Muallif Mavzu: Islom hayotidan ibratli hikoyatlar  ( 132677 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Javob: Islom hayotidan ibratli hikoyatlar
« Javob #345 : 15 Iyul 2013, 15:36:26 »
Агар менга бу воқеани ўз бошидан кечирган одам сўзлаб бермаганида, кимдир тўқиган афсона деган бўлар эдим. Сизларга ҳам айтиб ўтирмасдим. Мана, ўша воқеа, эшитинг:
«ÐœÐµÐ½ асли Мадинаи Мунаввара шаҳридан бўламан. Уйланганман, фарзандларим бор, ёшим ўттиз еттида. Бир пайтлар ҳаром ишларга муккасидан кетган одам эдим. Баъзи-баъзида одамлар кўзи учун жамоат намозларига бориб турар эдим. Кўп куним хулқи ёмон дўстларим билан бирга шайтонга эргашиб ўтар эди. Менинг етти ёшли Марвон исмли кар ва соқов ўғлим бор. Лекин ўғлим мўмина онаси кўксидан имон сутини эмиб катта бўлган.
Бир куни кечқурун ўғлим билан уйда эдим. Одатдагидек, ичимда бир нарса кўчага тортқилаяпти. Масжидда шом намози адо қилиб бўлинди. Шу пайт ўғлим Марвон менга гапира кетди (биз ўзаро тушунарли бўлган имо-ишоралар билан сўзлашар эдик):
«ÐžÑ‚ажон, нима учун намоз ўқимайсиз? Қўлини кўтариб: «ÐÐ»Ð»Ð¾Ò³ сизни кўриб турибдику, ахир», деди. Ўғлим менинг баъзи мункар ишларимга ҳам гувоҳ бўлган эди. Мен унинг «ÑÑžÐ·»Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð´Ð°Ð½ таажжубландим. У эса бирдан йиғлай бошлади. Ёнимга чақириб, эркалатмоқчи бўлсам, ўзини олиб қочди. Сал фурсат ўтмай, таҳоратга киришди. Сўнг менга қараб, бир оз кутиб туринг, дегандек ишора қилди. Намоз ўқиди. Кейин бориб, Мусҳафи Шарифни олиб келди, варақламасдан тўғри келган саҳифани очди ва бармоғини ушбу оятга қўйди: «Ð­Ð¹ ота, ҳақиқатан, мен сизга Раҳмон томонидан азоб етиб, (дўзахда) шайтонга дўст-яқин бўлиб қолишингиздан қўрқурман» (Марям, 45, мазмуни).
Кейин йиғлади. Унга қўшилиб мен ҳам йиғлаб юбордим. Ўғлим кўз ёшларимни артди.
Яна имо-ишоралар билан менга гапира бошлади:
«ÐžÑ‚ажон! Тупроққа кўмилмасдан ва аламли азобга дучор бўлиб қолмасингиздан олдин намоз ўқинг...»
Аллоҳга қасамки, шундай қаттиқ қўрқув ва даҳшат ила сакраб ўрнимдан туриб, уйдаги ҳамма чироқларни ёқа бошладим. Ўғлим менинг ортимдан хонама-хона юриб, менга ачиниш назари билан боқар эди. Олдимга келиб:
«ÐžÑ‚а, чироқларни қўятуринг. Юринг, катта масжидга борамиз», деди. У Масжиди Набавийни назарда тутарди. Мен унга:
«Ð‘алки уйимиз яқинидаги масжидга чиқармиз», дедим.
Марвон айтганида туриб олди. Уни олиб йўлга чиқдим. Қаттиқ қўрқувда эдим. У мени асло назаридан қочирмади. Вужуди кўзга айланиб, мени таъқиб этмоқда эди.
Равзаи Шарифга кирдик. Масжид одамлар билан тўла. Хуфтон намози адо этилмоқда. Имом намозда Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тиловат қиларди:
«Ð­Ð¹ имон келтирганлар! Шайтоннинг изларига эргашмангиз ва кимки шайтон изларига эргашар экан, албатта, у фаҳш ва мункар ишларга буюради. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳмати бўлмаса эди, сизларнинг ҳеч бирингиз ҳеч қачон покланмаган бўлардингиз» (Нур, 21, мазмуни).
Ўзимни тўхтатолмай, яна йиғладим. Марвон ҳам менга қараб йиғлар эди. Намоздан сўнг у чўнтагидан рўмолчасини олиб, кўзёшларимни артиб қўйди. Ота-ўғил масжидда бир соатча ўтириб қолдик. Тинимсиз йиғлаётганимни кўрган ўғлим хавотирга тушиб:
«Ð•Ñ‚ар, отажон... Қўрқманг...» деди.
Уйга қайтдик. Бу кеча мен учун энг ажойиб кеча эди. Чунки мен қайтадан дунёга келгандек эдим. Хотиним, болаларим қошимга келдилар. Марвон туриб:
«ÐžÑ‚ам Масжиди Набавийда намоз ўқидилар», деди.
Хотиним ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди. Мен унга Марвон билан орамизда содир бўлган воқеани сўзлаб бердим ва ундан:
- Сен унга Қуръондаги ўша оят битилган саҳифани очишни ўргатиб, тайинлаб қўйганмидинг? дея сўрадим.
Хотиним Қуръонни тўла ёд олган, тақводор аёл эди. У Аллоҳ номи ила уч бора қасам ичиб, бундай қилмаганини айтди. Сўнгра:
- Ушбу ҳидоят учун Аллоҳга ҳамд айтинг, деди.
Бу онлар ҳаётимдаги энг ҳузурбахш онлар эди. Энди эса, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ҳар куни жамоат намозида ҳозирман. Эски «Ð´ÑžÑÑ‚»Ð»Ð°Ñ€Ð¸Ð¼Ð´Ð°Ð½ буткул алоқани узганман.
Мен ниҳоят имон лаззатини тотдим. Хотинимга меҳр-муҳаббатим ортди. Болаларимни жондан азиз кўраман, айниқса, соқов ўғлим Марвонни...»

