451. Хожа Алоуддин Аттор қ. с. Анинг оти Муҳаммад б. Муҳаммад Бухорийдур. Ҳазрат Хожа Баҳоуддиннинг кибори асҳобидиндур. Ва Ҳазрат Хожа ўз ҳаётлари замонида кўп толибларнинг тарбиятин аларға ҳавола қилур эрмишлар. Ва дер эрмишларки, Алоуддин бизга хейли юкин енгил қилибдур, ложарам валоят анворининг осори [том ва комил суратда]
1 алардин зуҳурға келибдур ва алар суҳбати юмни тарбияти натижасидин кўп толиблар буъду нуқсон пойгоҳидин қурбу камол пешгоҳиға етибдурлар ва такмилу икмол мартабаси топибдурлар. Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, бу фақир баъзи азизлардин эшитибменки, [ҳақиқатни аниқловчи олимларнинг раҳбари, диққат билан текширувчи улуғларнинг пешвоси, юксак асарлар ва фасоҳатли тадқиқотларнинг муаллифи, насаби улуғ Саййид Журжоний, унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!]
2ки, инҳирот тавфиқи Хожа Алоуддин асҳоби сулукида топқондур ва ниёзу ихлос аларнинг ходимлар ва мулозимлариға пайдо қилғондур. Борлар дер эрмишларки, то мен Шайх Зайнуддин Алийи Кулол суҳбатиға етмадим, рафздин қутулмадим ва то Хожа Аттор мажлисиға уланмадим, Тенгрини танимадим. Хожа Атторнинг қудси калимотидинким суҳбат мажолисида буюрурлар эрмиш, Ҳазрат Хожа Муҳаммад Порсо қ. с. китобат қайдиға киюргондин Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да мазкур қилибдурлар. Анга етган киши ул фавоиддин баҳраманд бўлур. Алар саккиз юз иккида Ражаб ойининг йигирмасида чоршанба кечаси хуфтон намозидин сўнгра оламдин ўттилар ва қабрлари Чағониёндадур.
452. Хожа Муҳаммад Порсо р. т. Аларнинг оти Муҳаммад б. Муҳаммад б. Маҳмуд Ҳофиз Бухорийдур қ. с. Улуғ Хожанинг кибор асҳобидиндурлар ва Ҳазрат Хожа алар ҳақида буюрубдурлар ва ўз асҳобида, ҳузурларида аларға хитоб қилибдурларки, ҳақи ва амонатики, Хожалар хонадони хулафосидин бу заифға етибдур. Ва ҳар не бу йўлда касб қилибдур, борини сизга топшурдуқ. Андоқки, биродари диний Мавлоно Ориф топшурди, қабул қилмоқ керак ва ул амонатни халққа тегурмак керак. Алар тавозеъ кўргузуб, қабул қилдилар ва охири маразда алар ғайбатида асҳоб ҳузурида алар ҳақида буюрдиларки, мақсуд бизинг зуҳуримиздин онинг вужудидур ва анга иккаласи тарийқ билаки, жазба ва сулук бўлғай, тарбият қилибман. Агар машғуллуқ қилса, олам ондин мунаввар бўлур. Яна. бир маҳалда бурх сифотин мавҳибат назари била аларға каромат қилдилар ва Ҳазрат-Маҳдум н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, бурх сифоти «Қут ул-қулуб» китобида мазкурдур ва яна бир маҳал мавҳибат назари била аларға нафсни бағишладиларки, ҳар не алар десалар ул бўлғай ва яна бирмаҳалда дедиларки, ҳарне ул деса Ҳақ таоло они қилур. Ҳадиси саҳиҳ ҳукми билаки: [Аллоҳнинг бандалари ичида шундайлари борки, агар Аллоҳга қасам ичсалар, Ҳақ қасамларини рост келтиради]
1 дерманки, дей, ул демас. Ва яна бир маҳалда аларға хуфя зикри буюрдилар ва ижозат бердилар амалиға ул мужиб билаки, тариқат одобининг дақойиқу ҳақойиқидин улча билур ва онинг таълимидин, [булардан ташқари бениҳоят илтифотлари бор]
2.
Ва саккиз юз йигирма иккида Муҳаррам ойининг Байт ул-ҳаром ва Набии зиёрати алайҳис салавот вас-салом нияти била Бухородин чиқдилар ва Насаф йўли била Чағониён ва Тирмиз ва Балх ва Ҳиротқа мазороти мутабаррикаки, зиёрат қасди била азимат қилдилар. Барча ерда содот ва машойих ва уламо аларнинг шариф мақдамларин муғтанам билдилар ва тамом эъзоз ва икром била талаққий қилдилар. Ва Ҳазрат Махдум н. м. н. дебдурларки, хотирға келурки, чун Жом вилоятидин ўтар эрдилар. Қиёс андоқ қилурким, жумодул-аввАлиинг охири ё жумод ул-охирнинг авваллари эрди эркин. Мазкур бўлғон йилдинки бу фақирнинг отаси жамеъ касир ниёзмандлар ва мухлислар била аларнинг зиёрати қасдиға чиқиб эрдилар ва манинг умрум ҳануз беш йилда бўлмайдур эрди. Отам мутааллиқларидин бирига айттиким, мани эгнига кўтариб, аларнинг маҳофасининг илайига тутди. Алар илтифот қилиб, бир бош кирмоний набот илгимга бердилар. Бу кун ул таърихдин олтмиш йилдурки, ҳануз талъатларининг сафоси манинг кўзумдадур ва муборак дийдорларининг лаззати менинг кўнглумдадур ва ҳамоноки ихлос ва эътиқод ва иродот ва муҳаббат робитаси бу фақирғаки Хожалар қ. а. ҳонадониға воқеъдур, ул назарнинг баракатидир эркин ва умидим улдурки, ушбу робита юмнидин аларнинг муҳиблари ва мухлислари зумрасида маҳшур булғаймен. Ва Жомдин ўтуб чун Нишобурға етибдурлар; ҳаво ҳарорати ва йўл хавфи жиҳатидин асҳоб оросида сўз ўтар эрмиш ва фил-жумла футури ул азиматқа йўл топқон чоғлиғ эрмиш. Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. девонин тафоъул тариқи била очибдурлар. Бу абъёт келибдур.
Р у б о и й:[Эй Ҳақ ошиқлари, абадий иқболға етиш учун йўлга тушинг!
Ой каби саодатли бурж томонга равона бўлинг!
Қайси шаҳар, қайси жой, қайси даштни босиб ўтсангиз,
Аллоҳнинг тавфиқу амонида йўлингиз муборак бўлсин!]3.
Ва андин Бухороға мактуб йиборибдурларки, Ҳақ субҳонаҳу исми била бу битилди, ул кундаки Нишобурдин чиқилиб эрди ва ул кун таърих саккиз юз йигирма иккида жумод ул охир ойининг ўн биринчи куни эрдики, сиҳат ва саломат ва рафоҳият ҳолида ва вусуқи тамом, илоҳий фазл ва икромиға ва қалб қути ва яқин қуввати номутаноҳий файз ва фазлға бор экан вақтда ишорат бобашорат ҳукми билаки, [Расулуллоҳ с. а. в. яхши башорат қиларди, бадгумонлик қилмасди. Расулуллоҳ с. а. в. деди: мендан кейин пайғамбарлик бўлмайди. Фақат башоратлар бўлади. Мўъмин киши бу башоратларни тушида кўради ёки унга кўрсатилади. Бу ҳадиснинг саҳиҳлигига иттифоқ қилинган].
Б а й т:
[Эй ҳидоят пайғамбари, сўзларинг мададкорим,
таянчим, эшигингда умид ва илтижо қиламан]4.
Ва чун сиҳат ва саломатлиғ била Маккаи муҳтарамаға етиштилар ва ҳаж арконин тамом адо қилдилар. Аларға маразе ориз бўлди. Андоғки, видоъ тавофин аммори била қилдилар ва андин Мадинаи муборакка мутаважжиҳ бўлдилар. Ва йўлда асҳобин тилаб имло қилибдурларки, [Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Саккиз юз йигирма иккинчи сана, зул-ҳижжа ойининг тўққизинчи – шанба кунида Аллоҳу Таоло мукаррам ва муборак қилган Маккадан чиқаётганимизда, эрталаб кун ёришган пайти суфилар тоифасининг пешвоси Жунайд қ. т. с. олдимга келди. Мен ўша пайт мудроқ ҳолатда эдим. Аллоҳ ундан рози бўлсин, Жунайд ўзининг зиёрати ва башорати ҳақида деди: Бу ҳаж қабулдир. Мен бу сўзни эслаб қолдим ва унинг башоратидан хурсанд бўлдим. Кейин мудроқликдан сергак тортдим. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!)5
Андин сўнгра яна калимот ҳам арабий иборат била имло қилибдурларки, таржимаси бу бўлурки, бу калимаи воҳидаки, Саййид ут-тоифа Жунайд қ. с. дин воқеъ бўлди, калимадур жомеъаи томма ва башоратдур шомилаи омма бизга ва авлодимизга ва асҳобу аҳбобимизгаки ҳозир ё ғойибдурлар. Анинг учунки, бизнинг қасдимиз бу изоми машоир ва адъияки, ҳар маҳалу здақомда қилилди, барчанинг диний ва дунёвий масолиҳи эрди ва ул қасд бу башорат муқтазоси била мақбул: [неъматларига етказган ва зиёда мукофотлаган Аллоҳу субҳонаҳуга пок, муборак ҳамд бўлсин!]6 Ва ойнинг йигирма учида чаҳоршанба куни Мадинаға етибдурлар ва Ҳазрат Рисолат с. а. в. дин башорат топибдурлар ва ул имло мусаввадасин тилабдурларки, анга нима ортурғойлар? Чун мутолаа қилибдурлар. Дебдурларки, ушбулар-ўқдур ва ортуғроқ битимайдурлар ва панжшанба куни Ҳақнинг живори раҳматиға восил бўлубдурлар ва Мавлоно Шамсуддин Фаннорий Румий ва Мадина аҳли ва қофила аларға намоз қилибдурлар ва жума кечаси ул муборак манзилда нузул қилибдурлар. Амир ул-мўъминин Аббос р. а. нинг муборак марқадининг живорида дафн бўлубдурлар. Ва Шайх Зан-нуддин Хавофий ҳазратлари Мисрдин бир оқ тош йўндуруб келтуруб, уларнинг қабрининг лавҳи қилибдурлар. Онинг била сойир қубурнинг теграсидин мумтоздур. Сиқотдин бирики, аларнинг фарзанди Хожа Бурҳонуддин Абунаср р. а.нинг махсуси эрди, улардин мундоқ нақл қилдики, ул вақтдаки волиди бузургвор фавт қилди. Мен бошларн устида ҳозир эмас эрдим. Чун ҳозир бўлдум. Муборак юзларин очтимким, назаре қилайин. Кўз очиб табассум қилдилар ва менинг изтиробим ортуқ тўлди. Оёғлари сори «елиб, юзумни тобонлариға сурттум. Оёғларин юқори торттилар. Чун аларнинг хабарики, Расул с. а. в. Мадинасида нақл қилибдурлар. Ажам акобиридин баъзиға етишти. Бу иборат буюрдиким, «ҳам анда узалдики, андин қувонди». Аларнинг мурид ва муътақидларидин биров дебдурки, алар Ҳижоз азимати қилурда видоъ вақти дедимки, Хожа, сиз бордингиз? Дедиларки, бордуқ. Уларнинг таййиба анфосидиндурки, асҳобдин бирига битибдурларки, бу фақирнинг хотири доим сизнинг зоҳирий ва ботиний аҳволингизға нигорон бўлур ва алад-давом ул биродар нисбатиға назароти бе иллати илоҳий шомилдур: Саййид ут-тоифа Жунайд қ. с. дебдурки, [карам кўзи очилса, кейин келганларни олдин келганлар билан боғлайди]7. Бовужуд бу кубаройи дин қошида қ. а. мўътабар асл будурким, дебдурларки, кўшишдин тортма қўл ва бахшишга мунтазир бўл! Ва дебдурларки, бизнинг Хожа ҳазратларидин сўрдиларки, тариқатни нима била топса бўлғай? Дедиларки, шаръ била ва яна [овқатланишда ўртача меъёр сақланса, яъни ўта тўқ ҳам, ўта оч ҳам бўлмаса!]8. Ва маном тақлилида эътидол тариқи била кўшиш қилмақ, алал-хусус, [шом ва хуфтон намози орасидаги вақтда қуёш чиқмасдан олдин, ҳеч кимга билдирмай турмоқ керак]9. Таважжуҳ била ўзига фуру бормоқ ва хавотир нафйи алал-хусус таманний хотири ҳол ва мозий ва мустақбал нисбатиға яхши муассирдир [қалбдан пардаларни кўтариш учун]10. Ва яна: [тил беҳуда гапдан сукут қилса, қалб Аллоҳ билан тиллашади. Агар тил гапга тушса, қалб сукут қилади. Сукут икки хилдир: тилнинг сукути ва қалбнинг дунё андишаларидан сукут қилиши. Қимки, тилида сукут қилсаю қалбда сукут қилмаса, унинг гуноҳи енгил бўлади. Кимки, тилда ҳам қалбда ҳам сукут қилса, унга сирлар зоҳир бўлади, улуғ ва қудратли Парвардигор унга тажалли қилади. Кимки, тилида ҳам, қалбида ҳам сукут сақламаса, шайтоннинг мулки ва қўғирчоғи бўлади. Бундан барчамизни Аллоҳнинг ўзи асрасин! Кимки, қалбда сукут қилиб, тилда сукут қилмаса, беҳуда гапдан тийилади, ҳикмат тили билан гапиргувчи бўлади. Аллоҳу Таоло ўз фазлу карами ила улардан бизни насибадор қилсин!] 11.
Абу Наср Порсо қ. с. ва алардин сўнгра аларнинг ўрнида шажараи тоййибалари:
453. Хожа Ҳофизуддин Абу Наср Муҳаммад б. Муҳаммад б. Муҳаммад Ҳофиз Бухорий р. т.
Эрдики, улуми шариат ва русуми тариқат поясин бузургвор отасиға етку руб эрди ва вужуд нафни ва мавжуд базлида алардин ҳам ўткаруб эрди ва сатри ҳолу талбисда бир масобада эрдиларким, ҳаргиз алардин зоҳир бўлмас эрдики, бу йўлға қадаме урмиш бўлғайлар ва бу тоифа улумидин, балки сойир улумдин масъала билмиш бўлғайлар ва агар алардин савол қилсалар эрди, дер эрдиларки, китобға ружуъ қилали! Чун китоб келтуруб, очсалар эрди, то ҳамул маҳалда чиқар эрди. ё мақсуд варақидин бир-икки варақ юқори ё қўйи. Мундин тахаллуф қилмағай эрди.
Бир кун аларнинг мажлисида Шайх Муҳиддин Арабий қ. т. с. зикри ва онинг мусаннафоти ўтар эрди. Бузургвор оталаридин ривоят қилдиларки, алар дер эрдиларки, «Фусус» жондур ва «Футуҳот» кўнгул. Ва дағи дер эрдиларки, ҳар ким «Фусус»ни яхши билса, анга Ҳазрат Рисолат с. а. в. мутобаъатининг доияси қавий бўлур ва алардин бу сўз ноқили Ҳазрат Махдумий н. м. н. дур ва бу ҳақир алар асҳобу муридларидин бир сиқа! кишидин эшиттимки, аларнинг ҳусну хулқи бобида дедиким, бир кун аларнинг тағойисики, ҳофиз ва хушхон киши эрмиш батахсис «Қуръон» ўқимоқда. Бир кун бир мулозимиға ғазаб қилиб, нафсоният юзидин сафоҳат қилиб сўкадур эрмиш. Алар етибдурлар ва онинг ғазаби ўти мунтафиъ бўлмайдур. Алар анга илтимос қилибдурларки, бизинг учун бир ушр «Қуръон» ўқунг! Бу илтимос ҳеч кимга йўқ дер илтимос эрмас, хусусан, алардек бузургворға. Заруратан «Қуръон» ўқумоқ бунёд қилибдур. Бу латофат била наҳй мункар ҳеч киши ёд билмаски, кишини паст мартабадин не бийик манзилға далолат қилғайлар ва орада куллий мақсуд худ хўброқ важҳ била ҳосил бўлғай ва алар саккиз юз-етмиш бешда дунёдин ўтдилар ва қабрлари Балхдадур.
454. Хожа Ҳасан Аттор р. т.
Алар Хожа Алоуддин Атторнинг фарзандидурлар. Қавий жазбалари бор эрмиш. Ва жазба тариқи била ҳар қачон ҳар кимга тиласалар эркан, тасарруф қилурлар эрмиш ва ани бу оламға, ҳузур ва шуур мақомидин ўткариб, бехудлиқ ва бешуурлиқ оламиға еткурур эмишлар. Ва ғийбат ва фано жомики баъзи сулук ва мужоҳада аҳлиға адо сабили надрати воқеъ бўлур, анга тутар эрмишлар. Ва онча Мовароуннаҳр ва Хуросонда бу ишнинг толиблар орасида аларнинг бу исрофу тасарруфи муқаррар ва машҳурдур. Ҳар ким дастбўсиға мушарраф бўлса эрмиш, бехуд бўлуб йиқулур эрмиш ва ҳақиқий сакру фано давлати анга муяссар бўлур эрмиш. Ва дерларки, бир кун сабоҳ уйдин чиққан эрмишлар ва ғолиб кайфиятлари бор эрмиш. Ул ҳолда ҳар кишига кўзлари тушубдур, кайфият ва бехудлуғ даст бериб йиқилибдур. Аларнинг дарвешларидин бири муборак сафар азиматиға Ҳирийга келган эрмиш. Кўча ва бозор-даким юрур эрмиш, элга андоқ маълум бўлур эрмишки, ўз ҳолида эмас ва анга ботиний кайфият ғалаба қилибдур. Ҳазрат Махдум н. м. н. дебдурларки, бу силсилада азизеки, мен алар суҳбатиға етар эрдим, алардин аларнинг ҳолин истифсор қилдим. Дедиларки, ул дарвешнинг иши будурки, дойим Хожа Ҳасаннинг суратин хотирда асрар ва анга муроқиб бўлур, бу иш баракатидин аларнинг жазбаси анга асар қилиб, бу навъ мағлублиғ ва бехудлиғ анга даст берур. Ва алар андоқки, Хожалар силсиласидаги баъзи азизлар беморлар марази юки остиға кириб, бемор сиҳҳат топиб, алар ул беморлиғни тортарлар эрмиш. Ҳижоз сафаридаки, Шерозға етибдурлар, ул ернинг акобиридин бири алар нисбатиға иродат ва ихлоси тамом кўргузуб эркандур, анга маразе торий бўлғондур. Хожа анинг иёдатиға бориб, маэкур бўлғон дастур била анинг маразини қабул қилиб, ул юк остиға кирибдурлар ва ул азиз сиҳҳат топиб дур ва Хожа Ҳасан ҳазратлари мариз бўлуб, ул мараз била оламдин ўтубдурлар; Ва аларнинг бу воқеаси саккиз юз йигирма олтида қурбон ҳайитининг душанба кечасида воқеъ бўлубдур. Ва наъшларин Шероздин Чағониёнғаки, оталарининг мадфани андадур, нақл қилибдурлар.
