Muallif Mavzu: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi  ( 17400 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi



Hajmi: 227 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #1 : 09 Sentyabr 2011, 05:43:41 »
ЎзССР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МИНИСТРЛИГИ

РЕСПУБЛИКА САНИТАРИЯ МАОРИФИ УЙИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ
МАРКАЗИЙ КОМИТЕТИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ МЕҲНАТ ҚИЗИЛ БАЙРОҚ
ОРДЕНЛИ ВРАЧЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
ИНСТИТУТИ

БОЛАЛАР ТИШ-ЖАҒ СИСТЕМАСИ КАСАЛЛИКЛАРИ
ПРОФИЛАКТИКАСИДА САНИТАРИЯ МАОРИФИНИНГ РОЛИ

(Стоматологлар ва педиатрларга методик қўлланма)

ТОШКЕНТ
ЎзССР
«ÐœÐ•Ð”ИЦИНА»
1984

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #2 : 09 Sentyabr 2011, 05:45:41 »
КИРИШ

Стоматологияда ҳам профилактика асосий йўналишдир. Бола организми ташкил топаётган ва ривожланаётган даврда профилактика тадбирлари олиб бориш айниқса муҳим, чунки стоматологик касалликлар болалар ўртасида жуда кенг тарқалган. Стоматологик профилактика оғиз бўшлиғини ва умуман бола организмини соғломлаштиришга ёрдам беради.
Профилактика чора-тадбирлари комплексида маълум бир мақсадга қаратилган ва самарали санитария маорифи зарур звено ҳисобланади. Стоматологик касаллиқларнинг маҳаллий омилларини бартараф қилиш асосан аҳолининг ўзига, унинг умумий билим савиясига ва санитария маданиятига боғлиқ. Санитария маданияти кўрсаткичларига оммабоп медицина адабиётларини Ñžқиш, гигиена малакаларига эга бўлиш, стоматологик ёрдамга мурожаат қилиш, шахсий гигиена учун зарур бўлган нарса ва воситаларнинг бор бўлиши, улардан мунтазам фойдаланиш, тиш тозалаш техникасини билиш, оғиз бўшлиғини парвариш қилиш учун зарур даволаш-профилактика воситаларини Ñ‚Ñžғри танлай олиш ва сақлашни билиш ҳамда бошқалар киради. Аҳолининг оғиз бўшлиғи гигиенасини чуқур билмаслиги, бу борада етарли малакага эга эмаслиги кўпгина стоматологик касалликларнинг пайдо бўлишига имкон беради.
СССР Министрлар Совети 1976 йилда «Ðҳолига стоматологик ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари Ñ‚Ñžғрисида» деган қарор қабул қилди. Қарорда мамлакатимиз аҳолисини стоматологик ёрдам билан тўла таъминлаш вазифаси қўйилди. Бу вазифани бажариш учун бутун бир профилактик чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиши лозим эди. Маълум бир мақсадга қаратилган ва самарали санитария маорифи эса бу ишларни бажаришда зарур звено ҳисобланади. Бунинг учун СССР Соғлиқни сақлаш министрлигининг қарорларига асосан ҳар бир врач учун ҳар ойда 4 соатдан вақÑ‚ ажратилган.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #3 : 09 Sentyabr 2011, 05:46:35 »
Биз қуйида болалардаги стоматологик касалликларнинг профилактикаси бўйича аҳоли ўртасида олиб бориладиган санитария маорифи ишларининг мазмуни, методлари ва формаларига Сизнинг эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Стомотологик касалликлар профилактикаси чора-тадбирларини пропаганда қилиш учун санитария маорифининг қуйидаги методларидан фойдаланилади.
Оғзаки пропаганда. Болалар ва ота-оналар ўртасида яккама-якка ва группа-группа бўлиб суҳбатлар ўтказилади, ота-оналар мажлисларида, педагоглар, медиклар йиғилишларида лекциялар Ñžқилади, ёзиб олинган магнитофон ленталари эшиттиришга қўйилади.
Кўргазмали агитация. Пропаганданинг кўргазмали воситаларидан фойдаланилади. Кутиш зали ва кабинетлар рангли плакатлар билан безатилади, саломатлик бурчаклари ва виставкалар ташкил этилади, улардаги альбомлар болалар жағининг даволангунга қадар ва даволангандан ксйинги фотосуратлари билан безатилади, шунингдек моделлар ҳамда гигиена воситалари намойиш қилинади.
Матбуот пропагандаси. Илмий-оммабоп рисолалар, китобчалар, варақалар, санитария бюллетенлари, савол-жавоблар доскаси, эсдаликлардан фойдаланилади, газета-журналларда мақолалар чиқарилади.
Санитария маорифининг оммавий формаси. Саломатлик университетлари ва мактаблари пропаганданинг бу формасида иш кўрсатади, диафильмлар ва кинофильмлар намойиш қилинади, махсус телевидение кўрсатувлари, радиода чиқишлар уюштирилади ва ҳоказо.
Ҳар бир район ва шаҳарда санитария маорифи уйлари санитария-гигиена билимларини пропаганда қиладиган ташкилий-методик марказ ҳисобланади.
Болалар тиш-жағ системаси касалликлари профилактикаси ҳақидаги билимларни пропаганда қилишда болалар стоматологик поликлиникалари асосий роль ўйнайди. Ота-оналар, болалар, педагоглар болалар тишини қандай қилиб асраш, овқатланиш рационини қандай тузиш, ҳар бир бола қайси тиш пастаси ёки порошогидан фойдаланиши мумкинлиги, қанақа тиш чўткаси ишлатиш ҳақидаги маълумотларни болалар район (шаҳар) стоматологик поликлиникаларидан билиб оладилар. Билимларни ўзлаштириб олишга гигиена кабинетлари ёрдам беради, улар болалар стоматологик поликлиникаларида ва мактабларда (гигиена синфлари) ташкил этилади.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #4 : 09 Sentyabr 2011, 05:47:25 »
Ҳар бир стоматолог-педиатр ҳар йили санитария-оқартув ишлари планини тузади, бўнда у муассасанинг асосий профилактик чора-тадбирларини, отпуска графигини, байрам кунларини ва оталиққа олинган ташкилотлар (болалар боғчаси ва яслилар, мактаблар, аёллар консультациялари)нинг кун тартибини ҳисобга олади. Планда чора-тадбирларнинг тури, темаси, ўтказиладиган вақти ва жойи аниқ кўрсатилади. Планни бош врач тасдиқлайди ва оталиққа олинган ташкилот раҳбарлари билан келишиб олинади. Иловаларда врачнинг санитария-оқартув ишлари бўйича бир йилга мўлжалланган тахминий плани ва ҳисоб нормативлари, ҳисобга олиш ва ҳисобот учун зарур бўлган ҳужжатлар сони келтирилган.
Болалар стоматологияси санитария маорифини пропаганда қилишда аҳоли (педиатрлар, гинекологлар, медицина ҳамширалари ва бошқа ихтисосдаги врачлар, ҳомиладор аёллар, ота-оналар, мактабгача тарбия муассасаларининг тарбиячилари, мактаб педагоглари ва болалар)ни болалар тиш-жағ системаси касалликларининг профилактикаси ва касаллик сабаблари Ñ‚Ñžғрисидаги билимлар билан маълум доирада таништиради. Санитария маорифи билимлари пропаганда қилинганда қатъий изчилликка амал қилиш, бунда боланинг ёшини ҳисобга олиш зарур. Чунки ҳар бир ёшда бола организми ва тиш-жағ системаси ривожланиши ўзига хос хусусиятларга эга бўлади.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #5 : 09 Sentyabr 2011, 05:47:49 »
ҲОМИЛА РИВОЖЛАНИШИ ДАВРИ

