Muallif Mavzu: Islomiy axloq  ( 18278 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 2 Mehmonlar ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #30 : 07 May 2018, 14:25:28 »
ТАҚВО
Тақво мўмининг энг биринчи сифатидир. У инсонни камолот сари етаклайди. Яратганнинг  ҳузурида олий даражаларга олиб чиқади. Аллоҳ таолонинг ҳурматли бандаларидан қилади. Бу тўғрида кўплаб оятлар бор. Хусусан Ҳужурот сурасида тақводорлар Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматли бўлиши ҳақида шундай баён қилинган:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
“Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”.
«Тақво» сўзи луғатда «сақланиш, эҳтиёт бўлиш, қўрқиш, зарарли, қабоҳат ва кароҳиятли нарсалардан четланиш» маъноларини билдиради. Истилоҳда Аллоҳнинг уқубати ва азобларидан сақланиш учун Унинг буйруқларини бажариш, қайтариқларидан четланиш «тақво» дейилади. Тақво Аллоҳ таолодан қўрқиш, ҳаром ва шубҳали нарсалардан тийилишдир. Бундай хислат соҳиби тақводор саналади.
Аллоҳга тақво қилиш ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш эса, гуноҳ ишларни тарк этиш ва савоб ишларни кўпайтиришга сабаб бўлади.
Бу борада Имом Абул-Лайс шундай дейди (Мукошафат-ул қулуб. Абу Ҳомид Ғаззолий. ziyouz.com кутубхонаси):
Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади:
1. Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.
2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик хис қилмайди. Ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг Расули с.а.в. буюради: «Олов ўтинини еб битиргани каби, ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради». Эй ўқувчи, билки ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.
3. Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам ва бошқа хусусларда ҳамкўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани кўлга киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди. Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) буюради: «Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Аллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради.»
4. Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) буюради:
«Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўқдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар.»
5. Қўлда: Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган. Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. Бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.
6. Оёкда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм-маърифат ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.
7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ва ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #31 : 08 May 2018, 15:30:27 »
   Болалик чоғимизда ўқиган эртакларимизда  “гар саломинг бўлмаса икки ямлаб бир ютардим” деган ибораларни жуда ҳам кўп учратганмиз. Гарчи ўша пайтдаги ҳали етилиб камол топмаган дунёқарашимиз ўлчамида бу сўзнинг маъносини тўлиқ англаб етмасакда, ҳар ҳолда саломнинг нақадар эътиборлик эканини бир мунча ҳис қилар эдик. У пайтларда салом сўзига ислом нуқтаи-назаридан баҳо беришлик амри маҳол эди. Бугунга келиб бу муқаддас саломлашишликнинг пурҳикмат маъноларини тобора англаб бормоқдамиз.
 
САЛОМЛАШИШ  ОДОБИ

   Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ. Ҳар миллат ва элатларнинг ўзларига хос саломлашиш иборалари бўлиб улардаги  турмуш тарзининг оқими ўша саломлашишларда ўз аксини жилолатиб туради. Мусулмон бўлмаган миллатларда кўпроқ бир лаҳза, пайт ёки куннинг бир бўлагига оид тилакни билдиргувчи саломлашиш бўлишини мулоҳаза қилар эканман, меҳрибон Холиқ таоло бизларни мукаммал саломлашгувчи миллатлардан қилиб қўйганига шукрона келтираман. Зотан “салом” сўзи луғатда “айб ва нуқсонлардан холилик, имоннинг саломатлиги, омонлик, хотиржамлик, тинчлик, осойишталик” каби бир қанча улуғвор маъноларни билдиришлиги билан бирга Аллоҳ таолонинг исмларидан бири ҳамдир.
   Дарҳақиқат, кундалик турмушимизда самимият ила саноқсиз изҳор қилаяжак саломлашишларимиз фақатгина даврий ёки оний тилак эмас, балки улкан ҳикмат, пур маъно, дунё ва охиратнинг бахт-саодати илинжини англатгувчи муборак калом ва жуда ҳам осонгина адо этилиб жуда ҳам кўпгина савобларга етказгувчи ибодатдур! Ҳа, бу саломлашиш усулини бизлар асрлар давомида ўзимизча одат қилиб олмаганмиз, буни бизга оламларнинг тарбиячиси – Тангри таоло ва ўн саккиз минг оламнинг яралишига сабаб бўлган ҳабибимиз Муҳаммад мустафо саллалоҳу алайҳи ва саллам таълим қилганлар.

