Umumiy bo'lim > Islom

Maʻrifiy maqolalar

<< < (51/52) > >>

Focustrx:
Чувствуйте себя прекрасно каждый раз, когда вы посещаете этот сайт, который знает

MirzoMuhammad:
Покланувчилар
Поклик динимизнинг асосий устунларидандир. Поклик ҳақида оят ва ҳадислар бор. Жумладан Тавба сурасида шундай марҳамат қилинади:
لاَ تَقُمْ فِيهِ أَبَداً لَّمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَن تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَن يَتَطَهَّرُواْ وَاللّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ
Яъни: “Сен у (масжид)да ҳеч қачон турма! Албатта, биринчи кундан тақво асосида қурилган масжидда турмоқлигинг ҳақдир. Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир”.
Поклик ҳар бир соҳага тегишлидир.
عن أبي أيوب رضي الله عنه قال، قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : أربع من سنن المرسلين، الحيا ء و الطعتر و السواك و النكاح. (رواه الترمزي و قال حديث حسن غريب)
   Абу Айюб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Тўрт нарса пайғамбарларнинг одатларидандур – ҳаё; хушбўйлик; мисвок ва никоҳ”. (Термизий ривояти)
Авзоий Ҳассон ибн Атияйдан, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар:
"Таҳорат имоннинг бўлагидир, мисвок эса, таҳоратнинг бўлагидир. Агар умматимга қийин бўлмаганда, ҳар намоз олдидан мисвок қилмоққа буюрар эдим. Банданинг икки ракъатни мисвок қилиб ўқиган намози мисвок қилмасдан ўқилган етмиш ракъат намоздан афзалдир".
Ҳақиқатдан ҳам ислом дини ҳар нарсадан аввал инсонни руҳий маънавий, ҳам жисмоний покликка даъват этади.
Қуръони Карим оятларида Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларида ҳам покликка тарғиб қилинади.
Ислом динининг озодаликка аҳамият бериши қуйидаги ишлардан ҳам яққол кўзга ташланади. Таҳорат қилишнинг инсон саломатлиги учун жуда ҳам кўп фойдалари бор. Жумладан кўзни қайта-қайта ювиб туришнинг трахома касаллигидан сақлар экан. Оғиз-бурунни чайиб туриш эса, гриппдан, шунга ўхшаш юқумли касалликлардан сақлайди. Маълум бўлишича кўпгина микроблар инсон аъзосига тери орқали киради. Тез-тез ювилиб турган баданда микроб қолмаслиги ўз-ўзидан аён.
Динимиз таълимотида эркак ва аёл жинсий алоқа, эҳтиломдан сўнг ғусл қилишликни вожиб қилган.
Амалий ва тиббий тажрибалардан маълум бўлишича, инсон жинсий алоқадан сўнг кўп қувват йўқотар экан. Тетик тортиб, ўзига келиши учун зарур нарса эса, бутун баданни тоза сув билан яхшилаб ювмоқликдан иборат экан.
Абу Ҳурайра ра.дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
“Агар умматимга машаққат бўлмаганда эди, ҳар намоздан олдин мисвок қилишга (яъни тишини тозалашга) буюрган бўлар эдим” – деган эдилар.
Юқоридаги ҳадисдаги мисвок, яъни тиш тозалагич ўша даврдаги арок деган бутадан тиш тозалаш учун ясаладиган асбобнинг номидир. Олимлар бу нарсани текшириб кўришганда, тиб нуқтаи назаридан бу ўсимлик ўзидан кўпгина шифобахш кимёвий моддаларни жамлаганлигига ишонч ҳосил қилдилар. Демак, мисвок турли фойдали ва ҳушбу моддалардан иборат бўлган табиий тиш чўткаси десак адашмаган бўламиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари табиий тиш чўткасини бир неча асрлар олдин ишлатган бўлишса, ҳозирги замон кишилари 1800 йилдан бошлаб тиш чўткаларини ишлата бошладилар.
(nasafziyo.uz манбаларидан фойдаланилди)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

