Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari

Alisher Navoiy. Vaqfiya

(1/1)

AbdulAziz:
Alisher Navoiy. Vaqfiya



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 394 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Habib:
Алишер НАВОИЙ

ВАҚФИЯ

БИСМИЛЛОҲИР-РАҲМОНИР-РАҲИМ

 Улум ҳақойиқи, балки ҳақойиқ улумининг фасиҳ каломлик ва саҳиҳ ҳадислик мударрислари кашшоф табъ, мутолеидин маоний таволеини баён лавомеъи била рубъи маскун маъмурасининг мураббаъ ҳужраларидағи мавзун адолиғ ва матбуъ алқолиғ талабасининг замирлари мушкулотиға ва хаёллари мисбоҳиға изоҳ қила олмоқликларининг боиси ул бўла олғайким, ҳидояторо авроқлари бидоятин ва дироятосо сабоқлари нихоятин ул олам кимёи ҳамди ва жавоҳир шукри била мулаххас ва мунаввар қилурларким, одамни «Салотуллохи алайҳи ва лақад каррамно бани одам»1 икроми била мукаррам қилиб ва илми адам ул-асмоъ ташрифи бирла мушарраф этиб, малакут оламннинг муқарнас токлиқ ва муқаддас равоқлик мадрасасида каррубийлар2 ифода ва истифодаси учун ижлос қилди. «Субхонака ло аъламин лино илло мо алламатина иннака анта-л-алим ул ҳакими»3.

Н а з м:

Анга ҳамдким илмлари тайб эрур
Ва шул илм ила олам ул-ғайб эрур.

Алимики, бир зарра илмида фош
Бидоят спеҳрида юз минг қуёш.

Ҳакимеки, бир қатраи хикмати
Тузатти муҳиту фалак ҳайъати.

Ва бўстони фаслида кўйғач кўнгул
Ўзин тифла мактаб кўриб ақли кулл.

Шабистони илмида жинну малак
Ўчуб гунгу лол, уйлаким шабпарак.

На умме-ки, сургач шараф хомаси,
Қилиб они кавнайи алломаси

Не олимки, илмиға мағрур этиб
Қабул аҳлидин они маҳжур этиб.

Жаҳон мадрусин тўрт тоқ айлабон
Анга кўкни тўққуз равоқ айлабон.

Тошида мўхандис Зуҳал пайкари
Ичида мударрис бўлуб Муштарий.

Таоли-лиллоҳ уд қодири зулжалол
Ки, ҳам лам язал келди ҳам ло язал.

Аён улча мавжуду маъдум анга
Азал то абад илми маълум анга

«Жалли субҳанаҳу ва азуму шаънуҳу ва илайҳи ғайриҳу»4 фунун дақойики, балки дақойиқ фунунининг мутаввил маоний аёнлиқ ва мухтасар баёнлиқ муҳаддислари ниҳоди зеҳн бадри машорикидин аҳодис масобиҳини ифода шамойили била сипеҳр мадрасасининг тоқи остидағи ва ҳар хонақоҳи суффаси устидаги «Утубул илма ва лав бачинни»5 амри билан саъй қадамин талаб бодиясиға қўюб, умид ажзосин фақр жузвдониға солиб, тажарруд кутубин таҳаммул орасиға кўтариб ҳар кун бир манзил ва ҳар ой бир шаҳр мароҳилин қатъ қилған мубтадийлар, «Ал уламоу варасату ал-анбиё»6 олий маротиби умиди била машаққат тунлари афтода тирсакларин фалокат бўрёсиға қўйиб, сабр қўлларин шикасталиқ энгагига сутун этиб, заъф димоғин савдо чироғи дуди била мушавваш этиб, жаҳл кўзин амал варақларига йитқан мунтаҳийлар тафҳим ва таълимиға муваффақ бўлур учун сабаб бу бўлғайким, балоғат жавоҳири била мурассаъ луғотларин ва фасоҳат завоҳири била мукаллал нукотларин ул маҳбуб оқибат Маҳмуд7 наъти била музайян ва мужалло қилурларким, улувви даражотдин «Уламоу умматий к-анбиё бани Исроила»8 таронаси била тараннум тузди ва самувви рифъатдин «фазлу олими алал обиди к-афзалу ало аднокум»9 фасонаси била такаллум кўргузди.

Назм:

Лий маъа Оллоҳнинг сарфарози,
Қоба қавсайн маҳрами рози10.

Тахти остида фарши у адно
Тожи устида дурримо авҳо.

Сочи тобида лайлат ул-меърож
Шоми меърожи чарх бошиға тож.

Ул шаҳи жин, инс хайли анинг
Балки кавнайн ўлуб туфайли анинг.

Қайси тил бирла, ё баний уллоҳ,
Сени таъриф этай мене гумроҳ

Мадҳи зотингда ҳақ дебон лавлок
Лам якун золика-л-уллувви сивок

Ҳам магар ушбу тавр хийла била,
Мадҳи зотингни дер васила била.

Айта ҳам олмасам сифотингни,
Қилғамен зикр тилға отингни.

То нажотимға ул мадад бўлғай,
Не мададким, улуғ писанд бўлғай.

Ёраб, ул ҳодийи сабул ҳаққи,
Ёраб, ул хотами расул ҳаққи.

Ким сени зору бебизоатни
Ўртаған журм ўтиға тоатни.

Этма маҳрум анинг итоатидин
Қилма навмед анинг шафоатидин.

 «Ва саллолоҳу алайхи ва ало олиҳит таййибийн ва асҳобуҳ ут-тоҳирийн ва мин тобъиҳум ажмаийн ило явмиддин11.
 Аммо ҳамду сано вазойифи ва наъту дуо шароитидин сўнгра жон мазраасин ва кўнгул ҳадиқасин улум талабиға вақф этган воқифлар ҳазратида ва бу мазраа ва ҳадиқа муҳсулин фунун касбида сарф этган сорифлар хизматида маъруз ва марфуъ улким, азали азалдаким, мавжудот раънолари адам шабистонидин вужуд гулистониға жилвасоз бўлмайдур эрдилар ва маҳлуқот зеболари йўқлуқ хилватидин борлуқ саҳросида арбада оғоз қилмайдур эрдилар.

Н а з м:

Адам шомида йўқлуқ хилватида
Анинг уйқу масти эрди Одам
Ки, ойини ҳаёти кирмас эрди
Тушига, бал анга йўқ эрди туш ҳам.

 Куннинг хўтани ғаддор сипоҳи туннинг занги шиор черики шабихунидин фориғ ва шомнинг мушкбуй сипоҳ жардалари субҳнинг мўғилжабин чобуксувори турктозидин эмин, на фалак бинафшазориға кавокиб жолалари жилвасоз ва на кавокиб жололариға қуёш ўти ҳароратидин гудоз, на булбулнинг ғунчадек қонлиғ кўнглида гул ишқи хорхоридин асар ва на парвонанинг ўтлуғ жонида шамъ шавқи шароридин хабар.

Назм:

На кўк эдию на кўк ичра ёр, на ер узра мулк,
На мулк ичида диёру на ул диёрда ёр.

 «Коналлоҳу ва лам йакун мааҳушайъан»12. Чун Ҳақ субҳоно ва таолонинг ҳикмати болиға ва қудрат шайиъаси «Аннамо амараҳу изо ирода шайъан ан йақуллаҳу кун файакун»13ишорати била жамеъ маҳлуқотни ғайб шодирвони кейнидин шаҳодат майдони фазосиға сурди «кунту каназон махфийян фаажабту ан аърафа фа халафат ул ҳаққу» башорати бирла андоғ зоҳир бўлдиким, бу мавжудот қобилияти қадиға вужуд кисватин солмоқдин мақсуд инсон вужуди эрдиким, «ҳам-марту тийнату одама бийадий ба арбаина сабоҳан»14 бу маъниға машъардур. «Инна аразно ал-амоната ало-с-самовати валарзи вал жабола фаабайна ан йахмалинаҳо»15 даъвийға шоҳид, аммо нечукки ваҳҳоблиғи тақозоси бу навъ мавҳибат ва жамолият қилди.
 Қаҳҳорлиғи доғи буларнинг акси муқтазо - қаҳр ва жалолият бўлди. Ҳар ойинаким, «Ҳаллақул инсона мин тафовутин»16 амри лозим келди. Андоғки, Мусо салавотул-лаҳу алайҳи-р-раҳмон17 илкидаги қуёш ўтрусида фиръавн тийралиғи зуҳурға келди. Ҳазрати «Муҳаммад арабий саллоллоҳу алайҳи вассаллам»18 илми айнул ҳаётининг муқобиласида бу жаҳл зулмати жилва ва зуҳур қилди.

Рубоий:

Деҳқони азалки, тузди бу турфа чаман,
Қилмади анинг барча наботини ҳасан.
Бир сари агар экти гулу сарву суман
Ўзга сари тикти хасу хошоку тикан.

 Аммо корхона васиъатидин матнуъ халойиқ ғоятсиз ва халқ касиратидин мухталиф фирқа ниҳоятсиз ва фирқ ихтилофидин шунъа мазоҳиб бисёр ва мазоҳиб шунъасидин кабиҳа афъол бешумор, мутасаввар учун ҳикмати илоҳий ва инояти номутаноҳий жаҳолат зулматиға тушган гумроҳлар илайиға ҳидоят шамъин тутуб, туз йўлға раҳнамолиғ қилмоқ учун залолат кудуратида қолғон номасиёҳлар олдиға иноят машъалин ёрутиб, сироти мустақим кўргузмак учун баъзи масъуд фотиҳалик саодатпайвандлар ва Маҳмуд хотималиқ давлатмандларнинг фархунда фарқлариға нубувват тожин қўюб, шариф эгниларига ҳидоят хилъатин солиб, муборак белларига рисолат камарин боғлаб, бу халойиқ орасида сарафроз ва мўъжизапардоз қилдиким, «Ҳаққи жалли субҳона»19 адо амрин «Жаннот тажарри мин тахтиҳо л-анҳори»20 ваъдаси умиди била, навоҳисин «Ано жаално фи аънокуҳум аълолан»21 вайди бийми била аларға ирсол қилғонлар. Ҳар ким таслим юзин қабул туфроғига қўюб, уларнинг амри наҳйиға иймон келтуруб, тоатлариға амал қилса, «Ан аллазина омину ва амал ус-солиҳоти фа лаҳум адри ғайри мамнунин»22 ҳидоё ва ниамидин бархўрдор бўлғай ва ҳар ким шайтони васовис ва нафсоний ҳавоҳис ғалабасидин далил тиламакка залил ва бурҳон истамакка алил бўлса, улар кунсдин равшанроқ мўъжиза бобида яди байзо кўргўзгайлар ва ясихус сукут23 эъжози зуҳурида ояте бўлғайлар.

Б а й т:

Не оят, не каломки, аҳлу фазлу камол
Эрур анинг киби бир ҳарфнинг адосида лол.

