Muallif Mavzu: 5 тонна ош? Ўзбекистонда? Бўлиши мумкин!  ( 18892 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Ўзбегим палови гиннесчилар китобида

  ÐÑÐ»Ð¸Ð´Ð° бу маъломтни хозирча сир сақлаб турган эдик, чунки хозирда бу лойиҳа устида жиддий маслаҳат ва ишлар олиб борилаётган эди.
Бугун www.olam.uz да берилган маълумотдан сўнг буни сирлиги қолмади, шу боис бу хусусда ғоя муаллифи сифатида биз ҳам қичқача маълумот бериб ўтишга маслаҳатлашдик.
Аслида бу ғоя роппа-роса бир йил олдин хаёлимга келган эди, шундан сўнг бироз иккилани ва бироз қўрқув ва андак қизиқиш ила бу масала билан чуқурроқ танишиб, ўрганиб чиқидим ва рекорд геннисчилар уюшмаси билан алоқа ўрнатилди.
Биз лойиҳа таклифи ва ғояси билан уларга мурожат этгач бир неча хафта мобайнида улар ўрганиб чиқишди ва ўз фикр ва шартларини билдиришди.
Olam.uz да бироз хато маълумотлар кетиб қолган, аслида 12  Ñ‚а қозонда эмас битта қозонда ош тайёрланиши ва тайёрланган маҳсулот 4,7 тонна эмас балки ундан ошиқ бўлсагина биз рекорд кўрсатгичларини янгилган бўламиз чунки айнан шу кўрсатгичда Австралиялик ошпазлар биздан олдин гурунчли таом тайёрлашган экан, шунингдек тайёрланган таомнинг 80% гурунчдан иборат бўлиши шарт.
Аслида бу лойиҳани Республикамизнинг 20 йиллик юбилейи арафасида амалга оширишни қаттиқ ният қилган эдик, аммо улгурмадик.
Байрам бир кун эмас балки йил мобайнида давом этишини инобатга олиб ушбу тадбирни Наврўз айёми арафасида ўтқазини ният қилганмиз.
Бу табдир хусусда батафсил маълумотни баъзи масалаларга аниқлик киритгач сайтимизда эълон берамиз.

Ғоя муаллифи: ©Чустий Бахриддин Нажмиддинов

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
2007 йилда Хитойнинг Урумчи шаҳрида 1 тонналик ош дамланган эди.

300 кг гуруч, 300 кг сабзи, 300 кг қўй гўшти, 80 кг Ñ‘ғ ва бошқалар сарфланган ошни суратда кўриб турибсиз.
Энди Чустий ғояси бўйича тайёрланмоқчи бўлган (1 та қозонда Худо хохласа) ошни кўз олдингизга келтириб кўринг!

Donishmand

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 702
  • -oldi: 1563
  • Xabarlar: 1014
  • Jins: Erkak
  • Qancha yashash muhim emas, muhimi qanday yashash.
Iqtibos
...шунингдек тайёрланган таомнинг 80% гурунчдан иборат бўлиши шарт.
Agar gurunch 80% ni tashkil qilsa osh qanday bo'larkin?! Ishqilib o'xshasinda...
« So'nggi tahrir: 29 Dekabr 2011, 13:15:20 muallifi Donishmand »
Insonni mukammallikka eltuvchi yo'l birgina dindir!

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
:bsm3:

Чустий ока ни бу ишларига Аллох куч ғайрат ато қилсин! Қилинадиган ошни Аллох ўхшатсин! Шарманда қилмасин! Қойил қолиш керак!
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

Abdumuhaymin

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 182
  • -oldi: 603
  • Xabarlar: 728
  • Jins: Erkak
Bu oshga tahminan 20mingta odamni taklif qilishsa bo'larkan.

Usmon

  • Global Administrator(ning ukasi)
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 383
  • -oldi: 700
  • Xabarlar: 1046
  • Jins: Erkak
Voajaboooo ... 50ta odammi oilali qivorso' bo'larkan bohonada... Qoyil Chustiy, shu bala boshidan ma'lumiydi

Abdumuhaymin

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 182
  • -oldi: 603
  • Xabarlar: 728
  • Jins: Erkak

ree7

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 235
  • -oldi: 338
  • Xabarlar: 277
  • Jins: Erkak
  • Mr. PиCевен
"Ey Robbim, g'am-tashvishlarim naqadar katta" dema, balki "Ey g'am-tashvishlarim, Robbim naqadar katta (buyuk)" degin!

bir_qizcha

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 42
  • -oldi: 132
  • Xabarlar: 103
  • Jins: Ayol
Iymon bizni odam qildi!

azizbek_mx

  • MAX™
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 11198
  • -oldi: 1734
  • Xabarlar: 1805
  • Jins: Erkak
  • Umr o'tmoqda..
    • Abdulaziz Mirzaahmedov
nega uvol? Qanaqasiga uvol? Osh pishsa, buyog'i ehson böp ketoradi oposi
Осмонлар ва ер Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур...

