Muallif Mavzu: Jum'a ma'ruzalari  ( 31302 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Fayzulloh

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 11
  • -oldi: 33
  • Xabarlar: 33
  • Jins: Erkak
 :asl3:
 :bsm3:

11.05.2012 й.

Тотувлик – оила мустаҳкамлиги асоси

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи риштаси никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки ҳаётда ҳалол ва ҳаромни ажратиш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлод тарбияси каби муҳим масалаларнинг бари шаръий никоҳга боғлиқдир. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таолонинг эр-хотин жуфтлигини яратишдан иродаси ҳам инсон наслини кўпайтириб, ер юзини обод қилиш эди:

وَاللَّهُ جَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا وَجَعَلَ لَكُمْ مِنْ أَزْوَاجِكُمْ بَنِينَ وَحَفَدَةً وَرَزَقَكُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ ... (سورة النّحل/72)

яъни: “Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун Ñžғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантиради...”.

Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларида: "Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас" (яъни умматимдан эмас), деганлар. Демак, никоҳ асосида турмуш қуриш Аллоҳ таолонинг буйруғи, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари экан, мусулмон киши оила қуриш йўлида ҳаракат қилиши,  Ñ‚урли сабабларни рўкач қилиб, уни пайсалга солмаслиги, оиласини никоҳ асосида қуриши лозим. Никоҳ туфайли инсон ўз насл-насабининг поклигини сақлайди, иффатини асрайди, бузуқлик, зино сингари ҳаром ишлардан тийилади.

Абдуллоҳ ибн Масъуддан (Ñ€.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса уйлансин, чунки бу кўзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир. Ким бунга қодир бўлмаса, унда рўза тутсин, чунки бу билан шаҳват сўндирилади”, деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Ислом таълимотига кўра, оила Яратганнинг розилигини топиш, Пайғамбар алайҳиссалом ахлоқлари, исломий одоб билан зийнатланиш мақсадида қурилади. Аллоҳ таоло шу боис эр ва хотиннинг оила қуриб кўпайиш учун уларнинг тотувликда, аҳилликда, бир-бирларига шафқат ва меҳрибонлик кўрсатиб умргузаронлик қилишни буюрган. Аллоҳ таоло айтади:

وَمِنْ آَيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ (سورة الرّوم/21)

яъни: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир”.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2012 йил “Мустаҳкам оила йили” деб аталди. Бу йилда ҳукуматимиз томонидан жамиятимизнинг асосий бўғини бўлмиш оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, бу борада маҳалланинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, жисмонан соғлом, маънан етук ва баркамол авлодни тарбиялашдек муҳим масалаларга катта эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда бу йилни “Мустаҳкам оила йили” деб бежизга эълон қилингани йўқ. Сабаби, оила мустаҳкам бўлса, жамият тотув, аҳил ва барқарор бўлади, унга ҳеч нарса раҳна солмайди. Агар оилалар жанжал-можаролардан бўшамай қолса, жамиятнинг ҳам тинчи бузилади, юртдан барака кўтарилади, фарзандлар тарбияси бузилади ва инсонлар ўртасидаги муносабатлар издан чиқади.

Кўпинча янги турмуш қураётган келин-куёвларни кўрган ёши улуғлар беихтиёр: “Илоҳо, янги турмуш қураётган келин-куёв бахтли бўлишсин, оиласида тотувлик, аҳиллик ошён қурсин”, деб дуога қўл очишади. Лекин, афсуски, келин-куёвларнинг ҳаммаси ҳам умрлари давомида оила номли ошёнларини авайлаб асрай олишмайди. Бўлар-бўлмас гап-сўзлар, арзимас баҳоналар билан ширин турмушларини оғуга айлантиришади. Бир-бирларини тушунмасликдан, муроса илмини билмасликдан бир оилада яшаётган икки киши душман-ғанимга айланади. Қанча оилалар бузилиб, кишилар азият чекади, болалар етим бўлади, асаблар қақшайди. Ажрашишмаган тақдирда ҳам бутун умрлари ғурбат, ғам ва изтиробга  Ñ‚ўлиқ ўтади.

Оиланинг тотувлиги бир кишига ёки бир сабабга боғлиқ эмас. Бунинг учун ҳамма – келин-куёв ҳам, ота-оналар ҳам, оила ташқарисидагилар ҳам, кенг жамоатчилик ҳам баравар жон койитмаса, кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Янги оила қурган куёв биринчи кунларданоқ хотинини талтайтириб юбормай, турмуш синоатларига тайёрлаб борса, ҳаёт фақат ўйин-кулги ва кўнгилхушликлардан иборат эмаслигини унга тушунтира олса, хотиннинг энг асосий бурчи эрга итоат эканини етказа олса, орада уруш-жанжаллар келиб чиқмаган бўлар, икки ёшнинг бахти завол топмас эди.

Агар келин ҳам бир гапдан қолса, янги тушган жойидагилар билан муроса қилиш йўлларини ахтарса, ёши улуғ қайнонасини ҳурмат қилиб, хизматини аямаса, оила инқирозга учрамас, ўртада бола тирик етим бўлмас эди.

Ёки оиладаги катталар, айниқса қайноналар сал бағрикенгроқ, сабрлироқ, адолатлироқ бўлишса, қайноталар тажрибалари ва мавқеларидан келиб чиқиб, ёшларга насиҳат қилишса, оиланинг бошқа аъзолари келин-куёвнинг турмушига аралашишмаса, ишлар бунақа чаппасига кетмаган бўлур эди. Жиндай муросасизликнинг баҳоси ана шундай қимматга тушади. Шунинг учун ҳам динимиз ёшлар ўртасида ноаҳиллик пайдо бўлиши билан уларни ислоҳга келтириб-яраштириш, бунинг учун ҳар икки томондан холис, адолатли ҳакамларни жалб қилишга буюради. Аллоҳ азза ва жалла айтади:

وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا فَابْعَثُوا حَكَمًا مِنْ أَهْلِهِ وَحَكَمًا مِنْ أَهْلِهَا إِنْ يُرِيدَا إِصْلَاحًا يُوَفِّقِ اللَّهُ بَيْنَهُمَا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا خَبِيرًا (سورة النساء /35).

яъни: “Агар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Агар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Аллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Албатта, Аллоҳ билимдон ва хабардор зотдир”.

Али ибн Абу Толибдан (Ñ€.а.) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Одамларнинг аразлашганларини яраштириб қўйиш бир нафл намоз Ñžқишдан ва нафл рўза тутишдан кўра савоблироқдир", деганлар" (Имом Табароний ривояти).

Азиз жамоат! Кўпинча оилада ота-она ва фарзандлар, оиланинг бошқа аъзолари орасида ҳам турли келишмовчилик, бир-бирини тушунмаслик каби ҳолатлар учраб туради. Арзимаган сабаб-баҳоналар билан тинч хонадонлар уруш-жанжаллар, жанг ва можаролар масканига айланади. Бир-бирига яқин, қадрдон, қариндош одамлар ўртасида меҳÑ€-оқибат кўтарилади, улар ёвга айланишади. Уларнинг касрига инсонийлик, ахлоқ, одоб қоидалари поймол қилиниб, жамиятнинг осойишталигига путур етади.

