Muallif Mavzu: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI  ( 54929 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Abdumuhaymin

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 182
  • -oldi: 603
  • Xabarlar: 728
  • Jins: Erkak
Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
« Javob #75 : 15 Noyabr 2011, 21:09:04 »
Голлар: Санжар Турсунов 35, - 1:0. Одил Аҳмедов 53, - 2:0. Сервер Жепаров 71, - 3:0.
3-golli Genrih urdi deb o'ylagandim

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
« Javob #76 : 15 Noyabr 2011, 21:40:00 »
шу Мухаммад Зарунийни бир ошга чақириб понятка бериб қўйиш керак. Хаётти қанақалигини тушунтирвориш керак шекилли.
Шундоқ ҳам бугунги ўйиндан кейин Заруний ва шериклари зиёфатга чақирилганлиги аниқ. )

Abdul_Malik

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 177
  • -oldi: 358
  • Xabarlar: 624
  • Jins: Erkak
Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
« Javob #77 : 15 Noyabr 2011, 22:23:05 »
2011 yil O'zbek Futboli uchun judaaa sermahsul yil bo'ldi-da.

Akbarjоn

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 669
  • -oldi: 1299
  • Xabarlar: 797
  • Jins: Erkak
  • Форумнинг эски одамларидан бири
    • islom.uz
Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
« Javob #78 : 17 Noyabr 2011, 09:33:57 »
Голлар: Санжар Турсунов 35, - 1:0. Одил Аҳмедов 53, - 2:0. Сервер Жепаров 71, - 3:0.
3-golli Genrih urdi deb o'ylagandim

Geynrix urishga urdi, ammo Qaydnomaga Server Jeparov kiritilgan, statistikada ham shunday ketadi bu yog'iga
xa aytmoqchi 5 turdan so'ng turnir jadvali to'liq


Toliq turnir jadvali
1 C Ўзбекистон 5 4 1 0 7 1 13
2 A Иордания 5 4 0 1 10 4 12
3 D Австралия 5 4 0 1 9 3 12
4 A Ироқ 5 4 0 1 7 4 12
5 E Эрон 5 3 2 0 15 3 11
6 C Япония 5 3 1 1 14 2 10
7 B Ж Корея 5 3 1 1 14 4 10
8 B Ливан 5 3 1 1 8 v4 10
9 E Қатар 5 2 3 0 8 3 9
10 B Қувайт 5 2 2 1 8 6 8
11 A Хитой 5 2 0 3 7 5 6
12 D С Арабистони 5 1 3 1 4 3 6
13 C КХДР 5 2 0 3 2 3 6
14 E Бахрайн 5 1 3 1 3 7 6
15 D Уммон 5 1 2 2 1 6 5
16 D Тайланд 5 1 1 3 4 6 4
17 B БАА 5 0 0 5 5 12 0
18 E Индонезия 5 0 0 5 4 16 0
19 A Сингапур 5 0 0 5 1 13 0
20 C Тожикистон 5 0 0 5 0 17 0

Музаффар

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1443
  • -oldi: 2068
  • Xabarlar: 1132
  • Jins: Erkak
  • Orbita.Uz лойиҳаси муаллифи
    • http://www.orbita.uz/
Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
« Javob #79 : 17 Noyabr 2011, 14:39:40 »
Қани эди кейинги саралаш босқичи якунида хам шундай жадвалда шундай баландда турсак...
http://www.orbita.uz/ - Ilm fan fazosi uzra!

ree7

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 235
  • -oldi: 338
  • Xabarlar: 276
  • Jins: Erkak
  • Mr. PиCевен
Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
« Javob #80 : 17 Noyabr 2011, 15:22:28 »
Hamma uzbek futbol saytlarida sariq kartochkalarni muhokama qib yotishibdi. Yana FIFA o'qimasin deb qo'yishadi LOL
"Ey Robbim, g'am-tashvishlarim naqadar katta" dema, balki "Ey g'am-tashvishlarim, Robbim naqadar katta (buyuk)" degin!

