Бахт нимададир?
Бахт нимада?
Бу саволга ҳар ким ўз дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда ўз фикрини биилдиришади. Мўмин-мусулмон учун эса ҳақиқий бахт Аллоҳнинг розилигидир.
Шунингдек, бизлар шу дунёда истиқомат қилар эканмиз, дунё неъматлари ҳам тириклик зийнатидир. Шу маънода дунёнинг бахту-саоатларидан бири барча берилган неъматларга қаноат қилишликдир. Чунки қаноати бўлмаган кимса ҳар қанча дунё матосини эгалласа ҳам ҳеч қониқмайди. Нимадир етишмагандек бўлаверади. Бу эса бахт эмас-ку!
Заонамиз аёлларининг наздида бахт фақаи гўзлликдами деб ўйлайсиз. Газеталарни ўқинг, хонанда ва актрисаларнинг фикрини эшитинг. Асосий мавзу ташқи гўзаллик.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки мусулмон бўлиб, эҳтиёжига етарли ризқ бeрилган бўлса ҳамда Аллоҳ таоло бeрган нарсасида қаноатли бўлса, батаҳқиқ нажот топибди”, дeдилар. (Имом Муслим ривоятлари)
Яҳё ибн Муъоз Рози раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Кимнинг тўқлиги ортса, гўшти ортади. Кимнинг гўшти ортса, шаҳвати ортади. Кимнинг шаҳвати ортса, гуноҳи кўпаяди. Кимнинг гуноҳи кўпайса, қалби қотади. Кимнинг қалби қотса, дунёнинг офатлари ва зийнатига чўкиб кетади”.
Ҳа, Худонинг амрини қилмаган кимса босар-тусарини билмай қолади. Оқибат тўймаслик балосига гирифтор бўлади. На кўнгил шаҳватларига қониқсин, на молу-дунёга тўйсин. Ўта очкўзлигидан “Яна! Яна!! Яна!!!” деяверади. “Бўлди, энди етар” деган сўз унинг луғатидан ўчиб кетади.
Абу Курайма Миқдод ибн Маъдий Кариба разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Одамнинг қорнидан кўра ёмонроқ тўлдирадиган идиши йўқдир. Одам болаларига бeлини тиклаш учун бир нeча луқма таом кифоя қилади. Агар зиёда эмасликнинг иложи бўлмаса, учдан бири таом учун, учдан бири ичимлик учун ва учдан бири нафас олиш учун бўш қолсин” дeдилар. (Имом Тeрмизий ривоятлари)
Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш карвонини тўсиш учун Абу Убайда бошчилигида бизни улар томонга юбордилар. Йўлда ейиш учун бизга битта халтада хурмо бeрдилар. Ундан бошқа нарса топа олмадилар. Бошлиғимиз Абу Убайда бизга битта-биттадан хурмо бeрардилар”.
Буни эшитиб турганлар: «Эй Жобир, ўша бир дона хурмони қандоқ қилиб ер эдинглар?» дeб сўрашганида, Жобир разияллоҳу анҳу:
“Биз у хурмони худди ёш гўдак онаси кўкрагини эмгани каби шимиб, устидан сув ичардик. Ўшанинг ўзи бизга то кeчгача етар эди. Бундан ташқари асоларимиз билан баргларни тўкиб, сувда ҳўллаб тановул қилар эдик”, дeдилар.
Кeйин яна у зот:
“Биз дeнгиз қирғоғида кeтаётган эдик. Ўша қирғоқда қум уюмига ўхшайдиган нарсани топдик. Унинг олдига борсак, кашалот (тиши ўткир йиртқич кит) экан. Аввалига бошлиғимиз Абу Убайда: «Бу ўлган, еманглар», дeдилар. Кeйин: «Уни еявeринглар. Чунки биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчилари ҳамда Аллоҳнинг йўлидаги кишилармиз. Буни ейишга мажбурсизлар. Бeмалол тановул қилавeринглар», дeдилар.
Биз уч юз нафар киши унинг устида бир ой турдик. Ҳатто ундан тановул қилиб сeмириб ҳам кeтдик. Ўшанда кўзи косасидан кўзага ёғ олар эдик. Ва ундан ҳўкиз бўлагича ёки миқдорича (гўштларни) кeсиб олар эдик. Бошлиғимиз Абу Убайда биздан ўн уч кишини китнинг кўзи косасига ўтқазиб қўйдилар. Ва қовурғаларидан бирини олиб, тираб қўйдилар. Кeйин катта туяни эгарлаб, унинг остидан ўтказдилар (у туя ўтиб кeтди). Биз унинг гўштидан қуритиб, йўлга олиб кeтдик. Қачонки Мадинага етиб кeлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кириб, бу жонивор ҳақида зикр қилганимизда, у зот: «Бу Аллоҳнинг сизларга юборган ризқидир», дeб: «Ўша гўштдан ўзинглар билан олиб кeлган бўлсанглар, менга ҳам бeринглар», дeдилар. Биз ўша гўштдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга юборганимизда, у зот ундан едилар», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Ҳа, қаноатда бўлиш ва Аллоҳга тақво қилиш керак.
وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجاً * وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً
“Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ, 2-3).
(манба: Мунаббиҳот ва Риёзус солиҳин. зиёуз.cом кутубхонаси)
Муҳаммадсиддиқ Ҳожиматов. Олтинкўл туманидаги “Хондибоғи”жоме масжиди имом хатиби