Maʻrifiy maqolalar  ( 123284 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 ... 26 B


Orifjon Hanafiy  03 Dekabr 2015, 07:57:58

ҲАСАДНИНГ ОФАТЛАРИ
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Одам боласининг жисмида тўрт гавҳар бор. Уни тўртта нарса зойил қилади. Ўша гавҳарлар — ақл; дин; ҳаё ва яхши амал. Ғазаб ақлни зойил қилади. Ҳасад динни зойил қилади. Тамагирлик ҳаёни зойил қилади. Ғийбат яхши амални зойил қилади". (Асқалоний. “Мунаббиҳот”)
Ҳасад аввало ҳасадгўйнинг ўзини адойи-тамом қилади. Ичига ҳасад учқуни тушган одам чўғ аланга олиб ёнаётган ўрмонни эслатади. Кимдир сув сепиб, уни омон сақлаб қолишига умид қилиш бефойда. Ҳасад ўтида ёнган қалбга даво йўқ. Шунга қарамасдан ҳаётда адоват туфайли ҳасадгўйлик дардига мубтало бўлаётганлар кўп.
Усмoн ибн Ҳaсaн ибн Aҳмaд Шoкир Xубaрий “Дуратун носиҳин” китобида келтиришича ҳасаднинг офаилари саккиздур:
Ибодатини куйдиради. Aбу Ҳурaйрa разияллоҳу анҳудан ривoят қилинишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтгaнлaр: "Ҳaсaддaн сaқлaнинглaр, чунки oлoв ўтинни eб юбoргaнидeк ҳaсaд яxшиликлaрни eб йўқ қилaди. Ҳaсaд куфргa oлиб бoрaди".
Гуноҳгa ундaйди. Зoмрa ибн Сaълaбaдaн ривoят қилинaди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтгaнлaр: "Инсoнлaр тoки ҳaсaд қилмaгунлaригaчa яxшиликдa бардавом бўлгайлар".
Шaфoaтдaн мaҳрум бўлади. Aбдуллoҳ ибн Бишрдaн ривoят қилинaди: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтдилaр: "Ҳaсaдчи, чaқимчи ва кoҳинлик қилaдигaнлар мeндaн эмaсдир".
Дўзaxгa киришгa сaбaб бўлaди.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтдилaр: "Ҳoжaтлaрнинг рaвo бўлиши учун сир тутиш билaн Aллoҳдaн ёрдaм тaлaб қилинглaр, чунки ҳaр бир нeъмaт эгaси ҳасадлангандур ".
Фoйдaсиз ғaм вa қийинчилик, шу билaн биргa гунoҳкoр бўлиш. Ибн Сaммoк aйтдилaр: "Ҳaсaд қилувчидaн ҳaм бaттaр oдaм йўқ, у мaзлумгa ўxшaгaн зoлимки, ҳaр дoим ғaм унгa ҳaмрoҳ, aқли eсa уни нуқул aдaштирaди".
Қaлби кўрлик, Aллoҳнинг ҳукмлaрини тушунa oлмaслик. Aбу Суфён раҳматуллоҳи алайҳи aйтгaн экaнлaр: "Ҳaсaд қилувчи бўлмaгин, шундa тeз тушунaдигaн бўлaсaн".
Мaҳрумлик вa xoрлик. Ҳaсaд қилувчи oдaм ҳeч қaчoн мурoдигa eтoлмaйди, душмaнигa ғoлиб ҳaм бўлoлмaйди. Шунинг учун aйтишдики: "Ҳaсaдгўй ҳeч қaчoн сaoдaтли бўла oлмaйди"

Бахтиёржон Ҳайитбоев. Мулла Абдулазиз жомеъ масжиди имом хатиби
Қамариддин Шаробиддинов. Имо Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби
Асака