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Жахон рекорди ҳақида батафсил


 ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он мустақилликга эришгандан сўнг кўпгина соҳаларда ўсишлар кузатилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Таълим, спорт, иқтисод, маданият – кундан-кунга ривожланаётган бундай соҳаларни номини яна узоқ давом эттириш мумкин. Жумладан, миллий пазандалик (ошпазлик) соҳасида ҳам моҳир ошпазларимиз дунё ошхоналарида нуфузли ўринлар эгаллаб келишмоқда ва юртимиз довруғини ҳамда миллий ошхонамиз номини ўзга юрт эгаларига танитиб келишмоқда. Ушбу ютуқларга эришишда ҳукуматимиз эътибори билан бирга Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг хизматлари ҳам беқиёсдир.
  Навбатдаги улкан ва жиддий ҳамда масъулиятли янги бир лойиҳа ҳам айнан миллий ошхонамизга оид. Ушбу лойиҳа www.oshxona.uz сайти ташаббуси ва Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси кўмаги ва бошчилигида амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, бу лойиҳада шоҳона таомимиз бўлмиш ўзбек паловхонтўрасининг Гиннес рекордлар китобига киритиш мақсад қилинган. Бунинг ортидан аввало Ўзбекистонни сўнгра ўзбек миллий ошхонасини, паловини дунёга танитиш мақсадимиз бор.

 Ð“иннес рекордлар китобига киритилган таомлар билан танишиб чиқилди, энг катта пицца Австралияда, энг катта шоколад плитаси Арманистонда, энг катта омлет Туркия, энг катта салат Бахрайнда, энг катта пряник Норвегияда тайёрланган экан, баъзи хабарларга кўра энг катта чак-чакни татарлар тайёрлашган деган маълумотга ҳам дуч келинди, аммо бу тасдиқланмади.

 ÐŽÐ·Ð±ÐµÐº ошхонаси таомларидан ҳали ҳеч бир таом Гиннес рекордлар китобидан ўрин олмаган экан. Шунинг учун биз ҳам паловхонтўрамизни ÑŽқоридаги рўйхатлар орасига киритишни ният қилдик.

 ÐÑÐ»Ð¸Ð´Ð° бу лойиҳани Мустақиллигимизнинг 20 йиллик юбилейи арафасида амалга оширишни мақсад қилган эдик, аммо улгурмадик. Сабаби Гиннес рекордлар китоби маъмуриятига лойиҳа таклифи билан чиқилгандан сўнг, улар ушбу лойиҳани ўрганиб чиқиши ва натижасини айтиши учун маълум вақÑ‚ талаб этилар экан, шунинг учун бу лойиҳани Мустақиллик куни амалга ошира олмаган бўлсакда, Наврўз ёки бирон бир байрам арфасида амалга ошириш имкони бор, бу билан сайёҳлар эътиборини ҳам жалб қилиш мумкин.

 Ð›Ð¾Ð¹Ð¸ҳа мазмуни билан Гиннес рекордлар китоби таҳририятига мурожаат қилдик. Маълум муддатдан сўнг улардан мактуб олдик. Улар ҳам бизнинг лойиҳамизни қўллаб-қувватлашди ва лойиҳани амалга ошириш учун изн беришди.

Claim ID: 366802
 Membership Number: 321991

 Thank you for your application to attempt the record ‘Biggest amount of pilaf cooked in one cauldron pot'.

 The current record (current as at the date of this letter) is:
 Golden Season Family Restaurant, Wagga Wagga, New South Wales, Australia cooked the world's largest bowl of rice weighing 4.7 tonnes 10,528.16 lb at Bolton Park, Wagga Wagga on October 28, 2000.

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Кўриб турганингиздек, улар хозирги вақтда рекорд ҳисобланиб турган натижани ҳам айтиб ўтишган. Унга кўра 2000 йил Австралияда бир идишда 4,7 тонна гуручли таом тайёрлашган ва бу хозирги рекорд ҳисобланар экан. Рекордни янгилаш учун биз ундан кўпроқ оғирликда палов тайёрлашимиз зарурлигини эса таъкидлашимиз шарт эмасдир.

 Ð¨ÑƒÐ½Ð¸Ð½Ð³Ð´ÐµÐº, улар Рекорд ҳисобланиши учун асосий бўлган шартларни ҳам батафсил юборганлар. Унда айтилишича, агарда махсус гуручли таом тайёрланадиган бўлса, унда таомнинг 80%и гуручдан иборат бўлиши ва таомнинг барчаси битта идишда пиширилиши шарт экан.

