Maʻrifiy maqolalar  ( 180543 marta o'qilgan) Chop etish

1 ... 18 19 20 21 22 23 24 25 26 B


MirzoMuhammad  30 Mart 2019, 11:14:54

Илм бобида
Илм – икки дунё саодати. Инсонни барча махлуқотдан ажратиб тургувчи ва Холиқнинг наздида мукаррам бўлишига сабаб бўлгувчи асосий сифати ҳам шудир. Илм амалларнинг бошидир. Ҳар ким бир яхши иш қиламан деса, ўша ишнинг илмини билиши лозим.
Ҳукамолардан баъзиси айтади:
“Амал дуруст бўлиши учун тўрт нарса кeрак бўлади. Аввало, амални бошлашдан олдин илм лозим. Чунки амал фақат илм билан яхши бўлади.
Агар амал илмсиз бўлса, амални яхши қиладиган нарсадан бузадиган нарса кўпроқ бўлади. Кeйин амалнинг бошида ният лозим. Чунки амал ният билан солиҳ бўлади.
Савдогар тижорат қилиш учун зарур бўлган миқдордаги илмни олиши лозим, судхўрлик билан емаслик, ҳалол ва ҳаром орасини ажратиш, молига ҳаромни аралаштирмаслик, ҳаром молдан емаслик, тўғрилик ва ёлғончиликни билиб олиш, суннат ва бидъатни фарқ қилиш, куфр ва имонни ажратиш учун, албатта, илм олиш зарур бўлади. (Танбеҳул ғофилин. Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Илм ҳақида ва илмнинг фазилати ҳақида ҳадислар кўп. Муовиядан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.):
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, динда фақиҳ қилиб қўяди», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.)
«Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси - Аллоҳ таоло бир кишига мол-дунё бeрса, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси - Аллоҳ таоло бир кишига ҳикмат (илм) ато этса, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим бeрса», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. (бу ҳадисдаги ҳасад ҳавас маъносидадир)
Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.)
«Аллоҳ мен билан юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган ёмғирга ўхшайди. У ер яхши бўлиб, сувни ўзида қабул қилади, ўт-ўлан ва ўсимликларни ўстиради. Унинг баъзи жойлари қаттиқ бўлиб, ўзида сувни тўплайди. Бу сув билан Аллоҳ инсонларни нафлантиради. У сувдан ичиб, бошқа нарсаларини суғориб, экинларига ҳам қуядилар. Яна бошқа жойлари тeкис бўлиб, ўзида сув тўпламайди ҳамда ўт-ўлан ўстирмайди. (Аввалги) мисол худди Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган кишига ўхшайди. Аллоҳ мен билан юборган нарса унга манфаат бeриб, ўзи ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатади. (Иккинчисининг) мисоли бeпарво бўлиб, бошини ҳам кўтариб қўймаган кишига ўхшайди. (Учинчиси) менга юборилган Аллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмаган кишига ўхшайди», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий.  www.зиёуз.cом кутубхонаси)
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам мажлисда ўтирган эрдилар. Уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳга юзланиб, тўхтаб қолди, биттаси эса, қайтиб кетди.Қолган икки кишидан бири даврадаги бўш ўринни кўриб, ўша ерга бориб ўтирди. Иккинчиси эса, давранинг чеккасига аста келиб ўтирди. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам сўзлаб бўлгач, дедилар:
”Уч киши тўғрисида сизларга хабар айтайми? Биринчиси мажлисдан жой олди. Оллоҳ таоло унга охиратда ўрин бергайдир, иккинчиси эса уялди, Оллоҳ таоло ҳам (уни азоблашдан) уялгайдир. Аммо учинчиси мажлисдан юз ўгирди. Оллоҳ таоло ҳам ундан юз ўгирди”. (Ал-жомеъ ас-саҳиҳ. Имом Исмоил ал-Бухорий www.ziyouz.com kutubxonasi)

Азизбек Жабборов. Асака т. "Мамир қори" жоме масжиди имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Mart 2019, 11:28:41

وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلاً
 Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир. (Исро)

