Muallif Mavzu: Go'dak bolani ovqatlantirish  ( 16796 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Go'dak bolani ovqatlantirish
« : 15 Avgust 2011, 14:04:35 »
Go'dak bolani ovqatlantirish



Muallif: D.M.Niyozov
Hajmi: 200 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #1 : 15 Sentyabr 2011, 11:18:37 »
ЎзССР СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МИНИСТРЛИГИ
 
РЕСПУБЛИКА САНИТАРИЯ МАОРИФИ УЙИ
УЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ
МАРКАЗИИ КОМИТЕТИ


Д. М. НИЁЗОВ

ГЎДАК БОЛАНИ ОВҚАТЛАНТИРИШ
(Тўртинчи нашри)


ТОШКЕНТ
ЎзССР
«ÐœÐ•Ð”ИЦИНА»
1984

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #2 : 15 Sentyabr 2011, 11:19:22 »
Бола дунёга келган биринчи кундан бошлабоқ унинг овқатланишини Ñ‚Ñžғри ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Боланинг овқати нозик организмнинг физиологик эҳтиёжларига жавоб бериши ва овқатни ҳазм қила олиш имкониятларига мос келиши керак. Чақалоқнинг сиҳат-саломат бўлиши ва яхши ривожланишига фақат тўймай қолиши эмас, балки жуда ҳам тўйиб кетиши, ҳадеб бир хил овқат берилиши, дуч келган пайтда овқатлантиришнинг ҳам зарарли таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан исботланган.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #3 : 15 Sentyabr 2011, 11:19:47 »
БОЛА МЕЪДА-ИЧАК ЙУЛИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Бола организми ёши катта одамнинг организмидан жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланиши, айрим органларнинг ҳолати ва ишлаши, овқатланиш режими билан катта фарқ қилади.
Бола организмининг анатомик-физиологик хусусиятларини билиш ота-оналарга уларни қўшимча овқатлантиришни Ñ‚Ñžғри ташкил қилиш, янги овқат турларини аста-секин ва меъёрида бера бошлашга риоя қилиш, шунингдек овқат ҳазм қилишнинг бузилишини олдини олиш учун нималар қилиш кераклигини билиб олишда ёрдам беради.
Боланинг оғиз бўшлиғи кичкина, тили нисбатан катта, бироқ калта ва энли. Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси қон томирларга бой, аммо сўлак безлари бола ҳаётининг биринчи уч ойида сўлак ва шиллиқни кам ишлаб чиқаради. Олти ойлик болага одатда суюқ овқат берилади, бундай овқатни у чайнамайди ва сўлак билан намламайди. Чақалоқнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси қуруқ бўлганидан салга жароҳатланади, шу сабабли, чақалоқ оғзини авайлаб артиш керак, она эса болани эмизишдан олдин қўлини ювиши, кўкраги учини чайганидан кейингина боланинг оғзига солиши зарур.
Соғлом боланинг тишлари одатда 6-8 ойлигидан бошлаб чиқа бошлайди, бир ёшга етганда 8 та, икки ёшида 20 та тиш чиқиши керак. Боланинг тишлари чиққанидан кейин унга суюқ овқат ўрнига энди бўтқасимон овқатлар бера бошланади, 2-3 ёшидан бошлаб қуюқ, қаттиқ овқатларни ея бошлайди. Бола тишларининг чиқиши физиологик ҳолат бўлиб, ҳар қандай касаллик аломатларисиз ўтади. Боланинг тишлари чиқаётганда ва ўсаётганда иситмаси чиқмайди, ичи кетмайди. Ота-оналар бола иситмалаб, ичи кетганда буни «Ñ‚иш чиқишидан» кўриб, жиддий касаллик ривожланаётганини билмай қоладилар.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #4 : 15 Sentyabr 2011, 11:20:04 »
Бола меъдасининг сиғими ҳаётининг беш ойи давомида 100 дан то 180 миллилитргача бўлади, 6 ойликдан то бир ёшгача 200-250 миллилитрни ташкил қилади.
Меъда ширасининг ҳазм қилиш қобилияти кўкрак сутини, сутли аралашмаларни ва бошқа суюқ ҳамда бўтқасимон овқатларни ҳазм қилишга мўлжалланган, бундай овқатлар тез ҳазм бўлади, қуюқ овқатга қараганда меъдадан тез чиқиб кетади. Шу сабабли, болага меъда-ичак йўлини унча қисқартирмайдиган, осон ҳазм бўладиган юмшоқ овқатларни орадан маълум соат ўтказиб, оз-оздан бериб туриш зарур.
Бола меъдасининг ҳажми аста-секин катталаша боради, у горизонтал ҳолатдан вертикал ҳолатга ўтади, Бироқ қизилўнгачдан меъдага ўтадиган жой ёши катта одамникига қараганда анча кенг, бу ердаги мускуллар суст ривожланган. Меъданинг ингичка ичакка ўтадиган жойи аксинча ривожланган, у мускул ҳалқасига эга бўлади, унинг қисқариши (бола йиғлаганда, ҳолатини ўзгартирганда) меъданинг тўла бўшалмай, унда овқат йиғилиб қолишига олиб келиши мумкин, шуида бола эмган сутини қайтариб ташлайди.
Болани узоқ (15—20 минутдан ортиқ) эмизганда ҳам у кўкрак сутини қайтариб ташлаши, эмизаётган пайтда бола нотўғри ҳолатда турса, ҳавони ютиб юбориши мумкин. Шу сабабли, болани белгиланган муддатдан ортиқ эмизмаслик ва эмизиб бўлгандан кейин уни оҳиста тик кўтариш керак, шунда боланинг меъдасидан ҳаво чиқиб кетади. Боланииг эмган сутини қайтариб ташлаши умумий ҳолатига таъсир қилмайди.
Нерв системасининг тонуси ошса, шунингдек турли хилдаги касалликлар натижасида меъданннг чиқиш мускули қисқарса, бола қусади (кўпинча еган овқати фонтанга ўхшаб отилиб чиқади).

