Alisher Navoiy. Xazoinul ma'oniy: Badoyi' ul-vasat  ( 53128 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 B


AbdulAziz  22 Fevral 2009, 08:54:07

Alisher Navoiy. Xazoinul ma'oniy: Badoye' ul-vasat



Muallif: Alisher Navoiy
Hajmi: 2,21 Mb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Andalus  05 Mart 2011, 23:54:08

Алишер НАВОИЙ

Хазойин ул-маоний

БАДОЕЪ УЛ-ВАСАТ

АЛИФ ҲАРФИНИНГ ОФАТЛАРИНИНГ ИБТИДОСИ «БАДОЕЪ»ДИН

1
Эй навбаҳори оразинг субҳиға жонпарвар ҳаво,
Андин гулу булбул топиб юз барг бирла минг наво.

Тўбию шоҳи сидрадур кўюнг гиёҳи, негаким
Ушшоқ ашку оҳидин ҳар дам топар сую ҳаво.

Заҳри фироқингдин қаю ошиқки бўлди талхком,
Нўши висолинг етмаса, Исо анга топмас даво.

Чун қозиюл ҳожот сен даъвои маҳринг қилғали,
Дарду фироқ андуҳидин келтурмишам икки гуво.

Қилмай қабул ижоднинг имкони йўқ, сўнгра яна
Мақбулини рад айламак лутфунгдин ўлғайму раво.

Зоҳид, кўнгулнинг хилватин матлуб ғайридин орит,
Сен сайр қилсанг қил, керак кўнглунгга бўлса инзиво.

Десанг Навоий жон аро маҳбуб бўлғай жилвагар,
Аввал кўнгул кўзгусидин маҳв айла нақши мосиво.

2

Не сунъунгдин ажаб юз минг жаҳон бўлмоқ яна пайдо,
Не мулкунгга халал юз минг жаҳондек бўлса нопайдо.

Не поёни жалолу кибриёдурким тафовут йўқ,
Агар юз минг жаҳондек бўлса нопайдо ва ё пайдо.

Азал ҳам сен, абад ҳам сен, не аввал бирла охирким,
Анга йўқ ибтидо пайдо, мунга йўқ интиҳо пайдо.

Ироданг бирла тақдирингдин ўлғай икки кавн ичра,
Агар бўлса фано зоҳир вагар бўлса бақо пайдо.

Фалак ҳам ожиз, ахтар ҳам забун, сайру сукун ичра
Ки, сендиндур, не бўлса анжуму афлок аро пайдо.

Баҳона уммоҳот ўлдию обо йўқса сунъунгдин,
Ато бирла аноға не атову не ано пайдо.

Нечаким баҳр ила кон бўлса, сендин тарбият етмай,
Эмастур мумкин ўлмоқ дурру лаъли бебаҳо пайдо.

Чу баҳри раҳматинг мавж урса, пайдо бўлмағай хасча,
 Неча журм аҳлидинким бўлса юз кўҳи хато пайдо.

Навоийнинг тилин шукрунгға гўё айлаким, бўлғай
Анга ҳамдинг гулистонида ҳар дам юз наво пайдо.

3

Эй, қилиб лутфу ато бирла улус коми раво,
Эй, вужуду адам иккиси вужудингға гуво.

Сен солиб навъи башар хайли мизожи аро заъф,
Сендин афлок тибоида қави барча қуво.

Офариниш сипаҳида бир эмас юз мингдин
Меҳрким, чекти фалак буржида зарбафт ливо.

Етмаса гарди раҳинг кўҳли бўлуб Руҳуллоҳ
Ожиз айлар чоғи хуффош амосиға даво.

Лутфунг оллида кириб равзаға аҳли исён,
Қаҳринг ўлғанда тушуб вайлға аҳли тақво.

Шарқдин ғарбни бир дам бориб аҳли талабинг
Ким, бўлуб ҳиммат аёғи била ул қавм раво.

Гулшани васлинга ҳар қушки ҳаво кўргузди,
Етмади лек агар етти қилиб эрди ҳаво.

Зотинга ғайрни кимса начук этгай ташбиҳ,
Мосиваллоҳ чу саво келдию ул зот сиво.

Ё раб, ул барг насиб этки, Навоий топқай
Боғи тавҳид гулу булбулдек баргу наво.

4

Эй, жамолинг жилваси миръот инсу жон аро,
Лек ўлуб ул жилва комил мазҳари инсон аро.

Топмаған бўлса лабингнинг шарбатидин чошни,
Бас бу не жонбахшлиқдур чашмаи ҳайвон аро.

Нега олам ўртади, ҳуснунг ўтидин ламъае,
Тушмаган бўлса жамоли Юсуфи Канъон аро.

Тушмаган бўлса қуёшингдин қўлиға партаве,
Бас не байзо эрди жайби Мусаи Умрон аро.

Эсмайин лутфунг риёзидин чаман сари насим,
Гулга булбул қайда вола бўлди бу бўстон аро.

Файз агар олмас вужудунг гулситони атридин,
Шаммаи нақши вужуд имкон эмас имкон аро.

Тортибон солғил Навоийни карам дарёсиға
Ким, бўлубтур ғарқа баҳри бодаи исён аро.

5

Ё раб, ўлғон чоғда жоним жисми вайрондин жудо
Ул бўлуб мундин жудо, сен бўлмағил андин жудо,

Чун жудо бўлсам мени ғамнок йўқу бордин
Не ғамим, сен бўлмасанг мен зори ҳайрондин жудо.

Нақди жон чиққанда имон гавҳарин кўнглумга сол,
Айлагил жондин жудо, лек этма имондин жудо.

Хонумондин ойириб, қилғанда зиндон ичра ҳибс
Қилма лутфунг мен алохону аломондин жудо.

Ҳашр ғавғоси аро осийлиғимға раҳм қил,
Лутф ила илгим тутуб, қил аҳли исёндин жудо.

Гарчи ўлдум кофири ишқ аҳли ислом ичра қот,
Ул замонким бўлғуси кофир мусулмондин жудо.

Элга махлас истасанг, етти тамуғни айла кул,
Айлабон бир шуъла бу оҳи дурахшондин жудо.

Жаннат истаб айлаганларни ибодат қилмағил
Кавсару тўбию қасру ҳуру ризвондин жудо.

Барчадин айру Навоийға қилиб васлинг насиб,
Қилмағил, ё раб, ани мундин, муни андин жудо,

6

Эй гулшани рухсоринг ўлуб даҳрға оро,
Рухсор уза сочинг гул уза анбари соро.

Гунг этти Масиҳонию тор этти қуёшни,
Ул нутқи дилором ила ул ҳусни дилоро.

Гесуву юзунг сунбулию барги гулидин,
Девона мену шифта лайлан ва наҳоро.

Ул ердаки рахшинг қилибон жилваи парвоз,
Учмоққа фалак қушлариға анда не ёро.

Захм элдин ўлуб зоҳиру сендин бори марҳам,
Эл унф аён айлабу сен барча мадоро.

Лаълингға етиб хора агарчи ушатибдур,
Чун анда етиб лаъл бўлуб қадрда хоро.

Билди чу ҳадисингни Саҳиҳ эмди Навоий,
Маскан чу тилар бўлса не Батҳо, не Бухоро.

7

Эй, санга муқтадолиқ ики кавн аро,
Анта хайрул башар, анта хайрул варо.

Кимки фавқус сурайё эди манзили,
Тобеъинг бўлмағач кирди тахтас-саро.

Зотинга фахр этиб етмиш икки фариқ,
Оразинг шамъидин ёруб икки саро.

Нафсинга раҳмати ҳақ била иқтирон,
Муъжиз отингға сиҳру фусун ифтиро.

Ҳашрға тегру меърожинг афсонаси,
Хайли хайл малойик аро можаро.

Ҳам рафъатингға арши баринда макон,
Ҳам Буроқингға хулди баринда чаро.

Ким касофат била қўйди юз наътингга,
Гар қуёш эрдиким, бўлди юзи қаро.

Ё набийаллох, аҳволима қил назар,
Журму исёну ожизлиғим мо таро.

То анинг бирла бўлғай, Навоий, сенинг
Наъту ҳамдинг баёниға достон саро.

8

Улки ишқ аҳлини ўлтурмак эрур одат анга,
Жон керак бўлса кўнгул айламагай рағбат анга.

Ҳажр муҳлик эканин мундоқ агар билсам эди,
Тутмағай эрдим агар ўлсам эди улфат анга.

Ул парий сувратиға телба кўнгул бўлди асир,
Ишқ аро, войки, юзланди ажаб суврат анга.

Юзи кўзни ёритур, лек қуёш хира қилур,
Билур улким кўзи борким, мунга йўқ нисбат анга.

Тош урарлар мени Мажнунғаки, қозмиш Фарҳод,
Ишқ аро менча қачон эрди экин шиддат анга.

Улди Мажнун кўрубон дилбарину мен кўрмай,
Менча йўқ эрди экин ўлганида ҳасрат анга.

Дийда побўсин аёғингға магар элтур ашк,
Йўқ эса мунча югурмакда недурур суръат анга.

Мени саргаштада ҳижрон ўқидин минг пайкон,
Чархи гардонға мушобиҳ кўрунур ҳайъат анга.

Даҳрнинг гулшанидин бўйи вафо тутма тамаъ
Ким, сабо машшотаси сепмади бу накҳат анга.

Эй хуш ул риндки, муғ дайрини қилди маскан,
Етса ҳам муғбачалар ишқида юз офат анга.

Эй кўнгул, қўйма Навоийники, ҳушёр ўлғай,
Кўп етардек эса даврон элидин меҳнат анга.

9

Килк эрур жисмимки, тил бўлмиш демакдин лол анга,
Ичда печу тоблиғ ноламни англа, нол анга.

Сунъ килкидин ёзилди гўйи, ул гўйи зақан,
Нуқталар янглиғ занахдонингда икки хол анга.

Кокулунг элга жаҳонни тийра қилғон дуд эрур,
Ҳар сари зулфунг ики ёнида тушкан дол анга,

Кўйнда овора кўнглум хаста эрмиш, эй рафиқ,
Лутф этиб маълум қилсангким, не бўлмиш ҳол анга.

Эй мусаввир, топмасанг Лайлию Мажнун чеҳрасин,
Дилбаримни бил мунга ўхшаш, мени тимсол анга.

Соқиё, кўнглумни даврон қилди кўптин-кўп малул,
Бўлғали фориғ керак бир жоми моломол анга.

Эй Навоий, кимки қилди ҳажр бедодин қабул,
Раҳбари сарманзили васл ўлди бу иқбол анга.

10

Лаъли лабингки, жоним эрур мубтало анга,
Махлас демонки, истарам ўлғай фидо анга.

Ҳажринг балосиға не илож айлагай Масиҳ,
Ранжидур улки заҳр емакдур даво анга.

Васлинг қушики ашк ила оҳимдин этти рам,
Гўё ярашмади бу су бирла ҳаво анга.

Маръям кеби ано эди туққонда ул Масиҳ,
Тарсо эмон десамки, ким эрди ато анга.

Дашномим этса шод нечук бўлмайинки, мен
Андоқ ҳақирменки, дей олмон дуо анга.

Соқий майики ёр лабу орази кеби
Бўлғай назар ҳаримида рангу сафо анга.

То ичсам ани ул юзу лаб жилва айласа,
Жон кўзгусида рафъ бўлуб мосиво анга.

Улким замона аҳлидин истар вафову меҳр
Ким, нақши меҳр кўрди мунга ё вафо анга.

Айб этмангиз, Навоий агар бўлса бенаво,
Қўйдиму давр чархи мухолиф наво анга.

11

Ҳажридин ҳар нечаким бўлди кўнгул зор манга,
Ҳеч раҳм этмади ул шўхи жафокор манга.

Ғунчадекдурким, очарлар куч ила баргларин,
Бўлғали ҳажрида қонлиғ кўнгул афгор манга.

Оташин лаълдек ахгар тўкадурлар ҳар дам,
Лаби ҳажрида ики дийдаи хунбор манга.

Зулфидин шиддати куфрум эрур ул ҳадғачаким,
Сабҳа торича эрур риштаи зуннор манга.

Яхшироқ равза саводидин, агар даст берур
Ул қуёш кўйида бир сояи девор манга.

Чунки бу қуббаи хазро аро жуз ҳодиса йўқ,
Эй кўнгул, авло эрур кулбаи хаммор манга.

Эй Навоий, не маю мутрибу не ҳуону не ишқ
Хонақаҳ тарки эрур, англаки, ночор манга.

12

Лабларингдин гарчи қон ютмоқ дамо-дамдур манга,
Гар даме жоми висолинг йиқса, не ғамдур манга?!

Панд эшитмай, кўруб ани, юз балоға учрадим,
Кўзларим чиқсунки, юз мунча сазо камдур манга?!

Қофи шавқум шарҳини таҳрир қилдим, ваҳ, не суд
Ким, анга ирсол учун Семурғ маҳрамдур манга?!

Ёрким, мундоқ ниҳондур кўздину мен телбамен
Ким, дегайким, фитна бўлған насли одамдур манга,

Қора чирмаб ёш тўкуб, афғон қилурмен хомадек,
Эткали нолон кўнгул бу навъ мотамдур манга?!

Ўзга юзга боқма деб, бир-бир кўзумға бости муҳр,
Ийнак-ийнак ҳар қора бир нақши хотамдур манга?

Даҳр аро тушкан ҳаводис ўтидин монеъ эмас,
Кўз ёшимдин гарчи кўз тушкунча бир намдур манга?!

Соқиё, жоми жаҳонбин тутки, андин кашф этай
Ким, кўп иш бу коргаҳ вазъида мубҳамдур манга?!

Дилбари оллида Мажнун нақди жон сарф этмади,
Эй Навоий, ишқ атвори мусалламдур манга?!

13

То сенингдек қотили хунхорае бордур манга,
Биллаҳ, ар ўлмакдин ўзга чорае бордур манга?!

Нўши жон ҳар бодаким аҳбоб ила нўш айладинг,
Гарчи ҳаргиз демадинг оворае бордур манга?!

Васли иқболию мен, ҳайҳот, басдур бу шараф
Ким, йироқдин давлати наззорае бордур манга?!

Деб эмиш ҳар кимда бор захме, отай марҳам бир ўқ,
Шукр эрурким, ҳар саримў ёрае бордур манга?!

Борди ул хуршиду ашким оқти, ваҳ, толеъ кўрунг
Ким, не янглиғ ахтари сайёрае бордур манга?!

Сабр солдим кўнглума васлинг тилаб, ваҳ, бот келиб
Турфа кўрким, шиша ичра хорае бордур манга?!

Дема кўп, эй нафским, дунё арусин иқд қил,
Уйда баъзидек соғин маккорае бордур манга?!

Дев уруб ишқи мажозий ичра мажнун айлаган,
Ёва дер, буким парий рухсорае бордур манга?!

Эй Навоий, куймакимни қилмағайсен манъ, агар
Жон аро билсанг не оташпорае бордур манга?!

14

Лабинг сари токим назардур манга,
Ёш ўрнида хуни жигардур манга.

Дема мендин айрил, доғи умр сур
Ки, ул умр ўлумдин батардур манга.

Тугонлар дирам шаклидур зод учун,
Адам сари чунким сафардур манга.

Қилур айб ошиқлиғим барча халқ,
Улус айби, ваҳким, ҳунардур манга.

