Alisher Navoiy. Nasoyim ul-muhabbat  ( 72935 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 B


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:54:09

 251. Абубакр Қатиъий қ. с.
 Бағдоднинг имоми ва ҳофир эрди. Ҳадисда Абдуллоҳ Аҳмад ҲанбАлиинг шогирдидур. Ва Жунайд қ. с. ни кўруб эрди. Ул дебдурки, Жунайддин эшиттимки, дедики, оҳвойки, ҳар кун ўзга ишдасен, не бўлғайки, бир кунни менинг ишимда қилғайсен. Ул Бағдодда уч юз олтмиш саккизда Зулҳижжа ойи дунёдин ўтти.

 252. Абубакр Ҳамадоний қ. с.
Шайх ул-ислом дедиким, Ҳусайн Фақир дедиким, Абубакр Ҳамадоний дедиким, дарвешлик уч нимадур [тарк уттамаъ валманъу валжамъу]1 – эл нимасига тамаъ қилмамак, агар нима бошингга келса манъ қилмамак, ҳар не жамъ қилмамак!

 253. Абубакр Кафширий қ. с.
 Кафшир Шомда бир кентдур. Ул дебдурки, Бани Исройил тиҳида борур эрдим. Манга парзада ўтмак ва чбоқла ҳавас бўлди. Филҳол боқда сотқучининг уни келди тиҳдаки қошимға келтурди. Шайх ул-ислом дебдурки, бу каромат эмаски, Тасаввуф тариқида беғародур.
 Бир дарвеш бодияда сувсиз бўлди, олтин қадаҳда совуқ сув оллида ҳозир қилдилар. Ул дарвеш дедики, сенинг иззатинг ҳаққики, бу сувдин ичмағаймен, магар бир аъробий илигидинки, мени силлий урғай ва сув бергай, йўқ эрса каромот била сув керакмас. Ғурур хавфидин муни деди. Ва деди: қодирсен ангаким, менинг жавфумда сув ижод қилғайсен, яъни зоҳир каромот макрдин эмин бўлмағай.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ҳақиқат каромот била дуруст бўлмаским, ҳақиқат худ каромотдур ва каромот зуҳҳод била абдолға бўлғай.

 254. Абубакр Довуд Динаварий қ. с
 Шомда бўлур эрди. Ибн Жалло била суҳбат тутубдур. Ул дебдурки, «меъда таом маҳалидур, агар анда ҳалол таом солсанг, тоат қуввати топқайсен ва агар шубҳа била бўлса, Ҳақ йўлин санга ёпқай ва агар ҳа-ром бўлса, маъсият зоянда бўлғай». Дерларки, ул юз йил умр топти ва уч юз элликда Динаварда дунёдин ўтти.

 255. Абу Али Рудборий қ. т. с.
 Тўртунчи табақадиндур. Оти Аҳмад б. Муҳаммад б. Қосим Мансур. Вузаронинг рўасони абносидиндур ва насаби Қасрийға етар. Бир кун Жунайд қ. с. масжиди жомеъда сўз айтур эрдики, анинг кўзи масжиди жомеъга тушти, Жунайд мажлисига. Жунайд биравга сўз асносида дедики, [сўзимни эшит]1. Абу Али соғиндики, анга деди, турди ва қулоқ солди. Жунайд каломи анинг кўнглида ер тутди ва муассир тушти, ҳар недаким бор эрди, боридин чиқти ва бу қавм тариқиға иқбол кўргузди. Ҳофизи ҳадис эрди ва олим ва фақиҳ ва адиб ва қавм саййиди. Абу Абдуллоҳ Рудборийнинг холидур. Шайх Абу Али Қотиб дерким, [Абу Али Рудборий р. т. дан ўзга шариат ва ҳақиқат илмини ўзида жамлаган кишини кўрмадим]2. Абу Али Котиб ҳар қачон Абу Али Рудборийни ёд қилса эрди, «Саййидино» дер эрди. Шогирдлариға андин рашк қилур эрди. Анга дедилар, недур буки, ани ўзунгнинг саййиди дерсен? Деди, ул шариатдинҳа қиқатқа борди ва биз ҳақиқатдин шариатга келурбиз. Шайх ул-ислом дебдурки, то кишини тўрдин бўсағага элтмаслар, билмаски, улким, бўсағадин тўрга борибдур, кимдур? Асру совуғ бўлғайки, ноздин ниёзға юборгайлар, ниёздин нозға борур ва таҳоратдин намозға. Абу Али Рудборий Бағдодда Жунайд ва Нури ва Абу Ҳамза ва Масуҳий ва алар билаким, алар табақасида эрдилар, суҳбат тутуб эрди ва Шомда Абдуллоҳ Жалло била. Уни Бағдодлиғдур, аммо Мисрда муқим бўлди ва Мисрийлар ва ул ернинг сўфиларининг шайхидур. Ва тасаввуф аҳлининг шуаросидиндур. Назъ вақтида дебдурким,

 шеър:

[сенинг ҳаққинга қасамкн, то сени кўрмагунимча сендан ўзгага муҳаббат назари билан боқмасман]3.

 Уч юз Гшгнрма бирда дунёдин ўтти. Ва.ҳам ул дебдурки,

 н а з м:
[Кимки, маҳбуб нарсаларга кўнгул қўйишдан қайтиб, сенга боғланмаса ё унда муҳаббат пайдо бўлиб сочилган нарсаларни бир жойга жамламаса, гўёки аро йўлда қолиб, баҳра истаган ва савоб тилаган кишига ўхшайди]4.

 Шайх ул-ислом деди, манга бу шеърда анга ҳасаддурки, ҳеч кишига сўз ери қўймайдур ва барчаии айтибйдур. Ва ҳам ул дебдурки, [знндонларнинг энг тори номувофиқ кишилар билан яшаш!]5 Ва ҳам ул дебдурким,

 б а й т:

[Гап кўпу иш оз бўлса – нуқсондир, Иш кўну гап оз бўлса ҳурматга лойиқдир]6.

 Ва ҳам ул дебдуркн, [банданинг фойдасиз иш билан машғуллиги Аллоҳнинг ундан юз ўгиргани аломатидир]7. Ва ҳам ул дебдурки, [модомики, ўзингдан тамоман фоний бўлмасанг, муҳаббат ҳудудига кира олмайсан]8.

 256. Абу Али Сақафий қ. т. с.
 Тўртунчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Абдулваҳҳобдур. Абу Ҳафз Ҳаддод ва Ҳамдун Қассории кўруб эрди. Ва Нишобурда имом ва муқаддам эрди ва аксар шаръий илмда моҳир. Барчани қўйди ва тасаввуф илмига машғул бўлди. Ва Абу Усмон Ҳирий ани мадҳ қи-либдурки, [нафс айблари ва амаллар офатлари ҳақида маъноли гапирадиган машойихларнинг афзалроғи эди]1. Уч юз йигирма саккизда дунёдин ўтди. Ул дебдурки, [Аллоҳни билиш жаҳолатда – қалб ҳаёти, зулматда – кўз нуридир]2. Ҳам ул дебдурки, кимки улуғлар била суҳбат тутқай ва абад тариқин маръий тутмаған, анга алариинг суҳбатининг фойдаси ва назарининг баракати ҳаром бўлғай ва аларнинг нуридин анда ҳеч нима пайдо бўлмағай. Андин сўрдиларки, кимнинг маоши саъброқ ва нохушроқ? Деди: анингки, ноумид била зист қилғай. Шайх ул-ислом деди: навмидлиғнинг куфр сари эшики бор. Ва Тенгри таолодин навмидлиқ куфрдир, [Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Зеро, Аллоҳ раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур]3. Мажлис. асносида кўп айтур эрмишки, эй барчани ҳечга сотқон ка ҳечни барчага сотқун олғон!

 257. Абу Али Котиб Мисрий қ. т. с.
 Тўртинчи табақадиндур. Мисрнинг машойихй киборидин. Абубакр Мисрий ва Абу Али Рудборий била суҳбат тутубдур. Абу Али Маштулийнинг пиридур. Абу Усмоп Мағрибий қ. с. ани бузург тутубдур ва Рудборийдин ани улуғроқ дебдурлар. Ул дебдурки, ҳар қачон манга бир нима мушкил бўлса эрди, Мустафо с. а. в. ни воқеъда кўрар эрдим ва арз қилур эрдим ва ҳол бўлур эрди. Ул дебдурки, Ҳақ субхонаҳу ва таоло буюрубдурким, [бизнинг синовларга бардош берган бизга етди]1.
 Шайх Абулқосим Насрободий қ. с. дебдурким, Абу Али Котибдин сўрдиларқи, фақр била ғинодин қайси бирига мойилроқсен? Деди: ангаким, даражаси ва мартабяси буюкроқдур. Ва бу икки байтни ўқидиким,

 н а з м:

[Фақирликда афзаллик бўлгани учун бойлик томон кўз тикмайман. Узимга келган синовларга, албатта сабр қиламан. Аллоҳ сабрни мақтади]2.

 258. Дбу Али Маштулий қ. с.
 Оти Ҳасан б. Али б. Мусодур. Абу Али Котиб. ва Абу Яъқуб Сусий қ. с. нинг шогирдидур. Маштул – бир кентдур, Мисрнинг уч йиғочлиғида. Ва анда уч юз қирқда дунёдин ўтубдур. Ани Ҳазрат Расул с. а. в. дарвешлар ишининг кифоятиға. муқаррар қилибдур. Бу тоифа доим анинг хидматиға етарлар эрмиш. Ул Ҳазратнинг амри била ва барча бу ишлари кифоят бўлур эрмиш. Шайх ул-услом дебдурки, Абу Али Маштуяий Басраға борди, Шайх Абу Яъқуб Сусий зиёратиға. Ани сўрди, бирав уйин нишон берди ва дедиким, ани кўрсанг санга дегусидурким, бор ва кирдоринг теграсида зврул! Маштулий Сусийнинг эшикин қоқти. Ул деди: Киргил! Деди: Кел, ўлтур! Ултурди. Деди: Мен сенга демасманки, кирдоринг теграсига эврул, яъни бу иш барча кирдор эмас, бир нима бордур кирдордин улуқ.

 259. Абу Али Розий қ. т. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул дедики, қачон кўрсангки Ҳақ с. т. халқдин ваҳшат берди, андоққи ҳозирдин асойламассен ва ғайбни тиламассен, билки иродаси улдурки, санга ўзи била унсу ором бергай.

 260. Абу Али Хайрон қ. т. с.
 Оти Ҳасан б. Солиҳ б. Хайрондур. Фақиҳ эрди. Шофеъи жамъ қилиб эрди фиқҳу вараъ ўртасида. Анга таклиф қилдиларки, қозиюл қуззот бўлғай. Қабул қилмади. Дерларки, Муқтадйрбиллоҳ халифанинг вазири Али б. Исо киши йибордиким, Шайх Абу Али Хайронни келтургай. То қазони анга арз қилғайлар, Шайх эшитти ва ёшунди. Неча кишини муваккил қилдиларки, чун сувға муҳтож бўлса чиққай, олиб элтгайлар. Ун кундин ортуқ чиқмади. Вазирға бу хабар етишди, деди: қўйинг, бизга мақсуд ул эрдики, халқ билгайларки, бизинг мулкда андоқ киши борким, шарқдин ғарбғача мулк қазоснн анга берсалар, ул қабул қилмас эрмиш. Ул дебдурки, [кимки бирор нарсага орқа қилса, ақли кетади]1.

 261. Абу Али Сиржоний қ. с.
 Дебдурларки, анга мусофире етишти, бир игна учун ани етмиш қатла бозорға йибордики, мундин яхшироқ керак. Ул қарилиғ ва заъф ва бузурглуки била борур эрди ва яна бир олиб келур эрди. Етмиш қатладин сўнгра бир сузангарни рлиб келдиким, нечукким ул тилагай, саранжом қилғай. Ул мусофир дедиким, дариғким, ярим ҳақимдин ортуқ эмас эрмишсен; агар ясагучини келтурмасанг, етти юз қатла сени йиборгум эрди.,

 262. Абдуллоҳ б. Муҳаммад Маъруф Муртаъиш қ. с.
 Тўртунчи табақадиндур. Нишобурлик Кунияти Абу Муҳаммад. Ҳийра маҳалласидин. Бағдодда бўлур эрди. Ироқ машойихининг ягонасидур, аъиммасидин, Абу Ҳафс Ҳаддод асҳобидиндур. Ва Жунайд қ. с. ни кўруб эрди. Дебдурларки, Бағдоднинг ажойиби уч нимадур: Шиблийнинг заъқаси ва Муртаъишнидг нуктаси ва Хулдийнинг ҳикояти. Муртаъиш Бағдодда Шунизия масжидида уч юз йигирма саккизда дунёдин ўтти ё йигирма учда. Абу Ҳафс анга саёҳат буюриб эрди. Ҳар йил минг йиғоч сафар қилур эрди, яёғ ва бошяланг. Ва ҳеч шаҳрда ўн кундин ортуқ турмас эрди, гоҳ бўлғай эдики, уч кундин ортиқ бўлмағай эрди. Иброҳим б. Муваллид дерким, Муртаъиш Раққаъға келди. Иброҳим Қассор анинг учун бир табақ нон ва узум йиборди, Муртаъишнинг бир мирзи бор эрди ва пўстнни. Мирзни ийзор қилди ва пўстинни сотти ва бир табақ нон ва узум олиб, Иброҳим Қассорға йиборди. Ва дедики, нон ва узумга нон ва узум; агар сенинг Тенгри таоло била бир ҳолинг бор, ташқари чиқ! Иброҳим бизга айттиким, то мундадур, анинг била сўзлашманг ва анга салом қилмайг. Ул узун муддат Раққаъда иқомат қилди. Бир кун анга еттим. Дедим, ё Або Муҳаммад, мунча хорлиқким санга етишти, ҳануз мундасен? Деди: менинг бу ерда мунча иқоматимға сабаб ушбу эрди, йўқ эрса мен ўзга шаҳрларда мунча иқомат Қилмас эрдим. Муртаъиш дебдурки, ҳаргиз ўзумни хавос ботини била кўрмадим, то авом зоҳири била кўрмадим. Андин сўрдиларки, Тасаввуф недур? Дедиким, ашкол ва талбис ва китмон. Ҳам андин сўрдиларким, [қайси амал афзал?]1. Деди: [Аллоҳ фаглини кўрмоқ]2. Ва бу бантнн ўқидиким,

 б а й т:

[агар тақдир қўлласа, ожиз кучлига айланади]3. Ва ҳам ул дебдурки, [ризқларнинг афзали яхши бандалик қилиш ва суннатга мувофиқ хнзматдир]4.

 263. Абдуллоҳ б. Муҳаммад Манозил қ. т. с.

 Тўртунчи табақадиндур. Кунияти Абу Муҳаммад. Нншобур машойихи бузургларидиндур. Ҳамдун Қассор била суҳбат тутубдур ва бу тариқатни андин олубдур. Машойихдин бири дебдурки, мен бу қавмдин бир тамом киши ва бир ярим киши танирмен. Ярим киши–Насрободинки, ҳеч кимни ямонлиғ била ёд қилмағай. Ва бир тамом киши Абдуллоҳ Манозилдурким, ҳеч кишини худ ёд қилмағай. Ҳам ул дебдурким, ҳарким бу ишга зўр била кирса, фазиҳат бўлғай ва заъф била кирса, қувват топқай, яъни ниёз ва ҳурмат. Ва иродат била кирмас керак, йўқки, даъво ва қувват била. Ва ҳам ул дебдур: ҳеч нима йўқтур ул кишидаким, касб зулли ва савол зулли ва рад зулли таъмини тотмамиш бўлғай. Ва ҳам ул дебдурки, ҳар ким нафсиға лозим тутса бир ниманиким, анга муҳтож бўлмағай, зоеъ қилғай, ўз аҳволидин бир ниманиким, анга муҳтож бўлған ва андин чораси бўлмағай. Ва дебдурки, басдур бандадин тамом умрида бир нафаски риё ва ширкдин пок бўлғай. Ҳар оина ул нафас баракоти умрииинг охи-рида анга сироят қилған.

 264. Абдуллоҳ б. Ҳаддод Розий қ. т. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул дебдурки, ҳар ким йигитликда Ҳақ с. т. бандалиғида амру наҳийни фуругузошт қилса, ул қариғанда ани фуругузошт қилғайлар ва анга ёрлиғ қилмағайлар.

 265. Абдуллоҳ б. Исом Л\ақдисий қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул Ҳазрат Мустафоии с. а. в. тушда кўрди ва сўрдиким, ё Расулуллоҳ, бу ишнинг ҳақиқатики, биз андабиз, недур? Ул Ҳазрат дедиким, Ҳақ таолодин уялмакким, халқ билан бўлғонингда андин холи бўлғайсен, яъни керакки, чун зоҳиринг халқ била бўлса, ботининг Ҳақ била бўлғай ва ботин била ҳам халқ била бўлмоққа Ҳақдин уялғайсен. Расул с. а. в. бу сўзни айтти ва азимат қилди ва мен асарича бориб дедим: ё Расулуллоҳ, бир нима афсун қил! Деди: халққа бахшойиш вақтики, Тснгри била бўлгайсен, яъники, ботин била. Тенгри била бўлсанг, зоҳир била халқ била бўлғайсен ва алар била мувосо қилгансен ва аларнинг ҳуқуқин зоеъ қилмағайсен.

 266. Абдуллоҳ Набозоний қ. т. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки. ул дебдурки, Мустафо Ҳазратин с. а. в. тушта кўрдум ва дедим: ё Расулуллоҳ, қайси қавм била ўлтурайин? Ул Ҳазрат буюрдиким, ул қавм билаки, меҳмонликка борурлар, яъни дарвешлар, йўқ ул қавм билаки, элни меҳмонликка тиларлар, яъни тавонгарлар.

 267. Абулхайр Тайнотин қ. т. с.
 Тўртунчи табақадиндур. Отн Ҳаммод Ҳабаший. Қул эркандур. Тайнот–Мисрнинг кентларидиндур. Занбил тўқир эрмиш. Киши кўрмайдурки, нечук тўқур эрди. Лин икки илигинг ҳам кўрубдурлар. Киши бўлмаса, арслон била мувонасати бўлур эрди. [Унга айтишди: эшитдикки, ваҳший ҳайвонлар билан улфатчилик қилар эрмишсен? У айтди: рост, итларнинг баъзиси баъзисига улфат бўлади]1. Ани арзнинг зинҳори дебдурлар. Уз пақтида халқнинг аҳволига мушриф эрди. Уч юз қирқ ва бир нимада дунёдин ўтти. Анга кўп оёт ва каромот зоҳир эрди. Абу Абдуллоҳ Жалло ва Жунайд ва алар ақрони била суҳбат тутубдур. Ва таваккул тариқида ягона эркандур. Ул дебдурки, ҳар ким илмин зоҳир қилса, муройидур ва ҳолин зоҳир қилса, муддаин. Бир қатла биравни кўрдиким, сув юзида борадур. Деди: бу не бидъатдур, қуруғлиққа чиқ, дағи хуш бор! Яна би-равни кўрдиким, ҳавода борур эрди. Анга дағи ушбу сўзин деди, дағи сўрдиким, қаён борурсен? Дедики, ҳажга. Дедиким, бор! Шайх ул-ислом дедиким, каромот сотқучи то ани қабул қилғанлар мағрурдур ва каромот сотқун олғучи агарчи ит уни қилмас, аммо иттур, яъни ҳақиқат каромот эмас, андин ўага нимадур ва ул зуҳҳод ва абдолға хуш келур. Суфийи ориф каромотдин яхшироқдур ва ул каромотнинг каромотидур. Ҳам Шайх ул-ислом дебдурки, Аббос б. Муҳаммад Халлол дебдурки, Абулхайр Тайнотий манга айттикнм, мураққаъ бўйнунгга солиб, қаён борурсен? Тарсусқа ва Байт ул-муқаддасқа. Деди: не учун бир гўшада ўлтуруб, юз анга қилмассен? Шайх ул-ислом дедики, ул гўша қайда бўлғай? Вақтики сен бўлмағайсен. Ҳам Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Солиҳ Ҳадасонийким, оти Ҳорундур, манга дедиким, Абулхайр Тайнотий зиёратиға бордим. Мендин сўрдиким, ҳоло, қаён сафарин қилурсен? Дедим: Тарсус. Деди: бу йил ниятинг қаёндур? Дедим: Макка. Деди: Аллоҳу таоло сизга бириима берди, анинг ҳаққин билмадингиз, сизни водийларда ва дарёларда пароканда қилди. Абу Солиҳ сўрдиким, эй Шайх, ҳаж била ғазони дейсан? Дедиким, ҳар оина не учун вақтингизни ғашшат тутмассиз ва анинг била суҳбат тутмассиз? Шайх ул-ислом дебдур: Абулқосим Халлол Марвазий қошиға бир мурид келиб ижозат тиладиким, сафарга борурмен. Шайх дедиким, не учун борурсен? Дедики, сув бир ерда турса исланур ва тийра бўлур. Шайх дедиким, не учун дарё бўлмағайсенки, бир ерда турубдур ва ҳеч тийра бўлмас.
 Абулхайр Тайнотий асҳобидин бири дебдурки, бир кун шайх ўлтуруб эрди, дедиким, ва алайҳассалом! Сўрдумки, малойика салом бердики, жавоб бердинг? Деди, йўқ, одамизоддин бирав ҳавоға учуб борур эрди, салом берди, жавоб бердим.
 Шайх Абулхайрнинг ғариб ҳолати бағоят кўпдур, тафсилин тилаган Шайх ул-ислом кутубидин тиласун ва ижмолу махласин Ҳазрат Махдуми Нураннинг «Нафаҳотул-унс»идин ўқусун.

 268. Абулхайр Ҳабаший қ. т. с.
 Шайх Аму ва Шайх Аббос анинг дийдориға фахр қилурлар эрмиш. Ул Маккада мужовир эрди. Бир кун бирав Масжиди Ҳарамға кирди ва деди: қаёндурлар аларким, аларни жавонмард атарлар? Ва суфийлар сари боқти ҳақорат била. Ва дедики, булар жавонмардлардурлар? Бир лаҳзадин сўнгра Шайх Абулхайр Ҳабашийни кўрдиларки, кулур эрди ҳайбат ва ғазаб била. Ул сўзни билиб эрдики, ул киши дер эрди. Деди: кимдурки, жавонмардларни сўрубдур? Жавонмард керакки, жавонмардни кўргай. Дебдурларки, ул ҳам–улдурки, қабри Абарқуҳдадур. Оти Иқбол ва лақаби Товус улҲарамайн. Ул дебдурки, олтмиш йил Макка ва Мадинада мужоварат қилдим ва кўп қатиғликлар кўрдум, ҳаргиз кишидин нима тиламадим. Ҳар қачон биравдин нима тиламак хаёл қилдим, ҳотифий нидо қилдиким, уялмассенким, ул юзники, бизинг оллимизда сажда қилур, ғайр илайида хор қилғаисен? Дебдурларки, ул ҳар қачон Ҳазрат Расул с. а. в. равзасиға келиб дер эрдиким, [сенга салом бўлсин, эй жин ва инсонларнинг элчиси!]1 Жавоб эшитур эрдиким, [сенга ҳам салом бўлсин, эй Маккаю Мадинанинг товуси!]2. Ул дебдурким, [ҳурларга хизмат қилишни ўзига лозим кўрган одам ҳур кишидир. Узига бировнинг миннатини раво кўрмаган ва бирор кишига муҳтожлик изҳор қилмаган одам жавонмарддир]3. Уч юз саксон учда дунёдин ўтубдур.

 269. Абулхайр Асқалоний қ. с.
 Бағдодқа борди ва неча вақт анда иқомат қилди ва машойих била суҳбат қилди. Ва сўнгра Бағдод кентларидин бирига борди ва мутааҳҳил бўлди. Ва анда вафот қилди.

 270. Абулхайр Ҳимсий қ. т. с.

 Борлар бодияни Каъба сафарида таваккул қадами била қатъ қилди. Ва уч юз ўнда дунёдин ўтти.

 271. Иброҳим б. Шайбон Кирмоншоҳий қ. с.
 Тўртунчи табақадиндур. Кунияти Абу Исҳоқ. Жабал шайхидур. Уз вақтида анга мақомот эрди вараъу тақводаким, халқ андин ожиз эрди. Абу Абдуллоҳ Мағрибий ва Иброҳим Хаввос қ. с. нинг асҳобидиндур. Абу Абдуллоҳ Манозилдин сўрубдурларким, анинг бобида дерсен? Дебдурки, [Иброҳим фақирларга, адаб аҳлига ва муомалаларга Аллоҳнинг ҳужжатидир]1. Уч юз ўттуз еттида дунёдин ўтубдур. Ўл дебдурки, ҳар ким машойих ҳурматин асрамағай фосид муддаоси била ўз ҳаққида ботил таманноси била гирифтор бўлуб фазиҳат бўлғай. Ва ҳам ул дебдур, дарвеш десаким, менинг наълайним, анинг сари боқманг, яъни дарвешга керак мулк бўлмаса. Ул дебдурки, отам манга васияг қилдики, илм ўрган, зоҳир одоби учун ва вараъпеша қил, ботин одоби учун. Ва ул нимадин йироқ бўлки сени Тенгри таолодин, машғул қилғайки, оз тушарки киши андин юз эвургай ва яна ул давлатни топқайки юз анинг сари қилғай.

 272. Абу Зайд Марғазий Хуросоний қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурким, ул фақиҳ эрди. Ҳажға борадурғонда Кирмоншоҳқа етишти Иброҳим Шайбонни анда топти. Ул йил ҳаж азимати таркин қилди ва анинг суҳбатин лозим тутти, ўз кўнглининг иморати учун. Андин сўнгра уч ҳаж гузорлади. Ул кунки, Хожа Абу Язид оламдин ўтти, азим ёғин эрди. Чиқара олмадилар, уйида-ўқ дафн қилдиларки, мажол топсалар, чиқариб элткайлар ва муқаррар қилған ерда қўйғайлар. Чун қабрини очдилар, ани қабрда топмадилар. Шайх ул-ислом дебдурки, бу валоятни фиқҳдин топмайдур эрдиким, ул пир суҳбати баракатидин топиб эрди.

 273. Иброҳим б. Аҳмад Муваллид Суфий Раққийқ. с.
 Тўртунчи табақадиндур. Кунияти Абу Исҳоқдур ва Раққанинг кибори машойихидиндур. Абу Абдуллоҳ Жалло ва Иброҳим Қассор Раққий била суҳбат тутуб эрди. Уч юз қирқ иқкида дунёдин ўтти. Қардоши Абулҳасан ибн Али Ҳамадон ани туш кўрди ва дедики, манга васияте қил! Ул деди: [То раббинг билан учрашгунча ўзингга фақирлик ва хорликни лозим тут!]1. Ул дебдурки, [фақрнинг ҳақиқати шуки, банда Ҳақ с. т. дан бошқага бирор нарсада эҳтиёж сезмайди]2. Ва ҳам ул дебдурки, ажаб келур манга биравдинким, билгандин сўнграки, анга Тенгри сарн йўлдур, анинг ғайри била нечук зиндагонлик қилур. Ва ҳол улки Худойи таоло дерки: [Парвардигорингизга қайтинглар ва унга бўйсунинглар!]3.

 274. Иброҳим Жилий р. т.
 Жил еридин эрмиш. Шукуҳлик бузург пир эрмиш. Бу тоифанинг вақтин софий тутар эрмиш. Шайх Абулазҳар Истахрий дебдурки, ул аммзодасиға мубтало бўлди ва ани никоҳиға киюурди. Ва анга андоқ машъуф бўлдиким, анинг муҳаббатидин бир лаҳза анинг қошидин қўпа олмас эрди. Бир кун дедиким, бу не ишдурки, мен андамен; агар бу ҳол била ўтиб, охиратқа борсам, ким бўлғаймен? Кеча қўпти ва ғусл қилди ва намоз қилди ва Тенгри ҳазратида зорлиғ қилиб дедики, Илоҳи, сен ул аввалисенки, бор эрдинг, менинг кўнглумга ҳамул аввалғи ҳолни каромат қил! Ҳаиул замон анинг ҳолининг офатиға иситма юзланиб, уч кундин сўнгра ўтти. Иброҳим ани дафн қилиб, ўз ҳолу вақти бошиға борди ва аёғ яланг таваккул била бодияға кирди.

 275. Иброҳим Деҳистоний р. т.
 Шайх ул-ислом дедиким, Муҳаммад Қассоб Домағонда манга дедиким, ул вақтки бу диёрда Калом аҳли падид бўлдилар, мен андин ранжур эрдим. Қўптум ва Шайх Иброҳим Деҳистонийға бордимки, андин сўр-ғаймен, яъни мазҳабдин ва аларнинг сўзидин. Чун анинг қошнға еттим ҳануз андин ҳеч нима сўрмайдур эрдимки, деди: Муҳаммад, қайт! [Аллоҳни Аллоҳдин ўзга киши танимас]1 Зуннун қ. с. сўзидурким, [Ал-лоҳ зоти ҳақидаги илм – нодонликдур]2.

 276. Иброҳим Марғиноний қ. с.

 Шайх ул-ислом дебдурки, Иброҳим Марғиноний дебдурки, улча қулоқ англағой – илмдур ва улча фаҳм англағай – ҳикматдур ва улча онинг била эшитилгай ва анинг била англағайсен – ҳаёт ва тирикликдир.

 277. Иброҳим Нозувайҳ қ. с.
 Кунияти Абу Исҳоқдур. Нишобур машойихиндиндур. Абу Ҳафс Ҳаддодни кўрубдур ва Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутубдур. Анга футувватда азим шон : экандур. Оти Иброҳим б. Муҳаммад б. Саъд. Аммо анга яхши суратдин ва хўб ўқумоқдин Нозувайҳ лақаб қилибдурлар.

 278. Музаффар Кирмоншоҳий Қирмисий қ. с.
 Тўртунчи табақадиндур. ЖабАлиинг кибори машойихидиндур ва содиқ фуқаросидин. Абдуллоҳ Харроз била суҳбат тутубдур. Уз тариқида машойихйинг ягонаси эрмиш. Ва Аббос Шоирнинг устодидур. Шайх ул-ислом дебдурки, ул кёчани уч қисмат қилиб эрди бир қисмни намоз қилур эрди ва яна бир қисмни Қуръон ўқур эрди ва яна бири муножот қилур эрди. Ва ўзига зорлиқ қилиб, бу байтларни ўқур эрдиким,

 ш еър:
[Жигаримни ишқ илони чақиб олди. Бу дардимнинг давоси ҳам, афсунгари ҳам йўқ. Унинг ёлғиз табиби мен кўнгул қўйган табибдурким, афсуним ҳам, тарёким ҳам унинг қўлидадир]1.

 Ул дебдурки, [ориф–қалбини мавлосига, жасадини халқига бағишлаган кишидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки ёшлар билан саломатлик ва насиҳат қилиш шарти билан суҳбат қурса, бу суҳбат уни балога гирифтор қилади. Саломатлик шарти билан суҳбат қилмаганнинг ҳоли не кечади?]3 Андин сўрдиларки, фақир кимдур? Дедиким, анга ҳожати бўлмағай, яъни ҳожати барча ул бўлғай.

 279. Абулҳусайн б. Бунон қ. с.

 Тўртунчи табақадиндур. Абу Саъд Харроз била суҳбат тутубдур ва нисбатин анга дуруст қилур. Тийҳда дунёдин ўтубдур. Шайх Абу Усмон Мағрибий дебдурки, бир вақт Абулҳусайн Бунон рақсу самоъда гарм эрди. Ва Абу Саъд Харрозни кўрдумки, анинг учуи овўчин қоқадур эрди. Ул дебдурки, барча эл бодияда ташналабдурлар ва мен Нил қироғида. Ҳам ул дебдурки, бийик тутмағай Тенгри дўстларининг қадрин, магар улки Тенгри қошида қадри бийикдур.

 280. Абулҳусайн б. Ҳинд Форсий қ. с.
 Тўртунчи табақадиндур. Оти Али б. Ҳинд Қураший, Форснинг кибор машойихиндиндур. Ва Жаъфар Ҳаддод, андин бузургрок, Абу Амр б. Абу Усмондек ва Жунайд ва ул табақадағилар била суҳбат тутубдур. Ул дебдурки, ҳар кишини Ҳақ Таоло ўз қурби бисотида ўлтуртқай, ҳарне анга етса, ани рози ва хушнуд қилғай, неучунки, қурб бисотида норизолиғ ва нохушнудлуғ бўлмағай. Ҳам ул дебдурки, Аллоҳ таоло била ҳусни хулқ шикоят таркидур ва анинг амрлари ва фармонларига кўнгул нашоти ва нафс таййиби била қиём кўргузмак ва халқ била яхшилик қилмоқ ва бурдборлиғ. Ҳам ул дебдурки,

 б а й т:

[Дарду ғам пайти уларга чопардим. Энди дарду ғамим–улар. қаерга борай?]1.

 281. Абуладён қ. с.
 Кунияти Абулҳасандур, оти Али. Анинг учун ани Абуладён дебдурларки, барча динларда мунозаоа қилур эрди ва мухолифқа шикаст берур эрди. Жунайд била муосир эрди ва Абу Саъд Харроз била суҳбат тутуб эрди. Анинг Аҳмад отлиғ қули бор эрди. Ул дебдурки, Абуладён била бир мажусий орасида бир кун сўз ўтар эрди. Ул дедиким: ўт Ҳақ таоло амри била куйдурур. Мажусий деди, агар муни манга кўргузсанг, сенинг динингга кирай. Бу ишга қарор бердилар ва азим ўт ёқтилар. Чун ўтунлар чўғ бўлди, ерга ёйдилар. Шайх сажжода устида намозға машғул эрди, чун фориғ бўлди, қўпуб ул ўтқа кирди ва ҳеч бўшмади. Мажусийға дедиким, мунча басмудур, ё яна ҳам ўт ёқармусен? Мажусий мусулмон бўлди. Шайх сўзнинг охирида чиройин ёпти ва ўтдин чиқти. Аҳмад дебдурки, кеча оёғин увалар эрдим. Оёғи бир олма чоғлиғ қабариб эрди. Анинг сабабин Шайхдин сўрдум. Деди, ўтқа кирганда ўзумдин ғойиб эрдим, ул сўзни мажусийға айтурда ҳозир бўлдум, бу анинг натижасидур. Агар ул ўт ўртасида эрканда беҳузур бўлса эрди, куяр эрдим. Шайх ул-ислом дебдурки, ул қачон ҳажга борса эрди, уйидин иҳром боғлаб, «лаббайк» урар эрди ва тебрар эрди. Бир қатла ҳаждин келди ва «лаббайк» урмоғни бунёд қилди. Айттиларким, совуғлиқ қилма ҳаждин эмди келибсен. Деди, бу «лаббайк»ни ҳаж учун урмайменким, анинг учун урадурмен. Бир ҳафта ўтмадиким, дунёдин ўтти.

 282. Абу Жаъфар Муҳаммад б. Али Насавий ал-маъруф Муҳаммад Алиён қ. с.
 Тўртунчи табақадиндур. Нисонинг ажилла машойихидин. Абу Усмон Ҳирийнинг кибори асҳобидн. Маҳфуз дебдурким, ул маориф аҳлининг имомидур. Ул дебдурки, ҳар ким ўз ихтиёру дилхоҳи била каромот из-ҳори қилса, ул муддаъидур, ҳар кимки, бехост ва ихтиёр андин каромат зоҳир бўлур, ул. валийдур. Ва ҳам ул дебдурким, нечук севмагайсен аниким, бир турфа тулайн анинг бир эҳсонидин холи бўлмағайсен? Ва нечук анинг муҳаббати даъвосин қилғайсенким, бир тўрфатулайн анинг мувофақати мақомида бўлмағайсен? Ва ҳам ул дебдурким, ҳар ким Ҳақ таолонинг гайри била ором тутқай, Ҳақ таоло ани афтода қилғай ва ҳар ким Ҳақ таоло била ором тутқай, Ҳак таоло ўзгалар била ором тутмоқ йўлини андин боғлағай ва кесгай.

 283. Абу Саид Аъробий қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Аҳмад б. Муҳаммад. Басриюласлдур. Маккада сокин бўлуб эрди. Олим эрди ва фақих Бу тоифа учун таснифоти бор. Жунайд қ. с. била суҳбат тутубдур ва Амр б. Усмон ва Абулҳусайн Нурий ва Ҳасан Масуҳий ва Абу Жаъфар Ҳаффор ва Абулфатҳ Ҳаммолға қарибдур тўртунчи табақада. Ва уч юз йигирма ё йигирма бирда дунёдин ўтубдур. Уз вақтида Ҳарам шайхи эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, анга жузвийдур тавҳид нукталарида, бағоят хўб. Анда дебдурки, яқинлик демагайлар, то йироғлиқ бўлмағай. Ва ҳам ул дебдурки, [тасаввуфнинг ҳаммаси ортиқча нарсаларни тарк қилиш, маърифатнинг ҳаммаси билимсизликни эътироф этишдир]1. Ва ҳам ул дебдурки. [Шавқ фақат ғойибга мансубдур]2. Шайх ул-ислом дебдурки, Довуд Тойидин сўрдиларки, муштоқсен? Деди: мен йироқ эмасмен, ғойнб муштоқ бўлур ва менинг дўстум ҳозирдур.

 284. Абу Амр Зужож қ. т. с.
 Бешинчи табақадиндур ва оти Муҳаммад Иброҳим. Ва Иброҳим ҳам дебдурлар. Нишобуриюласлдур. Ва Жунайд ва Рувайм ва Хаввос қ. с. била суҳбат тутубдур. Дерларки, қирқ йил Маккада мужовир эрди, анда бавл қилмадн. Олтмиш ҳажга яқнн гузорлар эрди. Абу Амр Нужайд дебдурки, Маккада эрдим. Машойих ҳалқа уруб ўлтурурлар эрди, Абубакр Каттоний ва Абулҳусайин Музаййини Кабир ва Сағирдек. Ва барчаға Абу Амр Зужож сарҳалқа эрди. Ва бу тоифа сўзи ўтса эрди, ул ҳукм қилур эрди. Пайваста дер эрдики, мем ўттуз Гшл Жунайднинг халосин илигим била артибмен. Ва бу ишқа мубоҳот қилур эрди. Ва уч юз қирқ саккизда дунёдин ўтти. Ул дебдурки, [аъзои вужуднмдаги бирор нуқсон сув устида юрганимдан яхшироқдир]1.

 285. Иброҳим б. Юсуф б. Муҳаммад Зужожий. қ. с.
 Кунияти Абу Исҳоқдур. Абу Амр Зужожийнинг волидидур. Машойих тарихида келтурубдурларким, ул Абу Ҳафснинг кибор асҳобидиндур ва маломат тариқида ва нафс хилофида соҳиби мазҳаб. Ул дебдурки, [Мунтазам нафсга хилоф иш қилиш баракадир. Ҳаётимда бир марта унга бир қадам ҳамроҳлик қилдиму йиллар давомида бунинг жабрига чора топа олмадим]1.

 286. Жаъфар б. Муҳаммад б. Нусайр Хулдий Ҳаввос р. т.
 Бешинчи табақадиндур. Кунияти Абу Муҳаммад, Бағдодлиғдур, Хулд маҳалласидин. Ҳасирбоф эрди. Жуиайд ва Ибррҳим Хаввос қ. с. нинг шогирдидур. Ва Нурий ва Рувайм ва Самнун ва Жаририй била суҳбат тутубдур. Ва бу тонфа нлмида олим эрмиш. Кутуб ва таворих ва ҳикоёт ва машойих сиррининг жомиъидур. Ул дебдурки, машойихдин икки юз девоним бор ва машойихдин икки минг пир танирмен. Ул дебдурки, Ироқнинг ажойиби уч нимадур; Шиблийнинг шатҳи ва Муртаъишнинг нуктаси ва менинг ҳикоётим. Ул Шайх Абулаббос Ниҳовандийнинг пиридур. Бағдодда уч юз қирқ саккизда дунёдин ўтубдур ва қабри Шунизиядадур. Сарий Сақатий қабри ёнида, Жунайдқа яқин. Ул дебдурки, [Жавонмардлик ўз нафсини хор, мусулмонлар ҳурматини улуқ билмакдир]1. Ва ҳам ул дебдурким, [олийҳиммат бўл! Зотан кишини жидду жаҳд эмас, олийҳиммат камолга етиштиради]2. Шайх ул-ислом дедиким, Жаъфар Хулдийдин сўрдиларки, орифлар кимлардур? Дедиким, алар эмасдурлар алар ва агар алар алардурлар, эмасдурлар алар.

 287. Абулҳасан Суфий Фушанжий р. т.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Али б. Аҳмад б. Саҳл. Хуросоннинг ягоналари ва жавонмардларидин эрди. Абу Усмон Ҳирийни кўруб эрди ва Ироқда Ибн Ато ва Жаририй била суҳбат тутуб эрди. Ва Шомда Тоҳир Мақдисий ва Абу Амр Димишқий била мусоҳиб бўлуб эрди. Ва Шиблий била қавм масойилида сўз айтишиб эрди. [У тавҳид ва муомалот илмида ўз даври машойихларининг олими, тажрид ва жавонмардлик тариқатида уларнинг яхшироғи эди. Гўзал хулқли, диёнатли, фақирларга ҳамдард эди. Ҳижратнинг уч юз қирқ саккизинчи йили оламдан ўтди]1. Пўшангдин эрди ва Нишобурда сокин. Бу қавмнинг тариқин яхши билур эрди. Ва муфид сафарлар қилиб эрди. Андин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедиким, [замонимизда тасаввуф бир исмга айланган, ҳақиқат эмас. Илгари исм эмас, ҳақиқат эди]2. Абу Усмон Мағрибий дебдурким, андин сўрдиларки, зариф кимдур? Дедиким, [зариф – табиати, ахлоқи, феъли ва шаклу шамойилида сохталик бўлмаган кишидир]3. Ва ҳам ул дебдурки, [бу дунёда бирор сабаб ва ғараз билан севувчи кишидан кўра хунукроқ нарса йўқ]4.

 288. Бундор Ҳусайн б. Муҳаммад б. Муҳаллаб Шерозии қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Кунияти Абулҳусайн, Шероз аҳлидин. Аржонда бўлубдур ва қабри андадур. Усулда олим эрди. Анга улумда ҳақойиқи раббонийдур, Шиблийнинг шогирдидур ва Абу Абдуллоҳ Хафифнииг устоди. Шиблий анинг қадрин бийик тутар эрди. Ва Жаъфар Ҳаддод била суҳбат тутубдур. Уч юз эллик учда дунёдин ўтубдур. Ул йилки Шайх Абу Али Котиб ўтубдур. Ва Шайх Абу Зуръа Табарий ани ғусл, қилибдур. Андин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедиким, аҳдқа вафо. Шайх ул-ислом дебдурки, аҳдқа вафо улдурким, ҳарне кўнгулга кечсаки, анинг учун қилайин, қилғайсен. Ва Бундор сўзидурким, [кимки Ҳақ қаршисида холис барча нарсани тарк қилмас экан, унинг учун бутун борлиқнинг ҳақиқати – Ҳақ с. т. ҳосил бўлмайди]1.

 289. Абу Амр Нужайд қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Исмоил б. Нужайд б. Аҳмад Суламий. Шайх Абу Абдурраҳмоннинг жадди. Абу Усмон Ҳирийнинг кибори асҳобидиндур. Уч юз эллик ё олтмиш олтида оламдин борибдур. Жунайд. қ. с. ни кўруб эрди, вақтининг кибори машойихидин эрди. Ҳол талбиси ва вақт нигоҳдоштида анга хуш тариқи эрди. Анинг сўзидурким, [сукут сўзга нисбатая таъсирлироқ ва тезда етиб боради]1. Ва ҳам ул деб-дурки, [кимга нафси азиз туюлса, дини хор кўринади]2. Ва ҳам ул дебдурки, [эҳсонни тарбиялаш эҳсондан яхшидир]3. Андин сўрдиларки, ул недурки, бандаға андин чора йўқдур? Деди: [суннатга мувофиқ банда-лик қилишни лозим кўрмоқ ва доимо муроқабада бўлмоқ]4. Ва ҳам ул дебдурки, [Аллоҳ таолодан бошқасини дўст тутиш–ваҳшийликдир]5.

 290. Абдуллоҳ б. Муҳаммад б. Абдурраҳмон Розии қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Кунияти Абу Муҳаммад. Аслда Райдин эрди ва Нишобурда бўлур эрди. Жунайд ва Абу Усмон ва Муҳаммад б. Фазл ва Рувайм ва Самнун ва Али Жузжоний ва Муҳаммад Ҳамид қ. с. била суҳбат тутубдур. Ва Абу Усмоннинг кибори асҳобидин эрди. Ва ул ани улуғ тутар эрди. Ва анга ажиб риёзатдур. Бу тоифа улумиға олим эрмиш. Ва ҳадиси бор ва сиқадур. Уч юз эллик учда дунёдни ўтубдур. Ул дебдурки, ориф Тенгри таолони халқ мувофақати била парастиш қилмаски, ул иш қилғучидур Тенгри мувофақати била. Ва ҳам ул дебдурки, маърифат Тенгри ва банда орасидин ҳижобни кўтарур. Ва ҳам ул дебдурки, дунё улдурки, сени Тенгридин маҳжуб қилур. Вл ҳам ул дебдурки, шикоят ва дилтанглиғ маърифат озлигидин зоянда бўлур.

 291. Абулҳусайн Сирвоний р. т.
 Оти Али б. Муҳаммад Сирвонийдур. Сирвонини Сағирнинг устоди. Мағрибнинг Сирвонидиндур. Ва Димётда ўлтурур эрди ва бузург эрди. Шайх Абу Саид Молиний «Машойихи арбаъин»ида келтурубдурким, Абулҳусайн Сирвонийи Кабир дебдурким, Саҳл б. Абдуллоҳ Тустарин дедиким, [кимки ҳар қандай аҳволида бир имомнинг зоҳирий амалларига иқтидо қилмаса, унинг ботиний ҳолини ҳақ деб билмаса, у Ҳақдан узилади]1. Ва ҳам дебдурким, [ризо–ғайбдан етадиган нарсаларга мувофақат қилишдан устун туради]2. Ул Хаввосдин васият талаби қилди. Хаввос дедиким, [фақирлар суҳбатин лозим тутки, унда хайр бордир]3.

 292. Абулҳусайн Қарофий р. т.
 Оти Али б. Усмон б. Наср Қарофийдур. Ва Қарофа Миср кентларидиндур. Дебдурларки, ул Димётда бўлур эрди. Абулхайр Тайнотий ва Абулҳасан Соииғ Динаварнннинг шогирдидур. Умри юз ўнга етти. Уч юз саксонда дунёдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, Қа-рофий ўз вақтида дунёнинг ягонаси ва беназири эрди. Бас ҳаддунназар ва ҳозирул вақт. Авом била суннин па хавос била ориф ва ўзлукида муваҳҳид эрди ва нишони худ гум! Ва шайх ул-ислом охир умрида ўн танни ихтиёр қилиб эрмиш. Абулхайр Тайнотий ва Қарофий ва Ҳусрий ва Али Бундор Сайрафий ва Насрободий ва кичик Сирвоний ва Ниҳовандий ва Қассоб ва Харақоний ва Тоқий. Ва дер эрдиким, булар бошқадурлар. Бир қатла Қарофий кемада иҳтисоб қилди, аёғ илигин боғлаб, дарёға ташладилар. Намоз чоғи ани аввалги сафда кўрдилар, тани ўл бўлмайдур эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, анинг тиригини киши ўлтура оймаским, ул ўзга руҳ била тирикдур. Ҳам шайх ул-ислом дедиким, Саййидус содот Қарофий дебдурким, чун санга бир нима берсаларки, хилофи шеръ бўлгай, вожибдур ани яширмак.

 293. Абу Сулаймон Нилий қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Сулаймон Нилий Қарофийға келди ва анинг манглайин ўпти. Ва Абу Сулаймоннинг кисвати бағоят эски ва йиртуқ эрди. Қарофий анга боқиб дедиким, ё Абу Сулаймон, сенинг тўнунгни халақ кўрармен. Ва икки қошинг орасида ҳукумат кўрунур, икки хишт бошинг остига қўярсен, амио ул орада ҳокимсен. Андин сўнгра ани Мағрибда ҳрким қилдилар, суфилиғндин. Сўнгра Абубакр Дуққий Қарофийға келди. Қарофни анга дедиким, жаҳон мужарради дерлар ва мен сени икки бешик орасида кўрармен. Оз фурсатда Дуққий уйланди ва анга икки фарзанд бўлди. Икки бешик орасида ўлтуруб, Қарофий сўзни соғинур эрди. Қарофийға фаросатда ажойиб кўпдур.

 294. Абу Сулаймон Хаввос Мағрибий р. т.
 Бу тоифадиндур Мағриб машойихидин. Улдурки, бир кун бир газистон орасидин эшак миниб борур эрди. Маркабин чибин тишлади. Маркаб секриди ва анинг аёғи юлғун дарахтиға сийрилиб мажруҳ бўлди. Ул йиғоч била маркаб бошиға урди. Маркаб кейин боқиб, фасиҳ тил била анга дедики, урғилки, ўз дмоғинтта урарсен. Ул Абулхайр Тайнотийнинг ақронидин эрди. Димишқда дунёдин ўтди.

 295. Абулқосим Насрободий қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Иброҳим б. Муҳаммад Маҳмуя. Мавлид ва мақоми Нишобур эрмиш. Ишорат ва. ҳақониқ аҳлининг шайхи ва тасаввуф лисони эрди. Ва ўз замонида анвойи улумға олим эрди. Иброҳим Шайбоннинг шогирдидур. Шиблий ва Воситий қ. с.ни кўруб эрди. Ва Абу Али Рудборий ва Муртоз ва Абубакр Абҳарий била суҳбат тутуб эрди. Умри охирида Маккага борди ва Абу Усмон Мағрибий анга пазира қилди ва тайбат била анга дедики, Макка не сенинг ерингдур? Ул деди, билки не сенинг ерингдур, менинг еримдур. Оз вақт ўтмадиким, сабаб воқеъ бўлдиким, Абу Усмок Нишобурға тушти ва анда дунёдин ўтти. Ул Маккада мужовир бўлди ва анда уч юз етмиш иккида дунёдин ўтти. Шайх ул-ислом дебдурки, Насрободийнинг ўғли Исмойил манга отасидин бу сўзни нақл қилдиким, [Ҳақ саҳроларида сенга бирор нарса намоён бўлса, у ерда жаннатга ҳам, дўзахга ҳам эътиборингчи; қаратма, уларни хаёлингга келтирма. Шу ҳолатдан қайтсанг, Аллоҳу таоло улуғлаган нарсани улуғла!]1. Ва ҳам ул дебдурки, [бағишлов, эҳсонга рағбат қилувчининг қадри йўқ, мутеъга рағбат қилувчи азиздур]2.

 296. Абубакр Розий Бажалий р. т.
 Оти Муҳаммад б. Абдуллоҳ Розийдур. Нишобурда бўлур эрди. Хуросоннинг кибори машойихидиндур; Абу Абдураҳмон Суламийнинг устодидур. Ва Суламийтарихини анинг тарихиға бино қўюбдур. Ва Абубакр Байкандий шогирдидур. Шайх ул-ислом дедиким, анга азим вақт ва кўп қабул эрди. Нишобурда бир кўдак ишига мубтало бўлди. Ани муттаҳам қилиб, маҳжур қилдилар. Сўнгра. маълум қилдиларки, ақидаларининг хилофи эрмиш. Яна анга қабул пайдо бўлди. Бир кун Шайх Абу Али Бундор Сайрафий анга дедиким, айюҳаш шайх, бу не эрдики, санга воқеъ бўлди, ул иш қайдин тушти? Дедиким, эй пир, агар Иброҳимнинг азми ва Мусонинг сидқу яқини ва Исонинг исмати ва Аҳмад Арабий с. а. в.нинг ҳиммату сабри кишида бўлса ва анинг асрамоғи бўлмаса, чун фитна елй эсгай, барчаси барбод бўлғай ва киши анинг ўртасида бўлғай. Шайх ул-ислом дедиким, биров Абубакр Ро-зийдин сўрдиким, самоъда не дерсен? Дедиким бас фитнаомизу тарабангиздур, ўзни фитнадин асрамак керак. Дедиким, машойих муртакиб бўлубдурлар. Дедиким, эй азиз фарзанд, сенинг вақтинг алардек булса сен ҳам бўл!

 297. Абубакр Фолизбон Бухорий р. т.
 Бухоролиғдур. Бузург эрмиш. Жунайд қ. с.ни кўрубдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Абу Бухороға борди, ани кўргали. Дебдурки, ани бир уйда топтимки, бир эшиги бор эрди. Кирдим ва салом қилдим. Мени ўлтуртти ва суфра келтурди. Суфрада нон эрди ва ёнғоқ ва туз. Мен оч эрдим, емакка машғул бўлдум. Анга боқтим, ул йиғлайдур эрди. Иликтаомдин торттим. Манга дедиким, сен нима егилки, мен шодлиғдин йиғлайдурменки, Абулқосим Жунайд қ. с. манга деб эрдиким, бот бўлғайки, бу сўзлар андоқ бўлғайки, бир кўйда икки ҳужра бўлсаки, бирида бу сўзлардин бўлса ва яна бирида бўлмаса, бўлмағон ҳужрадин келиб, бўлғон ҳужрадағидин бу сўзни эшитурға карий қилмағай, ҳолоким, ҳануз Ҳиротдин Бухороға бу сўзларни эшитурға киши келур, хўбдур.

 298. Абулҳусайн Ҳусрий р. т.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Али б. Иброҳим Басрий. Асли Басрадин эрди, аммо Бағдодда сокин эрди. Ироқ шайхидур. Шайх Суламий дебдурки, машойих орасида андин тамомҳолроқ ва ширин забонроқ, улуқ сўзроқ кўрмадим. Лисон ул вақт эди ва машойих ягонаси. Ва махсус эрди Тавҳид илмиға. Шайх ул-ислом дебдурки, Шиблийнинг шогирди эрди ва Шиблийға худ андин ўзга шогирд йўқ эрди ва Ҳусрийға Шиблийдин ўзга устод йўқдур. Шиблий анинг ишида тенг бориб эрди, доим анга дер эрдиким, [сен ҳам мен каби девонасан, ўртамизда азалий улфатчилик бор]1. Ҳусрий ва Абу Абдуллоҳ Хафиф бир-бирининг назири эрмишлар. Ҳусрий зулҳижжа ойи жума куни уч юз етмиш бирда дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, [Сўфий – изтироб пайтида изтиробсиз ва қарорида барқарордир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [Сўфин фоний бўлгандан кейин мавжуд бўлмайди, мавжуд бўлгандан кейин фоний бўлмайди]3. Ва ҳам ул дебдурки, саҳар вақти Муножот қилиб, дедимки, мендин розимусенки, мен сендин розимен? Нидо келдики, эй каззоб, агар сен биздин рози бўлсанг эрди, бизинг ризомизни тиламагай эрдинг. Анга дедиларким бизга васияте қил! Дедики, [ишнинг аввалида ёлғизликка юз тутинг! Сўнг маърифат учун машойихларни зиёрат қилинг! Сўнгра барча ишларни тарк этиб, Ҳақ ила бўлинг!]4. Ва ҳам ул дебдурки, вақтеким, менинг авқотим тор бўлғай, ҳеч нимадин хушлуқ ва роҳат тиламасмен, магар ул анфоснинг со-ғинмоғи билаким, мундин бурун манга ўтубдур, унсу маваддат сафоси вақтида кудуратлар омизишидин бошқа. Ва бу байтни ўқубдурким,

 байт:

[Албатта, Салмо висолига фикримни банд қилиб қўйган дунё– хушбахт дамлардурким, менга эҳ-сон қилиш ҳақида қайғуради]5.

 299. Абулҳусайн Самъун р. т.
 Оти Муҳаммад б. Аҳмад б. Исмоил б. Самъундур. [У «ҳикмат нотиқи» деб лақаб олган эди]1. Бағдод машойихидиндур. Анга бу илмда яхши тилда адоси эрди. Шайх Абубакр Исфаҳоний, Шиблийнинг ходими деб-дурки, масжиди жомеъда жума кун Шиблий хидматида ўлтуруб эрдим. Ибн Самъун гўдак эрди ва шайх оллидин ўтти. Шайх боқиб анинг сари дедиким, ё Абубакр, билурсенки, Тенгри таолоға не захиралардур бу гўдакда. Бу тоифадин бирав дебдурким, Ибн Самъун минбари тубида ўлтуруб эрдим. Мажлисида бу тоифадин бирав эрди. Ногоҳ ул киши уйқуға борди. Ибн Самъун сўзни бас қилди, ончаким ул киши уйғонди. Ибн Самъун анга дедиким, Расул с. а. в.ни туш кўрадур эрдинг? Ул дарвеш деди: бале! Деди, мен ҳам ул жиҳатдин сўзни бас қилдимким, ул уйқудин сени уйғотмағаймен ва ул ҳолдин сени маҳрум қилмағаймен. Шайх ул-ислом дебдурки, мен Ибн Самъун била яхши эмасменки, ул манинг устодим Ҳусрийни ранжида қилур эрди. Ҳар кишиким, сенинг устодингни ранжида қилур бўлса, сен андин ранжида бўлмасанг, ит сендин яхшироқ! Ҳам Шайх ул-ислом дебдурки, Ибн Самъун соҳиби калом эрди ва Ҳусрнй соҳибн дард. Ул уч юз саксон еттида дунёдин ўтубдур. Ва ул дебдурки, ҳар сўзки, зикрдин холидур– лағвдур ва ҳар. хомушликким, фикрдин холидур–саҳвдур ва ҳар назарки, ибратдин холидур – лаҳв.

 300 Абунаср Хаббоз ва Абулҳасан Суҳон Ожан ҳ. с.
 Шайх ул-ислом дедиким, Гозургоҳ машойихидин икки киши қадимроқдир, бири Шайх Абунаср Хаббоз, бузўрг эрди. Шогирдларидин жамоате Маккага борурлар эрди, Ҳусрий зиёратига бордилар. Ҳусрий аларға илтимос қилдиким, агар нима ўқуй олурсиз, бир нима ўқунг! Алардин бириким, нима ўқий олур эрди, нима ўқуди. Шайх ун тортти ва беқарор бўлди самоъда. Ва деди: сизга бу йил бор йўқдур, ёнинг! Ва деди: Абу Хаббоз муридларисиз Ҳирининг ул фалон тоғида? Дедилар, бале. Деди андин дастурсиз ва йўлға мутаважжиҳ бўлубсиз, қайтинг, дағи анинг хидматиға боринг! Алардин ҳар киши анинг сўзй била ёнди, саломат борди, ҳар киши бодияға кирди, самумдин ўртанди.
 Ва Гозургоҳ машойихидин яна бири Шайх Абулҳасан Суҳон Ожан эрди. Ва ул масжиди жомеъда ўлтурур эрди. Шайх ул-ислом дедики, анинг шогирди манга дедиким, бизинг пир Рамазоннинг сўнгги куни саждага бошин қўюб, субҳға дегинча зорлиғ била айтур эрдиким, Худоё, ул рўзаким туттум, сенинг учун. ва ул ҳаж ва намозки қилдим ва Қуръонким ўқидим, барчадин тавба қилурман, мени ройгон ёрлиға!

Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:54:15

 301. Шайх Аҳмад Ҳарроний қ. т. с.
 Ул дебдурки, Шайх Абулҳасан Муъаммар айтурки, Ҳусрий била ўлтуруб эрдим. Бирав андин васият истидъоси қилди.» Ул дедиким, [ҳимматингни баланд тут!]1. Жаҳм Раққий ҳозир эрди, дедиким, эй Шайх, они йироқ солдинг! Ҳусрин дедиким, нечукки, манга тўлдурдилар, анга туттум.

 302. Жаҳм Раққий р. т.
 [У кейинги машойих ва жавонмардлардан бўлиб, содиқ фақирлардан эди. Самоъга ошуфта ва кўнгил берган эди. Икки сажда орасида вафот этди]1. Шайх ул-ислом дедиким, Жаҳм Раққий ҳаммомда эрди, чиқти ва элга айттиким, чиқинг! Чун бори эл чиқтилар, ҳаммом йиқилди. Ва ҳам ул эрдиким, бирав анинг илайида такаллуф била рақс қиладур эрди. Ул қўпти ва бошин анинг чоти орасига солиб кўтарди ва томдин томға урар эрди, то ул кишининг ҳуши кетти.

 303. Абулҳусайн Урмавий р. т.
 Бузург эрди. Бу тоифадин Ҳусрий айёмида ва Абу Али Рудборий ва Абу Абдуллоҳ Хафиф ва барча вақт машойихи бор эрдилар. Урмийда эрди ва қабри андадур. Андин сўрдилар: вафо недур? Дедиким, Улки, ҳарне ондин қайттинг, яна анинг бошиға бормағайсен. Дедилар, бу омнингдур, хоснинг недур? Деди: улки билгайсенки, неучун қилибсен.

 304. Абу Абдуллоҳ Хафиф Шерозий қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Хафиф б. Исфикшор Заббий. Шерозда бўлур эрди. Отаси Нишобурдиндур. Уз замонида шайх ул-машойих эрди ва они Шайх ул-ислом дерлар эрди. Шайх Абу Толиб Хазраж Бағдодийнинг шогирдидур. Руваймни кўруб эрди ва Каттоний ва Юсуф б. Ҳусайн Розий ва Абулҳусайн Моликий ва Музаййин ва Аблуҳусайн Даррож ва Тоҳир Мақдисий ва Абу Амр Димишқий ва булардин ўзга машойих била ҳам суҳбат тутуб эрди. Машойих дийдоридин марзуқ эрди. Зоҳир илмида ва ҳақойиқ илмида олим эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, илмда ҳеч кишининг онча таснифи йўқдурки анинг. Имом Шофиъи мазҳабида эрди. Уч юз ўттуз бирда дунёдин ўтубдур. Шайх ул-ислом. анинг икки сўзин бағоят таъриф қилибдур. Бири буки, андин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедики: [ғафлат пайтида ҳақни топишдир]1. Яна буким, сўрдиларки, Абдурраҳим Истахрий не учун сакбонлар била даштқа борур ва қаптон кияр? Дедиким, [унга оғирлик қилаётган нарсани енгиллатиш учун]2. Деди: борурки, анинг юкидинки андадур, енгилгай ва дами урғай. Шайх ул-ислом дедиким, вужудда лаззат йўқдурки барча садамат ва ушалмақдурки, ҳавас туганур. [Бошқа бировнингг шеърини бизга ўқиб берди: Лайлининг ёдини унитишни хоҳлайман, лекин қаерга боқсам, кўз олдимда туради]3.

 305. Абулхайр Моликий р. т.
 Оти Бундор б. Яъқуб Моликийдур. Машойих акобиридин эрди. Ва анвоъи илм жамъ қилиб эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, йигитликда рўза тутар эрдим ва висол қилур эрдим. Ва кеча масжиди жомеъда бўлур эрдим ва менинг учун бир қандил қўярлар эрди. Бир кеча ел ва ёмғир жиҳатидин чароғ ўчуб эрди. Бирав эшик қоқти, борибки эшикни очтим, Абулхайр Моликий эрди. Кирди ва ўлтурди. Ва анинг ҳайбатидин тўлдум. Ридо очти, анда таом эрди. Деди: егилки, мен уюмда эрдим, муни келтурдилар, ею олмадимки, хотирим сенинг сари эрди. Анинг ҳайбатидин деёлмадимки, висолдадурмен. Анинг била ул таомдин едук. Чун фориғ бўлдуқ, дедимки, айюҳаш шайх, бир саволим бор. Деди: сўр! Дедим: [Қачон банданинг ҳаёти Аллоҳу таоло билан ёруғ бўлди? Деди: Ўртадан мухолифатчилик кўтарилганда]1. Мен бу сўздин мутаажжиб бўлдум, тонгласи машойихға арз қилдим. Алар ҳам мутаажжиб бўлиб дедиларки, тиларбизки, ўзидин эшитгайбиз. Чун андин сўрдилар, дедиким, [кечаси содир бўлган нарса кундуз зикр этилмайди]2 ва иқрор қилмади.

 306. Абубакр Шаъроний р. т.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, [зоҳиран Абубакр Шаъронийдан ўзга дунёдан кўнгил узган энг содиқ зоҳидни кўрмадим]1. Бир кун анга бордим, Истахрда эрди, кеча қошиға кирдим. Деди, ё Або Абдуллоҳ, бу кун сенинг баракатингдин ёғлиғ таом егумиздур. Қўпти ва сафол қозонни ости ва бир пора қоқ эти бор эрди, қозонға солди ва туз солиб, қозонни қайнатди: Ва биравга дедиким, бир пора ўтмак келтурди. Ва ани тарид қилди, шўрбадин анга солди ва этни анинг юзига қўйди. Ва манга дедиким, егил! Мен ул тариддин ер эрдим. Деди: эттин егил! Мен дедим: мени маъзур тут эт емакдин! Деди: шояд санга фалон ва фалон таом керак бўлғай, ул тонгла бўлғусидур. Шаҳрға кирали ва сенинг учун олали. Тонгласи шаҳрға кирдим ва фуқаро жамъ бўлдилар ва таоме ҳозир қилдилар. Ул таомдин бир пора олиб, анинг учун элттим. Деди: айтким, не қилдинг? Дедим: ҳануз нима емаймен, сендин илтимосим будурким, менинг била таом егайсен. Икав таом едук ва мен Шероз сари Тебрадим.

 307. Абу Муҳаммад Атойидий р. т.
 Ул шайх Абу Абдуллоҳ Хафифнинг устодларидиндур. Ул дебдурки, косибеки касб ҳақиқатин риоят қилғай, ҳаргиз Абу Муҳаммад Атойидийдек кўрмадим. Ҳар кун ярим донак касб қилур эрди ва анинг қути андин эрди. Икки ҳаббаға нухола сотқун олур эрди ва андин икки нон пиширур эрди. Бири била ифтор қилиб, бирин садақа берур эрди. Қирқ йил уйида чироғ ёқмади. Жиҳатин сўрдилар. Дедиким, анинг ҳисобидин қўрқарменки, анга неча нима керак, то муяссар бўлғай ва барчасининг ҳисоби бор.

 308. Жаъфар Ҳаззо р. т.

 Кунияти Абу Муҳаммаддур. [Жунайд ва унинг табақасидагилар билан суҳбат қурган, Шиблий унинг маноқибини зикр қилган ва фазилати ҳақида гапирган эди)1. Уч юз қирқ бирда дунёдин ўтубдур. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, бир кун Муъаммил Жассос манга дедиким, Жаъфар Ҳаззони кўрким, не ҳоли бор? Бориб кўрдум. Мутакаллиф сарой ичинда ва нозанин бисот юзида ва нафис кийгулуклар оросинда. Мени сўрди ва мен ани сўрдум. Деди: ўлтур, била таом еяли! Бас лазиз таом пишуртти ва била едук. Чиқиб, Муъаммил қошиға келдим ва ҳар не кўруб эрдим, дедим. Муъаммил дуо қилиб дедиким, ёраб, бизга саломат ва офиятни арзоне тут.
 Неча вақт ўтгандин, сўнгра яна Муъаммил дедиким, бориб Жаъфар Ҳаззо ҳолин кўр! Бориб, бир вайронада топтим. Бир бузуқ уйда йиғламоқда. Уч кун эрдиким, таом тотмайдур эрди. Ондоғи эл илтимос қилдиларки, анга нимагина едур! Кўп жаҳд қилдимким, озғина суюқ едурдум. Яна Муъаммилға келиб, кўргонни дедим. Муъаммил дедиким, агар аввал танаъумий қилмаса эрди, охир бу ҳолға мубтало бўлмағай эрди.

 309. Ҳишом б. Абдон р. т.
Кунияти Абу Муҳаммаддур. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, чун ул намозға турар эрди. Анга важд ва ҳол пайдо бўлур эрди. Меҳробда кейин ва илгари юруб, Қуръон ўқур эрди ва гоҳ бўлур эрдиким, анинг намозиға насоро йиғилиб, наззора қилурлар эрди. Анинг бир қўйи бор эрдики, ғизоси анинг сути эрди. Ул қўйни кўтариб, ёзиға элтиб ўтлатур эрди.
 Бир кун уйқулаб, уйғонғач кўрдиким, қўйи биров зироатиға кирибдур. Ани ул зироат иясига берди ва андин беҳиллиқ тилади. Ҳишомға ваҳшате ва ҳайбате етиштиким, бир йил намоздин қолди ва эл ани такфир қилурлар эрди. Бу қисса масжиди жомеъ машойихиға етди. Барча анинг қошиға бордилар ва Ибн Саъдон Муҳаддис ҳам била эрдилар. Ондин сўрдиким, мени тонирмусен? Деди: Ибн Саъдонсен. Деди: Невчун намоз қилмассен? Деди: Менга бир неча ориз юзланур ва намозға монеъ бўлур. Дедиким, не навъ? Ул жавоб бермади. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафифдин сўрдиларки, жиҳат не эрдики Ҳишом намоз қилмас эрди? Дедики, ғайб мутолааси қилур эрди. Ғайб умури анга ғолиб бўлди. Ҳайрат мақомиға тушти ва зоҳир аъмолидйн отил бўлди. Бир кун машойих Ҳишомға дедиларки, эшитиббизки, сен мушоҳадаға қойилсен. Ҳар ким, мунга қойил бўлса, тавба қилмоқ керак ё ани адаб қилмоқ керак. Ҳишом деди: Менга тавба талқин қилинг! Қилдилар. Яна кун машойих қошиға келиб дедиким, тонуғ бўлингким, мен туно-кун қилган тавбадин тавба қилдим. Машойих қўпуб, они судраб, Масжиди жомидин чиқардилар.

 310. Абу Муҳриз Шерозий р. т.
 Шероз навоҳисидиндур. Зуннун Мисрий асҳобидин. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абу Муҳриз дедиким, Нисодин Шероз азиматиға чиқтим ва султоннинг қойиди ва атбоъи била йўлдош бўлдум. Аларнинг афъол ва атвори манга бағоят макруҳ келди. Кўнглуда инкор қилиб тиладимким, алардин айрилғаймен. Ногоҳ бир ун чиқтиким, қойиднинг камари ғойиб бўлубдур. Ва ул онт ичибдурки, қофила халқин борисин ахтарғай. Ва бирин-бирин бари элни тафтиш қилдилар, мен қолдим. Ва пас халқ дедилар, бу шайх қолибдур ва андоқ кишини бу навъ ишга нечук муттаҳам қилса бўлғай? Қойид дедики, мен онт ичибмен, фойда қилмас, ахтармоқ керак. Мени ҳам ахтардилар. Ул камар белимда боғлиғ чиқти. Мен дедимки, биллоҳки манга бу ишдин хабар йўқтур. Қойид деди, бу ёлғон онт ўгурлиғидин азимроқдир. Мени буюрдиким, йўл бошида қофила гузаргоҳида асрағайлар, то ҳар киши ўтса, тавбих ва сарзаниш қилғай. Ва андоқ қилдилар ва менинг ҳамроҳлиғимдин айрилдилар. Ва Шайх Абу Музоҳим Шерозий ва Шайх Абу Ҳафс била хало аритқонким ўтти, Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф Шайх Абу Муҳризға нисбат берибдур.

 311. Абдурраҳим Истахрий қ. т.
 Кунияти Абу Амрдур. Ва Рувайм била суҳбат тутубдур ва Саҳлни кўрубдур ва тариқи сатру ихфо ва шаторат эрди. Шотирона либос кияр эрди ва итлар асрар эрди ва овға борур эрди. Кабутарлари ҳам бўлур эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурким, Рувайм дедиким, бу тоифадин кўп била Луғом тоғида бўлубмен. Андин собирроқ кўрмаймен. Ов учун даштга ё тоғга борса эрди, эл кўзидинким, йироқ бўлди, итларин қўяр эрди ва тенгри зикриға машғул бўлур эрди. Уйида бир ўй териси эрмишки, остиға солур эрмишким, ўйнинг шохларини ҳам ул тери била қўйғон эрмишлар. Қиш они уйга судраб солур эрмиш ва ёз ташқари судраб эрмиш. Жаъфар Ҳаззо анинг қошиға борди. Аҳволин хароб кўрди бир бузуқ уй гўшасида ва анга азим балойи мутаважжиҳ. Тараҳҳум қилди ва мутағаййир бўлди. Ул дедиким, менга не бўлди? Жаъфар дедики, сени бу дам ўлгудек кўрадурмен заъфдин. Ул қўпти ва бир азим тош эрди, кўторди. Кўториб томға чиқарди ва деди: Эй қавий, келиб, бу тошни кўтариб, қуйи тушур! Жаъфар ожиз бўлуб, ҳайрат қилди. Ул дедиким, бу кун ўн етти кундурким, ҳеч нима емайдурмен. Жаъфарнинг ҳайрати кўпроқ бўлди. Анга отасидан йигирма минг дирам мерос қолди. Аммо эл зиммасида эрди ва ўн мингни элга кечти ва ўн мингни олди. Кеча тонг отқунча, ул важҳ они гоҳи савдо хаёлиға гоҳи зироат хаёлиға паришон қилиб эрдиким, саҳар қўпуб, ул важҳларни овуч-овуч қўшнилар уйига сочти. Кундуз ул элга хаёл бўлдиким, гўё ёрмоқ ёғибдур. Ул тубрани силкиди, ярим дирам қолиб эрди. Тушти, асҳобиға дедиким, ишорат сизгаким, нону бақло бўлди. Эл дедилар бу девонани кўрунг! Ўн минг дирамни сочиб, ярим дирам учун шодлиқ қилур. Вақте Абодонға борди ва йигирма бир кун қолди. Ҳар не оқшом анга ифтор учун келтурурлар эрди, тонгла мавжуд эрди. Халқ онинг шефтаси бўлдилар. Саҳл Абдуллоҳ қасд қилди, деди: Сенга меҳмонман. Ул деди: Не буюрурсен? Деди: сўкбоч пишур. Саҳл сўкбоч пишуртти ва қозон била онинг оллиға қўйдилар. Ҳамул дам сойил савол қилди. Буюрдиким, они сойилға бердилар. Уч қатлағача сўкбоч пиширурлар эрди ва ул сойилға берур эрди. Тўртунчида Саҳлнинг қули ёшурун чиқтиким, сойилға манъ қилғай. Дедиким, қулингни сойил манъидин манъ қил! Саҳл манъ қилди. То ой туганди, ул нима емай чиқти ва биров қуруқ ўтмак сувға тўғраб ейдур эрди. Онинг ширкатида ифтор қилди.

 312. Муъаммил Жассос р. т.
 [У Шерознинг улуғ шайхларидан бўлиб, Ҳижоз ва Ироққа сафар қилган. Бесавод бўлсада, тавҳид ва орифлик борасида чиройли сўзлар эди]1. Ул эрдиким, жавоб берди Саҳл Сипаҳоний Шерозға юборган масойилға! Саҳар намозин қилса эрди, чоштқа дегинча Қуръон дарсиға машғул эрди. Чошт намозин қилғандин сўнг масжиддин чиқар эрди, элнинг ҳожатин раво қилмоққа машғул бўлур эрдиким, бузурглукидин халойиқ анга юз келтурурлар эрди. Ҳар неча элнинг ғавғоси анга кўп бўлса эрди, аслий важҳида ботиний жамъиятиға йўл топмас эрди. Ҳар қачон бир мусулмон ишига машғул бўлса, ишсиз киши саломиға жавобдин ўзга сўз демас эрди. Ва дер эрдиким, мен муздурдурмен, салом жавоби вожиб бўлмаса эрди, ани доғи демас эрдим. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, чун Муъаммил Маккага борди, Шайх Абулҳусайн Музаййин хидматиға етти ва деди: аюҳашшайх, бир саволим бор, жавоб бер ва ажамий кишидурмен, манга рифқ кўргуз! Ул дедиким, сўрғил! Муъаммил деди: [фаҳмлар важдлар мартабасини идрок этадими?]2. Абулҳусайн анга боқиб, сўрдиким, қайдинсен? Деди: Шероздин. Деди: Нега машҳурсен? Деди: Муъаммилға. Деди: Ўлтурғон ердин қўпки, сенинг еринг эмас. Ва они ўз ёнида ўлтуртти ва дойим анга боқиб дер эрдиким, [сен бесавод ажамий кишисан]3 ва кулар эрди. Ва ондин сўнгра ҳар киши масъалае сўрса эрди, анинг сари боқиб айтур эрдиким, Шайхдин сўрунг ва анга ҳавола қилур эрди.

 313. Али б. Шуллуя р. т.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, ул тоғларда ва водийларда бўлур эрди. Ул мавзенинг эли анга мурид ва машғуф эрдилар. Ул жумладин икки кишики, қавм улуғлари эрдилар, анга истидъо қилдиларки, ҳар қайсимизнинг бирор қизимиз бор ва ҳар бирининг тўртар минг қўйи бор. Агар қизларни никоҳ қилсанг, ул қўйларни фуқаронинг содиру воридиға сарф қил! Ул қабул қилиб, аларни никоҳ қилди. Муъаммил ани кўруб, дедиким, эмди бизга тафсил қилмаким, сен ҳам бизингдек бўлдунг. Ул деди: мен бу ишни Худой учун қилибмен. Муъаммил дедиким, биз ҳам Худой учул қилиббиз. Ул дедиким, мен аларни уч талоқ қилдим, сен ҳам агар чин айтурсен уч талоқ қил!
 Муъаммил деди: [Эй Майшум, талоқ қилишда суннатни унутдингми?]1.

 314. Абубакр Искоф р. т.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурким, ул ўттиз йил рўза тутти. Назъ ҳолатида сувни момиқ била тиладиларки, оғзиға томизғайлар, они ташлади ва рўзада дунёдин ўтди.

 315. Абу Заҳҳок р.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абу Заҳҳок дедиким, бир қатла менинг била шайтон орасида муҳораба бўлди, ани бир қотиқ силлий уруб мағлуб қилдим. Ва мундин муддате ўтти, бир кун бир йўл борурда, бир улуқ сувға еттим. Ўтардин ожиз эрдим. Кўрдумки, бир заъиф қари сувға кирди, ўтгали. Мен ўзумга дедим: бу қаридин худ заъифроқ эмассен. Сувғаким кирдим, чўма кириштим. Ва ул қари сув қироғиға аяқ қўюб чиқти ва дедиким, манга силлий урарсен, тавба қилдинг, йўқму?

 316. Абу Муҳаммад Хаффоф р. т.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Шайх Абулҳусайи Музаййин бизга битиб эрдиким, сизга дарёда муриде борки, агар нажот топса, бот сизга жавоҳир келтурур. Бу сўздин муроди Муҳаммад Хаффоф эрмиш. Ва анинг мушоҳада бобида ва шайтондин бозе еганда, кўп сўзлари бор, тилай деган киши «Нафаҳот ул-унс»да анинг зикрида мутолаа қилсун!

 317. Хасан б. Ҳаммавияҳ ва соҳибуҳу Абу Жаъфар Харрор Истахрий қ. с.

 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абу Жаъфар Харрор, Ҳасан Ҳаммавиянинг соҳиби, Истахрдин бизинг қошимизға келди. Ибн Зайдон дедиким, орзудур мангаким, бу кеча ани бизинг қошимизға ҳозир қилғайсен. Ани мунунг мажлисида ҳозир қилдим. Сўз асносида Ибн Зайдон дедиким, тиларбизки, ўз ҳикоётингдин бизга бир нима айтқайсен. Ул дедики, манга худ ҳикояте йўқдур, агар десанг, улча машойихдин кў-рубмен, андин айтай. Ибн Зандон деди: биз ҳам ушмуни тиларбиз. Жаъфар деди: Бир кун мен ва жамъи Ҳасан Ҳаммавия қошинда ўлтуруб эрдук ва ул бош қуйи солиб эрди. Ногоҳ сайҳае тортти ва ул сайҳа била ҳозирлар кўзидин ғойиб бўлди. Бизлар бир-биримизга боқиштик ва дедикки, бу сўзни ҳеч кишига айтса бўлмаским, эшитган антқусидурким, яна нодирае ороға солдилар. Ул уч кун ғойиб эрди. Ҳар киши сўрса, дер эрдикки, машғулдур. Уч кундин сўнгра кўрдукки, масжид эшикидин кирди, мутағаййирул-лавн. Ва ғоят ҳайбатидин мумкин йўқки, киши анииг била сўзлашгай. Ва мен ҳамиша анинг била инбисот қилур эрдим. Дедимки айюҳаш-шайх, миқдоре тоза панир бор, майл борму, келтурсак? Ва анинг тоза панирға майли кўп бўлур эрди. Деди: келтур! Келтурдум, бир луқма еди ва ишорат қилдиким, енгиз! Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дедиким: Ибн Зайдон манга дедиким, ҳеч шак йўқдурким бу содиқ кишидур, аммо бу ҳикоятни бовар қилаолмасмен, навъе қилки, инонғаймен. Дедимки, шайх учун ер солингки, йўл ранжидин осойиш топсин. Ер солдилар. Шайх уюди ва мен Ибн Зайдон била ўлтурдук. Анга анча айттимки, бовар қилди. Шайх Абу Абдуллоҳдин ул ҳол кайфиятин сўрдилар. Деди: ул ўз маконидин йироқ бормайдур эрди, аммо анга либосе ёпиб эрдиларки, кўзлардин ғойиб бўлиб эрди.

 318. Абдуллоҳ Қассор р. т.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абдуллоҳ Қассор дедиким, бир қатла ҳаж азиматиға Шероздин чиқдим. Машойих манга дедиларким, чун Саҳл Абдуллоҳ Тустарийға етсанг, биздин салом еткур ва дегилки, биз сенинг фазлингга муътарифбиз ва ҳарне десанг, инонурбиз. Сендин бизга мундоқ етибдурким, арафа куни ўз ерингдин чиқарсен ва сойир ҳужжож била Арафот мавқеъида ҳозир бўлурсен. Агар бу чиндур, бизга хабар берки, бизинг мунга имонимиз бор. Абдуллоҳ Қассор дедики, чун анга еттим, қошиға бориб салом бериб ўлтурдум. Ул бир чодиршаб ўзига чирмаб эрди ва бир наълайн илайига қўюб эрди ва кўзи очуқ қолиб эрди, бир волиҳи ҳайрондек. Манга ҳайбат муставли бўлди ва сўз айта билмадим. Чун даҳшатим рафъ бўлди, машойих рисолатин еткурдум. Саҳл бир лаҳза бошин қуйи солди, дағи бош кўтариб дедики, ё дўст, [бу қавм хоҳлаганини қиладиган, Аллоҳга иймон келтирганларданми? «Ҳа»,– дедим. Айтди: Шундай экан, менинг ишларим ҳақида нега сўрайдилар?!1.

 319. Иброҳим Мутаваккил р. т.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, бу тоифадин бири, манга дедиким, саҳроға чиқиб эрдим. Кўрдумки, Иброҳим Мутаваккил, тўнларин юбдур ва кунаска ёйибдур. Анга дедимки, кел, бориб била нима еяли! Кўнглакини ҳам андоқ улуқ кийди ва менинг била юруди. Чун бир неча қадам бордуқ, бир миқдор инабус-саълаб йўлда тушуб эрди, ани олди ва юди ва ёди ва ўлтурди. Ва дедиким, сен борки, манга ушбу кофийдур. Неча муболаға қилдим, келмади. Машойихдин бири Иброҳим Мутаваккилга дедиким, тиларбизки, бу ой бизинг била ифтор қилғайсен. Ул қабул қилди. Бир кеча анга дедиким, қўп, саҳур қилали! Дедиким, ул суфрани тушур! Ул дедиким, мен муни қилмасмен, не учунки, бу ҳаракатдур асбобда. Ва мен асбобда ҳаракат қилмон. Бир кеча ани кўрдиларки, суфра оллиға қўюб, нима ейдур. Дедиларки, дема-дингмуки асбобда ҳаракат қилмасмен, бас бу недур? Дедики, валлоҳ, мен асбобда ҳаракат қилмадим, аммо қўпар чоғда бошим суфраға тегди ва ул оллимға тушди, будурки ейдурмен.

 320. Абутолиб Хазраж б. Али р. т.

 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абутолиб Хазраж Жунайд қ. с.нинг асҳобидиндур. Шерозға келди. Ва ичининг ташвиши бор эрди. Машойих дедиларки, анинг хидматин ким ихтиёр қилур? Мен ихтиёр қилдим. Ҳар кеча ўн олти, ўн етти қатла қўпар эди. Бир кеча кечга дегинча уйғоқ эрдим. Кўзум жузви қизиб эрдиким чорлабдур, эшитмаймен, яна чорлағонда ташт элттим. Деди, эй фарзанд, ўзунгдек бир махлуқнинг хидматин яхши қилаолмасанг, Холиқ хидматин нечук қилғунгдур? Яна бир қатла доғи чорлағанда эшитмадим, яна бир қатлада [қайдасан, Аллоҳнинг лаънати бўлсин!]1 деди. Ошуқуб ташт элттим. Али Дайлам Шайх Абу Абдуллоҳдин сўрдиким, анинг [Аллоҳнинг лаънати бўлсин!]2 деганин нечук эшиттинг? Дедимким, [Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!]3 эшиттим. Шайх ул-ислом дебдурки, фалоҳ йўқтур ул муридда ким, пир зуллин кўрмамиш бўлғай ва қафосин емамиш бўлғай ва [Аллоҳнинг лаънати бўлсин!]4 эшитиб, [Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!]5га қабул қилмамиш бўлғай ва дарду нокомлиғ била тирилмамиш бўлғай.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, аввал мажлиски, Шайх Абутолиб Шерозда тутти, бир қора палос кийиб эрди ва бир асо илигида. Келди ва курси устида ўлтурди. Ва мен ёнида эрдим. Элга боқди ва дедиким, билмайки, не дегаймен, ёзуғлуғемен ёзуғлуғлар орасида. Ва йиғлади ва элни йиғлатти ва фарёд мажлисидин чиқди. Ва анга азим қабул пайдо бўлди ва андоқки, аёғи туфроғин беморлар сиҳҳати учун элтурлар эрди. Оз вақтда амре воқеъ бўлдиким, киши анга илтифот қилмади ва эъроз қилдилар. Шероздин Ннсоға борди. Анда ҳам илтифот қилмадилар ва ижтиноб қилдилар. Ва андин Сипоҳонға борди. Абу Али Ворижий анинг буржин адо қилди ва анинг учун ул деган ерда маскане ясади. Ул уйии ўзи кийган палосдек қаро қилди ва анда бўлур эрди, то дунёдин ўтти.

 321. Абу Али Ворижий қ. с.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Абу Али Ворижий Шерозға келди, амал ва ҳукумат учун. Ва фуқароға ва содиру воридға хон ёйди ва моида тартиб қилди. Ҳар намози шомдин сўнгра келур эрди ва бизинг била ўлтурур эрди. Ва бир-биримиз била сўз айтур эрдук. Бир кеча ўз иродат айёми сўзи ороға келди. Кўнглакин юқори кўтарди, бўйнида бир тавқдек нишоне эрди. Сўрдумки, бу недур? Дедиким, Луғом тоғида эрдим, ириг палос кийиб эрдим. Бўйнумни сиди. Андинки ёндим, янги эт бутти, бу улдур. Дедимким, бу амалга кирганинг не эди? Дедиким, қари ва заиф онам бор эрди ва манга кўп бурж воқеъ бўлди ва муҳтож бўлдум, бу ишгаки кўрарсиз.

 322. Абулфазл Жаъфар Жаъдий р. т.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, Жаъфар Жаъдийға еткурдиларки, Абу Амр Истахрин дебдурки, ғусл қилур эрдим, изорим очилди, кўрдумки, икки илиг кенимдин пайдо бўлуб, изоримни белимга маҳкам боғлади, Жаъфар Жаъдий қўпти ва Истахрға борди ва Абу Амр қошиға кирди ва анинг аёғин тутти. Ва Абу Амрнинг асҳоби секридилар. Ул мониъ бўлди ва ҳеч нима демангки, анинг ғазаби лиллоҳдур ва ўн икки йиғоч яёғ келибдур. Ва Абу Амр иътизор мақомиға келиб дедики, андоқ демайдурмен, балки мундоқ депмен. Андин сўнг асҳобиға дедиким, анга хидматкорликлар қилдилар ва узрлар қилди.

 323. Абулқосим Қасрий р. т.
 Жунайднинг асҳоби киборидин эрди. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф дебдурки, бир кун менга дедиким, мени бир саҳроға чиқар! Мен ани бир сайрға чиқардим. Бир ерга еттукким, жамъи шатранж ўйнайдур эрдилар. Аларнинг бисоти қироғида ўлтурди ва ўйнай киришти. Мен мунфаъил бўлдум ва чорам йўқ эрди. Қайтиб келурда яна бир жамъға еттукки, нард ўйнар эрдилар. Мутағаййир бўлди ва бориб аларнинг бисотин бузди. Ва алар бичоғлар тортиб, анга юзландилар. Ул дедиким, бичоқларингизни берингким барчасин ейин. Мен бу икки ҳолдин мутаассиб бўлдум ва савол қилдимки, ул не эрди ва бу не? Дедиким, ул вақтки ладуний кўзи била боқсоқ андоқдур ва чун ғайри ладуний кўзи била боқсоқ мундоқ. Бу сўз илгарирак ўтти. Аммо анда Шайх ул-ислом Абубакр Қасрий деб эрди ва Шайх Абу Абдуллоҳ мақомотида Абулқосим Қасрийдур. Бўла-олурки, Қасрийға икки куният бўлғай, ё бири саҳв воқеъ бўлмиш бўлғай, валлоҳу аълам.

 324. Абдулазиз Баҳроний қ. с.
 Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф қ. с. дебдурким, Абдулазиз Баҳроний қатиғ совуқ қишда Шерозға келди ва эски тўни бор эрди. Ҳар футуҳки, етса эрди, фуқароға сарф қилур эрди. Уч кун Шерозда эрди, анинг била бу бобда сўзлашдилар. Дедиким, менинг нафсим сизинг тўнларингиздин қочар. Пас манга дедиким, ё Абу Абдуллоҳ, мени бу шаҳрдин чиқарки, ниятим йўқдурки, бу шаҳрда янги тўн кийгаймен. Дедим: қаён борурсен? Деди: баҳр ноҳиятиға. Анга мушояъа қилдим ул дарвоза сарики, ул борур йўлда эрди. Ногоҳ кўрдукки, Абулхайр Моликий келур. Бизни чорларди. Ва ўзи била егулуки бор эрди. Деди: келингким, таом еяли! Анинг била таом едук ва бирор нима қолди. Баҳроний қўпти ва сажжодасин эгнига солди. Абулхайр деди: кош бу таомдин бирар нима ўзунг била элтсанг! Ул дедиким, менинг матбахим илгари борибдур. Абулхайр дедиким, пас бу қолғон таомларни нетали? Баҳроний дедиким, итлар оллиға солғил ва борди.

 325. Абулҳасан Ҳакимий қ. с.
 Ул дебдурки, Жунайд қ. с.дин эшиттимки, дедики, бир кун Сарий Сақатий мажлисида эрдим. Ва қалин эл бор эрди. Ва мен борининг кичикроки эрдим. Сарий сўрдиким, не нимадурки, уйқуни элтур? Ҳар киши бир нима деди. Бирав дедиким, кўп очлиғ; бирав дедики, суни оз ичмак. Чун навбат манга етти, дедимки [ҳар бир нафс қилмишидан Аллоҳнинг огоҳлиги ва бундан қалбнинг воқиф эканлигиднр]1. Деди: [офарин, ўғилгинам!]2. Ва мени яқиниға ўлтуртти. Ва ул кундин бери ҳар ердаки борман, барчаға муқаддаммен. Ва ҳам Ҳакимий дебдурки, машойихдин баъзининг ҳолин Жунайд қ. с.дин сўрдумки, анга иқтидо қилса бўлғайму? Дедиким, агар анда бир парҳезкорлиғ ва ҳалол қут талаби топарсен, иқтидо қилса бўлур ва агар топмассен, ани қўйғил!

 326. Абу Али Ҳусайн б. Муҳаммад Аккор р. т.
 Ул шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф асҳобидиндур. Ва шайх Абу Исҳоқ Гозирунийнинг шайхи. Дебдурларки, Аккор Гозирунға етти, машойих анинг қошиға йиғилдилар. Ва шайх Абу Исҳоқ ҳануз тифл эди ва машойих била келиб эрди. Дедиларки, бу гўдак Қуръонни хуб ўқур. Анга буюрдиким, Қуръон ўқуди. Ва анга хуш келди. Ани машойихдин тилади ва Шерозға элтти ва вақт машойихидин ва шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф асҳобидин ҳадис самоъи буюрди. Ва анинг била Ироқ ва Ҳижозға мусосрарат қилди. Ва анинг суҳбати баракатидин етишти, ул ергаким етишди. Ҳусайн уч юздин сўнгра дунёдин ўтти. Ва қабри Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф равзаси эшикидадур, Шерозда.

 327. Абу Исҳоқ Иброҳим Шаҳриёр Гозируний қ. т.
 Форсиюласлдур ва мавлиду маншаъи Гозирун наварди. Шаҳриёр шайхнинг отаси мусулмон бўлди. Ва шайхнинг валодати отасининг исломий замонида эрди. Ва шайхнинг интисоби тасаввуфда Шайх Абу Али Ҳусайн б. Муҳаммад Фирузободийи Аккорғадур. Ва ҳадис асҳоби суҳбатиға етибдур. Ва барчадин ҳадис ривояти ва осори бор. Ва Маккада Шайх Абулҳасан Абдуллоҳ Жаҳзамий Ҳамадонийни кўруб эрди. Ва андин ривоят қилибдурки, Зуннун қ. с. дебдурки, [сен ишга кириш. Чунки оз ризққа қаноат қилиш кам амАлии ҳам поклайди]1. Вузародин бирига Шайх била иродате воқеъ эрди. Ҳар неча жаҳд қилдиким, Шайх андин бир нима қабул қилғай, қилмади. Шайхга иълом қилдиким, ҳар неча жаҳд қилдимки, мандин бир нима қабул қилғайсен, қилмадинг, неча банда озод қилдим ва савобин санга бағишладим. Шайх қ. с. жавоб юбордиким, сенинг рисолатингни манга еткурдилар ва яхшилигинг шукрин адо қилдим, лекин бандалар озод қилмоқ менинг мазҳабим эмас, балки менинг мазҳабим озодларни банда қилмоқдур рифқу эҳсон била. Шайх р. а. Ҳазрат Рисолат с. а. в.ни тушда кўруб сўрдиким, [тасаввуф нима?]2. Расул с. а. в. дедиким, [тасаввуф даъврларни тарк этиш ва маъноларни яширишдир]3. Яна сўрдиким, [тавҳид нима?]4. Жавоб топтиким, [кўнглингдан кечган ва хаёлингдан ўтган ҳар нарсадан Аллоҳ субҳонаҳунинг бошқа эканлигидир; Тавҳид шак-шубҳадан, ширкдан, айбу нуқсондан поклашдир]5. Яна сўрдиким, [ақл нима?]6. Жавоб топтиким, [ақлнинг энг пасти дунёни тарк қилиш, юқори даражаси Аллоҳ таолонинг зоти хусусида тафаккур қилмаслик]7. Шайхнинг осори вилояти ва ғаройиб ҳолати беҳадду ҳасрдур. Тилаган киши мақомотида топар. Тўрт юз йигирмада зулқаъда ойида дунёдин ўтубдур.

 328. Шайх Рўзбеҳон Бақлий қ. т. с.
 [Кунияти Абу Муҳаммад б. Абу Наср Бақлий Фасавий суммаш Шерозий]1 Султони уламо ва Бурҳони урафо эрди, қудваи ушшоқ. Ҳолининг бидоятида Ироқ ва Ҳижоз ва Шом сафари қилибдур. Шайх Абу Нажиб Суҳравардий била «Саҳиҳи Бухорий» самоъида Искандария сағрида шерик экандур ва Шайх Сирожуддин Маҳмуд б. Халифа б. Абдуссалом б. Аҳмад б. Солба илгидин хирқа кийибдур ва онинг ишорат тили била сўзлари бор ва бу қавм истилоҳоти била мусаннафоти бор ва ул жумладин «Аройис» тафсиридур ва «Шатҳиёти шарҳи арабий ва форсий», «Китоб ул-анвор фи кашф ул-асрор» ва булардин ўзга ҳамки, барчанинг теъдодининг тули бор ва баъзи мусаннафотида келтурубдурким, қаввол керакким, яхши, чиройлиғ бўлғай. Орифлар самоъи мажмаъида кўнгуллар тарвиҳи учун уч нимага муҳтождурлар: равойиҳи таййиба ва важҳи сабиҳ ва савти малиҳ. Ва машойихдин баъзи бу қавлдин ижтиноб буюрубдурлар. Невчунки, бу иш бир орифға мусалламдурки, кўнгли поклиги камолға етмиш бўлғай ва кўзи ҳақ с. т. ғайрини кўрмакдин ёпилмиш бўлғай. Дерларки, эллик йил Шерознинг Атиқ жомеъида тазкир қилди ва ваъз айтди.
 Шерозда бир кун борур эрдики, мажлис айтқой. Кўрдики, бир заифа қизиға насиҳат қилиб айтадурки, эй фарзанд, ҳуснунгни элга кўп кўргузмаки, хору беэътибор бўлур. Шайх дедиким, эй носиҳа, ҳусн анга розе змаски, ёлғузу мунфарид бўлғай. Ул борча они тиларким, ишқ била қарин бўлғай. Ҳусну ишқ азалда аҳде боғлабдурларки, бир-биридин айру бўлмағайлар Асҳобқа бу сўз истимоъидин анча важду ҳол юзландиким, баъзи онинг била-ўқ борди. «Футуҳоти Маккия» соҳиби р, а. дебдурки, Шайх Рўзбеҳон Маккада мужовир эрди. [Важд ҳолида Худога таважжуҳ қилиб, шундай фарёд қилардики, тавоф қилувчиларга ташвишлар берарди. Шу боис Ҳарам томнда тавоф қиларди. У содиқ ул-ҳол эди]2. Ногоҳ бир муғанния муҳаббатиға мубтало бўлди ва элдин махфий эрди ва ул важду сайҳаларки, важди филлоҳда тортар эрди, боқий эрди. Аммо аввал Тенгри ишқида эрди ва ҳоло ул муғайния ишқида. Билдики, элга ул ақида бўлғусидурки, эмди доғи ҳақиқат юзидиндур. Ҳарам машойихи қошиға борди ва хирқани бошидан тортиб, алар қошиға ташлади ва дедиким, тиламасманки, ўз ҳолимда козиб бўлғаймен. Ва муғанния мулозаматини лозим тутди ва чун шайхнинг ишқу ҳолу муҳаббатини муғанния билди. Мутаассир бўлиб билдики, авлиё акобиридиндур. Шайх илайида тавба қилди ва мулозим бўлди ва шайхнинг ул туғёни муҳаббати таскин топди ва машойих мажлисиға бориб, хирқасин олиб, яна эгнига солди ва ғариб ҳолоти шайхнинг кўпдурки, қалам анинг шарҳида ожиздур. Олти юз олтида дунёдин ўтди.

 329. Абулҳасан Кардуя р. т.
 Илму тақво соҳиби эрди. Шерозда олтмиш йил ўз уйида мунзавий эрдики, жумъа намозидин ўзга ва баъзи заруриятдин ўзга ишга уйдин чиқмади. Ва Хизр а.с. анга зоҳир бўлур эрди ва суҳбат тутарлар эрди. Чун Шайх Рўзбехон Бақлий қ. с. бемор бўлди. Шайх Абулҳасан Кардуя ва Шайх Али Саррожки, Шайх Рўзбеҳоннинг авлодиға хол бўлур эрди. Шайхнинг иёдатиға бордилар. Шайх алар сари боқиб дедиким, келингки, жисмоний ҳаёт қайдидин чиқарбиз ва руҳонию абадин ҳаётиға муттасиф бўлурбиз. Алар қабул қилдилар. Шайх деди: мен сизлардин бурун борурмен ва сен, эй Абулҳасан, ўн беш кундин сўнгра манга етарсен ва сен, эй Али, бир ойдин сўнгра. Шайх Муҳаррамнинг мунтасифида борди ва Шайх Абулҳасан Муҳаррамнинг охирида ва Шайх Али сафарнинг ўртасида. р. т.

 330. Шайх Абдуллоҳ Балёний қ. т. с.
 Лақаби Авҳадуддиндур ва шайх Абу Али Даққоқ фарзандларидиндур ва нисбати Шайх Абу Алиға бу навъ етарки, Абдуллоҳ б. Масъуд б. Муҳаммад б. Али б. Аҳмад б. Имрон б. Исмоил б. Абу Али Даққоқ қ. а.
 Ва Шайх Аби Алининг бир ўғли бор эрди – Исмоил ва бир қизи бор эрди – Фотимабону. Шайх Абулқосим Қушайрийнинг манкуҳаси ва онинг хирқасининг силсиласи бу навъ бўлурки, анга хирқа отаси Зиёвуддин Масъуддин ва анга Шайх Асилуддин Шерозийдин ва анга шайх Рукнуддин Санжосийдин ва анга шайх Қутбуддин Абдурашид Абҳарийдин ва анга Шайх Жамолуддин Абдуссамад Занжонийдин ва ул иккаласига Шайх Абунажиб Суҳравардий қ. с.дин етибдур. Ул бир кун Шерозда шайх Саъдий хонақоҳиға борди. Шайх Саъдий бир овуч филус келтуруб, илайига тўктиким, дарвешлар учун суфра муҳайё қилғайлар. Ул дедиким, эй Саъдий, бир овуч филус келтуруб, дарвешлар суфраси учун пул келтирурсан. Ул зарфни келтурким, анга олтмиш икки оқча тўлабсен. Шайх Саъдий филҳол ул зарфни ҳозир қилди ва ул важҳни дарвешлар суфрасиға сарф қилдилар.
 Шайх Абдуллоҳнинг бир муриди бор эрди таббохким, дўкони бор эрди. Шайх ҳар қачон анда етса эрди, ул мурид бир аёғ ош ясаб, шайх учун келтурар эрди. Бир кун ул мурид дўконига етганда ул мурид ҳамул дастур била бир аёқ ош келтуруб, Шайх аёғ устида туруб, ул ошни ичадур эрдиким, бир дарвеш етишти ва оқ покиза хирқа кийиб эрди. Шайхқа дедиким, Эй шайх, тиларманки, мени Тенгри таолоға далолат қилғайсен ва дегайсенки, фойда не ишдадур? То ўшондоқ қилғаймен. Шайх ичадургон илкидағи аёғ ошни онга бердиким, олиб ичгил! Ул олиб ичгандин сўнгра буюрдиким, ёғ бўлған илкингни бу хирқангға сурт ва доим ушмундоқ қил! Ул деди: Эй шайх, муни қилаолмон. Ўзга иш буюр! Шайх дедиким, мунча ишни қилаолмасанг, ҳар ишки буюрсам қилаолмағунгдур. Борки, сен бу иш кишиси эмассен. Шайх Абдуллоҳнинг машраб тавҳиди бағоят бийик экандур. Элнинг вусъиға сиғмас. Сўзлар андин назму наср юзидин воқеъ бўлур эркандур
 Ул жумладин бу рубоийдур. Рубоий: [То Ҳақни ўз кўзларим билан кўрмагунча талаб қилишдан асло тўхтамайман. Худони кўз билан кўриб бўлмайди, дейдилар. Улар бошқа. Мен эса, доимо шуни истайман]1. Олти юз саксон олтида ашуро куни дунёдин ўтубдур.

 331. Жамолуддин Муҳаммад Бокаланжор қ. с.
 [Кўркам, очиқ чеҳра, ҳикоялари жозибали, мужоҳада ва хилватлар соҳиби, тоату ибодат борасида дуою зикрлари кўп, руҳоний сўзлар, раҳмоний. ишоралар эгаси бўлган қария эди]1. Шайх Абу Абдуллоҳ Балёний дебдурким, ул вақтки, кичик ёшлиғ эрдим, Шайх Жамолуддин Бокаланжор отам суҳбатида бўлур эрди. Ва мен пайваста зикрга машғул бўлур эрдим. Ва яхши унум бор эрди. Ва ўз жамъияти хотирим учун гоҳи зикр орасида тараннум била ашъор ўқур эрдим. Шайх Жамолуддин анга қулоқ солур эрмиш ва андин анинг вақти хуш бўлур эрмиш. Ва мен бу ҳолдин ғофил, яна ул тараннумни бас қилиб, зикрга машғул бўлур эрдим. Бир кун Шайх Жамолуддин менинг қошимға келиб дедиким, эй Шайх Абдуллоҳ, нечун мундоқ қилурсанки, баъзи маҳалда яхши ун била нима ўқурсен ва биз санга қулоқ солғач тек турарсен ва бизни нимбисмил қўярсен? Яна мундоқ қилма ва дарвешлар хотирин сотқун ол, чун сендин бу унни сотқун олурлар. Отам Зиёуддин Масъуд ҳам мундоқ буюрди ва мен қабул қилдим. Ул қавли таоло [(Шунингдек) то сизга аниқ нарса (яъни, ўлим соати) келгунча Парвардигорингизга ибодат қилинг]2 маъносида дебдурки, яқин йўқдур жуз айни қадим аёни, айни қадим аёнининг нияти сурати амалсиз ибодатдур. Ва ниятики амалдин яхшироқдур, будур. Ва амал сурати айни қадим аёни ниятидин. айру ибодат эмас, балки расму одатдур. Толиб улдурки, анинг матлуби аёни айни қадимдин ўзга эмас. Ва ҳар не аёни айни қадимдин ўзгадур, анинг қошида муҳолу ботилдур. Ва шайх Бокаланжор етти юз эллик ва бир нимада дунёдин ўтубдур ва қабри Шероздадур.

 332. Мусо Имрон Журуфтий қ. с.
 Бузург эрмиш Журуфтда. Шайх Абдуллоҳ Тоқий анинг муридидур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Абдуллоҳ Хафиф била Мусо Имрон орасида ниқоре тушти. Анга нома ва пайғом йибордиким, манинг Шерозда минг муридим борки, агар ҳар қайсидин минг олтун тиласам оқшомғача фурсат тиламаслар. Мусо Имрон жавоб йибордиким, менинг Журуфтда минг душманим борки, ҳар қачон менга даст топсалар, оқшомғача фурсат бермаслар ва тирик қўймаслар. Сўфий сен бўлғайсен ё мен?

