Muallif Mavzu: Jum'a ma'ruzalari  ( 31292 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Tilla

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 34
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #15 : 21 Dekabr 2006, 16:22:08 »
Muso a.s   
bir kuni Baytul Maqdus tog'iga chiqqanlarida,Alloh ta'olo ibodatini og'ir mashaqqatlar bn ado etayotgan qavmni uchratdilar.Muso a.s  ulardan;sizlar kimsiz?" deb soradilar. Ular dedi ;Sizning ummatlaringizdan bolamiz ,70 yildirki,shunday berilib ibodat qilamiz,kiyimimiz sabr libosidan,o't-o'lanlar bn ovqatlanamiz,suvimiz yomg'ir suvidandir"Muso a.s ular ibodatidan hursand b-b ,turganlarida vaxiy keldi; Yo Muso, Muhammad(s.a.v)ummatlari uchun shunday 1 kun borki,o'sha kunda 2 rakat namoz o'qisalar,bu qavmning 70 yil o'qigan namozidan afzalroq xisoblandi" .Muso(a.s) dedilar; "U kun qaysi kundir?" Alloh ta'olo dedi; "U Juma kunidir " Muso a.s dedilar; " Iloho ,Juma kunini menga bergin" .
Nido keldiki;" Shanba kuni senikidir ,Yakshanba Iso ga...Dushanba Ibrohim ga.
seahanba kuni zakariyo ga. chorshanba kuni Yahyo ga ..Payshanba kuni Odam a.s  ga Juma kuni Muhammad s.a.v ga berilgan bo'lib,ummatlari uchun iyddir.
Muso ning Muhammad s.a.v ummatlariga havaslari keldi.....(Zubdatul-Va'izin)


dilmuroduz

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 11
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #16 : 04 Yanvar 2007, 03:59:19 »
"... Bir kuni Muso alayhissalom Allohga nola qilib, mening jannatdagi qo`shilarim haqida xabar ber debdilar. Alloh taolo Muso (as)ning nolalarini qabul qilib bu dunyodayoq u kishining jannatdagi qo`shnilari haqida bildiribdi.
Birinchi qo‘shnilarini qidirib, bir mahallaga boribdilar. Bir qassob bor ekan. O`sha qassobning huzuriga borib, "Meni Alloh yo‘lida mehmon qiling" debdilar. Qassob qabul qilibdi va do`koniga olib kiribdi. Muso a.s. do`konda o`tirar, qassob esa unga parvo ham qilmasdi. Oxiri kech bo`lib, qassob savdonmi tugatdi. Bu yerda Muso a.s. taajjubda edilar: Nahotki, mening jannatdagi qo`shnim shu bo`lsa? Keyin haligi qassob Muso a.s. ni uyiga olib ketibdi. Uyga kirishibdi. Birozdan so`ng qassob qo`lida kichkinagina kosada go`shtmi, nimadir olib kepti-da, Muso a.s. ning oldilariga qo`ymasdan, burchakka borib, tepadagi savatdan qushmi, qandaydir maxluqni olib, unga chaynab beribdi. Muso a.s. tutoqib ketdilar:
— Birodar, men sizning uyingizga mehmon bo`lib kelsam-u, mehmonga hurmat shumi? Qandaydir maxluqqa luqma yedirgandan mehmonga yedirgan afzal emasmi? Hali ham do`konizda meni qabul qizdiz-u, menga qaramay o`zizi dunyo ishiz bilan shug`ullanaverdingiz. Allohning mehmoniga hurmat shumi?"
          Assalomu alaykum. Ushbu va undan keyingi ma'ruzani  quyidagi linkdan eshitishingiz mumkin InshaAlloh:

http://www.youtube.com/watch?v=M42E79EX16A
http://www.youtube.com/watch?v=dVh7V1tWq0U
http://www.youtube.com/watch?v=5Zqn8ENhzGA
http://www.youtube.com/watch?v=7HeRIK3XrBE
http://www.youtube.com/watch?v=oe4l0VeG4EE

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #17 : 21 Aprel 2007, 11:49:15 »
Assalamu alaykum!
Kechagi jum'ada Ho'ja Ahror valiy jomesida bo'ldim.
U yerdan o'zim uchun yangilik bo'lgan quyidagilarni oldim.

- 20 aprel, melodiy hisob bo'yicha payg'ambarimiz Muhammad SAV tug'ilgan kunga to'g'ri kelar ekan.
- Abdulloh ibn Mas'ud 120000 sahobaning ichida 6 ta faqihdan biri bo'lgan ekanlar. Bo'ylari juda kichkina, jussalari ham kichik bo'lgan ekan. Sahibalar bu haqda gapirganlarida Payg'ambar SAV "hali qiyomat kunida eng og'ir bosiladigan oyoq Abdullohniki bo'ladi", degan ekanlar. Johiliyat davrida hali, Islom oshkora bo'lmagan paytda birinchi bo'lib Qur'oni karimni Baytullohda o'qigan ham Abdulloh ibn Mas'ud ekanlar. (Ar-Rahmon surasini o'qiganlar). Shunda kofirlarning kaltaklari ostida qolgan bo'lsalar ham, agar sitasangizlar, yana chiqib qur'on o'qiyman degan ekanlar.
- Sahih hadisga ko'ra, qalbida zarracha kibri bo'lgan inson jannatga tushmas ekan.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

mutaallimah

  • Alloh yagona!!!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 421
  • Xabarlar: 2122
  • Jins: Ayol
  • Ey nafs isyon qilishdan to'htab o'zingni hisob qil
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #18 : 23 Aprel 2007, 10:53:23 »
Assalomu alaykum.

Жума насихатлари

 

Омонат
Абдуллох ибн Абдуррахмон ал-Жибрин

Аллох субханаху ва таъолога хамду санолар айтамиз, ундан бизни магфират килишини сўраймиз. Гувохлик бераманки Аллохдан ўзга илох йўк, У ёлгиз ва шериксиз зотдир. Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам унинг кули ва элчисидир. У кишига, ахли ва асхобларига Аллохнинг рахмати ва саломи бўлсин.

Аммо баъд:

Албатта омонат хакида сўзлашлик  катта ахамиятга эга. Чунки у бир томондан Аллох ва банда ўртасидаги нарсага, иккинчи томондан банда билан банда ўртасидаги нарсага алокадор. Мазкур омонатни адо этишда бандага мадад берадиган сабабларни баён этамиз. Аллохдан амалларимизни холис ўзининг юзи учун килишини сўраймиз.

О М О Н А Т деганда нимани тушунилади.

Умуман омонат дейилганда ибодат кўзда тутилади. Буни Аллох субханаху ва таъоло куйидаги ояти каримада мархамат килган;

«ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та Биз бу омонатни (яъни шариати исломиядаги тоат-ибодатларни) осмонларга, ерга ва тогу-тошларга кўндаланг килган эдик, улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан кўркдилар. Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дархакикат у (ўзига) зулм килувчи ва нодон эди.» (Ахзоб:72.)

Аллох ушбу омонатни ўзининг энг улкан махлукотларига; кенг осмонларга, улкан Ерга ва улугвор азамат тогларга кўндаланг килди. Улар бу омонатни зиммаларига олмадилар. Вахоланки бу махлукотлар Аллох амри каршисида бўйин эгадилар, ўзларига юкланган нарсадан бўйин товламайдилар. Аллох субханаху ва таъоло бу махлукотларнинг ўз парвардигорларига мутеъ ва буюрилган ишларида итоаткор мусаххар эканларини айтган;

«Ð¡ÑžÐ½Ð³Ñ€Ð° тутун холидаги осмонга юзланиб, унга ва Ерга «(Менинг амри-фармонимга) ихтиёран ёки мажбуран келинглар!» деган эди, улар : «ÑžÐ· ихтиёримиз билан келдик» дедилар.» (Фуссилат:11.)

Демак, еру-осмонлар ўз парвардигорига тўлик таслим бўлган ва улар нимага буюрилсалар, жомид (хаётсиз, жонсиз) махлукот бўлсалар-да умуман итоатдан ташкари чикмайдилар. Аллох амрини Унинг хохиш-иродасига мувофик равишда барча нарсада адо килишади. Агар Аллох  уларга харакатни ёки харакатсизликни буюрадиган бўлса хеч тўхталмасдан итоат этадилар. Улар Аллох амрига хамиша бўйсинувчидирлар.

«Ð‘ирон нарсани (яратишни) ирода килган вактида Унинг иши факатгина «Ð‘ўл» демоклигидир.» (Ёсин:82.)

Аллох еру-осмонларни ва бошка бутун мавжудотга идрок ва маърифат билиш кувватини берди. Улар нимага буюрилганларини хис киладилар. Агар амр этилса, саждага бош кўядилар, Аллох субханаху ва таъолога тасбех айтадилар.

«Ð•Ñ‚ти осмон, ер ва улардаги бор мавжудот  (Аллохни) поклар.» (Ал-Исро:44.)

«(Эй Мухаммад), сиз  осмонлардаги ва ердаги бор мавжудот, куёш, ой,  юлдузлар, тоглар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар хамда кўпдан-кўп инсонлар (Ёлгиз) Аллохга сажда килишини кўрмадингизми.» (Хаж:18.)

Еру-осмонлардаги барча нарсалар; тоглар, дарахтлар, юлдузлар, жонзотлар ва бошка жамодот (жонсиз нарса) лар Аллохга сажда килади. Аллох уларга ўзларига муносиб хис-туйгу ва идрокни яратган. Улар хам сажда киладилар, кўркадилар.

«... Зеро шундай тошлар борки, улардан дарёлар отилиб чикади, яна шундайлари борки, ёрилиб, ичидан сув чикади, яна шундайлари борки Аллохдан кўркканидан пастга кулайди. ...» (Бакара:74.)

Тоглар хам Аллох таъолодан кўркиб туради. Ояти каримада;

«ÐÐ³Ð°Ñ€ Биз ушбу Куръонни бирон тогга  нозил килганимизда, албатта сиз у (тог)ни Аллохнинг кўркувидан эгилиб ёрилиб кетган холида кўрган бўлур эдингиз.» (Хашр:21.)

Тоглар ва бошка мавжудотлар Аллохдан шунчалик кўркишларига, унга шунчалар итоаткор бўлишларига карамасдан мазкур омонатни ўз зиммасидан сокит килдилар. Уни ўзларига огир деб билдилар ва кўтаришдан бош тортдилар. Инсон ўзининг заифлигига карамасдан уни ўз зиммасига олди!

Энди бу омонатни адо этмоги шарт. Агарда инсон бу омонатга хиёнат килса ва бепарво бўлса Аллох хузурида жавоб беради. Омонатни ташлаб кўйгани ва унга хиёнат килгани учун азобга (мустахик) дучор бўлади. Хўш, энди биз бир-биримизга савол бериб кўрайликчи; Инсон зиммасига олган бу омонат нима ўзи.!

О Ðœ О Н А  Т – мўминларнинг йўкотган нарсаси.

Аллох бандаларини мўминлар деб номлади. Мўмин  мана шу омонатга хиёнат килмайдиган, унга амал киладиган ва уни махкам ушлайдиган кишидир. Омонат "амнун" яъни омонлик, бехавотирлик ёки иймон деган сўздан олинган. Омонатга хиёнат килмайдиган киши ёки мў'таман-омонатдор дейилади. У омонатни хакикий адо этгани учун омонат ва иймон ахлидан деб сифатланади. Аллох субханаху ва таъоло айтади; «Ð£Ð»Ð°Ñ€ ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзларига) берган ахду-паймонларига риоя килувчи кишилардир.» (Мўминлар:8.)

Бу ерда омонат, банданинг зиммасидаги Аллохнинг хакларини ва бандаларнинг хакларини хам  ўз ичига олади. Аллох мўминларни "риоя килувчилар" яъни омонатни хакикий адо этувчилар деб сифатлади. Агар улар мана шу сифатга эга бўлсалар, Аллох ўзининг куйидаги оятида зикр килган нажот топувчи бандалардан бўладилар.

«Ð”архакикат мўминлар нажот топдилар.» (Мўминлар:1.)

Инсон хар кандай холатда хам бу омонатни адо килиши керак. Чунки, у Аллох буюрган хаклардандир. Омонат куйидаги оятда зикр этилган ахд-паймондир;

«Ð£Ð»Ð°Ñ€ ўзларига ишонилган омонатларга ва (ўзгаларга) берган ахду-паймонларига риоя килувчи кишилардир.» (Мўминлар:8.)

Бу ахду-паймонларга инсоннинг Роббиси билан килган ахди хам, ўзга инсонлар билан килган ахд-паймонлари хам кириб кетади. Аллох таоъоло ахдни куйидаги сўзи билан янада таъкидлирок килган;

«ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та, ахд-паймон (киёмат куни) у хакда сўрокка тутиладиган  ишдир.»

Яъни унинг вафоси хакида сўралади. Лекин, ахдларнинг энг мухими Аллохга берилган ахддир.

«ÐÑ…д-паймон берган вактларингизда, Аллохга берган ахдингизга вафо килингиз!» (Нахл:91.)

Инсонларнинг зиммасига юклатилган энг улуг омонат бу Аллохга берилган ахддир. Хакикий мўмин барча холатда ушбу омонатга риоя килади. Аммо иймони заиф кишиларни бу омонатга енгил-елпи караётганини, уни тўла адо килмаётганини кўрасиз. Бу аслида банданинг иймонидаги нуксон-камчиликдир. Аллохнинг хам, инсонларнинг хам хакларига омонатдор бўлган, унга хакикатан ич-ичидан богланган ва кандай лозим бўлса худди шундай бу омонатни адо килган ишончли, муслим киши бўлгани учун Аллох бандасини мўмин деб атади. Мана шу  одам мўмин ва аминдир.

 

mutaallimah

  • Alloh yagona!!!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 421
  • Xabarlar: 2122
  • Jins: Ayol
  • Ey nafs isyon qilishdan to'htab o'zingni hisob qil
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #19 : 27 May 2007, 13:05:54 »
بسم الله الرحمن الرحيم
 

إن الحمد لله ، نحمده ، و نستعينه ، و نستغفره ، و نعوذ بالله من شرور أنفسنا و من سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له ، و من يضلل فلا هادي له ، و أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، و أشهد أن محمدا عبده و رسوله.

 

Куръонни эсдан чикариш катта гунох

Хурматли биродарлар, Сизларга бугунги кундаги кўпчилик мусулмонларни ташвишга солувчи катта бир гунох тўгрисида маълумот берамиз, иншааллох. Сарлавхадан маълум бўлиб турган бу гунох мусулмонларнинг холатларини бу дунёда хам, охиратда хам огирлаштириб кўяди. Бу дунёда иймонни кучсизлантириб, гунохларга журъатли килиб кўйса, охиратда не холат келтириши мавзумизда баён килинади. Аллох таолодан офият сўраймиз!     

  Бухорий Самура бин Жундаб разияллоху анхудан ривоят килади, у киши айтадиларки: “Пайгамбаримиз صلى الله عليه و سلم намоз ўкиб бўлгач бизга юзланиб: Бу кеча сизлардан ким туш кўрди”? деб савол берардилар. Бирор киши кўрган тушини хикоя килса, “ما شاء الله “ деб кўярдилар. Кунлардан бирида: “Силардан бирор киши туш кўрдими?” деб сўрадилар. Биз: Йўк, дедик. Шунда Ўзлари бундай гап бошлаб кетдилар: (Маъноси:) “Мен ўтган кечада икки кишини тушимда кўрдим. Улар келиб кўлимдан олиб мени мукаддас ерга олиб чикишди...

