Maʻrifiy maqolalar  ( 180583 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 B


MirzoMuhammad  15 Mart 2019, 16:12:23

ИСТИҒФОР НЕЪМАТИ
   Ожиз банда бу дунёга келиб Аллоҳ таоло насиб этганча яшаб улғайиб ўтар экан, озми кўпми гуноҳдан тўлиқ маъсум бўла олмас экан. Банданинг вазифаси иложи борича гуноҳлардан сақланмоқлик бўлса-да, баъзан билиб туриб, баъзан билмасдан гуноҳга гирифтор бўлиб қолар эканмиз.
Ана шундай ҳолатда “Мен ундай гуноҳ қилиб қўйдим, бундай гуноҳ қилиб қўйдим. Энди мени Тангрим кечирармикан ё йўқми?” деб тушкунликка тушмаслик керак. Зеро Қуёш мағрибдан чиқадиган кунга қадар тавба эшиклари беркитилмагай.
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ عَنْ عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ قَالَ سَمِعْتُ أَبَا عُبَيْدَةَ يُحَدِّثُ عَنْ أَبِى مُوسَى عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « إِنَّ اللَّهَ عَزَّ وَجَلَّ يَبْسُطُ يَدَهُ بِاللَّيْلِ لِيَتُوبَ مُسِىءُ النَّهَارِ وَيَبْسُطُ يَدَهُ بِالنَّهَارِ لِيَتُوبَ مُسِىءُ اللَّيْلِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ مِنْ مَغْرِبِهَا ».
   Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
   “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла токи Қуёш мағрибдан чиққунга қадар кечаси билан қўлини ёзиб туради – кундузи гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун. Кундузи билан қўлини ёзиб туради – кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилишлари учун”. (Абу Мусо разияллоҳу анҳудан имом Муслим ривояти)
Ҳар бир мусулмон бевосита Аллоҳга дуо қилиб, ўз надоматини изҳор қилиб, гуноҳидан ўтишини сўраш имконига эга. Қуръони Каримда шундай дейлган:
وَمَن يَعْمَلْ سُوءاً أَوْ يَظْلِمْ نَفْسَهُ ثُمَّ يَسْتَغْفِرِ اللّهَ يَجِدِ اللّهَ غَفُوراً رَّحِيماً
«Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли зот топади» («Нисо» сураси, 110-оят).
Банда гуноҳ содир қилиб қўйса, дарҳол тавба қилиб истиғфор айтиши лозим. Истиғфор нафақат гуноҳлар кечирилишига кафолат, балки дунёси учун ҳам фойдалидир.     Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Банда “Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ”, деб Аллоҳга юкинса, Меҳрибон Парвардигор унга ёрдам беради. Аллоҳ неъматларига шукр қилган, Унга ҳамду сано, истиғфор айтган бандани қийин дамларда кўмаксиз қолдирмайди.
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келганда ҳам истиғфор айтилади. Жаъфар Содиқ шундай деган экан: “Кимнинг ризқи (келиши) кечикса, истиғфор айтишни кўпайтирсин ”.
   Ҳасан Басрийнинг олдиларига бир одам келиб, қурғоқчиликдан шикоят қилди. У киши: “Истиғфор айт!” дедилар. Яна бир одам келиб, фақирлигидан арз қилди. Унга ҳам: “Истиғфор айт!” дедилар. Бошқа бир одам келиб, фарзанди йўқлигини айтди ва маслаҳат сўради. Унга ҳам истиғфор айтишни буюрдилар. Одамлар нега бундай қилганлари сабабини сўрашганида ушбу оятни ўқидилар:
فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارً وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَلْ لَكُمْ أَنْهَارًا
“Мен дедим: Раббингизга истиғфор айтинг, У Ғаффордир, сизларга осмондан шаррос ёмғирлар ёғдиради, молу дунё ва зурриётлар билан сизларни қувватлантиради, сизларга боғу роғлар, дарёлар ато қилади”.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  15 Mart 2019, 16:40:07

