Muallif Mavzu: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari  ( 89197 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Sumayya

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 5
  • Xabarlar: 98
  • oNLy GOD CAN JUDGE MI
Re: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari
« Javob #30 : 29 Sentyabr 2006, 20:23:08 »
Sunniy aqidalar

Ahli sunna val jamoaning aqidaviy masalalari haqida to'liq ma'lumot olishingiz mumkin.

 Assalamu aleykum, shu kitobni qaerdan topsam bo'ladi?bilselar  Alloh rozligi uchun etib yuboringlar

Chorsudagi kitob rastalarini qarang.

U yerdan ham topa olmadimde
oNLy GOD CAN JUDGE MI

Rabella

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 183
  • -oldi: 758
  • Xabarlar: 250
    • www.mumina.uz
Re: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari
« Javob #31 : 05 Iyul 2011, 12:22:25 »
                        Шайх ҳазратларининг китобларини қаердан сотиб олиш мумкин?

Ўзбекистонда

Дўкон № 1
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари ҳамда аудио ва видеомаҳсулотларининг бош дўкони қуйидаги манзилда жойлашган:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри
Чилонзор туман, Сўгалли ота кўчаси, 7-бино.
Телефон: +99871 216-66-20

Дўкон № 2
Тошкент шаҳри, Чорсу майдони. Мўлжал: «Ð§Ð°Ñ€Ñ…чи Имом» масжидининг рўпарасида

Дўкон № 3
Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Марғилон кўчаси, 9а. Мўлжал: ГУМ дўкони
Тел. +99890 3222522
 
Дўкон № 4
Андижон вилояти, Асака шаҳри. Мўлжал: Жомеъ масжиди

 Ð Ð¾ÑÑÐ¸ÑÐ´Ð°

«Ҳилол» нашриёт уйи фазийлатли шайха Муҳаммад Содиқ Муҳаммада Юсуф ҳазратларининг рус тилига таржима қилинган асарларини тақдим этади.
«Ҳилол» нашриёт уйи: Ниятимиз – инсонлар қалбига нур элтувчи китобларни нашр этиш.
Китобларимизни сотиб олмоқчимисиз? Бизга мурожаат қилинг!
Россия Федерацияси, Москва шаҳри.
Телефон:    8 (495) 646-86-52
Уяли телефон: 8 (926) 556-56-31
Электрон почта: idhilal@mail.ru

Диллерлар учун телефон: +99871 216-66-20
Янги китоблардан хабардор бўлиш учун: http://forum.islom.uz/smf/index.php/board,136.0.html
                                                                                                                                          info.islom.uz

muhammadjohon

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 8
  • -oldi: 1
  • Xabarlar: 6
  • Jins: Erkak
  • muhammadjohon
    • ZiyoUz
Re: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari
« Javob #32 : 15 Avgust 2011, 04:02:06 »
Ассалому алайкум кори ака,Мен корьон укиганда уни маноларини билишни истайман уни учун кандай араб тилини урганиш мумкин маслахат беринг илтимос
muhammadjohon

AbdulAzim

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 138
  • -oldi: 84
  • Xabarlar: 104
  • Jins: Erkak
Re: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari
« Javob #33 : 15 Avgust 2011, 08:48:24 »
Ассалому алайкум кори ака,Мен корьон укиганда уни маноларини билишни истайман уни учун кандай араб тилини урганиш мумкин маслахат беринг илтимос

Va alaykum salom, Muhammadjahon uka, juda yaxshi niyat qilibsiz, Alloh niyatingizga yetkazsin. Arab tilini arab tili o'rgatadigan til markazlari, Toshkentdagi Misr madaniyat markazi yoki diniy o'quv yurtlarida va Sharqshunoslik instituda o'rganish mumkin.
Mustaqil ravishda esa, arabic.uz saytidan yoki shu forumda mana bu joydan http://forum.ziyouz.com/index.php?board=58.0 o'rgansangiz bo'ladi.

_IYMONA_

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 836
  • -oldi: 944
  • Xabarlar: 604
  • Jins: Ayol
Re: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari
« Javob #34 : 15 Avgust 2011, 10:36:15 »
Towkentdagi GRAND-TA'LIM o'quv markazida ham arab tili, xitoy, rus tillari juda yaxwi o'tiladi. Hammaga tavsiya qilaman. Arab tilini o'rgatiw uslubi -zamonaviy yo'naliwda. Ustoz Anvar va bowqa erkak va ayol o'qituvchilar dars o'tiwadi. 1 oyga 50 ming so'm. Haftada 2 marta 2 soatdan.