 Андоғки, калимдаи «фаатоу би суратин мин мислиҳи»24 андин хабар берур ва агар жаҳллари беморлиғи бу навъ шофиъ муолижалари бирла шифо топса ва савдолари муддаоси бу тавр кофий муомалалари била кифоят бўлса, биз-зарура уларнинг қиблаи иқбол ва каъбаи аммолдек рисолатлари даргоҳиға боққайлар ва илтижо илкин нажот халқасиға уруб, мақсуд эшигин қоққайлар. Умидки, «Ман қараи бобан ложжу ва лаж-жу»25 ҳукми била юзлариға мақсуд эшиги очилғай ва бошлариға мурод гавҳари сочилғай ва ҳар ким хилқат нопоклиғидин ва тийнат иллатноклиғидин бовужуди бу навъ содиқи расул ва сидқи расойил ва мустақими сабил ва рости далойил рисолат ганжи муҳаррамларининг рози ва нубувват сирри ҳамдамларининг эъжози або саҳбосидин сархушроқ, истибкор ҳавосидин саркашроқ бўлуб, Расул ҳавориқин саҳарға тушурса ва анбиё мўъжизотин иродат бирла шаъбадаға индурса, «Аш шақиййу мин шақиййун фибатни уммийҳу»26 далили бирла дунёда шақовати мухаллад ва уқбода азоби муаббад бўлғай «фа улаика ун нори -ҳум фиҳо холидувна»27.

Назм:

Худойки сунъ ошкор айлади
Ки, йўқдин халойиқни бор айлади.

Чу тийнатларин қилди тахмир ўзи
Ёмон яхшиси доғи тақдир ўзи.

Бу бир гар савоб этти, ул бир табоҳ
Арода буларға не эркин гуноҳ?

Ким ул бирни ўртар жалолияти.
Бу бирни севаргай жамолияти.

Киши буйла ногоҳ савол этмайин,
Саволин муважжаҳ хаёл этмайин.

Ки, сирри илоҳий не билмас киши
Киши фаҳмидин тош эрур ҳақ иши.

Керак буйла сўзни хифо айламак
Бу маъни била ихтифо айламак

Ки, тенгрига чун мавж уруб баҳри худ
Жомеъи халойиқға берди вужуд.

Ғазаб ҳаминон қилди, раҳмат дағи.
Яратти томуғ, доғи жаннат дағи.

Ғазаб раҳм учмоқ томуғ хилқати
Қилурдин бу эрди икин ҳикмати.

Ки, қаҳр ила раҳмат ёйиб эл аро
Тўло айлағай ики меҳмонсаро.

Навоий, сўзунгдин малул ўлди эл
Узун сўзки қўй, ҳарф бошиға кел.

 Ва айзан бо вужуди «Инна оллоҳу ало кулли шайъи муҳит»28ки ҳеч зарраи зарротдин ва ҳеч шаййи ашёдин эмаским, Ҳаққи субҳона бир лаҳза, балки бир турфат ул-айни уларнинг сирри алойинасидин воқиф бўлмағай. Иброҳим29 саловот ур-раҳмони алайҳининг вужуди гулбуниға ёнар ўтни гулзор, балки гулнор қилди30 ва Юнус31 алайҳиссаломнинг зоти гавҳариға дарё қаърин, балки балиқ қурсоғин садаф этти. Намруд32нинг дилосо димоғидин жабборлик фосид моддаси дафъиға пашша нишин этитти ва Од қавминипг шамъи жаҳолатин учургали, балки хирмани ҳаётин совурғали ел хайлин тебратти. Бу навъ адл ва интиком бўлатурғач бовужуди анбиё раҳнамолиғи яна оламнизоми ва халойиқ ороми учун олийжоҳ салотин ва анжумсипоҳ ҳавоқинни оламда қаҳрамон ва халойикға ҳукмрон этти. «Атийъу оллоҳу ва атийъу-р-Расул ва улуввал-л амри минкум амрий»33, била улуҳият аа нубувват маротибидин сўнгра салтанат мартабасига тартиб берди. Ҳар қайси ўз замони пайғамбарининг дини ривожи ва ўз аҳли насибасининг шаръи тақвиятида сайъи тамом ва эҳтимом мо ло калом кўргузгай ар ва жиҳод камарин ижтиҳод белиға боғлаб, уд шаръ куфраси ва-ул ислом фижраси дафъиға кушеш қилғайлар ва адл суйи била мулк бўстониға нусрат бергайлар ва сиёсат қиличи била кишвар ҳаримидин фитна ва ошуб шахсининг бўйнин юғай, то сойир риоё амну омон маходида мураффатул ҳол ва қофаи бароё лутфу эхсон ва афтонида фориғулбол бўлғайлар.

Н а з м:

Алминнату-ллоҳи таборак ва таоло34
Ким биза етишти бу сифат мансаби воло.

 Ким, тенгриликка ул ҳолиқни парастиш қилурбизким, ҳар замон эли ҳар нениким, тенгри дедилар мисли кунас ва ўт ва бут ва бўзов ва ғайри барча анинг маҳлуқидурлар ва анбиёдин ул наби динидадурурмизким, барча анбиё шариатиға қалам тутмаған илки била Батлон35 рақами чекти ва китоблариға насх хати тортти. Салотиндин ул султони султоннишон замонида, балки олий остонида қуллуқға машғулмизким,

Н а з м:

Бари шоҳлар ичра зоти анинг,
Шаҳаншоҳлар ичра сифоти анинг.

Малоик аро келди руҳ ул-амин
Расул хайлида саййид ул-мурсалин.

 Султониким, «Ассултону залла л-лоҳу фил арзаин»36 жавоҳири билан манъ, илки ҳумоюнфол чатри ҳошиясин мурассаъ қилди; ҳоқониким, абвоб ул-мулук қиблат ул-ҳожот37 кошисининг буйла қадр меъмори ҳоли олий даргоҳи китобасин музайян этти; соҳибқиронеки, зафар пайкар ливосини «ана фатаҳно лака фатҳан мубаййанан»38 гулистонидин эсган насимдин ўзга нима мутаҳаррик қила олмас; кишваристонеки, фатҳ жавоҳир қиличини ва «йансурука оллоҳу насран азизан»39 зўрхонасида варзеш тобкон қўлдин ўзга қўл чека билмас; тожи нахшабики, олийқадр тахтин ҳикмати нажжори «аслиҳо собитун ва фаръиҳо фи-с самоъин»40 шажарасидин таркиб боғлади ва тахтгиреким, ҳумоюн фол тожин сунъ зардўзи ва аш-шамси ва саҳиҳо зар риштаси била тартиб берди: хилофатпанохике, «Инни жоилун фил арзи халифату»41 ойинидурур, анинг шаънида нозил ва адолат шиорике, «адлун соатен йў возию амала сақлайна»42 муждаидурур, анинг бобида хосил; сипеҳрқадреким, хутбаи минбарин «Инна оллоҳу йаъмуру бил адли вал эҳсон»43 ривожи бирла муштарийнинг олти поялиғ минбариға еткурди; анжумсипоҳике, шиккаи ахтарин «ва аммо с-соила фало танхўра»44 равнақи била савобитнинг тўққуз пардалиқ манзаридин ошурди.

Н а з м:

Шаҳи шаҳриёрон жаҳон хусрави,
Фалак рифъати Муштарий партави.

Мамоликда Жамшиди45фархундаи,
Не Жамшид, хуршиди рахшандаи.

Фалак шамъи раъйи мунири анинг,
Малойик чироғи замири анинг.

Сўзи маҳзани роз ганжинаси,
Юзи жилваи зот ойинаси.

Жамолида шамс уз-зуҳо жилвагар,
Ҳадисида руҳ ул-қудсдин асар.

Жабинида анвори шоҳаншаҳи
Каломида аҳёи рухуллаҳи.

Бийик касриға тўққузунчи фалак
Ул атласки, ёйғайлар эл фаршдак.

Уруб кунгури муҳрдек тоблар,
Малак хайлиға турфа меҳроблар.

Фалак боғи жоҳида нилуфаре,
Бўлуб анда ҳар жола бир ахтаре.

Чу олтин сочиб илки андоғки, барқ
Ҳаёдин булутлар бўлуб терга ғарқ.

Фавокиҳ чекар тоси нилин қадаҳ
Куруҳа отар ёси қавси, қузах46.

Ҳилол эшики халқасиға нишон,
Вале анда занжир ўлуб каҳкашон.

Магар барқи ком ашҳабидур сипеҳр
Анга ойна кўзгуси рахшанда меҳр.

Фалакдин итикрак хироми анинг,
Қилиб барқни тийра коми анинг.

Эгармакда йўқ чархи даввордек
Ки, бир нуқта даврида паркордек.

Югурмоқда чунким бўлуб пўясанж
Назар пайки қолиб, тутуб они ранж.

Боришда не дей сунъидин саргузашт,
Фалак тавсанидин чиқиб дашт дашт.

Ўзи деву девонаваш пайкари,
Назарда пари чеҳра, балки пари.

Бу деву пари узра султон малак,
Не султонки, алҳақ, Сулаймон47 малак.

Чу у илкининг баҳри андоғ амиқ
Ки, юз Ҳотами Тоий48 анда ғариқ.

Ёруқ раъйининг меҳри андоқ мунир
Ки, олдида хуршид бир курси фатир.

Фалакқадрларнинг ниёзи анга,
Фалакдин лақаб шоҳи Ғозий анга.

Дема айни инсонкн, инсони айн
Ҳам инсону ҳам айну Султон Ҳусайн.

Зиҳи тахти жоҳингга бир поя чарх,
На пояким ул пояга соя чарх.

Ҳа, эй тожи қадрингға гавҳар қуёш,
Не гавҳар садафдин муҳаққар қуёш.

Фалак баҳру сен дурри макнун анга,
Жаҳон лафзидин турфа мазмун анга.

Ало то жаҳон ҳужра, кўк сақф эрур,
Улус нақди умри анга вақф эрур.

Танинг ҳужраси жон қушиға паноҳ
Тану жонинга воқиф ўлсун илоҳ.