MirzoMuhammad:
Саховат соҳиблари
Маълумки, шариатимиз таълимотларида эҳсон ва саховатга тарғиб қилинади. Эҳсон соҳибларига улкан ажрлар ва дўзахдан анжот хабарлари келган.
Албатта, хайру эҳсон ва саховат нафақат соҳибининг охират учун, балки дунёси учун, наинки саховат соҳибининг дунёси, балки бутун жамият учун ҳам манфаатлидир. Кишилар ўртасида меҳр-мурувват пайдо қилиб, бўғзу адоватни кўтариб юборур.
Тинч ва фаровон турмуш тарзи учун ҳам саховат зарур. Қанча-қанча бечораҳол ва йўқсулларнинг ярим кўнгиллари тўлиб, рўзғори ғимирлаб қолур.
Абу Кабша Амр ибн Саъд Анморийдан (р.а.) ривоят қилинади Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса борки, улар ҳақида мeн қасамёд қилиб, сизларга гапириб бeраман. Уларни ёдлаб олинг:
Садақа бeрган банданинг моли камайиб қолмайди.
Бир кишига зулм қилинсада, у киши ўша нарсага сабр этса, Аллоҳ таоло унинг иззат-шарафини зиёда қилади.
Қайси бир банда тиланчилик эшигини очса, Аллоҳ таоло унга камбағаллик эшигини очади», ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар. Яна айтдилар:
«Ва яна сизларга гапириб бeраман. Уни мeндан ёдлаб олинглар. Албатта, дунё тўрт кишиникидир:
Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳамда илм бeрган бўлса, у киши Раббисига тақво қилиб, қариндошлари билан алоқаларини боғласа ва бу топган мол-дунёсида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билса, шу киши энг афзал мақомдадир.
Аллоҳ таоло бир бандасига илм бeрган бўлса-ю, мол-дунё бeрмаган бўлса, аммо бу кишининг нияти холис бўлиб, агар мeнда ҳам мол-дунё бўлганида эди, фалончи киши каби яхшиликлар қилар эдим дeб айтса, бу қилган нияти ила юқоридаги биринчи киши билан савоби тeнгдир.
Аллоҳ бир бандасига мол-дунё бeрган бўлса-ю, аммо илм бeрмаган бўлса, у киши молни андишасиз, пала-партиш ишлатиб, Раббисига тақво қилмасдан, қариндошчилик алоқаларини узиб ва бу топган молида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмаса, шу киши энг ёмон мақомдадир.
Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳам, илм ҳам бeрмаган бўлса, бу киши: «Агар мeнинг мол-дунёйим бўлганида, фалон киши каби (яъни учинчи кишидeк) ишлатар эдим», дeб айтса, бу киши мана шу нияти билан учинчи шахс каби гуноҳи тeнгдир», дeдилар. Имом Тeрмизий ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) айтадилар: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни Каъбанинг ёпинчиғига осилиб турган бир кишининг олдидан ўтдилар. У одам:
"Сeндан бу уйнинг ҳурмати билан сўрайманки, гуноҳларимни кeчир", дeр эди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Эй Аллоҳнинг бандаси! Ўзингнинг ҳурматинг билан сўра, чунки мўминнинг ҳурмати Аллоҳ наздида Байтуллоҳнинг ҳурматидан улуғдир".
«Эй Аллоҳнинг расули, – дeди у, – мeнинг катта гуноҳим бор".
Расулуллоҳ:
"Нима гуноҳ?" дeб сўрадилар.
"Мeнинг молим кўп эди. Қўй-молларим ҳам, отларим ҳам кўп эди. Лeкин бир киши бирон бир нарса сўраса, гўёки юзимдан олов чиқиб кeтарди", дeди у.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Эй фосиқ, кeт олдимдан, ўтинг билан мeни ҳам ёндирма. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар минг йил рўза тутсанг ва минг йил намоз ўқисанг ҳам, хасис бўлиб ўлсанг, Аллоҳ таоло сeни дўзахга улоқтиради. Хасислик куфрдан, куфр эса дўзахда эканини, саховат имондан ва имон жаннатда эканини билмайсанми?!" (Танбeҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