Best friend

  • Mehmon
Re: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari
« Javob #35 : 26 Avgust 2011, 00:53:02 »
                        Шайх ҳазратларининг китобларини қаердан сотиб олиш мумкин?

Ўзбекистонда

Дўкон № 1
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китоблари ҳамда аудио ва видеомаҳсулотларининг бош дўкони қуйидаги манзилда жойлашган:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри
Чилонзор туман, Сўгалли ота кўчаси, 7-бино.
Телефон: +99871 216-66-20

Дўкон № 2
Тошкент шаҳри, Чорсу майдони. Мўлжал: «Ð§Ð°Ñ€Ñ…чи Имом» масжидининг рўпарасида

Дўкон № 3
Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Марғилон кўчаси, 9а. Мўлжал: ГУМ дўкони
Тел. +99890 3222522
 
Дўкон № 4
Андижон вилояти, Асака шаҳри. Мўлжал: Жомеъ масжиди

 Ð Ð¾ÑÑÐ¸ÑÐ´Ð°

«Ҳилол» нашриёт уйи фазийлатли шайха Муҳаммад Содиқ Муҳаммада Юсуф ҳазратларининг рус тилига таржима қилинган асарларини тақдим этади.
«Ҳилол» нашриёт уйи: Ниятимиз – инсонлар қалбига нур элтувчи китобларни нашр этиш.
Китобларимизни сотиб олмоқчимисиз? Бизга мурожаат қилинг!
Россия Федерацияси, Москва шаҳри.
Телефон:    8 (495) 646-86-52
Уяли телефон: 8 (926) 556-56-31
Электрон почта: idhilal@mail.ru

Диллерлар учун телефон: +99871 216-66-20
Янги китоблардан хабардор бўлиш учун: http://forum.islom.uz/smf/index.php/board,136.0.html
                                                                                                                                          info.islom.uz
Assalomu alaykum! Moskvadan o'zbek tilida nashr qilingan kitoblarini topishning iloji bormi? Xabari borlar, xabardor qilib yuboringlar iltimos. Oldindan tashakkur.

Abdulhafizaka

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 707
  • -oldi: 965
  • Xabarlar: 587
  • Jins: Erkak
Javob: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari
« Javob #36 : 12 Yanvar 2013, 21:36:31 »
Саййид Мубашшир Тарозийнинг «Ð¡Ð¾Ñ„ табиат дини» номли китоблари нашрдан чиқди.