ШУ КУНЛАРГА ШУКРОНА
   
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таборака ва таолога ҳамд ва шукрлар, Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар  бўлсин. Бизларга доимо шукронани тавфиқ айласин. Чунки шукрона неъматнинг бардавом ва зиёда бўлишининг гаровидир. Ҳақ таоло Иброҳим сурасида марҳамат қилади:
“Агар шукр қилсаларингиз, албатта зиёда қилажакман. Ва агар куфрона қилсангиз, шубҳасизки, азобим қаттиқдир!” (Иброҳим сураси 7-оятдан)
Одатда айтган сўзининг уддасидан чиқа олмаган инсон ваъдасига хилоф қилади. Бу эса инсоннинг ожизлик сифатларидан бири. Оламларнинг Тангриси Алло субҳонаҳу ва таоло эса ҳар қандай камчиликдан пок. Ожизлик Аллоҳ таолонинг сифати эмас. Аллоҳ таоло ваъдасига хилоф қилмайди. Бинобарин шукрона қилган инсонга ҳам албатта Ўз неъматини зиёда қилгай. Фақат гап шундаки, банда шукрона қилишни билмоғи даркор. Йўқса  ўзича шукрона қилдим деб унинг аксини ҳам қилиб қўйиши мумкин.  Шунинг учун ҳам биз шукрона қандай тарзда бўладию, уни қандай адо этиш лозимлиги ҳақида сўз юритмоқчимиз.
Албатта, шукр қилишнинг турлари кўплигидан бу мавзуда кўп гапириш мумкин. Аммо биз бу сафар бир шукронани ўз вақтида қилиш зарур ва манфаъатли экани ҳақида мўътабар китобларимиздан мисоллар келтирмоқчимиз.
Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 
 “Бас Мени эслангизлар, Мен ҳам сизларни эслай. Ва Менга шукр қилингизлар, куфрона қилмангизлар ”(152  - оят).
Банда одатда фаровон кунларида Холиқ таолони кўп ҳам эслайвермайди. Эсласа ҳам мақомига келтирмайди. Бошига ташвиш, кулфат ёки мусибат етса Худони эслаб қолади. Айниқса мусибат етган хонадон аҳллари буни яхши билади. Мусибат етган кунларда ҳаётни теран тафаккур қила бошлайди. Шунча умри ғафлатда ўтганига афсуслар қилади. Надоматлар қилади. Эртадан бошлаб астойдил ибодатга берилиши лозимлигини англайди. Аммо таассуфлар бўлсинки, яна турмуш ташвишларига шўнғиб кетиб ўзига ўзи берган ваъдаларни унутади.
Баъзан шундай оғир кунлар келиб қоладики, мушкулдан чиқишнинг ҳеч қандай чораси кўринмай қолади. Энг ишонган яқинларинг ҳам малҳам бўла олмайди. Банданинг боши қотиб, олдида тубсиз чуқурлигу, ортидан ажал қувиб келаётгандек ёки ундан-да оғир аҳволга тушиб қолади. Ҳайҳот! Қочгани жой бор борми? Топингани паноҳ борми? Жонингга оро берадиган, дардингни оладиган, мушкулингни кушойиш қилгувчи бирон бир зот борми, ўзи?!
Ҳа, бор! Бўлганда ҳам шундай Зот борки, У Зот ёрдамни ирода қилса тўсгувчи, зарарини ирода қилса кесгувчи ҳеч ким бўлмагай. Ўша Зот, ҳа фақатгина ўша зот сенга ёрдам бериши мумкин, агар еганинг олдингда, емаганинг ортингда, кўнглинг тўлгулик яхши кунларингда сен ҳам Уни эслаган бўлсанг. Бордию ташвишсиз кунларингда эсламаган бўлсанг, бу кунда сен ҳам эсланмагайсан!   
Ибн Аббос разияллоҳуанҳумо айтади: “Сен фаровон кунингда Аллоҳни танигин, шунда бошингга оғир кунлар келганда Аллоҳ ҳам сени танийди”. Яъни Ўзининг ёрдамини дариғ тутмайди, балки Ўз ҳимоясига олади.
Келинг, азиз юртдошлар, ота-боболаримизга ҳам, улардан аввлгиларга ҳам насиб этмаган шундай фаровон, тўкин-сочин, тинчлик хотиржамлик кунларимизда Тангри таолони эслаб, шукрона қилайлик, шоядки бизга узлуксиз тўкиб-сочаётган неъматлари доимий ва зиёда бўлса. унинг баракасини келгусига қўйиб қўяйлик, иншо-Аллоҳ, Тангри таоло ҳам бошимизга оғир кун келганда  бизларни унутмагай.
Илоҳо шундай қутлуғ кунларнинг шукронасини бизларга ризқ айлагин ва мустақиллик, тинчлик ва осойишталик неъматини бардавом айлагин

   Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  19 Mart 2019, 13:41:21

Фитна ва фасод
Одам фарзанди дунёга келар экан, у ер юзида фитна фасод тарқатиш ва ҳаром қон тўкиш учун эмас, балки яратган Парвардигорни таниш ва она заминни обод қилиш учун яралганини унутмаслиги керак. Ҳолбуки Аллоҳ таоло ер юзида Одам алайҳис саломни халифа қилишни ирода қилганида фаришталар: "Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан?” деганлар. Бу ҳақда Бақара сурасининг 30-оятида баён қилинган:
وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلاَئِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الأَرْضِ خَلِيفَةً قَالُواْ أَتَجْعَلُ فِيهَا مَن يُفْسِدُ فِيهَا وَيَسْفِكُ الدِّمَاء وَنَحْنُ نُسَبِّحُ بِحَمْدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَ قَالَ إِنِّي أَعْلَمُ مَا لاَ تَعْلَمُونَ
“Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: "Мен ер юзида халифа қилмоқчиман", деди. Улар: "Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз", дедилар. У: "Мен сиз билмаганни биламан", деди”.
Ислом дини инсонларни доимо эзгуликка, гўзал хулққа, раҳм-шафқатга буюради. Бунинг акси ўлароқ бузғунчилик, зулм ва зўравонликнинг барча кўринишларини қатъий қоралайди ҳамда ундан қайтаради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради” (Наҳл сураси, 91-оят).
Шафқатсизлик, қотиллик ва тинч аҳоли устига кўплаб кулфатларни солишни мақсад қилиб олган террорчилик ҳаракатлари ислом ва иймон тақозосига буткул тескари ҳаракат бўлиб, муқаддас динимизда бундай ишлар аллақачон “гуноҳи кабира” (ҳалокатга олиб борувчи улкан гуноҳ) деб белгилаб қўйилган.
Шунга қарамасдан, айрим шахс ва гуруҳлар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун террорчилик ҳаракатларини содир этиб, бу қилмишларини исломий шиорлар билан буркашга уринаётир. Бу эса, аслида уларнинг дин душманлари эканлигини англатади. Чунки улар бу ишлари билан Исломни ёмонотлиқ қилишни ва мусулмонларни обрўсизлантиришни истайдилар. Ҳолбуки, динимизда халқларнинг осойишталиги ва хавфсизлигига раҳна соладиган бундай ўзбошимчаликлар мунофиқларнинг амали сифатида баҳоланади:
وَمِنَ النَّاسِ مَن يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيُشْهِدُ اللّهَ عَلَى مَا فِي قَلْبِهِ وَهُوَ أَلَدُّ الْخِصَامِ * وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيِهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الفَسَادَ
“Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчидир. Ва бурилиб кетганда, ер юзида фасод учун ҳамда экин ва наслни ҳалок қилиш учун ҳаракат этади. Ва ҳолбуки, Аллоҳ фасодни хуш кўрмас” (Бақара. 205).
Ислом таълимотларига кўра бир мусулмоннинг қони ноҳақ тўкилиши дунёнинг завол кетишидан оғирроқ саналади. Бу тўғрида жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
أبيه عن عبد الله بن عمرو أن النبي صلى الله عليه وسلم قال لزوال الدنيا أهون على الله من قتل رجل مسلم
Яъни: “Аллоҳнинг наздида дунёнинг завол бўлиши бир мусулмон кишининг қатлидан енгилроқдир”. (Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан имом Термизий ривояти)
(фойдаланилган манба: fargonaziyo.uz.)

