Muallif Mavzu: Мунофиқлар  ( 3528 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 342
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Мунофиқлар
« : 15 Iyun 2014, 20:44:39 »
МУНОФИҚНИНГ БЕЛГИЛАРИ

   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Мунофиқнинг белгиси учдир:
   - гапирса ёлғон гапиради;
   - ваъда берса хилоф қилади;
   - омонат қилинса хиёнат қилади” дедилар. (Имом Муслим ривояти)
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимдаки тўртта нарса бўлса ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимдаки улардан бир хислат бўлса, ўшани кетказмагунча унда мунофиқликдан бир хислат бўлади ‒ омонат қилинса хиёнат қилади; сўзласа ёлғон гапиради; аҳд қилса бузади; хусуматлашиб қолса фужур (ноҳақлик, ғирромлик) қилади”. (Имом Бухорий ривояти)
Аллоҳ таоло Нисо сурасида мунофиқнинг Қиёмат кунида борар жойидан хабар беради:
إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمْ نَصِيراً
“Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан”. (Нисо. 145)
Кимки Дўзахнинг энг тубига тушиб қолмасликни хоҳласа мунофиқнинг акси – холис мўмин бўлиши, бинобарин мазкур уч хислатнинг аксида бўлиши лозим.
Ривоятда келтиришиларича бир омонатдор, ишончли савдогар бор экан. Доимо омонатдор бўлишга ҳаракат қилар, ҳеч кимни алдамас экан. Бир куни сафарга чиқиши керак бўлиб қолибди-да, дўконига қўлида ишлайдиган ишчилардан бирини қўйиб, сафар қилиб кетибди. У сафарда бўлган чоғида дўконга бир яҳудий киши келиб, бир хил матодан бир тўпини сотиб олибди. У матода камчилик бор экан. Лекин дўконда ишлаб турган киши айбларни айтмасдан, сифатли мато нархида, уч минг кумуш тангага сотиб юборибди.
Дўкондор сафардан кайтиб келгач, бўлиб ўтган савдо ҳақида суриштириб, барча ҳисоб-китоб қоғозларини текшира бошлабди. Шунда айби бор матони сифатли мато нархида сотилганини билиб қолиб, ишчидан:
– Ҳалиги айби бор мато қани? – деб сўрабди.
Ишчи уни бир яҳудий кишига уч минг дирҳамга сотиб юборганини айтибди.
– Яҳудийга айбини айтиб, тушунтириб сотдингми?
– Йўқ, – деди хизматчи. – Ўзи кўриб, қараб олди. Нақд фойда турганда савдони бузгим келмади.
Дўкон эгаси унинг бу қилиғидан қаттиқ ранжиб, койиди-да:
– У яҳудийнинг уйи қаерда? – деб сўради.
Яшайдиган жойини билиб, уйига сўроқлаб борди. Яҳудий қандайдир бир юмуш билан бошқа шаҳарга сафар қилиб кетган экан. Уйидагилардан унинг қаерга, қайси карвон билан кетганини суриштириб билгач, дўкон эгаси уч минг кумуш тангани олди-да, яҳудийнинг изидан қўшни шаҳарга қараб отланди. Уч кундан сўнг карвонни қувиб етиб олиб, яҳудийни сўраб, топти.
– Менинг дўконимдан айби бор мато сотиб олипсан. Хизматчи сенга унинг айбини айтмай пуллабди. Пулларинг менга керак эмас, пулларингни ол-да, менга матони қайтариб бер, – деди.
Яҳудий одам унинг бу ишидан ҳайратга тушиб:
– Сен нима учун бундай қилаяпсан? – деди.
Дўкон эгаси:
– Мен мусулмон. Бизнинг динимиз омонатли бўлишга буюради. Бировларни алдаб, хиёнат қилишдан қайтаради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировларни алдайдиган киши мендан эмас», – деганлар. – Шунинг учун мен бировни алдамайман. Пулларингни ол, – деб жавоб берди.
Яҳудий унинг бундай омонатдорлигига таҳсин ўқир экан:
– Эй дўстим, аслида мен сизларни алдаган эдим. Мен сенинг ишчинг қўлига қалбаки пулларни тутқазиб, матони алдаб олиб кетган эдим. Лекин сенинг бу муомаланг – омонатдорлигинг менга катта дарс бўлди. Мен сенинг матойингни ўша нархга оламан, аввалги берган пулларим қалбаки эди, шунинг учун ўрнига бу ҳақиқий кумуш тангаларни ол! – деди-да, – барча оламларнинг эгаси Аллоҳга бўйинсуниб, мусулмон бўлдим. Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳнинг Расули, элчиси, деб гувоҳлик бераман, – деб мусулмон бўлганини эълон қилди.

