Muallif Mavzu: Hayotiy latifalar (biz ko'rgan, eshitgan kulgili voqealar)  ( 17351 marta o'qilgan)

0 Foydalanuvchilar va 1 Mehmon ushbu mavzuni kuzatishmoqda.

Donishmand

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 702
  • -oldi: 1563
  • Xabarlar: 1014
  • Jins: Erkak
  • Qancha yashash muhim emas, muhimi qanday yashash.
Re: Hayotiy latifalar (biz ko'rgan, eshitgan kulgili voqealar)
« Javob #15 : 18 Aprel 2012, 11:05:03 »
Siz ham o'sha kishining qo'lidan ushlab olib, "o'ynomasanla nima qilardina meydonga tushib, to'g'rimi dedo?" - deb chiqib ketavermabsiz-da.
Insonni mukammallikka eltuvchi yo'l birgina dindir!

Aqoid

  • Bas, (ey insonlar va jinlar) Parvardigoringizning qaysi ne'matlarini yolg'on deya olursizlar?!
  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 315
  • -oldi: 1934
  • Xabarlar: 1529
  • Jins: Erkak
Re: Hayotiy latifalar (biz ko'rgan, eshitgan kulgili voqealar)
« Javob #16 : 18 Aprel 2012, 13:39:11 »
Ramazonda iftorlik bo'lgan kuni o'zim sizi urardimu, mehmon edizda.
Tavofi baytul Halil kori osonast
Tavofi baytul Jalil kori mardonast

Akbarjоn

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 669
  • -oldi: 1299
  • Xabarlar: 797
  • Jins: Erkak
  • Форумнинг эски одамларидан бири
    • islom.uz
Re: Hayotiy latifalar (biz ko'rgan, eshitgan kulgili voqealar)
« Javob #17 : 19 Aprel 2012, 18:17:56 »
Балки бу кулгули масдир,  хар холда талабалик даври шўхликлари эди :)

Биринчи курслигимизда вузгорадокда Талабалар ётоқхонасига кўчдик, Биз турган иккинчи этаж иккига бўлинган бўлиб иккинчи ярми қизлар учун эди
Шу қурғур ошхонамиз битта эдида лекин

Хуллас Ош пишираётган эдик, қизлар нимадир деб ғашимизга тегиб олдимизга чой қўйиб кетди
Шеригим хеч ким йук вақтни куттида шу чойнакни қопқоғини очиб ичига бир сиқим туз солиб қўйди
Кейин хеч нима булмагандай ишимизни давом эттиравердик

Ошга гуруч олинди, Дамланди, маромига келаётгани хидидан билиниб турарди
Дамланган вақтида ошхонада қиладиган иш йук, Манавият хонасига кириб ёки телевизор кўрамиз ёки биринчи этаждаги тринажорга борамиз

Хуллас 20 минут ярим соатлардан кейин шеригим тпичриаб қолди, ха нима десам, ошни хонага олиб кирмаганмидингиз деди,
Йук, десам Қозон йўқ дийди :)
Хамма жойни изладик, Сўрадик, суруштирдик, ўша қизларнинг ўзларидан хам сўрадик, айтишармиди олганликларини :)

Хуллас қозонни эртасига эрталаб ошхонада ювулган холатида топдик

Шунисига хам шукур :)

Donishmand

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 702
  • -oldi: 1563
  • Xabarlar: 1014
  • Jins: Erkak
  • Qancha yashash muhim emas, muhimi qanday yashash.
Re: Hayotiy latifalar (biz ko'rgan, eshitgan kulgili voqealar)
« Javob #18 : 19 Aprel 2012, 18:29:21 »

Хуллас қозонни эртасига эрталаб ошхонада ювулган холатида топдик


Qozonning ichi bo'sh ekanmi?
Bizni qozonning ichidan bir varoq qog'oz chiqqanidi, yozuvi ham bor: - Osh uchun rahmat, noniga qarzsizlar! - degan...  :)
Insonni mukammallikka eltuvchi yo'l birgina dindir!