Бахтиёржон Хайитбоев. Асака т. "Мулла абдулазиз" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  19 Mart 2019, 14:32:41

  ИБРОҲИМ ХАЛИЛУЛЛОҲ
Қуръони Каримда исми шарифи кўп зикр қилинган зотлардан бирлари Иброҳим алайҳиссаломдир, десак муболаға қилмаган бўламиз. У зотнинг муборак исмлари каломи илоҳийда олтмиш тўққиз марта зикр қилинган экан.
Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссалари ҳам Қуръони Каримда энг кўп келтириладиган қиссалардандир. «Бақара», «Марям», «Анкабут», «Наҳл», «Нисо», «Анъом», «Зарият» ва бошқа сураларда Иброҳим алайҳиссалом ҳақларидаги ояти карималарни тиловат қиламиз.
Шунингдек, каломи илоҳийнинг алоҳида бир сураси ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом номлари билан аталишини ҳам таъкидлаб ўтмоғимиз лозим.
Албатта, Қуръони Каримда Иброҳим алайҳиссаломга бунчалик катта эътибор берилиши бежиз эмас.
Зотан, у зот Халилур Роҳман, Анбиёлар отаси, Улул азм пайғамбарларнинг бири, ҳам яҳудийлик, ҳам насронийлик, ҳам Исломда катта мартаба соҳиби бўлган зотдирлар. Иброҳим алайҳиссалом пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта боболаридирлар. (siyrat.uz)
Иброҳим алайҳис саломни Халилуллоҳ деймиз. Халилуллоҳнинг маъноси Аллоҳнинг дўсти демакдур. Қурони каримда Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис саломни дўст тутгани ҳақида оят бор:
وَمَنْ أَحْسَنُ دِيناً مِّمَّنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُ لله وَهُوَ مُحْسِنٌ واتَّبَعَ مِلَّةَ إِبْرَاهِيمَ حَنِيفاً وَاتَّخَذَ اللّهُ إِبْرَاهِيمَ خَلِيلاً
Яъни: “Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг тўғри динига эргашган кимсанинг динидан ҳам яхшироқ дин борми? Ва Аллоҳ Иброҳимни дўст тутган эди”. (Нисо. 125)
Аллоҳ таоло нима учун Иброҳим алайҳис саломни дўст тутгани ҳақида бир қанча ривоятлар бор. Шулардан бирида ривоят қилинишичабир пайтлар Иброҳим алайҳис саломнинг юртига қурғоқчилик етган экан. Шунда бошқа бир юртда яшайдиган дўстиникига борган. Уларда ҳосил яхши бўлиб озиқ-овқат сероб бўлганлигидан бир қанча озиқ-овқат сўради. Аммо дўсти бермади. Умидсиз ҳолда юртига қайтар экан қумлик жойга етганда, уйга борсам қуруқ келганимни кўриб хафа бўлишмасин деб, хуржунларига қум тўлдириб олди.
Етиб келгач чарчаб, ухлаб қолди. Бир маҳал уйғониб қараса димоғига нон ҳиди урилди. Бу қайси ундан ёпилганини сўраган эди “Дўситнгизникидан олиб келган ундан қилдик”, ‒ деб жавоб беришди.  Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳис саломни ноумид қилмасдан хуржундаги қумларни унга айлантириб қўйган эди. Буни фаҳмлаган  Иброҳим алайҳис салом: “Дарҳақиқат, у Дўстимдан ‒ Аллоҳ таолодан”, ‒ деди.

