Muallif Mavzu: Уста ошпазлар ва пазандалар ҳақида  ( 2718 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Уста ошпазлар ҳаётига назар
Бугун  миллий пазандалигимизга аталган "Ўзбек пазандалик санъати" номли катта  бир китоб билан танишиб чиқиб, ичидан миллий пазандачилигимизга оид  олтин меросга дуч келиб қолдим. Бизларгача миллий таомларимиз,  рецептлари жамланиб, сақланиб келишига улкан хисса қўшган устоз  ошпазларимиз ҳақида топилган ушбу бебаҳо маълумотларни сизлар билан  баҳам кўришни истадим. 
   Ð‘ир неча саҳифалик маълумотда ўзбек миллий пазандачилигига хисса қўшган йигирмата устоз ошпаз ва пазандалар ҳақида ёзилган.
 
 
Расул ошпаз Муҳаммда Ñžғли (1855-1941)
Ўзбек пазандачилик санъатига катта ҳисса қўшган, ҳалқимиз орасида обрў эътибор қозонган ошпаз Расул ота Муҳаммад Ñžғли 72 йил эл-юрт  хизматида бўлди. Бу инсон ўзига хос пазандалик мактабини яратди, бир  неча хил ўзбекона паловоларнинг ихтирочисига айланди. “Тўй оши”,  “Тошкент палови”, “Майизли палов” шулар жумласидандир. Расул ота  ошпазлар сулоласига асос солган, ўнлаб етук шогирдла, ҳалқ дуосини  олаётган пазандалар тайёрлаган.

   
Эгамберди Расулов (1893 – 1980)
Расул ота касбини изчил давом эттириб, ўзбек  пазандачилиги шуҳратини бутун жаҳонга ёйган Эгамберди ошпаз ҳам бу  соҳада ўзига хос из қолдирган инсонлардан биридир. Эгамберди ошпаз укаси  Худойберди билан Лейпциг, Москва, Варшава, Лондон, Токио, Нью-Йорк каби  йирик шахарларда ўзбекона палов дамлаб, юрт донғини оламга таратдилар.

 
Раҳмонберди Расулов (1901-1979)
Раҳмонберди  ҳам бобо ва отаси касбини, пазандалик санъатини давом эттириб, ош палов  дамлаш услубига ўзига хос янгиликлар киритган, ўзбек миллий пазандалиги  ривожига улкан ҳисса қўшган ошпазлардан бири хисобланади.
 
 
Худойберди Расулов (1907-1985)
Расул  ошпаз сулоласидан бўлган Худойберди ошпазнинг таъриф ва тавсифи  мамлакатда ҳам, ташқарида ҳам маълум ва машҳур. Америка даврий  матбуотида эълон қилинган мақолалаларида “Ўзбекистон пазандалик санъати  Эгамберди ва Худойберди ошпаз дамлаган паловдан сўнг барчани эътиборини  ром этди” сатрларини Ñžқиймиз. Ошпаз учун бундан ортиқ таҳсин бўлмаса  керак.

 
 
Ғуломжон Солиҳов (1903-1968)
Ғуломжон  Солиҳов Тошкент шаҳарида туғилган. Меҳнат фаолиятини оддий ишчи,  ошпазна шогирдликдан бошлаган. Иккинчи жаҳон уруши фротларида ошпазлик  қилган. Урушдан қайтган Ғ. Солиҳов “Лебедь” кафесида, “Ўзбекистон” ва  “Тошкент” рестонранлаида ошпаз,  бош ошпаз лавозимларида фаолият кўрсатган. Ғуломжон Солиҳовнинг  меҳнатлари “Уста ошпаз” (1954) унвони билан тақдирланган. Москвадаги  “Ўзбекистон” ресторанида ўзбек миллий таомларни тайёрлаб, хўрандалар  олқишига сазовор бўлган.

 
Дзянь Дзин Цой (Николай Иванович) (1908- 1980)
Хитойда таваллуд топган. 1930-  йилгача Хитойнинг турли шаҳарларида ошпазлик қилган. 1930- йилда  Тошкентга келган. Меҳнат фаолиятини “Баҳор” ресторанида бошлади. Буюк  ипак йўлининг биринчи манзили – Хитой таомлари билан бир қаторда ўзбек  миллий ва Европа таомлари уста ошпаз кўлида ўзгача сайқал топди. Москва  шаҳрида бўлиб ўтган ҳалқаро пазандалик кўрик танловларида совринли  ўринларнинг соҳиби бўлди. Дзянь Дзин Цой ўзбек миллий ва Европа таомлари  асосидаги юзлаб янги таомларнинг муаллифи бўлди. Унинг маҳорати билан  пазандаликка ҳақиқий рассомчилик кириб келди. Пазандалик ва дастурхон  безаш санъати бир бири билан уйғунлашиб, нафислик касб этди. Дзянь Дзин  Цой иқтидорли ошпаз шогирдларни тарбиялаб, ҳақиқий пазандалик мактабини  яратди.