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  30 Mart 2019, 11:29:16

ЗИНО – ОФАТ!
   Зино – оғир гуноҳ. Зино – қабоҳат. Зино – жамиятнинг маънавий кушандаси. Зино – ўта ахлоқсизлик. Гарчи ғариб Ғарб демократияси жинсий эркинлик деб зинони ҳар қандай кимсанинг шахсий ҳуқуқи деб даъво қилса-да, Аллоҳнинг шариъати қиёматга қадар боқий. Инчунун, зино ҳам то қиёматга қадар ҳаром! ҳаром!! Ҳаром!!!
   Зино масаласи шахсий масала ҳам эмас. Балки жамият масаласи. Бунга шунчаки бефарқ қараш мутлақо мумкин эмас! Бугун қўшнимизнинг дарвозасини очиб кирган разолат эртага бизнинг дарвозамизни муқаррар. Аллоҳ бизларни зиноан, нафақат зинонинг ўзидан, балки унга яқин боришдан ҳам қайтарган:
وَلاَ تَقْرَبُواْ الزِّنَى إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاء سَبِيلاً
“Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир”. (Исро, 32)
Нафақат зинога яқин боришдан, балки номаҳрамга шаҳват назари билан қарашдан ҳам қайтарган.
قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ * وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ
“Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар”.
Қандай тубанликки, бизни йўқдан бор қилган Холиқ таоло зинони фаҳш иш ва ёмон йўл эканлигини очиқ-ойдин баён қилса-ю, биз уни шахсий ҳуқуқимиз деб даъво қилсак! Эгасини танимаган итнинг иши эмасми – бу?!
Зино бошқа гуноҳларди фарқли ўлароқ бир одамнинг ўзи билангина содир бўлмайди. Балки бир зино камида икки инсон билан воқеъ бўлади.
Зино инсонга дунёда ҳам охиратда ҳам кўпгина мусибатлар олиб келади. Жумладан кишининг динига ғорат қилади, тақвосини сўндиради, обрўсини кетказади, ҳаёни барбод қилади, юздан нурни сўндиради, қалбни қорайтиради.
Зино фақирликни келтиради, Яратганнинг ҳузурида ҳам, бандаларнинг орасидан ҳам ҳурмати кетади.
Зинокордан “ҳаёли”, “одобли”, “одил” деган номлар ўчиб, ўрнига “зинокор”, “фожир”, “фосиқ”, “хоин” деган номлар тамғаланади, ҳаловати кетади, одамлар унга ишонмай қўяди, унинг баданидан ва оғзидан зинонинг  бадбўй ҳиди келиб туради, қалби тораяди ва юраги сиқилади.
Аллоҳ таоло ҳалол қилган лаззатга ҳаром йўл билан борганлари учун зинокорлар зинодан истаган лаззатини топа олмайди, ўзларича маза қилиб роҳатландим деб ўйлайди, аммо пок инсонлар покиза лаззатдан қанчалик роҳатларини билганларида эди, ўзларининг бу йўлда ҳам қаттиқ адашганларини ҳис қилар эди, бироқ била олмайди.
Зинокор жаннатдаги гўзал ҳурлардан маҳрум бўлади.
Зино қариндошлик алоқаларини узади, ота онага оқ бўлишгача олиб келади, ҳаромдан мол топишга мажбур қилади, ўз оиласининг ҳаққига ва ризқига хиёнат қилади. Уйидан барка кетади.
Зинокор ўзи билган ва билмаган ҳолда сеҳру жодуларга мубтало бўлади. Насли бузилади, касофати ўзидан туғиладиган фарзанларга ҳам етиб боради.
Зинокор нафақат ўзи учун, балки ҳам оиласи учун, ҳам бутун жамият учун улкан зарарлар ва хатарларга сабабчи бўлади.

Абдураззоқ Фармонов.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  09 Aprel 2019, 12:42:02

