Muallif Mavzu: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»  ( 2655 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 716
  • Xabarlar: 1095
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • futbol.kecha.bugun va ertaga
«МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
« : 04 Aprel 2011, 11:34:24 »
          Тоҳир Малик — забардаст ёзувчи. Унвонининг ўзиёқ кўп нарсани айтиб турибди — Ўзбекистон халқ ёзувчиси. Устоз билан бўлган бир суҳбатни сизларнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчиман. У кишининг қувноқ, жиддий хулосаларга бой гўзал суҳбатларини ўқиб сизларни ҳам баҳраманд бўлишингизни истадим.
« So'nggi tahrir: 30 Aprel 2011, 14:34:17 muallifi Robiya »
HAR QANDAY BUYUK G'ALABALAR MAG'LUBIYATDAN BOSHLANADI.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 716
  • Xabarlar: 1095
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • futbol.kecha.bugun va ertaga
Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
« Javob #1 : 04 Aprel 2011, 11:36:42 »
Суҳбатдош: К.ТЎРАМУРОДОВ

 
      «Тоҳир Маликни бир кўрсам», деб юрардим-у, кўрганда, яқинига боришга ҳайиқардим. Tақдиримда бор экан, Тоҳир Маликка шогирд бўлиш бахтига мушарраф бўлдим. Энди устоздан ажралмайман. Тошкентга борсам, тўғри устозникига борадиган, тонготар-тонготар суҳбатлар қурадиган бўлдим. Тоҳир Малик роса ҳазилкаш, анча аскиячи одам. Тоҳир Малик жиддий асарларини ёзаётган пайтдагина жиддий бўлади. Сиз билан гаплашганда эса, ҳазил билан бошланган суҳбат аския билан тугайди. Бугун ана шундай, жиддий бўлмаган суҳбатларимиздан айрим лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Аммо айтиб қўяй, бу жиддий бўлмаган суҳбатлардан ҳам зукко ўқувчи жиддий хулосалар чиқариб олади.
« So'nggi tahrir: 30 Aprel 2011, 14:34:53 muallifi Robiya »
HAR QANDAY BUYUK G'ALABALAR MAG'LUBIYATDAN BOSHLANADI.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 716
  • Xabarlar: 1095
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • futbol.kecha.bugun va ertaga
Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
« Javob #2 : 04 Aprel 2011, 11:37:46 »
«МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
— Устоз, кўпчилик «Тоҳир Малик асли қаерлик экан?» деб қизиқишади, ростдан, асли қаерликсиз?
— Болалигингда сен билан бировнинг иши бўлмас экан. Кўп қатори юрсанг ҳам ҳеч ким «Фалончи бизнинг одам», демас экан. Худо кўрсатмасин, ёмон одам бўлсанг, ўз оғайниларинг ҳам биров «Фалончи сизларданми?» деб сўраса «Йўғ-эй, у бошқа вилоятдан», деб юборар экан. Яхши бўлиб отинг чиқса, беш бегоналар ҳам сени ўзиники ҳисоблар экан. Сал машҳур бўлсанг, «Фалончи бизлардан», деб талашиб ҳам қолишаркан. Келинг, шу баҳонада бир марта шу масалани узил-кесил ечиб олайлик. Мен ота томондан марғилонлик, она томондан андижонлик, хотин томондан тошкентликман. Энди мени ким қаерлик деса деяверсин!
— Кўпчилик оила аъзоларингиз билан ҳам қизиқишади.