      Муроджон СИДДИҚОВ
      Шаҳрихон туманидаги Ҳалимқори масжиди имом хатиби
      Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 342
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Мунофиқлар
« Javob #1 : 20 Iyun 2014, 23:01:33 »
Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ушбу – мунофиқнинг намозидирки, қуёшни Шайтоннинг икки шохининг орасига етгунича кузатиб ўтиради. Кейин туриб тўрт марта чўқийди. Бунда Аллоҳни озгинадан бошқа зикр қилмайди” деганлар. (Сунани Термизий)
Баҳодиржон СУЛАЙМОНОВ
Асака
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 342
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Мунофиқлар
« Javob #2 : 25 Iyun 2014, 20:09:18 »
Юқоридаги ҳадисларда мунофиқнинг учта ва тўртта белгиси баён қилинган бўлса-да, бошқа ҳадисларда, Қурони карим оятларида яна бошқа белгилари ҳам баён қилинган.
Ҳузайфа розийаллоҳу анҳуни “Расулуллоҳ сирларини билувчи” деб аташарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида ўзини мусулмон қилиб кўрсатадиган, аслида у зотга душманлик қиладиган мунофиқлар бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улар ҳақида ҳамма нарсани билардилар, аммо номларини Ҳузайфадан бошқа ҳеч кимга айтмаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳузайфага буни ҳеч кимга гапирмасликни ҳам буюрган эдилар.
Ҳузайфа ибн Ямон умрининг оxиригача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сирларини ҳеч кимга очмади.
Баъзи ривоятларда келишича Али разияллоҳу анҳу Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан мунофиқлар кимлигини айтиб беришини ҳарчанд сўраганларида ҳам айтиб бермаган. Шунда “Уларнинг орасида мен йўқманми?” деб сўраганлар экан.
Шундай инсон шу саволни берса, биз ўзимиздан мунофиқликнинг аломатларини қандоқ қилиб истамайлик?...
Шунинг учун ҳар ким имкони борича билганини изҳор қилса дейман. (Интернет орқали уланишга унча моҳир бўлмаган танишларга ушбу пост орқали таржимасини топишда, сайтга беришда ёрдам беришим мумкин)
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

Rahmatnoma


MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 342
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Мунофиқлар
« Javob #3 : 25 Iyun 2014, 20:46:17 »
المنافق في الاصطلاح الشرعي هو الذي يظهر غير ما يبطنه ويخفيه، فإن كان الذي يخفيه التكذيب بأصول الايمان فهو المنافق الخالص وحكمه في الآخرة حكم الكافر وقد يزيد عليه في العذاب لخداعه المؤمنين بما يظهره لهم من الإسلام قال تعالى: {إن المنافقين في الدرك الأسفل من النار} وإن كان الذي يخفيه غير الكفر بالله وكتابه ورسوله وإنما هو شيء من المعصية لله فهو الذي فيه شعبة أو أكثر من شعب النفاق
Шариатимиз истилоҳига кўра мунофиқ деб ботиний ва махфий ҳиссиётларининг аксини изҳор қилгувчи кишига айтилади. Агар кўнглида беркитган ёлғони имон усули бўйича бўлса у одам ҳақиқий холис мунофиқ бўлади. Унинг охиратдаги ҳукми кофир ҳукмида бўлади. У мўминларни алдаб ёлғондан Ислом зоҳир қилганлиги учун азоб зиёда бўлади.
Унинг беркитгани Аллоҳга, Унинг Китобига ва Расулига кофирлик бўлмасдан, осийлик нарсалари бўлса, унда мунофиқлининг бир ёки бир неча шўъбаси бор бўлади.
Сайдулло ИСМОИЛОВ. Асака тумани
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 342
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Мунофиқлар
« Javob #4 : 10 Iyul 2014, 04:48:09 »
МУНОФИҚЛАР ЁМОНЛИККА БУЮРУР
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Тавба сурасининг 67-оятида уларни шундай таърифлаган:
الْمُنَافِقُونَ وَالْمُنَافِقَاتُ بَعْضُهُم مِّن بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمُنكَرِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمَعْرُوفِ وَيَقْبِضُونَ أَيْدِيَهُمْ نَسُواْ اللّهَ فَنَسِيَهُمْ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
“Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар ҳаммалари бирдирлар, ёмонликка буюрарлар, яхшиликдан қайтарарлар ва қўлларини маҳкам юмарлар. Аллоҳни унутдилар, бас, У ҳам уларни унутди. Албатта, мунофиқлар–улар фосиқлардир”.
