Muallif Mavzu: Vatanni sevmoq iymondandir!  ( 39344 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Habib

  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 4611
  • -oldi: 3284
  • Xabarlar: 4044
  • Jins: Erkak
Re: Vatanni sevmoq iymondandir!
« Javob #45 : 04 Yanvar 2012, 10:31:44 »
Ватанни севмоқ иймондандир.

Ватанни севиш иймонлик инсоннинг ишидир. Иймонлик инсон ватанини севади, қадрлайди. Бу нақлда "иймондардир" дегани иймоннинг бир кўринишларидан дегани назаримда. Яъни, Ватанни севиш иймонлик инсоннинг ишидандир, унинг иймонини баркамоллигидандир дегани фикримча.

Бирорта иймон-этиқодлик инсон борми Ватанини севмайдиган?

Аллоҳ умрларига барака берсин, шайхимиз бу ҳадис эмас дебдилар.

Тортишишга энди не ҳожат?

Вақтдан унумлик фойдаланайлик.


Бир куни шайх Жамол Қосимий вақтларини зое қилаётган йигитларни кўриб афсус билан: «Ð­ҳ қани энди вақÑ‚ сотилганида, албатта шуларнинг вақтларини сотиб олган бўлардим», деб айтган экан.


As-Samarqandiy

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 548
  • -oldi: 664
  • Xabarlar: 527
  • Jins: Erkak
Re: Vatanni sevmoq iymondandir!
« Javob #46 : 04 Yanvar 2012, 17:24:15 »
Biz kim mulki turon amiri turkistonmiz, biz kim millatlarning eng qadimi va eng buyugi turkning bosh bo`ginimiz.

O, ota makonim.
Onajon o‘lkam,
O’zbekiston, jonim to‘shay soyangga.
Senday mehribon yo‘q,
Seningdek ko‘rkam.
Rimni alishmasman bedapoyangga.

Bir go‘sha suv bo‘lsa, bir go‘sha qirlar,
Qancha yurtni ko‘rdim, qancha taqdirlar.
Qayga borsam suyab, boshni tik tut deb,
Tog‘laring ortimdan ergashib yurar.

Ko‘rdim suluvlarning eng faranglarin.
Yo xudbinman men yo bir sodda kasman men –
Parijning eng go‘zal restoranlarin,
Bitta tandiringga alishmasman men.

Na gapga ko‘nayin,
Na til bilayin,
Ko‘zdan uyqu qochdi, dildan halovat -
Uch kunda sog‘insam nima qilayin,
Chala qolar bo‘ldi hamma sayohat.

Bildimki, baridan ulug‘im o‘zing,
Bildimki, yaqini shu tuproq menga.
Bahorda Baxmalda tug‘ilgan qo‘zing,
Arab ohusidan azizroq menga.

Sen bilan o‘tgan har kun bayram - bazm,
Sensiz bir on qolsam vahmim keladi.
Seni bilganlarga qilaman ta’zim,
Seni bilmaslarga rahmim keladi.

AbdulAziz

  • Forum Administratori
  • Mega Member
  • *******
  • Rahmat
  • -aytdi: 6942
  • -oldi: 12023
  • Xabarlar: 20359
  • Jins: Erkak
  • Sevelim, sevilelim. Yunus Emre
    • Ziyo Uz
ТУПРОҚ ҲИДИ
« Javob #47 : 17 Yanvar 2012, 15:25:27 »
ТУПРОҚ ҲИДИ

 Ð‘олалигимда дадам совға қилган, ўзим энг севиб мутолаа қиладиган «ÐŽÐ·Ð±ÐµÐº халқ мақоллари» номли китобим бўларди. Ундаги биринчи мақол:

«Ð‘улбул чаманни севар,

Одам – Ватанни», эди.