Халқимиз “Оила қуриш – игна билан қаср барпо қилишга тенг”, дейди. Дарҳақиқат, оиланинг, турмушнинг, рўзғорнинг минг бир машаққати, синови бор. Кўпинча оилавий муносабатлар ҳақида сўз борар экан, уни бузилишга олиб борувчи  Ð¾Ð¼Ð¸Ð» ва сабабларни ҳар ким ўзича ҳар хил шарҳлайди. Кимдир оиладан тинчлик ва хотиржамликнинг кетишида бутун айбни эрнинг лапашанглигига, хотинига сўзини ўтказа олмаётганига тўнкайди. Кимдир хотиннинг ўткирлиги, маккорлиги, итоатсизлигини ҳамма ихтилоф ва келишмовчиликлар сабабчиси, деб ҳисоблайди. Бошқалар оилавий келишмовчиликлар кўпроқ золим қайноналарнинг ёвузлиги,  Ñ‘ки гапуқмас келинларнинг қайсарлиги туфайли содир бўлади, деб ҳисоблашади. Айримлар асосий жанжал моддий етишмовчиликлардан, қўл калталигидан келиб чиқади, деб ўйлайди. Кимлардир бола тарбиясига эътиборсизлик қилгани туфайли у улғайганида энди бунинг азобини тортаётганидан зорланади. Аслида бунга ким ёки нима айбдор?

Шайх Муҳаммад Абу Заҳра оилани уч қисмга бўлади: биринчи қисм – эр-хотин, иккинчи қисм – фарзандлар, учинчиси эса – яқин қариндошлар (яъни, ота-она, ака-ука, опа-сингил ва бошқалар)дир. Ана шу уч қисм аҳил-тотув бўлгандагина оила тинч-осойишта ва файзли бўлади, акс ҳолда уриш-жанжалдан боши чиқмайди. Атоқли мутафаккир олима Олимат ул-Банот: Оилавий масалада эр билан хотин ўртасида тотувлик ва маслаҳатлашиб иш тутиш бўлмаса, бундай оила азоб ва машаққат масканига айланади, дейди.

Энг алам қиладиган жойи, ҳозир оилавий уруш-жанжаллар, қўйди-чиқдиларга сабаб бўлаётган нарсалар жуда арзимасдир. Бирида овқатнинг шўрлигидан, бошқасида келиннинг қайнонага салом бермаганидан, яна бирида ҳайит йўқловда тоғоранинг кам қилинганидан, бошқасида куёвнинг ишдан кеч келишидан бошланган беҳуда гаплар бора-бора оиланинг бузилишига олиб келади. Одамлар оила тақдирига, икки ёшнинг бахтига шунчалар бепарво ва енгилтаклик билан қарайдиган бўлиб кетганми?».

Кейинги пайтда янги турмуш қурганлар ўртасида бўлар-бўлмас, майда нарсалар сабабидан хотинини талоқ қилиш ёки келинларнинг эрларидан талоғини сўраши каби кўнгилсиз ҳолатлар кўпайиб боряпти. Наҳотки талоқ ҳазил эмас, ниҳоятда жиддий нарса эканини, бу сўздан Аллоҳнинг Арши ларзага келишини тушунишмаса? Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир аёл сабабсиз эридан талоқ сўраса, жаннат ҳиди унга ҳаромдир”, деганлар» (Имом Аҳмад ривояти).

Кўпинча икки ёш бахтига уларнинг ота-оналари ҳам зомин бўлиб қолишади. Эр-хотиннинг турмушига ҳар бир майда-чуйда хусусида аралашавериш, келиннинг қилиқларидан, ишларидан «Ñ…ато» топавериш ёки куёвнинг қандай рўзғор тутишида ақл ўргатиш, умуман ёшларни бўлар-бўлмасга тергайвериш ҳам улар ўртасига совуқчилик тушишига сабаб бўлади.

Инсоннинг энг яхши фазилатларидан бири унинг кечира олиш хислатидир. Кечириш динимизда мақталган сифатлардан ҳисобланади. Бир қарашда оний ÑŽÑ‚қазишдай кўринган кечира олиш катта можароларнинг олдини олади, келгусидаги ғалабани таъминлайди. «Ð­Ñ€-хотиннинг уриши – дока рўмолнинг қуриши» деганларидай, икки ошифта қалбнинг арази узоққа бормаслиги кундай равшан нарса. Сал ихтилоф чиқдими, бир томон дарров муроса-келишув йўлини танлаб, зиддиятни даф қилиш чорасини кўриши керак. Шундай ҳолатларда бир томоннинг андишага риоя қилиши, ақл-идрок билан иш тутиши, шайтоннинг бўйнини синдириб, жиндай муросага юриши катта можароларнинг олдини олибгина қолмай, оилада чинакам саодат гулшанини барқ урдириб яшнатиб юборади.

Ривоят қилишларича, бир киши хотинининг муросасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб,  Ñ…алифа Ҳазрати Умарга шикоят қилиш учун у кишининг уйига борибди. Эшикка яқинлашса, ичкаридан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапираётгани эшитилибди. Шунда бояги киши «Ð¥Ð°Ð»Ð¸Ñ„анинг уйида ҳам бу можаро бор экан, яхшиси индамай  ÐºÐµÑ‚ақолай», деб ортига қайтмоқчи бўлибди. Шу пайт ичкаридан Ҳазрати Умар чиқиб қолибдилар. Юмуш билан келган одамнинг изига қайтиб кетаётгани сабабини сўрабдилар. Арзга келган одам: «Ð¥Ð¾Ñ‚инимнинг зулмидан шикоят қилиб келувдим, қарасам бу машмаша сизнинг ҳам бошингизда бор экан, шунга қайтиб кетмоқчи бўлиб турувдим», деб жавоб қилибди. Шунда Ҳазрати Умар: «Қизиқ одам экансан-ку, ахир аёллар овқатимизни пиширса, кир-чирларни ювса, болаларимизни тарбия қилса, бутун рўзғор ишларини зиммасига олган бўлсаю, онда-сондаги норозилик-исёнларига сабр қилмасак, инсофдан бўлармикин», деган эканлар.

Энди масаланинг бошқа томонига эътиборни қаратайлик. Қиз эри устидан ота-онасига шикоят қилиб келди, дейлик. Ота-она кўпни кўрган, мулоҳазали, ақлли бўлса-ку, яхши. «Қизим, оилада нималар бўлмайди, агар эринг билан бир умр бирга бўлишни истасанг, унинг танбеҳларига рози бўл, сабр қил, ҳаммаси яхши бўлиб кетади», деб панд-насиҳатлар билан изига қайтариб юборишади. Аксари ҳолларда эса, ота ёки она қизининг топиб келган гапини рўкач қилиб, куёвни «Ñ‚артибга чақиришга», «Ñ‚авбасига бир таянтириб қўйишга» киришишади, ҳатто у билан Ñ‘қалашишгача боришади. Айниқса бу ҳол қиз томон бойлик, мартаба ва насабда бир поғона баландроқ оилаларда кўп учрайди. Оқибатда куёв билан қайнота-қайнона ўртасида, қудалар ўртасида «Ð¿Ð°Ñ€Ð´Ð° кўтарилади». Хўрланган, иззати топталган йигитнинг кўзига ҳеч нарса, ҳатто севиб уйланган аёли, шириндан-шакар фарзандлари ҳам кўринмай қолади. Уйига гап ташиб, «Ð´ÐµÐ´Ð¸-деди»Ð»Ð°Ñ€Ð¸ билан оиласи бахтини поймол қилган хотинидан воз кечишга мажбур бўлади. Хотинининг жиндай фаросатсизлиги туфайли ширин турмушга хотима қўйилади. Асмо бинти Язид Ансориядан (Ñ€.а.) ривоят қилинади: “Тенгдош қизлар билан ўтирган эдим, олдимиздан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтдилар. У зот салом бердилар ва: «Ð’алинеъматларингизга ношукрликдан эҳтиёт бўлинглар”, дедилар. Мен дугоналарим ичида савол беришга журъатлироғи эдим ва: “Эй Аллоҳнинг Расули, валинеъматларга ношукрлик нима?” деб сўрадим. “Бирингиз ота-она бағрида узоқ вақÑ‚ эрсиз ўтиради. Сўнг Аллоҳ унга эр неъматини ато қилади, фарзанд беради. (Аммо аёл) жаҳл устида “Сендан ҳеч яхшилик кўрмадим», деб куфрони неъмат қилиб қўяди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти, «ÐÐ»-Адаб ал-муфрад»).

