Muallif Mavzu: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash  ( 5942 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 724
  • Xabarlar: 1107
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • Ilm jaholatdan saqlovchi yoldir
Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« : 19 Aprel 2011, 22:16:05 »
Yaqinda Mavlono Rumiyning "Ichingdagi ichingdadir" asarlarini o'qishni boshlagandim. Ammo to'rtinchi varoqdan u yog'iga o'tolmadim. YAxshilab anglash, tushinish kerak ekanligini kecha, bir kursdoshimga boshini o'zim sezmagan holda tushuntirib berdim. Keyin ha, Rumiydan ikki jumla o'qiyu, ikki oy o'yla, tushunib keyin yana shu tarzda o'qi, dedim. Quyida Mavlono Jaloliddin Rumiydan tushunib borganlarimmi yozib boraman
T.me/mktb37
@mktb37

Aqoid

  • Bas, (ey insonlar va jinlar) Parvardigoringizning qaysi ne'matlarini yolg'on deya olursizlar?!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 315
  • -oldi: 1934
  • Xabarlar: 1529
  • Jins: Erkak
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #1 : 20 Aprel 2011, 02:27:36 »
Yaqinda Mavlono Rumiyning "Ichingdagi ichingdadir" asarlarini o'qishni boshlagandim. Ammo to'rtinchi varoqdan u yog'iga o'tolmadim. YAxshilab anglash, tushinish kerak ekanligini kecha, bir kursdoshimga boshini o'zim sezmagan holda tushuntirib berdim. Keyin ha, Rumiydan ikki jumla o'qiyu, ikki oy o'yla, tushunib keyin yana shu tarzda o'qi, dedim. Quyida Mavlono Jaloliddin Rumiydan tushunib borganlarimmi yozib boraman
:as: Nurdinboy, demak bu mavzuda hali uzoq pozt qoldirasiz, Mavlononing bu asarini tahlil qilib yozish uchun ancha vaqt ketadi. Ijodingizga baraka.
Tavofi baytul Halil kori osonast
Tavofi baytul Jalil kori mardonast

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 724
  • Xabarlar: 1107
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • Ilm jaholatdan saqlovchi yoldir
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #2 : 21 Aprel 2011, 16:35:27 »

I
   â€œÐŸÐ°Ð¹ғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам, марҳамат қиладиларким: “Олимларнинг ёмони амирларни зиёрат қилгани, амирларнинг яхшиси олимларни зиёрат этганидир. Фақирнинг эшигига келган амир нақадар хуш ва амирнинг эшигига борган фақи нақадар нохушдир”.
Халқ бу ҳадиснинг зоҳирий маъносинигина қабул қилган. Яъни бир олим ёмон олим бўлмаслик учун амирни йўқламаслиги лозим, амирни бориб кўриш унга муносиб эмас деб билган”.

    
    Ð‘у ҳадисининг ботиний маъноси – бирор бир олим ўз билимини амирлардан қўрқиб, яъни улардан таъма кутиб, биргина амирлардан, балки ўзи илм берадиган инсонлардан таъма илинжида, нафс йўлида, бойлик, мансаб, турфа хил рутбалар илинжида илм олиши унинг асл қиёфасининг жоҳил эканидан далолат ҳисобланади. Бу олимнинг илми икки оламда ҳам чин илм ҳисобланмай таъма илинжидаги ўрганилган илм ҳисобланади. Айни шу ҳолда бу олим амрлар, бойлар томонидан, биргина улар, балки шайтони лайн томонидан ҳам ислоҳ қилинган олим ҳисобланади. Чунки улар амрларга таъма илинжида яқинлашадилар, илмни бойлик илинжида эгаллайдилар, бойлик, нафс эса ҳамиша ҳам инсонга яхшилик олиб келмайди. У бойлик илинжида яшайди. Бойликка муккасидан кетиб интилиш бу шайтон этовида юриш демакдир. Бундай ҳолда ҳоҳ амр уни зиёрат қилсин, ҳоҳ у амрни зиёрат қилсин, моҳиятан барибир у бойларнинг пойи-патаги бўлган ҳисобланиб ҳам зоҳиран, ҳам ботинан у амрларни зиёрат қилган ҳисобланади. Мавлоно Румий айнан шундай демоқчи бўлганлар. Бунга ўхшаш мисолни Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон” асарларида ҳам учратамиз.
    â€œÐ¡ÑƒÐ»Ñ‚онларга яқин кишилар баланд тоққа чиққан кишиларга ўхшайдилар. Оҳири султон ғазаби зилзиласи ёки замон зилзиласи уларни тоғ жинсидай ирғитиб ташлайди. Ҳеч шубҳа йўқки, баланддан йиқилган қаттиқроқ йиқилади, пастдан тушган юмшоқроқ.