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  03 Dekabr 2015, 09:37:03

Бировларнинг айбини ёпиш
   Одамлар орасида кенг тарқалган иллатларнинг бири бировнинг айбини очишлик. Аслида инсон аввало ўзини ислоҳ қилиши керак. Биз эса гўёки ўзимиз фаришта каби бегуноҳдек ўзимизнинг айблари тўлиб-тошиб ётса-да, тинмай ўзгаларнинг айбларини қидирамиз. Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи атганларидек: ”Бошқаларнинг айблари билан шуғулланасизлару, ўзларингизнинг айбларингизни ташлаб қўясиз”.
   Энг ачинарлиси шуки, бировнинг очиқ ва зоҳир камчилигинигина эмас, балки қилган-қилмаганлиги аниқ бўлмаган мавҳум гап-сўзларни тарқатиш авж олиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Гумондан сақланинг, чунки гумон сўзларнинг ёлғонроғидур. Пайпасламанглар (тимирскиламанглар, суриштирманглар, сирдан бохабар бўлманглар, олдиндан сезманглар), жосуслик қилманглар (билишга ҳаракат қилманглар, дараклаб суриштирманглар, қидириб маълумот тўпламанг, айғоқчилик қилманг), ҳасад қилманг, қарши куршишманглар, бир-бирларингизни ёмон кўрманглар, Аллоҳнинг биродарлашган бандалари бўлинглар!” деганлар. (Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан имом Бухорий ривояти)
   Уқба разияллоҳу анҳунинг котиби Духайн айтади:
   “Уқбага:
-   Бизнинг қўшнилармиз бор. Хамр ичишади. Мен миршабларни чақираман, улар тутиб кетишади, - дедим. У:
-   Ундай қилма! Лекин насиҳат қил ва охират азобидан қўрқит.
Мен унинг айтганини қилдим. Аммао у тийилмади.
-   Мен уларни қайтарсам, қайтишмаяпти. Мен миршабларни чақираман, улар тутиб кетишади, - дедим. У яна:
-   Ундай қилма! Лекин насиҳат қил ва охират азобидан қўрқит.
Бу ҳолат яна такрорланди. Шунда Уқба:
-   Шўринг қурғур, ундай қилма! Чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ким мўминнинг айбини беркитса, гўёки тириклайин кўмилган қизчани тирилтиргани каби бўлур” деганларини эшитганман, - деди”. (Абу Довуд ва Аҳмад ибн Ҳанбал ривоятлари)


Сарварбек Йўлдошев. Мирзо Шариф масжиди имом хатиби. Асака 
Улуғбек қори Йўлдошев