Абу Ҳурайрадан (Ñ€.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ÐÑ‘лларнинг яхшиси – назар солсанг хурсанд қиладиган, амр қилсанг итоатда бўладиган, йўқлигингда ўз номусини ва сенинг молингни муҳофаза қиладиганидир», деганлар (Имом Табарий ва Ибн Аби Ҳотимлар ривояти).

Қадрли жамоат! Динимиз талабига кўра, эр – оиланинг раҳбари, унинг ҳамма томонига масъул ҳисобланади. Аммо бу айримлар ўйлаганидек, «Ð´ÐµÐ³Ð°Ð½Ð¸Ð¼ деган» қабилида иш тутиш, оиланинг бошқа азоларига зулм ўтказиш ҳуқуқи берилгани эмас. Аксинча, эр хотинининг ҳақларини тўла адо этади, ота-онани ўзи ва хотини томонидан ҳурмат-эҳтиром қилинишини таъминлайди, рўзғор таъминоти билан шуғулланади, оиласини ҳалол ризқ билан боқади. Бу дегани – ўзи еганини оиласига едиради, ўзи кийганини кийдиради, рўзғорнинг керакли жиҳозларини харид қилади. Хотинига яхши муомалада бўлади. Унинг белгилаб қўйилган ҳақларини тўла адо этади. Агар аёл тарбиясиз, ахлоқсиз бўлса, уни панд-насиҳатлар, танбеҳлар билан йўлга солади.

Эрларнинг яна бир вазифаси – хотинлари хато ёки камчиликка йўл қўйса, кечиримли бўлиш, қусурини тузатиш, айбини беркитиш, хотини ва оиланинг бошқа аъзолари ўртасида ихтилоф чиқса, буни ислоҳ қилиш ва муросага келтиришдир.

«ÐšÐµÐ»Ð¸Ð½ олиш осон, қайнона бўлиш қийин», дейишган момоларимиз. Бу келин келиши билан қайнона ҳамма юмуш-ташвишлардан фориғ бўлиб роҳат-фароғатга ўтади, дегани эмас. Аксинча унинг зиммасига ўзга хонадоннинг фарзанди ўз оиласида палак отиши, не машаққат билан тикланган оиланинг камолга етиши, Ñžғли ва келини тотув турмуш кечириши йўлида катта масъулият юкланди, дегани. Ахир «ÐšÐ°Ñ‚талар – ёшлар учун бир кўприк», деб бежизга айтишмаган. Ахир бекорга келинни бир ердан бошқа бир ерга кўчириб ўтқазилган ниҳолга ўхшатишмаганки, унга алоҳида меҳÑ€-муҳаббат, алоҳида парвариш керак.

Ўзбек хонадонида, яхши тарбия кўрган оилаларда қадим-қадимдан қизларни борадиган еридаги иссиқ-совуққа, аччиқ-тизиққа кўникишга ўргатадилар. «Ð­Ð½Ð´Ð¸ уйинг ўша ер, у жойдан гап ташиб келма, қайнонанг билан муроса қил, сен яхши бўлсанг, хизматингни аямасанг, улар ҳам бошига кўтариб юради» қабилида насиҳатлар қилинган. Бундай тарбия олмаган қизлар эса ўз бахтларига ўзлари зомин бўлишади.

Донишмандлар бундай дейишади: «Ð­Ñ€ билан хотин оиланинг икки хожаси, хонадоннинг зийнатидир. Эр ва хотиннинг биргаликдаги вазифалари бир-бирларига садоқат, ишонч, эҳтиром, муҳаббат, хотир сақлаш ва ёрдам қилмоқдир. Садоқат уйланишнинг руҳидир. Ноўрин ҳаракатлар, ғавғо-жанжаллар уйланиш руҳини бузиб, оила саодатини барбод этади. Турмуш ва уй-рўзғорга тегишли ишларни эр-хотин бир-бирларидан яширмасликлари керак. Эр баъзида хотинининг ноўрин ишини билса, унга мулойимлик билан насиҳат қилиши, бу ишининг хато ёки гуноҳ эканини тушунтириши зарур. Хотин ҳам эрининг эҳтиёжини, саъйи ва касбида ялқовлигини сезса, уни Ñ‚Ñžғри йўлга солиб кўнглини кўтарсин, тасалли берсин, ғайрат бағишласин. Икки томон ҳар қандай ҳолатда ҳам бир-бирларини ташламасликка аҳд-паймон қилишлари талаб этилади. Масалан, улардан бири касал бўлса, иккинчисининг илтифотсиз қараб, уни боқмасдан ўз ҳолига ташлаб қўйиши кечирилмас ҳолдир».

Оилавий турмушни бежизга «ÑƒÐ¼Ñ€ савдоси» дейишмаган. Бу савдо сотувчи ва олувчининг розилиги асосига қурилсагина, ғирромлик ва алдов аралашмай ҳалол бўлсагина, иккала тарафга баравар фойда келтиради. Ё сотувчи фақат ўз фойдасини кўзлаб, харидор ҳақида ўйламаса ёки аксинча бўлса, бу савдонинг умри қисқа бўлади. Оила ҳаётида ҳам эр-хотин «ҳалол савдо» қилишсагина турмушлари файзли, ҳаётлари фароғатли кечади.

Айниқса, ҳозирги пайтда молпарастлик, бойликка ружу қўйиш, кимўзарга дунёсини кўз-кўз қилиш халқимизга қимматга тушяпти. Қанча оилалар арзимас матоҳлар деб бошланган жанжаллардан пароканда бўляпти. Наҳот кулфатларга сабаб бўлувчи молпарастлик балосидан қутилиш, ахлоқий талабларга кўра ҳар ишда қаноатли, камтар бўлиш шунчалик мушкул иш бўлса?!