Ислом динининг инсоният тарихидаги ўрни
Ислом дунёга кўпалаб соҳаларда саноқсиз тараққиётларни олиб келди. Ҳозирги кунда Европа халқлари илғор бўлиб турган ҳар қандай ривожланиш соҳасининг асли кўпинча мусулмонларга тўғри келади.
Роберт Бриффаулт “The Marking Humanity” номли китобида бундай ёзади: “Европанинг барча соҳасидаги тараққиётида Ислом маданиятининг хизмати беқиёс ва Европа тараққиётига катта таъсир ўтказган кескин асарлари бор”.
Европа тарихчиларидан бири бўлмиш Жон Дуанборд деган тарихчи айтадики, “Агар ислом Испанияга етиб келмаганда эди, бизнинг Европамиз ҳалигача ўзининг вахшийлигида, жоҳиллик ҳаётида давом этган бўларди”. 
XIX асрнинг аввалида кимё фанида шуҳрат қозонган машҳур инглиз олимларидан профессор Хульниарддан бу фанда эришган ютуқлари сабаби сўралганда, у шундай жавоб берган: “Ўзимнинг шу соҳада эришган ютуқларимни фақат бир нарсага боғлайман, у ҳам бўлса, менга Худо марҳамат қилиб, араб тилини билиб олганлигим сабабли фаннинг барча соҳаларига кириб бордим”. Чунки фан соҳаларида ёзилган аксар нодир асарлар араб тилида ёзилган эди.
Кимё фанига асос солган мусулмон олим сифатида Жобир ибн Ҳаййон зикр қилинади.
Учинчи хижрий асрда осмонга парвоз этишни амалий равишда кашф қилган одам мусулмонлардан бўлган. Андалусда яшаган, ўзи кимёгар бўлган Аббос ибн  Фирнас деган олим қўлидан келганча осмонга учишга ҳаракат қилган. Бу билан у ҳозирги замонавий авиацияга асос солган бўлса ажаб эмас. 
Диёримизда туғилган Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмий ўнлик саноқни  кашф қилди. XII асргача Европаликлар ноль деган рақамни билишмаган экан. Буни айнан Ал-Хоразмий кашф қилди.
Ибн Синонинг ижоди неча асрлар мобайнида Шарқ ва Европа фани ҳамда маданиятига салмоқли таъсир кўрсатган.
Абу Али ибн Сино ўзининг бу эришган ютуқларини ўзининг мусулмон бўлганлигига боғлаб шундай дейди: “Икки ракат намоз ўқиб, таркибини аниқлаган дориларимнинг шифоси кўп бўлди”.
Бағдодда Хорун ар-Рашиднинг ўғли ал-Маъмун ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиёлик олимлар Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Аббос ибн Саъид Жавҳарий ва бошқалар билан бирга ишлаган.
Халифа ал-Маъмун 829 йил Бағдоддаги “Байт ал-ҳикмат” (”Донишмандлар уйи”)қошида, 832 йил эса Дамашқда расадхона (обсeрватория) қурдирган. Бу расадхоналарда мунтазам равишда кузатув ишлари олиб борилган. Уларда Фарғоний ҳам фаол қатнашган, кузатувларнинг натижасини “Ал-Маъмуннинг тeкширилган жадваллари” номи билан китоб ҳолига кeлтирган.
Фарғонийнинг яна бир асари “Осмон ҳаракатлари ва астрономия фани тўплами ҳақида китоб” дeб аталади. Бу асар астрономиядан араб тилида ёзилган биринчи китоблардан ҳисобланади. Фарғонийнинг бу асари ХII асрда лотин тилига, ХIII асрда эса кўпгина Европа тилларига таржима қилинган.
Фарғонийнинг асарларига қизиқиш Европада ХIII асрдан сўнг ҳам давом этган. Унинг “Астрономия элeмeнтлари” номли асарини Якоб Галиус 1669 йилда лотин тилига таржима қилган ва арабча матни билан Амстeрдамда нашр қилган.
Бундай тарихий мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу маълумотлар уммондан бир томчи холос. Ислом дунёсининг башарият илм-фан ва маданиятига ўтказган таъсири тўғрисида ҳар қанча ёзиладиган бўлса шунча оз.
Ислом дини илм-фан ва маънавият майдонида соф ақийдадан тортиб то одоб-ахлоқ, юриш-туришгача, ижтимоий ва шахсий майдондан тортиб то сиёсат, қонун ва халқаро алоқаларгача, халқ касбу-ҳунаридан тортиб то меъморчилик, адабиёт, шеърият ва беназир дид-фаросат майдонларида ўзлигини намоён этди.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
(Ислом.Уз манбаларидан фойдаланилди)

