Muallif Mavzu: Jum'a ma'ruzalari  ( 31638 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAzim

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 138
  • -oldi: 84
  • Xabarlar: 104
  • Jins: Erkak
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #75 : 07 Avgust 2010, 01:27:41 »
 :as:
Bugungi men eshitgan Juma ma'ruzasi juda tasirli bo'ldi. Ma'ruzaning bir qismidan siz ham bahramand bo'ling!

... Agar biz o'z xatolarimiz, gunohlaimizga va bizda mavjud bo'lgan Payg'ambarimiz s.a.v sunnatiga qarshi ishlarga g'olib bo'lsak, shundan so'ng dushmanlarimizga g'olib bo'la olamiz. Bir – birimizga yaqin bo'lamiz, o'zaro yordam beramiz. Chunki o'zaro yordam va tenglik bo'magan jamiyatda jamiyatga mansublik hissi yo'qdir, rivojlanish yo'qdir. … Hozir bu oy kirib kelyapti, Payg'ambar s.a.v bu oyni "o'zaro yordam oyi" deganlar. Kim unda bir ro'zadorga iftor qilib bersa, u uchun do'zaxdan najot bo'ladi, gunohlari kechiriladi va unga ro'zadornikidek savob bo'ladi. Ya'ni ro'zodorga iftor qilib bergan kishi uch xislatga ega bo'ladi. O'zaro yordam amalingni bir necha bor ziyoda savobli bo'lishiga sabab bo'ladi. Sen ro'za tutsang, qancha tutsang ham, va Alloh taolo uni qabul qilsa, uning huzurida bir kun ro'za tutdi, deb yoziladi. Lekin agar ro'zadorga iftor qilib bersang, o'zing ro'za tutgan kunning savobini ham olasan, yana bir kunning ham savobini olasan. Agar ular ikki ro'zador bo'lsa ikki kunning savobini, huddi shunday uch, o'n, yuz kunning ham savobini ham olishing mumkin. Anas r.a keksayib, ro'za tuta olmay qolgandan keyin har kuni uch yuz miskinni yig'ib ularga taom berardi. …. Yana Ramazon oyi mo'minning rizqi ziyoda bo'ladigan oydir. Sahobalar: Hammamiz ham ro'zadorga iftor qilib berolmaymiz, deganlarida, Payg'ambar s.a.v: Bu bir dona xurmo bilan ro'zadorning og'zini ochgan kishiga hamdir, dedilar. Demak bir dona xurmo bilan yoki bir piyola suz bilan ham sh savobga erishsa bo'larkan. Bundan tashqari ro'zadorga suv bergan kishiga yana bir xislat bor, u Payg'ambar s.a.v ning hovuzlaridan suv ichadi, u hovuzdan suv ichgan kishi keyin hech qachon chanqamaydi. Bu rahmat qilingan ummatning amallariga va o'zimizning qanchalik amallarni zoe qilayotganimizga qarang! Bu xislatlarni faqat o'zaro yordam berish sifatidagina topasan. Bilginki, Islomiy xulqlar o'zaro yordam, mehr – shafqat ustiga qurilgandir. Bu xislatlar esa bizdan yo'qoldi va har bir inson o'z manfaatini o'ylaydigan bo'lib qoldi. Hatto o'z akasi, ota  - onasi ham, yon qo'shnsiga ham, boshqa insonlarga ham shunday yaxshilikni qilmaydi. Endi bu holat bilan, oldingi ummatning solihlarning holatiga bir qara! ...

N.Nodirbek

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 4
  • -oldi: 35
  • Xabarlar: 78
  • Jins: Erkak
  • Yaxshilik ham, yomonlik ham Allohdan!
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #76 : 08 Avgust 2010, 18:15:46 »
6- avgustdagi juma ma'ruzasi bizga yaqin masjidda "Isrofgarchilik" haqida bo'ldi.
Kimki Allohdan qo�rqsa (taqvo qilsa), Alloh uni saqlaydi. Kim Allohdan umid qilsa, Alloh uni noumid qilmaydi. Kimki Alloh yo�lida ehson qilsa, Alloh uning o�rnini to�ldiradi. Shuning uchun taqvoni qalbing tayanchi, diydang jilosi qil! Zero, niyatsizning amali, ezgusizning ajri bo�lmas!
                                     Umar ibn Xattob (r.a)

UzMuslim

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 141
  • -oldi: 2172
  • Xabarlar: 2130
  • Jins: Erkak
Re: Jum'a ma'ruzalari
« Javob #77 : 08 Avgust 2010, 21:49:00 »
BU Juma Bizning Hazrati Abbos Masjitida Ramazon Oyining Hususiyatlari,Farz Hamda Sunnatlari haqida Bo'lib O'tdi..

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
10.02.2012 й.

Мустаҳкам оила - юрт таянчи.


ﺑﺴﻢ ﺍﻟﻠﻪ ﺍﻟﺮﺣﻤﻦ ﺍﻟﺮﺣﻴﻢ


Муҳтарам жамоат!
Оила жамиятнинг асосидир. Оилалар йиғиндиси жамиятни ташкил этади. Оила мустаҳкам бўлса, демакки жамият, мамлакат ҳам мустаҳкам ва барқарор бўлади. Бу йил мустақил ва жаннатмисол юртимизда “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилинди. Оилаларнинг ҳар томонлама саодатли, фаровон ва мустаҳкам бўлиши мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиётига сабаб бўлишини ҳаммамиз яхши биламиз ва англаймиз. Дунёқараши, имон- эътиқоди ва ихлоси мукаммал, дин-диёнати, ватани ва халқига содиқ ва муҳаббатли янги авлод таълим-тарбиясида, уларни турли-туман Ñ‘Ñ‚ таъсирлардан, бузуқ ақидалардан авайлаб сақлашда мустаҳкам оиланинг, шубҳасиз ўрни каттадир. Худди шу маъно ва мазмунни Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти карималарида Ñžқишимиз мумкин:

Davomi (bosing)

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
 17.02.2012

Инсон мукаррамдир!



ﺑﺴﻢ ﺍﻟﻠﻪ ﺍﻟﺮﺣﻤﻦ ﺍﻟﺮﺣﻴﻢ


 ÐœÑƒҳтарам жамоат!
Аллоҳ таоло барча мавжудотлар ичида инсон наслини ардоқли, мукаррам қилиб яратган. Уни Ўзи яратган барча жонзотлардан афзал қилган. Парвардигор одамзодга бутун борлиқни бўйсундириб қўйган, ҳатто фаришталарини ҳам Одамга таъзимга буюрган. Аллоҳ таоло бундай дейди:

 ﻭَﻟَﻘَﺪْ ﻛَﺮَّﻣْﻨَﺎ ﺑَﻨِﻲ ﺁَﺩَﻡَ ﻭَﺣَﻤَﻠْﻨَﺎﻫُﻢْ ﻓِﻲ ﺍﻟْﺒَﺮِّ ﻭَﺍﻟْﺒَﺤْﺮِ ﻭَﺭَﺯَﻗْﻨَﺎﻫُﻢْ ﻣِﻦَ ﺍﻟﻄَّﻴِّﺒَﺎﺕِ ﻭَﻓَﻀَّﻠْﻨَﺎﻫُﻢْ ﻋَﻠَﻰ ﻛَﺜِﻴﺮٍ ﻣِﻤَّﻦْ ﺧَﻠَﻘْﻨَﺎ ﺗَﻔْﻀِﻴﻠًﺎ )ﺳﻮﺭﺓ ﺍﻹﺳﺮﺍﺀ(70( ‎

яъни:

“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” .

 ÐÐ½Ð° шундай азизу мукаррам яратилган ҳар бир инсон тез- тез ўзини саволга тутиб туриши лозим:

Давоми

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
24.02.2012

Зарарли иллатлардан сақланайлик!

ﺑﺴﻢ ﺍﻟﻠﻪ ﺍﻟﺮﺣﻤﻦ ﺍﻟﺮﺣﻴﻢ

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло барча махлуқотлари ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратган. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Бунинг эвазига инсонларни илоҳий амрларни сўзсиз бажаришга, қайтарганларидан четда бўлишга, Аллоҳ буюрганидай турмуш кечиришга амр этган. Зеро, Ҳақ таоло Қуръони каримда инсонни бошқа мавжудотлардан кўра ақлли ва мукаррам қилиб яратиб, унга жуда кўп неъматларни ато этганини, унга покиза нарсалардан ризқ-рўз берганини эслатиб айтади:

ﻭَﻟَﻘَﺪْ ﻛَﺮَّﻣْﻨَﺎ ﺑَﻨِﻲ ﺁَﺩَﻡَ ﻭَﺣَﻤَﻠْﻨَﺎﻫُﻢْ ﻓِﻲ ﺍﻟْﺒَﺮِّ ﻭَﺍﻟْﺒَﺤْﺮِ ﻭَﺭَﺯَﻗْﻨَﺎﻫُﻢْ ﻣِﻦَ ﺍﻟﻄَّﻴِّﺒَﺎﺕِ ﻭَﻓَﻀَّﻠْﻨَﺎﻫُﻢْ ﻋَﻠَﻰ ﻛَﺜِﻴﺮٍ ﻣِﻤَّﻦْ ﺧَﻠَﻘْﻨَﺎ ﺗَﻔْﻀِﻴﻠًﺎ )ﺳﻮﺭﺓ ﺍﻹﺳﺮﺍﺀ(70/

 ÑÑŠÐ½Ð¸:

Davomi

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
02.03.2012 й.

Аёл - мукаррам зот!

ﺑﺴﻢ ﺍﻟﻠﻪ ﺍﻟﺮﺣﻤﻦ ﺍﻟﺮﺣﻴﻢ

 ÐœÑƒҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсонни азизу мукаррам этиб, уни жуфт ҳолида, яъни эркак ва аёл жинсида яратган. Аёл зотини эса ардоқли, эркакларга жуфти ҳалол ва ором-сакинат бахш этувчи, оиланинг чироғи, посбони ва фарзандлар мураббияси қилиб яратган. Аллоҳ таоло инсоният силсиласини давом эттириш учун аёлга оналик бахтини ва масъулиятини берди. Аёл эркак учун ширин ҳаёт ва таскину ором, осойишталик тимсолига айланди. Қуръони каримда бундай дейилади:

Davomi

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
 09.03.2012 й.

Шукронаи неъмат фазилати

ﺑﺴﻢ ﺍﻟﻠﻪ ﺍﻟﺮﺣﻤﻦ ﺍﻟﺮﺣﻴﻢ

 ÐœÑƒҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб, ер юзидаги турфа наботот, ҳайвонот ва жамодотни уларга бўйсундириб қўйган. Чунки мол-дунё, маскан, таом, кийим, рўзғор анжомлари каби неъматларсиз инсон турмуши ноқис бўлиб қолган бўлур эди. Аллоҳ таоло инсонни жоҳил ва нодон эмас, имонли, эътиқодли ва мухлис мўмин қилиб, жонсиз эмас, жонли қилиб, ҳайвон эмас, онгли инсон қилиб, бетоб эмас, соғ-саломат қилиб, айбли эмас, беайб қилиб яратгани энг улуғ неъмат эмасми? Аллоҳ таоло бу ҳақда хабар бериб айтади:

 ﻟَﻘَﺪْ ﺧَﻠَﻘْﻨَﺎ ﺍﻟْﺈِﻧْﺴَﺎﻥَ ﻓِﻲ ﺃَﺣْﺴَﻦِ ﺗَﻘْﻮِﻳﻢٍ ) ...ﺳﻮﺭﺓ ﺍﻟﺘّﻴﻦ(5-4/

яъни:

 â€œҲақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик”.