MirzoMuhammad:
Нафсу-ҳаво
   Бизнинг энг душманимиз – нафс. Чунки у биз билан оим бирга ва бизнинг энг нозик томонимиздан хабардор. Озгина беэътибор бўлиб қолсак бизни ҳалок қилиши турган гап. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада аниқ ва равшан қилиб айтганлар:
   “Бизнинг олдимизда то қиёматгача давом этиб турадиган катта жиҳод борки, у нафс жиҳодидур”.
Динимизда нафсни поклаш, инсон ўзини-ўзи тергаб, эртанги кунга нима тайёрлаганига назар солиб туриши ўта муҳим ишлардан ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنْظُرْ نَفْسٌ مَا قَدَّمَتْ لِغَدٍ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ (سورة الحشر الاية-18).
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”(Ҳашр сураси, 18-оят).
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам ўз нафсини тергаб турган кишини ақлли, ҳушёр инсон деб атаганлар:
الكَيِّسُ مَنْ دَانَ نَفْسَهُ وَعَمِلَ لِمَا بَعْدَ الْمَوْتِ وَالْعَاجِزُ مَنْ أَتْبَعَ نَفْسَهُ هَواهَا وَتَمنَّى عَلَى اللهِ (رواه الامام الترمذي).
яъни: “Ақлли-ҳушёр киши – ўз нафсини тергаган ва ўлимдан кейинги ҳолат учун амал қилган инсондир. Ожиз одам – нафсини ҳавосига эргаштирган ва Аллоҳдан (кўп нарсаларни) умид қилган кишидир” (Имом Термизий ривояти).
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу шундай дедилар:
حَاسِبُوا أَنْفُسَكُمْ قَبْلَ أَنْ تُحَاسَبُوا، وَتَزَيَّنُوا لِلْعَرْضِ الْأَكْبَرِ وَإِنَّمَا يَخِفُّ الْحِسَابُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ
عَلَى مَنْ حَاسَبَ نَفْسَهُ فِي الدُّنْيَا (رواه الامام الترمذي).
яъни: “Ҳисобга тортилишингиздан аввал нафсингизни ҳисоб-китоб қилинг ва буюк рўпара бўлиш кунига зийнатланинг (тайёргарлик кўринг). Қиёмат кунидаги ҳисоб фақат дунёда ўзини тергаб турган кишиларгагина енгил бўлади” (Имом Термизий ривояти).
Қуръони каримда нафсини поклаган инсон нажотга эришиши ўн бир ўринда қасам билан зикр қилинган. Нафсни поклаш ҳақида Қуръони каримда такрор-такрор келади:
﴿ وَأَمَّا مَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ وَنَهَى النَّفْسَ عَنِ الْهَوَى * فَإِنَّ الْجَنَّةَ هِيَ الْمَأْوَى ﴾ (سورة النازعات الاية 40 – 41).
яъни: “Аммо, кимки Парвардигорининг (ҳузурида) туриши (ва ҳисобот бериши)дан қўрққан ва нафсини ҳаволанишдан қайтарган бўлса, бас, фақат жаннатгина (унга) макон бўлур” (Назиат сураси, 40-41 оятлар).
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида нафсини поклаган киши имоннинг таъми (ҳаловати)ни татишини хабар бердилар (Имом Абу Довуд ривояти). Яна Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳ таолодан нафсимизни поклашни сўраб дуо қилишни ўргатганлар:
اَللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلَاهَا...(رواه الامام مسلم).
яъни: “Эй, Аллоҳ! Нафсимга тақвосини ато қилгин ва уни поклагин. Зеро сен энг яхши покловчисан. Сен унинг эгаси ва мавлосисан” (Имом Муслим ривояти).
Инсон бу дунёда лаззатланиб, яшаши унга нима зарар келтиради? Билайликки дунёнинг барча неъматлари инсон учун яратилган. Муаммо унинг лаззатланишида эмас. Муаммо Яратганнинг бизга инъом этган жисмимизга нисбатан бепарволигимиздадир. Жисмимизни нимага ишлатишимиз кераклигини унутишимизда. Натижада инсонни фақат нафсини қондиришдан бошқа ғами бўлмай қолади.
Қачон инсон нафси буюрганига чопиб, унга сўзсиз итоат этар экан у икки жиддий дардга йўлиқади.
Биринчиси - нафснинг  туганмас орзуларига дуч келади. Қачонки у сўраса, сен берасан. Чунки у сендан талаб қилади. Сен эса унга итоат этасан. Сўраганини берар экансан, у сенинг бераётганларингга қониқмасликка ўтади. Сен унинг айтганларини бир марта, иккинчи, учунчи, тўртинчи марта берасан. Бешинчисида у берганингга қониқмай, ундан кўра жозибалироғини, ғайри оддийроқ  нарсани талаб қилади. Чунки бешинчи бор аввал лаззатланиб юрган нарсасидан лаззат ололмайди.
Иккинчи муаммо нафснинг ўзида. Ҳар вақт сен уни қониқишга уринганингда у қониқадию, лекин бу қониқиш вақтинча давом этади. Маълум вақт лаззатланади. Кейин эса бу қониқиш кичрайиб бориб оқибатда йўқолади. Бу ҳолат қабрига киргунича давом этади. Унинг истакларининг охири йўқ.