Сардор Худоёров. Асака т. “Бобожон қори” масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  19 Mart 2019, 16:20:31

Ҳасад мўминнинг сифати эмас
Одамлар орасида фасодлар ёйилиши, адоват ўтини ёқишига сабабчи бўлувчи омилларнинг энг ёмони – чақимчилик. Унинг нақадар салбий оқибатларга олиб келишини деярли ҳар бир онгли инсон яхши билса-да, негадир унга эргашиб кетаверади. Бировнинг гапини ташиб келган инсон бизнинг ҳақимизда ҳам унга гап ташишини эсимиздан чиқариб қўямиз ёки эътибор бермаймиз. Аллоҳ таоло уларга итоат этишдан ман қилган: «Итоат қилма! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга, кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига» (Қалам сураси, 10-12-оят).
Ҳасад инсонни адо қилгувчи иллат. Ҳасад қилиш мўминнинг сифати эмас. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
Пайғамбар (с.а.в.): «Огоҳ бўлинглар! Албатта, дин насиҳатдир», дeдилар. Мусулмон жами мусулмонлар учун рози насиҳатгўй бўлмоғи лозим бўлади. Мусулмон ҳасад қилгувчи бўлмайди. (Танбeҳул ғофилин..зиёуз.cом кутубхонаси)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам яна айтганлар:
"Одам боласининг жисмида тўрт гавҳар борки, уни тўртта нарса зойил қилади (яъни йўқ қилади). Гавҳарлар — ақл; дин; ҳаё ва яхши амал. Ғазаб ақлни зойил қилади. Ҳасад динни зойил қилади. Тамагирлик ҳаёни зойил қилади. Ғийбат яхши амални зойил қилади". (Асқалоний. “Мунаббиҳот”
Ҳaсaддa сaккизтa oфaт бoрдир:
1. Тoaтнинг фaсoди, чунки Aбу Ҳурaйрaдaн разияллоҳу анҳу ривoят қилишлaричa, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтгaнлaр: "Ҳaсaддaн сaқлaнинглaр, чунки ҳaсaд яxшиликлaрни eб йўқ қилaди, ҳудди oлoв ўтинни йeб юбoргaнидeк. Ҳaсaд куфргa oлиб бoрaди".
2. Мaъсият ишлaргa ундaйди. Чунки ҳaсaд қилувчи, ғийбaт қилиш, ёлғoн гaпириш, сўкиб сўзлaш oдaтидaн ҳoли бўлмaйди. Зoмрa ибн Сaълaбaдaн ривoят қилинaди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтгaнлaр: "Инсoнлaр дoимo яxшиликдa бўлaдилaр, тoки (бирбирлaригa) ҳaсaд қилмaгунлaригaчa".
3. Шaфoaтдaн мaҳрум бўлиш. Aбдуллoҳ ибн Бишрдaн ривoят қилинaди: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам aйтдилaр: "Ҳaсaдчи, чaқимчи, кoҳинлик қилaдигaн киши мeндaн эмaсдир".
4. Дўзaxгa киришгa сaбaб бўлaди.
Нaбий (сoллaллoҳу aлaйҳи вaсaллaм) aйтдилaр: "Ҳoжaтлaрнинг рaвo бўлиши учун сир тутиш билaн Aллoҳдaн ёрдaм тaлaб қилинглaр, чунки ҳaр бир нeъмaт eгaси бўлгaн кишигa, aлбaттa, ҳaсaд қилингaйдир".
6. Фoйдaсиз ғaм вa қийинчилик, шу билaн биргa гунoҳкoр бўлиш. Ибн Сaммoк aйтдилaр: "Ҳaсaд қилувчидaн ҳaм бaттaр oдaм йўқ, у мaзлумгa ўxшaгaн зoлимки, ҳaр дoим ғaм унгa ҳaмрoҳ, aқли eсa уни нуқул aдaштирaди".
7. Қaлби кўрлик, Aллoҳнинг ҳукмлaрини тушунa oлмaслик. Aбу Суфён (р.a.) aйтгaн экaнлaр: "Ҳaсaд қилувчи бўлмaгин, шундa тeз тушунaдигaн бўлaсaн".
8. Мaҳрумлик вa xoрлик. Ҳaсaд қилувчи oдaм ҳeч қaчoн мурoдигa eтoлмaйди, душмaнигa ғoлиб ҳaм бўлoлмaйди. Шунинг учун aйтишдики: "Ҳaсaдгўй ҳeч қaчoн сaoдaтли бўла oлмaйди" (Усмoн ибн Ҳaсaн ибн Aҳмaд Шoкир Xубaрий “Дуратун носиҳин”)

Муҳаммадсиддиқ Ҳожиматов. Олтинкўл туманидаги “Хондибоғи” жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  25 Mart 2019, 10:15:19