  Юсуф Аҳмад таржимаси.
«Ò²Ð¸Ð´Ð¾ÑÑ‚» журналининг 2002 йил 4-сонидан олинди.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Javob: Islom hayotidan ibratli hikoyatlar
« Javob #346 : 18 Iyul 2013, 04:04:51 »
Бир сархуш Илёс ибн Муовия ҳазратларининг олдига келиб:
— Эй Илёс, бир оз узум есам, менга бирор зарарли таъсири бўладими? - деб сўрабди.
— Йўқ.
— Узумдан сўнг бир оз кулча ўти есам-чи?
— Ҳеч қандай зарари йўқ, ейишинг мумкин!..
— Буларнинг устидан бир миқдор сув ҳам ичсам, бўладими?
— Албатта!
Сархуш бу жавоблардан хурсанд бўлди:
— Бу санаб ўтганларим бирлашса, мукаммал шароб бўлади. Уларни ошқозонимнинг ичида бирлаштириш ҳаром бўлмайди-ÑŽ, ошқозонимга тушмасдан бирлаштириш нега ҳаром бўлар экан?
Илёс ибн Муовия кулимсиради, ердан бир ҳовуч тупроқ олиб сархушга савол берди:
— Сенга бу тупроқни отсам, бирор ерингга зарар етадими?
— Йўқ.
— Кетидан бир ҳовуч сув сепсам, жонинг оғрийдими?
— Йўқ.
— Сени мана шу ҳолда иссиқда кутдирсам, изтироб чекасанми?
— Йўқ.
Илёс ибн Муовия давом этди:
— Тупроқни,сувни, иссиқни бирлаштириб бошингга отсам... қандай бўларкин?
Сархуш бу сўзларни эшитгани заҳоти икки қўли билан бошини ушлаб бақира бошлади:
— Вой бошим, вой бошим!
— Бошингга ғишт отмаган бўлсам, нега бақирасан?
— Ғишт отмадинг, лекин айтганларинг бошимга ғиштдан-да оғир зарба берди!

