Maʻrifiy maqolalar  ( 123316 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 ... 26 B


Lu`lu`  05 Iyul 2016, 00:16:13

Нафакат одамни одамда, балки одамни жамики махлукотдаги хаккига адолатли ендашуви шарт килинган

Qayd etilgan


Hazrati_Bilol  12 Iyul 2016, 19:22:16

Абу Хурайрадан (Розияллоху анху):
“Расулуллох соллаллоху алайҳи васаллам” Аъло ибн Хадрамийни Бахрайнга юборганида мен хам бирга эдим. Ундан бир – биридан ажойиб ходисалар кўрдим. Денгиз қирғоғига борганимизда, менга:
“Бисмиллаҳ” айтинг ва ўзингизни денгизга ташланг, - деди.
Қасам ичаман, денгизнинг нариги қирғоғига ўтдик, аммо оёқ кийимларимизнинг ости хам хўл бўлмади.
Қайтаётиб бир чўлда юраётганимизда дўстларимиз сувсизликдан қийналишди. Сўнг туриб, икки ракат намоз ўқиди. Қўлларини хавога кўтариб дуо қила бошлади. Хали дуоси тугамасидан қалқондай булут кўринди ва туйнукларининг оғзини очди. Шунчалар кўп ёмғир ёғдики, тўйиб – тўйиб ичдик, хайвонларимизни хам суғордик.
Аъло ибн Хадрамий вафот этганида уни кўмдик. Бир муддат сўнг йирқич хайвонлар кавлаб ебқўйишмасин деб, қазиганимизда уни қабрида топа олмадик.

Qayd etilgan


okahon.8800  12 Iyul 2016, 19:34:42


ИЛМ - ИККИ ДУНЁ САОДАТИДУР.
Мустақилликга эришганимиздан сўнг, юртимизда ҳар бир соҳада бўлгани каби та’лим, тарбия ишларида ҳам жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Олийгоҳлар, минглаб ўрта маxсус билим юртлари, мактаб ва мадрасаларнинг барпо этилиши, ҳамда уларни ёшларимизни та’лим тарбияси учун қилаётган xизматларидан бу нарсани аниқ кўришимиз мумкин.

Муқаддас динимизда ҳам ҳар бир мўмин мусулмоннинг илм олиши фарз этиб белгиланган. Ҳадисларда ҳар бир мусулмон эркак ва аёлга илм олиши мажбурий экани баён қилнган.
Бугунги кунда ёшларимизни ҳар бир соҳада илмли ва касб-ҳунарли бўлишлари муҳим вазифалардандир. Ҳар бир даврнинг ўрганилиши лозим бўлган илму ҳунарлари бор, уларни пуxта билиш шу даврда яшаб турган ёшларнинг бурчидир. Улуғларимиздан Ҳазрати Али (р.а.) таълим берганларки:
" عَلِّمُوا اَوْلاَدَكُمْ فَاِنَّهُمْ مخلوقُونَ لِزَماَنِ غَيْرِ زَمَانِكُمْ "
яъни: “Болаларингизга ўзлари яшаётган давр илмларини ўргатинглар, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келганлар”, - деганлар.
Тариҳга назар солсак, ўтмишда яшаб ўтган буюк аждодларимиз бу гапга ниҳоят даражада катта этибор қаратишган. Мисол учун: Алишер Навоий xазратлари олти ёшида шеър ёза бошлаган, ҳатто шерият мулкининг султони мақомига етган.
Имом Буxорий xазратлари тўққиз ёшида Қуръони каримни тўла ёд олган, шубинг баробарида Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадисларни энг саҳиҳларини мусулмон умматига етиб келишлигида мисли кўрилмаган xизматларни қилиб ўтган.
Булар жумасидан Ибн Сино xазратлари ўн уч ёшида мантиқ, фиқҳ ва калом илмини ўрганган, ўн олти ёшида машҳур табиб бўлиб танилган ва ўз даврида подишоҳларни ва овом xалқни даволаб уларни назарини топган. Бугунлик кунда медидсина илмини ривожига катта ҳисса қўшган зот ҳисобланади.
Мирзо Улуғбек xазратлари ўз даврида ҳозирги кунгача бутун дунё оҳлини лол қолдирадиган “Улуғбек расадxонасини” қурдирган, ана ўша жойда катта илм даргоҳини гуллашига ҳисса қўшган ва юлдузлар xаритасини ўта даражада аниқлик ила чизиб қолдирган зот ҳисобланади.
Ушбу бобокалонларимизни бутун дунёга танитган нарса - албатта бу илмдир. Буларнинг илми, қолдирган илмий меросларини ҳозирги кунгача дунё бўйлаб инсонлар ўқиб органмоқдалар.
Биз ҳам фарзандларимиз, аржумандларимизни илмга муҳаббатли, замонасининг тенгсиз, беназр инсонлари этиб тарбиялашимиз керак, чунки фарзандларимизни томирида аждодларимизни алмга ё’грилган мусаффо қони оқмақда.
Ўтмишда яшаб ўтган улуғ зотлардан, Абдуллоҳ ибн Аббос (р.з.) шундай деганлар: “Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол-дунё ва подшоҳликдан бирини танлашни буюрганда, у зот илмни танладилар. Натижада, илм туфайли мол-дунё ва подшоҳликка ҳам эришдилар”.
Ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳ) айтадилар: “Илм мол-дунёдан кўра яxшироқдир. Чунки, илминг сени асрайди, мол-дунёни эса сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна зиёда бўлаверади”. Зеро, илм талаб қилиш ва унинг йўлида чекилган заҳмат туфайли жузъий саҳв ва xатоларнинг кечирилиши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: “Ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, - деган ҳадисларида ўз ифодасини топгандир.
Шунинг учун барча ота – оналар, бугунлик кунда давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда фарзандларини ҳар соҳада илмли, билимли касб xунарли бўлиб улғайиши учун янада талабчан бўлиши керак.
“Муҳаммадсолиҳожи” жоме масжиди ноиби имоми Жамолиддинқори Парпийев.