Табибо, яна сабрдин дема сўз
Ки, бу шарбатингдин зарардур манга.

Дема майни тарк этки, соқий юзи
Бу кўзгу аро жилвагардур манга.

Навоий, ул ой ҳажрида туну кун
Қотиқ шому тийра саҳардур манга.

15

Жавру зулмунг гарчи ўлмаклик нишонидур манга,
Чунки сендиндур ҳаёти жовидонидур манга.

Ул париваш ишқидин, носиҳ, мени манъ этмаким,
Телбалик вақтию ошиқлиқ замонидур манга.

То ўқубмен ишқ ҳарфин дарсу такрору сабақ
Вомиқу Фарҳоду Мажнун достонидур манга.

Музтарибмен чарх янглиғким, нужуми тийрадин
Танда ҳар кун юз туман доғи ниҳонидур манга.

Ҳеч ранже зоҳир ўлмай мен худ ўлдум, эй табиб,
Лек билким, қасди жон эткан фалонидур манга.

Эйки, дерсен ишқ аро ўлмак зиёндур, умр суд,
Ҳар не судидур санга, неким зиёнидур манга.

Кўрмишам вожиб бақосин равшан, андоқким қуёш
Токи имкон соя янглиғ кўзда фонидур манга.

Бу фано дайрин бақосиз эрканин то англадим,
Эл суруди ишрати мотам фиғонидур манга.

Эй Навоий, воизу фирдавси аъло зикриким,
Боғи хулд ул ҳури пайкар остонидур манга.

16

Қилди юз пора кўнгул бўлғали афгор санга,
Юз кўнгул бирла мени ишқ гирифтор санга.

Йўқ бадан бирла кўнгулдин манга юз меҳнату дард
Ким, бўлубтур бадан афгору кўнгул зор санга.

Ғам туни субҳ тиларсен, кўнгул уз, захминг кўп,
Воқиф ўлким, дамидин етмасун озор санга.

Эйки, дерсен манга ошиқмусен, аҳволима боқ,
Ваҳки, тил бирла нечук қилғамен изҳор санга.

Эйки, даврон ғамидин йўқ сенга бир лаҳза амон,
Билки, хуш маъман эрур кулбаи хаммор санга

Май ич, эи шайхки, матлуб юзи жилвасидин,
Қилмади манъ бажуз пардаи пиндор санга.

Васл кўйида, Навоий, турубон истама ёр,
Муддаи борида ул кўйда не бор санга.

17

Баҳона қатлимадур ишқдин фасона санга,
Қилурға қатл не ҳожатдурур баҳона санга.

Ўқи ўтунлари ичра сен ўтсен, эй кўнглум,
Бошоғлари учидан ҳар тараф забона санга.

Қуруқ таним ўқ учидин кўрунмас, эй чобук,
Яқин кетур, керак эрса сўнгак нишона санга.

Иҳота айладинг, эй баҳри ашк, ер куррасин,
Ажаб эмастур, агар йўқтурур карона санга,

Дам урма муғбачалар ишвасидин, эй зоҳид,
Вужуд нақшин оқизмай майи муғона санга.

Замона таркини ком айлабон халос ўлғил,
Десангки, солмаса нокомлиғ замона санга.

Навоиё, ғами чун жону кўнглунг олди, не суд,
Суруди дилкаш ила жонфизо тарона санга.

18

Меҳнат ўқидин қабақдек қолмишам афғон аро
Ким, букун чобуксуворим йўқтурур майдон аро.

Тийраликдин кўр этибтур кўзларим ҳар кунги гард
Ким, бор эрди тўтиё бу дийдаи гирён аро.

Сенки майдон ичра йўқсен, пайкаредур жони йўқ,
Ҳар пари пайкарки маркаб секретур жавлон аро.

Гарчи ҳар шўхе сурар майдонға ўқ янглиғ саманд,
Чун сенинг рахшинг эмас, биллаҳ, ўқидур жон аро.

Тер оқизған аблақингдектур сени келгайму деб,
Ҳар сари тушкан кўзум юз минг дури ғалтон аро.

Онсиз урмиш ҳалқа чобуклар, не янглиғ этмайин
Ким, кўрунмас зарра, хуршид ўлмаса даврон аро.

Меҳрдек гар тавсани гардунга мингилким, сипеҳр
Паст этарда фарқ йўқ хуршид ила Кайвон аро,

Гар қуёш зангин фалакрафторлиғ рахшингга ос
Ким, тузар ул занг навҳанг нағмасин афғон аро.

Эй Навоий, кет бу майдондин, гар ул ҳур ўлмаса,
Биллаҳ, ўлсам турмағаймен равзаю ризвон аро.

19

Ваҳки, расвомен яна девонаву оқил аро,
Бул-ажаб ҳолим бўлуб афсона ҳар маҳфил аро.

Музтар эрдим ҳажрдин, ёр эткан эрмиш тарки меҳр,
Мушкуледур ишқдин ҳар дам манга мушкул аро.

Ақлу сабру ҳуш итиб, кўнглумда қолди доғлар,
Корвон кўчса, қолур ўтлар ери манзил аро.

Ўқларинг мужгон кеби гирён кўзум атрофида,
Рост бордур ул қамишлиқким бутар соҳил аро.

Кирпикинг тушкан кўнгул ичра хаёлинг, эй парий,
Гўйиё Юсуф нузул этмиш чаҳи Бобил аро.

Қуллуғунг доғидин ўлсам, истамон озодлиқ
Ким, бу тамғадур нишони Мудбиру Муқбил аро.

Масканинг истар Навоий, нася жаннат аҳли зуҳд,
Мунча-ўқ бўлур тафовут олиму жоҳил аро.

20

Эй алифдек рост қаддинг ҳасрати жонлар аро,
Жисм ичинда жон кеби сен барча султонлар аро.

Қушқа ўхшарким, тикандур ошиёни, эй кўнгул,
Тийри борони ғамингдин қолди пайконлар аро.

Ғам топар ҳажрингда ашким ичра кўнглум порасин,
Иш куни топқан кеби эл ғойибин қонлар аро.

Чок кўнглум хўблар кўнгли аро топти шикаст,
Ваҳ, бутун қолғайму ёруқ шиша сандонлар аро.

Доғлар ичра алифлар зор жисмим мулкида,
Ғам сипоҳиға sиличлар бўлди қолқонлар аро.

Элга кўюнгдур макон, мен қулни қавмоғлиғ недур,
Булбул ўлса, зоғ ҳам бўлур гулистонлар аро.

Иста йиртуқ жанда кийганларда маъни махзанин
Ким, бу янглиғ ганж ўлур ул навъ вайронлар аро.

Атласу зарбафт аро нодон анингдек ҳашв эрур
Ким, хатойи сафҳада сабт ўлди афшонлар аро.

Бу эшикни чун тилаб келди Навоий тенгридин,
Ул сабабдин гўйиёким қолди дарбонлар аро.

21

Демаки, кирди ўsи қатл вақти қоним аро
Ким, ул алиф кеби кирди ўларда жоним аро.

Улуб эдим ғами ҳажрингда, бўлмаса эрди
Лабинг тахайюли жон жисми нотавоним аро.

Гар айласам ватан ул кўй аро, мени қовманг
Ки, ишқ шуъласи ўт солди хонумоним аро.

Кўзу кўнгул қурумиш, не тўкай аёғингға
Ки, қолмамиш дуру лаъли ушбу баҳру коним аро.

Ажаб йўқ, оқса эриб мағзи устихонимким,
Ўтун сўнгаклар эрур шуълаи ниҳоним аро.

Сабуҳи истаю еткач саҳар очилди эшик,
Бу фатҳ дайрида ўтмас эди гумоним аро.

Навоий, истама жуз йиғламоқ, унумдинким
Нашот замзамаси йўқтурур фиғоним аро.

22

Сенингдек буте йўқтурур Чин аро,
Бути чин сенинг банданг ойин аро.

Магар оби ҳайвонға кириш Масиҳ,
Каломинг лаби лаъли ширин аро.

Гуландомлар ичра, эй гулъузор,
Қизил гул кебисен раёҳин аро.

Қадингдек десам сарвни, қилма айб,
Агар тушмади рост тахмин аро.

Фироқ ичраким ваъда қилдинг висол,
Ажаб лутф қилдинг аён кин аро.

Кўнгулда сен ўлсанг, тафовут недур,
Йўлум бўлса гар куфр, агар дин аро.

Навоий дуо айлар ул ҳур учун,
Малойик, мадад айланг омин аро.

23

Бағир хунобидин заъф ўлди ғолиб хаста жонимға,
Оғир эрди ғизо, авд этти заҳмат нотавонимға.

Лабинг ҳажрида жисмим конидин бир пора лаъледур
Кўнгул захмида, яхши боқсалар ҳар қатра қонимға.

Адам дуржики оғзинг ҳуққасидур, марҳаме андин
Даводур ғунчадек кўнглумдаги доғи ниҳонимға.

Сариғ юзумдин эл йиғлар, магарким ўлмаким етти
Ки, мундоқ хосият баръакс бўлди заъфаронимға.

Салоҳим пардаси куйди ул ўтлуғ юз хаёлидин,
Фиғонким, ойни ёд этмак зарар қилди катонимға.

Ул ой кулбамға келди, жондуру хуноб ила оҳим,
Бу тортиғлар мураттаб айламишмен меҳмонимға.

Қарору ақлу ҳушум ишқинг ўти бирла чурканди,
Самум эсди бало даштида озған корвонимға.

Замон авроқию ишқим эди Фарҳоду Мажнундин,
Фалак бир-икки фасл этти изофат достонимға.

Навоий, Зуҳра удин мотамим тутқонда куйдурди
Фалак сари эришиб борған учқунлар фиғонимға.

24

Ўтға солғил сарвни, ул қадди мавзун бўлмаса,
Елга бергил гулни, ул рухсори гулгун бўлмаса.

Сарсари оҳим эсар ғам шоми ҳижрон тоғиға,
Яхшидур тонг отқуча бу тоғ ҳомун бўлмаса.

Телбаликдин, ваҳки, ҳар дам дардим афзундур, агар
Ул парий ишқида ҳар дам дардим афзун бўлмаса.

Гар кўнгул қатл истабон сен ваъда қилдинг тонгла деб,
Ушбу дам ўлтур, бу эҳсон бирла мамнун бўлмаса.

Хирқа жинсин раҳн учун, эй шайх, олмас пири дайр,
Бода бермас, токи ўзлук жинси марҳун бўлмаса.

Фоний ўл, васл истар ўлсанг, бенаволиғдин не ғам,
Бўлмасун ҳаргиз матоъе дунёи дун бўлмаса.

Эй Навоий, тонма, гар дер ул парий мажнун сени,
Ошиқ ўлғайму парийға, улки мажнун бўлмаса?!

25

Хотирим вайронлиғин билгай биров ҳижронида,
Улки ҳар соат бировни йўқлағай вайронида.

Англағай бекаслигимни бир қуёш қилған гумон,
Тебранурда соя ҳам тебранса ногаҳ ёнида.

Тийра шомим шиддатин андин сўрунгким, бўлмағай
Нур бир шамъи шабистондин саро бўстонида.

Кулбам айвонин фалак йиққонни сўр ул зордин
Ким, аниси йўқ, йиқилғур кулбаси айвонида.

Ҳажр Канъонида шаънимда ўқир сабр оятин
Улки, ҳажр оятлари нозилдур анинг шонида.

Эйки, айтурсен фалак бедодидин кўрмай ситам,
Давр аёғин солмағил қўлдин фалак давронида.

Раҳм этиб аҳбобқа гардун, Навоий кўрди зулм,
Қўшмади гўё ани аҳли муҳаббат сонида.

26

Даҳрким, ёр йўқ манго анда,
Бор эса доғи йўқ вафо анда.

Тоза доғедурур кўзум қондин
Ким, бўлубтур ниҳон қоро анда.

Уйла зиндон дурур фироқки, йўқ
Мен кеби кимса мубтало анда.

Захми кўп кўнглум ўлди ғам тоғи,
Лолалар ҳар тараф яро анда.

Дардинга жону кўнглум ўлди ватан,
Истаган топти мунда ё анда.

Каъбадин дайр сари чек мениким,
Ринд ўлур кирса порсо анда.

Фурқат ичра Навоий ул гулсиз
Булбуледурки, йўқ наво анда.

27

Тушта кўрдум ёрни хандон рақибин ўтруда,
Рашкдин ҳар лаҳза тиш қирчиллатурмен уйқуда.

Ул парий васли аро ёдимға кирса фурқати,
Телбалар янглиғ тўкармен ашк айни кулгуда.

Кўзгу жаннат равзанидурким, тамошо қилғали
Ҳур келмиш гўйиё, аксинг эмастур кўзгуда.

Юлдуз иткандек қуёш ёғдусида, итти қуёш
Оразинг хуршиди чун қилди тулуъ ул ёғдуда.

Соқиё, бир журъа тут, шоядки юзлангай нашот,
Неча бўлғай ҳажрдин озурда кўнглум қайғуда.

Ўзлукумни ашк элтиб, ўздин андоқ ётмен
Ким, ўзумни тонимон, аксимни ҳам кўрсам суда.

Чун Навоий ёр сари юзланур, қайғу қолур,
Соя қолғандек кейин, хуршид бўлғач ўтруда.

28

Беҳи рангидек ўлмиш дарди ҳажрингдин манга сиймо,
Димоғим ичра ҳар бир тухми янглиғ донаи савдо.

Мазаллат туфроғи сариғ юзумда бордур андоқким,
Беҳида гард ўлтурғон масаллик тук бўлур пайдо.

Оқартиб ишқ бошимни, ннҳон бўлди сариғ чеҳрам,
Момуғ ичра беҳини чирмаған янглиғ киши амдо.

Юзумда тиғи ҳажринг захми ҳар сари эрур беважҳ,
Беҳини тиғ илан чун қатъ қилмоқ расм эмас қатъо.

Юзум туфроқдадур ҳар дам қуруғон жисм ранжидин,
Беҳига сарнигунлик шохи заъфидин бўлур гўё.

Бу гулшан ичра беҳбуд истаган доим беҳи янглиғ,
Кийиб пашмина, тоатқа қадин ҳам асрамоқ авло.

Навоий гар қуёш норанжидин беҳрак кўрар, тонг йўқ,
Беҳиким лутф қилмиш маҳди улё исмат уд-дунё.

29

Жисми беморимға бор ул наргиси шаҳло бало,
Жони хунхоримға ҳам ул лаъли руҳафзо бало.

Даҳр ичинда офият нетсунки, ичкач бир қадаҳ,
Ёғдурур оламға ул шўхи қадаҳ паймо бало.

Не балодурким, қутулмасмен балодин бир нафас
Ким, манга етмас даме ул шўхдин илло бало.

Войким, жонимға кўзу қошу хатту холидин,
Ё адамдур, ё малолат, ё суубат, ё бало.

Қасдима азм этти, ваҳ, ўлмактин ўзга чора не
Ким, эрур ҳам жилва офат, ҳам қади раъно бало.

Севгали ул шаҳни мен мунглуғ, бало ҳар дам ёғар,
Бор эмиш бўлмоқ гадонинг дилбари мирзо бало.

Ул балоға ўрганибмен, ўйлаким жоним чиқар,
Кўрмасам бошимда бир соат мени шайдо бало.

Жоми минойи иликдин қўйма, бу даврондаким,
Ёғдурур давр аҳли узра гунбади мино бало.