  Зебинисо Раҳматова тайёрлади.
«Ò²Ð¸Ð´Ð¾ÑÑ‚» журналининг 2002 йил 4-сонидан олинди.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Javob: Islom hayotidan ibratli hikoyatlar
« Javob #347 : 22 Iyul 2013, 12:21:48 »
Валид ибн Абу Валид, Абу Усмон ал-Маданийдан Уқба ибн Муслим ривоят қилади:
Бир сафар Мадинага борганимда халқнинг бир одам атрофида тўпланганини кўриб:
— У одам ким? — деб сўрадим.
— Абу Ҳурайра, — дейишди. Шундан сўнг унинг ёнига бориб ўтирдим. Абу Ҳурайра йиғилганларга ваъз айтарди. Сўзларини тугатганидан сўнг, жамоат тарқалгач, унга:
— Аллоҳ розилиги учун, агар жаноби Пайғамбаримиздан эшитиб,хотирангда яхши сақланган ҳадис бўлса менга айтиб бер, — дедим.
Абу Ҳурайра:
— Майли, Расули Акрамдан эшитган ва яхши эслайдиганим бир ҳадисни айтақолай, — дедию ҳушидан кетиб, ерга йиқилди. Анчадан кейин ўзига келиб яна:
— Жаноби Расулуллоҳдан эшитган ва яхшигина эслайдиганим бир ҳадисни сенга айтиб берай, деди-ÑŽ такрор беҳуш ҳолда йиқилди.
Тағин ўзига келгач:
— Ҳа, ҳа, сенга Пайғамбаримизнинг ўзлари билан мендан бўлак бирор кимса йўқлигида айтган ҳадисларини сўзлайин, — деди ва бу сафар янада қаттиқроқ беҳуш бўлиб юзи билан ерга йиқилди.
Уни елкаларидан ушлаб, кўкрагим билай суядим. Ниҳоят ҳушёр тортиб, юз-кўзини ишқалагандан сўнг, қуйидагиларни айтди:
— Пайғамбар, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, марҳамат қилдиларки, Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳаммани ҳисоб-китоб қилади. Тўпланганлар тиз чўккан кўйи, навбатини кутади. Энг аввал уч тоифа одамлар чақирилади: Қуръонни кўкрагида жамлаган киши, мол-дунёси кўп бўлган киши, Аллоҳ учун шаҳид бўлган киши.
Аллоҳ таоло Қуръонни ёд олган кишидан:
— Пайғамбарга нозил этилганларни сенга ўргатмадимми? — деб сўрайди.
— Менга билдирдинг, Ñ‘ Раб?
— Сенга ўргатилганларга мувофиқ ҳаракат қилдингми?
— Ҳа, Ñ‘ Раббий! Мен кеча-кундуз Сенга ибодат қилардим.
Аллоҳ таоло:
— Ёлғон гапиряпсан, дейди.
— Сен ёлғон гапиряпсан,— дейишади фаришталар ҳам.
Аллоҳ таоло:
— Одамлар: «Ð¤Ð°Ð»Ð¾Ð½Ñ‡Ð¸ ўқиган, илмли», деб мақташлари учун ўқиган эдинг. Сени шундай дейишди ҳам, — дейди.
Ундан кейин мол-дунёси кўп бўлган киши ўртага олиб чиқилади. Аллоҳ таоло ундан:
— Мен сенга етарлича мол-дунё бермадимми, ҳатто ҳеч кимга муҳтож бўлмайдиган даражада сени бой қилиб қўймадимми? — деб сўрайди.
— Ҳа, Ñ‘ Раббий, — дея жавоб беради у одам.
Аллоҳ таоло:
— Сенга берилган молни нима қилдинг, қандай сарфладинг? — деб сўрайди.
— Қариндошлик ҳақларига риоя этдим, садақа қилдим, муҳтожларга ёрдам бердим.
Атлоҳ таоло:
— Ёлғон гапиряисан,— дейди.
Фаришталар ҳам:
— Ёлғон гапиряпсан, - дейишади.
Аллоҳ таоло:
— Сен «Ð¾Ð´Ð°Ð¼Ð»Ð°Ñ€ мени сахий деб мақтасин» дея шундай қилардинг. Сени шундай дейишди ҳам.
Шундан сўнг Аллоҳ йўлида ўлдирилган киши олиб келинади. Жаноби Ҳақ ундан:
— Сен нима учун ўлдирилдинг? — деб сўрайди.
— Ё Раббий, сенинг йўлингда қурбон бўлдим.
Аллоҳ таоло унга:
— Ёлғон айтяпсан, —дейди.
— Ёлғон сўзлаяпсан, — дейишади фаришталар ҳам.
Аллоҳ таоло унга дейди:
— Менинг амримни адо этиш учун эмас, одамларнинг: «Ð¤Ð°Ð»Ð¾Ð½Ñ‡Ð¸ жасур экан» дейишлари учун курашдинг. Мана, сени шундай дейишди».
Абу Ҳурайра, розийаллоҳу анҳу давом этиб, айтдики: «Ð–аноби Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, шундан кейин, менинг тиззамга уриб:
— Эй Абу Ҳурайра, қиёмат куни Аллоҳнинг махлуқларидан жаҳаннам оловида биринчи ёнадиганлари ана шу уч одамдир, дедилар».

