Kutubxona > Alisher Navoiy asarlari
Alisher Navoiy g'azallariga sharhlar
AbdulAziz:
«РОСТЛИҒ УЛДУРКИ...»
Кўк бинафшазорини анжум чу наргисзор этар,
Наргисинг бирла бинафшанг ҳажри кўнглум зор этар.
Чун Зуҳал толиъ бўлур холинг хаёли фитнадин,
Жоним ичра юз минг ошуби бало изҳор этар.
Жилва қилғоч Муштарий кўзни узорииг ёдидин,
Юз саодат ахтаридин ҳар замон дурбор этар.
Чун чиқар Баҳроми қотил, кўзларинг андишаси
Хаста жонимни қатили ханжари озор этар.
Меҳрдин топмай нишоне сенда ҳам, гардунда ҳам,
Бу мусибат кўзума ёруг жаҳонни тор этар.
Зуҳра ҳолимға сурудин навҳага айлаб бадал,
Чангининг сочин ёйиб дурри сиришк изҳор этар.
Ўлмаким англаб, Уторид ҳолима деб марсия,
Шарҳи дардим назмидин ҳар лаҳза юз тумор этар.
Ой ҳалокимга тутуб мотам, кийиб тундин қаро,
Оразин сайли била аҳли азо кирдор этар.
Тийра айлаб бениҳоят кеча умрум шамъини,
Васл субҳи ҳасрати ранжим юз ул миқдор этар.
Ростлиг улдурки, еткач ул қуёш, раҳм айлагай,
Улча аҳволимга ҳар тун чархи кажрафтор этар.
Эй, Навоий, ишқ дардидин шикоят қилмаким,
Жонинга жавру жафосин ҳар нечаким, бор этар.
Мавзу хусусиятига кўра, бу Алишер Навоийнинг ишқий ғазаллари тоифасига киради. У шоир ижодий такомилининг учинчи босқичи маҳсули бўлиб, Навоий уни илк бор «Наводир ун-ниҳоя» девонига киритган. Кейинчалик бу ғазал «Хазойин ул-маоний»нинг «Наводир уш-шабоб» девонига кўчган. Ғазалнинг ўзига хос ва мураккаб образлар силсиласи мавжудлиги, ҳажмининг катталиги (ўн бир байтдан иборат), тили ва бадиий тасвир услубининг ўзга ишқий ғазалларга нисбатан оғирлиги ҳам уни Навоий айни ижодий кучга тўлган ўрта ёшларида яратганлигини тасдиқдайди. Бу — Навоийнинг кўпмаънолилик хусусиятига эга асарларидан. Унда васф этилган ишқ «мажозий ишқ», яъни оддий инсоний муҳаббатдан кўра кенгроқ маъноларга эга. Ғазал руҳий мундарижасининг нисбатан мураккаблашувига сабаб шуки, унда шоир инсоний ишқ билан пантеистик дунёқарашдаги «ҳақиқий ишқ» хусусиятларини бир нуқтада мужассамлаштиришга ҳаракат қилган ва бунга эришган. Ғазал рамали мусаммани маҳзуф вазнида битилган.
Ғазалда Навоий лирик қаҳрамон кечинмалари ҳамда тахайюлини тасвирлашда янгича йўл тутади.
Кўк бинафшазорини анжум чу наргисзор этар,
Наргисинг бирла бинафшанг ҳажри кўнглум зор этар.
Бир қарашда, бу — анъанавий руҳдаги байт. Унда Мавлоно Лутфий таҳсинига сазовор бўлган «Оразин ёпқач, кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш, Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз ниҳон бўлғоч қуёш» матлаъига ҳамоҳанглик бор. Мазкур байтларни инсон ва табиат муносабатлари, инсон руҳияти ҳамда табиат манзараларининг қиёсий талқини туташтиради. Бирида аввал инсон руҳияти лавҳаси ёритилиб, сўнг уига мутаносиб табиат тасвири яратилади. Таҳлил қилинаётган газал матлаъида эса бўлакча. Аввал, илк мисрада, табиат, аниқроги, осмоннинг ҳижрон шомидаги қиёфаси яратилади. Кун билан туннинг алмашиниши гўзал бадиий ифодаланади. Яъни, шоир наздида, осмон кундузи бинафшазор эди. Бинафшаранг кўм-кўк самони тасаввур қилинг-а! Кўк қадаҳига шом бодаси қуйилиши билан, наргисдек сочилган юлдузлар кўк бинафшазорини наргисзорга айлантирди.