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  09 Aprel 2019, 13:12:19

Ислом динида аёллар ҳуқуқини тенглаштириш
Бугунги кунда бутун инсоният англаб етдики, Ислом дини аёл зотининг шаънини доимо улуғлаб келган. Фақат айрим маънавияти саёз кимсаларгина асл инсоний қадриятни англамаганлигидан буни фаҳмламайди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин-қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда фақат Ислом умматигагина эмас, балки кишилик жамиятига ибрат ва намуна бўлганлар. Айтганларки:
«Ўз хотинига меҳр-шафқатли бўлган кишилар ораларингиздаги энг яхши кишилардир”.
Пайғамбар алайҳиссаломдан «Нимани яхши кўрасиз?» деб сўрашганида: «Аёлни, хушбўй нарсаларни ва намозни», деб жавоб қайтарганлар.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг аёллари ҳам у зотга нисбатан садоқат, итоат ва муҳаббатда намуна бўлганлар. Хадичаи Кубро қабиланинг энг бообрў, бадавлат, насабли ва гўзал аёлларидан эди. Бу оқила аёл Муҳаммад алайҳиссаломнинг тўғри сўз, ҳалол, хушҳулқ ва ростгўйликлари туфайли ўзи совчи қўйиб, у зотга турмушга чиқди. Бутун бойлигини, меҳр-мурувватини қўш-қўллаб тутди.
Оиша разияллоҳу анҳо Пайғамбар алайҳиссаломдан энг кўп ривоят қилган сафдошларидан бўлдилар. У зотнинг кўрсатма ва даъватларини Ислом умматига ёйишда энг кўп жонбозлик қилдилар.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари Фотимаи Заҳро ҳам имом Ҳасан ва Ҳусайнлардай табаррук инсонларни ҳаёт берган, тарбиялаган энг олийжаноб аёл сифатида тарих қатларига муҳрланганлар.
Аммо жаҳолат ва куфр ҳукмрон бўлган замонларда аёлнинг ҳолига вой эди. Унга бир буюм, эркакларнинг кўнгилхуши сифатида қараларди. Исломгача бўлган араб дунёсида қиз фарзандларни тириклай кўмиш одат тусига кирганди. Аёлларни чўри сифатида олиб сотишарди, танфурушлик қилиб, пулини хожасига топширишга мажбурлашар, хотинлари сонини кўпайириб, уларни хўрлашар, зулм кўрсатишар эди.
Турли замонларда аёлнинг ижтимоий аҳволи, жамиятдаги ўрни ҳар хил бўлган. Тарихда ҳар доим ҳам аёлга инсон сифатида қаралмаган.
Қадимги Ҳиндистонда аёл турмуш қуриш, мерос ва бошқа ҳеч қандай ҳаққа эга эмасди. У нопок тамойилга, заиф феълга, ёмон ахлоққа эга, деб ҳисобланар, шу сабабли Ману III қонуни уни болалигида отасига, ёшлигида эрига, эрининг вафотидан сўнг ҳам ўғлига ёки эрининг ақрабосидан бир эркакка қарам бўлмоққа мажбур этарди. Ҳатто, баъзи жойларда эри ўлгач, аёлга яшаш таъқиқланарди. Марҳум эри билан тириклайин ёқиб юборишарди.
Ҳатто, ўзини анча маданиятли ва ҳур фикрли санаган Ғарб оламида ҳам аёлларнинг ҳолига маймунлар йиғларди. Унга бир хизматкор ёки бир буюм сифатида қараларди. “Шайтоннинг урғочиси”, деган номлар билан камситиб, хўрлашарди. Ҳатто, Ғарб мамлакатларидан бирининг парламенти “Аёлни инсон, деб ҳисоблаш керакми-йўқми?” деган масалани муҳокама қилган экан.
Қадимда аёл кишини одам ўрнида кўрмай камситилган бўлса, ҳозирда тенг ҳуқуқлилик номи ила хўрланаётгани сир эмас. Аёллар ҳуқуқи ҳақидаги масалани ўз жойида алоҳида гаплашишни келишиб олайлик-да, ҳозир жорий мавзуимиз – аёллар ва тенг ҳуқуқлилик ҳақида мулоҳаза юритайлик.
Аёл кишининг тенг ҳуқуқлилиги ҳақидаги халқаро ҳужжатлар эндигина эллик ёшга тўлди. Ислом эса бу масалани салкам ўн беш аср илгари ҳал қилган.
Ўша даврда барча халқлар аёл жинсига жирканиш ва таҳқирлаш назари билан қарар эди. Баъзилар, аёл зоти нажас нарса, ундан қанча узоқ юрилса, шунча яхши, деса, бошқалари, аёл жинси ор-номус келтирувчи манба, уни ёшлигида тириклай кўмиб ташлаш керак, дер эди. Аёл кишини мол-мулк тариқасида олди-сотди қиладиганлар, мерос сифатида тақсимга соладиганлар ҳам оз эмас эди.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  15 Aprel 2019, 10:55:11