Атрофидаги инсонларни ёмон ишларга буюргувчилар ўзларининг кимлигини шу оятдан билиб олсалар бўлади.
Гарчи улар дунёда ўзларининг разилликлари ила роҳатлансалар-да, одамларни тўғри йўлдан уриб фаҳш ва маъсият ишларга чорлаб ўзларича бир мунча мақсадларига етгандек бўлсалар-да, Аллоҳ таоло Ўзи ҳидоят қилиб қўйган бандалар барибир ҳидоятда бўлаверадилар. Бироқ ундай ва мунофиқ ва фосиқларга Аллоҳ таолонинг ваъдаси ушбудир:
وَعَدَ الله الْمُنَافِقِينَ وَالْمُنَافِقَاتِ وَالْكُفَّارَ نَارَ جَهَنَّمَ خَالِدِينَ فِيهَا هِيَ حَسْبُهُمْ وَلَعَنَهُمُ اللّهُ وَلَهُمْ عَذَابٌ مُّقِيمٌ * كَالَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ كَانُواْ أَشَدَّ مِنكُمْ قُوَّةً وَأَكْثَرَ أَمْوَالاً وَأَوْلاَداً فَاسْتَمْتَعُواْ بِخَلاقِهِمْ فَاسْتَمْتَعْتُم بِخَلاَقِكُمْ كَمَا اسْتَمْتَعَ الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ بِخَلاَقِهِمْ وَخُضْتُمْ كَالَّذِي خَاضُواْ أُوْلَـئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الُّدنْيَا وَالآخِرَةِ وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ
“Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир. Ўзингиздан аввалгиларга ўхшайсиз. Улар сизлардан кўра қувватлироқ, молу дунё ва бола-чақалари кўпроқ эдилар. Бас, ўз насибалари ила маза қилдилар, ўзингиздан олдингилар насибалари ила маза қилганларидек, сиз ҳам ўз насибангиз ила маза қилдингиз. Улар шунғигандек, сиз ҳам шунғидингиз. Ана ўшаларнинг амаллари дунёю охиратда ҳабата бўлди. Ана ўшалар, ўзлари зиён кўргувчилардир”. (Тавба. 68) (Худо сақласин!)

Баҳодиржон СУЛАЙМОНОВ
Асака
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 342
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Мунофиқлар
« Javob #5 : 25 Dekabr 2014, 07:55:14 »
بسم الله الرحمن الرحيم* الحمد لله رب العالمين* الصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله و أصحابه أجمعين* لا حول ولا قوة إلا بالله*
МУНОФИҚЛИК ХИСЛАТЛАРИ
Шариатимиз кўрсатмаларида ўта хавфли иллат саналса-да, бугунги кунда кўпчилик бепарво бўлиб юрган бир салбий хислат борки, бу мунофиқликдур. Мунофиқлик шунчалик хатарли хислатки, соҳибини дўзахнинг энг тубида қаттиқ азобларда қолишига сабаб бўлади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида мунофиқнинг Қиёмат кунида борар жойидан хабар беради:
إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمْ نَصِيراً
“Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан”. (Нисо. 145)
Дўзахнинг энг остки, азоблари қаттиқ бўлган қаватида жазоланишга сабаб бўлгувчи бу иллат нимадир?
Шариатимиз истилоҳига кўра мунофиқ деб ботиний ва махфий ҳиссиётларининг аксини изҳор қилгувчи кишига айтилади. Агар кўнглида беркитган ёлғони имон усули бўйича бўлса у одам ҳақиқий холис мунофиқ бўлади. Унинг охиратдаги ҳукми кофир ҳукмида бўлади. У мўминларни алдаб ёлғондан Ислом зоҳир қилганлиги учун азоб зиёда бўлади.
Унинг беркитгани Аллоҳга, Унинг Китобига ва Расулига кофирлик бўлмасдан, осийлик нарсалари бўлса, унда мунофиқликнинг бир ёки бир неча шўъбаси бор бўлади.
Мунофиқлар илк бора Мадинада пайдо бўлган. Аллоҳ таоло уларнинг қалбларидаги яширин куфрларини билса-да, ўзининг айбларни беркитгувчи сифатларига кўра уларни ошкор қилмади. Лекин улардан огоҳ қилиб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга уларнинг кимлар эканлигини билдирди.
Ҳузайфа разияллоҳу анҳуни “Расулуллоҳнинг сирларини билувчи” деб аташар эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг номларини Ҳузайфадан бошқа ҳеч кимга айтмаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳузайфага буни ҳеч кимга гапирмасликни ҳам буюрган эдилар.
