Muallif Mavzu: Qur'oni Karim haqida savol-javob  ( 111144 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Best friend

  • Mehmon
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #135 : 02 Oktyabr 2011, 01:34:13 »
S: Quroni Karimni nechchi hil uslubda o'qish mumkin va ular qanday nomlanadi?


1. Tartil
Bu uslub oyat ma`nolarini mulohaza qilib, tajvid hukmlariga rioya etib asta-sekin hotirjamlik bilan o`qish;
(eng afzal uslub)

2. Tadvir
Tajvid hukmlariga rioya qilish bilan birga o`rta holatda o`qish;

3. Xadr
Tajvid hukmlariga rioya qilish bilan birga tez o`qish;

http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=5014.0;wap2
« So'nggi tahrir: 03 Oktyabr 2011, 01:55:07 muallifi Best friend »

Rabella

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 183
  • -oldi: 758
  • Xabarlar: 250
    • www.mumina.uz
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #136 : 02 Oktyabr 2011, 08:35:35 »
Савол: Жаннатул Фирдавсга эришадиган мўъминларнинг сифатлари қайсилар?

قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ

1. Дарҳақиқат мўминлар нажот топдилар.

الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُون
2. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир.

وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ
3. Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгиргувчи кишилардир.

وَالَّذِينَ هُمْ لِلزَّكَاةِ فَاعِلُونَ
4. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир.

وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ
5. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир.

إِلَّا عَلَىٰ أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ
6. Магар ўз жуфту-ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас улар маломат қилинмаслар.

فَمَنِ ابْتَغَىٰ وَرَاءَ ذَٰلِكَ فَأُولَـٰئِكَ هُمُ الْعَادُونَ
7. Энди ким шундан ўзгани (зино ва шу каби шариати Исломийяда ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир.

وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ
8. Улар (яъни мўминлар) ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган аҳду паймонларига риоя қилгувчи кишилардир.

وَالَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَوَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ
9. Улар (барча) намозларини (вақтида адо этиб қазо бўлишдан) сақлагувчи кишилардир.

أُولَـٰئِكَ هُمُ الْوَارِثُونَ ﴿١٠﴾ الَّذِينَ يَرِثُونَ الْفِرْدَوْسَ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ
10—11. Ана ўшалар Фирдавс (жаннатига) меросхўр бўлгувчи ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар.

И з о ҳ . Юқоридаги оятлардан маълум бўлишича, мўминлар нажот топиб, бахт-саодатга эришишлари учун, Фирдавс жаннатига меросхўр бўлишлари учун мазкур фазилатларга эга бўлишлари лозим экан.

Mu`minun surasi 10-11 oyatlar
Qur`on Karim ma`nolari tarjimasi va tafsiri Shayx Abdulaziz Mansur

Rabella

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 183
  • -oldi: 758
  • Xabarlar: 250
    • www.mumina.uz
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #137 : 02 Oktyabr 2011, 08:54:50 »
Savol: Qur`oni Karimda Maryam ismi necha marta takrorlangan?
Maryamdan boshqa ayol ismi ham zikr qilinganmi?

registan

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 270
  • -oldi: 1201
  • Xabarlar: 1864
  • Jins: Erkak
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #138 : 02 Oktyabr 2011, 12:04:29 »
Savol: Qur`oni Karimda Maryam ismi necha marta takrorlangan?
Maryamdan boshqa ayol ismi ham zikr qilinganmi?


34 marta.
yo'q

Abdumuhaymin

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 182
  • -oldi: 603
  • Xabarlar: 728
  • Jins: Erkak
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #139 : 02 Oktyabr 2011, 22:08:06 »
s: Qiroat sahih bo'lishi uchun nimalarga etibor beriladi va amal qilinadi?