Иккинчи мисрада табиатдаги ҳолатдан келиб чиқиб, инсон руҳи таҳлил этилади. «Кўк бинафшазори»га лирик қаҳрамон кўнгли, «анжум» ва «наргис» образларига маъшуқанинг наргисмонанд кўзлари ва бинафшаранг хатти, бинафшашакл зулфи шеърий параллелизм усули билан таносиб қилинади. Бу тасвирдаи лирик қаҳрамон кўнгли маъшуқа висолига зор-интизорлиги англашилади. Лекин биз мазкур байт матлаъ эканлиги ва матлаънииг бадиий вазифаси лирик киришни ифодалашдан иборатлигини ҳам уиутмайлик.
Матлаъда «кўк бинафшазори» ва «анжум» — юлдузлар ҳақида сўз очилдими, демак, газал давомида фалакка муносабат, осмоний жисмлар тасвири акс этиши муқаррар. Дарҳақиқат, Навоий Зуҳал (Сатурн), Муштарий (Юпитер), Баҳром (Марс), Меҳр (Қуёш, Венера), Уторид (Меркурий), Ой каби сайёраларни ғазалга олиб кириб, назмийлаштиради. Бу шеърий образларни ўз бадиий муддаосини ифодалашга хизмат қилдиради.
Жилва қилғоч Муштарий кўзни узоринг ёдидин,
Юз саодат ахтаридин ҳар замон дурбор этар.
Байтда маъшуқа ёки ғазалнавис кўзда тутган бошқа бир эстетик идеал васлидаи жудолик қуйидагича тасвирланган. Шоир бу машъум айрилиқ фожиасига сабабчи қилиб Муштарий сайёрасини кўрсатади. Форсий номи Биржис бўлмиш бу сайёра, Навоий даври мунажжимларининг тасаввурича, олтинчи фалакда жойлашган еттинчи осмонга энг яқин юлдуз бўлгани учун мунажжимлар уни «Фалак қозиси» деб аташган. Гўё у илоҳий қудрат низомларига кўра, жамики мавжудот устидан ҳукм юритган. Навоий Муштарий сайёрасининг мана шу қозилик аъмолини назарда тутганлигини инобатга олсак, қуйидагича мазмун юзага чиқади: Муштарий, яъни фалак қозиси чеҳранг ёдини кўз хотирасидан ўчиргач, юзлаб бахт юлдузлари ҳар замон дур ёғилгандек, кўзёш селини оқиздилар, Демак, фалак қозиси ҳукми билан лирик қаҳрамон бахтсизлик — мангу айрилиққа гирифтор бўлди.
Ғазалда изчил руҳий таҳлил кўзга ташланиб туради. Мана, юқоридаги воқеа лирик қаҳрамонни қандай кайфиятга олиб келди:
Меҳрдин топмай нишоие сенда ҳам, гардунда ҳам,
Бу мусибат кўзума ёруғ жаҳонни тор этар.