Музаффар

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1443
  • -oldi: 2068
  • Xabarlar: 1132
  • Jins: Erkak
  • Orbita.Uz лойиҳаси муаллифи
    • http://www.orbita.uz/
Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
« Javob #81 : 17 Noyabr 2011, 16:53:43 »
Hamma uzbek futbol saytlarida sariq kartochkalarni muhokama qib yotishibdi. Yana FIFA o'qimasin deb qo'yishadi LOL
Бечора Абрамов, хозир оториноларинголог дўхтирда қулоғини даволатяптикан. Бечора қизийвериб қулоғи чўғ бўлиб қопти. Карточкага ўхшаб сап сариқ чўғ эмиш. Ёстиқлар чидаш бермай. кечаси билан пиёладаги сувга солиб ухлаётганмиш қулоғини.
http://www.orbita.uz/ - Ilm fan fazosi uzra!

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
« Javob #82 : 18 Noyabr 2011, 17:03:27 »
«ÐœÐµÐ´Ð¸Ð°ÑƒÑ» (Ж.Корея): Кучайиб бораётган Ўзбекистон!

Жанубий Кореянинг “Медиаус” нашри Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги иштирокига бағишланган мақоласи шундай бошланади. “Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионати билан бизни 3 йиллик муддат ажратиб турган эса-да, ҳар бир қитъада сайёрамизнинг энг йирик футбол турнирига бориш учун кураш авжига чиқмоқда. Осиёдан, табиийки, бизнинг терма жамоа (Жанубий Корея), Япония, Австралия энг асосий даъвогар сифатида кўрилса-да, КХДР, Хитой ва БАА каби кучли терма жамоаларнинг муддатидан аввал саралаш карвонидан тушиб қолишини ҳеч ким кутмаганди. Сўнгги пайтларда энг эътиборни тортаётган жамоа эса Ўзбекистондир”, дейилади мақолада.

“C” гуруҳига эътибор қаратган муаллиф: «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он Япония, КХДР, Тожикистон билан бир гуруҳдан жой олди. Ўзбеклар 4-турдаёқ кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этишди. Кўп тўп кирита олмаган бўлса ҳам, бошқа тарафдан қаралса, 1 тагина гол ўтказиб юборганлиги ҳам таҳсинга лойиқ”, дейди. Нашр Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятларида легионерларнинг хизмати катта бўлаётганлигига урғу бериб ўтади: “Кей-лигачиларнинг Ўзбекистон терма жамоасидаги ўрни беқиёс. Ҳозирда “Сувон”да ўйнаётган Александр Гейнрих, “Инчхон Юнайтед”даги Темур Кападзе, шунингдек, собиқ “Сеул”чи Сервер Жепаровларсиз Ўзбекистон терма жамоасини тасаввур ҳам қилиш қийин. Айниқса, Александр Гейнрихнинг Пхеньянда урган голи ва Темур Кападзенинг Тошкентда киритган тўпи шимоллик қўшниларимизнинг ЖЧда кетма-кет қатнашиш орзуларини чиппакка чиқарди. Ушбу футболчиларнинг ўз терма жамоалари сафида ажойиб ўйин кўрсатишлари Кей-лига учун ҳам жуда фойдалидир. Энг аввало, ушбу футболчи орқали клубда рақобат кучаяди, клуб номи ҳеч қандай пиарсиз оммалашади. Табиийки, терма жамоа ЖЧ финал босқичига чиқса, футболчининг клуби ва қатнашаётган чемпионат тилга олинади. Бу жуда мухим жихатдир”.

Нашр  маълумотларига таянадиган бўлсак, Кей-лигада терма жамоасига жалб қилинган футболчилар сафи кенгаймоқда. “Сеонгнам Илва Чунма” сардори Саша Огненовски ва “Кёнгнам” клуби ҳимоячиси Люк Девер Австралия терма жамоаси билан ЖЧ-2014 саралашида қатнашаётган бўлса, “Сеул” бомбардири Деян Дамянович Черногория термаси билан Евро-2012 йўлланмаси учун курашиб кўрди. “Поханг Стилерс” хужумчиси Дерек Асамоа эса Кей-лигада 5 йил “югуриб”, Гана терма жамоаси рўйхатига ўз исмини ёздиришга муваффақ бўлди. Нашрнинг ёзишича, “Шубҳасиз, Гейнрих, Кападзе, Жепаров орқали ўзбек футбол мухлислари Кей-лига ҳақида ижобий тасаввурга эга бўлдилар. Сервер Жепаров аллақачон Саудия Арабистонига кўчиб ўтган ва Александр Гейнрих 1 йиллик ижара муддати ўз ниҳоясига етаётган бўлса ҳам, Кей-лигада яхши таассурот қолдираётган футболчилар деб бемалол айта оламиз. Кейинги босқич йўлланмасини ўз фойдасига ҳал этиш арафасида турган терма жамоамиз бош мураббийи Чо Кванг Ре ҳозирданоқ Ўзбекистон терма жамоасига қарши тактикаларини тузаверса бўлади”.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Кореядан