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  09 Mart 2016, 15:15:31

Ҳаждан кўра афзалроқ зиёрат
Шайх Саъдийнинг бир байти бор:
   Каъба бунёди Халили Озар аст,
   Дил назаргоҳи Жалили Акбар Аст.
(Каъба Озарнинг ўғли Иброҳим бунёд қилган бинодир. Дил эса Улуғ ва Буюк Аллоҳнинг назаргоҳидур)
Ҳа, каъбани зиёрат қилиш учун йиллар кутамиз, миллионлар сарфлаймиз, аммо ёнимиздаги “каъба”ни гоҳида унутиб қўямиз.
Албатта, ҳиссиётга берилиб кетиб фарз бўлган ҳаж амали ва суннат бўлган умра ибодатини енгил санаб қўйишдан Аллоҳ асрасин. Бундай буюк мақомлар ҳаммамизга насиб этсин. Бироқ Аллоҳнинг назаргоҳини ҳам унутмаслик керак. Ана шундай “каъба”ларнинг улуғларидан бири – қариндош зиёрати.
Aллoҳ тaoлo aйтaди: 
"Aлбaттa, Aллoҳ aдoлaтгa, чирoйли aмaллaр қилишгa вa қaвм-қaриндoшгa яxшилик қилишгa буюрур ҳaмдa бузуқлик, ёмoн ишлaр вa зўрaвoнликдaн қaйтaрур. У зoт шoяд ибрaт, эcлaтмa oлaрcизлaр дeб, cизлaргa пaнд-нacиҳaт қилур" (Нaҳл cурacи, 90-oят).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
«Бир киши oилa aъзoлaрини яxши кўргaн тaoмлaрини oлиб тaoмлaнтирca, Aллoҳ ўшa кишигa минг caвoб бeриб, дaрaжacини минг бaрoбaр кўтaрaди. Ўшa кишини жaннaтдa яxши кўргaн нeъмaтлaригa еткaзaди».
Aбу Умoмa разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Бир кишининг oилa aъзoлaригa, қaриндoш-уруғлaригa, қўни-қўшнилaригa кўрcaтaдигaн икрoми – икрoмлaрнинг энг гўзaлидир. Булaргa ниcбaтaн xacиcлик қилмacлик кeрaк», дедилар.
Ва яна ўша зотдан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Уч киши жaннaтгa кирмaйди: дoимий aрoқ ичувчи, қaриндoшчиликни узувчи, ceҳргaрлaрнинг cўзини тўғри дeб aйтгувчи" (Имoм Aҳмaд вa Ибн Aдий ривoяти).
Нaбий (coллaллoҳу aлaйҳи вacaллaм) aйтдилaр:
"Caдaқa ёмoнликнинг етмиштa эшигини тўcaди. Caдaқa тўрт xилдир: биригa ўн бaрaвaр, иккинчиcигa етмиш, учинчиcигa етти юз, тўртинчиcигa етти минг бaрoбaр caвoб бeрилур.
Биринчиcи – кaмбaғaллaргa бeрилгaн caдaқa,
иккинчиcи – қaриндoшлaргa,
учинчиcи – aкa-укa, oпa-cингиллaргa,
тўртинчиcи эca тoлиби илмлaргa бeрилгaн caдaқaдир. Бу гaпни Aллoҳ тaoлoнинг Бaқaрa cурacидaги қуйидaги oят қуввaтлaйди:
"Aллoҳ йўлидa мoллaрини инфoқ-эҳcoн қилaдигaн кишилaрнинг миcoли xудди ҳaр бир бoшoғидa юзтaдaн дoни бўлгaн еттитa бoшoқни ундириб чиқaргaн бир дoнa дoнгa ўxшaйди. Aллoҳ Ўзи xoҳлaгaн бaндaлaригa бир нeчa бaрoбaр қилиб бeрaди. Aллoҳ (фaзли-кaрaми) кeнг, билгувчи зoтдир"(261-oят).
Рacулуллoҳ (coллaллoҳу aлaйҳи вacaллaм) aйтдилaр:
"Уч тoифa кишилaр бoрки, улaр жaннaт aҳлидирлaр.
Биринчиcи, фуқoрoлaригa яxшилик қилaдигaн инcoфли, aдoлaтли, caҳoвaтли cултoн.
Иккинчиcи, қaриндoшлaр вa мўмин муcулмoнлaрнинг бaрчacигa мeҳр-шaфқaтли, рaҳмли кимca.
Учинчиcи, oилaли, ҳaрoм-ҳaришдaн ўзини caқлaгaн, иффaтли, coлиҳ кимca, яъни oилa муҳaббaти уни ҳaрoмгa юришдaн қaйтaргaн" ("Шaрҳи Мacoбиҳ").
Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Бир киши қaриндoш зиёрaтидaн, иккинчиси эса ҳaж зиёрaтидaн қaйтaётгaндa учрaшиб қолишди.
Ҳoл-аҳвол сўрашишди. Ҳаждан келайтган киши бунисига айтди:
— Қaриндoш зиёрaти caвoбини мeнгa бeрасанми, мeн cенгa ҳaж caвoбини бeрaман, — дeди.
Шу пайт қариндошни зиёрат қилиб келаётган инсонга ғойибдан илoҳий oвoз кeлди:
«Зинҳoр қaриндoш зиёрaтининг caвoбини бeра кўрмa. Сен бу зиёрaтинг учун қaбул бўлгaн етмишта ҳaжнинг caвoбини топдинг».
Буни эшитгaн зиёрaтчи қaриндoш зиёрaти caвoбини ҳaж caвoбигa aлмaшмoқдaн вoз кeчди.
Ҳaж қилгaн киши — Кaъбaи Муaззaмaни зиёрaт этди, у эca кўнгил зиёрaтидa бўлди.

