг собиту сайёрини.

Англағил,  жоноки, кўюнгда Навоий  ўлди  зор,
Топмасанг итлар уни ичра фиғони зорини.

776

Ким экин ул кўй аро деб келса андин ит уни,
Ит уни вазни била кўнглум солур ҳижрон туни.

Демангизким шоми ҳажрингнинг нечук поёни йўқ,
Субҳи шамъин тийра айлар ғам тунининг шудруни.

Шоми ҳажримни қаро қилмоқ не ҳожат, эй сипеҳр,
Рўзгоримдин  қаророқдур  чу ҳажримнинг туни.

Ишқ иқболидин андоқ кимиёйидур юзум,
Ким қилур касби иёр андин қуёшнинг олтуни.

Дард кўрким, истаса келмак ғамим сўрмоққа ёр,
Рози эрмонким сиришким сайлининг бор ўзгуни.

Даҳр бўстониға зийрак қуш не қилсун майлким,
Ғунча жуз қонлиғ кўнгул очмас бу гулшан гулбуни.

Ғам  Навоийнинг  кўзин қилмиш  булутким, заъфдин
Истар оғзиға томиздурғай момуғ бирла суни.

777

Тоғ аро Фарҳод ҳар ён сурма қилған тошини,
Кўзга чеккан не ажаб юз мил оқизмоқ ёшини.

Аҳли ишқ ул кўй аро саргашта, ваҳ, жоду кўрунг,
Сеҳр  ила  гўё бу навъ айландурурлар  бошини.

Кўкта ҳар ой бир ҳилол ул машқдурким, килки сунъ
Айламиш сизғанда ул икки муқаввас қошини.

Эй сабо, ушшоқ нақди жонларин еткур йиғиб,
Қайда топсанг ул мақобир пешайи қаллошини.

Келди чин наққоши ул юз нақшини қилмоққа тарҳ,
Чеҳра очиб нақши девор  айладинг наққошини.

Ким менингдек хонақаҳдин сурдилар аҳли салоҳ,
Муғтанам тутдик фано дайри аро авбошини.

Лаълини кавсар майиға гарчи  ташбиҳ  айладинг,
Эй Навоий, бордурур бу майда ўзга чошини.

778

Букун  оқшомға  тегру  менки кўрмаймен  қуёшимни,
Не тонг, тўксам фалакдек кеча тонг отқунча ёшимни.

Балийят тошидин юз пора бўлған ҳам эрур хушким,
Итингга  етмагай заҳмат қилурда тўъма  бошимни.

Юзу холинг ғамидин  бўстонафрўз эрур жисмим,
Ки  тутмишдур  ичимни  тухми  ғам,  хуноб  тошимни.

Ўлук жисмимни кўрган тоза қонлиғ доғлар бирла,
Қаро қилған соғинғай зоғлар ғавғоси лошимни.

Вазифа кўнглума ҳар кун эрур бир доғ ишқингдин,
Қаноатдин  тузубмен  бир дирам  бирла  маошимни.

Қазо тағъйири топмас чунки зўру зорлиқ бирла,
Узубмен даҳри халқидин уруш бирла ярошимни.

Навоий дегасен ғам тоғи қозмиш тешаи Фарҳод,
Кўруб кўксумдаги тирноғ ила қилған харошимни.

779

Хаёл ўлған киши ишқ ичра фаҳм айлар хаёлимни,
Билур ҳижрон аро беҳол бўлған саъб ҳолимни.

Кўнгул боғи ародур нахли қадди, лек қўрқармен
Ким, ул иссиғ ҳаво сўлдурмағай наврас ниҳолимни.

Эрур ҳижрон туни бас тийра, эй гардун, дурахшон қил,
Саодат матлаъидин ахтари фархунда фолимни.

Не заъф ўлғайки бир қил гар қаламдин устига тушгай,
Ниҳон бўлғай мусаввир тортқан қили мисолимни.

Кўруб хандон лабин оғзим очилди буки ўлмаймен,
Қилурмен дафъи кулмак бирла гўё инфиолимни.

Ҳақорат бирла боқма, шайху муғ дайри сари юз қўй,
Боқ ул кўй итлари силки аро жоҳу жалолимни.

Навоийдек агар  нафс итлигидин қилмағаймен рам,
Қачон гардун менга рам айлагай раъно ғизолимни.

780

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

Гарчи халқ озодасимен, ёр  агар  бандам, деса,
Андин ортуқ англаким бир банда озод айлагай.

Ёрдин ҳар кимки бир сўз дер, туганмасдин бурун
Истарамким, аввалидин яна бунёд айлагай.

Ёр ҳижронидин ўлгумдур бу навъ эрмиш сазо,
Ул кишигаким, бировга ўзни мўътод айлагай.

Неча сабр авроқи ёзғай кўнглуму бир оҳ ила,
Сарсари ишқинг етиб борини барбод айлагай.

Шайхдин зуҳди риёси касб ўлур, ё раб, қани
Дайр  пириким,  фано расмини  иршод  айлагай.

Одам авлодида камдур одамийлиғ шеваси,
Одам эрмас улки  майли одамизод айлагай.

Не балодурким фалак ҳар кимга чекса тиғи ҳажр,
Ёнгилиб аввал менинг жонимға бедод айлагай.

Беша ичра девлар  мақтули бўлсун, эй пари,
Гар Навоий ёна  азми Астробод айлагай.

781

Тушта сарву гулдин ислаб бирни қучтум бирини,
Айлагил, эй сарви гулрух, бу тушум таъбирини.

Англадинг ўтлуқ юзи  кўнглум не янглиғ қилди су,
Мум ароким кўрмамиштур шўъланинг таъсирини.

Дўстлар дафъи жунунум гар тиларсиз, боғлангиз
Ул пари кўйида бу девонанинг занжирини.

Сувратингдин ожиз ўлса монеъ эрмастур ажаб,
Қайда наққош  айлагай килки қазо тасвирини.

Васл ила қилғил бузуғ кўнглум, иложинким, қилур
Шоҳ адл этмак била вайроналар таъмирини.

Ишқу май, эй шайх, азалдин сарнавишт эрмиш менга,
Ваҳ, нетиб хуш кўрмагаймен тенгрининг тақдирини.

Эй Навоий, дерсен ул ой ишқини элдин яшур,
Оти мазкур ўлса найлай ҳолатим тағйирини.

782

Мовий ёғлиғдин қошинг, эй жонға бедод эткучи,
Кўк булутқа кирди гўё янги ойнинг бир учи.

Гар ёмон ҳолимға кўз солмас, ажаб йўқким, эрур
Ул қаро кўзлар қаро бахтим масаллик уйқучи.

Илги ашким қонин оритмоққа чектим дуди оҳ,
Ҳам қизарди, ҳам қаро бўлди ул ойнинг овучи.

Оллиға бош қўйдум, аммо тиғ ила айирмади,
Бош эмас буким эрур бўйнумда анинг унтучи.

Тиғи ишқин мендин айлар имтиҳону васли йўқ,
Ишқнинг гўёки мендин ўзгага етмас кучи.

Бода дурдин нўш эта олмас эсанг, эй муғбача,
Йиртибон зуҳдум ридосин айла онинг сузгучи.

Гар аёғинг чиқти ашкингнинг суйидин тойилиб,
Эй Навоий, шукр ул кўй ичрадур анинг мучи.

783

Ишқ аро тиш бағрима урсам ичармен қон доғи,
Бал  чекармен  ҳажр  ўқидин  биркиган  пайкон доғи.

Белу оғзидин нишон сўрмангки, заҳрим дерга йўқ,
Бир сариму ошкоро зарраи пинҳон доғи.

Ишқидин қоним тутуб эрди ани тўкмакка саъй,
Дашнаи фурқат ҳам этти ханжари ҳижрон доғи.

Бўйнума занжир тортиб, жисмима ёғдурдунг ўқ,
Англадинг гўёки Мажнун ўлмишам, урён доғи.

Йиғламай ҳолимға найлайким, анинг васли менга
Уйлаким, уммид йўқтур,  йўқтурур  имкон доғи.

Неча кун оламда чун меҳмонсен, ичгил бодаким,
Мезбон қолмас бу хони дайр аро, меҳмон доғи.

Эй Навоий, чун алиф янглиғ ўқи жонингдадур,
Қатлингга тонг йўқки бир кун боис ўлғай жон доғи.

784

Неча тиғ урдунг кўнгулга тийра оҳи итмади,
Кимса ўтдин дуд чиркин су била оритмади.

Бош қўярмен шукрдинким, қилмайин бошимни гўй
Чобукум  майдонға ҳаргиз рахшини секритмади.

Хоҳи тиғи жавр ё тиғи забон бирла рақиб,
Илтифоте қилмади кўнглумгаким, оғритмади.

Айлади юз қатла су, бир қатла қон кўнглумниким,
Урмади бир тиғ ани юз қатла то инжитмади.

Қилмади маҳбус кўнглум кулбасида ғамни ишқ,
Рахналарни то маломат тошидин беркитмади.

Эй хуш ул қушким, тегиб жисмиға бир пар ҳар тикан,
Эл қулоғин ноладин  булбул киби ёлқитмади.

Баҳри ашк ичра Навоий собит эрди тоғдек
Ким, эсиб бир ел танининг тахтасин қалқитмади.

785

Кўксумда  наъл  бўлди хадангинг нишонаси,
Кўксум уйи эрур анинг омочхонаси.

Пайконларингки тил киби кўнглумдин урди бош,
Гўё бир ўтдур улки, булардурур забонаси.

Кўп сўз ясади Лайлию Мажнун сўзида халқ
Эрмас нечукки ҳуснунгу ишқинг фасонаси.

Деб эрди бир баҳона била сени ўлтурай,
Ўлтурди, ваҳки, ҳар дам анинг баҳонаси.

Меҳри руҳунгда меҳри гияҳ сабзаи хатинг,
Гўёки холинг ўлди ҳам ул сабза донаси.

Муғ дайри  пирининг қулименки, ғам этса қасд,
Айлар халос бирла тўла жоми муғонаси.

Ишқинг Навоий айлар улустин ниҳон вале,
Фош айлар элга замзамаи бехудонаси.

786

Чун сўз айтурсен лабинг титрар ғазаб қилған чоғи,
Рост андоқким сабо таҳрикидин гул яфроғи.

Кимки кўрди суратинг ҳайрат доғи сурат киби,
То қиёмат оғзи ичра қолди ҳайрат бармоғи.

Баски  кўз  оқу  қаросин суртмишмен  шавқдин,
Ҳам  қаро, ҳам оқ ўлубтур  бодапойинг туйноғи.

Не ажаб қон тўкса  тиғингким онинг ошомиға,
Оғзин очқан икки аждар зоҳир этмиш болчоғи.

Бошима  туфроғ  совурғандинму чеҳрам гард экин,
Ё фалак ёғдурмиш устумга  мазаллат туфроғи.

Деди лаълимни сўрарсенмуки, топқайсен ҳаёт,
Бир ҳаёти тоза худ еткурди онинг сўрмоғи.

