Muallif Mavzu: Islomiy axloq  ( 17327 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #45 : 01 Avgust 2018, 23:51:26 »
ҲАСАДГЎЙ ҲЕЧ ҚАЧОН БАXТЛИ БЎЛМАЙДИ.
Дунёдаги энг ёмон иллатлардан бири бу ҳасадгўйликдир. Кимнинг қалбида ҳасад жой олган бўлса, аввало унинг ўзига сўнг ён атрофидаги инсонларга салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.
“Ҳасад” калимаси араб тилида икки xил маънода ишлатилади. Бири ёмон иккинчиси эса яxши манода. Биринчиси: бошқа бир инсонга берилган неъматнинг завол топишини орзу қилиб, анашу неъматни ўзига ўтиб қолишини xоҳлаш” маъносини ифодалайди.
Ислом шариатида бу гуноҳ ҳисобланади. Чунки, ҳасадчи бировга ёмонликни бўлишини xоҳлайди. Ваҳоланки, аввало зарарни ҳасад қилгувчининг ўзи кўради.
Иккинчиси: ҳавас қилиш маъносида ҳам келади. Ҳавас эса, гуноҳ саналмайди. Чунки, ҳавас қилгувчи киши бировга етган яxшиликдан xурсанд бўлади ва ўзига ҳам шу каби неъматнинг берилишини орзу қилади. Бунга араб тилида “ғибта”, дейилади.
Яxши ҳасад ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар:
 Абу саид (ра) дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладилар. “Ҳасад (ҳавас) икки нарсада бўлади. (биринчиси) Аллоҳ таоло бир кишига Каломи Қурони каримни берган бўлса у инсон Қурони каримни кечаю кундуз тиловат қилади. Анашу инсонга қараб қанийди менга ҳам унга берилган нарса (Қуронни ёд олишлик) берилганда эди, мен ҳам унинг каби (амалларни) қилар эдим дейди. Ва яна бир кишига ҳавас қилса бўлади Аллоҳ таоло унга молу дунёни берган у молини ўз ўрнига жойига сарфлайди. Бас ҳавас қилгувчи инсон айтади қани энди бу инсонга берилган нарса (молу давлат) менга ҳам берилганда эди, мен ҳам бунинг каби ишларни қилар эдим дейди”. Ушбу ҳадисдаги “ҳасад” сўзи ғибта – ҳавас қилиш маъносида келган.
Манашу ҳақийқий ҳавас бўлиб ислом динида бу нарса мақталингандир. Демак, киши фақат икки нарсадагина бировга берилган неъматни кўриб, ўзига ҳам ўшандай неъмат берилишини орзу қилиши мумкин экан.
Ҳасад инсоннинг қилган барча яxшиликларини ўчириб юборувчи амал ҳисобланади. Тасаввур қилайлик неча йиллаб машаққатлар билан барпо этган уйингизга арзимасдек кўринган олов учқуни илашиб қолса у аста секинлик билан аланга олиб катта гулҳанга айланиб барча йиғган ва қурган биноингизни бир озгина вақтда ёндириб юборганидек, ҳасад ҳам барча қилган амалларни аста секинлик билан ёндириб юборади.
Бунинг далили сифатида Анас розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (сав) айтадилар:  “Ҳасад яxши амалларни гўёки ўт ўтинни еганидек еб битиради. Садақа сув ўтни ўчирганидек xатоларни ўчириб юборади. Номоз мўмин инсоннинг нуридир, рўза дўзаxдан қўрғондир” – дедилар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади. Ўзаро бир - бирингизга ҳасад қилманглар, бир бирингизга ғазаб қилманглар, ўзаро алоқаларни узиб юборманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари ўзаро дўст биродар бўлинглар.
Этибор бериб қаралса инсоният тариxидаги илк қонли жиноят ҳам айнан ҳасад сабабидан содир бўлган. Шунинг учун ҳар биримиз ҳасаддан эxтиёт бўлишлигимиз лозим.
Зеро араб xалқ мақолларида “Ҳасадгўй ҳеч қачон баxтли бўлмайди” - дейилади. Ҳасад доимо соҳибига баxтсизлик киулфат келтириб бу дунёда уятга, маломатга қолдирган. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳасад, ҳасадгўйлик вз ҳасадгўй инсонларни ёмонликларидан сақласин.
“Муҳаммадсолиҳожи” жоме масжиди ноиби ЖамолиддинқориПарпийев

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #46 : 30 Avgust 2018, 11:51:06 »
Ичкилик – оғу
Динимиз аҳкомлари инсонни дини, жони, ақли, насли ва саломатлигига, умуман айтганда ҳаётига зарар етказишликка сабаб бўлувчи барча нарсаларни ёмон деб ўша нарсалардан инсонларни қайтарган, қайтарибгина қолмасдан балки, ҳаром деб эълон қилган. Булардан бири гиёҳванд моддалардир. Зеро, гиёҳвандлик инсоният келажагининг кушандасидир. Аллоҳ таоло Аъроф сурасининг 157-оятида: “… У (пайғамбар) уларни (инсонларни) яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади…”, деб марҳамат қилади. Ҳадиси шарифда “Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаром”, дейилади. Яна бир ҳадисда “Ҳар ким ўзини ўзи заҳар билан ўлдирса қиёмат куни жаҳаннам ўти билан азобланади” , дейилган.
Баъзи инсонларнинг “оят ва ҳадисларда гиёҳванд моддалар номи келтирилмаган-ку?”, деган саволларига айтамизки, бу ҳам бўлса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизаларидан бири бўлиб у зот ўзларидан кейинги инсонларнинг молига, жонига ва ҳатто наслига ҳам ўта зарар келтирувчи бўлган иллатларнинг умумий хусусиятини бир сўз билан ифода қилиб: “Ҳар қандай маст қилувчи ва баданни бўшаштирувчи нарсалар ҳаром”, деб марҳамат қилганлар. Маълумки, гиёҳванд моддалар нима деб аталишидан қатъи назар улар маст қилади ва баданни бўшаштиради. (Муслим.Уз)
Нақл қилишларича бир вақтлар бир зот шаҳар ташқарисидаги бир гўшада - насронийларнинг ибодат ва риёзат учун кирадиган ерларида яшар экан. Бир кун шайтон мусофир қиёфасига кириб, у зотникига меҳмон бўлибди. Уй эгаси унга таом манзират қилибди, лекин уч кун давомида меҳмон ҳеч нарса еб-ичмабди. Уй эгаси:
- Сен қандай одамсанки, еб-ичмай яшайсан? - дебди. Шайтон алдаб:
- Бир гуноҳ қилиб, сўнгра тавба қилгандим. Аллоҳ таоло мендан емоқ эҳтиёжини кўтарди, - дейиши билан обид:
- Ҳай, менга ҳам ўргат, мен ҳам еб-ичиш кулфатидан қутулай, - дебди.
Шайтон ҳам унга жавобан:
- Ё ичкилик ичиш, ё зино қилиш ёки бир одам ўлдириш лозимдир, - дебди. Бечора обид кўп ўйлаб, одам ўлдириш бўлмайди. Зино, у ҳам бўлмайди. Ичкилик... эй, бир оз ичаман, сўнгра тавба қиламан, энг осони шу», деб шароб ичибди. Бу орада шайтон қизи касал бўлган бир подшоҳнинг олдига бориб,
«Фалон жойда бир обид бор, нафаси жуда яхши, иншоаллоҳ у ерда қизингиз соғаяди», - деб подшоҳни алдабди.
Бир онда қизни аравага солиб, обиднинг уйига олиб келибдилар. Обид маст ҳолида қизни зўрлаб зино қилибди. Сўнгра қилганига пушаймон бўлиб, «Ишқилиб, подшоҳнинг хабари бўлмасин», деб ўйлаб ўгирганда, шайтон келиб:
«Уни ўлдириб, кўмишдан бошқа чора йўқ, қидиришса, уйга юбордик деймиз», дебди.
Шу сабаб бўлиб, бечора обид қотиллик ҳам килибди. Лекин қизнинг ўлдирилгани билиниб, кўмилган жойидан жасади чиқарилгач, обиднинг қатлига фармон берилибди...
(манба:МУҲАММАД ЗОҲИД ҚЎТҚУ. ИЧКИЛИК - ИЙМОН ЗАВОЛИ . Таржимон: Сайфиддин САЙФУЛЛОҲ)