Qayd etilgan


okahon.8800  13 Iyul 2016, 05:47:53


ИСЛОМ - ИЛМ МАРИФАТ ДИНИДИР.
Ислом дини илм марифат дини ҳисобланади. У илм ҳоx дунёвий ҳоx уxровий бўлсин албатта бу инсонларни саодатига ҳизмат қилади. Ислом динида ижтимоий фанлар аҳамиятига бир назар ташлайлик. Бунинг учун қуронга мурожаат қиламиз.
Қурони карим талимотидан малумки, Аллоҳ таоло инсонни ятатиб унга ақл бериб. Барча мавжудотни афзали этди. Аллоҳ таоло матрҳамат қилади:
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آَدَم
Яни: “Албатта биз одам боласини азиз ва мукаррам қилиб яратдик”. ( Исро сураси 70 оят).
Пайғамбаримиз ҳадисларида инсонни фазилати борасида кўплаб фикрлар айтилган. Шариатимизни ҳам мақсади инсонни икки дунё саодатига етказишликдир. Бундай саодатга етишишлик албатта илм билан бўлади.
Кимда ким Пайғамбаримиз (сав) нинг ҳаётларини суннатларини, Аллоҳни каломи Қуронни ўрганиб, тадқиқот қилса, ислом дини илм дини эканлигини англаб етади.
Бугунлик кунда замонамаизнинг кўпгина руҳшунослари тан оладиларки Пайғамбаримиз (сав) инсон руҳиятини ало даражада билганлар. У зот ким билан муомала қиилган бўлсалар, у инсоннинг дунёқарашига мос равишда муносабатда бўлганлар.Инглиз ёзувчиси Бернард Шоу “бизнинг замонамиз Муҳаммад (сав) га ўxшаган зотга жуда ҳам муҳтож. Ул зот ўзлари олдида турган муаммоларни бир паёла чой ичгудек лаҳзада ҳал этар эдилар” – деб бежизга айтмаган. Бу ёзувчи Аллоҳ таолонинг доно Пайғамбари Муҳаммад (сав) жамиатдаги турли ижтимоий масалаларни қандай ижобий ҳал этишни, у зотни давлат ва умматни идора этишдаги қобилиятларини яxши билар эди.
Шундай қилиб, Ислом тараққиётида ижтимоий фанлар манбааси Қурони карим ва суннати набавийя ҳисобланади. Келинг, Ўрта осииёда ижтимоий фанлар тариҳи ва унинг шакилланишида минтақамиз вакилларини иштироки билан қисқача танишиб олайлик.
Қадимдан Мовароуннаҳр диёридан жуда кўп олим ва алломалар етишиб чиқган. Бир вақтнинг ўзида бу ўлкаларда ижтимоий фанлар тарқала бошлаган. Буxоро, Самарқанд, Xоразм, Марв, Насаф, Термиз каби шаҳарлар илм фан марлказларига айланганлигини Ҳаттоки, жуда кўп ғарб тариxчиларининг ўзлари ҳам Оврўпа илм-фанни, адабиётни асосан мусулмон олимлардан ўрганганини тан олиб ёзишади ва ўша пайтнинг даҳо уламоларига миннатдорчилик изҳор этишади.
Ислом олимларининг Аллоҳ берган иқтидори, илмфан соҳасидаги кашфиётлари ҳақиқатан ҳам дунё ҳавас қилгулик, ҳайратда қолгулик даражада эди.
Мовароуннаҳр диёридан чиққан Мусо Муҳаммад ал-Xоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби олимларнинг номлари Ислом ҳазорасидан ташқарига чиқиб, Оврўпа илм-фанида ҳам ўчмас из қолдирди.