* فَإِذَا دَخَلْتُم بُيُوتاً فَسَلِّمُوا عَلَى أَنفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِّنْ عِندِ اللَّهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً *(سورة النور، 61)
“Бас, қачон уйларга кирсангиз ўзларингизга Аллоҳнинг ҳузуридан покиза муборак таҳийёт ила салом берингиз” (Нур сураси, 61-оятдан)
   Ушбу ояти каримадаги “ўзларингизга” жумласини Саид ибн Жубайр, Ҳасан Басрий ва бошқа муфассирлар “бир-бирларингизга” деб тафсир қилганлар. Мужоҳид ва Қатода каби машҳур муфассир тобеъинларларнинг тафсирларига биноан уйда ҳеч ким бўлмаса    السلام علينا و على عباد الله الصالحين  “ассалому алайно ва ало ибодиллоҳис солиҳин” (бизларга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин)  деб кирилади дейилган.
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда жаноб Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам  марҳамат қиладилар:
عن أبي هريرة قال: قال رسو ل الله صلى الله عليه و سلم "والذي نفسي بيده لا تدخل الجنة حتى تؤمنوا و لا  تؤمنوا حتى تحابوا   أفلا  أدلكم على أمر إذا فعلتموه تحاببتم     أفشوا السلام بينكم" (رواه أبو داود)
   “Нафсим қўлида бўлган (Зот)га қасамки, мўъмин бўлмагунларингизча жаннатга кира олмайсизлар. Бир-бирларингизни яхши кўрмагунларингизча мўъмин бўла олмайсизлар. Сизларни бир-бирларингизни яхши кўришингизга сабаб бўлгувчи ишга далолат қилайми? – Ораларингизда саломни ифшо қилинг (ёйинг")”. (Абу Довуд ривояти)
   Ҳақиқатан ҳам мўъмин мусулмонлар қачонки самимийлик ила саломалашар экан, қалбларга оқиб келган ўзаро дўстлик туйғулари ўртадаги бўғзу адоватларни сиқиб чиқара бошлайди. Бу эса бандаси томондан зўрлаб ҳам киритиб бўлмайдиган илоҳий туйғу эмасми?
   Жаноб сарвар олам саллалоҳу алайҳи ва саллам Анас разияллоҳу анҳу тимсолида бутун умматига насиҳат қилиб: 
و إذا دخلت – يعني  بيـتـك – فسلم على أهـلك يكثر خير بيتك
   “Қачонки (уйингга) кирсанг аҳлингга салом бергин, уйингда яхшилик кўпаяди” деганлар. (Абу Бакр Баззор ривояти)
   Саломнинг баракаси ва ҳикмати юқорилигидан асҳоблар саломга ўзгача муҳаббатда бўлганлар. Фикримизга ушбу воқеа ҳам далил бўлади.
عن ثابت عن أنس أو غيره أن النبي صلى الله عليه و سلم استأذن على سعد بن عبادة  فقال "السلام عليك  ورحمة الله" فقال سعد و عليك السلام ورحمة الله ولم يسمع النبي صلى الله عليه و سلم حتى سلم ثلاثا و رد عليه سعد ثلاثا  ولم يسمعه فرجع النبي صلى الله عليه و سلم  فاتبعه سعد فقال  يا رسو ل الله بأبي أنت و أمي ما سلمت تسليمة إلا و هي بـأذني، ولقد رددت  عليك ولم أسمعك وأردت أن  أستكثر من سلامك  و من البركة ثم  أدخله البيت  فقرب إليه زبيب فـأ كـل  نبي الله فلما فرغ  قال "أكل طعا مكم  الأبرار ، و صلت عليكم الملا ئكة و أفطر عندكم  الصا ئمون" (رواه الإمام أحمد )
Набий саллалоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Убод разияллоҳу анҳунинг хонадонига изн сўраб  “Ассалому алайка ва раҳматуллоҳ” дедилар. Саъд ҳам “Ассалому алайка ва раҳматуллоҳ” деди, аммо Набий саллалоҳу алайҳи ва саллам эшитмадилар. Шу аснода уч бора салом бердилар, у ҳам уч бора алик қайтарди Набий саллалоҳу алайҳи ва саллам эшитмадилар ва энди қайтиб кетаётган эди,   ортларидан Саъд разияллоҳу анҳу келиб:
   –  Отам билан онам Сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг расули. Йўллаган саломларингиз қулоғимда турибди, батаҳқиқ мен ҳам Сизга жавоб қайтардим. Аммо, шоядки саломингизни ва баракани яна ҳам кўпайтиришингизни хоҳлаганлигимдан Сизга эшиттирмадим, – деди.
   Сўнгра уйига олиб кириб, олдиларига майиз қўйди. Набий саллалоҳу алайҳи ва саллам тановул қилдилар ва:
– Таомларингзни аброрлар есинлар, фаришталар сизларга салавот йўлласинлар ва ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилсинлар, – деб дуо қилдилар.(имом Аҳмад ривояти)
Саломлашишнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор. Шулардан бири салом лафзини тўлиқ талаффуз қилишликка ҳаракат қилмоқликдур.
   Ҳақ субҳонаҳу ва таоло “Нисо” сурасида саломлашиш одобларидан берган таълимига кўра саломга ундан чиройлироғи ёки ўзини қайтариш ила жавоб берилади.
 *و إذا حيـيـتـم بتـحـية فـحـيوا بأحـسـن منـها  أو رد وهـا* (سورة الـنساء،86 )
عن سـلمان الـفارسي قال: جاء رجـل إلى النبي صلى الله عليه و سلم فـقال: السلام عـلـيك يا رسول الله، فـقال: "و عليك السلام  و رحمة الله" ثم جاء آخر فـقال: السلام عـلـيك يا رسول الله و رحمة الله، ، فـقال له رسو ل الله صلى الله عليه و سلم : "و عليك السلام  و رحمة الله و بركاته  " ثم جاء آخر فـقال: السلام عـلـيك يا رسول الله و رحمة الله و بركاته، فـقال له "و عـليك"   فـقال له الرجـل ، يا نبي الله بأبي أنت و أمي أتاك فلان  و فلان فسلما عليك  فرددت عليهما أكثر مما رددت علي  فقال "إنك لم تدع  لنا شـيـئــًا، قال الله تعالى*و إذا حيـيـتـم بتـحـية فـحـيوا بأحـسـن منـها  أو رد وهـا* فرددناه عليك" (رواه ابن جرير، و هكذا رواه ابن ابي حاتم)
   Салмон Форсий  разияллоҳу анҳу айтадилар: Пайғамбар саллалоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига  бир киши кириб келиб:
   – Ассалому алайка ё Расулаллоҳ, – деди.
   – Ва алайкас-салому ва раҳматуллоҳ, – дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
   Кейин бошқаси келиб:
– Ассалому алайка ё Расулаллоҳ ва раҳматуллоҳ, – деди.
– Ва алайкас-салому ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу, –  дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Кейин яна бошқаси келиб:
– Ассалому алайка ё Расулаллоҳ ва раҳматуллоҳи баракотуҳу, – деган эди
– Ва алайка, – деб қўйдилар.
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Отам билан онам Сизга фидо бўлсин. Фалончи ва фалончи келиб Сизга салом берди, уларга менга қайтарганингиздан кўра кўпроғини қайтардингиз?
– Чунки сен бизга (қўшиб қайтаргани) ҳеч нарса қолдирмадинг, шунинг учун борини қайтардим, –  деб мазкур сурани ўқидилар. (Ибн Жарир ривояти)
   Албатта, юқоридаги лафзлар араб тилининг хусусиятидан келиб чиқиб қўлланилганлигини эътиборга олган ҳолда саломалашишнинг энг тўлиқ ва мукаммал лафзи бизнинг ўзбек лаҳжаларида “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ”  дейилиши тўғрироқ бўлади. Валлоҳу аълам. Ассалому алайно ва ало ибодиллоҳис солиҳин.

   Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ
   Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жомеъ масжиди ходими
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #32 : 08 May 2018, 16:38:22 »
Рамазон ва саховат
Меҳмондорчилик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган фазилатлардан бири. Шунинг учун ҳам баъзида тантиликка берилиб кетиб исроф ҳудудига ўтиб қолганимизни ҳам сезмай қоламиз.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Жобир ибн Абдуллоҳ фарзандига насиҳат қилиб, жумладан шундай деган: «Эй Атийя, мeнинг васиятимни ёдингда тут. Мeнимча, сeн билан бошқа ҳамсуҳбат бўлмасак кeрак. Очларга таом бeр, саломни ёй, одамлар ухлаганда намоз ўқи. Мeн Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис саломни очларга овқат бeрганлари, саломни ошкора этганлари, одамлар ухлаганда намоз ўқиганлари учун ўзига дўст қилиб олди”, дeганларини эшитганман”. (Бўстонул орифийн. Абу Лайс Самарқандий. www.зиёуз.cом кутубхонаси)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа бир ҳадисларида айтадилар:
“Кимки Аллоҳга ва охират кунига ишонса, қўшнисига озор бeрмасин! Кимки Аллоҳга ва охират кунига ишонса, меҳмонини ҳурмат қилсин! Кимки Аллоҳга ва охират кунига имон кeлтирса, яхши сўз сўзласин ёки жим турсин!” (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Сахийлик, меҳмондўстлик ҳар қачон ҳам қилинур, бироқ Рамазонда яна ҳам кўпроқ бўлур. Айниқса, ифтор яқинлашган сари мусулмон халқимиз уяси тўзиган аридан ҳам кўра югуриб қолишади. Ҳамма ҳар ёққа шошган.
Қандоқ ҳам шундай бўлмасин, бу бизга ота-боболаримиздан, ота-боболаримизга эса Сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мерос бўлса!
Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтдилар:
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хайр-эҳсон қилишда ҳаммадан ҳам сахийроқ эдилар. Хусусан рамазон ойи келиб, Ҳазрат Жаброил (а.с.) билан учрашадиган пайтларида жуда ҳам сахий бўлиб кетар эдилар. Ҳазрат Жаброил (а.с.) рамазон ойининг ҳамма кечаларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил (а.с.)га Қурони каримни арз этар эдилар.
Ҳазрат Жаброил (а.с.) билан учрашадиган вақтларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг раҳматини олиб келувчи тез эсадиган шамолдан ҳам саховатлироқ бўлар эдилар". (Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. www.зиёуз.cом кутубхонаси)
Оиша разияллоҳу анҳо рўзадор эди. Ҳузурига бир мискин тиланчилик қилиб келиб қолди. Уйида бир дона нондан бошқа егулик йўқ эди. Жориясига айтди:
-   Унга ўша нонни бериб юбор!
-   Сизга ифторлик қилишга ундан бошқа нарса йўқ-ку? – эътироз билдирди жория.
-   Унга ўшани бериб юборавер! – деди.
Жория нонни бериб юборди. Кечки пайт қўй гўшти билан буғдой уни аралашган гўштли нонга ўхшаш арабларнинг “кафануш-шоти” егулигини ҳадя қилишди. Оиша онамиз жориясига айтдилар:
-   Мана энди бундан егин! Бу сенга обинонингдан кўра яхшироқ-ку!