Ҳузайфа ибн Ямон умрининг оxиригача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сирларини ҳеч кимга очмади.
Баъзи ривоятларда келишича Али разияллоҳу анҳу Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан мунофиқлар кимлигини айтиб беришини ҳарчанд сўраганларида ҳам айтиб бермаган. Шунда “Ҳеч бўлмаса бир нарсани айт. Уларнинг орасида мен борманми ёки йўқманми?” деб сўраганлар экан.
Шундай инсон шу саволни берса, биз ўзимиздан мунофиқликнинг аломатларини қандоқ қилиб истамайлик?...
  Бизларнинг қай биримиздан “Сен мунофиқмисан?” деб шунчаки сўраб қўйса ҳам ўша одамнинг ёқасидан тутиб жанжал қилшимиз турган гап. Ҳеч ким ўзини мунофиқ деб ҳисобламайди.  Гўё бизнинг қалбимиз мусаффо, бундай иллатлардан асар ҳам йўқ деб ўйлаймиз. Аслида-чи?
Аслида бизларнинг қалб кўзларимиз хиралигидан катта-катта гуноҳларимизни ҳам кўра олмаймиз. Қалб кўзи тийра бўлган инсон эса ўзини ҳамиша ҳақир санаб, бизнинг назаримизда пашшадек кўринган гуноҳдан тоғдек гуноҳдан сақлангани каби эҳтиёт бўлади.
Мунофиқликдан қўрқсак, ўзимизни мунофиқлар қаторида бўлишимизни хоҳламасак, унинг сифатларини билишимиз ва ўша иллатлардан сақланишимиз зарур.
Мунофиқликнинг белгилари ҳақида Қурони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда кўплаб баёни қилинган. Жумладан:
حدثنا يحيى بن أيوب وقتيبة بن سعيد واللفظ ليحيى قالا : حدثنا إسماعيل بن جعفر قال : أخبرني أبو سهيل نافع بن مالك بن أبى عامر عن أبيه عن أبى هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : (آية المنافق ثلاث إذا حدث كذب وإذا وعد أخلف وإذا ائتمن خان   
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Мунофиқнинг белгиси учдир:
   - гапирса ёлғон гапиради;
   - ваъда берса хилоф қилади;
   - омонат қилинса хиёнат қилади” дедилар. (Имом Муслим ривояти)
Яна бошқа ҳадисда эса тўртта белгиси айтилган:
34- حدثنا قبيصة بن عقبة قال: حدثنا سفيان، عن الأعمش، عن عبد الله بن مرة، عن مسروق، عن عبد الله بن عمرو: أن النبي صلى الله عليه وسلم قال:  أربع من كن فيه كان منافقا خالصا، ومن كانت فيه خصلة منهن كانت فيه خصلة من النفاق حتى يدعها: إذا اؤتمن خان، وإذا حدث كذب، وإذا عاهد غدر، وإذا خاصم فجر
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кимдаки тўртта нарса бўлса ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимдаки улардан бир хислат бўлса, ўшани кетказмагунча унда мунофиқликдан бир хислат бўлади ‒
омонат қилинса хиёнат қилади;
сўзласа ёлғон гапиради;
аҳд қилса бузади;
хусуматлашиб қолса фужур (ноҳақлик, ғирромлик) қилади”. (Имом Бухорий ривояти)
Аммо, афсуслар бўлсинки, бугунги кунда мазкур хислатларни жуда ҳам кўпчиликда кўриш мумкин. Айниқса олди-берди ишларида. Масалан бир одам келиб жуда ҳам зарур бўлиб қолганини айтиб, уч кунда қайтиб бериш шарти билан қарз олади. Бермасангиз Худонинг зорини қилиб, минг хил важҳларни рўкач қилади. Фалон жойда шундай нарсаси борлиги, у узоғи билан икки кунда қўлига тегиши ва олибоқ дарҳол қарзини қайтаришини айтиб, ўша матоҳи аниқ борлигига ишончли далиллар ҳам кўрсатади. Охири ишончингизга кириб юриб қарзни олади.
Ана энди орадан уч кун, бир ойи, икки ой ўтса ҳамки, турли баҳона. Шунинг ўзида омонатга хиёнат, ёлғон, ваъдага хилоф ва аҳдни бузиш бор. даъволашиб борсангиз тўртинчи хислатни ҳам қўллаши турган гап.
Ҳа, азизлар. Мунофиқликнинг хислатларига шунчалар ўралиб қолганмиз. Аммо қачонгача шу ҳолат давом этади? Ўзимизни тузатишга фурсат келмадими?

