Muallif Mavzu: 5 тонна ош? Ўзбекистонда? Бўлиши мумкин!  ( 18587 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Muhammad Sanjar

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 618
  • -oldi: 515
  • Xabarlar: 315
  • Jins: Erkak
  • Carpe Diem
Iqtibos
Hozirgina "Bekajon" gazetasida "O'zbekiston oshpazlari Ginnesda" digan maqolani o'qib qoldim. Qoyilman lekin ;)
Iqtibos
Тасвир рўзномасида ҳам чиққан эди адашмасам.

Chustiy akamiz hali rekord amalga oshirilguncha turli tillarda yozilgan maqolalardan aanchasini kollektsya qilib qo'ysalar kere.
Lekin bu faqat boshlanishi xolos. Hali Xudo xohlasa rekord amalga oshirilgandan keyingi holatni tasavvur qilavering...

Bizam maqtanib yuramiz, shu insonga tanishchiligimiz bor dib ;)
« So'nggi tahrir: 25 Mart 2014, 23:39:25 muallifi Muhammad Sanjar »
Everything that happens once can never happen again. But everything that happens twice will surely happen a third time.. (Arabic proverb)

ree7

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 235
  • -oldi: 338
  • Xabarlar: 277
  • Jins: Erkak
  • Mr. PиCевен
Ishqilib hammasi ko'ngildagidek o'tsinda... Shuncha shov-shuvdan keyin o'xshamay qolsa bo'lmas... Biz sizlarg'a ishonurmiz, mavlono oshpazlar ;-)
"Ey Robbim, g'am-tashvishlarim naqadar katta" dema, balki "Ey g'am-tashvishlarim, Robbim naqadar katta (buyuk)" degin!

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Niyatni yaxshi qiling, duoda bardavom bo'lsak Alloh yorqalab professional oshpazlarimiz qotirib yuborishadi.
Karim Mahmudov niyat qilgan ishni do'stimiz amalga oshirish arafasida turibdi. Yaxshisi biz duoda bo'laylik, eng katta yordam ham, eng oson yordam ham shu duo.

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Mirzo do'stim, Karim Mahmudov buni niyyat qilganliklari haqidagi ma'lumotni qayerdan topsak bo'ladi?
Man uchun bu yangilik bo'ldi...
Darhaqiqat duoda slab turinglar, shoyadki duolariz ijobati bilan amalga oshib ketsa...
Shu katta palov loyihasi amalga oshsa, ustoz Karim Mahmudovning yorqin hotirasiga atab bir ishni amalga oshirishni niyat qilganman... Bungayam duo qilib turinglar iltimos....

Aqoid

  • Bas, (ey insonlar va jinlar) Parvardigoringizning qaysi ne'matlarini yolg'on deya olursizlar?!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 315
  • -oldi: 1934
  • Xabarlar: 1529
  • Jins: Erkak
Biz doim duodamiz. Men mahallada allaqachon maqtanishni boshlavorganman.
Tavofi baytul Halil kori osonast
Tavofi baytul Jalil kori mardonast

Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
Chustiy. Karim Mahmudovning bir daftarday keladigan eski, lekin sahifalari joyida kitob bor edi. Nomini unutibman. Unda Mahmudov ginnesga kirish niyatida yurganini, bir do'sti bilan bir tonna oshga qancha guruchu qancha sabzi, qanday qozon ishlatilishini muhokama qilishgan ekan. Qozon masalasi muammo bo'lib bu niyatlari amalga oshmay qolgan ekan

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
То катта палов тайёр бўлгунча кичкина паловчамиздан ҳам бахраманд бўлиб туринглар :))

UmmatiY_MuhammadiY

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 216
  • -oldi: 637
  • Xabarlar: 1426
  • Jins: Erkak
  • La Ilaha Illa ALLOH!
То катта палов тайёр бўлгунча кичкина паловчамиздан ҳам бахраманд бўлиб туринглар :))


:bsm3:

Қани унда бўлмасам ҳурматли форумдошлар ОШ совимасин! Ошга марҳамат! Расмда жа чиройли чиқибди. Форум админи ва форум медиаторларини ÑŽқорига олинглар! Виртуал ҳаётда баҳраманд бўлдик энди қачон реал ҳаётда ҳам бахраманд бўламиз(Хазил)!
Bugun ALLOH uchun nima ish qilding!

Hazrati Umar(r.a.)