Бундан юз йилча муқаддам ёзилган ушбу ихчам рисола Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан, иймонини советлар тузуми тазйиқидан сақлаб қолиш мақсадида кўп йиллар муҳожирликда яшаган улуғ олим ва адиб Саййид Мубашшир Тарозий қаламига мансуб. Ислом динига доир элликка яқин китоб муаллифи ўзининг бу асарида китобхонга Аллоҳнинг тавҳидини, инсониятнинг руҳий-маънавий табиблари бўлмиш пайғамбарлар рисолатини, ҳақ ва ботил орасидаги фарқни таништиради, қатор диний, ижтимоий ва сиёсий муаммоларга дучор бўлиб, боши берк кўчага кириб қолган Ғарб оламини «Ò³Ð°Ò›Ð¸Ò›Ð¸Ð¹ абадий дин» бўлмиш Исломга ва унинг ҳикматли таълимотларига чорлайди. Пайғамбарлар келтирган шариатлар ва Аллоҳ таоло ваҳий қилган қонун-қоидаларсиз башариятнинг бахтли ҳаёт кечириши асло мумкин эмаслигини ишончли далил-ҳужжатлар ёрдамида исботлаб беради.
МУАЛЛИФ ҲАҚИДА
Абу Наср Саййид Мубашшир ибн Муҳаммад Тарозий Мовароуннаҳрнинг таниқли уламоларидан ва адибларидан эди. У милодий 1890 йили Туркистоннинг Авлиё ота шаҳрида (эски Тарозда) туғилган. Отаси, замонасининг етук фақиҳи Саййид Муҳаммадхон тўра ўғлини олдин Тароздаги таниқли олимларга шогирд қилиб берди. Сўнг у Тошкентдаги Абулқосим ва Бухородаги Мир Араб мадрасаларида таҳсил олди. Таниқли аллома Муҳаммад ал-Асалий (Шомий) домладан сабоқ ўқиди, Қуръони каримни тўла ёд олди, нақшбандия таълимотини ўрганди. Унинг «ÒšÑƒÑ€ÑŠÐ¾Ð½ ва нубувват» номли китоби ўша пайтлардаёқ совет ҳукумати томонидан мусодара қилинган эди. У Тароз шаҳрида диний идора очди, мактаблар ташкил этди, юртни босқинчи болшавойлар истилосидан халос этиш ҳаракатларида фаол қатнашди. Таъқиб кучайгач, 1930 йили ватанини тарк этиб, олдин Афғонистон, Ҳиндистонда, 1945 йилдан бошлаб Мисрда муҳожирликда яшади. Олим узоқ йиллар Миср кутубхоналари бош идораси «Ð”орул-кутубия Мисрия»Ð´Ð° туркий китоблар бўлими мудири бўлиб ишлади. Олимнинг қаламига мансуб Қуръон илми, Ислом фиқҳи ва тарихига оид элликка яқин асарлар, кўплаб ғазал ва маснавийлар, мақола ва рисолалар бир қанча Ислом ўлкаларида чоп этилди. Саййид Мубашшир ибн Муҳаммад Тарозий 1977 йили Қоҳирада вафот этди. Олимнинг ушбу «Ð¡Ð¾Ñ„ табиат дини» номли асари Афғонистон пойтахти Кобулда ёзилган эди.
ИСЛОМГА МАРҲАБО!
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ.
«Ð’а уни икки йўлга йўллаб қўймадикми?» дея инсонга икки йўл фарқини ажратувчи ақл берган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Инсон ақл билан яхши йўлни танийди ва ундан юради, ёмон йўлнинг фарқига боради ва ундан узоқлашади. Шу орқали у инсоний ҳаётга мос бўлган йўлга кириб, абадий саодатга юзланади. Ниҳоят, у бу дунёда шарафли ва пок ҳаёт кечиради, охиратда абадий туганмас неъматга сазовор бўлади.
Набий ва расулларнинг сўнггиси, ишончли Набий бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога саловоту саломлар бўлсин. У зот барча одамлар ва оламларга раҳмат қилиб юборилгандир. У зотнинг дини барча инсонлар учун оламшумул дин ва дунё тургунича абадий мазҳаб бўлади.
Ҳозирда башарият оламининг ҳаёти инсон мукаррамлигига тўғри келмайдиган, унинг ҳаётий манфаатларига зид ҳолда ривожланди. Дунёда коммунизм ва Карл Маркснинг худосизлик ғояси тарқалди. Айниқса, иккинчи жаҳон урушидан кейин Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам кўп жойларда бу ғоя куч ва зўравонлик билан ёйилди, тарғиб қилинди.
Шунингдек, бошқа бузғунчи мазҳаблар ҳам диндаги тўғри йўлни йўқотиб қўйишди. Янглиш дунёқарашларига нима ёқса, ҳатто моддиюнчиликни ҳам қабул қилишга тайёр турган одамлар орасида ўз фикр ва ғояларини тарқата бошлашди. Бошқа тарафдан эса масиҳий дини бутун дунёда, хусусан, Ғарбда ўз мавқеъини йўқотди. Бунга аслида масиҳийлик буюрмаган омиллар, биринчи навбатда, худони учта дея кўрсатиш ва бузилмаган асл Инжилга хилоф бўлган, инсон ақл ва виждонига мос келмайдиган бошқа омиллар сабабчи бўлди.
Мен мазкур ғояларга ва Ғарбда ҳукм суриб турган ҳаётга адоват назари билан қарамоқчи эмасман. Аксинча, ўзи каби инсонга яхшиликни раво кўрувчи бир Ислом даъватчиси назари ила қарамоқчиман.
Ушбу китобимни худди шу ниятда таълиф қилдим ва уни аввало башарият оламига, қолаверса, Ғарб оламига тақдим этаман.
Мен инсонларни ҳақиқий ва абадий динга, олам узра барқарор динга, унинг ҳикматли таълимотларидан ўзлари учун зарур бўлган нарсаларни топадиган муқаддас динга даъват қиламан.
Имконим борича ислоҳдан бошқа нарсани хоҳламайман, муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқдир. Унгагина таваккул қилдим, Унгагина қайтаман.
Аллоҳдан ушбу китобимнинг холис, Ўзининг розилиги учун бўлишини сўрайман. Мени ҳам, мазкур рисолани нашр қилганларни ҳам Ўз фазли ила мағфират этсин. Унинг Ўзидан яхшироқ устоз ва ёрдамчи йўқдир. Омин!

Муаллиф:  Саййид Мубашшир Тарозий (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф таржимаси)

Номи:  “Соф табиат дини”
Нашриёт:  «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана:   2012
Ҳажми:  120 бет
ISBN:  978-9943-4006-8-9
Ўлчами: 84×108 1/32
Нархи:  3 400 сўм
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсияси ила чоп этилган
Мурожаат учун телефонлар:
Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган, Асака, Марғилон шаҳарлари:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 90) 388 1212
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
(Иш вақти 09:00 - 17:00)
МУНДАРИЖА
Муаллиф ҳақида
Исломга марҳабо!
Муқаддима
Диндорлик
Булар қандай таълимотлар?
Ислом ва инсон табиатининг эҳтиёжлари
Иброҳим, унинг отаси ва қавми
Борлиқ ва неъматлар ҳақида тафаккур
Инсоннинг ҳозирги асрдаги масъулияти
Ўзни таниш орқали Парвардигорини таниш
Ислом шоирлари Холиқнинг мавжудлиги ҳақида
Ҳар бир махлуқнинг Холиқнинг борлигини сезиши
Шу хусусдаги ҳикоялардан
Унинг ягоналиги
Мушрик ва деҳқон
Бошқа оятлар
Ийсо алайҳиссалом ҳақида ҳақ сўз
Янада кўпроқ билиш ва ишониш учун
Яҳудийларнинг Ийсо ҳақидаги гаплари
ботил экани ва ийсонинг осмонга кўтарилиши
Қўшимча фойда
Ийсонинг тушиши ва аҳли китобнинг
унга иймон келтириши
Ўзлари гувоҳлик беришади
Баёнотлар ривояти
Бошқа бир ҳужжат
Матндан баъзи парчалар
Ярaтгaн Холиққa ибодaт қилиш
Бу борaдaги айрим мулоҳaзaлaр
Исломнинг бошқa aрконлaри вa aҳкомлaри
Ҳаво сaфaрлaридaн хурсaндлигим

Манба: www.islom.uz
Abadiy hayot haqida ko'p oyladim va chorasini topdim; Huddi mayin tong shabbodasi kabi hammaga barobar sahiylik bilan yahshilik qilish kerak ekan!

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Javob: Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari
« Javob #37 : 30 Noyabr 2013, 14:05:53 »



"Ижтимоий одоблар" китоби қайта нашр этилди.[/size]Мурожаат учун телефон +99871-2162927

 

Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf Hazratlarining yangi Mp3 Ma`ruzalari

Muallif AbdulhafizakaBo'lim Islomiy media

Javoblar: 2
Ko'rilgan: 12184
So'nggi javob 20 Fevral 2013, 20:36:43
muallifi Abdulhafizaka
Abduttavvob Yusuf. Muhammad alayhissalom hayotlaridan o’n qissa

Muallif LayloBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 69
Ko'rilgan: 36516
So'nggi javob 02 Dekabr 2007, 01:15:56
muallifi AbdulAziz
Muhammad yusuf she`riyati.

Muallif JaviKBo'lim She'riyat

Javoblar: 18
Ko'rilgan: 35964
So'nggi javob 21 Aprel 2013, 06:03:14
muallifi Хадича
Muhammad Yusuf. Bulbulga bir gapim bor

Muallif AbdulAzizBo'lim Zamonaviy o'zbek she'riyati

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 13465
So'nggi javob 01 Iyul 2011, 11:32:53
muallifi Humayro
Muhammad Yusuf Bayoniy. Shajarai Xorazmshohiy

Muallif AbdulAzizBo'lim Tarixiy adabiyotlar

Javoblar: 1
Ko'rilgan: 14560
So'nggi javob 11 Fevral 2011, 15:27:54
muallifi braupov