Said Ahmad. Kuyov  ( 13678 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  28 Avgust 2011, 11:12:17

Said Ahmad. Kuyov (komediya)



Muallif: Said Ahmad
Hajmi: 502 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Ziyolee  07 Sentyabr 2011, 07:42:29

Саид АҲМАД

КУЁВ


П ь е с а

(Уч парда, уч кўринишли комедия)


ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР:

Ғ а н и в о й — селекциячи, бева, 67 ёшларда.
Қ у д р а т — унинг ўғли, 50 ёшларда.
Р а ҳ и м а — Қудратнинг хотини.
Б а ҳ р и — Ғанивойнинг катта қизи.
Н а з м и — кичик қизи.
Э р к и н — Кудратнинг ўғли. Фотограф.
Ж ў р а в о й — Ғанивойнинг қўшниси.
М а ҳ с у м — Назмининг эри.
З е б и н и с а — колхоз раиси.
А н з и р а т
Ж а м и л а
X о л н и с а
З у м р а д
Р а ҳ б а р
Қ у м р и
А с а л — қишлоқдаги бева хотинлар.


Биринчи парда

БИРИНЧИ КЎРИНИШ

Озода, шинам ҳовли. Ўртада чорбоққа чиқадиган эшик. Девор орқасидан теплица томи кўриниб турибди. Эрталаб, тонготар пайт. Айвонга нонушта тайёрланган. Саҳна четида Ғани ота залга тсскари қараб табуреткада ўтирибди. Оёғи тагида тоғора. Унда ювиб, сиқилган кийимлар. Айвонда ўғли Қ у д р а т билан келини Р а ҳ и м а унга ҳайрон караб туришипти. Қудрат узоқ паузадан кейин тслефон трубкасини олиб, шанғиллаб гапира бошлайди.

Қ у д р а т. Э, тезроқ келмайсанми, опа? Ҳаммаёқ қиёмат-қойим бўлиб кетди-ку. Гапни чўзма. Келсанг биласан. Айтиб қўймасам, кейин мендан хафа бўлиб юрасан. Поччани ҳам олакел. Ҳа, айтганча, командировкада эди-я. Ўзинг келавер, бўлмасам.

Трубкани жойига қўйиб, айвондан тушиб, дадаси олдига келади.

Шу яхшимас-да, дада. Мусича кукуламай туриб олиб, саҳардан ҳовлига чиқиб кир ювганингиз нимаси? Одамлар кўриб қолишса биз нима деган одам бўламиз? Унақа қилманг-да, дада.
Ғ а н и. Ҳа, ёқмадими? Номус қилдингми? Агар номус қилиш қўлларингдан келадиган бўлса, энди кўрасанлар. Кўйлак-иштонимни автобус остановкасигача опчиқиб юваман.

Тоғорадаги кирларни кўтариб кўча томонга юрабошлайди.

Р а ҳ и м а. Ахир, унақамас-да, дадажон. Бизни эл-юртга шарманда қилмокчисиз. Эгнингиздан пеш тушган кийимни пеш ювиб турган бўлсак. Икки ҳафтадан бери кийимингизни бизга бермай ўзингиз ювяпсиз. Муни қаранг, очилмапти. Кири шундоқ турипти. Унинг устига дазмол қилмай кийиб кетипсиз. Биров кўрса, кир ювмай келинингнинг кўли синсин, демайдими.
Ғ а н и. Жонинг ачимай қўяқолсин. Жони ачийдиганим ўн бир йил бўлди, қора ернинг тагида ётипти. Тирикчилигим ит ётиш, мирза туриш бўлиб қолганига ўн бир йил бўлган. Обидагинам бўлганда менга бу кунлар қаёқда эди.
Р а ҳ и м а. Биздан нима ёмонлик кўрдингиз, ахир? Овқатингиз тайин, ўрнингиз солиғлиқ, кирингиз ювиқлик, яктагингиз у ёқда турсин, пайтавангизга ҳам дазмол босамиз, ўнгигаям, тескарисигаям босамиз. Дурустроқ кийиниб юринг, деймиз. Кимсан, бутун мамлакатга таниқли лимончи селекционер бўлсангиз. Ҳафтада бир телевизорга чиқиб лимондан гапирсангиз, газетаю журналларда тинмай светной суратингиз чиқиб турган бўлса. Ҳали Туркманистон, ҳали Тожикистон, ҳали Қирғизистондан телефон устига телефон қилиб, лимонни қанақа экади, кўчатидан биттагина олишни иложи борми, деб сўраб туришган бўлса. Сал мундоқ ўз обрўингизга яраша иш тутингда, жон дадажон.
Ғ а н и. Кечқурун бўлди дегунча ҳамманг уй-уйингга кириб кетасан, магазин қоровулининг итидек битта ўзим қоламан.
Р а ҳ и м а. Вой, уйга кириб ётинг. Биров кирма деяптими? Чойхонага чиқинг. Клубга боринг, мана шундоқ ёнимизда. Ҳар куни индийский кинолар бўлади.
Ғ а н и. Кино дейди-я. Обидагинам ташлаб кетгандан буёқ кино нималигини билмайман.
Қ у д р а т. Энди қандоқ қиламиз, дада. Аноси ўлмаган ким бор, атоси ўлмаган ким бор, қандоқ қиламиз.
Ғ а н и (сапчиб ўрнидан туриб кетади). Ия, ия, ҳали ниятларинг шумиди?! Онангни кетидан мени ҳам жўнатмоқчимисанлар? Ўлимимни кутиб ўтирган экансанлар-да. Йў-ўқ, мен ҳали-вери ўлмайман. Бу дунёдан умидим кўп. Қиз олиб сенларни бир куйдирмасам!
Қ у д р а т. Сал пастроқ тушинг, дада, жуда баландга чиқиб кетдингиз.
Ғ а н и. Уйланолмайманми, а, уйланолмайманми? Шу зах, қоронғи уйда кўкрагимни захга босиб муздек ёстиқни қучоқлаб ғингшиб ётавераманми?!

Қудрат билан Раҳима бир-бирига маъноли қараб олишади.

Р а ҳ и м а. Вой, тавба! Ўгай онали бўладиганга ўхшаймиз. Нотавон кўнгилга қўтир жомашов, деган экан, бир доно одам. (Кесатиб.) Қанақасидан бўлсин, боевойроғиданми, ё пишиб, етилиб ана кетаман, мана кетаман деб ҳилвираб турганиданми? (Қудрат унинг ёнига келиб, кўп жиғига тегаверма дегандек, сонини чимчилайди.) Карнайчи билан сурнайчига хабар бериб, очередга ёзилиб қўйиш керак экан. У ўлгурларнинг ҳам қўли-қўлига тегмайди.

Кўчадан дод устига дод солиб Н а з м и киради. Ҳансираб, терлаб кетган, сочлари тўзғиган.

Н а з м и. Вой дод! Вой дод! Онагинамдан айрилиб қолдим. Меҳрибонимдан айрилиб қолдим. Сандиқ тўла сариқ гул, тақсам адо бўлмайди, онагинамни дардини айтсам, адо бўлмайди. Шу ҳовлиларда селкиллаб юрсангиз бўлмасмиди? Савлатим онам, давлатим онам. Бизни одам қилгунча сочи супурги, қўли косов бўлган онам. Вой дод! Вой дод! Кимларга айтай юракдаги дардимни!
Қ у д р а т. Бўлди-ей, онангни ўлганига ўн бир йил бўлди-ю, энди йиғлайсанми? Ўлганда қаёкда эдинг, курортда эдинг. Телеграмма берсам ҳам келмагансан. Йигирмасига зўрға етиб келгансан.
Н а з м и. Вой, менга нега зуғум қиласиз, акажон? Ахир серсам ўлгурни мазаси йўқ эди. Путёвкамдан ҳали ўн етти кун бор эди.
Ғ а н и. Дод, де, онанг тирилиб келади.
Н а з м и. Онагинамни бошқатдан ўлдирдинглар. Бу гапларни эшитиб, гўргинангизда қандоқ ётибсиз, онажон. Уй тўла лимон, биттагинасини емай ўлиб кетган, онагинам.

Қўлида гулқайчи билан узумни хомток қилаётган Жўравой у томонга қарайди.

Ж ў р а. Тинчликми? Нима гап бўлди? Биронтаси яна лимон узиптими?
Ғ а н и. Бу ёқдан айланиб чиқ. Дардимни сен биласан. Эллик йиллик девор-дармиён қадрдонимсан.

Ж ў р а девор ошиб тушади.

Ж ў р а. Ўзи нима гап бўлди? Ҳой, қизим, сен бирпас шанғилламай тургин.
Қ у д р а т. Дадам уйланмоқчилар.
Р а ҳ и м а. (севиниб). Шундоқ, ўргилай.
Ж ў р а. Ия, ростданми? Ё, тавба! Уйланиб нима қиласан? Дардисарни бошингга урасанми? Тўрингдан гўринг яқин бўлиб қопти-ку, уйланишга бало борми! Хотин зотининг турган-битгани даҳмаза-ку. (Белбоғидан тортиб силкитади.) Э, бу аҳволда тўйнинг эртасига ўлиб қоласан. Лимон еявериб, лимон гулини ҳидлайвериб совуғинг ошиб кетибди.
Ғ а н и. Кўп валдирама. Отам раҳматли тўрт марта уйланганлар. Узумни ғўрасини ғарч-ғарч чайнардилар, турпни сувини ичардилар, хом анорни емасалар ухлолмасдилар. Шунча нордон нарса еб совуқлари ошмаган. Қайтага саксон бир ёшларида Ҳасан-Ҳусан фарзанд кўрганлар. Сен нима деб ўтирипсан, лимон дейди-я!
Н а з м и. Вой дод! Олган хотини Ҳасан-Ҳусан туғиб берса ҳовлининг ҳаммасини олиб қўяди. Ойимдан қолган меросга эга чиқади.
Қ у д р а т. Овозингни ўчир! Ойингдан нима қопти? Битта мис баркаш билан тўртта сопол лаган қолган. Ол, керак бўлса!
Б а ҳ р и (эшикдан кирганига анча бўлган. Гапларга қулоқ солиб турган эди). Ҳали шунақами, ҳали шунақами? Ўттиз иккита невара кўрган, еттита қуда тутган одамдан шу гап чиқдими? Вой, қудаларим олдида нима деган одам бўламан? Невара-чевараларимга нима дейман? Яқинда қиз узатадиган одамман. Ухожорний чолнинг невараси экан, деб совчилар остонамдан қайтиб кетади. Ҳой, Қудрат, нима қилиб серрайиб турибсан? Чақир ўғлингни. Эркинингни чақир!
Қ у д р а т. Нима қиласан, уни, опа?
Б а ҳ р и. Чақир уни. Чақир дедимми, чақир!
Қ у д р а т. (уйга қараб). Ҳо, Эркин, Эркин-ов! Суратни кейин ишларсан, бу ёққа чиқ!

Ичкаридан бўйнига фотоаппарат осган, соқоли кўксига тушган Э р к и н чиқади.

Б а ҳ р и. Мана! Мана! Мана шу невараси бўлади. Неварасининг соқоли кўксига тушади. Невараси ҳассасига таяниб қолган чолга қайси ликилдоқ кампир тегади. Бу гап кимдан чиққан бўлса, номаъқул бузоқнинг гўштини епти.
Р а ҳ и м а. Қўйинг, опа, уйлансалар уйланақолсинлар. Кўнгил экан-да!
Н а з м и. Вой дод! Кеннойим дадамдан қутулолмай юрган экан. Бу гап шу кишидан чиққан. Бир коса ош бериш, битта кўйлагини ювиш малол келганидан дадамни уйлантирмокчи. Қайси келин эр уруғига эл бўлган!
Б а ҳ р и. Агар дадагинам сизларга малол келаётган бўлсалар, мен олиб кетаман. Бизникида турадилар.
Ж ў р а. Баҳри, сени яхши биламан. Эрингни ҳам кафтимнинг чизиғидек точний биламан. Биринчидан, Ғани бир буюм эмас, ҳамма олиб кетаверадиган. Уй керак бўлса, республиканинг қайси бурчагига борса профессорлар ололмаган уйни беришади. Негаки, бунақа лимончи ҳали етти иқлимда пайдо бўлмаган. Бу гап, гап эмас. Иккинчидан, сен уни бекорга олиб кетмайсан, уни ўзидан кўра пенсияси керак сенга, билдингми?
Б а ҳ р и. Сиздан қачон бир ширин гап чиққандики, энди чиқади. Манави келин билан Жўравой тоғанинг тили бор.
Н а з м и. Ойимни ҳам шу келин сил қилиб ўлдирган.
К у д р а т. Оғзим бор, деб ҳар гапни айтаверасанми? Ўчир овозингни!
Н а з м и. Агар дадам уйланадиган бўлсалар, хотинларига сирка ичириб, акашак қилиб ўлдираман. Лимонхонага ўт қўйиб, кулини кўкка совураман.
Ж ў р а. Энди менга кдранглар. Бунақа валақ-вулуқ қилган билан иш битмайди. Дўппини олиб қўйиб, гаплашайлик. Мен Ғанивой томонда туриб гаплашай. Сизлар кўпчиликсизлар, мен томонга икки киши ўтсин. Шунда икки ёқ баб-баравар овозга эга бўлади. Қани, ким ўтади? (Назми билан Баҳри ҳаммага синчковлик билан қараб туришади.) Ҳой келин, сен мен томонга ўт. Эркин ҳам ўтсин.
Б а ҳ р и. У ёш бола-ку. Нимани билади.
Ж ў р а. Ия, ия! Шу ёш болами? Соқолини қара. Лев Толстойга ўхшайди. Хўш десангиз, бу томони ҳал бўлди. Гап бундоқ. Мен томондагилар Ғанининг уйланишига тарафдор. Сиз томондагилар қарши. Келишдикми? Қани, қайси томондагилар гап бошлайди?
Н а з м и. Мен бошлайман. Биз қаршимиз.
Ж ў р а. Сабабини айт.
Н а з м и. Қаршимиз, вассалом.
Ж ў р а. Бу гап эмас. Даданг олтмиш етти ёшда. Гражданлик ҳуқуқи ўзида. Бола-чақаларидан тинчиган. Бирини эрга бериб, бирини уйлантириб, қарзидан қутулган. Энди уйланмоқчи экан, ихтиёри ўзида. Сен қарши бўласанми, бўлмайсанми, буни аҳамияти йўқ.
Н а з м и. Бой, амаки, билиб гапиряпсизми?
Б а ҳ р и. Булар шунақа, поччанг ўлгур ҳам агар мен ўлиб қолсам, бу ёқдан тупроққа тиқади-ю, мозорбошидан қайтишда сурнай чалдириб, биттасини уйга олиб келади.
Ғ а н и. Куёвимни кўпам ёмонлайверма. Дуруст бола у.
Б а ҳ р и. Ёмонлаётганим йўқ. Битта яхши эркак сизми? Шундоқ онагинамни арвоҳини чирқиллатяпсиз.
Қ у д р а т. Бунақа майда, ипирисқи гапларни қўйинглар. Асосий гапдан гаплашайлик. Дадам ейиш-ичишдан кам эмаслар. Кийимлари ювуқсиз қолгани йўқ. Аммо қариганда битта танмаҳрам зарурлигини биламан. Аммо олтмиш етти ёшга кириб уйлансалар, эшитган қулоққа жуда хунук гап-да.
Ж ў р а. Қудратжон, сен ҳам ўзимни боламдексан. Киши кексайганда ётиб қолиши бор. Ётиб қолган кишининг ҳар хил ҳолати бор. Келин ечинтириб қаролмаса. Қизлар келиб қаролмаса. Сенлар ҳам бир қарайсанлар, икки қарайсанлар, учинчи галда бурниларингни жийирасан. Шунақа пайтда фақат битта танмаҳрам бу ишга ярайди. Ҳамманг ўз бола-чақаларинг билан оворасанлар. Мана, ўтган ҳафта даданг касал бўлиб қолди. Ҳамманг ишдасанлар. (Ғанига.) Нима еган эдинг, ҳа, қулупнай еб, кетидан хом сут ичган экан. Келин яқинига келолмади. Кунига мен ярадим. Ечинтириб, ўзим кийинтирдим. Хўш, шу инсофданми? Мен бўлмасам, беланиб ётаверармиди? Қани, бирортанг айт-чи, яна шунақа бўлса, (Назмига) сен қарайсанми, (Баҳрига) ё, сен қарайсанми? Манави келин-ку мутлақо қаролмайди. Масаланинг бу томонини ҳам ағдариб қаранглар-да.
Н а з м и (узоқ паузадан кейин). Майли. Мен розиман. Аммо битта шартим бор.
Ж ў р а. Қанақа шарт, айт!
Н а з м и. Агар хотин олсалар, бу уйда турмайдилар. Дом-помга чиқиб кетадилар.
Ж ў р а. Ўзи қурган уйни ташлаб кетадими? Ундан ташқари қишлоқда ортиқча уй йўқ. Бўладиган гапдан гапир. Лимонхонани ташлаб қаёққа кетади?
Б а ҳ р и. Уйланадиган одам бу ёғини ҳам пишиқ қилсин-да.
Ж ў р а. Унақа аҳмоқ гапни гапирма. Ўзларингга гап тегади. Бордию ичкуёв бўлиб кетса, чидайсанларми?
Н а з м и. Вой дод! Бизни ташлаб хотинлариникига кетмоқчимилар?! (Чапак чалиб додлайди).
Ғ а н и. Бўлди, овозингни ўчир-эй!
Қ у д р а т. Жўравой амаки, бояги гапларингизни хўп танамга ўйлаб кўрдим. Жуда доно гапларни айтдингиз. Мен дадамнинг уйланишларига розиман.
Р а ҳ и м а. От қаёққа юрса, арава ҳам ўшаққа юради. Менам розиман.
Н а з м и. Мен икки дунёда рози эмасман.
Қ у д р а т. Сени рози-розимаслигинг копейка. Ўзинг уч марта эрга тегдинг, биздан қайси бирига розилик сўраган эдинг. Кўчага чиқиб эркак зотини кўрсам, куёвим шу бўлса керак деб, эҳтиётдан салом бериб ўтаман.
Ж ў р а. Болам, эшак миниб оёқ остини кўргандан, туя миниб узоқни кўрган яхши дейдилар.
Н а з м и. Қачон эшак минибман?! Оғзингизга қараб гапиринг, амаки.
Ж ў р а. Сени эшак минди деяётганим йўқ, болам. Бу бир мақол.
Н а з м и. Мақол ҳам ўлсин. Энди шу битта эшак қолганди мақол бўлмаган.
Қ у д р а т. Билиб-билмай гапга аралашмай тургин, мақолни тагида бир гап бордирки, гапга қистиряптилар. Гапиринг, Жўравой амаки.
Ж ў р а. Гапдан ҳам адашиб кетдим. Нима эди? (Ўйлаб). Ҳа, топдим. Узоқни ўйлаш керак, болам. Даданг кичкина одам эмас. Кимсан, Ғани лимончи! У яратган лимон навлари бутун Ўрта Осиё ва Қозоғистонга машҳур бўлган. Ҳатто Кавказдан одам келиб, кўчат олиб кетяпти. Ғанивой бугун Фарғонада бўлса, эртага Хоразмда. Бирон ой йўқки республика ё областга бормаган бўлса. Областма-область юриб, лимончиларга консультация беради. Шундоқ дадаларинг борлигига севинмайсизларми. Кўкси тўла орден. Сал кунда герой бўлиб кетадиган ҳоли бор. Ана шу одамнинг ёнида иссиқ-совуғидан хабар олиб турадиган, орқасини қашлаб қўядиган бир танмаҳрам бўлса, эҳ-ҳе, бу чол тушмагур, нима ишлар қивормайди, дейсиз. Апельсин билан мандарин чатишмаси аллақачон битиб кетарди. Битта ўзларингни ўйламанглар-да! Республикани ўйланглар. Тушундингларми?!
Б а ҳ р и. Апильсин ўлгур билан мандарин ўлгурни уйланмай чатиштирса бўлмайдими!
Н а з м и. Ҳа-я, дадам уйланмасалар апильсин қуриб кетгур чатишмайдими?
Ж ў р а. Ўзимни қизим эмассан-да. Шундоқ бўлганда ҳозир битта шапалоқ ердинг.
Қ у д р а т. Тўхтанглар. Жўравой ака, гапларингиз бир каттакон олимнинг гапига тенг келадиган гап бўлди. Дадамга қанча яхши шароит яратиб берсак, у киши шунча яхши ижод қиладилар. Ҳой, Баҳри, ҳой, Назми, сенларни бу атрофда ҳеч ким фалончининг хотини, дейдими? Йўқ, демайди. Ҳалигача Ғани лимончининг қизи, дейди. Лимонини еганданкейин, лимончиниям ҳурмат қилгин-да. Дада, қизларингиз вақиллайверади. Ўзим совчи бўлиб уйлантирганим бўлсин.
Р а ҳ и м а. Бу оиладан битта ақлли бола чиқпб қолган экан-да.
Ж ў р а. Энди бундоқ қилайлик. Куёв бола билан уйга кирайлик. Сизлар ақллашиб, қаерда Ғанибоп келин борлигини билиб, рўйхат қилинглар. Бўптими? Ё, Ғанивой, кўзингни остига олиб қўйганинг бормн?
Ғ а н и (ийманиб). Кўз остига-ку, олганим йўғ-а. Аммо Абдумажиднинг онасини ҳам рўйхатга киритиб қўйинглар.
Н а з м и. Вой дод! Асло рози эмасман. Ойим раҳматли шундан хавотирда эдилар. Ойим тирикликларида ҳам дадам шу Зумрад кампир билан дон олишиб юрардилар. Эшитганман. Тегирмон орқасида соатинг неча бўлдн, деб билагидан ушлаганларини одамлар неча марталаб кўришган. Ёши эллик бешга кириб, ҳалиям улама такади. Магазинда сумкасидан пул олаётганда битта қоғоз ерга тушиб кетганмиш. Олиб қарашса, журналда чиққан дадамнинг светной сурати эмиш. Шармандаси чиқиб ура қочганмиш. Мода бўпти деб, билагига эркаклар соатини тақиб юради. Сира рози эмасман.
Ғ а н и. Билиб-билмай гапираверма. Дамский соатнинг милига кўзи ўтмайди. Мили йирик, яхши кўринади деб, шунақа катта соат тақади, билдингми?
Н а з м и. Балки соатни ҳам ўзингиз олиб бергандирсиз.
Ж ў р а. У бўлмаса, агрономни онасини кўрншсин.
Б а ҳ р и. Вой, савил, дадам шуни оладиларми? Шарм-ҳаё борми у кампирда. Ўз кўзим билан кўрганман. Ҳар куни тонг отиши билан майка кийиб, қишлоқ кўчасида ярим соат югуради. Ҳа, деса, эрталабки зарядка дейди. Шунақа қилса, қон босими ошмасмиш. Импап бўлмасмиш.
Э р к и н. Маладес кампир.
Қ у д р а т. Сен аралашма, бор, уйга кир.
Н а з м и. Ёмоннинг бир қилиғи ортиқ, дегандек, бозорга валасапит миниб борганига ўлайми.
Б а ҳ р и. Неварасини тўйида белига рўмол ўраб индийча ўйнаган.
Р а ҳ и м а. Бошида эри йўқ. Ўзини шунақа қилиб овутади-да. Эрга тегса, қуйилиб қолади. Ойдек келин бўлади. Ёшлигида жудаям чиройли бўлган дейишади-ку. Мачит бузилса меҳроби қолар, дегандек, ҳалиям юзидан нур ёғилиб туради.
Ж ў р а. Ҳа, чиройликка чиройли эди. Эри ишқибоз бўлиб қолиб, Чуст деган жойнинг Олмос деган парилар қишлоғидан опқочиб келган эди. Акалари ўлдираман деб, қишлоғимизда икки ой пичоқ яланғочлаб юришган.
Н а з м и. Чиройли бўлмай ўлсин. Минг чиройли бўлгани билан, бари бир попирис чекади.
Р а ҳ и м а. Боя айтдим-ку, бошида эри йўқ, деб. Хумор бостига попирис чеккан бўлса чеккандир. Эрга тегса, дарров хумори босилади, қолади.
Э р к и н. Битта ўртоғимнинг бувиси бор. Жуда зўр кампир.
Қ у д р а т. Ҳалиям шу ердамисан? Бор, уйга кир.
Ж ў р а. Ҳайдамай тур болани. Қани, айт-чи, Эркинбой, қайси ўртоғингни бувисини айтяпсан?
Э р к и н. Биткомбинатда биз билан ишлайдиган фоточи ўртоғим бор. Оти Аркадий.
Н а з м н. Ўрисми?
Э р к и н. Йўқ, оти Ориф. Биз уни янгичасига Аркадий деймиз. Бувиси жуда чиройли. Қишда музларни тешиб чўмилади.
Б а ҳ р и. Э, анаву Қумри кампирни айтяпсанми, у ғирт жинни-ку. Қишда сой бўйига борсангиз, шир-яланғоч бўлиб, музни тешиб, чўмилаётганини кўрасиз.
Қ у д р а т. Қишда чўмилишни тан соғлиққа жуда фойдаси кўп-да. Қишда чўмиладиганларни морж дейишади.
Н а з м и. Вой ўлай, морж Шимолий қутбда яшайдиган ҳайвон-ку. Зоопаркда кўрганман.
Ж ў р а. Қанақаси бўлса ҳам рўйхатга олиб кўяверинглар-чи. Биронтаси маъқул бўлиб қолар.
Қ у д р а т. Райисполком раисининг онасини ҳам ёзиб қўйинглар.
Р а ҳ и м а. Хозмаг мудирининг онаси ҳам дуруст хотин.
Н а з м и. Тиши ўзиникими ё ҳукумат қўйиб берганми?
Қ у д р а т. Сенга бари бир эмасми? Ё тиши ўзиники бўлса, овқатни кўп ейдими?
Н а з м и. Бўлмайди. Бошини юваётганда кўришган экан, бўйнида совун кўпирмасмиш.
Р а ҳ и м а. Шу ҳам гап бўптими. Кўпирмаса кўпирмас. Эрга тегса кўпириб кетади. Эрининг ўзи кўпиртирворади.
Ж ў р а. Эсларингга келганини ёзиб кўяверинглар-чи. Бир чеккадан совчиликка бораверасизлар.
Н а з м и. Вой, мени дадамга кимлар тегмайди. Қаёқдагн қаланғи-қасанғиларга бораверманглар.
Қ у д р а т. Синглим, дадамиз бари бир ҳаммасини ололмайдилар. Биттасини оладилар. Аммо-лекин танлаб олиб берамиз.
Н а з м и. Ҳали тўй ҳам бўладими?
Ж ў р а. Тўй эмас-ку, тўйчиқ қилиб берасизлар-да.
Б а ҳ р и. Карнай-сурнай чалинадими?
Ж ў р а. Карнай чалдирсак, айб бўлар-ов! Сурнай чалдириб қўяқолсакмикин.
Ғ а н и. Ҳеч нарса чалдирмаймиз.
Н а з м и. Албатта чалдирмайсиз-да. Ё ёнбошига лента тақилган, олдига қўғирчоқ бойланган «Чайка»да қишлоқ айлантирмоқчимисизлар?
Ғ а н и. Мени калака қилма, болам.
Н а з м и. Ойигинамнинг қўллари теккан бирон буюмни қолдирмайман. Элакниям, самоварниям, чўян дазмолниям олиб кетаман.
Қ у д р а т. Уйни шипшийдам қилиб кетганинг етмасмиди? Ҳар келганингда бирон нарсани судраб кетасан. Говмиш сигиримизниям етаклаб кетгансан, елинига ойимни қўли теккан, деб. Уялмайсанми?
Н а з м и. Нега уялар эканман? Келин аям ойимни қадрига етмаганди. Ўзини қадрламаган, сигирини қадрлармиди.
Ғ а н и. Опкет, нимаики қолган бўлса, ҳаммасини ол. Ойингни қўли теккан деворни ҳам кўчириб кет. Фақат менга тегма. Тинч қўй.
Б а ҳ р и. Ана кўрдингизми, ҳали хотин олмасдан бизни бегона қиляптилар. Келинни келганда кўр, сепини ёйганда кўр. Кўрармиз?
Р а ҳ и м а. Гапимни тескари тушунманглар. Келин аям дадамдан қачон қутуламан, деб пайт пойлаб ўтирган экан, деб асло ўйламанглар. Отамдан мен ҳеч қачон тирноқча ёмонлик кўрмаганман. Ўз қизларидек кўрадилар. Раҳматли қайнонам ҳам фариштадек хотин эдилар. Энди қандоқ қиламиз. Отамизга ҳам жабр бўлиб кетди. Бир танмаҳрам керак, албатта. Агар хўп десанглар, бир кампир бор. Бичиш-тикишга чевар. Пазандалигини айтмайсизларми! Ўзи ниҳоятда озода. Совунга чидасанглар бўлди. У ёққа ўтса ҳам, бу ёққа ўтса ҳам кўзига совун кўринса бўлди. Ҳар қандай ишини ташлаб, қўлини ювади. Бир кунда юз марта совун кўрса, юз марта қўлини ювади. Чойнак-пиёла у ёқда турсин, қозонни ҳам атир совунда ювади. Суҳбати ширин хотин. Бир гаплашган, яна гаплашсам дейди.
Н а з м и. Оббо, жуда мақтавордингиз-ку.
Р а ҳ и м а. Асло мактаётганим йўқ. Сизлар ишонмайсизлар деб, кўп яхши ишларини айтганим йўк. Агар бу хотин мақтайдиган ёзувчининг қўлига тушса, эҳ-ҳе, нималар демайди. Сизларга ёлғон, менга рост, сигир соққанда куёвининг арағидан пахтага томизиб, елинини артади.
Э р к и н. Сутини ичганлар кайф қиларкан-да.
Н а з м и. Сигирни елинига дазмол ҳам босади, деб қўяқолинг.
Р а ҳ и м а. Шунақа ишонмайсизлар-да.
Н а з м и. Э, ўлсин, Жамила холами? Дадамни эски жазманлари. Бўлмайди. Атир сурмаса, уйқуси келмайди. Нима бало, атирни бошидан қуядими, кўчадан ўтса, уч кунгача атир ҳиди келиб туради. Магазинга келган атирларни сотмай, ўзи олиб қўяди. Бўлмайди.
Р а ҳ и м а. Бўлмасам, сартарош Ориф сариқнинг қайнонасини олиб берайлик.
Қ у д р а т. Қайси Ориф сариқ? Тушунтириброк айт. Ким экан, гапни чўзмасдан айт-қўй-да.
Р а ҳ и м а. Учкўприкдаги сартарош Ориф сариқ деган бор-ку. Ўшанинг қайнонаси. Яқинда уйида катта жанжал чиқди. Сариқ ўлгур арзимаган нарсалардан жанжал чиқазиб, бечора кампирни қийнапти. Кампир бечоранинг шу қизидан бошқа боласи йўқ, борадиган жойи йўқ. Ҳовли-жойини сотиб, куёвининг қўлига берган. Тунов куни аптекани ёнида кўриб қолган эдим. Бечора йиғлаб-йиғлаб ҳумордан чиқди. Тенгим чиқса тегиб кетганим минг марта яхши эди, дейди бечора. Менимча, шуни ҳам рўйхатга киритиб қўйиш керак.
Ж ў р а. Жуда Ғанибоп кампир экан. Хўш, ўзинг нима дейсан, ошнам?
Ғ а н и. Майли, шунга боринглар.
Н а з м и. Ҳеч ким бормасин. Рўйхатдагиларни аввал маҳалласидан, қуда-андаларидан ўзим суриштираман. Ана ундан кейин совчиликка борасизлар.
Қ у д р а т. Сен аралашадиган иш бузилмай қолмайди. Жим турсанг бўларди.
Б а ҳ р и. Келинпошша билан икковимиз борамиз. Назми, сен бошқа иш қил.
Н а з м и. Ҳо, ёқадими? Бўладиганини бўладиган, бўлмайдиганини бўлмайдиган қиладиган ўзимман. Қани, менсиз бир кадам босиб кўринглар-чи. Ишонган тоғда кийик ётмас, деб шуни айтарканлар-да. Агар дадам хотин олсалар, бўғизлайман, деган ким эди?
Б а ҳ р и. Сингилжон, жаҳл устида одам нималар демайди. Жўра амакимни гапларини эшитдинг-ку. Дадам қулупнай еб, кетидан хом сут ичиб, касал бўлганларида кунларига сен ярадингми, мен ярадимми? Бу ёғинн ҳам ўйлаш керак. Агар гапнинг пўскалласини айтсам, шу ишни қилсак ойим раҳматли гўрларида тинч ётадилар. Дадамнинг нотинчлиги онагинамнинг арвоҳини безовта қилади. билдингми?
Ж ў р а. Баҳргг, ўзинг аёл ктгшп бўлсанг ҳам, аммо ўтил боланинг гапини қилдинг. Демак, Ориф сариқнинг кайнонаси, шундайми? Бўпти. Тугун-терсакларни тайёрланглар. Бўлди, энди мен уйга чиқай. Хотиним қидириб юргандир.
Н а з м и. Шошманг, амаки. Совчиликка боришни бир-иккп кун кечиктириб туришга тўғри келади. (Ўзича пичирлаб. ) Мен тирик эканман, бу уйга хотин зоти оёқ босмайди.
Ж ў р а. Яна қандоқ гап топдинг?
Н а з м и. Кампир дегани, бу дунёга меҳмон дегани. Бугун бор, эртага йўқ. Ҳаммаси пишиб, ҳилвираб турган нарсалар. Бпттасини суриштирмай олиб берсагу уч кун ўтмай ўлиб берса. Нима, уч кунлик омонат она деб бир йил қора кийиб юрамизми? Яхшилаб суриштириш керак.
Ғ а н и (тоқати тоқ бўлиб). Ахир, нима қил дейсан, жон болам.
Н а з м и. Бояги рўйхатни менга беринглар. Поликлиникадан ҳаммаснни делосини олиб, ўқиб чиқаман. Ўладиганини ўладиган, қоладиганини қоладиган қилиб, ажратаман. Ана шундан қилиб жони қаттиғини танлаймиз.
Қ у д р а т. Каллангга қойилман!
Ғ а н и. Э, калласи қурсин.

М а х с у м жиндек кайф билан киради.

М а х с у м. Саломлар бўлснн.
Р а ҳ и м а. Нима бало, кайфингиз борми? Унақа одатингиз йўқ эди-ку, куёв тўра.
М а х с у м. Тўйдан келяпман, келинпошша.
Н а з м и. Қанақа тўй? Эрталабдан қайси гўрда тўй бор экан?
М а х с у м. Ими-жимида тўй, хотин. Хуфия тўй. Ориф сариқни қайнонасини эрга бериб келяпман. Эл уйғонмасдан тўйни қилиб, битта киномеханикка узатдик. Келинни жўнатиб, Ориф ака икковимиз келин-куёв соғлигига жиндек-жиндек қилдик.
Б а ҳ р и. Қайси кампирни айтяпсиз?
М а х с у м. Ўзинг тушунтир, хотин. Келинпошшанинг маҳалласидан-да. Ўзингиз тушунтиринг, келин. (Раҳимага қарайди.) Тилим келишмаяпти.
Р а ҳ и м а. Боя мен айтган Ориф сариқнинг қайнонаси эрга тегиб кетипти.

Ҳамма бир-бирига ҳайрон қараб қолади.

Ғ а н и. Шуни ҳам худо кўп кўрди-я. Олғирлар илиб кетишипти-я!

Ғ а н и хўл кийимлар солинган тоғорани кўтариб, кўча эшиги томон юрабошлайди.

Н а з м и. Ҳа, қаёққа? (Севиниб.) Куёв тўра?
Ғ а н и. Автобус истансасига. Ўша ерда кир юваман. Аҳволимни бутун қишлоқ, бутун район, бутун область билсин.
Э р к и н. (Кесатиб). Кўчада кир ювишингизни чет эл радиосида ҳам гапириб қолишса керак. Бу ишингиз — ғирт хато.
Қ у д р а т. Катталарнинг гапига аралашма, деб неча марта айтганман. (Дадасини орқасидан). Ҳой, дада, бизни шарманда қилманг. Ҳой, дада...

Гапи оғзида колади. Ғ а н и кўчага чиқиб кетади. Ҳамма жнм, фақат Назми хурсанд.

Парда.


Иккинчи парда

ИККИНЧИ КЎРИНИШ

Яна ўша ҳовли. Чорбоққа очилган эшикдан лимонхонанинг ич томони кўриниб турипти. Ғуж-ғуж лимонлар кўзга ташланади. Р а ҳ и м а ҳовли супуряпти. Томда, чердак эшигидан Э р к и н нинг боши кўриниб қолади. У ниманидир қидиряпти. Эшикдан Б а ҳ р и киради.

Б а ҳ р и. Яхши ўтирипсизми, келинпошша. (У ёқ-бу ёққа қараб). Дадам кўринмайдиларми?
Р а ҳ и м а (у билан кўришаркан). Сартарошга кираман, ҳаммомга тушаман, деб, сочиқ қўлтиқлаб чикиб кетгандилар.
Э р к и н (чердак эшикчасидан бошини чиқазиб). Ойи, ойи, манави нима? (Ҳовлига бир бойлам қоғоз ташлайди.)
Р а ҳ и м а. Нима бало экан? (Қоғоз бойламининг чангини қоқиб оча бошлайди.) Эски-туски қоғозлар-ку.
Б а ҳ р и. Ҳовлининг васиқаларидир-да. (У ҳам қоғозларни титкилаб.) Қудратнинг фронтдан ёзган хатларимасми?
Р а ҳ и м а. Укангизнинг хатлари учбурчак букланган бўларди. Ҳаммасини пачка-пачка қилиб, ипга бойлаб, сандиққа солиб қўйганман. Бу бошқача хатларга ўхшайди.
Б а ҳ р и (бир хатни қўлига олади). Вой, ўлсин, лотинча ёзилган-ку. Кўринг-чи, сиз эскича ўқигансиз, биларсиз. (Қоғоз орасидан бир сурат ерга тушади. Шошиб уни олади ва тикилиб қолади.) И-и-й-я. Ё тавба! Манавиниси дадамлар-ку!
Р а ҳ и м а (у ҳам суратга тикилиб). Вой, рост. Жуда ёш пайтлари экан. Ёнларидаги ким бўлди? Ойдек нарса экан. Қош-кўзлари попукдек. Бурнилари чимчилаб қўйгандек. Қаранг-а, икковлари бошларини бошларига тегизиб тушишган экан.
Б а ҳ р и. Шошманг, шошманг. Пешоналари, ияклари кўзимга жуда таниш кўриняпти.
Р а ҳ и м а. Э, ўлсин. Анави Зумрад кампир-ку.
Б а ҳ р п. Бўлди, бўлди, ўшанинг ўзи. Вой ўлмагур-е, ёшлигпда жудаям чиройли бўлган эканми?
Р а ҳ и м а. Ҳалиям чиройли. Қош-кўзлари ёниб туради. Бу суратнинг олинганига камида эллик йил бўлган чиқар.
Б а ҳ р и. Тўғри. Элликдан кам эмас.
Р а ҳ и м а. Дадамиз ёшликларида жуда ухажорний бўлган эканлар, дейман.
Б а ҳ р и. Дадам ҳали ҳам бўш келмайдилар. Кампирларнп кўрсалар, оғизларидан сўлак оқади.
Э р к и н (пастга тушиб, кийимларидан чангни қоқаркан). Ойи, қанақа қоғозлар экан?
Р а ҳ и м а. Арзимаган, кераксиз қоғозлар...
Э р к и н. Менга беринг, ўчоққа обориб ёқвораман.
Р а ҳ и м а. Йўқ, унақа қилма. Балки керак бўлиб қолар.
Б а ҳ р и. Бор! Сен аралашма. Ундан кўра уйни қоронғи қилиб, кеча олган суратларингни ишлаб чиқ.
Э р к и н. Шошманг, лентам қурисин. Роса қизиқ суратлар олганман. Қишлоқ у ёқда турсин, бутун районни айланпб, жамики кампирларнинг суратини олиб келганман. Ҳаммасп во чиққан!

Э р к и н уйга кириб кетади.

Р а ҳ и м а. Қани, хатни ўқиб кўрайлик-чи. (Ўқийди.) Вафоли ёрим Ғанивой ака!
Бу кеча опга қараб сизни ўйладим. Кўз олдимга Алпомишдек қоматингиз келаверди. Зебининг тўйига куёвнавкарлар келганда, сиз сурнайчининг орқасида экансиз. Девордан қараб турган эдим. Ўзим тикиб кийдирган дўппини бошингизда кўриб, юракларим дукиллаб уриб кетди. Белингиздаги белбоққа ғазал битгандим. Ўқиб кўрдингизми, ёрим? Бугун эрталаб акам бир гап топиб келдилар. Сиз тегпрмон бошидаги Акром дудуқнинг қизи Обидага уйланармншсиз. Шу гапнп эшитиб, кўзларимга дунё қоронғу бўлиб кетди. Наҳотки рост бўлса! Колхоз боғида, ой тепамизга келганда йиғлаб-йиғлаб нима дегандингиз? Нима дегандингиз, бевафо?! Даданг бермаса, нариги қишлоққа қочиб кетамиз, сендан бошқасини олсам, отимни бошқа қўяман, демаганмидингиз?
Билиб қўйинг, тўйингиз бўлган куни кўчанинг бошидан сурнай чалдириб сиз келасиз, бу бошидан тобутда мен келаман...
Ўзимни осиб қўймасам, Шоҳимардон пирим урсинлар.
Ушбу мактуб хатни кўз ёшларим, жигар қонларим билан ёздим. Бахтсиз ёрингиз Зумрад, деб билгайсиз.
1938 йил, жавзо ойининг 19 инчи чаҳоршанба кунп».
Б а ҳ р и. Вой-бў! Ошиқлик манавунақа бўларкан.
Р а ҳ и м а. Дадам роса бевафолик қилган эканлар. Бечора қон қақшаб қолган экан.
Б а ҳ р и. Ий, ий... орқасини қаранг, яна нималар ёзилган.
Р а ҳ и м а (хатнинг орқасидаги ёзувни ўқийди). «Агар ўша Акром дудуқнинг қизига уйланадиган бўлсангиз, тўй куни ҳовлидаги беҳининг шохига ўзимни оспб қўяман. Билиб қўйинг, хат қолдираман. Ўзимни ўлдиришимга нима сабаб бўлганини ёзиб қолдираман. Юртга ўзингиз жавоб қиласиз.
Бу оламдан кўзим юмсам, Ғанининг дастидан, дснглар...»
Б а ҳ р и. Вой, ғазалга дадамни номларини ҳам киритворибди...
Р а ҳ и м а. Куйиб кетган-да, бечора. Вой, рост, бир гап бўлган эди. Зумрад хола ёшлигида битта йигитни яхши кўриб қолиб, ўзини осган дейишувди.
Б а ҳ р и. Шунга ўхшаган гап бўлувди шекилли.
Р а ҳ и м а. Кап-катта хотин нега марварид тақади, десам, ҳа, билдим. Томоғимдаги арқон изи кўринмаснн, деб тақаркан-да.
Б а ҳ р и. Бурма ёқа кўйлак кийиши ҳам шундан экан-да.
Р а ҳ и м а. Зумрад хола ҳалиям суқсурдек.
Б а ҳ р и. Пигурасиям сақланган. Ғоздек юради. Башарасида битта ҳам ажин йўқ.
Р а ҳ и м а. Терисини торттиради, ўргилай, торттиради.
Б а ҳ р и. Қўйсангиз-чи, йў-ўқ, бўлмаган гап. Битта артисткани биламан. Терисини торттирганда бир кўзи қулоғининг олдига бориб қолган. Гажаги ўша сурилган кўзп устидан осилиб туради. Йў-ўқ, Зумрад хола терисини торттирмаган. Асли тоза хотин. Сира айнимайди. Қизларинн биласиз-ку. Қандоқ чиройли. Асал айнимас, сарёқ сасимас, деб шуни айтишади-да. Қани, бошқа хатларни ҳам бир титиб кўрайлик-чи (қоғоз ўрамларини титкилаб, бир сурат олади). Вой, ўлай, бу қанақаси?! Тағин биттаси билан суратга тушган эканлар.
Р а ҳ и м а (суратни олади, тикилиб царайди). Э, ўлсин. Бу анави агрономни онаси Раҳбар хола-ку. (Орқасидаги ёзувни ўцийди.) «Ушбу сурат Термиз шаҳринда, 1939 йилнинг асат ойинда сувратчи Ашот Карапетян томонидан олинган».
Б а ҳ р и. Дадам уйланганларидан кейин ҳам тинч юрмаган эканлар-да.
Р а ҳ и м а. Вой, сиз билмайсиз. Дадам шу Раҳбар хола билан Термизга қочиб кетганларида, тоғаси аэропланда учиб бориб беш кун деганда топиб, олиб келган. Келгандан кейин Тошкентдагн катта дўхтирларга кўрсатишган экан. Манави сурат ўлгурни ўшанда олдиришган-да.
Б а ҳ р и. Ойим бечорани ҳам кўп куйдирган эканлар.
Р а ҳ и м а. Нимасини айтасиз. (Яна қоғозларни титкилашади).
Б а ҳ р и. Қанақа хатлар экан?
Р а ҳ и м а. Буёғидаги хатларнинг ҳаммаси Зумрад холаники. Факат биттаси Раҳбар холаники. (Хатни ичида пичирлаб ўқийди.) Термпздан қайтариб олиб келишганда, уйида қандоқ ҳангомалар бўлганини ёзипти. Акасинпнг урганими, дадасининг, ертўлага қамаб қўйганими, онасининг туйнукдан нон ташлаганими, Ғанижон, деб додлаганими, ҳаммасини ёзипти.
Б а ҳ р и. Тавба! Эркакларнинг хунук-чиройлиги бўлмас экан-да. Дадамнинг нимасига ошиқ бўлишади. Шалдир-шулдур қоқсуяк бўлсалар.
Р а ҳ и м а. Унақа деманг. Дадамнинг кўзларида ажиналари бор. Хотин киши, бир қарасалар, ўқ теккан каптардек таппа-таппа йиқилаверади. Яхшилаб тикилсалар, хотннкн зоти бор, илон авраган қуёндек эсанкирайди-қолади.
Б а ҳ р и. Энди бўлди. Хатларни кечқурун эрмак кнламнз. Назмихон қайнсинглингиз келиб қолса, ҳамма хатларнн тортиб олиб, дадамни шармандаи шармисор кнлади. (Ичкарига цараб.) Ҳой, Эркин бу ёққа чиққин!
Э р к и н (ичкаридан овоз беради). Бирпас сабр қи.тинг, ҳознр чиқаман.
Р а ҳ и м а. Бир нарса эсимга тушиб қолди. Биласизми, дадам болаларни батареяли чироғини кўтариб, томга чиқиб кетганларича, соатлаб йўқ бўлиб кетардилар. Томда нима қиласиз, дада, десам, уйга чакка томяпти, шуни суваяпман, дердилар. Вой, дада, саратонда ҳам чакка ўтадими, десам, кўпам маҳмадона бўлма, дердилар. Энди билдим, хатларни чнроққа солиб ўқирканлар-да. Томдан кузлари қизариб, ўпкалари тўлиб, хўрсиниб тушардилар.
Б а ҳ р и. Ёшликда берган кўнгил, айрилмас бало бўлар, ўргилай. Эски муҳаббатларнинг ярасини янгилаб тушарканлар-да.
Э р к и н (чиқади). Нима дейсиз, ойи?
Р а ҳ и м а. Бу ёққа кел, болам. Манави суратларни аппаратингда кўчириб, катта қилиб бер. Шу бугун тайёр бўлсин, хўпми?
Э р к и н (суратни қўлига олиб). Ким экан? Ия, отамлар-ку. Ёнларидаги ким? Бувимларми?
Б а ҳ р и. Гапга аралашавермай, ойинг айтганини қил. Кечгача тайёр бўлсин.
Э р к и н (хеч нарса тушунмай). Хўп. Бўпти. Каттароқ бўлаверсинми?
Р а ҳ и м а. Қанча катта бўлса шунча яхши.
Э р к и н. Бўпти, қотирамиз.
Б а ҳ р и. Шошма, бола. Дадамни суратларидан ҳам беш-олтитасини катталаштириб қўй, керак бўлади.
Р а ҳ и м а. Орденлар билан тушган суратларидан бўлса яна яхши. (Эркин «хўп, хўп», деб яна уйга кириб кетади).
Б а х о и. Ойим раҳматли кўп мўмин-қобил хотин эдилар-да. Дадамнинг шунча қилиқларини ҳам кечириб келганлар.
Р а ҳ и м а. Сиз билмайсиз, раҳматли дадамни жамики кийимларига мунчоқ тақиб ташлаган эдилар. Кир ювганимда кўрганман. Мунчоқ дейсизми, тумор дейсизми, ҳаммасидан бор эди. Бари бир фойдаси бўлмаган. Ўша Зумрад хола билан тут тагида гаплашиб турганларида ушлаб ҳам олганлар.

Шу пайт Н а з м и қўлидаги оғир тугунни аранг кўтариб кириб келади.

Н а з м и. Яхши ўтирибсизларми? Нима бало, ҳаммаёқ жимжит.
Б а ҳ р и. Жимжит бўлса, ана, сиз келдингиз, тўполон энди бўлади-да.
Н а з м и. Дадам қанилар? Куёв бола кўринмайдилар?
Р а ҳ и м а (маъноли цилиб). Сартарошга кираман, ундан кейин ҳаммомга тушаман, деб чиқиб кетганлар.
Н а з м и. Шундо-оғ денг... Жуда ўзларига оро бериб қолдилар. Тавба! Қари одам жикиллаб юрса, ярашмас экан.
Б а ҳ р и. Дадангиз қачон жикилламагандилар. Ҳаммавақт серкнинг отидек гижинглаб турадилар-ку!
Н а з м и. Кеч қолдим, деб югуриб, ўпкам оғзимга келди. Химчисткага у-буларни берган эдим. Қани акам?
Б а ҳ р и. Келиб қолар. Ишдан чнқиб келади-да.
Н а з м и. Эркин нима қилди? Суратларни олиптими? Қачон кўрарканмиз?
Р а ҳ и м а. Онали бўламан, деб шошиб кетяпсиз-да, сингилжон. Ҳали келса кўрарсиз, кула-кула ўларсиз. Жудаям шошманг. Оначангиз келар ҳам, қилиғини чиқазар ҳам, ўртага совуқчилик тушар ҳам.

Шу пайт эшик олдида машина тўхтаган овоз эшитилади. Бир оздан ксйин эшикдан Қ у д р а т билан М а х с у м кирадилар.

М а х с у м. Кино бошлангани йўқми?
Н а з м и. Қанақа кино?
М а х с у м. Хотин танлаш киноси. Эркинжон олган қўлбола кино.
Н а з м и. Шундо-о демайсизми?
Б а ҳ р и. Эркинни чақиринглар, кеч кириб, қоронғи тушиб қолди. Деворга парда-мардасини оссин. Дадам келишлари билан кинони бошлаймиз. Дадамнинг ўзларидан дарак йўқ-ку.
Қ у д р а т. Хотинлар ҳаммоми олдидаги сартарошхонада кўргандек бўлувдим.
Б а ҳ р и. Ё тавба! Хотинларнинг ҳиди келади, деб атайин хотинлар ҳаммоми ёнидаги сартарошхонага бориптилар-да. Бўлмасам қишлокда еттита сартарошхона бор-а!
Қ у д р а т. Ҳаммомдан қип-қизил бўлиб, буғланиб чиқаётган хотинларни кўриб, сал бўлса ҳам хуморлари босилади.
М а х с у м. Сартарошхонадан чиқиб, хозмагга кириптилар. Иккита шам олиб, этикнинг қўнжига қистириптилар. Ундан кейин гулчи ўртоқлариникига бориб, бир даста антиқа гуллардан олиб, Қўштут томонга кетаётганларини одамлар кўришипти.
Н а з м и. Вой, мен ўлай. Дадам бирорта ер юткур кампир билан кечаси, холироқ, электр йўқ жойда учрашарканлар. Шам ёқиб қўйиб гаплашарканлар. Гул ҳам ўша ўлгур шум кампирга олинган.
Б а ҳ р и. Ошиқ-мошиқлик ҳам эви билан-да. Гул кўтариб, свиданияга бориш ёш-ялангга ярашади.
Р а ҳ и м а. Дадангизники бошқача, ўргилай. Гулнинг ёнида шами ҳам бор.
Э р к и н (уйдан чициб). Э, ҳа-а! Қоронғи тушипти-ку. Кинони бошласак ҳам бўлар экан.

Қайтиб кириб кетади. Бир оздан кейин елкасида оқ сурп чодир, қўлпда проектор апнаратн билан чиқади. Аппаратни табурстка устига қўпиб, шнурни айвондаги розсткага тиқади.
Пардани дсворга ўрнатади.

Мана, бпз тайёр. Учинчи сигналдан кейин томоша залига одам қўйплмайди.
Қ у д р а т. Шошма, бола. Дадам келсинлар. У киши бўлмасалар, томошанг бир пул. Дадам қаёқда қолиб кетдилар? Қоронғи тушиб қолди-ку.
Б а ҳ р и. Биронта ташландик тегирмондами, овлоқ дала шийпонидами жононлари билан ўтиргандирлар.
II а з м и. Ўлиптими. Қоронғн тушиб қолганда-я?
Р а ҳ н м а. Қоронғи тушиши айнн муддао-ку. Шам ёқадилар.
Н а з м и. Э, шамлари қурсин, тутамай.
Б а ҳ р и. Унақа дема, жинни. Шамни фонусга қўйиб, гул ҳпдлаб, яйраб-яйраб ўтнргандирлар.

Шу пайт эшикдан Ғ а н и киради. Уларнинг гапларига бирпас қулоқ солиб туради. Кейин йўталади. Ҳаммалари унга ўгирилиб қарайдилар.

М а х с у м. Қаёқларда қолиб кетдингиз, дада?
Ғ а н н. Жуда меҳрибон бўлиб қопсизларми? Юргандим санқиб.
II а з м и. Қаёқларда юргашшгизни биламиз. Сизга бунақа қилиқлар ярашмайди, дада.
Ғ а н и. Ўзимда айб. Кенжатойим деб кўп эркалатдим. Она қизим, деб эркалатдим. Оппоқ қизим деб эркалатдим. Нима десанг, олиб бердим. Лўмбоздек бўлиб қолганингда ҳам тойлоқдек қилиб, опичиб юрдим. Ана шундай қилиб, бошимга чиқазиб олдим. Тилинг жуда ҳам бурро бўлиб кетди. На каттани биласан, на кичикни. Айб ўзимда.
Н а з м и. Мен тоғдан келсам, бу кнши боғдан келадилар. Бу гапни гапга нима алоқаси бор. Қаёқда юрибсиз, десам, эркалатиб, бошимга чиқазворганман, дейсиз. Ўзи сизга бир бало бўлган. Битта мегажин бошингизни айлантириб, лакалов қилиб қўйган. Бўлмасам кап-катта одам куппа-кундузи кўчанинг ўртасида шам ёқиб, гул кўтариб юрадимп?
Ғ а п н. Э, гап бу ёқда экан-ку. Оғзим бор деб, гапираверасанларми! Сартарошга кириб, сочимни олдирдим, ундан кейин ҳаммомга тушдим.
Н а з м и (кесатиб). Хотинларнинг ҳаммомига тушдингизми?
Ғ а н и. Вей, қанақа одамсан ўзинг. Ахир бугун ҳаммом эркакларга ишлайдиган кун. Сани эринг умрида ҳаммомга тушмаган-да, билмайсан. Саратонда эрингни ёнига бориб бўлмайди. Ундан сасиган тухум ҳиди келади.

Махсум ўзини четга олиб, ёқасинн ҳидламоқчи бўлади.

Н а з м и. Эримга тпл теккизманг. Йилда бир марта чўмилсалар ҳам, жуда тоза ювинадилар. Ундан кўра нимага гул кўтариб юрганингизни гапиринг. Куппа-кундузи шам ёқиб халойиққа эрмак бўлиб юрганингизни гапиринг.
Ғ а н и (тажанг аҳволда). Э, эси йўқ. Сен нимани биласан. Мозорбошига бордим. Ойингни қабрига шам ёқдим. Гул қўйдим. Обидагинам уч кундан бери тушимга кириб, ухлатмайди. (Ҳаммалари бирдан жим бўлиб қолишди).
Р а ҳ и м а (Баҳрининг қулоғига шивирлайди). Дадамга инсоф кирганга ўхшайди. Совчилик бекор бўлди-ёв.
Б а ҳ р и. Зора шундоқ бўлса. Мозорбошига бориб, тавба қилганга ўхшайдилар.
Ғ а н и (уларнинг пичирлашаётганларига жаҳли чиқиб). Яна нима деб иғво қиляпсизлар. Мен бориб Обидагинамдан розилик олиб келдим. Ёлғиз қолдим, дедим. Яккамохов бўлиб қолдим, дедим. Келинларингга, куёвларингга, қизларингга, ўғилларингга эрмак бўлиб қолдим, мени одам ўрнида кўрмай қўйишди, дедим. Ҳайхотдек уйда битта ўзим арвоҳга ўхшаб тонг оттиряпман. Ўлиб қолсам, бир ҳафтадан кейин, сасиб кетганимдан кейин билишади, дедим. Мени кечир, бир танмаҳрам керак бўлиб қолди, дедим. Қариганда ётар-турарим бор, иссиқ-совуғим бор, дедим. Мана, қиш келяпти. Печкани оловига тикилиб, тонг оттириш осонми? Қиш кечасидек узун кеча оламда бўлмайди. У ёққа юраман, бу ёққа юраман, дераза олдига келиб ўтираман. Кўчага чиқай десам, совуқда қаёққа бораман. Мен тенги чоллар кампирининг қўйнида орқасини қашлатиб ётипти. Қайси ковакка сиғаман, ўзинг айт, дедим. Мени ҳеч қайси ўртоғим меҳмонга чақирмай қўйди. Ҳаммаси мендан кампиринн қизғанади. Тўйларга борганимда қайси жойга ўтирсам, ўртоқларим кампирини қўлтиғидан кўтариб, бошқа ёққа бориб ўтиради. Янги йил кутгани қишлоқ ветеранлари пул йиғишиб, хотинлари билан клубда ўтириш қилишди. Мени айтишмади. Нега айтмадиларинг, десам, хотини борларни айтдик, дейишди. Обида, энди розилик бер, бир бошимни икки қилай, дедим. Шундай қилиб, онингларни розилигини олиб келдим. (Ҳамма жим. Ҳеч кимдан садо чиқмайди.)
Б а ҳ р и. Дадажон, бунчалигини билмаган эканмиз. Бизни кечиринг. Устингиз бут, қорнингиз тўқ бўлса бўлди деб, юрган эканмиз.
Р а ҳ и м а. Тани бошқа дард билмас, дегандек, бу ёғини ўйламаган эканмиз. Сизга жуда-жуда қийин бўлиб кетган экан.
Қ у д р а т. Дада, мени кечирингу аслини олганда, уйланишингиз эшитган қулоққа жуда хунук гап. Аммо... мен жуда кўп ўйладим. Бунақада, одамлар нима деркин, дейдиган бўлсак, бу ёруғ жаҳонда яшаб бўлмайди. Одамлар нима деркин, деб ЗАГСга бормай, тўйлар қилдик. Мана, ёшлар ЗАГСдан ўтиб, тўй қилишяпти, ҳеч ким бир нима деяётгани йўқ. Одамлар нима деркин, деб уй қурганимизда кўча томонга дераза очмасдик. Мана, очдик, ҳеч ким кечаси келиб, эр-хотин ётганимизда деразадан мўралаётгани йўқ. Кўчага эр-хотин чиққанимизда одамлар нима деркин, деб ўзимиз олдинда, хотинимиз кетинда юрдик. Мана, куппа-кундузи падрушка қилиб юрибмиз. Ҳеч ким бир нима деяётгани йўқ. Энди одамлар нима деркин, деб сизни уйлантирмай юрган эканмиз. Уйлантирганимиз бўлсин. Одамлар бир кун гап қилади, икки кун гап қилади, қарабсизки, ўрганиб кетишади. Гапирмай қўйишади. Гапириш қаёкда, шунақа гап қиладиган бева чолларнинг ўзлари уйланиш ҳаракатига кириб қолишади. Эрга тегмайман, деб ноз-фироқ қилиб юрган кампирлар ҳам қимирлаб, девордан мўралаб, чол танлайдиган бўлиб қоладилар.
Ғ а н и. Аммо-лекин, Қудрат, гапнинг ўғил боласини гапирдинг. Ўқиган одам бошқа экан-да. Оғзингда илминг бор сени.
Э р к и н. Мени ҳам ўзимга яраша ишларим бор. Кино кўрадиган бўлсанглар, бошлай, бўлмасам дов-дастгоҳимни йиғиштириб, бошқа тирикчилигимни қилай. Бошлайми?
М а х с у м. Бошланг, бир кўриб қўяйлик.
Э р к и н (девордаги чодир ёнига келиб). Азиз томошабинлар. Бугун биз сизларга «Қишлоғимиз ва районимизнинг пири бадавлат кампирлари» деган фильм намойиш қиламиз. Сиз бу фильмда колхоз ветеранлари, II Жаҳон уруши йилларида эрлари ўрнига далага чиқиб кетмон чопган, пахта терган фидокор, вафодор, ажойиб фарзандлар ўстирган қаҳрамон, колхоз даласида фидокорона меҳнат қилиб, пахтадан энг юқори ҳосил олган табаррук пахтакор, ҳар қути уруғдан 125 килодан пилла олган пиллакор, ҳар бир сигирдан йилига уч тоннадан сут соғиб олган (ўтирганларга қараб) кўп сут соқканларни нима дерди? Суткор дермиди, сигиркор дермиди?
М а х с у м. Бари бир, нима десангиз ҳам бўлаверади.
Э р к и н. Ажойиб сут соғувчи онахонларимизни кўрасиз. Уларнинг ҳар бири ватан олдида, халқ олдида, қилган ажойиб хпзматлари учун орден ҳамда медаллар билан мукофотланганлар. Бу ажойиб, покиза, беминнат, меҳрибон, вафодор, болажон...
Н а з м и. Гапни чўзмай, картинкангни бошлайвермайсанми? Мунча чўзасан.
Э р к и н. Қоидаси шунақа-да, аммажон. Шундай қилиб, кампирлар тўғрисидаги диафильмимизни бошлаймпз.
М а х с у м. Нима дединг? Мультфильм дедингми? Кампирлар энди мультфильм бўлдими?
Э р к и н. Мультфильм эмас, диафильм. Диафильмда фақат сурати кўринади. Қимирламайди ҳам, гапирмайди ҳам.
Қ у д р а т. Шундоқ демайсанми, боласи тушмагур.

Эркин пардага оқ халат кийган, қўлида сигир соғиш аппаратини ушлаган кампирнинг суратини туширади.

Э р к и н. Бу донгдор сигир соғувчи — Холниса она Эркаева. Бу табаррук онахонимиз ҳар бир сигирдан йиллига уч минг литрдан сут соғиб олади. Бева, эри 1956 йилда вафот қилган. Икки қизи эрга теккан. Ўртанча ўғли билан бирга туради. Келини билан ораси бузилган. Омонат кассада етти минг сўм пули бор. Область миқёсидаги пенсия ҳам олади. Қалай, бўладими?

Ҳеч кимдан садо чиқмайди.

Н а з м и. Бўлмайди, бу кампир нос чекади. Бошқасини кўрсат.
Э р к и н. Бўпти.

Экранга товуқлар орасида бир сават тухум кўтариб турган кампиршо суратини туширади.

Асал хола. Машҳур товуқбоқар. Иккита медали бор. Халқ хўжалиги кўргазмасининг қатнашчиси. Тўрт қизи бор. Узатилган. Неваралари ҳам бор.
Каттакон ҳовлида бир ўзи туради. Яқинда сигири туққан. Сутини текинга яслига беради. Баланд пошнали туфли кияди. Улама соч тақади. Қалай, бўладими?
Н а з м и. Бўлмайди. Сочидан сузма халтанинг ҳиди келади.
Р а ҳ и м а. Уни ундоқ, буни бундоқ деяверманг-да. Бошидан сузма халтанинг ҳиди келиши сочини қатиқлаб ювганидан. Эрга тегса, ҳар куни чўмилади. Ҳиди қолмайди.
Н а з м и. Бўмайди, бўмайди. Бошқасини кўрсатсин.
Э р к и н. Хўп, хўп, дедим-ку. Талашманглар, манави қутида ҳали кампир кўп. Тонг отгунча кўраман, десангиз ҳам етади.

Экранга магазин прилавкаси олдида турган гажакдор бир жувоннинг суратини туширади.

Республикада хизмат кўрсатган савдо ходими Жамила Оллоёрова. «Савдо аълочиси» нишони бор. Ёши эллик тўққизда. Онаси уйғур, отаси наманганлик. Битта ўғли бор. Ичкуёв бўлиб, хотининикига кетиб қолган. Ҳар гал бола туққанда опкелиб ташлаб кетади. Жамила хола шунақа болалардан еттитасини боқиб, вояга етказган. Ўғли йилда бир келиб, Жамила холанинг топган-тутганини машинага босиб, олиб кетади. Келини билан юз кўрмас бўлган. Ўзи жуда болажон хотин. Озода. Қозонни ҳам, чойнак-пиёлани ҳам атир совунда ювади. Магазинга келган француз атирларини сотмай, ўзига олиб қолади. Ундан гуп-гуп атир ҳиди келади. Участковой милисанинг дадаси оламан деганда тегмаган. Қалай, бўладими?
Қ у д р а т. Бошқасини кўрсат. Бу хотин ёшлигида сал анақароқ бўлган. Айтиб бўлмайди. Аммо-лекин пули кўп. Бошқасини кўрсат.
Э р к и н. Хўп дедим-ку. Ўзим ҳам бўлмасов, деб ўйлаган эдим-а. Мана, бошқасини кўрсатаман.

Экранга вслосипед миниб кетаётган олтмиш ёшлардаги хотин сурати туширилади.

Анзират хола. Ҳамманглар танийсизлар. Велосипед пойгасида хотин-қизлар орасида биринчи ўринни олиб, чемпион бўлган. Ҳозир аёллар ўртасида республика велосипед пойгасига тайёргарлик кўряпти. Ҳар куни кечқурун соат олтидан кейин катта тош йўлда машқ қилади. Эри йўқ. Ажрашган.
Б а ҳ р и. Қўй, бунақалар дадамга тўғри келмайди. Икки кунда адойи тамом қилади.
Ғ а н и. Дарров йўққа чиқарманглар-да. Ўйлаб кўриш керак. Ҳозирча рўйхатга киритиб қўяверинглар, ўйлашиб кўрамиз.
Н а з м и. Вой, савил, шунга кўнгиллари кетганга ўхшайди. Ҳой, дада, ўйлаб гапиряпсизми? Агар шуни оладиган бўлсангиз, бу уйларга ўт қўйвораман.
Ғ а н и. Мунча шошасан. Оламан деяётганим йўқ-ку. Ниҳояти рўйхатда туратурсин, дедим, холос.
Р а ҳ и м а. Ҳа, рост, шунақа дедилар. Майли, бошқасини кўрсатақол.
Э р к и н. Хўп, дедим-ку.

Экранга чўмилиш кийимидаги олтмиш ёшлардаги хотиннинг ҳовуз бўйидагн толга суяниб турган тасвири туширилади.

Бу аямизни бутун қишлоқ, бутун район, ҳатто областда ҳам Морж ая дейишади. Қумрихон ая қирчиллаган қиш чилласида ҳам ҳовузнинг музини тешиб чўмилади. Совуқ забтига олган, тарновларга муз осилган, асфальт йўллар ойнадек йилтираб муз бойлаганда, одамлар пўстинга ўралиб юрганда бу Морж ая каналда чўмиладилар. Баъзан маҳалла ҳовузидаги музни лом билан тешиб, ичига тушиб ўтирадилар. Ёшлари олтмишда. Икки қиз, бир ўғиллари бор. Неваралари ҳам рўзғорли бўлиб кетган. Каттакон ҳовлида бир ўзлари турадилар. Бир сигир, тўрт қўйлари, ўн олтита товуқлари бор. 110 сўм пенсия оладилар. Кассада ҳам унча-мунча пуллари бор. Социал таъминот министрлигидан йилига бир марта марказий курортларга путёвка беришади. Қора денгиз ҳамда Болтиқ денгизларида чўмилиб, баданларини офтобда қорайтириб келадилар. «Огонёк» журналининг муқовасида рангли суратлари чиққан. Ана шундан бери бутун дунёдаги чоллардан ошиқона хатлар келиб туради. Область бўйича қишда музни тешиб чўмиладиган морж хотинлар секциясига бошчилик қиладилар. Яхши дутор чертадилар. Ялла айтишда бу аяга тенг келадиган қўшиқчи йўқ. Йилда бир-икки марта радиода шу ая айтган қўшиқлардан эшиттириб туришади.
Ғ а н и. Шуни ёзиб қўйинглар.
Б а ҳ р и. Ёқмай ўлсин. Сизга тегармиди. Не-не қўшқават белбоғ бойлаган чолларга тегмаган, сизга тегармиди.
М а х с у м. Ҳозирча ёзиб қўятуринглар.
Н а з м и. Вой, қўйинглар. Қишда ҳам дадамларни музда чўмилтириб васпалиний локки қилиб қўяди.
Қ у д р а т. Э, ўрганиб кетадилар.
М а х с у м. Яхши бўлади. Ҳар куни эрталаб лунги кўлтиқлаб ҳаммомга бориб юрмайдилар. Ёзиб қўй рўйхатингга.
Ғ а н и. Ҳар куни эмас-э.., ёшим кетиб қолган.
Н а з м и. Мунча кампир танлайсизлар? Дадамга номига хотин бўлса бўлди-да.
Ғ а н и. Оғзингга қараб гапир. Э, эси йўқ.
Р а ҳ и м а. Хўп, рўйхатга олдик. Эркин, ўргилай, бу ёғидагиларни кўрсат.
Э р к и н. Хўп, дедим-ку. Мана.

Экранга «Москвич» рулида ўтирган Зумрад кампирнинг сурати туширилади. Кўкрагида қатор орденлар. Қошига ўсма қўйган. Бўйнида қават-қават марварид.

Бу қишлоғимизнинг собиқ саксон центнерчи пахтакори. Халқ хўжалиги ютуқлари виставкасининг бир олтин, икки кумуш медалларига сазовор бўлган, текинга «Москвич» машинасини мукофотга олган Зумрад ая Хамроқулова.
Н а з м и. Вой дод! Аям раҳматли дадамни шу хотин билан тегирмоннинг орқасида ушлаб олгандилар.
Ғ а н и. Оғзингга қараб гапир. Лотерея текшираётган эдик.
Н а з м и. Лотереяни тегирмон орқасида, қоронғи тушганда текширадими?
Ғ а н и. Тегирмон деразасидан ёруғ тушиб турган эди.
Қ у д р а т. Ун гарди ўрнашиб қолган тегирмон деразасидан ёруғ тушадими? Бўладиган гапни айтсангиз-чи, дада.
Э р к и н. Нима қилдинглар? Рўйхатга киритасизларми, йўқми? Бошқасини кўрсатаверайми?
Ғ а н и. Шошма буни ҳам рўйхатга киритиб қўй. Албатта кирит.
Э р к и н. Хўп, хўп, дедим-ку.
Б а ҳ р и. Дада, рўйхатингизда кампир тўлиб кетди-ку.
Ғ а н и. Ҳа, энди эҳтиёт шарт-да. Бири бўлмаса, бири бўлиб қолар, дейман-да.
Б а ҳ р и. Пишиқсиз-да, дада. Аммо-лекин Зумрад холани суратларини кўриб бошқача бўлиб кетдингизми?
Р а ҳ и м а. Зумрад хола шунча ёшга кирсаям, башарасида битта ажин йўқ. Икки юзидан қон томаман, дейди. Фигурасиям балериналарникидан қолишмайди. Юрганда қаддини букмай, ғоз юради. Гапирганда башарасини тириштирмай, текис гапиради.
Н а з м и. Қаёкдан биласиз фигураси яхшилигини? Бўлмаган гап. Ҳойнаҳой ичидан белини сириб бойлаб юрар.
Б а ҳ р и. Қўйсанг-чи, ҳаммомда кўрганман... Бойламаган.
Н а з м и. Бари бир бўлмайди, бўйнида чандиғи бор.
Р а ҳ и м а. Бу гапингиз тўғри. Бўйнида чандиғи борлиги рост. Бечора ёшлигида бир йигитга ошиқ бўлиб (Ғани томонга имлаб қўяди), ўшанинг ишқида ўзини ҳовлисида беҳига осган экан.
Ғ а н и. Ҳой, ҳой! Нимага шама қиляпсан? Нега мени имлаб кўрсатасан? Бу гаплар туҳмат.
Р а ҳ и м а (унинг гапига парво қилмай давом этади). Чандиғини бекитиш учун ўзиям ўн бир қават марварид, тўрт қават дур тақиб юради.
Ғ а н и. Бўпти. Кўп вайсайвермаларинг. Ёз, дедимми, ёз! Хотин танлайдиган менми, ё сенларми? Қани, яна борми?
Э р к и н. Бор, мана.

Экранда японча зонтик тутган, прическали, икки қулоғида каттакон ойбалдоқ, пардоз-андози жойида, бир қўлида мушук кўтарган хотин кўринади.

Бу — Раҳбар хола. Агрономимизнинг онаси. 27 йил яслига мудир бўлганлар. Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими унвонига сазовор бўлган. Шу кунларда бола-чақали бўлган акаларимиз, опаларимиз яслида шу онахонимиз қўлида тарбия кўрганлар. Республика миқёсидаги шахсий пенсионер. У кишига автобуслар текин. Ҳовлига налог тўламайдилар. Электр, водопровод, газ текин. Ҳар йили қўшимча яна бир ойлик пенсия оладилар. Йилига бир марта хоҳлаган шаҳрига поездда текинга бориб-келишга ҳаққи бор. Аптека дорилари ярим баҳода. Бир марта марказий курортга текин путёвка олади.
М а х с у м. Жуда дадам боп аёл экан. Ёзиб қўйинглар.
Б а ҳ р и (пичинг ҳилиб). Термиз томонга ҳам поезд текин бўлса керак?
Н а з м и. Бу нима деганингиз, опа? Тушунолмадик.
Р а ҳ и м а. Аллақайси бир йигит билан 1938 йилда Термизга қочиб кетган экан, деб эшитган эдик. Дада, билмайсизми, ким билан қочган эди?
Ғ а н и. (хижолатда, гап тополмай). Билмадим. Хабарим йўқ.
Р а ҳ и м (пичинг билан). Шундо-о денг... Хабарлари йўқ экан.
Э р к и н. Бўлдими? Рўйхатга кирсинми?
Б а ҳ р и. Рўйхатга ёзманглар. Бўлмайди.
Ғ а н и. Ёзаверинглар!
Н а з м и. Йўқ. Бошқасини кўрсат!

Баҳри туриб Эркиннинг қулоғига нимадир деб пичирлайди. Эркнн «хўп», деб бош ирғиб қўяди.

Э р к и н. Азиз кинотомошабин ўртоқлар. Энди навбат - антиқа суратларга. Марҳамат.

Экранда Ғани билан Зумрад кампирнинг ёшлигида, бошини бошига тегизиб тушган сурати кўринади.

Н а з м и. Булар кимлар? Икковиям кўзимга иссиқ кўриняитп.

Улар гаплашаётганда Ғани секин туриб, қочмоқчи бўлади. Қудрат тўнининг баридан тортиб, ўтказиб қўяди.

Р а ҳ и м а. Жудаям таниш одамлар. Қош-кўзлари кимгадир ўхшаб кетяптп.
М а х с у м. И-и-и-й, манаву дадамлар-ку! Э, дада, сиз-ку.
Ғ а н и. Э, йўғ-э!
Қ у д р а т. Манави Зумрад хола-ку!
Ғ а н и. Бўмаган гашш гапирма.
Э р к и н. Азиз кинотомошабин ўртоқлар, бу суратга жиндек изоҳ беришга мажбурман.
Ғ а н и. Бас қил. Сенга ким қўйипти, катталар гапига аралашишни.
Н а з м и. Майли, гапирсин!
Э р к и н. Кўпчилик кинотомошабинларнинг илтимосига кўра гапиришга мажбурман. Ўртоқлар, бу сурат Ғанивой Аъзамов билан Зумрад Хамроқуловаларнинг ёшлик пайтлари. Сурат 1938 йили Марғилон шаҳрида Мардухаев деган суратчи томонидан олинган.
Н а з м и. Ана, ўша пайтда бўнинда чандиғи йўқ экан.
Ба х р и. Ўзини осмасидан олдин тушган сурат экан-да.
Қ у д р а т. Суқсурдай йигит бўлган экансиз-да, дада.
Ғ а н и. Бўлди, кўпам менп калака қилаверманглар!
М а х с у м. Бўлди, бошқа суратингиз бўлмаса, дўконингизпп ёпинг.
Э р к и н. Яна битта қолди. Мана.

Экранга Раҳбар билан Ғанининг, худди аввалгисидек бошини бошига тегизиб тушган сурати тушади.

Н а з м и. Тағин бу канақаси бўлди?
Э р к и н. Бу сурат бувам билан Раҳбар холанинг Термизда Карапетян деган суратчпга олдирган суратлари.

Ғани яна қочишни мўлжаллаб, энгашиб жойидан қўзғалганида яна Қудрат этагидан тортиб, ўтқазиб қўяди.
Б а ҳ р и. Бу қанақаси бўлди, дада?
Ғ а н и. Эски гапнпи титкилаб нима қиласанлар. Бу — 1939 йилдаги гап. Салкам 45 йил олдинги гап бу. Энди, йигитлик экан. Шўх, олов эдик.
Б а ҳ р и. Йигитлик ҳам ўлсин, шунақа бўлса.
Э р к и н. Картинка тамом. (Бориб пардаларни йиғиштира бошлайди.)
Р а ҳ и м а. Мана, келинликка номзод кампирларни кўрдик. Эркинжон барака топсин, ҳаммасини таржимаи ҳоли қанақа, нимаси бор, нимаси йўқ, ҳаммасини айтиб берди. Эндп нима қилайлик, рўйхатга кирганларникига бирин-кетин совчиликка бораверайликми?
Б а ҳ р и. Борамиз-да. Бошқа иложимиз йўқ. Бирдан-бир ишимиз шу. Дадамизнинг бир бошларини икки қилишимиз керак. Эртаданоқ ҳаракат бошлаймиз.
Н а з м и. Илло-билло менсиз бормайсизлар. Дадам менга ёққанини оладилар.
Ғ а н и. Ё тавба. Нега сенга ёққанини оларканман? Ўзимга ёққанини оламан.
Қ у д р а т (ўрнидан туриб, у ёқдан-бу ёққа юради). Дада, калламга бир фикр келди. Шу ишни шундоқ қиладиган бўлсак; онам раҳматлпиинг арвоҳларини чирқиллатмайлпк. Ўз тенги хотинларни йиғиб, бир дастурхон ёзайлик. Индинга онагинам эллик саккизга кирардилар. Туғилган кунлари бўлади. Рўйхатга кирган хотинларни шу кунга чақирайлпк. Совчи бўлиб, тугун-терсак кўтариб юргандан кўра, шу ерда, уйимизда уларнп гапга солиб кўриб, бўладиганини кўндирайлпк. Бўлмайдиганлари меҳмон бўлиб келиб, кетаверади. Хўш, нима дейсизлар?
Б а ҳ р и. Қудрат акамнинг гапларида жон бор. Одамларга эрмак бўлгандан мана шу иш маъқулроқ.
М а х с у м. Қайин онамиз раҳматлининг арвоҳлари ҳам шод бўлади. Ўзингиз нима дейсиз, дада?
Ғ а н и. Сизлар нима десангиз, шу-да!

Шу пайт девор наҳрасидан Ж ў р а в о й нинг боши кўринади.

Ж ў р а. Нима қилиб валақлаб ўтирибсизлар? Радионн қўймайсизларми?
Қ у д р а т. Нима гап, тинчликми?
Ж ў р а ( транзисторни деворга қўйиб). Эшитиб кўринглар.
Р а д и о... Энди сўзни колхозимизнинг раиси Зебиниса Маҳкамовага берамиз. Марҳамат, Зебиниса опа.
З е б и н и с а. Бугун колхозимиз аъзолари учун унутилмас кундир. Кекса боғбонимиз, ажойиб селекционер Ғани бобо Аъзамовнинг Давлат мукофотига сазовор бўлиши қалбларимизни чексиз ғурурга тўлдирди. Ғани бобо бутун мамлакатимизда ажойиб соҳибкор лимончи сифатида машҳурдир. Мен бутун колхозимиз аҳли номидан, шахсан ўз номимдан Ғани бобони юксак мукофот билан чин дилдан табриклайман. Ажойиб боғбон ота, сизга муваффақиятлар тилайман. Шахсий ҳаётингизда катта омадлар тилайман.
Н а з м и. Вой дод! Онагинам бўлганларида юраклари ёрилиб кетарди.
Қ у д р а т. Э, бас қил! Шундоқ яхши кунда ҳам додлайсанми?
Р а ҳ и м а. Энди дадажонимизга тегадиганиям тегади, тегмайдиганиям тегади.
Н а з м и. Тегиб бўпти. Мен тирик эканман, бу уйга хотин зоти келмайди.

Ҳамма Ғанивойни ўраб олиб, табриклай бошлайди.

Ж ў р а (ўзини девордан ташлаб). Ҳой, ҳой, менга ҳам қолсин. (Одамларни иккига ажратиб, Ғанини қучоқлаб, даст кўтаради.) Қадрдоним! Минг йиллик ўртоқжоним! (Белини маҳкам қисади.)
Ғ а н и. Ий, ий, бўлди. Белни единг. Вой, белим! Белни единг-а, номард. (Қизлари, келин уни Жўранинг қучоғидан аранг қутқариб олишади.)

П а р д а


Учинчи парда

УЧИНЧИ КЎРИНИШ

Яна ўша ҳовли. Деворларга Ғанивойнинг ҳар хил холатда тушган суратларн катталаштириб осиб қўйилган. Чорбоғ эшигидан теплица кўриниб турипти. Унда лимонлар ғарқ пишган. Эшик олдидаги дарахт шохига салла, чопонлар илинган. Остонага нкки-учта обдаста қўйилган. Айвон олдидаги ялангликка стол-стуллар қўйилган. Саҳнанинг бир бурчаги парда билан тўсилган. Унда темир ўчоқ, самовар. Курсида беш-олтита чойнак ва пиёлалар териб қўйилган.
Ғ а н и самоварга ўт ташлаяптп. Б а ҳ р и билан Р а ҳ и м а стол ясатишяпти. Эшикдан оғир сумка кўтарган Н а з м и киради.

Н а з м и. Автобус ўлгурда бирам одам кўп, бирам кўп. Осилиб келдим-а!

Теплица эшиги олдига қўйилган обдастага қоқилиб кетади.

Бу нима бало? Ия, чопонга бало борми?
Б а ҳ р и. Дадангни қилган иши-да. Келадиган хотинлар лимон узмасин, деб шунақа қилганлар-да.
Н а з м и. Тавба. Обдаста билан салла-чопонлар бўлса, хотннлар қўрқарканмн? Шунақа ирим борми? Эшитмаган эканман.
Б а ҳ р и. Бунақа ирим йўқ. Хотинлар обдастани, салла-чопонни кўриб, нчкарига намозхон эркаклар таҳорат олгани кириб кетган экан, деб ўйлашади.
Н а з м н (кулади). Дадамдан ҳар бало чиқади. (Баҳрини излаб, четга чақиради.) Опа, бир ишни бопладим. Энди дадам хотнн олиб бўптилар. Бу ёғини пишиқ қилиб келдим.
Б а ҳ р и. Ннма бало қилдинг?
Н а з м и. Ранс опанинг олдига кириб, роса йиғлаб бердим. Дадам уйланяпти, жон опа, уни бу йўлдан қайтаринг, қариганда элга эрмак бўлмасин, дедим.
Б а ҳ р и. У нима деди?
Н а з м и. Ҳеч нарса дегани йўғу, аммо билиб турибман, гапим унга маъқул келди.
Б а ҳ р и. Тайинли бир гап айтдими?
Н а з м и. Айтмасаям, айтгандек ҳаракат қилди. Дадамнинг уйланиши унга ёқмагани шундоққина билиниб турди. Пайтдан фойдаланиб бугунги ўтиришга уни таклиф қилдим. Албатта бораман, деб ваъда берди. Ана энди қизиқ бўлади.
Б а ҳ р и. Чакки қипсан-да, синглим. Дадам бечора уйлансалар уйланиб қўяқолганлари маъқул эди.
Н а з м и. Вой дод! Сиз ҳам ўша томонга оғиб кетдингизми? Ишонган тоғда кийик ётмас, деб шуни айтадилар-да.
Б а ҳ р и. Ҳар ҳолда яхши иш қилмапсан.
Н а з м и. Бу гапни ҳидини чиқазманг. Билмагандек, елиб-югуриб хизмат қилаверинг. Менам шундоқ қиламан. (Пардани кўтариб.) Вой, дадажон, дастурхонга лимонлардан бермайсизми?
Ғ а н и. Тўкилганларидан битта саватчага териб қўйганман. Ўшани дастурхонга қўйинглар.
Б а ҳ р и. Буришган-қуришганларни дастурхонга қўядими, билиб гапиряпсизми?
Ғ а н и. Еса бўладими?
Н а з м и. Йўқ, дадажон. Меҳмондан овқат аяб бўлмайди. Апельсин билан мандарин чатишмасидан берасиз. Еб дуо қилишади.
Ғ а н и. Йўқ, йўқ. Унга қўл текизманглар. Тажриба апельсин у.
Н а з м и. Хотинларни шунақа қилиб эритамиз-да. Агар дадамга тегсанглар, ҳар куни шунақа апельсин ейсизлар, деймиз.
Б а ҳ р и. Назми рост айтяпти. Хотинларни шунақа қилиб эритамиз. Хотин оладиган эркак аввалига ҳеч нарсасини аямай туриши керак.
Ғ а н и (малол келгандек ўрнидан туриб). Бўлмасам сенлар узмаларинг. Ўзим бир-иккита узиб бераман.
Н а з м и. Унақа қурумсоқ бўлманг. Мана шу тоғорани тўлдириб узиб берасиз.

Ғ а н ига эргашиб, тоғора кўтариб тсплицага кириб кетади.

Р а ҳ и м а. Кенжатой-да, айтганини қилдиради. Шу ерда туриб янги апельсинга ҳали оғзим теккани йўқ. Назмихон ҳар келганларида халтани тўлдириб узиб кетадилар.
Б а ҳ р и. Ҳа, Назми шунақа тентак. Ҳеч ким унинг бир гапини икки қилмайди. Ундан ойим раҳматли ҳам қўрқиб турардилар.

Ичкаридан Ғ а н и билан Н а з м ининг овози эшитилади.

Ғ а н и. Бўлди, бўлди, деяпман сенга! Ҳой бола, энди калтак ейсан мендан.
Н а з м и. Худо олсин лимонингизни. Лимон ўлгур одамдан азиз бўптими? Ойимнинг ўзлари апельсин еёлмаганларига яраша маъракаларига келганлар есин.
Ғ а н и. Суюлма. Чиқ, ташқарига! Бўлди, деяпман сенга. Қулоқ деган нарса борми сенда.

Ғ а н н тоғора тўла апельсин, лимон кўтарган Н а з м ини ҳайдагандск тсплицадан итариб чиқади.

Н а з м и. Яна уч-тўртта узай.
Ғ а н и. Мени хонавайрон қилдинг-ку, эси йўқ. Бунақалигини бнлсам, сира-сира уйланаман, демасдим-а.
Н а з м и (Баҳрига имлаб). Кўрдингизми, бошланди. Уни хотинлардан шундай совутайки, ўзи билмай қолсин.
Ғ а н и (ҳали ҳам аламдан жавраб юрипти). Эсиз, эсиз, шунча апельсин! Неча йилдан бери кечани кеча, кундузни кундуз демай, уриниб етиштирган меваларимни шарт-шарт узди-олди-я! Ҳали комиссия ҳам кўргани йўқ эди.
Н а з м и. Э, комиссиянгиздан ўргилдим. Болаларингиз еёлмаса, невараларингизни оғзи тегмаса. Э, бунақа лимонхонага ўтлар тушиб, ёниб кетмайдими!
Ғ а н и. Ҳой, ҳой, оғзингга қараб гапир.
Ж ў р а (девор наҳрасидан дастурхонга ўралган тоғора узатади). Ҳой, Раҳима келин, бу ёққа қара. Манавини ол. Аянг сомса ёпган эди. Дастурхонга қўясизлар. Ҳозпрча ўроғлик турсин, иссиғида ўртага қўясизлар.
Р а ҳ и м а (бўй чўзиб, тоғорани оларкан). Оҳ, оҳ, тандир сомсанинг ҳиди ҳам бошқача бўлади-да (Ичкарига кириб кетади.)
Ғ а н и. Бу ёққа чиқмайсанми?
Ж ў р а. Чиқаман. Сен сал дурустроқ кийиниб олсанг бўларди. Ҳой, келин, манаву куёвболани ясантирмайсизларми? Янги тўнларини олиб чиқинглар.
Р а ҳ и м а. (уйдан янги тўн, дўппи олиб чиқиб, унга кийдиради). Яна нима керак, дадажон?
Ж ў р а (унинг кўкрагидаги орденларга қараб). Ия, ия, жуда кўп экан-ку. Генералларга ўхшаб кетдинг-ку!
Н а з м и (унга қараб хахолаб кулиб юборади). Ахир, дадажон, келнн аямнинг «Қаҳрамон она» медалларини ҳам тақиб олибсиз-ку.
Ғ а н и. Ие, шунақа бўптими? Эркинга орденларимнп тақиб қўй, дегандим. Бу нодон бола адаштирворипти-да. (Кўкрагидан битта медални олиб Раҳимага узатади.) Ма, олиб қўй. Эҳтиёт қил, болалар ўйнаб, йўқотиб қўймасин.
Ж ў р а. Хотин зоти эрга тегса, сенчалик эрга тегади-да. Бахти бор хотин тегади, ошнам. Энди кимга оғиз солсанг, ғиринг демай тегиши аниқ.
Н а з м и (ўзича). Ғиринг демай тегиши керак эмиш. Кўрамиз, тўй эмас, қиёмат бўлади.
Ғ а н и. Ҳой келин, яна битта медаль қопкетибди-ку, Халқ хўжалиги виставкасидан берган катта «Олтин медаль»ни олиб чиқ. Кўзойнагимни қутисига солиб қўйгандим.
Р а ҳ и м а. Хўп бўлади, дадажон. (Кириб кетади. Бир оздан кейин медални олиб чициб, унинг кўкрагига тақиб қўяди.)
Ж ў р а. Космонавтларга ўхшаб кетдинг-ку.
Ғ а н и. Деворга кўнган ҳаккадек шақиллайвермасдан бу ёққа чиқ. Менга далда бўласан. Сал таптимни олиб турасан.
Ж ў р а. Хўп. (Девор орқасида кўринмай кетади.)
Ғ а н и. Ҳушёр бўласизлар. Хотинлар агар лимонми, апельсинми узадиган бўлса, ҳаммаёқни остин-устун қилиб юбораман.
Ж ў р а (киради). Мана, биз келдик. Хизмат-пизматинг бўлса айтавер.
Ғ а н и. Самоварга ўзинг қара. Мен қозонга қарай.

Кўчадан машина моторининг гуриллагани эшитилади. Бир оздан кейин қўлида машина калитини ўйнаб, З у м р а д хола киради.

З у м р а д. Яхши ўтирибсизларми, келинпошшалар. Ҳа, Ғанивой, яхши юрибсанми? Э, Жўра ўлгур, сенам бормисан? Тирик экансан-ку (Аёллар билан кўришади.)
Ж ў р а. Ке, Зумрад. Тинчмисан?
З у м р а д. Юрибман. Юрмай қаёққа борардим. Ғани, уйланиб олганинг йўқми? Агар уйлансанг, мендан кўрадиганингни кўрасан. Хотин оладиган бўлсанг, ўзимни оласан.
Ғ а н и. Семириб, гумбаз бўлиб кетибсан. Менга кўплик қиласан.
З у м р а д. Мен тегаман, дедиму сен ўлгур ноз қилдингми. Тегаман десам, жон-жон дерсан.
Ж ў р а. Зумрад, асл ўзинг Ғани боп хотинсан. Тегиб қўяқол.
З у м р а д. Бу бевафодан бир панд еганман. Энди бас. Бундан қирқ беш йил олдин ваъдани менга бериб, Обидага уйланиб кетган. Чирқиллаб қолганман.
Ж ў р а. Ўшанда ўзингни беҳига осгандинг шекилли.
З у м р а д. Бўлди, кўп вақиллайверма. (Аёллар олдига кетади.)
Ж ў р а. Ғани, менга қара, ошна. Ҳали ҳам бўлса шу Зумрадни олиб қўяқол. Йўқ, демайди. Ҳали ҳам кўнгли сенда. Ҳар қалай эскириб қолган бўлса ҳам аҳду паймонларинг бўлган. Ёшликда берган кўнгил...
Ғ а н и. Ҳали сабр қилиб тур-чи... Шу гапинг кўнглимдан ўтиб турганди. Бошқаларини ҳам бир кўрайлик.

Велосипед қўнғироғини жиринглатиб, эшик олдида шим кийган А н з и р а т хола кўринади. Велосипед қўнғироғини кетма-кет босади.

А н з и р а т. Ҳой, ким бор? Кираверсам бўладими?
Ғ а н и. Киравер, бу сенга раиснинг кабинети эмас. Звонок чалмай киравермайсанми? Шунақа бюрократ бўпсанки, звоногингни ҳам ўзинг билан олиб юрасан.

А н з и р а т кириб, велосипедни деворга тираб қўяди.

Ж ў р а. Анзират, сира қуйнлмадинг, қуйилмадинг-да. Кап-катта хотин велосипед минишига бало борми?
А н з и р а т. Нега қуюларканман? Битта қуйилган сенлармисанлар? Белларинг обкашдек эгилиб, юрсаларинг осма соатнинг капгирига ўхшаб лапанглайсанлар.
Ғ а н и. Минавер, минавер велосипедингни. Ўлмайсан. Дунёга устун бўласан.
А н з и р а т. Албатта ўлмайман. Ўлсам ҳам сендан кейин ўламан. Юз йил яшашга қасам ичиб қўйганман.
Ж а м и л а (эшикдан бош суқади). Мумкинми?
Ж ў р а. Мумкин, мумкин, киравер. Яхши юрибсанми, Жамилабону?
Ж а м и л а. (киради). Ўҳ-ҳў, ишлар катта-ку. Яхши қипсан, Ғанивой. Шунақа яхши кунларда марҳумларни эслаб туриш керак. Раҳмат сенга. (Келиб икковлари билан кўришади.) Шу баҳона эски дугоналаримиз билан бир гаплашарканмиз.
Ж ў р а. Бай-бай-бай! Қанақа атир қуйдинг? Ҳаммаёқ сасиб кетди-ку.
Ж а м п л а. Франсузский атир, билдингми! Бир шишаси 60 сўм туради.
Ғ а н и. Бунақасини сенга ўхшаган магазинчилар қуяди. Осон пул топишни биласанлар.
Ж а м и л а. Сенлар шунақасанлар-да. Отики магазинчи бўлса, ўғри дейсанлар.

Ариқ бўйида совунга кўзи тушиб қолади. Энгашиб, ариқда қўлини юва бошлайди.

Ғ а н и. Ана, энди совунга қирон келтиради. Бир кунда ўи марта совунга кўзи тушса, ўн марта қўл ювади. Қўллари ҳам оқ ем бўлиб кетгандир.

Жамила сумкасидан дастрўмолча олиб, қўлини арта бошлайди.

Ж ў р а. Тайёр тоза сочиқ бор-ку. Ўшанга артавермайсанми?
Ж а м и л а. Ўзинг биласан-ку, меҳмонга борсам ўзимнн пиёлам, қошиғимни олиб бораман. Биров қўл артган сочиққа ўлсам ҳам артмайман.
Ғ а н и. Бунақада сени икки дунёда ҳам эр олмайди.
Ж а м и л а. Тегмайман ҳам-да, зарур кептими?
Ж ў р а. Атир сепишингдан эрсираганга ўхшайди, деб юрган эдим. Демак янглишибман-да.
Ж а м п л а. Янглншганда қандоқ. Сапсемига янглишгансан. (Хотинлар томонга ўтиб кетади.)
Ғ а н и. Олифтагарчилигини қара-я. Кўнглинг эркак тусамаса, нега пардоз қиласан? Эркак зотини кўрсанг тутдек тўкилиб кетаман дейсану.

Қ у м р и х о н а я киради.

Қ у м р и. Ассалому алайкум. Дўмбоққина бўлиб юрипсанми, Ғани полвон?
Ғ а н и. Ҳудога шукр. Ўзинг қалайсан, ўрдакка ўхшаб қишин-ёзин сувда сузиб юрибсанмн?
Қ у м р и. Ҳа, энди бу ҳам бир гап-да. Худо ҳар бандасига битта эрмак бериб қўйган. Сувни кўрсам, балиқ бўлиб кетгим келади.
Ж ў р а. Гузардаги Пинхас ямоқчи дўконига сенинг журналда чиққан светной сувратингни ёпиштириб қўйипти. Уялмайсанми, сувратга ширяланғоч тушипсан-а.
Ғ а н и. Бу журнал бутун дунёга тарқайди.
Қ у м р и. «Огонёк» журнали чет элларга ҳам тарқайди.
Ж ў р а. Роса шарманда бўпсан-ку.
Қ у м р и. Нега шарманда бўларканман? Фигурам яхши. Баданим тоза. Бутун дунё хотинларини кўзи куйсин, деб шунақа қилганман.
Ғ а н и. Дунёнинг жамики шаҳарларидан сенга хат келармиш, шу ростми?
Қ у м р и. Рост. Кўпларини ўқиёлмайман. Англизча, франсузча, японча, испанча, итальянча хатларга жавоб беролмайман. Неварам Тошкентдан келганда олиб кетиб, ҳаммасига жавоб ёзади.
Ж ў р а. Ия, неваранг шу тилларнинг ҳаммасини биладими?
Қ у м р и. Билади. Чет тиллар институтида дарс беради-ку, билмайдими. Билади. Билмаганини биладиганларга ёздиради.
Ғ а н и. Ёшинг бир жойга бориб қолди. Қишда музларни тешиб чўмилишингни бас қил.
Қ у м р и. Бекорларни айтибсан. Қирчиллаган қишда, қирқ градус совуқда музни тешиб чўмилмабсан, дунёга келмабсан.
Ж ў р а. Тойлоқов телевизорга чиқиб, бугун совуқ палон градус бўлади, дегандаёқ этларим увишиб, аъзойи баданим музлаб кетади.
Қ у м р и. Топлоқов совуқ бўлади, деган куни мен яйраб кетаман.
Ғ а н и (сесканиб). Э, нафасинг ўзингга урсин.

Қ у м р и хотинлар томонга ўтиб кетади.

Ж ў р а. Қишда чўмиладиганлар жуда соғлом бўлади, дейишади.
Ғ а н и. Яхшиям бошида эри йўқ. Агар эри бўлганда муздаккина баданини битта қучоқлагандаёқ васпалиний локкий бўлиб қоларди.
Ж ў р а. Хотин эмас, муз қучоқлагандек бўларди, десанг-чи.

Эшикдан японча зонтик тутган, прическаси ҳафсала билан тузатилган, пардоз-андози келишган, икки қулоғида тилла балдоқ Р а ҳ б а р киради.

Ж ў р а. Э ке, ке, Раҳбарой. Аҳволинг яхшими, тинч-омон юрибсанми?
Р а ҳ б а р. Ўзинг тинчмпсаи? (Ғанига.) Қалайсиз, чарчамайгина юрибсизми, Ғанижон ака?
Ғ а н и (довдираб, ўзини йўқотади). Ҳа, энди, ҳалиги...
Р а ҳ б а р (уни аҳволини тушуниб). Майли, майли, ўзингизга келганингизда гаплашармиз. (Нариги томонга ўтиб кетади).
Ж ў р а. Сенга нима бўлди? (Пешонасини ушлаб кўради.) Иситманг йўқ-ку. Ўзингни тут-да, ошнам.
Ғ а н и (кўксини чангаллаб). Ҳозир, ҳозир ўтиб кетади.

Жўра унинг аҳволини кўриб, маъноли кулиб қўяди. Холниса, Асал хола ва бир қанча хотинлар тугун-терсак кўтариб, улар билан саломлашиб, ўтиб кетадилар. Одатдаги эсон-омонлик, кўришиш, ҳол-аҳвол сўрашишлар бўлиб ўтади.

Б а ҳ р и. Хуш келибсизлар. Қани, дастурхонга марҳамат.
З у м р а д. Дастурхонга ўтириш қочмас. Бир лимонхонани кўрсак бўларди. Таърифини хўп эшитганмиз. Радиода ҳам, телевизорда ҳам шу лимонхонанинг гапи. Бир кўрайлик. (Теплица томон юриб, остонадаги обдаста ва дарахт шохига илинган салла-чопонларни кўриб тўхтайди.) Вой, ўлсин, эркаклар таҳорат олгани шу ёққа кириб кетишган экан-ку. (Орқасига қайтади.)
Н а з м и. Лимонхонага кирмасангиз ҳам мевасини есангиз бўлди-да.

Дастурхон устига ташлаб қўйилган докани очиб юборади. Қатор бир неча вазада апельсин, лимонларни кўрган хотинлар ҳайратда бир дақиқа қимирламай қоладилар. Колхоз раиси Зебиниса киради.

З е б и н и с а. Иш вақтида нима қилиб тўй-тўйлашиб юрибсанлар. Пенсияга чиқиб олиб, ис чиққан жойдан қолмаяпсанлар. Шунақа қилаверсаларинг, ҳаммангни қийқиртириб эрга бериб юбораман.
З у м р а д. Ҳали эрсираганимизча йўқ. Кечалари тушинг бузилаётган бўлса, ўзинг эрга тег.
З е б и н и с а. Бошимда худога шукур эрим бор, лочиндек, қарчиғайдек...
А н з и р а т. Вой, лочиндек, қарчиғайдек эмиш. Башарасига қаратиб талинкадек вентиллатор қўйсанг, шамоли нариги қишлоққа учириб оборади.
З е б и н и с а. Чолимни ёмонлама. Эрларинг йўқ, алам қилгандан шунақа деяпсанлар. Эрларинг тириклигида ғиди-биди қилиб, роса қийнардиларинг. Ана энди эски пайтавасига ҳам зор бўлиб ўтирипсанлар.
Қ у м р и. Ҳой менга қара, ўртоқ Маҳкамова. Аввал мундоқ салом-алик қил. Ҳол-аҳвол сўра. Эшикдан кирмай, тешикдан бпзга ўдағайлайсан. Энди бизга гапинг ўтмайди. Биз радио айтгандек, қарилик гаштини сураётган пенсионерлармпз. Билдингми? Бизга ғўдайма. Колхозда қиладиганимизни қилиб бўлганмиз.
З е б и н и с а. Нима, нима? Колхоздан ҳали қарзинг кўп. Маслаҳат билан сендақа кампиршолардан битта бригада тузмоқчи бўлдик. Жамики бригада бошлиқлари сенларга починайса қилади. Уйда занг босиб, моғорлаб, ўтирмай, мундоқ далага чиқасанлар. Ёшларга йўл-йўриқ кўрсатасанлар. Пахтада ҳам, чорвада ҳам, пиллада ҳам тажрибаларинг кўп. Шунча билиму ҳунарни гўрга олиб кетмоқчимисанлар? Ҳамма илму ҳунарларингни худди сигир соққандек килиб ёшларга олиб бераман. Навоий бобо нима деганлар, биласанларми, билмайсанлар, «Ҳунарни асрабон нетгумдир охир, олиб тупроққами кеткумдир охир». Сенлар ҳам ҳунарларингни олиб кетмай, ёшларга бериб кетасанлар.
З у м р а д. Сени раис қилиб бошимизга бало орттпрган эканмиз-ку.
Қ у м р и. Мен аҳмоқ бўлмасам, шу раис бўлсин, деса қўл кўтараманми-я!
З е б и н и с а. Ке, қўй, бошқа гаплардан гаплашайлик. (Ғанига). Ҳа, Ғанивой, аҳволларингиз қалай? Хотин-потин оладиганмисиз, ё йўқми? Пешонада хотин олиш битилганми, йўқми? Эртага пешонангизни ренгенга солдириб кўраман.
Ж ў р а. Раис, ренген керакмас. Кўзойнак тақиб псшонасини мен қараганман. Хотин олади, деб ёзилган. Аммо кимлигини ўқий олмадим, ёзилмаган.
З е б и н и с а. Мана, шунча хотин. Танласин, оламан деганини олиб бермасам, отимни бошқа қўйганим бўлсин.
Н а з м и. Раис опа, кечаги гапингиз бошқачароқ эди-ку.
З е б и н и с а. Сенга ҳеч нарса деганим йўқ эди-ку.
Н а з м и. Тилингиз билан айтмасангиз ҳам кўзингиз бнлан бошқа гапни айтиб турган эдингиз шекилли.
З е б и н и с а. Тавба, гапирадиган кўзим борлигини билмаган эканман. Хўш, бунақа майда гапларни қўяйлик. Қизлар, менга қаранглар. Яқинда областда бир лекция бўлган эди. Асли сенлар эшитсанг бўларкан уни. Лекциянинг номи «Ёлғизлик» деб аталади. Одамзоднинг ёлғиз яшаши умрдан ўн уч процентини юлиб кетаркаи. Доктор бунга жуда ғалати мисоллар келтирди. Бир Фотима-Зуҳралар бор экан. Биттаси ўттиз беш ёшида эри ўлиб, бева қолади. Эри ўлгани бошқа эрга тегмайди. Муни қарангки, эри бори саксон етти ёшда ўлади, эри йўғи эллик тўрт ёшда ўлади. Социолог олимлар бева эркак ва бева аёллар умрини ҳисоблаб чиқишипти. Хотини бор эрлар бева эркаклардан ўн саккиз, йигирма уч йил ортиқ яшаган. Ёлғизлик эркакми, хотинми, бари бир, асаб системасини емираркан. Иштаҳа ҳам бўғиларкан. Ҳавас йўқола бошларкан. Гўзалликка, санъатга, эртанги кунга интилиш аста сўна бошларкан. Натижада қарилик эрли хотинларга нисбатан воҳли бошланаркан. Эрли хотин ёқи хотинли эркакларда ҳаётга интилиш кучая бораркан. Яхши кийиниш, ўзига оро бериш, куй ва қўшиқ тинглашга интилиш кучаяркан. Тажанглик ўрнини аллақандай мулойимлик эгалларкан. Пардоз-андоз қилишга майл кучаяркан. Ўша лекторни қидириб юрибман, топсам, ҳаммангни йиғиб бир эшиттираман.
Ж ў р а. Шунақа қилгин, раис опа.
З е б и н и с а. Сенларда ўзи инсоф деган нарса борми? Пенсионерман деб бошимизга чиқиб оласашар шекилли. Нима десаларинг хўп, деб қўл қовуштириб турган бўлсак. (Бармоқларини бир-бир букиб гапиради.) Қулоғи эшитмайдиганларга аппарат олиб бердик, бу, бир. Тиши йўқларга протез қўйдириб бердик, бу, икки. Кўзи хира тортганларни кўрикдан ўтказиб, франсузча гардишли кўзойнак қилдириб бердик, бу уч. Тоғора қўлтиқлаб, ҳаммомга бориб юрмаларинг, деб уйларингга оппоққина ванна курдириб бердик, бу тўрт. Яна нима керак бўлса, тайёр турибмиз. Хўш, нега сенлар айтган гап бўлаверади-ю, бизники бўлмайди. Оппоққина ваннанинг ҳузурини ўзларинг кўраверасанларми?
З у м р а д. Бачкана бўлмай ўл. Ярашадиган гапдан гапир.
Р а ҳ б а р. Менга қара, Зеби, ўзинг хўп эсли жувонсану, аммо баъзи-баъзида айнаб турасан-да. Хўш, менга бир айтиб қўй-чи, эрга тегиб биз нима рўшнолик кўрамиз? Илгариги кампирлар азбаройи муҳтожлигидан эрга тегарди. Ҳозирги кампирлар ҳукумат билан теппа-тенг. Пенсияни жарақлатиб олиб туришипти. Электрдан тортиб газгача, водани сувидан тортиб уйни налогигача теппа-тенг. Зарур кептими, битта сассиқ чолга тегиб, пайтавасини ювиб, қизларидан туртки эшитиб...э, бор-э!
З е б и н и с а. Бўлди, бошқаларни ҳам йўлдан урма. Сен тегмасанг, жон-жон деб тегадиганлар бор. Фақат истиҳола қилиб, одамлар нима деркин, деб дамини ичига тортиб туришипти. Бир гапни айтиб берай. Ўтган куни областда колхоз ветеранларининг кенгаши бўлди. Облисполкомнинг залига одам сиғмай кетган. Кўкси тўла орденли чол-кампирлар савлат тўкиб юришипти. Нима бўлди, дегин? Биздан борган чолларни залга киритишмади. Ёмонам ўсал бўлиб қайтворишди.
Қ у м р и. Чолларимиз нима гуноҳ қилишган экан?
З е б и н и с а. Борган чолларнинг кийимига қараб бўлмайди. Оқ кўйлакка қизил тугма қадалган. Дўпписининг ёғи чиқиб кетган. Шими ўлгурга бир умр дазмол тегмаган. Соқоллари ўсиб, патак бўлиб кетган. Борларинг, одамга ўхшаб келларинг, деб қайтарворишди. Номусларга ўлдим, ер ёрилмади-ю, ерга кириб кетмадим. Агар шу бечора чолларнинг сенларга ўхшаган хотини бўлганда, чақмоқдек кийинтириб, майлисга юборарди. Тортинмай айтаверларинг, биронта чолни кўз остига олиб қўйган бўлсаларинг, менга шипшиб қўйсаларинг, бас! Бу ёғини ўзим келиштирвораман.
А н з и р а т. Менга қара, раис. Эрга тегадиган бўлсак, сени агитациянгсиз ҳам тегаверамиз. Ташвиш қилмай қўяқол.
З е б и н и с а. Сенлар ўзларингни ўзларинг хор қиляпсанлар. Шундоқ замонда давру даврон сурмай, кавакда занг босиб ётиш, ўзини ўзи хор қилиш эмасми? Ҳў, ярамас, шум кампирлар.
З у м р а д. Шу бир оғиз агитациянг билан тўс-тўполон қилиб, ҳамма кампирлар эрга тегиб кетади, деб ўйлаяпсанми? Нима, биз сенга ёш боламизми?
З е б и н и с а. Менга бари бир. Узоқ яшайман, маза қилиб яшайман, десаларинг эрга тегасанлар. Моғорлаб, занглаб ўлиб кетамиз, десаларинг, майли, ўлиб кетаверларинг.
Р а ҳ б а р. Албатта, ҳамманинг ҳам узоқ яшагиси келади.
Ж а м и л а. Кимни яшагиси келмайди. Ҳамманинг ҳам яшагиси келади.
З е б и н и с а. Яшагинг келса, эрга тег.
X о л н и с а. Нималар деяпсиз, раис, бизни ким оларди?
А с а л. Ҳа-я, кимгаям керакмиз.
З е б и н и с а. Ахир инсоф ҳам керак-да. Бу дунёга нимага келгансанлар? Қўша-қўша бола туғиб, боқдиларинг. Болаларингни боласини ҳам боқдиларинг. Хўш, қачон ўзларинг учун яшайсанлар? Эрларинг бўлса қўл ушлашиб бормаган жойларинг қолмайди. Кўрмаганингни кўрасан, емаганингни ейсан, киймаганингни киясан. Ўзларингни бозорга солгунча бозорларинг ўтиб кетади. Сал кунда пуф сассиқ бўлиб, биров қарамайдиган ҳолга келасанлар. Гапни ўғил боласини айтсам, эрга тегсаларинг бетларингдаги ажинлар тарқаб кетади. Оқарган сочларинг яна қораяди. Юрган йўлларингда минғиллаб ашула айтадиган бўласанлар. Эр қанақа бўлиши эсларингдан чиқиб кетган-да. Жон эр, жон олов, деган экан битта доно.
Ж ў р а. Бопладинг, раис.
Ғ а н и. Зеби бало. Гапни жуда олади-да!

Телефон жиринглайди. Назми трубкани кўтаради.

Н а з м и. Ким дедингиз? Раис опами, ҳозир бераман. Опа, сизни сўрашяпти.
З е б и н и с а. Эшитаман. Ҳа, ўзим. Ким дединг? Қаердан? Э, шунақами? Ҳозир етиб бораман. (Трубкани жойига қўяди.) Гап шу. Агар эрга тегаман десанглар, эрталаб соат тўққиздан кеч соат еттигача заявкаларни ўзим қабул қиламан. Мана, Ғани отани қаранглар. Қарчиғайдак бўлиб, тўлишиб, оқи-оққа, қизили-қизилга ажралиб турипти. Бу кишига теккан хотиннинг жони роҳатда ўтади. Ҳали Кавказ, ҳали Украина, ҳали Тожикистон, ҳали Белоруссияга саёҳат қилгани қилган. Ким шунга тегаман, деса, қўлини кўтарсин.
З у м р а д. Э, бор-э. Бунақа иш ими-жимида бўлади.
З е б и н и с а. Нега ими-жимида бўларкан? Ўғрилик қиляпсанми, ими-жимида қиласан. Ҳозир эрга тегадиган аёл газетага эълон беряпти. Ёшим палонда, оғирлигим мунча, тишим ўзимники, менга палон ёшдаги соғлиги яхши эр керак. Хоҳловчилар палон адресга мурожаат қилсин, деб газетага эълон беряпти.
А с а л. Ё, тавба, ажаб замонлар бўлди-да.
З е б и н и с а. Бўпти мен кетдим. Мени йўқлаб одам кепти. Хайр. Аммо гапларимни танларингга яхшилаб ўйлаб кўринглар. Хайр.

Чиқиб кетади. Пауза. Ҳамма жим.

А н з и р а т. Бор-э, деб эрга тегворай дейману, шу, қуда-андаларимдан уяламан-да.
Р а ҳ и м а. Э, аямиз тушмагур-э! Ҳар кимнинг ҳузур-ҳаловати ўзига.
Ж а м и л а. Бу раис тушмагур ҳаммамизнинг юрагимизга ўт ёқиб кетди.
Р а ҳ б а р. Бир ҳисобда унинг гаплари тўғри. Эрта-индин пақ этиб ўлиб кетсак, палончи эр қилмай оламдан ўтди, деб гўримизга мармар тош қўярмиди? Икки ўртада шўппайиб, ёлғизликда ўтиб кетганимиз қолади.
Ж а м и л а. Э, ёлғизлик қурсин. Ёлғизлик ҳеч кимнинг бошига тушмасин. Битта қилтиллаган чолинг бўлса ҳам жикиллаб кун ўтганини билмай қоласан. Бола-чақа ўз роҳати билан овора. Кези келганда яшаб юрганинг уларга малол келаётганга ўхшаб кетади.
X о л н и с а (хаёлга берилиб). Чолинг бўлса. Ўтин ёриб, сабзи тўғраб берса. Ўчоққа ўт қалаб, жаз-биз қилсанг. Ҳовлига сувларни сепиб, жой қилсанг. Магнитофонда яхши ашулани қўйиб қўйсанг. Чол-кампир ўтириб то ош дам егунча чойни майдалаб ўтирсанг. Э, бу гаплар энди бир эртак бўлиб қолди.
Н а з м и. Бу шум кампирлар шу топда кўзимга бало бўлиб кўриняпти.
Р а ҳ и м а. Энди айниманг. Уйга меҳмон айтиб қўйиб, шунақа дейсизми? Ойингизни булар ўлдириптими? Бўладиган ишни қилайлик.
Б а ҳ р и (ичкари уйдан дутор кўтариб чиқади). Ҳой, меҳмонга келганмисизлар ё азагами? Қумрихон ая, ўладиган дунёда бир яйраб қолайлик. Битта ялла айтиб беринг.
Қ у м р и. (дуторни олиб). Чалмаганимга ҳам анча бўлиб қолганди. Хўп, анаву чолларнинг юрагини бир ўйнатай. Нимани айтиб берай? Ҳой, Ғанивой, қанақасидан бўлсин. Йиғлатадиганиданми, кулдирадиганиданми, ўйнатадиганиданми?
Ж ў р а. Йиғлатадиганини нима қиласан? Кўнгилни бўшатадиганидан айт.
Қ у м р и (дуторни чертиб, аввалига паст, кейинчалик баланд пардада қўшиқ бошлайди).
Турналар учса қарайлик,
Марғилоннинг йўлига.
Ҳиди келса маст бўлайлик
Ҳандалакнинг бўйига.
Ҳандалак бўйликкинам
Сен унда зор, мен бунда зор.
Тўтиқушнинг боласидек
Иккаламиз интизор.
Интизорлик торта-торта
Танда тоқат қолмади.
Йўл чивиндек сарғайиб
Учарга ҳолат қолмади.

