Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kitoblari  ( 127534 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 B


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:31:41

Muxbir:

Assalomu alaykum!
Vatanimizda bilamizki Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining kitoblari juda katta qiziqish bilan o'qiladi. Ularning hozirgacha qancha kitoblari nashr qilingan?
Shu haqda ma'lumotlar bormi?
Oldindan tashakkur!

Qayd etilgan


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:32:57

AbdulAziz:

www.islam.uz saytidan quyidagi ma'lumotlarni oldik:

Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларининг
тасниф ВА ТАРЖИМА КИЛГАН китоблари


Тафсири Хилол



Халкимизнинг Ислом дини асосларини, Куръони Карим маъноларини билишга чанкоклигини эътиборга олиб, хамда бир неча кимматли кишиларимизнинг далдалари билан инсоният хаётининг асосий дастури бўлмиш Куръони Каримни имконимиз етган кадар тафсир килишга киришдик. Бу ишда бизга салаф муфассир уламоларимизнинг (Аллох барчаларидан рози бўлсин) бебахо тафсирлари кўл келди...

http://islam.uz/quranikarim/kirish/taf1.htm

Qayd etilgan


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:33:38

Хадис ва Хаёт (39-та китоб)



Ахли сунна ва жамоа мазхаби асосида пок акида ва мусаффо Исломга интилиш, Куръон ва суннатни ўрганиб амал килиш, исломий маърифат таратиш, салафи солих - улуг мужтахидларга эргашиш, кенгбагирлик ва биродарлик рухини таркатиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фиркачиликка бархам бериш, мутаассиблик ва бидъат - хурофатларни йўкотиш...

http://islam.uz/hadis/hadis.htm

Qayd etilgan


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:34:16

Поклик иймондандир



Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хожи ўглининг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходим, журналист Холида Ахрарова билан мусахабаси инсон маънавиятини тўлдириш, ёшларни гўзал хулкли, мархаматли, мехр шафкатли, инсофли ва покиза, баркамол килиб тарбиялашда ислом анъаналаридан ўринли фойдаланиш хакидадир...

Qayd etilgan


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:34:59

Исломда инсон хукуклари



Бугунги кунимизда инсон хукуклари масаласи, жахон сиёсатида энг мухим масалалардан бири бўлиб колгани хаммага маълум. Дунёнинг етакчи мамлакатлари ўз юртларида инсон хукукларига тўла риоя килинаётгани билан фахрланганлари бир каторда бошка давлатларни хам ўзларидан ўрнак олишга даъват килмокдалар...

http://islam.uz/jamiyat/jamiyat.htm

Qayd etilgan


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:35:35

Ихтилофлар хакида



Азиз иймондошлар. Ниятимиз холис эканлигини англаб етган бўлсангиз бас. Ха, сиз мухтарамлар билан мусулмонлар орасидаги ихтилофлар хакида гаплашмокчимиз. Чунки, минг афсуслар бўлсинким, ушбу масала ўртага чикди, авж олди ва мусулмонларга кўпгина мусибатлар етказди.

http://islam.uz/ihtiloflar/ihtiloflar.htm

Qayd etilgan


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:36:12

ИСЛОМИЙ ОИЛА-ФАРОГАТ КАСРИ



Ислом инсонни икки дунё саодатига элтувчи илохий кўрсатмалар мажмуаси эканини бугун кўплар тан олмокда. Хакикатда хаётимизнинг кайси сохасидан бахт-саодатни изласак уни, албатта, Хак динимиз Исломдан топамиз. Жумладан оиладаги бахт саодатни ва фарогатни Ислом динидан ташкарида излаш мушкул эканини тушуниб етаяпмиз. Атрофимизда яшаб турган турли кавмларнинг турмуш тарзига ва оилавий хаётига разм соладиган бўлсак...

Qayd etilgan


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:36:49

Рамазонни каршилаб



...Кенг китобхонлар оммасига мўлжаланган ушбу рисолада, Исломнинг беш фарзидан бири бўлмиш - Рамазон рўзаси хакида атрофлича фикр юритилади. Шу билан бирга Ислом асосларини содда ва равон услуб ила тушунтирилган бошка маколаларда хам, ўкиб - ўрганганларга амал килишга - хидоятга даъват килинади...

Qayd etilgan


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:37:40

Шоядки такводор бўлсак



Кўлингиздаги китоб муаллифи Моварауннахр мусулмонларининг энг азиз, мўтабар кишиларидан бири. У зотнинг пур хикмат нутк ва маколалари, сухбатларида дин шариат ахкомлари оммабоп килиб тушинтирилган, кишилар тўгри йўлга даъват этилган. Уларни китоб холида сизга такдим этарканмиз, холис дуо киламиз: "Шоядки такводор бўлсак..."

Qayd etilgan


Abdusalom  09 Sentyabr 2006, 06:38:30

Ислом мусаффолиги йўлида



Халкимиз, мусулмонлар учун кайгуриб, динимизнинг бидъат, хурафатлардан, хар хил тарафкашликлардан мусаффо бўлишлиги учун бакадри хол харакат килаётган хурматли муаллифимиз Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратлари ўзларининг навбатдаги рисолаларини сизларга мамнуният ила такдим килмокдалар. Рисоланинг "Ислом мусаффолиги йўлида" деб номланиши хам бежиз эмас. Чунки, динимизнинг мусаффо бўлиши иймонимизнинг тозариши демакдир...

Qayd etilgan