Davomi

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
30.03.2012 й.

Тил одобини сақлайлик!

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Ҳар нарсанинг асли – сўз, у ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир. Сўз Одам алайҳиссалом билан баробар яратилган. Сўз (калом) барча илмларнинг асоси, инсонларнинг ўзаро алоқа ва муносабат воситаси қилиб танланган. Оламдаги барча нарсалар сўзловчи гувоҳлардир. Аллоҳнинг китоблари сўз-калом воситасида туширилган. Сўз инсоннинг қиймати қадар қадрлидир ва Аллоҳ таоло ҳар бир айтиладиган сўзга эътиборли бўлишга буюрган.

Сўз Аллоҳ таолонинг инсонга ато этган энг улуғ неъматларидан. У инсонларнинг ўзаро муомала-муносабат воситаси, тафаккур қуроли, бандаликни адо этиш омилидир. Одамларни яхшиликка ундовчи, ҳидоятга чорловчи, ахлоққа чақирувчи сўзлар уларнинг энг гўзалидир. Аксинча, ўзгаларга озор етказувчи, ғийбат, ёлғон, фисқ-фужур ва фаҳш сўзлар уларнинг энг ёмони ва қораланганидир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:

وَأَنَابُوا إِلَى اللَّهِ لَهُمُ الْبُشْرَى فَبَشِّرْ عِبَادِ * الَّذِينَ يَسْتَمِعُونَ الْقَوْلَ فَيَتَّبِعُونَ أَحْسَنَهُ أُولَئِكَ الَّذِينَ هَدَاهُمُ اللَّهُ وَأُولَئِكَ هُمْ أُولُو الْأَلْبَابِ * (سورة الزّﻣﺮ/18-17)

яъни: “Бас, (эй Муҳаммад), Менинг шундай бандаларимга хушхабар берингки, улар сўзни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир”.

Яна бир ояти каримада чиройли сўзловчининг фазилатлари зикр этилиб, ундай дейилган:

وَمَنْ أَحْسَنُ قَوْلًا مِمَّنْ دَعَا إِلَى اللَّهِ وَعَمِلَ صَالِحًا وَقَالَ إِنَّنِي مِنَ الْمُسْلِمِينَ *

(سورة فصّلت/33)

яъни: “Аллоҳ (йўли)га даъват  ÑÑ‚ган ва ўзи ҳам солиҳ амал қилиб, “Мен мусулмонлардандирман”, деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзловчи ким бор?”

Инсонлар ортиқча сўзлашдан, беҳуда ва фисқ сўзларни айтишдан қайтарилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин” деганлар
 (Имом Бухорий).

Пайғамбар алайҳиссалом умматни яна қийлу қолдан (ортиқча, бемаъни сўзлардан) қайтарганлар
 (Имом Бухорий).

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
 ÐÐ°Ð±Ð¸Ð¹ алайҳиссалом тилларига ишора қилиб: “Сен тилингни тий”, дедилар. Шунда мен: “Гапирган нарсаларимиздан ҳам сўраламизми?” десам, у зот: “Онанг сени йўқотиб қўйсин, кишиларнинг дўзахга юзтубан ёки кўксилари билан ағдарилишлари фақат тиллари орқали қилган гуноҳлари сабабидандир”, дедилар”
 (Имом Термизий).
 ÐžÐ´Ð°Ð¼ тили билан ҳайвондан устун, аммо уни нолойиқ сўзлардан тиймаса ҳайвондан тубан бўлади.

 Ð¡ÑžÐ·Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ энг фойдалиси Аллоҳ таолонинг зикри, кишиларни яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтаришдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан  Ñ€Ð¸Ð²Ð¾ÑÑ‚ қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, унга  ÐÐ»Ð»Ð¾ҳ томонидан нуқсон етади. Ким бир ўринга ёнбошласаю Аллоҳни зикр этмаса, унга ҳам Аллоҳ томонидан нуқсон етади”, деганлар
 (Имом Абу Довуд).

Бошқа бир ҳадисда:

" أكْثرُ النَّاس ذُنُوبًا يَوْمَ القِيَامَةِ أكْثرُهُمْ كَلامًا فِيمَا لا يَعْنِيهِ".  (رواه أحمد)

яъни: “Бу дунёда беъмани гапларни кўп гапирадиган одамнинг гуноҳи қиёмат куни кўп бўлур”.

Муҳтарам жамоат! Тил (сўз) офатлари кўп: бемаъни, бефойда сўзларни гапириш, ботил, гуноҳ ишларни сўзлаш, сергаплик ва одамларга Ñ‘қиш учун сўзамоллик қилиш, фаҳш, сўкиш, одобсиз, ахлоқсиз ва шунга ўхшаш сўзларни айтиш, ўзгаларни мазахлаш ва устидан кулиш, сирни ошкор қилиш, ёлғон сўзлаш, ғийбат, чақимчилик ва бошқалар тил офатларидир. Буларнинг ҳаммаси қораланган ва инсонлар булардан қайтарилган. Чунки бу сўзларнинг манбаи ёмонлик ва маломатдир.

Динимизда кўп сўзлашдан қайтарилган, чунки сўз кўпайганда мақсад унутилади. Ёмон, фаҳшни билдирувчи сўзларни айтиш эса қаттиқ қораланган. Пайғамбар алайҳиссалом фақат рост сўзни айтардилар ва умматни шунга чақирганлар. “Ростгўйликнинг энг паст даражаси зоҳир билан ботиннинг баробар бўлишидир”, деган Абулқосим Қушайрий.

Тил офатларининг энг ёмони ёлғон гапириш, ёлғон гувоҳликка ўтишдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Ёлғон гувоҳлик бериш уч маротаба Аллоҳга ширк келтиришга тенглаштирилган” дедилар ва кейин “Ёлғон сўз – гувоҳликдан узоқ бўлинглар”[/b] оятини тиловат қилдилар
 (Табароний ривояти).

 ÐÐ»ғондан гувоҳлик бериш жамиятдаги тинчликни бузишга, одамларга зулм, жафо етказишга, улар ўртасида адоват ва хусумат туғилишига сабаб бўлади.

Аллоҳ таолони яхши кўрган бандалари ёлғон гувоҳлик бермаслиги ҳақида шундай марҳамат қилади:

وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا * (سورة الفرقان/72)

яъни: “Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва беҳуда (сўз Ñ‘ иш) олдидан ўтган вақтларида олижаноблик билан (ундан юз ўгирган ҳолда) ўтарлар”.

Ёлғон барча разилликларнинг онаси, кулфатларнинг боши, инсонни қабиҳ ишларга бошловчи, обрўйини тўкувчи иллатдир. Шу сабабдан динимиз ёлғон гапиришдан қайтаради. Аллоҳ таоло бундай таълим беради:

إِنَّمَا يَفْتَرِي الْكَذِبَ الَّذِينَ لا يُؤْمِنُونَ بِآَيَاتِ اللَّهِ وَأُولَئِكَ هُمُ الْكَاذِبُون *(سورة النّحل/105)

яъни: “Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳ оятларига имон келтирмайдиганларгина Ñ‚Ñžқийдилар. Айнан ўшаларнинг ўзлари ёлғончидирлар”.

Бошқа бир ояти каримада эса Аллоҳ таоло ёлғончиларни ҳидоятга бошламаслиги баён этилади:

إِنَّ اللَّهَ لا يَهْدِي مَنْ هُوَ مُسْرِفٌ كَذَّابٌ * (سورة غافر/28)

яъни, “Албатта Аллоҳ ҳаддан ошувчи ва ёлғончи кимсаларни ҳидоятга йўлламас”.

Ёлғоннинг турлари кўп. Хиёнат – ёлғончиликнинг энг ёмон кўринишидир. Шунингдек, ваъда бериб унга вафо қилмаслик ҳам ёлғончиликка киради. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиздан алайҳиссалом ривоят қилган ҳадисда: “Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса вафо қилмайди ва омонатга хиёнат қилади”, дейилган
 (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Азал-азалдан қонимизга сингиб кетган миллий тарбиямиз бизга ёлғондан ҳазар қилишни ўргатади. “Ёлғон гапиришдан ўзингизни сақланг, чунки у ҳамма бузуқликларга олиб боради”; “Хоҳ чиндан, хоҳ ҳазил тариқасида ёлғон сўзлаш ҳам, бирор нарсани ваъда қилиб уни амалга оширмаслик ҳам одобдан эмас”; “Ёлғон гувоҳлик бериш энг оғир гуноҳлардандир”; “Ота ўз боласига бирон нарса ваъда қилиб, уни бажармай қўймасин”; “Гарчи фойда кўриб турсангиз ҳам ёлғондан сақланинглар”; “Яхши инсон қўрқоқ ёки дангаса бўлиши мумкин, лекин ёлғончи ёки хиёнатчи бўлмайди”; “Инсон гапирган ҳар бир ёлғон унга гуноҳ бўлиб ёзилади, фақат урушда ҳийла учун, эр-хотинни муросага келтириш ва аразлашган икки кишини яраштириш учун ишлатилган ёлғон бундан мустасно”.

 Ð‘ир инсоннинг мартаба-амалига, обрў-номига путур етказишга ҳаракат қилиб, бўҳтон уюштириш ҳам ёлғон турларидан бўлиб, энг ёмон иллатлардан саналади. Одамларни кулдириш учун ёлғон Ñ‚Ñžқиш, кўрмаган тушини кўрдим деб бошқаларга сўзлаш, фарзандга бирор нарса олиб бераман деб алдаш, эшитган ҳар бир гапни суриштирмай тарқатиш, ёлғон гувоҳлик билан ўзганинг молини ўзлаштириб олиш ёлғоннинг энг хатарли кўринишларидир.

Чақимчилик ҳам гуноҳ ишлардан ва катта одобсизлик саналгани учун ундан эҳтиёт бўлиш талаб этилади. Қуръони каримда чақимчиликнинг ёмонлиги ҳақида бундай марҳамат этилади:

وَ لا تُطِعْ كُلَّ حَلافٍ مَّهِينٍ * هَمَّازٍ مَّشَّاءِ بِنَمِيمٍ * مَّنَّاعٍ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ * عُتُلِّ بَعْدَ ذَلِكَ زَنِيمٍ * (سورة القلم/13-10)

яъни: “(Эй Муҳаммад), ҳар қандай тубан қасамхўрга итоат этманг! (У) ғийбатчи, гап ташувчи, яхшиликни ман қилувчи, тажовузкор, гуноҳкор, қўпол ва булардан ташқари бенасаб (ҳароми)дир”
 (Қалам, 10-13).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чақимчи жаннатга кирмайди”, деганлар
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Шайх Низомиддин ибн Ҳусайн бундай деган: “Фалон киши сенинг ҳақингда бундай сўзлади”, “фалончи сени ёмонлади” деб сўз юритиш “чақимчилик” дейилади. Чақимчиликни инсофли, одамгарчилиги бор киши қабул қилмайди. Чақимчилар ҳар хил бўлмағур сўзларни адоватлари ва ҳасадлари туфайли сўзлашади”.

Улуғ муаллим Абдулла Авлонийнинг бундай сўзлари бор: “Иғво ва чақимчилик энг ярамас сифат бўлгани учун бу ёмон сифатни ўзларига маслак қилиб олган кишилар халқ назарида мунофиқ саналади. Икки киши орасида сўз юритиб, бирини иккинчисига душман қилган, икки томонга адоват оловини Ñ‘қиб, уларни бир-биридан жудо этган кимсаларнинг дилларида заррача инсонийлик туйғуси бўлмайди, булар виждонсиз, номуссиз кишилардир. Шунинг учун улардан ҳазар қилинг”.