Болалик тасаввурларим ҳам болаларча эди. Катталар «Ð´Ð°Ð²Ð»Ð°Ñ‚ пул бермаяпти», «Ð´Ð°Ð²Ð»Ð°Ñ‚да пул қолмабди» дейишса, Давлат деган киши аввал бой бўлган-у, кейин камбағаллашибди-да, деб ўйлардим. Худди шу каби Ватан қандайин гўзал масканки, уни ҳамма одамлар севса, дея таажжубланардим. Мен Водилни билардим, Шоҳимардонни билардим, лекин Ватан қаердалигини билмасдим. Шу саволлар билан андармон бўлиб юрган кунларим дадамдан Ватаннинг қаердалигини сўрадим. Отам кулиб қўйдилар-да, «Ð’атан ҳозир сен турган ер, манашу қумсувоқ уйимиз, сен чангитиб ўйнаган маҳалла» дедилар. Мен эса ҳар куни кўрадиган таниш манзаранинг нимаси чиройли экани, қайси жиҳати худди Шоҳимардон каби оҳанрабодек доим ўзига тортаверишини тушунмасдим…

Мактаб тугаб, мусофирлик ― талабалик ҳаёти бошланди. Ҳар бир қадамимизни назорат қиладиган инжиқ кампирнинг ижарадаги ҳовлисида 4-5 «Ð²Ð¸Ð»Ð¾ÑÑ‚лик»Ð»Ð°Ñ€ яшаган пайтларимиз баъзида битта нонга ҳам пул топа олмай, бир-биримизга термулиб чиққан тунларда отам айтган ўша Ватан кўз олдимдан кетмас эди…

ÐŽқиш ва малака ошириш сабаби ила хорижда юрган кезларим муомаласи-ÑŽ хуш феъли бошқаларга ўхшамайдиган, чўнтагида доллари бўлмаса ҳам сизга қўлидан келган барча ёрдамни беришга тайёр, самимийлиги юзидан билиниб турадиган камтарин миллатдошларимни соғиндим…

Навбатдаги сафардан қайтарканман, учоғимиз Тошкентга қўна бошлагандан сўнг барча қарсак чалиб олқишлаётган пайтда бир қариянинг йиғлай бошлагани эътиборимни тортди. Оппоқ соқоллари юзига зеб берган бу нуроний киши учоқдан тушгунгача йиғидан тинмади. Пичир-пичир гаплардан унинг яқинларидан биров вафот этган бўлса керак деган фикрга келгандим. У трапдан пастга тушиши билан холироқ жой қидира бошлади. Милиция ходими унинг ҳаракатларидан шубҳаланиб, қария томон юра бошлаган жойида тақа-тақ тўхтади. Нуроний ерга сажда қилганича ҳўнграб йиғлаб юборди. Унинг тилидан «Ð¨ÑƒÐºÑ€, алҳамдулиллаҳ» сўзлари тушмасди.

Мен бу нуронийнинг кимлигини билолмадим. Қария билан роса суҳбатлашгим, дардлашгим келди. Лекин унинг бу ҳолатида Ватан тупроғи энг яхши дардкаш эди. Яқинда бир дўстим ана шундай ватансевар миллатдошимиз ҳақида гапириб қолди.

Абдусамад ота йигитлик пайтида шўролар зулмидан қочиб, Арабистон диёрига ҳижрат қилади. Ўша ерда уйланади, бола-чақали бўлади. Марғилонда ҳам давлатманд бўлган Абдусамад Арабистонда ҳам ҳалол тижорати ила бойлик ва мартабага эришади. «ÐœÐµÐ½ барибир Марғилонга қайтаман» дер эди у ҳар доим. Мустақиллик бўлиб, йўллар очилган пайти Абдусамад ота қариб қолган, бир ўзи узоқ сафарга чиқа олмай қолганди. Танаси бошқа дард билмас, деганларидек катта-катта тижорат эгалари бўлган Ñžғиллари турли баҳоналар билан уни ўз юртига олиб боришмас эди. Анча «Ð¸Ð½Ð¶Ð¸қлашиб» қолган отадан Ñžғиллари сўрашибди:

― Ота, сизга нима етишмаяпти?

― Ўз уйимни соғиндим.

― Данғиллама ҳовлида турсангиз, атрофингизда хизматкорлар гирдикапалак бўлса. Алмисоқдан қолган ўша кулбани нима қиласиз?