* * *

Абу Усмон ал-Маданий ривоят қилади: «ÐÑŠÐ»Ð¾ ибн Абу Ҳаким шундай дейди:
«ÐœÐµÐ½ Муовиянинг қиличбардори эдим. Бир кун бир киши келиб, Абу Ҳурайрадан эшитган бу ҳадисни унга нақл қилди. Шунда Муовия:
— Бу уч кишининг аҳволи шундай бўлса, бошқаларнинг ҳоли қандай бўларкин? — деб йиғлашга тушди. Шунчалар куйиб йиғладики, биз уни ўлиб қоладими деб ўйлаб:
— Бу одам бизга ташвиш келтирди, — дейишгача бордик.
Шунда Муовия кўзларини очиб, юзини силаб:
—Аллоҳнинг Пайғамбари рост сўзлабдилар. Чунки Аллоҳ таоло: «ÐšÐ¸Ð¼ÐºÐ¸ дунё ҳаёти ва унинг зийнатини истаса, уларга амалларини (савобини) шу (дунёда) мукаммал берурмиз ва улар (дунёда) зиён кўрмайдилар. (Яъни, савоблари учун ажрни ҳам шу дунёда олиб, охиратда бенасиб бўлурлар). Ана ўшаларга охиратда дўзахдан бошқа (нарса) йўқдир. (Уларнинг) савобли ишлари ҳабата (барбод) ва қилиб юрган амаллари ботил бўлур» (Ҳадид, 15-16, мазмуни) дея марҳамат қилган-ку? деди».

    Абдуллоҳ Мурод тайёрлади.
«Ò²Ð¸Ð´Ð¾ÑÑ‚» журналининг 2002 йил 7-сонидан олинди.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
Javob: Islom hayotidan ibratli hikoyatlar
« Javob #348 : 24 Iyul 2013, 03:32:39 »
Ҳижратнинг тўқсон еттинчи йили халифа Сулаймон ибн Абдулмалик зиёрат учун Мадинага келганида Мадинанинг қозиси, олими ва имоми бўлган Салама ибн Дийнор билан учрашиб, ўзини қизиқтирган саволларга қуйидагича жавоблар олган экан.

Савол: Нега биз ўлимни ёмон кўрамиз?
Жавоб: Чунки биз дунёимизни обод қилиб, охиратимизии хароб қилдик, шунинг учун обод жойдан хароб жойга кўчиб ўгишни ёқтирмаймиз.

Савол: Қанийди Аллоҳнинг ҳузурида бизлар учун нима бўлишини билсам?
Жавоб: Қилаётган амалларингни Қуръонга солиштирсанг, буни билиб оласан: Аллоҳ таоло Қуръони каримда бунинг хабарини берган: “Албатта, яхшилар (мўминлар) неъмат (жаннат)дадирлар. Фожирлар эса дўзахдадирлар” (Инфитор, 13-14).

Савол: Унда Аллоҳнинг раҳмати қаерда?
Жавоб: “Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир” (Аъроф, 56).

Савол: Эртага (қиёматда) Аллоҳнинг ҳузурига боришимиз қай ҳолатда бўлишини билсам эди?
Жавоб: Чиройли амаллар қилгувчи яхшилар, оиласига қайтаётган мусофир каби. Гуноҳ ишларни қилувчи осийлар эса, қочиб кетган қулнинг хожасига олиб келинаётган ҳоли каби бўлур.

Савол: Қандай қилсак, яхшилардан бўламиз?
Жавоб: Ўзингдан манманликни кетказиб, мурувват билан безансанг.

Савол: Мана бу молу давлат, унда Аллоҳга тақво қилишнинг йўли қандай?
Жавоб: Бунинг йўли уни ноҳақ олмаслик. Уни ҳақдор кишиларга бериш. Уни тенглик ила тақсим қилиш ва халқўртасида адолатли бўлиш...

Савол: Инсонларнинг афзали кимлар? Хабар бер.
Жавоб: Мурувват ва тақво эгалари.

Савол: Одил сўз қайси сўздир?
Жавоб: Кишининг ундан қўрқиб турган ёки ундан умид қилаётган одам олдидаги айтган ҳақ сўзидир.

Савол: Тезда қабул бўлувчи дуо қайси?
Жавоб: Яхши одамнинг яхшилар ҳақига қилган дуосидир.

