Baxtiyor Muhammadamin. Sirdoshim — qizim, eshit...  ( 12867 marta o'qilgan) Chop etish

1 B


AbdulAziz  16 Yanvar 2012, 15:09:58

Sirdoshim — qizim, eshit...



Muallif: Baxtiyor Muhammadamin
Hajmi: 272 Kb
Fayl tipi: pdf, zip
Saqlab olish
Online o'qish

Qayd etilgan


Ansora  17 Yanvar 2012, 13:43:41

Бахтиёр МУҲАММАДАМИН
Абдурраҳим ўғли


СИРДОШИМ —
ҚИЗИМ, ЭШИТ…


«Мураккабдан одиийга қараб» услубида


«Lider Press» нашриёти
Тошкент — 2008



Шукроналар айтамиз, юртимиз мустақил бўлиб, мисоли дарё ўзининг азалий ўзанига қайтганидек бўлди. Ўзлигини топган халқимиз кечаги кунда йўл қўйган хатоларини бугун ҳақиқий таҳлилдан ўтказмокда ва керакли ҳамда тўғри қадамни дадил ташламоқда. Зотан, соғлом маънавиятнинг талаби шундай бўлиши ҳам мақсадга мувофиқ. Кўп минг йиллик тарихни бошдан кечирган халқимизнинг ҳар соҳада ўзига хос ва мос миллий қадриятларга, йўриқларга эгалиги шубҳасиздир. Демак, ҳар қандай бемаъни оҳангларга йўрғалаб кетиш халқимизнинг шаънига тўғри келмаслиги аниқ. Истиқлол неъматига эришишдан олдинги даврларда йўл қўйилган хатолардан асосийлари сифатида кийинишнинг, одоб ахлоқнинг издан чиққанлигини айтса ҳам бўлади. Қўлингиздаги китобча ана шу каби иллатларни муолажа қилади. Муборак бўлсин.




МАСЪУЛИЯТ

Аллоҳ ҳар бир жонзотга фарзанд неъматини беради. Жонзотлар орасида азиз ва мукаррам қилиб яратгани инсонга бу фарзандларни тарбиялаш йўл-йўриқларини ҳам Ўзи ўргатади. Бу тарбия неъматлари бошқа махлуқларга берилмаган. Илмий тилда «инстинкт» деган ҳолатга кўра жонивор ризқини топиб ейишни, хатардан қочишни туғилганидаёқ билади.
Ҳамонки одамзотга тарбия усуллари ўргатилган экан, ота-она зиммасига тарбиячилик масъулияти ҳам юкланади. Яъни моддий таъминот баробарида маънавий-руҳий бойлик бериш вазифасини ҳам адо этмоғи шарт. Гарчи тарбия бериш вазифаси, асосан, ота-она зиммасида бўлса-да, бу муҳим мажбуриятни адо этишда жамиятнинг ҳар бир аъзоси масъулдир. Қачонки бу масъулиятга муносабат заифлашар экан, жамиятда маънавий қашшоқлик бошланади. Унутмаслик жоизки, тарихда энг қудратли давлатларни, асосан, айнан шу — маънавий қашшоқлик хароб қилган.
Ёшларни тарбиялашда жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўзига хос йўлда хизмат қилади. Бу борада қалам аҳлининг иштироки алоҳида муҳим аҳамият касб этади. Ўтмишдан то ҳозирга қадар яратилган тарбия мавзуидаги асарларнинг яшаб келаётгани фикримизга далилдир.
Тарбия соҳасида ҳар бир замон, ҳар бир жамиятнинг ўзига хос муаммоси бўлган. Қалам аҳли Қуръони карим, шарафли ҳадислар ва бошқа ҳикматлар, ривоятлар, ҳикоятларга асосланиб, бу муаммоларни ечишга уринганлар. Бугунги кунда ўарбнинг ахлоқсизлиги ёшлар онгини заҳарлаётгани сир эмас. ўарбнинг ўзида ҳам лаънатланаётган одобсизликлар бизда ҳам ёмғирдан кейинги заҳарли қўзиқоринлар сингари кўриниб қоляптиким, бу ҳолга эътиборсиз қарашнинг ўзи инсоф-сизлиқдир. Биз ёшларимизни ёмонлай олмаймиз. Агар улар ёмон бўлсалар, демак, биз — катталап ёмон эканмиз. Демак, биз уларга яхши тарбия бермабмиз.
Ижодкор укамиз Бахтиёржоннинг мухтасар ва мўьжаз бу рисолаларини ўқиб, хаёлимда шу мулоҳазалар уйғонди Ҳамшира табиб беморнинг томирини топиб, эм игнаси билан шифобахш дори юборгани каби Бахтиёржон ёшлар тарбиясидаги оғриқ нуқтани аниқ топибдилар. Даволаш учун тавсия қилаётган маънавий дорилари ҳам яхши. Муаллиф мазкур рисолада жуда ажойиб услубни танлабдилар. Ҳатто, беҳаёлик кўчасига яқинлашиб қолган қиз ҳам унга бегона эмас. Халқимизнинг гўзал лутфларидан фойдаланиб, «қизим» деб мурожаат этадилар. Ўша одобсиз қизни яхшилик гулзорига тортишга уринадилар.
Китоб гарчи ёшларга қарата хитобдан иборат бўлса-да, уни ота ва она ўз фарзанди билан биргаликда ўқиб чиқса, муҳокама қилса, китобдаги фикрларни ўз ҳаётий тажрибалари билан қувватласа, жаннатий фарзандни тарбиялаган бўларди.
Ҳа, халқимизда «жаннат боғида тарбияланган фарзанд» деган ибора бор. Ҳар биримизнинг фарзандимиз ана шундай фазилатга эга бўлсин. Бу борада қўлингиздага китобча Сизга доно маслаҳатчи ва суҳбатдош бўла олади.

Тоҳир МАЛИК, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси.

 
СЎЗНИНГ АВВАЛИ – КЕЛИШУВ

Кел, қизим, самимий гаплашамиз. Мен сени кўрмаганман, кўришим шарт ҳам эмас. Сен ҳам менга нисбатан шундайсан. Мен сендан ҳеч қандай манфаат кутмайман. Сен ҳам шу. Менинг «қизим» деб мурожаат қилишим сенга малол келмасин. Бу китобни ўзингнинг хайрихоҳ ва ғойибона дўстинг сифатида қабул қил ва унда ёзилганларни холисона таҳлил этишга ҳаракат қил. Унда сен учун ҳеч қандай ёмонлик йўқ. Ҳали ёшлигинг сабабли ҳаётда сен кўрмаган ёки кўрган бўлсанг ҳам ҳали унчалик тушунмаган ҳаётий ҳодисалар ҳақида бу китобда ҳар тарафлама тахлилий фикрлар айтилади.
Мактаб дарслигида ўқиган бўлсанг керак, буюкларимиздан Алишер Навоий ҳазратлари ўзининг бир қитьасида Ҳазрати Алининг ҳикматли сўзини таржима қилароқ, айтадиларки: «Кўрма ким дер, кўрким не дер». Яъни «Ким гапираётганига эмас, нима гапираётганига эътибор қаратгин» дейдилар. Амал қилишга арзийдиган гап, тўғрими? Соғлом ақл тўғри гапларни қабул қилиши лозим. Сени оқила қизлардан бири бўлсанг керак, деб ўйлайман. Китобчани ўқиётганингда ҳеч аччикланма, ё уни (яъни мени), ё ўзингни айблаб қўйма.
Яқинда ўн бир-ўн икки ёшлардаги бир қизчанинг ёнидаги дугонасига қараб зўр гап айтганини эшитиб қодцим. У қиз асабийлашган бир одамни танқид қилаётиб, «Бу ҳаётни чидаганга чиқарган!», деяётган эди. Бу гап қарғаниш маъносида эмас, жиддий фикрлаш натижасида, ҳам яна босикдик билан айтилган эди. Бу гапни эшитиб, ичимда «қойил» деб қўйдим. Иккаласи ҳам таниш қизлар эди, атайин ошкора мақгамадим, чунки юзига мақташ баъзида инсонни талтайтириб юбориши мумкин. Лекин кейинчалик бир сабабни баҳона қилиб, «Раҳмат, қизим, бахтли бўл!» деб алқаб қўйдим.
 Ўша ақлли ва зийрак, ҳаётга теран, кенг ҳамда совуқон назар билан боқувчи қизчани мисол келтиришимдан мақсад нима эканлигини пайқаган бўлсанг керак Ибрат ол, умрингда қандай енгиллик ёки қийинчиликка дуч келсанг ҳам, иложинг етганча ўзингни босиб ол, ҳеч қачон эҳтирос ва ҳаяжонга ёки умидсизликка берилма. Жуда ҳам ўзингни тутолмайдиган ҳолга келиб қолсанг, ўша қизни ўйла. «Менинг ўрнимда ўша қиз бўлганида сабр қилган бўларди ёки эҳтирос ва ҳаяжонга берилиб кетмасди» каби фикрларда бўлсанг, адашмайсан.
Қизим, сен ҳақиқий дунёда яшаб, эл қатори оддий бир қиз сифатида ҳаёт билан юзма-юз турибсан. Кўпчиликнинг оғзига сингиб қолган «Бу ёлғончи дунё, ҳақиқий дунё у ёқда...» деган гапларга берилиб қолма. Тўғри, бу дунё ўткинчи, ўтиб кетади, лекин ёлғончи эмас. «Ёлғончи» сўзи билан «ўткинчи» сўзининг фарқи борлигини, бўлганда ҳам жуда катта эканлигини ўзинг ҳам озгина фикрласанг, яхши тушуниб оласан. Дунёни ёлғончи дейдиган кишилар «Е, ич, ўйна, кул, бошқасини ўйлама», деб тарғиб қилишади. Уларнинг фикрича, гўё биз яна бир марта бу ҳаётга қайтиб келамиз, ўша кейинги келишимиздан кейин хатоларга йўл қўймай, жиддий қадам босиб, етти ўлчаб, бир кесиб яшаймиз, ҳозирча эса ҳеч қанақа жавобгарликсиз, ақлни ишлатмай, ҳаром-харишнинг фарқига бормай яшайверишимиз мумкин эмиш. Бу гапда бир нарсагина тўғри, у ҳам бўлса, яна бир марта ҳаётга келишимиз; қолган гаплари нотўғри. Ўша иккинчи марта ҳаётга келишимизнинг номи «қиёмат» дейилади. Лекин қиёматда ҳеч қанақа хатоларни тўғрилашга имкон берилмайди, балки ҳозирги яшаётган ҳаётимизнинг ҳисоб-китобини берамиз.
Ўша қизчанинг гапи тўғри: «Бу ҳаётни чидаганга чиқарган!». Яъни ҳар бир босаётган қадамимизни ўйлаб босишимиз керак.
Бу китобни шошиб ўқимагин. Тушунмасанг ё сенга нотўғри туюладиган жойларга дуч келиб қолсанг, бирдан нотўғрига чиқариб юборма, қайта-қайта ўқи, фикрлаб ўқи. Лозим жойларда ўзингга сирдош ва яқин кишиларинг билан маслаҳатлашишингга тўғри келади. Эринма ва тортинма. Чунки инсон бу ҳаётда шундай яшаши керакки, эртага афсус қилмасин. Ҳаётнинг оддий қоидаси ана шундан иборат. Сенга сирдош бўладиган бу китобни ёзаётган, сенга «қизим» деб мурожаат қилаётган инсон ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган, мактабдаги ўқувчилик даврини, ҳарбий хизматни, институтда ўқиш жараёнини бошидан кечирган, ўрта мактабда ўқувчиларга самимий устозлик қилган инсондир. Унинг ҳам сендай қизи бор. У сени ҳам ўз қизидай кўриб, фақат бахтли бўлишингнигина хоҳлайди. Унинг ёлғиз мақсади ва матлаби — сенинг эрта бир кун афсусланмайдиган улуғ САОДАТ ва ТОЛЕга етишишингдир. Шундай бўлсанггина, у хотиржам ва ниятига етган бўлади.