Муҳтарам жамоат! Оила ҳаёти ҳеч қачон сидирғасига фақат шоду хуррамлик, бахт-саодатдан иборат бўлмайди. Турмушда ихтилоф ва ташвишлар, қийинчилик ва  ÐµÑ‚ишмовчиликлар, мусибат ва ғам-андуҳлар керагича учрайди. Эр-хотин биргалашиб қарши курашсагина уларни енгиш осон кечади, оила хотиржамлиги тезроқ қўлга киради. Агар бундай қийин пайтларда муроса бузилса, ўзаро самимият чекинса, бирининг ташвишига иккинчиси томошабин бўлиб турса, бу оилада тотувлик ошён қуриши амри маҳолдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни оила тотувлиги ҳақида жон куйдирадиган, бир-бирларимизга меҳÑ€-мурувватли солиҳ бандаларидан этиб, икки дунё саодатига мушарраф айласин, “мустаҳкам оила йили”да оилаларимизда тинчлик-хотиржамлик, ўзаро аҳиллик, муроса ва садоқат барқарор бўлишини насиб этсин. Омин!

Manba.
« So'nggi tahrir: 21 May 2012, 14:04:47 muallifi Fayzulloh »

Fayzulloh

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 11
  • -oldi: 33
  • Xabarlar: 33
  • Jins: Erkak
 :bsm3:

18.05.2012 й. Фитналардан сақланайлик!

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Бугунги мавъизамиз мавзуи фитналар ҳақида бўлгани учун энг олдин фитнанинг ўзи нима экани ҳақида маълумот бериб ўтайлик. Арабча “фитна” сўзи луғатда «ÑÐ¸Ð½Ð¾Ð², имтиҳон» маъносида келади. Арабларда маъданни ўтга солиб синаб кўриш «Ñ„итна» дейилади. Истилоҳда кишиларни диндан қайтариш, динга қарши ҳаракатга чорлаш фитна саналади. Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳдир. Маънавий соҳада инсоннинг имон-эътиқоди, шариатга амал қилиши, унинг инсоний фазилатлари рўёбга чиқишига Ñ‚Ñžғаноқ ёки синов бўладиган барча нарсалар ҳам фитна ҳисобланади.

Исломнинг илк даврларидаёқ Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни динда бўладиган турли фитналардан огоҳлантирган эди. Биргина Бақара сурасининг тўртта оятида мусулмонларни мушриклар ва мунофиқларнинг фитналаридан огоҳлантириш ҳақида сўз боради:

أَلَا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلَكِنْ لَا يَشْعُرُونَ (سورة البقرة/12)

яъни: “Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар”.

Аллоҳ таоло мўминларни огоҳлантиряптики, айнан мунофиқлар бузғунчи ва фитначи эканини яхши билиб олинглар, лекин улар ўзларининг бузғунчиликларини сезишмайди. Ер юзида бузғунчилик қилиб юриш, кишилар ўртасида фитна-фасод уруғларини сочиш, дин ниқоби остида бегуноҳ одамларга зулм қилиш, улар жони ва молига тажовуз этиш инсониятга қарши қаратилган энг мудҳиш жиноятлардир. Террор, бузғунчилик, зулм, урушлар, одамларнинг жабр-ситам кўришлари ва хўрланишларига сабаб бўлувчи барча тажовузкорликларни динимиз қоралаган. Аллоҳ таоло мўминларга тинчлик ва адолат ўрнатишни, одамлар орасини ислоҳ этишни, барчага бирдай яхшилик ва эзгулик қилишни буюрган, ҳар қандай зўравонлик ва бузғунчиликни тақиқлаган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ (سورة ﺍﻷنفال/25)

яъни: “Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (зот)дир”.

Золим кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилалар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп марта Парвардигорнинг ана шу амрларига қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегуноҳ кишиларнинг ҳалокатига сабаб бўлган.

Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ибн Зубайр фитнаси пайтида икки киши Ибн Умар олдига келиб: “Одамлар нима ишлар қилишяпти, сиз бўлсангиз Пайғамбаримизнинг яқин саҳобалари бўлатуриб индамай ўтирибсиз, уларга қарши курашишингизга нима монеълик қилади?” дейишди. Ибн Умар: “Аллоҳ таолонинг ўз биродарларим қонини тўкишдан қайтаргани монеълик қилади”, дедилар. Боягилар: “Ахир, Аллоҳ таоло: “Фитна босилиб, бутун дин Аллоҳгагина бўлмагунича улар билан урушинглар” демаганмиди?!” дейишди. Ибн Умар: “Биз фитна қолмагунича ва Аллоҳ таоло дини қоим бўлгунича урушдик. Нима, энди сизлар яна фитна содир бўлиб, Аллоҳ таолонинг дини барбод бўлгунича уруш қилмоқчимисизлар?!” дедилар” (Имом Бухорий ривояти). Қуръони каримда Ҳақ таоло хабар бериб айтади:

يَسْأَلُونَكَ عَنِ الشَّهْرِ الْحَرَامِ قِتَالٍ فِيهِ قُلْ قِتَالٌ فِيهِ كَبِيرٌ وَصَدٌّ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَكُفْرٌ بِهِ وَالْمَسْجِدِ الْحَرَامِ وَإِخْرَاجُ أَهْلِهِ مِنْهُ أَكْبَرُ عِنْدَ اللَّهِ وَالْفِتْنَةُ أَكْبَرُ مِنَ الْقَتْلِ وَلَا يَزَالُونَ يُقَاتِلُونَكُمْ حَتَّى يَرُدُّوكُمْ عَنْ دِينِكُمْ إِنِ اسْتَطَاعُوا وَمَنْ يَرْتَدِدْ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَيَمُتْ وَهُوَ كَافِرٌ فَأُولَئِكَ حَبِطَتْ أَعْمَالُهُمْ فِي الدُّنْيَا وَالْآَخِرَةِ وَأُولَئِكَ أَصْحَابُ النَّارِ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ (سورة البقرة/217)

яъни: “Сиздан ҳаром ойда жанг қилиш (ҳукми) ҳақида сўрамоқдалар. Айтинг: «Ð£Ð½Ð´Ð° жанг қилиш катта гуноҳдир, (лекин одамларни) Аллоҳ йўлидан қайтариш, Унга куфр келтириш ва (ҳожиларни) Масжидул-Ҳаромдан тўсиш ҳамда аҳолисини қувиб чиқариш Аллоҳ наздида (улардан ҳам) каттароқ гуноҳдир. Фитна қотилликдан ҳам каттароқ (гуноҳ)дир». Улар имкон топсалар, то динингиздан қайтармагунларича сизлар билан жанг қилаверадилар. Сизлардан ким ўз (Ислом) динидан қайтиб, кофир ҳолида ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю охиратда беҳуда кетар. Улар дўзах аҳлидирлар ва унда мангу қолурлар”.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган, халқлар ва миллатлар бирлиги ҳамда осойишталигига таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида хабар бериб, огоҳлантирган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминга зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!”. (Муслим ва бошқалар).

Азиз  жамоат! Бугунги кунга келиб бутун дунёда фитналар кўпайди, уларнинг моҳияти ўзгарди, қиёфаси бошқача тус олди. Жаҳондаги ёвуз кучлар мусулмонлар бирлигига путур етказиш, парокандалик келтириб чиқариш мақсадида мусулмонлар ўртасида фисқ-фасод, фитна ва бузуқ эътиқодларни ёйишга уринмоқда. Улар бузғунчи ташкилотлар ёки маълум доиралар манфаати йўлида дин ниқобидан фойдаланиб, ҳамма ерда фасод уруғини сочишмоқда. Мамлакатимиз мусулмонлари ҳам бу хатарли фитналар таҳликасидан омонда қолишаётгани йўқ. Мустақилликдан сўнг турли бузғунчи фирқа ва оқимларнинг мусулмонларимиз бирлиги ва эътиқоди мусаффолигига қарши қаратилган хуружи бўлди, турли террорчилик ва бузғунчилик ҳаракатлари ҳам содир этилди.