Охиратда қасос бор
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Қиёмат куни мўмин бандалар дўзахдан қутилганларидан кейин, жаннат билан дўзах ўртасидаги кўприкда тўхтатилади ва ёруғ дунёда ораларида бўлган турли зулмлар учун бир-бирларидан қасос оладилар. Шу қасос олишдан тозаланиб бўлганларидан кейингина жаннатга киришлари учун рухсат берилади. Мўмин бандаларнинг ҳар бири дунёдаги ўз жойига адашмай боришда қанчалик моҳир бўлса, жаннатдаги жойига боришда ундан кўра ҳам моҳирроқ бўлади", дедилар". (Ал-адаб ал-муфрад. Имом Исмоил ал-Бухорий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборака ва таолодан қуйидагиларни ривоят қиладилар:
“Аллоҳ таоло: “Эй бандаларим, Ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва уни ораларингизда ҳам ҳаром қилдим. Бас, бир-бирларингизга зулм қилманглар”, дейди”. Имом Муслим ривояти.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ... (سورة النساء/29 آية).
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз!...” (Нисо. 29).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мол-дунёни гўзал йўл билан талаб қилиш ҳақида шундай марҳамат қилганлар:
"يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا اللهَ وَأَجْمِلُوا فِي الطَّلَبِ، فَإِنَّ نَفْسًا لَنْ تَمُوتَ حَتَّى تَسْتَوْفِيَ رِزْقَهَا وَإِنْ أَبْطَأَ عَنْهَا، فَاتَّقُوا اللهَ وَأَجْمِلُوا فِي الطَّلَبِ، خُذُوا مَا حَلَّ وَدَعُوا مَا حَرُمَ" (رواه الإمام ابن ماجه).
яъни: “Эй, одамлар! Аллоҳдан қўрқинг ва мол-дунёни гўзал йўл билан талаб қилинг. Ҳар бир инсон ўзининг ризқини мукаммал олмагунча, жони узилмайди. Унга белгиланган ризқ бироз кечикиши мумкин, аммо барибир келади. Шунинг учун Аллоҳдан қўрқинг ва мол-дунё талаб қилишда гўзал йўлни танланг. Ҳалолини олинг, ҳаромини тарк қилинг” (Имом Ибн Можа ривояти).
Яна айтганларки:
اَلاَ اِنَّ اللهَ حَرُمَ عَلَيْكُمْ دِمَائَكُمْ وَاَمْوَالَكُمْ (رواه الإمام البخاري(.
яъни: "Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ таоло қонларингиз ва молларингизни бир бирингизга ҳаром қилди" (Имом Бухорий ривояти).
مَنْ أَكَلَ الْحَلاَلَ أَرْبَعِيْنَ يَوْماً نَوَّرَ اللهُ قَلْبَهُ وَأَجْرَى يَنَابِيْعَ الْحِكْمَةِ مِنْ قَلْبِهِ عَلَى لِسَانِهِ"
 (رواه أبو نعيم في الحلية من حديث أبي أيوب).
яъни: “Ким қирқ кун ҳалол луқма еса, Аллоҳ таоло унинг қалбини мунаввар қилади ва қалбидаги ҳикмат булоқларини тилига чиқаради” (Имом Абу Нуайм ривояти).
Анас разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга: “Ё, Расулаллоҳ, дуо қилинг, Аллоҳ мени дуоси ижобат бўладиган кимсалардан қилсин”, – дедилар. Шунда Пайғамбармиз:
يَا أَنَسُ أَطِبْ كَسْبَكَ تُجَبْ دَعْوَتُكَ فَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَرْفَعُ الُّقْمَةَ مِنَ الْحَرَامِ إِلَى فِيْهِ
فَلاَ يُسْتَجَابُ لَهُ دَعْوَةٌ أَرْبَعِيْنَ يَوْمًا (رواه الإمام البيهقي).
яъни:  “Эй, Анас! Луқмангизни ҳалол қилинг, киши ҳаром луқмани оғзига кўтарса (еса), қирқ кун дуоси ижобат бўлмайди”, – дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Яна бир ҳадисда шундай дейилади:
مَنْ لَمْ يُبَالِ مِنْ أَيْنَ اِكْتَسَبَ الْمَالَ لَمْ يُبَالِ اللهُ مِنْ أَىِّ بَابٍ أَدْخَلَهُ النَّارَ (رواه الإمام الديلمي).
яъни: “Ким мол-дунёни қаердан топаётганига парво қилмаса, Аллоҳ таоло ҳам у кишини дўзахнинг қайси эшигидан киргизишига парво қилмайди” (Имом Дайламий ривояти).
يُؤْتَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِأُنَاسٍ مَعَهُمْ مِنَ الْحَسَنَاتِ كَأَمْثَالِ جَبَلِ تِهَامَةَ حَتَّى إِذَا جِيْءَ بِهِمْ جَعَلَهَا اللهُ هَبَاءً مَنْثُورًا ثُمَّ يُقْذَف بِهِمْ فِي النَّارِ فَقِيْلَ يَا رَسُولَ اللهِ كَيْفَ ذَلِكَ قَالَ كَانُوا يُصَلُّونَ وَيَصُومُونَ وَيُزَكُّونَ وَيَحُجُّونَ غَيْرَ أَنَّهُمْ كَانُوا إِذَا عُرِضَ لَهُمْ شَيْءٌ مِنَ الْحَرَامِ أَخَذُوهُ فَأَحْبَطَ اللهُ أَعْمَالَهُمْ (رواه الإمام الطبرني في المعجم الكبير).
яъни: “Қиёмат кунида айрим кишиларни олиб келишади. Уларнинг Туҳома тоғича келадиган яхшиликлари бўлади. Улар келтирилгач, Аллоҳ уларнинг яхшиликларини тўзғиган ғуборга айлантириб қўяди, ўзлари эса дўзахга улоқтирилади”. Шунда “Ё, Расулаллоҳ, бундай бўлишининг боиси недир?”, – деб сўрашди. Пайғамбаримиз: “Улар намоз ўқир, рўза тутар, ҳаж қилар эдилар, бироқ бирон бир ҳаром нарсага дуч келсалар, уни олишар эди. Шу боис Аллоҳ уларнинг амалларини йўққа чиқарди”, – деб жавоб бердилар (Имом Табароний ривояти).
(Жума тезисларидан фойдаланилди)

Бахтиёржон Хайитбоев. Асака т. "Мулла абдулазиз" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  26 Mart 2019, 08:56:35