 Бу муқаддимотдин сўнгра ҳақойиқ аҳлиға равшан ва дақойиқ ҳайлиға мубарҳан эркинким, ҳаққи субҳона ва таоло бо вужуди улким олам низоми ва бани одам интизоми ва аммадқа дарбанд ва мувоинға ҳожатманд эрмас эрди. Ҳикмати илоҳийким, сирридин ҳеч муҳаққиқ жониға асар ва ҳеч мудаққиқ кўнглига хабар йўқтур, муқтази ул бўлдиким, олам аҳли ва бани одам ҳайлиға олин миқдор хулафо ҳукмрон ва хилофотшиор салотин нофизи фармон бўлғайлар. Буларға худ диёнатлиғ мададкордин не чора ва кифоятлиғ вазирдин не гузир бўла олғай эрди. Ҳар ойинаким салтанат корхонасидағи маносибдин ҳар мучага лойиқ фаросатойин хушмандларни ва ҳар чаргага мувофиқ киёсат тазйин хирадпайвандларни салтанат умуриға мутааллиқ ишлар кифояти учун сойири носдин танлаб оммаи халойиқдин сечиб, аморот наврўзи била сарафроз ва вазорат зайлучаси узра муомалапардоз қилдилар ва бу амрнинг жузвий ва куллий ишига куллий ва жузвий кишини таъйин эттилар.
 То бу фархунда замон ва хужаста давронким, бу жамшеди соҳибқирон салтанат тахтин олдилар ва бу хуршеди жавоҳирфишон олам аҳли бошиға сояи марҳаматин солди - юқорроқ мазкур ва бурунроқ мазкур бўлғондек куллий маносибнинг куллиётидин жузъий умрнинг жузъиётиға деганича мутааммин ва мутакаффил бўлурдек эл вожиб ва лозим бўлди. Чун замоннинг азимушшон содот ва фузалоси ва давроннинг каримулхулқ қузот ва уламоси ва темурийнажод шаҳзодалар ва «барлосий»49 ниҳод озодалар ва «арлотий» исмлик садрнишинлар ва «тархоний» расмлик айшгузинлар ва «қиёт» насаблик мутааййинлар ва «қўнғирот» ҳасаблик мутамаккинлар ва «уйғурий» сифот бахшилар ва «уйғур»чаргалик яхшилар ва «чўли»лик биёбонида жонсипорли қилғон жондорлар ва бойрилик айёмида хизматкорлик қилғон жонсипорлар ва «жалойир» ғавғоси ва «қавчин» алоласи мавжуд эрди ва ҳар мавжудқа бир мақсуд ва подшоҳона иноят ва ҳар қайсиға бир муносиб мансаб билан сарбаланд ва хусравона тарбият, ҳар бирисини мувофиқ амал шуғлиға пайванд қилдилар.

М а с н а в и й:

Бири сандалини мақом айлади
Бийик маснад узра хиром айлади.

Бири турк айвонида ости муҳр,
Бири сорт девонида бости муҳр.

Бири расми бўлди садорат маоб,
Бири исми бўлди вазорат иёб.

Бири комёб ўлди муҳронадин,
Бири комжўй ўлди парвонадин.

Бириси қўшун сори чекти рақам
Бириси туман сори урди алам.

Бири топти доруғалиқ ишратин,
Бири урди сарҳад сори навбатин.

Қиниқти бири ришвати шум ила,
Бири иктифо қилди марсум ила.

Агар худ залил эрди, гар аржуманд,
Бори бўлди ўзкомиға баҳраманд.

 Агарчи бу хоксорнииг ота-бобоси ул ҳазратнинг обо ва аждоди хизматларидаким, ҳар бири салтанат конининг гавҳари ва шужоат бешасининг ғазанфари эрдилар - улуғ маротибқа сазовор ва бийик маносибқа комгор бўлғон эрдилар.
 Аммо бу ҳақир ҳеч навъ хизматқа ўз қобилиятимни ченамаган жиҳатдин ва ҳеч гурлук машаққатқа ўз қувватимни англамоғон сабабдин борча таманно эшигин юзумға мадрус ва жамъ муддаолар абвобин илайимга масдуд қилиб эрдим. Хаёлим буким, чун оламнинг хиёнати ва олам аҳлининг диёнати равшан ва жаҳоннинг ишванамо ажузасининг вафосизлиғи ва ҳаётнинг руҳафзо маҳбубасининг бақосизлиғи муайян-дур.

Ҳамул авлоки дафъ айлаб аламни,
Тажарруд кўпида қўйсам қадамни.

Фано кунжини мужгондин супурсам,
Ҳамул мужгон сиришкидин сув урсам.

Қилиб маснад қаноат буръёсин,
Кийиб дебо киби узлат палосин.

Не кўкка, не қуёшқа инса бошим,
Бузуқ уй бўлса - кўк, равзан-қуёшим.

Агар нафс этса майли лолау боғ,
Юзин «нун» нуқтасидин айласам доғ.

Агар кўз қилса мардум ашкини ол,
Тилаб кофургун юз анбарин хол.

Сувосам они кўрмай деб балосин,
Гажу оҳақ қилиб оқу қаросин.

Қулоққа бўлса гардон халқ учун фикр
Эшиттурсам садойи халқаи зикр.

Оғиз шохи шакар истарни билсам,
Ани мисвок ила хурсанд қилсам.

Димоғим заъфиға ашк этса ҳосил,
Юзум узра фано гардини каҳгил.

Тараб синжобидин тан истаса ком,
Анга меҳнат қўлида берсам ором.

Аёққа айласам занжир монанд,
Мусалло даврининг занжирасин банд.

Ҳавоға жисм туфроғин совурсам
Кўнгул мулкида давлат тахтин урсам.

Гаҳи қилсам тавофи гулшани қудс
Гаҳи бўлсам муқими равзаи унс.

Халойиқдек тилаб зоҳир ҳузурин,
Жаҳоннинг чекмасам жоми ғурурин,

Тутуб ҳар шуғулдин дунёда гўша,
Муҳайё айласам уқбоға тўша.

Ажал пайки қачонким етса филҳол
Вадиатни-дегач-топшур. - Десам: - ол.

Р у б о и й:

Сен жон варақида буйла айлаб таҳрир,
Ул сафҳада бу нақшни айлаб тасвир.
Тағйир этар эрмиш они килки тақдир,
Тақдир ишига, рафиқлар не тадбир.

 Ким, ногоҳ салтанат гулшанидин иноят насими эса киришти ва хилофот боргоҳидин ҳидоят қосиди етишти ва давлат маншурин илгимга берди ва ул маншур мазмуни бу эрди:

К-эй фазл жаҳонининг сипеҳри,
Йўқ, йўқки, ўшул сипеҳр меҳри.

Табъингға дами бўлур не ворид,
Юз йил бити олматйин Аторид.

Сен гарчи гуҳар дўкони очтинг,
Лекин бу гуҳарни элга сочтинг.

Фикринг чаманида кўп раёҳин,
Лекин бўлуб анда халқ гулчин.

Назминг гулидинки даҳр тўлди,
Дегилки санга не баҳра бўлди.

Лафзингдин улусқа важду ҳолат,
Етмай санга баҳра, жуз малолат.

Сен қон ютуб, эл бўлуб қадаҳкаш,
Элдин санга етмайин дами хуш,

Сен эл бошиға бўлуб гуҳарпош,
Бир пок гуҳар демайки, шобош.

Эмдики, тараб замони етти,
Даврондин алам нишони кетти.

Олди қўлумиз жаҳон диёрин,
Очди кучумиз фалак ҳисорин.

Ой-кунни нақора қилди давлат,
Чолди бизнинг отимизга навбат.

Оламни бизинг қуёш ёрутти,
Ҳақ марказида қарор тутти.

Бу дамки, тарабқа қолмади сўз,
Бахтингға очилди уйқудин кўз.

Ҳам субҳи умидинг ўлди толеъ,
Ҳам меҳри муродинг ўлди ломеъ.

Чун соқийи давр жоми ишрат
Тутти, яна чекма заҳри меҳнат.

Тавқиъ етишгач айла лозим,
Ким, жон била бўлғасен мулозим.

То лутф тенгизига тушуб мавж,
Тутқай бори ишинг ул сифат авж.

Ким, ой уза қўйғасеи қадамни,
Кун лавҳига чеккасен рақамни

Меҳр олтунидин қазо қилиб ҳал
Ул сафҳани айлагай мужадвал.

Ҳар байтини меҳри гавҳарафшон,
Анжум била айлагай зарафшон.

Неча бийик айласанг сўзунгни.
Ондин бийик этгабиз ўзунгни.

Йўқтур санга вақт гўша тутмоқ,
Ишрат гулин оҳ ила қурутмоқ.

Чун ҳукмни англадинг дам урма
 Балким дам урарға дағи турма.

Қуллуққа кўнгулни чуст боғла,
Хизматқа белингни руст боғла.

Ҳар неча бу сўз демак керакмас,
Чун ростдурур керак керакмас.

Туштум мане нотавон ароға
Юз ранжу балоу ибтилоға.

Чун хост бу навъ эди қазо ҳам
Мен хастаи зори бенаво ҳам.

Қулларға ўзумни ҳамдам эттим,
Қуллуққа белимни маҳкам эттим.

 Агарчи дарёға қатра мададкорлиғидин суде ва яди байзоға зарра ҳаводорлиғидин мақсуде мумкин ва мутасаввар эрмас, аммо ул қадар хизматдаким, хастаға қувват эрди ва ул миқдор мулозаматдаким, бу шикастаға тенгри тоқат берди, жонсипорлик расмин унутмадим ва эҳмол ва тасоҳул раво тутмадим. Чун ниятим гулистонида зарқ ва риё хошоки ноёб эрди ва хизматим бўстони сидқ ва сафо саҳобидин сероб. Ҳар ойинаким, ҳар соат рўзгорим димоғи ўзга навъ насим файзидин муаттар ва ҳар лаҳза умидим чироғи ўзгача тарбият машъали нуридин мунаавар бўла бошлади то оз фурсатда ул хазратнинг ваҳйасарлик сўзи ва илҳом хосиятлик ваъдасидек сўзумга пок маоний гавҳари тож ва ўзумга пок гавҳарлик аҳли маоний муҳтож бўлди. Хизматимда озодалар иши бандалик изҳори ва илайимда сарафрозлар даъби сарафкандалик атвори.

Рубоий:

Иқбол мутиу бахт ёвар бўлди,
Хуршед раҳию сипеҳр чокар бўлди.
Олам элидин кимга муқаррар бўлди
Бу мартабаким, манга муяссар бўлди.

 Бу иноятлар муқобиласида хизмате топай деб, дасту по урмоқ мушкил ва бедасту полардек боқиб турмоқ андин мушкилроқ.

Мисра:

Мушкиледур ишқдин ҳар дам манга мушкил аро

 Бу таҳайюрдин мутафаккир ва бу тафаккурда мутаҳаййир эрдимки, хирад пири бадҳоллиғим билди ва хушҳоллик юзидин оғоз қилдиким,

М а с н а в и й:

Навоий, не бало андуҳ эрур бу,
Ўзунгни солмоғинг мундоқ бўлурму?

Ангаким ақлу ҳиммат ёр бўлғай,
Бу навъ ишлар қачон душвор бўлгай?

Қуёшдин тарбият гар топса хоро,
Қилур ёқут ила лаъл ошкоро.

Булутдинким, бўлур сероб туфроқ,
Мулаввай гул берур минойи яфроқ

Кишиликдин нечук урғай киши дам,
Бўлуб туфроқ бирла хородин кам.

