Витамин С организмга фақат озиқ-овқат маҳсулотлари билан тушади. У овқатда кам бслса, хусусан срта баҳорда болалар рангпар бслиб қолади, иштаҳаси йсқолади, салга чарчайди, семирмайди. Ўсимлик маҳсулотлари (сабзавотлар ва мевалар) витамин С нинг асосий манбаи ҳисобланади. Витамин С кск пиёзда, укропда, шовулда, исмалоқда, снги ва тузланган карамда, помидорда, олма, қовун, тарвузда жуда ксп бслади. Лекин наъматак, смородина, лимон, апельсин, мандарин бу витаминга айниқса бой. У картошкада ҳам етарла миқдорда бслади. Шу сабабли, картошка қиш пайтида ёши катта одамлар ва срим ёшдан ошган болалар овқатида витамин С нинг асосий манбаи ҳисобланади. Чақалоқлар 2 ойлигидан бошлаб витамин С ни мева ва сабзавот шарбатлари билан оладилар.
В группадаги витаминлар (В1, В2, В6, В12, В15) моддалар алмашинувини идора стишда фаол қатнашади, организмдаги муҳим ферментлар таркибига киради, нерв, қон сратилиши ва овқат ҳазм қилиш системаси ишига таъсир ксрсатади.
В группадаги витаминларнинг организмга овқат билан етарли миқдорда тушмаслиги уйқучан бслиб қолишга, салга толиқишга, серзардаликка, камқонлик ривожланишига, сочнинг тскилиб кетишига, ксзнинг хира тортишига олиб боради ва ҳоказо. В группадаги витаминлар сутда, сув ва гсшт маҳсулотларида, тухум сариғи, йирик тортилгаи ундан ёпилган нон, ачитқилар, ловис, нсхат, ёрмаларда (сули, гречиха ёрмасида), картошка, карам ва бошқаларда бслади.