Дайри пири хидматиға улки дер  бел  боғладим,
Чин дегай ул вақтким зуннор бўлғай белбоғи.

Менки эллик йил чекиб ғам, топмадим ҳушвақтлиғ,
Топғаменму умрнинг эмдики ўтмиш хушроғи.

Эй Навоий, олам  аҳлидин вафо қилдинг тамаъ,
Мен эдим сенинг киби, мен янглиғ ўлғунг сен доғи.

787

Бир бағир парголаси ғам даштининг ҳар лоласи,
Лек бўлса ишқ ўтидин доғ ҳар парголаси.

Ишқ саҳросиға ҳар ким кирмак ўлмаским эрур,
Бир юракнинг доғлиқ парголаси ҳар лоласи.

Лаъл уза ушоғроқ инжу айлагандек таъбия,
Кўргузур ширин лабингни ҳар тараф табхоласи.

Анжум эрмаским тушубтур чарх кўзгусига акс,
Баски ёғдн ғам туни ер узра ашким жоласи.

Гирди болиш ўлса ой бошинг қўярға важҳи бор
Ким, анинг даври юзунг ойининг ўлғай ҳоласи.

Гул харидори чу кўптур, бўлма кўп, эй боғбон,
Зеб учун машшота ё сотмоқ учун даллоласи.

Гар  Навоий  ноласидин ёр ёлқибдур,  валек
Ишқи йўқ деб таън этар, гоҳики келмас ноласи.

788

Сарсари оҳимдин ул ой фурқатида ғам туни,
Уйқуға қўймас халойиқни эшикларнинг уни.

Ишқ уйин Фарҳоду Мажнун руҳи билгай чарх уза,
Ҳар бирига етса оҳим ўтининг бир учқуни.

Буки дерлар кимиёдур ишқ бовар қилмасанг,
Қилғуси юз  важҳ ила  собит узорим олтуни.

Орази  майдин  бўлуб гул-гул оқизди  қон  ёшим,
Кўр не гуллар очти ул бўстони офат гулбуни,

Эйки дўзах ўтину маҳшар кунин шарҳ айладинг,
Учрамайдур жонинга ишқ ўтию ҳижрон куни.

Чун Навоийға икки лаъли майидин тутти қўш,
Қору гар жон истаса ким жон бериб топти муни.

789

Жисми ул гулнинг қизил тўндинмудур гул хирманн,
Ё солиб рухсори бир хирманға ўт ўртар анн.

Оташин гул жисмида андоқки су музмардурур,
Уйладур гулгун тўн ичра оби ҳайвондек тани.

Гўйиё гул ичра савсан барги айлабтур ниҳон,
Йўқса гулгун тўн ичинда кўнглакидур савсани.

Қатл учун ол айлади тўн, нўқса ул қаттолваш
Ғарқа бўлмиш қонға баским бўлди қон тўкмак фани.

Оташин гулму экин гулбуни ҳар ён, ё магар
Ишқ  сўзидин  тушуб  куйди булбул маскани.

Гул сочиб юз йил агар гулранг май нўш айласанг,
Арзимас бир кун тикан нешиға даврон гулшани.

Гул эрур юз хурдаси бирла гадойи жандапўш,
Эй  Навоий, муфлиси қониъни бил  шоҳи ғани.

790

Саҳар куяр ғами ҳажрингда хаста жисм хаси,
Магар ўтумни қилур тез субҳнинг нафаси.

Кўнгулга  анча хадангннг тикилди ҳар ёндин,
Ки бўлди хаста кўнгул андалибининг қафаси.

Кўнгулки толпинадур танда, кўюнг истайдур,
Қафасда  секриса  қуш учмоғ ўлғуси ҳаваси.

Ул ойға етмаса қўл ўтлуғ оҳ ила, не ажаб,
Чинор куйса бўлурму қуёшқа дасти раси.

Не ринд ўлса сочинг куфрида этар зуннор,
Жаҳон юзидаги дин аҳлиға анинг мараси.

Талаб йўлидағи овораларға мужда денгиз
Ки, йўлға  ҳоди эрур дўст маҳмили жараси.

Фиғонки, хасталарин ул Масиҳ тиргузубон,
Вале Навоийи дилхастани унутти басе.

791

Лаб уза хат анбар олуди,
Оташин лаълининг эрур дуди.

Дарду сабрин нисоринг этти кўнгул
Ким, булар эрди буду нобуди.

Жон бериб кўнглум олди нақди ғаминг,
Аҳли савдонинг ушбудур суди.

Гар ўқунг жонға қасд қилди, не бок
Ки анинг бу ўқ эрди мақсуди.

Тану жон риштаси ғамингға либос
Бу бири тори, ул бири пуди.

Тенгдурур даҳрға вужуду адам,
Балки маъдум барча мавжуди.

Гар Навоий кўзи оқорди, не тонг
Ашк анинг қаросини юди.

792

Демангиз ҳар кимни ким бир ёр ила бор улфати,
Ким менга басдур менинг бекаслигимнинг меҳнати.

Элни нўши васл агар тиргузса найлай, эй муҳиб,
Ким мени қилди ҳалок аҳбоби заҳри фурқати.

Сабр кўп қилсанг фавойид кўп дединг, носиҳ, не суд,
Ким кўнгулни ҳажр аро бир лаҳзалиқ йўқ тоқати.

Топти гўё ҳар бири жисмимдаги бир доғни,
Ҳар тараф хирқамдағи теврук – йўрунлар ҳайъати.

Бир қаро тоғе қўпуб гар тушса ошиқ бошиға,
Андин ортуғроқдурур ҳижрон кунининг шиддати.

Ҳирқам олиб бода бер, эй дайр пириким, яна.
Қўймағай шайх оллиға бормоққа бу иш ҳижлати.

Эй Навоий, ҳар нафаским хуш кечар, тут муғтанам
Ҳеч кимга умрининг маълум эмас чун муҳлати.

793

Неча  йилда  қилмади  кўнглумга ишқи  шиддати,
Улча қилди хаста жонға неча кўнгул фурқати,

Ҳажри бедоди аро ҳар дам яқиндур ўлгамен,
Дўстлар, беҳад қаттиқ эрмиш йироқлиқ меҳнати.

Боғни қўйким,  кўнгулнинг ул қаду юз ҳажрида
Сарв ила ҳам унси йўқ, гул бирла доғи улфати.

Сен билу жисмим неча доғ ўртар эрсанг, эй сипеҳр,
Ким кўнгулга басдур ул бадмеҳр доғи фурқати.

Эй кўнгул даврон элига чунки йўқ ҳусни вафо,
Қайда бас ҳусн аҳлиға бўлғай вафонинг нисбати.

Истасам жоми муғона тутса гоҳи муғбача,
То тирикмен айлагумдур дайр  пири хидмати.

Эй Навоий, чархи золининг фирибин топмағум,
Ёр агар бўлса менинг бирла эранлар ҳиммати.

794

Оғиз  ичра  тилингдек ғунчада гулбарги тар бўлғай,
Вале бу шарт илаким барги гул ичра шакар бўлғай.

Қадингға сарви раъно ўхшағай лек ул замонким, сарв
Хиромон бўлғаю гул бергай, ул гулдин самар бўлғай.

Кўзунгга ўхшағай наргис агар қиймоч ўлуб оқи,
Мудаввар асфари ичра қаролиғдин асар бўлғай.

Хатингға қадр шоми ўхшағай бу шарт бирла ким,
Тажалли юзидин ул шом аросинда саҳар бўлғай.

Чу минсанг ашҳабинг ул дам қуёш бўлғай сенга монанд,
Ки берса кўк юзин жавлон жаҳон зеру забар бўлғай.

Менга ишқингда Мажнун бирла Фарҳод ўхшағай ул чоғ,
Ки бу бўлғай жаҳон расвоси, ул мундин батар бўлғай.

Хабардор они билгил, эй кўнгул, бу дайр жавридин
Ким, ул тун-кун харобот ичра масту бехабар бўлгай.

Дедим:  назм  аҳлининг сархайли  ким  бўлғай, деди, хотиф,
Навоий бўлғай улким, сен тилайдурсен агар бўлғай.

795

Ҳар ўқ ул қоши ё кўксумга отса бехато етгай,
Вагар худ ўзгаларга отса ҳам суйлаб менго етгай.

Тегиб суйлаб дема ҳар ерга захм айлабон ул ўқ,
Неча манзилда ором истагай кўнглумга то етгай.

Вафою меҳр этарга  не. ҳад, биллаҳки, розимен,
Ки бори гаҳ-гаҳи ул шўхдин жавру жафо етгай.

Чу куйдум ҳажри ўтидин кулумни йўлдин олмангким,
Ки шояд элтгай кўйига ул ён гар сабо етгай.

Кўзи ҳажрида тонг йўқ бутса қабримда  қаро наргис,
Ки қўйғай кўз аёгиға чу ул кўзи қаро етгай.

Деса мингдин бирин, ваҳ, не бало суст ўлғай ул ошиқ,
Бошимға ишқ аро ҳар лаҳза гар юз минг бало етгай.

Жунун кўр ғурбат  ичраким,  танишмоқ  мумкин эрмастур,
Диёримдин агар сарвақтима бир ошно етгай.

Фалак бошингни кирпич муттакоси қилғуси, гар худ
Бу дам хуршид хиштидин бошингға муттако етгай.

Навоий сенсиз этмас боғ сари майлким, шояд
Анга булбул била гулдин даме баргу наво етгай.

796

Кеча ҳажрингда тирикликдин малолим бор эди,
Тонгға тегру айта олмонким, не ҳолим бор эди.

Фурқатинг бедодидин йўқ эрди бир соат мажол,
Бўлса доғи йиғлар эрдим то мажолим бор эди.

Тош уруб кўксумга, туфроқлар бошимға совуруб,
Лек бу вақте эдиким зътидолим бор эди.

Келсам ўз ҳолимға ногаҳ бу аломатлар аро,
Гоҳ ўзумдин, гоҳ улусдин инфиолим бор эди.

Васл умиди кирмаса жоним аросиға гаҳи,
Қайда жон элтурга бори эҳтимолим бор эди.

Васли таркидин агарчи мужрим ўлдум, ваҳ, қачон
Ҳажрни бу навъ саъб эркан хаёлим бор эди.

Эй Навоий,  фурқатим  айёми  мундоқ  қолмағай,
Қолмади чун улки даврони висолим бор эди.

797

Кўнгул, ўт берки, бир ой ҳажрида кўксумга доғ ўртай,
Фатила чирмаб, ой даврича солиб анда ёғ  ўртай.

Эмас мушкин  ғизолим  мултафитмен уйлаким лола,
Неча бағримни қон айлай, неча кўнглумга доғ ўртай.

Анингдек тийрадур шоми ғамимким, бўлмағай равшан,
Агар хуршид шамъи янглиғ анда юз чароғ ўртай.

Чиқинг Фарҳоду Мажнун ишқ ўти лофидин урмай дам,
Ки ҳижрон сўзидин бир оҳ тортиб дашту тоғ ўртай.

Эмастур ул қуёш ҳаргиз ёрутмоқ кулбам, эй гардун,
Ўзумни шамъидек ҳар тун неча боштин аёғ ўртай.