Shuhrat_

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 701
  • -oldi: 658
  • Xabarlar: 705
  • Jins: Erkak
  • Shuhrat Mamadaliyev.
assalomu alaykum.
CHUSTIY.
bu osh qaysi oyda ,qaysi sanada, qaysi viloyatda bulishi malum buldimi ?
Bu oshga siz ham kelib ishtirok etasizmi ?
Baribir borar joyimiz qora tuproq qabr,
insonga azaldan azizdir umr,
dunyo lazzati gohida ko`pu gohida kam,
boriga shukr qil,
yug`iga sabr!

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
assalomu alaykum.
CHUSTIY.
bu osh qaysi oyda ,qaysi sanada, qaysi viloyatda bulishi malum buldimi ?
Bu oshga siz ham kelib ishtirok etasizmi ?

Wa alaykum assalam!
Sanasi, makoni va vaqti hozircha ma'lum emas, boisi ginneschilardan ohirgi maktubga javob kutilmoqda... Har bir javobni ular 4-6 hafta mobaynida javob yozishadi...
Qatnashish niyyatimiz esa albatta bor, iloyim nasibamiz ham bo'lsin...

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Куни кеча ош пиширилган эди кўпчилик учун. Шуни суратлари билан бўлишмоқ истадик. Худо хохласа, 5 тонналик ошимиз ҳам шундай файзли бўлади!




Mo'min Mirzo

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 789
  • -oldi: 1540
  • Xabarlar: 1088
БИР ТОННА ГУРУЧДАН ДАМЛАНГАН ПАЛОВ