— Сўраганларга айтинг, эслаб қолиш ҳам осон, иккита акам, иккита опам, иккита қизим, иккита куёвим бор. Иккиталиклар шу ерда тугайди. Бу ёғи биттадан. Битта ўғлим, битта келиним ва энг ачинарлиси, битта хотиним бор. Нимага кулаяпсиз? Менинг битта хотинли эканим кулгилими? Негадир, учрашувларда ҳам шуни айтсам ҳамма кулади. Саудияга борганимизда бизни кутиб олган ташкилотнинг раҳбари «Нечта хотининг бор?» деб сўради. «Битта», десам «Нега?» деб аввал ҳайрон бўлди. «Пулим йўқ, бўлса яна олардим», деса чиндан ачинди. Сиз эса куласиз.
— Тоҳир ака, кеннойим билан севишиб турмуш қурганмисиз?
— Ана энди мени хафа қилдингиз. Мен шунақа тентакка ўхшайманми?
— Кеннойимнинг ўзларига ҳам кўп ҳазиллашасиз-а?
— Бир куни кеннойингиздан «Тўйимиз қачон бўлувди?» деб сўрадим. «1972 йил», деди. Ўғлимга «Бир куни ўлсам қабр тошимга «Тоҳир Малик. 1946 йил туғилган. 1972 йилгача одамдек яшаган», деб ёздиргин», дедим. Бир-икки кун аразлаб юрди.
Биласиз, кўп оғриб тураман. «Дўхтирга боринг» деб безор қилиб юборади. Бир куни мажбурлаб дўхтирга юборди. Чиқиб бироз пиёда юргач, касалим ҳам, дўхтир ҳам эсимдан чиқиб кетиб, қайтиб келдим. «Бордингизми?» деди. Бормадим десам гап кўпайишини билганим учун бордим деб қўя қолдим. «Нима деди?» деб сўради. «Нима деганини сенга айтмай қўя қолай», дедим. Баттар сергак тортиб, айтишимни талаб қилиб туриб олди. «Айтсам хафа бўласан», дедим. Қарасам, ранги оқараяпти. «Йиқиламасанг айтаман», дедим. «Айтинг», деди. «Дўхтир хотинни алмаштиринг, деб айтди», дедим. Аввалига «Шу билан соғайиб кетармикансиз?» деб жиддий сўради, кейин ҳазиллашаётганимни билиб ўзи ҳам кулиб юборди. Ана шу лавҳа, эътибор берган бўлсангиз, «Шайтанат» фильмига ҳам киритилди.
« So'nggi tahrir: 30 Aprel 2011, 14:35:29 muallifi Robiya »
HAR QANDAY BUYUK G'ALABALAR MAG'LUBIYATDAN BOSHLANADI.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 716
  • Xabarlar: 1095
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • futbol.kecha.bugun va ertaga
Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
« Javob #3 : 04 Aprel 2011, 11:40:27 »
— Биринчи босилиб чиққан асарингизни эслайсизми?
— Албатта. 1960 йилда ўша биринчи ҳикоям чиққанда ўн уч ёшда эдим. Маҳалламизда шов-шув бўлиб кетган эди бу воқеа. Почтачи «ўғлингиз ёзувчи бўлибди, мана, қалам ҳақини олинглар», деб уйимизга пул олиб келганида, отамнинг хурсанд бўлганини кўринг эди. Ўзиям дастурхондай келадиган битта юз сўмлик пул эди ўша пул. Отам «Ана, доим Марғилонга бир олиб боринг, деб юрардинг, ўзинг ишлаб топган пулингга борадиган бўлдинг», деб мени ота юртим Марғилонга олиб боргандилар. Аммо Марғилонга бориб хурсанд бўлмадим. Бу ёқда ҳикояси чиқиб, маҳалласида машҳур бўлган мендек ёзувчи у ёқларда роса машҳур бўлса керак, деб ўйлаб борсам, Марғилонда мени бирор киши танимади. Болалар умуман на китоб, на газета ўқишмас экан.
— Биринчи қиссангиз қайси эди?
