Muallif Mavzu: Karim Mahmudov. Qiziqarli pazandalik  ( 57361 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Ziyolee

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 5
  • Xabarlar: 0
Re: Karim Mahmudov. Qiziqarli pazandalik
« Javob #210 : 06 Oktyabr 2011, 14:16:26 »
Вермишель шўрва. Италияда макарон, вермишелдан тайёрланадиган таомлар энг шарафли таомлар ҳисобланади. Ушбу масаллиқларнинг ўнларча навлари бўлиб, юзларча таомлар пиширилади, қизларни оилада ёки махсус мактабда вермишель ва макарон таомлари тайёрлашга ўргатишади ва гувоҳномалар беришади. Ана энди никоҳга борганларида қиз ўз гувоҳномасини кўрсатиши шарт. Агар бундай гувоҳнома бўлмаса никоҳдан ўтказилмайди.

Қимиз. Қимизни барча қадимий чорвадор халқлар: қозоқлар, қирғизлар, туркманлар ва бошқаларда аёллар ҳам, эркаклар ҳам тайёрлайверади. Монголларда эса бияни соғиб қимиз ивитиш асосан аёллар иши, айниқса турмушга чиқадиган қизлар қимиз тайёрлашни билиб олмоқлари зарур бўлган.

Маккажўхори таомлари. Шимолий ва Жанубий Америка қитъаларининг қадимий ёдгорликларини қолдириб кетган ацтек ва майя қабилаларида бўлажак уй бекаси маис (маккажўхори) дан ўнлаб таом тайёрлашни ўрганиб олмоғи шарт бўлган.

Ziyolee

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 5
  • Xabarlar: 0
Re: Karim Mahmudov. Qiziqarli pazandalik
« Javob #211 : 06 Oktyabr 2011, 14:18:23 »
Олмали рулет. Австрияда келинни студеал номли таомни тайёрлай билишларига қараб танлар эканлар. Бу олма солиб тайёрланадиган рулет бўлиб, унинг хамири шундай қорилиши ва ёйилиши зарурки, ранги ва нафислиги Вена қизларининг танасига монанд бўлсин.

Хурмо ҳолва. Арабларда хурмо энг муҳим озиқалардан бири ҳисобланади. Дастурхонда доим янги, қоқи қилинган ёки пиширилган хурмо бўлиши шарт. Хурмони данагини олиб ташлаб янчиб, қовурилган ун ва бошқа масаллиқлар қўшиб ҳолва тайёрлайдилар. Бундай ҳолвани оилада фақат аёллар тайёрлайдилар, шунинг учун турмушга чиқадиган қиз ўз онасига ва бошқа хотинларга хурмо ҳолва тайёрлаш бўйича имтиҳон топширади. Ун қўшиб тайёрланган хурмо ҳолва фақат ғизогина эмас, унинг арабларда анъанавий аҳамияти ҳам бор: келинчакни янги хонадонга кузатиб келаётган дугоналари қўлларида хурмо ва буғдой дони олиб келадилар ёки келинчак қадам ранжида қиладиган хонадон дарвозаси ёнига кўзага тўлдирилган хурмо ёки хурмо ҳолва қўйиб кутиб оладилар. Ҳатто ётоғидаги кўрпа устига ҳам бир сиқим буғдой сепиб, бир нечта хурмо ташлаб қўядилар. Нақл қилишларича мана шу одат келинчакка катта бахт келтирар эмиш. Арабларнинг фикрича хурмодан 100 хил таом тайёрлашни билган уй бекаси энг яхши хотин ҳисобланар экан.