 
 
Орифжон Турсунов (1917-1990)
Наманган шаҳрида  туғилган. Иш фаолиятини шогирдликдан бошлаб, уста ошпаз, моҳир пазанда  даражасига етди. 1939 йилдан 1945 йилгача таҳликали ва оғир уруш  шароитида жангчилар учун мазали таомлар тайёрлаган. Урушдан кейинги  йилларда “Анҳор”, “Тошкент” ресторанларида бош ошпаз вазифасида ишлади.  Орифжон Турсунов Москвадаги ҳалқ ҳўдалиги ютуқлари кўргазмасида  қатнашиб, бир неча бор ўз соҳаси бўйича олтин, кумуш медаллар билан  тақдирланди. 1969 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган савдо ходими  фаҳрий унвонига сазовор бўлди. Орифжон Турсунов “Тошкент жаркопи”,  “Тошкент салати”, “Тошкент сомсаси”, “Тошкент кабоби”, “Қовурма лағмон”  каби ўнлаб таомларининг муаллифидир.

 
 
Қосим ота Толибжонов (1886-1985)
Тошкент шаҳрида  таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини 1913 йилда ошпазликдан бошлаган.  1924 йилда эса Москвада биринчилар қаторида умумий овқатланиш тармоғини  очишга муяссар бўлган. 1939 йили Москвада Ҳалқ ҳўжалиги ютуқлари  кўргазмасида қатнашиб, ўзбек миллий таомлари чойхонасида катта ошпаз  вазифасида фаолият кўрсатди. 1949 йили Москвада “Ўзбекистон”  ресторанининг қурилишига ўз хиссасини кўшади ва шу даргоҳда бош ошпаз  лавозимида ишлайди. Ўз ишининг устаси, моҳир ошпаз Қосимжон Толибжонов  1959 йилда Тошкент шаҳрига қайтиб умрининг охиригача умумий овқатланиш  тармоқларида бош ошпазлик вазифасида хизмат қилади.

 
 
Оқилхон Исахонов (1926-1994)
Иккинчи жаҳон уруши фронтидан қайтган Оқилхон Исахонов Шайхонтоҳур тумани ошхона трестининг 1-ошхонасида  ошпаз бўлиб ишлаган. Ўттиз йил давомида Республика савдо вазирлигидаги  савдо-пазандалик билим юртида ишлаб чиқариш таълими устаси вазифасида  фаолият кўрсатган. Ўзбек миллий пазандалиги ривожини Оқилхон Исахонов  меҳнатисиз, у тарбиялаган юзлаб ошпазларсиз тасаввур қилиш қийин. О.  Исахонов мураббийлик фаолияти давомида кўплаб давлат мукофотлари, фахрий  унвонлар билан тақдирланган.
 
Давоми бор....


Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com
Карим Маҳмудoв (1926-1990)
Ўзбек  пазандачилиги тарғиботига улкан ҳисса қўшган олим Карим Маҳмудов  Андижон шахрида таваллуд топган. 1951 йилда Самарканд Давлат  дорилфунунининг тарих факултетини битирган. Фалсафа фанлари номзоди илмий  даражасини ёклаган. Карим Маҳмудов қирқ йилга яқин Тошкент Давлат  дорилфунунида талабаларга дарс берди. Шу билан бирга, ҳалқимизнинг қадим  бебаҳо мероси, меҳмондўстлик ва пазандалик одоби тарихидан бир канча  асарлар яратди. Олимнинг «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐº таомлари” “Турмуш зийнати”, “Очил  дастурхон”, “Ўзбек паловлари”, “Тансиқ таомлар”, “Қизиқарли пазандалик”,  “Меҳмоннома” каби йигирмадан ортиқ асарлари халқимиз бойлиги бўлиб  қолди. Бу асарлар бир неча хорижий тилларда ҳам чоп этилди.