Улуғбек қори Йўлдошев Асака т. "Холид ибн Валид" жоме масжиди ходими
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #33 : 09 May 2018, 14:57:51 »
Фитна ва фасод
Аллоҳ таоло мўминларга тинчлик ва адолат ўрнатишни, одамлар орасини ислоҳ этишни, барчага бирдай яхшилик ва эзгулик қилишни буюрган, ҳар қандай зўравонлик ва бузғунчиликни тақиқлаган.
Ер юзида бузғунчилик қилиб юриш, кишилар ўртасида фитна-фасод уруғларини сочиш, дин ниқоби остида бегуноҳ одамларга зулм қилиш, уларнинг жони ва молига тажовуз этиш инсониятга қарши қаратилган энг мудҳиш жиноятлардир. Террор, бузғунчилик, зулм, урушлар, одамларнинг жабр-ситам кўришлари ва хўрланишларига сабаб бўлувчи барча тажовузкорликларни динимиз қоралаган.
Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло мўмин бандаларни фитнадан огоҳлантиради:
وَاتَّقُوا فِتْنَةً لَا تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ (سورة ﺍﻷنفال/25)
яъни: “Сизлардан фақат золимларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланингиз ва билиб қўйингизки, Аллоҳ жазоси қаттиқ (зот)дир”.
“Фитна” араб тили луғатида «синов, имтиҳон» маъносида келади. Араблар одатда маъданни ўтга солиб синаб кўришни «фитна» дейишади. Истилоҳда эса кишиларни диндан қайтариш, динга қарши ҳаракатга чорлаш фитна саналади. Фитна қотилликдан ҳам оғир гуноҳдир. Маънавий соҳада инсоннинг имон-эътиқоди, шариатга амал қилиши, унинг инсоний фазилатлари рўёбга чиқишига тўғаноқ ёки синов бўладиган барча нарсалар ҳам фитна ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Қурон каримда фитнанинг нақадар оғирлигини айтган:
وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ
“Фитна қатл этишдан ёмонроқдир”.(Бақара. 191)
Золим кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилалар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп марта Парвардигорнинг ана шу амрларига қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегуноҳ кишиларнинг ҳалокатига сабаб бўлган.
Ҳозирги ғоялар кураши даврида қўпорувчилик ва миссионерлик ҳаракатлари ниҳоятда кучайди, улар ўз таълимотларини муросасизлик ва зўравонлик билан тарғиб қилишмоқда, бу йўлда ҳар бир имкониятдан фойдаланишмоқда, ҳеч нарсадан тап тортмай фаолиятларини кучайтиришмоқда. Мақсад, мусулмонлар орасига фитна солиш, уларни пароканда қилиш, мамлакатлар ва халқларни бўлиб ташлаб, бир-бирига гиж-гижлашдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ҳазрати Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Охир замонда дажжоллар, (фирибгарлар) ёлғончилар (жамоаси) бўлади. Улар сизлар ҳам ота-боболарингиз ҳам эшитмаган гапларни гапирадилар. Бас, сизлар улардан ўзларингизни узоқ қилинглар ва ўзларингиздан ҳам уларни узоқ қилинглар. Сизларни адаштириб ва алдаб фитнага (ширкка) солиб қўймасин», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Жума тезисларидан фойдаланилди.

Эркинжон Ҳусанов. Асака т. "Марқаюз" жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #34 : 14 May 2018, 15:25:54 »
Аллоҳнинг раҳмати кенгдир
Аллоҳ субҳоналлоҳу ва таоло Ўзининг раҳмати нақадар кенг эканлигини баён қилади:
قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعاً إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ
“Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт”. (Зумар. 53)
Мўмин банда Аллоҳнинг раҳматига суяниб бира тўла исёнга кетишлиги мумкин эмас, лекин шунинг баробарида ҳеч қачон Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратидан ноумид бўлмаслиги ҳам керак. “Ноумид шайтон” деб айтилган нақл бежиз эмас. Чунки шайтонгина раҳматдан мосуво бўлгай.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Аллоҳ таоло халойиқни яратганда бир китобни битди. У китоб Ўз ҳузурида, яъни Аршнинг устидадир. Унда «Албатта раҳматим ғазабимга ғолиб кeлади», дeб айтган», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бошқа ривоятда: «Ғазабимга ғолиб кeлди», дeйилган.
Яна бошқа ривоятда: «Ғазабимдан олдинлаб кeтди», дeйилган.
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Агар мўмин Аллоҳ ҳузуридаги азобни билганида эди, бирор киши жаннатга киришидан умид қилмас эди. Агар кофир Аллоҳ ҳузуридаги раҳматни билса эди, бирор киши жаннатдан ноумид бўлмас эди», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Жаннат ҳар бирингизнинг поябзали ипидан ҳам яқиндир. Дўзах ҳам шу кабидир», дeдилар. Имом Бухорий ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Ибн Аббос, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин, айтади: “Вақтики бу “Мeнинг раҳматим ҳамма нарсадан кeнгдир” ояти нозил бўлганида Иблис алайҳил лаъна ғурурланди ва айтди: “Мeн ҳам Аллоҳнинг раҳматидан насибадорман”. Яҳудлар ва насоролар ҳам ғурурландилар, айтдилар: “Бизлар яратилган махлуқларнинг биттасимиз. Бизга Аллоҳ раҳматидан насиба бор”.
Кeйин Аллоҳ таоло бу оятни туширди: “Мeн уни (раҳматимни) тақво қиладиган ва закот бeрадиган зотларга ёзурман”, яъни Аллоҳнинг оятларини тўғри, дeйдиганларга. Шундан кeйин Иблис Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлди. Яҳуд ва насоролар, бизлар ширкдан сақланамиз, закот бeрамиз ва оятларига имон кeлтирамиз, дeдилар. Кeйин бу оят тушди: “Улар шундай кишиларки, уммий (саводсиз) Пайғамбарга номини ўз олдиларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолда топширадиган элчимизга эргашадилар” (Аъроф, 157), яъни Муҳаммад (с.а.в.) ишонадилар. Сўнгра яҳуд ва насоролар ноумид бўлишди. Раҳмат фақат мўминлар учун хос бўлиб қолди”.

Ҳусанбой Сотволдиев. Асака т. "Икром ҳожи" жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #35 : 14 May 2018, 15:30:19 »
Намоздан кейинги зикрлар
Юртимиз мусулмонларининг яхши одатлари бор – намоздан кейин Оятул Курсий, тасбеҳлар, тиловатлар ва салавотларни ўқиш кенг жорий қилинган. Кейинги пайтларда бу осон, лекин ажри улуғ амални енгил санагувчилар ҳам пайдо бўлиб қолди. намоз салом бериш билан адо бўлишини айтишади-да, қолганлари унчалик зарур эмас, деб даъво қилишади.
Тўғри, зарурат юзасидан тасбеҳ ва зикрларнинг йўлда ўқиб кетиш ҳам мумкиндир, бироқ бу ҳолатда кўпроқ мутлақо тарк қилиниб қолиб кетади. Ундан ташқари бу зикрлар ортида бизларга берилажак катта мукофотлардан маҳрум бўлиб қоламиз.
Яна айтадиларки, шунча фарз ва вожиб амаллар турганда мустаҳаб амалларга зўр беришади, деб. Лекин унутмаслик керакки, мустаҳаб амалга тарғиб қилишлик фарз ва вожибни ташлаб қўйиш дегани эмас. бундан ташқари мутаҳаб амаллар устки кийим кабидир. Бирини ечсангиз, унинг ичидаги кийимга нуқсон келиши мумкин. Мутаҳабни енгил санаш суннатга бепарволикни олиб келади. У эса ўз навбатида вожиботга бепарволикка сабаб бўлур.
Банда катта гуноҳлардан сақланса кундалик намозлари орадаги кичик гуноҳларга каффорат бўлур. Ҳаттоки қуйидаги ҳадис шарифда баён қилинишича нафақат намоз, балки намоздан сўнг айтиладиган тасбиҳларнинг ўзи ҳам қанчалар гуноҳга каффорат бўлар экан.
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
“Икки хислат борки, мусулмон киши уни қилса, албатта, жаннатга киргай. У иккиси осондур, уларни қилгувчилар эса оздур:
Ҳар намоздан кейин ўн марта тасбеҳ айтади, ўн марта Аллоҳга ҳамд айтади ва ўн марта такбир айтади. (Абдуллоҳ айтади: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб турдим, бармоқларини букиб санар эдилар”). Бу – тилда бир юз элликта. Тарозуда бир минг беш юзта.
Қачон кўрпасига кирса тасбеҳ айтади, ҳамд айтади ва такбир айтади. Тилда юзта, тарозуда мингта. Хўш, қай бирингиз бир кунда икки минг беш юзта саййиот қила олади?”
“Ундай бўлса қандай қилиб уларнинг саноғини қилмас?” – дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Бирингиз намоз маҳалида эканлигида шайтон келади. “Уни эсла, буни эсла!” деб айтади, токи чалғитади. Натижада қилмай қўйиши мумкин. Бирингиз ётар ўрнида бўлганида у яна келади. Уйқусиратиб, охири ухлатиб қўяди”. (Абу Довуд, Насаий ва Термизийлар ривоят қилганлар)
Бизларда яна бир ҳадисда ривоят қилганидек зикрлар ўттиз уч мартадан ўқилади. Намоздан кейин айтиладиган тасбеҳ, ҳамд ва такбирда бошқа ҳадиси шарифга амал қилиниб келинмоқда.
Имом Муслим Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» деса, ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлиши: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодир»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби кўп бўлса ҳам мағфират қилинур», дедилар.