455. Мавлоно Яъқуб Чархий қ. т. с.
Асли Чарх деган ердиндурларки, Ғазнийнинг кентларидиндур. Ва Хожа Алоуддин Атторнинг асҳобидиндур, балки Хожайи бузургвор асҳобидин эрмиш, Ул Ҳазрат оламдин нақл қилғондин сўнгра Хожа Алоуддин қ. с. суҳбатиға етибдур. Мавлоно дер эрмишларким, аввал қатлаким, Ҳазрат Хожаи бузургвор муборак суҳбатлариға етиб, ўзни топшурдук, алар буюрдиларки, биз ўзлукумиз била ҳеч иш қилмасбиз, бу кеча кўраликим, сени радму қилурлар, ё қабулму? Мавлоно дебдурки, ҳаргиз ул кечадин саъброқ кеча манга ўтмайдурким, тонг отқунча бағрим юз лахт қон эрдиким, ё Раб, бу эшикни манга қабул била очқайлар, ё рад қилғайлар. Алас-сабоҳ чун Ҳазрат Хожайи бузургвор субатлариға бордим, иноят қилиб дедиларки, қабул қилдилар, аммо сен Алоуддин суҳбатида бўлғунгдур, дебдурлар. Андин сўнгра мен Бадахшонға туштум ва Хожа Алоуддин, Ҳазрат Хожайи бузургвор қ. с. вафотларидин сўнгра Чағониёнға келиб, мутаваттин бўлдилар. Ва манга киши юбориб, Ҳазрат Хожайи бузургвор ишорат қилған сўзни изҳор қилдиладр. Ва мен алар хидматиға келиб, то алар ҳаётда эрдилар, алар хидматида бўлдум. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ қ. с. дин мундоқ дебдурларки, алар Ҳазрат Мавлоно суҳбатиға етибдурлар ва мундоқ дебдурларки, Ҳиротда эрдим, манга Ҳазрат Мавлононинг хидмати доияси пайдо бўлди. Чағониён вилоятиға мутаважжиҳ бўлдум ва кўп машаққат ва меҳнатдин сўнгра анда еттим. Ва ҳамоноки тамом, ё аксар йўлин яёғ бормиш бўлғайлар. Ва дебдурларки, чун алар суҳбатиға мушарраф бўлдум, аларнинг юзида баёзеки, табъға мужиби танаффур бўлғай, зоҳир эрди ва манга қатиғ демак сиёсат либосида зоҳир бўлдилар. Ва анча ирик сўзлаб, сиёсат қилдиларки, яқин эрдики, алардин менинг ботиним мунқатеъ бўлғай. Бағоят маҳзуну мағмум бўлдум. Яна бир қатлаки, алар суҳбатиға етиштим, манга маҳбублиқ ва жамолият суратида зоҳир бўлдиларки, ҳаргиз ул хўблуғ била киши кўрмайдурмен. Ва ниҳоятсиз лутф кўргуздилар. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, бу маҳалдаки Хожа хидматлари бу сўзни дейдур эрдилар, менинг назаримға бир азиз сурати била кўрундиларки, манга анинг жониби иродат ва робитаи тамом бор эрди. Ва ул азиз оламдин ўтуб эрди ва филҳол ул суратни хулъ қилдилар ва ҳамоноки ул иш Хожа хидматлариға ихтиёр ва шуур била воқеъ бўлуб эрди эркин. У маъно исботиғаки, Ҳазрат Мавлонодин нақл қилдилар. Ва дерларки, Ҳазрат Мавлоно, дер эрмишларки, толибеки бир азиз суҳбатиға келур. Хожа Убайдуллоҳдек келмоқ керак, чароғ муҳайё қилғон ва ёғ ва фатилани таёр ясаган, ҳам ул гугурд анга тутмак керак. Хожа Убайдуллоҳ қ. с. дер эмишларки, Мавлоно хидматлари Ҳазрат Шайх Зайнуддин Хавофий хидматлари била Мавлоно Шиҳобуддин Сайрафий қошинда ҳамсабоқ эркандурлар. Бир кун мендин сўрдиларки, дерларки, Шайх Зайнуддин вақоеъ ҳаллиға ва мақомот таъбириға кўп иштиғол кўргузурлар. Дедим, бале, андоқдур. Мавлоно соате ўзларидин ғойиб бўлурлар эрди. Чун ҳозир бўлдилар, бу байтни ўқидиларки,
б а й т:
[Офтобнинг қулиман, офтобдан гапираман, тун
ҳам, тунпараст ҳам эмасман, уйқудан гапирсам]1.
456. Хожа Алоуддин Ғиждувоний қ. с.
Хожа Убайдуллоҳ дебдурларки, Хожа Алоуддин Ғиждувоний бузургвор Хожанинг асҳобидин эрмиш. Ва Ҳазрат Хожа ани Ҳазрат Хожа Муҳаммад Порсо суҳбатлариға амр қилғондурлар. Ва азим истиғроқи бор эрмиш. Ва бағоят ширинтакаллум эрмиш. Гоҳ бўлур эрмишки, сўз айтадурғоннинг орасида ўздин ғойиб бўлур эрмиш. Хожа Муҳаммад Порсо қ. с. муборак сафарға азимат қилғонда ани ҳам ўзлари била элтибдурлар. Самарқанд акобиридин бири айтибдурким, Хожа Албуддин бағоят қари ва заиф бўлубдур, андин ҳеч иш келмас, агар ани қўюб борсангиз бўлур. Хожа дебдурларки, анинг била ҳеч ишимиз йўқдур, мундин ўзгаким, ҳар қачон ани кўрсак, Хожалар нисбати хотирға келур.
457. Мавлоно Низомуддин Хомуш қ. с.
Хожа Алоуддин Аттор асҳобидиндур. Ва таҳсил авонида Хожаи бузургворни Бухоро уламосидин бирининг мажлисида кўрган экандур. Андин сўнгра Хожа Алоуддин суҳбатиға етибдур. Авойилда анвоъи риёзоту мужоҳадотға машғул бўлур эркандур. Ва нафс тазкияси ва кўнгул тасфиясиға кўп жидд кўргузур эркандур. Ва дебдурки, аввал қатлаки, Хожа Алоуддин суҳбатиға бордим, Хожаи бузургвор асҳобидин бири аларнинг эшикида ўлтуруб эрди. Манга дедики, вақт бўлмадики, зуҳду покизаликларингдин чиққайсен? Бу сўз менга оғир келди, аммо Хожа қошиға кирганда алар ҳам ушбу сўзни дедилар, вале манга оғир келмади. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Кошғарийнинг алардин кўп нақл-лари бор «Нафоҳот ул-унс»да. Ва ул жумладин бири будурким, дебдурларки, бир кеча инкор аҳлидин бири алар борасида сўзлар айтадур эрди ва мен муқобалада жавоблар айтадур эрдим, андоқки сўз узоққа тортти. Ва ул ердинки, биз эрдук, аларнинг манзилиғача узоқ йўл эрди, андоқки имкон йўқ эрдики, сўз эшитилғай. Тонг эрта алар хидматиға чун бордим, дедиларки, кеча сенинг унунг бизни ташвишга соладур эрди. Ҳар киши ҳар не деса, жавоб берма ва ўз ишингга машғул бўл! Ҳазрат Махдуми н. м. н. Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ қ. с. дин нақл қилибдурларким, алар дебдурларки, бир кун алар хидматиға борадур эрдим. Йўлда манга ошнолардин бири йўлиқти ва сўзга тутти, ҳамоноки, ул киши чоғир ичиб эрди. Чун алар хидматиға еттим, дедиларки, магар сен ичарсен? Дедим: йўқ. Дедилар: пас санга не ҳолдур? Дедим: Йўлда бир маст йўлуқти, мени сўзга тутти. Дедилар: пас бу анинг ҳолидурким, санга қолибдур.
458. Хожа Убайдуллоҳ Имом Исфаҳоний қ. с.
Ул дағи Хожа Алоуддин асҳобидиндур. Ул дебдурки, аввал қатлаки Хожа мажлисиға еттим, бу байтни ўқидиларки,
б а й т:
[Ўзингдан кеч, камол фақат будур,
Мутлақ фоний бўл, висол фақат будур]1.
Баъзи рисоласида Алоия тоифасининг таважжуҳи тариқин зикр қилибдурки, аларнинг ботиний нисбатларннинг парвариши андоқдурки, ҳар қачон тиласаларқи, анга иштиғол кўргузгайлар, аввал ул кишининг суратинки, бу нисбатни андин топибдурлар, хаёл қилғайлар, ул замонғачаким, маъҳуди ҳарорат ва кайфиятлари асари пайдо бўлғай. Андин сўнгра ул хаёлни нафй қилмағайлар, балки асрағайлар. Ва кўз ва қулоқ ва барча қуво била ул хаёл била кўнгулда мутаважжиҳ бўлғайларки, ҳақиқати жомиъаи инсоний иборат андиндурки, мажмуъ коиноти улви ва суфлидин анинг муфассалидур. Агарчи ул ажсомға ҳулулдин муназзаҳдур, аммо чун анинг била бу қитъаи лаҳми санавбари орасида нисбати бор. Кўз ва хаёл ва барча қувони анга келтурмак керак ва анинг ҳозири бўлмоқ ва кўнгул эшикида ўлтурмоқ. Бизга шак йўқтурки, бу ҳолатда ғийбат кайфияти ва бехудлиғи юз кўргузабошлар. Ул кайфиятни бир йўл фарз қилмоқ керак ва анинг кейнича бормоқ керак. Ва ҳар фикрки кирса, қалб ҳақиқатиға мутаважжиҳ бўлуб, ул фикрни нафйи қилмоқ керак. Ва ул нимага машғул бўлмоқ керак ва ул мужмалға куллий қочмоқ керак. Ва то ул нафйи бўлғунча, ул шахс суратиға илтижо қилмоқ керак. Ва ани лаҳзае асрамоқ керак, то яна ул нисбат пайдо бўлғай. Ул замон худ ул сурат нафй бўлур, аммо керакки, шахс ул сурати мутаважжиҳин нафй қилмағай. Ва ҳам ул калимаи таййиба маъносида дебдурки, нафйи ашё касрат ва суварин ул айни воҳидғаки, барча соликларнинг мақсуду матлубндур, рожиъ қилмоқдин иборатдур. Ва исбот барча суварни ул айни воҳидда мушоҳада қилмоқ ва буларни анинг айни кўрмакдин иборатдур. Пас «Ло илоҳа», яъни бу сувари мута-ваҳҳима ғайрияти манфийдур ва рожиъ ҳам ул бир аслғадур. Ва «Иллаллоҳ», яъни бу воҳид маънодуркн, бу сувар била кўрунур, валлоҳу аълам.
459. Мавлоно Саъдуддин Кошғарий қ. с.
Авойили ҳолда улум таҳсилиға машғўл эрмишлар ва мутадовила кутубни кўргон экандурлар ва сувари жамиятлари ҳам бор экандур. Чун бу тариқ доияси пайдо қилибдурлр тарк ва тажрид қилиб, Мавлоно Низомуддин суҳбатлариға уланибдурлар. Дер эрмишларки, неча йилдин сўнграки, алар хизматида эрдим, менга Макка сафари дағдағаси пайдо бўлди. Чун алардин ижозат тиладим. Алар дедиларки, ҳар неча боқадурмен, бу йил сени ҳожилар қофиласида кўрмаймен ва мундин бурун воқеалар кўруб эрдимки, андин кўп мутаваҳҳим эрдим. Алар деб эрдиларки, кўрқма, чун борурсен, ул воқеаларингни Мавлоно Зайнуддинға айтки, муташарреъ кишидур ва суннат жоддасида собит. Ва муродларн бу сўздин Ҳазрат Шайх Зайнуддин Хавофий эрмишки, ул кун Хуросонда шайхухат ва иршод маснадида мутааййин эрмишлар. Мавлоно дебдурларки, чун Хуросонға келдим ва ҳажға бормоқ, андоқ Мавлоно Низомуддин қ. с. деб эрди. Неча вақт таваққуфға қолди ва кўп йилдин сўнгра муяссар бўлди. Чун Шайх хизматиға етиштим. Ул воқеаларни арз қилдим. Дедиларки, бизнинг била банъат қил ва бизинг иродатимиз қайдиға қил! Мен дедим: Азизеки, мен бу тариқни андин қабул қилибмен, ҳануз ҳаёт қайдидадур. Сиз амин ва муршидсизки, бу тоифа тариқида бу жойиздур. Андоқ қилаи. Шайх дедики, истихора қил! Мен дедимки, истихорамға эътимодим йўқтур. Сиз истихора қилинг! Шайх дедики, ҳам биз истихора қилоли, ҳам сен истихора қил! Чун кеча бўлди, истихора қилдим. Кўрдимки, хожалар табақаси Ҳирий зиёратгоҳиғаки, ул вақт шайх анда эрмишлар кирибдурлар, дарахтларни қўнғорадурлар ва томларни йиқадурлар ва қаҳру ғазаб осори аларда зоҳирдур. Билдимки, ишорат ул иш манъиғадур. Хотирим жамъ бўлди ва осудалиғ била оёғимни узотиб, уйқуға бордим. Чун тонгласи Шайх мажлисиға келдим. Ондин бурунки, мен воқеамни арз қилғаймен, Шайх дедики, тариқ бирдур ва барча бирга-ўқ қайтурлар. Ҳамул ўз тариқинг била ишга машғул бўл! Агар воқеа ё мушкиле оллинға келса, бизға айтғил, қилаолғонча мадад қилоли! Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, Мавлоноға ул маъноки анга машғул булурлар ғалаба ва истилоси зоҳир эрди. Оз таважжуҳ била ғайбат осори ва бехудлуғ кайфияти юз кўргузур эрди. Кишиким, ул ҳолдин воқиф эрмас эрди, соғинур эрдики, аларнинг уйқуси келадур. Авоилдаким, алар суҳбатиға еттим. Масжиди Жомеъда алар хизматида ўлтуруб эрдим. Аларға ҳамул ғайбат ҳоли юзланди. Мен гумон қилдимки, аларға уйқу келадур. Дедимки, бир соат истироҳатға иштиғол кўргузулса йироқ эмас. Алар табассум қилиб дедиларки, магар ақиданг йўқдурки, бизга уйқудин ўзга амре бор. Бир кун айтурлар эрди: дарвешлардин баъзи дерларки уйқу била уйғоғлиқ орасида фарқ мундин ўзга йўқдурки, ўзда хиффатеки, уйқудин сўнгра бўлур топорлар. Йўқ эрса, аларнинг машғуллуқларининг кайфияти уйқуда ва уйғоғлиқда бир тариқа биладур. Балки уйқудаким, баъзи мавонеъ муртафеъ бўлур софийроқ ва қавийроқ бўлур ва менга гумон андоқдурки, улча айтурлар эрди, ишорат ўз ҳоллариға эрди, валлоҳу аълам. Дарвешлардин бирики, алар суҳбатиға етар эрди, мундоқ ҳикоят қилдики, менга ваъз мажлисидаки, дарвешлар маорифлари ўтар эрдилар. Кўп тағаййур воқеъ бўлуб, кўп сайҳа ва фарёд қилур эрдим ва андин асру маҳжуб бўлур эрдим. Бир кун бу ҳолни аларға дедим. Айттиларки, ҳар қачон сенга ул тағаййур воқеъ бўлса, бизни ёдингға келтур! Ул вақтки, алар Ҳижоз сафариға бориб эрдилар. Манга мадрасалардин биридаки, бир азиз анда ваъз айтур эрди, тағаййур бўлмоқ оғози бўлди. Аларға таважжуҳ қилдим. Кўрдумки, мадраса эшигидин кирдилар ва менинг қошимға еттилар. Икки иликларни эгнимга қўйдилар. Мен ўзумдин бордим ва беҳуш йиқилдим. Ул вақтки ўз ҳолимга келиб эрдим, ваъз мажлиси тугониб эрди ва ул халқ тарқаб эрдилар ва кунас менинг устумга етиб эрди ва ул кун рамазоннинг сўнгги панжшанбаси эрди. Они кўнглумда асрадимки, алар Маккадин келсалар, аларға айтқаймен. Чун алар Маккадин ташриф келтурдилар ва алар хизматиға мушарраф бўлдум. Жамеъ алар хизматида эрдиларки, бу сўзни аларға айтурдин монеъ эрдилар айта олмадим. Алар менинг сори боқиб дедиларки, панжшанбае эрдики, онинг била ийд оросида яна панжшанба йўқ эрди. Алар саккиз юз олтмишда жумад ул-охир ойининг еттисида чоршанба куни дунёдин ўттилар.
460. Хожа Убайдуллоҳ қ. с.