Эй Навоий, фарқ аро қил мосиваллоҳ дафъиким,
Келди солик бошиға дунёву мофиҳо бало.

30

Тиғи заҳр олудидин жисмимда сар-тосар яра,
Чашмаи заҳри ғамидин ичмакимга ҳар яра.

Найлай ўлмай, эй кўзи қотилки, юз минг ярадии,
Жисми афгорим уза муҳликдурур аксар яра.

Итларинг меҳмоним ўлса, тўъма ярам қонидур,
Қотил ўлғач, турфа кўрким, бўлди жонпарвар яра.

Қон борурдин гарчи жисмим боғиға бўлмиш хазон,
Турфароқким, қондин очмиш юз гули аҳмар яра.

Яраға қўйған момуғлардин бўлуб бошимға тож,
Лаълу ёқут айламиш ул тожға зевар яра.

Ёғмаған бўлса танимға тийри борони фироқ,
Бир баданда кимга бўлғай бу қадар бовар яра.

Яра гар маҳбубдин юз мунча етса бок эмас,
Чун етар аҳбобдин, айлар мени музтар яра.

Десанг, эй соқий, бадал бўлсун, қадаҳ тут беҳисоб,
Ким тўкар қонимни беҳад, ким эрур бемар яра.

Эй Навоий, қайси бир яранг ўнғалғай, негаким,
Турғани бирла эрур бу нотавон пайкар яра.

31

Гулу гулзор сенинг боғи жамолингға фидо,
Сарву шамшод доғи тоза ниҳолингға фидо.

Бутубон меҳригияҳ донаси ҳам сочилса,
Оразинг гулшани ичра хату холингға фидо.

Йўқ менинг, балки Хизр бирла Масиҳо жони,
Чашмаи нўш аро жонбахш зулолингға фидо.

Янги ой, балки тўлун ой демайин, балки қуёш,
Тўлин ою қуёшинг узра ҳилолингға фидо.

Эй кўнгул, васли хаёлини қилурсен доим
Ки, менинг жону жаҳоним бу хаёлингға фидо.

Туттунг, эй ринди харобот, манга соғарким,
Руҳ бодангғаву тан эски сафолингға фидо.

Эй Навоий, лабидин нукта сўрарсен, юз жон
Бўйла ширин сўзу жонбахш мақолингға фидо.

32

Мажнун бошини саждадин олмас эди асло,
Гар Лайли итининг жулидин топса мусалло.

Найлай қора наргисни, бошимға урайинму
Ким, бошима офат кетурур ул кўзи шаҳло.

Ёзғанда юзунг мусҳафини котиби тақдир,
Ишқ оятини қилди менинг шаънима имло.

Ул муғбача гўёки чиқибтур яна усрук,
Йўқса не учун дайрда бор элга алоло.

Дўзахни агар ишқ ўти бирла қизитурлар,
Дард аҳлиға учмоқдин эрур бас тамуғ авло.

Мақсадни йигитлар ғами ишқи аро иста,
Ёхуд қарилар ҳимматидин айла тавалло.

Васлиға етушкунг неча саъб эрса, Навоий,
Гар қилса карам тенгри таборак ва таоло.

33

Дарди ҳажримға ул икки лаъли хандондур даво
Ким, ўлар Исо дамию оби ҳайвондур даво.

Не даво Исо дамин фаҳм айла, не ҳайвон суйин,
Ҳажр жонин олғон элга васли жонондур даво.

Ишқ аро заъфим давоси шарбат эрмас, эй ҳаким,
Шарбати васл этмайин ҳосил, не имкондур даво.

Ҳажр аро дардим давосин ёр мушкул, деб эмиш,
Раҳм агар қилса, анинг оллида осондур даво.

Дарддин ғамгин кўнгулда хона қилмиш юз мавод,
Эй, қора кўз, дафъиға бир ниши мужгондур даво.

Зулфи зуннориға чирманған узорин очти ёр,
Зулмати куфр ичра элга нури имондур даво.

Гар менинг бедиллиғим дарди давосин истасанг,
Эй Навоий, бу маразға кўнглум олғандур даво.

34

Гулбарг уза қилмишсен то сабзаи тар пайдо,
Кун кўзгусида гўё занг этти асар пайдо.

Лаълинг ғамидин суда гул яфроғи келгандек,
Ашкимда келур ҳар дам парканди жигар пайдо.

Жисмимдин оқиб қони, пайкони аён бўлди,
Шох узра бўлур доим гул кетса, самар пайдо.

Жон риштасидек эрмас кўзларга белинг маръи,
Чобуклик учун қилдинг бағларға камар пайдо.

Ул зулф саводида ўлдум юзини кўрмай,
Ваҳким, йўқ эди муҳлик шомимға саҳар пайдо

Даврон ғамидин кўнглум мақбуз эрур, эй соқий,
Басти учун эткайсен ҳам бода магар пайдо.

Килкида Навоийнинг жон шираси музмардур,
Ҳар найда қачон бўлғай бу навъ шакар пайдо.

35

Қилур ишқ юз минг бало ошкоро,
Вале борин айлар манго ошкоро.

Бало, кўрки, ағёрға кўргузур ёр
Ниҳон меҳру бизга жафо ошкоро.

Дедим: ишқни ошкор этмай, аммо
Ёшурдум мен, этти қазо ошкоро.

Нетиб мен ниҳон асрайин, айтинг охир,
Тилар бўлса дардим худо ошкоро.

Жунунум бу бўлса, ғамим бўлғусидур
Нечаким ёшурсам яно ошкоро.

Қилур юз жафо ошкораву бир ҳам
Вафо қилмас ул бевафо ошкоро.

Едим тийр борони ҳажрингда минг захм
Ки, бўлди не ўқу не ё ошкоро.

Неча бода махфий, чу фош ўлди ишқим,.
Тут эмди қадаҳ, соқиё, ошкоро

Ки, то маст ўлуб ишқ рамзида, тортай
Навоий кеби бир наво ошкоро.

36

Эй, санга қомати дилжў раъно,
Тавру тарзинг доғи асру раъно.

Пайкару қаддинга волиҳменким,
Ул бири нозук эрур, бу раъно.

Ул парий учқуси раънолиқдин,
Одами мунча бўлурму раъно.

Қоматинг нозуку тўби нозук,
Сарв раънову таронғу раъно.

Эй мусулмонлар, ўларменким, эрур
Асру ул сарви суманбў раъно.

Бевафодур бу чаман, кўп бўлманг,
Эй, сапидор ила ножў раъно.

Бил, Навоийки, ғизолингча эмас,
Чин гулистонида оҳу раъно.

37

Зиҳи лаълинг майидин жонға яғмо,
Кўзунгнунг куфридин имонға яғмо.

Бузуғ кўнглумга торожингни бас қил,
Киши солмайдурур вайронға яғмо.

Юзунг кўз мардумининг нурин олди,
Парий солған кеби инсонға яғмо.

Бўлур ҳар шўх яғмойи асири,
Чу ул чобук солур майдонға яғмо.

Ажаб ҳайрон қолибменким, не олғай,
Солиб ул кўз мени ҳайронға яғмо.

Юзунг кўргуз манга андин бурунким,
Хазондин еткай ул бўстонға яғмо.

Кўзидин зулф агар тўлғонди, тонг йўқ
Ки, солмиш турк Ҳиндистонға яғмо.

Жунун даштида не ахз айлагай ишқ,
Буким солғай мени урёнға яғмо.

Навоий, анда чекти давр аёғи
Ки, солди жоми май давронға яғмо.

38

Ёр жавлонгаҳидин келди сабо,
Пайкарим туфроғини қилди ҳабо.

Юз саманди аёғиға қўярим,
Мисли каҳ баргдурур каҳрабо.

Буки кўксумни ғаминг қилди шикоф,
Хилқатим кўнглакини қилди қабо.

Бўлди бағрим яраси ила афан
Ки, шамимидин эрур бийми вабо.

Бошима ёғса қилич ишқингда,
Бўлмасун бошим, агар қилсам ибо.

Ваҳки, жоним била ўйнар ул тифл,
Шўхлуғ лозимаси келди сабо.

Панжа пашминаға урдумки, эрур,
Эй Навоий, панаҳим олий або.

39

Эй, юзунг гулбаргига ошуфтаву ҳайрон сабо,
Телбалардек гулшани кўюнгда саргардон сабо.

Қўпмоғи мумкин эмастур, балки тебранмаклиги,
Топмаса жонбахш лаълинг нуктасидин жон сабо.

Сунбули зулфин агар ошуфта қилмайдур, недур
Ким, шабистонға эсар ҳар дам абирафшон сабо.

Пора-пора жисм аро оҳим нетиб қолғай ниҳон,
Бўлмоғ имкон йўқ хасу хошок аро пинҳон сабо.

Ёрдин келди сабо кеч келмакин айларга фош,
Кўнглум ичра тез қилди шуълаи ҳижрон сабо.

Нотавонлар оҳи ул гул кўйида ҳар субҳидам,
Уйладурким, гулситон ичра эсар ҳар ён сабо.

Субҳ чун эсти сабо, ичкил қадаҳким, бўлмоғунг
Сену кўп эстургуси бу боғ аро даврон сабо.

Лоларухлар аҳдининг маҳкамлиги мумкин эмас,
Собит ўлмоқ лаҳзае бир ерда не имкон сабо.

Тонг эмас, солса Навоий оҳи кўюнгда ғирев,
Чун гулистон сайрида зоҳир қилур афғон сабо.

Qayd etilgan


Andalus  05 Mart 2011, 23:54:29

БЕ ХАРФИНИНГ БАЛОЛАРИНИНГ БИДОЯТИ «БАДОЕЪ»ДИН

40

Ҳақ ўзин қилди муҳиб, сен ойни маҳбуб, эй ҳабиб,
Ул муҳибқа сен кеби маҳбуб эрур хўб, эй ҳабиб.

Роғиб эрдинг ул муҳиб васлиға, чун шоми уруж
Топтинг, улким хотирингға эрди марғуб, эй ҳабиб.

Бир саримў олам аҳли бўғзидин парвойи йўқ,
Айлаган ўзнн сенинг ҳуббунгға мансуб, эй ҳабиб.

Бўлсалар аҳли муҳаббат ҳар кишининг толиби,
Бизга сендурсен ики оламда матлуб, эй ҳабиб.

Ҳар киши аҳбобинг ичраким ўзин айлар ҳисоб,
Бермайин жон ул муҳибқа қайда маҳсуб, эй ҳабиб.

Чун шафоат дафтари сендин тутармен кўз, не ғам,
Ҳар қўлумға берсалар маҳшарда мактуб, эй ҳабиб.

Чун муҳаббат аҳлиға тоат ҳунардур, раҳм қил
Ким, Навоий келди ул хайл ичра маъюб, эй ҳабиб.

41

Ёр гулгун тўн енгинму юзга айлабтур ҳижоб,
Ё ёшурмиштур қуёш рухсорини гулгун саҳоб.

Йўқки, ишқ аҳлиға оламни қоронғу қилғали
Ул шафақдин ёпти хуршид узра гулнори ниқоб.

То қизил тўн ичра бўлди жилвагар моҳим менинг,
Меҳр этар ҳар тун шафақ хуноби ичра изтироб.

Қон ёшим аксиму ол этмиш фалак миръотини
Ким, бўлубтур лаългун атласда сойир офтоб.

Тўн кийиб гулранг, оламни гулистон айладинг,
Бизга қисм айлаб хазони ҳажр аро хори азоб.

Соқийи гулчеҳра, гулгун бода беандоза тут
Ким, бу гулшан ичрадур хори малолат беҳисоб.

Икки оламда, Навоий, сурхрўлуғ истасанг,
Ҳам наби, ҳам олий ҳуббиға дуруст эт интисоб.

42

Ваҳки, ул муғбача, ҳар дамки чекар бодаи ноб,
Қўзғалур арбадасидин бу кўҳан дайри хароб.

Ёқа чоку, ўзи бебоку белида зуннор,
Бир иликида пичоқ, бир қўлида жоми шароб.

Кўзи ислом элининг жонин олурға қотил,
Зулфи тақво элининг бўғзидин осмоққа таноб.

Юзида куфр ўтининг шуъласидин юз минг нур,
Сочида дин халалидин тушубон юз минг тоб.

Ўлтуруб дайр эшики оллида туфроғ узра,
Дурди жомики томиб, руҳ топиб аҳли туроб,

Жонларидин юб илик барча харобот аҳли,
Ўзни қутқарғали ҳар қайсиға бир сари шитоб.

Буйла ҳолатда кўзи тушти мангаву кулибон
Юз туман лутфу карам бирла бу навъ этти хитоб:

«Ким аё ринди вафо пешаву меҳр андиша,
Келиб ич бир қадаҳу чекма хумор ичра азоб».

Югуруб туштум аёғиғаву туфроғ ўптум,
Берди май илгима ҳайвон суйи оллида сароб.

Чектиму ҳуш юзин кўрмадим, андин сўнгра
Тушмишам кўйи харобот ичида масти хароб.

Эй Навоий, ангаким бор эса бу роҳ насиб,
Руҳуллоҳу таоло валаҳу ҳусни маоб.

43

Парийдек улки эрур хўблар аро маҳжуб,
Ҳижоб сизу мен улдур бу телбага матлуб.

Ҳаёси бирла ҳижобида гарчи воламен,
Қилибтурур мени оллида ноладин мажҳуб.

Муҳаббат аҳлиға ноз эткучидин эрмиш саъб,
Тариқи ҳилму адаб зоҳир эткучи маҳбуб.

Чу ишқ ғолиб эрур, эҳтиёж эмас Лайли
Қилурға ишваки, Мажнунни айлагай мағлуб.

Кишики, даъвои ишқ ичра ўздин олди ҳисоб,
Бу муддаода агар ўлмагай, эмас маҳсуб.

Фано йўлида сабукбор истасанг ўзни,
Ўзунгдин айла бурун ўзлукунг юкин маслуб.

Навоий, асру муаддабдур ул маҳи мактаб,
Адаб тариқи била ёзғасен анга мактуб.

44

Лабингдин хаста жонким бўлди бетоб,
Эмас бетоб, анга эрур шакархоб.

Ёшимдин обрўюм борди, билдим
Ки, равнақсиз қилур олтунни сиймоб.

Қошинг ҳажрида ҳар наълики кессам,
Келур пайваста, жоно, шакли меҳроб.

Қилич боғи белинг қучқон ҳасаддин
Кўзумга аждаредур шакли қуллоб.

Кўзум оллидадур лаълинг хаёли,
Эмас кирпикларим остида хуноб.

Фироқ илги фиғон жон риштасидин
Чиқарур, тордин андоқки мизроб.

Фалак бошингға қоплаб ит терисин,
Сен ани жаҳлдин деб кишу санжоб.

Ажаб йўқ, одамилиғни унутсанг,
Ўзунгни буйла ит чармида асроб.

Навоий, ранж кўрма, оғзин истаб
Ким, ул бир жавҳаредур — асру ноёб.

45

Шаҳд аро оғушта гулбаргедурур ул икки лаб,
Ҳар сўз андинким чиқар, ширин эса, йўқтур ажаб.

Жоним ичра кирпиги ниши тешук қилған кеби
Билгурур оғзи, табассум айлагач ул икки лаб.

Ишқини жон риштаси бирла муқайяд айладим,
Эй хирад, кетким, сени қайд эткали йўқтур сабаб.