 333. Хожа Али б. Ҳасан Кирмоний қ. с.
 Кирмон шайхи эрди. Анинг машойихининг мутааххирроғи эрди. Дорухонаси бор эрди ва иши тартиб, ва низом била эрди ва қалин муридлиғ ва яхши муомалалиғ даъвиси бор эрди. Шайх Аму дунёдин борғондин сўнгра ул иршод маснадиға ўлтурди. Шайх ул-ислом дебдурки, Кирмонда Хожа Али ибн Ҳасан била Хозун Халил оросида ниқор тушти. Халил Хожа Алиға нома йибордиким, сен тонгдин чоштгача дору ва шарбат ва гувориш ерсенки, таомни тилаганча еёлғайсан ва мен тонгдин чоштгоҳгача кезарменки, егали нима топқаймен? Сўфий сенмусен ё мен? Машойих таън урар эрдилар ва писанд қилмаслар эрди. Анинг қабул тиламакик ғурур заҳри жиҳатидинки, андадур.

 334. Мира Нисобурий р. т.
 Пире эрди, бузург сўфилардин ва маломатий эрди. Нисоға борди, зиёрат учун ё ўзга ишга. Анга азим қабул воқеъ бўлди ва кўп мурид йиғилди. Ул бу ишдин ранжур эрди ва кўнглининг шуғли ортар эрди. Чун ёнди. Кўп халойиқ анинг била чиқдилар ва андин айрилмадилар ва борурлар эрди. Бир ходиме бор эрди. Андин сўрдиким, булар не халқдур? Деди: Иродат аҳлидур! Санинг хизматингға борадурлар. Қаттиқ ел эсар эрди. Бир бийик устига чиқти ва иштонининг боғини ечиб, ел сари сиякиришди. Андоқки, ўз тўни ва баъзи элнинг тўни мулаввас бўлди. Ул халқ мутанаффир бўлуб, инкор била қайттилар. Ходим анга деди: инкор юзидинки, бу не эрдики, қилдинг? Ул борур эрди. То бир сув қироғиға етди. Мураққаъ била ўзин сувға солди ва тўнларин ва ўзин ариғ ювди ва кейин боқиб ходимға дедиким, инкор қилмағайсен. Анингдек офат ва азим фитна ва шуғлни бу миқдор бавл била ўзумдин кетордим. Шайх ул-ислом деди: билурсенки, невчун мундоқ қилди? Онинг учунки, ул ғавғо анинг табъиға ва нафсиға хуш келиб эрди. Бу иш анга вожиб эрди.

 335. Абу Абдуллоҳ Туруғбадий р. т.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Муҳаммад б. Ҳусайндур. Туснинг ажиллайи машойихидикдур, Абу Усмон Ҳирий била суҳбат тутуб эрди ва ул машойихки, анинг муосири эрдилар. Ва ўз тариқида машойих ягонаси эрди. Уч юз элликда дунёдин ўтти. Ул дебдурки, [Худога етиш учун Худодан бошқа васидаси бўлмаган киши нақадар бахтли!]1. Ва ҳам ул дебдурки, [дунёни дунё учун тарк қилиш дунё йиғиш аломатидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, Оллоҳи таоло бандасиға ўз маърифатидин бир нима бергай ва анга онча маърифатки берибдур бало бергай, то ул маърифат қуввати била ул балони кўтаргай. Ва ҳам ул дебдурки, йироқ бўл хидматда тамайюздин, не учунки, жамъики аларни хидматда мумтоз қилурсен, зоҳир қолмайдурлар, пас барчаға хидмат қил, то мурод ҳосил бўлғай ва мақсуд фавт бўлмағай.

 336. Абу Абдуллоҳ Рудборий қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Аҳмад б. Атодур Шомда шайх эрди. Сурда сокин эрди. Ва Сур дарё қироғидадур. Ва қабри андадур ва эмди сув остида қолибдур. Абу Али Рудборий қ. с.нинг хоҳарзодасидур. Бузург ва суфи эрди, қурролар суратида. Онаси Фотима анга дер эрдиким, [Абу Абдуллоҳ – мураттаб қори, тоғаси – Абу Али суфий эди]1. Олим эрди, Қуръон ва шариат илмида ва ҳақиқат илмида. Уч юз олтмиш Тукр қузда Зулҳижжа ойи дунёдин ўтти. Фақр одобида бир китоби бор. Шайх ул-ислом дебдурки, мен икки киши кўрубменки, ани кўрубдурлар. Бири Шайх Абу Абдуллоҳ Боку ва яна бири Шайх Абулқосим Абу Саламаи Бовардий. Шайх Абу Абдуллоҳ Боку дебдурки, ул дедиким, [тасаввуф – такаллуфни тарк қилмоқ, покиза бўлмоқ, шоншуҳратдан кечмоқдир]2. Ва Шайх Абулқосим дебдурки, ул дедики, ҳадис битимак кишидин жаҳлни элтур ва дарвешлик кибрни. [Агар иккаласи жамъ бўлса, шуларнинг фазилати сенга кифоя]3. Шайх ул-ислом дедики, Абу Саид Муқрий дедики, Шайх Абу Абдуллоҳ Рудборий била бақлий ейдур эрдим. Бир бақлий олдим, яна ўрниға қўйдум. Шайх дедики, ҳеч нимаким ўзунгга писанд қилмассен, яна бир дарвеш оллиға қўярсенки, егил! Шайх ул-ислом дедики, Муҳаймад Шигарф дедики, истинжо кесакида ҳам инсофдур.

 337. Абу Абдуллоҳ Монак р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Абдуллоҳ Монак Форснинг Арғонида эрди. Оти Аҳмад б. Иброҳим Монакдур. Бу дор Арғонийнинг шогирдидур. Шиблийни кўруб эрди. Ва ёши юздин ўтубдур. Сўз айтса, икки муриди икки ёнидин оғзининг суйини артурлар эрдики, оғзи суни тишлари йўқидин оқар эрди. Ул дебдурки, Шиблий бир кун минбар устида дедиким, Жунайднинг ҳаққи ҳозир эрди, дедиким, ғийбат ҳаромдур. Шайх ул-ислом дебдурким, Абу Саид Харроз қ. с. Мисрға келди. Анга дедиларки, қавм саййиди, не учун сўз демассен? Дедиким, булар Ҳақдин ғойибдурлар Ва Ҳақ зикри ғойибларға ғийбатдур!

 338. Абу Абдуллоҳ Дуний қ. с.
 Мутааххирлардиндур. Дунда бўлур эрмиш. Шўре бор эрмиш. Шайх ул-ислом дедики, Харақоний манга дедики, Абу Абдуллоҳ Дунийнинг шогирди манга дедиким, бизинг шайх маст келди ва маст кетти. Шайх ул-ислом дедики, анинг шогирди чин айтти. Харақоний айттиким, мен айттимки, ул Абубакр Шиблий эрдиким, маст келди ва маст кеттики, мен ани ўз қошимда кўрдумки, ҳавода рақс қилур эрди ва манга шукр дер эрди. Шайх ул-ислом дедиким, Абу Абдуллоҳ Дунийдин сўрдиларки, фақр недур? Дедиким, [одамлар орасида воқеъ бўлган исмдурким, маъноси том бўлса, у Аллоҳу таолодир]1. Дуний кўп Қуръон ўқур эрди. Ҳар қачон закот ё садақа оятиға етса эрди, хушҳол бўлуб, эгнидин бир нима чиқариб берур эрдиким, эшикдин ташқари чиқариб қўюнг, ҳар киши етса, олсун!

 339. Абу Абдуллоҳ Мавло қ. с.
 Ҳиротда бўлур эрди. Абу Абдуллоҳ Мавло Зоҳид айёмида бир кун масжиди жомеъдаким ҳануз Пир Абусаид Дуний келмайдур эрди, сўзга кирди ва бир миқдор сўз айтти. Ва сўнгра дедиким, агар сарфи тавҳид керак будурки дедим ва агар кафчу каду илми керак, тонгла Абу Саид келиб бизга айтқай. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Абдуллоҳ Мавло бу ишни бир сўзга келтурубдур. Ва ул будурки, бир кун оч эрди ва анга орзу бўлдиким, икки иссиқ нон била душоб бўлсаким, еса. Бу очлиғда масжидга кириб уюди. Бир муриди ани уюғон кўрди ва деди, шояд оч эркин. Икки иссиғ нон била душоб олиб элтиб, сажжодаси остиға қўйди. Иссиғ нон иси анга етгач уйғонди ва орзу қилғонин кўрди ва юқори боқиб деди: Илоҳи, ишгинаки санга керак, қила олғайсен, яъни агар иноятинг бўлса, дўстларингнинг ишин сабабу жаҳдсиз ясарсен. Шайх ул-ислом дедиким, бизинг талабу жаҳдимиздин ҳеч нима келмас ва ҳеч ерга етмасбиз, магар улки, кишига анинг инояти бўлғай.

 340. Абу Абдуллоҳ Муқрий қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Аҳмад б. Муҳаммад Муқрийдур. Юсуф б. Ҳусайн ва Абдуллоҳ Харроз Розий ва Музаффар Кирмоншоҳий ва Рувайм ва Жаририй ва Ибн Ато била суҳбат тутубдур. Машойихиинг жавонмардларидин эрди ва аларнинг сахийроғи. Анга эллик минг дирам мерос етти. Борини фуқароға нафақа қилди ва ваҳдату тажрид била ҳаж эҳроми боғлади. Ва ҳануз ҳадосат синда эрди. Ва уч юз олтмишда дунёдин ўтди. Ул дебдурки, [содиқ фақир шундай кишики, ҳамма нарсага эга бўлади, аммо бирор нарса унга эга бўла олмайди]1. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки ёру биродарига хизмат қилишдан бўйин товласа, Аллоҳ уни шундай хор қиладики, ҳаргиз қутулолмайди]2. Ҳам ул дебдурки, [кимки мендан бир нарса қабул қилган бўлса, ундан, албатта миннатдор бўлганман. Бу миннатдорлик ҳақини адо этиш менга асло муяссар бўлган змас]3. Ва ҳам ул дебдурки, футувват яхшиликдур душманға ва мол базлдур ангаким, макруҳи табъингдур ва суҳбат ҳусни ва мулойиматдур ангаким, мутанаффир бўлғайсен. Ва ҳам ул дебдурки, Абдуллоҳ Харроздин васият талабе қилдим. Уч нимага амр қилди: бири фарз адосиға, улча мумкиндур жаҳду тоқат била; яна мусулмонлар ҳурматиға, яна хотирларни муттаҳам тутмак, магар улча Ҳақ мувофиқи бўлғай.

 341. Абулқосим Муқрий қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Жаъфар б. Аҳмад б. Муҳаммад Муқрийдур. Абу Абдуллоҳ Муқрийнинг қардошидур. Хуросон бузурглари ва машойихидин эрди, олийҳиммату соҳибҳол. Ва ўз тариқида ягона эрди. Шайх Суламий дебдурки, [кўринишда, виқорда ва ўтиришликда машойихлардан бирорта унга ўхшаганини кўрмадим]1.
 Ибн Ато ва Жаририй ва Абубакр б. Абий Саъдон ва Абубакр Мумшод ва Абу Али Рудборий қ. с. била суҳбат тутуб эрди. Уч юз етмиш саккизда Нисобурда дунёдин ўтти. Ул дебдурки, ориф улдурки, ани маъруфи машғул тутқай андинки, халққа ё рад, ё қабул кўзи била боққай. Ҳам ул дебдурки, [содиқ кишилар ўзлари ва пирлари ҳақидаги сўзларини тасдиқлаш билан тасвавуфга барака кира бошлайди]2.

 342. Абу Муҳаммад Росибий р. т.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Абдуллоҳ б. Муҳаммад Росибий Бағдодийдур. Ибн Ато ва Жаририй била суҳбат тутубдур. Шомға риҳлат қилди ва яна Бағдодга келди. Ва анда уч юз олтмиш еттида дунёдин ўтти. Ул дебдурки, [ўзинг ва Ҳақ орасидаги энг катта парда – нафсинг билан машғуллигинг ва ишларингда ўзинг каби ожиз кишига эътимод қилишингдир]1. Ва ҳам ул дебдурки, [ғам-ғусса – гуноҳларнинг уқубатидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [Суфийни ер кўтармаса осмон унга соя солмаса, халқ назарига тушолмаса, ҳамда ҳар қандай ҳолатда мурожаат этадигани – Аллоҳу таоло бўлмаса, у суфий бўла олмайди]3. Бир кун анинг қошида муҳаббат сўзи ўтадур эрди. Дедиким, [муҳаббат ошкор бўлса, ошиқни шарманда қилади, агар пинҳон бўлса, ғамда ҳалок этади]4.

 343. Абу Абдуллоҳ Динаварий қ. с.
 Бешинчи табақадиндур. Оти Муҳаммад б. Абдулхолиқ Динаварийдур, [у суфия машойихларининг улуғроғи, шу тоифа илмининг фасиҳатлироғи эди]1. Шайх ул-ислом дебдурки, ул умрининг охирида Водил Қуроъда бир масжидға кирди. Ва ул халқ тарқадилар ва ани зиёфат қилмадилар ва егулик бермадилар. Ул кеча очлиғдин ўлди. Ва кундуз келиб такфин қилиб дафн қилдилар. Яна кун масжидқа келдилар, кафанни кўрдилар, меҳробда кирмоғлиғ. Ва анда бир қоғазда битигликким, бизинг бир дўстимиз сизга меҳмон бўлди, егулик бермай ани очлиғдин ўлтурдунгиз, сизинг кафанингиз керакмас! Ул дебдурки, Ҳақ субҳонаҳу ва табло фуқароға салом дер ва айтурки, [бас, «сизларга салом бўлсин!», деб айт...]2. Дерларки, ул бир йил кемайа қолдиким, ел эсмас эрди. Мураққаънинг дарзин очар эрди ва тикар эрди. Дедиким, нафсни машғул қиладурмен, андин бурунки; ул машғул қилғай. Ул дебдурки, улуғлар суҳбати кичикларга Тенгри тавфиқларидиндур ва аларнинг зийракликларидиндур ва улуғлар майли кичиклар суҳбатиға хазлон аломати ва аларнинг ҳамоқат ва нодонлиғларидиндур. Ва ҳам ул дебдур баъзи асҳобиғаким, [уларнинг зоҳирий либослари сени таажжубга солмасин. Чунки ботинни хароб қилганларидан сўнг зоҳирни зийнатлайдилар]3. Ҳам ул дебдур, баъзи сафарларда бир лангни кўрдумки, бир аёғи била секриб борур эрди. Дедим: сенга сафар не ҳожат, чун юрур ҳолатинг йўқдур? Деди: сен мусулмонсен? Дедим: бале! Деди: ул оятни ўқуким, [уларни қуруқлик ва денгизда чиқариб қўйдик]4. Чун ҳомил ва кўтаргуси улдур, бўла олурки, олатсиз ҳам кўтаргай.

 344. Абулҳусайн Сирвонийи Сағир қ. с.
 Олтинчи табақадиндур. Отй Али б. Жаъфар б. Довуд. Мағриб Сирвонидиндур. Улуғ Сирвонийнинг шогирди Хаввоснинг соҳиби, Мисрда бўлур эрди. Маккада мужовирлиғ қилди ва анда дунёдин ўтти. Муъоз Мисрийнинг ҳам шогирди эрди. Абубакр Мавозиний ва Жунайд ва Шиблий ва Абулхайр Тайнотий ва Абу Али Рудборий ва Каттоний ва Абу Али Котиб ва Абубакр Мисрий ва алардин ўзгани ҳам вақт машойихидин кўруб эрди. Ва Ҳарам шайхи эрди ўз вақтида ва рўзғор машойихи ягонаси. Ва Шайх Суламий суфия тарихида дебдурки, анинг умри юз йигирма тўрт йилға тортти. Умрининг охирида муқайяд бўлди, аммо ҳар қачон муаззинқад қомат тортса эрди, аёқ устига қўпар эрди, намоз қилғондин сўнгра яна муқайяд эрди. Ва самоъ ҳолида ҳам бу навъ эрди. Ва Шайх Аму ва Шайх Аббос анинг дийдориға фахр қилурлар эрди. Ва фахр қилмай не қилғайлар эрдики, аларнинг фахри ул пир била фарз эрди. Андин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедиким, «Ҳимматни ягона тутмак ва халқдин бегона бўлмоқ». Ул дебдурки, [сўфилар аврод билан эмас, воридот биландир]1. Шайх ул-ислом дебдурки, Фатҳ Ҳожи дебдурки, ул дебдурки, суфи мақомоти у аҳволдин ўтубдур, барча анинг қадами остидадур ва анинг ҳолида жамъ. Шайх ул-ислом дедиким, Шайх Аму дедиким, Сирвоний дедиким, [сиддиқларнинг хотиридан кетадиган охирги нарса–раёсат севгисидир]2. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки, ботил йўл билан иззат талаб қилса, Аллоҳ уни Ҳақ йўл билан хор қилади]3. Ва ҳам ул дебдурким, [тасаввуф–халқни тарк қилиш ва зиёда ҳимматдир]4. Ва андин сўнг дедиким, [халқ–меҳнатдир, нимагаки даҳл қилса уни бузади]5. Ва ҳам ул дебдурки, [кимки, тадбир қилишни тарк қилса, роҳатда яшайди]6. Ва ҳам ул дебдурки, [одамларнинг офати – одамлардир]7. Ва ҳам ул дебдурки, [фақирлар роҳатга ошиққан дунё ва охират подшоҳларидир]8. Ва ҳам ул дедики, [фақир – вақт фарзанди. Агар у келажакка кўз тутса, фақирликдан чиқади]9. Ва ҳам ул дебдурки, Жунайддин эшиттимким, дедиким, ҳар кимга фоқа етишса, анга бир ортуғ тўн бўлғайки, онсиз басар қила олғай; ул фоқа анга бухлдин етмиш бўлғай. Ва ҳам дебдурки, [талабимизни қондиринг, чунки талабимиз талаб билан ҳосил бўлмайди]10. Ва ҳам: ул дебдурки, Муртаъиш дедиким, [фақир йигирма йил умрини ўйин билан ўтказса-ю, сўнг бир соат садоқат кўрсатса, албатта нажот топади)]11. Пас Сирвоний де-диким, [Худо сақласин, улар ўйнамайдилар!]12. Ва ҳам ул дебдурки, Абулхайр Тайнотий дедики, манга дўзах аҳлиға ишроф бердилар. Аларнинг кўпи риква ва асо ва мураққаъ аҳли эрди. Пас Сирвоний дедиким, анинг муставжиби бўлмадилар, магар яқин қиллатидин.

 345. Абулҳусайн Жаҳзам Ҳамадоний қ. с.
 Олтинчи табақадиндур. Оти Али б. Абдуллоҳ б. Ҳасан Жаҳзам Ҳамадоний. Кавкабий ва Жаъфар Хулдийнинг шогирдидур. Ҳарамда шайх эрди. Бир китоб таснифи бор мўътабар, бу тоифанинг зикру аҳволу мақомотида, «Баҳжат ул-асрор»ға мавсум. Имом Ёфиъи тарихида анинг дунёдин ўтганин тўрт юз ўн тўртта битибдур. Шайх Аҳмад Куфоний ани кўруб эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, мен киши билурменки, Маккага борди Шайх Абулҳусайн Жаҳзам зиёратиға ва ҳаж қилмай ёндики, ҳажни анинг зиёратиға қотиштирмади, анинг бузурглукидин. Ва ул ислом ҳажжи эмас эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, машойих зиёрати ва аларнинг хидмати бу тоифаға фарздур. Шайх Абулҳусайн Жаҳзамнинг ўғли бор эрди ноҳамворроқ ва Шайх андин ҳамиша ранжур эрди. Бир кун Масжиди Ҳарам ичидин ўтуб борур эрди. Бирав Шайх Сирвонийға дедиким, не маломатларки, бу ўғулдин ул атоға етадур. Шайх Сирвоний дедиким, ранжу маломатлар ул атодин бу ўғулға етадур. Отаси андак бузург ва азиз бўлмаса эрди, ўғлин ким ёд қилур эрди? У отанинг олий маротибидиндурки, бу ўғул эл тилига тушубдур ва ангуштнамо бўлубдур ва анга анвойи маломатлар етадур.

 346. Абулҳусайн Тазарий қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Тазар бир ердур Форсда. Бузург эрди ва дарвешларни бузург тутар эрди ва асҳоблари адаб ва сиёнат бирла эрдилар ва шайх ул-ислом дебдурки, Абу Наср Ҳожи менга дедиким, шайх Тазарийни кўрдумки, бир дарвешнинг пойтобасин кўзига суртар эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Кошонда қавме бор эрдилар, ёруқ кўнгуллук. Манга илтимос қилдилар, бизни шайх Абдуллоҳ Тоқийға элтинг. Андин истижоза қилиб, аларни анинг қошиға элтдим ва дедимким, аларға васияте қил! Сўрдиким, мутааҳҳилдурлар? Дедим: бале! Деди: муктасибдурлар? Дедим, бале! Деди: Асру кўб бўлғайки, касбе қилғайлар ва аҳлларин яхши тутқайлар ва ақшом ҳар киши таомдин ўз баҳрасин олғай ва бир лаҳза бир-бирлари била бўлғайлар ва тарқашқайлар ва аларға дуо қилди ва қўптук. Мен бу ишни шарҳ била Шайх Амуға айттим. Дедиким, Абдуллоҳ Дуний била Абулҳусайн Тазарийнинг тариқлари бу эрди.

 347. Абулҳусайн Саркий р. т.
 Ул Маккада мужовир эрди ва Шайх Сирвоний ва Абулаббос Суҳравардий ва Шайх Усома ва Абулхайр Ҳабаший ва Абусаид Шерозий ва Шайх Муҳаммад Сохарчи била мусоҳиб эрди. Барча бир-бирининг ёронлари эрдилар ва машойих аларни таъзим қилурлар эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулҳусайн Саркий жамоати машойих била бодияда эрдилар. Самум ели қўпти. Ул барчаға дедиким, қайғурманг! Бу иш менга тушубдур. Мен борурмен ва сизлар барча халос бўлурсиз ва сероб бўлурсиз. Андоқ эрди. Ул самумға ўртандн ва булут келиб ёғди ва алар сероб бўлдилар ва сел келиб ани элтти. Шайх ул-ислом дедиким, тирикликда анга сув бермади ва сувсиз ўлтуруб, ани сувға берди. Ул дўстлари била мундоқ қилур.

 348. Шайх Муҳаммад Сохарий р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Муҳаммад Сохарий улдурки, Мустафо с.а.в. равзасиға борди ва дедиким, ё Расулаллоҳ, санга меҳмонмен. Ё манга зиёфат қил, ё улки қабрингдаги қандилларни ушатай. Бирав келди ва ани уйига элтиб зиёфат қилди. Ва сўрдиким, Расул с.а. в.ға Не деб эрдинг? Ва кулар эрди. Сохарий айтқонин айтти ва анинг сўрғани кайфиятин сўрди. Ул дедйким, уйқуда эрдим, Расул с.а.в.ни туш кўрдум. Дедиким, бир бадхўй меҳмоним бор. Бориб ани ағирла ва айтким, ерингни бадал қилким, бу ер орзу ери эмас.

 349. Шайх Аҳмад Жуволгар қ. с.
 Шайх ул-ислом дедиким, ул ҳам алардиндур, Фарғонадиндур. Ҳарамда мужовир эрмиш. Шайх ул-ислом Шайх Амудин нақл қилибдурким, бир чоқ Маккада тенглик тушти. Суфилар кадхудо бўлдилар ва валийма берур эрдилар. Ул ҳам уйланди. Кеча ўтгандин сўнгра аларға дедиким, мендин бухл эмас сизга, бу иш нохуш иш эрмиш ва бу муддатда манга демадингиз.

 350. Абулҳусайн Ҳаддод Ҳиравий р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурким, ул бузург эрди, дарвише мужаррад ва зариф, сўфиянинг зурафосидин, Маккада мужовир. Маккадин Шайх Абулаббос Қассобқа келди ва сўрдиким, жавонмардлиғ недур? Шайх дедики, жавонмардлиғ улдурки, ҳарисани ёронларға совутмағайсен. Ва ул бир қатла баъзи иш иштиғолидин ёронларға интизор берган эрмиш ва ҳариса аларнинг оллида совуғон эрмиш. Шайх ул-ислом дедики, Аҳмад Куфоний дедиким, Абулҳусайиға бирав дедики, ул кечаки, мезбонлиғинг бўлмағай, менинг сори кел! Ул дедики, ул худ гоҳ-гоҳдур ва ул ўзум учун керакликдур. Ва ҳам Аҳмад дебдурки, ул умрининг охирида расмий сўфилардин малул бўлуб эрди ва деди: мени ўз қошингға элт, элттим. Андин сўнг уч кун тирик эрди, тўртунчи кун Тенгри ҳукмин буткарди.

Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:54:24

351. Абулмузаффар Тирмизий р. т.
 Олтинчи табақадиндур. Оти Ҳаббол б. Аҳмад. Имом эрди, зоҳид ва Ҳанбал мазҳаб. Тирмизда музаккирлик қилур эрди ва Хизр а. с. била суҳбат тутар эрди. Муҳаммад Ҳомид Дошгарднинг шогирдидур. Ва ул Шайх Абубакр Варроқнинг. Шайх ул-ислом дебдурки, анинг яхши сўзи кўпдур, муомалот ва зуҳд ва вараъ ва тақвода. Шайх ул-ислом дебдурки, Абулмузаффар Тирмизий ва анинг устоди Абу Ҳамид чибинни ўзларидин қўримаслар эрдиким, алардин учуб яна бирав устига қўнмағай, гўё ул вақт тақво аҳли киши боринда чибинни қўрмас экандурлар. Ва аларға кўп мулоҳаза қилибдурлар, чибин қўруғонин кўрмайдурлар, ҳамоно бу риоят жиҳатидин Тенгри алар ишин чибиндин кифоят қилғандур.

 352. Мирчаи Сафолфуруш қ. с.
 Шайх ул-ислом ўз отасидин нақл қилибдурки, Мирчаи Сафолфуруш чиённи ўз дўконидин кўтариб, бора юзига элтиб қўяр эрмиш. Ва Шайх ул-ислом дебдур: менинг отам ҳеч жонворни ўлтурмас эрди ва бу абдол мазҳабидур. Ва алар абдолдин эрдилар ва каромат аҳли. Биравга вақт. хуш бўлди, ўз фариштасин кўрди. Сўрдиким, киши не қилса, сизларни кўрар? Дедиким ҳеч жонворға озор еткурмаса. Шайх ул-ислом дебдурки, Мирча дўконида эрдива бирав анинг қошинда. Бир заифа етишти ва анга деди, эй зарроқ, фалон киши фавт бўлди, намозиға бормассен? Ул қўпиб дўкониға кирди ва муддате қолди. Ул киши дўкониға кирди, ул йўқ эрди ва дўконнинг ҳам чиқар йўли йўқ. Табассуф била келиб ўлтирди, андин сўнг дўкондин чиқти. Ул киши деди: қаён бординг? Деди: дўконда эрдим Деди: мен кўрдум, йўқ эрдинг. Деди: ул заифани кўрдунгки, биравнинг фавтин айтти. Деди: бале. Деди: киши Яманда ўлуб эрди, бориб анга намоз қилиб келдим. Бир пора жазъи Яманий илгида эрди. Ул кишига ташлади ва деди: бу йўлда тушуб эрди. Ул дебдурки, бир кун ҳавода Балхдин ўтуб борурда, бир қубба кўрдум, анда бир хунёгар бу байтни ўқуб эрдиким,

б а й т:

[Бир шери аламсен, сен оламда ҳавопаймо,
 Ишқ оятин ўқурсен фикринг зару сим аммо]1.


 Мен ўргандим. Бирав анга дедиким, бу қаробаларки ясарсен, билурсен, мунда не нима солурлар? Деди: сен бор ва кўрким, не солурлар? Шайх ул-ислом анинг ўғлин кўруб эрди.

 353. Шариф Ҳамза Уқайлий р. т.
 Ҳиравий эрди. Балхда бўлур эрди. Каромот ва мақомот соҳиби ва Хизр а. с.нинг суҳбатдори эрди ва мустажобуддаъва эрди. Шайх ул-исломнинг пиридур ва анинг ёронлари бор эрди, барча бузург ва каромот иялари, андоқки, Пири Форсий ва Абдулмалик Искофва Абулқосим Ҳаннона ва Ҳасан Табарий ва Ориф Айёр ва Абу Мансур Муҳаммад б. Али Ансорий ва Шайх ул-исломнинг отасидин ва отаси Абулмузаффар Тирмизийдин нақл қилдиким, ҳар ким сенга яхшилик қилди, сени ўзига вобаста қилди ва ҳар ким сенга жафо ва ямонлиқ қилди, сени ўзидин вораста қилди. Расталиқ яхшироқки басталиқ? Шайх ул-ислом дебдурки, еру кўк аҳлида ҳар кимдин раста бўлғайсен, суд қилғайсен. Бу тоифадин биров Кошғар азимати бўлди. Бир пир сўрдиким, ҳеч маълумунг бор? Деди: Йўқ! Деди: Маош бобида не фикр қилибсен? Деди: Зарурат бўлса, савол қилғаймен. Деди: Савол қилғонингда нима берган кишиму сенга дўстроқдур ё бермаган? Деди: Берган. Деди: Ҳануз норасидасен. Керак эрди бермаган сенга дўстроқ бўлса эрди. Негаким, нима берган сени андин ўзига тилар ва бермаган ўзидин анга юборур. Бас, бергондин бермаган яхшироқ бўлғай ва деди: Борай, то ўзумни бу тарийққа ясаб келай. Ҳирийга борди ва бўлди, улча бўлди. Нишобурда бир пир айттиким, пир Муътамир Куҳандузий мунда келди ва дедиким, борча оламнинг мусофири бўлдим. Не бир оламдин қутулғон кўрдум ва не ўзум қутулдим.

 354. Ориф Айёр р. т.
 Балхда бўлур эрди. Шариф Уқайлий асҳобидин. Оти Мансурдур. Ул дебдурки, дерларки Али Муртазо р. а. Хайбар эшикин қўнғарибдур. Агар Тенгрининг ёрлиғи ва Мустафо с. а. в.нинг мушоҳадаси ва Зулфиқор менда бўлса, Қоф тоғин қўнғармасам, манга товон бўлғай. Шайх ул-ислом дебдурки, бу–Али р. а. ға нуқс эмасдурки, тануқлуқдур, ул мазкур бўлғай уч нимага.

 355. Абулҳусайн Солбиҳ р. т.
 Ани Шайх уш-шуюх дерлар эрди. Шерозда эрди. Бузург ва рўзгорининг ягонаси эрди. Аббос Ҳиравийнинг пиридур. Жаҳон машойихи анинг хонақоҳиға келур эрдилар. Шайх Абу Муслим Фасавий асҳобидиндур. Шерозда хонақоҳида ўттиз йил фуқарою масокин хидматиға машғул эрди. Ва содиру воридқа итъом қилди. Ва уламою сулаҳодин жамъи касир анинг хонақоҳида мужовир эрдилар. Тўрт юз етмиш учда дунёдин ўтти ва хонақоҳида дафн қилдилар. Чун Шайх муҳтазар бўлди, ходими Шайх Абдуллоҳ б. Абдурраҳмонни юборди, то анинг кафани тартибин қилғай. Ул бозорга бориб, икки кафан олиб, икки маййит тажҳизин қилди. Чун келди, Шайх ўтиб эрди. Шайхни қучти, валлоҳ деди ва жон берди. Ва ани Шайхнинг ёнида дафн қилдилар. Ул дебдурки, муридқа бир мушук фармонида бўлған яхшироқдурки, ўз фармонида, невчунки, ғайр била суҳбат Худой учундур ва ўзи била суҳбат нафсу ҳаво учун.

 356. Шайх Имрон Сулсий р. т.
 Сулс бир кентдир Миср яқинида. Ул анда бўлур эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Иброҳим а. с. тарийқи бу эрдиким, меҳмонсиз нима емас эрди. Уйин Абуззифён дерлар эрди.
 Шайх Аму дебдурки, Наҳовандий меҳмон бўлмағунча қозон осмас эрди. Шайх Аббос Фақир Ҳиравий дебдурки, Имрон Сулсий кундуз меҳмонсиз нима емас эрди. Рўза тутар эрди. Қачон меҳмон етса, анинг била таом ер эрди. Бир кун меҳмон кечқурун етишти. Чун сойим эрди ва шом яқин эрди. Меҳмонни сўзга тутди. То била ифтор қилғай. Ҳамоноки, мусофир оч эрди ва таомға интизор тортди. Ул кеча Ҳақ с. т. Имроннинг тушига кириб дедики, эй Имрон, сенинг бизнинг била бир одатинг бор эрди, яхши. Бизнинг дағи санинг била суннатимиз бор эрди, яхши. Сен одатингни бадал қилдинг, биз ҳам суннатимизни бадал қилдуқ! Уйғонди ранжур ва қайғулуқ. Оз ўтмадиким, Миср Волийси Сулс кентига бир тарсо омил йиборди ва ул қаттиқ зулмлар қилди. Аидоқки, Шайх Имрон жало бўлиб, қочиб, Мисрга борди ва андин Шерозға келди. Шайх Аббос Фақир дебдурки, Шерозда Шайх Абулҳасан Солбиҳ хонақосида эрдиким, ул келди ғариб ҳол била. Таажжуб қилиб, қўпуб, таъзим қилиб, ёниға ўлтуртди. Ҳайрат ва бехудлуғи ул мартабада эрдиким, кўзн ичинда арз ҳашаротидин бир ушоқроқ жонвор борадур эрди. Шайх деди: ул недурки, кўзунгда борадур? Шайх Имрон деди: [кўзимда бирор нарса борми?]1. Шайх тилар эдики, кўп риоятлар қилғайки, анинг хонақоҳиға кўп йитиб, хизматкорлиғларин кўргон эрдики, шояд баъзиға талофе бўлғай. Шайх Имрон турмади ва дедики, муотаб кишидурмен. Бўлмағойки, мени танаъумда кўруб, беганмагой. Борай ва бош ўз меҳнатимға қўяй, то худ не келгай. Шайх Аббос Фақир дебдурки, неча кундин сўнгра они бир бузуқда топдиларки, жон таркин деб эрди ва сичқон бир қулоғин еб эрди.

 357. Абулҳусайн Марв Рудий р. т.
 Ул Шиблийни кўруб эрди. Дебдурки, Шиблийдин сўрдиларки, Акрамул-акрамин кимдур? Дедиким, улдурки, бир гунаҳни биравдин карам била авф қилғон-дин сўнгра, яна ул гунаҳ била ҳеч кишига азоб қилмағайки, мен бу гунаҳ била фалон бандамни ва дўстумни ёрлақабмен. Шайх ул-ислом дебдурки, тонгла карам шодравонин андоқ ёйғайки, аввалину охириннинг гуноҳи анда гум бўлғай.

 358. Абу Ҳомид Дўстон қ. с.
 Ул Марвда эрди. Шайх ул-ислом, дебдурки, мен бир киши кўрубменки, они кўрибдур. Аҳмад Чаштий андин сўрубдурларки, [ҳашамат қачон соқит бўлади? Деди: Суҳбат бошлангач ҳашамат соқит бўлади]1 Шайх ул-ислом дедиким, сақо Абу Ҳомид Дўстоний илкига сув берди. Ул сувни илкида муддате асради. Сақо дедики, эй шайх, невчун сув ичмассен? Деди: бир чибин сув ичарға машғулдур. Турубдурмен, то ул ичгай. «Таъарруф» шарҳида андоқ мазкур эрмишки, Ҳақ с. т. таъзими анга андоқ ғолиб эрмишки, чун намозда турар эрмиш ва аввалги такбирда чун «Аллоҳ» дер эрмиш. «Акбар» демакдин бурун беҳуш бўлур эрмиш ва йиқилур эрмиш йиллар умри бу навъ ўтди ва ҳам бу ҳол била ўтди. Дерларки, ул ҳаргиз ўзи тўн киймас эрди. Муридлари кийдирурлар эрди. Бировга ул тўнга иҳтиёж бўлганда эгнидин сўйиб олса эрди, ҳеч нима демас эрди. Кийдургучи ва олғувчига ихтиёр эрди, анга йўқ.
 Бир кун бир рафиқ била бир йўлда борур эрди. Рафиқи айтди: Сен мунда тур. Менинг бу яқинда жузвий ншим бор. Келурмен. Борди ва келмади. Ул ҳамул ерда турди. Қеча азим қор ёғди. Тонглоси келди. Кўрдиким, ул қор остида тебранадур. Қорни аритти ва деди: Сен ҳануз мундасен? Ул дедики, сен демадингмуки, тур, мен келурмен! Дўстлар – дўстлар вафосин асрағайлар.

 359. Боб Фарғоний қ. с.
 Оти Умардур. Фарғонада бўлур эрди. Ул ерда улуғ машойихии «Боб» дерлар.
 «Кашф ул-маҳжуб» соҳиби дер эрмишки, ул автод ул-арздиндур. Шайх ул-ислом дебдурки, шайх Аму они кўриб эрди. Ул дедики, бир кун анинг қошида ўлтуруб эрдим. Бирав кирди ва дедиким, дуойи қилки, Саркаб келди ва Саркаб биров эрдики, ул мулкка зарар еткурур эрди ва Боб ўчоғ қироғида ўлтуруб эрди ва офтоба дағи ўчоғ қироғида эрди. Аёғин офтобаға уруб йиқди ва дедиким, они йиқдим. Саркаб ҳамулдам шаҳр эшигида отдин сарнигун йиқилди ва бўйни синди. «Кашф ул-маҳжуб» соҳиби дебдурки, Бобнинг зиёрати қасд қилдим. Чун анга еттим. Дедики, не ишга келибсен? Дедим: то шайхни кўргаймен – сурат била ва андин назаре топқаймен – шафқат била. Деди: Эй ўғул, мен фалон кундин бери сени кўрадурмен ва то сени мендин ғойиб қилмағайлар, кўргумдур ва ул кунни ҳисоб қилдим,– менинг тавбамнинг ибтидоси куни эрди. Андин сўнгра деди: Эй ўғул, йироқ йўл қатъ қилмоқ ўғлонлар ишидур. Мундин сўнгра зиёратии ҳиммат била қил! Шахс анга кари қилмаски, они зиёрат қилғайлар ва ашбоҳ зуҳуриға ҳеч нима боғлиқ эмас. Сўнгра ходимасиға дедики, улча бор, олиб келки, дарвеш есун! Бир табақ узум келтурди ва тоза узум чоғи эмас эрди ва анда неча ратб Фарғонада мумкин эрмаски, ратб бўлғай.

 360. Абу Мансур Муъаммар б. Аҳмад Исфаҳоний р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул Исфаҳон шайхи эрди, бузург ва имом ва олим зоҳиру ботин улуми била. Шайх Аҳмад Куфоний ани кўруб эрди. Андин сўрдумки, андин ҳеч сўз ёд билурсен? Дедиким, бир кун сўз асносида айтур эрдики, [фақир азиздир!]1. Анга дедимки, бир пирдин бир сўз тамомдур.

 361. Абунаср Саррож р. т.
 Ани Товус ул-фуқаро дерлар. Илм фунунида комил эрди, риёзату муомалатда азим шони бор эрди. «Лумаъ» китобининг соҳибидур. Андин ўзга дағи тариқат ва ҳақиқат илмида мусаннафоти бор. Ва маскани Тус экандур. Ва қабри андадур. Ва Абу Муҳаммад Муртаъишнинг муридидур ва Сарий Сақатий ва Саҳл Тустарийни кўруб эрди. Дерларки, Рамазон ойида Бағдодқа етти. Шунизия масжидида анга ҳужра бердилар ва дарвешларга имоматни анга тафвиз қилдилар, ийдқача имомат қилди. Ва таровиҳда Қуръонни беш хатм қилди. Ва ходим ҳар кеча бир таҳ нон анинг ҳужрасиға элтар эрди. Ийд бўлғач Бағдоддин кетти Ҳужрасин кўрдилар, бир ойлиғ нонки бериб эрдилар, ҳужра кунжида мавжуд эрди. Бир қиш кечаси ҳақойиқу маорифда сўз айтур эрди. Вақти хуш бўлди ва ёнадурғон ўт ичинда Тенгри таолоға сажда қилди ва юзига ўтдин осиб етмади. Шайхдин ул ҳолдин савол қилдилар. Дедики, биравки анинг даргоҳида юзи суйин тўкмиш бўлғай, ўт анинг юзин куйдура олмас. Андин нақл қилибдурларки, дебдурки, ҳар жинозаники менинг қабрим илайидин ўткарсалар, мағфур бўлур. Ва бу башорат ҳукми била Тус аҳли жинозаларни анинг қабри оллидин ўткариб дафн қилурлар.

 362. Шайх Абулфазл Ҳасан Сарахсий қ. с.
 Шайх Абулфазл Ҳасаннинг оти Муҳаммад б. Ҳасандур. Шайх Абунаср Саррожнинг муридидур. Ва Шайх Абу Саид Абулхайрнинг пири. Шайх Абу Саидқа ҳар қачон азим қабз воқеъ бўлса эрди, Пир Абулфазл Ҳасан қабрининг қасди қилур эрди ва ул қабз бастқа мубаддал бўлур эрди. Хожа Абу Тоҳир, Шайх Абу Саиднинг фарзанди дебдурки, бизинг Шайхқа бир кун қабзе воқеъ бўлди. Гирён бўлуб ва дедики, пир қабри зиёратиға борурбиз. Ул борурда баст воқеъ бўлди ва вақтқа сифат мубаддал бўлди ва Шайхқа маориф эшиги очилди ва ҳар навъ ғариб сўзлардин маърифат айта бошлади. Ва дарвешларға фарёд ва йиғламоқ даст берди ва мазорға еттилар ва қавволдин бу байтни тиладилар.

Б а й т:

[Бу саховат ва карам маъдани– шодлик маъданидир,
Бошқаларнинг қибласи Ҳарам бўлса, бизники ёр юзидир]1


 Шайхнинг қўллариға икки киши кириб қабрға тавоф берадур эрдилар. Ва наъра урадур эрди. Ва дарвешлар тўнларни чок қилиб, бош-оёқ яланг туфроғларға йкқиладур эрдилар. Бир дамдин сўнграки, ором пайдо бўлди. Шайх дедиким, бу кунни тарих қилингки, мундин яхшироқ кун кўрмагунгуздур. Андин сўнгра муридларға ҳар қайсиға ҳаж азимати бўлса эрди, Шайх ани Пир Абулфазл мазори бошиға юборур эрдиким, етти қатла қабрни айланки, мурод ҳосилдур Шайх Абу Саид дебдурки, [ўз замонаси шайхларидан сарахслик Абулфазл Муҳаммад б. Ҳусайндан эшитдим, айтти: ўтмишни эсламаслик, келажакка кўз тутмаслик керак. Эътибор айни вақтга бўлсинки, бу бандаликнинг сифатидир. Яна айтти: бандаликнинг ҳақиқати икки нарса: бири Аллоҳга ҳожатмандлик қилишдурким, бу бандаликнинг асосидир. Иккинчиси Расулуллоҳ с.а. в. га мутобаат. Бу ҳолатда нафс учун насиба ҳам, роҳат ҳам назарда тутилмаслиги керак]2.

 363. Холий Нисобурий қ. с.
 Оти Аҳмаддур. Сарахсда бўлур эрди, ҳам Сарахсда дунёдин ўтубдур. Бузург ва соҳиби валоят эрди. Анинг Муҳаммад Ҳасан отлиғ бир муриди бор эрди. Ҳар не дунёлиғи бор эрди, пириға сочти. Шайх ул-ислом дебдурким, пирға бир мурид басдур ва сўзға бир қулоқ ва то олам ёруғай, бир субҳ тамомдур. Ул муридға кўп дер эрдики, ҳар не манга тоза еткурурлар, мен санга тоза еткурурмен. Шайх ул-ислом дебдурки, ориф улдурки, ҳар не еткургайлар тоза, ул муридлариға еткургай тоза, Холий Нисобурий ўтар чоғда анга кафан фикри қилдилар. Ул дедики, манга сизинг кафанингиз керакмаским, ул мени иноят этакига тортти деди ва жон берди.

 364. Шайх Абулаббос Қассоб Омилий қ. с.
 Оти Аҳмад б. Муҳаммад б. Абдулкаримдур. Олим ва Табаристоннинг муқтадоси эрди. Муҳаммад б. Абдуллоҳ Табарийнинг муридидур ва ул Абу Аҳмад Журрийнинг. Азим каромот ва тез фаросат соҳиби эрди ва ўз замонининг қиблаю ғавси. То тирик эрди, риҳлат анга эрди. Ул дебдурки, бу бозорғинамиз Ҳарақонийға тушгай. Андин сўнгра Ҳарақонийға тушти. Ул уммий эрди, аммо бийик калом ва нукталари бор эрди. Табаристон аиммасидин бири дебдурки, Тенгри афзалидин бири улдурки, таълиму таъаллумсиз бировни андоқ қилғайки, агар бизга дин усулида ва тавҳид дақойиқида мушкул бўлса, андин сўрғайбиз ва ул Абулаббос Қассобдур. Шайх ул-ислом дебдурки, ул манинг айёмимда эрди. Доим ондин, киши келур эрди Шайх Аму хонақоҳиға. Ва мен онинг аҳволин сўрар эрдим. Ҳеч ким онинг аҳволин ва сўзни манингдек билмас. Ул дебдурки, вақт кимиёдур. Шайх Абулаббос кўп намоз қилур эрди ва бир кун намозда эрди, кўрдики, дарвешлардин бири хирқасиға бахъя тикадур. Ҳар бахъяки, туз келмайдур, ипин суғуруб, янги боштин туз тикадур. Шайх намоз саломин бериб, Омил тили била анга дедики, у “санинг бутунгдур”. Шайх Абу Саид Абулхайр дебдурки, биров Шайх Абулаббос қошиға келиб, андин каромот талаби қилди. Шайх деди: кўрмасмусен бу каромот эмас, недурки, бир қассоб ўғли отасидин қассоблиғ ўрганди. Онга бир нима кўргуздилар ва они ўзидин олдилар ва Бағдодқа Шиблий қошиға чоптурдилар. Бағдоддин Маккага чопти ва Маккадин Мадинага чопти ва Мадинадин Байт ул-Муқаддасға чопти ва Байт ул-Муқаддасда Хизрни анга кўргуздилар ва Хизр кўнглига солдиларки, они қабул қилди ва суҳбат иттифоқи тушти ва мунда қайтариб келтурдилар ва бир олам аҳлининг юзин анга келтурдилар, то хароботлардин келурлар ва зулматлардин безор бўлурлар, тавба қилурлар, неъматлар фидо этарлар ва олам атрофидин сўҳталар келур ва они биздин тиларлар. Каромот мундин ортуқ бўлғай? Ул киши дедики, эй Шайх, каромоте керакки, кўргаймен. Шайх деди: яхши кўр, онинг карами эмасмукин, бир бўзкуш ўғли бузурглар садрида ўлтурғай ва туфроқға кирмагай ва девор анинг устига йиқилмағай ва уй онинг устига емирулмагай. Мулк ва мулксиз вилояти бор ва олату касбсиз рўзе ер ва элга едирур ва бу каромот эмасму?
 Бир куни бир ўғлонғина оғир юклук тевани Омил бозоридин ўткарур эрди ва ёғин ёғадур эрди. Теванинг оёғи балчиқда тойилиб, чўр ушалди. Ўғлонғина мутаҳайнир бўлуб, йиғлайдур эрди. Эл ғавғо қилиб эрдилар. Шайх Абулаббос қ. с. анда етишти ва ул гўдакнинг йиғламоғин кўрди. Теванинг муҳридин тутуб, тортиб, юқори боқиб дедиким, бу теванинг оёғин буткар! Агар буткормассан, нечун бўзкуш ўғлининг кўнглин бу гўдак йиғламоғи учун куйдурдунг? Филҳол Тенгри таоло ул теванинг оёғин буткорди ва ўғлонғина тортти ва тебради. Ул дебдурки, борча оламға, агар тилар эрдилар ва агар йўқки, ияси била хўй тутмоқ керак, йўқ эрса ранжға қолурлар. Анинг учунки, онинг била хўй тутқон балога мубтало кўрар. Ул бало анга бало кўрунмас ва кўнгли ранж бўлмаски, Тенгри таоло бизнинг ризо ва сахатимизға ўз тақдириға тағйир бермас. Бас, ҳукмға ризо мужиби роҳатдур. Ҳар ким онинг била хўй қилғай, кўнгли роҳат била бўлғай. Ҳар ким ондин эъроз қилса, қазо вуруди била кўнгли ранжа бўлғай.

 365. Шайх Аҳмад Наср р. т.
 Машойих акобиридиндур. Шайх Абулаббос Қассоб муосиридур. Ҳусрийни кўрубдур. Йигирма ҳаж қилибдурки, кўпин эҳром Хуросондин боғлабдур. Бир кун Ҳарамда бу тоифанинг асрору дақойиқин айтурда, бир сўз томот иборати била адо қилди. Ҳарам машойихидин икки юз саксон тан дедиларки, сен бу сўзни не учун айттинг? Ва ани Ҳарамдин ихрож қилдилар. Ҳам ул соат Ҳусрий Бағдодда уйидин чиқди ва ходимға дедиким; ул йигитки, ҳар йил Хуросондин келур, агар келса, йўл бермагил! Аҳмад Наср Бағдодқа келди ва Ҳусрий эшикига борди. Ходим дедики, фалон тарихда Шайх эшикка келди ва дедики, санга бор бермагаймен. Аҳмад бу сўздин беҳуш йиқилдиким, анинг ихрожи тарихи била мувофиқ эрди ва бунча кунга тортти. Охир Ҳусрий чиқди ва анга дедики, ул адаб тарки ғароматиғаки, санга воқеъ бўлубдур, Румға бормоқ керак ва бир йил кундуз тўнғуз кутмак керак ва кеча ул ерда Тарсус деган мавзедаки, кофирлар мусулмонлардин олиб бузубдурлар, сабоҳгача намоз қилмоқ керак ва бир замон ётмамак керак, шоядки машойих кўнгли сени қабул қилғай. Чун Аҳмад содиқ эрди, Шайх бу юрғон ишқа қиём кўргузди. Чун бир йил тамом бўлди, Румдин қайтиб, Шайх Ҳусрий эшикига келди. Муриди дедики, бот келки, бу кун Шайх етти қатла эшикка келиб, сени сўрубдур. Ногоҳ Шайх чиқа келди ва деди: ё Аҳмад, ва валадий ва қуррату айний! Ул шодлиғдин лаббайк урди ва Ҳарам азиматиға бодияға кирди. Машойих Ҳарамдин истиқбол қилиб дедиларки, [Эй отагинам, эй кўзимнинг нури!]1.

 366. Шайх Абуали Сиёҳ қ. с.
 Марв машойихининг акобиридиндур. Шайх Абулаббос Қассоб била ва Шайх Аҳмад Наср била муосир эрди ва устоди Абуали Даққоқ била суҳбат тутубдур. Ва ул деҳқонлиқ қилур эрди. Дебдурларки, ўттиз йил ул ишга сойими маҳфил эрди. Кундуз икки таҳ ўтмак олиб, уйдин чиқар эрди, йўлда фуқароға яширин берур эрди. Шўрако емак тарғиби қилсалар эрди, уйда нима еб келибмен, дер эрди. Ул дебдурки, ҳар белки урар эрдим, агар ўзгалар урған белдин туфроқ чиқар эрди, мен урғон белдин кўнгул нури чиқар эрди. IIIайх ул-ислом дебдурки, бирав андин сўрдики, ҳеч киши бўлғай, элнинг айбин билғай? Ул шайх деди: бўлғай! Сойил дедики, бас Оллоҳ сотир ул-уюб бўлмағай. Шайх деди: ўзунгни мендин яшур! Ул киши ўзин тўнлариға чирмади, филҳол андоқ шишдики, тўнлари йиртилди ва яланғоч бўлди. Шайхқа тазарруъ қилдилар, дуо қилди, то ул киши ўз ҳолига келди. Бир кун биравнинг илигида коғазе кўрди. Сўрдики, не коғаздур? Дедики, фатвоедурки, Имом Абу Алики, замоннинг муфтисидур, жавоб битибдур. Шайх деди: ани Имом қошиға эйт ва айтким, жавобда хато қилибдур! Ул киши ул фатвони Имомға бериб, ўл сўзни айтти. Имом тааммул қилиб, хато қилғонин топти. Сўрдики, Шайх муни ўқуб айтти? Ул киши дедики, Шайх нима ўқуй олмас. Имом Шайх хидматиға келиб, узр қўлуб дедики, агар ул Абу Али бўлмаса эрди, бу Абу Али дўзах ўтиға куйиб эрди. Анинг вафоти Марвда эрди. Тўрт юз йигирма тўртта, шаъбон ойи дунёдин ўтти.

 367. Шайх Абу Али Даққоқ р. т.
 Оти Ҳасан б. Муҳаммад Даққоқдур. Лисон ул вақт эди ва бу фанда вақтнинг имоми эрди. Сариҳ баёни ва фасиҳ лисони бор эрди. Кўп машойихии кўруб эрди. Насрободийнинг муридидур. Тўрт юз бешда Зулқаъда ойи, Нишобурда дунёдин ўтти. Устод Абулқосим Қушайрий анинг куёви мажлисларин жамъ қилиб эрди. Ул дебдурки, чун муддаи кўрсангиз этакин берк тутунгки, маънолиқлар ва муҳаққиқлар кетибдурлар. Бу тоифадин бирав дебдурки, бир кун анинг мажлисиға кирдим, бу ният билаки, таваккулдин бир ннма сўрғайман. Бағоят ориғ ва улуғ дастор чирмаб эрди. Кўнглум анга мойил бўлди. Чун таваккулдин саволни сўрдум, дедики, таваккул улдурки, элнинг дасториға тамаъ қилмағайсен, деди ва дасторни менинг сарн ташлади. Ҳам ул дебдурки, ҳар кимни рад қилсалар, андоқ борсаки, яна келмаса, майдон холи қолғай. Шайх ул-ислом дедики, [рад эмас, ноздир. Яна келки, қисса узундир]1. Ҳам ул дебдурки, худрўй дарахтким ани парварда қилмамиш бўлғайлар, барг чиқарғай, вале бор бермагай, берса дағи мазаси бўлмағай. Ва деди: мен бу тарийқни Насрободийдин таълим олибман ва ул Шиблийдин ва ул Жунайддин қ. а. Ҳаргиз Насрободий назариға бормадим, то ғусл қилмадим. Бир муриди бор эрди, бозургон, бемор бўлди. Шайх анинг иёдатиға борди ва сўрдиким, санга не бўлди? Ул дедики, кеча вузуъ ҳилурға қўптум, учамға тобе тушти ва қаттиғ оғриқ тутти ва иситмаға тортти. Шайх деди: сенинг бу фузуллуғ била не ишинг борки, кеча намоз қилғайсен, санга дунё мурдорин ўзунгдин аритмоқ керак. Бировнингки, боши оғриса, ул тилло аёғиға боғласа, ҳаргиз яхши бўлмағуси ва илиги нажас бўлган енгин юса, ҳаргиз илиги аримас. Дерларки, охир умрида анча дард устодға муставле бўлуб эрдиким, ҳар кун оқшом қарин томға чиқар эрди ва кунас сари боқиб айтур эрди: мулк саргардони, бу кун нечук эрдинг ва нечук ўткардинг, ҳеч ерда бу ҳадиснинг андуҳгиниға партав солдингму ва ҳеч ерда бу ишнинг зеру забар бўлғанларидин хабар олдингму? Бу навъ сўзлар айтур эрди, то кунас ботар эрди. Ва дебдурларки, охир умрида сўзи андоқ бўлдики, эл идрокидин ожиз эрдилар ва эшитур кишига тоқат йўқ эрди. Мажлисида ўн етти, ўн саккиз киши йиғилурлар эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Али Даққоққа чун сўз олий бўлди, мажлиси халойиқдин холий бўлди.

 368. Абу Али Шаббуйи Марвазий қ. с.
 Оти Муҳаммад б. Муҳаммад б. Умар Шаббуйидур. [Уз ноҳиясининг энг донишманди ва беназири эди]1 Абулаббос Сайёрийнинг асҳобидиндур. Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с. дебдурки, устод Абу Али Даққоқ пир Шаббуйи қошига келди. Ва биз Марвда эрдик. Ва «Саҳиҳи Бухорий» пир Шаббуйининг ёдида эрди ва биз «Саҳиҳи Бухорий»ни андин самоъ қилиббиз ва пирға бу маънидин огоҳлиқ эрди. Устод Абу Али Даққоқни бу сўзга ул келтурди. Ул Абу Али Даққоқға дедики, бу сўздин бизга нафасе ур! Устод Абу Али дедики, бу сўз бизга боғлиғдур, очуқ эмас. Пир деди: раво бўлғай. Биз ниёзимизни ҳозир қилоли. То санга бизнинг ниёзимизға сўз очулғай. Ул маъно ўтдур ва ниёз қав! Устод Абу Али қабул қилди ва мажлис қўйди ва минбарға чиқти ва ҳеч сўз анга очилмас эрдики, эл анинг аҳли эмас эрдилар. Пир Шаббуйи масжид эшигидин кириб келди ва устоднинг кўзи анга тушти. Филҳол сўзи очилди. Чун мажлис охир бўлди. Пир дедиким, сен ул эдингки, борсен ва биз бу эдук ниёз керак. Худованд таолоға ҳеч йўл ниёздин яқинроқ йўқдур. Агар чора тошқа тушса, ондин чашмалиғ сув очар. Бир кун ёзки, ҳаво иссиғ ва гард эрди. Абу Али Шаббуйини кўрдиларки, борур эрди, сўрдиларки, аюхаш шайх, қаён борурсиз? Дедики, фалон дарвешлар хонақоҳиғаки, мен етибменки, ҳар кун осмондин дарвешларга юз йигирма раҳмат ёғар. Батахсис қайлула вақти борадурменки, онда қайлула қилғоймен. Шоядки ул раҳматлардин манга ҳам насибе бўлғай. Улуғлар дебдурларки, ўзунгни алар орасида сиғур ва ўзунгни алардин ва аларнинг дўстларидин кўргуз. Агарчи билгайсенки не навъ расвосен ўзни ошиқ кўргуз. Агарчи бўлмасанг то тонгла сўрсаларки, ким сен? Дегайсенки, аларнинг дўстларидинмен ва сўзларин эшитсанг, агарчи маъносин билмасанг, бош тебрат, то тонгла дегайсенки, аларнинг бош тебратгучиларидинмен. Дегайлар, келки, сенга ҳаққидур. Магар онинг била қутулғайсен.

Ишқ аҳли бирла ўлтур ва ошиқлиқ эт гузин,
Ҳар кимки, ошиқ эрмас онга бўлмагин қарин.


 369. Шайх Абулқосим Бишр ёсин р. т.
 Машойих уламоси ва авлиё киборидиндур. Жаҳнада бўлур эрди. Уч юз саксонда дунёдин ўтубдур. Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с. дебдурки, одина куни отамиз била масжиди жомеъға борадур эрдик ва мен ёш эр-дим ва. Қуръон ўқур эрдим. Йўлда Шайх Абулқосим Бишр Ёсин йўлуқди ва деди: Эй Абулхайр, бу тифл кимнингдур? Отам деди: Бизнинг. Ултурди ва мени тилади ва юзин юзумга қўйди ва кўзин яшартти ва деди: эй Абулхайр, биз жаҳондин бора олмадуқки, ер холи қолур эрди ва дарвешлар зоеъ бўлур эрди. Эмдики, санинг ўғлунгни кўрдук, эмин бўлдуқки, валоятлардин бу тифлға насиб бўлғусидур. Отамға дедики намоздин фориғ бўлсанг, они бизнинг; қошимизға келтур! Чун масжиддин чиқдуқ. Отамиз бизни пир Абулқосим қошига элтти. Чун савмаъаға кириб, қошиға ўлтурдуқ. Бир бийик тоқча эрди. Пир отамға айттиким, бу Саидни эгнинга кўтар. Ул тоқда бир нондур. Тушурсун! Отамиз бизни кўтарди. Ул нонни тушурдук. Арфа ўтмаги эрди иссиқ. Шайх Абулқосим ул ўтмакни олди ва кўзин яшартти ва икки синдурди. Яримин бизга бердики, егил ва яримин ўзи еди. Отамиз дедики, бизга ҳеч бу нондин насиб бўлмасму? Шайх деди: Эй Абулхайр, ўттиз йилдурки, бу нонни бу тоқда қўюлубдур ва бизга ваъда қилибдурларки, бу қурс ул киши иликидаким исигай, оламе анинг била тирилгусидур ва бу ҳадиснинг хатми анга бўлғусидур. Эмди бу мужда сенга басдурки, ул киши санинг ўғлунгдур. Шайх Абу Саид қ. с. дебдурки, бир кун Шайх Абулқосим Бишр Ёсин қошида эрдук. Деди: эй ўғул, тиларсенки, Тенгри била сўз дегайсен? Дедим: Бале, невчун тиламагаймен? Деди: ҳар қачон хилватда бўлсанг, муни ўқу ва мундин ўзга ўқума!

 Рубоий:
[Жонон, сенсиз қарорим йўқдур,
Сенинг эҳсонларингнинг саноғига етолмайман.
Танамдаги ҳар бир тук тилга айланганда ҳам,
Минг шукрингдан бирини адо қилаолмайман]1.

 
 370. Шайх Луқмон Сарахсий қ. с.
 Анинг ибтидода кўп мужоҳада ва риёзати бор эрмиш ва муомала ва тоати эҳтиёт била эркондур. Ногоҳ анга кашфе воқеъ бўлубдурки, ақли зойил бўлубдур. Сўрубдурларки, ул не эрди ва бу недур? Дебдурки, қуллуғни ҳар неча кўпрак қилдим, андин кўпрак керак эрди. Ожиз бўлдим, дедим: Илоҳи, подшоҳларнинг бандаси қариса, они озод қилурлар. Подшоҳлар подшоҳи-сен, бандалиғингда қаридим. Мени озод қил! Нидое эшитдимки, эй Луқмон, сени озод қилдуқ! Озодлиғ ни-шонаси бу эрдиким, ақлни андин кўтардилар ва ул мажониннинг уқалосидин эрди. Шайх Абу Саид Абулхайр кўп айтур эрмишки, Луқмон Тенгрининг озодкардасидур амру наҳйидин. Шайх қ. с. дебдурки, бир кеча хонақоҳ эшиги боғлиғ эрди ва дарвешлар ётиб эрдилар. Биз Шайх Абулфазл Ҳасан била суффа қироғида ўлтуруб эрдук ва маорифда сўз ўтадур эрди. Бир масъала мушкул бўлди. Луқмонни кўрдукки, хонақоҳ томидин учуб, бизнинг қошимизға тушти ва ул масъалани айтди. Андоқким, ишкол рафъ бўлди. Яна учуб, хонақоҳ чиқди. Шояд бу баландпарвозлиғлар жиҳатидин Шайх Луқмонға паррандалиғ исми қўйилиб эрди экин.
 Шайх Абу Саиддин сўрдиларки, Сарахсда зариф кимдур? Дедики, Луқмон! Дедилар: Субҳоноллоҳ, бу шаҳрда худ андин жўлидароқ ва шўхгинроқ йўқдур. Шайх деди: Ғалат қилибсиз. Зариф покиза бўлур ва покиза улдурки, ҳеч нима била пайванди бўлмағой ва ҳеч кимни ондин пайвандсизроқ ва покизароқ кўрмасменки, борча оламда ҳечнима била пайванди йўқдур: не дунё била, не охират била, не нафс била. Ҳам Шайх Абу Саид дебдурки, Пир Абулфазл Ҳасан суҳбатида эрдукки, биров келиб дедики, Шайх Луқмонға беморлиғе тори бўлубдур ва бир бузуқ работда йиқилибдур ва уч кундурки, ҳеч киши била сўзлашмайдур. Бу кун дебдурки, Шайх Абулфазлға айтингки, Луқмон борадур. Шайх чун бу сўзни эшитти. Дедиким, бороли! Жамоат била бордилар. Чун шайх Луқмон они кўрди. Табассум қилди ва шайх Абулфазл Ҳасан Шайх Луқ-моннинг боши сари ўлтурди. Ул Пир сари боқар эрди ва иссиқ нафаслар тортар эрди ва ҳеч сўз демас эрди. Жамъдин биров деди: «Ло илоҳа иллоллоҳ»1. Шайх Луқмон табассум қилиб дедики, биз хирожимизни берибмиз ва баротимизни олиббиз. Боқимиз тавҳид биладур. Ул дарвеш дедики, охир ўзни соғиндурмоқ керак. Шайх Луқмон дедики, бизга Ҳақ даргоҳида арбада буюрурсен. Пир Абулфазл Ҳасанға бу сўз бағоят хуш келди ва деди: мундоқдурки, ул айтти. Соате бор эдики, нафас мунқатеъ бўлди.

 371. Шайх Муҳаммад Қассоб Омулий қ. с.
 Ул Дамағонда бўлур эркандур. Абулаббос Қассобнинг шогирдидур. Шайх ул-ислом дебдурким, агар ул ва Харақоний тирик бўлсалар эрди, мен сизни анга юборур эрдим, йўқ Харақонийғаки, ул сизга судмандроқ эрди Харақонийдин, яъни Харақоний мунтаҳий эрди, мурид андин баҳра оз топар эрди. Ҳам Шайх ул-ислом дедики, Муҳаммад Қассоб манга дедики, Ҳиравийлар сифатидур, яъни раҳмату авфу карамға айланғайлар ва сифатдин ортиқ кўрмагайлар. Ва бу тоифанинг муомаласи зот биладур, мутеъ биладурлар, йўқ ато била. Ва ҳар не андин ўзгадур, ҳижобдур.

 372.Шайх Абулҳасан Харақоний р. т.
 Оти Али б. Жаъфардур. Ўз рўзгорининг ягона ва ғавси эрди. Вақтнинг қибласики, замонида риҳлат анга эрди. Шайх Абулаббос Қассоб айтиб эрдики, [бизнинг бу бозорчамиз Харақонийга ўтади]1. Риҳлат ва зиёрат анинг вафотидан сўнгра Харақонинға эврулди, андоқки, ул деб эрди. Ул тасаввуф интисобида султон ул-орифин Шайх Абу Язид Бистомийға етар ва онинг тарбияти сулукда султон ул-орифин руҳониятидин. Шайх Абулҳасаннинг валодати Шайх Боязид Бистомийнинг фавтидин муддате сўнградур ва Шайх Абулҳасан тўрт юз йигирма бешда ашурода сешанба кечаси дунёдин ўтубдур.
 Бир кун асҳобидин сўрдиким, не нимадурки, бори нимадин яхшироқ бўлғай? Дедиларки, шайх айтсунлар! Дедики, ул кўнгулки, онинг ёдидин ўзга онда нима бўлмағай! Андин сўрдиларки, сўфий кимдур? Деди: киши мураққаъ ва сажжода била сўфи бўлмағой ва русум ва одот била сўфий бўлмағой. Сўфий улдурки, бўлмағой. Ҳамул дебдурки, сўфий бир кундурки, кунасға эҳтиёжи бўлмағой ва бир кечадурки, ойға эҳтиёжи бўлмағой ва бир йўқдурки, борлиққа ҳожати бўлмағой. Ондин сўрдиларки, киши недин билгайки, уйғоқдур? Деди: Ондинки, чун Ҳақни ёд қилса, фарқидин қадамиғача хабардор бўлғай ва сўрдиларки, сидқ недур? Деди: сидқ улдурки, кўнгул сўз айтғой, яъни они дегайки, кўнглида бўлғай. Ва сўрдиларки, ихлос недур? Дедики, ҳар не Тенгри учун қилсанг ихлосдур ва ҳар не халқ учун қилсанг, риёдур ва сўрдиларки, фано ва бақода сўз айтмоқ кимга тегар? Деди: ул кишигаки, они осмондин бир тор ипак била осмиш бўлғайлар ва еле эсадурмиш бўлғайки, биноларни ва йиғочларни қўнғарадурмиш бўлғай ва дарёларни анбошта қиладурмиш бўлғай ва они ўрнидин тебрата олмағай. Дебдурки, биров била суҳбат тутмангизки, сиз Ҳақ дегайсиз ва ул ўзга нима дегай ва дебдурки, андуҳ тиланг, то кўз суйи ҳосил бўлғайки, Тенгри йиғлоғувчиларни суяр. Дебдурки, киши суруд этса ва Ҳақни тиласа яхшироқдурки, Қуръон ўқуса ва ғайрни тиласа! Ва дебдурки, Расул с. а. в. вориси улдурки, онинг феълиға иқтидо қилғай. Ул киши эмаски, коғаз юзин қаро қилғай. Шиблий дебдурки, тиларменки, тиламагаймен. Ул дебдурки, бу ҳам тиламакдур. Ва дебдурки, қирқ йилдурки, бир вақтда мен ва Тенгри кўнглумга боқар ва ўзидин ўзга кўрмас. [Ҳақдин бошқага вужудимда бирор зарра, сийнамда бирор жой қолмади]2. Ва дебдурки қирқ йилдирки, нафсим бир ичгуча совуқ сув ва аччиқ дуғ тилар. Ҳануз анга бермайдурмен ва дебдурки, уламою ибод дунёда кўпдур. Сен андин бўлмоқ кераксенки, кундузни кечага кечани кундузга келтургайсен. Андоқки, бегангай. Дебдурки, ёруғроқ кўнгул улдурки, анда халқ бўлмағай ва ишингнинг яхшироғи улдурки, анда махлуқ андишаси бўлмағай ва ҳалолроқ неъмат улдурки, касбинг била бўлғай ва рафиқларинг яхшироғи улдурки, зиндагонлиги Ҳақ била бўлғай.

 373. Шайх Абу Абдуллоҳ Достоний қ. с.
 Оти Муҳаммад б. Али Достонийдур. Лақаби Шайх ул-машойих эркандур. Анвоъи улумда Ҳақ даргоҳининг муҳташамларидин эрмиш. Шайх Абулҳасан ақронидиндур ва иродатининг нисбати уч восита била Шайх Амий Бистомийға етарки, Шайх Абу Язиднинг биродарзодасидур, анинг муридидур. Тўрт юз йигирма еттида Ражаб ойида дунёдин ўтубдур ва умри эллик икки йил экандур.

 374. Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с.
 Оти Фазлуллоҳдур. Султони вақт ва аҳли тариқат жамоли эрди ва қулуб мушаррифи. Ва анинг замонида барча машойих анга мусаххар эрдилар. Одоби тариқатда пири Пир Абулфазл Ҳасан Сарахсийдур.
 Шайх Абу Саид дебдурки, бир кун келадур эрдим, Сарахснинг шористони эшигида бир тепа эрди кулдин. Шайх Луқмон ул тепа устида ўлтуруб, пўстинин ямайдур эрди. Ул бийик устига чиқдим ва анга наззора қилур эрдим. Ва андоқ туруб эрдимки, кўлагам Шайх Луқмоннинг пўстиниға тушуб эрди. Шайх Луқмон боқиб деди: Ё Абу Саид, сени бир пора тери била бу пўстинға тикдик. Андин қўпти ва илигимни тутуб, Пир Абулфазл Ҳасан хонақоҳиға элтти ва ани чорлади. Пир келгач, илигимники тутуб эрди, Пирга топшурди. Ва дедики, муни асрангки, сизингдур! Пир бизинг илигимизни тутти. Хонақоҳға элтти ва суфада ўлтурди ва бир жузв илигига тутти. Ва анда назар қилур эрди ан-доқки, донишмандлар одатидур. Талабе кўксумизда пайдо бўлдики, ул жузвда не экин? Пир билди ва дедики, ё Абу Саид, юз йигирма тўрт минг пайғамбарки оламға юбордилар, дедиларки, халққа денгки, «Аллоҳ!». Алар ул кишиларга бу калимани дедилар, бу калимада мустағрақ бўлдилар. Шайх дебдурки, бу сўз ул кеча бизни уюғали қўймади. Тонг эрта Пирдин дастур тилаб, тафсир дарсиға Абу Али Фақиҳ қошиға бордик. Хожа Абу Алиға аввал дарс бу оят эрдики, [«Аллоҳ» деб жавоб қилинг! Сўнгра уларни нотўғри йўлларида адашган ҳолларида тарк этинг!]1.
 Ул соат бизинг кўксумизга эшике очдилар, бу калима самоъида бизи биздин олдилар. Ва Хожа Абу Али ул тағайюрни кўруб сўрдиким, кеча қайда эрдинг? Дедук: Пир Абулфазл Ҳасан хидматида. Деди: Қўп, дағи анда-ўқ борки, ҳаромдур санга, ул маънодин мунга келмак. Биз қўпуб, Пир хидматиға бордук, волиҳу мутаҳаййир ва барча бу калима бўлған. Чун Пир Абулфазл бизда ул ҳол кўрди, деди: Ё Абу Саид!

Б а й т:
[Қаттиқ маст бўлибсан, баланд-пастни билмайсан.
Ҳушёр бўл! Ўз аслингни йўқотма!)2.


 Дедим: Эй Шайх, не буюрурсен? Деди: Кир ва ўлтур ва бу калимага машғул бўлки, бу калиманинг сенинг била ишлари бор. Чун Пир Тенгри раҳматиға восил бўлди, бизга сулук тариқида вақоеъ ашколин қилур киши қолмади. Чун Шайх Абулаббос хидматиға Омулға бордуқ ва бир йил Шайх хидматида бўлдуқ. Дебдурларки, Шайх Абулаббоснинг хонақоҳида сўфийлар жамоатхонаси мавзеи бор эрдики, Шайх қирқ бир йил анда бўлғондур. Агар дарвешлар орасида бири кеча намоз қилса, Шайх дер эрдики, эй ўғул, сен уюки, бу қари хар не қилур, сизинг учун қилурки, анинг ҳеч нимага эҳтиёжи йўқ турур. Ва ҳаргиз ул бир йилда Шайх Абу Саидға демадики, сен ётқил, ё намоз қилмағил! Ва анга ўз хилватининг ўтрусида уйғина бериб эрди. Бир кеча Шайх Абулаббос уйидин чиқди, магар фасд қилиб эрди ва рагинин боши очилиб эрди. Ва Шайх Абу Саиднинг бу ҳолдин хабари бор эрди, қўпти ва бот ҳужрасидин чиқди ва Шайх қошиға келди ва Шайхнинг хирқасин юди ва ўз хирқасин чиқариб Шайхга тутаберди ва Шайх олиб кийди. Ва Шайхнинг хирқасин намози қилиб, ҳам-ул оқшом-ўқ қурутуб Шайх назарига келтурди. Шайх хирқани Шайх Абу Саидга-ўқ ишорат қилдиким, кийғил! Шайх Абу Саид кийиб, ўз зовиясиға борди. Тонг эртаким, жамоат қўптилар ва ҳозир бўлдилар, Шайхнинг хирқасин Шайх Абу Саид эгнида кўрдилар ва Шайх Абу Саид хирқасин Шайх эгнида, таассуб қилдилар. Шайх дедиким, бале, ўтган оқшом нисорлар бор эрди ва барча бу Меҳналиқ йнгитнинг насиби бўлди, муборак бўлсун анга! Устоз Абу Солиҳки, Шайхнинг муқриси эрди, бемор бўлди. Хазрат Шайх Абубакр Муаддабғаки, фарзандларининг адиби эрди, дедиким, давот ва қалам келтур ва коғазки, Абу Солиҳ учун бир нима битайли! Ул ҳозир қилғач, бу рубоийни буюрдиким, битиди.

Р у бо и й:

[Ҳурлар нигоримни кўриш учун саф тортдилар.
Ризвон таажжубланиб, қарсак чалиб юборди. У
қорахол юзларга парда тортти. Абдол қўрққанидан
«Қуръон»га чангал урди]3.


 Ва Абубакр Муаддабға дедиким, элтиб, Абу Солиҳға боғлади. Филҳол сиҳҳат топти ва ҳамул кун чиқди. Ҳамул дастур била бу рубоийни сойир маразиға ўқурлар ва нафъ еткурурлар. Ва баъзи акобир шарҳлар битибдурлар. Шайхдин сўрдиларки, тасаввуф недур? Дедики, [миянгдаги борини чиқариб ташла! Қўлингдаги борини эҳсон қил! Бошинтга нима келса, хотиржам. қарши ол!]4 Ва ҳам Шайх дебдурки, [Аллоҳ басдур, қолгани ҳавасдур, тийилмоғи шарт бўлгани – нафс-дур]5. Шайх жума кечаси хуфтон намози вақти тўрт юз қирқда Шаъбон ойи дунёдин ўтти. Ва умрлари минг ой эрди. Аларнинг зикрида қалам ожиздур, битилгандин мабсутроқ тилаган «Нафаҳот ул-унс»да кўрсун. Ва барча ҳолатлари мақомотларидаким, ниёзмандлардин баъзи битибдурлар, бордур. Ва ул эл орасида кўпдур – магар андин баҳра вофий топқайлар.

 375. Шайх Абулқосим Гургоний қ. т. с.

 Оти Алидур. Ўз замонида беназир эрмиш ва ўз фанида бебадал. Анинг нисбати уч восита билаки, Шайх Абу Усмон Мағрибийдур ва Шайх Абу Али Котиб ва Шайх Абу Али Рудборийдур, саййид ут-тоифа Жунайд қ. с.га етар. Анга қавий ҳол эркандур андоқки, асрида барчанинг юзи анинг остониға эркандур. Ва муридлар воқеаси кашфида ояти эркандур. Ва «Кашф ул-маҳжуб» китобининг соҳиби дебдурки, бир қатла воқеае тушти, ҳаллининг тариқи манга мушкил эрди. Шайх Абулқосим хидматиға юзландим. Ани уйининг эшигидаги масжидда топтимки, манга тушган воқеани масжиднинг бир сутуниға айтадур эрди. Сўрмай жавобимни топтим. Ва дедим: Аюҳаш-шайх, бу менинг воқеамдурки, сендин ҳаллин сўрғали келиб эрдим. Шайх деди: Эй ўғул, бу сутунни бу замон Ҳақ таоло нотиқ қилиб эрдики, мендин бу воқеа саволин қилди.
 Бир кун Тусда Шайх Абулқосим Гургоний била Шайх Абу Саид Абулхайр ўлтуруб эрдилар бир тахтда. Ва дарвешлар илайларида туруб эрдилар. Бир дарвешнинг кўнглига кечтиким, аё бу икки бузургнинг манзалати не эркин? Шайх Абу Саид ул дарвеш сари боқиб дедики, ҳар ким тиласаки, икки подшоҳни бир ерда бир вақтда бир тахтда кўргай, кўрсун! Дарвеш чун ул икки бузургга боқди, Ҳақ таоло ҳижобни анинг кўзи оллидин олди, то Шайхнинг сўзининг сидқи анга маълум бўлди. Яна кўнглига ўттики, аё бу кун ер юзида Ҳақ таолонинг бу икки бузургвордек ҳеч бандаси борму эркин? Яна Шайх Абу Саид анинг сари боқиб дедики, мухтасар мулке бўлғайки, анда ҳар кун Абу Саид ва Абулқосимдек етмиш минг келмагай ва етмиш минг кетмагай.

 376. Хожа Музаффар Аҳмад б. Ҳамдон қ. т. с.
 Кунияти Абу Аҳмаддур. Ҳақ таоло анга раёсат маснадида бу эшикни очди ва каромат тожин анинг бошиға қўйди. Онинг яхши баённи ва олий иборати бор эрди фано ва бақода. Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с. дебдурки, бизни бу даргоҳда бандалиқ йўлидин келтурдилар ва ани худовандлик йўлидин, яъни биз мужоҳада била мушоҳада топтуқ ва ул мушоҳададин мужоҳадаға келди. Бир кун Хожа Музаффар Нуқонда ай-тур эрдики, бир паймона тариғдин бир дона Шайх Абу Саид Абулхайрдур, боқи барчаси мен. Шайхнинг бир муриди ҳозир эрди, саргарм бўлиб, ҳазрат шайхқа келиб, бу сўзни айтди. Шайх дедики, ул бир дона ҳам алардурлар. Биз ҳеч нима эмасмиз!

 377. Хожа Муҳаммад Маъшуқ Тусий қ. т. с.
 Оти Муҳаммаддур. Мажонин уқалосидиндур. Азим бузургвор ва соҳибҳол эрмиш. Тусда бўлур эрмиш ва қабри ҳам анда-ўқдур. Ул вақтки, Шайх Абусаид Абулҳайр Меҳнадин Нишобур азимати қилибдур, бир кентгаки, Тус навоҳисида бўлғай, етганда бир дарвешни йиборибдурки, Хожа Муҳаммад Маъшуқ Тусийдин ижозат тилагилки, онинг шаҳр ва вилоятиға киролиму, йўқму? Ул дарвеш борғоч, шайх дарвешлар била отланди ва ул дарвешнинг кейнича Тусға мутаважжеҳ бўлдилар. Ул дарвеш Хожа хизматиға етиб, рисолат изҳори қилди ва Хожа буюрдиким, бор, айтки, кирсун! Чун бир йиғочқа етканда, Шайхнинг оти юрумади ва илгари қадам қўймади. Чун ул дарвеш хабар келтурди. Шайх яксар Хожа Муҳаммад Маъшуқ хизматиға борди. Ул истиқбол қилиб, шайхни қучуб деди: Фориғ бўлки, бу навбатки, мунда урадурлар, бир неча кундин сўнгра санинг даргоҳингда чалилгусидур! Ва бу Муҳаммад Маъшуқ қабопўш турк эрди. Бир кун Туснинг жомеъида Шайх Абу Саид мажлис этадур эрди. Ул етиб, тўнининг бир боғин боғлади. Шайх хомуш бўлди ва тили сўзга уюрулмади. Чун лаҳзае ўтди. Шайх деди: Эй аср султони ва эй вужуд сарвари, тўнинг боғин ешки, етти кўк ва ерни ул банд била боғладинг! Ул боғни ешгач, Шайхға такаллум. йўли очилди.


 378. Амир Алийи Абу қ. т. р.
 Айн ул-қузот баъзи мактуботида анинг баёнидаким, ғайб ва ҳузур ҳеч навъ била яксон бўлмас, балки кўнгул бовужуди қурб ул-қулуб қурб ул-абдон тақозоси ҳам қилур. Дебдурки, Мир Али Абу бузург пире эрди. Бир муриди бор эрди, оти Муҳаммад Шаҳрободий. Бир кун ул муридни бозорга юборди, бир нима келтургали. Ул бозорга борди, ҳамоно ул нимани олур важҳ ҳозир йўқ эрди, филҳол ўзин сотти ва Пир тилаган нимани олиб юборди. Чун неча кун бу савдодин ўтти, ул кишики, ул муридни сотқун олиб эрди, анинг қилған ишига мутталеъ бўлди, ани озод қилди, то Пир қошиға келди. Амир Али анга дедиким, эй жавонмард, неча минг йил бизинг жонимиз ғайбда сенинг офаринишинг ишқида куяр эрди, ул бас эрмас эрдики, бу зоҳир фироқи ҳам керак эрди, бир ҳафта зоҳир қурби ҳам керак.

 379.Шайх Абу Абдурраҳмон Суламий Нишобурий қ. т. с.
 Оти Муҳаммад б. Ҳусайн б. Муҳаммад б. Мусо Суламийдур. «Ҳақойиқ» соҳиби тафсири ва машойих табақотининг соҳиби. Ва булардин бошқа дағи таснифоти бор. Ва Шайх Абулқосим Насрободийнинг муридидур ва хирқа анинг илигидин кийибдур. Ва Насрободий Шиблий муридидур ва Шайх Абу Саид Абулхайр Пир Абулфазл Ҳасан фавтидин сўнгра анинг суҳбатиға етибдур ва анинг илигидин хирқа кийибдур. Ва Шайх Абу Абдурраҳмон Шайх Абу Саид қ. с. учун тазкира, ўз хатти била битибдур. Ва ул бу экандур: [Бобом Абу Амр б. Нужайд Суламийнинг шундай деганини эшитдим: Абулқосим Жунайд б. Муҳаммад Бағдодий дебдур: тасаввуф хулқдир. Кимки сендан хулқда устун бўлса, тасаввуфда устундир. Хулқ ҳақида айтилган энг чиройли гап – Шайх ул-ислом Абусаҳл Сулукийнинг гапидир. «Хулқ – эътироздан воз кечишдир»]1.
 Ва ҳам ул дебдурки, [Сўфий учун икки нарса шарт: аҳволда содиқлик ва муомалада одоб]2. Ва Ёфеъий тарихидадурким, Шайх Суламий тўрт юз йигирма иккида дунёдин ўтубдур.

 380. Ҳусайн б. Муҳаммад Муса Суламий қ. с.
 Шайх Абу Абдурраҳмоннинг отасидур. Машойихи кибординдур. Шайх Абдуллоҳ Муборак ва шайх Абу Али Сақафий била суҳбат тутубдур ва Шиблийни кўрубдур ва доимий мужоҳадаси бор эрмиш ва улум ва муомалотда комил эрмиш. Чун шайх Абу Абдурраҳмон мутаваллид бўлубдур, ҳар мулкики бор экандур, сотиб садақа берибдур. Анга дебдурларки, санга ўғул фарзанд бўлди. Онинг учун ҳеч нима асрамадинг. Дебдурки, агар солиҳ бўлса [у солиҳ бандаларга ёр бўлур]1 ва агар муфсид бўлса, мен бори анга фасод олати бермамиш бўлғаймен. Ул уч юз қирқ ва бир нимада дунёдин ўтубдур.

 381. Абусаҳл Суълукий р. а.
 Оти Муҳаммад б. Сулаймон Суълукийдур. [У шариат илмида ўз даврининг имоми, дўсту душман унинг пешволигига ҳамфикр эдилар. Шиблий, Муртаъиш, Абу Али Сақафий билан ҳамсуҳбат бўлган. Абу Ҳасан Фуманжий, Абу Наср Саффорий Нишобурий билан дўст бўлган. Яхши самоъ қиларди, хушвақтлари бор эди]1. Шайх Суламий дебдурки, Абусаҳл Суълукийдин самоъни сўрдилар. Дедики, [самоъ – ҳақиқат аҳли учун мустаҳаб, олимлар учун мубоҳ, фосиқ ва фожирлар учун макруҳдир]2. Ул дебдурки, ҳаргиз илиг жайбимға солмайман ва бириима тўкмагаймен ва манга қуфлу калиде йўқ эркандур. Ва ҳам ул дебдурки, [заҳмат тортган кишига мартабада ўзини тенглаштирган – ҳаддан ошганидир]3. Шайх Абу Абдурраҳмон Хўтаний дебдурки, не учун мундоқ Демайдурки, [заҳмат тортган кишига мартабада ўзини тенглаштирган хато қилибди]4. Шайх ул-ислом дебдурки, бу яхшироқдур. Ҳеч киши мен дегандек демайдурки, ани тиламак била топса бўлмас, аммо тилаган топар. Ва ҳам Саҳл Суълукий дебдурки, [кимки вақтидан олдин мақом-мавқега етса, хорликка юз тутади]5. Бир кун Шайх Суълукий дарсда дедики, барча Қуръонда манга бу ажаб келурки, Аллоҳу таоло Мусоға айттики, [мен ўзимга сени танладим]6. Шайх ул-ислом дебдурки, манга ҳасаддурки, бу сўзгаки, ул айтибдур. Шайх Абусаҳл Суълукий Нишобурий уч юз олтмиш тўққизда дунёдин ўтти ва ўғли Абу Таййиб тўрт юз тўртта Ражаб ойи ўтти.

 382. Шайх Абулқосим Қушайрий р. т.
 Оти Абдулкари б. Ҳавозин Қушайрийдур. «Латоиф ул-ишрат» тафсирининг соҳибидур. Ва анга ҳарфанда расойил ва ҳар илмда тасониф бор. Абу Али Даққоқнинг муридидур ва Абу Али Формадийнинг устоди. Тўрт юз олтмиш бешда дунёдин ўтубдур. «Қашф ул-махжуб» соҳиби дебдурки, ул дебдурки, [Сўфий зотилжам кабидир: аввали алаҳсираш, охири: жимлик! Агар мустаҳкам бўлсанг, жим бўласан]1. Ва ҳам ул дебдурки, [тавҳид – «Аллоҳ» исми зоҳир бўлганда расм ва табиат асарининг завол топиши, тажаллий нурлари порлаганда, бегона нарсаларнинг фоний бўлиши, илоҳий ҳақиқатлар ошкор бўлганда махлуқотларнинг арзимаслиги, зикри улуғ Жабборга яқинлик мавжуд бўлганда ағёрларнинг кўринмаслигидир]2.

 383. Шайх Абулқосим Шақоний қ. с.
 Оти Аҳмад б. Муҳаммаддурур: Усулу фуруъ, фунун ва улумида имом эрди, кўп машойих дийдоридин баҳраманд. «Кашф ўл-маҳжуб» соҳибининг устодидур. Ул дебдурки, ҳеч киши кўрмайдурменки, шаръни ул таъзим қилғанча қилмиш бўлғай. Дунёю уқбодин пайваста нафир эрди. Ул дебдурки, [бир йўқлик истайманки унга қайтиш бўлмасин!]1. Ва ғайри арабий дер эрдики, ҳар кишига бир муҳолни тиламак бор, манга бир муҳолни тиламакдурки, яқин бўлмағай. Ва ул будурки, тиларманки, Ҳақ таоло мени бир адамға элткайки, ҳаргиз ул адамға вужуд бўлмағай, не учунки мақомоту каромотдин ҳар неки бор, барча ҳижобу балодур. Ва одаме ул ҳижобу балоға ошиқ. Иўқлуғ дийдорда яхшироқки, ором ҳижобда. Чун Ҳақ таоло борийдурки, анга адам раво эрмас. Не зиён қилғайки, анинг мулкида мен йўқе бўлсамки, ҳаргиз ул йўққа борлиғ бўлмаса. Ҳам «Кашф ул-маҳжуб» соҳиби дебдурки, бир кун анинг қошиға кирдим, ўқийдур эрдиким, [Аллоҳ бундоқ бир мисол келтирур: ҳеч нарсага кучи етмайдиган бировга қарам қул...]2 ва йиғлайдур эрди ва қичқирадур эрди. Соғиндимки, охир бўлғусидур. Дедим: айюҳаш-шайх, не ҳолдур? Деди: ўн бир йилдур, то дардим бу ерга етибдур ва мундин ўта олман. Бир кун Шайх Абусаид Абулхайр Нишобурда ўз хонақоҳида ўлтуруб эрди. Саййид Ажалки, Нишобурнинг улуғи эрди, Шайх ёнида ўлтуруб эрди. Шайх Абулаббос Шақоний келди. Шайх ани Саййид Ажалдин юқорироқ ўлтуртти. Саййид андин ранжа бўлди ва кўнглига доварлиғ кирди. Шайх Саййид сари боқиб дедики, сиз бу тоифани Мустафо с. а. в. учун севарсиз ва биз бу тоифани Ҳақ с. т. учун севармиз. Шайх Абулаббос дебдурки, бир кун уйимда кирдим, бир сариғ итгина ётиб эрди. Ани қувлай дедим, югурди ва этаким остиға кирди ва ғойиб бўлди.

 384. Абулфазл Ҳасан Ҳатлий р. т.
 Байт ул-Жинда вафот топубдурки, Димишқнинг яқинидур. «Қашф ул-маҳжуб» соҳиби дебдурки, тариқатда менинг иқтидом ангадур. Тафсир ва ривоят илмида олим эрди. Ҳусрийнинг муриди ва соҳиби сирри, Абуамр Қазвиний ва Абулҳусайн Солбиҳ ақрони. Олтмиш йил узлатда элдин қочар эрди ва отин элдин итирур эрди ва кўпрак Луғом тоғида басар элтур эрди. Узун умр топти ва яхши оёту каромот ияси бўлди, Ва мутасаввифа либосида эмас эрди, русум аҳли сийратида бўлур эрди. Мен андин муҳиброк кўрмайдурмен. Ул дебдурки, [дунё бир кундир, унда бизнинг вазифамиз рўзадир]1.

 385. Али б. Усмон б. Аби Али Жуллоб Ғазнавий қ. с.
 Кунияти Абулҳасандур. Олим ва ориф эрди ва Шайх Абулфазл б. Ҳасан Хатлийнинг муридидур. Қўп машойих суҳбатиға ҳам етибдур. «Кашф ул-маҳжуб» китобининг соҳибидурки, бу фанда машҳур ва мўътабар китобдур. Ул дебдурки, Шайх ул-машойих Абулқосим Гургоний қ. с.дин сўрдумки, дарвешга ногузир нима недурки, фақир отин анга итлоқ қилса, бўлғай? Деди: Уч нима: бири улки, туз юрун тика олғай; яна улки, чин сўз айта ва эшита олғай; яна улки, оёғин туз ерга ура олғай. Жамъе дарвешлар ҳозир эрдилар. Дедукки, келинг, ҳар қайсимиз бу сўз маънисида тааммул қилиб, бир сўз дейли! Ҳар бири бир сўз дедилар. Навбат манга етганда дедимки, юрунни туз тикмак ул бўлғай: Фақр юзидин тиккай, йўқки зийнат юзидин. Агар руқъани хирқаға фақр била тиксанг, эгри тиксанг доғи туздур ва чин сўз ул бўлғайки, киши они ҳол юзидин айтғай ва эшитгай. Йўқки, миннат юзидин ва ҳақ важд била онда тасарруф қилғай. Йўқки, ҳазл била ва зиндагонлиғ юзидин ани англағай, йўқки, ақл била. Ва оёғин туз ерга урмоқ ул бўлғайки, важд била ерга урулғай, йўқки лаҳв била. Ва бу сўзни биайниҳи Шайх ҳазратида нақл қилдилар, дедики, (Али рост сўзлади. Аллоҳ унга ёрдам берсин!]1.

 386. Хожа Аҳмад Ҳаммод Сарахсий р. т.
 «Кашф ул-маҳжуб» соҳиби дебдурки, ул мубориз ули-бод эрди ва муддате манинг рафиқим эрди ва онинг ҳолотидин кўп ажойиблар билурмен. Бир кун ондин сўрдумки, санинг бу ишга киргонинг ибтидоси не эрди? Ва дедики, мен бир қатла Сарахсдин чиқиб, биёбонға бордим ва теваларим бор эрди. Аларнинг муҳофазатин қилур эрдим ва оч бўлмоғни севар эрдим. Ва ҳар не илкимга тушса, яна бировга берур эрдим ва кўнглумга Тенгри таолонинг бу қавли тоза бўлур эрдики, [улар ҳижрат қилиб келганларни суюрлар]1. Ва бу тоифаға эътиқодим бор эрди. Бир кун биёбонда бир арслон пайдо бўлди. Бир тевани босди ва сақат қилди ва бийикка чиқиб, бир гўкради. Ул теградаги сибоъ ва бўри ва тулку ва шақол йўсунлуғ жонворлар жамъ бўлдилар ва арслон тевани алар илайига қўюб, ўзи бийик бойирға чиқиб ўлтурди, то алар барча тўйдилар. Арслон бийикдин индики, ўзи ҳам андин туъма қилғай. Кўрди, бир оқсоқ тулку келадур, яна ёнди ва ўлтурди. Ул ҳам ўз воясин ҳосил қилғондин сўнгра инди ва андин туъма қилди ва мен наззора қилур эрдим. Чун емакдин фориғ бўлди. Манинг сори боқиб, фасиҳ тил била дедики, ё Аҳмад, луқма ийсори итлар ишидур. Эранлар ийсори жондур. Чун мен бу бурҳонни андин кўрдум. Ҳолим мутағаййир бўлди ва оламнинг барча ишидин илик тортиб, бу ишга машғул бўлдум ва ишимнинг ибтидоси бу эрди.

 387. Адиб Кумандий р. т.
 Ул «Қашф ул-маҳжуб» соҳибининг Муосирларидандир. Дебдурларки, йигирма йил кўпрак авқот аёғ устига туруб ерди, магар ташаҳҳуд вақтики, ўлтурур эрди. Андин сўрдиларки, не учун ўлтурмассен? Дедики, манга ҳануз ул даража йўқдурки, Ҳақ с. т.нинг мушоҳадасида ўлтурғаймен.

 388. Абулҳасан Мусанно р. т.
 Оти Али б. Мусаннодур. Шайх Абусаид Абулхайр қ. с. дебдурки, йигитлигим чоғида Астрободда Абулҳасан Мусанно қошиға бордим. Ва ул шукуҳлиқ пир эрди. Ва Шиблий била суҳбат тутуб эрди ва ораларида ниқорлар ўтуб эрди. Дарвише манга айттики, айтқилки, бизга Шиблийдин ҳадисе айтсун! Мен илтимос қилдимки, айюҳаш-шайх, бизга Шиблийдин ҳадисе айт! Дедики, не учун бурун Расул с.а.в. дин сўз тиламадинг? Дедим: иккаласидин айт! Деди: Расул с.а.в. дебдурки, агар менинг отимга «Ал-Каҳф»дин ўзга сура инмаса эрди, ҳам кофий эрди. Ҳам шайх Абусаид қ. с. дебдурки, Шайх Абулҳасан Мусанно дедиким, Бағдод жомеъида Шиблийнинг мажлиси қироғида туруб эрдим. Бирав бу тоифа кисватида Шиблийдин савол қилдиким, [эй шайх, васл нима?]1. Шиблий анга боқиб дедиким, [Эй васл ҳақида сўровчи, икки тарафдан кечсанг висолга етасан]2. Сойил дедиким, [икки тараф ни-ма?]3. Шиблий дедиким, [сизларни рўпарангиздаги Аллоҳдан тўсиб турган чўққи]4. Сойил дедиким, [у чўққи нима?]5. Шиблий дедиким, [дунё ва охират! Чунончи раббимиз айтади: орангизда дунё истаганлар ҳам, охират истаганлар ҳам бор эди]6. [Хўш, Худони истовчи қаерда?]7. Андин сўнгра Шиблий айтдиким, [агар Аллоҳ десанг, У Аллоҳдир. Агар жим турсанг ҳам у Аллоҳдир; ё Аллоҳ, ё Аллоҳ У! Ва ҳеч ким билмайдики, У нима? У покдир, У покдир, У якка ягонадир, унинг тенги йўқ]8. Андин сўнгра ғаше қилди ва бехуш йиқилди, ани кўтариб уйига элттилар.

 389. Шайх Аҳмад Нажжор Астрободий қ. с.
 Шайх ул-ислом дедики, ул Хуросоннинг машойихидиндур. Шиблий ва Муртъиш била суҳбат тутубдур. Бир қатла Шиблий анинг шорибайнин олиб эрди. Ул дебдурки, андин сўнгра ҳаргиз яна олмоққа эҳтиёж бўлмади.

 390. Шайх Абу Зуръа Розий қ. с.
 Оти Аҳмад б. Муҳаммаддур. Шайх ул-ислом дебдурки, мен уч киши кўрубменки, ани кўрубдурлар. Шиблийнинг шогирди эрмиш. Мунбасит киши эрмиш. Анга таън қилибдурларки, дойим тийбат қилурсен. Ул дебдурки, манга мундин ўзгаки бир сўз дегайменки, дарвешлар кулгайлар, ҳеч сармоя йўқдур. Шайх ул-ислом дебдурки, ани дунёдин ўтгандин сўнгра воқеъада кўрубдурлар, ҳолин сўрибдурлар. Дебдурки, мени илайига тилади ва дедики, сенсенки зириҳ кийдинг менинг динимға, менинг халқимға? Дедим, бале1 Деди: Не учун халқимни манга қўймадинг ва кўнглунг юзин манга келтурмадинг?

 391. Шайх Абу Зуръа Ардабилий қ. с.
 Оти Абдулваҳҳоб б. Муҳаммад Айюб Ардабилийдур. Олим ва зоҳид эрмиш. Кўп сафар қилибдур. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф била ҳамроҳ бўлубдур. Дерларки, Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф Ҳижоз азимати қилди ва Абу Зуръани кўргали борди. Ул исланғон яхна эт келтурди. Абу Абдуллоҳ андин емади ва сафарга азимат қилди. Биёбонда йўл озитиб, неча кун егулик топмадилар. Ҳалок бўлур чоғда бир ит кўзларига йўлуқди, заруратдин ани ўлтуруб улаштилар. Шайхқа анинг боши тегди. Шайх танаффурдин таъаммулда эрдики, оё еса бўлғайму ё йўқ? Имом Молик мазҳаби била емакка хотир қарор берди, аммо боши саъб эрди. Ул итнинг боши тилга келиб дедики, бу ул кишининг сазосики, Абу Зуръа уйида исланған этни емагай. Шайх сафардин қайтти ва Шайх Абу Зуръа уйига бориб, истиҳлол қилди ва биҳиллик тилади ва андин сўнгра сафарға чиқди. Дебдурларки, Абу Зуръа умрининг охирида сўфия била мухолафат устида бўлди, шоядки, баъзи била эрди экин. Тўрт юз ўн бешда дунёдин ўтти.

 392. Абу Абдуллоҳ муштаҳйр Бобуний қ. с.
 Қабри Шерознинг машҳур мазоротидиндир. Ул эрмишки, дебдурки, [курд бўлиб ухладиму араб бўлиб уйғондим]1. Ва бу қисса мундоқ эрмишки, ул курдлардин эрмиш. Бир кун Шерозға келибдур ва мадорисдин баъзиға кирибдур ва кўрубдурки, илм талабаси улум дарси ва мубоҳасасиға машғулдурлар. Алардин савол қилибдур. Барча кулушубдурлар. Ул дебдурки, тилармен, сизнинг бу айтишадурғон сўзларингиздин ўрганганмен. Улар ҳазл ва истеҳзо юзидин дебдурларки, агар тиласангки, донишманд бўлғайсен, бу кеча уюнгнинг сақфидин бир ип била оёғингдин боғлаб, тонг отқунча дегилки, «кўзбураҳ усфураҳ» [кашнич чумчуқ]2ки, илм абвоби сенга очилур. Ул бормиш, алар дегандек қилмиш. Чун нияти ва ҳусн талаби сидқ била эрмиш. Тонг отғоч, Ҳақ с. т.анинг кўнглига ладуний илм эшикин очмиш. Андоқки, ҳар ғомиз масъалада ул фан аҳли била талошиб, аларға ғолиб келур эрмиш ва бу бўла олмас, жуз валоят осори.

 393. Шайх Абу Абдуллоҳ Боку.
 Оти Али б. Муҳаммад. б. Абдуллоҳ. Ибн Бокуға машҳурдур. Шайх Абу Абдуллоҳ Хафифни кўрубдур. Ва Шероздин Нишобурға сафар қилибдур. Шайх Абулқосим Қушайрий ва Шайх Абусаид Абулхайр қ. с. била суҳбат тутубдур. Ва Шайх Абулаббос Ниҳовандий била муддате мусоҳиб бўлубдур. Ва ораларида тариқат бобида кўп сўзлар ўтубдур. Ва Шайх Абулаббос анинг фазлу сабқиға эътироф қилган экандур. Айдин сўнгра Шерозға мурожаат қилди ва бир тоғ мағорасида мунзавий бўлди ва барча сўфия ва уламо ва фуқаро анинг суҳбатиға мулозамат ва мудовамат қилурлар эрди. Ул сўзки, Шайх Абусаид Абулхайр била воқеъ бўлубдурки, неча ғариб, каромотлар Шайхдин кўргандин сўнгра Шайхқа дебдурки, тиларменки буки, ҳафтада бир қатлаким, келурсен мени кўргали, эмди келмагайсен. Ва Шайх дебдурки, кўп эранлар ва машойихиинг кўзи санга тушубдур, ул машойихиинг назари тушган ерни кўргали келурбиз. Ва бу сўздин мажлис ҳуззорининг йиғлаб, орадин можаро дафъ бўлғонининг шарҳи «Нафаҳот ул-унс»да бор. Тилаган кишиким билгай, анда тиласун. Ўл тўрт юз қирқ иккида дунёдин ўтубдур.

 394.Шайх Мўмин Шерозий қ. т. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Исмоил Даббос дедиким ҳаж нияти қилиб борурда Шерозға етишдим. Бир масжидқа кирдим. Шайх Мўминни кўрдумки, ўлтуруб, хирқасин ямайдур эрди. Салом қилдим ва ўлтурдим. Мендин сўрдиким, не ниятинг бор? Дедим: Ҳаж ниятим бор. Деди: Онанг бор? Дедим: бор! Деди: Ёниб онанг мулозаматиға бор! Бу сўз менга хуш келмас эрди: Деди: Не тўлғанасен? Мен эллик ҳаж қилибмен, бош яланг, оёқ яланг ва зоду ҳамроҳсиз. Барчасин сенга бердим. Сен онанг кўнгли шодлиғин менга бер!

 395. Шайх Абу Исҳоқ Шомий р. т.
 Асру бузург эрди. Қабри Шом билодидин Аккададур. Шайх Алавий Динаварийнинг асҳобидиндур. Ва ул Шайх Ҳубайраи Басрий асҳобидин ва ул Шайх Ҳузайфаи Маръаший асҳобидин ва ул Султон Иброҳим Адҳам қ. с. асҳобидин. Ва бу Шайх Абу Исҳоқ Шомий Чишт қасабасиға етибдур. Ва Хожа Абу Аҳмад Абдол суҳбатиғаки, Чишт машойихининг муқаддамидур, етибдур ва андин тарбият топибдур.

 396. Шайх Абу Аҳмад Абдол Чиштий р. т.
 Султон Фараснофанинг ўғлидур. Ҳасаний шурафодин эрди ва ул вилоят ҳокими эрди ва онинг бир сингли ё эгачиси бор эрди. Бағоят солиҳа. Шайх Абу Исҳоқ анинг уйига келур эрди ва анинг таомидин ер эрди. Бир кун анга дедики, санинг қардошингға бир фарзанд бўлғусидурким, азим шаъни бўлғай. Қардошингнинг ҳарами ҳолидин воқиф бўл ва муҳофазат қилки, ҳамл айёмида луқмаики, онда ҳурмат ё шубҳае бўлғай, емагай! Ул солиҳа Шайх Абу Исҳоқ ишорати била ўз илики била чарх игириб, ипин сотиб, қардошининг ҳарамининг маъкулин муҳайё қилур эрди. То икки юз етмиш тарихида Муътасим биллоҳ хилофати замонида Хожа Абу Аҳмад мутаваллид бўлди ва ҳамул солиҳа ўз уйида ҳалол важҳ била онга парвариш берур эрди ва шайх Абу Исҳоқ Шомий гоҳи анинг уйига келур эрди ва дер эрдики, бу тифлдин бир бузург хонвода зоҳир бўлурнинг иси келадурки, ондин аҳвол ва осори ғариба ва ажиба мушоҳада бўлғай. Йигирма яшар синнида бир кун отаси била овға бориб эрди. Отаси ва атбоидин айру тушти ва ул кўҳистонда бир тош устида кўрдиким, қирқ киши турибдурлар ва онинг шайхи Шайх Абу Исҳоқ Шомий аларнинг орасида ва ул жамоат Рижолуллоҳ эрдилар. Буларни кўрғач, онга ҳол мутағаййир бўлди ва отидин тушуб аслаҳаю, малбусотин ташлаб, бир пашмина кийиб, аларға қўшулди. Отаси билгандин сўнгра ҳар неча они ул элдин айирурға саъй қилди, фойда бермади ва алардин айрилмади. Дерларки, отасининг бир хумхонаси бор эрди. Бир кун хилват топиб, ул хумхонани ичкаридин боғлаб, купларни ушата бошлади. Отасиға хабар қилдилар, эрса том устига келиб, ғоят,ғазабидин бир тош олиб, уй даричасидин анга отти. Равзана андоқ тор бўлдики, тошни қисти ва анга борғали қўймади, то тош ер била кўк орасида турди. Чун отаси бу ҳолни кўрди. Анинг илгида тавба қилди ва ондин бу навъ каромот беҳадду адд кўрубдурлар. Тафсили узундур ва ул уч юз эллик бешда дунёдин ўтди.

 397. Хожа Муҳаммад б. Абу Аҳмад Абдол Чиштий қ. с.
 Отасидин сўнгра анинг қойим-мақоми эрди. Ва йигирма тўрт ёшида диний ва яқиний улуму маориф касб қилиб эрди. Зоҳид ва мутаварриъ эрди ва дунё аҳлидин мужтаниб ва мутанаффир эрди. Дойим дер эрмишки, чун аввалу охиримиз дунё тарҳидур, ўзни анинг ғуруру фирибидин асрамоқ керак.
 
 398.Устод Мардон.
 Хавоф вилоятида Синжон қасабасидин. Хожанинг муридларидиндур. Йиллар анинг истинжо кесакин ва вузуъ суйин муҳайё қилур эрди. Анга ватан мурожаатиға амр қилғонда, ул йиғлабдурки, манга сизинг муфорақатингиз тоқати қачон бор? Хожа дебдурки, ҳар қачонки санга бизинг диндоримиз орзуси бўлса, жисмоний ҳижоблар ва маконий масофатлар муртафеъ бўлғай ва бизни ҳам андин кўргайсен. Ва ҳам андоқ-ўқ бўлубдур. Устод дер эрмишки, мен Синжондин Чиштни кўрармен. Ва Хожа тўрт юз йигирма бирда
дунёдин ўтди.

 399. Хожа Юсуф б. Муҳаммад Самъон р. т.
 Ул Хожа Муҳаммад Абу Аҳмаднинг хоҳарзодасидур. Ва андин тарбият топибдур. Ва Хожа Муҳаммад олтмиш бешгача кадхудо бўлмағондур. Ва бир сингли бор эрдиким, Хожанинг хидматин қилур эрди. Ва хожанинг киймак-емаки анинг дастрастидин эрди. Ва анинг ёши қирққа етиб эрди ва оғаси хидмати ва Тенгри ибодати иштиғоли сабабидин тазаввужға майл қилмайдур эрди. Бир кеча Хожа Муҳаммад бузургвор отаси Хожа Абу Аҳмадни тушта кўрдиким, отаси анга дедики, [Шумо фалон]1 вилоятида бир кишидур, оти Муҳаммад б. Самъон, олим ва солиҳ кишидур, синглингни анга никоҳ қил! Хожа ани тилади, ғойибдан ишорат бўлғон била ул солиҳани Муҳаммад Самъонға ақд қилди ва ул Чиштда-ўқ мутаваттин бўлди ва Хожа Юсуф алардин мутаваллид бўлди. Хожа Муҳаммаднинг ўғли йўқ эрди, Хожа Юсуфни фарзандлиққа асрар эрди ва тарбият қилур эрди. Ва улум таҳсили ва Тенгри йўли сулукига далолат, қилур эрди. Ва Хожа Муҳаммаднинг вафотидин сўнгра Хожа Юсуф анинг қойим-мақоми бўлди ва анга эллик ёшдин сўнгра инзиво ва инқитоъ майли бўлди. Хожа Ҳожийи Маккий мазори ёнидаким, Шайх Абу Исҳоқ Шомий ани кўп зиёрат қилур эрмиш ерда чиллахона ўз муборак илиги била қазиб, ўн икки йил анда басар элтибдур. Ва онча сукру даҳшат ва волаҳу ҳайрат анга ғолиб эрмишки, мумтад замонлар ўзидин ғойиб бўлуб, яна ҳозир бўлур эрмиш. Ул вақтдаким, Шайх ул-ислом Абу Исмойил Абдуллоҳ Ансорий қ. с. Чишт мазоротида экандур, анинг била мулоқот қилғондур. Андин ёнғонда, Ҳиротда мажолису маҳофилда ани соғиниб, истиҳсон қилур эрмиш. Ва ул саксон тўрт яшабдур. Ва тўрт юз эллик тўққизда дунёдин ўтубдур. Ва ўтар вақтда улуғ ўғли Шайх Қутбуддин Мавдудни ўзига қойим-мақом қилибдур.

 400. Хожа Мавдуд Чиштий р. т.
 Ул етти ёшида тамом Қуръонни возеҳ била ҳифз қилиб эрди ва улум касбиға машғул. Чун ёши йигирма олтига етти, бузургвор волиди оламдин ўтти ва ани ўз ўрниға ўлтуртти ва улҳамида ҳисолға ва писандида афъолға маъруф эрди ва ул вилоят аҳли анга эътиқод ва иродат ва муҳаббат мақомида эрди ва ҳазрат Шайх ул-ислом Шайх Аҳмад Жомнинг суҳбати шарафиға ва тарбияти давлатиға тавфиқ топиб эрди ва онинг шарҳи «Нафаҳот ул-унс»да мабсут воқеъдур. Ва Шайх ул-ислом мазкур ишорати била Балх ва Бухоро сори таҳсил такмили учун борди ва тўрт йилғача ул вилоятда қолиб, зоҳир улумиға такмил бериб келди ва ул вилоятда ондин ғариба хавориқ ва ажиба осор кўп зоҳир бўлубдурки, шарҳининг тадвили бор. Чун Чиштға келди, муридлар тарбиятиға машғул бўлди ва атрофдин толиблар онинг хизматиға юзланиб, тарбият топарлар эрди. Шоҳ Санжонки, лақаби ва оти Рукниддин Масъуддур, Хожа суҳбатиға етган эркондур ва неча вақт онинг хизматида Чиштда бўлғон эркандур. Они Хожа Санжон дер эрмишлар. Хожа Мавдуд онга шоҳ лақаб берибдур ва ул лақаб била ҳамиша нозишу муфохират қилур ермиш. Хожа Мавдуд беш юз йигирма еттида, шоҳ Санжон беш юз тўқсон еттида дунёдин ўтдилар.


Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:54:32

401. Хожа Аҳмад б. Мавдуд б. Юсуф Чиштий қ. с.
 Отасидин сўнгра анинг ўрниға ўлтурди. Ҳар тавойифқа мақбул ва коффаи аномға шафқати тамом ва муруввати ом эрмиш. Дебдурларки, ул бир кеча Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни воқеъда кўрдики, ул Ҳазрат буюрдики, Аҳмад, агар сен бизга муштоқ эмассен, биз сенга муштоқбиз. Чун уйғонди, уч мувофиқ ёр пайдо қилди ва мажҳулвор андоқки, эл танимағай. Ҳарамайни шарифайн зодаҳумоллоҳу таъзиман ва такриман зиёратиға мутаважжиҳ бўлди. Ва ул давлатқа мушарраф бўлғондин сўнгра олти ой Мадинада мужовир бўлди. Ва дерларки, анинг анда иқомати Мадина равзаси аҳлиға оғир келиб тилар эрмишларки, ани ранжида қилиб, узр қулғайларки, равзадин ун эшитмиш бўлғайларки, ул бизнинг муштоқларимиздиндур, ранжида қилмайг! Андин қайтқонда Бағдодда Шайх Шиҳобиддин Суҳравардий хонақоҳида тушти ва Шайх ани эҳтирому икром қилди ва Бағдод халифаси анинг суҳбатин табаррук қилиб, таъзимлар қилди. Валодати беш юз еттида эрди ва беш юз етмиш еттида дунёдин ўтти.

 402. Абулвалид Аҳмад б. Аби Ражо р. т.
 Озодон қарясидиндурки, Ҳиротга муттасилдир. Улуми зоҳирий ва ботиний била олим эрди.
 Имом Аҳмад Ҳанбал р. а. шогирдидур. Ва Бухорий ўз «Саҳиҳ»ида андин ҳадис ривоят қилибдур. Авоилда кўп моли бор эрмиш. Барчасин ҳадис талабида ва ҳаж ва ғазода сарф қилибдур ва дерларки, онинг дўстларидин бири тўрт минг дирамға муҳтож бўлди ва онинг қошида зоҳир қилди. Тўрт минг дирамни нақд қилиб, дўстининг уйига йиборди ва онинг ул муҳимми кифоят бўлғондин сўнгра ҳамул важҳни саронжом қилиб, яна онинг уйига йиборди ва ул қабул қилмади. Яна кун ул дўст онинг хизматиға бориб, салом қилғоч, дедиким, агар салом жавоби вожиб бўлмаса эрди, саломингға жавоб бермагой эрдим. Ул муҳаққарнинг не қадри бўлғайким, яна нақд қилиб йиборгайсен. Ул икки юз иккида ўтти ва қабри Озодон қарясидадур.

 403. Абу Исмоил Абдуллоҳ б. Абу Мансур Муҳаммад Ансорий Ҳиравий қ. с.
 Лақаби Шайх ул-исломдур ва бу китобда ҳар ердаким Шайх ул-ислом воқеъдурур мутлақ мурод ондиндур ва Ул Абу Мансур Маттул Ансорий фарзандларидандур ва Маттул Ансорий Айюб Ансорий фарзандидурки, Ҳазрат Расул с. а. в. нинг соҳиби риҳли эрмиш. Ул вақтким, Мадинаға ҳижрат қилибдурлар ва Маттул Ансорий Амир ул-мўъминин Усмон хилофатида Хуросонға келиб, Ҳиротда сокин бўлубдур. Шайх ул-ислом дебдурки, манинг отам Абу Мансур Балхда Шариф Ҳамзаи Уқайлий била бўлур эрмиш. Бир қатла бир хотун киши Шайх Шарифға илтимос қилган эрмишки, Абу Мансурға айтингки, мани қўлсун! Отам деган эрмишки, мен ҳаргиз уйланмасман ва онинг илтимосин рад қилған эрмиш ва Шайх Шариф деган эрмишки, оқибат уйлангойсен ва сенга бир ўғул бўлғай ва не ўғул! Чун Ҳиротға келибдур, кадхудо бўлубдур ва мен мутаваллид бўлубмен. Шайх Шариф Балхда дебдурки, бизнинг Абу Мансурға Ҳирийда бир ўғул бўлди. Ондоқ ҳан. Ва ҳан лафзидурки, жамеъ яхшиликлар анда дарждур ва шайх ул-ислом дебдурки, мен Қуҳандизда мутаваллид бўлубмен ва анда улғайибман ва валодатим жума куни эрмиш. Кунас ғуруби вақти, уч юз тўқсонда шаъбон ойининг икки янггисида. Дебдурки, мен рабиъидурменки, баҳорда туғулибмен. Кунас саврнинг ўн етти даражасида эрканда ва баҳорни севармен. Ҳар қачон куна сонда етса, манинг ёшим тугонур. Дебдурки, Бу Осим пир менинг қаробатимдур. Кичик эрконимда онинг уйига борур эрдим. Бир кун онинг уйида эрконимдаки, онинг хотуни ажузе эрди, муҳташам ва соҳиби валоят. Дедики, менинг пирим, яъни хизр Алайҳиссалом Абдуллоҳни кўрди ва сўрди: Кимдур? Дедим: фалон киши! Деди: Машриқдин мағрибғача андин тўлғай, яъни овозасидин.
 Шайх ул-ислом дебдурки, бу сўрмоқ онинг фаннидур, билур ва сўрар. Бону олия шукуҳлиғ хотун эрди Пўшангда. Чун шайх ул-ислом туғубдур. Хизр а. с. анга айтибдурки, ул гўдакни кўрдунг Ҳирида туғди ва машриқдин мағрибғача андин тўлғай ва ҳам Хизр а. с. анга дебдурки, сизнинг шаҳрда бозори зодаидурки, ўн етти ёшидадур. На отаси билурки, ул кимдур ва не ўзи. Тамом оламда ондин улуғроқ киши бўлмағусидур ва Шайх ул-ислом дебдурки, аввал мени бир хотун мактабида топшурдилар. Чун тўрт яшадим. Молиний мактабига топшурдилар. Тўққуз ёшимда имло битидим Қози Абу Мансурдин ва Жорузийдин. Ва ўн тўрт ёшимда мажлисқа ўлтуртдилар ва мен адаб дабиристонида кичик эрдим ва шеър айтур эрдим. Андоқки, ўзгаларга ҳасад бўлур эрди ва дебдуркн, Хожа Яҳё Аммор қаробатларидин бировнинг ўғли менинг била дабиристонда эрди ва мен арабий шеърлар айтур эрдим ва ҳар неки, мактаб аҳли мендин тиласалар эрдики, фалон маънида шеър айт, айтур эрдим, аларнинг тилагонидин ортуқ. Бир кун ул, ўғлон отасиға айтғондур бу сўзни. Отаси фозил киши эрди. Ўғлиға дебдурки, онга дегайсизки, бу форсий байтники,

б а й т:

[Шодлик билан ўтган кун – кундир
Ундан бошқа кун бадгумонлар кунидир]1.


Арабий тил била таржима қилсун! Ул манга айтқач, мен дедимки,

ш еър:

[Йигитнинг куни шодлик билан ўтказган кунидир.
Ундан бошқаси бадбахтлик ва машаққатли кунлардир.
Саодатли кунларингда висолдан баҳраманд
бўлгинки, фироқ улуғлар ҳаётининг остонасидаги душмандир]2.


Ва бу мисраъни илтимос қилдиларки, арабий таржима қилки, мисраъ: [Оққан ариқдан сув оқар]3. Дедимки,

б а й т:
 
[Ариқда сув кўрдик. «Оққан ариқдан сув оқар»,
 деганларидек, яна оқишига умид қилдик]4.


ва дебдурки, бизнинг масжидда яхши чиройлиғ киши бор эрди йигит, Абу Аҳмад отлиғ. Илтимос қилдиларки, онинг учун бир байт айтғил! Муни айттимки,

б а й т:
 
[Абу Аҳмаднинг юзи шундай чиройлики, ой унинг
ғуломи. Ва оҳу кўзларининг ўқлари қалбни тешиб ўтади]5.


 Дебдурки, менинг олти минг байтдан ортиқ арабий шеърим бор рост вазни била. Эл илкида ва ажзом кейнида. Ва дебдурки, араб шуаросининг мутақаддим ва мутааххириндин юз минг байт хотиримда бор ва дебдурки, тонг эрта қори қошиға бориб, қироат ўрганур эрдим ва қайтғонда дарсқа машғул бўлур эрдим ва олти варақ битир эрдим ва азбар қилур эрдим. Дарсдин фориғ бўлсам эрди, адиб хизматиға борур эрдим. Рўзгоримни улашиб эрдим. Андоқки, рўзгоримдин ҳеч нима ортмас эрди. Балки ҳануз нима дарбоист эрди. Кўпрак кун намози хуфтон ўтгунча наҳор эрдим ва дебдурки, кеча чироғ ёруғида ҳадис битир эрдимки,нон емак фароғатим йўқ эрди. Онам нонни тикка қилиб, оғзимға солур эрди нима битирнинг оросида. Дебдурки, Ҳақ с. т. манга ҳофиза бериб эрдики, ҳар не қаламим тахтиға кирса, ёдимдин чиқмас эрди ва дебдурки, мен уч юз минг ҳадис ёд билурман, юз туман иснод била. Дебдурки, улча мен Мустафо с. а. в. ҳадиси талабида тортибмен, киши тортмайдур. Бир манзил Нишобурдин Дизбодғачаки ёғин ёғар эрди. Икки буканиб ҳадис жузвин кўксумда тутуб, борибменки, жузв ўл бўлмағай ва дебдурки, уч юз кишидан ҳадис битибменки, бари сунний экондурлар ва соҳиби ҳадис, йўқки, мубтадиъ ва соҳиброй ва бу кишига муяссар бўлмайдур ва дебдурки, бас олий устодларки, битимайменки, ул киши соҳиброй экандур ё калом аҳли. Ва дебдурки, мен тазкира ва тафсир илмида Хожа Яҳё Аммор шогирдимен ва дебдурки, мен тўрт ёшимда эрдимки, Хожа Яҳё Аммор Қуҳандизлиғларға айттиким, Абдуллоҳни азиз тутунгки, ондин имомлиғ келур.

 404. Хожа Яҳё б. Аммор Шайбоний р. т.
 Ул шайх Абу Абдуллоҳ Хафифни кўруб эрди, Шерозда. Ва Шайх ул-ислом дебдурки, илм русумин Ҳиротқа Хожа Яҳё қелтурди ва мажлис демак ва динни суннат била мувофиқ қилмоқ тоза бўлди. Анинг сабабидин Қози Абу Амр Бистомий Ҳирига келди ва Хожа Яҳёнинг мажлисиға борди. Чун мажлис туганди, Хожа минбардин тушти ва Қози қошиға борди. Қози кўруб таъзим қилди ва деди: шарқдин ғарбқа баҳру барни кездим, динни тозаву тар Ҳиротда топтим! Нишобурда дағи бузургларга айтқон экандурки, [шарқу ғарбни кезиб, фақат Ҳиротда динни соф ҳолда кўрдим]1.
 Қози Абу Амр бузург эрди, жаҳоннинг имом ва ягонаси. Ва шайх ул-ислом дебдурки, бир қатла Хожа Яҳё бемор бўлди. Сиҳҳат топқондин сўнгра мажлис қилди, курсиси устида. Икки қўл икки ёнидин қўллаб, ани минбарга чиқордилар. Деди: Яҳёйи Аммор ўзининг барча иззин бу йиғочдин топибдур, яъни минбар ва курси. Ва лекин эмди қила олман. Яна дедики, эшиттимки, демишларки, Яҳёйи Амморнинг оёғин торттилар. Мустафо с. а. в. нинг оёғин торттилар. Абубакр р.а. анинг ўрниға ўлтурди. Ало ҳазо Аби к. в. ғача менинг оёғимни тортсалар, Абдуллоҳ менинг ўрнумға ўлтурғай ва мулҳидлар ва мубтадеълар димоғиға урғай, Шайх ул-ислом дебдурки, ул кун курси тубида ўлтуруб эрдим Хожа манга ишорат қилди ва деди: Абдуллоҳ ул гўдакдур. Ва сўнгра Шайх Аму манга дедики, ул Абдуллоҳ сен эрдинг ва ал-ҳақ андоқ эрдики ул деди. Хожа Яҳёйи Аммор тўрт юз иккида дунёдин ўтубдур.

 405. Шайх Абдуллоҳ Тоқий қ. т. с.
 Оти Муҳаммад б. Фазлдур, Мусо б. Имрон Журафтий муридидур. Олим эрмиш улуми зоҳир ва улуми ботин била. Шайх ул-ислом дебдурки, ул менинг пирим ва устодимдур. Ва ҳаргиз ҳеч ҳазрат кўрмаймен андин ҳайбатлироқ. Ва мен ани нобино кўрубмен. Ва машойих ани таъзим тутарлар эрди. Ва ул каромату валоят эгаси эрди. Ва манга деб эрди: Абдуллоҳ Або Мансур, ул не нурдурки Тангри сенинг кўнглунгда қўюбдур? Кирқ йил ўтмак керак эрдики, мен билгайменки, ул не нурдур.

 406. Шайх Абулҳасан Бишр Сижзий қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул менинг пирларимдиндур. Бу машойихдинки, мен кўрубмен, уч киши улуқ эди: Хараконий ва Тоқий. Ва иккаласи жосус ул-қулуб эрдилар. Ва бири Абулҳасан Бишрий. Ва ул сика эрди ривоятда, суфий эрди, машойихдин кўп кўруб эрди, андоққи, кўрмак керак. Ҳарам машойихин кўруб эрди. Андоқки, Сийравоний ва Серкий ва Абулҳасан Жаҳзам ва Абубакр Тарсусий ва Абу Амр Нужайд ва Яна машойихии ҳам. Ва ул шайх Абу Абдуллоҳ Хафифнинг муридидур ва Ҳусрий ва Нурий ва Абу Зуръа Табарийни ҳам кўруб эрди.

 407. Коко Абулқаср Бустий қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул бузург киши эрди ва менинг айёмимда эрди. Ва мен кичик эрканда отам одина куни мени пирлар ва машойих қошиға элтар эрдики, илиг бошимға суртарлар эрди. Ва Абулқаср қошиға элтмас эрди, невчунки, ул маломат аҳли эрди ва отам қурро. Аммо Шайх Абулҳасан Тийшасов ва анинг иниси Шайх Муҳаммад Коко Абулқасрнинг муридлари эрдилар. Ва рўшан пирлар эрдилар ва азим наъралари бор эрди. Ва анинг барча муридларида азим қичқирмоғлар бор эрди.

 408. Коко Аҳмад Сунбул ва иниси Муҳаммад.
 Хожа р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Коко Аҳмад Сунбул қардошидин бузурграк эрди, Муҳаммад Хожадин. Ва бу икки пир ҳам Шайх ул-ислом замонида эрмишлар ва анинг ҳолотиға йироқ мутаъаммил.

 409. Абу Мансур Муҳаммад Ансорий р. т.
 Шайх ул-исломнинг отасидур ва Шайх Шариф Ҳамзайи Уқайлийнинг муриди. Ва Абулмузаффар Тирмизий хидматин қилиб эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Аҳмад Куфоний манга деди: мунча сафарлар қилдинг ва ҳар тараф кездинг, ўз отангдек кўрмадинг? Ва дебдурки, мен етмиш йилдин ортиқ илм ўргандим ва битидим ва ранж торттим эътиқодда. Ул барчани отамдин ўрганиб эрдим. Ва дебдурки, отамнинг менда бир сирри бор эрди, азим. Манга деб эрдики, Абдуллоҳ, неча дегайсен, Фузайл Иёз ва Иброҳим Адҳам сендин фозил келур ва Иброҳим Адҳам. Отам мени бир воқеъда кўруб эрди ва манга айтмас эди. Ва дер эрдики, ҳар кун таъбир қилурмен, рост келур! Ва Шайх Абу Мансур тўрт юз ўттизда Балхда дунёдин ўтти ва Шариф Ҳамзайи Уқайлийки, анинг пири эрди, қошида дафн қилдилар.

 410. Абу Мансур Сухта р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Мансур Сухта пире эрди Қуҳандизда. Вақте ўзин куйдурмакка берди, анинг учун куймади ва анга Сухта от қўйдилар. Содиқ киши эрди ва салобатлик.

 411. Шайх Аҳмад Чиштий ва иниси Хожа Аҳмад Исмойил қ. с.
 Шайх Аҳмад Чиштий Абу Аҳмад Абдолдин бошқадур, невчунки ул мутақаддимдур. Ва шайх ул-ислом ани кўрмайдур. Ва Хожа Аҳмад Мавдуддин ҳам бошқадур, невчунки, бу мутааххирдир ва Шайх ул-исломни кўрмайдур. Шайх ул-ислом дебдурки, мен ҳеч киши кўрмай-мен Аҳмад Чиштийдин тамомроқ ва қувватлироқ, маломат тариқида. Ва Чишт машойихи барча мундоқ экандурлар, халқдин бебок ва ботинда жаҳон содоти. Уч қатла бодия бошиға борибдур ва яна қайтибдурки, ўзидин ул азиматда тамом ихлос топмайдур. Аларнинг барча ҳоли ихлос ва риё тарки била эрди. Ҳеч навъ шаръда сустлик раво кўрмас эрдилар, таҳовунға не еткай? Ва ул Шайх Аҳмад Нажжорни кўруб эрди. Шайх ул-ислом дебдурки, Аҳмад Чиштий бузург эрди, мени таъзим тутар эрди ва ҳурматки ҳеч кимни тутмас эрди. Ул кишики оқ сақолин менинг аёғимға суртти ул эрди. Ва Шайхул-ислом дебдурки, ҳеч киши кўрмайман дий-дор ва фаросатда Аҳмад Чиштийнинг қардошидек. Ул менинг хидматим қилур эрди. Ва анинг зикрида нисбат Шайх ул-исломға иродатида кўп тарих ва маориф сурубдур. Ва Кавошонлиғ Бишр бобидаким, кабутархона анинг ишорати била йиқилибдур ва Ахмад Маржонийдек ва Аҳмад Каҳдистонийдекки, тут йиғочи шохи устида рақс қилур эрди ва ул замон машойих ва авлиёси била суҳбатлар тутулғон ва мувофақотлар қилилғонни не навъ шарҳларки қилибдур, «Нафаҳотул-унс»да битикликдур.

 412. Шайх Аҳмад Ҳожи р. т.
 Шайх ул-ислом деблурки, ул менинг пирларимдиндур. Шайх Ҳусринни кўруб эрди ва Абулҳасан Тазарийни дағи. Ва алардин ҳикоят дер эрди. Андин сўрдумки, Ҳусрийдин ҳеч нима ёд билурсен? Деди, бале! Машойихдин бири била Ҳусрий қошиға кирдук, егулик нима йўқ эрди. Шайх Ҳусрий дер эрдики, [биз сенинг уловингмиз, эй Хожам, уловингга озуқа бер, эй Хожам!] ва овуч бир-бирига урар эрди. Шайх ул-ислом деди: анга боқмаки, алафқа мухтож экандур. Ани кўрки, андин ўзгага ҳожати йўқ экандур.

 413. Шайх Абу Салама Бовардий қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Бу Салам Бовардий хатиб, суфийи сайёҳ менинг пирларимдиндур. Мусин пир эрди ва машойихдин кўпини кўруб эрди ва Абу Абдуллоҳ Рудборийдек ва Аббос Сойир ва Абу Амр Нужайд ва Абу Яъқуб Наҳражурий қ. а.

 414. Абу Али Кайёл р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, мен Абу Али Кайёлни кўрубмен, аммо кичик эрдим, ани танимайдурмен. Бузург эрмиш ва Сийстоннинг шайхидур.
 Ва маломат тариқида эрмиш. Ани каромот била ситойиш килса бўлмағайки, ул каромотдин улуғроқ эрди. Ул ва Шайх Аҳмад Наср ва Абу Саид Молиний учаласи сўфилар саройида бўлуб эрдилар ва мен ҳозир.

 415. Абу Али Заргар р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Али Заргар дағи менинг пирларимдиндур ва улуғ сўфий эрди. Абу Аббос Қассоб Омулийнинг муриди. Ва андин ҳикоят айтур эрди.

 416. Абу Али Бутагар р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул дағи менинг пирларимдиндур. Жавод киши эрди. Ва Шайх Абулҳасан Мисрийни кўруб эрди, андин ҳикоят қилур эрди.

 417. Шайх Абу Наср Қаббоний қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул яхши сафарлар қилибдур ва кўп машойихии кўрубдур. Шайх Абу Амр Аккофни кўрубдур ва анга хидмат қилибдур Урдунда. Ва Шайх Абу Амр Нужайдни ва Шайх Абу Наср ва Абдуллоҳ Монакни кўруб эрди, Форс Арғонида. Шиблий шогирди алардин манга ҳикоят қилди.

 418. Шайх Исмоил Насрободий қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул Шайх Абулқосим Насрободийнинг улуғ ўғлидур. Андин ҳадисим бор ва отасидин ҳам.

 419. Шайх Абу Мансур Гозар қ. с.
 Шайх ул-ислом дедики, ул шукуҳлик дарвеш эрди ва машойихдин кўпини кўруб эрди. Ва Шайх Амудин улуғроқ эрди ва Шайх Аҳмад Нажжор Астрободийни кўруб эрди ва Шайх Абу Наср Саррожни дағи кўруб эрди.

 420. Шайх Исмоил Даббос Жирафтий қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул менинг пирларимдиндур. Ва рушан пире эрди. Муҳаддис Шайх Муъмин Шерозийни кўруб эрди ва андин сўзлари бор эрди ва айтур эрди.

 421. Шайх Абусаид Муаллим р. т.
 Шайх ул-ислом дедики, Абусаид Муаллим ҳам рушан пире эрди, яхши кўнгуллик ва содиқ оёқ мураққаъ киюр эрди. Ва Шайх Иброҳим Кайёлни кўруб эрди.

 422.Шайх Муҳаммад Абу Ҳафс Куратий р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Муҳаммад Абу Ҳафс бузург эрди ва азим вақт эгаси ва менинг пирларимдиндур. Бир қатла ул бемор бўлди. Қавм анинг қошиға бордилар. Сўзе ўтар эрди. Бирав анинг қошида даъво қилди. Ва ул тоқат келтурмади ва ғайрат анга зўр кел-турди. Секриб қўпти ва деди: Ҳақ, Ҳақ! Чун соате ўтти, ўзига келди ва деди: [астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ!]1 Заиф бўлубмен ва узр қўлди.

 423.Шайх Аму р. т.
 Кунияти Абу Исмоил ва оти Аҳмад б. Муҳаммад. Ҳамзат ус-сўфий. Шайх ул-ислом дебдурки, Шайх Аму Хуросон ходими эрди. Менинг пири фаршовимдур, яъни сўфия одоб ва русумин андин ўрганибмен. Чун сафарда бўлса эрди номалар манга юборур эрди. Жаҳон машойихин кўруб эрди. Ва Шайх Абулаббос Ниҳовандин анга Аму от қўюбдур, андоқки ўтти. Ва Шайх Абубакр - Фарроъни Нишопурда кўрубдур. Ва аввалғи сафарда: Ислом ҳажжи Шайх Аҳмад Насрий Толқонин била қилибдур. Ва Шайх Абубакр Фолизбонни кўрубдур Бу хорода. Ва Шайх Абубакр Муфидни кўрубдур. Ва алар иккаласи Жунайд қ. с. ни кўрубдурлар. Ва Шайх Сирвоний била суҳбат тутубдур. Ва ул замонда Ҳарамнинг барча машойихи била андоқки, Шайх Абулҳасан Жаҳзам Ҳамадоний ва Шайх Абулхайр Ҳабаший ва Муҳаммад Сохарий ва Жуволгар ва Шайх Абу Ҳусома ва Шайх Абулҳасан Саракий ва Шайх Абулаббос Насойи ва Шайх Абулаббос Қассоб, ва Шайх Абулфараж Тарсусий қ. а. ни кўруб эрди ва ани навозишлар қилиб эрдилар. Ва ул аларға шойиста хидматлар қилиб эрди. Тўрт юз қирқ бирда ражаб ойи дунёдин ўтти ва ёши тўқсон иккига етиб эрди.

 424.Шайх Аҳмад Куфоний р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Аҳмад Куфоний Шайх Амунинг ходими эрди. Ва кўп машойихии кўруб эрди ва яхши сафарлар қилиб эрди. Ул манга дедики, биз сендин билдикки, кимларни кўрган эрмишбиз, яъни сен аларни таниган эрмишсен, ҳақиқат била.

 425.Абулҳасан Нажжор р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул Қуҳандизда бир дурадгор эрди. Шукуҳлиқ киши эрди ва бузург. Ва эл ани танимас эрдилар. Бир вақт ани Маккада кўрубдурлар, эллик риквадор била анинг муридларидин. Ул манга ҳикоят қилди. Ҳилолдинки, Ҳусрийнинг ҳодими, эрдики, Ҳусрий дедики, [қуёш фақат менинг ижозатим билан чиқади]. Бу ерда Ҳазрат Махдумий Ҳазрат Шайх ул-ислом ҳолот ва ҳақойиқ ва маорифидин кўп адо қилибдурлар «Нафоҳот ул-унс» да. Тилаган киши ул китобни кўрсун.

 426.Шайх Абуллайс Фушанжий қ. с

 Шайх ул-ислом дебдурки, Абуллайс Фушанжий бузург ва ориф эрмиш. Аёқ яланг юрур эрмиш. Фушанждин Ҳирига келибдур ва қолибдур. Сабаб бу эрмишки, биёбондин ўтарда бир заифа бир қабр бошида фарзандин тушуб мундоқ деб йиғлар эрмишки, эй онасининг жони, вой онасининг ёлғизи. Анга ҳоле воқеъ бўлубдур ва Ҳирида қолибдур. Шайх ул-ислом дебдурки, Абу Войил Шақиқ б. Салама Куфий тобеиннинг акобиридин, навҳа унин эшитса, йиғлар эрди. Бу тоифадин бири дебдурки, [йиғидан лаззатланиш-йиғининг қийматидир]1. Шайх ул-ислом дебдурки, сендин йироқ тушган ҳасрат йиғисидин лаззат топар, сени топқан не топқай! Абуллайснинг қабри Ҳирининг хиёбонидадур ва муридлари қубури анинг қабри теграсида.

 427.Муҳаммад б. Абдуллоҳ Гозурий-Ҳиравий қ. с.
 Бу қавмдиндур. Ҳиротда бузург эрмиш. Валоят ва каромот ияси. Хожа Абу Абдуллоҳ Заҳлнинг анга иродати бор эрмиш ва анинг учун азим ишлар қилибдур Бир қатла анга дедики, бу ишларни қиласан ва охир бу шаҳрдин сен мени чиқарғунгдур. Ул деди: мен? Деди: сен! Ул мутаажжиб бўлди. Муддате чун ўтти, чун Муҳаммад Абдуллоҳ Гозурий–Ҳиравий маориф ва насойиҳни муассир айтур эрди ва дунё тарҳига далолат қилур эрди ва эл кўнглига асар қилиб, дунё ишидин илик торторлар эрди. Хожа Бу Абдуллоҳ ани шаҳрдин узр қўлдики, сенинг сўзинг элга зиён қилур, яъни эл ишдин илик тортса, подшоҳ учун оз нима ҳосил бўлур ва Бу Хожа Абдуллоҳ тўрт йил Шиблий хизматини қилиб эрди ва кўп нима анга ийсор қилиб эрди ва Шиблий ани Хуросон жаводи дер эрди ва ҳофиз ва сиқа эрди.

 428.Қурбанж р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, ул пире эрди, дарвеш ва валоят соҳиби. Ва қабри бизинг Гозургоҳдадур. Бир кун Хожа Абу Абдуллоҳ Абу Заҳлға етди. Дедики, эй Абу Заҳл ўғли, қачон бўлғайки, сени юқори ўлтурқайлар ва мени қуни? Хожа ҳушёр эрди, билдики, бузург кишидур. Деди: эй Шайх, бўлаолмағайки, сени юқори ўлтуртқайлар ва мени қуйи. Шайх деди: Абу Заҳл ўғли ранжур бўлма, не мазаси бўлғайки, мени юқори ўлтуртқайлар ва сени қуйи? Бир ҳафтаким ўтти, Хуросон ҳокими ани тутуб, қўрғониға юбордики, бир тоқта кивуруб эшикни қўпордилар, то анда дунёдин ўтти.

 429.Хожа Хайрча р. т.
 Шайх ул-ислом дебдурки, Хайрча бир қул эрди. Қабри Гозургоҳдадур. Хожаси андин хавориқи одоту каромот мушоҳада кўп қилур эрди. Ани озод қилди. Гозургоҳга келди ва бир уйғина ясади ва анда муқим бўлди. Анинг муножотидурки, «Худовандо, ҳар кимга дунё матоиндин сийму зар керак бергил ва ҳар кимга ер ва қул керак бергил, Хайрчаға сен бассен!». Шайх ул-ислом дебдурки, ул гарро ҳоли маҳалли ғайратдур, аммо Ҳақ ихтиёри бандаларға бесабабу иллатдур. Билолким, ҳабаше қул эрди, тилади ва Абу Жаҳл ва Утба ва Шайбаники, Макка содоти эрдилар, сўрди: ул не қилди ва булар не қилиб эрдилар, ҳеч барча анинг иноят ва қисматиға вобастадур. Ва кишига анда сўз етмас. Шайх ул-ислом дебдурки, ҳарким бемор бўлса эрди ё бир дардға учраса эрди, Хайрчадин фотиҳа тилар эрди. Ул ўқигач, филҳол шифо топар эрди. Бир қатла бир донишманднинг тиши оғриб эрди, анга борди. Ул «Ал-ҳамд» ўқуғач ҳамул дам сиҳҳат топти. Ул донишманд дедики, Хайрча, «Алҳамд»ни рост ўқумайсен, мен санга ўргатай, то туз ўқиғайсен! Ул дедики, сен кўнглунгни тузат! Шайх ул-ислом деди: мен Харақонийдин «Ал-ҳамду лиллоҳ» эшиттимки, ўқидики, уммий эрди ва «Ал-ҳамд» дейолмас эрди, аммо рўзгорнинг саййид ва ғавси эрди.

 430.Абу Абдуллоҳ Аҳмад б. Абдурраҳмон Наср Молиний қ. с.
 Ул Ҳирот машойихининг улуғларидиндур, Шайх Аму ақронидин. Анинг била Ислом ҳажжи қилибдур. Ва Ҳарам машойихин кўрубдур ва суҳбат тутубдур. Ва зоҳиру ботин улуми била ораста эрмиш ва каромоту валоят ияси. Анинг асҳобидин бирига ул дебдурки, Маккага бор, фалон кишига мундоқ ва мундоқ де! Ул бириеча қадамки урубдур, ўзин Маккада кўрубдур ва ул кишига Шайхнинг пайғомин еткурубдур. Ва намоздин бурун: Шайх қошиға келибдур. Анда еткан маҳалда тилагандурки, ҳаж гузорлағай. Ул киши дебдурки, Шайхнинг сўзи хилофин қилмаки, ёнсанг, бора олмағайсен ва уч ой йўлда қолғайсен. Қабри Ҳиротнинг Молинидадур. Шайх ул-ислом авойил ҳолда анинг зиёратиға кўп борур эрмиш.

 431. Абу Наср б. Абу Жаъфар б. Абу Исҳоқ Ҳиравий Хончабодий қ. с.
 [Абу Наср Муҳаммад б. Аҳмад б. Жаъфар деб ҳам атайдилар]1. Зоҳиру ботин улумиға олим ва рўзгор фақиҳи. Ва асли Кирмонлиғдур. Ва тавбасининг сабаби бу эрмишки, бир кун бирав бир фатво келтурдики, не буюрғайлар, Ислом аиммаси бу масъаладаким, бираз йигитликда ғазаб юзидин бир неча йиғоч бир эшакка урубдур. Ул эшак юз кийн қилибдурки, эй Хожа, сенинг бу зулмунг ҳам мазлумға ўткай, аммо тонгла бу ғазаб сурмакнинг уҳдасидин нечук чиққунгдур? Йигирма йилдурки, ул киши йиғлайдур ва ҳоло кўзининг суйи қонға мубаддал бўлубдур, оё анинг таҳорат ва намозининг ҳукми нечук бўлғай? Чун Абу Наср бу фатвони ўқуди, бу сўз ҳайбатидин беҳуш бўлди. Чун ҳушиға келди, ул киши суҳбати иҳроме боғлади. Чун анинг манзилиға етди, ул киши ул йиғламоқ ва андуҳдин ўлуб эрди. Бир қари киши кўрди: нуроний ва қон кўзидин оқиб, юзида боғлаб эрди, аммо ул киши кулар эрди. Абу Наср ул кулгудин таассуб қилиб, ул киши такфину тажҳизин қилиб, йиғлаб борур эрди. Бир қари киши анга йўлиқиб деди: эй йигит, нега йиғлайсен? Магар Китоб уллоҳдин ояте санга етибдурки, анинг била амал қилмағайсен. Бу йиғламоғинг этаги кулганлар йиғламоғиға ўхшар, йўқки кўнгул қўйганлар йиғламоғиға.
 Чун ул пир бу сўзни айтиб ўтти: Абу Насрга дард устига дард ва сўз устига сўз ортти. Ва ҳар недаким эрди, барчадин чиқти ва сафар ва саёҳат ихтиёр қилди. Ва дерларки, уч юз пир суҳбатиға етиб, барчаға хидмат қилди. Ва Хизр а. с. суҳбатиға мушарраф бўлди. Ва Макка ва Мадина ҳарамида Байт ул-Муқаддасда риёзат тортти ва ибодат қилди ва охир Ҳиротқа мурожаат қилди. Ва умри юз йигирма тўртга етти ва беш юзда дунёдин ўтти ва қабри Хончабоддадур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 432. Султон Маждуддин Толба р. т.
 Дебдурларки, черикчи ва сипоҳий эрмиш. Ва тарку тажриду таваккулда ягона эрмиш. Дарвеш Муҳаммад Чургарки, абдолдин эрмиш ва масжиди Жомеъда бўлур эрмиш, бир кун ибриқидин сув тўкулгон эрмиш ва ўзи ётқон эрмиш. Масжид ходими ул сувни кўруб соғиниб-дурқи, дарвеш бавл қилибдур. Ани андоқ урубдурки, аъзоси мажруҳ бўлубдур. Дарвеш бир оҳ урубдур ва кетибдур. Бир ўт пайдо бўлубдур ва масжидқа, чун йиқочдин экандур, туташибдур ва андин ул бозорға ту-шубдурки, ани «жумлафурушлар бозори» дер эрмишлар. Султон Маждуддин Толбаға бу хабарни берибдурлар, дарвеш кейинча борибдур. Чун анга етибдур, дебдурки, мусулмонларнинг шаҳрин не учун куйдурурсен? Дарвеш ёнибдур ва кўзи ашкидин неча қатра ул ўтка тўкубдур, ул ут ўчубдур. Бу рубоийни дебдурки,

р у б о и й:
[Кечаги олов ёнишни қалбимдан ўрганган эди,
агар кўз ёшларим ёрдамга келмаганда,
Ҳиротнинг барча сотувчилари куйиб кетарди]1.


 Дерларки бир қатла азим сел келди, андоқки, яқин эрдики, Ҳирот шаҳрин сув элткай. Султон Маждуддин Тодбоға айттилар. Деди: менинг хирқамни сел илайига қўюн! Андоқки қилдилар, сел филҳол қайтти. Имом Фахруддин Розий анинг замонида эрмиш, анинг суҳбатиға тақаррубу табаррук тилар эрди. Мазори Ҳирий шаҳрида Хушк ва Ферузобод дарби орасидадур.
 Ва Шайх Маҳмуд Ушнувий раҳимаҳуллоҳки, «Ғоят ул - имкон ва маърифат уз-замон вал макон» рисоласининг мусаннифидур, анинг гунбадида мадфундур. Ва бу Шайх Маҳмуд Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад б. Абдулмалик Дайламийнинг асҳоб ва шогирдларидиндурки, муҳаққиқларнинг акобир ва машойихидиндур. Ва ҳақиқатда кўп муфид мусаннафоти бор.

 433. Абу Абдуллоҳ Мухтор б. Муҳаммад б. Аҳмад Ҳиравий қ. с.
 Ҳирот машойихининг акобиридиндур. Зоҳир улуми ва ботин улумиға жомеъ. Валоят ва каромот ияси. Дерларки, қабри лавҳида мундоқ битилган топибдурларки, ул икки юз етмиш еттида дунёдин ўтубдур. Ул дебдурки, таомни андоқ егилки, сен они егайсен, йўқки ул сени! Агар сен они есанг, барча нур бўлғай ва агар ул сени еса, барча дард бўлғай ва тўнни андоқ кийки, руунат ва фахр ва хайлони сенинг ниҳодингда куйдургай. Йўқки, ул иллатлар ўти шуъласин ёрутғой. Дебдурки, ҳар ишда бўлсанг андоқ бўлки, Азроил бошингға келса, ул ишдин ўзга ишга борғулиқ бўлмағойсен ва бори ҳолатинг сенинг била бўлғай. Агарчи таом емак бўлғай, ё мубоҳ амал қилмоқ керак. Ботининг холисанлиллоҳ бўлғай ва ниятинг ул амалда Ҳақ с. т. нинг ризоси бўлғай ва шаръ риояти. Дебдурки, Убудият асли улдурки, зоҳирда андоқ бўлғайсенки, сендин барча шаръ зоҳир бўлғай ва ботинда андоқ бўлғайсенки, анда ғайр ёдининг сиғмоғи бўлмағай ва анга мурид ва асҳобки, каромат ва валоят ияси бўлғай кўп эрди. Абу Али Мухтор Аланий Ҳусайний р. а. дек. Ва ул саййид имомға машҳурдур ва пирининг оёғи сари мадфундур ва фақиҳ Абу Усмон Марғазийдекки, ғоят шавқ ва сўхталийдин Шавқсўхтаға машҳурдур ва анга ғароиб ҳолот ва ажиб вақоеъ эрмиш ва Хончабод гўристонида Абдувоҳид б. Муслимнинг аёғи сари мадфундур.

 434. Шайх Абу Зар Бузжоний қ. с.
 Шайх ул-ислом дебдурки, мен бир киши кўрубменки, ани кўрубдур. Сайёде эрди Бузжонда, қулун тутқучи. Басе саъй қилдимки, ани топтим ва кўрдум. Абу Зар зоҳир каромоти ияси эрди. Бузжонда бир мадраса бор эрдики, Шайх Абу Зар анинг сокинларин авлиё дер эрди. Шайх бир кун ул мадраса эшигида ётиб эрди. Мадраса ходими келди. Шайх сўрдиким, авлиё не ишда? Ходим дедики, бу кун егулук топмайдурлар. Ул мадрасада бир тут йиғочи бор эрди. Ходимга дедики, чиқиб ул йиғочни силк! Ходимки, чиқиб силкди, яфроғларки тушти, холис олтун эрди. Шайх қошиға келтурди. Шайх буюрдики, ёронлар учун таом ол! Ва анинг ашъоридиндур.

Б а й т:

[Бизни ўз жинсмиздан бўлганлар танийди, аммо қолганлар инкор қиладилар]1.


Ва ҳам анинг назмларидиндур:

[Сен азал илми билан айбимни кўрдингу сотиб очдинг.
Сен илмда ўша-ўшасан, мен ҳам айбдорликда ўшаман.
Энди ўзинг танлаганингни ўзинг рад этма!]2.


 435. Шайх ул-ислом Аҳмад Номақий Жомий қ. с.
 Кунияти Абу Наср Аҳмад. б. Абулҳасандур ва Жарир б. Абдуллоҳ Жабалий фарзандларидиндур разиёллоҳу анҳуки, Расул с. а. в. вафот қилган йил мусулмон бўлди. [Аллоҳ ундан рози бўлсин, деди: Исломни қабул қилганимдан бери Расулуллоҳ с. а. в. зиёратидан маҳрум қилмади ва доимо менга табассум билан боқарди]1
 Ва ул баланд қаду бисёр жамил эрди. Амир ул-муъминин Умар р. а. анга бу умматнинг Юсуфи от қўюб эрди. Ҳазрат Шайхқа Ҳазрати Ҳақ с. т. қирқ икки фярзанд бериб эрди, ўттуз тўққузи ўғул ва учи қиз. Шайх-нинг вафотидин сўнгра ўн тўрт ўғул ва уч қиз боқий эрди. Ва бу ўн тўрт ўғул бариси олим ва омил ва комил ва соҳиби тасниф ва соҳиби каромот ва валоят. Ва халқнинг муқтадоси-ю пешвоси эрдилар. Ва ўзи уммий эрди ва йигирма икки ёшида тавба тавфиқи топти ва тоғқа чиқди. Ва ўн саккиз йил риёзатлар тортқондин сўнгра қирқ ёшида ани халқ ичига юборибдурлар ва ладунний илм эшикларин юзига очибдурлар. Ва уч юз той қоғаздин ортуқдурки, тавҳиду маърифат илмида ва сирру ҳикмат маърифатида ва тариқат равишида ва ҳақиқат баёнида тасниф қилибдурки, ҳеч олим ва ҳаким анга эътироз қилмайдур ва қила олмайдур. Бу таснифот барча оёти Қуръоний ва Расул с. а. в. ахбор ва аҳодиси била муқайяд ва муайяддур. Ҳазрат Шайх қ.с. «Сирож ус-соирин» отлиғ китобида келтурубдурки, қирқ ёшимдан берики, мени халқ орасиға юборибдурлар, бу кунгачаким, олтмиш икки ёшимдамен ва бу китобни фармон била жамъ қиладурмен, юз саксон минг кишидурки, бизинг илгимизда тавба қилибдур. Ва андин сўнгра дағи кўп йил Ҳиротда эрмишлар. Шайх Заҳириддин Исоки, Шайхнинг фарзандларидин биридур, «Румуз ул-ҳақойиқ» китобида келтурубдур. Бизинг Шайх илигида умрларининг охириғача олти юз минг киши тавба қилибдурлар, маъсият йўлидин тоат тариқиға кирибдурлар. Ва Шайхнинг Хирқа пири Ҳазрат Шайх Абу Саид Абулхайр қ. р. дур. Ва анинг шарҳи будурким, Ҳазрат Шайх Абу Саидқа бир хирқа бор эрдиким, анда тоат қилур эрди.
 Мундоқ дебдурларки, ул хирқа Амир ул-мўминин Абобакр Сиддиқ р. а. дин мерос қолиб эрди машойихқа. То навбат аларға етиб эрди, аларга кўргуздилар ва амр қилдиларки, ул хирқани Аҳмадқа таслим қил! Шайх Абу Тоҳирғаким, аларнинг фарзанди эрди, васият қилдиларким, менинг вафотимдин неча йилдин сўнгра бир, навхат буюк буйлуқ, азрақ кўзлуғ Аҳмад отлиғ йигит сенинг хонақоҳингдин киргай ва сен асҳоб орасида менинг ўрнумда ўлтурмиш бўлғансен, зинҳорким, бу хирқани анга таслим қилғайсен. Аларнинг умри чун охир дамға етти, Шайх Абу Тоҳирға бу орзу бўлур эрдики, валоятеки алардадур, Шайх Абу Тоҳирға топширғайлар. Алар кўз очиб дедиларки, ул валоятеки, сиз тамаъ қилиб эрдингиз, ани яна биравга топширдилар ва бизинг шайхлиғимиз аламин бир хароботе эшикига урдилар ва ишеки бизда эрди, анга таслим қилдилар. Ва сўзларки, эл билмадики, ҳол недур, то улки, алар вафотидин неча йилдин сўнгра бир кеча Шайх Абу Тоҳир воқеъада кўрдиким, бузургвор оталари жамъи асҳоб била мустаъжал борадурлар. Ул сўрдиким, ё Шайх, не таъжилдур? Алар дедиларки, сен дағи келки, Қутби-авлиё келадур. Ул тиладики, борғай, уйғонди. Яна бир кун Шайх Абу Тоҳир хонақоҳида ўлтуруб эрдиким, бир йигит кирди, ҳам-ул сифат билаки, Ҳазрати Шайх васият қилиб эрди. Шайх Абу Тоҳир филҳол билди ва эъзозу икром қилди, аммо андоқки, башарият муқтазосидур. Мутааммил бўлдики, андоқ бузургвор ота хирқасин нечук илигидин чиқарай? Ул йигит деди: Хожа, амонатқа хиёнат раво эрмас. Шайх Абу Тоҳир хушвақт бўлди ва бориб ул ердинки хирқани Ҳазрат Шайх ўз муборак илиги била қозуқдин осиб эрдилар, олиб келтуруб, ул йигитнинг эгнига солди. Ва дебдурларки, ул хирқани машойихдин йигирма икки киши кийиб эрди, охир Шайх ул-ислом Аҳмад Жомға ҳавола бўлди. Андин сўнгра киши билмадики, ул хирқа қаён борди? Шайх ул-ислом Аҳмаддин сўрубдурларки, машойих мақомотин эшитиббиз ва кутубларин кўруббиз, ҳеч қайсидин бу навъ ҳолотки, сиздин зоҳир бўлур, бўлмайдур. Дедики, биз риёзат вақтида ҳар риёзатки эшиттик авлиёуллоҳ тортибдурлар, торттик ва анга нима мазид ҳам қилдук. Ҳақ с. т. ўз фазлу карами била ҳар не пароканда аларға бериб эрди, бир йўла Аҳмадқа берди. Ҳар тўрт юз йилда Аҳмаддек бирав пайдо бўлғай, иззу таолонинг инояти осори анга бу бўлғайки, халқ кўргайлар. [Бу раббимнинг фазлу карамидандир]2. Ҳазрат Шайх каромоту мақомотининг шарҳи андин кўпрокдурки, бу мухтасарда адо топқан, не учунки, бовужудиулки, алар мақомотининг жамъини эллик-олтмиш жузв битибдур, улча бор, шарҳ қилаолмайдур ва ул мақомот машҳуридур. Агар ҳолотиға яхши мутталеъ бўлай деган киши ул китобни ўқимоқ керак. Шайхнинг валодати тўрт юз қирқ бирда эрмиш ва беш юз ўттиз олтида дунёдин ўтубдур.

 436. Абу Тоҳир Курд р. т.
 Ул Хизр а.с. била суҳбат тутар эрмиш ва Шайх ул-ислом Аҳмадқа анинг била мувонасат бор эрмиш. Шайх ул-ислом дебдурки, бир кун мендин нафс зардолу тилади. Дедим: бир йил рўза тутқил, санга зардолу берай! Бир йилдин сўнгра нафс тақозо қилдики, мен ваъдаға вафо қилдим, сен ҳам қил! Ул боғ сари бордимки, отамдин мерос қолиб эрди, кўрдумки бир зардолуни шағол ебдур ва бутун ташлабдур. Олдимки, ваъдаға вафо қилғаймен, нафс фаръёд қилдики, не иш қилғунгдур, манга ҳеч зардолу керакмас! Эмдики, нафс андин тамом кечти, бир неча зардолу едим ва бир нечани кўтардим ва Шайх Абу Тоҳир қошиғаки менинг пири суҳ-батим эрди ва оллида қўйдум. Шайх ўрук сари боқди ва дедики, Аҳмад, бизинг учун вақф ўруги келтурубсен! Дедим: эй Шайх, вақф эмас ва менинг отам мулкида ўзи тиккан ва манга мерос етган дарахтдиндур ва мен ўз илигим била узубмен. Шайх мусаллам тутмади ва ўғлия айттики, бизинг қўйлардин бир қўй олиб кел ва ўлтур ва шурбое пиширки, очлиғ сафроси Аҳмаднинг димоғи ва бошиға урубдур, билмавдурки, не дейдур ва не қиладур. Мен дам урмадим, то ул таомни келтурдилар. Кўнглумға еткурдиларки, бу таомдин емаки, важҳдин эмас. Мен хаёл қилур эрдим ва нондин илиг уруб ер эрдим. Илҳоқ қилдики, чун айтки, не учун емайсен? Улча кўнглумга солиб эрдилар, айттим. Ўғлин тилади ва ул эт кайфиятин сўрди. Ўғли айттики, қўйлар йироқ бориб эрдилар, фалон қассобдин олдим. Ул қассобни тилаб, эт кайфиятин сўрди. Деди: ул бир қўй эти эрдики, шиҳна зулм била биравдин олиб эрди, манга бердики, ўлтур, яримин шиҳна элтти, ярими қолиб эрдики, шайхзода олиб келди. Шайх Абу Тоҳир бошин қуйи солди. Ва йиғламоқ манга зўр келтурди ва қўптум. Бир савмаъаки, ул яқинда эрди, кирдим, йиғламоғимни тия олмай йиғлар эрдимки, Шайх Абу Тоҳир кирди ва ўлтурди. Ва мен кўнглумда муножот қилур эрдимки, Худоё, андоқки, қўй ишини анга маълум қилдурдунг, ўрук ишин ҳам зоҳир қил! Бу аснода Хизр а. с. кириб келди ва деди: ё Або Тоҳир, Аҳмаднинг мулкига вақф от қўйдунг ва шубҳалиқ таоминға ҳалол от қўйдунг, муни кимдин ўрганибсен? Сенинг Аҳмадқа ҳеч боз-хостинг йўқдурки, ул буюк поядин борур.

 437. Шайх Абу Али Формадий қ. с.
 Оти Фазл б. Аҳмаддур. Хуросоннинг Шайх уш-шуюхи эрди. Тазкиру мавъизатда устод имом Абулқосим Қушайрийнинг шогирдидур ва тасаввуфда интисоби икки жонибдадур. Бири Шайхи бузургвор Шайх Абулқосим Гургоний қ. с. ға ва яна бири Шайх ул-машойих Абулҳасан Харақоний р. ғаки, ўз замонининг қутби эрди. Шайх Абу Али дебдурки, йигитлигим ибтидосида Нишобурда илм таҳсилиға машғул эрдим, эшиттимки, Шайх Абу Саид Абулхайр Меҳнадин келиб, мажлис айтадур. Мен бордим, то ани кўргаймен. Кўзумки онинг муборакжа-молиға тушти, вола ва ошиқ бўлдим ва бу тоифанинг муҳаббати кўнглумда кўпрак бўлди.
 Бир кун мадрасада, ўз ҳужрамда ўлтуруб эрдим. Шайхнинг дийдорининг орзуси кўнглумга тушти ва ул вақт эмас эрдики, Шайх чиққай. Сабр қила олмадим. Қўпдум дағи чиқтим. Чун чорсуға еттим. Шайхни кўрдумки, қолин эл била борур эрди. Мен доғи аларни эришаборур эрдим, беҳуд. Ва шайх бир ерга кирди ва асҳоб доғи кирдилар, мен доғи кирдим ва бир гўшада ўлтурдум. Ондоқки, шайх мени кўрмас эрди. Чун самоъға машғул бўлдилар. Шайхқа вақт хуш бўлди ва важд анга зоҳир бўлди ва тўнин чок қилди. Чун самоъдин фориғ бўлдилар. Шайх тўнин солди ва асҳоб йиртиб улашадур эрдилар. Шайх бир енг била бир унгурин олиб чорладики, эй Бу Али Тусий, қайдасен? Кел! Мен жавоб бермадим ва дедимки, мени кўрмайдурур ва билмас. Шояд асҳоб оросида Абу Али отлиғ биров бор экин! Яна менинг отимни тутуб чорлади. Учунчи қатлада менга зарурат бўлди. Жавоб бериб қўптим ва қошиға бордим. Шайх ул енг била ул унгурни менга берди ва деди: Сен бизга бу енг била унгурдексен. Ани олиб бир ариғ ерда қўйдум ва доим шайх хизматиға борур эрдим ва шайх хизматидин менга кўп фойда ва ёруғлиқлар етишти. Чун шайх Нишобурдин борди. Мен устод Абулқосим Қушайрий хизматиға борур эрдим ва ҳар воқеа ва ҳолат юз кўргузса, анга айтур эрдим ва ул мени илм касбиға тарғиб қилур эрди. Яна икки-уч йил жидд била таҳсилға машғул бўлдум. Бир кун қаламни миҳбарадин чиқордим. Оқ чиқди. Ани устод имомға арз қилдим. Устод дедики, чун илм сендин илик тортти. Сен доғи ондин илик торт ва ишга машғул бўл! Мадрасадин чиқдим ва хонақоҳда сокин бўлдим ва устод Имом хизматида сулук қилур эрдим ва юзланган ҳолни анга арз қилур эрдим ва жавоб топар эрдим. Бир кун менга бир ҳол дас бердики, ул ҳолда гум бўлдим. Чун устод Имомға айттим. Жавоб бердики, эй Абу Али, менинг равишим мундин юқори эмас. Ул вақтда Ҳазрат шайх Абулқосим Гургонийнинг шуҳрати Тусдин етишти. Мен Тусқа, онинг хизматиға бордим. Масжидида асҳоб била ўлтуруб эрди, икки ракаат таҳияти масжид қилғондин сўнгра қошиға бордим. Бош кўтарди ва деди: Кел, эй Буали! Не ниятинг бор? Айт! Мен воқеаларимни арз қилдим. Эрса, дедиким, қутлуғ бўлсун, ишингнинг иб-тидоси ямон эрмас! Тарбият топсанг, бийик даражага етарсен. Мен ўз кўнглумда дедимким, менинг пирим бу кишидур. Онинг хизматида мақом қилдим. Ондин сўнграки, менга қаттиқ риёзатлар ва мужоҳадатлар буюруб эрди. Иқбол қилди ва мажлис ақди буюрди ва ўз фарзандин менинг ҳукмимда қилди ва ҳам шайх Бу Али дебдурки, мундин бурун Шайх Абу Саид Абулхайр Меҳ-надин Тусға келиб эрди ва чун хизматиға бордим. Деб эрдики, эй Абу Али, бот бўлғайки, тўтидек сени сўзга киюргайлар. Оз вақтдин сўнгра Шайх Абулқосим Гургоний менга мажлис ақди буюрди ва сўз эшиги кўнглумда очилди.

 438. Шайх Абубакр б. Абдуллоҳ Тусий Нассож. қ. с.
 Ул ҳам Шайх Абулқосим Гургонийнинг муридларидиндур. Ва Абубакр Динаварий била суҳбат тутубдур. Андин сўрдиларки, матлуб дийдорин не била кўрса бўлур? Дедики, сидқ кўзи била кўрса бўлур, талаб кўзгусида! Ва ҳам ул дебдурки, сув тасаввури сувсизлиғни дафъ қилмас ва ўт фикрати ҳарорат бағишламас ва талаб даъвоси матлубға еткурмас. Ва ҳам ул дебдурки, то мавҳум вужудни фано ўти кул қилмағай ва кўнгул ғайрат игнаси била анинг ғайридин тикилмагай, жон хилватхонаси жонон шамъи жамоли тажаллилари била ёрумағай, не учунки, эккан ерда тухум экмаслар ва мунаққаш қоғазға нақш чекмаслар. Дебдурларки, ҳоли бидоятида мужоҳада кўп чекти ва ул мужоҳадаси му-шоҳадаға уланмади. Худованди таоло даргоҳида нола қилди, сирриға еткурдиларки, Нассож, талаб дардиға қонеъ бўл, санга топмоқ била не иш! Ҳам ул дебдурки, таваккул улдурки, манъу атони Тенгри таолодин ўзгадин кўрмагайсен. Айн ул-қузот Ҳамадоний ўз мусаннафотида келтурубдурки, Шайх Аҳмад Ғаззолийки, Абубакр Нассож анинг пиридур, муножотида дедики, [Илоҳо, менинг яралишимдан ҳикмат не?]1 жавоб келдики, [Сенинг яралишингдан ҳикмат – жамолимни руҳинг кўзгусида кўрмоқ, муҳаббатимни қалбингга солмоқ]2.

 439. Ҳужжат ул-ислом Муҳаммад б. Муҳаммад Ғаззолий Тусий қ. с.
 Кунияти Абу Ҳомиддур ва лақаби Зайнуддин. Тасаввуфда интисоби Шайх Абу Али Формадийдур. Ул дебдур: [Шайхим имом Али Формадий ҳазратларининг шайхи Абулқосим Гургоний ҳазратларидан шундай нақл қилганини эшитдим: «Солик ҳануз восил бўлмаган бўлса ҳам, Аллоҳу Таолонинг тўқсон тўққиз исми унинг сифатларига айланади»]1.
 Имом Муҳаммад ҳолининг ибтидоси Тусда ва Нишобурда улум таҳсилиға ва онинг такмилиға иштиғол кўргузди. Ондин сўнгра Низом ул-мулк била мулоқот қилди. Жамоати фузало билаки, онинг суҳбатида бўлур эрдилар, мутааддид мажолисда мунозара ва мужодала қилди ва аларға ғолиб бўлди. Ва Бағдодда Низомия мадрасаси тадрисин анга тафвиз қилдилар. Тўрт юз ўттиз тўртда Бағдодға бориб, дарс айтди ва Ироқ аҳли барча анга шефта ва фирифта бўлдилар. Баланд қадр аржуманд поя топти. Сўнгра борисин иҳтиёри била тарк қилди ва зуҳду инқитоъ тариқин илгари тутди ва ҳаж азимати қилди ва тўрт юз саксон саккизда ҳажға мушарраф бўлуб, Шомға мурожаат қилди ва муддате анда эрди ва андин Байт ул-Муқаддасға борди ва андин Мисрға келди ва муддате Искандарияда эрди ва андин Шомға келиб, неча вақт турди ва андин сўнгра ватан азимати қилди ва ўз ҳолиға машғул бўлди ва халқдин хилват ихтиёр қилди ва муфид китоблар тасниф қилди.
 «Иҳъё ул-улум»дек ва «Жавоҳир ул-Қуръон» ва «Ёқут ут-таъвил» тафсиридекки, қирқ мужалладдур ва «Мишқот ул-анвор» декки, барча машҳур кутублардур ва бу барчадин сўнгра Нишобурга авд қилди ва сўфия учун хонақоҳе бино қилди. Ва илм талабаси учун мадраса ҳам иҳдос қилди ва авқотин хайр вазоифи тавзеъ этти, Қуръон хатмидин, арбоби қулуб суҳбатидин ва улум тадрисидин ул замонгачаки, беш юз бешда жумодул охир ойининг ўн тўртида Тенгри таоло живори раҳматиға восил бўлди. Шайх Абулҳасан Шозали қ. с. ки, ўз за-монининг қутби эрди, ўзи кўрган воқеадин мундоқ хабар берибдурки, Ҳазрат Рисолат с. а. в. Мусо ва Исо а. с. ға мубоҳот ва муфохират қилибдур Ғаззолий р. т. била. [Аллоҳ ундан рози бўлсин, баъзи дўстларига ёзган мактубларидаги ҳикматларидан]2. Руҳ ҳастии нестнамойдурки, киши анга йўл топмас ва султони қоҳир ва мутасарриф улдур. Қолиб анинг асиру бечорасидур. Ҳар не кўрсалар Қолибдин кўрарлар ва Қолиб андин бехабар; барча оламға олам қайюми била ушбу мисолдурки, олам қайюми «ҳасти нестнамон-дур»ки, олам зарротидин ҳеч зарраға вужуд ва қивом ўзи била эмас. Балки онинг қайюмлуғи биладур. Ва ҳар ниманинг қайюми заруратки, ул нима биладур, вужуди ҳақиқий ангадур ва муқаввим вужуди андин орият важҳи била [Сизлар қаерда бўлсангиз, у сизлар билан биргадир]3 будур ва лекин, бировким маийятни билмагай, илло жисм маийятини жисм била ё араз маийятини араз била ё араз, маийятин жисм била ва бу учаласи олам қайюмиға маҳолдур. Бу маийятни фаҳм қилаолмағай ва қайюмият маийяти тўртунчи қисмдур. Балки маийят ҳақиқат юзидин будур ва бу дағи ҳасти нестнамойдур. Аларки, бу маийятни билмагайлар, қайюмни тилаганлар ва топмағойлар [ва яна унга тегишли]4 Гирдбодки, софи ҳавода ердин қўпар. Бир минора сурати била мустатил ва ўзига чирманур. Қиши анга боқса соғинурки, туфроғ ўзин чирмайдур ва тебранадур ва андоқ эмасдур. Балкн ул туфроғдин ҳар зарра била ҳаводурки, онинг муҳаррикидур. Аммо ҳавони кўрса бўлмас ва туфроғни кўрса бўлур. Бас, туфроғ муҳарриклиғда нести ҳастнамойдур ва ҳаво ҳасти нестнамой. Туфроққа ҳаракатда мусаххарлиғдин ўзга йўқдур ҳаво илкида. Ва салтанат барча ҳавоғадур ва ҳавонинг салтанати нопайдо.

 440. Шайх Аҳмад Ғаззолий р. т.
 Шайх Абубакр Нассожнинг муридидур. Ва мўътабар таснифоти ва таълифоти бор. Ва алардин бири «Савониҳ» китобидурким, Шайх Фахруддин Ироқий «Ламаъот»ни анинг суннати била тартиб берибдур. Андоқки, дебочасида айтурки, [Аммо баъд: ишқ мартабалари ҳақидаги бир қанча сўзлар «Савониҳ» услубида ёзилди]1. Ва «Савониҳ» фузулидин бири будурким, маъшуқ барча ҳоли билан маъшуқдур, бас истиғно анинг сифатидур. Ва ошиқ барча ҳоли билан ошиқдур, бас ифтиқор анинг сифатидур. Ошиққа ҳамиша маъшуқ кераклик, бас ифтиқор анинг сифатидур. Ва маъшуққа ҳеч нима дарбоист эмас, чун ўзи ўзинингдур, ложарам истиғно анинг сифати бўлғай.

Р у б о и й:
[Доим кўнгил оласану узринг бор, Ҳеч ғам
 чекмайсану узринг бор.
Мен сенсиз минг кеча қон ютдим, Сен бир оқшом
 ўйламайсан, узринг бор]2.


 Бир кун анинг мажлисида қори бу оятни ўқудики, [Эй ўз жониға жиноят қилган бандаларим]3. Ул деди: [Аллоҳ «бандаларим» деб, ўзига нисбат бериш билан уларни улуғламоқда. Сўнгра ўқиди: Ишқ йўлида маломат осон кечди, душманларимнинг таъналари мен учун эътиборсиз. Ўз номим билан чақирсалар, карга айланаман ва агар Аллоҳнинг бандаси деб хитоб қилсалар, албатта, эшитувчиман]4. Бу тоифадин бирида Имом Аҳмад сўзларидин бир жузв эди, ани ҳужжат ул-ислом Имом Муҳаммад олиб тааммул қилди ва деди: субҳоноллоҳ, биз тиладук ва ул топти, яъни Имом Аҳмад.
 Беш юз ўн еттида дунёдин ўтубдур ва қабри Қазвиндадур.

 441. Хожа Юсуф Ҳамадоний қ. т. с.
 Кунияти Абу Яъқубдур. [Имом, олим, орифи раббоний, гўзал ҳоллари, кўп эҳсонлари, юксак карамот ва мақомотлари бор эди]1. Ибтидода Бағдодқа борди ва Шайх Абу Исҳоқ Шерозий мажлисида мулозамат қилди ва иши юқори бўлди ва ўз ақрониға фиқҳ илмида ва ўзга улумда, хусусан назар илмида фоиқ бўлди ва Шайх Абу Исҳоқ ани кичик ёшлиғ эканида кўп улуғ поялиғ асҳобиға тақдим қилур эрди ва кўп уламодин Бағдод ва Исфаҳон ва Самарқандда ҳадис истимоъ қилди. Сўнгра барчани тарк қилди ва риёзату мужоҳадат тариқин илгари тутди ва машҳур андоқдурки, тасаввуфда интисоби Шайх Абу Али Формадийғадур ва дебдурларки, Шайх Абдуллоҳ Жувайнийға. Ва Шайх Ҳасан Симноний била суҳбат тутубдур. Марвда сокин бўлди ва андин Ҳирига келди ва бир неча вақт иқомат қилди. Яна Марв аҳли андин мурожаат илтимос қилдилар ва Марвға борди. Яна Ҳирига келди ва андин сўнгра Марв азиматиға мурожаат қилғанда, йўлда беш юз ўттуз бешда фавт бўлди ва ҳам андаки, фавт бўлди, дафн қилдилар ва нсча вақтдин сўнгра Марвға нақл қилднлар ва мазори Марвдадур машҳур. Шайх Муҳйиддин Арабий қ. т. р. ўз мусаннафотидин баъзида айтибдурки, Шайх Авҳадуддин Ҳомид Кирмоний Қуния шаҳрида менинг манзилимда эрди. Дедики, бизнинг билодда Хожа Юсуф Ҳамадоний қ. с. ки, олтмиш йилдин ортуқ шайхлиғ ва иршод сажжодасида ўлтуруб эрди.
 Бир кун ўз зовиясида ўлтуруб эрдики, кўнглида ташқари чиқмоқ хутур қилди ва тариқи жумъа кунидин ўзга кун чиқмас эрди ва бу анга оғир келдики, билмас эрдики, қаён борғай? Охир бир маркабга минди ва жиловин қўйди, то қаёнки, Тенгри таоло элтса борғай. Ул маркаб шаҳрдин чиқди ва бодияға кирди ва борур эрди, то ани бир вайрон масжид эшигига еткурди ва турди.
 Шайх тушти ва ул масжидқа кирди ва кўрдики, бир йиғит бошин муроқабаға тортибдур. Бир замондин сўнгра бошин кўтарди. Бир ҳанбатлиғ йигит эрди, деди: Ё Юсуф, менга масъала мушкул бўлубдур ва зикр қилди. Шайх ул мушкулни ҳал қилғондин сўнгра деди, эй фарзанд, ҳар қачон сенга масъалае мушкул бўлса, шаҳрға кел, доғи мендин сўр ва мени келурга ранжга солма. Шайх дебдурки, ул йигит менга боқди ва айтти, ҳар қачон масъалае менга мушкил бўлса, анинг ҳаллиға ҳар тош манга санингдек бир Юсуфдур.
 Шайх Ибн Арабий дебдурки, мен мундин билдимки, мурид таважжуҳ сидқи била Шамхни ўз жонибиға жазб қила олур эрмиш. Хожанинг ғариб ҳолоти ва ажиб мақомоти андин кўпракдурки, шарҳ қилса бўлғай. Асҳоб аросинда хулафоси тўрт киши эрдилар: Хожа Абдуллоҳ Барқий ва Хожа Ҳасан Андоқий ва Хожа Аҳмад Яссавий ва Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қ. т. а. Ва Хожа Юсуфдин сўнгра бу тўрт кишидин ҳар бири иршод ва даъват мақомида эрмишлар ва муридлар анинг хизматида адаб била мулозим. Чун Хожа Аҳмад Яссавий Туркистон сори азимат қилди. Барча асҳоб ва иродат аҳлини Хожа Абдулхолиқ мутобаатиға далолат қилди. Бу навъ эрмиш, бу хонадоннинг баъзи мутааххир машойихининг рисоласида.

 442. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қ. т. р;
 Уларнинг равиши тариқатда ҳужжатдур. Барча форуқнинг мақбулидурлар. Ҳамиша сидқу сафо йўлида ва Мустафо с. а. в. шаръу суннати мутобаатида ва бидъату ҳаво мухолафатида қадам урубдурлар ва пок равишларин ағъёр кўзидин яшурубдурлар. Аларға кўнгул зикри. сабақи йигитликда Хожа Хизр а. с. дин бўлубдур ва ул сабаққа мувозабат кўргузубдурлар ва Хожа алардин фарзандлиқ қабул қилибдурлар ва буюрубдурларки, ҳавзлуғ сувға кириб, ғўта ур ва кўнглунгда [«ло илоҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулоллоҳ»]1 дегил. Алар Хожа буюрғондек қилибдурлар ва ишга машғул бўлубдурлар ва кушодлар топибдурлар ва аввалдин охирғача аларнинг рўзгори барча халқ қошида мақбул ва маҳмуд экандур. Сўнгра шайх уш-шуюх олиму орифи раббоний Хожа имом Абу Яъқуб Юсуф Ҳамадоний қ. р. Бухороға келибдурлар ва Хожа Абдулхолиқ алар суҳбатиға етибдурлар ва маълум қилибдурларки, аларда ҳам кўнгил зикри бор. Алар суҳбатида бўлур эрмишлар ва маълум қилибдурларки, то алар Бухорода эрмишлар, дебдурларки, Хожа аларнинг сабақи ва зикри пиридурлар ва Хожа Юсуф суҳбат ва хирқалари пири. Хожа Юсуфдин сўнгра алар риёзатқа машғул бўлдилар ва аҳволларин махфий тутар эрдилар ва аларнинг валояти ул ерга еттики, ҳар вақт намозда Каъбаға борурлар эрди. Аларнинг валояти кўп эрди ва Шомда аларға кўп муридлар пайдо бўлдилар ва хонақоҳ ва остона зоҳир бўлди. Ашуро айёмида жамоати касир алар хизматида ўлтуруб эрдилар ва алар маърифатда сўз айтадур эрдилар. Ногоҳ бир йигит кирди. Зоҳидлар суратида, эгнида хирқа ва кифтида сажжода ва бир гўшада ўлтурди. Ҳазрат Хожа анга назар қилдилар. Ул йигит дедики, Ҳазрат Рисолат с. а. в. дебдурларки, [Мўминнинг фаросатидин қўрқинг! Чунки у улуғ ва қудратли Аллоҳ нури билан боқади]2. Бу ҳадиснинг сирри недур? Алар дедиларки, бу ҳадиснинг сирри будурки, хирқанг остидағи зуннорингни кесиб, иймон кетургойсен. Ул йигит филҳол зуннорин кести ва иймон келтурди ва Ҳазрат Хожа асҳобға боқиб дедиларки, эй ёронлар, келингки, андоқки зоҳир зуннорин кесиб, бу наваҳд йигит иймон келтурди, биз ҳам ботин зунноринки иборати ужбдиндур қатъ қилиб, иймон келтурали, то андоқки, ул омурзида бўлди, биз доғи омурзида бўлали! Ажаб ҳолате асҳобға зоҳир бўлди. Хожанинг оёғиға тушарлар эрди ва тавбаларин тоза қилурлар эрди.
 Бир кун алар хизматида бир дарвеш дер эрдики, агар Аллоҳ таоло мани беҳишт била дўзах орасида мухайяр қилса, мен дўзахни ихтиёр қилурмен. Невчунки, ҳаргиз нафсим муроди била зист қилмайдурмен. Бу ҳолда беҳишт нафс муродидур ва дўзах ҳақ муроди.
 Ҳазрат Хожа ул сўзни рад қилдилар ва дедиларки, бандаға ихтиёр била не иш, ҳар қаён деса бор, борурбиз ва қаён деса бўл, бўлурбиз, бандалиқ будур! Йўқ, улки, сен айтасан. Ул дарвеш сўрдики, шайтонға ҳақ йўлининг соликлариға даст бўлғай?
 Хожа буюрдиларки, ҳар соликки, нафс фаноси сарҳадиға етмаган бўлса! Чунки анга ғазаб даст бергай. Шайтон анга даст топқай. Чун нафс фаноси ҳосил қилмиш бўлса, анга ғазаб бўлмас, ғайрат бўлур ва шайтон ғайратдин қочар. Бу сифат бировга мусалламдурки, юзи ҳақ йўлиға бўлғай ва «Китобуллоҳ»ни ўнг илкига тутқой ва Расул с. а. в. суннатин сўл илкига ва бу икки ёруғлуқ оросида йўл сулуки қилғай.
 Бир ниёзманд дедики, Хожа бизга иймон дуоси била мадад қилсалар бўлғайки, бу шайтон домгоҳидин саломат жон элтгайбиз. Алар буюрдиларки, ваъда андоқдурки, фаройиз адосидин сўнгра дуо мустажоб бўлур. Сен ишда бўл ва бизни хайр дуоси била ёд қил! Фаройиз адосидин сўнгра биз ҳам сени ёд қилали. Бўлғайки, бу орада ижобат асари зоҳир бўлғай ҳам сенинг ҳақингға, ҳам бизинг ҳақимизга!

 443. Хожа Ориф Ревгарвий қ. с.
 Хожа Абдулхолиққа уч халифа эрмиш: Хожа Аҳмад Сиддиқ ва Хожа Ориф Ревгарий ва Хожа Авлиёйи Калон. Ва нисбат силсиласи Ҳазрат Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қ. с. ға бу жамоатдин Хожа Орифқа етишур.

 444. Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий қ. с.
 Ул Хожа Ориф хулафосидиндур.

 445. Хожа Али Ромитаний қ. с.
 Алар Хожа Маҳмуд хулафосидиндурлар ва бу силсилада аларнинг лақаби Ҳазрат Азизондур. Ва аларға олий мақомот ва зоҳир каромот кўп эркандур. Ва тўқимоқ санъатиға машғул бўлур эрмиш. Ва Ҳазрат Махдумким, «Нафаҳот ул-унс» китобининг мусаннифидурлар, мундоқ дебдурларки, манга баъзи акобирдин мундоқ истимоъ тушубдурки, ишорат аларғадур. Улча Ҳазрат Мавлоно Жалолиддин Румий қ. т. р. дебдурки, б а й т:

[Ҳол илми қол илмидан юксак бўлмаганда эди,
Бухоро улуғлари қачон Хожа Нассожга қуллуқ

қилган бўлардилар] .


 Алардин сурубдурларки, иймон недур? Дебдурларки, қўнгармоқ ва овламоқ. Ва ҳам алардин сўрубдурларким, масбуқ масбуқона қазосиға қачон қўпқай? Дебдурларки, субҳдин бурун. Ва алардин манқулдурки, дебдурларки, агар ер юзида Хожа Абдулхолиқ фарзандларидин бири бўлса эрди, Мансур ҳаргиз дор остига бормағай эрди. Ва бу силсила аҳли бу рубоийни

Р у б о и й:


[Ким билан бирга ўтирсангу қалбинг боғланмаса, у билан суҳбатинг асло ҳовушмаса, зинҳор унинг суҳбатидан қочгин, йўқса, азизлар руҳи сени кечирмайди]2.
аларға нисбат берурлар. Ва аларнинг қабри Хоразмда машҳурдур.

 446. Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий р. т.
 Ҳазрат Хожа Азизоннинг халифасидур ва Ҳазрат Хожа Баҳоуддин ҳазратлариға алардин қабул фарзандлиғқа воқеъ бўлубдур ва алардурларки, Қасри Ҳиндувондин ўтарда дер эрмишларки, бу туфроғдин бир эр иси келадур. Бўлғайки, Қасри Ҳиндувон Қасри Орифон бўлғай. То бир кунки Саййид Амир Кулол манзилидинки, аларнинг хулафосидиндур, Қасри Орифон сари мутаважжиҳ эрдилар. Дедиларки, ул эр исики, бизинг димоғимизға етар эрди, ортуқроқ бўлубдур. Ҳамоноки ул эр мутаваллид бўлубдур. Чун нузул қилибдурлар. Ҳазрат Хожа Баҳоуддин валодатидин уч кун экандур, аларнинг жадди бир муомала аларнинг кўксиға қўйиб, аларни ихлос ва ниёз била Хожа Муҳаммад Бобо назариға келтурубдур. Хожа Муҳаммад Бобо дедиларки, ул бизинг фарзандимиздур ва биз они қабул қилдуқ ва асҳоб сори боқиб, дебдурларки, бу ул эрдурки, бизга онинг иси етиб эрди. Рўзгорнинг муқтадоси бўлғай ва Амир Саййид Кулолға буюрдиларки, фарзандим Баҳоуддин ҳақида тарбият ва шафқатни дариғ тутмағойсен ва сенга биҳил қилмағоймен, агар тақсир қилснг. Амир дедиким, эр бўлмағоймен агар, Хожа васиятида тақсир қилсам.
 Хожа Баҳоуддин дебдурларки, тақдир ҳасби била мутааммил бўлурда жаддим буюрдиким, бориб, Хожа Муҳаммад Бобоға ташриф ҳузури илтимос қилки, аларнинг қадами баракоти бу манзилға етгай. Чун алар лиқосига мушарраф бўлдум, ажаб каромотки, алардин мушоҳада бўлди. Бу эрдики, ул менда ниёз ва тазарруъ пайдо бўлиб эрдиким, қўптум ва масжидқа кирдум ва икки ракаат намоз қилдум ва бошимни саждаға қўюб, ниёз била ихлос кўргуздим ва ул орода тилимга бу келдиким, илоҳи, балонг юкини тортарға қувват ва муҳаббатинг меҳнатини тортарға таҳаммул бер! Чун сабоҳ Хожа хизматиға еттим, буюрдиларки, эй фарзанд, дуо мундоқ қилмоқ керакки, илоҳи, онча сенинг ризонг андадур, бу заиф бандангни анга тут ўз фазлу караминг била! Агар худованди таоло ҳар дўстиға балойи йиборса, ўз инояти била ул юкни тортарға қувват бергай ва анинг ҳикматин анга зоҳир, қилғай. Ихтиёр била бало талаби душвордур. Густохлиқ қилмамоқ керак.
 Андин сўнг таом ҳозир бўлди. Чун ейилди. Хожа бир қурс менга берди. Хаёлимға келдиким, ушбу соат тўқ таом едук ва манзилғаки бордилар, анда ҳам атъима бўлғусидур, Бу қурс бизинг не василамизға ярар.
 Чун Хожа равон бўлдилар. Мен аларнинг жиловида борур эрдим ва ўз хотиримни асли таважжуҳға росих тутуб, ниёзи тамом била қадам урар эрдим. Агар ботинимда тафриқае пайдо бўлса эрди, хожа буюрурлар эрдиким, хотирни яхши асрамоқ керак, то йўлда муҳибларининг бири уйига еттилар. Ул дарвеш башошат ва ниёз била илгари келди ва алар чун нузул қилдилар.
 Ул фақирда изтироб асари зоҳир бўлди. Алар дедилар: чинин айтки, изтиробингға боис недур? Ул дарвеш дедики, биз тараф сут ҳозирдур, ўтмак йўқдур. Алар менга боқиб дедиларки, ул қурсни келтурки, оқибат менга ишга яради ва менга ул ҳол мушоҳадасидин аларға яқин ортуғроқ бўлди.

 447. Саййид Амир Кулол р. т.
 Мазкур бўлғон Хожа Муҳаммад Бобонинг халифасидур. Ҳазрат Хожа Баҳоуддинға суҳбат нисбати тариқат сулуки, одоби таълими ва зикр талқини алардиндур. Бир кун азим мажмаъда Амир Саййид Кулол Хожа ҳазратин тилаб дедики, эй фарзанд Баҳоуддин, Хожа Муҳаммад Бобо нафаси васиятин сизнинг борингизда тамом бажой келтирдим деб. Дедиларки, ҳар не тарбия бобида бормен, сенинг ҳақингда кўргузубмен.
 Сен фарзанд Баҳоуддин бобида кўргизгил! Андоқ қилдим ва ишорат ўз кўксига қилиб дедики, бу эмчакни сизинг учун қуруттум ва сизинг руҳониятингиз қуши башарият байзасидин чиқди. Аммо сизинг ҳимматингиз шаҳбози баландпарвоз тушубдур. Эмди ижозаттур. Ҳар ерда матлубдин исе димоғингизда етса, тиланг ва талабда ўз ҳимматингиз мужиби била тақсир қилмайг! Ҳазрат Хожа дебдурларки, ул сўзларки Мир ҳазратлари айтиб, бизга ижозат бердилар, ибтилоға восита бўлдики, ҳам алар тарбияти таҳтида бўлсак эрди, саодат ва саломатқа яқинроқ эрдук.
 Бир кун Мир ҳазратлари Хожаға дедиларки, чун устод шогирдга тарбият қилса, ҳар ойина тиларки, ўз тарбияти асарини андин мушоҳада қилғай, то анга эътимод бўлғайки, онинг тарбияти жойгир тушубдур ва агар шогирд ишида халале кўрубдур, ул халалға ислоҳ қилғай. Андин сўнг дедики, Мир Бурҳон менинг фарзандимдур ва ҳозир ўлтурубдур ва ҳеч пирнинг тасарруф илиги анга етмайдур ва маънавий тарбият топмайдур ва манинг ҳузуримда онинг тарбиятиға машғул бўлмоқ кераксиз, то анинг асарини мутолаа қилғаймен ва сизинг санъатингизга тамом эътимод қилғаймен. Ҳазрат Хожа Мирға муроқиб ўлтуруб эрдилар. Ғоят адаб риоятидин ул иш имтисолида таваққуф қиладур эрдилар. Мир дедиларки, таваққуф қилмамоқ керак. Ҳазрат Хожа аларнинг амри имтисоли қилдилар ва Саййид Бурҳоннинг ботини ва зоҳирида пайдо бўлди ва қавий Ҳол анга падид бўлди ва шукри ҳақиқий асари зоҳир бўлди.

 448. Қусам Шайх р. т.
 Ул турк машойихидиндур. Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. хонадонидиндур. Хожа Баҳоуддин ул сўз мужибики, Мир Саййид Кулолаларға ижозат берганда деб эрдики ҳар қаёндин ройиҳаи димоғингизға етса, талабда тақсир қилмайг! Қусам Шайх хизматиға бордилар. Ул аввал мулоқотда қовун ейдур эрди. Пўчоғин Хожа сори ташлади. Алар ғоят талаб ҳароратидин ул пўчоғни териси билан едилар. Ул мажлисда икки-уч қатла бу навъ воқеъ бўлди ҳам бу мажлисда Шайхнинг ходими кириб дедики, уч тева ва тўрт отғойиб қилибман. Шайх Хожаға ишорат қилиб дедики, ани яхши тутингиз! Тўрт киши андоқ хушунат била Хожаға ёпуштиларки, гўс арода қоне воқеа бўлубдур. Ҳазрат Хожа дебдурларки, турк машойихининг шинохти бўлмаса, алар тариқидин мутанаффир ва навмид бўлур. Хожа муроқиб ўлтурдилар. Намозшом адосидин сўнгра ходим яна кириб дедики, ғойиб бўлғон тевалар ва отлар ўзлари келдилар. Қусам шайх хизматида Хожа уч ойға яқин бўлдилар. Охйр ул-амр Шайх Хожаға ташриф берди ва деди: Тўққуз ўғлум бор. Сен барчасидин улуғроқ ва муқаддамроқ. Андин сўнгра ҳар қачон Шайх Нахшабдин Бухороға келур эрди, Хожаға мулозамат қилурлар эрди. Шайх дебдурки, бу навъ талабгорлиғки, сенда кўруб-мен, толиблардин ҳеч қайсида кўрмаймен. Охир бу Қусам Шайх Хожа инқитоъий ва камоли бетаъайюнлуғидин Бухоронинг тимларидин бирида андоқ савдо ва сотиқ қилди ва чиқиб бир дўкончада ўлтуруб, асҳоб ва фарзандларидин ҳар кимки, онинг била эдилар тилади ва дедики, бизинг борур чоғимиз бўлди. Тавҳид калимасин алар мувофақати била айтти ва жон таслим қилди.

 449. Халил Ота қ. р.
 Хожа Баҳоуддин ҳазратлари дебдурларки, бидоят ҳолда бир кеча Ҳаким ота р. ники, турк машойихининг киборидиндур, воқеъада кўрдумки, бизни бир дарвешга сипориш қиладур. Уйғонғондин сўнгра ул дарвешнинг сурати хотирда эрди ва бизга жаддани эрди, солиҳа отамиз онаси, ул воқеъани аларға айттуқ. Дедилар: эй фарзанд, сенга турк машойихидин насибе бўлғусидур ва мен доим ул дарвешга толиб эрдим.
 То бир кун Бухоро бозорида ул дарвешга йўлуқдум ва танидум. Отин сўрдум. Халил эрди. Ул замон онинг била мужоласат ва муколама муяссар бўлмади. Чук манзилға бордим ва оқшом бўлди. Ул дарвеш қошидин биров келиб, мени тилади. Куз айёми эрди. Бир пора мева олдим ва ул дарвеш хизматиға бордим. Чун тиладимки, ул воқеъани анга изҳор қилғаймен. Айттики, улча санинг хотирингдадур, бизга аёндур. Баён қилмоқ ҳожат эмас, менинг ҳолим ўзга бўлди. Кўнгул майли онинг суҳбатиға кўп бўлди ва онинг суҳбатида шигарф аҳвол ва ғариб ва ажиб нималар мушоҳада бўлур эрди ондин. Ва муддатдин сўнгра Мовароуннаҳр мулкининг салтанати анга мусаллам бўлди ва менга онинг хизмат ва мулозаматин қилмоқ зарур эрди ва мулозамат айёмида ҳам азим ишлар зоҳир бўлур эрди ва менга шафқат зоҳир қилур эрди. Гоҳи лутф ва гоҳи унф била манга хизмат адосин таълим қилур эрди ва ул жиҳатдин кўп фавоид менга етар эрди ва бу йўл сайру сулукида кўп ишга ёрор эрди ва олти йилғача онинг хизматида бу навъ бўлур эрдим ва халода хос суҳбатининг маҳрами эрдим ва малода салтанат одобин риоят қилур эрдим ва маликдин бурунроқ ҳам олти йил онинг хизмати ва суҳбатида бўлур эрдим. Кўп қатла боргоҳи хоси қошида айтур эрдиким, ҳар ким Ҳақ таоло ризоси учун менга хизмат қилур, халқ орасида бузург бўлғай ва менга маълум бўлур эрдиким, бу сўздин мақсуди кимдур. Бу муддатдин сўнгра, чун мажозии мамлакатиға завол бўлди ва ҳар лаҳзада мулку хидаму ҳашами ҳабоан мансуран бўлур эрди ва дунё иши тамом манинг кўнглумда совуди. Бухороға келдим. Ревартундаким, Бухоро кентларидиндур сокин бўлдум.

 450. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қ. т. с.
 Аларнинг оти Муҳаммад б. Муҳаммад Бухорийдур Аларға қабул назари фарзандлиққа Хожа Муҳаммад Бобойи Самосийдиндур ва одоби тариқат таълими зоҳир юзидин Амир Саййид Кулолдиндур, андоқки, ўтти. Аммо ҳақиқат юзидин алар Увайсийдурлар ва тарбият Ҳазрат Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний қ. с. руҳидин топибдурлар. Андоқки, дер эрмишларки, мабодии аҳволда бир кеча ғалаботи жазаботдин Бухоро мазоротидин уч мозорға етишдим. Ҳар мазорда бир чироғдон кўрдум ёнадурғон, ёғи тўла ва фатилалари ёғ ичинда. Аммо фатилаларға бирор нима ҳаракат бермак керак эрдики, яхши туташқой ва ёруғой. Сўнгги мутабаррак мозорда қиблаға мутаважжиҳ ўлтурдум ва ул таважжуҳда ғайбате воқеъ бўлди. Мушоҳада қилдим. Қибла девори шақ бўлди ва бир улуғ тахт пайдо бўлди ва яшил парда ул тахт оллиға тортилғон ва теграсида жамоате. Ва Хожа Муҳаммад Бобони алар орасида танидим. Билдимки, ул хайли ғойиблардиндурлар. Ораларидин биров менга айттики, тахтда Хожа Абдулхолиқдур ва ул жамоат аларнинг хулафосидурлар ва бир-бирин аларнинг отин атади ва Хожа Муҳаммад Бобоға етгонда, дедики, аларни худ ҳаётлари чоғида кўрубсен ва сенинг пирингдурлар ва сенга бир бўрк берибдурлар ва каромат қилибдурларки, нозил бўлғон бало сенинг баракатингдин дафъ бўлғай. Андин сўнгра ул жамоат айттиларки, қулоқ тут ва яхши эшитки, улуғ Хожа Ҳазратлари сенга сўзлар айтғусидурларки Ҳақ с. т. йўли сулукида сенга андин чора йўқтур. Ул жамоатдин илтимос қилдимким, Ҳазрат Хожаға салом қилай ва муборак Дийдорлариға мушарраф бўлай. Пардани илайларидин олдилар. Пире кўрдум – нуроний. Салом қилдим. Жавоб бердилар ва сўзларни, сулук мабдайида ва васатида ва охирида керакликдур, менга баён қилдилар ва дедиларки, ул чироғларки, ул кайфият била сенга кўргуздилар ишорату башоратдур сенга бу йўл қобилият ва истеъдодидин. Аммо истеъдод фатиласин ҳаракатға келтурмак керак, то ёруған ва асрор зуҳур қилған ва яна буюрдилар ва муболаға қилдиларки, барча аҳволу ақдомни барча амру наҳий жодасиға қўйғил ва азимат била амал қил ва суннатни бажо келтургил ва рухсатлар ва бидъатлардин йироқ бўл ва доимо Мустафо с. ш. в. аҳодисини ўзингга пешво қил ва Расул с. а. в. ва асҳоби киром р. а. ахбору осориға мутафаҳҳис ва мутажассис бўл! Ва бу сўзлардин сўнгра ул жамоат манга айттиларқи, санинг сидқи ҳолингнинг шоҳиди улдурки, тонгла эрта фалон ерга борғайсен ва фалон ишни қилғайсен ва мунинг тафсили ул Ҳазратнинг мақомотида шарҳ била бор. Ва андин сўнгра дедиларки, Насафға мутаважжиҳ бўл. Амир Саййид Кулол хизматиға! Чун алар буйруғи била. Насафға бордим ва Мир хизматиға еттим. Илтифотлар қилдилар ва алтоф кўргуздилар ва менга зикр талқини қилдилар ва нафю исбот тариқи била зикрга машғул қилдилар. Чун воқеъда маъмур эрдимки, амал азимат блла қилғоймен. Алония зикри била амал қилдим. Бирор алардин савол қилдиким, дарвешлик сизга маврус ё муқтасаб? Алар дедиларки, [Ҳақнинг бир жазбаси жинлар ва инсонларнинг барча амалига баробардир]1 ҳуқми била бу саодатқа мушарраф бўлдуқ. Яна алардин, сўрдиларки, сизинг тариқингизда зикри жаҳру хилват ва самоъ бўлур? Дедиларки, бўлмас! Яна сўрдиларки, сизинг тариқингиз биноси не ишгадур? Дедиларки, анжуманда хилват зоҳир юзидин халқ била ва ботин тарафидин Ҳақ с т. била.

Б а й т:

[Зоҳирда бегонадек ботиндан ошно бўл,
 Бундай гўзал одат дунёдакам топилади]2.


 Улча Ҳақ с. т. буюрубдурки, [уларни на тижорат ва на олди-сотди Аллоҳ зикридан чалғитолмайди]3 ишорат бу мақомғадур. Дерларки, аларга ҳаргиз қул ва додук бўлмас эрмиш. Улардин бу маънода сўрубдурлар; Алар дебдурларки, қачон бандалиғ Хожалиғ била рост келур. Биров алардин сўрдиким, сизнинг силсилангиз на ерга етар? Алар дедиларки, киши силсиласи била ҳеч ерга етмас ва дер эрмишларки, нафсларингизға туҳмат қилингки, ҳар ким Тенгри инояти била ўз нафсининг ямонлиғин ва кайду макрин билгон бўлса, агарчи анга саҳлдур, аммо бу йўл соликларидин кўп бор экандурларки, биров гуноҳин ўзларига тутуб, юкин тортибдурлар ва дер эрмишларки, [эй иймон келтирганлар, Аллоҳга иймон келтиринг!)4 ишорат ангадурки, ҳар турфат ул-айнда ўз вужуди нафъйин ва маъбуди ҳақиқий исботин қилғай.
 Жунайд қ. с. дебдурки, олтмиш йилдурки, иймон келтурмакдадурмен ва лекин, ул ихтиёр тарки ва қусури аъмол мушоҳадасидин ўзга нима ҳосил бўлмас ва дер эрмишларки, тааллуқ мосувоға бу йўл соликиға улуғ ҳижобдур.

Б а й т:

[Ҳақдан бошқасига боғланиш тўсиқ, самарасиздирки,
агар уларни узсанг, восил бўласан]5.


 Ҳақиқат аҳли иймонни мундоқ таъриф қилибдурлар. [Иймон – қалбни Аллоҳдан бошқа ўзига ром этувчи фойдали ва фойдасиз нарсалардан узиб, Ҳаққа боғлашдир]6. Ва дер эрмишларки, бизинг тариқимиз суҳбатдур ва хилватда шуҳратдур ва шуҳратда офат. Ҳайрият жамъиятдадур ва жамъият суҳбатда бу шарт билаки, бир-бирига нафй бўлулғай ва улча ул бузург буюрубдурки, [кел, бир соат иймон келтирайлик!]7, Ишорат ангадурки, агар жамъи бу йўл соликлари бир-бири била суҳбат тутсалар, анда кўп хайру баракатдур. Умиддурки, анга мулозамат ва мудовамат имони ҳақиқийға мунтаҳи бўлғай ва дер эрмишки, бизинг тариқимиз [мустаҳкам тутқичр]8 дурур. Ул илик Пайғамбар с. а. в. мутобаатиға урмоқдур ва саҳобаи киром осориға иқтидо қилмоқ ва бу тариқда оз амал била кўп футуҳ етишур. Аммо суннат мутобаати риояти улуғ ишдурки, ҳар киши бу тариқимиздин юз уюрса, анга дин хатаридур ва дер эрмишлар: солик вақтики, Тенгри дўстларидин бири била суҳбат тутса ўз ҳолидии воқиф бўлсун ва суҳбат замонини ўзга замон била мувозана қилсун. Агар тафовут топса [етдингки, лозим тут!]9 Ва дебдурларки, «ло илоҳа» табиат нафйидур ва «иллаллоҳ» маъбуди барҳақ исботидур ва «Муҳаммадур Расулуллоҳ» ўзни [менга эргашинглар!]10 мақомиға кивурмак, мақсуд зикридин тавҳид калимасининг ҳақиқиқатиға етмакдур ва калима ҳақиқати ўзга калима айтмоқдин бакулли нафий бўлмоқдур. Кўп айтмоқ шарт эмас. Дебдурларки, Ҳазрат Хожа Азизон а. р. в. дер эрмишларки, ер бу тоифанинг кўзида бир суфра-чадур ва биз дербизки, тирноғ юзичадур. Ҳеч нима булар «ўзидин ғойиб эмас ва дебдурларки, тавҳид сирриға етса бўлур. Аммо маърифат сирриға етмак душвордур. Алар муборак сафар азимати қилурда бузургзодалардин бирига зикр таълимин дегандурлар. Ул сафардин қайтғанда аларға дебдурларки, ул таълим олғон зикрга иштиғол кўрсатмайдур ва тарк қилибдур. Алар андин сўрубдурларки, бизни ҳеч туш кўрдунг? Деди: Ҳов, кўрдум! Дедиларки, сенга басдур! Мундин маълум бўлурки, ҳар кимгаки оз робита бу азизлар била бўлса, охир мулҳақ бўлур ва ул нажот сабаби ва даражот рафъи жиҳати бўлур. Алар ҳазратида биров дедики, фалон киши бемордур ва хотирингиз таважжуҳи дарюза қилур. Алардин дедиларки, [аввал хастанинг қайтиши, сўнгра кўнгли синиқнинг таважжуҳи керак]11. Алардин каромот талаби қилдилар. Алар дедиларки, бизнинг каромотимиз зоҳирдур. Бовужуди бу навъ гуноҳ юки ер юзида бора олурбиз. Алар дер эрмишларки, Ҳазрат шайх Абу Саид Абулхайр қ. с. дин сўрубдурларки, сизинг жанозангиз илайида қайси оятни ўқусунлур? Дер эрмишки, оят ўқумоқ улуғ ишдур! Бу байтни ўқусунларки,

 б а й т:

 [Бутун оламда дўстнинг дўстга, ёрнинг ёрга ётишишидан афзал нима бор?]12.

 
 Андин сўнгра алар дебдурларки, бизинг жанозамиз илайида бу байтни ўқусунларки,
 

 б а йт:

 [Сенинг кўйингда жамолингдан «шайъаниллоҳ» деб тиловчи гадолармиз]13.


 Мавлоно Жалолуддин Холидин ҳазратларидин сўрубдурларки, Ҳазрат Хожа Баҳоуддиннинг сулук ва тариқининг нисбати мутааххир машойихдин қайси пирнинг тариқиға муносабати бор? Ул дебдурки, сўз мутақаддимин машойихдин денг ва икки юз йилдин ортуқдурки, бу навъ осори валоят зуҳурики, ҳазрат Хожа Ҳазратлариға Тенгри таоло иноятидин воқеъ бўлубдур. Тариқат машойихиға мутааххирлардин ҳеч кимга бўлмайдур. Алар етти юз тўқсон бирда рабиул-аввал ойининг учида душанба кечаси оламдин ўтубдурлар.


Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:54:51

 451. Хожа Алоуддин Аттор қ. с.
 Анинг оти Муҳаммад б. Муҳаммад Бухорийдур. Ҳазрат Хожа Баҳоуддиннинг кибори асҳобидиндур. Ва Ҳазрат Хожа ўз ҳаётлари замонида кўп толибларнинг тарбиятин аларға ҳавола қилур эрмишлар. Ва дер эрмишларки, Алоуддин бизга хейли юкин енгил қилибдур, ложарам валоят анворининг осори [том ва комил суратда]1 алардин зуҳурға келибдур ва алар суҳбати юмни тарбияти натижасидин кўп толиблар буъду нуқсон пойгоҳидин қурбу камол пешгоҳиға етибдурлар ва такмилу икмол мартабаси топибдурлар. Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, бу фақир баъзи азизлардин эшитибменки, [ҳақиқатни аниқловчи олимларнинг раҳбари, диққат билан текширувчи улуғларнинг пешвоси, юксак асарлар ва фасоҳатли тадқиқотларнинг муаллифи, насаби улуғ Саййид Журжоний, унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!]2ки, инҳирот тавфиқи Хожа Алоуддин асҳоби сулукида топқондур ва ниёзу ихлос аларнинг ходимлар ва мулозимлариға пайдо қилғондур. Борлар дер эрмишларки, то мен Шайх Зайнуддин Алийи Кулол суҳбатиға етмадим, рафздин қутулмадим ва то Хожа Аттор мажлисиға уланмадим, Тенгрини танимадим. Хожа Атторнинг қудси калимотидинким суҳбат мажолисида буюрурлар эрмиш, Ҳазрат Хожа Муҳаммад Порсо қ. с. китобат қайдиға киюргондин Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да мазкур қилибдурлар. Анга етган киши ул фавоиддин баҳраманд бўлур. Алар саккиз юз иккида Ражаб ойининг йигирмасида чоршанба кечаси хуфтон намозидин сўнгра оламдин ўттилар ва қабрлари Чағониёндадур.