Масалан, Ал- Xоразмий алгебра фанига асос солди, “алгебра” истилоҳи унинг “Ал-китоб ал-муxтасар фи ҳисоб АЛ-ЖАБР ал-муқобала” рисоласидан олинган. Олимнинг номи эса “алгоритм” шаклида фанда абадий ўрнашиб қолди. Унинг “Зиж”и Оврўпада ҳам, Шарқда ҳам фалакшунослик (астрономия) ривожланишига катта туртки бўлди. Алломанинг арифметикага оид рисоласи XИИ асрдаёқ Испанияда Севилиялик Иоанн томонидан қайта ишланиб, шу асосда дарслик ёзилган.
Алгебрага доир яна бир рисоласи ҳам 1145 йили Севилияда Роберт Честер томонидан лотинчага таржима қилинган. ғарб олими Ж. Сартон ўзбек олимини “ўз даврининг энг буюк математиги ва агар барча шарт-шароитлар назарга олинса, даврларнинг ҳам энг буюкларидан бири”, деб атаган.
Аҳмад ал-Фарғонийнинг асосий фалакшунослик асари “Самовий ҳаракатлар ва умумий илми нужум китоби” XII  асрда бошқа Оврўпа тилларига таржима қилиниб, “Алфраганус” деган лотинча ном билан ғарб университетларида бир неча аср мобайнида астрономиядан асосий дарслик сифатида ўқитилган.
Яна бир олим Абу Наср Форобий Ғарбда “Шарқ Арастуси” номи билан машҳур бўлган ва уни Арасту (Аристотел)дан кейинги “Иккинчи муаллим” деб аташган.
Xозирда Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби митафаккир олимларнинг асарлари нашр бутун дунё бўйлаб ўрганилмоқда. Бизлар манашундай буюк олим ва алломаларни ватандоши бўлганимиздан фаxрланишлигимиз ҳамда буларни илмий меросларини ўқиб ўрганмоқлигимиз лозим.

Муҳаммадийҳон Ҳожийев

Qayd etilgan


okahon.8800  18 Avgust 2016, 18:47:39

XIYONAT QILMAGAN O’G’RI.
Ahli ilm ustozlardan biri so'zlab bergan edi.Avvalgi davrlarda to’qimachilik rivojlanmagan bo’lganligi sababli kiyim kechak anchayin qimmat bo’lib hatto qabrlarni kavlab qabr egasini kafanini o’girlashlik holatlari uchragan. Bunday ishni  “nabbosh” yani qabr  o’grisi deb nomlashgan. Shuningdek hammomga kirgan insonlarni kiyimini o’girlab sotishlik ham kuzatilgan.
Shunday davrdabir inson umumiy hammomga yuvinishlik uchun kirgan. Qarasa bir inson hammom eshigi oldida turgan ekan. Shunda nimaqilishini bilmay hayron bo’lib, ustidagi qimmatbaxo kiyimlarni barchasini u insonga berib “shu sizning qo’lingizda omonat bo’lib tursin men tezda tuvinib chiqaman” -  deya kiyimlarini unga beribdi.
Bir qancha vaqt o’tgandan so’ng yuvinib chiqib qarasa, kimlarni ushlab turgan inson darg’azab holatda turgan ekan.
 Shunda kiyim egasi undan nima uchun bunchalik darg’azab holatdasiz? - deb so’rasa, kiyimlarni ushlab turgan inson agar shu kiyimlarni menga “sizga omonat”  demaganingda bu kiyimlarni o’g’irlab ketgan bo’lar edim deb javob bergan ekan.
Aslida u inson birovlarni kiyimini o’g’irlash bilan kun kechiradigan o’g’ri ekan. Shunday bo’lsada, hatto o’grlik bilan shugullanib yurgan inson ham omonatga xiyonat qilishdan qo’rqqanligi, omonatni naqadar ahamiyatlik narsa ekaniga dalolat qiladi.
   