Имкониятдан фойдаланиб, мусулмонларни дин душманларининг яна бир катта фитнасидан огоҳлантиришга Ñ‚Ñžғри келади. Ҳозирги ғоялар кураши даврида қўпорувчилик ва миссионерлик ҳаракатлари ниҳоятда кучайди, улар ўз таълимотларини муросасизлик ва зўравонлик билан тарғиб қилишмоқда, бу йўлда ҳар бир имкониятдан фойдаланишмоқда, ҳеч нарсадан тап тортмай фаолиятларини кучайтиришмоқда. Мақсад, мусулмонлар орасига фитна солиш, уларни пароканда қилиш, мамлакатлар ва халқларни бўлиб ташлаб, бир-бирига гиж-гижлашдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ҳазрати Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ÐžÑ…ир замонда дажжоллар, (фирибгарлар) ёлғончилар (жамоаси) бўлади. Улар сизлар ҳам ота-боболарингиз ҳам эшитмаган гапларни гапирадилар. Бас, сизлар улардан ўзларингизни узоқ қилинглар ва ўзларингиздан ҳам уларни узоқ қилинглар. Сизларни адаштириб ва алдаб фитнага (ширкка) солиб қўймасин», дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ҳозирги пайтда яна бир фитна ҳақида гапирмаслик ҳам дин ва миллатга хиёнат саналади. Бу ҳам бўлса, дунёдаги мустамлакачи кучларнинг маънавий бўшлиқдан фойдаланиб юртимиз ёшлари онгига маънавиятимиз ва ахлоқимизга бутунлай Ñ‘Ñ‚ бўлган ва энг хатарли иллатларни ўз ичига олган “оммавий маданият”ни сингдиришга катта фитналарга сабаб бўлмоқда. Ёшларни худбин ва лоқайд кимсаларга айлантириш, ахлоқий бузуқлик ва зўравонликни тарғиб қилиш, бир жинслар никоҳи, зино, гиёҳвандлик, бузуқлик, нима қилиб бўлса ҳам, қандай йўл билан бўлса ҳам фақат бойлик орттиришга интилиш, оилани тан олмаслик, кўнгил истаган ишларни қилиш орқали “эркин бўлиш” каби зарарли иллатларни ёйишни асосий мақсад қилиб олган бу “маданият” жамиятдаги маънавий ҳаётни издан чиқаради, ёшлар ахлоқига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Бундан бир аср муқаддам атоқли ўзбек маърифатпарвари Абдурауф Фитрат: “Кимки бадахлоқ болаларни тарбия этса, инсониятга катта душманлик қилган бўлади”, деган эди. Бундай фитналардан мамлакатимиз мусулмонлари ҳам ниҳоятда огоҳ бўлишлари лозим.

Муҳтарам жамоат! Бугун инсоният ғоявий урушлар, маънавий зиддиятлар, бир ҳовуч зўравон ғояларнинг дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлари авж олган бир вазиятда яшаяпти. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Мусулмонлар бундай шароитларда ҳар қачонгидан ҳушёр ва огоҳ бўлишлари, дўст киму, душман кимлигини яхши ажрата олишлари, ғанимлар фитнасига учмасликлари, ёвуз кучлар қўлидан қÑžғирчоқ бўлиб қолиб, диндошлари ва миллатдошлари қотилига айланмасликлари зарур. Чунки ҳар бир фитна ва фасод иш ортида ғаразли мақсадлар, манфаатдор кучлар турганини бир лаҳза ҳам унутишга ҳаққимиз йўқ.

Энг аввало юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликни қадрига етиб унинг шукронасини қилиб, тинчлик ўз-ўзида осонликча бўлмаслигини унитмаслигимиз ва буни авлодларимизга етказишимиз даркор. Зеро, куни кеча муҳтарам Президентимиз 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хотира майдонидаги учрашувдаги суҳбатда берган уч муҳим жиҳатни алоҳида таъкидладилар:

1. Хотира - тарихига назар. Ўтган аждодларнинг яхши ибратли ҳаёти, эзгу амалларини ёд этиш, қадрига етиш, аждодларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш жуда муҳимдир.

2. Инсон омилини эъзозлаш. Фаровонликка интилишдан, ҳуқуқий-демократик жамият қуриш йўлидаги ислоҳатлардан кўзланган  асосий мақсад инсон манфаатларини юксак даражада таъминлашдир.

3. Келажакка интилиш самарали бўлиши тараққиёт йўлидан олға силжиш учун энг аввало нима керак? Жамиятда тинчлик-хотиржамлик бўлиши зарур. Шу маънода ҳам ҳозирги нурли кунларга эришувимиз учун курашган, фидокорона меҳнат қилган ота-боболаримизнинг қадри, ҳурматини жойига қўйишимиз муҳим тарбиявий аҳамиятга эгадир.

Барчаларимиз ушбу ҳикматона, пур мазмунли фикрлардан ибрат олиб ва уларни ҳаётимизга татбиқ этсак, иншаоллоҳ буюк ватанимиз бунданда обод ва ҳалқимиз янада фаровон ҳаёт кечиради.

Аллоҳ таоло барчаларимизни охирзамон фитналаридан паноҳида асрасин, юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо айласин,  имон ва ихлос  биродарлиги барчаларимизга доимий неъмат бўлишини насиб этсин, омин!


Manba.

Fayzulloh

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 11
  • -oldi: 33
  • Xabarlar: 33
  • Jins: Erkak
 :bsm3:
 :vsl3:

25.05.2012 й. Ражаб ойининг фазилати

بسم الله الرحمن الرحيم
Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло инсонларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришлари, сафар қилишлари, намоз, рўза, ҳаж каби ибодатларни вақтида адо этишларига қулайлик яратиш мақсадида кун, ой, йил ҳисобини ҳам жорий этган. Тарих воқеаларини белгилаш, тинмай ўтаётган вақÑ‚ ҳисобини аниқлаб ёзиш ва кейинги авлодга қолдириш мақсадида йил, ой, кунларнинг ҳисобини тақвим шаклида қадимдан кенг истеъмол қилиб келинади.

Қуръони каримда ойларнинг сони ўн иккита қилиб яратилгани, булар биргаликда йил ҳисобини ташкил этиши баён этилган. Аллоҳ таоло ана шу ойларнинг тўрттасини, яъни Муҳаррам, Ражаб, Зулқаъда, Зулҳижжа ойларини “ҳаром”, яъни уруш ва қон тўкишлар ҳаром қилинган ойлар деб эълон этди. Бу ойларда уруш қилишни Аллоҳ таоло ҳаром қилган. Мазкур тўрт ойда агар уруш қилинса, Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартириб, ҳаром нарсани ҳалол ҳисоблаш бўлади. Бинобарин, бу катта гуноҳдир. Ҳижрий – қамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб бўлиб, у ҳаром ойларнинг биридир. Бу муборак ойга боғлиқ бир неча маълумотлар бор. Уларнинг баъзилари мазкур ойнинг ҳаром ойлардан бири эканини баён этади.