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #5 : 15 Sentyabr 2011, 11:20:32 »
Боланинг ўн икки бармоқ ичагида, шунингдек ингичка ичагида катта одамларникидаги каби овқатни ҳазм қиладиган ширалар ва ферментлар бўлади, бироқ уларнинг миқдори кам, активлиги эса анча суст. Айни вақтда боланинг ичаги катта одамларникига қараганда 1,5 баравар узун бўлади.
Жигар овқат ҳазм бўлишида муҳим роль ўйнайди ва шунингдек ўзига хос хусусиятларга эга. Чақалоқда жигар, ҳужайралари ва ўт пуфаги чала ривожланган бўлади, натижада Ñ‘ғни ҳазм қилиш учун зарур бўлган ўт жуда кам миқдорда ҳосил бўлади ва ичакка кам ажралади. Баъзи оилаларда янги туғилган болаларга яхши семирсин, деб қайнатиб пиширилган думба Ñ‘ғи бериш каби зарарли одат бор, бу меъда-ичак йўлида оғир ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Меъда ҳажми кенгайиши ва овқат ҳазм қилиш системасинииг ривожлана бориши натижасида болага овқат бериш сони камайиб боради, масалан, янги туғилган бола бир кунда 7 маҳал эмизиладиган бўлса, бир яшар бўлган болага 4-5 маҳал овқат берилади. Овқатлантириш ўртасидаги муддат 4 соатга узаяди. Бола тез-тез овқатлантирилганда ва берилиши лозим бўлган овқат миқдори кўпайтириб юборилганда меъдада ҳали яхши ҳазм бўлмаган овқатга янгиси аралашади ва энди унинг ҳазм бўлиши қийинлашади.
Овқатланишлар ўртасидаги белгиланган танаффусларга риоя қилинганда ингичка ичакда касаллик қўзғатувчи бактериялар кўпаймайди, чунки бу даврда ингичка ичакларда қолган микробларни озод ичак ширалари ўлдириб юборади.
Бундан ташқари, шуни унутмаслик керакки, болани кечаси овқатлантириб бўлмайди, чунки бу даврда боланинг овқат ҳазм қилиш органлари 6-8 соат мобайнида дам олиши шарт. Бунинг сабаби жуда оддий, бола меъда-ичак йўлининг ҳазм қилиш ва ҳаракатчанлик қобилияти катталарникига қараганда анча суст бўлади. Бундан ташқари, тунда овқатни парчалашга ёрдам берадиган ичак ферментларининг активлиги сусаяди.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #6 : 15 Sentyabr 2011, 11:20:45 »
Ҳар бир овқатнинг янги хилини болага аввал оз-оз-дан бера бошлаш, кейин ёшига яраша кўпайтириш лозим. Бу қоидага, албатта риоя қилиш зарур, чунки боланинг ҳали етарлича шаклланиб улгурмаган меъда-ичак йўли озиқ моддаларни ҳазм қилиш учун катталарникига қараганда анча кўп куч сарф қилади. Масалан, бола тўрт-беш ойлик бўлганида икки баравар, ёшига етганида эса 3,5 дан 10 килограммгача семиради. Унинг бўйи ҳаётининг биринчи йилидаёқ 50 дан 75 сантиметргача ўсади. Шу сабабли, боланинг ҳар куни бир килограмм вазнига овқат билан оладиган калорияси катта, одамларнинг ҳар килограмм вазнига бўлган эҳтиёжига нисбатан 3-4 ҳисса ортиқ бўлиши керак.
Бола ҳали ҳар қандай овқатни ҳазм қилолмайди. Шу сабабли, болага овқат тайёрлашда етарли даражада майдаланган озиқ-овқат маҳсулотлари (парҳез гуруч, гречка унлари ва бошқалар)ни ишлатиш керак.
