Muallif Mavzu: Zararsiz semirish (bio oziqalar)  ( 148845 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 3 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Muslim_4101

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 114
  • -oldi: 79
  • Xabarlar: 90
  • Jins: Erkak
  • The slave of the Allah
Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« : 21 Iyun 2011, 16:29:20 »
Assalomu alaykum.
Aziz Forumdoshlar hozirgi kunda semirish uchun har qanday gormanal bio oziqalar bor masalan: proteinlar kashalar va h.k. Shu oziqalar odam salomatligi uchun zarari yoqmi? Sizlarni maslahatlaringizni kutib qolaman. Rahmat   
Ilmning avvali sukut, so’ng eshitish, so’ng yod olish, so’ng amal qilish, so’ng uni tarqatish.
Imom G’azzoliy

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #1 : 21 Iyun 2011, 17:35:51 »
Va alaykum assalom.
Kashalar semirtiradi, lekin qon bosim kasalini ergashtirib keladi. Chunki kashalar krahmal bilan to'la, krahmal esa qon tomirlar yo'lida yopishib tiqilmalar hosil qiladi. Odamda lanjlik tark etmaydi, homsemizlik kuzatiladi.
Semirish uchun oshqozon hazm sistemasini izga tushirish lozim. Bo'lmasa kunda kilolab qo'y go'shti, kilolab qora non yesa ham befoyda, hazm bo'lmay tushib ketaveradi.
Oshqozonga 3kunlik dam bering, avvaliga biroz oziysiz so'ng go'zal ravishda semira boshlaysiz.

Rahmatnoma


BelleQizcha

  • Forum Mafiasiman
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 468
  • -oldi: 1840
  • Xabarlar: 2626
  • Jins: Ayol
  • Forum Mafiasiman
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #2 : 21 Iyun 2011, 20:45:27 »
Ikki hapta osh yeyila, bo'chka bo'lasila
Ikki hapta manti minan honim yeyilar...bulochka bolasila..
ikki hapta, so'k minan shkalad yeyila, portlab ketasila..
.اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْـتَنِي وَ عَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي
FORUM MAFIASIMAN

BelleQizcha

  • Forum Mafiasiman
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 468
  • -oldi: 1840
  • Xabarlar: 2626
  • Jins: Ayol
  • Forum Mafiasiman
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #3 : 21 Iyun 2011, 22:13:16 »
Komissar g'aniyev sizi boshliq chaqirvotilla
.اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْـتَنِي وَ عَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي
FORUM MAFIASIMAN

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #4 : 21 Iyun 2011, 23:19:35 »
Belle ozg'inlik kasalligi bor. Ko'cha ko'yda judayam ozg'in odamlarni ko'rib turasiz, mahalliy halq ularni qiltiriq deydi. Yo meyordan ancha semiz odamlarni ko'rasiz, ularni xo'ppasemiz deydi.
Agar odam normal og'irlikda bo'lib semirmoqchi bo'lsa, siz aytganday yog'li osh, manti, (jigarni ishdan chiqarsada) shokolad semirtira oladi.
Lekin yuqorida aytilgan qiltiriqlik kasaliga chalinganlarga har qancha yog'li, go'shtli, qandli ovqat bersangiz ham umuman semirmaydi. Chunki ularda hazm sistemasi buzilgan!

Rahmatnoma


Mutaallim-2010

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 37
  • -oldi: 47
  • Xabarlar: 65
  • Jins: Erkak
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #5 : 21 Iyun 2011, 23:31:45 »
Belle ozg'inlik kasalligi bor. Ko'cha ko'yda judayam ozg'in odamlarni ko'rib turasiz, mahalliy halq ularni qiltiriq deydi. Yo meyordan ancha semiz odamlarni ko'rasiz, ularni xo'ppasemiz deydi.
Agar odam normal og'irlikda bo'lib semirmoqchi bo'lsa, siz aytganday yog'li osh, manti, (jigarni ishdan chiqarsada) shokolad semirtira oladi.
Lekin yuqorida aytilgan qiltiriqlik kasaliga chalinganlarga har qancha yog'li, go'shtli, qandli ovqat bersangiz ham umuman semirmaydi. Chunki ularda hazm sistemasi buzilgan!