Мўминнинг либоси
Тақво мўминининг либосидир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръони каримда шундай дейди:
يَا بَنِي آدَمَ قَدْ أَنزَلْنَا عَلَيْكُمْ لِبَاساً يُوَارِي سَوْءَاتِكُمْ وَرِيشاً وَلِبَاسُ التَّقْوَىَ ذَلِكَ خَيْرٌ ذَلِكَ مِنْ آيَاتِ اللّهِ لَعَلَّهُمْ يَذَّكَّرُونَ
Яъни: “Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар. (Аъроф. 26)
Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадиганидир. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай–либосни ўз ўрнида, яъни, шариатга мувофиқ истеъмол қилган инсон зийнатли ҳисобланади. Аммо энг асосий либос – тақво либоси. Тақвонинг асли нима?
Аллоҳга тақво қилиш ундан қўрқишдир. Аллоҳдан қўрқиш эса, гуноҳ ишларни тарк этиш ва савоб ишларни кўплаб қилиш ила содир бўлади.
Ислом динини бир томонлама талқин қилувчиларда тақводорлик тўғрисида нотўғри тушунча шаклланган. Аксарилар тақвони тарки дунё қилиш, қоронғи хонага кириб зикру ибодат билан машғул бўлиш, деб тушунадилар.
Аслида, «тақво» сўзи «сақланмоқ», «эҳтиёт бўлмоқ» маъноларини англатади. У «виқоя» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани унга озор ва зарар берадиган нарсадан сақлашни англатади. Бинобарин, тақво ўзини қўрқинчли нарсадан сақлашдан иборат.
Гоҳида «тақво» хавф маъносида ёки аксинча ҳам ишлатилади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан: «Тақво нима?» деб сўралганда, «Араблар сертикон майдондан ялангоёқ бўлиб, тикондан сақланиб ўтиб кетишни тақво деб атайдилар», деганлар.
Ҳаётда гуноҳ ишлар ҳам худди тиконларга ўхшайди. Ким улардан эҳтиёт бўлмаса, озор чекади, улардан сақланиб юрган киши эса тақво қилган бўлади. Оқибатда тақво инсон қалбидаги ҳолатга айланади. Бу ҳолат қалбни ҳассос қилиб, ҳар доим Аллоҳ таолонинг сезгиси билан яшайдиган қилиб қўяди.
Анас разияллоҳу анҳу шундай деган:
“Сизлар баъзи амалларни қиласизлар. У сизларнинг наздингизда соч толасидан ҳам нозикроқдир. Биз эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида буларни ҳалокатга элтувчи амаллардан, дeб санардик”, дeдилар. Имом Бухорий ривоятлари.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бeфойда нарсаларни тарк қилиш киши исломининг чиройлилигидандир”, дeдилар. Тeрмизий ва бошқалар ривояти.
Тақво қилишнинг мукофоти недир?
يَا بَنِي آدَمَ إِمَّا يَأْتِيَنَّكُمْ رُسُلٌ مِّنكُمْ يَقُصُّونَ عَلَيْكُمْ آيَاتِي فَمَنِ اتَّقَى وَأَصْلَحَ فَلاَ خَوْفٌ عَلَيْهِمْ وَلاَ هُمْ يَحْزَنُونَ
Яъни: “Эй Одам болалари, агар сизларга ўзингиздан бўлган Пайғамбарлар келиб, оятларимни сўзлаганда, бас, ким тақво қилса ва яхши амал қилса, уларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар”.
Уларга охиратда шундай мкофотлар бор. Шунингдек, дунёда ҳам манфаатлар бор:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ وَلَـكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَاهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ 
Яъни: “Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик”. (Аъроф. 96)
Ушбу ояти каримада баён қилинаётган оддий ва содда ҳақиқатни инсоният тушуна олмаётгани ғоятда ажабланарли ҳол. Инсон учун осмон ва заминдан баракот эшиклари очилиши учун биргина шарт кифоя, яъни, у иймонли ва тақволи бўлиши лозим экан. Ана ўшанда инсонга осмону заминдан баракотлар эшиги ланг очиб қўйилади. Чунки иймон инсонни баракотли ҳаёт йўлига бошлайди. Чунки тақво инсонни фаровон ҳаёт йўлига солади. Иймон билан тақво бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлганидек, баракот ҳам уларга боғлиқдир. Бу ҳақиқатга каттаю кичик ҳар бир соҳада гувоҳ бўлиши мумкин.
(Манбалар: islom.uz, quran.uz. Риёзус солиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси)

Бахтиёржон Хайитбоев. Асака т. "Мулла абдулазиз" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  26 Mart 2019, 14:38:09