Хоксорин ул қуёш юзлик парий малшун демиш,
Тенгри бизга осмондин нозил этмиш бу лақаб.

Кўйида мақбул улус ҳажрида билмас куймаким,
Дўзах аҳлидин не огаҳ равзада аҳли тараб.

Топти Лайли ноқаси Мажнун фиғонидин ҳуди,
Мумкин эрмас пўядин таскини анинг, эй араб.

Дайр аро ҳар дам йиқилма важд этиб, эй шайхким,
Пири дайр оллида мустаҳсан эмас ҳар беадаб.

Кўп ачиғланма, агар бўлсанг улустин талхком,
Улча қисмингдур қазодин, кимга айларсен ғазаб.

Эй Навоий, олма ёр оллида юз туфроғдин
Ким, бу шаръ ичра муҳаббат саждасидур мустаҳаб.

46

Бўлмайин ҳусн кўнгул топмади ишқ ичра тараб,
Анга ҳақдин талаби ишқдурур ҳусн талаб.

Даҳр бўстонида бир ҳусн гули очилмас,
Булбули ишқ агар бўлса навосиз, не ажаб.

Оташин юзга етиб, қайда кўнгул ўртангай,
Бўлмаса зулф каманди анга бу ишда сабаб.

Талхлиқ бирла берурму киши ширин жонин,
Ноз ила талх ҳадис айламаса ширин лаб.

Бир қуёш машъалидин жонима ур ишқ ўти,
Йўқ эса шамъи ҳаётимни ўчиргил, ё раб.

Соқиё, ишқ ўти гар йўқ, май ўтин равшан қил
Ки, кул ўлсун нафаси хору хас, ранжу тааб.

Кўргач-ўқ ахтари ҳусн, ўлса Навоий, тонг йўқ
Ким, ўтуб умр, тулуъ этти бу фаррух кавкаб.

47

Жамолин айла улус кўзидин ниҳон, ё раб,
Ниҳон ўтумни анинг кўнглиға аён, ё раб.

Аёғи чунки етар остони туфроғиға,
Бошимни айлагил ул хоки остон, ё раб.

Агарчи эмин эмон бир замон жафосидин,
Чекардин ани манга бермагил амон, ё раб.

Демонки, лутфини, жаврини доғи мендин ўгун
Биров хаёлиға ўткарма, ногаҳон, ё раб.

Замон-замон чекибон ишқ ўти шуъласини,
Ёрут кўнгулни ул ўт бирла ҳар замон, ё раб.

Агарчи айламасанг яхши, яхши кўргузгил
Мени анга нечаким бор эсам ёмон, ё раб.

Навоий оҳини еткур анга, вале қўйма
Анинг жамолида бу дуддин нишон, ё раб.

48

Эй, жамолинг гулшани хўбу висолинг боғи хўб,
Элга лутфунг хўб эса, жонимға зулмунг доғи хўб.

Майдин ул рухсора гул-гул, бас мулойимдурки, бор
Соф су узраки бир-бир тушса гул яфроғи, хўб.

Лаъли кўнглум ҳолини сўрғоч, тирилдим ҳажр аро,
Не бало бор эрмиш анинг лаълининг сўрмоғи хўб.

Дема бу оламда ул ой хўб ё жаннатда ҳур,
Кўрмамишмен андағин, бори эрур мундоғи хўб.

Меҳриға кўкта шафақ хўб эрмас андоқким манга.
Мовий терлик узра ул ойнинг қизил ширдоғи хўб.

Тут йигитликни ғаниматким, қариғач англадим
Ким, йигитлар ишқи бор эрмиш, йигитлик чоғи хўб.

Зоҳидо, сен бўл риё авжи уза маснаднишин
Ким, Навоийға эрур фақру фано туфроғи хўб.

49

Эй, фироқингдин манга ғам рўзию меҳнат насиб,
Оҳким, ҳажрингда ўз шаҳримда бўлмишмен ғариб.

То ғариб эрдим, насибим ғам емак эрдию бас,
Шаҳрим ичра доғи ғам бўлса насибим ё насиб.

Ғурбат ичра истар эрдим кезибон ёру диёр,
Чунки топтим, истамак ғурбат эрур беҳад ғариб.

Ўз диёримда бузуғ кўнглум не янглиғ тўқтасун
Ким, эрур бегона ҳам аҳбоб мендин, ҳам ҳабиб.

Ким рақибим бўлса, баским, ёр айлар илтифот,
Олам аҳлин соғинурменким, менга бўлмиш рақиб.

Даҳр аро, эйким, дединг: айлаб вафо, кўрдум жафо,
Ким вафо аҳлидурур, бу сўз анга бордур ажиб.

Эй Навоий, ёр васлин топмасанг, йўқтур ажаб,
Нўш йўқ, лекин кўрар юз ниш гулдин андалиб.

50

Юзунгда қиронинг эрур бас ажойиб
Ки, ой даврида ҳалқа урмиш кавокиб.

Ажаб сафҳадур оразингким, эсиркаб,
Ани хат била қилмади тийра котиб.

Юзунг оллида ҳар нафас тутма кўзгу,
Қуёшни қамар ёпмоқ эрмас муносиб.

Эрур сувратинг зеби андоқки, бўлғай
Рақам айлаган суврат ўпмакка роғиб.

Киши суҳбатидин қоч, эй лўъбати Чин
Ки, лўъбатларинг-ўқ санга бас мусоҳиб.

Йигитлар иши пардадарлиғдир, эмди
Бўладур кўнгул пардадарлиғларға роғиб.

Навоий, йигитликни қўй, чун қаридинг,
Қилиб тавба, бўл зуҳду тақвоға толиб.

51

Ишқинг ихфосиға не янглиғ бўлайин муртакиб
Ким, бўлурмен, ҳар киши отингни тутғоч музтариб.

Эйки, дерсен: бормасун ул юз сари кўнглунг қуши,
Ким кўрубтур шамъдин парвона бўлмоғ мужтаниб.

Кўрмаган мушкин саҳоб ичра паёпай соиқа,
Дуди оҳимдин дамо-дам шуълалар кўр мултаҳиб.

Гаҳ кўзидин ўлтурур, гоҳи лабидин жон берур,
Шўхлиғдиндур анга ҳар дам бурайи мунқалиб.

Риндлар, ифлосдин ғам йўқ, тўкилган бодадин
Айш этарсиз, чунки муғ дайриға кирди муҳтасиб.

Итларингга нисбатимни рост қилсам, қаҳф ити
Одамиларға ўзин қилған кебидур мунтасиб.

Маркабинг жавлонида бошин Навоий қилди гўй,
Ишқ аро бўлди ажаб саргашталикка муртакиб.

52

Куйди кўнглум, шуъла ўтлуғ достонидин тушуб,
Рост ул қушдекки куйгай, ўт фиғонидин тушуб.

Борурам урён тушуб тан захмидин, нолон кўнгул
Ул қаландардекки, қолғай занг ёнидин тушуб.

Кўйидин тушган йироқ кўнглум эрур оворае,
Ким эрур девона, айру хонумонидин тушуб.

Тиғи бедодинг била борғон шаҳиди ишқнинг,
Рустахези даҳр аро ҳар қатра қопидин тушуб.

Ғунчаси рангин бўлуб лаъли майидин, уйлаким,
Ўт туташқай ошиқи кўнглига жонидин тушуб.

Руҳи исён туфроғидин авж топмас, уйлаким,
Бир малак журм айлабон олий маконидин тушуб.

Холи ҳажридин Навоий кўнгли оғрир, негаким,
Оғриғай элнинг қора доғи ниҳонидин тушуб.

53

Ишқ нобуд этти бизни волаю шайдо қилиб,
Қатл учун ҳар лаҳза муҳлик боисе пайдо қилиб.

Эккали ғам тухми хайли дард ашким сайлидин
Айлабон вайрон чу кўнглум кишварин, яғмо қилиб.

Ҳушу ақлу ному нангим шишасин синдурғали
Нозанин сийминбарим кўнглин қазо хоро қилиб.

Ишқ кимни кўрмасун деб одамилиғдин нишон,
Дилбарин анинг парий пайкар, малаксиймо қилиб.

Ибтидо айлаб алифдин, муҳр айлаб доғдин,
Ишқ маншурин чу даврон отима иншо қилиб.

Топибон Фарҳод ила Мажнун тариқи офият,
Ишқ бедоди аро ерда мени расво қилиб.

Соқиё, тут жоми руҳафзоки, муҳлик ҳажрдин
Ким, бўлуб маҳзун иложин соғари саҳбо қилиб.

Эй, хуш ул ринди хароботики, маст ўлғон замон
Даҳрға ҳукмин суруб, гардунға истиғно қилиб.

Ишқи кофир, чун Навоий телбани дин мулкидин
Хориж айлаб, мойили дайру муғу тарсо қилиб.

54

Ваҳ, не бало экинким, ул чиқти самандин ўйнатиб,
Қошлари ёсини чекиб, ғамзаси ўқларин отиб.

Фитна қилурға отланиб, гоҳ чопиб, гаҳи ёниб,
Ҳар тарафеким айланиб, ўзгача лаъб кўрсатиб.

Тизгиниб, уйлаким қуюн, айланиб уйлаким тутун,
Рахши солиб чу дубдурун, хайли балони қўзғатиб.

Элга очиб узорини, гул кеби юз баҳорини,
Дарду фироқ хорини кўкрагим ичра ўрнатиб.

Ишқи чу элга ўт ёқиб, икки кўзум суйи оқиб,
Ҳар сариким кула боқиб, дард ила бизни йиғлатиб.

Муғбача ишқида мени тезрак итти пири дайр,
Нечаки маст ташлади, кўйи бошиға судратиб.

Итти Навоий оҳ ила, нолаи умри коҳ ила,
Чунки шаҳу сипоҳ ила сиррини элга англатиб.

55

Ул мени сурмакка ҳар дам ханжари ҳижрон чекиб,
Мен аёғидин бошим олмай, йўлинда жон чекиб.

Ул ичиб эл бирла руҳафзо қадаҳлар ошкор,
Мен бало жомида заҳри ғуссани пинҳон чекиб.

Васл не мумкинки, то ошиқмен, ул қатлим учун
Ўқ чекиб қош ёйиға, мен захмдин пайкон чекиб.

Мен чекиб кўз қонидин юз узра хатлар бирга юз,
Нилдин хатким баногўши аро жонон чекиб.

Зикрида оҳим дамо-дам уйладурким, аҳли зуҳд
Ҳар замон бир мад ўқурда ояти Қуръон чекиб.

Давр базмида не майким халқ нўш айлар, мени
Қон ютарға ул арода соқийи даврон чекиб.

Ул парий борғач, Навоий дашт сари қўйди юз,
Телбалар янглиғ яқосин чок этиб, афғон чекиб.

56

Ишқ ўти ичра ҳар дам кул бўлурмен ўртаниб,
Гаҳ-гаҳи ҳам телба итлардек чиқармен чурканиб.

Тоблиғ гисусиға чирмар мени саргаштани,
Кўрмадук икки қуюн бир тор бирла чирманиб.

Маст бўлсам, остонинг бас манга бош қўйғали,
Не ҳадимким, такя қилғаймен, тизингни ёстаниб.

Ишқдин кўп маърифат харж айлади Мажнун манга,
Бўлмаса мажнун, қилурму харж, мендин ўрганиб.

Мен киму густох ўпмак илгинг, эй султони ҳусн,
Итларингнинг чун кафи пойин ўпармен ийманиб.

Ёрдин бўлмас жудо, жонға бало бўлған кўнгул,
Қуш болосидекки, айрилмас кичикдин ўрганиб.

Ҳажр аро саргаштамен андоқки, то тутқум қарор:
Иш йиқилмоқдур, бори олам бошимға айланиб.

Бевафодур чун жаҳон гулзори, эй кўнглум қуши,
Бўлма бир гул волеҳи, булбулға ногоҳ ўтканиб.

Ёриға борса, юз иш бўлса, Навоий тарк этиб,
Лек қайтур вақти ҳар соат бир ишга куйманиб.

57

Ул парий кўнглум қушин сайд этти, зулфин дом этиб,
Юзи бирла холи су донасидин ром этиб.

Солди ўт кўнглумғаву ором тутти ғайр ила,
Шуъла янглиғ сўзлуғ кўнглумни беором этиб.

Кофиреким диним олди, доғи кирди қаср аро,
Қалъаи Хайбарға кирди, ғорати ислом этиб.

Базм аро мен ўлсам, ул жон топса, тонг йўқким, манга
Тутти заҳри ҳажр, ўзи нўши тараб ошом этиб.

Эй кабутар, чун дамим ўртар малак болу парим,
Сендин ўлмас ишқим ўтин ёрға пайғом этиб.

Ул қуёш ҳажринда, эй соқий, шафақгун май манга
Тут лаболаб, лек даври чарх зарфин жом этиб.

Яхши от бадномлнғ бирла чиқарғил ўлгуча,
Эй Навоий, ўзни яхши от била бадном этиб.

58

Ичсангиз май суйидин, ишрат уйин обод этиб,
Журъае ҳам қуйғасиз туфроққа, бизни ёд этиб.

Соз этинг аввал ғамимдин нағмаким, бир усл эрур
Уй иморат айламак, хоро била бунёд этиб.

То ҳавоиймен ул ой ҳажрида андоқким, булут
Тоққа ҳар дам юзланурмен, ёш тўкуб, фарёд этиб.

Ваъдаи васл этса ул Ширин санам, ғам тоғини
Қозғамен, тирноғларимни тешаи Фарҳод этиб.

Ул қуюндурмен фано даштидаким, бўлдум адам,
Ҳар не боримни бошимдин чуюриб, озод этиб.

Ҳар замон кўнглум қотиғ эрмас дема, эй сиймбар,
Ёшурун қолмас биллур ичра ниҳон пўлод этиб.

Воқиф ўлким, даҳр деҳқони сенинг қасдингдадур,
Исмим анинг гул қилиб, отин мунунг шамшод этиб.

Майға тарғиб этмакинг кофидурур, эй пири дайр,
Мундин ўзга ишни найларсен манга иршод этиб.

Истама лаълин, Навоийким, маразда эмганур,
Табъини сиҳҳатлиқ эл шарбат била муътод этиб.
59

Вафони қилди кўп озурда ул ой, чун жафо айлаб,
Адам даштида кўнглумни ватан қилмиш, жало айлаб

Вафо андоқки қочти ул жафогардин, агар мен ҳам
Қоча олсам, яна ишқин ҳавас қилмай, хато айлаб.

Демон даврон аро йўқтур вафо айлаб вафо кўрган
Ки, йўқтур минг жафо тортиб, қутулған, бир вафо айлаб

Йиқилған ишқ аро, сиҳҳат тамаъ қилма Масиҳодин
Ки, бу беморлиғдин кимса қўпқон йўқ, даво айлаб.

Сафоли фақр ол, жону жаҳон нақдин бериб, гарчи
Киши Жамшид жомин сотқин олмайдур, баҳо айлаб.

Қутулсанг бевафовашлар ғамидин, эй кўнгул, шукр эт,
Яна чекма бало, ўзни бировга ошно айлаб.

Бизинг афсонамиздин нукта сўрманг, эй хирад аҳли,
Нединким, бу жунун фасли туганмас, можаро айлаб.

Манга йўқ, ўзгага бори вафо қилғанни гар топсам,
Бошиға эврулай, оллида жонимни фидо айлаб.