— Талабалигимда Г.Уэльснинг «Кўринмас одам»идаги физика нуқтаи-назаридан йўл қўйилган хатони тузатиш мақсадида кўринмас одам ҳақидаги «Ҳикмат афандининг ўлими» қиссасини ёзган эдим. Армиядан келсам, шу асарни китоб қилиб чиқаришаётган экан. Аммо унинг қалам ҳақига катта иш қилганман — уйланганман. Лекин тўғрисини айтишим керак, ҳар китобим чиққанда, биттадан хотин олишнинг уддасидан чиқолмадим. Баъзан қалам ҳаққи етмасди, баъзан ўша пайтда муносиб хотин чиқа қолмасди. Кейин-кейин ҳар бир чиққан китобимнинг қалам ҳаққини кеннойингиз тийинигача санаб оладиган бўлди.
« So'nggi tahrir: 30 Aprel 2011, 14:35:47 muallifi Robiya »
HAR QANDAY BUYUK G'ALABALAR MAG'LUBIYATDAN BOSHLANADI.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 716
  • Xabarlar: 1095
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • futbol.kecha.bugun va ertaga
Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
« Javob #4 : 04 Aprel 2011, 11:41:26 »
— Устоз, бир пайтлар ўзингизнинг фантастик асарларингиз билан ҳаммани ҳайратга солган эдингиз. Кейин бирданига детектив асарлар ёзишга ўтдингиз ва «Шайтанат»ингиз ўзбек адабиётида момақалдироқдек гумбурлади. Кейин бирданига донишманд файласуф тўнини кийиб, панд-насиҳат бера бошладингиз. Бу «имиджни ўзгартиришлар»ингизнинг сабаби нима?
— Ижодимни бошлаганимда мендан «Нега фантастика жанрида ижод қиласиз», сўрашувди. Ўшанда ҳазил аралаш «Мен бировлар юрган йўллардан юргим келмайди, ҳатто кўпроқ қолиб кетсам ўзимнинг йўлим ҳам менга ёқмай қолади», дегандим. Ўша пайтларда яна битта гапни айтганман: «қачон мендан зўр фантаст ёзувчи чиқса, фантастика ёзишни бас қиламан». Кейин Авлоний ҳақидаги «Савоҳил», кейин «Сўнгги ўқ» ёзилди. Сўраганларга «Мендан зўр фантастлар чиқди», деганман. Ҳазил ҳазил билан-у, аммо ўша пайтлар ўзбек адабиётида фантастика соҳасида самарали ижод қилаётган ижодкорлар кўп эди. Анча яхши натижаларга ҳам эришилганди. Аммо кейинчалик бу нарса тўхтаб қолди. Ҳозир ҳеч ким фантастика ёзмаяпти, шекилли. Мен албатта фантастикага бефарқ эмасман, бутунлай ундан узилиб кетганим ҳам йўқ. Кейинги асарларимда ҳам фантастика элементлари бор. «Имиджни ўзгартириш» масаласига келсак, ҳар қандай ижодкор ҳам бир хил қолипга тушиб олиб, шу қолипда қолиб кетмасдан, турли жанрларда ижод қилиб туриши керак. Агар ўқувчилар жиддий таҳлил қилиб кўрсалар, амин бўладиларки, «Шайтанат» олдинги асарларимдан бутунлай бошқа йўналишда ёзилган. «Иблис девори» эса ундан ҳам бошқача. «Талваса» энди бутунлай бошқа олам. Битта боққа бораверсангиз охири зерикасиз. Ҳар хил боғларга борсангиз, ҳар биридан алоҳида завқ оласиз.
Сиз асарларим йўналишларига баҳо бериб фантастик, детектив ва дидактик йўналишларни санаб ўтдингиз. Яна бир йўналишдаги асарларимни саноққа қўшмадингиз, мен охирги икки йилда ҳажвий йўналишда ҳам анчагина нарса қоралаб қўйдим. Мана, бу нарсаларим бир китоблик бўлиб йиғилиб қолган экан, «Тилла каламуш» деган китоб бўлиб куни кеча босмадан чиқди.
— Устоз, «қачон мендан зўр фантаст ёзувчи чиқса, фантастика ёзишни бас қиламан», деб ваъдага вафо қилибсиз, «Энг яхши детектив асаримни ёзгач, детектив ёзишни ҳам йиғиштираман», деган гапингиз бўйича «Шайтанат»дан кейин насиҳат асарлар ёзишга ўтдингиз. Математик индукция қоидасига кўра, энг яхши насиҳат асарингизни ёзганингиздан кейин бу йўналишдан ҳам «қочасиз». Айтингчи, кейин сиз танлайдиган йўналиш қанақа бўлади?
