Muallif Mavzu: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz  ( 110676 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AL_laziz87

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1234
  • -oldi: 551
  • Xabarlar: 691
  • Jins: Erkak
  • AQLIMIZ BUT IYMONIMIZ BUYUK BO'LSIN
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #15 : 09 Mart 2011, 12:44:44 »
ko'karib chiqquncha suv qo'yilmedi. Kunlar isib qoldi shuning u.n chuqur ekmaganiz ma'qul. Ko'karib chiqquncha er yumshatilmedi o'z xoliga qo'yiladi. Keyin yerning namligiga qarab suv qo'yiladi. Birinchi suv dimlamasdan qo'yiladi suvni agatga to'ldirvormeng yangi unib chiqan nish chirib qolishi mumkun. Keyin nam xolatga kelgandan keyin birinchi chopiq beriladi. Asosiy o'shanda boshlanadi.
Ko'-p kezma daraxtzor bog'lar ichinda, Daraxtlar dil do'sting bo'lolmas sening, Chorlasang kelolmas,yonib qucholmas, Sen faqat mening bo'l, meniki, mening.

Lobar AZIZ

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 669
  • -oldi: 892
  • Xabarlar: 524
  • Jins: Ayol
  • Hayotning qadrini kapalakdan so`ra!
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #16 : 09 Mart 2011, 14:34:01 »
Assalomu alaykum! Biz hovlida turamiz. Uyda mevali daraxtlardan xurmo, banan, olcha va har xil gullar o`sadi.
Bundan tashqari ikkita teplitsa (issiqxona)miz bor. Unda asosan pomidor yetishtirish bilan shug`ullanamiz.

Hozir  esa ko`pchilik issiqxonachi tadbirkorlarni qiziqtirayotgan ish- limon yetishtirish bo`yicha ayrim foydali ma'lumotlarni yozib o`tmoqchi edim. Buni yaqindagina o`zbekistondagi limonchilik otasi, seleksioner olimn, xalq akademigi, O`zbekistonda hizmat ko`rsatgan agranom Zayniddin Fahiddinovning xondoniga borganimda o`glidan so`rab olgan edim.
To`g`risi, shundan keyin o`zim ham limonchilikka qiziqib qolgandim:)

To`liq beraqolay yaxshisi:

Куз оҳирлаб, қиш эшик қоққан сари мева сабзавотларнинг нарҳи осмонга қараб ўрмалайверади. Олмаларнинг бир килоси уч ярим-тўрт минг, лимоннинг бир донаси минг сўмдан икки минг сўмгача ошиб кетади. Памилдори бодрингни-ку, қўяверинг! Нима учун шундай? Аҳир иссиқхоначилик билан шуғулланиб, қишнинг қирчилламасида ҳам мева сабзавотларни сарҳилини бозорга етказиб  бераётган тадбиркорларимиз сероб-ку? Ҳўш, лимонни олайлик. Ўзбек лимончилигинг отаси, селекционер олим, халқ академиги, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган агроном Зайнитдин Фаҳриддинов лимоннинг бир неча навларини Ўзбекистон иқлимига мослаштирган ҳолда яратиб, мазаси билан чет элни ҳам лол қолдирганида, нима учун бозорларда ўша ўзимизнинг навлар эмас, чет элдан келтирилаётган лимонлар қиммат нарҳларда сотувга қўйилмоқда?
Иссиқхоналарда лимон ўстириш аслида қандай амалга оширилади? Экилган ниҳол қанча вақтда хосил беради, ва қанча даромад келтиради?
Лимончилик қонун қоидалари ва сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олиш мақсадида, ота касбини давом эттириб, ўттиз йилдирки иссиқхоналарда лимон, мандарин ва апелсинларнинг бир неча навларини етиштириб келаётган селекционер олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси полимерлар кимёси ва физика институтининг катта илмий ҳодими Фаҳриддинов Муҳаммадазиз Зайниддиновичга мурожаат қилдик:


Савол: Цитрус мевалари қачондан бошлаб Ўзбекистон иқлимига мослаштириб экила бошлаган?
Жавоб: Илк бора Ўзбекистонга 1937 йили цитрус мева кўчатларини олиб келиб экилишига уч йил синов муддати билан руҳсат берилган. Бироқ қиш қаттиқ келгани сабаб кўчатларни совуқ уриб кетаверган. Шундан сўнг олимларимиз бундай ўсимликлар Ўзбекистон иқлимида ўсмас экан деган қарорга келишиб кўчатларни кўмиб юборишган экан. Бироқ орадан йиллар ўтиб, 1957 йили отам Зайнутдин Фаҳриддинов лимон, апелсин, мандарин кўчатларини олиб келиб Ўзбекистон иқлимига мослаштирган ҳолда иссиқхоналарда етиштиришни йўлга қўйган. 1960 йилга келиб эса, цитрус ўсимликлар Ўзбекистонда илк нишона хосилларини бера бошлаган.
Изоҳ: Зайнутдин Фаҳруддинов Ўзбекистонда илк иссиқхоналарнинг асосчиси ҳамдир. Унинг янги методи бўйича цитрус меваларини етиштириш муваффақиятли натижа бергач, асталик билан бошқа деҳқонлар ҳам ушбу усулдан фойдаланиб лимон кўчатларини ўстира бошлашган.

Маълумот:
* 1967 йили, Зайнутдин Фаҳриддинов лимоннинг миер ва новагрузин навларини ўзаро чатиштириб Ўзбекистон лимонининг биринчи Ф-1 Тошкент навини яратади. Тошкент лимоннинг оғирлиги 450 грамм бўлиб, уй шароитида ҳам ўстирса бўлар, таркибида 4% лимон кислотаси мавжуд эди.
* Навбатдаги, Ф-2 Яланғоч нави эса 1970 йил, учта навли лимонни ўзаро чатиштириш натижасида ҳосил бўлади. Унинг бошқа лимонлардан фарқи ўта оғирлигида эди. Ф-2 лимонинг бир донаси 2,5 килограммгача тош босар, пўстида пектин ва эфир мойлари мавжуд бўлиб, таркибининг 9-12%ини лимон кислотаси ташкил қилар эди.
* Зайнутдин отанинг тинимсиз изланишлари натижасида лимоннинг Ф-3, Ф-4, ва Ф-5 навлари ҳам яратилади. 1980 йил эса апелсиннинг янги навини ҳам яратиб, унга Ўзбекистон апелсини деб ном беради. Ўзбекистон апелсининг бсоҳқаларидан фарқи бир донаси 450 граммдан 1,5 килограммгача бўлар, Ñ‚Ñžқ қизил рангда, жуда ширин ва витаминларга бой, хосили ҳам мўл эди.
* Изланишлар ва ҳаракатлар натижаси ўлароқ серхосиллиги ва ўта витаминларга бой, мазали эканлиги билан ҳорижликларни ҳам оғзига тушган Тошкент мандарини нави ҳам дунёга келади. Бу навларнинг уй шаротида ҳам етиштирса бўлиши кўп деҳқонларнинг қизиқишини уйғотган.
* Космонавт учувчи Володий Жонибеков Зайнитдин ота яратган Тошкент лимонини ўзи билан космосга олиб чиқиб кетиб, ўша ернинг ўзида бир кесим еб кузатув камералари орқали “қандай яхши, ўзимни яхши ҳис қиляпман” деб ҳабар юборганди.

Савол: Янги, ЎзХитАН препарати ҳақида маълумот берсангиз? Унинг афзаликларни нимада?
Жавоб: Бугунги кунда Физика Кимё полимерлар институти олимлари академик Сайёра Шарофовна Рашидова бошчилигида яратилган ЎзХитАН преператини қишлоқ хўжалиги экинларида қўлламоқдамиз. Бунда уруғ экишдан олдин ЎзХитАН ёрдамида капсулланади. Капсуллашнинг афзаллиги эса қуйидагича: Уруғларни экишга тайёрлаш сифатини яхшилайди, меҳнат санитария гигиеник шароитини яхшилайди, Импортдан олинадиган заҳарли кимёвий доривор воситаларни маҳаллий зарарсиз доривор воситаларга алмаштиради, аниқ меёрда экишни таъминлайди, хосилдорликни оширади (5 ц/га гача), уруғларнинг униб чиқишини тезлаштиради, касалликларни камайтиради, доривор воситаларнинг тўкилишини бартараф этади.
Маълумот: Ҳозирда капсуллаш орқали қислоқ хўжалиги экинларининг самарадорлигини ошириш 2000 гектар ерга экилган чигитларда синалмоқда.