Баланддир шоҳ ила дўстлик айвони,
Кўп баландланишдан ҳазар қил, ҳазар.
Қўрқаман бир куни йиқилганингда,
Йиқилмағил тағин ҳаммадан баттар”

T.me/mktb37
@mktb37

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 724
  • Xabarlar: 1107
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • Ilm jaholatdan saqlovchi yoldir
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #3 : 21 Aprel 2011, 16:37:33 »
       
     Ð¡ÑƒÐ»Ñ‚он ғазаби ҳақида гап кетар экан, беиҳтиёр Низомий Ганжавийнинг “Лайли ва Мажнун” достонидаги бир воқеа ёдга тушади.
“Марв шоҳи итлар саклар эди. Девдек-девдек итлар. Улар одам гўштига ўрганган эдилар. Ўлимга буюрилган осийлар мана шу итларга ташланар эди. Ёш бир болани подшоҳ хизматига берадилар. У ҳар куни шу итлар олдидан ўтар ва бу даҳшатли манзарани кўрар эди. Бола йўл-йўлакай қўлида ул-бул егулик нарса олиб итларга ташлаб ўтарди. Ўн йил шу зайлда ўтади. Нима бўлади-ÑŽ, шоҳ бир куни ғазабга миниб, болани ўлимга буюради. Уни одамхўр итларга ташлайдилар. Эртасига шоҳ ўз қилмишидан афсусланади. Хабар олгинчи, ундан бирор асар қолдимикин, дея итхонага одам жўнатади. Итларга қаровчи ҳаллослаб югуриб келиб, боланинг одамхўр итлар ўртасида соғ-омон тургани хабарини етказади. Болани чиқариб олиб, шоҳ ҳузурига келтирадилар. Подшоҳ унингбу итлардан қандай омон қолганлигини сўрайди. Бола дейди:
    — Мен ўн йил сизнинг ҳузурингизда садоқат билан хизмат қилдим. Шу ўн йил давомида ўтган-қайтганимда шу итларга ҳам ул-бул ташлаб ўтдим. Сизга қилган хизматларим эвазига ўлимга маҳкум этилдим. Ит-лар эса... дўстлик қилдилар.
    Шундан сўнг шоҳ ғафлат уйқусидан уйғонади, итликдан, итпарастликдан қўл тортади”, деб ёзади Низомий.
Марв шоҳику бунда ўз ҳизматчисини ташлаган, агар унинг ўрнида унинг қўрқуви остида, ундан икром кутиб яшаб илм олган олим бўлганида нақадар ноҳуш ҳолат юзага келишини тасаввур этаверинг. Каминанинг фикри ожизича мавлоно румий амирлар томонидан ислоҳ бўлган олимлар ҳақида мана шу гапларни айтмоқчи бўлганлар. Аммо ўзларнинг қисқа сатрларида шу қадар кўплаб маъно юклаганлар.
T.me/mktb37
@mktb37