Кўнгулким, рўзгоримни қорартиб бўлди овора,
Топилса, кездурай даврон аро, юзун қора айлаб.

Гадоларға гаҳе лутф эт, шаҳо, бу шукр учунким, ҳақ
Сени лутф айлабон шоҳ айлади, бизни гадо айлаб.

Навоий, кимса йўқким, чарх зулмидин забун эрмас,
Наво жовид кимга берди, бизни бенаво айлаб.
60

Ун чекармен ишқ аро, бир наргиси жоду кўруб,
Бағлаған итдекки, фарёд айлагай, оҳу кўруб,

Ваҳ, нетиб машшотани оллинда кўргайменки, ёр
Аксидин ғайрат қилурмен, оллида кўзгу кўруб.

Оразу холинг хаёл эткач, етишти новакинг,
Қилди ул қуш майл, гўё дона бирла су кўруб.

Чекти бош хаттинг лабу холинг қошида, ваҳ, не тонг,
Гар мулойим бўлса тўти шаккару ҳинду кўруб.

Лаблари хандон бўлур, кўргач кўзумда йиғламоқ,
Кўзларим йиғлар, лаби жонбахшида кулгу кўруб.

Носиҳо, не навъ майи жомини оғзимдин олай
Ким, ичармен, майда соқий оразин ўтру кўруб.

Гар Навоий муфрит афғон этса, жоно, қилма айб,
Сен ҳалок этган кўнгул сўнгида йиғлар ўкуруб.
61

Ўртанурмен, кўнглига андин асар бўлғайму деб,
Бўлса таъсир, анга ҳолимдин хабар бўлғайму деб.

Телмурурмен мунграйиб ул бевафоға муттасил,
Бир ҳам андин дарди ҳолимға назар бўлғайму деб.

Ўртанур, эй воиз, оҳимнинг шароридин сипеҳр,
Не сўрай, дўзахқа мундоқ бир шарар бўлғайму деб.

Сурса майдон ичра ҳар чобук, югурмоқдур ишим
Кейинича, ул чобуки заррин камар бўлғайму деб.

Телбалик кўрким, қучармен боғ аро ҳар сарвни,
Бириси ул сарв қадди сиймбар бўлғайму деб.

Даҳр бўстони аро сўр боғбондин, эй рафиқ,
Жуз балият меҳр нахлиға самар бўлғайму деб.

Эй Навоий, нечаким қилдим гадолиғ, сўрмади,
Ё раб, ул мажнуни зор дарбадар бўлғайму деб.
62

Ул парий ишқида йўқким мени девона куюб,
Ясағанлар ҳам ўзин, оқилу фарзона куюб.

Ишқ ўтидин киши бир қатла куюб бўлса халос,
Чун яна қайтибон ул шуъла сари, ёна куюб.

Ишқ кўксумга чу ўт солди, кўнгул ҳам куйди,
Чуғз ҳам ўртаниб, ул ўтқаки вайрона куюб.

Юзидин ўртанибон талпинур оллида кўнгул,
Шамъ аёғида урунған кеби, парвона куюб.

Эйки сўрдунгки, қачон куйди бузуғ кўнглунг уйи,
Оразинг барқи чақилғонда, бу кошона куюб.

Ўртаниб ақлу кўнгул, ишқ чу айлаб туғён,
Андаким барқ тушуб, оқилу фарзона куюб.

Чун Навоий чекиб ул ой ғамидин шуълаи оҳ,
Ошно кул бўлуб ул ўтдину бегона куюб.
63

Хорлар бир гул ғамидинким кўнгулга бутрашиб,
Ҳар бири мужгонининг бир захми ичра ўрнашиб.

Ё раб, андин саъброқ ҳолат бўла олғаймуким,
Икки ҳамдам бир-биридин айрилурда йиғлашиб?

Бу уқубатқа талофий ҳажр дафъ ўлғоч будур
Ким, қучушқойлар алар бир-бирга ногаҳ учрашиб.

Истагайму ҳури жаннат ёнида кавсар суйин,
Кимки ёри бирла бир кун бода ичти ёндашиб?

Сарв қаддим ишқидин кўп тўлғаниб, мен кўргали
Боғ ароким чиқти сарву ишқи печон чирмашиб.

Ўлса ўлдумму дегай, улким севар ёри била
Қолсалар хилват аро, ағёр ҳар ён тарқашиб.

Соқиё, май бирла сол жонимға андоқ шуълаким,
Ранжу меҳнат дуди чиққайлар бошимдин тўлгашиб.

Ғам хазонида тўкармен ашклар, тортиб ғирев,
Навбаҳор андоқки ёғқайлар булутлар кукрашиб.

Эй Навоий, бевафо давр аҳлиға индурма бош
Ким, алар қошида бош индурган эл бўйнин қашиб.
64

Куйсалар Фарҳоду Мажнун ишқдин афсона деб,
Зоҳир этмаслар манга ул нуктани, девона деб.

Ишқ ичинда мунгларим деб, эйки, йиғлаттинг мени,
Жон фидонг айлай, яна бир лаҳза йиғлат, ёна деб.

Бир йўли ишқ аҳли орименки, қўймаслар мени
Жам аро бир йўли, ақлу ҳушдин бегона деб.

Сўнгғи уйқум шиддатин нақл этма, рови, зинҳор,
Келтурур бўлсанг анга уйқу кеча афсона деб.

Мен ҳамулменким, қовар мажнун деб эмди тифллар
Ким, тилар эрди улуғлар оқилу фарзона деб.

Тушти зулфи домиға кўнглум қуши майл айлагач,
Ул тараф рухсори кўзгусин су, холин дона деб.

Тонгла барча яхшилар бўлғуси кавсар даврида,
Мен ёмонни маҳрам этманг сокини майхона деб.

Найлаб ул товус пайкарни тилай кулбамғаким,
Чуғз қўнмас, дам-бадам емрулгудек вайрона деб.

Шоҳлиғдин ор этар, чунким Навоий кирса маст
Дайр кўйига, суруду нағмаи мастона деб.
65

Май қуёшиму ичимда уёқиб,
Ё фалак меҳр ўти кўнглумда ёқиб.

Ҳажр аро васли доғи ҳар ишин
Айтиб аҳбобу менинг ашким оқиб.

Телбалик хуштур, агар судрасалар
Зулфи занжирини бўйнумға тоқиб.

Тушубон юз тубан эл кўз ёшидек
Кўз учи бирла чу ҳар сари боқиб.

Ҳажр тошию салосил темури
Телбалик ўтини кўнглумга чоқиб.

Май бати дайрда учмоқ тилабон,
Мастлар анда овуч, баски, қоқиб.

Дебки, марҳам ёқайин захмингға,
Ул неким деса, Навоийға ёқиб.
66

Қотил кўзунгки ўлтурур элни боқиб туруб,
Боқмас манга, кўзум нечаким турса телмуруб.

Ҳар қатла ит кеби тушарам ўзга рахнадин,
Ҳар лаҳза чун мени чиқарур кўйидин суруб.

Синғон қадаҳ кебики, оқар ҳар тараф майи,
Қонлар оқиб, чу ғам тоши бошимни синдуруб.

Ҳар бир бўлуб бир ахтари наҳсе чу шоми ҳажр,
Чун дуди оҳим учқунини кўкка еткуруб.

Ишқинг бош урса зор танимдин, эмас ажаб,
Хошок ичинда шуълани бўлғайму ёшуруб.

Андоқ латифдур таниким, ичса жоми май,
Борур танида қурсоғиға тегру билгуруб.

Булбул парин не гулки совурди бу боғ аро,
Дай сарсари анинг доғи баргини совуруб.

Даврон элига кимки вафо нўши арз этиб,
Ул ҳам муқобилида жафо ниши еткуруб.

Буким қовар жафо била, эй кош, кўйида
Итларга тўъма қилса, Навоийни ўлтуруб.

Qayd etilgan


Andalus  05 Mart 2011, 23:54:38

ПЕ ҲАРФИНИНГ ПАРИВАШЛАРИНИНГ ПАРВОЗИ «БАДОЕЪ»ДИН

67

Нечаким кўнглумда бор ул дилрабонинг ёди кўп,
Бор анинг ёд этмаки озроқ, вале бедоди кўп.

Лайлию Ширинвашимнинг ишқ дашту тоғида
Менча бир йўқ, гарчи бор Мажнун ила Фарҳоди кўп.

Хўблар водийсида топилмас эл кўнгли қуши,
Не учунким, бордурур бу бешанинг сайёди кўп.

Топмағай нахли қадингдек бир ниҳоли хуш хиром,
Гарчи бўлғай боғбоннинг сарв ила шамшоди кўп.

Телба кўнглумдин эмон розики, ҳар тун кўйида
Итларининг оғритур бошин анинг фарёди кўп.

Кирпигингга қатл таълимин ажал бермиш, валек
Ўзидин устодроқ этмиш анинг устоди кўп.

Шайх ила аҳли риёву дайр пири бирла ринд
Ким, фано ичра керактур пирнинг иршоди кўп.

Умр қасрин неча кун тутқил ғаниматким, дариғ
Хуш бинодур — пойдор эрмас вале бунёди кўп.

Давр аёғидур иложи, кимки даврон аҳлининг
Жавридин озурда бўлмиш хотири ношоди кўп.

Тарқанг, эй ушшоқким, сайд этти бизни муғбача,
Дайр аро сиз ҳам кезинг, куфр аҳлининг авлоди кўп.

Тифллар ўйнар Навоий бирла мажнун деб, магар
Тифл эканда ул доғи бу қавм ила ўйноди кўп.
68

Жавр ўқин хоки танимға урма кўп,
Кўкка бу туфроғни совурма кўп.

Ишқдин бастур манга ўртанмаким,
Ҳажр барқи бирла ҳам куйдурма кўп.

Юзига, эй кўз, чу йўқ тоби назар,
Бас, анинг сари боқиб, телмурма кўп.

Нўши лаълингдин агар жон истадим,
Бу гуноҳ учун мени ўлтурма кўп.

Доимо расми муҳаббат бор эмиш,
Бизни ушбу журм чун ёзғурма кўп.

Васлға чун йўқ ниҳоят жуз фироқ,
Бас, вафо аҳлин қошингдин сурма кўп.

Ҳеч иш ўлмас айру холиқ амридин,
Илтижо махлуққа келтурма кўп.

Эй гадо, чун шайалиллоҳ дединг, ўт,
Айлабон ибром боқиб турма кўп.

Тут гадолиғни, Навоий, муғтанам,
Шоҳлар оллинда бош индурма кўп.

Qayd etilgan


Andalus  05 Mart 2011, 23:54:47

ТЕ ҲАРФИНИНГ ТОРОЖГАРЛАРИНИНГ ТАМОШОСИ «БАДОЕЪ»ДИН

69

Тахту жоҳинг кишвари мулки Скандар бўлди, тут,
Хизр умри ҳам бу мулк узра муяссар бўлди, тут.

Буйла мулку умрдин сўнг жину инсу ваҳшу тайр
Ҳукму амрингға Сулаймондек мусаххар бўлди, тут.

Мунча ҳашмат топмоғингдин сўнгра бировни қулунг
Жоҳ ила мукнатда Қорунча тавонгар бўлди, тут.

Поя етти зиналиғ тахтингға, етти чарх ўлуб,
Тахтпўшунг зинати тарсиъ ахтар бўлди тут.

Буйла тахт узра бўлуб бошинг уза хуршиди тож,
Мундоқ олтун тож уза Биржис гавҳар бўлди, тут.

Базми ишқинг бодасин кавсар дейин ё салсабил,
Жоми Жам ул жонфизо саҳбоға соғар бўлди, тут.

Ҳар неким зикр ўлди, охир чун солиб кеткунгдурур,
Тенгдурур, гар бўлмади тут, барчани гар бўлди тут.

Умрға чун йўқ вафо, тенгри неча бу даҳрча
Ёна халқ айлаб, санга ҳукме муқаррар бўлди, тут.

Чун борурсен, авло улким, йўл яроғин айласанг,
Қолибон аксар гуноҳинг, доғи аксар бўлди, тут.

Суст ҳимматлиғ била учмоғ не мумкин, эй ҳаким,
Ҳикмат авроқи ики эгнинг уза пар бўлди, тут.

Деб эдинг, соқийки, вақт ўлғоч, тутай бир жоми май,
Даврдин миръоти авқотим мукаддар бўлди, тут.

Ўлса деб эрдинг Навоий, тиргузай васлим била
Билтур ўлганлар била ани баробар бўлди, тут.
70

Тутти кўк ферузагун жомини шингарфи булут,
Соқиё, нилуфари жом ичра гулгун бода тут.

Чарх даври чун малолат боисидур, неча кун
Чархдек жому шафақгун май била ўзни овут.

Топса кундуз кавн шуғлидин замиринг тийралик,
Кеча бори май қуёшидин замирингни ёрут.

Чун унутқунгдур сен элни, эл сени, бори чекиб
Айш жомин, бу унутмоғларни бир соат унут.

Носиҳо, чун умр ўтар, қўйким, бўлай ишрат била,
Айш таркин ким буюрдунг, ўктадур бу навъ ўгут.

Гар зулоли васл, эй солик, қилурсен орзу,
Хотирингни орзулар ўтидин аввал совут.

Эй Навоий, чиқти чун рангин булут, рангин май ич
Ким, сен ўлмай қилғуси кўп жилва бу рангин булут.
71

Жон фараҳ топти, лабинг жавҳари бўлғач анга қут,
Оллоҳ-Оллоҳ, не муфарриҳ бўлур эрмиш ёқут.

Нола манъин қиласен, хотами лаъл оғзима қўй,
Бу нигин нақши била қўйғил анга муҳри сукут.

Майи лаълинг не ажаб бодаки, кайфиятидин
Руҳ лояъқилу андин хирад ўлмиш мабҳут.

Ханжаринг тиғида юз кўрдунгу ашким ёғди,
Ёмғур эрмас ажаб, ўлғонда қуёш манзили Ҳут.

Ҳусн мулки уза, оё, не парий эркинсен
Ки, бўлур садқа санга чарх уза хайли малакут.

Ўзлуки боқию зоҳид урадур лофи вусул,
Фоний ўлмай киши топқайму бу даъвоға субут.

Жон ҳалок ўлди Навоийғаву тан зору наҳиф,
Ул ўлукка ясамиш ушбу сўнгакдин тобут.
72

Ваҳки, лаълинг қилди бағрим таҳ-батаҳ қон оқибат,
Қатра-қатра кўздин ул қон бўлди ғалтон оқибат.

Бордингу оғзимға қўйдунг муҳр, афғон чекма деб,
Бу ишингнинг муҳри бўлди доғи ҳижрон оқибат.

Фурқатинг тиғи бузуғ кўнглумни йиқти, оҳким,
Сайли офат бирла емрулди бу вайрон оқибат.

Кўнглума қошинг хаёли бўлди танвин нунидек,
Уйла нунға нукта бўлди доғи пинҳон оқибат.

Ўлмиш эрдим ғам туни, лаълинг хаёли берди жон,
Зулмат ичра бўлди пайдо оби ҳайвон оқибат.

Соқиё, жом айла доирким, ғаниматдур ҳаёт,
Тутқусидур чун ажал косини даврон оқибат.

Эй Навоий, ёр васли гарчи бас душвор эди,
Фоний ўлғач, буйла душвор ўлди осон оқибат.
73

Кўздин учти ул парий, ваҳким, анга етмакка бот,
Кош анингдек чиқса дермен икки эгнимдан қанот.