— Энг яхши насиҳат асарни ҳеч қачон ёза олмайман. Чунки, энг яхши насиҳат асарни аслида Аллоҳ таолонинг ўзи ёзиб қўйибди. Биз, ёзувчилар Унинг китобидан олган таассуротларимизнигина ёзамиз, холос. қанчалик яхши ёзишимиз эса Қуръони Каримни, Ҳадиси шарифни, уламоларнинг асарларини қанчалик билишимиз, англашимиз, мушоҳада қила олишимизга боғлиқ. Яхши тушунганларимиз ўқувчимизга яхши тушунтира оламиз Аслида, бизнинг вазифамиз матнни оққа кўчирувчиларнинг ишига ўхшайди.
Сизнинг навбатдаги йўналиш ҳақидаги саволингизга эса аниқ жавоб бераман, бунинг сир жойи йўқ. Менинг эски бир орзуим бор, икки-учта яхши тарихий роман ёзишни ният қилиб юрибман. Бу орзуим «Фалак»ни ёзган пайтларимда туғилган. Ўқигансиз, «Фалак» Мирзо Улуғбек давридан ҳикоя қилади, аммо фантастик қисса кўринишида ёзилган. Бунинг маълум сабаблари бор эди. Ўша пайтда бизга тарихий асар ёзишга рухсат беришмасди. Фантастикага талаб катта эди. Ёзмоқчи бўлганларимни фантастик қиссага сингдириб юборганман. Бу қисса муваффақиятли чиқиб, Москвада ҳам таржима қилиниб, яхши баҳоланган эди. Кейинги «Сомон йўли элчилари» асаримни ҳам яхши қабул қилишди. У ҳам бир неча тилларга таржима бўлиб кетди. Детектив асарларга келсак, мендан олдин ҳам ўзбек адабиётида детектив асарлар ёзилган, аммо шундай вақтга тўғри келиб қолганиданмикан, мен ёзган асарлар халққа маъқул бўлди. Аммо ҳақиқий баҳо, асарларга орадан йиллар ўтиб берилади. Улар яшаб қолса ҳақиқий баҳо ўша бўлади.
Тарихий асарга келсак, шунча пайт ёзмай юрганимнинг сабаби шуки, мен ўзимни тарихий асар ёзишга тайёр эмасман, деб ҳисоблаб келдим. Айниқса, тил масаласида. «Борибдур, келибдур», деган билан асар тарихий асар бўлиб қолмайди, деб ўйлайман. Шеъриятда саҳродаги туянинг кетишига ўхшайдиган равон, ёқимли аруз вазни бўлганидек, насрда ҳам тарихий асар битганда арузга ўхшаган вазн бўлиши керак. «Бобурнома»дан ахтариш керакдир балки бу вазнни, камида «Ўтган кунлар»дан ахтариш керакдир? Бундан ташқари, ёзувчи тарихий воқеаларни мантиқий, фалсафий жиҳатдан таҳлил қила билиши керак, деб ҳисоблайман. Мен энди шундай асар ёзиш учун пишиб етилдим, деб ўйлайман. Иккита катта тарихий роман ёзиш мўлжалим бор. Кейин ҳеч нарса ёзмасам ҳам бўлади.
« So'nggi tahrir: 30 Aprel 2011, 14:36:10 muallifi Robiya »
HAR QANDAY BUYUK G'ALABALAR MAG'LUBIYATDAN BOSHLANADI.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 716
  • Xabarlar: 1095
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • futbol.kecha.bugun va ertaga
— Нафасни иссиқроқ қилинг, бу нима деганингиз?
— Мен ҳам ундай демоқчи эмасман, шундан кейин ҳамма йўналишдаги ёзувчиларни «ÑÐ¸Ð½Ð´Ð¸Ñ€Ð¸Ð±» бўламан, демоқчиман.
— Устоз, ижодингизнинг яна бир қирррасидан, яъни доирачилигингиздан мухлисларингизнинг хабарлари бўлмаса керак?