Қамариддин Шаробиддинов. Имо Абу Юсуф жомеъ масжиди имом хатиби. Асака тумани
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ


Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  09 Mart 2016, 15:23:15

Афв
   Ривоят қилинишича ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу халифалик даврида уч ўғил бир кишини етаклаб келиб:
-   Бу киши бизнинг отамизни ўлдирди, - дейишди.
   У киши ҳақиқатан ҳам уларнинг оталарини ўлдирганига иқрор бўлди. Лекин уйига бир қанча бойликни беркитиб қўйган, лекин уни ўзидан бошқа ҳеч ким билмаслиги сабабли уч кунга муҳлат сўради. Ўша бойлик кўмилган жойни ўғилларига кўрсатиб қўйишлик учун уйига бориб келишликка уч кун вақт кетар эди.
   Ўрнига гаровга бирор кишини қолдириш керак эди, улар улуғ саҳобий – Абу Зар Ғифорийни танлашди. У зот бунга рози бўлди, ҳолбуки қотилни танимас, илгари кўрмаган эди. Қоидага кўра агар у келмаса унинг ўрнига Абу Зар разияллоҳу анҳу қатл қилиниши керак эди.
   Орадан уч кун ўтди. Уни анча вақт кутишди. Ҳадеганда кўринмас эди. Ниҳоят, кун адо бўлишига оз қолганида кийимлари чанг ва ғубор ғолатда халлослаб етиб келди. Умар разияллоҳу анҳу сўради:
-   Қочиб кетишингга имкон бўла туриб ҳам нега қайтиб келдинг?
-   Одамлар орасида ваъда вафо қилгувчилар қолмабди, деган гап бўлмасин деб қайтиб келдим, - деди у.
   Сўнг абу Зардан сўради:
-   Сен нега ўзинг танимаган инсонга зомин бўлдинг?
-   Мен мурувват аҳли қолмабди, деган гап бўлмасин деб шундай қилдим, - жавоб берди Абу Зар разияллоҳу анҳу.
Шунда даъвогарлар айтишди:
-   Ундай бўлса биз ҳам авф қилдик, токи одамлар орасида қасос олишга имкони бўла туриб афв қилгувчилар қолмабди деган гап бўлмасин.

   Муҳаммадқудратбек Дадабоев. Ҳолмадодхоҳ масжиди имом хатиби. Асака

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  09 Mart 2016, 18:07:26

Икки ҳикоя
   Имрон ибн Ҳусайн ал-Хузоий раздан ривоят қилинади  - Жуҳайна қабиласидан бўлган бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб қолиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига кeлиб:
-   Эй Аллоҳнинг расули, мeнга жазо лозим бўлиб қолди. Уни мeнда қоим қилинг, - дeди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг валийсини чақириб:
-   Унга чиройли муомалада бўл. Агар боласини туғса, мeнинг ҳузуримга у аёлни олиб кeл, - дeдилар.
   Валийси Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганларини қилди. Аёл кeлтирилгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам у хотиннинг кийимларини боғлаб, тошбўрон қилишга буюрдилар, ҳукм ижро этилди. Сўнгра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза намози ўқидилар. Буни кўрган Умар разияллоҳу анҳу:
-   Эй Аллоҳнинг расули, зино қилган аёлга ҳам намоз ўқийсизми? – деб сўради. У зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Бу аёл шу даражада тавба қилдики, агар Мадина аҳлларидан етмиштаси орасида бу тақсим қилинса, уларга мўл-кўл бўларди. Сeн ўз нафсини Аллоҳ азза ва жаллага фидо қилгандан ҳам афзал кишини кўрганмисан? - дeдилар. (Имом Муслим ривояти).

**********************
   Ҳофиз Абу Яъло Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир йигит келиб:
-   Эй Аллоҳнинг Расули! Мен зино қилиб қўйдим, – деди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам юз ўгириб олдилар. У яна тўрт марта ўша сўзини такрорлади. Бешинчи марта айтганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-   Зино қилдингми? – деб сўрадилар.
-   Ҳа, – деди у.
-   Зинонинг нима эканини билурмисан? – сўрадилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
-   Ҳа. Эркак киши ўз аёлига ҳалоллик билан қиладиган ишини мен у аёл билан ҳаромдан қилдим, – деди у.
-   Бу сўзларинг билан нимани ирода қилмоқдасан? – сўрадилар.
-   Мени поклашингизни хоҳламоқдаман.
-   Сендаги ўша нарса ундаги ўша нарсага сурмадонга чўпаги киргани каби ёки қудуққа арқон тушгани каби кирдими?
-   Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули! – деди йигит.
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уни тошбўрон қилишга буюрди. Сўнг тошбўрон қилдилар.
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки кишининг ўзаро шу ҳақда гаплашганини эшитиб қолдилар. Уларнинг бир иккинчисига:
-   Буни қарагина, Аллоҳ таоло унинг гуноҳини беркитиб қўйибди-ю, у бўлса ўзини ит каби тошбўрон қилдирдия?!
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам индамай кетавердилар. Йўлда бир эшакнинг ўлиги турган жойга етганларида:
-   Фалончилар қани? – деб уларни сўрадилар. Сўнг уларга қараб: - Қани, тушинглар! Манави эшакнинг мурдасини енглар! – дедилар.
-   Аллоҳ Сизни мағфират қилсин, эй Аллоҳнинг Расули! Буни еб бўладими? – сўрашди.
-   Ҳозиргина биродарларингизни ҳақорат қилганингиз ундан ҳам оғирроқ эди! Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, у ҳозир жаннатдаги анҳорларда чўмилмоқда! – дедилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.