Новакинг кўнглумда гар итти ҳамул андоз ила,
Ани топмоқ истасанг, жоно, яна бир новак от.

Кош сенсиз ўлсам эрди, эй париваш, қилма таън
Ким, мени мажнунға ортуқтур ўлумдин бу уёт.

Соқиё, бехудмен андоқким, қилурмен касби ҳуш,
Имтиҳонға доруйи беҳуш агар жомимға қот.

Хонақаҳ шайхи ушатти соғарин, эй пири дайр,
Сен каромат кўргузуб, рағмиға тавбамни ушот.

Эй тани хоки, ул ой оллида ҳукми бирдурур,
Гарддек чиқ кўкка ё туфроғдек йўлинда ёт.

Бир дирамким қалб бўлғай, арзимассен, эй кўнгул,
Ҳар неча меҳру вафо бозорида ўзунгни сот.

Телбалар юз пора кўнглидек ясабсен болу пар,
Гарчи ғайбатда парийға ҳожат эрмастур қанот.

Чун Навоий жониға офат эрур лўливаше,
Соғинур ғули биёбон, кўрса қўнғроту қиёт.

74

Бошим чу гарду кўзум кўр сенсиз ўлмади бот,
Қошингда бош кўтариб, кўз очарға қўймас уёт.

Эрур малойикаи раҳмат ўқларинг жонға,
Малак танида, ажаб йўқ, агар уч ўлса қанот.

Хизр суйики эрур зулмат ичра, тенгму бўлур
Лабинг билаки қуёшдин чиқарди оби ҳаёт.

Ҳабиб ишқи аро буки ўлмадинг, эй Хизр,
Ичиб ҳаёт суйи, зойеъ айладинг авқот.

Қуёшқа кимки юзунг борида қилур сажда,
Парастиш айламак англа илоҳ оллида Лот.

Кириб қуёш кеби қўйма вужуд ғайрға ҳеч
Ки, кўнглум ичра хавотирдур уйлаким заррот.

Навоий ўлди ўқунг ҳасратидин, эй чобук,
Иноят айла бир ўқ, секретиб анинг сари от.
75

Ғаминг қаттиғлиғин қилсам ҳикоят,
Эшитса тош, анга айлар сироят.

Кўнгул ғам шомидин чиқмоққа бўлди,
Бошоғлиғ новакинг шамъи ҳидоят.

Не навъ оллингда шавқумни қилай шарҳ
Ки, ҳуснунгдек анга йўқтур наҳоят.

Хаёлинг кўнглум ичра музтарибдур
Ким, ул вайрона иссиғдур бағоят.

Кўзунг қонимни ичмакка не ҳаддим
Эрур, ани итинг ичса, кифоят.

Дема бир йўлдурур ишқ ичра, эй шайх
Ки, мунда мухталиф келди ривоят.

Навоий қонин ул кўз бирла тўктунг,
Тирик бўлким, будур айни иноят.
76

Танимни қилса ғамзанг юз жароҳат,
Ётар ҳар захмдин жонимға роҳат.

Ҳаловат топмайин жоним лабингдин,
Солур захмим аро туз ул малоҳат.

Жамолинг субҳи очиб эрди юз гул,
Қуёш сарғарди, кўргач ул сабоҳат.

Супурдум кўз била кўюнг физосин
Ки, жонлар жилвагоҳидур бу соҳат.

Бўлур зоҳир лабингдин қатл этар чоғ,
Ўлукни тиргузурдек юз фасоҳат.

Чу сендин айру эрмас ёр, недур
Уйин истаб жаҳон қилмоқ масоҳат.

Қабиҳ этти Навоий ҳақ жаҳонни,
Элидин тутмағил кўз жуз қабоҳат.
77

Бошиға май чиқибон, бўлди ул ситамгар маст,
Йўқ аҳли ҳусн аро бир уйла қотили сармаст.

Начукки сарв ниҳоли насимдин эгилур,
Хиром вақтида ул наҳли моҳи пайкар маст.

Кабутар ўйнамоғидин кўнгул қуши беҳуд,
Хуруж этар бўлубон уйлаким кабутар маст.

Не масти арбада гар сенки, чиқса базмингдин,
Бузар замонани бадмастлиғ била ҳар маст.

Лабинг ҳалоки агар боданўш, агар тоиб,
Кўзунг хароби агар ҳушёр эрур, гар маст.

Лабинг хаёлидан ар мастмен, не тонгки, эрур
Бу май хаёли била олам аҳли аксар маст.

Навоий усрук агар қилса арбада, тонг йўқ
Ки, шайн ўлур иши, мажнунни гар қилурлар маст.
78

Ё раб, ул ой ҳуснининг идрокин элга мубҳам эт,
Кўз била кўнглумни ул сирри-хафиға маҳрам эт.

Кўйию қадду лаби ёдин манга қ0илғил фузун,
Жаннату тўби била кавсар таманносин кам эт.

Дийда кўрмак истаса анинг юзидин ўзга юз,
Қийрлар бирла бу икки суқба жавфин маҳкам эт.

Гар кўнгул васлидин ўзга васл сурин истаса,
Қисм анга ҳижрон сияҳ чолида доим мотам эт.

Хотири савдои ар ул зулфдин ўзга ҳавас
Қилса, ани зулфдек ошуфтаҳолу дарҳам эт.

Руҳ ул қад жилвасидин ўзга қилса орзу,
Ҳажр ўти ичра анга дўзах азобин ҳар дам эт.

Кўнглум ўлди ҳажр ўтидин реш, эй соқий, манга
Бодаи кофургун дурдидин олиб марҳам эт.

Йўқ чу олам боғида бўйи вафо, эй пири ишқ,
Жилвагаҳ бир жом ила кўнглумга ўзга олам эт.

Ишқ журмиға Навоийни қоварсен, эй парий,
Қовма, жавру зулм қил, девонаву расво ҳам эт.
79

Ҳарфи ишқ ўлди азалдин сафҳаи жонимда сабт,
Ҳар не андин ўзга барча лавҳи нисёнимда сабт.

Дедим: эй кўнглумга ўқ урғон, недур оттинг, дегил,
Деди: боқким, айламишлар ани пайконимда сабт.

Қайси шаҳлар боши қасринг даврида бормиш десам,
Дерки: боққилким, эрур ул тоқи айвонимда сабт.

Бўлса тобеъ Вомиқу Мажнун, не тонгким, айламиш
Ишқ туғросин қазо килки менинг шонимда сабт.

Ишқ авроқида, эйким, ўқидинг юз минг бало,
Юз туман онча эрур авроқ ҳижронимда сабт.

Дарди ганжи шарҳини, эйким, тиларсен, қилмишам,
Ғусса ниши нўги бирла кунжи вайронимда сабт.

Не ўқирсен қиссада Яъқуб ҳузнинким, эрур
Онча юз бир ой ғамидин байтул-эҳзонимда сабт.

Жузв-жузвимни айирибким паришон айладинг,
Бордур анинг шарҳи ажзойи паришонимда сабт.

Ишқ тиғи ярасидин ўлганим тарихини,
Эй Навоий, назм айлаб, айла девонимда сабт.
80

Ваҳки чиқди отланиб бир маст лояқил йигит,
Сарвдек елдин от узра ҳар тараф мойил йигит.

Лаъли нўши бирла юз йиллиғ ўлукка руҳ бахш,
Ғамзае нишидин Масиҳу Хизирға қотил йигит.

Тиғи хунрези ажалдек қатли ом айлаб валек,
Сўрса ҳар жониб нечукким умр мустаъжил йигит.

Англамонким ҳурму эркин, малакму ё парий
Ким, башар жинсида андоқ кўрмадук ҳосил йигит.

Кўнгли қотиғлиқдин элни ўлтурур, раҳм айламас,
Оллоҳ-Оллоҳ ким кўрубтур буйла сангин дил йигит.

Заҳри чашму тиғи қотил ғамзайи ҳунрез ила,
Килғучи элга тириклик расмини мушкил йигит.

Ғорати дин қилдию кофирлиғ иршод айлабон,
Аҳли куфр алфози бирла ҳар замон қойил йигит.

Қарибон қилма йигитлар суҳбатин ҳар дам ҳавас
Ким, қарини истамас базм аҳлиға дохил йигит.

Эй Навоий, нега бўлдунг телба деб кўп сўрмаким,
Ақлу ҳушум қолмади чиққач бу лояқил йигит.
81

Ваҳ қаён борди бузуқ кўнглумни зор этган йигит,
Жавр тиғи бирла кўксумни фигор этган йигит.

Оразин очқанда кўнглумни очиб гул-гул валек,
Кирпикидин онда юзминг хор-хор этган йигит.

Неча кўнглум тоату тақвоким айлаб ихтиёр,
Жилва қилғач маст ани беихтиёр этган йигит.

Бизни ишқ ойинида расвойи олам айлабон,
Офият аҳли қошида шармисор этган йигит.

Ишқ таркидаки юз тадбир этиб кўнглум ниҳон,
Дафъиға юз лабу афсун ошкор этган йигит.

Мени салоҳу офият ишқингда тарк этган қари,
Сен жафою зулм қатлимға шиор этган йигит.

Тавба айлаб эрдим, эй зоҳид, нетай тутти манга,
Лолагун май бер, узорин лолазор этган йигит.

Билки не ажзу ниёз ойину расм этган қари,
Қолғуси не нозу истиғною сор этган йигит.

Носиҳо тарки жунун қилмас Навоий келмайин,
Ишқ даштида ани девонавор этган йигит.
82

Олами ишқ ичра дардинг ўтдурур, ҳажринг ҳам ўт,
Дарди ҳажринг сўзидин кўнглумда олам-олам ўт.

Доғи ишқинг уйладурким ҳирқатин ўксуткали,
Ёқса бўлғай устига анинг начукким марҳам ўт.

Не ҳароратдур, майи ишқингда токим ичмишам,
Кўкка дудимни чекар, кўнглумга солиб ҳар дам ўт.

Шуълае тушмиш фироқингдин ҳазин кўнглумдаким,
Ашкдин тўктим ети дарё суйин, бўлмас кам ўт.

Ваҳ, не муҳлик ҳол эрур жонимға лаълинг ҳажрида
Ким, солур дафъиға анфоси Масиҳи Марьям ўт.

Бу кеча воқиф бўлунг эвлардин, эй ҳамсоялар
Ким, манга тушмиш фироқ оташгаҳидин маҳкам ўт.

Ҳажр кўнглум кишварин бир ўт била куйдурдиким,
Килди ишқ аҳлиға дудидин саводи аъзам ўт.

Даҳр бўстони аро сунбул била гул демаким,
Чарх зулми солмиш анда дуд бирла дарҳам ўт.

Эй қуёш, найлаб Навоий куймасинким, бор анга
Ишқинг ўт, ҳуснунг ҳам ўт, лутфунг ҳам ўт, қаҳринг ҳам ўт.
83

Ёр бўлмоқ тонг эмас мен зори расво бирла дўст
Ким, парий гоҳи бўлур мажнуни шайдо бирла дўсх.

Лаълини севдум, кўзининг қатлидин қайғурмоғум,
Не ғам ўлмактин, киши бўлса Масиҳо бирла дўст.

Зулфи савдоси, бу савдойи бошинда кўптурур,
Бўлса савдо аҳли, тонг йўқ, аҳли савдо бирла дўст.

Сарв қадлиқ, гулжабинлик дўстнинг ҳижронида
Бўлмоғум не гул била, не сарви раъно бирла дўст.

Ҳажрдин олам қоронғудур вале, ғам йўқ, гаҳе
Жилва қилса ул жамоли оламоро бирла дўст.

Хизр юз меҳр ила тутқан жоми Жамдин яхшироқ,
Тутса май дурдини юз торожу яғмо бирла дўст.

Бўлма дунё дўст, гар истар эсанг осудалиқ,
Лек ҳар не қилсалар, бўл аҳли дунё бирла дўст.

Эй Навоий, неча душман бўлса, ёнма дўстдин,
Чун санга бўлмиштур ул юз минг таманно бирла дўст.
84

Чу қилди жилвагар ул шўхи нўшлаб суврат,
Мени заифқа кўргузди юз ажаб суврат.

Жамоли сувратини сафҳада кўруб, иттим,
Тушуб жаҳонни кезарга қилиб талаб суврат.

Не навъ сувратидин кўз олайки, маънидин
Бўлурға бир хабар ўлмиш манга сабаб суврат.

Нишот сувратидин топқамен дедим, ваҳким,
Муяссар ўлмайин ул берди юз тааб суврат.

Фироқ андуҳида, соқиё, қадаҳ тутким,
Бу кўзгу ичра манга кўргузур тараб суврат.

Ул ой жамоли аро зулфидин ажаб қолдим
Ки, ой аросида қилмиш аён занаб суврат.

Навоий осо дарду фиғон илан менким,
Булардурур манга зотию муктасиб суврат.
85

Кўйи гардидин кўзумни аввал, эй ҳамдам, ёрут,
Сўнгра. марҳам айлабон кўксум шикофин доғи тут

Гар унутти ёр бу маҳзунни, ваҳким, кўнглума,
Бор ани ҳар дам соғнндирмоқ десам, сен ҳам унут.

Қадду рухсоридин айру дуду ўтдур, эй рафиқ,
Дема сарву гул била бир лаҳза кўнглунгни овут.

Заҳри ҳажринг бирла чун юз қатла қилдинг талхком
Нўши лаълинг бирла ҳам бир қатла оғзимни чучут.

Зулфи занжири жунунум чорасидур, эй ҳаким,
Ақлдинму эрди бу девонаға бермак ўгут.

Ваъдаи васл айлади ул ой, ҳамоно келгуси,
Тиғи ҳажридин шикоф ўлғон кўнгул бу сўзга бут.

Асру ваҳшийдур менинг мушкин ғизолим, эй кўнгул,
Чин кийиги гўйиё бермиш анга туққонда сут.

Эй кўнгул, даврон элининг тарки тут ё ҳар нафас
Бағрингга бир ханжари бедод еб, хуноба ют.

Олам аҳли, демангиз эмди Навоийким, мени
Бир қуёш ҳажри ҳавони қилмиш андоқким булут..
86

Баҳор эл гулга мойил, бағрима юз хор ҳар соат,
Етиб ҳар хоридин кўнглумга минг озор ҳар соат.

Бу ақшом нотавон кўнглумдин, эй аҳбоб, ўлунг воқиф
Ки, ҳолидин борур заъф айлаб ул бемор ҳар соат.

Бўлурмен уйлаким, кўрган замон вайрон бўлуб кўнгли
Бошимда йиғлағай ҳам ёру ҳам ағёр ҳар соат.

Эмас вайронада ҳар дам ўлардек ҳолатим, ваҳким,
Турубтур бошима емрулгали девор ҳар соат.

Дамо-дам заъфим андиндурки, мужгонинг хаёлидин
Жароҳатлиғ кўнгулга санчилур бир хор ҳар соат.

Жунунум ҳар дам афзун бўлса, эй ҳуш аҳли, тонг йўқким,
Кўзумга жилва айлар ул парий рухсор ҳар соат.

Майи лаълингға не кайфият эрдиким, насимидин
Бўлурлар масту бехуд юз туман ҳушёр ҳар соат.

