Muallif Mavzu: Jum'a ma'ruzalari  ( 31297 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #45 : 13 Aprel 2009, 16:40:06 »
Энди ÑŽқорида зикр қилинган уч тоифа кимлар эканлиги баён этилади.

«8. Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир! 9. (Иккинчи тои­фа) сўл-чап томон эгаларидир. Сўл-чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!

И з о ҳ. Ўнг томон эгалари ҳаёти-дунёдан иймон-эътиқод билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари ўнг томонларидан берилиб, жаннат неъматларига сазовор бўлган саодатманд кишилардир. Чап томон эгалари эса ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари чап томонларидан берилиб, жаҳаннамга гирифтор бўлган бадбахт кимсалардир.

10. (Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир! 11-12. Ана ўшалар ноз-неъмат боғларида (Аллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир. 13-14. (У пешқадамлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом умматларидан) эса оздир.

И з о ҳ. Яъни, Одам алайҳис-саломдан тортиб, то Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-саломгача, ўтган барча пайғамбарларга иймон келтирган ва уларнинг ёнларида туриб Аллоҳ таоло буюрган динга даъват қилишда ёрдамчи бўлган аввалги умматлар орасидаги пешқадам зотларнинг саноқларига нисбатан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом умматлари ўртасидаги пешқадам зотларнинг сонлари оздир.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #46 : 13 Aprel 2009, 16:50:55 »
15-16. (Улар олтиндан) Ñ‚Ñžқилган сўриларда ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў бўлиб (ўтирадилар). 17—18. Устларида эса мангу ёш (яъни ҳеч қаримайдиган) болалар оқар чашмадан (майли) қадаҳларни, кўзаларни ва косаларни айлантириб турадилар. 19. У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар. 20-21. Яна ўзлари танлаб оладиган мева-чева ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштлари ҳам (айлантириб турилади). 22-23. Яна (улар учун) худди яшириб қўйилган марварид мисол оҳу кўз ҳурлар бордир. 24. (Бу) улар (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир. 25-26. Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни эшитмаслар, фақат «Ð¡Ð°Ð»Ð¾Ð¼-салом», дейилганинигина (эшитадилар). 27. Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир! 28. (Улар) тикансиз бутазорларда. 29. Тизилган бананзорларда. 30. Ёйилган соя (ости)да. 31. Оқизиб қўйилган сув (усти)да. 32-33. Тугаб қолмайдиган ва манъ этилмайдиган кўпдан-кўп (турли-туман) мева-чева (ости)да. 34. Баланд кўтарилган кўрпачалар (усти)дадирлар. 35. Дарвоқеъ Биз уларни (оҳу кўз ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (яъни улар онадан туғилмадилар, балки Аллоҳнинг қудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар). 36-37-38. Сўнг уларни ўнг томон эгалари учун (ёшда ҳам, ҳусну жамол ва қадду қоматда ҳам) бири-бирига тенг, эҳтиросли бокира қизлар қилиб қўйдик. 39-40. (Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик, кейингилардан (яъни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам алайҳис-салом умматларидан) ҳам кўпчиликдир. 41. Чап томон эгалари... Чап томон эгалари (бўлмоқ), не (бахтсизлик)дир! 42. (Улар жаҳаннамдан тинимсиз эсиб турадиган, баданларни илма-тешик қилиб юборувчи) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида; 43-44. Ва на салқин, на фойдали бўлмаган қора тутундан иборат «ÑÐ¾Ñ» (ос­ти)дадирлар. 45. Дарвоқеъ улар бундан илгари (яъни ҳаёти дунёда хирсу ҳавасга муккадан кетган) боёнлар эдилар. 46. Улар улуғ гуноҳ (яъни ширк) устида оёқ тираб турар эдилар. 47-48. Ва: «Ð‘излар ўлиб, тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилгувчимизми, аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!» деб (масхара қилар) эдилар. 49-50. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, сиз уларга) айтинг: «ÐÐ»Ð±Ð°Ñ‚та аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам маълум Кундаги белгиланган вақтга шак-шубҳасиз тўплангувчидирлар. 51. Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар, 52. Шак-шубҳасиз (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи —53.— ундан қоринларингизни тўлдиргувчидирсизлар. 54. Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам) — 55. Ташна-тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар! 56. Мана шу уларнинг жазо (Қиёмат) Кунидаги «Ð·Ð¸Ñ‘фат»Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð´Ð¸Ñ€!» (Воқеъа: 1 – 56);