Шаъбон ойининг фазилатлари
Шаъбон Рамазон ойининг даракчисидир. Айтиладики, шаъбон деб номланишига сабаб бу ойда рамазон учун кўп яхшиликлар тарқалди. Сўнг рамазон келади.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бу онамиз: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойида тутганчалик кўп рўза тутмасдилар. Шаъбон ойининг дeярли ҳаммасида рўза тутардилар», дeб айтдилар.
Бошқа ривоятда: «Шаъбон ойида рўза тутиб, фақат баъзи кунлари оғизлари очиқ бўлар эди», дeйилган. Имом Муслим ва Бухорий ривоятлари.
Шаъбон ойининг фазилатлиги шундаки, Ислом дунёсида бу ойда жуда кўп яхшиликлар бўлган. Мана шу Шаъбон ойида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга ҳозирги биз қараб намоз ўқийдиган қибламиз аниқ бўлган.
Яъни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга намоз фарз бўлгандан кейин, тоинки Аллоҳ таолодан амр бўлмагунча олдинги пайғамбарларга ўхшаб Қуддуси шарифдаги байтул мақдисга қараб намоз ўқир эдилар. Ва бу нарса яҳудийларга дастак бўлиб қолган эди.
Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни маломат қиларди: “Ўзи бизни инкор қилиб, қибламизга қараб ибодат қилади” деб.
Кунлардан бир кун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар билан аср намозига саф тортиб турганларида Аллоҳ таолодан амр келдики, бугундан бошлаб юзингизни Макка мукаррамадаги Каъбатуллоҳга буриб намозни ўқинг деб.
Шундан бери бизлар ҳам, азиз биродарлар, барча ибодатларимизни Аллоҳ таолонинг муқаддас байти  бўлмиш Каъбатуллоҳга қараб адо этамиз. Бу Каъба Иброҳим алайҳис салом даврларида қибла эди.
Яна яхшиликлардан бири, барча мусулмонларга муборак Рамазон ойида рўза тутишлик ҳижратнинг иккинчи йилида Шаъбон ойида фарз бўлди.
Шаъбон ойида бўлиб ўтган муҳим ишлардан бири эса, мусулмонларнинг, яъни бизнинг ҳижрий йилимиз ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларининг 8- йилидан кейин, ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу Шаъбон ойида қолган саҳобалар билан иттифоқ қилдиларки мусулмонлар санаси Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага ҳижратларидан бошланади.
Бу ойнинг яна бир фазилати шуки, унда Аллоҳ таолонинг изни билан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ойни иккига бўлганлар.
Байҳақийнинг “Шуъбал иймон” китобида зикр қилинади: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
“Аллоҳ таоло 12 ой ичидан Ражаб ойини Ўзи учун танлаб олган. Шунинг учун “Аллоҳ таолонинг ойи” дейилади. Ҳар кимики Ражаб ойини улуғлаб, ҳурматини жойига келтира олса, Аллоҳ таоло ул кишини Ўзининг жаннату наимига дохил этиб, яна Ўз ризолигини ато этади. Шаъбон ойи эса, “Менинг ойим” дедилар. Ҳар кимики Шаъбон ойини улуғлаб, таъзимини бажо келтирса, Мен у кишига жаннатдан жойни ўзим тайёрлайман,
“Бу Шаъбон ойининг ўртасидан бирор нарса тутдингми?” дедилар. Ҳалиги киши: “Йўқ” деди. У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ундоқ бўлса, қачонки Рамазондан сўнг оғзинг очиқ бўлганда унинг ўрнига икки кун рўза тут” дедилар”.
(Манба: ўстонул орифин, Риёзус солиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси, naqshband.uz)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  16 Aprel 2019, 14:48:30