Manba:www.uff.uz
 
Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

Музаффар

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1443
  • -oldi: 2068
  • Xabarlar: 1132
  • Jins: Erkak
  • Orbita.Uz лойиҳаси муаллифи
    • http://www.orbita.uz/
"Бошоғриғи" - БАА
« Javob #83 : 29 Yanvar 2012, 12:17:20 »
Бугун Дубайда Ñžқув-йиғин машғулотларини давом эттираётган Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Айтиш керакки, бу учрашув футболчиларимиз учун Лондон олимпиадаси ва 2014 йили Бразилияда бўлажак Жаҳон чемпионати йўлида муҳим тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бугунги ўйинда Абрамов асосан, олимпиачилар хизматидан фойдаланиши ҳам мумкин. Чунки миллий терма жамоанинг асосий футболчилари айни пайтда ўз клублари ихтиёрида. Боз устига олимпиачиларимизни келаси ойда энг муҳим беллашувлар кутиб турибди.

Нима бўлган тақдирда ҳам бугун майдонга тушадиган футболчилар Ўзбекистон номини ҳимоя қилишади ва уларга омад ва зафарлар Ñ‘Ñ€ бўлишини тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

П.С.

БАА бизни Бахрайнга ўхшаган энг принцпиал рақибларимиздан бири...
 97-йилдаги 2-3, 2001 даги 0-1 (иккаласи хам Тошкенда) улар ютиб кетишганди. Роса алам қилган. Лекин 2008 даги, 0-1, 97- даги 0-0 (бу ўйин БААни Франция-98 дан мосуво қилган),
 Ð²Ð° бошқа бир қанча ўйинларда бизникилар хам Амирлик футболчиларини тоза чарчатишган. 2001-даги 4-1 эса халиям энсамни қотиради. Сальков ерюткур ўша ўйинни хам сотган бўлса керак манимча...
http://www.orbita.uz/ - Ilm fan fazosi uzra!

Shoxjahon12

  • Moderator
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 706
  • -oldi: 1044
  • Xabarlar: 2373
  • Jins: Erkak
Re: JCH-2014 SARALASH BOSQICHI
« Javob #84 : 29 Yanvar 2012, 22:15:46 »
BAA-O'zbekiston-1:0 (O'rtoqlik o'yini)
Harakatsiz odam dunyoning oyoqlari ostida ezilur. (Abdurauf Fitrat)

Музаффар

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1443
  • -oldi: 2068
  • Xabarlar: 1132
  • Jins: Erkak
  • Orbita.Uz лойиҳаси муаллифи
    • http://www.orbita.uz/
Марсел Матье бошчилигидаги ФИФА интизом қўмитаси томонидан Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар ўйинчисига жазо чорасини қўллаш Ñ‚Ñžғрисида қарор чиқарилди. Бунга Ўзбекистон терма жамоасининг 2011 йил 11 ноябрь куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказилган учрашувда рўй берган ҳолат сабаб бўлган.

Ёдингизда бор, ўша учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари 70-дақиқада 2:0 ҳисобида олдинда бора туриб, кетма-кет сариқ карточкалар олган эдилар. Ўша вақтда огоҳлантирилган футболчилар аввал ҳам сариқ карточка олган бўлиб, гуруҳдаги сўнгги учрашув олдидан атайлаб “тозалаб” олишга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.

Аслида бу футболчилар ФИФА тартиб ва интизом кодексининг 17 параграф, 3-моддаси бўйича 29 февраль куни учинчи босқичнинг сўнгги, Японияга қарши ўтказиладиган ўйинини ўтказиб юбориши керак эди. Ўйиннинг расмий протоколи ва ўйинда юз берган видеолавҳаларни кўриб чиққан, ФИФА тартиб ва интизом қўмитаси беш нафар ўйинчини 57-моддага биноан қўшимча жазога тортишга қарор қилди. Демак, унга кўра Шавкат Муллажонов, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев, Сервер Жепаров ва Вагиз Галиуллинлар ЖЧ-2014 саралаш мусобақасининг якуний тўртинчи босқич биринчи учрашувини ўтказиб юборишга мажбур бўладилар.

