Marhaban ya shahro Ramazon!!!  ( 103695 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 14 15 16 17 18 19 B


Muxsiya  16 Iyul 2013, 12:53:16

Darhaqiqat ramazon oyi kirganidan buyon havo biroz salqinladi. 10 kun oldinroq ham 50 daraja issiq bo'lib tawqariga chiqib bo'lmaydigan bo'layotgan edi.

Qayd etilgan


AbdulAziz  07 Avgust 2013, 15:13:28



Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар ҳайъати 2013 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 9 август жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилган.
 
 Хабарда келтирилишича, Ислом дини таълимотида Рамазон ҳайитининг биринчи кунини белгилаш учун Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар” деган ҳадиси шарифлари асос қилиб олинган. Шунга мувофиқ, ҳайит байрамини белгилашда Ислом дини кўрсатмаларига таянилган.
 
 Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда 2013 йил 9 август куни эрталабки соат 06:00 да адо этилади. Қолган ҳудудларда орадаги вақт тафовутига мос шаклда ўқилади.
 
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида” 1992 йил 27 мартдаги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда ҳайитнинг биринчи куни байрам ва дам олиш куни деб эълон қилинади.

Qayd etilgan


Abdulhafizaka  07 Avgust 2013, 23:11:09

Assalomu alaykum.
 Butun dunyo musulmonlarini , yurtdoshlarimizni hamda ahli forumni kirib kelayotgan Iydi fitr bilan muborakbod etaman. Butun bunyodagi notinch musulmon o'lkalarga tinchlik-totuvlik va nusrat, barcha yurtdoshlarimizga kelgusi ishlarga omadlar, tanu-jonlariga shifo, oilalariga tinchlik hotirjamlik, dasturhonlariga qut-baraka, qilingan ibodatlar va duolarni iyjobiga tilakdoshman.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  29 Iyun 2014, 05:51:00

Азиз ва қадрдон бўлиб бораётган форумдошлар! Сизларни ва бутун юртимиз мусулмонларини Рамазон рўзаси кириб келиши билан муборакбод этаман!
Рамазон ойи юртимиз учун барака бўлсин. Аллоҳ таоло рўза тутишларимизда, хатми Қуронларга қатнашимизда сабр-тоқатларимизни зиёда қилсин. Қалбларимиз Қурони карим муҳаббати ила йўғрилсин!
Шаҳобиддин ПАРПИЕВ. Асака туман бош имом хатиби.
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  29 Iyun 2014, 05:58:48

Муборак Рамазон ойи бутун дунё мусулмонларига муборак бўлсин!
Ушбу ойда тақволаримиз зиёда бўлиб, гуноҳларимиз мағфират қилинган бандалари қаторида бўлишини насиб этсин!
Раҳматиллаев Жўрабек
Асака тумани

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  28 Iyul 2014, 10:11:54

ТАБРИК
Азиз ва қадрдон бўлиб бораётган сайтдошлар! Сизларни ва бутун юртимиз мусулмонларини улуғ байрам – Рамазон хайити билан муборакбод этамиз! Рамазон ойида эккан тақво кўчатларимиз йил давомида мўл кўл ҳосил берсин!
Юртимиз янада фаровон, мустақиллигимиз абадий бўлсин.
 Шаҳобиддин ПАРПИЕВ      Асака туман бош имом хатиби
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ


Qayd etilgan


Sadulla  18 Iyun 2015, 07:12:42

Assalamu alaykum va rahmatullohi va barakatuhu!

Barchani kirib kelgan muborak Ramazon oyi bilan tabriklayman!

Bu muqaddas oyda ko'proq savob amallar qilib Allohning behisob rahmatlariga yetishishlik hammamizga nasib qilsin!!

P.S. Forumda oxirgi qoldirgan postimga 1 yildan oshiq vaqt o'tibdi.
 

Qayd etilgan