Шаҳеким, ахтар ўлса дурри тожи,
Дуо дурриға кўптур эҳтиёжи.

Расулеким, русулнинг сарваридур,
Сипеҳри офариниш ахтаридур.

Агар сиддиқ бўлди ёри ғори,
Ҳам ўлди анкабути пардори.

Кулеким, тийра бўлмиш гулхан андин,
Эрур кўзгу жамоли равшан андин.

Неча изҳор ажзу нотовонлиқ,
Гумон қилдинг бу ишни нуктадонлик.

Қўюб бекорлик фарзона бўлгил,
Илик ур ишгаву мардона бўлғил.

 Чун хирад булбули бу наволар тузди ва тавфиқ тўтиси бу нағмалар кўргузди - мен ҳақири нотавон дағи ақл гириҳкушойлиғи ва тавфиқ раҳнамойлиғи била ул ҳазратнинг қуллуғида неча навъ хизматким, дунё суди андин пайдо ва охират беҳбуди андин ҳувайдо бўлғай, ўзумга лозим туттум ва неча навъ ишким, халойиқ дуосиға боис ва ҳолиқ ризосиға сабаб бўла олғай, қошимда муқаррар қилдим. Ва тенгри иноятидин бу ишлар борча муяссар бўлди.
 Аввал бу эрдиким, кўнгул кишваридин ул ҳазратнинг ғайрининг хаёлин азл этиб, балки ихрож қилиб, сидқ булутидин сафо ёғини била кишварини ғайр гардидин юб, султон хаёлин бу тахтгоҳда салтанат маснадига ўлтуртуб, ҳумоюн оти ва рўзафзун алқобиға дуойи хайридин хутба ўқуб ва муҳаббат доғларидин секка музайян қилиб, бу иқлимни анинг султони хаёлиға мусаллам туттум.

Р у б о и й:

Ҳар кимки биров ишқига бўлса дилбанд,
Жон риштасидин қилса керактур пайванд.
Гар ғайр хаёли тушса кўнгулга писанд.
Қилмоқ керак ул кўнгулни юз минг парканд.

 Яна ул эрдимким, ул ҳазратнииг давлатидин бовужуди улким, жамин танаъумоти жисмоий ва муродоти нафсонийғаки, дастрасим балки ҳавасим бор эрди, аммо анинг кишвари гулистонининг ҳарими атрофида ва мулки бўстонининг чамани акнофида кўрмас нимадин кўзумни наргис кўзидек кўр ва эшитмас нимадин қулоғимни бинафша қулоғидек кар ва тутмас нимадин илгимни чинор илгидек шал ва бормас ердин аёғимни сарв аёғидек ланг ва айтмас сўздин, батахсис махфий асрореким, гул хурдаси масаллик ғунчадек кўнглумда амонат топшурди - ифшосидин тилимни савсан тилидек гунг қилдим.

Р у б о и й:

Шаҳ хизматиға бировки бўлғай мойил,
Кўру кару лангу шал керактур ҳосил.
Асрорининг ифшосида гунг айласа тил,
Бу мушкил эрур, барчасидин бу мушкил.

 Яна ул эрдиким, ул ҳазратнинг қуллуғин иртикоб қилурда ҳеч навъ ўз ғараз ва маслаҳатим мутасаввар эрмас эрди, балки хос тенгрилик учун, дағи ўзининг муборак хотири учун, дағи мусулмонлар, маслаҳати учун эрди. Бу жиҳатдин хирад ҳокими одил ҳукми била ростлик сиёсатгоҳида ғараз ўғрисини фано дориға осиб, инсоф дор ул-қасосида ҳирс қароқчиси бўйнин қаноат қиличи била уруб, вужуд шаҳрида муддао қасрини риёзат ёмғури била йиқиб, нафсоният боғида орзу ниҳолин интиқоъ илиги била қўнгариб, амал мазраида таваққуъ хирманин фақр ўти била куйдуруб, ул хирман кулларини фано елига совурдим.

Рубоий:

То ҳирсу ҳавас хирмани барбод ўлмас:
То нафсу ҳаво қасри барафтод ўлмас.
То зулму ситам жониға бедод ўлмас,
Эл шод ўлмас, мамлакат обод ўлмас.

 Яна ул эрдиким, агарчи ул ҳазратнинг равшан замири кўзгуси мазҳари тажаллиёти илоҳий ва хумоюн хотирининг қуёши матраҳи, таъйидоти номутаноҳийдур. Пок хаёлидин тақвиятиға содиқ ва соф зиҳни ва шаръи мубин тамшиётиға мувофиқдур. Ғояти риояти ва ниҳояти эҳтиёти бу ҳукмга муқтази бўлдиким, наузу биллоҳки, агар башарият тағофулидин шариф рўзгори ҳавосида зулм булутлари адл қуёши юзин ёпардек бўлса, бу қул зурваи арзға еркургай, то ул булутларни надомат оҳи сарсари била оламдин чиқорғай ва покиза авқоти шабистонида агар бидъат насими шариат шамъиға зарар еткургудек бўлса, бу нотавон парвона бўлғай, то ул шамъни муҳофазат ҳуллаларидин фонусқа киюргай. Биҳамдиллаҳки, ул тавр амре ҳодис ва бу навъ ише воқеъ бўлмади, аммо бўлди эрса, дағи ҳукмдин тажовуз қилмадим ва ўзумни арода кўрмайин, ул ишни ароға солдим.

Рубоий:

Тақририм агар яхши эди, йўқса табоҳ,
Алфозим агар ямон эди, гар дилҳоҳ.
Арз этмагини чу ҳукм айлаб эди шоҳ
Шоҳ англамаса, бу хизматим нетгамен, оҳ!

 Яна ул эрдиким, мамолик чун ҳаргиз зулм ели мазлум чароғиға мушаввиш бўлмоқдин ва тааддин ўти осойиш хирманиға зарар еткурмакдин холи бўлмайдур. Ҳар золимеким, жабборлиғ тоғида бедодий қоплонининг ҳар ҳолидин бир кўз тикарким, мазлум фароғати кийигин қайда кўрган ва ҳар чанголидин неча ситам қуллоби муҳайё қилурким, ани нечук сайд қилғай ва ҳар тишидин бир неши заҳролуд итирурким, анинг жон элтмаги мумкин бўлғай, то ул номурод кийик аъзо ва аҳшосидин нафси аммора сабуиға ком ва сабуият иштиҳосиға ором бергай. Ва бу муқаддима золим била мазлум ҳолидин киноят ва бедодгар била додҳоҳ аҳволидин ҳикоятдурур.
 Илигимдан келганча зулм тиғин ушотиб, мазлум жароҳатиға интихол марҳамин қўйдим. Ва илигимдин келмаганни ул ҳазрат арзиға еткурдим. То зулм паланги терисидин кийик суръатлик бодполар ғошиясиға зийнат берди ва мазлум жони кийиги кўзига амният марғзорида қоплон доғлар ўрнига лола доғлари кўргузди.

Рубоий:

Шаҳ адли уйини айлайин деб маъмур,
Саъй айладим ул қадарким, эрди мақдур.
Ҳар нечаки тенгридин етар шамъға нур,
Парвона эрур жони куярдин маъзур.

 Яна ул эрдиким, улус аро акобири изомдин сойир авомғача ва сипоҳи аро аморат маснадида базм тузггондин мазаллат капанагида ажз кўргузгонғача ва раоё аро тавонгарлик жўйбор ва даштини сипеҳр мазраасидек кўкортиб, тамаввул маҳсулларин ҳосил қилғондин сипеҳрдек икки букилиб хўша термакта оқшомғача, рўзгори кафофиға парвиндек бир овуч дона тергонгача на ясоғлиқ аро бойлиқ марғзори ичра ҳар сурук қўйдин йилда ҳамалдек минг қўзиға қонеъ бўлмағондии йўқсизлик широмларида қўй кутиб, йилда жадйдек, беш ўчку музд олғонни ғанимат билгонгача киши оз топилғайким, бу нотавон била иши тушмамиш бўлғай. Бу ишлар муқобаласида музд тилаб миннат қилмадим, балки муздпарварға миннат дағи туттилар қабул этмадим.

Рубоий:

Элдин манга гарчи ғайри заҳмат йўқ эди,
Айб эрмас, агар музд ила миннат йўқ эди.
Эл бердилар, аммо манга рағбат йўқ эди,
Шаҳ давлатидин буларға ҳожат йўқ эди.

 Яна ул эрдиким, чун ул ҳазрат хукми жиҳатидин ва таклифи сабабидин маош мазраси ёбис қолмасун деб, бирор нима зироатқа иштиғол кўргуздим. Чун ул нигимда қила олғунча шариат жониби маръи ва инсоф тарафи малҳуз эрди, тенгри иноятидин кўп маҳсуллар хосил ва ғаниматлар восил бўла киришти. Бу жумладин ўз маошимға сойир авомдин бирининг маоши ўтгунча иссиқ-совуқ дафъи учун бир турма тўн дағи мунға муносиб емакка қонеъ бўлуб, қолғоннинг баъзисин ул ҳазратнинг мулозамати маслаҳати учун, келиш-боришға ва навкар ва мутааллақлар улуфасиға ва черик яроғиға сарф қилдим ва баъзини анинг саботи давлати учун дуо, давоми салтанати учун тоат қилур мустаҳиқларғаким, шомдин саҳарғача сипеҳрдек рукуъда хам бўлуб, анжум киби тасбиҳ эвурурлар ва тонгдин оқшомғача оламдек яхши-ёмоннннг номулойимлиғин кўруб, қуёшдек бир қурс била маош ўткарурлар - еткурдум. Ва баъзиниким, жамиъ маунот ва борча таклифотдин ортти, биқои хайр бино қилдим ва бу мазкур жамиъ хайрот ва мубарротнинг ҳасана ва савобини ул ҳазратнинг нисори ва туфайли қилдим ва анинг хужаста авқоти ва ҳумоюн рўзғориға кечтим ва бу даъво таънисиға қозиял-ҳожот ҳазрати ва қазо ва қадар маҳкамасида анбиёи мурсалин ва малойикаи муқаррабини тонуғ туттум.

Р у б о и й:

Мақсуд чу шоҳи динпапоҳ ўлди манга,
Уқбо сори ҳар не зоди роҳ ўлди манга,
Мажмуини қилдим онинг оллига нисор,
Бу ҳужжат учун тенгри гувоҳ ўлди манга.