Бу даврда онада ва бўлғуси фарзандда тиш касалликларини профилактика қилиш мақсадида ҳомиладор аёллар ўртасида (аёллар консультацияларида) санитария маорифи ишларн ўтказилади. Бу ҳақда бўлғуси онанинг меҳнат, дам олиш ва овқатланиш режимига риоя қилиши ҳомила тиш-жағ системасининг Ñ‚Ñžғри шаклланишида муҳим роль ўйнашини албатта тушунтириш зарур, чунки ҳомиладорликнинг 6—7 ҳафтасидан бошлаб сут тишлар куртаклари ҳосил бўла бошлайди, шунинг учун Ñ‚Ñžғри режим ва овқатланиш табиати бўлғуси фарзанд юз ва чайнов аппаратининг шаклланишига катта таъсир кўрсатади. Шунингдек, бу даврда тавсия қилинган овқат рационининг ҳам сифатини, ҳам миқдорини аниқлаб олиш лозим. Хусусан, ҳомиладор аёл мева ва сабзавотлардан ташқари, оқсилларга бой маҳсулотлар – сут, тухум, балиқ еб туриши керак, чунки улар ҳомила орган ва Ñ‚Ñžқималарининг вужудга келиши учун зарур бўлган асосий қурилиш материали ҳисобланади. Бўлажак онага ҳомиладорлик даврида овқатланиш режимига риоя қилиш катта аҳамиятга эга эканини гинеколог тушунтириб беради. Оғиз бўшлиғини санация қилувчи (соғломлаштирувчи) стоматологларнинг вазифаси гинекологлар ва ҳомиладор аёллар диққатини овқатланиш режими билан ҳомиланинг тиш-жағ системаси ҳолати ўзаро боғлиқ эканига қаратишдан иборат. Шу мақсадда гинеколог врачлар конференцияларида ва шунингдек, аёллар консультацияларида ҳомиладор аёлларга лекциялар Ñžқилади ва улар билан суҳбатлар ўтказилади.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #6 : 09 Sentyabr 2011, 05:50:01 »
Туғруқ пайтида оғриқни сездирмаслик психопрофилактикаси машғулотларини ўтказиш билан бирга аёллар консультацияларида махсус лекциялар Ñžқиш, санация вақтида ҳар бир ҳомиладор аёл билан алоҳида суҳбатлар олиб бориш, маҳсус санитария бюллетенлари чиқариш ёки умумий бюллетенларда мақолалар бериш, ҳомиладорликнинг турли даврларида овқатнинг миқдори ва сифати ҳақида тавсиялар берилган махсус эсдаликлар тарқатиш, саломатлик бурчаклари ташкил қилиш мақсадга мувофиқ пропаганда ҳисобланади.
Ҳомиладор аёллар диспансеризация қилиш планига мувофиқ аёллар консультациясига қуйидаги муддатларда қатнайдилар:
1. Ҳомиладорликнинг даслабки 20 ҳафтасида – ойда бир марта.
2. Ҳомила 20 ҳафталик бўлгандан сўнг – ойда икки марта.
3. Ҳомила ўттиз икки ҳафталик бўлгандан сўнг – ойда уч-тўрт марта.
Ана шу муддатларда стоматолог врач ҳомиладор аёлларнинг тишларни Ñ‚Ñžғри тозалашларини назорат қилиб боради, уларга тишни тозалаш қоидаларини ўргатади, тиш тошларини кўчириб ташлайди, тишларга фторли лак ва реминераллаштирадиган эритма билан ишлов беради ва ҳоказо.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #7 : 09 Sentyabr 2011, 05:50:28 »
БОЛАНИ ЭМИЗИБ БОҚИШ ДАВРИ (6 ОЙЛИК БУЛГУНЧА)