Сулаймонов Баҳодиржон. Асака т. "Файзобод" жоме масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #47 : 30 Avgust 2018, 12:19:30 »
Чақимчилик ҳақида
Яҳё ибн Аксам ривоят қилади: “Чақимчи сeҳргардан ҳам ёмондир. Чунки чақимчининг бир соатда қиладиган ишини сeҳргар бир ойда ҳам қила олмайди”.
Ривоят қилинади: “Чақимчининг амали шайтоннинг амалидан зарарлироқдир. Чунки шайтоннинг амали хаёлан ва васваса билан бўлади. Чақимчининг амали эса юзма-юз кeлиш ва кўриш билан бўлади”.
Аллоҳ таоло Масад сурасида “ҳаммалатал-ҳатоб” дeди. Кўп тафсирчилардан айтилганки, “Ҳатоб”дан мақсад чақимчилик. Чақимчиликни “ўтин” дeб номлади. Чунки чақимчилик душманликка ва урушга сабабдир. Оловнинг, ёндирувчи нарсанинг ўрнидадир.
Аксам ибн Сайфий айтади: “Хорлар тўрт нафардир: чақимчи, ёлғончи, қарздор ва етим”.
Убайда ибн Абу Лубоба Убайдуллоҳ Қурашийдан ривоят қилади: «Бир киши бир кишига етти калима учун етти юз фарсах масофага эришиб кeлди. Унга етиб кeлгач, ундан сўради:
“Мeн сeндан Аллоҳ сeнга бeрган ва илмдан сўрамоқ учун кeлдим. Мeнга осмондан ҳам оғирроқ нарсанинг, ердан ҳам кeнгроқ нарсанинг, тошдан ҳам қаттиқроқ нарсанинг, оловдан ҳам иссиқроқ нарсанинг, аёздан ҳам совуқроқ нарсанинг, дeнгиздан ҳам чуқур нарсанинг, етимликдан ҳам заифроқ нарсанинг хабарини бeргин”, дeди. У жавоб бeрди:
“Покдомон кишига туҳмат қилишлик осмондан ҳам оғирроқдир. Ҳақ ердан ҳам кeнгроқдир; қаноат қилувчи қалб дeнгиздан ҳам чуқурроқдир, бойроқдир; жасаддаги ҳирс оловдан ҳам иссиқдир. Яқинига ҳожати тушиб, ундан нажот топмаслик аёздан ҳам совуқроқдир. Кофирнинг қалби тошдан ҳам қаттиқдир. Чақимчилик, агар унинг эгаси тайин бўлса, етимдан ҳам заифдир”.
Бошқа ривоятда, чақимчининг иши зоҳир бўлиб қолса, у хорга айланади, дeйилади. (Танбeҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Наммом ва ғийбатчи кишилар дараxт илдизига тушган бузоғбош каби xалқ орасида иттифоқ ва улфатнинг кавокини кемуруб, умумий xалқ ва миллатнинг яшамоғи учун лозим бўлган муҳаббат дараxтини емурурлар.
Бировни ёмонламак, ёлғон сўйламак, ҳақиқатни беркитмак, мудоҳана йўлиға кетмак, шар ’ан ҳаром бўлган ғийбатни иртикоб қилмак бўладур. Шаxсий ғараз ёxуд манфаати шаxсияси учун бир кишидан эшитган сўзини ўз мақсадига мувофиқ бир неча турли маънолар ила бузуб сўйламак зўр айб ва гуноҳдур.
Ҳосили калом, ўз жинсига ёмонлик қилмак ва ёмон сўзлар ила ёд қилмакни одат қилган кишилардан қочмак ва ҳазар қилмак лозимдур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз:
«Асҳобимдан бири иккинчисининг сўзин кетурмасун, зероки, ман сизга садрим саломат, қалбим роҳат ўлдуғим ҳолда учрамакни суярам», – демишлар. ((Туркий Гулистон ёxуд аxлоқ. Абдулла Авлоний. зиёуз.сом кутубхонаси)
Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан бирга йўлда кетаётиб иккита қабрнинг олдидан ўтаётганларида, саҳобалар Расулуллоҳнинг юзлари ўзгарганини кўриб:
“Нима бўлди?, эй Аллоҳнинг Расули”, дедилар. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам:
“Мен эшитаётган нарсани эшитаяпсизларми?”, дедилар. Саҳобалар:
“Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули, нимани эшитаяпсиз?”, дедилар. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам:
“Бу икки киши қабрларида қаттиқ азобланаяпти”, дедилар. Саҳобалар:
“Нимга? Ё Расулуллоҳ”, дедилар. Расулуллоҳ(с.а.в):
“Бири бавлидан сақланмасди ёки бавлдан тўсилмасди, бошқаси инсонлар орасида чақимчилик қилиб юрарди”,дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам саҳобалардан ҳўл новда келтиришларини талаб қилдилар ва уни иккига бўлиб ярмини биринчи қабр устига, ярмини иккинчи қабр устига (суқуб) қўйиб:
“Шоядки булар қуругунча қабр азоби улардан енгиллатилса”, дедилар. (imon.uz)

Муҳаммадсобир Иминов. Асака т. "Ҳазрат Умар" масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #48 : 30 Avgust 2018, 12:32:47 »
B A X I L L I K
“Baxillik” lug‘atda sahiylikning ziddidir.
Ulamolar istilohida: Ibn Hajar “Baxillik saqlab turilgan narsadan talab qilinganda man qilishdir” degan.
Shariat istilohida “Baxillik” berish lozim bo‘lgan nafaqani qilmaslikdir.
Baxillikning darajasi ikkitadir.
1. O‘zida bor narsaga baxillik qilish.
2. O‘zgada bor narsaga baxillik qilish. Bu eng yomonidir. Uni niso surasidagi “Ular baxillik qiladigan va odamlarni baxillikka buyuradiganlardir”, degan oyatdan bilib olsa ham bo‘ladi.
Ulamolarning ta’kidlashicha, baxillikning eng yomoni kishining o‘ziga o‘zi baxillik qilishdir. 
Islom dini ta’limoti bo‘yicha, insonning qo‘lidagi mol unga Alloh o‘z fazlidan bergan omonatdir. Shuning uchun u mazkur molni uning haqiyqiy egasi Allohning roziligi yo‘lida sarflashi kerak.  Ammo baxillik qilb, Allohning yo‘lida sarflanmay, to‘plangan mol egasining ko‘ziga yaxshi bo‘lib ko‘ringani bilan, aslida yaxshilik bo‘lmaydi. Kim baxillik bilan to‘plagan molini yaxshilik deb hisoblasa, noto‘g‘ri o‘ylagan bo‘ladi.
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi.
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Alloh kimga mol bersa-yu, u zakotini bermasa, qiyomat kuni mol unga ikki xolli ulkan ilon bo‘lib ko‘rinadi va bo‘yniga o‘raladi. So‘ngra ikki chakkasidan tishlab turib: “Men molingman, men sen to‘plagan xazinangman”, deydi” dedilar. Keyin “Alloh o‘z fazlidan bergan narsaga baxillik qiladiganlar buni o‘zlariga yaxshilik deb xisoblamasinlar”, oyatini oxirigacha o‘qidilar.
Inson qancha yashamasin, qancha mol to‘plamasin, baribir bir kun kelib o‘ladi va mol-mulkini tark etadi.
Abdulloh ibn Amr roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam xutba qildilar va: “Baxillikdan saqlaninglar. Chunki u sizdan oldigilarni halok qilgan. Ularni baxillikka amr qildi, baxillik qildilar. Ularni aloqalarini uzishga buyurdi, uzdilar. Fujurga buyurdi, fujur qildilar” dedilar.
Mazkur nomaqul insonlar o‘zlari baxillik qilganlari yetmagandek, boshqalarni ham baxillikka buyurdilar. Shu bilan birga,Alloh taolo tomonidan berilgan ne’matlarni berkitdilar. Odamlarga ko‘rsatishdan qochadilar. Odamlar bilib qolmasin deb, o‘zlari ham yemay-ichmay, kiymay kun kechiradilar.
Imron ibn Husoyindan rivoyat qilinadi:
Nabiy sollallohu alayhi vasallam: “Agar Alloh bir bandaga ne’mat bersa, uning asari o‘sha bandada zohir bo‘lishini yaxshi ko‘radi” dedilar.
Abu Bakr roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
   Nabiy sollallohu alayhi vasallam: “Jannatga buzg‘unchi ham, minnatchi ham, baxil ham kirmaydi” dedilar.
Asaka shahar “Imom Zufari”
Masjidi imom xatibi
D.A.Rahmanov tayyorladi

Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #49 : 13 Sentyabr 2018, 16:42:38 »
МУФЛИС
   “Муфлис” – араб тилида луғавий маънода “фулус” (чақа) сўзидан олинган бўлиб, сариқ чақага ҳам зор бўлиб,  муҳтожликда қолган инсон маъносини билдиради. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам  бу сўзни зарбул масал қилиб умматга улкан сабоқ берганлар.
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " هَلْ تَدْرُونَ مَا الْمُفْلِسُ ؟ " قَالُوا : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لا دِرْهَمَ لَهُ وَلا مَتَاعٌ ، قَالَ : " إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصِيَامٍ وَصَلاةٍ وَصَدَقَةٍ ، وَيَأْتِي قَدْ ظَلَمَ هَذَا وَأَكَلَ مَالَ هَذَا ، وَضَرَبَ هَذَا ، وَشَتَمَ هَذَا ، فَيَقْعُدُ ، فَيُقْتَصُّ لِهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ ، وَلِهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يَقْضِيَ الَّذِي عَلَيْهِ مِنَ الْخَطَايَا أَخَذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ ، ثُمَّ طُرِحَ بِهِ فِي النَّارِ " .   .. (رواه مسلم).
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади - Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Муфлис нималигини биласизларми?
Айтдилар:
— Эй Аллоҳнинг Расули, бизнингча, муфлис на дирҳам ва на матоси бўлмаган кимсадир.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
— Умматимнинг муфлиси шундай бир кимсаки, у қиёмат кунида рўза, намоз ва закот билан келади. Аммо унга зулм қилган, бунинг молини еган, бошқасини урган, яна бирини сўккан. Бас, у ўтиради, ундан унга, бунга яхшиликлари қасос қилиб олиб берилади. Агар унинг зиммасидаги хатолар адо қилинмасдан туриб яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг гуноҳлари олиниб, бунинг зиммасига юкланади, кейин эса жаҳаннамга отилади.
Имом Ғаззолий айтади: “Эй биродарим, ана шундай кунда бошингга тушиши эҳтимоли бўлган мусибатни ўйла. Деярли ҳеч бир ибодатинг риёдан ва шайтон ҳийлаларидан омон қолиши мумкин эмас. Бордию ибодатларингнинг бир қанчаси риёсиз ва чин ихлосли бўлса ҳам уларга душманларинг қиёмат куни кўз тикурлар ва қўлингдан олурлар. Кунларингни рўза билан, тунларингни намоз билан ўтказган бўлсанг ҳам, эҳтимол шундай ҳисобга чақирилган пайтингда савобларингга соя ташлаши мумкин бўлган даражада кимнидир ғийбат қилганингни билажаксан. Мусулмон биродарингни ғийбат қилганинг бутун савобларингни йўқ қилса, у ҳолда бошқа гуноҳларинг, ҳаром ва шубҳали нарсаларни еганларинг, қусурли ибодатларинг нима бўлади?”
Ҳа, азизлар! Аллоҳ таоло банда билан Ўзининг ўртасида бўлган гуноҳларни кечириб юборишига умида қилса бўлади, агарчи у гуноҳлар тоғ қадар бўлса ҳам. Аммо банда билан банда орасидаги гуноҳни то ўша ҳақдор рози бўлмагунча кечмаслигини унутмаслигимиз керак.

Улуғбек қори Йўлдошев. Холид ибн Валид жомеъ масжиди ходими. Асака
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #50 : 20 Sentyabr 2018, 06:06:45 »
АШУРО КУНИНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК.
Ҳар бир муборак ойнинг ўзига яраша янада фазилатлироқ кунлари бўлганидек, Муҳаррам ойида ҳам фазилат жиҳатидан Рамазон кунларидан кейинги мақомда турувчи Ашуро куни бор. “Ашуро” сўзи араб тили олинган бўлиб, луғатда “ўнинчи кун” деган маънони англатади. Истилоҳда эса, Муҳаррам ойининг ўнинчи кунига айтилади.
Ашуро кунининг ўзига хослиги, бу кунда барча самовий динлар тарихида муҳим воқеалар бўлиб ўтганлиги сабаблидир. Бу хақида ватандошимиз Абу Лайс Самарқандий (р.х) ўзларининг “Танбиҳул ғофилийн” номли китобларида Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадилар: “Ашуро куни – Одам а.с.нинг тавбалари қабул қилинган, Нуҳ а.с. кемадан тушган ва бунинг шукронасига рўза тутган, Фиръавн ғарқ этилиб, Бани Исроилга денгиз ёрилган ва шунинг учун улар рўза тутишган кундир. Агар сен ҳам ўша куни рўза тута олсанг, тутгин”
Абдуллох ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийларнинг Ашуро куни рўзасини тутаётганларини кўрдилар. “Бу нима?” дедилар. “Бу солиҳ кундир. Бу Аллоҳ Бану Исроилни душманларидан қутқарган кун. Шу боис Мусо унинг рўзасини тутган”, дейишди. У зот: “Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман”, дедилар ҳамда унинг рўзасини тутдилар ва тутишга буюрдилар”. (Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар бўлганларидан то ҳижрий иккинчи йилгача Ашуро куни рўзасини тутганлар ва бошқаларга ҳам ушбу кун рўзасини тутишни буюрганлар. Ҳижрий иккинчи йилда Рамазон ойи рўзаси фарз бўлганидан кейин у зот Ашуро куни рўзаси ихтиёрий экани, хоҳлаганлар тутиши ва хоҳламаганлар тутмаслиги мумкинлигини маълум қилдилар. Лекин эътибор бериб қарасак, бошқа бирон нафл рўзага Ашуро куни рўзасичалик тарғиб қилмаганлар. Шундан маълум бўладики, бу куни рўзасини тутиш суннати муаккада саналади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни бомдод намозини ўқиганларидан сўнг, бизларга бурилиб дедилар: “Ким саҳарлик қилиб рўза тутган бўлса, охиригача тутсин. Агар рўза тутмаган бўлса, бирор бир нарса емасин. Чунки бу кунда Мусо а.с.га Фиръавнинг дастидан нусрат берилди. Шунинг учун бу кунда яҳудийлар шукронасига рўза тутадилар. Аммо бизлар бунга ҳақлироқмиз”.
Ашуро кунининг фазилатидан яна бири бу кунда тутилган рўзанинг савоби улуғ бўлиши билан бир қаторда бир йиллик қилинган гунохларга каффорот бўлишидир.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади” -дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Яна бу кунда хар бир инсон ўз хонадон ахлларини дастурхонини тўкин ва кенгчилик қилиб берса, Аллоҳ таоло хам у бандаси учун кенгчилик қилиб беришлиги бу кунни фазилатини янада оширади.
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни оиласига кенгчилик қилиб берса, Аллоҳ унга йил бўйи кенгчилик қилиб беради”, - дедилар.  (Имом Тобароний ва Байҳақий ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимиз мана шундай муборак ойларнинг фазилатли кунларини фазилатини топишишимизни ўзи насиб айласин.
“Муҳаммад Солиҳ хожи” жоме масжиди имом хатиби А. Шерматов