 
БИРИНЧИ СУҲБАТ: СЕНИНГ БОЙЛИГИНГ

Мен сенинг кимлигангни ва қандайлигангаи билмайман-у, лекин сенинг бойлигингни сенинг ўзинггга санаб бермоқчиман. Ҳар қандай аёлнинг (шу жумладан сенинг ҳам) учта катта бойлиги бор. Булардан биринчиси — жисму жони, иккинчиси — иймони, учинчиси — ҳаёси.
Инсон зотига хос бўлган оддий одатлардан бири шуки, бойлигани яширади. Ёшгина гўдак ҳам, ўрта ёш одам ҳам, кекса ҳам — ўзида бор нарсаларни бошқалардан яшириши табиий ҳол. Аммо сендаги бор бойлик ҳар қандай қимматбаҳо нарсалардан қимматроқдир. Ҳозир дунёда яшаётган инсоният ичида энг бой кишиларнинг даромади ёки сармояси миллиард доллар деган оддий бир ўлчов билан ўлчаниши урф бўлган. (Оддий деганимнинг сабаби — ҳамманинг оғзида бу гаплар бемалол айланганидандир). Ишонгин — ҳар қанча бойлиги бор одамнинг бойлигини қандайдир ўлчовларда ўлчашнинг иложи бор, бироқ сендаги мазкур бойликня ҳеч қандай ўлчов билан ўлчаб бўлмайди. У — бебаҳо ва жуда улуғ хазинадир.
Бундай бойликдан ажралиб қолиш аёл киши учун энг катта мусибат ва кулфатдир. Агарчи у аёл дунёдаги энг бой миллиардер бўлса ҳам! Нечукким, табаррук китобларда ёзилишича, «Ҳаёсиз хотиннинг урғочи эшакдан фарқи йўқ». Менимча, тўғри хулосани чиқариб бўлдинг — агар аёл шу учта бойлигани лозим даражада қадрлаб, сақлай олса, у энг яхши ва бой аёл, агар қадрига етмаса ва сақлаш ўрнига уятсизларча кўз-кўз қилиб юрса, бекитмаса, ҳозиргина номи келтирилган ҳайвондан ҳам баттар бўлиб қолар экан.
Одамзотга теккан умумий «касаллик»лардан бири — бойлиги қанчалик кўпайса, уни яшириб, қўриқлашга шунчалик кўп ҳаракат қилади. (Ҳаммамиз ҳам шундаймиз). Қайта-қайта, устма-уст қулфлаш, яшириш билан, қўриқчилар қўйиш билан бу ишнинг чораси қилинади. Тарихда ўтган энг бой кишилардан бири — Қуръони каримда номи зикр қилинган, адабиётда ҳам бойлик рамзи ҳисобланадиган Қорун деган бойдир. Унинг бойлиги қанчалигини тасаввур қилиш осон эмас, чунки унинг хазинаси сақланадиган сандиқларнинг қулфига тушадиган калитларини бир неча бақувват йигитлар кўтариб юришар экан. Ҳозир дунёдаги энг бой кишида неча сандиқ бойлик бор? (Оддий ёғоч сандиқ эмас, энг замонавий сейфлар назарда тутиляпти, албатта). Ўша Қоруннинг даврида ҳозирга замондагидек қоғоз пуллар, акциялар, банклардаги махфий ҳисобларда турган қандайдир рақамлар эмас, балки ҳақиқий ва нақд олтин, кумуш ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсалар сақлаш одат бўлганлигини ҳисобга олсак, ҳозирги замон бойларининг ҳаммасининг бойлигини тўплаганда ҳам, эҳтимолки Қоруннинг бойлигича чиқмаса керак.
Мен сенга бу гапларни гапираётганимдан мақсад — дунё бойлиги ҳар қанча кўп бўлса ҳам, сендаги бойлиқдан қиммат эмаслигини айтишдир. Бинобарин, сендаги бу қадар катта бойликни сақлаш ҳам осон иш эмас. Чунки бу бойликнинг ўғрилари, изидан қувиб юрадиган овчилари кўп.
Ана, кўргин, жуда кўп аёллар озгина дунё молига алданиб, жисму жони, иймони ва ҳаёсини сотиб қўядилар-да, кейин хор ва расво бўладилар. Охир-оқибат руҳи эзилган, ҳеч нарсадан қаноатланмайдиган, сурбет, бахтсиз, паришон бўлиб қоладилар. (Худо асрасин!). Ҳозир ер юзида ўн миллионлаб аёллар ярим яланғоч ёки кийимсиз ҳолда кинога, ҳар хил рекламалар, газета-журналлар ва интернет саҳифаларида кўриниш учун суратга тушишга ишқибоз бўлиб қолишган. Ҳатто, кўчаларда ҳам деярли кийимсиз бемалол юришдан ҳузурланадилар. Уларнинг қўлида бойлиги, пули, қимматбаҳо ҳар хил тақинчоқлари кўп бўлиши мумкин-у, аслида энг камбағал, қашшоқлар ана ўшалардир. Уларни олдинда ва келажакда ҳеч қандай яхшилик кутаётгани йўқ, аксинча, шармандалик, руҳий хасталик, ёлғизлик ва ҳайвонларча ўлим кутяпти. Бойлигини эса ё кимлардир ҳар хил ҳийла ёки зўравонлик билан тортиб олади, ё ҳаромдан орттирган, ёки асраб олган бирор боласига, ёки биронта қариндошига, баъзан эса бирорта яхши кўрган ҳамда кеча-кундуз бирга яшайдиган ит, мушук, ё шунга ўхшаш бирор хайвонига мерос қилиб қолдиради.
Она қизим, мен сени ҳеч нарса билан қўрқитмоқчи эмасман, унақа нохолис, ножоиз мақсад менда ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Эндигина ёғиб турган оппоқ қорга ўхшаган тоза оқ варақ сингари ҳаётинг ҳали олдинда турибди. Мудом, доимо тўғри йўлда бўлишингаи, ҳеч қачон алданиб қолмаслигингни, қоқилиб кетмаслигингаи Худодан сўрайман.
Ўша аёллар ҳам аввал бошида бунчалик бўлишини билмаганлар, лекин бир марта йўлдан озгандан кейин, аҳвол чатоқлашиб бораверганидан сўнг нима қилишини билмай қолганлар. Чунки Ҳадиси шарифлардан англашилишича, «Бир кетган ҳаё ҳеч қачон қайтиб келмайди». Бу Ҳадиснинг маъносини тушуниш учун кундалик ҳаётимизда энг оддий мисол ҳам бор. Плёнкали фотоаппаратда расмга тушириш ва сўнг пленкани аппаратдан чиқариб олишдан озгина булса ҳам, хабардор бўлсанг керак. Бу техник ҳодисада нозик бир қоида бор: агар плёнкага озгина ёруғлик, ҳатто, игнанинг учи миқдорича ёруғлик тушса ҳам плёнканинг ўша жойи куяди, кейин уни ҳеч қачон қайта тиклаб булмайди. Ҳаё ҳам шунақа, балки ундан-да нозик. Мисол учун, аёл киши бошини очиқ қилиб бир марта кўчага чиқса, бўлди, унинг учун энди бошига рўмол ўрашнинг ҳеч қандай қизиғи қолмайди. Агар бир мартагина қорни ё елкасини очиб кўчага чиқса, бўлди, ўша жойларни бекитиб юриш деган нарса ўша аёл учун гўё аҳамиятсиздек бўлиб қолади.
Тўғри, айтишинг мумкин, бунақа қизлар ва аёллар кўп-ку, бир қараганда ўшандоқ, бир қараганда «инсофлироқ» кийиниб кетаверади-ку?! Саволингга жавоб мана бундай: баъзи аёллар ёки қизлар бир-икки марта ўшандай кийиниб чиққан вақтларида ўша аёл ёки қизга ўзларини ўнглаб олиш учун озгина муҳлат берилиши мумкин, чунки уларнинг Худога ёқадиган қандайдир иш ёки феъллари бўлиши мумкин. Лекин бу нарса, яъни ўнгланиб олиш камдан-кам аёлларга насиб этади. Аммо масаланинг нозик томони шуки, минглаб, миллионлаб аёллар «Тезда ўзимни ўнглаб оламан»' деб ўйлашади-ю, бироқ, афсуски, бунинг иложини тополмай қолишади. Чунки бу жараён секинлик билан, баъзан эса тараддудланиш, иккиланиш билан амалга ошади.
Фараз қил: Бир катта чуқурликка тушадиган қилиб қурилган нарвон ёки зинапоя бор. Унинг тузилиши шундайки, пастга тушган сайин бири-биридан чиройли манзара ва зийнатлар кўзга ташланиб, ўша зинапоя орқали пастга тушаётган инсон кўз олдидаги фаттон-фитнали гўзалликларга маҳлиё бўлиб, янаям илгарилаб, янаям пастлаб кетганини ўзи ҳам билмай қолади. Унинг алданиши шу даражага етадики, орқасига ўгирилиб қараш хаёлига ҳам келмайди. Орқада эса буюк хиёнат содир этилаверади, яъни юқоридан тушиб келган поғоналари битта-битта олиб қўйилаверади. Махлиё инсон анча жойга етгандан кейин орқасига бир ўгирилиб қарайди-ю, алданганини билиб қолади. Қайтишга ҳаракат қилади, лекин иложи йўқ. Шунда у «Нима бўлса бўлди, бир гап бўлар!» дейди ва бунга кўникади. Чунки билиб оладики, ўзига ўхшаб алданиб қолганлар пастда жуда кўпчиликни ташкил қилар экан. Кўнглида «Кўпчилик нима бўлса, менга ҳам шу бўлади» деган бир таскин, юпанч, мажбурийликка ўхшаш бир жирканч ихтиёрийлик пайдо бўлади. Агар бундан юз йил оддин боши ва юзини бемалол очиб юришни бошлаб берган аёл миллатдошларимизга: «Сизлар юзингиз ва бошингизни очиб юришни бошлаб берсангиз бўдди, ўзингизга юкланган топшириқни мукаммал бажарган бўласиз. Сиздан юз йил кейин дунёга келадиган невараларингиз эса бошларини елкалари, ҳатто, кўкракларининг бир қисми билан қўшиб, қоринларини ҳам, сонларини ҳам очиб, салкам яланғоч бўлиб юришади» дейишганида, эҳтимол, бундай қалтис қадамни қўйишмаган бўлармиди?!
Гўё, қачонлардир дунёнинг бир неча бой, бахил, маънавий-маиший бузуқ кимсалардан иборат гуруҳлари тўпланишган-у, «Келинглар, ўзбек аёлларининг авратини (аврат — ҳаммадан бекитши лозим бўлган уятли жой дегани, аёллар бундай жойларини очиб юрса, гуноҳ ва уятсизлик ҳисобланади ҳамда эркакларни фитнага солади, эркаклар ҳам аврат жойларини очиб юрса, гуноҳ ва уятсизлик ҳисобланади ҳамда аёлларни фитнага солади, шунинг учун бунақа аъзолар бекитиб юршиши ҳаёнинг чегараси ҳисобланади ва у жойларни очиб юрши катта айбдир) очиш учун, уларни ҳар томонлама шарманда қилиш, бузиш учун ҳаракат қилайлик. Шундай ишнинг режасини тузиб, амалга ошириб берадиган одамларга маблағимизни аямай сочайлик» деган шартнома тузишган ва юз йил давомида бунга эришилган. Аслида бунга ўхшаш анжуман бўлмагандир-у, лекин қизларимизнинг, аёлларимизнинг бунақа юришига кўника олмаганимиздан кейин, рози бўлмаганимиздан кейин хаёлимизга ҳар нарса келаверади. Чунки битта-иккита аёл эмас, бутун миллатимиз шарманда бўляпти. Чунки атрофимиздаги аёлларимизни ўзимизнинг онамиз, опамиз, синглимиз, қизимиз деб биламиз шунинг учун уларни ҳурмат қилиш бизнинг бурчимиздир. «Эр кишининг ор-номуси ўлгунча — ўзи ўлсин» деган гап бугун ё кеча пайдо бўлган эмас.
Аёл киши ўзида бор бойликларини қандай қизғанишининг битта зўр мисолини келтирмоқчиман. Марҳум ва машҳур ўзбек ёзувчиси Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романида бир қизиқ воқеа бор: Роман қаҳрамони Зеби айбсиз «қотил» деб ҳукм қилинганидан кейин уни суд қилиб, озодликдан маҳрум қилиш керак бўлади. Ўша вақг (XX аср боши) нинг аёллари паранжида юришган. Судлов қонунлари ижодкорлари ҳам, тергов ва судлов ҳайъатлари ҳам, қўриқчилар ҳам рус миллатидан бўлишган. Фақат таржимонларгина ўзбеклардан бўлиши мумкин эди. Зебини роса тергов қилиб бўлишгач, суд ҳукмини ўқишади ва «жиноятчи»дан айблов ҳужжатига имзо чекишни талаб қилишади, чунки қонун шундай бўлган. Зеби ноилож имзо чекмоқчи бўлганда, судлов органлари унинг юзини очишини ҳам талаб қилишади. Шунда Зеби таржимонга «Қандай қилиб юзимни очаман? Юзимни очмайман!» деб айтади. Унинг бу гапига судловчилар кўнишмайди ва ўзларининг, яъни қонуннинг талабида қаттиқ туриб олишади. Зеби ҳам ўзининг виждон амрида маҳкам туради. Охири таржимон иккала тараф учун маъқул бир йўл топади ва Зебига айтадики: «Қизим, мен сени тўғри тушунаман-у, лекин уларнинг талабини бажармасанг ҳам бўлмайди. Мен қарамай тураман, уларни эса мисоли бир чўчқа деб билган. Худди ҳайвонларнинг оддида бемалол юзингни очганинг каби улардан ҳам тортиниб ўтирма!». Содда, беғубор, беайб Зеби ўша кишининг айтганидай қилади ва ўзининг Сибирга сургун қилиниши ҳақидаги ҳукмга имзо чекади.
Соғлом фикрли, оқила қизим, сендан катга ёшдаги аёлларга ҳам инсоф-тавфиқ тилаймиз, айниқса, сен ва сенинг ёшингдагилар бу гапни тўғри тушуниб, тўғри амал қилсалар, олам гулистон бўлади, жуда кўп муаммолар, фитналар, ноқулайликлар ўз-ўзидан яхшиликларга айланиб қолади. Рус халқида битта мақол бор, таржима қилинганда қуйидаги маъно келиб чиқади: «Чўкаётган кишини қутқариш чўкаётган кишининг ўзининг ишидир». Яъни ҳеч ким бизнинг халқимизни ташқаридан келиб тузатиб қўймайди. Бизнинг ЎЗИМИЗ ўзимизни тузатиш учун интилмоғимиз керак. Имкон юз фоиз бор, фақат хохиш ва ғайрат қилишимиз лозим.
Ҳа-я, инсоният тарихидаги энг бой киши бўлган Қоруннинг ҳаёти нима билан тугаганини билишга қизиқсанг керак: у бир катта гуноҳ қилиб — Мусо пайғамбарга туҳмат уюштиргач, дуои бад — қарғишга дуч келади ва Худонинг қахрини келтиргани учун уни бор мол-мулклари билан қўшиб ер ютиб кетган. (Ундай ҳоддан Ўзи сақласин ҳаммамизни!).
Менинг бу айтган гапларим осмондан олинган ёки тушунилиши қийин гаплар эмаслигини сезиб турибсан-ку! Ақл тарозингга солиб кўр. Амал қилиш-қилмасликнинг ихтиёри ўзингда.
Ўзида бу қадар катта БОЙЛИК ва МАСЪУЛИЯТ бор эканлигини лозим даражада идрок қила олган, ўзининг қадрига етиш нима эканлигини тўғри тушуна олган ҳар бир аёл ёки қиз ҳеч иккиланмасдан ОЙДИН йўлга тушиб олади.