Байтнинг санъаткорона хосияти шундаки, Навоий «меҳр» сўзининг турли маъно товланишларидан усталик билан фойдаланган. Шоир «меҳр» сўзининг луғавий ва кўчма маъноларини ишга солиб, «ийҳом» санъатини вужудга келтиради. «Ийҳом» асосида қатлам-қатлам маъно мағзига эга бўлган мисра яратади. Мисрани ўқирканмиз, дастлаб лирик қаҳрамон маъшуқадан меҳр-шафқат нишонаси топа олмаганини кўрамиз, сўнг маъшуқадагина эмас, балки умуман «гардунда ҳам» меҳр-вафо топмаганлигини англаймиз. Бу — «меҳр»нинг луғавий маъносигагина суяниб ифодаланган мазмун. «Меҳр» кўчма маънода қуёшни билдиради. Бундан айрилиқ азобидаги лирик қаҳрамон гардунда қуёш ҳам топа олмаганлиги англашилади. Демак, висолсиз одам — офтобсиз олам, деган мусибатли мазмун юзага чиқади. Бу мусибат эса ёруғ оламни лирик қаҳрамои кўзига қоронғу кўрсатади. Лирик қаҳрамон аҳволини халқ жонли тилидаги «кўзига жаҳонни тор этмоқ» ибораси билан ифодалаш байтнинг бадиий салмоғини яна чандон оширади.
Лирик қаҳрамон нақадар аянч аҳволда қолганлигини ўша муболағали манзара воситасида кўрсатишга ҳам Навоий сайёралар образини сафарбар қилади:
Зуҳра ҳолимға сурудин навҳаға айлаб бадал,
Чангининг сочин ёйиб, дурри сиришк изҳор этар.
Зуҳра — Чўлпон юлдузи азалдан Шарқ адабиётида осмон чолғувчиси, созандаси сифатида тасвирлаииб келади. Зуҳра юлдузининг шу хосиятини назарда тутмай туриб, Навоий байтини тўла тушуниш қийин. Хуллас, байтда мужассам бадиий мазмун шундан иборатки, чолғувчи сайёра лирик қаҳрамон аҳволини кўриб, чалиб турган куйини мунгли ва нолавор йиғига айлантириб юборади. Унинг қўлидаги чанг эса сочларини ёйиб, кўзёш дурларини оҳанг либосида соча бошлайди.
Кечинмалар фожеийлигига асосланган лирик сюжет тобора авж нуқтасига кўтарила боради. Зуҳра юлдузининг чолғуси билан бирга сочларини ёйиб фарёд чекиши лирик қаҳрамон ҳалокатидан дарак берса, кейинги байтлар буни қонунийлаштиради:
Ўлмаким англаб Уторид ҳолима деб марсия,
Шарҳи дардим назмидин ҳар лаҳза юз тумор этар.
Ой ҳалокимга тутуб мотам, кийиб тундин қаро,
Оразин сайли била аҳли азо кирдор этар.
Уторид — Меркурий планетаси қадимий адабиётда афсоналарга суяниб фалак котиби, ёзувчи ва шоирларнинг ҳомийси сифатида талқин этилган. Навоий ҳам шу талқинга таяниб, Уторидни шоир ва ҳомий янглиғ гавдалантиради. Гўё Уторид лирик қаҳрамон ўлимини англаб, марсиялар ёзади. Унинг дардлари шарҳидан назмий марсиялар яратади. Лирик қаҳрамои дарди шу қадар кўпки, уни шарҳлаб ёзилган марсиялардан ҳар лаҳзада юз тумор — буклаб ўралган номалар майдонга келади.
Шоир сайёраларнинг фалакдаги ҳолатидан ғазалда жуда ўринли фойдаланади. Маълумки, ой қаро тун бағрида жойлашган бўлади. Шундан келиб чиқиб, Навоий уни қаро тўн кийган (йиғлаб фарёд чекаётган) мотамсаро азакашга ўхшатади.
Хуллас, таҳлил доирасига тортилган байтлар жонлантириш — ташхис санъатининг гўзал намуналаридан. Бу байтлар ғазалда ўзига хос лирик воқеабандликни ташкил этган.
Ғазал улкан бадиий маҳорат маҳсули сифатида Навоий ижодида, умуман, ўзбек ғазалиётида муҳим ўрин тутади ва ҳамиша маънавий-маърифий аҳамиятини сақлаб қолади.