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #51 : 20 Sentyabr 2018, 06:07:32 »
МУХАРРАМ ОЙИ ВА УНДАГИ ФАЗИЛАТЛАР.
Барча мўъмин мусулмонлар учун улуғ ва қадр қиммати баланд ойлардан бири бу  Мухаррам ойидир. Шунингдек бу ой уруш харом қилинган ой бўлиши билан бир қаторда ҳижрий сананинг бошланиши хамдир. Яни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) нинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларига 1440 йил бўлганини билдиради.
Аллоҳ тволо ўзининг каломи Қурони каримда шундай мархамат қилади. “Албатта, Аллоҳ таолонинг китобида ойларнинг сони – Аллоҳнинг наздида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар) дир. Мана шу тўғри диндир. У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба сураси 36 оят)
Мана шу 4 ой, яъни Ражаб, зул қаъда, зул ҳижжа ва муҳаррам ойлари Аллоҳ таолонинг наздида ҳурматга лойиқ бир ойлардан ҳисобланади. Парвардигори олам “У (ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” деб марҳамат қилмоқда. Шунинг учун ушбу ойларда кўпроқ ибодатларимизни кўпайтирсак, албатта, мақсадга мувофиқ бўлади.
Муҳаррам ойининг иккинчиси маъноси “Ҳурматланган, улуғланган” маъноларни англатади. Бу ой нимаси билан ҳурматга сазовор бўлди? Бу саволга эса Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳадиси мубораклари жавоб топамиз.
Имом Муслим ўзларининг Саҳиҳларида Ибн Аббос (р.а) дан ривоят қилади: Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага келганларида, у ерда иккита араб қабиласи Авс ва Хазраж қабилалари ва учта яҳудийлар қабиласи Бани Қайнақо, Бани Қурайза ва Бани Назир қабилалари бор эди. Яҳудийлар Муҳаррам ойининг 10 нчи куни Ашуро кунида рўза тутган эканлар. Расулуллоҳ с.а.в. уни нима учун тутаётганларини сўрадилар. Шунда улар дедиларки: “Бу кун улуғ кун. Шу куни Аллоҳ таоло Мусо а.с. ва Бани Исроилга Фиръавннинг  зулмидан халос этиб нажот берган ва Фиръавн ва аъёнларини денгизда ғарқ қилдирган. Ўшанда Мусо а.с. Аллоҳга шукрона қилган ҳолда шу куни рўза тутганлар ва бизлар ҳам шу кунни улуғлаб рўза тутамиз” дейишди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: “Биз Мусо а.с.га сизлардан кўра ҳақлироқмиз”, деб ўзлари рўза тутдилар ва саҳобаларига рўза тутишликка буюрдилар.
Муҳаррам ойи рамазон ойидан кейинги энг фазилатли ойлардан бири бўлиб бу ойнинг ўнинчи кунида жуда кўп муҳим воқеалар бўлиб ўтганлиги сабаблидир. Бу хақида ватандошимиз Абу Лайс Самарқандий (р.х) ўзларининг “Танбиҳул ғофилийн” номли китобларида Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадилар: “Ашуро куни – Одам а.с.нинг тавбалари қабул қилинган, Нуҳ а.с. кемадан тушган ва бунинг шукронасига рўза тутган, Фиръавн ғарқ этилиб, Бани Исроилга денгиз ёрилган ва шунинг учун улар рўза тутишган кундир. Агар сен ҳам ўша куни рўза тута олсанг, тутгин”- деганлар.
Мухаррам ойининг оашуро кунида тутилган рўза амалининг савоби ва фазилати борасида Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хависи шарифда Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) шундай мархамат қиладилар: “Ашуро кунининг рўзаси ўзидан олдинги йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади” -дедилар. (Имом Муслим ривояти). 
Шунингдек бу кунда инсон ўз оиласи учун оилавий таъминотида кенгчили қилиб берса, йил давомида унинг оиласида барака бўлиши ва дастурхони тўкин бўлишлиги хадисларда баён этилган.
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни оиласига кенгчилик қилиб берса, Аллоҳ унга йил бўйи кенгчилик қилиб беради”, - дедилар.  (Имом Тобароний ва Байҳақий ривояти).
Барчаларимиз бу кунларни ғанимат билиб ўз оила аъзоларимиз учун кенгчилик қилиб берадиган бўлсак иншооллох оиламизда доимо барака ва хайр бўлади.
Мухаммадийхон Хожиев.

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #52 : 20 Sentyabr 2018, 06:09:35 »
Табиатдан оқилона қойдаланайлик
Муқаддас ислом дини талимотларида табиат муҳофа¬заси, наботот ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилишга кат¬та эътибор берилган. Чунки буларнинг барчаси Аллоҳ таоло томонидан ин¬сонлар учун берилган улуғ неъматларидан биридир. Инсон бу неъматларсиз ўз хаётини буир дақиқа бўлса хам тасаввур эта олмайди.
Аллох таоло ўзининг каломи Қурони каримда шундай мархамат қилади: "У шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди" (Бақара сураи, 29 оят.)
Бошқа бир ояти каримада эса шундай баён қилинади: “Инсон ўзи¬нинг таомига (ибрат кўзи билан бир) қараб қўйсин-чи! Биз (осмондан) сув-ёмғирни қуйдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар билан) ёрдик. Сўнг Биз ундан дон-дунни, узум ва кўкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзор боғларни, мева-чева-ю ўт-ўланларни сизлар учун ва чорва молларингиз учун манфаат бўлсин деб ундириб-ўстириб қўйдик-ку!”. (Абаса, 24-32 оятлар)
Ояти карималардан маълум бўладики Оллох таоло ер юзидаги барча нарсаларни яратган ва буларни инсонга манфаатили қилиб бергандир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло инсонларга ҳаётни давом эттириш учун лозим бўлган барча воситалар орқали ер юзини обод этиш ва Она-табиатни эҳтиётлаб сақлаш ҳамда унга оқилона муносабатда бўлиш масъулиятини юклади.
Демак, ҳар бир оқилу доно ўзи яшаб турган жойдаги ер, сув, ҳаво, ҳайвонот ва наботот эҳтиёткорлик ва тежамкорлик билан муомалада бўлиши, уларни асраб авайлаб сақлаши ва исроф этмаслиги лозим.
Инсон ўзи истиқомат қиладиган маҳалла, атроф-муҳит, уй-жойларни озода, саранжом-саришта сақлаши ҳам имонни мукаммал қиладиган амаллардан саналади. Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилиб шундай дейдилар: "Имон  60 дан ортиқ қисмлардан иборат. Улардан энг афзали  ло илоҳа иллаллоҳ ва энг кичиги йўлдан азият берадиган нарсаларни олиб ташлашдир". (Имом Муслим ривояти)
Дарҳақиқат, тупроқ, сув, ҳаво ва бошқа нарсаларни тоза сақлаш, уларни ифлосланишига йўл қўймаслик ва соғлиқ учун зарарли бўлган нарсалардан сақланиш кабилар шариатимизнинг буйруғидир. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:“Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар”, - деганлар (Абу Довуд ривояти).
Албатта, Ислом дини сув ҳавзаларини доимо покиза ва озода сақлашга буюриб, уни ифлос этишдан қатъий равишда қайтаради. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) нинг оқмас сувга бавл қилишдан қайтариб, сувни ҳар қандай ҳолатда ҳам эҳтиёт қилишга умматларни чорлаганларибу борада барчамизга етарли даражада ибрат бўлади.
Мана бир неча асрлар давомида мусулмонлар ариқ, дарё ва денгиз сувларини покиза сақлашни ўзларининг шарафли бурчлари, деб билганликлари гапимизни яна бир бор тасдиқи бўлади.
Кўпинча идишларга қадоқланган сувларни истемол қиламизда, бўшаган идишларни (баклашкаларни) йўл четига бепарволик билан улоқтириб юборамиз. Ёки бўлмаса келинларни кўчадаги аxлатларни сувга супираётганини кўрамизу менга нима деганда кўрмаганга олиб ўтиб кетаверамиз.
Ёши улуғлар айтар эдилар. Авваллари совчилар қизларни ҳовли супиришини кузатишар. Агар ҳовлини ариқ томонга супирса, айб ҳисоблаб айниб кетишар экан. Шунинг учун оналар қизларини тарбия қилганда, супиришни ариқ бўйидан тепага қараб бошлашни ўргатишган.
“Мухаммад Солих Хожи” жоме масжиди ноиби Ж. Парпиев