Нуриддин ҳожи Холиқназаров
Андижон вилоят бош имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 342
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Мунофиқлар
« Javob #6 : 20 Fevral 2019, 14:59:13 »
ВАЪДАГА ВАФО
Мунофиқлик энг оғир иллатлардан бири ва қалб касаллигидир. “Бақара” сурасидаги ушбу оятнинг тафсирларига кўра уларнинг қалбидаги касаллигини Аллоҳ зиёда қилади.:
وَمِنَ النَّاسِ مَن يَقُولُ آمَنَّا بِاللّهِ وَبِالْيَوْمِ الآخِرِ وَمَا هُم بِمُؤْمِنِينَ * يُخَادِعُونَ اللّهَ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَمَا يَخْدَعُونَ إِلاَّ أَنفُسَهُم وَمَا يَشْعُرُونَ * فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ فَزَادَهُمُ اللّهُ مَرَضاً وَلَهُم عَذَابٌ أَلِيمٌ بِمَا كَانُوا يَكْذِبُونَ
Мунофиқликнинг белгилари бор. уларнинг сифатлар оятларда баён қилинган. Шунингдек Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам улар ҳақида уммуатни огоҳлантиргалар. Хусусан, бир ҳадисда унинг учта белгиси айтилган бўлса, қуйидаги ҳадисда тўлиқ мунофиқ бўлгувчиларнинг тўрт хислати очиб берилган:
حدثنا قبيصة بن عقبة قال: حدثنا سفيان، عن الأعمش، عن عبد الله بن مرة، عن مسروق، عن عبد الله بن عمرو: أن النبي صلى الله عليه وسلم قال:  أربع من كن فيه كان منافقا خالصا، ومن كانت فيه خصلة منهن كانت فيه خصلة من النفاق حتى يدعها: إذا اؤتمن خان، وإذا حدث كذب، وإذا عاهد غدر، وإذا خاصم فجر
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кимдаки тўртта нарса бўлса ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимдаки улардан бир хислат бўлса, ўшани кетказмагунча унда мунофиқликдан бир хислат бўлади ‒ омонат қилинса хиёнат қилади; сўзласа ёлғон гапиради; аҳд қилса бузади; хусуматлашиб қолса фужур (ноҳақлик, ғирромлик) қилади”. (Имом Бухорий ривояти)
Ҳадиси шарифдан кўрамизки, ҳозирги пайтдаги энг кўп тарқалган иллатларнинг бири – аҳдни бузиш ҳам мунофиқликнинг хислатларидан экан. Бир ривоят келтиришни рода қилдик, шоядки, бизларга аҳдга вафо қилишга ибрат бўлса.
Мурдос Хорижий исмли инсон ҳибсга олиниб Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг қамоқхонасига киритилди. Унинг одоб ва тақвосининг ҳурматидан қамоқхона қўриқчиси шафқат аилиб шундай деди:
-   Мен сенга яхшилик қилмоқчиман. Мабодо ҳар хафтада бир бора уйингга бориб келишингга рухсат берсам, яна қамоқхонага қайтиб келасанми?
-   Ҳа, албатта, – деди у.
Улар келишиб ҳар хафтада Мурдос бир марта уйига бориб келадиган бўлди. Шу давр орасида хаворижлардан баъзилари ўлимга маҳкум бўлишди. Миршаб ибн Зиёд билан маслаҳатлашган эди, Ибн Зиёд қамоқдаги хаворижларнинг ҳаммасини ўлдиришга буюрди. Айни шу дамда Мурдос уйда эди. Уларнинг ўлимга маҳкум бўлганини эшитган оила аъзолари унга:
-   Агар қамоқхонага борсанг сени ўлдиришади, – деб қамоқхонага бормай уйда қолишини таклиф қилишди.
-   Мен Аллоҳга хиёнатчи ҳолатимдан рўбарў келишни хоҳламайман! Зиёднинг ўғли золим киши, мен бормасам қўриқчини ўлдириб қўяди, – деб қамоқхонага қайтиб бориб, қўриқчига:
-   Сенга бирор озор етмасин деб қайтиб келдим. Ҳўжайининг бизнинг шерикларимизни нима қилишга азм қилган бўлса, мени ҳам ўша жойга олиб туш! – деди. Унга жавобан қўриқчи илтифот қилиб:
-   Хоҳлаган жойингга кетавер! Аллоҳ сенга нажот берди, – де жавоб берди.

Муҳаммадсоли Иминов. Марҳамат “Полвонтош” жоме масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.