— «ÐÐ·ÑƒÐ²Ñ‡Ð¸Ð»Ð¸ÐºÐ½Ð¸Ð½Ð³ пули билан тирикчилик ўтиши қийин бўлиб қолган йилларда, бир сезон бир ҳофизнинг ёнида доирачилик қилиб юрганман». Бир учрашувда айтган шу гапимни эслаяпсиз-да. Унда ҳазиллашган эдим. Аммо бир марта доирачилик қилганим рост. Самарқандлик яхши ҳофиз укамиз бор, Фурқатжон Мирзаев. Бир тантанада ўша йигитдан қўшиқ айтиб беришини сўрашди. «Ð”оира бор-у, доирачимиз келмай қолди, ораларингизда доира чала оладиган бирор киши борми?» деб қолди. «ÐœÐµÐ½ биламан доира чалишни, аммо мен чалган доирага ашула айта оласизми?» деб ўртага чиқдим. «Ð¡Ð¸Ð· чалсангиз айтаман», деган Фурқатжон ашула айтди, катта гапириб қўйганим учун мен ҳам қўшиқнинг охиригача чалганман ўшанда.
— Устоз, Тоҳир Маликни танимайдиган одамлар борлигини кўрганмисиз?
— Ҳар куни кўраман. «Ð¨Ð°Ð¹Ñ‚анат»Ð½Ð¸Ð½Ð³ тўртинчи китоби чиққан кунлари бир қизиқ воқеа бўлди. «Ð¨Ð°Ñ€қ» нашриёти олдида бир-иккита ёзувчилар, «Ð¨Ð°Ñ€қ»Ð½Ð¸Ð½Ð³ раҳбарлари билан суҳбатлашиб турсак, бир йигит келиб «Ð¨Ð°Ñ€қ»Ñ‡Ð¸Ð»Ð°Ñ€ билан қуюқ сўрашди. У булардан китоблар олиб бозорда китоб савдоси билан шуғулланаркан. Улар мени кўрсатишиб «Ð‘у киши билан яхшилаб танишиб олинг, сиз китобларини мақтаб-мақтаб сотадиган ёзувчи шу киши, «Ð¨Ð°Ð¹Ñ‚анат»Ð½Ð¸Ð½Ð³ муаллифи», дейишди. Ҳалиги йигит мен билан бошқатдан сўрашиб, одамлар «Ð¨Ð°Ð¹Ñ‚анат»Ð½Ð¸ қандай олишаётгани, қандай Ñžқишаётгани ҳақида роса обориб опкелди. Мени ҳам роса осмонларга опчиқди. «Ð¢ÑžÑ€Ñ‚инчи китоб чиқибди, ўзингиз биринчи бўлиб менга мингтасини олиб берасиз», деди. «ÐšÐµÐ»Ð¸Ð± «Ð¨Ð°Ñ€қ»Ð´Ð°Ð½ олаверинг», десам кўнмади. «ÐŽÐ·Ð¸Ð½Ð³Ð¸Ð· дастлабки мингтасини олиб берасиз, уч-тўрттасига дастхат ҳам ёзиб берасиз», деб туриб олди. Биринчи бўлиб олиш китоб савдосидагилар учун сердаромад иш экан-да. Эртага учрашадиган, мен унга мингта китоб олиб берадиган бўлдим. Кетар чоғи ҳалиги йигит мени сал четга тортиб сўради:
— Кечирасиз, исми шарифингиз нима эди?
Менинг отим «Ð¨Ð°Ð¹Ñ‚анат», — дедим унга.
Оддий одамлар танимагани, отимни адаштиргани майли, катта-катта лавозимдаги, яна маънавиятга масъул раҳбарлар танишмаганига нима дейсиз? Бир катта шаҳарда учрашув бўлаяпти. Учрашувни шаҳар ҳокимининг маънавият-маърифат ишларига мутасадди бўлган ўринбосари олиб бораяпти. «Ð­Ð½Ð´Ð¸ навбат, Ўзбекистон халқ шоири Темур Маликка» деди. Мен ҳам унга бир нима деб ўтирмадим-у, уч-тўртта шеър Ñžқиб бера қолдим.
HAR QANDAY BUYUK G'ALABALAR MAG'LUBIYATDAN BOSHLANADI.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 716
  • Xabarlar: 1095
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • futbol.kecha.bugun va ertaga
Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
« Javob #6 : 04 Aprel 2011, 11:44:17 »
— Устоз, хафа бўлманг-у, «Шайтанат»ни ўқиганлар жиноят оламини яхши билишингизга тан берадилар ва кўпчилигининг кўнглидан «Тоҳир Маликнинг ўзи мафиячилар билан алоқадор эмасмикан?» деган фикр ўтади. Уларга тегишли атамаларни ҳам мукаммал билишингизга қараб баъзан менинг ҳам кўнглимда шундай шубҳалар туғилиб қолади. Ўзи улар билан алоқангиз...