Birodari aziz !
Siz nimaga asoslanib ''Chunki ularda hazm sistemasi buzilgan!'' demoqdasiz?

Yoki bironta nimani o'qidingizmi? Agar shundoq bolsa, bizga ham bering, o'qiylik...

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #6 : 22 Iyun 2011, 00:22:32 »
Davolanmoqchi bo'lsangiz bizning tavsiyamizni olib turing. Agar astoydil qiziqayotgan bo'lsangiz aynan bir kitobni ko'rsatib berolmayman.
Inson anatomiyasi, oshqozon kasalliklari, semizlik va oriqlik, qon tomir kasalliklari, diabet, jigar boblarini o'qib chiqishni, va eng muhimi mijozlar (shu bilan mijozga ko'ra ovqatlanish)ni o'rganishni tavsiya etaman.
Bundan so'ng muolaja programmasini o'rganing, forumdoshimiz Akbarjon Pol Breggning "Ochlik mo'jizasi" degan kitobni forumga joylab bormoqda (bu kitob bozorlarimizda ham bor), shuni o'qib chiqishingizni tavsiya etaman. Ochlik yordamida oshqozon dam olib o'zidagi ortiqcha moddalarni siydik bilan tashqariga chiqarib yuboradi. Oshqozon tozalangandan so'ng hazm qilish a'lo darajada ishlay boshlaydi. Bemor tez semira boshlaydi, bu fakt.
Zaharlar ajralib chiqayotganini ham o'z ko'zingiz bilan ko'rib hayratda qolasiz. Avvalo tilda oq parda paydo bo'lib og'iz sasiy boshlaydi, so'ng tananing boshqa joylaridan hid keladi, siydikdan juda o'tkir achimsiq hid keladi. Bu organizm tozalanayotganiga dalolat.
Oriqlikni hayotda ham ko'p ko'rib turibmiz. Birgina misol. Yon qo'shnim birodarim bor, ko'pincha birga ovqatlanardik, mendan ikki barobar ko'p yerdi, shakar choy ham juda ko'p ichardi, lekin hech semirmasdi, men esa do'mboq edim. Doktorlardan olgan muolajalari ham foyda bermagan, haliyam eti suyagiga yopishib turadi.

Sizga savol. Meditsina bemorga qanday tashxis qo'ygan? Tashxisni bizga ham aytsangiz maslahat berish oson bo'lardi.
Balki oriqlik qurtdandir, balki kam yeyishdandir, harakat ko'pligidandir... Shunga bemorni bir doktorga ko'rsating, analizla.

Rahmatnoma


Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #7 : 22 Iyun 2011, 20:05:29 »
17 - Қ И С Ðœ.
ОЧЛИК ЁРДАМИДА ҚАНДАЙ ТЎЛИШИШ МУМКИН.