ЕТИМЛАРГА  ҒАМХЎРЛИК.
Аллоҳ таолонинг энг гўзал исмларидан бири Раҳмон бўлиб, у барча махлуқотларига меҳрибон деган маънони билдиради. Динимиз Аллоҳнинг меҳрибончилигидан умидвор бўлган кишиларнинг бошқаларга меҳр мурувват кўрсатишлари лозим эканлигини таъкидлайди. Меҳр мурувватга кўпроқ муҳтож бўлганлар эса етимлардир.
”Етим”деб шариатда балоғат ёшига етмай отаси вафот этган сағир ва сағираларга айтилади. Етимларнинг бошини силаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш нақадар савобли иш эканлигини Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадис шарифларида марҳамат қилганлар. Абу Ҳурайра (розияллоху анҳу)ривоят қилади: Расулуллох (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
”Мен жаннат эшигини биринчи бўлиб очувчиман. Фақат бир аёл мендан илдамроқ эканини кўраман. Ундан: “Сен кимсан?” деб сўрайман.У: ”Мен ўз етимларимга қараб ўтирган аёлман”, дейди” дедилар. (Имом Абу Яъло ривояти).
Қайси бир хонадонда хоҳ ўз қариндошларидан бўлсин хоҳ бегоналардан бўлсин, бирор етим тарбияланса ва у ўша хонадон фарзандларидек суюкли бўлса, у хонадон Аллоҳ таолога яхшироқ хонадон бўлади. Бу ҳақда Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам:
”Аллоҳ таолога уйларингизнинг энг яхшироғи етим эъзозланган уйдир” деганлар.
Мўмин киши етимларга меҳрибон бўлиб, уларга яхшилик қилиб, кўз ёшларини тўкишдан ва озор бериб дилларини оғритишдан эҳтиёт бўлмоғи керак. Чунки етим йиғласа арш ларзага келади. Шайх Саъдий айтадиларки:
Ало то нагиряд ки арши азим
Биларзад ҳаме чун бигиряд ятим.
Ба раҳмат бикан обаш аз дийда по
Ба шафқат бияфшонаш аз чеҳра ҳок.
Яъни:
Огоҳ бўлингки, етим йиғламасин.
Етим йиғлар бўлса, улкан Арш ларзага келур,
Меҳрибонлик билан унинг кўз ёшини тўхтатинг,
Шафқат билан унинг чеҳрасидан ғуборини кетказинг.                     
Эри оламдан ўтганидан кейин  келинни вояга етмаган болалари билан қўшиб вафот этган эрининг уйидан ҳайдаб юбориш ҳоллари ҳам учраб туради. Ислом шариати етимларни кўчага ҳайдаб отасидан қолган бойликларини тортиб олишга буюрмайди, балки етимни уйига олиб кириб унга мурувват ва ғамхўрлик қилишга буюради. Бу хақда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
”Мен билан етимга кафил бўлган кимса жаннатда мана бундайдир” деб кўрсатгич ва ўрта бармоқлари билан ишора қилдилар. Барчаларимиз  атрофимиздаги етимларга, мусулмонларга хос меҳрибонлик ва раҳм-шафқат кўрсатайлик.

“Ҳазрати Умар” жоме масжиди имом хатиби:                        С. Ҳакимов.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  26 Mart 2019, 16:34:56

Бахт нимададир?
Бахт нимада?
Бу саволга ҳар ким ўз дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда ўз фикрини биилдиришади. Мўмин-мусулмон учун эса ҳақиқий бахт Аллоҳнинг розилигидир.
Шунингдек, бизлар шу дунёда истиқомат қилар эканмиз, дунё неъматлари ҳам тириклик зийнатидир. Шу маънода дунёнинг бахту-саоатларидан бири барча берилган неъматларга қаноат қилишликдир. Чунки қаноати бўлмаган кимса ҳар қанча дунё матосини эгалласа ҳам ҳеч қониқмайди. Нимадир етишмагандек бўлаверади. Бу эса бахт эмас-ку!
Заонамиз аёлларининг наздида бахт фақаи гўзлликдами деб ўйлайсиз. Газеталарни ўқинг, хонанда ва актрисаларнинг фикрини эшитинг. Асосий мавзу ташқи гўзаллик.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки мусулмон бўлиб, эҳтиёжига етарли ризқ бeрилган бўлса ҳамда Аллоҳ таоло бeрган нарсасида қаноатли бўлса, батаҳқиқ нажот топибди”, дeдилар. (Имом Муслим ривоятлари)
Яҳё ибн Муъоз Рози раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Кимнинг тўқлиги ортса, гўшти ортади. Кимнинг гўшти ортса, шаҳвати ортади. Кимнинг шаҳвати ортса, гуноҳи кўпаяди. Кимнинг гуноҳи кўпайса, қалби қотади. Кимнинг қалби қотса, дунёнинг офатлари ва зийнатига чўкиб кетади”.
Ҳа, Худонинг амрини қилмаган кимса босар-тусарини билмай қолади. Оқибат тўймаслик балосига гирифтор бўлади. На кўнгил шаҳватларига қониқсин, на молу-дунёга тўйсин. Ўта очкўзлигидан “Яна! Яна!! Яна!!!” деяверади. “Бўлди, энди етар” деган сўз унинг луғатидан ўчиб кетади.
Абу Курайма Миқдод ибн Маъдий Кариба разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Одамнинг қорнидан кўра ёмонроқ тўлдирадиган идиши йўқдир. Одам болаларига бeлини тиклаш учун бир нeча луқма таом кифоя қилади. Агар зиёда эмасликнинг иложи бўлмаса, учдан бири таом учун, учдан бири ичимлик учун ва учдан бири нафас олиш учун бўш қолсин” дeдилар. (Имом Тeрмизий ривоятлари)
Абу Абдуллоҳ Жобир ибн Абдуллоҳдан (р.а.) ривоят қилинади. “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш карвонини тўсиш учун Абу Убайда бошчилигида бизни улар томонга юбордилар. Йўлда ейиш учун бизга битта халтада хурмо бeрдилар. Ундан бошқа нарса топа олмадилар. Бошлиғимиз Абу Убайда бизга битта-биттадан хурмо бeрардилар”.
Буни эшитиб турганлар: «Эй Жобир, ўша бир дона хурмони қандоқ қилиб ер эдинглар?» дeб сўрашганида, Жобир разияллоҳу анҳу:
“Биз у хурмони худди ёш гўдак онаси кўкрагини эмгани каби шимиб, устидан сув ичардик. Ўшанинг ўзи бизга то кeчгача етар эди. Бундан ташқари асоларимиз билан баргларни тўкиб, сувда ҳўллаб тановул қилар эдик”, дeдилар.
Кeйин яна у зот:
“Биз дeнгиз қирғоғида кeтаётган эдик. Ўша қирғоқда қум уюмига ўхшайдиган нарсани топдик. Унинг олдига борсак, кашалот (тиши ўткир йиртқич кит) экан. Аввалига бошлиғимиз Абу Убайда: «Бу ўлган, еманглар», дeдилар. Кeйин: «Уни еявeринглар. Чунки биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчилари ҳамда Аллоҳнинг йўлидаги кишилармиз. Буни ейишга мажбурсизлар. Бeмалол тановул қилавeринглар», дeдилар.
Биз уч юз нафар киши унинг устида бир ой турдик. Ҳатто ундан тановул қилиб сeмириб ҳам кeтдик. Ўшанда кўзи косасидан кўзага ёғ олар эдик. Ва ундан ҳўкиз бўлагича ёки миқдорича (гўштларни) кeсиб олар эдик. Бошлиғимиз Абу Убайда биздан ўн уч кишини китнинг кўзи косасига ўтқазиб қўйдилар. Ва қовурғаларидан бирини олиб, тираб қўйдилар. Кeйин катта туяни эгарлаб, унинг остидан ўтказдилар (у туя ўтиб кeтди). Биз унинг гўштидан  қуритиб, йўлга олиб кeтдик. Қачонки Мадинага етиб кeлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига кириб, бу жонивор ҳақида зикр қилганимизда, у зот: «Бу Аллоҳнинг сизларга юборган ризқидир», дeб: «Ўша гўштдан ўзинглар билан олиб кeлган бўлсанглар, менга ҳам бeринглар», дeдилар. Биз ўша гўштдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга юборганимизда, у зот ундан едилар», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
Ҳа, қаноатда бўлиш ва Аллоҳга тақво қилиш керак.
   وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجاً * وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْراً
   “Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ, 2-3).
(манба: Мунаббиҳот ва Риёзус солиҳин. зиёуз.cом кутубхонаси)