— Йўқ. Бирортасини танимайман ҳам. Аммо «Шайтанат» чиққандан кейин бир-иккитаси «Братан, бирор муаммо йўқми?» деб телефон қилди. «Нега менга меҳрибон бўлиб қолдинглар?» десам «ўзимизникисиз-у, братан», дейишди. Катталари «Шоирни эҳтиёт қилларинг, ўзимизнинг одам», деганмиш.
« So'nggi tahrir: 30 Aprel 2011, 14:36:23 muallifi Robiya »
HAR QANDAY BUYUK G'ALABALAR MAG'LUBIYATDAN BOSHLANADI.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 716
  • Xabarlar: 1095
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • futbol.kecha.bugun va ertaga
Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
« Javob #7 : 04 Aprel 2011, 11:45:40 »
— Тўғрисини айтинг, уларнинг «ўзимизники»си бўлганингиздан кейин бирор марта бу мартабангиздан фойдаландингизми йўқми?
— Фойдаланмадим десам ёлғончи бўлиб қоламан-ов. Бир марта аниқ фойдаландим. Унда ҳам ишлаб турган журналим манфаати учун. Бир куни ишга келсам, ҳамма хуноб бўлиб турибди. Журнал чиқиши керак. Ҳамма нарса тайёр. Аммо қоғоз йўқ экан. Ҳеч қаердан иложини қилишолмапти. Бизга қоғоз берадиган ташкилотнинг каттаси бизникиларга қулоқ ҳам солмапти. Буни қарангки, ўша куни қоп-қора костюм, қора плаш, қора шляпада келган эканман. Шумлигим тутди. Ҳайдовчига «Машинани юргиз!» дедим. Тўғри ҳалиги ташкилотнинг каттаси ўтирадиган ергача машинадан тушмай бордим. «Ким бўлди бу авлиё?» дегандай бошлиқ чиқиб келди. Машинадан бир оёғимни туширдим ва машина эшигига суянганча унга қараб «Арзимаган беш-олти юз килограмм қоғозни деб ўзим келдим-а? Олиб бориб берасизларми ёки кечроқ йигитларимни юборайми?» дедим. Умримда бировга кескин гапирганим ҳам шу бўлса керак. «Бўлди, бўлди, Тоҳир ака, ўзингиз келишингиз шарт эмас эди», деб қолди каттакон. Ишонасизми, ишхонага келсак, биз келгунча икки тонна қоғозни ташлаб кетишибди, шоввозлар. «Яна керак бўлса «Шайтанат»ни безовта қилмай, ўзларинг секингина телефон қилсангизлар бас. У киши бориб юрмасинлар, бошлиғимизнинг мазаси қочиб қолди», деб кетишибди.
Ана энди Тоҳир Маликнинг яна битта сирини очаман. Тоҳир Малик асли шоир бўлмоқчи бўлган. Аммо ичидагилари шеърга сиғмагани учун ёзувчи бўлиб қолган.
Тўғри, шеърлар, айниқса ҳажвий шеърлар ёзиб тураман. «Шайтанат» учун бир қанча шеърлар ёзувдим, ана шуларни ўқиб бера қолай.
« So'nggi tahrir: 30 Aprel 2011, 14:36:36 muallifi Robiya »
HAR QANDAY BUYUK G'ALABALAR MAG'LUBIYATDAN BOSHLANADI.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 716
  • Xabarlar: 1095
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • futbol.kecha.bugun va ertaga
Re: «МЕНИНГ ОТИМ «ШАЙТАНАТ»
« Javob #8 : 04 Aprel 2011, 11:47:07 »
Зайнаб Элчиннинг аччиғини чиқариш учун «Мен сизга хиёнат қилганман», деганда Элчин ёлғиз ўтириб, торини чертиб, хиргойи қилиши керак бўлган, аммо фильмга сиғмаган қўшиқ:
Дилда дардинг, тилда отинг, ёр,
Қани сенинг диёнатинг, ёр.
Менга будир қиёматинг, ёр,
Хиёнатинг, хиёнатинг, ёр.
Эр киши ҳеч эгиларми, айт,
Ҳам чекмаса эзиларми, айт.
Мени ерга тенг қиларми, айт
Хиёнатинг, хиёнатинг, ёр.


