Muallif Mavzu: Janozalar  ( 5249 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
Janozalar
« : 02 Oktyabr 2011, 22:14:57 »
 :bsm3:

ЖАНОЗАЛАР
Муҳтазарни ўнг ёнбоши ила қиблага юзлантириш суннатдир. Чалқанча Ñ‘Ñ‚қазиш ихтиёр қилинган. Шаҳодат талқин қилинади. Ўлганда чағи танғилади ва кўзлари юмдирилади. Унинг тахтаси ва кафанига тоқ саноқда хушбўй нарса тутатилади.
Кейин унинг кийимини ечиб, ювилади. Оғзини чайилмайди ва бурнига сув олинмайди. Тирноғи олинмайди ва соч соқоли таралмайди. Бошига ва соқолига ҳанут ва сажда қилидиган ерларига Кофур суртилади.
Эркак учун кафаннинг суннати изор, кўйлак ва лифофадир. Салла ҳам бўлса яхши. Унинг кифоя кафани изор ва лифофадир.
Аёлга химор-рўмол ва икки кўркраги устидан боғланадиган лата зиёда қилинади. Кафаннинг ёйилиб кетиши хавфи бўлса, уни боғланади.
Ўликка жаноза намози Ñžқиш фарзи кифоядир. Унда такбир айтиб, сано Ñžқилади. Яна такбир айтиб Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилади. Яна такбир айтиб дуо Ñžқилади. Сўнгра такбир айтиб салом берилади.
Биринчи такбирдан бошқада қўлни кўтарилмайди. Имом маййитнинг кўкрак баробарида туради.
Имомликка энг ҳақли киши султондир. Сўнгра қози. Кейин маҳалланинг имоми. Сўнгра асабалардаги каби валий. Изн бериш Ñ‚Ñžғридир. Агар жанозани улардан бошқа Ñžқиган бўлса, хоҳласа валий намозни қайтаради. Ундан бошқалар, ундан кейин қайтаради.
Намоз Ñžқилмай дафн қилинган кимсага шишгани гумон қилинмаса, намоз Ñžқилади. Уловга минган ҳолда жаноза намози Ñžқиш жоиз эмас. Масжид ичида уни Ñžқиш макруҳдир.
Маййитни масжид ташқарисига қўйилгани ҳақида машойихлар ихтилоф қилганлар.
Жанозани тўрт киши кўтариши суннатдир. Аввал тобутнинг ўнг тарафининг олдидан кейин ортидан ўнг елканг ила кўтармоғинг, сўнгра худди шундоқ қилиб чап тарафинг ила қўтармоғинг керак.
Жанозани кўтарганда лўккилматмасдан тез юрилади. Унинг ортидан юриш маҳбубдир. Тобутни ерга қўймасдан олдин ўтириш макруҳдир.
Қабрни лаҳад қилиб қазилади. Унинг ичига маййитни қибла томонидан киритилади. Уни қўювчи «Ð±Ð¸ÑÐ¼Ð¸Ð»Ð»Ð°ҳи ва ала миллати расулиллаҳи» дейди. Уни қиблага юзлантирилади.
«Ð–аноза»Ð½Ð¸Ð½Ð³ луғатдаги маъноси сатр-тўсишдир. Тобутга солинган ўликни, жаноза, дейилади.
Бир мусулмон шахс вафот этса, қолган мусулмонлардан унинг вафотини билганларга тўрт нарса кифоя тарзида фарз бўлади. Яъни, ўша нарсаларни улардан баъзилари адо қилса кифоя қилади.
Агар бир кишигина билса, ўша бир кишининг ўзига фарз бўлади.
Мазкур тўрт нарса: маййитни ювиш, кафанлаш, намозини Ñžқиш ва дафн қилишлардир.
Абдуллоҳ ибн Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг Муснад китобларида Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қилади:
«ÐžÐ´Ð°Ð¼ алайҳиссаломнинг жонини фаришталар қабз қилганларидан сўнг у кишини ювдилар, кафанладилар, хушбўй нарса сурттилар, қабр қаздилар, лаҳад қилдилар, жаноза намози Ñžқидилар, сўнгра қабрга қўйдиларда устиларидан ғишт териб, қабрдан чиқиб тупроқ тортдилар ва: «Ð­Ð¹, Бани Одам ушбу суннатимиздир», дедилар».
Жаноза намозининг шартлари ҳам бошқа намозларнинг шартига ўхшайди. Жаноза намозига ҳам барча намозларга бўлгани каби таҳорат, сатри аврат, қиблага юзланиш шарт.
Ҳамма учун ўта муҳим бўлган ўлим, маййитни ювиш, дафн қилиш, қабр, унга оид ҳукмлар каби масалалар кўпчиликнинг билиш лозим нарсалардир. Аммо кўпчилик бу масалалардан хабардор эмас.
Бу масалалардан билинганлари ҳам ихтилофлидир. Кўпчилик уларнинг ҳақида ишончли маълумот олишни истайди.
Албатта, бу хулосада барча далил ва ҳужжатларни жамлаб, таҳлил қилиб тартибга солган фуқаҳоларимизнинг меҳнатлари самараларидан фойдаланамиз.
Энди «ÐœÑƒÑ…тасари Виқоя»Ð´Ð° бу борда келган матнларни шарҳлашга ўтайлик.
Муҳтазарни ўнг ёнбоши ила қиблага юзлантириш суннатдир. Чалқанча Ñ‘Ñ‚қазиш ихтиёр қилинган. Шаҳодат талқин қилинади.
Муҳтазар – ўлимга юз тутган шахсга нисбатан қилинадиган мустаҳаб ишлар;
1. Муҳтазарни суннатга биноан ўнг ёнбоши билан қиблага қаратиб Ñ‘Ñ‚қизилади. Чунки вафот этганидан кейин худди шу ҳолда қабрга қўйилади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Байтуллоҳнинг ҳақида «Ð£ сизнинг тиригингизнинг ҳам, ўлигингизнинг ҳам қибласидир» деганлар.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ва Фотима Заҳро розияллоҳу анҳолар худди шуни сўраганлар.
Имом ал-Ҳоким Абу Қатодадан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб Баро ибн Маърур ҳақида сўрадилар. У вафот қилди. Молининг учдан бирини васият қилди. Муҳтазар бўлганида қиблага юзлантиришга васият қилди», дейилди.
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Ð¡Ð¾Ñ„ табиатни топибди», дедилар.
Агар бунинг иложи бўлмаса, уни чалқанча ҳолида юзи ва икки оёғини қиблага қаратиб Ñ‘Ñ‚қизилади. Чунки бу ҳолда унинг жағини танғиш, кўзини юмдириш осон бўлади. Маййит қотганда букилиб қолмайди.
2. Муҳтазарга «Ð›Ð° илаҳа иллаллоҳу»Ð½Ð¸ айтиш талқин қилинади. Ҳанафий мазҳаби уламолари маййитни лаҳадга қўйгандан кейин ҳам талқин қилинади, деганлар.