Бу базм ичра не амну айшким, ҳар давр аёғинда
Йиқар бир нотавонни гунбади даввор ҳар соат.

Фано дайрида гар май важҳи йўқ, бас хирқаву дафтар,
Мени майхонадин судратма, эй хаммор, ҳар соат.

Агар бошимға ёғса тош гардундин, тонг эрмаским,
Борурмен ул парий кўйига Мажнунвор ҳар соат.

Навоий, то жаҳон аҳлиға сен вобаста, кўнгронма,
Алар жавридин ўлса хотиринг афгор ҳар соат.
87

Танимға берди жон ул нахли қомат,
Дема қомат ани, дегил қиёмат.

Вафоға майл қилмас нахли қаддннг
Ки, топмиш жавр аро кўп истиқомат.

Юз очма, гарчи тутқай кўрса маъзур,
Мени ишқингда арбоби маломат.

Не ғам гар юз менингдек ўлса, ё раб
Ки, бўлсун ул масиҳодам саломат.

Абад умрича бор оллида ўлмак,
Буюрма, эй насиҳатгў, надомат.

Недур, эй шайх, ушатмоқ соғаримни,
Бутун қил, бор эсанг аҳли каромат.

Навоийни дединг кўюмдин ўтма,
Саломат бўл, десанг айлай иқомат.
88

Эй қошинг фитнаву ул наргиси шаҳло офат,
Йўқтур ул иккида жуз фитнаву илло офат,

Не қаду, не кўзу не ғамзаки, ҳар дам андин
Ё балодур манга, ё фитнадурур, ё офат.

Дема раъно қад ила жилвасидин холингни,
Жилва жонимға бало, ул қади раъно офат.

Манга не офият ўлғайки, хаёл этсам, эрур
Юзини юз саридин жонима пайдо офат.

Мунча офатки эрур даҳрда, сендин тушмиш,
Йўқса оламда бурун йўқ эди мунча офат.

Соқиё, бодаки, тақвою риё офатидин
Яхшироқ, бўлса манга соғару саҳбо офат.

Ваҳки, кирпикларининг офати кўнглумга кириб,
Солмиш ул кулба аро бу кеча ғавғо офат.

Фоний ўлғил, тиласанг васлки, бу йўлда эрур
Хирқаву дафтару тасбиҳу мусалло офат.

Асл улдурки, санамлар сори кўз солмағасен,
Эй Навоий, тиласанг кўрмамак асло офат.

Qayd etilgan


Andalus  05 Mart 2011, 23:55:13

СЕ ҲАРФИНИНГ САМИН ГАВҲАРЛАРИНИНГ САМАРАСИ «БАДОЕЪ»ДИН

89

Агар жаҳонға фалакдин ғаме бўлур ҳодис,
Эрур бу хастани ғамнок айламак боис.

Магар ўлар куни Фарҳод бирла Мажнуннинг
Балову дардиға ишқ айлади мени ворис.

Фироқ хирмани йиғдим, висол тухмин экиб,
Замона мазраида борму мен кеби ҳорис.

Иёдатимдин ул ой гар қўпар, чиқар жоним,
Тирикмен ар бўлур ул умр бир замон мокис.

Тариқи ишқу муҳаббат мангаю Мажнунға
Анингдек ўлдики, топмас сипеҳр анга солис.

Сен иста файзи фано дайр гунгу лолидин
Ки, ишқ дарсини билмас мужодилу боҳис.

Эрур Навоию ишқ ичра минг бало, гўё
Фалак ҳаводиси барча анга бўлур ҳодис.
90

Менинг мажнунлуғумға ишқу савдо гар эрур боис,
Ва лекин бу иккига бир пари пайкар эрур боис.

Дема боис недурким, талпинурсен ҳар кеча то субҳ,
Тикилган кирпикингдин жонға юз ништар эрур боис.

Кўнгулда оташин лаълинг ғами, айб этма куйсамким,
Туташмоққа таним хошоки ул ахгар эрур боис.

Ўқунгдин пар чиқардим, кўюнга қилсам ҳаво, тонг йўқ
Ки, учмоқ майли қилмоққа бу болу пар эрур боис.

Фироқинг биймидин юз қатла жон бергай эдим, лекин
Ҳаётимға умиди лаъли жонпарвар эрур боис.

Чу мендин юз эвурдунг, тонг эмас, бошингға эврулсам,
Бу саргардонлиғимға гардиши ахтар эрур боис.

Агар раҳн ўлди тасбиҳу ридо майхонада, эй шайх,
Ичарга дайр пири илгидин соғар эрур боис.

Фано баҳриға чўммоқдин ғараз толибқа васл ўлди
Ки, ғаввос ўлмакига ғарқ ўлуб, гавҳар эрур боис.

Навоий жисмининг заъфиға боис бўлди бедиллиқ,
Вале бедиллиғин сўрсанг, анга дилбар эрур боис.
91

Ваъдаи васлидин этса ул сўзи ширин ҳадис,
Гарчи ёлғон айтур, ани соғинурмен чин ҳадис.

Истасам васлини, дер ғам тоғи қоз тирноғ ила,
Буйла ҳаргиз қилмади Фарҳод ила Ширин ҳадис.

Чунки ҳар бир нукта дерсен, сочилур ёқуту лаъл,
Оллоҳ-Оллоҳ, ким деб эркин бу сифат рангин ҳадис.

Базми айшида ҳадисимни деманг, эй дўстлар
Ким, эрур ғам мужиби неким қилур, ғамгин ҳадис.

Гар такаллумдин ўлукни тиргузурлар хўблар,
Барчасиға маҳвашим гўё қилур талқин ҳадис.

Ишқ сиррин шарҳ қилмоқдин чу қосирдур баён,
Бас керак ошиқ демакни қилмаса ойин ҳадис.

Дарси ишқингни, Навоий, уйла дер ушшоқ аро
Ким, дегай илм аҳлиға Сайид Жамолиддин ҳадис.

Qayd etilgan


Andalus  05 Mart 2011, 23:55:26

ЖИМ ХАРФИНИНГ ЖАМИЛАЛАРИНИНГ ЖИЛВАСИ «БАДОЕЪ»ДИН

92

Эй жаҳон мулки хирожи санга бир гавҳари тож,
Мулклар шоҳи қўюб даргаҳинга тожу хирож.

Тузубон адл, кўнгул мулкини обод эттинг,
Мулк маъмур бўлур, адлға шаҳ берса ривож.

Тенгрига гавҳари зотинг эди кулли мақсуд,
Сунъ дарёсин азал субҳи қилурдин маввож.

Эҳтиёж айлабон изҳор қуёш раъйингға,
Халқ андоқки қуёш нурига бўлғай муҳтож.

Пайкаринг туфроғиға хайли малойик ҳомил,
Тахти иззу шарафингға тўқуз афлок даввож.

Чун чиқиб тахти хилофат уза ҳақдин, бўлубон
Ҳукми гарданкашига мулкдин амри ихрож.

Буйла мардуд ҳадисин нега қилдинг мақбул
Ким, таназзулға бадал бўлди санга ул меърож.

Не тағофул эдиким, уйла адув макр била
Хоксор этти сени, мулкунга солиб торож.

Рўзғоринг қорариб зулмати исён ичра,
Зор эдинг, афв илки тутмаса оллингга сирож.

Эътироз этма, Навоию фузул ўлмаки, ҳақ
Халқ этиб севди, яна дард бериб қилди илож.

Эл не билсун не эди ҳаққа бу ишда ҳикмат,
Меҳр нурин не билур шаппараки тийра мизож.
93

Телба кўнглум пўясиға анбарин бандинг илож,
Хаста жоним заъфиға лаъли шакархандинг илож.

Солиб эрди чоклар бағримға тиғинг ҳар тараф,
Бўлди мужгон ўқиднн ҳар сори пайвандинг илож.

Муҳлик ўлди шавқ, ё сур тиғ, ё қил жилваким,
Бу икидин ўзга топмас орзумандинг илож.

Ҳажр қатлидин мени тиргузди лаъли, эй Масиҳ,
Ожиз эрдинг, сен нафас асра, гар ўргандинг илож.

Юзу лаъли ҳажридин бемор ўлубмен, эй ҳаким,
Умр зоеъ қилма, қилмас чунки гулқандинг илож.

Дарди ҳажрим саъб эрур — кел, эй ажал, бошимғаким,
Васлдин айру эмас маълум монандинг илож.

Кўнглунг, эй булбулки, юз парканд эрур, гар келса гул,
Барг-баргидин топар парканд-паркандинг илож.

Муршидесен бас ажаб, эй ишқким, матлубнинг
Васлидин ҳам истамас меҳнатқа хурсандинг илож.

Ул парий ҳижронида бўлғон Навоий носиҳе,
Айлай олғайму жунун мағлубиға пандинг илож.
94

Эй, сочинг ошуфтаси юз хайли савдоий мизож,
Кўрмадук занжир ҳам савдоға боис, ҳам илож.

Васл ишида асру нозуклук тушубтур, эй кўнгул,
Ким эрур ҳам нозук ул гулчеҳра, ҳам нозук мизож.

Дарди ҳажрим арз қилсам, дерки, сабр эт, войким,
Заҳр ила муҳлик маразға кўрмадук ҳаргиз илож.

Тиғ тортиб тожварлар, бошиға чун чопти рахш,
Тандин учти, ваҳки, ҳар ён бошу боштин учти тож.

Зулмунга бўлсам забун юз важҳ ила, не айбким,
Сен ғанисен — мен гадо, сен шаҳ — мен аҳли эҳтиёж.

Туз бўюнг оқу қоралик, долу гул тундин эрур,
Уйла ўқким, обнўс ўлғай анга пайванд ож.

Кишвари ишқ ичра золим шаҳдур ул султони ҳусн
Ким, кўнгуллар мулкидин жон нақдини олур ҳирож.

Арш қандили гумон қил шишадек софий кўнгул,
Урмағил дамким, топар елдин халал равшан зужож..

Оҳи муҳликдур, Навоий кўнгли захми исланиб,
Эл ўлар, топса ҳавоға чун уфунат имтизож.
95

Эмас лаълинг қатили жонға муҳтож,
Кўзунгнунг кофири имонға муҳтож.

Лабинг муҳтожидур кўнглум, начукким,
Скандар чашмаи ҳайвонға муҳтож.

Чу майдон ичра сурдунг, бас бу офат,
Эмас наззора гар жавлонға муҳтож.

Тилар кўнглум ўзин ишқинг шаҳиди
Ки, бор ул ғамзаи фаттонға муҳтож.

Қочар кўнглум қуши тан кулбасидин,
Агарчи чуғз эрур вайронға муҳтож.

Юзунг қурси қамар, муҳтож анга мен,
Гадо андоқки бўлғай нонға муҳтож.

Фано майхонасида қил гадолиғ,
Десангким, бўлмайин султонға муҳтож.

Анга муҳтожроқ менмен, агарчи
Эрур кўп гар боқар ҳар ёнга муҳтож.

Навоий жонға муҳтож эрмас, аммо
Эрур юз жон била жононға муҳтож.

Qayd etilgan


Andalus  05 Mart 2011, 23:55:32

ЧИМ ҲАРФИНИНГ ЧОБУКЛАРИНИНГ ЧЕҲРАКУШОЙЛИҒИ «БАДОЕЪ»ДИН

96

Кўзи қатл этти, кўнглум ичра зулфи мубтало бўлғач
Ки, қуш бисмил учундур, бастаи доми бало бўлғач.

Етиб мунглуғ кўнгул васлиға ҳеч ўз ҳолини билмас,
Ажаб эрмас гадо ўзни итурса, подшо кўргач.

Не сўрдунг бир йўли ногаҳ қорарған рўзгоримни,
Бу ҳол ўлди бир ой ҳижронидин шомим қора бўлғач.

Қачон бўлдунг деманг бегона ақлу, ҳушу тақводин,
Муни сўрмоғ не ҳожат, ул париға ошно бўлғач,

Малойик хайли жонидин тўла бўлди фалак жавфи
Жаҳонда ул пари васлиға жон нақди баҳо бўлғач.

Улусқа тийри борони балият ёғди, ул ойнинг
Сипоҳи ҳусн аро мужгони новак, қоши ё бўлғач.

Хижолатлар келур Фарҳоду Мажнун руҳиға ҳар дам,
Менинг ишқим сўзидин халқ ичинда можаро бўлғач.

Замон аҳли вафосизлиқ била гар қилдилар қатлим,
Фараҳ топқай магар руҳум, алар даъби вафо бўлғач.

Чу кетти баргу гул, булбул наводин қолдн, кўргилким
Навоийдек эмиш ул доғи бебаргу наво бўлғач.
97

Турра марғулин очиб рухсори маҳ сиймоға соч,
Тун саводи анбарин меҳри жаҳон ороға соч.

Сарви гулрўйим қилур гулгашти гулзор, эй насим,
Дам-бадам сариғ, қизил гул, ул гули раъноға соч.

Йиғлама, эй кўзким, ул ой бўлғусидур меҳмон,
Гар сочарсен юз гуҳар, ул гавҳари яктоға соч.

Ёрдур шамъи шабистоним бу ақшом, эй сипеҳр,
Ахтарингнинг дурларин бу базми меҳросоға соч.

Ташнаға бер файз, эй абри карамким, йўқ осиғ,
Гар суни юз қатла дарёдин олиб, дарёға соч.

Дайр аро дин аҳлининг кўнглига зулфи бўлди қайд,
Булажаб зуннордур, ул дилбари тарсоға соч.

Зуҳд элин май бирла расво айладинг, эй муғбача,
Журъае ҳам нетти раҳм айлаб мени расвоға соч.

Йўқ у дунёда вафо, эй сарсари дашти фано,
Гарди нисён совуруб, дунёву мофиҳоға соч.

Эй Навоий, умри жовид айлар эрсанг орзу,
Бас ҳаётинг нақдини ул лаъли руҳафзоға соч.
98

Тўлғади сабрим, қўлин зоҳир қилиб дилдор куч,
Гарчи нозукдур ва лекин бор анга бисёр куч.

Ишқ уйларни йиқар, ошиққа кин қилмоқ недур,
Мўр хайлиға қачон пил айламиш изҳор куч.

Қош агар будур, сенинг ёйингни чекмак саъб эрур,
Кимса илгида чу мақдур эрмас ул миқдор куч.

Кўзларинг бедоди жон бирла кўнгулга тонг эмас,
Не ажаб, дин аҳлиға гар кўргузур куффор куч.

Заъф аро ул кўйдин судрар қўлум тортиб рақиб,
Банддин ойирғудекдур қилса ноҳанжор куч.

Соқиё, мен хастадин бадмастлиғ эрмас ажаб,
Кўргузур кўпрак заиф элга майи хаммор куч.

Ишқ аро андоқ забундурменки, айларлар манга
Ҳам гадо, ҳам шоҳ куч, ҳам ёру ҳам ағёр куч.

Соғ эканда ҳажр аро куч бирла ўзни асрарам,
Лек май ичканда айлар йиғламоқ бисёр куч.

Куч била ўлтурди ул золим Навоий хастани,
Неча торта олғай охир бир заифи зор куч.
99

Чиқти боғлаб яна ул кофири хунрез қилич,
Маст ҳар сари сурар рахш, чекиб тез қилич.

Қиличин кўрдуму жонимға тараб юзланди,
Турфадур қон тўкуб ўлмоқ, тарабангез қилич.