Best friend

  • Mehmon
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #140 : 03 Oktyabr 2011, 01:56:30 »
Шайх Муҳаммад Содиқ:
КИРОАТЛАР ВА КОРИЛАР
Сиз илмий асосга эга бўлмаган гапни айтмокдасиз. Бу мавзудаги илмий бахсни такдим этишга ижозат бергайсиз.
Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Куръони Каримни Аллох таолонинг хузурида кандок бўлса ўшандок холида Жаброил алайхиссаломдан кабул килиб олганлар. У зотга Куръони Каримни Жаброил алайхиссаломдан кабул килиб олишни Аллох таолонинг Ўзи Куръони Каримнинг ўзида ўргатганини аввал ўрганиб ўтдик.
Набий соллаллоху алайхи васаллам Жаброил алайхиссаломдан Куръони Каримни эшитиб ўрганиш билан бирга у кишига ўкиб хам берар эдилар. У зот хар йили Рамазон ойида бир марта Куръони Каримни Жаброил алайхиссаломга бошидан охиригача ўкиб берар эдилар. Набий соллаллоху алайхи васаллам ўзлари вафот этадиган йиллари Куръони Каримни бошдан охиригача икки марта ўкиб берганлар.
Ўз навбатида сахобаи киромлар хам Мухаммад соллаллоху алайхи васалламдан Куръони Каримни Аллох таолонинг хузурида кандок бўлса ўшандок холида кабул килиб олар эдилар.
Аста-секин сахобаи киромларнинг ичида кироат бўйича кўзга кўринганлари зохир бўла бошладилар. Улар бошка сахобаи киромларга Куръони Карим кироатидан дарс хам берадиган бўлдилар.
Ўша кироатда устоз бўлган сахобаи киромлардан хазрати Усмон, хазрати Али, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит, Абу Дарда, Ибн Масъуд ва Абу Мусо Ашъарий розияллоху анхумларни мисол тарикасида зикр килишимиз мумкин.
Катта сахобийлар кичикларига ва кейинрок Исломга кирганларига кироатни ўргатар эдилар.
Убай ибн Каъб розияллоху анху Абу Хурайра, Ибн Аббос, Абдуллох ибн Соиб ва бошка сахобаи киромларга кироатдан устоз бўлганлар.
Ўз навбатида сахобаи киромлардан кейинги авлод тобеъинлар хам Куръони Каримни Аллох таолонинг хузурида кандок бўлса ўшандок холида кабул килиб олдилар. Аста-секин тобеъинларнинг ичида кироат бўйича кўзга кўринганлари зохир бўла бошладилар. Улар бошка ларга Куръони Карим кироатидан дарс берадиган бўлдилар.
Тобеъинларнинг вактига келиб Ислом кўп ерларга таркалган, мусулмонларнинг сони кўпайган ва хар бир ўлка ўз кориларига эхтиёж сезиб колган эди.
Шунинг учун хам тобеъинлардан кироатга мохир ва устоз бўлганлар хакида маълумот олмокчи бўлсак уларни турли ўлкаларга бўлиб зикр килинганини кўрамиз.
Тобеъинлардан Куръони Карим кироати ва устозилиги билан Мадийнада машхур бўлганлари; Ибн Масаййиб, Урва, Солим, Умар ибн Абдулазиз, Сулайман ибн Ясор, Ато ибн Ясор, Муоз ибн Хорис, Абдуррохман ибн Хурмуз, Ибн Шихоб Зухрий, Муслим ибн Жудуб, Зайд ибн Аслам ва бошкалар эди.
Тобеъинлардан Куръони Карим кироати ва устозилиги билан Маккада машхур бўлганлари; Убайд ибн Умайр, Ато ибн Абу Рабох, Товус, Мужохид, Икрима, Ибн Абу Малика ва бошкалар.
Тобеъинлардан Куръони Карим кироати ва устозилиги билан Куфада машхур бўлганлари; Алкама, Ал-Асвад, Масрук, Убайда, Амр ибн Шурхабийл, ал-Хроис ибн Кайс, Амр ибн Маймун, Абу Абдуррохман Силмий, Саъид ибн Жубайр, Иброхим Нахаъий, Шаъбий ва бошкалар.
Тобеъинлардан Куръони Карим кироати ва устозилиги билан Басрада машхур бўлганлари; Абу Олия, Абу Рожа, Наср ибн Осим, Яхъя ибн Яъмур, Хасан, Ибн Сийрийн, Катода ва бошкалар.
Юзинчи хижрий санага келиб худди акоид, фикх каби бошка сохаларда мусулмонларни сонлари, миллатлари, ирклари, тиллари ва эхтиёжларининг хаддан ташкари кўпайгани эътиборидан кироат бобида хам алохида илмий асосга суянган йўналишлар пайдо бўлди. Бу давр ва шароит талаби эди.
Набий соллаллоху алайхи васалламнинг даврларида сахобаи киромлар соф ва фасих араб тили сохиблари эдилар. Улар учун Куръони Каримни ўзлаштириб олиш кийин эмасди. Улар хаммалари юкори даражадаги олим кишилар эдилар.
Энди эса арабмас мусулмонлар араблардан кўпайиб кетган эди. Араблар хам аввалгиларига ўхшамас эди. Ушбу ва яна бошка бир неча омиллар Куръони Карим кироати бўйича алохида илм пайдо бўлишига ва илмнинг имомлари пайдо бўлишига олиб келди.
Бир вактлар кироатлар ва корилар анча кўпайиб кетди. Аста секин уларни тартибга солиш бошланди. Ўн тўрт кироат, ўн кироат ва нихоят етти кироатга иттифок килинди. Бу кироатларнинг бир-биридан фарки баъзи бир сўзларни талаффузида ва шунга ўхшаш кичик нарсаларда эди, холос. Улар худди бир канча фикхий мазхаблардан тўрттаси танлаб олинганга ўхшайди.
Энди ўша иттифок килинган етти кироат ва уларнинг имомлари кимлар эканлиги хакида кискача маълумот олайлик.
1. Амр ибн ал-Алоъ кироати.
Имом Зайён ибн ал-Алоъ Мозаний Басрий. 154 хижрий санада вафот килган.
У кишининг икки ровийлари; Даврий ва Сусийлар бор.
Кироат имомининг ровийси унинг кироатини илмий равишда  кабул килиб олиб бошкаларга етказишда хизмат килган бўлади.
Даврий-Абу Амр Хафс ибн Умар ибн Абдулазиз Даврийдир. 246 хижрий санада вафот этган.
Сусий-Абу Шуъайб Солих ибн Зиёд ибн Абдуллох Сусийдир. 261 хижрий санада вафот килган.
2. Ибн Касир кироати.
Имом Абдуллох ибн Касир Маккий. 120 хижрий санада вафот килган.
У кишининг икки ровийлари; Баззий ва Кунбуллар бор.
Базий-Ахмад ибн Мухаммад ибн Абдуллох ибн Абу Базза Маккий. 250 хижрий санада вафот этган.
Кунбул-Мухаммад ибн Абдуррохман ибн Мухаммад ибн Холид ибн Саъид Маккий. 291 хижрий санада Вафот этган.
3. Нофеъ кироати.
Имом Абу Рувайм Нофеъ ибн Абдуррохман ибн Абу Нуъайм Лайсий. 169 хижрий санада вафот этган.
У кишининг икки ровийлари; Колун ва Варшлар бор.
Колун-Ийсо ибн Миняя Маданий. 220 хижрий санада вафот этган.
Варш-Усмон ибн Саъид Мисрий. 197 хижрий санада вафот этган.
4. Ибн Омир кироати.
Имом Абдуллох ибн Омир Яхсибий. 118 хижрий санада вафот этган.
У кишининг икки ровийлари; Хишом ва Ибн Заквон бор.
Хишом-Хишом ибн Аммор ибн Нусайр Козий. 245 хижрий санада вафот этган.
Ибн Заквон-Абдуллох ибн Ахмад ибн Башир ибн Заквон Караший. 242 хижрий санада вафот этган.
5. Осим кироати.
Имом Осим ибн Абу Нажжуд Куфий. Имом Осимнинг кунялари Абу Бакр. У киши машхур кори бўлганлар. Мухаррирлик, балогат, фасохат ва ширин овоз ила кироат килиш билан машхур бўлганлар. Имом Осим тобеъинлардан бўлиб Куръони Карим кироатини Зирр ибн Хубайш ва Абудллох ибн Масъуд розияллоху анхулардан олганлар.
У киши яна имом Хасан ва Хусайн розияллоху анхумоларнинг устозлари Абу Абдуррохман Абдуллох ибн Хабиб Силмийдан хам Куръони Карим кироатини олганлар. Бу киши эса кироатни хазрати Али розияллоху анхудан олганлар. У киши Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан олганлар.
Имом Осим ибн Абу Нажжуд Куфада 128 хижрий санада вафот этганлар.
У кишининг икки ровийлари; Хафс ва Шўъбалар бор.
Хафс-Хафс ибн Сулаймон ибн Мугийра ал-Баззоз Куфий. Куняси Абу Амр. Бу киши имом Осимнинг ўгай ўгли бўлган. У кишининг тарбиясида ўсган. Ёш болалигидан имом Осимдан Куръони Карим кироатини ўрганган. Шунинг учун кироатни жуда хам дакик равишда ўрганган.
Хафс ибн Сулаймон рахматуллохи алайх 150 хижрий санада вафот этган.