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
Re: Janozalar
« Javob #1 : 02 Oktyabr 2011, 22:15:40 »
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«ÐŸÐ°Ð¹ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ð–он таслим қилаётганларингизга «Ð›Ð°Ð° илаҳа иллалоҳу»Ð½Ð¸ талқин қилинглар», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Ўлим олдида турган шахс ёнида ҳозир бўлган кишилар овозларини чиқариб, «Ð›Ð°Ð° илаҳа иллаллоҳу»Ð½Ð¸ айтиб туришлари ҳукми ушбу ҳадиси шарифдан олинган.
Муҳтазар – ўлим ҳозир бўлган – одамга шу калимани айт, деб мажбур қилинмайди. Жон аччиғида, айтмайман, деб юбориши, юз ўгириши ёки бошқа ноқулай ҳолат пайдо бўлиши мумкин. Шунинг эътиборидан, ҳозир бўлганлар ўзларига овозларини чиқариб айтиб туришади. Муҳтазар ҳам айтса тўхташади.
Охирги сўзи калимаи шаҳодат бўлган инсон бахтли бўлади. Муҳтазар калимаи шаҳодатни айтгандан кейин яна бошқа гап айтса, ҳозир бўлганлар яна калимаи шаҳодатни айта бошлайдилар.
Хулаас, нима бўлганда ҳам муҳтазар ўз ихтиёри билан калимаи шаҳодатни охирги сўз сифатида айтишига эришишга ҳаракат қилинади.
3. Бу ҳолатдаги ишларни муҳтазарнинг энг яқин ва яхши кўрган кишиси, унга қандоқ муомала қилишни яхши биладиган одам қилмоғи керак.
Ўлганда жағи танғилади ва кўзлари юмдирилади. Унинг тахтаси ва кафанига тоқ саноқда хушбўй нарса тутатилади.
Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳокимлар Жобир розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«ÐÐ³Ð°Ñ€ маййитга хушбўй тутатадиган бўлсангиз, тоқ қилинг», деганлар.
Жон узилгандан кейин қилинадиган ишлар;
1. Маййитнинг кўзлари юмдирилади.
2. Маййитнинг жағи юмшоқ латта билан бошига тортиб танғиб қўйилади. Шунда у кўриниши қўрқинчли бўлмайди ва оғзидан бирор нарса ичига кириб кетишининг олди олинади. 
Имом Ибн Можа ва ал-Ҳокимлар келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон ўликларингизга ҳозир бўлсангиз, кўзни юмдиринг. Чунки кўз руҳга эргашиб қолади. Шунингдек, яхши гап айтинг. Чунки фаришталар алҳли байт айтган нарсага омин деб туради», дедилар».
Бу ишлари қиладиган шахс «Ð‘исмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳи» дейди.
3. Маййитнинг ҳузуридан жунуб, ҳайизли ва нифосли шахслар чиқарилади.
4. Маййитнинг яқинига хушбўй нарсалар қўйилади.
5. Уни яхшилаб Ñ‘Ñ‚қизилиб, бўғинлари ўрнига тушиши учун ҳаракат қилинади.
6. Унинг устига енгил мато ёпиб қўйилади.
7. Шишиб кетмаслиги учун қорнига оғирроқ нарса қўйилади.
8. Маййитни сўри каби ердан кўтарилган нарса устига, икки қўлини ёнига қилиб Ñ‘Ñ‚қизилиши тавсия қилинади.
9. Маййитнинг қўлини кўксига қўйиш мумкин эмас.
10. Ҳанафий мазҳаби бўйича маййитни ювиб бўлмагунча унинг олдида Қуръон Ñžқиб бўлмайди.
11. Маййитни ўпиш жоиз.
12. Маййитнинг аҳли уни кўрмоқчи бўлсалар, ман қилинмайди.
13. Маййитнинг ўлгани ҳақида бошқаларга хабар бериш жоиз.
14. Ҳанафий уламоларнинг кейинги авлоди олим, зоҳид ва табаррук кишиларнинг жанозаси ҳақида бозорларда эълон қилишни яхши деганлар.
15. Маййитни кўмиш ишларини тезлатиш лозим.
16. Маййитнинг қарзини узишга шошилиш керак.
17. Маййитнинг васиятини амалга оширишга ошиқиш зарур.
Кейин унинг кийимини ечиб, ювилади. Оғзини чайилмайди ва бурнига сув олинмайди. Тирноғи олинмайди ва соч соқоли таралмайди. Бошига ва соқолига ҳанут ва сажда қиладиган ерларига Кофур суртилади.
Маййитнинг ҳақлари;
Маййитнинг ўз яқинлари, қариндошлари ва ёру биродарларида тўртта ҳаққи бордир;
1. Ювиш.
2. Кафанлаш.
3. Жаноза намози Ñžқиш.
4. Жанозасин кўтариб бориб дафн қилиш.
Бу ҳақларнинг барчаси фарзи кифоядир.
Биринчи фарз.
Маййитни ювиш.
Маййитни ювиш фарзи кифоядир. Ўлим аён бўлганидан кейин уни ювишни тезлатиш суннатдир.
Маййитни ювмасдан кўмилган бўлса, қайта чиқариб ювилади. Албатта, янги кўмилган вақтида.
Маййит танасининг кўп қисми ҳозир бўлса, ювиб жаноза Ñžқилади, бўлмаса йўқ.
Маййитни ювгани сув топилмаса ёки узрли сабабга кўра ювишнинг иложи бўлмаса, таяммум қилдирилади.
Баъзи ҳолларда вазиятга қараб устидан ният қилиб сув қуйилса ҳам бўлади. 
Эркакни эркак, аёлни аёл ювади. Бир мусулмонни ювиш учун кофир эркак ва бегона муслима ҳозир бўлса, эркак ювади.
Ҳанафийлар ўлган аёл кишини эри ювса ёки ушласа бўлмайди. Чунки уларнинг орасидаги никоҳ кесилган бўлади, дейдилар.
Кучли қавлга қараганда эр аёлининг ўлигига назар солса бўлар экан. Чунки, назар ушлаш ва ювишдан кўра енгил нарса.