Мени дўзах сари бошланг ки ташлаб сарнигун ўзни,
Бу янглиғ ҳажр ўти бедодидин истаб фароғ ўртай.

Неча ул  шўх элга  нўшханду лоба  қилмоқдин
Йиғимни ҳой-ҳой айлай, ичимни лоғ-лоғ ўртай.

Бу гулшан гулларида чунки йўқ бўйи вафо, невчун
Тилаб онн таманно ўтидин ҳар дам димоғ ўртай.

Замон аҳли вафосиз дебки қилдим достонлар сабт,
Навоий, бир кишида гар вафо топсанг сўроғ ўртай.

798

Менинг бахтим юзи ғам кожидин ул кун қаро бўлди,
Ки кўнглум ул кўзи, қоши қароға мубтало бўлди.

Қутулмиш эрди ошиқлиқ балосидин кўнгул, кетмиш
Ул ой кўйига, билмон, ёна анга не бало бўлди.

Қошу кирпикларинг кўнглум уйин қилди камонхона,
Алифлардин ўқу ҳар наъл анга бир ҳалқа ё бўлди.

Лабинға қайси тил бирла фидо дей хаста жонимни,
Анга жоним фидоким жони лаълингға фидо бўлди.

Бузулған хаста кўнглумдин ўқин зинҳор чекмангким,
Ул уйга бу сутун, ул нотавонға бу асо бўлди.

Ажаб муҳлик эмасму ишқ дашти, эй мусулмонлар,
Ки бир мўриға ҳар кун тўъма икки аждаҳо бўлди.

Фано истар эсанг ич дайр пири илгидин жоме,
Недин ким хонақаҳ шайхи иши зарқу риё бўлди.

Вужудум фони айлаб олди дин бир муғбача, тонг йўқ,
Агар зуннор боғлаб масканим дайри фано бўлди.

Навоий ғуссадин махлас тиларсен, масту бехуд бўл,
Ки даврон дарду ранжиға даво бу бўлди, то бўлди.

799

Уйла ҳижрон тийрадурким, зулм экач ул ой фани,
Ёқибон кундуз чароғ истаб топа олмон ани.

Лаълинг уммидида мунглуғ жоним ўлмиш бир гадо,
Ким  мунунг йиртуғ тўнидектур  анинг захмин тани.

Ул кўз оллида мукаҳҳал кўзлари ҳусн аҳлининг,
Кулга бўлғанған сурук девоналардур гулхани.

Оғзи жон қасди қилур, жонға таваҳҳум йўқ ажаб,
Хавфи кўпракдур анингким бўлса махфий душмани.

Келса тонг йўқ гоҳ пири дайру гоҳи муғбача,
Риндким  кунжи харобот ўлғай онинг маскани.

Яхшироқтур кўрмаган оламда ҳусн аҳли юзин
Қим, санамлар  ишқининг бу келди важҳи  аҳсани.

Эй Навоий, ком топмай гар мен ўлдум ишқ аро,
Кимки топса ком анга гоҳи соғиндурғил мени.

800

Менмудурменким кўнгулдин айрумен жондин доғи,
Оллоҳ-оллоҳ, не кўнгул, не жонки жонондин доғи.

Ул  пари зуннори зулфин  боғламай девонамен,
Бўлмишам бегона, яъни ақлу имондин доғи.

Хонумондин ҳам тушубтурмен мени бедил йироқ,
Кўнгул отлиғ бир алохону  аломондин доғи.

Ҳар замон келса бузуғ кўнглум аро ёру диёр,
Олам аҳлин сиқтатурмен оҳу афғондин доғи.

Эй ажал, жон бирла миннатдормен қилсанг халос,
Интизори васлидин ҳам дарди ҳижрондин доғи.

Кўзларим боғи сочарда ашк гулгун очтилар,
Бу бири айнул ҳаёт, ул бир гулафшондин доғи.

Кимки истар жониға даврон жафоси етмагай,
Кўнглини даврондин олсун, аҳли даврондин доғи.

Даҳр чун бузди мени, мен ҳам мукофот айладим,
Ўткариб оҳимни барқ, ашкимни тўфондин доғи.

Эй Навоий, кўнглунг ор этти они ёзғурма кўп,
Бу эмиш тақдир, эмас сендин доғи, андин доғи.

Qayd etilgan


Habib  14 Fevral 2011, 15:53:05

801

Неча килки тахайюл бирла бир сурат нигор айлай,
Анга ошиқ ясаб, кўнглумни амдо беқарор айлай.

Неча  чирмаштуруб  бир зулфи  савдосин димоғимға,
Ўзумни аҳли савдодек паришон рўзгор айлай.

Неча бир сарвдек қомат ҳавоси бирла ҳар соат
Жаҳонда оҳу афғондин қиёмат ошкор айлай.

Неча бир лоларух доғи ғамин истаб таним узра,
Қўюб юз доғ они қонлиғ ёшимдин лолазор айлай.

Неча ғам дашти ичра бир пари меҳрида соямни
Жунундин бир замон қовуб, гаҳи андин фирор айлай.

Неча анжум била чарх офатидин чарху анжумдек
Ҳавони оҳим ўтидин тўла дуду шарор айлай.

Эрур  бас тийра шоми ишқ, ёраб, ҳусни шамъин ёқ,
Ки жон бирла кўнгул ўртанмагин парвонавор айлай.

Чу ҳеч иш ихтиёри кимсада йўқтур, қўй, эй зоҳид,
Ки тарки ихтиёр этмакни мен ҳам ихтиёр айлай.

Навоий, бода баҳри бегарониға мени солғил,
Ки гардун  баҳрининг мавжи балосидин канор айлай.

802

Гул не бўлғайким юзунг ҳажрида кўргаймен они
Сепсалар кулбамга хас янглиғ супургаймен они.

Базмидин бўлса насибим бир сўнгак то умри бор,
Ислағаймен, йўқса ит янглиғ кўмургаймен они.

Кўнглум ўтидин ёрут меҳринг чароғин, эй сипеҳр,
Сарсари оҳимдин  ул  дамким  ўчургаймен они.

Лабларинг ҳажринда гар худ бода ҳуро лаълидур,
Мумкин эрмастурки оғзимға етургаймен они.

Уйла ҳижрондин тилармен беҳуд ўлмоқ, эй рафиқ,
Ким фалак жомин тўла тутсанг сумургаймен они.

Эй Навоий, телба кўнглум итти эмди истамон,
Неча тоғу даштдин топиб кетургаймен они.

803

Ваҳ, неча даврон жафоси айлагай маҳзун мени,
Соқиё,  бир давр  аёғи бирла  қил Мажнун мени.

Беҳуд ўлмишмен майи ҳажрингни кўргач, оҳким,
Қилди  маст оғзимға  етмай ул лаби  майгун мени.

Лаҳза-лаҳза  уйлаким жаврингни ҳусн  айлар  фузун,
Шавқ аро ҳам ишқинг айлар дам-бадам афзун мени.

Элта олур бир қуюн жисмим хасин ул кўйдин,
Ранжа бўлма қилғали овораи гардун мени.

Номаи хушу ҳаёт ўлғай дедим васлинг, валек
Хатти бехуш айлабон қатл айлади мазмун мени.

Менда муғ дайри ҳавоси ғолибу сизда хумор,
Майға, эй ушшоқи муфлис, айлангиз марҳун мени.

Эй Навоий, васл аро ўқ кош сурса тиғи кин,
Фурқатида оқибат ўлтургусидур чун мени.

804

Бир кун мени ул қотили Мажнун шиор ўлтургуси,
Усрук чиқиб, жавлон  қилиб, девонавор ўлтургуси.

Гар заъф  ила  ожизлиғим  кўнглига раҳме солса  ҳам,
Бошимға етгач секретиб беихтиёр ўлтургуси.

Васли аро гар ўлтурур жонимға юз минг шукр эрур,
Чун қолсам андин бир замон ҳижрони зор ўлтургуси.

Ошиқ бўлурда билмадим мен нотавони хастаким,
Ҳажр ўлса ғам куйдургуси, васл ўлса ёр ўлтургуси.

Майдон аро, эй аҳли дин, кирманг тамошосиғаким,
Юз кўрмайин ул кофири чобуксувор ўлтургуси.

Лаълинг закоти май тутуб тиргузмасанг, эй муғбача,
Дайр ичра мен дилхастани ранжи хумор ўлтургуси.

Дерлар Навоий қатлиға гул-гул очибдур оразин,
Кўргунча они, войким, бу хори-хор ўлтургуси.

805

Неча  кўргузсам ниёз ул шўх ноз айлар, нетай,
Жавр  кўпдин-кўп,  тараҳҳум  оздин-оз  айлар, нетай?

Мен ниёз айларда истиғнодин этмас ноз ҳам,
Ноз ҳам ҳайср элга изҳори ниёз айлар, нетай?

Эл  била  ким лаълидин жон  истар, айлар  ихтилот,
Жон бериб лаълиға мендин иҳтироз айлар, нетай?

Васли шоми бода янглиғ маст этиб аҳбобни,
Шамъдек то субҳ ишим сўзу гудоз айлар, нетай?

Жаврини  чекмактамен,  мумтозмен  аҳбобдин,
Лутфи вақти ул тарафни имтиёз айлар, нетай?

То ҳақиқий ишқи мастимен, кўнгулни қовмишам,
Они ким андишаи ҳусни мажоз айлар, нетай?

806

Гар аламимға чора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай?!
Вар ғамима шумора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай?!

Ранжима бу эса адад хости бу эрса найлайин,
Дардима гар канора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай?!

Жамъ эмас эрса хотирим жамъ ўлуриға, зоҳидо,
Ҳожати истихора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай?!

Ёрдин  элга комлар буки  менинг сори  гаҳи
Кўз учидин назора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай?!

Машъали васл ила  улус шоми мунаввару менинг
Бахтима бир шарора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай?!

Қисми азалға шодмен буки фалак риояти
Ҳолима ошкора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай?!

Дедим: эрур Навоий ўз дардиға чорасиз, деди:
Гар аламимға чора йўқ, бўлмаса бўлмасун, нетай?!

807

Йўқки, ёмғурдин менинг ҳолимға даврон йиғлағай,
Кўргузур гулгун булут истар магар қон йиғлағай.

Анжум эрмаским, эрур афлок ашки донаси
Ҳар тун аҳволимға баским чархи гардон йиғлағай.

Чок кўнглум қону доғи кўз ёшим дафъ этмади,
Лола нафъидур нечаким абри найсон йиғлағай.

Кўз қурубтур ашкдин ул ой ҳавойи ишқида,
Бас қилур охир булут чун улча имкон йиғлағай.

Парда  ичра  йиғлаб  ашким, ваҳки, пинҳон қолмади,
Шамъи фонус ичра элдин қайда пинҳон йнғлағай.

Мўътабар эрмас агар ризқ аҳли кўп тўккай сиришк
Ким, мушаъбид оз дирам истаб фаровон йиғлағай.