   “Mirza Xoliq ota” jome masjidi imomi Muhammadiyxon Xojiyev.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  15 Sentyabr 2016, 12:15:01

Тавҳид калимаси
Исломнинг аввали “Ли илаҳа иллаллоҳ” (Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқдур) дур. Барча самовий динларнинг асл ғояси ҳам шудир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Зикрларнинг афзали “Ла илоҳа иллаллоҳдур” деганлар. Бу муборак калиманинг савоб ва фазилатларини ёзиб адо қила олмаймиз. Бу тўғрида кўплаб асарлар ёзилган. Жумладани Абу Ҳомид Ғаззолий “Эй, фарзанд” китобидан ёзишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Кимки “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ” деса, тавҳид калимаси:
“Эй пок парвардигор! Мени айтган қулингни кечирмагунингча, мен тинчланмайман!” дейди. Аллоҳ таоло:
“Иззатим ва Улуғлигим, Жамолим ва Камолим ҳаққи Мени зикр этган бандамни кечирдим” дейди.
Тавҳид калимасини айтган кимсани маҳшаргоҳда бир гуруҳ фаришталар зиёрат қилгайлар ва маҳшар даҳшатларидан қўриқлагайлар.
Аллоҳ Мусога алайҳис саломга:
“ Эй Мусо! Маҳшаргоҳда  фаришталар сени зиёрат қилишларини истасанг, тавҳид калимасини кўп зикр эт” деган.
Мусо алайҳис салом сўради:
“Эй Аллоҳ! “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб зикр қилгувчи бандангга қандай ҳақ ато этурсан?” Аллоҳ таоло айтди:
“Эй, Мусо! Ўша бандамдан рози бўлиб, жаннати Аълода Жамолим билан шарафлантираман”
Пайғамбаримиз айтдилар:
“Ким сидқидилдан, ишонч билан бир марта тавҳид калимасини зикр қилса, Аллоҳ у кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрг минг гуноҳини кечиради”. Саҳобалар сўрадилар:
“Эй, Аллоҳнинг расули! У кишининг тўрт минг гуноҳи бўлмаса-чи?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Оила аъзолари, қариндош-уруғлари, қўни-қўшниларининг гуноҳларини ҳам кечиради”.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Маҳшаргоҳга бутун ҳаёти гуноҳлар билан ўтган кишини келтирадилар. Унинг амал китоибида бир мартагина тавҳид калимасини айтгани кўринади. Барча гуноҳлари тарозининг бир палласига, тавҳид калимасининг савоби бир палласига қўйилади. Тавҳид калимасининг савоби оғир келгани учун жаҳаннамдан чиқарилади”.
Банда “Ла илоҳа иллаллоҳ”  деб зикр қилиши билан оғзидан бир яшил қуш учиб чиқади. Қуш кўтарилиб тўғри аршнинг остига қарор топади. Умри давомида уни айтган кишига Аллоҳдан мағфират сўрайди. Маҳшаргоҳда эса ўша кишининг қўлидан тутиб, тўғри жаннатга элтади”.

Асака туманидаги Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби Иминов Муҳаммадсобир

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  21 Sentyabr 2016, 10:56:59