 Ва ул биқои хайр жумласидин бири будурким, тарих секиз юз сексон бирдаким, ул ҳазрат кўшки Марғани ёнида бу фақирға саро ва ҳавли ясағали ер иноят қилди ва бу фақир анинг иморатиға машғул бўлдум. Ва алҳақ ул ередур, Ҳирот дор ус-салтанасининг равзаи эрам зийнатлик ва байт ул-харам манзалатлик балдаи фоҳирасининг шимол ҳаддидаким, Гозургоҳнинг ушоқ тоши лаъли кони ва гавҳари уммонийға танноз ва қаро туфроғи мушки азфар ва таблаи анбарға таънасоз тоғе воқеъдур, анинг этагидаким, жанубий ҳадди бўлғай, бу тоғ била маъмураи мазкуранинг мобайнида воқеъдур. Ул ернинг ҳавоси руҳпарварликда жаннат ҳавосидин нишона айтур ва ели ҳаётбахшликда фирдавс насимидин намуна кўргўзур. Ва тоғ жонубидин жўйи Наврўзий ўтарким, садоси ғулғуласидин лабташналар қулоғиға муждаи оби ҳаёт таронаси етар ва шаҳр жонибидин Инжил суви оқарким, «айнан тусаммо Салсабил»50 зулолидек табиат комиға ёқар. Мозий салотиндин ул ерда боғ ясарға аморат сийтни солғон амирзодалар, балки салтанат кўсин чолғон шаҳзодалар орзу ниҳолин тикиб, мақсуд меваси топилмағон ва таманно гулбунин экиб, қабул гули очилмағондур. Ҳосил бу фақир ул ерда ўттуз жериб51 ерни девор тортиб сарой иморат қилиб, боғчасиға ҳар турлуқ ашжор била сафо ва назрат ва ҳар чаманиға ҳар навъ раёҳин била зебу-зийнат бердим ва анинг таърифи мундин ўтмаским, ул ҳазратнинг мавкиби гардунсойи неча қатла ул манзилни ғайрати биҳиштибарин ва мақдами фалакфарсойи неча навбат ул маъманни рашки нигорхонаи Чин қилди. Ва умидим будурким, ҳамиша ул ер бу давлатка сазовор ва мудом бу хоксор ҳам бу иноятка бархўрдор бўлғаймен. Иншоллоҳ таоло.
 Ва бу Марғани кўшки бу ҳавли муҳавватасининг ҳадди жануби билан ҳадди ғарбийсининг мобайнида воқеъ эрди ва ул иморате эрди - бурун чоғда тарҳ солғон ва қадимда ясалғон биноси тошдин эрди. Ҳамоноки, ул тошни меҳнат тоғидин ташиб эрдилар ва девори, хом кирпичдин эрди, ул кирпични андуҳ туфроғи ва ҳасрат сувидин қуюб эрдилар, тархи икки ошом эрди: қуйиғи ошоми тийраликдин фироқ шоми ва анда нуҳусат бумлари била зулмат хуффошларининг ороми, юқориғи ошоми бузуғлуғдин фироқ аҳли кўнгли эви дин нишони ва анда навмидлик чўғзлари билан мотамий либос кабутарлар ошёни.

Йиқиб айвонини сайли залолат,
Ёқиб деворидин гарди малолат

Қоронғу саҳни андоқ шоми дайжур
Ки, хуршед анда кирса топмағай нур.

Бўлуб мутаворилар ороми анда
Фужуру фисқ аҳли коми анда.

Кўнгулга келди буким, гар берур даст,
Ани қилмоқ керак туфроқ уза паст.

Биное тарҳ қилмоқким ҳамиша,
Эл этгай шаҳ дуосин анда пеша.

 Чун бу муважжаҳ ҳаёт кўнгулда устувор бўлди ва бу мақбул андиша хотирда қарор тутти, ул бинойи дайрпайвандни ҳамвор қилиб, ўрнида мадраса бино қилилди ва ул асоси калисо монандни бузуб, ерида масжиде солилди.

Шаҳ давлатидин итти бу дайру калисо
Ўрнида бўлди мадрасау масжиде бино.

 Ва мадрасадин киргач масжид анинг ҳадди ғарбики, қибла сори бўлғай, воқе бўлди. Ва хушхон имом ва хушовоз муқри мукаррар бўлдиким, салоти хамсани маҳалла аҳли билан қоим тутуб, ул ҳазрат дуосига машғул бўлғайлар. Ва мадрасанинг тўридаким, ҳадди шимолийдур, гунбазе ясалдиким, сураи Қуръоний ва оёти фурқоний адосида қироат гулшанининг Исавий нафас андалиби хуш илҳонлари ва тажвид равзасининг Довудий нағма фохтан ширин адолари ҳар кун хазрати рисолатпаноҳ мутаҳҳар руҳонияти учун бир си пора калом ўқуб, ул ҳазрат дуоси бирла хатм қилғайлар. Ва гунбазни «Дор ул-ҳуффоз» дейилди. Ва мадрасанинг шарқий ва ғарбий суффасида икки мударриским, бириси фиқҳ усули ва фуруи ва бириси ҳадис фурува усули52 айтқойлар ва ҳар дарс ҳалқасида ўн бир толиби илмким, муваззаф бўлғайлар - таъйин қилилди. Ва бу мадрасағаким, хулуси ихлосдин ясалди - «Ихлосия» от кўюлди. Ва бу «Ихлосия» мадрасаси жанубий ҳаддининг тошидинким, Инжил ариғи оқар, ул ариғнинг жанубий ҳаддиким, қироғи бўлғон шорий омдурким, ул ҳазрат бино қилғон мадрасадинким, ҳар тоқи улви рифъатдин сипеҳри муқарнас равоқиға кунгира еткурубтур ва ҳар гунбази сумузи манзилатди фалакнинг кўк гунбазидан бош ўткарибдур, ҳар мударриси қошида Муштарийким, олтинчи айвон донишмандидур - омий ва нодон ва ҳар толиби илми олинда Аторидким, иккинчи суффа мустаиддидур - тифли абжадхон, ходимлари суфрасида ой гирдаси ва қуёш қурси икки фатир ва таббохлари тахтасида каҳкашон шакли ун сепган бир зувола хамир.

Р у б о и й:

Бу буқъаки то биноси бунёд ўлди,
Эл ҳожат ила фақрдин озод ўлди.
Дарвешу ғани неъматидин шод ўлди,
Бу важҳдин оти Неъматобод ўлди.

 Бу шории ом бу Неъматобод жонибидин келиб, кўпрак йўл Инжил ариғи ёқаси била Маҳди улё ва Билқиси узмо Гавҳаршод оғо «наввараллоҳи марақадҳа»53 мадрасаси сориким, кошиси гиреҳкорлиғидин ақл меъмори ҳайрон ва шамсаси зарнигорлиғидин хирад муҳандиси саргардондур - борур.
 Ва бу «Ихлосия» мадрасаси муқобаласидаким, мазкур бўлғон шориънинг жанубий ҳадди бўлғай хонақоҳе бино қилилдиким, ул Ҳазратнинг давлати давоми ва салтанати саботи учун қуйироқ машрут бўлғон дастур била ҳар кун фуқаро масокинға таом бергайлар ва ҳар йил эҳтиёж аҳлиға кийғулук еткурғайлар. Ва бу хонақоҳ тўридаким, ҳам жанубий тарафи бўлғай - гумбазе бино қилилдиким, чун бу маҳалла ул Ҳазрат давлатидин маъмур ва эли дағи қалин ва масрур бўлубтурлар ва бу жамоат била масжиди жомеълар орасида жузвий масофате бор. Қишда баъзи совуқ ва балчиғ узри била ва ёзда баъзи гард ва иссиғ бахонаси била «Йа айюҳа-л-лазина оману иза нудийа ли-с-салавати мин йавми-л-жумъати фасъу ила зикри-л-лоҳи ва зару албайъ»51 амридин ғофил ва анинг савобидин отил эрдилар, муқаррар қилдимким, ул хонақоҳ билагун базда жумъа намози қилғайлар, шояд ул жамоат ҳар навъ номасмуъ узр била ул давлатдин маҳрум ва бу саодатдин бебаҳра қолмағайлар, Дағи хатиб ва муқри ва имом ва улча бу амрда заруратдур - муайян бўлди.
 Ва «Ихлосия» мадрасаси ўтрусида бу хонақоҳғаким, иморати ҳар навъ риё ва ғашдин холи эрди ва хотирға кўп тараддудин халос берди: «Халосия» от қўйдум «Ла халаса илла бил ихлоси»55.
 Ҳирот дорус-салтанасида ва теграсида ҳарне мустағал ва дакокин ва боғ ва ер ва коризким, ул Ҳазрат обони давлатида бу фақирнинг мулки эрди ва аларнинг байъ ва широсида шаръ қавоидин кўп маръий тутулуб эрди ва баҳоларидин бир дирам мавқуф қолмайдур эди. Андоқким, бу маъниға аиммаи ислом, балки хавос ва авомдин кўпи воқифдурлар ва бу бобда таҳсинлар қилиб, инсофлар берурлар ва муддатлар бу фақирнинг тасарруф қабзасида ва тамаллуки илгида эрди - бу биқоъға вақфи саҳиҳи шаръий қилдимким, бу икки буқъанинг иморати ва саканасининг вазойифи била борча маунати андин ҳосил бўлиб, шарт қилғон дастур била сарф бўлғай.
 Яна ул Ҳазратнинг фалак мартаба даргоҳида ва сипеҳр манзалат боргоҳида арзадоштим будурким, тириклик бўстонидинким, адно нилуфарин сипеҳри ахзар била тенг тутса бўлмас ва ҳаёт гулистонидинким жузвий сариғ гулин хуршеди ховарға ўхшатса бўлмас. Ғараз йигитлик чаманининг гулбуни хужастаси ва мақсуд шабоб гулбунининг тоза гулдастасидур. Биҳамдиллоҳ вал-миннаки, менинг бу ҳаётим гулбунининг гуллари ул Ҳазратнинг хизмати баҳорида очилди ва йигитлигим ашжорининг шукуфалари дағи ул Ҳазрат мулозамати ҳавосида сочилди ва ул гуллардин кўп мақсудлар навбоваси ҳаётим комин баҳраманд этти.
 Эмдиким, ҳаётим гулшанининг баҳор хазонға етишти ва гулшанда очилғон йигитлик гуллари тўкула киришти. Сабзаси табиат ҳавоси бурудатидин оқарди ва лоласи куҳулат совуғ нафасларидин сарғарди, сунбули сероби марғулаларидин тоб кетти ва ниҳоли сарбаланди, ажал сарсаридин фано туфроғига йиқилурға етти. Ул Ҳазратнииг муаббад давлатидин ва рафеъ ҳимматидин кўнглумга кечмаган комларға комгор бўлубмен ва тушумга кирмаган мақосидға иқтидор топибмен. Икки орзу риштасидин ўзгаким, гирихи кўнглум пардасидин ечилмади, икки мурод гунчасидин ўзгаким, тугуни жоним гулшанидин очилмади.
 Аммо умидим улдурким, бу икки умидим мевасидин дағи баруманд ва муродим будурким, бу икки муродим гавҳаридин дағи сарбаланд бўлғаймен ва бу орзумандлиғ хорхорининг тикани кўнглумда синмағай ва бу мурод гавҳарининг ёғинин қатрадек туфроққа элтмагаймен.
 Бириси будурким, чун кишига абадий давлат ва сармади саодат ва ҳаёт чашмасининг навиди ва нажот манзилининг умиди исломнинг беш сутунлуқ зотулумодиға кирмагунча мумкин эрмас ва бу хамс-ул-муборак панжасига илик урмоғунча ҳеч иш натижа бермас. Аввал ул калимаи тавҳиддур. Шукрким они алифдек жоним орасида нақш этибмен. Иккинчи салавоти хамсадур. Биҳамдиллоҳким, они найдек зеҳн аро сабт қилибмен. Учунчи рамазоннинг ўруз кунининг рўзасидур. Шукруллоҳким, они ломдек қалбимда ёшурубмен. Тўртинчи закотдур. Жоним нақди ул тенгрига закотким, кўнглумга насабқа еткунча мол захира қилмағаймен, солмади ва насабқа етган мол закотин айирғунча илкимда қолмади. Бешинчи Ҳаждурур ва ул бай узри муяссар бўлмайин ҳамоноки, ислом шахси бир кишиға ўхшарким, онда хос хамсадин тўрти бору бас. Муқаррардурким, бешаласи - хоским бўлмаса муважжаб нуқсони бўлур ва бу мазкур бўлғон икки орзудин бири муборак сафардурким56, исломим шахси беш ҳисдин бирининг ўксуклуги жиҳатидин ноқис бўлмағай ва мусулмонлиғим панжаси бир бармоқ йўқлиғидин маълул қолмағай.
 Ул саодатойин қофилаким, ул бодия сориким, шоҳроҳи жўйборида сароб ҳайъати чашмаи ҳаёт зулоли ва ул зулол атрофида ҳар муғайлон бутаси гулшани нажот ниҳолидур, азимат қилса, агар қофиласолорлик чатри соясида ер топмасам, ер юзида соя киби жисм банди ўзлук қайдидин қутулиб, ул қофилани эришсам ва агар мирҳожлик маҳмили ҳарамида ҳукмрон бўла олмасам, жарасдек чок кўксумда изтироблик кўнглумдин фиғон тортиб, ул маҳмил туфайли мақсадқа етишсам.