Муҳаммадсиддиқ Ҳожиматов. Олтинкўл туманидаги “Хондибоғи”жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Mart 2019, 10:03:09

ДЕҲҚОНЧИЛИК - ИБОДАТ
Мустақиллик шарофати билан қишлоқларимиз қиёфаси тобора ўзгариб, ер ўзининг ҳақиқий эгаларини топди, фермер хўжаликларини моҳирлик  билан бошқараётган тадбиркор ва ишбилармонлар сафи кенгайиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Буюк Ватанимизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилаётган меҳнатсевар ва миришкор халқимиз чин ихлос билан юрт фаровонлиги йўлида баракали хизмат қилишмоқда.
   Улар ёш авлодни Ватанга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо қадриятларини ҳурмат қилиш, асраб-авайлаш ва ўрганиш руҳида камолга етказишда алоҳида ҳиммат кўрсатишмоқда.
   Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ مَنْ أَحْسَنَ عَمَلاً
Яъни: “Имон келтирган ва солиҳ амаллар қилган зотлар эса, (билиб қўйсинларки) албатта, Биз яхши амаллар қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз” (Каҳф, 30).
Муқаддас динимиз таълимотларида ҳам деҳқончиликка аоҳида эътибор берилган. Қурони каримда деҳқончиликка далолат қилгувчи бир қанча оят ва Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадислар бор. Жумладан Қуръони каримда шундай баён қилинади:
   هُوَ الَّذِي أَنزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً لَّكُم مِّنْهُ شَرَابٌ وَمِنْهُ شَجَرٌ فِيهِ تُسِيمُونَ * يُنبِتُ لَكُم بِهِ الزَّرْعَ وَالزَّيْتُونَ وَالنَّخِيلَ وَالأَعْنَابَ وَمِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
   Яъни: “У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир.(Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур). У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир” (Наҳл, 10 -11)
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини деҳқончилик қилишга алоҳида қизиқтириб, бундай деганлар:
وعن أنس قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم ما من مسلم يغرس غرسا أو يزرع زرعا فيأكل منه إنسان أو طير أو بهيمة إلا كانت له صدقة
“Бирон-бир мусулмон  кишиси бир дарахт ўтқазса ёки бир нарса экса, ундан қуш ёки инсон тановул этиб, манфаатланса, шу сабабдан  у киши эҳсон қилган савобига эришади” (Анас разияллоҳу анҳудан Бухорий ва Муслим ривояти).
Ривоят қилинадики, бир киши улуғ саҳобий Абу Дардо разияллоҳу анҳунинг  олдиларидан ўтиб бораётса у зот ёнғоқ кўчати экаётган эканлар. У киши Абу Дардо разияллоҳу анҳуга қараб: “Улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу фалон йилдан сўнг мевага киради-ку”, деди. Абу Дардо разияллоҳу анҳу бунга жавобан: “Менга савоби етса бўлди, мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин”, деган эканлар.

   Шаҳобиддин ПАРПИЕВ Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan