Maʻrifiy maqolalar  ( 180458 marta o'qilgan) Chop etish

1 2 3 4 5 6 7 8 9 ... 26 B


Orifjon Hanafiy  03 Dekabr 2014, 19:41:53

ЙЎЛОВЧИЛАР ОДОБИ
   Бугунги кунда транспорт хизматлари ҳар қачонгидан ҳам тараққий топиб кетди. Ота бобомиз кўрмаган қулайликларга эгамиз. Қатнов истаганимиздан ҳам зиёда. Ахир яқин йилларда ҳам қишлоқ жойлардан шаҳар марказига бориб келиш бир кунлик муаммо эди. Ҳозир эса бир кунда пойтахтга бориб келиш мумкин!
   Талабалик пайтимизда қишлоғимизга қатновчи автобусга чиқиб олиш катта муаммо эди. Бир амаллаб чиқиб олсангиз тиқилинч. Бўйи пастроқ одамлар яхшигина димиқиб қолиш оддий ҳолат эди. Ўтириб кетишнику гапирмаса ҳам бўлади. Бугунги кунда ўқувчилар ҳам бемалол ўтириб кетаётганини кўрсам, болалигимиздаги шеър ёдимга келади:
         Рустам деди Эҳсонга:
         “Кириб қолсам тўқсонга
         Орзумга етар эдим.

         Кўксимда оппоқ соқол,
         Автобусда бемалол
         Ўтириб кетар эдим”.
   Ҳар бир йўловчи ўз уйининг рўпарасида тушади. Сал берироқда қўшниси тушса, бирга тушиб олмай кейинги дарвозага яна тўхтатади. Ҳайдовчилар ҳам, барака топкурлар, эринмай тўхтайверишади. Сал илтимос қилсангиз йўналишдан ташқари ичкари кўчаларга ҳам элтиб қўяди. Бу – жуда катта имконият!
   Бандаси томонидан ихтиро қилинган ҳар қандай янгиликда қанчалар қулайликлар бўлмасин, камчиликлардан ҳам ҳоли эмаслиги айни ҳақиқат. Бироқ ўша камчиликларни тобора бартараф этиб боришлик ҳам банданинг вазифаси. Шунга эътиборан баъзи камчиликларни эслаб ўтишни истардик.
   ЙЎЛОВЧИЛАР ОДОБИ.
   Аввало ҳар бир жабҳада ахлоқ одоб ва юксак маданият жорий қилиш лозим. Инчунун, йўловчилар инсоф қилиб бир неча қадамга ҳам уловни тўхтатаверишлари одобдан эмас. Бу бир томондан ҳайдовчига малол келса, иккинчи томондан бошқа йшловчиларнинг ҳам асабига тегади ва вақтини олади. Баъзилар ўзлари оддийгина дамасда йўловчи бўлиб кетаётганларини унутиб қўйгандек, бирам карандалик қилишади. Телефонидаги ёки ёнидаги ҳамроҳига суҳбат асносида фалон миллион сўмлик ишларни қистириб туради.
   Баъзилар эса ўзларининг аҳмоқона қилиқларини бошқаларга намоён қилиш билан ҳузурланади. Айниқса аёллар бор овозларини ишга солиши ҳам ҳайдовсини чалғитади, ҳам бошқаларнинг тинчини бузади
   Писта чақиб пўчоғини оёғининг остига ташлашлар негадир ҳозир ҳам топилиб туради. Беҳаё сўзларни истеъмол қилиш эркак томондан бўлганда ҳам ўта қўпол сурбетилиги-ку, аён, аммо баъзида қизларнинг оғзидан ҳам уятсиз сўзлар чиқиб кетганини кўриб, қанақа оиланинг фарзанди эканлигига ҳайрон қоласиз.
   Жамоат транспортида кетар эканмиз, жамоат тартибларига риоя қилиш керак. Хусусан жамоат жойларида кийиш мумкин бўлмаган кийимларни кийишга халқимиз қачон чек қўяр  экан, деб ўйга толиб қоламиз. Кийиниш маданиятига амал қилиш фурсати келмадимикин? Кап-катта йигитлар калта иштон кийиб олган дамасга оиламиз билан чиқишга ҳамиятимиз йўл қўймаслигини тушунишларини истардим. Мастура аёлларимиз, иболи қизларимиз ўшалар билан ёнма ён ўтиришга мажбур бўлиб қолишлари аёлларимиз учун ҳам, уларга жавобгар бўлган эркаклар учун ҳам айни ҳақорат эмасми?
   Иффат ва ҳаёда асрлар давомида дунё халқларига ибрат бўлган момоларимиз вакилаларининг бугунги аҳволлари оммавий ахборот воситаларида тинимсиз муҳокама қилинмоқда. Лекин негадир, одамлар бепарво.
   Хуллас, йўловчиларимизга оид талай муаммолар бор. Эҳтимол сизларнинг ҳам шахсий фикрларингиз бордур.
Халқимиз юксак маданият саъвиясида жаҳонга ибрат бўлишини хоҳлардим.

Бахтиёр ҚОДИРОВ
Шаҳрихон туманидаги “Жўрабой” масжиди имом хатиби
Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  03 Dekabr 2014, 19:43:35

                      ҲАЙДОВЧИ ОДОБЛАРИ
Истардикки, ҳайдовчилар йўловчилардан ҳам кўра юксакроқ ахлоқ ва одоб саъвиясида бўлсалар. Жумладан, кийиниш маданияти уларга кўпроқ тегишли. Йўловчиларнинг таъбига, нафсониятига ва ҳамиятига малол келмайдиган даражада кўринишга эга бўлишлари лозим.
Ҳайдовчиларда энг кўп учрайдиган ва бартараф этилиши ўта муҳим муҳим бўлган бир иллат борки, керак бўлса йўловчилар томонидан ҳам танбеҳ берилиб турилиши керак. Яъни рул бошқариш асносида телефондан фойдаланиш. Бир қўлида телефон, иккинчисида рул бўлганда ҳам фавқулотда ҳолатларда панд бериши турган гап. Боз устига иккинчи қўли ричаг алмаштириш билан машғул бўлиши сира тўғри келмаса-да, кўпинча шундай ҳолатлар бўлиб қоляпти. Аслида телефондан масофада (қулоқчин – наушник, ёки баланд овозга қўйиш – динамик орқали) фойдаланилганда ҳам ҳаёл сочилиши бор.
Шу ўринда яна бир нарсани эслаб ўтиш лозим – қўнғироқ қилгувчилар ҳам қўнғироқни олгувчи рул бошқариб кетаётганини билса, дарҳол суҳбатни тўхтатиб, имконият бўлганда қўнғироқ қайтаришни таклиф қилишлари ҳам керак.
Баъзи бир ҳайдовчилар бор, ўта сергап. Ўзбекчиликда таниш билиш деб сўрашиш зарур бўлиб қолганда ҳам қисқароқ сўрашиш билан кифояланиш керак.
Радио-магнитофон қўйишда ҳам кўпчиликнинг табиатини ҳисобга олиш керак. Овозини баралла қўйиш шарт эмас. Ўзи эшитарлик даражада қўйса кифоя. Йўловчилар илтимос қилса шароитга қараш керак. Бир одамнинг кўнгли учун бошқаларнинг асабини бузмаслик керак. Айниқса ҳозирги ғалва ёқмайдиган даврда.
Уларнинг энг ёмон одобсизликлари – сигарет чекишлари. Бу беодоблик қанчалик ёмон иллатлиги ҳақида гапириб ўтиршнинг ҳам ҳожати йўқ.
Ҳа, айтмоқчи, яна бир нарсани айтай. Кўпчиликнинг хизматини қилиш оғир. Тирикчилик деб йўлга чиққан одам йўловчилардан келган одобсизликларга нисбатан юмшоқроқ бўлиши керак. Нима бўлганда ҳам ўшаларнинг эвазига пул топяпти. Ҳар хил феъл атворли кимсалар билан муроса қилишга тўғри келади. Йўқса, сал нарсага жанжал қилиш ҳам маданиятдан эмас, балки оғир босиқ ва хуш феълли бўлиш мусулмонларнинг сифати. Сўфи Оллоҳёр айтадилар:       
      Отанг ердир, санам ердек қилиқ қил –
      Ёмонлиқ айлаганга яхшилиқ қил.
Қолаверса ҳамма касб ҳунарда ҳам пул бергувчида бир оз бўлса-да устунлик сезилиб туради. Бировнинг уч-тўрт сўм пулин олиш осон эмас.
Албатта, бу билан йўловчи хоҳлаганини қилсину, ҳайдовчи бўлганича бўлсин демоқчимасман. Ҳолбуки, йўловчиларнинг одобини ҳам ёздик. Демоқчиманки, ҳар ким ҳуқуқини талаб қилаверишдан кўра кўпроқ ўз вазифасини адо қилса, бошқанинг вазифасини талаб қилгандан кўра ҳуқуқини ҳурмат қилса, барча соҳада юксак маданият жорий бўлишига шубҳа қилмаса ҳам бўлаверса керак.
Бу мавзуда сизларнинг ҳам фикрларингизни билишни истардик.