gayrat17

  • Sr. Member
  • ****
  • Rahmat
  • -aytdi: 69
  • -oldi: 61
  • Xabarlar: 388
  • Jins: Erkak
Re: Hayotiy latifalar (biz ko'rgan, eshitgan kulgili voqealar)
« Javob #19 : 20 Aprel 2012, 01:57:20 »
Кўлмал кўлда балиқ ушлаётгандик (қўлда) иккита ўртоғим битта балиқни ушлаб олиб тортишяпти, биттаси
-мен биринчи ушладим, деса, иккинчиси
-мен калласидан ушладим, барибир сендан қочиб кетарди. деб уни тортишяпти.Мени қозиликка чақиришди.
Уларга қарашим билан, балиқ бир сакраб иккаласидан хам қочиб, сувга тушди, ва Ñ‚Ñžғри мени ёнимга тухтади. Битта қўлда ушладим, балиқ қочишга хам уринмади. Иккаласи нима дейишни хам билмай қолди. Мен қаердан ушлашни биламан дедим ;D

Музаффар

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1443
  • -oldi: 2068
  • Xabarlar: 1132
  • Jins: Erkak
  • Orbita.Uz лойиҳаси муаллифи
    • http://www.orbita.uz/
Бир вақтлар бозорда савдо қилганман. Ўшанда бир кулгули хам сал ачинарли воқеага гувох бўлган эдим:
Ман савдо қиладиган растанинг яқинида 4-5 ёшлар чамасидаги бир болакай онасига жудаям қиммат турадиган бир буюмни олиб беришни талаб қилиб инжиқлик қилаётганди. Онаси бечора хархаша қилаётган Ñžғлини хеч қайси гап бил аврай олмасди. Болакай росаям тантиқ эканлиги билиниб турибди, атрофдагиларга эса унинг онасини сансираб гапириши ва ирғишлаб минғирлаб йиғлаши туппа тузук томоша бўлди. Шу пайт онасани рўпара томонидан бир жулдур кийинган, (алкаш бўлса керак) соч соқоли бетартиб бир киши келиб қолди. Онаси болакайга:
-"Бўлди қил, бўмаса хозир анави амакинг сўкиб беради" - деб пўписа билан бояги киши томонга ишора қилди. Бола шунда хам тинчимади. Онаси энди халиги кимсага Ñ‚Ñžғридан Ñ‚Ñžғри мурожаат қилиб, "Амакиси, сўкиб қўйинг манавини..." - деб айтди. "Амаки" эса сўкиниш фанлари номзоди , махаллада хизмат кўрсатган танбал экан. Болакайга қараб:
- "Хей чўчқани боласи! ўчир овозини! хозир бир уриб каллейни икта қилиб қўяман!" (Эфир сифатини таъминлаш учун ахлоқсиз сўзлар олиб ташланди..) - деб ўшқириб берса бўладими! Болакайдан кўра хам бечора онаизори қўрқиб кетди. Оғзи очилиб анқайганича "амакисини" эшитаётган бола хам жимиб қолди...
http://www.orbita.uz/ - Ilm fan fazosi uzra!

Lu`lu`

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 2118
  • -oldi: 2046
  • Xabarlar: 927
  • Jins: Ayol
  • лу'лу, иймонингни куткар!
Re: Hayotiy latifalar (biz ko'rgan, eshitgan kulgili voqealar)
« Javob #21 : 05 Avgust 2012, 08:15:50 »
Мактабни тугатгач, духтирлик орзусида ТошМИга харакат килдим. Биринчи йил киролмагач, Тошкентдаги 15- шахар касалхонасига тозаловчи булиб жойлашдим. Духтирликка каттик кизикканимдан 1-жаррохлик булимини реанимация ва жарроххоналарида галма гал ишлардим. Бизани булимда шошилинч амалиет тез-тез буларди. Шулардан бирида тулагина аел куричак ташхиси бн операция килинди. Ишим асосан охирида бажарилганига жаррох духтирнинг енидан кетмай, хар бир харакатини кизикиб кузатдим... Яллигланган куричак кесиб олингач, духтир терини тика бошлади. Тикиш жараенида кичиккина бир булак ег катлами ташкарига чикиб колаверди. Хар канакасига уринилмасин ег коринга кирмай, ташкарига отилаверди. Жаррохимизни токатлари ток булиб, халиги егни шартта кесиб олдида, мани олдимга ташлаб, "Ол, уйда картошка ковуриб е, зора уни еги санга юкса" деди. Хамма котиб куляпти, касал тушунолмай хуноб, мани огзим эса очилиб колган.
Кечиккан адолат адолатсизликдир.