Муҳтарам жамоат! Тил офатларининг энг қабиҳларидан яна бири ғийбатдир. Хабарларда келишича: “Ғийбат – биродаринг Ñ‘қтирмайдиган сўзлар билан у Ñ‚Ñžғрида гапиришдир”. Ғийбат қилган ўлган биродарининг гўштини еган кабидир. Аллоҳ азза ва жалла бу ҳақида бундай дейди:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا وَلَا يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ

(سورة الحجرات/12)

яъни: “Эй, мўминлар! Кўп гумон(лар)дан четланингиз! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир. (Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир”.

Минг афсуски, ҳозирги пайтга келиб бу ярамас иллат орамизда чуқур илдиз отган. Ўтмишдаги аждодларимиз бировнинг кийимини калта ёки узун дейишни ҳам ғийбат санаб, ўзларини бундан тийишган экан. Бугунги кунда бировларнинг кийими у Ñ‘қда қолиб, уларнинг ўзидаги мавжуд нуқсонларни, ҳатто уларда бўлмаган айбларни ҳам гапиришга ўрганиб қолинди. Бировни ёмонлаш, айб-камчиликларини ҳаммага достон қилиш суҳбат, мажлис, ўтиришларни «қизитадиган» нарсага айланди.

Ахлоқимиз талабларига кўра, бир биродарингиз ортидан ундаги нуқсон ва камчиликларни гапириш ғийбат саналади, бордию унда бу камчиликлар бўлмаса, унга нисбатан бўҳтон ҳисобланади. Абу Ҳомид Ғаззолий: “Одамларни ўзлари йўғида ёмонлаш қалбларга қилинган хиёнатдир”, деган. “Ғийбат қабиҳ феъллардан биридир. Ғийбат оз бўлса-да келтирадиган зарари денгиз каби бепоён. Бирор кишининг орқасидан гапириш, айбини топиш, ёмонлаш, бола-чақаси, хотини, бойлиги, хулқи ҳақида бемаза гапларни сўзлашнинг барчаси ғийбат саналади”, деган Хаёлиддин Ҳасаний. “Фавокиҳ ул-жуласо” китобидан бундай ёзилган: “Бирор киши олдингга келиб биров ҳақида ғийбат гапларни гапирса, ундай одамнинг гапларига ишонма, чунки у сени ҳам бировга ёмонлаб, устингдан ғийбат қилиши мумкин”.

Сўкиш қабиҳ саналган нарсани очиқ-ойдин сўзлар билан ифодалашдир. Аччиқ-тизиқ ва кесатиш сўзлари рост бўлса ҳам нутқдаги фаҳш ва қабиҳликдан бошқа нарса эмас.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонни сўкиш ҳалокат жари Ñ‘қасига келиш кабидир”, деганлар
 (Баззор ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир”, деганлар”
 (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
  Ð¨ÑƒÐ½Ð¸Ð½Ð³ учун ҳам мусулмон киши зинҳор ва зинҳор бировни сўкмаслиги, шалоқ сўзларни оғзига олмаслиги  ÐºÐµÑ€Ð°Ðº. Бундай шармандалик ва одобсизликнинг яқинига ҳам йўламаслик зарур.

Муҳтарам намозхонлар! Имом Заҳабийнинг “Кабоир” деган китобида келтирилишича, бир кишидан: “Одам боласининг қанча айби бор?” деб сўрашибди. У бундай жавоб берган экан: “Бу айбларнинг саноғига етиб бўлмайди. Ўзим санаганимда саккиз мингта чиққан. Аммо бир хислат борки, у барча айбларни беркитиб туради. У – тилни тийиш”.

Тилни ихтиёрига қўйиб юбориш инсонни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, риё, ихтилоф, адоват, ахлоқсизлик, фаҳш ишлар ва бошқа турли ёмонликларга олиб боради. Шунинг учун “Ким тилини тийса, нажот топади” дейилган. Тил офатларидан сақланишнинг энг осон йўли турли бемаъни ўтириш-зиёфатлар, ғийбат-хусумат мажлислари, нодон, ахлоқсиз кишилар суҳбати кабилардан узоқроқ юришдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни тил офатларидан паноҳида асрасин, фақат Ўзининг зикри ва фойдали сўзлар билан машғул бўлишимизни насиб айласин ва шу тариқа икки дунё саодатига эришишда Ўзи мададкор бўлсин! Омин!

Manba

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
06.04.2012 й.

                               Cаломатлик – туман бойлик



بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсонни гўзал суратда, тана аъзоларини мутаносиб ва кўркам қилиб яратган ҳамда унинг Ер юзида фаровон ва қийинчиликсиз яшаши учун жуда кўп неъмат ва қулайликларни ато этиб қўйган. Инсонга берилган неъматлар шу қадар кўпки, ҳатто уларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этилади:

وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَحِيمٌ*(سورة النّحل/ 18)

яъни: “Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир”.

Инсонларнинг соғлом, тана аъзолари бут яратилгани ҳам Парвардигорнинг уларга ато этган неъматларидандир. Инсонлар барча нарсада бўлгани каби касалликдан тезроқ тузалишда, дардларига шифо излашда ҳамиша Аллоҳ таолога муҳтождирлар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَنْتُمُ الْفُقَرَاءُ إِلَى اللَّهِ وَاللَّهُ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ *(سورة فاطر/15)

яъни: “Эй, инсонлар! Сизлар Аллоҳга муҳтождирсиз. Аллоҳ эса, албатта, Ғаний (беҳожат) ва Ҳамид (ҳамдга лойиқ зот)дир”.

Ҳар бир инсонга саломатликдан кўра муҳим, соғлиқдан кўра кўпроқ эътибор бериладиган нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун кишилар хасталиклардан сақланиш, саломатликларини асраш ва мустаҳкамлаш учун куч-ғайрат, маблағ ва вақтни аяшмайди. Бунда турли муолажа усуллари, спорт ва бадантарбия машқларидан ҳам, Аллоҳ яратиб қўйган турли шифобахш неъматларни истеъмол қилишдан ҳам, тез-тез шифокор ва табиблар қабулида бўлиб, улардан маслаҳат ва тавсия олиб туришдан ҳам эринишмайди.

Булар бежизга эмас. Ҳаёт ширин, саломат умргузаронлик қилиш ундан ҳам ширин. Бахтли-саодатли турмуш кечириш учун эса инсонга аввало соғлиқ керак. «Ð­Ð½Ð³ ширин лаззат саломатликдир», деган Луқмони Ҳаким. Бирор жойингиз оғриб турса, бирор касаллик безовта қилиб турган бўлса, сизга ҳеч нарса татимайди. Шу боис ҳам бутун дунёда одамлар соғлиғини муҳофаза қилиш йўлида катта саъй-ҳаракатлар қилинади ва кўп маблағлар сарфланади. Ҳар йили 7 апрелда дунёнинг ҳамма ерида Жаҳон саломатлик куни кенг нишонланади.

Демак, одамлар наздида тўлақонли, саодатли ҳаёт кечириш, Аллоҳ таолонинг амр-фармонларини бажариш, ибодатида қоим бўлиш учун энг аввало тананинг соғлом бўлиши, бирорта аъзонинг хасталикка чалинмаслиги, киши ўзини соғлом, бардам ва хушкайфият ҳис этиши керак. Акс ҳолда ҳаёт мазмуни йўқолади, турмушдан файз кетади, дунёнинг ҳеч қандай лаззати ва жозибаси татимайди, ибодатларга нуқсон етади.

Кишилар мунтазам тансиҳатлик, доимий соғлиқ ҳақида қанчалик қайғуришмасин, бу йўлда нечоғли фидокорлик кўрсатишмасин, ҳар вақÑ‚, ҳар қачон  батамом саломат бўлишнинг асло иложи йўқ. Бирорта одам ўзини ҳамма жиҳатдан «ÑÐ¾Ð¿Ð¿Ð°-соғман» деб ҳисоблай олмайди, «Ð¼ÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ ҳеч қандай касалим йўқ», дея баралла айта олмайди. Бундан кўриниб турибдики, касалликларнинг келиб чиқиш сабаби кўп бўлса-да, унинг асли фақат бир моҳиятга бориб тақалади. Аллоҳ таоло бандаларини вақти-вақти билан, баъзиларни эса бир умрга турли хасталиклар, аъзоларнинг майиб-мажруҳлиги ёки етишмовчилиги билан имтиҳон қилиб туради. Айниқса Ўзи суйган бандаларига дард ва хасталикни, оғриқ ва беморликни кўпроқ беради.

Абу Хизола розияллоҳу анҳудан, у эса отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «ÐœÐµÐ½: «Ð­Ð¹ Расулуллоҳ, биз (шифо талабида) Ñžқийдиган дуолар, даволанадиган дорилар ва ўзимизни сақлаш учун қилаётган эҳтиёткорликлар ҳақида хабар беринг-чи, бу Аллоҳнинг тақдиридан бирор нарсани камайтира оладими?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ð‘у (ҳам) Аллоҳнинг тақдиридандир», дедилар» (Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ривояти. “Мишкотул-масабиҳ”).

Соғлиқ ва касаллик ҳақидаги асл моҳият шундай. Лекин бунга қарамай, доимий саломатлик кишиларнинг ҳамишалик орзуси бўлиб қоляпти. Унда биз нима қилишимиз керак? Аввало хаста бўлмасликнинг йўлларини ахтарамиз: бунинг учун танани шамоллашдан ҳимоя қилиш, табиатдан узилмаслик, меъёрида овқатланиш ва кўп ҳаракат қилиш, бадантарбия машқлари билан шуғулланиш керак бўлади. Шунингдек, беморликка олиб борадиган дангасалик, ифлос юриш, кўп ейиш, кўп ухлаш, спиртли ичимлик, тамаки, бангивор моддалар истеъмол қилиш, бўлар-бўлмасга асабийлашавериш каби иллатлардан узоқроқ бўлиш зарур.

Азиз намозхонлар! Хасталик, дард айримлар назарида гўё Яратганнинг ғазабига учраганлик белгиси саналади. Касал бўлган киши буни Аллоҳнинг бир балоси ва жазоси сифатида қабул қилади. Танасини дард-оғриқ чирмай бошлаши билан дарров: «Ð­Ð¹ Худойим, Сенга нима ёмонлик қилувдим, нега мени беморлик билан  азоблаяпсан?» деб нола-фарёд чекишга тушади.

Аслида бундай эмас. Дард Яратганнинг бандага юборган бир неъмати, имтиҳонидир. Чеккан дарди туфайли унинг гуноҳлари кечирилади, амаллар китобига катта савоблар ёзилади, охиратдаги мартаба-мақоми юксалтирилади. Дард ёрдамида танадаги ортиқча ғубор ва зарарли моддалар ташқарига чиқади, ҳужайралар янгиланади, кўпгина аъзоларнинг ишдан чиқа бошлаган ёки мароми бузилган фаолияти қайтадан изга тушади. Дард чекиш туфайли инсон Яратганни кўпроқ эслашни бошлайди, Унга янада яқинлашади, саломатликнинг қадрига етадиган бўлади. Хасталик ўлимни, охират дунёсини инсоннинг кўз олдига келтириб қўяди. Лубнонлик атоқли ёзувчи Жуброн Халил Жуброн «Ðžғриқ – хаста қалбингиз шифо топиши учун Хозиқи Табиб юборган аччиқ доридир», деган.

Машҳур тасаввуф олимаси Робия ал-Адавийя бошини рўмол билан танғиб олган ўттиз ёшли бир аёлдан дард сабабини сўраганида у боши оғриётганини маълум қилибди. Шунда (у) «ÐŽÑ‚тиз йилдан бери шукр дуррасини боғламабсану энди бошинг оғриганида шикоят рўмолини боғлабсан-да», деган экан.