 452. Хожа Муҳаммад Порсо р. т.
 Аларнинг оти Муҳаммад б. Муҳаммад б. Маҳмуд Ҳофиз Бухорийдур қ. с. Улуғ Хожанинг кибор асҳобидиндурлар ва Ҳазрат Хожа алар ҳақида буюрубдурлар ва ўз асҳобида, ҳузурларида аларға хитоб қилибдурларки, ҳақи ва амонатики, Хожалар хонадони хулафосидин бу заифға етибдур. Ва ҳар не бу йўлда касб қилибдур, борини сизга топшурдуқ. Андоқки, биродари диний Мавлоно Ориф топшурди, қабул қилмоқ керак ва ул амонатни халққа тегурмак керак. Алар тавозеъ кўргузуб, қабул қилдилар ва охири маразда алар ғайбатида асҳоб ҳузурида алар ҳақида буюрдиларки, мақсуд бизинг зуҳуримиздин онинг вужудидур ва анга иккаласи тарийқ билаки, жазба ва сулук бўлғай, тарбият қилибман. Агар машғуллуқ қилса, олам ондин мунаввар бўлур. Яна. бир маҳалда бурх сифотин мавҳибат назари била аларға каромат қилдилар ва Ҳазрат-Маҳдум н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, бурх сифоти «Қут ул-қулуб» китобида мазкурдур ва яна бир маҳал мавҳибат назари била аларға нафсни бағишладиларки, ҳар не алар десалар ул бўлғай ва яна бирмаҳалда дедиларки, ҳарне ул деса Ҳақ таоло они қилур. Ҳадиси саҳиҳ ҳукми билаки: [Аллоҳнинг бандалари ичида шундайлари борки, агар Аллоҳга қасам ичсалар, Ҳақ қасамларини рост келтиради]1 дерманки, дей, ул демас. Ва яна бир маҳалда аларға хуфя зикри буюрдилар ва ижозат бердилар амалиға ул мужиб билаки, тариқат одобининг дақойиқу ҳақойиқидин улча билур ва онинг таълимидин, [булардан ташқари бениҳоят илтифотлари бор]2.
 Ва саккиз юз йигирма иккида Муҳаррам ойининг Байт ул-ҳаром ва Набии зиёрати алайҳис салавот вас-салом нияти била Бухородин чиқдилар ва Насаф йўли била Чағониён ва Тирмиз ва Балх ва Ҳиротқа мазороти мутабаррикаки, зиёрат қасди била азимат қилдилар. Барча ерда содот ва машойих ва уламо аларнинг шариф мақдамларин муғтанам билдилар ва тамом эъзоз ва икром била талаққий қилдилар. Ва Ҳазрат Махдум н. м. н. дебдурларки, хотирға келурки, чун Жом вилоятидин ўтар эрдилар. Қиёс андоқ қилурким, жумодул-аввАлиинг охири ё жумод ул-охирнинг авваллари эрди эркин. Мазкур бўлғон йилдинки бу фақирнинг отаси жамеъ касир ниёзмандлар ва мухлислар била аларнинг зиёрати қасдиға чиқиб эрдилар ва манинг умрум ҳануз беш йилда бўлмайдур эрди. Отам мутааллиқларидин бирига айттиким, мани эгнига кўтариб, аларнинг маҳофасининг илайига тутди. Алар илтифот қилиб, бир бош кирмоний набот илгимга бердилар. Бу кун ул таърихдин олтмиш йилдурки, ҳануз талъатларининг сафоси манинг кўзумдадур ва муборак дийдорларининг лаззати менинг кўнглумдадур ва ҳамоноки ихлос ва эътиқод ва иродот ва муҳаббат робитаси бу фақирғаки Хожалар қ. а. ҳонадониға воқеъдур, ул назарнинг баракатидир эркин ва умидим улдурки, ушбу робита юмнидин аларнинг муҳиблари ва мухлислари зумрасида маҳшур булғаймен. Ва Жомдин ўтуб чун Нишобурға етибдурлар; ҳаво ҳарорати ва йўл хавфи жиҳатидин асҳоб оросида сўз ўтар эрмиш ва фил-жумла футури ул азиматқа йўл топқон чоғлиғ эрмиш. Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. девонин тафоъул тариқи била очибдурлар. Бу абъёт келибдур.

 Р у б о и й:

[Эй Ҳақ ошиқлари, абадий иқболға етиш учун йўлга тушинг!
Ой каби саодатли бурж томонга равона бўлинг!
Қайси шаҳар, қайси жой, қайси даштни босиб ўтсангиз,
Аллоҳнинг тавфиқу амонида йўлингиз муборак бўлсин!]3.


 Ва андин Бухороға мактуб йиборибдурларки, Ҳақ субҳонаҳу исми била бу битилди, ул кундаки Нишобурдин чиқилиб эрди ва ул кун таърих саккиз юз йигирма иккида жумод ул охир ойининг ўн биринчи куни эрдики, сиҳат ва саломат ва рафоҳият ҳолида ва вусуқи тамом, илоҳий фазл ва икромиға ва қалб қути ва яқин қуввати номутаноҳий файз ва фазлға бор экан вақтда ишорат бобашорат ҳукми билаки, [Расулуллоҳ с. а. в. яхши башорат қиларди, бадгумонлик қилмасди. Расулуллоҳ с. а. в. деди: мендан кейин пайғамбарлик бўлмайди. Фақат башоратлар бўлади. Мўъмин киши бу башоратларни тушида кўради ёки унга кўрсатилади. Бу ҳадиснинг саҳиҳлигига иттифоқ қилинган].

Б а й т:


[Эй ҳидоят пайғамбари, сўзларинг мададкорим,
 таянчим, эшигингда умид ва илтижо қиламан]4.


 Ва чун сиҳат ва саломатлиғ била Маккаи муҳтарамаға етиштилар ва ҳаж арконин тамом адо қилдилар. Аларға маразе ориз бўлди. Андоғки, видоъ тавофин аммори била қилдилар ва андин Мадинаи муборакка мутаважжиҳ бўлдилар. Ва йўлда асҳобин тилаб имло қилибдурларки, [Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Саккиз юз йигирма иккинчи сана, зул-ҳижжа ойининг тўққизинчи – шанба кунида Аллоҳу Таоло мукаррам ва муборак қилган Маккадан чиқаётганимизда, эрталаб кун ёришган пайти суфилар тоифасининг пешвоси Жунайд қ. т. с. олдимга келди. Мен ўша пайт мудроқ ҳолатда эдим. Аллоҳ ундан рози бўлсин, Жунайд ўзининг зиёрати ва башорати ҳақида деди: Бу ҳаж қабулдир. Мен бу сўзни эслаб қолдим ва унинг башоратидан хурсанд бўлдим. Кейин мудроқликдан сергак тортдим. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!)5
 Андин сўнгра яна калимот ҳам арабий иборат била имло қилибдурларки, таржимаси бу бўлурки, бу калимаи воҳидаки, Саййид ут-тоифа Жунайд қ. с. дин воқеъ бўлди, калимадур жомеъаи томма ва башоратдур шомилаи омма бизга ва авлодимизга ва асҳобу аҳбобимизгаки ҳозир ё ғойибдурлар. Анинг учунки, бизнинг қасдимиз бу изоми машоир ва адъияки, ҳар маҳалу здақомда қилилди, барчанинг диний ва дунёвий масолиҳи эрди ва ул қасд бу башорат муқтазоси била мақбул: [неъматларига етказган ва зиёда мукофотлаган Аллоҳу субҳонаҳуга пок, муборак ҳамд бўлсин!]6 Ва ойнинг йигирма учида чаҳоршанба куни Мадинаға етибдурлар ва Ҳазрат Рисолат с. а. в. дин башорат топибдурлар ва ул имло мусаввадасин тилабдурларки, анга нима ортурғойлар? Чун мутолаа қилибдурлар. Дебдурларки, ушбулар-ўқдур ва ортуғроқ битимайдурлар ва панжшанба куни Ҳақнинг живори раҳматиға восил бўлубдурлар ва Мавлоно Шамсуддин Фаннорий Румий ва Мадина аҳли ва қофила аларға намоз қилибдурлар ва жума кечаси ул муборак манзилда нузул қилибдурлар. Амир ул-мўъминин Аббос р. а. нинг муборак марқадининг живорида дафн бўлубдурлар. Ва Шайх Зан-нуддин Хавофий ҳазратлари Мисрдин бир оқ тош йўндуруб келтуруб, уларнинг қабрининг лавҳи қилибдурлар. Онинг била сойир қубурнинг теграсидин мумтоздур. Сиқотдин бирики, аларнинг фарзанди Хожа Бурҳонуддин Абунаср р. а.нинг махсуси эрди, улардин мундоқ нақл қилдики, ул вақтдаки волиди бузургвор фавт қилди. Мен бошларн устида ҳозир эмас эрдим. Чун ҳозир бўлдум. Муборак юзларин очтимким, назаре қилайин. Кўз очиб табассум қилдилар ва менинг изтиробим ортуқ тўлди. Оёғлари сори «елиб, юзумни тобонлариға сурттум. Оёғларин юқори торттилар. Чун аларнинг хабарики, Расул с. а. в. Мадинасида нақл қилибдурлар. Ажам акобиридин баъзиға етишти. Бу иборат буюрдиким, «ҳам анда узалдики, андин қувонди». Аларнинг мурид ва муътақидларидин биров дебдурки, алар Ҳижоз азимати қилурда видоъ вақти дедимки, Хожа, сиз бордингиз? Дедиларки, бордуқ. Уларнинг таййиба анфосидиндурки, асҳобдин бирига битибдурларки, бу фақирнинг хотири доим сизнинг зоҳирий ва ботиний аҳволингизға нигорон бўлур ва алад-давом ул биродар нисбатиға назароти бе иллати илоҳий шомилдур: Саййид ут-тоифа Жунайд қ. с. дебдурки, [карам кўзи очилса, кейин келганларни олдин келганлар билан боғлайди]7. Бовужуд бу кубаройи дин қошида қ. а. мўътабар асл будурким, дебдурларки, кўшишдин тортма қўл ва бахшишга мунтазир бўл! Ва дебдурларки, бизнинг Хожа ҳазратларидин сўрдиларки, тариқатни нима била топса бўлғай? Дедиларки, шаръ била ва яна [овқатланишда ўртача меъёр сақланса, яъни ўта тўқ ҳам, ўта оч ҳам бўлмаса!]8. Ва маном тақлилида эътидол тариқи била кўшиш қилмақ, алал-хусус, [шом ва хуфтон намози орасидаги вақтда қуёш чиқмасдан олдин, ҳеч кимга билдирмай турмоқ керак]9. Таважжуҳ била ўзига фуру бормоқ ва хавотир нафйи алал-хусус таманний хотири ҳол ва мозий ва мустақбал нисбатиға яхши муассирдир [қалбдан пардаларни кўтариш учун]10. Ва яна: [тил беҳуда гапдан сукут қилса, қалб Аллоҳ билан тиллашади. Агар тил гапга тушса, қалб сукут қилади. Сукут икки хилдир: тилнинг сукути ва қалбнинг дунё андишаларидан сукут қилиши. Қимки, тилида сукут қилсаю қалбда сукут қилмаса, унинг гуноҳи енгил бўлади. Кимки, тилда ҳам қалбда ҳам сукут қилса, унга сирлар зоҳир бўлади, улуғ ва қудратли Парвардигор унга тажалли қилади. Кимки, тилида ҳам, қалбида ҳам сукут сақламаса, шайтоннинг мулки ва қўғирчоғи бўлади. Бундан барчамизни Аллоҳнинг ўзи асрасин! Кимки, қалбда сукут қилиб, тилда сукут қилмаса, беҳуда гапдан тийилади, ҳикмат тили билан гапиргувчи бўлади. Аллоҳу Таоло ўз фазлу карами ила улардан бизни насибадор қилсин!] 11.
 Абу Наср Порсо қ. с. ва алардин сўнгра аларнинг ўрнида шажараи тоййибалари:
 
 453. Хожа Ҳофизуддин Абу Наср Муҳаммад б. Муҳаммад б. Муҳаммад Ҳофиз Бухорий р. т.
 Эрдики, улуми шариат ва русуми тариқат поясин бузургвор отасиға етку руб эрди ва вужуд нафни ва мавжуд базлида алардин ҳам ўткаруб эрди ва сатри ҳолу талбисда бир масобада эрдиларким, ҳаргиз алардин зоҳир бўлмас эрдики, бу йўлға қадаме урмиш бўлғайлар ва бу тоифа улумидин, балки сойир улумдин масъала билмиш бўлғайлар ва агар алардин савол қилсалар эрди, дер эрдиларки, китобға ружуъ қилали! Чун китоб келтуруб, очсалар эрди, то ҳамул маҳалда чиқар эрди. ё мақсуд варақидин бир-икки варақ юқори ё қўйи. Мундин тахаллуф қилмағай эрди.
 Бир кун аларнинг мажлисида Шайх Муҳиддин Арабий қ. т. с. зикри ва онинг мусаннафоти ўтар эрди. Бузургвор оталаридин ривоят қилдиларки, алар дер эрдиларки, «Фусус» жондур ва «Футуҳот» кўнгул. Ва дағи дер эрдиларки, ҳар ким «Фусус»ни яхши билса, анга Ҳазрат Рисолат с. а. в. мутобаъатининг доияси қавий бўлур ва алардин бу сўз ноқили Ҳазрат Махдумий н. м. н. дур ва бу ҳақир алар асҳобу муридларидин бир сиқа! кишидин эшиттимки, аларнинг ҳусну хулқи бобида дедиким, бир кун аларнинг тағойисики, ҳофиз ва хушхон киши эрмиш батахсис «Қуръон» ўқимоқда. Бир кун бир мулозимиға ғазаб қилиб, нафсоният юзидин сафоҳат қилиб сўкадур эрмиш. Алар етибдурлар ва онинг ғазаби ўти мунтафиъ бўлмайдур. Алар анга илтимос қилибдурларки, бизинг учун бир ушр «Қуръон» ўқунг! Бу илтимос ҳеч кимга йўқ дер илтимос эрмас, хусусан, алардек бузургворға. Заруратан «Қуръон» ўқумоқ бунёд қилибдур. Бу латофат била наҳй мункар ҳеч киши ёд билмаски, кишини паст мартабадин не бийик манзилға далолат қилғайлар ва орада куллий мақсуд худ хўброқ важҳ била ҳосил бўлғай ва алар саккиз юз-етмиш бешда дунёдин ўтдилар ва қабрлари Балхдадур.

 454. Хожа Ҳасан Аттор р. т.
 Алар Хожа Алоуддин Атторнинг фарзандидурлар. Қавий жазбалари бор эрмиш. Ва жазба тариқи била ҳар қачон ҳар кимга тиласалар эркан, тасарруф қилурлар эрмиш ва ани бу оламға, ҳузур ва шуур мақомидин ўткариб, бехудлиқ ва бешуурлиқ оламиға еткурур эмишлар. Ва ғийбат ва фано жомики баъзи сулук ва мужоҳада аҳлиға адо сабили надрати воқеъ бўлур, анга тутар эрмишлар. Ва онча Мовароуннаҳр ва Хуросонда бу ишнинг толиблар орасида аларнинг бу исрофу тасарруфи муқаррар ва машҳурдур. Ҳар ким дастбўсиға мушарраф бўлса эрмиш, бехуд бўлуб йиқулур эрмиш ва ҳақиқий сакру фано давлати анга муяссар бўлур эрмиш. Ва дерларки, бир кун сабоҳ уйдин чиққан эрмишлар ва ғолиб кайфиятлари бор эрмиш. Ул ҳолда ҳар кишига кўзлари тушубдур, кайфият ва бехудлуғ даст бериб йиқилибдур. Аларнинг дарвешларидин бири муборак сафар азиматиға Ҳирийга келган эрмиш. Кўча ва бозор-даким юрур эрмиш, элга андоқ маълум бўлур эрмишки, ўз ҳолида эмас ва анга ботиний кайфият ғалаба қилибдур. Ҳазрат Махдум н. м. н. дебдурларки, бу силсилада азизеки, мен алар суҳбатиға етар эрдим, алардин аларнинг ҳолин истифсор қилдим. Дедиларки, ул дарвешнинг иши будурки, дойим Хожа Ҳасаннинг суратин хотирда асрар ва анга муроқиб бўлур, бу иш баракатидин аларнинг жазбаси анга асар қилиб, бу навъ мағлублиғ ва бехудлиғ анга даст берур. Ва алар андоқки, Хожалар силсиласидаги баъзи азизлар беморлар марази юки остиға кириб, бемор сиҳҳат топиб, алар ул беморлиғни тортарлар эрмиш. Ҳижоз сафаридаки, Шерозға етибдурлар, ул ернинг акобиридин бири алар нисбатиға иродат ва ихлоси тамом кўргузуб эркандур, анга маразе торий бўлғондур. Хожа анинг иёдатиға бориб, маэкур бўлғон дастур била анинг маразини қабул қилиб, ул юк остиға кирибдурлар ва ул азиз сиҳҳат топиб дур ва Хожа Ҳасан ҳазратлари мариз бўлуб, ул мараз била оламдин ўтубдурлар; Ва аларнинг бу воқеаси саккиз юз йигирма олтида қурбон ҳайитининг душанба кечасида воқеъ бўлубдур. Ва наъшларин Шероздин Чағониёнғаки, оталарининг мадфани андадур, нақл қилибдурлар.

 455. Мавлоно Яъқуб Чархий қ. т. с.
 Асли Чарх деган ердиндурларки, Ғазнийнинг кентларидиндур. Ва Хожа Алоуддин Атторнинг асҳобидиндур, балки Хожайи бузургвор асҳобидин эрмиш, Ул Ҳазрат оламдин нақл қилғондин сўнгра Хожа Алоуддин қ. с. суҳбатиға етибдур. Мавлоно дер эрмишларким, аввал қатлаким, Ҳазрат Хожаи бузургвор муборак суҳбатлариға етиб, ўзни топшурдук, алар буюрдиларки, биз ўзлукумиз била ҳеч иш қилмасбиз, бу кеча кўраликим, сени радму қилурлар, ё қабулму? Мавлоно дебдурки, ҳаргиз ул кечадин саъброқ кеча манга ўтмайдурким, тонг отқунча бағрим юз лахт қон эрдиким, ё Раб, бу эшикни манга қабул била очқайлар, ё рад қилғайлар. Алас-сабоҳ чун Ҳазрат Хожайи бузургвор субатлариға бордим, иноят қилиб дедиларки, қабул қилдилар, аммо сен Алоуддин суҳбатида бўлғунгдур, дебдурлар. Андин сўнгра мен Бадахшонға туштум ва Хожа Алоуддин, Ҳазрат Хожайи бузургвор қ. с. вафотларидин сўнгра Чағониёнға келиб, мутаваттин бўлдилар. Ва манга киши юбориб, Ҳазрат Хожайи бузургвор ишорат қилған сўзни изҳор қилдиладр. Ва мен алар хидматиға келиб, то алар ҳаётда эрдилар, алар хидматида бўлдум. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ қ. с. дин мундоқ дебдурларки, алар Ҳазрат Мавлоно суҳбатиға етибдурлар ва мундоқ дебдурларки, Ҳиротда эрдим, манга Ҳазрат Мавлононинг хидмати доияси пайдо бўлди. Чағониён вилоятиға мутаважжиҳ бўлдум ва кўп машаққат ва меҳнатдин сўнгра анда еттим. Ва ҳамоноки тамом, ё аксар йўлин яёғ бормиш бўлғайлар. Ва дебдурларки, чун алар суҳбатиға мушарраф бўлдум, аларнинг юзида баёзеки, табъға мужиби танаффур бўлғай, зоҳир эрди ва манга қатиғ демак сиёсат либосида зоҳир бўлдилар. Ва анча ирик сўзлаб, сиёсат қилдиларки, яқин эрдики, алардин менинг ботиним мунқатеъ бўлғай. Бағоят маҳзуну мағмум бўлдум. Яна бир қатлаки, алар суҳбатиға етиштим, манга маҳбублиқ ва жамолият суратида зоҳир бўлдиларки, ҳаргиз ул хўблуғ била киши кўрмайдурмен. Ва ниҳоятсиз лутф кўргуздилар. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, бу маҳалдаки Хожа хидматлари бу сўзни дейдур эрдилар, менинг назаримға бир азиз сурати била кўрундиларки, манга анинг жониби иродат ва робитаи тамом бор эрди. Ва ул азиз оламдин ўтуб эрди ва филҳол ул суратни хулъ қилдилар ва ҳамоноки ул иш Хожа хидматлариға ихтиёр ва шуур била воқеъ бўлуб эрди эркин. У маъно исботиғаки, Ҳазрат Мавлонодин нақл қилдилар. Ва дерларки, Ҳазрат Мавлоно, дер эрмишларки, толибеки бир азиз суҳбатиға келур. Хожа Убайдуллоҳдек келмоқ керак, чароғ муҳайё қилғон ва ёғ ва фатилани таёр ясаган, ҳам ул гугурд анга тутмак керак. Хожа Убайдуллоҳ қ. с. дер эмишларки, Мавлоно хидматлари Ҳазрат Шайх Зайнуддин Хавофий хидматлари била Мавлоно Шиҳобуддин Сайрафий қошинда ҳамсабоқ эркандурлар. Бир кун мендин сўрдиларки, дерларки, Шайх Зайнуддин вақоеъ ҳаллиға ва мақомот таъбириға кўп иштиғол кўргузурлар. Дедим, бале, андоқдур. Мавлоно соате ўзларидин ғойиб бўлурлар эрди. Чун ҳозир бўлдилар, бу байтни ўқидиларки,
 

б а й т:

[Офтобнинг қулиман, офтобдан гапираман, тун
ҳам, тунпараст ҳам эмасман, уйқудан гапирсам]1.


 456. Хожа Алоуддин Ғиждувоний қ. с.
 Хожа Убайдуллоҳ дебдурларки, Хожа Алоуддин Ғиждувоний бузургвор Хожанинг асҳобидин эрмиш. Ва Ҳазрат Хожа ани Ҳазрат Хожа Муҳаммад Порсо суҳбатлариға амр қилғондурлар. Ва азим истиғроқи бор эрмиш. Ва бағоят ширинтакаллум эрмиш. Гоҳ бўлур эрмишки, сўз айтадурғоннинг орасида ўздин ғойиб бўлур эрмиш. Хожа Муҳаммад Порсо қ. с. муборак сафарға азимат қилғонда ани ҳам ўзлари била элтибдурлар. Самарқанд акобиридин бири айтибдурким, Хожа Албуддин бағоят қари ва заиф бўлубдур, андин ҳеч иш келмас, агар ани қўюб борсангиз бўлур. Хожа дебдурларки, анинг била ҳеч ишимиз йўқдур, мундин ўзгаким, ҳар қачон ани кўрсак, Хожалар нисбати хотирға келур.

 457. Мавлоно Низомуддин Хомуш қ. с.
 Хожа Алоуддин Аттор асҳобидиндур. Ва таҳсил авонида Хожаи бузургворни Бухоро уламосидин бирининг мажлисида кўрган экандур. Андин сўнгра Хожа Алоуддин суҳбатиға етибдур. Авойилда анвоъи риёзоту мужоҳадотға машғул бўлур эркандур. Ва нафс тазкияси ва кўнгул тасфиясиға кўп жидд кўргузур эркандур. Ва дебдурки, аввал қатлаки, Хожа Алоуддин суҳбатиға бордим, Хожаи бузургвор асҳобидин бири аларнинг эшикида ўлтуруб эрди. Манга дедики, вақт бўлмадики, зуҳду покизаликларингдин чиққайсен? Бу сўз менга оғир келди, аммо Хожа қошиға кирганда алар ҳам ушбу сўзни дедилар, вале манга оғир келмади. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Кошғарийнинг алардин кўп нақл-лари бор «Нафоҳот ул-унс»да. Ва ул жумладин бири будурким, дебдурларки, бир кеча инкор аҳлидин бири алар борасида сўзлар айтадур эрди ва мен муқобалада жавоблар айтадур эрдим, андоқки сўз узоққа тортти. Ва ул ердинки, биз эрдук, аларнинг манзилиғача узоқ йўл эрди, андоқки имкон йўқ эрдики, сўз эшитилғай. Тонг эрта алар хидматиға чун бордим, дедиларки, кеча сенинг унунг бизни ташвишга соладур эрди. Ҳар киши ҳар не деса, жавоб берма ва ўз ишингга машғул бўл! Ҳазрат Махдуми н. м. н. Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳ қ. с. дин нақл қилибдурларким, алар дебдурларки, бир кун алар хидматиға борадур эрдим. Йўлда манга ошнолардин бири йўлиқти ва сўзга тутти, ҳамоноки, ул киши чоғир ичиб эрди. Чун алар хидматиға еттим, дедиларки, магар сен ичарсен? Дедим: йўқ. Дедилар: пас санга не ҳолдур? Дедим: Йўлда бир маст йўлуқти, мени сўзга тутти. Дедилар: пас бу анинг ҳолидурким, санга қолибдур.

 458. Хожа Убайдуллоҳ Имом Исфаҳоний қ. с.
 Ул дағи Хожа Алоуддин асҳобидиндур. Ул дебдурки, аввал қатлаки Хожа мажлисиға еттим, бу байтни ўқидиларки,

б а й т:

[Ўзингдан кеч, камол фақат будур,
 Мутлақ фоний бўл, висол фақат будур]1.


 Баъзи рисоласида Алоия тоифасининг таважжуҳи тариқин зикр қилибдурки, аларнинг ботиний нисбатларннинг парвариши андоқдурки, ҳар қачон тиласаларқи, анга иштиғол кўргузгайлар, аввал ул кишининг суратинки, бу нисбатни андин топибдурлар, хаёл қилғайлар, ул замонғачаким, маъҳуди ҳарорат ва кайфиятлари асари пайдо бўлғай. Андин сўнгра ул хаёлни нафй қилмағайлар, балки асрағайлар. Ва кўз ва қулоқ ва барча қуво била ул хаёл била кўнгулда мутаважжиҳ бўлғайларки, ҳақиқати жомиъаи инсоний иборат андиндурки, мажмуъ коиноти улви ва суфлидин анинг муфассалидур. Агарчи ул ажсомға ҳулулдин муназзаҳдур, аммо чун анинг била бу қитъаи лаҳми санавбари орасида нисбати бор. Кўз ва хаёл ва барча қувони анга келтурмак керак ва анинг ҳозири бўлмоқ ва кўнгул эшикида ўлтурмоқ. Бизга шак йўқтурки, бу ҳолатда ғийбат кайфияти ва бехудлиғи юз кўргузабошлар. Ул кайфиятни бир йўл фарз қилмоқ керак ва анинг кейнича бормоқ керак. Ва ҳар фикрки кирса, қалб ҳақиқатиға мутаважжиҳ бўлуб, ул фикрни нафйи қилмоқ керак. Ва ул нимага машғул бўлмоқ керак ва ул мужмалға куллий қочмоқ керак. Ва то ул нафйи бўлғунча, ул шахс суратиға илтижо қилмоқ керак. Ва ани лаҳзае асрамоқ керак, то яна ул нисбат пайдо бўлғай. Ул замон худ ул сурат нафй бўлур, аммо керакки, шахс ул сурати мутаважжиҳин нафй қилмағай. Ва ҳам ул калимаи таййиба маъносида дебдурки, нафйи ашё касрат ва суварин ул айни воҳидғаки, барча соликларнинг мақсуду матлубндур, рожиъ қилмоқдин иборатдур. Ва исбот барча суварни ул айни воҳидда мушоҳада қилмоқ ва буларни анинг айни кўрмакдин иборатдур. Пас «Ло илоҳа», яъни бу сувари мута-ваҳҳима ғайрияти манфийдур ва рожиъ ҳам ул бир аслғадур. Ва «Иллаллоҳ», яъни бу воҳид маънодуркн, бу сувар била кўрунур, валлоҳу аълам.
 
 459. Мавлоно Саъдуддин Кошғарий қ. с.
 Авойили ҳолда улум таҳсилиға машғўл эрмишлар ва мутадовила кутубни кўргон экандурлар ва сувари жамиятлари ҳам бор экандур. Чун бу тариқ доияси пайдо қилибдурлр тарк ва тажрид қилиб, Мавлоно Низомуддин суҳбатлариға уланибдурлар. Дер эрмишларки, неча йилдин сўнграки, алар хизматида эрдим, менга Макка сафари дағдағаси пайдо бўлди. Чун алардин ижозат тиладим. Алар дедиларки, ҳар неча боқадурмен, бу йил сени ҳожилар қофиласида кўрмаймен ва мундин бурун воқеалар кўруб эрдимки, андин кўп мутаваҳҳим эрдим. Алар деб эрдиларки, кўрқма, чун борурсен, ул воқеаларингни Мавлоно Зайнуддинға айтки, муташарреъ кишидур ва суннат жоддасида собит. Ва муродларн бу сўздин Ҳазрат Шайх Зайнуддин Хавофий эрмишки, ул кун Хуросонда шайхухат ва иршод маснадида мутааййин эрмишлар. Мавлоно дебдурларки, чун Хуросонға келдим ва ҳажға бормоқ, андоқ Мавлоно Низомуддин қ. с. деб эрди. Неча вақт таваққуфға қолди ва кўп йилдин сўнгра муяссар бўлди. Чун Шайх хизматиға етиштим. Ул воқеаларни арз қилдим. Дедиларки, бизнинг била банъат қил ва бизинг иродатимиз қайдиға қил! Мен дедим: Азизеки, мен бу тариқни андин қабул қилибмен, ҳануз ҳаёт қайдидадур. Сиз амин ва муршидсизки, бу тоифа тариқида бу жойиздур. Андоқ қилаи. Шайх дедики, истихора қил! Мен дедимки, истихорамға эътимодим йўқтур. Сиз истихора қилинг! Шайх дедики, ҳам биз истихора қилоли, ҳам сен истихора қил! Чун кеча бўлди, истихора қилдим. Кўрдимки, хожалар табақаси Ҳирий зиёратгоҳиғаки, ул вақт шайх анда эрмишлар кирибдурлар, дарахтларни қўнғорадурлар ва томларни йиқадурлар ва қаҳру ғазаб осори аларда зоҳирдур. Билдимки, ишорат ул иш манъиғадур. Хотирим жамъ бўлди ва осудалиғ била оёғимни узотиб, уйқуға бордим. Чун тонгласи Шайх мажлисиға келдим. Ондин бурунки, мен воқеамни арз қилғаймен, Шайх дедики, тариқ бирдур ва барча бирга-ўқ қайтурлар. Ҳамул ўз тариқинг била ишга машғул бўл! Агар воқеа ё мушкиле оллинға келса, бизға айтғил, қилаолғонча мадад қилоли! Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, Мавлоноға ул маъноки анга машғул булурлар ғалаба ва истилоси зоҳир эрди. Оз таважжуҳ била ғайбат осори ва бехудлуғ кайфияти юз кўргузур эрди. Кишиким, ул ҳолдин воқиф эрмас эрди, соғинур эрдики, аларнинг уйқуси келадур. Авоилдаким, алар суҳбатиға еттим. Масжиди Жомеъда алар хизматида ўлтуруб эрдим. Аларға ҳамул ғайбат ҳоли юзланди. Мен гумон қилдимки, аларға уйқу келадур. Дедимки, бир соат истироҳатға иштиғол кўргузулса йироқ эмас. Алар табассум қилиб дедиларки, магар ақиданг йўқдурки, бизга уйқудин ўзга амре бор. Бир кун айтурлар эрди: дарвешлардин баъзи дерларки уйқу била уйғоғлиқ орасида фарқ мундин ўзга йўқдурки, ўзда хиффатеки, уйқудин сўнгра бўлур топорлар. Йўқ эрса, аларнинг машғуллуқларининг кайфияти уйқуда ва уйғоғлиқда бир тариқа биладур. Балки уйқудаким, баъзи мавонеъ муртафеъ бўлур софийроқ ва қавийроқ бўлур ва менга гумон андоқдурки, улча айтурлар эрди, ишорат ўз ҳоллариға эрди, валлоҳу аълам. Дарвешлардин бирики, алар суҳбатиға етар эрди, мундоқ ҳикоят қилдики, менга ваъз мажлисидаки, дарвешлар маорифлари ўтар эрдилар. Кўп тағаййур воқеъ бўлуб, кўп сайҳа ва фарёд қилур эрдим ва андин асру маҳжуб бўлур эрдим. Бир кун бу ҳолни аларға дедим. Айттиларки, ҳар қачон сенга ул тағаййур воқеъ бўлса, бизни ёдингға келтур! Ул вақтки, алар Ҳижоз сафариға бориб эрдилар. Манга мадрасалардин биридаки, бир азиз анда ваъз айтур эрди, тағаййур бўлмоқ оғози бўлди. Аларға таважжуҳ қилдим. Кўрдумки, мадраса эшигидин кирдилар ва менинг қошимға еттилар. Икки иликларни эгнимга қўйдилар. Мен ўзумдин бордим ва беҳуш йиқилдим. Ул вақтки ўз ҳолимга келиб эрдим, ваъз мажлиси тугониб эрди ва ул халқ тарқаб эрдилар ва кунас менинг устумга етиб эрди ва ул кун рамазоннинг сўнгги панжшанбаси эрди. Они кўнглумда асрадимки, алар Маккадин келсалар, аларға айтқаймен. Чун алар Маккадин ташриф келтурдилар ва алар хизматиға мушарраф бўлдум. Жамеъ алар хизматида эрдиларки, бу сўзни аларға айтурдин монеъ эрдилар айта олмадим. Алар менинг сори боқиб дедиларки, панжшанбае эрдики, онинг била ийд оросида яна панжшанба йўқ эрди. Алар саккиз юз олтмишда жумад ул-охир ойининг еттисида чоршанба куни дунёдин ўттилар.

 460. Хожа Убайдуллоҳ қ. с.
 Ҳазрат Махдуми н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»ни битирда замон машойиху акобирдинки ҳаёт қайдида эрдилар Ҳазрат Хожа Носируддин Убайдуллоҳдин ўзга киши ул табаррук китобда зикр қилмадилар ва алар зикру маноқибида айтилғоннинг таржимаси будурким, оёт мазҳари ва каромот ва валоёт мажмаи Хожалар табақасиға илтиём робитаси ва интизом силсиласи ул шариф қавмға қ. т. а. Ҳазрат Хожа ва аларнинг мухлислари ва ниёзмандларидурлар. Умид улдурким, аларнинг шариф вужудлари баракатидин бу шариф силсиланинг илтиём ва интизоми ило явмил қиём имтидод топқай. Ҳар неча бу фақирдин бу навъ сўзлар амсоли гўстохлиқ сурати топар, аммо ҳар неча ўзум била андиша қилдим. Узумдин они топа олмадимким, хотир анга қарор бера олмағайменки, бу мажмуъаки, мунунг жамъидин мақсуд бу тоифанинг маорифининг зикри ва маноқибининг нашридур, аларнинг зикридин холи бўлғай. Ложарам бу шариф силсиланинг маноқиби шарҳин ва аҳволин аларнинг баъзи қудсия калимотлари билаки, маориф нигорхоналарининг рақамзадаси бўлубдур, миският ул-хитом қилилди. Ҳазрат Махдумий н. м. н. ким алар васфида бу навъ нукта сурубдурлар, аларнинг маорифидин баъзи сўз келтурубдурлар. Чун сўз бағоят дақиқу бийик эрди ва бу бебизоатнинг фаҳми ва идроки андин қосир. Аларнинг баъзи ҳолотики, бу ҳақирға мавҳум ва яқин эрди анга шуруъ қилилди. Аларнинг мавлиди Тошкандур ва оталари дарвеш киши эрмиш ва она тарафидин ҳамоноки, Шайхи Таҳурки, ул вилоятда мутааййин шайх эрмиш, анта етарлар ва ўзларида бу иш чошниси туфулият айёмидин бор эрмиш. Йигит бўлғондин сўнграким, саёҳатға қадам қўюбдурлар. Кўп машойих ва авлиё хизматиға етиб, суҳбатлариға мушарраф бўлубдурлар, Хуросон машоййхидин Ҳазрат Мирсайид Қосим Анвор қ. с. хизматлариға етибдурлар ва Шайх Баҳоуддин Умар р. т. мулозаматиға мушарраф бўлибдурлар ва Шайх Зайнуддин Хавофий суҳбатиға етибдурлар ва Мавлоно Муҳаммад Асад ва Мавлоно Саъдуддин Кошғарий била суҳбат тутубдурлар ва Мовароуннаҳр машойихидин Хожа Муҳаммад Порсо мулозаматиға етибдурлар ва Хожа Абу Наср суҳбатиға етибдурлар ва Мавлоно Низомуддин Хомуш била суҳбат тутубдурлар. Мавлоно Яъқуб Чархий қ. с. дин иршодлар ва тарбиятлар топибдурлар ва сўнгралар Ҳазрат Хожаға онча мукнат даст бердики, маълум эмаски, машойихдин ҳеч кимга ул даст берибдур ё йўқ. Мулкка ажаб истило ва салотин ва мулукка ғариб исрофу ҳукм, Мовароуннаҳр салотини ўзларин аларнинг муридзодалари ва. маҳкуми ҳукми туторлар эрди. Йўқки, ёлғуз Мовароуннаҳр салотини, балки Хуросон ва Ироқ ва Озарбайжон, ҳаттоки бир соридин Рум ва Мисрғача ва бир соридин Хито ва Ҳиндғача барча мулук ва салотин ўзларин Хожанинг маҳкуми ҳукми ва маъмури фармони тутарлар эрди ва руқъалари бу салотинға онча муассир эрдиким, аларнинг аҳкоми ўз худдомиға бўлмағай ва Ҳазрат Хожага зоҳир жамъияти барча абнои замондин кўпрак воқеъ эрди. Андоқки, ботин жамъиятидағи барча абнои замондин балки кўп, мозий машойихдин доғи ҳамоноки ортуғроқ эрди ва бу ҳақир била илтифотлари кўп бор учун ваҳйи осор руқъалари била мушарраф қилиб, ишларга маъмур қилурлар эрди.
 Ул руқъаларни мураққаъ ясаб, мужаллад қилиб, жадвал ва такаллуфот била табаррук йўсуни била асрабмен. Умидим улки, аларнинг баракотидин бу ишнинг завқи ва талаби насиб бўлғай. Аларнинг ёши тўқсондин олти ой ўксук эрди. Саккиз юз тўқсон тўртда дунёдин ўттилар. Аларнинг асҳобидин иршод ва талқинға мушарраф бўлғонлардин Мавлоно Қосим ва Мавлоно Хожа Али ва Мавлоно Мир Ҳусайн ва Мавлоно Мир Муҳаммад ва Мир Абдулаввал ва Мавлоно Бурҳонуддин ва Мавлоно Лутфуллоҳ ва Мавлоно Ҳусайн Турк ва дарвеш Аҳмад Жомий эрди ва яна доғи дарвешлар бор эрдилар ва мухтасарда мунчаси собит бўлди.

 461. Мавлоно Қосим қ. с.

 Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳнинг кибор асҳобидиндур. Анжуманда ҳамдам ва хилватда маҳрам. Асли Фаркат навоҳисидиндур. Эллик йилға яқин ул Ҳазрат хизматин андоқ қилдиким, ҳаргиз аларнинг муборак хотирлариға андин ғайри муҳаббат ва илтифот воқеъ бўлмади ва Мавлоно Қосимни салотин хизматиға баъзи арбоби ҳожот муҳиммоти учун йиборур эрдилар ва салотин истиқбол қилиб, таъзим била ўлтуртуб, ҳар не алар ул Ҳазратдин рисолат қилсалар эрди, миннат тутуб, ҳамул навъ эъзоз била узотурлар эрди ва Мавлоно ул навъ фоний ва мақбул киши эрдиким, они кўргон киши гирифтор бўлур эрди.Ул жумладин, бири буҳақирдурким, аларни ул Ҳазрат мусулмонлар маслаҳати учун Мовароуннаҳрдин Ҳуросонға рисолат расми била йибориб эрдилар ва бу фақир ҳамул келганларида кўруб, аларнинг волиҳи бўлиб эрди. Ул ишни ясаб, азим эъзоз ва икромлар топиб бордилар. Аларнинг ёши етмишдин ўтуб эрди. Оламдин ўтганлари бу навъ эрдиким, Ҳазрат Хожанинг азим заъфлари бор эрди ва сўл ёнларида бир санчиқ эмишки, барча атиббо ва халқ ҳаётларидин тамаъ мунқатиъ қилған эрмишлар. Мавлоно ул ҳолни кўруб, андоқки Хожалар хонаводаси аҳли баъзи дилхоҳ элнинг маразининг юки остиға кириб ул юкни қўториб, мариз сиҳҳат топар ва ул киши ул маразни тортар. Мавлоно Қосим доғи Хожанинг бошиға эврулуб, ул маразни қабул қилиб, оғриқ юки остига кириб, ул юкни кўтариб, Ҳазрат Хожа ҳамул вақтда сиҳҳат топиб, Мавлононинг ҳамул сўл ёниға ҳамул санчиғ туруб, бир ҳафта ҳамул маразға гирифтор бўлуб, жонларин Хожалариға фидо қилдилар.
 Бир кун бу ҳақир Ҳазрат Махдум н. м. н. хизматларида эрдим ва Хожаи бузургвор асҳобидин сўз ўтадур эрди. Ҳақир ул Ҳазратдин савол қилдимким, аларнинг асҳобидин бу тариқда аларнинг иршоди била му вофиқ сулук қилиб, фақр тариқида мартаба ҳосил қилғон ва фано расмида ёруғлуқ топиб, ўзлук зулматидин халос бўлған улки, сизинг муборак хотирингизға зоҳирдур, кимлар эркин? Алар дедиларким, барча бу тариқда яхши сулук ва равишлар қилибдурлар. Аммо биз Мавлоно Қосимни бағоят вораста киши топиббиз. Ҳақ с. т. бу табақанинг аҳли иршодидин толибларға барчани ўз фазлу карами била дарёйи раҳматиға ғариқ ва ўз бавориқи қурбиға ҳариқ қилғай. Омин, ё Раббал-оламин.

 462. Абулҳасан Бустий р. т.
 Ул Хожа Юсуф Ҳамадонийдек Шайх Абу Али Формадийнинг асҳобидиндур. Ва бу мушкил ва машҳур рубоий андоқки, Айн ул-қузот Ҳамадоний расойилидин маълумдур, анинг дурурким,

Р у б о и й:

 [Дунёнинг пинҳонларию жаҳоннинг аслиии кўрдик ва иллату ордан осон кечдик. У қора нур, гуноҳнинг қора нуқтаси эмас, унданда кечдик. Униси ҳам буниси ҳам қолмади]1.

 463. Шайх Ҳасан Саккок Симноний қ. с.
 Ул шайх Абулҳасан Бустиининг асҳобидиндур. Ва Саккокия хонақоҳики, Симнондадур ва Ҳазрат Абулмакорим Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. т. с. ким, авойилда анда бўлур эркандур ва арбаъинот анда чиқарибдур ва баъзи амлокин анга вақф қилибдур, анга мансубдур. «Нафаҳот»да мундоқдур.

 464. Муҳаммад Ҳаммуя Жувайний қ. т. с.
 Кунияти Абу Абдуллоҳдур. Ул ҳам Шайх Абулҳасан Бустийнинг асҳобидиндур. Ва зоҳирийю ботиний улуми била ороста эркандур. Айн ул-қузот мактуботидин бирида дебдурки, оз киши бу тоифадин зоҳирий улум билғай, Хожа Имом Абу Ҳомид Ғаззолий ва қардоши Шайх Аҳмад Ғаззолий бу жумладиндур. Ва Хожа Имом Муҳаммад Ҳаммуя доғн Гуёнда бу жумладиндур, не билайки илм билгай ва бузурглардиндур. Ва анга бу тоифа сулукида тасаввуфда «Саловат ут-толибии» отлиғ таснифдурки, анда бу тариқдин кўп ҳақойиқ ва дақойиқ дарж қилибдур.

 465. Айн ул-қузот Ҳамадонйй қ. с.
 Кунияти ва оти Абулфазойил Абдуллоҳ б. Муҳаммад б. Маёнажийдур. Айн ул-қузот лақабидур. Шайх Муҳаммад Ҳаммуя била суҳбат тутубдур. Ва Шайх Имом Аҳмад Ғаззолий қ. с. нинг муридидурур ва суварий ва маънавий фазойили мусаннафотидин маълумдур. Не арабий ва не форсий ончаким, ҳақойиқу дақойиқ кашфи ва шарҳи ул қилибдур, бу тоифадин оз киши қилмиш бўлғай. Ва ондин хавориқи одот иҳёю амвотқача зуҳурға келибдурлар. Ва анинг била Шайх Имом Аҳмад Ғаззолий қ. с. орасида кўп мукотабот ва муросалот бор. Ул жумладин бири «Айнийя» рисоласидурким, Ҳазрат Махдуми н. м. н. дебдурки, имом анга битибдурки, равонлиғ ва салосатда айтса бўлурки, назири йўқдур. Ва Айн ул-қузот «Зубдат ул-ҳақойиқ» китобида битибдурки, андин сўнгра расмий улум гуфту гўйидин малул бўлдум. Ҳужжат ул-ислом мусаннафоти мутолаасиға машғул бўлдум ва тўрт йилғача иштиғолим мунга эрди. Чун мақсудумни андин ҳосил қилдим, соғиндимки, асли мақсуднмға етдим.

Б а й т:

 [Зайнаб ва Рубоб манзилига туш ва жойлашиб олки, у ер ёру дўстларнинг истиқомат жойидур]1.

 
Ва яқин эрдики, талабни тарк қилғаймен ва маълум қилғонимға иктифо кўргузгаймен. Бир йил бу мақомда қолдим. Ногоҳ Саййидий ва мавлойи шайхул-ислом султон ут-тариқа Аҳмад бин Муҳаммад Ғаззолий р. т.
 Ҳамадонғаким, менинг асли ватанимдур, келди ва анинг суҳбатида йигирма кунда манга бир нима зоҳир бўлдики, мендин ва талабимдин ўзга ҳеч нима боқий қўймади, илло мошоаллоҳ. Ва манга эмди ҳеч иш йўқдур, фано талабидин ўзга ул нимада. Ва агар Нуҳ умри топсам ва бу талабда фано қилсам, ҳеч иш қилмамиш бўлғаймен. Ва ул нима оламни иҳота қилибдур. Кўзум ҳеч нимага тушмагайки, анинг юзин анда кўрмагаймен. Ҳар нафаски, истиғроқим анда ортмағай манга муборак бўлмасун.
 
 466. Шайх Барака р. т.
 Айн ул-қузот р. ўз мусаннафотида андин ҳикоят айтур. Бир ерда дебдурки, Барака фотиҳа ва бир неча сурадин ўзга Қуръондин билмас ва ани ҳам қоида шарти била ўқий олмас. Ва «қола яқулу» ўқимайдур ва билмас. Ва Ҳамадоний тил била мавзун сўз айта олмас: Ва мен билурменки, Қуръон ул билур дуруст ва мен билман, магар баъзини. Ба ул баъзини ҳам тафсир ва анинг ғайридин билманмен, анинг хидмати йўлидин билурмен. Ва яна бир ерда дебдурки, Ҳазрат Хожа Имом Шайх Аҳмад Ғаззолий қ. с. дин эшиттимки, дедики, Ҳазрат Шайх Абулқосим Гургоний р. т. ҳаргиз иблис демас эрди. Ҳар қачон анинг оти мазкур бўлса эрди, Хожаи хожагон ва Сари маҳжурон дер эрди. Шайх Барака чун эшитти, дедики, Сари маҳжурон дегани яна бир фиқра яхшироқдур.
 Яна бир ерда дебдурки, Барака р. а. дедики, бировнинг бир фарзанди бор эрди. Андин сўрдики, эй фарзанд, ҳаргиз ришгов бўлубсен? Ул дедики, ришгов кимдур? Деди улдурки, ҳар сабоҳ уйидин чиқса, айтурки, бу кун бир ганж топсам! Дебдурки, эй ота, то мен бор эканмен, ришгов эканмен.

 467. Шайх Фатҳа р. т.
 Айн ул-қузот қ. с. мусаннафотида Шайх Фатҳадии ҳиқоят қилур! Бир ерда дебдурки, Фатҳа айттики, Ҳақ с. т. дин шар етмас. Ва яна бир ердаким, Барака қ. с. дин эшиттимки, Фатҳа дер эрдики, Иблис дедики, мендин сиёҳ гилимроқ Фатҳадур. Ва бу сўздин сўнгра йиғлади. Ва яна бир ерда дебдурки, чун муршидлар ва пирлар комил бўлсалар, билурларки, ҳар мурид қайси мақомғача етаолур, андоқки Фатҳа айтур эрди. Ва андин кўп эшитиб эрдики, фалон фалоннинг қадамиға еткусидур ва фалон фалоннинг, валлоҳу таоло аълам.

 468. Шайх Зиёуддин Абуннажиб Абдулқоҳир Суҳравардий қ. с.
 Зоҳир ва ботин улумида комил экандур. Кўп тасниф ва таълифи бор. Нисбати ўн икки восита била амир ул-мўъминин Абубакр Сиддиқ р. а. га етур. Ва тасаввуфда нисбати Шайх Имом Аҳмад Ғаззолий қ. с. дур.
 Ул «Адаб ул-муридин» китобида келтурубдурки, [агар фақирлик кўнгул ризоси билан боғлиқ бўлса, бойликдан афзаллигига иттифоқ қилишган. Бир киши «Берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир» – деб, пайғамбар а. с. сўзини далил келтирса, унга айтилади: «Берувчи қўл ўзида борини бериш билан фазилатга эга бўлади. Олувчи қўл борини ҳосил қилиш билан нуқсон топади».
 Аммо саховат ва эҳсоннинг афзаллиги фақирликнинг фазилатига далилдир. Кимки, бойлик, инфоқ-эҳсонни фақирликдан афзал деса, гўё тавба шарофатидан гуноҳни тоатдан афзал билган одамга ўхшайди]1. Ва Имом Ёфиъий тарихида дебдурки, Шайх Абуннажиб қ. с. асҳобидин бири дедики, бир кун Ҳазрат Шайх била Бағдод бозоридин ўтар эрдук. Бир қассоб дўкониға еттук, бир қўй осиғлиқ эрди. Шайх кўзи ул қўй сари тушгач дедики, бу қўй айтадурки, мени ўлтурмайдурлар, ўзум ўлубмен. Қассоб бу сўздин бехуд йиқилди. Ўзига келгач, Шайхнинг қавли сидқиға иқрор қилди ва тойиб бўлди. Ва Шайх Абуннажиб Суҳравардий беш юз олтмиш учда бу оламдин ўтубдур.

 469. Шайх Аммор Ёсир қ. р.
 Шайх Абуннажиб Суҳравардийнинг асҳобидиндур, Ноқислар такмилида ва муридлар тарбиятида ва аларнинг вақоеъ кашфида бағоят комил эрмиш. Шайх Нажмуддин Кубро қ. с. «Фавотиҳ ул-жамол» отлиғ китобида келтурубдурким, чун Шайх Аммор Ёсир хидматиға еттим ва анинг изни била хилватқа кирдим, хотирға келдиким, чун улуми зоҳирий иктисобин қилибмен, ғайби футуҳот даст бергандин сўнгра ани минбарлар устида Ҳақ субҳонаҳу толиблариға еткургаймен. Чун бу ният била хилватқа кирдим, хилват тамом муяссар бўлмади ва чиқдим. Шайх дедиким, аввал ниятинг тасҳиҳин қил, андин сўнгра хилватқа кир! Анинг ботинининг нурининг партави кўнглумга тушди, китобларимни вақф қилдим ва либосларимни фуқароға улашдим, бир жуббадин ўзгаким кийиб эрдим: Ва дедимким, бу хилватхона менинг қабримдур ва бу жубба кафаним, манга яна ташқари чиқмоқнинг имкони йўқдур. Ва азм қилдимким, агар манга чиқмоқ доияси ғолиб бўлса, кийганимни йиртайин, то сотири аврат қолмағай ва то истиҳё хуруж манъи бўлғай. Шайх манга боқди ва дедики, киргил, ниятни дуруст қилдинг. Чун кирдим, хнлват итмоми даст берди. Шайхнинг ҳиммати юмнидин футуҳот эшиклари юзумга очилди.

 470. Шайх Рўзбехони Кабир Мисрий р. т.
 Гозируниюл-аслдур, аммо Мисрда бўлубдур. Шайх Абуннажиб Суҳравардий қ. с. муридларидиндур. Аксар авқот истиғроқда бўлур эрмиш. Ва Шайх Нажмуддин Кубро анинг суҳбатиға етибдур ва анда риёзатқа машғул бўлубдур ва хилват ўлтурубдур. Ва Шайх Рўз-бехони Кабир аларни қуявлиққа қабул қилиб, аларға Шайхнинг қизидин икки ўғул бўлубдур. [Маждуддин Бағдодийнинг «Туҳфат ул-барараҳ» китобида ёзилган: «Шайхимиз Абулжанобдан эшитдим. У киши Мисрда Рўзбехоннинг шундай деганини эшитдим, дейди: «Менга бир неча маротаба «намозни тарк қил, сен бунга муҳтож эмассан»,– дейилди. Мен: Эй Раббим, бунга тоқат қилолмайман, менга бошқа нарсани таклиф қил”,– дедим]1.

 471. Шайх Исмоил Қасрий қ. с.
 Ул ҳам Шайх Абуннажиб Суҳравардий асҳобидиндур. Ва Шайх Нажмуддин Кубро қ. с. анинг суҳбатиға етибдур ва анинг илигидин хирқа кийибдур. Ва ул Муҳаммад Монкилдин ва ул Муҳаммад б. Довуд ал-маъруф би-Нодим ул-фуқародин ва ул Абулаббос Идрисдин ва ул Абулқосим Рамазондин ва ул Абу Яъқуб Табарийдин ва ул Абу Абдуллоҳ б. Усмондин ва ул Абу Яъқуб Наҳражурийдин ва ул Абу Яъқуб Сусийдин ва ул Абдулвоҳид б. Зайддин ва ул Кумайл б. Зиёддин қ. т. а. ва ул амир ул-мўъминин Али б. Абу Толиб р. т.дин ва алар Ҳазрат Рисолат с. а. в. дин. [Баъзи асарларида Шайх Рукнуддин Алоуддавла Симноний, Аллоҳ руҳини муқаддас қилсин, шундай зикр қилган]1.

 472. Шайх Нажмиддин Кубро қ. т. р.
 Куниятлари Абулжанобдур ва отлари Аҳмад б.
Умар Хевақий ва лақаблари Кубродур. Ва дебдурларки, аларға Кубро андин лақаб бўлдики, йигитлик авонидаким, зоҳир улуми таҳсилиға машғул эрмишлар, ҳар ким билаким, мунозара ва мубоҳаса қилсалар эр-миш – ул кишига ғолиб бўлурлар эрмиш. [Шунинг учун унга «Томмат ул-кубро» лақабини бердилар. У анча вақтгача шу лақаб билан аталиб келди. Кейинроқ «томма» сўзини қолдириб, «Кубро» деб атай бош-ладилар. Мана шу важҳ тўғрироқдир. Буни унинг ростгўй, ишончли асҳоблари нақл қилган]1. Ва аларни Шайх Валитарош ҳам дебдурлар. Онинг учунки, важду ҳол ғалаботида муборак назарлари ҳар кимга тушса, валоят мартабасиға етар эрмиш.
 Бир кун бир тожир тафарруж расми била Ҳазрат Шайх хонақоси эшигига борғон эрмиш ва ул Ҳазратқа қавий ҳолате эрмиш, муборак назарлари ул бозиргонға тушмиш. Филҳол валоят мартабаси анга ҳосил бўлмиш. Шайх анга иршоду талқин ижозати битиб, ўзи мулкига узатмишлар, то ул мулкда халойиқни Тенгрига иршод қилғай. Бир кун ул Ҳазрат мажлисида Асҳоби каҳф аҳволианинг тақрири ва таҳқиқи ўтар эрди. Шайх Саъдиддин Ҳамавий қ. с.ки, Ҳазрат Шайхнинг асҳобидиндур, хотириға ўттиким, оё бу умматда андоқ киши ўлғаймуким, суҳбати итга асар қилғай? Ҳазрат Шайх каромот нури била маълум қилдилар ва қўпуб хонақоҳ эшигига бориб турдилар. Ногоҳ бир ит етишди ва қуйруғин тебратадур эрди. Аларнинг мубарак назарлари ул ит сори тушди. Филҳол бахшиш топиб, мутаҳаййир ва бехуд бўлуб, шаҳрдин юз эвурди ва гўристонға мутаважжиҳ бўлди ва бошин ерга суртар эрди. Дебдурларки, ҳар ён борса, келса эрди, эллик-олтмишқа яқин ит они эришиб, ондин айрилмаслар эрди ва қайда сокин бўлса, теграсида ҳалқа уруб, иликларин илик устига қўйиб, ун чиқармаслар эрди ва нима емаслар эрди ва ҳурмат била турарлар эрди. Оқибат ул яқинда ўлди. Ул Ҳазрат буюрдиларки, они дафн қилдилар ва қабри бошида иморате ясадилар. Ҳазрат Шайх Табризда «Муҳйис сунна»нинг шогирдларидин бири қошидаки, олий санади бор эрмиш «Шарҳ ус-сунна» китоби ўқур эрди. Чун охирлариға етти. Бир кун устод ҳузурида жамъи аимма била ўлтуруб «Шарҳ ус-сунна» ўқур эрди. Дарвеше кирдики, танимаслар эрди. Аммо анинг мушоҳадасидин Шайхқа тағайюр йўл топди. Андоқки қироат мажоли қолмади. Сўрдиларким, бу на кишидур? Дедиларки, Бобо Фараж Табризийдурки Ҳақ таолонинг мажзублари ва маҳбубларидиндур. Шайх ул кеча беқарор эрди. Сабоҳ устод хизматиға келиб дедики, Бобо Фараж хизматиға борали ва илтимос кўргузди. Устод асҳоб била мувофақат кўргуздилар. Бобо хонақоси эшигида ходиме эрди, Бобо Шодон отлиғ, чун аларни кўрди, ичкари бориб, Бободин ижозат тилади. Бобо дедиким, агар андоқки Тенгри даргоҳиға борурлар, кела олсалар, кир, денглар! Шайх дебдурким, чун Бобонинг назаридин баҳраманд бўлуб эрдим. Сўзининг маънисини билдим. Ҳар не кийиб эрдим, чиқардим ва иликимни кўксумга қўйдум. Устод ва асҳоб ҳам мувофақат қилдилар. Бобо қошиға кирдук ва ўлтурдуқ. Бир замондин сўнгра Бобонинг ҳоли мутағаййир бўлди ва суратида азимате пайдо бўлди ва қуёш қурсидек дурахшон бўлди ва либоским кийиб эрди, анга сиға олмай, шикоф бўлди. Чун бир замондин сўнгра ўз ҳолиға келди, қўпти ва ул либосини менга кийдурди ва дедиким, сенга дафтар ўқур чоғ эмас, вақтдурки, оламнинг сардафтари бўлғайсен. Менинг ҳолим мутағаййир бўлди ва ботиним ҳар недин Ҳақ ғайридур мунқатиъ бўлди. Чун андин чиқтуқ. Устод айттиким «Шарҳ ус-сунна»дин оз қолибдур. Бир-икки кунда они ўқи! Ўзга ўзунг бил! Чун сабақ бошиға бордим. Бобо Фаражни кўрдумки, кирди ва деди: Туно кун манзили «илм ул-яқин»дин ўттунг. Бу кун яна илм бошиға борурсен. Мен дарс таркин туттим ва риёзат ва хилватқа машғул бўлдум. Улуми ладуний ва воридоти ғайбий кўрина бошлади. Дедим: ҳайф бўлғайки, ул фавт бўлғай! Они битир эрдим. Бобони кўрдумки, кирди ва деди: шайтон сенга васваса берадур. Бу сўзларни битима! Давот ва қаламни ташладим ва кўнгул барчадин жамъ қилиб, қуллуқ бошладим. Амир Иқбол Сийистоний Шайх Алоуддавла қ. с.динки онинг пиридур ва онинг сўзларидин бир китоб жамъ қилибдур. Мундоқ нақл қилибдурки, Шайх Нажмуддин Кубро Ҳамадонға бориб, Ҳадис ижозати ҳосил қилди ва эшиттики, Искандарияда муҳаддисе иорки, олий санади бор. Онда ҳам бориб, ижозат ҳосил қилди. Қайтиб келурда, Ҳазрат Рисолат с. а. в.ни воқеада кўрди ва илтимос қилдики, Ҳазрат анга кунияте бағишлағай. Абулжаноб куниятн Ҳазратдин анга иноят бўлди. Сўрдики, Абулжаноб мухаффа? Буюрдики, ло, мушаддада. Чун воқеадин уйғонди. Бу куниятдин анга бу маъни юзландики, дунёдин ижтиноб қилмоқ керак! Дарҳол тажрид қилди ва пири муршид талабиға мусофир бўлди. Ҳар кишига иродати дуруст бўлмас эрдики, донишманд эрди ва боши ҳар кимга инмас эрди. Чун Хузистон мулкига етти ва Дизпул деган ерда бемор бўлди. Ўзин ҳар навъ била бўлса, шайх Исмоил Қасрии хонақосиға еткурди ва анда ранжурлиғи узоққа тортти ва шайх ул сўфиларнинг самоъи унидин заҳматда эрдики, самоъға мункир эрди. Бир кеча дарвешлар самоъда эрдиларким, Шайх Исмоил Ҳазрат Шайх Нажмуддиннинг боши устига келиб икки илкин шайх қўлтуқлариға солиб кўтариб, самоъға киюруб, неча давр айландуруб, томға таяб қўйди. Шайхдин тамом ранж зойил бўлиб эрди. Ўзин саҳиҳ топти ва иродат ҳосил бўлди ва Шайх Исмоилға иродат илки бериб, сулукка машғул бўлди. Ва дебдурки, чун менга ботин аҳволидин хабар бўлди ва зоҳир улумин худ вофир касб қилиб эрдим. Бир кеча хаёлимға келдики, ботин илмидин хабардор бўлдунг ва зоҳир илминг Шайх илмидин кўпракдур. Сабоҳ шайх мени тилади ва дедиким, қўп, сафар қилки, сенга Аммор Ёсир қошиға бормоқ керак. Мен билдимки, кечаги хотиримдин Шайх воқиф бўлди, аммо ҳеч нима демадим ва шайх Аммор хидматиға бордим ва сулук бунёд қилдим. Анда ҳам бир кеча ҳамул даъво кўнглумга хутур қилди. Сабоҳ Шайх Аммор буюрдиким, Нажмуддин, қўп ва Мисрға бор! Шайх Рўзбеҳон қошиғаким, бу инониятни силлий била сенинг бошингдин чиқарғой! Мисрға бордим. Чун Шайх Рўзбеҳон хонақосиға кирдим. Шайх ҳозир эрмас эрди. Дедиларки, Шайх вузуъ қилғали ташқари чиқибдур. Кейнича чиқдим. Шайх Рўзбеҳонни кўрдумки, андок оз сув била вузуъ қиладурким, шаръан жоГшз эмас Яна кўнглумга ннкоре келди. Чун шайх вузуъни тамом қилиб, қўпти. Икки ўл илкин юзумга сочти. Ул сув еггач менга бехудлуғ асари зоҳир бўлди. Шайх чун хонақоға кирди. Мен доғи кирдим ва шайх шукри ву-зуъға машғул бўлди ва мен ҳам анда турнб, ўзумдпн ғойиб бўлдум. Кўрдумки, қиёмат-қойим бўлубдур ва дўзах зоҳир, элни тутуб, ўтға соладурлар ва бу ерда бир тепадур, биров ўлтурубдур. Ҳар киши десаким, анга мутааллақдурмен, они ўтға солмай қўядурлар. Ногоҳ мени туттилар. Мен дедимким, мен онинг мутааллақларидинмен. Ўтқа солмадилар. Ул тепага чиқдим. Кўрдумки, Шайх Рўзбеҳондур. Югуруб оёғиға тушдум. Ул иликин кўтариб, бир қаттиқ силлий бўй-нумға урди. Андоқки, юз тубан йиқилдим ва дедики, мундин ортиқ Ҳақ аҳлиға инкор қилма! Чун йиқилдим. Ул ғайбдин ҳозир бўлдим. Шайх намознинг саломин берди. Ҳамул дастур била югуруб оёғиға тушдум. Шайх ҳамул воқеадағидек маҳкам силлий уруб, ҳамул сўзни айтти. Ул мастлиғ ранжурлуғи тамом хотиримдин рафъ бўлди. Андин сўнгра амр қилдики, қайт ва шайх Аммор, Ёсир қошиға бор! Ва анга бир мактуб битиб, мундоқ зикр қилдиким, ҳар неча миским топарсен, йиборгилки, холисолтин қилиб юборай! Андин яна Шайх Аммор хизматиға келдим. Ва Шайх чун Шайх Аммор хизматиға келибдур. Муддате анда бўлубдур. Чун су-лук анга тамом бўлубдур, Шайх Аммор амр қилибдур-ки, Хоразмға бор! Ҳар неча шайх узр айтибдурлар, фойда қилмайдур ва Хоразмға келибдурлар ва бу тариқни мунташир қилибдур ва бу тариқниким, зоҳир қилибдурлар, халойиқ кўп мурид бўлибдурлар ва иршодқа машғул бўлибдурлар. Чун тотор куффори Хоразмға етибдурлар. Ҳазрат Шайх асҳобини йиғиб, амр қилибдурларки, вилоятларингизға боринг! Алар ул Ҳазратнинг амри била ўз внлоятларнга борибдурлар. Асҳобдин баъзики, Ҳазрат Шайхқа доғи чиқар илти-мос қилибдурлар. Шайх дебдурларки, биз бу куффор илкида шаҳид бўлурбиз. Асҳоб тарқағондин сўнгра ким, куффор Хоразмға кирибдурлар. Ҳазрат Шайх қолган асҳоб била чиқиб, ғазвға машғул бўлубдурлар. То шаҳодат шарбатин тотибдурлар. Дерларки, шаҳодат вақтида бир кофурнинг парчамин тутқон эрмишлар. Андоқки, шаҳодатдин сўнгра ўн киши айира олмайдур ва ул парчамни кесиб айирдилар. Ва баъзи дебдурларки, Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. ғазалиётида ишорат бу қиссаға ва ўз интисобини Ҳазрат Шайхқа қилиб дебдурки,

 р у б о и й:

 [Биз қўлга қадаҳ олувчн улуғвор кишилармнз. Ориқ эчкиси билан қолган қашшоқлардан эмасмиз. Бир қўлда иймоннинг холис шаробин ичарлар, бир қўлда кофирнинг кокилин маҳкам тутарлар]2.

 Ҳазрат Шайхқа муридлар кўп эрдилар, аммо алардин нечаси жаҳонда ягона ва замонда муқтадо ва фар-зона эрдилар. Андоқки, Шайх Маждуддин Бағдодий ва Шайх Саъдуддин Ҳумуйий ва Бобо Камол, Жандий ва Шайх Розуддин Али Лоло ва Шайх Сайфуддин Бохарзий ва Шайх Нажмуддин Розий ва Шайх Жамолуддин Гилий р. т. Ва баъзи дебдурларки, Мавлоно Баҳоуддин валадки, Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с.нинг волиди бўлғай, ҳам алардиндур. [Унинг, Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин, шаҳид бўлган санаси – етти юз ўн еттинчи йил]3.

 473. Шайх Маждуддин Бағдодий қ. с.
 Кунияти Абу Саиддур ва оти Маждуддин Шараф б. Муайяд б. Абулфатҳ Бағдодий р. Асли Бағдоддиндур. Хоразмшоҳ Бағдод халифасидин табибе тилади. Анинг отасин юборди. Ва баъзи дебдурларки, Бағдодединдурки, Хоразм кентларидиндур. Ва ул султоннинг муқаррибларидин эрди. Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. буюрубдурки, улки дерлар амрад эрмиш, Ҳазрат Шайх хидматиға етибдур, хилоф воқеъдур. Ёшга етган улуқ йигит эрди, аммо латиф сурати ва ҳайъати бор эрди. Ҳазрат Шайх ани аввал мутаваззо хидматяға амр қилди. Волидаси эшитти ва ул табибае эрди ва Ҳазрат Шайх ҳам табиб эрдилар, айтиб юбордиким, фарванд Маждуддуиға хидмате буюрған эрмишсиз ва ул нозук кишидур, агар мурод ул хидматдур, мен ўн турк қул юборайин, то ул хидматни бажо келтургайлар ва анга ўзга хизмате буюринг! Шайх дедиларки, анга айтингки, мен эшитибменки, тиб илмин билурсен, сендин бу сўз ажабдур. Агар сенинг ўғлунгға сафровий иситма ташвиш берса, мен дору ул қулларға берсам, ул сиҳҳат топарму? Ул жавоб топмади. Бу навъ тарбиятким, Ҳазрат Шайх қ. с. Шайх Маждуддинға бунёд қилдилар. Бир неча вақтдин сўнграким, риёзатлар тортиб сулуклар қилди, олий маротиб ҳосил қилиб, буюк мақомларға қадам қўйди. Дерларки, Шайх Маждуддин бир кун дарвешлар била ўлтуруб эрди. Анга сакре ғолиб бўлди. Деди: биз ўрдак байзаси эрдук дарё қироғида ва Шайх қуше эрдики, қаноти остида бизни парвариш бериб тарбият қилди, то ул байзадин чиқтуқ. Чун ўрдак боласи эрдук, дарёға кирдук ва Шайх қироққа қолди. Ва Ҳазрат Шайх каромат нури била ул сўзга воқиф бўлдилар ва муборак тиллариға келдики дарёда ўлгай. Шайх Маждуддин бу сўзни эшитиб қўрқди ва Шайх Саъдуддин Ҳуммуйий қошиға келиб кўп тазарруъ қилдиким, бир кунки Ҳазрат Шайхнинг вақтларин хуш топсанг, манга хабар қил, то ҳазратлариға келиб узр қилай! Бир кунки, Шайх ҳазратлари самоъда хушҳол бўлуб эрдилар. Шайх Саъдуддин Шайх Маждуддинға хабар қилди. Ул аёғ яланг келди ва бир таштда ўт тўлдуруб, бошиға кўтариб, кашфгоҳда турди. Чун Шайх Ҳазратларининг муборак назари анга тушти, дедиларки, чун дарвешлар тариқи била паришон сўзунг узрин қиласен. Имон ва дин саломат элттинг, аммо бошинг борғай ва дарёда ўлғайсен ва биз ҳам сенинг бошингға борғайбиз ва сардорлар боши ва Хоразм малики сенинг бошингда борғай ва олам хароб бўлғай. Шайх Маждуддин, Шайх ҳазратларининг муборак оёғлариға тушти. Ва оз фурсатда Ҳазрат Шайхнинг муборак нафаси зоҳир бўлди. Шайх Маждуддин Хоразмда ваъз айтур эрди ва Хоразмшоҳнинг онаси ваъзиға борур эрди. Ва жамила заифа эрди. Душманлар фурсат асрадилар ва Хоразмшоҳ маст эканда, анга айттиларки, онанг Имом Абу Ҳанифа мазҳаби била Шайх Маждуддиннинг никоҳиға кирибдур. Султон бағоят мутяғаййир бўлди ва буюрдиким, Шайх Маждуддинни Жайҳун суйиға солдилар. Ҳар не Хоразмшоҳ ва Хоразм ахли ва ўзи бобида ва оламнинг хароб бўлури сабабида Ҳазрат Шайх, деб эрди, барча вужуд тутти. Чун Шайх Маждуддинни олти юз еттида, ё олти юз ўн олтида шаҳид қилдилар, хотуни Нишобурдин эрди, ани Нишобурға нақл қидди ва андин саккиз юз учда Исфароинға нақл қилдилар.

 474. Шайх Саъдуддин Ҳуммуйий қ. С
 Оти Муҳаммад Муъайяд б. Абубакр б. Абулҳасан б. Муҳаммад Ҳуммуйийдур, андоқки юқори ўтти. Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубронинг асҳобидиндур қ. с. [Ёфиъий тарихида келтирилади; у ҳол ва риёзат эгаси, дўст ва муридлари, ҳикматлари бор эди. Қосюн тоғ этагида бир муддат яшади, сўнг Хуросонга қайтиб, шу ерда вафот этди]1. Зоҳирий ва ботиний улумда ягона эрмиш, кўп мусаннафоти бор. «Маҳбуб»дек ва «Сажанжал ул-арвоҳ» ва булардин ўзга дағи. Ва мусаннафотида мармуз сўзлар, мушкил калимоту арқом ва ашколу давойир кўпдурки, ақлу фикр назари анинг кашфу ҳаллидин ожиздур. Ва ҳамоноки, то басират кўзи кашф нури била мунфатиҳ бўлмағай, аларнинг идроки мутаъаззирдур. Ул дебдурки, [Аллоҳ субҳонаҳу менга башорат қилиб деди: Менинг зикрим ва таърифим хусусидаги сўзларингни кимки эътиқод ила қабул қилса ва тингласа, муҳаққақ у кишининг хотирига илм ва маърифат уруғи қадалгайдир. Гарчи ўша пайт мавҳум бўлиб қолса ҳам, кейинроқ унга бирор сабаб юзасидан насиба етади]2. Шайх Садруддин Кунявий анинг суҳбатиға етар экандур. Дебдурки, ул дедики, мавосиқ еттидур. [Мен сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?]3 мийсоқиға мунҳасир эмас. Ва муни ўз пиридинки Ҳазрат Шайх Муҳйиддин қ. с. бўлғай, сўрубдур. Шайх дебдурки, ул куллиётни дебдур, жузъиёт мундин доғи кўпракдур. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот»да Шайх Муъайяддин Жандий дебдурларки «Фусус ул-ҳикам» шарҳида битибдурки, бир кун Шайх Садруддин самоъ мажлисида Шайх Саъдуддин била ҳозир эрди. Шайх Саъдуддин самоъ асносида юзин бир суффа сарики, ул манзилда эрди, қилиб, адаб ва тавозеъ била муддате турди ва андин сўнгра кўзин юмдн ва деди: [Бу Садруддин қаерда?]4. Чук Шайх Садруддин оллиға келди, кўзин анинг юзига очди ва дедики, Ҳазрат Рисолат с. а. в. бу суффада ҳозир эрдилар, тиладим, кўзики ул Ҳазратнинг жамоли мушоҳадасиға мушарраф бўлубдур, аввал сенинг юзунгга очқаймен. Ва бу рубоий анингдурки,

 ш е ъ р:

 [Эй қалбим сурури, кўзимнинг нури, сен билан қалбим саҳарда уйғонди. Муножот қилиб, дилу жон билан айтдим: Эй ой юзлигим, вужудим сендадур, сен менинг кўзимда]5.

Бу рубоий ҳам анингдур.

 Р у б о и й:


 [Куфр истасанг нигорим зулфини кўр, иймон тиласанг, ёрим оразини кўр! Ёрим азизлигию, менинг муҳтожлигимни кўрмоқчи бўлсанг, куфрга аралашмаю иймонга боқма!]6.

 Умри олтмиш учга етти ва олти юз элликда Азҳо ийдида дунёдин ўтти. Ва қабри Баҳрободдадур.

 475. Шайх Сайфуддин Бохарзий қ. с.
 Шайх Нажмуддин Кубронинг хулафосидиндур. Зоҳирий улум таҳсили ва такмилидин сўнгра Ҳазрат Шайх мулозаматиға мушарраф бўлди ва тарбият топтин. Авоилда ани хилватқа ўлтуртур эрдилар. Иккинчи «Арбаин»да анинг хилвати эшигига келдилар ва муборак бармоғин хилват эшигига урдилар ва чорладиларки, эй Сайфуддин! Ва бу байтни ўқидилар.

Б а й т:
[Мен ошиқман, дарду ғам менга ёр,
Сен маъшуқсан, ғам ила не ишинг бор?]1.


 Қўп ва чиқ! Онинг илкин тутуб, хилватдин чиқардилар. Бир қатла Ҳазрат Шайх учун Хитойдин бир канизак келтуруб эрдилар. Зифоф кечаси асҳобға буюрдиларки, биз бу кеча машруъа лаззатқа иштиғол кўргузурбиз. Сизлар доғи бу кеча риёзат таркин қилинг ва фароғат ва осудалиғ била бўлунг! Чун Шайх Ҳазратлари бу амрни асҳобқа қилдилар. Ул кеча Шайх Сайфуддин бир улуқ ибриққа сув тўлдуруб, Ҳазрат Шайхнинг хилват эшигида бўлди. Субҳ вақтики, шайх чиқдилар ва онинг ул хизматин билдилар, дедиларки, биз деб эрдукки, бу кеча ўз лаззат ва ҳузурунгизға машғул бўлғайсиз. Сен невчун ўзунгни бу риёзат ва ранжға солдинг? Деди: Сиз буюрдингизки, ҳар киши ўз лаззат ва ҳузуриға машғул бўлсун! Менга ҳеч лаззат ва ҳузур мундин ўзга йўқдурки, Ҳазрат Шайх остонида хизматда бўлғаймен. Ҳазрат Шайх буюрдики, башорат бўлсун сенгаким, подшоҳлар сенинг рикобингда югурганлар.
Бир кун салотиндин бири Шайх Сайфуддин хизматиға келиб эрди. Борур чоғда илтимос қилдиким, бир от Шайх назри келтурубмен. Тиларменки, ўзум қўлдаб, шайхни отландурсам. Шайх онинг илтимосин қабул қилиб, от қошиға келди ва ул подшоҳ отнинг жпловнн тутуб, қўлдаб, шайхни отландурурда от саркашлиғ қилиб ва тундлуқ қилиб, инонин олиб, тўйлаб югурди ва нодшоҳ эллик қадамға яқин отни тўқтатур учун жиловин тутиб рикобида югурди, то тўқтади. Шайх ул подшоҳға айттиким, бу отнинг бу тундлуқ қилғонида ҳикмат бу эрдиким, Ҳазрат шайх қ. р. бизни мундоқ дуо қилиб эрдилар ва ўтган ҳикоятни тамом айтти. Ва бу рубоий Шайхнинг анфосидиндур.

Р у б о и й:

[Ҳарчанд гоҳида ишқдан бегонаман.
Офият билан ошною ҳамхонаман.
Ногоҳ бир паричеҳрани кўриб қолсам,
Барчасидин кечиб, бир девонаманъ]2.


 Олти юз эллик саккизда оламдин ўтубдур ва қабри Бухородадур. Шайхул оламға машҳурдур.

 476. Айн уз-замон Жамолуддин Гилий қ. с.
 Ул дағи Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубронинг хулафосидиндур. Бағоят донишманд ва фозил эрмиш. Авойилдаки, Ҳазрат Шайх суҳбати азимати қилди, китобхонаға кирди ва улуми ақлий ва нақлий латойифиди мажмуае интихоб қилдики, сафарда анинг муниси бўлғай ва Хоразм азимати қилди. Чун яқин етти, бир кеча воқеъада кўрдики, Ҳазрат Шайх анга айтурки, эй Гилийкина, юкингни ташла, дағи кел! Чун уйғонди андиша қилдики, чун мен дунё асбобидин ҳеч нима: кўтармайман, юкум не нима бўла олғай? Яна кеча ҳам ушбу воқеъани кўрди ва учунчи кеча ҳам кўрди. Таҳайюр юзидин воқеъада Шайхдин сўрдиким, ё Шайх, юк не нимадур? Ул ҳазрат дедиларки, ул мажмуаки кўтарибсан. Уйғонгач, ул мажмуани Жайҳунға ташлади. Чун Ҳазрат Шайх мулозаматиға мушарраф бўлди, ул Ҳазрат дедиларки, агар ул юкни ташламасанг эрди, ҳеч фойда қилмас эрди. Пас анга хирқа кийдурдилар ва арбаъинға ўлтурттилар. Арбаъин итмомидин сўнграки, улуғ маротиб ҳосил бўлди. Айн уз-замон лақаби бердилар. Шайх Айн уз-замон Қазвинда бўлур эрмиш. Анинг содотидин бири Шерозға борур эрди. Шайх хидматиға келди ва Шероз подшоҳиға сипориш илтимос қилдики, Шайх Айн уз-замонға кўп иродати бор эрди. Шайх коғаз ва давот ва қалам тилади Ва битидики: Асал ва розиёна. Ва анга бердики, муни подшоҳ илигига бергансен. Ул саййид чун Шерозға етти, подшоҳ эшикига борди. Дедиларки, ичи оғрийдур ва ҳаммомдадур. Мусофир хаммом бошиға борди ва Шайхнинг руқъасин андоқ қилдики, подшоҳ илигига етти. Подшоҳ дедики, Шайх каромат нури била маълум қилибдурки, бизда мараз бор ва даво битибдур. Филҳол асал ва розиёна тилаб еди ва ул оғриқ дафъ бўлди. Ва руқъа: келтурган кишига кўп риоятлар қилди.

 477. Бобо Қамол Жандий қ. т. р.
 Чун Бобо Камол Жандий Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубро қ. .с. хидматида икмол ва такмил мартабаси топти. Ҳазрат Шайх анга хирқа кийдурди ва Туркистон сари ҳавола қилди. Ва дедиким, Туркистон вилоятида Мавлоно Шамсуддин Муфтийнинг фарзандики отин Аҳмад Мавлонодур, бизинг бу хирқани анга еткур ва тарбиятни андин дариғ тутма! Чун Бобо Камол мақсадға етти, жамоат атфолни кўрдиким ўйнайдур эрдилар ва бир тифлки, Аҳмад Мавлоно бўлғай, аларнинг тўнларин асраб ўлтуруб эрди. Чун Бобо Камолни Кўрди, қўпти ва истиқбол қилиб, салом қилди. Ва дедики, неча биз ўзгаларнинг тўнин асрағайбиз ва сиз бизинг тўнумузни асрағайсиз. Бобо анинг била мусо-фаҳа қилди ва Муфтий уйиға илигин тутуб кирдилар. Муфтий дедики, бу фарзанд мажзубдур, шояд шойиста хидмат қила олмағай. Улуғ оғаси Донишманд Мавлоно бағоят зийрак ва муаддабдур. Бобо дедики, анга ҳам насиб бўлғай, аммо биз Ҳазрат Шайх ҳаволаси ва ишорати била мунунг хидматиға келиббиз. Аҳмад Мавлоно оз фурсатда азим тарбиятлар топти ва кўп кушодлар анга юзланди ва анинг камолотининг овозаси машҳур бўлди ва кўп толиблар анинг суҳбатида тарбият топиб, камолға еттилар. Ва алардин бири Шайх Баҳоуддин Кубродурки, оғаси Донишманд Мавлононингки, оти Муҳаммад эрди, тарбиятин анга ҳавола қилди. Ва Шайх Баҳоуддин ўз фарзандининг тарбиятинки, оти Абулфутуҳ эрди, Донишманд Мавлоноға ҳавола қилди. Ва ҳамоно Хожа Абулвафо Хоразмий қ. с. хидматлариға интисоб Абулфутуҳғадур, андоқки, ўз силсиласи машойихининг баёнида айтибдур.

Н а з м:


[Файз, иршод Расулуллоҳ с. а. в.дан ҳазрат Алига, у кишидан сирлар хазинаси Ҳасанга, у кишидан Ҳабибга, сўнг Тоийга, сўнг Маъруфга, сўнг Сарийга, сўнг Жунайдга, сўнг икки Абу Алига, сўнг яхшилар сирри-Мағрибийга, булардан кейин Абулқосимга, кейин Нассожга, сўнг Имом Аҳмадга, сўнг Суҳравардийга, сўнг Амморга, мазкур улуғлардан сўнг яхшиларнинг пешвоси, пок кишиларнинг сарварин – Шайх Нажмуддинга, сўнг Камолга, сўнг «Дин ва миллат баҳо»сига, сўнг Муҳаммадга, сўнг улуғлар фахри – Абулфутуҳга етди]1.

 478. Хожа Абулвафоий Хоразмий қ. с.
 Хожа Абулвафо хизматлариға тавҳид арбоби ва мавожид ва азвоқ асҳоби сўфия машорибидин шурби тамом бор эрмиш. Андоқки аларнинг расоил ва ашъоридин, батахсис рубоиётидин бу маъни зоҳирдур ва бу даъво исботиға неча рубоий келтирилур.

Р у б о и ё т:

[Гарчи васфингда ожизу ҳайронман,
Сен жон ҳаётию жонимсан.
Кўзимнинг нури сенсан – кўраман,
Ақлимнинг донолиги сенсан – биламан.

* * *

Токи тирик эканман, сендан жудо бўлмағайман,
Бу менинг масъуд толеимга далилдир.
Агар йўқолган бўлсам, зотингга ғойиб бўлганман,
Мавжуд эсам, нурингда зоҳир бўлганман.

* * *

Ҳақнинг баъзи ботил зуҳуротлари борки,
Ким уларни инкор этса, жоҳилдир.
Бутун борлиқда ҳақдан бошқасини кўрган –
Ҳақиқатлар ҳақиқатидан ғофилдир.

* * *

У пинҳону жаҳон ошкорадир, ирфон аҳли бунинг аксини кўрдилар. Барча ошкору ниҳон Удирким, Ҳақ аҳдидин бўлсанг ҳаммасини фақат «Бир» деб бил!

* * *

Бирдир У, лекин сен билган бир эмас, иккинчиси бўлмаган бирдир У. Агар ўзингдан кечиб, уни билмоқчи бўлсанг, бирор далилу ҳужжат Уни билдиролмайди...

* * *

Гуноҳ қилдим, узрим гуноҳимдан ёмон, бу узрда уч нарсани: вужудни, қудратни, феълни даъво қилиш бекордир. Чунки қўрқув ҳам, куч-қувват ҳам Аллоҳдандир]1. Ва аларнингг вафоти саккиз юз ўттиз бешда эрмиш, р. т.

 479. Паҳлавон Маҳмуд Паккаёр қ. с.
 Хевақдиндур ва лақаби машҳур Пурёрға баъзи Паккаёр дебдурлар, аммо Хевақлиқ кишидин таҳқиқ ва тасҳиҳ қилилди, Паккаёрға қарор топти, яъни барчаға Паккаёр. Ёр қассобнинг ўғлидур. Курашчиликда саромад бўлуб, азим шуҳрат тутубдур. Яшурун сулук ва риёзати ҳам бор эрмиш, андоқки, файз оламидин кўнглиға чошни етган эрмиш. Табъи ҳам хўб эрмиш. Ва назм айтур эрмиш. Ҳинд мулкидин бир заргар Ҳинд подшоҳидин мисол келтуруб, паҳлавон иҳзориға илтимос еткурубдур. Паҳлавон бу рубоийни дебдурки,

р у б о и й:


[Заргар бола Мўлтон йўлларидан гапирди, султоннинг талабини менга етказди. Қаерда мену дўстларимнинг ҳиммати бўлса, Ҳиндистонни ҳам бир арпага сотиб олмайман]1.
 Аммо ғойибдин анга ишорате еттики, бормоқ керак: Ҳиндустон азимати қилиб борди. Ҳинд мулки подшоҳининг бир курашчиси бор эрди, Паҳлавонни анинг учуч тилаган эрмишки, анинг била курашга солгай. Бу сўзни Паҳлавон била мулоқот қилғондин сўнгра изҳор қилиб, муқаррар андоқ бўлмишки, тонгла халойиқнй мажмуъ қилиб курашганлар. Кечаси Паҳлавон ўз қоидаси била ниёзмандона мазорот тавофиға бориб, но-муродлиғ бажо келтурадурганда кўрубдурки, бир бузург мазорда ярим кеча бир қари заифа кўп тазаллум ва тазарруъ била Тенгрига муножот қилиб ёлборадурким, Худоё, бу келган паҳлавон курашчи маъракасидин менинг ўғлумни шарманда чиқармағайсен! Паҳлавон билибдурки, ул курашчинингг онасидур, ўзи била муқаррар қилибдурки, тонгла ул курашчи илигида йиқилғай. Тонгласи подшоҳ улуғ маърака ясаб, Паҳлавонни тилаб, ул курашчи била курашга солғонда, Паҳлавон ўзи била Муқаррар қилғондек, бир-икки ҳамла талашгандин, сўнгра ҳариф илгида йиқилур. Мундоқ манқулдурки, учаси ерга тегиб, кўзи кўкка тушгач, ҳижоблар муртафеъ бўлуб, малакут олами кўзига жилвагар бўлуб, ул подшоҳ ҳам муроду мақсадиға етар, аммо чун Паҳлавонни тилаб, таклиф била келтурган эрмиш, риояту ҳурмат тутмакда муболаға қилиб, мусоҳабат тариқи била маош қилур эрмиш. Бир кун овға таклиф қилиб, ўзи била элтганда, тоғ ови эрмиш, сайд кейнича чопганда, сайд қоядин учар, подшоҳ доғи оти жиловин сақланолмас, икки оёғи камар қироғида қолиб, икки илиги хато бўлганда, Паҳлавон била эрмиш, Илиг уруб маркабни рокиб била кўтариб, туз ерга қўяр. Подшоҳ ҳайрат қилиб дерки, мунча муфрит куч била ажаб эрдики, ул курашчидин йиқилдинг. Паҳлавон анда бу рубоийни айтурким,

р у б о и й:

[Ўз нафсингга ҳоким бўлсанг, мардсан,
 Хотирлаб туришдан гапирсанг, мардсан,
Йиқилганни тепиш мардлик эмас,
Йиқилганнинг қўлидаи тутсанг, мардсан]2.


Подшоҳ кўп ниёзмандлиғлар кўргузуб Паҳлавон қайтиб, Хеваққа келур. Мозори Хевақдадур, Ислом қоидаси адосида бу икки байт Паҳлавоннингдур:

[Бир Аллоҳга иймон келтир, беш вақт намоз ўқи,
ўттиз кун рўза тут, закот бер, имкои бўлса, йўл
тепиб ҳаж қил! Бас, бизнинг қўлимиз сенинг этагингда,
гуноҳ қилиш бандадан, кечирмоқ Худодандир]3.


Паҳлавон Маҳмуддин сўнгра Паҳлавон Муҳаммад Абусаид ҳам ўз замонининг беназири эрди. Қабри Неъматободдадурур.

 480. Шайх Нажмуддин Розий ал-Маъруф би-Доя қ. с.
 Ул дағи Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубронинг асҳобидиндурки, анинг тарбиятин Шайх Нажмуддин Бағдодийға ҳавола қилган экандур. «Мирсод ул-ибод» ва «Баҳр ул-ҳақойиқ» тафсирннинг мусаннифидур. Ва Чингизхон воқеъасида Хоразмдин чиқиб, Румға борибдур. Ва анга Шайх Садруддин Қунявий ва Мавлон» Жалолуддин Румий қ. с. била мулоқот воқеъ бўлубдур. Нақлдурки, учаласи бир кун бир мажлисда эрдилар. Намози шом қойим бўлди, икки мазкур бўлғои азизлар имомат илтимоси қилдилар. Ул иккала ракъатда «Фотиҳат ул-китоб»дин сўнгра [«Кофирун»сурасини]1 қироат қилди. Намоздин фориғ бўлғандин сўнгра Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий Шайх Садруддинға боқиб, тийбат юзидин дедиким, зоҳиран бирини сизинг учун ва бирини бизинг учун ўқиди. Вафоти олти юз эллик тўртта воқеъ бўлди ва Бағдоднинг Шунизиясида қўйдилар. Ва Ҳазрат Махдуми н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, Шайх Сарн Сақатий ва Шайх Жунайд Бағдодий қ. р. мақбарасидин ташқари қабре эрди, анинг қабри деб айттилар, в. т. а. Ва бу рубоий анинг мақулотидиндур.

Рубоий:

(Гар шамъда мен каби жудолик доғи бор, йиғию ёниш билан ошнолиги бор. Шамънинг сарриштаси оқибатимдан яхшироқ, чунки унинг бошида ёруғлиги бор]2.

 481. Шайх Разиюддин Али Лоло Ғазнавий қ. с.
 [У Али б. Саид б. Абдужалил Лолои Ғазнавий]1. Ва бу Шайх Саидки, Шайх Али Лолонинг отасидур. Ҳаким Саноийнинг аммзодасидур. Ҳаж азимати била Хуросонға келибдур. Ва Абу Яъқуб Имом Юсуф Ҳа-мадоний суҳбатиға етибдур. Ва ул вақтки, Шайх Нажмуддин Кубро қ. с. ҳадис талабиға Ҳамадонға борди, Шайх Али Лоло бўлур кентнинг бир йиғочида тушди. Иттифоқан Шайх Али Лоло ҳам кеча воқеъада кўрдики, бир шоту қўюбдурлар, осмонғача. Ва бирав бу шоту бошида турубдур. Ва эл бир-бир анинг қошнға келурлар ва ул буларнинг илигин тутуб, осмонғача элтур. Ва бу илиг тутуб элтган киши бу кишининг илигин анга берур ва ул илигин тутган кишини осмонға элтур. Шайх Али Лоло ҳам борди ва анинг ҳам илигин тутуб, ул киши илигига бердилар ва осмонға чиқарди. Чун бу воқеани отасиға деди, ул сўрдики, ул кишини танирсен? Деди: танирмен ва оти ҳам хотиримдадур. Деди: талаб қилмоқ керакки сенинг ишинг калиди анинг илигидадур. Шайх Али Лоло анинг талабида мусофир бўлди ва неча йил олам гирдида сафар қилди ва андин ҳеч навъ нишон ва асар топмас эрди, то ул замонки, Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубро қ, с. Хоразмға келди ва бу тариқни мунташир қилди. Ул чоғ Шайх Али Лоло Туркистонда эрди. Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. хонақоҳида хилватда ўлтуруб эрди. Иттифоқан биров Хоразмдин келиб эрди ва Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. андин сўрадурки, Хоразмда ҳоло ҳеч дарвеше бу тоифадин бормуким, эл бу тариқни андин билгайлар? Ул дедики, бир йигит пайдо бўлубдур ва халқ иршодиға машғулдур ва кўп эл анга иродат келтуруб теграсиға йиғилибдурлар. Хожа сўрдиларки, оти недур? Жавоб бердики, Шайх Нажмуддин Кубро. Чун Шайх Али Лоло бу отни эшитти, хилват ичидин изтироб била чиқти ва сафарға белин боғладн. Хожа сўрдиларки, не воқеъдур? Айттиким, сафар қилурмен. Хожа дедиларки, қишдур, таҳаммул қил ёз бўлғунча. Шайх Али Лоло дедики, қилаолмон. Андин мусофир бўлуб, Шайх Нажмуддин Кубро хидматлариға келди ва сулукка машғул бўлди. Андин сўнгра кўп муддатдин сўнгра Шайх Маждуддин Бағдодин Ҳазрат Шайх: мулозаматлариға мушарраф бўлди. Ҳазрат Шайх ўттиз беш ёшларида тахминан сулукка машғул бўлуб-дурлар ва Шайх Маждуддин тўрт-беш ёш Шайх Али Лолодин ортуғ эрмиш. Аммо Шайх Али Лоло йигитликининг аввалидан машғул бўлубдур ва алар ул вақт ҳануз сулукка машғул бўлмағон эрмишлар. Шайх Али Лоло машойихдин кўпнинг суҳбатиға етган эрмиш. Дерларки юз йигирма тўрт шайхи комили мукаммалдин хирқа олиб эрмишлар ва вафоти чоғи юз ўн уч хирқа ул жумладин мавжуд эрмиш. Ва Ҳиндустон сафари қилибдур. Ва Абурризо Ратан суҳбатиға етибдур ва Расул с. а. в.нинг амонатин андин олибдур. Андоқки, Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. ани тасҳиҳ қилибдур ва дебдурки, [Шайх Разиюддин Али Лоло Расулуллоҳ с. а. в. саҳобаларидин Абурризо Ратан б. Наср р. а. билан суҳбат қилган ва у Расулуллоҳ с. а. в. тароғларидан бирини унга берган]2. Ва Шайх Рукнуддин Алоуддавла ул тароғни бир хирқаға чирмаб, ул хирқани коғазға чирмабдур. Муборак хатти била ул коғазға битибдурки, [Расулуллоҳ с. а. в. тароғларидан бўлган бу тароғ ва бу хирқа ҳам унинг сақобаси – Абурризо Ратандан камина заифга етди]3. Ва ҳам Шайх битибдурларки, мундоқ дерларки, ул амонат Ҳазрат Расул с. а. в.дин Шайх Разиюддин Али Лолоға эрмиш. Ва бу рубоий анинг қудсия анфосидиндур.

Рубоий:

[Жон минглаб кўнгуллар билан гирифторингдур,
 Кўнгул ҳам минглаб жонлар билан

 харидорингдур.

Дийдоринг орзусида юрган талабгорларнинг

 на уйқуси, на қарори бордир]4.


Ҳазрат Шайх Разиюддин Али Лоло олти юз кирқ иккида рабиул-аввал ойининг учида дунёдин ўтубдур.

 482. Шайх Жамолуддин Аҳмад Журфоний қ. с.
 Ул Шайх Разиюддин Али Лолонинг асҳобидиндур. Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. дебдурки, Шайх Аҳмад ажаб зоҳир киши эрди, буюк мартабаси бор. Мем ғайбда анинг сулуки мартабасин Шайх Абулҳасан Харақонийға муносиб топтим ва Шайх Али Лоло сулуки мартабасин Султон Боязид Бистомийға қ. с. Шайх Разиюддин Али Лоло дебдурки, ҳар ким бизинг Аҳмаднинг хомушлиғи била борғай, ҳар не Шиблий г.а Жунайддин топибдурлар, андин топқай. Бир кун Шайх Саъдуддин Ҳуммуий Журфонға етти. Киши юборди ва Шайх Аҳмадни тилади. Шайх Аҳмад узлат нияти қилиб эрди, келмади. Яна киши юбордики, келмак керакки, манга ишорате етибдурки, чун сенинг учун Шайх Али ижозат битибдур, мен ҳам битигаймен. Шайх Аҳмад жавоб юбордики, мен Ҳақ с. т. ни ижозатнома била парастиш қилмоғумдур. Шайх Рукнуддин Алоуддавла дебдурки, манга бу сўз андин бағоят хуш келибдур. Бир қатла Шайх Аҳмад муридларидин бириники муроқабаға машғул эрди, кафшин чиқариб, неча кафш бўйниға муҳкам урди. Ул мурид деди: муроқабададурмен, Шайх не учун озурда қиладурлар? Шайх дедики, муроқаба биравга ярашурки, бир ҳафта таом емамиш бўлғай, чун аёғ уни эшиткай, хотирға келмагайки, бу киши менинг учун таом келтурадур эркин. Шайх Аҳмад олти юз олтмиш тўққузда раби ул охир ойининг салхида дунёдин ўтти.

 483. Шайх Нуруддин Абдурраҳмон Исфаройиний Касирқий қ. с.
 Ул Шайх Аҳмад Журжоний асҳобидиндур. Толиблар таслики ва муридлар тарбияти ва аларнинг вақосъи кашфида азим шони бор эрмиш. Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. р. дебдурки, агар охир уз-замонда Шайх Нуруддин Абдураҳмон қ. с.нинг вужуди бўлмаса эрди, бу тоифанинг сулуки тариқи тамом маҳв бўлур эрди ва нишон қолмас эрди. Аммо чун Ҳақ с. т. бу тоифанинг барақотин боқий тилар эрди, анинг била мужаддад қилди. Ва ҳам Шайх Алоуддавла дебдурки, бир кун жамоатхонада ғойиб бўлдум. Имом Муҳаммад Ғаззолийни кўрдумки, ўлтуруб эрди ва бошин тизи устига қўюб эрди ва қаламни икки бармоғи орасида тутуб мутаҳаййир эрди. Сўрдумки, не воқеъдур ва Имом не фикрдадур? Деди: нечук мутафаккир бўлмағайменки, мен дунёда симурғқа ўттиз сифат битибмен ва бу соат кўрарменки, барча ғалатдур. Ва бу воқеъани Шайх Нуруддин Абдурраҳмонға арз қилдим, буюрдики, ажабдур. Мен дағи Шақон кентида эрдим ва ул вақт манга сўз айтмак маърифатида кўп шараҳ эрди. Ғайбда кўрдумки Ҳақ с. т. манга айтурки, сен билмассанки, ҳар ҳасратки Имом Ғаззолийға бор, мундин ортуқ йўқдурки, сулукни тугатмай бизинг хизматимизға келди. Андин сўнграки ул ғайбдин келдим, ўз тилимда уқдае топтим ва хомушлик пеша қилдим ва ўз ишимга машғул бўлдум. Анинг валодати олти юз ўттуз тўққузда, шаввол ойи экандур ва Бағдодда дунёдин ўтубдур.

 484. Шайх Абулмакорим Рукнуддин Алоуддавла Симноний қ. с.
 Алар аслда Симнон мулукидиндурлар. Ўн беш яшағондин сўнгра вақт султони хидматиға иштиғол кўргуздилар. Бир урушдаки султонға аъдо била воқеъ эрди, аларға жазбае етти. Андин сўнгра олти юз саксон еттида Бағдодда Шайх Нуруддин Абдурраҳмон Касирқий суҳбатиға етиштилар, ул вақтдаки Ҳижоз сафаридин мурожаат воқеъ бўлуб эрди. Ва олти юз саксон тўққизда иршод изни топтилар. Ва етти юз йигирмада Саккокия хонақоҳида ўн олти йил муддатда юз қирқ арбаъин чиқардилар. Дерларки, сойир авқотда яна юз ўттуз арбаъин ҳам чиқарибдурлар. Чун ёшлари етмиш етти йилға етишти, етти юз ўттуз олтида ражабнинг иккисида жумъа кечаси Сўфиободнинг буржи аҳрорида оламдин ўттилар. Ва Қутби-замон Имодуддин Абдулваҳҳоб ҳазирасида мадфун бўлдилар. Бир кун дарвише алардин савол қилдиким, чун бу баданға туфроқта идрок йўқдур ва руҳ андин муфориқ бўлубдур ва арвоҳ оламида ҳижоб йўқдур, не иҳтиёждур қабр бошиға бормоқ? Чун ҳар мақомдаки, бир бузургнинг руҳиға таважжуҳ воқеъ бўлубдур, ҳам-улдурки киши қабри бошиға борибдур. Шайх дедиларки, кўп фойдаси бор. Бири буким, бировки бир азизнинг қабри зиёратиға борур, ҳар неча ул ёнки қадам қўяр, таважжуҳ кўпрак бўлур. Чун туфроғи бошиға етар, ҳисси доғи ул туфроғни мушоҳада қилур ва таважжуҳда ҳисси доғи машғул бўлур ва куллий мутаважжиҳ бўлур, фойда кўпрак бўлур. Яна бир буки, ҳар нечаки руҳда ҳижоб йўқдур ва барча олам анга бирдур, аммо баданеки тамом тириклик айёмида анинг била суҳбат тутмиш бўлғай ва анинг бадан маҳшури ,бўлғайки, ҳашрдин сўнгра абад ул-абадки, бўлғусидур, анинг била бўлғай, ул мавзеъға назар ва тааллуқи кўпрак бўлғусидур ўзга ердин. Бу сўздин сўнгра ҳикоят қилдики, бир вақт Жунайд қ. с. хилватида бўлур эрдим. Ва анда завқ тамом юзланур эрди. Жунайд воситасидинки, ул хилватда бўлур эрмиш. Чиқдим, дағи анинг қабри бошиға бордим, хилватидағи завқни топмадим. Бу маънони Шайх қ. с. хидматида арз қилдим. Дедиларки, ул завқни Жунайд жиҳатидин топтингму? Дедим: бале! Дедиларки, мавзеъи маълумдурки ул умрида неча қатла анда бўлмиш бўлғай. Ҳар қачон завқ етса, баданеки топар экандур, анинг била мусоҳиб экандур, авваледурки завқ кўпрак ҳосил бўлғай, аммо шоядки туфроғи бошида ҳеч машғуллиғидин таважжуҳда тақсире воқеъ бўлмиш бўлғай. Охир бир хирқаеки аҳли диле ани киймиш бўлғай, анинг завқи мушоҳада бўлур ва бадан хирқадин яқинроқдур. Ва зиёратиинг фавойиди кўпдур. Масалан, бирав мундин Ҳазрат Рисолат с. а. в. руҳониятиға таважжуҳ қилса, файз топар. Аммо агар Мадинаға борса, ул Ҳазратнинг мутаҳҳар руҳи анинг ул азиматидин ва йўл ранжи тортқондин чун воқифдур ва Мадинаға еткандин сўнгра доғи ҳис била ул Ҳазратнинг равзасини кўрса ва зоҳир ва ботин била мутаважжиҳ бўлса, мунунг фойдасиға анинг фойдаси била не нисбатдур? Ва мушоҳада аҳлиға бу маъно таҳқиқдур. Ва алар дебдурларки, анбиё анинг учун келибдурларки, халқнинг кўзларин ўз айбларин кўрарга очқайлар, то ўз айбларин ва Ҳақ таолонинг камолин ва ўз ажзин ва анинг қудратин ва ўз зулмин ва анинг адлин ва ўз мазаллатин ва анинг иззатин ва ўз жаҳлин ва анинг илмин ва ўз бандалиғин ва анинг худовандлиғин ва ўз фақрин ва анинг ғиносин ва ўз тақсирин ва анинг неъматларин ва ўз фаносин ва анинг бақосин билгайлар ва ботин кўзлари мунга бийно бўлғай. Ва ҳам ушбу қиёс била шайх ҳам анинг учундурки, муридлар кўзин бу маъниға очғай. Пас, ҳар неча мурид ўз камоли исботиға кўпрак кўшиш қилғай, ё амале қилғайки, анинг камоли зоҳир бўлғай. Шайхқа андин ранж кўпрак етишгайки, шайх бу ранжларни анинг учун тортарки, муриднинг нафсининг ўз камолин кўрар кўзин тиккай ва Ҳақнинг камолин кўрар кўзин ёрутқай. Ва ул ҳар лаҳза ўз камолин кўрарга бир кўз очқай, пас, шайхнинг ранжи зоеъ отиға кўшиш қилғай ўз ҳаққида. Дарвеш керакки, ўз нафси каминида бўлғай, то ҳар кўзки, ўз камолин кўрарға очқай, филҳол ани тиккай. Ва агар мундоқ ( қилмаса, анга хабар бўлғунча нафс анинг ҳар сари мўйидин ўз камолин кўрарга бир кўз очқай ва Ҳақнинг камолин кўрардин кўр қилғайки, нафснинг одати будур. Ҳам алар дебдурларки, Тенгри таоло то кишининг сиррин эл кўзидин ёпмоғунча, ва ани халқ кўзидии яшурмоғунча, мумкин эрмас ул киши валоят мартабасиға етмак. Ва [дўстларим қуббаларим остидадир]1нинг маъноси будур. Ва бу қабоб башарият сифатидур ва пардае эмас бўздин ва ё ўзга жинсдин. Ва сифат улдурки, анда айбе зоҳир қилғай, ё бир ҳунарни андин эл кўзига айб кўргузгай. Ва [уларни мендан бошқалар танимайдилар]2нинг маъноси будурки, то иродат нури била биравнинг ботинин ёрутмағай, ул валини танимағай, пас ул нур ани танимиш бўлғай, йўқ ул киши. Ва ҳам алар сўзидурки, дарвешлар ки, ўз ишлариға машғулдурлар, керакки баттолни ўз ораларида қўймасаларки, бир бекор юз даркор кишини бекор қилур.

Ш е ъ р:

[Бекорчиларнинг касаллиги ғайратлиларга тез

 ўтади.

Совуқ кулни чўғ устига ташласанг, ўчади]3.