«Ð‘илингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки, унинг (Ñ‘ғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани деҳқонларни хайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўяр). Сўнгра у қурир, бас уни сарғайган ҳолла кўрарсиз. Сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолар. (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир. 21. (Эй инсонлар), Роббингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилингиз! Бу (яъни ваъда қилинган мағфират ва жаннат) Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато этар. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Ҳадид: 20, 21).

Бу ҳақдаги оятлар жуда ҳам кўп. Бироқ мен улар ичидан бошқаларидан кўра жаннат неъматлари ва жаҳаннам азобларини кенгроқ тушунтирган оятларни келтириш билангина чекландим.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #47 : 13 Aprel 2009, 16:58:28 »
Иймон биродарлиги ва унинг самаралари

Хатиб: Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий

Хутбанинг арабча сарлавҳаси:  في الأخوة الإيمانية وثمراتها

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Биринчи хутба

Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Ð­Ð¹ инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Ð­Ð¹ мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, Ñ‚Ñžғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг Ñ‚Ñžғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир.

Сўнг ...


Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #48 : 13 Aprel 2009, 17:02:49 »
Ҳой одамлар, Аллоҳ таолодан тақво қилингиз ва унутмангизки, диндаги биродарлик наслу насабдаги биродарликдан устундир. Аллоҳ таоло, наслу насаблари фарқли ва ватанлари бир–биридан узоқ бўлсада, мўъмин ва муулмонларни ўзаро дўст бўлишларига амр қилди ва айтди:

«ÐœÑžÐ¼Ð¸Ð½Ð»Ð°Ñ€ ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот: 10).

Аллоҳ таоло кофирларни, гарчи насаблари яқин бўлсада, дўст деб билмасликка амр қилди:

«Ð­Ð¹ мўминлар, агар иймондан куфрни афзал билсалар, ота-оналарингиз ва ака-укаларингизни (ҳам) дўст тутмангиз! Сизларнинг ичингизда кимда-ким уларни дўст тутса, (яъни, уларни деб иймондан куфрга қайтса) бас, улар золимлардир» (Тавба: 23).

Мусулмонлар ўртасидаги бу дўстликнинг Аллоҳ таоло Қуръон Каримда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларида кўрсатиб берган катта ҳуқуқ ва бебаҳо самаралари бўлиб, уни риоя қилиш, адо этиш зарур бўлиб, уларга лоқайдлик билан қараш жоиз эмасдир.

Шу ҳуқуқ ва самаралардан бири, мусулмолар орасида низо ва келишмовчилик ёки адоват ва алоқаларнинг узилиши содир бўлганида ўрталарини ислоҳ қилишдир. Аллоҳ таоло айтди: «(Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зе­ро Аллоҳ адолат қилгувчиларни суюр. Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир. Бас, сизлар икки оға-инингизнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Аллоҳдан қўрқинглар — шояд У зот томонидан бўладиган раҳматга эришсангизлар» (Ҳужурот: 9, 10).
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #49 : 13 Aprel 2009, 17:15:27 »
Мусулмон ва мўъминлар ўртасидаги биродарлик ҳуқуларидан бири – бир-бирларининг ҳурматларини жрйига келтириш ва уларни камситмасликдир. Аллоҳ таоло айтди: «Ð­Ð¹ мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан кўра яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) — эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни мўмин кишининг ÑŽқорида манъ қилинган фосиқона ишлар би­лан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар» (Ҳужурот: 11).