Ҳажри тиғидин не ғам ҳар дам Навоий йиғласа,
Кимки бўлди бағри пора-пора, осон йиғлағай.

808

Менмудурменким айирмиш васлидин жонон мени,
Ўлтурур онсиз туман минг дард ила ҳижрон мени.

Чарх жисмим туфроғин оҳим елидин совуруб,
Ҳажр даштида қуюндек айлади даврон мени.

Ғам палосин жисмидин  Фарҳоду  Мажнун  бошидин,
Ошёнин ташлади, чун гард ила урён мени.

Ул пари андоқки пинҳондур кўзумдин айламиш,
Ғояти заъфу жунун эл кўзидин пинҳон мени.

Гар паридур дилбарим, мен ҳам жунундин ваҳш аро
Уйламен ваҳшатдаким, бўлмас демак инсон мени.

Бир ҳам, эй Лайли, биёбон ичра Мажнунунгни топ,
Кўр ани ҳайрон менга, йўқким анга ҳайрон мени.

Эй Навоий, гар яна бир қатла мумкин бўлса васл,
Солмоқ ул  маҳвашдин  айру ҳажр не имкон  мени.

809

Ваҳш хайлин дашт уза бу телбаи маҳзун сари,
Ом ғавғоси хаёл эт шаҳр аро Мажнун сари.

Ҳам борурда  ҳам  ёнарда  ўтгудекдур  чархдин,
Чиқса ул ой ҳажрида оҳим ўти гардун сари.

Шамъға парвона майлидекдур, ар кўнглум қуши
Борса ногаҳ ул қаду рухсори оташгун сари.

Турфа кўрким носиҳим Фарҳод ила Мажнун эрур,
Булажаб ҳолимға боқиб тоғ ила ҳомун сари.

Ҳар тун афзун бўлған оҳим ўтида жоним сипанд,
Ким газанди етмагай ул ҳусни рўз афзун сари.

Соқиё куп кунжидин тут бизга лаъли нобким,
Бу боринда майл бўлмас ганжи Афридун сари.

Эй Навоий, «Мажмаъ ул-баҳрайн» бўлғай ошкор,
Майл қилса сайли ашким ногаҳон Жайҳун сари.

810

Кўрма сариғ баргу қил наззора рухсорим сари,
Қўй хазон боғин, гузар қил заъфарон зорим сари.

Боқма асфар барг уза ҳар ён қизарған обкаш,
Заъфарони юз уза кўр ашки хунборим сари.

Ким хазони ел қурутқан шоҳи ҳолин кўрмамиш,
Айладик наззора урён жисми  беморим сари.

Сарвға бўлмас хазону лола ул мавсумда йўқ,
Қилма майл, эй оҳ, сарви лола рухсорим сари.

Англа бошимға туташқан шўълайи ҳажр, эй рафиқ,
Кўрма санчилған хазони барг дасторим сари.

Умр  баргин то хазон тўкмайдур этсам  коми  азм,
Навбаҳори ҳусн  аро  сармасти  хумморим сари.

Эй Навоий, чун бу фасл ичра қадаҳ марғуб эрур,
Тортай ўзни мажлиси шоҳи қадаҳ хорим сари.

811

Чарх агар солса йироқ юз йил висолингдин мени,
Ойира олғайму бир соат хаёлингдин мени.

Белу оғзинг зикру фикри бирла бўлсам, не ажаб,
Шавқ бир дам ғофил этмас қилу қолингдин мени.

Янги ойдур мужиби савдою мен  девонамен,
То фалак солди жудо мушкин ҳилолингдин мени.

Элга юз очнб қоронғу қилма оламни менга,
Тийра қилмоғлиғ недур шамъи жамолингднн мени.

Жон бағишлаб элга лаълингдин, мен ўлдум ташна лаб,
Ваҳки, қилдинг қатли жонпарвар зилолингдин мени.

Бастаи зуннор қил бир риштаға, эй пири дайр,
Ҳар сари тори чубулған эски  шолингдин  мени.

Эй Навоий, яна ишқ айлаб тахайюл зинҳор,
Қилма ҳар дам ранжа бу фосид хаёлингднн мени.

812

Тан  қаро туфроғ ўлуб оҳ ўти охир  бўлмади,
Гарчи хас кул бўлғач андин шўъла зоҳир бўлмади.

Ҳуснунга меҳр этти даъво зулфдин чиққач юзунг,
Тун ҳижобиға кириб махласға ҳозир бўлмади.

Дема кўксунг чокини ёпқилки, кўп ёптим валек,
Чоклик кўнглак анинг чокига сотир бўлмади.

Орзу айлармен олсам деб кўзумни бир замон,
Ким сенинг юзунгдин ўзга юзга нозир бўлмади.

Ўртамакда фурқатинг  шогирдидур  дўзах  ва лек
Пеша айлаб касб устодича моҳир бўлмади.

Ваҳ, не манзилдур фано кўйиким анда истайин,
Кимса икки кавндин осуда хотир бўлмади.

Эй Навоий, қайғу етса чархдин ич бодаким,
Кетмади даврон ғами то жоми доир бўлмади.

813

Кўз ёшим  ғалтон  борур ул орази дилжў сари,
Тифлдекким, ағнабон майл  айлагай кўзгу сари.

Ул бути зебо гар истар ашким оқса айби йўқ,
Зийнат аҳли майл этарлар доимо инжу сари.

Хол ширинлиғни, лаълингдин магар  касб айламиш,
Ким эрур мойил бағоят кўнглум ул ҳинду сари.

Ҳажр даштида кўзи сари борур шайдо кўнгул,
Телба саҳро сайрида  борғон киби оҳу сари.

Ҳар сори манл этганингдиндур ҳасаддин ўлмагим,
Ёлғуз андин йўқки, кўнглунг мойил ўлмас бу сари.

Оби ҳайвондек чучук лаълинг муяссар чун эмас,
Ҳажрдин ҳар лаҳза кўнглум тортар оччиғ су сари.

Ул маҳи хиргаҳнишиннинг остонин мендин ўп,
Эй Навоий, ҳар қачон майл айласанг ўрду сари.

814

Кел-кел, эй ороми жонимким, тилайдур жон сени,
Чеҳра очким, кўрмак истар дийдаи гирён сени.

Эй ғизоли мушкбў, келким қуюндек, қолмади
Водийи ахтармаған истаб бу саргардон сени.

Сен пари пинҳон учун мен ҳам камоли заъфдин
Ғойиб ўлдум эл кўзидин кўргали пинҳон сени.

Қон аро гар ғарқасен, эй кўз, не тонгким тез боқиб,
Зор кўнглумни чу қатл эттинг тутубтур қон сени.

Гарчи мумкин йўқ вале бир қатла кирсанг илгима,
Борса бош алдин чиқармоқ ўзга не имкон сени.

Кўз  юзунгдин  олмасам,  айб этмагил, эй  муғбача,
Айлай олмон дийдадин ғойиб мени ҳайрон сени.

Эй пари, гар телбараб бўлмиш Навоий дарбадар,
Бу анга мақсуд эрурким, истагай ҳар ён сени.

815

Хомаи мушкин рақам  бирла мени ёр  истади,
Ётмайин неттимки ҳажридин яна зор истади.

Не жафо эрдики марҳам васлидин қўймай ҳануз,
Ҳажр тиғин ёғдуруб кўнглумни афгор истади.

Гарчи кундуз ости, лекин ўртади ҳижрон туни,
Шамъидин ҳолимни ул маҳваш намудор истади.

Зулфи домин ҳажр шомидек ёпиб олам аро,
Кўйи офоқ аҳлининг кўнглин гирифтор истади.

Ҳуснға чун йўқ вафойи жуз надомат топмади,
Бевафоеким вафо аҳлиға озор истади.

Тут вафо вайрониким акси юзин қилди сориғ,
Мунъимеким қасри айвонини заркор истади,

Эй Навоий, хўй бекасликка қилким, топмади
Қайси бекаским кезиб оламни бир ёр истади.

816

Йўқ вафо  аҳлида  бир зори  паришон  мен  киби,
Бевафовашларни севмакдин пушаймон мен киби.

Жон бериб бу хайл учун, бирдин вафони кўрмайин,
Барчадин навмиду ўз ҳолиға ҳайрон  мен  киби.

Хонумонидин кечиб Мажнунки тутмиш эрди дашт,
Қайда  бор эрди  алохону аломон мен  киби.

Туттилар  аҳли жунун  вайроналик ул жамъдин
Ким, паришонлиғлар ичра бўлди вайрон мен киби.

Хазлу, завқ айларга туттунг дашт, бир сўз қот менга
Ким, тилаб топмас киши ғули биёбон мен киби.

Билмайин ҳусн аҳлидин қилдим тамаъ расми вафо,
Йўқ алардек бевафо, андоқки нодон мен киби.

Эй Навоий, сен доғи қилсанг тамаъ сайри Ҳижоз,
Қил Ироқ оҳанги, тарк айлаб Хуросон мен киби.

817

Нотавон наргисидек айлади бемор мени,
Сунбули доми аро қилди гирифтор мени.

Ёр кўйида гар ўлсам ғам эмас ўлтурадур,
Кўйида  буки қовар ҳар нафас ағёр мени.

Дарди боғида, бало даштида кўрким қилмамиш,
Ишқ Фарҳод ила Мажнунға намудор мени.

Тонгдин оқшомғача ноз уйқуси ичра ул кўз,
Ваҳки, қилмиш кеча тонг отқуча бедор мени.

Куйдуруб ҳар сори дудумни паришон  қилди,
Дуддек зулф  ила ул ўт киби  рухсор  мени.

Куфри зулфи расанин ким белима боғлади руст,
Тортти дайрға ул ҳалқаи зуннор мени.

Хонақаҳ аҳлидин асру мутанаффирдур  табъ,
Пири дайр  айлагали воқифи асрор мени.

Чун  фано  йўлида  ўзлуктин  оғирроқ юк йўқ,
Шукрким ишқ ўти қилди сабукбор мени.

Дема, эй шайх, Навоийғаки, чнқ майкададин,
Чиқмайин қўйса гар ул дилбари хаммор мени.

818

Бир пари пайкар ғами ошифта ҳол этмиш мени,
Элга аҳволим демактин гунгу лол этмиш мени.

Мен ҳавойини, не тонг, кўргузсолар бир-биргаким,
Эгма қошинг фикри андоқки ҳилол этмиш мени.

Ошкор этмас эдим ишқин вале ўтган кеча,
Бода зўр айлаб йиғи беэътидол этмиш мени.

Ёр кўйи ичраким туфроғ ила тенг бўлмишам,
Ишқ ғавғоси бу янглиғ поймол этмиш мени.

То танимға ўт туташмиш барқдекдур ҳайъатим,
Фурқатинг то заъфдин андоқки нол этмиш мени

Ўт солурмен оҳ ила оламға менким, зуҳдким,
Зоҳиди афсурда оё не хаёл этмиш мени.

Дашти  ваҳшиға  анис ўлсам Навоийдек не тонг,
Ул пари савдоси чун Мажнун  мисол этмиш мени.