 
КАТТА РАҚАМЛАРДА «САВДО»ЛАШАМИЗ!

Миллиард сони қанчалик катта бўлишига қарамай, олдинги мавзуимизда уни бир неча марта тилга олиб ўтдик. Миллиард сони ҳақида ёшлигимда бир китобда қуйидагича ўқиган эдим: «Миллиард сони жуда катта сон. Миллиардгача санаш учун 45 йил керак бўлади.» Бу маълумотга шундай-лигича ишониб кетаверганман, ҳали ҳам шундай, лекин санашга ҳаракат қилганим йўқ (зарурати ҳам йўқ, керак ҳам эмас).
Хуллас, сен билан келишдикки, миллиард катта, жуда-а катта рақам экан. Энди мақсадга ўтамиз
Тошкентда 2-2.5 миллион Узбекистонимизда 27 миллион киши яшаса, бугун ер юзида 6.5 миллиард киши яшайда Шу 6.5 миллиард аҳолидан тахминан 3.5 миллиардга яқинини аёл кишилар, 3 миллиарддан кўпроғини эр кишилар ташкил этади.
3.5 миллиард аёллар ичида 15-16 ёш билан 45-50 ёш оралиғидаги, том маънода аёллик куч-қувватига эга бўлган хотин-қизлар сони тахминан 2 миллиардга яқинроғини ташкил этади. Ана шу 2 миллиардлик улкан аёллар жамоасининг 1 нафари, яъни битта вакиласи сенсан.
3 миллиарддан кўпроқ эркакларнинг тахминан 60 фоизини, яъни 1 миллиард 800 миллионини 15-16 ёш билан 55-60 ёш оралиғқцаги, том маънода эркаклик қувватига эга бўлган эр-йигитлар ташкил қилади.
Демак, бошқача айтганда, тақрибан 2 миллиард нафарлик аёллар ва 1.8 миллиард нафарлик эр-йигитлар жамоаси тўғридан-тўғри, бевосита оила қуриб, фарзанд кўриш қобилиятига эга.
Келтирилган рақамларда ноаниқлик бўлиши табиий, чунки ҳеч ким бу рақамларни аниқтиниқ айтиб беролмайди. Тўғри, статистика идоралари аниқроқ маълумотларни айтиши мумкин-у, лекин у рақамлар ҳам мукаммал даражада тўғри бўлишининг ҳеч иложи йўқ, чунки саноқ билан шуғулланилаётган вақтнинг ўзидаёқ ер юзида неча-неча кишилар ўлиши ва неча-неча чақалоқлар дунёга келиши муқаррар. Қолаверса, келтирилган рақамларнинг сал-пал нотўғри чиқиши суҳбатимизнинг асосий мақсад мазмунига ҳеч қандай путур етказмайди.
Шундай улкан рақамларни, улуғ гапларни ёзар эканман, мен донишмандлик ёки бошқа бирор мартаба даъво қилаёт-ганим йўқ, балки сенга кенг ва теран миқёсларда фикрлашнинг, муфассалроқ, аниқроқ, ойдинроқ хулоса чиқаришнинг намунасини кўрсатмоқчи бўляпман, холос.
Энди эса соддароқ, эҳтимол қўполроқ туюлиши мумкин бўлган бошқа бир гапни айтмоқчиман: 100 та ёки 1000 та ёки 10000 та оч бўри 1 та қуённинг гўшти билан қаноатланишининг сира ҳам иложи йўқлигини жуда аниқ тушуна оласан, бунга ишонаман. Шунинг сингари уйидан кўчага чиқаётган аёл ёки қиз бола «Мен ҳаммага чиройли кўринишим керак, мен ҳаммадан гўзал бўлишим керак, одамлар менга қараб ажабланиб қолишсин, мана, мен энг сўнгги модада кийиняпман, пардоз-андозим ҳам ҳавас қилгулик даражада « деган фикрни ҳеч қачон қилмасин, чунки бундай даъво қилиш дуруст эмас. Гапларимдан ранжиб кетяпсанми? Шошилиб фикрлама. Тўғри, бундай фикрловчи аёллар балки озчиликни ташкил қилар, лекин бир ҳақиқатни ҳеч эътиборингдан соқит қилма: Ўша 1.8 миллиард эркакнинг деярли ҳаммасини ҳозиргина мисоли келтирилган оч бўрига ўхшатиш мумкин (Албатта, бу гапим кимга оғир ботса, узр сўрашга тайёрман). Чунки атрофда ҳар бир кўринган аёлни хаёлида ўзининг қаричи билан тез ўлчаб оладиган, тезлиқца хаёлан ўша аёл ёки қизни ўзининг тўшагига «меҳмон» қилиб оладиган эркаклар жуда кўпчиликни ташкил қилади. Фақат ўша аёл ёки қизнинг энг яқин маҳрамларигина бундай фикр-дан йироқ бўлиши мумкин. Демак, келиб чиқадики, кўчада юрган аёл ёки қиз ўзининг зарур ишини битириб, муддао-сига эришгач, ҳуда-беҳуда юравермай, тезликда уйига қай-тиши соғлом фикрли аёлларга лозим бўлади.
Аёл киши учун энг яқин маҳрам эркаклар, деганда қуйидага қариндошлар тушунилади: унинг отаси, ака-укаси, тоғаси, отасининг ака-укаси, ўғли, эри. Ўша аёл учун бундай қариндошлар ва яқинлар бутун дунёдаги 1.8 миллиардлик эркаклар жамоасининг ичида бор-йўғи 15-20 ёки 25 нафарни ташкил этиши мумкин. Балки яна бир-нечта кўпроқ бўлиши мумкин-у, лекин бу рақамлар 1.8 миллиарднинг ичида жуда ҳам арзимас сон эканлиги аниқ. Демак, аёл ёки қиз бола ўзининг шаънини сақлаб қолиши учун, олдинги мавзуда зикр қилинган БОЙЛИГИНИ эҳтиётлаши учун 1.8 миллиардлик эркаклар жамоасидан ўзини имкон қадар узоқца тутишнинг иложини қидириши ва шундай қилиши лозим. Бу осон иш эмас. Лекин айт-чи, ҳаётда нима осон?! Ҳу ўша қизчанинг «Бу ҳаётни чидаганга чиқарган!» деган гапини эслагин-да, ўзингаи бардам тутишда давом этавер
Унутмагинки, мен ҳам ўша 1.8 миллиардлик улкан эркаклар жамоасининг ичида ҳисоблана туриб, сенга нималар деб ёзаётганимни аниқ билганим ҳолда дўстона фикрларни айтяпман. Бу гапларни арзимас нарса деб ҳисобламагин.
Яна холисона айтадиганим шуки, ақли расо қизсан, ўйлаб кўриб, ўзингга маъқулини қил. Менга эса сенинг мукаммал БАХТЛИ бўлишинг, САОДАТга эришишинг муҳимроқ, токи, эрта бир кун «Ээ, хайрият-э, ўзимни тутиб олган эканман, Худога шукр!» дея олгин.