 

Носир Низомов (1927-1990)
Носиржон  успнрин чоғидаёк Эски Жувадаги чойхоналардан бирида ошпазга шогирдликка  тушди, устозидан ошпазлик сир-асрорларини эринмай ургана бошлади.  Ишлаб. уқишини ҳам давом эттирди. ÐŽқишни тугатган Носнрхонни бригадир  ошпазлик вазифасига ўтқазишди. Кейинчалик ёш ошпаз Носиржонни Болалар  касалхонасидаги ошхоналар рахбари этиб тайинлашди. Иш билган одам тез  оғизга тушар экан. 1948 йилда Эски Жувадаги энг катта 3-ошхонага  директор ўриибосари қилиб тайинлашди. Ошхона тезда энг намунали ва  файзли-тароватли жойга айланди. Бу ошхонага кирган хуррандалар мазали  овқатларни танаввул кнлиб хурсанд бўлишарди. Йигирма беш йил - яъни  чорак аср Носирхон Низомов Шайхонтохур туман ошхоналар трестига  рахбарлик қилди. Хукуматимиз унинг хизматларини муносиб тақдирлади.  «Ð£Ð·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚онда хизмат кўрсатган савдо ходими» унвонига сазовоор бўлди.  Носирхон ака кўплаб шогирдлар  етиштирди. Улар устози орзу қилгандек, мустақил Ўзбекистонимизнинг янада  гуллаб-яшнаши, келажаги янада порлок бўлиши иштиёкида халк учун  беминнат хизмат килишаётир.

 

Убайдулла Иноятов (1917-1980)
Убайдулла Иноятов Тошкент шахрида. ншчи оиласида туғилган. 1946 йнлдан савдо тармоқларида ошпаз булиб ишлаган. 1950 йилда Тошкент шаҳрида 14-ошхонада таъминотчи булиб ишлаган 1963- йилда шу ошхонада бош ошпаз вазифасини бажарган.
 1964 йилдан ошпазлар бошлиғи бўлиб ишлаб, ўнлаб шогирдалар етиштирган. “Савдо аълочиси” “Уста ошпаз” унвонларига эга бўлган.
 
 
 

Клара Аскарянц (1917-1978)
Клара Аскарянц Арманистонда туғилган. 1954 йилда Арманистон технология институтини тамомлаган. 1954 йилдан 1978 йилгача Тошкент пазандалик билим юртида ишлаб-чиқариш устаси вазифасида фаолият кўрсатган. Шу давр мобайнида юзлаб уста пазандаларнинг устози бўлган.

 
Шерали Солихов (1940-2003)
Тошкент шаҳрида туғилган. 1963 йилдан бошлаб, Тошкент ресторанларида мехнат қилган. Сабзавотлардан 100 хилдан ортиқ гул ясаб, ҳаммани ҳайратда қолдирган. 1976 йилда «Ð£ÑÑ‚а ошпаз” унвонига сазовор бўлди. 1979 йилда Москвада бўлиб ўтган кўрикда кумуш медал билан тақдирлан Шерали Солихов узбек миллий пазандачилиги тарғиботига катта ҳисса кўшди. Бир канча пазанликка оид нашрларга муаллифлик килди.

 
Шарифжон Солихов (1937-2012)
1937  йилда Тошкент шахрида таваллуд топган. 1957 йилда Самарканд кооператив  инсппуппт тамомлаган. Шу йил «Ð¢Ð¾ÑˆÐºÐµÐ½Ñ‚» рестораннда мехнат фаолиятини  бошлаб. 1967 йилдан Гулистон ресторанида булим бошлиғи, сўнгра директор. 1973 йилдан 2002 йилгача эса аэровокзал ресторанида директор лавозимида ишлади. Бир қанча пазандачиликка бағишланган қатор фотоалбомлар, китоб ва тақвимлар нашр қилган. 1970 йилда «Ð£ÑÑ‚а ошпаз» унвони билан тақдирланган. «Ð“улистон» димламаси, «Ð“улистон» салати, «Ð›Ð°Ð·Ð·Ð°Ñ‚» филеси, «Ð¢Ð¾Ð²ÑƒÐºÐ»Ð¸ димлама» ва яна бир канча таомлар муаллифидир. Бир қанча хорижий мамлакатлар (Германия, Малайзия, Туркия)да ўтқазилган Ўз6екистон кунларида иштирок этиб миллий таомлар донғини таратди.
 
 

Рустам Урозбоев
1935 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1948 йили «Ð¨Ð°Ñ€қ,» ресторанида меҳнат фаолиятини шогирдликдан бошлаган. 1949 йилда Москва шаҳрида очилган «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐºÐ¸ÑÑ‚он» ресторанига малакали ошпаз ва новвойлар каторида ишга таклиф этилди. Узбек миллий пазандачилиги довруғига довруғ қўшди. 1953 йилдан 2000 йилгача турли масъулиятли вазифаларда, «Ð¢Ð¾ÑˆÐºÐµÐ½Ñ‚» ресторанида ишлаб чиқариш мудири, директори, Тошкент ресторанлар треста рахбари, Узбекистан Республикаси Савдо вазирининг ўринбосари, Тошкент шахар савдо бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатиб, ташкилотчи. махоратли мураббий сифатида эътибор қозонди.
 
Давоми бор....
 