AbdulAziz:
Матназар АБДУЛҲАКИМ
«ЎЙНАР»
Яхши биламизки, Навоий ғазалиётининг руҳи жаҳоний бир дардкашлик, ҳасратангезлик кайфияти билан сайқал топган. Шунинг учун ҳам «Ўйнар» радифининг ўзиёқ шоир меросининг мазкур хусусиятидан хабардор ўқувчини сергак торттириб қўяди.
Зулфинг очилиб, орази дилжў била ўйнар...
Зулф — аёлнинг чакка кокили, ёки, умуман, аёл сочи. Ораз юз, чеҳра маъносини беради. Шў сўзи форс тилида истовчи, қидирувчи дегани. Демак, орази дилжў — юрак томонидан излаиаётган, исталаётган юз, чеҳра. Бу мисрада шоир фақат тасвир билан кифоялаиади.
Ҳинду бачае шўхдурур, сув билан ўйнар.
Ҳинду бача — форс тилидан таржима қиладиган бўлсак, ҳинду боласи демак. Иккинчи мисрадаги ташбиҳлар биринчи мисрадаги образларга аниқлик киритади, ранг беради. Маълумки, ҳиндулар қора тусли одамлар, бинобарин, улар зулф билан, яъни ёрнинг сочи билан бир тусда. Қолаверса, бу қиёсда ҳаракат ўхшашлиги ҳам руҳ ўхшашлиги ҳам бор: аёлларнинг кокили, хусусан, чакка сочи ўйноқидир. Ўзининг бундай хусусияти билан бу соч кичкинтойларнинг шўхлигини эслатади. Бу ўхшатишдаги тағин бир фазилат шундан иборатки, ҳиндулар, асосан, дарё ва уммоннинг соҳилларида истиқомат қилишади. Англашиладики, ёрнинг юзи сатҳи осойишта сувдек тип-тиниқ. Сувдан мусаффо чеҳра билан ўйнаётган кокиллар сув билан ўйнаётган қора рангли болакай сингаридир.
Энди очилиб сўзига эътибор қилинг. Очилиб ўзининг бирламчи — очилмоқ феъли билан ифодаланадиган маъносидан ташқари, хурсанд бўлмоқ, хуш кайфиятда ўтирмоқ деган мазмунларни ҳам англатади. Бу сўзнинг, шунингдек, дарддан фориғ бўлмоқ маъноси ҳам бор. Энди навбатдаги мазмун жилосига эътибор қилинг. Маълумки, ёш бола сувни кўрганда қувониб-қийқириб, очилишиб кетади, соч ҳам чеҳранинг тиниқилигидан, сувдек мусаффолигидан қувониб, «очилади». Бу ерда сувнинг ҳам, норасида боланинг ҳам поклик, тозалик рамзи эканлигини бир эсласак, шоир ўз маҳбубасини нақадар улуглаётганини янада теранроқ англаб етамиз.
Иккинчи байтда шоир, ўз илоҳасининг шўхлиги ва унииг дастидан тортаётган уқубати баёиига ўтади. Бунинг учун у матлаъдаги образнинг мантиқий ривожланишидан келиб чиқиб фикрлайди. Маълумки, кўнгилнинг ойнага, шишага ўхшатилиши қадимдан бор гап. Мисол учун халқимизнинг «кўнгил бир шишадир, синса тузалмас» маталини эслаш кифоя. Биз бирон бир ноҳақликдан қаттиқ ранжисак, кўнглим хира бўлди, кўнглим қоронғу, деб айтамиз. Маъ-лумки, хираланиш ойнага жуда ҳам хос бўлган хусусият. Ҳаётда кўп учрайдиган яна бир ҳодисани эсланг: кичкинтойлар ойна олдида шўхлик қилишни, уҳлаб, нафаси билан ойнанинг юзини хира қилишни яхши кўрадилар. Кўзгунинг ҳамда боланинг ана шу хусусиятидан фойдаланиб шоир навбатдаги мўъжизасини яратади:
Ул шўх кўнгил лавқин этиб тийра нафасдин,
Бир тифлдир, алқиссаки кўзгу била ўйнар.
Яъни, у шўх кўнгил ойнасиии нафаси билан қороигу қилиб худди кўзгу билан ўйнаётгап ёш болага ўхшайди.
Ўйнай-ўннай, боғлади уйқумни фусундин,
деб давом этади шоир... Фусун — бу — афсун, яъни сеҳр-гипноз дегани. Маълумки, одамни гиннотик ҳолатга солиш — метрономнинг бир зайлда тақиллаб туриши ё гипнозчининг бир хил сўзларни ёхуд ҳаракатни такрорлаши орқали инсоннинг идрокидаги назорат қилувчи марказларни забт этиш ва шу орқали идрок эгасини ўз иродасига бўйсундирмоқ орқали амалга оширилади. Афтидан, шунинг учун ҳам маъшуқаиинг «уйқуни боғлаб» ўз измига бўйсундиришини таърифлашга ўтар экан, Алишер Навоий такрорий ҳаракатни ифодаловчи жуфт сўзни қўллайди:
Ўйнай-ўйнай боғлади уйқумни фусундин
ва уйқуни боғланган афсунгарни айтади, то ғамзаси... демак, афсун қилаётган — ғамза... Лекин сеҳрланиш ҳолатининг жуда ҳам чуқур эканлигини баён қилиш учун шоир ғамзанинг, яъни мижжалар ва қорачиқлар ишвасининг яна бир ҳамкорини айтади:
...ул наргиси жоду била ўйнар.
Демак, сеҳрланиш ёлғизгина ғамза туфайли эмас, ғамза ва наргиси жоду, яъни қош билан кўз ҳамкорлигида, иккита сеҳргарнинг ўйнашуви оқибатида содир бўлаяпти. Шундан кейинги мисра қуйидагича:
Тонг йўқки, кўзинг бўлса кўнгил бирла мулойиб
Мажнунға ажаб йўқ агар оҳу била ўйнар.
Мазкур байтдаги мулойиб сўзига эътибор қилинг. Бу сўз ҳазиллашиб, бир-бировни хуш кўришиб ўйнамоқ мазмунига эга. «Лайли ва Мажнун» достонида Қайс Лайлининг висолидан маҳрум бўлгач, телбаланиб дашту биёбонга бош олиб кетади. У ерда жониворлар билан дўст тутинади, оҳулар билаи дардлашади. Алишер Навоий араб фольклоридаги ана шу ҳодисага ишора қилиб, кўнгилни Мажнунга, ёр кўзини эса оҳуга ўхшатмоқда. Ўз кўнглининг илоҳа кўзи билан мулоқотини Қайснинг оҳу билан муносабатига менгзатяпти. Шуниси ҳам борки, Қайс дардманд одам, ҳаддан ташқари ғамгин қалб эгаси, бинобарии унинг, ҳатто оҳу билан бўлсин, ўйнашуви эҳтимолдан узоқроқ. Шунинг учун ҳам шоир:
«Мажнунға ажаб йўқ агар оҳу била ўйнар»,
— дейди. Кўзга муносабатан эса:
Тонг йўқки, кўзинг бўлса бирла мулойиб,
— дейди. Бу байтдаги мутаносиблик жадвали қуйидагичадир: Кўз — оҳу, кўнгил — Мажнун, тонг йўқки — ажаб йўқ, мулойиб — ўйнар.
Бу байтни шарҳлаётиб, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, фалсафа илмида, аксар, кўнгил ақлга қарши қўйилади. Негаки, кўнгил ақлга тўғри келмайдиган нарсаларни тусайди. Кўнгил кўчаси — халқ таъбирича, ҳамиша адаштиради. Оҳу эса ювошлик, бокиралик тимсоли. Алишер Навоий бу байтда ҳамма айбии билвосита кўнгилга тўнкаб, кўзнинг бегуноҳлигини уқтирмоқда.