Мениким, бу савдо низор айлади,
Ҳавас илгида беқарор айлади,

Не имконки, топқай қарору сукун,
Бировким, бу фикр этгай они забун.

Урармен қадам токи борғунча гом
Ки, бўлғай муяссар менга ушбу ком.

Агар бўлса бу йўлда умрум талаф
Чу бу йўлдадур ул ҳам эрур шараф.

Ва агар бўлсам ўз комима баҳраманд
Зиҳи мулки жовиду бахти баланд.

 Ва бу муқаддимотдин ғараз буким, ул сидраи сипеҳртимсол даврида суҳокирдор ва ул қуббаи хуршедминвол даврида зарравор эврулурда фироқ занжирида иштиёқ силсиласида ҳалқа бўлғон қадимни туз этиб, ул мақсуд эшиги ҳалқасиға илгимни қуллоб қилиб, ул Хазратнинг қиблаи иқбол ва каъбаи омолдек даргоҳининг сабот ва давоми учун дуо қилгаймен.
 Ва иккинчи муродим улким, ул ҳазратнинг ғоятсиз иноятлари ва ниҳоятсиз шафқатлари муқобаласида юқори мазкур ва садрда мастур бўлғон хизматлардин бу фақири шикаста ва бу ҳақири дилхастаға муносиброқ хизмат ул эрдиким, зубдаи авқотим ва хулосаи ҳаётимни ул Ҳазратнинг мадҳи зоти ва таърифи сифотида сарф қилсам эрди ва ул бобда ғарро қасидалар ва рангин ғазаллар ва матбуъ маснавийлар ва маснуъ иншолар, балки ҳар навъ назм ва насрдин китоблар тасниф қилсам эрди ва мужалладлар тартиб берсам эрди, то ул ҳазратнинг фархунда оти бу васила била кўп йиллар рўзгор саҳифасида мазкур ва ҳумоюн зоти бу восита била кўп қарилар рўзгор аҳли тилида мазкур бўлса эрди.
 Аммо бу жиҳатдинким, ул Ҳазратнинг баски илтифоти саҳобидин эҳтимом ёмғури бу хоксор рўзгориға нозил ва эҳтимоми бўстонидин илтифот шамоли бу бенаво ҳолиға шомилдур - элнинг тараддуди ва улус ихтилоти, арзол тамаллуқи ва ашроф инбисоти ва хавос икроми ва авом ғавғоси, золим иброми ва мазлум алоласи, раоё ғулуси ва ясоғлиғ ёруғуси, тамаъ аҳлининг ноҳамвор мулоямати ва талаб хайлининг ноҳанжор мулозамати, жуҳҳол ситамидин шеваси азо бўлғонларнинг сўгворлиғи ва аммол қаламидин рўзгори қаро бўлғонларнинг беқарорлиғи, бурчлуқ азобиға қолғонларнинг йўлум бошида турмоғлиғи ва фарзандин гарав қўйғонларнинг этагимга илик урмоғлиғи ва ифлосойин талабанинг арзадошти ва руқъаси ва фалокатшиор шуаронинг қасида ва қитъаси, вилоятдин келган дармондалар ҳолинннг тафтиши ва аларни ризолари била узатмоқнинг ташвиши, сарҳад беклари элчиси таклифининг заҳмати ва аларни дилхоҳлари била қайтармоқнинг меҳнати, ўзга мамлакатдин оз ва орзу ҳамиёнин тикиб, тамаъ хорлиғин ўзларига тутуб келган азизлар ибтилоси ва аларнинг мухталиф муддаоси била эъзоз қилиб, номақдур матлублари била ватанлариға юбормакнинг балоси, озодларнинг инжуликка кирмак тамаъидин ташниъи ва бандаларнинг озодлиққа чиқар умидидин таваққун, туш кўруб кечган машойих эъломин келтурганлар муболағаси, йироқ ердин ўтган авлиё саломин еткурганлар музояқаси, тўкқуз хилол таклиф била бергонларнинг тамаъ тишин беркитгони, болчиғ тасбиҳ зўри била ўткарганларнинг талаб риштасин узотқони, солим жисмин хасталикка солиб, шарбах важҳи тилагонлар зарқсозлиғи, тирик кишисин ўлукдек ётқузуб, кафан баҳоси олғонларнинг ҳийлапардозлиғи, вақфийлар бедодидин ғариб талабанинг руқъа тиламаги, амал аҳли фасодидин заиф раоёнинг сипориш истамаги ва мажлисда ҳамсуҳбатлиғимға тааний кўргузгонларнинг гаронжонлиғи ва сайрда ҳамзонулуғимга таҳаттук зоҳир этканларнинг сабук инонлиғи, Мадинадин келиббиз деб, иқомат юкин уюмда тушурганлар зиёфати, Маккага борурбиз деб, таваққуъ маркабин эшигимга сурганлар риояти, бу хайлнинг муддаосидин жузвий ўксук муяссар бўлса, норози бориб, гила қилғонларнинг ҳайрати ва муддаолари тамом ҳосил бўлғонларнинг бу риоятни вазифа қилиб яна келмакларининг фикрати, яна дағи машаққатлар борким, айтилса сўз риштаси узолғай ва мужиби карҳ ва малолат бўлғайким, бу нотавон бу ҳолат вуқуидин сунъ фаррошлари субҳнинг сиймин супургиси била гунбази ложувардий атрофи тун дудасидин қарорғонни супуриб, қазо наққошлари ул ложувард юзин заркорлик қилиб қуёш жамшеди ул гунбазда зарнигор тахт уза базм тузган чоғдин шом кашмирининг сиёҳ жардаларининг анбарин зулфин насими шабгир парешон қилиб, анинг ройиҳасидин тун зангисининг савдойи димоғи мушавваш бўлиб, девоналардек фалак оташкадасининг кулин оламға совуриб, сунъ ҳакими ани каҳкашон занжириға тортар маҳалға дегинча бу шикастанинг тийра рўзгорлиғим ва паришонлиғим кашмирий соҳир кўзлукларнинг насими шабгир совурғон зулфидин афзунроқ ва изтироб ва бечоралиғим париваш тифллар шўхлиғидин занжири жунун асири бўлуб, гулхан ўтиға йиқилғон девонадин кўпракдурур - бир мажруҳменким, бовужудким, уръён жисмимға заҳролуд нешлик чибин ҳужуми бўлғой, қоварға илик дағи тебрата олмағаймен ва бир уръёнменким, бовужуди улким, мажруҳ танимға жунун арзолининг муҳлик тоши ёққай, қочорға қадам дағи кўтара олмағаймен. Агар булажоб ҳолимдин шаммаи изҳор қилсам, ул Ҳазратнинг нозук мизожиға мужиби ғам ва муборак хотириға боиси алам бўлғай.

Туганмас субҳи йўқ шоми ғамим шарҳин савод айлаб,
Варақ афлок ўлуб, ул тун қаросин - ўқ мидод айлаб.

 Киши бу навъ ғамноклик била не нишотомез алфозға рабт бергай ва бу паришонлик била не маоний гавҳари жамъ қилғай. Аммо умидим борким, ул Ҳазрат давлатидин онча фароғат даст бергайким, кечган ҳаётим бақиясин ва ўтган авқотим татиммасин бир ишга сарф қилғайменким, жаҳон интиҳосиғача ул Ҳазратнинг зикри хайри бодасидин улус хушҳол ва яна жаҳон ибтидосиғача анинг авсофи ҳамидаси оби ҳаётидин халойиқ коми моломол бўлғай.
 Сўз мутаввал ва мақсуд муаттал бўлди. Авло улким, ҳам дуо сори ружуъ ва Вақфиянинг такмилиға шуру қилилғай.

Р у б о и й:

То сокин эрур даҳру фалак мустаъжил,
Сурсун икисига ҳукм шоҳи одил.
Андин манга бу мурод бўлсун ҳосил,
Мендин анга бу бандалиғ ўлсун восил.

Омин, ё раббил оламин!