  "فانطلقنا حتى أتينا على رجل مضطجع على قفاه و رجل قائم على رأسه بفهر أو صخرة فيشدخ به رأسه، فإذا ضربه تدهده الحجر فانطلق إليه ليأخذه فلا يرجع إلى هذا حتى يلتئم رأسه و عاد رأسه كما هو فعاد إليه ضربه قلت: من هذا؟ قالا: انطلق، فانطلقنا... فقلت: طوفتماني الليلة، فأخبراني عما رأيت؟ قالا: نعم،... و الذي رأيته يشدخ رأسه، فرجل علّمه الله القرآن فنام عنه بالليل، و لم يعمل فيه بالنهار، يفعل به إلى يوم القيامة... و أنا جبريل و هذا ميكائيل..."                                              رواه البخاري: 1387)

Шунда чалканчасига ётган бир кишининг ёнига улар билан бирга юриб бордик. Бу киши чалканчасига ерда ётган бўлса, яна бир киши унинг бошида (кафтни тўлдирадиган) бир тош билан унинг бошини уриб пачоглаб турибди. Хар качон уни урганда тош думалаб кетади. Бориб то тошни олиб келгунча, ётганнинг боши тузалиб яна ўз холига кайтади. Урувчи тошни келтиргандан сўнг яна уради. “Бу ким?” деб сўрадим. Улар: “Юринг, кетамиз” дейишди. Охирида уларга айтдим: “Бу кечада мени айлантириб сайр килдирдингиз. Энди кўрган нарсаларимнинг хабарини менга баён килинг!” Улар: “Хўп”, дейишди. “...Сиз кўрган боши пачогланаётган киши шундай кимсаки, Аллох унга Куръонни таълим берган. У эса, кечкурунлари Куръонни четга суриб ухлаган. Кундузи унга амал хам килмаган. Киёмат кунигача мана шунака азобланади... Мен Жибрийл, бу Мийкоийл бўлади...” дейишди”.  (Хадис кискартирилган).

   ÐœÐ°Ð·ÐºÑƒÑ€ хадисни шархлаб Ибни Хажар рахимахуллох, Ибни Хубайра рахимахуллохнинг  куйидаги гапларини накл киладилар: “Куръонни ёдлаб кейин уни четга ташлаб кўйиш катта жиноят. Чунки, бунака кимса Куръонни четга суриб кўйиш керак деган хаёлни килган бўлади. Энг шарафли нарса бўлган Куръонни ташлаб кўйгани учун, энг шарафли аъзоси бўлган боши билан азобланади”. Хадиснинг зохиридан маълум бўладики, кечасида Куръон кироатини тарк этган киши азобга тортилади.   

 

Расулуллох صلى الله عليه و سلم  яна айтадиларки:

 

"وعرضت عليّ ذنوب أمتي   فلم أر ذنبا  هو أعظم من سورة من القرآن أو آية أوتيها رجل ثم نسيها" (رواه الترمذي و أبو داود وقال ابن حجر في إسناده ضعف لكن له شواهد)

Маъноси: “Умматимнинг гунохлари менга кўрсатилди. Бир кишига Куръондан бир сура ёки бир оят ато килинганидан  кейин уни эсидан чикариб юборишидан кўра каттарог гунох кўрмадим”.

    Куртубий рахимахуллох айтадиларки: Куръоннинг хаммасини ёки баъзисини ёдлагандан кейин эсидан чикариш катта гунох. Хофизнинг мартабаси олий бўлади. Мана шу мартабани, то ундан Куръон кўтарилгунча бепарволик билан ташлаб кўйса, азобланишга лойик бўлиб колади. Чунки, Куръонни бардавом ўкиб эслаб туришни тарк этиш жахолатга олиб боради. Илмдан сўнг жахолатга кайтиш огир гунох. Расулуллох صلى الله عليه و سلم хадисларида, “ато килинганидан кейин” дедилар, ёдлаганидан кейин демадилар. Бунинг сабаби, Аллохнинг у корига Куръонни улуг неъмат килиб ато этганини ва у учун Роббисига шукр килиши лозим эканини  эслатадилар. У кори эса, бундай улуг неъматга ношукурлик килди. Бу хадисдан маълум бўладики, Куръонни унутиш, гарчи баъзисини бўлса хам, катта гунохдир. Аллох таолодан тавфик сўраймиз!

    Азиз биродарлар, бир кун келиб одамлар бу Куръондан махрум бўлиб колишади. Каранг, Абдуллох бин Масъуд сўзларига:

عن عبد الله قال: أكثروا تلاوة القرآن قبل أن يرفع. قالوا: هذه المصاحف ترفع، فكيف بما في صدور الرجال؟ قال: يسرى عليه ليلا،  فيصبحون منه فقراء وينسون قول لا إله إلا الله ويقعون في قول الجاهلية وأشعارهم وذلك حين يقع عليهم القول. 

Маъноси: “Куръон кўтарилишидан олдин уни кўп тиловат килиб колинглар”. Бу Куръонлар кўтарилса, кишилар калбларидаги ёдлаган Куръонларига не бўлади? деб, савол беришганда, бундай дедилар: “Уларга бир кеча келиб, тонг оттиришганда Куръондан ожиз бўлиб колишади (яъни Куръон уларнинг калбларидан хам кўтарилади). لا إله إلا الله сўзини унитиб юборишади. Кейин жохилият сўзлари ва шеърларига берилиб кетишади. Бу холат, одамларга сўз (азоб) келганда бўлади”.   (Ал-Куртубий накллари).

    كان عبد الرحمن بن أبي ليلى  إذا صلى الصبح قرأ المصحف حتى تطلع الشمس قال: وكان ثابت يفعله.                       سنن الدارمي     

 ÐÐ±Ð´ÑƒÑ€Ñ€Ð¾Ñ…ман бин Абу Лайло рахимахуллох бомдод намозини ўкиб бўлганларида, куёш чиккунга кадар Куръон ўкир эдилар. Айтардиларки: Собит разияллоху анху мана шунака килардилар.

 

عن بن عمر قال: قال رسول الله  صلى الله عليه وسلم: " إن هذه القلوب تصدأ كما يصدأ الحديد قيل فما جلاؤها يا رسول الله؟ قال:  " تلاوة القرآن".   (رواه القضاعي)

Ибни Умар айтадилар: Расулуллох صلى الله عليه و سلم бундай дедилар: “Шубхасиз бу калблар темир занглагандек, занглайди”. Ё Расулаллох, уни жилваланиб туриши нимада? дейилганда, “Куръон тиловатида”, деб жавоб бердилар.   

 

Аллох таоло барчаларимизни хидоятда саботли килсин!

 


mutaallimah

  • Alloh yagona!!!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 421
  • Xabarlar: 2122
  • Jins: Ayol
  • Ey nafs isyon qilishdan to'htab o'zingni hisob qil
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #20 : 27 May 2007, 13:13:12 »
Аламларга бурканган неъмат

Ундан ўзга илох бўлган Аллохга хамд бўлсин ва У барча нарсага кодирдир. Пайгамбаримизга саловат ва саломлар бўлсин.

Бу рисолани  ёзишимдан максад, Аллохга ва унинг росулига ва омма мусулмонларнинг йулига чакириш, насихатдир.

Баъзи дардманд инсонларнинг беморлик, касаликнинг фойдаларидан хабарсиз бўлганлари холида: «Ð­Ð¹ Роббим, менга рахминг келсачи?!» деб нола килишаётганларини эшитдим. Асарларда келадики, Аллох айтаркан: «Ð Ð°Ñ…матим туфайли ато этаётган нарсамдан, яна кандай рахм киламан?» Шунингдек, баъзи рак каби огир,  бедаво дардга чалинганларни умидсизликка тушиб колганлари, айримлари сабрлари заифлашиб, жазавалари ортиб, нолишлари зиёдалашиб кетаётгани ва Шайтон васваса килиб, ўтган камчиликлари, гунохларини ёдларига келтириб, уларни Аллохнинг рахматидан ноумид килаётгани, тушкунликка тушириб кўяётгани хакидаги кўнгилсиз холатларни эшитдим ва кўрдим. Лекин у «â€¦ÑžÐ·Ð°Ñ€Ð¾ шивир-шивирлари факат шайтон томонидан бўлиб, иймон келтирган зотлар (у сабабли) гамгин бўлишлари учундир» (Мужодала 10)  Аслида эса, токи бемор, тавхидда мустахкам туриб, хатто машаккат чексада, намозларда коим бўлар экан, унга хавф-хатар йўкдир. Энди, кимки жони гаргарага келмасдан олдин тавба килиб олар экан, Аллох унинг тавбасини албатта кабул килгусидир, хатто, катта гунохлар содир килиб кўйган бўлса-да. Ахлуссунна эътикодида, барча тавхидда вафот килган, яъни Аллохни якка билиб кетган инсонларни куфрда вафот этмаган деб умид килинади. Хадисда келадики: Пайгамбар дедилар: «Ð£Ð¼Ð¼Ð°Ñ‚имдан кимки, Аллохга ширк келтирмаган холда вафот этса жаннатга киради.» Абу Зарр разияллоху анху шунда сурадилар: «Ð—ино килган бўлса хамми, ўгрилик килган бўлса хамми?» Пайгамбар: «Ð¥Ð°, зино килган бўла хам, ўгрилик килган бўлса хам» деб жавоб бердилар. Бошка хадисда Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…дан факат яхши гумонда бўлган холингизда вафот килингиз» деб мархамат килдилар. Хадиси кудсийда Аллох таоло дейди: «ÐœÐµÐ½ бандамни гумонидаман, яъни бандам Мен хакимда кандай гумон килса шундайдирман.»  Мумин киши балолар канчалик шидатли бўлмасин сабр килиши лозим. Албатта кийинчиликдан сўнг, осонлик бордир ва дунё азоби охират азобидан  енгилрокдир. Анас разияллоху анху ривоят киладилар: «ÐŸÐ°Ð¹Ð³Ð°Ð¼Ð±Ð°Ñ€Ð¸Ð¼Ð¸Ð· ўлим тўшагида ётган бир йигитни зиёрат килдилар ва сўрадилар: «ÐŽÐ·Ð¸Ð½Ð³Ð½Ð¸ кандок хис этаяпсан?» Йигит: «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…нинг рахматидан умидворман ва гунохларимдан кўркаяпман, Ñ‘ Расулуллох!» деди. Шунда  Набий саллоллоху алайхи ва саллам : «ÐšÐ°Ð¹ÑÐ¸ банданинг калбида мана шу ўринда, шу икки нарса жам бўлар экан, Аллох унга умид килаётган нарсасини ато этиб, кўркаётган нарсасидан хотиржам килади»  деб мархамат килдилар.  Лекин сиз бу хадисни хужжат килиб, амалларга сусткаш бўлиб колманг. Ўлим тўсатдан келиб колиши мумкин. Умуман олганда, мумин Аллохнинг казосига рози бўлиб, сабр килиб яшар экан, агар хаёти давом этса ажру-савобларга эга бўлади, вафот этадиган бўлса, Аллохнинг рахматига эришади. Пайгамбар мархамат килиб: «ÑžÐ»Ð¸Ð¼-муминга тухфадир» деганлар. (Табароний ривояти, санади яхши).  Энди юкорида саналган нарсалардан тўгри фикрга келган бўлсангиз, инсонга касаллик етиши туфайли хам рух, хам баданга етадиган улкан фойдалар ва манфаатларни сизга баён килишга киришамиз. Лекин, тафсилотларга киришишдан олдин, мукаддима лозимдир.

Мукаддима
       ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ… таоло нимаики яратган бўлмасин, у яратган нарсасида мусибатланган  ёки мусибатдан саломат кишиларнинг хар бири учун неъмат бордир. Хатто кофирларнинг жаханнамда азобланиши хам неъматдир. Лекин бу бошка бандалар хакки учун азобланаётган бўлсалар. Бир кавмга етадиган мусибат бошка кавм учун кўп фойдалардир. Агар Аллох таоло азоб ва аламларни яратмаганда эди, неъмату-мархаматларга эришганлар, у неъматларни кадрини билмаган ва кўпгина ато этилмиш яхшиликларни кадрига етишмаган бўлишар эди. Бу ўринда, Аллох кўпгина карама-каршиликларни яратдики, улар сабабли неъматлар кадри англанади. Агар тун бўлмаганда кундузнинг кадри билинмас, агар касаллик бўлмаганда соглик-саломатликни кадри сезилмас, факирлик бўлмаганда бойликнинг нафи кўринмас, дўзах бўлмаганда жаннат кадри англанмас эди. Ахли жаннатнинг сурури, дўзах ахлининг аламлари хакида тафаккур килишган чогда зиёдалашиб кетади. Шунинг учун жаннат ахлига дўзах ахлининг азобланишларини кўрсатиб турилишини неъмат деб санаса хам бўлади.  Лекин, банда, даф килишга кодир бўлган балоларга сабр килиб ўтиришга эмас, балки, ўша балоларни кетказиш учун харакат килишга буюрилган. Хадисда келадики, «ÐšÑƒÑ‡Ð¸ етмайдиган нарсани кўтариб олиб, ўзини хорлаш муминга хос эмасдир»  Хал килиш ва аритиш имкони бўлмаган аламга килинган сабргина мактовга лойикдир. Шунингдек, неъматларнинг баъзилари кишига бало хам бўлиши мумкин. Киши хаёти давомида неъматлар ва балоларга рўбаро килинади. Канчалар балою мусибатлар борки, у инсонга неъмат сифатида етади. Баъзида банда учун факирлик ва касаллик неъмат бўлиши мумкин. Чунки у инсон агар соглом бўлса ва мол-дунёси ортса, ношукрлик килиши ва тугёнга кетиши мумкин. «ÐÐ³Ð°Ñ€ Аллох (барча) бандаларининг ризкларини кенг-мўл килса, албатта улар Ер юзида зулм-тажовузкорлик килган бўлар эдилар.» (Шуро 27)  , Баъзи инсонлар борки, иймон ва хусну хулкни истисно килганда, барча неъматлар улар учун балодир. Унинг акси эса, яъни мусибатлар уларга неъматдир. Айтайлик, маърифат ва камолот неъматдир. Гохида эса, унинг йўклиги инсонга фойда бўлади. Масалан, бир кишики, унга карши одамларнинг пинхона галамислиги, ёмонлиги бор. Агар унга парда кўтарилиб, у булардан вокиф бўлса, унинг гаму-кайгуси ортиб кетади. Канчалаб неъматлар бор, инсон уларга харис бўлиб, интилиб харакат килади, аслида эса у нарса унинг халокати бўлади. Ўзи аламлар ва касалликлар бўлсада, рухлар ва баданларга даво бўлган ва инсонга комиллик ато этадиган нарсалар кўп бу оламда. Албатта яратувчиси ва вужудга келтирувчиси бўлган Зот бандасига касаллик беради ва албатта шифо хам ато килур, балолантиради ва албатта офият насиб килур, ўлдиради ва албатта кайта хаёт берур.   ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ… таоло канчалаб ато этмиш улкан лаззатларини турли хил кўнгилсизлик, мусибатлар ичра яшириб кўйганки, улар лаззатларга эришиш йулида кўприк бўлгусидир.  Шунинг учун хам донолар айтишганки, «Ð½ÐµÑŠÐ¼Ð°Ñ‚га неъмат билан етилмайди, рохатга рохат билан ноил бўлинмайди». Аслида аламлар ва машаккатлар улкан неъматдир. Чунки улар фарогатлар сабабидир. Масалан, аёл агар хомиладор бўлиш, фарзанд тугишнинг аламига карайдиган бўлса, турмушга чикмайди, оила курмайди. Лекин аёл учун она бўлиш туйгусининг лаззати у аламлардан неча-неча марталаб улкандир. Кайтанга, аёл агар фарзанд кўрмаётган бўлса, она бўлиш илинжида табибларга катнашини кўймайди.
Фойдалар
       Ð­Ð½Ð´Ð¸ буларнинг барини тушуниб олган бўлсак, касалликларнинг фойдалари, хайрли томонлари хакида сўзимизни давом эттирамиз. Бу манфаатлар юздан ортик бўлиб, бу ўринда мухтасар баён киламиз:
1. Касалликнинг фойдаларидан: нафснинг ислох бўлиши ва ёмонликдан покланишидир.
«(Эй инсонлар), сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз кўлларингиз килган нарса-гунох сабабли (етур). Яна У кўп (гунохларнинг жазосини бермасдан) афв килиб юборур». (Шуро 30)    Бандага агар мусибат етса: «ÐšÐ°ÐµÑ€Ð´Ð°Ð½ келиб колди ўзи бу? Ким бу дардни мени бошимга солди?» демасин. Мусибат гунох туфайлигина етур ва бунда хушхабар ва огохлантириш бордир. Тўзукрок уйлаб кўрсак, дунё мусибатлари гунохларимиз учун тортаётган укубатларимиз холос. Бир хадисларида Пайгамбаримиз: «ÐœÑƒÐ¼Ð¸Ð½ кишига ахлида, молида, фарзандларида балою-офатлар устма-уст кела бошлайдики, шулар туфайли гунохлари кечирилганидан, Аллохга хеч кандай хатоси колмаган холда рубаро бўлади» дедилар. Агар бандада  ўйламаган, эсидан чикарган гунохлари бўлса, Аллох у сабабли гам-кайгу ёки касаллик билан балолайди. Бу яна шунга ишоратки, дунёнинг бир соат аччиклигини кўтариш алами охиратдаги абадий аламни кўтаришдан афзалрок. Салафларимиз айтишган экан: «ÐÐ³Ð°Ñ€ дунё мусибатлари бўлмаганда эди, киёматга хеч вакосиз (яъни хеч кандай савобларсиз) борган  бўлар эдик».