Ҳам алар дебдурларки, Ҳаким Тирмизий ва жамоате мағорибадин дебдурларки, [авлиёликнинг бошланиши пайғамбарликнинг охиридир]4. Бир кун Бағдодда Шайх хилватида эрдук. Буюрдики, ул жамоатки дебдурларки, [авлиёликнинг бошланиши пайғамбарликнинг охиридир]5. Мунға узре бор. Алар ул сўздин муни тилаб эрканларки, [Шариатда авлиёликнинг бошланиши анбиёликнинг ниҳоясидир. Тариқатда авлиёликнинг ниҳояси анбиёликнинг бошланишидир]6. Невчун? Ҳазрат Рисолатқа с. а. в. шариат камоли ишининг охирида тамом бўлдики, [бугун сизларга динингизни комил қилдим]7. Ва вали то шариатни такмил қилмағай, валоятқа қадам қўя олмас. Пас, улча набиға шароеъда ишининг ниҳоятида бўлса, валиға бидоятида бўлғаи. Невчунки, агар киши ул аҳком билаки, Маккада нозил бўлди сулук қилса, ул аҳкомғаким, охир умрда Мадинада нозил бўлди, илтифот қилмаса, ҳаргиз валоятқа етмагай. Балки агар инкор қилса кофир бўлғай. Пас, валоят ибтидоси улдурқи, барча шароеъни камол била қабул қилғай ва мутобаат кўргузгай, аммо тариқат улдурки, ҳар неча вали саъй қилса ва мартабаси олий бўлса, анинг руҳиға ул навъ меърожеки набининг жисмиға бўлубдур, ҳосил бўлмағай ва маҳолдурки бўлғай. Чун валоятнинг интиҳосида валининг руҳи набининг жисмиға мушобаҳат топар, тариқатда ниҳоят ул-авлиё бидоят ул-анбиё бўлғай. Ва ҳам алар буюрубдурларки, анбиё алайҳиссалом омидан гунаҳ иншосидин маъсумдурлар ва авлиё гуноҳни хор тутмоқдин маҳфуз. Ва Мустафо с. а. в. дин марведурки, [агар мағфират қилсанг, барчани мағфират қил! Қайси банданг борки, гуноҳ қилмаган?]8. Ва бу фақир қошида ҳеч гунаҳ андин ёмонроқ эмаски, банда ўзин муқассир ва мужрим билмагай.

 485. Ахий Али Мисрий қ. с.
 Ул Шом мулкида бир шайх эрди ва кўп муридлари бор эрди. Аммо чун мунсиф киши эрди. Муридларидин жамъиғаки мустаид эдилар, дедиларки, агар сиз Ҳақ толибисиз, мен дағи Ҳақ толибимен. Ва муршиде топмайменкн, анинг қошида сулук қилғай эдим. Эмди воқеъада кўрубмен ва шаҳодатда ҳам эшитадурменки, Хуросонда муршиде бор, мукаммал. Кўрунг борали ва анга мушарраф бўлали ва ул муршид хидматида бир неча кун сулук қилали ва андинки, халқ бизда гумон элтурлар, бир нима ҳосил қилали! Алқисса, бусўз била келиб эрди ва Шайх асҳобиға дохил бўлуб эрди, ўзининг жамъи муридлари била. Шайх буюрдиларки, аларнинг иродати мундин сўнгра санга менинг иродатимдур, аммо сенинг васотатинг аларға нафъ қилур. Андоқки, менинг қошимда шайх ва Мустафо с. а. в. орасида ҳар нечаки хирқа кўпрак, йўл ёруғроқ ва сулук осонроқдур, ҳадис хилофики, анда ҳар неча восита озроқ бўлса, ҳадис саҳиҳроқдур. Невчунки, андаки хабардур, ҳар неча восита кўпрак бўлса, тафсир иҳтимоли кўпрак бўлур, аммо мундаки, хирқадур, ҳар неча машойих нури кўпрак бўлса, йўл ёруғроқ ва аларнинг руҳонияти мадади кўпрак бўлур. Бир кун Шайх Мансур Ҳаллож сўзи ораға тушти. Ахий Али Мисрий анинг ҳолидин истифсор қилди. Ҳазрат Шайх андин сўнграки алар бобида кўп сўзлар айттилар, дедиларки, ул вақтки, манга ҳол гарм эрди, анинг мозориға бордим. Чун муроқаба қилдим, анинг руҳин иллиййинда топтим, олий мақомда муножот қилдим. Ва дедим, Худовандо, бу не ҳолдурки, Фиръавн [Мен сизларнинг олий Парвардигорингизман]1 деди ва Ҳусайн Мансур [«Мен Ҳақман»]2 деди ва иккаласи улуҳият даъвоси қилдилар. Эмди Ҳусайн Мансурнинг руҳин иллийнинда ва Фиръавн руҳи сижжиндадур, мунда ҳикмат недур? Менинг сирримда нидо қилдиларки, Фиръавн ўзин кўрмакка тушти ва барча ўзин кўрди ва бизни гум қилди ва Ҳусайн Мансур барчамизни кўрди ва ўзин гум қилди, кўрки не фарқ бўлғай андин мунгача.

 486. Шайх Нажмуддин Муҳаммад Эдконий қ. р.
 Ул ҳазрат Шайх Рукнуддин Алоуддавланинг муридидур. Ва умри саксонга етган экандур. Етти юз етмиш еттида дунёдин ўтубдур ва Исфаройин омолидин бир ҳисорда мадфундур. Ул дебдур: Ҳазрат Расул с. а. в. қавмидаким, [саводи аъзам– Қуръонни лозим тутинг ва унга маҳкам боғланинг!]1.

 487. Ахий Али Деҳистоний р. т.
 Шайх дебдурларки, арбаъинда панжшанба кеча арбаъиннинг ўттуз тўққузунчи кечасида ғайбда кўрдумки, жамоат мусофирлар келдилар ва ораларида бир йигит эрдики, Ҳақ таолонинг анинг била иноят назари бор эрди ва анга менинг тарбиятимға ҳаволадур. Чун шаҳодат оламиға келдим, ходимға дедимки, ҳеч мусофирға борур ижозати берма, мен чиққунча. Қазоро, ҳам ул замон мусофирлар етиштилар. Дедимким, масжиди жомеъдаки, тонгла арбаъин туганмиш бўлғай мусофирларни келтурки, кўриб аларға ижозат берали. Тонглаки масжидға бордим, мусофир дарвешлар келдилар ва салом қилдилар. Ҳар неча назар қилдим, ул кишиники мен кўруб эрдим, аларнинг орасида топмадим. Дедим: магар яна бир қавм еткусидурлар. Намоз қилиб, уйга келдук. Ходим келиб дедики, бу жамоате дарвешлардин бириси магар рахтлари қошида экандур ва масжидқа келмагандур, дархост қиладурки шайхни кўргай. Дедим: келсун! Эшикдин киргач танидимки, улдур. Салом қилди ва лаҳзае ўлтурди ва қўпти ва чиқти. Ходимға дедимким, чиқиб бу йигитга айтки, бир неча кун мунда бизинг била бўлсунки, бизинг анинг била ишимиз бор. Чун ходим ташқари чиқибдурки, ул қайтиб келадур. Ходим андин ҳолни сўрубдур. Ул дебдур: Шайхқа айтки, мени қабул қилсинларки, дарвешлар хидматиға машғул бўлайин. Ходим дебдурки, Шайх мени ушбу иш учун юбориб эрди. Ани олиб кирди. Мусофирлар бордилар ва ани хидматқа машғул қилдим. Хидмате қила бошладики, одамедин андин яхшироқ мутасаввар бўлмағай. Уч йилдин. сўнгра зикрлар айтти ва хилватлар ўлтурди ва яхши ҳоллар анга юз кўргузди. Бир кун сафарда эрдук ва ул бир суффада ўлтуруб эрди. Менинг назарим анга тушти, кўрдумки, олий вориде анга нозил бўладур ва пас шигарф ҳоле анга юзланадур. Қўптум ва анинг қошиға бордим, мағлуб ва ул ҳолнинг масти бўлуб эрди. Анга наҳиб била дедимки, не ҳолдасен ва не кўрдунг, айт! Деди: айтаолман. Дедим: ёй чайнама, айт! Ва зажр била сўрдум, айтти. Ва ал-ҳақ олиймақом эрди, аммо чун кўрдумки, анда ажабе пайдо бўлғудекдур. Ани дедим нима эмас ва нафй қилдим, бори ул мақомда ўзида бир нима пайдо қилди; ва муддати мадид анинг димоғидин ул бормас эрди, то андин сўнгра неча вақтдин сўнг самадият тажаллиси била мутажалле бўлди. Ва ул мақомедурки соликка андин иҳтиёж егуликка қолмас. Чун ул мақомда ўзин кўрди, ғуруре анда пайдо бўлди ва ўзига дедики, нима емамак Ҳақ таоло сифатидур ва бу манга ҳоло ҳосилдур ва ботинида худойлиғ даъвоси бош урабошлади ва емак тарки қилди. Ҳар нечаким таёғлар эрдим ва тишлари орасиға йиғоч солиб очиб, шарбат ва ғизо оғзиға солдурур эрдим, яна оғзидин тўкар, ташлар эрди. Қўйдуқки, ўз кўнгли била егай! Ҳам емади, то олти йил мундин ўтти. Ва бу дастур била дарвешлар хидматиға қиём кўргузур эрди. Бир улуқ саодати бу эрдики, бовужуди даъволар ва ҳоллар ҳаргиз ўзин мендин бениёз кўрмади. Ва агар бу бўлмаса, ҳам аввалларда ўқ ул вартада зоеъу ҳалок бўлур эрди. Ва ўттиз етти йилдурки, мен Ҳазрат Шайх иршоди била толиблар иршодиға машғулмен, бу тоифадин кўпни кўрдум, бу Ахий Алидекки анга дунё лаззатиға ва ўз нафс ҳаззиға майл бўлмағай, ҳаргиз кўрмайдурмен. Ва йигирма беш йилдурки, дарвешлар орасидадур, ҳеч киши андин эшитмайдур эркинки, манга емакдин ва ичмакдин ва ҳеч жинс нимадин нима керак демиш бўлғай. Ва бовужуде улки беморлиғлар тортибдур, ҳеч киши ани такя қилғон кўрмайдур ва ҳеч кишига айтмайдур ва ҳеч кимдин даво тиламайдур. Алқисса ул мақомдаким ғизодин фориғ эрди, олти йилгача қолди. Андин сўнгра Каъбаға борур эрдим, ани ўзум била элттим. Чун Мадинаға етиштук, анга дедимки, агар Ҳазрат Расул с. а. в. умматисен ва менинг муридимсен, ани қилмоқ керакки, Ҳазрат Расул с. а. в. қилнбдурлар ва мен қилурмен, йўқ эрса, қўп ва кетки, мундин ортиқ бизинг суҳбатимизда бўла олмассен! Али Дўстий ҳозир эрди, бир луқма анинг оғзиға солди ва ул еди. Бир кун таъйин қилдимки, уч луқма егай. То Маккага еттук, андин сўнгра буюрдимки, андоқки сойир дарвешлар нима ерлар, ул дағи егай! Ва ул вартадин халос бўлди.

 488. Абулбаракот Тақиюддин Али Дўстий Симноний қ. с.
 Ул дағи Шайх Рукнуддин Алоуддавланинг асҳобидиндур. Бир кун Ҳазрат Шайх маориф сўрарда буюрубдурларки, модомики солик тажаллий вақтида сурате идрок қилур, ул тажаллий сувари бўлғай ва Ҳақ таолони ул суратдин муназзаҳ тутмак керак, аммо ани Ҳақ тажаллийси билмак керак, андоқки Мусо а. с. дарахтдин [албатта мен Аллоҳмен]1 эшитти. Ҳар ким десаки, дарахт Тенгридур, кофир бўлғай ва ҳар ким деса, бу сўзни Тенгри демади, ҳам кофир бўлғай. Бу суваре тажаллиини бу навъ эътиқод қилмоқ керак. Ва ул кун Тақиюддин Али Дўстий ҳозир эрди. Шайх буюрдиларки, бу йил манга Али Дўстнинг воқеаси бисёр хуш келди. Ва дарвешларнинг эътиқоди саботи учун айтай. Ҳақ таоло бу йил анга бир қатла куллий мавжудот суратида тажаллий қилди. Ва ул Ҳақ таоло тасбиҳу танзиҳин сувар лафзи била андоқки Ҳақ таоло анинг тилига жорий қилур эрди, айтур эрди. Ҳақ с. т. ўзлуки била андин сўрдиким, мени кўрдунг? Ул дедики, Бор Худоё, кўрмадим! Ҳақ таоло буюрдиким, буларки кўрдунг, не эди? Жавоб бердики, осору афъолу сифотинг сувари эрди ва сен барча суратдин муназзаҳсен. Ҳақ с. т. бу сўзда анга сано айтти ва бу маънони андин писандида тутти.

 489. Амир Саййид Али б. Шиҳоб б. Муҳаммад Ҳамадоний қ. с.
 Улуми зоҳирию ботинида жомеъ эрмиш. Ва аҳли ботин улумида мусаннафоти бор: «Асрор ун-нуқта» китобидек ва «Асмоуллоҳ» шарҳидек ва «Фусус ул-ҳикам» шарҳи ва «Қасидаи хамрияи Форизия» шарҳидек ва булардин ўзга ҳам. Алар Шайх Шарафуддин Маҳмуд б. Абдуллоҳ Маздақонийнинг муридидурлар, аммо одоби тариқат касби соҳибус-сирр, байнал ақтоб Тақиюддин Али Дўстий қ. р. қошида қилибдурлар. Ва чун Шайх Тақиюддин Али Дўстий дунёдин ўтубдур, яна ружуъ Шайх Шарафуддин Маҳмудқа қилибдурлар. Ва дебдурларки, фармон недур? Шайх таважжуҳ қилиб дебдурки, фармон улдурким, оламнинг ақсою билодида кезгайсен. Алар уч қатла рубъи маскунни эврулубдурлар. Ва минг тўрт юз валий суҳбатиға мушарраф бўлуптурлар ва тўрт юзни бир мажлисда топибдурлар ва етти юз саксон олтида зулҳижжа ойининг олтисида Кабру Савод вилоятининг яқинида оламдин ўтуптурлар. Ва муборак жисмларин Хутталонға нақл қилибдурлар.

 490. Шайх Абдуллоҳ Ғаржистоний қ. с.
 Шайх Рукнуддин Алоуддавланинг асҳобидиндур. Ғаржистоннинг кентларидин биридиндур. Кичик эркандурки, отаси фавт бўлубдур ва онаси яна биравга тегибдур. Бир кун андин амре воқеъ бўлғондурки, ўгай отасидин қўрқубдур ва қочиб, кентдин чиқибдур. Ва ул кент навоҳисида бир улуқ йиғоч бор экандур. Ул йиғочқа чиқиб ёшунубдур. Ва ул йиғоч тубида бир чашма эрмиш. Иттифоқан жамъи дарвешлар келиб, ул чашма бошида манзил қилибдурлар. Ва ул чашма суйида анинг аксин кўрубдурлар. Ани ул дарахтдин тушуруб, ўзлари била олиб борибдурлар. Ва ул сафарда гузарлари Симнон вилоятиға тушубдур. Ҳазрат Шайх хидматиға борибдурлар. Ул ҳам билаларича борибдур. Чун Шайхнинг муборак назари анинг сари тушубдур, фаросат нури била анинг камоли қобилиятин бу тариқда маълум қилибдурлар. Мусофирлар азимат қилғондин сўнгра кишилар юбориб, ани қайтарибдурлар. Мусофир дарвешлар кўп изтироб қилибдурлар ва вақт султони ҳукмиға ружуъ қилибдурлар. Чун Шайхнинг ҳаққо нияти барчаға зоҳир эрмиш, ҳеч фойда қилмайдур. Ва Ҳазрат Шайх анинг тарбиятиға машғул бўлуб, Шайхнинг илтифоти била улуғ мақомларға етибдур. Ва Шайхнинг мунча иҳтимом ва илтифотики, анинг борасида бор экандур, маълум эмаски, асҳобдин ҳеч кимга бўлмиш бўлғай. Чун муридлар иршоди ва такмили мартабасиға етибдур. Тус вилоятиға ҳавола топибдурки, борғай. Анда келгандин, сўнгра толиблар иршодиға машғул бўлубдур. Вақт подшоҳи андин истидъо қилибдурки, баъзи урушқаки адувси била воқеъ бўлғондур, анинг била борғай. Борғондин сўнгра ул урушта шаҳодат мартабаси топибдур ва жасадин Тусқа нақл қилибдурлар ва қабри андадур.

 491. Бобо Маҳмуд Тусий қ. с.
 Шайх Абдуллоҳ муридларидиндур. Бир қатла Шайх жамъи муридлар арбаъинда ўлтуруб эрди. Бир кеча хонақоҳ ходимиға дедики, кеча воқиф бўлки, икки дарвешға азим ворид еткусидур. Ногоҳ бехудлуғ қилма-ғайлар ва хилватдин ташқари чиқмағайлар. Ходим ҳозир бўлур эрди. Ногоҳ Бобо Маҳмуд наъраи урди ва хилватдин чиқти. Ва яна бир дарвеш ҳамким, оти Ҳинду Илёс эрди, ул дағи қичқириб, бехудона югуруб чиқиб ва юз биёбонға қўйдилар. Ходим кейниларича югуруб, Ҳинду Илёсқа етти ва ани тутти. Ва Бобо Маҳмуд мажзуб ва мағлуб юз саҳроға қўюб эрди, киши ета олмади. Ва Ҳинду Илёс Шайх асари тарбиятидин филжумла ўз ҳолиға келди, аммо Бобо Маҳмуд иши забт қилмоқдин ўтти. Ва ани уқалойи мажонин дебдурлар. Ва каромот ва хавориқи одот кўп андин зоҳир бўлур эрди, андоқки машҳурдур.

 492. Ахий Али Қутлуқшоҳ қ. с.
 Ул дағи Шайх Абдуллоҳ муридларидиндур. Ва Шайх тарбияти асаридин камолға, балки такмил мартабасиға етти. Ул вақт Шайх Абдуллоҳни замон подшоҳи черик таклифи қилди. Ахий Али ҳозир эрмас эрди. Шайх васият қилиб дедики, биз бу сафарда шаҳодат давлатиға мушарраф бўлғумиздур, бизинг ўрнумизға Ахий Алини ўлтуртунгуз. Ва андоқ бўлди ва андоқ қилдилар.

 493. Шайх Ҳофиз Умар Абардиҳий қ. т. с.
 Ахий Алининг муридларидиндур. Ва кичик ёшида Мавлоно Разиюддин Али Моёний р. т. дин Хизр а. с. нинг суҳбатдори эрмиш, назар ва тарбият, топибдур. Шайх Ҳофиз дебдурки, авойилдаки манга Ҳақ йўли сулуки доияси пайдо бўлди. Нишобурда Мавлоно Шамсуддин Халифа иршодға машғул эрди. Дайрон деган кентда Шайх Ахий Али. Ва ҳар вилоятда бир азизнинг отин тутарлар эрдики, фақр тариқи иршодиға машғулдур. Мутараддид эрдимки, қайси бири хидматиға борайин. Бир кеча воқеъда кўрдумки, жамоате машойиху авлиё бир манзилда ҳозирдурлар. Бу воқеъалари шарҳида тул бор. Ҳосили будурки, бир ҳайбатлиқ улуқ киши Шайх Ҳофизни кўтариб, мажлис ҳуззори машойихдин бирининг этакига қўюбдур ва дебдурки, бу тифлға сут бер. Ва ул Шайх Ахий Али эрмиш. Шайх Ҳофиз билибдурки, анинг тарбияти Ахий Алиға ҳавола бўлди. Неча кундин сўнграки, Шайх Ахий Али хидматиға борибдур. Шайх Али анга боқиб, табассум қилиб, дебдурки, сут ичкали кеч келдинг. Шайх Ҳофиз байъат илиги Шайх Ахий Алиға берибдур ва таважжуҳ қилиб, талқин олибдур. Ул дебдурки, Макка сафаридаким, Бағдодқа еттук, Шайх Нуруддин Абдурраҳмон Бағдоднинг шайх ул-исломи эрди, бузургвор жаддининг халифаси. Видоъ вақти манга васият қилдики, чун Ҳазрат Рисолат с. а. в. равзасиға мушарраф бўлсанг, менинг ниёзмандлиғимни ул Ҳазратқа еткуруб, бу иборат била арз қилғайсенки, умматингнинг аслларидин Абдурраҳмон отлиғ бир қари осий дуо еткурди. Чун мунга Мадинада ул давлат муяссар бўлди. Шайхнинг ул сўзи хотиримға келди, ҳам ул иборат била арз қилдим. Ҳазрат Рисолат с. а. в. муборак қошлариға гириҳ солиб дедиларки, сен мундоқ демаки, ул ғоят тавозуъдин мундоқ дебдур ва ул менинг умматимнинг акобиридиндур. Ул сафардин қайтқонда, ул хабарни Шайхқа еткурдум, бағоят хушҳол бўлуб, манга хайр дуоси қилди.

 494. Хожа Абдурраҳмон Гаҳворагар қ. с.
 Хожа Абдурраҳмон қ. с. Ҳақ таолонинг маҳбубларидин ва мажзубларидиндур. Аларнинг ғариб ҳолоти кўпдур. Шайх Ҳофиз Умар р. дебдурки, бир вақт бу вилоятда азим вабо бўлди. Бир кун Мавлоно Разиюддин Али Моёний қ. с. ўз кенти Моёндин Абардиҳқа ташриф келтурдилар ва кентнинг ташида тушуб, мени тиладилар. Ва дедиларкн, амр мундоқдурки, менинг била келиб, Исжил деган ерда Шайх Муҳаммад Холид р. қабри бошида «Қуръон» хатм қилғайсен, шояд бу бало дафъ бўлғай. Амр имтисоли қилдим, аммо бу жиҳатдинки, ул фурсатда Хожа Абдурраҳмон Гаҳворагар қ. с. Исжилда бир тош устида ўлтурур эрдики, Шайх Муҳаммад Холид қабри бошидадур. Ва буюк сўзлар айтур эрди ва Мавлоно Разиюддин Али хидматлари ғоят ташарруъда эрдилар. Мен мутафаккир бўлдимки, бўлмағайки, алар орасида амре воқеъ бўлғайки, ул балиятдин саъброқ бўлғай. Чун Исжилға яқин еттук, бирав йўлуқди. Аидин Хожа аҳволидин сўрдум. Дедики, эмдигача тош устида ўлтуруб эрди, ногоҳ қўпди ва дедики, бир қож келадурки, мен анинг била калла ура олмасмен. Ва ул яқинда бир ҳарос эрди, анда кирди ва бир чуқурға кириб яшунди. Биз чун кентга еттук ва мазор бошиға туштук ва кент аҳли йиғилдилар ва ғавғо қўпдики, вилоят ҳокими Амир Али Бек Хожа зиёратиға келадур. Кент аҳли Мавлоноға дедиларки, Хожа сизинг келадурганингиз жиҳатидин фалон ҳаросда бир чуқурға кирибдур. Агар ҳоким ани топмаса, шоядки бизга ғазаб қилғай! Мавлоно хидматлари ул ҳаросқа мутаважжиҳ бўлуб, ул чуқур устига етиб, Хожага дедики: меҳмонни мундоқ тутқайлар, Хожа чиқиб, иккаласи қучушуб, Хожа Мавлононинг қулоғиға бир сўз айттики, Мавлоноға йиғламоқ юзланди ва йиғлай бошлади. Ва муддате ул ерда туриб эрдиларки, бирав дедики, Амир Али Бек ташқари интизор тортадур. Мавлоно хидматлари Хожаға танбиҳ қилдилар, Хожа чиқиб, Алибек била кўрушдилар. Ва дедиларки, [ҳой мўғулгина, кет!]1. Ул азимат қилгач Хожа: [Мўғулгина кетгинки, азиз меҳмоним. бор!]2 дер эрди. Ва ул югурур эрди, то назардин ғойиб бўлди. Андин сўнгра Хожа била Мавлоно зиёрат бошиға келдилар ва мен хатм оғоз қилдим. Тиловат асносида Хожа буюк сўзлар бунёд қилди. Мавлоно ҳай урди ва Хожа тик турди ва мажлис охириғача ҳеч сўз ўтмади. Ва аларнинг ҳиммати баракотидин Тенгри таоло ул балони дафъ қилди. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да мундоқ битибдурлар. Аммо бу фақир Хожа Ҳофиз боридинки дарвеш киши эрди ва Шайх Ҳофиз Умар қ. с.нинг мухлис муридларидин эрди, мундоқ истимоъим борки, Хожа буюк сўз бунёд қилғондин сўнгра Мавлоно ҳай урубдур. Хожа андин сўнгра Мавлононинг қулоғиға сўз айтибдурки, Мавлоно йиғлабдур ва кўп ниёзмандлиғлар қилибдур. Мавлонодин махсус муридлари ул кайфиятни таҳқиқ қилғандин сўнгра мундоқ дебдурларки, йигитлигимдаки, таҳсилға машғул эрдим ва фақр тариқи сулуки дойим кўнглумга ўтар эрди ва орзум бор эрди. Бир кеча воқеъада кўрдумки, икки киши мени ёткурдилар ва кўксумни ёрдилар ва кўнглумни чиқариб, бириси офтоба била сув қуйди ва бириси кўнглумни юди ва яна кўксумга солдилар ва буткардилар. Мен ул воқеъа кўргали таҳсил ишин барҳам уруб фақр тариқи сулукини ихтиёр қилдим. Бу замонки, мен Хожага буюк сўз айтқон жиҳатидин густохона ҳай урдум, оғзин қулоғимға келтуруб дедики, мунча йил бурунроқ фалон таърихдаки сен таҳсилға машғул эрдинг, воқеъада Хизр била менким сени ётқурдуқ ва кўксунгни ёрдуқ ва кўнглунгни чиқариб, биримиз су қўюб, биримиз юб, яна кўксунгни буткардук. Ва ул иш санга боис ул бўлдики, фақр йўли сулукига машғул бўлдунг, ул ҳақгузорлиғдурки, ҳоло бизга ҳай урарсен. Ул замон йиғламоғим боиси бу эрди. Муридлар барча қулоқ тутуб, Хожаға ўзга ақида қилдилар. Ва Хожанинг қабри Машҳад вилоятида Гурмакон деган кентдадур, валлоҳу таоло аълам.

 495. Мавлоно Фахриддин Луристоний қ. с.
 Ул улуми зоҳирий таҳсилиға машғул эрмиш. Доим хотирға келур эрмишки, Тенгри таоло йўли сулукиға машғул бўлғай. Бир кун мутолаадин калол топиб, хотир ташҳиси учун ҳужрасидин чиқиб, сайр қилурда кўнглига келибдурки, сен бир кун худ бу ишдин чиқар хотиринг бор, бу кун ул кун бўлсун. Мисрда бир мадрасада эрмиш, яна ҳужрасиға бормайдур ва кутуб ва ҳар неки анда бор экандур, барини қўюб, Шайхи Шайхуллоҳ деган дарвешки, ул вақт Мисрда толиблар иршодиға машғул эрмиш анинг хидматиға бориб, сулук бунёд қилибдур. Чун ул дунёдин ўтубдур, бир комил муршид талабиға сафар ихтиёр қилибдур. Неча шайх суҳбатиға етибдур ва мақсуди ҳосил бўлмайдур. Ул вақт Шайх Ҳофиз Умар иршодға машғул экандур, анинг овозасин эшитиб, анинг хидматиға бориб, анга мушарраф бўлубдур. Суҳбат туташибдур ва хуб сулуклар даст берибдур ва арбаъинлар ўлтурубдур ва тарбиятлар топибдур ва куллий мақосид ҳосил қилибдур. Шайх Ҳофиз Умар дунёдин ўтгандин сўнгра Жом қасабасиға келиб, Ҳазрат шайх ул-ислом Аҳмад Жом қ. с. равзаси живорида сокин бўлубдур. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, Харжардда аларнинг отаси саройиға Мавлоно келган экандур. Ва алар сиғари синда экандурлар, андоқки аларни тизи олдида ўлтуртқон экандур. Ва муборак бармоғи била ҳавода ишорат била машҳур отларни, Умар ва Алидек битир эркандур. Ва Ҳазрат Махдумий бовужуди туфулият ўқур эркандурлар. Ва Мавлоно таассуб юзидин табассум қилиб, шафқат ва лутф кўргузур экандур. Алар битибдурларки, аларнинг ул илтифот ва назари менинг хотиримда бу тоифанинг муҳаббати тухми бўлди ва ҳар кун ўзга нашъу намо топар эрдим. Умидим улдурки, бу тоифа суҳбатида тирилгаймен ва буларнинг хидматида ўлгаймен ва аларнинг муҳиблари зумрасида машҳур бўлғаймен. [Аллоҳим, мени мискин ҳолда бор қил, мискин ҳолда ўлдир ва мискинлар қаторида қайта тирилтир!]1. Саккиз юз йигирмадин сўнгра Хуросондин Ҳарамайни шарифайн зодаҳумаллоҳу шарафан зиёратиға азимат қилди ва андин Мисрға борди ва анда Тенгри живори раҳматиға восил бўлди. Ва қабри Қарофададур, Имом Шофиъий р. а. қабри яқинида ва анда - Саййид Фахруддинға машҳурдур.

 496. Шоҳ Али Фароҳий қ. т. с.
 Шайх Алоуддавла қ. с. муридларидиндур. Отаси Фароҳ вилоятининг ҳокими эрди, қариб эрди, тиладики, ҳукуматдин истиъфо ва инзиво ихтиёр қилиб, умрининг охирин тоату ибодат била ўткаргай. Ўғли Шоҳ Алини замон подшоҳининг ўрдусиға юбордики, ҳукумат нишонин ўз отиға олғай ва ул муъоф бўлғай. Гузари Симнон сари эрди. Ул яқинда қуттоут-тариқ била алар орасида уруш воқеъ бўлди, андоқки Шоҳ Алининг барча мутааллиқлари қатлға келдилар, ўзи қатиқ яралар еб, ўлуклар орасида ўлум ҳоли била йиқилди. Шайх ҳазратиға ғайбда кўргуздиларки, фалон мавзеъда жамоате ўлуклар орасида бир захмлиғнинг руҳидин рамақе бор, анинг сарвақтиға етибки, фақр тариқида тамом қобилияти бор. Шайх ул мавзеға борди ва ҳеч қайсини тирик топмади. Яна қатла ҳамул амрға маъмур бўлди, яна бориб, тирик топмади. Яна бориб, иҳтиёт била кўп тафаҳҳус қилғандин сўнгра бирида ҳаёт асари тафаррус қилди. Ани кўтариб, шаҳрға келтуруб, муолажасиға машғул бўлдилар, то яралари ўнгалиб, ўз ҳолиға келди. Шайх анга дедилар: сиҳҳат топтинг, хоҳ ишинг кифояти учун подшоҳ қошиға бор, хоҳ отанг қошиға бор! Ул дедики, мен Шайхнинг шариф хидматидин ҳеч қаён борур хотирим йўқтур, тиларменки, иродат илигин Шайх этагига урғайман! Охир отаси хидматиға борди ва андин ижозат ҳосил қилиб, Шайх ҳазратиға келиб, Шайх Ҳасан тарбияти била олий мақомотқа қадам қўйди.

 497. Шайх Муҳаммад Шоҳ Фароҳий қ. т. с.
 Зоҳирию ботиний улум била ороста эрди. Ва ул бир восита била Шоҳ Али Фароҳийнинг муридидур. Ҳаёти охирида ҳаж азимати қилди, Ҳурмуз йўли била. Чун Манужонға етти, бемор бўлди ҳам анда вафот қилди. Ва қабри ҳам андадур. Кашфу илҳом соҳиби эрмиш. Дерларки, ҳаж сафарида бир шаҳрға етибдурки, анда бир хароботе бор эрмиш. Муроқиб ўлтуруб эрмиш. Ногоҳ бир сайҳа урмиш. Уламодин бири ҳозир эрмиш, сўрмишким, не воқеъ бўлди? Демишким, бу шаҳрнинг хароботини манга макшуф қилдилар, анда бир жамила заифа кўрдум. Дедимки, бор Худоё! Бу заифани бу ҳолдин манга бағишла! Сирримға еткурдиларки, не учун демассенки, сени анга бағишлағайбиз. Ул хотун ҳам ул вақтда тавба тавфиқи топди.

 498. Шайх Баҳоуддин Умар р. т.
 Шайх Муҳаммад Шоҳнинг тағойисидур. Баъзи акобир дебдурларки, маълум эмаски, Шайх Рукнуддин Алоуддавла асҳоби силсиласида анингдек бўлмиш бўлғай.
Кичик ёшдин мажзуб экандур ва жазба осори анда зоҳир экандур. Намоз қилурда асҳобидин биравни ўлтуртур эрмишки, ракаат ададин анга танбиҳ қилғайким, ўзи ани асрай олмас эрмиш. Авойили ҳолда андоқки, бу тоифаға ғоят шавқу тааттуш бўлур мақсудқа ҳеч етмакдин тағойиси қошида изҳори малол қилур эрмиш. Тағойиси анга бу байтнн ўқуб эрмишки,

 б а й т:
[Агар нола қилса, ёри сафарда бўлган киши нола қилади. Ёринг қўйнингдаю, яна нега нола қиласан?]1.

 Одати бу навъ эрмишки чун масжиди жомеъда ҳозир бўлур эрмиш, ҳукком ва аларнинг хавоси била мусулмонларнинг иши кифоятида сўз айтур эрмиш. Азизе савол қилибдур муники, масжидда мунча эл сўзин сўзлашмакнинг сабаби не эркин? Мундоқ дебдурки, агар ўзумни ул айтмоқ ва эшитмакка машғул қилмасам, мағлуб ва мустаҳлак бўлурмен, ҳавосим ишдин қолур, кўзум кўрмас ва қулоғим эшитмас. Ва сойимуддаҳр бўлур эрмиш. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Кошғарий қ. дебдурларки, Макка сафарида анга маразе воқеъ бўлди. Ҳар неча асҳоб муболаға қилдилар, ифтор қилмади. Бир кун кўрдум, ғайб аҳлидин жамъи анинг миҳаффаси сари борадур эрдилар. Чун миҳаффа эшикига еттилар, турмадилар ва ўттилар. Мен бу қиссани ўзидин сўрдум. Деди: бале, қутб эрди. Ва асҳобики, иёдатқа келиб эрдилар, миҳаффа эшикига етканда, мен аёғимни узатиб эрдим, ўттилар, аёғимни йиғиштурғандин сўнг қайттилар ва менинг қошимға келиб, фотиҳа ўқудилар. Мавлоно хидматлари дебдурларки, ҳам ул кун сиҳҳат осори зоҳир бўлди ва ифтор қилурға иҳтиёж бўлмади. Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, баъзи фуқароғаки, таважжуҳ давоми ва иқбол мақсуди ҳақиқийға тарғиб қилур эрди, бу байтни ўқур эрди.

 Б а й т:

[Ўз дилоромингга кўнгил боғла ва жумла оламдин кўнгпл уз!]2.

Саккиз юз эллик еттида Раби ул-аввал ойинииг салхнда сешанба куни дунёдин ўтубдур. Ва замои подшоҳи наъшин эгнига кўтариб, хейли йўл борибдур. Ҳиротнинг ийдгоҳининг шимоли ҳадда сари дафн қилибдурлар. Ва олий иморат ясабдурлар. Ва машҳур ва мутааййин мазордур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 499. Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад Асад қ. с.

 Зоҳир улумдин табъ жавдатиға ва фаҳм ҳиддатиға шуҳрати бор эрмиш. Ҳазрат Шайх Зайнуддин сулуки тариқида машғул экандур. Бовужуд касби улум ул тариқда сулукидин кундин кунга ўзига зикр таъсири маълум қилғандин сўнгра таҳсил тарки қилибдур Ҳазрат Шайх Баҳоуддин Умар қ. с. била кўп суҳбат тутуб, арбаънилар чиқарибдур. Халқнинг ақидаси ул эрмишки аларнинг муриди эркин. Аммо ўзи анга муътариф эмас эрмиш ва Мавлоно Фахруддин Луристоний суҳбатиға етган эрмиш. Ва Мавлоно анга бир тўнин кийдургон эркандур ва табаррук ҳайсиятидин гоҳ кияр эркандур. Ва сўнгралар Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Кошғарий била суҳбат тутар эрмиш ва Мавлоно ани таъзим ва тақдим қилур эрмиш. Ва Ҳазрат Махдум н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, бир йўлда анинг била борур эрдук. Бир тақриб била анинг сўзи анга еттики, деди: манга бу неча кунда амре воқеъ бўлдики, ҳаргиз ўзумга ул гумон элтмас эрдим. Ижмол тариқи била ншорате анга қилди, ул навъки мен анинг таҳқиқидин жамъи мақомни фаҳм қилдим. [Баъзи орифлар деди: Агар Аллоҳ субҳонаҳу ўз зоти билан бирор бандасига тажалли қилса, барча зот, сифот ва феълларни Ҳақнинг зот сифат ва феъллари партавида фоний ҳолда кўради. Ўзини барча махлуқотлар баробарида гўё тадбир этувчи, махлуқотларни эса, ўз аъзолари деб билади. Махлуқотларнинг бирортасига бирор нарса рўй бермайди, фақат ўзини уларга энг яқин деб билади. Тавҳид манбасига тамоман ғарқ бўлгани учун ўз зотини Ҳақнинг ягона зотида, сифатини унинг сифатида, феълини унинг феълида кўради. Албатта инсонга тавҳидда бу мақомдан юксаги йўқ. Руҳ кўзи зотнинг жамол мушоҳадасига тикилган замон, ашёнинг орасини ажратувчи ақл нури қадим зот нури ғалабасидан зойил бўлади. Ва Ҳақ келиши билан ботилнинг кетиши сабабидан қадим ва ҳодислар орасидаги фарқ кўтарилади. Бу ҳолат жамъ деб аталади]1. Анга ҳоле тамом ваважде азим бор эрди. Самоъ мажлисида ҳоли мутағаййир бўлуб, айдоқ сайҳалар ва заъқалар урар эрдики, асари мажлис аҳлиға сироят қилур эрди ва вақтлари хуш бўлур эрди. Саккиз юз олтмиш тўртда Рамазон ойининг ғуррасида оламдин ўтти. Ва қабри Гозургоҳда Ҳазрат Шайх ул-исломнинг аёғи саридур.

 500. Шайх Баҳоуддин Валад қ. т. с.

 Оти Муҳаммад б. Ҳусайн б. Аҳмад Хатиб Букрий. Баъзи дебдурки, Шайх Нажмуддин суҳбатиға етибдур. Амир ул-муъминин Абубакр р. а. фарзандларидиндур. Онаси Хуросон подшоҳи Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизидур. Ҳазрат Рисолат с. а. в. тушда анга ишорат қилдиким, қизингни Ҳусайн Хатибға никоҳ қил! Ва ул мутаваллид бўлди. Икки ёшида отаси нақл қилди. Чун тамайюз синниға етти, улум таҳсили қилди ва диниву яқинийдин то камоли ул ерга еттиким, Ҳазрат Рисолат с. а. в. анга Султон ул-уламо лақаб берди. Чун анга кўп зуҳур бўлди ва хавосу авомнинг маржаъи бўлди. Зоҳир уламосидин аҳли ҳасад ани замон подшоҳи хуружиға муттаҳам қилдилар ва Балхдин узр қўлдилар. Ва ул вақт Мавлоно Жалолуддин кичик ёшлик эрди. Ва алар Бағдод йўли била Макка азимати қилдилар. Чун Бағдодға еттилар, жамъи сўрдиларки, булар не элдурлар, қайдин келиб, қаён борадурлар? Алар дедиларки, [Аллоҳдан Аллоҳга! Қўрқув ва қувват фақат Аллоҳдин бўлур!]1. Бу сўзни Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. ға еткурдилар. Дедики, [бошқа киши эмас бу – Баҳоуддин Балхийдир]2 ва истиқбол қилди. Чун анга етти, хачиридин тушуб, Ҳазрат Мавлононинг тизин ўпди ва хонақоҳ сари истидъо қилди. Мавлоно дедиларки, маволийға мадраса ансабдур ва Мустансирия мадрасасиға нузул қилдилар. Ва Шайх ўз илиги била аларнинг ўтугин тортиб, мунга муносиб хидматлар қилди. Учунчи кун Макка азимати қилиб, мурожаат қилғанда Рум сари мутаважжнҳ бўлдилар. Тўрт йил Озарбайжонда сокин ўлдилар ва етти йил Лорандада. Ва Мавлоно Жалолуддин хидматларин ўн саккиз ёшида кадхудо қилдилар ва етти юз йигирма учда Султон Валад мутаваллид бўлди. Чун улғайди, ҳар ким аларни танимаса эрди, бузургвор оталари била кўрса, оға-ини хаёл қилур эрди. Андин сўнгра подшоҳ аларни Кўняға истидъо қилди. Ва Ҳазрат Мавлоно анда Ҳақнинг живори раҳматиға восил бўлди.


Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:55:51

501. Саййид Бурҳонуддин Муҳаққиқ қ. с.
 Ҳусайний саййиддур ва Тирмиздин эрди ва Шайх Баҳоуддин Валад қ. с. нинг асҳоби ва муридларидиндур. Анинг хавотирға ишрофи жиҳатидин Саййиди сирдонға машҳурдур. Ул кунки Шайх Баҳоуддин Валад оламдин ўтти, Саййид Тирмизда ўлтуруб эрди. Дедики, шайхим ва устодим ҳазратлари дунёдин риҳлат қилдилар. Ва неча кундин сўнгра Мавлоно Жалолуддин тарбияти учун Кўняға мутаважжиҳ бўлди. Ва Мавлоно Жалолуддин ҳазратлари тўққиз йилғача алар хидматларида бўлуб, иршодлар кўруб тарбият топтилар. Дебдурларки, чун Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий Румға келди. Саййид ҳазратларини кўргали борди. Саййид кул устига ўлтуруб эрди, ўрнидин тебранмади. Шайх йироқдин таъзим қилди ва ўлтурди, ҳеч воқеъ бўлмади. Муридлар сукут мужибин сўрдилар. Шайх дедики, ҳол аҳли била сўзлашурға ҳол тили керак, йўқки қол тили! Муридлар сўрдиларки, Саййидни нечук топтингиз? Шайх деди: дарёе топтуқ, маввожи маоний дураридин ва Муҳаммад ҳақониқидин бағоят ошкор ва асру яшурун. Шайх Салоҳуддин Саййиднинг муридларидиндур. Саййид дерлар эрмишки, ҳолимни Шайх Салоҳуддинға бағишладим ва қолимни Мавлоноға. Ва Саййиднинг мутабаррик мазори Қайсариядадур. [Унга ва барча солиҳ бандаларга Аллоҳнинг саломи ва раҳматн бўлсин!]1.

 502. Мавлоно Жалолуддин Муҳаммад Балхий Румий қ. с.
 Аларнинг валодати Балхда эрмиш, олти юз тўртда, Раби ул-аввал ойининг олтисида. Дебдурларки, Мавлоно хазратлариға беш ёшидин бери ғайбе сувар ва руҳоний ашкол, яъни малойика суфраси ва хавос инсу жин пардасики, қибоби иззат мастурларидурлар, зоҳир ва мутамассил бўлурлар эрмиш. Бузургвор оталари хати била топибдурларки, Жалолуддин Муҳаммад Балхда олти ёшида одина куни кеча атфол била бизинг уйларнинг томларида сайр қилур эрмишлар. Алардин бири яна бирига дебдурки, келинг, бу томдин яна бир томға секрели! Ул дебдурки, бу ҳаракат ит ва мушук ишидур! Ҳайф бўлғайки, одаме анга муртакиб бўлғай. Агар сизинг жонингизда қуввате бўлса, осмон томига секрели! Ва бу ҳолатда томдин ҳаво тутубдур.
 Ончаки, алар кўзидин ғойиб бўлубдур. Атфол изтиробдин қичқиришибдурлар ва йиғлабдурлар. Бир лаҳзадин сўнгра кўзи мутағаййир ва ранги ўзгача қайтиб, ҳамул томға тушубдур. Атфолға дебдурки, ул соатки, сизга ул сўзни айтадур эрдим, кўрдумки, яшил кисватлиғлар мени сизинг орангиздин сирмадилар ва кўтариб осмонға элттилар ва малакут ажойибин менга кўргуздилар. Чун сизларнинг фиғон ва фарёдингиз чиқти, яна бу ерга тушурдилар.
 Дебдурки, ул синда ҳар икки-уч кун ифтор қилур эрди. Маккага борурда Нишобурда шайх Фаридуддин Аттор қ. с. суҳбатиға етиштилар. Шайх «Асрорнома» китобин аларға берган экандур. Доим ўзлари била асрар экандурлар. Алар дер эрмишларки, мен бу жисм эмасменки, ошиқлар назарида манзурман, балки ул завқу хушлуқменки, муридлар ботинида манинг каломимдин бош урар. Аллоҳ, Аллоҳ, чун ул дамни топсанг ва ул завқни тотсанг, ғанимат тут ва шукр қилки, мен улдурмен: Ва дебдурки, қушки ердин юқори учқай, агарчи осмонға етмагай, аммо томдин йироқ бўлғай. Ҳамул навъ агар киши дарвеш бўлса, агар дарвешлик камолнга етмаса, аммо мунча бўлғайки, зумраи халқдин ва бозор аҳлидин мумтоз бўлғай ва дунёнинг заҳматларидин сабуквор бўлғайки, [юки енгиллар қутулдилар, юки оғирлар ҳалок бўлдилар]1. Дунё аҳлидин биров алар хизматида узрхоҳлнқ қилур эрдики, хизматда муқассирмен. Алар дедилар: иътизор ҳожат эрмас. Ончаки, ўзгалар сенинг келганингдин миннатдордурлар. Биз сенинг келмагонингдин миннатдордурбиз. Асҳобидин бирини малул кўрдилар ва дедиларки, барча малолат бу оламға кўнгул боғлағондиндур. Ҳар дамки бу жаҳондин озод бўлғайсен ва ўзунгни ғариб билгойсен ва ҳар рангки, боқсанг ва ҳар мазаники тотсанг, билсанки, онинг била қолмоғунгдур ва ўзга сори борғунг ва ҳеч малолат ери қолмағай. Ва алар дебдурларки, озодмард улдурки, биров ранжин қилғондин ранжида бўлмағой. Ва жавонмард улдурки, ранжида қилурға муставжиб бўлғонни ранжида қилмағой. Мавлоно Сирожиддин Қунявий – ул вақтнинг бузурги эр-миш. Аммо алар била хуш эмас эрмиш. Онинг қошида дебдурларки, алар дебдурларки, мен етмиш уч мазҳаб била бирдурман. Тиладики, аларни ранжида қилғай ва беҳурмат этгай. Бировни ўз яқинларидинки, донишманд эрди ва сафиҳ эрди йибордики, жамъ орасида Мавлонодин сўрғилки, сен мундоқ дебсен, агар иқрор қилса, сафоҳат қил ва оғзингдин келгунча сўк ва ранжида қил. Ул киши келди. Савол қилди, алар дедиларки, айтибмен. Ул киши муқаррар қилғон дастур била беқоида айтиб сафоҳат қила киришти. Алар табассум қилиб дедиларки, булар била ҳам бирмен. Ул киши бағоят хижил бўлди ва қайтти. Шайх Рукнуддин Алоуддавла дебдурки, менга анинг бу сўзи бағоят хуш келибдур. Алар ходимдин сўрсалар эрдики, уйда ҳеч нима бор-му? Агар деса эрдики, йўқдур, мунбасит бўлуб, шукр қилурлар эрди ва дерлар эрдики, бу кун бизнинг уй пайғамбар уйига ўхшар ва агар деса эрдики, матбах муҳайёдур. Мунфаил бўлуб дер эрдики, бу уйдин бу кун Фиръавн уйи иси келадур. Бир кун алар мажлисида Шайх Авҳадуддин Кирмоний сўзи ўтадур эрди. Биров дедики, шоҳидбоз эди, аммо покбоз эди. Алар дедиларки, кош ҳар не тиласа қилса эрди ва ўтса эрди.

 Б а й т:

[Бениҳоятдур бу манзил, эй рафиқ,
Рўзу шаб кетмак керак улдур тариқ]2.


 Алар дер эрмишларки, рубоб уни беҳишт эшигининг сариридур. Агар бизга андин завқу хушҳоллиқ бўлса, жиҳат будур.
Бир мункир эшитиб дебдурки, биз доғи эшитурбиз. Бизга нечук ул завқу ҳол бўлмас? Алар, дебдурларки, сиз ул эшикнинг ёпқанининг саририн эшитурсиз, биз очқонининг. Сабаб будурки, бизга завқу ҳол бўлур ва сизга йўқ.
 Алар дебдурларки, биров бир дарвешнинг хилватиға келди ва дедики, невчун ёлғуз ўлтурубсен? Ул дарвеш дедики, эмди ёлғуз бўлдумки, сен келдинг ва менга ҳақдин монеъ бўлдунг. Алар самоъда эрмишлар, бир дарвеш хотириға кечибдурки, савол қилайки, фақр недур? Алар самоъ асносида бу рубоийни дебдурлар.

Р у бо и й:

[Фақр – жавҳардир, фақрдан бошқаси араздир,
Фақр – шифодир, фақрдан бошқаси беморликдир.
Оламнинг барчаси найранг ва ғурурдир,
Фақр эса, оламдағи сир ва мақсаддир]3.


 Алар дебдурлар, суҳбат азиздур, [тенгқурлардан бошқа билан суҳбатлашманг]4 ва дебдурларки, ҳазрати худовандим Шайх Шамсуддин Табризий қ. с. буюрубдурки, қабул топқан муриднинг аломати улдурки, асло бегона эл била суҳбат тута олмағой ва агар ногоҳ бегона суҳбатиға тушса, андоқ бўлғойки, мунофиқ масжидда ва гўдак мактабда ва асир зиндонда. Ва аларнинг маразида Шайх Садруддин Қуниявий иёдатқа келди ва дедики, [Аллоҳ сенга тезда шифо берсин!]5 даражот рафъи бўлғай. Умиддурки, сиҳҳат бўлғайки, Мавлоно олам аҳлининг жонидур. Алар дедиларки, мундин сўнгра Сизга бўлсун! Ҳамоноки ошиқ ва маъшуқ орасида шеър кўнглакдин ортуқ қолмайдир. Тиламассизки нур нурга қўшулғай.

 Б а й т:

[Мен бадандан, у хаёлдан холи бўлди,
Висол сўнгида масрур бўламан]6.

Шайх асҳоб била йиғладилар ва Мавлоно бу ғазални дедиларки,

 м и с р а ъ:

[Қайдан билсанки, ботинимда ҳамсуҳбат подшоҳим бор?]7
охиригача.

 Ва алар асҳоб васиятида мундоқ буюрубдурларки, [Сизларга васиятим шуки, хоҳ пинҳон, хоҳ ошкор оз еб, оз ухлаб, оз гапириб гуноҳлардан сақланиб, доимо рўза тутиб, тунлари бедор бўлиб, ҳамиша катта орзу-истаклардан кечиб, халқ жафосига сабр қилиб, оми ва нодон даврасини тарк этиб, улуғлар ва солиҳлар билан суҳбат қуриб, Аллоҳга тақво қилинг! Одамларнинг яхшиси – одамларга фойдаси тегадиганидир! Сўзнинг яхшиси – ози ва мақсадга етказадиганидир! Ва ҳамд; ёлғиз Аллоҳгадир!]8.
 Савол қилдиларки, Мавлавийнинг хилофатиға ким муносибдур? Деди: Чалабий Ҳусомуддин! Уч қатлағача савол қилдилар, жавоб бу эрди. Дедиларки, Султон Валад ннсбатиға не дерсиз? Дедики, ул паҳлавондур. Онга васият ҳожат эмас. Сўрдиларки, сизга намоз ким қилсун? Дедики, Шайх Садруддин! Ва буюрдиларки ёронлар бу сори тортадурлар ва Мавлоно Шамсуддин ул сори. [Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчини қабул қилинглар]9 ночор борғулуқдур.
 Олти юз етмиш иккида жумод ул-охир ойининг бешида ғуруб вақти Мавлоно оламдин ўттилар. Шайх Муайяддин Жандийдан сўрдиларки, Шайх Садруддин: Мавлоно бобида не дер эрди? Деди, валлоҳ, бир кун хос асҳоб била ўлтуруб эрди. Мисли Шамсуддин Игий ва Фахруддин Ироқий ва Шарофуддин Мусилий ва Шайх Саъийд Фарғоний. Сўз аларнинг сийрату сариридин чиқди. Шайх дедики, Жунайд ва Боязид бу аҳдда бўлсалар эрди ул мардимардонанинг ғошиясин кўтаргойлар эрди ва миннат жонлариға қўйғайлар эрди. Фақри Муҳаммадийнинг хонсолори улдур. Биз анинг туфайлидин завқ қилурбиз. Барча асҳоб инсоф бердилар ва офарин қилдилар. Бу сўзлардин сўнгра Шайх Муайяд дедики, мен ҳам ул султоннинг ниёзмандларидинмен ва бу байтни ўқиди.

Б а й т:

[Агар орамизда илоҳийлик маъносини англатувчи сурат пайдо бўлса, у сен, буни киноясиз, тараддудсиз айтаман]10.

 503. Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад б. Али б. Маликдод Табризий қ. с.
 Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да мундоқ битибдурларки, Ҳазрат Мавлавий анинг алқобида мундоқ битибдурким, [яхшиликка чиқирувчи улуғ Мавлоно – жонларнинг хулосаси, чироғ, шиша, чироғдоннинг сирри, дин ва ҳақиқат қуёши, аввалги ва охиргиларга Аллоҳнинг нури]1. Ул дебдуркн, ҳануз мактабда эрдим ва муроҳиқ бўлмайдур эрдим. Агар манга қирқ кун ўтса эрди, сийрати Муҳаммадий ишқидин манга таом орзуси бўлмас эрди. Ул Шайх Абубакр Саллабоф Табризий муридидур. Ва баъзи дебдурларки, Шайх Рукнуддин Синжосий муриди эрмишки, Шайх Авҳадуддин Кирмоний ҳам анинг муридидур. Ва баъзи дебдурларки, Бобо Камол Жандий муридидур. Бўла олурки, барчанинг хидматиға етмиш бўлғай ва тарбиятларин топмиш бўлғай. Охир ҳолида доим сафар қилур эрмиш ва қора кийиз кияр эрмиш ва ҳар мулкка борса, карвонсаройда тушар эрмиш. Дерларки, Бағдодқа етканда Шайх Авҳадуддин Кирмонийни кўрди ва деди: не иштасен? Ул деди: тошлиғ сувда ой аксин кўрадурмен. Ул деди: агар буйиунгға чибон чиқмайлур, ойни не учун осмонда кўрмайсен? Ва ул вақтки, ул Бобо Камол хидматиға етар эрди, Шайх Фахруддин Ироқий ҳам Шайх Закариё Мўлтоний амри била анда эрди. Ва ҳар фатҳу кашфеки анга юзланур эрмиш, ани назм ва ё наср либосида адо қилур ва Бобо назариға еткурур эрмиш. Ва Шайх Шамсуддин ҳеч нима зоҳир қилмас эрмиш. Бир кун Бобо дебдурки, фарзанд Шамсуддин, ул асрору ҳақойиқдинки, фарзанд Фахруддин Ироқий зоҳир қилур, санга ҳеч лойиқ бўлмас? Ул жавоб берибдурки, андин ортуқ мушоҳада бўлур, аммо бу жиҳатдинки, ул баъзи истилоҳлардин соҳибвуқуфлур, қилаолурки, аларни яхши либосда жилва бергай ва манга ул қувват йўқдур. Бобо дедиким, Ҳақ с. т. санга мусоҳибе бергайки, аввалину охирин ҳақойиқу маорифин сенинг отингга изҳор қилғай. Мавлоно Шамсуддин Қўняға етканда, Мавлоно Жалолуддин мадрасадин чиқиб, жамоате уламо анинг рикобида борадур эрдилар.
 Мавлоно анинг инонин тутуб деди: ё Имом ул-муслимин, Боязид бузургракдур, ё Ҳазрат Рисолат с. а в.? Мавлоно дебдурки, ул сўзнинг ҳайбатидин гўёки етти осмон бир-биридин айрилди ва ерга тўкулди ва менинг ботинимдин азим ўте димоғимға урди. Жавоб бердим-ки, Мустафо с. а. в. олам аҳлининг бузургракидурлар, Боязид не бўлғай? Пас деди: не маъноси борки, Мустафо с. а. в. дебдуркн, [сени танишлик даражасида таниёлмадим]2. Ва Боязид дебдурки, [Поко парвардигоро, шоним нақадар юксак! Мен султонлар султониман!]3 ҳам дебдур? Дедим: Боязид сувсизлиғи бир журъадин ўлтурушти, сероблиғдин дам урди, идрокининг кўзаси анинг била тўлди ва ул нур анинг уйининг равзанаси хурдида эрди. Аммо Мустафо с. а. в. истисқое азим ва сувсизлиғ устиға сувсизлиғ эрди ва муборак кўкси [биз сенинг қалбингни кенг – мунаввар қилиб қўймадикми?]4 шарҳи била [Аллоҳнинг ери кенгдур]5 бўлуб эрди. Ложарам оташдин дам урди ва ҳар кун қурбат зиёдатлиғининг истидъосида эрди. Мавлоно Шамсуддин фарёд уруб йиқилди. Ва Мавлоно маркабдин тушуб шогирдлариға буюрдиким, ани кўтариб мадрасаға элттилар. Чун ўзига келди ва муборак бошин Мавлоно тизи устига қўюб эрди, андин сўнг анинг илигин тутуб равон бўлди ва уч ой муддате бир хилватда лайлан ва наҳоран висол савми била ўлтурдиларки, асло чиқмадилар. Ва кишига заҳра йўқ эрдиким, аларнинг хилватиға киргай. Ул хилватда бир кун Мавлоно Шамсуддин Мавлавий хидматидин шоҳиде тилади. Ул ўз ҳарамининг илигин тутуб мажлисқа келтурди. Ул дедики, бу менинг синглимдур, бир нозанин йигит кўнглум тилар. Филҳол фарзанди Султон Валадни олиб келди. Деди: бу менинг фарзандимдур, Ҳолиё агар бир миқдор чоғир муяссар бўлса, завқе қилур эрдук. Мавлавий чиқди ва жуҳудлар маҳалласидин бир кўза чоғир еткурди. Мавлоно Шамсуддин буюрдиким, мен Мавлононинг мутоваати қуввати ва машраби вусъатин имтиҳон қиладур эрдим. Ҳар недин десалар, ортиғроқдур. Ва дебдурки вақт машойихидин сўрарбизки, [менда Худо билан шундай лаҳзалар бўладики...]6 бу мустамир вақт бўлғай? Дерларки, йўқ, мустамир бўлмағай! Ва дедики, бирав Ҳазрат Муҳаммад с. а. в. умматидин бир дарвешга дедики, санга Тенгри жамъият бергай. Ул деди: ҳай-ҳай, бу дуони қилма, мундоқ дуо қилки, Тенгри жамъиятни андин айир, анга тафриқае берки, мен жамъиятда ожиз бўлубмен. Ва дебдурки, бирав дерки, сиқояда Тенгри отин тутмамак керак ва Қуръон ўқумамак керак, магар оҳиста. Дедимки, мунга не чора қилайки, ани ўзумдин айира олмон: шоҳ отдин тушмас, бечора от не қилсун? Ва баъзи дебдурларки, чун Мавлоно Шамсуддин Қўняға етти, Мавлоно хидматлари дарсиға кирди. Ва Мавлоно бир ҳавз қироғида ўлтуруб эрди ва теграсида китоблар. Ул сўрдики, бу не китоблардур? Мавлоно дедики, бу қийлу қолдур, сенинг мунунг била не ишинг бор? Мавлоно Шамсуддин илиг узатти ва ул китобларни сувга солди. Мавлоно тамом таассуф била деди: эй дарвеш, не қилдинг, алардин баъзи отамнинг фавойиди эрдики, яна топилмас. Мавлоно Шамсуддин илиг сувга уруб, бирин-бирин китобларни сувдин чиқарди ва сув ҳеч қайсиға асар қилмайдур эрди. Ва Мавлоно хидматлари айттиларки, бу не сирдур? Ул дедики, муни завқу ҳол дерлар, мунинг била сенинг не ишинг бор? Андин сўнгра ул икки бузургворнинг суҳбатлари туташти. Бу навъ нақл қилибдурларки, Мавлоно Шамсуддин қ. с. шаҳодат шарафи била дунёдин ўтубдур. Ва тарих олти юз қирқ беш экандур. Ва оз фурсатда қотилларин бирин-бирин Тенгри таоло тафзиҳлар била оламдин чиқарибдур. Ул жумладин бири Мавлононинг фарзанди Алоуддин Муҳаммад эрмишки, [Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас]7 доғиға мунтасиб эрмиш. Ва баъзи дебдурларки, аларнинг қабри Мавлоно Паҳлавий мадрасасида Мавлоно Бадриддинким, боний экандур, анинг ёнидадур, валлоҳу таоло аълам.

 504. Шайх Салоҳуддин б. Фаридун Қунявий маъруф би-Заркуб қ. с.
 Ул бидояте ҳолида Саййид Бурҳонуддин Муҳаққиқ Тирмизийнинг муриди эрмиш. Мавлоно Жалолуддин хидматлари заркублар ҳовлисидин ўтарда, аларнинг зарби унидин аларға ҳол воқеъ бўлубдур ва самоъға кирибдурлар. Шайх Салоҳуддин илҳом била дўкондин сакраб чиқибдур ва бошин аларнинг аёғиға қўюбдур. Ва Мавлоно ҳазратлари анинг бошин кўтариб, илтифот ва навозиш қилиб, пешиндин намози дигаргача Мавлоно ҳазратлари самоъда эрмишлар. Ва бу ғазални буюрдиларки,

б а й т:


[Бу заргарлик дўконида шундай бир хазина пайдо бўлдики, ажаб сурат, гўзал маъни, қандай яхши, қандай яхши!]1.

 Шайх Салоҳуддин буюрди, то дўконни яғмо қилдилар. Ва икки кавндин озод бўлди. Ва Мавлоно хидматларида равона бўлди. Мавлоно ҳазратлариға ҳам – ул ишқибозликким, Шайх Шамсуддин Табризий била эрди, анинг била бунёд қилдилар. Ва икки йилғача анинг била мусоҳабат ва мувонасатлари бор эрди. Бир кун Мавлоно ҳазратидин савол қилдиларки, ориф кимдур? Дедиларки, ориф улдурки, сенинг сиррингдин сўз айтқай ва сен хомуш бўлғайсен ва андоқ киши Салоҳуддиндур. Ва чун Султон Валад булуғ ҳаддиға етти, Мавлоно ҳазратлари Шайх Салоҳуддиннинг қизини анинг учуи хутба қилдилар ва Чалабий Ориф ул қиздин мутаваллид бўлди. Ва Шайх Салоҳуддин Қуняда мадфундур, Мавлоно Баҳоуддин Валад қ. с. живорида.

 505. Шайқ Ҳисомуддин Ҳасан б. Муҳаммад б. Ҳусан б. Ахий Турк қ. с.
 Чун Шайх Салоҳуддин Ҳақ живори раҳматиға борди, Мавлоно хидматларининг иноят ва хилофатлари Чалабий Низомуддинға мунтақал бўлди ва ишқбозлиғ анинг била бунёд қўйдилар. Ва «Маснавий» назмининг сабаби ул эрдиким, чун Чалабий Низомуддин асҳоб майлини Ҳаким Саноий «Илоҳийнома»сиға ва Шайх Фаридуддин Аттор қ. с. «Мантиқ ут-тайр» ва «Мусибатнома»сиға маълум қилди, Мавлоно хидматларнға арз қилдиким, ғазалиёт асрори кўп бўлубдур, мазкур бўлғон китоблар тарзи била агар китобе мавзун бўлсаки, дўстларға ёдгоре бўлғай, иноятдур. Мавлоно филҳол дасторлари бошидин бир коғаз Чалабий Низомнддин илгига бердилар, ўн саккиз бет анда битиклик. «Маснавий»нинг аввалидин, андинки,

 м а с н а в и й:

[Тингла, най андоқ ҳикоятлар қилур]1 ончаким
[хуллас, сўзни қисқа қилиш керак, вассалом!]2.


 Андин сўнгра Мавлоно хидматлари дедиларки, андин бурунки сизинг замирингизга бу доия тушкай, ғайб оламидин кўнглумга муни илқо қилиб эрдиким, бу навъ китобе назм қилилғай ва иҳтимоми куллий била «Маснавий» назмиға шуруъ қилдилар. Гоҳ-гоҳ андоқ бўлур эрдики, туннинг аввалидин фажр тулуъиғача имло қилурлар эрди ва Чалабий Низомуддин битир эрди. Ва мажмуъ ул битиганни буюк ун била Мавлоно хидматиға ўқур эрди. Чун аввалгн дафтар тамомға етти, Чалабий Низомиддиннинг ҳарами фавт бўлди ва арода фатрате тушти. Икки йилдин сўнгра Чалабий Низомуддин Мавлоно хидматларида ниёзмандлиғлар била «Маснавий»нинг татиммасин истидъо қилди. Андоқки, иккинчи дафтарнинг аввалида ишорат анга воқеъ бўлубдурки,

м а с н а в и й:

[Бир муддат бу маснавий кечиктирилди,
қон сутга айлангунча вақт керак]3.


 Андин сўнгра китобнинг охиригача Мавлоно ҳазратлари айтурлар эрди ва Чалабий Низомуддин битир эрди. Бир кун Чалабий Низомуддин дедиким, қачонки асҳоб Махдумийнинг маснавийсин ўқурлар ва ҳузур аҳли анинг нуриға мустағрақ бўлурлар, кўрарменки, ғайб аҳлидин жамоате илигларинда дашналар ва тиғлар тутуб ҳозир бўлурлар. Ҳар ким ихлос юзидин исғо қилмаса, имонининг тубин ва динининг шохин кесиб, ани судрай-судрай сақар мустақарриға элтурлар. Мавлоно дедиларки, андоқдурки, кўрдунг.

М а с н а в и й:

[Бу сўзларга душман бўлганларнинг шарманда бўлиб, дўзахга тушгани кўрсатилди.
Эй, Ҳисомуддин, сен унинг ҳолини кўрдинг.
Ҳақ қилмишига муносиб жавоб берганини сенга кўрсатди]4.


 506. Султон Валад қ. с.
 Ул Саййид Бурҳонуддин Муҳаққиқ била Шайх Шамсуддин Табризий қ. с.ға шойиста хидматлар қилиб эрди. Ва Шайх Салоҳуддинға куллий иродати бор эрди. Ва ўн бир йил Чалабий Низомуддинни бузургвор-отаси қойими мақом ва халифаси тутар эрди. Ва кўп йиллар отаси ҳақойиқу маорифин фасиҳ тил била тақрир қилур эрди. Ва бир маснавийси бор, Ҳаким Санойи «Ҳадиқа»си вазнида, басе асрору нукта анда дарж қилибдур. Борлар Ҳазрат Мавлоно анга бу хитобни қилибдурки, [одамлар орасида менга сурат ва сийратда энг кўп ўхшайдигани сенсан]1. Ва ани бағоят севар эрмиш. Дерларки, жалий қалам била ўз мадрасасининг деворида битибдурки: «бизинг Баҳоуддин некбахтдур, яхши тирилди ва яхши ўлғай, валлоҳу аълам». Ва дерларки, бир кун анга навозиш қилур эрмиш. Дебдурки, Баҳоуддин, менинг бу оламға келмакимга сабаб сенинг зуҳурунг эрди. Ва барча сўзлар менинг қавлумдур ва сен феълимсен. Бир кун Ҳазрат Мавлоно анга дедиларки, Димашққа бор, Мавлоно Шамсуддин талабиға. Ва мунча важҳи сим элт ва ул султони маъно кафши ичига сол ва муборак кашфнинг юзин Рум сари қил! Чун Димашққа етсанг, Солиҳияда карвонсаройдур машҳур, яксар анда борки, ани анда топарсенки, бир фаранги соҳибжамол йигит била шатранж ўйнайдур. Чун ул элтса, ёрмоқ оладур ва агар ул йигит элтса силли урадирғон кўргунгдур. Зинҳор инкор қилмаки, ул йигит бу тоифадиндур ва ўзун танимас. Ва алар тиларки ани ўзига шиносо қилғайлар. Чун Султон Валад Димашққа борди ва Мавлоно Шамсуддинни ҳам ул ердаки бузургвор валиди нишон бериб эрди, топтики, ул йигит била шатранж ўйнайдур эрди. Ниёзманд ҳамроҳлар била илайига бош қўюб риққатлар қилдилар. Ва ул фаранги кофир йигит бу ҳолни кўруб, анинг бузурглуқин билди ва ўз беадаблиқларидин уялиб, бош яланг қилиб, имон келтурди. Ва инсоф юзидин турди ва тиладики, ҳар неси бўлса яғмоға бергай. Мавлоно Шамсуддин қўймади, буюрдики, Фарангистонға қайт ва ул диёрнинг азизларин мушарраф қил ва ул жамоатнинг қутби ўл! Андин сўнг Султон Валад келтурган важҳни амр топқан била ул махдумнинг кафшига тўкуб, кафш юзин Рум сари эвурди. Ва Мавлоно хидмати ва сойир Рум ниёзмандлари тилидин аларни истидъо қилди. Алар қабул қилиб, ҳам анинг отиға миниб, азимат қилдилар. Ва Султон Валад рикобларида яёқ тебради. Ва Мавлоно Шамсуддин ҳар неча буюрдиларки, фарзанд Валад, отлан! Ул бошин қўюб дедики, шоҳ отлиғ ва банда отлиғ қачон раво бўлғай? Ва Дамашқдин Қўняғача аларнинг рикобида яёқ борди. Чун Қўняға еттилар, Мавлоно Шамсуддин анинг хидматларин Мавлоно Жалолуддинға тақрир қилиб айтур эрдики, мен мундоқ дедим, ул мундоқ жавоб айтти ва башомат қилур эрди. Андин сўнгра деди-ларки, манга Ҳақ мавҳибатларидин икки нимадур: сар ва сир. Аввалғини ихлос била Мавлоноға фидо қилдим, иккинчини Баҳоуддин Валадға бағишладим. Агар Баҳоуддииға Нуҳ умри бўлуб, барини бу йўлда сарф қила эрди, ул муяссар бўлмағай эрдики, бу йўлда мендин анга етти. Умид улким, сиздин ҳам насиблар анга еткай. Чун Мавлоно тенгрининг живори раҳматиға борди, етти кундин сўнгра Чалабий Низомуддин барча асбоб била Султон Валад қошиға келди ва деди: тилар менки, бузургвор отанг ўрниға ўлтурғайсен ва муридларға иршод қилғайсен ва бизга шайх ва муқтадо бўлғайсен ва мен рикобингда ғошияни эгнимга қўюб бандалиғ қилғаймен. Ва бу байтни ўқидики,

 б а й т:

[Эй жон, кўнгул уйида ким ўтирибди,
Шоҳ тахтида шоҳ, ва шаҳзодадан бошқа!?]2.


 Султон Валад бош қўйди ва кўп йиғлади ва дедики [Суфийга хирқа ярашади, етимга ёниш ва куйиш]3. Андоқки, отам ҳаётида халифа ва бузургвор эрдинг, бу замон ҳам халифа ва бузургворимизсен. Ул дебдурки, бир кун отам дедиким, агар тиласангки дойим беҳишти баринда бўлғайсен, барча била дўст бўл ва ҳеч кимнинг кинасин кўнглунгда асрама! Ва бу рубоийни ўқидиким,

р у б о и й:

[Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма!
Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!]4.

 Тамом анбиё а. с. муни қилибдурлар ва бу сийратли суратқа келтурубдурлар, ложарам олам аҳли алар хулқлариға мағлуб ва лутфлариға мажзуб бўлибдурлар. Чун дўстларни ёд қилурсен, кўнглунг бўстони хушлуғдин очилур ва гулу райҳондин тўлар. Ва чун душманларни зикр қилурсен, ичинг тикан ва йилон билан тўлар ва хотиринг пажмурда бўлур. Дерларки, вафоти кечаси бу байтни ўқур эрмиш.

Б а й т:

[Бу тун шундай тунки, шодлик тунидир.
Аллоҳдан озодлик етар бир тундир]5.


Етти юз ўн иккида Ражаб ойининг ўнида шанба кечаси дунёдин ўтти.

 507. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с.
 Ҳазрат Махдум н. м. Имом Ёфиъийдин алар алқобиға мундоқ нақл қилибдурларкн, [ўз замонасининг устози, даврининг ягонаси, нурлар матлаи, сирлар манбаи, тариқат раҳбари, ҳақиқат таржимони, зоҳир ва ботин илмларда барча улуғ шайхларнинг устози, орифлар йўлбошчиси, соликлар таянчи, раббоний олим Шиҳобуддин Абу Ҳафс Умар б. Муҳаммад Бакрий Суҳравардий, Аллоҳ унинг сиррини муқаддас қилсин]1. Абу-бакр Сиддиқ р. а. фарзандларидиндур. Тасаввуфда интисоби ўзининг амми Шайх Абуннажиб Суҳравардийға. Ва Шайх Абдулқодир Гилоний р. суҳбатиға етибдурлар ва алардин ўзга ҳам машойихдин кўпнинг суҳбатиға мушарраф бўлубдурлар. Ва дебдурларки, баъзи абдол била муддате Аббодон жазирасида бўлур эрмишлар. Ва Хизр а. с. била суҳбат тутубдурлар. Шайх Абдулқодир алар васфида дебдур: [Сен Ироқдаги машҳур кишиларнинг охиргисисан]2. Кўп таснифлари бор. «Авориф»дек ва «Рашф ун-насойиҳ» ва «Аълом ут-туқо»дек. «Авориф»ни Маккада тасниф қилибдурлар. Ўз вақтларида шайх уш-шуюх эрмишлар. Бағдодда тариқат арбоби йироқ – яқиндан бу қавм масойили истифосини алардин қилур эрдилар: [Улардан баъзиси унга ёзди: Эй Хожам, агар амАлии тарк этсам, танбаллик қилган бўламан. Агар амал қилсам, менда манманлик пайдо бўлаяпти. Жавобида ёзди: Амал қил ва манманликка қарши Аллоҳдан паноҳ тила!]3. «Иқболия» рисоласида мазкурдурки, Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. дебдурларки, Шайх Саъдуддин Ҳуммуйийдин сўрубдурларки, Шайх Муҳйиддин Арабийни нечук топтинг? Дебдурки, [Соҳилсиз, шиддатли тўлқинланувчи дарё]4. Ва дебдурки, Шайх Шиҳобуддин Суҳравардийни нечук топтинг? Дебдурки, [Суҳравардий пешонасидаги пайғамбар с. а. в.ға тобелик нури бу бошқа нарсадир]5. Валодати беш юз ўттуз тўққузда Ражаб ойида эрмиш, вафотлари олти юз ўттуз иккида эрмиш, валлоҳу таоло аълам.

 508. Шайх Нажибуддин Али б. Бузғуш Шерозий қ. с.
 Олим эрди ва ориф, сарчашмаи улуму маориф. Отаси ғаний ва тожир эрди. Ва Шомдин Шерозга келди ва мутааҳҳил бўлди ва мутаваттин. Бир кеча амирул-муъминин Али к. в.ни тушта кўрди ва анинг қошиға таоме келтуруб, анинг била еди ва анга башорат бердики, Ҳақ с. т. санга фарзанде бергусидур, нажиб ва солиҳ. Чун ул ўғул туғди, анга ул ҳазрат отин қўйди: Али ва лақаб Нажибуддин деди. Ва ул ўғул бидоят ҳолдин фуқаро муҳаббатини кўнглида асрар эрди ва алар била мусоҳабат қилур эрди. Отаси анга ҳар неча фохир либослар ясар эрди ва лазиз таомлар тартиб қилур эрди, парво қилмас эрди. Ва дер эрдиким, мен хотунлар либоси киймасмен ва нозиклар ғизоси емасмен! Ва пашмина кияр эрди ва бетакаллуфона таом ер эрди, ангачаки улғайди. Ва қавмнинг муддаою талаби кўнглига ғолиб бўлди ва ёлғуз уйда басар элтур эрди. Бир кеча тушта кўрдики, Шайхи Кабир равзасидин бир қари чиқди ва анинг кейнича яна олти улуқ кишилар бир йўл била борур эрдилар. Ул бурунғи пир анга боқиб табассум қилди ва илигин тутуб, сўнгғи пирға топшурди. Ва дедики, бу Тенгри таолодин вадеъатидур санга. Чун уйғонди, тушин отасиға деди. Отаси дедики, бу тушни кимса таъбир қилаолмас, магар Шайх Иброҳим. Ва ул мажзуб ва уқалойи мажониндин эрди. Биравни анинг қошиға юбордики, ул тушни арз қилди. Шайх Иброҳим эшитгач дедики, бу туш Али Бузғушдин ўзганинг туши эмас! Бурунғи пир Шайх Кабирдур ва ўзгалар жамъики, бу тариқни андин қабул қилибдурлар ва сўнгғи пир керакки, тирик эркан, ани тилаб топмоқ керакки, мунунг тарбиятин анга ружуъ қилибдур, то мақсудқа еткай. Бу сўзни эшитгач отадин ижозат ҳосил қилиб, Макка сафариға азимат қилди. Чун Шайх Шиҳобуддин Суҳравардийға етишти, ани танидики, тушта кўрган кишидур. Шайх ҳам анинг ҳолиға мутталеъ эрди, анинг тушин анга айтти. Ва ул Шайх мулозаматин ихтиёр қилди ва йиллар анинг суҳбатида басар элтти ва Шайх илигидон хирқа кийди ва Шайхнинг мусаннафотин ва ўзга нималар ҳам бу илму тариқда Шайхдин эшитти. Ва Шайх изни била Шерозға мурожаат қилиб, мутааҳҳил бўлди. Ва хонақоҳ бино қилиб, толиблар иршодиға машғул бўлди. Ва ҳолоту каромоти халқ орасида иштиҳор топти. Ва яхши сўзлари ва шариф рисолалари борки, Шайх сўзининг иси алардин келур. Бир кун анга дедиларки, тавҳид сиррин бир мисол била равшан қил! Деди: икки кўзгу ва бир олма. Аср фузалосидин бири ҳозир эрди, бу маънони назм қилди.

Ма с н а в и й:

[Кекса, комил шайх Нажибуддин сўз саҳросида бу янги гапни айтди:
Ваҳдатдан мисол келтирмоқчи бўлсанг, бир олмаю икки ойнани тасаввур қил!]1.

Бир кун деди: маъшуқнинг холин пайваста таъриф қилурлар, бу ажабки, анда худ хол йўқдур. Ҳам ул фозил ҳозир эрди, бу маънони ҳам назм қилди.

Р у б о и й:


[Эй улки, сенинг ҳуснда тимсолинг йўқ, менинг ҳолатим юзунгдаги холдан айри эмас. Менинг барча васф қилганларим юзингдаги холдир, ажабки, юзингда холнинг ўзи йўқ]2.

Олти юз етмиш саккизда Шаъбон ойида дунёдин ўтубдур:

 509. Заҳириддин Абдурраҳмон б. Али б. Бузғуш қ. с.
 Отасининг муридидур ва халифаси эрди. Онаси анга ҳомила бўлғонда, Ҳазрат Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. ўз муборак хирқасидин бир пора айириб юборибдурларки, ул мутаваллид бўлғонда, анга кийдургайлар. Ул хирқаки ҳажқа кийибдур, ул экандур. Улғайғанда, ота хидматиға машғул бўлди ва тарбият топти. Ва ҳажға борди. Арафа кечаси туш кўрдики, Ҳазрат Расул с. а. в. равзасиға борди ва салом берди. Жавоб қилдики, [Сенга ҳам салом бўлсин, эй Абунажоший!]1. Отаси ул ҳолиға мутталеъ бўлди ва аҳлу хайлиға хабар берди ва башорат еткурдики, мурод ҳосил бўлди. Андин сўнгра дарс айтти ва ҳадис ривоят қилди ва тасониф қилди. Анинг тасонифидин бири «Авориф» таржимасидурки, анда кашфу илҳомдин содир бўлғон таҳқиқоти кўпдур. Буюк мақомотқа. етти ва аржуманд каромотқа машҳур бўлди. Ва Ҳазрат Шайхнинг бу икки байтин дойим ўқур эрмишки,

 ш е ъ р:

[Юксак ризо мақомига етганимда ҳам рози эмас эдим, ризодин юксакроқ мақомдан ҳам кўнглимиз зада. Бизга фироқ юзланиб, мақсаддан йироқлашган пайтимизда, менга саломга келувчи хаёлинг билан қаноатланаман]2.
 Етти юз ўн олтида Рамазон ойида дунёдин ўтти.

 510. Шайх Муҳаммад Яманий қ. т. р.
 Шайх Нажибуддин Али Бузғуш дебдурки, бир кун жамъи асҳоб била Ҳазрат Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. суҳбатида ўлтуруб эрдук. Шайх асҳобдин бирига буюрдиларки, хонақоҳдин ташқари чиқсун, агар ғарибе бўлса, олиб кирсунки, бизинг димоғимизға бир ошно иси келадур. Бирав чиқти ва ҳеч киши топмади. Шайх яна ҳайбат била буюрдиларки, бу қатла чиқки топарсан! Ул дарвеш бу қатла чиққандин сўнгра бир қора ранглиғ киши кўрдики, сафар ва азимат осори аҳволида зоҳир эрди, олиб кирди. Киргач, саффи ниъолға майл қилдики, ўлтурғай. Шайх дедики, эй Шайх Муҳаммад, яқин келки, сендин ошно иси келадур. Ва ани ўз ёниға тиладилар. Ва ул ва Шайх бир-бири била сирда безабонлиғ тили била сўзлар айтиштилар. Андин сўнгра ул Шайхнинг тизини ўпти. Ва Шайх буюрдиларки, суфра келтурдилар ва таом едилар. Ва мен рўза эрдим. Шайх буюрдиларки, ҳар ким рўза тутубдур, ўз ҳоли била бўлсун! Ул суфрада анор эрди. Ва Шайх анор ейдур эрдилар ва доналарни суфранинг бир гўшасида йиғадур эрдилар. Менинг хотиримға келдики, ул доналарни олайки, Шайхнинг муборак оғзи суйи баракати анга етибдур, анинг била ифтор қилай. Чун бу хотир кўнглума кирди, ул ғариб ул доналарни олиб, оғзига солиб еди ва манга боқиб табассум қилди. Билдимки, хаёлимни билибдур. Чун суфра кўтардилар, Шайх буюрдиларки, Шайх Муҳаммад ҳофизи каломдур, аммо муддате ёлғуз тиловат қилибдур, эмди тиларки, бирав қошида ҳар кун бирор нима «Каломуллоҳ»дин ўткаргай. Ҳар ким бу муддао қилди, аммо Шайх бу хидматин манга ҳавола қилдиларки, Али Шерозий ҳар кун анинг дарсини қулоқ тутсун! Ул ҳар кун келур эрди ва бир сипора ўқуб борур эрди. Бу айёмда андин ғариб ҳолот мушоҳада тушти ва ажаб файзлар ва осойишлар анинг суҳбатидин манга етишти. Охир Шайх анга хирқа кийдуруб, толиблариға хирқа либоси ижозатин бериб, ўз вилоятиға узатти. Ва анда машҳур бўлди ва кўп халқ анга мурид бўлдилар.

 511. Шайх Иброҳим Мажзуб қ. с.
 Ул ҳамулдурки, зикри Шайх Нажибуддин Али Бузғуш баёни ҳолида ўтти. Ва дебдурларки, гоҳе неча кун ўтар эрдики, ҳеч таом емас эрди, гоҳе неча кунлук таомни бир лаҳзада ер эрди. Ва анинг нима емакининг шарҳи ва Шайх Нажибуддин Али Бузғуш била суҳбатининг баёни «Нафаҳот ул-унс»да бор, тилаган киши топар. Ва андин ғариб ҳолот ва ажиб кароматлар кўрубдурлар. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий ва ул табақадағи машойих била муъосир эрмиш.

 512. Шайх Жамолуддин Лур қ. т. с.
 Шайх Нажибуддин дебдурки, бир қатла манга дедиларки, бу шаҳрға бир Лур келибдур, оти Жамолуддин. Ва қавий жазбаси бор ва масжиди жомеъда бўлур. Бордим ва ани кўрдум ва салом дедим. Жавоб деди ва айттики, менинг оқни қора қилғучилар била ишим йўқдур, яъни фуқаҳо ва битигучилар била. Бирав дедики, ул суфилардиндур. Бориб қошида ўлтурдум ва аҳволидин савол қилдим. Дедики, мен уммий кишидурмен Лурда. Ва нима ўқумайдурмен, манга кало ўтлатмоқ била хуш эрди. Бир кун пойгоҳда кало ўтрусида ўлтуруб эрдим. Ногоҳ манга ҳоле макшуф бўлди ва жазба зоҳир бўлди ва ҳижобни кўзум оллидин олдилар. Беҳуш-бўлдум ва йиқилдим. Ва калонинг оёғи остида илик-аёғ урар эрдим. Чун ўз ҳолимға келдим, манга тавҳид сирри макшуф бўлуб эрди. Ва ул дойим шатҳиёт айтур эрди. Уламо ва сулаҳо анинг инкориға қўптилар ва такфир қилдилар. Ва анинг қатлиға фатво қилиб, Отабек Абубакрки, шаҳрнинг подшоҳи эрди, қошиға элттилар ва қатл ижозати тиладилар. Отабек дедики, агар икки киши ҳам сизга муттафиқ бўлсалар, қатл қилай! Бири Шайх Нажибуддин Али Бузғуш яна бири Шайх Муъинуддинки, ҳам Шерознинг бузурги эрмиш. Ул фатвони менинг қошимға келтурдилар. Мен битидимки, ул мажзубдур ва мағлуб, анинг қатли жойиз эмас. Ва Шайх Муъинуддин ҳам андоқ ўқ битиб эрди. Отабек анинг қатлиға ҳукм қилмади. Ҳам ул дебдурки, бир кун вузуъ қиладур эрдим ва Жамолуддин манга боқадур эрди. Чун сувни юзумга еткурдум, дедимки, [нопокликни кеткизаман!]1. Ул деди, ҳеч ҳадасе қолмайдур, айтки [нопокни кеткизаман]2.

 513. Шайх Шамсуддин Сафий р. т.
 Кибор машойихдиндур. Вақте Шайх Нажибуддин Ҳазрат Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий хидмати ниятиға Бағдод азимати қилибдур, Шайх Шамсуддин рафиқ экандур. Ул Шайх Нажибуддин оллида Қуръон ўқубдур ва Шайх Нажибуддин анинг қошида фиқҳдин бир нима ўқубдур. Ва улуқ Шайх хидматларида сулук қилиб, бир-бири била суҳбат тутар эрмишлар. Ва Шайх Нажибуддин дебдурки, чун Шерозға мурожаат қилдуқ, Ҳазрат Шайх менинг учун хирқа либос ижозати битиди ва Шайх Шамсуддин учун ҳам битиди. Ва қирқ адад бўрк бизга берди, йигирма манга ва йигирма анга. Ва ҳар бўркда Шероз бузургларидин бирининг отин битиди. Ва буюрдики, чун Шерозға етарсиз, аввал бизинг ниятимиз била бу бўркларни аларға кийдурунгки, аларнинг отлари битикликдур. Андин сўнгра ўзгаларга хирқа либос қилинг.

 514. Шайх Нуриддин Абдуссамад Натанзий қ. с.
 Ул Шайх Нажибуддин Али Бузғушнинг муридидур. Зоҳирию ботиний улумға олим эрмиш. Шайх Иззуддин Маҳмуд Коший ва Шайх Камолуддин Абдураззоқ Коший иккаласи анинг муридларидурлар. Шайх Абдураззоқ «Таъвилот» тафсирида дерким, [Шайхимиз Мавлоно Нуриддин Абдуссамад қ. р. а.дан эшитдим. У отасидан эшитган эканки, фақирлардан бири улуғ Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. хизматида бўлиб, ваҳдат мушоҳадаси ва фано ҳолатларига етиб, юксак завқ топган эди. Аммо ногаҳон бир кун йиғига тушди ва афсусланди. Шайх ундан бу ҳолат ҳақида сўради. Айтди: Касрат туфайли ваҳдатдан тўсилдим ва ундан узоқлашдим. Энди ўз ҳолатимни тополмаяпман. Шайх унга бу ҳолат бақо мақомининг бошланишн, олдинги ҳолатдан аъло ва юксакроқ эканлигини англатди ва уни хотиржам қилди]1.

 515. Шайх Иззуддин Маҳмуд Коший р. т.
 «Авориф» таржимасининг соҳибидур ва «Тоъияи Форизия»нинг шориҳи ва пасбаланд ҳақойиқ ва аржуманд маориф бу икки китобда дарж қилибдур. Бу баъзи рубоий анинг маорифидиндур.

 Р у б о и й:

[Қалбим менга айтди: Илми ладунга ҳавасим бор, имконинг бўлса, уни менга ўргат! «Алиф» дедим. Бошқасини ҳам айт!–деди. «йўқ!» – дедим. Уйда биров бўлса, бир ҳарф етар.

Эй юзинг акси кўзимга нур берган, юзингга ўз нуринг билан боқаман. Биздан бошқага боқма!– дединг. Ахир айт! «Кўзимга сендан бошқа ким ҳам кўринади?»

Эй, дўст, орамизда жудолик қачонгача? Мен – сенман! Сену менлик қачонгача? Сенинг ғайратингдан бегоналик мажоли қолмади, бас, кўзларга бегонавашлик қачонгача?]1.

Бу икки қитъа дағи анинг маорифидиндур: [Касратга яхши назар солсанг, ваҳдатнинг айни ўзидир! Сен шубҳалансанг ҳам, биз шубҳа қилмаймиз. Ҳар бир нарсага ҳақиқат юзидан боқсанг – сурати бўлсин, моддаси бўлсин бирдир.
* * *
Ўртада сен бор экансан, ваҳдат юзи шубҳа ниқобидан холи бўлмайди. Агар ўзлик ниқобидан кечсанг, ишқ, ошиқ, маъшуқ бирдир]2.

 516. Шайх Камолуддин Абдураззоқ Коший р. т.
 Ул Шайх Нуриддин Абдуссамад Натанзийнинг муридидир. Зоҳир ва ботин улумиға жомеъдур. Ва кўп таснифоти бор, «Таъвилот» тафсиридек, «Суфия истилоҳоти» ва «Фусус ул-ҳикам» шарҳидек ва «Манозил ус-соирин» шарҳидек. Ва Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. била муосирдур. Ва ораларида вужуд ваҳдати қавлида мухолафот ва мубоҳасот воқиъдур. Ва ул бобда бир-бирига мактублар битибдурлар. Мир Иқбол Сийистоний Султония йўлида Шайх Камолуддин Абдураззоққа ҳамроҳ бўлғандур. Андин бу маъно истифсори қилиб, анга бу бобда ғулув кўрубдур. Мир Иқболдин сўрубдурки, сенинг шайхингнинг Ҳазрат Шайх Муҳиддин Арабийға ва анинг сўзлариға не ақидаси бор? Ул жавоб дебдурки, азим уш-шаън тутар маорифда. Аммо дерки, буки Ҳақни вужуди мутлақ дебдур, ғалат қилибдур ва бу сўзин бегонмас. Ул дебдурки, Шайхнинг барча маорифининг асли худ бу сўздадур. Ажабдурки, сенинг Шайхинг бу сўзга инкор қилур ва барча авлиёю анбиёю аъимма бу мазҳабда эрмишлар. Мир Иқбол бу сўзни ўз Шайхиға арз қилған экандур. Шайх дегандурк, жамиъ милалу ниҳалда киши мун-дин расвороқ сўз демайдур. Ва яхши боқса, Табиия ва Даҳрия мазҳаби мундин яхшироқдур. Ва сўзнинг яқини ва бутлонида кўп сўзлар битибдур. Ва ул жавоб битибдур. Ва иккаласини Ҳазрат Махдумий н. м.- н. «Нафаҳот ул-унс»да Жинс битибдурлар. Тилаган киши анда тиласунки, топар!

 517. Шайх Нуриддин Абдурраҳмон Мисрий қ. с.
 Ўз замонида бузург эрмиш ва ўз вақтида толиблар қибласи. Ва Миср диёрида тарбият ва иршодлари мутаъаййин ва шайхухот мақомида мутамаккин. Ва иродат авойилида ул диёр машойихидин бирининг муриди эрмишлар, аммо ишлари ул шайх қошида туганмайдур. Лекин шайхлари аларға айтқон экандурким, сенинг ишинг Ажам машойихидин бири қошида тамом бўлғусидур. Ул интизорда бўлур эрмишлар, ангачаки, Шайх Жамолуддин Юсуф Куроний Мисрға етибдур. Анинг суҳбатидин йигирма кундин озроқ замонда ишлари тамом бўлубдур ва Шайх аларға иршод ижозати битибдур. Ижозатномада биродар унвони била зикр қилибдур, анинг учунки, муаммар бўлғон экандурлар. Ва Шайх Жамолуддиннинг нисбати икки кишигадур, бири Шайх Низомуддин Шамширий яна бири Шайх Нажмуддин Маҳмуд Исфаҳоний. Ва бу иккаласи Шайх Нуриддин Абдуссамад Натанзий қ. р. муридларидурлар.

 518. Шайх Зайнуддин Абубакр Хавофий қ. с.
 Алар ўз замонларида Хуросон мулкининг шайх ул-машойихи эрдилар ва улумин зоҳирию ботиний орасида жомеъ. Ва аввал ҳолларидин охирғача шариат жоддасиға ва суннат истиқоматиға ва мутобаатиғаки бу қавмнинг муҳаққиқлари қошида улуқроқ кароматдур, тавфиқ топибдурлар. Ва аларнинг нисбати тариқатда Шайх Нуриддин Абдурраҳмон Мисрийғадур. Ва Шайх аларнинг тарбияти такмилидин сўнгра аларға иршод ижозати акмал важҳ била битибдур. Алар Шайх ижозати ва ишорати била Хуросонға келурда ижозатнома-лари Бағдодда ғойиб бўлғон экандур. Шайх Тенгри живори раҳматиға борғондин сўнгра Мисрға борибдурлар. Ва Шайхнинг хилватиға кириб, зиёрат қилурда ўз ижозатномаларининг саводини кўрубдурларки, бир токчада эрмиш олибдурлар ва ҳамул дастур била толиблар ва муридларға тарбиятға машғул бўлубдурдар. Ва бу маҳзи каромот бўла олур. Шайх Зайнуддин дебдурларки, Мисрдин келурда чун Бағдодқа етуштим, ул бўркки, Ҳазрат Шайх Нуриддин Абдурраҳмон қ. с. манга бериб эрди ва кўп акобир бошиға етиб эрди, бошимда эрди. Пиртожи Гилоний била мулоқот воқеъ бўлди. Ул бўркни мендин тилади, андоқки, фақру дарвешлик муқтазоси бўлғай, анга бердим. Кеча воқеъда кўрдумки, ул бўрк менинг қошимда истиғоса қиладур: Ва ул бузургларники, аларнинг бошиға етибдур, санайдур ва дейдурки, мен мунча солиҳу муттақий элнинг бошиға етибмен, эмди сен мени бир хаммор бошиға қўйдунгкн, хамр шурбиға иштиғол кўргузур. Тонг отгач, асҳобдин бири била ани тилай чиқдуқ. Эшиттукки, хароботдадур ва ўз ишига машғулдур. Анда борибки сўрдук, дедиларки фалон уйдадур. Чун ул уйга кирдук, маст йиқилиб эрди ва бўрк бошида. Ҳамроҳи мусоҳиб дедики, сиз чиқинг, мен бўркни олиб келай! Мен чиқдим ва ул бўркни анинг бошидин олиб чиқди ва эшикни анинг устиға боғлади ва бўркни менинг бошимға келтурди. Дерларки, охир ҳаётда аларға вориде юзландики, уч кеча-кундуз ўзларидин бил-куллия ғойиб эрдилар. Чун аларни ўзларига келтурдилар, бир йилға дегунча хомушлик аларға ғолиб бўлди. Дарвеш Аҳмад Самарқандий Шайхнинг ишин қилған муридла-ридин ва хулафосидин эрди, сўфия сўзларин кўруб эрди ва минбар устида ани яхши баён қилур эрди. «Фусус» мутолааси ва дарсиға қиём кўргазур эрди. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, анинг ўз хатти била «Фусус ул-ҳикам»нинг охирида кўрубменки, битибдурларки, хилватда эрдимки, Ҳазрат Рисолат с. а. в. манга «Фусус ул-ҳикам» дарсиға ишорат қилди. Ва Ҳазрат Расул с. а. в.дин саволот қилиб жавоблар топқанини ҳам «Нафаҳот»да битибдурлар. Шайх раҳимаҳуллоҳу саккиз юз ўттуз саккизда шаввол ойннинг иккисида якшанба кечаси дунёдин ўтубдурлар. Ва аларни аввал Молин деган ерда дафн қилибдурлар ва андин Дарвешободқа нақл қилибдурлар ва Дарвешободдин Ҳирот Дор ус-салтанати ийдгоҳи ёниға нақл қилибдурлар. Ва аларнинг муборак мозори бошида олий иморате ясабдурлар. Ва анда онча ободонлиғ бўлубдурки, ҳоло жума намози қилурлар.

 519. Амир Қивомуддин Синжоний р. т.
 Бидоят ҳолда Хавоф вилоятининг Синжон отлиғ кентида шарику нависанд эрмиш ва жамъ ва харж ва таржеҳ ва тахсис нусхаси анинг уҳдасиға эрмиш. Бу ҳолда анга ногоҳ жазбае етибдур. Ҳар нединки, машғул экандур, чиқибдур ва сулук бунёд қилибдур. Дерлар, илигин Тенгри йўлида мусулмонларға вақф қилғон эрмишки, ҳар киши ҳар не буюрса, хоҳ мусҳаф ва ғайриҳи битигай. Ул буюрған китобнинг тарихин бигиб, отларин била асрар эрмишким, буюрған тарих дастуридан бурун, сўнгра бўлмағай. Мажолисда маориф кўп айтур эрмиш. Дер эрмишки, Мусо а. с. воқеъада манга бир аёқ шарбат берибдур, бу гўёлиғим боиси улдур. Кўп ашъори бор ва Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с.нинг баъзи ғазалиётиға татаббуъ қилибдур. Ва китобе тасниф қилибдурки, отин «Жунун ул-мажонин» қўюбдур. Ва анда ғариб сўзлар дарж қилибдур. Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с. била муосир эрмиш. Ораларида мукотабот ва муросалот бор. Ҳазрат Маҳдумий н. м. н. алардин баъзини «Нафаҳот ул-унс»да дарж қилибдурлар. Ва Мавлоно Шайх Кўҳистоний Мирнинг валодат ва вафотлари тарихида бу қитъани айтибдурларки,

қ и т ъ а:
 
[Амир дунёни тарк этувчи, солик, дин ва миллат ҳомийси, талабда шоҳ Иброҳим Адҳамдек эди. Етти юз ўттиз тўрт сана рўза ойи чиқиб, ҳайит куни дунёга келди. Саккиз юз йигирма киришидан беш кун олдин вафот этди]1.

 520. Хожа Шамсуддин Муҳаммад Кусуйи Жомий қ.с.
 Шайх бузургвор шайх ул-ислом Аҳмад Жом қ. с. нинг бузургвор авлоди ва кибор аҳфодидиндурлар. Ва Шайхнинг хирқасинки, дерларки, Ҳазрат Шайх ул-машойих Шайх Абу Саид Абулхайр қ. с.дин аларға етган экандур, Хожа хидматлариға етиб эрди. Ва ул хирқанинг ёқасида Ҳазрат Рисолат с. а. в.нинг муборак кўнглакларидин бир парча тикилган мавжуддур. Хожа жомиъ эрдилар улуми зоҳирийға ва ботинийға. Шому субҳ авродини Ҳазрат Шайх Зайнуддин қ. с. тариқи била жаҳр айтурлар эрди. Ва Ҳазрат Шайх Баҳоуддин Умар суҳбатиға кўп етарлар эрди. Ва азим иродатлари бор эрди. Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с. мусанна фотин кўп ўқур эрдилар ва муътақид эрдилар. Ва тавҳид масъаласин аларға мувофиқ тақрир қилурлар эрмиш. В ани минбар устида уламо қошида андоқ баён қилурлар эрмишки, ҳеч кимга эътироз ва инкор мажоли бўлмас эрмиш. Ва «Қуръон» асрорида ва аҳодис нукотида ва машойих маорифи нукотида бағоят тезфаҳм эмишлар. Ва оз таважжуҳ била аларға андоқ маоний фойиз бўлур эрмишки, ўзга акобирға кўп тааммуллар била маълум бўлмас эрмиш. Ва Мавлоно Саъдуддин Кошғарий ва Мавлоно Муҳаммад Асад ва Мавлоно Боязид Пуроннй ва алардин ўзга машойих ва азизларки аларға муосир эрдилар, алар мажлисида ҳозир бўлур эрдилар ва мутабаррик нафасларидин маҳзуз бўлур эрдилар. Ваъз ва самоъ мажлисининг асносида аларға азим важд юзланур эрди ва сайҳалар тортар эрдиларки, мажлис аҳлиға сироят қилур эрди. Бу фақирнинг отасининг аларға иродати кўп эрди. Ва сафарларда суҳбат ва хидматлариға етиб эрди. Ва фақир ҳам кичик ёшимда аларнинг муборак назариға етиб, илтифот топиб, фотиҳалариға мушарраф бўлуб мен ва азим фоида андин умидим бор. Умид улки, ноумид бўлмағаймен. Саккиз юз олтмиш учда жумод ул-аввал ойининг йигирма учида шанба куни дунёдин ўттилар. Вафотлари тарихида айтибдурлар ва ул будурким,

б а й т:

[Комил шайх, комилларнинг пешвоси, сурат аҳлига маъно кўрсатувчи Хожа Шамсуддин Муҳаммадким, ёпиқ осмон унинг ғамини еб, кўк тўн бўлади. У муқаддас қадамгоҳ саҳнасидан жой олди. Имконсиз ерда чодир қурди. Дунё унинг мартабаси олдида арзимас эди. Вафоти тарихини «чархи дун» сўзидан чиқар!]1.

Ва қабрлари Ҳиротнинг масжиди жомеъи живорида фақиҳ Абу Язид Марғазий мазори яқинидадур. Ва баъзи азизлар ул мақбара бошида мутакаллиф мадраса ва гунбад ясабдурлар. Ва халойиқ табаррук юзидин зиёрат қилиб мурод тиларлар ва баъзи топар эрканлар.

 521. Мавлоно Зайнуддин Абубакр Тойбодий қ. с.
 Мавлоно Низомуддин Ҳиравийнинг шогирдидур. Аммо шариат мутобаати варзиши билан ботин улуми абвоби ҳам анинг юзига очилибдур ва билҳақиқат Увайсий эрмиш. Ва тарбият Ҳазрат Шайх ул-ислом Аҳмад Жом руҳидин топибдур ва дерларки, Мавлоно муддатлар риёзот ва мужоҳидот била ўткаргандин сўнгра Ҳазрат Шайх Мавлоноға зоҳир бўлиб, дебдурларки, сенинг дардингнинг давосини Ҳақ таоло бизнинг шифохонада қуюбдур. Андин сўнгра Мавлоно етти йилгача ёёғ, кўпрак аёғ яланг Тойбоддин Жомға борур эрмиш ва Қуръон тиловатиға машғул бўлур эрмишлар. Ўттиз йилдин сўнграки, бу тарийқ била сулук қилибдур. Минг Қуръон хатмидин сўнгра Ҳазрат Шайх руҳониятидин ишорат анга бўлубдурки, Машҳад зиёрати саломуллоҳи ало ман ҳалла фиҳи иҳроми боғлади ва ул равза остонбўслиғиға мушарраф бўлғондин сўнгра хилъатлар ва навозишлар топти. Андин Тус мазороти тавофиға мутаважжиҳ бўлди. Кеча Шайх Абунаср Саррож мазори бошиғаки, Тус-нинг қироғидадур иҳё қилди ва Ҳазрат Рисолат с. а. в. ға мушарраф бўлди ва ҳукм топтиким, тонгла Тусқа кирсанг, Урён дарвеше сенга йўлуқғусидур. Яхши таъзим қил, аммо сужуд қилма! Тонг Тусға киргоч, Бобо Маҳмуд Тусийки, мажзуб эрди, Ҳазрат буюрғон йўсун била келадур эрди, йўлуқди, чун Мавлонони кўрди ва ўзин туфроққа солди ва бошин кизига тортти ва Мавлононинг қошиға келди. Бир замон аёғ устида турди. Бир замондин сўнгра оёғин киздин чиқарди ва қўпти ва ўз-ўзи била дер эрдики, эй одобсиз, бировни таъзим қилмассенки, кеча Ҳазрат Рисолат с. а. в. Абу Наср Саррож мазори бошида онинг била мулоқот қилди ва они сенга нишон берди ва осмон фаришталари ондин уёлурлар. Мавлоно Бобоға салом қилди ва Бобо жавоб берди ва буюрдики, борғилки, Рўдбор авлиё ва машойихи сенга мунтазирдурлар ва Хожа Муҳаммад Порсо қ. с. хизмттлари сўнгги қатла ҳажға борурда Мавлоно қ.с. мазориға келган экандурлар. Дер эрмишки, аввал қатла хожаи бузургвор Ҳазрат Хожа Баҳоуддин била Маккага бордуқ. Бухородин Марвға етгонда қофила икқи фариқ бўлдилар ва баъзи Машҳади муқаддас равзи сори майл қилдилар ва баъзи Ҳирот сори мўтаважжиҳ бўлдилар. Бу булжар билаки, Нишобурда бир-бирига қўшулғойлар. Ҳазрат Хожаи бузургвор Ҳирий сори мойил бўлдилар ва буюрдиларки, тиларбизки, Мавлоно Зайнуддин Абубакир Тойбодий суҳбатиға етгайбиз. Мен йигит эрдим ва Мавлоно аҳволидин хабарим йўқ эрди ва Машҳад сори бордим ва Хожа Муҳаммад бу маъни-дин таассуф ер, надомат изҳори қилур эрмишлар. Дебдурларки, чун Ҳазрат Хожаи бузургвор Тоибодға етти ва сабоҳ намозин Мавлоно била қилдилар ва намоздин фориғ бўлғондин сўнгра бурунғи сафда муроқабаға ўз тариқлари била машғул бўлдилар ва Мавлоно авродни тугатгандин сўнгра алар қошиға келиб, кўрушубдур ва отларин сўрубдур. Алар дебдурларки, Баҳоуддин. Мавлоно дебдурки, бизинг учун бир нақш боғланг! Алар дебдурларки, келиббизки нақше элтгайбиз. Ва Мавлоно ҳазратлари аларни уйлариға элтибдурлар ва икки-уч кун суҳбат тутубдурлар ва ҳайрбод қилиб, Нишобурда қофилаға қўшубдурлар. Мавлоно етти юз тўқсон бирда муҳаррам ойининг салхида панжшанба куни нисф ун-наҳорда оламдин ўтубдурлар ва Малик Имомуддин Завзаний алар вафоти тарихида дебдурки, сана

қ и т ъ а:

[Тарих етти юз тўқсон бир сана бўлиб, муҳаррам ойининг охири пайшанба куни туш пайти Мавлононинг пок руҳи жаннатга равона бўлди. Фаришталарнинг бари жондан «хуш келибсиз» дедилар]1.