 Муқаддимот туганди ва келди маҳдудот: вақф қилғон маҳдудларким, шаҳр ва тавобиндадур, мужмалан мазкур бўлур ва тафсили форси вақфиялардаким, мукаррар айтилибдур ва қузот сижиллоти била мусажжал ва сойир халойиқ подшоҳдин гадоға дегинча элнинг муҳр ва тонуғлиғи била мукаммал бўлубтур ва коффаи аном ҳузурида кофаға ҳукм топибтур, мазкур ва мабсут воқеъдур, эҳтиёт вақти андин кўруб маълум қилғайлар: бу мужмалдин улча маълум бўлур ижмол тарийқи биладур.
 Ва ул маҳдудотдин аввал маҳдудедурким, шаҳрда Малик бозори ичинда шарқий ҳаддида машҳур тоқияфурушлар тимиғадур ва иморати икки ошомдур ва бозор сори икки дарбанди бор ва ҳар дарбандида бир дарвоза бир айвон мавжуддир. Ва бу тим муттасили жанубий ҳаддида беш дўкон бир-бирига муттасил. Яна бир дўконким, Хуми обға машҳурдур, тимнинг шарқий ҳаддида ва бир намадфурушлуқ дўкони болохонаси била ҳам бозорнинг ғарбисида ва бир пўстинфурушлик дўкони ҳам бор, бозорнинг ғарбисида болохонаси била. Яна бир тимча ва тўрт дўкон бир-бирига муттасил. Ироқ дарвозаси тошида Аликабек ҳаммомиға ўтру. Яна бир тимча амаласи Малик дарвозаси тошида икки ошом иморат ва секиз дўкон тимчаға тутош. Яна бир тимча ва икки дўкон бир-бирига муттасил Мусаррихнинг Куҳундузида. Яна икки дўкон амаласи Боғи Зоғон кўчасида воқеъдур.
 Ва маҳдудотким, шаҳр тавобиъидадур - Олинжон булукида Фаррошон мавзиида йигирми беш жериб боғ, йигирми уч жериб бир-бирига муттасил, яна бир қатъа боғ била ер ўн секиз жерибким, андин икки ярим жериб узум боғи Осиёйи Бодға машҳурдур ва бир қитъа ер тўртжериб ва бир нима Инжил булукидин Боғи Мурғонда тўрт жериб, Сиёвушондин Хожа Шиҳоб маҳалласида боғот ва юз жериб, Сабғур булукида Сабада Равон кентида икки қитъа узум боғи ҳам бир-бирига тутош ўн икки жериб, яна бир боғ тўрт жериб, Сифлий маҳалласида неча боғот олтмиш жериб тахминан, яна мазкур маҳаллада йигирми олти жериб узум боғи ва тўрт жериб ер ила бир қитъа ўн секкиз жериб ер дағи ўн икки жериб боғ, яна қитъа ўн тўққуз жериб, яна бир дафъа боғ била ер тутош ўн жериб, яна бир қитъа ток тўрт жериб яна боғот била ер рақбаси дафаот билаким, бир-бирига тутошдур, етмиш тўрт жерибким, андин ўттиз тўрт жериби узум токи ва ўзгаси ер бўлғай, яна бир қитъа ер ва ток тутош беш ярим жериб, яна бир боғ бир жериб ва донге яна бир боғ тўрт жериб, яна бир қитъа ер бир жерибу чаҳордонг, яна бир қитъа боғ секиз жериб, яна бир қитъа ер уч жериб, яна неча қитъа ер бир-бирига тутош ўн икки жериб, яна бир қитъа ер тўрт жериб, яна бир қитъа ер беш жериб, яна бир қитъа боғ икки ярим жериб, яна икки қитъа боғ ва ер тутош секиз жериб, яна бир қитъа боғ тўрт жериб, яна неча қитъа ер тутош ўн тўрт жериб, яна бир неча қитъа ер бир жерибу чаҳордонг яна бир қитъа ер йигирми тўрт жериб, яна бир қитъа ер бир ярим жериб.
 Ва Бодғис вилоятида Тудаги коризи тамом ва камол била ва Гумбуроқ булукида Парагач коризи ва мукаммал ва Ҳиротруд вилоятида Гул кенти жамиъ боғот ва дарахтон ва сарой боғча сойир арозиси била.
 Бу жамиъ маҳдудотким, ҳудуди Вақфияларда мукаррар мазкур бўлубтур дағи бу авроқта мужмал битилди, юқори мазкур бўлғон биқоъға вақфи саҳиҳи шаръий қилилди.
 Арбоби вазоиф - икки олими муттақий мударрис бўлғай: ҳар бирининг йиллиқ вазифаси минг икки юз олтун нақда, йигирми тўрт юк ошлиғким, сулси арпа, сулсони буғдой бўлғай. Ҳар ҳалқаи дарсда ўн бир толиби илмким бориси йигирми икки бўлғай, олти аъло; ҳар бирига ойлиқ нақда йигирми тўрт олтун, йилда буғдой беш юк; васат - секиз; ойлиғ ҳар бирига нақда ўн олти олтун, буғдой йиллиқ тўрт юк; адно - секиз: ойлиғ ҳар бирига нақда ўн икки олтун, ошлиғ йиллиқ уч юк.
 Олти хушхон ҳофиздин мусаддирға йиллиқ нақда беш юз олтун, муносафа ошлиғ ўн бош юк; сойирдин ҳар бирига йиллиқ нақда юз сексон олтун, буғдой тўрт юк. Шайхқа йиллиқ нақда минг олтун, муносафа ошлиғ ўн юк. Воизға йиллиқ нақда беш юз олтун, буғдой ўн юк. Имомға, масжиди жомеъда хатиб бўлуб, мактаб дағи тутғай, йиллик нақда икки юз олтун, буғдой ўн юк. Муқриға йиллиқ нақда юз олтун, буғдой беш юк. Хонақоҳ таббохининг йиллиғи нақда икки юз сексон олтун, буғдой беш юк. Табақчиға йиллиқ нақда икки юз олтун, буғдой беш юк. Бир фаррош ва икки ходимдин ҳар бирига икки юз олтундин олти юз олтун, буғдой беш юкдин ўн беш юк.
 Мутавалликим, икки ободон навкар асрағай, вилоёт зироати насақи учун, йиллик нақда уч минг олтун, ошлиғ ўттуз юкким, бу маблағ ва миқдордин чаҳор донгини ўзи олғай, ду донгин ул икковга еткургай. Мушрифқа йиллиқ нақда беш юз олтун, ошлик беш юк, соҳиб жаъмға йиллик нақда беш юз олтун, ошлиғ беш юк
 Равотиб57 - рўза ойида ҳар кеча ўн беш ботмон буғдой, беш ботмон полудаи душобдин ё мавизобдин ўттуз табақ, масолиқ - улча эҳтиёж бўлғай. Рўза ийдида ўтмақ юз ботмон, ҳалво эллик ботмон. Қурбон ийди аввал кун ўй бир сон, қўй беш сон қурбон қилиб, мадраса ва хонақоҳнинг фуқаро ва масокин ва сойир сук қониға улашғайлар. Иккинчи куни йигирми ботмон эт била йигирми ботмон буғдойни ҳалим қилиб, эллик ботмон ўтмак била қисмат қилғайлар. Раби ул-аввал ойи-нинг ўн иккисидаким Расул хатмидур, беш қўй масолиҳи била ош пишуруб, эллик ботмон ўтмак била йигирми ботмон ҳалво тортқайлар. Ражаб ойининг ўртаси - истифтоҳ куни йигирми ботмон ҳалво, эллик ботмон ўтмак; шаъбон ойининг ўртасидаким, барот бўлғай, чалпак ўттуз ботмон, ҳалво йигирми ботмон, қишнинг тўрт ойидаким, қавс ва жади ва далв ва ҳут бўлғай, ҳар куни ўтмак юз ададким, йигирми ботмон уч тангалик эт билан мураттаб килғайлар ва агар эт топилмаса жижиғлиғ ош пишуриб, фуқароға бергайлар. Яна секиз ой ҳар кун йигирми ботмон ўтмак фуқароға улашғайлар.
 Шароит - аввал шарт андоқ қилилдиким, мутавалли ҳар йил юз пўстин, юз капанак, юз бўрқ, юз кафш, юз кўнглак, юз тунбон сотқун олғай, дағи ҳар қайсини муносиб мавсимда икки Мударрис иттифоқи била мустаҳиқларға ҳар қайсиға истиҳқоқиға кўра улашгай. Ва ҳар йил тўрт юз олтун хонақоҳ ва гумбаз дағи мадраса ва масжид ва Дор ул-ҳуффоз фарши учун кийиз била буръё ва ёруғлуғ учун харж қилғай ва ҳар неким, хонақоҳ ва матбахи учун дастурхон ва қозон ва аёқ ва табақ ва пиёла ва қошуқ ва ғайри золика керак бўлса тартиб қилиб бергай. Ва ходим ва фаррошлар ҳар кеча мадраса масжидидаги долонида, дағи «Дор ул-ҳуффоз»да, дағи хонақоҳнинг гунбазида ва даҳлезларида шамъ ёндурғайлар.
 Яна шарт улким, мадраса маволиси мадрасада байтутат қилғайларким, агар ўзга ерда сокин бўлуб, дарс чоғи ҳозир бўлмасалар, муқаррар қилғон вазифанинг нисфин олғайлар ва бу мадраса ва хонақоҳнинг мударрисдин ё талаба ва мутавалли ва шайх ҳуффоз ва сойир амаласидин номашруъ амре содир бўлса, икки қатлағача шаръан ҳар мувоҳазаға муставжиб бўлсалар, анга кўра таъзир ва иҳтисоб қилсунлар. Уч қатла вужуд тутқондин сўнгра ихрож қилсунлар, дағи ўрниға яна киши насб қилсунлар.
 Яна шарт улким, қор оритурда муқри ва ходимлар ва фаррошлар ва табақчилар борча бир-бирига мадад бўлуб, оритқайлар. Ва ариқ оритурдаким, болчиғ била қумни ариғ ёқасига йиғарлар - мутавалли муздур тутиб кўтаргай.
 Мадраса ва хонақоҳ орасидаким, тош солибдурлар - қачон бузулурдек бўлса, йилдин-йилға мараммат қилсунким, мусулмонларға ўтар - борур душвор бўлмағай. Яна шарт улким, ҳар ўттуз йилда мутавалли «Вақфия»ни мукаррар янги битган ва асл била муқобила қилғондин сўнгра қузот сижиллот била муқобала қилғай то айём мурури била чурумагай. Яна шарт улким, ҳеч замонда садр гумашталари ва мутаваллилар бу саркорда мадхал қилмағайлар. Модомики, шарти воқиф била мувофиқ амал қилғайлар - бу саркор амаласидин жамъ ва харж нусхаси тиламагайлар ва ҳеч навъ нима алардин олмағайларким, аларға ҳалол ва мубоҳ эмас.
 Чун бу фақир мазкур бўлғон маҳдудотни вақф эрконига иқрор қилиб, бир киши тасарруфиғаким, ўз қибалимдин мутавалли қилиб эрдим - қўйдим. Қузоти изом мурофаъи шаръи зимнида вақфият ҳукми қилиб, бу маҳдудотни ўз сижиллоти била мувашшаҳ ва ўз тавқиоти била муваззаҳ қилиб, бу биқоъға мухаллад ва муаббад вақф бўлғонини муқаррар ва муайян қилдилар.

Рубоий:

Олам ишидин мени маълул эт, ё раб,
Фақр эмгаги тортарға ҳамул эт, ё раб.
Бу ишки, сенинг ризонг учун қилмишмен,
Ҳам айни ризо била қабул эт, ё раб.