Аллоҳ таоло ушбу оятда мўъминларнинг хоҳ эркак ва хоҳ аёл ўлсинлар, бир-бирларини масхара қилишларини таъқиқламоқда. Чунки гоҳида масхара қилинган одам масхара қилувчидан кўра дунё ва охиратда яхироқ бўлиши мумкин. Зеро масхаралаш – ақли паст инсонлардангина содир бўлади. Аллоҳ таоло мусулмонларни қоралашни ҳам таъқиқлади. Мусулмонларнинг бир-бирларига ёмон лақаблар қўйишларига ҳам чек қўйди. Чунки (ёмон) лақаб – одамнинг обрўсига путур етказади. Айрим муфассирлар бу оятларни бировни: Ҳой, ит!, Ҳой, фосиқ! Ҳой, эшшак!,– деб чақириш дея тафсир қилдилар. Аллоҳ таоло эса масхаралаш, қоралаш ва (ёмон) лақаблар билан чақиришни – фисқ деб атади.Бу – бу ишларнинг нақадар қабиҳ ва гуноҳлиги ҳамда улардан узоқлашиш зарурлигининг фарзлигини кўрсатмоқда.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #50 : 13 Aprel 2009, 17:29:23 »
Мусулмон ва мўъминлар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқлардан бири – ўзаро бадгумон бўлмаслик, бир-бирларига қарши жосуслик қилмаслик ва бир-бирларини ғийбат қилмасликдир. Аллоҳ таоло айтди: «Ð­Ð¹ мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!» (Ҳужурот: 12).

Бадгумонлик – яхши одамлар ҳақида ёмон нарсаларни гумон қилишдир. Аллоҳ таоло айтди: «Ð–осуслик қилманглар!» (Ҳужурот: 12). Бу ерда назарда тутилган жосуслик, (мусулмон ва мўъмин) одамларнинг айбларини қидиришдир.

Аллоҳ таоло одамларнинг айбларини қидириш ва заиф тарафларини излашни таъқиқлади. Аллоҳ таоло айтди: «Ð‘ир –бирингизни ғийбат қилмангиз!» (Ҳужурот: 12).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғийбатни: «Ð‘иродарингизни Ñ‘қтирмаган нарсаси билан тилга олишингиздир» дея изоҳладилар (Имом Муслим 4690, Имом Аҳмад 8985, Насоий 11518).

Ғийбат қилиш, уламолар ижмоъси билан, бутунлай ҳаромдир. Аллоҳ таоло ғийбатни одам лошини ейишга ўхшатди: «Ð¡Ð¸Ð·Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бундан-да ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)!» (Ҳужурот: 12). Яъни, сизлар ундан жирканиб ёмон кўрасизлар. Энди, шаръан ҳам ёмон кўринглар! Чунки бунинг жазоси жирканишдан кўра қаттиқроқдир!!

Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – мусулмонлар ўртасида эзгулик ва тақво асосида, манфаатлар келтириш ва зарарларни кетказиш борасида ҳамкорлик қилишдир. Аллоҳ таоло айтди: «Ð¯Ñ…шилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз!» (Моида: 2).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «ÐœÑžÑŠÐ¼Ð¸Ð½Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ ўзаро дўстликлари, меҳрибонликлари ва шафқатлари бир баданнинг мисолига ўхшайди: унинг бирон узви касал бўлса бошқа узвлари бедорлик ва иситма билан безовта бўлади» (Имом Аҳмад 17648). 

Ҳа, мусулмон мусулмоннинг қувончи билан қувонади, суюнгани билан суюнади ва оғриган нарсасига ҳамдард бўлади ...

Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – мусулмонлар ўртасидаги ўзаро насиҳатлашма, бир-бирларини яхшиликка буюриш ва ёмонликлардан қайтаришдир. Аллоҳ таоло айтди: «ÐœÑžÐ¼Ð¸Ð½ ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан тўхтатадилар, намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қиладилар. Ана ўшаларга Аллоҳ раҳм қилади. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ қудратли, ҳикматлидир» (Тавба: 71).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ð”ин – насиҳат (самимийлик)дир!»â€“ деб уч марта такрорладилар. Саҳобалар: Кимлар учун, Ñ‘ Расулуллоҳ?,— деб савол берганларида: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ, У (Аллоҳ)нинг Китоби, Расули ва мусулмонларнинг имом (раҳбар)лари ва оммаси учун»â€“ деб жавоб бердилар (Термизий 1849, Абу Довуд 4293).

Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – мўъминнинг мўъмин биродари учун ўзи суйган нарсани суйиши. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ð‘ировингиз биродари учун ўзи суйган нарсани суймагунича мўъмин бўла олмайди»â€“ дедилар (Имом Бухорий 12, Имом Аҳмад 13452).

Бу ҳадисдан мақсад диний биродарликдир, башарий дўстлик эмас. Чунки айрим башарий нафслар ёмонликларни ҳам суюши мумкин. Шунинг учун мўъмин мўъмин биродари учун ўзи учун суйганидек. яхшиликларни суюши керак. Агар биродари учун яхшиликни суймаса, ундай одам ҳасадгўй бўлади. Ҳасад қилиш эса мазамматли ҳулқдир.

Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – мусулмонларга нисбатан қаллоблик ва каззоблик қилмаслик. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ð‘изга қаллоблик қилган – биздан эмасдир!»â€“ деганлар (Имом Муслим 146, Ибн Ҳиббон 4905, Ибн Можа 2216). Шулардан бири савдо-сотиқдаги қаллобликдир.

Бугунги кундаги кўплаб одамлар савдо-содиқни ҳийла воситаларидан бирига айлантириб олдилар. Улар ёлғон, алдов ва қаллоблик билан одамларнинг мулкига эга бўлишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ҳаким ибн Ҳузом (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Сотувчи ва харидор) модомики айрилмаган эканлар (сотиш ёки сотиб олишда) ихтиёрлидирлар. Агар Ñ‚Ñžғри гапирсалар ва (молдаги айбларни) айтиб қўйсалар савдоларида иккисига ҳам баракалар Ñ‘ғилади. Агар (молнинг айбини) яширсалар ва ёлғон гапирсалар фойда олишлари мумкин, бироқ, савдоларининг баракалари кетади. Ёлғондан қасам ичиш молнинг бозорини қизитсада, касбнинг (баракасини) кетказади» (Имом Бухорий 1968, Имом Муслим 2825).

Исмоил ибн Убайд ибн Руфоъа (раҳимаҳуллоҳ) отасидан, у бобоси (разияллоҳу анҳумо)дан ҳадис айтди: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намозгоҳга чиқдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам савдо-сотиқ қилаётган одамларга кўзи тушиб: «Ҳой, савдогарлар жамоаси!»â€“ дедилар. Савдогарлар бошларини кўтриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳдан қўрққан, эзгуликларни қилган ва Ñ‚Ñžғри гапирган савдогарлардан бошқа савдогарлар Қиёмат куни фожир ҳолатларида тириладилар»â€“ дедилар (Термизий 1131, Ибн Можа 2137, Ибн Ҳиббон: 4910, Ҳоким 2144).

Абу Зарр (разияллоҳу анҳу) айтди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ð£Ñ‡ тоифа борки, Аллоҳ таоло уларга Қиёмат кунида қарамас, уларни покламас ва уларга аламли азоб бордир»â€“ деб уч марта такрорладилар.Мен: Улар ҳам ноумид бўлдилар, ҳам зиён кўрдилар. Улар кимлардир?,– деб сўрадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ÐšÐ¸Ð¹Ð¸Ð¼Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð½Ð¸Ð½Ð³ пойчалари оёқларининг ошиқларидан пастга тушиб турган одам, миннатчи, ёлғон қасам билан молини сотган сотувчи»â€“ дедилар (Имом Муслим 154, Абу Довуд 3565).
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #51 : 13 Aprel 2009, 17:36:50 »
Иймоний ва исломий биродарлик ҳуқуқларидан бири – ўзлари кечикканлари учун бошқа мўъминларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишдир. Шунинг учун уларнинг бирови бошқасининг савдоси устига бай очмасин. Яъни, матоҳни сотиб олган одамга: Мен сенга олгн нархингни ёки ундан кўра озроқ бўлсада яхши нарсалар бераман, демасин.

Ёки мўъминлардан бирови бошқасининг савдоси устига савдо қилмасин. Яъни, биров молга харидор бўлиб, сотувчи уни сотмоқчи бўлиб турганида бошқаси келиб: Унга сотма! Мен ундан кўра баландроқ нарх бераман!,– демасин.