Қатра қонларки, томар тиғиднн, учмоқ гулидур
Ки, шаҳидин қилур ул ғамзаға хунрез қилич.

Ҳар қаён тиғ солур, кўнглум осиғлиғдур анга,
Буйла қатл аҳлида ким кўрди диловез қилич.

Ламъайи тиғи дема, барқ чоқилған кебиким,
Гўйиё кескали илгидин этар хез қилич.

Ишқ аро ажзини кўргилки, ўларга Фарҳод
Хасми фартут тилин айлади Парвез қилич.

Шаҳ Навоий тилидек тиғ ила кўп мулк очти,
Тортмиш очқали Бағдод ила Табриз қилич.
100

Чиқти жон, қошима жонон киргач,
Ким ҳалок ўлғон экин жон киргач?

Келурингга ясадим кўнглум уйин,
Ясалур кулба, чу меҳмон киргач.

Ўзни асрармену кўнглум чекар оҳ,
Ногаҳ ул сарви хиромон киргач.

Оҳдин шуъла етишкандек эрур,
Ўқидин кўнглума пайкон киргач.

Юз жунун шуъбаси айлар пайдо,
Ул парий кўнглума пинҳон киргач.

Даҳр уйи ичра иқомат тилама,
Чиқмамоқ анда не имкон, киргач.

Борма кўйига, Навоийки, қочар
Ёр, сен телбаи урён киргач.

Qayd etilgan


Andalus  05 Mart 2011, 23:55:39

ҲЕ ҲАРФИНИНГ ҲАРОМИЙЛАРИНИНГ ҲУСН ОРОЙЛИҒИ «БАДОЕЪ»ДИН

101

Зиҳи тақаддумунг одамға бас ҳадиси саҳиҳ,
Бу нукта кунту набиян ишоратида сариҳ.

Азалда васлингу ҳажринг магар насиб ўлди
Ки, жон топарни Хизир олди, жон берурни Масиҳ.

Сўзунгни хони нубувватқа тенгри туз ясади,
Зиҳи камоли малоҳат, зиҳи каломи малиҳ.

Чу сеп чекиб «ана афсах» таронасин қочириб,
Аларки даъво ила сўз очиб, деб ўзни фасиҳ.

Демак шариати байзони меҳрга рожиҳ,
Қуёшни зарраға қилған кебидурур таржиҳ.

Юзунг сабуҳи азал бодасидин андоқкнм,
Не субҳға бу сабоҳат, не меҳр мунча сабиҳ.

Навоий ўлди ниҳон ишКинг ичра, тиргуз ани,
Неча ниҳон тутайин, айладим ўлуб тасриҳ.

102

Бу кўҳан дайрда ич шому сабоҳ,
Роҳати руҳ тилар бўлсанг, роҳ.

Чун қуёш лоласи тонг гулшанидин
Чиқти, тут лола масаллик ақдоҳ.

Анга тегруки шабистони сипеҳр,
Еткирур руҳ димоғиға риёҳ.

Яна ул вақтқачаким, хуршид
Кўк биёбонида бўлғай сайёҳ.

Қўйма муғ дайрида жом илгингдин,
Дайр пири чун ани қилди мубоҳ.

Рўзгоринг бузуғ эткан эса чарх,
Сен киму айламак ани ислоҳ.

Кўп гириҳ тушти Навоий ишига,
Сен кушоде бер анга, ё фаттоҳ.
103

Эй, хату жонбахш лаълингдин нишон Хизру Масиҳ,
Балки бу икки уётидин ниҳон Хизру Масиҳ.

Хат лабинг узра, лабинг юз узрадур қилғон кеби
Оби ҳайвону қуёш узра макон Хизру Масиҳ.

Ул ёшунғой зулмат ичра, бу фалакдин ёнмағай,
Кўрсалар хатту лабингни ногаҳон Хизру Масиҳ.

Гар Масиҳу Хизр кўздин ғойиб ўлмишлар, не тонг,
Сабзаву оби ҳаётингдур ҳамон Хизру Масиҳ.

Гўйиё Руҳул қудс яъни дамингдин етти файз
Ким, муаббад топти умру берди жон Хизру Масиҳ.

Йўқ даминг, балким насими гулшанинг айлар саҳи
Бўлсалар муҳлик мараздин нотавон Хизру Масиҳ.

Хаттидин лаълиға еттим, лаълидин топтим ҳаёт,
Ул икав бўлди манга, эй хаста жон, Хизру Масиҳ.

Солики фоний таважжуҳдин тараддуд айламас,
Ётсалар маҳвий шуҳуд бўлған замон Хизру Масиҳ.

Дайр пири қўлдабон, тиргузди майдин муғбача,
Эй Навоий, бу икавни қил гумон Хизру Масиҳ.
104

Бода келтур, чун қуёштин чекти махфий жом субҳ
Ким, эрур жоми нишот ичмакка хуш ҳангом субҳ.

Ошкоро бодаи гулранг ичмак хуштурур,
Чун ниҳон айлар кавокиб гулларин гулфом субҳ.

Сиймбарларким, сабоҳат бирла тутқайлар қадаҳ,
Не бало хуштур тулуъ этканда сийм андом субҳ.

Сарғариб ашкин тўкуб, мендек яқо чок айламиш,
Бир ниҳони меҳр ила то бўлди беором субҳ.

Ваҳки, ул субҳ узору шоми зулф андуҳидин
Йиғларам то субҳ шом, афғон тузуб то шом, субҳ.

Даҳр гулзорида ҳар тун чеккали жоми сабуҳ,
Еткурур тонг булбули фарёдидин пайғом субҳ.

Субҳи васл уммидидин ўлдн, Навоий шоми ҳажр,
Анга не суд, ўзгаларга ҳосил этса ком субҳ.
105

Истамон май бўлса хуршиди жаҳоноро қадаҳ,
Тутмаса базм ичра ул шўхи қадаҳпаймо қадаҳ.

Ёр чун тутти қадаҳ, ичмон демак бўлмас, валек
То не ҳол ўлғум яна ичкач мени шайдо қадаҳ.

Ҳажр андуҳида оз май тутмас, эй соқий, мени
Базм аҳлидин тўлароқ тут манга амдо қадаҳ.

Бир қуёш ҳажридин андоқ менки ичкум сипқариб,
Тутсалар, солиб шафақгун май, сипеҳросо қадаҳ.

Ҳажр дафъин чун табиби ишқдин сўрдум, деди:
Ким эрур ё васл, ё жон тарки қилмоқ, ё қадаҳ.

Бу фано дайрида зоҳир бўлди анфоси Масиҳ
Ким, ичиб тутти манга ул дилбари тарсо қадаҳ.

Чун хумор илгимни қилди раъша, жоно, оғзима
Нетти ўз илгинг била тутсанг солиб саҳбо қадаҳ.

Су хумор аҳли ичарлар, ул ҳам ўлғандин зарур,
Ичмагум ҳайвон суйин, эй Хизр, топқум то қадаҳ.

Чун харобот ичра маст ўлдум ичиб, эй майфуруш,
Риндлар бирла солиб ғавғо мени расво қадаҳ.

Шаҳна базмиға не ҳосил, гар кириб ошуб ила,
Чекмасам шоҳид била мутриб, қилиб яғмо қадаҳ.

Чексалар, тонгла тутуб Боғи жаҳоноро сари,
Дайр аро топиб суроҳи, айлабон пайдо қадаҳ.

Ваҳ, не ҳол ўлғай аларғаким, Навоийдур дебон,
Танибон чорлаб, манга лутф айласа мирзо қадаҳ.

Хусрави Ғозийки, жоми Жам анга бўлсун насиб,
То қуёштин кўргузур бу торами аъло қадаҳ.
106

Эй сенинг кўюнг ҳарими туфроғи юз пок руҳ,
Солқинидин соврулуб ул навъким хошок руҳ.

Руҳ агар юз важҳ ила туфроғинг ўлса, не ажаб,
Лутф аро жисминг била чун тенг эмас юз пок руҳ.

Хилқатим боғида ул гул ҳайфким, бордур манга
Зор тан, мажруҳ жон, маҳзун кўнгул, ғамнок руҳ.

Ул қуёш қасриға майл айлар танимдин чиқса жон,
Кимса ўлгандекки, бўлғай озими афлок руҳ.

Жон фидо бўлсун сангаву руҳ садқангким, эмас
Жон чучук лаълингдегу қаддинг кеби чолок руҳ.

Мўмин ўл ажсод ҳашриғаву даъво қилма кўп
Ким, азобу неъматин тонгла қилур идрок руҳ.

Тиғи ишқидин Навоийға не даҳшат, негаким
Телбадур жону фидоидур кўнгул, бебок руҳ.

Qayd etilgan


Andalus  05 Mart 2011, 23:55:46

ХЕ ҲАРФИНИНГ ХЎБЛАРИНИНГ ХИРОМИ «БАДОЕЪ»ДИН

107

Жафо тариқида андин эрур жаҳонға русух
Ки, қилди меҳру вафо расму ройини мансух.

Жаҳонға чунки вафо бўлмаса, ажаб эрмас
Ки, бўлса аҳли жаҳонға доғи жафода русух.

Соғинма барча пишиғ сўзни таъб этар ошом,
Бўлур муқайнию ҳозим чу иккиси матбух.

Камолдин неки ўтти, яна топар нуқсон
Ки, кўп яшаб, кирар атфол чергасига шуюх.

Дурушт хўй қилур элни чирк дунёлиқ,
Нечукки, қилғай ирик жамъ бўлса узвида шўх

Чу сифла ганж топар, мужиби ҳалоки эрур
Ки, ҳайзадур мушук илгига чун тушар маслух.

Навоиё, тила фақру риёе элдин қоч
Ки, одамилар эрур ўзга, доғи ўзга масух.
108

Қотилеким, анга эрмас киши асло густох,
Тўлди қонимки, бўлубмен мени шайдо густох.

Эй кўнгул, ўзни ёстлаб маст тилармен ҳар кун,
Айласам лаълидин ўпмакни таманно густох.

Бу маҳол амредурур, чунки тахайюл бирла
Қила олмон ики лаълини тамошо густох.

Мен сияҳрўз киму васлики, ҳаргиз кундуз
Бўла олмасмен анинг кўйида пайдо густох.

Хатти давриға, не тонг, эврула гар олмас Хизр
Ким, бу журъатда эмас гунбади хазро густох.

Ул пари даҳшати ишқидин эта олмон анга
Телбалик бирла ҳам ўзни, мени расво густох.

Хонақоҳ ичра тутуб савм, су ичмак бўлмас,
Бўл хароботию чек соғари саҳбо густох.

Файзи қудсий тиласанг кўнглунгга бўлғай зоҳир,
Аҳли ботин қошида сўз дема асло густох.

Эътидол иста, Навоийки, фано дайри аро
Улки йўл топмади, ё коҳил эрур, ё густох.
109

Дилраболар гар кўнгул олмоқда дурлар асру шўя,
Лек дилдорим эрур бу шўхлардин айру шўх.

Шўхлардин баъзи олса жону баъзи берса жон,
Сен қилурсен иккисин, ваҳ, сен кеби бўлғайму шўх

Шўхлуқтин ҳар дам ул тифл айлар ўзга навъ ноз,
Кўнгли истар не қилур хўбеки, бўлса тифл шўх.

Гаҳ кирар кўздин кўнгулга, гаҳ кўнгулдин жон аро,
Тутмаса ором, тонг йўқ, нозанин, бўлди чу шўх.

Шўхлар ичра бири кўнглум олибдур войким,
Десалар, де қайси шўх олмиш, дей олмонким, бу шўх.

Гар намозим саҳв бўлса ҳар дам, эй зоҳид, не тонг
Ким, эрур моҳимки, анг ўлтурубтур ўтру шўх.

Эй Навоий, бир замон кўнглунг эмас осуда, кош
Кўнглунг олған бўлмағай эрди бу янглиғ асру шўх
110

Гарчи ул ширинлаб ичган май эрур бисёр талх,
Лек мен ичган майи ҳажри юз онча бор талх.

Май неча талх эрса, ҳижрон шарбатича талх эмас,
Заҳри қотил, онгламон, бўлғайму ул миқдор талх.

Аччиғ-аччиғ дам-бадам шўробам этманг айбким,
Қилди айшим ҳажр ила бир шўхи ширинкор талх.

Ҳажри заҳри ичканимдинму экин, оё буким,
Набиз соқит бўлмишу оғзим эрур бисёр талх.

Найлай ўлмайким, ҳаётим шарбатин мен телбага
Қилди ҳижрон заҳри бирла ул пари рухсор талх.

Кўп чучуклуктин очиғлиқ анфаъ ўлди ишқ аро,
Шарбати аттор эрур ширин, майи хаммор талх.

Талх май бирла мени маст айла, эй соқийки, бор
Ҳажр аро умрум, гар ўлсам лаҳзае ҳушёр, талх.

Диним аҳволиға очиғ йиғларамким, муғбача
Нўш этар дайр ичра ҳар дам жоми муғкирдор талх,

Ёр ширин лаълидин ҳар лаҳза айлар нўшханд,
Ишқидин ҳар дам Навоий гарчи йиғлар зор талх.
111

Мени ҳавосида девона айлади ул шўх,
Жунуну ишқ ила афсона айлади ул шўх.

Парин кеби чиқибон ҳушу ақл ғорат этиб,
Ниҳон ўлуб, мени девона айлади ул шўх.

Ушатти шишаву, жому қадаҳни базм ичра,
Ўюн тариқини тифлона айлади ул шўх.

Қулоқ солингки, харобот ичра ғавғодур,
Магар азимати манхона айлади ул шўх.

Қадаҳға хирқам этиб раҳи, ваҳки, субҳамни
Қимор айлагали дона айлади ул шўх.

Чу олди ўйнағали нақди ҳушу сабримни,
Яна топилмадилар — то не айлади ул шўх.

Қилиб Навоийи оворани жалои ватан,
Балову дардға ҳамхона айлади ул шўх.
112

Ҳар нечаким санга жафода русух,
Мен жафокашгадур вафода русух.

Банди зулфунгни кимки қилса ҳавас,
Анга вожибдур ибтилода русух.

Юзи миръотин орзу қилған
Керак этса аён сафода русух.

Соқиё, бер қадаҳки, ҳижрондин
Жонғадур дард ила анода русух.

Сидқ аро пири дайр росихдур,
Лек зоҳидғадур риёда русух.

Қилма ишқ ичра даъво, ар қилсанг,
Зоҳир эткил бу можарода русух.

Эй Навоий вусул агар тиласанг,
Ишқ аро фош қил фанода русух.
113

Сочингки, юр чоғида борди ҳар тараф бир шох,
Су ичра сунбули тардур анга мукаррар шох.

Деманки сунбули тарким, суда эрур акси
Ки, суда сунбули тар кўргузур муанбар шох.

Магарки сунбулунга чирмашур тахайюли бор
Ки, зоҳир этти тароғ сандали саросар шох.

Чаманда қилғуси гулгашт гўйиё ул сарв
Ки, очти соя учун ҳар тараф санавбар шох.

Ёшил енгингки сариғ дакладин кўрунди, не тонг,
Хазон дарахти бўлур ҳам бирорта ахзар шох.

Карам қил, эл панаҳинг ичра кирсаким, хуштур
Чаманда мева доғи берса соягустар шох.

Навоий, онгла яқинким, ҳаёт риштасидур,
Қўлунгға кирса анинг иқди зулфидин ҳар шох.

Qayd etilgan