Бунга қўшимча тариқасида ÑŽқорида номи келтирилган ўйинчиларнинг ҳар бири 3 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортиладилар. Шунингдек ФИФА ЎФФни ҳам 18 минг Швейцария франки (таҳминан 20 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлашга мажбур қилади.

Манба: www.fifa.com  

П.С
http://www.orbita.uz/ - Ilm fan fazosi uzra!

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
Абрамов: Режаларимиз Японияники билан деярли бир хил


Япония терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаш учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов эртанги ўйиндан кейин гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолишни мақсад қилаётганини айтиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси эса япон характери Япония терма жамоасининг энг кучли жиҳати эканлигини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 29 февраль, чоршанба куни Тошкент вақти билан 15:32да бошланади.

Ð’.Абрамов: - Япониядек меҳмондўст мамлакатда бўлиб турганимиздан жуда ҳам мамнунмиз. Эртанги ўйинга чиқарилган чипталарнинг барчаси сотилиб бўлибди. Бу нарса эса бизнинг футбол мухисларига Ñ‘қадиган яхши ва чиройли футбол ўйнашга ундайди.
А.Ҳайдаров: - Биз эртага Осиёнинг энг кучли жамоасига қарши майдонга тушамиз. Бизни нафақат футболчилар учун, балки ишқибозлар учун ҳам қизиқарли бўлган ўйин кутиб турибди. Ўзбекистон терма жамоаси бўлажак баҳсда ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиб, мухлисларни хурсанд қилади, деб ўйлайман.

- Эртанги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг беш нафар футболчиси майдонга туша олмайди. Уларнинг ўрнига янги футболчилар таклиф этилган. Бу жиҳат Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига қанчалик таъсир кўрсатади?
Ð’.Абрамов: - Таркибимизга фақат беш нафар эмас, балки ундан ҳам кўпроқ футболчи киритилмаган. Тошкентда Японияга қарши майдонга тушган таркибдан эртага фақат учтаси майдонга тушиши мумкин. Шунга қарамай, Ўзбекистон терма жамоасида уларнинг ўрнини боса оладиган тенг кучли футболчилар бор. Бу ўйинга бўлган қизиқишни пасайтирадиган сабаб деб ўйламайман.
А.Ҳайдаров: - Умуман олганда, терма жамоага янги таклиф этилди дейилаётган футболчилар билан доим бирга ўйнаб, шуғулланиб келганмиз. Шунчаки, асосий таркиб нисбатан тажрибали футболчилардан ташкил топган. Мен бу икки таркиб ўртасида катта фарқ бор деб ўйламайман. Асосий таркибдан бир неча футболчининг йўқлиги билан, бош мураббийимиз ҳам айтиб ўтганидек, ўйинга бўлган қизиқиш йўқолиб қолмайди. Янги жалб этилган футболчилар асосий таркиб аъзоларидан ҳеч бир жиҳатда кам эмас ва, менинг фикримча, қайсидир вазиятларда устунроқ ҳам.

- Ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ўйиннинг аксарият вақти давомида устунликни ўз қўлида сақлаб турганди. Шу муносабат билан иккита савол: нима деб ўйлайсиз, бу факт икки терма жамоанинг савияси бир хил даражада эканлигидан хабар берадими? Иккинчи савол: Япониянинг терма жамоасининг қандай кучли ва кучсиз томонлари бор?
Ð’.Абрамов: - Тошкентдаги ўйин вақтида, ўзингиз айтиб ўтганингиздек, биз Япония терма жамоасидан кам ўйин намойиш этмагандик, ўшанда иккита тенг кучли жамоа бир-бирига қарши майдонга тушганди. Ўшанда Япониядан кучсиз бўлмаганимизни ҳисоб ҳам кўрсатиб турибди. Япониянинг терма жамоасининг кучли-кучсиз томонлари ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугунги кунда Япония Осиё футболининг етакчиси ҳисобланади ва шунинг ўзи кўп нарсадан хабар бериб турибди. Биз яқин вақÑ‚ ичида Япониядек бўлишга интилишимиз керак. Агар жаҳон чемпионатига чиқа олсак, демак, савиямиз Японияники билан тенг бўлади. Бироқ ҳозирча бу борада улардан орқада қолмоқдамиз.
А.Ҳайдаров: - Сентябрдаги ўйинга биз жуда ҳам кучли тайёргарлик кўрган эдик. Ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилганига қарамай, ўзингиз айтганингиздек, яхшироқ ўйин намойиш этиб, ташаббусни қўлимизда сақлаб тургандик. Мен Япония терма жамоасини жуда ҳам кучли жамоа деб ҳисоблайман ва, ҳар ҳолда, Осиё Кубоги асосида фикр билдирадиган бўлсам, унинг кучсиз томонларини кўрганим йўқ. Унинг энг яхши тарафи сифатида эса бир нарсани айтишим мумкин, буни бош мураббийимиз ҳам бизга мунтазам такрорлаб келади, бу – япон характери.

- Жаноб Абрамов, сиз бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланасиз. Айтинг-чи, олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличевни асосий таркиб футболчиларидан фойдалана олмаслигингиз учун жалб этдингизми ёки уни ҳақиқатан ҳам асосий терма жамоада синаб кўрмоқчими эдингиз?
- Албатта, олимпия терма жамоасида ҳам ишлаганим сабаб бу йигитларнинг ҳозирги имкониятларини жуда ҳам яхши биламан ва шу сабаб бу футболчиларнинг терма жамоа таркибидан жой олишлари учун имконият бераман. Мен Ойбек Қиличевни, сўзсиз, миллий терма жамоа даражасидаги футболчи деб ҳисоблайман.

- Япония терма жамоаси эртанги ўйиндан кейин уч ой давомида бекор қолади, унда айнан халқаро учрашувлар борасида аниқ бир режа йўқ. Июнь ойида бошланажак кейинги саралаш босқичигача сизда қандай режалар бор?
- Нафақат Япония, балки бошқа терма жамоалар ҳам футболчиларни клублардан чақириб олиш имконини берадиган ФИФА кунларига қараб қолган. Бизнинг режаларимиз ҳам Японияникидан деярли фарқ қилмайди: июнь ойигача йиғилиб, бирор учрашув ўтказишимиз даргумон. Чунки тақвимда бунга имконият йўқ.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртанги ўйинда нимани мақсад қилмоқда?
- Биз биринчи ўринда қолишни жуда ҳам хоҳлаяпмиз. Аммо бу ниятимиз амалга ошадими-йўқми, буни эртанги ўйиндан кейин билиб оламиз.

Манба:
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
Альберто Заккерони: Бизни қийин учрашув кутиб турибди


Эртага Тошкент вақти билан 15:32 да Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичининг сўнгги тури доирасида майдонга тушишади. Бир неча дақиқа олдин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманига Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи Альберто Заккерони Германиянинг «Ð’ольфсбург» клуби аъзоси Макото Хасебе билан бирга ташриф буюрди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида фикр билдирар экан италиялик мутахассис эртага жамоасини қийин учрашув кутиб турганини тан олди.

«ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚онликлар устози етти нафар футболчининг йўқлиги сабаб таркибга янги футболчиларни таклиф қилган ва бу улар учун ажойиб имкониятдир, - дея гап бошлади мутахассис. - Яхши ва янги ўйинчилар ана шундай йўқотишлар жараёнида кашф этилади. Улар бош мураббийнинг эътиборини қозониш мақсадида жуда тартибли, чиройли ва ўз имкониятларидан ҳам ортиқроқ ўйин намойиш этишлари мумкин. Шундан келиб чиқиб, етти нафар футболчининг йўқлиги Япония терма жамоасига устунлик беради, деб ҳисобламайман. Бизни доимгидек оғир ва қийин учрашув кутиб турибди».