إِنَّ عِدَّةَ الشُّهُورِ عِنْدَ اللَّهِ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا فِي كِتَابِ اللَّهِ يَوْمَ خَلَقَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ ذَلِكَ الدِّينُ الْقَيِّمُ ...(سورة التوبة/36)

яъни: “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) тақиқланган ойлардир...”.

Азиз  жамоат! Бугунги мавъизамиз мавзуи Ражаб ойига бағишлангани боис бу сўзнинг маъносини ҳам тушуниб олайлик. “Ражаб” сўзи луғатда «ҳаё қилмоқ, сақламоқ, қўрқмоқ» маъноларини англатади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг еттинчи ойи Ражаб – Аллоҳ урушни ҳаром қилган ойларнинг бири бўлгани учун шу номни олган. Ҳаром ойлардан бўлгани учун Ражаб ойида нафл рўза тутишнинг савоби улуғ. Бу ойнинг фазилати шундаки, унинг йигирма еттинчи кечаси Пайғамбар алайҳиссаломнинг Исро ва Меърожлари содир бўлган.

Исро ва меърож воқеаси Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг мўъжизаларига далолат қилувчи нодир ҳодисалардандир. “Исро” луғатда “тунги сайр” маъносини билдиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг Маккадаги Масжидул-Ҳаромдан Қуддусдаги Масжидул-Ақсога боришлари ҳодисаси “Исро” дейилади. Бу ҳодиса Қуръони карим оятида зикр этилган:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آَيَاتِنَا إِنَّه هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ (سورة الاسراء/1)

яъни: “(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур*. Дарҳақиқат, У Самеъ (эшитувчи) ва Басир (кўрувчи)дир”.

Расулуллоҳнинг Исро ва Меърожларини ҳақ деб билиш имон шартларидандир. Ким Исро ҳақидаги оятларни рад этса, кофир бўлади.

“Меърож” сўзи луғатда “Зина” деган маънони билдиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом уйғоқликларида жасадлари билан осмонга ва ундан Аллоҳ таоло хоҳлаган жойга чиққанлари воқеаси «ÐœÐµÑŠÑ€Ð¾Ð¶» дейилади. Расулуллоҳ Меърожларига ишониш Аҳли суннат вал жамоа ақидасининг муҳим қисмидир. Меърож ҳижратдан бир ярим йил аввал, ражаб ойининг 27-жума кечасида содир бўлган, дейилади ривоятларда. Меърожда мусулмонларга беш вақÑ‚ намоз Ñžқиш фарз қилинди.

Уруш ҳаром қилинган ойлар – Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб ойлари яхшилик асоси қилиб қўйилгани, бу ойлар ҳурматланиши зарурлиги одатий ҳол эди. Бу ойларда жоҳилият вақтида ҳам урушлар таққа-тақ тўхтаган.

Бир йилда тўрт ойни урушсиз ой, уруш ман этилган ой деб эълон қилиш бутун дунёда тинчлик ва осойишталикни кўзлаб қўйилган ажойиб илоҳий тадбир эди.  Ҳарамайни шарифайн макон жиҳатидан тинчлик-омонлик минтақаси бўлса, уруш ҳаром қилинган тўрт ой замон жиҳатидан тинчлик-омонлик даври эди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда баён этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳажларида хутба қилиб: “Албатта, замон Аллоҳ осмонлару Ерни халқ қилган кунидаги ҳайъатига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси ҳаром ойлардир. Учтаси бирин-кетин: Зул қаъда, Зул ҳижжа ва Муҳаррам ва Жумади ва Шаъбон орасидаги Музарнинг Ражаби», дедилар” (Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти).

Ражаб ойи ҳам муҳаррам ойлардан бўлгани учун унда нафл рўза тутиш кўп савобга эга бўлишнинг йўлларидан бири ҳисобланади. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Ражаб ойида турганимизда Саъид ибн Жубайрдан Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ð˜Ð±Ð½ Аббоснинг: «Ð Ð°ÑÑƒÐ»ÑƒÐ»Ð»Ð¾ҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик», деяётганини эшитганман», деди”.

Усмон ибн Ҳаким Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у киши оғизларини очмасалар керак, деб ўйлаб қолишарди. Гоҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар эди. У зот Ражаб ойида ҳам шундай қилган эканлар.

Мужийба ал-Боҳилийя розийаллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади: “Унинг (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. Сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва: «Ð­Ð¹ Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?», дебди. «Ð¡ÐµÐ½Ð¸ нима ўзгартирди, олдин чиройли кўринишда эдинг?», дедилар. «Ð¡Ð¸Ð·Ð´Ð°Ð½ ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «ÐÐ¸Ð¼Ð° учун ўзингни азобга солдинг?», дедилар-да, сўнгра: «Ð¡Ð°Ð±Ñ€ ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар. «Ð‘ир оз қўшинг, менинг етарли қувватим бор», деди. «Ð˜ÐºÐºÐ¸ кундан рўза тут», дедилар. «Ð‘ир оз зиёда қилинг», деди. «Ð£Ñ‡ кундан рўза тут», дедилар. «Ð‘ир оз зиёда қилинг», деди. «Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини буклаб-ёзиб кўрсатдилар” (Абу Довуд, Аҳмад ва Насаий ривоят қилган).

Демак, Ражаб ойида нафл рўза тутиш савобли иш ҳисобланади. Машҳур «Ð¡Ð°ҳиҳ» китобларидан бошқа ҳадис китобларида келтирилган ривоятларда Ражаб ойида рўза тутганларга улкан савоблар ваъда қилинган. Аммо саҳиҳ бўлмаган ривоятларда ҳаддан ташқари тарғибот борлиги ҳам унутилмаслиги лозим.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) даврларида ҳам бу тўрт ой иззат-икром қилинар ва ҳар қандай шароитда ҳам ҳурматланарди. Сизу бизнинг ушбу муборак ва улуғ ойларни ёд этиб туришимиздан мақсад – уларнинг фазилатларидан ташқари, йил кетидан йил, ой кетидан ойлар ва кун кетидан кунлар бетиним ўтаётгани ва бу билан умримиз ҳам тўхтамай ўтиб бораётганини тез-тез эсга келтириб туриш, демакдир. Агар инсон фақат дунёга улфатлашиб, унинг шаҳват, лаззат, турли васвасалари билан ўралашаверса, охират ташвишларидан ғафлатда қолади, ҳатто уларни унутишгача боради. Аксинча фақат охиратни ўйлаб, ҳаётдаги вазифаларидан воз кечса ва жамиятдан узилса, боқий дунё мукофотларини бой берган бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

وَمَنْ يُرِدْ ثَوَابَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا وَمَنْ يُرِدْ ثَوَابَ الْآَخِرَةِ نُؤْتِهِ مِنْهَا وَسَنَجْزِي الشَّاكِرِينَ (سورة آل عمران/145)

яъни: “Ким дунё савоби (ўлжа)ни ирода қилса, унга ўшандан берурмиз. Ким охират савобини ирода қилса, унга (ҳам) ўшандан берурмиз. Шукр қилувчиларни эса, албатта, мукофотлаймиз”.