«Ð”ард Худодан, шифосини ҳам Унинг Ўзи беради», дейишади. Ҳақиқатан, ҳеч бир хасталик ўзича пайдо бўлмайди ёки сиз қанчалик авайлансангиз ҳам, энг муҳим чора-тадбирларни қўлласангиз ҳам дарддан қочиб қутула олмайсиз. Хасталик келганида эса энг номдор хозиқ табиб ва шифокорлар жон куйдирса ҳам, энг қимматбаҳо ва ноёб дори-дармон ёки муолажа усуллари қўлланса ҳам Яратганнинг Ўзи шифосини бермаса, ундан фориғ бўла олмайсиз, зеро Ҳақ таоло бу ҳақда марҳамат қилиб бундай дейди:

وَالَّذِي هُوَ يُطْعِمُنِي وَيَسْقِينِ وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ *(سورة الشّعراء/79-80)

яъни: “Унинг Ўзигина мени едирур ва ичирур. Касал бўлганимда, Унинг Ўзи менга шифо берур”.

Инсонни комил суратда, барча аъзоларини дақиқ қилиб яратган Зот унинг хасталикларига ҳам даво ва шифо воситаларини яратиб қўйган. Ваҳоланки, инсонлар бошқа омиллар иш бермай қўйгандан кейингина Яратганни эслаб қолишади ва Буюк Ҳакимга илтижоларидан сўнггина дардларига малҳам топишади.

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино ёзганидай, «ÐžÐ´Ð°Ð¼Ð»Ð°Ñ€ тоат-ибодатларида Аллоҳдан тансиҳатлик сўрашади. Аммо Аллоҳ тансиҳатлик калитини туғилишданоқ уларнинг ўз қўлларига тутқазиб қўйганидан бехабардирлар».

Муҳтарам жамоат! Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларида мусулмонлар ҳаётининг барча жабҳалари қатори улар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни даволаш каби муҳим масалалар ҳам қамраб олинган. У зот таълим берган муолажа усуллари, содда дорилар, шифобахш таомлар, овқат истеъмол қилиш ва ичимлик ичиш қоидалари асрлар мобайнида умматга хизмат қилиб келмоқда.

Коинот сарвари бош оғриғидан халос бўлиш учун хина қўйишни тавсия этганлар. Кўз касалликларида тинчликни сақлаш, осойишталик ва дам олишни буюрганлар. Томоқ оғриғини даволашда ҳинд Ñ‘ғочини, қорин оғриғида асални қўллаганлар. «ÐŸÐ°Ð¹ғамбар табобати»Ð´Ð° истисқо, ўпка яллиғланиши, бадан қичимаси, ҳуснбузар ва бошқа касалликларни даволашда фойда берадиган дорилар ҳам тилга олинган.

Абул Баракотнинг ёзишича, «Ð‘ир касаллик чиққан жойда бўлсангиз, бошқа бирор Ñ‘ққа чиқманг, бир ерда касаллик тарқаса у ерга саёҳат қилманг», деб буюриб, карантин усулини ҳам илк марта Расулуллоҳ алайҳиссалом тавсия этганлар. Яна у зот барча касалликларда парҳезга буюриб, «Ҳамма даволарнинг боши шудир», деганлар.

Пайғамбар алайҳиссаломнинг кунига бир неча марта мисвок қилишга буюришларининг ҳикмати ҳам жуда катта экан. Олимлар эътирофича, мисвок оғиздаги нохуш ҳидларни йўқотиб, уни хушбўй қилади, тиш чириши олдини олади, милкни мустаҳкамлайди, бўғизга қувват беради, оғиз сувини юмшатади, зеҳнни очиб, ёд олиш қобилиятини оширади, овқат ҳазмини яхшилайди, юрак, меъда, кўз хасталикларига даво, кўз оғриғини йўқотади, кўзни равшан, назарни ўткир қилади, овозни чиройли қилади, юзни гўзаллаштиради, заковатни кучайтиради, қаришни секинлаштиради ва бошқа кўплаб касалликларга шифодир.

Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми илму фанга зид бўлмагани каби инсониятнинг етук табиблари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ана шу тавсиялари буюк таҳсинга лойиқдир.

Аллоҳ яратган махлуқотларнинг энг комили ва мукаррами бўлган инсон яшаш умидида тинмай ҳаракат қилишга мажбур. Ҳаракат қилиш учун эса у мунтазам равишда танага етарли озуқа ва ичимлик суви етказиб беришга маҳкум. «Ð‘ўш қоп тик турмас» деган мақол ҳам бор. Инсон яшаш учун ейиши керак, аксинча, ейиш учун яшамаслиги зарур. Улуғ ҳаким Арастудан: «Ð¡ÐµÐ½ нега сира касал бўлмайсан, бошқалардан фарқинг нимада?» деб сўрашганида у: «Ð‘ошқалар ейиш учун яшашади, мен эса яшаш учун ейман», деб жавоб берган экан. Бир донишманддан: «Ð”арднинг келиши нимадан?» деб сўрашибди. У: «Ð‘аднафсликдан», деб жавоб берибди. Ундан: «Ð‘унинг давоси нимада?» деб сўрашса, «ÐÐ°Ñ„сни тийиш», деб жавоб берибди. Қадимги донишмандлардан Сенека эса: «ÐžÑ€Ñ‚иқча емоқ тафаккур тиниқлигига халал беради», деган.

Муҳтарам жамоат! Мамлакатимиз мустақил бўлганидан кейин одамлар соғлигини муҳофаза қилиш, аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш, шифохоналар тармоғини кенгайтириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш соҳасида катта ўзгаришлар рўй берди. Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонунида ҳар бир фуқаронинг малакали тиббий ёрдам олиши ҳуқуқи кафолатлангани ўз ифодасини топган. Истиқлол йилларида пойтахт Тошкентда ва барча вилоятларда беморларга бепул шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказлари иш бошлади. Барча қишлоқларда, йирик маҳаллаларда тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари (амбулаториялар) очилди. Кўпгина шаҳар ва туманларда оналар ва болалар марказлари фаолият кўрсатмоқда. Тиббий хизматларнинг салмоғи ва сифати ҳам тобора яхшиланиб бормоқда.

Узоқ йиллик кузатишлар, турли тиббий манбаларни ўрганиш, табиблар билан мулоқотлар шуни кўрсатадики, одамнинг хасталикка чалинишига асосан беш омил сабаб бўлар экан. Булар – тана аъзоларининг шамоллаши, овқатланиш ва уйқу меъёрининг бузилиши, камҳаракатлилик, соғлиқ заволи бўлган ичимликлар ичиш ва тамаки чекиш каби зарарли иллатлар ҳамда асаб тизимининг бузилишидир.

Машҳур қомусий олим ва улуғ ҳаким Абу Али ибн Сино соғ-саломат узоқ умр кўриш сирларини бундай баҳолайди: «Ð£Ð·Ð¾қ умр кўриш учун танани мунтазам равишда чиниқтириш, вақтида Ñ‚Ñžғри овқатланиш, меҳнат қилиш, дам олиш ва, айниқса, бекордан-бекорга асабий бўлмаслик даркор». Ибн Сино умрни баракали қилиш ва сермазмун ҳаёт кечириш учун жоҳил бўлмаслик, изтиробга тушмаслик, ширинсухан бўлиш, таомга ўч бўлмаслик, шароб ва хамр ичмаслик, тамаки чекмаслик зарур эканини аниқлаган эди. У: «ÐÐ³Ð°Ñ€ мунтазам равишда бадантарбия машқлари билан шуғулланилса, дори-дармон истеъмол қилишга эҳтиёж қолмас эди», деган.

Муҳтарам жамоат! Дардни берган Аллоҳ таоло унинг шифоси, муолажасини ҳам берган, бандаларининг саломат бўлишлари йўлларини ҳам кўрсатиб берган. Саломатлигимизни сақлаш, хасталикка чалинмаслик чораларини кўриш энг аввало ўзимизга боғлиқ. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳифзу ҳимоятида асраб, ҳар жиҳатдан комил бандаларидан айласин! Омин!

Manba

Skato

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 49
  • Xabarlar: 64
Assalmamu alaykum vr.vb raxmat kottakon birodar alloh rozi bo'lsin sizdan...
Aqlli odam o'zgalarni qilgan xatosidan o'rnak oladi, Aqlsiz odam esa o'zini qilgan xatosidan o'rnak oladi.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
13.04.2012 й.

 Ð¤Ð¾Ð»Ð±Ð¸Ð½Ð»Ð°Ñ€Ð³Ð° ишонманг!

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча мавжудот ва  махлуқотнинг ҳолатини, ғайбий нарсаларини ёлғиз Ўзи билади. Келажакни ҳам, инсонларнинг тақдирини ҳам фақат Аллоҳ билади. Бу нарса Қуръони каримда кўп бора такрорланган. Буюк Парвардигор ғайб сирларидан ҳеч кимни, фаришталар, жинлар, ҳатто дўстларини (валийларни) ҳам хабардор этмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этилади:

وَعِنْدَهُ مَفَاتِحُ الْغَيْبِ لَا يَعْلَمُهَا إِلَّا هُوَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَمَا تَسْقُطُ مِنْ وَرَقَةٍ إِلَّا يَعْلَمُهَا وَلَا حَبَّةٍ فِي ظُلُمَاتِ الْأَرْضِ وَلَا رَطْبٍ وَلَا يَابِسٍ إِلَّا فِي كِتَابٍ مُبِينٍ (سورة ﺍﻷﻧﻌﺎﻡ/59)

яъни: “Ғайб (яширин сирлар) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан ўзга билмас. Яна, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни (ҳам) билур. Бирор япроқ (узилиб) тушса (ҳам) уни билур. Ер зулматлари (қаъри)даги уруғ бўлмасин, ҳўлу қуруқ бўлмасин, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул-Маҳфуз)да (ёзилган)дир”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ғайбни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди”, деганлар (Имом Табароний ривояти). Ривоятларда келишича, жин ва шайтонлар осмондан фаришталарнинг сўзларини Ñžғирлаб, кейин бу хабарларни Ердаги инсонларнинг шайтонларига, яъни турли усуллар билан фол очиб, ғайбни билишни даъво қилувчи фолбинлар, шайтон ва жинлар билан алоқага киришиб, улар ёрдамида келажакни билиш даъвосидаги коҳинлар ва юлдузларга қараб фол очувчи раммолларга узоқ-юлуқ ҳолда етказар экан. Ўтмишда инсонларнинг шайтонлари эса бу билан ғайбий (яширин) нарсаларни билиш, кишиларнинг келажак тақдирини айта олиш даъвоси билан уларни алдаб, қўрқитиб, бойлик орттирган. Инсонлар ва жинларнинг ғайб илмини, сирларни билиш ҳақидаги даъволари ёлғондан бошқа нарса эмас! Шундай бўлгач, ҳозирги айрим мунажжим, коҳин, фолбин, «Ð±Ð°ÑˆÐ¾Ñ€Ð°Ñ‚чи»Ð»Ð°Ñ€Ð½Ð¸Ð½Ð³ ғайбни билиш даъволари, алдамчиликдан бошқа нарса эмас! Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керак, Ислом шариати бундай номақбул, ҳаром ишлардан мусулмонларни қатъий қайтаради. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:

...وَمَا ذُبِحَ عَلَى النُّصُبِ وَأَنْ تَسْتَقْسِمُوا بِالْأَزْلَامِ ذَلِكُمْ فِسْقٌ (سورة ﺍلمائدة/3)

яъни: “...Яна, бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвонлар (гўшти) ва фол чўпларидан қисматингизни исташингиз (ҳам ҳаром қилинди).”...