 
МОДАНИНГ ТАНТАНАСИ ВА ЎЛИМИ

Бу мавзуни ўқиб ажабландингми? Тўғри қиласан. Аммо бу ҳақ гап: Мода бир вақтнинг ўзида ҳам тантана қилмоқда, ҳам ўлиб бўлган. Халқимиздаги ўша машҳур мақолнинг йўриғи билан айтадиган бўлсак, мода «Отдан тушган-у, эгарда»... ҳукм суряпти. Ва ҳам одамлар ундан безиб, чарчаб қолган, ҳам тағин, ҳануз одамлар унинг измига бўйсуниб, кўрсатган кўрсатмасига эргашишмоқда.
Моданинг биринчи вазифаси аёлларнинг авратини оз-оздан очиб бориб, кейинчалик уларнинг ҳаё ва ибосини ўлдириш бўлган. Тан олиш керакки, мода бу вазифасини аъло ва мукаммал даражада уддалади. Бу гапнинг ҳаётдаги амалий тасдиғини кўриш учун жуда ўткир ва кучли ақл шарт эмас. Аввал-аввал сочни, кейин эса оёқнинг пастки қисмидан бошлаб озгина жойини очиб юришни амалга киритди. Аёллар ҳеч нарсадан тап тортмай, сочларини нафақат очиб, балки ёйиб, ҳар хил рангларга бўяб, минг хил кўринишдаги турмаклар билан юриб, уятни бемалол йиғиштариб, ўзла-рини кўз-кўз қиладиган, бу билан эркакларнинг қитиғини келтириб, уларни йўлдан урадиган бўлишди. Қанчадан-қанча оилалар шунинг сабабидан бузилиб, хиёнат авжига чиқди. Эркаклар аёлларни, аёллар эркакларни овлашни одат қила бошлашди. Эрлар аёлларига, аёллар эрларига ишонмай қўйишди. Бу анъана ва одатлар қачон бошланганининг аниқ вақгини ҳеч ким айта олмайди-ю, лекин атрофга қарашнинг ўзи кифоя, ҳар дақиқада ва ҳар қадамда бундай воқеалар содир бўлаётганининг шоҳиди бўлиш мумкин.
Моданинг навбатдаги вазифаси аёлларнинг тиззалари ва сонларини очиб юришларини урфга киритиш ҳамда эркакча кийиниш ва юриш-туришга ўтиб олишларини амалга ошириш бўлган. Ҳеч қандай шубҳаларсиз ва иккиланишларсиз бу юмуш ҳам ортда қолган. Ана кўринг «томошани», авваллардан бошланган хиёнат, маънавий, маиший бузуқлик яна бадтар авж ола борди, «шаҳвоний инқилоб» деб ном-ланган XX асрнинг энг сурбет, шарманда, авлодлар ва наслларни ҳаромиликка мубтало қилган, ҳатто, оилалар-нинг ичларидаги ҳар бир аъзоларини бир-биридан тортин-майдиган, уялмайдиган қилиб қўйган, «Оила — муқаддас туйғу» деган улуғ тушунчаларни поймол қилган БУЮК ШАРМАНДАЛИК юзага чиқци. Бу шундай шармандаликки, инсоният учун ундан кўра вабо касали обрўлироқ, фойдалироқ ва яхшироқдир. Вабодан Худо сақласин-у, лекин уларни таққослаш шундай натижани беради. Чунки шаҳвоний инқилобнинг келтириб чиқарадиган хунук оқибатлари, расволиклари шундай ёмонки, инсоннинг ундай яшаганидан кўра ўлгани минг-минг бора яхшироқдир. Унақа шармандаликларни санаб бериш ёки айтиб ўтишга тил ҳам бормайди.
Энди моданинг ғалабаси очиқ-ойдин ва ошкор бўлиб қолган эди. Шунинг учун моданинг навбатдаги қадамлари жуда осонгина пайдо бўлди ва тезда дунёдаги жуда кўп мамлакатларга «юриш қидди», «босиб олди», «забт этди» ва ҳукмини юргизди. Аёллар энди бемалол елкаларини то кўкракларининг бир қисмигача намойиш қилиб юрадиган бўлишди ва шунинг билан биргалиқда қоринлар, орқа томонлар ҳам очилиб кетди. Очилмаган озгина жой қолган эди: кўкракдаги ва белдаги аъзоларгина инсониятга ато этилган ЛИБОС деб аталадиган улуғ неъмат билан тўсилиб турадиган бўлиб қолди.
Қолган охирги ва сўнгги босқич: кийимдан бутунлай халос бўлиб юришни одат тусига киритиш эди. Бу нарса ҳам жуда жўнгина амалга ошди. Тортинмасдан, бемалол ҳар қандай одамларнинг кўзича кийимларини ечиб ташлайдиган, яп-яланғоч суратларга тушадиган, фильмларда яланғоч ва яна бунинг устига эркак ва аёлнинг тўшақда ётишларини кўрсатадиган саҳналарда кинога тушадиган минглаб, миллионлаб аёллар ва эркаклар пайдо бўлди. Газеталар ва журналларда ошкора ва очиқча ялангоч аёлларнинг расмлари эълон қилинадиган бўдди. Замон ва техника тўхтамасдан ривожланган сари бу уятсизлик ҳам шитоб билан «тараққий» қила бошлади. Энди интернет саҳифаларида фаҳш ва беҳаёликни тарғиб қилаётган кўпдан-кўп сайтлар пайдо бўлди, яхши одамларнинг яхши ният билан очиб қўйган электрон почта (SPAM)ларига ҳам ана шунақа сайтлардан «Бизнинг сайти-мизга ташриф буюринг» маъносидаги «чақирув хати» — СПАМлар келадиган бўлиб қолди, телевидение орқали фаҳш, зўравонлик, беҳаёлик, эркак ва аёлларнинг жинсий алоқа қилишларини намойиш қиладиган кўрсатувлар, ҳатто, шундай йўналишдаги ростмана телекўрсатувлар ва телеканаллар пайдо бўлди. Шу билан мода зиммасидаги вазифасини бажариб тугатароқ, ўз умрини яшаб бўдди. Мақола бошида айтилганидек, «отдан тушган» мода энди «эгарда ўтириб», қайсарлик билан ўз ишини давом эттиряпти. Мисол учун: қулоқнинг солинчагигагина эмас, юқори қисмларига ҳам ҳар хил темирлар, симлар, ҳалқалар тақиб юриш, киндикларга ва ё бошқа жойларга ҳам сирға ёки шунга ўхшаш нарсалар тақиб юриш, яланғочлар пойгасини ташкил қилиш, беҳаёлик ва фаҳшни янада кўпроқ тарғиб қилиш, бузуқликни реклама қилиш, ёш ўғил ва қиз болаларни йўлдан уриш, фоҳишабозликни кенгроқ ва кўпроқ ёйиш, дискотекалар, тунги клублар ташкил қилиш ва шу каби ифлосликлар. Нақадар аччиқ бўлса ҳам, тан олиб айтиш керакки, мода инсон маънавияти учун энг зарур бўлган қадриятларни деярли янчиб, тугатиб бўлди. Нега бу қадар қаттиқ гапни айтаётганимга оддий сабаблардан бири: ҳар қандай инсон ўз оиласи бағрида хурсанд бўлса, ўзини бахтли ҳисоблаши керак, лекин беҳаёлик ва фахш бутун жамиятга тарқалиб бўлиб, оилаларга ҳам ўз таъсирини яхшигана ўтказгани, хонадон-ларнинг ўз ичидаги вакиллари орасида ҳам бу нарсанинг пайдо бўлгани ҳеч чидаб бўлмайдган ҳолдир. Оила аъзолари бир жойда ўтириб суҳбатлашиб ўтиришганида бехос телевизордан беҳаё кадрлар намойиш қилиниб, ҳаммалари — ота ҳамда она, қизлар, келин, қайнилар ва бошқалар бири-биридан уялиб, ерга қараб қолишаётгани кўз юмиб бўлмас ҳақиқат. Натижа: инсонлар ўз оиласи аъзолари билан биргалиқда хижолат бўлишиб, қизаришиб, ҳаё, ибо пардалари оз-оздан бўлса ҳам йиртилиб, жуда ноқулай ҳолатда қолишаётгани ақлли ва ор-номусли ҳар бир инсонни чўктириб қўяди. Кўчада эса катта ва кичик аёллар, қизлар беҳаё либосларда, яна бунинг устига беадаб қилиқлар қилиб юриши каби ҳолатлар эсли-ҳушли ҳар қандай инсонни яна бадтар хаёлга чўмдиради, «Наҳотки, эртага менинг қизим, келиним, синглим, невараларим ва бошқа яқинларим шундай юришса-я?!» деб ўйлашга мажбур қилади, шаштини синдириб, ҳаловатини ўғирлайди. Ўз оиласи даргоҳида ҳамда ташқаридаги жамиятда ҳаловатини топа олмаган инсон қандай қилиб БАХТЛИ бўлсин?!
Эҳ, қизим, ана шунақа! Сен арзимас кийимларни деб, ўзингга ярашмайдиган ҳар хил қилиқларни қиламан, деб ота-онангни ранжитиб юрган бўлишинг ҳам мумкин. Моданинг кетидан юрмоқчи бўлсанг, адашасан, мода сени расво қилади, чунки унинг шундан бошқа мақсади йўқ. Унга қарши турган инсонгина ўзини тутиб қолиши мумкин. Модага сен қарши турмасанг, мен қарши турмасам, ким қарши туради? Тағин «қарши туриш» деганда қилич ушлаб кура-шишни назарда тутмагин, балки модага эргашмасликни, оддийроқ юришни ўйлагин. Чунки сен модага эргашмасанг, сенинг яқинларинг, тенгқурларинг эргашмаса, бошқалар ҳам урнак ва ибрат олишлари, тўғри йўлни топиб олишлари мумкин бўлади. Модага эргашмайдиганлар кўпайса мода енгилган бўлади. Демак, ўз ғалабасидан масрур-маст бўлиб, тантана қилиб турган, одамларни, жамиятни расво қилган модани тугал, тўла-тўкис ўлдириш сенга ўхшаганларнинг, менга ўхшаганларнинг қўлимизда. Шу маънода ҳозирданоқ хурсанд бўлиш мумкинки, атрофда авратини ёпиб юрадиган мастура аёллар, опа-синглисининг, аёлининг шаънини ҳи-моя қиладиган ор-номусли йигитлар кундан-кунга кўпай-моқца. «Бирники мингга, минпгаки туманга» деганларидек, кўп миллионлик халқимиз аста-секин ҳар томонлама тарақ-қийлашиб, тарихда ўтган улуғ аждодларимизга муносиб ав-лод бўлишига умид бор. Оддий ҳақиқат — ана шу.

 
ФИТРАТИНГНИ ҚИЙНАМА

Даставвал мавзуимиз таркибидаги «фитрат» сўзининг шарҳига тўхталамиз. Бу сўз «инсоннинг табиатан яратилиши», «инсоннинг табиий ҳолати» каби маъноларни билдиради. Ёйиброқ айтганда, биров ундай туғилган, биров бундай, биров чиройли, биров яна бошқача.
Энди сенга савол: Бир жойда оқ атиргул ўсиб турибди. Сен кўлингга ҳар хил бўёқлар, агар имконинг бўлса, аёллар бўянадиган косметик бўёқлардан, «энг зўри» деб мақташадиганидан ол-да, атиргул шохларидан бирида чиройли бўлиб турган бир нечта донасидан биттасини бўя. Фараз қиламиз, сен унга маҳоратли уста рассом каби дид билан яхши ранглар бердинг. Кейин уни ўз ҳолига қолдир ва кузат ҳамда натижани атрофидаги шериклари билан таққосла. Хўш, нима бўлди? Ўша гул аввал қандай ҳолда эди-ю, кейин қандай ҳолга келиб қолди; атрофидаги гуллар қандай ҳолда-ю, у қандай ҳолда? Оддий тил билан айтганда, сен ўша гулнинг фитратини бузиб қўйдинг, ваҳоланки, сен «энг зўр» деб баҳоланадиган бўёқдан фойдаланган эдинг. Бу қилган ишинг ўзингга ёқдими? Ўша атиргулга-чи? Албатта, бу нотўғри иш, шундай эмасми?!
Мазкур ишдан ибрат олиш керак. Ээ, бир атиргул экан-ку, шунга шунчами, демагин. Чунки ўша атиргулни ҳам, сени ҳам битта Худо яратган. Яна ўзгача таърифлайдиган бўлсак, сен ҳам ўша атиргулга ўхшайсан. Шунингдек, бошқа барча инсонлар ҳам. Демак, сен билиб олдингки, фитратни бузишда ҳеч қандай яхшилик йўқ. Қиссадан ҳисса шуки, қанчадан-қанча миллионлаб аёллар ўзларининг у ер-бу ерини бўяб ёки бўятиб, фитратларини бузишаётганлигини фаҳмлаб олдинг.
Бўяладиган, пардозланадиган жойларни би-ир санаймизми, яна кўп нарсани идрок қилиб оласан?! Мана, ўзинг ҳам биладиган нарсалар:
1. Юз (баъзан ёноқнинг ўзи алоҳида);
2. Лаб;
3. Кўз;
4. Киприк;
5. Соч;
6. Тирноқ (баъзан оёқники алоҳида, қўлники алоҳида);
7. Қош;
8. Қовоқ.
Хўш, шунча жойни бўяш учун қанча вақг кетади, қанча бўёқ кетади, қанча пул кетади? Бу кетган нарсалар исроф эканлигини аниқ биласан-ку! Яна қанақа исроф — инсон ўзининг (бошқанинг эмас!) фитратини бузиши учун йўл қўядиган исроф. Сен ақлли қизсан, шундай бемаъни исрофларга ич-ичингдан, қалбинг тубидан розимисан? Шундай ишларни қилаётган, қилдираётган аёлларни ким шундай қилишга мажбур қиляпти? Ёки уларни шундай қадам қўйишга нима мажбурлаяпти? Кейин улар ўз фитратини қайтиб тиклай олмайдилар-ку, наҳотки тушунмасалар! Бузилган тери ва бузилган фитрат инсонни бир умр ҳар томонлама қийнаб қўйишини улар, афсуски, кеч тушунадилар Улар ўшанда пушаймон бўлишадики: «Эҳ, бекор шундай қилибман!» Ҳозирда эса улар ақлли бўла туриб, бунга эътибор қилмавдилар- фойдали нарса учун эмас, зарарли нарса учун, бошқанинг эмас, шахсан ўзининг фитратини бузиш учун шундай нотўғри қадам қўйиб алданаётганларини билмайдалар ёки билишни истамайдилар.
Ёки хушбўйлик истагида бўлиб, доимий равишда ҳар турли атир, духи ва шунга ўхшаш нарсалар билан хушбўйланаётган, қўлтиқ тагига доимий равишда ўзининг махсус нарсаларини ишлатаётган кишилар ўзларида аста-секин қўланса ҳид пайдо бўлаётганини билиб қолишганларидан кейин, яна ҳам кучли-рогани ишлатишга мажбур бўлиб қоладилар.
Бундан 10-11 йил олдин бир идорада ишлаганман. Бирга иишайдиганларимиздан бир эркак киши ва бир аёл доимо ана шундай нарсалар ишлатганликларидан уларда пайдо бўлиб қолган қўланса ҳид ҳаммага таниш бўлиб қолган эди. Натижада уларнинг келган-келмаганликлари ўзларининг чиқарган ҳидларидан билинарди, ваҳоланки улар энг замонавий кишилардан эдилар. Бу ҳам фитратни бузиб қўйишга бир мисол бўлади.
Отахон шоиримиз Абдулла Орипов ўзининг машҳур «Аёл» деган шеърида ёзади:
Баъзида тирноқлар безаги учун
 Саҳардан шомгача қиласиз тоқат.
Бироқ ёрингизни кутгали нечун
Топилмас тирноқча сабру қаноат.
(Бу бандда «тирноқ» сўзи иккита ҳамда чуқур маънода ишлатилгани учун у сўзларни ажратилган рангда ёздим).
Қизим, оқ варақдай умринг олдинда, сен қандай йўл тутасан? Ўшандай бир умр пардозланиб, бўяниб юрган танишларинг бўлса, ёки ўшандай юришни ўзига лозим тутадиган аёллар билан бемалол суҳбатлашиш имконинг бўлса, ўзинг бир гаплашиб, фикрлашиб кўр-чи, нима дейишар экан? Сўнг эса шунақа қадам қўйиш ёки қўймаслик ҳақида бирор қарор қабул қилиш ўзингга ҳавола.