Ҳазрат Махдуми н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»ни битирда замон машойиху акобирдинки ҳаёт қайдида эрдилар Ҳазрат Хожа Носируддин Убайдуллоҳдин ўзга киши ул табаррук китобда зикр қилмадилар ва алар зикру маноқибида айтилғоннинг таржимаси будурким, оёт мазҳари ва каромот ва валоёт мажмаи Хожалар табақасиға илтиём робитаси ва интизом силсиласи ул шариф қавмға қ. т. а. Ҳазрат Хожа ва аларнинг мухлислари ва ниёзмандларидурлар. Умид улдурким, аларнинг шариф вужудлари баракатидин бу шариф силсиланинг илтиём ва интизоми ило явмил қиём имтидод топқай. Ҳар неча бу фақирдин бу навъ сўзлар амсоли гўстохлиқ сурати топар, аммо ҳар неча ўзум била андиша қилдим. Узумдин они топа олмадимким, хотир анга қарор бера олмағайменки, бу мажмуъаки, мунунг жамъидин мақсуд бу тоифанинг маорифининг зикри ва маноқибининг нашридур, аларнинг зикридин холи бўлғай. Ложарам бу шариф силсиланинг маноқиби шарҳин ва аҳволин аларнинг баъзи қудсия калимотлари билаки, маориф нигорхоналарининг рақамзадаси бўлубдур, миският ул-хитом қилилди. Ҳазрат Махдумий н. м. н. ким алар васфида бу навъ нукта сурубдурлар, аларнинг маорифидин баъзи сўз келтурубдурлар. Чун сўз бағоят дақиқу бийик эрди ва бу бебизоатнинг фаҳми ва идроки андин қосир. Аларнинг баъзи ҳолотики, бу ҳақирға мавҳум ва яқин эрди анга шуруъ қилилди. Аларнинг мавлиди Тошкандур ва оталари дарвеш киши эрмиш ва она тарафидин ҳамоноки, Шайхи Таҳурки, ул вилоятда мутааййин шайх эрмиш, анта етарлар ва ўзларида бу иш чошниси туфулият айёмидин бор эрмиш. Йигит бўлғондин сўнграким, саёҳатға қадам қўюбдурлар. Кўп машойих ва авлиё хизматиға етиб, суҳбатлариға мушарраф бўлубдурлар, Хуросон машоййхидин Ҳазрат Мирсайид Қосим Анвор қ. с. хизматлариға етибдурлар ва Шайх Баҳоуддин Умар р. т. мулозаматиға мушарраф бўлибдурлар ва Шайх Зайнуддин Хавофий суҳбатиға етибдурлар ва Мавлоно Муҳаммад Асад ва Мавлоно Саъдуддин Кошғарий била суҳбат тутубдурлар ва Мовароуннаҳр машойихидин Хожа Муҳаммад Порсо мулозаматиға етибдурлар ва Хожа Абу Наср суҳбатиға етибдурлар ва Мавлоно Низомуддин Хомуш била суҳбат тутубдурлар. Мавлоно Яъқуб Чархий қ. с. дин иршодлар ва тарбиятлар топибдурлар ва сўнгралар Ҳазрат Хожаға онча мукнат даст бердики, маълум эмаски, машойихдин ҳеч кимга ул даст берибдур ё йўқ. Мулкка ажаб истило ва салотин ва мулукка ғариб исрофу ҳукм, Мовароуннаҳр салотини ўзларин аларнинг муридзодалари ва. маҳкуми ҳукми туторлар эрди. Йўқки, ёлғуз Мовароуннаҳр салотини, балки Хуросон ва Ироқ ва Озарбайжон, ҳаттоки бир соридин Рум ва Мисрғача ва бир соридин Хито ва Ҳиндғача барча мулук ва салотин ўзларин Хожанинг маҳкуми ҳукми ва маъмури фармони тутарлар эрди ва руқъалари бу салотинға онча муассир эрдиким, аларнинг аҳкоми ўз худдомиға бўлмағай ва Ҳазрат Хожага зоҳир жамъияти барча абнои замондин кўпрак воқеъ эрди. Андоқки, ботин жамъиятидағи барча абнои замондин балки кўп, мозий машойихдин доғи ҳамоноки ортуғроқ эрди ва бу ҳақир била илтифотлари кўп бор учун ваҳйи осор руқъалари била мушарраф қилиб, ишларга маъмур қилурлар эрди.
Ул руқъаларни мураққаъ ясаб, мужаллад қилиб, жадвал ва такаллуфот била табаррук йўсуни била асрабмен. Умидим улки, аларнинг баракотидин бу ишнинг завқи ва талаби насиб бўлғай. Аларнинг ёши тўқсондин олти ой ўксук эрди. Саккиз юз тўқсон тўртда дунёдин ўттилар. Аларнинг асҳобидин иршод ва талқинға мушарраф бўлғонлардин Мавлоно Қосим ва Мавлоно Хожа Али ва Мавлоно Мир Ҳусайн ва Мавлоно Мир Муҳаммад ва Мир Абдулаввал ва Мавлоно Бурҳонуддин ва Мавлоно Лутфуллоҳ ва Мавлоно Ҳусайн Турк ва дарвеш Аҳмад Жомий эрди ва яна доғи дарвешлар бор эрдилар ва мухтасарда мунчаси собит бўлди.
461. Мавлоно Қосим қ. с.
Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳнинг кибор асҳобидиндур. Анжуманда ҳамдам ва хилватда маҳрам. Асли Фаркат навоҳисидиндур. Эллик йилға яқин ул Ҳазрат хизматин андоқ қилдиким, ҳаргиз аларнинг муборак хотирлариға андин ғайри муҳаббат ва илтифот воқеъ бўлмади ва Мавлоно Қосимни салотин хизматиға баъзи арбоби ҳожот муҳиммоти учун йиборур эрдилар ва салотин истиқбол қилиб, таъзим била ўлтуртуб, ҳар не алар ул Ҳазратдин рисолат қилсалар эрди, миннат тутуб, ҳамул навъ эъзоз била узотурлар эрди ва Мавлоно ул навъ фоний ва мақбул киши эрдиким, они кўргон киши гирифтор бўлур эрди.Ул жумладин, бири буҳақирдурким, аларни ул Ҳазрат мусулмонлар маслаҳати учун Мовароуннаҳрдин Ҳуросонға рисолат расми била йибориб эрдилар ва бу фақир ҳамул келганларида кўруб, аларнинг волиҳи бўлиб эрди. Ул ишни ясаб, азим эъзоз ва икромлар топиб бордилар. Аларнинг ёши етмишдин ўтуб эрди. Оламдин ўтганлари бу навъ эрдиким, Ҳазрат Хожанинг азим заъфлари бор эрди ва сўл ёнларида бир санчиқ эмишки, барча атиббо ва халқ ҳаётларидин тамаъ мунқатиъ қилған эрмишлар. Мавлоно ул ҳолни кўруб, андоқки Хожалар хонаводаси аҳли баъзи дилхоҳ элнинг маразининг юки остиға кириб ул юкни қўториб, мариз сиҳҳат топар ва ул киши ул маразни тортар. Мавлоно Қосим доғи Хожанинг бошиға эврулуб, ул маразни қабул қилиб, оғриқ юки остига кириб, ул юкни кўтариб, Ҳазрат Хожа ҳамул вақтда сиҳҳат топиб, Мавлононинг ҳамул сўл ёниға ҳамул санчиғ туруб, бир ҳафта ҳамул маразға гирифтор бўлуб, жонларин Хожалариға фидо қилдилар.
Бир кун бу ҳақир Ҳазрат Махдум н. м. н. хизматларида эрдим ва Хожаи бузургвор асҳобидин сўз ўтадур эрди. Ҳақир ул Ҳазратдин савол қилдимким, аларнинг асҳобидин бу тариқда аларнинг иршоди била му вофиқ сулук қилиб, фақр тариқида мартаба ҳосил қилғон ва фано расмида ёруғлуқ топиб, ўзлук зулматидин халос бўлған улки, сизинг муборак хотирингизға зоҳирдур, кимлар эркин? Алар дедиларким, барча бу тариқда яхши сулук ва равишлар қилибдурлар. Аммо биз Мавлоно Қосимни бағоят вораста киши топиббиз. Ҳақ с. т. бу табақанинг аҳли иршодидин толибларға барчани ўз фазлу карами била дарёйи раҳматиға ғариқ ва ўз бавориқи қурбиға ҳариқ қилғай. Омин, ё Раббал-оламин.
462. Абулҳасан Бустий р. т.
Ул Хожа Юсуф Ҳамадонийдек Шайх Абу Али Формадийнинг асҳобидиндур. Ва бу мушкил ва машҳур рубоий андоқки, Айн ул-қузот Ҳамадоний расойилидин маълумдур, анинг дурурким,
Р у б о и й:
[Дунёнинг пинҳонларию жаҳоннинг аслиии кўрдик ва иллату ордан осон кечдик. У қора нур, гуноҳнинг қора нуқтаси эмас, унданда кечдик. Униси ҳам буниси ҳам қолмади]1.
463. Шайх Ҳасан Саккок Симноний қ. с.
Ул шайх Абулҳасан Бустиининг асҳобидиндур. Ва Саккокия хонақоҳики, Симнондадур ва Ҳазрат Абулмакорим Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. т. с. ким, авойилда анда бўлур эркандур ва арбаъинот анда чиқарибдур ва баъзи амлокин анга вақф қилибдур, анга мансубдур. «Нафаҳот»да мундоқдур.
464. Муҳаммад Ҳаммуя Жувайний қ. т. с.
Кунияти Абу Абдуллоҳдур. Ул ҳам Шайх Абулҳасан Бустийнинг асҳобидиндур. Ва зоҳирийю ботиний улуми била ороста эркандур. Айн ул-қузот мактуботидин бирида дебдурки, оз киши бу тоифадин зоҳирий улум билғай, Хожа Имом Абу Ҳомид Ғаззолий ва қардоши Шайх Аҳмад Ғаззолий бу жумладиндур. Ва Хожа Имом Муҳаммад Ҳаммуя доғн Гуёнда бу жумладиндур, не билайки илм билгай ва бузурглардиндур. Ва анга бу тоифа сулукида тасаввуфда «Саловат ут-толибии» отлиғ таснифдурки, анда бу тариқдин кўп ҳақойиқ ва дақойиқ дарж қилибдур.
465. Айн ул-қузот Ҳамадонйй қ. с.
Кунияти ва оти Абулфазойил Абдуллоҳ б. Муҳаммад б. Маёнажийдур. Айн ул-қузот лақабидур. Шайх Муҳаммад Ҳаммуя била суҳбат тутубдур. Ва Шайх Имом Аҳмад Ғаззолий қ. с. нинг муридидурур ва суварий ва маънавий фазойили мусаннафотидин маълумдур. Не арабий ва не форсий ончаким, ҳақойиқу дақойиқ кашфи ва шарҳи ул қилибдур, бу тоифадин оз киши қилмиш бўлғай. Ва ондин хавориқи одот иҳёю амвотқача зуҳурға келибдурлар. Ва анинг била Шайх Имом Аҳмад Ғаззолий қ. с. орасида кўп мукотабот ва муросалот бор. Ул жумладин бири «Айнийя» рисоласидурким, Ҳазрат Махдуми н. м. н. дебдурки, имом анга битибдурки, равонлиғ ва салосатда айтса бўлурки, назири йўқдур. Ва Айн ул-қузот «Зубдат ул-ҳақойиқ» китобида битибдурки, андин сўнгра расмий улум гуфту гўйидин малул бўлдум. Ҳужжат ул-ислом мусаннафоти мутолаасиға машғул бўлдум ва тўрт йилғача иштиғолим мунга эрди. Чун мақсудумни андин ҳосил қилдим, соғиндимки, асли мақсуднмға етдим.
Б а й т:
[Зайнаб ва Рубоб манзилига туш ва жойлашиб олки, у ер ёру дўстларнинг истиқомат жойидур]1.
Ва яқин эрдики, талабни тарк қилғаймен ва маълум қилғонимға иктифо кўргузгаймен. Бир йил бу мақомда қолдим. Ногоҳ Саййидий ва мавлойи шайхул-ислом султон ут-тариқа Аҳмад бин Муҳаммад Ғаззолий р. т.
Ҳамадонғаким, менинг асли ватанимдур, келди ва анинг суҳбатида йигирма кунда манга бир нима зоҳир бўлдики, мендин ва талабимдин ўзга ҳеч нима боқий қўймади, илло мошоаллоҳ. Ва манга эмди ҳеч иш йўқдур, фано талабидин ўзга ул нимада. Ва агар Нуҳ умри топсам ва бу талабда фано қилсам, ҳеч иш қилмамиш бўлғаймен. Ва ул нима оламни иҳота қилибдур. Кўзум ҳеч нимага тушмагайки, анинг юзин анда кўрмагаймен. Ҳар нафаски, истиғроқим анда ортмағай манга муборак бўлмасун.
466. Шайх Барака р. т.
Айн ул-қузот р. ўз мусаннафотида андин ҳикоят айтур. Бир ерда дебдурки, Барака фотиҳа ва бир неча сурадин ўзга Қуръондин билмас ва ани ҳам қоида шарти била ўқий олмас. Ва «қола яқулу» ўқимайдур ва билмас. Ва Ҳамадоний тил била мавзун сўз айта олмас: Ва мен билурменки, Қуръон ул билур дуруст ва мен билман, магар баъзини. Ба ул баъзини ҳам тафсир ва анинг ғайридин билманмен, анинг хидмати йўлидин билурмен. Ва яна бир ерда дебдурки, Ҳазрат Хожа Имом Шайх Аҳмад Ғаззолий қ. с. дин эшиттимки, дедики, Ҳазрат Шайх Абулқосим Гургоний р. т. ҳаргиз иблис демас эрди. Ҳар қачон анинг оти мазкур бўлса эрди, Хожаи хожагон ва Сари маҳжурон дер эрди. Шайх Барака чун эшитти, дедики, Сари маҳжурон дегани яна бир фиқра яхшироқдур.
Яна бир ерда дебдурки, Барака р. а. дедики, бировнинг бир фарзанди бор эрди. Андин сўрдики, эй фарзанд, ҳаргиз ришгов бўлубсен? Ул дедики, ришгов кимдур? Деди улдурки, ҳар сабоҳ уйидин чиқса, айтурки, бу кун бир ганж топсам! Дебдурки, эй ота, то мен бор эканмен, ришгов эканмен.
467. Шайх Фатҳа р. т.
Айн ул-қузот қ. с. мусаннафотида Шайх Фатҳадии ҳиқоят қилур! Бир ерда дебдурки, Фатҳа айттики, Ҳақ с. т. дин шар етмас. Ва яна бир ердаким, Барака қ. с. дин эшиттимки, Фатҳа дер эрдики, Иблис дедики, мендин сиёҳ гилимроқ Фатҳадур. Ва бу сўздин сўнгра йиғлади. Ва яна бир ерда дебдурки, чун муршидлар ва пирлар комил бўлсалар, билурларки, ҳар мурид қайси мақомғача етаолур, андоқки Фатҳа айтур эрди. Ва андин кўп эшитиб эрдики, фалон фалоннинг қадамиға еткусидур ва фалон фалоннинг, валлоҳу таоло аълам.
468. Шайх Зиёуддин Абуннажиб Абдулқоҳир Суҳравардий қ. с.
Зоҳир ва ботин улумида комил экандур. Кўп тасниф ва таълифи бор. Нисбати ўн икки восита била амир ул-мўъминин Абубакр Сиддиқ р. а. га етур. Ва тасаввуфда нисбати Шайх Имом Аҳмад Ғаззолий қ. с. дур.
Ул «Адаб ул-муридин» китобида келтурубдурки, [агар фақирлик кўнгул ризоси билан боғлиқ бўлса, бойликдан афзаллигига иттифоқ қилишган. Бир киши «Берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир» – деб, пайғамбар а. с. сўзини далил келтирса, унга айтилади: «Берувчи қўл ўзида борини бериш билан фазилатга эга бўлади. Олувчи қўл борини ҳосил қилиш билан нуқсон топади».
Аммо саховат ва эҳсоннинг афзаллиги фақирликнинг фазилатига далилдир. Кимки, бойлик, инфоқ-эҳсонни фақирликдан афзал деса, гўё тавба шарофатидан гуноҳни тоатдан афзал билган одамга ўхшайди]1. Ва Имом Ёфиъий тарихида дебдурки, Шайх Абуннажиб қ. с. асҳобидин бири дедики, бир кун Ҳазрат Шайх била Бағдод бозоридин ўтар эрдук. Бир қассоб дўкониға еттук, бир қўй осиғлиқ эрди. Шайх кўзи ул қўй сари тушгач дедики, бу қўй айтадурки, мени ўлтурмайдурлар, ўзум ўлубмен. Қассоб бу сўздин бехуд йиқилди. Ўзига келгач, Шайхнинг қавли сидқиға иқрор қилди ва тойиб бўлди. Ва Шайх Абуннажиб Суҳравардий беш юз олтмиш учда бу оламдин ўтубдур.
469. Шайх Аммор Ёсир қ. р.
Шайх Абуннажиб Суҳравардийнинг асҳобидиндур, Ноқислар такмилида ва муридлар тарбиятида ва аларнинг вақоеъ кашфида бағоят комил эрмиш. Шайх Нажмуддин Кубро қ. с. «Фавотиҳ ул-жамол» отлиғ китобида келтурубдурким, чун Шайх Аммор Ёсир хидматиға еттим ва анинг изни била хилватқа кирдим, хотирға келдиким, чун улуми зоҳирий иктисобин қилибмен, ғайби футуҳот даст бергандин сўнгра ани минбарлар устида Ҳақ субҳонаҳу толиблариға еткургаймен. Чун бу ният била хилватқа кирдим, хилват тамом муяссар бўлмади ва чиқдим. Шайх дедиким, аввал ниятинг тасҳиҳин қил, андин сўнгра хилватқа кир! Анинг ботинининг нурининг партави кўнглумга тушди, китобларимни вақф қилдим ва либосларимни фуқароға улашдим, бир жуббадин ўзгаким кийиб эрдим: Ва дедимким, бу хилватхона менинг қабримдур ва бу жубба кафаним, манга яна ташқари чиқмоқнинг имкони йўқдур. Ва азм қилдимким, агар манга чиқмоқ доияси ғолиб бўлса, кийганимни йиртайин, то сотири аврат қолмағай ва то истиҳё хуруж манъи бўлғай. Шайх манга боқди ва дедики, киргил, ниятни дуруст қилдинг. Чун кирдим, хнлват итмоми даст берди. Шайхнинг ҳиммати юмнидин футуҳот эшиклари юзумга очилди.
470. Шайх Рўзбехони Кабир Мисрий р. т.
Гозируниюл-аслдур, аммо Мисрда бўлубдур. Шайх Абуннажиб Суҳравардий қ. с. муридларидиндур. Аксар авқот истиғроқда бўлур эрмиш. Ва Шайх Нажмуддин Кубро анинг суҳбатиға етибдур ва анда риёзатқа машғул бўлубдур ва хилват ўлтурубдур. Ва Шайх Рўз-бехони Кабир аларни қуявлиққа қабул қилиб, аларға Шайхнинг қизидин икки ўғул бўлубдур. [Маждуддин Бағдодийнинг «Туҳфат ул-барараҳ» китобида ёзилган: «Шайхимиз Абулжанобдан эшитдим. У киши Мисрда Рўзбехоннинг шундай деганини эшитдим, дейди: «Менга бир неча маротаба «намозни тарк қил, сен бунга муҳтож эмассан»,– дейилди. Мен: Эй Раббим, бунга тоқат қилолмайман, менга бошқа нарсани таклиф қил”,– дедим]1.
471. Шайх Исмоил Қасрий қ. с.
Ул ҳам Шайх Абуннажиб Суҳравардий асҳобидиндур. Ва Шайх Нажмуддин Кубро қ. с. анинг суҳбатиға етибдур ва анинг илигидин хирқа кийибдур. Ва ул Муҳаммад Монкилдин ва ул Муҳаммад б. Довуд ал-маъруф би-Нодим ул-фуқародин ва ул Абулаббос Идрисдин ва ул Абулқосим Рамазондин ва ул Абу Яъқуб Табарийдин ва ул Абу Абдуллоҳ б. Усмондин ва ул Абу Яъқуб Наҳражурийдин ва ул Абу Яъқуб Сусийдин ва ул Абдулвоҳид б. Зайддин ва ул Кумайл б. Зиёддин қ. т. а. ва ул амир ул-мўъминин Али б. Абу Толиб р. т.дин ва алар Ҳазрат Рисолат с. а. в. дин. [Баъзи асарларида Шайх Рукнуддин Алоуддавла Симноний, Аллоҳ руҳини муқаддас қилсин, шундай зикр қилган]1.
472. Шайх Нажмиддин Кубро қ. т. р.
Куниятлари Абулжанобдур ва отлари Аҳмад б.