Савол: ЎзХитАН препарати лимончиликда ҳам қўлланиладими? Бу борада қўлланилганида, самарадорлик даражага ошади?
Жавоб: Шу вақтгача Цитрус ўсимликларини етиштиришда Москва Фанлар Академиясининг методикаси бўйича қаламчалар тайёрлар эдик. Бугунги кунда эса ўзимизнинг методикани ишлаб чиқдик. Бу биз учун катта янгилик бўлди. ЎзХитАН препаратини қўллаш орқали биз апелсин ва мандарин ўсимликларини илдиз отишини яхшилай бошладик. Ушбу препарат орқали қаламчаларни қисқа муддатда илдиз оттиришга эришдик. (Москва методикасига асосан экилишдан олдин қаламчалар 12 соат мобайнида дориларга ботириб қўйилар эди, янги методика бўйича эса қаламча бор йўғи беш дақиқага ЎзХитАН препаратига ботириб олинади ва маҳсус кўчатхонага экилади. Капсулланиш натижасида илдиз тезроқ ривожланиб, 28 кунда кўчат тайёр бўлади)

Савол: Ўзингиз қандай янги навлар устида иш олиб бордингиз?
Жавоб: Битта тупга пайвандлаш йўли билан апелсин, мандарин ва лимон меваларини ўстирдим. Натижада битта дарахт уч хил мева туга бошлади. Мевасида эса ҳам апелсиннинг, ҳам лимон, ҳам мандариннинг таъми мужассам бўлди.

Савол: Битта тупдан ўртача қанча хосил олинади?
 Ð–авоб: Агар парвариш Ñ‚Ñžғри олиб борилса, “эркак” новдалари кесиб, “она” новдалари кўпайтирилса, битта тупдан бир йилда ўртача 100-150 килограмм хосил олинади.

Савол: Нима учун бозор расталарига асосан чет элдан келтирилган лимонлар қиммат нарҳларда сотувга қўйилади? Ўзимизнинг навлар-чи?
Жавоб: Зайнутдин отамизнинг ташаббуслари билан 2000- йилга қадар Ўзбекистонда 50 гектар лимонария барпо қилинди, Республика бўйича 500 гектар иссиқхоналарда лимон навлари етиштира бошланди. Бироқ 2000 йилга келиб, баъзи бир мутаҳассислар лимончилик ўз-ўзини оқламайди, турган битгани зарар дея бу соҳанинг илдизига болта ура бошлашди. Лимон етиштириш кескин камайиб кетди, унинг ўрнига иссиқхоналарга памилдори бодринглар экиш кўпроқ йўлга қўйила бошлади. Шунинг оқибатида Тошкент навли лимонлар камайиб, чет элдан келтирилаётганлари қиммат нарҳларда сотувга чиқарила бошланди.

Савол: Иссиқхоналарда етиштирилаётган памилдориларнинг мазаси далада, қуёш нурида етиштирилганларига қараганда таҳирроқ туюлади. Бунинг сабаби нимада?
Жавоб: Қишки памилдорилар экилгандан бошлаб то хосил узиб олгунига қадар ҳимикатлар бериб борилади. Гулга кирган вақтида гуллари ботириб олинадиган ТУ препарати ҳам аслида ўта зарарли ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда ман қилинган кимёвий дорилар ҳам хосилни яхшироқ олиш умидида ўзбошимчалик билан кимлардир томонидан қўлланилмоқда. Шунинг натижаси ўлароқ мазаси таҳир, зарарли моддалар билан тўйинган сабзавотлар бозор расталарига чиқиб кетяпти.

Савол: Иссиқхоначилар учун энг катта муаммо- Ñ‘қилғи ҳисобланади. Лимон етиштиришда ҳарорат қай даражада бўлиши лозим?
Жавоб: Бугунги кунда Тошкент вилоятида икки гектар иссиқхоналарда иситиш воситаларисиз хосил етиштирилмоқда. Бу хитойча метод бўлиб, ҳеч қандай газ ҳам, ўтин ҳам талаб этмайди. Қуёш чиқадиган томондаги деворини баланд қилиб, бир метр чуқурлик ичига (лимон экилганида иссиқхона ичидан 1-0,5 метр тупроқ кавлаб олиб ташланади) гўнгни кўпроқ солиб, устига пелёнка тортиб лимон ўстириляпти. Бу метод Ñ‘қилғига кетадиган анча маблағни тежаб қолиши билан ҳам кўпроқ қўлланила бошлаяпти.