Аллоҳ азза ва жалла марҳамат этади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (سورة ﺍلمائدة/90)

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз”.

Аллоҳ таоло бандаларини Аллоҳнинг ғайбий нарсаларини билишни даъво қилувчи фолбин, коҳин, раммоллар фитнасига учмасликка чақириш билан бирга бу каби одамларнинг шайтонларига охиратда аламли азоблар тайёрлаб қўйгани хабарини беради:

...وَجَعَلْنَاهَا رُجُومًا لِلشَّيَاطِينِ وَأَعْتَدْنَا لَهُمْ عَذَابَ السَّعِيرِ وَلِلَّذِينَ كَفَرُوا بِرَبِّهِمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَبِئْسَ الْمَصِيرُ (سورة الملك/5-6)

яъни: “... ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик. Яна улар (шайтонлар) учун (охиратда) дўзах азобини ҳам тайёрлаб қўйгандирмиз. Парвардигорларига кофир бўлган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир. Нақадар ёмон оқибат бу! ”

“Насафий тафсири”да бундай дейилган: “Фол чўплари билан тақдирни аниқлаш одати Исломдан олдин, жоҳилият пайтида одат бўлган. Бунда фол чўпларидан бирига “Раббим менга буюрди”, иккинчисига “қайтарди”, учинчисига эса “ёпиқ” деб ёзув қўйиб, сафарга, жангга, тижоратга, совчиликка чиқиш олдидан қуръа ташланган. Биринчи ёзувли чўп чиқса, ўша ишга боришган, иккинчиси чиқса боришмаган, учинчиси чиқса қайтадан қуръа ташлашган. Бу нарса қисматни аниқлаш бўлгани учун Ислом шариати томонидан тақиқланган”.

Ғайбни билиш даъвосидаги қораланган илм «Ñ„олбинлик» деб аталади. Фолбинликнинг «ÐºÐ¾ҳинлик», «Ð¸Ð»Ð¼ÑƒÐ»-рамл», «Ð¼ÑƒÐ½Ð°Ð¶Ð¶Ð¸Ð¼Ð»Ð¸Ðº», «Ð°Ñ€Ñ€Ð¾Ñ„лик» каби бошқа номлари ҳам бор. Фолбинлик Қуръони карим ҳукми билан ҳаром қилинган ва шаръан қораланган ишлардандир. Фолбин, коҳиннинг ғайбдан берган хабарини тасдиқлаш ояти карима ва ҳадиси шарифга асосан куфрдир.

Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб бундай деганлар:

" مَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلاَةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَة ًُ" (رواه ﻣﺴﻠﻢ)

яъни: “Кимки бир фолбин ҳузурига бориб бирор нарса ҳақида сўраса кейин фолбин берган жавобга ишонса, ўша кишининг қирқ кун Ñžқиган намози қабул бўлмайди”.

Муҳтарам жамоат! Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги пайтда бошига бирор ташвиш тушган ёки бирор нарсасини йўқотган айрим кишилар дарров фолбин ҳузурига бориб, фол очтиришга, «Ð¸ÑÑÐ¸қ-совуқ» қилдиришга, унинг айтганларини бажаришга ўрганиб қолишган. Ҳозирги кунда кенг тарқалган китобга, қартага, сувга ва бошқа нарсаларга қараб фол очиш, шунингдек юлдузларга қараб келажакни билишни даъво қилиш кабиларнинг барча-барчаси Қуръони каримда таъкидланган но шаръий амаллардан саналади.

СеҳÑ€, яъни кўзбўямачилик, “иссиқ-совуқ” қилишлар  ҳаром ва катта гуноҳдир. СеҳÑ€ қилгани учун олинадиган ҳақ ҳам, шариатда тақиқланган ишни қилгани учун, ҳаром. Лаънати шайтоннинг одамларга (фақат зарар келтирадиган) сеҳрни ўргатишдан кўзлаган бирдан-бир мақсади – уларни мушрикка айлантириш экани, Аллоҳ таолонинг изни бўлмаса, ҳеч кимга зарар етказа олмаслиги Қуръони каримда баён қилинган. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Фолбин сеҳргардир, сеҳргар эса кофирдир”. Хато талқин бўлиши эҳтимоли ÑŽқорилиги учун гапирмаган маъқул. Чунки сеҳргар Аллоҳ таолони инкор этган Ñ‘ унга куфрона иш қилган ҳисобланади. Бинобарин, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сеҳрни етти машҳур ҳалок этувчи улкан гуноҳлар қаторида санаганлар. Мўмин киши дунё ва охиратда пушаймон бўладиган ишлардан сақланмоғи лозим.

Сеҳрга аралашиб юрган гумроҳ кимсалар ишларида аксарият қисми ширк ва куфр бўлган сўзларни қўллайдилар. Ваҳоланки, кимки имон шартларидан бирини рад этса, кофир бўлади. “Иссиқ-совуқ” Аллоҳ таоло тақдирига таъсир этади, деб эътиқод қилиш ширкдир.

Дуохонлик, азайимхонлик, дам солиш каби одатлар қадимдан ҳамма халқда мавжуд. Бу нарсалар ичида шаръан рухсат этилган ва рухсат этилмаганлари бор. Ислом таълимоти бу ишлардан шариатга зидларини тақиқлаган, мос келадиганларини аниқлаб берган. Масалан, дуо Ñžқувчи касалга ёки бошига бирон ташвиш тушган кишига оятлардан Ñžқиб дам солса, ҳадисларда келган дуолардан Ñžқиб шифо тиласа, жоиз, балки суннат. Аммо куфроний сўзлар, маъносиз Ñ‚Ñžқима дуолар Ñžқиб дам солиш тақиқланади. Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳи сўзига кўра, уламолар дам солишнинг уч шарти борлигига ижмоъ қилишган: 1. Аллоҳнинг каломи, исм ва сифатларидан Ñžқиш. 2. Араб тилида ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси маълум ва шаръий бўлиши. 3. Дуо ва дам солишнинг ўзи мустақил таъсир қилмайди, балки Аллоҳнинг изни ва тақдири билан таъсир қилади, деб эътиқод қилиш.

 ÐœÑƒҳтарам жамоат! Демак, оилаларимиз тинч ва омон бўлиши, айниқса янги турмуш қурган ёш келин-куёвлар ўзаро муҳаббат, иттифоқлик, бир-бирларига меҳÑ€-мурувват кўрсатиб яшашлари, муборак ва муқаддас оила қўрғонининг янада мустаҳкам бўлиши учун ҳаётимизда озми-кўпми учраб турадиган, ижтимоий зарарли иллатлардан бўлиб ҳисобланувчи фолбинларга ишонмаслик ва уларга мурожаат қилмаслик бўлади. Жамият аъзоларининг ҳаётларига салбий таъсир кўрсатувчи бу иллатлардан сақланиш ва узоқда бўлиш барчанинг бурч ва вазифаси  эканлигини асло унутмаслигимиз лозим бўлади.

Паноҳ сўралувчи Зот ҳам, суянишга лойиқ Зот ҳам, бандаларининг тақдиринию келажагини биладиган Зот ҳам фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзидан бошқага муҳтож қилмасин, Ҳақ йўлидан, ҳидоят йўлидан адаштирмасин, омин!


http://muslim.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=1365:13042012---&catid=58:2010-02-08-12-38-10&Itemid=30

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
20.04.2012 й.

Тавба қилишга шошилайлик!


Муҳтарам жамоат! Ҳар бир банда хатокор. Инсон дунё ҳаётида билибми-билмай турли хатоларга йўл қўяди, гуноҳ ишларга қўл уради, Аллоҳ таоло қайтарган бирор амални қилиб қўяди. Гуноҳ ва хатоларнинг ювувчиси, кетказувчиси тавба ва истиғфордир.  Истиғфор –Аллоҳдан кечирим сўраш, тавба эса келажакда ўз амалларининг ёмонлигидан сақлашни ният  қилишдир. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этилади:

إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا *(سورة النّساء/48)

яъни: “Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни Ñ‚Ñžқиб чиқарибди”.

Аллоҳ таоло банданинг бундай хато-гуноҳларини фақат у тавба қилсагина, Ўзидан мағфират қилишини илтижо билан сўрасагина кечиради. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:

إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَبَيَّنُوا فَأُولَئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ *

(سورة البقرة/160)

яъни: “Илло, қайсилари тавба қилиб, хатоларини тузатиб, (ҳақиқатни) баён қилсалар, уларнинг тавбаларини қабул этурман. Мен Таввоб (тавбаларни қабул этувчи) ва Раҳмлидирман. ”

Шунинг учун банда ҳар куни, ҳар сонияда тавбага шошилиши лозим. “Ҳали вақÑ‚ бор-ку, ҳали ёшман-ку” демай, Аллоҳ таолога астойдил тавба қилиб, Унинг мағфиратини сўрашга ошиқиши керак. Инсон тавба қилсагина ва бузган нарсаларини тузатсагина, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Чунки яратган Парвардигорга холис тавба қилиш денгиз кўпигидан кўп гуноҳи бўлса ҳам кечирилишига сабаб бўлади. Холис тавба қилиш гуноҳларига ва хатоларига астойдил афсусланиш, надомат чекиш, энди бу гуноҳларга қайтмасликка азму қарорга келиш орқали рўёбга чиқади.

Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қилинади: “Эй одамлар, Аллоҳга тавба қилинглар! Мен бир кеча-кундузда юз марта тавба қиламан”. У зот шундай деб турганларида биз, умматлари тавба қилмасдан ва истиғфор айтмасдан умр ўтказишимиз нечук бўларкин?! Яъни, тавба ҳар қандай шароитда, ҳеч бир истисносиз вожибдир. Банданинг тавбаси тугал ва умр бўйи давом этса, мақсадга мувофиқ бўлади. Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг:

قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ * (سورة الزّﻣﺮ/53)

яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”. деган ояти каримаси барча мўминлар учун баробардир. Аллоҳ мағфиратига ва раҳматига сазовор бўлишнинг битта шарти бор: банда шу дунёда тавба қилиб, имонга келиши, қолган ҳаётини солиҳ, яхши амаллар билан ўтказиши лозим. шундагина Аллоҳ таолонинг мана бу ояти каримасига кўра банданинг ёмонликлари савобга айлантирилади:

إِلَّا مَنْ تَابَ وَآَمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُولَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا *(سورة الفرقان/70)

яъни:“Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва имон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир”.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: “Аллоҳ таоло иблисни туширган вақтда (иблис): «Ð¡ÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ иззатинг билан қасам, мен Одам фарзандидан то унинг руҳи жасадидан ажралмагунича ажралмайман!» деди. Аллоҳ таоло айтди: «ÐœÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ қудратим, улуғлигим ҳаққи, бандамдан тавбани ўлим билан келаётган ғар-ғара вақтида ҳам тўсмайман!”