Шу пайт телефон жиринглаб қолади, қўшиқ тўхтайди.

Ж ў р а. Ашулани белига тепти-да.
Н а з м и (трубкани олиб). Лаббай. Дадамларми? Шунақами? Ҳозир айтаман. Хўп. Дарров борармишсиз. Кинога оладиганлар дедимн, олимлар келди деднми, ишқилиб, катта одамлар келганмиш, сизни кўриб, гаплашишармпш. Лимон масаласида эмиш.
Ғ а н и. Бўптн. Ҳозир бораман. (Кўча томонга юраркан, орқасига қайтиб, теплица эшигини қулфламоқчи бўлади.)
Б а ҳ р и. Қулфламанг, уят бўлади-я. Нима қиласиз, хасис деган ном орттириб. Очиқ тураверсин. Лимонларингизни бўри емайди.
Ғ а н и (калитни ёнига солиб, кўча томон юради). Жўравой, мен келгунча ссн меҳмонларнн чой-пойидан хабар олиб тур.
Ж ў р а. Бошқа ишим йўқми? Уйга телевизор устаси келмоқчи эди. (Ғанижонга эргашиб чиқиб кетади.)

Э р к и н уйдан бир даста журнал билан каттакон альбом кўтариб чиқиб, хотинларнинг ўртасига ўтириб олади.

Э р к и н. Ҳозир сизларга бир нарсаларни кўрсатаман. Томоша қиласизлар. Манави журнал Францияда чиққан. Икки бети тўла бувамни мақтаб ёзган. Суратларини қаранг. Лпмонхонада олинган. Қойилмисизлар? Манави журнал Чехословакияда чиққан. Бунда ҳам бувамни суратларини босиб, ўзларини мақтаган. (У беш-олти журнални хотинларга беради.) Буниси Испанияда, буниси Англияда, буниси Венгрияда, буниси Болгарияда... Энди девордаги суратларга қаранглар. Мана, бувам космонавт Жонибеков билан тушганлар, буниси Фидель Кастро билан, лимонхонамизга келганда олганман. Манавиниси Людмила Зикина билан. Э, кўраверасизлар ҳали. Манавиниси Аркадий Райкин келиб бувамнинг янги нав апельсинларини кўраётганда олинган. Манаву халқ артистлари Сора Эшонтўраева билан Ҳалима Носировалар лимонхонага келишганда олинган. Қойилмисизлар? Бувам оладиган хотиннинг пешонаси ярқираган бўлади. Мана, мана, бувам илғор колхозчилар қурултойи минбарида гапираётгап расмлари. Буни Пенсон деган зўр фоточи олган.
Р а ҳ б а р. Олдингдан оққан сувнн қадри йўқ, деб шуни айтишаркан-да. Ғани ака жуда буюк киши эканлар.
З у м р а д. Зўрликка зўрку-я, аммо сал бевафороқ-да.
Қ у м р и. Сизни олмагани учун шунақа дейсиз, ўргилай. Ўзи қариб қолган бўлса ҳам, битта хотинни тўтидек яшнатиб олиб юрадиган ҳоли бор.
З у м р а д (Раҳбар томонга имлаб, пичинг билан). Бунақалигини биз қаёқдан билардик. Юртма-юрт қочиб юрганлар билади буни.
Р а ҳ б а р. Кесатманг, кесатманг. Ўтган гапни ковламанг. Ўлган илоннинг бошини қўзғатманг. Бу гапга қирқ йилдан ошган. Сизга алам ўтган-да, сира унутолмайсиз.
З у м р а д. Бир айтдим-қўйдим-да.

Эркин журналларни йиғиштириб олади.

Э р к и н. Картинка тамом. Опкетаверайми? Бўпти. (Нарсаларни олиб, уйга кириб кетади.)
Қ у м р и (қўлидаги дуторнинг у ёқ-бу ёғини кўриб). Ясалганигаям бирон саксон йил бўлгандир. Обидани чарларида ҳам шу дуторни чалгандим.
Н а з м и. Вой, ойимни тўйларига келганмисиз?
Қ у м р и. Нега келмас эканман? Ёр-ёрни ҳам ўзим айтганман. Ойингдан икки ёш кичик бўлсам ҳам, жуда бало эдим. Катта-катта базмларда ялла айтардим.
А н з и р а т. Мени тўйимда айтмагансан. Ўшандан бери кўзимга ёмон кўринасан.
Қ у м р и. Акам раҳматли уйга қамаб қўйган эдилар. Келолмаганман. Эрга текканингга неча йил бўлди, Анзират?
А н з и р а т. Бир кам қирқ йил бўлди. Ҳозир шу юришингни, валасапит минишингни аканг кўрса, нақ терингни шилиб оларкан-да.
Қ у м р и. Акам раҳматли эскича одам эдилар-да. У киши ҳам урушда ўққа учиб кетдилар.
Н а з м и. Дадам идорага кетдилар. Йўқларида лимонхонани бир томоша қилинглар. (Назми боғ эшиги олдидаги обдасталарни тепиб юборади.) Кираверинглар! (Хотинлар бараварига ўринларидан туриб, лимонхона томон юра бошлайдилар.)
Б а ҳ р и. Сингилжон, дадамдан балога қолмасмикинмиз?
Н а з м и. Шу хотинлар лимонларни битта қўймай узиб олса жуда яхши бўларди-да. Айни муддао бўларди.
Б а ҳ р и. Нега унақа дейсан?
Н а з м и. Хотинлар дадамни кўзига бало бўлиб кўринсин дейман-да. Ҳаммасини қувиб соларди.
Р а ҳ и м а. Хой, Назмихон, ўргилай. Бунақа ният қилманг.
Н а з м и. Сиз аралашманг, кеннойи. Ҳар қалай, нима қилса ҳам бегонасиз. Қонингиз қўшилмайди. Дадамни уйлантириб, қозон-товоғини бўлак қилмоқчисиз. Биламан.
Р а ҳ и м а. Вой, ўлай! Э, боринг-э, билганингизни қилинг, менга нима! (Жаҳл билан уйга кириб кетади.)
Н а з м и. Қани, кираверинглар дедим-ку!
Р а ҳ б а р. Ҳой, қўйинглар. Ғанивой аканинг тажриба лимонлари-я. Йўқ, кирманглар.
Н а з м и. Сиз хўжайинлик қилманг. Нима, дадамни хотинимисиз? Кираверинглар.
З у м р а д. Йўғ-э, балога қолмайлик.
Н а з м и. Балога қолмайсизлар. Комиссия кўрадиганини кўриб бўлган. Бу ёғини дадам сизларга қолдирганлар. Бемалол узаверинглар. Ҳаммаси сизларники.

Хотинлар журъатсизлик билан теплицага кириб кетишади. Ичкаридан уларнинг овозлари эшитилиб туради.

— Ҳой, қанақа бўларкин-да.
— Ғанивойнинг кўзига шумшук бўлмасмиканмиз?
— Гулиданам узайлик. Лимон гулидек хушбўй гул дунёда бўлмайди.
— Келиним лимонга бошқоронғи эди. Биттагина узақолай.
Н а з м и. Мана, мана, сумкаларингни тўлатиб олинглар.

Бир оздан кейин хотинлар тўр халта, сумка, тугунларда лимон-апельсинларни аранг кўтариб, чаккаларига лимон гулларини тақиб чиқишади.

X о л н и с а. Қишда музни тешиб чўмиладиганлар лимонни кўп есин, деган. Китобда шундай ёзилган.
Ж а м и л а (лимон гулини ҳидлаб). Муни қаранг-а, билмас эканман. Лимон гулининг ҳиди олдида франсуз атири капийка экан.
А н з и р а т. Қани, қизлар, шу Ғанивойни бир дуо қилайлик. Боғи бундан ҳам обод бўлсин. Обрўси борган сари баланд бўлаверсин.

Ж у р а в о й киради. Улар қўлидаги тугунларни кўриб ханг-манг бўлиб қолади.

Ж ў р а. Бу қанақаси? Инсофларинг борми, ўзи...
Ж а м и л а. Ҳа, нима бўпти?
Ж ў р а. Нима бўпти, дейди-я! Бу апельсинларни етнштиргунча Ғани бечора нақ адойи тамом бўлай деган-ку. Нега уздинглар? Комиссия кўриши керак эди. Виставкага юбориладиган апельсинлар эди.
Р а ҳ б а р (хижолат бўлиб). Мен текканим йўқ. Назмихон эшикни очиб бердилар. Хоҳлаганча узаверинглар, дедилар.
Ж ў р а. Назми, сира эсинг кирмади, кирмади-да. Дадангни ажалидан беш кун олдин ўлдирасан. Ҳеч дадангни аяйсанми ўзи?! (Хотинларга.) Уз, деса сенлар ҳам узавердингларми? Энди жуда ёмон бўлди. Ҳали келса бу аҳволни кўриб, жинни-минни бўлиб крлмаса гўрга эди.
Н а з м и. Ҳеч бало бўлмайди. Лимон ўлсин, одамдан азиз бўлмай. Хижолат бўлманглар, ўзим жавоб қиламан. Бунақа хасис чолга қайси хотин тегади. Ким тегса ҳам сил бўлиб ўлади. Дадамни хўп қилиқлари борки, жони тошдан бўлса ҳам хотин киши уч кунга чидамайди. Ойим раҳматлини ҳам шу зиқналиклари ўлдирган.
Б а ҳ р и. Оғзим бор, деб ҳар гапни гапираверасанми, дадам унақа одам эмаслар.
Н а з м и. Қанақаликларини ҳозир келганларида кўрасизлар. Тўртта сап-сариқ лимон деб, ҳаммаёқни остин-устун қиладилар. Ҳамманинг дилини хуфтон қиладилар. Вой дод, бу қанақа молпараст зиқна, хасис ота! Ўз болаларидан, меҳмонларндан иккитагина қуришқоқ лимонни аяйдиган ота қанақа ота, ахир!
Ж ў р а. Бақирма-е. Ўз отангни шундоқ дейишга қандоқ тилинг борди?
Н а з м и. Билиб қўйинглар, холажонлар. Мана шу қурумсоқ чол хотин олмоқчи. Тегманглар, асло тегакўрманглар унга. Сил қилиб, рак қилиб, импай қилиб ўлдиради сизларни.

Шу пайт Ғ а н и киради, қизининг лўлилик қилиб, шанғиллашига қулоқ солиб туради.

Ж ў р а. Ҳой қизим, бас қил. Биламан нега унақа қилаётганингни. Дадам хотин олмасин, деб уни ҳаммага ёмонлаяпсан. Бу ишинг яхши эмас. Унинг устига, даданг бечора етти йнл кечани-кеча, кундузни-кундуз демай қиймалиб етиштирган апельсин гибридини талон қилдинг. Отага ҳурмат шуми?
Н а з м и. Сиз аралашманг. Сиз бегона одамсиз.
Ж ў р а. Э, бор-э! Сенга гапирди нима-ю, деворга гапирди нима. (Жаҳл билан чиқиб кетади.)
Ғ а н и (чидаёлмай қизининг олдига келади). Овозингни ўчир! Эси йўқ. Жўравой оиламизга энг қадрдон киши. Отанг қатори одам. Ҳамма гапингни эшитдим. Мени жиғимга тегиш учун шунақа қилгансан, майли. Истаганингча додла. Мен ўз қароримдан қайтмайман. Бу ердаги апельсинларни вайрон қилсанг яна етти шаҳарда теплицам бор. Ҳаммасида лимону апельсинлар шиғил пишиб ётипти. (Хотинларга.) Яхши қипсизлар. Ўзларинг узганларинг жуда соз иш бўпти. Ўзим шунчалик узиб беролмасдим. Кўзим қиймай, қўлим қалтираб апельсинларни узолмасдим. Ош бўлсин. Бола-чақаларинг билан бирга баҳам кўринглар. Асло хижолат бўлманглар. Мен энди Термизга кетдим. Телевидениядан оператор келган. Кино қилмоқчи. У билан Термизга бораман. Раҳима, келин, кийим-бошимни чамадончага солиб бер. Ҳозир йўлга чиқамиз.

Боядан бери хижолат чекиб турган хотинларга жон киради.

Ж а м и л а. Ғанивой, энди бизни кечирасан-да. Беодобчилик қилиб қўйдик.
З у м р а д. Жуда хунук иш бўлди-да. Назмихон олаверинглар, деганларига биз ҳам суриштирмай узаверибмиз.
Ғ а н и. Асло хижолат бўлманглар, деяпман-ку. Ахир, бу нарсаларни одамлар есин, деб экканман-да.
Қ у м р и. Э, барака топ. Боғинг бундан ҳам обод бўлсин. Обрўйинг ортаверсин.

Раҳима кичкина чамадонча олиб чиқади. Ғанижон беихтиёр Раҳбарга қарайди. Узоқ қараб туради. Бир нима демоқчи бўлади. Деёлмайди.

Р а ҳ б а р. Кетяпсизми?
Ғ а н и. Кетяпман. Хайр энди. (Чиқиб кетади.)
Н а з м и. Бопладимми?!
Р а ҳ и м а. Бағритош, уятсиз!

Н а з м и унга бурнини қийшайтириб чиқиб кетади.
Р а ҳ б а р хамон кимирламай турипти, бир қарорга келгандек шошиб унинг кетидан кўча эшиги томон югуради.

Р а ҳ и м а. Отамга жабр бўлди. Қариганда бунчалик азоб бериш керак эмасди. Ахир у киши кичкина одам бўлмаса. Эҳ, беодоб Назми...
Қ у д р а т (шошиб киради). Дадам қанилар?
Р а ҳ и м а. Ҳозир кетдилар. Киночилар билан Термизга жўнаб кетишди.
Қ у д р а т. Э, аттанг. Битта кампирни кўндиргандим. Жуда антиқа эди. Ўрисчаниям, французчаниям биларкан. Ўзи билан гаплашдим. Рози бўлди. Дадам кўнсалар тамом. Тўйни бошлаворардик.
Р а ҳ и м а. Дадам энди бизни кечирмайдилар. Назмихон хотинларга лимонхонани очиб берган эдилар...
Қ у д р а т. Вой-вой, жуда хунук иш бўпти-ку. Э, аттанг-а!
Э р к и н (қўлида хат билан ҳовлиқиб киради). Дада, мана хат. Бувам бериб кетдилар. Дадангга бер, дедилар.
Қ у д р а т. (Шошиб конвертни очади. Ўқий бошлайди). «Болажонларим. Мен сизларни оқ ювиб, оқ тараб ўстирдим. Опичлаб катта қилдим. Тани бошқа дард билмас, дегандек юрагимдаги дардимни билмадинглар. Неча йиллаб қилган меҳнатим, орзу-умидларим бўлган лимонхонамни пайҳон қилишга йўл қўйдинглар. Мен шу лимонхонада ивирсиб юриб овунардим. Сизлар буни қадрига етмадинглар. Термизга жўнаб кетдим. Раҳбар холанг мен билан бирга кетди. Омон-эсон етиб борсак, фоточи Карапетян тирик бўлса ўзига, ўлиб кетган бўлса ўғлига суратимизни олдириб юборамиз. Келаси ҳафтанинг жума куни кечқурун соат етти яримда телевизорни бураб қўйинглар, мени кўрсатади. Сизларга Раҳбаройдан салом...»
З у м р а д. Воп, писмиқ Раҳбар-э! Бу ёқда ишни пишиқ қилиб битишиб қўйган экан-да.
Қ у м р и. Зумрад, яна куруқ қолдинг. Энди ўзингни қайси дарахтга осасан?
З у м р а д. Ўзини осадиган аҳмоқ йўқ.
Н а з м и (эшикдан хрвлиқиб келади). Дадам анаву Раҳбар кампир билан аллақаёққа қочиб кетган эмишлар. Шу ростми?
Қ у д р а т. Рост!
Н а з м и. Вой дод! Онагинамни арвоҳи чирқиллади!
Ж ў р а (девордан бош чиқазади). Нима гап? Яна нима жанжал?
Н а з м и. Дадам анави Раҳбар кампир билан аллақаёққа қочиб кетибдилар.
Ж ў р а. Қочган бўлса нима қипти? Бу Раҳбар билан биринчи қочиши эмас. 1939 йилда ҳам шу Раҳбар билан қочган эди. Ташвиш қилма, қизим. Қочган бўлса, албатта Раҳбар билан бошини-бошига теккизиб олдирган сурати келади.
Б а ҳ р и (Махсумни қўлидан судраб киради,ҳаяжонланганидан овози чиқмай, бўғилиб гапиради). Дадам қочиптилар, дадам қочиптилар. Дадам қочиб кетиптилар. Дадам қочиб кетиптилар. (Назмига ташланади.) Сен айбдор. Ҳаммасига сен сабабчи. Дадам қочиб кетиптилар. Дадам...
Ж ў р а. Манавини ёшликда берган кўнгил, дейдилар.

П а р д а.

Qayd etilgan