Умар Хевақий ва лақаблари Кубродур. Ва дебдурларки, аларға Кубро андин лақаб бўлдики, йигитлик авонидаким, зоҳир улуми таҳсилиға машғул эрмишлар, ҳар ким билаким, мунозара ва мубоҳаса қилсалар эр-миш – ул кишига ғолиб бўлурлар эрмиш. [Шунинг учун унга «Томмат ул-кубро» лақабини бердилар. У анча вақтгача шу лақаб билан аталиб келди. Кейинроқ «томма» сўзини қолдириб, «Кубро» деб атай бош-ладилар. Мана шу важҳ тўғрироқдир. Буни унинг ростгўй, ишончли асҳоблари нақл қилган]1. Ва аларни Шайх Валитарош ҳам дебдурлар. Онинг учунки, важду ҳол ғалаботида муборак назарлари ҳар кимга тушса, валоят мартабасиға етар эрмиш.
Бир кун бир тожир тафарруж расми била Ҳазрат Шайх хонақоси эшигига борғон эрмиш ва ул Ҳазратқа қавий ҳолате эрмиш, муборак назарлари ул бозиргонға тушмиш. Филҳол валоят мартабаси анга ҳосил бўлмиш. Шайх анга иршоду талқин ижозати битиб, ўзи мулкига узатмишлар, то ул мулкда халойиқни Тенгрига иршод қилғай. Бир кун ул Ҳазрат мажлисида Асҳоби каҳф аҳволианинг тақрири ва таҳқиқи ўтар эрди. Шайх Саъдиддин Ҳамавий қ. с.ки, Ҳазрат Шайхнинг асҳобидиндур, хотириға ўттиким, оё бу умматда андоқ киши ўлғаймуким, суҳбати итга асар қилғай? Ҳазрат Шайх каромот нури била маълум қилдилар ва қўпуб хонақоҳ эшигига бориб турдилар. Ногоҳ бир ит етишди ва қуйруғин тебратадур эрди. Аларнинг мубарак назарлари ул ит сори тушди. Филҳол бахшиш топиб, мутаҳаййир ва бехуд бўлуб, шаҳрдин юз эвурди ва гўристонға мутаважжиҳ бўлди ва бошин ерга суртар эрди. Дебдурларки, ҳар ён борса, келса эрди, эллик-олтмишқа яқин ит они эришиб, ондин айрилмаслар эрди ва қайда сокин бўлса, теграсида ҳалқа уруб, иликларин илик устига қўйиб, ун чиқармаслар эрди ва нима емаслар эрди ва ҳурмат била турарлар эрди. Оқибат ул яқинда ўлди. Ул Ҳазрат буюрдиларки, они дафн қилдилар ва қабри бошида иморате ясадилар. Ҳазрат Шайх Табризда «Муҳйис сунна»нинг шогирдларидин бири қошидаки, олий санади бор эрмиш «Шарҳ ус-сунна» китоби ўқур эрди. Чун охирлариға етти. Бир кун устод ҳузурида жамъи аимма била ўлтуруб «Шарҳ ус-сунна» ўқур эрди. Дарвеше кирдики, танимаслар эрди. Аммо анинг мушоҳадасидин Шайхқа тағайюр йўл топди. Андоқки қироат мажоли қолмади. Сўрдиларким, бу на кишидур? Дедиларки, Бобо Фараж Табризийдурки Ҳақ таолонинг мажзублари ва маҳбубларидиндур. Шайх ул кеча беқарор эрди. Сабоҳ устод хизматиға келиб дедики, Бобо Фараж хизматиға борали ва илтимос кўргузди. Устод асҳоб била мувофақат кўргуздилар. Бобо хонақоси эшигида ходиме эрди, Бобо Шодон отлиғ, чун аларни кўрди, ичкари бориб, Бободин ижозат тилади. Бобо дедиким, агар андоқки Тенгри даргоҳиға борурлар, кела олсалар, кир, денглар! Шайх дебдурким, чун Бобонинг назаридин баҳраманд бўлуб эрдим. Сўзининг маънисини билдим. Ҳар не кийиб эрдим, чиқардим ва иликимни кўксумга қўйдум. Устод ва асҳоб ҳам мувофақат қилдилар. Бобо қошиға кирдук ва ўлтурдуқ. Бир замондин сўнгра Бобонинг ҳоли мутағаййир бўлди ва суратида азимате пайдо бўлди ва қуёш қурсидек дурахшон бўлди ва либоским кийиб эрди, анга сиға олмай, шикоф бўлди. Чун бир замондин сўнгра ўз ҳолиға келди, қўпти ва ул либосини менга кийдурди ва дедиким, сенга дафтар ўқур чоғ эмас, вақтдурки, оламнинг сардафтари бўлғайсен. Менинг ҳолим мутағаййир бўлди ва ботиним ҳар недин Ҳақ ғайридур мунқатиъ бўлди. Чун андин чиқтуқ. Устод айттиким «Шарҳ ус-сунна»дин оз қолибдур. Бир-икки кунда они ўқи! Ўзга ўзунг бил! Чун сабақ бошиға бордим. Бобо Фаражни кўрдумки, кирди ва деди: Туно кун манзили «илм ул-яқин»дин ўттунг. Бу кун яна илм бошиға борурсен. Мен дарс таркин туттим ва риёзат ва хилватқа машғул бўлдум. Улуми ладуний ва воридоти ғайбий кўрина бошлади. Дедим: ҳайф бўлғайки, ул фавт бўлғай! Они битир эрдим. Бобони кўрдумки, кирди ва деди: шайтон сенга васваса берадур. Бу сўзларни битима! Давот ва қаламни ташладим ва кўнгул барчадин жамъ қилиб, қуллуқ бошладим. Амир Иқбол Сийистоний Шайх Алоуддавла қ. с.динки онинг пиридур ва онинг сўзларидин бир китоб жамъ қилибдур. Мундоқ нақл қилибдурки, Шайх Нажмуддин Кубро Ҳамадонға бориб, Ҳадис ижозати ҳосил қилди ва эшиттики, Искандарияда муҳаддисе иорки, олий санади бор. Онда ҳам бориб, ижозат ҳосил қилди. Қайтиб келурда, Ҳазрат Рисолат с. а. в.ни воқеада кўрди ва илтимос қилдики, Ҳазрат анга кунияте бағишлағай. Абулжаноб куниятн Ҳазратдин анга иноят бўлди. Сўрдики, Абулжаноб мухаффа? Буюрдики, ло, мушаддада. Чун воқеадин уйғонди. Бу куниятдин анга бу маъни юзландики, дунёдин ижтиноб қилмоқ керак! Дарҳол тажрид қилди ва пири муршид талабиға мусофир бўлди. Ҳар кишига иродати дуруст бўлмас эрдики, донишманд эрди ва боши ҳар кимга инмас эрди. Чун Хузистон мулкига етти ва Дизпул деган ерда бемор бўлди. Ўзин ҳар навъ била бўлса, шайх Исмоил Қасрии хонақосиға еткурди ва анда ранжурлиғи узоққа тортти ва шайх ул сўфиларнинг самоъи унидин заҳматда эрдики, самоъға мункир эрди. Бир кеча дарвешлар самоъда эрдиларким, Шайх Исмоил Ҳазрат Шайх Нажмуддиннинг боши устига келиб икки илкин шайх қўлтуқлариға солиб кўтариб, самоъға киюруб, неча давр айландуруб, томға таяб қўйди. Шайхдин тамом ранж зойил бўлиб эрди. Ўзин саҳиҳ топти ва иродат ҳосил бўлди ва Шайх Исмоилға иродат илки бериб, сулукка машғул бўлди. Ва дебдурки, чун менга ботин аҳволидин хабар бўлди ва зоҳир улумин худ вофир касб қилиб эрдим. Бир кеча хаёлимға келдики, ботин илмидин хабардор бўлдунг ва зоҳир илминг Шайх илмидин кўпракдур. Сабоҳ шайх мени тилади ва дедиким, қўп, сафар қилки, сенга Аммор Ёсир қошиға бормоқ керак. Мен билдимки, кечаги хотиримдин Шайх воқиф бўлди, аммо ҳеч нима демадим ва шайх Аммор хидматиға бордим ва сулук бунёд қилдим. Анда ҳам бир кеча ҳамул даъво кўнглумга хутур қилди. Сабоҳ Шайх Аммор буюрдиким, Нажмуддин, қўп ва Мисрға бор! Шайх Рўзбеҳон қошиғаким, бу инониятни силлий била сенинг бошингдин чиқарғой! Мисрға бордим. Чун Шайх Рўзбеҳон хонақосиға кирдим. Шайх ҳозир эрмас эрди. Дедиларки, Шайх вузуъ қилғали ташқари чиқибдур. Кейнича чиқдим. Шайх Рўзбеҳонни кўрдумки, андок оз сув била вузуъ қиладурким, шаръан жоГшз эмас Яна кўнглумга ннкоре келди. Чун шайх вузуъни тамом қилиб, қўпти. Икки ўл илкин юзумга сочти. Ул сув еггач менга бехудлуғ асари зоҳир бўлди. Шайх чун хонақоға кирди. Мен доғи кирдим ва шайх шукри ву-зуъға машғул бўлди ва мен ҳам анда турнб, ўзумдпн ғойиб бўлдум. Кўрдумки, қиёмат-қойим бўлубдур ва дўзах зоҳир, элни тутуб, ўтға соладурлар ва бу ерда бир тепадур, биров ўлтурубдур. Ҳар киши десаким, анга мутааллақдурмен, они ўтға солмай қўядурлар. Ногоҳ мени туттилар. Мен дедимким, мен онинг мутааллақларидинмен. Ўтқа солмадилар. Ул тепага чиқдим. Кўрдумки, Шайх Рўзбеҳондур. Югуруб оёғиға тушдум. Ул иликин кўтариб, бир қаттиқ силлий бўй-нумға урди. Андоқки, юз тубан йиқилдим ва дедики, мундин ортиқ Ҳақ аҳлиға инкор қилма! Чун йиқилдим. Ул ғайбдин ҳозир бўлдим. Шайх намознинг саломин берди. Ҳамул дастур била югуруб оёғиға тушдум. Шайх ҳамул воқеадағидек маҳкам силлий уруб, ҳамул сўзни айтти. Ул мастлиғ ранжурлуғи тамом хотиримдин рафъ бўлди. Андин сўнгра амр қилдики, қайт ва шайх Аммор, Ёсир қошиға бор! Ва анга бир мактуб битиб, мундоқ зикр қилдиким, ҳар неча миским топарсен, йиборгилки, холисолтин қилиб юборай! Андин яна Шайх Аммор хизматиға келдим. Ва Шайх чун Шайх Аммор хизматиға келибдур. Муддате анда бўлубдур. Чун су-лук анга тамом бўлубдур, Шайх Аммор амр қилибдур-ки, Хоразмға бор! Ҳар неча шайх узр айтибдурлар, фойда қилмайдур ва Хоразмға келибдурлар ва бу тариқни мунташир қилибдур ва бу тариқниким, зоҳир қилибдурлар, халойиқ кўп мурид бўлибдурлар ва иршодқа машғул бўлибдурлар. Чун тотор куффори Хоразмға етибдурлар. Ҳазрат Шайх асҳобини йиғиб, амр қилибдурларки, вилоятларингизға боринг! Алар ул Ҳазратнинг амри била ўз внлоятларнга борибдурлар. Асҳобдин баъзики, Ҳазрат Шайхқа доғи чиқар илти-мос қилибдурлар. Шайх дебдурларки, биз бу куффор илкида шаҳид бўлурбиз. Асҳоб тарқағондин сўнгра ким, куффор Хоразмға кирибдурлар. Ҳазрат Шайх қолган асҳоб била чиқиб, ғазвға машғул бўлубдурлар. То шаҳодат шарбатин тотибдурлар. Дерларки, шаҳодат вақтида бир кофурнинг парчамин тутқон эрмишлар. Андоқки, шаҳодатдин сўнгра ўн киши айира олмайдур ва ул парчамни кесиб айирдилар. Ва баъзи дебдурларки, Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. ғазалиётида ишорат бу қиссаға ва ўз интисобини Ҳазрат Шайхқа қилиб дебдурки,
р у б о и й:
[Биз қўлга қадаҳ олувчн улуғвор кишилармнз. Ориқ эчкиси билан қолган қашшоқлардан эмасмиз. Бир қўлда иймоннинг холис шаробин ичарлар, бир қўлда кофирнинг кокилин маҳкам тутарлар]2.
Ҳазрат Шайхқа муридлар кўп эрдилар, аммо алардин нечаси жаҳонда ягона ва замонда муқтадо ва фар-зона эрдилар. Андоқки, Шайх Маждуддин Бағдодий ва Шайх Саъдуддин Ҳумуйий ва Бобо Камол, Жандий ва Шайх Розуддин Али Лоло ва Шайх Сайфуддин Бохарзий ва Шайх Нажмуддин Розий ва Шайх Жамолуддин Гилий р. т. Ва баъзи дебдурларки, Мавлоно Баҳоуддин валадки, Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с.нинг волиди бўлғай, ҳам алардиндур. [Унинг, Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин, шаҳид бўлган санаси – етти юз ўн еттинчи йил]3.
473. Шайх Маждуддин Бағдодий қ. с.
Кунияти Абу Саиддур ва оти Маждуддин Шараф б. Муайяд б. Абулфатҳ Бағдодий р. Асли Бағдоддиндур. Хоразмшоҳ Бағдод халифасидин табибе тилади. Анинг отасин юборди. Ва баъзи дебдурларки, Бағдодединдурки, Хоразм кентларидиндур. Ва ул султоннинг муқаррибларидин эрди. Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. буюрубдурки, улки дерлар амрад эрмиш, Ҳазрат Шайх хидматиға етибдур, хилоф воқеъдур. Ёшга етган улуқ йигит эрди, аммо латиф сурати ва ҳайъати бор эрди. Ҳазрат Шайх ани аввал мутаваззо хидматяға амр қилди. Волидаси эшитти ва ул табибае эрди ва Ҳазрат Шайх ҳам табиб эрдилар, айтиб юбордиким, фарванд Маждуддуиға хидмате буюрған эрмишсиз ва ул нозук кишидур, агар мурод ул хидматдур, мен ўн турк қул юборайин, то ул хидматни бажо келтургайлар ва анга ўзга хизмате буюринг! Шайх дедиларки, анга айтингки, мен эшитибменки, тиб илмин билурсен, сендин бу сўз ажабдур. Агар сенинг ўғлунгға сафровий иситма ташвиш берса, мен дору ул қулларға берсам, ул сиҳҳат топарму? Ул жавоб топмади. Бу навъ тарбиятким, Ҳазрат Шайх қ. с. Шайх Маждуддинға бунёд қилдилар. Бир неча вақтдин сўнграким, риёзатлар тортиб сулуклар қилди, олий маротиб ҳосил қилиб, буюк мақомларға қадам қўйди. Дерларки, Шайх Маждуддин бир кун дарвешлар била ўлтуруб эрди. Анга сакре ғолиб бўлди. Деди: биз ўрдак байзаси эрдук дарё қироғида ва Шайх қуше эрдики, қаноти остида бизни парвариш бериб тарбият қилди, то ул байзадин чиқтуқ. Чун ўрдак боласи эрдук, дарёға кирдук ва Шайх қироққа қолди. Ва Ҳазрат Шайх каромат нури била ул сўзга воқиф бўлдилар ва муборак тиллариға келдики дарёда ўлгай. Шайх Маждуддин бу сўзни эшитиб қўрқди ва Шайх Саъдуддин Ҳуммуйий қошиға келиб кўп тазарруъ қилдиким, бир кунки Ҳазрат Шайхнинг вақтларин хуш топсанг, манга хабар қил, то ҳазратлариға келиб узр қилай! Бир кунки, Шайх ҳазратлари самоъда хушҳол бўлуб эрдилар. Шайх Саъдуддин Шайх Маждуддинға хабар қилди. Ул аёғ яланг келди ва бир таштда ўт тўлдуруб, бошиға кўтариб, кашфгоҳда турди. Чун Шайх Ҳазратларининг муборак назари анга тушти, дедиларки, чун дарвешлар тариқи била паришон сўзунг узрин қиласен. Имон ва дин саломат элттинг, аммо бошинг борғай ва дарёда ўлғайсен ва биз ҳам сенинг бошингға борғайбиз ва сардорлар боши ва Хоразм малики сенинг бошингда борғай ва олам хароб бўлғай. Шайх Маждуддин, Шайх ҳазратларининг муборак оёғлариға тушти. Ва оз фурсатда Ҳазрат Шайхнинг муборак нафаси зоҳир бўлди. Шайх Маждуддин Хоразмда ваъз айтур эрди ва Хоразмшоҳнинг онаси ваъзиға борур эрди. Ва жамила заифа эрди. Душманлар фурсат асрадилар ва Хоразмшоҳ маст эканда, анга айттиларки, онанг Имом Абу Ҳанифа мазҳаби била Шайх Маждуддиннинг никоҳиға кирибдур. Султон бағоят мутяғаййир бўлди ва буюрдиким, Шайх Маждуддинни Жайҳун суйиға солдилар. Ҳар не Хоразмшоҳ ва Хоразм ахли ва ўзи бобида ва оламнинг хароб бўлури сабабида Ҳазрат Шайх, деб эрди, барча вужуд тутти. Чун Шайх Маждуддинни олти юз еттида, ё олти юз ўн олтида шаҳид қилдилар, хотуни Нишобурдин эрди, ани Нишобурға нақл қидди ва андин саккиз юз учда Исфароинға нақл қилдилар.
474. Шайх Саъдуддин Ҳуммуйий қ. С
Оти Муҳаммад Муъайяд б. Абубакр б. Абулҳасан б. Муҳаммад Ҳуммуйийдур, андоқки юқори ўтти. Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубронинг асҳобидиндур қ. с. [Ёфиъий тарихида келтирилади; у ҳол ва риёзат эгаси, дўст ва муридлари, ҳикматлари бор эди. Қосюн тоғ этагида бир муддат яшади, сўнг Хуросонга қайтиб, шу ерда вафот этди]1. Зоҳирий ва ботиний улумда ягона эрмиш, кўп мусаннафоти бор. «Маҳбуб»дек ва «Сажанжал ул-арвоҳ» ва булардин ўзга дағи. Ва мусаннафотида мармуз сўзлар, мушкил калимоту арқом ва ашколу давойир кўпдурки, ақлу фикр назари анинг кашфу ҳаллидин ожиздур. Ва ҳамоноки, то басират кўзи кашф нури била мунфатиҳ бўлмағай, аларнинг идроки мутаъаззирдур. Ул дебдурки, [Аллоҳ субҳонаҳу менга башорат қилиб деди: Менинг зикрим ва таърифим хусусидаги сўзларингни кимки эътиқод ила қабул қилса ва тингласа, муҳаққақ у кишининг хотирига илм ва маърифат уруғи қадалгайдир. Гарчи ўша пайт мавҳум бўлиб қолса ҳам, кейинроқ унга бирор сабаб юзасидан насиба етади]2. Шайх Садруддин Кунявий анинг суҳбатиға етар экандур. Дебдурки, ул дедики, мавосиқ еттидур. [Мен сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?]3 мийсоқиға мунҳасир эмас. Ва муни ўз пиридинки Ҳазрат Шайх Муҳйиддин қ. с. бўлғай, сўрубдур. Шайх дебдурки, ул куллиётни дебдур, жузъиёт мундин доғи кўпракдур. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот»да Шайх Муъайяддин Жандий дебдурларки «Фусус ул-ҳикам» шарҳида битибдурки, бир кун Шайх Садруддин самоъ мажлисида Шайх Саъдуддин била ҳозир эрди. Шайх Саъдуддин самоъ асносида юзин бир суффа сарики, ул манзилда эрди, қилиб, адаб ва тавозеъ била муддате турди ва андин сўнгра кўзин юмдн ва деди: [Бу Садруддин қаерда?]4. Чук Шайх Садруддин оллиға келди, кўзин анинг юзига очди ва дедики, Ҳазрат Рисолат с. а. в. бу суффада ҳозир эрдилар, тиладим, кўзики ул Ҳазратнинг жамоли мушоҳадасиға мушарраф бўлубдур, аввал сенинг юзунгга очқаймен. Ва бу рубоий анингдурки,
ш е ъ р:
[Эй қалбим сурури, кўзимнинг нури, сен билан қалбим саҳарда уйғонди. Муножот қилиб, дилу жон билан айтдим: Эй ой юзлигим, вужудим сендадур, сен менинг кўзимда]5.