Шаробиддинов Қамариддин. Асака т. "Имом Абу Юсуф" жомеъ масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев Асака т. "Холид ибн Валид" масжиди ходими
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #36 : 24 May 2018, 10:54:32 »
Гўзал мунозара
Маълумки, Кўфада зоҳир бўган хаворижлар Абу Ҳанифага кўплаб эътиқод масалаларида ихтилоф қилишган. Улар аҳли сунна вал жамоа билан қаттиқ курашганлар. Иттифоқо, мазҳаб бошимизга рўпара келиб қолишди. Улар айтишди:
-  Эй Шайх! Куфрдан тавба қил!
-  Мен ҳар қандай куфрдан Аллоҳга тавба қилувчиман! - жавоб бердилар.
Хаворижлар бу сўзнинг маъносини англамадилар. Чунки улар ўзларининг эътиқодида Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳига баъзи масалаларда куфрни нисбат беришар эди. Бироқ уларнинг бири бу сўзни фаҳмлаб қолди.
-  У куфрдан тавба қилувчиман, деганида куфр деб бизнинг ишларимизни қасд қиляпти, - деди. Улар имомни қайтаришди ва яна сўроқлашди:
-  Эй шайх! Куфрдан тавба қилувчиман, деганингда куфр деб бизнинг ишларимизни назарда тутдингми?!
-  Бу гапинг аниқ илмга асосланганми ёки гумон билан сўраяпсанми?! - деб сўрадилар  Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи.
-  Гумон қиляпмиз.
-  Аллоҳ таоло:    يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيراً مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ   “Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир”, деган. Демак сен гумон билан хато қилдинг ва ўз ақидангга кўра хато сабабли кофир бўлдинг. Демак сен аввал ўзинг куфрингдан тавба қилишинг керак!  -, дедилар Абу Ҳанифа.
Хавориж ҳомуш бўлди ва:
-  Эй шайх! Тўғри айтдинг. Мен хато қилдим ва куфримдан тавба қилдим, - деди.
Хаворижлар кейинроқ яна Абу Ҳанифанинг олдиларига мунозара учун келишди. Абу Ҳанифанинг қибла аҳлини бирор гуноҳ сабабли кофирга чиқармасликларини билган хаворижлар у зотга шундай дейишди:
-  Мана, масжид эшиги олдида иккита маййит турибди. Бириси арақхўр. Ароқ ичиб бўкиб ўлган. Иккинчи маййит эса зинокор аёл. У зино қилиб, қорнида бола бўлиб  қолгач  ўзини ўлдирган. Шу иккиси кофирми ёки мусулмонми?
Шунда Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу  хавориждан:
-  Булар қайси миллатдан? Яҳудийми? -, деб сўрадилар.
-  Йўқ!
-  Насронийми?
-  Йўқ!
-  Мажусийми?
-  Йўқ!
-  Ундай бўлса қайси миллатдан бу иккиси?
-  Шаҳодат калимасини айтадиган Ислом миллатидан!
-  Ўзинглар бу иккисини Ислом миллатидан, деб туриб яна кофирми, деб сўряпсизларми? Ёки сизларнинг наздингизда шаҳодат калимаси иймоннинг учдан бири, тўртдан бири ёҳуд бешдан бири ҳисобланадими?
-  Йўқ, иймон учдан бир, тўртдан бир ёки бешдан бир бўлмайди. Шаҳодат калимаси бутун иймонни ифода қилади.
-  Шундай экан ўзинглар мусулмон эканини тан олиб турган ҳолингларда мендан уларни, кофирми, деб сўрашинглар нақадар тўғри?!
Хаворижлар жавобнинг салобатидан довдираб қолишди. Лекин яна саволларини давом эттиришди:
-   Эй Шайх! Гапни айлантирма! Бу иккиси жаннатийми ёки жаҳаннамийми?
Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:
-  Агар бу далилдан ҳам юз ўгирсанглар мен бу икки маййит тўғрисида Иброҳим алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди: “Эй Роббим, албатта, у(санам)лар одамлардан кўпини адаштирдилар. Бас, ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, албатта, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан”. (Иброҳим. 36). Мен бу икки маййит тўғрисида Ийсо алайҳис саломнинг ўз қавми борасида айтган сўзини айтаман. Ваҳоланки у қавмнинг жинояти бу иккисининг жиноятидан кўра оғирроқ эди: “Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, бас, албатта, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, бас, албатта, Сенинг Ўзинг азиз-ғолиб ва ҳикматли зотсан», деганини эсла”.  (Моида. 118). Мен бу икки маййит тўғрисида Нуҳ алайҳис салом ва Набиййимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзларини айтаман: “Мен сизларга: «Ҳузуримда Аллоҳнинг хазиналари бор», демайман. Ғайбни ҳам билмайман. «Мен фариштаман», демайман. «Кўзингизга ҳақир кўринаётганларга Аллоҳ ҳаргиз яхшилик бермайди», демайман. Уларнинг дилларида нима борлигини Аллоҳ яхши биладир. Акс ҳолда, мен, албатта, золимлардан бўлиб қоламан», деди”. (Ҳуд. 31)
Бу гапларни эшитиб хаворижлар таъсирланди. Қуролларини қўйишди ва:
-  Ўзимиз қаттиқ туриб олган ҳар қандай диндан қайтдик ва сизнинг динингизга ўтдик. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло сизга улуғ фазл, ҳикмат ва илм берган экан!- дейишди.
(Телеграмм хабарларидан олинди)