 Ð‘из олган маълумотларга кўра тарихда энг кўп, яъни катта палов Амир Темур даврида у кишининг амри ила тўрт нафар ошпаз бошчилигида бир катта қозонда 1,5 тонна ош тайёрланган экан. Агар ушбу маълумотлар асосли бўлса, демак бугунги XXI аср шароитида ÑŽқоридаги кўрсатгични забт этиш мумкин, агарда хоҳиш, жасорат ва эътибор бўлса бас.
 Ð¥Ð¾Ð·Ð¸Ñ€Ð³Ð¸ кунда эса энг катта палов 2007 йили Урумчида тайёрланган бўлиб вазни бир тоннадан зиёд бўлган.

 Ð¢Ð°ÑÐ°Ð²Ð²ÑƒÑ€Ð³Ð° сиғдириш учун ҳисобни бир килограммлик гуручдан бошлайдиган бўлсак:
 1 кг гуруч
 1 кг сабзи
 0,8- 1 кг гўшт
 0,7-1 литр сув
 1-2 бош пиёз

 Ð®қоридаги маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда палов тайёрланса, ўртача 3,5-3,8 кг тайёр палов бўлади ва бунинг таҳминан 65-70% гуручдан иборат бўлади.

 Ð‘изга 80% гуручли кўрсаткич бўлиши учун хар бир кг гуручга 100 гр гуруч қўшиб юбориш лозим бўлади, яъни бир килолик ошга (масаллиқларига) 1,1 гуруч кетади.

 Ð¥Ð¾Ð·Ð¸Ñ€Ð´Ð° мазкур лойиҳа устида жиддий иш олиб бормоқдамиз. Бу борада Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси катта кўмак кўрсатиб қўллаб-қувватламоқда. Бундай катта ҳажмдаги лойиҳани уларнинг ёрдами ва иштирокисиз амалга оширишнинг имкони йўқ албатта.

 ÐÑÐ»Ð¸Ð´Ð° ушбу лойиҳани кенг жамоатчиликка эълон қилмай туришни афзал билгандик, сабаби тўйдан олдин ноғора чалишни хоҳламагандик. Агарда ушбу лойиҳа амалга ошмай қолса, унда бироз уятга қолишимиз мумкин эди. Бироқ бугун www.olam.uz да чиқарилган янгиликдан сўнг (улар бу хабарни қандай қўлга киритгани бу умуман бошқа масала), биз ҳам лойиҳа ҳақида батафсил ёзишга мажбур бўлдик. Қолаверса у ерда ёзилган баъзи нотўғри маълумотларни аниқлаштириш лозим эди.

 Ð¥Ð¾Ð·Ð¸Ñ€Ñ‡Ð°, қўллаб-қувватлаб турасиз, азиз юртдошлар. Муҳим янгиликларни албатта эълон қиламиз Сизларга!

ibnUyayna

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 164
  • -oldi: 610
  • Xabarlar: 886
  • Jins: Erkak
  • Inniy uhibbukum fillah
    • inna lillahi va inna ilayhi rojiun
 qani bir harakat qipkoriylachi..osh pishganda etseyla
 lagan-tovoq lari kotarib boramiz... :)
Work for the Hereafter,and Allah will be enough for you for your worldly concerns.

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
2007 йилда Хитойнинг Урумчи шаҳрида 1 тонналик ош дамланган эди.

300 кг гуруч, 300 кг сабзи, 300 кг қўй гўшти, 80 кг Ñ‘ғ ва бошқалар сарфланган ошни суратда кўриб турибсиз.
Энди Чустий ғояси бўйича тайёрланмоқчи бўлган (1 та қозонда Худо хохласа) ошни кўз олдингизга келтириб кўринг!


Баъзи бир манбаларда ушбу палов 10 минг кишига тайёрланганини ёзилган экан баъзиларида эса бир тоннадан зиёд дейилган...

Бу тадбир 7-июл 2007 йилда Урумчида амалга оширилган экан...


Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Alloh yengillik bersin, niyatingiz amalga oshsin.
Oilamiz borib taomdan yeb kelarkanmizda, inshaalloh:-) 1 tonnalik osh 10.000 kishiga mo'ljallangan bo'lsa, bizniki 50.000ga yaqin bo'larkan:-)
Bunday katta qozonni tayorlashga ham vaqt kerakdir, qozon masalasi nima bo'ldi Chustiy?

 

Қандай қилиб семириш мумкин?

Muallif AkmalBo'lim Salomatlik

Javoblar: 31
Ko'rilgan: 23621
So'nggi javob 17 Noyabr 2010, 01:18:22
muallifi JeeS