Бу рубоий ҳам анингдур.
Р у б о и й:
[Куфр истасанг нигорим зулфини кўр, иймон тиласанг, ёрим оразини кўр! Ёрим азизлигию, менинг муҳтожлигимни кўрмоқчи бўлсанг, куфрга аралашмаю иймонга боқма!]6.
Умри олтмиш учга етти ва олти юз элликда Азҳо ийдида дунёдин ўтти. Ва қабри Баҳрободдадур.
475. Шайх Сайфуддин Бохарзий қ. с.
Шайх Нажмуддин Кубронинг хулафосидиндур. Зоҳирий улум таҳсили ва такмилидин сўнгра Ҳазрат Шайх мулозаматиға мушарраф бўлди ва тарбият топтин. Авоилда ани хилватқа ўлтуртур эрдилар. Иккинчи «Арбаин»да анинг хилвати эшигига келдилар ва муборак бармоғин хилват эшигига урдилар ва чорладиларки, эй Сайфуддин! Ва бу байтни ўқидилар.
Б а й т:
[Мен ошиқман, дарду ғам менга ёр,
Сен маъшуқсан, ғам ила не ишинг бор?]1.
Қўп ва чиқ! Онинг илкин тутуб, хилватдин чиқардилар. Бир қатла Ҳазрат Шайх учун Хитойдин бир канизак келтуруб эрдилар. Зифоф кечаси асҳобға буюрдиларки, биз бу кеча машруъа лаззатқа иштиғол кўргузурбиз. Сизлар доғи бу кеча риёзат таркин қилинг ва фароғат ва осудалиғ била бўлунг! Чун Шайх Ҳазратлари бу амрни асҳобқа қилдилар. Ул кеча Шайх Сайфуддин бир улуқ ибриққа сув тўлдуруб, Ҳазрат Шайхнинг хилват эшигида бўлди. Субҳ вақтики, шайх чиқдилар ва онинг ул хизматин билдилар, дедиларки, биз деб эрдукки, бу кеча ўз лаззат ва ҳузурунгизға машғул бўлғайсиз. Сен невчун ўзунгни бу риёзат ва ранжға солдинг? Деди: Сиз буюрдингизки, ҳар киши ўз лаззат ва ҳузуриға машғул бўлсун! Менга ҳеч лаззат ва ҳузур мундин ўзга йўқдурки, Ҳазрат Шайх остонида хизматда бўлғаймен. Ҳазрат Шайх буюрдики, башорат бўлсун сенгаким, подшоҳлар сенинг рикобингда югурганлар.
Бир кун салотиндин бири Шайх Сайфуддин хизматиға келиб эрди. Борур чоғда илтимос қилдиким, бир от Шайх назри келтурубмен. Тиларменки, ўзум қўлдаб, шайхни отландурсам. Шайх онинг илтимосин қабул қилиб, от қошиға келди ва ул подшоҳ отнинг жпловнн тутуб, қўлдаб, шайхни отландурурда от саркашлиғ қилиб ва тундлуқ қилиб, инонин олиб, тўйлаб югурди ва нодшоҳ эллик қадамға яқин отни тўқтатур учун жиловин тутиб рикобида югурди, то тўқтади. Шайх ул подшоҳға айттиким, бу отнинг бу тундлуқ қилғонида ҳикмат бу эрдиким, Ҳазрат шайх қ. р. бизни мундоқ дуо қилиб эрдилар ва ўтган ҳикоятни тамом айтти. Ва бу рубоий Шайхнинг анфосидиндур.
Р у б о и й:
[Ҳарчанд гоҳида ишқдан бегонаман.
Офият билан ошною ҳамхонаман.
Ногоҳ бир паричеҳрани кўриб қолсам,
Барчасидин кечиб, бир девонаманъ]2.
Олти юз эллик саккизда оламдин ўтубдур ва қабри Бухородадур. Шайхул оламға машҳурдур.
476. Айн уз-замон Жамолуддин Гилий қ. с.
Ул дағи Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубронинг хулафосидиндур. Бағоят донишманд ва фозил эрмиш. Авойилдаки, Ҳазрат Шайх суҳбати азимати қилди, китобхонаға кирди ва улуми ақлий ва нақлий латойифиди мажмуае интихоб қилдики, сафарда анинг муниси бўлғай ва Хоразм азимати қилди. Чун яқин етти, бир кеча воқеъада кўрдики, Ҳазрат Шайх анга айтурки, эй Гилийкина, юкингни ташла, дағи кел! Чун уйғонди андиша қилдики, чун мен дунё асбобидин ҳеч нима: кўтармайман, юкум не нима бўла олғай? Яна кеча ҳам ушбу воқеъани кўрди ва учунчи кеча ҳам кўрди. Таҳайюр юзидин воқеъада Шайхдин сўрдиким, ё Шайх, юк не нимадур? Ул ҳазрат дедиларки, ул мажмуаки кўтарибсан. Уйғонгач, ул мажмуани Жайҳунға ташлади. Чун Ҳазрат Шайх мулозаматиға мушарраф бўлди, ул Ҳазрат дедиларки, агар ул юкни ташламасанг эрди, ҳеч фойда қилмас эрди. Пас анга хирқа кийдурдилар ва арбаъинға ўлтурттилар. Арбаъин итмомидин сўнграки, улуғ маротиб ҳосил бўлди. Айн уз-замон лақаби бердилар. Шайх Айн уз-замон Қазвинда бўлур эрмиш. Анинг содотидин бири Шерозға борур эрди. Шайх хидматиға келди ва Шероз подшоҳиға сипориш илтимос қилдики, Шайх Айн уз-замонға кўп иродати бор эрди. Шайх коғаз ва давот ва қалам тилади Ва битидики: Асал ва розиёна. Ва анга бердики, муни подшоҳ илигига бергансен. Ул саййид чун Шерозға етти, подшоҳ эшикига борди. Дедиларки, ичи оғрийдур ва ҳаммомдадур. Мусофир хаммом бошиға борди ва Шайхнинг руқъасин андоқ қилдики, подшоҳ илигига етти. Подшоҳ дедики, Шайх каромат нури била маълум қилибдурки, бизда мараз бор ва даво битибдур. Филҳол асал ва розиёна тилаб еди ва ул оғриқ дафъ бўлди. Ва руқъа: келтурган кишига кўп риоятлар қилди.
477. Бобо Қамол Жандий қ. т. р.
Чун Бобо Камол Жандий Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубро қ. .с. хидматида икмол ва такмил мартабаси топти. Ҳазрат Шайх анга хирқа кийдурди ва Туркистон сари ҳавола қилди. Ва дедиким, Туркистон вилоятида Мавлоно Шамсуддин Муфтийнинг фарзандики отин Аҳмад Мавлонодур, бизинг бу хирқани анга еткур ва тарбиятни андин дариғ тутма! Чун Бобо Камол мақсадға етти, жамоат атфолни кўрдиким ўйнайдур эрдилар ва бир тифлки, Аҳмад Мавлоно бўлғай, аларнинг тўнларин асраб ўлтуруб эрди. Чун Бобо Камолни Кўрди, қўпти ва истиқбол қилиб, салом қилди. Ва дедики, неча биз ўзгаларнинг тўнин асрағайбиз ва сиз бизинг тўнумузни асрағайсиз. Бобо анинг била мусо-фаҳа қилди ва Муфтий уйиға илигин тутуб кирдилар. Муфтий дедики, бу фарзанд мажзубдур, шояд шойиста хидмат қила олмағай. Улуғ оғаси Донишманд Мавлоно бағоят зийрак ва муаддабдур. Бобо дедики, анга ҳам насиб бўлғай, аммо биз Ҳазрат Шайх ҳаволаси ва ишорати била мунунг хидматиға келиббиз. Аҳмад Мавлоно оз фурсатда азим тарбиятлар топти ва кўп кушодлар анга юзланди ва анинг камолотининг овозаси машҳур бўлди ва кўп толиблар анинг суҳбатида тарбият топиб, камолға еттилар. Ва алардин бири Шайх Баҳоуддин Кубродурки, оғаси Донишманд Мавлононингки, оти Муҳаммад эрди, тарбиятин анга ҳавола қилди. Ва Шайх Баҳоуддин ўз фарзандининг тарбиятинки, оти Абулфутуҳ эрди, Донишманд Мавлоноға ҳавола қилди. Ва ҳамоно Хожа Абулвафо Хоразмий қ. с. хидматлариға интисоб Абулфутуҳғадур, андоқки, ўз силсиласи машойихининг баёнида айтибдур.
Н а з м:
[Файз, иршод Расулуллоҳ с. а. в.дан ҳазрат Алига, у кишидан сирлар хазинаси Ҳасанга, у кишидан Ҳабибга, сўнг Тоийга, сўнг Маъруфга, сўнг Сарийга, сўнг Жунайдга, сўнг икки Абу Алига, сўнг яхшилар сирри-Мағрибийга, булардан кейин Абулқосимга, кейин Нассожга, сўнг Имом Аҳмадга, сўнг Суҳравардийга, сўнг Амморга, мазкур улуғлардан сўнг яхшиларнинг пешвоси, пок кишиларнинг сарварин – Шайх Нажмуддинга, сўнг Камолга, сўнг «Дин ва миллат баҳо»сига, сўнг Муҳаммадга, сўнг улуғлар фахри – Абулфутуҳга етди]1.
478. Хожа Абулвафоий Хоразмий қ. с.
Хожа Абулвафо хизматлариға тавҳид арбоби ва мавожид ва азвоқ асҳоби сўфия машорибидин шурби тамом бор эрмиш. Андоқки аларнинг расоил ва ашъоридин, батахсис рубоиётидин бу маъни зоҳирдур ва бу даъво исботиға неча рубоий келтирилур.
Р у б о и ё т:
[Гарчи васфингда ожизу ҳайронман,
Сен жон ҳаётию жонимсан.
Кўзимнинг нури сенсан – кўраман,
Ақлимнинг донолиги сенсан – биламан.
* * *
Токи тирик эканман, сендан жудо бўлмағайман,
Бу менинг масъуд толеимга далилдир.
Агар йўқолган бўлсам, зотингга ғойиб бўлганман,
Мавжуд эсам, нурингда зоҳир бўлганман.
* * *
Ҳақнинг баъзи ботил зуҳуротлари борки,
Ким уларни инкор этса, жоҳилдир.
Бутун борлиқда ҳақдан бошқасини кўрган –
Ҳақиқатлар ҳақиқатидан ғофилдир.
* * *
У пинҳону жаҳон ошкорадир, ирфон аҳли бунинг аксини кўрдилар. Барча ошкору ниҳон Удирким, Ҳақ аҳдидин бўлсанг ҳаммасини фақат «Бир» деб бил!
* * *
Бирдир У, лекин сен билган бир эмас, иккинчиси бўлмаган бирдир У. Агар ўзингдан кечиб, уни билмоқчи бўлсанг, бирор далилу ҳужжат Уни билдиролмайди...
* * *
Гуноҳ қилдим, узрим гуноҳимдан ёмон, бу узрда уч нарсани: вужудни, қудратни, феълни даъво қилиш бекордир. Чунки қўрқув ҳам, куч-қувват ҳам Аллоҳдандир]1. Ва аларнингг вафоти саккиз юз ўттиз бешда эрмиш, р. т.
479. Паҳлавон Маҳмуд Паккаёр қ. с.
Хевақдиндур ва лақаби машҳур Пурёрға баъзи Паккаёр дебдурлар, аммо Хевақлиқ кишидин таҳқиқ ва тасҳиҳ қилилди, Паккаёрға қарор топти, яъни барчаға Паккаёр. Ёр қассобнинг ўғлидур. Курашчиликда саромад бўлуб, азим шуҳрат тутубдур. Яшурун сулук ва риёзати ҳам бор эрмиш, андоқки, файз оламидин кўнглиға чошни етган эрмиш. Табъи ҳам хўб эрмиш. Ва назм айтур эрмиш. Ҳинд мулкидин бир заргар Ҳинд подшоҳидин мисол келтуруб, паҳлавон иҳзориға илтимос еткурубдур. Паҳлавон бу рубоийни дебдурки,
р у б о и й:
[Заргар бола Мўлтон йўлларидан гапирди, султоннинг талабини менга етказди. Қаерда мену дўстларимнинг ҳиммати бўлса, Ҳиндистонни ҳам бир арпага сотиб олмайман]1.
Аммо ғойибдин анга ишорате еттики, бормоқ керак: Ҳиндустон азимати қилиб борди. Ҳинд мулки подшоҳининг бир курашчиси бор эрди, Паҳлавонни анинг учуч тилаган эрмишки, анинг била курашга солгай. Бу сўзни Паҳлавон била мулоқот қилғондин сўнгра изҳор қилиб, муқаррар андоқ бўлмишки, тонгла халойиқнй мажмуъ қилиб курашганлар. Кечаси Паҳлавон ўз қоидаси била ниёзмандона мазорот тавофиға бориб, но-муродлиғ бажо келтурадурганда кўрубдурки, бир бузург мазорда ярим кеча бир қари заифа кўп тазаллум ва тазарруъ била Тенгрига муножот қилиб ёлборадурким, Худоё, бу келган паҳлавон курашчи маъракасидин менинг ўғлумни шарманда чиқармағайсен! Паҳлавон билибдурки, ул курашчинингг онасидур, ўзи била муқаррар қилибдурки, тонгла ул курашчи илигида йиқилғай. Тонгласи подшоҳ улуғ маърака ясаб, Паҳлавонни тилаб, ул курашчи била курашга солғонда, Паҳлавон ўзи била Муқаррар қилғондек, бир-икки ҳамла талашгандин, сўнгра ҳариф илгида йиқилур. Мундоқ манқулдурки, учаси ерга тегиб, кўзи кўкка тушгач, ҳижоблар муртафеъ бўлуб, малакут олами кўзига жилвагар бўлуб, ул подшоҳ ҳам муроду мақсадиға етар, аммо чун Паҳлавонни тилаб, таклиф била келтурган эрмиш, риояту ҳурмат тутмакда муболаға қилиб, мусоҳабат тариқи била маош қилур эрмиш. Бир кун овға таклиф қилиб, ўзи била элтганда, тоғ ови эрмиш, сайд кейнича чопганда, сайд қоядин учар, подшоҳ доғи оти жиловин сақланолмас, икки оёғи камар қироғида қолиб, икки илиги хато бўлганда, Паҳлавон била эрмиш, Илиг уруб маркабни рокиб била кўтариб, туз ерга қўяр. Подшоҳ ҳайрат қилиб дерки, мунча муфрит куч била ажаб эрдики, ул курашчидин йиқилдинг. Паҳлавон анда бу рубоийни айтурким,
р у б о и й:
[Ўз нафсингга ҳоким бўлсанг, мардсан,
Хотирлаб туришдан гапирсанг, мардсан,
Йиқилганни тепиш мардлик эмас,
Йиқилганнинг қўлидаи тутсанг, мардсан]2.
Подшоҳ кўп ниёзмандлиғлар кўргузуб Паҳлавон қайтиб, Хеваққа келур. Мозори Хевақдадур, Ислом қоидаси адосида бу икки байт Паҳлавоннингдур:
[Бир Аллоҳга иймон келтир, беш вақт намоз ўқи,
ўттиз кун рўза тут, закот бер, имкои бўлса, йўл
тепиб ҳаж қил! Бас, бизнинг қўлимиз сенинг этагингда,
гуноҳ қилиш бандадан, кечирмоқ Худодандир]3.
Паҳлавон Маҳмуддин сўнгра Паҳлавон Муҳаммад Абусаид ҳам ўз замонининг беназири эрди. Қабри Неъматободдадурур.
480. Шайх Нажмуддин Розий ал-Маъруф би-Доя қ. с.
Ул дағи Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубронинг асҳобидиндурки, анинг тарбиятин Шайх Нажмуддин Бағдодийға ҳавола қилган экандур. «Мирсод ул-ибод» ва «Баҳр ул-ҳақойиқ» тафсирннинг мусаннифидур. Ва Чингизхон воқеъасида Хоразмдин чиқиб, Румға борибдур. Ва анга Шайх Садруддин Қунявий ва Мавлон» Жалолуддин Румий қ. с. била мулоқот воқеъ бўлубдур. Нақлдурки, учаласи бир кун бир мажлисда эрдилар. Намози шом қойим бўлди, икки мазкур бўлғои азизлар имомат илтимоси қилдилар. Ул иккала ракъатда «Фотиҳат ул-китоб»дин сўнгра [«Кофирун»сурасини]1 қироат қилди. Намоздин фориғ бўлғандин сўнгра Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий Шайх Садруддинға боқиб, тийбат юзидин дедиким, зоҳиран бирини сизинг учун ва бирини бизинг учун ўқиди. Вафоти олти юз эллик тўртта воқеъ бўлди ва Бағдоднинг Шунизиясида қўйдилар. Ва Ҳазрат Махдуми н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, Шайх Сарн Сақатий ва Шайх Жунайд Бағдодий қ. р. мақбарасидин ташқари қабре эрди, анинг қабри деб айттилар, в. т. а. Ва бу рубоий анинг мақулотидиндур.
Рубоий:
(Гар шамъда мен каби жудолик доғи бор, йиғию ёниш билан ошнолиги бор. Шамънинг сарриштаси оқибатимдан яхшироқ, чунки унинг бошида ёруғлиги бор]2.
481. Шайх Разиюддин Али Лоло Ғазнавий қ. с.
[У Али б. Саид б. Абдужалил Лолои Ғазнавий]1. Ва бу Шайх Саидки, Шайх Али Лолонинг отасидур. Ҳаким Саноийнинг аммзодасидур. Ҳаж азимати била Хуросонға келибдур. Ва Абу Яъқуб Имом Юсуф Ҳа-мадоний суҳбатиға етибдур. Ва ул вақтки, Шайх Нажмуддин Кубро қ. с. ҳадис талабиға Ҳамадонға борди, Шайх Али Лоло бўлур кентнинг бир йиғочида тушди. Иттифоқан Шайх Али Лоло ҳам кеча воқеъада кўрдики, бир шоту қўюбдурлар, осмонғача. Ва бирав бу шоту бошида турубдур. Ва эл бир-бир анинг қошнға келурлар ва ул буларнинг илигин тутуб, осмонғача элтур. Ва бу илиг тутуб элтган киши бу кишининг илигин анга берур ва ул илигин тутган кишини осмонға элтур. Шайх Али Лоло ҳам борди ва анинг ҳам илигин тутуб, ул киши илигига бердилар ва осмонға чиқарди. Чун бу воқеани отасиға деди, ул сўрдики, ул кишини танирсен? Деди: танирмен ва оти ҳам хотиримдадур. Деди: талаб қилмоқ керакки сенинг ишинг калиди анинг илигидадур. Шайх Али Лоло анинг талабида мусофир бўлди ва неча йил олам гирдида сафар қилди ва андин ҳеч навъ нишон ва асар топмас эрди, то ул замонки, Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубро қ, с. Хоразмға келди ва бу тариқни мунташир қилди. Ул чоғ Шайх Али Лоло Туркистонда эрди. Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. хонақоҳида хилватда ўлтуруб эрди. Иттифоқан биров Хоразмдин келиб эрди ва Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. андин сўрадурки, Хоразмда ҳоло ҳеч дарвеше бу тоифадин бормуким, эл бу тариқни андин билгайлар? Ул дедики, бир йигит пайдо бўлубдур ва халқ иршодиға машғулдур ва кўп эл анга иродат келтуруб теграсиға йиғилибдурлар. Хожа сўрдиларки, оти недур? Жавоб бердики, Шайх Нажмуддин Кубро. Чун Шайх Али Лоло бу отни эшитти, хилват ичидин изтироб била чиқти ва сафарға белин боғладн. Хожа сўрдиларки, не воқеъдур? Айттиким, сафар қилурмен. Хожа дедиларки, қишдур, таҳаммул қил ёз бўлғунча. Шайх Али Лоло дедики, қилаолмон. Андин мусофир бўлуб, Шайх Нажмуддин Кубро хидматлариға келди ва сулукка машғул бўлди. Андин сўнгра кўп муддатдин сўнгра Шайх Маждуддин Бағдодин Ҳазрат Шайх: мулозаматлариға мушарраф бўлди. Ҳазрат Шайх ўттиз беш ёшларида тахминан сулукка машғул бўлуб-дурлар ва Шайх Маждуддин тўрт-беш ёш Шайх Али Лолодин ортуғ эрмиш. Аммо Шайх Али Лоло йигитликининг аввалидан машғул бўлубдур ва алар ул вақт ҳануз сулукка машғул бўлмағон эрмишлар. Шайх Али Лоло машойихдин кўпнинг суҳбатиға етган эрмиш. Дерларки юз йигирма тўрт шайхи комили мукаммалдин хирқа олиб эрмишлар ва вафоти чоғи юз ўн уч хирқа ул жумладин мавжуд эрмиш. Ва Ҳиндустон сафари қилибдур. Ва Абурризо Ратан суҳбатиға етибдур ва Расул с. а. в.нинг амонатин андин олибдур. Андоқки, Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. ани тасҳиҳ қилибдур ва дебдурки, [Шайх Разиюддин Али Лоло Расулуллоҳ с. а. в. саҳобаларидин Абурризо Ратан б. Наср р. а. билан суҳбат қилган ва у Расулуллоҳ с. а. в. тароғларидан бирини унга берган]2. Ва Шайх Рукнуддин Алоуддавла ул тароғни бир хирқаға чирмаб, ул хирқани коғазға чирмабдур. Муборак хатти била ул коғазға битибдурки, [Расулуллоҳ с. а. в. тароғларидан бўлган бу тароғ ва бу хирқа ҳам унинг сақобаси – Абурризо Ратандан камина заифга етди]3. Ва ҳам Шайх битибдурларки, мундоқ дерларки, ул амонат Ҳазрат Расул с. а. в.дин Шайх Разиюддин Али Лолоға эрмиш. Ва бу рубоий анинг қудсия анфосидиндур.
Рубоий:
[Жон минглаб кўнгуллар билан гирифторингдур,
Кўнгул ҳам минглаб жонлар билан
харидорингдур.
Дийдоринг орзусида юрган талабгорларнинг
на уйқуси, на қарори бордир]4.
Ҳазрат Шайх Разиюддин Али Лоло олти юз кирқ иккида рабиул-аввал ойининг учида дунёдин ўтубдур.
482. Шайх Жамолуддин Аҳмад Журфоний қ. с.
Ул Шайх Разиюддин Али Лолонинг асҳобидиндур. Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. дебдурки, Шайх Аҳмад ажаб зоҳир киши эрди, буюк мартабаси бор. Мем ғайбда анинг сулуки мартабасин Шайх Абулҳасан Харақонийға муносиб топтим ва Шайх Али Лоло сулуки мартабасин Султон Боязид Бистомийға қ. с. Шайх Разиюддин Али Лоло дебдурки, ҳар ким бизинг Аҳмаднинг хомушлиғи била борғай, ҳар не Шиблий г.а Жунайддин топибдурлар, андин топқай. Бир кун Шайх Саъдуддин Ҳуммуий Журфонға етти. Киши юборди ва Шайх Аҳмадни тилади. Шайх Аҳмад узлат нияти қилиб эрди, келмади. Яна киши юбордики, келмак керакки, манга ишорате етибдурки, чун сенинг учун Шайх Али ижозат битибдур, мен ҳам битигаймен. Шайх Аҳмад жавоб юбордики, мен Ҳақ с. т. ни ижозатнома била парастиш қилмоғумдур. Шайх Рукнуддин Алоуддавла дебдурки, манга бу сўз андин бағоят хуш келибдур. Бир қатла Шайх Аҳмад муридларидин бириники муроқабаға машғул эрди, кафшин чиқариб, неча кафш бўйниға муҳкам урди. Ул мурид деди: муроқабададурмен, Шайх не учун озурда қиладурлар? Шайх дедики, муроқаба биравга ярашурки, бир ҳафта таом емамиш бўлғай, чун аёғ уни эшиткай, хотирға келмагайки, бу киши менинг учун таом келтурадур эркин. Шайх Аҳмад олти юз олтмиш тўққузда раби ул охир ойининг салхида дунёдин ўтти.
483. Шайх Нуруддин Абдурраҳмон Исфаройиний Касирқий қ. с.
Ул Шайх Аҳмад Журжоний асҳобидиндур. Толиблар таслики ва муридлар тарбияти ва аларнинг вақосъи кашфида азим шони бор эрмиш. Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. р. дебдурки, агар охир уз-замонда Шайх Нуруддин Абдураҳмон қ. с.нинг вужуди бўлмаса эрди, бу тоифанинг сулуки тариқи тамом маҳв бўлур эрди ва нишон қолмас эрди. Аммо чун Ҳақ с. т. бу тоифанинг барақотин боқий тилар эрди, анинг била мужаддад қилди. Ва ҳам Шайх Алоуддавла дебдурки, бир кун жамоатхонада ғойиб бўлдум. Имом Муҳаммад Ғаззолийни кўрдумки, ўлтуруб эрди ва бошин тизи устига қўюб эрди ва қаламни икки бармоғи орасида тутуб мутаҳаййир эрди. Сўрдумки, не воқеъдур ва Имом не фикрдадур? Деди: нечук мутафаккир бўлмағайменки, мен дунёда симурғқа ўттиз сифат битибмен ва бу соат кўрарменки, барча ғалатдур. Ва бу воқеъани Шайх Нуруддин Абдурраҳмонға арз қилдим, буюрдики, ажабдур. Мен дағи Шақон кентида эрдим ва ул вақт манга сўз айтмак маърифатида кўп шараҳ эрди. Ғайбда кўрдумки Ҳақ с. т. манга айтурки, сен билмассанки, ҳар ҳасратки Имом Ғаззолийға бор, мундин ортуқ йўқдурки, сулукни тугатмай бизинг хизматимизға келди. Андин сўнграки ул ғайбдин келдим, ўз тилимда уқдае топтим ва хомушлик пеша қилдим ва ўз ишимга машғул бўлдум. Анинг валодати олти юз ўттуз тўққузда, шаввол ойи экандур ва Бағдодда дунёдин ўтубдур.
484. Шайх Абулмакорим Рукнуддин Алоуддавла Симноний қ. с.
Алар аслда Симнон мулукидиндурлар. Ўн беш яшағондин сўнгра вақт султони хидматиға иштиғол кўргуздилар. Бир урушдаки султонға аъдо била воқеъ эрди, аларға жазбае етти. Андин сўнгра олти юз саксон еттида Бағдодда Шайх Нуруддин Абдурраҳмон Касирқий суҳбатиға етиштилар, ул вақтдаки Ҳижоз сафаридин мурожаат воқеъ бўлуб эрди. Ва олти юз саксон тўққизда иршод изни топтилар. Ва етти юз йигирмада Саккокия хонақоҳида ўн олти йил муддатда юз қирқ арбаъин чиқардилар. Дерларки, сойир авқотда яна юз ўттуз арбаъин ҳам чиқарибдурлар. Чун ёшлари етмиш етти йилға етишти, етти юз ўттуз олтида ражабнинг иккисида жумъа кечаси Сўфиободнинг буржи аҳрорида оламдин ўттилар. Ва Қутби-замон Имодуддин Абдулваҳҳоб ҳазирасида мадфун бўлдилар. Бир кун дарвише алардин савол қилдиким, чун бу баданға туфроқта идрок йўқдур ва руҳ андин муфориқ бўлубдур ва арвоҳ оламида ҳижоб йўқдур, не иҳтиёждур қабр бошиға бормоқ? Чун ҳар мақомдаки, бир бузургнинг руҳиға таважжуҳ воқеъ бўлубдур, ҳам-улдурки киши қабри бошиға борибдур. Шайх дедиларки, кўп фойдаси бор. Бири буким, бировки бир азизнинг қабри зиёратиға борур, ҳар неча ул ёнки қадам қўяр, таважжуҳ кўпрак бўлур. Чун туфроғи бошиға етар, ҳисси доғи ул туфроғни мушоҳада қилур ва таважжуҳда ҳисси доғи машғул бўлур ва куллий мутаважжиҳ бўлур, фойда кўпрак бўлур. Яна бир буки, ҳар нечаки руҳда ҳижоб йўқдур ва барча олам анга бирдур, аммо баданеки тамом тириклик айёмида анинг била суҳбат тутмиш бўлғай ва анинг бадан маҳшури ,бўлғайки, ҳашрдин сўнгра абад ул-абадки, бўлғусидур, анинг била бўлғай, ул мавзеъға назар ва тааллуқи кўпрак бўлғусидур ўзга ердин. Бу сўздин сўнгра ҳикоят қилдики, бир вақт Жунайд қ. с. хилватида бўлур эрдим. Ва анда завқ тамом юзланур эрди. Жунайд воситасидинки, ул хилватда бўлур эрмиш. Чиқдим, дағи анинг қабри бошиға бордим, хилватидағи завқни топмадим. Бу маънони Шайх қ. с. хидматида арз қилдим. Дедиларки, ул завқни Жунайд жиҳатидин топтингму? Дедим: бале! Дедиларки, мавзеъи маълумдурки ул умрида неча қатла анда бўлмиш бўлғай. Ҳар қачон завқ етса, баданеки топар экандур, анинг била мусоҳиб экандур, авваледурки завқ кўпрак ҳосил бўлғай, аммо шоядки туфроғи бошида ҳеч машғуллиғидин таважжуҳда тақсире воқеъ бўлмиш бўлғай. Охир бир хирқаеки аҳли диле ани киймиш бўлғай, анинг завқи мушоҳада бўлур ва бадан хирқадин яқинроқдур. Ва зиёратиинг фавойиди кўпдур. Масалан, бирав мундин Ҳазрат Рисолат с. а. в. руҳониятиға таважжуҳ қилса, файз топар. Аммо агар Мадинаға борса, ул Ҳазратнинг мутаҳҳар руҳи анинг ул азиматидин ва йўл ранжи тортқондин чун воқифдур ва Мадинаға еткандин сўнгра доғи ҳис била ул Ҳазратнинг равзасини кўрса ва зоҳир ва ботин била мутаважжиҳ бўлса, мунунг фойдасиға анинг фойдаси била не нисбатдур? Ва мушоҳада аҳлиға бу маъно таҳқиқдур. Ва алар дебдурларки, анбиё анинг учун келибдурларки, халқнинг кўзларин ўз айбларин кўрарга очқайлар, то ўз айбларин ва Ҳақ таолонинг камолин ва ўз ажзин ва анинг қудратин ва ўз зулмин ва анинг адлин ва ўз мазаллатин ва анинг иззатин ва ўз жаҳлин ва анинг илмин ва ўз бандалиғин ва анинг худовандлиғин ва ўз фақрин ва анинг ғиносин ва ўз тақсирин ва анинг неъматларин ва ўз фаносин ва анинг бақосин билгайлар ва ботин кўзлари мунга бийно бўлғай. Ва ҳам ушбу қиёс била шайх ҳам анинг учундурки, муридлар кўзин бу маъниға очғай. Пас, ҳар неча мурид ўз камоли исботиға кўпрак кўшиш қилғай, ё амале қилғайки, анинг камоли зоҳир бўлғай. Шайхқа андин ранж кўпрак етишгайки, шайх бу ранжларни анинг учун тортарки, муриднинг нафсининг ўз камолин кўрар кўзин тиккай ва Ҳақнинг камолин кўрар кўзин ёрутқай. Ва ул ҳар лаҳза ўз камолин кўрарга бир кўз очқай, пас, шайхнинг ранжи зоеъ отиға кўшиш қилғай ўз ҳаққида. Дарвеш керакки, ўз нафси каминида бўлғай, то ҳар кўзки, ўз камолин кўрарға очқай, филҳол ани тиккай. Ва агар мундоқ ( қилмаса, анга хабар бўлғунча нафс анинг ҳар сари мўйидин ўз камолин кўрарга бир кўз очқай ва Ҳақнинг камолин кўрардин кўр қилғайки, нафснинг одати будур. Ҳам алар дебдурларки, Тенгри таоло то кишининг сиррин эл кўзидин ёпмоғунча, ва ани халқ кўзидии яшурмоғунча, мумкин эрмас ул киши валоят мартабасиға етмак. Ва [дўстларим қуббаларим остидадир]1нинг маъноси будур. Ва бу қабоб башарият сифатидур ва пардае эмас бўздин ва ё ўзга жинсдин. Ва сифат улдурки, анда айбе зоҳир қилғай, ё бир ҳунарни андин эл кўзига айб кўргузгай. Ва [уларни мендан бошқалар танимайдилар]2нинг маъноси будурки, то иродат нури била биравнинг ботинин ёрутмағай, ул валини танимағай, пас ул нур ани танимиш бўлғай, йўқ ул киши. Ва ҳам алар сўзидурки, дарвешлар ки, ўз ишлариға машғулдурлар, керакки баттолни ўз ораларида қўймасаларки, бир бекор юз даркор кишини бекор қилур.
Ш е ъ р:
[Бекорчиларнинг касаллиги ғайратлиларга тез
ўтади.
Совуқ кулни чўғ устига ташласанг, ўчади]3.
Ҳам алар дебдурларки, Ҳаким Тирмизий ва жамоате мағорибадин дебдурларки, [авлиёликнинг бошланиши пайғамбарликнинг охиридир]4. Бир кун Бағдодда Шайх хилватида эрдук. Буюрдики, ул жамоатки дебдурларки, [авлиёликнинг бошланиши пайғамбарликнинг охиридир]5. Мунға узре бор. Алар ул сўздин муни тилаб эрканларки, [Шариатда авлиёликнинг бошланиши анбиёликнинг ниҳоясидир. Тариқатда авлиёликнинг ниҳояси анбиёликнинг бошланишидир]6. Невчун? Ҳазрат Рисолатқа с. а. в. шариат камоли ишининг охирида тамом бўлдики, [бугун сизларга динингизни комил қилдим]7. Ва вали то шариатни такмил қилмағай, валоятқа қадам қўя олмас. Пас, улча набиға шароеъда ишининг ниҳоятида бўлса, валиға бидоятида бўлғаи. Невчунки, агар киши ул аҳком билаки, Маккада нозил бўлди сулук қилса, ул аҳкомғаким, охир умрда Мадинада нозил бўлди, илтифот қилмаса, ҳаргиз валоятқа етмагай. Балки агар инкор қилса кофир бўлғай. Пас, валоят ибтидоси улдурқи, барча шароеъни камол била қабул қилғай ва мутобаат кўргузгай, аммо тариқат улдурки, ҳар неча вали саъй қилса ва мартабаси олий бўлса, анинг руҳиға ул навъ меърожеки набининг жисмиға бўлубдур, ҳосил бўлмағай ва маҳолдурки бўлғай. Чун валоятнинг интиҳосида валининг руҳи набининг жисмиға мушобаҳат топар, тариқатда ниҳоят ул-авлиё бидоят ул-анбиё бўлғай. Ва ҳам алар буюрубдурларки, анбиё алайҳиссалом омидан гунаҳ иншосидин маъсумдурлар ва авлиё гуноҳни хор тутмоқдин маҳфуз. Ва Мустафо с. а. в. дин марведурки, [агар мағфират қилсанг, барчани мағфират қил! Қайси банданг борки, гуноҳ қилмаган?]8. Ва бу фақир қошида ҳеч гунаҳ андин ёмонроқ эмаски, банда ўзин муқассир ва мужрим билмагай.
485. Ахий Али Мисрий қ. с.