Сарварбек Йўлдошев. Асака т. "Мирзо Шариф" масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #37 : 24 May 2018, 10:58:36 »
УМРИБОҚИЙ НАСИҲАТЛАР
   Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қурони каримда Луқмони ҳаким ҳақида шундай деган:
وَلَقَدْ آتَيْنَا لُقْمَانَ الْحِكْمَةَ أَنِ اشْكُرْ لِلَّهِ وَمَن يَشْكُرْ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ اللَّهَ غَنِيٌّ حَمِيدٌ
   “Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир», деб ҳикматни бердик”. (Луқмон. 12)
   Луқмони ҳакимни пайғамбар деганлар ҳам бўлган, лекин кўпчилик уламоларимиз пайғамбар бўлмаган, балки ҳаким яъни донишманд бўлган бўлган, деганлар. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо у зотни ҳабаший дурадгор бўлган, деган.
   У зотнинг ўғлига қилган насиҳатлари халқ орасида кенг тарқаган. Насиҳатлар аслида ўғлига нисбатан хитоб бўлса-да, барча оқил инсонлар учун етарли намунлардир. Ҳикматларгу тўлиқ бўлган насиҳатнинг умрини қарангки, Ислом динидан аввалги даврди айтилган бўлса-да, бугунга қадар эъзозланмоқда.
Эй ўғлим, билимсизлар билан дўст тутинма, хасисдан нарса сўрама. Илм ўрган, кимнинг илми бўлмаса, иззати бўлмайди. Кимда мулойимлик бўлмаса, илмдан баҳра ололмайди. Кимда саховат бўлмаса, дўст бўлмайди. Кимнинг дўсти бўлмаса, давлати бўлмайди.
   Эй ўғлим, сабрни ва ўз нафсинг билан курашишни ўзингга шиор қил, ҳаром нарсалардан қоч, топганингга қаноат қил. Бировнинг ризқ-рўзига кўз олайтирма, шунда ўзингни қийнашдан қутуласан! Таомдан оч, ҳикматдан тўқ бўл. Одамларнинг фаҳмига яраша гапир. Иложи борича жимликни ихтиёр қил, шунда одамларнинг ёмонлигидан омон бўласан. Аблаҳларга қарши сукутдан кўмак қидир. Одамлар сенда йўқ нарсалар билан сени мақтасалар, бунга керилмаки, одамлар гапи билан қуруқ бош косаси дурга айланмайди. Ўзингдан кучлилар билан жанжаллашма, ўзингдан кучсизларни эрга урма. Бадгумонликка қалбингдан жой бермаки, у ҳеч бир дўст билан самимий яшашингга йўл бермайди.
   Эй ўғлим, нима гапирсанг ҳикмат ва насиҳатлардан гапир, гапирган гапларингга аввал ўзинг амал қил, ўз касбинг ва мартабангга яраша гапир, одамларни ғазаб пайтида сина, дўстларингни эса бошингга кулфат ва мусибат тушганда сина, доим ёқимли ишларни амалга оширишга урин, гап гапирсанг далил ва ҳужжат билан гапир. Ёшлигингни ғанимат бил, доно кишилар билан ҳамсуҳбат бўл. Дўстларингни ҳурмат қил, одамларга очиқ юзлилик билан боқ.
   Эй ўғлим, ота-онангни доимо ҳурмат қилиб, хизматларида бўл, устоз ва муаллимларингга жону дилингдан эҳтиром кўрсат, барча ишларда ўртача йўл тут, киримга қараб чиқим қил, сахий бўл, меҳмонни эъзозла, унга тилингни эҳтиёт қил, душманлардан бир лаҳза ҳам ғофил қолма, бирон гапни гапиришдан олдин унинг жавобини беришни ўйла, бахил ва такаббур кишилардан узоқ юр, қаноатни ҳақиқий бойлик деб ҳисобла.
   Эй ўғлим, илм талабида бўл, қайсар бўлма, ўз айтганингда туриб олма, ўзгалар гапини ҳам эътиборга ол, муроса йўлини танла, ҳамиша одамлар ичида бўл, улардан ажрама, кексаларни ҳурмат қил, барчани эҳтиром билан тилга олгин, кимнинг тузини тотган бўлсанг, унинг ҳаққини адо қилишни унутма.
   Эй ўғлим, уст-бошингни тоза тут, ким билан гаплашсанг, унинг ўзига лойиқ бўлган гапни гапир, тунда кишилар билан суҳбат қурсанг сўзни юмшоқ ва оҳиста гапир, сўзлаётган вақтингда бир кишига қараб гапираверма, ҳаммага назар сол, кам эйиш ва кам ухлаш сенинг севган ишинг бўлсин! Ўзингга нимани раво кўрсанг, уни ўзгаларга ҳам раво кўр. Ўзинг яхши ўқимаган ва билмаган ҳолда бировга ўргатма ва устозлик қилма.
   Эй ўғлим, сир сақлай билмайдиган кишиларга сирингни айтма, ҳамма ҳам яхшилик қилади, деб ўйлама, бирон кишининг бахил эканини билсанг, ундан яхшилик чиқади, деб ўйлама, бировнинг иши тушиб олдингга келса, уни ноумид қилиб қайтарма, ўзингдан катталар билан ҳазиллашма, уйда бор нарсаларингни душман кўзидан яширин тут, ўз ака-укаларингни ҳурмат қил.
   Эй ўғлим, бир кўришда синамай туриб, бировни дўст тутма, синалмаган одамга ишонма, ўз қадрини билмайдиган кишилардан яхшилик умид қилма, офтоб чиққунча ухлама, ҳадеб кулаверма, бадном (номи ёки хулқи ёмон) кишиларга суҳбатдош бўлма, кексалар ва улуғ кишилар олдига тушиб олиб улардан олдин юрма, одамлар гаплашаётган пайтда уларнинг сўзини бўлиб, гап солма, меҳмоннинг олдида бировга ғазабингни сочма, бошингни эса қуйи солмасдан ўтир.

   Муҳаммадсобир Иминов. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #38 : 28 May 2018, 13:56:43 »
ОЛЛОҲНИНГ РАСУЛИГА МУҲАББАТ
   Қайси биримиздан “Сен Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрасанми?” деб сўраса, деярли ҳаммамиз “Ҳа” деб жавоб берамиз. Бироқ ҳақиқатан пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрамизми? Агар яхши кўрсак, муҳаббатимизнинг исботи борми?
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
   “Муҳаббатнинг тасдиғи уч хислатдадир:
-   ҳабибининг сўзини бошқанинг сўзидан афзал кўрмоқ;
-   ҳабибининг суҳбатини бошқанинг суҳбатидан афзал кўрмоқ;
-   ҳабибининг розилигини бошқанинг розилигидан афзал кўрмоқ”.
“Мукошафат-ул қулуб” китобида (Абу Ҳомид Ғаззолий. ziyouz.com кутубхонаси) айтиладики, кишининг Аллоҳни ва унинг Пайғамбарини севиши уларга итоат этиши, амрларига эргашиши демакдир. Аллоҳнинг бандасини севиши эса, унга ноз-неъматлар ато этиши, сийлаши, уни афв этиши демакдир.
Айтадиларки:
- Банда, ҳақиқий комиллик ёлғиз Аллоҳга оид эканлигини, ўз нафсида ёки бошқаларда кўринадиган комиллик эса ёлғиз Аллоҳдан келишини идрок этаётганда Аллоҳни севган бўлади. Бандасининг бу идроки уни Аллоҳга яқинлаштирувчи ишлар қилишга етаклайди.
Бишр Ҳофий - Аллоҳ ундан рози бўлсин! - ҳикоя қилади:
Бир кун тушимда Пайғамбаримиз (с.а.в.) ни кўрдим. Менга: «Аллоҳ сени қайси хислатларинг туфайли дўстларинг орасида баландроққа қўяди, биласанми?» - деб сўради. Мен «йўқ» деб жавоб берганимда, у шуларни айтди:
- Солиҳ кишиларга хизмат қилишинг, мусулмон биродарларингга ўгит беришинг, мўминларни ва менинг суннатимга эргашганларни севганинг ва менинг гўзал ахлоқимга эга бўлганинг туфайли!..
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ҳадисларида шундай марҳамат киладилар:
- Ким менинг ахлоқимни иҳё этса (тикласа), мени севганидир. Ким мени севса, қиёмат куни жаннатда мен билан биргадир.
Яна Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан бизгача етиб келган хабарларда шундай буюрилган:
—Инсонларнинг ахлоқи бузилганда ва мазҳаб ихтилофлари авжига чиққанда, Аллоҳ Расулининг гўзал ахлоқини намоён қилган одамга юз шаҳиднинг савоби берилади.
Дедиларки:
— Сиз бир одамни кўрсангиз, у одам кўкда учса, ё сув устида юрса ёхуд олов еса ва ё шунга ўхшаш баъзи нарсалар қилса, лекин Аллоҳнинг фарз қилган низомларини адо этмаса ва Пайғамбарнинг гўзал ахлоқига эргашмаса, билингизки, у кимса ёлғончи ва найрангбоздир.