Ziyolee

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 5
  • Xabarlar: 0
Re: Karim Mahmudov. Qiziqarli pazandalik
« Javob #212 : 06 Oktyabr 2011, 14:18:39 »
Бетел. Бетел овқат эмас, лекин таом ҳазмини енгиллаштирадиган сақич бўлиб, тропик мамлакатларда ёввойи ҳолда ўсувчи қалампир барги, ёввойи чой, арека хурмосининг меваси, тамаки барги, турли зираворлар ва пича ўчирилган оҳак қўшиб тайёрланади. Бетел чайнаб юрилса, 15 минут давомида киши кайфиятини яхшилай-ди, овқат тез ҳазмланади ва ошқозонда кислота кўп бўлса ҳам, оз бўлса ҳам нормал ҳолига келтиради. Бетелга қўшилган гиёҳларда алкалоидлар бўлиб, оҳак уларни рўёбга чиқаради.
Бетел чайнаш Ҳиндистонда, Вьетнамда, Хитойда, Ме-лонезияда ва барча Шарқий Осиё мамлакатларида урф.
Қизиғи шундаки, бетел ҳам Ҳинди-Хитойда келин танлашга восита бўлар экан. Қиз бирон йигитга турмушга чиқмоқчи бўлса унга бетел совға этар экан, бу қизнинг розилик аломати бўлиб, тўйга тайёргарлик кўра бериш мумкин. Вьетнам фольклорида бетел қалампири билан арека хурмоси бирлиги муҳаббат рамзи ҳисобланар экан. Ривоятларга қараганда чўғдай муҳаббатли икки ёш бир-бирига етишолмай ҳалок бўладилар. Йигит қабридан арека хурмоси униб чиқади, қиз қабридан эса бетел қалампири ўсиб хурмога чирмашиб мевалари бир-бирига етишади. Шундай қилиб бетел ҳам муҳаббат рамзи ва келин танлашга восита бўладиган неъматдир.

Ziyolee

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 5
  • Xabarlar: 0
Re: Karim Mahmudov. Qiziqarli pazandalik
« Javob #213 : 06 Oktyabr 2011, 14:18:53 »
Қуймоқ билан сардак. Францияда келин бўлмиш қиз қуймоқ билан сардак тайёрлашни билиши шарт. Қуймоқ бу тухумни товага чақиб қовуриш. Юзаки қараганда жуда осон бир таом, лекин уни тайёрлаш ғоят масъулиятли: а) серёғ бўлмасин, б) товага чақилган тухум орасига ҳаво кириб пуфак бўлсин, в) сариғи ийланиб кетмасин, г) сира куймасин, д) қақирмачоқ бўлиб кетмасин ва ҳ. к. Сардак пиширишга келганимизда, бу ҳам мураккаб «Ð¤Ñ€Ð°Ð½Ñ†Ð¸ÑÐ´Ð° қанча одам бўлса, сардакнинг хили ҳам шунча» деган тушунча бор. Бинобарин қиз турмуш қуришдан олдин ўз рецепти ва технологияси асосида янги хил сардак ижод қила олса, энг яхши келин ҳисобланади.

Мураббо ва морожний. Австралия қитъасида тропик мевалар кўп ўсади. Шунинг учун бўлажак уй бекалари ўзларининг пазандалик маҳоратларига шакарни ҳамроҳ қилиб, анвойи мевалардан мурабболар ва морожнийлар тайёрлашни ўрганиб олишлари зарур.
Жаҳондаги турли халқларнинг урф-одатларидан келтирилган ана шу мисоллар пазандаликнинг турмушни мустаҳкамлашда ғоят аҳамиятли эканини кўрсатиб турибди. Уй бекаси пазанда бўлса у албатта покиза, чаққон, омилкор, расамадли, борида тежайдиган, йўғида йўндирадиган, уқувли ва меҳмондўст бўлади. Аёлнинг бундай хусусиятлари эркакнинг муҳаббатини янада кучайтиради. Пазанда бўлишлик оила аъзоларининг лаззатли овқатланиб, сиҳат-саломат юришларида ҳам аҳамияти каттадир.
Ана шунинг учун қизларнинг арзанда бўлмай, балки пазанда бўлиб тарбияланишлари уларнинг оилада бахтли бўлишларига сабаб бўлади.

Ziyolee

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 5
  • Xabarlar: 0
Re: Karim Mahmudov. Qiziqarli pazandalik
« Javob #214 : 06 Oktyabr 2011, 14:19:05 »
СЎНГГИ СЎЗ

Ҳурматли китобхон! Мана китобни Ñžқиб ҳам бўлдингиз, эътибор бергандирсиз, баъзи сарлавҳалар остида ёзилганлар махсус ишланган илмий мақолаларга ўхшаб кетади, баъзилари — шунчаки хабар. Бир хил жойлари ҳикоя тахлит, бадиийликка яқинроқ, бошқа жойлари эса кичик бир лавҳа, холос.
Гап шундаки, ушбу китоб учун зарур фактларни автор узоқ йиллар тўплаб вақти ҳам, жойи ҳам турлича бўлган шароитларда ёзган.
Мазкур китобдан асосий мақсад жаҳон пазандалигида икир-чикир Ñ‘ мураккаб томонлари борми, буларни баҳоли қудрат ўрганиб, шулар орасидан энг қизиқ фактлар, воқеалар, ҳодисалар, урф ва одатлар олиниб битта китобга жойлаш, ана шулар орқали сизга бир оз билим бериб, мароқ ҳам ато қилиш эди.
Бунга автор эриша олдими ёки йўқми, бу ҳақда ўз фикр-мулоҳазаларингизни нашриётга ёзиб юборарсиз деган умиддамиз.