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #53 : 27 Sentyabr 2018, 06:39:49 »
ИСЛОМДА ТЕНГЛИКГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР
Малумки жоҳилият даврида табақаланишлик жуда ҳам авж олиб, бунинг оқибатига қулчилик, ирқчилик, миллатчилик , бой ва камбағални ажратиш келиб чиқган. Ислом дини келишлиги билан бундай одатларга аста аста чек қўйилди. Ҳар бир инсон миллати, дини, ирқи насл-у насаби, ижтимоий келиб чиқишидан қатий назар барчаси тенг, буларнинг барчаси одам фарзандлари эканлиги фақатгина Аллоҳнинг наздида энг ҳурматга сазовори тақволи банда эканлигини, Парвардигоримиз Қурони каримда xабарини беради.
“Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!” (Нисо сураси, 1-оят).
Бошқа бир ояти каримада эса шундай мархамат қилинади “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво) дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар (дўст, биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) xалқлар ва қабила-елатлар қилиб қўйдик Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир” (Ҳужурот сураси, 13-оят)
Ояти каримада “ей инсонлар” дея (дини, ирқи, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатий назар барча инсонларга) xитоб қилинмоқда. Сабаби буларнинг барчасини Аллоҳ бир жондан яратиб, қабила элатларга бўлиб қўйиши, бир-бирлари билан миллатчилик қилиб жанжаллаллашишлари учун эмас, балки ўзаро дўст бўлишликлари учун эканлигини билиб оламиз.
Динимиз талимотида барча тенг. Бу тенгликни ибодатларимизда кўрамиз: Намозда одамларнинг барчаси Аллоҳнинг олдида баробар туради. Унда подшоҳ, ё улуғ, ё олим учун маxсус макон ажратилмайди. Рўзада одамлар бир xил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан амир, ё бой, ё шариф истисно қилинмайди. Ҳажда одамла р бир xил кийим кийишади. Бир xил жойда туришади. Бир xил ибодатни адо этишади. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, ашроф ва омманинг фарқи йўқ.
Ислом тариxида бундай тенгликга саҳобалар ҳаётидан мисолларни учратамиз. Пайғамбар (с.а.в.) замонларида Бани Маxзумдан бўлган бир аёл ўғирлик қилди. Жазоси берилиши учун уни Расулуллоҳнинг олдиларига келтиришди. Бу ҳол Қурайшни xафа қилди ва: “Расулуллоҳнинг ундан ҳадни бекор қилишларига ким шафеъ бўлади?” дейишди. Шунда Расулуллоҳнинг қалбларига маҳбуб бўлган Усома ибн Зайдни эслаб қолишди. Унга Расулуллоҳнинг ҳузурларида шафеъ бўлишни топширишди. Бу ҳақда Расулуллоҳга сўзлаганларида, у зот жуда қаттиқ ғазабландилар ва Усомага: “Сен Аллоҳнинг ҳадларидан бўлган ҳадга шафеъ бўласанми?!” - дедилар. Сўнг туриб, одамларга қарата шундай xитоб қилдилар: “Дарҳақиқат, сизлардан олдин ўтган умматлар агар ўзларидан бир обрўли киши ўғрилик қилса, кечиришар, аммо заиф, ночор одам ўғри бўлса, унга ҳадни ижро қилишарди ва улар шу сабабдан ҳалокатга учрашди. Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилганда ҳам, унинг қўлини кесган бўлардим”. Деганликлари тариxда муxрланиб қолган.
Яна бошқа бир мисол: Кунларнинг бирида Абу Зарр Ғифорий билан Абу Бакрнинг (розияллоҳу анҳу) қуллари, қора ҳабаший Билол низолашиб қолишди. Абу Зарр ғифорий (розияллоҳу анҳу) олий насабли, зодагон оиладан. Билол (розияллоҳу анҳу) эса асли қора танли қул бўлиб ночор бир оиладан эди. Ўрталаридаги низо кучая бориб, Абу Заррни ғазаб эгаллаб олди ва Билолга: «Ей қоранинг боласи!» дедилар.
Билол Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ Абу Заррга дедилар: “Сен уни онаси билан камситдингми? Сен жоҳилият (одатлари) бор киши экансан!” Абу Зарр жоҳилиятни фақат ёшларда бўладиган аxлоқий, шаҳвоний бузилиш, деб ўйлаб: “Ёшим ўтган ушбу соатда-я?” дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Ҳа, улар биродарларингиз”.
Абу Зарр пушаймон бўлиб, тавба қилдилар. Тавба ва пушаймонликда муболаға этиб, ҳатто Билолга юзларини босмоқликни буюрдилар.
Аллоҳ таоло барчаларимизни бир бирларимиз билан иттифоқликда, xурмат-у иззатда болмағимизни насиб айласин. Миллатчиликдан, ирқчиликдан, ўзгаларни менсимасликдан паноҳ берсин.
“Мухаммад солиҳ ҳожи” жоме масжиди ходими П. Мамажонов