Nurdinboy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 724
  • Xabarlar: 1107
  • Jins: Erkak
  • Real Madrid - G'alaba sari olg'a
    • Ilm jaholatdan saqlovchi yoldir
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #4 : 21 Aprel 2011, 16:50:36 »
    â€œÐžÐ»Ð¸Ð¼ агар амрлар соясида олим бўлишни ўйламаса, унинг билими иптидо ва интиҳода Аллоҳ учун қилинган бўлади”, - дея таъкидлайдилар Мавлоно Румий. Бундан англашиладиган янгона маъно ҳам шундаки, олимликни даъво қилгувчи инсон ҳеч бир таъмасиз, фақатгина инсонларга зиё улашиш, ўрганларини бошқаларга ўргатиш, ҳақ йўлига бошлаш, нафсдан йироқ юришга ундай, бир сўз билан айтганда диний ва дунёвий илмларни ўргатишида ҳеч бир таъмани кутмагани ҳолда илм ўрганса, илм берса унинг ишлари икки дунё саодати учун каффорот бўла олгувчи ҳисобланади. Албатта бундай олимларнинг, аниқроқ айтганда нур юзли олимларнинг ишлари фақат савоб амаллардан иборат бўлади. “Бундай олимларни, - дейдилар Мавлоно Ҳазратлари, - бошқариб йўлга солиб турувчи нарса – АҚЛдир. Ҳамма ундан қўрқади ва инсонлар баъзан билиб-билмай у таратган нурдан баҳра оладилар”.
    Ð”емак англашиладики, одамларга ҳеч бир таъмасиз илм берган олимларнинг ишлари ҳар қандай юксак шарафга лойиқ ва унинг ишлари рўзи маҳшар куни уларнинг қилган ишлари билиб-билий қилган гуноҳларига каффорат, савоб амалларига яна минглаб савоблар қўшилади. Бу олимлар ҳеч ҳандай ёвуз кучлар таъсирига берилмайди, ҳеч қандай маънавий таҳдид унга таъсир қилмайди. Мана бундай олимлар халқ орасида юксак хурматга эга, халқ бундай олимларни ўзлари учун маънавий устоз, ботиний устоз, деб қабул қиладилар. Улар зоҳиран амрни зиёрат қилсалар ҳам ботинан амр уни зиёрат қилган ҳисобланади. Бир ривоят бор.
Кунларнинг бирида шайтони лайн Ҳизр қиёфасида ярим тунда бир омининг уйига боради. Унга қараб:
   - Мен Ҳизр алайҳиссаломман, тила тилагингни деганда оми унинг оёқларига йиқилиб нажод сўрайди.
Шайтон шодланиб кетади. Сўнг олимнинг уйига боради. Олимга ҳам шундай гап гапирганда олим:
   -  Ð¡ÐµÐ½ шайтонсифат одам мени лақиллатмоқчимисан? Ҳизр алайҳиссалом ҳеч қачон тунда келмайдилар. Йўқол кўзимдан! – деб ҳайдаб юборади.
    ÐžÐ»Ð¸Ð¼Ð»Ð¸ÐºÐ½Ð¸Ð½Ð³, илм эгаллашнинг, улуғлигининг боиси ҳам шунда ОҚ ва ҚОРАни ажратиб олишдадир.
    
     Мавлони Румий ҳазратларнинг “Ичингдаги ичингдадир” асарининг бошланишидан олган таассуротларим ҳозирча шулар. Давомларини англагандан сўнг ёзишга ҳаракат қиламан. Румийни англаш йўлида қилган камтарона меҳнатимиз ҳақидаги фикрларингизни кутаман.

« So'nggi tahrir: 30 Aprel 2011, 16:37:29 muallifi Nurdinboy »
T.me/mktb37
@mktb37

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #5 : 30 Aprel 2011, 00:00:53 »
Ijodingizga baraka! Davomini ham kutib qolamiz.. :)
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #6 : 15 Noyabr 2011, 07:00:21 »
Нуриддинбой, Румий хазратларининг хар бир сузлари хикмат бн лиммо- лим. Фаридиддин Аттор, Навоий хазратларини асарларидан хам улкан рухий озука оламиз.
Хазрат Румийни " Ичингдаги ичингдадир" асари таржимони устоз Нажмиддин Комилов чеккан захматли мехнатлари эвазига китобга осонлик бн эришдик. Энди эса олимларимизни дуо килиб, биз хам бир оз мехнат килиб, англаганларимизни кидирганларга етказайлик.
биз сув узра турган косага ухшаймиз. Косанинг сув устида окиши уз ихтиери билан эмас, балки сувнинг иродаси ва хукми иладир. Бу умуман, шундокдир. Бирок баьзилар сув устида эканлигини билади, баьзилар билмайди.
Хазрат такдирни сувга киеслайдилар.
Такдир такозосини баьзилар англасалар, баьзиларни англашга вактлариям йук эканини билдирганлар.
Инсоннинг билишга интилиши иродасидан,  интилмаслиги эса ихтиерсизлигидандир.
давоми иншаАллох эртага. Униси жуда ажойиб
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

Муслимшухрат

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 45
  • -oldi: 152
  • Xabarlar: 102
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #7 : 15 Noyabr 2011, 07:42:42 »
 Maylono Rumiyni anglash uchun Mavlono Rumiy bòlish kerak.
 Alloh yordam bersin. Ameen!
 Ilohim Mavlono Rumiydek bòlishni ham nasib qilsin!

