Muallif Mavzu: 'Baxtiyor oila' ga tayyormizmi?  ( 7367 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Zohid85

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 8
  • -oldi: 31
  • Xabarlar: 18
'Baxtiyor oila' ga tayyormizmi?
« : 16 Mart 2012, 18:40:08 »
Assalomu akaykum xurmatli forumdoshlar. Shu kunlarda shayx hazratlarining 'Baxtiyor oila' nomli kitoblarini o'qiyapman. O'qigan sarim shariat, xuquq, ma'rfat, ma'naviyat, islomiy va duyoviy madaniyat boralarida bir qadar ortda qolganimizni his qilayapman. Aslida shariat xamma narsa o'z o'rnida, o'z vaqtida bo'lishini ta'lim beradi. Biz esa unga amal qilmay, turli bid'atu xurofotlar ketidan yurgandakmiz go'yo. Ushbu kitobdan oila qurish arafasidagi yoshlarga, oilali turli yoshdagi, erkagu ayollarga foygalanishni tavsiya etardim. Kitobni o'qib chiqqanlarga savolim: Nima uchun oson shariat yo'li turib, qiyin yo'ldan yurayapmiz? Nima qilsak odatu udum bo'lib qolayotgan ortiqcha ma'siyatu sarf xarajatlarni oldi olinadi? Nima qilsak baxtiyor oilalar soni ko'payib, ajrashishlar kamayadi? (Aslida kitobda barcha savollarga javoblar borku, lekin ko'pchilikni fikri qiziqda.)

Ansora

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 12698
  • -oldi: 12894
  • Xabarlar: 19276
  • Jins: Ayol
Re: 'Baxtiyor oila' ga tayyormizmi?
« Javob #1 : 17 Mart 2012, 12:19:12 »
 :vsl3:

Mavzu uchun rahmat. Judayam dolzarb mavzu bolibdi...Shu kitobni kimdir menga sovga qilsa xursand bolardim :D

Vatanga borganda kitob qidirib yurishga vaqt qolmasa kerak, deb qorqyabman-da ::)

Zohid85

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 8
  • -oldi: 31
  • Xabarlar: 18
Re: 'Baxtiyor oila' ga tayyormizmi?
« Javob #2 : 26 Mart 2012, 19:19:23 »
 :asl3: Opa siz Vatanga kelavering, ungacha men va oila a'zolarim kitobni o'qib bo'lamiz. Baribir kimgadir berardik O'sha kimdir nasib qilgan bo'lsa siz bo'lasiz. Borish vaqtingiz va manzilingizni aytsangiz kitobni yetkazamiz. Chin dildan!

Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: 'Baxtiyor oila' ga tayyormizmi?
« Javob #3 : 22 Iyun 2015, 04:28:22 »
ХОТИНЛАРГА КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШ
   Қайси оилада шариатимизда баён қилинган мазкур дастурга амал қилинар экан, иншоаллоҳ, у оила бахтли, никоҳи боқий бўлгай. Зеро жаннатда ҳам шу дунёдаги никоҳ эътиборга олинади.
   Шунинг учун ҳар бир оила қураётган келин ва куёв буни ўрганиб, ҳаётга татбиқ қилиши лозим. Уларнинг тотувлиги амал қилиш даражасига боғлиқ бўлади.
   Ана шундай амал қилишимиз лозим бўлган вазифаларимиздан бири – муроса қилишлик. Турмуш ўртоғимизнинг айрим камчиликларини кечириб, сабр қилишлигимиз, турмуш йўлдошимизнинг вазифаларини талаб қилишдан кўра ўз вазифамизни адо қилиш ва ўз ҳуқуқимизни талаб қилишдан кўра кўпроқ уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш кўплаб оила парокандалигига қарши энг гўзал чорадур. Зеро ўтган салафларимиз шунга амал қилганлар.
Ривоят қиладиларки, бир киши хотинининг муросасизлигидан, итоатсизлигидан тўйиб кетиб,  халифа Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳуга шикоят қилиш учун у кишининг уйига борибди. Эшикка яқинлашганда, ичкаридан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапираётганини эшитиб қолибди.. Шунда у: «Халифанинг уйида ҳам бу можаро бор экан, яхшиси индамай  кетақолай», деб ортига қайтмоқчи бўлибди. Шу пайт ичкаридан Ҳазрати Умар чиқиб қолибдилар. Юмуш билан келган одамнинг изига қайтиб кетаётгани кўриб, ундан нега қайтиб кетаётганининг сабабини сўрабдилар. Арзга келган одам:
-   Хотинимнинг зулмидан шикоят қилиб келувдим, қарасам бу ғалва Сизнинг бошингизда ҳам бор экан, шунинг учун қайтиб кетмоқчи бўлувдим, – деб жавоб қилибди.. Шунда Ҳазрати Умар:
-   Менинг хотиним овқатларимни пишириб беради, – деди. У киши:
-   Менинг хотиним ҳам шундай, – деди.
-   Менинг хотиним уйда йўқлигимда уйимга қўриқчилик қилади, – деди. У киши:
-   Менинг хотиним ҳам шундай, – деди.
-   Менинг хотиним кирларимни ювиб беради, – деди. У киши:
-   Менинг хотиним ҳам шундай, – деди.
-   Менинг хотиним фарзандларимни тарбия қилади, – деди. У киши:
-   Менинг хотиним ҳам шундай, – деди.
-    Шунчалик хизматларингни қилса-ю, гоҳида бир гап қайтарса инсоф қилмайсанми? – деган экан мўминларнинг амири.