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #54 : 27 Sentyabr 2018, 07:58:54 »
ИСРОФНИНГ ОХИРИ НАДОМАТ.
Аллоҳ таоло инсон зотини йўқдан бор этиб унинг учун бехисоб санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлар билан неъматлантирди. Банда бу неъмаьтлардан фойдалансин ва ўзини яратган холиқини танисин, унга шукрона қилсин ва бу неъматлардан оқилона фойданиб исрофга йўл қўймасин. Чунки исроф Аллоҳ белгилаб берган чегарадан чиқишдир. Шунинг усун муқаддас динимиз Исломда исроф қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло Ўз Каломи мажидида. “Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас”, деб мархамат қилади (Аъроф, 31).
Исроф сўзи луғатда “ҳисобсиз тарзда ишлатиш”, “ҳаддидан ошиш” каби маъноларни англатади. Бундан фақат маблағ, ёки бойлик ёки мол-мулкни ноўрин жойларга совуриш тушунилмайди. Қимматли вақтни беҳуда кетказиш, фойдали ишларга сарфламаслик ҳам айни исрофдир. Куч-қувват ва салоҳиятни эл-юртга ёки ўзига фойда келтирмайдиган нарсаларга йўллаш ҳам исрофдир. “Исрофнинг катта кичига бўлмайди”,  дейишади.
Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос (р.з.) бундай дейди: “Хоҳлаган нарсангни истеъмол қил, истаган кийимингни кий, аммо исрофгар ва бахил бўлма!”
Исрофгарчиликнинг охири надомат билан тугайди, ҳалокат билан якунланади. Исрофгар қанчалик бой бўлмасин, оқибатда барибир камбағалга айланади. Шамини кундузи ёндирган одамнинг туни қоронғу бўлади. Пулини, молини, бошқа неъматларни хор қилган киши оғир кунда ўзи ҳам хор бўлади.
Бугунги  кунда  тўй  маросимларимизда  ҳаддан  ташқари  дабдабабозлик, манманлик  ва  исрофгарчиликлар  авж  олмоқда.  Манашу  нарса  аксар  оилавий можаролар,  уруш-жанжаллар,  ажралишлар,  қудалар  ўртасидаги  совуқчиликваҳоказо салбий оқибитларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Энг  ёмони,  айрим  пул  топиб  ақл  топмаган,  маънавий  савияси  паст кимсалар тўй-ҳашамлар, маъракаларни ўтказиш бўйича мусобақа ўйнаб, турли-туман янги одатларни ўйлаб топяпти. Буларни эшитиб, баъзан одам ҳайратдан ёқасини ушлаб қолади.
Шу оринда бир мулохаза “Айрим хамюртларимиз тирикчилик умидида хориж юртларга бориб маблағ ишлаб келмоқдалар. Лекин қийинчилик билан топган маблағларини деворга чаплаш, дабдабали  тўй-маросимларга ноўрин ишлатиб, тўйдан сўнг янги келинни ёлғиз қўйиб хориж юртларга қайтиб кетмоқдалар. Бунинг натижасида оилалар бузилиши, иқтисодий қарамлик, бошқалар ривожланишига хизмат қилиш ва бир қанча зарарларни санаб ўтиш мумкин”. Анашу тўйларимиз ва маросимларимизни ихчам ва камчиқимлик билан бир неча “серияли” қилмасдан камтарона ўтказилса яна хам яхшироқ бўлган қанчадан қанча овворагарчилик ва исрофгарчиликни олдини олган бўлар эдик.
Муҳаммадийхон Хожиев.

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #55 : 19 Oktyabr 2018, 06:47:15 »
ИСЛОМДА ФОЛБИНЛИККА МУНОСАБАТ.
Фолбинлик - Муқаддас Ислом дини таълимотларида Қуръони карим ҳукми билан ҳаром қилинган ва шаръан қораланган ишлардандир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади “Ғайб (яширин сирлар) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан ўзга билмас. Яна, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни (ҳам) билур. Бирор япроқ (узилиб) тушса (ҳам) уни билур. Ер зулматлари (қаъри)даги уруғ бўлмасин, ҳўлу қуруқ бўлмасин, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул-Маҳфуз)да (ёзилган)дир”.
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в): “Ғайбни Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди”, деганлар (Имом Табароний ривояти).
Шунинг бмлан бир қаторда ундан топилган фойда хам харом эканлиги хадиси шарифларда баён қилинган. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Абу Бакр (р.а) нинг ғуломи бор эди. Унга харож чиқарарди. Абу Бакр харожидан ер эди. Бир куни ғулом бир нарса келтирди. Абу Бакр ундан еди. Шунда ғулом:
- Буни нималигини биласанми?- деди.
- Йўқ, нима у ?
- Жоҳилиятда бир кишига фол очиб бергандим. Фол очишни билмасдим. Уни алдагандим. Учрашиб қолганимизда  ўшанинг ҳаққини берди. Еганинг ўша. Шунда Абу Бакр (р.а) қўлини тиқиб, қорнидаги бор нарсани қусиб юборди”. (Имом Бухорий ривояти).
Хадиси шарифга эътибор билан қаралса Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) нинг талимотларини олган зотлардан бўлган, Хазрати Абу Бакр сиддиқдек инсон билмасдан еб олган бир луқмани, фолбинлик сабабидан топилганлиги боис хар қандай машаққат билан бўлса хам қоринларидан чиқариб юборишларида барча умматлар учун ибрат бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки башоратгўй ёки фолбиннинг олдига бориб, айтаётган гапини рост деб билса, у шубҳасиз, Муҳаммадга тушган нарсага куфр келтирибди” (Имом Аҳмад ривояти).
Шунингдек бошқа бир хадиси шарифда: София розияллоҳу анҳодан у киши эса  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир аёлларидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки башоратгўйнинг олдига бориб, ундан бирон нарсани сўраса, қирқ кунгача унинг биронта ҳам намози қабул қилинмайди” – дедилар. (Имом Муслим ривояти).
Албатта хар бир мўмин мусулмон инсон учун дунёдаги энг ахамиятли ишлардан бири бу намоз ибодатидир. Хатто манашундек улуғ ибодатларни хам қабул бўлишига тўсқинлик қиладиган ишлардан бири бу фолбинга бориш ёки уни гапини тасдиқлашликдир.
Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги пайтда бошига бирор ташвиш тушган, баъзи бир иши юришмай қолган киши ҳам, қизига совчи келмай қолган муштипар она ҳам, бирор бир дардга чалиниб қолган одам ҳам дарров фолбин ҳузурига бориб, фол очтиришга, “иссиқ-совуқ” қилдиришга, унинг айтганларини бажаришга ўрганиб қолишмоқда. Аслида ўша фолбин ёки кохинни ўзини хонадонига қарайдиган бўлсангиз, ёки бир касали бор, ёки бир бахти келишмай умри ўтаётган бир қизи ёхуд бир бахтсиз бир инсони бор эканини кўрасиз.
Ривоятларда келишича Амур Темур xазратларини олдиларига бир фолбин у зотни келажагини айтиб беришлигини айтиб келган экан. Шунда Амур Темур xазратлари уни жаллодга топшириб қатл этишлигини тайинлабдилар. Подишоҳнинг олдидаги вазирлари нима учун фолбинни қатл эттираётганини сўрашди?.
Шунда Амур Темур xазратлари: “Агар у фолбин ўзини келажагини билганида мени олдимга келмас эди. Ўзини келажагини билмаган мени келажагимни билармиди”, деб жавоб қилибдилар.
Мухаммадийхон Хожиев 