Шояд, бу билан азиз умримизни ғанимат билиб, хайрли ва солиҳ амалларни қилиб боришга саъй-ҳаракатларимизни янада зиёда қилсак, Аллоҳ таоло буюрганидай ҳаёт кечирган бўлур эдик. Айниқса, ушбу ойнинг маъносида мужассам бўлган тинчликнинг қадрига етиш, уни асраш ва барқарорлигига ўз хиссамизни  қўшиш энг савобли амаллардандир.

Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таоло “ҳурматланган” ойларда айниқса гуноҳ ишлардан сақланишга, мазкур ойларни кўпроқ ибодат, зикруллоҳ билан ўтказишга буюради. Мана бу ойларда имкон қадар солиҳ амалларни кўпроқ бажаришимиз, атрофимиздаги ночор ва муҳтож кишилар ҳолидан хабардор бўлиб, уларга ёрдам қўлини чўзишимиз зарур бўлади. Чунки ўтаётган ҳар бир кунимиз ғанимат, ҳар бир соатимиз ортига қайтмайди. Ҳамма нарсанинг исрофи бўлганидай, вақтнинг, умрнинг ҳам исрофи бор. Шу боис, кунлар ва ойларни чиройли амаллар, эҳсон ва яхшиликлар билан безаш мусулмон кишининг вазифаларидандир.

Имом Ҳасан Басрий айтади: “Одам боласи, бир куни ўтса, бу ҳақда фикр қилсин. Агар бугунги куни яхшилик келтирган бўлса, бунга муваффақ қилгани учун Аллоҳга  шукрлар айласин. Агар бунинг акси  бўлса, тавба қилсин, кундузги нуқсон ва камчиликларини тунда бартараф этишга азму-қарор айласин. Зеро, яхшиликлар ёмонликларни ювиб кетказади. У соғ-саломат бўлгани учун Аллоҳга шукроналар айтсин! Қолган умрида камчиликларни тўлдириш мумкин бўлади”.

Аллоҳ таоло “ҳурматланган, уруш ҳаром этилган муҳаррам”, ойлардан бўлмиш Ражаб ойини барчаларимизга муборак айласин. Жаннатмонанд юртимиз осмонини мусаффо, халқларини тинч ва фаровон айлаб, ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини барқарор қилсин. Азиз умримизнинг ҳар бир йили ва ойини солиҳ амаллар, яхшиликлар ва эзгуликлар билан безашимизни насиб этсин, ҳаммаларимизга икки дунё саодатини ато қилсин, омин!


Manba.

Fayzulloh

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 11
  • -oldi: 33
  • Xabarlar: 33
  • Jins: Erkak

 :bsm3:
 :asl3:
01.06.2012 й. Болалар – жаннат райҳонларидир!

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Фарзанд – Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги бир неъматдир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:

...الْمَالُ وَالْبَنُونَ زِينَةُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ... (سورة الكهف/46)

яъни: “Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир...”.

Фарзанд қалб райҳонаси, гулидир. Ёшлик чоғларида уларни эркалаб кўнглимиз ҳузур қилади. Катта бўлганларида ёрдамларидан баҳраманд бўламиз. Вафот қилганимиздан кейин эса уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли номаи аъмолимиздаги савобларимиз зиёда бўлади.

Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида фарзандлар дунё ҳаётининг, оила турмушининг зийнати эканини таъкидлаш билан бирга болалар сабабидан ота-оналарга юкланадиган бурч ва масъулиятларни ҳам эслатади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ... (سورة التحريم/6)

яъни: “Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз...”.

Ота фарзандларига ўзининг отасига яхшилик қилиш билан ўрнак бўлмоғи, уларни ўз жонидан ҳам азиз кўрмоғи лозим. Шундагина фарзанд отасининг тутган йўлидан юради, ундан таъсирланади, шу ҳолатда униб-ўсади.

Маълумки, ҳозирги кунда юртимизнинг деярли барча шаҳар ва қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган коллеж, лицей ва мактабларда келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимиз таълим олиб, билимларини ошириб келишмоқда. Бу йилги ўқув йили ҳам якунланиб, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари ёзги таътилга чиқадилар,сўнгра ушбу ўқув масканларининг битирувчи ўқувчилари ўзлари қизиқиб танлаган соҳалар бўйича олий ва ўрта махсус ўқув юртларига кириш учун тайёргарлик кўра бошлайди.

Айни шу вақтда ота-оналар ўзларининг азиз фарзандларига, устозлар шогирдларига, катталар кичикларга йўл-йўриқ кўрсатиб, таътил даврида уларнинг қизиқиш ва ҳоҳишларига қараб бирор касб-ҳунар билан шуғуланишлари ёки спортнинг бирор тури билан шуғулланишларига кўмаклашишлари мақсадга мувофиқ бўлади.

Ёзги таътил вақтида ёшларни бекор қолдирмаслик лозим. Гиёҳвандликка ружу қўйиш, ҳар хил ёт оқимларга эргашиш каби зарарли одатлардан ёшларимизни сақлашимиз, бунда эса, иложи борича уларни нима билан шуғулланаётгани, кимлар билан юргани ҳақида маҳалла куй, қўни-қўшни, айниқса, ота-оналар жуда катта эътибор билан қарамоқликлари керак бўлади. Аксинча, улар билан қизиқилмаса, уларга нисбатан бепарво бўлинса кўнгилсиз ҳолатлар юзага келиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

" ... اِغْتَنِمْ شَبَابَكَ قَبْلَ هَرَمِكَ وَفَرَاغَكَ قَبْلَ شُغْلِكَ ... " (رواه الترمذى)

яъни: “Ёшлик вақтингизни кексаликдан олдин, бўш вақтингизни бирор иш билан машғул бўлиб қолшишдан олдин ғанимат билинг!”.

Ушбу ҳадисдан, хулоса шуки, ота-оналар фарзандларига ҳар бир кунни ғанимат билиб, ҳаётдан фойдаланиш зарурлигини ўрганишлари керак. Уларни ёшлик давридан бошлаб меҳнатга ўргатиб, ҳалол меҳнат, пешона тери билан топилган ризқ-рўзида барака бўлиши ҳақида панду насиҳатлар қилишлари айни муддаодир.

Фарзанднинг ахлоқ-одобига ёмон дўсту ёрларнинг ҳам таъсири жуда катта бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар: “Яхши ҳамсуҳбат билан ёмон ҳамсуҳбат мисоли мушки анбар сотувчи билан темирчига ўхшайди. Сен мушки анбар сотувчининг мушкидан сотиб олмаган тақдирингда ҳам унинг хушбўй ҳидидан баҳраманд бўласан, темирчининг босқони уйингни ёки кийимингни ёндириб юбормаган тақдирда ҳам, унинг бадбўй ҳидидан кўнглинг хира бўлади”.

Муҳтарам жамоат! Ҳар қандай жамиятда комил инсонни тарбиялаш учун асосан унинг руҳий-маънавий оламини бойитиш, онгига эзгу фазилатлар ва юксак ахлоқ намунасини сингдириш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада мусаффо ва бағрикенг, олийжаноб ва инсонпарвар дин бўлган ислом дини инсонларни ҳалолликка, эзгуликка, инсоф-адолатга, бошқаларга яхшилик қилишга чорлаши билан катта хизмат қилиб келмоқда.

Ислом динида тарбияга алоҳида эътибор берилгани боис ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:

" مَا نَحَلَ وَالِدٌ لِوَلَدِهِ أَفْضَلَ مِنْ أَدَبٍ حَسَنٍ " (رواه الترمذى)

яъни: “Ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши тарбия ва гўзал одобдан буюкроқ ҳадя бера олмас”, - деб марҳамат қилганлар.