Жалолиддин Исмоилов. Сиддиқ ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.
Муҳаммадсобир Иминов. Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби.
Асака


Orifjon Hanafiy

  • Jr. Member
  • **
  • Rahmat
  • -aytdi: 1
  • -oldi: 2
  • Xabarlar: 65
Javob: 'Baxtiyor oila' ga tayyormizmi?
« Javob #4 : 22 Iyun 2015, 04:37:37 »
Келинчакка насиҳатлар
   Қиз бола Аллоҳ таолонинг берган неъмати. Ҳатто китобларда баён қилинишича биринчи фарзанд қиз бўлса, оилага барака киради дейилган.
   Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Дунё бир матодур. Дунё матосининг яхшиси солиҳа хотиндур” – дедилар. (Муслим, Насаий, ибн Можа ва Байҳақий ривоят қилганлар)
   Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтади – “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Кимки икки қизни балоғатга етгунча боқса, мен у билан жаннатга шундай кираман” деб икки бармоқларини қўшдилар” (Муслим ва Термизий ривоятлари)
   Ушбу ҳадиси шарифнинг зоҳирига кўра икки нафар қизни балоғатга етгунларича парвариш қилган ҳар қандай инсон ҳам жаннатда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга бўлиши англанадаи. Бироқ мантиқан қараганда қандай тарбиялашга ҳам боғлиқ. Зеро дўзахга маҳкум бўлгувчи инсонларнинг ҳам икки ёки ундан кўп қизлари бўлиши мумкин. Демак қизларимизни эл-юртига, Ватанига манфаъати етадиган, аёллик вазифасини бажарадиган қилиб тарбиялаш лозим экан. Том маънода айтганда жамият учун иболи, ҳаёли солиҳа аёлни тарбия қилишимиз лозим.
   Бир она турмушга чиқаётган қизига шундай насиҳатлар қилган экан:
   Қаноатли бўл. Ўз ҳолинга шукр. Эринг берган нарсаларни гўзал одоб билан кабул килиб ол. Эрингга ташаккур қилиб хушнудлик кўрсат.
   Эрингга итоат қил. Эринг билан сухбатлашганда итоатли бўлишингни, унинг сўзларини одоб билан тинглаб адо этишингни, сенинг сўзлашиб қулоқ солишингдан тушуниб оладиган бўлсин.
   Эрингнинг кўзи тушадиган жойларга яхшилаб эътибор бер. Яъни уйнинг ичини, ташқарисини ва ўзингни ҳам тоза тут. Шундай қилки, бирон чиркин ерга кўзи тушмасин.
   Уст-бошингни тоза тут. Эринг факат хушбуйни сезсин. Димоғига ёмон ҳид келмасин. Чунки ёмон ҳид обруйингни туширади.
   Овқатни вақтида тайёрла. Овқатланиш вақтини кечиктирма, эринг қачон овқатланишга ўрганган бўлса, ўша пайтда овқатни тайёрлагин. Шуни яхши билгинки, очлик инсоннинг жаҳлини тез келтиради.
   Уйқу вақтини, уйғониш вақтини яхши билиб ол. Уйқуга ётиш пайти бўлса, ўринни тайёрлаб қўй. Чунки уйқусизлик инсонни хафақон этади.
   Эрингнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл. Унинг мол дунёси сеникидир. Эрингнинг мол дунёсини исроф этмаслик иш билиш ва қадрига етиш демакдир.
   Эрингни қариндоши ва яқинларига ҳурмат кўрсат. Унинг қариндошларига ҳурмат, эрингнинг эътиборини қозонмок демакдир.
   Эрингнинг сирини ҳеч кимга айтма. Акс ҳолда унинг ишончини йўқотасан. Оиланг бузилади.
   Шариатга мувофиқ бўлган барча буйруқларини адо қил. Унинг буйруқларини бажаришда танбал бўлма. Ҳеч қачон унга нисбатан итоатсиз бўлма.

   Баҳодиржон Асқаров. Аълам жомеъ масжиди имом хатиби
   Санъатбек Турсунов. Уйшин жомеъ масжиди имом хатиби
   Олтинкўл

Zodamacoomza

  • Newbie
  • *
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 0
  • Xabarlar: 2
    • sbobet
Javob: 'Baxtiyor oila' ga tayyormizmi?
« Javob #5 : 18 Oktyabr 2017, 13:50:15 »
. Ushbu kitobdan oila qurish arafasidagi yoshlarga, oilali

 

Bizning oila, bizning mukammal oila.

Muallif MaxCmdBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 7541
So'nggi javob 15 Oktyabr 2006, 05:13:34
muallifi Robiya
Fazluddin Iqroruddin. Nikoh va oila risolasi

Muallif LayloBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 105
Ko'rilgan: 93805
So'nggi javob 02 Dekabr 2007, 02:25:51
muallifi AbdulAziz
Oila uchun nima muxim, jamiyat uchunchi?

Muallif Muhammad AminBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 13
Ko'rilgan: 11371
So'nggi javob 05 Avgust 2012, 05:18:28
muallifi Abdulhafizaka
XXI asr she'riyati: Baxtiyor Bobonov

Muallif shoirBo'lim She'riyat

Javoblar: 4
Ko'rilgan: 2864
So'nggi javob 29 Iyul 2008, 12:03:52
muallifi shoir
XXI asr she'riyati: Baxtiyor Bobonov

Muallif shoirBo'lim She'riyat

Javoblar: 8
Ko'rilgan: 4120
So'nggi javob 29 Iyul 2008, 13:42:16
muallifi shoir