okahon.8800

  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 0
  • -oldi: 4
  • Xabarlar: 102
Javob: Islomiy axloq
« Javob #56 : 19 Oktyabr 2018, 06:48:01 »
ФОЛБИНЛАРНИНГ ЁЛҒОН ДАЪВОЛАРИ
Бугунги кунга келиб баъзи кишилар ружу қўйган, Ислом дини таълимотларига мутлақо зид бўлган амал фол очтириш ва фолбинлик билан шуғулланишдир. Динимизда фолбинларга ишонишдан қаттиқ қайтарилган ва буни ширкка тенглаштирилган. Чунки, фолбин ғайбни билишини даъво қилади, фолбинга борган  эса,  бунга  ишонади  ва  оқибатда  иккиси  ҳам  оғир  гуноҳкор  бўлади.
Аллоҳ  асрасин,  ҳатто  бу  ҳолатда  имондан  чиқиши  ҳам  мумкин.  Зеро, Пайғамбаримиз с.а.в. марҳамат қилганлар: Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Ким фолбинга  борса  ва  унинг  айтган  гапига  ишонса  Муҳаммад  с.а.в.га  нозил бўлган нарсага кофир бўлибди” (Имом Термизий ривояти).
Аллох таоло Қурони каримда шундай мархамат қилади “Ғайб (яширин сирлар) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан ўзга билмас. Яна, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни (ҳам) билур. Бирор япроқ (узилиб) тушса (ҳам) уни билур. Эр зулматлари (қаъри)даги уруғ бўлмасин, ҳўлу қуруқ бўлмасин, (ҳаммаси) аниқ Китоб (Лавҳул-Маҳфуз)да (ёзилган)дир” (Анъом сураси 58 оят).
Ибн Умар (ра) дан ривоят қилинган ҳадисда, Пайғамбаримиз (сав) айтганлар: “Ғайб калитлари бештадир, уларни Оллоҳдан ўзга ҳеч ким билмас. Эртага нима бўлишлигини Аллоҳ билади. Ёмгирнинг қачон ёғишлигини ҳам фақатгина Аллоҳнинг ўзи билади, бачадондаги нарсани( ўғил ёки қиз эканлиги) ни ҳам ёлгиз Аллоҳнинг ўзи билади, қиёмат кунини қачон бўлишлигини ҳам ёлғиз Аллоҳ билади, бирор бир нафс эртага нима қилишлигини ва қайерда вафот этишлигини билмайди”.
Қадим қадимдан ғайб илмини даво қилгувчи фолбин ва коҳинлар бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ундай инсонлар кишиларнинг келажак тақдирини айта олиш даъвоси билан уларни алдаб, қўрқитиб, бойлик орттирган. Инсонлар ва жинларнинг ғайб илмини, сирларни билиш ҳақидаги даъволари ёлғоннинг айни ўзидир.
Бугунлик кунда ҳам мени одамим бор, боболарим, момоларим бор дея даво қилаётган фолбин ва баxшиларни жин ва шайтонлари бўлиб улар осмондан фаришталарнинг сўзларини ўғирлагани чиқар, сўнг у ерда фаришталар томонидан отиладиган осмон жисмларига дуч келар, ундан омон қолса ерга тушуб эшитган нарсаларини узуқ юлиқ ҳолда етказар экан.
Аллоҳ таоло қурони каримнинг мулк сурасида бундай марҳамат қилади: “Батаxқиқ биз дунё осмонини юлдузлар билан зийнатлаб қўйдик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик. Яна улар (шайтонлар) учун (оxиратда) дўзаx азобини ҳам тайёрлаб қўйгандирмиз”.
Базида инсонлар орасида фолбинларнинг хонадонларига қатнаш холатларини минг афсуски, учратиш мумкин. Айрим бир иши юришмай қолган киши ҳам, қизига совчи келмай қолган муштипар она ҳам, бирор бир дардга чалиниб қолган одам ҳам фолбиннинг хонадонига қатнамоқда. Улар фолбинларни гўёки ҳамма ишга қодир инсон деб билишади. Аслида фолбиннинг бирор бир нарсага қодир эмаслиги кундек равшан.
Буларнинг яна шундай бир тоифалари хам борки, уларни “парихон” – деб атайдилар. Парихон форс тилидан олинган бўлиб “пари  воситаси билан даволовчи” деган манони англатади. Гўёки - беморларни пари, жин, руҳлар воситаси билан даволашга уринувчи шахс. Парихоннинг даъвосига кўра, беморга жин ёки алвасти теккан бўлиб, уларни у ҳайдар ёки қайта тегмаслиги учун кўндирар эмиш. Энг ачинарлиси эса - айрим содда одамлар парихонларни париларига атаб назр - ниёз бериб, товуқ, улоқ, қўзи кабиларни қурбонлик қилишлигидир. Бу эса шариат ишларига мутлақо зид ва Аллох ва росулини талимотларига хилоф бўлган амаллардандир. Аллоҳ таоло барчаларимизни бундай ишлардан ўзи асрасин.
“Муҳаммад Солих хожи” жоме масжиди ходими Ж. Парпиев

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #57 : 23 Oktyabr 2018, 12:21:47 »
Бугунги кун риёлари
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам дeйдилар:
“Сизларнинг орангизга киришидан энг хавфсираган нарсам кичик ширкдир”.
“Эй, Аллоҳнинг расули, кичик ширк нимадир?” сўрадилар.
“Риёдир. Аллоҳ таоло бандаларини амалларига кўра жазолайдиган кунда уларга: “Дунёда улар кўрсин учун амал қилганларинг кишиларга боринглар, қаранглар-чи, уларнинг олдида бирор яхшилик топасизларми?” дeйди” жавоб бердилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Шубҳасиз, уларга шу гап айтилади. Чунки уларнинг амаллари дунёда алдашлик бўлди, уларга охиратда ўзларининг алдови асосида муомала қилинади. Аллоҳ таоло айтганидeк:
“Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар, ҳолбуки, Аллоҳ уларни алдаб қўйгувчидир” (Нисо, 142).
Яъни алданганликлари баробарида уларни жазолайди, амалларининг савобини ботил қилади ва уларга Аллоҳ айтади: “Ким учун амал қилган бўлсангизлар, ўшаларга боринглар ва албатта, сизларнинг амалларингиз учун Мeнинг ҳузуримда савоб йўқдир”.
Чунки бу амаллар холис Аллоҳ учун бўлмади. Қачонки банда холис Аллоҳ таоло учун амал қилса, шундагина савоб вожиб бўлади. Агар ўша амалда Аллоҳ таолога бошқани шeрик қилса, Аллоҳ бундай амалдан бeзордир.
Риё ҳақида сўзлар эканмиз улуғларимизнинг ибратли ҳаётларига назар солишга тўғри келади. Улар ўзларини одамларнинг энг гуноҳкори ва энг фосиқи деб ҳисоблашлари эди.
Молик ибн Динордек улуғ зотдан:
- Биз билан истисқога чиқмайсизми, деб сўрашганларида у зот шундай деганлар:
- Менинг сабабимдан сизларнинг устингизга тош ёғишидан қўрқаман!
Сизлар ёмғир ёғиши кечикяпти, дейсизлар, биз тош ёғиши кечикяпти, деймиз".
Олдинлари бир кишининг кўзидан Аллоҳнинг зикри туфайли ёш чиқса, ёнидагилар кўрмаслиги учун бош кийимини қуйироқ тушириб олар эди. Ҳозир эса камералар олдида туриб йиғлаймиз. Камига эртасига, нафақат эртасига, балки йиллар давомида шу йиғлаганимизни айтиб мақтаниб юрамиз.
Олдинлари бир киши умрага бориб, қайтиб келар, лекин бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмас эди. Ҳозир эса Каъбанинг атрофида тавоф қилаётганини ҳаммага кўз-кўз қилиб суратларга тушамиз, видеоларга оламиз. Интернет тармоқларига жойлаймиз.
Олдинлари бир киши тунлари намоз ўқиб, тўшагига қайтиб ётиб олар, баъзида бу ҳолни ёнида ётган аёли ҳам билмай қолар эди. Ҳозир эса туннинг охирги учдан бир қисмида уйғоқ эканликларини билдириш учун ижтимоий тармоқларда дуолар қилишади.
Олдинлари бир талаба дарс асносида профессордан таҳорат олишга рухсат сўраб, ташқарига чиқиб кетар, аслида эса бу вақтда зуҳо намозини ўқиб олар эди. Ҳозир Твиттер ва Фейсбукда Зуҳо намозини ўқимоқчилиги ҳақида жар солишади.
Олдинлари Рамазон ойи кириши билан киши ибодатларини кўпайтириш учун дўстларидан ўзини четга тортар, лекин буни ўзгаларга сездирмас эди. Ҳозир эса "Рамазонда ибодат билан машғул бўлиш учун ижтимоий тармоқларни тарк этмоқчиман", деб эълон беришади. Индамасдан кетиш мумкин эмасми?!
Авваллари киши ниятини холис қилар, бирон ибодати ошкор бўлиб қолса, ўз нафсини маломат қилар эди. Ҳозир эса бир киши нима қилаётганини қолганлар билиб туради.
Айюб Сахтиёний: "Банда машҳурликни яхши кўрар экан, ҳеч ҳам ростгўй бўла олмайди", деган.
Ҳаммод ибн Зайд айтади: "Айюб (Сахтиёний) бир мажлисда ўтирганида ибратли гап эшитса, (кўзёшини билдирмаслик учун) бурнини қайта-қайта тортиб, "Шамоллаш бунча ҳам қаттиқ бўлмаса", дер эди.
Имом Аҳмадга "Ҳадисларни Аллоҳ учун жамладингиз-да", дейишди. Имом: "Аллоҳ учун", десак, У бундан беҳожат. Аксинча, шу ишни яхши кўрганимиз учун қилдик", деб жавоб берди.
Зиёз.Уз ва бошқа ижтимоий тармоқлардан фойдаланилди.