Бола ҳаётининг биринчи йилида жағ ичида тишлар шаклланади ва оҳаклана бошлайди. Кўпгина ноқулай омиллар, чунончи, сунъий овқатлантириш, айниқса куз ва қиш ойларида очиқ ҳавода кам бўлиш тиш-жағ системаси ҳолатига ёмон таъсир кўрсатади. Бир ёшгача бўлган болани қатъий режим асосида овқатлантириш, мева ва сабзавот, творог, тухумни болага қачон бера бошлаш кераклиги Ñ‚Ñžғрисидаги педиатр тавсияларини бажариш тиш-жағ аномалияларининг олдини олишда жуда муҳим эканлигини, нотўғри сунъий овқатлантиришга йўл қўймаслик, зарарли одатларни бартараф этишни пропаганда қилиш педиатрлар конференциялари ва болалар консультациялари зиммасига юкланади.
Овқатланиш масалаларини – озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида оқсиллар, углеводлар, минерал тузлар, витаминлар, микроэлементлар қанча миқдорда бўлишини, қанд нормасини, овқатдаги барча компонентларнинг Ñ‚Ñžғри таркиби қандай бўлиши лозимлигини яна ҳам аниқроқ ёритиш зарур. Бу даврда боланинг ширин чойга ўрганиб қолмаслигига эътибор бериш керак.
Бу даврда болага ҳаддан ташқари кўп ширинлик берилса, бу бутун организмида моддалар алмашинувининг жумладан тиш Ñ‚Ñžқималарининг бузилишига олиб келади. Моддалар алмашинувининг бундай бузилиши тиш Ñ‚Ñžқималарида кариоз жараёнининг эрта пайдо бўлишига имкон беради.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #8 : 09 Sentyabr 2011, 05:52:13 »
Болани кўкрак бериб эмизиб боқаётган даврда (тишлари чиққунга қадар) оналар билан педиатр врачлар жуда яқин алоқада бўладилар. Шунинг учун стоматолог-педиатрлар ва участка ҳамшираларини тиш касалликларининг олдини олиш чора-тадбирлари билан таништириб боришлари лозим. Бундай чора-тадбирларни яхшиси педиатр врачлар ва ҳамширалар конференцияларида, лектор. лар группаларида, болалар консультацияларида тушунтириб боришни планлаштирган маъқул. Шунингдек, болалар учун саломатлик хонасини ташкил қилиш мумкин. Унда оғиз бўшлиғи касалликлари ва тиш-жағ системаси нуқсонларининг олдини олишга доир профилактика мосламалари, препаратлар ва аппаратлар намойиш этилади.
Санитария маорифига оид матбуот воситаларидан боланинг шу, ёшига тааллуқли тематик санитария бюллетенлари, алоҳида мақолалар, махсус эсдаликлар чиқариш (масалан, бола овқатининг таркиби Ñ‚Ñžғрисида тавсиялар) шунингдек савол-жавоб доскаси ёки яшиги ўрнатиб қўйиш мумкин.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #9 : 09 Sentyabr 2011, 05:53:19 »
МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ ЁШИДАГИ ДАВР (6 ОЙЛИКДАН 6 ЁШГАЧА)