Савол: Лимон экилганидан сўнг, неча йилда хосил беради ва неча йилгача?
Жавоб: Қаламча қилиб экилган бўлса, бир йилда нишона, учинчи йилда хосил беришни бошлайди. Асосий хосилни эса бешинчи йилдан оласиз. Лимонни одамнинг умрига таққослаш мумкин. Бола она қорнидан Ñ‚Ñžққиз ойдан сўнг дунёга келади. Лимоннинг гуллаб, пишиш даври ҳам роппа роса Ñ‚Ñžққиз ой давом этади. Чақалоқларнинг ёшига етгунигача бўлган давр ўта эҳтиёткорликни талаб этади. Чунки оғирроқ ҳасталик уни нобуд қилиши мумкин. Лимон ҳам бир йилгача яхши парвариш қилинмаса, нобуд бўлади. Инсон ҳаётидан мамнун бўлса, яхши эътибор, меҳÑ€ кўрса юз ёшдан ҳам ошиши мумкин. Лимон ҳам шундай, яхши парваришланса, юз йилгача ҳам хосил бераверади!

Лимончилик сири:
Лимон яхши хосил бериши учун, озиқлантириш қуйидагича олиб борилади: 200 литрлик бочкага 40 см етмайдиган ҳолатда табиий Ñžғит (мол гўнги) билан тўлдирилади, устидан эса устини кўМадиган қилиб қайноқ сув солинади. Яхшилаб аралаштириб, совуганидан кейин бир пачка натрий гуммат биологик Ñžғити солинади. Илдизини ривожланишини яхшилаш учун 22 қошиқ калтсий моддаси ҳам қўшиб юборишингиз мумкин. Аралашма бир ҳафта ачитиб қўйилади. Тайёр шарбат биринчи марта берилганида Ñ‚Ñžғридан Ñ‚Ñžғри эмас, 1:1 нисбатда сув билан аралаштириб берилади (1-3 литр миқдордан). Агар ниҳоллар бир-икки йиллик бўлса, бир литрдан, уч тўрт йиллик дарахтлар бўлса, бир челакдан шарбат берилади. Учинчи марта берилганида эса Ñ‚Ñžғридан Ñ‚Ñžғри сув аралаштирмай қуяверишингиз мумкин бўлади.

Савол: Лимонни экиб, хосил бергунига қадар, бир вақтнинг ўзида унга қўшиб памилдорини ҳам ўстиравериш мумкинми?
Жавоб: Мумкин. Нафақат памилдори, уч йилгача бодринг, булғори, аччиқ қалампир ҳам экиш мумкин. Фақат лимон тупи билан орасидаги масофани 40 сантиметрдан кам бўлмаган ҳолатда экиб чиқиш керак.

Лимон кўчатларининг нарҳи қанча?
Катта кичиклигига қараб кўчатлартнинг нарҳи баҳоланади. 6 ойлик кўчантнинг нарҳи 1000 сўмдан. 1 ёшлик кўчантинг нарҳи 5.000 сўм, 2 яшарлик лимон кўчати эса 10-12.000 сўм.
Маълумот: Кўчат қанча ёш бўлса, экилган ерига шунча яхши кўникади ва яхши ўрнашади. Катта кўчатларнинг янги ерга кўникиб, ўсиб кетиши қийин кечади.
BAXTSIZLIK baxtning bir tahallusidir, SIZSIZLIK- siz bilan bo`lmoq fasli-da, Umidsiz kunlardan umid qiling yor, AYRILIQ- sevgining vasli aslida!

Lobar AZIZ

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 669
  • -oldi: 892
  • Xabarlar: 524
  • Jins: Ayol
  • Hayotning qadrini kapalakdan so`ra!
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #17 : 09 Mart 2011, 14:51:36 »
F-2 Yalang`och navli limon.

[Katta hajmda ekanligi bois o'chirildi.]
BAXTSIZLIK baxtning bir tahallusidir, SIZSIZLIK- siz bilan bo`lmoq fasli-da, Umidsiz kunlardan umid qiling yor, AYRILIQ- sevgining vasli aslida!

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #18 : 09 Mart 2011, 15:20:03 »
Assalomu alaykum! Biz hovlida turamiz. Uyda mevali daraxtlardan xurmo, banan, olcha va har xil gullar o`sadi.
Bundan tashqari ikkita teplitsa (issiqxona)miz bor. Unda asosan pomidor yetishtirish bilan shug`ullanamiz.