Эркак кишини ювишга ҳақлиларнинг тартиби қуйидагича; отаси, бобоси, Ñžғли, Ñžғлининг Ñžғли, ака-укаси, ака-укасининг Ñžғли, амакиси ва амакисининг Ñžғли. Диний ҳукмларни яхши биладиганлар маййитни ювишлари афзал кўрилади.
Аёл кишини ювишга ҳақлилар ўзига маҳрамлик алоқаси бор аёллардир. Улар маййитга нисбатан агар бирлари эркак деб тасаввур қилинса, ораларида никоҳ ҳаром бўлишига Ñ‚Ñžғри келадиган аёллардир.
Агар эркак киши аёлларнинг ичида, аёл киши эркакларнинг ичида ўлиб қолса, агар маҳрами бўлмаса номаҳрам бўлса ҳам таяммум қилдиради.
Ғассолда лозим бўлган шартлар.
Мўмин-мусулмон маййитни ювадиган ғассолда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим;
1. Ислом.
2. Ният.
Ҳанафийлар ният фарзи кифояни соқит қилиш учун шарт, деганлар.
3. Ақл.
Ғассол ишончли, омонатли, ғуслнинг ҳукмларини биладиган шахс бўлиши мустаҳабдир.
Ғассол ва у билан бирга маййитни ювишда иштирок этадиганлар кўзларини тийишлари лозим. Маййит тирик пайтида одамларга кўрсатмайдиган жойларини беркитишлари керак.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом имом ал-Ҳоким Абу Рофеъдан қилган ривоятда:
«ÐšÐ¸Ð¼ бир маййитни ювса-ÑŽ, уни сатр қилса, Аллоҳ уни қирқ марта мағфират қилади», деганлар.
Маййитни бегона кўзлардан беркитиш керак. Биров унинг айби бўлса кўриб қолмасин.
Маййитни уйнинг ичида ювиш ва у ерда ғассолга ёрдам берадиган кишилардан бошқалар бўлмаслиги мустаҳабдир.
Ғассол ёрдамга муҳтож бўлмаса ёлғиз ўзи ювгани афзал.
Ғассол маййитни юваётганда хушбўй нарсалар тутатилса, яна ҳам яхши бўлади.
Ғассол ва бошқалар маййитнинг авратига назар солмасликлари лозим.
Авратни ювганда қўлига латта кийиб олиб ювмоғи шарт.
Ғассол маййитнинг баданидан керак бўлмаган жойларига назар солмайди.
Ғассоллик ва маййитнинг кафанлаш, унга гўр қазиш каби ишларга ҳақ олмаган афзал.
Ғассол маййитни ювиб бўлганидан кейин ўзи ғусл қилмоғи мустаҳабдир.
Ювилаётган маййит ҳоли.
Маййитни одамлардан холий, тўсилган, шифти бор жойда тахтанинг устига қўйиб ювган афзал.
Маййитнинг боши ёки бошқа аъзолари кесилган бўлса, уларни жойига қўйиб боғлаб бутун танага ўхшатиб, камчиликларини беркитиб ювилади. Агар тишими ёки шунга ўхшаш нарсалари тушиб кетган бўлса, ювиб кафанига солиб қўйилади.
Ғассол маййитни суяб орқага мойилроқ қилиб ўтқазиб мулойимлик билан ювади. У маййитни елкасидан ушлаб ўз кўксига суяган ҳолда қорнини силаб ичидаги бор чиқиндини чиқаради. Ҳар бор қўлини қориннинг устидан ўтказганда кўпроқ сув қуйиб туради. Кейин уни чалқанчасига Ñ‘Ñ‚қизади.
Маййитнинг авратини беркитиш вожибдир. Кейин маййитнинг кийимлари ечилади.
Маййитни ювишни фарз қилувчи нарсалар:
1. Маййитнинг мусулмон бўлмоғи.
2. Чала туғилган боланинг ювишнинг тафсилоти қуйидагича. Агар боланинг кўп қисми чиққанида унинг тириклик аломати бўлса, уни ювилиб, намоз Ñžқилади ва у мерос олиб, мерос қолдиради. Агар ҳаётнинг аломати бўлмаса, уни ювиб ном қўйиб кўмилади. Агар тўла одам ҳолати бўлмаса, устидан сув қуйиб, латага ўраб, исм қўйиб кўмилади.
3. Маййитнинг тўлиқ ёки аксари жасади бўлиши лозим. Ҳанафий мазҳаби бўйича тананинг кўп қисми ёки ярими билан боши бўлса, унга жаноза намози Ñžқиш фарз бўлади.
4. Жанг майдонида қатл қилинган шаҳиди аъло бўлса ҳанафий мазҳаби бўйича ювилмайди ва жанозаси Ñžқилади.
Маййитни таҳорат қилдириш.
Ҳанафий мазҳаби бўйича маййитни таҳорат қилдирилади. Аввал ундан нажас ва нопок нарсалар кетказилади. Сўнгра олд ва орқа авратлари латта билан ювилади. Аммо оғзига ва бурнига сув олдирилмайди. Кейин таҳорат охирига етказилади.
Маййитни ғусл қилдириш.
Таҳорат қилдириб бўлганидан кейин боши ва соқоли ювилади. Маййитнинг ғусли ҳам худди тирикнинг ғуслига ўхшайди. Маййитнинг оғзини очмасдан мисвок қилдирилади. Тирноқларининг ости ҳам покланади.
Сўнгра уни чап ёни ила ёнбошлатиб ўнг томонини ювилади. Кейин худди шу тарзда чап тарафи ювилади. Бу вожиб бўлган ювишдир.
Ғуслни уч марта такрорлаш мандубдир. Кейин қуруқ латта билан танаси қуритилади. Бошига ва соқолига хушбўй нарса қўйилади. Сажда қиладиган аъзоларига кофур суртилса ҳам бўлади.
Маййитнинг сочи ва тирноғи олинмайди. Аёл кишининг сочи ўриб қўйилади.
Эркак учун кафаннинг суннати изор, кўйлак ва лифофадир.
Ибн Адий Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:
«Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни уч кийимда; кўйлак, изор ва лифофада кафанланди», дейилган.

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
Re: Janozalar
« Javob #2 : 02 Oktyabr 2011, 22:16:30 »
Салла ҳам бўлса яхши. Унинг кифоя кафани изор ва лифофадир.
Аёлга химор-рўмол ва икки кўркраги устидан боғланадиган латта зиёда қилинади. Кафан ёйилиб кетиши хавфи бўлса уни боғланади.
Иккинчи фарз.
Маййитни кафанлаш.
Маййитни кафанлаш мусулмонлар жамоаси зиммасидаги фарз кифоядир.
Кафан ва кўмишнинг бошқа сарф харажатлар маййитнинг ўзининг маблағидан қилинади. Агар унинг ўз маблағи бўлмаса, аёл кишининг кафани ва бошқа дафн харажатлари эрининг зиммасига тушади. Маййитнинг нафақасини қиладиган одам топилмаса, байтул мол ёки қодир мусулмонлар қиладилар.
Кафаннинг сифати ва миқдори.
Ҳанафий мазҳаби бўйича кафан уч турга; зарурат кафани, кифоят кафани ва суннат кафанига бўлинади.
1. Зарурат кафани.
Зарурат ва ожизлик бўлганда эркак ва аёлга имкони бор кафан қилинади. Бунда энг ози баданни тўсадиган нарса бўлиши лозим.
2. Кифоят кафани.
Бунда банда ҳаёт вақтида кийядиган энг оз кийими миқдори кафан бўлади.
Эркак киши учун изор-лозим ва лифофа. Аёл киши учун изор-лозим, лифофа ва рўмол.
3. Суннат кафани.
Бу кафанларнинг энг мукаммалидир. Эрак учун уч нарса; изор-лозим, қамийс-кўйлак ва лифофадан, аёл киши учун беш нарса; изор, қамийс-кўйлак, химор-рўмол, сийнабоғ ва лифофадан иборатдир.
Ҳанафийлар наздида маййитга салла макруҳдир. Кейинги авлод уламолари, олимлар ва ашрофлар учун салла яхши деганлар.
Эркакнинг кафанини ипак ва бўялган нарсалардан қилиш макруҳдир.
Аввал лифофа, кейин изор ёзилиб, сўнгра қамийс кийгизилади. Эркак киши шу кафанликларга ўралади. Аввал изорнинг чап тарафи маййитнинг устига, чап тарафига тортилади. Кейин ўнг тарафи. Охири лифофа ҳам шундоқ ўралади.
Аёл кишини кафанлашда аввал лифофа ва изор ёзилади. Маййитани изорнинг устига ўтказилиб қамийс кийдирилади. Сочини иккита қилиб ўрилиб, қамис устидан кўкрагига ташлаб қўйилади. Сўнгра бошига рўмол ўратилади. Кўксини сийнабанд билан боғланади. Охири лифофа билан ўралади.
Кафанларнинг устидан маййитнинг бош ва оёқ томонидан латта билан боғлаб қўйилади.
Ўликка жаноза намози Ñžқиш фарзи кифоядир. Унда такбир айтиб, сано Ñžқилади. Яна такбир айтиб Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилади. Яна такбир айтиб дуо Ñžқилади. Сўнгра такбир айтиб салом берилади.
Биринчи такбирдан бошқада қўлни кўтарилмайди. Имом маййитнинг кўкрак баробарида туради.
Имомликка энг ҳақли киши султондир. Сўнгра қози. Кейин маҳалланинг имоми. Сўнгра асабалардаги каби валий. Изн бериш Ñ‚Ñžғридир. Агар улардан бошқа Ñžқиган бўлса, хоҳласа валий намозни қайтаради. Ундан бошқалар ундан кейин қайтаради. Намоз Ñžқилмай дафн қилинган кимсага шишгани гумон қилинмаса, намоз Ñžқилади. Уловга минган ҳолда жаноза намози Ñžқиш жоиз эмас.
Масжид ичида уни Ñžқиш макруҳдир. Агар маййитни масжид ташқарисига қўйилгани ҳақида машойихлар ихтилоф қилганлар.
Учинчи фарз.
Маййитга намоз Ñžқиш.
1. Маййитга намоз Ñžқишнинг ҳукми.
Мусулмон маййитга жаноза намози Ñžқиш фарздир. Илло тўрт хил ўликка; боғийлар, йўлтўсарлар, тарафкашлар ва шаҳарда очиқдан очиқ қурол ила тажовуз қиладиганларга жаноза намози Ñžқиш фарз эмас. 
1. Боғийлар.
Имомнинг итоатидан чиққанлар унга қарши урушда ўлсалар, уларни ювилмайди ва жаноза намоз Ñžқилмайди.
2. Йўлтўсарлар.
Мусулмонларнинг йўлини тўсиб куч ила молини тортиб олишни қасд қилганларга ҳам жаноза намоз Ñžқилмайди.
3.  Тарафкашлар.
Ўз қавми ва қабиласига тарафкашлик қилиб кўплашиб бошқаларга зулм қиладиганларнинг жанозаси Ñžқилмайди.
4. Шаҳарда очиқдан очиқ қурол ила тажовуз қиладиганлар ҳам йўлтўсарларга ўхшаб кетадилар. Уларнинг жанозаси ҳам Ñžқилмайди.
Ота-онасидан бирини ўлдирган шахснинг жанозаси ҳам Ñžқилмайди.
Ўзини ўзи ўлдирган одамнинг намозини оддий одамлар Ñžқиса бўлади. Имом Абу Юсуф ва Ибн ал-Ҳумомларнинг қавлига биноан унга жаноза Ñžқилмайди.
Жанозага ўтишга ҳақлироқлар:
1. Султон ёки унинг ноиби жанозага ҳозир бўлса намозни Ñžқишга ҳақлидирлар.
2. Улар бўлмаса, қози ҳақли бўлади.
3. Ундан кейин маҳалланинг имоми ҳақли бўлади.
4. Кейин маййитнинг яқин қариндошлари ҳақли бўлади.
Агар бировни жанозасини Ñžқимай дафн қилинган бўлса, чириш бошланмаган ҳолатда қарби устидан жаноза Ñžқилади.
3. Бир неча жанозалар жамланганда.
Жумҳури уламолар бир неча жанозага бир намоз жоизлигига иттифоқ қилганлар. Имомнинг олдига бир жанозани қўйиб ундан кейин қибла тарафга бошқаларини ёнма-ён қилиб тизилади ва намоз Ñžқилади.
Жаноза намози.
Ҳанафий мазҳаби бўйича жаноза намозининг иккита рукни; тўрт такбир ва қиёми бор. Вожиби битта, икки томонга салом бериш. Шарти битта, ният қилиш.
Жаноза намози қуйидагича Ñžқилади:
«ÐÐ¸ÑÑ‚ қилингандан сўнг, такбир айтиб қулоқ қоқилади. Кейин, Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдикани Ñžқиб, яна такбир айтилади, аммо қўл кўтарилмайди. Сўнгра намоздаги каби «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳумма солли ала»Ð»Ð°Ñ€ Ñžқилиб, қўл кўтармасдан яна такбир айтилади. Кейин, «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳуммағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа» охиригача Ñžқилиб, яна бир такбир айтилиб салом берилади.
Намози жанозага кеч келган одам ният қилиб имомга эргашаверади. Имом салом берганидан кейин неча такбирга кеч қолган бўлса, ўшаларни ўзи айтиб қўяди. Бошқа нарсаларни Ñžқимайди. Агар у имом тўртинчи такбирни айтиб бўлгандан кейин келса намоздан қолган бўлади.
Маййитга жаноза Ñžқишнинг шартлари;
Жаноза Ñžқувчига худди намоз Ñžқувчига қўйилган шартлар; ислом, ақл, сатри аврат, таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва маконда нажосат бўлмаслиги, қиблага юзланиш ва ният кабилар шартдир. Шу билан бирга;
1. Маййит мусулмон бўлиши шарт
2. Маййитнинг жасади ёки жасадининг аксари бўлиши шарт.
3. Маййит намоз Ñžқувчининг олдига қўйилган бўлиши шарт.
Ҳанафий мазҳабида ғойибга жаноза Ñžқиш йўқ. Бирор нарсанинг, мисол учун, уловнинг устидаги маййитга ҳам жаноза Ñžқилмайди. Имомнинг орқасида турган маййитга ҳам жаноза намози Ñžқиб бўлмайди.
4. Аввал ҳаёти бўлиши шарт. Ўлик туғилган болага жаноза Ñžқилмайди.
5. Маййит пок бўлиши шарт.
Ювилмаган ёки таяммум қилдирилмаган маййитга жаноза Ñžқиб бўлмайди.
6. Ҳанафий мазҳабида шаҳидга ҳам жаноза Ñžқилади.
Жаноза намозининг вақти.
Маййитга кун чиқиш, кун ботиш ва кун қиёмда бўлган пайтида намоз Ñžқиб бўлмайди. Шунингдек, Бомдод намозидан кейин то қуёш чиқиб бўлгунча ва Аср намозидан кейин то қуёш ботиб бўлгунча ҳам мумкин эмас.