Рубоий:

Юз шукрки, буқъалар мукаммал бўлди,
Вақфи бу ҳудудким, муфассал бўлди.
Секкиз юз эдию сексон олти таърих58
Вақфияси ул кунки, мусажжал бўлди.

Рубоий:

«Вақфня»ки тортилди басе заҳмат анга,
То бўлди шаройит хатидин зийнат анга.
Машрут ила ким килса амал раҳмат анга,
Улким, мунга тағйир берур, лаънат анга.

Рубоий:

Бу қоидани кимки тузар, бор бўлсун,
Тенгри бори ҳолатда анга ёр ўлсун.
Ким бузса, бузуқлуққа сазовор ўлсун.
Ҳақ лаънату қаҳриға гирифтор ўлсун.

Habib:
ВАҚФИЯ»НИНГ ИЗОҲ ВА ТАРЖИМАЛАРИ

1. Тарж. ар.: Унга Оллоҳнинг саловатлари бўлсин ва бани одамни мукаррам қилдик.
2. Каррубий — фаришта.
3. Тарж. ар.: Улуғ зот биз учун бошқа илм йўқ, сен ҳақиқий илм ва ҳикмат эгасидурсен.
4. Тарж. ар.: Унинг неъматлари улуғдир, шону шавкати буюкдур ва ундан бошқа илоҳ йўқдур.
5. Тарж. ар.: Хитой — Чинда бўлса ҳам илм талаб қилгин.
6. Тарж. ар.: Олимлар пайғамбарларнинг меросхўридир.
7. Маҳмуд — Муҳаммад пайғамбар лақабларидан бири.
8. Тарж. ар.: Олимлар бани Исроил пайғамбарлари каби умматлидир.
9. Тарж. ар.: Олимларнинг фазилатлари обидларга нисбатан ва қуйидагиларга нисбатан ҳам афзалдир.
10. Байтнинг мазмуни: Оллоҳ билан биргаларнинг қувончи ниҳоятда яқин (унинг) сирларига маҳрам. Байтнинг иккинчи мисрасидан «Қоба қавсайн»нинг маъноси «икки ёй оралиғи»ни англатади ва бу ибора энг, ғоят яқин мазмунида ишлатилади.
11.Тарж. ар.: Унга, унинг яхши қариндошларига, пок саҳобаларига ва унга эргашганларнинг ҳаммасига Оллоҳнинг саловатлари бўлсин!
12. Тарж. ар.: Оллоҳдан бўлган ҳеч нарса йўқ эди.
13. Тарж. ар.: Бирон нарсани хоҳлаганда, унинг «Бўл»! демакликдир. Ва (у нарса) бўлур. (Ёсин сураси, 82—оят... ажаб бир яширин сир эдим, ўзни синаш учун халқни яратдим).
14. Тарж. ар.: Одамнинг лойини ўз қўлим билан 40 кун қордим.
15. Тарж. ар.: Бу омонатни осмонларга, ерга ва тоққа кўндаланг қўйган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар («Аҳзоб» сураси, 72 оят).
16. Тарж. ар.: Инсонни нутфадан (маний) яратади.
17. Тарж. ар.: У раҳмдилга Оллоҳнинг саловатлари бўлсин.
18. Тарж. ар.: Ҳазрати Муҳаммадга Оллоҳнинг салом ва саловатлари бўлсин.
19. Тарж. ар.: У субҳонаҳунинг ҳаққи!
20. Тарж. ар.: Тагидан ариқлар оқувчи боғлар.
21. Тарж ар.: Биз уларнинг бўйинларига тавқ қўйдик.
22. Тарж. ар.: Иймон келтирганлар ва хайрли ишлар қилганлар учун беҳад ажри савоб бордур.
23. Тарж. ар.: Сукунат — олтиндир.
24. Тарж. ар.: Сурадаги оят ҳам шундай. (Яъни шу маънодаги).
25. Тарж. ар.: Ким бир деб ўқиса, ким қаттиқ ҳаракат қилса, киради.
26. Тарж. ар.: Ёмон она қорнида ҳам ёмондур.
27. Тарж. ар.: Улар дўзах ўтига лойиқ ва унда абадий ёнадилар.
28. Тарж. ар.: Ҳақиқатда Оллоҳ ҳар бир ишга (қодирдир).
29. Тарж. ар.: Иброҳим (саловат ур—раҳмони алайҳи) — пайғамбар. Лақаби Халил, Халилуллоҳ. Ривоятларга кўра у буттарош Озарнинг ўғли бўлиб, милоддан 2000 йил аввал Бобилда дунёга келган. Иброҳим ўз тоифасини ёлғиз Худони тан олишга даъват этган. Намруд уни оловга ташлаганда омон қолган экан. Каъбани Иброҳим бунёд қилган дейилади. Худованд Иброҳимга ўғли Исмоил (мусулмонлар ривоятига кўра) ёки Исҳоқ (яҳудийлар ривоятига кўра)ни қурбон қилишни буюрганда, уни ижро этиш асносида ўғил ўрнида бир қўй қурбонликка юборилган экан. Иброҳим 170 йил умр кўрган дейилади. Ундан икки ўғил — Исҳоқ (онаси Сора) ва Исмоил (онаси Ҳожар) қолган экан.
30. Иброҳимнинг ўтга ташланганига ишора қилинмоқда.
31. Тарж. ар.: Юнус — Исроил авлодларидан, пайғамбар, лақаби «Зуннун, сафарларидан бирида тўфон кўтарилиб, кемадан дарёга йиқилади ва уни балиқ ютади, уч кундан сўнг қирғоққа чиқариб ташлайди, дейилади.
32. Тарж.ар.: Намруд — Бобилнинг афсонавий подшоҳи. Ривоятларга кўра, Бобилни Намруд бунёд этган экан. Шижоатли ва қўрқмас бўлган, Иброҳим пайғамбар унинг даврида яшаган дейилади.
33.Тарж. ар.: Оллоҳга, унинг элчисига ва барча улуғлар амрига итоат қилингиз.
34. Тарж. ар.: Муборак яратувчи, таолодан миннатдормиз.
35. Тарж. ар.: Бутлон рақами чекди ва китобларига насх хати тортди, айнан: беҳудалигини қайд қилди ва зайил қилишлик хатини тортди. Бу ерда сўз Муҳаммад (а. с.)нинг бошқа пайғамбарлардан фарқи устида кетмоқда.
36. Тарж. ар.: Султон Оллоҳнинг ердаги соясидир.
37. Тарж. ар.: Салтанат эшиклари, ҳожатлар қибласи.
38. Тарж. ар.: Биз сенга аниқ-равшан қилиб очдик.
39. Тарж. ар.: Оллоҳ сенга азиз ғалаба беради.
40. Тарж. ар.: Асли мустаҳкам, боши самода.
41. Тарж. ар.: Халифаларни ерда мен таъминлайман.
42. Тарж. ар.: Бир соатлик адолат икки дунё ҳаракатларига баробар.
43. Тарж. ар.: Оллоҳ уларга адолат ва эҳсонни буюргандир.
44. Тарж. ар.: Аммо тиланчиларни ранжитма.
45. Тарж. ар.: Жамшид — Эроннинг афсонавий шоҳларидан. У қурол—аслаҳа, ипак ва ранглар ихтиро қилган, улкан бинолар қурдирган экан. Унинг даврида одамлар фаровон яшаган, хасталик нима, ўлим нима билмаган эмиш. Кейинчалик кибр—ҳавога берилиб кетган. Жамшидни жазолаш учун Худо истилочи Заҳҳокни юборган ва у Жамшидни арра билан икки бўлиб ташлаган эмиш. Бу ерда Навоий асли Ҳусайн Бойқарони Жамшидга ўхшатмоқда. Албатта Жамшиднинг ижобий фаолияти ва билим, ихтироларини Навоий кўзда тутади.
46. Сулаймон — Довуд ўғли, подшоҳ. Яҳудийдар пайғамбари саналади. Байт ул-муқаддас — Қуддус шаҳрини бунёд қилган. У ҳайвонлар ва қушлар тилини билар, парилар унинг хизматида бўлар экан. Навоий бу ерда Ҳусайн Бойқарони Сулаймон каби деву париларга ҳам султондир, деб таърифламоқда.
47. Қавс қузаҳ — камалак демакдир. Байтнинг мазмуни: Унинг мевалар соладиган тоғараси зангори осмон, отадиган ўқ ёйи —камалак кабидир.
48. Ҳотами Тоий — ҳокимият даврида ўзининг сахийлиги билан донг таратган «той» қабиласига мансуб зот. Унинг номи саховат ва карам қилиш рамзига айланиб кетган. Бу ерда Навоий Ҳусайн Бойқарода шундай фазилат мавжуд, дея таърифлайди.
49. Навоий бу ерда Ҳусайн Бойқаро ўз салтанатини бошқаришда қатор қабилаларнинг вакилларига таянгани ва ҳар қайсига мувофиқ амаллар бергани ҳақида ёзади.
50. Тарж. ар.: Салсабил деб номланган булоқнинг ўзгинаси.
51. Жериб — ер ўлчови, тахминан 1 таноб. Жерибни, шунингдек, 1 жерибдон экиш мумкин бўлган ер бўлагини ҳам аташган. Е. Э. Бертельснинг изоҳлашича, турли даврларда жериб миқдори турлича белгиланган (100 то 200 м.га қадар).
52. Фиқҳ усули ва фуруи — диний қоидалар ҳақидаги ҳуқуқ илмининг тармоқлари ва унга оид шарҳлар.
53. Тарж. ар.: Аллоҳ қабрларини мунаввар қилсин!
54. Тарж. ар.: Эй иймон келтирганлар, жумъа намози учун азон айтилса бас, интилинглар, (Аллоҳнинг) зикрига боринглар,
савдо—сотиқни тарк этган ҳолда.
 Аллоҳ зикри дейилганда жумъа намозидан кейин ўқиладиган хутба назарда тутилади. Савдо—сотиқни тарк этган ҳолда дейилганда, Одатда жумъа кунлари бошқа кунларга нисбатан савдо—сотиқ яхши бўлган. Баъзи иймони заиф кишилар савдога қизиқиб, жумъа намозига қатнаша олмаганлар (Жумъа сураси, 9—оят).
55. Тарж. ар.: Халос ихлосдадир.
56. Муборак Ҳаж сафари — Навоий ислом рукнлари (тавҳид — иймон келтириб, беш вақт намоз, рўза ва закот)ни сидқидилдан бажариб келган ва энди Ҳаж сафари орзусида эканлигини баён этади.
57. Равотиб — хизматчиларга вақти—вақти билан бериб туриладиган маош, нафақа ва бошқа моддий ёрдамларни англатади.
58. 886/1481 — 82 йил.

Navigation

[0] Message Index

Go to full version