Banan. Qiziq, u hosil beradimi? Bilishimcha, uning meva tugilkishi uchun yuqori harorat kerak bo'ladi.
Qanday o'stirasizlar? Uning o'shishi uchun qanday sharoit yaratish kerak?
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Lobar AZIZ

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 669
  • -oldi: 892
  • Xabarlar: 524
  • Jins: Ayol
  • Hayotning qadrini kapalakdan so`ra!
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #19 : 09 Mart 2011, 15:23:26 »
Assalomu alaykum! Biz hovlida turamiz. Uyda mevali daraxtlardan xurmo, banan, olcha va har xil gullar o`sadi.
Bundan tashqari ikkita teplitsa (issiqxona)miz bor. Unda asosan pomidor yetishtirish bilan shug`ullanamiz.

Banan. Qiziq, u hosil beradimi? Bilishimcha, uning meva tugilkishi uchun yuqori harorat kerak bo'ladi.
Qanday o'stirasizlar? Uning o'shishi uchun qanday sharoit yaratish kerak?

Uni xosil olish uchun emas, manzarali daraxt sifatida uch to`rt tup ekkanmiz. Yozda barg yozib o`saveradi, qishda plenkaga o`rab chirmab qo`yamiz.

Ertaga bu mavzu uchun issiqxonamizdan fotoreportaj qilib beraman:))
BAXTSIZLIK baxtning bir tahallusidir, SIZSIZLIK- siz bilan bo`lmoq fasli-da, Umidsiz kunlardan umid qiling yor, AYRILIQ- sevgining vasli aslida!

Lobar AZIZ

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 669
  • -oldi: 892
  • Xabarlar: 524
  • Jins: Ayol
  • Hayotning qadrini kapalakdan so`ra!
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #20 : 11 Mart 2011, 11:30:51 »
Man bizning issiqxona:


Pamildorilar naviga qarab, uch oy-besh oy oralig`ida yetiladi va xosil beradi. Bir oylarda ipga olinadi. Chunki nozik bo`lgani uchun qiyshayib, yiqilib qolishi mumkin. Ikki hafta, bir oylarda gullaydi:
 

Bizniki hoziruch oylik, kichkina kichkina pomidorchalar tuga boshladi:


Bir oydan so`ng pomidorxo`rlikka kelaverasizlar:))
BAXTSIZLIK baxtning bir tahallusidir, SIZSIZLIK- siz bilan bo`lmoq fasli-da, Umidsiz kunlardan umid qiling yor, AYRILIQ- sevgining vasli aslida!

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 724
  • Xabarlar: 1107
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • Ilm jaholatdan saqlovchi yoldir
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #21 : 15 Mart 2011, 16:31:26 »
Lobar AZIZ Hasanboy taraflarda turasizmi deyman
T.me/mktb37
@mktb37

Lobar AZIZ

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 669
  • -oldi: 892
  • Xabarlar: 524
  • Jins: Ayol
  • Hayotning qadrini kapalakdan so`ra!
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #22 : 15 Mart 2011, 16:38:13 »
Lobar AZIZ Hasanboy taraflarda turasizmi deyman

adashdingiz, Xusanboy tarafda:))))
Yo`q unaqamas, teplitsachilik bilan faqat Xasanboyda shug`ullanishmaydi)
BAXTSIZLIK baxtning bir tahallusidir, SIZSIZLIK- siz bilan bo`lmoq fasli-da, Umidsiz kunlardan umid qiling yor, AYRILIQ- sevgining vasli aslida!

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #23 : 15 Mart 2011, 16:46:12 »
Ха, бугун кун бўйи Ñ‘ғаётган қор Худо хохласа эканларимиз таъсир ўзтказмайди. Билишим бўйича ҳали ҳамма жойда дарахтлар куртак ёзмаган. Бир-икки жойларда гуллаган эди ўрик.. Шу боис, хавотирланмасак бўлади, ИншаАллоҳ.



Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 724
  • Xabarlar: 1107
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • Ilm jaholatdan saqlovchi yoldir
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #24 : 15 Mart 2011, 17:27:58 »
Ha, O'riklar gullagandi Habib aka. Lekin ko'p emas. Shu holatni ko'rib bir she'r esimga tushib ketdi.

Ishonishib qishning iliq kuniga,
Ba'zi bir daraxtlar kurtak yozibdi.
Ayyor qish o'ranib bahor to'niga,
Soddalar ostiga chuqur qazibdi.
Bardoshni yo'qotmay kutinglar bir pas,
Bahor ham keladi bahor aldamas.