Ziyolee

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 5
  • Xabarlar: 0
Re: Karim Mahmudov. Qiziqarli pazandalik
« Javob #215 : 06 Oktyabr 2011, 14:19:21 »
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари, II китоб, ЎзССР ФАН нашриёти, 1956 й.     ÐÐ»ÑŒ Джахиз. Китоб аль-бухана (книга о скупих), Изд-во «ÐÐ°ÑƒÐºÐ°», Ðœ. 1965 г.
Альхасов А. Азербайжон хўраклари. Госиздат. Азерб. ССР. Б., 1954 й.
Аминов С. А. Таомхон точики Душанбе, Тожнкистон давлат нашриёти, 1959 йил.
Армянская кулинария. Госторгиздат, М., 1960 й.
Ахматжанов Ю. А Татар хальк ашлари. Тат. китоб нашриёти, Қ.1960 й.     Ð‘ертельс Е. Э. Авиценна и персидская литература. Изд-во «ÐÐ°ÑƒÐºÐ°» Ðœ., 1960 год.
 Ð‘ичурин Н. Я. Собрание сведений о народах обитавших в Средней Азии в древнье времена. Изд. АНСССР, Москва, 1958 й.
Борубаев Т. Кьргиз даами. «Қирғизистан» нашриёти, Ф. 1984 й.
Вамбери Г. История Бухари и Трансокеании. Издание Я. А. Исакова, С.Петербург, 1873 г.
Верзилин Н. Растения в жизни человека Госдетиздат. Ленинград, 1954 й. «Ð’естник древней истории» â„– 1 за 1957 г. «Ð’естник древней истории» â„– 3 за 1948 г.
Wir Kochen gut. Veriag fur die Trau. Leipzig – Berlin, 1956 j
Ваcильев Ф. И. Двести пятьдесят блюд китайской кухни. Ðœ. Госторгиздат, 1959. Гиергиевский Ðœ. И. и Шемякинский О. С. — Страви украинской кухни, изд-во «Ð¢ÐµÑ…нической литературы». Киев, 1956 г.
Gunter Linde, Heinz Knobloch. Dorbu chut . Bratislava 1970 j.
    Ð“юктер Л. и Хайнс К. Приятного аппетита. Изд-во «ÐŸÐ¸ÑˆÐµÐ²Ð°Ñ промишленность». Ðœ. 1973 г. Зайцев Ð’. Б. — Расскази о рисе. Изд во «ÐšÐ¾Ð»Ð¾Ñ» Ðœ. 1980 год,
Ивашура Л. И. Сут ва ҳаёт. «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он» нашриёти, Т., 1977 йил «Ð˜Ð·Ð²ÐµÑÑ‚ия АН УзССР», 1955 г. â„– 2.
Инаятуллах Қанбу. Бехаре донеш. Изд-во «Ð’осточная литература», Ðœ., 1966 год.
«Ð˜ÑÑ‚ория народов Узбекистана» Ñ‚. I, Изд-во АНУзССР. 1950 год.
История народов Узбекистана, т. II, Изд-во АН УзССР, 1953 г.
История УзССР Ñ‚. 1. — Изд. АН УзССР, 1955 г.
Иойриш Н. Г. Пчела и медицина, Изд-во «ÐœÐµÐ´Ð¸Ñ†Ð¸Ð½Ð°», Т., 1966 год.
      Калила ва Димна. Бадиий адабиёт нашриёти, Т., 1966 йил.
      Қасиманов С. Қазақтьш улттиқ тағамдари. «Қайнар» нашриёти, А. а. 1977 йил.
Қобуснома. «ÐŽқитувчи» нашриёти. Т., 1968 йил.