Ўсимликлардан олинадиган маҳсулотларда қийин ҳазм бўладиган клетчатка кўп бўлади. Шунинг учун уларда меъдани таъсирлайдиган қобилият кучли. Шу сабабли, уларни иложи борича майдалаб, қириб бериш керак, аке ҳолда меъда-ичак иши бузилиб (ҳатта болага сал Ñ‘қмайдиган овқат берганда ҳам), уни қийнаб қўйиши мумкин. Картошка, сабзи, карам, олма клетчаткаси анча нозик бўлади. Улардан болаларга кўпроқ бериб туриш тавсия этилади.
Бола иссиқ ёз кунларида жуда исиб кетганда ҳам овқатни яхши ҳазм қила олмай қолиши мумкин, чунки бола иссиқда терлаб, кўп сув йўқотади, бунга мурғак бола организми жуда сезгир бўлади.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #7 : 15 Sentyabr 2011, 11:20:56 »
Иссиқда ва бола организми жуда исиб кетганда овқат ҳазм қилиш безлари яхши ишлай олмай қолади, натижада ажраладиган шира миқдори камаяди ва сифати ўзгаради.. Шу сабабли, сунъий овқат ёки қўшимча овқат барвақÑ‚ бера бошланган болада ўткир меъда-ичак касалликлари салга пайдо бўлади. Она сутида касаллик қўзғатувчи микроблар бўлмайди ва унда болани меъда-ичак ҳамда бошқа касалликлардан муҳофаза қилиб турадиган ҳимоя таначалари бўлади. Мана шунинг учун ҳам болани ёз пайтида кўкракдан ажратиш тавсия қилинмайди.
Кўкрак сути бериб боқиладиган болалар яхши ривожланади ва камроқ касал бўлади. Болага турли хилдаги овқатларни бера бошлагандан кейин ҳам она сўтининг хосияти билинади.
Она сути бола организмига шунинг учун ҳам яхши таъсир кўрсатадики, унда овқатнинг барча зарур таркибий қисмлари бўлади ва жуда енгил сингади. Она сутидаги оқсил асосан нозик майда оқсил (энг майда заррачалар) – альбуминдан иборат бўлади.
Она сутининг оқсили ўз тузилишига кўра бола қонинг оқсиллари ва Ñ‚Ñžқималарига яқин бўлади, шу сабабли, чақалоқнинг меъда шираси кислоталилиги анча паст бўлсада, эмган сути дарров парчаланади ва бирмуича тўла сингади.
Сигир сути ичириладиган бола организми «Ñ‘Ñ‚» оқсилларни «ÑžÐ·Ð¸Ð½Ð¸ÐºÐ¸» қилиб олишга мажбур бўлади. Бунинг устига сигир сутидаги оқсиллар яхши сингмайди ва ўсаётган бола организмининг эҳтиёжини қондириш учун улар икки ҳисса кўп керак бўлади. Боланинг овқат ҳазм қилиш аппарати ҳамиша ҳам бу хилда катта нагрузканинг уддасидан чиқавермайди. Бу нагрузкани камайтириш, шунингдек, бир ойлик болага берилаётган сигир сутидаги Ñ‘Ñ‚ оқсилнинг аллергик хусусиятини камайтириш учун сигир сутига ёрмалар қайнатмаси қўшиш тавсия этилади.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #8 : 15 Sentyabr 2011, 11:21:07 »
Она сутидаги Ñ‘ғ яхши ҳазм бўлади, чунки у она сутида майда-майда бўлакларга парчаланган ҳолатда бўлади, ичакни таъсирлайдиган Ñ‘ғ кислоталарни ҳам тутади. Бундан ташқари, она сути Ñ‘ғида овқатнинг айрим таркибий қисмларини ҳазм қилишда қатнашадиган ферментлар бўлади. Масалан, липаза ферменти Ñ‘ғнинг кейинчалик парчаланишига имкон беради. Кўкрак сутидаги тўйинмаган Ñ‘ғ кислоталар иммунитет ишланиб чиқишига, тери қопламининг майин бўлишига, боланинг семиришига ва бўйининг ўсишига яхши таъсир қилади.