Бундан ташқари бир мусулмон бошқа мусулмон биродари совчи қўйган қиз ёки жувонга совчи қўймасин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунданй ишларнинг барчасини таъқиқлаганлар: «Ð‘ир одам биродарининг савдоси устига бай очмасин ва совяи қўйган (қиз ёки жувон)ига совчи қўймасин!»,– дедилар (Имом Муслим 2531, 2787).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таъқиқлаган савдо турларидан бири – қасдли нарх кўтаришдир. Яъни, савдо қилинаётган молнинг нархини, ўзи олмасада, кўтариш. Унинг мақсади фақатгина харидорга нархни кўтариш, холос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ð‘ир-бирингизга ҳасад қилмангиз, бир-бирингизга ғаразли мақсадларда нархларни оширмангиз, бир-бирингиздан нафратланмангиз, ораларингиз бузилиб бир–бирингиздан юз ўгирмангиз, бировингиз бошқасининг савдоси устига бай очмасин!» (Имом Муслим 4650, Имом Аҳмад 7412, 7727).

«Ð®Ð· ўгириш»: бир инсондан хафа бўлиб, уни тарк этиш. Гўё уни орқасига қўйиб, эътибор бермаслик, каби.

Мусулмонларнинг бир-бирларига нисбатан ҳуқуқларидан бири – ўзаро зиёратлар, саломни ошкор (товуш чиқариб) бериш, эҳтиёжларини қондириш, кучсизларга ёрдамчи, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўлиш, беморларни кўриш ва жанозаларда иштирок этишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дедилар: «ÐœÑƒÑÑƒÐ»Ð¼Ð¾Ð½Ð½Ð¸Ð½Ð³ мусулмон зиммасидаги ҳаққи бештадир: беморни кўриш, жанозаларга эргашиш, чақириққа ижобат қилиш ва чучкириб ҳамд айтган одамга («Ð¯Ñ€ҳамукаллоҳу ва яшфийк!» (Аллоҳ сизга раҳм қилиб, шифо ато этсин))– деб жавоб қайтаришдир» (Имом Бухорий 2265, 5401; Имом Аҳмад 8334, 17773, 17801). Муттафақун алайҳ.

Мусулмонларнинг ҳақларидан бири – бир–бирларига дуо қилишларидир.Аллоҳ таоло муҳожир ва ансорларни зикр қилар экан шундай деган:

«Ð£Ð»Ð°Ñ€Ð´Ð°Ð½ кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Ð Ð¾Ð±Ð±Ð¸Ð¼Ð¸Ð·, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари иймон билан ўтган зотларни мағфират қилгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон ғилли-ғаш қилмагин. Роббимиз, албатта Сен меҳрибон ва раҳмлидирсан»» (Ҳашр: 10);

«Ð‘ас, (эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин-мўминалар(нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг!» (Муҳаммад: 19).

Мусулмонлар биринчи халифадан дунёнинг охиригача, Ер юзидаги қайси давлатда яшамасинлар ва диёрлари орасидаги масофа қанчалар узоқ бўлмасин, бир-бирлари учун дуо қиладилар, истиғфорлар айтадилар, ўзаро муомалаларида содиқ қоладилар, бир-бирларининг ҳуқуларини риоя қиладилар. Чунки Аллоҳ таоло уларнинг ўртасини наслу наса, ватан ва тил ришталаридан кўра кучлироқ бўлган ИЙМОН РИШТАСИ билан боғлаган.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #52 : 13 Aprel 2009, 17:39:50 »
Аллоҳнинг қуллари!


Аллоҳдан тақво қилингиз! Бу дўстлик ҳақларини риоя қилингиз ва зинҳор зое этмангиз! Чунки, сизларгина зарар қиласизлар!

Ауъзу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм.

«Ð­Ð¹ мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар! Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ÑŽ, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва жаҳаннам чоҳининг Ñ‘қасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади. Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир» (Оли Имрон: 102 – 105).     