Оғирлиги етмаётган кишилар хам кам эмас. Улардан кўпчилиги озроқ семириш учун махсус пархез беринг, деб мендан - сўрашади. Айримлари шамоллашдан озиб кетадилар ва хатто ёзнинг кунида хам совқотадилар. Бунинг устига ўзларининг қилтириқ таналаридан уяладилар.
Мен уларга ёрдам берадиган пархез йўқлигини тушунтирсам, бунга ишонгилари келмайди. Мен уларга харқалай шундай дастур бор ва унга очлик ҳам киради десам бунга ундан баттар ишонмайдилар. Одатда улар: "Очлик мени баттар хароб қилади",-дейдилар. Мен уларга, Ñ‚Ñžғри овқатланмаганликлари учун хам озғин эканликларини тушунтираман. Яна мен уларга айтаманки, озиқ-овқат ва озуқа синонимлар эмас, Ñ‘ғлар, углеводлар, қанд, сут, қаймоқ ва бошқа Ñ‘ғли озиқ-овқатларни пархезга киритиш семириш учун ҳеч қандай ёрдам бермайди. Шундай овқатланганига қарамай, улар баттар ориқлаб кетишлари мумкин. Одамнинг семириши кўп миқдордаги овқат егани билан эмас, балки организм уни қанчалик қила олганига боғлиқдир.
Сингдириш қанчалар ёмон бўлса, қанча Ñ‘ғли овқатлар еган билан оғирликни ошириб бўлмайди. Саломатликнинг умумий аҳволи ёмонлиги туфайли оғирликнинг нормадан паст холи кузатилади. Хазм қилиш ёмон ахволда бўлган вақтда танага кўп миқдорда овқат тиқиштиришнинг умуман фойдаси йўқ. Очлик ёрдамида хазм қилиш механизмини яхшироқ ишлайдиган холига келтириш семиришнинг сири хисобланади. Ориқ кишилар фақат тозаланибгина озуқани тўлиқ хазм қилишга эришишлари мумкин. Ориқ кишилар хам семиз кишиларга керак бўлган очланишга мухтожлар ва очлик организмга жисмоний хордиқ беради. Семиз кишилардагидай ориқ кишиларда ҳам хазм қилиш ҳаддан ташқари оғир вазифа юкланган. Буни, албатта холсизланган кишиларга тушунтириш қийин. Улар бесабрлар ва оғирлигини бирдан оширишни хохлайдилар. Лекин бундай кишилар шуни, тушунишлари лозимки, очлик оқибати бўлган жисмоний ҳордиқ овқат ҳазм қилиш мучаларининг яхши ишлашини таъминлайди. Агарда хаддан ташқари кўп овқат истеъмол қилинмаган бўлса, организм фавқулодда улкан ҳаётий қувватга эга бўлади. Мен 50 йил давомида очлик ва табиий ҳаёт тарзи ёрдамида кўплаб озғин кишиларни даволашда катта муваффақиятларни қўлга киритдим.
Менинг опам бор ва мен уни жуда яхши кўраман. У жуда заиф туғилган экан. У туғилганда икки килодан ошмаган десам адашмайман. Луиза опам бутун умри давомида "қилтириқ"деган лақабни кўтариб юрди. Онам унга ёшлигида баркамол бўлиши учун иложи борича кўпроқ сут, қаймоқ, чўчқа гўшти, картошка едирарди. Йиллар ўтди, бироқ опам бу егуликларни қанчалик кўп егани сайин нозиқлашиб ва рангсизланиб хасталаниб борарди. У шу даражада дармонсизланиб қолардики, баъзан тўшакда ётиб қолишига Ñ‚Ñžғри келарди. Лекин шу даврда дам у оғирликни оширадиган, яъни семиртирадиган парҳезда бўларди.
Мен узоқ вақÑ‚ саломатлигимни тиклаб Виржиния штатига, Луиза яшаётган жойга қайтиб келганимда, у катта қиз бўлиб қолган, лекин ҳали турмушга чиқмаган эди. Мактабда дарс берар ва нозиқкина, оққувадан келган, қотма ва камдармон эди. Синфда ўтказилган оғир иш кунидан кейин уйга келибоқ кароватига ҳорғин ўзини ташлаб, узоқ вақÑ‚ дам олишга мажбур бўларди.
Мен Виржинияга ёзги таътил бошланганда келган эдим. Мен ўз дастурим ҳақида опамга гапириб бердим ва ёрдам бермоқчилигимни айтдим. У мендаги табиий ҳаёт тарзи натижаларини кўриб, буюк мўъжиза, деб бахолади ва менинг барча таклифимга рози бўлди.