Кўкрак сути таркибига кирадиган углеводлар овқат ҳазм қилиш процесслари учун, бола ичагида унга фойдали бўлган микроблар ривожланишини активлаштириш, шунингдек ичак таёқчаларининг кўпайишига қаршилик кўрсатиш учун қулай муҳит яратиш хусусйятйга эга. Бундан ташқари, фойдали микроблар болани ич кетишидан сақлайди, чунки улар Ð’ группасидаги витаминларни ва шунга ўхшаш антибиотик моддаларни ишлаб чиқариш хусусиятига эга.
Она сутидаги оқсиллар, Ñ‘ғлар ва углеводларнинг нисбати сутдаги эриган ва осма ҳолдаги тўйимли моддаларнинг ҳазм бўлиши ва сўрилиши учун жуда яхши шароит яратади. Она кўкрагини эмадиган болалар рахит билан кам касалланади, чунки унинг таркибидаги кальций ва фосфор тузлари бола суякларида яхши йиғилади. Она сутида бўладиган темир ва мис тузлари болани анемия (камқонлик)дан сақлайди.
Она сутида яна гормонлар ва ҳимоя иммунтаналар бўладики, булар болани ҳаётининг биринчи ойларида баъзи ÑŽқумли касалликлар (қизамиқ, скарлатина, эпидемик паротит (тепки), полиомиелит ва бошқалар)дан сақлаш хусусиятига эга.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #9 : 15 Sentyabr 2011, 11:21:21 »
Бинобарин, она сути чақалоқ учун бебаҳо овқат ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир она боласининг сиҳат-саломат, бақувват бўлиб ўсишини истаса, эмизиб боқиши керак.
Бола организмида ҳамиша моддалар алмашинуви содир бўлиб ва энергия ажралиб туради. Боланинг тез ўсиши ва рнвожланиши овқатдаги айрим таркибий қисмларнииг зўр бериб сингишини талаб қилади. Шу муносабат билап моддалар алмашинуви ва энергия ажралиши процессларининг кучли бўлиши бола организмининг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Болаларда энерғиянинг бир қисми (катталардагидан фарқ қилиб) Ñ‚Ñžқима моддалар, асосан оқсил табиатидаги Ñ‚Ñžқима моддаларнинг ўсиши ва йиғилиши учун сарф бўлади, бу ўсаётган организмнинг иккинчи хусусияти ҳисобланади. Бундан ташқари, бола организмида сингиш процесслари парчаланиш процессларидан доимо устун бўлади, иатижада бола организмига киритиладиган оқсил миқдори сийдик ва ахлат билан чиқиб кетадиган оқсил миқдоридан ортиқ бўлиши керак.
Энергия фақат бола эмаклаганида, юрганида, йиғлаганида эмас, балки у бутунлай тинч турганида ҳам сарф бўлиб туради. Бола ухлаб ётганида ҳам органлар фаолияти давом этаверади, овқатнинг меъда-ичак йўлида ҳазм бўлиш процесси содир бўлиб туради. Бола организмида энергия сарфланиши иссиқлик. ҳосил бўлишига ҳам боғлиқдир, бусиз тананинг турғун температурасини тутиб туриш мумкин бўлмаган бўлур эди. Боланинт ўсиши, ривожланиши, мускулларининг қисқариши ва ички органларининг фаолияти, тана температурасини тутиб туриш учун зарур бўлгаи энергияни у қаердан олади?