 
ҒИРРОМ БИЗНЕС

Бизнес, яъни пул топишнинг қандай тури бўлса ҳам, тадбиркор киши, бизнесмен ҳалол пул топса, ўзининг ҳаловати учун яхшироқ эканлиги кўп жойларда айтилган. Аммо биз бу гапнинг бошқа томонларини айтмоқчимиз.
Кўпгина катта-кичик дўконларнинг, ошхона ва ресторанларнинг пештоқларидаги рекламавий лавҳаларида, баъзи бир корхоналарнинг, бирор-бир маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг газета-журнал ёки кўчалардаги катта-катта афишаларга берган рекламаларида одамнинг ғашини келтирадиган бир нарсани кўриш мумкин. Улар гўё ишлари юришиб, файз-барака жуда катта миқцорда оқиб келишини таъминлайдиган нарса ярим-яланғоч аёлларнинг суратлари деб тушунишади шекилли, уялмасдан беҳаё аёлларнинг авратлари очилиб турган расмларини илиб ёки чиқариб қўйишади. Чунки ҳеч ким уларга буни чекламайди ва бу нарсани улар айни тадбиркорлиқдан, деб билишади.
Икки-уч йил олдин бир танишим менга ўзининг «бизнес-режа»сини айтиб қолди: «Ҳув катта кўчанинг юзидаги тўрт қаватли уйнинг биринчи қаватида бир хонали уйим бор. Ўша уйни яхшилаб таъмирдан чиқариб, бир сартарошхона очмоқчиман. Мини-юбка кийган қизларнинг расмларидан учта-тўртта «яхшироғи»ни деворга ёпиштириб қўйсам, тез кунда клиентлар кўпайиб қолади».
Ҳайрон қоласан киши. Наҳотки, халқимиз шундай даражага келиб қолди?! Наҳотки муваффақиятнинг калити шу нарсага боғлиқ бўлса?! Одамлар, харидорлар ҳам шу расмларни деб келишмаса керак, ахир?! Йўғ-э, деймиз, халқимиз бу ҳолга келиб қолмагандир! Маънавиятида салгина бўшлиқ пайдо бўлган кишилар шундай қилишса керак-да!
Оқила қизим, ўшандай беҳаё расмларга тушадиган қизлар ёки аёллар ҳам аввал сенга ўхшаган бокира, иффатли, ҳаёли бўлганлар. Улар билибми, билмайми адашиб қолишгач, шунақа йўлга кириб қолишган. Бир кетган ҳаё қайтиб келмаслиги ҳақида суҳбатлашдик-ку! Уларнинг ҳолига кулмагин, балки, ниятингни яхши қилиб, Худодан шарманда қилмаслигини сўраб юргин ва тўғри йўлда бўлишликка доимо ҳаракат қилгин. Салгина адашсанг, тезда ўзингни ўнглаб олишнинг иложини қил. Ҳув пастга қараб кетган чиройли зинапоя ҳақвдаги гап эсингдами, ўшандай чуқурга аста-аста кетиб қолиш осонгина, лекин орқага қайтиш...
Сенга яхшилик тиловчи хайрихоҳ дўстингман, мендан ҳеч қачон ёмонлик ёки хафа қиладиган гапларни кутма. Шунингдек, мендан сира хафа бўлма.

 
САНЪАТ ВА БИЗ

Санъат ҳақида жуда кўп айтилган. Санъат инсонга фақат яхшилик келтириш учун хизмат қилиши керак. Қачонки санъат инсонга зарарли нарсаларни тарғиб қилса, беҳуда нарсаларни ўргатса, у вақтда бундай санъат холис санъатлик доирасидан чиқиб, кимларнингдир хусусий хизматига кирган бўлади. Шундай ҳолда ундай нохолис санъатдан воз кечилади. Ушбу мезонлар асосида фикрлаб назар солсак, санъат аллақачон беҳаёлик, бузуқлик, зўравонлик ва мантиқсизлик, бачканаликка ўтиб кетган. Моданинг тантана қилишига ҳам асосий ёрдамни санъат ва санъаткорлар берди. Бу жиҳатдан ёндашганда, санъат ҳам бизнес каби ғирромлик йўлини тутди десак, адашмаган бўламиз. Яъни асосий мақсад пул топишга қаратилиб қолган. Шунинг учун ҳам «шоу-бизнес» деган ном оддий ҳолатга айланди. Бошқача айтганда, уларнинг бизнеси — тирикчилик, топиш-тутиш манбаи санъат ҳисобланади.
Газеталарда кўпинча у ёки бу санъаткорларнинг ростмана жанжаллашиб қолганини ёзишади. Яна қаерда — бирон жамоат жойида концерт беришаётган вақтда! Ҳам кулгили, ҳам ачинарли. Лекин уларни ҳеч ким қайтара олмайди, чунки ҳар бирининг ўзига яраша обрўси бор, қолаверса, кўпларини тан қўриқчилари қўриқлаб юришади. Хайриятки, катта жанжал чиқаришдан сал-пал ийманиб туришади. Шунисига ҳам шукр, деб қўямиз.
Халқимизда «Туянинг каттаси кўприкнинг устида калтак ейди» деган мақол бор. Бирон кишини айблаш фикридан йироқмиз-ку, лекин миллатимиз шаъни ҳақида гап кетаётган бўлгани учун аёл санъаткорларнинг баъзи қилиқларини санаб ўтишимизга тўғри келади.
Унвон олган артистларимиздан тортиб то ҳаваскорларгача деярли ҳаммасининг елкаси яланғоч, гўё кимдир шунақа фоҳиша мисол ҳақир кийиншини қоида қилиб ўрнатгандай. Наҳотки битта ва ягона йўл шу бўлса?! Кўпчилик артистларимиз узун тарноқ билан юришларини ҳеч биронта сабаб билан оқлаб бўлмайди, чунки тирноқни ўстириб юриш на гигиенага, ва на одобга тўғри келмайди. Энг ёмони тарбияни бузади ва кибр ҳамда манманликни пайдо қилади. Сочларининг ранги ва турмаклари шаҳвоний ҳисларни уйғотадиган даражада. Бир марта газеталаримизнинг бирида битта «Хизмат кўрсатган» артистимиз билан бўлган суҳбатни ўқиб қоддим. Журналистнинг «Нима учун сочингизни сариққа бўятгансиз?» деган саволига, ўша артист «Ҳозир мода шундай» деб жавоб берди. (Демак, мабодо эртага сочни яшилга ё кўкка бўяш мода бўлиб қолса, ҳеч иккиланмасдан яшилга ёки кўкка бўяш керак экан-да?!) Одамнинг йиғлагиси келади: халқнинг номидан гапиришдек шарафга эга бўлган артистларимизнинг дунёқараши, фикрлаши шундай бўлса, қолган оддий одамлар, оддий халқдан нимани ҳам кутиш мумкин. Улар ўзларининг юриш-туришлари, кийинишлари билан эркакларни қитиқлаб, ёш қизларнинг, йигитларнинг хулқини бузиб қўйишаётганини наҳотки билишмаса? Кўпчилик санъаткорларимиз орасида эркак ва аёллар бир-бирларини ўпиб кўришишлари одат тусига кириб кетяпти. Гўёки, улар рашк қилиш — тушунмаган кишиларнинг иши, деб ўйлашади. Оилалардаги хиёнатнинг, жанжалларнинг битта томири шундан келиб чиқмайдими? Севги баҳонасида айтаётган баъзи бачкана қўшиқлари халқни, айниқса, энди ўсиб келаётган ёшларни бузиб қўяётганини наҳотки фикрлаб кўришмаса? Чунки оддий халқ қўпинча артистларимизнинг кийинишлари, юриш-туришлари, одатларини тўғри бўлса керак, деб ўйлашади ва уларга эргашиб кетишади.
Кечир, қизим, қизишиб кетдим. Ишонган, бу гапларда ҳасад ҳам, кўролмаслик туйғуси ҳам йўқ. Мен ҳеч ким билан баҳсга киришмоқчи эмасман, бунақа ниятим йўқ. Уларни эса бир юртдош сифатида, оддий бир инсон сифатида ҳурмат қиламан, «Уларга ҳам инсоф-тавфиқ берсин» деб ҳақларига яхши тилаклар тилайман. Чунки уларнинг ҳаммаси ҳам яхшиликни ният қилишади, қўлларидан келганча бошқаларга яхшиликлар қилишади, ҳеч кимга ёмонлик қилишни хоҳлашмайди, деган холис фикрим ҳамиша миямнинг бир четида туради. Фақат улар ҳам оддий бир инсон, уларда ҳам адашишлик бўлади, бу табиий ҳол. Ҳар ҳолда, улар ҳам ўзларини тўғрилаб олишларига имконият бор, фақат хоҳиш бўлса бўлди. Мен фақат сенинг тўғри тушунишингни, адашмаслигангни, ҳар хил қўшиқпар, клиплар, киноларга алданиб қолмаслигингни чин дилимдан хохдаяпман, холос. Сен ва сенинг тенгдошларинг тўғри йўлда бўлсаларинг, жамиятимиз ҳам ўз-ўзидан яхши йўлдан кетади. Нечунки, ҳамиша ҳам келажак ёшларга боғлиқ бўлади.
 
ОЛМАДАН ИБРАТ ОЛ

Олмада нима ибрат бўлиши мумкин, деяпсанми? Ҳа, бор. Агар бир кишининг ҳовлисида ёки боғида олма дарахти бўлса-ю, унинг шохлари кўчага осилиб турса, ўша шохлардаги олмалар кўчадан ўтган ҳар бир йўловчининг ҳавасини келтиради. Ҳатто, баъзилари тошлар отиб ёки осилиб, меваларидан олиб ейди. Ҳовли эгаси эса ҳамиша ҳам ўз дарахтига қоровуллик қилиб тура олмайди. Бунда ибрат шуки, кўчаларда қанчадан-қанча қизлар ва аёллар мазкур мисолда ўтган олма мисоли атрофдаги «ўғри»ларнинг кўзини ўйнатиб юради. Худо сақласину, кўпинча йигитлар бундай «олма»ларни ўғирлаб кетишади. «Мен олма эмасман!» деб айтишга шошилмаган. Чунки мен ҳам сени «олмасан» деб айтаётганим йўқ. Фақат дўстона фикримни, эҳтиёт бўлишни ҳеч қачон унутмаган, деган маслаҳатимни тушуниб олсанг бўлди.
«Маслаҳатингизга муҳгож эмасман!» десанг ҳам, амал қилмасанг ҳам, ўзинг биласан. Мен эса «Ҳаётнинг ҳеч жойда ёзиб қўйилмаган темир қонунлари» борлигани эслатиб қўйдим, холос.
Олмани кўп егансан. Яхши биласанки, агар олманинг бир четидан тишлаб қўйилса, ўша олмани сақлашнинг иложи бўлмай қолади. Яъни ўзининг табиатини, фитратини йўқотади. Эътибор бер, атрофда неча-неча қизлар бир мартагана адашиб қолади-ю, кейин ўзини ўнглаб олишга қийналиб қолишибди.
Қайси бир донишманднинг гапи бор: «Агар қаердадир битта қиз алданиб, бахтсиз бўлиб қолса, ўша жамият аъзолари ўзларининг инсонийлик бурчига доғ туширган бўлади».
Аёл кишилар ва қизларнинг ОЛТИН қоидаларидан бири шуки, иш ёки ўқиш жойида бўлсин, ёхуд бошқа жойда бўлсин, бажарадиган юмушини бажариб бўлгач, тезликда ўзининг истиқомат қиладиган манзилига қайтиши керак. «Ошин» телесериалини кўрганмисан, унда кўпгина қизиқ ҳамда тарбиявий аҳамиятга эга бўлган жойлар бор. Фильм қаҳрамони бўлган аёл қачонки ташқарига чиқиб қолса, шаҳар кўчаларида чопиб шошиб юради. Тўғри, бундай қилиш бизга эриш, бачкана туюлиши мумкин, лекин ҳар томонлама фойдали эканлигини ҳам эътибордан соқит қилмаслигимиз лозим.
 
БАХТ ҚАЕРДА?