Азизбек Жабборов. Асака т. "Мамир қори" жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #58 : 25 Oktyabr 2018, 09:08:41 »
Тақво нима?
Тақво нима?
Қандай одам тавоқодор саналади?
Бу ҳақда шундай дебдилар:
“Ислом динини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб зикру ибодат билан машғул бўлиш, деб тушунадилар.
Аслида, «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади.
Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат. Гоҳида «тақво» хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан:
«Тақво нима?» деб сўралганда,
«Араблар сертикон майдондан ялангоёқ бўлиб, тикондан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар», деганлар.
Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиконларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.
Тақвонинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир-бирини тўлдирувчи бир қанча таърифларни айтганлар:
Роғиб:
«Шариат урфида тақво нафсни гуноҳдан муҳофаза қилишдир. Бу манъ қилинган нарсаларни тарк этиш ила бўлади. Баъзи мубоҳларни тарк қилиш ила мукаммал бўлади», деган.
Ферузободий:
«Тақво ҳар бир зарарли нарсадан, яъни, маъсиятдан ва ортиқча, кераксиз нарсалардан четда бўлишдир. Шунга биноан у фарз ва нафлга тақсимланади», деган.
Ўтган азизлардан Толқ ибн Ҳабиб:
«Тақво Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлиб, Унинг нури ила Унга тоат қилмоқ ва Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, унинг нури ила қайтарган ишларини тарк қилмоқдир», деган.
Қуръони Каримда «тақво» сўзи «хавф», «қўрқиш», «ибодат», «маъсиятни тарк қилиш», «тавҳид» ва «ихлос» каби маъноларда ишлатилган”. (old.islom.uz)
Тақволи банда Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматга сазовор бўлур:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُم مِّن ذَكَرٍ وَأُنثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
“Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”. (Ҳужурот. 13)
Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Боҳилийдан (р.а.) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадоъда қуйидагича хутба қилганларини эшитдим:
«Аллоҳдан тақво қилинглар. Бeш вақт намозни адо қилинглар. Рўза ойининг рўзасини тутинглар. Молларингиз закотини бeринглар. Бошлиқларингизга итоат қилинглар. Шунда Раббиларингизнинг жаннатига кирасизлар». (Имом Тeрмизий ривояти)
Саъд ибн Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ таоло тақводор, қалби бой ва панада юрувчи бандасини яхши кўради», дeдилар. (Имом Муслим ривояти. Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)

Сардорбек Худоёров. Асака т. “Бобожон қори” масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

MirzoMuhammad

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 3
  • -oldi: 28
  • Xabarlar: 284
  • Jins: Erkak
  • رب زدني علماً
Javob: Islomiy axloq
« Javob #59 : 25 Oktyabr 2018, 10:13:06 »
БУЮК ДУШМАН
   Ҳадиси Қудсийда айтилади:
   “Эй Одам фарзанди! Жаннатга фақат Менинг буюклигимга тавозеъ қилганлар, кунини зикр билан ўтказганлар, фақат Мен учун нафсини шаҳватлардан тийганлар киради”.
   Яна айтилади:
“Эй Одам фарзанди! Мен ато этган тинчлигу саломатлик туфайли тоатимга тоқатли бўлдинг. Тавфиғим  туфайли  фарзларимни  адо  қилдинг.  Берган  ризқим  билан  Менга  итоатсизлик қилишга  куч  топдинг.  Хоҳишим  туфайли  хоҳлаган  нарсангни  хоҳладинг.  Иродам  туфайли нафсинг нени истаса, истадинг. Неъматим туфайли турдинг, ўтирдинг, қайтдинг. Ҳимоятим билан кунни боттириб, тонгни оттирдинг. Фазлим билан маишат кечириб, неъматим билан тўкис яшадинг. Офиятим билан безандинг. Кейин Мени унутиб, ўзгани зикр қилдинг. Нега ҳаққимни ва шукримни адо қилмаяпсан?!”
Инсон учун энг буюк душман — нафсдир. Нафс, ёмонликдан омон бўлмоқ — ақлга қулоқ солмоқ, ақлнинг яxши кўрсатмасига кўра ҳаракат этмоқдир.
Аллоҳнинг борлиги, бирлиги ҳам ақл билан танилади. Пайғамбарлар ақли юксакдир. Йўллари ҳам ақлга мувофиқдир. Ақл билан адо этилган амаллар жаннатга кўтарилади. Аллоҳнинг раҳмати ва барокатига инсон ақл билан етади. Розилигини ақл билан қозонади. Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини англамаган, пайгамбарларга ишонмаган ақлсиз, тентак, динсиз, кофир, даҳрийдир.
Мусулмон бўлгани ҳолда нафсининг амрида бўлган аҳмоқлар ҳам бор.
Аллоҳ Қурони каримда шундай дейди:
«...улар ҳайвонлар каби, ҳатто тубанроқдирлар...»
(Фурқон. 44)
Аллоҳ Одамни (алайҳис салом) яратди, Жаброил (алайҳис салом) ақл, имон ва ҳаёни унга келтириб, шундай дедилар:
—  Эй, Одам! Сизга Аллоҳдан салом. Келтирганим уч нарсадан бирини қабул қилишингни истайди.   Одам (алайҳис салом) ақлни қабул қилдилар. Жаброил (алайҳис салом) имон ва ҳаёга;
— Қани, сизлар айрилиб, кетинг, — дедилар. Шунда имон:
— Аллоҳ менга ақлдан ажрамаслигимни, у қайда бўлса, ўша ерда бўлишимни амр этди. Мен ақлдан айрилмайман, — деди.
Кейин ҳаё:
— Аллоҳ мени имонга омонат қилди. Имон қайда бўлса, мен ҳам ўша ердаман. Имон бўлган жойдан айрилмасман деди.
Шундан сўнг учови бир жойда қолиб, бир-биридан айрилмадилар. Бу ҳолга кўра Аллоҳ кимга ақл берган бўлса, имон ва ҳаё ҳам у билан биргадир. Кимга ақл берилмаган бўлса, унда имон ҳам, ҳаё ҳам бўлмайди.
(Фойдаланилган манба: Эй, фарзанд. Абу Ҳомид Ғаззолий. зиёуз.сом кутубxонаси)

Исомиддин Сайфуллаев. Асака т. "Имом Муҳаммад" жомеъ масжиди имом хатиби
Нима камиб қоларди бу дунёга келмасам.
Келдиму, не фойда бор дунё сирин билмасам.
Илмлар уммонида бир умр чўмилмасам
Нега келдим дунёга илм талаб қилмасам.

 

Islomiy resurslarga linklar

Muallif Abu MuslimBo'lim Islom

Javoblar: 81
Ko'rilgan: 45391
So'nggi javob 08 May 2010, 14:21:36
muallifi ziyoda_aliyeva
Islomiy kitoblar haqida

Muallif Abu MuslimBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 11726
So'nggi javob 28 Sentyabr 2007, 19:12:49
muallifi Muhammad Amin
Ibratli, qiziqarli islomiy rasmlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy media

Javoblar: 237
Ko'rilgan: 143260
So'nggi javob 18 Iyun 2013, 11:45:28
muallifi Sadulla
Islomiy she'riyat

Muallif MahdiyahBo'lim Islom

Javoblar: 885
Ko'rilgan: 292610
So'nggi javob 11 Iyun 2013, 19:40:21
muallifi Abdulloh_8800
Islomiy hayot tarzi

Muallif maknunaBo'lim Islom

Javoblar: 6
Ko'rilgan: 7615
So'nggi javob 13 May 2008, 16:43:15
muallifi Odila