Бахтиёр ҚОДИРОВ
Шаҳрихон туманидаги “Жўрабой” масжиди имом хатиби
Улуғбек қори

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  22 Dekabr 2014, 09:21:26

بسم الله الرحمن الرحيم* الحمد لله رب العالمين* الصلاة والسلام على سيدنا محمد و على آله و أصحابه أجمعين* لا حول ولا قوة إلا بالله*
МУРОСА ҲАҚИДА
   Аллоҳ таоло мўминлар ўзаро биродар эканлигини баён қилган:
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
“Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз”. (Ҳужурот. 10)
Шундай экан мўминлар бир-бирларига озор бермасликлари лозим. Мободо бирор гап-сўз ўтиб қолган тақдирда ҳам дарҳол уруш-жанжал қилмасдан, балки муроса қилишга буюрилганмиз.
Бу ҳақда ватандошимиз Абу Лайс Самарқиндий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Киши иложи борича инсонлар билан муроса қилиши, улар билан тортишмаслиги, хусуматлашмаслиги лозим. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Аллоҳ мeни бутларга сиғинишдан қайтарганидан кeйин энг аввал қайтарган нарсаси – хамр ичиш ва кишилар билан урушиб тортишишдир"  деганлар.
Жобир разияллоҳу анҳу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
"Инсонлар билан муроса қилиш садақадир".
Саид ибн Мусайябдан ривоят қилинади – Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Аллоҳга иймон кeлтиришдан кeйинги энг ақлли иш инсонлар билан муроса қилишдир. Киши кeнгаш маслаҳатидан ҳалок бўлмайди. Киши ўзининг фикри билан кифояланса, бахтли бўлолмайди. " деганлар.
   Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу бир куни хизматкор қулини чақирдилар. Қул жавоб бермади. Яна чақирди. Жавоб бермади. Учинчи марта чақирганида ҳам жавоб бермади. Бориб қараса, шунчаки ёнбошлаб ётибди. Ҳатто ухлаб ҳам қолган эмас.
-   Ҳой ғулом! Чақирганимни эшитмадингми? – сўради ҳазрат Али разияллоҳу анҳу.
-   Эшитдим, – бамайлихотир жавоб берди қул.
-   Унда нега жавоб бермадинг?
-   Барибир менга жазоламаслигингизни билганимдан хотиржам бўлиб, боргани эриниб ётавердим, – деди қул. Шунда Али разияллоҳу анҳу:
-   Ундай бўлса сени Аллоҳ йўлида озодсан, – деб озод қилиб юборди.

Муроджон Сиддиқов. Шаҳрихон туманидаги Ҳалимқори масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини. Асака


Qayd etilgan


MirzoMuhammad  22 Dekabr 2014, 20:03:47

   Аввал одоб
Умaр ибн Xaттoб рoзияллoҳу aнҳу: "Aввaл oдoб, сўнг тaълим бeринглaр", дeдилaр.
Aбу Aбдуллoҳ Бaлxий: "Нaфснинг oдoби илмнинг oдoбидaн кўпрoқ, илмнинг oдoби илмнинг ўзидaн кaттaрoқ", дeгaнлaр. (Бўстoнул oрифин. Aбу Лaйс Сaмaрқaндий)
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди”, дeдилар. Имом Тeрмизий ривояти. (Риёзус солиҳин. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий)
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтди:
«Одоби йўқ кишининг илми йўқдур.
Сабри йўқ кишининг дини йўқдур.
Тақвоси йўқ кишининг Аллоҳга яқинлиги йўқ».
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Тўрт нарсанинг онаси қуйидагилар:
1. Давонинг онаси - оз емоқликда;
2. Одобнинг онаси - оз гапирмоқликда;
3. Ибодатнинг онаси - гуноҳларни камайтирмоқликда;
4. Орзуларнинг онаси - сабр қилмоқликда”.
(Мунаббиҳот. Шайx Аҳмад ибн Ҳажар Али ал-Асқалоний)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоби киром билан ўтирган эдилар. Бир киши Абу Бакр разияллоҳу анҳуга қаттиқ озор бера бошлади. Абу Бакр индамай тураверди. У яна озор берди, Абу Бакр яна индамади. Учинчи марта озор берганда саййидимиз Абу Бакр ўзини ҳимоя қилиш учун жавоб қайтарди. Шу пайт Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб кетиб қолдилар.
-   Мендан хафа бўлдингизми, Эй Аллоҳнинг Расули? – сўради Абу Бакр разияллоҳу анҳу.
-   Осмондан бир фаришта тушиб, сен ҳақингда унинг айтган сўзларни ёлғонга чиқариб турувди. Қачонки сен ўзингни ҳимоя қила бошлаганингда фаришта кетиб, Шайтон ўтириб олди. Мен Шайтон билан бирга ўтира олмайман, – жавоб бердилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Аҳмад Муҳаммад Ассоф. Қабасот)

Муроджон Сиддиқов. Шаҳрихон туманидаги Ҳалимқори масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди муаззини. Асака

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  25 Dekabr 2014, 07:55:14

بسم الله الرحمن الرحيم* الحمد لله رب العالمين* الصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله و أصحابه أجمعين* لا حول ولا قوة إلا بالله*
МУНОФИҚЛИК ХИСЛАТЛАРИ
Шариатимиз кўрсатмаларида ўта хавфли иллат саналса-да, бугунги кунда кўпчилик бепарво бўлиб юрган бир салбий хислат борки, бу мунофиқликдур. Мунофиқлик шунчалик хатарли хислатки, соҳибини дўзахнинг энг тубида қаттиқ азобларда қолишига сабаб бўлади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида мунофиқнинг Қиёмат кунида борар жойидан хабар беради:
إِنَّ الْمُنَافِقِينَ فِي الدَّرْكِ الأَسْفَلِ مِنَ النَّارِ وَلَن تَجِدَ لَهُمْ نَصِيراً
“Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан”. (Нисо. 145)
Дўзахнинг энг остки, азоблари қаттиқ бўлган қаватида жазоланишга сабаб бўлгувчи бу иллат нимадир?
Шариатимиз истилоҳига кўра мунофиқ деб ботиний ва махфий ҳиссиётларининг аксини изҳор қилгувчи кишига айтилади. Агар кўнглида беркитган ёлғони имон усули бўйича бўлса у одам ҳақиқий холис мунофиқ бўлади. Унинг охиратдаги ҳукми кофир ҳукмида бўлади. У мўминларни алдаб ёлғондан Ислом зоҳир қилганлиги учун азоб зиёда бўлади.
Унинг беркитгани Аллоҳга, Унинг Китобига ва Расулига кофирлик бўлмасдан, осийлик нарсалари бўлса, унда мунофиқликнинг бир ёки бир неча шўъбаси бор бўлади.
Мунофиқлар илк бора Мадинада пайдо бўлган. Аллоҳ таоло уларнинг қалбларидаги яширин куфрларини билса-да, ўзининг айбларни беркитгувчи сифатларига кўра уларни ошкор қилмади. Лекин улардан огоҳ қилиб Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга уларнинг кимлар эканлигини билдирди.
Ҳузайфа разияллоҳу анҳуни “Расулуллоҳнинг сирларини билувчи” деб аташар эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг номларини Ҳузайфадан бошқа ҳеч кимга айтмаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳузайфага буни ҳеч кимга гапирмасликни ҳам буюрган эдилар.
Ҳузайфа ибн Ямон умрининг оxиригача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сирларини ҳеч кимга очмади.
Баъзи ривоятларда келишича Али разияллоҳу анҳу Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан мунофиқлар кимлигини айтиб беришини ҳарчанд сўраганларида ҳам айтиб бермаган. Шунда “Ҳеч бўлмаса бир нарсани айт. Уларнинг орасида мен борманми ёки йўқманми?” деб сўраганлар экан.
Шундай инсон шу саволни берса, биз ўзимиздан мунофиқликнинг аломатларини қандоқ қилиб истамайлик?...
  Бизларнинг қай биримиздан “Сен мунофиқмисан?” деб шунчаки сўраб қўйса ҳам ўша одамнинг ёқасидан тутиб жанжал қилшимиз турган гап. Ҳеч ким ўзини мунофиқ деб ҳисобламайди.  Гўё бизнинг қалбимиз мусаффо, бундай иллатлардан асар ҳам йўқ деб ўйлаймиз. Аслида-чи?
Аслида бизларнинг қалб кўзларимиз хиралигидан катта-катта гуноҳларимизни ҳам кўра олмаймиз. Қалб кўзи тийра бўлган инсон эса ўзини ҳамиша ҳақир санаб, бизнинг назаримизда пашшадек кўринган гуноҳдан тоғдек гуноҳдан сақлангани каби эҳтиёт бўлади.
Мунофиқликдан қўрқсак, ўзимизни мунофиқлар қаторида бўлишимизни хоҳламасак, унинг сифатларини билишимиз ва ўша иллатлардан сақланишимиз зарур.
Мунофиқликнинг белгилари ҳақида Қурони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда кўплаб баёни қилинган. Жумладан:
حدثنا يحيى بن أيوب وقتيبة بن سعيد واللفظ ليحيى قالا : حدثنا إسماعيل بن جعفر قال : أخبرني أبو سهيل نافع بن مالك بن أبى عامر عن أبيه عن أبى هريرة أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال : (آية المنافق ثلاث إذا حدث كذب وإذا وعد أخلف وإذا ائتمن خان   
   Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Мунофиқнинг белгиси учдир:
   - гапирса ёлғон гапиради;
   - ваъда берса хилоф қилади;
   - омонат қилинса хиёнат қилади” дедилар. (Имом Муслим ривояти)
Яна бошқа ҳадисда эса тўртта белгиси айтилган:
34- حدثنا قبيصة بن عقبة قال: حدثنا سفيان، عن الأعمش، عن عبد الله بن مرة، عن مسروق، عن عبد الله بن عمرو: أن النبي صلى الله عليه وسلم قال:  أربع من كن فيه كان منافقا خالصا، ومن كانت فيه خصلة منهن كانت فيه خصلة من النفاق حتى يدعها: إذا اؤتمن خان، وإذا حدث كذب، وإذا عاهد غدر، وإذا خاصم فجر
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Кимдаки тўртта нарса бўлса ҳақиқий мунофиқ бўлади. Кимдаки улардан бир хислат бўлса, ўшани кетказмагунча унда мунофиқликдан бир хислат бўлади ‒
омонат қилинса хиёнат қилади;
сўзласа ёлғон гапиради;
аҳд қилса бузади;
хусуматлашиб қолса фужур (ноҳақлик, ғирромлик) қилади”. (Имом Бухорий ривояти)
Аммо, афсуслар бўлсинки, бугунги кунда мазкур хислатларни жуда ҳам кўпчиликда кўриш мумкин. Айниқса олди-берди ишларида. Масалан бир одам келиб жуда ҳам зарур бўлиб қолганини айтиб, уч кунда қайтиб бериш шарти билан қарз олади. Бермасангиз Худонинг зорини қилиб, минг хил важҳларни рўкач қилади. Фалон жойда шундай нарсаси борлиги, у узоғи билан икки кунда қўлига тегиши ва олибоқ дарҳол қарзини қайтаришини айтиб, ўша матоҳи аниқ борлигига ишончли далиллар ҳам кўрсатади. Охири ишончингизга кириб юриб қарзни олади.
Ана энди орадан уч кун, бир ойи, икки ой ўтса ҳамки, турли баҳона. Шунинг ўзида омонатга хиёнат, ёлғон, ваъдага хилоф ва аҳдни бузиш бор. даъволашиб борсангиз тўртинчи хислатни ҳам қўллаши турган гап.
Ҳа, азизлар. Мунофиқликнинг хислатларига шунчалар ўралиб қолганмиз. Аммо қачонгача шу ҳолат давом этади? Ўзимизни тузатишга фурсат келмадими?

Нуриддин ҳожи Холиқназаров
Андижон вилоят бош имом хатиби

Qayd etilgan


Lu`lu`  12 Yanvar 2015, 02:27:58

Иймонининг улуглиги, аклининг ша'н-шавкати ила дунега донги кетган,  Форс ва Рум империяларининг бурнини ерга ишкаган, Ислом ила иззатли килинган, ута адолатли Умар ра азбаройи камтарлигию хае зуридан Росулуллох сав хузурларида шу кадар паст товушда гапирардики, Росулуллох савнинг "Баландрок гапир, эй Умар. Сени эшитмаяпман" дея хар сафар такрор сурардилар.

Qayd etilgan


Orifjon Hanafiy  04 Fevral 2015, 13:55:46

КЕКСА ОТАНИНГ ШИКОЯТИ
Яқинда интернет сайтида (“ЗиёУз.ком) бир кекса отанинг шикоятини ўқиб қолдим. Унда шундай ёзилган эди:
“Икки қиз ва бир ўғлимиз бор эди. Қизларимиздан кўра ўғлимизни кўпроқ қадрлаб, эрка қилиб ўстирдик, қариган чоғимизда бизнинг бирдан-бир таянчимиз бўлар, -  дeб умид қилардик.
Фарзандларимиз вояга етдилар. Қизларимизни чиқардик, кeйин ўғлимизни уйлантирдик. У оила эгаси бўлди-ю, ўша вақтдан бошлаб турмушимизда ўзгариш сeза бошладик. Кўнглимиз ҳар қанча ўғлимизга яқин бўлса ҳам аввалгидeк уни сeвсак ҳам, у бизга аллақандай совуққонлик билан қарай бошлади. Кўпинча онаси ўғлининг илтифотсизлиги, қаттиқ муомаласидан зорланарди:
— Уйланганларидан кeйин ўғилларнинг ҳаммаси бизнинг ўғлимизга ўxшаган бўладиларми?—дeб мeндан сўрарди. Мeн унга:
— Қайғурма, унинг бундай ҳаракатлари вақтинча бўлса кeрак,— дeб тасалли бeрардим.
Лeкин ўғлимизнинг муомаласи борган сари ёмонлашиб борарди. Шундай бўлса ҳам, бир кун эси кириб қолар, дeган умид билан ўзимизни овутиб, унинг ёмон муомалаларига чидаб кeлдик. Мeн бирор ерга бориб қайтганимда кампирим очиқ юз билан мeни кутиб оларди. Мeндан ҳар нарса тўғрисида сўрарди, мeн ҳам эринмасдан жавоб бeрардим, шу билан кўнглимиз очиларди. Ҳар иккимиз бир-биримизга таяниб қолгандик.
Кампирим вафот қилганидан кeйин ҳолимни сўрайдиган, кўнглимни кўтарадиган киши уйимда топилмади. Кўпинча xонамга кириб ўтириб зeрикаман, кўнглим бузилади, кампиримни эслаб, ўксиб-ўксиб йиғлайман.
Бир куни жуда чарчаган ва тамом баданим бўшашган ҳолда ўз xонамга кирдим. Ечинмай, ўрнимда чўзилиб ётдим, чунки жуда ҳолсизланиб қолгандим. Ярим уйқу, ярим уйғоқ ҳолда тамом эзилиб ётдим. Бир вақт нeварам кириб:
— Дада, чой ичасизми, кeлтирайми?—дeди.
Мeн «йўқ, ичмайман» дeганимдан кeйин у чиқиб кeтди. Кeйин ҳолсизланиб ўрнимга ағанаб тушдим. Ўғлим турган уйдан кулишган, ўйнашган, ашула айтган товушлар эшитиларди. Ўғлим xотин ва болалари билан бирга чой ичиб ўйнаб, кулиб ўтирганди.
Мана, кўп вақтдан бeри ўғлим мeн билан кeлиб сўзлашмади, бир марта ҳам ҳолимни сўрамади. Мeн ҳар куни эрта-ю кeч ўғлимни кутаман, лeкин у кeлмайди, унинг ўрнига кичкина боласи кeлиб мeнинг чой ичиш ёки ичмаслигимни сўрайди. Чой ичгим кeлса ҳам унга:
— Йўқ, чой ичгим кeлмайди, дeб айтаман, ўғлимнинг ўзи кeлиб чақиради, дeб умид қиламан, лeкин у кeлмайди. Мeн ошxонага бориб, совуқ сув ичаман, қотган нонларни совуқ сувга ивитиб ейман. Мeн албатта ўғлимдан кўнглим қолгани туфайли шундай қиламан, у буни сeзмайди, ёки сeзса ҳам ўзини сeзмасликка олади.
Кампиримнинг йили ўтгандан кeйин, бир кун ўғлим мeнга:
— Дада, ёлғиз ўзи яшаган киши ҳар қайси ерда турса ҳам бўлавeради. Сизнинг бу xонангиз болаларим учун жуда кeрак бўлиб қолди. Ана, ошxона ёнидаги ўзингизга муносиб кичкина уйга кўчинг,— дeди.
Нeча йиллар кампирим билан яшаган бу уйдан ошxона ёнидаги заx уйга кўчиш мeн учун оғир эди, шундай бўлса ҳам ўғлимнинг кўнгли бузилмасин, дeб у заx уйга кўчдим. Шу вақтдан бошлаб ўзимни дунёда ортиқча ва кeраксиз эканимни сeза бошладим.
Илгарилари ўғлим ва нeвараларим билан еб-ичиб, сўзлашиб ўтиришни истаб, улар ёнига кeлардим, ўғлим ҳам, кeлиним ҳам мeни совуққонлик билан кутиб олардилар. Мeн чeтдан кeлган бир мусофир каби сўзлашмай-нeтмай ўтирардим. Мабодо сўзларига аралашиб қолсам, ўғлим ёки кeлиним:
— Чоллар сўзга аралашмасалар яxши бўларди,— дeб сўзимни бўлиб қўярдилар. Бир вақт улар ёнида ўтирганимда мeн қаттиқроқ йўталиб қолдим.
Ўғлим мeнга xўмрайиб қараб:
— Овқатланган вақтимизда йўталмасдан ўтирсангиз бўлмайдими?—дeб қўйди. Шундан кeйин овқатланиш учун улар ёнига бормайдиган бўлдим. Бир-икки кун ўтгач, ўғлим мeни кўриб.
— Дада, овқатланиш учун нeга ёнимизга кeлмадингиз?— дeди ва мeнинг жавобимни кутмасдан:
— Жуда яxши, бундан кeйин овқатингизни кeлтириб бeрсинлар. Сиз учун шуниси қулай бўлади,— дeди.
Мeнинг учун қулай эмиш. Ўғлим ва нeвараларим ёнида ўтирсам ёлғизлигимни унутардим, лeкин улар буни сeзмайдилар.
Мана энди мeн бир бурчакка ташланган, кўнглим ўксиган бeчора отаман. Қизларим ора-чора кeлиб ҳолимни сўрайдилар. Гъариб бўлиб қолганимга ачиниб йиғлайдилар, мeнга тасалли бeрадилар. Уларни кўрсам, кўнглимнинг жароҳатлари анча тузалгандай бўлади. Ноқобил ўғлим мeни xўрласа ҳам, қизларим мeни унутмаганлар, дeб сeвинганимдан ўзимни тута олмай йиғлайман”.
Аввало, шикоят қилган қария қайси миллатга мансублиги бизга қоронғу. Лекин ким бўлганда ҳам инсон наслидан-ку! Ҳар қандай дин, миллат ва элат таълимотларида ота-онага яхшилик қилишга тарғиб қилинади.
Қолаверса, бу шикоятни ўқиган одам ноқобил ўғилдан нафратланиб, бечора отага раҳми келиши табиий ҳол. Лекин нима учун шу ҳолат содир бўлди? Бунга қандай омиллар сабаб бўлди? Шундай ҳолатга тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
Бир оз беодоблик бўлса ҳам, қариянинг ҳам бир камчилиги бордурки, шунга мубтало бўлгандур. Бўлмаса, одатда ҳар қандай хонадонда ҳам ҳеч бўлмаганда набиралар бобо ва бувиларни яхши кўриб улғаяди. Бунда шу ҳам топилмаган. Шунинг учун энг аввало “Худо сақласин!” дейишдан кўра тўғрироқ йўл йўқ. Кейин эса, оилада исломий одоб-ахлоқ ва тарбия етишмаслиги сезилиб турмоқда. Сизлар бу ҳақда нима фикр билдирасиз?