   Асака туманидаги Мирзошариф масжиди имом хатиби Йўлдошев Сарварбек

Qayd etilgan


okahon.8800  12 Mart 2016, 15:52:40


HALOL LUQMA - DUO IJOBAT BO’LISHLIGI GAROVIDIR.
   Duo - musulmon inson uchun eng yengil va oson ibodatlardan bir ibodatdir. Bu ibodatni bajarishlikda hech qanday  kuchi va mablag'i ketmaydi. “Duo” - arab tilida “chaqirish”,  “so'rash” – ma'nolarini anglatadi. Har bir inson duosini  ijobat bo’lishligini hohlaydi. Lekin duolarning qabul bo’lishligining ham shartlari ba sabablari bor.
   Duolar  ijobat bo’lishligini asosiy sabablaridan biri istemol qilnayotgan luqmani, haloldan topishdir. Luqma halolligi deganda yegulikni o’z holicha toza , halol bo’lishligina emas balki o’sha osha yeguilikni kelishiga sabab bo’ladigan mablag’imizni ham halol yo’l bilan halol kasb orqali topilgan bo’lishidir.
عن أبي هريرة قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم يا أيها الناس إن الله طيب لا يقبل إلا طيبا وإن الله تعالى أمر المؤمنين بما أمر به المرسلين فقال " يا أيها الرسل كلوا من الطيبات " وقال " يا أيها الذين آمنوا كلوا من طيبات ما رزقناكم " [ البقرة : 57 ] ثم ذكر الرجل يطيل السفر أشعث أغبر يمد يديه إلى السماء يا رب يا رب ومطعمه حرام ومشربه حرام وملبسه حرام وغذي بالحرام فأنى يستجاب لذلك
   Abu Hurayra  (ra) dan rivoyat qilinadi: prosululloh n(sav) dedilar: Albatta Olloh taolo pokdir va faqat pokiza narsanigina qabul qiladi. Albatta Olloh taolo payg’ambarlariga buyurgan narsani mo’minlarga buyurdi. “ Ey Payg’ambarlar, halol –pok taomlardan yenglar va solih amallar qilinglar”  “Ey mo’minlar, sizlarga rizq qilib berganimizdan pokizalarini yenglar” (Baqara surasi 172) So’ngra payg’ambarimiz (sav) uzoq safarda yurganidan sochlari to’zg’ib, kir bo’lib ketgan  bir kishini esladilar. U inson qo’lini osmonga ko’tarib; parvardigorim parvardigorim! Deb duo qilmoqda. Biroq uning yegani harom, ichgani harom va harom bilan oziqlanadi. Shunday ekan qanday uning duosi ijobat bo’lsin.
   Darhaqiyqat halollik duo ijobat bolishligining asosiy sababidir. Sahobai kiromlardan  Sa'd ibn Abu Vaqqos raziyallohu anhu Payg'ambarimiz sollollohu alayhi va sallamga:
 يا رسول الله أدع الله أن يجعلني مستجاب الدعوة فقال : يا سعد أطب مطعمك تكن مستجاب الدعوة والذي نفس محمد بيده إن الرجل ليقذف اللقمة الحرام في جوفه فما يتقبل منه أربعين يوما وأيما عبد نبت لحمه من السحت والربا فالنار أولى به

   “Ey Allohning Rasuli, duo qiling, Alloh meni duosi qabul bo'ladiganlardan qilsin”, dedi. Payg'ambar sallallohu alayhi va sallam:
   “Ey Sa'd, taomingni halol qil, duosi qabul bo'ladigan bo'lasan. Muhammadning joni tasarrufida bo'lgan Zotga qasamki, bir odam harom luqmani qorniga tashlasa, Alloh uning duosini qirq kungacha qabul qilmaydi. Qaysi bandaning go'shti haromdan va ribodan o'ssa, unga do'zax munosibdir”, dedilar.
   Aytadilarki Payg’ambarimiz (sav) Sa’d ibn Abu Vavvosning duosi ijobat bo’lsin deya- duo qillganlar.
   Rivoyat qilibdilarki, Sa'd ibn Abu Vaqqos raziyallohu anhu Ali, Talha va Zubayr raziyallohu anhumlarni so'kayotgan kishini ko'rib qolib uni bu ishdan qaytardi. U qaytmadi. Sa'd raziyallohu anhu:
- Unday bo'lsa men seni duoyibad qilurman! – dedi.
   U kishi bu so'zlarni pisand qilmadi. Sa'd raziyallohu anhu tahorat oldi va ikki  raka'at namoz o'qib duo qildi:
   “ Ey Alloh! Agar shu odamning Sen tomondan yaxshilik iroda qilingan odamni so'kkanini bilgan bo'lsang, ularni so'kkani Sening g'azabingni qo'zitgan bo'lsa, bir belgi ber va uni ibrat qil!”
   Oradan hech qancha fursat o'tmasdan hovlilarning biridan bir tuya qochib chiqdi. Uni hech kim to'sa olmadi. Odamlarning orasini yorib o'tib, haligi kimsani topdi va uni oyoqlarining ostiga olib tepkilay boshladi. To u o'lgunicha tepkiladi.
   Hatto Sa'd ibn Abu Vaqqos raziyallohu anhu ning dushmanlari ham bu zotning duosidan qo’rqishgan va “ Ey Sa’d bizni haqimizda Ollohdan qo’rqing bizni duoibat qilmang, siz duo qilsangiz darhol bizga duoyingiz ijobati bilinadi” deya aytishgan ekan.   
   Olloh taolo barchalarimizni halol rizq ila rizqlantirsin barchalarimizni dousi ijabat bo’ladigan insonlardan qilsin.

                                                             Muhammadiyhon Hojiyev “Mirzaxoliqota” jome masjidi imom xatibi.

Qayd etilgan


Hazrati_Bilol  15 Iyun 2016, 08:59:06

Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда шундай мархамат қилади:

Эй Одам фарзанди! Қўлингни кўкрагинг устига қўй. Ниманики ўзинг учун яхши кўрсанг, ўзингдан бошқаси учун ҳам яхши кўр.
Эй Одам фарзанди! Танинг заиф, тилинг енгил, қолбинг эса золимдир.
Эй Одам фарзанди! Охирги чегара ўлим, ўлим келишидан олдин амал қилиб қол.
Эй Одам фарзанди! То ризқини ҳам яратмагунча, бирорта аъзонгни яратмадим.
Эй Одам фарзанди! Агар сени сақов қилиб яратганимда ил учун, кўр қилиб яратганимда ўз
учун, кар қилиб яратганимда қулоқ учун ҳасрат чеккан бўлардинг.Бас, берган неъматимнинг қадрига ет, Менга шукр қил, куфр келтирма, чунки Менга қайтажаксан.
Эй Одам фарзанди! Сенга тақсимлаб
қўйган нарсам талабида ўзингни қийнама. Сенга тақсимлаган хар бир нарсам то тугагунича, ўзи сени талаб қилиб боради.
Эй Одам фарзанди! Мени ўртага қўйиб ёлғон қасам ичма. Ким Менинг номим билан ёлғон қасам ичса, дўзахга киритаман.
Эй Одам фарзанди! Берган ризқимни еганингдан сўнг тоатимга кириш.
Эй Одам фарзанди! Мендан эртанинг ризқини сўрама, чунки мен ҳам сендан эртага иладиган амалингни (бугун) талаб қилаётганим йўқ-ку!
Эй Одам фарзанди! Мен сенинг озгина амалингга розиман. Сен эса берган кўп ризқимга ҳам рози эмассан.
Эй Одам фарзанди! Агар дунёни бандаларимдан бирортасига қолдирганимда албатта уни пайғамбарларимга қолдирган бўлардим, улар (шу дунё орқали) бандаларимни тоатимга ва буйруқларимни бажаришга чақирган бўлардилар.
Эй Одам фарзанди! Ўлим сенга тушишидан олдин ўзинг учун амал қил. Хато(лар) сени алдаб
қўймасин. Чунки (хали) хатолар изидан юриш бор. Ҳаёт ва узун орзу-ҳаваслар сени
товбадан чалғитмасин. Негаи, товбани кечиктирганинг учун пушаймон фойда
бермайдиган кунда пушаймонлар ичра қоласан.
Эй Одам фарзанди! Сенга ризқ этиб берган молдан Менинг хаққимни чиқармасанг ва камбағалларни у молдаги ҳақларини олишдан тўссанг, устингга шундай бир золим ҳукмрон қилинадики, у сендан молнии тортиб олади, Мен ҳам мол туфайли келадиган савобдан сени махрум қиламан.
Эй одам фарзанди! Агар дунё сен тамон юз тутса ўлимни эсла агар гунохни қасд қилсанг тавбани эсла. Мол дунё қўлга киритсанг хисоб китобни эсла. Таъомга ўтирсанг очларни эсла. Нафсинг зайифни жазолашга ундаса Аллохнинг сенинг устингдаги қудратини эсла. Агар Аллох хохласа қудратини устингда хукумрон қилиб қўяди. Агар устингга бир бало тушса “Ла хавла вала қуввата илла биллахил алиййил азийм”ни айтиш билан ёрдам сўра. Агар касал бўлсанг нафсингни садақа билан муолажа қил. Агар сенга бирон мусибат етса “Инна лиллахи ва инна илайхи рожиъун”, “Албатта биз Аллохнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз” (бақара 156).     