819

Кеча келгумдур дебон ул сарви гулрў келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю ул шўхи бадхў келмади.

Оразидин ойдин эрканда гар этти эҳтиёт,
Рўзгоримдек ҳам  ўлғонда  қаронғу келмади.

Ул париваш ҳажридинким  йиғладим девонавор,
Кимса бормуким, они кўрганда кулгу келмади.

Кўзларингдин неча су келгай деб ўлтурманг мени
Ким, бори қон эрди келган бу кеча, су келмади.

Толиби содиқ топилмас йўқса ким қўйди қадам,
Йўлға ким аввал қадам маъшуқи ўтру келмади.

Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.

820

То паришон қошларинг ошифтаҳол этмиш мени,
Нотавонлиғ ичра андоқким ҳилол этмиш мени.

Кўзда су, кўнгулда қайғу, тан заифу жон наҳиф,
Эй мусулмонлар, кўрунг, ҳижрон не ҳол этмиш мени.

Банд ила заҳринг жунунум дафъи этмас, эй ҳаким,
Ким пари рухсораи мажнун мисол этмиш мени.

Жон бериб  нофайи зулфидин  дедим савдо  қилай,
Бу сифат савдойи ул фикри маҳол этмиш мени.

Ичкали лаъли майидин  ҳушу  ақлим қолмамиш,
Бода  маст эрмиш  ажаб  беэътидол этмиш  мени.

То қадаҳ чектим қилурлар мендин эл касби нашот,
Буйла саъд ул ахтари фархунда фол этмиш мени.

Ешурун май таркин этмон, гарчи шайхи хонақаҳ,
Эй Навоий, сўфийи зоҳид хаёл этмиш мени.

821

Эй қуёш, невчун қошингдин соядек сурдунг мени,
Равшан айлаб жумлаи оламни куйдурдунг мени.

Куйдуруб, эй ишқ ўти, гардунға совурдунг кулим,
Пояда охир бу янглиғ кўкка еткурдунг мени.

Ҳажр ўти тоби яна беҳол қилди нечаким,
Эй насими васл, ўз ҳолимға келтурдунг мени.

Ишқ манъида сўзунг чун ҳашв эди бўлдум хамуш,
Қилма,  эй воиз, гумонким,  йўлдин  озғурдунг мени.

Найладим, эй ишқким, бўлдум ўлум муставжиби,
Ким бу янглиғ ҳажр жаллодиға топшурдунг мени.

Васлинг эттинг ваъда аммо ҳажринга қилдинг асир,
Кўкка чиқтинг, лек ерга оқибат урдунг мени.

Эй Навоий, васл агар рўзи эмастур, чора йўқ,
Қилмадинг деб саъй бас, не ишга ёзғурдунг мени.

822

Хуштур ичмак ёр ёди бирла ишрат жомини,
Хоссаким, қосид кетургай ёрнинг пайғомини.

Руқаъси жисмимға жон берди қаро ичра магар,
Оби ҳайвон томизиб чекмиш хати арқомини.

Сафҳаи гулгун уза ёзиб хати мушкин тироз,
Ёди  берди хатти мушкину руҳи гулфомини.

Рам еган кўнглум қушин тутмоққа гўё сафҳада
Нуқтаю хат бирла сочиб дона, ёнмиш домини.

То не афсун қилди ул соҳирки, дилкаш номаси
Олди  ҳам  жисмим қарори, ҳам  кўнгул оромини.

Жоми ишрат тортмоқдин яхшироқ иш топмадим,
Чунки бу давр ичра билмас кимса иш анжомини.

Бу кеча қосид малолидин агар ваҳм этмасам,
Эй Навоий, ким топа олғай сўзум итмомини.

823

Демаким оламда ошиқ сен киби кам бўлмағай,
Ошиқ ўлғай, мен киби расвойи олам бўлмағай.

Уйлаким йўқ мен киби девонаи олам аро,
Бир  париваш дилбаримдек даҳр  аро ҳам  бўлмағай.

Кўкка сайр айлаб десанг ул остонға ўлтурай,
Бўлмағунча гард ул даъво мусаллам бўлмағай.

Ғам юки йўқким мени, гардунни ҳам қилди нигун
Кимдурурким, ул  оғир  юкни чекиб хам бўлмағай.

Деди кўксунгга бир ўқ андоқ урайким биркисун,
Лек тегмай неча ўқ бир-бирга маҳкам бўлмағай.

Кўрдунгузму, эй харобот аҳли, ринде уйлаким,
Оллида бу коргаҳнинг сирри мубҳам бўлмағай.

Эй Навоий, дайр пири нуктасин заҳҳод аро
Демаким, ҳар кимса ҳақ сирриға маҳрам бўлмағай.

824

Ҳижрон куни ҳар хастаки жононға йўлуқти,
Қил уйла тасаввурки ўлук жонға йўлуқти.

Зулфунг қаро қайғусида лаълингға йўлуқған,
Зулмат ичида чашмаи ҳайвонға йўлуқти.

Қочти кўнгул  ашкимдину оҳим  аро тушти,
Ёмғур суйидин қочтию тўфонға йўлуқти.

Мажнунға йўлуқти менга ғам  даштида етган
Мажнун демаким ғули биёбонға йўлуқти.

Ҳайронлиғима ҳайрати мендин доғи ошти,
Ишқ аҳлидин улким мени ҳайронға йўлуқти.

Давронда  камол  ичра  қуёштин  бийик ўлди,
Дар зарраки бир комили давронға йўлуқти.

Ишқ аҳли иши тобти бари васл ила чора,
Бечора Навоий ғами ҳижронға йўлуқти.

825

Захмиға марҳам ёқиб ғамгин кўнгул шод ўлмади,
Раҳнаға балчиғ суваб вайроним обод ўлмади.

Ул муваллиҳ чархиким совурди ақлим хирманин,
Бу қуюндин қайси бир хирманки барбод ўлмади.

Аҳли ишқ ар мен киби мажнун эмаслар, эй рафиқ,
Андин эркинким олар ёри паризод ўлмади.

Эй ажал қатл этмак ол ул ғамзадин таълимким,
Қилмағон шогирдлиғ ҳеч ишда устод ўлмади.

Кўнглидин бўлмас муҳаббат жавҳарин қилмоқ тамаъ,
Ҳар неча ким юмшаса бир йўли пўлод ўлмади.

Зоҳиди нодон ғамим  ошубидин ҳар дам  кулар,
Хуррам улким ишқ  атвориға  мунқод ўлмади.

Эй Навоий, ўлсам ул тарсо учун айб этмаким,
Дайф пиридин менга жуз бу фан иршод ўлмади.

826

Дуди оҳимдинму ҳар сори шарарлар бутради,
Йўқса ел ўтлуқ кўнгилларни сочинда қўзғади.

Ишқ даштида уча олмас еридин ҳеч қуш,
Парларин  баским  ҳавода ўтлуғ оҳим чуркади.

Хар тиканким илди Мажнун кўнглакидин пораи,
Ҳажр кўксумга туган қўймоққа они чирмади.

Боғ аро хат ичра оғзингдин қизориб сарғариб.
Ғунча зангори либоси бирла бошин буркади.

Кўр жунунумники бўлди  телба кўюнг  итлари,
Қай бириким қовғали урён танимни тишлади.

Ишқ нахлиға самар чун фурқат эрмиш, эй рафиқ,
Эй хуш улким кўнглин аввалдин бировга бермади.

Эй  Навоий,  ўзгалар  мақбулу сен  мардуд учун
Ёр  аларни маҳрам айлаб, сени маҳрум истади.

827

Бор эди улким менга ҳам бирта ёри бор эди,
Кулли ар ёр ўлмаса филжумла ёри бор эди.

Васлидин буткармаса таскин берур эрди сўруб,
Хаста кўнглум дардиниким ҳажридин афгор эди.

Мен агар маҳрум эдим маҳрам ҳам эрмас эрди эл,
Кўнглум ар озурда эрди, лек миннатдор эди.

Шамъ агар ёрутмаса, куйдурмаса ҳам яхшидур,
Не улусқа улфат ондин, не менга озор эди.

Гўйиё шукр этмадимким, онсиз ўлмишмен бу дам,
Ул  қуёшимни яшурған чархи  кажрафтор эди.

Чарх билмонким менга бу узрни тутти раво,
Йўқса меҳр аҳлиға то бор эди ғаддор эди.

Ёрсиз деманг, Навоий ўлмамиш, эй аҳли ҳуш,
Ким анга то ҳажр бор эрди, қачон ҳушёр эди.

828

Яна лаълинг ғами ашкимни жигаргун қилди,
Ҳам жигаргун ани, ҳам бизни жигархун қилди.

Мазҳари ҳусну жамол ўлди юзунг андоқким,
Шод этиб олам элин тек мени маҳзун қилди.

Сочинг афъиларидин йўқ кўзунгга ҳеч газанд.
Сеҳр ила то бу йилонларға не афсун қилди.

Ҳусни Ширин била Лайлидин агар ортуқ эмас,
Нега юз хастани Фарҳод ила Мажнун қилди.

Сайли ашким ғамида сарсари оҳим бирла
Даштни баҳр этибон, тоғни ҳомун қилди.

Қули бўлдум, негаким, муғбачаи бодафуруш
Мени махмурни бир жом ила мамнун қилди.

Эй Навоий, демаким, қилмасун ул ой ошиқ,
Ҳозир ўл, эмди нетай, ҳозир ўлуб чун қилди.

829

Оҳким, номеҳрибоним  азми бедод айлади,
Бир йўли меҳру вафо расмини барбод айлади.

Қўрқарам аҳли вафо оҳи анга қилғай жафо,
Бу жафоларким вафо аҳлиға бунёд айлади.

Бўлмади ношод охир дам гунаҳ бўлғай дебон,
Бегунаҳ аҳбобни мундоғки ношод айлади.

Бир дам ичра тунд сайли қаҳр ила қилди хароб,
Ҳар вафо қасрики, еллар  они обод айлади.

Дам урарға топмади ҳар кимса то ушшоқ учун,
Шаҳна айлаб  ғамзасин  кирпикни  жаллод айлади

Тинди абнойи замоннинг ихтилофи табъидин,
Қимки ўз табъинн бекасликка мўътод айлади.

Кўнгли мулкин истар ободу бузар хайли фироқ,
То Навоий азми мулки Астробод айлади.

830

Ўпмак истар чоғда лаъли  жонфизосин  тишлади,
Қўл занахдониға чун сундум яқосин тишлади.

Тиш била мунглуғ кўнгулдин муддаий чекти ўқин,
Рост ит янглиғки сойилнинг асосин тишлади.

Дарддин бағриға зори дам-бадам беркитти тиш,
Қут учун бемор янглиғким, ғизосин тишлади.

Кўрди чун Лайли юзинда нил қилди, нилгун
Баски  Мажнун  жисми зори  мубталосин тишлади.

Дунки мажруҳ этти ўз ёрин хушунат бирла бор,
Итки номардумлиғидин ошносин тишлади.

Оғзи қиллиқ шиша  базм ичра ушатқай муҳтасиб,
Қози ани кўрдию қайтиб, маҳосин тишлади.

Эй Навоий, ўлса ўлдумму дегай, улким, ичиб
Ёр алидин жому лаъли жонфизосин тишлади.

831

Тиғи ҳижронинг кириб  кўнглумни ғамнок айлади
Ичкаридин кўкрагимни сарбасар чок айлади.

Айлади мен зори махзунни забуну жавркаш,
Улки дилдоримни  мундоқ масту бебок айлади.

Ҳусн аро улким насибинг қилмади жуз  боклик,
Хотирим лавҳини ғайринг нақшидин пок айлади.

Зори жисмим ламъаи ҳуснунгдин ўртанмак не тонг
Чунки ишқ ул бирни ўт, бу бирни хошок айлади.

Дам уруб гардимни еткур кўйига, эй субҳи васл,
Ким, танимни ҳажри бепоён туни хок айлади.

Маърифат нахлидин ул ориф ҳамоно тобти бар
Ким, тафаккур  бирла фаҳми моарафнок айлади.

Носиҳо, ул ҳусндин қилмас Навоий манъини,
Ҳар  кишиким ишқ атворини идрок айлади.

832

Ишқ аро ким кўрди оё нотавоне мен киби,
Бекасе оворое бехонумоне мен киби.

Ёт ила ўздин шикаста хотири андоқки мен,
Ёр ила ағёрдин озурда жоне мен киби.

Ҳам вужуд иқлимидин юз ғам кўруб бўлғай жало,
Ҳам адам даштида беному нишоне мен киби.

Теша бирла  қозди тоғ Фарҳоду мен тирноғ ила,
Эй кўнгул, меҳнат чекарда дема они мен киби.

Зулм қилмоқ ичра гар йўқ сен киби офоқ аро,
Зулм чекмакликда ҳам оламда қони мен киби.

Олам аҳлидин вафо кўз тутмаким, ким тутса кўз,
Дарду меҳнатдин халос ўлмас замоне мен киби.

Эйки бир мулк ичра чектинг жавру доди топмадинг,
Тенгри мулкидур борур бўлсанг қаёни мен киби.

Эй Навоий, етса бир элдин балийят бошинга,
Бошинг олиб чиққил ул элдин равоне мен киби.

Мен киби юз  бўлмаса ғам йўқки қилғач  илтифот,
Шоҳи Ғози лутф  айлар ҳар  гадони мен  киби.

833

Лаҳза-лаҳза чунки ортар ул пари зеболиғи,
Дам-бадам афзундурур Мажнун кўнгул шайдолиғи.

Халқ кўп парвосидин жон топқанинму айтайин
Ё ониким, не қилур жонимға бепарволиғи.

Итти шаҳлар кўнглини оғзи ўғурлаб оқибат,
Айлади пайдо бу шаҳкорини нопайдолиғи.

Гарчи расво эрди Мажнун, чун менинг расволиғим
Бўлди афзун, эмди афзундур анинг расволиғи.

Майда соқий зулфу юзи гар кўрунмас бас недур,
Дайр пирининг кеча-кундуз қадаҳпаймолиғи.

Жаннату дўзахқа чекмас лутфу қаҳринг бўлмаса,
Гар мунунг мўминлиғидур, гар онинг тарсолиғи.

Лаъли майни то майи лаълиға ташбиҳ эттилар,
Эй Навоий, андин ўлди бу нишотафзолиғи.

834

Ашк хунобидин ўлмиш кўзларим уммон киби,
Қон ёш аритмоқдин илгим панжаи маржон киби.

Кўнглум ўтидин  қизарған ҳар тараф пайконларинг,
Су бўлуб эмди томарлар захмлардин қон киби.

Танни гар дўзах ўти  куйдурса, жонни ўртамас,
Қилмағил ҳеч ўтни, ё раб, шўълаи ҳижрон киби.

Ишқ даштида  қуюн  чекмас  фиғон, ваҳ, бўлмасу
Хоксори боди паймойи бу саргардон киби.

Сабзаи хат ёпқан оғзинг кўрмай ўлсам, не ажаб,
Туфроғимдин ғунча бутса занглик пайкон киби.

Даҳр боғинда неча кунким тириксен, айш қил,
Ким яна топмоқ эмас маълум бу бўстон киби.

Эй Навоий, ишқиму ҳусни эрурлар ончаким,
Мен анга ҳайронмену ул доғи мен ҳайрон киби.

835

Йўқтур андуҳу малолат ўтиға хас мен киби,
Бедилу бечораю бемору бекас мен киби.

Эйки Мажнун васфин эттинг ўлмади ёр оллида,
Мен қилиб юз жон фидо, ул бўлмағай бас мен киби.

Дема парвона куяр сендекки, сўз шамъ узрадур,
Не учунким ул доғи ғам шоми куймас мен киби.

Турки анжумға дедим ҳусн ичра сен ё ул фузун,
Дедиким, бўлғай анга юз банда черкас мен киби.

Қошларинг ёсиға қурбон бўлғали йиллар тилаб
Топмағай бир бу кўҳан тоқи муқаввас мен киби.

Эйки давр аҳлин вафоси йўқ дебон озурдасен,
Ошнолиғни алардин сен ҳам эт бас мен киби.

Эй Навоий, ишқ ўтин ҳар ким ёрутмоқ истаса,
Ер юзинда топмаған тутруғ учун хас мен киби.

836

Чун  илик  бермаски ўпсам  ул ситамкор  илгини,
Бир киши илгин ўпайким, ўпгай ул ёр илгини.

Чун аёғи туфроғин ўпгунча топмон эътибор,
Сунса ҳам ногаҳ ўпарга не ҳадим бор илгини.

Жон сотармен ҳокипойингға нединким, аҳли байъ
Туттурурлар сотқучи бирла харидор илгини.

Зулфидин тонг йўқ калимуллоҳдек этса, аждаҳо
Ким,  яди  байзодин айлабтур намудор  илгини.

Сўрғали  келса Масиҳим  бошима доманкашон,
Ул этакдин ким ола олғай бу бемор илгини.

Доғу қондин бордурур улким очилмиш лолазор,
Ҳажринг айёмида очсанг ошиқи зор илгини.

Эй  Навоий,  билки  ҳижрон даштидин  бўлмас халос,
Сайр аро матлуб агар тутмас талабгор илгини.

837

Ҳоли шавқи ошти носиҳ чора еткурган сайи,
Ул чибиндекким, яна ёниб қўнар сурган сайи.

Гўйиё  кўнглум  самандардурки  қилмас эътироз,
Шўълаи шавқинг ани ҳар неча куйдурган сайи.

Не балодурким, бошим саждангға мойилроқ бўлур,
Ишқи ошуби  бало  бошимға  келтурган сайи.

Кирпикинг ҳар нешича гар  бўлмаса лаълингда неш,
Бас недур мен хастани тиргузмак ўлтурган сайи.

Не қилай узрунгки сенда лутфу эҳсон билгурур,
Журм  ила  исён менинг феълимда  билгурган  сайи.

Хосларға дайр  аро туттунг  қадаҳ, эй муғбача,
Жоми  васлингға  мени  мардуд телмурган  сайи.

Эй Навоий, қилди истиғною бош индурмади,
Тиғи бедоди менинг бошимни индурган сайи.

838

Неча даврон аҳлининг бедодидин шиддат чекай,
Соқиё, май тутки, бир ҳам соғари ишрат чекай.

Бир нишотафзо майи гулранг ҳам қуй бўғзума,
Давр жомидин неча хунобаи меҳнат чекай.

Неча эл бирла жигаргун бода нўш айлаб ҳабиб,
Бағрима тиш беркитиб мен ништари ҳасрат чекай.

Эйки коминг ўзгалардин васлу мендин ҳажрдур,
Сен висол айёмини хуш тутки мен фурқат чекай.

Гарчи элдин жон олиб, еткурмадинг навбат менга,
Қўйки жонни оллингга, мен доғи бир навбат чекай.

Ҳам ҳабибим ҳоки роҳимен гар андоқким,
Масиҳ Наййири  аъзам  бошиға  сояйи  рисръат  чекай.

Бир анга чун ўхшамас не суд агар жон лавҳида
Ҳар замон килки таҳайюл  бирла юз суврат чекай.

Туфроқ ўлмоқ авло аввалдин, чу гардун оқибат
Тенг қилур туфроғ ила гар чарх уза робат чекай.

Оташин рухсори куйдурди булбулдек мени,
Эй Навоий, келки мен ҳам нолаи ҳирқат чекай.

839

Хурдабинлар фаҳми идрок этмади ёр оғзини,
Хурдаи маъни адоси қилди изҳор оғзини.

Неш нўш олуд санчиб, барги гул узра ари
Фош этиб ширин лабин қилди намудор оғзини.

Нуқтаи мавҳум аро қилсун  тасаввур суқбаи
Кимки мафҳум айламак истар анинг тор оғзини.

Чун ўлибмен заъфдин дам йўқки топқай тийралик
Қўйки қўйсун чеҳра кўзгусига бу зор оғзини.

Зарра  хуршид ичра кирса уйлаким  бўлғай ниҳон,
Халқдин ёшурди ул  хуршид рухсор оғзини.

Қўйки ўз оғзимни оғзингга қўяй, эй муғбача,
Йўқса куп оғзига қўй мен зори бемор оғзини.

Эй Навоий, ҳажр ўти шарҳида чун сурдунг ҳадис,
Ўртадинг такрор этарда аҳли гуфтор оғзини.

840

Чок бўлған кўнглум олди шўхлар филхол ани,
Ғунчадекким  аввал  очилғач узар  атфол  ани.

Ҳажр аро оғриқ кўнгул қолмиш икки зулфунг аро,
Дарддекким қопсамиш ҳар соридин бир дол ани.

Боғи рухсорингдадур кўнглум қушиким, қилди сайд
Дом бирла дона янглиғ зулф бирла хол ани.

Тушгали кўюнгга кўнглум айладинг туфроққа паст,
Тушса ўт бир ерга эл қилған киби помол ани.

Сувратингдин ақл мажнун бўлғали бир тифл эрур,
Ким қилибдур музтариб когазда бир тимсол ани.

Даҳри дунни айлару невчунки қилмайдур қабул,
Улки даҳр  аҳлиға  мақбул айламиш иқбол ани.

Гар Навоий даҳр аро беҳол эрур, соқий, не айб,
Келтирур ўз ҳолиға бир жоми моло мол ани.

841

Чеҳра ўти бирла кўнглум хонумонин ўртади,
Оташин гул ишқи булбул ошиёнин ўртади.

Ишқ кўнглум боғин асраб тоза, охир солди ўт,
Боғбони мастдекким бўстонин ўртади.

Оташин лаълида хол эрмаски бўлмиш тоза доғ,
Ҳар  баҳона айлабон ушшоқ жонин ўртади.

Ишқ ўтидин зор кўнглум ичра солдинг сўзи ҳажр
Ким, бу янглиғ бирта куйган нотавонин ўртади.

Сўзи ишқим дафтариға ҳар кишиким солди кўз,
Ўртаниб Фарҳоду Мажнун достонин ўртади.

