Duo qiling...  ( 187963 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 51 52 53 54 55 56 57 B


Ummu Muslima  23 Noyabr 2013, 18:00:39

Assalomu  aleykum Zamirahon,
Alloh shifo bersin Nargizahonga,

bunday vaqtda hammadan ham Onaga,jigarlarga qiyin..Onajonizga sabr bersin.
tez kunlarda sog'ayib farzandlari yoniga qaytsinlar,
farzandlarini bahti kamolini ko'rsinlar singlimiz.


Qayd etilgan


Muxsiya  23 Noyabr 2013, 18:46:01

Аlloh farzandlari baxtiga singlingizga uzoq umr, sog'lik bersin. Bu kunlarni ko'rmaganday bo'lib ketsinlar ilohim. Namozlarda duoda bo'lamiz inshaolloh.

Qayd etilgan


Ansora  29 Noyabr 2013, 01:43:28

Assalomu alaykum.


Duolaringiz uchun katta rahmat, Alloh rozi bolsin. Bunday hollarda odam 2 ogiz tasalliga zor bolarkan...


Singlim haliyam komada, ertaga 11-kun.


Yigitlarimizdan iltimosim: Ertaga kim qayerda, qaysi Jome-Masjidda namoz oqiydigan bolsa jamoatdan singlim uchun duo so'rasin, iltimos.

Opa-singillarimdan iltimosim: Jum'a duongizda singlimni ham yod etsangiz...


Alloh barchangizdan rozi bolsin...

Qayd etilgan


Хадича  29 Noyabr 2013, 07:53:33

Allohim,singlingizga uzoq umr berib,farzandlarini kamolini ko'rib yurishni nasib etsin.
Singliz hammasini yengib o'tadila, InshaAlloh.
Opajonim,bardam bo'ling. Duolarda birgamiz...
Hali hammasi yaxshi bo'ladi,inshAlloh.

Qayd etilgan


Ziyovuddin  29 Noyabr 2013, 13:48:08

Alloh shifo bersin

Qayd etilgan


BilmasOY  30 Noyabr 2013, 19:08:40

Assalomu alaykum...
Nargiza opaga Robbim shifo bersin, onajonizni, yaqinlariz va farzandlarini baxtiga... Hammamiz duodamiz...

Qayd etilgan


Зайнаб  30 Noyabr 2013, 21:17:10

Ассалому алайкум. Соғлик-саломатликда фарзандларини камолини кўриш насиб этсин. Дуоларингизга омийн, даргоҳида қабул қилсин.

Qayd etilgan


Secret  30 Mart 2014, 20:03:53


 Siz shunday yashangki Bu foniy Dunyoda vaslingizga Jannat ham intizor bo'lsin... Amin!

Qayd etilgan


MUSLIM_uz  06 Aprel 2014, 22:17:57

assalomu alaykum vr vb aziz forumdoshla namozingizda bizni haqqimizgaham holis duo qilip quyishingizni surab qolaman sizlardan iltimos.

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  05 Noyabr 2015, 10:21:55

Ўз оёғи билан келган қози
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни мазлумнинг дуосидан огоҳлантирганлар. Чунки мазлумнинг дуоси билан Аллоҳ таоло ўртасида ижобатни ман қилгувчи парда бўлмайди.
Ривоят қилишларича шайх Али Тантовий Шомда қозилик лавозимида эди. Бир куни дўстларининг даврасида ўтирганларида бирдан нафаси қаттиқ қисила бошлади. Шайх дўстларидан кетиш учун рухсат сўради. Аммо суҳбат чиройли маромда бўлганлигидан даврадагилар сира кўнмас, балки тонг отгунгача бирга ўтиришни сўраб қаттиқ илтимос қилиша бошлашди. Бироқ қозининг ҳам соғлиги кўтара олмас эди. Уларга ташқарига чиқиб тоза ҳаводан нафас олмаса бўлмаслигини тушунтириб ўзи ёлғиз тун қоронғусида ташқарига чиқди.
Йўлда кетаётиб бир тепалик ортидан ўтаётганида аёл кишининг зорланиб, ёлбориб илтижо қилиб, дуо қилаётгани қулоғига чалиниб қолди. Астагина ўша томонга бориб қараса, бир пажмурда аёл йиғлаб, Аллоҳга ёлбориб дуо қиляпти.
қози аёлнинг ёнига бориб йиғлашининг сабабини сўради. Аёл дардини оча бошлади:
-   Эрим золим ва бағритош одам. Ўзимни уйдан ҳайдаб чиқариб, болаларимни олиб қўйди ва уларни қайта кўрсатмасликка қасам ичди. Энди менинг бордиган жойим ҳам, ёрдам сўрайдиган кишим ҳам, бирор паноҳим ҳам йўқлигига йиғлаяпман.
-   Ундай бўлса қозига учрасангиз бўлмайдими?
-   Мен бир нотавон кимса бўлсам, қозининг олдига қандай қилиб бораман. Борганим билан менинг арзимга биров қулоқ солармиди?
Али Тантовий бу сўзлардан ниҳоятда таъсирланиб йиғлаб юборди.
-   Эй, табаррук инсон! Аллоҳнинг Ўзи қозини Сизнинг олдингизга судраб келтирибди-ю! – деди шайх йиғламсираб.

Жалолиддин Исмоилов. Сиддиқ ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби
Жамолиддан Парпиев. Муҳаммадсолеҳ ҳожи жомеъ масжиди имом хатибининг ноиби

Qayd etilgan