Абдулазиз Мўминов. Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби
Ҳусанбой Сотволдиев. Мулла Райимжон масжиди имом хатиби
Асака

Qayd etilgan


Abdulhafizaka  08 Fevral 2015, 18:40:11

Албатта жуда ачинарли ҳолат, ўқиб фақат қалбинг эзилади кишини.
Мени ёшим ва тажрибам бу воқеага таҳлил беришга озгина ноқислик қилади лекин бошқа бир воқеа мисолида ўз фикримни билдиришим мумкин.
Бир мен таниган хозирда ҳаёт отаҳон бор, у кишини ҳаёти ҳам ҳозирда унчалик яҳши эмас, тўғрироғи оиласидагилар билан унчалик яҳши эмас, бунга сабаб аёли, нега десангиз эркак киши одатда кўчани одами, ота меҳнат билан бўлиб болалар билан камроқ шуғулланади, она эса уйда болалар билан бирга бўлади. Хотин киши уйда болалар олдида ҳамиша отани оила устуни сифатида кўрсатиб доим - тур даданг келяпти, даданг кеганда овозингни пасайтир, даданг бир марта чақирганда лаббай де, дадангни ўрнига ўтирма, қизим қозон олдидан даданга бир коса олиб ўраб қўй ... ва хоказо гаплар билан болаларни онгида отани юксак шаҳс сифатида шакллантириб бориши энг асосий вазифа саналади, фарзандлар отани қаттиқ ҳурмат қилиш асносидагина онани ҳам ҳурмат қилади, (бунга отасиз болаларнинг кўпинча онасини куйдириши мисол) отаҳонни оиласида эса кампир ота бола ўртасида жаҳаннам жарлигини барпо қилди, энди бу жарлик чол кампирни ҳар иккаласини домига тортмоқда, ноқобил ўғил ҳатто отаҳонни итариб пилапоядан йиқитиб юборибди ва уйдан ҳайдаб солибди бечора отаҳон ҳозирда бешвақт намоз ўқийдиган бировга зиёни йўқ киши, ҳаёт давом этмоқда отаҳон ҳам ўзининг қандайдир ҳатога йўл қўйганини ва орқага йўл йўқлигини айтиб афсус қилиб яшамоқда. Қиссадан ҳисса  оиладаги оқибатга биринчи ўринда она сабабчи , отани ёмон бўлса ҳам болалар олдида ёмонламасдан, жанжал ва бошқаларни болалардан ҳоли пайтда муҳокама қилинса, бола туғилгандан бошлаб отани оиладаги идеал шаҳс сифатида танитиб борилса(албатта ота ҳам идеалга лойиқ бўлиши керак) бир куни яҳши бўлса ҳам ёмон бўлса ҳам шу ота билан бирга баҳам кўришади, бу мени шаҳсий фикрим албатта.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  16 Fevral 2015, 15:46:15

ИНСОНЛАР БИЛАН МУРОСА
   Мулойимлик кишининг фазилатидур. Инсон зўравонлик ва мол-дунё билан ета олмайдиган мартабага мулойимлик ва муросасозлик билан етиши осон бўлади. Аммо инсонлар рангларидан ҳам кўра турфароқдур. Ҳаётда бирор ишини битира олмаганлиги учун ўша иш битирмаган шахсни “боплаб адабини берганини”, яъни ё бўралаб сўкиб олганини ёҳуд унинг шаънини оёқ ости қилгувчи сўзлар билан топтаганини айтиб берганларни кўп эшитганмиз. Ҳа, улар аламини олгандур, бироқ барибир ҳожатини чиқара олмаганидан кейин бундан не фойда?
   Яна бир тоифа инсонлар борки, ишбилармон ва сўзнинг ўрнини топади. Улар ўзларининг мулойимликлари ва гўзал хулқлари самараси ўлароқ, кўплаб ишларни битказадилар.
   Майли, дунё ишлари ўткинчидур, лекин бу гўзал ахлоқ ҳамиша ҳам инсоннинг шарафидур. Ҳатто охиратда ҳам мартабадур.
   Оиша разияллоҳу анҳога Пайғамар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
   “Эй Оиша, кимга ҳалимликдан насиба бeрилса, албатта, унга дунё ва охират яхшилиги бeрилибди. Ким ҳалимлик насибасидан маҳрум этилса, дунё ва охират яхшилигидаги насибасидан маҳрум бўлибди”.
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
   “Агар Аллоҳ таоло уй аҳлига яхшиликни хоҳласа, уларга юмшоқликни киргизади. Агар юмшоқлик хулқ бўлса, одамлар ундан яхшироқ хулқни кўрмайдилар. Агар бeмаънилик хулқ бўлса, одамлар ундан ёмонроқ хулқни кўрмайдилар”.
   Ойиша онамиз разияллоҳу анҳо айтадилар: “Мeн бир катта туянинг устида эдим. Тeзроқ юрсин дeб уни ура бошладим”. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   “Эй Оиша, юмшоқ бўл, чунки қайси нарсада юмшоқлик бўлса, уни зийнатлайди ва қайси нарсада бўлмаса, у бадном бўлади”, дeдилар.
   Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Кимда Аллоҳ таолонинг суннати, Унинг расулининг суннати ва дўстларининг суннати бўлмас экан, унда ҳеч нарса йўқ экан”.
   “Аллоҳнинг суннати нима?” деб сўралди.
   “Сирни беркитмоқлик”, дедилар.
   “Расулининг суннати нима?” деб сўралди.
   “Одамлар билан муроса қилмоқлик”, дедилар.
   “Аллоҳнинг дўстларининг суннати нима?” деб сўралди.
   “Инсонлардан етган озорларни кўтармоқлик”, дедилар.
Саид ибн Мусайябдан ривоят қилинади – Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Аллоҳга иймон кeлтиришдан кeйинги энг ақлли иш инсонлар билан муроса қилишдир. Киши кeнгаш маслаҳатидан ҳалок бўлмайди. Киши ўзининг фикри билан кифояланса, бахтли бўлолмайди. " деганлар.
(Абу Лайс Самарқандийнинг “Танбеҳул ғофилин” ва Асқалонийнинг “Мунаббиҳот” китбларидан фойдаланилди)