Навбатдаги байт:
Бир лўлийи бозигар эрур чамбар ичинда
Холингки ўшал ҳалқаи гесу била ўйнар.
Ўйноқлаб турган сочнинг ҳалқаси ичидаги хол чамбар ичида ўйнаб томоша кўрсатаётган лўлига ўхшатиляпти. Маълумки, бозигар лўлилар, яъни ўйнаб томоша кўрсатувчи лўлилар оломон тўпланган жойда ўз санъатларини намойиш қиладилар. Ёр холининг лўлилар тоифасига ўхшатилишида маҳбубанинг ҳуснини таъкидлаш билан бирга, соч ҳалқаси ва унинг ичидаги хол ўйинидан бошқаларнинг баҳраманд бўлиши эҳтимолидан таҳлика ҳам сезилади. Бинобарин бу мисрадаги муқоисада ошкора тасвирдан ташқари яширин бир рашк, пинҳон бир таъна бор.
Мана бу байтдаги муқоиса ҳам инсоннинг жонивор билан ўйнашувига асосланганлиги жиҳатидан юқоридаги мисрага бир қадар ўхшаб кетади:
Зоҳид била нафс этса тамасхур йўқ ажабким,
Ит сайд қилур вақтда тулку била ўйнар.
Бу ерда гапни сал узоқдан бошлашга тўғри келади. Маълумки, тасаввуф илмида инсоннинг илоҳга интилиши ҳаётдаги бош мақсаддир. Бу интилиш бутунлай холис бўлиши лозим, ғараз эътиқодни чипакка чиқаради. Шунинг учун ҳам мазкур таълимотда зуҳд, яъни худо жамолига эришувнинг намойишкорона йўли шартли равишда ғараз, нафс тимсоли сифатида талқин қилинади. Бобо ш-ирларимиз, шу жумладан Алишер Навоий ҳам мансуб бўлган тасаввуф поэзиясида бу образ ўзининг ёрқин аксини топган. Демак, бу байтдаги зоҳид нафсониятига муккасидан кетган одам. Нафс эса анъана бўйича итга қиёс этилади. Бу қиёс Навоийгача ва ундан кейинги шеъриятимизда ҳам мавжуд.
Ғазалнинг мақтаъси — якунловчи байти:
Муғ дайрида маст бўлса Навоийни кўрингким,
Бир олма киби гумбази мийну била ўйнар.
Муғ дайри — майхона. Гумбази мийну — зангори гумбаз, яъни осмони фалак. Бу байтда ишқий ғалаён майхонадаги мастнинг ҳолатига ўхшатилади. Тасаввуф поэзиясида ҳаққа етишмак йўлидаги туйғулар, кечинмалар шартли равишда мастликка ўхшатилади. Негаки, бошқа бировни астойдил севган одам ҳам, маст бўлган одам ҳам одатда ўзини унутади. Байтга қайтадиган бўлсак маст одамнинг кўзига улкан нарсалар кичик, муҳим нарсалар аҳамиятсиз бўлиб кўринади. Қолаверса, ичган одам шўр, аччиқ луқмалар билан газак қилади. Демак, маст бўлган қаҳрамоннинг кўзига тор маънода майхонанинғ зангори гумбази ҳам, кенг маънода осмони фалак ҳам бир олма каби туюлмоқда. Шунинг учун у осмони фалакни қўлига олиб ўйнайди, чарх ураётган коинот ўзининг муайян ўқи атрофида эмас, балки ошиқ қўлида айланиб турипти. Истаса, ошиқ унга тиш уради, тил теккизади. Бу ерда шоир маълум даражада ўзининг ошиқлигидан кулаётгандай. Бу, албатта, Навоийнинг ихтиёридаги масала. Лекин биз мухлислар шуни яхши биламизки, Навоий буюк ошиқдир, шунинг учун ҳам мусаффо туйғуларига замин тор келиб, иши осмон сари тушган.
Navigation
[0] Message Index
[*] Previous page
Go to full version