Савол: Афзал садақа қайсидир?
Жавоб: Пули кам кишининг пули йўқ кишига миннатсиз берган садақаси.

Савол: Энг ақлли одам ким?
Жавоб: Аллоҳга итоат қилган ва бошқаларни ҳам шунга далолат қилган одам.

Савол: Энг аҳмоқ ким?
Жавоб: Золим дўстнинг орзу-ҳаваси билан ҳаёт кечириб, бировнинг дунёси билан ўз охиратини сотган кимса.

Савол: Менга насиҳатинг?
Жавоб: Парвардигорингни улуғла. Раббинг сени қайтарган ўринларда сени кўришидан ва сенга буюрган ўринларда сени топмаслигидан сақлан. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

  “Тобеинлар ҳаётидан лавҳалар ” китобидан Камолиддин Иноятуллоҳ ўғли таржимаси
«Ò²Ð¸Ð´Ð¾ÑÑ‚» журналининг 2004 йил 10-сонидан олинди.
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

Mirоlim

  • بسم الله الرحمن الرحيم
  • Full Member
  • ***
  • Rahmat
  • -aytdi: 5663
  • -oldi: 1145
  • Xabarlar: 233
  • Jins: Erkak
  • ﺻﺒﺮﻥ ﻳﺎ ﻧﻔﺴﻲ
    • Ziyo istagan qalblar!
Javob: Islom hayotidan ibratli hikoyatlar
« Javob #349 : 17 Oktyabr 2013, 19:16:52 »
Аллоҳ ризолиги мен учун
қадрлироқдир‏.‏

Бир одам Жунайд
Боғдодийни олдига келиб
сўради:
- Самимиятни кимдан
ўргангансиз?
- Муқаддас Макка шаҳрида
ҳаражатларим учун пулсиз
қолиб кетдим. Басрадан
менга пул жўнатишларини
кутдим, аммо келмади. Соч ва
соқолларим жуда ўсиб кетган
эди. Сартарошга бордим.
- Олдиндан айтай, пулим йўқ,
- дедим унга, - Аллоҳ йўлида
соч- соқолимни текислаб
қўёлмайсанми?
Сартарош бир олийнасаб
кишининг сочини олиб турган
пайти эди. Ишини охиригача
тугатмай, мени сочларимни
текислашга киришди. Ҳалиги
одамнинг жаҳли чиқди.
Сартарош у кишига жавобан:
- Афв этасиз, афандим.
Сизнинг сочингизни маълум
миқдор ҳақ эвазига оламан.
Бироқ бу йигит Аллоҳ йўлида
соч кестиришни истабди.
Сартарош сочимни олибгина
қолмай, яна менга пул ҳам
берди. Бир оз вақт ўтгач , мен
кутган пуллар ҳам этиб
келди. Бир халта олтинни
сартарошга олиб келдим.
- Бу пулларни ололмайман, -
деди у, - Аллоҳ ризолиги мен
учун қадрлироқдир.
Insonning boshi tanasiga kerak
bo'lganidek, Sabr ham Iymonga
shunchali keraklidir...

 

Ibratli hikoyatlar

Muallif maknunaBo'lim Ma'rifat

Javoblar: 67
Ko'rilgan: 29356
So'nggi javob 22 Oktyabr 2011, 22:31:35
muallifi Abdulhafiz
Jaloliddin Rumiy. Masnaviydan ibratli hikoyatlar

Muallif mutaallimahBo'lim Islomiy kitoblar

Javoblar: 54
Ko'rilgan: 50038
So'nggi javob 18 Avgust 2008, 09:18:45
muallifi AbdulAziz
Ramazonga oid, Ibratli hikoyatlar

Muallif ЖАМШИДЖОНBo'lim Ro'za

Javoblar: 9
Ko'rilgan: 8049
So'nggi javob 08 Avgust 2011, 12:24:21
muallifi Secret
Avliyolar hayotidan ibratli hikoyalar

Muallif MuxsiyaBo'lim Islom

Javoblar: 36
Ko'rilgan: 14506
So'nggi javob 09 Iyun 2013, 07:03:12
muallifi Secret
Ibratli, qiziqarli islomiy rasmlar

Muallif AbdulAzizBo'lim Islomiy media

Javoblar: 238
Ko'rilgan: 151850
So'nggi javob 16 Dekabr 2018, 08:33:08
muallifi gulnoza:-)