Бу даврда сут тишлари ва юз скелети шаклланишида давом этади, шу билан бирга жағ ичида доимий тишлар ҳам шаклланиб, оҳакланади.
Бола шамоллаш ва ÑŽқумли касалликлар билан оғриб ўтиши натижасида организми заифлашиб қолади, бу эса юз-жағ системаси ҳолатига таъсир қилади, кариесга қаршилик кўрсатиш қобилияти сусаяди. Шунинг учув бу даврда бола организмини мустаҳкамлайдиган умуман тадбирларни (чиниқтириш, жисмоний тарбия билан шуғуллантириш ва бошқалар) сабр-тоқат билан пропаганда қилиш лозим.
Овқатланиш масаласига келганда, организмга углеводларнинг айниқса бўтқа ва хамир овқатлар билан бирга кўп тушиши зарарли эканини тушунтириш жуда муҳим. Болага айниқса мева-сабзавотлар бериб туришни тавсия қилиш зарур. Овқатланиш одатлари ва анъаналари жуда барқарор бўлади, уларни фақат пропаганда таъсирида секин-аста ўзгартириш мумкин.
Тиш-жағ системасининг яхши ривожланиши учун болани қаттиқроқ овқатларга ўргатиш муҳим эканини тушунтириш керак. Қаттиқ таомни чайнаш таъсири худди гимнастика машқларининг мускуллар ривожланишига кўрсатадиган таъсирига ўхшайди.
Боланинг ҳамма сут тишлари чиқиб бўлгандан кейин унга тишни парвариш қилиш қоидаларини ўргатиб бориш керак. Тишларнинг ўз-ўзидан табиий тозаланиши етарли бўлмайди. Шунинг учун болага олдин оғиз чайиш, кейин тиш чўткасидан қандай фойдаланиш ўргатилади (олдин пастасиз ва сўнгра паста билан). Бундай машғулотларни болалар билан қизиқарли формада ўтказиш мўмкин.
Оғиз бўшлиғи гигиенаси масалаларига фақат умумгигиеник нуқтаи назардан баҳо бериб қолмасдан, балки кариес этиологиясининг замонавий изоҳига ҳам диққатни жалб қилиш лозим, чунки, оғизни тоза тутмаслик тиш кариесининг пайдо бўлишида муҳим роль ўйнайди. Болани ҳар йили икки-уч марта стоматологга кўрсатиш зарурлигини эслатиб ўтиш керак. Маълумки, боланинг тишлари 2 яшарлигида ҳам емирилиб кетиши, ҳатто тиш-жағ аномалиялари пайдо бўлиши мумкин. Бунда болага тишларини даволатиш зарурлигини, бундан қўрқмаслик кераклигини тушунтиришга аҳамият берилади.
Ё