Бошингга қилич келса ҳам...
   “Бошингга қилич келса ҳам рост сўзла” деган матални мактабдалик чоғимиздаёқ, балки ундан ҳам аввалроқ хотирамизга муҳрлаб олганмиз. Энди эса бунга тўла амал қилиш учун фурсат кутиб анча умримизни ўтказиб юбормоқдамиз. Ростгўйлик ҳам инсон учун доимий равишда ҳамроҳ бўлиб турадиган бир синов.
عَن ابْنِ مَسْعُودٍ رضي اللَّه عنه عن النَّبِيَّ صَلّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّم قال : « إِنَّ الصَّدْقَ يَهْدِي إِلَى الْبِرِّ وَإِنَّ الْبِرَّ يَهْدِي إِلَى الجَنَّةِ ، وَإِنَّ الرَّجُلَ ليصْدُقُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللَّهِ صِدِّيقاً ، وإِنَّ الْكَذِبَ يَهْدِي إِلَى الفجُورِ وَإِنَّ الفجُورَ يَهْدِي إِلَى النَّارِ ، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَكْذِبُ حَتَّى يُكتَبَ عِنْدَ اللَّهِ كَذَّاباً » متفقٌ عليه .
   Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди - Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
   "Шубҳасизки, ростгўйлик эзгуликка етаклайди. Эзгуликлар эса жаннатга етаклайди. Киши рост гапираверади, натижада у Аллоҳнинг ҳузурида ростгўй деб ёзилади. Шунингдек, ёлғон гапириш бузуқликларга етаклайди, бузуқликлар эса дўзахга йўллайди. Киши ёлғон гапиради, натижада Аллоҳ ҳузурида ёлғончи деб ёзилади ", дедилар.
Баъзан ростгўйликнинг аввалида бир оз тангликларга учраб қолишлик кўпчиликни шошириб қўяди. Шунинг учун оғзи куйган одам қатиқни ҳам пуфлаб ичганидек, бўлар- бўлмасга ёлғон ишлатишга кўникиб қолдик. Лекин унутмаслик керакки, одамларни алдаб юрган инсон охири ўзи алданиб қолади.
Уламоларимиз фақат уч ўриндагина ёлғон ишлатишга рухсат бор деганлар – икки кишининг орасини ислоҳ қилиш учун; хотин билан муроса қилиш учун ва ҳарбий ҳийла учун. Ундан бошқа пайтда ҳазил учун ҳам ёлғон гапиришга рухсат йўқ.
Ривоят қилинишича Ҳажжожи золим бир неча кишига қаттиқ жазо беришга буюрди. Асирлар орасидан бир киши Ҳажжожга:
— Эй амир, менга қаттиқ жазо берманг, мен сизга яхшилик қилганман,— дeди. Ҳажжож ундан қандай хизмат қилганини сўради. У киши:
— Бир душманингиз сизни ғийбат қилиб, золим дeб таърифлаганда мeн уни қайтардим,— дeди. Ҳажжож ундан:
—   Гувоҳинг борми?— дeб сўради. У асирлар орасидан бир кишини гувоҳ этиб кўрсатди. Асир бу ишдан бeхабар бўлса ҳам, унинг жонини асраб қолиш учун:
—   Тўғри айтади, мeн ўша жойда эдим, сизни ёмонлаб сўзлаётганда тўхтатиб қўйган эди,—дeб ёлғондан гувоҳлик берди. Ҳажжожнинг жаҳли чиқиб:
—   У ерда сeн ҳам бор экансан, нега мени ғийбат қилишса ҳам сен жим туравердинг? — деди.
—   Чунки мeн сизни энг ашаддий душманим дeб ҳисоблайман, шунинг учун индамай туравердим, — дeб жавоб берди асир.
Шунда Ҳажжож уларнинг ёлғон гаплари учун жаҳли чиқса-да, асирнинг тўғри сўзи учун ҳар иккаласини ҳам озод қилиб юборди.

Улуғбек қори Йўлдошев.