Ҳозирги кунда фарзандларимиз дунёнинг энг ўткир, фаол, уддабурон, ватанпарвар ёшларига айланиши, уларни фидоийлик, ватанпарварлик, тадбиркорлик, миллатпарварлик, садоқатга ўргатиш кўп жиҳатдан ота-оналарга боғлиқ. “Қуш уясида кўрганини қилади”, - дейди доно халқимиз. Бу борада, албатта, ота-онага ёрдам беришда бутун жамоатчилик – маҳалла-куй, устоз-мураббийлар ҳам масъулдирлар.

Ҳар бир даврнинг ўрганилиши лозим бўлган илму ҳунарлари бор, уларни пухта билиш ва эгаллаш шу даврда яшаб турган ёшларнинг бурчидир. Ҳазрати Али таълим берганларки: “Болаларингизга келажак давр илмини ўргатингиз, чунки улар сизнинг замонингиздан бошқа даврда дунёга келишади”.

Ота-онанинг фарзандлари улғайган сари болаларга ва уларнинг тақдирига ҳушёрроқ қараши кучайиб бориши лозим, уларни юксак қадриятларимизнинг асл ва бақувват илдизларидан баҳраманд этиш, бугунги турмуш тарзимизга мос тарбия бериш, албатта биз ота-оналарнинг зиммамиздаги муҳим вазифалардан саналади. Кези келганда оилада фарзандларимизнинг бирига айтилган насиҳат айни чоғда унинг ака-укаларига ҳам тегишли бўлиши, хонадондагиларнинг барчасига бирдай таъсир қилишини назарга олган ҳолда иш тутишимиз ва фарзандларимизни илм олишга ва касб-ҳунар эгаллашларига ҳамдард ва ҳамфикр бўлишимиз даркорлигини унутмаслигимиз ҳамда уларни теварак атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга, ўзгаришларга бефарқ бўлмай дахлдорлик руҳида тарбия беришимиз, келажакка катта ишонч билан боқишга ўргатишимиз керак бўлади.

Чиройли одоб-ахлоқ инсондаги барча фазилатларнинг энг олий ва афзалидир. Зеро, ҳусни хулқ соҳибидан доим эзгулик, яхшилик кутилади. Ўзига, оиласига, жамиятига ва Ватанига манфаат етади. Шунинг учун ҳам улуғларимиз: “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик, четдан кириб келаётган ҳар хил зарарли таъсирлардан, “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдид ва хавф-хатарлардан асраш масалалари бир зум ҳам эътиборимиздан четда қолмаслиги даркор”, - деб уқтирадилар.

Демак, бугунги мураккаб бир замонда ўзлигимиз ва миллийлигимизни англашимиз, ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутган одоб-ахлоқ, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга иззатда бўлиш, юриш-туриш, кийиниш, еб-ичиш, бошқалар билан муомалада бўлишдаги меъёр, тартиб-қоидалар каби бой ва ўлмас миллий қадриятларимиз руҳида камолотга етказиш алоҳида аҳамият касб этади.

Жамиятимиз истиқболи эгалари бўлган баркамол авлод-ёшларнинг чиройли хулқлари муҳим эканини таъкидлаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам  марҳамат қилганлар:

" اِنَّمَا بُعِثْتُ لِاُتَمِّمَ مَكاَرِمَ الْاَخْلاَقِ " (رواه مالك)

яъни: “Пайғамбар бўлиб келишимнинг асосий боиси гўзал ахлоқни тамомига етказишдан иборатдир”.

Фарзандларимизга, барча авлодларимизга чиройли одоб-ахлоқ, имон ва эътиқодни ўргатиш нафл ибодатдан кўра афзал ва савобли иш ҳисобланади. Чунки, фарзандларимизнинг чуқур билими, чиройли одоб-ахлоқи билан таскин топамиз ва хотиржам бўламиз. Зеро, ўзимиздан кейин солиҳ фарзанд қолдиришимиз, биз учун доимий эҳсон, руҳ шодлиги ва масрурлигига сабаб бўлур, иншоаллоҳ.

Демак, фарзандларимиз бизнинг том маънодаги меросхўрларимиз бўлгани учун ҳам, улар гўё яхши амалларимизни давом эттирувчи бўлиб ҳисобланадилар. Зеро, улар томонидан бажарилган ҳар қандай яхши ишларга муносиб савоб ва ажрлар бўлиши ҳақида жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаи аъмолига савоб ёзилиб туради: садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд” (Муслим ривояти).

Шу ўринда яна шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ўқувчи ва талабаларнинг таътил кунларида дам олиш кунларида уларни назорат қилиб туриш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Ахлоқсизликка олиб борадиган ёмон йўлларга кириб кетишларига йўл қўймасдан таътил айёмини мароқли, мазмунли ўтказишларига ёрдам берайлик.

Фарзандларимизни меҳнатга ҳам тарғиб қилайлик, касб-ҳунар ўрганишларига имконият яратиб, келажак ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун ҳозирдан уларга замин яратайлик.

Ёшларимизни илму-маърифатга қизиқтириб, ўргатиб борайлик. Зеро, илму фаннинг қайси соҳасида бўлса ҳам қизиқиш билан ўқиб-ўрганиб, маълумот ҳосил қилган ҳар қандай фарзанд, албатта, одамийлик хусусиятларига маълум миқдорда эга бўлади.

Муҳтарам жамоат! Хулоса қилиб айтамизки, азиз фарзандларимиз ўзларининг макоримул ахлоқ каби улуғ сифатлар билан зийнатлаган ҳолда илм олишда, касб-ҳунар малакаларини ҳосил қилишда, жамият ва Ватанга хизмат қилишда зўр куч ва ғайрат сарфлайдилар деб умид қиламиз.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом болаларни “жаннат райҳонлари”, деб атаганлар. Уларнинг жаннат райҳонлари бўлиб етишишлари эса ўғил-қизларимизнинг чиройли хулқли, диёнатли, эл-юртига садоқатли, миллатига муносиб этиб тарбиялашга боғлиқ. Шундай экан, Аллоҳ таоло барчаларимизни фарзандлар тарбияси ҳақида ҳамиша ўйлайдиган инсонлардан қилсин, уларни Ватанга, халқимизга, динимизга муносиб кишилар қилиб тарбиялашда тавфиқ ва ҳиммат ато этсин, фарзандларимизнинг икки дунё саодатига мушарраф айлаб, солиҳ мўминлардан бўлишларини насиб айласин.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳидоятидан адаштирмасин! Ватанимизни тинч, осмонимизни мусаффо айлаб, турли хил балою офатлардан Ўз паноҳида сақласин, Омин!

Manba.

 

Siz Jum'a namozini qaysi masjidda o`qiysiz?

Muallif Mr.TwisterBo'lim Buxoro viloyati

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 4452
So'nggi javob 26 Iyul 2008, 14:02:44
muallifi Mr.Twister
Jum'a muborak!

Muallif RobiyaBo'lim Tabriklar. Uchrashuvlar. E'lonlar

Javoblar: 682
Ko'rilgan: 182873
So'nggi javob 20 Dekabr 2013, 10:45:42
muallifi Abdulhafizaka