Луқмони ҳаким Ñžғилларига айтганлар: “Эй Ñžғлим, тавбани кечиктирма! Чунки ўлим кутилмаганда келади. Ким тавбани кечиктириб, нажотга шошилмас экан, иккита катта хатар ичида қолади: биттаси – гуноҳлар зулмати тўпланиб, қалбни тўла қоплайди, сўнг уни муҳрлаб ташлайди. Гуноҳ муҳрланган қалбдан ўчмайди: иккинчи хатар – касаллик ёки ўлим тавбадан илгари келиб, хатоларни ўнглаш учун вақÑ‚ қолмайди”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

" إنَّ عَبْداً أصَابَ ذَنْبًا فقال: يا رَبِّ أذْنَبْتُ ذَنْبًا فاغْفِرْهُ فقال له رَبُّه: علم عبدي أنَّ له رَبًّا يَغْفِرُ الذَنْبَ وَ يأخذ به، فغفر له..." (متفق عليه)

“Агар банда бир гуноҳ қилса, кейин: “Эй Аллоҳим, мен бир гуноҳ содир қилиб қўйдим, мени кечиргин”, деса, Аллоҳ таоло: “Бандам гуноҳ қилди, унинг Парвардигори гуноҳларни кечириши ва шу гуноҳ билан жазоланишини билди. Бас, бандамнинг гуноҳларини кечирдим”, дейди”, дедилар.

Муҳтарам жамоат! Тавбага юзланиш инсон жинсига фарз қилинган азалий ҳукмдир. Банданинг ўзи Исломда бўлмагунича, ота-онасининг мусулмонлигидан унга наф йўқ. Яъни, тавба ҳар бир шахс зиммасидаги фарзи айндир. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: «Ð“уноҳ икки хил бўлади: сен ва Парвардигоринг орасидаги гуноҳ ҳамда сен билан бандалар орасидаги гуноҳ. Аллоҳ таоло билан сенинг ораларингдаги гуноҳнинг тавбаси тил билан истиғфор айтиш, юракдан пушаймон бўлиш ва шу гуноҳга қайтмасликни қасд этиш билан бўлади. Агар буларни қилса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечади. Агар гуноҳда Аллоҳ таолонинг ҳаққи бўлса ва ўша ҳақ шаръий жазога лойиқ бўлсаю, уни биров билмаган бўлса, ўша гуноҳ яширин ҳолда қолгани яхши. Агар фарзларидан биронтасини тарк этса, у пайтда то ўша бажармаган ибодатини қилмагунича тавбаси фойда бермайди. Кейин пушаймон ейди ва истиғфор сўрайди. Аммо сен билан бандалар орасидаги ҳақ-ҳуқуқ бўлса улар рози бўлмасалар, то ораларингни очиқ қилмагунларингча тавба сенга фойда бермайди! Яъни, мазлумнинг ҳаққини қайтариш, рози қилиш (ўзидан ризолик сўраш) зарурдир. Киши хусуматчисини бу дунёда рози қилмаса, охиратда унинг савобларидан олиниши ҳақида хабар келган».

Банда бир гуноҳ иш ёки хато қилиб қўйса, чин дилдан қайта қилмаслик қасди билан  Аллоҳ таолога илтижо билан ёлбориб қилган тавбаси “тавбаи насуҳ” (самимий тавба) дейилади. Аллоҳ таоло самимий тавба ҳақида бундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا تُوبُوا إِلَى اللَّهِ تَوْبَةً نَصُوحًا عَسَى رَبُّكُمْ أَنْ يُكَفِّرَ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ

وَيُدْخِلَكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ...* (سورة التّحريم/8)



яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса!..”.

Киши тили билан тавба қилсаю, феъл-одатини ўзгартирмаса, бунақа тавба ёлғончининг тавбаси бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тили билан тавба қилиб, гуноҳни эса ташламасдан ҳамиша ва доим қилиб юрадиган бундай одамни Парвардигорини масхара қилувчидир”, деганлар. Юракдан пушаймон бўлиб, бошқа гуноҳ ишга абадий қайтмасликка чин кўнгилдан ният қилиб тили билан истиғфор айтиш  тавбаи насуҳдир.

Аллоҳ таоло бандани Ўз инояти билан Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Гуноҳдан тавба қилган киши гуноҳ қилмаган киши кабидир” деган ҳадислари мазмунига эриштирса, демак, гуноҳкор бандаларга Аллоҳнинг раҳматини исташ керак бўлади, холос. Яъни, бир мусулмон киши билмасдан гуноҳ ишни қилиб қўйса, кейин тушуниб етиб, тавба қилса – чин кўнглидан надомат қилса ва қайта ўша ишни қилмасликка аҳд қилса, билмасдан қилган илгариги гуноҳлари ювилиб кетади. Худди шундай, ҳадисларнинг бирида: “Ислом ўзидан олдинги гуноҳларни ювиб юборади”, дейилган. Яъни, бир киши илгари гуноҳ ишларни қилиб юрган бўлсаю, кейин мусулмон бўлса, мусулмон бўлишидан олдинги гуноҳлари мусулмон бўлиши билан ўз-ўзидан ювилиб кетади.

Муҳтарам жамоат! Банда учун тавба қилиш вожиблиги Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўп зикр этилган. “Ҳозир эрта, вақти келганида тавба қилиб олармиз”, деган фикрлар фикрларнинг энг ёмонидир, қаттиқ адашувдир. Аллоҳ таоло билиб Ñ‘ билмай қилинган хатоларни чин тавба туфайли кечиради. Тавбани давомли қилиш ҳам вожибдир, чунки банда, ким бўлишидан қатъи назар, гуноҳкордир. У аъзолари билан гуноҳ қилишдан сақланган чоғида ҳам шайтон васвасасига йўлиқиши ва бировнинг ҳақини ўзлаштириши мумкин. Инсон бўйнида тавба билан кечирилмайдиган нарсалар ҳам бўлиши мумкин. Инсонларнинг ўзаро (қўшничилик, шерикчилик, оға-инилик, устоз-шогирдлик, мерос каби) муомала-муносабатларида бир-бирларига ҳақлари ўтиб қолади. Шунинг учун бир-бирларини рози қилишлари ва розилик тилаб туришлари керак. Ҳақи ўтганларга: «Ð”ўстим, сенинг ҳаққинг менга ўтди, менда сенинг шу миқдордаги ҳаққинг бор. Кўнглингдагини айт, шу дунёда ҳақингни берай-да, мендан рози бўл, охиратда даъвогар бўлиб юрма», дейиши керак.

Бу мисоллар молу мулк ва шунга ўхшаш нарсаларнинг ҳақдорига қайтарилишига ва ризолашишига тегишлидир. Бандаларнинг ҳақи маънавий нарсаларда бўлса, ундан ҳақини ҳалол қилишни илтимос қилади: «Ð¡ÐµÐ½Ð¸Ð½Ð³ менда кўп ҳақинг бор. Кўп яхшиликлар қилдинг. Аллоҳ таоло рози бўлсин, ҳақингдан рози бўл», деб кўнглини олишга ҳаракат қилиш керак.

Муҳтарам жамоат! Жон ҳалқумга келмасидан илгари тавба қилиш зарур. Ундан кейин кеч бўлади. “Гуноҳларим кўп, Аллоҳ таоло уларни кечирармикин” деган шубҳа-гумонлардан узоқ бўлайлик, Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфирати ҳақ! Аллоҳ таолонинг раҳматидан фақат шайтон ва кофир кимсаларгина умидсиз бўлади, Биз хатокор бандалар Парвардигор раҳматини истаб, мунтазам астойдил, чин дилдан тавба қилайлик. Зотан, чин юракдан қилинган тавба туфайли Аллоҳ таоло бандасининг гуноҳларини кечиради. Аллоҳ таоло барчаларимизни тавбаи насуҳ қилувчилардан айласин ва гуноҳларимизни мағфират этган бўлсин, омин!

Manba

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
27.04.2012 й.

Исрофдан сақланайлик!

                                         بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсонларни турли миллат ва элат шаклида яратиб, уларни Ер юзини макон тутиб, ундаги неъматлардан фойдаланиб ҳаёт кечиришга буюрди. Яна бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қўйдики, буларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Аллоҳ таолонинг Ўзи бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этади:

وَآَتَاكُمْ مِنْ كُلِّ مَا سَأَلْتُمُوهُ وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ الْإِنْسَانَ لَظَلُومٌ كَفَّارٌ *

(سورة إبراهيم/34)

яъни: “Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”.

وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَحِيمٌ*(سورة النّحل/18)

яъни: “Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир”.

Аммо инсонларга шунча неъматларини ато этиб қўйган Аллоҳ таоло уларни бу неъматлардан оқилона фойдаланишга, тежаб-тергаб ишлатишга, асло исрофга йўл қўймасликка чақиради. Бу борада Қуръони карим бундай таълим беради:

...وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ *(سورة الأعراف/31)

яъни: “...Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай”.

Бошқа бир ояти каримада эса бундай марҳамат этади:

وَهُوَ الَّذِي أَنْشَأَ جَنَّاتٍ مَعْرُوشَاتٍ وَغَيْرَ مَعْرُوشَاتٍ وَالنَّخْلَ وَالزَّرْعَ مُخْتَلِفًا أُكُلُهُ وَالزَّيْتُونَ وَالرُّمَّانَ مُتَشَابِهًا وَغَيْرَ مُتَشَابِهٍ كُلُوا مِنْ ثَمَرِهِ إِذَا أَثْمَرَ وَآَتُوا حَقَّهُ يَوْمَ حَصَادِهِ وَلَا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ*(سورة ﺍﻷﻧﻌﺎﻡ/141)

яъни: “У (Аллоҳ) шундай зотки, (сўритокларга) кўтариб қўйиладиган ва кўтариб қўйилмайдиган (узумзор) боғларни, таъми турлича (бўлган)     хурмо ва мевали дарахтларни, (ранг ва таъмда) ўхшаш ва ўхшамас зайтун ва анорларни пайдо қилди. Мева ҳосил қилганда, мевасидан тановул қилингиз! Ҳосил йиғиш кунида (муҳтожларга) ҳаққини (ушри ва хирожини) берингиз ва исроф қилмангиз! Албатта, У исроф қилувчиларни севмайди”.

Исроф динимизда қаттиқ қораланган. Қуръони каримда исрофнинг зарари, исрофгарнинг мазаммати ҳақида бир неча ояти карималар бор. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلَا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ فَتَقْعُدَ مَلُومًا مَحْسُورًا*

(سورة ﺍﻹﺳﺮﺍﺀ/29)

яъни: “(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз”.

Аллоҳ таоло Қуръонда мўминларнинг сифатларини зикр этар экан, уларнинг исрофгар ҳам, хасис ҳам бўлмасликларини баён этади:

وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَامًا*(سورة الفرقان/67)

яъни: “(Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир”.

Абдуллоҳ ибн Аббосдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сени икки хислат – фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер», деганлар” (Имом Бухорий ривояти). Фахри коинот айтганларидек: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар»; «ÐšÐ¸Ð¼ ҳаётда тежамкор бўлса, зинҳор қашшоқликка тушмайди”. Яна бир ҳадисда: “Исрофгар жаннатга кирмайди”, дейилган.

Лекин минг таассуфлар бўлсинки, бугунги кунга келиб аксарият ҳолларда  Ð¸ÑÑ€Ð¾Ñ„дан сақланишга эътибор бермаймиз, исрофгарга айланиб қолаётганимизни сезмаймиз. Деярли кўп нарса, у қимматми ёки арзон, аҳамиятлими ёки аҳамиятсиз, нодирми ёки сероб, олди-кетига қарамай бирваракайига исроф қилиняпти. Хонадонларимизда ортиб қолган таомлар ташлаб юборилмоқда. Ахлат уюмлари орасида энг азиз неъмат бўлмиш нон ҳам пайдо бўлгани айниқса ачинарли ҳолат.

Тўйлар, байрамлар, тантаналар ва бошқа маросимлардаги исрофгарчиликлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ейишга яроқли қанча неъматлар увол бўлиб кетади.   Халқимиз тўй, турли муносабатлар билан ўтказиладиган маросимларни, шодиёналарни яхши кўради. Лекин тўй маросимларини меъёрида, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда ўтказишимиз керак. Ҳукуматимизнинг бу ҳақдаги қарорларига ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг фатвосига амал қилган ҳолда иш тутишимиз лозим бўлади. Тўйларда сарфланадиган ортиқча маблағларни ёш келин-куёвларнинг келажак ҳаётларида асқатадиган зарур маиший жиҳозларга сарфланса айни савобли иш қилинган бўлади, иншоаллоҳ!