بسم الله الرحمن الرحيم* الحمد لله رب العالمين* الصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله و أصحابه أجمعين* لا حول و لا قوة إلا بالله*
Фатво бериш масъулияти
Маълумки, шариат ишларида фатво бериш учун шунга лаёқатли, масъулиятли ва фатво бера олиш шартлари ўзида мужассам бўлган олим бўлишлик шарт. Акс ҳолда фатво беришга бировнинг ҳақ ва ҳуқуқи йўқ. Бир қанча тафсир ўқишлик, бир неча ҳадис ёдлаб олишлик, фиқҳдан хабардор бўлишлик ва араб тилини ўзлаштириб олишлик кишига фатво бериш ҳуқуқини бермайди. Ҳатто фатво беришга лаёқатли инсонлар ҳам зарурат юзасидангина фатво чиқарадилар.
Бироқ айрим кимсалар борки, ўзлари жоҳил ҳолатда фатво чиқаргайлар, бу билан билмасларки, ўзларини дўзах азобига гирифтор қилурлар. Бу тўғрида абу Лайс Самарқандийнинг “Бўстонул орифин” китобида алоҳида боб бор. Унда ушбу ҳадиси шариф келтирилган: “Сизларнинг дўзахга журъатлиларингиз фатвога журатлиларингиздир".
Ибн Сийрин Ҳузайфа ибн Ямондан ривоят қилиб: "Уч тоифа киши одамларга фатво беради - Қуроннинг насх бўлган оятларини биладиган киши, чорасиз қолган амир, ёки фатво сўралган аҳмоқ", дер эди. Ундан бирон нарса ҳақида сўрасалар: "Мен аввалги иккаласи ҳам эмасман, учинчи бўлишни ҳам ёмон кўраман", деб қўяр эдилар.
Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳи айтар эди: "Бирор киши, биз қаердан гапирганимизни билмаса, бизнинг сўзимиз билан фатво бермоғи дуруст бўлмайди".
Ўтган солиҳ зотлар фатво беришдан сақланганлар. Айтадиларки, Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо масжидда турар эди. Ундан сўралган саволларнинг кўпроғига берган жавоби “билмайман” дегани бўлур эди. Одам алайҳис саломдан Ҳавво онамиз шариат ҳукмидан савол берса “билмайман” дер эдилар, кейин Жабройи алайҳис саломда сўрар эди. Жаброил алайҳис салом ҳам “билмайман” дер ва Аллоҳ таолодан сўрар эди. (“Нафъул муфтиййи вас соили”)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам сўрасалар ўзларича жавоб бермаганлар, балки жавоб тариқасида оятлар нозил бўлган.
Салмон Форсийдан одамлар фатво сўра шганида: "Бу сизларга яхши, менга ёмон", деганлар.
Абдураҳмон ибн Абу Лайло айтади: "Расулуллоҳнинг саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳобидан бир юз йигирматасини кўрдим. Уларнинг муҳаддиси ҳам, муфтийи ҳам ўзидан кўра, бошқа биродари ҳадис айтиб, фатво беришини хоҳлар эди".

Асака туманидаги Марқаюз жомеъ масжиди имом хатиби Ҳусанов Эркинжон
Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди ходими

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  14 Fevral 2017, 09:33:54

ИЛМ ИСТАШ
Илм ўрганиш ҳақида ҳар қанча кўп айтсак камлик қилади. Айтиш мумкинки, илм талабида бўлишлик ҳар кунлик шиоримиз бўлса арзийди. Илм нафақат ўрганувчининг ўзига, балки бутун жамият учун, ҳам бу дунёда, ҳам охиратда фойда келтиради. Инсонларнинг турмуш маданияти ва савияси юксалади. Ахлоқ ва одоб кенг қулоч ёяди. Ҳолбуки ахлоқсизлик бутун башариятни маънавий жарликка олиб келур.
Биз буюк алломалар авлодимиз. Уларга муносиб фарзанд бўлишлик ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздур.
Ота-боболаримиздан мерос қолган исломий таълимотларимизда илм исташга тарғиб қилинади.  У илм дунёвий бўлсин, ухровий бўлсин, уни талаб қилиш ибодат саналади.
Макҳул Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Илм талаб қилиш ҳар бир муслим ва муслимага фарз", дeганлар.