2. Касаллик фойдаларидан: охиратда, кишига етган касалликдан кўра бир неча баробар лаззат ва сурурни келтириши. Чунки дунё аччиклиги охират халоватидир, акси эса аксидир. Шунинг учун хам Пайгамбаримиз: «Ð”унё мумин учун зиндон, кофир учун жаннатдир» деб мархамат килганлар. Яна мархамат килиб: «ÐŽÐ»Ð¸Ð¼ муминга тухфадир» дедилар. (Ибн Аби Дунё ривояти, санади хасан). Агар бандага касаллик ёки мусибат етса ва у Аллохга хамд айтса, у умид килаётган савобни устига, унга жаннатда «Ñ…амд уйи» деб аталмиш бир уй бино килинади. Жобир розияллоху анху ривоят килиб айтадилар: Пайгамбаримиз дедилар: «ÐžÐ´Ð°Ð¼Ð»Ð°Ñ€ киёматда бало ахлига берилаётган савобни кўрганларида, дунёда терилари кайчилар билан киймаланган бўлишини орзу килиб коладилар»  (Термизий ривояти)

3. Касаллик манфаатларидан: Аллохнинг беморга якин бўлиши ва бу эса хос якинликдир.
Хадиси кудсийда Аллох таоло дейди: «Ð­Ð¹ Одам боласи! Фалончи бандам касал бўлди, кўргани бормадинг, агар борганингда  уни хузурида Мени топган  бўлардинг»
 (Абу Хурайрадан Муслим ривояти)

4. Касаллик фойдаларидан: У билан банданинг сабри билинади.
 ÐÐ¹Ñ‚ганларидек: «ÐÐ³Ð°Ñ€ имтихонлар бўлмаганда эди, сабрнинг фазли зохир бўлмаган бўлар эди». Инсон агар сабрга эришса, у кўп яхшиликларга эришибди. Агар йўкотса, у холда барча яхшиликларни йўкотибди. Аллох таоло банданинг сабрини ва иймонини имтихон килади, шунда ёки тилла хосил бўлади ёки чикинди. Анас разияллоху анху ривоят киладилар: Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам  дедилар: «ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та мукофотнинг  катталиги, балонинг катталиги биландир. Агар Аллох бир кавмни яхши кўрса, уларни балолантириб кўяди. Кимки рози бўлса,  унга хам  розилик, кимки газаб килса,  унга газаб насиб бўлгусидир».  Агар Аллох бир бандасини яхши кўриб колса,  унинг гамини зиёдалаштириб кўяди. Агар газаб килса, унинг дунёсини кенгайтириб кўяди, хусусан, банда динини зое килса. Банда мусибатларга иймон ва сабот ила сабр килса, у сабрлилар девонига ёзиб кўйилади. Агар ундан розилик хосил бўлса, уни рози бўлганлар девонига ёзиб кўйилади.  Бандадан  хамд ва шукр хосил бўлар экан, Аллох  такдир килган барча казолар унинг учун хайрли бўлиб колаверади. Сухайб разияллоху анху ривоят киладилар: «ÐŸÐ°Ð¹Ð³Ð°Ð¼Ð±Ð°Ñ€Ð¸Ð¼Ð¸Ð· саллоллоху алайхи ва саллам  дедилар: «ÐœÑƒÐ¼Ð¸Ð½Ð½Ð¸Ð½Ð³ барча ишлари хайрли эканига хайрон коламан. Агар унга хурсандлик етса шукр килади. Бу унинг учун хайрлидир. Агар мусибат етса сабр килади ва бу хам у учун хайрлидир. Бу факат мумингагина хос.  Аллохнинг  мусулмон учун белгилайдиган хар бир такдири хайрлидир.»   (Муслим ривояти)    Бошка бир хадисда Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «ÐœÑƒÐ¼Ð¸Ð½ хар бир иши учун ажрланади» дедилар (Ахмад ривояти). Мумин киши Аллохнинг такдири ила етган барча мусибатларга кўниши, рози бўлиши керак. Аллохим! Бизни ато килсанг шукр киладиган, гунох килса Сенга истигфор айтадиган, агар мусибат етса сабр киладиган бандаларингдан килгин.
5. Касаллик фойдаларидан ва Аллохнинг бандасига тукис ато этмиш неъматларидан: Аллох бандасига зарар ва каттикликларининг нозил этиши сабабидан, Ўз  даргохига илтижо килишга, панохига кочишга, тавхидига суянишга ва калбини динини холис килган холида Роббисига дуо  килишга  ундайди.

Балолар юбориб, дуога ундайдиган, неъматлар ато килиб, шукрга чакирадиган зот кандай хам Пок! Тобеинлардан Вахб ибни Мунаббих айтган эканлар: «Ð‘алолар, аслида дуоларни юзага чикариш учун тушади» Аллох таоло шундай дейди: «ÐšÐ°Ñ‡Ð¾Ð½ÐºÐ¸ Биз инсонга (неъмат-давлат) инъом килсак, у (Бизга шукр килишдан) юз ўгирар ва ўз томонига кетар (яъни, Бизни унутар). Качон унга ёмонлик (камбагаллик-кулфат) етиб колса эса у узундан-узок дуо-илтижо эгасидир». (Фуссилат 51)   ÐœÑƒÑÐ¸Ð±Ð°Ñ‚ етиши сабабидан  бандада таваккул, тазарру, ихлос билан дуо килиш каби иймони ва ишончини зиёда киладиган ишлар хосил бўлади.  Яна касалликнинг кетишидан хам кўра фойдаси улканрок бўлган, инобат-Аллохга кайтиш, иймон халовати ва уни тотиш лаззати каби холатлар хам, шу мусибат туфайли юзага келади.   ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…гагина динни холис килган холида ибодат киладиган тавхид ахли уларга етаётган мусибатларга сабр килишади, дарров сехргар ёки фолбинга югуриб колишмайди, ширк ахлига ўхшаб кабристонларга бориб олиб, азиз авлиёларнинг кабрларидан мадад сўрамайдилар. Балки касаллик ёки мухтожлик етса, ёлгиз Аллохдан ёрдам сўрайдилар, агар панох тилашса, ёлгиз Аллохдангина панох тилайдилар. Бу каби якка Аллохдангина мадад кутиш намунаси Айюб алайхиссаломнинг хаётларида яккол кўринади: «ÐÐ¹ÑŽÐ±Ð½Ð¸Ð½Ð³ Парвардигорига нидо килиб: «(Парвардигорим), мени бало ушлади. Ўзинг рахм-шафкат килгувчиларнинг Рахмлирогидирсан», деб илтижо килган пайтини (эсланг)!»  (Анбиё 83)   ÐÐ¹ÑŽÐ± пайгамбарнинг балою-мусибатларини ўйлаб кўринг, бор мол-мулклари, фарзандларидан ажралдилар, ўзлари огир дардга йўликдилар. Бу аламларнинг улканлигига карамай, у зот эртаю-кеч Аллохга хамд айтар, эртаю-кеч Аллохдан бу имтихонлар учун рози бўлар эдилар.  Чунки, у киши барча ишлар Аллохнинг кўлида эканини билар, дарду аламлари хакида хеч кимга шикоят килмас эдилар. Нихоят Роббиларига сидк ила нидо килдилар: «Ð­Ð¹ Роббим мени бало ушлади, ўзинг рахм килувчиларнинг Рахмлирогисан». Шунда   ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ… таоло балони кўтарди ва у зотни мактаб, шундай деди: «Ð”архакикат, Биз (Айюбни) сабр килгувчи холда топдик. У накадар яхши бандадир. !
 Ð¥Ð°ÐºÐ¸ÐºÐ°Ñ‚ан, у (Аллох рози бўладиган йўлга) кайтгувчидир.   (Сод 44)

Мутаржим Бобур Ахмад

mutaallimah

  • Alloh yagona!!!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 421
  • Xabarlar: 2122
  • Jins: Ayol
  • Ey nafs isyon qilishdan to'htab o'zingni hisob qil
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #21 : 27 May 2007, 13:15:08 »


     «Ð¡ÐµÐ½ севганинг билан бўласан…»


--------------------------------------------------------------------------------

 ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…га хамд бўлсин ва Мухаммад мустафога  салавоту салом бўлсин.

Аллохим биз Сендан Сени севмокни, Сени севганларни севмокни ва Сени мухаббатингга якинлаштирадиган амалларни биз учун севимли килмогингни сўраймиз!

Бухорий ва Муслим ўз сахихларида келтирган хадисларида Анас ибн  Молик разияллоху анху шундай ривоят киладилар: «ÐŸÐ°Ð¹Ð³Ð°Ð¼Ð±Ð°Ñ€Ð¸Ð¼Ð¸Ð· билан бирга масжиддан чикиб келаётганимизда эшик олдида бир кишини учратдик. У:

- Ё Расулуллох киёмат качон? - деб  айтди. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам сўрадилар:
- Сен унга нима хозирладинг? Шунда у киши бошини куйи солди, ва:
- Мен у Кунга хозирлаган намоз, рўза ва садакаларим унчалик кўп эмас. Лекин мен Аллох ва расулини яхши кўраман – деди. Пайгамбаримиз:
 -  Албатта сен севганларинг билан бирга бўласан- дедилар». 

Анас разияллоху анху айтадиларки: «Ð˜ÑÐ»Ð¾Ð¼Ð½Ð¸ кабул  килишдан сўнг бизни энг кувонтирган нарса Расулуллохнинг айтган ушбу сўзлари эди: «ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та сен севганинг билан бирга бўласан».

Имом Муслим ўз сахихларида Анас  розияллоху анхуни яна ушбу сўзларини келтирадилар: «ÐœÐµÐ½ Аллох ва расулини, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман. Гарчи амалларим уларникидек бўлмасада, улар билан бирга бўлишни орзу киламан».

Имом ибнул Коййим - рохимахуллох - мухаббат хакида шундай дейдилар: «Ð£ шундай манзилатки, мусобакалашувчилар унга эришиш йўлида мусобакалашадилар, амал килувчилар унга кайтадилар, эзгу ишларга шошиб-ўзувчилар у сари енг шимариб махкам бўладилар, мухаббат килувчилар у манзилатда ўзларини содикликларини намоён киладилар ва обидлар унинг ёкимли шаббодаси ила бахраманд бўладилар.

У калблар куввати, рухлар озукасидир.

У кўз кувончи бўлиб, у шундай хаётки, ундан бебахра одам ўликлар жумласидандир.

У нурдирки, уни йукотган одам зулуматлар тўфонлари ичра колиб кетибди.

У шифодирки, ким ундан ажралиб колса, унинг калбини жамики касалликлар эгаллаб олади.

У шундай тотли лаззатки, ким уни согинмас, кўмсамас экан, унинг хаёти гаму-аламлар ичра ўтгусидир. Аллохга касамки, мухаббат ахли дунё ва охиратда шарафлидирлар. Улар учун энди Суюклилари тарафидан ундан-да улканрок насиба бордир».

Энди, кимки Аллохни яхши кўрувчи инсондан Аллох уни яхши кўрувчи инсон даражасига кўтарилмок истаса, унга ушбу Аллома ибнул Коййим рохимахуллох ўзларининг «ÐœÐ°Ð´Ð¾Ñ€Ð¸Ð¶ÑƒÑ са-а-ликийн» китобларида келтирган воситаларни кискача шархи ила такдим этамиз:

1. Куръони каримни тадаббур ила тиловат килиш, унда ирода этилаётган нарсаларни  фахмлашга харакат килиш, худди, кул хўжайинининг муродини англаш учун у томонидан берилган китобни ёдлаб маъноларни тушунишга харакат килгани каби.

Ха, кимки Аллох таоло унга сўйлашини яхши кўрса-хохласа, у холда, Унинг китобини тилоават килсин. Хасан ибн Али айтган эканлар: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ аввалгилар Куръонни Аллохдан келган мактуб деб билар, тунлари уни ўкиб чикиб, кундузлари уни хаётга татбик этардилар».