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #8 : 15 Noyabr 2011, 09:29:51 »
Maylono Rumiyni anglash uchun Mavlono Rumiy bòlish kerak.
 Alloh yordam bersin. Ameen!
 Ilohim Mavlono Rumiydek bòlishni ham nasib qilsin!

Хазрат Румийни Румий булишларини Аллох таоло азалдан билиб, кадарида битиб куйган.
Хазратнинг маърифатларини тугри англаш эса иймоннинг бирлигидир.
Иймонни бирлиги мухаббатдандир.
Аллох мухаббатимизни азиз килсин.
 
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #9 : 16 Noyabr 2011, 02:08:46 »
Хеч шубха йукки, барча косалар Аллохнинг кудрати ва суви узрадир. Бирок унга чиркин нарсаларни изофа этишлари тарбиясизликдир. Масалан, Унга "Эй чиркинликларни яратувчиси" демаслик лозим. Аксинча, "Эй кукларнинг яратувчиси, эй аклларнинг яратувчиси" дейиш бн бирга, бундай тахсиснинг фойдаси хам бор. Шунинг ун бирон тахсиси унинг афзаллигига далолатдир.

Абдулло ибн Файруз аддайламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ð£Ð±Ð°Ð¹ ибн Каъбнинг ҳузурига бордим ва унга:
«Қадар ҳақида нафсимда бир нарса воқеъ бўлди. Менга бирор нарса айтиб бер. Шояд, Аллоҳ таоло ўшани қалбимдан кетказса», дедим.
«ÐÐ³Ð°Ñ€ Аллоҳ таоло осмонларининг аҳлини ва ерининг аҳлини азобласа, албатта, У Зот уларга золим бўлмас эди. Агар уларга раҳм қилса, албатта, У Зотнинг раҳмати улар учун ўзларининг амалларидан яхши бўлар эди. Токи, қадарга иймон келтирмагунингча ва сенга етган мусибат сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини ҳамда сени четлаб ўтгани сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, агар Аллоҳ таолонинг йўлида Уҳуд мислича тиллони нафақа қилсанг ҳам, Аллоҳ уни сендан қабул қилмас. Агар бундан бошқа (эътиқод)да ўлсанг, албатта, дўзахга кирасан», деди».

Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Файруз аддайламий розияллоҳу анҳунинг қалбларига қазои қадар масаласида шубҳа тушиб, уни кетказишнинг осон йўли — бу масалани биладиган олим зот билан суҳбатлашиш, деган фикр ила катта ва олим саҳобалардан бўлмиш Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб, ўз дардларини тўкиб солибдилар. Шунда Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ҳаммага ҳам яхши дарс бўладиган ажойиб гапларни айтдилар:
«ÐÐ³Ð°Ñ€ Аллоҳ таоло осмонларининг аҳлини ва ерининг аҳлини азобласа, албатта, У Зот уларга золим бўлмас эди».
Аллоҳ таоло нафақат одамлар, балки осмонлар аҳлининг барчасини ва ер аҳлининг барчасини йўкдан бор қилган ва уларга ҳаёт ҳамда турли керакли неъматларни ато қилган Зот. Бу ишларда У Зотга бирортаси ёрдам ҳам бермаган. Бас, шундоқ экан, Аллоҳ таоло уларни нима қилса ҳам, жумладан, ҳеч қандай сабабсиз энг ашаддий азоблар ила азобласа ҳам, ҳақлидир. Чунки нима қилса, Ўз мулкида қилган бўлади. Аллоҳ таоло заррача сабабсиз барча мавжудотни барча азоблар ила азоблаган чоғида ҳам, заррача зулм қилмаган бўлади.
Бас, шундоқ экан, баъзи бир қазои қадар масаласини Ñ‚Ñžғри тушунмаган бандаларнинг нотўғри эътирози ила
Аллоҳ таолога зулм нисбатини бериш мумкинми?
«ÐÐ³Ð°Ñ€ уларга раҳм қилса, албатта, У Зотнинг раҳмати улар учун ўзларининг амалларидан яхши бўлар эди».
Агар бандаларнинг амалларига яраша ҳисоб-китоб қилинадиган бўлса, уларнинг амаллари ҳеч нарсага арзимай қолиши турган гап. Шунинг учун Аллоҳ таоло бандаларга раҳм қилса, Ўз фазли ила раҳмат қилади. Баъзи бир қазои қадар масаласини Ñ‚Ñžғри тушунмаган бандаларнинг амаллари яхшилаб ҳисоб-китоб қилинадиган бўлса, улар оғир аҳволда қолишлари турган гап. Гап адолат ёки адолатсизлик ҳақида кетаётгани йўқ. Гап Аллоҳ таолонинг мисли йўқ камолот сифатлари ҳақида, жумладан, дунёдаги бўлажак ҳар бир нарсани азаддан ипидан-игнасигача билиб туриши ҳақида кетмоқда.
«Ð¢Ð¾ÐºÐ¸, қадарга иймон келтирмагунингча ва сенга етган мусибат сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини ҳамда сени четлаб ўтгани сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, агар Аллоҳ таолонинг йўлида Уҳуд мислича тиллони нафақа қилсанг ҳам Аллоҳ уни сендан қабул қилмас».
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #10 : 17 Noyabr 2011, 04:54:37 »
Инсон нафсида шундай бир нарса борки, хайвонларда йукдир, дейишади. Аммо бу - инсон улардан емон, дегани эмас.
Инсондаги емон феьли яширин жавхаридандир.
Факат феьллар, бахтсизликлар, емонликлар жавхарнинг пардаларига айланган.
Жавхар канча гузал ва буюк булса, парда хам шунга ярашадир.
                                                                                                                   Ð–. Румий


