Muallif Mavzu: Суннатга мувофиқ даволанамиз: Cано барги (маккаи сано)  ( 3756 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Суннатга мувофиқ даволанамиз: Cано барги (маккаи сано)



Асма бинти Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “У кишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима ила ичингни тозалайсан?” деб сўрадилар. “Шубрим ила”, деди. “Иссиқ, қаттиқ”, дедилар. Кейин сано ила ич тозалаган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирор нарсада ўлимнинг шифоси бўлса, санода бўлар эди”, дедилар”. (Ат-Термизий ривояти)

Дорихона номланиши

Сано барги (Искандария саноси) – Sennae folium (Folium Sennae); ўткир (найза) барг сано меваси – Sennae fructus angustifoliae (Folliculi Sennae);  Искандария саноси меваси – Sennae fructus acutifoliae (Folliculi Sennae).

Халқ орасидаги номи ва синонимлари: сано барги, Искандария барги, маккаи сано, узун (найза) барг кассия.

Ўсимликнинг ташқи кўриниши ва жўғрофик тарқалиши


Ўсимликнинг иккала турининг барг ва мевалари доривор сифатида ишлатилади. Ҳар иккала сано ўсимлиги бўйи 0,5-1,5 метрга етадиган ярим бута. Сано ўсимлиги ёввойи ҳолда Африканинг чўл ва ярим чўл вилоятларида (Судан, Нубия ва Қизил денгиз бўйида) ҳамда Арабистоннинг жанубида учрайди. Бир йиллик ўсимлик сифатида Ўрта Осиё ва Кавказда ўстирилади. Унинг мураккаб баргларининг 5-8 та баргчалари бўлиб, учида калта тиканаги бор. Баргчаларнинг иккиламчи томири асосий томирдан ўткир бурчак ҳосил қилиб чиқади ва учи билан бирлашиб, барг пластинкаси қиррасига параллел йўналган чизиқ ҳосил қилади.

Cassia acutifolia Del. Искандария порти орқали чет элга чиқарилгани учун у яна Африка, Миср ёки Искандария саноси деб ҳам юритилади. Бу сано ўсимлиги турининг мураккаб баргларининг 4-5 та баргчалари бўлиб, улар аввалги тур баргчаларидан икки баробар кичик. Бу тур ўсимлиги Нил дарёсининг ÑŽқори оқим ерларида ўстирилади.

Cassia anugustifolia Vahl. Ҳиндистонда ўстирилгани учун Ҳиндистон саноси деб аталади.

Сано ўсимлигининг гуллари сариқ рангда, барглар қўйнидан чиқувчи попук шаклида бўлади.Меваси – ялпоқ жигаррангли дуккаклар, узунлиги – 2-4 см,эни – тахминан 1 см.

Ёввойи ҳолда Осиё ва Африка чўлларида учрайди. Ҳиндистон, Покистон, Судан, Миср, Жанубий Украина, Краснодар ўлкаси, Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистонда бебаҳо шифобахш ўсимлик сифатида ўстирилади.

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Маҳсулот тайёрлаш

Санонинг ҳосилини йиғиб олиш муддати, ўсимлик тўлиқ гуллаб, мева ҳосил қилган даврдан (ўсимликнинг барглари мовий рангга кирганда) бошланади. Биринчи навбатда 4—5 кун давомида пастки шохчалардаги барглар қўлда терилади. Иккинчи терим 20—25 кундан кейин амалга оширилади ва бу жараён совуқ тушгунча давом этади. Дорихоналар учун мўлжалланган маҳсулот хусусан культивация қилинган туридан тайёрланади. Бироқ баъзан ёввойи туридан тайёрланган маҳсулотлар ҳам учрайди. Санонинг териб олинган барглари салқин жойда, брезент устида ёйиб қуритилади. Ўсимликнинг уруғлари (дуккаклари) пишгандан кейин бир неча марта қўлда терилиб тозаланади ва қуритилади. Мевалари баргга ўхшаганлиги ва олдинги замонларда туғруқ вақтида кенг қўлланилганлиги боис уларни яна “оналик барглари” деб ҳам аташган. Баргларидан мевасига қараганда кўпроқ фойдалинилади. Маҳсулот кучсиз ўзига хос ҳид ва шиллиқ-аччиқроқ мазага эга.

Кимёвий таркиби

Ўткир баргли сано ўсимлиги баргида 6,17%, мевасида 2,70%, тор баргли сано баргида эса 3,77%, мевасида 4,6% гача антрацен унумларининг йиғиндиси (сеннозид А, сеннозид Ð’, сеннозид С, сеннозид Э, реин, алой-эмодин, глюко-алой-эмодин, глюкореин ва бошқалар) бўлади. Сано барглари таркибида антрацен унумларидан ташқари, флавоноидлар (изорамнетин, кемпферол ва уларнинг гликозидлари) ҳамда салицилат ва бошқа органик кислоталар, смолалар ва жуда оз миқдорда алкалоидлар бор.Меваси таркибида смола бўлмайди.