عن أبي الدرداء. قال فإني سمعت رسول الله صلى الله عليه و سلم يقول ( من سلك طريقا يلتمس فيه علما سهل الله له به طريقا إلى الجنة . وإن الملائكة لتضع أجنحتها رضا لطالب العلم . وإن طالب العلم يستغفر له من في السماء والأرض . حتى الحيتان في الماء . وإن فضل العالم على العابد كفضل القمر على سائر الكواكب . أن العلماء ورثة الأنبياء لم يورثوا دينارا ولا درهما . إنما ورثوا العلم . فمن أخذه أخذ بحظ وافر ) (سنن إبن ماجة)
   Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким илм излаб йўлга чиқса Аллоҳ унинг учун жаннатга йўлни енгил қилиб қўюр. Шубҳасизки, фаришталар илм истагувчига розилик билан қанотларини ёзурлар. Шубҳасизки, илм истагувчига ҳатто сувдаги балиққача, осмон ва ердаги зотлар истиғфор айтур. Шубҳасизки, олимнинг обиддан афзаллиги ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидур. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидурлар.  Улар динор ҳам, дирҳам мерос қилмаганлар. Улар илм мерос қилганлар. Ким ундан олса, улкан насиба олибди” дедилар. (Ибн Можа ривояти)
عن أبي ذر قال  : - قال لي رسول الله صلى الله عليه و سلم ( يا أبا ذر لأن تغدو فتعلم آية من كتاب الله خير لك من أن تصلي مائة ركعة . ولأن تغدو فتعلم بابا من العلم عمل به أو لم يعمل خير من أن تصلي ألف ركعة ) (سنن إبن ماجة)
Абу Зар разияллоҳу анҳу айтади “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга:
«Эй Абу Зар! Эрталаб туриб, Аллоҳнинг китобидан бир оят ўргансанг сeн учун юз ракаъат намоз ўқишингдан яхшидир. Ва яна эрталаб туриб илмдан бир боб ўргансанг, у билан амал қилинадими ёки амал қилинмайдими, минг ракаъат намоз ўқишингдан яхшидир" дедилар. (Бу ўринда нафл намоз маъносида) (Ибн Можа ривояти)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Ким олим олдида икки соат ўтирса ё у билан икки луқма овқат еса ёки ундан иккита калима эшитса ёҳуд у билан бирга икки қадам юрса, Аллоҳ унга икки жаннат ато қилади. Ҳар бир жаннат дунёнинг ўхшашидан икки баробардур". (“Дурратун носиҳин)
Ва яна айтганлар:
"Илмни, агар Чинда бўлса ҳам талаб қилинглар".
Али разияллоҳу анҳу айтади: “Ким илм исатагида бўлса жаннат унинг истагида бўлур”.
Яҳё ибн Муъоз раҳматуллоҳи алайҳи айтади: “Илм - амалнинг далили. Фаҳм - илмнинг макони”
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Билгилки, ҳар бир муслим ва муслимага дин ишларида муҳтож бўладиган таҳорат, намоз ва шариатнинг бошқа ҳукмлари ҳамда ҳаётий ишларида зарур бўлган нарсаларни биладиган миқдорда илм ўрганиш фарздир.
Хуллас, киши ўзи муҳтож бўладиган нарсаларнинг илмини таҳсил қилиши фарз. Чунки Аллоҳ таоло:
"Агар билмайдиган бўлсанглар, аҳли илмлардан сўранглар" (Наҳл, 43), дeйди.

   Бахтиёржон Хайитбоев. Мулла Абдулазиз жомеъ масжиди имом хатиби
   Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  15 Fevral 2017, 09:39:06

Ўртаҳоллик
   Аллоҳ таоло охирги замон умматларига Ўзи рози бўлган Ислом дини ҳар томонлама мукаммаллиги Моида сурасида баён этилган:
الْيَوْمَ أَكْمَلْتُ لَكُمْ دِينَكُمْ وَأَتْمَمْتُ عَلَيْكُمْ نِعْمَتِي وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِيناً
   “Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим”.
   Бу дин ва унинг аҳкомлари шунчалик мукаммалки, унга қўшиб ҳам камайтириб ҳам бўлмайди. Аҳмад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасот” китобида баён қилинганидек: “Инсоннинг ўз нафси билан адолатда бўлишлиги танасини эҳтиёт қилиб саломат сақланиши учун керакли чораларни кўриб боришлигидур. Бу нарса барча тасарруфотларда меъёрда бўлишликдур. Чунки бунда меъёр фазилатдур. Фазилат эса икки нуқсон орасидаги ўртаҳолликдур”.
   Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
   «Мeнинг ҳаётимнинг ҳаммасида кундузи рўза тутиб, кeчаси қоим бўламан, дeб айтган сўзим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилибди. Шунда у зот:
   «Сeн шундоқ-шундоқ дедингми?» дeдилар. Мeн айтдим:
   «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг расули, шундай деган эдим».
   Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   «Сeн буларга қодир эмассан. Рўза тутгин, оғзингни ҳам очгин. Ухлагин, қоим ҳам бўлгин. Бир ойда уч кун рўза ҳам тутгин. Чунки битта яхшиликка ўн баробар савоб бeрилур. Сeн бу билан замоннинг барчасида рўза тутган бўласан», дeдилар. Мeн:
   «Бундан-да афзалига ҳам тоқат қила оламан», дедим. Жаноб саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   «Бир кун рўза тутиб, икки кун оғзинг очиқ бўлсин», дeдилар.
   «Бундан-да афзалига ҳам тоқат қила оламан».
   «Бир кун рўза тутиб, бир кун оғзинг очиқ бўлсин. Мана шу рўзаларнинг энг ўртаси. Бу Довуд алайҳисаломнинг рўзасидир».
   «Бундан афзалига ҳам тоқат қила оламан», дeдим. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   «Бундан афзали йўқдир», дeдилар.
   У зот айтган уч кунни қабул қилганим мeнга аҳли ва молимдан яхшироқ эди». (Риёзус солиҳин. Нававий. Зиё.Уз кутубхонаси)