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


Abdulhafiz

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 5301
  • -oldi: 2002
  • Xabarlar: 1258
  • Jins: Erkak
  • Alloh buyukdur
    • Islom.uz forumi
Re: Janozalar
« Javob #3 : 02 Oktyabr 2011, 22:18:01 »
Жанозани тўрт киши кўтариши суннатдир. Аввал тобутнинг ўнг тарафининг олдидан кейин ортидан ўнг елканг ила кўтармоғинг, сўнгра худди шундоқ қилиб чап тарафинги ила қўтармоғинг керак.
Жанозани кўтарганда лўккилматмасдан тез юрилади. Унинг ортидан юриш маҳбубдир. Тобутни ерга қўймасдан олдин ўтириш макруҳдир.
Қабрни лаҳад қилиб қазилади. Унинг ичига маййитни қибла томонидан киритилади. Уни қўювчи «Ð±Ð¸ÑÐ¼Ð¸Ð»Ð»Ð°ҳи ва ала миллати расулиллаҳи» дейди. Уни қиблага юзлантирилади.
Тўртинчи фарз.
Маййитнинг дафни.
Ҳар бир маййитни жон берган еридаги қабристонга дафн қилиш мандубдир. Агар бир ёки икки мил масофага олиб борса ҳам жоиз.
Маййитни ювиб, кафанлаб бўлгандан кейин тобутга чалқанча қилиб Ñ‘Ñ‚қизилади.
Тобутни тўрт тарафидан кўтариш суннатдир. Тобут кўтармоқчи бўлган одам маййитнинг бош тарафидан чап дастани ўнг елкасига қўйиб ўн қадам юради.
Кейин орқага ўтиб тобутнинг орқа чап дастасини ўнг елкасига олиб ўн қадам юради.
Сўнгра бошқа тарафдан ҳам чап елкаси ила аввалги тартибда кўтаради. Тобутни ўта эҳтиром билан кўтарилади.
Жанозадаги суннат амаллар;
1. Жанозани тезлатиш.
2. Жанозага эргашиш. Бу нарса уч амалдан; жаноза намозини Ñžқиш, қабргача бирга бориш ва дафндан кейин маййитнинг ҳақига дуо қилишдан иборатдир.
3. Хушуъли бўлиб, ўлимни ўйлаб бориш.
Жанозада иштирок этаётган одам турли гапларни гапириши, кулиши ва дунё ташвишида бўлиши мумкин эмас.
4. Аёл кишининг тобутининг устидан каттароқ мато билан тўсиш.
5. Жанозада иштирок этувчилар тобутнинг орқасида борадилар.
6. Жаноза билан борганлар уни елкадан ерга қўйганларидан кейингина ўтирсалар жоиз.
Жанозадаги макруҳ ишлар;
1. Намоз ва дафнни ортга суриш.
Намозга одам кўпроқ тўплансин деган ва шунга ўхшаш баҳоналар билан ҳам, бу ишларни кечиктириб бўлмайди. Фақатгина маййитнинг яқин валийсини кутиш мумкин, холос.
2. Маййитни кўтариб келганлар тобутни елкаларидан қўйгунларича ўтириб олиш ҳам макруҳ. Ундан кейин туриш макруҳ. Тобутни кўтариб ўтаётганларини кўрган одам ҳам ўрнидан турмайди.
3. Қабристонга боришда маййитни кўтариб борилса, иштирокчилар бирор нарсага миниб боришлари макруҳ. Қайтишда улов минсалар жоиз.
4. Жанозада иштирок қилувчиларнинг ғала-ғовур қилишлари, зикр, қироат ила овоз кўтаришлари ва бақир-чақир қилишлари жоиз эмас.
Жанозада зим туриб сукут сақланади. Ўлим ҳақида тафаккур қилинади.
5. Оловли нарсаларни кўтариб олиш, исириқ тутатиш каби ишлар ҳам мумкин эмас.
6. Жанозанинг ортидан аёлларнинг бориши ҳам макруҳи таҳримийдир.
7. Бошқа миллат ва дин вакиллари жанозада қиладиган гулдаста кўтариб олиш каби ишларни қилиш ҳам макруҳдир.
Маййитни дафн қилиш ҳукми ва уни тезлатиш.
Маййитни дафн қилиш фарзи кифоядир. Жон узилиши билан уни дафн қилишга тайёрлашга шошилиш керак. Мақбарага дафн қилиш афзал. Мақбараларнинг афзалига дафн қилиш мустаҳабдир. Кўп аҳли солиҳлар ва шаҳидлар дафн қилинган мақбара афзал ҳисобланади.
Қариндошларни бир жойга қўйиш мустаҳабдир. Бу ишлар уларни зиёрат қилиш ва ҳақларига дуо қилишни осонлаштиради.
Қабрларнинг сифати ва уларни эҳтиром қилиш.
1. Қабрларнинг энг саёзи ҳидни ман қилишга ва жасадни йиртқич ҳайвонлар еб кетишидан сақлайдиганидир.
2. Қабрни иложи борича чуқур ва кенг қилиш мандубдир.
3. Ҳанафий мазҳаби бўйича қабрнинг чуқурлиги одамнинг кўкрагигача бўлганидир. Унинг узунлиги маййитнинг узунлигича бўлади. Кенглиги маййитнинг бўйининг яримича бўлса яхши.
4. Лаҳад шақдан афзал эканига фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Ер қаттиқ бўлса, лаҳад қилиш, юмшоқ бўлса шаққ қилиш афзал деганлар ҳам бор.
5. Дафнда ҳозир бўлган киши қабрнинг бош томонида туриб унга уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Пайғамбаримиз шундоқ қилганлари ривоят қилинган.
6. Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади.
7. Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади.
8. Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир.
9. Қабрнинг устига майда тошлар, бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса жоиз.
10. Қабрга чироқ қўйиш жоиз эмас.
Қабрлар эҳтироми.
Барча фуқаҳолар қабрларни эҳтиром қилиш суннат эканига иттифоқ қилганлар. Қабрларнинг эҳтироми қуйидагилардан иборатдир;
1. Қабрнинг устига ўтириб, устидан юриб ёки қазои ҳожат қилиб бўлмайди. Ҳанафийлар зарурат юзасида қироат қилиш учун ўтирса бўлади деганлар.
2. Модомики қабрнинг ичида маййитнинг суяги борлиги гумон қилинса уни очиб бўлмайди. Қабр қазилаётганда эски суяклар чиқиб қолса, уларга тегилмасдан кўмиб қўйилади. Зинҳор суяклар синдирилмайди.
Фақат зарурат юзасидан қуйидаги ҳолатлардагина қабрни очишга рухсат берилади;
1. Маййитни ювмасдан ёки кафансиз кўмилган бўлса, ҳолати ўзгармасдан туриб очса бўлади.
2. Кафан ёки ер зўрлик билан тортиб олинган бўлса-ÑŽ, эгалари ҳақини олмай ўзини берасан деб туриб олсалар.
3. Бошқа маййитни кўмиш ёки жомеъ масжидни кенгайтириш учун зарур бўлиб қолса эски қабрни очса бўлади.
Қабрдаги жасад чириб тупроққа айланиб кетган бўлса, унинг ўрнига бино қурса ёки экин экса бўлади.
4. Маййит билан бирга мол, тақинчоқ дафни қилинган бўлса ёки бировнинг моли тушиб кетган бўлса ва у талаб қилса, қабрни очса бўлади.
5. Бировнинг гавҳарини ютиб юборган одам ўлса ва гавҳарнинг эгаси талаб қилиб туриб олса, ўликнинг қорнидан унинг гавҳарини олиб берилади.
6. Ҳомиладор аёл ўлса-ÑŽ, ичида боласи қимирлаб турса, унинг қорнини ёриб болани олинади.
3. Дафндан кейин маййитни кўчириш.
Маййит дафн қилинганидан кейин уни кўчириш мутлақо мумкин эмас.       
4. Қабрнинг устига сув сепиш мандубдир. Ҳўл шохларни ва райҳон каби нарсаларни қабр устига қўйиш суннатдир. Қабр устида ўсиб турган майса ва ўсимликларни қуримасдан олдин олиш макруҳдир. Чунки ҳўл набототнинг тасбиҳидан маййитга фойда етиб туради.
5. Зарурат юзасида бир қабрга бирдан ортиқ маййитни қўйиш мумкин. Уларнинг афзали қиблага яқин қилиб қўйилади. Икки маййитнинг орасига тупроқдан тўсиқ қилинади.
Маййит чириб тупроққа айланиб кетган бўлса, унинг қабрига бошқа маййитни қўйиш жоиз. Қабрдаги маййитнинг чиригани ернинг хусусиятига боғлиқ бўлади. Буни биладиган кишилардан сўралади.
Дафннинг ҳукмлари;
1. Дафннинг кайфияти.
Жаноза қабрнинг қибла тарафига қўйилади. Уни қабрга қўювчи ҳам қиблага қараган ҳолда олади ва аста қабрга қўяди.
Маййитнинг бош ва оёқ тарафидаги кафанни боғичлари ечилади. Бу боғичлар ила кафан тарқалиб кетмаслиги учун боғланган бўлади.
Маййитни ўнг тарафи ила юзини қиблага қаратиб Ñ‘Ñ‚қизилади.
Эркак кишини эркак кишилар қабрга қўядилар. Уларнинг адади чегараланган эмас. Энг ҳақли кишилар унга жаноза намозини Ñžқиш ҳақига эга бўлган яқинларидир.
Аёл кишини маҳрамлари қабрга қўяди.
Агар маҳрами бўлмаса, аёл кишилар, улар ҳам бўлмаса дафнга қодир аҳли солиҳ қари кишилар қўяди.
Қабрда маййитнинг тагига бирор нарса солинмайди. 
Қабрнинг оғзига хом ғишт терилади. Пишиқ ғишт ва Ñ‘ғоч қўйиб бўлмайди. Кейин устида тупроқ тортилади. Қабр яқинида турганлар унга уч сиқимдан тупроқ ташлашлари мустаҳабдир.
Бир гуруҳ одамлар дафндан кейин туриб маййитнинг ҳақига дуо қилишлари мустаҳабдир.
2. Дафн макони.
Аввал айтиб ўтилганидек, маййитнинг мақбарага дафн қилиш афзалдир. Зиёратчиларнинг дуоларидан маййит фойда олиб туради.
Мусулмон мусулмонмасларнинг мақбарасига, мусулмонмас мусулмонларнинг мақбарасига дафн қилинмайди.
Денгизда ўлган одамни қирғоққа етиб бориш имкони бўлмаса, ювиб, кафанлаб, намозини Ñžқиб сувга туширилади.
3. Дафн замони.
Дафнни кундуз куни, нафл намоз Ñžқиш макруҳ бўлмаган вақтда қилиш афзалдир. Кечаси дафн қилиш ҳам жоиз.
4. Дафн пайтида айтиладиган нарса.
Маййитни қабрга қўяётган киши «Ð‘исмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам» дейди. Бошқа дуоларни қилса ҳам яхши.
5. Қабрни тўсиш.
Аёл кишининг дафни пайтида унинг қабри бирор мато билан тўсиб турилади.
6. Тобут ёки сандиқ ила дафн қилиш.
Узрли бўлганда, ер сувли бўлиши, денгизга дафн қилиш каби ҳолатларда тобут ёки сандиқла дафн қилиш жоиз.
Дафндан сўнг дафн қилинган шахсга мағфират тилаб дуо қилинади.