Сано баргининг асосий таъсир этувчи антрагликозидлари сурги таъсирига эга. Улар овқатни ҳазм қилувчи ферментлар ва бактериал жараёнлар таъсирида қанд моддалари ва аглюконларга парчаланади. Аглюконлар ҳазм қилиш трактининг шиллиқ пардаси рецепторларини қўзғатиш хусусиятига эга. Бунда улар безларнинг шира чиқаришини активлаштирмайди, аммо ҳаракатлантирувчи фаолиятни кучайтиради. Буларнинг барчаси айниқса йўғон ичакда акс этади. Сано барги узоқ муддат терапевтик дозаларда истеъмол қилинса, организмга ҳеч қандай токсик таъсир этмайди. Бунда унинг организмга таъсири юмшоқ ва оғриқсиз бўлади. Антрагликозидлар суст сурги таъсирига эга, шунинг учун унинг дамламаси кечаси ётишдан олдин ичилади. Сано барги дамламасини узоқ муддат ичиш мумкин эмас, чунки унга одатланиб қолиш мумкин. Шунинг учун шифокор уни беморга бошқа сурги дорилар билан навбатма навбат ичиш учун белгиласа мақсадга мувофиқ бўлади.

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Шифобахш таъсири ва ишлатилиши

Сано барги биз билган барча кучли сурги дориларининг энг ишончлиси ҳисобланади. У кўпгина ич сурадиган чойлар таркибида учрайди. Сано меваси ( “оналик барглари”) ҳам сурги сифатида ишлатилади, аммо у баргидан кўра кучсизроқ таъсир қилади. Сано барги ва мевасидан тайёрланган чой ва дамламалар ҳозирги кунда ҳам ич қотишга қарши восита сифатида халқ орасида кенг қўлланилади. Бироқ шу ерда таъкидлаб ўтиш жоизки, барча сурги воситаларидан, жумладан ўсимлик шаклидагидан ҳам, узоқ муддат фойдаланиш ярамайди, чунки бу ичакларни қўзғатиши ҳамда керакли минералларни организмдан чиқариб, инсон саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.

Сано барги ва меваси қачон ишлатилади:


- ич қотишларда,
- ичаклар фаолиятини тартибга солиш учун,
- сурункали атоник ич қотишларда,
- ҳомиладорлик давридаги ич қотишларда,
- жигар ва ўт пуфаги касалликлари билан хасталанган беморлар учун, бунда у сабурдан кўра афзалроқ,

- ичакларни юмшоқ ҳолда бир оз бўшатиш керак бўлган барча касалликларда, масалан, бавосил, орка чиқиш йўли атрофида тешиклар пайдо бўлганда ва Ñ‚Ñžғри ичакдаги операциялардан сўнгги ҳолатларда,

- рентгеноскопиядан олдин ичакларни бўшатиш керак бўлганда ҳамда қорин бўшлиғидаги операциялардан олдин ва кейин ишлатилади.

Хитойда ўткир (найза) барг сано севимли ва тез-тез ишлатиладиган ични юмшатувчи гиёҳдир. Хитой медицинасида сано баргининг кичик дозаси иштаҳани ва овқат ҳазм қилишни яхшилаш учун истеъмол қилинади, катта дозалари эса сурги воситаси сифатида фойдалинилади. Хитой табиблари уни ич қотиш, шиш, олигоменорея (ҳайз циклининг бузилиши) ва глаукомали беморларга ичга қабул қилиш учун белгилайдилар. Конъюктивит, баъзи тери касалликлари ва пиодермияли беморларга эса ташқи фойдаланиш учун белгиланади.

АҚШ ва Канада аҳолиси “америка саноси” номи билан аталадиган мериленд кассиясини ишлатадилар. Бу ўсимлик барглари суст сурги таъсирига эга. (Klan, 1956)

Унинг барглари бавосилга қарши чойлар таркибига киради. Бу чойлар сурги дори ҳисобланади.

Mahdiyah

  • HIDOYAT ALLOHDAN...
  • Global Moderator
  • Mega Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 5209
  • -oldi: 4920
  • Xabarlar: 4369
  • Jins: Ayol
  • Allohim! O'zingdan o'zgaga muxtoj qilmagin...
Ножўя таъсири

Узоқ муддат истеъмол қилишдан сақланинг; ичаклар беркилиб қолган ҳолларда истеъмол қилманг.

Сано барги ич сурувчи ва пешоб ҳайдовчи восита

Дамлама: 1 ош қошиқ сано барги устига бир стакан қайноқ сув солиб 3-4 соат дамланади. Дамламани кечаси ётишдан олдин қултумлаб ичинг. 7-10 соатдан сўнг дамлама ўз таъсирини кўрсатади.

Бавосилга қарши чой.Таркибий қисмлар: сано барглари, итшумурт пўстлоғи, бўйимодарон ўти (мингбарг), кориандр мевалари, қизилмия илдизи – барчаси 20 граммдан. Бир ош қошиқ аралашмага 200 мл қайноқ сув солиб 20 дақиқага дамлашга қўямиз. Сўнг сузгичдан ўтказамиз. ½-1 стакан дамламани кечаси ётишдан олдин ичинг.

Сано барги уруғларини истеъмол қилиш эмизикли аёлларнингсутини кўпайтиради.

Кунжут ва асалга сано уруғлари аралаштириб ейилса,жинсий қувватни оширади.

Манба: http://islambio.com/lechenie-po-sunne/lechenie_po_sunne_senna.htm

Таржимон Hawwa