Ибнул Жавзий рохимахуллох айтадилар: «ÐšÑƒÑ€ÑŠÐ¾Ð½Ð¸ азиймни тиловат килувчи киши, Аллох таоло Ўз каломининг маъноларини инсонларнинг онгу-тушунчаларига етказиш, англатиш билан канчалик улкан лутф кўрсатганига эътибор килиши лозим. Шу билан бирга ўкиётган ушбу каломлари башарнинг сўзи эмаслигига диккат килиши, калбида мутакаллим-гапирувчи Зотнинг азамати, улуглигини хис этиши ва Унинг сўзларини тадаббур килиши керак».
 Ð˜Ð¼Ð¾Ð¼ Нававий айтган эканлар: «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…нинг китобини ўкувчи кори энг аввало, калбида Аллох таоло билан роз айтишаётганини, Унга муножот килаётганини хис этиши, тасаввурига келтириши лозим. Пайгамбар асхобларидан бўлган бир киши Рахмоннинг сифати бўлган «Ð˜Ñ…лос» сурасини намозда  такрор ва такрор тиловат килар эди. Ундан бунинг сабабини сўралганда, у: «Ð§ÑƒÐ½ÐºÐ¸ унда Рахмоннинг сифати бордир. Шунинг учун уни ўкишни яхши кўраман» деб жавоб берди. Бу хакда   ÐŸÐ°Ð¹Ð³Ð°Ð¼Ð±Ð°Ñ€Ð¸Ð¼Ð¸Ð·Ð³Ð° хабар берганларида: «Ð£Ð½Ð³Ð° етказиб кўйинглар, Аллох уни яхши кўради» деган эканлар.

Шу нарсани яхши англашимиз керакки, Куръон тиловат килишдан асосий максад тадаббурдир. Яъни маъноларини тушунишга харакат килмокликдир. Агар тадаббур хосил бўлмаса, Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам килганлари каби оятларни такрор-такрор кироат килмок лозимдир, токи, тадаббур хосил бўлсин. Абу Зар розияллоху анху ривоят киладиларки, бир куни кечаси Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам ушбу

 (إِنْ تُعَذِّبْهُمْ فَإِنَّهُمْ عِبَادُكَ وَإِنْ تَغْفِرْ لَهُمْ فَإِنَّكَ أَنْتَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ) (المائدة:118)

 «ÐÐ³Ð°Ñ€ уларни азобласанг, улар Сенинг (ожиз) бандаларинг. Агар уларни магфират килсанг, албатта Сен Ўзинг кудрат, хикмат Эгасидирсан» (Моида-118) оятини кайта-кайта ўкиб, туни билан намозда коим бўлган эдилар. Тамийм ад-Дорий розияллоху анху бир куни туни билан ушбу

(أَمْ حَسِبَ الَّذِينَ اجْتَرَحُوا السَّيِّئَاتِ أَنْ نَجْعَلَهُمْ كَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَوَاءً مَحْيَاهُمْ وَمَمَاتُهُمْ سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ) (الجاثـية:21)

 «Ð‘алки ёмонлик-гунохлар касб этган кимсалар Биз уларни хам иймон келтирган ва яхши амаллар килган зотлар каби килишимизни ва хаётлари хам, мамотлари хам (яъни дунёлари хам Охиратлари хам муъминлар билан) баробар бўлишини ўйлагандирлар?! Накадар ёмон (нотўгри) хукм килурлар-а?!» (Жосия-21) оятини намозда такрор-такрор тиловат килар, тинмай йиглар эдилар. Шу алфозда тонг оттирдилар.

2. Фарзларни адо этишдан сўнг Аллохга нафл ибодатлар килиш ила такарруб-якинлик килиш. Албатта у инсонни мухаббатдан сўнг махбублик-яъни Аллох тарафидан севимли бўлиш даражасига элтади.

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам ушбу хадиси кудсийни ривоят киладилар: Аллох таоло дейди: «ÐœÐµÐ½Ð³Ð° содик бўлган бандамга кимки адоват килса, унга уруш эълон килгумдир. Унга фарз этган амалларимни адо этгач, яна Мени мухаббатимга эришиш учун нафл ибодатларда хам коим бўлишлик ила Менга якинлашаётган бандам мен учун жуда суюклидир. Агар Мен уни яхши кўриб колсам, Мен уни эшитадиган кулоги, кўрадиган кўзи, ушлайдиган кўли ва юрадиган оёги бўлгумдир. Мендан нимани сўраса ато этгум ва Мен билан нимадан панох сўраса панохимга олгумдир». (Бухорий ривояти)

Ушбу хадис нажот топгувчиларнинг икки тоифасини баён килади:

1.Аллох буюрган фарзларини адо килиш ва У зот  белгилаган худудларини риоя килиш ила Аллохни яхши кўрувчилар тоифаси.

2.Буюрилган фарзларни адо этиш билан бирга нафл ибодатлар ила Аллохга якинлашган ва натижада Аллох тарафидан суюкли бўлганлар тоифаси. Бу эса Ибнул Коййим баён этган «Ð‘у, яхши кўришликнинг авлорок бўлган даражасига кўтарувчи манзилатдир».

Ибни Ражаб Ханбалий айтадилар: «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…нинг мукарраб авлиёлари икки тоифадирлар. Биринчи тоифани баёни юкорида ўтди. Иккинчи тоифа эса дейдиларки, фарзларни бажаришдан сўнгра нафл-ихтиёрий ибодатларда давомий бўлган инсонлардир. Улар собикийнул-мукоррибийн (эзгу амаллар килишда ўзувчи ва Аллохга якин бўлганлар) даража ахлидирлар. Чунки улар зиммаларидаги вожиботларни ўташлик билан бирга ихтиёрий ибодатларда хам фаол  харакат килишди ва карохиятли-ёмон кўрилган амаллардан тийилишда, такво килишда бардавомлик билан Аллохга якин бўлдилар. Бу нарсалар хадиси кудсийда Аллох таоло: «Ð‘андам Менга нафл ибодатлар ила якинлашар экан, Мен уни яхши кўриб коламан» деб мархамат килганидек, бандага Аллохнинг мухаббатини насиб этади. Кимники Аллох яхши кўрар экан, уни Ўз мухаббати, тоати ва мархамати ила ризклантириб кўяди. Аллохга якин килувчи нафл ибодатлар турличадир. Улар намоз, закот, рўза, хаж ва умра каби фарз бўлган амалларни ихтиёрий тарзда зиёда килишдир.

3. Барча холатларда хам тил, амал ва хол билан Аллох зикрида давомий бўлиш. Банданинг Аллох мухаббатидан насибаси унинг зикрдаги насибаси микдорига караб бўлур.

Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дейдилар: «ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та Аллох таоло айтади: «ÐšÐ°Ñ‡Ð¾Ð½ бандам Мени зикр этиб, лабини кимирлатар экан, Мен у билан биргаман». Куръони каримда эса: «ÐœÐµÐ½Ð¸ ёд килинглар, Мен хам сизларни эслайман-ёд киламан» дейди.

Бир куни Пайгамбаримиз: «ÐœÑƒÑ„арридунлар ўзиб кетишди» дедилар. Сахобалар: «ÐšÐ¸Ð¼ у муфарридунлар Ñ‘ Расулуллох?» деб сўрашди. Пайгамбаримиз: ........  (Давоми►►► )
 

Носируддин Ахмад
 

mutaallimah

  • Alloh yagona!!!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 224
  • -oldi: 421
  • Xabarlar: 2122
  • Jins: Ayol
  • Ey nafs isyon qilishdan to'htab o'zingni hisob qil
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #22 : 27 May 2007, 13:15:36 »
«Ð¡ÐµÐ½ севганинг билан бўласан…» (Давоми | ◄◄Бошига кайтиш)

Бир куни Пайгамбаримиз: «ÐœÑƒÑ„арридунлар ўзиб кетишди» дедилар. Сахобалар: «ÐšÐ¸Ð¼ у муфарридунлар Ñ‘ Расулуллох?» деб сўрашди. Пайгамбаримиз: «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…ни кўп зикр этувчи эркак ва аёллар» деб мархамат килдилар. (Муслим ривояти)

Шу билан бирга Пайгамбаримиз Аллохни зикр килмайдиган инсонларнинг бахтсизлиги хакида шундай дейдилар: «ÐšÐ°Ð¹ÑÐ¸ бир кавм бир жойда жамланиб ўтиришса-ÑŽ, лекин Аллохнинг зикр килмасдан туришадиган бўлса, худди ўлган эшакнинг сасиган жасади тепасидан тургандек бўлишибди ва киёмат куни бу ўтиришлари уларга хасрат бўлгусидир»
 Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾Ñ… саллоллоху алайхи ва салламнинг олдиларига бир киши келди ва: «Ð­Ð¹ Аллохнинг Расули: Ислом шариат-конун коидалари менга кўпайиб кетди. Сиз менга бир нарсани ўргатинг, мен унга каттик амал килай» деди. Расулуллох айтдилар: «Ð¢Ð¸Ð»Ð¸Ð½Ð³ хеч качон Аллох зикридан тўхтамасин». (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари) 
Сахобий розияллоху анхумлар ўз хаётлари давомида ушбу гоят кимматли васиятни теран англаган ва унинг амалига каттик харакат килган зотлар эдилар. Сахобийлардан бирлари айтган эканлар: «Ð¢Ð¸Ð»Ð¸Ð½Ð³Ð½Ð¸ Аллох зикри ила доимо машгул килар экансан, жаннатга кулган холингда кираcан».

4.  Нафс-хаво голиб келсада ўзи суйган нарсаларидан кўра Севиклиси  яхши кўрган нарсаларни ортик кўриш-устун кўйиш. Гарчи кўтарилиш машаккатли кечсада, Севикли зот сари юксалиш.

Ушбу иборани шархлаб  Ибнул Коййим шундай дейдилар: «Ð‘ошкаларнинг розилигидан Аллохнинг розилигини устун кўйиш, ихтиёр килиш ва танлаш. Бунда, банда Аллох рози бўладиган ишнигина хохлайди ва килади, гарчи буни халклар ёктирмасин ва ундан газаб килсинлар. Бу пайгамбар алайхиссаломларга хос бўлган ийсор-афзални ихтиёр килиш  даражасидир. Ундан хам юкорироги Улул-азм пайгамбарларга хос. Ундан хам юкориси эса пайгамбаримиз Мухаммад алайхиссаломга хосдир».

Буларнинг бари уч ишни амалга ошириш билангина хосил бўлади.

а). Нафс хохишларини бўйсундириш, унинг устидан эгалик килиш.

б).  Нафс-хаво хохишларига мухолиф-карши бўлиш.

в). Шайтон ва унинг дўстларига карши курашиш.
Шайхулислом Ибн Тайимия айтган эканлар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ киши Аллохдан кўркиши ва нафс хохишларидан тийилиши керак бўлади. Инсон нафс-хаво ва шахват туфайли жазоланмайди. Балки у шахватларга  эргашгани ва уларнинг васвасасига учиб иш килгани учун жазога мубтало бўлади. Шунинг учун бу хохишлардан тийилиш ибодат ва солих амал хисобланади».

5. Калбни Аллохнинг исм ва сифатлари, уларнинг маърифати ва улар хакида мушохадага юзлантириш. Ушбу маърифат богларида тафаккур ила сайр килиш. Кимки Аллохни исм, сифатлари ва феъллари  билан танир экан, шубхасиз уни яхши кўриб колади.

Ибнул Коййим рохимахуллох айтадилар: «ÐžÐ»Ð¸Ð¼ Аллохга элтувчи йўл устида бўлмас ва Аллохни танимас экан уни маърифат сохиби   Ð´ÐµÐ± тавсифланмайди. Ориф шундай кишики, Аллохни исм-сифатлари ва феъллари ила танигандан кейин Аллохга килаётган ибодатида содик бўлган, максади ва ниятини холис У зот учун килган кишидир».     

Кимки мана шу исм-сифатларни инкор этар экан, у ислом ва иймон асосларини бузибди ва эхсон дарахтига талафот етказибди.

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам: «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…нинг тўксон тўккиз исми бор. Кимки уларни ёд килса жаннатга киради» деб мархамат килганлар. ("Ёд килиш"  дан мурод бу исмларни маъноларини билиб,  унинг такозосига биноан амал килиш. Масалан: Аллохнинг "Басийр" - "Кўрувчи" исмининг том маъноси Унинг кўриши ўзига хос бўлиб бандаларнинг кўришига киёс килинмайди, унинг кўриши олдида бирор нарса тўсик бўла олмайди, на  зулмат, на девор ва на бошкаси. У хар бир харакатни кўриб туради, унинг бир харакатни кўриши бошкасини кўришдан машгул килиб кўймайди, у бир вактнинг ўзида барча махлукотларининг харакатларини кузатиб туради. Банда ўз парвардигорининг кўриши шу каби  чексиз эканини билгач, унга ёкмайдиган ва у рози бўлмайдиган хар кандай амални килишдан хижолат килади ва ундан тийилади. Аллохнинг исм-сифатларини билишнинг энг буюк самараларидан бири мана шудир. Бошка исм-сифатларнинг маъносини билиш хам шу кабидир. Тахририятдан).

Банда эхсон, инъом, яхшилик ва лутф ичра буркангандир. Бу неъматни англаш инсон шууридан юкори ва хиссидан кўра баландрокдир. Дархакикат, Аллохдан кўра мунъим (неъмат ато этувчи) ва мухсин(эхсон килувчи) йукдир. Бунга соглом акл хам, накл килинган ишончли хабарлар хам далолат килади. Акл эгалари - басийрат сохиблари наздида хакикатан, Аллохдан ўзга махбуб йўкдир. У зотдан бошкаси буткул мухаббатга, яхши кўришга мустахик-лойик эмасдир. Инсонни табиати шулки, унга яхшилик килганни, лутф-мархамат кўрсатганни яхши кўради. Унга бу мархамат учун керак бўлса ёрдам беради, душманлардан химоя килади. Ва унинг жамики эхтиёжларига   ÐºÑžÐ¼Ð°Ðº беришга харакат килади. Агар инсон хакикий маърифатни англаб етса, шуни тушуниб етадики, унга мухсин Зот- Аллох субханаху ва таологинадир ва Унинг ато этмиш анвойи эхсонларини адоги йўкдир. Аллох таоло мархамат килади: «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…нинг неъматларини хар канча санасангиз хам адогига етолмайсиз». (Иброхим: 34).

Саййид Кутб рохимахуллох айтган эканлар: «ÐšÐ°Ð»Ð± бу шундай нарсаки - унинг хосиятидан инсон инсон бўлиб етишган. У бу улкан мулк-салтанатдаги кўтаришдан еру осмонлар, тоглар ожиз бўлган иймон  омонатини ихтиёр этган ва Аллох таолонинг тўгри йўли ва хидоят устида ихтиёрий истикоматни танлаган идрок, фарклаш ва маърифат кувватидир. Хеч ким ушбу кувватнинг мохиятини, жисмнинг ичкариси ёки ташкарисида бўлган марказини  билмайди. Бу Аллох таолонинг инсонга жо этган сиридир ва буни Ундан ўзга хеч ким билмас».   

6. Бутун калби билан Аллох таоло хузурида ўзини хокисор тутиш, бўйинсуниш.

Аллох таоло мархамат килади: «Ð£ Кунда овозлар хам Рахмонга таъзим килур, бас, факат пичирлашнигина эшитурсиз» (Тоха: 108).

Салафларимизда хушуъ, хокисорлик жуда ажиб кўринишларда бўлган. Бу холатлар уларнинг калблари мусаффо ва пок бўлганига далолат килади. Абдуллох ибн Зубайр намозга турган чогларида, хушуъга берилганларидан устун каби харакатсиз котиб колар эдилар. Саждада узок колганларидан, у зотни ёгоч ёки девор деб гумон килган кушлар елкаларига келиб кўнишарди.

Али ибн Хусайн намозга тахорат олганларида ранглари окара бошларди. «Ð¢Ð°Ñ…орат вактида сизни ташвишлантирган нарса нимадир?»-деб сўраганларида:

- «Ð¥Ð¾Ð·Ð¸Ñ€ мен кимни хузурида туришимни биласизларми ўзи?» деб жавоб берган эканлар.

7. Унга муножот килиш, Унинг каломини тиловат килиш учун Илохий нузул вактида, тунлари У Зот ила хилватда колиш. Самимий калб билан убудийят-кулчилик  одоби ила У зотнинг хузурида коим бўлиш. Сўнгра буларни барчасини истигфор ва тавба ила хотималаш.

Аллох таоло мархамат килади: «Ð£Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ ёнбошлари ўрин-кўрпаларидан узок бўлур ва Роббиларига кўркув ва умид ила илтижо-дуо килурлар. Ва биз уларга ризк килиб берган нарсаларимиздан инфок-эхсон килурлар» (Сажда: 16).

Шак-шубхасиз тун сохиблари мухаббат ахлидандирлар. Балки мухаббат ахлининг шарафлиси, обрўлисидирлар. Чунки, узун тунларда У Зот хузурида ибодат билан коим бўлишлари уларда юкорида зикри ўтган барча мухаббат сабабларини ўзида мужассам килади. Само амини Жаброил алайхис-салом Ер амини Мухаммад саллоллоху алайхи ва саллам хузурларига тушиб, айтардилар: «Ð‘илингки, мўминнинг шарафи тунги киёми-лайли ва инсонлардан бехожатлигидадир. (яъни уларнинг кўлидаги нарсаларга мухтож бўлмаслигидадир).

Хасан Басрий айтган эдилар: «Ð˜Ð±Ð¾Ð´Ð°Ñ‚лар ичида тунги намоздан кўра кучлирок ибодатни топмадим. У киши: «ÐÐ¸Ð¼Ð° сабабли тахажжудда коим бўлувчилар инсонлар ичида чиройли юзлиликлари билан ажралиб турадилар?»- деб сўралганида, шундай жавоб берган эканлар: «Ð§ÑƒÐ½ÐºÐ¸ улар Рахмон билан холи колиб, ибодатда бўлишди ва У зот уларни нури ила кийинтириб, буркади».

8. Содик мухиблар-севувчилар билан бирга бўлиш. Уларнинг покиза каломларининг хушхўр меваларидан бахраманд бўлиш.

Расулуллох, саллолоху алайхи ва саллам, мархамат киладилар: «ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ… таоло хадиси кудсийда шундай дейди: «ÐœÐµÐ½ учун бир-бирларини яхши кўрганларга Менинг мухаббатим вожиб бўлур. Мен учун бир-бирлари билан сухбат куриб ўтирганларга Менинг мухаббатим вожиб бўлур. Мен учун бир-бирларини зиёрат этганларга Менинг мухаббатим вожиб бўлур»

Мўминнинг Аллох учун бир биродарини яхши кўриши содик иймони ва хусну хулкининг самарасидир. У шундай бир мустахкам тўсикки, у сабабли Аллох банданинг калбини хифз этади ва токи иймон заифлашмасин ва хак йўлдан тойилмасин учун у билан калбни кувватлантиради.

9. Калб ва Аллох ўртасини бузадиган, ўзгартирадиган барча сабаблардан четланиш.

Агар калб фосид бўладиган бўлса, киши ундан дунёвий ишларини ислох киладиган хеч бир фойда топмайди ва ухровий ишларига манфаатли бўлган бирон-бир наф кўрмайди.
Аллох таоло мархамат килади: «Ð£ Кунда на мол фойда берур ва на бола-чака. Факат Аллох хузурига тоза калб билан келгангина нажот топур». (Шуаро:88,89).

Тавфик Аллохдандир.

Носируддин Ахмад


Abdulholiq

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 46
  • Jins: Erkak
  • Allohdan tugamaydigan ilm so'rayman.
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #23 : 06 Avgust 2007, 02:07:18 »
Man ohirgi Juma namozini Qo'qon shahridagi katta masjidlardan birida o'qiganimda bir muhim bo'lgan masalani eshitdim.

         Namoz vaqtida rukuga ketishdan avval ba'zilar shimni ikki qo'llab tizza qismining yuqorirog'idan biroz tortadi va bu ruku,sajda mobaynida shimning tortilib tor bo'lib qolishini oldini oladi(engillik beradi).Bu amal namozni buzishi mumkin ekan,ya'ni,ulamolar namozda ikki qo'llab amalga oshirilgan ish namozning buzilishiga sabab bo'lishini aytishgan.
          Ahir man bu amalni deyarli har namozimda amalga oshirganman-ku(hatolarimizni Alloh o'zi kechirsin)!
Olov o'tinni eb bitirgani kabi hasad ham go'zal amallarni eb bitiradi.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #24 : 22 Sentyabr 2007, 08:07:48 »
Assalomu alaykum wa rahmatulloh!
Muhim bir yangilikni sizlarga ma'lum qiloqchiman.

Toshkent shahrida tarovih - Qur'on hatmlari quyidagi kunlarda itmomiga yetarkan:
Hastimom (Hazrati Imom) masjidida - chorshanba kuni;
Ko'kcha (Shayx Zayniddin) masjidida - payshanba kuni;
Chorsu (Ho'ja Ahror Valiy) masjidida - juma kuni.

Inshaalloh xatmi Qur'onning so'nggida duolar qilinadi, birgalikda bo'lish nasib etsin!
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

mis_shoira

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 18
  • Xabarlar: 22
  • Jins: Ayol
Ассалому Алайкум.
Муборак булган кунларни барча мусилмонлар кадирлашади, интик булиб кутишади. Жума куни барча кунлардан фазилатлирок булган онлари сониялари мавжудлигини барчамиз жуда хам яхши биламиз.
Жума Намози, Пайгамбаримиз Мухаммад Салоллоху Алайхи Васалламга саловатлар айтиш. Жума Намозига чикиш у ердаги барча керакли булган даватларни тинглаш шу каторда Жума кунининг энг фазилатли жойи хамма Аллохнинг фаришталарни бир жойга йегилишлари ва Жума Намозига кираётган инсонларни кузатишлари. Барчангизни Аллох уз панохида асрасин. Хеч качон уз якинларингизга озор берманг, ёлгон гапирманг дилларини огритманг. Намозларингизни вактида укинг. , Пайгамбаримиз Мухаммад Салоллоху Алайхи Васалламга саловатлар айтинг кушикларни тинглаб хиргойи килгандан кура , Пайгамбаримиз Мухаммад Салоллоху Алайхи Васалламга саловатлар айтиш минг маротаба афзалдир узингиз учун.
«Ð­Ð½Ð³ гузал исмлар Аллохникидир. Аллохга шу исмлар билан дуо килинг».
«ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ…дан бошка ибодатга сазовор илох йук. Гузал исмлар уникидир».
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам айтадилар:
«ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ… таолонинг 99 исмлари бордир. Уни ёд олганлар Жаннатга киради. Аллох бирдир (токдир) Токни севади».
«ÐÐ»Ð»Ð¾Ñ… таолонинг 99 исмлари бордир. Ким уларни укиса Жаннатга киради».
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам шундай дуо килганлар: «Ð­Ð¹ Раббим! Ожиз ва ожизликдан, куркокликдан, хасислик ва кабр азобидан панох сурайман» («Ð¢Ð°Ð¶Ñ€Ð¸Ð´Ð¸ Сарих», 4/503).
Аллохим, кабр азобидан, Дажжол фитнасидан, хаёт-мамот фитнасидан, гунох килиш ва карзга ботишдан Узингдан панох сурайман! (Бухорий ривояти)
«Ð­Ñ€Ñ‚алаб ва кечкурун масжидга борган кишининг хар бориб-келишида Аллох жаннатни тайёрлайди» («Ð Ð¸Ñ‘зус-солихин», 2/379).
«ÐšÐ¸Ð¼ Аллох таолани уйининг хайр ва баракотини орттиришини истаса, овкатдан олдин ва кегин кулини ювсин» («ÐšÑƒÑ‚уби ситта», 17/426).
Жума аёмингиз яна бир бора муборак булсин.

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #26 : 24 Yanvar 2008, 20:37:51 »
Аллоҳ йўлида дўстлашиш одоб ва ҳуқуқлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамду санолар, пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръон Каримда дейди: «ÐœÑžÐ¼Ð¸Ð½Ð»Ð°Ñ€ ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир.» (Ҳужурот: 10) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ мусулмоннинг биродаридир...» деганлар. Бу Исломий биродарликнинг ўзига хос одоб ва ҳуқуқлари бўлиб, уларга амал қилинсагина Аллоҳ ва расули ирода қилган биродарлик рўёбга чиқади. Шунга биноан биз қуйида ана шу одоб ва ҳуқуқларни баҳоли қудрат баён қилишга ҳаракат қиламиз.

1. Яхши ният:

Сўзда бўлсин, амалда бўлсин, ҳар бир нарсада яхши ният қилиш лозим. Зотан, амаллар ниятларга қараб эътибор қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «ÐÐ¼Ð°Ð»Ð»Ð°Ñ€ фақат ниятлар билан (эътиборлидир) ва ҳар бир кишига фақат ният қилган нарсасигина (бўлади)» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шундай экан, киши дини ва дунёсида ўзига суянч ҳамда Аллоҳнинг тоат-ибодатида унга ёрдамчи бўладиган бир солиҳ инсон билан дўст ва биродар тутинишга ният қилиши лозим. Мана шу ниятларига қараб Аллоҳ таоло ҳар икки дўстни яхшиликка муваффақ қилиб, уларнинг дўстлик ва биродарлигини асрайди.

2 . Солиҳ мўмин киши билан дўст ва биродар бўлиш.

Аллоҳ таоло айтади:

«ÐœÑžÐ¼Ð¸Ð½Ð»Ð°Ñ€ ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот: 10).

«Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€ Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз» (Оли Имрон: 103).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ð¤Ð°қат мўмин билан дўстлашгин...» (Абу Довуд, Термизий ривоятлари).

Мўмин бўлмаган кишилар билан дўстлашиш эса Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш жумласидан бўлмай, аксинча, иймоннинг ушбу тармоғида хатарли иллат борлигига далилдир. Иймонсиз кимса билан дўстлашиш кишига дунёю охиратда фақат зиён келтиради. Дунёдаги зиёни шуки, кофир ёки фожир кимсадан хотиржам бўлинмайди, ҳар қанча дўстлик изҳор қилмасин унга ишониб бўлмайди, бир кун келиб Ислом аҳлига бўлган адовати, ўз дини аҳлига бўлган муҳаббати ва фожир табиати албатта ғолиб келади, мўмин биродарига хиёнат қилади, унга Аллоҳнинг тоатида ёрдам бериши уёқда турсин, аксинча маъсиятга бошлайди. Охиратда эса унга ашаддий душманга айланади. Аллоҳ таоло айтади: «Ð£ Кунда дўстлар бир-бирларига душмандир, магар (Аллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар)» (Зухруф: 67).

3. Аллоҳ учун яхши кўриш.

Яъни, дўст ва биродарга бўлган муҳаббат Аллоҳ учун бўлиши, қариндошлик ёки тижорат каби дунёвий манфаатлар учун бўлмаслиги лозим. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «ÐšÐ¸Ð¼Ð´Ð° учта нарса бўлса, у иймоннинг ҳаловатини топади: ... бир кишини яхши кўрса фақат Аллоҳ учун яхши кўриши...» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Мана шу ҳақиқий муҳаббат, иймоннинг энг мустаҳкам халқаларидан ва энг улуғ тармоқларидандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ йўлида дўстлашиш ва Аллоҳ йўлида душманлик қилиш, Аллоҳ учун яхши кўриб, Аллоҳ учун ёмон кўриш иймоннинг энг мустаҳкам халқаларидан» (Аҳмад ва Ибн Аби Шайба ривоятлари).

Дунёвий мақсад йўлидаги муҳаббат эса ўша мақсад амалга ошиши билан барҳам топади. Бундай муҳаббат вақтинчалик ва беқарор муҳаббат бўлиб, унда на давомийлик, на яхшилик бўлади. Кўпинча у арзимас сабаблар ва оддий зиддиятлар туфайли адоватга айланиб кетади.

4. Биродарига уни Аллоҳ учун яхши кўришини билдириш.

Дўст дўстига уни Аллоҳ учун яхши кўришини айтиб қўйиши ўртадаги дўстлик ва муҳаббат ришталарининг кучайишига сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «ÐÐ³Ð°Ñ€ сизлардан бирингиз биродарини яхши кўрса, яхши кўришини унга билдириб қўйсин» (Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари). Ҳатто, унинг уйига бориб, бу ҳақда айтиб, хабардор қилиши суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «ÐÐ³Ð°Ñ€ сизлардан бирингиз дўстини яхши кўрса, унинг уйига бориб, уни Аллоҳ учун яхши кўришини етказиб қўйсин» (Аҳмад ривояти).

Қаранг, қандай гўзал одоб! Дилга нечоғли таъсирли! Бироқ, бунга амал қиладиганлар нақадар кам! Ҳолбуки, мусулмон киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ҳаётга татбиқ этишдан, уни ёйиш ва одамлар орасида изҳор қилишдан асло хижолат бўлмаслиги керак. Аслида бу иш унга савоби келиб турадиган солиҳ амаллар ичида энг улуғларидан.

5. Биродарига салом бериш ва унинг саломига алик олиш.

Яъни, учрашган пайтингизда унга салом беришингиз ёки у биринчи бўлиб салом берган бўлса алик олишингиз. Бу, албатта, Исломий салом билан, яъни «ÐÑÑÐ°Ð»Ð¾Ð¼Ñƒ алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ» дейиш билан бўлади. Ушбу саломлашув калималаридан воз кечиш, бунинг ўрнига одатда кофирлар ишлатадиган саломлашув ибораларини қўллаш, масалан: «Ð³ÑƒÐ´ монинг», «Ð¿Ñ€Ð¸Ð²ÐµÑ‚» каби ажнабий сўзлар билан саломлашиш, ёки бўлмасам уни «Ñ…айрли тонг», «ÑÐ°Ð»Ð¾Ð¼» каби сўзларга алмаштириш жоиз эмас. Бироқ, аввал исломий салом билан бошлаб, ортидан бошқа салом лафзларини ишлатса – кофирларнинг саломлашуви бўлмаслиги шарти билан – зарари йўқ. Афзали ва яхшиси – ислом саломи билан кифояланишдир. Зеро, бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, саҳобаларнинг ва уларга яхшилик билан эргашган зотларнинг феълларидан. Ушбу одобга далолат қиладиган ҳадислардан бири шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½Ð½Ð¸Ð½Ð³ мусулмон устида олтита ҳаққи бор», дедилар. «Ð£Ð»Ð°Ñ€ қайсилар, Ñ‘ Расулуллоҳ?» деб сўрашганда: «ÐÐ³Ð°Ñ€ учрашсанг унга салом бер, меҳмонга чақирса ижобат қил, насиҳат сўраса насиҳат қил, акса уриб, “Алҳамду лиллаҳ» деса «Ð¯Ñ€ҳамукаллоҳ» деб ташмит айт, бемор бўлса бориб кўр, вафот этса жанозасига қатнаш» (Муслим ривояти).