Ул Шом мулкида бир шайх эрди ва кўп муридлари бор эрди. Аммо чун мунсиф киши эрди. Муридларидин жамъиғаки мустаид эдилар, дедиларки, агар сиз Ҳақ толибисиз, мен дағи Ҳақ толибимен. Ва муршиде топмайменкн, анинг қошида сулук қилғай эдим. Эмди воқеъада кўрубмен ва шаҳодатда ҳам эшитадурменки, Хуросонда муршиде бор, мукаммал. Кўрунг борали ва анга мушарраф бўлали ва ул муршид хидматида бир неча кун сулук қилали ва андинки, халқ бизда гумон элтурлар, бир нима ҳосил қилали! Алқисса, бусўз била келиб эрди ва Шайх асҳобиға дохил бўлуб эрди, ўзининг жамъи муридлари била. Шайх буюрдиларки, аларнинг иродати мундин сўнгра санга менинг иродатимдур, аммо сенинг васотатинг аларға нафъ қилур. Андоқки, менинг қошимда шайх ва Мустафо с. а. в. орасида ҳар нечаки хирқа кўпрак, йўл ёруғроқ ва сулук осонроқдур, ҳадис хилофики, анда ҳар неча восита озроқ бўлса, ҳадис саҳиҳроқдур. Невчунки, андаки хабардур, ҳар неча восита кўпрак бўлса, тафсир иҳтимоли кўпрак бўлур, аммо мундаки, хирқадур, ҳар неча машойих нури кўпрак бўлса, йўл ёруғроқ ва аларнинг руҳонияти мадади кўпрак бўлур. Бир кун Шайх Мансур Ҳаллож сўзи ораға тушти. Ахий Али Мисрий анинг ҳолидин истифсор қилди. Ҳазрат Шайх андин сўнграки алар бобида кўп сўзлар айттилар, дедиларки, ул вақтки, манга ҳол гарм эрди, анинг мозориға бордим. Чун муроқаба қилдим, анинг руҳин иллиййинда топтим, олий мақомда муножот қилдим. Ва дедим, Худовандо, бу не ҳолдурки, Фиръавн [Мен сизларнинг олий Парвардигорингизман]1 деди ва Ҳусайн Мансур [«Мен Ҳақман»]2 деди ва иккаласи улуҳият даъвоси қилдилар. Эмди Ҳусайн Мансурнинг руҳин иллийнинда ва Фиръавн руҳи сижжиндадур, мунда ҳикмат недур? Менинг сирримда нидо қилдиларки, Фиръавн ўзин кўрмакка тушти ва барча ўзин кўрди ва бизни гум қилди ва Ҳусайн Мансур барчамизни кўрди ва ўзин гум қилди, кўрки не фарқ бўлғай андин мунгача.
486. Шайх Нажмуддин Муҳаммад Эдконий қ. р.
Ул ҳазрат Шайх Рукнуддин Алоуддавланинг муридидур. Ва умри саксонга етган экандур. Етти юз етмиш еттида дунёдин ўтубдур ва Исфаройин омолидин бир ҳисорда мадфундур. Ул дебдур: Ҳазрат Расул с. а. в. қавмидаким, [саводи аъзам– Қуръонни лозим тутинг ва унга маҳкам боғланинг!]1.
487. Ахий Али Деҳистоний р. т.
Шайх дебдурларки, арбаъинда панжшанба кеча арбаъиннинг ўттуз тўққузунчи кечасида ғайбда кўрдумки, жамоат мусофирлар келдилар ва ораларида бир йигит эрдики, Ҳақ таолонинг анинг била иноят назари бор эрди ва анга менинг тарбиятимға ҳаволадур. Чун шаҳодат оламиға келдим, ходимға дедимки, ҳеч мусофирға борур ижозати берма, мен чиққунча. Қазоро, ҳам ул замон мусофирлар етиштилар. Дедимким, масжиди жомеъдаки, тонгла арбаъин туганмиш бўлғай мусофирларни келтурки, кўриб аларға ижозат берали. Тонглаки масжидға бордим, мусофир дарвешлар келдилар ва салом қилдилар. Ҳар неча назар қилдим, ул кишиники мен кўруб эрдим, аларнинг орасида топмадим. Дедим: магар яна бир қавм еткусидурлар. Намоз қилиб, уйга келдук. Ходим келиб дедики, бу жамоате дарвешлардин бириси магар рахтлари қошида экандур ва масжидқа келмагандур, дархост қиладурки шайхни кўргай. Дедим: келсун! Эшикдин киргач танидимки, улдур. Салом қилди ва лаҳзае ўлтурди ва қўпти ва чиқти. Ходимға дедимким, чиқиб бу йигитга айтки, бир неча кун мунда бизинг била бўлсунки, бизинг анинг била ишимиз бор. Чун ходим ташқари чиқибдурки, ул қайтиб келадур. Ходим андин ҳолни сўрубдур. Ул дебдур: Шайхқа айтки, мени қабул қилсинларки, дарвешлар хидматиға машғул бўлайин. Ходим дебдурки, Шайх мени ушбу иш учун юбориб эрди. Ани олиб кирди. Мусофирлар бордилар ва ани хидматқа машғул қилдим. Хидмате қила бошладики, одамедин андин яхшироқ мутасаввар бўлмағай. Уч йилдин. сўнгра зикрлар айтти ва хилватлар ўлтурди ва яхши ҳоллар анга юз кўргузди. Бир кун сафарда эрдук ва ул бир суффада ўлтуруб эрди. Менинг назарим анга тушти, кўрдумки, олий вориде анга нозил бўладур ва пас шигарф ҳоле анга юзланадур. Қўптум ва анинг қошиға бордим, мағлуб ва ул ҳолнинг масти бўлуб эрди. Анга наҳиб била дедимки, не ҳолдасен ва не кўрдунг, айт! Деди: айтаолман. Дедим: ёй чайнама, айт! Ва зажр била сўрдум, айтти. Ва ал-ҳақ олиймақом эрди, аммо чун кўрдумки, анда ажабе пайдо бўлғудекдур. Ани дедим нима эмас ва нафй қилдим, бори ул мақомда ўзида бир нима пайдо қилди; ва муддати мадид анинг димоғидин ул бормас эрди, то андин сўнгра неча вақтдин сўнг самадият тажаллиси била мутажалле бўлди. Ва ул мақомедурки соликка андин иҳтиёж егуликка қолмас. Чун ул мақомда ўзин кўрди, ғуруре анда пайдо бўлди ва ўзига дедики, нима емамак Ҳақ таоло сифатидур ва бу манга ҳоло ҳосилдур ва ботинида худойлиғ даъвоси бош урабошлади ва емак тарки қилди. Ҳар нечаким таёғлар эрдим ва тишлари орасиға йиғоч солиб очиб, шарбат ва ғизо оғзиға солдурур эрдим, яна оғзидин тўкар, ташлар эрди. Қўйдуқки, ўз кўнгли била егай! Ҳам емади, то олти йил мундин ўтти. Ва бу дастур била дарвешлар хидматиға қиём кўргузур эрди. Бир улуқ саодати бу эрдики, бовужуди даъволар ва ҳоллар ҳаргиз ўзин мендин бениёз кўрмади. Ва агар бу бўлмаса, ҳам аввалларда ўқ ул вартада зоеъу ҳалок бўлур эрди. Ва ўттиз етти йилдурки, мен Ҳазрат Шайх иршоди била толиблар иршодиға машғулмен, бу тоифадин кўпни кўрдум, бу Ахий Алидекки анга дунё лаззатиға ва ўз нафс ҳаззиға майл бўлмағай, ҳаргиз кўрмайдурмен. Ва йигирма беш йилдурки, дарвешлар орасидадур, ҳеч киши андин эшитмайдур эркинки, манга емакдин ва ичмакдин ва ҳеч жинс нимадин нима керак демиш бўлғай. Ва бовужуде улки беморлиғлар тортибдур, ҳеч киши ани такя қилғон кўрмайдур ва ҳеч кишига айтмайдур ва ҳеч кимдин даво тиламайдур. Алқисса ул мақомдаким ғизодин фориғ эрди, олти йилгача қолди. Андин сўнгра Каъбаға борур эрдим, ани ўзум била элттим. Чун Мадинаға етиштук, анга дедимки, агар Ҳазрат Расул с. а. в. умматисен ва менинг муридимсен, ани қилмоқ керакки, Ҳазрат Расул с. а. в. қилнбдурлар ва мен қилурмен, йўқ эрса, қўп ва кетки, мундин ортиқ бизинг суҳбатимизда бўла олмассен! Али Дўстий ҳозир эрди, бир луқма анинг оғзиға солди ва ул еди. Бир кун таъйин қилдимки, уч луқма егай. То Маккага еттук, андин сўнгра буюрдимки, андоқки сойир дарвешлар нима ерлар, ул дағи егай! Ва ул вартадин халос бўлди.
488. Абулбаракот Тақиюддин Али Дўстий Симноний қ. с.
Ул дағи Шайх Рукнуддин Алоуддавланинг асҳобидиндур. Бир кун Ҳазрат Шайх маориф сўрарда буюрубдурларки, модомики солик тажаллий вақтида сурате идрок қилур, ул тажаллий сувари бўлғай ва Ҳақ таолони ул суратдин муназзаҳ тутмак керак, аммо ани Ҳақ тажаллийси билмак керак, андоқки Мусо а. с. дарахтдин [албатта мен Аллоҳмен]1 эшитти. Ҳар ким десаки, дарахт Тенгридур, кофир бўлғай ва ҳар ким деса, бу сўзни Тенгри демади, ҳам кофир бўлғай. Бу суваре тажаллиини бу навъ эътиқод қилмоқ керак. Ва ул кун Тақиюддин Али Дўстий ҳозир эрди. Шайх буюрдиларки, бу йил манга Али Дўстнинг воқеаси бисёр хуш келди. Ва дарвешларнинг эътиқоди саботи учун айтай. Ҳақ таоло бу йил анга бир қатла куллий мавжудот суратида тажаллий қилди. Ва ул Ҳақ таоло тасбиҳу танзиҳин сувар лафзи била андоқки Ҳақ таоло анинг тилига жорий қилур эрди, айтур эрди. Ҳақ с. т. ўзлуки била андин сўрдиким, мени кўрдунг? Ул дедики, Бор Худоё, кўрмадим! Ҳақ таоло буюрдиким, буларки кўрдунг, не эди? Жавоб бердики, осору афъолу сифотинг сувари эрди ва сен барча суратдин муназзаҳсен. Ҳақ с. т. бу сўзда анга сано айтти ва бу маънони андин писандида тутти.
489. Амир Саййид Али б. Шиҳоб б. Муҳаммад Ҳамадоний қ. с.
Улуми зоҳирию ботинида жомеъ эрмиш. Ва аҳли ботин улумида мусаннафоти бор: «Асрор ун-нуқта» китобидек ва «Асмоуллоҳ» шарҳидек ва «Фусус ул-ҳикам» шарҳи ва «Қасидаи хамрияи Форизия» шарҳидек ва булардин ўзга ҳам. Алар Шайх Шарафуддин Маҳмуд б. Абдуллоҳ Маздақонийнинг муридидурлар, аммо одоби тариқат касби соҳибус-сирр, байнал ақтоб Тақиюддин Али Дўстий қ. р. қошида қилибдурлар. Ва чун Шайх Тақиюддин Али Дўстий дунёдин ўтубдур, яна ружуъ Шайх Шарафуддин Маҳмудқа қилибдурлар. Ва дебдурларки, фармон недур? Шайх таважжуҳ қилиб дебдурки, фармон улдурким, оламнинг ақсою билодида кезгайсен. Алар уч қатла рубъи маскунни эврулубдурлар. Ва минг тўрт юз валий суҳбатиға мушарраф бўлуптурлар ва тўрт юзни бир мажлисда топибдурлар ва етти юз саксон олтида зулҳижжа ойининг олтисида Кабру Савод вилоятининг яқинида оламдин ўтуптурлар. Ва муборак жисмларин Хутталонға нақл қилибдурлар.
490. Шайх Абдуллоҳ Ғаржистоний қ. с.
Шайх Рукнуддин Алоуддавланинг асҳобидиндур. Ғаржистоннинг кентларидин биридиндур. Кичик эркандурки, отаси фавт бўлубдур ва онаси яна биравга тегибдур. Бир кун андин амре воқеъ бўлғондурки, ўгай отасидин қўрқубдур ва қочиб, кентдин чиқибдур. Ва ул кент навоҳисида бир улуқ йиғоч бор экандур. Ул йиғочқа чиқиб ёшунубдур. Ва ул йиғоч тубида бир чашма эрмиш. Иттифоқан жамъи дарвешлар келиб, ул чашма бошида манзил қилибдурлар. Ва ул чашма суйида анинг аксин кўрубдурлар. Ани ул дарахтдин тушуруб, ўзлари била олиб борибдурлар. Ва ул сафарда гузарлари Симнон вилоятиға тушубдур. Ҳазрат Шайх хидматиға борибдурлар. Ул ҳам билаларича борибдур. Чун Шайхнинг муборак назари анинг сари тушубдур, фаросат нури била анинг камоли қобилиятин бу тариқда маълум қилибдурлар. Мусофирлар азимат қилғондин сўнгра кишилар юбориб, ани қайтарибдурлар. Мусофир дарвешлар кўп изтироб қилибдурлар ва вақт султони ҳукмиға ружуъ қилибдурлар. Чун Шайхнинг ҳаққо нияти барчаға зоҳир эрмиш, ҳеч фойда қилмайдур. Ва Ҳазрат Шайх анинг тарбиятиға машғул бўлуб, Шайхнинг илтифоти била улуғ мақомларға етибдур. Ва Шайхнинг мунча иҳтимом ва илтифотики, анинг борасида бор экандур, маълум эмаски, асҳобдин ҳеч кимга бўлмиш бўлғай. Чун муридлар иршоди ва такмили мартабасиға етибдур. Тус вилоятиға ҳавола топибдурки, борғай. Анда келгандин, сўнгра толиблар иршодиға машғул бўлубдур. Вақт подшоҳи андин истидъо қилибдурки, баъзи урушқаки адувси била воқеъ бўлғондур, анинг била борғай. Борғондин сўнгра ул урушта шаҳодат мартабаси топибдур ва жасадин Тусқа нақл қилибдурлар ва қабри андадур.
491. Бобо Маҳмуд Тусий қ. с.
Шайх Абдуллоҳ муридларидиндур. Бир қатла Шайх жамъи муридлар арбаъинда ўлтуруб эрди. Бир кеча хонақоҳ ходимиға дедики, кеча воқиф бўлки, икки дарвешға азим ворид еткусидур. Ногоҳ бехудлуғ қилма-ғайлар ва хилватдин ташқари чиқмағайлар. Ходим ҳозир бўлур эрди. Ногоҳ Бобо Маҳмуд наъраи урди ва хилватдин чиқти. Ва яна бир дарвеш ҳамким, оти Ҳинду Илёс эрди, ул дағи қичқириб, бехудона югуруб чиқиб ва юз биёбонға қўйдилар. Ходим кейниларича югуруб, Ҳинду Илёсқа етти ва ани тутти. Ва Бобо Маҳмуд мажзуб ва мағлуб юз саҳроға қўюб эрди, киши ета олмади. Ва Ҳинду Илёс Шайх асари тарбиятидин филжумла ўз ҳолиға келди, аммо Бобо Маҳмуд иши забт қилмоқдин ўтти. Ва ани уқалойи мажонин дебдурлар. Ва каромот ва хавориқи одот кўп андин зоҳир бўлур эрди, андоқки машҳурдур.
492. Ахий Али Қутлуқшоҳ қ. с.
Ул дағи Шайх Абдуллоҳ муридларидиндур. Ва Шайх тарбияти асаридин камолға, балки такмил мартабасиға етти. Ул вақт Шайх Абдуллоҳни замон подшоҳи черик таклифи қилди. Ахий Али ҳозир эрмас эрди. Шайх васият қилиб дедики, биз бу сафарда шаҳодат давлатиға мушарраф бўлғумиздур, бизинг ўрнумизға Ахий Алини ўлтуртунгуз. Ва андоқ бўлди ва андоқ қилдилар.
493. Шайх Ҳофиз Умар Абардиҳий қ. т. с.
Ахий Алининг муридларидиндур. Ва кичик ёшида Мавлоно Разиюддин Али Моёний р. т. дин Хизр а. с. нинг суҳбатдори эрмиш, назар ва тарбият, топибдур. Шайх Ҳофиз дебдурки, авойилдаки манга Ҳақ йўли сулуки доияси пайдо бўлди. Нишобурда Мавлоно Шамсуддин Халифа иршодға машғул эрди. Дайрон деган кентда Шайх Ахий Али. Ва ҳар вилоятда бир азизнинг отин тутарлар эрдики, фақр тариқи иршодиға машғулдур. Мутараддид эрдимки, қайси бири хидматиға борайин. Бир кеча воқеъда кўрдумки, жамоате машойиху авлиё бир манзилда ҳозирдурлар. Бу воқеъалари шарҳида тул бор. Ҳосили будурки, бир ҳайбатлиқ улуқ киши Шайх Ҳофизни кўтариб, мажлис ҳуззори машойихдин бирининг этакига қўюбдур ва дебдурки, бу тифлға сут бер. Ва ул Шайх Ахий Али эрмиш. Шайх Ҳофиз билибдурки, анинг тарбияти Ахий Алиға ҳавола бўлди. Неча кундин сўнграки, Шайх Ахий Али хидматиға борибдур. Шайх Али анга боқиб, табассум қилиб, дебдурки, сут ичкали кеч келдинг. Шайх Ҳофиз байъат илиги Шайх Ахий Алиға берибдур ва таважжуҳ қилиб, талқин олибдур. Ул дебдурки, Макка сафаридаким, Бағдодқа еттук, Шайх Нуруддин Абдурраҳмон Бағдоднинг шайх ул-исломи эрди, бузургвор жаддининг халифаси. Видоъ вақти манга васият қилдики, чун Ҳазрат Рисолат с. а. в. равзасиға мушарраф бўлсанг, менинг ниёзмандлиғимни ул Ҳазратқа еткуруб, бу иборат била арз қилғайсенки, умматингнинг аслларидин Абдурраҳмон отлиғ бир қари осий дуо еткурди. Чун мунга Мадинада ул давлат муяссар бўлди. Шайхнинг ул сўзи хотиримға келди, ҳам ул иборат била арз қилдим. Ҳазрат Рисолат с. а. в. муборак қошлариға гириҳ солиб дедиларки, сен мундоқ демаки, ул ғоят тавозуъдин мундоқ дебдур ва ул менинг умматимнинг акобиридиндур. Ул сафардин қайтқонда, ул хабарни Шайхқа еткурдум, бағоят хушҳол бўлуб, манга хайр дуоси қилди.
494. Хожа Абдурраҳмон Гаҳворагар қ. с.