Аллоҳ таоло менга ва сизларга Қуръон Каримни баракали қилсин!( :amn:)
« So'nggi tahrir: 13 Aprel 2009, 17:45:14 muallifi Muslimaa »
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #53 : 13 Aprel 2009, 17:45:46 »
Иккинчи хутба

Барча Оламлар Рабби бўлган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Мен ягона ва шериксиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига ҳамда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига гувоҳлик бераман. Аллоҳ таоло Унга, Унинг оиласи ва саҳобаларига кўпдан-кўп салавоту саломлар йўлласин.

Сўнг ...
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #54 : 13 Aprel 2009, 17:49:18 »
Ҳой одамлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва унутмангки, айрим одамлар мўъминларга озор бериш учун макру ёлғондан мўъминликни иддао этадилар. Уларнинг ички дунёлари эса кофир эканликларига далилдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: «ÐžÐ´Ð°Ð¼Ð»Ð°Ñ€ орасида шундай кимсалар ҳам борки, ўзлари мўмин бўлмаганлари ҳолда «ÐÐ»Ð»Ð¾ҳга ва Охират Кунига иймон келтирдик», дейдилар. Улар Аллоҳни ва иймонли кишиларни алдамоқчи бўладилар ва ўзлари сезмаганлари ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар. Уларнинг дилларида мараз бор эди, бас, Аллоҳ маразларини янада зиёда қилди. Улар учун қилган ёлғонлари сабаб аламли азоб бордир. Уларга: «Ð•Ñ€ юзида бузғунчилик қилманглар», дейилса, «Ð‘из — ислоҳ қилувчилармиз», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, улар албатта бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар. Уларга: «ÐœÐ°Ð½Ð° бу кишилардек иймон келтиринглар», дейилса, «Ð¨Ñƒ пасткашларга ўхшаб мўмин бўламизми?» — дейдилар. Огоҳ бўлингизким, уларнинг ўзлари тубан кимсалардир, лекин буни билмайдилар.

И з о ҳ. Исломни қабул қилган зотларнинг кўпчилиги камбағал, фақир кишилар ва ҳатто Суҳайб, Билол каби қуллар эди­лар. Мунофиқлар ўзларича: «ÐœÐ°Ð½Ð° шу зоти пастларга ўхшаб мўмин бўламизми?» — дейишар эди.

Иймон келтирган зотларга йўлиққанларида: «Ð‘из ҳам иймон келтирдик», дейдилар. Ўзларининг шайтонлари (бошлиқлари) билан ҳоли қолганда эса: «Ð‘из албатта сизлар билан биргамиз, фақат (уларнинг устидан) кулмоқдамиз, холос», дейишади. Аллоҳ уларнинг устидан кулади ва ўз туғёнларида адашиб-улоқиб юришларини давомли қилади» (Бақара: 8 – 15).
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #55 : 13 Aprel 2009, 17:52:25 »
Уларнинг мақсади мусулмонларнинг заиф томонларини қидириб топиб, яхлитликларини парчалашдир. Улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Ҳой сиз, тили билан иймон келтирган, бироқ иймон қалбларига ўтиб бормаган кимсалар, мусулмонларни ғийбат қилмангиз! Уларнинг заиф томонларини қидирмангиз! Чунки, уларнинг заиф томонларини қидираётган одамларнинг заиф томонларини Аллоҳ топиб, ўз уйида шарманда қилади!» (Абу Довуд 4236, Имом Аҳмад 18940, 18963, 19776, 19801).

Одамлар ичида иймони кучсиз айрим мўъминлар ҳам бўлиб, улар мунофиқларнинг баъзи сифатлари билан тавсифланишлари, масалан: ёлғон гапириши, омонатга хиёнат қилиши, жанжаллашса ҳақоратлар қилиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай одамлар ҳақида шундай деганлар: «ÐœÑƒÐ½Ð¾Ñ„иқнинг аломати учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда қилса хилоф қилади, омонат қўйилса хиёнат қилади», бошқа бир ривоятда эса: «Ð°ҳд қилса устидан чиқмайди, жанжаллашса ҳақорат қилади» (Имом Бухорий 32, 2485, 2544, 5630; Имом Муслим 89).

Аллоҳнинг бандалари!

Аллоҳдан қўрқинглар ва Аллоҳ сизларни буюрганидек мўъмин бўлинглар! Ва унутмангларки, гапларнинг энг яхшиси – Аллоҳнинг Каломидир!
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #56 : 14 Aprel 2009, 15:41:34 »
:as:

Қатъий ишонч

Хатиб: Шайх Абдуллоҳ ибн Фаҳд Салум

Мутаржим: Абу Жаъфар ал–Бухорий


 :bsm:

Биринчи хутба

(Барча ҳамдлар Аллоҳга хосдир... Биз Ундан ёрдам, нафсимизнинг ёмонлиги ва амалларимизнинг шумлигидан паноҳ ҳамда мағфират сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган одамни адаштирувчи, адаштирган одамни ҳидоятловчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад эса Унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бераман.

«Ҳой мўъминлар, Аллоҳдан лойиқ бўлганидек қўрқинглар ва мусулмон бўлган ҳолингизда вафот этинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Ð­Ð¹ инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Ð­Ð¹ мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, Ñ‚Ñžғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70 – 71).

Дўстлар, билингларки, гапларнинг Ñ‚Ñžғрироғи – Аллоҳнинг каломи, йўлларнинг яхшироғи – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмонроғи – янги пайдо бўлганлари, ҳар бир янги пайдо бўлган нарса – бидъат ва барча бидъат – залолатдир).

Сўнг ...
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #57 : 14 Aprel 2009, 15:46:10 »
Аллоҳнинг қуллари!

Хуфёна ва ошкора Аллоҳнинг тақвосини лозим тутингиз!

Аъувзу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм.

«Ð­Ð¹ мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ÑŽ, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва жаҳаннам чоҳининг Ñ‘қасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади» (Оли Имрон: 102, 103).

Ҳой, мусулмонлар!

Иймон ва яқийн-қатъий ишонч неъмати – бошқа неъматлар тенг кела олмайдиган неъматдир. Чунки, Аллоҳ қатъий ишонч неъматини ато этган банда иймон ҳаловатини тотади, тоат-ибодатлардан лаззат олади, Аллоҳнинг зикри билан унсият касб этади, гуноҳлардан узоқ бўлади ва улардан нафратланади, ҳаётини ризолик, хотиржамлик, сокинлик ва бағрикенглик билан ўтказади. Чунки унинг қалбидаги қатъий ишонч Аллоҳнинг қазо ва қадарига бўлган розилик ва хотиржамликни вужудга келтиради. Бошига зарар ва мусибат, қайғу ва алам келса сабр қилади, Аллоҳдан савоб умид этади ва буларнинг барчаси Аллоҳ тарафидан келган эканини билади. Ўзига қувончли нарсалар, сиҳҳат ва офият келса Аллоҳга шукур қилиб, ҳамду санолар айтади. Бу неъматни Аллоҳга итоат этишда истеъмол қилиб, ўзидаги барча неъматлар Аллоҳ тарафидан эканини аниқ билади.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #58 : 14 Aprel 2009, 15:52:28 »
Аллоҳнинг қуллари!

Қатъий ишончли мўъмин бу дунёга Ñ‚Ñžғри қараш билан боқади. У бу дунё – алдамчи, завол топгувчи, кадар ва қайғулар, ғам ва аламлар, фитна ва синовлар дунёси бўлиши билан бирга, зироъат ва амал, жиддийлик ва кураш майдони эканини билади. Зеро қатъий ишончли бандалар тоат-ибодатга бериладилар, ҳаромлардан тийиладилар, Аллоҳнинг ризо ва жаннатига эришишни олий мақсадлари қиладилар. Ҳа, қатъий ишончли инсонлар бу дунёга очкўзлик ва кўпайтириш эмас, таҳқир ва зоҳидлик назари билан боқадилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи ва салламга бу дунёни лойиқ кўрмаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда: «ÐœÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ дунё билан нима ишим бор. Мен дарахт соясида ором олиб, (уйқудан) тургач уни ташлаб кетган мусофирга ўхшайман»â€“ дедилар.

Ҳой, мусулмонлар!