 522. Мавлоно Жалолуддин Маҳмуд Зоҳид Мурғобий қ. с.
 Ул, доғи зоҳир улумида Мавлоно Низомуддин Ҳиравийнинг шогирдидур. Ва суннату шариат варзишу мутобаати жнҳатидин бу тоифа тариқидин ҳаззи тамом топибдур ва тақвою вараъда муболағаси бор экандур. Ва дебдурларки, анинг барзагари ва деҳқонлиғ олотидин бири билаки вақф экандур, анинг зироатида иш қилған экандур. Ул воқиф бўлғач, ул зироат маҳсулиға дахл қилмайдур. Ва барчасин фуқаро ва масокинға тасаддуқ қилибдур. Ҳирот малики бир сурра ёрмоқ юборибдур, қабул қилмайдур. Келтургон киши дебдурки, малик қошиға элтсам, малул бўлур, олиб мадрасангизда фуқаро ва шогирдларингизға қисмат қилинг! Дебдурки, ўзунг қисмат қил, аммо айтқилки, қайдиндур? Ул киши борди, қисмат қилғали. Чун кайфиятни айтти, ҳеч ким қабул қилмади. Етти юз етмиш саккизда зулҳижжа ойи дунёдин ўтубдур ва қабри Ҳирот Мурғобидадур.

 523. Мавлоно Жалолуддинч Абуязид Пуроний қ. с.
 Шаръий улумни такмил қилиб эрди. Ва анинг риояти ва суннат мутобаати жиҳатидин олия маротибға етиб эрди. Аксар авқоти мусулмонлар муҳиммоти кайфиятиға машруф бўлур эрди. Ҳар сўзки мавоиз ва насойиҳдин мазкур қилса эрди, мустамиъларға азим асар қилур эрди. Зоҳир юзидин бирав иродатиға мансуб эмас, ҳамоноки Увайсий экандур. Дер эрмишки, ҳар қачон манга бир ишда мушкуле воқеъ бўлса, Ҳазрат Рисолат с. а. в. руҳониятиға таважжуҳ қилғанимдин ул мушкул рафъ бўлур. Бир қатла бир муридидин бир тароғ тилабдур. Ва дебдурки, Ҳазрат Рисолат с. а. в. манга дедиларки, Боязид, гоҳи сақолингни тарағил! Уйи меҳмондин оз холе бўлур эрмиш ва алар буюрғон таомларни муҳайё қилиб, ўзи суфра кўтариб, меҳмон икромиға иштиғол кўргузур эрмиш. Ва Мавлоно Заҳируддин Хилватий суҳбатиға етар эрмиш. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да битибдурларки, бир қатла бир жамоат била анинг зиёратиға бордук Ул жамъдин бировнинг хотириға кечмиш бўлғайки, агар Мавлононинг каромати бор, бизинг учун кишмиш келтургайки, залла қилғайбиз. Ул жамоат кўпқондин сўнгра Мавлоно ул кишии тилади ва уйга кириб, бир табақда қуруқ узум чиқариб, анга берди. Ва дедики, маъзур тутки, бизинг боғда кишмиш йўқдур. Мавлоно саккиз юз олтмиш иккида Зулқаъда ойинда душанба кечаси дунёдин ўтти ва қабри Пурондадур. Султони замон олий иморат қабри бошида ясабдурки, дарвешларға маскан ва маъбаддур.

 524. Мавлоно Заҳируддин Хилватий қ. с.
 Зоҳир ва ботин улумиға жомеъ эрмиш. Ва Мавлоно Зайнуддин Абубакр Тойбодий қ. с. дер эрмишки, фалак тоси остида Заҳируддиндек киши билмасмен. Ва ул Шайх Сайфуддин Хилватийнинг муридидур. Ўн беш йил анинг суҳбати ва хидматида, бўлубдур. Ва Шайх Сайфуддин етти юз саксон учда дунёдин ўтубдур ва қабри Хилватийлар гўристонидадур. Гозургоҳ кўпруки бошида Жаҳонорой боғининг ёнидадур. Ва Шайх Сай-фуддин, Шайх Муҳаммад Хилватийнинг муридидур. Ва дерларки, ул Хоразмда жаҳр зикри айтур эрди. Ва уни тўрт йиғочда эшитилур эрди. Ва Паҳлавон Маҳмуд Паккаёр муосири эрди, анинг била суҳбат тутар эрди. Ва бу икки байт Паҳлавондин манқул ва машҳурдурки.

Н а з м:

[Бир Аллоҳга иймон келтир! Беш вақт намоз ўқи, ўттиз кун рўза тут, закот бер! Имкон бўлса, йўл тепиб ҳаж қил! Бас, бизнинг қўлимиз сенинг этагингда, гуноҳ қилмоқ бандадан, кечирмоқ Худодандир]1.

Шайх Заҳируддин бир қатла арбаъинға ўлтурғондур. Тўрт қатла ифтор қилибдур. Қайнатқан буғдой суйи, ҳар ўн кунда бир қатла. Ҳар қачон Гозургоҳга Шайх ул-ислом қ. с. зиёратиға борса эрмиш, кўприкдин ўткач кафшин чиқарурки, авлиёуллоҳдин уялурменки, аёғни наълайн била аларнинг юзиға қўйғаймен. Саккиз юзда дунёдин ўтубдур ва қабри Хилватийлар гўристонида, шайхнинг ёниндадур, р.
 
 525. Шайх Баҳоуддин Закариё Мултоний қ. с.
 Улуми зоҳирий таҳсили ва такмили қилғандур. Ўн беш йилдин сўнграки, дарс ва ифодаға машғул бўлубдур ва ҳар кун етмиш киши уламодин ва фузалодин анинг дарси мажлисида истифода қилурлар эрди. Ҳаж. азимати қилди ва ҳаждин қайтқанда Бағдодда Ҳазрат Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. хонақоҳида тушти ва мурид бўлди. Ва буюк манзилат ул остона хидматидин топти. Ва Шайх Фахруддзн Ироқий ва Амир Ҳусайний анинг муридларидурлар. Ва ул оламдин ўткандин сўнгра фарзанди Шайх Садруддин анинг қойим-мақоми иршод маснадиға ўлтурди ва Амир Ҳусайний «Канз ур-румуз» китобида отаси била ўғлини бу навъ мазкур қилибдурки,

қ и т ъ а:


[Етти иқлимнинг шайхи, авлиёлар қутби, Аллоҳга етишган, улуғ даргоҳнинг маҳрами, миллатнинг фахри, шариат ва дин баҳоси, пок жони садоқат ва ишончнинг манбаи. Дўстлар даврасида ва унинг борлиги шарофатидан Ҳиндистон жаннат ул-маъво эди. Мен яхши ёмондан юзимни буриб, бу бахтни унинг ҳузуридан топдим. Жон ҳумоси ўз ошёнидан парвоз қилиб, борлиқ матоини ўртадан олиб кетди. Овозаси баланд олампаноҳ, улуғ мартабага лойиқ асрнинг пешвосидир. Ҳақнинг азиз бандаси, дин ва давлат бошлиғи, тўққиз фалак унинг саховат дастурхонидан бир товоқдек эди]1.

 526. Шайх Низомуддин Деҳлавий Холидий маъруф Шайх Низомуддин Авлиё қ. с.
 Ҳинд машойихининг машоҳиридиндур. Илм таҳсили ва такмилидин сўнгра Деҳли жомеъида басар элтур эрди. Бир кеча саҳар вақти муаззин минора устига чиқиб, бу оятни ўқидиким, [Иймон келгирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган Ҳақ– Қуръонга мойил бўлиш вақти-келмадими?]1. Ани эшитгач, ҳоли мутағаййир бўлди ва ҳар жонибдин анга анвор бўла киришти. Чун тонг отди, зоду раҳласиз юз Ҳазрат Шайх Фаридуддин Шаккарганж хидматиға қўйди. Ва мурид бўлди ва камол мартабасиға етти. Ҳазрат Шайх анга толиблар такмили ижозати бериб, Деҳлиға узатти. Анда иродат аҳли тарбият ва такмилиға машғул бўлди. Ва Хусрав Деҳлавий ва Ҳасан Деҳлавий анинг муридларидурлар. Ва Шайх Фаридуддинға Хожа Қутбуддин Бахтиёр Кокийдин хирқа етибдур ва анга Хожа Муъийнуддин Ҳасан Санжарийдин ва анга Хожа Усмон Ҳорунийдин ва анга Хожа Ҳожий Шариф Риндонийдин ва анга Шайх ул-ислом Хожа Қутбуддин Мавдуд Чиштий раҳимаҳуллоҳдин. Биравнинг бир баротики, маблағи касир битиглик эди, итти. Шайх Низомуддин Қ. с. қошиға келиб, арзи ҳол қилди. Шайх анга бир дирам бердики, ҳалво олиб, Шайх Фарид руҳи учун дарвешларға улаш. Чун ул киши дирамни ҳалвогарга берди, ҳалвогар бир пора ҳалво бир пора коғазға чирмаб анинг илгига берди. Боқса, ул қоғаз анинг итган бароти эрди. Дерларки, бир тожирнинг молин Мултонда ўғрилар талаб эрдилар. Шайх Баҳоуддин Закариё ўғли Шайх Садруддин қошиға борибки, иршод ва сажжода соҳиб маснади эрди, сипориш илтимоси қилди, Шайх Низомуддинға. Шайх Садруддин ул сипоришни битиди. Чун ул тожир Деҳлида Шайх Низомуддин хидматиға етти ва руқъани берди. Шайх ходимни тилади ва дедики, тонгли сабоҳдин чоштқача ҳар футуҳеки етса, бу азизға таслим қил! Ходим бу дастур била амал қилди. Ун икки минг дирам тожирға восил бўлди. Бир қатла Султон Муҳаммад Шоҳ Халажий бир ёрмоқ ва жавоҳир тўла назр разми била Шайх хидматиға юборди. Қаландаре Шайх ўтрусида ўлтуруб эрди. Илгари келиб дедики, [эй шайх, ҳадялар ҳамманикидир]2. Шайх дедики, [лекин, бир кишиники бўлса, яхшироқдир]3. Қаландар хижил қайтти. Шайх дедики, келким: [бир кишиники яхшироқ]4 сенинг нисбатингга дейилди. Қаландар кўтара ол-мади. Шайхнинг ходими мадад қилди, то кўтарди.

 527. Шайх Фарид Шаккарганж қ. с. а.
 Ҳиндистон мулкининг шайх ул-машойихи эрди. Зоҳирию ботиний улум такмилин қилиб эрди. Ва шайхқа хирқа Хожа Қутбуддин Бахтиёр Кокийдин етибдур ва анга Хожа Муъийнуддин Ҳасан Санжарийдин ва анга Хожа Усмон Ҳорунийдин ва анга Хожа Ҳожий Шариф Риндонийдин ва анга Шайх ул-ислом Қутбуддин Мавдуд Чиштий р. дин. Асҳобидин бири Шайхнинг ҳолоту мақомотин битибдур. Ва ул бир улуқ мужалладдур ва анда ғариб аҳвол мазкур. Ул жумладин бири буким, бир кун бир қари хотун Шайх хидматиға келиб, тазаллум қилиб йиғлаб дедиким, бир ёлғуз ўғлум бор. Кўп муддатдурким, сафарға борибдур ва ўлук-тиригидин хабарим йўқдур ва иштиёқидин бетоқатмен. Шайх ул заифа ҳолиға раҳм қилди ва муроқабаға бориб, бир замондин сўнгра бош кўтариб дедики, ўюнгга бор, Тенгри ўғлунгни санга еткургай! Ул заифа ўюға борди. Лаҳзае ўтмадики, бирав эшик қоқди. Чиқиб эшик очкач ўғли эрди. Расмий қалақу изтиробни кўргузгандин сўнгра ўғлининг ҳолин сўрди эрса, ул дедики, бу замон фалон мулкда эрдимки, бу ердин беш юз йиғочдур. Дарё қироғида ватан ёдидин ва сенинг фироқингдинки, онам-сен, йиғлайдур эрдимки, бир нуроний қари киши пайдо бўлди. Ва ани таърифки қилди, барча Шайхқа содиқ келур эрди. Илигимни тутти ва деди: кўзунгни юм, эмдики юмдум, деди: оч! Чун очтим, ўзумни бу эшикда қўрдум. Яна бир қатла бир жўги Шайх хидматида ҳозир бўлди. Ва кўнглида даъво эрдики, Шайхқа ўз тариқидин ғариб нималар кўргузгай. Шайхнинг муборак назари анга тушкач, юз тубан йиқилди ва юзин туфроққа ёпуштурди. Бир замондин сўнгра Шайх дедиким, бош кўтар! Бошин кўтарди. Шайх сўрдуки, не кишисен ва қайдин келурсен? Жўги жавоб бераолмади. Муқаррар сўргандин сўнгра дедики, Шайх ҳайбатидин тилимга такаллум қуввати қолмайдур. Шайх дедиким, ўз тариқингда тортқан риёзатлар натижаси не ҳосил қилибсен? Жўги деди: фалак қамар жавфида тайрон даст берибдур. Шайх буюрдиким, ҳосил қилғонингни кўргуз! Жўги ҳаво тутуб учти. Шайх кафшин олиб, анинг кенича ташлади. Ҳар ёнки, ул жўги учар эрди, ул кафш анинг боши устида эрди ва муттасил анинг бошиға тегар эрди. Оқибат анинг озоридин Шайх хидматиға тушти ва мусулмон бўлди ва Шайх хидматин ихтиёр қилди. Ва Шайхнинг бу навъ ҳолоту каромоти бағоят кўпдур. Ва Шайх сулук ва саёҳат замонида Хуросон ва Ироқ машойихининг кўпи суҳбатиға, мисли Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий ва Шайхи олам Шайх Сайфуддин Бохарзий ва Сарийи Сақатий ва Шайх Авҳадуддин Кирмоний ва Ҳинд машойихидин Шайх Баҳоуддин Закариё Мултоний қ. с. суҳбатлариға етибдур.

 528. Мавлоно Фахруддин Зоҳид қ. т. с.
 Ҳинд машойихининг машоҳиридиндур. Мустажоб уд-даъво эрмиш. Ва Деҳли шаҳрида сокин эрмиш. Бир йил Султон Шамсуддин Илтутмиш замонида ул мулкда хушксол бўлуб, азим қаҳт воқеъ бўлди. Ва шаҳр акобиру ашрофи иттифоқ била Мавлоно хидматидин истисқо дуоси илтимос қилдилар. Мавлоно шаҳрнинг ийдгоҳиға бориб, истиқсо дуоси қилди ва минбар бошига чиқиб, бу оятниким, [аниққи, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас]1 ўқуди, шаҳр халқи азим ғавғо қилиб эрдилар. Бу ҳолатда Султон Шамсуддин дағи Мавлоно суҳбатиға ҳозир бўлди. Мавлоно султонға дедиким, салтанат тожини бошингдин ол ва изомат камарин белингдин ешиб ерга сол ва подшоҳлар подшоҳи хидматида бош яланг тазарруъ қилиб, ёғин тила! Султон маъмур бўлган дастур била амал қилди. Андин сўнгра Мавлоно Фахруддин тўнининг енгидин бир зарф чиқариб юқори боқиб, дедиким, бор Худоё, бу зарфни ёғмур суйи била тўлдурмассен, ифтор қилмоғимдур. Бу сўз баёнида эрдиким, булутлар пайдо бўлуб, бир-бирига туташиб, ёғин тутти ва Мавлоно ифтор қилғудек ёға бошлади. Андоқ ким, султон учун пил ҳозир қилдиларким, миниб уйига борди, валлоҳу аълам.

 529. Алоуддин Кирмоний қ. с.
 Замонининг зуҳҳодидин эрди ва Деҳли, балки Ҳиндистон мулкининг қариларининг афзали. Мавлоно Ваҳидуддинким, Деҳлининг муттақийларидиндур, марвийдурким, дебдурки, бир жумъа кечаси Мавлоно Алоуддин Кирмонийнинг ҳазирасида иҳё қилур эрдим. Ногоҳ кўрдумки, қубур очила бошлади ва ул қабрлардин амвот чиқиб, Мавлононинг мунаввар марқади теграсига йиғилурлар эрди. Чун анда хотирға куллин жамъият даст берди, Мавлононинг ҳам қабри очилди ва Мавлоно қабрдин бош чиқарди ва «Каломуллоҳ» тиловати бунёд қилди. Ва ул аҳли қубур ҳам анга мувофақат била тиловатқа машғул эрдилар субҳ тулуъигача. Чун субҳ бўлди, қубур аҳли барча ўз оромгоҳлариға кирдилар. Ва Мавлоно ҳам аслий масканиға майл қилди ва очилган қубур яна барча битти ва муттасил бўлди. Ва Мавлононинг мақбараси Деҳли намозгоҳининг живоридадур.

 530. Хожа Имод Халаж р. р.
 Мабодий ҳолида Султон Шамсуддин Илтутмишнинг мулозими эрди, аммо ул ишдин малул ва мутанаффир эрди. Ва дойим Ҳақ с. т. хидматида ёлбориб, ул ишдин махлас тилар эрди. Оқибат, Тенгри иноятидин: ул мақсуди ҳосил бўлуб, ўттуз йил Ҳақ йўлида тоат ва ибодатқа иштиғол кўргузди. Бир қатла султонға саъб марази ориз бўлди, Султон, Малик Носируддин Тимронийғаким, хавосидин эрди, буюрдиким, ҳар навъ билаким қилаолсанг, Хожа Имодуддинни менинг бошимға еткур, бўлғайки, шариф мақдами баракатидин бу маразим сиҳҳатқа мубаддал бўлғай. Малик Носируддин Султон буюрғон била Хожани тилай борди. Чун ани топти, дедиким, эй махдум, маразе иёдати ибодатдиндур ва Султон амри итоати тоатдин. Хожа Малик сўзни ижобат қилиб, Султон бошиға борди. Иётдатдин сўнгра тилига ўттиким, бу мараз сиҳҳатқа мубаддал бўлур. Андин сўнгра ул уйда бир қовун кўрунди, ани тилаб келиб, бир миқдор андин Султонға едурди, емак ҳамон эрди ва сиҳҳат топмоқ ҳамон. Ул халойиқ орасида бу сўз сиҳҳатқа етибдурким, ҳар кишига ришта заҳмати бўлсаким, Турклар ани «иплик» дерлар чун бир ришта Хожанинг қабриға боғласа, тахаллуфсиз ул мараз дафъ бўлур, в. а.

 531. Хожа Маҳмуд Мўйдўз р. т.
 Дард ва сўзлуқ дарвеш эрди. Бир қатла кўчанинг охир тарафидаки, ҳануз ўрнидин қўпмайдур эрдиким, бир дарвеш бу байтни ўқидиким,

б а й т:
[Ёр дийдорини истасанг дарҳол тўхта ва қонли ёш тўккин, зеро у ой юзли ўзини кўрсатмоғи душвор]1.
 Эшитгач анга ҳолате юзландиким, қичқириб ўрнидин қўпти ва ўзин туфроғларға урди ва азим қалқу изтироб анга юзланди ва сулук ихтиёр қилди. Ва андин сўнгра ҳаргиз остига нима солиб ётмади. Дерларки, Деҳлида гўяндае бор эрмиш, Маҳмуд Кабир отлиғ. Ва ул шарт қилиб эрдики, ҳар нақшу амал тасниф қилса, ани Қозий Ҳамидуддин қабриға бориб, ниёзмандлиғ била айтқай ва андин сўнгра элга арз қилғай ва суҳбат бергай. Бир кун бир иш тасниф қилиб, машрут дастур била Қози ҳазирасиға борди иттифоқан Хожа Маҳмуд ул ҳазира тавофида эрди. Чун таважжуҳдин ўз ҳолига келди, кўрдиким, бирав турубдур ва ул Маҳмуд Кабир муғанний эрди. Хожа Маҳмуд анга мутаважжиҳ бўлуб, дедиким, Қози айтадурки, ясағон ишингни айт! Ул таважжуҳ юзидин айтти ва элга хушвақтлик юзланди.

 532. Амир Олим Далволижий р. т.
 Зоҳир ва ботин улуми била ороста эрди. Ва Ҳинд машойихидин каромоту мақомот иясидур. Дебдурларки, Мавлоно Довуд Ҳосурғаким, зуҳҳоддин эрди, беш юз танга бурж воқеъ бўлди ва Мавлоно хотири бу жиҳатдин дойим мутараддид эрди. Бир кун Амир Олим Мавлоно Довуд эшикидин ўтуб, бийик ун била қичқириб дедики, эй Довуд, хотирингни жамъ тутки, буржунг яқинда адо бўлди! Чун лаҳзае бу ҳолдин ўтти, бирав бир кўза су олиб келди. Мавлоно қошиғаким, Ҳайбатхоннинг ўғлиға азим қурсоғ оғриғи бўлубдур ва ҳалок маразидадур. Мавлоно бу суға дуойи ўқуб, ҳўруб юбор саларки, ул ичса, шояд муборак нафаслари баракатидин анга шифое еткай. Мавлоно «Фотиҳа ул-китоб» била «Ихлос» сурасин ўқуб, ул сувға ҳўруб юборди. Ҳайбатхон ўғли андин ичгач, ул марази даф бўлди. Бу жиҳатдин беш юз танга ниёз юзидин Мавлоно хидматиға юборди. Мавлоно дағи ани дайн адосиға еткурди. Ва Амир Олимнинг бу навъ каромоти кўпдур. Ул жумладин, бир қатла бозордин ўтуб борадур эрди. Қассоб дўконида бир маслух осиғлиғ эрди. Ани буюрдиким, олдилар. Ва айттиким, ерда бир гўр қазиб, дафн қилдилар. Қассоб бу ҳолни кўргач, югуруб келиб, анинг аёғиға тушти ва тавба қилди. Ва дедиким, тунокун қўй мурдор ўлуб эрди. Мени бадбахтлиғ ва шайтон мунга туттиким, чун ҳеч киши бу ишга мутталеъ эмас, ани сотқаймен. Биҳамдуллоҳким, аларнинг қадами юмнидин бу хиёнатдин қутулдум.

 533. Қози Шарафуддин Буҳайро р. т.
 Илму амал била ороста эрди. Ани отаси аввал баззозлиғ ҳирфасиға топшурди, то касб қилғай. Бир кун бирав бир тўнлуқ анинг устоди баззозға келтурди, то сотқай. Баззоз ул тўнлуққа боқиб, бисёр айблар чиқарди ва жузвий баҳо била ани олди ва дўкон ичиға солди. Яна бир кун ул тўнлуқни кўп таърифлар қилиб, биравга бағоят оғир баҳоға сотти. Ул устоди баззозға айттики, тиларменки, бу кеча бу дўкон ичинда бўлға мен. Устод бу таваққуфнинг сабабини сўрди эса, дедики, ярамас тўнлуғ бир кеча бу дўконда бўлғон била барча уюби ҳунарға мубаддал бўлди, шоядки, одамийға ҳам бу дўконда бўлмоқ бу хосият берғай! Устод бу сўздин мутаассир бўлуб, Қозини отаси қошиға элтиб, дедики, бу ўғулни ўзга фойдалиғ ишга топшурки, анинг мартабаси андин бийикракдурки, баззозлиғқа бош индургай. Отаси ани илм таҳсилиға далолат қилди. Оз фурсатда рўзгор уламосининг саромади бўлди.

 534. Қози Шафиуддин Буҳайро р. т.
 Қози Шарафуддиннинг қардошидур. Ва зуҳду каромат била машҳур ва валояту мақомот била маъруф. Мавлоно Алоуддин Амноийки, Деҳлининг қозиси ва мутаъаббид киши эрди, бир кеча Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни воқеъда кўрдиким, ул Ҳазрат буюрдиларки, фалон китобни Қози Шафиуддин қошида ўқи ва бизинг тилимиздин анга айтки, ул икки ракъат намозки, ҳар кеча ўқурсен ва бизинг руҳимиз туҳфаси қилурсен, бизга етар. Қозининг бир шогирди андин бир китоб тилади. Олғондин сўнгра неча кун пайдо бўлмади. Ва қози ул китобқа муҳтож бўлди. Ва анинг ўйин киши билмас эрди. Бир кеча шогирд тушда кўрдики, Қози ул китобни андин тилайдур. Тонг эрта китобни олиб, Қози хидматиға еткурди. Қози анга боқиб дедики, то тақозо қилмадук, китобни келтурмадинг! Бу икки азизнинг қабрлари Деҳли шаҳрида Султон ҳавзининг қошидадур.

 535. Амир Шарафуддин Ашраф қ. с.
 Сиёдат шарафи ва зуҳду тақво саодати била мушарраф эрди. Ул замон акобиридин бир бузург Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни воқеъда кўруб, Мир Ашраф аҳволидин савол қилибдур. Ул Ҳазрат мундоқ жавоб берибдурларки, менинг фарзандимдур ва менинг монандим.

 536. Қози Раис р. т.
 Илм ҳиляси била ва нафс тазкияси била музайян ва муқаррар эрди. Бир қатла бир заифани анинг маҳкамасига келтурдиларки, икки абушқаси бор. Ул тиладики, бу иш субутқа еткандин сўнгра ани сангсор қилмак ҳукм қилғай. Дор ул-қазо вакили ул маккорадин ришвате олиб, анга ўргаттиким, айтқайки, мен соғиндимки, андоқки эранларга тўрт хотун олмоқ раводур, хотинларға дағи тўрт абушқаға тегмак жойиздур! Қози чун бу қозияни сўрди ва маккорадин бу жавобни эшитти, дедики, бўйни синсун ул кишинингким, санга бу сўзни ўргатибдур. Вакил чун Дор ул-қазодин чиқди, бир ердин йиқилди ва бўйни синди ва ҳалок бўлди.

 537. Мавлоно Разиюддин Набий қ. с.
 Зоҳирию ботиний улум била ороста эрди. Анинг бир шогирди бор эрди, писандида авсоф била мавсуф ва зуҳду тақво сифати била маъруф. Мавлоно Разиюддин оламдин ўтгандин сўнгра бу шогирдиға ҳар масъалада ишколе ё иштибоҳе воқеъ бўлса эрди, Мавлононинг мутаҳҳар марқадиға бориб, анинг пок руҳиға мутаважжиҳ бўлса эрди, ул масъала ҳаллиға фойиз бўлур эрди. Бир кун масъала мушкул бўлғонда маъҳуд дастури бяла пир мазориға бориб, мутаважжиҳ бўлди. Ул таважжуҳда ани уйқу элтти. Уйғонғандин сўнгра ҳамул китоб ҳошиясидаким, ул масъала мушкул бўлуб эрди, анинг ҳалли ва жавобини Мавлоно хати била битиклик кўрди.

 538. Мавлоно Маждуддин Ҳожи қ. с.
 Кўпрак зоҳир улумиға олиму махсус ва маъқул фунуниға моҳир эрди. Аҳволи мабдайида Лаҳовардда бўлур эрди. Чун Деҳли тахтиға мутаважжиҳ бўлуб яқин етти, Султон Шамсуддин аркони давлатин анга истиқбол расми била юборди. Бу аснода мункир ва хабисе Султон арзиға еткурдиким, мубтадеъ келадур, анга мунча эъзоз ҳожат эмас. Мавлонони бир маҳалда Султон мажлисиға еткурдиларки, шилон тортиб эрдилар. Султон таъзиму табжил шарти бежо келтурди ва ўз олдидин бирён кабутар Мавлоно хидматиға юборди. Мавлоно сўзга қириб, кабутар аъзосидин ҳар узвининг хосиятин баён қилур эрди. Онча ғариб маонию дилпазир алфоз адо қилдиким, Султон беихтиёр мурид бўлуб, ул беадаблиғ юзидин ҳабосат қилған кишиға балиғ адаб буюрди.

 539. Хожа Роҳат қ. р.
 Деҳли машойихининг акобиридиндур ва кашфу каромот ияси. Бир кеча қози Камолуддин Жаъфарий Ҳазрат Ҳақ с т. ни воқеъада кўрдиким. Ҳақ жалла ва ало анга амр қилдиким, эй Камол, бориб хидматиға ет! Қози бу тушни азғосу аҳломға ҳамл қилиб яна такя қилди, яна бу воқеъани кўрди. Заруратан сабоҳ Хожа Роҳат хидматиға мутаважжиҳ бўлди. Кўрдики, Хожа Роҳат васеъу нафис тўнлар кийиб, самоъға машғулдур. Мундин дағи Қози кўнглиға инкор юзланди. Хожа Роҳат самоъ асносида юз Қози сари қилиб айттики, эй Камол, ўтган кеча икки қатла Ҳазрат Зулжалол сени бизинг хидматимизға амр қилди ва сен ҳануз мункирсен. Қози Хожанинг аёғиға тушуб, ул инкори рафъ бўлуб мурид бўлди.

 540. Мавлоно Рашидуддин Наъзий қ. с.
 Олий мақому бузург. Бир кеча пурҳолу пурзавқ эрди ва амри маъруф ва наҳйи мункар баёнида сўз айтур эрди. Сўз асносида таҳорат қасдиким, таждиди вузуъ қилғай, ногоҳ бетақриб ул азимат тарккн тутти. Ҳозир асҳобдин бири савол қилдиким, вузуъ таждиди азиматидин сўнгра анинг таркин тутмоқда сир не эрди? Дедиким, негаки кўз тушадур. Оллоҳ исми битиклик кўринадур. Бу мониъи вузуъ бўлди.

 541. Хожа Абубакр Жом қ. с.
 Олий мақому бузург, завил эҳтиром шайх эрди. Бир кун масжид эшигида ўлтуруб эрди. Замон подшоҳи ўтуб борур эрди. Хожани кўргач отдин тушуб, Хожанинг хидматиға келди ва ннёзмандлиғлар қилғандин сўнгра илтимос кўргуздиким, Хожа анга бир хидмат буюрғай. Хожа дедиким, биз ҳожатимизни Қозиюл ҳожотдин ўзга кишидин тиламасбиз. Подшоҳ илҳоҳ қилғондин сўнгра Хожа буюрдиким, бир даста сабзи дегилки, келтурсунлар Подшоҳ мулозимларни ҳар сари таъжил била юбордиким, сабзи келтургайлар. Сабзифурушлар дўконларида мутлақо сабзи йўқ эрди. Подшоҳ мулозимлари анинг сабабин сўрдилар эрса, сабзифурушлар дедиларки, бир лаҳза бурунроқ сабзпўшлар пайдо бўлуб, барча сабзиларни олиб, юқори чиқдилар. Подшоҳ мулозимлари чун ул мақсуддин ноумид бўлдилар, подшоҳға келиб, ул ҳолни арз қилдилар. Хожа подшоҳға дедиким, подшоҳи зоҳирийким, бир даста сабзиға дастрас топмағай, ҳар ойинаким, киши ҳар не тиласа подшоҳи ҳақиқийдин тилаган авлодур! Замон подшоҳи ўз ажзиға муътариф бўлуб қулоқ тутти ва густохлиғидин пушаймон бўлди.

 542. Шайх Зиёуддин Румий қ. р.
 Акобир авлиёсидин ва куммал урафосидин эрди. Ва ҳамиша саёҳатқа машғул эрди. Бир кун вақти хуш бўлуб қўпти ва қасамёд қилдиким, то илигимни ғайб эранларидин қирқ киши илигига еткурмагаймен, аёғдин ўлтурмағаймен. Уч кун бу муддао ва талаб била юрур эрди, то улки бир бодияда бир азим масжидқа етишти. Чун ул масжидқа кирди, қирқ киши ғайбдин пайдо бўлдилар. Бири азон айтти ва қомат тушурди ва яна бири илгари бориб имомат қилди ва ўзгалари анга иқтидо қилдилар. Ул дағи бу жамоат била намоз қилди. Намоздин фориғ бўлғондин сўнгра ул қирқ ғайб эранлари бирин-бирин анинг била дастбўс қилиб дедиларки, марҳабо, эй ғайб эранлари толиби! Бу бузургворнинг қабри Султон Муҳаммад Шаҳ б. Тўғлот Шоҳнинг қабри яқинидадур.

 543. Шайх Нажибуддин Мутаваккил қ. с.
 Пайваста таваккул била рўзгор ўткарур эрди. Ва Хизр алайҳиссалом била мусоҳабат қилур эрди. Бир кун анинг ҳарами аҳли анинг била можарову жадал бунёд қилди ва рўзгор фақру фоқасидин шикоят бошлади. Ва Шайх таҳаммул қилур эрди. Ногоҳ Хизр алайҳиссалом кирди ва таҳийёт шартин бажо келтурди ва деди: ҳар киши таҳаммул ва бурдборлиғни ўз шиори қилса, Тенгри ани бизинг суҳбатимизға еткургай! Бу аснода шаҳр улуғи қошидин азим хону мойида била куллин важҳ назр келтурдилар. Заифа чун муни кўрди, қиладурғон можаросидин уятлиғ бўлди ва изтиробидин анга пушаймонлиғ юзланди. Шайх Нажибуддиннинг мунаввар марқади Деҳли шаҳрида Пил дарвозасининг ташидадур.

 544. Қирқ Абдол қ. с.
 Бу қирқ баргузида банда саёҳат ва мусофарат била таваккул қадами уруб юрурлар эрди. Чун Деҳли шаҳриға етиштилар. Ҳавзи Шамсий устида нузул қилдилар ва сокин бўлдилар. Ва умрлари охириғача анда бўлурлар эрди. Ва аларнинг сархайли Шайх Маҳмуд Матҳарадўз эрди. Ул мулкда мундоқ муқаррардурким, ҳар ким ҳар мурод била бу қирқ кишининг мутабаррик мазороти тавофиға мушарраф бўлса, муроди ҳосил бўлур.

 545. Мавлоно Каримуддин Мавъидий қ. с.
 Рўзгорин таваккулу тажрид била ўткарур эрди ва авқотин тоату тафрид била сарф қилур эрди. Анинг бир дўсти бор эрдиким, доим сафарларда анга мусоҳиб эрди. Чун Деҳли шаҳриға икав етишдилар, анинг ул дўсти дедиким, сен намозгоҳ ёнида бир замон таваққуф қил! Менинг жузвий ишим бор, ани саранжом қилиб келгунча. Мавлоно қабул қилди ва ул деган ерда таваққуф қилди. Ва ул дўсти андоқ бордики, рўзгор ҳаводиси ани ёниб, ваъдасиға вафо қилғали қўймади. Ва Мавлоно қирқ йил ул ердин тебранмади, то оламдин ўтти. Мунаввар марқади Деҳли намозгоҳининг ёнидадур.

 546. Шайх Муҳйиддин Али Чиштий қ. с.
 Ул дағи Ҳинд машойихидиндур. Каромот ва валоят ияси эрди. Биравки анга эътиқоди йўқ эрди ва инкор қилур эрди, ҳар қачон анинг мазори тарафидин ўтса эрди, бир тош ул қабр сари отар эрди. Ҳар неча ани бу ҳаракатдин манъ қилурлар эрди, мумтанеъ бўлмас эрди. Бир қатла отлиғ ул ёндин ўтарда ҳам ул дастур била тош отти ва бу аснода оти рам қилди ва ул отдин йиқилди ва ҳамул тош отар илиги синди. Ул бузургнинг руҳи бу навъ била анинг илигини ўзи сари тош отардин қисқа қилди.

 547. Дарвеш Башир қ. с.
 Мажзуб ва соҳиби каромоту мақомот эрди. Бир кун Деҳли шаҳридин жамоате гаштга чиқдилар. Ва қуёш ботқунча ташқари қолдилар ва қоронғу бўлди. Ёниб шаҳрға келурда йўлни итурдилар. Ногоҳ йироқдин бир нуре кўрундиким, дарахтдин партав кўргузадур. Ул сари мутаважжиҳ бўлдилар. Эмдиким, еттилар, кўрдиларки, Дарвеш Башир ўлтурубдур ва бу ёруғлуғ андин зоҳир бўладур. Билдиларки, ул ёруғлуғ анинг шариф вужуди баракотидиндур. Ул ёруғлуғ била йўлни топтилар ва ҳар қайси ўз уйларига бордилар. Бир қатла бир жамоате Дарвеш хидматиға келдилар, ҳар қайсиға муносиб иш буюрди. Бири ўз кўнглига кечурдиким, мунча ақлки бу кишидадур, не учун ўзин телбаликка солиб эркан? Дарвеш анинг сари боқиб ўқидиким,

 б а й т:

[Дўст талабида мардона бўлдим, илк қадамда ўзимдан бегона бўлдим. У илм тингламасди – оғзимни ёпдим. У ақл харидори эмасди – девона бўлдим]1.

Мозори Сангулададур.

 548. Мавлоно Саррож Ҳофиз р. т.
 Қумустегин авлодидиндурки, ул Амир Сабуктегининг қардоши эрди. Дебдурларки, ул юзким, халқдин эвуруб эрди ва Холиққа келтуруб эрди, бир масжид ичига кириб ва эшикни ичкаридин боғлар эрди ва андин чиқмас эрди. Ва доим «Каломуллоҳ» тиловатиға машғул эрди. Бирав эшик дарзидин эҳтиёт била мулоҳаза қилди, кўрдики, анинг қошида бир нуроний пир ўлтурубдурки, олам аҳлиға ўхшамас. Чун ул масжиддин чиқди, кўрган киши Мавлоно хидматиға бориб, ул кишини сўрди. Мавлоно ҳеч нима демади. Чун муболаға қилди, дедики, Хизр алайҳиссаломдурки, келиб, ладуний илмини манга дарс айтур. Ҳинд мулкида муқаррардурки, душанба куни бу бузургвор зиёратиға халойиқ мушарраф бўлурлар.

 549. Саййид Жамол Сурх а. р.
 Қаромот ва хавориқи одот ияси эрди. Бир кун тарсо Саййид қошида Исо а. с. ни Ҳазрат Рисолат с. а. в. ға таржиҳ қилди. Саййид сўрдики, мужиби таржиҳ недур? Ул дедики, Исо осмондадур ва Муҳаммад ерда. Бу сўзни тарсо айтти ва ҳавоға парвоз қилди. Саййид қўйнидин «Мусҳаф» чиқарди ва юқори боқиб дедики, бор Худоё, бу «Каломуллоҳ» ҳаққики, ростлиғ била Ҳазрат Рисолат с. а. в. ға йиборибсенки, бу тарсони тушкали қўйма! Тарсо ҳавода қолди ва туша олмади, фарёд қила бошлади. Халойиққа бу ҳол мушоҳадасидин ғавғо тушти. Ва тарсо Саййид хидматиға қичқириб, дархост қилдики, дуо қилингки, қуйи тушаолсам, мусулмон бўлурмен! Саййид дуо қилди ва тарсо ҳаводин тушуб, Саййид қошида имон қабул қилиб, мусулмон бўлди. Саййиднинг мадфани Ғазни дарвозасидадур.

 550. Ҳожи Каримуддин Нимгўр қ. с.
 Ориф ва пуршўр киши эрди. Ва ани Нимгўр анинг учун дерларки, дойим дер эрдики, менда орзу будурки, менинг қабрим сойир эл қабридек баланд бўлмаса, балки ҳамвор бўлса. Чун дунёдин ўтти, қабрини ясадилар, тонгла кўрдиларки, ярми бузулубдур ва ярими бор. Яна ясадилар, яна тонгла бузуқ топтилар. Ҳар нечаки, ясарлар эрди яна яримини бузуқ топарлар эрди, то ясамоғдин илиг торттилар. Ва Нимгўр лақаби била машҳур бўлди.


Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:56:13

 551. Мавлоно Ҳисомуддин Ғолбек қ. с.
 Дин мужоҳидларидин ва яқин масоликларидин эрди. Ва Султон Шамсуддин замонида Лакҳнутий ҳукумати анда эрди, бовужуди сипоҳийлик. Ҳақиқат йўлида дағи риёзат ва сулуки бор эрди. Дебдурларки, зоҳир жиҳод майдонида юз минг мушрик қонин тўкуб, жаҳаннамға йиборди ва ботин жиҳодида дағи нафси мушрикин Ҳақ йўлиға росих қилди.

 552. Мир Бузург ва Мир Хўрд Маъруф бис-Содоти Нуҳқа қ. с.
 Бу икки оға-ини саҳиҳ ун-насаб содотдин эрдилар. Аҳволлари мабдаъида Лаҳовардда басар элтурлар эрди. Бир кеча ул икавдин ҳар бири уч қатла Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни туш кўрдиларки, ҳар қатла ул Ҳазрат аларға амр қилдики, бу шаҳрдин чиқинг! Тонг эрта оға-ини воқеалари кайфиятин бир-бирига айтиб, амр бўлган йўсун била Лаҳоварддин чиқиб, Деҳлиға азимат қилдилар. Чун ул шаҳрға кирдилар, бир хожасаро аларға йўлиқиб сўрдики, сиз Лаҳоварддин келасиз? Дедиларким, бале! Алар дедиларки, сен қайдин бизинг Лаҳоварддин келадурганимизни билдинг? Ул хожасаро дедики, ул кишики, сизни ул ердин чиқарға амр қилди, манга ҳам ул хабар қилди. Бу сўздин сўнгра ул хожасаро иккаласин уйига олиб борди ва меҳмонлик қилди. Чун ул хожасаронинг уйидин чиқдилар, бир масжидқа кириб, ибодатға машғул бўлдилар. Ногоҳ масжид сақфидин бир ҳамён ёрмоқ алар оллиға тушди. Иккаласи машваратдин сўнгра раъйни анга қарор бердиларким, ул важҳга бир мавзеъ сотқун олғайлар, то ибодату тоат қилурда мо юҳтож учун кишига муҳтож бўлмағайлар. Андоқ қилдилар ва аларнинг тоату ибодати баракатидил ул мутааййин ер бўлди. Ва ҳоло ул ер икки азизнинг авлоду атбоъи тасарруфидадур ва машҳур муқаррар ердур.

 553. Мавлоно Камолуддин Зоҳид қ. с.
 Зуҳду тақво била ороста ва фиқҳу ҳадис илмида доно эрди. Шайх Низомуддин қ. с. «Машориқ» китобин анинг қошида ўқуб эрди. Мавлононинг мухлис ва муътақидларидин бирига фарзанде мутавваллид бўлди. Ул киши Мавлоно хидматиға келиб, фарзанди таваллудидин ани хабардор қилди. Ва кўнглида кечурдиким, не хуб бўлғай, агар Мавлоно хидматлари тўнларидин бир қитъа иноят қилсаларки, фарзандимни анга чирмасам. Мавлоно енгларидин бир дасторча чиқариб анга берди. Ул хушдил бўлуб, яна кўнглига кечурдиким, агар амомасидин ҳам бир парча иноят қилсаларким, ўғлум бошига чирмасам. Мавлоно дедиким, ул дасторчаниким санга бердук, эски амомамиздин ясаббиз. Бу бузургворнинг қабри Фаридхон масжидининг яқинидадур.

 554. Шайх Рашн Авлиё қ. т. с.
 Ҳинд мулкининг кибор машойихидин ва машоҳири авлиёсидиндур. Зоҳирий илмда комил ва ботиний ирфону нукотда мукаммал. Мунаввар ҳазираси авлиё атқиёнинг чилла ўлтурур хилватлари мавзеидадур.

 555. Шайх Маҳмуд Биҳорий р. т.
 Каромоту хавориқи одот андин кўп зоҳир бўлур эрди ва базл зотида ғолиб эрди. Чун хилватдин чиқиб, кўюбозорға етар эрди, ёш ўғлонлар ва савол аҳли муҳтожлар илайин тутуб ва кейнича югуруб, нима тиларлар эрди. Ва ул оғзидин дирамлар чиқариб, аларға берур эрди. Ва ул дирамлар бирдек эмас эрди, баъзи кумуш, баъзи мис. Ҳар кишининг толеига кўра насиб бўлур эрди. Дебдурларки, Ҳинд мулкида бир таббох бор эрдики, ҳар кун бир зарф таом ясаб, ўз ўғлидин Шайх учун юборур эрди. Иттифоқан ул ўғлон мариз бўлди ва фавт бўлди. Бу аснода Шайхнинг хотириға ул тифл жонибидин бир нима келди. Бетаваққуф қўпти ва ул таббох уйига борди. Билдики, ул фарзанди таббохнинг ўлубдур ва мадфанға элтибдурлар. Шайх ҳам борди, кўрдики, гўрга киюруб, туфроққа топширдилар. Шайх ул гўрга кирди ва маййит эгнидин кўтарди ва юқори боқиб дедики, бор худоё, бу ўғлонгинани тиргуз! Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ул ўғлонгинаға жон бағишлади. Ва қўпти ва Шайхнинг аёғиға тушти. Шайх Маҳмуд Биҳорийнинг қабри Килукуҳаридадур ва дуо мустажоб бўлурнинг маҳалидур.

 556. Шайх Абубакр Тусий ва Шайх Маликёр Паррон қ. с.
 Бу икки бузургвор Ҳинд машойихи киборидиндурлар. Ва Жун дарёси яқосида иккаласининг хонақоҳлари бор эрди. Ва доим бир-бири била мусобиҳ эрдилар. Бир кун намоз дигарга яқин иккаласи дарё яқосида ўлтуруб эрдилар. Шайх Абубакр Тусий Шайх Маликёр Парронға дедиким, кел, то сунинг ул юзига бориб намоздигарни адо қилали! Шайх Маликёр дедики, менга худ бу даъво яраси йўқдур, аммо сизга чун бу доия бор, сиз боринг, то мен сўнгунгуздин келайин. Шайх Абубакр тайрон қилди ва дарёнинг нари қироғида намоздигар адосиға иҳром боғлади. Шайх Маликёр сўнградин азимат қилди. Жун дарё восиъ эрди, ўрта ерга еткунча ғуруб бўлиб, намоз бевақт бўлғудек эрди, дарё юзига мусаллосин солиб, намоз адосиға машғул бўлди. Ва Шайх Абубакр боқиб туруб эрди. Чун намоздин фориғ бўлди, учуб, Шайх Абубакр қошиға борди. Ҳинд машойихи тарихида битибдурларки, жинлар Шайх Маликёр Паррон қошида сабоқ ўқурлар эрмиш. Бу икки бузургворнинг қабрлари Жун дарёси қироғидадур.

 557. Мавлоно Низомуддин Каломий қ. с.
 Ҳолининг бидоятида замон подшоҳининг мулозаматиға машғул эрди ва мусулмонларнинг иши кифоятиға муртакиб. Сўнгра ул ишлардин этак тортти ва фақр сулуки тариқин ихтиёр қилди ва азим риёзат бошлади.
 Ўттиз йилға яқин Деҳли шаҳрининг ичариги ҳисоридин чиқмади.
 Бир азиз андин бир кун илтимос қилдиким, бир миқдор чучуклук ғизо омода қилибдурменки, анга майл қилғайсен? Ул деди: ўттиз йилдурки, нафсни риёзат ачиғлиғиға ўгратибмен, ҳоло анга чучуклук берсам, яна анга бас келмасмен! Бу жавоб била ул чучуклукдин ижтиноб қилди.

 558. Шайх Мужир р. а.
 Ўз аҳдида беназир эрди ва доим истиғроқ била ўтқарур эрди. Андоқки, жума куни Деҳли жомеъиға ҳозир бўлаолмас эрди. Бир кун Қози Саъдким, Деҳли шаҳрининг ақзал-қузоти эрди, Шайх Мужирдин сўрдиким, масжиди жомеъға не учун келмассен? Шайх деди: бу жума сен келки, била масжидқа бороли! Қози жума куни келди. Шайх Мужир Қозининг илгин тутти ва деди: кўзунгни юм! Қози кўзин юмди. Сўнгра деди: оч! Кўзун очқоч, ўзин масжиди Ҳарамда кўрди. Шайх била намоз қилди. Яна ҳам-ул дастур била ўз мулклариға келдилар. Бу ҳолни кўргач, Қози Шайхқа иродат илиги бериб, мурид бўлди ва фақр тариқиға кирди. Шайх Мужир қабри эски Деҳли ичидадур.

 559. Шайх Қутбуддин Бахтиёр Қокий қ. с.
 Шайх Муъинуддин Санжарий қ. с.нинг муридидур. Ва Ҳинд мулкининг кибор машойихидиндур.
 Бир кеча аҳлуллоҳдин жамоате Шайх ҳузури истидъоси қилдилар. Самоъ вақти муғанний бу байтни ўқидики,

б а й т:

[Таслим ханжари билан ўлганларга ҳар замон ғайбдан бошқа жон келади]1.
 Шайх бу байт истимоъидин андоқ хушҳол бўлдиким, беҳуш бўлуб йиқилди. Ва муддате ўз ҳолиға келмади, андоқким, муридлар Шайхни кўтариб, хонақоҳға элттилар. Ва Шайх тўрт кеча-кундуз ул завқу хушвақтликдин ўзида йўқ эрди, то бешинчи куни Ҳақ субҳонаҳу ва таоло живори раҳматиға восил бўлди. Ва Деҳлида мазори машҳурдур ва элнинг қиблаи ҳожатидур. Бир қатла бир донишманд бир ҳожат арзи учун йироқ йўлдин шаҳрға келиб эрди. Сўзни ҳеч навъ била замон подшоҳи арзиға еткура олмади ва аркони давлатдин ҳеч ким анинг муҳимми кифоятиға парво қилмади. Навмид бўлуб қайтурда бир азиз анга иршод қилдиким, Шайх Қутбуддин мазори бошиға бориб, ўз аҳволин битиб, Шайх мазори бошида ниёзмандлиғ била қўйди. Ул кеча Шайх қ. с. подшоҳнинг тушига ҳайбат била кириб, ул қоғозни анинг илгига бериб дедики, бу фақир ҳожатманднинг ишин яса! Подшоҳ изтироб била силкиниб қўпти. Кўрдики, ул қоғаз илгидадур, ўқуб, мазмуни била битиган кишини тилатиб топиб, анинг ишин кўнгли тилагандек ясаб, ани узатти.

 560. Қози Ҳамидуддин Ногурий қ. с.
 Ногур мулкининг ҳокимининг ўғлидур. Ва кичик ёшдин фақр аҳли тариқида сулук қилур эрди ва бу тоифа суҳбатиға шефта эрди. Чун шабоб айёмиға етти, Ҳазрат Шайх Баҳоуддин Закариё қ. с. мулозаматида ҳаж азимати қилди чун Мадинаға йиттилар, Шайх Авҳадуддин Кирмоний қ. с. суҳбатиға мушарраф бўлдилар. Ва муддате анинг мулозаматида сулукка машғул бўлди. Муфид риёзатлар ва мужоҳадалардин сўнгра Макка азимати қилди ва ул муборак хиттада машойих мулозаматиға мушарраф бўлуб, алардин кўп файзларға баҳраманд бўлуб, алар иршоду ишорати била Деҳлиға ёниб, толиблар иршодиға машғул, бўлди. Ва Деҳлида Шайх Қутбуддин Бахтиёр қ. с. суҳбатиға мушарраф бўлди. Бир қатла Деҳли аҳолисидин бири Шайх Қутбуддин Бахтиёр ва Қози Ҳамидуддин қ. с. ва сойир аиззани уйига индаб, зиёфат қилур эрди. Ва шаҳрнинг шайх ул-исломи ҳам ҳозир эрди ва сўфиларнинг самоъ қилмоғиға мункир. Алқисса чун муғаннийлар наво чектилар, Қози хушвақт бўлуб, самоъға кирди ва шайх ул-исломни қучуб олиб учти ва шайх ул-ислом мутаажжиб, балки мутаваҳҳимки, ногоҳ Қози илигидин хато бўлса, ҳалокдин ўзга иш йўқ эрди. Кўзи қарориб, эси озган маҳалда самоъ туганди ва Қози шайх ул-исломни солим мажлисқа тушурди. Ва шайх ул-ислом ул ҳол мушоҳадасидин Қозиға иродат илиги бериб мурид бўлди. Бир қатла Деҳлида хушксол жиҳатидин қаҳт воқеъ бўлди. Ногур аҳлидин бирав Қози хидматиға келиб, жуъ ташвишидин шикоят қилиб, Ногур сари борурға рухсат тиладиким, анда атъима очуғлуғ ва суҳулат била муяссардур. Қози ул кишига дедиким, Ногур Тенгрисига биздин салом де! Ул киши дедиким, магар Ногурда яна бир Тенгри бор, Деҳли Тенгрисидин бошқа? Қози дедиким, агар санга бу ақида бўлмаса эрди, рўзи тилай Деҳлидин Ногурга бормағай эрдинг. Ул азим мутанаббиҳ бўлуб, азиматини фасх қилди. Ҳам бу хушксолда Деҳли аҳлидин акобиру ашраф Қози хидматидин истисқо дуоси илтимос қилдилар. Қози қабул қилиб, дашт азимати қилди. Бозордин ўтуб борурда кўрдики, бир сабзифуруш сабзиси қурумасун деб, дам-бадам сабзилариға овуч била сув олиб сепар эрди. Қози бу ҳолни кўргач борадурғон тарафдин қайтти ва дедики, бир таррафуруш сабзилари ғамин еб, қурумасун деб, анга дам-бадам сув сепар бўлса, ҳошо Тенгри карамидинки бандалари сабзазори ҳаётин сувсузлуқдин қуруғали раво кўргай? Ҳануз бу сўз Қози оғзида эдиким, булут пайдо бўлуб, бир-бирига туташиб ёға киришди. Ва мулк аҳли сероб бўлдилар. Ҳамоно андоқки, кўпрак акобирии Хуросонда шайх дерлар ва Самарқандда хожа ва Румда боб ва Ҳиндда қози дерлар. Қози Ҳамидуддиннинг қабри Деҳли шаҳрида Шайх Қутбуддин Бахтиёр қ. с.нинг оёғи саридур.

 561. Малик Насируддин Маҳмуд қ. с.
 Ҳам Ҳинд мулки машойхидиндур. Ва табъида базл ғолиб эрди. Ҳамиша зиёфат тариқини маслук тутар эрди ва фуқарову ғурабо итъомида кўшиш кўргузур эрди. Бир кеча муридларидин бири ани воқеъда кўрдиким отлиғ борадур эрди ва бу мурид ҳам отлиғ анинг била борадур эрди. Ногоҳ иккаласининг орасида бир том пайдо бўлди ва анинг била Малик орасида ҳойил бўлди. Ва ул сариким, Малик эрди, бир олий қаср эрди. Малик Маҳмуд ул қасрға тушуб кирди. Ул муридким бу воқеъни кўрди чун уйқудин уйғанди. Малик хидматиға бордиким, воқеъсин айтиб, таъбирин тилагай. Ул изҳор қилмасдин бурун Малик Маҳмуднинг кўзи анга тушгач илгари тилаб, қучуб хайрбод қилди ва дедики, бизинг риҳлатимиз чоғи етибдур. Ва шаҳодат бармоғин қойим қилиб, калимаи шаҳодат баёни қилди ва жонни жонофаринға топшурди. Ва бу воқеа жума куни Жумод ул-охир ойининг олтисинда етти юз эллик саккизда эрди. Ва ани Ираж хиттасида дафн қилдилар ва олти ойдин сўнгра Деҳли шаҳриға нақл кўргуздилар.

 562. Шайх Шодий қ. р.
 Агарчи ўзи Ҳинд мулкидин, аммо Ҳирот шаҳрининг булукотидин баъзи кентта сокин эрди. Ва зоҳиду мутаварриъ киши эрди. Ва йиллар тақво сажжодаси устида мутамаккин эрди. Ва басе халқ анга мурид эрдилар. Ва андин кўп хавориқи одот нақл қилурлар. Ва қабри дағи ҳамоноки, ҳамул маскан қилған кентдадур.

 563. Шайх Абу Абдуллоҳ Савмаъий қ. р.
 Ул Гилон машойихининг акобиридиндур. Ва анга олий аҳвол ва зоҳир каромот бор эрди. Ажам машойихининг кўпининг хидматиға етибдур. Ва мустажоб уд-даъво эрди. Ва ҳар кишига ғазабе бўлса эрди, Тенгри бот ул кишидин анинг интиқомин тортар эрди. Жамоате, анинг асҳобидин, тижорат дастури била чиқиб эрдилар ва борадурлар эрдиким, Самарқанд яқинида бир бўлук отлиғлар чиқдиларки, аларни талағайлар. Ул жамоат Шайх Абдуллоҳни шафеъ қилиб чорладилар. Кўрдиларки, Шайх аларнинг орасида турубдур ва дейдурки, [бизни тарбият қилувчи Аллоҳимиз покдир, муназзаҳдир]1, йироқ боринг, эй жамоат, бизинг орамиздин! Ул жамоат тафарруқ бўлдилар, андоқки, ҳеч қайси отларининг жиловин асрайолмадилар. Ва отлари баъзини олиб тоғларға элтти ва баъзини водийларға солди ва алардин иккиси бир-бирига йиғила олмадилар. Асҳоб алардин халос бўлғондин сўнгра шайхларни ораларида тиладилар, топмадилар. Гилонға ватанлариға борғондин сўнгра Шайх хидматидағи асҳобдин сўрдилар. Алар дедиларки, сиз борғали Шайх ҳаргиз бизинг орамиздин ғойиб бўлмади.

 564. Шайх Муҳййддйн Абдулқодир Жилий қ. с.
 Куниятлари Абу Муҳаммаддур. Насабда Алавий Ҳасаний эрмишлар. Она жонибидин Шайх Абу Абдуллоҳ Савмаъийға набира бўлурлар. Ва оналари Уммулхайр Аматулжаббор Фотима бинти Абу Абдуллоҳ Дебдурки, чун фарзандим Абдулқодир мутаваллид бўлди, ҳаргиз Ра-мазон ойида сут ичмади. Валодатлари тўрт юз етмиш бирда эрмиш ва вафотлари беш юз олтмиш бирда воқеъ бўлубдур. Алар дебдурларки, кичик эрдим, ёзиға чиқиб эрдим ва бир ўйнинг қуйруғин тутуб эрдим, ҳиросат учун. Ул ўй манга боқиб дедики [бунинг учун яратилмадинг ва амр этилмадинг]1. Қўрқдум ва қайтдим. Ва келиб уй томиға чиқтим, ҳожиларни кўрдумки, Арафотда туруб эрдилар. Онам қошиға келдим ва дедимки, мени Тенгри ишига қил ва ижозат берки, Бағдодқа борай ва илме касб қилай ва солиҳларни зиёрат қилай. Мендин бу доия сабабин сўрди, айттим. Эрса, йиғлади. Ва қўпти ва саксан олтун келтурди. Ва дедики, менга ота меросидин бу қолибдур. Яримин қардошим учун қўйди ва яримин менинг тўнумға тикди ва манга сафар изни қилди. Ва манга аҳд бердики, барча аҳволда ростлик қил ва менинг видоъимға чиқди. Ва дедики, бор, эй фарзанд, Тенгри учун сендин кесилдим ва қиёматқача сени кўрмагумдур. Мен оз қофила била Бағдодқа таважжуҳ қилдим. Чун Ҳамадондин ўттук, олтмиш отлиғ чиқдилар ва қофилани туттилар ва манга таъарруз қилмадилар. Ногоҳ бирав манга етти ва дедики, неинг бор? Дедим: қирқ олтин. Деди: Қани? Дедим: тўнумда тикикликдур. Соғиндики, истиҳзо қиладурмен. Мени қўйди ва ўтти. Ва яна бири етиб ҳам андоқ сўрди ва ҳамул жавобни эшитти. Иккаласи ул жамоатнинг улуғлари қошиға бориб, бу сўзни айттилар. Ул мени тилаб, ҳамул сўзни сўрди. Ва мен ҳамул жавобни бердим. Бир тепа устида ўлтуруб қофила аҳли молин қисмат қиладур эрди. Буюрдики, тўнумни сўктилар ва ул важҳни чиқардилар ва санадилар. Деганим била мувофиқ чиқди. Сўрдики, сенинг бу эътироф қилурға боисинг не эрди? Дедимки, онам манга аҳд бериб эрди – сидқу ростлиққа! Ва мен анинг аҳдига хиёнат қилмам. Пас, ул қавмнинг улуғи йиғлади ва дедики, йиллардурки, мен парвардигорим аҳдиға хиёнат қилибмен. Ва қиладурғон ишидин менинг илигимда тавба қилди. Пас, асҳобе дедиларки, сен тарийқ қатъида бизинг муқтадомиз эдинг, эмди тавбада дағи санга татаббуъ қилурбиз. Ва барча менинг илигимда тавба қилдилар. Ва ҳар не қофила аҳлидин олиб эрдилар, барисин қайтара бердилар. Менинг илигимда аввал тавба қилғанлар алар эрдилар. Алар тўрт юз саксан саккизда Бағдодқа еттилар, важд била таҳсилға машғул бўлдилар. Аввал Қуръон қироати ва фикҳ ва ҳадис ва улуми динияни такмил қилдилар. Ва аксар улумни ул акобир қошидаки, ул замонда мутааййин эрдилар, билиб абнойи замонға фойиқ бўлдилар. Ва беш юз йигирма бирда мажлис тутуб, халойиқ насиҳату ваъзиға машғул бўлдилар. Аларда зоҳир каромати ва аҳволи мақомот ҳоли кўп экандур. [Имом Ёфиий р. т.нинг тарихида келтирилади: Шайх Абдулқодир р. а. кароматлари ҳаддан ташқари кўп эди. Мен билган улуғ имомлардан бири шундай деди: унинг каромотлари тавотур ёки унга яқин даражада. Ва барчага маълумки, жаҳон шайхларининг бошқа бирортасига бундай каромотлар зоҳир бўлмаган.
 Шайх Абу Муҳаммад Абдулқодир б. Абу Солиҳ б. Абдуллоҳ Жилий, Шайх Абу Санд Муборак Али Махзумий қўлидан хирқа кийди. Ва у Шайх Абу Ҳасан Али б. Муҳаммад б. Юсуф Қураший Ҳаккорийдан ва у Шайх Абу Фараж Тарсусийдан ва у Шайх Абулфазл Абдулвоҳид б. Абдулазиз Таймимийдан ва у Шайх Абубакр Шиблийнинг қўлидан хирқа кийди. Аллоҳ Таоло руҳларини муқаддас қилсин!]2.

 565. Шайх Ҳаммод Даббос р. т.
 Ул Шайх Абдулқодирнинг машойихидиндур. [Бесавод эди, лекин унга маърифат ва сирлар эшиги очилиб, улуғ шайхларнинг раҳбарига айланди]1. Шайх Абдулқодир йигит эрди ва Шайх Ҳаммод суҳбатида бўлур эрди. Бир кун ғоят адаб била анинг қошида ўлтуруб эрди. Чун қўпти ва чиқди. Шайх Ҳаммод дедики, бу ажамийға қадамедурки, ўз вақтида барча авлиёнинг эгнида бўлғусидур. Ҳар ойина маъмур бўлғай ангаким айтқайки, [шу оёқларим ҳар бир Аллоҳ валийсининг бўйнидадир]2. Барча авлиё бўюн қўйғайлар. Ва Шайх Ҳаммод беш юз йигирма бешда Рамазон ойида оламдин ўтубдур. Шом уламосидан Абдуллоҳ отлиғ пире дебдурки, илм талабиға Бағдодқа бордим ва Ибн Саққо менинг ҳамроҳим эрди. Ва Бағдоднинг Низомиясида ибодатқа машғул эрдук ва сулаҳони зиёрат қилур эрдук. Ул вақтда Бағдодда азизе бор эрдики, дерлар эрдики, ул ғавсдур. Ва ҳам дерлар эрдики, ҳар вақт тиласа, ғойиб бўлур ва ҳар вақт тиласа, ҳозир бўлур. Пас, мен ва Ибн Саққо ва Шайх Абдулқодир ва ул ҳануз йигит эрди, ғавс зиёратига бордуқ. Йўлда Ибн Саққо дедики, мен андин масъала сўрғумдурки, жавобин билмагай. Мен дедим: масъала сўрғумдур, то не дегай? Шайх Абдулқодир дедики, маъозаллоҳ, андин нима сўрғаймен, мен борурмен ва анинг баракоти интизорин тортармен. Чун анинг қошиға кирдук, ани ўрнида кўрмадук. Бир замон ўлтурдук, кўрдукки ўз-ўрнида ўлтурубдур. Пас ғазаб била Ибн Саққоға боқиб дедики, эй Ибн Саққо, мендин масъалае сўрарсенки, мен маъносин билмағаймен. Ул масъала будур ва жавоби бу: Мен ҳам кўрадурменки, куфр ўти сендин забоне урадур. Андин сўнгра манга боқди ва дедики эй Абдуллоҳ, мендин масъалае сўрарсен ва кўрарсенки, не дермен. Ул масъала будур ва жавоби бу: Ҳар ойина дунё сени қулоғингғача боса олғайки, менинг била беадаблиғ қилдинг! Андин сўнг Шайх Абдулқодирға боқди ва дедики, Худой ва Расулни хушнуд қилдинг, адаб жиҳатидинки, асрадинг, гўёки кўрар менки, Бағдодда минбар қўярсен ва чиқиб айтурсенки [шу оёқларим ҳар бир Аллоҳ валийсининг бўйнидадир]3. Ва кўрадурменки, вақт авлиёси барча бўюнларин санга паст қилибдурлар, ижлолу икромингдин. Ва ҳамул замон ғойиб бўлди. Андин сўнгра ани ҳаргиз кўрмадук. Ва ҳар не Шайх Абдулқодир ҳақида айтти, воқеъ бўлди. Ва Ибн Саққо улум такмилидин сўнгра халифа ани риёзатқа Румға юборди. Рум подшоҳи насроний уламони анинг била мунозара буюрди. Барчани илзом қилди ва анинг назарида бағоят улуғ кўрунди. Ва анинг яхши, чиройлиғ қизи бор эрди. Ибн Саққо анга шефтаву машъуф бўлди. Рум подшоҳи маълум қилғач анга дедурдики, қизимни санга никоҳ қилурмен, бу шарт билаки, ўз динингдин чиқиб, насроний бўлғайсен. Ва ул қабул қилди ва насроний бўлди. Ва қизни анга бердилар. Ва Ибн Саққо ғавс сўзин ёд қилиб билдики, анга ҳар не етти, ўзидин етти. Ва мен Дамашққа бордим. Ва Нуриддин Шаҳид авқоф ишин манга буюрди ва дунё манга юз қўйди. Ва Шайх Абдулқодир бир кун ваъз айтадур эрди. Омма машойих анинг мажлисида эдилар, Мисли Шайх Али Ҳайтий: ва Шайх Бақо б. Боту ва Шайх Абу Саъд Қилавий ва Шайх Абуннажиб Суҳравардий ва Шайх Жогир ва Шайх Қазиб ул-бон Мавсилий ва Шайх Абус-Суъуд ва ғайруҳум кибори машойихдин. Шайх, сўз асносида ҳамул сўзни дедики, [шу оёқларим ҳар бир Аллоҳ валийсининг бўйнидадир]4. Ва бу ҳозир машойих барча бўюнларин анинг аёғиға паст қилдилар. Ва «Нафаҳот»да мундоқдурки, ҳеч валий қолмадики, бу сўзга бўюн сунмамуш бўлғай. Бир вали Ажамда ибо қилди, ҳоли андин мутаворий бўлди.

 566. Шайх Садақа Бағдодий қ. с.
 Шайх Садақа Бағдодлиғдур. Бир кун бир сўз айтадур эрдики, шаръи зоҳирий била анга мулоҳаза келур эрди. Халифаға еткурдилар, буюрдиким, ани ҳозир қилдилар, то таъзир қилғайлар. Чун бошин яланг қилдилар, муриди қичқирдиким, [вой, Шайхим!]1. Урарға илиг кўтарган кишининг илиги шол бўлди ва буюрған вазирға ҳайбат муставлий бўлди. Ва халифаға ҳам бу ҳол бўлуб буюрдиким, ани қўйдилар. Шайх Абдулқодир манзилиға борди, кўрдиким, машойих ва сойир эл ўлтурубдурлар, Шайхқа мунтазирки, чиққай ва сўз айтқай. Шайх чиқди ва минбар устига борди ва сўз ҳам айтмади ва қори ҳам нима ўқимади, аммо элга важду хушҳоллиқ юзланди. Шайх Садақа ўзи била айттики Шайх нима демайдур ва қори нима ўқимайдур, элга бу важд нединдур? Шайх юз анинг сари қилиб дедиким, менинг бир муридим. Байт ул-Муқаддасдин мунгача бир гом била келибдур ва менинг илигимда тавба қилибдур, ҳозирлар анинг зиёфатидадурлар. Шайх Садақа яна ўзи била дедики, биравки Байт ул-Муқаддасдин Бағдодқа бир гом била келгай, анга не нимадин тавба қилмак керак ва Шайхқа не ҳожати бор?
 Шайх юз анинг сари қилиб дедики, ё ҳозо, ул тавба андин қилдики, яна ҳавоға учмағай ва манга ҳожати улдурким, ани Ҳақ субҳонаҳу ва таоло муҳаббатига йўл кўргузгаймен.
 
 567. Шайх Сайфуддин Абдулваҳҳоб р. т.

 Ул шайх Абдулқодир қ. с.нинг ўғлидур. Ул дебдурки, ҳар ой янги бўлса, аввал келиб отамға таҳният еткурур эрди ва ул ойда яхши-ямондин ҳар ҳол воқеъ бўлса эрди, андин хабар берур эрди. Агар ул ойда яхшилик эрди, яхши суратлик киши шакли била келур эрди ва агар ямон эрди, ямон чиройлиғ киши шакли била келур эрди. Отам Рамазон ойида неча кун бемор бўлди. Душанба куни ойнинг йигирма тўққизида жамъи машойих ҳозир эрдилар, Мисли Шайх Али Ҳайтий ва Шайх Нажибуддин Суҳравардий ва ғайриҳумо бир авқар вақор ва баҳолиғ киши кирди ва дедики, [Ассалому алайк, эй Аллоҳ валийси!]1. Мен Рамазои ойидурмен, келибменки, иътизор қилғаймен, ул умурдинки, менда санга муқаддар бўлуб эрди ва санга вадоъ қилғайменки, бу охир ижтимоъдур, сенинг била менинг орамда, деди ва қайтти. Раби ул-охир ойида Шайх дунёдин ўтти ва яна бир Рамазонни мушарраф қилмади. Бир кун Шайх мажлис айтадур эрди. Ва Шайх Али Ҳайтий Шайхнинг ўтрусида ўлтуруб эрди ва ани уйқу элтти. Шайх мажлис аҳлини тик турғузди ва минбар устидин тушуб келиб, Шайх Али Ҳайтий қошида адаб била турди. Чун Шайх Али уйғонди. Шайх анга дедики, Ҳазрат Рисолат с. а. в. ни туш кўрдунг? Деди: бале! Элга дедики, мен бу иш учун адаб била туруб эрдим. Ҳазрат санга не нимага васият қилди? Дедики, сенинг мулозаматингға! Шайх Алидин мажлис ҳуззори бу маънодин сўрдилар. Ул дедики, улча мен уйқуда кўрадур эрдим, ул уйғоғлиғда кўрадур эрди. Ва бу Шайх Али қ. с. [Батоиҳ шайхларидан эди. Кароматларидан баъзиси шуки, кимки шер ҳамла қилганда, уни эсласа, шер қайтиб кетарди. Кимки серпашша жойда уни эсласа, пашшалар узоқлашарди]2.

 568. Шайх Абу Муҳаммад Абдурраҳмон Тафсунажий р. т.
 Тафсунаж Бағдод тавобиъидин бир кентдур. Ул бир кун анда минбар устида дедики, [Мен валийлар орасида гўё қушлар ичидаги бўйни узун куркадекмен]1. Шайх Абулҳасан Али б. Аҳмадки, Шайх Абдулқодир қ. с.нинг асҳобидиндур, Жаннат деган кентдин, анда ҳозир эрди, қўпти ва далқни бошидин чиқарди ва деди: мени қўйки, сенинг била курашай! Шайх Абдурраҳмон тик турди ва асҳобиға дедики, бир қил учи Тенгри иноятидин анда холе эмас. Буюрдиким, далқини кийгай. Ул дедики, бир нимаки, андин чиқдим, яна анга кирмасмен. Ва кенти сари боқди ва завжасиға бийик ун била хитоб қилдики, тўн келтурки, кияй! Ул Жаннат кентидин эшитиб, анинг учун тўн келтурдики, ул кийди.

 569. Шайх Абу Амр Сарифиний қ. т. р.
 Ул дебдурки, менинг ишимнинг бидояти улдурки, бир кеча Сарифинда орқам била йиқилиб ётиб эрдим. Кўрдумки, ҳавода беш кабутар учуб ўтуб борурлар. Бири айтурки, [покдир Аллоҳ! Ҳар бир нарсанинг асли манбаи унинг ҳузуридадир. У уларни аниқ ўлчов билан бизларга туширади]1. Яна бири дер эрдики, [покдир Аллоҳ! У барча нарсага ўз хилқатини – шаклини ато этиб, сўнгра уни тўғри йўлга солган зотдир]2.
 Яна бири дер эрдики, [покдир Аллоҳ! У пайғамбарин халққа ҳужжат қилиб юборди. Муҳаммад с. а. в.ни уларнинг афзали қилди]3. Бири дер эрдики, [Аллоҳ ва расули учун бўлмаса, дунёдаги барча нарса ботилдур]4. Яна бири дер эрдиким, [эй хожасидан ғофил қолганлар, беҳисоб мукофотлар бериб, катта гуноҳларингизни ҳам мағфират қилувчи саҳоватли зот – Парвардигорингизга қайтинг, шошилинг!]5. Чун мен буларни эшиттим ва кўрдум, беҳуд бўлдум. Чун ўзумга келдим, дунёю мофиҳонинг муҳаббати кўнглумдин чиқиб эрди. Тонг эрта бўлғач, Тенгри била аҳд қилдимки, ўзумни бир пирга таслим қилай, то манга Тенгри йўлин кўргузсун! Ва тебрадим ва билмас эрдимки, қаён борурмен. Бир пир йўлиқди, яхши юзлуғ, ҳайбатлиқ ва виқорлиқ. Ва деди: Ассалому алайка, ё Абу Амр! Саломиға жавоб бердим. Ва онт бердимки, сен кимсенки, менинг отимни билдинг ва мен сени танимасмен? Деди: мен Хизрмен! Ва Шайх Абдулқодир қошида эрдим, деди, ё Абулаббос! Бу кеча биравга Сарифинда жазба етибдур ва қабул топибдур ва еттинчи кўкдин анга нидо етибдурки: [Хуш келдинг, эй бандам!]6: Тенгри била аҳд қилибдурки, ўзин бир Шайх таслими қилғай, анинг сари бор ва ани манга еткур. [Эй Абу Амр, Абдулқодир бу давр орифларининг саййиди, кейингиларнинг қибласидир. Унинг хизматида бўлиш, ҳурмат ва улуғлаш сенга лозимдур]7. Мен чун ўз ҳолимға ҳозир бўлдум ва ўзумни Бағдодда кўрдум. Ва Хизр а. с. ғойиб бўлдики, етти йилғача ани кўрмадим. Чун Шайх Абдулқодир хидматиға кирдим, дедики, [Марҳабо, эй хожаси қуш тили билан даргоҳига чақирган ва барча яхшиликларни унинг учун жам қилган]8. Эй Абу Амр, бот бўлғайки, Тенгри таоло санга муриде бергай, оти Абдулғани б. Нўқтаки, мартабаси кўп авлиёуллоҳдин бийикрак бўлғай. Тенгри таоло анинг била малойикага муфохарат қилғай. Андин сўнгра бир бўрк менинг бошимға қўйди. Ва анинг хушлуғи ва совуғлуғи димоғимға етти ва димоғдин кўнгулга. Малакут манга кашф бўлди. Эшиттимки, олам ва ҳар не андадур, Ҳақ субҳонаҳу ва таоло тасбеҳин мухталифа тил била айтадурлар, анвоъи тақдис била. Яқин эрдики, ақлим зойил бўлғай. Шайхнинг илгида бир пора момуқ эрди, манга урди, ақлим ўз ҳолиға келди. Андин сўнгра мени неча хилватқа ўлтуртти, валлоҳки, менга ҳеч зоҳир бўлмағай эрдики, бурунроқ манга хабар бермагай эрди. Ҳар ҳолға ва мақомға ва мукошафаю мушоҳадағаки еттим, андин бурунроқ мени воқиф қилди ва мени ишлардин огоҳ қилдики, ул дегандин сўнгра ўттиз йилға яқин сурат тутти. Ва ул манга хирқа кийдурган била мен Ибн Нўқтаға хирқа кийдурганнинг орасидаки айтиб эрди, йигирма беш йил бўлди. Ва ҳар неки, Ибн Нўқта бобида деди, тахаллуфсиз воқеъ бўлди. Ва ул Ҳазрат валоят маобнинг хориқ одоти ва хақойиқу маорифи андин кўпракдурки, қалам тили била шарҳ қилса бўлғай. Алардин баъзини Ҳазрат Махдум н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да зикр қилибдурларки, тилаган киши, анда тиласа топар, вассалом.

 570. Шайх Бақо б. Батту р. т.
 Бу тоифадин улуқ ва азим уш-шаън кишидур. Ва Шайх Абдулқодир Гилоний қ. с. хидматиға етибдур Ва алардин ғариб ҳолот нақл қилурлар. Ва Шайх Али Ҳайтий ва Шайх Абу Саъд Қилавий ва Шайх Абун-Нажиб Суҳравардий ва Шайх Жогир ва Шайх Қазиб ул-бон Мавсилий ва Шайх Абус-Суъуд бошлиғ улуқ машойихии кўрубдур ва аларнинг суҳбатиға етибдур. Ва баъзи била сафарда рафиқ бўлубдур ва яна баъзи била ҳазарда ёру мусобиҳ бўлубдур. [Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, ўзи истаганига берур]1.

 571. Қазиб ул-бон Мавсилий қ. с.
 Кунияти Абу Абдуллоҳдур. Ҳазрат Махдум н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да келтурубдурларки, Шайх Муҳйиддин Арабий баъзи расойилда дебдурки, бу тоифадин биз баъзини кўруббизки, аларнинг руҳоният суратлари мутажассид ва мутамассил бўлур, жисмоният суратлариға ва ул мутажассида суратлариға афъолу аҳвол ўткарурлар, кўрганлар соғинурларки, ул аҳвол аларнинг жисмония сувариға ўтадур. Ва дерларки, фалон кишини кўрдук, мундоқ деди ва андоқ қилди. Ва биз бу ҳолни бу тоифадин мушоҳада қилиббиз ва муояна кўруббиз ва ҳол мундоқдур. Абу Абдуллоҳ Мавсилийки, Қазиб ул-бонға машҳурдур, керакки, инкор қилмасангки, Ҳақ таолонинг асрори олам афродида улуқ ва кўпдурки, ақл қуввати била анинг ғурининг идрокин қилса бўлмас. Шайх Абдуллоҳ Ёфиъий р. дебдурки, илм аҳлидин бири манга хабар бердики, фуқародин бирини кўрмас эрдиларки, намоз қилур бўлғай.
 Бир кун намоз иқомати қилдилар ва ул ўлтуруб эрди. Бир фақиҳ инкор юзидин анга дедики, қўп ва жамоат била намоз қил! Қўпти ва ул жамоат била намоз такбири боғлади, аввал ракъатни қилди ва мункир фақиҳ анинг ёнида эрди. Чун иккинчи ракъатқа қўптилар, фақиҳ анга назар солди, ўзга киши кўрди ва андин мутаажжиб бўлди. Учунчи ракъатда яна бир киши кўрди, аввалғи иккидин ўзга. Тўртунчи ракъатда ул уч кишидин ўзга киши кўрди. Чун салом бердилар, ҳамул фақирни кўрди. Ул фақир анга боқиб, табассум қилиб дедики, эй Шайх, бу тўрт кишидин қайси бири сизинг била намоз қилдилар? Шайх Абдуллоҳ Ёфиъий дебдурки, Қазиб ул-бон Мавсилийдин бу навъ иш воқеъ бўлубдур. Мавсилийнинг баъзи фуқаҳосининг анга инкори бор эрди. Бир кун ул фақиҳ кўрдики бир кўчадин анинг ўтрусидин келур. Ўзи била дедики, ани тутмоқ керак ва қиссасин ҳоким қошиға рафъ қилмоқ керак, то ани сиёсатқа еткургай. Ногоҳ кўрдики, бир курд суратиға айланди. Яқинроқ келгач, ани бир аъробий сурати била кўрди. Яна яқинроқ келгач, ани фуқаҳодин бири сурати била кўрди. Чун Қозиға етти, деди: эй Қози қайси Қозиб ул-бонни ҳокимға элтиб, сиёсатқа еткурурсен? Қози инкоридин тавба қилди ва мурид бўлди. Шайх Абдулқодир қ. с. қошида дедиларки, Қазиб ул-бон намоз қилмас! Деди: демангки анинг боши дойим Каъба уйи эшикида сужуддадур.

 572. Муҳаммад Авоний Ибн ул-Қоид қ. с.
 Шайх Муҳйиддин Абдулқодирнинг асҳобидиндур. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да Ҳазрат-Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с.дин мундоқ нақл қилибдурларки, «Футуҳоти Маккия»да битибдурки, Шайх Абдулқодир ани Муфрад ул-ҳазрат дер эрмиш ва дебдурки, Муҳаммад б. Қоид мин ал-муфрадин. Ҳам «Футуҳот» соҳибидин нақл қилибдурларки, муфрадун жамоатидурлар, қутб дойирасидин хориж. Хизр а. с. алардиндур ва Расул с. а. в. биъсатдин бурунроқ алардин эрмишлар. Ибн Қоид дебдурки, барча нимани кейин солдим ва юз Ҳазратқа келтурдум. Ногоҳ юзум оллида бир аёғ нишони кўрдум, манга ҳайрат воқеъ бўлди. Дедим: бу кимнинг аёғининг нишони эркинким, ҳеч кишини ўзумдин собиқ эътиқод қилмас эрдим. Дедиларки, сенинг Пайғамбаринг с. а. в.нинг аёғи нишонидур. Кўнглум таскин топти.

 573. Абус-Суъуд б. Шабл р. т.
 Ул ҳам Шайх Абдулқодирнинг асҳобидиндур. «Футуҳот»да мазкурдурки, содиқу сиқа кишидин эшиттимки, Шайх Абус-Суъуддинки, вақтининг имоми эрди, нақл қилдики, деди: Бағдодда Дажла қироғидин ўтар эрдим. Кўнглумга кечдики, оё сув ичинда андоқ эл бўлғайму эркинки, Тенгри ибодатиға машғул бўлғай? Бу хотир кўнглумга киргач кўрдумки, Дажла суйи шақ бўлди ва бирав бош чиқарди ва деди: ё Абус-Суъуд, бале, сув ичинда эранлар борки, Тенгри қуллуғиға машғулдурлар ва мен алардинмен. Ҳазрат Махдум н. м. н. «Фусус»дин нақл қилибдурларки, Шайх Абус-Суъуд муридлариға дедики, ўн беш йилдурки, Тенгри манга мулкда тасарруф берибдур, аммо мен тасарруф қилмаймен. Ибн Қоид бир кун андин сўрубдурки, не учун тасарруф қилмайсен? Дебдурки, мен тасарруфни ўзига қўйибмен, нечукки тилар, қилсун! Шайх Рукнуддин Алоуддавла дебдурки, гўристон била ўтуб борур эрдим. Бир вайрона гунбаддин ишорате зоҳир бўлдиким, бизинг зиёратимизга кел! Эмдики бордим, манга вақт хуш бўлди. Ул азизнинг руҳидин бу файз еттиким, ҳарне Тенгридин санга етса, қабул қил! Дедимки, қилғулуқ бўлса қилай. Деди: боре бу кун бир нима етар, қабул қил! Дедим: андоқ қилай! Чун шаҳрға келдим, бу ҳолни Шайх Нуруддин Абдурраҳмон хидматида арз қилдим. Дедилар: анда Шайх Абус-Суъуддир. Ва анинг тариқи бу эрмишки, ҳар не Ҳақдин келса, қабул қилур эрмиш ва рад қилмас эрмиш. Ва мутакаллиф либос кияр эрмиш ва мутакаллиф ғизо ер эрмиш. Ва ҳеч кишидин нима тиламас эрмиш. Бир кун бирав анинг қошиға кирибдур. Кўрубдурки, бошида бир дастордурки, икки юз дирамға арзир. Кўнглиға кечибдурки, ажаб исрофдурки, дасторики анинг баҳосиға неча дарвешнинг либоси ҳосил бўлғай, бир дарвеш ани бошиға чирмағай. Шайх дебдурки, биз муни ўзлукумиз била бошимизға чирмамайдурбиз. Дасторни ул киши оллиға солибдурки, агар сен тиларсен, бор ва сот ва ҳарне олурсен дарвешларга ол! Ул бориб, сотиб келибдур ва дасторни Шайхнинг бошида кўрубдур ва мутаажжиб бўлубдур. Шайх дебдур, таажжуб қилма ва фалон хожадин сўрки, бу дасторни қайдин келтурубдур? Сўрғандин сўнгра ул хожа дебдурки, бултур кемада эрдим, мухолиф ел қўпти, назр қилдимки, саломат дарёдин чиқсам, бир хуб дастор Шайхқа ҳадъя келтургаймен. Олти ойдурки, Бағдодда кўнглум тилагандек дастор тилар эрдим, бу кун кўзумга йўлуқди, олдим ва назримға вафо қилиб, Шайх хидматиға келтурдум. Шайх ул кишига дедики, билдинг, худки бу навъ дасторни яна бирав бизинг бошимизға боғлар. Ва Шайх Абус-Суъуддин бу навъ ҳолот кўп манқулдур.

 574. Шайх Абу Мадян Мағрибий қ. т. с.
 Оти Шуъайб б. Ҳасан, ё Ҳусайндур. Бу тоифанинг акобиридиндур. Ва машойихдин кўп анинг суҳбату хидматида тарбият топибдурлар. Ва алардин бири Ҳазрат Шайх Муҳйиддин Арабийдур. Ва мусаннафотида анинг зикрин кўп қилур ва ҳақойиқу маорифин кўп келтурур. Ва Имом Ёфиъий дебдурки, Яманнинг аксар шуюхининг Шайх Абдулқодирға нисбатлари бор ва баъзининг Шайх Абу Мадянға нисбатлари бор. Бу бири Мағриб шайхидур ва ул бири, яъни Шайх Абдулқодир, Машриқ шайхи р. а. ва н. б. Ҳазрат Махдум н. м. н. «Футуҳот»дин нақл қилибдурларки, соҳибе дебдурки, авлиёнинг биридин эшиттимки, дедики, бу тоифадин бири шайтонни туш кўруб, сўрубдурки, сенинг ҳолинг Шайх Абу Мадян билаки, тавҳиду таваккулда имомдур, нечукдур? Дедики, қачон тиласамки, анинг кўнглига бир нима солғаймен, анга ўхшарки, бирав муҳит дарёсиға бавл қилғайки, ул нопок бўлғай. Ҳам «Футуҳот»дадурки, халойиқ илигларин Шайх Абу Мадянға суртуб, табаррук таяммум жиҳатидин юзларига суртарлар эрди. Шайхдин сўрдиларки, бу жиҳатдин ўз нафсингда ҳеч асар топарсен? Деди: буки, Ҳажар ул-асвадни халойиқ табаррук жиҳатидин ўпарлар, ул ўзида не миқдор асар топарки, ани ҳажариятдин чиқарғай, улки ани авлиёю анбиё ўпарлар, мен дағи ўшанча асар ўз нафсимда топармен ва менда ҳам ул ҳукм бор.
 Бир кун Шайх Абу Мадян Мағриб диёридин бўйнини паст қилди ва анттиким, [эй Аллоҳим, мен эшитганим ва итоат қилганимга сени ва фаришталарингни гувоҳ қиламанг]1. Асҳобе сўрдиларки, бу сўзнинг сабаби не эрди? Дедики, Шайх Абдулқодир бу кун Бағдодда дедики, [бу оёқларим ҳар бир Аллоҳ валийсининг бўйнидадир]2.
 Андин сўнгра, баъзи асҳоби Шайх Абдулқодирнинг Бағдоддии келдилар ва хабар бердилар. Шайх ул сўзни ҳам ул кун Бағдодда деди. Ҳар қачон Шайх Абу Мадян бу оятни эшитса эрдики, [Сизларга жуда оз илм берилгандир]3, дер эрдики, бу оз илмки, Ҳақ таоло бизга берибдур, бизинг эмасдур, балки ориятдур бизда. Ва андин кўпига етишмайдурбиз. Пас, биз жоҳилларбиз, алад-давом.
 Бир қатла Шайх Абу Мадян дарё қироғида борур эрди. Жамоате куффордин ани асир қилдилар ва кемалариға кивурдиларки, анда жамоате мусулмонларни асир қилиб кивурур эрдилар. Ва бодбонлар торттиларким, мулклариға азимат қилғайлар. Кема еридин қипранмади, бовужуде улки, азим ел дағи борур эрди. Ҳар неча жаҳд қилдилар, фойда қилмади. Дедиларки, ҳамоно бу мусулмон жиҳатидиндурки, ҳали асир қилиббиз, шояд соҳиби ботин киши эркин. Шайхқа ижозат бердиларки, чиқ ва бор! Шайх деди: то барча мусулмонларни қўймассиз, мен ҳам чиқмасмеп! Ҳеч чора топмадилар барчани қўймоқдин ўзга ва барини Шайхнинг муборак ҳиммати баракотидин асирликдин озод қилдилар, филҳол кемалари равон бўлди. Ул дебдурки, [Ҳақ ошкор бўлган вақтда ундан бошқаси қолмайди]4. Ва ҳам анинг сўзидурким, [кўнгилнинг фақат бир қибласи бордир. Ҳар бир қиблага юзланаверса, бошқасидан қуруқ қолади]5. Ва ҳам ул дебдурки, [кимнинг нафсидан бир миқдор қолган бўлса ҳам ҳақиқий ҳурриятга эришолмайди]6.

Ш е ъ р:
[Ўз раъйингча ботилни инкор зтма, чунки у ҳам Ҳақ зуҳуротларидан. Худонинг исботини тўла англаш учун ботилни ўз андозасида тани!]7.
 Беш юз тўқсонда оламдин ўтубдур.

 575. Абулаббос б. Ариф, Санҳожий Андалусий р. т.
 Оти Аҳмад б. Муҳаммаддур. Олим эрди улумға ва ориф эрди қироат вужуҳиға ва жамеъ ривоятда мутаноҳий. Ва муридлар ва мухлислар кўп хидматида йиғилдилар. Замон подшоҳиға андин хавфе пайдо бўлди, ани тилатти. Йўлда фавт бўлди, беш юз ўттиз олтида. «Футуҳоти Маккий» соҳиби ўз шайхи Абу Абдуллоҳ Ғаззолийдин, нақл қилибдурки, ул дебдурки, бир кун ўз Шайхим Ибн Ариф қошидин чиқдим ва ёзида сайр қилур эрдим. Ҳар дарахт ва гиёҳғаки етар эрдим, манга айтур эрдики, мендин олки, фалон иллатқа нофеъдурмен ва фалон зарарға дофеъ. Ва манга ул ҳолдин ҳайрате юзланди. Шайх хидматиға ёндим, дағи бу воқеани арз қилдим; Шайх дедиларки, биз анинг учун сени тарбият қилмайдур эрдук. [Вақтеки, дарахтлар санга фойда ва зарар келтиришларини сўйладилар, сен нега ҳақиқий фойда ва зарар еткарувчи Ҳақни унутдинг?]1. Шайх деди: Тенгри таоло сени имтиҳон қилиб синабдур, йўқ эрса, биз сени Тенгри таолоға раҳнамунлуқ қилдуқ, йўқ анинг ғайриға. Сенинг тавбангнинг сидқи аломати улдурки, ҳамул мавзеға қайтиб борғай сен ва ул дарахту гиёҳлар санга ул сўзни демагайлар. Шайх Абу Абдуллоҳ қайтиб ул мавзеға борди ва ул ашёдин ул сўзларни эшитмади ва қайтиб шайхиға айтти. Шайх дедики, [сени ўзингга ўхшаган бир махлуққа муҳтож қилмасдан ўзи учун танлаган Аллоҳга ҳамд бўлсин!]2. Вафот этган санаси беш юз ўттиз олтинчи йил.

 576. Абуррабиъ Кафиф Молақий р. т.
 Абулаббос б. Арифнинг асҳобидиндур. Бир кун бир асҳобига дедики, масалан, агар икки киши бўлса ва ҳар қайсида ўн дирам бўлса, алардин бири бир дирам садақа қилса ва тўққуз дирамни асраса ва яна бири тўққуз дирамнн садақа қилса ва бир дирамни асраса, қайси фозилроқдур? Дедиларки, улки, тўққуз дирамни садақа қилғай; Шайх дедики, не учун бу фозилроқдур? Асҳоб дедиларки, анинг учунки, кўпроқ тасаддуқ қилибдур. Шайх деди: улча дедингиз, яхшидур! Аммо масъаланинг руҳини билмадингиз ва сизга махфий қолди. Дедиларки, ул қайсидур? Деди: улки биз иккаласини тенг берган фарз қилдук, улки кўпрак берди, анинг фақрға киргани бурунроқдур, андинки, озроқ верибдур, пас, анинг фақрға нисбати ортиғроқ бўлғай, бу жиҳатдин ул афзал бўлғай. Ҳадис вориддур бу маъноғаким, етмиш минг қатла «Ло илоҳа иллаллоҳ». демакка айтқучининг нажотиға ё ҳар кишики, анинг ниятиға ўқилмиш бўлғай, тамом асари бор.
 Шайх Абуррабиъ Молақий дебдурки, мен бу зикрни дер эрдим ва лекин не ўзумға ва не кишига муайян қилмайдур эрдим, то бир кун биравнинг моида таомиға ҳозир бўлдум; бир жамоат била. Ва алар орасида тифле эрди соҳиби кашф. Илиг таомға ким элтти йиғламоққа тушди. Сабабин сўрдилар, дедики, дўзах манга мушоҳиддур, анда онамни кўрадурменки, азоб қиладурлар. Шайх Абуррабиъ дебдурким, ботинимда дедимки, Худовандо, сен воқифсенкн, етмиш минг қатла «Ло илоҳа иллаллоҳ» зикрин айтибмен, ани бу тифлнинг онаси дўзах ўтидин халос бўлурға муайян қилдим. Чун бу ниятни кўнглумда қилдим, кўрдумки, тифл кулабошлади ва шодмонлиғ қилди. Яна сабабин сўрдилар, дедики, онамни-кўрадурменки, дўзах ўтидин халос бўлди, алҳамдулиллаҳ! Пас, таом емакка машғул бўлди. Шайх Абуррабиъ дерким, манга бу ҳадис сиҳҳати ул тифл кашфидин ва ул гўдак кашфи сиҳҳати набавий, ҳадисидин маълум бўлди.

 577. Адий б. Мусофир Шомий сумма Ҳаккорий қ. с.
 Шайх Уқайлий Манбижий ва Шайх Ҳаммод Даббос била суҳбат тутубдур. Анга кўп халойиқ жамъ бўлдилар. Ҳаккория тоғидаки, Мавсил тавобиндиндур, халқдин мунқатиъ бўлди ва анда зовияе бино қилди. Ва ул диёр аҳли мурид ва муътақид бўлдилар. Ва анга оёту каромот ва хориқи одот асру кўпдур. Беш юз эллик еттида дунёдин ўтубдур. Ва қабри ҳам ул диёрда мутабаррик мозординдур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 577. Сайдий Аҳмад б. Абулҳасан Рифоъий қ. с.
 Имом Мусо Қозим р. а.нинг бузургвор авлодидиндур. Ва хирқада нисбати беш восита била Шайх Шиблий қ. с.ға етар. Анинг таърифидин қалам тили ожиздур. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да баъзи ҳолотидин шаммае зикр қилибдурлар, тилаган киши анда боқсун. Баъзи ҳолотидин жузве мунда зикр қилилур. Агар алардин киши таъвиз тиласа эрди, коғаз келтурса эрди ва сиёҳе келтурмаса эрди, ул коғазни олиб, сиёҳисиз анга таъвизни рақам қилурлар эрди. Бир қатла бирав учун ушбу мазкур бўлғон дастур била сиёҳсиз битиб эрдилар.
 Ул киши муддате мадид ғойиб бўлди ва муддатдин сўнгра ҳамул оқ коғазни имтиҳон учун келтурдики, эй Шайх, менинг учун таъвиз бити! Чун ул коғазға боқтилар, дедилар, эй фарзанд, бу коғаз битилгандир ва анга бердилар. Бир кун аларнинг асҳобидин икки киши ёзида эрдилар. Бири яна биридин сўрдики, бу муддатдаки алар мулозаматидасен, не ҳосил қилибсен? Ул деди: матлубинг недур? Деди: буки, осмондин дўзах ўтидин халослиғ баротим тушгай. Бу сўз айтур вақтда осмондин бир оқ варақ тушти. Олиб алар қошиға келтурдилар. Ўтган ҳолдин Шайх нима демади, аларға бердилар. Алар ул вараққа боққач сажда қилдилар. Чун бош саждадин кўтардилар, дедиларки, [охират бўлмасдан, шу дунёнинг ўзида асҳобимни ўтдан халос этиб, менга кўрсатган Аллоҳга ҳамд бўлсин!]1. Дедилар, ё Сайдий, бу оқ варақдур! Алар дедиларки, қудрат илиги сиёҳи била битилмас, бу нур била битилибдур. [Аллоҳ ундан рози бўлсин! Беш юз етмиш саккиз сана жумодул аввал ойининг пайшанба кунида вафот этди]2.

 579. Ҳаёт б. Қайс Ҳарроний р. т.
 Ул тўрт кишидин биридурким, Шайх Абулҳасан Фурайсий дебдурким, машойихдин булар ўз қабрлариға тасарруф қилурлар, андоқки, иҳё қилурлар. Бири Шайх Маъруф Кархийдур ва бири Шайх Абдулқодир Гилоний ва бири Шайх Уқайлий Манбижий, бири Шайх Ҳаёт Ҳарроний қ. т. а. Сулаҳодин бири дебдурким, Ямандин кемага ўлтурдук. Чун Ҳинд дарёсиға еттук, мухолиф ел қўпти ва кемани ушатти. Ва мен бир тахта порага қолдим ва бир жазираға чиқдим. Ҳеч киши йўқ эрди ва кўп харобалар эрди. Ногоҳ бир масжидқа еттим, кирдим. Тўрт киши ўлтуруб эрдилар. Салом, дедим. Жавоб бердилар, ҳолимни сўрдилар, айттим. Оқшомғача алар била эрдим. Чун оқшом бўлди, Шайх Ҳаёт Ҳарроний келди. Ул жамоат югуруб, салом қилдилар. Илгари бррди, хуфтон намозин жамоат била қилдилар. Ва фажр тулуъикача намозда эрдилар. Ва Шайх Ҳаёт муножотқа турди ва деди: [Эй тавба қилувчиларнинг маҳбуби ва эй орифларнинг сурури ва эй обидларнинг кўз нури ва эй ёлғизларнинг муниси ва эй паноҳ тиловчиларнинг паноҳи ва эй чорасизлар кўмакчиси ва эй содиқлар қалби унга тикилган, эй муҳиблар кўнглига мунис бўлган ва қўрқадиганларнинг ҳиммати унга боғланган зот!]1.
 Андин сўнгра йиғлай бошлади. Кўрдумки, анвор зоҳир бўта киришти, дағи Шайх Ҳаёт масжиддин чиқди. Ул жамоат манга дедиларки, Шайх кейнича бор. Мен Шайх кейнича эриштим. Кўрдумки, биёбон ва тоғ ва дарё оёғи остида нурдийда бўладур. Билдимки, таййи арздур. Ҳар гомда дер эрдики, [Ёраб, Ҳаётга ҳаёт бер!]2. Оз замонда Ҳарронға еттук. Ва Шайх Ҳаёт Ҳарронда сокин эрмиш. Анда дунёдин беш юз саксон бирда ўтубдур.

 580. Шайх Жогир қ. т. р.
 Шайх Абулвафо анга сано дебдур ва ўз бўркин Шайх Алий Ҳайтийдин анга юборибдур ва анга тиламак таклифи қилмайдур. Ва дебдурки, мен Тенгридин тиладимки, Жогир менинг муридларимдин бўлғай. Тенгри ани манга бағишладн. Ва Шайх Жогир аслан курдлардин эрди. Ироқ водийларидин бирида Сомарранинг бир кунчиликида мутаваттин бўлди ва анда беш юз тўқсонда дунёдин ўтти. Ва ул дебдурки, [кимки улуғ ва азиз Аллоҳни сиррида мушоҳада қилса, борлиқ унинг қалбидан соқит бўлади]1.

 581. Шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад б. Иброҳим Қураший Ҳошимий қ. с.
 [Орифлар имоми, соликлар раҳнамоси, фахрли аҳвол ва зоҳир каромотлар соҳиби]1. Ул дебдурки, бир кун Минода эрдим ва сувсиз бўлдум, ҳеч ерда сув топмадим. Ва менда ҳеч нима йўқ эрдики, сув олғаймен. Борур эрдим, то бир чоҳ топиб, андин сув тортқаймен. Чоҳе топтимки, Ажам аҳли анда йиғилиб эрдилар. Алардин бирига дедимки, бир миқдор сув бу риквага сол! Мени урди ва илигимдин риквани олиб ташлади. Ва мен шикаста хотир бордимки, риквани олғаймен. Кўрдумки, бир бўркада чучук судур. Ул судин олдим ва ичдим ва рикваға су тўлдуруб, асҳоб қошиға келтурдум. Борча андин ичдилар. Ва ул ҳолни аларға айттим. Анда бордилар, то су олғайлар. Не су топтилар ва не андин асар. Билдимки, инояте эркандур, илоҳий.

 582. Абулҳасан Али б. Ҳумайд Саъидий қ. с.
 Баланд ҳолот ва аржуманд каромот соҳиби эрди. Отаси бўёқчи эрди. Тилар эрдики, ул ҳам саббоғлиғим ўргангай. Анга оғир келур эрдики, ул дарвешлар суҳбатиға борур эрди. Ва алар тариқасин варзиш қилур эрди. Ва ул ишдин қолур эрди. Бир кун отаси буюрғон тўнлуғларни бўямайдур эрди.
 Отаси ачиғланди. Ва дўконда тоғоралар эрди, ҳар бирида ўзга ранг. Тўнлуғларни борчасин бир зарфқа солди отасининг ғазаби ортти ва дедики, кўрдунгки, не иш қилдинг? Буларнинг иялари ҳар бирин ўзга ранг буюруб эрдилар. Ул илиг ул зарфқа уруб барчани чиқарди ва ҳар қайсини неки буюруб эрдилар, ҳамул ранг олиб, отаси илигига берди. Чун отаси ул ғариб ҳолни кўрди, ани Тенгри йўли сулукида қўйди. Ва ул сулукда мартабасини дерларки, ул ерга еттики, мурид ва асҳоби бағоят кўп бўлди. Аммо ҳар киши отиники Лавҳи Маҳфузда кўрмас эрди, муридлиққа қабул қилмас эрди. Ва ул олти юз ўн иккида дунёдин ўтубдур.

 583. Абу Исҳоқ б. Зариф қ. с.
 Ҳазрат Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с. машойихидиндур. Шайх «Футуҳот»да дебдур, ул бузургроқ машойихдиндурки, мен кўрубмен. Ул дебдурки, аларки мени танирлар авлиёуллоҳдурлар. Дедилар, нечук, ё Або Исҳоқ? Деди: анинг учунки, алар икки ҳолдин ташқари эмаслар, ё улдурки, менинг ҳаққимда хайр ва яхшилик дерлар, ё анинг ғайри. Агар хайр ва яхшилик айтурлар, манга сифат демаслар, магар ул нимакн аларға сифат бўлмиш бўлғай. Агар алар ул сифат маҳали бўлмаған бўлсалар эрди, мени андоқ сифат қилмағайлар эрди. Пас, булар менинг қошимда авлиёуллоҳдиндурлар. Ва агар менинг ҳаққимда ёмонлиғ ва шар айтурлар, алар фаросату кашф соҳибидурларки, Худойи таоло аларға, менинг ҳолатимға иттилоъ берибдур, пас, алар ҳам авлиёуллоҳдиндурлар.