Бут-бутун, ҳали кийишга яроқли кийимларимизни, пойабзалларимизни “урфдан қолди” деган сабаблар билан чиқариб ташлаяпмиз. Бошқалардан ортда қолмаслик учун деярли янги уйларни бузиб, ўрнига бошқасини қуряпмиз. Албатта, қурби етса бу Ñ‚Ñžқчиликдандир, лекин мен сендан қолмайман қабилида иш тутиб, қарзга ботиб, ризқни кесиб иш юритиш бу инсофдан эмас, исрофдир.

Ҳаётимиз учун энг зарур неъмат бўлган сув исрофи ҳаммасидан ошиб тушяпти. Ҳозир жаҳонда ичимлик суви муаммоси энг биринчи даражали ташвишлардан бўлиб турибди. Бугунги кунда дунёда  Ð¶Ð°Ð¼Ð¸ аҳолининг олтидан бир қисми тоза ичимлик сувига муҳтожлигига қарамай,  Ð¶ÑƒÐ´Ð° кўп мамлакатларда миллионлаб одамлар тоза ичимлик сувига ташна бўлиб, бир челак сув учун жанжал-можаролар бўлаётган бир пайтда бизлар тоза ичимлик сувини жўмраклардан оқизиб қўйяпмиз. “Нега бундай?” десангиз, “совуқда музлаб қолади”, деб баҳона топамиз. Тоза ичимлик суви билан экинларимизни суғорамиз, машинамизни ювамиз, салқинлатиш учун ҳовлиларимизга, кўчаларимизга ичимлик сувини сепамиз. Таҳорат ва ғусл қилишда одамларнинг қанчалар сув исроф қилаётганини кўрганда айниқса тежамкорлик деган нарсани батамом унутилганига иқрор бўласиз.

Гугуртни тежаш ёки хонани иситиш мақсадида газимиз кун бўйи Ñ‘қилганича қолади. Зарурати бўлмаса ҳам уйларимизда, хонадонларимизда, ишхонамизда электр чироқлари соатлаб ёниқ туради, ҳеч ким кўрмаётган телевизорни ўчириб қўймаймиз, компютерларимиз зарурати бўлмаса ҳам ишлайверади. Ахир, ҳамма нарсанинг уволи бор. Халқимиз “нимани хор қилсанг, ўшанга муҳтож бўласан”, дейди.

Энг ачинарлиси, одамларимиз ҳатто исрофгарликлари билан мақтанадиган бўлиб қолишди. Буни эса болалармизга салбий таъсир қилишини сезмай қолаяпмиз. Болаларимиз катталардан ўрнак олиб, неъматнинг қадрини билмайдиган, нарсаларини бўлар-бўлмасга ташлаб юборадиган ҳолга келишди. Улар китоб-дафтарларини, ўйинчоқларини, кийим-бошини авайламайдиган, ота-оналари машаққат билан топган пул ва мулкини тежамайдиган бўлиб қолаяптилар.

«Ð˜ÑÑ€Ð¾Ñ„» деганда кераксиз нарсаларга беҳудага пул сарф этиш, фойдасиз сарф-харажатлар ва ҳаракатлар тушунилади. Инсон табиатан исрофгарчиликка мойил жонзот саналади. Ҳар қадамда молини беҳуда сарфлайди. Машаққат ва ҳамма нарсадан тежаш эвазига йиллаб йиққан молини ном чиқаришга қилинган кераксиз бир маросим, маърака учун бир кечада совуриб юборади. Аллоҳ таоло бу ҳақда марҳамат қилиб бундай таълим беради :

... وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا(*) إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِرَبِّهِ كَفُورًا * (سورة ﺍﻹﺳﺮﺍﺀ/26-27)

яъни: “...Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки, исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукур эди”.

Исрофнинг катта-кичиги йўқ. Ном чиқариш, обрў қозониш, бошқалардан устун ёки пулдор эканини кўрсатиш, зиёфат ва маросимларни бошқаларникидан бир неча баробар дабдабали, серчиқим қилиш ҳам исрофнинг кўринишларидандир. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида ҳам, жумладан бундай дейилган:

" كُلُوا وَاشْرَبُوا وَ تَصَدَّقُوا وَ الْبَسُوا فِي غَيْرِ إِسْرَافٍ وَ لاَ مَخِيلَةٍ " (رواه أحمد و إبن ماجه)

яъни: “Аллоҳнинг нозу неъматларидан хоҳлаганча еб-ичинглар, хайру эҳсон қилинглар, кийиниб ясанинглар, лекин исрофгарчилик ва манманликка йўл қўймангизлар!”.

Ҳамма ишда меъёр яхши, мўътадиллик яхши. Менга бойлик бериб қўйилибди, дея уни ҳар томонга сочавериш, айниқса  Ð±ÑƒÑŽÑ€Ð¸Ð»Ð¼Ð°Ð³Ð°Ð½ ишларга харжлаш савоб ўрнига гуноҳ эшикларини очиб юбориши мумкин. Бунинг ўрнига маҳалладаги ночор яшаётган бир эҳтиёжманд оиланинг кам-кўстини қилиб бериш, Ñžқиш ҳақи (контракт) пулини тўлай олмаётган бир талабага елка қўйиб юбориш, уйланиш учун маблағ топа олмай гангиб юрган бир ёш оиланинг мушкулини осон қилиш, қарзини тўлай олмаётган бир муҳтожни қўллаб юбориш мумкин-ку!

Исрофгарликнинг охири надомат билан тугайди, ҳалокат билан якунланади.  Ð¨Ð°Ð¼Ð¸Ð½Ð¸ кундузи ёндирган одамнинг туни қоронғу бўлади. Пулини, молини, бошқа неъматларни хор қилган киши оғир кунда ўзи ҳам хор бўлади. Тасаввур қилинг: бир уй тўла оч-яланғоч одам ўтирибди. Уй совуқ, егани ҳеч вақо йўқ, хасталарга табиб чақиргани, дори-дармон олгани ҳам пул йўқ. Оила аъзоларининг барчаси ғамга ғарқ бўлган, ҳатто болаларнинг кўнглига шўхлик сиғмайди. Мана шу кўнгилсиз ҳолатнинг бош айбдори кераксиз ўринга мол сарфлаган, иқтисод, тежаш деган гапларни аллақачон унутиб юборган оила бошлиғидир. У «ÐŸÑƒÐ» мени эмас, мен пулни топаман», деб  ÑÑ€Ñ‚асини ўйламай топганини беҳуда совурган.

Бир донишманд айтганидай, «ÑÐ°Ñ…оватли бўл, аммо исроф қилма, тежамкор бўл, лекин бахил бўлма». Исроф сахийлик эмас, тежамкорлик бахиллик эмас. Тежамкор киши пулини керагидан ортиқча сарфламайди. Пулини фақат ҳаёти, рўзғори, эҳтиёжи учун зарур бўлган нарсаларгагина харжлайди. Тежаган киши асло фақир бўлмайди, балки икки дунё саодатига эришади.

Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ғоят ибратли бир гаплари бор: “Хайр (яхшилик) ва эҳсонда исроф бўлмаганидек, исрофда ҳам ҳеч қандай хайр йўқдир”. Исрофгарлардан бири Суқрот ҳакимга камбағал бўлиб қолганидан шикоят қилди. Суқрот ўша одамга шундай маслаҳат берди: “Исрофингга бир чегара қўйиб, пулингни тежа, ўзинг ўзингдан қарз ол, шунда аҳволинг ўнгланади”. Улуғ донишманднинг тавсияси бугунги кунимизда ҳар қадамда исрофга йўл қўйса-да, яна ҳаёти ночорлигидан шикоят қилиб фиғони фалакка чиқаётган айрим кишиларга ишоратдек туюлмайдими?

Муҳтарам жамоат! Исроф деганда фақат маблағ, бойлик ёки мулкни совуриш тушунилмайди. Қимматли вақтни беҳуда кетказиш, фойдали ишларга сарфламаслик ҳам исрофдир. Куч-қувват ва салоҳиятни эл-юртга ёки ўзига фойда келтирмайдиган нарсаларга йўллаш ҳам исрофдир. Соғлиқнинг қадрига етмай, тинкани қуритадиган ёки саломатликка хавф соладиган ишларга муккадан кетиш ҳам исрофдир. Сўз қадрига етмай, ҳар қадамда, ҳар соҳада сўз қотиш ҳам исроф қилинмоқда.

“Исрофнинг катта-кичиги бўлмайди”, дейишади. Исрофнинг энг оғир гуноҳлардан эканини ҳис этайлик. Ҳамма ишда тежамкор ва тадбирли бўлиш мусулмон ахлоқининг зарур шартларидан эканини бирор сония ҳам унутмайлик. Шунда чин мусулмон бўламиз, чунки чин мусулмон исрофгар бўлмайди! Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳақ йўлидан чекинмаган, неъматларини исроф қилмайдиган, неъматларга шукр ва тежамкорлик билан муносабатда бўладиган солиҳ бандаларидан айласин! Омин!

Manba

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
04.05.2012 й.

 Ð˜Ð½ÑÐ¾Ð½ қадри улуғдир!


بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Инсон Аллоҳ таоло яратган барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам хилқат. Ислом наздида барча инсонлар баробар, бир-бирларига биродардирлар. Улардан бири бошқасидан ҳеч нарсада – на бойликда, на мансабда, на чиройи ёки хушбичим гавдаси билан, на жамиятда тутган ўрни билан устун бўлолмайди. Аллоҳ наздида инсонларнинг энг улуғи фақат Унинг ўзидан қўрқадиган тақводорларидир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ (سورة الحجرات/13)

яъни: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”.

Ана шу мукаррам инсонларнинг ёши ҳам, қариси ҳам, аёли ҳам, эркаги ҳам бирдек қадр-қимматга эгадир. Ислом дини инсон қадрини шу даражада ÑŽқори кўтарганки, ҳатто унинг тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади.

Авжи навқирон йигитлик пайтлари иккинчи жаҳон уруши йилларига Ñ‚Ñžғри келган ота-боболаримизнинг имон-эътиқодлари Аллоҳ таолонинг катта синовидан ўтди. Улар жаннатмакон юртларини, аҳли-аёлларию қондош ва диндошларининг шарафини ва номусини, халқ осойишталигини ҳимоя қилиш учун манфур душманга қарши жангга отланишди. Салкам беш йил олис ва бегона юртларда, қийинчилик ва машаққатларга дош бериб, Ñžқлар ёмғири ва ўлим таҳликаси остида аёвсиз уруш олиб боришди. Уруш ўз номи билан уруш эди, бу жанглардан камдан-кам юртдошларимиз омон қайтишди. Бир қанчалариниинг ҳоки ўзга юртларда қолиб кетди, бир қанчалари майиб-мажруҳ, ногирон бўлиб қайтишди. Юртдошларимиз фақат фронтларда жанг қилишмади, улар мамлакат ичкарисида ҳам халқ хўжалигини тиклаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ишида чинакам матонат кўрсатишди. Улар бошига келган синов ва мусибатлар фақат бугина эмас, ота-боболаримизнинг каттагина қисми қатағон йилларининг қурбони бўлишди. Ана шундай Ватани, дини ва миллати  ҳимояси учун жанг қилган қаҳрамон инсонларни Аллоҳ таоло Ўзининг ҳақ йўлига, ҳидоят йўлига йўллаб ҳам қўяди. Бу ҳақда Қуръони карим бундай таълим беради:

وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ(سورة العنكبوت/69)

яъни, “Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилганларни, албатта, Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ эзгу иш қилувчилар билан биргадир!” .