Мен опамга дастурнинг бир қисми танага жисмоний ҳордиқ берадиган даврий очликлар ўтказишдан иборатлигини тушунтирдим ва бу очланишлар натижасида овқат ҳазм қилиш тизими тўлиқ янгиланишини уқтирдим. Тозаланиш ошқозон ширасини кўпроқ ишлаб чиқариш имконини беради ва бунинг натижасида кўпроқ оқсил сингдириш йўли пайдо бўлади. Нафақат оқсил ўзлаштириш яхшиланади, балки очлик натижасида бутун овқат ҳазм қилиш тизими фаолияти яхшиланади ва янгиланади.
Очлик дастуридан кейин ҳаёт мазмуни ҳисобланмиш модда алмашинуви жараёни, ҳаётий фаолиятимизни қувват билан таъминлайдиган Ñ‚Ñžқималардаги химиявий ўзгаришлар, ўлганларини алмаштирадиган янги материалларнинг синтезлашуви каби жараёнларнинг барчаси энди анча катта самара билан ишлай бошлайди.
Кўп йиллик тажриба шуни кўрсатадики, очлик натижасида моддалар алмашинуви, яъни метоболизмнинг яхшиланиши очланишдан кейин пайдо бўлган Ñ‚Ñžқималарнинг салмоғини оширар экан. Тананинг самарали фаолият кўрсатиши учун керак бўладиган барча нарсаларни, яъни оқсил, Ñ‘ғ, углевод, қанд, минераллар, витаминлар ва ҳакозоларни организм ҳазм қилишига очлик ёрдам беради.
Луиза дастурни етти кунлик очликдан бошлади ва фақат дистилланган сув ичарди. Опам табиат унинг танасини тўлиқ тозалашига ва тозаланган овқат ҳазм қилиш тизими унга янги тана бунёд этиши учун ёрдам беришига ишончи комил эди. Биринчи кунда у озроқ озди, лекин очлик тўхтатилганидан кейин унда катта соғлом иштаҳа пайдо бўлди. Шу бир хафталик физиологик ҳордиқ унга ажойиб натижалар берди. У жонига теккан Ñ‘ғ ва кашалар ўрнига янги парҳез билан овқатлана бошлаганидан сўнг, хаётида ҳеч қачон овқатдан бунчалар лаззатланмаганлигини мамнун бўлиб айтди.
 ÐŸÐ°Ñ€ҳез 50 фоиз янги хом сабзавот ва мевалардан ташкил эди. Бундан ташқари мен унга қайнатилган сабзавот, кунгабоқар пистаси, ундирилган буғдой, ёнғоқ ва ҳар хил турдаги ёнғоқлар Ñ‘ғидан берардим. Уч ҳафта ўтгач, кейинги ўн кунлик очликни тайинладим. Бу унинг янги хаётининг бошланиши бўлди. У энди семира бошлади.
Менинг ўта озғин ва толиққан опам энди гўзал тўлишган аёлга айлана борди. Танасининг ҳар бир бўлаги ҳудди янгидан бунёд этилганга ўхшарди. Олдин ҳеч бундай бўлмаган сочлари энди ялтилларди. Олдин ҳеч бўлмаган холат юзидаги қизиллик ва кулгич, ёш болалардагина бўладиган чақнаб турувчи кўзлар ўзгача эди. Луизадаги бундай ўзгаришдан ота-оналаримиз, дўстлар ва қариндошлар хайрон эдилар. Энг ажабланарлиси, менинг опам округда энг машхур қизлардан бири бўлди ва кейинги йил эса хушрўй йигитга турмушга чиқди. Улар бахтли яшашади ва фарзандлари бор. Менинг опам кўп йиллардан буён ўз хушрўйлиги ва гўзаллигини сақлаб келмоқда.
Опамга очланишдан ташқари жисмоний тарбия дастурини бердим. Буни у дастлаб яқин масофага пиёда сайр қилишдан бошлади ва кейин уни узайтира борди. Мен унга тоза ҳавода, кўпроқ бўлишни ва ҳар куни 20 минутлик нафас олиш машқини бажаришни топширдим. Менинг опам нималар қилган бўлса, кейинчалик уларни юзлаб кишилар такрорладилар.
Вазнингиз кўп ёки кам бўлганда хам очлик ажойиб натижалар беради. Иккала тоифадаги кишиларга ҳам битта дастур - очлик билан омухта равишда табиий хаёт тарзи зарур.
Ўз соғлиғингизни тиклашнинг ягона сехрли калити -очликдир ва унинг кўмагида саломатликни энг олий такомилга етказиш мумкин.
Очлик буюк тозаловчидир. Тозаланган танадаги барча тизимлар нормал фаолият кўрсатиши мумкин. Очлик соғломлик ва узоқ умр кўриш йўлидир.
Албатта, одамлар хар хил бўлади, бировлар яхши натижага бошқалардан тезроқ эришади. Агарда сиз жуда озғин бўлсангиз ва кўп пархезларни синаб кўрган бўлсангиз ва улар сизга фойда бермаган бўлса, хафа бўлманг. Очлик дастуридан фойдаланиб кўринг. Сизни нормал вазнга келтириш учун табиатга имкон беринг.