Студентлик давримда бир қиз билан ака-сингил бўлганмиз. У қиз Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан эди. Исми Гулнора эди. Бир курсда ўқирдик. Аслида йигит ва қизнинг ака-сингил бўлиши хавфли ва жуда қийин иш. Лекин мен ҳам, у қиз ҳам ўзимизни босиб олганлардан эдик. Биз бирга суҳбатлашиб ўтирган вақгларимизда ҳам, узокда бўлганимизда ҳам, бир-биримизга ҳурматли инсон сифатида муносабатда бўлганмиз. Аввал ҳам, ҳозир ҳам виждоним хотиржам. Уни кўрмаганимга ўн олти йилдан ошди. Энди кўришмасак ҳам керак, чунки Қирғизистон алоҳида мамлакат, бизники алоҳида мамлакат. (Кўришишнинг ҳожати ҳам йўқ!) Ўша вақгда мен Гулнорани укамга келин қилмоқчи бўлганман, ота-онаси рози бўлишмаган, узоқ дейишган.
Ўша Гулнора синглимнинг битта гапини сенга айтмоқчиман. У айтардики: «Мен ҳар қандай йигитни ҳар томонлама бахтли қилишга тайёрман».
У чиройда ўрта, тўлароқдан келган, аммо жуда ақлли қиз эди. Ўқишни битиргунча биронта йигит билан юрмади. Йигитлар ҳаракат қилиб кўришган-у, лекин унга маъқул келмаган.
Шу кунларда эса у битта бахтли оиланинг бахтли бекаси бўлиб юрганлигига ишончим комил.
Қизим, Гулноранинг ўша гапини сен ўзингнинг ақл тарозингга солиб кўр. Осонми бундай гапни айтиш?! Атрофингда сен танийдиган хотин-қизлардан нечтаси шундай гапни айта олиши мумкин? Шунчаки айтиб қўйиш ҳисобга ўтмайди, буни ўзинг тушунасан. Бунинг учун ҳар томонлама тайёр бўлиш керак.
Ана, кўрган, кимлардан ўрнак олса арзийди-ю, кимлар ибрат олишга лойиқ! Мен хоҳлардимки, токи сен ҳам ҳаракат қилиб, шундай дея олгин.
 
ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРДА «ЯРАТ»ИЛАДИМИ?

«Ярат» сўзини нима учун қўштирноққа олганимнинг сабабини англай олдингми? Бу ерда кўп гап бор. Аксарият ҳолларда «яратиш» сўзи суиистеъмол қилиняпти. Масалан, «Фалончи куй ёки қўшиқ яратди», «Фалончи гўзаллик ёки санъат асари яратяпти», «Мени ота-онам яратган» каби мутлақо нотўғри гаплар кўп айтилади. Чунки яратиш ўша улуғ Зотгагина хос. Шунинг учун ўз ишини аъло даражада бажарган ёки бирор ишни амалга оширган кишига нисбатан «Фалончи ишини қойил қилиб бажаради», «Фалончи фалон зўр ишни қилган» каби иборалардан фойдаланиш лозим.
Энди гўзаллик ҳақида гаплашамиз. Гапнинг дангали ва тўғриси шуки, ҳеч битта гўзаллик салони хунук кишини чиройли қилиб юбора олмайди, улар қанча ҳаракат қилишмасин, бу ишнинг уддасидан чиқа олишмайди. Улар инсоннинг у ер-бу ерига табиий ёки химиявий ишлов бериш билан озгана натижага эришишлари мумкин-у, лекин у ҳам вақгинчалик шундай кўриниб туради. Кейин эса доимий қўлланиш натижасида аввалги ҳолидан кўра бадтарлашиб кетаверади ва яна косметологаинг аралашишини талаб қилаверади. Ҳар гал аҳвол орқага қараб кетаверади ҳамда яна косметолог хизматига мухтож бўлиб қолинаверади. Бора-бора эса ўша юз ўзининг табиий ҳолатини мутлақо йўқотиб қўйиши ҳам мумкин.
Яна ҳам энг «даҳшатлиси» — ёш ўтавергани сайин гўзал бўлишга интилиш ҳам авж олаверади. Шунда имкони борлар катта пул тўлаб, пластик операция қилдиришга, терисини торттиришга, ажинларини текислатишга эришди. Кейинроқ бу нарса васвасага айланиб қолиши ҳам мумкин. Лекин бир нарса аниқки, қанча ҳаракат қилинмасин, кексаликдан, терининг туршак мисол қотиб қолшидан ҳеч ким қутула олмайди. Аслида эса ТУРШАК бўлиб қолиш ҳам улуғ бахт. Шундай бахтки, ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Ёш кексайиб, ТУРШАК бўлиб қолиш даражасига ҳаммани етказсин!
Қизим, сен чиройлимисан ёки йўқми, билмайман, аммо энг оддий бир гапни ўзингга мезон қилиб олишинг керак. Буни кўп эшитгансан. Яъни инсон ташқи гўзаллиқдан кўра ички гўзалликка кўпроқ интилиши лозим. Чунки инсоннинг қадрини оширадиган омил ва мезон ана шунга асосланган. Бу гап ташқи гўзалликни мутлақо рад қилиб ташламайди, балки ташқи гўзалликнинг қули бўлиб қолмаслик кераклигини уқтиради. Агар кимки ташқи гўзалликка ҳаддан ташқари берилиб, ўзининг маънавиятини яхшилашга ҳаракат қилмаса, бу билан ҳеч нарсага эриша олмай қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бинобарин, қанча интилмасин, инсон ўзининг фитратини ўзгартириб юборишга қодир бўла олмайди, бошқача айтганда, бунга имкон берилмаган; агар тақдирга рози бўлмаса, исён қилган бўлади ва муаммоси яна бадтар кўпаяверади.
Гўзаллик ҳақида бир ривоят бор. Кайсидир замонларда бир оила бўлган экан. Оила уч кишидан иборат экан: эр, хотин ҳамда уларнинг ўғли. Улар камбағал яшашар экан. Худодан қанча сўрашмасин, аҳвол ҳеч ўзгармабди. Шунда улар тушкунликка берилишиб, Худо бизнинг дуоларимизни эшитмади, ижобат қилмади, деган фикрга боришибди. Шунда Худои таоло бир фариштани инсон киёфасида уларга элчи қилиб жўнатибди. Элчи уларга келиб: «Мени сизларга Парвардигорнинг Ўзи жўнатди. Сизларнинг ҳар бирингазга битадан тилак тилаш имконияти берилди. Нима сўрасаларинг ҳам, берилади» деган хабарни етказибди. Уларнинг хар бири ўз ҳолича ўйлашибди. Эр ва ўғил қандай нарса сўрашликни роса ўйлаб юришаверибди. Хотин эса кўп ўйлаб ўтирмасдан: «Эй Худо, мени дунёдаги энг чиройли аёлга айлатириб қўй!» деб дуо қилибди. Дуо ижобат бўлиб, у дунёдага энг гўзал аёлга айланиб қолибди. Чор атрофдан манаман деган йигитлар, беҳисоб давлати ва мулки бор бой кишилар аёлни кўришга келшниб, баъзилари аёл билан суҳбатлашиб кетиша бошлашибди. Аёлнинг кўнглига ёқиш учун улар ҳар турли қимматбаҳо нарсаларни келтириб ташлашаверибди. Аёл эса босар-тусарини билмай қолибди. Бу нарса энг биринчи навбатда эрига ёқмабди ва у рашки келиб, нима қилишини билмай роса ўйланибди. Шунда у ҳам ўзига берилган бир марталик имкониятдан фойдаланиб: «Эй Худо, менинг хотинимни дунёдаги энг хунук аёлга айлантириб қўй!» деб дуо қилибди. Дуо ижобат қилиниб, аёл мохов бўлиб қолибди. Энди ҳамма ундан жирканиб, эр хурсанд бўлиб, хотин эса шарманда бўлганидан дунёга сиғмай қолибди. Ота-онасининг ҳолидан хабардор ўғил нима қилиб бўлса ҳам, аҳволни яхшилаш кераклиги ҳақида ўйланибди ва ижобат этшшши таъда қилинган дуодан фойдаланибди: «Эй Худо, онамни асл ҳолига қайтар!». Аёл тузалибди. Уларнинг оилавий аҳволлари ўша аввалга ҳолига қайтибди.
Она қизим, 2 миллиардлик аёллар жамоасининг бир нафари бўлганлигинг учун сени ҳам гўзал бўлишлик қизиқтириши табиий. Бунга ҳаққинг бор. Бироқ, кел, гўзалликка интилганларнинг, гўзалларнинг энг довруқлилари ҳақида гаплашамиз. Сенга маълум бўлса керак, ҳар доим дунёнинг у ёки бу ерида «Гўзаллик конкурслари» ўтказилиб турилади. Бу конкурсда қатнашаман, деб неча-неча қизлар ва аёллар сарсон-саргардон юришади. Конкурсларда қатнашиб, ўрин ололмай тушкунликка тушганлари қанча? Улардан оз сонлилари конкурс ғолибаси мақомига эга бўладилар. Бу конкурсларнинг ғолибаларини ҳам, мағлубаларини ҳам қанчадан-қанча фоторепортёрлар, журналистлар суратларга туширишиб, салкам кўкларга кўтаришиб мақташади, офаринлар айтишади. Уларнинг бу конкурсга қатнашишларига кимлардир ҳомийлик қилишади, яна кимлардир бу ўртада манфаатланиб қолишади, хуллас, деҳқончасига айтганда, «кўтар-кўтар» қилишади. Бечора содда аёллар уларнинг мақтаганларига учиб, роса «самоларга парвоз» қилишади. Кейин, анча кейин бу аёллар ҳақиқатни билиб қолишади: кўришсаки, уларни «кўтар-кўтар» қилишганларнинг мақсади — «Гўзаллик талабгорлари»нинг «шира»ларини сўриб, сўнгра писта пўчоғини ёки чайналган сақични туфлагандек қилиб туфлаб юбориш экан. Натижада, содда «жафокашлар» ўч олишга тушишади. Бу вақтда эса уларни «кўтар-кўтар» қилганлар бошқа — янги «Гўзалликталабгорлари» излаш билан «овора»бўлишади. Бу улкан жараён шу тариқа такрорланиб кетаверади. Куйиб қолиб, қурбон бўлганлар эса «Эҳ, эсиз вақтим, эсиз умрим» деб надомат қилиб ўтаверишади.
Қизим, бунақа аҳмоқчиликлар, яъни «Гўзаллик машмашалари» бир вақтлар — ўн беш-ўн олти йиллар олдин бизда ҳам бўлиб ўтган эди. Агар жуда қизиқиб қолсанг, ўзинг уларнинг тарихи билан қизиқарсан, менинг вазифам эса сенга буларни билдириш эди.

 
БЕҲУДА ХАРАЖАТЛАР

Қизим, бу фаслда топган-тутганини елга совураётганлар ҳақида суҳбатлашамиз. Чарчаб қолмадингми?
Студентлигимда Қашқадарёдан бир тутинган укам бўларди. У доим «Жизнь жесточна!» деб юрарди. (Бу русча гапнинг ўзбекча таржимасини аниқ чиқаришнинг иложи йўғ-у, мана бундай маъноларни беради: «Ҳаёт қаттол — аямайди», «Ҳаётнинг шафқатсиз қонунлари бор»). Худди шунга ўхшаш, мен айтаётган нарсалардан чарчаган бўлсанг, мени айбламагин, мен ҳаётдаги айрим нарсаларнигина сенга айтаяпман. Мен ҳатто, сени қўрқитаётганим ҳам йўқ, чунки, газета-журнал, телевидениеда, китобларда, ҳар хил дисклар орқали берилаётган кино ва шунга ўхшаган нарсаларда жуда даҳшатли, бемаъни, зарарли, уятсиз маълумотлар керагидан ортиқ даражада тарқатиляпти. Мен эса сенинг уларга берилиб қолмаслиганг, адданиб қолмаслиганг учун бир огоҳлантирувчи сирдош, тозаловчи «фильтр» вазифасини бажаряпман, холос. Биласан-ку, «Дўст ачитиб гапиради...» Бозор иқтисодиёти деган муаммоли замонда яшаб туриб ҳам, жуда кўпчиликнинг сарф-харажатига қараб, одам ҳайрон қолади. Ҳар қадамда исроф қилувчиларни кўриш мумкин. Қизиғи шундаки, ундайларнинг аксари исроф яхши эмаслигини била туриб, атайин исроф қилишади. Майли, ҳар ким пулини ўзи топади, харажатини ҳам ўзи билади. Биз бу ўринда беҳуданинг беҳудаси бўлган харажат ҳақида гаплашамиз. Гап айланиб, яна моданинг касофатига қараб кетади.
Сочни кестириш ва турмаклатишнинг барча тури, тирноқни бўятиш ва ўстириб юришнинг барча тури, юзни, ёноқни, лабни, кўзни бўятиш, қош тердириш, киприк бўятиш ва ўрнатиш, юз ёки бадан терисини тортгариш, аврати очиқ кийимлар билан боғлиқ ҳамма сарфлар (авратни очадиган тўй кийимларини сотиб олиш ва ижарага олиш ҳам шу ҳисобда) учун бериладиган пуллар шамолга сочилган кабидир, чунки у нарсалар инсоннинг фитратини, табиатини, терисини бузади, ҳатго, баъзилари турли касалликларни келтириб чиқариши ҳам мумкин, эркаклар ва жамият ўртасида фитна келтириб чиқаради, тарбияга салбий таъсир қилади, оилаларда жанжал чиқаради, оилалардан файз-барака кетади, ҳатто, кўпчилик оилалар шуларнинг сабабидан бузилиб, болалар етим бўлиб қолади.
Яқинда бир эр-хотиннинг ўртасидаги жанжалнинг гувоҳи бўлиб қолдим: Эр хотинига ишлатиб юриш учун пул берибди. Хотини бу пулга косметик бўёқ олибди ва келиб, эрига ахборот берибди. Эр эса «Сен шу нарсаларни ишлатмасанг ҳам, мен учун чиройлисан, нимага пулни исроф қилдинг?» деб уни койибди. Хотин эса ўз навбатида «Сиз замонадан орқада қолиб кетгансиз, мени ҳам ўзингизга тортяпсиз, мен бу нарсаларни сиз учун қўяман-ку!?» дебди. Эр ўзининг сўзида қатгиқ турибди ва «Бу нарсаларингни ахлатга ташлаб юбор, пулини мен бераман, агар шундай қилмасанг, оиламизни бузган бўласан» дебди. Хотин ҳам бўш келмабди! Шунда эр: «Ё ўртамиздаги оиламизни танла, ё шу нарсаларни!» деган огар шарт қўйибди. Хотин ўйлаб кўриб, қўйилган иккита шартни ақл тарозисида ўлчабди-да, инсофга келибди ва оилани танлабди.
Қизим, эътибор берган бўлсанг керак, бу ерда арзимаган пул ҳақида гап кетяпти. Лекин арзимас бўлса ҳам, ўша пул юқорида санаб ўталган беҳуда харажатларнинг бири бўлиб ҳисобланади.
Шундоқ катта кўчаларнинг юзида, ёки жамоат жойларида, ёки кўпчилик фойдаланадиган жамоат транспорт воситаларининг ичида сумкасидан косметикасини чиқариб, бўяниб ўтирганларга ҳам тез-тез кўз тушиб қолади. Уни кўрганларнинг «Зарурмикан шу нарса?!» деб ўйлашаётгани билан унинг иши йўқ. Ўзинг айт, шу инсофданми? Қани унинг одоби? Атрофдагиларга ҳурмат шуми?!
Юқорида санаб ўгажан харажатларга озгина пул кетмаслигини биласан. «Гўзаллик ҳақидаги ривоят» эсингда бўлса керак, ундан хулоса чиқарган бўлсанг, бу гапларни тўғри қабул қиласан.
Пулинг кўп бўлсин-у, уни ишлатишда фойдали, зарур жойларни топиб сарф қил, лекин исроф қилма.