6. Биродари акса урса унга ташмит айтиш.
Яъни, чучкириб: «ÐÐ»ҳамду лиллаҳ» деса, ÑŽқоридаги ҳадисда айтилганидек, унга «Ð¯Ñ€ҳамукаллоҳ» деб жавоб айтади. Бунга жавобан чучкирган киши «Ð¯ҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакум» дейди.

7. Бемор бўлганида бориб кўриш.
Бу унинг кўнглини кўтарадиган ва биродари учун унинг эътиборли эканини ҳис қилдирадиган, дўстлик ришталарини мустаҳкамлайдиган, беморнинг руҳиятига яхши таъсир қиладиган ишдир. Бироқ, бундай пайтларда касал кўриш одобларига риоя қилиш зарур.

 8. Дўстнинг чорловини қабул қилиш.
Яъни, дўстингиз сизни бирон таомга чақирса, ақиқа бўлсин, валима бўлсин Ñ‘ оддий зиёфат бўлсин, унинг чақириғини қабул қилишингиз лозим. Юқоридаги ҳадисда бу ҳақда ҳам сўз ўтди. Бироқ, агар бу зиёфатда сиз ўзгартиришга қодир бўлмайдиган бирон ҳаром ёки мункар иш бўлса, унга бориш жоиз эмас.

 

9. Дўстга насиҳат қилиш.
Яъни, насиҳат талаб биродарга фойдали бўлган холис насиҳат билан насиҳат қилишингиз, бу эса у учун дини ва дунёсида яхшилик бўлган нарсаларни гапириш билан бўлади. Бу ÑŽқоридаги ҳадисда айтилганидек, сизнинг зиммангиздаги унинг ҳаққидир. Насиҳат қилишда аччиқ бўлсада ҳақни айтиш, ёлғон сўзламаслик, алдамаслик лозим. Чунки бу унга нисбатан хиёнат бўлади.

 10. Дўстнинг ҳадясини қабул қилиш, арзимас ва оз нарса бўлса-да, қўлини қайтармаслик
Зеро, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ð§Ð¾Ñ€Ð»Ð°Ð³Ð°Ð½ одамнинг чақириғини қабул қилинглар ва ҳадяни қайтарманглар» (Аҳмад, Табароний, Байҳақий, Бухорий («Ð°Ð»-Адаб ал-Муфрад»Ð´Ð°) ривоятлари). Дўстнинг ҳадясини рад этиш кўпинча шайтонга ўртадаги дўстлик ришталарини узиб ташлаши учун имконият эшигини очиб беради.

 11. Дўстга ҳадя бериш. Бу ишга беэътибор бўлмаслик, вақти-вақти билан, ҳар хил муносабатларда имконият даражасида дўст дўстига ҳадялар бериб туриши яхши бўлади. Зеро, бу дўстнинг муҳаббатини зиёда қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек: «Ð‘ир-бирингизга ҳадя беринг, муҳаббатларингиз ортади» (Бухорий «Ð°Ð»-Адаб ул-Муфрад»Ð´Ð° ривоят қилган).

12. Қайғусига шерик бўлиш. Яъни, дўст бошига мусибат етганда у билан теппа-тенг қайғуриш, ширин сўз билан далда бериш, керак бўлса моддий ёрдам кўрсатиш. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «ÐœÑžÐ¼Ð¸Ð½ мўминга нисбатан чор-атрофи бир-бирини маҳкам тутиб турган бино кабидир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

 13. Шодлигини баҳам кўриш. Яъни, дўстнинг хурсанд бўлганига хурсанд бўлиш, унинг шодлигига шерик бўлиш, бирон неъматга эришган бўлса унга ҳасад қилмаслик, аксинча барака тилаб дуо қилиш.

14. Унга яхшилик тилаш. Яъни, ўзингиз учун яхши кўрган нарсани унга ҳам яхши кўришингиз. Зеро, бу иймоннинг хосиятларидан. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ бирортангиз то ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунича иймони комил бўлмайди» (Бухорий ва Муслим ривоятлари). Шунингдек, ўзингиз учун ёмон кўрган ёмонлик ва зарарни унга ҳам ёмон кўришингиз. Зеро, иймон бусиз мукаммал бўлмайди ва бу чин муҳаббат ва олижанобликнинг белгисидир.

 15. Уни ғийбат қилдириб қўймаслик. Яъни, орқасидан ғийбат қилинганда уни ҳимоя қилиш ва обрўсини сақлаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «ÐšÐ¸Ð¼ биродари йўқлигида унинг обрў-номусини ҳимоя қилса, Аллоҳ уни дўзахдан озод қилишни Ўз зиммасига олди» (Аҳмад, Табароний ривоятлари). Биров уни орқасидан камситмоқчи бўлса, бунга йўл қўймаслик, балки уни бундан ман қилиш. Шундай экан, энди ўзингиз уни ғийбат қилмаслигингиз эса албатта лозим. Чунки бу унинг сизнинг зиммангиздаги ҳаққидир. Яхши дўст ҳеч қачон дўстини ғийбат қилмайди.

16. Унинг айбу нуқсонини беркитиш. Яъни, барча кўринишларда, хоҳ номусини ҳимоя қилиш билан, хоҳ авратини[1] ёпиш билан, хоҳ айби, хато ва гуноҳини яшириш билан бўлсин, уни ўраш – сатр қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «ÐšÐ¸Ð¼ дунёда мусулмон биродарининг айбини яширса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини яширади» (Аҳмад ривояти). Бу – ўз нафсингиз учун қай даражада бўлишига рози бўлсангиз, биродарингизга ҳам шу даражада бўлиши лозим.

17. Унга хоҳ золим, хоҳ мазлум бўлсин, ёрдам бериш.  Мазлум бўлганда ёрдам бериш – у билан елкама-елка туриб, поймол бўлган ҳақ-ҳуқуқини қайтариб олиш, золим бўлганда ёрдам бериш эса – уни зулм қилишдан тўхтатиш ва Ñ‚Ñžғриликка қайтариш билан бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ð‘иродарингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер», дедилар. «Ð—олим бўлса қандай ёрдам бераман?» деб сўралганда: «Ð£Ð½Ð¸ зулмдан тиясан, мана шу унга ёрдам бериш бўлади», дедилар. (Бухорий ривояти).

Мусулмон киши мусулмон биродари унинг ёрдамига муҳтож бўлганида уни ёрдамсиз ташлаб қўйиши жоиз эмас, балки тезлик билан унинг ёрдамига шошилиши керак бўлади.

18. Унинг совчилиги устига совчи қўймаслик. Яъни, биродари бирон аёлга уйланиш мақсадида харидор бўлган бўлса, то никоҳлангунича Ñ‘ эса унга уйланиш ниятидан қайтгунича кутиши, шундан сўнг агар истаса совчи қўйиши лозим. Акс ҳолда икки ўртада кўнгилсизлик келиб чиқишига ва адоват пайдо бўлишига сабаб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «ÐœÑžÐ¼Ð¸Ð½ мўминнинг биродаридир. Мўмин ўз биродарининг байи устига бай қилиши ва биродарининг совчилиги устига совчи қўйиши ҳалол бўлмайди» (Муслим ривояти).
 
19. Байи устига бай қилмаслик. Яъни, бирон нарсага харидор бўлиб турган бўлса у ҳам ўшанга харидор бўлмаслиги, уни сотиб олишини Ñ‘ сотиб олиш фикридан қайтишини кутиб туриши лозим. Кўпинча мана шу нарса дилларнинг ўзгаришига, муҳаббат ва дўстлик ўрнига адоват ва нафрат ўрнашига сабаб бўлади. Бундай қилишнинг ҳаром эканига далолат қилувчи ҳадис ÑŽқорида ўтди.

 20. Гап-сўзда ҳам, насиҳат қилганда ҳам, бошқа пайт ҳам биродарига рост сўзлаш ва ёлғон гапирмаслик. Чунки, бундай қилиш – хиёнат ва алдамчилик бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ мусулмоннинг биродаридир, унга хиёнат қилмайди, ёлғон гапирмайди, ёрдамсиз қўймайди. Ҳар бир мусулмоннинг обрўси, моли ва қони бошқа мусулмонга ҳаромдир. Тақво мана бу ердадир – шундай деб қалбларига ишора қилдилар – мусулмон биродарини ҳақир санаш кишининг ёмонлигига кифоядир» (Термизий ривояти).

---------------------
[1] Бу ерда “аврат” сўзи бегоналар ҳузурида у ҳақда гапириш мумкин бўлмаган, кишининг ички сирлари маъносида ишлатилган. Бунга кишининг аёлига қиладиган хос муомалалари, аёлининг умумий сифатлари, умуман олганда бегоналардан сақланиши керак бўлган шахсий ҳолатлар ва ишлар киради.
« So'nggi tahrir: 24 Yanvar 2008, 20:49:57 muallifi Shirinqiz »

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #27 : 26 Yanvar 2008, 02:43:44 »
АЛЛОҲ БАНДАЛАРГА БЕЛГИЛАБ БЕРГАН ҲАҚ-ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАР
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Мусулмоннинг номусига тил тегизиш мусулмон биродарига ҳаромлиги ва мусулмон биродари ҳақида бўлмағур сўзлар айтувчи киши ҳақида
 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар бир мусулмоннинг моли, номуси ва қони бошқа мусулмон учун ҳаромдир. Мусулмон биродарини камситиши кишининг ёмонлигига кифоядир» (Муслим ривояти).

Абу Бакра ас-Сақафий  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳажжатул-вадоъ куни) одамларга хутба қилиб: «Ð‘угун қандай кунлигини биласизларми?», дедилар. Улар: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ ва Расули билувчироқ», дейишди. У зот бироз жим турдилар, энди биз уни бошқача ном билан атасалар керак, деб ўйлаб турган эдик: «Қурбонлик куни эмасми?!», дедилар. Биз: «Ҳа, шундай Ñ‘ Расулуллоҳ», дедик. «Ð‘у қайси шаҳар? Баладул-ҳаром эмасми?!», дедилар. Биз: «Ҳа, шундай Ñ‘ Расулуллоҳ», дедик. «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ қонларингиз, молларингиз, обрў-номусларингиз мана шу шаҳрингиз, мана шу ойингиз, мана шу кунингизнинг ҳаромлигидек ҳаромдир. Огоҳ бўлингиз, етказдимми?!», дедилар. Биз: «Ҳа», дедик. «ÐŸÐ°Ñ€Ð²Ð°Ñ€Ð´Ð¸Ð³Ð¾Ñ€Ð¾, Ўзинг гувоҳ бўлгайсан. Шу ерда ҳозир бўлганлар ҳозир бўлмаганларга етказсинлар! Зеро, баъзи етказувчилар бўладики, ўзидан кўра яхшироқ англайдиган кишиларга етказадилар», дедилар. Яна айтдилар: «ÐœÐµÐ½Ð´Ð°Ð½ сўнг бир-бирингизнинг бўйнингизга қилич соладиган кофирларга айланиб кетманглар!». (Муттафақун алайҳ).

Абу Ҳумайд ас-Соидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘иродарининг розилигисиз унинг асосини (таёғини) олиши ҳам кишига ҳалол бўлмайди, бу эса Аллоҳ таоло мусулмоннинг молини мусулмонга қаттиқ ҳаром қилгани учундир» (Аҳмад, Таҳовий, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривоятлари, Албоний саҳиҳ санаган, Ирвоул-ғалил: 1459).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Ҳақиқий) мусулмон – мусулмонлар унинг қўли ва тилидан саломат бўлган кишидир, (ҳақиқий) муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсани тарк этган кишидир» (Бухорий ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½Ð½Ð¸ сўкиш фосиқликдир, у билан жанг қилиш куфрдир» (Муттафақун алайҳ).

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐšÐ¸Ð¼ одамлар тушадиган ўринни торайтирса Ñ‘ йўлни тўсиб қўйса Ñ‘ мўминга озор етказса, унинг жиҳоди жиҳод эмас»[1] (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 6378).

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ð˜ÐºÐºÐ¸ мусулмон бир-бирига қиличлари билан юзланса, ўлдиргани ҳам, ўлдирилгани ҳам дўзахдадир.» Мен: «Ð Росулуллоҳ, бу-ку қотил, ўлдирилганнинг ҳоли нега ундай?» деб сўрадим. «ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та, у ҳам шеригини ўлдиришга ҳарис эди» дедилар (Бухорий ривояти).

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ киши мусулмон биродарига қарши қилич яланғочласа, то уни қайта қинига солгунича фаришталар унга лаънат айтиб турадилар» (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3973).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ бирингиз биродарига тиғ билан ишора қилса, гарчи у ўзининг туғишган ака Ñ‘ укаси бўлса-да, фаришталар унга лаънат айтадилар» (Аҳмад, Муслим, Термизий ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 1957).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбага боқиб, дедилар: «ÐœÐ°Ñ€ҳабо, эй Байтуллоҳ! Сен нақадар улуғсан, ҳурматинг нақадар буюк!! Бироқ мўминнинг ҳурмати Аллоҳнинг ҳузурида сенинг ҳурматингдан ҳам улуғроқ.  Аллоҳ сендан фақат битта нарсани ҳаром (ҳурматли) қилган бўлса, мўминдан учта нарсани – қонини, молини ва у ҳақда ёмон гумонда бўлишни ҳаром қилди» (Байҳақий «Ð¨ÑƒÑŠÐ°Ð±ÑƒÐ»-иймон»Ð´Ð° келтирган, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3420).

Абу Умома ал-Ҳорисий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐšÐ¸Ð¼ қасами билан бир мусулмон кишининг ҳаққини тортиб олса, Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилиб, жаннатни ҳаром қилади». Шунда бир киши: «ÐžÐ·Ð³Ð¸Ð½Ð° нарса бўлса ҳамми, Ñ‘ Расулуллоҳ?», деб сўради. «ÐÑ€Ð¾Ðº (дарахти)нинг новдаси (яъни мисвок, ИНТ) бўлса ҳам!», деб жавоб бердилар (Муслим, Аҳмад, Насоий, Ибн Можа ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 6076).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘ир киши биродарининг совчилиги устига – то у (биродари ўша аёлга) уйланмагунича ёки уни тарк қилмагунича – совчи қўймасин» (Муттафақун алайҳ).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘ир киши биродарининг байи устига бай қилмасин, биродарининг совчилиги устига совчи қўймасин, фақат ўзи рухсат берсагина мумкин» (Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘ир киши мусулмон биродарининг савдолашиши устига савдо қилмасин» (Муслим ривояти).

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ мусулмоннинг биродаридир, мусулмон киши биродарига айб-нуқсонли нарсани нуқсонини айтмай сотиши ҳалол бўлмайди» (Аҳмад, Ибн Можа, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 6705).

Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ бирингиз нега (ҳасад ва кўзи билан) ўз биродарини ўлдириши керак?! Агар бирортангиз биродарида ўзига Ñ‘ққан нарсани кўриб қолса, унга барака тилаб дуо қилсин» (Насоий, Ибн Можа ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 4020).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½Ð½Ð¸ сўкиш фосиқликдир, у билан жанг қилиш куфрдир, унинг молининг ҳурмати қонининг ҳурмати билан бир хилдир[2]» (Табароний ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 3596).

Ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑžÐ¼Ð¸Ð½Ð½Ð¸ сўкувчи ҳалокат Ñ‘қасида турувчи кабидир» (Саҳиҳул-жомиъ: 3586).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қай бир киши биродарига: «Ð­Ð¹ кофир!» деса, улардан бири ўша (кофирлик) билан қайтади. Агар у айтганидек бўлса хўп, акс ҳолда (кофирлик унинг ўзига) қайтади» (Муслим ривояти).

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «ÐšÐ¸Ð¼ бир кишини кофир деб чақирса Ñ‘ «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳнинг душмани» деса-ÑŽ у одам ундай бўлмаса, (ўша гапи) ўзига қайтади» (Муслим ривояти).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐšÐ¸Ð¼ бир мўмин ҳақида ноҳақ гап гапирган бўлса, то айтган гапини исботламагунича (жаҳаннам аҳлидан чиққан) қон-йиринг балчиғида сақланади» (Аҳмад, Абу Довуд, Ҳоким ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 437).

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘ир киши биродарини: «Ð­Ð¹ кофир!» деса, гўё уни қатл қилибди. Мўминни лаънатлаш гўё уни қатл қилишдир» (Табароний ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 710).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ð Расулуллоҳ, ғийбат нима?» деб сўралди. «Ð‘иродаринг ҳақида у Ñ‘қтирмайдиган нарсани айтишинг», дедилар. «ÐÐ³Ð°Ñ€ мен айтган нарса унда ҳақиқатан бўлса-чи?», дейилди. «ÐÐ³Ð°Ð½ сен айтган нарса унда бўлса, сен уни ғийбат қилган бўласан, агар у нарса унда бўлмаса, сен унга бўҳтон қилган бўласан», дедилар (Термизий ва Абу Довуд ривоятлари, Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4079).

Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ кишининг обрўсини ноҳақ тўкиш риболарнинг ҳам рибосидир» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4081).

Қайсдан ривоят қилинади: Амр ибн Ос бир қанча асҳоблари билан бораётиб бир хачирнинг шишиб кетган ўлаксаси ёнидан ўтиб қолди ва: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳга қасамки, сизлардан бирингиз мана шу ўлаксадан қорни тўйгунича ейиши мусулмоннинг гўштини (ғийбат билан) ейишидан яхшироқ», деди. (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 565).

Мусулмоннинг гўштини ейиш уни ғийбат қилиш билан бўлади. Аллоҳ таоло айтганидек: «ÐÐ¹Ñ€Ð¸Ð¼Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð½Ð³Ð¸Ð· айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи, меҳрибондир» (Ҳужурот: 12).

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳу айтади: «ÐÐ³Ð°Ñ€ бир киши биродарига лаънат Ñžқиётганини кўрсак, уни гуноҳи кабиралардан бирини қилаётган санардик» (Табароний ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 2649).


Биродарига араз қилиб, уч кундан ортиқ гаплашмай қўйган одам ҳақида
 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘ир-бирингизга нафрат қилмангиз, бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, бир-бирингиздан юз бурмангиз, ўзаро биродар бўлинг эй Аллоҳнинг бандалари! Мусулмон киши биродари билан уч кундан ортиқ гаплашмай қўйиши дуруст эмас!» (Муттафақун алайҳ).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ мусулмонга уч кундан ортиқ гина-араз қилиши жоиз эмас, учрашганида уч марта салом берсин, ҳаммасида алик олмаса, гуноҳи унинг бўйнига бўлади» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4105).

Ҳишом ибн Омир ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ мусулмон билан уч кундан ортиқ аразлашиши дуруст эмас. Аразларида давом этишаркан, ҳақдан бурилган ҳолда қолишади. Аразидан биринчи бўлиб тушганига араздан эрта тушганлиги каффорат бўлади. Агар шу аразлашувлари билан ўлиб кетишса иккаласи ҳам асло жаннатга кира олишмайди. Агар (бири бошқасига) салом берса-ÑŽ, униси саломни қабул қилишдан бош тортса, (салом берганга) фаришта жавоб қайтаради, унисига эса шайтон жавоб қайтаради» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 311).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис борки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ киши биродарига уч кеча-кундуздан ортиқ гина қилиши ҳалол бўлмайди, кимки уч кундан ортиқ гина қилган ҳолида ўлиб кетса дўзахга киради» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4106).

Абу Хирош ас-Суламий розияллоҳу анҳу айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганини эшитдим: «ÐšÐ¸Ð¼ÐºÐ¸ биродарини бир йил гаплашмай тарк қилса, худди унинг қонини тўккан каби бўлади» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 313, Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4105).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐÐ³Ð°Ñ€ икки киши Исломга киргач, бир-бири билан аразлашиб гаплашмай қўйишса, улардан бири – яъни зулм қилгани – то қайтиб гаплашмагунича Исломдан чиққан бўлади» (Баззор ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3294).

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½ кишига ўз биродарини уч кечадан ортиқ гаплашмай ташлаб қўйиши, учрашсалар униси у Ñ‘ққа юз ўгириб, буниси бу Ñ‘ққа юз ўгириши ҳалол бўлмайди. Уларнинг энг яхшиси саломни аввал берганидир» (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ð–аннат эшиклари ҳар пайшанба ва душанба кунлари очиб қўйилади ва Аллоҳга ширк келтирмаган ҳар бир кишининг гуноҳлари шу икки кунда кечирилади. Фақат биродари билан ўрталарида адоват бўлган кишини қолдирилиб: «Ð‘у иккаласини то ярашиб олмагунларича қўйиб туринглар», дейилади» (Муслим, Термизий, Абу Довуд ривоятлари, Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4108).

Абу Довуд деди: агар алоқани узиш Аллоҳ таоло учун бўлса, бунинг зарари йўқ, Умар ибн Абдулазиз бир кишидан юзини тўсиб олган[3].

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð£Ñ‡ киши бўлсаларингиз, то бошқа одамларга аралашиб кетмагунингизча икки киши бир кишини ажратиб қўйиб, бир-бири билан шивирлашиб гаплашмасинки, бу унинг кўнглини оғритади» (Муттафақун алайҳ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ бирингиз бир биродари билан кўришганда унга салом берсин. Агар ўрталарини бирор дарахт Ñ‘ девор Ñ‘ харсанг тўсиб қолиб, сўнг рўпара келсалар, яна салом берсин» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4332).

Мусулмонлар зарарига айғоқчилик қиладиган[4] киши ҳақида
 

Абу Барза ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð­Ð¹ тили билан иймон келтириб, қалбига иймон кирмаган кишилар! Мусулмонларни ғийбат қилманглар, уларнинг айбларини қидириб юрманглар! Зеро ким уларнинг айбларини текшириб юрса, Аллоҳ унинг айбини текширади. Аллоҳ кимнинг айбини текширса, уни ўз уйида турган ҳолида ҳам шармандасини чиқаради» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4083).

Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐšÐ¸Ð¼ бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг этини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қиладиган бир фариштани юборади. Ким бир мусулмонни шарманда қилиш мақсадида уни бирон нарса билан айбласа, Аллоҳ таоло уни то айтган гапи (жазоси)дан қутулмагунича жаҳаннам кўприги устида ушлаб туради» (Саҳиҳу сунани Аби Довуд: 4086).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð“умондан сақланинглар, зеро гумон сўзларнинг энг ёлғонидир. Бировлар ортидан жосуслик қилманглар, айбларини қидирманглар, бир-бирингизга буғз-адоват қилманглар, биродар бўлинглар!» (Бухорий ривояти).

Муставрид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐšÐ¸Ð¼ бир мусулмоннинг (шаъни) эвазига нон топиб еса, Аллоҳ таоло унга ўшанча миқдорда жаҳаннам ўтидан едиради. Ким бир мусулмоннинг шаъни эвазига кийим кийса, Аллоҳ азза ва жалла унга жаҳаннам оловини кийдиради. Ким мусулмон кишига нисбатан риё ва сумъа ўрнида турса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни риё ва сумъа ўрнида тургизади» (Саҳиҳул-адабил-муфрад: 179, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 934).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида намоз Ñžқиб турган эдилар, бир киши келиб уйларига қаради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ñžқдонларидан камон Ñžқи олиб, унинг кўзларига қараб Ñ‚Ñžғрилаган эдилар, ҳалиги одам қайтиб кетди. (Бухорий «ÐÐ»-адабул-муфрад»Ð´Ð°, Аҳмад ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 612).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐÐ³Ð°Ñ€ бир одам сенинг уйингга сендан берухсат қараса, тошча билан уриб кўзини чиқариб қўйсанг сенга гуноҳ бўлмайди (Муттафақун алайҳ).

Ҳақиқий биродарлик ва фидокорликка бир мисол:
 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурайш муҳожирлари билан ансорларни биродар қилдилар, шунда Саъд ибн Рабиъни Абдураҳмон ибн Авфга биродар қилиб қўйдилар. Саъд Абдурраҳмонга: «ÐœÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ мол-давлатим бор, уни тенг иккига бўлиб, ярмини сизга бераман. Иккита аёлим бор, кўринг, қайсиниси сизга маъқул бўлса талоқ қилай, сиз унга уйланинг», деди. Абдурраҳмон унга жавобан деди: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ сизга аҳли-аёлингиз ва мол-давлатингизни баракотли қилсин, мени бозорга йўллаб қўйинг...» (Бухорий ва Насоий ривояти, Саҳиҳу сунанин-Насоий: 3172).

Аллоҳ таолодан бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилишини ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қўймаслигини сўраймиз. Парвардигоро, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан.

Шунингдек, У зотдан тарқоқликларимизни бирлаштиришини, сафларимизни Китобу суннат ҳамда салафлар тушунчаси асосида бириктиришини, дилларимизни ошно қилишини, бизларни ёвлар қаршисида бир тану бир жонга айлантириб, душманларимиз ва динимиз душманлари устидан Ўзи нусрат ва ғалаба беришини сўраймиз. Зотан У Эшитувчи, Яқин ва Ижобат қилувчи Зотдир.

Аллоҳ таоло пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли ва асҳобига салавот ва саломлар йўлласин.



--------------------------------------------------------------------------------

[1] Шундай экан, мужоҳид жиҳод қилаётганлиги билан мағрурланиб қолмасин, мусулмон биродарларига нисбатан қандай муомала қилаётганини текшириб боқсин. Зеро, мусулмонларга заррача озор етказиш билан ўзи билмаган ҳолда жиҳодининг ажридан маҳрум бўлиб қолиши мумкин, Аллоҳ асрасин! Аслида, мужоҳид мусулмонлардан озор ва зарарни даф қилиш, уларнинг ҳурмат ва номусларини ҳимоя қилиш учун жиҳод қилади, уларга озор ва азият бериш учун эмас!

Ушбу ҳадисда ва мусулмоннинг ҳурматига доир ÑŽқоридаги бошқа ҳадисларда арзимас сабаблар билан, бир ёки бир неча қаланги-қасанғи кофирнинг ўлигини деб – уларнинг ўлим сабаблари аниқ ҳам эмас аслида – ичида мусулмонлар ҳам, бошқалар ҳам бор бўлган бутун бошли бинони ичидаги бегуноҳ одамлари билан қўшиб портлатиб юборадиган, мусулмонларнинг ҳурматлари ва қонларини бир чақага тенг кўрмайдиган кимсаларга насиҳат ва ибратлар мавжуд.

[2] Менга шундай савол бўлди: Жиҳод билан шуғулланувчи бир жамоа пулга муҳтож, жиҳод сарф-харажатларини қоплаш учун мусулмонларнинг мол-мулкларини куч билан тортиб олса бўладими?!

Мен шундай жавоб бердим: МУМКИН ЭМАС.. мусулмон молининг ҳурмати қонининг ҳурмати кабидир (яъни ҳаромликда бир хил). Боиси қандай бўлишидан қатъий назар мусулмоннинг қонини ноҳақ тўкиш ҳаром бўлгани каби унинг молига ноҳақ эга бўлиш ва унинг розилигисиз ундан молини тортиб олиш мумкин эмас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида жиҳод (қаттиқ аҳамиятли бўлишига қарамасдан) оғир, ўта эҳтиёжли ҳолатда бўлиб, хусусан, “Ғазватул усра”- Табук ғазоти ва бошқаларда молга қаттиқ эҳтиёж бор эди. Шундай ҳолатларда ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлардан мол-мулкларини зўрлик билан тортиб олганлари маълум эмас. Балки ул зот Аллоҳ йўлида инфоқ-эхсон қилишга тарғиб қилардилар, холос.

[3] Шу ўринда огоҳлантириб қўйиш лозимки, гоҳида шаръий зарурат туфайли бидъат ва залолат аҳлларидан алоқани узиш лозим бўлиб қолади. Бу эса уларни залолатларидан қайтарадиган ва шаръий наф хосил бўлгудек миқдорда қилинади. Бу қабилдаги алоқани узиш ÑŽқорида зикри ўтган ҳадисларга кирмайди. Шунингдек бу ҳадислар шаръий жиҳатдан алоқани узиш керак бўлган кишилардан алоқани узмасликка сабаб ҳам бўлмаслиги керак.

[4] Айғоқчилик ва жосуслик икки хил бўлади: Бир хили борки, у ўз эгасини диндан чиқаради. Яъни, бир киши мусулмонларнинг – хусусан жиҳод майдонидаги мужоҳидларнинг – айбларини, заиф ва кучли томонларини  текшириб, ўрганиб, сўнг уни кофир ва мушрик душманларига етказади ва бу билан мусулмонлар зиёнига кофирларга ёрдам берган бўлади. Бу эса кофирларни дўст тутиш жумласига киради. Аллоҳ таоло айтади: «Ð­Ð¹ мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Моида: 51).

Яна бир хили борки, уни қилган одам кофир бўлмайди, бироқ у катта гуноҳлардан саналади. Яъни, бир киши муулмонларнинг айбу камчиликларини қидириб, текшириб юради-да, сўнг уларнинг ғийбатини қилиб ва шу ҳақда гап-сўз тарқатиб, бошқалар уларнинг устларидан кулиб, мазах қилишларига сабаб бўлади.

« So'nggi tahrir: 26 Yanvar 2008, 02:53:08 muallifi Shirinqiz »

Shirinqiz

  • Muslima Munis
  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 304
  • Jins: Ayol
  • Fарибларга Жаннат бўлсин !!!
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #28 : 29 Yanvar 2008, 04:15:49 »
АЛЛОҲ БАНДАЛАРГА БЕЛГИЛАБ БЕРГАН ҲАҚ-ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАР
 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

  Кўпхотинли киши аёллари ўртасида адолат қилиши шарт, бу ҳам аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларидан
 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘ир одамнинг иккита аёли бўлса-ÑŽ, улар ўртасида адолат қилмаса, қиёмат куни бир томони осилган ҳолда (қийшайиб) келади[1] (Термизий, Ҳоким ривоятлари, Саҳиҳул-жомиъ: 761).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐšÐ¸Ð¼Ð½Ð¸Ð½Ð³ иккита аёли бўлиб, улардан бирига кўпроқ мойил бўлса, қиёмат куни бир томонга мойил бўлган ҳолда келади» (Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривоятлари,  Саҳиҳул-жомиъ: 6515).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐÐ´Ð¾Ð»Ð°Ñ‚ қилувчилар Раҳмон таолонинг ўнг қўли тарафида – Унинг ҳар икки қўли ўнгдир-баракалидир – нурдан бўлган минбарларда бўладилар, улар қилган ҳукмларида ва аҳли-аёллари хусусида адолат қилган кишилардир» (Муслим ривояти).