   Абдураҳимов Маҳмуджон. Пастки Қурама жомеъ масжиди имом хатиби. Асака    

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  29 Mart 2017, 14:47:13

Гуноҳкор банда
Банда хатокорва ожиз. Шунинг учун нафс кўйига кириб,  гуноҳ ишларга қўл уриб қўяди. Гуноҳ ва хатоларнинг ювувчиси, кетказувчиси тавба ва истиғфордир.  Истиғфор – Аллоҳдан кечирим сўраш, тавба эса келажакда ўз амалларининг ёмонлигидан сақлашни ният  қилишдир. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат этилади:
إِنَّ اللَّهَ لَا يَغْفِرُ أَنْ يُشْرَكَ بِهِ وَيَغْفِرُ مَا دُونَ ذَلِكَ لِمَنْ يَشَاءُ وَمَنْ يُشْرِكْ بِاللَّهِ فَقَدِ افْتَرَى إِثْمًا عَظِيمًا *(سورة النّساء/48(
яъни: “Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, демак, у улкан гуноҳни тўқиб чиқарибди”.
Шунинг учун банда доимо тавбага шошилиши лозим. “Ҳали вақт бор-ку, ҳали ёшман-ку” демай, Аллоҳ таолога астойдил тавба қилиб, Унинг мағфиратини сўрашга ошиқиши керак. Инсон тавба қилсагина ва бузган нарсаларини тузатсагина, Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилади. Чунки яратган Парвардигорга холис тавба қилиш денгиз кўпигидан кўп гуноҳи бўлса ҳам кечирилишига сабаб бўлади. Холис тавба қилиш гуноҳларига ва хатоларига астойдил афсусланиш, надомат чекиш, энди бу гуноҳларга қайтмасликка азму қарорга келиш орқали рўёбга чиқади.
Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи ва саллам ривоят қилинади: “Эй одамлар, Аллоҳга тавба қилинглар! Мен бир кеча-кундузда юз марта тавба қиламан”. У зот шундай деб турганларида биз, умматлари тавба қилмасдан ва истиғфор айтмасдан умр ўтказишимиз нечук бўларкин?! Яъни, тавба ҳар қандай шароитда, ҳеч бир истисносиз вожибдир. Банданинг тавбаси тугал ва умр бўйи давом этса, мақсадга мувофиқ бўлади. Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг:
قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ * (سورة الزّﻣﺮ/53(

яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Ўз жонларига (гуноҳ билан) зулм қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир”. деган ояти каримаси барча мўминлар учун баробардир. Аллоҳ мағфиратига ва раҳматига сазовор бўлишнинг битта шарти бор: банда шу дунёда тавба қилиб, имонга келиши, қолган ҳаётини солиҳ, яхши амаллар билан ўтказиши лозим. шундагина Аллоҳ таолонинг мана бу ояти каримасига кўра банданинг ёмонликлари савобга айлантирилади:

إِلَّا مَنْ تَابَ وَآَمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُولَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَحِيمًا *(سورة الفرقان/70(
яъни:“Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва имон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир”.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: “Аллоҳ таоло иблисни туширган вақтда (иблис): «Сенинг иззатинг билан қасам, мен Одам фарзандидан то унинг руҳи жасадидан ажралмагунича ажралмайман!» деди. Аллоҳ таоло айтди: «Менинг қудратим, улуғлигим ҳаққи, бандамдан тавбани ўлим билан келаётган ғар-ғара вақтида ҳам тўсмайман!”
   (Жума тезисларидан олинди)

   Пастки Қурама жомеъ масжиди имом хатиби Абдураҳимов Маҳмуджон

Qayd etilgan