Қатъий ишонч – буюк ибодат, барча нарсанинг асоси бўлган қалб амаллари учун амал қилишдир. Узв амаллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ÐÐ¼Ð°Ð»Ð»Ð°Ñ€ нийятларга кўрадир» деб айтганларига кўра, қалб амалларига тобеъдир (Имом Бухорий 1).

Қалб узвлар подшоҳи бўлиб, узвлар унга тобеъдир. Қалб тузалса бошқа узвлар ҳам тузалади, бузилса бошқа аъзолар ҳам бузилади. Қалбий амлларга эътибор берши ўта муҳимдир. Қалблар тузалса аҳволлар тузалади, Аллоҳга бўлган садоқат рўёбга чиқади. Натижада, Аллоҳ таоло бандаларига зафар ва муваффақиятни насиб этади. Бундан ташқари мусулмонларнинг ўзаро дўстликлари кучаяди: бағрикенглик қулоч ёяди, мазлумларга ёрдам, очларга таом берилади.

Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш, хушуъ, ихлос, садоқат, хавф, умид, муҳаббат, яқийн-қатъий ишонч, Аллоҳга қайтиш, Аллоҳдан паноҳ ва ёрдам сўраш, Аллоҳга шукр этиш, розилик, сабр ва бошқа нарсалар қалб амалларидан ҳисобланади.

Бугунги мавзуйимиз, иншааллоҳ, яқийн-қатъий ишонч ҳақидадир.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

Hadija

  • La Ilaha illa-Allah
  • muslima
  • Super Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 1322
  • -oldi: 1947
  • Xabarlar: 2301
  • Jins: Ayol
  • La Ilaha illa-Allah
Re: Жума хутбалари
« Javob #59 : 14 Aprel 2009, 16:04:47 »
Яқийн-қатъий ишонч – шак қилишнинг зиддидир.

Яқийн – иймоннинг камолидан бўлиб, унинг иймонга нисбати бошнинг жасадга бўлгани нисбати кабидир. Яқийн билан орифлар бир-бирларидан устун бўлдилар, мусобақалашганлар рақобатлашдилар, унинг учун бандалар бел боғладилар. Агар яқийн сабр билан жуфтлашса, ўрталарида диндаги имомлик вужудга келади. Аллоҳ таоло айтди: «Ð£Ð»Ð°Ñ€ (ўз динлари йўлидаги балою кулфатларга) сабру тоқат қилишгач, Биз улардан (одамларни) ҳидоят қиладиган пешволарни чиқардик. Улар бизнинг оятларимизга аниқ ишонар эдилар» (Сажда: 24).

Суфён (раҳимаҳуллоҳ): «Ð¡Ð°Ð±Ñ€ ва яқийн билангина диндаги пешволик насиб этади»â€“ деди.

Ҳой, мусулмонлар!

Аллоҳ таоло қатъий ишончли инсонларга ўзига хос хусусиятларни берди.

Бундай бандалар Аллоҳнинг оятлари ва ҳужжатларидан истифода этадилар. Аллоҳ таоло айтди: «(Эй инсонлар), Ерда (ундаги тоғу тошлар ва водий-дараларда, денгизлар ва дарёларда, ҳайвонот ва наботот оламида) ... ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир» (Зориёт: 20).

Аллоҳнинг қуллари ичидан қатъий ишонган бандаларгина нажот топган ва ҳидоятланганлардир. Аллоҳ таоло айтди: «Ð£Ð»Ð°Ñ€ сизга нозил қилинган ва сиздан илгари туширилган нарсаларга (динларга) иймон келтирадилар ва Охират Кунига аниқ ишонадилар» (Бақара: 4).

Яқийн – қалб ва узв амалларининг руҳи, садоқатнинг ҳақиқатидир.
Hayo va sabr qilishdek iymon bo'lmas. Ali ibn Abu Tolib

 

Siz Jum'a namozini qaysi masjidda o`qiysiz?

Muallif Mr.TwisterBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4452
So'nggi javob 26 Iyul 2008, 14:02:44
muallifi Mr.Twister
Jum'a muborak!

Muallif RobiyaBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 682
Ko'rilgan: 182864
So'nggi javob 20 Dekabr 2013, 10:45:42
muallifi Abdulhafizaka