Коллектив авторов. Этнографня питания народов стран зарубежной Азии. Ðœ. Изд-во «ÐÐ°ÑƒÐºÐ°», 1981 г.
Косвен Ðœ. О. Очерки истории первобнтной культури. Москва, «Ð“осполитиздат», 1953 г.
«Ð›Ð¸Ñ‚ературная газета» двухлетняя (1842—1844 гг.) подшивка. Фундаментальная библиотека К-иевского Государственного Университета им. Т. Г. Шевченко.
Мадьяр Э. Кулинарное искусство и венгерская кухня. Изд-во «ÐŸÐ°Ñ€Ð¾Ð½Ð¸Ñ» Будапешт, 1955 г.
Маҳмудов К. Ўзбек таомлари. Учинчи тўлдирилган нашри, Тошкент, «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он» нашриёти, 1970 й.
Маҳмудов К. Ўзбек овқатларида ишлатиладиган мева ва сабзавотлар. Бирлашган нашриёт. Т., 1958 й.
Махмудов К. Узбекский плов. Изд-во «Ð£Ð·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚ан» Т., 1979 год.
Маҳмудов К. Нон. журн. «Ð“улистон» â„– 5, 1967.
Маҳмудов К. Пазанда — таом олими. «Ð¤Ð°Ð½ ва турмуш» â„– 3, 1967 йил.     ÐœÐ°ҳмудов К. Пул ўрнига масаллиқ. «Ð¤Ð°Ð½ ва турмуш» â„– 11, 1985 й.
Мудрость веков. (Дрсвняя таджикская медицина о сохрапении здоровья). Изд-во «Ð˜Ñ€Ñ„он» Д. 1981 год.
«ÐÐ¾Ð²Ñ‹Ð¹ мир». â„– 9, за 1956 год.
Петровский К. С. Основи рационального питания. Изд-во «Ð—нание»,Ðœ., 1966 год.
Покровский А. А. Беседи о питании. Изд-во «Ð­ÐºÐ¾Ð½Ð¾Ð¼Ð¸ÐºÐ°», Ðœ., 1964 г.
Санда Марин. Кулинарное искусство и Румннская кухня. Техиздат. Бухарест, 1958 г.
Смирнова — Ракитина Ð’. А. Абу Али ибн Сино қиссаси. Т., «ÐÑˆ гвардия» нашриёти, 1966 й.
Сўз кўрки — мақол. «ÐÐ¨ гвардия» нашриёти. Т., 1970 йил.
Титюнник А. И., Новоженов Ю. Ðœ. Советская национальная и зарубежная кухня. Изд-во. «Ð’нсшая школа». Ðœ., 1977 год.
Токаров С. П. Этнография народов СССР. Изд-во «Ð˜Ð°ÑƒÐºÐ°», Ðœ.,1958 год.
Ҳасанов X. Ўрта Осиёлик географ сайёҳлар, Т., «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он» нашриёти, 1964 й.
Ҳикматуллаев X. Ибн Синонинг «Ð®Ñ€Ð°Ðº дорилари» рисоласи. «Ð¤Ð°Ð½» нашриёти, Т., 1966 йил.
Франке Г., Хаммер К. и Ханальт П. Плоди земли. Изд-во «ÐœÐ¸Ñ€», Ðœ., 1979 год.
Частний П. М. Националние блюда казахстана. Госиздат КазССР, Алма-ата, 1962 юд.
Шилов П. И. и Яковлев Т Н. Справочник по витаминам. "Медгиз, М. 1960год,.
Югославская кухня. Изд-во «Ð®Ð³Ð¾ÑÐ»Ð°Ð²Ð¸Ñ», Белград, 1963 г.
Юсуф Хос Хожиб. Қутадғу билик. «Ð¤Ð°Ð½» нашриёти, Т., 1971 йил.

