Sabrning hozirgi ko'rinishi...  ( 6272 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 B


MirzoMuhammad  06 May 2015, 22:48:42

ИСТИРЖОЪ
Истиржоъ (мусибат келганда إنا لله وإنا إليه راجعون  “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз” дейишлик) эса шу умматга хос амаллардан.
   Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Умматимга умматлардан ҳеч бирига берилмаган нарса ато қилинган. Бу – мусибат чоғида  إنا لله وإنا إليه راجعون  (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз) дейишлигидур”. (Табароний)
   Яна бошқа ривоятда эса:
   “Бу умматга мусибат пайтида улардан аввалги пайғамбарларга берилмаган нарса берилди -  إنا لله وإنا إليه راجعون  (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз). Агар улардан аввалги пайғамбарларга берилса Яъқубга берилар эди”. 
   Умму Саламадан имом Муслим ривоят қилган ҳадисга асосан истиржоъдан кейин   اللهم آجرني في مصيبتي واخلف لي خيراً منها  (Эй Аллоҳ! Мусибатимга ажр бер ва менга унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини бер) деб қўйишлик суннатдур. Шунда унга Аллоҳ таоло мусибатига ажр бериб, унга унинг ўрнига ундан кўра яхшироғини бериб қўюр.
   Умум Салама разияллоҳу анҳо: “Абу Салама вафот қилганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрганларидек айтдим, Аллоҳ таоло менга унинг ўрнига ундан яхшироғини – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни бериб қўйди” деганлар. (Руҳул маъоний)

Qayd etilgan