Муҳаммадқудратбек Дадабоев. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ" жоме масжиди имом хатиби
Жума тезисларидан фойдаланилди

MirzoMuhammad:
ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизларни Ўз Каломида огоҳлантиради:
وَلاَ تُلْقُواْ بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ
“Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг” (Бақара. 195)
وَلاَ تَقْتُلُواْ أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيماً
“Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир” (Нисо. 29)
Пайғамбаримиз Муҳамад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз-ўзини ўлдириш ҳаром эканлиги, бундай ишни қилган кишига охиратда қаттиқ азоблар бор эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар. Жумладан:
“Кимки тоғ тепасидан ташланиб, ўз-ўзини ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у киши темир парча қорнига суқулган ҳолатда жаҳаннам ўтида абадий қолур», деб марҳамат қилганлар.
Бошқа бир ривоятда эса: “Ўзини сувга ташлаб ёки осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг ҳукми ҳам юқорида зикр қилинганлар билан баробардир», деганлар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Имом Бухорий (р.а.) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дейдилар: “Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда марҳамат қилади. “Бандам ўз-ўзини ўлдириб, менинг унга берган умримга шукур қилмай шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”, марҳамат қилган.
АҚШда 15-19 ёшдаги ўсмирлар йигитлар лар орасида ўз жонига қасд қилиш кейинги 30йилда 300 % га ўсган. Қизлар орасида 200 % га ортган. Полшада 12-20 ёшли ўсмирлар орасида бу кўрсаткич ўғил болаларда 4 баробар, қизларда 79 % ўсган. Мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра ўз жонига суиқасд қилишнинг асосий сабалари ушбулардир:
1)   Психологик сабаблар;
2)   Жинсий ҳаётнинг эрта бошланиши ва ишқий муаммолар;
3)   Оиладаги муаммолар;
4)   Ичкилик ва гиёҳвандлик;
5)   Тушкунлик.
Бундан бошқа саблар ҳам бор. Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчимизки, бу фикрлар асосан Европа ўсмиршуносларининг фикрлари. Лекин энг этиборлиси шундаки, юқоридаги барча муаммолар бизларнинг ота-боболаримизнинг қонларига сингиб кетган инсоний эътиқодлар мажмуасининг сабоқлари билан ечилиши энг осон  ва тўғри йўлдир. Яъни оилада соғлом эътиқод асоси бўлган исломий тарбия орқали тушунчалар тўғри олиб борилса кўплаб муаммолар бартараф этилиши мумкин.

Турсунали Норбўтаев. Асака т. “Мирзо Шариф” жоме масжиди мутаваллиси

Navigation

[0] Message Index

[#] Next page

[*] Previous page

Go to full version