Музаффар

  • Super Member
  • ******
  • Rahmat
  • -aytdi: 1443
  • -oldi: 2068
  • Xabarlar: 1132
  • Jins: Erkak
  • Orbita.Uz лойиҳаси муаллифи
    • http://www.orbita.uz/
Реклама санъати
« Javob #22 : 03 Noyabr 2012, 06:40:29 »
Йўналиш бўйича қатнайдиган таксилардаги Баъзи зиқна шофёрлар йўл четида қўл кўтараётган мактаб болаларига тўхташмайди, барибир пул бермайди деб ўйлашади. Шунинг учун мактаб болалар уларни тўхташи учун қўлларида пуллари билан намойишкорона қўл силташга мажбур бўлишади.
Бир сафар Дамасда ишга кетаётсам, йўл четида иккита болакай қўлида пул билан силтаб тўхтатишди. Шофёр, айтганимдек зиқна эмас, зиқналар зиқнаси экан, қўлидаги пулни кўриб туриб хам
 - "Пулларинг борми? Бўлмаса олиб кетмайман!" - деб болаларни дархол жеркиди.
болалар 500 сўм пулларини кўрсатиб, албатта йўл хақини тўлаймиз дейишди. манзилларига етишгач Дамасни тўхтатиб, 200 сўм бериб тушиб кетишётган эди, шофер уларга ўшқириб кетди, "Эй! йўлкира 500 сўм, қани беш юз чўз буёққа, хали кўрсатгандинку!"
Болалар хам шофёрни боплаб едиришди:
-"Шопир амаки, у реклама эди...."
Ўша шоферлар Фарғона вилоятида мактаб болаларини бепул ташиш хақидаги вилоят хоким буйруғини хам яхши билишади...
http://www.orbita.uz/ - Ilm fan fazosi uzra!

Muxsiya

  • Hero Member
  • *****
  • Rahmat
  • -aytdi: 18
  • -oldi: 484
  • Xabarlar: 997
bir tanishim aytib bergan edi
Buvimning gapiga o'rtoqlarini aytib yurgan edim ooxirida bittasi qolib ketgan ekan. Buvim bor Xosiyatniyam aytib kel dedi. Men Qaysi Xosiyat  desam amakim anavichi  ikki kokilli xosiyat deb kuldi. Bola bo'lganligim uchun hazillashib aytgan gapini gapini to'g'ri tushunibman. Aytilgan joyga borib kimdan so'rasam ekan deb tursam yoshi kattaroq bir kishi keldi Salom berib ikki kokilli Xosiyatni uyi qayerda deyishimni bilaman Nima deding deganicha meni savalay ketdi, keyin bilsam u 2 kokilli xosiyatning o'g'li ekan

 

G'aroyib voqealar

Muallif ZiyoBo'lim Xorijdagi o'zbeklarim

Javoblar: 86
Ko'rilgan: 51120
So'nggi javob 11 Yanvar 2012, 21:10:27
muallifi Muslimahon
Bog'cha/maktab/universitetdegi qiziq voqealar

Muallif NodiBo'lim Oila va jamiyat

Javoblar: 7
Ko'rilgan: 6183
So'nggi javob 23 Sentyabr 2010, 20:16:55
muallifi UzMuslim
Userlar haqida latifalar :)

Muallif Murod_bekBo'lim Forumdoshlar hayoti

Javoblar: 123
Ko'rilgan: 46280
So'nggi javob 06 Noyabr 2007, 09:55:11
muallifi Muslimа
Sizga ravo ko'rgan sahifalarim...

Muallif AbdulAzizBo'lim Umumiy

Javoblar: 123
Ko'rilgan: 64488
So'nggi javob 16 Mart 2011, 00:06:26
muallifi Shokir
Userlar haqida latifalar II-qism

Muallif ikbaljohnBo'lim Forumdoshlar hayoti

Javoblar: 157
Ko'rilgan: 59293
So'nggi javob 14 Avgust 2013, 13:31:08
muallifi Aqoid