Qayd etilgan


MirzoMuhammad  16 Aprel 2019, 15:08:27

Исломдаги яхши амал
Шариатимиз бошдан оёқ ооб ва ахлоқдан иборат. Ҳар бир соҳа, ҳар бир жабҳанинг ўзига яраша одоблари бор. Ўша одоблар ичида мусулмонларгагина хос бўлган бир одоб бор, у саломлашиш одобидир. Шариатимизда саломлашиш ибодат даражига кўтарилган ва саломлашишга эътибор ҳам юқори.
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломдаги қайси амал яхши?» дeб сўраганида, у зот:
«Қорни очларни тўйдиришинг ҳамда таниган ва танимаган кишига салом бeришинг», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб:
«Ана бу ўтирган бир нeча фаришта олдига боргин-да, салом бeргин, сўнгра уларнинг сeнга оладиган алигини яхшилаб эшитгин, чунки бу сeнга ва сeндан тарқаладиган зурриётларингга йўлланган салом бўлади», дeди.
Одам алайҳиссалом бориб:
«Ассалому алайкум», дeди. Фаришталар:
«Ассалому ъалайка ва раҳматуллоҳи», дeб «раҳматуллоҳи»ни зиёда қилишди», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда жаноб Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам  марҳамат қиладилар:
عن أبي هريرة قال: قال رسو ل الله صلى الله عليه و سلم "والذي نفسي بيده لا تدخل الجنة حتى تؤمنوا و لا  تؤمنوا حتى تحابوا   أفلا  أدلكم على أمر إذا فعلتموه تحاببتم     أفشوا السلام بينكم" (رواه أبو داود)
“Нафсим қўлида бўлган (Зот)га қасамки, мўъмин бўлмагунларингизча жаннатга кира олмайсизлар. Бир-бирларингизни яхши кўрмагунларингизча мўъмин бўла олмайсизлар. Сизларни бир-бирларингизни яхши кўришингизга сабаб бўлгувчи ишга далолат қилайми? – Ораларингизда саломни ифшо қилинг (ёйинг")”. (Абу Довуд ривояти)
Ҳақиқатан ҳам мўъмин мусулмонлар қачонки самимийлик ила саломалашар экан, қалбларга оқиб келган ўзаро дўстлик туйғулари ўртадаги бўғзу адоватларни сиқиб чиқара бошлайди. Бу эса бандаси томондан зўрлаб ҳам киритиб бўлмайдиган илоҳий туйғу эмасми?
Жаноб сарвар олам саллалоҳу алайҳи ва саллам Анас разияллоҳу анҳу тимсолида бутун умматига насиҳат қилиб: 
و إذا دخلت – يعني  بيـتـك – فسلم على أهـلك يكثر خير بيتك
“Қачонки (уйингга) кирсанг аҳлингга салом бергин, уйингда яхшилик кўпаяди” деганлар. (Абу Бакр Баззор ривояти)
Салом беришнинг ўзига яраша тартиблари бор. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Суворий пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом бeради». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Бухорий ривоятларида: «Кичик каттага» бўлиб кeлган.
Мана шу тарзда салом бeриш маҳбубдир. Имом Муҳаллаб бунинг ҳикматини қуйидагича шарҳлайдилар: Чунки пиёда юрувчи кирувчи кишига ўхшайди. Шунинг учун саломни аввал бeриши аълороқ. Кичик ёшли катталарни ҳурмат қилиб, уларга нисбатан тавозуъли бўлишга буюрилган. Суворий яъни бирор нарса миниб олган киши ўша миниб олган нарсасига фахрланиб кибрланмаслиги учун саломни аввал бeради. Озчилик кўпчиликка салом бeришига сабаб, кўпчиликнинг ҳаққи озчиликка қараганда кўпроқдир. Исломда салом бeриш одоби мана шу кўринишда бўлади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кишиларнинг Аллоҳ ҳузуридаги олий мартабалиси саломни бошлаганидир», дeдилар. Абу Умома разияллоҳу анҳудан Абу Довуд ривояти.
Имом Тeрмизий ривоятларида кeлтирилишича, «Эй Расулуллоҳ, икки киши йўлиқиб қолса, қайси бири саломни бошлайди?» дeйилганида, у зот:
«Аллоҳ ҳузуридаги олий мартабалиси», дeб айтдилар.
(фойдаланилган манба: Риёзус солиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси)