Manba

Netay chun ayni aqlim beziyodur,
Amal ham yo'q, agar qilsam
riyodur.

So'fi Ollohyor


Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Қабр
« Javob #4 : 18 Oktyabr 2011, 10:45:58 »

Humayro

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1374
  • -oldi: 1643
  • Xabarlar: 3130
  • Jins: Ayol
Re: Janozalar
« Javob #5 : 18 Oktyabr 2011, 11:11:52 »
Nafsni jilovinga olmoq bo'lsang gar,
Qorning to'ymasidan taomga to'ygin.
Gullarni hidlashdan to’xta, birodar,
Qabr kavlashni ham o’rganib qo’ygil!

Ajal o’qi aniq, bir kun yetgusi,
Shoshmasdan, hotirjam halok etgusi,
Otang bor, onang bor- ertan ketgusi...
Qabr kavlashni ham o’rganib qo’ygil!

Bitgan gulzorlaring so’lar ertaga,
Umr kosasi ham to’lar ertasi,
Baland minoralar qular ertaga,
Qabr kavlashni ham o’rganib qo’ygil!

Birov horma demas, tolsang yugurib,
Yordam ham berolmas ahvoling ko'rib,
Mard bul-da, o'rningdan bir sapchib turib,
Qabr kavlashni ham o’rganib qo’ygil!

Mayli, ko'chat ekkin ertani ko’zlab,
Mayli, hosilin ham totgin yo’lgizlab,
Lek qolmayin desang qabrda bo’zlab,
Qabr kavlashni ham o’rganib qo’ygil!

Ko’rding, dosh berolmas ming-minglab tuzum,
Bir shamol uchirdi barisin yuzin.
Elga suv chiqargan mahaling bir zum.
Qabr kavlashni ham o’rganib qo’ygil!

Duolar tilagan qo’llaring ila,
Elaklar elagan qo’llaring ila,
Ayoling silagan qo’llaring ila
Qabr kavlashni ham o’rganib qo’ygil!

Otang yer chopganda, qarashib yubor
Uning yuragidan yo’qolsin g'ubor,
Shunda ham birodar, aytaman takror
Qabr kavlashni ham o’rganib qo’ygil!