Ишқ зуҳдум хайлиға ўт солса тонг йўқким, чу барқ
Даҳр аро кўп бўйла тақвий  корвонин ўртади.

Хонақаҳға солди ўт киргач, Навоий даҳр аро
Ҳирфавардек ганжким топти дўконин ўртади.

842

Бировки ишқ била қилди муттаҳам бизни,
Не навъ йўқ диликим, этти муҳтарам бизни.

Ғамингда  бир-икки дам қолди, жонни ботроқ ол,
Ҳаёт ваҳмидин ўлтурма дам-бадам бизни.

Кўнгул не мужда берурсенки, базм аро туно кун
Ҳарифлар  аро ёд этмиш ул санам бизни.

Демаки тиғ суруб бошимизни солди қуйи,
Ки қилди ҳажрда шарманда ул карам бизни.

Фироқ муҳлику васл ичра шодлиғ муҳлик,
Фироқи ўлтурур эрмиш висоли ҳам бизни.

Ичарда  дурди май айлаб синуқ сафолини жом,
Бўлур бу жоҳ ила давр аҳли деса Жам бизни.

Навоий айлади ҳижронда нолаю фарёд,
Хароб қилди ул  оҳанги зеру  бам  бизни.

843

Ҳафтаедур кўрмамишмен ул бути чолокни,
Не ажаб гар ўртаса оҳим етти афлокни.

Солди тиғи фурқатинг бағрима андоқ чокким,
Бағри бўлғай чок-чок улким кўрар ул чокни.

Ҳажр ўқи  жонимға ортуқдур анга бас бир шарар,
Уртамак дўзах била, яъни не бир хошокни.

Отланибдур масту кўнглакчан чекиб тиғи жафо,
То не ўт  солғай  жаҳонға кўргил  ул бебокни.

Ишқ ўт бирла, кўнгул су бирла кўзни қилди пок,
Пок манзилларда меҳмон қилғали ул покни.

Дайр  аро даврон ғамидин  қочмишам, эй муғбача,
Бир муғона жом ила шод айла бу ғамнокни.

Бода бирла юнг Навоийни хумор этса ҳалок,
Боғлангиз тобути узра нахли барги токни.

844

Асрадинг куйдургали ушшоқи музтар кўнглини,
Боғбондекким ўтун қилғай санубар кўнглини.

Отмоқ ўқни билки, қайтармоқчадур пайкон била
Жаврдин қайтармоқ ул сарви ситамгар кўнглини.

Гулбунунгда ғунча кўнглумдек эмас, эй боғбон,
Очилурдекдур, хаёл этсанг анинг ҳар кўнглини.

Тиғ  ила  кўксумни ёрсанг, шўълаи оҳим не тонг
Чун ёлин ортар киши чок этса  ахгар кўнглини.

Нетти соғардек сафо берса менинг кўнглумга ҳам,
Улки софи май била соф этти соғар кўнглини.

Эй муғанний, бир навое дилкушо тузгилки, чанг
Риштаи нағмангга боғлабтур саросар  кўнглини.

Эй Навоий, ғунчани дам бирла очқандек қилур,
Халқ панди сен киби маҳзуннинг абтар кўнглини.

845

Эмди бузмайдур ўкуш бедод ила даврон мени,
Ким топа олғай ўзи тузмакка ҳам имкон мени.

Тузмагимдин чарх ожиздур нединким, қилмамиш
Лутфи тутқан чоғда обод этгудек вайрон мени.

Кофири ишқ ўлмишам, тонг йўқ сиёсатгаҳ сари
Бўйнума зуннор  боғлаб, чексалар урён мени.

Ашк мавжида ушалса пайкарим, ваҳ, не ажаб,
Ким урар бир тоғ уза ҳар лаҳза ул тўфон мени.

Истадим кўнглумга тиғин, ғарқа бўлдум қониға,
Чун мен анинг қониға кирдим, тутубдур қон мени.

Ашк баҳри игримига тушмамишмен чиққудек,
Ишқ ул дарёда қилмиш асру саргардон мени.

Кўп суубат бирла олма халқ жонин, эй ажал,
Чунки мен муштоқмен, ўлтур келиб осон мени.

Толеимнинг қувватин кўрким, мусибат тошлари
Кимга кўктин етса, айлар ер била яксон мени.

Минг бало захми била ўлди Навоий, қилса халқ
Ишқи сори майл, судраб кўргузунг ҳар ён мени.

846

Очмағай эрдинг жамол олам аро кошки,
Солмағай эрдинг бори оламда ғавғо кошки.

Чун жамолинг жилваси оламға солди рустахез,
Қилмағай эрди кўзум они тамошо кошки.

Бўлмағай  эрди кўзум  ўтлуқ юзунг кўрган замон
Ишқинг ўти шўъласи  кўнглумда  пайдо кошки.

Айлагач  ишқинг  балоси  зор  кўнглумни  ҳазин,
Қилмағай эрдинг мени  маҳзунға  парво кошки.

Тушмагай эрди фирибомиз лутфунг билмайин,
Нотавои  кўнглумга  васлингдин таманно кошки.

Лутф ила кўнглумни васлингдин тамагар айлабон,
Қилмағай эрдииг яна зулм ошкоро кошки.

Бевафолиғ англағач ишқингни кўнглум тарк этиб,
Қилмағай эрди ўзин оламда расво кошки.

Эмди ким девонаю расвойи олам бўлмишам,
Васл чун мумкин йўқ ўлтургай бу савдо кошки.

Эй  Навоий,  бевафодур  ёр,  бас не фойда
Неча ким десанг агар, ёхуд магар, ё кошки.

847

Ёрдин айрилса қотилмоғлиғин билмас киши,
Билса ким чун айрилур, қотилмас айрилмас киши.

Кимса ўлса ёрдин айрилмағай, юз войким,
Айрилурда буйла ҳижрон шиддатин билмас киши.

Васли  қадрин  билмайин ўлдум ғами ҳажрида, оҳ,
Ким висол айёми ҳажр андишасин қилмас киши.

Ҳажр биймидин ўлубмен, соқиё, тут жомким,
Кўзга маст  ўлған  замон Жамшидни илмас киши.

Яшурун дардимни қилмай ошкор ўлгумдурур,
Оҳким, оламда аҳли дард топилмас киши.

Мендин эрмас ҳажрдиндур ҳар тараф бағримда чок
Йўқса тиғи  қатл ила ўз бағрини тилмас киши.

Тўйди жонидин Навоий ҳажр аро тут, эй ажал,
Уйла майким чун ичар то ҳашр ойилмас киши.

848

Бас  ажабдур  икки  лаълин  кўрсангу оғзин  доғи,
Бунча бўлмоқ бир-бири узра икки гул яфроғи.

Мил  агар  бўлса ўқунгдин йўқ ажаб, эй қоши ё,
Чун кўзумни сурмадон этмиш аёғинг туфроғи.

Ғарқи ашк ўлдум кўнгулда гавҳари ишқ уйлаким,
Баҳр аро дур маскани бўлғай балиқнинг курсоғи.

Йўқки тиғинг тўкти қоним, балки чиқти дам била,
Ул икки аждарки кўрсатмиш қиличинг болчоғи.

Чиқти қон тўкмакка ул кофир шафоат қилмангиз,
Эй мусулмонларки, мумкин йўқ тараҳҳум қилмоғи.

Бодаю ишқу шабоб айёмию фасли баҳор,
Панд нетсунким эрур ошифталиғларнинг чоғи.

Воиз айлар васф жаннат ичра кавсар бодасин,
Бўл Навоий маст хоҳн мундоғи, хоҳ ундоғи.

849

Бода  гул-гул айламиш равшан узоринг боғини,
Уйлаким сочқай сабо су узра гул яфроғини.

Дур тўла сандуқ дер ҳар ён темур гул мих ила,
Кўрган эл ишқинг тўла кўксумда ҳар ён доғини.

Не ажаб гулгун булут бўлсаю андин ёғса қон,
Чун совурса ел шаҳид этганларинг туфроғини.

Холингу лаълинг қатилидинки, қилди тўъма зоғ,
Лаългун  айлабтурур минқор  ила  тирноғини.

Занбақ анда  лолагун  бутгай  шажарлар сурҳ бийд,
Ҳар чаманға  берса су қонлиғ сиришким ёғини.

Зоеъ ўлди, эй кўнгул, ғафлатдин айёми шабоб,
Бори этма фавт исёндин инобат чоғини.

Кўр Навоий шўълаи оҳшо эмгаглик танин,
Кўрмаган  бўлсанг бало барқию меҳнат тоғини.

850

Баски кўнглумни фалак мажруҳу вайрон истагай,
Истарам ўлмакни  андоқким ўлук жон истагай.

Фурқатинг ошубидин истар кўнгул қўймоқ тугон,
Кимса андоқким яра манъиға қалқон истагай.

Ҳажрким жоним тилар ҳар дам азоб айлаб эрур,
Золимеким, қийнаб элдин нақди пинҳон истагай.

Бўлмасун ошиқ менингдекким, кўруб дилдорини
Ўзгаларга мултафит ҳар лаҳза ҳижрон истагай.

Ваҳ, неча  меҳнат тоши  атфолдин ёғдурғали
Ишқ шаҳру кўй аро жисмимни урён истагай.

Ул пари ушшоқиға раҳм этса этсун ушбу бас
Ким, мени девонаю расвони даврон  истагай.

Ўқларингдин ўлганимдин сўнгра топқай қатл учун,
Туфроғимдин чарх агар юз қарни пайкон истагай.

Қилсун осон ўзлугидин бўлса ҳар душворлиқ,
Ҳар киши даврон ғами душворин осон истагай.

Эй Навоий, сен киби маҳрум қолгай кимки ул
Олам аҳлидин вафойи аҳду паймон истагай.

851

Фироқ ашкидин, эй кўз, даме очил бори,
Бошимға ким қадам урмиш наззора қил бори.

Келибдур ул парию бешуур телба кўнгул,
Келиб ўзунгга не дейдурмен англағил бори.

Жаҳон халойиқи жаврунгдин ўлди, эй бадмаст,
Булар тафарружиға бир нафас ойил бори.

Иёдатимға менинг, эй Масиҳ, чун келдинг,
Дам урмай ўлма равон, нуктаи дегил бори.

Буким  жаҳон  аро расвомен, истамон таҳсин,
Сенинг ғамингдин ўлубмен бу навъ бил бори.

Неча улусқа маю, бизга заҳри соқийдур,
Дедингки мастмен, ар чин дединг, ёнгил бори.

Навоий ўлгусидур илтифотинг озлиғидин,
Чу кўрмагунг яна бир қатла кўзга ил бори.

852

Гул эмас ҳар ён юзунг даврида оро қилғали,
Ҳалқа урмишлар жамолингға тамошо қилғали.

Оразинг чин нақши зулфунг мушку ҳар ён хол эрур,
Ҳинд эликим Чинга келмиш мушк савдо қилғали.

Юз уза оғзинг ўғурлаб нақди дин бўлди ниҳон,
Чекти хаттинг хайли саф ўғрини пайдо қилғали.