Палов ўзбек халқининг шарафли таоми бўлиб, уни тўйларда, байрамларда ва азиз меҳмонларга атаб тайёрланади. 1986 йили Тошкентда бир неча бор “палов байрами” уюштирилди, унда пазандалар 30 хил ош дамлаб, ўз маҳоратларини намойиш қилдилар. Аслида ўзбек паловининг тури 200 дан ҳам ортиқроқ, жаҳон миқёсида олганимизда 1500 хилга боради. Шоли экадиган мамлакат борки, унинг ўзига хос пишириш услублари ҳам бор. Испания деҳқонлари Европа қитъасида экиладиган шолининг миришкорлари ҳисобланади ва жаҳонда биринчи бор 1 тонна гуручдан энг улкан палов мана шу мамлакатда дамланган ва бу воқеа 1963 йили “Гиннес китоби”га киритилган эди: Андалусиядаги қишлоқлардан бирида ўша йили шолидан одатдагидан кўра анча кўп ҳосил олинади, буни байрам қилиб нишонламоқчи бўладилар, 15 пазанда ҳар куни кучқурун қаҳвахонага йиғилишиб, баҳслашишади, ўйлашади, тайёргарлик кўришади ва 6 ой деганда бир тўхтамга келишади.
Мазкур қишлоқда катта-ÑŽ кичик 7000 киши истиқомат қилар экан, бинобарин, ҳар бир хўрандага 190 граммдан гуруч ҳисобида таомнома тузишса, рецепт бундай бўлиб чиқади, яъни 1330 кг гуруч керак бўлар экан, испанча палов сабзисиз тайёрланади, ўрнига саримсоқ солинади – 150 кг. Гўшт ўрнига эса товуқ – 1000 дона, Ñ‘ғи 100 кг! Байрам етиб келган куни шундай ош дамланади ва 7000  киши бундан баҳраманд бўлади.
Ўша хабардан воқиф бўлганимдан кейин кўп йиллар давомида “Ўзбекистон-ку паловнинг ватани, бизда ҳам шундай улкан паловни дамлаш мумкин эмасмикан?” – деган масалада бош қотириб келаман, лекин буни ўзим сира ҳал қила олмаганман.
Бир куни Тошкентнинг “мелиса ошпаз” деб ном таратган энг машҳур паловпазларидан бири Худойберди ака Расулов ҳузурига бориб, савол ташладим:
– Уста! Бирданига бир тонна гуручдан ош дамласа бўладими?
Худойберди ака паловни бир ағдариб, дам товоқни ёпгандан кейин узоқ ўйга толдилар, сўнг қатъий ишонч билан, худди шундай паловни, яъни улкан паловни ўзи дамлаб кўрган одамдай жавоб қилдилар:
– Бўлади! Рецептини ёзиб олинг: 1000 кг гуруч, 350 кг Ñ‘ғ, 150 кг пиёз, 1000 кг гўшт, яъни 3та семиз сўқим сўйилади. Хўш... 1000 кг сабзи, 50 кг майиз билан 50 кг нўхат, ғар иккаласи ғам бир қопдан, сўнгра 20 пачка туз, 1 кг зира, 1 кг зарчава, 2 кг донадор мурч бўлса, бундай катта паловни дамласа бўлади, – дедиларда, яъни анча ўйлаб олгач, қўшиб ҳам қўйдилар, – бу ош 8000 кишининг ризқидир, лекин қозон ва ўчоқ масаласига келганимизда бу иш анча муаммороқ...
Дарвоқе, ўша мен Ñžқиган газетадаги хабарда ҳам испан пазандалариулкан паловни дамлаганларида қанақа қозондан фойдаланганликлари айтилмаган эди.
Ўйлаб кўрилса, Худойберди ака тузган рецепт билан дамланадиган палов гуручнинг сув кўтаришига қараб 6 тоннадан ҳам ошиб кетади. Ҳа, бунга жуда катта қозон керак. Қозон масаласида ўйлаб юришни ҳар иккаламиз ҳам жазм қилдик, бироқ мен яна ечимини топа олмадим.
Худойберди акани ўзимнинг яхши устозларим қатори танлашимга ўша улкан палов рецептини тузиш воқеаси сабаб бўлганди. Ҳар гал учрашганимизда ёзаётган китобларим ҳақида сўрар, керакли маслаҳатларини сира аямас эдилар. “Хилма-хилдир ош палов” номли китобимда ўзбек паловининг 60 хили устида тўхталаман, шуларнинг нақд 15 тасини устанинг оғзидан ёзиб олганман.
Навбатдаги учрашувларимизнинг бирида уста:
– Қозон масаласини ҳам ўйлаб қўйдим, – дедилар, – мен дарҳол қўлимга қалам, дафтар олдим, – Ёзинг, бирор заводга заказ бериб чўяндан қалинлиги 3 см, диаметри 10 м келадиган, сиғими эса 8 тонна масаллиққа мўлжалланган қозон қуйдирилади. Ўчоқни ерга қазиб бўлмайди, ўпирилиш хавфи бор, уни бетондан ясаш керак, ёки бетон супа устига темир ўчоқ ўрнатилади. Бунинг учун қалинлиги 1–1,5 см лик пўлатдан кавшарлаб, айлана ўчоқ ясалади, чор атрофидан олов Ñ‘қадиган 10та дарча очилади. Зангламайдиган пўлатдан эса катталиги белкуракдек, сопи 2 м узунликда бўлган 10 дона капгир тайёрланади. Ош саксовул ўтинида пиширилади. Бунинг учун бир машинада саксовул келтирилади, битта сут ташийдиган машинада эса сув келтирилади. Улкан паловни дамлашда 20 пазанда хизмат қилади, ораларидан бир киши бош ошпазлик вазифасини ўтайдиган бўлиб, у қўлидаги микрофон орқали арчиш, Ñ‚Ñžғраш, ювиш, олов Ñ‘қиш, доғлаш, қовуриш, қайнатиш жараёнларини амалга оширишда команда бериб туради. Ошпазларнинг 5 таси олов Ñ‘қади, 5таси Ñ‘ғ доғлаб зирвак ҳозирлайди, 10 та ошпаз эса ювиб, ивитиб қўйилган гуручни бараварига олиб келиб, қозон атрофига айлана тизилишиб олиб тайёр бўлган зирвак устига текислаб солади, 5 та ошпаз гуручнинг ора-орасига туз сепиб кўмаклашади, шу заҳоти навбати билан 5 ошпаз чўғни тортиб олиб алангани кучайтиради, яна 5 таси пақирлаб ёки шланкалар орқали сув қуйиб беради. Қозон устига қалин ва тоза рандаланган тахтада бир нечна кўприк ўрнатилган бўлади. Ошпазлардан 10 киши дезинфекция қилинган резина этиклар кийиб олишиб, кўприклар устида у Ñ‘қдан бу Ñ‘ққа юришиб қўлларидаги катта капгирлар билан гуручни чўкариб, қайнамаётган жойларини қайнаётган жойларига ағдаришиб, текислаб турадилар.
Бундай палов 4 соатда пишади ва яна бир соат дамланади. 20-25 та катта тоғора дамтовоқ вазифасини ўтайди. Юз метр оқ сурупдан икки қават қилиб тикилган мато билан қозон усти ва тоғоралар ораси ўраб ташланади.
Жуда завқланиб кетиб савол бераман.
– Уста! Бундай қозон қаерга қурилади?
– Ҳе, бунисини ҳам ўйлаб қўйганман. Катта байрамлардан бирида “Пахтакор” стадионининг ўртасига қурилади-да. Хўрандалар трибуналарда аввалига томошабин бўлиб ўтирадилар. Биласизми, палов дамлаш, қолаверса улкан палов дамлаш жараёнининг ўзи ажойиб кўриниш, катта бир томошадир. Тўйларда, байрамларда дошқозонларда палов дамлаётганда ўчоқ атрофини доим одамлар ўраб томоша қилишади. Пазандалик ҳам санъатда. Бу шундай ўзига хос амалий санъатки, кишида иштаҳа ва чинакам ҳузур қилиб таом тановулига чинакм завқини қўзғатадиган санъатдир.
Улкан палов дамланаётган кезда стадионда артистлар концерт бериб турсалар, карнайлардан узоқ-узоқларга садо таралса, дор тикилса, цирк ўйинлари ташкил этилса, бу меҳнаткашларга ҳордиқ чиқаришнинг янги бир воситаси бўлади.
– Бунга таланли режиссёрлар керак, – дедим.
– Ҳа, албатта. Лекин шунча паловни қандай тарқатасан, деб сўрамадингиз ҳам  – деди уста.
– Э, ҳа, буёғи ҳам бор-а ҳали?!
– Стадион майдонига 8000 кишилик стол ва стуллар қўйилиб очиқ ҳавода ресторан ташкил этилади. Паловпазлар ошни очиб, гўштларини Ñ‚Ñžғраб тайёрлаб берадилар. 20 жойга ўрнатилган пешхонлардан рўйикорлар (ош тарқатувчи ошпазлар) иш бошлайдилар. 200 дастёр (яъни официант) ўзларига бириктирилган столлардан жой олган хўрандаларга паловни элтиб турадилар, чеклар томоша билетларига қўшиб олдиндан сотилган бўлади. Ҳеч қандай тўс-тўполон ёки навбат бўлмайди.
Уста Худойберди ака шу қадар завқланиб ҳикоя қилардики, унинг айтганлари менинг кўз ўнгимдан бамисоли кинодагидек ўтиб турарди.
Лекин афсус ва надоматлар бўлсинки, устанинг ана шу орзулари ушалмай қолди. 1985 йилнинг август ойи эди, 79 ёшларида вафот қилдилар. Ҳаёт бўлганларида бу ишнинг уддасидан чиқа олишига ишончим комил эди. 10 яшарлигидан шогирд, 16 га тўлганда мустақил паловпаз, 70 баҳорни кўрганида, ҳисоблаб юрган эканлар:
– Шу бугунга қадар 1 миллион 250 минг кило куручдан ош дамлабман-а, – деган эдилар.
Суҳбатини тез-тез қўмсайдиган бўлиб қолдим, бу улкан паловпаз таваллудининг 80 йиллигига мана шу мақолани ёзганман.
1986 йил август.