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #10 : 09 Sentyabr 2011, 05:53:32 »
Юз нуқсонларини профилактика қилиш мақсадида ахолини зарарли одатлар билан таништириш, бундай одатларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш йўлларини тушунтириш зарур. Бурун-ҳалқум касалликларини даволатишнинг муҳимлигини тушунтириш керак, чунки бундай касалликлар нафас олишни қийинлаштиради ва жағларда ҳар хил нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келади.
Тематик машғулотлар болалар муассасалари тарбиячилари ва ҳар бир ёш группаларида ота-оналар билан бирга ўтказилади. Кўпчилик болалар сут тишлари чиқиб бўлган даврда ясли ва боғчаларга қатнайдилар. Шунинг учун ясли, боғчаларда суҳбатлар, қизиқарли ўйинлар уюштириш, диафильм ва кинофильмлар, плакатлар намойиш қилиш, кичик томошалар ва инсценировкалар ташкил қилиш мумкин. Участка педиатрлари ва медицина ҳамширалари билан умумий болалар поликлиникаларида информацион-тушунтириш ишларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #11 : 09 Sentyabr 2011, 05:53:52 »
Бу даврда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
-   ÑÑÐ»Ð¸, боғча ходимлари ўртасида болаларнинг рационал овқатланиши, болаларда тишларни парвариш қилиш малакаларини тарбиялаш зарурлиги, овқатланиб бўлгандан кейин оғиз бўшлиғини-чайиш учун шароит яратиш, зарарли одатларга қарши кураш ва ҳоказолар Ñ‚Ñžғрисида сўзга чиқиш;
-   Ð±Ð¾Ð»Ð°Ð»Ð°Ñ€ боғчалари ва яслиларида ўтказиладиган мажлисларда ота-оналарга бу ёшдаги бола организмини мустаҳкамловчи чора-тадбирлар ва воситалар ҳақида гапириб бериш. Шунингдек, болаларга оғиз бўшлиғини тоза тутиш ва тишларни парвариш қилиш бўйича гигиена малакаларини сабр-тоқат ва чидам билан аста-секин ўргатиш кераклигини тушунтириш;
-   ÑÑƒÑ‚ тишларни даволашнинг қанчалик муҳимлигини, болани врачга боришга психологик томондан қандай тайёрлаш кераклигини, тиш-жағ нуқсонларининг сабаблари ва уларни профилактика қилиш чора-тадбирларини ҳам ота-оналарга тушунтириш;
-   Ñ€Ð°Ð´Ð¸Ð¾Ð´Ð° сўзга чиқиш ва қатнашувчилар ўзлари қизиққан саволларга жавоб олишлари учун яхшиси поликлиникада алоҳида савол-жавоб ўтказиш;
-   Ñ‚ематик кўргазмалар, плакатлар, альбомлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш. Масалан, ота-оналарни таклиф қилиб, кичик томоша ёки инсценировка сифатида  «Ð¢Ð½Ñˆ чўткаси куни»Ð½Ð¸ уюштириш ва ҳоказо.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #12 : 09 Sentyabr 2011, 05:54:07 »
Болалар боғчаси ва яслилари ходимлари бнлан ҳамкорликдаги тадбирлар Ñ‚Ñžғри ўтказилса, бу стоматологга келгусида болалар билан ишлашида яхши ёрдам беради. Боғча ва ясли тарбиячилари болалардаги зарарли одатларни бартараф қилишда катта роль ўйнашлари мумкин. Тарбиячи болаларга гигиена малакаларини ўргатиш билан бирга гигиена қоидаларини тушунтиради ва уларни бажаришни эслатиб туради. Гигиеник тарбияни она тили, жисмоний тарбия ва музика машғулотларида, ўтказиш мумкик. Жумладан, болаларга оғиз бўшлиғини Ñ‚Ñžғри парвариш, қилишни она тили машғулотларида, бурундан нафас олишни жисмоний тарбия машғулотларида, Ñ‚Ñžғри талаффуэ қилиш қоидаларини эса музика машғулотларида ўргатиш, мумкин.
Болалар одатда тақлидчан бўлишади, шунинг учун, гигиеник малакаларни тарбиялашда ижобий мисоллардан фойдаланиш самарали метод ҳисобланади. Каттароқ ёшдаги болалар билан шуғулланганда уларга елкани букчайтириш, оғизни очиб туриш, бармоқнй сўришнинг қанчалик хунуклигини доимо эслатиб туриш лозим.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #13 : 09 Sentyabr 2011, 05:54:19 »
Тарбиячи зарарли одатларга ўрганиб қолган болаларни доимо назорат қилиб бориши, уларни бундай одатларни ташлашга ундаши, бунинг учун улар диққатини ҳар хил ўйинларга ва машғулотларга жалб қилиши лозим. Шунингдек, тарбиячи болалар овқатини оғизларида узоқ тутиб турмасликларига, ўнг ва чап жағда галма-гал, тез-тез чайнашларига, овқатни, ноннинг ҳаммасини еб қўйишларига қараб боришлари лозим. Бундай пайтларда тарбиячи ҳар бир болага алоҳида ёндашиши – баъзиларини рағбатлантириши, айримларига танбеҳ бериши зарур.
Лекция ва суҳбатларни қуйидаги темалар бўйича ўтказиш мумкин:
-   Ð±Ð¾Ð»Ð°Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð° сут тишлар ва доимий тишларнинг шаклланиш хусусиятлари ва функцияси;
-   Ð±Ð¾Ð»Ð°Ð»Ð°Ñ€ тишларининг ёриб чиқиши;
-   Ð±Ð¾Ð»Ð°Ð»Ð°Ñ€ тишлари ва дори-дармонлар;
-   Ñ‚иш кариеси ва унинг асоратлари;
-   Ð±Ð¾Ð»Ð°Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð³Ð¸ тиш касалликлари;
-   Ñ‚иш чўткаси ва пастасини қандай танлаш ва тишларни нима билан тозалаш керак;
-   Ñ‚ишларни қайси ёшдан ва қандай қилиб тозалаш керак;
-   Ñ‚иш оғриғига нима даво бўлади ва ҳоказолар.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Bolalar tish-jag' sistemasi kasalliklari profilaktikasi
« Javob #14 : 09 Sentyabr 2011, 05:54:45 »
МАКТАБ ЁШИДАГИ ДАВР