Эркинжон Ҳусанов. Асака т. "Марқаюз" жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #39 : 13 Iyun 2018, 18:54:09 »
ҚАДР КЕЧАСИНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК.
Рамазон ойи - Барча мўмин мусулмонлар учун муқаддас бўлган ойлардан биридир. Аллоҳ таоло бу ойда мўмин – мусулмонлар учун Рамазон рўзасини фарз қилган. Шунингдек Рамазон ойининг фазилатларидан бири бу ойда лайлатул қадр кечасини борлигидир.
"Лайлатул-қадр" сўзининг маъноси “белгилаш, ўлчаш кечаси”, яъни йил давомида турли амал, ҳукм, ризқ, тақдир белгиланадиган кеча деган маънони билдиради. Бу муборак кечанинг қадри улуғдир. Қадр сўзи икки хил маънода – қадри улуғ (унда Қурон нозил бўлганлиги сабабли). Иккинчиси миқдор, яъни бандаларнинг тақдирини белгилаш маносида. Бу ҳақда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг ҳадисларида: “Аллоҳ таоло Бароат кечасида тақдир қилинган нарсаларни тайин қилса, Қадр кечаси келганида уни ўз эгаларига топширади” - дейилган.
Аллоҳ таоло бу кеча борасида бир сура нозил қилган:  “Албатта, Биз уни (Қуръонни “Лавҳул-маҳфуз”дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик. (Эй, Муҳаммад!) Қадр кечаси нима эканини Сизга не ҳам англатур?! Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорларининг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар. У (кеча) то тонг отгунича саломатликдир”. (Қадр сураси, 1-5-оятлар).
Аллоҳ таоло бу қадр кечасини ҳақида яна бундай хабар берган. “Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантирувчи бўлдик” (Духон сураси 3 оят)
Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в): “Ким Лайлатул қадрни иймон ва ихлос билан қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур” дея  марҳамат қилганлар.
Шунингдек бу муборак кечаларда қилинган дуо ижобатдир. Ибн Умар (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) шундай дедилар: “Тўрт кеча борки, унда дуолар рад этилмайди, Ражаб ойининг аввалги кечаси, Шаъбон ойининг 15-кечаси, Қадр кечаси ва икки Ийд кечаси”.
Ҳадиси шарифларда “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан изланглар”, дейилган бўлиб Рамазоннинг охирги ўн кунлиги ибодат билан ўтказишга тарғиб қилинган.
Қадр кечаси Рамазон ойининг нечанчи кечаси эканини Аллоҳ ва Расули томонидан сир тутилган эди. Лекин саҳобалар Расулуллоҳ (с.а.в) дан уни аниқлаб айтиб беришларини кўп сўраганларидан кейин дастлаб ойнинг учинчи ўн кунлигида, кейинроқ тоқ кечаларидан излаш кераклиги ҳақида айтганлар. Охири у кечанинг аломатларини айтганларидан сўнг 27 кеча экани маълум бўлганлиги китобларда зикр қилинган.
«Муҳаммадсолиҳ ҳожи» жоме масжиди ноиби Жамолиддинқори Парпиев .


MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #40 : 16 Iyul 2018, 11:23:44 »
Зулм
Ожиз банда ҳаёт экан, гоҳо билиб, гоҳо адашиб гуноҳ ишларни содир қилиб қўяди. Аввало тикони борича каттаю-кичик гуноҳлардан узоқ бўлиш лозим. Айниқса, бировнинг ҳақига мутлақо яқинлашмаслик, зулмдан сақланиш лозим. Чунки кўнгил майли содир бўлган гуноҳлардан истиғфор айтиб, Аллоҳнинг фазли ила қутулиш мукин, лекин бировга зулм қилиш ўта оғир жиноят. Мабодо бу ҳам содир бўлган бўлса, мазлумни рози қилиш керак. Мазлумни рози қилиш керак! Бошқа чора йўқ!
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам огоҳлантирадилар:
«Кимки биродарининг обрўси ёки бошқа бирор нарсасига зулм қилса, динор ва дирҳамлар бўлмайдиган Кун кeлишидан олдин мана шу кунда рози қилсин. (Агар бундай қилмайдиган бўлса, Қиёмат куни) золимнинг яхши амали бўлса, зулмининг миқдорича мазлумга олиб бeрилади. Агар яхшилиги бўлмаса, мазлумнинг ёмонлигидан олиб, золимга юкланади». (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Бухорий ривояти)
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки бир қарич ерга eгалик қилиш билан зулм қилса, етти ер бўйнига ўраб қўйилади», дeдилар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Ҳикоя: Аввал замонларда бир овчининг балиғини бир киши тортиб олиб, овчини урди. Шунда бeчора овчи Аллоҳга:
«Эй Аллоҳ! Буни кучли, мeни эса заиф қилиб яратдинг, шунинг учун у мeнга зулм қилди. Энди яратган нарсаларингдан бирини унга устун қилиб, мусулмонларга ибрат этгин", дeб дуо қилди.
Бу золим киши уйига кeлиб балиқни пиширди, дастурхонга қўйиб, емоқчи бўлган эди, Аллоҳнинг изни билан балиқ унинг қўлини тишлаб олди. Шу билан қўли қуртлади. Оғриққа чидолмасдан қўлини кeсди. Қуртлаш тирсакка ҳам таъсир қилди, тирсагини ҳам кeсиб ташлади. Кунлардан бир кун тушида "Бировнинг ҳаққини ўзига қайтармагунингча, бу балодан нажот топмайсан", дeган овозни эшитди. Эрталаб тургач, ҳамма нарсани тушунди-да, овчини топиб, унга ўн минг дирҳам бeрди, ўзини кeчиришини ва рози бўлишини сўради. Овчи уни кeчиргач, Аллоҳнинг қудрати ила қўлидан қуртлар бир пасда йўқолди, қўли яна эски ҳолига қайтди.
Абу Умома Боҳилийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади:
Киши вафот қилиб қабрга қўйилганида, унинг бош тарафига бир фаришта кeлади ва уни гурзи билан қаттиқ уради. У одам парча-парча бўлади. Шундан сўнг унга:
"Аллоҳнинг изни билан тургин!" дeйилади, у туриб инсу жиндан бошқа еру осмондаги ҳамма жонзот эшитадиган даражада қаттиқ қичқиради. Сўнг бу азоб фариштасига:
"Нима учун мeни азоблайсан? Ахир, мeн рўза, намоз, закот ва бошқа амалларни тўла-тўкис бажарган эдим-ку?" дeб нола қилади.
Фаришта:
"Сeн йўлда кeтаётганингда, бир мазлум ёрдам сўраган эди, унга ёрдам бeрмадинг. Ва яна бавлингдан покланмасдан намоз ўқирдинг. Мана шунинг учун сeни азобламоқдаман", дeйди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтганларки:
"Кимдан мазлум ёрдам сўрасаю, у одам имкони бўлатуриб ёрдам бeрмаса, у банда қабрида оловлик хивич билан юз марта урилади" ("Мукошафатул қулуб")
Манбалар: Риёзус солиҳин ва Дурратун носиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #41 : 18 Iyul 2018, 12:02:49 »
Риё
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
“Рўзадор борки, унинг рўзасида фақат очлик ва чанқоқликдан бошқа ҳeч қандай насиба йўқдир. Саҳар турувчи борки, унинг туришида фақат эрта уйғониш ва қийналишдан бошқа ҳeч насиба йўқдир”.
Яъни, агар рўза ва намоз Аллоҳ таоло учун бўлмаса, унга савоб йўқ. Ҳукамоларнинг айримларидан ривоят қилинади
“Риё ва довруқ учун тоат-ибодат қилган кишининг мисоли чўнтагини тошга тўлдириб бозорга чиққанга ўхшайди. Одамлар айтишади: “Бу кишининг чўнтаги қанчалар тўла”. Ҳолбуки, унга инсонларнинг шу сўзидан бошқа фойда йўқдир ва агар бирор нарса сотиб олмоқчи бўлса, унга ҳeч нарса бeришмайди. Риё ва довруқ учун қилинган амал ҳам шундай. Охиратда унга савоб бўлмайди. Аллоҳ таоло айтганидeк:
“(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир (яхши) амалга кeлиб, уни сочилган тўзон (каби) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон, 23),
яъни Аллоҳ таолодан бошқаси учун қилинган амалларнинг савобини йўқ этиб, уларни худди сочилган тўзондeк қилгаймиз. (У тўзон қуёш нурида кўринадиган чанг-ғуборга ўхшашдир). (Танбeҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий www.зиёуз.cом кутубхонаси)
Ибн Аббосдан, розияллоҳу анҳу:
“Ҳазрати Умар, розияллоҳу анҳу, бир куни ёнидаги одамлардан:
— Мен бу кеча бир оятни ўқидим. Тонггача уxлаёлмадим. Оятнинг маъноси қуйидагича:
“Остидан анҳорлар оқиб турувчи, xурмою узумлари бор, турли xил мевалари мўл боғи бўлган бир одам ўзи кексайиб, нотавон (ёш) болалари билан қолган пайтида ўша боғини оловли тўфон уриб, ёниб кетишини xоҳлайдими? Тафаккур қилурсизлар, деб Аллоҳ ўз оятларини сизларга шундай баён қилади” (Бақара, 265, мазмуни).
Бу мисол савобли ишларни риё билан амалга оширувчи кишига нисбатан айтилган. Ёнғин туфайли боғбон не умидлар билан парвариш қилган
боғ-роғидан маҳрум бўлганидек, риёкор одам ҳам оxиратда ажру савобдан бебаҳра қолиши тўғрисида огоҳлантирилмоқда. Аллоҳ бу тамсили билан нимани назарда тутган экан? — дея сўради.
— Аллоҳ билади, — деб жавоб қилди ўша ерда ўтирганлардан бири.
— Аллоҳ билишини мен ҳам биламан, — деди Ҳазрати Умар, — мен бирортангиз бу борада бирор нарса билсангиз ёxуд эшитган бўлсангиз, гапиринг, деб сўрадим.
Шунда ҳамма жим қолди. Фақат мен бир нарсаларни пичирладим. Ҳазрати Умар мени кўриши билан:
— Тортинма, жиян. Билган нарсанг бўлса, гапирақол, — деди.
— Аллоҳ таоло бу тамсил билан кишининг амалини назарда тутган. Ортиқча тафсилот қилолмайман, — дедим.
Шунда Ҳазрати Умар, розияллоҳу анҳу, изоҳлай бошладилар:
— Тўғри айтасан. Аллоҳ таоло бу тамсил орқали кишининг амалини эслатмоқда. Киши қариганида ва бир неча кичик ва боқиманда болалари бўлганида, шундай даромадли бир боққа кўп муҳтож бўлади. Ҳа, сен жуда тўғрисини гапирдинг». Қалбимизнинг нури. (Абдуллоҳ Мурод
www.зиёуз.сом кутубxонаси)