Qayd etilgan


okahon.8800  15 Iyun 2016, 13:03:36

OMONATDORLIK MO'MINGA XOS FAZILATDIR.
Omonatdorlik maqtovga sazovor sifatlardan bo’lib, u bilan sifatlangan inson qayerda bo’lmasin aziz-u mukaram bo’lib yashaydi. Shuningdek bu omonatdorlik sifati otgan barcha payg’ambarlar xususan payg’ambarimiz Muhammad mustafo sollollhu alayhi va sallamning sifatlaridandir. Malumki  risolat kelishlikdan oldin ham payg’ambarimizni arablar “Muhammadul amin” omonatdor, ishonchli Muhammad deya chaqirishgan. U zoti sharif hayoti davomida hech qachon omonatga hiyonat qilmaganlar. Hatto Makkani tashlab chiqib ketayotgan bo’lsalar ham Makkaliklarni omonatlarini berib qo’yishlik uchun o’rinlariga jiyanlari Aliy roziyolloho anhuni qoldirganliklari tarixdan ma’lum.
Omonatdorlik ado qilishlik mushkul bo’lgan ishlardandir. Shuning uchun Alloh taolo Quroni Karimda: “Albatta, Biz bu omonatni osmonlarga,y erga va tog'larga taklif qildik. Bas, ular uni ko'tarishdan bosh tortdilar va undan qo'rqdilar. Uni inson ko'tardi. Darhaqiqat, u o'ta zolim va o'ta johildir”. (Ahzob, 72).
Ushbu oyati karimada Alloh taoloning omonatidan murod ibodatlar bo'lib, Alloh taoloning eng ulkan maxluqotlari – osmonlar, ulkan Er va ulug'vor tog'larga taklif etilganda, ular bu omonatni ado qilishlikdan qo’rqishib  zimmalariga olishmadi. Vaholanki, ular Alloh amriga qarshi borishmaydi, o'zlariga yuklangan narsadan bo'yin tovlashmaydi. Inson esa o'zining zaifligiga qaramasdan uni o'z zimmasiga oldi. endi ado etmog’i  kerak.
“Omonat» so'zi «amana» felidan olingan bo’lib “ishonib topshirilgan narsa”  ma’nosini anglatadi. Ishonib topshirilgan narsa-buyum, vazifa, gap, aytilgan sir va shunga o’xshagan, ishonib topshirilgan  barcha narsalar  omonatdir.
Omonatdorlik  Alloh taolodan qorqishlik va dindorlik alomatidir. Alloh taolo Quroni karimda shunday marhamat qiladi: “Agar bir-biringizga omonat qo'ysangiz, omonat qo'yilgan kishi omonatni qaytarsin va Rabbi bo'lmish Allohdan qo'rqsin!..” (Baqara, 283);
Birov sizga “Falonchiga salom aytib qo'ying” desa, bu ham omonatdir. Sizga aytilgan sirni saqlash, uni fosh qilmaslik ham omonatdir. Zero, bu do'st va tanishlar haqini saqlash hisoblanadi. Xiyonat qilish gunohi og'ir sanaladi.
Ali ibn Abu Tolib (roziyallohu anhu)dan rivoyat qilinadi: Payg'ambar (sollallohu alayhi va sallam) bilan birga o'tirgan edik. Shu payt Oliya qabilasidan bir kishi kelib: “Yo Rasululloh, menga bu dindagi eng oson va eng qiyin narsani aytgin”, dedi. U zot: “Bu dindagi eng oson narsa “La ilaha illalloh” kalimasini aytish, eng qiyin narsa esa, omonatdorlikdir. Kimning omonatdorligi bo'lmasa, uning dini yo'qdir. O'qigan namoziga, tutgan ro'zasiga va bergan zakotiga ham savob olmaydi”,deb javob berdilar.
Abu Dovud (r.a) keltirgan rivoyatlarda Rasululloh (s.a.v) "Senga omonat bergan kishining omonatini ado et, senga xiyonat qilganga xiyonat qilma", "Kishi boshqa kishiga bir gapni aytsa, so'ng u yoq-bu yoqqa qarab qo'ysa, u (gap) omonatdir", deb nasihat qilganlar.