 584. Ибнул-Фориз Ҳамавий Мисрий қ. с.
 Куниятлари Абу Ҳафсдур ва отлари Умар. Ва баний Саъд қабиласидиндурларки, Ҳалима р. а. Ҳазрат Рисолат с. а. в.нинг мурзиъасн андиндур. Ҳамавиюл-асл эрмиш ва Мисриюл-мавлид. Отаси Миср уламосининг акобиридин эрди. Ва анинг фарзанди Саййид Ка-молуддин Муҳаммад дебдурки, ул дебдурки, аввалким, саёҳат ва тажридқа отамдин ижозат олур эрдим ва Миср теграсида тоғлар ва водийларда кезар эрдим ва анинг қошиға келур эрдим ва анинг хотири мурооти учун бир кеча-кундузга яқин анинг қошида бўлур эрдим ва яна ҳам ул сайру сулукка борур эрдим. Чун отам Тенгри ҳукмин буткарди, билкуллия ўзумнн Тенгри йўли сулукига боғладим, аммо бу тариқдин ҳеч нима фатҳ бўлмас эрди.
 Бир кун Миср мадорисидин бирида кезар эрдим, кўрдумки, мадраса эшикида бир қари баққол эрди. Вузуъ қиладур эрди ва машруъ тартиби била қилмайдур эрди. Аввал илигларин юди ва андин сўнгра аёғларин, андин сўнгра бошиға масҳ тортти ва андин сўнгра юзнни юди. Мен ўзумга дедимки, ажабдур бу қаридинки, бу кибари синда ва Ислом диёрида уламо орасида мадраса эшикида вузуъ қиладур ва машруъ тартиби била эмас. Ул менинг сари боқиб дедики, эй Умар, санга Мисрда ҳеч фатҳе бўлмас, фатҳеки санга бўлур, Макка ва Ҳижоз тарафидин бўлғусидур. Ул ён қасд қилки, сенинг фатҳинг вақти етибдур. Билдимки, ул авлиёуллоҳдиндур ва муроди ул навъ вузуъдии талбису жаҳл изҳори ва ўз ҳолининг сатридур. Қошида ўлтурдум ва дедим ё саййиди, мен қайда ва Макка қайда? Ҳаж мавсуми эмас ва ҳеч ҳамроҳу рафиқ йўқ. Илиги била ишорат қилди ва деди ийнак Каъба кўзунг илайида! Чун назар қилдим, Маккани кўрдум. Ани қўйдум, дағи юз Маккага қўйдум ва Макка кўзумдин яна ғойиб бўлмади. Ва анда сулукка машғул бўлдум. Футуҳ абвоби юзумга очилди ва осори мутародиф бўлди. Ва Макканинг тоғ ва водийларида саёҳат қилур эрдим, то улки бир водийда муқим бўлдумки, андин Макка ўн купчалик йўл эрди. Салоти хамсақа; жамоатқа ҳозир бўлур эрдим. Бу навъ била ўн беш йил ўткандин сўнгра ногоҳ бир кун ул қари баққолнинг уни манга келдиким, [эй Умар, Қоҳирага кел, вафотимга ҳозир бўл!]1. Таъжил била анга келдим, кўрдумки, муҳтазардур. Салом қилдим, ул ҳам салом қилди. Ва бир неча дирам манга бердики, мунунг била менинг такфин ва тажҳизимни қил! Ва тобутум ҳаммоллариға ҳар қайсиға бирар дирам бергил ва Қирофадин фалон мавзеъға иткил! Дерларки, ҳамул мав-зеъдурки, Шайх Ибн Фориз ҳоло анда мадфундур. Пас, деди: менинг тобутнмни анда қўй ва мунтазир бўлки, бирав тоғдин тушуб келгай, анинг била намоз қил ва мунтазир бўлки, Тенгридин не келгай? Ул вафот қилди: ва анинг васияти била амал қилдим. Ва тобутни ул ердаки деб эрди, қўйдум. Кўрдумки, бирав тоғдин иниб келди қушдек таъжил била. Ва деди: эй Умар, илгари борки, намоз қилали! Илгари бордим, намоз қилурда кўрдум, бизинг била осмон орасида яшил ва оқ қушлар намоз қиладурлар. Чун намоздин фориғ бўлдук, бир-азимулхилқа яшил қуш ул қушлар орасидии инди ва тобут қошида ўлтурди ва тобутнн ютти ва учуб ўзга қушларға қўшулди. Ва тасбиҳ ўқуй борурлар эрди, то назардин ғойиб бўлдилар. Мен мутаажжиб бўлдум. Ул киши деди: [Эй Умар, эшитмаганмисан, шаҳидлар руҳи жаннатнинг хоҳлаган ерида сайр қиладиган яшил қушлар ичида бўлади. Булар қиличдан шаҳид бўлганлар. Аммо муҳаббат шаҳидларининг жасадлари ҳам, руҳлари ҳам яшил қушлар ичида бўлади. Бу киши улардандир, эй Умар!]2. Мен ҳам алардин эрдим ва мендин зиллате вужудқа келди ва мени аларнинг орасидин сурдилар ва ҳоло бозорларда манга силлий урарлар ва ул зиллат учун таъдиб қилурлар. Ва Шайх ибн Форизға девони шеърдур арабий тили билаки, муштамилдур, маориф уюниға ва латойиф фунуниға. Ва бир қасида андин «Тоийя»дурки, етти юз эллик байт ками беш бўлғайки, [бу қасида сўфий машойихлари, улардан ташқари фозиллар, олимлар ва ҳақиқат аҳли ўртасида ҳам шуҳрат тутди]3. Сайру сулукдин сўнгра улуми дунёйи ҳақойиқи ва маорифи яқиния дақойиқидин ўз завқу куммали авлиёю акобир ва машойих муҳаққиқлари равваҳаллоҳу таоло арвоҳаҳум ажмаъин азвоқидин жамъ қилибдур. Ва бу навъ назм ройиқу фойиқ кишига муяссар бўлмайдур. Ва ҳеч кишига фазлу ҳунар аҳлидин майсур, балки кўпрак навъи башарға мақдур эмас. Ва Шайхнинг фазойилу камолоти улуму маорифи аъло маротибидин, балки каромоту валояти аъло даражасида шаръдин ташқаридур ва таърифдин мустағнийдур. Андин бирор нима воқиф бўлмак тилаган Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул унс»ин очиб, мутолаа қилсун. [Аллоҳ ундан рози бўлсин, олти юз ўттиз иккинчи йил жумодул-аввал ойининг иккинчисида вафот этди]4.

 585. Иброҳим б. Миъсор Жаъбарий қ. с.
 Кунияти Абу Исҳоқдур. Оёти зоҳира ва мақомоти фохира соҳибидур. Мазҳаби маҳви кулли ва нафй вужуд ва ифлосу нодошт эмиш. Шайх Абдулқодир Гилоний қ. с. дебдур: [Мен дарахт шохларида хурсандчилик қилувчи полопонлар булбулиман ва самоларда оқ лочинман]1. Шайх Иброҳим анинг муқобаласида дебдурки, [Мен ғуслхона ўрасини анқитадиган қушман ва саҳродаги қўтир итман]2.
Бир кун анинг шогирдларидин бири кирди ва деди икки байт эшитибмен ва манга асру хуш келибдур. Шайх сўрдики, қайси икки байтдур? Ул ўқиди.

Ш е ъ р:

[Бир насиҳатгўй менга айтди: Нозу кибрини ҳаддан ошириб юборадиган маҳбуба учун умрингни беҳуда исроф қилибсен. Унга айтдим: маломатим бас қил! Мен унга шу қадар машғулманки, ҳижрону висолдан фориғман]3.
 Шайх Иброҳим анга дедики, бу сенинг мақоминг ҳам эмас, сенинг пирингнинг ҳам. Дебдурларки, чун ажал етти, ўз қабрининг мавзеъиға келди ва дедики, [эй, қабргина, Зубайр сенга келди]4. Ва анда муқим «бўлди, онсизки, анга заъфе ва маразе бўлғай ва анқариб Тенгри живори раҳматиға восил бўлди. [Олти юз тўқсон еттида вафот этди]5.

 586. Шайх Муҳйиддин Муҳаммад б. Али б. Арабий ҳ. с.
 Ваҳдати вужуд қойилларининг қудвасидур. Зоҳир фуқаҳо ва уламосидин кўп анга таън қилибдурлар. Фуқаҳодин оз ва сўфийдин жамоате ани бузург тутубтурлар. [Уни юксак эҳтиром билан улуғладилар, сўзларини мақтаб, мадҳ этдилар, баланд мартабасини сифатладилар, беҳисоб каромотларидан хабар бердилар. Имом Ёфиъий р. ўз тарихида шундай зикр қилган]1. Аларға ашъори латиф, ғариб ва ахбори нодир ажиб бор. Ва мусаннафотлари кўп бордур. Бағдод машойихидин бириси алар маноқибида китобе жам қилибдур. Ва анда келтурубдурки, аларнинг мусаинафоти беш юздин ортлқроқдур ва Ҳазрат Шайхнинг баъзи асҳобининг илтимоси била ўз мусаннафоти фиҳрастида рисола битибдурлар. Анда икки юз элликдин ортиқнинг отин мазкур қилибдурлар, кўпраки тасаввуфда.
 Ва ул рисоланинг хутбасида дебдурларки, менинг қасдим бу кутуб таснифида сойир мусаннифлардек таснифу таълиф эмас эрди, балки баъзиға сабаб бу эрдиким, манга Ҳақ субҳонаҳудин амре ворид бўлур эрдиким, яқин бўлур эрдиким, мени куйдургай. Узумни алардин баъзининг баёниға машғул қилур эрдим. Ва баъзиға сабаб ул эрдиким, ё воқеъда, ё мукошафада ҳақ субҳонаҳу ва таоло қошидин анга маъмур бўлур эдим. Ва Имом Ёфиъий тарихида мазкурдурким, алар била Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с.ға мулоқот иттифоқи воқеъ бўлубдур. Ва баъзи акобир дедиларки, ул мулоқот Ҳарам тарафида экандур. Ҳар бири алардин яна бирига назра қилиб ўтушубдурлар, онсизки ораларида каломе воқеъ бўлғай. Андин сўнгра Шайх Шиҳобуддин ҳолини алардин сўрубдурлар. Алар дебдурларки, [у бошдан оёғига қадар суннат билан тўладир]2. Шайх Шиҳобуддиндин аларнинг ҳолини сўрубдурлар. Дебдурки, [у ҳақиқатлар денгизидир!]3. Баъзи бузургвордин андоқ эшитилдики, Ҳарам соясида суҳбат тутубдурлар. Ва Шайх Шиҳобуддин ул Ҳазратдин неча савол қилибдурлар. Баъзиға жавоб берибдурлар ва баъзиға дебдурларки, Тубо дарахти соясида жавоб бергумиздур. Бу сўз била бир-биридин айрилишибдурлар. Ва аларнинг хирқалари нисбати бир воскта била Ҳазрат Шайх Абдулқодир Гилоний қ. с.ға етар. Ва яна бир нисбатлари бир восита била Хизр а. с.ға етар. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унода бу навъ дебдурларки, тоъинларнинг улуғроқ таъни аларға «Фусус ул-ҳикам» китобидур. Ва ҳамоноки, аларнинг таънининг майшаъи ё таассубдур, ё иттилоълари адами, аларнинг мусталаҳотиға ё маоний ё ҳақойиқ румузики таснифларида дарж қилибдурлар, батахсис «Фусус»да ва «Футуҳот»да. Ва бу маъно ул мартабададурким, бу тоифадин ҳеч қайсмнинг ҳеч китобида топилмас. Ҳам ул Ҳазрат дебдурларки, бу фақир Хожа Бурҳонуддин Абу Наср Порсс қ. р. дин бу навъ истимоъ қилибменки, дер эрдиларки, бизинг волидимиз буюрурлар эрдики, [«Фусус» – жондир, «Футуҳот» – дил]4. Ҳар ердаки аларнинг бузургвор волидлари «Фасл ул-хитоб» китобида [орифларнинг баъзи улуғлари]5 дебдурлар, муродлари алардур. Ҳазрат Махдумий н. м. н. аларнинг мусаннафотидин «Фусус»ни шарҳ қилибдурлар. Андоқки, анинг таърифини қилмоқ бу фақирдек бебизоатларнинг ҳадди эмас. Ва «Футуҳот»ни доим мутолаа қилурлар ва ўз мусаннафотларида «Футуҳот»дин кўп келтурубдурлар. Ва Ҳазрат Шайх таърифида «Нафаҳот ул унс»да кўп сўзлар дебдурлар. Тилаган киши анда топар. [Шайх р. беш юз олтмишинчи йил Рамазоннинг ўн еттиси душанба кечаси Андалуснинг Мурсия деган шаҳрида туғилди. Олти юз ўттиз саккизинчи йил Раби ул-охир ойининг йигирма иккиси жума кечаси Дамашқда вафот этди. У шаҳар ташқарисидаги Қосюн тоғ этагида дафн қилинди]6. Ва ҳоло ул мавзеъ Солиҳияға машҳурдур.

 587. Шайх Садруддин Муҳаммад б. Исҳоқ б. Қўнявий қ. р.
 Кунияти Абулмаолийдур. Зоҳир улуми ва ботин улуми орасида жомеъ эрмиш ва ақлию нақлий улумда. Анинг била Хожа Носируддин Тусий орасида асъилаву ажвиба воқеъ бўлубдур. Ва Мавлоно Қутбуддин Алломаи Шерозий ҳадис илмида анинг шогирдидур. «Жомиъ ул-усул» ўз хатти била битиб, анинг қошида ўқубдур ва ифтихор қилур эркандур. Ва бу тоифадин Шайх Муъайядуддин Жандий ва Мавлоно Шамсуддин Эгий ва Шайх Фахруддин Ироқий ва Шайх Саъидуддин Фарғоний қ. а. ва ғайриҳи акобирдин кўп бузурглар анинг тарбияти ҳузурида эрмишлар. Ва Шайх Саъидуддин Ҳаммуйи била кўп суҳбат тутубдур ва андин саволлар қилибдур; Ва улуқ Шайх р. алул вақтки, Мағриб билодидин Румға мутаважжиҳ эрди ва баъзи мушоҳиди анинг валодати чоғи анинг истеъдоди ва улуми ва тажаллиёт ва аҳволу мақомот ва ҳар не умр муддатида ва муфорақатдин, сўнгра барзахда ва барзахдин сўнгра анга ўтубдур ва ўткузибдур ва барчаға мукошиф бўлди ва Қўняға етти. Анинг валодатидин сўнгра ва отасининг вафотидин сўнгра онасини Шайх ўз никоҳи ақдиға киюрди. Ва ул Шайхнинг хидмату суҳбатида тарбият топти. Ул Шайх каломининг наққодидиндур. Ва Шайхнинг мақсуди вужуд масъаласи ваҳдатида бир важ билаки, ақлу шаръ мувофиқи бўлғай, анинг таҳқиқоти татаббуъидин айру фаҳм бўлмоқ муяссар эмас Ва анинг мусаннафоти бор «Тафсири Фотиҳа» ва «Мифтоҳ ул-ғайб»дек ва «Нусус» ва «Фукук» ва ҳадис шарҳи, «Нафаҳоти илоҳия» китобики, ўзига воқеъ бўлғон воридотдин кўп анда зикр қилибдур. Ва ҳар киши тиласаки, бу тариқда анинг камолотидин иттилоъ топқай, ани мутолаа қилсун. Шайх Садруддин била Мавлоно Жалолуддии Румий қ. с. била суҳбат ихтисоси ва муҳаббат кўп эрмиш. Бир кун азим мажлис эрмиш ва Қўня акобири жамъ ва Шайх Садруддин суффа садрида сажжода устида ўлтуруб эрмишки, Мавлоно Жалолуддин кирар. Шайх сажжодадин қўпуб, ўз ўрнин Мавлоноға қўяр. Ва Мавлоно ўлтурмас ва дерки, қиёматда не жавоб берайки, Шайхнинг сажжодасида невчун ўлтурдум. Шайх дерки, бир гўшада сиз ўлтурунг, бир гўшада биз. Ҳам Мавлоно ўлтурмади. Шайх дедики, сажжодайики сизинг ўлтурурунгизға ярамас, бизинг дағи ўлтурурумизға ярамас ва ародин кўтартти. Мавлоно Шайхдин бурун оламдин ўтубдур. Ва Мавлоно васияти мужиби била аларға намоз қилибдур. Дебдурларки, Шайх Шарафуддин Қўнявий Шайх Садруддин қ. с.дин сўрубдурки, [қаердан қаёққа борасиз ва ўртада нима ҳосил бўлади?]1. Шайх жавоб бердики, [илмдан аслга борамиз. Ўртада ҳосил бўлгани дунёвийлик ва илоҳийлик ҳукми билан зоҳир бўлган икки тарафни бирлаштирувчи нисбатни янгилашдир]2.

 588. Шайх Муъайядуддин Жандий қ. с.

 Шайх Садруддин Қўнявийнинг шогирдларидиндур. Жомиъ эркандур зоҳир улуми била ботин улумиға. Ва Шайхи бузургвор Шайх Муҳйиддин қ. р.нинг кутубидин «Фусус ул-ҳикам» ва «Мавоқиъ ун-нужум»га шарҳ битибдур. Ва барча шориҳлар шарҳининг маъхази анинг шарҳидур. Ул дебдурки, ўз шайхим Садруддиндин эшиттимки, улуғ Шайх ҳазратлари, яъни Шайх Муҳйиддин қ. с.ға Хизр а. с. била мулоқат воқеъ бўлди. Хизр а. с. дедики, Мусо б. Имрон с. р. а. учун валодати кунидин анинг била ижтимоъ кунигача минг масъала анинг учун муҳайё қилиб эрдим. Ул алардин уч масъалаға сабр қила олмади. Ва ишорат бу маъноғадур, улки Ҳазрат Рисолат с. а. в. буюрубдурки, [кошки, биродарим Мусо сукут қилса эдию, Ҳақ бизга иковлари ҳақида ҳикоят қилса эди]1. Ва анга Ибн Фориз р. тариқи била ҳақойиқу маориф баёнида латиф арабий ашъордур. Ва ул жумладин Шайх Фахруддин Ироқий қ. с. бу икки байтни «Ламаъот»да келтурубдур. Ва ул будурки,

ш е ъ р:


[Бу дарё ўша қадим дарёдирким, ҳодисалар унинг мавжлари ва ирмоқларидир. Унинг пардасидак кўринадиган зоҳирий суратлар сени асло тўсиб қўймасин!]2.

 589. Шайх Саъидуддин Фарғоний р. т.
 Ул ирфон арбобининг мукаммали ва завқу виждон асҳобининг акобиридиндур. Шайх Ибн Фориз қ. с.нинг «Тоия» қасидасиға шарҳи бор. Ҳеч ким ҳақиқат илми баёнин андоқ марбут ва мазбут баён қилмайдурки, қасида дебочасида ул они форсин иборат била битибдур ва ўз шайхи Шайх Садруддин Қўнявийға арз қилибдур ва шайх кўп истиҳсон қилиб, ул бобда бир нима битибдур ва Шайх Саъид шайхнинг битконин биайниҳи табаррук ва таяммум жиҳатидин шарҳининг дебочасида келтурубдур ва сониян фонда таъмиму татмими учун арабий иборатқа нақл қилибдур. Ўзга фавойид ҳам анга мазид қилибдур. [Аллоҳу таоло уни толибларнинг энг яхши мукофоти билан сийласин!]1.
 «Маноҳиж ул-ибод илал миъод» отлиғ китобида келтурубдурки, муридлар интисоби машойихқа уч тарийқ биладур: бири хирқа била, иккинчи зикр талқини била ва учунчи хизмат ва суҳбат ва анинг одоби била. Ва хирқа нисбати иккидур: бири иродат хирқаси ва ани бир-шайхдин ўзгадин олмоқ раво эмас ва яна бири табаррук хирқаси. Ва ани кўп машойихдин табаррук учун олмоқ раводур ва ўз иродати хирқаси баёнида дсбдурки, Шайх Нажибуддин Али Бузғуш Шерозийдии олибтур ва ул Шайх уш-шуюх Шиҳобуддин Суҳравадийдин ва ул ўз тағойиси қози Важиҳуддиндин ва ул ўз отасидин Абу Муҳаммад Аммуя ва Ахий Фараж Занжонийдин. Ва ҳар бири илги анга хирқа кийдурурда, яна бирининг илги мушорикидур. Аммо Абу Муҳаммад Аҳмад Асвад Динаварийдин хирқа кийибдур ва ул Мумшод Динаварийдин ва ул Абулқосим Жунайд қ. с.дин, аммо Ахий Фараж Абулаббос Ниҳовандийдин ва ул Абу Абдуллоҳ Ҳафиф Шерозийдин ва ул Абу Муҳаммад Рувайм Бағдодийдин ва ул Саййид ут-тоифа Абулқосим Жўнайддин. Ва Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий р. а. хирқа нисбатин Абулқосим Жунайддин ўткармайдур ва Жунайддин Мустафо с. а. в.ғача суҳбат била нисбат берибдур, йўқки, хирқа била, Аммо Шайх Маждуддин Бағдодий қ. с. «Туҳфат ул-барараҳ отлиғ китобида келтурубдурки, хирқалар нисбати муттасилдур. Ҳазрат пайғамбар с. а. в.ға Ҳадис дуруст муттасил муъанъан била. Ва дебдурки, Мустафо с. а. в. кийдурди хирқа Амир ул-мўминин Али к. в.ға ва Амир ул-мўъминин Али Ҳасан Басрий ва Кумайл б. Зиёдға; Ва Кумайл б. Зиёд Абдулвоҳид б. Зайдқа ва ул Абу Яъқуб Наҳражурийға ва ул Амр б. Усмон Маккийға ва ул Абу Яъқуб Табарийға ва ул Абулқосим Рамазонға ва ул Абулаббос б. Идрисқа ва ул Довуд Ходимға ва ул Муҳаммад б. Монкилға ва ул Исмоил Қасрийға ва ул Шайх Нажмуддин Куброга ва ул бу фақирға, яъни Маждуддин Бағдодийға. Фаъало ҳазо хирқалар нисбати Мустафо с. а. в.ға муттасил бўлур Аммо Шайх Абу Саид дебдурки, бу фақирнинг зикрининг талқин нисбати ўз хирқам шайхи Шайх Нажибуддин Алидин ва апга Шайх уш-шуюх Шиҳобуддин Суҳравардий р. а.дин ва анга ўз тағойиси Шайх Нажибуддин Суҳраварднйдин ва анга Шайх Аҳмад Ғаззолийи ва анга Абубакр Нассождин ва анга Шайх Абулқосим Гургонийдин ва анга Абу Усмон Мағрибийдин ва анга Абу Али Котибдин ва анга Абу Али Рудборийдин ва анга Саййид ут-тоифа Жунайд қ. с. диндур.
 Яна дебдурки иродат хирқаси нисбатин ва зикр талқини нисбатин икки Шайхдин олмоқ маҳмуддир. Аммо суҳбат нисбатида маҳмуддур. Аммо бурунғи шайх нисбати шарти била ё фавти вуқуъи била; Андоқки, бу заиф Шайх Нажибуддин Суҳравардий қ; с. хизмати муфорақатидин сўнгра Мавлоно ва шайхуно ва саййидуно садрул ҳақ вад-дин вориси улум Саййид ул-мурсалин султон ул-муҳаққиқин Муҳаммад б. Исҳоқ Қўнявий қ. с. шарафи хизмату суҳбатдин ва саодати талқину иршодидин тарбият топти ва мунтафеъ бўлди. Ҳар неча хизмат ва суҳбатларининг шароити ҳуқуқ риояти уҳдасидин чиқаолмадим ва лекин алар ўз карамлари била бу бечорага ҳусни қабул била иршод тариқидин фуругузошт қилмадилар.

 590. Шайх Мусо Садроний қ. т. с.
 Ул Шайх Абу Мадян Мағрибий қ. с. нинг акобир асҳобидиндур. Шайх Саъидуддхинн Фарғоний «Қасидаи Тоия» шарҳида келтурубдурки, Шайх Муътабар Талҳа б. Абдуллоҳ Талҳа Тустарий Ироқий қ. с.дин олти юз олтмиш бешда эшиттимким, ул ривоят қилдики, Шайх Имодуддин Муҳаммад б. Шайх уш-шуюх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. дедики, ҳажжотдин бирида отам била эрдим. Каъба уйини тавоф қиладурғонда, ногоҳ кўрдумки, Шайх Мағрибий тавоф қиладур эрди. Ва халқ табарруку таяммун жиҳатидин ани зиёрат қиладур эрдилар. Мени анинг қошида таъриф қилдиларки, Шайх Шиҳобуддин Суҳравардийнинг ўғлидур. Манга марҳабо деди ва бошимни ўпти ва хайр дуоси қилди. Ва мен ани танимас эрдим. Пас мен сўрдумки, бу кимдур? Дедиларки, Шайх Мусо дерлар. Чун тавофдин фориғ бўлдум отам қошига келдим. Аларға деб эрмишларки, мен Шайх Мусоға мушарраф бўлубмен ва менинг борамда хайр дуоси қилған эрмиш. Алар бу маънодин бағоят масрур бўлдилар. Андин сўнг ҳозирлар Шайхнинг маноқиби зикрида дедиларки, вирдидурки, кечалик кундузликта етмиш минг қатла «Каломуллоҳ»ни хатм қилур. Отам хомуш эрди. Ногоҳ аларнинг кибори асҳобидин бири қасамёд қилди ва дедики, ростдур ҳар неки андин дерлар. Мен бу сўзни андин эшитиб эрдим ва хотиримда филжумла инкоре бор эрди, то ул вақтқачаким, бир кеча Шайх Мусони тавофда кўрдум, анинг кейнича борур эрдим. Кўрдумки, Ҳажар ул-асвад тақбили қилди ва Фотиҳадин тиловат бунёд қилди. Халқ дастури била борур эрди, камо беш-тўрт қадам борғунча бир хатм қилдики ҳарф-баҳарф фаҳм бўлди. Отам ва барча асҳоб тасдиқ қилдилар. Ва бу маънода отамдин савол қилдилар. Алар дедиларки, басти замон қобилидурки, авлиёуллоҳға воқеъ бўлур ва мунунг истишҳодиға Шайх Ибн Сукайнаҳ ва анинг сойиғ муриди ҳикоятини дедиларки, басти замон қобилидиндур ва ғариб ҳикоятлардиндур. Ва «Нафаҳот ул-унс»да Шайх Мусо ҳикояти зимнида мазкурдур. Ва андин сўнгра «Футуҳоти Маккий» соҳибининг жавҳаридин нақл қилған сўзи дағики, анга яқин аҳволдурки, иккаласи ул китобда бор. Тилаган киши топар, вассалом.

 591. Шайх Исо Ҳаттор Яманий қ. т. с.
 Имом Ёфиъий дебдурки, ул бир кун бир фоҳишаға ўтти. Ва анга дедики, бу кеча хуфтондин сўнгра санга келгумдур. Фоҳиша хуррам бўлди ва ясанди. Деган чоғда келди ва анинг уйига кирб, икки ракъат намоз қилиб чиқди ва кетти. Ул заифаға ҳол мутағаййир бўлди ва тавба қилди ва ҳар недаки бор эрди, боридин чиқди. Ва Шайх ани ўз дарвешларидин бирига никоҳ қилди. Ва таоме буюрди ва дедики, ёғ олманг. Соҳиби шавкатеки, ул хотуннинг рафиқи эрди, анга бу ҳолни дедилар. Ва анинг тавбасидин мутаажжиб бўлди ва дедки, сур учун таом пиширибдурлар ва ёғи йўқдур. Ул ғаний истиҳзо юзидин бир шиша хамр юборди ва дедики, Шайхқа денгки, шод бўлдук, бу ёғни таомингизга қўшунг! Шайх деди: кеч кеттурдунг. Ўз илгига олди ва ул таомға қуйди. Ва деди: ўлтур, нима егил. Ул киши чун ўлтурди ва ул таомдин ея киришди, андоқ хўб ёғ эрдики, андин яхшироқ бўла олмағай. Чун бориб, ул ҳолате махдумиға арз қилди, ул дағи Шайх хидматиға келиб тавба қилди.

 592. Шайх Абулғайс Жамил Яманий қ. с.
 Олия мақомот Ва сония ҳолоту каромот эгасидур. Авойил ҳолда қуттоъ ут-тариқдин эрмиш. Бир кун бир қофила интизорида кўз тикиб ўлтуруб эрмиш. Эшитибдурки ҳотифе айтадур: [Эй кўз тикувчи, сенга ҳам кўз тикувчи бор)1 Яъни, эйки, қофилаға кўз тикибсен, яна биравнииг кўзи сендадур. Бу сўз анга азим асар қилди ва қиладурғон ишдин чиқди ва тавба қилди ва Тенгрига ёнди ва Шайх ибн Афлаҳ Яманий хидмату суҳбатиға қўшулди, Яхши сулуклар қилди, бийик маротиб ҳосил қилди ва қўп хавориқи одот андин зуҳурға келди. Бир кун аҳли байти андин миқдоре атр тиладилар. Ва бозорға борди ва аттордин тиладики, сотқун олғай. Аттор деди: дўконимда атр йўқдур. Ул дедики, дўконингда атр бўлмағусидур! Филҳол ҳар атрки, ул дўконда эрди мунъадим бўлди. Аттор Шайх Ибн Афлаҳ хидматиға бориб, андин шикоят қилди. Шайх ани тилади ва бу жиҳатдинки, каромот изҳори қилиб эрди, сиёсат қилди ва деди: икки қилич бир қинда бўла олмас, бизинг суҳбатимиздин йироқ бўл! Ҳар неча Абулғайс тазаллум ва тазарруъ кўргузди, қабул тушмади ва анинг суҳбатидин ибо қилди. Ва ул маҳрум бўлуб, яна бир шайх талабиға тушти, то улки, Шайхи Кабир Али Аҳдал хидматиға етишти ва иродат изҳори қилди. Шайх қабул қилди. Шайх Абулғайс дебдурки, чун анга еттим, қатрае эрдимки, дарёға қўшулдум. Бир кун фуқаро дедиларки, бизга эт орзуси бор. Шайх деди: фалон кунки, бозор кунидур, эт егунгуз-дур.
 Чун ул кун бўлди, хабар келдики, қуттоъ ут-тариқ бир қофилани талабдур. Бир лаҳзадин сўнгра қуттоъ ут-тариқдин бири келди ва шайх учун бир ўй келтурди. Шайх фуқароға дедики, ўйни ўлтурунг, аммо бошини солим асранг! Андин сўнгра яна биров бир харвор буғдой келтурдн. Шайх буюрдики, ун тортннг ва нои пишурунг! Фуқаро шайх дегандек қилдилар. Андин сўнгра буюрди дарвешларгаким, сиз енгизки, фуқаҳо ҳаром емаслар. Жамъи фуқаҳо ҳозир эрдилар, ул суфра бошиға келмадилар. Чун фуқаро таомдин фориғ бўлдилар, ногоҳ бирав Шайх қошиға келди ва деди: айюҳаш-шайх, бир ўй фуқаро назри қилиб эрдим, ҳаромийлар таладилар. Шайх дедики, агар ўюнгнинг бошин кўрсанг таниғайсен? Деди: бале Шайх дедиким, ўйнинг бошин ҳозир қилдилар. Деди: бу ҳам ул менинг ўюмдур. Шайх деди: сен мутараддид бўлмаки, фуқаро назри фуқароға етишти. Яна бирав Шайх хидматиға келиб дедики, бир харвор буғдой фуқаро назри қилиб эрдим, ҳаромийлар элттилар. Шайх анга дағи ўй иясиға айтқан жавобин айтти. Фуқаҳо буларни маълум қилиб, шармандаю пушаймон бўлдилар. [Аллоҳ ундан рови бўлсин! Олти юз эллик биринчи йилда вафот этди]2.

 593. Шайх Абулҳасан Мағрибий Шозилий қ. с.
 Оти Али б. Абдуллоҳдур. Насабда шариф, Ҳасаний. Искандарияда сокин эрмиш. Ва фуқародин кўп анинг суҳбатиға анда қўшулубдурлар. Кибори авлиёуллоҳдиндур. Ул дебдурки, саёҳатда эрдим. Бир кеча бир тепа устида эрдим ва сибоъ теграмда эврулурлар эрди. Тонг отқунча ҳаргиз унс ул кечаки унсча топмадим. Чун тонг отти, хаёлимға келдики, манга Тенгри таоло унсе мақомидин бир нима Ҳосил бўлди, ул тепадин бир рудхонаға туштум. Қалин кекликлар кўрдумки, ҳаргиз онча қалин кеклик кўрмайдур эрдим. Чун менинг аёғим унини эшиттилар, барча бир йўли ҳуркдилар, андоқки, анинг ваҳмидин манга хафақон пайдо бўлди. Бир ун эшиттимки, манга айтурларки, эй улки, оқшом сибоъ била унс тутуб эрдинг, санга не бўлдики, бу кекликлар учқанидин қўрқубсен? Ва лекин, сен оқшом бизинг била эрдииг ва бу соат нафсинг биласен. Ҳамул дебдурки, бир қатла саксон кун оч эрдим. Хотиримға келдики, санга бу ишдин насибе ҳосид бўлди. Ногоҳ бир заифа кўрдумки, бир мағорадин чиқти, бағоят жамила. Ва дер эрдики, манҳусе саксон кун очлик тортти ва турди ва Тенгрига ноз қиладур бу иши учун. Ва олти ой манга ўтубдурки, таом топмайдурмен. Ва ҳам ул дебдурки, Расул с. а. в.ни туш кўрдум. Манга деди: ориғ қил тўнларингни кирдин, то баҳраманд бўлғайсен Тенгри таолонинг мадади ва таъйиди била ҳар нафас. Дедим: ё Расулаллоҳ, менинг тўнларим қайсидур? Деди: Тенгри таоло санга беш хилъат кийдурубдур: муҳаббат хилъати ва маърифат хилъати ва тавҳид хилъати ва имон хилъати ва ислом хилъати. Ҳар ким Тенгрини севса, анга осон бўлғай ҳар иш. Ва ҳар ким Тенгрини таниса, кўзига кичик кўрунган ҳар нима. Ва ҳар ким Тенгрини бирлик била билса, анга шерик келтурмагай ҳеч нимани. Ва ҳар ким, Тенгрига имон келтурса, эмин бўлғай барча нимадин. Ва ҳар ким, ислом била муттасиф бўлса, Тенгрига осий бўлмағай. Ва агар осий бўлса, эътизор қилғай. Ва чун эътизор қилғай, қабул тушкай. Шайх Абулҳасан дебдур: [Аллоҳ айтди: либосингни тоза тут!]1 маъносин мундин фаҳм қилдим. Олти юз эллик тўртда дунёдин ўтубдур. Макка таважжуҳи вақтида бир бодиядаки, суйи шўр экандур. Чун ани анда дафн қилибдурлар, анинг вужуди баракатидин ул сув чучук бўлубдур.

 594. Шайх Ёсин Мағрибий Ҳажжом ул-Асвад қ. с.
 Ул валоят арбобидин ва каромот асҳобидин эрди. Аммо, бу ҳолни ҳажжомлик суратида яшурур эрди. Имом Нававий р. а. анинг муридларидин ва муътақидларидин эрмиш. Анинг зиёратиға борур эрмиш ва анинг муҳаббати ва хидматиға табаррук тилар эрмиш. Ва анга иродат мақомида эрмиш. Ва ҳарне ул ишорат қилса, ул ишорат мужиби ила амал қилур эрмиш. Бир кун анга дедики, китобларки сенда ориятдур эгаларига бергил ва ўз диёрингга мурожаат қил ва аҳлингни зиёрат қил! Анинг сўзин қабул қилди. Чун ўз диёрнға етти ва аҳлин кўрди, бемор бўлди ва дунёдин ўтти. [Шайх Ёсин Мағрибий олти юз саксон саккизинчи йил Раби ул-аввал ойида вафот этди. Саксон йил умр кўрди.
 Имом Муҳиддии Нававий эса, олти юз етмиш олтинчи йил Ражаб ойининг йигирма тўртида вафот этди]1.

 595. Шайх Абулаббос Мурсий қ. р.
 Шайх Абулҳасан Шозилийнинг шогирдидур, мақомоти олия ва каромоти зоҳира ияси. Бир кун бирав они уйига зиёфатқа индади, имтиҳон учун. Таомеки анда шубҳае эрди, Шайх илайига қўйди. Шайх дедики, агар Ҳорис Муҳосибийнинг илгида бир томур эрдики, шубҳалик таом илайига қўйсалар эрди, ҳаракатқа келур эрди. Менинг илигимда олтмиш томурдурки, андоқ ҳаракатқа келур. Мезбон истиғфор қилиб, узр қўлди. Имом Ёфиъий дебдурки, манга мундоқ етишибдурки, салотиндин бири имтиҳон учун соҳиби кашф дарвешлардин бирини зиёфат қилиб, ҳалол ва ҳаром этдин пишуртти. Ул дарвеш таом тортар вақтда дедики, бу кун биз ходимлик қилурбиз. Барча ҳалол этларни дарвешлариға улашти ва бори ҳаром этларни айирдики, подшоҳнинг сипоҳилариға муносибдур. Ва муни ўқидики, [покиза пок учун, нопок нопок учундир]1. Султонға зоҳир бўлди ва ул имтиҳондин истиғфор қилди. Дебдурларки, Яъқубки, Мағрибнинг волиси эрди, мулк ғайратидин қардошин ўлтурди ва пушаймон бўлуб, ул шанеъ ҳаракат анга асар қилиб, тавба қилиб, Шайх Абулаббос хидмати истидъоси қилди. Ва Шайх ҳам анинг қабулиға Ҳақдин маъмур бўлди. Бир кун Шайх Яъқуб уйида суфрасиға ҳозир бўлди. Яъқуб буюруб эрдики, бир хўрус жўжани ўлтуруб эрдилар ва бирин жифаҳ қилиб эрдилар. Иккаласин пишуруб, Шайх илайига қўйдилар. Шайх ходимға ишорат қилдики, бу бирии кўтарки, мурдордур ва бирин ея киришти. Яъқубки, муни кўрди, мулкни ўғлиға берди ва ўзин бидкуллия Шайхқа таслим қилди. Ва Шайхнинг ҳусни тарбияти била кўшойиш топти ва валоят мартабасида собитқадам бўлди. Андоқки, бир йил қуруғлуқ жиҳатидин эл ёғинға муҳтож бўлдилар. Халқ Шайхқа дуо истидъоси қилдилар. Шайх ёзиға чиқиб, Яъқубқа ишорат қилдики, намоз қилғай ва дуо қилғай. Пас, Яъқуб намоз қилди ва ёмғур талабиға дуо қилди, фил-фавр ижобат асари зоҳир бўлди ва ёғин туташти.

 596. Шайх Саъд Ҳаддод ва анинг муриди Шайх Жавҳар р.
 Шайх Саъд Ҳаддод Аданда бузург шайх эрди. Ва Шайх Жавҳар авойилда биравнинг бандаси эрди. Чун озод бўлди, бозорда сотиқ-савдо қилур эрди. Ва фуқаро мажолисиға ҳозир бўлур эрди. Ва аларға ихлосу эътиқоди кўп эрди. Чун Шайх бузургвор Шайх Саъд Ҳаддоднинг вафоти вақти еттики, ҳоло Аданда мадфундур, хулафоси айттиларки, Шайх ўз ўрниға кимни ишорат қилурки, ўлтургай? Шайх дедики, менинг вафотимдин уч кундин сўнграки, фуқаро жамъ бўлғайлар, бир яшил қуш келгай, ҳар кимнинг бошиға ўлтурса, ани менинг ўрнумға ўлтуртунгуз! Шайх вафотидин уч кундин сўнгра фуқаро жамъ эканда, ул яшил қуш келиб, Жавҳар бошиға ўлтурди. Ва бу маъно ҳаргиз анинг кўнглига кечмайдур эрди ва фуқародин ҳам ҳеч кимнинг хотириға хутур қилмайдур эрди. Пас, фуқаро йиғилдиларки, ани Шайхнинг зовиясиға элткайлар ва анинг ўрниға ўлтуртқайлар, ул йиғлади ва деди: мен не салоҳият била бу ишни қилурменки, бир бозорий кишиман, уммий ва фуқаро тариқин ва аларнинг одобин билмасман. Ва элнинг менда ҳуқуқи бор ва менинг эл била муомалотим бор. Дедиларки, бу амредур осмонийки, санга ҳавола бўлубдур ва санга муни қилурдин ўзга чора йўқдур! Тенгри таоло санга таъйиду таълимда бўлғай. Чун чора йўқ эрди, бозорға борди ва элнинг ҳуқуқин бўйнидин адо қилди. Ва Шайхнинг зовиясиға келиб, фуқаро суҳбатин лозим тутти. [Ўз исмига ўхшаб, жавҳарга айланди. Фазилат ва камолотлари борки, айтилса, гап чўзилиб кетади. Ва покдир карим ва неъмат бергувчи. «Бу Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни ўзи хоҳлаган кишиларга ато этур. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидур»]1.

 597. Аҳмад б. Жаъд ва Шайх Саъийдки, кунияти Абу Исодур қ. с.
 Имом Ёфиъий дебдурки, Яман билодида икки шайх эрдилар. Бири шайхи кабир Аҳмад б. Жаъд, яна бири Шайхи ориф Шайх Саъийд. Ҳар қайсиға мурид ва асҳоб бор эрди. Бир кун Шайх Аҳмад асҳоб била мазорот тавофиға борур эрди. Шайх Саъийдқа йўлуқди. Ул ҳам мувофақат қилди. Чун бир миқдор йўл бордилар, Шайх Саъийд пушаймон бўлди ва қантти. Ва Шайх Аҳмад борди ва тавоф қилди ва қаптти. Неча кундин сўнгра Шайх Саъийд асҳоби била чиқди ҳамул мазорот тавофиға. Ва йўлда Шайх Аҳмад анга йўлуқди ва мулоқот қилишдилар. Шайх Аҳмад Шайх Саъийдқа дедиким, фуқаронинг бир ҳаққи санга утаважжиҳ бўлубдурки, ул кун алар мувофақатидин ёндинг. Шайх Саъийд дедиким, манга ҳеч ҳаққе мутаважжиҳ бўлмайдур. Шайх Аҳмад деди, қўпқил ва инсоф бергил! Шайх Саъийд деди: ҳар киши бизни қўпорса, биз ани ўлтуртали. Шайх Аҳмад деди: ҳар киши бизни ўлтуртса, биз ани мубтало қилали. Пас, ул икки бузургдин ҳар қайси ҳар неким яна бириси бобида деб эрди, ҳам андоқ ўқ бўлди. Шайх Аҳмад «муқъад» бўлди ва ўрнида қолди, ул вақтқачаким, Тенгри раҳматиға восил бўлди. Ва Шайх Саъийд мубтало бўлди, ангаки, ўз танидин узар эрди ва кесар эрди, ангачаки оламдин ўтти. Имом Ёфиъий р. дебдурки, фуқаро аҳволи кесаган қиличлардин итикракдур. Чун аҳвол асҳоби бир бири била тенг бўлсалар, аларнинг ҳоли бир-бирига сироят қилур. Ва агар тенг бўлмасалар, қавий ҳоли заифқа сироят қилур. Ва гоҳ борки, собиқ ҳоли сироят қилур. [Масбуқнинг ҳоли эмас. Ва бу ҳукм аниқроқ. Аллоҳ ҳақиқий аҳволни билувчидир]1.

 598. Шайх Нажмуддин Абдуллоҳ б. Исфахоний қ. с.

 Шайх Абулаббос Мурсийнинг шогирдидур. Маноқиби беҳаддур ва каромоти беадд. Ва кўп йиллар Маккада мужовир эрди. Яман уламосидин бири дебдурки, мен ҳажга бордим ва отам бемор қолди. Чун Маккага еттим ва ҳаж қилдим, хотирим отам саридин бағоят мутараддид эрдики, ҳоли не бўлғонни билмас эрдим. Шайх Нажмуддинға айттимки, не бўлғайки, баъзи мукошафотингдин хотир анга келтурсангки, менинг отам ҳолидин мутталеъ бўлуб, манга дағи хабар берсанг! Филҳол, анинг сари боқти ва дедики, отанг беморлиғидин сиҳҳат топиб, фирош устида ўлтурубдур ва китобларни теграсида терибдур ҳиляси мундоқ ва мундоқ. Барча нишонларни рост айтти. Ва ани ҳаргиз кўрмайдур эрди. Бир кун авлиёуллоҳдин бирининг жанозаси била чиқиб эрди. Чун мулаққинки, фуқаҳо киборидин эрди, қабри бошиға ўлтурди талқин қилгали. Шайх Нажмуддин кулди. Бирав кулгу сабабин сўрди, Шайх зажр қилди, сўнгра айттики, мулаққин талқин оғоз қилғанда, қабр соҳиби деди: ҳеч таажжуб қилмассизки, ўлук тирикка талқин қилур. Андин сўрдиларки, ҳаргиз хотун олибмусиз? Деди: ҳаргиз хотун олмаймен ва алар пишурган таомдин ҳам емайдурмен. Анинг Шайхи Ажам билодида, анга деб эрдики, бот бўлғайки, Миср билодида қутб била мулоқот қилғайсен. Қутб талабиға чиқти. Ва йўлда ҳаромилар дедилар: жосусдур ва боғлаб асрадилар. Ва дебдурки, ногоҳ кўрдумки, бир пир менинг устумга тушти, андоқки, қарчиғай бир сайд устига. Ва мени бандлардин очиб, халос қилди. Ва деди: қўп, эй Абдуллоҳки, сенинг матлубунг мендурмен. Пас, Мисрғача бордим, ҳеч матлубумни танимадим ва билмадимки, қайдадур, то улки бир кун дедиларки, Шайх Абулаббос Мурсий келибдур. Жамъи фуқаро дедиларки, келинг, борали ва анга салом қилали! Чун кўзум анга тушти, танидимки, ҳам ул пирдурки, мени ешиб эрди. Ва ул ҳам рамз била нишоналар айттики, ҳозирлар фаҳм қилмадилар. Ва мен анинг хидмату суҳбатин лозим туттум, ул вақтқачаки, дунёдин ўтти. Чун Шайх вафот қилди, Маккага мутаважжиҳ бўлди, йўлда Шайхнинг шайхи Шайх Абулҳасан Шозилий қ. с. қабриға етишти. Ул қабридин анинг била сўзлашиб, анга дедики, Маккага бор ва ўлтур! Чун Маккага етти, эшиттики, ҳотифе айтурки, [одамлари ёмон энг яхши шаҳарга келдинг]1 ва Маккада мужовир бўлди, то етти юз йигирма бирда дунёдинг ўтти. Ва Шайх Фузайл Аёз қ. с. қабриға яқин қўйдилар. Хуросон акобиридин бирининг хатти била топибдурларки, етти юз учда Макка зиёратиға мушарраф бўлдум. Ва ул вақт Ҳарам шайхи Шайх Нажмуддин Исфаҳоний эрди. Анинг хидматиға етишур эрдим. Бир кун мендин сўрдики, бу ҳадис санга етибмудурки, [Умматимнинг абдоллари қирқтадир. Ўн иккитаси Ироқда, йигирма саккизтаси Шомда]2. Дедим: етибдур. Аммо бу мушкулдурки, нечук бу тоифа Шом ва Ироқда-ўқдурлар. Шайх дедики, Ҳазрат Рисолат с. а. в. барча одамни икки қисмат қилибдур Нисфи ғарбий, нас, Ироқ ва ғайриҳи, Хуросон ва Ҳиндустон ва Туркистондек. Сойир шарқи билод, Ироққа дохил ва Шом ва ғайриҳи ва Миср ва Мағриб барча Шомға дохилдур. Ноқил битибдурки, бу вақтда хотиримға келдики, Хожа Қутбуддин Яҳъё Жомий Нишобурий ҳолидин савол қилғаймен. Сўрмайин дедики, Хожа Қутбуддин Яҳъё ул ўн иккидин биридурки, Ироқдадурлар.

 599. Хожа Қутбиддин Яҳъё Нишобурий қ. с.
 Кунияти Абулфазлдур. Жомиюл-асл, Нишобуриюлмавлид. Зоҳирий ва ботинин улумға маъруфу мавсуф эрмиш. Ва Шайх Рукнуддин Алоуддавла ва Шайх Садруддин Ардабилий ва Шайх Шарафуддин Даргузийний суҳбатиға етибдур. Ва етти қатла ҳаж гузарлабдур. Бир кун ўз қай ва колоси бошиға ёзиға борғондур. Андин Макка доияси кўнглига тушуб ҳам андин азимат қилибдур. Ва руқъа асҳобқа битибдурки, [ўтган кун бир гуруҳ кишилар билан дам олиш ва хурсандчилик қилиш ниятида саҳрога йўл олинди.

Р у б о и й:

Маҳбубим билан бўстонга йўл олдим, ногаҳон бир гулга назар солдим, дилдор таъна билан: уят сенга, рухсорим турганда гулга боқасанми? – деди

 Ногаҳон Аллоҳнинг ғайрати «Аллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилмайг» пинҳон жойидан ташқарига чиқди ва «Ҳақ жазбаларидан бир жазба» сиртмоғини имтиҳон қилинувчининг бўйнига солди.

М и с р а:

Яхшилик билан келмаса, сочидан судраб келтиринг.

Ватанга бормасдан, кўрмасдан, тафаккур ҳам қилмасдан «Одамларни ҳажга даъват қил, улар яёв ҳолатда сенга келурлар»... ишорати билан юксак ва шарафли Каъбага равона бўлди.

Б а й т:

Бўйнида тузоғи бор бечора кийик овчининг кетидан қандай эргашмасин?

 Ҳидоят йўлидаги кишиларга салом бўлсин! Етти юз қирқинчи йил жумод ул-охир ойининг йигирма биринчи: куни пайшанба кечаси вафот этди]1. Ва қабри Ҳирийда Ферузобод дарвозасининг тошидадур.

 600. Мир Ғиёс қ. р.
 Асли Исфаҳондиндур, аммо мавлуд ва маншаи ишобурдиндур. Ва Нишобурда анга жазбае етти, андоқки, мағлуб бўлди ва ҳушидин асар қолмади. Ўз ҳолига келганда, ўзин Ҳирий шаҳрида Ироқ дарвозасида топти. Бозор била равон бўлди. «Хуш» бозориға етганда, Мирнинг хайлидин биравнинг ул бозорда ҳалвогарлик дўкони бор эрди, Мирни таниб дўконға киюрди. Шайх Ахий Муҳаммад Жомий Мирнинг писар вақтиға етиб, анинг тарбиятиға машғул бўлди ва риёзатлар буюрди. Кўп риёзатдин сўнгра Ироқ сафариға ишорат қилди. Мир чун Машҳадқа етти, бир кеча Имом Али алайҳит-таҳияту вас-салому равзасида иҳё қилур эрдиким, бир жўлида мўй киши зоҳир бўлуб, анга дедиким, улча анинг талабидасен, ул бнздадур, деб ўтти. Мир ани эришиб бориб, саҳар Тусқа еттилар. Ва Бобо Маҳмуд Тусий қ. с.ға йўлиқдилар. Бобо Мирга боқиб дедики, сенга Ироқ сафари ҳавола эмас. Мирнинг кўнглига кечдики, мен пирим иршоди била бу сафар азимати қилиб эрдим, нечук ёнай? Бобо аёғин узатиб, дедиким, бор, кўрай, нечук борурсен? Ҳирот Бодғисининг келидин санга берибдурлар, ёниб ўз ишингга бор! Мир ёниб, Шайх Ахий Муҳаммад қошиға келиб, ўтган воқеани айтти. Шайх айтти: ажаб чўғ бўйнунга қўюбдурлар. Шайх фавтидан сўнгра Мир Бодғисқа келиб, бу ердаки, ҳоло лангаридур ва ул эр баракатидин улуқ қасаба бўлубдурки, ҳар не улуқ шаҳрларда муяссардур, анда муяссардур, ул вақт биёбон эрди, сокин бўлди. Бир кеча Иброҳим Халил била Ҳазрат Рисолат с. а. в.ни воқеъда кўрдики, келурлар ва Амир ул-мўъминин Али р. а. ҳам алар биладур. Бир анбоида тўла ўтмакдур. Мирга ҳавола қилиб, дедики, улаш, закотсиз ва таманносиз. Шайх ул-ислом Аҳмад Жом Амир ишорати била Мирға чароғ ҳавола қилди. Мир ул ерда ишга машғул бўлди ва лангар нони ул вақтдин бери ўксумайдур ва чароғи ўчмайдур. Ва кундин кунга ортиғроқ ва равшанроқ бўлубдур. Мирнинг ҳаёти муддати тўқсон уч йил бўлди. Ва бу умрда машҳурдурки, ғояти риёзатдин ўн ратлдин ортуқ таом емайдур.

Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:56:27

601. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ Маржоний Мағрибий қ. с.
 Машойих бузургларидин ва сўфия акобиридиндур. Улуми илоҳи ва маорифи раббоний абвоби юзига очилгандур. Анга дедиларки, фалон дедики, шайх сўз айтур эрди, кўрдумки, осмондин бир нури амудий шайхнинг оғзиға муттасил эрди. Чун Шайх сўзни бас қилди, ул нур мунқатиъ бўлди. Шайх табассум қилди ва дедики, ул билмайдур: нур мунқатиъ бўлғондин сўнгра мен сўзни бас қилдим, яъни ул нурдин амуд осмондин илоҳий мададининг сурати эрди. Чун ул мадад мунқатиъ бўлди, сўз қатъ топти. Етти юз тўқсон тўққузда Тунисда дунёдин ўтти.

 602. Абу Абдуллоҳ Маъруф би-Ибн ул-Мутарриф Андалусий.
 Маккада мужовир эрди. Ҳар кеча-кундуз илтизом қилиб эрдики, эллик усбуъ тавоф қилғай. Етти юз еттида дунёдин ўтубдур ва Макка подшоҳи ғоят эътиқодидин наъшин эгнига кўтарибдур. Шайх Абў Муҳаммадқа чун Расул с. а. в. равзаси зиёратиға азм бўлди, Шайх Абдуллоҳ б. Мутарриф вадоъиға келди. Шайх Абу Абдуллоҳ дедики, эшитибменки, фалон манзилда су йўқдур. Анда кўп қатиғлиғ сизга еткусидур, аммо оқибат ёмғур ёғиб, сероб бўлғунгуздур. Шайх Абу Муҳаммад дебдурки, биз тўрт киши эрдик. Чун ул манзилға еттук, су йўқ эрди. Заруратдин йўлға кирдук, ҳаво бағоят иссиғ эрди. Оташ бизга ғалаба қилди. Ва бизда озроқ су бор эрди. Асҳобдин бири тиладики, ани ичгай. Шайх Абу Муҳаммад дедики, барчасин ичмаки, агар ичсанг, ўларсен, бўғзунгни ҳўл қил! Ушбу дастур била бўғуз ўлутур эрдилар. Иш иссиғдин ва сусизлиғдин чун ҳалокка ёвушти. Шайх Абу Муҳаммад сўрдики, Шайх Абу Абдуллоҳ Мутарриф не деб эрди? Бири дедики, деб эрдики, кўп қатиғлиғ сизга еткусидур! Шайх Абу Муҳаммад дедики, қатиғлиғ мундин ўтмаски, ҳоло мундабиз. Яна не сўз деб эрди? Яна бири дедики, деб эрдики, ямғур ёғиб, сероб бўлғунгуздур! Шайх дедики, ёмғур сизга мужда бўлсунки, баяк ногоҳ булут пайдо бўлди ва мунташир бўлди ва ёға киришди. Онча ёғдики, сероб бўлдуқ. Ва сел келди ва вузуъ қилдуқ ва ғусл қилдуқ ва су кўтардук ва йўлга тушдук. Оз йўлки бордук, ул булут ва ёғиндин ҳеч асар кўрмадук.

 603. Шайх Сулаймон Туркман Муваллиҳ қ. с.
 Ул Димишқда бўлур эрди. Эгнида эски шол ва ўрнидин оз қўпар эрди ва сўз оз айтур эрди. Зоҳир уламосидин баъзи ўз жалолат ва бузурглуги била анинг оллида ниёзмандлик қилурлар эрмиш. Дебдурларки, рамазонда нима ер эрмиш ва намоз қилмас эрмиш, аммо муғаййиботқа мукошиф ва мутталиъ эрмиш ва ондин ахбор қилур эрмиш. Имом Ёфиъий дебдурларки, бўла олурки, ул ҳол анга ўз аҳволининг сатру китмони учун талбис қабилидин бўлғай. Ҳар вақт намоз қилур эрмиш бўлғай ва оғзиға нима солиб чайнаб ютмас эрмиш бўлғай. Кўп мундоқ бу тоифадин мушоҳада қилибдурлар. Андоқки, Шайх Қози Мавсилийдин ва Шайх Райҳондин ва алардин ўзгадин доғи манқулдур ва Шайх Сулаймон етти юз ўн тўртда дунёдин ўтти.

 604. Шайх Али Курдий қ. т. р.
 Ул уқалойи мажониндин эрмиш. Ва андин анвоъий каромот ва хавориқи одот зоҳир бўлур эрмиш. Димишқ аҳли анга мурид ва муътақид эрмишлар. Ҳар ҳукм қилса, мамлук молик ҳукмин эшитгандек эшитур эрмишлар.
 Бир кун Димишқ бузургларидин бирига буюрубдурки, дарвешлар учун бир даъват ва самоъ фикре қил! Ул қабул қилиб, даъват тартиби қилиб, қавволларни йиғиб, машҳур дарвешларни жамъ қилиб индабдур. Чун мажлис муҳайё бўлубдур. Шайх Али Курдий дағи ҳозир бўлубдур. Ул уйда шакарни қанд қўйған қолиблар эрмиш. Мулк иясиға дебдурки, бу қолибларнн ҳавзға сол! Бирисин ҳавзға солибдур Дарвешлар шарбат ичарлар эрмиш ва самоъ қилурлар эрмиш оқшомғача. Чун оқшом бўлуб, мажлис аҳли тарқамишлар, Шайх Али Курдий эв иясиға демишки, бу қолибларни судин чиқар! Судин чиқарғандин сўнгра ул шакарлардин ҳеч миқдор эримаган эрмиш ва қолибға нуқсон етмаган эрмиш. Пас ун иясиға буюрубдурки, уйии менинг устумга қуфл қил ва менинг Қошимға келма уч кунгача! Ул дегандек, эшикни боғлаб кетибдур. Иккинчи куни бир йўлда Шайх Али Курдийға етибдур ва салом қилиб ўтуб, уйга борибдур, эшикни ҳам андоқ боғлиғ кўрубдур. Қулфни очиб кирибдур, кўрубдурки, Шайх уйда ва уй фаршининг рухомларин қўнғарибдур. Андин сўрубдурки, ё саййидий, уйиинг фарши рухомин нега буздунг? Дебдурки, раво бўлғайки, сен яхши киши бўлғайсен ва ҳаром рухомлар фарши устида дарвешларға зиёфат қилғайсен? Ул дебдурки, бу уй ва фарш манга ота меросдур. Шайх мутағаййир бўлуб чиқибдур. «Ва ул шахс чун Шайхнинг мукошафотин билур эрмиш, таъаммулдин сўнгра хаёлиға келибдурки, бир қатла бу уйиинг фаршин бузғон экандур ва ислоҳ қилғандур. Ул устодқи, аии ясағон экандур, топиб яхши муболаға била истифсор қилғандин сўнгра маълум қилибдурки, анинг рухомин сотиб, бир масжиднинг фарши рухомин анинг ўрниға солғон экандур. Шайх Али Курдий авойилда масжиди жомеъда бўлур эрмиш. Ногоҳ яна бир мажзубки, ани Ёқут дер эрмишлар, пайдо бўлубдур ва Димишқ шаҳриға кирибдур. Шайх Али Курдий шаҳрдин чиқиб, саҳрода сокин бўлубдур. Андин сўнг шаҳрға кирмайдур, то вафот қилибдур. Ва Ёқут шаҳрда ҳоким экандур.

 605. Шайх Муфарриж р. т.
 Ул Мисрнинг Саъийдий аҳлидиндур. Кўп жалил ул-қадр ва кабир уш-шаън экандур. Бандий эрмиш, ҳабаший. Анга жазба етибдурки, қавийки, олти он емак-ичмакдин озод бўлубдур. Соғинибдурларки, телбарабдур. Ҳар неча таёғлабдурлар, суд қилмайдур. Банд қилибдурлар, чун келибдурлар, кўрубдурларки, ул ўзга ердадур ва банд ўзга ерда. Зиндонға қавабдурлар, зиндоннинг ташида топибдурлар. Чун бу каромотларни андин кўрубдурлар, неча товуғ бирён қилиб, олдиға келтурубдурлар. Боқиб, товуғларға дебдурки, учунгиз! Тирилиб, уча бошлабдурлар, биизниллоҳи таоло. Анинг асҳобидин бири арафа куни Арафотда ани кўрди. Яна бири ҳамул кун оқшомғача анинг унида анинг била эрди. Чун ул икки киши бир-бирига еттилар, ҳар қайсиси ўзи кўрганин ул яна бирига айтти. Ва бу бобда алар орасида низо тушти. Ва ҳар қайси ўз сўзи сидқиға талоқдин онт ичди. Ва бу баҳсу хусумат била шайх Муфарриж қошиға бордилар. Ва ҳар қайси ўз муддаосини изҳор қилдилар. Шайх деди: иккалангиз чун айтибсиз ва ҳеч қайсингизнинг хотуни талоқ тушмайдур. Акобирдин бири дебдурки, мен Шайх Муфарриждин сўрдумки, ҳар бирининг сўзининг сидқи яна бирининг ҳанаси мужибидур, нечук ҳеч қайси ҳонис бўлмамиш бўлғай. Ва ул мажлисдаки, мен бу сўзни сўрдум, жамоати уламо ҳам ҳозир эрдилар. Шайх ишорат барчаға қилдиким, бу масъалада сўз айтинг! Ҳар қайси бир сўз деди, аммо ҳеч қайси софий жавоб айтмади. Ва бу аснода анинг жавоби менинг хотиримға етти. Шайх ишорат манга қилдики, сен айт! Мен дедимки, чун валий вилоятда мутаҳаққиқ бўлғай ва ул маънодаки, анинг руҳонияти яна бир сурат била мусаввар бўлғай, мутамаккин бўлғай. Бўла олурки, бир вақтда мухталиф жиҳодда ўзин мутаъаддид сувар била зоҳир қилғай, андоқки тилаган. Пас, агар бирав ани ул сувардин баъзида Арафотда кўрдум деса, чин демиш бўлғай. Ва яна бирав ул сувардин баъзи била уйда кўрмиш бўлса ҳам чин демиш бўлған. Ва ҳеч қайсининг онти ҳонис бўлмамиш бўлғай. Шайх Муфарриж дедики, саҳиҳ жавоб будурки, сен айттинг.

 606. Шайх Абулаббос Даманҳурий қ. с.
 Даманҳур мавзеидур Мисрда. Бир тожир ҳикоят қилибдурки, сафарда эрдим ва барча матоим бир улоғ устида эрди. Чун Мисрға еттим ва халққа қўшулдум ва бу улоғим етти. Ҳар неча тиладим, топмадим. Баъзи соҳиби вуқуф эл айттиларки, Шайх Абулаббос хидматиға бориб, тазаллум қилсанг, шояд дуойи қилғайки, ғойибинг ҳозир бўлғай. Ва мен мундин бурун ани танир эрдим. Анинг қошиға бордим ва салом қилдим ва ҳолимни айттим. Сўзумға қулоқ солмади, аммо айттики, бизга меҳмонлар етибдурлар. Аларнинг зиёфати учун мунча ун керак ва мунча эт ва сойир масолиҳни теъдод қилди. Қошидин беҳузур чиқиб, келгандин пушаймон бўлуб дедим: яна ҳаргиз анинг қошиға бормайин. Бу ният била борур эрдим, биров йўлиқдики, анинг қошида бирор нима важҳ ўнтунчум бор эрди. Туттум ва ул ўнтучдин олтмиш олтин илигимга кирди. Дедим: ё бу ҳам борғай Тенгри йўлида ё итурганим илигимга бергай. Алқисса, бозорға бордим ва ҳар не Шайх деб эрди сотқун олдим. Неча дирам ортти, анинг била ҳалво мураттаб қилдим ва Шайх хидматиға азимат қилдим. Чун Шайхнинг зовиясиға яқин еттим, кўрдумки, улоғим юки била зовия эшикида турубдур. Инонмадимки, менинг улоғим бўлғай. Яхши эҳтиёт қилдим, ҳамул ер ва барча устидаги матойи мавжуд. Шайх қошиға кирдим ва тилаган нималарники келтуруб эрдим, арз қилдим. Чун ҳалвони кўрди, деди: бу недур? Дедим: илигимга тушган важҳдин бир нима ортиб эрди, муни олдим. Шайх деди: бу шартда дохил эмас. Мен ҳам нима орттурурмен. Кўп, бозорға бор ва қумошларингни сот ва ҳар не сотарсен, баҳосин филҳол ол! Ва андин қўрқмаки, ўзга тужжор келиб сенинг матоингнинг баҳоси синғайки, дарё менинг ўнг илигимдадур ва биёбон сўл илигимда. Чун бозорга бордим ва қумошларимни соттим, маъҳуд баҳосидинки, тамаъим бор эрди, кўп ортиғроққа. Ва матлубум ҳосил бўлди. Ва чун ул ишдин фориғ бўлдум, тужжор бару баҳрдин тўкулдилар, андоқки, гўё бандда эрдиларки аларни озод қилдилар.

 607. Шайх Райҳон қ. с.
 Аданда бўлур эрмиш. Ахёрдин бирав дебдурки, бирав Адан дарёсидин кечрак чиқиб, шаҳрға кира олмади. Дарвозани боғлағондин сўнгра ташқари қолибдур ва егулик ҳеч нима топмайдур. Ногоҳ кўрубдурки, Шайх Райҳон пайдо бўлди ва анинг қошиға келди. Ул киши дебдур: ё Шайх, дарвоза боғлиғдур ва очмен ва ҳеч егулик йўқдур. Тилармен, манга ҳариса берсанг! Шайх дебдурки, муни кўрунг, мендин шомлиғ тилар ва ҳарисадин ўзга нарса тиламас. Магар мен ҳарисапазмен? Ул дебдурки, албатта бу муддаодин ўтман. Бу сўз орасида курубдурки, бир аёғ иссиғ ҳариса ҳозир бўлд, аммо ёғи йўқ эрди. Ул киши дебдур: Ё Шайх ёғ керак! Шайх дебдурки, муни кўрунг, ҳарисани ёғсиз ея олмас, мендин ёғ тилар. Магар мен ёғ сотқучимен? Дебдур, ё саййидий, муни ёғсиз емагумдур. Дебдурки, бу риквани олиб, дарёдин су солиб кел, то вузуъ қилай! Борибдур ва дарёдин су келтурубдур. Шайх анинг илигидин риквани олиб, ул судин ҳариса устига қуюбдур, латиф мазалиғ ёғ экандур. Яна бирав нақл қилибдурки, Рамазон ойи байнал-ишоайн бозорға бордим, то аҳлим учун нима сотқун олғаймен. Ногоҳ Шайх Райҳон мени кўрди ва ўзи сари тортти ва юқори ҳавоға элтти. Чун кўп буюк бўлдум, кўзум қарорди, йиғлай киришдим. Ва муболаға қилдимки, мени ерга қўйгай. Қайтарди ва ерга қўйди. Ва деди: тилар эрдим, тафарруже қилғайсен, аммо тиламадинг. Имом Ёфиъий дебдурки, ҳамоноки бу тафарруждин самовот малакутининг ажойиб мутолаасин дебдур.

 608. Шайх Алоуддин Хоразмий қ. с.
 Бу тоифада бузург эрмиш. Имом Ёфиъий р. дебдурки, ўн икки кун бир вузуъ била намоз қилди ва ўн беш йил ёнин ерга қўймади. Ва неча кун ўтар эрдики, таом эмас эрди, магар озроқ ва хашин. Менинг била Минода эрди. Дедиларки, неча йилдурки, мункирот жиҳатидинки кўрар, ихтиёрсиз ҳажга келурки, анга буюрубдурлар. Ҳам Имом Ёфиъий дебдурки, Шайх Алоуддин дедики, Рум дарёсининг соҳилларидин баъзида гўша тутуб эрдим. Чун фитр байрами бўлди, мусулмонлар кентларидин бирига намоз учун бордим. Қайтиб масканимга келдим, бир одамени кўрдумки, менинг ҳужрамда намоз қиладур ва ҳужрам эшикидаги қумда ҳеч аёғ изи йўқдур. Таажжуб қилдимки, қайдин кириб эркин. Намоздин сўнгра зор йиғлади. Мен фикрга бордимки, анинг учун не келтурайки, ийддур. Илтифот қилмади ва дедики, фикр қилмаки, ғайбдадур, улча сен билмассен ва лекин агар су бўлса, манга келтур! Ибриқ сари бордимки, олиб келгаймен. Ибриқ қошида икки улуқ қурс кўрдум, иссиғ ва кўп бодом мағзи. Аларни кўтардим ва анинг қошиға элттим. Қурсни ушатти ва бодом мағизларин менинг илайимга тўкди. Ва дедики, егил! Ва ул бодом мағизларидин манга берур эрди ва мен ер эрдим. Ва ул емади, бир мағиздин ўзга ё иккидин ўзга. Ва мен ул таомда ғариб ҳузур топар эрдим. Деди: муни ғариб кўрмаки, Тенгри таолоға бандалар борки, ҳар қайда бўлсалар ва ҳар не тиласалар, топарлар. Менинг таажжубум ортуғроқ бўлди. Ўзумга дедимки, андин муъохот талаби қилай. Деди: ошиқмаки, яна санга келгумдур, иншооллоҳи таоло. Ва ғойиб бўлди. Ва билмадимки, қаён борди. Шавволнинг еттинчи кечаси келди ва менинг била муъохот аҳди боғлади, разиёллоҳу анҳумо.

 609. Имом Абдуллоҳ Ёфиъий Яманий қ. с.
 [У Абуссаодат Афифиддин Абдуллоҳ б. Асъад Ёфиъий Яманий, улуғ Макка-Мадинанинг меҳмони – Аллоҳ ҳар иккаласини шарофатли қилсин ва Аллоҳ ундан рози бўлсин!]1. Вақтнинг кибор машойихидин эрмиш. Зоҳир ва ботиний улумға олим эрмиш. Ва анинг таснифоти бор ва ул жумладин «Миръот ул-жинон» ва «Ибрат ул-яқзон фи маърифати ҳаводис из-замон» тарихидур ва «Равз ур-раёҳин фи ҳикоёт иссолиҳин» китобидур ва «Дурр ун-назим фи фазоил ил-Қуръон ил-азим» китобидур. Ва булардин ўзга дағи муфид мусаннафоти бор. Ва хуб ашъор ҳам айтибдур. Ул дебдурки, Шайх Алоуддин Хоразмий р. т. дер эрдики, Шом билодида бир кеча хуфтондин сўнгра ўз хилватимда уйғоғ ўлтуруб эрдим. Ва эшик ичкаридин боғлиғ эрди. Икки киши ўзум била хилватда кўрдум. Билмадимки, қайдин кирибдурлар. Бир соат менинг била сўзлашдилар. Ва бир-биримиз била фуқаро аҳволини ёд қилдуқ. Алар бир кишиники, Шомдадур, ёд қилдилар ва анга сано дедилар. Ва дедиларки, яхши кишидур, агар билса эрдики, қаёндин йир. Андин сўнгра дедиларки, бизинг саломимизни ўз ёринг Абдуллоҳ Ёфиъийға еткур! Дедим: ани қаёндин танирсиз? Ва ул Ҳижоздадур. Дедилар: бизга яшурун эмас. Ва қўптилар ва илгари бордилар меҳроб сари. Соғиндимки, намоз қилғусилардур, девордин чиқдилар. Ва ҳам ул дебдурки, ҳолимнинг авойилида мутараддид эрдимки, илм талабига машғул бўлайки, мужиби фазилату камолдур ё ибодатқаму иштиғол кўргузайки, мусмири ҳаловату дофеъи қилу қолдур. Бу кашокашу изтиробда не уйқум: қолди ва не қарорим. Бир китобим бор эрдики, доим мутолаа қилур эрдим. Бу тараддудда ани очтим. Анда бир варақ кўрдумки, ҳаргиз кўрмайдур эрдим. Ва анда неча байт битиклик эрдики, ҳеч кишидин эшитмайдур эрдим. Ва ул абёт будурки,
 
ш е ъ р:

[Ўз тадбирингдан юз ўгир ва ишларни Аллоҳнинг тақдириға ҳавола қил! Кўп тор ва қийинчилик кенг ва осон бўлиши мумкин. Кўп кенглик эса, Аллоҳнинг ҳукми билан тор бўлади. Заҳматли ишларнинг оқибати сенга ризолик келтиради. Аллоҳ хоҳлаганини қилади, амрига бўйсун ва раҳматидан баҳраманд бўл!]2.

 Чун бу абётни ўқудум, гўёки ўтунға су урдилар ва изтиробу қалақим шиддатин дафъ қилдилар. Ва ишга машғул бўлдум.

 610. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий Мақтул қ. р.
 Оти Яҳё б. Ҳабашдур. Машшоъийлар ва Ишроқийлар ҳикматида мутабаҳҳир экандур ва алардин ҳар қайсида таснифоти бор. Ва баъзи ани симиёға мансуб қилибдурлар. Ва Ҳалаб аҳли анинг шаънида мухталиф эрдилар. Ва баъзи ани илҳод ва зиндиқаға нисбат қилур эрдилар. Ва баъзининг анга каромоту мақомотқа эътиқодлари бор эрди. Ва дерлар эрдики, анинг қатлидин сўнгра кўп шавоҳид анинг каромотиға зоҳир бўлди. Ва Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да дебдурларки, бу жамоатнинг сўзи мув,офиқ кўрунур ангаки, Шайх Шамсуддин Табризий қ. с. дебдурки, Димишқ шаҳрида Шайх Шиҳобуддин Мақтулни ошкоро-кофир дёрлар эрди. Дедим: ҳошоки, кофир бўлғай. Чун сидқи тамом била Шамсуддин хидматиға кирди, бадри комил бўлди. Мен ниёзмандларға кўп мутавозеъ бўлғаймен, аммо қатиқ нахват била бўлғаймен мутакаббирларға. Шиҳобуддиннинг илми ақлиға ғолиб эрди. Ақл керакки, илмға ғолиб бўлса ва димоғи ҳокимеки, ақл маҳалидур, заиф бўлиб эрди. Тойифа арвоҳ оламида завқ топтилар, туштилар ва муқим бўлдилар. Ва раббоний оламдин сўз айтурлар, аммо ҳам ул арвоҳ оламидурки, раббоний соғинурлар, магар фазли илоҳий киргай, ё жазаботдин жазбае етишгай, ё бир комилеки, ани қучоғиға олғай ва арвоҳ оламидин раббоний сари тортқай.

 611. Хожа Аҳмад Яссавий қ. т. с.
 Туркистон мулкининг шайх ул-машойихидур. Мақомоти олий ва машҳур, каромоти мутаволи ва номаҳсур эрмиш. Муриду асҳоби ғоятсиз ва шоҳу гадонинг иродат ва ихлоси остонида ниҳоятсиз эрмиш. Имом Юсуф Ҳамадоний қ. с. нинг асҳобидиндур. Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний била қ. с. суҳбат тутубдур ва Хожа Абдуллоҳ Баррақий ва Хожа Ҳасан Андоқий қ. р. билаки, ҳам Имом Юсуф Ҳамадоний р. т. муридларидурлар, Имом қайси бийик маротибға етибдурлар, мусоҳиб бўлубдур ва рўзгор машойихидин кўп бузургворлар анинг тарбиятин топибдурлар ва Шайх Разиюддин Али Лоло қ. с. Шайхи бузургвор Шайх Нажмуддин Кубро р. хизматиға етардин бурун Хожа Аҳмад Яссавий қ. р. хизматида бўлуб эрди ва анинг хонақоҳида анинг иршоди била сулук қилибдур ва анинг мазори Туркистонда, Ясси деган ердаки, анинг мавлид ва маншаидур воқеъ бўлубдур ва Туркистон аҳлининг қиблаи дуосидур.

 612. Қутбуддин Ҳайдар қ. с.
 Машҳур андоқдурки, Туркистон подшоҳининг ўғлидур ва Хожа Аҳмад Яссавий р. т. нинг муридидур. Кичик ёшида анга жазбае етибдурки, Ҳазрат Хожа Аҳмад Яссавий р. т. суҳбатидин шикиболиғи йўқ эркондур. Ҳар неча отаси илтимос ва таклиф била уйига еткурур эркондур, яна беихтиёр Хожа мулозаматиға борур эркондур. То улки зажр била элтиб, ани кадхудолиғқа тарғиб қилибдурлар. Ул ўз нафсиға андоқ зулм қилибдурки, машҳурдур. Ота-онаси чун кўрубдурларки, аларнинг саъй ва эҳтимоми била бўлмас. Тенгри бандасин тенгрига топшурубдурлар ва андин илик тортибдурлар. Чун Ҳазрат Хожа Яссавий қ. с. кўрубдурки, ота-онаси таклифотидин қутулди, анга кўп назарлар қилиб, Хуросон вилоятиға ҳавола қилибдур. Хуросон мулкиға келгандин сўнгра Турбат ва Зова вилоятида сокин бўлубдур. Анда азим риёзатлар била сулук қилибдур ва ул мақомға етибдурким, ул мулк эли қошида Қутби оламға машҳурдур ва Ҳайдарий, қавми ўзларин анга нисбат берурлар ва турбати ҳамул Турбат деган ердадур. Гўёки ул ернинг оти анинг турбати онда эркан жиҳатдин Турбат бўлубдур.

 613. Ҳаким ато р. т.
 Оти Сулаймондур ва Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. нинг муридидур. Ҳамоноки бир кун Хожа табхе буюрғондурларки, мутбихе ўтун етмайдур, деб келгандур. Алар асҳобға дегандурларки, ёзидин ўтун териб келтурунг! Ва ул замон ёғин ёғадур экандур. Асҳобким ўтун терибдурлар, алар хизматиға келгунча ёғин жиҳатидин ўтунлар хўл бўлғондур. Ҳаким ато терган ўтинларни тўниға чирмаб, қуруқ келтургандур. Хожа Ҳазратлари дегандурларки, эй фарзанд, ҳакимона иш қилдинг ва аларға бу лақаб ондин қолғондур ва Ҳаким атоға ҳикмат тили гўё бўлубдур. Андоқки, онинг фавоиди атрок оросида машҳурдур. Ул жумладин бири будурким:

Тики турғон бутадур,
Боргонларни ютадур.
Борғонлар келмас бўлди,
Магар манзил андадур.


 614. Исмоил ато а. р.
 Зоҳиран Хожа Аҳмад Яссавий қ. с. нинг Иброҳим ато отлиғ инисининг ўғлидур ва Хожанинг муриди ва назар қилғонидур ва анга муриду асҳоб бўлубдур. Ва каромоту мақомот ва хавориқи одот бениҳоят ва ёши юзга яқин. Ва авлоди ўн етти, ё ўн саккиз бор эрди ва оламдин ўтарда авлоди орасидин Исҳоқ атони ўз қойим мақоми қилиб оламдин ўтубдур.

 615. Исҳоқ ато а. р.
 Чун атосиға халафу халифа ва қоими мақом эрди. Муриду асҳобқа пешволиқ қилиб, атоси зикру авродиға қавм кўргузубдур ва ўз замонида муқтадо эрмиш.

 616. Хожа Баҳоуддин а. р.
 Исмоил атога набирадур. Бу хонаводада алардин олийҳимматроқ ва муаззамроқ ўтмандур. Доим қуш солмоққа ва овламоққа таблу алам била ишғол кўргузурлар эрмиш. Замон подшоҳи аларға элнинг иродату ҳужумидин ямон элтиб, мулкдин ихрож буюрубдурлар. Кашмирға бориб, ул халқ аларға мурид бўлғондурлар.

 617. Хожа Боязид а. р.
 Атонинг яқин авлодидиндур. Темурбек онинг суҳбатиға келибдур ва келурда кўнглида кечурубдурки, бу эрнинг маъно оламидин хабари бўлса, бизга иссиқ ҳалво тортқой. Ул муридларға ҳалвони худ буюрғон экандур. Бек била саломлашиб кўришгондин сўнгра дебдурки [аввал салом, ўртаси таом ва охири калом!]1. Филҳол ҳалвони торттурубдур. Бекка бу ҳол зоҳир бўлғач, мурид бўлиб лангар ясаб, кўп авқоф қилибдур.

 618. Хожа Халил р. т.
 Ҳам ато авлодидиндур, Атонинг хирқа ва сажжодаси «або ан жад» анга тегибдур ва ато авлоди орасида нақиб экандур. Кўп ахлоқи ҳамида андин марзийдурур.

 619. Қўрқут ато а. р.
 Турк улуси аросида шуҳрати андин ортуғроқдурки, шуҳратқа эҳтиёжи бўлғай. Машҳур мундоқдурки, неча йил ўзидин бурунқини, неча йил ўзидин сўнгги келурни дебдурлар. Кўп мавъизаомиз мағизлиқ сўзлари арода бор.

 620. Али ато а. р.
 Кумушкентлиқдур ва илми ва чароғи дарвешларида шоеъдур. Неча йиллардурки, ўзи ёндурғон чироғи ўчмайдур деб машҳурдур. Турк халойиқи назру ният анга берурлар.

 621. Қилич ато а. р.
 Азим қурбатлиғ киши экандур ва сайёфлик санъатиға машғул экандур.

 622. Садр ато р. т.
 Мавлиди Туркистон вилоятидиндур, ўз замонида муршид экандур.

 623. Ҳубби Хожа а. р.
 Мавлиди Хоразм вилояти ва навоҳисидиндур. Анинг авсофи турк ва ўзбак халойиқи орасида андин кўпрак ва машҳурроқдурки, шарҳға эҳтиёжи бўлмағой. Йигитликда ўтубдур йигитлар сарвари Ҳубби Хожа дерлар.

 624. Йигит Аҳмад а. р.
 Каромот ва мақомотлиғ азиз, эркондур. Йигитлик айёмидин қарилардек тоату ибодат ва сулуку риёзатқа машғул бўлубдур. Шуҳрати турк эли оросида бағоят кўпдур.

 625. Кўк Шайха.р.
 Каромоту мақомот ияси экандур ва кўп ажибу ғариб ҳолот андин манқулдур. Сингли номуносиб киши никоҳиға киргондур ва ораларида ул кишининг ноҳамвор маоши жиҳатидин доим можаро бўлур эркандур. Андоқки, можаролари Шайхқа дағи етибдур. Ул куёв беандомлиғидин нохуш сўз кўп айтиб, Шайхни малул қилибдур. Шайхнинг ғазаби юзидин тилига ўтубдурки, «кўр бўл, шариат юкини чек!» Ул киши ҳамулдам нобино бўлибдур, ал-илму индаллоҳ.

 626. Темурчи ато р.
 Ғолибан мазкур бўлған санъатқа машғул бўлур эрмиш. Бир кун қизиқ темурни илиги била бир олат ясаб дебдурки, Ҳақ с. т. барча ўтларни манга ҳаром қилибдур.
 
 627. Зуҳҳодхон р.
 Ҳамоноки Хитой мулкидиндур. Андин Бухоро вилоятиға илм касби учун келгандур. Андин Хоразмға бориб, Ҳазрат Шайх Нажмуддин Кубро қ. с. хидматиға тушгандур. Ва анда анга кўп ёруғлуқ насиб бўлуб, Ҳазрат Шайх ишорати била Хуросон мулкига келибдур ва қабри Чечакту Қисор вилоятидадур.

 628. Шайх Абулҳасан Ишқий қ. с.
 Хоразмдиндур. Шайх Боязид Ишқий қ. с. ким силсиласи султон ул-орифин султон Боязид Бистомий р. ға етар, анга тарбият қилғандур. Ўз замонида фақр аҳлининг муқтадоси эрмиш, балки машойихининг пешвоси Мурид ва асҳоби бағоят кўп ва каромоту мақомоти андин кўпрак.

 629. Маҳмуд Шайхзода қ. с. ,
 Шайх Абулҳасан Ишқийнинг халафидур. Анинг дағи муриду асҳоби кўп. Муомалаю риёзати мустаҳсан ва каромоту мақомоти бениҳоят эрмиш.

 630. Худойқули Шайх қ. с.
 Шайх Абулҳасан Ишқийнинг соҳиби сажжодаси ва қойими мақоми ва замонининг шайх ул-машойихи экандур. Ишқия силсиласида Шайх Абулҳасандин сўнгра гўё андин улуғроқ киши йўқ эркандур. Ва хавориқи одоту каромоти кўп манқулдур.

 631. Муҳаммад Шайх р. т.
 Худойқули Шайх қ. с. нинг ўғлидур. Ўз замонида халойиқ муршиди эрмиш. Султонлар анга муридлик ҳайсиятидин иродат келтурубдурлар. Анинг суҳбатида олиме анга бир қатла таарруз қилғандур. Шайхнинг оллида обхўра кўза турған экандур. Бир тошни олиб, ул кўза оғзиға қўюбдур. Ул олим ҳар илмки касб қилғон экандур, барча хотирдин чиқиб, ўзин омию жоҳил топибдур. Бўйниға фўта солиб, истиғфор қилиб, Шайх қошиға тазаллум қилибдур. Шайх ул тошни кўза бошидин олғач, яна ўзин бурунги ҳолида топиб, Шайхқа мурид бўлубдур.

 632. Илёс Шайх р. т.
 Муҳаммад Шайх р. а. нинг ўғлидур. Зоҳир улумида бу силсилада андин олимроқ йўқ эрмиш. Ва ҳаж давлатиға мушарраф бўлубдур. Арабиятда моҳир эрмиш. Ва ул тил била сўзлашур эрмиш ва назм дағи айтур эрмиш. Ва Самарқандда Қум тоғида сокин эрмиш. Муборак марқади гўё ҳам анда-ўқдур.

 633. Шайхзода Абулҳасан қ. с.

 Илёс Шайхнинг ўғлидур. Кичик ёшидин риёзату мужоҳада била ўткарибдур. Мундоқ манқулдурким, Тенгри таоло қўрқунчидин анча йиғлағондурки, кўзларига тийралик юзлангандур. Илёс Шайхдин сўнгра бу силсила аҳли барча анга байъат қилиб, иродат тоза қилибдурлар. Ва Макка сафариға борурда мизожиға заъф бўлуб, Бистомда Султон ул-орифин қ. с. авлоди анга хирқаю тож ҳавола қилиб қайтиб, Ҳирим шаҳриға етганда Ҳазрат Махдумий н. м. н. шарафи мажлисиға мушарраф бўлуб, алардин илтифотлар топиб, алар ўз мусаннафотларидин бир китоб ва жойинамоз ва бир рўпок анга бергандурлар. Хориқи одот андин кўп нақл қилибдурлар.

 634. Шайх Муҳаммад Суфий қ. с.

 Ишқия силсиласидиндур ва Худойқули Шайхдин тарбият топибдур. Андин сўнг Муҳаммад Шайх суҳбатиға етибдур. Ва Илёс Шайх суҳбатиға ҳам мушарраф бўлубдур. Нафаси муассир азиз эркандур. Ва муридлари орасида сўз бу навъдурким, Хизр а. с. била суҳбат тутар. Ва андин хориқи одот кўп манқулдур.

 635. Абу Мусо Шайх қ. т. с.
 Ҳам Ишқия силсиласидиндур ва Худойқули Шайхнинг аҳфодидиндур. Бу силсила аҳлидин ул азизлар тариқини фақру фано таврида киши анча риоят қилмағондур. Ва хавориқ андиқ кўп манқулдур.

 636. Шайх Султон Суфий к. с.
 Ул дағи улуғ Муҳаммад Шайхнинг тарбиятин топибдур ва кўп машойих хидматиға мушарраф бўлғандур. Ва ўзи салиму ҳалим киши эркандур. Қўпрак ваҳт сойиму сомит эркандур. Ва каромоту мақомоти зоҳир эркандур.

 637. Кешлиғ ато а. р.

 Самарқанднинг Кеш отлиғ мавзеъидиндур. Ҳамоно анга ясоқ нисбати бор экандур. Ул таклифдин хотири малул бўлуб, Туркистонда Хожа Аҳмад Яссавий мазориға бориб, риёзатлар тортиб, ишига кушодлар етгандур. Андин Чин мулкига тушуб, ул халқ муриди бўлиб, анда элга пешво бўлубдур ва мазори ҳамул мулкдадур ва иморат ва мужовирлар мутааййиндур.

 638. Умар ато р. т.
 Кешлиғ атонинг инисидур. Ул ҳам фақр тариқиға кириб, кўп сафойи ботин касб қилғандур. Ва замон подшоҳидин элнинг ясоғин бағишлар истидъоси қилғандур. Ул подшоҳ таън юзидин дегандурки, сен элни муридлиғинг учун тилайсен. Сен яхши бўлакўр, мурид ҳам бўлмағусидур. Аввал мен мурид бўлай. Ул ҳам оғаси борғон мулк сари борибдур ва риёзатлар тортиб, мартаба ҳосил қилибдур. Қабри ҳам ул мулкда-ўқдур.

 639. Саййид ато а. р.
 Хожа Аҳмад Яссавийнинг қаробатидур. Риёзат била мужоҳадалар тортибдур. Иши ул ерга етган экандурки, дебдурки, мен ва Аҳмад тенгаштук, мен бийикрак эрдим. Ани баъзи ҳам сиёдатқа мансуб қилибдурлар. Ва турк улусида «Ато» дерлар. Ва шуҳрати бағоят кўпдур ва даъвоомиз сўзи ҳам кўп.

 640. Боби мо Ҳусайн а. р.
 Кибори машойихдиндур. Дебдурларки, Хожа Аҳмад Яссавий қ. р. ға кичик эрканида тарбият қилғандур. Ва анинг хонаводасин бузурглукка Мовароуннаҳр эли мусаллам тутубдурлар.
 
 641. Занги ато а. р.
 Туркистон машойихидиндур ва кўп машойих хидмату суҳбатиға етибдур. Ва турк улусида машоҳирлардиндур. Анинг бобида ҳам кўп сўзлар манқулдур.

 642. Ҳусайн Шайх а. р.
 Исмоил ато фарзандларидиндур. Мустаҳсан муомалалиқ киши эрмиш. Халқ анинг атвориға фирифта бўлубдурлар. Дунё асбоби сори майл қилмайдур. Ва бовужуди фақр ўзин ул навъ ғаний кўргузур эрмишки, халқ риоят йўлин топмаслар эрмиш. Оламдин ўтган замонида манқулдурки, элдин ғойиб бўлғондур. Ҳозир бўлғач боши устида бир қуш қўнғон эрмишки, ҳеч ким ул-нақшу ранглик қуш кўрмаган эрмиш. Элни кўргач учубдур, валлоҳу аълам.

 643. Юсуф Шайх а. р.
 Садр ато қ. с. авлодидиндур. Маскани Қўхи Соф эркандур. Андин ҳам кўп хориқи одоту каромот манқулдур. Умри юз йигирмага етгандур ва мозори ҳам ул-навоҳидадур.

 644. Ҳожи Шайх а. р.
 Юсуф атонинг ўғлидур. Ишин атосидин кўп ўткарибдур. Ўз замонининг улуқ улуси ўзин анга муриду асҳоб тутар эркандурлар. Арлот улуси ва Тархон элининг улуқ кичики ани муқтадолиққа қабул қилибдурлар. Хориқи одот кўп андин зоҳир бўлур эрмиш. Бир кун муридлари била отланиб борур эрмиш, бир ерда тушмишлар, ўтқа эҳтиёж бўлмиш. Ҳар тараф тиламишлар, топилмамиш. Шайх демишки, мен сизга ўт топсам, нечук бўлғай? Демишларки, лутф бўлғай! Ёғлиғи ичида бир тугун эрмиш. Ул тугунни ешмиш, андин бир пора чўғ чиқмиш. Ул чўғни ул ўтқа муҳтож элга бермишки, аларнинг ҳам суҳбатлари қизимиш ва ҳам кўзлари ёрумиш. Валлоҳу таоло аълам.

 645. Адиб Аҳмад р. т.
 Адиб Аҳмад ҳам турк элидин эрмиш. Анинг ишида ғариб нималар манқулдур. Дерларки, кўзлари бутов эрмишки, асло зоҳир эрмас эрмиш. Басир бўлуб, ўзга басирлардек андоқ эмас эрмишки, кўз бўлғай ва кўрмас бўлғай. Аммо бағоят зийрак ва закий ва зоҳид ва муттақий киши эрмиш. Ҳақ с. т. агарчи зоҳир кўзин ёпуқ яратқандур, аммо кўнгли кўзин бағоят ёруқ қилғондур: лубёға илик суртубдур ва дебдурки, қўй букрагига ўхшайдур ва нахудни бармоғи била силаб, дебдурки, итолғу бошиға ўхшар. Маскани Бағдоддин неча йиғоч, баъзи дебдурлар, тўрт йиғоч йўл эркан. Бир кун имом Аъзам қ. р. дарсиға ҳозир бўлур эркандур ва бир масъала ўрганиб, бу йўлни яёғ борур эркандур. Дарсда ери саффи ниъол эркандур. Нақледурки, Ҳазрат Имомдин сўрубдурларки, шогирдларингиз аросида қайсидин андоқки кўнглунгуз тилар, розисиз? Бовужуди Имом Муҳаммад ва имом Абу Юсуф р. ва аларнинг абнойи жинси ва ҳамсабақлари. Имом қ. с. дебдурки бори яхшидурлар. Аммо ул кўр туркки, саффи ниъолда ўлтурур ва бир масъалани мазбут қилиб, тўрт йиғоч йўл яёғ келиб борур, андоқки керак ул таҳсил қилур. Ва анинг тили турк алфози била мавоизу насойиҳқа гўё эрмиш. Хейли элнинг муқтадоси эрмиш. Балки аксар турк улусида ҳикмату нукталари шоеъдур. Назм тариқи била айтур эрмиш, анинг фавойдидиндур.

Улуғлар не берса емасман дема,
Илик сўн, оғиз ур, емасанг ема!


 Ва ҳам анингдурким:

Сўнгакка иликдур, эранга билик,
Биликсиз эран-ул сўнгаксиз илик.


 Ал-илмуллоҳи таоло.

 646. Мавлоно Калон Зиёратгоҳий қ. с.
 Азиз киши эрмиш, зуҳду тақво била маъруф ва салоҳу садод била машҳурдур. Зиёратгоҳдин шаҳрға масжиди жомеъға келур бўлса, уй миниб келур эрмиш. Бузурглуги замон аҳли қошида муҳаррар эрмиш. Замон подшоҳи суҳбатиға орзуманд эрмиш, вале ул ибо қилур эрмиш. Андоқки, бир кун ғоят иштиёқдин отланиб, Зиёратгоҳға анинг зиёрати қасдиға азимат қилибдур. Йўлда отдин йиқилибдур, дағи ёнибдурки, Ҳазрат Мавлоно чун бизинг мулозаматимизни қабул қилмайдур, ташвиш бермаган авлодур. Ва қабри Зиёратгоҳ даштидадур.

 647. Мавлоно Низомуддин Аҳмад қ. с.
 Мавлоно Калоннинг халаф фарзандидур. Донишманду муттақий киши эрмиш. Равиши пок, сулуки инчка. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. р. анинг била мусоҳиб бўлуб эркандур. Ва дегандурки, отасин улуғ кишиким дерлар, агар ўғлининг ўн улушидин бири бўлса ҳам улуқ киши экандур. Анинг сўзидурким, уч нимадурки ози кўпдур. Ширкат ва ширк ва ўт. Қабри ҳам Зиёратгоҳда, отаси ёнидадур.

 648. Бобо Сунгу қ. с.
 Замон мажзубларидин эрмиш. Андхуд қасабасида бўдур эрмиш. Соҳиби ботин киши эрмиш. Рамзларин билганлар натижа топар эрмиш. Темурбек Хуросон мулки азиматиға юруганда Андхудқа етганда машҳурдурки, Бобо хидматиға борғандур. Ўлтурғондин сўнгра Бобо иламида бир суфрада яхна эт эркандур. Қўйнинг яхна тўшин олиб, Темурбек сари отибдур. Темурбек ғояти ақлу закосидин дебдурки, Хуросонни ер юзининг кўкси дебдурлар. Ани Бобо бизга ҳавола қилди, деб бу башорат била юруб, Хуросон мулкини олибдур. Ва Бобо Сунгунинг қабри ҳам Андхуд қасабасидадур, юзору ва ютабарраку биҳи. Ва Бобожон Бобо анинг халифаси эрмиш. Ва Бобо Иброҳим Бобожон Бобонинг муриди ва халифаси. Иккаласининг қабрлари ҳам Бобо Сунгу живорида, Андхуддадур. Ва ҳоло дарвешлар такяни маъмур ясарлар.

 649. Шайх Абу Мансур Мотурудий қ. с.
 Ўз замонининг аълами уламосидин эрмиш. Ул вақт уламоси аларни Султон ал-муиззин дер эрмишлар. Зоҳир ва ботин улуми бирла ороста. Алардин ғариб ҳолог манқулдур: бир кун ўз ҳавлиларида бир айвонда ўлтуруб, ҳамоно илайларида тафсир эмиш бўлғай. Икки маст разилваш элдин аларнинг эшикларига келиб, бири ташқари туруб, бири ичкари кириб, аларнинг шариф авқотлариға беадабона ҳаракат ва сўз била мушаввиш бўлур эрмиш. Аларға ғайрату ғазаб муставли бўлуб, қўпуб, бир маҳкам чўбдасти турғон эрмиш, олиб, ул беадабнинг бошиға андоқ урарларким, мағзи паришон бўлуб йиқилур. Оёғидин судраб, бир чуқур эрмиш, анга солурлар. Дағи келиб, ҳузур била қиладурғон ишлариға машғул бўлурлар. Яна бир ҳамроҳи бир замон турар. Бу кирган ҳамроҳи чиқмас. Они тилай ул дағи кирар. Ҳамул навъ бе адабона сўз айта киришурки, менинг ҳамроҳим бу уйга кирди ва чиқмади. Қаён борди? Айт! – деб. Шайх айтурларки, мунда ҳеч киши кирмади. Бир ит кирди, телбалик қилур эрди, уруб ўлтурдум, дағи ана у чуқурда ташлабмен, деб чуқурни кўргуздилар. Ул маст ул чуқур устига бориб, мулоҳаза қилса, кўрарки, бир итдур, мағзи паришон бўлуб, ўлуб ётур. Ул мастлиғдин соғолиб, Ҳазрат Шайх қошида тавба қилур ва туз йўлға кирар.
 Шайхнинг муборак қабрлари Самарқанднинг Чокардиза гўристонидадур ва замон подшоҳи ул мозор бошида мутакаллиф масжид ясабдур.

 650. Шайх Бурҳонуддин Соғарчи қ. с.
 Соғарч – Самарқанднинг тўрт йиғочида бир кентдур. Шайх андин экандур. Ва ўз вақтида бағоят бузург экандур. Кўп халойиқнинг иродат ва ихлоси анга бор экандур. Ва қабри ҳам Самарқандда, мазкур бўлғон Чокардизадин киргач, ўнг қўлдадур.


Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:56:43

 651. Саййид Неъматуллоҳ қ. р.
 Кирмон вилоятининг Моҳон деган кентида сокин эркандурлар. Зоҳирию ботинин улумида комил ва зуҳду тақво била ороста. Замоннинг салотини, хусусан Ҳиндустон мулкининг маликлари анга муриду мухлис эрмишлар. Ва туҳфа ва назри бениҳоят ул мулкдин Кирмонға Мир хидматиға юборурлар эрмиш. Мир назмга дағи машғул бўлур эрмишлар. Ва девонлари дағи бор. Ва бу абёт аларнингдур.

 Б а й т:

[Биз Худони халққа танитмоқ учун дунёга келдик]1.
 Қабри ҳамоноки ҳам ул кентдадур.

 652. Шайх Жамол Нуқоний қ. с.
 Уз вақтида бузург эрмиш. Зоҳир ибодоти ва софий вақти бор эрмиш. Машҳади муқаддасанинг ёнида Нуқон Отлиғ кентидин эрмиш. Нуқондин ҳаж азимати қилиб, таваккул қадами била тебрабдур. Бағдодқа етганда чун зоду раҳласи йўқ эркандур, муздурлиққа борибдур. Бир муриди била экандур, аларға балчиғ иши буюрубдурлар. Нова ташийдур эрмишлар. Мурид балчиғ новаға солиб, Шайх кўтариб ерига элтур эрмиш, чун намоз вақти бўдубдур. Шайх дебдур муридғаким, бу новаға сен дастур била балчиғ солатур, мен намоз қилиб келгунча. Мурид ул балчиғни дастур била солур эрмиш ва нова элтур ерга еткурур эрмиш. Уй ияси мунга мутталиъ бўлуб, таажжуб қилибдур. Шайхни тиласа, намозға машғул топибдур, аёғиға тушуб, мурид бўлуб барча молу жиҳотин арз қилибдур. Шайх қабул қилмай Макка азимати қилибдур. Ул дағи Шайх хидматиға борибдур. Маккадин қайтқанда кўп илтимос била Шайхнинг Бағдоддин йўл яроғин қилиб, Нуқонға узатибдур. Ва ҳоло Нуқонда Шайхнинг хонақоҳининг асари мавжуддур. Ва мозори Дастжарди Хушангур деган кентдадур.

 653. Шайх Абдуллоҳ Барнишободий қ. с.
 Хожа Исҳоқ Шаҳид муридидур. Хонақоҳи ва муридлари бор эрди. Ва замон халойиқининг анга кўп иродати бор эрди. Софий авқотлиғ ва авродлиғ киши эрди. Подшоҳи замоннинг ҳам кўп ихлосу ниёзи бор эрди. Қабри ҳам ул Барнишобод деган кентида-ўқдур.

 654. Шайх Рашид Бидвозий қ. с.

 Шайх Абдуллоҳнинг асҳобидиндур. Анинг дағи муридлари ва асҳоби бор эрди. Ва ўз хайлининг муқтадоси эрди. Ва халқнинг иродат ва ружуъи анга кўп эрди. Ва қабри ўз кенти Бидвоз деган ердадур.

 655. Шайх Шоҳи Бидвозий қ. с.
 Ул Шайх Рашиднинг муридидур. Зоҳир улумидин орис эрди, аммо ўз ихлосу иродат ва зуҳду вараъу тоатидин ботин оламидин анга қавий кушодлар етиб эрди. Ва халқ анга шефта бўлуб эрдилар. Фано тариқида комил ва сўзи бағоят муассир эрди, андоқки, бовужуди омийлик. Уламодин кўп эл анга муриду мунқод бўлуб эрдилар. Ва хориқи одоту афъол ҳам нақл қилурлар. Ва ҳоло ҳам анинг муридларидин кўп дарвешлар орададурларки, сулукка, балки иршод ва талқинға машғулдурлар. Ва теграларида фуқародин толиблар алардин баҳраманддурлар. Ва Шайхнинг мозори ўз кентидадур.

 656. Шайх Санъон.
 Онинг бузурглигин Ҳазрат Шайх Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» отлиғ китобини ўқуғон киши билур. Ишқ ва муҳаббат баҳрининг гавҳари ва шавқу маломат оташкадасининг самандари эркандур ва Шайх Нозим қ. с. анинг бобида мундоқ дебдурки,

м а с н а в и й:

[Ўз даврида яшаган Шайх Санъоннинг фазилати ҳақида ҳар қанча ёзсам оз. У камолга етган тўрт юзта муриди билан Ҳарамда эллик йил яшади]1.

 Бовужуд бу бийик маротиб улча ишқ ошубидин ва муҳаббат лагадкубидин Шайх бошиға тушубдур, анинг абнойи жинсиға йўқким, ҳеч бани одамга тушмаганини ҳар киши «Мантиқ ут-тайр» китобини ўқуса, маълум қилур.

 657. Мир Кориз р. т.
 Ҳам Шайх Фаридуддин Аттор баъзи китобида анинг зикрин қилибдур ва адосидин басе бузурглик фаҳм бўлур. Дерларки, мужаррад эрмиш. Замонининг аҳли таъаҳҳул таклифи қилибдурларки, ҳайф бўлғайки, андин натижае қолмағай.
 Ул дебдурки, бизинг била басар элтмак душвордур. Алар дебдурларки, биз биравни топалики, сизнинг мусоҳабатингиз ва хидматингизни бекулфат қабул қилғай. Ул рози бўлғондин сўнгра алар анда бир улуқ кишининг қизини анга никоҳ қилибдурлар. Ул бир қоронғу хилватда бир куб ичинда сулук қилур эрмиш. Эл тарқағандин сўнгра ул кубга кирибдур. Ва манкуҳасиға дебдурки, сен ҳам кир! Ул ибо қилибдур. Илҳоҳ қилгач, дебдурки, манга бу таклифни қилсанг, талоқимни айт! Ул талоқ қилғандин сўнгра маҳру кобин тилабдур. Мир Кориз илиг уруб, ул куб оғзидин бир миқдор ушатиб анга берибдур. Ташқари чиқариб кўрса, қизил олтун экандур. Пушаймонлик суд қилмайдур. Анинг мозори Машҳад навоҳийсидадур. Ва ниёзмндларидин баъзи ҳазира ясабдурлар, юзору ва ютабарраку биҳи.

 658. Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий қ. с.
 Валодати Фароҳда эрмиш. Кичик ёшда отаси аниг Фароҳдин Зиёратгоҳға келтурубдур Мавлоно Калон қошиға. Ва Мулло Калон анинг отасининг муриди эрмиш. Анинг такмилини анга ҳавола қилибдур. Булуғ ҳаддиғача Мулло Калон ани муҳофазат қилиб, сабоқ ўқубдур. Йигит бўлғондин сўнгра Зиёратгоҳнинг қадим мадрасасида сокин бўлуб, зоҳирий улум такмилин қилибдур. Ва Мавлоно ҳам ул дастур била андин хабардор эрмиш. Муддатдин сўнгра шаҳрға келиб, мадрасасида сокин бўлуб, муфрит тақво юзидин сулукка машғул бўлубдур. Зотида зуҳд кичик ёшидин мутамаккин эрмиш, андоқки, таҳсил чоғида ҳеч толиби илм уйидин шамъ ёрутмайдур. Чун инзивоси ғояти қувват ва нияти такмилу татмимға етибдур, ғайбдин абвобу кушод ва анвоъи файзу иршод аларға етибдур Зиёратгоҳға авд қилиб, мавруси манзилиға кириб сокин бўлубдур. Сойир авқотда ҳеч ким била ихтилот қилмас эрди. Акобир ва ашроф, балки замон подшоҳлари Шайх зиёратиға борурлар эрди, аммо адабу таъзим юзидин расм йўқ эрдики, эшик қоққайлар, хўшада тушуб ўлтурурлар эрди. Бирав уйдин чиқса, кириб хабар элтур эрди. Шайх тиламагунча киши кирмас эрди. Ҳар киши суҳбатиға етса эрди, маҳобатидин далир сўз айта олмас эрди. Ва ҳақойиқу маорифи муассир эрди. Ва подшоҳ ва гадоға насиҳату панди алассавия эрди. Подшоҳга бир кун бу навъ насиҳат қилғандурки, ҳарне ўзунгга раво кўрмассан, Тенгрининг ҳеч бандасиға раво кўрма! Бу сўз муассир тушуб, чандин мусулмонларға нафъ етиб, подшоҳ бу сўзни мазкур қилур эрди. Ва бу ҳақир била кўп илтифоти бор эрди. Кўп қатла хайр дуоси қилиб эрди. Умид улки мустажоб бўлмиш бўлғай. Ёшлари етмиш иккига етганда Зиёратгоҳда дунёдин ўттилар. Ва Ҳирот шаҳрида Шайх Баҳоуддин Умар қ. с. ҳазирасиға нақл қилдилар.