 
ДИСКОТЕКАГА «ТАШРИФ»

Доно қизим, мен бу мавзуни ёздим-у, аввал бошдан сенга битта нарсани биддириб қўяй: Мен шу ҳаётда бирор марта дискотекага бормаганман, фақат студентлигимда бир марта дўстим билан яқинидан ўтганимизда озгина томоша қилиб ўтганман. Ваҳоланки, ҳеч ким бизни тўсмаган эди, бемалол кириб қатнашсак ҳам бўларди. Лекин сенга аввалроқ эслатганим «Бу ёлғончи дунёда даврингни суриб қол!» деган таги пуч гапларни қайта-кайта эшитган бўлсам ҳам, ичим, қалбим тўғри эди, шаънимга нолойиқ, ножоиз жойларга қадам қўймас эдим. Шунинг учун аввалдан ҳам бундай жойлардан ўзимни тортардим, бугунги кунимда хам. Дискотека ҳақида тасаввур қиладиганларимнинг, биладиганларимнинг баъзи жойларини телевизор ёки кинода кўрганман, баъзан суҳбатдошларимдан эшштанман, кўп ҳолларда турли газета-журнал ёки китоблардан ўқиганман. Лекин шу жамиятнинг онгли аъзоси бўлганим учун у ерда бўладиган воқеа ва ҳолатларни аниқ биламан.
Бу ҳақда сенга энг биринчи айтадиган гапим: Мен йигит бўла туриб, эр киши бўла туриб бормаган жой — дискотекага сен ҳам борма.
Дискотека дунёдаги кўп мамлакатларнинг халқлари учун бир эрмак сифатида роль ўйнайди. У ерга бекорчилар, нима қилишни билмай, кўнгли бир саргузашт истаб турганлар, қизларни «овлайдиган» йигитлар ва йигитларни «овлайдиган» қизлар боришади. Ўз-ўзидан маълум бўлдики, у жой сенинг ва сен каби ўзининг қадрига етадиганларнинг жойи эмас.
Яқинда бир трамвайга чиқсам, эълон ёпиштириб қўйишган экан. Қизиқсиниб ўқидим. Дискотеканинг эълони экан, фалон вақтда, фалон жойда бўлиши ва кириш нархлари ҳақида ёзилган. Охирида қўшимча қилиб: «Мини-юбкада келган қизлар ўн фоиз арзон нархда чипта олишлари мумкин» деб ёзилган экан.
Хулоса чиқариш ўзингдан.
Эътибор қил, ҳаётда кўпчилик инсонлар учун байрам, тантана, зиёфат, ўйин-кулги, рақс каби нарсалар ёқади. Яна бошқа кўпчилик учун эса тинчлик, тартиб-интизом, одоб-ахлоқ, озодалик каби нарсалар ёқади. Сен ҳам балоғатга етаётган бир инсон бўлганинг учун улардан бировини ўзингга маъқул топсанг керак. Унисини ёки бунисини танлашинг учун сенда фикрлаш эркинлиги мавжуд.
Фараз қил, сен бир жойда, масалан, поезд вокзалида турибсан. Олдингда иккита поезд турибди. Иккаласи ҳам сенинг манзилингга борадиган поезд. Вақтинг бемалол бўлгани учун сенда танлаш имкони бор.
Биттасининг шароитлари билан танишиб кўрдингки, йўловчилар эркак-аёл аралаш, ҳаммаси шўх-шодон. қийқиришган, бир хили ичиб, бошқа бири эса чекиб ўтирибди, баъзилари рақсга тушишган, баъзилари эса бурчак-бурчақда бир-бирлари билан қучоклашиб, ўпишишиб кетишяпти, уят-ҳаё деган нарса ҳеч кимнинг хаёлига келмайди, бемалол ҳар ким ўзига ёққан кишиси билан жуфтлашиб кетишига шароит муҳайё қилинган.
Иккинчи поездга ўтиб кўрдингки, аёллар ва эркаклар алоҳида-алоҳида бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда бир-бири билан аралашиб кетмаган, ҳар ким қўлидан келганича одоб саклаб, хушмуомала бўлишга ҳаракат қилади, эркаклар аёлларга, аёллар эркакларга халақит қилмайди, ҳамма ёқда тартиб-интизом, озодалик; бақирган-қийқирган, жанжал қилган, ичган-чеккан одам йўқ.
Ишончим комилки, сен иккинчи поездни танлардинг, ё мен адашдимми?
Қизим, бу келтирилган мисолни ҳозирги кунимиздаги ҳаётимизга ҳам бемалол татбиқ қилсанг бўлади. Баъзи тўйлар тинч-тотувгина, ортиқча дабдабаларсиз ўтади, аёллар ўз ҳолларича, эркаклар ўз ҳолларича хурсандчилик қилишади, эр-как ва аёллар аралашиб рақсга тушишмайди, ичиб олган одам кўринмайди, тўйдан кейин одамлар бир-бирлари билан ширин ва хуш кайфиятда хайрлашиб тарқалишади.
Баъзи тўйлар эса шовқин-суронга, қийқириққа тўла, кўп одамлар маст-сархуш, аёллар эркаклар билан қўшилишиб рақсга тушишган, тўй майдони дискотекадан ҳам бадтар беҳаёликка «ғарқ бўлган», кимлардир кимлар биландир жанжаллашган, тўй охирига ҳам етмай тўполон бўлиб кетган, натижада одамлар бир-бирлари билан норозилашиб тарқалишган.
Бу икки хил тўйнинг тартиблисини сенга раво кўраман. Оммавий равишда рақсга тушиладиган тўйларга эса худди дискотекага бормаслигангни маслаҳат берганимдек, бормаслигингни тавсия қиламан. Чунки унда дискотекадагидан кўра ҳам кўпроқ беҳаёликлар юз беради, сенга ёмон маънода тикилиб қарашлари ҳам мумкин бўлади. Дискотекадан кўра ҳам ёмонроқ жойи шуки, унда танишлар ва қариндошлар орасида сурбетликлар пайдо бўлади.
Инсонсан, тағин «Одобли қизларга ҳеч нарса мумкин эмас экан-да?!» деган фикрга бориб юрмагин, фақат иложинг борича яхши жойларга бор, яхши дўстлар орттир, сен учун энг фойдалиси — шу. Яна ҳам очиқроғи — тавсия мендан, бориш-бормасликнинг хоҳиш-ихтиёри сенда.
 
ТЕШИК КУЛЧА ЕРДА ҚОЛМАС...

Қизим, доно халқимизнинг маънавий бисотидаги мақоллар хазинаси қанчалик катталигини биласан. Улардан бирида шундай дейилади: «Тешик кулча ерда қолмас, ерда қолса — кимлар олмас!». Соддагина маъноси бор, тўғрими? Озгина пул ерда ётсин-чи, ҳеч ким тегмасмикан? Демак, келишдик, бу мақол тўғри айтилган, қўшиласанми?
«Сенинг бойлигинг» мавзусида гаплашганимиздек, сен жуда ҳам қимматбаҳо бойликнинг эгасисан. Арзимаган тешик кулча ерда қолмабдими, демак, сенинг ҳам харидоринг кўплиги табиий. Сен ҳеч қачон ўзингни хор қилиб қўймагин, яъни осонгина «илиб» кетишларига тайёр бўлиб юрма. Кўпинча қизлар ва аёллар «Мен чиройли эмасман», «Менга ҳеч ким қарамайди», «Менга совчи келмай қолади» каби саволлар гирдобида қолишади ва ўзини теварак-атрофга «кўз-кўз» қилиш ҳаракатига тушиб бошлашади.
Лекин сен ундай қилма. Бунақа тушкунликка тушишнинг ҳеч ҳам кераги йўқ. Чунки сен яхши қиз бўлсанг, қаерлардан бўлса ҳам «тилла келин» изловчилар излаб келишади. Ишонгинки, ҳар қачон, ҳар маҳаллада, ҳар йиғинда яхши қиз суриштириш ишлари билан боғлиқ суҳбат доимий равишда айланиб туради.
Хўп, сен бахтли оиланинг бахтли келини бўлиб — палахмон тоши сингари отилиб, бир яхши жойга тушдинг. Аммо бу бахтнинг бир томони. Иккинчи томони эса сенинг қўлингда. Яъни сен шу оила билан тўла тўкис бахтга эришиб яшаб кетиш учун интилишинг лозим. Донишманд халқимиз томонидан айтилган мана бу мақол айни сен ҳақингда айтилган, деса ҳам бўлади: «Яхши қиз элдан чиқмас, элдан чиқса ҳам эрдан чиқмас»
Хулосаи калом: тўғри бўл, тўғри ният қил, Худодан мукаммал БАХТингни сўраб, шунга яраша ҳаракатда бўл.
Худо сақласин-у, агар нотўғри қадам қўйсанг, ўзингни ҳам, оила аъзоларинг ва қариндошларингни ҳам, ҳаттоки, келажак авлодингни ҳам чидаб бўлмас номусга қўйган бўласан.

 
ҚЎШНИЛАРДА НИМА ГАПЛАР?

Оқила қизим, инсон ўзида бор бўлган нарсанинг қадрига етиши учун шу нарсанинг бошқаларда йўқ эканлигини билса, ўша нарсанинг қадрини рўй-рост билади; ёки аҳволи ёмонроқ кишини кўрса, ўзининг аҳволи яхши эканлигини аниқ билиб олади. Шунинг каби, мен сенга биздан кўра аҳволи ёмонроқ қўшниларнинг хабарини келтирмоқчиман.
Биз учун ҳозирги қунда яқин хориж ҳисобланган давлат-лардан бири, иқгисодий жиҳатдан ўзини анча мамлакатларга қараганда дадил таклаб олган Россия давлатининг халқига учта катта офат чанг солиб турганига кўп бўлди:
 1) фоҳишабозлик ва шаҳвоний инқилоб;
2) алкоголизм;
 3) наркомания.
Булардан биринчиси тузатиб бўлмас касаллик, олдинроқ бир суҳбатда вабо касали ундан яхшироқлиги айтиб ўтилган эди. Иккинчиси билан учинчисини тузатса бўлади-ю, жуда мушкул. Улар шу даражада ичишга берилганки, бу ҳақда латифалар ҳам тўқилган. Шулардан бири: Бир рус йигити балиқ овлаётган экан, қармоғига тилла балиқча илинибди. Тилла балиқча тилга кириб «Мени қўйиб юборсанг, учта тилагангаи бажо келтираман!» дебди. Йигит «Хўп» деб қўйиб юборибди. Балиқча сувдан бошини чиқариб «Биринчи тилагингаи айт!» дебди. Йигит ўйлаб туриб, «Олдимда йигарма яшик ароқ пайдо бўлиб қолсин!» дебди. Тилак бажарилибди. «Иккинчи тилагингни айт!» дебди балиқ. Йигит ўйлаб туриб, «Мана бу ариқ тўлиб ароқ оқсин!» дебди. Тилак амалга ошибди. Балиқ учинчи тилаги ҳақида сўраганида, йигит нима сўрашни роса ўйлабди ва «Қўлимда бир стакан ароқ пайдо бўлиб қолсин!» дебди. Бу тилак ҳам адо этилибди.
Хуллас, юқорида санаб ўтилган бу уч турли бало халқни расво қилади.
Бу нарсаларни нима учун айтаётганимни англаган бўлсанг керак. «Кулма қўшнингга...» деган мақол борлигани яхши биласан. Мақсад — бировнинг айбини топиб, устидан кулиш эмас, балки бизда ҳам шу ҳолга келиб қолишдан сакланишга интилиш лозимлигини, бу йўлда жидций ҳаракат қилиш вақги эканлигини эслатишдир. Доимо «Бундай ҳолдан Худонинг ўзи сақласин!» деган тилак ва дунёқарашда бардавом бўл, қизим.