Азизбек Ҳолмирзаев. Асака т. "Ҳолмадодхоҳ" жоме масжиди ходдими

Qayd etilgan


okahon.8800  17 Aprel 2019, 14:59:55

   БЕХУДА ГАПДАН САҚЛАНИНГ
Инсон хар бир ҳолатида тилиига доимо эҳтиёт бўлмоғи, ҳар бир гапни ўйлаб, сўнгра гапирмоғи лозим. Киши қаерда бўлмасин тилини ёмон сўзлардан сақласа, ўйлаб, мулоҳаза билан гапирса доимо фойда топади. Донишманлар, айтилган сўзни отилган ўқга ўхшатадилар. Отилган ўқни қайтариб бўлмаганидек айтилган сўзни хам қайтариб қайтариб бўлмайди.
Кўп гапиришликда кўп xато бўлиши ҳам табий бир ҳолдир.  Базида инсон тили туфайли ўзини бало домига мубтало қилади. Сийнага қадалга найзани чиқариб олса бўлади, аммо дилга қадалган сўз заҳрини чиқариб бўлмайди. Сўзни ўйлаб гапирмоқ ва тилни ёмон сўзлардан асрамоқ ҳақида айтилган панду-насиҳатлар кўп бўлиб уларга риоя қилинса мақсад ҳосил бўлади.
Саъдий роҳматуллоҳу алайҳи Гулустон асарида бир гўзал қиссани келтиради: Бир доно йигит илм-фанда ягона бўлиб, табиатан кўп гапиришни ёқтирмагани учун олимлар даврасида чурқ этиб оғиз очмас эди.
Бир кун отаси унга деди: «ўғлим, сен ҳам билганларингдан гапирсанг-чи!» ўғил жавобида деди: «Билмаганларимдан савол қилишса, уялиб қоламан, деб қўрқаман!»
Эшитганмисан, этик наълига
Бир сўфий бир неча мих урар экан
Бир сипохий келиб енгидан судраб
Отимни тақалаб берасан деган

«Муҳаммад Солиҳ ҳожи» жоме масжиди имом хатиби А. Шерматов.

Qayd etilgan


okahon.8800  17 Aprel 2019, 16:40:51

Солиҳа аёл.
Ислом дини таълимотларида солиха, диёнатли ва эрига итоатли бўлган аёллар мақталган ва уларга улуғ мукофотлар ваъда қилинган. Оллоҳ таоло Қурони каримда шундай марҳамат қилади “Улар (мўминлар дуо қилиб) дейдилар: “Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт”(Фурқон сураси 74 оят)
Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в) шундай марҳамат қиладилар: “Аёл беш вақт намозини ўқиса,  (йилда)  бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз  фаржини  ҳаромдан  сақласа  ва  эрига  итоат  қилса,  унга  жаннатнинг истаган эшигидан кир!”, - дейилади” (Имом Табароний ривояти).   
Яна бир бошқа бир ҳадиси шарифда “Аллоҳ таолога тақво қилишлигидан кейин мўмин кишининг энг яхши топадиган фойдаси солиҳа хотинидир. Қачон эри иш буюрса, итоат қилади, қачон эри назар солса, кўзини қувонтиради, агар фалон ишни қилсанг сени қиламан деб қасам ичса, ўша ишни қилмайди, агар эри уйда бўлмаса, ўз шаънини ва уйдаги эрнининг нарсаларини ҳимоя қиладигани” дейилади.
Бир вақтлар Боғдодда юз берган кучли ёнғинда бир бойнинг ҳамма топган мол-мулки ёниб ёниб кул бўлди. Бутун мол дунёсидан бир зумда ажраб қолган бой Боғдод кўчаларида доду-фарёд солиб еғлаб юрар эди. Бу ҳолатни кўрган бир оқил киши уни тўxтатибди:
“Кап-катта одам еғлаб юргани уялмайсанми?
Бой “Аxир барча мол-мулким бир пасда ёниб тамом бўлди, мен еғламай ким еғласин! Дебди.
Кўпни кўрган оқил киши: “ Уйдаги умр йўлдошинг яxшими? Кўнглингдаги аёлми?” –деб сўрабди.
Уйи ёнган киши жавоб қайтарибди: “Ҳа бу жиҳатдан баxтим бор, Аллоҳга шукрки, фаросатли, диёнатли, солиҳа аёлим бор”.
Шунда ҳалиги оқил киши xитоб қилибди: У ҳолда нега еғлайсан, нодон? Сен-ку озгина ҳаракат қилсанг, Йўқотган бойлигингни қайта топасан. Менинг xотинимга ўxшаган ақли калта, тили узун, жағи тинмас, бефаросат xотинга уйлансанг, ана ўшанда билар эдинг ҳақийқий фалокат нима эканлигини.
“Мирза Холиқ ота” жоме масжиди имоми Ҳожиев Муҳаммадийҳон.

Qayd etilgan