Юртимизда яшовчи кўплаб мусулмонлар Ватандошларимиз ÑŽқоридаги ояти карималар маъно ва мазмунидан келиб чиққан ҳолда бошларига келган ҳар қандай мусибат, қора кунлар, қатағон йилларининг мислсиз даҳшатлари олдида эсанкираб, ўзлигини асло йўқотишмади, мустаҳкам имон, Аллоҳ таолонинг раҳматидан доимо умидворлик уларга ҳар вақÑ‚ ҳамроҳ бўлди ва келажакка катта умидлар билан боқишди. Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар айтамизки, мана бугун улуғ аждодларимиз орзу қилган буюк неъмат – Ватан озодлиги ва мустақиллигига эришилган нурли кунларга етиб келдик.

Истиқлол йилларида улуғ аждодлар хотирасини қадрлаш, мамлакат тараққиёти, юрт озодлиги йўлида жонбозлик кўрсатган фидойи юртдошларимиз руҳини шод этмоқ учун эзгу амалларга бел боғлашдек савоб юмуш дилимиздаги ёруғ ниятлардан бирига айланди. Ҳақиқатан, эл-юрт манфаати йўлида фидокорлик кўрсатиб, бугун қарилик палласида турган ота-боболаримиз меҳнати ва жонбозлигини қадрлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш кенжа авлодларнинг шарафли бурчи, чуқур масъулиятидир. Динимиз ҳам катталарга ҳамиша иззат кўрсатиш, улар ҳолидан ҳамиша хабардор бўлиш, ҳатто бошқа эътиқоддаги қарияларга ҳам меҳÑ€-оқибат кўрсатишга буюрган.

Амр ибн Шуайб розияллоҳу анҳу отасидан ва бобосидан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бундай деганлар:

" مَنْ لَمْ يَرْحَمْ صَغِيرَنَا وَ يَعْرِفْ حَقَّ كَبِيرَنَا فَلَيْسَ منَّا (رواه البخارى و أبو داود)

яъни: “Кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган ва катталарнинг шарафини билмаган кишилар биздан эмасдир”.

Муҳтарам жамоат! Бу соҳада айниқса мамлакатимизда ибрат бўларли ишлар, гўзал тадбирлар амалга ошириляпти. Юртбошимизнинг шахсан ташаббуслари ва таклифлари асосида, 9 май Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланмоқда. Бу эса баайни инсон зотига, унинг муқаддас хотирасию умри давомида бажарган эзгу амалларига бўлган чексиз эҳтиром рамзидир. Шунинг учун ҳам пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар доим гавжум. Жанггоҳларда жон фидо этган ватандошларимиздан қарийб 435 минг нафарининг номи “Хотира китоби”нинг зарҳал варақларига мангу муҳрланган. Юртбошимиз ташаббуси билан кейинги пайтда яна 3725 нафар ҳамюртларимиз – бедарак кетган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг номи аниқланиб, ушбу китоб саҳифаларида қайд этилди.

Давлатимиз уруш қатнашчилари, кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз ва барча нафақахўрларга ҳамиша катта эътибор кўрсатиб, кўп ғамхўрликлар қилиб келмоқда. Ҳукуматимиз уларнинг моддий фаровонликларини янада яхшилаш мақсадида бир қатор қарорлар қабул қилдики, бу нарса барчани чин дилдан хурсанд этди. Биргина мисол қилиб айтадиган бўлсак, Президентимизнинг куни кеча эълон қилинган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш Ñ‚Ñžғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Унда уруш фахрийларимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватланган.

Жаннатмакон диёримиз истиқлолга эришган илк кунларданоқ нафақадаги кекса отахон ва онахонларга, ногирон ва муҳтожларга катта ғамхўрлик ва беминнат ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Улар ҳаётини фаровон, кунларини шодмон қилиш учун ҳукуматимиз уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ишини юксак даражага кўтарган. Қарияларимиз даволанишлари ёки соғлиқларини мустаҳкамлашлари, транспорт хизматидан фойдаланиш, коммунал тўловлар тўлаш каби соҳаларда алоҳида имтиёзларга эгадирлар. Буларнинг барчаси азиз юртимизнинг азиз дуогўйларига билдирилаётган катта ҳурма-эътибор рамзи бўлса, иккинчи томондан уларнинг доимий қилаётган холис дуои хайрлари, иншоаллоҳ, юртимизни ва халқимизни турли бало-офатлардан сақлашга хизмат қилаётгани аниқ. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: "Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдай оқиб келар эди".

Албатта, биз ҳамиша марҳумларимизни ёдга олиб, уларнинг руҳларини шод қилиш учун савобли амалларни бажарамиз, шу жумладан, Қуръони карим оятларидан тиловатлар қилиб, уларнинг руҳларига бағишлаймиз. Зеро, ўтганларни эслаш ва уларга истиғфор айтиш, қабрларини зиёрат қилиш ва уларнинг ҳақларига дуолар қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:

وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ (سورة الحشر/10)

яъни: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!”.

Бундан ташқари, ўзимизнинг ўтиб кетган марҳум яқинларимизни доимо яхши сифатлар билан эслаш ҳам бурчимиздир. Бу ҳақда жуда кўп оят ва ҳадислар ворид бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

" أُذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَ كُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ " (رواه الترمذى)

яъни: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар”.

Шариатимиз кўрсатмаларига кўра ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилиш суннат амаллардандир. Чунки Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар:

" كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ اَلاَ فَزُورُوهَا فَإِنَّهَا تُزَكِّرُكُمُ الْآخِرَةَ " (رواه الترمذى)

яъни: “Сизларга қабрлар зиёратини тақиқлаган эдим. Мана, энди қабрларни зиёрат этаверинг, зеро у сизларга охиратни эслатади”.

Агар биз мусулмонлар аждодларимиз руҳларини шодлантириш мақсадида уларни қанчалик кўп хотирласак, фарзандларимиз ҳам бундан яхши ибрат оладилар. Зеро, улар ҳам бизларни шундай хотирлаб, дуойи хайрларда бўлишади.

Муҳтарам жамоат! Тарихдан маълумки, оталаримиз жуда кўп қийинчиликлар, машаққат ва етишмовчиликлар, уруш ва қатағон кулфатларини бошдан кечиришди. Ёш авлоднинг бахти шундаки, улар ҳозир ҳавас қилгулик бир замонда яшаб туришибди. шундай бўлгач, оталаримизнинг биз учун тер тўкиб ҳаракат қилаётганларини, қўлларидан келадиган барча яхшиликларни фақат фарзандларига аташларини яхши билишимиз, бунинг шукронаси учун уларга итоатда бўлишимиз, айтганларини қулоқ қоқмай бажаришимиз, отамиз чарчаган пайтда ва унга ёрдам керак бўлганида дарҳол кўмакка шошилишимиз, фарзандлик бурчини ўташга ҳамиша шай туришимиз лозим. Адолат мезони уларнинг бу ғамхўрлик ва хизматларини муносиб тақдирлашни тақозо этади. Зеро, Аллоҳ таборака ва таоло марҳамат қилиб айтади:

هَلْ جَزَاءُ الْإِحْسَانِ إِلَّا الْإِحْسَانُ (سورة الرّحمن/60)

яъни: “Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир”.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча ояти карималарида ота-оналарга яхшилик қилишни буюрган.Аллоҳ таоло Ўзига ибодат қилишга буюргани каби, ота-оналарга ҳам доимо яхшилик қилиш, ҳурмат эътиборларини ўрнига қўйиш, ҳузурларида малол олиб  “уф” сўзини айтмасликка амр қилиб, бундай марҳамат қилади:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا* وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا* (سورة ﺍﻹﺳﺮﺍﺀ/23/24)

яъни: “Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «ÑƒÑ„!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) Ñ‘қимли сўз айт!” Уларга, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй, Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!”.

Аммо айрим ёшларимиз бу илоҳий амрни унутиб қўйишяпти. Яшириб нима қилайлик, орамизда шундай кишилар ҳам борки, улар оталарига қўпол, ёмон муомалада бўлишади, илтимосларини бажаришни "эсдан чиқариб" қўйишади. Уларнинг дилини оғритадиган, ўзининг ёмон хулқи билан эл орасида отасини шарманда қиладиган, отага ҳатто қўл кўтаришгача борадиган нобакор фарзандлар ҳам учраб туриши сир эмас. Энг ачинарлиси, баъзи ноқобил Ñžғил-қизлар бойлик ва имкониятлари бўлатуриб оталари кексайгач, ожиз ва нотавон бўлишганида уларни эъзозлаб парваришлаш ўрнига Ñ‘ қаровсиз ташлаб қўяди ёки қариялар уйига жўнатади. Кексайган оталарининг хонадонга келтирадиган баракотларидан манфаатланиш, дуоларини олиш ўрнига аксинча дийдорига зор қилиб, хўрлайди. Бу борада Ҳазрати Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:

" بِرُّوا آباَئِكُمْ تَبَرُّكُمْ اَبْنَائُكُمْ وَعِفَّوا تَعِفُّ نِسَا ءُكَمْ " (رواه الطبرانى)

яъни: “Оталарингизни ҳурматлаб, уларга яхшилик қилинглар, фарзандларингиз сизларга ҳам яхшилик қилишади. Ўзларингиз иффатли бўлинглар, шунда аёлларингиз иффатли бўлишади”.

Доно халқимизда "Нима эксанг, шуни ўрасан", "Ота рози – Худо рози" каби ажойиб ҳикматлар бор. Ҳар бир йигит-қиз бу ҳикматлардан Ñ‚Ñžғри хулоса чиқариб, ўзини ўнглаши, агар шундай хатолар қилган бўлса, дарров оталаридан узр сўраб, улар кўнглини топиш, дилларидан озорни кетказиш пайидан бўлиши даркор!

Имом Бухорий "Ал-адаб ал-муфрад" ва Имом Молик "Муватто" китобларида келтирилган ва Ибн Можа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: "Киши вафот этганидан сўнг ҳам унинг даражаси кўтарилди. Шунда у: "Эй Роббим, бу даражага нима сабаб бўлди?" деб сўрайди. Унга айтилади: "Фарзандинг сенинг гуноҳларинг авф этилишини сўраб истиғфор айтди".

Азиз намозхонлар! Аллоҳ таоло улуғ ёшдаги ота-оналаримизни Ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб, халқ тинчлиги ва фаровонлигини тилаб қилаётган дуоларини мустажоб айласин, фарзандларимизга инсоф ва тавфиқ бериб, оталарини эъзозлайдиган, уларга ҳурмат-эътибор кўрсатадиган солиҳ инсонлардан қилсин! Аллоҳ таборака ва таоло барча марҳум аждодларимизни Ўзининг раҳматига олиб, уларнинг ҳақларига қилаётган дуоларимизни ижобат қилиб, қолганларга фаровон ҳаёт, тинчлик ва офият ато этишини сўраб қоламиз! Омин, Ñ‘ Роббал оламин.

Manba

 

Siz Jum'a namozini qaysi masjidda o`qiysiz?

Muallif Mr.TwisterBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4484
So'nggi javob 26 Iyul 2008, 14:02:44
muallifi Mr.Twister
Jum'a muborak!

Muallif RobiyaBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 682
Ko'rilgan: 184334
So'nggi javob 20 Dekabr 2013, 10:45:42
muallifi Abdulhafizaka