КЕЧИКИШ
Ҳаёт саҳросида кезиб сарсари сенга етмоқ истадим фақат.... Кездим қанча чслу ёбонни, сенга етмоқ сди ёлғиз мақсадим.
Оёғимни тирнади тошлар, тиконлар, изимга томдилар қонлар қизғалдоқ, вужудимни куйдирди саҳро оташи, чанқадим, танглайга ёпишди тилим. Дардимни айтмадим дайди елларга, алданмадим саробларнинг саробларига. Ҳамма қийинчиликларни ошириб елкамдан, сенга, сенга интилавердим фақат.
Ва бир куни, Худо ёрлақаган кун, мен сени учратдим умрим мазмуни.
Учратдим. Учратдиму... афсус...
Ҳаётда кечикиб қолишлар ксп бслади. Дарсга кечикиш, автобусга кечикиш, поездга кечикиш, ҳатто сшашга кечикиш... менингча снг қайғулиси бахтга кечикиш бслса керак.
Шунча азоблар, қийинчиликларга синмаган бардошим чил-чил бслиб кетди бахтим сгасининг ксзига қараб.
...сзимни алдадим, юпатдим ноилож, у ҳам мени кутгандир узоқ... кейин мажбуран...
...кейин снг ссшти илинжим-сенинг ксзларингни излай бошладим.
Ксзларингдан аранг илғаганим дардмиди, синиқликмиди... ёки мен адашдимми, бахтим?
Asolat Ahmatqul qizi