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #10 : 15 Sentyabr 2011, 11:21:39 »
Оқсиллар, Ñ‘ғлар ва углеводлар бола организмига овқат билан тушади. Овқат маҳсулотлари ҳазм йўлидан ўтар экан, муттасил равишда емирилиб, ўз химиявий таркибига кўра анча оддий моддаларга. парчаланади. Ана шу ўзгаришлар процессида энергия ажралади. У организмда турли орган ва системаларнинг фаолияти ва емирилганлари ўрнига янги оқсиллар, Ñ‘ғлар ҳамда углеводлар ҳосил бўлиши учун сарфланади, лекин энди булар одам организмига хос бўлади. Организмга овқат билан ва нафас олганда тушадиган моддаларнинг бу барча мураккаб ўзгаришлари моддалар алмашинуви деб аталади.
Одам организмининг ҳар бир ҳужайраси қон еткаказиб берадиган озиқ моддаларнинг муттасил равишда тушиб туришига муҳтож бўлади. Бу моддалар қонга ичакдан тушади. Овқат танадаги ҳужайраларнинг кўпайиши учун ҳам зарур. Боланинг тез ўсиши ва ривожланиши у овқат билан бирга оладиган моддалар ҳисобига янги ҳужайралар ва Ñ‚Ñžқималар ҳосил бўлиши билан кечади.
Шу билаи бирга қон, тери ҳужайралари ва тананинг бошқа Ñ‚Ñžқималари ҳар куни емирилиб туради. Организмдан чиқариб юбориладиган емирилган ҳужайралар ўрнига янгилари пайдо бўлади, тирноқ ўсади ва ҳоказо. Бу ишларнинг ҳаммаси учун эса организмга зарур моддалар овқат билан доимо тушиб туриши керак.
Бинобарин, овқат бола учун фақат эпергия ва иссиқлик манбаи бўлмай, балки гўё «қурилиш» (пластик) материал ҳамдир, бусиз бола ўса олмаган ва ривожлана олмаган бўлур эди.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #11 : 15 Sentyabr 2011, 11:22:58 »
ОВҚАТНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Ота-оналар болани эҳтиёжига жавоб берадиган овқат билан таъминлаш ҳақида тушунчага эга бўлишлари керак. Боланинг нормал ривожланиши ва ўсиши учун у ҳар куни етарли миқдорда оқсиллар, углеводлар, минерал тузлар, сув ва витаминлар олиб туриши зарур.
Оқсиллар – ҳар қандай тирик ҳужайранинг асосий таркибий қисми. Ҳеч қандай бошқа модда, ҳатто Ñ‘ғлар, углеводлар ҳам оқсилнинг ўрнини: боса олмайди, чунки янги ҳужайра ва Ñ‚Ñžқималарнинг қурилиши учун сарфланадиган азот оқсилда бўлади. Шуниси ҳам борки, болаларнинг оқсилга бўлган эҳтиёжи катта одамдагига қараганда анча ортиқ бўлади. Бола гавдасининг ўсиш процесси қанчалик кучли бўлса, бу талаб шунча ортиқ бўлади.
Оқсиллар шунингдек моддалар алмашинувида, турли касалликларни ÑŽқтиришга мойил бўлмасликда, гормонлар ва ферментлар деб аталадиган махсус моддаларнинг ишланиб чиқишида қатнашади.
Оқсиллар овқат ҳазм қилиш йўлларига тушиб, меъда ва ичак шираси таъсирида бирмунча оддий бирикмалар – аминокислоталарга парчаланади. Аминокислоталар ичак девори орқали қонга сўрилиб, бутун организмга тарқалади. Ҳозир йигирмата аминокислота, шулардан ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган саккизта аминокислота (триптофан, фенилаланин, лизин, метионин, валин, лейцин, изолейцин, треонин) мавжудлиги маълум. Улар организмда ҳосил бўлмай, фақат овқат билан тушади.
Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар (тухум, сут, творог, гўшт, балиқ ва бошқалар) да бўладиган оқсилларнинг биологик жиҳатдан жуда ҳам актив экани аниқланган. Бундан ташқари, уларда инсон учун зарур бўлган барча зарур аминокислоталар бор.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #12 : 15 Sentyabr 2011, 11:25:11 »
Айниқса эмадиган чақалоқлар тўла сифатли оқсилга жуда муҳтож бўлади ва организмга овқат билан тушадиган оқсиллар умумий миқдорининг 90 процентини ташкил қилади.
Ўсимлик маҳсулотлари (нон, картошка, сабзавотлар, ёрмалар ва бошқалар)да бўладиган оқсиллар аминокислота таркибига кўра анча оз бўлади, бунинг устига ҳайвон оқсилларига қараганда ёмон сингади.