    Киши қиз болага уйланса, унинг ҳузурида неча кун туради, жувонга уйланса неча кун туради
 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð–увон устига қиз болага уйланса, унинг олдида етти кун туради, агар қиз хотин устига жувонга уйланса, унинг олдида уч кун туради» (Байҳақий ва бошқалар ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1271).

      Аёлига инфоқ-эҳсон қилишнинг фазли

Миқдом ибн Маъдий Кариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐÑ‘лингга едирган таоминг сен учун садақа, фарзандингга едирган таоминг сен учун садақа, хизматкорингга едирган таоминг сен учун садақа, ўзингга едирган таоминг сен учун садақа» (Аҳмад, Табароний ривоятлари,  Саҳиҳул-жомиъ: 5535).

Амр ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐšÐ¸ÑˆÐ¸Ð½Ð¸Ð½Ð³ аёлига берган нарсаси садақадир» (Аҳмад ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 5540).

Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Ð¡ÐµÐ½ Аллоҳнинг юзини истаб бирон нафақани инфоқ қилсанг, ҳатто аёлингнинг оғзига солган луқмага ҳам, албатта ажр оласан» (Муттафақун алайҳ).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ яхшиларингиз аёлларига яхши муомала қилувчиларингиздир» (Ибн Можа ривояти,  Саҳиҳул-жомиъ: 3265).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘ир динорни Аллоҳ йўлида садақа қилсанг, бир динорни қул озод қилиш учун сарф қилсанг, бир динорни мискинга садақа қилсанг, бир динорни аҳлингга инфоқ қилсанг, булар ичида ажри энг каттаси аҳлингга инфоқ қилганингдир» (Муслим ривояти).

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐšÐ¸ÑˆÐ¸Ð½Ð¸Ð½Ð³ сарф қиладиган динорлари (пуллари) ичида энг афзали аҳли-аёлига сарф қиладиган динори (пули)дир» (Муслим ривояти).

Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ÐšÐ¸ÑˆÐ¸ аёлига сув ичирса, шунга ҳам ажрланади», дедилар, бориб аёлимга сув ичирдим ва эшитганимни унга айтиб бердим. (Бухорий «ÐÑ‚-тарихул-кабир»Ð´Ð° ва Табароний ривояти, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 2736)[2].

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»aрнинг энг яxшилaрингиз aҳли-аёлигa яxши мунoсaбaтдa бўлувчиларингиздир. Мен ичларингизда aҳлигa энг яxши бўлгaнидирман[3]» (Термизий ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 3314).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑžÐ¼Ð¸Ð½Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ иймони комилроғи хулқи гўзалроғидир. Сизларнинг яхшиларингиз ўз аёлларига яхши бўлганларидир» (Аҳмад, Термизий ривоятлари).

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐŽÐ· қарамоғида бўлганларни зое қилиши кишининг гуноҳкор бўлишига кифоя қилади» (Аҳмад, Абу Довуд, Ҳоким ривояти, Саҳиҳул-жомиъ: 4471).

Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уй ичида қиладиган ишлар ҳақида сўралганда: «Ðҳли-аёлларининг хизматида бўлардилар, намоз вақти бўлса намозга чиқардилар», деб жавоб бердилар (Бухорий ривояти).

 

      Эри унга динни ўргатиши ва фойдали илмдан бирон нарсани яширмаслиги аёлнинг эр зиммасидаги ҳуқуқларидан

Аллоҳ таоло айтади: «Ðҳли-аёлингизни намоз Ñžқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз Ñžқишда) чидамли бўлинг[4] (Тоҳа: 132).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐšÐ¸Ð¼ аҳли-аёлидан бирон илмни яширса, қиёмат куни ўтдан бўлган жилов билан жиловланади» (Саҳиҳул-жомиъ: 6517).

Алий розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг: «ÐŽÐ·Ð¸Ð½Ð³Ð¸Ð·Ð½Ð¸ ва аҳли-оилаларингизни ўтини одамлар ва тошлар бўлган дўзахдан сақлангиз» ояти ҳақида сўзлаб: «Ð°ҳли-оилангизга яхшиликни таълим берингиз», дедилар (Ҳоким ривоят қилган мавқуф ҳадис, Саҳиҳут-тарғиб: 115).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐÑ‘ллар рухсат сўрасалар[5], масжидлардан бўлган улушларидан уларни ман қилманглар» (Муслим ривояти).

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Биз бир тўп ёш-яланг тенгқурлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, у зотнинг олдиларида йигирма кун турдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам меҳрибон, раҳмдил эдилар. Бизни аҳли-оилаларимизни соғиниб қолган деб ўйладилар ва қолдириб келган аҳлларимиз ҳақида сўрадилар. Биз хабар бергач: «Ðҳли-аёлингиз олдига қайтинглар, улар орасида туриб, таълим беринглар, уларга амри маъруф қилинглар. Намоз вақти бўлса, сизлардан бирингиз азон айтсин ва ёши каттароғингиз имом бўлсин», дедилар (Муслим ривояти).

      Оилавий ҳаётга алоқадор, риоя қилиш зарур бўлган одоб ва ҳақ-ҳуқуқлар
 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Сафардан келаётиб Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига кирган эдим: «Ðҳли-аёлинг олдига борганингда яхши иш[6] қилгин», дедилар. Уйга боргач, аёлимга: «ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ðҳли-аёлинг олдига борганингда яхши иш қилгин», дедилар», дедим. Аёлим: "Ҳўп бўлади, марҳамат, мен тайёрман», деди. (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 1190).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘иронтангиз узоқ сафардан келса, уйига тунда бостириб кирмасин»[7] (Муттафақун алайҳ).

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ғазотда бўлдик. Мадинага етиб келгач, уйларимизга кириб бормоқчи бўлганимизда у зот: «ÐšÑƒÑ‚иб туринглар, тунда кириб борамиз, токи аёллар ювиниб-тараниб, тозаланиб олсинлар», дедилар. (Менга:) «Ð£Ð¹Ð¸Ð½Ð³Ð³Ð° боргач, ақл-ҳушингни қўлдан берма!», дедилар[8] (Муслим ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли-аёллари олдига тунда келмасдилар, эрталаб Ñ‘ оқшомда кириб келардилар (Бухорий ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ғазотдан қайтиб келарканлар: «Ð­Ð¹ одамлар! Аёлларингиз олдига тунда кириб бориб, уларни ғафлатда қолдирманглар!», дедилар (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3085).

      Аёл кишига илтифот кўрсатиш, у билан ҳазил-мутойиба қилиш ва мубоҳ бўлган ўйин-кулгиларга қатнашишига рухсат бериш ҳам унинг ҳақ-ҳуқуқларидан
 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ð¥Ð°Ð±Ð°ÑˆÐ»Ð°Ñ€ масжидга ўйин кўрсатиб кириб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ð­Ð¹ Ҳумайро,[9] уларни томоша қилишни хоҳлайсизми», дедилар. Мен: «Ҳа» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эшик олдида турдилар, мен эса орқа томонларидан келдим-да иягимни елкаларига қўйдим ва ёноғимни ёноқларига текказдим. Хабашларнинг ўша кунги сўзлари орасида: «ÐÐ±ÑƒÐ» Қосим жуда яхшидир», деган сўзлар бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Ð•Ñ‚ар энди», дедилар. Мен: «Ð Расулуллоҳ, шошманг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бироз турдилар. Сўнг яна «Ð•Ñ‚ар, энди», дедилар. Мен яна «Ð Расулуллоҳ, шошманг», дедим. Ҳабашларни томоша қилиш мен учун муҳим эмас эди, балки мен аёлларга Расулуллоҳнинг мен учун турганликлари ва мени қадрлашлари етиб боришини истардим (Насоий ва бошқалар ривояти, (Ас-силсилатус-саҳиҳа: 3277).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «ÐœÐµÐ½ Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва салламга сафарларининг бирида йўлдош бўлдим. Мен у пайтлар нозик, ҳали тўлишмаган эдим. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€ олдинга кетинглар!», дедилар. Одамлар илгарилаб кетдилар. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «ÐšÐµÐ»Ð¸Ð½Ð³, чопишамиз», дедилар. Мен у киши билан чопишдим ва ўзиб кетдим. ВақÑ‚ ўтиб яна сафарларининг бирида ҳамроҳ бўлдим. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€ олдинга кетинглар!», деб менга: «ÐšÐµÐ»Ð¸Ð½Ð³, чопишамиз», дедилар. Аввал чопишганимиз эсимдан кўтарилган, мен ҳам анча тўлишган эдим. «Ð Расулуллоҳ, мен шу аҳволда сиз билан қандай чопишаман?!», дедим. Узот: «Ð§Ð¾Ð¿Ð°ÑÐ¸Ð·!», дедилар. Биз чопишдик ва Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан ўзиб кетдилар, сўнг кулиб: «Ð‘униси аввалгиси билан тенг бўлди!», дея бошладилар (Насоий, Аҳмад, Табароний ва бошқалар ривояти, Албоний «ÐžÐ´Ð¾Ð±ÑƒÐ·-зифоф»Ð´Ð° саҳиҳ санаган).

«Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга идишда (сут) олиб келинар, ҳайзли ҳолда бўлсам ҳам, у зотдан аввал мен ичар, сўнг косани Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатар эдим. Шунда менинг оғзим теккан жойга оғзиларини қўйиб ичардилар. Ҳайзли ҳолимда устухондан тишлар, сўнг уни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга узатардим, у зот  мен тишлаган ердан тишлаб ердилар (Муслим ривояти).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳнинг зикридан бўлмаган ҳар бир нарса бемаъни ва беҳуда ёки хато иш бўлиб, фақат тўртта хислат бундан мустасно: киши (камон отиб,) икки нишон ўртасида юриши[10], отини машқ қилдириши, ўз аёли билан дилхушлик қилиши ва сузишни ўрганиши» (Насоий «Ð˜ÑˆÑ€Ð°Ñ‚ун-нисо»Ð´Ð° ва Табароний ривоятлари, Ас-силсилатус-саҳиҳа: 315).

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, эр-хотин ўртасидаги алоқа ақида ва дин алоқасидан кейин энг ÑŽқори даражадаги алоқа деб эътибор қилинади. Шундай экан, ҳар иккиси Аллоҳ ва Расулининг итоати остида ушбу алоқани асраб-авайлашлари лозим бўлади. Агар ўрталарига шайтон оралаб, бирон хусусда жанжаллашиб қолишса, бунинг ҳукмида Китобу-Суннатга мурожаат қилсинлар. Зотан, иймон тақозоси шудир. Аллоҳ таоло айтади: «Ð‘ордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир» (Нисо: 59).

Шунингдек, оилавий ҳаёт муваффақиятли давом этиши учун эр-хотиннинг ҳар бири ўз ҳуқуқлари билан бир қаторда зиммаларидаги бурч ва мажбуриятларини ҳам яхши англаб етишлари зарур. Муаммолар асосан эр Ñ‘ хотин фақат ўз ҳуқуқларини талаб қилгани ҳолда иккинчи тарафнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва ўз зиммасидаги мажбурият ҳақида ўйламаслигидан келиб чиқади
.

--------------------------------------------------------------------------------

[1] “Бир томони осилган ҳолда (қийшайиб) келади” яъни, у дунё ҳаётида икки хотиндан бирига мойил бўлганидек қиёматда ҳам барча халойиқ кўз ўнгида қилган зулмига яраша, шарманда бўлиб қийшайиб келади. Аллоҳ таоло уни шундай қилиб шарманда қилиб жазолайди мақолда айтилганидек: “Ҳар ким экканини ўради”.

[2] Мен ҳам (яъни, ёзувчи) ўз навбатимда шу ҳадисни ёзганимдан кейин турдим ва аёлимга бир пиёла сув бердим ва бу ҳақдаги Расулуллоҳдан эшитганим ва китобга ёзганим ҳадис ҳақида унга хабар бердим. Албатта илм амал қилиш учундир.

Бу ҳадисдан олинадиган фойдалардан яна бири, хизмат қилиш икки томондан бўлади, фақат аёл томонигагина чекланмайди.

[3] Ҳадиснинг маъноси: Агар кимда яхшилик бўлса, аввал ўз аёлларига кўрсатсин, аҳли аёлига қилмасдан бошқаларга кўрсатган яхшилигидан фойда йўқ.

[4] Аҳли-аёлни намозга буюриш ичига уларга намозга тааллуқли бўлган шартлар, рукнлар, вожиблар, одоблар ва мустаҳабларни таълим бериш ҳам киради.

[5] Яъни, намоз Ñžқиш ҳамда масжидларда ташкил қилинувчи илм ҳалқаларида ҳозир бўлиш учун изн сўрасалар, чунки илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак-аёлга фарз, жаннат билан дўзах эркакларга ҳам, аёлларга ҳам баробардир.

[6] Оқилона ишдан мурод – аёлнинг кўнглини овлайдиган ва эҳтиросини қўзғотадиган ҳар қандай шариатда мубоҳ бўлган ишдир.

[7] Яъни, аёлига хабар бермасдан тўсатдан кириб келмасинки, улар қўрқиб кетишлари ва ювиниб-тараниб, ўзига оро беришга улгурмай қолиб, эрининг кўзига Ñ‘қимсиз кўриниб қолиши мумкин. Бу – эрининг кўзига доим чиройли ва ораста кўринишни истайдиган солиҳа аёл учун озор ҳисобланади. Демак, тунда тўсатдан кириб келишдан қайтарилишга сабаб – уларга аввалдан хабар бермасдан кириб келиш бўлиб, нафақат кечасида, балки кундузида ҳам бундай қилмаслик керак бўлади. Бунга кейинги ҳадисдаги: «ÐšÑƒÑ‚иб туринглар, кечки пайт кириб борамиз» деган сўзлари далил бўлади. Чунки, қоронғи тушмасидан Мадинага кириб боришлари аёлларни шошилтириб қўйиши ва кутилмаган нохушликлар келтириб чиқариши мумкин эди. Қолаверса, ушбу қайтариқ бу ишнинг ҳаромлигини ифодаламайди, балки бу нубувват одобларидан бир одоб ва мустаҳаб амал ҳисобланади.

[8] Яъни, узоқ вақÑ‚ кўришмаган аёлинг билан қўшилишда ақлу-ҳушингни йўқотиб, ношаръий ва макруҳ ишларни қилиб қўйма.

[9] Ҳумайро - «Ð¾қюз, оқбадан» маъносида бўлиб, эркалашни англатади.

[10] Яъни, отиш учун турган ери билан нишони ўртасида отган Ñžқларини қайтариб олиб келиш учун юриши.
 
Islom Nuri
« So'nggi tahrir: 29 Yanvar 2008, 04:45:54 muallifi Shirinqiz »

Odila

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 33
  • Jins: Ayol
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #29 : 12 Fevral 2008, 14:14:32 »
Dunyo oxirat ekinzoridir.

 

Siz Jum'a namozini qaysi masjidda o`qiysiz?

Muallif Mr.TwisterBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4450
So'nggi javob 26 Iyul 2008, 14:02:44
muallifi Mr.Twister
Jum'a muborak!

Muallif RobiyaBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 682
Ko'rilgan: 182835
So'nggi javob 20 Dekabr 2013, 10:45:42
muallifi Abdulhafizaka