Айнан имом Осимдан Хафс ривоят килган кироат хозирги кунда бутун олам бўйлаб таркаган. Бизнинг диёримизда хам кадимдан шу кироат жорий бўлган. Бизнинг кироат имомимиз имом Осим, ровиймиз Хафсдир.
Шўъба-Абу Бакр Шўъба ибн Аббос ибн Солим Куфий. 193 хижрий санада вафот этган.
6. Хамза кироати.
Имом Хамза ибн Хабиб ибн Аммора Зайят Таймий. 156 хижрий санада вафот этган.
У кишининг икки ровийлари; Халаф ва Халлодлар бор.
Халаф-Халаф ибн Хишом Баззоз. 229 хижрий санада вафот этган.
Халлод-Халлод ибн Холид Сайрафий Куфий. 220 хижрий санада вафот этган.
7. Кисоий кироати.
Имом Али ибн Хамза Кисоий. 189 хижрий санада вафот этган.
У кишининг икки ровийлари; Абу Хорис ва Хафс Даврийлар бор.
Абу Хорис-Лайс ибн Холид Багдодий. 240 хижрий санада вафот этган.
Хафс Даврий-Абу Амр Хафс ибн Умар ибн Абдулазиз Даврийдир. 246 хижрий санада вафот этган.
Баъзи бир уламолар мазкур етти кироатга яна учни кўшиб ўн кироат, яна бошкалар ўнга тўртни кўшиб ўн тўрт кироат хам килишган. Аслида эса улардан бошкалари хам бўлган.
Бу кироатлар, уларнинг хусусиятлари, ораларидаги фарклари ва яна шунга ўхшаш нарсалар хакида алохида-алохида китоблар хам ёзилган.
Агар кироатлар орасидаги фарклар асосан баъзи бир сўзларни талаффуз килиш охангида эканлигини эътиборга оладиган бўлсак, мусулмон умматининг Куръони Каримга канчалар ахамият берганига коил колмай илож йўк. Факат Куръони Каримнинг талаффузи учун шунчалар катта ва мислсиз илмий ишларни амалга ошириш хеч бир китобнинг, хеч умматнинг тарихида бўлмаган.
Хозирга келиб мазкур кироатлар ичида кўпчилик томонидан кабул килиниб, амалда колгани иккитадир.
Биринчиси Имом Осимдан Хафс ривоят килган кироат.
Бу кироат Ислом оламининг машрик ва марказий тарафининг барчасига кенг таркалган.
Иккинчиси Имом Нофеъдан Варш ривоят килган кироат. Бу кироат Ливиядан бошлаб Ислом оламининг магрибига таркалган.
Бу икки кироатдаги фаркларни факат мутахасис бўлган одамлар аник фарклашлари мумкин. Фаркли жойларнинг ўзи хам жуда оз. Мисол учун Осим кироатида «Ð¯Ð°Ð° аююханнабиюю» деб ўкилса, Нофеъ кироатида «Ð¯Ð°Ð° аююханнабийъу» деб ўкилади. Осим кироатида «Ð’аззухаа» деб ўкилса, Нофеъ кироатида «Ð’аззухее» деб ўкилади. Холбуки, бу сўзлари мусхафи шарифда бир хил ёзилади.
Албатта, хар бир кироатнинг имоми ўз устозидан эшитганини шогирдларига айнан ўзини накл килган. Бирор харфнинг талаффузида бошкача бўлишга йўл кўйилмаган. Шундок тарзда силсила давом этиб келаверган.
Кайси бир талаба кироатни тўгри киладиган бўлиб етишса устози унга «Ð¸Ð¶Ð¾Ð·Ð°Ñ‚» деб аталувчи хужжат берган. Ўша хужжатда Расулуллох соллаллоху алайхи васалламгача етиб борадиган ўз устозлари санади хам аник келтирилган. Бу эса хар бир корининг Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга богланишини таминлаган. Устоздан расмий шаходатнома олган кори Набий соллаллоху алайхи васалламга етадиган санадга эга бўлган.
Шунинг учун хам устоз кўрмаган, ўзича Куръони Каримни ўкиб олган ёки устозидан «Ð¸Ð¶Ð¾Ð·Ð°Ñ‚» олмаган кишилар кори деб хисобланмаган.
Бу борада мусулмон уммати килган тенги йўк улкан мехнат хар канча мактовга сазовордир.
Бу борада мусулмон уммати килган тенги йўк эхтиёткорлик хар канча мактовга сазовордир.
Бу борада мусулмон уммати килган тенги йўк фидокорлик хар канча мактовга сазовордир.
Дунёда хеч бир китоб бу шаклдаги эхтимомга сазовор бўлган эмас.
Дунёда хеч бир уммат ўз китобига бу шаклда фидокорлик килган эмас.