Бола мактаб ёшига етганда одатда сут тишлар доимий тишлар билан алмаша бошлайди. Доимий тишларнинг шаклланиш даври 15—16 ёшгача давом этади. Шунинг учун бола ёшининг барча даврларида Ñ‚Ñžғри овқатланиш стоматологик касалликларни профилактика қилишда асосий масала ҳисобланади.
Бу даврда тишларни табиий тушиш давригача эҳтиёт қилишнинг муҳимлигини ва биринчи доимий моляр тишларнинг ролини тушунтириш лозим. Бу даврда кўпинча болаларда сут тишларнинг алмашиниши туфайли кариес сут тишларни даволашмайди ва олиб ташлашмайди. Ваҳоланки, бундай тиш илдизларида доимий тиш куртакларига тарқалиб кетадиган сурункали яллиғланиш процесси ривожланади. Айниқса қаттиқроқ овқатлар ейиш зарурлигини тушунтириш жуда муҳим, чунки актив чайнаганда сут тишлари дўмбоқчалари физиологик тозаланади, бу эса тишларнинг Ñ‚Ñžғри жипслашишига ёрдам беради. Биринчи доимий тишлар сут тишлар орқасидан 5-6 ёшдан бошлаб чиқа бошлашини ва бошқаларига қараганда кўпроқ касалланишини тушунтирмоқ керак. Уларни эҳтиёт қилиш эса алоҳида аҳамиятга эга, чунки сут тишлар бирин-кетин тушиб, ўрнига доимий тишлар чиқаётган даврда бу дастлабки доимий тишлар ÑŽқори ва пастки жағ тишларининг бир-бирига жипс тегиб туришида мувозанатни сақлайди.
Шунингдек, бу даврда режимни, организмни мустаҳкамлашнинг умумий тадбирларини, тегишли гигиеник малакаларни тарбиялашни ва ўз вақтида даволанишни пропаганда қилиш жуда муҳим.

 

Bolalar uchun qanday tish pastalari bor

Muallif Mo'min MirzoBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 4277
So'nggi javob 31 Iyul 2012, 17:28:25
muallifi Ansora
Norbekov Sistemasi Ozini Tiklash Kurslari haqida

Muallif MargilanetsBo'lim Umumiy

Javoblar: 10
Ko'rilgan: 10164
So'nggi javob 09 Iyun 2013, 20:43:44
muallifi Muxsiya
Tish og‘rig‘ining davolari

Muallif NodiBo'lim Salomatlik

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 12353
So'nggi javob 25 Noyabr 2010, 19:55:32
muallifi Habib
O'tkir ichak kasalliklari

Muallif AbdulAzizBo'lim Tibbiy kutubxona

Javoblar: 19
Ko'rilgan: 19851
So'nggi javob 19 Aprel 2010, 21:50:03
muallifi Ansora
Bolalar uchun yozilgan she'rlar

Muallif AnsoraBo'lim She'riyat

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 37174
So'nggi javob 15 Dekabr 2012, 21:23:24
muallifi registan