Қилғали ишқингни пинҳон айладинг кўксумни чок,
Дема пинҳон қилғаликим ошкоро қилғали.

Эйки сўрдунгким, қачондин мен жунун ошубида,
Ул пари хайли ғами кўнглумда ғавғо қилғали.

Бодаға раҳн айлаганда офият дасторини
Йирттим  бир гўшасидин бодополо қилғали.

Йўл чиқармон тийра шомимдин Навоийдек, валек
Мунтазирдурмен ҳидоят барқи бир чоқилғали.

853

Эй кўнгул, васлидин ул ой бизни навмид этмагай,
Жонимизға  фурқат андуҳини жовид этмагай.

Қасди жон айларда лаълиға татаббуъ қилмағай,
Кўнгул ўртар чоғда рухсориға тақлид этмагай.

Васли уммиди била ушшоқни қилғанда шод,
Ғуссалиғ кўнглумни ҳажри бирла  таҳдид этмагай.

Тушта кўрдум оразин, кўнглумни барқи ишқ ила
Ул қадар гарм эттиким, туш вақти хуршид этмагай.

Итларинг  синған  сафоли  тушгач  илгимга,  кўнгул
Онча фахр эттики жоми бирла Жамшид этмагай.

Дурри ваҳдат топмағай ҳаргиз фано гирдобидин
Соликиким,  ўзни ғарқи баҳри тавҳид этмагай.

Онча фарёд этти мутриблар Навоий назмидин
Ким, Уторуд шеъридин чарх узра Ноҳид этмагай.

854

Ваҳки, бир ғойиб хаёлидин паришонмен басе,
Ҳуш мендин ғойиб, ўз ҳолимға ҳайронмен басе.

Ул қуёш борди бузуб кўнглумни сен ҳам, эй сипеҳр,
Бир йўли бузма мени невчунки вайронмен басе.

Оллида жон бермадим васли зиёнин қизғониб,
Фурқатида ул тирикликдин  пушаймонмен  басе.

Лаҳза-лаҳза буки йиғлармен ғамидин талх-талх,
Айб эмаским мубталойи заҳри ҳижронмен басе.

Тоғ ила водийда, эй Фарҳоду Мажнун, сиз топинг
Офиятким мен олохону аломонмен басе.

Васл комин сабру сомондин топарлар, ваҳки, мен
Ҳажр ошуби аро бесабру сомонмен басе.

Ёрдин қосид келур дерлар, фироқу васлидин
Не хабар келтурмагин билмай Хуросон мен басе.

Дину дониш аҳлиға бир тавба, эй носиҳки, мен
Кеча-кундуз дайр аро масту паришонмен басе.

Эй Навоий, дашти ваҳши ичра бўлсам, шод бўл,
Ким кириб хуш аҳлиға бу вақт инсонмен басе.

855

Сўрмангиз ашким суйинким муттасилму келгуси,
То кўнгул ишқ ўтидин куйгуси ул су келгуси.

Зулфунга етгач кўнгул беҳад етилди атридин,
Билмадим ул шомға кирганга уйқу келгуси.

Тийра бўлди ламъаи пайконинг ўтгандин кўнгул,
Чун қуёш борғуси оламдин, қаронғу келгуси.

Ҳаддин ўтти оразинг кўргач лабинг хандонлиғи,
Билмадим бу заъфарондин мунча кулгу келгуси.

Чиқти кўнглумдин ҳавосу ақл ишқинг оллиға,
Қўйса юз мулкига шоҳе халқ ўтру келгуси.

Соқиё, тут майки ўзлук нақшидин бўлғум халос,
Ҳар қачон илгимга ул рахшанда кўзгу келгуси.

Эй Навоий, ўлма ҳар дам ул мусофир  ёр учун,
Ғам ема шаҳ ёнғусидур, тонгла урду келгуси.

856

Аҳли дил  оллида  дилдор  илтифоти  камлиғи,
Онча саъб эрмаски ҳар ноаҳл ила ҳамдамлиғи.

Гар ўғурлуқ истамас лаълинг доғи жон нақдини,
Бас недур ўғри киби пайваста қошинг ҳамлиғи.

Зулфи торин торта олмас кимса кўнглумдинки, бор
Беркроқ жон риштасидин ҳам анинг маҳкамлиғи.

Уйлаким тун дудини оҳим паришон айлагай,
Тонг елидиндур муанбар сунбулунг дарҳамлиғи.

Ҳар не эл кўнглига хуррамлиқ менинг кўнглумга ғам
Ким, ғамингдин бўлмиш ул девонанинг хуррамлиғи.

Соқиё, май берки дардим зоҳир айлай маст ўлуб
Ким, ичим қон айлади иш сиррининг мубҳамлиғи.

Гар Навоий айлади бадмастлиғ, эй пири дайр,
Сен карам кўп қилмағилким, кўптур анинг камлиғи.

857

Навбаҳор ўлдию  айшим гулбуни очилмади,
Ком ила бир ғунчаси балким табассум қилмади.

Васли жомидин улус маст ўлдилар, юз войким,
Бир қадаҳ бирла хумори фурқатим ёзилмади.

Эл кўзин ёрутти барқу васлу ҳижрон кожидин
Қайси  ўтларким  кўзумга барқдек  чоқилмади.

Васли гулзори аро эл масту ҳижрон даштида
Қолмади эрди тиканким, бағрима сончилмади.

Лолалар кўнглумга қонлиғ доғлардур навбаҳор
Ким, ватанға лоларухсорим  азимат қилмади.

Фурқатим саъб эрканин ишқ аҳли ичра билмагай,
Ёриға улким қўшулмастин бурун ойрилмади.

Қайда  бағрим чоки муҳлик эрканин фаҳм айлагай,
Улки ҳижрон тиғи заҳр олуди бағрин тилмади.

Чун ўлармен, сирри ишқим маҳфий ўлғай, яхшироқ
Билмасун эл ҳам, чу ҳажри жоним олған билмади.

Бир жунун ўти аро тушмиш Навоий телбаким
Бўлди куймактин халос улким, анга қотилмади.

858

Эй узоринг оллида шарманда меҳри ховари,
Йўқса невчун ёшунур ҳар кеча андоқким пари.

Қоматингдин азми саҳро қилди гулшандин тазарв,
Тоғ сори уйлаким фарёд этар кабки дари.

Гулшани ҳуснунгға зийнат берди тердин қатралар,
Ким кўрибтур бўйла гулбарг узра шабнам гавҳари.

Сўзи ҳажринг заъфлиғ жисмим аро бўлмиш ниҳон,
Бас ажабдур бир овуч хас ичра дўзах ахгари.

Сафҳаи ҳуснунгда ҳақ сиррин кўрар  кўнглум аён,
Тонг эмас булбулға мусҳаф ўрнида гул дафтари.

Ёр базмида висол аҳли чекар жоми мурод,
Давр чун ҳажр аҳлиға қисм этти меҳнат соғари.

Эй Навоий, ёр ҳажриға не чора, ғайри сабр
Кимса нетгай сабр қилмай золим ўлса дилбари.

859

Муддаийлар бетараҳҳум, ёр бепарво басе,
Ҳам алар кўп зулм этарлар, ҳам бу истиғно басе.

Зулфи занжири магар қилғай, иложим, эй ҳаким,
Ким димоғимни паришон айламиш савдо басе.

Мен ўлар ҳолатдаю мотам эди аҳбоб аро,
Буки ақшом қилди кўюнг итлари ғавғо басе.

Турфа менмен ишқ дашти ичра, йўқса анда бор
Вомиқу Фарҳод ила Мажнун киби шайдо басе.

Эй сабо, кўйида элтиб кўнглумниким, айлар эмиш,
Бул ажабвашлиқлар ул ошифтани расво басе.

Хастамен даврон жафосидин, кетургил бодаким,
Нофиъ эрмиш ул маразға соғари саҳбо басе.

Бода ичким, чарх рифъат аҳлини кўп қилди паст,
Пастларни кўмди туфроғ остиға дунё басе.

Мен киши эрмон жунун ичра, йўқ  эрса кўргузур
Одамилиқ ул пари пайкар малак сиймо басе.

Эй Навоий, гар десанг, кўп инжимай давр аҳлидин,
Ҳар не дерлар, ё қилурлар қилмағил парво басе.

860

Истадим  ёреки  кўнглум  дам-бадам шод айлагай,
Билмадим жонимға  бедод узра  бедод айлагай.

Лаъли анфосидин очилғай ҳаётим ғунчаси,
Йўқки умрум хирманин бир дамда барбод айлагай.

Васл ила йиққай кўнгулдин дарду ғам бунёдини,
Йўқки ҳар дам ўзга ҳижрон тархи бунёд айлагай.

Шамъи рухсори ёрутқай тийра кўнглум кулбасин,
Йўқки зулфи дуди они меҳнат обод айлагай.

Риштаи жонимдин очқай нўги  мужгони гириҳ,
Ҳар  бирин  қатлимға  йўқким неши пўлод айлагай.

Ҳеч гулга бўлмасун мойил бировким, сарвдек
Десаким ўзни хазон давридин озод айлагай.

Кўп Навоий ноласин манъ айламангким, токи ул
Ёрни ёд айлагай албатта, фарёд айлагай.

861

Эврулай бошингғаю беҳушу ҳайронинг бўлай,
Бир замон садқанг бўлай, бир лаҳза қурбонинг бўлай.

Хони  васлингдин  агар қовса  рақибинг рағмиға,
Кўнглум истардек тахайюл бирла меҳмонинг бўлай.

Нетти жон топсам висолингдин лабингнинг холидек,
Кўзу зулфунгдин неча масту паришонинг бўлай.

Хуштурур васлинг майидин ҳар тараф хирқамда доғ
Неча, жоно, мубталойи доғи ҳижронинг бўлай.

Гарчи бандангмен мени озод қилма лутфдин
Ким, қуюндек садқаи сарви хиромонинг бўлай.

Танни жилванг вақти туфроғ айлай, эй чобуксувор,
То бошингға эврулурга гарди майдонинг бўлай.

Эй Навоий, гунгу лол истар эсам тонг йўқ, сени
Тобакай озурдаи фарёду афғонинг бўлай.

862

Бормағил қаҳр била бағрим этиб қон эмди,
Ё бу бедил сари, ё лутф сари ён эмди.

Ўқларингдин кўз аро кўп тикан эрди қочтинг,
Келки, қон  ёшим  ани  қилди гулистон  эмди.

Деди, ҳижрон аро Фарҳодингга етгум бир кун,
Заъфдин, оҳки, мумкин эмас афғон эмди.

Қатлдин кўп мени қўрқутмағил, эй муҳлик ишқ,
Ким ани ҳажр қилибтур менга осон эмди.

Билди маҳмурлуғум, тутти қадаҳ соқийи давр,
Шаҳ мени денгки, эрур комима даврон эмди.

Бодадин кому лабинг бодасидин жон топдим,
Соқиё, йўқтурур ўлсам доғи армон эмди.

Эй Навоий, они тарк айлаки кўптур ғами ишқ,
Менки чектим ғамини, тарки не имкон эмди.

Qayd etilgan