Пол Брегг "Очлик мўъжизаси".

Mutaallim-2010

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 37
  • -oldi: 47
  • Xabarlar: 65
  • Jins: Erkak
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #8 : 22 Iyun 2011, 23:35:24 »
Davolanmoqchi bo'lsangiz bizning tavsiyamizni olib turing. Agar astoydil qiziqayotgan bo'lsangiz aynan bir kitobni ko'rsatib berolmayman.
Inson anatomiyasi, oshqozon kasalliklari, semizlik va oriqlik, qon tomir kasalliklari, diabet, jigar boblarini o'qib chiqishni, va eng muhimi mijozlar (shu bilan mijozga ko'ra ovqatlanish)ni o'rganishni tavsiya etaman.
Bundan so'ng muolaja programmasini o'rganing, forumdoshimiz Akbarjon Pol Breggning "Ochlik mo'jizasi" degan kitobni forumga joylab bormoqda (bu kitob bozorlarimizda ham bor), shuni o'qib chiqishingizni tavsiya etaman. Ochlik yordamida oshqozon dam olib o'zidagi ortiqcha moddalarni siydik bilan tashqariga chiqarib yuboradi. Oshqozon tozalangandan so'ng hazm qilish a'lo darajada ishlay boshlaydi. Bemor tez semira boshlaydi, bu fakt.
Zaharlar ajralib chiqayotganini ham o'z ko'zingiz bilan ko'rib hayratda qolasiz. Avvalo tilda oq parda paydo bo'lib og'iz sasiy boshlaydi, so'ng tananing boshqa joylaridan hid keladi, siydikdan juda o'tkir achimsiq hid keladi. Bu organizm tozalanayotganiga dalolat.
Oriqlikni hayotda ham ko'p ko'rib turibmiz. Birgina misol. Yon qo'shnim birodarim bor, ko'pincha birga ovqatlanardik, mendan ikki barobar ko'p yerdi, shakar choy ham juda ko'p ichardi, lekin hech semirmasdi, men esa do'mboq edim. Doktorlardan olgan muolajalari ham foyda bermagan, haliyam eti suyagiga yopishib turadi.

Sizga savol. Meditsina bemorga qanday tashxis qo'ygan? Tashxisni bizga ham aytsangiz maslahat berish oson bo'lardi.
Balki oriqlik qurtdandir, balki kam yeyishdandir, harakat ko'pligidandir... Shunga bemorni bir doktorga ko'rsating, analizla.

Tashakkur !

Bemor qurti borligi aniq, tekshirdik.Hech qanday yo'l tutilmadi.Kankretni qurtni tushudadigan qanday dorini tavsiya eta olasizlar?

Mutaallim-2010

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 37
  • -oldi: 47
  • Xabarlar: 65
  • Jins: Erkak
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #9 : 23 Iyun 2011, 00:09:05 »
Mo'min Mirzo aka.

Alloh rozi bo'lsin! O'qib tushundim. Haqqatdan ko'p yeyishda semirish yo'q. O'sha modda almashunuvi normal bo'lsagina semirish mumkin ekan. Normal bo'lishi uchun tanadagi qon o'zidan keraksiz narsalarni chiqarib tashlashi uchun ochlik kerak ekan.

Ochlik bo'lmasdan, hadeb tiqaverish bilan, ishlab turgan narsada zo'riqish bo'lishi aniq.

Qisqasi tushundim.

Faqatgina ma'danli suv ichish kerakmi, yoki bo'lmasam meva va sabzavotlardan iste'mol qilish kerakmi? Ovqat yemasdan.

Bitta gap bilan aytganda - qanday tartib kerak? Yoki ochlik dasturi haqida tushuntiring.