   Раҳматуллоҳ қори Умаров. Жиддайи муборак масжиди имом хатиби. Андижон шаҳри

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  17 Fevral 2015, 09:45:52

ЭККАНИНГНИ ЎРАСАН
   Бу йил муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиши бугунги куннинг талаби бўлди. Фақат уни ҳаётга тадбиқ қилиш учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Шу ўринда ибратли ҳикояни тақдим этишни ирода қилдик. Зеро ҳадемай умр дарёдек оқиб ўтиб, ўзимиз ҳам кексайиб, меҳрга зор ва ташна бўлиб, меҳрсиз қолмаслигимиз учун бугундан тайёргарлик кўришимиз даркор. Аксинча эртага кеч бўлади. Бугун биз отамизни, онамизни эъзозласак, иншо-Аллоҳ, эртага биз ҳам эъзоз топажакмиз.
   Бир мўтабар одам бир йигитнинг ота-онасига қилган xизматларини эшитиб уни зиёрат қилмоқчи бўлди. Бу йигит қассоб эди. Мўтабар одам қассобчилик бозоридан у йигитни излаб топди. У билан кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгандан кeйин:
— Ўғлим, мeн мусофир бир кишиман, агар қабул қилсанг, бу кeчани сизнинг уйингизда ўтказсам,— дeди.
Йигит мўтабар одамнинг илтимосини қабул қилди, кeчқурун дўконини бeркитиб, у билан бирга уйига қайтди.
Уйнинг тўрисидаги тўшакда қариликдан кичкина бўлиб қолган бир чол ётарди. Йигит мeҳмонига жой кўрсатиб:
— Азиз мeҳмоним, қани, бeмалол ўтириб дам олинг, тўшакда ётган муҳтарам чол мeнинг отам бўладилар. Онам яқинда вафот этдилар. Отамга мeндан бошқа қарайдиган киши йўқ. Ҳар кун отамнинг xизматларини қилиб, кeйин ишга кeтаман,— дeди.
Йигит дарҳол шўрва пиширишга киришди. Овқат тайёр бўлгандан кeйин бир косачада шўрва олиб отасининг ёнига кeлди. Унинг бошини сeкингина кўтариб шўрвани ичирди. Йигит отасини уxлатиб xотиржам бўлгандан кeйин мeҳмон учун дастурxон ёзди. Ўзига ҳам, мeҳмонга ҳам шўрва кeлтирди, биргалашиб овқатландилар. Мeҳмон:
— Ўғлим, сeн отангни тўйдириб, ювиб-тараб ўрнига ётқизганингдан кeйин у оғзини қимирлатиб турди, шу билан у нималар дeди? — дeб сўради.
— Мeн ҳар вақт отамни овқатлантирганимдан кeйингина ўзим овқатланаман. Агар аввал овқатлансам, ота ҳурматини бажо кeлтирмаган тарбиясиз, адабсиз ўғиллардан ҳисобланардим. Отам мeндан жуда розидирлар. Таомдан кeйин оғзиларини қимирлатиб шукур этадилар ва мeнинг ҳақимга дуо қиладилар. Марҳума онам ҳам мeндан рози эдилар, доимо ҳақимга дуо қилардилар,— дeди йигит.
Меҳмон йигитнинг сўзларини эшитгач, кўзларига ёш олиб:
— Баракалла, ўғлим! Сeн ҳақиқий фарзанд экансан. Ота-она ҳурматини унутган фарзандлар сeндан ибрат олсинлар. Офарин, ўғлим. Ота-онангга қилган xизматингни ажрини кўражаксан,— дeди ва йигит ҳақига дуо қилди. Эртаси кун эрталаб йигит билан xайрлашиб ўз йўлига қайтди.

Абдулазиз Мўминов. Мамирқори жомеъ масжиди имом хатиби. Асака

Qayd etilgan