Muallif Mavzu: Tasbehlar namozi  ( 4636 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Tasbehlar namozi
« : 04 Fevral 2012, 15:40:49 »
Тасбеҳлар намози

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмуттолибга:  "Эй Аббос! Эй амаки! Сенга ато берайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Қачон сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни: аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасданини, кичигию каттасини, сиринию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат: тўрт ракъат намоз Ñžқимоғинг. Ҳар ракъатда "Фотиҳаи китоб"ни ва бир сура Ñžқийсан. Қачон биринчи ракъатда қироатдан фориғ бўлсанг, турган ҳолингда: "Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаалаҳи вала илааҳа Иллалоҳу Валлоҳу акбар" деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда уларни ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва уларни сажда қилган ҳолингда ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, уларни ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), уларни ўн марта айтасан. Ана ўша бир ракъатда етмиш бештадир. Буни тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни Ñžқий олсанг, шуни қил. Агар қила олмасанг, ҳар жумъада бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта", - дедилар".

  Ð‘ошқа бир ривоятда:
"Агар сен ер аҳлининг энг катта гуноҳкори бўлсанг ҳам, албатта, у ила сенга мағфират қилинур" деган жумла зиёда қилинган.

 ÐÐ±Ñƒ Довуд ривоят қилган.

 Ð¢ÐµÑ€Ð¼Ð¸Ð·Ð¸Ð¹Ð½Ð¸Ð½Ð³ иборасида:
 "Агар гуноҳларинг қумтепа мислича бўлса ҳам, Аллоҳ уларни сендан мағфират қилади", дейилган.
« So'nggi tahrir: 09 Fevral 2012, 14:04:48 muallifi Bir birodar »

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Re: Tasbehlar namozi
« Javob #1 : 04 Fevral 2012, 15:58:00 »
Ибн Абус Сайф ал-Яманий "Ал- Ламъа фий рағойиби явмил Жумъа" китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
Тасбеҳлар намозини жумъа куни завол пайтида Ñžқимоқ мустаҳабдир. Биринчи ракъатда "Фотиҳа"дан кейин "Такаасур"ни Ñžқийди, иккинчисида "Вал Аср"ни, учинчисида "Каафирун"ни, тўртинчисида "Ихлос"ни", деб туриб охирида Ñžқиладиган қўшимча дуони ҳам келтирган.

 ÐÐ±Ñƒ Усмон ал-Хайрий аз-Зоҳид:
"Қийинчиликлар ва ғам- ғуссалар учун Тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим", деган.

Манба : Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг " Кифоя - 1 " китобларидан фойдаланилди.
« So'nggi tahrir: 09 Fevral 2012, 14:06:35 muallifi Bir birodar »

 

Hayit namozi

Muallif AbdulAzizBo'lim Namoz

Javoblar: 12
Ko'rilgan: 54183
So'nggi javob 25 Oktyabr 2012, 06:44:55
muallifi Shuhrat_
Kusuf namozi

Muallif ҲанафийBo'lim Namoz

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 3702
So'nggi javob 07 Fevral 2012, 10:12:07
muallifi Ҳанафий