Манбаа... http://oshxona.uz/uz/biz-haqimizda/312-usta-oshpazlar-hayotiga-nazar.html

Chustiy

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1743
  • -oldi: 4001
  • Xabarlar: 2433
  • Jins: Erkak
  • "Namoz mo'minning me'rojidir"
    • www.hilol.com

Мираброр Усмонов

1947 йилда Тошкентда ишчи оиласида туғилган Ðœ.Усмонов уста пазанда Дзянь Дзин Цойга 14 ёши-да шогирд тушиб хунарга чанқоқлиги, синчковлиги ва иқтидори билан мехнатда тобланди. У дастлаб «Ð‘ахор» ресторанида ошпаз, ошпазлар сардори, ишлаб чиқариш бошқарувчиси бўлиб ишлади. 1967- 1972 йиллар давомида «Ð Ð¾ÑÑÐ¸Ñ», «Ð“улистон» ресторанларида иш бошқарувчи, «Ð”устлик», «Ð—арафшон» ресторани раҳбари вазифаларида меҳнат қилди. 1969 йилда Москва шаҳрида булиб ўтган курик-танловда ғолиб чиқиб, «ÐžÐ»Ñ‚ин медал» соҳиби бўлган. Пазандаликдаги кўп йиллик тажриба, билим ва малака ўз самарасини берди. Ðœ.Усмонов мехнат фаолиятини тажриба, билим ва малакасини ошириш билан уйғунликда олиб борди. Бир қанча малакали пазандаларга устозлик қилди. 1978 йилда Самарканд кооператив институтини савдо иқтисодчиси мутахассислиги бўйича муваффақиятли тугатди. 1979 йилдан 1986 йилгача Тошкент ресторанлар трестига, 1986-90 йилларда Тошкент шаҳар умумий овқатланиш бошқармасига раҳбарлик қилди. 1990-1994 йиллар мобайиида Узбекистон Республикаси Савдо вазири вазифасида фаолият кўрсатди. 1994-2005 йилларда Узбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, 2005 йилдан - Узбекистон Республикаси Сенатининг аъзоси. Ðœ.Усмонов «Ð¡Ð°Ð²Ð´Ð¾ аълочиси», «Ð£ÑÑ‚а ошпаз», «Ð ÐµÑÐ¿ÑƒÐ±Ð»Ð¸ÐºÐ°Ð´Ð° хизмат кўрсатган савдо ходими» унвонларнга, давлат мукофотларига сазовор бўлди.


Абдулла Эгамбердиев
Ушбу сулоланинг яна бир вакили Абдулла Эгамбердиев 1935 йилда Тошкент шахрида туғилган 1959 йилдан «Ð¢Ð¾ÑˆÐºÐµÐ½Ñ‚» ресторанида меҳнат фаолиятини бошлади. 1961 йилдан “Зарафшон” ресторанида сардор, бош ошпаз, рахбар вазифаларида фаолият кўрсатди. Абдулла Эгамбердиев, махоратли ошпаз сифатида мамлакатимизга ташриф буюрган расмий меҳмонларга хизмат кўрсатди, уларнинг эътиборини қозонди, миллий пазандачилигимиз анъаналарини намойиш қилди.


Акбар Икромов
1936 йилда Тошкентда туғилган. 1955 йилда мехнат фаолиятини «Ð¨Ð°Ñ€қ» ресторанида шогирдликдан бошлаган. 1958 йилда «Ð‘ахор» ресторанига 3-тоифали ошпаз сифатида ишга кирган. 1969 йилда мазкур ресторанга директорлик вазифасига тайинланди. 1979 йилдан 2001 йилгача «Ð”ўстлик» ресторанига раҳбарлик қилди. Шу йиллар мобайнида «Ð‘ахор» салати, «Ð‘ахор» киймаси, «Ð‘ахор» ковурмаси каби ўнлаб таомларнинг ихтирочиси булди. А.Икромов «Ð£ÑÑ‚а ошпаз» унвони сохибидир.


Абдураҳмон Азимов

1944- йилда Тошкент шахрида таваллуд топган. 1962 йилда Тошкент Давлат университетининг кимё-технология факултетини тугатиб, 1967 йилда Москва Давлат университетига аспирантура бўлимига Ñžқишга кирди. 1972 йилда номзодлик диссертациясини Ñ‘қлади. Абдураҳмон Эгамберди ошпазнинг кенжа шогирдларида ҳисобланади. А.Азимов етук кимё олими бўлиш билан бир қаторда Расул ошпазнинг пазандалик санъатини давом эттирди. Абдурахмон ошпаз, айниқса мустақиллик йилларда устозлар угитини дастуриламал қилиб, «Ð¡ÑƒÐ»Ñ‚он палов». «Ð¢ÑƒÐ¹ палов»Ð½Ð¸ тайёрлашнинг янги усулларини, услубларини жорий этди.