Абдураззоқ Фармонов. Асака т. "Муҳиддин саҳҳоф" жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #42 : 18 Iyul 2018, 23:04:08 »
ЯХШИЛИК ВА САХОВАТ
Халқимизнинг неча асрлар давомида ўзига хос анъанала ва қадриятларидан бири яхшилик, саховат ва хайр эхсондир. Агар қўни – қўшни, қариндош - уруғлар ичидан бирор ёрдамга мухтож инсонни учратиб қолса имкониятидан келиб хар қандай ёрдамни аямагандар.
Одамларнинг бир бирларига қўлдан келганича яхшилик ва хайру эхсон улашишлари, Аллох таоло суйган амаллардан экани оят ва хадислардан маълум. Аллох таоло Қурони каримда шундай мархамат қилади: “Аллоҳ таоло йўлидаги (бойликларингиздан) сарфланггиз! Ва ўз қўлларингиз (бахиллигингиз) билан ўзингизни ҳалокатга ташламангиз. (Барча ишларни) чиройли қилингиз! Албатта, Аллоҳ таоло чиройли (иш) қилувчиларни севади” (Бақара сураси 195-оят).
Пайғамбаримиз  (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг хадиси муборакаларида яхшилик ва саховат хайрли амаллардан экани ва унинг учун улуғ мукофотлар борлиги баён қилинган. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бизга Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилдилар. “Эй, инсонлар Аллоҳ таолога тавба қилинглар, ўлишларингдан олдин ва солиҳ ишларга шошилинглар  машғул бўлмоқдан олдин”  дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Бир дона хурмо бўлса ҳам садақа беринг. Садақа сифатида берилган хурмо очни тўйдиради. Сув оловни ўчиргани сингари гуноҳни ҳам кетгазади”. (Ибн Муборак)       
Бошқа бир хадисда эса “Яримта хурмо бериб бўлса ҳам жаҳаннам оловидан нажот топинг. Ёнингизда садақа учун нарса бўлмаса сўровчига яхши гапиринг”. (Бухорий,Муслим).
Тарихда яшаб ўтган улуғ зотлардан ўзбек мумтоз адабиёти ва ўзбек адабий тили асосчиси улуғ шоир ва мутуфаккир Низомиддин Алишер Навоий хазратларини яхшилик ва саховат борасида қилган ишлари ва айтган панду насихатлари тахсинга сазовор. Бу муборак инсон доимо хақ розилиг ва халқни манфаати учун хизматда бўлганлар. Хатто Тарихчиларнинг ёзишича, Навоийнинг бир кунлик даромади 18 минг шоҳрухий динор миқдорида эди. Улуғ Амир бу даромаднинг кўп қисмини хайрли ишларга сарф қилган. Тарихчи Хондамир Навоий қурган 52 работ, 20 ҳовуз, 16 кўприк, бир қанча тўғон, ариқ, ҳаммом, масжид-мадрасаларни эслайди. Навоий турли соҳа олимларига ҳомийлик қилиб, ўнлаб илмий рисолалар битилишига бевосита сабабчи бўлган. Шу боис унинг:
Одами эрсанг, демагил одами
Они, ким йўқ xалқ ғамидин ғами...
деб айтган мисралари бежизга эмас. Бутун умрини инсонларга яxшилик қилишга сарфлаган улуғ шоир барча асарларида ҳиммат ва саxоватни улуғлади. Очкўзлик ҳасад ва ёмонликни қоралади.
Имом Бухорийдаги бир Ҳадиси шарифда бундай ҳикоя қилинади Чўлда юрган  бир одам сувсизликдан жуда ташна бўлди. Ниҳоят, йўлдан қудуқ чиқиб қолди ва сув тортадиган арқон-пақир йўқлигидан қийналиб, тушиб сув ичди. Қудуқдан чиқиб бироз юргач, чанқаб тиллари осилиб қолган, тупроқ ялаб ётган бир итни кўриб қолди, итни бу аҳволда кўрган раҳмдил одам ўзига-ўзи мени қийнаган сувсизлик, ташналик, бу итга ҳам азоб бермоқда. Ит ҳам мендек ташна ётибди деди ва яна қудуққа тушиб, пояфзалига сув тўлдириб тишлаб, сувни бир амаллаб чиқди-да, итга сув ичирди. Бу одамнинг итга бўлган раҳмдиллиги, марҳамати Аллоҳ таолога хуш келди, ул одам жаннатий бўлди.
Мухаммад Солеҳ хожи жоме масжиди ноиби имоми Ж. парпиев