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #10 : 23 Iyun 2011, 05:42:08 »
Qiziqish uyg'onganidan hursandman. Birodarim agar bemorni Luqmoni Hakim davolayotgan bo'lsayu, bemorda hakimga nisbatan ishonch bo'lmasa, davolanish befoyda, baribir tuzalmaydi.
Shunga siz ham "Ochlik mo'jizasi" (yangi nashri "Mo'jizaviy ochlik" ekan) kitobini o'qib chiqing, ochlikning ulkan foydalarini o'qib qiziqib qolasiz, yaqinlaringizga ham tavsiya etasiz.
Chunki boshida ochlik o'tkazish qiyinroq bo'ladi, ahir biz kunda 3 marta yog'li, dudlangan yo sanoatda qayta ishlab chiqarilgan ovqatlardan yeb o'rganib qolganmiz. Qachonki ichki ishonch uyg'onsa iroda mustahkamlanadi, ochlikka ham iroda kerak.
Meni ahvolim yomon edi, ko'rsatmagan va bormagan doktorim qolmagan, lekin ahvolim yomonlashib boravergan.
Ochlikni eshitdimu bir kunlik ochlikdan tozalanishni boshlaganman. Bir necha kundan so'ng 3 kunlik, 7kunlik, 10kunlik, 14kunlik ochliklar o'tkazdim. Boshida yaqinlarim juda vahima qilishgandi, "jinnimisan, kasal bo'lasanku" deb ko'p qaytarmoqchi bo'lishgan, lekin menda ichki ishonch bor edi, atrofdagilarga qo'l siltadim, uydagi shu mavzuda bo'lgan janjaldan to'ysam ham yo'ldan qaytmadim.
Ochlikning ilk qadamidayoq (3kunlik) menda ko'p o'zgarish bo'ldi. Hozir bizda hamma ochlikni sinab ham ko'rdi, endi "bir oylik ochlik qilaman" desam uymizda hech kim qarshilik ko'rsatmay, aksincha sharoit yaratib berishadi. Chunki ular ham ochlik foydalarini va to'qlik ziyonlarini tushunib yetishdi.

Iqtibos
Faqatgina ma'danli suv ichish kerakmi, yoki bo'lmasam meva va sabzavotlardan iste'mol qilish kerakmi? Ovqat yemasdan.
Bitta gap bilan aytganda - qanday tartib kerak? Yoki ochlik dasturi haqida tushuntiring.

Bir kunda kamida 1,5-2litr suv ichiladi, hech narsa yemaydi, choyu sharbatlar ham ichmaydi, faqat suv ichadi.
Distillangan suv tavsiya etiladi. Lekin bizda distillangan suvni topish qiyin, aptekalarda sotilmaydi. Shunga oddiy qaynatilgan suvdan foydalanaman.
Agar ko'chada ko'p yuradigan bo'lsangiz, gazsiz hydrolifedan ichib yursangiz ham bo'ladi. Lekin uyda qaynatilgan suvdan ichganingiz yaxshiroq.
Suvni ko'proq ichsangiz ham bo'laveradi. Sharoitingizga qaraysiz, agar ko'chada ishlaydigan bo'lib ko'p terlasangiz suvga ehtiyoj ham ortadi, idorada ishlasangiz 2litr suv yetarli.

Ochlikdan keyin ochlik o'tkazgan kuningiz miqdoricha yog', go'sht, pishloq, qaymoq, dudlangan, konservalangan, tuzlangan, sanoatda qayta ishlab chiqarilgan har qanday mahsulotlardan chetlanib turishingiz kerak bo'ladi. Bo'lmasa oshqozon battar ishdan chiqadi.
Masalan 3kunlik ochlik qildingiz, ochlikdan avval sharbat bilan chiqing, keyin pomidor, olma, sabzi, karam kabi tez hazm bo'ladigan sersuv mahsulotlarni qirib yeysiz. Go'sht kabi og'ir narsalar, ayniqsa kofe, kola kabi shirali, bosimli ichimliklardan 3kun tiyilib turasiz.

