Muallif Mavzu: Ayollarning masjidga borishi  ( 4073 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Ҳанафий

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 294
  • -oldi: 514
  • Xabarlar: 303
  • Jins: Erkak
Ayollarning masjidga borishi
« : 21 Mart 2012, 22:08:11 »
Аёлларнинг масжидга бориши

Савол: Аёлларнинг ваъз ва Қуръон тинглашлари, таровиҳ ёки вақÑ‚ намозларини жамоат билан Ñžқишлари учун масжидга боришлари савоб эмасми?

Жавоб: Йўқ. Аёлларнинг уйда Ñžқиган намозларининг савоби кўп бўлади. Ҳадиси шарифларда буюриладики:

“Аёлларнинг энг хайрли намози уйларининг энг ичкари хонасида Ñžқиган намозларидир.” (Табароний)

“Аёлларнинг уйининг энг маҳрам жойида Ñžқиган намози уйининг меҳмонхонасида Ñžқиган намозидан афзалдир. Уйининг меҳмонхонасида Ñžқиган намози эса, масжидда Ñžқиган намозидан афзалдир.” (Абу Довуд, Ибн Аҳмад)

Ибн Обидин ҳазратлари айтадики: “Қизларнинг, ёш ва кекса аёлларнинг беш вақÑ‚, жума ва байрам намозларини Ñžқиш ҳамда ваъз тинглаш учун масжидга боришлари жоиз эмас. Қадимда фақат кексайиб қолган аёлларнинг шом ва хуфтон намозларини Ñžқиш учун масжидга боришларига изн берилган бўлса-да, ҳозирда уларнинг ҳам боришлари жоиз эмас.” (Радд-ул мухтор)

Аёлларнинг жамоатга келишлари макруҳдир. Фақат “Қари аёлларнинг бомдод, шом ва хуфтон намозларига келишлари жоиздир” деб фатво берилган бўлса ҳам ҳозирги вақтда фитна-фасод майдонга чиққанлиги сабабли аёлларнинг қайси намоз учун бўлса ҳам, масжидга келишлари макруҳдир. “Табйин” китобида шундай билдирилган. (Ҳиндия)

Сафарда ва уйдан олисда бўлган аёлларнинг масжидга кириб намоз Ñžқишлари учун жамоатнинг масжиддан чиқишларини кутганлари яхшидир.

Manba

Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
Javob: Ayollarning masjidga borishi
« Javob #1 : 07 Mart 2013, 12:19:58 »
qaniydi ayollar ham masjidda bolmasayam biror uyda jamoat bo'lib namoz o'qishlarining iloji bo'lsa, bu bizda faqat ramazon oyida tavorex namozi uchun tashkil qilinadi