Ўсимлик маҳсулотларини ҳайвонлар маҳсулотлари билан Ñ‚Ñžғри аралаштириб, бирини иккинчиси билан бойитиб, одам организми оқсиллари ва аминокислоталари таркибига яқин оқсиллар аралашмасини олиш ва уларнинг сингишини ошириш мумкин. Мана шунинг учун ҳам болага ҳар хил ҳайвон ва ўсимлик маҳсулотларидан иборат турли овқатларни берган маъқул.
Ёғлар фақат энергия ва иссиқлик манбаи бўлибгина қолмай, балки орган ва Ñ‚Ñžқималар ҳужайраларининг таркибига киради. Организмда бир грамм Ñ‘ғ ёнганда бир грамм оқсил ва углевод ҳосил қилгандагига қараганда икки ҳисса кўп иссиқлик ҳосил бўлади. Ёғлар тери остида йиғилиб, организмнинг иссиқлик йўқотишининг камайишига имкон бёради, ички органларни турли механик шикастланишлардан сақлаб туради.
Ёғлар ҳам оқсиллар каби тўла сифатли ва сифатсиз бўлади. Сут маҳсулотлари (сариёғ, қаймоқ, сметана, творог, пишлоқ) таркибига кирадиган сут Ñ‘ғи, балиқ мойи, шунингдек тухум сариғида бўладиган Ñ‘ғ энг фойдали Ñ‘ғларга киради. Уларда боланинг саломатлиги ва ўсиши учун зарур бўлган витамин А ва Ð’ бўлади. Мол, қўй Ñ‘ғида бу витаминлар жуда кам бўлади, ўсимлик мойида деярли йўқ. Бироқ ўсимлик мойи ўсиб келаётган организм учун зарур бўлган баъзи фойдали тўйинмаган Ñ‘ғ кислоталар ва фосфатидларнинг манбаи ҳисобланади, булар моддалар алмашинувида ва иммунитет ишланиб чиқишида қатнашади. Шу сабабли, ҳайвон оқсиллари билан бир қаторда ёшидан ошган бола овқатига ўсимлик мойини ҳам ишлатиш керак.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #13 : 15 Sentyabr 2011, 11:25:32 »
Углеводлар миқдорига кўра овқатнинг бирмунча кўп таркибий қисми ҳисобланади. Улар шунингдек энергия ва иссиқлик ҳосил бўлиши учун хизмат қилади. Болаларнинг углеводларга бўлган кундалик эҳтиёжи улар жуда серҳаракат бўлганидан катталарникига қараганда икки хисса ортиқ бўлади.
Ўсимликлардан тайёрланадигаи маҳсулотлар (нон, ёрмалар, картошка, сабзавотлар, мевалар) углеводларнинг манбаи ҳисобланади, чунки уларда кўп миқдорда қанд, крахмал ва клетчатка бўлади. Ҳайвоплардан олинадиган маҳсулотлардан фақат сут қандга бой бўлади. Болаларнинг овқатида оддий қандлар – глюкоза ва фруктозадан иборат енгил сингадиган углеводлар муҳим роль ўйнайди. Булар мевалар, сабзавотлар, шарбатлар, шунингдек сут (сутда сут қанди – лактоза бўлади) билан бирга организмга тушиб туради.
Крахмал қандга қараганда тузилиши анча мураккаб углевод. У сувда эримайди, бироқ организмда ҳазм ширалари таъсирида қандга айланади. Крахмал айниқса нонда, ун маҳсулотлари, ёрмалар, картошка ва бошқаларда кўп бўлади. Қанд ва крахмал организмда емирилиб, айни вақтда энергия ажратади, бу энергия асосан мускул фаолияти учун сарфланади. Тўрт-беш ойлик бола овқатида (онасини эмганида) фақат сут қанди – лактоза бўлади. Бола овқатидаги углеводлар миқдори аралашмаларга аста-секин қанд қўшиш, шунингдек, крахмалга бой ёрма маҳсулотлар ва сабзавотдар бера бошлаш ҳисобига ортади. Бола беш ойлик бўлганида оғзида углеводларни парчалаш қобилиятига эга бўлган, таркибида птиалин ферменти бўладиган сўлак ҳосил бўлади.
Сабзавотларда, меваларда ва турли хилдаги ёрмаларда жуда кўп бўладиган ўсимлиқ клетчаткаси бутунлай бошқа аҳамиятга эга. Унинг озиқа сифатидаги қиммати арзимасдир, чунки у ҳазм бўлмайди. Бироқ клетчатканииг озроқ миқдори овқат ҳазм бўлиши учун фойдали, чунки у ичак ҳаракатини кучайтиради, ҳазм бўлмай қолган овқат қолдиқларининт ичакда сўрилишига ёрдам беради ва ичакнинг мунтазам равишда бўшалиб туришини таъминлайди. Шу сабабли, бола ярим ёшдан ошгач, унга мева ва сабзавот бўтқаси ҳамда ширасини бериш тавсия этилади.

