Muallif Mavzu: Sizlarga ilinganlarim ...  ( 12809 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Re: Sizlarga ilinganlarim ...
« Javob #30 : 31 Mart 2012, 20:22:49 »
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух.

Аврат

Эрлар сонин очибди - уят!
Ҳеч ким қилмасми аҳамият?!
Қайда қолди суннат, шариат?!
Аврат очмоқ оддий ҳол бўлди!

Учраганда бирор номаҳрам.
Рўмол ўрайдиган аёл кам.
Бу ҳолат ҳеч қилмасми алам?!
Аврат очмоқ оддий ҳол бўлди!

Момолар очганми товонин?!
Жондек асраган номус орин.
Бугун қизлар очибди сонин!
Аврат очмоқ оддий ҳол бўлди!

Эрларда йўқми рашк, хамият?!
Қайда қолди урф-у қадрият?!
Мана шуми ё маданият?!
Аврат очмоқ оддий ҳол бўлди!

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Re: Sizlarga ilinganlarim ...
« Javob #31 : 07 Iyul 2012, 17:10:12 »
Assalamu alaykum.
She'rlaringiz yaxshi.
Sal qofiya yetishmasada qalbdan yozilganligi bilinib turibdi  :)

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Re: Sizlarga ilinganlarim ...
« Javob #32 : 27 Oktyabr 2012, 08:01:29 »
Ассалому алайкум.

Иншааллоҳ қори бўламан.

Ҳақ каломин ёд олиб бир кун, иншааллоҳ қори бўламан.
Ўзининг ризолиги учун, иншааллоҳ қори бўламан.

Юрт корига ярай деб бир кун, иншааллоҳ қори бўламан.
Фарзи кифоялиги учун, иншааллоҳ қори бўламан.

ÐŽқиб, ўрганиб аста-секин, иншааллоҳ қори бўламан.
Ва унга амал қилмоқ учун иншааллоҳ қори бўламан.

Бир порадан Ñžқий деб ҳар кун, иншааллоҳ қори бўламан.
Ҳар ойда хатм қилмоқлик учун, иншааллоҳ қори бўламан.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Sizlarga ilinganlarim ...
« Javob #33 : 31 Yanvar 2013, 19:57:32 »


Исломга хизмат

Ваҳий котиби эди Собит ўғли Зайд.
Нозил бўлган ҳар оятни қиларди қайд.
Биродар сен Ислом учун не қилдинг айт?
Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.

Абу Бакр, Умар жам қилдирди Қуръонни.
Ҳаёда сира тенги йўқдир Усмонни.
Али - суйгани Расул ҳамда Раҳмонни.
Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.

Ислом-чун Ҳамза жигари бўлди пора,
Жаъфар шаҳид бўлди икки қўлсиз қола.
Ўлим шарпа солиб келмоқда тобора,
Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.

Абу Ҳанифа фақиҳларгадир устоз.
У қолдирган илм бизга энг катта мерос.
Мукаммал бир мазҳабга солган у асос.
Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.

Расули акрамга муҳаббати сабаб,
Молик Мадинада минмас эди маркаб.
Султон ҳузурига келарди изн сўраб...
Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.

Шофеъга ёд эди тамоман "Муватто".
Ўн беш ёшида бера бошлади фатво.
Ҳақ йўлдаги бир мазҳаб этди у барпо.
Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.

"Қуръон махлуқ" демай Ҳанбал ўғли Аҳмад,
Золимлар чангалида кўрди кўп заҳмат.
Шу сабаб хатодан омон қолди уммат.
Биз эса ҳали ҳеч иш қилганимиз йўқ.

Камина...

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Sizlarga ilinganlarim ...
« Javob #34 : 31 Yanvar 2013, 19:59:41 »
Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.

Жаннатдан тушганида Одам,
Роса чеккандир қайғу, алам.
Бизни кулфат недир дўстгинам,
Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.

Ўтга ташланганда Иброҳим,
Парвардигор  эшитди оҳин.
Офият берса гар Илоҳим,
Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.

Мусо қолганида денгизда,
Яратган нажот берди тезда.
Йўқ! Роббим мен биландир бирга.
Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.

Зулматларда қолганди Зуннун.
Аллоҳга ёлворди туну кун.
Умидворман бўлмайин маҳзун.
Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.

"Аллоҳни ўғли - дея - Ийсо"
,Қатл қилмоқчи бўлдилар ҳатто.
Шундай душманимиз йўқ асло,
Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.

Энг сўнгги набий келди Аҳмад.
Оламларга бўлибон раҳмат.
Ислом деб кўрдилар кўп заҳмат.
Бу кунлар ҳам ўтиб кетади.

Камина...

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Sizlarga ilinganlarim ...
« Javob #35 : 01 May 2013, 10:39:32 »
Жаннатни орзу қилган мўъминлар

Иймон калимасин айтиб тили,
Қатъий ишонч-ла тасдиқлар дили,
Ва буни исбот қилар амали,
Жаннатни орзу қилган мўъминлар.

Намоз ўқимоқдан толмас сира,
Хайрли амаллардан қолмас сира,
Мусулмонга душман бўлмас сира,
Жаннатни орзу қилган мўъминлар.

Рўза тутар келганда Рамазон,
Имкон қадар қилгай хайру-эҳсон,
Таҳажжудга ҳам уйғонар осон,
Жаннатни орзу қилган мўъминлар.

Закотин бергайдир бўлса қодир,
Гуноҳ ишни этмас қасддан содир,
Ҳисоб кунидан қилар хавотир,
Жаннатни орзу қилган мўъминлар.

Байтга ошиқар топса гар имкон,
Аллоҳ учун бўлгандир мусулмон,
Покликни истар ҳар ишда, ҳар он,
Жаннатни орзу қилган мўъминлар.

Камина.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Sizlarga ilinganlarim ...
« Javob #36 : 26 May 2013, 12:10:45 »
Тилимни ғийбатдан тийсайдим.

Бировдан бўлса хато содир,
Бирор яхшиликка йўйсайдим.
Охиратдан олиб хавотир,
Тилимни ғийбатдан тийсайдим.

Аҳли мўъминни деб биродар,
Уни Аллоҳ учун суйсайдим.
Гўштин емоқдан этиб ҳазар,
Тилимни ғийбатдан тийсайдим.

Ғийбатнинг жазоси жаҳаннам,
Қани буни дилдан туйсайдим.
Ўтдан сақлаб ўзимни бир дам,
Тилимни ғийбатдан тийсайдим.

Бировдан бўлса гар аламим,
Шарт юзига айтиб қўйсайдим.
Ортидан сўзлаётган дамим,
Тилимни ғийбатдан тийсайдим.

Қасддан урмай гуноҳга қўл,
Тақводорлик тўнин кийсайдим.
Юрай десам жаннат сари йўл,
Тилимни ғийбатдан тийсайдим.

Камина...

Гарчи арзимаса ҳам, нусха кўчириб тарқатиш тақиқланади.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Sizlarga ilinganlarim ...
« Javob #37 : 13 Avgust 2013, 13:57:03 »
 :asl3:



Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Sizlarga ilinganlarim ...
« Javob #38 : 23 Avgust 2013, 21:14:13 »
Ассалому алайкум.

Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаш ҳақида интернетга чиқарилган бир жадвални сизларга илиндим.

Интернетга Абдулбосит қори ака чиқарганлар.


Шундоғам умр ўтиб кетяпти...