Сўз навбати Япония миллий терма жамоаси сардори Макото Хасебега берилганида, футболчи Ўзбекистон ҳақида яхши тасаввурга эга эканини яширмади: «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он терма жамоасига қарши кўп йиллардан бери майдонга тушиб келаётганим учун бу жамоа ҳақида яхши тасаввурга эгаман. Биз ўзбекистонликларнинг Жанубий Кореяга қарши ўйинини кўриб чиқдик. Жамоа ўйини менда яхши таассурот қолдирди. Гарчи ўйинда имконият бой берилган бўлса-да, футболчилар яхшигина ирода кўрсата олишди. Улар Жанубий Кореяга қарши яхши ўйин намойиш этишди деб ҳисоблайман. Демак Ўзбекистондек кучли жамоа учун беш нафар футболчининг йўқлиги катта йўқотиш эмас».

Манба:
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
Япония матбуоти: Бизни фақат ғалаба қониқтиради


Бугун кунчиқар юртда бўлиб ўтадиган Япония ҳамда Ўзбекистон термалари ўртасидаги ўйин борасида Япония матбуоти билан қизиқиб кўрдик.

Асосан япон тилида чоп этиладиган спорт нашрларининг бош саҳифаларида регби ва сумо спорт турига оид хабарлар келтирилган. Лекин, марказий нашрлардан The Japan Times, The Mainichi Daily News, The Asahi Evening News ва Japan Today газеталарида бугунги ўйин хусусида оз бўлсада тўхталиб ўтишган.

"Кейинги босқич масаласини ҳал қилиб олган Япония термаси бугунги ўйин орқали гуруҳдаги биринчи ўрин масаласини ҳал қилиши лозим. Бунинг учун барча имкониятлар етарли. Алберто Заккерони шогирдларидан чиройли ғалаба кутиб қоламиз.

Тўғри, ўз услубига эга Ўзбекистон термаси ҳам Осиёнинг кучли жамоаларидан ҳисобланади ва бу иш осон эмас. Боз устига уларнинг асосий таркибида кучли футболчилар йўқ. Шунинг учун бизни фақат ғалаба қониқтиради", - қабилидаги хабарлар марказий нашрларда ўрин олган.

Кўриб турганингиздек, Японияда ғалаба кутишяпти. Биз эса, Вадим Абрамов шогирдларидан ўзимизнинг ўйинни кутиб қоламиз.

Манба:
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
Тарихий ғалаба муборак!


Нагоядаги "Тойота" стадионида Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирокидаги ЖЧ 3-босқич саралаш учрашувининг сўнгги туридан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи таркиби амалдаги Осиё чемпиони, сўнгги Жаҳон чемпионатининг чорак финалчиси, италиялик тажрибали мутахассис Альберто Заккерони бошқараётган, Европанинг кучли чемпионатларида тўп сураётган барча легионерлардан ташкил топган Япония терма жамоасини ўз тарихида биринчи марта мағлубиятга учратди.

Азизлар, биз Сизлар билан ҳозир тарихий ғалабаларни бошдан кечиряпмиз! Қувонинг, байрам қилинг, бу лаҳзалардан баҳра олинг!

Ҳа, бу ўйин амалда кўп нарсани ҳал қилмасди. Аммо... Рақибимиз бу ўйинга жиддий тайёрланганди. Биз Осиё грандини ўз майдонида минглаб мухлислар кўз ўнгида тиз чўктирдик. Бўларкан-ку!

Ҳали бу бошланаши! Ҳали ҳаммага... йўғэ, мана, ҳаммага кўрсатиб қўйдикку! Довруғимиз бутун дунёга таралди! Яша Шадрин! Олға, ўзбегимнинг Ñžғлонлари!

ЖЧ саралаш ўйини.3 босқич.

Япония - Ўзбекистон 0:1
Тарихий гол: А.Шадрин, 53

Япония: Эйжи Кавашима, Юто Нагатомо,  Ацуто Учида, Ясухито Эндо, Жунго Фужимото,  Шинжи Оказаки, Шинжи Кагава,  Ясуюки Конно, Майк Хавинаар, Макото Хасебе,  Мая Ёшида.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов,  Анзур Исмоилов, Артем Филипосян, Станислав Андреев; Жасур Ҳасанов, Темур Кападзе,  Азизбек Ҳайдаров, Илдар Магдеев,  Александр Шадрин,  Баҳодир Насимов.

Манба:
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

 

JCH-2010 saralash bahslari

Muallif RobiyaBo'lim Futbol

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 4273
So'nggi javob 18 Noyabr 2007, 11:03:37
muallifi Shoxjahon12