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Go'dak bolani ovqatlantirish
« Javob #14 : 15 Sentyabr 2011, 11:26:35 »
Минерал тузлар. Озиқ-овқат маҳсулотларида оқсиллар, Ñ‘ғлар ва углеводлардан ташқари, турли хилдаги минерал моддадар – кальций, фосфор, магний, темир, натрий, калий, йод, мис тузлари бўлади ва ҳоказо. Ўсаётган организмга айниқса кальций, фосфор ва магний тузлари зарур, бу тузлар скелет суяги ва тишларнинг тузилиши учун керак бўлади. Темир, мис ва кобальт тузлари нормал равишда қон яратилиб туриши учун зарур.
Сутда ва сут маҳсулотларида бўладиган кальций тузларн осон ҳазм бўлади. Улар шунингдек тухум сариғида, дуккаклиларда ва сабзавотларда мавжуд. Сутда, пишлоқ, тухум сариғи, гўшт, балиқ, сули ёрмаси, мевалар, ёнғоқ ва бошқаларда фосфор кўп.
Ҳар хил ёрмалар, мевалар, гўшт, балиқ, дуккаклилар магний тузларига бой. Чақалоқлар учун творог, олма, сули ёрмаси бўтқаси, мева шарбатлари ва каттароқ ёшдаги болалар учун гўшт, сабзавот-картошка ва бошқалар темир манбаи ҳисобланади.
Калий ва натрий тузлари сув-туз алмашинувида иштирок этади. Натрий организмга ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар ва ош тузи билан, калий тузлари эса картошка, карам, творог, гўшт, балиқ билан тушади ва ҳоказо.
Боланинг нормал ривожлациши учун яна микроэлементлар зарур (тана Ñ‚Ñžқималарида) жуда оз бўлганидан шундай деб аталади), улар йод, фтор, рух ва ҳоказолардир.
Ҳайвон ва ўсимлик маҳсулотларидан олинадиган турли-туман овқатлар болаларнинг ҳар хил минерал тузларга бўлган эҳтиёжини қондиради.

 

Bolani 7 qadamda gorshokka o'rgatamiz.

Muallif AnsoraBo'lim Bolalar tibbiy tarbiyasi

Javoblar: 3
Ko'rilgan: 5306
So'nggi javob 26 Noyabr 2012, 14:10:00
muallifi Ansora
Bolani bolalar bog'chasiga berish kerakmi? Yoki yo'q? (aynan O'zbekistonda)

Muallif MahdiyahBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 34
Ko'rilgan: 17024
So'nggi javob 05 Mart 2013, 08:57:25
muallifi Abdulloh_8800