Карим Махмудов. "Қизиқарли пазандачилик" 8 боб

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Мирзо дўстим, каттадан катта раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!
Ростини айтсам ушбу мақола мен учун топиб олинган бир ҳазинадек бўлди, бу ҳақда олдинлари ҳеч ерда ешитмаган ва Ñžқимаган эканман...
Мақолани Ñžқиб, жуда таъсирландим ва Аллоҳдан Устозларимизнинг ушалмаган орзуларининг амалга ошишини чин дилдан истадим... Аллоҳ уларнинг руҳларини шод, оҳиратларини обод ва ётган жойларининг Жаннат боғчаларидан қилсин... 
Карим Маҳмудов ўзбек миллий пазандалиги учун бутун вужуди билан хизмат ва хисса қўшганликларига яна бир бор амин бўлдим... Ушбу мақолада, сал кам 30 йил олдин лойиҳанинг тайёр режасини тузиб қўйибтилар барака топгур....

muxlisa

  • Mehmon

Donishmand

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 702
  • -oldi: 1563
  • Xabarlar: 1014
  • Jins: Erkak
  • Qancha yashash muhim emas, muhimi qanday yashash.
Shuni men ham so'rayman deb turgandim. Bu yog'i navro'z ham yaqin qoldi...
Insonni mukammallikka eltuvchi yo'l birgina dindir!

 

Қандай қилиб семириш мумкин?

Muallif AkmalBo'lim Salomatlik

Javoblar: 31
Ko'rilgan: 23526
So'nggi javob 17 Noyabr 2010, 01:18:22
muallifi JeeS