― Менинг уйимда сўрилар бор эди. Сўри ёнидаги дарахт соясида дам олардим.

― Ота, ҳаммасини шу ерда қилиб берамиз.

ÐŽғиллар сўри ясатишибди. Сўри атрофига дарахтлар ўтқазишибди. Отага на мева, на соя берадиган бу дарахтлари ҳам Ñ‘қмабди. ÐŽғиллар Туркиядан мевали дарахтлар олиб келтириб ўтқазишибди. Ота:

― Сўри остидан анҳор оқарди. Сувлари шилдираб турарди. Тарвузни дуррага боғлаб анҳорга ташлаб қўяр, кечқурун сўйиб ердик…

ÐŽғиллар сўнгги технологияни ишга солиб суви доимо айланиб турадиган сунъий анҳор барпо этишибди. Оталари тасвирлагандек анҳорга тошларни солиб, шилдирайдиган қилишибди. Албатта маълум ҳажмдаги сув айланиб тургани билан анҳор бўлолмайди. Ота:

― Бизнинг анҳорнинг шабадаси бўларди, сув бўйида ўсган ялпизнинг ҳиди хонадонимизни тутарди. Шомдан кейин дарахтларни аста шитирлатган шабадани соғиндим.

ÐŽғиллар махсус кондиционер ва вентиляцион тизим барпо қилиб, шабадани йўлга қўйишибди. Ялпиз ҳидли ҳаво пуркагичлардан фойдаланишибди. Ота соғинганларини тополмай борига сабр қилар, лекин қалби таскин топмаётгани юзидан аён эди. ÐŽғиллари:

― Ота, ҳаммасини ўша уйингиздек қилиб бердик. Яна нега маъюссиз?

― Асрдан кейин ҳовлига анҳордан сув олиб сепардик. Сув сепилган тупроғимнинг ҳиди… Ўша ҳидни соғиндим…

ÐŽғиллар учун бошқа илож қолмабди. Отани олиб, ўз юрти томон йўл олишибди. Ота жойлари ўзгариб кетган, лекин ўша анҳорли хонадон, бир хоналик эски кулба сақланган экан. Ота кўз ёш тўкиб, соғинган жойларини кўзга суртибди. Тадбиркор Ñžғиллар уч кундаёқ зерикиб, «ÐºÐµÑ‚айлик»ÐºÐ° тушишибди. Ота эса ҳеч кетгиси келмас, ҳар куни зиёратига келган одамларнинг суҳбатларидан ҳузур оларди. ÐŽғиллар ўз юртларига қайтишибди. Ота эса Марғилонда қолибди. Бир ойдан сўнг катта Ñžғли келиб, олиб кетишга ҳаракат қилибди. Ота кўнмабди. Уч ойдан сўнг ота ўша анҳор устидаги сўрида жон таслим этибди…

Давронбек ТОЖИАЛИЕВ

“Vatandosh” газетаси, 01.01.2012

http://davronbek.ziyouz.com/?p=1001
Ilm o'rganish - Allohdan qo'rqish, uni talab qilish - ibodat, izlash - jihod, bilmaganga o'rgatish - sadaqa, uni o'z ahliga o'rgatish - Allohga qurbatdir. Ilm - tanholikda hamroh, hilvatda - do'st, to'g'ri yo'l ko'rsatuvchi - dalil, begonlar oldida - eng sodiq do'st, Jannat yo'lining minorasidir.
Hazrati Umar ibn Hattob r.a.

 

Yurtni sevmoq saodati. Samarqand bayozi. 1-kitob

Muallif AbdulAzizBo'lim Adabiy antalogiya va to'plamlar

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1509
So'nggi javob 28 Avgust 2012, 17:07:07
muallifi AbdulAziz
Yurtni sevmoq saodati. Samarqand bayozi. 2-kitob

Muallif AbdulAzizBo'lim Adabiy antalogiya va to'plamlar

Javoblar: 0
Ko'rilgan: 1557
So'nggi javob 28 Avgust 2012, 17:08:09
muallifi AbdulAziz