T.me/mktb37
@mktb37

ан-Насафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 136
  • -oldi: 226
  • Xabarlar: 251
  • Jins: Erkak
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #25 : 15 Mart 2011, 23:29:45 »
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!

     Ð¨Ð¾Ñ„толи дарахтини умри қисқалигини елкасига кетмон ташлаб олганлар билса керак. Шу қисқа "умр"ни сал узайтиришни иложи бордай.

     Ð­ÑˆÐ¸Ñ‚ганларим:

     Ð‘иринчи: Ҳар йили шофтолини таг қисмини тўпроқ билан ёпиб бораверасиз. Яъни танаси бўйлаб тупроқни баландлатиб бораверасиз.
     Ð˜ÐºÐºÐ¸Ð½Ñ‡Ð¸: Яқинда шафтоли кўчати олгани бозорга бордим. Кўчат сотувчисига шафтоли кўпроқ турмаслигини айтганимда, у ўзидаги шафтоли кўчатини кўрсатиб, "Бу аччиқ бодом кўчатига пайванд қилинган, бодомнинг томири шафтолининг томиридан узун бўлади, шунинг учун кўпроқ яшайди" деди. Шилқимлигим тутиб, "Шафтолилар ҳам аччиқ бўлиб қолмайдими?" деб, ўзимча фалсафали савол бердим. "Йўқ, аччиқ бўлиб қолмайди" деган, "хақоратомуз" жавоб келди:))

     Ð¨Ð°Ñ„толи тановул қилинг, шафтоли егандай бўласиз. "буюк мутафаккир" а-Н

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19275
  • Jins: Ayol
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #26 : 19 Mart 2011, 15:37:39 »
AbdulAziz, kartoshkalar chiqdimi:)

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #27 : 20 Mart 2011, 13:23:14 »
Bizni ijod...

[Mavjud emas]
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #28 : 23 Mart 2011, 14:50:18 »
Daraxtlarni qanday ketlash (butash) kerak, nimalarga e'tibor beriladi?
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

Shuhrat_

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 701
  • -oldi: 658
  • Xabarlar: 705
  • Jins: Erkak
  • Shuhrat Mamadaliyev.
Re: Ekin-tikin, bog'dorchilik, dehqonchilik haqida gaplashamiz
« Javob #29 : 24 Mart 2011, 22:38:29 »
Daraxtlarni qanday ketlash (butash) kerak, nimalarga e'tibor beriladi?
Daraxtlani shoqlarini kesishdan avval kittalariga etibor berish kerak shoqni kesganingzdan kegin kittala yangi shox bo`ladi.Chiroyli SHakl bermoqchi bo`lsangiz,ba mevani uzish osonroq bo`lsin desangiz,ichiga[daraxt orasiga]o`sgan shoxlani xammasini shaklga qarab kesaverasiz.Juda bumasa kamina urgatib qo`yaman qo`ldan keganicha :)
Baribir borar joyimiz qora tuproq qabr,
insonga azaldan azizdir umr,
dunyo lazzati gohida ko`pu gohida kam,
boriga shukr qil,
yug`iga sabr!

 

Uyali aloqa telefonlari haqida gaplashamiz

Muallif jasonnurBo'lim Fan va texnika

Javoblar: 267
Ko'rilgan: 119504
So'nggi javob 29 May 2016, 20:40:52
muallifi gabdulla
Sut, qaymoq, qatiq, saryog' va butun sut mahsulotlari haqida gaplashamiz.

Muallif AnsoraBo'lim Pazandalik

Javoblar: 14
Ko'rilgan: 14935
So'nggi javob 15 Noyabr 2011, 14:28:52
muallifi Ansora
Muzlatgichlar va muzlatilgan yeguliklar haqida gaplashamiz.

Muallif AnsoraBo'lim Pazandalik

Javoblar: 25
Ko'rilgan: 14412
So'nggi javob 22 Avgust 2013, 15:17:36
muallifi Ansora
Islomiy kitoblar haqida

Muallif Abu MuslimBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 12941
So'nggi javob 28 Sentyabr 2007, 19:12:49
muallifi Muhammad Amin
Ota-onalarimiz haqida she'rlar

Muallif KumushbibiBo'lim She'riyat

Javoblar: 78
Ko'rilgan: 323843
So'nggi javob 24 Mart 2013, 06:33:47
muallifi muzaffar.uz92@yahoo.com