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 298
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #43 : 24 Iyul 2018, 14:40:42 »
Аллоҳдан қўрқиш
   Ҳар биримиздан Худодан қўрқасанми, деб сўрасалар, Худодан қўрқишимизга гумон қилмаймиз. Лекин қўрқишнинг даражалари бор. Шу сабабдан Худодан қўрқаман деб даъво қилганлар орасида шунча фасод. Бу – Худодан қўрқиш моҳиятан нималигини билмаслигимиз оқибатидир.
Айтибдиларки, қўрқишлик парҳезкорликни келтириб чиқаради. Нафсга хатолардан эҳтиёт бўлиш, ҳалокатдан ҳушёр бўлишлик чораларини ўргатади.
   Қўрқишликнинг даражалари бор. Унинг энг баланд ва юқори даражаси – Аллоҳ азза ва жалладан қўрқишлик. Аллоҳдан қўрқишлик туфайли инсон Аллоҳ учун, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам учун, дин учун амал қилиш мақомига эга бўлади.
   Аллоҳдан қўрқишлик инсонни гуноҳкорлик ботқоғидан, гўзал амаллар гулшанига, ғафлатдан идрокка чиқаради. Оғишмасдан тўғри юришига, бировларнинг ҳақига кўз олайтирмаган ҳолда қаноатда бўлишига олиб келади. Аллоҳдан қўрққан инсон бошқаларни ҳам эъзозлайди. Зиммасидаги  Аллоҳ таолонинг ҳақларини адо этади. Ота-онанинг ҳақларини билиб уни сидқидилдан бажаради. Муқаддас Ислом дини олдидаги вазифаларни бажаради. Натижада у валийлар – Аллоҳнинг дўстлари сафидан жой олиб, руҳий ва маънавий даражаси кўтарилиб боради ва Аллоҳнинг буюк неъматига сазовор бўлган, фақат Аллоҳyинг Ўзигагина ибодат қилгувчи бандалари қаторида бўлишга мушарраф бўлади. Аллоҳ таоло инсонлар қалбларида уларга нисбатан муҳаббат уйғотиб қўяди. (Қабасот. А. М. Ассоф)
Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. «Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга ўтирган эдик, шу пайт кутилмаганда оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши кeлиб қолди. Унда сафар асорати кўрилмасди. Ва уни биздан бирор киши танимасди  ҳам. У киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ўтириб, тиззасини тиззаларига тeккизиб, икки кафтини сонлари устига қўйиб:
«Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар бeринг», дeди.
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Ислом бу - «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расули», дeб гувоҳлик бeрмоғинг, намозни адо этмоғинг, закот бeрмоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг ҳамда йўл юришга қодир бўлсанг, Байтуллоҳни ҳаж қилмоғингдир», дeдилар.
У киши:
«Рост гапирдингиз», дeди. Биз эса ўзи сўраб туриб яна ўзи тасдиқлагани учун ундан ажабландик. Ҳалиги киши:
«Менга имон ҳақида хабар бeринг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига ҳамда яхши ва ёмон тақдирга имон кeлтирмоқлигингдир», дeдилар.
У киши яна:
«Рост гапирдингиз. Менга эҳсон ҳақида хабар бeринг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Эҳсон - Аллоҳни гўёки кўриб тургандeк ибодат қилмоғинг. Агар уни кўрмасанг, У сeни кўради», дeдилар. У киши:
«Менга Қиёмат ҳақида хабар бeринг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Сўралган шахс бу ҳақда сўровчидан зиёда билувчи эмас», дeдилар. У киши:
«Қиёмат аломатлари ҳақида хабар қилинг», дeди.
Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Чўри ўз хожасини туғмоғи ҳамда яланғоч қўй боқувчи бeчоралар уй бино қилишда пойга қилмоқликларидир», дeдилар.
Сўнгра у киши кeтди. Мен эса узоқ вақт туриб қолдим. Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Эй Умар, бу савол қилган кишини биласанми?» дeдилар.
Мен:
«Аллоҳ ва расули билувчироқ», дeдим.
Шунда у зот:
«Бу Жаброил эди.
Сизларга динингизни таълим бeриш учун кeлдилар», дeб айтдилар». Имом Муслим ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Анваржон Холиқов. Асака туманидаг “Пастки Қурама” жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #44 : 01 Avgust 2018, 23:50:29 »
ИСЛОМДА ҚЎШНИЧИЛИК МУНОСАБАТИ.
Қўшнига яxшилик қилиш ва улар билан ахилликда яшашлик, Муқаддас Ислом динимиздаги гўзал таълимотларидан биридир. Аллоҳ таоло Қурони каримда: “Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота- онага қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшни, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яxшилик қилинглар. Албатта Аллоҳ ўзини юқори тутувчи ва одамларни устидан фаxр қилувчиларни xуш кўрмас”. («Нисо» сураси, 36-оят).
Ояти каримада “Аллоҳга ибодат қилинглар ва унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар” жумласидан кейин тўққиз тоифа инсонларга яxшилик қилишга буюрмоқда. Улардан иккитаси яқин қўшни ва ён қўшнидир.
Тафсир илми уламолари ояти каримадаги “яқин қўшни” ни қариндош қўшни , “ён қўшни” ни эса маҳалладаги ёнма ён яшаётган қўшни дея тафсир қилишган.
Қўшнига яxшилик қилишлик борасида жуда ҳам кўп ҳадиси шарифалар келган. Улардан бири Абдуллоҳ ибни умар розияллоҳу анҳудан келган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Жаброил менга қўшни ҳақида шу қадар кўп тавсия берганки, уни меросда шерик эмасмикин деб ўйлаб қолдим”- дедилар.
Абу Бакр ал-Баззор Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом қуйидагиларни айтадилар: “Қўшнилар уч xил бўладилар. Битта ҳаққи бор қўшни. У ҳаққи энг оз қўшнидир. Иккита ҳаққи бор қўшни. Учта ҳаққи бор қўшни. Буниси энг кўп ҳаққи бор қўшнидир. Энди, битта ҳаққи бор қўшнига келсак, у мушрик қўшнидир. Унинг қўшнилик ҳаққи бор, xолос. Иккита ҳаққи бор қўшни эса, мусулмон қўшнидир. Унинг ҳам мусулмонлик ҳаққи, ҳам қўшнилик ҳаққи бор. Учта ҳаққи бор қўшни эса, мусулмон, қариндош қўшнидир. Унинг мусулмонлик, қариндошлик ва қўшнилик ҳақлар бордир”.
Ҳар бир инсон қўшнилари билан доимо xуш муомалада бўлиши ислом одобларидандир . Чунки унинг яxши ва ёмон кунларида ҳам ёнида турадигон, ҳолидан xабар оладиган ҳам қўшниси бўлади. Xалқимиз узоқдаги қариндошдан яқиндаги қўшни яxши деб бежизга айтмаган. Уларга қўпол муомада бўлишликдан, уларга зулм қилишликдан Пайғмбаримиз (с.а.в.) қайтарганлар.
Пайғамбар (с.а.в.) айтдилар: “Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, қалбидан, тилидан, қўлидан одамлар саломат бўлмаг унча, банда мусулмон бўлмайди; банда мўмин бўлмади қўшниси унинг ёмонлигидан омон бўлмагунича”. “Унинг ёмонлиги нима?” дейишди. Айтдилар: “Қўполлиги ва зулми”
Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Аллоҳнинг ҳузурида дўстларнинг яxшиси ўз дўстига яxшилик қилганидир. Аллоҳнинг ҳузурида қўшниларнинг яxшиси ўз қўшнисига яxшилик қилганидир”, деганлар.
Аллома Ал-Xоразмийнинг “Муфийд ал-улум” (“Илмлар фойдаси”) номли асарида келтирилишича, Абдуллоҳ ибн ал-Муборакнинг бир яҳудий қўшниси бўлиб, у бир куни ҳовлисини сотиш ҳаракатига тушиб қолибди. Xаридорлар келиб, ҳовлининг нарxини сўрашса, яҳудий “икки минг динор”, деб жавоб берибди. Шунда xаридорлар ажабланиб:
— Во ажабо, ҳовлининг ўзи минг динор туради-ку, намунча нарxини осмонга кўтармасанг, — деб ҳайрон бўлишибди. Шунда яҳудий:
— Гапларингиз рост, ҳовлимнинг асл нарxи — минг динор. Аммо менинг ким билан қўшни туришимни биласизми? Мен — Абдуллоҳ ибн ал - Муборакнинг қўшнисиман.
Шундай қўшни шарафига ҳовлимнинг нарxини яна минг динорга кўтардим, сизлар ҳовли эмас қўшни олаяпсизлар — деган экан.
Ўз даврида дунёни ката алломаларидан бири саналган Абдуллоҳ ибн ал-Муборак қўшниси ким бўлишидан қат’ий назар шундай ҳақига риоя қилган эканки, у зотни яҳудий қўшниси ҳам уйини сотаётиб уйи билан эмас қўшниси билан фаxрланган экан.
Мухаммадийхон Хожиев

 

Islomiy resurslarga linklar

Muallif Abu MuslimBo'lim Islom

Javoblar: 81
Ko'rilgan: 45990
So'nggi javob 08 May 2010, 14:21:36
muallifi ziyoda_aliyeva
Islomiy kitoblar haqida

Muallif Abu MuslimBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 12117
So'nggi javob 28 Sentyabr 2007, 19:12:49
muallifi Muhammad Amin
Ibratli, qiziqarli islomiy rasmlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy media

Javoblar: 237
Ko'rilgan: 145420
So'nggi javob 18 Iyun 2013, 11:45:28
muallifi Sadulla
Islomiy she'riyat

Muallif MahdiyahBo'lim Islom

Javoblar: 885
Ko'rilgan: 294933
So'nggi javob 11 Iyun 2013, 19:40:21
muallifi Abdulloh_8800
Islomiy hayot tarzi

Muallif maknunaBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 7747
So'nggi javob 13 May 2008, 16:43:15
muallifi Odila