Хожа Абдурраҳмон қ. с. Ҳақ таолонинг маҳбубларидин ва мажзубларидиндур. Аларнинг ғариб ҳолоти кўпдур. Шайх Ҳофиз Умар р. дебдурки, бир вақт бу вилоятда азим вабо бўлди. Бир кун Мавлоно Разиюддин Али Моёний қ. с. ўз кенти Моёндин Абардиҳқа ташриф келтурдилар ва кентнинг ташида тушуб, мени тиладилар. Ва дедиларкн, амр мундоқдурки, менинг била келиб, Исжил деган ерда Шайх Муҳаммад Холид р. қабри бошида «Қуръон» хатм қилғайсен, шояд бу бало дафъ бўлғай. Амр имтисоли қилдим, аммо бу жиҳатдинки, ул фурсатда Хожа Абдурраҳмон Гаҳворагар қ. с. Исжилда бир тош устида ўлтурур эрдики, Шайх Муҳаммад Холид қабри бошидадур. Ва буюк сўзлар айтур эрди ва Мавлоно Разиюддин Али хидматлари ғоят ташарруъда эрдилар. Мен мутафаккир бўлдимки, бўлмағайки, алар орасида амре воқеъ бўлғайки, ул балиятдин саъброқ бўлғай. Чун Исжилға яқин еттук, бирав йўлуқди. Аидин Хожа аҳволидин сўрдум. Дедики, эмдигача тош устида ўлтуруб эрди, ногоҳ қўпди ва дедики, бир қож келадурки, мен анинг била калла ура олмасмен. Ва ул яқинда бир ҳарос эрди, анда кирди ва бир чуқурға кириб яшунди. Биз чун кентга еттук ва мазор бошиға туштук ва кент аҳли йиғилдилар ва ғавғо қўпдики, вилоят ҳокими Амир Али Бек Хожа зиёратиға келадур. Кент аҳли Мавлоноға дедиларки, Хожа сизинг келадурганингиз жиҳатидин фалон ҳаросда бир чуқурға кирибдур. Агар ҳоким ани топмаса, шоядки бизга ғазаб қилғай! Мавлоно хидматлари ул ҳаросқа мутаважжиҳ бўлуб, ул чуқур устига етиб, Хожага дедики: меҳмонни мундоқ тутқайлар, Хожа чиқиб, иккаласи қучушуб, Хожа Мавлононинг қулоғиға бир сўз айттики, Мавлоноға йиғламоқ юзланди ва йиғлай бошлади. Ва муддате ул ерда туриб эрдиларки, бирав дедики, Амир Али Бек ташқари интизор тортадур. Мавлоно хидматлари Хожаға танбиҳ қилдилар, Хожа чиқиб, Алибек била кўрушдилар. Ва дедиларки, [ҳой мўғулгина, кет!]1. Ул азимат қилгач Хожа: [Мўғулгина кетгинки, азиз меҳмоним. бор!]2 дер эрди. Ва ул югурур эрди, то назардин ғойиб бўлди. Андин сўнгра Хожа била Мавлоно зиёрат бошиға келдилар ва мен хатм оғоз қилдим. Тиловат асносида Хожа буюк сўзлар бунёд қилди. Мавлоно ҳай урди ва Хожа тик турди ва мажлис охириғача ҳеч сўз ўтмади. Ва аларнинг ҳиммати баракотидин Тенгри таоло ул балони дафъ қилди. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да мундоқ битибдурлар. Аммо бу фақир Хожа Ҳофиз боридинки дарвеш киши эрди ва Шайх Ҳофиз Умар қ. с.нинг мухлис муридларидин эрди, мундоқ истимоъим борки, Хожа буюк сўз бунёд қилғондин сўнгра Мавлоно ҳай урубдур. Хожа андин сўнгра Мавлононинг қулоғиға сўз айтибдурки, Мавлоно йиғлабдур ва кўп ниёзмандлиғлар қилибдур. Мавлонодин махсус муридлари ул кайфиятни таҳқиқ қилғандин сўнгра мундоқ дебдурларки, йигитлигимдаки, таҳсилға машғул эрдим ва фақр тариқи сулуки дойим кўнглумга ўтар эрди ва орзум бор эрди. Бир кеча воқеъада кўрдумки, икки киши мени ёткурдилар ва кўксумни ёрдилар ва кўнглумни чиқариб, бириси офтоба била сув қуйди ва бириси кўнглумни юди ва яна кўксумга солдилар ва буткардилар. Мен ул воқеъа кўргали таҳсил ишин барҳам уруб фақр тариқи сулукини ихтиёр қилдим. Бу замонки, мен Хожага буюк сўз айтқон жиҳатидин густохона ҳай урдум, оғзин қулоғимға келтуруб дедики, мунча йил бурунроқ фалон таърихдаки сен таҳсилға машғул эрдинг, воқеъада Хизр била менким сени ётқурдуқ ва кўксунгни ёрдуқ ва кўнглунгни чиқариб, биримиз су қўюб, биримиз юб, яна кўксунгни буткардук. Ва ул иш санга боис ул бўлдики, фақр йўли сулукига машғул бўлдунг, ул ҳақгузорлиғдурки, ҳоло бизга ҳай урарсен. Ул замон йиғламоғим боиси бу эрди. Муридлар барча қулоқ тутуб, Хожаға ўзга ақида қилдилар. Ва Хожанинг қабри Машҳад вилоятида Гурмакон деган кентдадур, валлоҳу таоло аълам.
495. Мавлоно Фахриддин Луристоний қ. с.
Ул улуми зоҳирий таҳсилиға машғул эрмиш. Доим хотирға келур эрмишки, Тенгри таоло йўли сулукиға машғул бўлғай. Бир кун мутолаадин калол топиб, хотир ташҳиси учун ҳужрасидин чиқиб, сайр қилурда кўнглига келибдурки, сен бир кун худ бу ишдин чиқар хотиринг бор, бу кун ул кун бўлсун. Мисрда бир мадрасада эрмиш, яна ҳужрасиға бормайдур ва кутуб ва ҳар неки анда бор экандур, барини қўюб, Шайхи Шайхуллоҳ деган дарвешки, ул вақт Мисрда толиблар иршодиға машғул эрмиш анинг хидматиға бориб, сулук бунёд қилибдур. Чун ул дунёдин ўтубдур, бир комил муршид талабиға сафар ихтиёр қилибдур. Неча шайх суҳбатиға етибдур ва мақсуди ҳосил бўлмайдур. Ул вақт Шайх Ҳофиз Умар иршодға машғул экандур, анинг овозасин эшитиб, анинг хидматиға бориб, анга мушарраф бўлубдур. Суҳбат туташибдур ва хуб сулуклар даст берибдур ва арбаъинлар ўлтурубдур ва тарбиятлар топибдур ва куллий мақосид ҳосил қилибдур. Шайх Ҳофиз Умар дунёдин ўтгандин сўнгра Жом қасабасиға келиб, Ҳазрат шайх ул-ислом Аҳмад Жом қ. с. равзаси живорида сокин бўлубдур. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, Харжардда аларнинг отаси саройиға Мавлоно келган экандур. Ва алар сиғари синда экандурлар, андоқки аларни тизи олдида ўлтуртқон экандур. Ва муборак бармоғи била ҳавода ишорат била машҳур отларни, Умар ва Алидек битир эркандур. Ва Ҳазрат Махдумий бовужуди туфулият ўқур эркандурлар. Ва Мавлоно таассуб юзидин табассум қилиб, шафқат ва лутф кўргузур экандур. Алар битибдурларки, аларнинг ул илтифот ва назари менинг хотиримда бу тоифанинг муҳаббати тухми бўлди ва ҳар кун ўзга нашъу намо топар эрдим. Умидим улдурки, бу тоифа суҳбатида тирилгаймен ва буларнинг хидматида ўлгаймен ва аларнинг муҳиблари зумрасида машҳур бўлғаймен. [Аллоҳим, мени мискин ҳолда бор қил, мискин ҳолда ўлдир ва мискинлар қаторида қайта тирилтир!]1. Саккиз юз йигирмадин сўнгра Хуросондин Ҳарамайни шарифайн зодаҳумаллоҳу шарафан зиёратиға азимат қилди ва андин Мисрға борди ва анда Тенгри живори раҳматиға восил бўлди. Ва қабри Қарофададур, Имом Шофиъий р. а. қабри яқинида ва анда - Саййид Фахруддинға машҳурдур.
496. Шоҳ Али Фароҳий қ. т. с.
Шайх Алоуддавла қ. с. муридларидиндур. Отаси Фароҳ вилоятининг ҳокими эрди, қариб эрди, тиладики, ҳукуматдин истиъфо ва инзиво ихтиёр қилиб, умрининг охирин тоату ибодат била ўткаргай. Ўғли Шоҳ Алини замон подшоҳининг ўрдусиға юбордики, ҳукумат нишонин ўз отиға олғай ва ул муъоф бўлғай. Гузари Симнон сари эрди. Ул яқинда қуттоут-тариқ била алар орасида уруш воқеъ бўлди, андоқки Шоҳ Алининг барча мутааллиқлари қатлға келдилар, ўзи қатиқ яралар еб, ўлуклар орасида ўлум ҳоли била йиқилди. Шайх ҳазратиға ғайбда кўргуздиларки, фалон мавзеъда жамоате ўлуклар орасида бир захмлиғнинг руҳидин рамақе бор, анинг сарвақтиға етибки, фақр тариқида тамом қобилияти бор. Шайх ул мавзеға борди ва ҳеч қайсини тирик топмади. Яна қатла ҳамул амрға маъмур бўлди, яна бориб, тирик топмади. Яна бориб, иҳтиёт била кўп тафаҳҳус қилғандин сўнгра бирида ҳаёт асари тафаррус қилди. Ани кўтариб, шаҳрға келтуруб, муолажасиға машғул бўлдилар, то яралари ўнгалиб, ўз ҳолиға келди. Шайх анга дедилар: сиҳҳат топтинг, хоҳ ишинг кифояти учун подшоҳ қошиға бор, хоҳ отанг қошиға бор! Ул дедики, мен Шайхнинг шариф хидматидин ҳеч қаён борур хотирим йўқтур, тиларменки, иродат илигин Шайх этагига урғайман! Охир отаси хидматиға борди ва андин ижозат ҳосил қилиб, Шайх ҳазратиға келиб, Шайх Ҳасан тарбияти била олий мақомотқа қадам қўйди.
497. Шайх Муҳаммад Шоҳ Фароҳий қ. т. с.
Зоҳирию ботиний улум била ороста эрди. Ва ул бир восита била Шоҳ Али Фароҳийнинг муридидур. Ҳаёти охирида ҳаж азимати қилди, Ҳурмуз йўли била. Чун Манужонға етти, бемор бўлди ҳам анда вафот қилди. Ва қабри ҳам андадур. Кашфу илҳом соҳиби эрмиш. Дерларки, ҳаж сафарида бир шаҳрға етибдурки, анда бир хароботе бор эрмиш. Муроқиб ўлтуруб эрмиш. Ногоҳ бир сайҳа урмиш. Уламодин бири ҳозир эрмиш, сўрмишким, не воқеъ бўлди? Демишким, бу шаҳрнинг хароботини манга макшуф қилдилар, анда бир жамила заифа кўрдум. Дедимки, бор Худоё! Бу заифани бу ҳолдин манга бағишла! Сирримға еткурдиларки, не учун демассенки, сени анга бағишлағайбиз. Ул хотун ҳам ул вақтда тавба тавфиқи топди.
498. Шайх Баҳоуддин Умар р. т.
Шайх Муҳаммад Шоҳнинг тағойисидур. Баъзи акобир дебдурларки, маълум эмаски, Шайх Рукнуддин Алоуддавла асҳоби силсиласида анингдек бўлмиш бўлғай.
Кичик ёшдин мажзуб экандур ва жазба осори анда зоҳир экандур. Намоз қилурда асҳобидин биравни ўлтуртур эрмишки, ракаат ададин анга танбиҳ қилғайким, ўзи ани асрай олмас эрмиш. Авойили ҳолда андоқки, бу тоифаға ғоят шавқу тааттуш бўлур мақсудқа ҳеч етмакдин тағойиси қошида изҳори малол қилур эрмиш. Тағойиси анга бу байтнн ўқуб эрмишки,
б а й т:
[Агар нола қилса, ёри сафарда бўлган киши нола қилади. Ёринг қўйнингдаю, яна нега нола қиласан?]1.
Одати бу навъ эрмишки чун масжиди жомеъда ҳозир бўлур эрмиш, ҳукком ва аларнинг хавоси била мусулмонларнинг иши кифоятида сўз айтур эрмиш. Азизе савол қилибдур муники, масжидда мунча эл сўзин сўзлашмакнинг сабаби не эркин? Мундоқ дебдурки, агар ўзумни ул айтмоқ ва эшитмакка машғул қилмасам, мағлуб ва мустаҳлак бўлурмен, ҳавосим ишдин қолур, кўзум кўрмас ва қулоғим эшитмас. Ва сойимуддаҳр бўлур эрмиш. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Кошғарий қ. дебдурларки, Макка сафарида анга маразе воқеъ бўлди. Ҳар неча асҳоб муболаға қилдилар, ифтор қилмади. Бир кун кўрдум, ғайб аҳлидин жамъи анинг миҳаффаси сари борадур эрдилар. Чун миҳаффа эшикига еттилар, турмадилар ва ўттилар. Мен бу қиссани ўзидин сўрдум. Деди: бале, қутб эрди. Ва асҳобики, иёдатқа келиб эрдилар, миҳаффа эшикига етканда, мен аёғимни узатиб эрдим, ўттилар, аёғимни йиғиштурғандин сўнг қайттилар ва менинг қошимға келиб, фотиҳа ўқудилар. Мавлоно хидматлари дебдурларки, ҳам ул кун сиҳҳат осори зоҳир бўлди ва ифтор қилурға иҳтиёж бўлмади. Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, баъзи фуқароғаки, таважжуҳ давоми ва иқбол мақсуди ҳақиқийға тарғиб қилур эрди, бу байтни ўқур эрди.
Б а й т:
[Ўз дилоромингга кўнгил боғла ва жумла оламдин кўнгпл уз!]2.
Саккиз юз эллик еттида Раби ул-аввал ойинииг салхнда сешанба куни дунёдин ўтубдур. Ва замои подшоҳи наъшин эгнига кўтариб, хейли йўл борибдур. Ҳиротнинг ийдгоҳининг шимоли ҳадда сари дафн қилибдурлар. Ва олий иморат ясабдурлар. Ва машҳур ва мутааййин мазордур, юзору ва ютабарраку биҳи.
499. Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад Асад қ. с.
Зоҳир улумдин табъ жавдатиға ва фаҳм ҳиддатиға шуҳрати бор эрмиш. Ҳазрат Шайх Зайнуддин сулуки тариқида машғул экандур. Бовужуд касби улум ул тариқда сулукидин кундин кунга ўзига зикр таъсири маълум қилғандин сўнгра таҳсил тарки қилибдур Ҳазрат Шайх Баҳоуддин Умар қ. с. била кўп суҳбат тутуб, арбаънилар чиқарибдур. Халқнинг ақидаси ул эрмишки аларнинг муриди эркин. Аммо ўзи анга муътариф эмас эрмиш ва Мавлоно Фахруддин Луристоний суҳбатиға етган эрмиш. Ва Мавлоно анга бир тўнин кийдургон эркандур ва табаррук ҳайсиятидин гоҳ кияр эркандур. Ва сўнгралар Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Кошғарий била суҳбат тутар эрмиш ва Мавлоно ани таъзим ва тақдим қилур эрмиш. Ва Ҳазрат Махдум н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, бир йўлда анинг била борур эрдук. Бир тақриб била анинг сўзи анга еттики, деди: манга бу неча кунда амре воқеъ бўлдики, ҳаргиз ўзумга ул гумон элтмас эрдим. Ижмол тариқи била ншорате анга қилди, ул навъки мен анинг таҳқиқидин жамъи мақомни фаҳм қилдим. [Баъзи орифлар деди: Агар Аллоҳ субҳонаҳу ўз зоти билан бирор бандасига тажалли қилса, барча зот, сифот ва феълларни Ҳақнинг зот сифат ва феъллари партавида фоний ҳолда кўради. Ўзини барча махлуқотлар баробарида гўё тадбир этувчи, махлуқотларни эса, ўз аъзолари деб билади. Махлуқотларнинг бирортасига бирор нарса рўй бермайди, фақат ўзини уларга энг яқин деб билади. Тавҳид манбасига тамоман ғарқ бўлгани учун ўз зотини Ҳақнинг ягона зотида, сифатини унинг сифатида, феълини унинг феълида кўради. Албатта инсонга тавҳидда бу мақомдан юксаги йўқ. Руҳ кўзи зотнинг жамол мушоҳадасига тикилган замон, ашёнинг орасини ажратувчи ақл нури қадим зот нури ғалабасидан зойил бўлади. Ва Ҳақ келиши билан ботилнинг кетиши сабабидан қадим ва ҳодислар орасидаги фарқ кўтарилади. Бу ҳолат жамъ деб аталади]1. Анга ҳоле тамом ваважде азим бор эрди. Самоъ мажлисида ҳоли мутағаййир бўлуб, айдоқ сайҳалар ва заъқалар урар эрдики, асари мажлис аҳлиға сироят қилур эрди ва вақтлари хуш бўлур эрди. Саккиз юз олтмиш тўртда Рамазон ойининг ғуррасида оламдин ўтти. Ва қабри Гозургоҳда Ҳазрат Шайх ул-исломнинг аёғи саридур.
500. Шайх Баҳоуддин Валад қ. т. с.
Оти Муҳаммад б. Ҳусайн б. Аҳмад Хатиб Букрий. Баъзи дебдурки, Шайх Нажмуддин суҳбатиға етибдур. Амир ул-муъминин Абубакр р. а. фарзандларидиндур. Онаси Хуросон подшоҳи Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизидур. Ҳазрат Рисолат с. а. в. тушда анга ишорат қилдиким, қизингни Ҳусайн Хатибға никоҳ қил! Ва ул мутаваллид бўлди. Икки ёшида отаси нақл қилди. Чун тамайюз синниға етти, улум таҳсили қилди ва диниву яқинийдин то камоли ул ерга еттиким, Ҳазрат Рисолат с. а. в. анга Султон ул-уламо лақаб берди. Чун анга кўп зуҳур бўлди ва хавосу авомнинг маржаъи бўлди. Зоҳир уламосидин аҳли ҳасад ани замон подшоҳи хуружиға муттаҳам қилдилар ва Балхдин узр қўлдилар. Ва ул вақт Мавлоно Жалолуддин кичик ёшлик эрди. Ва алар Бағдод йўли била Макка азимати қилдилар. Чун Бағдодға еттилар, жамъи сўрдиларки, булар не элдурлар, қайдин келиб, қаён борадурлар? Алар дедиларки, [Аллоҳдан Аллоҳга! Қўрқув ва қувват фақат Аллоҳдин бўлур!]1. Бу сўзни Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. ға еткурдилар. Дедики, [бошқа киши эмас бу – Баҳоуддин Балхийдир]2 ва истиқбол қилди. Чун анга етти, хачиридин тушуб, Ҳазрат Мавлононинг тизин ўпди ва хонақоҳ сари истидъо қилди. Мавлоно дедиларки, маволийға мадраса ансабдур ва Мустансирия мадрасасиға нузул қилдилар. Ва Шайх ўз илиги била аларнинг ўтугин тортиб, мунга муносиб хидматлар қилди. Учунчи кун Макка азимати қилиб, мурожаат қилғанда Рум сари мутаважжнҳ бўлдилар. Тўрт йил Озарбайжонда сокин ўлдилар ва етти йил Лорандада. Ва Мавлоно Жалолуддин хидматларин ўн саккиз ёшида кадхудо қилдилар ва етти юз йигирма учда Султон Валад мутаваллид бўлди. Чун улғайди, ҳар ким аларни танимаса эрди, бузургвор оталари била кўрса, оға-ини хаёл қилур эрди. Андин сўнгра подшоҳ аларни Кўняға истидъо қилди. Ва Ҳазрат Мавлоно анда Ҳақнинг живори раҳматиға восил бўлди.