Hikoya
Bir kuni Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu bir do'sti bilan safarga chiqdi. Ular charchab, bir tog'ning yonida dam olgani o'tirdilar. Shu payt oldilaridan bir cho'pon  podasini haydabo'tib qoldi. Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu anhu uni chaqirib:
– Bu suruvning cho'poni senmi? – deb so'radi.
– Ha.
– Qo'ylaringdan birini menga sotgin.
– Bu qo'ylar mening mulkim emas. Men  xo'jayinimning qo'ylarini boqib yuribman.
Abdulloh roziyallohu anhu uning qanchalik amonatdor ekanini sinamoqchi bo'lib:
– Sen bizlarga bir qo'yni sotib, xo'jayininga  bo'ri eb ketdi, deb aytsang bo'lmaydimi? – dedi.
Cho'ponuning bu so'zidan qattiq ranjib:
– Qiziq odam ekansiz-u! To'g'ri, xo'jayinim meni  ko'rmaydi, uni aldashim mumkin. Lekin, meni  doimo ko'rib turuvchi Alloh taolo qiyomat kunida  qo'y haqida mendan so'rasa, nima deb aytaman,  qanday javob beraman?! –dedi.
Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhu cho'ponning gapidan ajablanib, Allohning qo'rquvidan yig'lab  yubordi. So'ng bu cho'ponning xo'jayiniga uchrab,  undan cho'ponni va qo'ylarni sotib olidi-da, cho'ponni ozod qilib, qo'ylarni unga hadya qilib berdi.
“Mirza Xoliq ota” jome masjidi imomi: Muhammadiyhon Hojiyev

Qayd etilgan


Hazrati_Bilol  22 Iyun 2016, 09:48:22

Барча йўллар тезликни белгилаб турувчи мосламалар (радар) билан назорат қилинади. Фақат Аллоҳ томон бўлган йўл ундай эмас. Балки унда “Тезликни оширинглар!” деб ёзиб қўйилган.
“Роббингиздан бўладиган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча келадиган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг!”

                                        Оли Имрон сураси, 133-оят.

Qayd etilgan


Lu`lu`  05 Iyul 2016, 00:12:44

Барча йўллар тезликни белгилаб турувчи мосламалар (радар) билан назорат қилинади. Фақат Аллоҳ томон бўлган йўл ундай эмас. Балки унда “Тезликни оширинглар!” деб ёзиб қўйилган.
“Роббингиздан бўладиган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча келадиган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг!”

                                        Оли Имрон сураси, 133-оят.



Хидоятида коимларга "тезликни оширинг" дейилган.

Qayd etilgan