Элчиннинг боласи нобуд туғилганда айтиши керак бўлган, лекин фильмда айтилмаган қўшиқ:

Эй, бағримни тиғлаган болам,
Эй, дунёга сиғмаган болам.
Бу дунёнинг бевафолигин
Гўдакликдан илғаган болам.
Қайдан келиб қайга йўқолдинг,
Аччиқ-аччиқ ўйларга толдинг?
Онангнинг ё менинг гуноҳим
Қай бирининг касрига қолдинг?
Эй, бағримни тиғлаган болам,
Эй, дунёга сиғмаган болам.


- Самимий суҳбатингиз учун раҳмат.

www.parvona.uz
« So'nggi tahrir: 30 Aprel 2011, 14:36:49 muallifi Robiya »
HAR QANDAY BUYUK G'ALABALAR MAG'LUBIYATDAN BOSHLANADI.

 

БУЮК ПАРИШОНХОТИРЛАР

Muallif ZiyoBo'lim Madaniyat

Javoblar: 24
Ko'rilgan: 6065
So'nggi javob 14 Mart 2013, 10:22:34
muallifi Muxsiya
ЖАМШИДЖОН

Muallif shoirBo'lim Forumdoshlar kitobi

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 3397
So'nggi javob 07 Dekabr 2009, 11:49:15
muallifi shoir
БАХТЛИ ОИЛА

Muallif HanafiyBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 234
Ko'rilgan: 32581
So'nggi javob 13 Aprel 2009, 18:04:42
muallifi Hanafiy
Ийд Рамазон ва Мустақиллик айёми муборак!

Muallif HabibBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 52
Ko'rilgan: 10850
So'nggi javob 19 Avgust 2012, 14:48:59
muallifi Mo'min Mirzo
Турмуш курмаганлар тезрок кўринглар!!!!

Muallif ChustiyBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 12
Ko'rilgan: 4527
So'nggi javob 13 Noyabr 2013, 21:54:45
muallifi _IYMONA_