1chi kuni faqat sharbatlar, so'ng qirilgan karam, sabzi, olmalar.
Ertasiga mevalar, va sabzavotlarni yaxshi chaynab taomlanaveradi. Yog'siz, va go'shtsiz sho'rva, qaynatilgan yo bug'da pishirilgan sabzavotlar, qaynatilgan guruch ichiladi.
keyin sekin sekin quvvatga qarab taomnomani izga tushirib olsa bo'ladi.
Faqat to'yguncha yemaslikka diqqat qiling. Bu davrda ishtaha juda kuchli bo'ladi. Kunda 10 marta yesa bo'ladiyu lekin to'yib yeyish mumkinmas!
« So'nggi tahrir: 23 Iyun 2011, 06:40:07 muallifi Mo'min Mirzo »

Rahmatnoma


Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Re: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #11 : 23 Iyun 2011, 06:54:47 »
Tashakkur !
Bemor qurti borligi aniq, tekshirdik.Hech qanday yo'l tutilmadi.Kankretni qurtni tushudadigan qanday dorini tavsiya eta olasizlar?
Qurtdan bo'lsa oson ekan. Buni mediklar ham halq tabobati ham samarali tozalaydi.

Sizga savol. Qurtlar qanaqa, gijjami yo uzun qurtlardanmi? Qurt qaerida ekan, jigar, buyraklarda emasmi? bemorni ichi ketib turadimi? Bemor necha yoshlarda?

Tibbiyotda och qoringa 3litrcha olma sharbat ichirilib so'ng klizma qilinadi, qurtlar shu klizma bilan tushib ketadi.
Uy sharoitida esa oshqovoq urug'i (kattalarga 300gramm)ni yanchib, bir choy qoshiq asalga aralashtirib, har kuni nahorda och qoringa 1 qoshiqdan yeyiladi, uch soatdan so'ng bir piyola makkai sano damlamasi ichiladi. Makkai sano bozorlarimizda bor, ziravorlar bilan savdo qiladiganlardan so'rasangiz topib beradi.
Makkai sano yengil surgi bo'lib buni Rasululloh s.a.v. ham maqtaganlar.
« So'nggi tahrir: 23 Iyun 2011, 07:09:57 muallifi Mo'min Mirzo »

Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
Javob: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #12 : 14 Mart 2013, 09:05:28 »
Hoy barakatopkurlar semirib nima qilasizlar axir hamma kasallik semizlikdan boshlanadiku

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Javob: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #13 : 14 Mart 2013, 11:06:20 »
Muxsiya oriqliklar kasallik belgisi boladi,  undaylar salomatlik belgisi emas balki kasallikdan odamni ozdirib yuboradi, qomat hunuklashadi, yegan ovqati foyda beravermaydi, sochlari to'kiladi, suyaklari bo'rtib chiqadi, ko'zlari ham xunuklashadi...
Semizlikda ham dard ko'p, biz mo'tadillik haqida gaplashamiz, mo'tadillikda erkaklar vazni o'rta bo'yga nisbatan (180 sm) ko'pi bilan 75-80 kg mo'tadil hisoblanadi, undan ko'pi semizlik.

Rahmatnoma


Abdulhafizaka

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 707
  • -oldi: 965
  • Xabarlar: 587
  • Jins: Erkak
Javob: Zararsiz semirish (bio oziqalar)
« Javob #14 : 14 Mart 2013, 20:29:11 »
      Мен ўта оғир хазм бўладиган овқатлар,  хар хил турдаги газли ичимликлардан айниқса ётардан аввал овқатланишдан тийилганман ва буни бошқаларга хам маслахат бераман чунки буларнинг бари ошқозон, жиган ва ўтнинг кушандаси, ўзимча бир мақол тўқиб олганман Еб афсуслангандан емай афсусланган яхшироқ.
      Бундан икки йил аввал ўт димланишига йўлиқиб мунтазам пархез билан зўрға бир йилчада бу дарддан қутулдим лекин хозир хам соғлигим аввалги холатига қайтмади, ким билади табиий даво йўли билан қандай қилиб ўтни 100 фоиз соғлом холатга қайтарса бўлади?

Abadiy hayot haqida ko'p oyladim va chorasini topdim; Huddi mayin tong shabbodasi kabi hammaga barobar sahiylik bilan yahshilik qilish kerak ekan!

 

Javob: Zararsiz semirish (bio oziqalar)

Muallif Mo'min MirzoBo'lim Salomatlik

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4343
So'nggi javob 22 Avgust 2013, 14:49:09
muallifi Mo'min Mirzo