 659. Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с.
 Алар Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с. нинг кибор хулафосидиндур. Зоҳирий ва ботиний улумда комил. Қирқ йилға яқин иршод сажжодаси устида истиқлол била мутамаккин эрдилар. Ҳазрат Шайх Табодгоний қарясиға етганда алар кичик ёшда эрмишлар. Шайх суҳбатининг шефтаси бўлубдурлар. Шайх азимат қилғанда тилабдурларки, хизматида борғанлар. Шайх дебдурларки, ҳоло, санинг иш қилур вақтинг эмас. Таҳсилға амр қилибдурлар. Ҳирот шаҳриға келиб, Ферузобод бозорида мадрасаи Сабзда неча вақт зоҳир улуми касбиға машғул бўлубдурлар. Аммо доим хаёлларида бу тоифанинг сулуки дағдағаси бор экандур. Бир кун ҳужраларида мутолааға машғул экандурлар, жаноза салоти уни келур. Қўпорларки, ул намозға етгайлар. Ташқари чиқиб, эҳтиёт қилурлар. Жаноза ва салот тортқон киши кўрунмас. Таажжуб била ҳужраға кириб, яна мутолааға машғул бўлурлар. Яна ул ун келур. Яна чиқарлар ва эҳтиёт ва тафаҳҳус қилурлар ва ҳар кишидан сўрарлару не ул жанозадин ва ундин асар бор эрмиш ва не ҳеч кишига андин вуқуф. Алар ўзларига дерларки, гўё бу ун [ўлмасдан бурун ўлинглар]1 ҳадиси ҳукми ишорат ангадурки, ўлумнинг таҳниясида бўлғай, чун вақт етган эркандур. Чиқиб, Ҳазрат Шайх хизматиға келиб, жидд била сулукка иштиғол кўргузурлар ва оз фурсатда аларға кўп рушд зоҳир бўлур. Шайх дер эрмишларки, Мавлоно Шамсуддин Муҳаммад сариғ олтун эрди. Биз ани сикказада қилдуқ ва ҳар кимга мактубе ё руқъа битсалар эрмиш, аларға буюрурлар эрмиш ва истиҳсон қилиб дер эрмишларки, бизинг мофиззамиримизни битирсен. Мавлонодин манқулдурки, бир рамазон ойида Шайхнинг масжидининг имоми ғойиб эрмиш. Аларға ҳавола бўлубдурки, таровиҳда имомат қилғайлар. Дастур бу эмишки, Шайх масжидида таровиҳда си пора Қуръонни бир хатм қилур эрмишлар. Алар ҳар кун бир се порани ёд тутуб, таровиҳда имомат қилиб, ул рамазон маъҳуд дастур била Қуръон хатм бўлубдур ва Шайхдин сўнгра истеҳқоқу истиқлол била муршид алар бўлдилар ва хосу омнинг ружуъи алар хизматида воқеъ эрди ва хонақоҳларида муридларни арбаъин ва хилватқа ўлтуртмоқ ва алар такмилиға иштиғол кўргузмак алар замонида аларнинг хонақоҳида ўқ эрди ва хотирлари майли яхши ун била самоъға кўп моил эрди ва Мавлоно созу хонандалиғдин бот муассир бўлиб, самоъға қўпорлар эрди ва беҳол бўлур эрди ва мажлис ҳуззориға ғариб асар қилур эрди. Андоқки, бетаҳаммул бўлуб эрдилар ва аларнинг таснифоти бор, мисли «Асмбуллоҳ шарҳи» ва «Манозил ус-сойирин» ва «Қасидаи бурда муҳаммаси» ва «Тазкират ул-ҳабиб» ва «Васоё» таржимаси ва бир «Арбаъин» таржимаси «зикр» бобида. Ва яна бир «Арбаъин» таржимаси «фақр сулуки» бобида. Ва бу фақирға илтифотлари кўп эрди. Бу ҳадисни алардин истимоим борки, [иймон икки бўлакдан иборат: ярми сабр, ярми шукр]2. Ёшлари саксон саккизга етти ва саккиз юз тўқсон бирда Чилгазий маҳалласида оламдин ўттилар ва Хиёбонда мадфундурлар. Мухлисларидин баъзи қабрлари бошида хонақоҳ ва масжид иморати қилибдур ва дарвешлари фарзандлари хизматида сулукка машғулдурлар ва [«қутби замон бирафт»]3, аларнинг фавтининг тарихидур.

 660. Хожа Абдулазиз Жомий қ. с.
 Ҳазрат Шайх ул-ислом Шайх Аҳмад Жомий қ. с. нинг яқин авлодидиндур. Кичик ёшдин зуҳду тақвоға ороста эрмишлар. Ҳирий шаҳрида зоҳир улуми такмили қилибдурлар ва Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. иршоди била хожалар қ. а. тариқида сулукка машғул бўлубдурлар ва тақволари муфрит эрди, сойим уд-даҳр эрдилар ва самоъ мажлисида азим сайҳалар уруб, бехуд бўлур эрдилар. Улуғ ёшларида ҳарамайни шарифайн зиёртиға бориб, мушарраф бўлдилар ва важду шавқ мизожларида ғолиб эрди ва кўпрак авқот «Футуҳоти Маккия»ни мутолаа қилур эрдилар. Алар вақтида Шайх ул-ислом қ. с. авлодида бу тариқда алар эрдилар. Ва халойиқ ва сойир авлод аларға мухлису мунқод эрдилар. Ва бу ҳақир борасида илтифотлари кўп эрди ва кўп қатла фотиҳа била дуои хайр қилибдурлар. Умид улки, мустажоб бўлмиш бўлғай. Саксон икки ёшларида тўққуз юз иккида Жом вилоятида оламдин ўттилар. Шайх ул-исломнинг хонақоҳида мадфундурлар.

 661. Мавлоно Алоуддин қ. с.
 Анинг асли Кўҳистондиндур. Шаҳрға таҳсил учун келиб, Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. суҳбатиға мушарраф бўлубдур. Ва сулукка машғул бўлубдур. Ва Ҳазрат Мавлоно иршоди била анга кўп рушд ҳосил бўлубдур. Ваъзу самоъ мажлисида хушҳол бўлуб, сайҳалар тортар эрмиш. Басе толибларға фақр тариқи талқини қилур эрмиш. Икки ҳаж ташрифиға мушарраф бўлуб, анда Шайх Абдулкабир деган бузург суҳбатиға етиб, кўп фавойид топибдур. Ёши етмиш учга етиб, саккиз юз тўқсон иккида оламдин ўтти. Ва қабри ўзининг пири Мавлоно Саъдуддин қ. с. тахти устидадур. Фавтининг тарихи [«Пир рафт»]1 алфозидин топибдурлар.

 662. Мавлоно Абулхайр қ. с.
 Оти Аҳмаддур. Ҳофиз Шамсуддин Сарахсийки дерлар, соҳиби вақт киши эрмиш, анинг ўғлидур. Ва кичик ёшда Қуръонни ҳифз қилиб эрди. Ва Шайх Зайнуддин Хавофий р. т. силсиласида сулук қилур эрди. Яхши табъи ва. яхши ихтилоти бор эрди. Бу фақир Ҳазрат Махдумий н. м. н. жамоатида анинг кейнида намоз қилибмен. Қуръонни хўб ва муассир ўқуб эрди. Ёши етмишга етганда саккиз юз саксон еттида оламдин ўтти. Ва қабри Ҳирот шаҳрининг шарқий ҳаддида Шоҳ Абулғайс гўристонида дурур.

 663. Мавлоно Шиҳобуддин қ. с.
 Оти Муҳаммаддур. Мавлоно Абулхайрнинг оғаси эрди. Ул дағи кичик ёшида Қуръон ҳифзи қилиб эрди. Дарвешлик ва фақр тариқи сулукида бийик ҳолату воқеъотқа етиб эрди ёши саксонга етганда саккиз юз тўқсон тўққузда дунёдин ўтти. Қабри иниси ёнида, Шоҳ Абулғайсдадур.

 664. Мавлоно Хожий р. т.
 Йигитликда тамаввул ва моли бор эрмиш. Барчасин дарвешларга ва фақр аҳлиға сарф қилибдур. Ва сулуки чоғида саккиз ҳаж давлатиға мушарраф бўлубдур йиллар Маккада мужовир эркандур. Қирқ йилға яқин ҳазрат Махдумии н. м. н. хидматиға мушарраф эрди. Ва ул Ҳазратнинг анинг била кўп инбисоту илтифотлари бор эрди, андоқки, аларнинг кутубу мусаввадаларин муҳофазат қилур эрди. Ва ёши етмиш тўртга етганда саккиз юз тўқсон тўққузда оламдин ўтубдур. Ва мозори Ҳазрат Махдумийнинг суффаси устидадур.

 665. Мавлоно Саъдуддин р. т.
 Баҳрободнинг Равниз отлиғ кентидин эрдилар Донишманд ва муттақий эрдилар. Кичик ёшидин тақвою зуҳд била ўткариб эрдилар. Ҳирот шаҳрида Ҳазрат Махдумии н. м. н. била кўп суҳбат тутубдурлар. Ва таҳсил аёмида била ҳамсабоқ ўқубдурлар. Ва Мир Иззуддин Тоҳир Нишобурийннг шогирди эрдилар. Ва Шайх Саъдуддин Ҳуммуйи р. нинг авродин ўқур эрдилар. Ва қирқ йилға яқин Машҳади муқаддасаи ризавияда сокин эрдилар Ва ҳаётлари муддатида «Фаройиз» адосидин сўнгра «Тафсир» била «Ҳадиоқа машғул бўлурлар эрди Ва эл била ихтилот қилмас эрдилар. Ва дунё сўзи алар мажлисида ўтмас эрди. Алар суҳбатиға етиб, сўзларин эшитган кишига Ҳазрат Расул с. а. в. ва бузургвор асҳобининг тариқи ёд бўлур эрди. Баъзи мухталиф мозоҳиб аҳлики, алар таврида таассуб ғолиб бўлур, Мавлононинг бузурглукида ҳеч сўзлари йўқ эрди. Бу ҳақир борасида кўп хайр дуолари қилибдурларки, анинг била бағоят умидвормен. Шариф синлари тўқсон еттига етти, тўққуз юзда дунёдин ўттилар. Ва қабрлари Машҳаднинг бозасида Али Зайнуддиннинг хонақоҳи оллидадур.

 666. Мавлоно Муҳйи қ. т. с.
 Имом, Рофиъий Ғазнавий қ. с. фарзандларидиндур. Валодатлари Андхудда эркандур. Кичик ёшида бозордин отаси била ўтуб борурда, Бобо Сунгу а. р. ки, замоннинг мажзубларидин эрмиш, илигин тутуб, ҳалвоназ дўкониға тортиб, уч тика ҳалво оғзиға солибдур. Ўз даврида Ҳақ таоло анга гўёлиғ берибдур. Доним дер эрмишки, ул ҳалвонинг ҳаловати жоним мазоқидин чиқмас. Ва ул Самарқандда таҳсил қилибдур. Ва хонақоҳи ва муридлари бор эрмиш. Ва муассир ваъз айтур эрмиш. Либоси ё капанак, ё пўстин эрмиш. Кўнглак ўрниға бир чодири шаб эгнига солур эрмиш. Машҳур мундоқдурки, ҳар кун «Каломуллоҳ»ни бир хатм қилур эрмиш. Иши тўқсон еттига етиб, саккиз юз олтмиш бешда дунёдин ўтубдур.

 667. Муқрий Маҳмуд қ. с.
 Хоразмлиқдур, ҳусни савти аъло даражада эрди. Ва бағоят дарвеш ва покиза рўзгор киши эрди. Мавлоно Муҳйи а. р. нинг муриди эрди. Ва ўзининг ҳам кўп муридлари бор эрди. Ва Ҳирий шаҳрининг масжиди Жомеъида етмиш йил азон давдати анга муяссар бўлди. Ва ёши юз тўртга етти ва саккиз юз саксонда дунёдин ўтти. Ва қабри Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. нинг ҳазирасидадур.

 668. Мавлоно Важиҳуддин р. т.
 Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодгоний р. т. нинг асҳобидиндур. Тавбасининг бидояти бу эрдиким, бурун толиби илм киши эрди. Вазифасининг баротин бир кентга битиб эрдилар, ани биткарурга борурда дарвешлик дағдағаси кўнглига тушуб, ҳам андин мадрасадағи кутубни ва ҳужрани муқфал қуюб, Мавлоно Сирожиддин Олим суҳбатиға бориб, инобат қилиб, бир йил алар била бўлубдур. Ва андин Макка азимати қилибдур. Ва Машҳадда Ҳазрат Мавлонойи мазкур хидматиға етибдур. Ва алар ани асрабдурлар ва кўп иш буюруб, иршод ижозати берибдурлар. Ёши етмиш саккизга етганда саккиз юз тўқсон тўртда дунёдин ўтубдурлар.

 669. Мавлоно Муҳаммад Амин р. т.
 Бағоят бузургвор киши эрдилар, донишманд ва муттақий. Ва мажолисларида тафсир ва ҳадисдин ўзга сўз оз ўтар эрди. Ва аксар, Ҳақ с.т. нинг лутфу эҳсони ва бандаларға раҳму раҳматидин ва мужрим бандаларнинг Тенгри таоло авфидин умидворлиғи бобида оёту аҳодис ўқурлар эрди. Ҳар неча фориқу фожир ва ноумид киши алар суҳбатиға етса эрди, умидвор чиқар эрди. Муборак синлари юздин тажовуз қилди. Бу рубоий бу фақир хотириға аларнинг муборак тилидин қолибдурки,
рубоий:

[Шамол эсдию жонон зулфининг ҳидини келтирди, бизнинг эски хароб ишқимизни янгилади. Эй шамол, у билан ошнолиғинг бор, зинҳор бирор бегона атрофида айланма]1.

 Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий ва ул асрда кўпрак машойих била суҳбат тутуб эрдилар. Балки машойих алар суҳбатиға табаррук тилар эрдилар. Қабрлари Зиёратгоҳ даштидадур.

 670. Дарвеш Муҳаммад Биҳра р. т.
 Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с. мажлисиға етиб эрди. Ва Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. хидматида кўп сулук қилган киши эрди. Ҳирот шаҳрининг Биҳра отлиғ кентида бўлур эрди. Ва муридлари бор эрди. Ва элга насиҳату панд айтурда бетаҳоший эрди. Ва қабри ҳам ул Биҳра ёнида бир буюк тепа устидадур.

 671. Дарвеш Мансур қ. т. с.
 Покрав солик эрдилар. Ва Шайх Ҳасан Журий муридларидин эрдилар. Аксар авқот сойим эрдилар. Ва зоҳир улумини Мавлоно Яҳё Себак қошида таҳсил қилиб эрдилар, Ва замон подшоҳи бу ҳақир кичик эрканда арузу саноеъ ўқумоққа аларға сипориш қилиб эрдилар. Аммо бу тоифанинг чун истилоҳотин ҳам хўб билур эрдилар. Мундин ҳам кўпрак алардин эшитилур эрди. Бу тоифада алардек хуш табъу дақиқ оз киши воқеъ бўлмиш бўлғай. Алар фавойидидин бир-икки рубоий сабт қилилур.

 Р у б о и й:

[Ўз зотига қойим Ҳақ ҳар бир заррада зуҳур этади. Аммо ғофиллар кўзидан пинҳон. Дарахтдан «аналлоҳ» садоси чиқди. Мансур «аналҳақ» деса, ажаб эмас...

* * *


Ҳар бир зарра ўзича мавжуд эмас, бу ҳақда турли гаплар айтмаслик керак. Яратиш истаксиз бўлмас. У истаганни эса, рад этиб бўлмас)1.

Оламдин сойим ўттилар. Ва қабрлари Хожа Тоқ гўристонидадур.

 672. Дарвеш Ҳасан Шаҳрошуб қ. с.
 Астрободда бўлур эрди. Машойихиинг кўпининг суҳбатиға етиб эрди. Ва халойиқдин эъроз қилиб, гўшае тутуб эрди. Ва ҳеч кимдин ҳеч нима қабул қилмас эрди. Ва «Мусҳаф» китоби била маош ўткарур эрди, аммо қоғазу сиёҳи ва ўзининг китобатиға ярар музддин ортиқ нима риоят жиҳатидин берсалар эрди, қабул қилмас эрди.
 Бағоят зоҳиду муттақий киши эрди. Қабри Астрободда ўз масканидадур.

 673. Дарвеш Муҳаммад Гозургоҳий қ. с.
 Ул сипоҳий йигит эрди. Оти Мақсуд Али. Аммо номурод ува дарвешваш йигит эрди ва дарвешликка мойил. Оқибат сипоҳилиғни тарк қилиб, Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. мулозаматиға мушарраф бўлуб, аларнинг илкида тавба қилиб, алар иршоди била сулукка машғул бўлди. Ва андоқ мустаҳсан муомалаға муваффақ бўлдики, оз фурсатда Мавлоно ҳазратларининг кибор асҳоби ани мусаллам тутарлар эрди. Ва ғолиблиққа писанд қилурлар эрди ва Мавлононинг ҳам иноят назари муридларидин анга кўпрак эрди. Фақр тариқида кўп ёруғлуқлар топиб, мақосид ҳосил қилғондин сўнг ўзгалардек оламдин ўтди. Ҳамоноки қабри Гозургоҳдадур.

 674. Мавлоно Муҳаммад Хуросоний а. р.
 Авоилда лоуболи ва лаванд ва ошуфтарўзгор ва хаммор киши эрди. Ҳақ с. т. ҳодийи тавфиқни анинг сарвақтиға еткурди ва кўнглига дарде тушди ва ул вошойист ишларни тарк қилди ва Мавлоно Муҳаммад Табодгоний р. хизматиға келиб, тавба қилди ва сулукка машғул бўлди ва шойиста маош илгари тутди ва яхши арбаъинлар чиқарди ва Макка азимати қилди. Ва таваккул қадами била ул йўлни борди ва Ҳарамайни шарифайн зиёратиға мушарраф бўлди. Ва неча йил анда мужовирлиқ қилди ва андағи халқнинг кўпи мурид бўлдилар. Чун Маккадин ёниб келди. Эл оросиға кирмади. Кўпрак авқот Пай работида ибодатқа машғул эрди. Бу ҳақир бир-икки қатла суҳбатиға ул мутабаррик манзилда мушарраф бўлди. Ва ич оғриғи марази била оламдин ўтди ва қабри Ҳазрат Мавлонои мутабаррак мозори живоридадур.

 675. Дарвеш Саййид Ҳасан қ. с.
 Хуросон вилоятининг ашрофидин эрдилар. Сипоҳилиғ суратида ўткарур эрдилар. Салотин илтифот қилурлар эрди. Аммо доим майллари дарвеш сари эрди ва дарвешлар хизматиға етар эрдилар ва дарвешлар сўзин ва расойилин ўқур эрдилар. То оқибат бу жониби ул жонибға ғолиб келди ва улуғ маносиби зоҳирийни ва подшоҳнинг тақарруб ва хусусиятини тарк қилиб, Мавлоно Муҳаммад Табодгоний қ. с. хизматиға бориб, оламнинг барча ишидин илик тортиб, ул иликни фақр этагига уруб сулукка машғул бўлдилар. Неча йил ғариб арбаъинлар чиқариб, дарвешлар орасида мутааййин ва фақр тариқида Ҳазрат Мавлононинг ихтиёри хулафосидин бўлдилар. Хожа Бурҳонуддин Абунаср Порсо қ. с. ва Шайх Баҳоуддин Умар р. Мавлоно Боязид Пуроний а. р. ва Шайх Шоҳ Зиёратгоҳий қ. р. ва ул замоннинг машойихининг кўпининг суҳбатиға етиб эрдилар ва бу ҳақирни фарзандлиққа махсус қилур эрди. Бу ҳақир фақр тариқида ва фано жоддасида алардек тамом киши оз кўрубмен. Охир ҳаётларида Самарқандға бориб, Хожа Носируддин Убайдуллоҳ қ. с. хизматиға мушарраф бўлуб, суҳбатлар тутуб, назарлар топиб, қайтиб келиб, саккиз юз тўқсон тўртда оламдин ўттилар ва аларнинг фавтининг таърихи мундоқ воқеъ бўлубдурки,

 ш е ъ р:

[Фано аҳлининг бошлиғи Саййид Ҳасан кетди, унинг жойи абадий жаннат бўлсин! У покиза зот вафотига таърих ахтардилар. Айттим: «Жаннати покаш макон бод»]1.
Ҳирот шаҳрининг Шимол ҳаддида, тоғ этагида азизлар ҳазирасида қўйилди.

 676. Хожа Авҳад Муставфий қ. с.
 Донишвар киши эрди. Дерларки, улуми арабиядин воқифдур. Аммо халойиқдин эърози бор эрди ва Сабзавор вилоятида фурукаш қилиб эрди. Ҳукком анинг хизматиға борурлар эрди ва маорифидин баҳраманд бўлурлар эрди. Аммо ўзининг фақр истиғноси онча бор эрдики, ул элнинг келган келмагани ҳиммати назарида алассавия эрди. Бу ҳақир борасида кўп қатла фотиҳалар ўқуб, хайр-дуоси қилибдурлар. Умид улдурки, ижобат асари зоҳир бўлғай. Хожанинг ҳақойиқу маорифи кўп бор. Шеър девони доғи бор. Қабри Сабзавор вилоятидадур.

 677. Бобо Алий Хушмардон р. т.
 Ҳам Сабзавор шаҳрида шайхе эрди. Хонақоҳ ва муридлари бор эрди, покиза авқотлиғ, бийик мақомотлиғ бузург эрди. Суҳбатиға хавосу авом етарлар эрди.. Ва андин элга яхши насойиҳ ва муассир мавоъиз зоҳир бўлур эрди. Қабри ҳамул шаҳрдадур.

 678. Шайх Нуруддин Муҳаммад қ. с.
 Шайх Баҳовуддин Умар р. т.нинг фарзандидур. Анинг қошида сулук қилибдур. Дерларки, улум такмилини ҳам отаси қошида қилибдур. Ҳирий шаҳрида ҳам ўз отаси масканида сокин эрди ва тоату ибодатға машғул. Ва мулк подшоҳи анинг суҳбатиға етар эрди, ўзга хавосу авом мулозаматини маръи тутарлар эрди. Қабри ҳам отаси ҳазирасидадур.

 679. Мирҳайдар Фахрбойи қ. с.
 Саййид эрди, донишманду ширинтакаллум. Халойиқ анга шефта ва алоқа аҳли, суҳбатиға фирефта. Баяк ногоҳ жазбае юзландики, ақл таклифларидин ва уқало ташвишларидин қутулди. Уламо ва хавос суҳбатлариға келурлар эрди. Гоҳи ўз ҳолиға келса эрди, ҳар улумдин сўз айтса эрди, бағоят хўб сўзлар андин бош урур эрди. Андоқки, барча таъриф қилурлар эрди. Бу сўзнинг аросида яна такаллуми паришон бўлур эрди. Аммо кўп хориқ ишлар андин манқулдур. Қабри Дарвозаи Хуш ташида, Мир Фахрбойидадур.

 680. Мавлоно Муҳаммад Араб қ» с.
 Мажзуб киши эрди. Аввал олим ва донишманд эрди, сўнгралар мутолаа касратидин ҳамоноки димоғи ошуфта бўлди ва паришон сўзлар айта бошлади. Ул жумладин, бу навъ сўз ҳам андин бош урар эрмишки, салтанатқа далолат қилғай. Бу жиҳатдин замон подшоҳи анга шаҳрдин узр қўлди. Ва ул Сийистон мулкиға бориб, сокин бўлди. Анда мурид ва мухлис кўп пайдо бўлди. Покрав киши эрди. Ҳам анда оламдин ўтти. Қабри ҳам андадур.

 681. Шайх Саъдуллоҳ Зангула р. а.
 Ҳирий шаҳрида бир шайх эрдики, хонақоҳи бор эрди ва муридлари ҳам бор эрди. Микнат аҳлидин баъзи анга мухлис ва мурид эрдилар. Ва авроду авқоти дарвешона эрди. Иродат аҳли кўп нималар дерлар. Бўла олғайки, чин бўлғай, ал-илму индаллоҳ.

 682. Шайх Садруддин Раввосий а. р.
 Шайх Зайнуддин Хавофий р. а. нинг хулофосидиндур. Зоҳир улумида Хожа Фазлуллоҳ Абуллайсий р. а. ким, Самарқанд Дор ул-илмининг олими уламоси эрди, зуҳду тақвода назири йўқ эрди ва фикҳда Абу Ҳанифаи соний дерлар эрдиким, бу ҳақир ҳам алар шогирдлиғи шарафига мушарраф бўлубмен. Ва алад – давом толиблар иршодиға машғул эрди. Ва сулук аҳли ҳамеша анинг хонақоҳида хилват ва узлат тариқини маръи тутарлар эрди. Ва воқеот ҳаллида маҳорати бор эрди. Баъзи мажлисида акобир, балки замон подшоҳи ҳозир бўлур эрди. Ва самоъи халойиққа бағоят мўътабар ва муҳтарам эрди. Ва бу тоифа кутубу рисоласидин фақр аҳлиға дарс айтур эрдц. Саксон ёшиға яқинда дунёдин ўтти, ич оғриғи била. Қабри ўз вилояти Шағондадур.

 683. Мавлоно Мирзайн қ. с.
 Марв вилоятида бузург эрди. Йигитликда зоҳир илмин гўёки қилғандур. Авроду авқот ва хонақоҳу муридлари бор эди. Ул вилоят аҳлиға иршод ҳузурида эрди. Мулкнинг халойиқи улуғ-кичикдин барча анга мухлис ва муътақид эрдилар. Ҳукком бовужуди улки, уйи неча ёғоч шаҳрдин йироқ эрди, зиёратиға борурлар эрди. Қабри ўзи бўлур кентда-ўқдур.

 684. Хожа Муайяд Меҳна қ. с.
 Шайх Абусаид Абулхайр қ. с.нинг авлодидиндурлар. Зоҳир улумин такмил қилиб эрдилар. Йиллар бузургвор жаддлари мазори бошида шайх ул-ислом эрдилар, ваъзда нафаслари бағоят муъассир, самръда ҳаракотлари асру муриқ. Замон салотини ва акобиру ашрофи иродату ихлос юзидин аларға таъзиму эҳтиром қилурлар эрди. Бу ҳақирни фарзандлиқ лафзи била сарафроз қилиб, хайр-дуоси кўп этиб, борамда фотиҳалар ўқуб эрдилар. Умид улки, бири мустажоб бўлғай. Қабрлари ҳам Ҳазрат Шайхнинг мунаввар гунбазларидадур.

 685. Хожа Рукнуддин Меҳна қ. с.
 Алар ҳам Ҳазрат Шайх Абу Саид Абулхайр қ. р. нинг авлодидурлар. Донишманд ва муттаққий эрдилар. Фанову фақр тариқларида ғолиб воқеъ бўлуб эрди. Хожа Муайяд оламдин ўтгандин сўнгра мазори бошининг шайх-ул исломлиғин аларға таклиф қилдилар. Алар дағи бир неча йил ўшал ишни қилиб, оламдин ўттилар.

 686. Мавлоно Тожуддин Аҳмад Шижаний қ. с.
Шижан деган Бохарз вилоятининг аъмолидиндур. Алар Мавлоно Саъдуддин Қошғарий қ. с. муридидурлар. Аввал шайх Зайнуддин Хавофий р. т. силсиласида сулук қилур эрмишлар. Аларга жаҳр зикридин дағдаға юзланибдур. Бохарздии шаҳр сари юзланибдурлар. Шаҳрға еткандин сўнгра машойих табақотида сулук қилур муршидлардин тафаҳҳусға машғул бўлубдурлар. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Қошғарийни дебдурларки, хожалар силсиласидаки, «Силсилат уз-заҳоб» иборат андиндур, толибларға талқину иршод сажжодасидадурлар. Аларнинг масканин сўраб масжиди жомеъ маҳалласиға борурлар. Аларнинг уйларин топиб, бир лаҳза эшикларида ўлтурғондин сўнгра алар чиқарлар ва баъзи асҳоб била уйлари эшикида ўлтурурлар. Мавлоноға ҳам илтифот қилиб, сўруб ўлтурурлар. Сўз асносида Мавлоно сари боқиб дерларки, бу шаҳр подшоҳинки, Бобур дерлар, подшоҳи зоҳирдур. Мулозимлардин бирики анга кўп ихлоси бўлғай, ҳар сабоҳ анинг сари боқиб, отин тўстохона тутуб, Бобур, Бобур деб кўп мазкур қилса, оё анга хуш келгайму деб савол қилурлар. Мавлононинг кўнглидаки дағдағаси рафъ бўлур ва аларнинг силсиласида мурид бўлуб, сулукка машғул бўлурлар. Ул замон машойихидин кўлининг суҳбатиға етибдурлар. «Кимёйи саодат» китобин қўп мутолаа ва китобат қилибдурлар. Жамиъи машойиху фироқнинг Мавлоно тариқида истеҳсони бор. Муфрит тақвову зуҳд била бўлур эрмишлар. Қабрлари ўз вилоятларида-ўқдур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 687. Мавлоно Муҳаммад Чоҳу р. т.
 Мужаллидлиғ санъатиға машғул эрди ва Пири Сисадсола лангарида сокин эрди. Бағоят дарвеш киши эрди. Кўб дарвешлар суҳбат ва хидматиға етиб эрди. Саксон ёшдин юқори бўлуб эрди, аммо таважжуҳи ва истимдоди Ҳазрат Шайх ул-ислом руҳиятиға ғолиб эрди, андоқки, ҳар панжшанба сабоҳи, албатта, ўзин ул остонға еткурур эрди. Қабри ҳам ул такиядадур.

 688. Хожа Маҳмуд Фаранҳодий р. т.
 Мазкур бўлғон мавзеъдиндур. Йиллар Хуросон мулкида салотин хидматида вазорат қилдики, андин бир раъият озурда бўлғани эшнтилмадн. Етмиш ёшдин тажовуз қилған умрида илтимослар била подшоҳдин истиғно қилди. Ул муяссар бўлғондин сўнгра халқ била ихтилот эшикин боғлаб, ибодатға машғул бўлди. Саксон ёшида Ҳажжи муборак сафариға муваффақ бўлди. Ва ул муяссар бўлуб келганидин, сўнгра ҳам узлат тариқида ибодат қилур эрди, то саксон олти ёшида оламдин ўтти. Қабри ўзи ясағон гўрхонасидадир.

 689. Дарвеш Баҳлул а. р.
 Мавлоно Яҳъё қ. с. муридларидин эрди. Яна дағи машойих хизматиға етиб эрди. Пурҳол ва пурзавқу шавқ киши эрди. Ваъз мажлисида хонандалик ва гўяндалик ва самоъ суҳбатида бетаҳаммуллуғлар қилиб, азим сайҳалар ва саъқалар тортар эрди. Қабри Ҳирий шаҳрининг шимол ҳаддида тоғ этакидадур.

 690. Хожа Пир Аҳмад Наққош қ. с.
 Муртоз ва ғайратлиғ киши эрди. Авойилда салотин хидматиға машғул эрди, сўнгралар гўша тутуб, ибодат ва иёллар маоши учун касбға машғул эрди. Мавт маразида атиббо товуғ жўжаси буюруб эрдилар. Маълум қилилди, емас эрди. Насиҳат юзидин дейилди эса, дедиким: мен улғайибмен ва борур вақтдур. Уз сиҳҳатимға бўлғон бўлса, онсиз дағи сиҳҳат топғумдур. Йўқ эрса ул ҳам суд қилмағусидур. Ҳамул маразда борди. Қабри Хожа Тоқ гўристонидадур. Бу фақир борасида хайр дуоси кўп қилур эрди. Умид улки, мустажоб бўлмиш бўлғай!

 691. Шайх Яҳъё қ. т. с.
 Шайх Зайнуддин Хавофий қ. с.нинг ўғлидур. Муфрит зуҳду тақвоси бор эрди. Ҳаж йўлидин келганда, анинг суҳбатиға мушарраф бўлулди. Оз сўз айтур эрди. Сўз айтурида монеъ ҳамоноки давоми таважжуҳда истиғроқ бўлмиш бўлғай. Муридлар ва толиблар талқину иршодиға машғул бўлмади, бу ҳам бўла олурки, ҳамул ҳолиға далолат қилғай. Қабри отасининг қабри аёғи саридур.
 
 692. Мавлоно Шамсуддин Маъдободий қ. с.
 Сойим уд-даҳр ва қойим ул-лайл эрдилар. Маъдободда ўттуз йил эрдики, бир масжидқа кириб эрдиларки, андин чиқмайдур эрдилар, магар вузуъ қилғали. Остида бир эски бўриё ва боши остида бир эски хиштдин ўзга нима йўқ эрди. Ҳазрати Рисолат с. а. в. муборак тиши мувофақатиға ўттуз икки тишини ушатиб эрди. Анинг кенти, яъни Маъдободни замон подшоҳи Шайхи Шерозға суюрғол бериб эрди. Шайх суюрғолиға борғонда аларға заъфе торин бўлғондур. Шайх иёдатиға бориб, маразларин ташхис қилдим деб, шарбат ва ғизо буюруб, ўзлари ҳозир қилибдурлар. Мундоқ жавоб берибдурларки, умридурки, Ҳақ с. т.нинг ризоси талабнда заҳмат тортиббиз ва маълум эмаски, ул давлатни ҳаргиз топибмиз, ё йўқ. Ҳолоки маълум қилдуқки, анинг ризоси бизинг заъфимиздур, биз сиҳҳат тиласак, анинг ризосидин бўйин тўлғаб, анга рози бўлмамиш бўлғайбиз. Тенгри учун бу давлатдин бизни маҳрум қилманг деб, ул муолажа ва ғизову шарбатни қабул қилмайдурлар. Ўз замонида балки бунча қурунларда алардек солик муртоз киши ёд бермас. Қабрлари ҳам ул кентда-ўқдур.

 693. Мир Муфлисий қ. с.
 Машҳад содотидин эрди. Ул толиб ул-илмлиқ қилиб, сойир халойиқдек эрмиш. Табъи назм айтурға мулойим экандур. Баякногоҳ анга жазбае етти ва ақлу ҳуш ҳулясидин бебаҳра бўлди. Аммо кўп хавориқи одот андин нақл қилурлар ва ўзин кўп риёзат ва меҳнат била тутар эрди. Қабри Машҳаддадур.

 694. Бобо Хокий қ. с.
 Турк элидиндур. Сипоҳи эрмиш. Тимурбек била Рум ва Шом черикига борғондур. Ондин қайтиб келганда, сипоҳилиғ машаққатидин, чун ториққон эркандур, тарк қилиб, фақр ихтиёр қилибдур. Доғи Гиту тоғининг шимол ҳаддида сокин бўлибдурки, ҳоло Бобонинг такяси ва мазори ва дарвешлари андадур. Ва бағоят тариқи риёзатлиғ киши эрди. Замон подшоҳи рўзгор ҳаводисидин шикасте воқеъ бўлуб, бузулуб Форёб ва Маймана ҳаддиға борғондаким, мулкини душман олиб эрди. Андин яниб, яна тахт талашиб, душман устига келганда, Бобо такясиға тушдилар. Бобо ҳимматлар тутуб, насойиҳ айтиб, юз ўн ёшиға яқин эрканда отланиб, подшоҳ била Гиту тоғиға чиқиб, шаҳр сорики душман макони эрди боқиб, сурон солиб, мулкни ҳавола қилди. Ул ишорат била подшоҳ юруб, ҳамул кеча мулкни олиб ёғини дафъ қилди. Бу учурда бу фақир Бобони ғариб туше кўрдумки, онинг валоятиға далолат қилур. Юз йигирма ёшиға яқин етганда дунёдин ўтти ва қабри мазкур бўлғон ердадур.

 695. Бобо Ҳасан Қандаҳорий қ. с.
 Мажзуб эрмиш. Ул мулк эли Ғазний ва Кобулғача анга муриддурлар. Ва андин ҳавориқи одот кўп нақл қилурлар. Қабри Қандаҳорда-ўқдур.

 696. Бобо Қўкий қ. с.
 Бобо Кўкий ҳам мажзуб эрди. Бу фақирнинг отасининг фақр аҳлиға кўп иродату ихлоси бор эрди. Андок нақл қилурлар эрдики, замон подшоҳи ҳукми била бир иш учун Астробод вилоятиға борур эрдим. Йўлда бир мажнунсифат мажзуб йигит йўлуқди. Андоқки иродат аҳлининг одатидур, ниёз била бир дирам анга тута бердим, олмади ва мен бир курта жубба кийиб эрдим. Деди: курта жуббани олурам. Ҳаво совуқ эрди. Мен ани шайду зарққа ҳамл қилиб, отни суруб ўттум. Манзилға етганда, Бобо Кўкий мени кўргач, яна дедики, курта жуббани олурам. То неча кундин сўнграким, Астробод даҳанасидин кирдук, бир дарвеш яланг эрди. Ул курта жуббани ул дарвешга бердим. Бир лаҳзадин сўнгра ҳамул йигит етишти ва менга боқиб дедики, дурта жуббани олдим. Бори бу сўздин менга ҳайрат ва таажжуб юзланди. Астрободда хийла вақт бўлўлди. Ҳирот шаҳридин Бобо Кўкий овозаси келур эрдики, ажаб мажзубе пайдо бўлубдур. Мен Ҳирийга келгандин сўнгра бордимки, анга мушарраф бўлғаймен. Кўрдум, ҳамул йигит эрдики, Астробод йўлида бизнинг била йўлдош эрди. Қабри Ҳирий шаҳри хиёбонидадур.

 697. Бобо Али Маст Нисойи қ. с.
 Жазбасининг аввалида Мир Дарзий анинг сарвақтиға етар, кўрарки, бир гўша бошида аёғ узатиб ётибдур. Бир арра чиқариб, анинг пошнасиға қўюб торта киришур. Андоқки, этин кесиб сўнгакка етар, ул аёғин тутмас. Мир Дарзий дерларки, [«Алайка маст аст»]1 лақабиға жиҳат муни дерлар. Шоҳ Абулғозий аввал салтанат доиясида Бобо назариға етибдурлар, илтифот назари топибдурлар ва Астробод азиматидаким, Саъдлу Ҳусайн устига юрубдурлар, Бободин рухсат тилай келибдурлар. Бобо дебдурки, «бору бор» ва умидворлиғ била борибдурлар. Астрободға етиб, душанба куни Зилҳижжа ойининг ўн иккисида уруш бўлуб, аъдоға: ғолиб бўлубдурлар. Ҳамул кун Бобо Нисода такядин чиқиб, Нисонинг эски қўрғони йўлида туруб, ҳар киши келса, тош отиб изтироб қилур эрмиш кун тушгача, андин сўнгра мунбасит бўлуб, кулуб ёниб такяга кирибдур. Ул соат ва ул кунни ҳисоб қилибдурлар, подшоҳ душманиға зафар топқан била мувофиқ эркандур. Астрободда вабо бўлуб, Хуросонға дағи юзланибдур. Бир оқшом Бобо такядин ғойиб бўлубдур. Кечқурунроқ пайдо бўлубдур, бош ва юзи захмлиқ, қонға бўлғонғон. Дебдурки, ёғий келадур, урди, уруштук, ёғий бизни босди, аммо Хушкелди ўз ғанимнн бости. Бу учурда Нисода вабо бўлубдур ва Бобо ул вабода оламдин ўтубдур. Ва қабри Нисодадур.

 698. Бобо Хушкелди қ. р.
 Нисонинг кентларидин бирида бўлур эрмиш. Мажзуб ва мағлуб киши эрмиш. Ҳамул навъки, Бобо Али Маст дебдури, бало била уруштук, бало бизни бости, аммо Хушкелди ўз ғанимин бости. Чун вабо балоси ул вилоятқа кирибдур, барча кентларга ёйилибдур ва кўп халойиқ ул заҳмат била борибдурлар, аммо Бобо Хушкелди бўлур кентда доримайдур.

 699. Саййид Муҳаммад Маданий қ. р.
Мадинадан бу мулкка келиб қолибдур. Жазби ғолиб эрмиш ва базлу зиёфат тариқи зотида муставлий. Шоҳ Абулғозий гоҳи алар хидматиға мушарраф бўлур эрмишлар. Ул авқотда бир тарафдин бир душман Шоҳ Абулғозий қасдиға Нисоға мутаважжиҳ эрмиш. Алар Нисо теграсинки, берк ердур ва сувлари бор, беркитур хаёл қилиб Миср отлиғ мулозимлариға буюрған эрмишларки, чапар ва тура учун эшиклар йиғиштурғай. Ул эшиклар йиғиштурурда Мир эшикиға бориб, беадабона сўзлар айтибдур. Ва Мирға ғазаб муставлий бўлуб дебдурки, мен бу ҳароснинг ишин ясамасам эр бўлмағайман. Шоҳ Абулғозий бу сўзни эшитиб, Мир хидматиға бориб, аввал ўзларининг сўнгра ул Мисрнинг гуноҳин дархост қилибдурлар. Жавоб берибдурки, сенинг гуноҳингни бағишладим, аммо анинг гуноҳини бағишламасмен. Навмид чиқиб, яна бир мулозимни дархост таъкидиға йиборибдурлар. Мир дебдурки, ўқики ёйдин чиқди, ани қайтарса бўлмас. Чун Шоҳ отланиб азимат қилибдурлар, оз йўл бормайдур эрмишларки, Миср отдин йиқилибдур. Ва ул ранждин қўпмайдур ва оз кунда ҳам ул ташвиш била борибдур. Ва ул вилоятда мазкур бўлған вабо асру туғён қилибдур. Мирдин дуо илтимосе қилибдурлар. Мир дебдурки, биз борурбиз ва бу балони ўзимиз била элтурбиз. Ва ҳамул учурда Мир бу бало марази била ўтубдур ва ул вабо таскин топиб, дафъ бўлубдур. Ва мазори ул вилоятдадур.

 700. Бобо Баҳлул қ. с.
 Кичик ёшидин анга жазба етган эркандур ва азим жазбаси бор экандур. Ва Шоҳ Абулғозий била кўп мулоямати бир зркандур. Ҳам бу мазкур бўлғон вабода Шоҳға айтибдурки, сенинг балоингни мен қабул қилдим ва йиқилибдур ва ул мараз била оламдин борибдур. Қабри ҳам ул вилоятдадур.


Qayd etilgan


AbdulAziz  26 Mart 2011, 13:56:59

 701. Бобо Али Пойи Ҳисорий қ. с.
 Мажзуб эрди ва асло киши била сўзлашмас эрди. Саййидзода Балёний, Шоҳрух Мирзо чоғидаким, таассуб ва инод аҳли мазҳаб туҳматиға қатл фатвоси битиб, Пойи Ҳисорда шаҳид қилғандурлар ва кеча қатл қилған ердин кўтармаган экандурлар. Ул ернинг ҳуззорн ва сукконидин баъзи воқиф эрмишларки, ярим кеча Бобо ўз еридин қўпуб, мақтул қошиға келиб, кўп йиғлаб, нудбалар қилиб дегандурки, Тенгри сенинг жазонгни бергайки, беҳақиқат эл санга зулм қилдилар, аммо дойим аҳли таҳқиққа жуҳҳоддин бу навъ ишлар воқеъ бўлғондур. Ва анга мағфират дуоси қилиб, ҳам ул ярим кеча ўз ўрниға келиб, ҳам ул сукут ихтиёр қилибдур. Қабри Пойи Ҳисорда, ўзи сокин эркан ердадир.

 702. Бобо Тиланчи қ. р.
 Марв йўлида Чаркас бандида сокин эрди. Мажзуб эрди. Илайида қиш ва ёз ўт ёқарлар эрди. Бир сиқа киши бу тойифадинки, сўзида шойибаи кизб йўқ эрди, дедиким, Хоразм тарафидин келурда анинг такясиға еттим ва анинг била мулоқот қилдим. Ва ул йўлда манга асру кўп машаққат етиб эрди. Бобо рамзу имо била менинг бошимға не ким ўтуб эрди ва оллимға не ким келиб эрди, барчасин манга зоҳир қилди. Ва яна нималарки, мустақбал замонға далолат қилур эрди, дедиким, барча илайимга келди, валлоҳу таоло аълам! Қабри ҳам ул мавзеъдадур.

 703. Бобо Пирий қ. т. с.
 Мажзуб эрди. Қирқ йилга яқин, бир маҳалдаким йиқилиб эрди, андин тебранмади. Жазби муфрит эрди. Ҳеч вақт андин кавни фасод оламиға шуур зоҳир бўлмади.
 Хориқи одот андин нақл қилурлар. Ва халқни кўп сафоҳатомиз сўкар эрди. Бу ҳақир анинг илайидин ўтмас эрдим. Ва ҳол улки, маскани ом йўли устида эрди. Бир кун бир ҳамроҳ сўрдики, бу ерга етганда, дойим йўлни эвуруб, Бобо илайидин ўтмассен, сабаб недур, айт?! Дедимки, бу жиҳатдинки, фаҳш сўкар, манга хуш келмаски, анинг фаҳшин эшитгаймен.
 Ул ҳамроҳ дедики, Бобони дерларки, каромати бор, кел, илайидин ўт. Агар каромати бўлса, сени сўкмагай. Агарчи имтиҳон эрди, аммо ул дегандек илайидин ўттум, сўкмади. Одатининг хилофи – дуо қилди. Қабри Ҳирий шаҳрида.

 704. Бобо Ҳасан Турк қ. т. с.
 Мажзуб ва соҳиби ботин эрмишлар. Халойиқки, алар суҳбатиға келса, кўнглидаги хавотирни зоҳир қилур эрмишлар. Бир қиш кечаси қор ёғган эрмиш ва бағоят совуқ эрмиш. Бобога жазб ғолиб бўлибдур яланғоч такядин чиқиб, ло алат-таъйин масту бехуд кезиб юрур эрмиш. Тонгга яқин жазблари таскин топибдур ва совуқ асар қилибдур. Бир ҳаммом гулханидин ўт ёруғи кўринибдур. Бобо беихтиёр табиат кўшиши билан ўт сари борибдур. Гулхантоб гулханга кафча урадур эрмиш, йўл бермайдур. Бобо анга айтибдурки, қўп! Қўпмайдур. Қизиғ кафчани илигидин олибдур ва бошиға урубдурки, мағзи чиқибдур, аёғидин судраб, гулхандин ташқари чиқариб ташлабдур. Ва ўзи гулханга кафча ура бошлабдур. Сабоҳ ўтар эл ул ўлукни кўруб йиғилибдурлар. Гулханга кирсалар, кўрубдурларки, бир яланғоч телба гулхантоблиққа машғулдур. Андин сўрубдурларки, бу кишини ким ўлдурди? Дебдурки, мен ўлдурдум. Танир эл билибдурларки, Бобо Ҳасандур. Узлари ҳеч нима дея олмайдурлар, аммо.ул ўлукнинг вориси Бобони Шоҳрух Мирзо қошиға элтибдурлар ва кайфиятни арз қилибдурлар. Шоҳрух Мирзо сўрубдурки, Бобо, сени дейдурларки, биравни ўлдурубсен? Андоқмудур? Дебдурки, ҳов, андоқдур. Мирзо сўрубдурки, неучун ўлдурдунг? Дебдурки, мунчани сен ўлдурдунг, биравни дағи мен ўлдурдум. Мирзоға яна сўз айтмоқ сарфе қилмайдур.
 Мақтулнинг варасасини дият била рози қилиб, Бобоға ижозат берибдурлар. Қабри Ҳирот Хиёбонидадур.

 705. Бобо Жалил қ. т. с.
 Мажзуб эрди, кавни фасод оламидин бебаҳру бешуур киши эрди. Бағоят маҳобатлиғ шакли бор эрдиким, кўрган кишига андин ваҳм ғолиб бўлур эрди. Аммо ул ғоятда беозору мазлум эрдики, бир ёш ўғлонгина бошлаб, ҳар қаён кўнгли тиласа, элтур эрди. Ва емак-ичмакдин парвойи йўқ эрди. Не берсалар ер эрди, йўқ эса тиламакни билмас эрди. Қабри Ҳирот шаҳрининг Хиёбонидадур.

 706. Бобо Шиҳоб қ. р.

 Булуж элидин эрди. Тағойиси қизиға мутааллиқ бўлуб телбарар эди. Ва ул ошуфталиғда анга жазбае етиб эрди. Хавориқи одот андин зоҳир бўлур эрди. Атфол тош отиб изо қилурлар эрди. Бу ҳақир била улфати бор эрди, қошимға келур эрди. Бир кун бағоят чиркин либос била юқори чиқиб ўлтурди, нафсқа макруҳ келди. Бу хаёл юзлангач, масмуъ бўлдики, бу байтни ўқур эрди.

Б а й т:

[Мен ўз ўрнимга эмас, хоҳлаган жойимга

 ўтираман]1.

Эл кўзидин ғойиб бўлди, ўлук-тириги не бўлгани

 маълум бўлмади.


 707. Бобо Сариғ Пўлод қ. с.
 Асли Румдин эрди ва насабида сиёдат шарафи бор эрди. Фонийи маҳз, балки фанойи мутлақ эрди. Киймак жинсидин бир капанакдин ўзга нима ҳаргиз қабул қилмади ва емак жинсидин ҳаргиз ҳеч кимдан ҳеч нима тиламади. Кўп муболаға қилсалар, жузви емакка майл қилур эрди. Либос хосиятидин подшоҳи замон вз аркони давлатдин анга махсус кишиларки, алар била кўп улфати бор эрди, ҳар неча дархост ва илтимос қилурлар эрди, ҳамул бир капанакдин ўзга лимага илтифот қилмади. Макка йўлида ўтқа куйган жиҳатдин қабри маълум бўлмади. Бу фақир била кўп улфати бор эрди.

 708. Шайх Илёс а. р.
 Нур тоғида Мавароуннаҳр мулкида бўлур эрди ва донишманду солик киши эрди. Силсиласи Султон Боязид Бистомийға тортар. Атроф ва жавонибдин ҳам илм ўқуғоли, ҳам фақр тариқида сулук қилғали толиблар анинг хидматиға борур эрдилар. Муридлари сўзи худ будурки, андоқки, анжуманда халойиққа сабақ айтур ва хилватда жин хайлиға дағи сабақ айтур, ал-илму индаллоҳ. Барн бузурглуки ул ғоятғача бор эрдики, анинг экини бошиға Хожа Носируддин Убайдуллоҳ қ. р. етибдур, кўрубдурки, хирманни деҳқонлар совурадурлар. Отдан тушуб, чоршохни деҳқон илигидин олнб, табаррук хосиятидин ул хирманни совурубдур. Чун Шайхқа айтнбдурлар, кўп тафовут қилмайдур. Қабри гўёки ҳам ул Нур тоғида-ўқдур.

 709. Мавлоно Мир Имом қ. с.
 Самарқандда бўлур эрди, валоят осори ҳайъатидин зоҳир эрди. Замон подшоҳи ва аркони давлат кўп ҳурмат тутуб таъзим қилурлар эрди. Ҳар дардмонданинг подшоҳ қошида, ё анинг аркони давлати қошида муҳимми бўлса эрди, анга илтижо қилур эрди. Ул бекулфат қўпуб, бавужуди кибари синн, подшоҳ қошиға борур эрди ва тахтининг оллида туруб, ул дардмонданинг сўзин айтиб, ишин буткариб ёпар эрди, аркони давлат қошида дағи мунга кўра. Самарқандда балчиғ азим бўлур, анинг иши мусулмонлар иши тараддудиға монеъ эмас эрди. Ҳамоноки, қабри Самарқандда-ўқдур.

 710. Мавлоно Шарафиддин Яздий қ. с.
 Язд шаҳрининг Тафт отлиғ кентидиндур. Донишманд ва соҳибкамол киши эрди. Ўз замонида адили ва назири йўқ эрди. Тасаввуфда дерларки, Хожа Шойинуддини Турк шогирдидур. Аммо сойир улумда ва тасаввуфнинг ҳам илмида отин аълам тутарлар ва Мавлононинг муфид мусаннафоти бор: «Қасидаи бурда» шарҳида ва «Асмоуллоҳ» шарҳида, «муаммо» фаннида «Ҳулал ва манозир», агарчи асл ишга дахли йўқдур, аммо «Ҳулал»нинг муқаддимотида бу тоифанинг истилоҳотини рамзу имо тили била андоқ дарж қилибдурки, бу тоифанинг куммали керакки, англағай. Дағи Мавлоно уз замони салотини қошида муъаззаз ва сойир ашроф қошида мукаррам эрдилар ва Тафтда хонақоҳ ва шогирдлари ва муридлари бор эрди. Бу ҳақир сиғари синда ул буқъада алар хизматлариға мушарраф бўлуб, менинг борамда фотиҳалар ўқудилар. Қабрлари анда-ўқдур.

 711. Мавлоно Ҳумодуддин Калободий қ. с.
 Шерознинг Қалобод отлиғ кентидиндур. Шаҳрда бўлур эрдилар. Муфрит зуҳду тақво била зист қилур эрдилар. Ҳукком ва ашроф алар суҳбатиға етарлар эрди. Мавлононинг зоҳир ва ботин улуми азҳар мин аш-шамс эрди. Бу ҳақир сиғари синда алар хидматиға мушарраф бўлубмен. Менинг борамда фотиҳа ўқуб, бир қасаб ёғлиғ иноят қилибдурлар. Қабрлари ҳамоноки Шероздадур.

 712. Шайх Авҳадуддин Ҳомид Кирмоний қ. т. с.
 Ул шайх Рукнуддин Синжонийнинг муридидур ва ул Шайх Қутбуддин Абҳарийнинг ва ул Шайх Абуннажиб Суҳравардийнинг қ. а. Бағоят бузург эрмиш. Шайх Муҳйиддин Арабий қ. с. суҳбатиға етибдур ва Шайх андин «Футуҳот» ва баъзи кутуб ва расойилида сўз айтибдур. «Иқболия» рисоласида мазкурдурки, Шайх Рукнуддин Алоуддавла қ. с. дебдурки, бир кунки, қофила Минода эрдилар. Шайх Шиҳобуддин Суҳравардий қ. с. муридларидин бири анда эрди. Онинг зиёратиға бордуқ. Алҳақ бас азиз киши эрди. Соате ўлтурдуқ ва ҳар навъ сўз ўтар эрди. Ондин сўрдуқки, эшитиббизки, сизинг шайх, қ. с. Авҳадуддин Кирмонийни мубтадиъ дебдур ва ўз қошида қўймайдур. Бу сўз ростмудур? Ул азиз деди: бале. Ва мен ул мажмаъда Шайх хизматида ҳозир эрдимки, бирав анинг зикрин қиладур эрди. Алар буюрдиларки, онинг отин менинг қошимда тутмангизки, ул мубтадиъдур, аммо яна бир кун ҳам Шайх хизматида эрдимки, дедиларки, Шайхнинг бу сўзин Шайх Авҳадуддин эшитди ва деди: агарчи Шайх мени мутбадиъ дебдур, аммо менга ушбу муфохират басдурки, отим шайхнинг тилига ўтубдур ва бу маънода арабий байт ҳам айтибдур. Ул байт будур.

 Б а й т:
[Мени ёмонлик билан эслаганинг мени хафа қилмайди, балки сенинг хаёлингдан ўтганим учун хурсанд бўламан]1.
 Бўла олурки, шайх Шаҳобуддиннинг муроди анинг ибтидоъидин ул бўлғайки, дерларки, ул ҳақиқат шуҳудида мазоҳир суратиға тавассул қилғон экондур ва мутлақ жамолин муқаййадот суварида мушоҳада қилур эрмиш. Андоқки, ўттики, шайх Шамсуддин Табризий қ. с. андин сўрубдурки, не ишдасен? Дебдурки, ой аксин сувлиқ таштда кўрадурмен. Шайх дедики, агар бўйнунгға чибқон чиқмайдур, нега ойни кўкда кўрмайсен? Ва Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. қошида биров дегандурки, ул шоҳидбоздур, аммо покбоздур. Алар анинг жавобида дебдурларки, кош не тиласа қилғай эрди ва ўтгай эрди ва бу рубоий ҳам бу маъноға далолат қилурким,

 р у б о и й:

[Суратда маъно асари бор учун унга кўзим билан боқаман. Бу олам суратдир, биз суратлардамиз, маънони фақат суратда кўриш мумкин]2

ва Шайх Авҳадуддиннинг қ. с. латиф ашъори бор, маснавийдин ва анинг ғайридин. «Мисбоҳ ул-арвоҳ» китобининг охирида айтурки,

 м а с н а в и й:

[То қўл қимирлар экан, иложсиз, соя ҳаракатга келади. Соя қўлдан пайдо бўлди, аслида ўзи йўқ нарса. Борлиғи ўзи билан қойим бўлмаган нарсанинг борлигини эътироф этиш ақлдан эмас. Ҳакимлар фикрича, Ҳақдан бошқанинг борлиги мутлақ борлиқ эмас. Ҳақ билан қойим бўлган борлиқ асли йўқ нарса, лекин номи бор. Наққошнинг фитнаси ўз нақшида, ўртада бир киши йўқ, хотиржам бўл! Вужуд ҳақиқати ҳақида ўзи гапирди, ўзи эшитди, шу сабабдан ўзи кўрсатди, ўзи кўрди. Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан бошқа ҳақиқат мавжуд эмаслигига ишониш лозим]3.

 Р у бо и й:

[Авҳад, юрак эшигин қоқасан, юрак қани? Бир умр йўл юрасан, манзил қани? Бу вафосиз, пасткаш дунёда эллик икки чилла ўтирдинг, ҳосил қани?]4.

 713. Амир Сайид Қосим Табризий қ. с.
 Авоилда Шайх Садруддин Ардабилийға иродатлари бор экандур. Андин сўнгра Шайх Садруддин Али Яманий суҳбатиғаки, Шайх Авҳадуддин Кирмоний асҳобидиндур, етишибдурлар. Рўзгор аҳли аларнинг қабул ва шикориға икки фариқдурлар. Ҳазрат Махдумий н. м. н. «Нафаҳот ул-унс»да алардин кўп сўз битибдурларки, ул жумладин бири будурки, дебдурларки, азизлардин баъзи дер эрдиларки, алар Самарқандда эрканда алар била мулоқот қилдуқ. Маориф асносида, дер эрдиларки, Сиддиқ Акбардин кўп сўз ривоят қилиб, риққат қилурлар эрди ва кўзларидин улуғ оқ қатарот тушар эрди ва муридлари дер эрдиларки, алар. ҳоло Абобакрий мақомидадурлар. Ҳазрат Хожа Убайдуллоҳдин нақл қилибдурларки, алар дебдурларки, Ҳазрат Мир, Ҳазрат Хожаи бузургвор Хожа Баҳоуддин Нақшбанд қ. р. а.ни Абивард навоҳисида кўрган экандурлар ва суҳбат тутган экандурлар ва аларнинг тариқасиға муътақид экандурлар ва алардин фаҳм бўлур экандурки, ўзларин ул тариқаға тутар экандурлар ва ҳам Хожа Убайдуллоҳ дебдурларки, Мир ҳазратлари буюрубдурларки, ҳар ерга етсам эрди, мажзублардин сўрар эрдим ва ўзумни алар суҳбатиға еткурур эрдим. Чун Румға еттим ва маъҳуд дастур била сўрдум. Дедилар: мунда мажзубе бор, оти Мавлоно Жоний. Онинг қошиғаки бордим, они тонидимки, таҳсил авонида Табризда кўруб эрдим. Онда ҳолининг кайфиятин сўрдум. Рум тили била дедики, ҳар сабоҳ қўпар эрдим. Бир киши эрдим, тафриқаға тушган. Бирав бу ёндин тортар эрди ва биров ул ёндин. Бир сабоҳ қўптум. Бир ҳоле мени боса олди. Мағлуб қилдики, борчадин халос бўлдум. Дебдурки, бу сўзни неча қатла алардин эшитдим. Ҳар қачонки, дерлар эрди, мутағаййир бўлурлар эрди ва кўзларидин ёш тўкилур эрди. Маълум бўлур эрдики, бу сўзни ул азиз айтқонда аларға кўп таъсир қилғондур ва баъзи расоилларинда келтуруб дурларки, етти юз олтмиш тўққизда Ҳирот шаҳрида хонақоҳ жаддида Мавлоно Заҳируддин Хилватий ҳазратларининг живорида сокин эрдим. Бир саҳар вақти ногоҳ Мавлоно ўз хилватидин йиғлаб чиқиб, менинг хилватим эшигига келиб, фарёд қилдики, Тангри учун оятни айтурки, [биз инсонга унинг жон томиридан ҳам яқинмиз]1.
 Олтмиш йил югуртурлар ва ҳануз етмаймен. Фуқаро арбобидин азизе ҳозир эрди, айтти, бу ҳамул Мовароуннаҳр девонаси ишидурки, элнинг эвларига борур эрди ва ҳар иеча нима еса эрди, чиққандин сўнгра сўрсалар эрдики, нима едингму? Ташниъ қилур эрдики, егулик нима қайда эрдики, егаймен.
 Бир кун бир улуғ киши они уйига элтти ва мулавван атъима кўп илайига ёйди. Еёлғанчаким еди. Андин сўнгра мезбон қилич торттики, барчани емак керак. Жон ҳавлидин яна бир миқдорким еди. Ўзга деди – ўлтурсанг ҳам ўлтурки, еяолмасмен. Чун девона ул ҳолдин халос топиб чиқди, сўрдиларки, ҳеч нима едингму? Дедики, неъмат худ кўп эрди. Аммо қилич қўрқунчидин ким нима ея олур эрди? Саккиз юз ўттизда Ҳирот жомеъида бир фидойи замон подшоҳиға захме урди. Андоқ маълум қилдиларки, ул кишининг Ҳазрат Мир лангарида муқфал уйи бор. Кўтаҳназарлар бу таваҳҳумдинки, аларнинг вуқуфи била бўлмиш бўлғай, аларға шаҳрдин узр қўлдилар. Ва алар Балхқа бордилар ва халойиқ ғавғоси ҳам алар хизматиға боис бор эрди. Аларнинг ҳақойиқ ва маорифидин ҳоло эл орасида девонлари бор ва яхши маснавий рисолалари. ва яна расойил ҳам битибдурлар ва таржеълари девонда бор ва таржеъ байти будурки,

 б а й т:
[Афъол, сифот ва зот билан барча пинҳон ва ошкор нарсаларнинг асли сенсан]2.

 Ва Балхдин Самарқандға бордилар ва андин яна Хуросонға қайтдилар ва Харжард қасабасида сокин бўлдилар ва саккиз юз ўттуз еттида дунёдин ўттилар ва муборак марқадлари ҳам андадур ва ниёзмандларидин баъзи қабрлари устида гунбаз ва айвон иморат қилибдур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 714. Х.аким Санойи Ғазнавий р. т.
 Кунияти ва оти Абдулмажид б. Одамдур ва ул Шайх Разиюддин Али Лоло отаси била абнойи амм экандурлар. Сўфия тариқининг шуаросининг кубаросидиндур ва машойих анинг назмларидин истишҳодға ўз расойилидин келтурубдурлар ва «Ҳадиқат ул-ҳақиқа» китоби анинг шеърида азвоқу мавожидиға ва тавҳид арбоби маърифати адосида камолиға қатъий далилдур. Хожа Юсуф Ҳамадоний қ. с. муридларидиндур ва тавбасининг сабаби бу эрмишки, Султон Маҳмуд Сабуктегин қиш фаслида Ғазнийдин куффор диёрининг баъзини олурға чиққан экандур ва Санойн анинг мадҳида қасидае айтқон экандурки, онинг арзиға еткурго. Бир гулхан эшигига етарки, бир мажзуб анда бўлур эрмишки, они Лойхўр дер эмишлар, бу жиҳатдинкн, доим Чоғир лойи ичар эрмиш. Анинг унин эшитурки, соқийсиға айтур эрмишки, бир аёғ тўла қилиб берки, Ғазнавий Маҳмудғинанинг кўрлукига ичай! Соқий демиш бўлғайки, Маҳмуд подшоҳи исломдур ва ғозий кишидур. Нечук мундоқ дегайсен? Ул демиш бўлғайки, нохушнуд мардакдурки, ҳар не анинг иликиға тушубдур, ани забт қилмай борибдурки, яна мулк олғай, дебдур ва аёғни ичибдур. Андин сўнгра дебдурки, яна бир аёғ тутки, Санойи деган шоирғинанинг кўрлукига ичай! Соқийси дебдурки, Санойи фозил ва латифтабъ киши. Нечук бу навъ дегайсен? Ул дебдурки, агар ул латифтабъ бўлса эрди, бир ишга машғул бўлғай эрдики, анинг бир ишига ярағой эрди! Бир неча газофни бир қоғазға битибдурки, анинг ҳеч ишига ярамас ва билмаски, ани не иш учун яратибдурлар. Санойи ул сўзни эшитти, ҳоли мутағаййир бўлди ва ул Лойхўр танбиҳи била ғафлат мастлиқидин айилди ва қадам йўлға қўйиб, сулукка машғул бўлди. Ҳазрат Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. сўзларида мазкурдурки, Хожа Ҳаким Санойи ул вақтки, муҳтазар эрди, ўз-ўзи била оғзида бир нима дейдур эрмиш. Қулоқ солганларга маълум бўлубдурки, бу байтни ўқийдур эрмишки,

 б а й т:

[Сўзида маъною маъносида сўз бўлмаган айтганларимдан қайтдим]1.
 Азизе бу сўзни эшитиб, дебдурки, ажабдуркн, сўз демакдин қайтқон маҳалда ҳам сўзга машғул эрмиш. Анинг ашъоридиндур.

 Ш е ъ р:

[Бу жаҳон минг-минг одамлар бўлса-да, ўлаксага ўхшайди. Буниси унисига чангал солади, униси бунисини тумшуғи билан чўқийди. Оқибат ҳаммаси ўтади, ўлакса эса ҳаммасидан қолади]2.

 Бу қитъа ҳам анинг латоифидиндур.

 Қитъа:

[Жаҳон халқининг кўпи гумроҳу ози нажот топувчилардир. Сен шундай яшагинки, ўлсанг нажот топ, аммо бошқалар сендан нажот топмасин-лар]3.

Бу рубоий ҳам анингдур.

 Ру бо и й:

[Эй ишқ, руҳ сенга муқаддас манзил, ақл-савдоларинг ортилган маҳмил. Маърифат дунёсининг сайёҳи бу – дил. Ғаминг дастидан қўл бошдаю, оёғ лойда]4.

 Ва анинг «Ҳадиқа»сидин бошқа ҳамул вазн била уч китоби бор ва «Ҳадиқа»нинг итмомиға андоқки, ўзи назм қилибдур – беш юз йигирма беш эрмиш. Баъзи ўзининг ҳам фавтин ушбу тарихда дебдурлар.

 715. Шайх Фаридуддин Аттор Нишобурий қ. с.
 Алар шайх Маждуддин Бағдодий қ. с. нинг муридидурлар ва «Тазкират ул-авлиё» китобиким, аларнинг мусаннафотидиндур. Анинг дебочасида ўзларининг Шайх Маждуддинға иродатларни зоҳир қилибдурлар ва баъзи дебдурларки, Увайсий экандурлар ва Мавлоно Жалолуддин Румий қ. с. сўзларида мазкурдурки, Шайх Мансур Ҳаллож нури юз эллик йилдин сўнгра Шайх Фаридуддин Аттор руҳиға тажалли қилди ва онинг мураббийси бўлубдур. Дебдурларки, алар андоқки отлари машҳурдур, аттор экандурлар. Тавбалариға «абаб бу бўлғондурки, бир кун атторлиғ дўконида муомалаға машғул ва машъуф эмишлар. Дарвеше дўкон эшигига етар ва неча қатла [Аллоҳ учун бирор нарса бер!]1 дер. Анга парво қилмаслар. Ул дарвеш дерки, эй Хожа, не навъ ўлгунгдур? Алар дебдурларки, андоқки сен ўлгунгдур! Дарвеш дебдурки, сен мендек ўлаолмассен! Алар дебдурларки: Нечук? Дарвеш дебдурки, мундоқ! Яғоч аёғин бошин остига қўюбдур «валлоҳ», дебдур ва жонни ҳаққа таслим қилибдур. Аларнинг ҳоли мутағаййир бўлубдур ва дўкон ва анда лағн ҳар не бор экандур, барҳам урубдурлар ва бу тариққа кирибдурлар.
 Дёбдурларки, Мавлоно Жалолуддин Румий Балхдин Маккага борурда, Нишобурда алар суҳбатиға етибдур ва Шайх кибари синда эрмишлар. «Асрорнома» китобини Мавлоноға берибдурлар ва Мавлоно доим ул китобни ўзидин айирмай, ўзи била асрар эрмиш ва ҳақойиқу маориф адосида иқтидоси аларғадур, андоқки дебдурки,

 б а й т:

[Мавлоно Аттор атрофидан юрди, Шамс қўлидаги шарбатдан ичди]2.
Ва яна бир ерда дебдурки,

 н а з м:

[Аттор руҳ эдию Санойи унинг икки кўзи. Биз Саноию Аттор изидан келдик]3.

 Ва ончаки тавҳид асрори ва азвоқу мавожид ҳақойиқининг адоси ва гуфту гузорики, аларнинг маснавий ва ғазалиёт ва сойир назмларида индирож топибдур» Ҳазрат Махдумий н. м. н. дебдурларки, бу тоифанинг ҳеч қайсининг сўзларида топилмас. [Аллоҳ субҳонаҳу муштоқ толибларнинг энг яхши мукофоти билан уни сийласин! Қутлуғ нафасидан намуналар].

 Н а з м:

[Эй юзини беркитиб, бозорга келган, халқ бу тилсимга мубтало бўлиб қолди]4.

 Ва бу қасидадур, йигирма байтдин ортуқроқ ва аҳолидин баъзи анга шарҳ битибдур. Ва мурод бу мубҳам адодин ул Ҳазратқа жаноби маорифпаноҳ Хожа Ҳофиз Али Жомийдур қ. с.ки, кўпрак улумда батахсис, тасавсуф нлмида замонининг ягонаси эрди ва ўтган матлаъ шарҳида бу навъ битибдурларки, эй улки, ўз юзинки зоҳир вужуд нуридур, таъайюнот ва сувар бурқаъи била ёшуруб, ёширун зуҳур бозориға келиб, халқе бу сувар тилисмидинки, бу махфий ганж юзига тортибсен, таъайюноти мухталифа касрати ва осори мутабония воситасидин буъду ҳижрон ва ғафлату пиндор ва ғайрат гирифтори бўлубдурлар. Ёхуд ул юз жамоли партави сирояти воситасидинки, мазоҳир ва сувари жамила пардаларидин ишқ балоси ва муҳаббат меҳнатиға гирифтор бўлубдурлар. Баъзи маъноға ошиқ ва баъзи суратқа.

 Б а й т:

[Сен – маъно, сендан бошқаси исмдир, сен – хазина, барча олам тилсимдир]5.

 Ва сурат ошиқлари ўз ваҳмлари била маъшуқдин йироқ тушубдурлар ва билмасларки, кимнинг ошиқидурлар ва аларнинг кўнглин олғон кимдур?

 Ш е ъ р:

[Сени танисалар ҳам, танимасалар ҳам барча олам халқининг майли сенгадир]6

ва бу дастур била бу қасидани тамом шарҳ қилибдур ва ихтисор жиҳатидин бу бир байтни ирод қилилди ва бу заифи номурод Ҳазрат Шориҳ қ. с.нинг хизматиға мушарраф бўлиб эрдим ва баъзи улумда алардин сабақ эшитиб эрдим ва Ҳазрат Шайх бузургворнинг назму насркдин мусаннафоти беҳад кўпдур. Улча ул орасида ҳоло мавжуд бор. Назмлари юз йигирма минг байт тахминан бўлғай ва сўзи анга ўхшарки, бу бантлариға хатм қилмиш бўлғайлар.
Ш еър:

[Кофирнинг куфрию диндорнинг дини Аттор қалбида бир зарра дарддир]7.

 Ва ул Ҳазрат олти юз йигирма еттида куффор илкида шаҳодат шарбати тотибдурлар ва дерларки, муборак синни юз ўн тўрт ёшида эрмиш ва мутаҳҳар мозорлари Нишобурдадур ва махлис ниёзмандлардин баъзи муравваҳ иморат ясабдурлар, юзару ва ютабарраку биҳи.

 716. Шайх Мушрифуддин Муслиҳ б. Абдуллоҳ Саъдий Шерозий қ. с.
 Сўфиянинг афозилидин эрмиш ва Шайх Абу Абдуллоҳ Хафиф қ. с.нинг шариф буқъасининг мужовирларидиндур ва улумдин тамом баҳраси бор эрмиш ва одобдин комил насиби. Кўп сафар қилибдур ва ақолимни кезибдур ва неча қатла ҳажға яёқ борибдур. Суминот бутхонасиға кирибдур ва аларнинг улуғроқ, бутин ушатибдур. Ва кибор машойихдин кўпининг хизматиға етибдур. Шайх Шаҳобуддин суҳбатиға мушарраф бўлубдур ва алар била бир кемада дарё сафари қилибдур ва дебдурларки, муддати мадид Байт ул-муқаддасда ва Шом билодида саққолик қилиб, элга сув берур эрди. То Хизр а. с.га етишти ва ани инъом зулоли ва афзоли оби ҳаётидин сероб қилди. Бир қатла анга содоти акобиру ашрофидин бири била гуфтугўй воқеъ бўлди.
 Ул шариф кеча Ҳазрат Рисолат с. а. в. тушда кўрдиким, ул Ҳазрат анга итоб қилди. Ул шариф уйғонди. Шайх хизматиға бориб, узрхоҳлиқ кўргузуб, истирзои хотири қилди. Машойихдин бири аларға мункир эрмиш. Бир кеча воқеада андоқ кўрдики, осмоннинг эшиклари очилди ва малоика нур табақлари била нозил бўлдилар. Ул сўрдиким, бу не нурдур? Дедиларки, Саъдий Шерозий учундурки, бир байт айтибдур ва ул байт Ҳақ с. т: ҳазратида қабул тушубдур ва ул байт будурки,

 б а й т:

[Ҳушёр киши назарида яшил дарахтларнинг ҳар бир япроғи Яратувчи маърифатининг бир дафтаридир]1.

 Ул азиз чун ул воқеадин уйғонди. Ҳамул ақшом шайхнинг зовияси эшигига бордиким, анга мужда еткургой. Кўрдики, чироғе ёқибдур ва замзама қиладур. Чун қулоқ солди, ушбу байт эрдики, ўқур эрди. Шайхнинг ашъори девони ва «Бўстон» маснавийси ва «Гулистон» китоби ва сойир кутуби ва расойили андин машҳурроқдурки, андин бирор нима ирод қилғай. Ғазалгўй акобиру шуаро олдида мундоқ муқаррардурки, ғазал тавриға Шайх мухтариъдурлар, жонсўхталар ва, ишқибозларға ва дилафрўхталарға ва жонгудозларға филвоқеъ ғариб ҳаққе собит қилибдурлар. Шайх олти юз тўқсон бирда шаввол ойи жумъа туни дунёдин ўтубдурлар.

 717. Шайх Фахруддин Иброҳим Ироқий қ. с.
 «Ламаот» китобининғ соҳибидур ва шеър девони бор ва машҳурдур ва кичик ёшида Қуръон ҳифзи қилиб эрди ва асру хўб ўқур эрди. Ҳамадондиндур. Барча Ҳамадон аҳли анинг шефтаси эрдилар. Андин сўнг улум таҳсилиға иштиғол кўргузубдур. Ун етти ёшида Ҳамадоннинг баъзи мадорисида ифодаға машғул бўлубдур. Бир кун бир жамоат қаландарлар Ҳамадонға етибдурлар ва алар била бир соҳибжамол йигит эрмиш ва анга ишқ машраби ғолиб. Ани кўргач, анга гирифтор бўлубдур. Ул мусофир қаландарлар то Ҳамадонда эрдилар, алар била эрди. Чун алар Ҳамадондин сафар қилдилар. Неча кунки ўтди, фироқ суъубатидин бетоқат бўлуб, аларни эриша бориб, аларға етти ва ишқ иқтизоси билаки, маъшуққа ҳамранглик тақозоси қилур. Қаландарлиқ кисвати ихтиёр қилди ва алар била Ҳиндустонға тушти ва Мултон шаҳрида Шайх Баҳоуддин Зикриё суҳбатиға етишти ва мурид бўлди. Дерларки, чун Шайх ани хилватқа ўлтуртти ва онинг чилласидик бир даҳ ўтти. Анга важде етиштики, ҳоли муставли бўлди ва бу ғазални дедики,

 б а й т:

[Вақтеки, қадаҳга шароб қуйдилар, аввало, мастсоқий кўзидан қарз олдилар]1.

 Ва муни бийик ун била ўқур эрди ва йиғлар эрди. Чун хонақоҳ аҳли бу ҳолни кўрдилар ва дарвешлар тариқининг хилофи топтиларки, Шайх тариқи хилватда зикру муроқаба иштиғолидин ўзга иш бўлмас эрди.
 Ани инкор суратида Шайх арзиға еткурдилар. Шайх дедики, сизларга булардин манъдур. Анга манъ йўқдур. Неча кун мундин ўтти, Шайхнинг муқаррибларидин бирининг гузари хароботқа тушти. Эшиттики, ул ғазални хароботийлар чангу чағона била ўқур эрдилар. Шайх қошиға келди ва сурати ҳолни айтти ва дедики, боқий Шайх ҳокимдур. Шайх деди: Не эшиттинг, адо қил! Бу ғазал адосида тафаҳҳусқа чун еттиким,

 б а й т:

[Ўз сирларини ўзлари фош этиб, Ироқийни нега бадном қилдилар?]2.

 Шайх дедики, анинг иши тамом бўлди ва қўпти ва Ироқийнинг хилвати эшигига келиб дедики, Ироқий, хароботда муножот қиласен, ташқари чиқ! Ташқари чиқди ва бошини Шайхнинг аёғиға қўйди. Шайх муборак илки била бошини туфроғдин кўтарди ва яна они хилватқа кирголи қўймади ва хирқани ўз муборак танидин чиқариб, анга кийдурди ва ўз фарзандин анинг никоҳи ақдиға киюрди ва анга ул никоҳдин фарзанде бўлди ва анга Кабируддин лақаб қўйдилар. Йигирма беш йил Шайх хизматида эрди. Шайх ўз вафотиға яқин анн ўз ўрниға халифа таъйин қилди ва Тенгри раҳматиға борди. Чун риёйи сўфилар Шайхнинг илтифотин бу мартабада анинг жониби кўрдилар. Ҳасад ирқлари ҳаракатға келиб, вақт подшоҳнға еткурдиларки, анинг аксар авқоти шеър била ўтар ва соҳибжамол йигитлар била суҳбат тутар. Анга шайх хилофати истиҳқоқи йўқдур. Чун шайх Ироқийға бу маълум бўлди. Ҳарамайни шарифайн сафари ихтиёр қилиб, ул давлатқа мушарраф бўлғондин сўнгра Рум сори тушти ва Шайх Садруддин Қунявий суҳбатиға етиб, тарбиятлар топти ва жамеъки Шайх хизматида «Фусус» ўқийдур эрдилар, истимоъ қилдилар ва анинг истимоъи асносида «Ламаот»ни битиди ва шайх назариға келтурди. Шайх писанд қилиб, қабул рақамни ул шариф рисолаға тортти ва бу авқотда Ҳазрат Махдумий н. м. н. «бу хокисор илтимоси била ул китоб шарҳида «Ашъна»ни битидиларки, мутолаа қилиб, маонисидин файз олғайлар ва онинг нафосатин бу илмда билгайлар ва Шайх Фахруддин Ироқий Румдин Мисрға ва Мисрдин Шомға келиб, Димишқда сокин бўлдилар ва олти ойдин сўнгра фарзанди Кабируддин Мултондин келди ва муддате отаси хизматида бўлди. Оқибат шайхқа ориза торий бўлди ва вафот куни асҳобни ва ўғлини тилади ва васиятлар қилди ва бу рубоийни айтти.

 Р у б о и й:

[Ўтмишда олам низомига қарор қилганда, унга одам ҳоҳишича тартиб бермадилар. Ўша кунги қоидаю қарорга биноан бирор кишига оз ҳам, кўп ҳам ваъда бермадилар]3.

 Етти юз саксон саккизда зулқаъда ойининг олтисида оламдин ўттилар ва Димишқнинг Солиҳиясида Шайх Муҳйиддин Арабий қабрининг ёнида кейинроқ дафн қилдилар. Ўғли Кабируддинни отаси ёнида р.а.

 718. Амир Ҳусайний қ. т. р.
 Оти Ҳусайний б. Олим б. Абулҳусайндур. Аслида Кизивдиндурки, бир кентдур, Ғур навоҳийсидин. Зоҳирий ва ботиний улумға олим эрмиш ва назму наср кутуб мусаннафоти бор. Назмдин мисли «Канз ур-румуз» ва «Зод ул-мусофирин» ва «Си нома» ва ғазал девони ва насрдин мисли «Нузҳат ул-арвоҳ» ва «Сирот ул-мустақим». Ва «Канз ур-румуз» китобидин андоқ маълум бўлурки, Шайх Закариёйи Мўлтонийнинг воситасиз муридидур. Аммо баъзи китобида андоқ битикликдурки, ул шайх Рукнуддин Абулфатҳ муриди бўлғай ва ул отаси Шайх Садруддин ва ул отаси Шайх Баҳоуддин Закариёйи Мўлтонийнинг қ. т. а. Анинг тавбасиға сабаб ул эрмишки, ов овлаб юрур эрмишки, бир кийик оллиға келур. Уқ тортар, ани урғоли. Ул кийик анинг сори боқиб айтурки, эй Ҳусайний, бизга не ўқ отарсенки, Тенгри сени бандалиғига ва маърифатиға яратибдур, йўқ бу иш учун? Ва ғойиб бўлди. Анга ҳол мутағаййир бўлуб, талаб ўти ниҳодидин шуъла торта бошлади. Ҳар несики бор эрди, барҳам урди ва бир сурук жаволиқилар била қўшулуб, Мўлтон сори тушти ва, Шайх Рукнуддин хонақоҳиға етишдилар. Шайх ул жамоатни зиёфат қилди. Эрса оқшом Ҳазрат Рисалат с. а. в. воқеъда Шайхқа амр қилдики, менинг бир фарзандим бу жамоат оросида бордур. Чиқариб ишига машғул қил! Тонгласи Шайх Рукнуддин ул жамоатдин тафаҳҳус қилди. Эрса они кўргуздилар. Ҳамул олий ишорат била ани алар орасидин чиқариб, тарбиятиға; машғул бўлди, то олий мақомға етти. Андин сўнгра Хуросон вилояти сори рухсат берди. Амир Ҳусайний Ҳирий шаҳриға келди ва Ҳирот халқи муриду мухлис эрдилар. Етти юз ўнда Шаввол ойининг олтисида оламдин ўтти ва Масрахда Абдуллоҳ б. Жаъфар Тайёрнинг гунбази қошида дафн қилдилар, р. а.

 719. Шайх Маҳмуд Чабуштарий қ. т. с.
 Бу тоифанинг куммалидиндур. Зоҳирий ва ботиний улум соҳибкамоли. Бу фан аҳли қошида муқаррар ва калому мақоли бу тойифа тариқи адосида мустаҳсан. Таснифоту кутуби бор. Ул жумладин «Ҳақ ул-яқин»дурки, улча имкони бор, бу қавм ҳолоти ва таърифида ҳам дақиқ ва хам муфид воқеъ бўлубдур. Яна «Шоҳид»дурки, ул ҳам ишорат аҳли тили била маориф баён қилибдур, ул дағи таърифдин мустағнийдур. Ва мабдаву маод бобида яна бир китоби борки, бу тариқда сулуқ аҳлиға кўп муфиду мунтиж воқеъдур. Яна «Гулшани роз»дурким, ҳам зоҳир аҳлининг рангину пуркор маснавийлари ва ҳам ҳақиқат аҳлининг ширину файзосор сўзларида андин равонроқ ва пурчошнийроқ ва шўрангизроқ ва шавқомизроқ назм айтса бўлғайки йўқдур! Ва ул бу навъ эркандурки, Мир Ҳусайний бу тоифа истилоҳ ва тили била неча савол битиб, Ироқ машойихи афозилиға йиборибдур, ул саволотқа жавоб умиди била ва ул мушкилот ҳалли тамаъи била. Агарчи саволот ўттузча ортуқ, ё ўксук бор аммо ўн етти байтда назм либосиға кирибдур. Алар назариға еткач ул мушкилот ҳалли учун ул саволот жавобиға машғул бўлубдурлар ва ул маснавийни айтибдурлар. Ва абётининг адади минг бир воқеъ бўлубдур. Асмоуллоҳ адади била мувофиқ. Ва анга «Гулшани роз» тасмия қилибдурлар. Ва Шайхнинг муборак марқади Чабуштардадурки,Табриз навоҳийсидадур.

 720. Шайх Авҳадуддин қ. с.
 Андоқ истимоъ тушубдурки, ул шайх Авҳадуддин Кирмонийнинг асҳобидиндур ва отида бу нисбат маъниси андиндур ва анга шеър девони бор, ғоят латофатда бир таржеоти бор муштамил ҳақойиқу маорифқа ва «Жоми жам» отлиғ, маснавийси бор Шайх Санойининг «Ҳадиқа»си услуб ва вазни била. Ва анда кўп латоиф дарж қилибдур ва бу абъёт ул маснавийдиндур.

М а с н а в и й:

[Бир оқшом гўзал ёрнинг чеҳрасидан бахтиёр бўлиш учун Авҳадий олтмиш йил машаққат чекди. Сўзимиз сири мажозий эмас, кўзингни оч, бу ўйин билан бўлар иш эмас! Йиллар фалакдек саранжом кездим ва фалакдек соҳибназар бўлдим. Оёқда чилла ўтирдим, аммо озиқ-овқат тўплаш учун ўтирганимиз йўқ! Ташқаридан бозор ўртасидаман, ичкаридан ёрим билан хилватдамен.
 Ҳеч ким хурсандчилигим жамолини кўрмайди ва хилватимга йўл топа олмайди. Токи қалбим дўстимга боғлиқ экан, бошимдан шодликлар сочади]1.

 Ва шайх Санойининг «Роия» қасидасиға яхши жавоб айтибдур ва абётининг адади юз олтмиш бўлғусидур. Онинг муфтатаҳи бу абётдурким,

 м а с н а в и й:

[Боғлиқлигимиз ёрга боғланмаса, бахтдан қандай баҳраманд бўлиш мумкин? Бутун шаҳарда ишимиз бир зотга боғлиқ, лекин ишимизга у ҳеч тан бермас. Ҳамдам йўқ, сиримни кимга айтай? Маҳрам йўқки, зорлансам! У маъшуқ улуғлигидан фарёду фиғондаман, у най овозидан самоъ қиламан]2.

 Ва «Жоми Жам» китобининг итмоми тарихида битибдурки,

 н а з м:

[Тарихни ҳисобладим: етти юзу ўттиз уч эди. Мен бу қутлуғ номани раҳбаримизга бағишладим. Бир йил тўлди, «лайлат ул-қадр»да эшигида тугатдим]3.
Қабри Табризнинг Мароғасидадур ва анда фавтининг тарихи етти юз ўттуз саккизда битилибдур, р. т.

 721. Афзалуддин Бадил Ҳақойиқ Хоқоний қ. с.
 Агарчи Фалакий шоирнинг шогирдидур ва шеърға шуҳрати бор. Аммо дерларки, анга шеър тавридин бошқа тавре бор эрмишки, шеър анинг жанбида гум эрмиш ва сўзлари бу маъни шоҳидидур. Андоқки дебдур.

 Ш е ъ р:

[Менинг барча суратиму, барча сифатим ҳам – у. Мен ночор кишиман, ҳеч ким сўзимни эшитмайди. Астойдил «У ким?» – демайдиган бўлсалар, бирор эшикни қаттиқ қоқмайман, дейдиган бўлсалар, мен қандай эсам, шундай десинлар!]1.
 Ва яна бир ерда дебдурки,

 ш е ъ р:

[Ишқ улуғлик кигизига оёғини тираб олди, аввало биздан бизнинг борлиғимизни кетказди. Сизу бизга нақд бехудлик муносибдур, чунки сизу бизнинг заҳматларимиз унга сиғмайди]2.
 
 Ва онинг бу навъ сўзлари кўпдур ва мундин бу иш келурки, анга сўфилар сўфий машрабидин тамом шурбе бўлмиш бўлғай ва ул доғи Шайх Санойининг «Роия» қасидасиға жавоб айтибдур ва онда уч матлаъ дебдурки, аввалғиси будур.

 Ш е ъ р:

[Тонг отди, тонг отди. Иш вақти етди, борингизни сочинг, борингизни сочинг! Чунки ёр келди. Ишқким, кўз сувидек равшан, ёрким, баҳор елидек вақти чоғ. Чарх тонг пайти ишимиз учун турфа хил жисмларни кўзимизга жилвалантиради]3.

 Ва қасиданинг охирида дебдурки,

 ш е ъ р:

[Бу қасида етти қасиданинг саккизинчиси бўлиб, шеърлари ғаройибдур. Каъба эшигига оссалар Каъба менга шараф сочади. «Кел, йиғлайлик» қасидасини ортда қолдиради ва Имрул-Қайснинг обрўйига путур етказади]4.

 722. Шайх Низомий қ. т. с.
 Аларга зоҳирий улуми ва расмий истилохотдин баҳраи тамом бор эрмиш. Аммо барчадин илик тортиб Ҳақ с. т. ға юз келтурубдурлар. Андоқ дебдурларки,

 м а с н а в и й:

[Юлдузларнинг барча дақиқаларию илмларнинг яширин сирларини бирин-кетин ўқидим. Ўқидиму ҳар бир варақ сирини ахтардим. Сени топгач, варақларни ювдим. Ҳамманинг юзини Худода кўрдим ва у Худони ҳаммадаю сенда кўрдим]1.

 Умри гаронмояни аввалдин охирғача қаноату тақво ва узлату инзиво била ўткарибдурлар ва ҳаргиз сойир шуародек ҳирсу ҳаво ғалабасидин дунё арбобиға илтижо қилмайдурлар. Балки рўзгор салотини алар мулозаматиға табаррук тиларлар эркондур. Андоқки, дебдурларки,

 М а с н а в и й:

[Ёшлигимдан сенинг эшигингдан бошқа бир эшикка бормадим. Ҳаммани эшигимга юбординг, мен истамасдим, сен берардинг. Эндиким, сенинг даргоҳингда қаридим, қўрқиладиган нарсаларда ўзинг паноҳ бер!]2.

 Аларнинг беш маснавийсики, «Панж-ганж»ға машҳурдур. Кўпраки салотин истидъоси била воқе бўлубдур. Бу умидворлиғ билаки, аларнинг назм воситаси била буларнинг отлари рўзгор саҳифасида қолғай, истидъо қилур эрмишлар. Ва уд назмлар агар зоҳир юзидин афсонадур, аммо ҳақиқат юзидин ҳақойиқ кашфи ва маориф баёниға баҳонадур. Бир ерда ул маъни баёнидаки, сўфия дебдурларки, Ҳақнинг висоли толиблари ва жамоли муштоқлариға онинг вужуди далили вужуддир ва шуҳуд бурҳони ҳам шуҳуд. Дебдурларки.

 м а с н а в и й:

[Талабгорларингнинг ўз андозаларини сенда кўрганликлари фано бўлишларига сабаб бўлди. Кимки сендан сенга наззора қилса, беҳуда варақларни йиртади. Сени сенсиз топиб бўлмайди, бошқа эшиклардан юз ўгириш керак]3.

 Ва яна бир ерда ҳам бу маънода дебдурки,

 м а с н а в и й:

[Ақлнинг оёғи қабаргану йўл қоронғу, гўё қилдек ингичка. Агар тавфиқинг раҳнамо бўлмаса, бу тугун ақл билан ечилмайди. Ақл сенинг эшигингда нурга тўлади, агар ичкарига оёқ қўйса, куяди]1.

 Яна бир ерда Ҳақ с. т. мосивосининг эърози тарғиби ва таҳриси ва анинг кибриёси жанобиға таважжуҳда дебдурки,

 м а с н а в и й:

[Қонхўр, бу тузоқдан учиб кетки, ҳалос топиш чораси зийракликдир. Бўрининг тиши тулкиникидан ўткирроқ, лекин тулки айёр бўлгани учун қутулди. Вафо қилишга ҳаракат қил, худпараст эмас, худопараст бўл!]5.

 «Искандарнома» тарихиқи, аларнинг китобларининг охиридур. Беш юз тўқсон иккида экандур. Машҳур мундоқдурки, алар сулук айёмида қирқ арбаъин чиқарибдурлар ва тўрт арбаъинни бир дарахт устида чиқарибдурлар. Ҳар ойина бу навъ муфрит риёзатлар тортмағунча бу навъ беш ганжқи, аларға насиб бўлубдурки, кўп абъёти алфоз жазолатидин ва маъною таркиб салосатидин деса бўлурки, эъжоз сарҳадига етибдур, кишининг илкига кирмак имкон эмас ва умрлари олтмишдин ўтган экандур, валлоҳу аълам.

 723. Хусрав Деҳлавий қ. т. р.
 Лақаби Яминуддиндур. Отаси Лочин қабиласининг улуғларидин эрмиш. Балх навоҳисида ҳамоноки, они Ҳиндустонда машҳурдурки, турк дерлар. Жиҳат бу эркин. Султон Муборак Шоҳ Халажий фавтидин еўнгра Шаиҳ Низомуддин Авлиё хизмат ва мулозаматиға қўшулди ва риёзату мужоҳидат илгари тутди. Дерларки, қирқ йил даҳр рўзаси тутти ва дерларки, Шайх Низомуддин Авлиё ҳамроҳлиғидаки, анинг шайхидур, таййи арз тариқи била ҳаж гузорлабдур ва беш қатла Ҳазрат Рисрлат с. а. в. ни воқеъда кўрубдур ва Шайхнинг ишорати била Ҳизр а. с. хизматиға етубдур ва андин илтимос қилибдурки, муборак оғзи сувин анинг дозиға солғай. Ҳизр а. с. дебдурки, бу давлатни Саъдий элтти. Хусрав маҳзун кўнгул била Шайх хизматиға келибдур ва сурати ҳолни арз қилибдур. Шайх ўз оғзи сувин анинг оғзиға солибдур ва анинг баракотидиндурки, тўқсон тўққуз китоб тасниф қилибдур. Дерларки, баъзи мусаннафотида битибдурки, менинг шеърим абъёти адади беш юз мингдан озроқдур ва тўрт юз мингдин кўпракдур ва дерларки, Шайх Саъдийнинг йигитлигида кўруб, хизматиға мушарраф бўлғон экандур ва мубоҳот қилур эркондур. Анга ишқу муҳаббат машрабидин чошни тамом бор эмиш. Андоқки сўзларидин зоҳирдурки ва бағоят важду ҳоллиқ эркандур Шайх дер экандурки, қиёматда ҳар киши бир нима била фахр этгай. Мен бу туркнинг, яъни Хусравнинг кўксининг куюки била фахр қилғумдур.
 Ул дебдурки, бир кун менинг хотиримға келдики, Хусрав улуғлар отидур, не бўлғай эди, агар менда фақр оти бўлса эрдики, ҳашр куни мени ул отбила атасалар эрди ва бу хотирни Ҳазрат Шайхқа арз қилдим. Дедики, солиҳ вақтда сенинг учун от тилалгай ва мен бу интизорда бўлдум. Бир кун Шайх дедики, бизга мундоқ макшуф бўлдики, қиёмат куни сени Муҳаммад Қосалес дегайлар. Ул жумъа кечаси етти юз йигирма бешда дунёдин ўтубдур ва умри етмиш тўртга етгондур. Шайхнинг оёғи сари дафн қилибдурлар.
 
 724. Ҳасан Деҳлавий қ. т. с.
 Лақаб ва нисбати Нажмуддин Ҳасан б. Ало Санжарийдур. Шайх Низомуддин Авлиё қ. с.нинг котиби ва муриди эрмиш. Яхши ахлоқу авсоф била маъруф ва машҳур эрмиш. Ҳинд соҳиби тарихи дебдурки, мажолис латофату зарофатида ва ақл истиқомати ва сўфия тариқида қаноат лузуми ва эътиқод поклиги ва тажарруд ва тафарруд таврида ва оламда ҳарне келса хуш бўлмоқ ва хуш ўткармоқ тариқида андоқ киши оз кўрубмен. Ва ҳам Ҳинд соҳиби тарихи дебдурки йиллар менга Амир Хусрав ва Амир Ҳасан била муҳаббату маваддат эрди. Андоқки, алар менсиз ва мен аларсиз бўлмас эрдим ва менинг воситам била аларнинг орасида андоқ дўстлуқ истеҳком топиб эрдики бир-бирининг уйларида тараддуд қилурлар эрди ва ҳамул дебдурки, Амир Ҳасаннинг камоли эътиқодики, Ҳазрат Шайх Низомуддинға бор эрди. Мажолисда аларнинг муборак анфосидин ҳар нимаким эшитиб эрди битиб эрди ва ул неча мужаллад бўлуб эрди ва анга «Фавойид ул-фавойид» от қўюб эрди ва бу рўзгорда бу диёрда, яъни Ҳиндда сулук ва тариқат арбобига дастур бўлубдур.
 Ва анга мундин бошқа девон ва маснавий бордур ва бу рубоий анинг назмидиндур.

 Р у б о и й:

[Ғамгин дилгинам бор, кечиргину қилмишимдан сўрама, панада юз хил воқеалар бор, кечиргину сўрама! Агар амалимдан сўрасанг, шарманда бўламан, эй акрамул акрамин, кечиргину сўрама!]1.

 725. Шайх Камол Хўжандий қ. р.
 Бағоят бузург эрмишлар. Аларнинг иштиғоли шеърға ва анинг нозуклуклариға ва ўз ҳолларининг сатру талбиси учун эрди эркин. Андоқки, ўзлари дебдурларки,

 б а й т:

[Менинг шеъримдаги бу такаллуфларим, эй Ҳумайром, менла сўзлашгин, деганимдадир]1.

 Алад-давом риёзат ва мужоҳидотқа машғул эрмишлар. Хожа Убайдуллоҳ қ. с. дебдурки, неча вақт Шош деган ерда бўлур эрмишларки, аларнинг оталари анда сокин эрмиш ва ул айёмда ҳайвоний емас эрмишлар. Аларнинг отаси илтимос қилмиш бўлғайки, таомеки, ҳайвонийға дохил бўлғой. Алар майл қилғайлар. Шайх тийбат важҳи била демиш бўлғайларки, агар ўюнгнн ўлтуруб, нима пишурурсен, майл қилурбиз ва Хожанинг отасининг бир яхши ўйи бор эрмиш. Алар ул-ўйин шайхдин бехабар ўлтурубдурлар ва таомни тартиб қилибдурлар. Шайх майл қилибдурлар, Табризда ул зовиядаки, сокин эрмишлар, хилвате эрмишки, кеча онда бўлур эрмишларки, ўзларидин ўзга киши анда етмас эмиш. Шайхнинг вафотидин сўнгра ул ҳазратники кўрубдурлар, бир бурёдин ўзгаки, анда ўлтурур эрмиш, бир тошдин ўзгаки боши остида ястар эрмишлар нима топмайдурлар. Дерларки, ул вақтки саройда бўлур эрмишлар мавзиъи эрмишки, сув туғёни чоғда ул ерда кўп хароблиғ қилур эрмиш. Ул қиссани Шайхқа айтибдурлар. Шайх дебдурки, бизнинг чодирни ул ерда тикинг! Чун шайх буюрғондек қилибдурлар. Яна анда сув хароблиғ қилмайдур. Вафоти саккиз юз учда бўлубдур ва қабри Табриздадур ва лавҳида бу байтни ўз шеъридин битибдурларки,

 б а й т:

[Камол, Каъбадан кечиб ёр эшигига кетдинг, минг офарин, мардона кетдинг!]2.

 726. Мавлоно Муҳаммад Ширин, машҳур ба Мағрибий қ. с.
 Шайх Исмоил Сисийнинг муридидур, ул Шайх Абдурраҳмон Исфаройиний асҳобидиндур қ. с. Ва дебдурларки, баъзи саёҳатда Мағриб дарёсиға етиб, анда баъзи машойих илигидинки, нисбати Шайхи бузургвор Шайх Муҳйиддин Арабийға етар, хирқа кийибдур. Шайх Камол Хўжандий била р. муосир эрмиш. Бир бири била суҳбат тутарлар эрмиш. Ул вақтки, Шайх бу матлаъни айтқан экандур,

 б а й т:

[Кўз агар шудир, қош шудир, нозу ишва шу, алвидо, эй зуҳдў тақво, алфироқ, эй аҳлу дин!]1.

 Мавлоно самоъға етгандур. Мавлоно дегандурки, Шайх бисёр бузургдур, ажабдур алардин андоқ байт айтмоққи, зоҳир маъносидин ўзга муҳмала бўлмағай. Шайх ани эшитиб, суҳбат истидъоси қилибдур: Ва ўзи Балхқа қиём кўргузубдур ва Мавлоно ҳам ул хидматда мувофақат қилибдур. Ул аснода Шайх ул матлаъни ўқубдур ва дебдурки, кўз айндур ва бўла олурки, ишорат тили била айни қадимдинки, зотдур таъбир қилилғай. Ва қош ҳожибдур, пас, бўла олурки, андин ишорат сифатқа қилилғайки, зотнинг ҳижобидур. Мавлоноға ул ҳол маълум бўлуб, тавозуъ қилиб, инсоф берибдур. Бир қатла, Шайх Исмоил Сисий дарвешларни арбаъинға ўлтуртурда Мавлонони ҳам тилабдур ва Мавлоно бир ғазал айтиб, ўткарибдурки, матлаъи будурки,

 б а й т:

[Биз сенинг қуёшингни кўрдик, зарралардан кечдик, у зотни излаб, барча сифатдан кечдик]2

 Охиргача тасаввуф воқеъ бўлубдур. Чун Шайх эшитибдур, вақти хуш бўлубдур ва истеҳсон кўргузубдур. Ва Мавлоно олтмиш ёшларида секкиз юз тўққузда дунёдин ўтубдурлар.

 727. Саййид Носир Хусрав қ. с.
 Бадахшон Кўҳистонида бўлур эрмиш. Бағоят муртоз киши эрмиш, Кўҳистон аҳли боштин аёқ онинг муридидурлар ва Шоҳ Носир Хусрав била таъбир қилурлар. Зоҳир улумин хейли кўрган эрмиш ва ботин илмин дағи риёзат жиҳатидин ҳосил қилғондур, аммо бу тоифанинг анинг мазҳабида таънлари бор ва бу таън тўё «Рўшнойинома»сида мазкур бўлғон абъёти жиҳатидиндурки, ҳукм мазҳаби равишида воқеъ бўлубдур ва мазори Кўҳистондадур, юзору ва ютабарраку биҳи.

 728. Шайх Озарий қ. р.
 Исфаройинлиқдур. Лангари ва муридлари бор эрди ва мазбут аврод ва авқотлиғ киши эрди. Авойил ҳолида ҳақ йўли сулуки кўнглига муставли бўлғонда Макка азимати қилди. Ул давлатқа мушарраф бўлғондин сўнгра Ҳинд сафари илайига тушти. Неча йил ул мулкда қолди ва кўп машойих ва азизлар суҳбатиға етишти ва кўп эл анга мурид бўлдилар. Андоқ манқулдурки, Ҳинд салотинидин баъзининг мажлисиға етганда андоқки, аларнинг расми эрмишки, салотин била киши мусофаҳа қилурда ерга бошин қўюб кўрушур эрмишлар. Шайх тавридин бу ишни йироқ кўрибдурлар. Аммо мажоли таманно қилиб, шайхқа арз қилдурубдурларки,. агар бу расмни бажо келтурса, бир лакки юз минг дирам бўлғай, ниёзмандлиғ қилғайлар. Шайх қабул қилмай истибъод қилиб, бу байтни дебдурки,

 б а й т:

[Мен туркман, Ҳиндуни Чиболнинг ўлаксаси деб атаганман. Жўнанинг ҳашаматини бир дона арпага олмайман]1.

 Шайхнинг мазори Исфаройиндадур, ўз лангарида. Саккиз юз олтмиш бирда ўтубдур. Бу байт ҳам Шайхнингдурким,

 б а йт:

[Масиҳодан қолган бу ўйилган ёзув қадимийдир, ноумид бўлмаки, оқибат хайрдир]2.

 729. Мавлоно Лутфий р. т.
 Таҳсил айёмида Мавлоно Шиҳобуддин Хиёбонин хизматиға етар экандур ва одоби тариқат сулукини андин касб қилур эркондур. Агарчи шоирлиқ тариқида маъруф ва машҳур бўлди. Аммо дарвешлик тариқини дағи илкидин бермади. Бу фақир борасиға кўп илтифоти бор эрди ва фотиҳалар ўқур эрди ва доим волида мулозаматиға ва ризое хотириға тарғиб қилур эрди. Тўқсон ёшидин тажовуз қилғонда, Ҳазрат Махдуми н. м. н. отиға радифи «сухан» сажъ қасидае айтиб эрдики, замон хушгўйлари барча хўблуққа мусаллам туттилар ва ул ҳазрат доғи инсоф бердилар ва онинг матлаи будурким,

б а й т:

[Хушо, лабингдан чиққан сўзлар – руҳ озиғи,

 сўзнинг жонидир.

Юзинг гули –сўз бўстони чаманларини

 безовчидир]1.


 Ул Ҳазрат шукргузорлик юзидин маъзират изҳори қилиб дедиларким, бу шеърнинг силаси уҳдасидин биз чиқа олмас бизки, магар муқобалада ҳам қасидае сизнинг отингизга айтқайбиз. Мавлоно дедиларким. ани сизга осон қилурбиз. Сизинг кийган эски тўнунгузни гадойлик қилурбизки, ҳулла бўлғай. Ул ҳазрат узрхоҳлиқлар била кисватин Мавлоноға кийдурдилар. Мавлоно бағоят сўхта киши эрди. Тўқсон тўққуз ёшида оламдин ўтди, қабри Деҳиканордадурки, ўз маскани эрди. Бу матлаъидин бу тоифа машрабининг чошниси зоҳирдур:
Улки ҳусн этти баҳона элни шайдо қилғали,
 Кўзгудек қилди сени ўзини пайдо қилғали.

 730. Мавлоно Муқимий а. р.
 Хуросон мулкида Тархон эли орасида бўлур эрди. Фуқаро аҳли машраби тавридин зоҳир эрди в.а бу тоифа истилоҳотидин хабардор, туркча шеърға машҳур ва маъруф эрди. Бу тоифа истилоҳи била туркча таржеъ айтибдур ва кўп маоний анда дарж қилибдур ва таржеъининг банди бу байт воқеъ бўлубдурки:

Сенсен асли вужуди ҳар мавжуд,
Сендин ўзга вужудқа не вужуд.


Qayd etilgan