Oymoma

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 121
  • -oldi: 153
  • Xabarlar: 122
  • Jins: Ayol
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #141 : 03 Oktyabr 2011, 14:54:43 »
Muttaqiylar, Muhsinlar, Muxlislar, Muqarrablar, ...,

(yana köplab sifatlar Qur'oni karimda zikr qilingan kim davom ettiradi)?
الحمد لله علي كل حال

Safida

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 522
  • -oldi: 339
  • Xabarlar: 216
  • Jins: Ayol
  • Do'stlarin safidan joy ber! Robbim !!!
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #142 : 06 Oktyabr 2011, 21:32:18 »
ASSALOMU ALEKUM.SAVOL,QAYSI SURADA 1 OYAT 10 MAROTABA TAKRORLANADI?
HAQIQAT HAMISHA G'OLIB EGILADI, BUKILADI LEKIN SINMEDI!!!

ziyoda_aliyeva

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 15
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 77
  • Allohnig do’stlari faqat Taqvoliy kishilar!!!
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #143 : 07 Oktyabr 2011, 00:30:32 »
Assalamu alaykum

Val-Mursalat surasi  dagi Vayluyyavmaizillil mukazzibin
ÄàðҳГ қГЁқГ ГІ, ñ¢çëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ÀëëîҳГ­ГЁГ­ГЈ Êèòîáè, é¢ëëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ÿõøèñè ГЊГіҳàììàä ñîëëàëëîҳГі àëàéҳГЁ ГўГ  ñàëëàìíèíã é¢ëëàðè, èøëàðíèíã ГЅГ­ГЈ ¸ìîíè (äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàíèäèð. (Äèíäà) ГїГ­ГЈГЁ ïàéäî қèëèíãàí ҳГ Г° ГЎГЁГ° ГЁГё áèäúàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° áèäúàò çàëîëàò, ҳГ Г° ГЎГЁГ° çàëîëàò ä¢çàõäàäèð.

Bonuxon

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 19
  • -oldi: 366
  • Xabarlar: 180
  • Jins: Ayol
  • Allohga shukur!
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #144 : 07 Oktyabr 2011, 09:04:14 »
Muttaqiylar, Muhsinlar, Muxlislar, Muqarrablar, ...,

(yana köplab sifatlar Qur'oni karimda zikr qilingan kim davom ettiradi)?
Nabiylar
Siddiqlar
Wuxadolar
Olimlar
Arifunlar
Sobirunlar
Hafizunlar
Muwfikunlar
Muslimunlar
Albablar
tög'rimi? Adawgan busam Allohdan mag'firat, sizlardan uzr... 

Bonuxon

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 19
  • -oldi: 366
  • Xabarlar: 180
  • Jins: Ayol
  • Allohga shukur!
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #145 : 07 Oktyabr 2011, 09:11:18 »
Somitlar,
Muflixunlar,
Faizunlar,
Wokirlar,
Zakirunlar,
Taibunlar,
Sajidunlar,
Mute'lar,
Rokiunlar,
Abidunlar, Mutabakkillar

ree7

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 235
  • -oldi: 338
  • Xabarlar: 277
  • Jins: Erkak
  • Mr. PиCевен
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #146 : 07 Oktyabr 2011, 17:30:21 »
Savol:
¤ Ketma-ket keluvchi 3 oyat bir surada 5 marta takrorlanadi? Ular qaysi oyatlar va qaysi surada?
"Ey Robbim, g'am-tashvishlarim naqadar katta" dema, balki "Ey g'am-tashvishlarim, Robbim naqadar katta (buyuk)" degin!

Rabella

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 183
  • -oldi: 758
  • Xabarlar: 250
    • www.mumina.uz
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #147 : 09 Oktyabr 2011, 17:05:21 »
Savol:
¤ Ketma-ket keluvchi 3 oyat bir surada 5 marta takrorlanadi? Ular qaysi oyatlar va qaysi surada?

Shu`aro surasida :

إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ ﴿١٠٧﴾ فَاتَّقُوا اللَّـهَ وَأَطِيعُونِ ﴿١٠٨﴾ وَمَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ ۖ إِنْ أَجْرِيَ إِلَّا عَلَىٰ رَبِّ الْعَالَمِينَ ﴿١٠٩

 ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та мен сизлар учун ишончли пайғамбардирман.
 Ð‘ас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар!
 ÐœÐµÐ½ сизлардан бу (даъватим) учун ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳнинг Ð·Ð¸Ð¼Ð¼Ð°ÑÐ¸Ð´Ð°Ð´Ð¸Ñ€.



Safida

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 522
  • -oldi: 339
  • Xabarlar: 216
  • Jins: Ayol
  • Do'stlarin safidan joy ber! Robbim !!!
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #148 : 17 Oktyabr 2011, 15:03:36 »
Assalomu alekum. Savol Ushbu surai karimaning nomi o'zining oxirgi so'zidan olingandir.Bu qaysi sura?
HAQIQAT HAMISHA G'OLIB EGILADI, BUKILADI LEKIN SINMEDI!!!

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Qur'oni Karim haqida savol-javob
« Javob #149 : 17 Oktyabr 2011, 15:08:13 »
Assalomu alekum. Savol Ushbu surai karimaning nomi o'zining oxirgi so'zidan olingandir.Bu qaysi sura?

Al-Ma'un surasi

وَيَمْنَعُونَ الْمَاعُونَ

 

Namoz haqida savol-javob o'yin

Muallif ҲанафийBo'lim Namoz

Javoblar: 17
Ko'rilgan: 12962
So'nggi javob 24 Yanvar 2013, 15:17:34
muallifi Best friend
Qur'oni karim tafsir va tarjimalari

Muallif AbdulAzizBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 35368
So'nggi javob 30 Oktyabr 2009, 18:41:42
muallifi yoqimtoyqiz
Qur'oni karim. Alouddin Mansur tarjima va sharhi

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 607
Ko'rilgan: 787687
So'nggi javob 07 Iyun 2009, 02:24:55
muallifi AbdulAziz
Qur'oni karim oyatlari rasmlarda

Muallif MuhammadBo'lim Islomiy media

Javoblar: 36
Ko'rilgan: 33915
So'nggi javob 02 Yanvar 2009, 17:29:09
muallifi zuhrahon
Forumdoshlar haqida savol

Muallif MahdiyahBo'lim Forumdoshlar hayoti

Javoblar: 47
Ko'rilgan: 20410
So'nggi javob 01 Iyun 2010, 17:53:21
muallifi BelleQizcha