 
СЕВГИНИНГ МОҲИЯТИ

Албатта, бу мавзуда ҳаддан ташқари кўп гапирилган, гапирилмоқца, ҳар дақиқада қўшиқлар ва шеърлар айтилмоқда. Мен сенга бу ҳақда ҳеч қандай янги нарса айтиб беролмайман. Фақат севгининг баъзи ёмон томонларидан огоҳлантирмоқчи бўляпман, холос.
«Иван Васильевич касбини ўзгартиради» фильмини кўргансан. Ундага бир қизиқ жойни сенга эслагмоқчиман. Иван Грозний замонига ўтиб қолган икки қаҳрамон қувғинга дуч келишиб, бир томнинг тепасида икки томондан қувиб келаётганларнинг ўртасида қолишади. Шунда кинодага ўғри ролини бажараётган қаҳрамон «Тўхтанглар!» дейди ва худди ўзини томдан ташлайдигандек кўрсатиш учун гўё ҳаёт билан видолашаётган каби қўли билан юзи ҳамда кўкрагига хоч (крест) ишорасини тасвирлаб, яъни сиғиниб, ўзини пастга ташлаш ҳаракатини кўрсатиб беради. Ҳамма таъқибчилар соддалик билан унга ишонишиб, ўзларини томдан ташлаб юборишади.
Айтмоқчи бўлган фикрим сенга ёқмаса ҳам, айтаман: «Атроф ҳаётдаги «куйдим-ёндим» қўшиғини айтаётганларни мен ўша кинодаги ўғрига ўхшатгим келади». Чунки ўша «ўғри» ҳам содда одамларни ишонтириб томдан ташлатиб юборганидай, қўшиқчилар ҳам «куйдим, ёндим» деб одамларни ишонтиришади-да, ўзлари «куймай, ёнмай» юраверишади, халқ эса «оҳ-воҳ» деб ишониб юраверади.
Дунёда асалари деган жонзот бор. У ўзига берилган вазифани сидқидилдан бажаради ва лозим вақгда ўзининг жонини «фидо» қилади, яъни душман кўринган нарсани бир чақади ва шу билан ўзи ҳам ўлади. Чунки унинг организми шундай тузилганки, нишини бир санчгандан кейин суғуриб олаётганида ниш суғурилиш ўрнига санчилган жойга ёпишиб қолади, натижада ниш бадандан узилиб кетади-ю, асалари озгина вақтда ўлиб қолади. Ҳаётда севгига алданиб қолган инсонлар, айниқса, қизлар ўша асаларига ўхшайди, очиқроқ айтганда шу алданшцдан кейин ўзини тиклаб олиш жараёни жуда қийин кечади, баъзилари эса ўзини ҳеч қачон тиклай ололмайди. Лекин шунда ҳам қўшиқчилар қўшиғини куйлаб, севгига чорлаб юраверишади, худци уларнинг бошқа зарур юмуши йўқдай.
Бу масалада эхтиётнинг шарти шуки, йигит ва қиз нима бўлганда ҳам, ўртада ҳақиқий никоҳ ва тўй бўлиб ўтмасдан туриб «апоқ-чапоқ» бўлишмасин. Чунки улар «Тўйдан олдин ноғора чалиб» қўйишса ва турмуш қуриша олмаслиги маълум бўлиб қолса, иккаласи ҳам зарар кўришиб, муаммолари кўпаяди. Лекин шунда ҳам катга зарар ва шармандалик қизнинг гарданига тушади. Агар улар танишган бўлишса ҳам, то никоҳ бўлмагунча ҳалол эмас, яхши эмас, деб бир-бирларидан ўзларини тортишса эди, бирор сабаб билан турмуш қуриша олмаслиги маълум бўлиб қолган тақдирда ҳам, иккаласи бир-бирига бахт тилаб, ўз-ўзининг йўлига қараб кеташган бўларди. Натижада иккала томон ҳам зарар кўрмас эди.
Бу ерда битта улуғ қоидани эслатиб ўтиш лозим, яъни инсон фитрати, айниқса, аёл кишининг табиати битта никоҳ учун мослашган. Никоҳлар сони кўпайиб боргани сайин инсоннинг тоқати ҳам камайиб боравериши тажрибаларда кўрилган.
Сирдошим — қизим, севги ҳақида шеърлар ёзилаверади, қўшиқлар айтилаверади, кинолар ишланаверади, буни ҳеч ким тўхтатмайди, лекин ҳар кимга бор йўғи БИР МАРТА бу ёруғ дунёда яшаш имконияти берилади.
Сен эса шу имкониятдан тўғри фойдаланиб ўтган. Мудом юзинг ёруғ бўлсин!
 
ЎЗИНГНИ ЛАЪНАТГА ДУЧОР ҚИЛМА

Она қизим, лаънат қандай нарса эканлигини аниқ билмасанг ҳам, ҳар ҳолда яхши нарса эмаслигини биласан. Лаънат шундай ёмон нарсаки, инсоннинг ўзини, ҳаётини абгор қилади, ишлари чаппасига кетиб, қайга борса ҳам боши балодан чиқмай қолади. Шунинг учун мусулмонлар лаънат айтишдан қайтарилганлар. Бу қайтарилишнинг сабаби шуки, бир киши иккинчи кишига лаънат айтса-ю, иккинчи киши лаънатга лойиқ иш қилмаган бўлса, лаънат ўша биринчи кишининг ўзига қайтиб келади.
Баъзан эса киши билиб билмасдан ўзини лаънатга гирифтор қилиб қўяди.
Бир Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар: «Аёл кишининг кийимини кийган эркакка ва эркак кийимини кийган аёлга Аллоҳнинг лаънати бўлсин».
Демак, қайсики аёл эркак кийимини кийиб олса, ўзини эркакларга ўхшатаб юрса ёки қайсики эркак аёллар кийимини кийиб олса ва аёллар қиёфасига кириб юрса, ундайлар Аллоҳнинг лаънатига сазовор бўлишади. Яъни бунақа эркак ва аёллар бор жойда жамиятни бузувчи фитналар пайдо бўлиши аниқ. Шунинг учун бу ҳолатга кириб қолганлар тезда ўзларини ўнглаб олиб, астойдил тавба қилишлари лозим. Акс ҳолда, улар ёмон аҳволга тушишлари муқаррар.
Мабодо, бундай тоифадагилар жамиятда кўпайиб кетган бўлса ва уларнинг орасида ўзини тўғрилайман деганлар топилиб қолса, улар ҳеч иккиланмасдан, бошқаларнинг раъй хоҳишларига қараб ўтирмасдан, тўғри йўлга ўтиб олишлари керак бўлади. Чунки инсон ўзининг қалби буюрган нарсани қилмаса, виждонан қийналиб қолади.
Абдулла Ориповнинг мана бу шеъри ўшандай ўзини тўғрилашга иккиланиб турган кишиларга далда бўлиши мумкин:
Битта ўзи пашшани ҳам йиқолмайди,
У жойга ҳам битта ўзи чиқолмайди,
Қайга борса атрофига шерик тўплар,
Йўқолса ҳам битта ўзи йўқолмайди.
 Шеърнинг маъноси қуйидагича: халқнинг ичида шундай бузғунчи инсонлар бўладики, улар қаерга борса, атрофига одам тўплаб, бошқалардан фойдаланишни ўзига одат қилади, ёлғиз қолганда эса, ожизлигидан, ҳаттоки, ҳожатхонага ҳам бир ўзи боролмайди, ундайлар одамларнинг ўзидан узоқлашишларига йўл қўймайди, шу сабабли мабодо йўқоладиган бўлса, бошқаларни ҳам ўзи билан тортиб кетади. Демак, ўшандай тоифаларга аралашиб қолганлар дадил ҳаракат қилишиб, бу муҳитдан чиқиб олишлари тўғри бўлади.
Тўғри-да, инсон бошқалар билан биргалиқца ботқоққа ботиб қолса, қараб ўтирмайди-ку, бошқалар нима бўлса, мен ҳам шундай бўламан, деб?! Қандай бўлмасин, чиқиш йўлини излайди.
 
СЎНГГИ СУҲБАТ: МАЖБУРИЯТ

Она қизим, кичкинагина китобчамиз, мулоқотимиз ўзининг поёнига етиб қолди. Чунки ҳар бир сафарнинг охири бўлади. Ҳатто, умр сафарининг ҳам охири бор. Мавзуимиз таркибидаги «мажбурият» сўзининг маъносини яхши тушунасан, деб ўйлайман. Лекин бу ерда мажбурият деганда бирор ишни бажариш назарда тутилмаяпти, балки ҳар бир тирик мавжудотнинг зиммасидаги жонни топшириш мажбурияти назарда тутиляпти. Ҳа, қизим, ҳаммамиз ўламиз. Аммо ўлимга йўлиққан даврида ва ундан кейинги ҳолатларда «афсус», «аттанг», «пушаймонман» деб қолишдан ёмони йўқ. Ажал соати келганда ҳеч кимга муҳлат берилмаслигини, ажал ёшга ҳам, қарига ҳам, бойга ҳам, камбағалга ҳам, подшога ҳам, гадога ҳам, хунукка ҳам, гўзалга ҳам қарамаслигини жуда яхши биласан, яъни ҳеч кимга имтиёз йўқ.
Инсон ўзининг ўлим билан тўқнаш келишини унутмаса, ҳаддидан ошмайди, беҳуда ва фойдасиз ишларни қилмайди, гуноҳлардан қочади, виждони қийналиши мумкин бўлган амаллардан воз кечади, қўлидан келганича яхшилик килишнинг пайида бўлади, нима иш қилса ҳам, ақл тарозисида ўлчаб, кейин шунга яраша тутади.
Баъзида шундай ўлимлар бўладики, ўлган киши ҳам, унинг соҳиб (яқин)лари ҳам шарманда бўлиб қолишади. Масалан, елкаларини, сонларини, қорнини очиб юрадиган қиз вафот этиб қолса, унинг ўзи нима бўлса — бўлди, бироқ ака-укалари, отаси, онаси нима қилишларини билмай, еру кўкка сиғмай қолишади: Ўликни ювдирайлик дейишса, кўп ўткир ёки енгил хидли хушбўйликлар ишлатилиши натижасида унинг терисига ўтириб қолган нохуш ҳиддан ўликни ювадиганлар ўзини тортишади, юзи ёки у ер-бу ерини ҳар хил бўёқлар билан бўяб юриши оқибатида бузилган терисини ювиш ҳам ювгувчиларга малол келади, ёхуд ўйловсизлик қилиб баданларига ҳар хил суратлар чиздирган бўлса, уларни ювиш ҳам инсонни жиркантиради, жаноза ўқитайлик дейишса, маҳалла-атроф, қўни-қўшнилар у қизнинг тириклигида қандай ҳолатларда юрганлигани билишгани учун у ёки бу баҳоналарни сабаб қилишиб жанозасида қатнашишдан қочишади. Энди шунчалик нохушликлардан кейин уни қабрга қўйиш ҳам яқин қариндошлари орасида хижолатли аҳволни юзага келтиради.
Шунингдек, энг замонавий, «хиппи» йигитлар вафот қилиб қолишганида ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар майдонга келиши аниқ, буни билиб, сезиб турибсан.
Лекин мазкур икки ўлимни таққослаганда, барибир, қиз боланинг ўлими шармандалироқ бўлиб чиқади. Бунинг сабабини мен билмайман, балки ўзинг ўйлаб кўрарсан.
Суҳбатимиз инсоннинг нафсига унчалик хуш келмайдиган ноталарда якунланаётган бўлса ҳам, сенга фақат ҳақиқий, том маънодаги омадлар ва бахт тилайман.

СИРДОШИНГ - ОТАНГ.

Qayd etilgan