Бу ерда жавхар иймондир.
Иймон тугри билан хатони фарклай олса, кишини накдидир.
Масалан, намоз укиганда келадиган йиги намозини мукаммалл  киладиган нарсани англаб йигласа, накд фойдани топибди. Дунё ёки бошка туйгуга берилган булса, ушандан улушини олибди.
Жавхардаги буюклик амалдаги мужохададан булса, ёмон феъллик нафснинг каттиклашувидандир
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

Ummu Muslima

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 1490
  • -oldi: 506
  • Xabarlar: 239
  • Jins: Ayol
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #11 : 28 Yanvar 2012, 19:01:49 »
Shu mavzu rosa yahshi ketyatudi,
Lu'Lu' opajon vaqtiz bo'lganda  yozib turing iltimos
postlarizzi kopy qilib boryapman :)

So'nggi nafaslarda ALLOHdan rahmat yetib, jon Tavhid bilan chiqsa,naqadar go'zal Hotima!
(Abu Homid G'azzoliy)

IRFON-2012

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 15
  • -oldi: 130
  • Xabarlar: 119
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #12 : 20 Aprel 2012, 16:21:23 »
Yaqinda shu kitobni men ham ozroq o'qidim, xaqiqatda tushunish uchun ancha tafakkur kerak bo'lar ekan.

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Re: Mavlono Jaloliddin Rumiyni anglash
« Javob #13 : 05 Avgust 2012, 05:57:47 »
Shu mavzu rosa yahshi ketyatudi,
Lu'Lu' opajon vaqtiz bo'lganda  yozib turing iltimos
postlarizzi kopy qilib boryapman :)



ИншаАллох бу мавзуни мухаббатимиз туфайли давом эттириш ниятимиз бор.
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

 

Aqlli tulki (hikoyat). Jaloliddin Rumiy

Muallif AbdulAzizBo'lim Jahon adabiyoti

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4918
So'nggi javob 10 Iyul 2006, 18:57:08
muallifi AbdulAziz
Jaloliddin Rumiy

Muallif shoirBo'lim Sharq mumtoz she'riyati

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 34344
So'nggi javob 30 Iyun 2008, 16:03:32
muallifi shoir
Jaloliddin Rumiy. Masnaviydan ibratli hikoyatlar

Muallif mutaallimahBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 54
Ko'rilgan: 51585
So'nggi javob 18 Avgust 2008, 09:18:45
muallifi AbdulAziz
HIKMATLAR. Jaloliddin Rumiy

Muallif MunavvaraBo'lim Jahon adabiyoti

Javoblar: 199
Ko'rilgan: 52650
So'nggi javob 23 Mart 2009, 06:40:03
muallifi AbdulAziz
Hukmdorga o'g'itlar. Mavlono Muhammad Qozi

Muallif AbdulAzizBo'lim Tarixiy adabiyotlar

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 8349
So'nggi javob 04 Aprel 2010, 16:20:36
muallifi Ansora