Ziyolee

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 5
  • Xabarlar: 0
Re: Karim Mahmudov. Qiziqarli pazandalik
« Javob #216 : 06 Oktyabr 2011, 14:40:57 »
МУНДАРИЖА

Муаллифдан

I. Пазандалик санъати

Пазандалик таърифи
Оловнинг кашф қилиниши
Чорвачиликнинг келиб чиқиши
Деҳқончиликнипг келиб чиқиши
Қоида, усул ва сирлари кўп соҳа
Арчиш қоидалари
Тўғраш усуллари
Пишириш сирлари

II. Нон, туз, палов ва чой тарихи

Энг азиз ризқи-рўзимиз
Дарахтда битган нонлар
Буғдой нонинииг кашф этилиши
Нон рамзи
Бир татим тузу, юз оғиз сўз
Туз номи билан боғлиқ шаҳарлар
Туз — муқаддас
Туз —дори
Иссиқ олов, ёғлиқ палов
Палов тарихи гуручдан бошланади
Шолининг асли ватани  қаер?
Палов ош — халқ ижоди
«Палов ош»—этимологияси халқ афсонасида
Чой — қувватга бой
Чой кимёси ва чой давоси
Чой тарихи

III. Масалликлар. масаллиқлар. тарихлари таърифлари, таъсирлари

Минг дардга даъво неъмат
Зайтун ёғининг хосиятлари
Қуёш қуши
«Ер олмаси»нинг тарихи
Помидор бизга қачон ва қаёқдан келди?
Шолғомнинг шарофати
Музқаймоқ тарихи ва таърифи
Илоҳий ичимлик нима?
Қора ичимлик тарихи
Авя, Айва, ҳайва
Пиёз — етти дардга ниёз
Ошқовоқ — қишнинг қовуни
Ҳидсиз саримсоқ
Паловнинг жони
«Бир туп турп турипти»
Саккара, суккар, шакар, сахар
Сут ва унинг шифолиги
Қалампир ва мурч
Сирканинг хисиятлари
Зарчава
Куб шаклидаги тарвузлар
Қовун тўғрисида эртаксимон ҳақиқат
Масаллиқлар имтиҳон топширади

IV. Антиқа таомлар, лекин дид борасида баҳс этилмайди

Севимли таом деб
Палағда тухум ва тўнка замбуруғидан овқат
«Ер билан осмон»
Қурбақачилик соҳалари
Қовурилган калтакесаклар
Таомнинг номи «бумиранг»
Лаган стадионидаги матадорлар (тореадорлар)
Товуқнинг чап оёғи
Шиллиқ қурт — ноёб таом
Балиқхўрлик
Қошиғини ҳам еса бўлади
Пашшанинг ўлигими ёки кишмишми?
Пиллапўчоқ тамаддиси
Овқатнинг лаззати пишлоқ билан
Ширинлик шайдолари
Қат-қат таом
Тўйдирмаса ҳам митти балиқ яхши
Сув қандаласи ҳам овқат
Тошбақа таом
Чигиткахўрлик
Хомлигича ея беришади
Ёвғонхўрлар
Қалдирғоч уясидан шўрва
Ўтинни ҳам ювиб
Офтоби хон ва қалампир сомса
Қон ҳам овқат
Ит гўштининг шўрваси
Бадбўй-у, бадхўр
Еб бўлмайдиган масаллиқ йўқ

V. Пазандалик равнақига ҳисса қўшган кишилар

Пифагор тамаддиси
Лағмондан макарон келиб чиқишига Марко Поло сабабчи
Колумб пиширган ловия хўрак
Ф. Аппер — консерва кашфиётчиси
«Қуёш гули» мойини ижод қилган шахс
Жан-жак Руссо салат ва нозик қўлларнинг қадрига етган
Композитор — пазанда
Кавказ кабобининг шуҳратини А. Дюма кўтарган
Пазандалик — ҳажвия восита
Жаҳон пазандалигининг академиги
Ресторан тарихи ва таърифи
Лавлагидан қанд олиш — К. Кирхов кашфиёти
Кефир ижодкори — Ирина хоним
«Алифбе» печеньелар
Мика! Сиз ўзи кимсиз?
Еленахоним хизматлари
Сосиска ижодкорининг тақдири
Замонамизнинг энг ижодкор пазандаси
Пазандалик гроссемейстери

VI. Жаҳон пазандалигидан лавҳалар

Табиий қозонлар
Рамзий масаллиқлар
Масаллиқ пуллар
Одамлар номи билан аталган таомлар
Келин танлашга восига бўлган таомлар

Сўнгги сўз
Фойдаланилган адабиётлар

 

Karim Mahmudov haqida

Muallif ChustiyBo'lim Pazandalik

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 4032
So'nggi javob 06 May 2011, 20:41:39
muallifi Ansora
Karim Mahmudov. Choynoma

Muallif AbdulAzizBo'lim Pazandalik

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4858
So'nggi javob 16 Iyun 2011, 19:00:29
muallifi AbdulAziz
Har sohadan bir shingil: qiziqarli ma'lumotlar

Muallif maknunaBo'lim Intellekt

Javoblar: 190
Ko'rilgan: 100220
So'nggi javob 11 Aprel 2013, 16:21:47
muallifi Muxsiya
Qur'oni karim tafsir va tarjimalari

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 35100
So'nggi javob 30 Oktyabr 2009, 18:41:42
muallifi yoqimtoyqiz
Ibratli, qiziqarli islomiy rasmlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy media

Javoblar: 238
Ko'rilgan: 154064
So'nggi javob 16 Dekabr 2018, 08:33:08
muallifi gulnoza:-)